Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)

(1/7) > >>

AbdulAziz:
Alisher Navoiy. Sab'ai sayyor (nazm)



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 18,6 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Andalus:
Алишер НАВОИЙ

САБЪАИ САЙЁР
 
[1]

Эй сипосинг демакда эл тили лол,
Элга тил сендин ўлди тилга мақол.

Сендин инсонға тору пуди жасад,
Жасад ичра кўнгул, кўнгулда хирад.

Сен қилиб фарқ уйида пинҳоний
Қоргоҳи димоғи инсоний.

Кўк топиб сайру ер сукун сендин,
Бири саркаш, бири нигун сендин.

Тунд сендин сипеҳр Баҳроми,
Чангзан Зуҳранинг Дилороми.

Чектинг этганда даҳр бунёдин,
Етти гунбад сипеҳри минодин,

Сунъунг этти бу етти кохи рафиъ,
Нажм гавҳарлари била тарсиъ.

Етти кох ичра етти фарзона,
Дегали ҳикматингдин афсона.

Етти афсона борчаси дилбанд,
Иккнси бир-бирига йўқ монанд.

Етти гунбад агарчи миноранг,
Етти афсона лек ранго-ранг.

Сен чекиб муртафиъ ети афлок,
Мунҳат айлаб бу тийра маркази хок.

Етти гардун демайки етти лаган,
Ҳар бири ичра шамъ нур афган.

Ҳар лаган дуржи кавкабафрузи,
Кавкаби гавҳари шабафрузи.

Ҳар бирисинда ўзга хосият,
Ўзгача рангу ўзга моҳият.

Арз жирмин қилиб ети тақсим,
Айладинг ҳар бирини бир иқлим,

Ул ети кавкаби жаҳонпаймо,
Не жаҳон, балки осмонпаймо

Ким, ети кўкта келдилар сойир,
Сувда андоқки сиймгун тойир.

Ҳар бири солибон қилурда зуҳур
Етти иқлимдин бири уза нур.

Раҳматингдин зиё тутуб ҳар шамъ,
Бир шабистонни ёрутуб ҳар шамъ.

Шамъ йўқ, етти луъбати раққос,
Ҳафтанинг ҳар куни бирисига хос.

Борча кундуз гули нуҳуфта киби,
Кеча лекин маҳи ду ҳафта киби.

Ҳафтаву ою йилни тез эттинг,
Умр ила ишларин ситез эттинг

Боғ очилмоқ алар муруридин,
Гул сочилмоқ алар юруридин.

Туну кун адҳамию ашҳабини,
Чархи тавсаннинг икки маркабини,

Кеча-кундуз шитоб аро солдинг,
Туну кун изтироб аро солдинг

Ким, қилиб буйла пўяу новард,
Еткуруб кўкка даҳр элидин гард.

Кўкка туфроғини етургайлар,
Туфроғ ичра танин итургайлар.

Йўқ эди одамики бор эттинг,
Кишилик бирла эътибор эттинг.

Йўқ ҳам этсанг ани-ўқ этгунгдур,
Бор қилғунгдуру йўқ этгунгдур.

Адам эрканда айламак мавжуд,
Бўлса мавжуд қилмоғинг нобуд

Не учун эрконнн киши бнлмас,
Киши ҳар неки ҳақ иши бнлмас.

Ақлға гарчи бесабаб кўрунуб,
Ясабон бўзмоғи ажаб кўрунуб.

Лек чун ақл росткиш эрмас,
Иш анга бир далил беш эрмас.

Бу иш ўлмоқ қабул ё рад анга,
Ақли бўлғон билурки йўқ ҳад анга.

Ақлнинг бор иши табоҳи ўлуб,
Андаким ҳикмати илоҳий ўлуб.

Чун кўруб ақл ройи мухталифи,
Кўзини кўр этиб қазо алифи.

Кўр билмас ёруғ эканни қуёш,
Кундуз учмоғ ғариб эрур хуффош.

Макманидинки кундуз учқай бум,
Учушидин амо эрур маълум.   

Бум зулмоний ўлди пинҳоний,
Кўр этар они меҳри нуроний.

Сенсен ул меҳри беадилу бадал
Ким, санга матлаъ ўлди субҳи азал.

Чунки ул субҳ нурунг этти зуҳур,
Уйлаким, тийра шом жабҳаи ҳур.

Ҳарне катми адамда эрди ниҳон,
Хоҳ аҳли жаҳону хоҳ жаҳон.

Бориси кийдилар либоси вужуд,
Буд хайлиға кирди ҳар нобуд.

Зоҳир этти адам шабистони,
Юз минг озод сарви бўстони.

Топти ранги вужуд лолаву гул,
Ҳам ўшул ранг турраи сунбул.

Наргис ул нур бирла очти басар,
Адам уйқусидин кўзинда асар.

Боғи рухсори топти сабзаи хат,
Донаи бирла ул хат ичра нуқат.

Сабза атрофида насими баҳор,
Суману сунбул очти лайлу наҳор.

Ҳаракат бирла ул хужаста насим,
Сочти гул бошиға сумандин сийм.

Туррасиға тўкуб бинафша абир,
Атри этти димоғиға таъсир.

Жола жисмин уруб нигун қилди
Ким, танин  зарби  нилгун  қилди.

Сув ёқосиғаким ёғиб мулдур,
Бу ёқо тугмаси бўлуб ул дур.

Қилгали жилва гулрухи бўстон,
Сунъ машшотаси ясаб достон.

Ясади беқиёсу андоза,
Сабзадин вусма, лоладин ғоза.

Равшан   айлаб  зулолдин  кўзгу,
Тутти гул чеҳрасин анга ўтру.

Гулга чун берди тоб ҳусну жамол,
Анга булбулни қилди шефтаи ҳол.

Анга ҳар неча обу тоб ортиб,
Мунга   ишқида   изтироб   ортиб.

Бу фиғондин солиб чу рустохез,
Айлабон ул жамоли ўтин тез.

Ул қилиб жилва бу бўлуб шайдо,
Ишқ бўлди жаҳон аро пайдо.

Бўлди ошиқ бири, бири маъшуқ,
Йўқки ул оташину бу маҳруқ.

Ҳам анга ўртамак буюрғон ишқ,
Ҳам мунунг жониға ўт ўрғон ишқ.

Булбулу гул баҳонадур бориси,
Балки сендин фасонадур бориси.

Келди бу икки сарбасар нобуд,
Сенки мавжуд, балки айни вужуд.

Ишқ сенсен доғию ошиқсен,
Яна маъшуқлуққа лойиқсен.

Айни маъшуқлуқда жилваи зот,
Узини кўргали тилаб миръот.

Ҳуснунга ҳар дам ўзга сурат ўлуб,
Кўзгу такрори ҳам зарурат ўлуб.

Неча ҳусн ичра жилва зоҳир анга,
Кўзгулук айлабон мазоҳир анга.

Ҳуснунг айлаб ўкуш сифот ичра,
Ҳар замон жилва коинот ичра.

Балки мазҳар либосида ёшунуб,
Уз   жамоли   зуҳуриға   овунуб.

Узунга ўзни дарднок айлаб,
Узни ўз ҳуснунга-ўқ ҳалок айлаб.

Барқи ҳуснунг чу ҳар нафас чоқилиб,
Ғайр ўшул барқ ўтиға ёқилиб.

Кулин айлаб фано ели маъдум
Кам, асар андин ўлмайин маълум.

Сен сену сендин ўзга худ нима йўқ,
Гар кўрунса сен ўлғунг, ул нима йўқ,

Ҳеч нима йўқ сен эдинг мавжуд,
Ҳам сен ўлғунг бори бўлуб нобуд.

Васфи зотингда сабт ҳарфи қидам,
Йўқ вужудунг юзига гарди адам.

Andalus:
[II]   

Муножоти борий ул бобдаким, ўзи айни вужуддурур ва андин ўзга борча нобуд, балки номавжуд ва ҳожот изҳори ул маънидаким, нобудлар гуноҳиға анинг баҳри раҳмати қошида не вужуд булғай ва бевужудлар хатоси анинг дарёйи вужуди оллида не мавжуд

Эй   худовандлар   худованди,
Йўқ   худолиқда   кимса   монанди.

Азамат бобида гумондин улуқ,
Неким андин улуқ, йўқ андин улуқ.

Жабарутунг ҳавосида хуршед,
Заррадек бўлмайин назарда падид.

Офаринишқа тортқонда алам,
Маҳчаси лавҳ ўлуб сутуни қалам.

Қаламингға кеча сипеҳр аро,
Ложувардий давот ичинда қаро.

Лавҳунга бўлмайин рақам маълум,
Ҳарне маълум эмас, анга марқум,

Қудратинг оллида фалакка ҳисоб,
Сарсар эсганда олти-етти ҳубоб.

Неки махлуқ ичига қотилғон,
Сен яратғон, алар яротилғон.

Даҳр халқиға сен келиб халлоқ,
Халқ аро холиқи алал-итлоқ.

Кимниким, бут қошида паст айлаб,
Сажда қилмоққа   бутпараст   айлаб.

Бериб ўз ҳуснунга бут ичра зуҳур,
Айлаб ул ҳусн ила ани мағрур.

Ҳар кишиким қуёшқа обид ўлуб,
Анга ҳар субҳу шом сожид ўлуб.

Ҳам сенинг талъатинг зиёсинда,
Заррадек чарх уруб ҳавосинда.

Шуълаларға солиб юзунг чу укус,
Куйдуруб ўзни ўт қошинда мажус.

Мазҳари ҳусн чун қилиб гулни,
Уртабон шуъласиға булбулни.

Шамъ ўтиға куярда парвона,
Ҳам сенинг ишқинг ичра девона.

Ҳам ибодат элига сен маъбуд,
Ҳам таашшуқ элига сен мақсуд

Ким, парастиш қилур худосен анга
Ким, тааллуқ сотар балосен анга.

Ҳар сувар ичра жилвагар ҳам сен,
Жилвагар демайин сувар ҳам сен.

То не етгай ангаки ўзга илоҳ,
Эл дегай; Лоилоҳа иллаллоҳ.

Жалла олуаҳу не ҳаййи қадим,
Аммо нуъмоуҳу не фарди азим.

Қодиро, ул заифи осиймен
Ки, бошимдин-аёқ маосиймен.

Улки, сендек бошимда холиқдур,
Мен демоклик, не беҳаёлиқдур.

Оёғ остида паст туфроғи,
Лек гардунча уштулум чоғи,

Тоат айларда мўри хаста барин,
Лек   исён   маҳалли   шери   арин.

Нимжон пашша кўнглум айла гумон
Зўри нафсим нечукки пили дамон.

Мен бўлуб буйла пил аёғиға паст,
Поймол айлаб ул мени пайваст.

Мўри мажруҳға не иш етгай
Ким, ани пил поймол этгай.

Мени гар ожиз этти феъли табаҳ,
Хостинг бу эди манга не гунаҳ.

Нафси аммораға гар ўлдум асир,
Мен нетай гар будур санга тақдир.

Менинг эгрилигим эса санга хост,
Мен   не   янглиғ ўзумни  айлай   рост.

Не гузар яхшилиққа бор манга,
Не ёмонлиқда ихтиёр манга.

Сен ёмон айласанг мени не ҳад,
Айламак сендин ўлғон амрни рад.

Яхшилиқ қилки, нотавонинг мен,
Ёмон ўлсам, сенинг ёмонинг мен.

Бу ёмонингға кўргузуб эҳсон,
Яхши қилмоқ эрур санга осон.

Манга не ҳад демак сангаки, не қил,
Неки бўлғай санга ризо ани қил.

Лекин  эҳсонингга чу  ғоят   йўқ,
Лутфу инъомингга ниҳоят йўқ,

Караминг ганжи юз жаҳон чорлиқ.
Баҳри фазлинг минг осмон чоғлиқ.

Етишиб мен гадойи мазлуми,
Ҳар   не матлуби   бўлса   маҳруми.

Лек муътий атоси бепоён,
Йўқ берурдин хазойиниға зиён.

Тиламак худ гадо шиоридур,
Лек бу ерда изтирорийдур.

Не талаб қилсам ихтиёрим йўқ,
Чун   демас они  кирдиғорим   йўқ.

Ёраб, ошуфтамен фиғонима ет,
Карам айлаб хатоларим афв эт.

Гарчи бордур жаҳон-жаҳон гунаҳим,
Ҳам сен-ўқсен ниҳон-ниҳон панаҳим.

Юз жаҳон журмум ўлса ҳам не бок,
Баҳри авфунг қошиндадур хошок.

То бу оламғадур асир таним,
Руҳ тўтисиға қафас баданим.

Ул сори мойил эт хаёлимни
Ким, санга тегурай маолимни.

Нега мойилки, бу гадонг ўлғай,
Анга тутким сенинг ризонг ўлғай.

Хаста кўнглум ишига сомон эт,
Талабинг дардин анга дармон эт.

Нафасим мояи ҳаёт айла,
Рақамимни хати нажот айла.

Ушбу жаннатки айладим маъмур,
Ҳам қусур анда, ҳам қусур аро ҳур.

Етти қаср анда борчаси дилкаш,
Етти ҳур ул қусур аро маҳваш.

Қасрларни назарда марғуб эт,
Ҳурларни кўнгулга маҳбуб эт.

Шуҳратин олам ичра пайдо қил,
Олам аҳлин аларга шайдо қил.

Ўқур эл кўнглига сафо еткур,
Ўқуғондин манга дуо еткур,

Жон қуши жисмдин ҳаво қилса,
Сидра соқи уза наво қилса,

Унсур ажзоси бўлса ҳокнишин,
Туфроғу ўту суву елга қарин.

Ароларида ҳажр ўлуб воқеъ,
Ҳар бири бўлса аслиға рожеъ,

Ул замон лутф бирла қўлда қўлум,
Доғи ўз жонибингға йўлда йўлум.

Ҳарне журмумки, бўлса ҳам мавжуд,
Қил ҳабибинг туфайлидин нобуд.

Andalus:
[III]

   Ул шоҳи рисолатпаноҳ наътиким, «лавлока» ливойи била «ана афсаху» алифи анинг сипоҳи давлатиға ливо келди, «ва мо тағо» то ва ғайни била «асро» роси анинг мисоли субутиға туғро ва ул мисолда икки олам салтанати мубайян ва ул мисол юзи меҳри нубувват била музайян

Ё расулаллоҳ, алфа-алфа салом,
Бика мин зил-жалоли вал-икром.

Қураший асл, Абтаҳий маҳмил,
Ҳошимий киш, Ясрибий манзил.

Ул қуёшким, арабқа бердинг зайн,
Ул сифатким, араб боши уза айн.

Лек чунким қуёшинг этти зуҳур,
Қилдинг икки жаҳонни ғарқаи нур.

Бу жаҳондин кетарда чун зулумот,
Ул жаҳон аҳлиға етурди ҳаёт.

Аллаҳ, аллаҳ, не нури воло бу,
Йўқ эди офариниш, илло бу.

Асру катми адам қаронқу эди,
Равшан этган чароғ ани бу эди.

Не ажаб меҳри осмон поя
Ким, жаҳондин йўқ айласа соя.

Чун сени тенгри бебадал қилди,
Ҳар латофат аро масал қилди.

Сояни андин этти қаддинг рад
Ким, гаҳи бўлмағай санга ҳамқад.

Соядин чун қадингға ор ўлди,
Соя ер узра хоксор ўлди.

Кўлаканг топса эрди жирми туроб,
Анга гаодундин ўтгай эрди жаноб.

Ҳам   жанобинг рафеъ   кайвондин,
Ҳам матофинг бу тўқуз айвондин.

Ул кечаким, санга валодат ўлуб,
Матлаи ахтари саодат ўлуб,

Тун ёпиб чун жаҳонға тийра ниқоб.
Туғубон офтоби оламтоб.

Макка   ёруб  бу нури   аълодин.
Тур ул навъким тажаллодин.

Кўрунуб етти кўк равоқи ҳам,
Бал   Мадойин   минору   тоқи   ҳам.

Уйлаким, туғса меҳри рахшанда,
Тоқ   лавҳи   бўлур   дарахшанда,

Лоту уззоға пуршикаст бўлуб
Ким, бори тийра ерга паст бўлуб,

Сарнигунлуқ аларға зотингдин,
Бош қуйилиқ етиб уётингдин.

Чун улуғроқ бўлуб шубонлиғ этиб,
Қўй гуруҳиға меҳрибонлиғ этиб.

Қўзиға меҳр кўргузуб жондин
Ким, набийға гузир эмас ондин.

Кўргузуб анда чун яди байзо,
Қўюбон пушти даст юз Мусо.

Бу таназзул шараф қилиб санга фош,
Ҳамал   айвонида   нечукки қуёш

Чун шубонлиғ аро бўлуб соий,
Бўлубон олам аҳлиға роий.

Олам аҳли раиятинг бўлубон.
Бориға дин васиятинг бўлубон.

Бу раиятқа раҳмат айлаб илоҳ
Ким, бериб бошлариға сен киби шоҳ.

Ҳайи жабҳанг аларға мои маин,
Тори зулфунг аларға ҳабли матин.

Ҳай демай, қатраи зулоли ҳаёт,
Тор йўқ, риштаи каманди нажот.

Дема гисуки топтинг икки каманд,
Қилғали икки даҳр сайдини банд.

Очиб ул чеҳр дилкушой ичра,
Лайлатул-қадр ики бир ой ичра.

Ё  ики   афъийи   муанбар   де,
Ганжи зотингға икки аждар де.

Ё Муҳаммад ҳуруфи чун очилиб,
Икки мими этаклари осилиб,   

Куфр элининг саводи мотами ул,
Дин элининг саводи аъзами ул.

Гар саводинг йўқ эрса не ғамдур,
Бу саводинг чу андин аъзамдур

Гар қалам тутмадинг қўлунгға не ғам,
Азбар эттинг чу сирри лавҳу қалам.

Бу азодин қалам бўлуб ғамнок,
Юзин айлаб қаро, ёқосини чок.

Хома тутмай вале сурарда мақол,
Нукта элин қилиб қалам киби лол.

«Ана афсаҳ» чу айлабон даъвий,
Фусаҳо ўзда топмайин маъний.

Бу хабардин бўлуб нишоний деҳ,
Сирри фаъту бусуратин мислеҳ.

Чунки лаълинг бу навъ бўлуб дур фош,
Тошдин бас недур дурунгға харош.

Дурру лаълингға чун шикаст қилиб,
Лаъли маҳлул оқиб, дурар сочилиб.

Яъни оғзингға-ўқ мусалламдур,
Буки ҳам лаъл сочқаю ҳам дур.

Дурри зотингға етти баҳр садаф,
Бир ўғулдин етти атоға шараф

Қайси етти атоки, етмиш ато.
Сени бори ўзига этмиш ато.

Балки одам ўғуллуғингдин шод,
Валадингға жаҳон эли авлод.

Анга зоҳир тақаддуми оти,
Санга лекин тақаддуми зоти.

Сен муқаддам демайки одамдин,
Қайси одамки, борча оламдин.

Анбиё хайликим, келиб мурсал,
Ҳам сен охир аларға, ҳам аввал.

Барчанинг фарқи узра бўлмоқ тож,
Санга фош   этти   лайлатул-меърож.

Andalus:
[IV]

    Ул мусофири баводийпаймо, балки ул рокиби само-вотпаймо меърожи кечасининг таърификим, буроқи барқгомлиқ ва пайки буроқ хиромлиқ қилди ва ул рахш била пайк хаёл етмас ергача чопти ва ул чопмоқ била ҳакими хирад фаҳми бовар этмас нималар топти

Ул  кечаким   эди   абир   сиришт,
Қадр аро ғайрати саводи биҳишт,

Ҳур гисуларин жаҳонға очиб,
Анбару мушкин осмонға сочиб.

Гисуйи мушкбў жаҳонни тутуб,
Мушкининг   атри   осмонни   тутуб.

Ҳалқаи зулфдин рухи анвар,
Ҳарён ул тунда кўргузуб ахтар.

Иўқки, ҳавро ёйиб жаҳон уза дом,
Юз сори ҳалқа мўйи мушкинфом.

Сувдек ул дом ичинда чеҳра очиб,
Қатра хайлардин анда дона сочиб

Ким, чу давлат қуши буён етгай,
Бу суву дона бирла сайд этгай.

Ё туман минг чароғи байзогун,
Ҳайату табъ ичинда гуногун.

Шом зеболари қилиб зоҳир,
Тун шабистонида бўлиб сойир.

Очибон ҳар чароғи кофурий,
Дуд ила бир ниқоби занбурий.

Дуд йўқ, уду мушк била бухур,
Тун димоғи иси била масрур.

Чарх мижмар ёйиб бу дуд узра,
Атри мушку бухур уд узра.

Чархи атласки бу риёҳ топиб,
Атласин буйла мижмар узра ёпиб.

Ер юзига малак бўлуб нозил,
Чарх абвоби фатҳ ўлуб ҳосил.

Юз туман сабзпўши руҳоний,
Зоҳир айлаб фалак шабистони.

Буйла тун ул маҳи мунири жаҳон,
Уммиҳоний уйида эрди ниҳон.

Даҳр шўру шаридин осуда,
Кўнгли   уйғоғу   кўзи   уйқуда

Қим, етиб қосиди жаҳонпаймо,
Йлгида рахши осмонпаймо.

Чун алар етти, хожа очти кўз,
Ер ўпуб қосид, айта бошлади сўз,

Ҳақ саломин чу топти маҳбуби,
Бўлди ошиқ висоли матлуби.

Қосид отландуруб ани қўлдаб,
Ёнди келган йўли сори йўлдаб.

Сурди чун рокиби ҳумоюн фол,
Остида маркаби ҳумоюн бол.

Туфроғу сув юзидин айлаб хез,
Ўтти ўт, елдин ўту елдек тез.

Маркаби урди ой юзига тувоғ,
Уйлаким, қолди жабҳаси уза доғ.

Чун Аторидқа барқдек сурди.
Хораи сум хомасин синдурди.

Қилди чун Зуҳра сори оҳангин,
Зуҳра ёшурди ваҳмидин чангин.

Меҳр худ кавкаби жалолатидин,
Ёрга кирмиш эди хижолатидин,

Савлатиға чу солди кўз Баҳром,
Тиғиға берди қин аро ором.

Муштарий тушти минбаридин тез,
Юзни гардидин этти нуромиз.

Зуҳал асбобин айлади бир-бир,
Ҳиндуйидекки,   бўлса маъракагир.

Қайси бир кишвар ичраким етти,
Савлати бирла эҳтисоб этти.

Секкизинчи фалакка сурди чу рахш,
Нуридин собитот олди дарахш,

Гавҳариға фалак чу бўлмади дурж.
Қолди ҳар гўшаси аро бир бурж,

Ҳамалу савр қолди нола қилиб,
Тўшалиққа ўзин ҳавола қилиб.

Бўлди жавзоға тўрт кўз ҳайрон,
Беш аёғ бирла рахш этиб саратон.

Асад ўзни саги шикоре этиб,
Сунбула донасин нисоре этиб.

Адлдин ростлиқ топиб мизон,
Нуш ақраб самумидин резон.

Қавс бўлди йўлида чилланишин,
Жадй наззорасида қулла гузин.

Далв йўлида сув уруб гоҳи,
Ҳут онсиз сувдин йироқ моҳи.

Чархи аъзам хамиға сургач от,
Ёдин ўқ янглиғ андин ўтти бот.

Қолди қурсию аршу лавҳу қалам,
Борининг авжи узра урди алам.

Рахшин андоқ чу тез пай қилди,
Водийи ломаконни тай қилди.

Ўтти рафраф мақомидин чун тез,
Тез ҳамроҳи бўлди узрангез.

Ҳамраҳи доғи ўзидин борди,
Раҳрави доғи пўядин ҳорди.

Қолдилар чун йўл узра пайк ила от,
Ёлғуз ул йўлға қўйди юз ҳайҳот.

Ўзидин ўзлуги доғи итти,     
Ўздин ўзлук хаёлин оритти.

Топмайин ўзда хожаи сафарий,
Ўту туфроғу елу сув асари.

Ўзлугидин доғи асар топмай,
Балки ўздин доғи хабар топмай.

Не ҳавосида бир не хомис ҳам,
Не жиҳотида бир не содис ҳам.

Қолмайин тўрт жавҳар, олти араз,
Олтию тўртдин бир анга ғараз.

Қўпти ҳадсиз ҳижоби пинҳоний,
Кўпи зулмоний, ози нуроний.

Чун бори бўлди муртафиъ филҳол,
Жилва қилди аён ҳарими висол.

Ул ҳарим ичра доғи урди қадам,
Ҳараму парда борча бўлди адам.

Топтилар васл ошиқу маъшуқ,
Борча холиқ арода йўқ махлуқ.

Ёр мавжуду анда йўқ ағёр,
Ёрдин ўзга, балки йўқ дайёр,

Чун карам баҳри мавжзан етти,
Меҳмон арзи илтимос этти.

Ҳеч ҳожатда нукта топмай тул,
Истамасдин бурун бўлуб мақбул.

Ҳожат аввал анга ижобат ўлуб,
Сўнгра изҳори арзи ҳожат ўлуб,

Истабон уммати гуноҳларин,
Оқ тилаб номаи сиёҳларин,

Бўлмай ул ҳожатида шарманда,
Карам айлаб борини бахшанда.

Чун не истаб борин топиб бир-бир,
Ёнмоғин ошкор этиб тақдир.

Хожаи комёби арш жаноб,
Бўлубон баҳри васлдин сероб.

Қайтибон минг бу лаҳза борғонча,
Демайин мингки, юз туман онча.

Маркаби бирла ҳамраҳиға етиб,
Юзидин иккисин мушарраф этиб.

Икки ҳорғон малак йўлида қўпуб,
Бири илгин, бири аёғин ўпуб.

Тоний олмай ҳамул киши эканин,
Буйла суръат анинг иши эканин.

Ул яна маркабиға секриб тез,
Чиққанидек қилиб инарга ситез.

Маркаби орқасини айлаб хам
Ким, анга юкланиб ики олам.

Баҳр сори булут бориб холи,
Тўлуб аммо гуҳар била ҳоли.

Борурида нечукки сарви равон,
Лек ёнғонда тубийи ризвон.

Ҳар фалак тушмагига бир поя,
Юзидин ул фалакка пироя.

Малакут аҳли ичра жўш тушуб,
Таҳният айлаю хуруш тушуб..

Юз туман минг малак нечукким ҳур,
Қўлларида табақ, вале тўла нур.

Борча хуррамлик ошкор айлаб,
Дам-бадам бошиға нисор айлаб.

Чарх жавфин тутуб саросар саф,
Юз туман минг малак келиб ҳар саф.

Гирдида ҳар тараф сипоҳ киби,
Ул мунунгдек сипаҳда шоҳ киби.

Ҳар саф ул ергача бўлуб ҳамроҳ,
Ки қуйи амр қилмай андин илоҳ.

Барча ул юздин ўзни шод айлаб,
Хам қилиб қадни, хайрбод айлаб.

Чунки ҳар саф тутуб йўлида тараф,
Анга қойим мақом ўлуб яна саф.

Қилибон буйла сайри шоҳона,
Тушти ер қиблагоҳиға ёна.

Қайдаким бўлди сайри афлоки,
Ҳамраҳ эрди анга тани хоки

Ким, анга жисм агарчи хок эрди,
Лекин ул хок нури пок эрди.

Ангаким жисми хоки ўлғай нур,
Руҳини йўқ демак манга мақдур.

Жисми бирла бориб, ёниб келди,
Дўст васлини қозғониб келди.

Бормоғу келмаги бўлуб ики дам,
Қайси дам бурна эркани мубҳам.

Эй қароғингға сурмаи «мозоғ»,
«Мотағо» маркабингға қўнмай доғ.

Анбиёға итоатинг жовид,
Борча боғлаб шафоатингға умид

Анбиё демайинки, жинси башар,
Ишлари хоҳ хайру хоҳи шарр,

Илтифотингға сарбасар муҳтож
Сендин олмай назарни ҳар муҳтож.

Ҳар кишиким жаҳон аро мавжуд,
Борчанинг бахшиши санга мавъуд.

Сен буларға ўкуш тафаққуд этиб,
Ҳарне исёнларин тааҳҳуд этиб,

Бўлса жинси башарға буйла карам,
Шак эмас андадур Навоий ҳам.

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

Go to full version