Muallif Mavzu: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)  ( 50381 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #15 : 12 Mart 2011, 14:46:52 »
[XV]

    Баҳромнинг ишқ тўфони туғёнидин бехирад ва май ўти ҳарорати ғалаёнидин бехуд бўлғони ва ўз ғазоли шер афганига ғазол отқонида таҳсин қилмағондин оҳугирлик бошлағони ва домға беркиган кийикдек, ани ўз камандиға беркитиб, кийиклар куномида ташлағони

Шаҳғаким, бўлмиш эрди ошиқу маст,
Бульажаб ики иш бериб эди даст.

Шаҳ чу ул лаҳв ила бўлуб машъуф,
Ишидан   топмас  эрди   ҳеч  вуқуф.

Мулк иши забту рабтсиз бўлди,   
Садтанат амри забтсиз бўлди.   

Қилмади шаҳ чу додхоҳни ёд,   
Эл илик сунди қилғали бедод.

Мулк чун шоҳ адлидин қолди,
Қилди ҳарким неким қила олди.

Ҳам қаламзан1 тушуб ҳавола аро,
Бўлубон халқ рўзгори қаро.

Ҳам қароқчи узотти ҳар сори қўл,
Банд бўлди алар қўлидин йўл.

Чекти ғавғо баланд бодапараст.
Бўлди муъзин била имом уни паст.

Сўфи ибриқиға халал бўлди,
Бода тунгги била бадал бўлди.

Қуртдек бўри бирла тўлди ёбон,
Дема қўй, балки туъма бўлди шубон2.

Бир неча маҳрами тилаб хилват,
Қилдилар арз шаҳға бу ҳолат

Қи, халойиқда қийлу қол недур,
Мулк бирла улусқа ҳол недур?

Шаҳ чу билди, тааммул этти басе,
Ишга чора тахайюл этти басе.

Лек ошиқ ишига не чора,
Ишқ этар ул элни бечора.

Не ул ойсиз анга қарор эрди,
Не илигинда ихтиёр эрди.

Билдиким, мулк иши хароб ўлмиш,
Мулк эли ҳоли изтироб ўлмиш.

Ишқдин гарчи хаста ҳол эрди,
Лек кўнглида бу хаёл эрди

Ки, не навъ ишга айлагай тадбир
Ки, бу тавриға айлагай тағйир.

Мулкдин йўқ гузир анга ҳосил,
Ёрдин худ гузир эрур мушкил.

Лек кўнгли чу беҳузур эрди,
Анда ҳар лаҳза бу хутур эрди

Ки: «Агар бўлса шоҳлиғ боқий,
Топилур буйла моҳваш соқий.

Буки, васлини топмишам пайваст,
Шаҳлиғ ўлмаса, бермас эрди даст.

Мулк эли3 бўлмаса, не ул бордур,
Не тириклик уйига йўл бордур.

Лек то бўлғусидур ул мавжуд,
Не анинг ғайридур эрур нобуд.

Иккисини ким деса қилойин жамъ,
Шуша  муздин   дегай   ёсоймен   шамъ4.

Кўнгли чун мулк ила хизона тилаб,
Ишқ тарк этгали баҳона тилаб.

Ишқ ила шоҳлиғ мувофиқ эмас,
Ишқ лофида шоҳ содиқ эмас.

Ишқ учун бедили керак фони,
Ўртаган шавқ шуъласи они.

Кун аро навбати фано урғон,
Икки оламға пушти по урғон.

Жон бериб ёри муддаоси учун,
Балки юз жон анинг ризоси учун.

Вақф этиб дилбариға жон мулкин,
Садқа айлаб ики жаҳон мулкин.

Шоҳким, мулк очарни қилса насақ,
Юз туман қон тўкар бари ноҳақ.

Ошиқ ўлғонки кечмагай жондин,
Ишқ беҳад йироқдурур ондин.

Шоҳ, алқисса, бу тахайюл ила,
Айш айлар эди тааммул ила.

Иши доим шикор бирла эди,
Чопмоғи ўз қарори бирла эди,

Ичибон ёр илгидин майи ноб,
Салтанат фикридин вале хуноб.

Бир кун ов ичра шоҳ эди сархуш,
Ёнида эрди ул бути маҳваш.

Кўрди раъно ғазоли чобукхез,
Суръати кўк ғазоли янглиғ тез.

Шаҳ ўқ отмоққа уйла қодир эди,
Сайд урмоққа уйла моҳир эди

Ким, не навъ ўлса, элга рағбату тавъ,
Ултурур эрдн сайдни ул навъ.

Қой тукин сайднинг нишона қилиб,
Ўқи ул ерни ошёна қилиб.

Деди гулруҳқа: «К-эй пари талъат,
Бу ғазолики кўргузур суръат.

Не ерига десанг хаданг урайин,
Ул сифатким буюрсанг, ўлтурайин».

Шўхнинг табъида чу диққат эди,
Рамз ила нуктаи дақиқ деди

Ки: «Бурун сол ики қўлиға шикол,
Уйлаким, турғай ўз ерида ғазол.

Сўнгра отмоққа яхши кўзла ани,
Ҳам йироқтин туруб бўғузла ани»5.

Шаҳ чу билди санам таманносин,
Топти филҳол анинг муаммосин.

Демади   нозанин   ҳадисини йўқ,
Чекти ул садоқдин иничка ўқ.

Сайд сори чекиб, даранг била,
Тикти икки қўлин хаданг била

Ким, ул ўк. ўтмади яросидин,
Тери бирла сўнгак аросидин.

Чунки бўлди ғазол қўллари банд,
Ёйиға кайбур айлади пайванд.

Урди ул навъ бўғзиға они
Ки, кесилдию оқти ҳам қони.

Не хаёлики, айлаб эрди моҳ,
Борисини бажо кетурди шоҳ.

Қилди бир ишки, кимса бермас ёд,
Кимса   йўқким,   сипеҳри  кўҳна   ниҳод.

Шаҳ чу кўргузди ишда бу ойин,
Тамаъ этти нигоридин таҳсин.

Анга чун ҳусндин бор эрди ғино,
Келди ҳусн иқтизоси истиғно:

Шаҳ дуосиға чекмади тилини,
Ўпмади шоҳи комрон илини.

Дедн: «Ҳар ким бир ишни варзиш этар,
Иш камолини кўр, не ерга етар!»6.

Дсмади шоҳники: «эттинг хўб»,
Ишни идмонга айлади мансуб.

Шўх бу нукта айлагач тақрир,
Шаҳ мизожиға топти йўл тағйир.

Қошининг ёси узра солди гириҳ
Ким, пари чеҳрадин эшитмади зиҳ.

Шўх кўрдики, шаҳ итоб этти,
Деди, ислоҳ этай, хароб этти.

Дедиким: «Шаҳға не итобдурур
Ким,   бу сўзким   дедим,   савобдурур.

Менки, бир нағмасоз қилсам чанг,
Руҳ чиқмоқ сари қилур оҳанг.

Йўқ эди бу мулоямат бирла,
Мунга етти мудовамат бирла.

Шоҳким, бир кийикка урди хаданг,
Десам идмонни ишга келди батанг»,

Шаҳки исмои бу мақол этти,
Ғазаби ўти иштиол этти.

Икки қаттиқ ҳадис7 эшитти ажаб,
Ихтиёрин иликдин олди ғазаб.

Шоҳким қаҳри ўлса муставли,
Ул диёр ичра бўлмамоқ авли.

Салтанат ғайрати чу зўр этти,
Лутфу эҳсон кўзини кўр этти.

Истади қатл айламак они,
Кесмак озод сарви раънони.

Деди баъзи: «Бу навъ дилкаш эмас,
Зуафо қатли тиғ ила хуш эмас»

Дедиким, неча хориж андеша,
Қатл аларға ҳунар неким пеша,

Маҳддин ойни чиқордилар,
Бир биёбонға элта бордилар.

Ҳар гиёҳи анинг нечукким ўқ,
Даврида неча кунчилик сув йўқ.

Жонивар умрини қилурға табоҳ,
Бутмай анда бағайри заҳр гиёҳ.

Икки гисусидин каманд айлаб,
Ташладилар ғулула банд айлаб8.

Гисусиким, улусқа эрди каманд,
Оқибат бўлди ўз ҳалокига банд.

Ёнибон сурдилар ватан сори,
Келдилар шоҳи жавр фан сори.

Шаҳки бу даҳшат айлади улдам,
Беҳуд эрди маю ғазабдин ҳам.

Ул кун оқшомға тегру ичти май,
Ғазаби ортар эрдн пай-дарпай.

Шомким, бодадин хароб ўлди,
Масти май, балки масти хоб ўлди.

Субҳ роҳ истаб этти майли сабуҳ,
Ёнидин ғойиб эрди роҳати руҳ.

Сўрдиким: «Моҳваш қаён кетмиш?»
Бехабарким, не шоҳ кор этмиш?

Дедилар қилғанин неча маҳрам,
Тийра бўлди анга ёруғ олам.

Қуйи солиб бошини фикр этти,
Қилгани борча кўнглига етти.

Билдиким, қаҳр сарсари эсмиш,
Ўз қўли бирла ўз бошин кесмиш.

Деди: «Ушбу замон ўзум борайин,
Ул биёбонни бир-бир охтарайин.

Қайда бўлса топай нигоримни,
Қилайин садқа жони зоримни.

Тирик ўлса, бўлай фидоси анинг,
Берибон жон топай ризоси анинг.

Ўлган ўлса, ўзумға тиғ урайин,
Диятиға ўзумни ўлтурайин».

Қўймади тожу тахт номуси,
Айламакка ўлук замин бўси.

Топмас эрди хирад далолати ҳам,
Мониъ эрди улус хижолати ҳам.

Чун мумаййиз хирад қилур эрди,
Хирад ул ишни рад қилур эрди.

Хотири топмайин хирадқа русуҳ,
Ишқ айлар эди ани мансух.

Жони икки бало аросинда,
Мўр икки аждаҳо аросинда.

Не ўлук эрди, не тирик сони,
Бўлмас эрди тирик демак они.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:25:31 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #16 : 12 Mart 2011, 14:47:02 »
[XVI]

Баҳромнинг ғазаб мастлиғидин ҳушёр ва ғафлат уйқусидин бедор бўлуб, ул ошуфта тушлардин паришон, балки уйғоқлиқда қилғонларидин   пушмон бўлғони ва мушкбў ғазолин истай биёбонға ўзи кетиб, ани топмай, ўзидин кетгони

Қилди Баҳром чун бу янглиғ иш,
Йиғлағу йўқки, кулгу янглиғ иш.

Ўзида икки кунгача йўқ эди,   
Кўнглида шуъла, жонида ўқ эди.

Келди ҳолиға чун учунчи кун,
Кўрди умри ёруғ кунин қора тун.

Ишқ хайлу сипоҳи айлаб зўр,
Кўнгли мулкига солди ғорати Ғўр1 

Тамаъ ўз мулкин айлади обод,   
Кўнгли мулкин ҳам айлади барбод.

Баҳр аро тожир истар эрди суд,
Ғарқ ўлуб бўлди моя ҳам нобуд.

Боғбон мева кўп қилиб эди ком,
Жола шохин доғи ушотти тамом.   

Тушти онинг ичига андоқ барқ   
Ким, вужудин ўт ичра айлади ғарқ.   

Тожиға лаъл шавқи ўлтурди,
Чарх бошиға хора ёғдурди.

Мулки ҳифзиға чекти тиғи ҳалок,
Кўксин ул тиғ бирла айлади чок.

Истади сурма айлабон таъжил,
Сурмаи чарх чекти кўзига мил.

Чуики наззора қилди ўз ишига,
Кўрди ҳолики бўлмасун кишига,

Зор жисмида юз шикан тушти,
Хаста кўнглига минг тикан тушти

Жони тандин тўюб, тани жондин,
Кўнгли ранжур мундину ондин.

Зол чархи киби тани бузулуб,
Риштаи жони торидек узулуб.

Чарх ажзосидек фиғон қилибон,
Сўнгоги бир-биридин айрилибон.

Хажрдин жон чу оғзиға етти,
Қўпти беихтиёру азм этти.

Ул навоҳиға тегру қилди шитоб
Қи, суманбарға қилмиш эрди итоб

Ким, бор эрса ҳаёти имкони,
Бўлғай ул руҳға фидо жони.

Улукин топса мотамин тутқай,
Ун чекиб навҳаи ғамин тутқай.

Кўтариб зор сарви чолокин,
Солибон маҳд аро тани покин,

Навҳадин кўнглин айласа холи,
Ўзин ўлтургай устига ҳоли.

Ёри хилватгаҳиға хос ўлғай,
Фурқатидин ўлуб халос ўлғай.

Ҳар неча кезди дашту саҳрони,
Топмади зод сарви раънони.

Сарвға жилвагаҳ гулистондур,
Хосса сарвики, нор пистондур.

Не тилар сарв дашту водий аро,
Сарв ўлур бўстон саводи аро.

Ани топмоқдин ўлди чун маъюс,
Юзга урди тапонча, ўйлаки кўс.

Чекти навъи ғирев ила фарёд
Ким, чу Ширинни топмағай Фарҳод,

Тушти ерга маризи бедилдек,
Толпиниб сайди ним бисмилдек.   

Онча қон ёшини равон қилди
Ки, фалакнинг ичини қон қилди.

Деди: «Ўз жонима не қилдим, вой!
Бўлурин буйла иш не билдим, вой!

Ким ўзи кўксин ўзи чок этгай,
Ўзи жонин ўзи ҳалок этгай!?

Улча мен қилдим, айлагайму киши.
Бу иш эрмас эди кишининг иши!

Кимса бўғзиға тиғ сурғайму,   
Умр шамъин пулаб ўчургайму?

Жон учун жисми нотавонға эваз
Айласам, жисм ўлурму жонға эваз?

Қилмасам ҳам танимни юз пора,
Уладурмен, не навъ этай чора!?

Узни ўлтурмасам ўлармен ло!
Кимга тушти жаҳонда буйла бало!?

Манга не қилдинг, эй сипеҳр, охир,
Йўқ эмиш сенда зарра меҳр, охир!

Меҳрсизлик ишим аро қилдинг,
Рўзгорим юзин қаро қилдинг

Меҳрдин сенда бўлса эрди нишон,
Кўзум  ўлмас эди ситорафишон

Сенда чун меҳр йўқ эди мавжуд,
Меҳр чеҳримни айладинг нобуд.

Ашким анжум масаллик оқтурдунг,
Давлатим меҳрини уёқтурдунг.

Меҳри иқболим ўлди ерга ниҳон,
Жоним олғилки, ер қуйи бу жаҳон.

Найлайин бу жаҳонни жонсиз мен?
Бал жаҳон бирла жонни онсиз мен?

Жонни олғилки, тўймишам, биллоҳ!
Кўнгул ўлмакка қўймишам, биллоҳ!

Жонни найлай жаҳонда жононсиз!?
Жоним онсиз танедурур жонсиз!

Танки жонсиздурур нетай они?
Ер қуйи танки, бўлмағай жони!»2

Дашт аро буйла эрди ошўби,
Жони ғам хайлининг лагадкўби

Тахт ила мулк ёдидин кетти,
Ваҳшдек дашт аро мақом этти.

Йўқ эди шаҳру мулкдин огоҳ,
Бодия ичра этти манзилгоҳ.

Ул биёбон ичинда афғонда,
Балки бир шаҳр эли биёбонда.

Кўргач элким, анга тааб тушти,
Тушти иш, лек бас ажаб тушти.

Қўйдилар борча водию маскан,
Шоҳдек дашт аларға бўлди ватан.

Юз ёшурғоч қуёш дилороми,
Сочти ашкин сипеҳр баҳроми3.

Тийраликдин фалак топиб озор,
Ҳажр шоми нечукки, ошиқи зор.

Шоҳ Баҳромға тун айлади зўр,
Кўзига олам ўлди ўйлаки — гўр.

Қаро қойғу била қолиб ғам аро,
Кўрди ўзни ғариб олам аро.

Дема олам,. фироқ зулумоти,
Шоми ҳижрон келиб, анинг оти.

Бари олам юзин тутуб зулумот,
Лек мумкин йўқ анда оби ҳаёт.

Минг Хизр4 анда гар макон айлаб,
Борисиға ҳалоки жон айлаб.   

Бўлубон чарх жавфи қийр андуд,
Элга айлаб нафас йўлин масдуд.

Дам йўли чун тутулди қийр ила пок,
Не ажаб анда Хизр бўлса ҳалок,

Балки зулмат эмас эди ул тун,
Ҳажр ўтидин тутуб жаҳонни тутун.

Фурқат ўти чу жон аро бўлғай,
Дуди бирла жаҳон қаро бўлғай.

Ҳажр ўтиға чу истасанг ҳийма,
Зор танлардин ўзга йўқ нима.

Утки, ошиқ тани эрур ўтуни,
Тонг йўқ ар ошиқ ўлтурур тутуни.

Не ажаб ўтки, танни куйдурган,
Дуди боғлаб, нафасни ўлтургай.

Ҳажр аро ул чу мубтало бўлди,
Буйла тун жониға бало бўлди.

Гарчи тун бўлди халқ аро парда,
Тиктилар оқ ую саропарда.

Сурдилар теградин улусни йироқ,   
Хосият буйла берди шоми фироқ.

Мутаҳаййир бўлуб улус бори,
Ҳар бири гўша тутти бир сори.

Борча махсуслар кўзи тўла ёш,
Сойир эл фикр ила солиб қуйи бош.

Ул деди: «Дев анинг йўлин урмиш»,   
Бу дебонким: «Паридин ўлди бу иш».

Ҳар бири айтибон бир афсона,
Бўлуб ул ўрта ерда девона.

Оқибат зоҳир этти бу қайғу.
Қайғулуғлар кўзи аро уйқу.   

Қолди Баҳром печу тоб ичра,
Фурқат ўтидин изтироб ичра.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:26:00 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #17 : 12 Mart 2011, 14:47:27 »
[XVII]

    Ҳажр шоми тулининг имтидоди ва саводининг бедоди ва ул шомда Баҳром жонига андуҳ хайлининг шабихунлари етмак ва ул шабихун аҳлининг жон ва кўнглин асир этмак ва ул асирона навҳа била ўзидин кетмак ва аркони давлати бало даштидан ани даво шаҳри сори элтгонлари

Шоҳ Баҳром қилди чун ул шом,
Гўрлар жилвагоҳи ичра мақом1.

Гўрдек тийра эрди дайри куҳун2,
Чарх ул тийраликда бесару бун.

Шаҳға ҳажр ўти ул сифат тутошиб
Ким, анинг дуди етти кўктин ошиб.

Чархдек тийра, доғи саргашта,
Қон ёшиға шафақдин оғушта.

Зоҳир айлаб сиришки сайли ҳалок,
Кўзидин элтиб уйқу хайлин пок.

Жонидин ҳажр ўти забона уруб,
Неча ашки ўчурса ёна уруб.

Ишқ ўтиким, кўнгулдин олди фароғ,
Ашк ул ўтқадур — сув ўрниға ёғ.   

Анга ул ўт ҳам эрди хайли бало,
Ҳам кўзи ёғи эрди сайли бало.

Кўнгли мулкига ғам ҳужум этти,
Балки торожи марзу бум этти.

Нечаким ошти беқарорлиғи,
Етмади ҳеч кимса ёрлиғи.

Ёр ҳажри чу тийра қилса мизож,
Ҳеч ёр айламас ул ишга илож.

Кирди бир хилват уйга пинҳони
Ким, малул эрди халқдин жони:

Ичкаридин эшикни боғлади тез,
Ёндию зоҳир этти рустохез.

Онча чекти фиғону вовайло
Ким, жаҳон ичра тушти шайни бало.

Уруб аввал яқосин айлади чок,
Танға урди тапончаи бебок.

Бори узвиға зулм кўргузди,
Қайси узвинки тишлади узди.

Онча ерларга урди бошини руст
Ким, сари мў йўқ эрди анда дуруст.

Бошини баски, айлади пора,
Ҳар туки сою бўлди бир ёра.

Дард хоки танини гард этти,
Гардни қўйки, кўҳи дард этти.

Танидин баски, узди паргола,
Дард боғида очти юз лола.

Тун ёримиға тегру бу эди иш,
Узар эрди уруб тани уза тиш.

Ул қадар чекти нолау фарёд,
Узига онча айлади бедод

Ким, тани сустойиб, қўли толди,
Ҳажр жисмиға сустлуғ солди.

Толпинурдин чу бўлди ороми,
Солди жониға ўт Дилороми.

Дард ила навҳа айлади оғоз,
Ёр ёди била бўлуб ҳамроз.

Бошиға солиб ул қаро гису,
Ҳар туки сою бир қаро қайғу.

Ул хаёл ичра печу тоб урубон.
Чарх жисмиға юз таноб урубон.

Қошининг шавқидин қади хам ўлуб,
Заъф ичинда ҳилолдин кам ўлуб.   

Танин айлаб ҳилодек хаста,
Анинг нкки ҳилоли пайваста.

Кўзининг жайранин назарда кўруб,
Кўнгли даштида юз қулон югуруб.

Ул кийикдин чу қолмайин жони,
Чарх Баҳроми Гўр дейиб они.

Кирпики йўқким, ул сифат ҳинду,
Сончибон бағри ичра юз мўнду.

Хар бири чунки юз яро айлаб,
Дуди оҳи юзин қаро айлаб.

Орази ёдидин чу тортиб  вой,
Ўртаниб кўкда ҳам қуёш, ҳам ой.

Оқизиб кўздин онча гулгун ёш
Ким, шафақ ичра қолиб ою қуёш.

Холи бўлғон учун назардин гум,
Қолмайин кўзлари аро мардум.

Ул чибин чун кўзини айлаб кўр,
Кўнглининг захми ичра солиб шўр.

Лаблари шавқидин чиқиб жони,
Лаъл этиб даштни кўзи қони.

Лаъл йўқким, ақиқу маржон ҳам,
Кўнгул ондин топиб зарар, жон ҳам.

Оғзидин зарра айламай маълум,
Кўзга андоқки нуқтаи мавҳум.

Ҳеч йўқ ерда юз таваҳҳум этиб,
Адам ичра вужудини гум этиб.

Тиши нақшики келди риштаи дур,
Кўзидин дурдек оқизиб мўлдур.

Умри бошиға ёғдуруб бу тагарг,
Мўлдур ўрниға борча жолаи марг.

Айлабон чун тараннуми ёдин,
Чекиб андоқ фиғону фарёдин

Ки, унин ҳарким истимоъ қилиб,
Оллоҳ-оллоҳ ўлуб яна тирилиб.

Соғиниб чун чоҳи занахдонин.
Чекибон борча риштаи жонин

Ким, эрур кўнгли изтироб била.
Тортқой они бу таноб била.

Қади фикрида чунки пўя уруб,
Оҳ ўтидин ниҳоли умри қуруб.

Унутуб сарви бўстонни доғи,
Сарв йўқ, руҳ ила равонни доғи.

Бели торини чун хаёл қилиб,
Жисмини ул хаёл нол қилиб.

Бадани нолдек бўлуб бежон,
Кўзига нол афъийи печон.

Солибон сим жисми кўнглига тоб,
Сиймгун ашкини қилиб сиймоб.

Сиймдек ашк кўзи фош айлаб,
Бори оламға сиймпош айлаб.

Чангининг ҳайъатин соғинган дам,
Эгри қаддин фиғони айлаб хам.

Дилкаш истаб бу эгри афғони,
Тор ўлуб анда риштаи жони.

Ҳар замон кўнгли бир ҳаво қилибон,
Чангдек ўзга бир наво қилибон.

Лек ўз ҳолиға наво топмай,
Дард топиб, вале даво топмай.

Заъфи   ортиб  ҳаду   гумондин   ҳам,
Дарди ишқи фузунроқ ондин ҳам.

Кўзи қон тўкмак ичра қонмай ҳеч,
Узи ҳолин ўзи инонмай ҳеч.

Дебки: «Ёраб, не ҳолат эркин бу!
Не туганмас малолат эркин бу!

Менмудурменки, чунки қилдим зўр,
Аждаҳо савлатимдин ўлди мўр.

Эмди ишқ аждаҳоси зўр этти,
Аждаҳокуш танимни мўр этти.

Менмудурменки, зоҳир этгач кин,
Ожизим бўлди икки шери арин!3

Дард ила ҳажр қилғоч арислонлик,
Муш ўлубмен, вале ярим жонлик.

Менмудурменки, разм чун туздум,
Чин сипоҳини ёлғузун буздум.

Ишқ чун рамзу кин шиор этти,
Хайли сабримни торумор этти.

Менда бор эрди ақл ҳам, дин ҳам,
Ғамда тоқат, балода тамкин ҳам.

Не бало ишқ бошима солди
Ким, саросар бу хайл қўзғолди

Оҳ ўтидин тутунниму айтай!
Йўқса, бу тийра тунниму айтай!

Ким кўрубтур кеча бу янглиғ узун,
Ғам кунидин қаролиғ ичра фузун?

Ҳам қаро, ҳам узуну ҳам дилбанд,
Маҳвашим сочидин келиб монанд.

Мунда мен, анда нотавон кўнглум,
Мунда мен зору анда қон кўнглум.

Мен дағи гарчи қонда бўлғай эдим,
Кош кўнглумдек онда бўлғай эдим!

Мени бу кеча музтар айлабдур,
Зор кўнглумни абтар айлабдур.

Гўрдек тун эрур қаронғу манга,   
Бўлса не эрди сўнгғи уйқу манга.

Чарх қатлимға тиғи кин олди,
Гўр ичига тириклай-ўқ солди.

Кош, тиғин бошимға сурса эди,
Бошни тандин уруб тушурса эди.

Қавму хайлики бандам эрдинглар,
Не десам   сарфигандам   эрдинглар.

Борчаға ниъматим ҳақи бордур,
Бу суфат юз ҳақим тақи бордур.     

Хизматим ичра лоф урар эдингиз,
Лофи рамзу масоф урар эдингиз!

Қиличингиз ушолдиму охир!
Илгингиз тошқа қолдиму охир!

Мени юз минг бало аро кўрманг,
Ҳар замон ўлмагим раво кўрманг.

Тиғ ила кўкрагимни чок айланг,
Бир-ики зарб ила ҳалок айланг.

Қутқоринг жони нотавонимни,
Биҳил эттим бориға қонимни.

Демайинким, биҳилдурур қоним,
Музд бергаймен ўлса юз жоним.

Ёрлиқ қайда кетти, ёронлар!?
Йўқ мусулмонлиқ, эй мусулмонлар!

Ултуруб ғаврима етинг охир!
Минг ўлумдин халос этинг охир!»

Иши то субҳ навҳа қилмоқ эди,
Қону тупроқ аро йиқилмоқ эди.

Тонг қуши чун саҳар кўтарди хуруш,
Заъф қилдию кетти андин ҳуш.

Элтти ўзидан уйла заъф они
Ки, гумон этки, йўқтурур жони.

Чарх чун қилди буйла иш ангез,
Тушти ҳарён эл ичра рустохез.

Шоҳларким, анга мулозим эди,
Қуллуғи борчасиға лозим эди.

Яна беклар неким, кичику улуқ,
Бори боши яланг, сақоли юлуқ.

Қилдилар беқарорлиқ беҳад,
Ҳар бири сўгворлиқ беҳад.

Кўрдиларким,  жазаъда   йўқтур суд.
Мундин   иш чораси  эмас  мавжуд.

Оқибат мажмаи тузаттилар,
Сўзни   ҳар   нуктада   узоттилар.

Рой охир бу ишга тутти қарор
Ким, даво  бирла  паст ўлур  бу шарор.

Ул даво дашт аро муносиб эмас,
Ҳукамо   бу  ҳавони  хўб   демас.

Бўлдилар   чун   бу  навъ   нуктасаро,
Солдилар шоҳни маҳофа аро.

Даштдин   шаҳр  сори   сурдилар,
Шаҳни гулшан аро тушурдилар.

Шомға тегру йўқ эди ҳуши,
Кўнглида ўти, жисмида жўши.

Тахт чун бўлди шоҳдин холи,
Фитнадин холи ўлмас эл ҳоли.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:26:28 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #18 : 12 Mart 2011, 14:47:47 »
[ХVIII]

    Баҳромнинг ўз париваши ҳажридин девона бўлғони ва ҳукамо анинг ошуфта димоғи танкиясиға иштиғол кўргузуб, мумтад замонлар муолажа асбобин тузуб, кўп заҳматлар била анинг оз нима ўзига келгони ва савдоси дафъиға тамошо учун етти иқлим салотинининг етти қаср бино қилғонлари*

Шоҳ чун тахти узра топти мақом
Хираду  ҳуши   йўқ  эди то  шом.

Жисмин айлаб  эди  ўлукдек  сахт,
Тахта1  янглиғ  бўлуб эди  анга  тахт.

Кимки, тахт узра айлади маъман,
Тахтадур оқибат анга маскан.

Чунким ул кунга шом бўлди қарин,
Ейди тун хайли пардав мушкин.

Мушк иси солди шоҳ мағзиға ҳуш,
Кўзин  очтию бир  дам эрди  хамуш.

Яна   чун   келди   ёдиға   ёри,
Етти   гардунға   нолау  зори.   

Яна бунёд қилди шўру шағаб,
Ошуруб кўктин оҳ ила   ёраб.

Чарх  тоқи   аро   фиғон солди.
Хайли анжумға қўзғолон солди,

Чекти гардунға нолаи жонкоҳ,
Тикти анжум кўзига новаки оҳ.

Бурноғи  тунча  юз  хароблиғи,
Меҳнат ўти уза   кабоблиғи.

Оҳи   елиға  чарх   соврулубон,
Узи   ҳижрон   ўтиға   қоврулубон.

Тонгғача бу эди анга аҳвол,   
Тонг ели қилди жисмини беҳол.

Яна   то   шом   ҳуши   зойил   эди,
Жисми  ҳар дам ўларга  мойил эди.

Неча кун чун бу навъ эрди хароб,
Қўймади изтироб — жисмида тоб.

Ишқ муҳлик, фироқ эди золим,
Жисм   ила   ақли   қолмади   солим.

Сиҳҳат   онинг   мизожидин   кетти,
Тори   жисми   узулгали   етти.

Солди  савдо димоғи  ичра  халал,
Ақлу ҳуши   жунунға   бўлди   бадал.

Бир  замон   ўзда,   ўн   замон   бехуд2,
Не саломат мизожида, не хирад.

Қолмади чун тан ичра тоби анинг,
Борди ошубу   изтироби   анинг.

Зўри   афғон  қилурға   етмас  эди,
Унини   балки эл  эшитмас  здй.

Гаҳ-гаҳи   чекса   эрди   нолаи зор,
Жисми зори топар эди озор.

Сўзи   ичра   йўқ эрди   ҳуш  асари,
Йўқ  эди  ўз дегонидин  хабари.

Хайлида кимда-ким бор эрди билик,
Борча   йиғлаб,  ювдилар  ондин  илик.

Қилибон ул балоға чора тамаъ,
Айлаб аркони давлати мажмаъ.

Ҳукамо  борча   илм  аро   моҳир,
Улча   тахтида   эрдилар   ҳозир.

Тўрт   юз   эрди   борчасиға   адад,
Ҳар   бири  ожизи   ҳакими  хирад.

Борини   ҳозир   эттилар   бир-бир,
Сўзни  бу  навъ  қилдилар  тақрир

Ким:  «Шаҳи комрон неча йил  эрур
Ким, борингизға улча ком берур.

Барча   мамнуни  миннатидурсиз,
Тарбият ёби   ниъматидурсиз.

Бу  навозишлару   иноятлар,
Борчангизға ўкуш риоятлар.

Онинг учун эдики ногоҳи,
Чархдин етса дард жонкоҳи,

Дафъи ранжи мизож қилғайсиз,
Маразиға илож қилғайсиз.

Эмди ул кун етибдурур билингиз,
Не қила олур эрсангиз қилингиз!

Мунча элгаки шоҳ этар шафқат,
Бордурур ҳар бирига бир хизмат.

Қилса эрди адуси туғёнлар,
Биз фидо айлагай эдук жонлар.

Разму кин ошкор қилғай эдук,
Жонимнзни нисор қилғай эдук,

Ўзни ул ишда то эрур мақдур,
Шаммаи тутмағай эдук маъзур.

Лек мундоғ маразки воқеъдур,
Сизга онинг иложи рожеъдур».

Ҳикмат аҳлиға бўлди чун бу хитоб.
Дедилар фикр бирла бунла жавоб

Ким: «Бу сўзларки дедингиз, чиндур,
Борчасиға маҳалли таҳсиндур.

Лек ишқ ичра заъф топса киши
Дафъи онинг эмас ҳаким иши.

Ишқ ўти кимни айласа маҳрур,
Айламас дафъ хирфа, бал кофур.

Ҳар кўнгул ичра солса ишқ ўти тоб,
Керак ул баҳри васлдин сероб,

Бўлса табъ ичра хилтдин иллат,
Моддий бўлса ҳар нечук заҳмат,

Бизга ишдур анга илож этмак.
Тиб ила сиҳҳати мизож этмак.

Лек бу заъф ишқдиндур, бас —
Ишқ ўтдур, бизнинг муолажа хас,

Неча бу навъ бўлса саъй этали,
Чоранинг тору пудиға етали.

Улча имкони бор этиб тадбир,
Қилмоли жидду жаҳд аро тақсир.

Бори мақсуд эрур, буким маъбуд,
Бергай онинг мизожиға беҳбуд.

Хирадиға етиб саломат ҳам,
Табъиға киргай истиқомат ҳам».

Ҳукамо чун қилиб бу навъ қабул,
Бўлдилар шаҳ иложиға машғул.

Чора топмоққа жозим эрдилар,
Кеча-кундуз   мулозим   эрдилар.

Юз кишига ибодат ўлди ружуъ,
Тун- ила кун ниёз бирла хушуъ.

Сиҳҳати зотиға дуо қилмоқ,
Садқаю назрлар адо қилмоқ.

Юз киши қилдилар яна оҳанг
Айламакка фусун ила найранг

Солибон дафъи жин қилурға навид,
Уқубон руқя, ёзибон таъвид.

Юз киши сафҳаға назар айлаб,
Тажриба сори ҳам гузар айлаб.

Ҳам таважжуҳ, ҳам ижтиҳод қилиб,
Айлаб онинг иложин, улча билиб.

Яна юз уд сўзу лахлаха соз,
Аклу шурб ичра улча бўлса ниёз.

Не илож ичраким керак асбоб,
Айлаб онинг таҳиясиға шитоб.

Бў сифат тўрт юз ҳужаста замир,
Рубъи маскунда йўқ бирига назир.

Икки йил тарки хўрду хоб айлаб
Иш саранжомиға шитоб айлаб.

Қилдилар ончаким шаҳи бедил,
Жузви сиҳҳат айлади ҳосил.

Қилдилар кўп иложи ичра фусун
Ким, анга  камрак ўлди  заъфу жунун.

Жисмиға ҳам ғизодин ўлди мадад,
Ҳам димоғиға кирди нури хирад.

Топти чун бу қадар шифо ранжур,
Ҳукамо буйла қилдилар мазкур

Ким: «Керак қилмоқ уйла иш пайдо
Ким, ул иш бўлса дофии савдо:

Бири ул жумладин, иморат эрур
Ки, тамошоси кўп натижа берур.

Тарҳ қилса муҳандиси моҳир,
Ҳар замон ўзга шакл этар зоҳир.

Ҳар киши ғолиб ўлса савдоси,
Дафъи савдо қилур тамошоси.

Айлаб аркани давлат ишга шитоб,
Бўлди омода не керак асбоб.

Етти иқлим хону хоқони       
Англабон шаҳда заъфи жисмоний.

Чун бор эрдилар анга тобиъ хайл,
Борча айлаб мулозамат сори майл.

Қўймиш эрдилар остониға юз,
Айлабон   қуллуғин   кеча-кундуз.

Ангаким саъб бўлса келмак иши,
Эвазига йибормиш эрди киши.

Ини янглиғ ва ё ўғул янглиғ, 
Шаҳға хизмат қилурға қул янглиғ.

Буйла етти шаҳи рафиъ макон,._
Қуллуғин айлаб ончаким имкон,

Бори жондин тилаб давосин анинг,
Истабон туну кун шифосин анинг

Ҳар бири истар эрди бир хизмат   
Ким, агар шаҳға қўйса юз сиҳҳат

Ишида элга гуфтугўй ўлғай,
Анга ул ишдин обрўй ўлғай.

Чун иморат ҳадиси топти тул,
Ер ўпуб етти шоҳ қилди қабул

Ки, қилиб ҳар бири бино бир қаср,
Ҳар бири зеб ичинда зийнати аср.

Туну кун эҳтимом қилғайлар,
Саъй бирла тамом қилғайлар.

Ҳар кун ул ишки қилса банноси,
Шаҳ келиб айлагай тамошоси.

Шаҳға арз айлабон топиб рухсат
Ҳар бири жониға қўюб миннат.

Шоҳнинг тахтидин ети шаҳроҳ,
Олам аҳлиға гоҳу бегаҳ роҳ.

Бор эдиким улус юрур эрди,
Элга йўллар уза мурур эрди.

Шоҳлар азм этиб, ул ишга бори,
Йўл узаким борур диёри сори.

Солдилар етти қасри чарх ниҳод,
Бўлди иш қилмоқ ул сифат бунёд

Ким, садо тушти чарх тоқи аро,
Эл нафири фалак равоки аро.

Чарх еткурди ою кундин хишт,
Ясалур деб ер узра етти биҳишт.

Ҳар замон ўзга шакл этиб пайдо,
Шаҳ тамошосиға бўлуб шайдо.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:26:58 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #19 : 12 Mart 2011, 14:47:52 »
[XIX]

Етти фалакдек етти қасрнинг тугангони ва Монийи мусаввир ҳар қасрни ўзга бир ранг била нақшбандлиқ қилғони, доғи етти иқлим салотинининг қизларин, ул етти қасрда Баҳром била ақд қилғонлари ва ҳафтанинг ҳар куни Баҳром бир қасрда суҳбат тутқони

Чун муҳандислар эҳтимом этти,
Ҳар бир ўз қасрини тамом этти.   

Лек топқунча қасрлар итмом, 
Топти ҳар лаҳза нафълар Баҳром.

Ҳар замон бир ажабға наззора,
Бўлди савдосиға басе чора.

Гарчи ҳар қаср эди фалак пайванд,
Рифъату вусъати фалак монанд.

Бир фалак қадр чун эди Моний
Саъй бирла тугаттилар они.

Хастанинг боқи эрди савдоси,
Хаста кўнглида ишқ васвоси   

Ким, тамом ўлди ул ети паргор,
Шоҳ қолди назорадин бекор.

Ҳукамо бўлдилар чу ком раво:
Дедиларким: «Бу иштур эмди даво

Ким, неча нақшбанди рангомез,
Бўлғой ул қасрларда санъат рез,

Кўргузуб санъат ичра юз найранг,
Айлагайлар бу қасрларни ранг.     

Қилса не ранг ични наққоши,
Тоши ҳам бўлғай ул сифат коши»   

Борча Монийни қилдилар ҳозир,
Дедилар: «К-эй фунун аро моҳир.

Чун сен эрдинг бурун ул иш сабаби     
Ким, бўлуб эрди шоҳнинг тараби.

Сиҳҳатиға яна сабаб бўлғил.
Табъиға боиси тараб бўлғил.

Қасрлар зийнатиға оҳанг эт,
Бу ети қасрни ети ранг эт.

Нақшини улча сен билурсен, қил,
Неки кўнглунг тилар қилурсен, қил,

Санга, не навъ қил, демак сўз эмас,
Ҳар киши сўз билур, бу сўзни демас»

Ажз кўргач бу навъ чора сигол,
Кўзига қўйди бармоғин филҳол.

Деди: «Сиз истагонни келтурунгуз,
Не масолиҳ керакса еткурунгуз!».

Ул деганни булар қабул этти,
Ул иши бошиға қўпуб кетти.

Мулк аро ҳар не бор эди наққош,
Барчаға иш буюрмоқ айлади фош:

Қалам аҳлин қилиб ети саркор, 
Ё дегил нақшбанд, ё заркор

Ўзи иш тарҳу расмин тузатиб,
Ҳар замони бир иш бошиға етиб.

Сайр этар эрди субҳдин то шом,
Бир иморатға ҳар замон Баҳром.

Ҳар нафас кўргач ўзга бир тимсол,
Анга машъуф ўлуб, ул ишда хаёл.

Кўнгли ҳар ён чу кўп бўлуб мойил,
Майл савдосин айлабон зойил:

Нақшлар жонибин хаёли тутуб,
Ўз хаёлоти нақшини унутуб1

Ҳам бу янглиғ чу ўтти оз фурсат,
Қасрлар топти зеб йла зийнат.

Ҳар бирин ўзга навъ эттиранг.
Бўлди ул ети қаср етти ранг.

Шаҳ мизожида ишқ ўтиға гудоз
Гарчи қолиб эди, ва лекин оз.

Ҳукамо кўп қилиб яна тадбир,
Кўп уруб рою айлабон таъбир,

Дедилар: «Эмди қувватиға сабаб,
Заъфи рафъию сиҳҳатиға сабаб —

Бу дурурким, чу бутти буйла қусур,
Бўлғай ул етти қаср аро ети ҳур.

Шоҳлар ичра ҳурваш фарзанд,
Кимда бор эрса лойиқи пайванд.

Мутааддид анга никоҳ керак,   
Қасрлар ичра руду роҳ керак»2.

Чун тафаҳҳусға бўлдилар машғул,
Ҳосилан борча ком топти ҳусул:

Бор эди етти шаҳда етти пари,
Парда кенида ақл пардалари.

Ҳар бири ақлу жонға офат ўлуб,
Ақлу жон йўқ, жаҳонға офат ўлуб.

Поклик пардасида меҳри сипеҳр,
Пардада уйлаким, сипеҳрда меҳр.

Ҳусн буржида равшан ахтарлар,
Лутф дуржида пок гавҳарлар.

Ахтар, аммо булут ичинда нуҳуфт,
Гавҳар, аммо анга етишмай суфт.

Ҳар бири васфида баён қосир,
Не баён, килки нуктаронқосир.
 
Ҳусн аро моҳу меҳрға фойиқ,
Шоҳ ақдиға ҳар бири лойик.

Етти иқлим ҳукмронлариға,
Етти сўз ўтмаган гумонлариға —

Парда ичра ҳадиси пинҳони,
Уйлаким фаҳм қилдилар они.

Борча ер ўптиларки: «Бизга неҳад,
Айламак ё қабул, ёхуд рад.

Неки шаҳ ройи олам оройи,
Муттафиқ анга борчамиз ройи.

Зарраларни қуёшқа еткурадур,
Қатраларни тенгиздин ошурадур».

Чун бу сўз ўтти, топтилар дастур,
Шоҳлар расми бирла қилмоқ сур.

Сур дастури топти чун тарвиж,
Шоҳ ила топти моҳлар тазвиж3.

Ҳар бири бир тараф хиром этти.
Отаси қасрини мақом этти.

Ҳукамо бўлдилар чу вақтшунос4,
Буйла соат ишига бўлди қиёс

Ким, шаҳи комгори комраво,
Ҳарам аҳлиға айламак парво.

Кўнглини мойили ҳарам қилмоқ,
Ҳарам аҳлини муҳтарам қилмоқ.

Тонгла шанба куни муносибдур
Ким, кавокиб шарафға косибдур5.

Қасри мушкин аро тузуб авранг,
Мушкбў майга айламак оҳанг.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:27:23 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #20 : 12 Mart 2011, 14:48:06 »
[XX]

    Шанба куни Баҳромнинг мушкфом либослар кийиб, гунбади мушкинга хиром қилиб, ғазоли мушкбў била бодаи мушкин ичгони ва бу машғуллуқ била ҳижрон ўтининг дуди қаро қилғон кунни шомға еткургони

Субҳи шанбаки, шоми дайжурий,
Юзига ҳулла ёпти кофурий1,

Қасри мушкинга қўйди юз Баҳром,
Ичгали мушкбў ғазол ила жом.

Луъбати ҳиндзоду чинийваш,
Лаъли жонбахшу сунбули дилкаш.

Ҳулласин ойдек айлабон шабгун,
Дурлар ул ҳулла узра кавкабгун.

Тахту рахтини айлабон мушкин,
Мушк уза ер тутуб ғазолаи Чин2.

Тутубон уйни мушкдин зулмот,
Маҳваш ул зулмат ичра оби ҳаёт3.

Шаҳ дағи ҳулла мушкфом айлаб,
Кирди маҳваш сари хиром айлаб.

Тахт уза чиқти вориси Жамшид4,
Анга ёндошти ғайрати хуршид.

Ичилур эрди мушкбў бода,
Мушку анбар бухури омода.

Анга тегруки мушк сочиб шом,
Қилди олам юзини анбарфом.

Элга эрди тарабфизо шанба
Шаҳға эрди, вале азо шанба.

Ҳукамо айлаб амри бўсу канор,
Ўзга ишдин буюрмиш эрди канор.

Муни маҳваш дағи билур эрди,
Ўзни шаҳдин йироқ қилур эрди.

Шаҳға кундуз илож эрди нишот,
Кеча уйқуға айламак ифрот.

Солди ғам шоми кўнглига қайғу,
Уйлаким ўчти кўзидин уйқу.

Маҳваш ўз пардасида бўлди ниҳон,
Шаҳға ҳижрон қоронғу этти жаҳон.

Тўлғонур эрди тийра ҳоли била,
Дилбари зулфининг хаёли била.   

Кўрди ғам шоми кўп азоб айлар,
Уйқусизлиқ ани хароб айлар.

Ҳукм қилдики, бир-ики ходим
Бўлубон ушбу йўл сори озим

Ким, эрур ушбу қаср ул сори,
Айлабон саъю жаҳд изҳори.

Ким йўлуқса, манга кетурсунлар,
Байтул-иҳзонима етурсунлар

Ким, неча нукта ошкор десун,
Саргузаштин фасонавор десун.

Шояд уйқу кўзумга майл этгай,
Андин осойиши манга етгай.

Борғоч-ўқ топтилар жаҳонгарде,
Сайр қилмоқта чархи новарди.

Парда кейнига келди чун сойир,   
Бўлди ҳукми жулус анга зоҳир.   

Ер ўпуб чун мусофир ўлтурди,
Шаҳ анга қисса ҳукмини сурди.

Сойир ўлди чу қиссадин огоҳ,
Топти ҳар не, анга эди дилхоҳ.

Шоҳни кўп қилиб дуо била ёд
Ки: «Бўл андуҳу қайғудин озод».

Аввалғи иқлим йўлидин кетурган мусофирнинг фасона демаги

Бору йўқ чун дуоки билди, деди,
Деди: «Бир бор эдию бир йўқ эди.

Ҳннд мулкида бор эди шоҳи
Шоҳлиғ ишларидин огоҳи.

Чирикига канора йўқ пайдо,
Махзаниға шумора йўқ пайдо.

Тиғи ҳиндий чнқорса кишваргир,
Олибон то Хитой, бал Кашмир.

Ҳам фалак пар ҳумойи бахти анинг,
Ҳам  Сарандиб5  пойтахти анинг,

Лақаби Хон эди, оти Жасрат6,   
Мулкидин шоҳларга юз ҳасрат.

Жумлаи олам ичра ҳашматрон,
Эл ани дерлар эрди «Жасратхон».

Бор эди бир хужаста фарзанди,
Кўнгли қутию бағри пайванди.

Барча дониш аро ягона келиб,
Ҳусн аро нодири замона келиб.

Отаси кўнглига сурур андин,
Ҳинд элининг кўзига нур андин;

Лутф ила хулқи ҳадду ғоятсиз,
Фаҳму идроки ҳуд ниҳоятсиз,

Бори илму камол аро моҳир,
Зотидин юз камол ўлуб зоҳир.

Борча бир сорию бу бир сори
Ким, кишига етишмай озори.

Зуҳду тақво келиб шиори анинг,
Бўлубон поклик ҳисори анинг.

Оти Фаррух жамоли фархунда,   
Хулқи олам элин қилиб банда.   

Отаси қирқ йил суриб хонлиқ,   
Қилмиш эрди улусқа султонлиқ,

Ёши сексонға тегру етмиш эди,   
Кўнглидин умр завқи кетмиш эди.

Истар эрди тириклигида ўзи   
Ёрумоқ ўз чароғи бирла кўзи.

Ўғлиға мулку тахту тожин ҳам,
Ҳинд молин, Хито хирожин ҳам,

Берибон юз тафоххур айлар эди,
Лек Фаррух танаффур айлар эдн.

Фақр этиб эрди кўнглини машғул,
Айламас эрди салтанатни қабул.

Ҳам келиб шоҳлиқ ишида батанг,
Ҳам тааҳҳул ишида эрди ланг.

Шаҳға бу нкки иш эди мақсуд,
Иккиси шоҳзодаға мардуд.

Отасиға бу жустжўй эрди,
Анга манъида гуфтугўй эрди,

Бир кеча бор эди ибодат аро
Нурдин матлаи саодат аро.

Субҳ чун саждаи ниёз этти,
Кўзига уйқу турктоз этти.

Жилва қилғоч хаёли руҳоний,
Минг сувар зоҳир ўлди пинҳоний:

Узини кўрди бир биёбонда
Ким, улус беҳисоб эди анда.

Борча кўч аҳлию сафар хайли,
Бир тараф лек борчанинг майли.

Бор эди ул арода бир маҳмил,
Бухтийи чарх ўлуб анга ҳомил.

Маҳмил7 устида махмали мушкин,
Мушк сочиб нечукки нофаи Чин.

Мутаҳаррик бўлуб насими сабо,
Чунки маҳмилдин ўлди парда рабо.

Ул аморида худ пари эрди,
Не пари, меҳри ховари эрди.

Ул қуёш ламъаси кул айлади пок,
Нотавон жисмин уйлаким хошок.

Боқти Фаррух чу ул тараф бетоб,
Тўлун ойни ёшурди тийра саҳоб.

Улча етти қулоққа халқ дери,
Бу эдиким: «Эрур бу Қудс ери».

Фаррух уйғонди секриб уйқудин,
Кўзидин уйқу ўчти қайғудин.

Ҳар замон печу тоби ортар эди,
Кўнглининг изтироби ортар эди.   

Кўрдиким фикри этмаса нофиъ,
Ишқ зулми ани қилур зойиъ:

Кўнглига айлади сафарни жазм,
Айламак Қудс дашти сори азм.

Ё не матлуб эрур анга етмак,
Ё талаб ичра тарки жон этмак.

Тонг ели чунки сурди тун дудин,
Ииғди кўк чатри анбар олудин8.

Очти фархунда талъатин кундуз,
Қўйди Фаррух отоси тахтиға юз.

Супуруб ер жабин била бисёр,
Айлади муддаосини изҳор

Ким: «жаҳонгардлиғ эрур ҳавасим,
Йўқ ани манъ этарга даст-расим.

Хирадим қилди бу ҳавас бехуд9,
Чун ҳавас ғолиб ўлди кетти хирад.

Бу азиматда ихтиёрим йўқ,   
Азм то қилмоғум қарорим йўқ,

Буйла ишким манга таваллодур,   
Шоҳдин рухсат ўлса авлодур.

Бўлмаса рухсат, ўлғуча огаҳ.
Қетгудекмен бошим олиб ногаҳ».

Шоҳ эшитти чу бу сифат падруд,
Куйди андоқки, чиқти бошиға дуд.

Чекти паргола бағридин лола,
Дедиким: «Эй боғирға паргола,

Фурқатинг бирла урма бағрима ўқ,
Ҳар не сўз дер эсанг дегил, муни йўқ!

Ким, букун тонглалиқ бўлубдурмен,
Умру жон узрини қўлубдурмен.

Ханжари ҳажр кўнглума урма,
Мен худ ўлгум, бурунроқ ўлтурма!»,

Кўп фиғон чекти борча дардолуд,
Ишқ чун ғолиб эрди қилмади руд.

Кўрдиким, ўғли сўзи ошубдур,
Анга бир навъ ўт тутошубдур .

Ким, ото ашки они паст этмас,
Кўнгли топмас қарор, то кетмас.

Кўзи ёшин ошурди тўфондин,
Юди нокомдин илик жондин.     

Черикидин ёримин ойирди,
Ганж нисфини ҳам анга берди.

Мунга лойиқ асоси шоҳона,
Ҳар ғаройибки ҳам керак ёна.

Ясади ул сифат асосин анинг
Ки, хирад топмағай қиёсин анинг.

Берибон рухсат они шод этти,
Жон била жисми хайрбод этти.

Ёнди Жасрат қўюб бало сори рух,
Кўч бар кўч тебради Фаррух.

Юрумак эрди туну кун коми,
Йўқ эди ҳеч ерда ороми,

Шаҳр бар шаҳр эди хироми анинг,
Етгунча мақсадиға гоми анинг.

Ул замон кимки қилса азми тавоф,
Каъба ўрнида Қуддус эрди матоф10.

Ҳам етиб эрди вақту юз минг хайл,
Айлаб эрди тавоф сори майл.

Фаррух ул пок ерга чун етти,
Пок кўнгли била тавоф этти.

Қўйди туфроққа юз ниёз била,
Шамъдек йиғлади гудоз била.

Истади ҳожатинки холиқи даҳр   
Анга матлубидин етургай баҳр.     

Кўзига учрағай дилороми,
Ҳосил ўлғай висолидин коми.

Неча кун чун бу навъ эди анга ҳол,
Зоҳир эрмас эди ишига маол.

Тавф аҳли ёнорға боғлаб бел,
Кетти тўшлуқ тўшига келган эл,

Ул кеча ғамдин асру бедил эди
Тушта бири анга бу нукта деди

Ким: «агар айласанг мурод талаб
Турмайин, тонгла айла азми Ҳалаб»11.

Уйғониб сабру тоқати кетти,   
Қўпти доғи Ҳалабға азм этти.

Халаб аҳли кўп эрди ғоятсиз,     
Иўлда сув оз эди ниҳоятсиз.

Черикин қайтариб ижозат ила,
Йўлға келтурди юз иродат ила

Бўлди чун қайтмоқ сипоҳ иши,
Била қолдн юз-ики юзча киши

Ким, маҳол эрди қайтмоғлиғ алар,
Шаҳлари таркин этмоғлиқ алар.

Мунга лойиқ яроғ бирла тамом,
Айлади Фаррух ул нўл узра хиром.

Эл Ҳалаб озими кўп эрди басе,
Ватани сори борчанинг ҳаваси.

Шоҳзода алар била ҳамроҳ,
Лек ҳамрози дарду муниси оҳ,

Бордилар гоҳ-гоҳу туштилар —
То Ҳалаб мулкига ёвуштилар.

Шаҳр эли доғи чиқмиш эрди ғулув,
Кўю дашт эрди халқдин мамлув.

Фаррух ул қисса изтирорида,
Кўзи ҳар лаҳза бир аморида

Ки, кўрунди кўзига бир маҳмил,
Ноқаси шаҳр сори мустаъжил.

Тушта кўрган киби ёпуғи қаро,
Изтироб ўти тушти жони аро.

Буйла ҳолатда тунд етти шамол,
Очти маҳмил канорасин филҳол.

Чун очилди булут, кўрунди қуёш
Тушта кўрган қуёши бўлди фош.   

Истаганни бу лаҳзаким топти,
Яна хуршедни булут ёпти.

Кунни чун тийра абр қилди ниҳон
Бўлди Фаррух кўзига тийра жаҳон.

Чунки ул нур қолмади кўзида,
Кўнгли бир лаҳза йўқ эди ўзида.

Ўзига келгач очти кўз ҳоли,
Дашт ўлуб эрди халқдин холи.

Шаҳр аро кирмиш эрди аҳли сафар,
Ватани бўлмиш эрдй элга мақар.

Ғайри Фаррух дағи неча ходим
Ким, анинг бирла эрдилар озим.   

Кўрди Фаррухки иш қатиқ тушти,
Заҳр ҳижрони бас ачиқ тушти.

Нечаким куйди нотавон жони,
Элидин асради ниҳон они.

Жаҳд ила айлади шикеболиқ,
Бўлмасун деб ишида расволиқ.

Эли ҳолида англабон тағйир,
Бир-бирига сўз айтибон бир-бир.

Чун анинг ҳолиға тағайюр ўлуб,
Билмайин хайлиға таҳайюр ўлуб.

Бори бир навъ ҳол ила ноком,
Манзили топтилар қилурға мақом.

Лек шаҳзода бор эди беҳол,
Элтибон ҳардам они ўзга хаёл.

Қилмайин фаҳм гуфтугў чоғи,     
Эл сўзин доғи, ўз сўзин доғи.

Очти тун хайли чун қаро парда,
Ё қаро ранглнк саропарда.

Англабон   шоҳзодани   ғамгин,
Бўлубон қавму хайли борча ҳазин,

Элин англаб асир қайғуға,
Солди шаҳзода ўзин уйқуға.

Они уйқу аро кўруб хайли,
Борча қилдилар уйқунинг майли.

Кўзларин юмғоч ул сурук маҳзун,
Борчасин уйқу хайли этти забун.

Элни шаҳзода масти хоб кўруб,
Ишқ ўтидин ичинда тоб кўруб,

Қўптию олди қоғазу хома,
Ёзди хайлиға бу сифат нома

Ким: «ҳаводис еридурур олам,
Ондин озод эмас бани одам.

Ҳар не эл олиға ёзибдур ҳақ,
Чора йўқ они кўрмайин мутлақ.

Манга оворалиқ эмиш тақдир,
Ишқу бечоралиқ эмиш тақдир.

Ғурбат.ичра бўлурға овора,
Манга тақдир бўлса не чора.

Тушти олимға уйла қаттиғ ҳол
Ки, баёнида келди нотиқа лол.

Гар манга буйла саъб суратдур,
Чунки тақдир эрур заруратдур.

Спз бу ғурбатда турмангиз зинҳор,
Мени истаб югурмангиз зинҳор

Ким, тилаб мунда топқунгиз йўқтур,
Тоиишур еримиз ватан-ўқдур.

Мен балиятда жондин ар тўйғум,
Тирик ўлсам ватанға юз қўйғум.

Агар ўлсам биҳил қилинг охир,
Мени ўздин биҳил билинг охир!

Тутмангиз бу диёр ичинда мақом,
Қайтингиз, вассалому вал-икром»

Руқъанинг коғазиға берди навард,
Ўрнида қўйди ул саҳифаи дард.

Эгнидин солди шосвор либос,
Кийди ўрниға ром ранг палос.

Қўптию чиқти уйдин оҳиста,
Айлар эрди хиром пайваста.

Шаҳр аро пўя урди кўй-бакўй,
Телба янглиғ югурди сўй-басўй.

Оқибат кунжи гулхани топти,
Ётиб ўзга палосини ёпти.

Гарчи гулхан кули макони анинг,
Лек дўзах ўтида жони анинг.

Анга бу ҳол солди кофир ишқ,
То не қилғай ишини охир ишқ.

Субҳ чун тузди кўрау дамни12,
Меҳр ўтидин ёрутти оламни.

Қўпуб ул хайл бешикебу тавон,
Бўлдилар шоҳзода сори   равон.

Они ўрнида кўрмайин мавжуд,
Чектилар борча оҳи дард олуд.

Урдилар пўя бирла ҳар сори юз,
Истаб они ики кеча-кундуз

Топмадилар нишонаи андин,
Тўйдилар ул фироқ аро жондин.

Руқъаиким ёзиб эди, ногаҳ
Топиб, ишидин ўлдилар огаҳ.

Билдилар бедаво эрур бу алам,   
Тутубон ҳолига анинг мотам.

Ғурбатидин дебон кўп афсона,
Навҳа кўп чектилар ғарибона,

Судсиз эрди чунки ул ошуб,
Ҳам ватан сори бўлдилар раҳкўб.

Бу тараф шоҳзодаи бедил,
Чун вуқуф онча айлади ҳосил

Ким, эли они топа олмай жазм,
Йиғлаю қилдилар ватан сори азм.

Кўнгли ўз ҳолиға бузулди басе,
Куйди ғам ўтиға нечукки хасе.

Шоҳлиқдин тушуб гадолиққа,
Юз бало нчра мубталолиққа.

Қўзғабон ҳардам они бекаслик,
Ишига ҳеч чора билмаслик.

Юз туман мунгда жони афгори
Борча бир сорию бу бир сори

Ким, анга мунча ранж ўлуб рўзи,
Куйдуруб кўкни оҳи жонсўзи.

Мунча иш боиси ниҳон эрди,
Не ниҳон, балки бенишон эрди.

Бўлмай ул шаҳрға канора падид,
Не маҳаллотиға шумора падид.

Анда юз йил киши бўлуб сойир,
Етмаги барча ерга йўқ зоҳир.

Уйи саҳро қуми ҳисобиға жўб,
Эли худ неча ончадин ҳам кўп.

Фаррухи нотавон неча кун эди
Ки, не сув ичти, не таом еди.

Кимсаким, топмағай таом ила баҳр,
Нўш қилғай таом ўрниға заҳр.

Ишқдин жонда бўлғай озори,
Тани ғурбат ўти гирифтори.

Ҳажрдин ҳам анга малол ўлғай, —
Фикр қилким, анга не ҳол ўлғай.

Анга бор эрди мунча ғам бори,
Шоҳлиғ тарки, лек бир сори.

Хаста жониға юз тааб тушти,
Кўрки иш туштию-ажаб тушти.

Деди: «Бу ажз бирла бутмас ишим,
Бордурур тенгрим, ар йўқ эрса кишим.

Нечук ўлса оёқ уза турайин,
Ётиб ўлгунча дасту-по урайин».

Қўптию қилди шаҳр ичига хиром,
Ҳар тараф солур эрди билмай гом.

Бир-нкки кун бу навъ урди қадам,
Заъф анинг вужудин этти адам.

Ишқ чун туъмадин қилиб эди фард,
Қуввату қути эрди ишқ ила дард.

Жисмким, топмади ғизо била қут.
Бўлди — сувдин йироқ тушган ҳут.

Ғурбат ичра юрур эди бекас,
Кишиси дарди ишқ эрдию бас.

Икки-уч кун чу буйла кезди ябоб
Не анга сабру ҳуш, не хўру хоб.

Кўрди беҳад эрур бало асру,
Бордурур дарди бедаво асру.

Ҳаракатдин қолур тани зори,
Ўзини чекти бир бузуғ сори.

Қўйди бошининг остиға бир тош,
Деди: «Бош ўлмоғой эди манга кош!»

Сунди туфроқ уза тани зорин,
Бошқа чекти палоси идборин.

Кўнгли андоқ ҳаётдин тўйди,
Жон берурга яқин кўнгул қўйди.

Хожан бор эди Ҳалабда ғаний,
Меҳмондорлиқ шиору фани.

Эътибори кўп эл аро беҳад,
Жоҳу молиға йўқ ҳисобу адад.

Анга уй эрди меҳмонхона,
Анда куп ошнову бегона,

Кўнгли беҳад раҳиму табъи сахий,
Шаҳр халқи ичинда оти Ахий.

Сайр айлар эди гаҳу бегоҳ,
Сурубон маркабин раҳу бероҳ. 

Гоҳ йўл бошлари сари борибон,
Гоҳ вайроналарни ахтарибон

Қайда топса ғариби мазлуме,
Хастау номуроду марҳуме.

Бўлубон бир нафас анга ҳамдам,
Ёқибон кўнгли захмиға марҳам.

Негаким бўлса муқтази зоти,
Айлабон ул қадар мурооти.

Шаҳр эли андин эрди шарманда,
Қарами борчани қилиб банда.

Гўйи ул кун Ахийи соҳиб хайр
Шаҳр атрофини қилур эди сайр

Ким, бузуғни ватан қилиб Фаррух,
Қўйди идбор туфроғи уза руҳ.

Хожаким ул бузуққа ёвушти,
Кўзи ул нотавон сори тушти.

Суруб улён Ахийи давлатманд,
Туштию берди қуллариға саманд.

Келиб олиға деди: «Эй марҳум,
Кимсен, аҳволинг эт манга маълум!»

Нотавон юз очиб салом этти,
Ултуруб беҳад эҳтиром этти,

Деди: «Эй хожаи хужаста жамол,
Бор йўлунг бирла, сўрма мендин ҳол.

Юқмағай кўнглунга ғамим асари,
Тушмагай  жонингга  ўтум  шарари».

Хожа пчн кўрди ул руҳи маҳваш,
Сўнгра бу навъ посухи дилкаш.

Ҳам юзи они беқарор этти,
Ҳам сўзи они ашкбор этти.

Не кўруб эрди уйла турфа жамол,
Не бу янглиғ эшитмиш эрди мақол.

Билдиким, бас азиз пайкардур,
Англадиким, шариф гавҳардур,

Саъй ила маркаб узра миндурди,
Хизмат айлаб уйига еткурди.

Чун тушурди азиз меҳмонни,
Юзидин равшан этти айвонни.

Чекти аввал таом ила шарбат.
Меҳмон қилди ул сори рағбат.

Улча мумкин Ахийи равшан рой,
Мизбонлиқ ишин кетурди бажой.

Ҳар тарафдинки сўз суол этти,
Посухи они гунгу лол этти.

Гавҳар афшон жавобидин сойил,
Бўла олмай саволға мойил.

Ҳужрае хилват айлади тартиб,
Кеча бўлмоққа меҳмони ғариб.

Кечалар меҳмон тутуб хилват,
Муниси эрди андуҳу ғурбат.

Ишқдин тортибон ҳазин нола,
Заъфарон узра ёғдуруб жола.

Кундуз ўлғоч хамуш ўлуб ёна,
Маскани эрди меҳмонхона,

Ёрутуб кўз Ахий анинг юзидин,
Топибон баҳра дурфишон сўзидин.

Арз этар эрди гуна-гуна либос,
Меҳмон қилмас эрди, тарки палос 

Хотири чун бор эрдй асру шариф,
Мизбон   қилмас эрди   кўп   таклиф,

Неча кун чунки анда тутти мақом,
Кеча хилватқа айлар эрди хиром.

Хожа таъйин этиб мулозимлар,
Гирдида қўймиш эрди ходимлар.

Бўлдилар бир кеча алар ногаҳ
Ёшурун оҳу ашкидин огаҳ,

Хожага арз қилдилар они,
Хожа ҳам кеча келди пинҳони.

Ёшурун борча халқ ётқон чоғ
Хилвати равзаниға қўйди қулоқ.

Билдиким, ранжи ҳаддин ошибдур,
Булъажаб ўт анга тутошибдур.     

Ўртанур оҳи умркоҳ била,
Қизитур уйни ўтлуғ оҳ била.   

Надба ўз ҳолиға қилур пайваст,
Лек эл ваҳмидин бағоят паст.

Хожа доғи бор эрди ғам кўрган,
Ишқ бедодидин ситам кўрган.

Кўнглини бузди меҳмон дарди,
Нолау оҳи дардпарварди.

Тўла айлаб сиришк бирла кўзин,
Кўп қулоқ тутти англамоққа сўзин.

Гаҳ сурар эрди нукта дилбаридин,
Гаҳ дер эрди сипоҳу кишваридин.

Гарчи фаҳм айлаб эрди парзона
Ким, эрур тавру тарзи шоҳона.   

Эмди жазм айладики, шоҳдур ул,
Салтанат авжи узра моҳдур ул.

Лек бир иш ани низор этмиш, 
Ғурбат ичра асиру зор этмиш.

Қўптию тарк қилди наззора
Ким, не қилғай бу иш учун чора.

Деди: «Бу дард ангаки пинҳондур,
Англамоқ они худ не имкондур

Ким, эрур дарду ишқ таврида чуст,
Демак имкон эмас ғамини дуруст.

Магар эл они майпараст этгай,
Розини англағой, чу маст этгай»,

Субҳким кийди ҳуллаи кофур,
Қўнди боши уза амомаи нур13.

Урди меҳмонсароға хожа қадам,
Қелди чун хожа, келди меҳмон ҳам.

Тушқа тегру таому суҳбат эди,
Егулукларда зебу зийнат эди.

Ҳам қуёш айлади заволға майл,
Ҳам ҳаво қилди эътидолға майл.

Хожа мажлпсда ҳозир айлади май,
Чиқти савти рубобу нағмаи най.

Онча базм ичра қилди зийнату зеб 
Ки, ичар элдин олди сабру шикеб.

Кўрака олиға қўпуб борди,
Юкунуб бир қадаҳни сипқорди.

Яна қўл сунди жоми бодаға ҳам,
Юкунуб тутти шоҳзодаға ҳам.

Меҳмон андин эрди кўп мамнун,
Йўқ, дебон қилмади ани маҳзун.

Олдию лутф бирла айлади нўш,
Ул ичиб бода олди элдин ҳуш.

Даврни чун тугатти соқийи базм,
Узга соқий қадаҳға айлади азм.

Чун неча давр ўтти пай-дарпай,
Мажлис аҳли бошиға чиқти май.

Ҳам тараннумгар ўлди нағмасаро,
Ҳам такаллум узолди нағма аро.

Кўкка етти садойи нўшо-нўш,
Муттасил бўлди базм элига хурўш.

Жоми май чун иликдин олди зимом,
Бўлди эл гуфтугўйи беандом.

Хожа ғавғодин айлаб ўзни халос,
Тутти шаҳзода бирла мажлиси хос.

Бу тутуб андин ўзни шарманда,
Ул ўпуб туфроқ ўйлаким банда.

Чун ҳижоб олди ақлдин бода,
Бўлди беихтиёр шаҳзода.

Ёдиға кирди мулку маъвоси,
Бўлмоқ имкони йўқ таманноси.   

Тўла айлаб сиришк бирлан кўз,
Айта бошлади ҳолатидин сўз.

Хожа майдин риоят айлаб эди,
Эҳтиётин бағоят айлаб эди.

Сўз демакда мудовамат бирла,
Юз   фусуну  мулоямат  бирла

Мутаоқиб суолу посухдин,
Чекар эрди ҳадис, Фаррухдин.   

То насаб бирла гавҳарин билди,
Ғурбату мулку кишварин билди.

Ҳашмату ганжи беқиёсин ҳам,
Жасратхон киби отосин ҳам.

Тушта ишқин ҳам айлади мафҳум,
Бўлди маъшуқи ҳам анга маълум

Ки, Ҳалаб мулкида эмиш бешак,
Андин ўлмиш анга бу навъ эмгак.

Чун нишонин сурарға тушти ҳариф,
Айта бошлади нотавону заиф.

Хожа жисмиға тоб тушти басе,
Кўнглига изтнроб тушти басе

Ки, бу янглиғ нишоналарки деди,
Ҳарами иффатиға содиқ эди.

Бор эмиш буйла ўртаган они
Хожанинг машъали шабистони.

Жазм қилди Ахийи дарё дил
Қайдин ўлғонни хаста шайдо дил.

Деди, фикр айлабон мурувват ила,
Топти бу нуктани футувват  ила

Ким: Бу янглиғ ғарибу ҳам ошиқ,
Ишқ таврида бу сифат содиқ

Ки, бу ғурбатни ихтиёр этган,
Тарк оламда ҳарне бор этган.

Ишқ аро кирмайин жаҳон кўзига,
Тутмиш ўлғой ўлумни ҳам ўзига.

Эмгакидек кишида эмгак йўқ,
Ҳажр аро ўлгусидурур шак йўқ.

Менки онинг ғамиға қолурмен,
Дардиға чора айлай олурмен.

Қилмасам, ўлса, ул мурувват эмас
Они яхши мурувват аҳли демас.

Киши бу ишга чора қилмосму,
Манга аҳли ҳарам топилмосму?

Лутф ила деди хожаи доно:
«Ғам ема, эй мусофири барно!

Санга бу ғамки офати жондур,
Манга тадбири беҳад осондур.

Сени қилғон бу навъ бечора,
Хонумонингдин этган овора,

Гарчи жонингға ҳусни офат эрур, 
Бизнннг элдур, манга қаробат эрур.

Сени комингға еткурурмен бил!
Лек ҳар неки дермен, андоқ қил!»

Оқизиб хаста шодлиғдин ёш,
Қўйди филҳол Ахин аёғиға бош

Ким: «Не сўзким десанг, манга не ҳад.
Айламаклик эшитмайин они рад.

Дардима гар қилур эсанг дармон,
Қилайин ҳарне айласанг фармон».

Чун бу навъ ўтти сўзлари пайваст,
Тун кеч эрди, уюдилар ики маст.

Чун саҳар хутбасини чекти хурўс,
Жилвагар бўлди кун, нечукки арўс14.

Уйқудин қўпти икки озода,
Қўйди юз хожа сори шаҳзода

Ким: «Агар ваъдани унутмойсен,
Дегонингдин канора тутмойсен.

Мени ҳам нега айласанг маъмур,
Ўзни ул ишда тутмайин маъзур».

Хожа ҳаммомға йиборди ани,
Чирки ҳижрондин оримоққа тани.

Чиққоч ондин худ эрди омода,
Таҳ-батаҳ тўн киярга шаҳзода.

Бўлди шабгун палосидин озод,
Кийди шохона тўн маҳи навшод.

Ҳам чекилди саманди шоҳона,
Отланиб борди уй сори ёна.

Уй дема, қасри зарнигор эрди,
Анда шаҳзодаға қарор эрдн.

Қўюбон они юз наво ичра,
Хожа кирди харамсаро ичра.

Қўпти гулчеҳра юз ниёз била,
Демайинким ниёз, ноз била.

Ахий ўлтурди, ул ҳам ўлтурди,
Хожа юз нукта сори келтурди

Ки: «Неким тенгри айламиш тақдир
Айлай олмас киши анга тадбир.

Сангау бизга васл даврони,
Мунча ёзмиш қазойи яздони.

Васл айёми ичра эрдук шод.
Шукр этиб қайғудин эдук озод.

Эмди бўлди муфорақат чоғи,
Шукр вожибдурур будам доғи.

Ҳарнеким ёзди кирдигор манга,
Айламакда не ихтиёр манга.

Сенки умре манга анис эрдинг,
Ёри ҳамхобау жалис эрдинг.

Ҳарне сендин бўлубтурур мавжуд.
Неки мен, бал худой ҳам хушнуд».

Хожа сурмак аро бу навъ мақол,
Айлабон сарвқадни ҳайрат лол.

Чун бу ерга фасонаси етти,
Сарв гулчеҳрани талоқ этти.

Чекти гулрух нафир ила фарёд,
Ки: «Недин мундоғ айладинг бедод,

Не кўруб манга бу ситам қилдинг?
Қисматим то абад алам қилдинг!»

Онча сурди Ахий фусун ила дам,
Онча кўргузди меҳрибонлик ҳам.

Дираму мол беадад берди,
Лаълу дур беқиёсу ҳад берди.

Деди: «Бу эрди улча олдинг нақд,
Бир киши бирла айлагум сени ақд

Ким, эрур авжи салтанат моҳи,
Даҳр уза тахти макрамат шоҳи!»

Ҳуснини доғи қилди кўп таъриф,
Тиғ бирла ҳам этти кўп тахвиф.

Қилди ҳар навъким эди мумкин,   
Сарв гулчеҳра шайнини сокин.

Ҳар не маҳвашқа рўзи этти қазо,
Топмади ҳеч чора ғайри ризо

Иш пайға Ахий қўпуб кетти,
Ҳар нечукким керак яроғ этти.

Махзану ганж қуфлини очти,
Нақд онча яроғ учун сочти

Ким, бори иш ёсолди шоҳона,
Сарв ила гулни қилди ҳамхона.

Ақд учун келтуруб бир аҳли салоҳ,
Қилди ул вақт расми бирла никоҳ.

Йўл яроғин қилиб эди тайёр,
Икки кавкабни қилғали сайёр. 

Юз адад банда — турку румию занг
Йўлда   қуллуққа   қилғоли   оҳанг.

Хачиру тева борчаси зебо,
Борчанинг рахти атласу дебо.

Уй ила боргоҳу шамиёна,
Анга лойиқ гилими ҳам ёна.

Мутакаллиф маҳофа доғи ракиб,
Улча мумкин қилиб эди тартиб,—

Борчасин Фаррух олиға сурди,
Хизмати аҳли бирла топшурди.     

Ҳамраҳ ўлди аларға бир манзил,
Андин ўлғоч яна равон маҳмил

Мижадин қон ёшин кушод этти,
Меҳмон бирла хайрбод этти.

Деди: «Етгил диёру кишваринга,
Эя бўл мулку тахту афсаринга».

Ёдгор истади палосин анинг,
Тмлаб олди қаро либосин анинг.

Ёнди йиғлаб Ахийи озода,
Йиғлою йўлға тушти шаҳзода.

Онча эрди Ахий учун бад ҳол,
Қам анинг ишлари хаёлида лол

Ким, паривашқа бўлғоли мойил
Ул ғаму изтироб эди ҳойил.

Ҳажр ўтининг чу бўлди сўзи паст
Қилди Фаррух висол уйига нишаст.

Айлади майл гулрухи сори,
Кўрди ашкин юзида гулнори.

Юзни тирноқ ила фигор этган,
Барги насринни лолазор этган.

Яна ҳайратқа олди булбули зор,
Гулга бўлғондин ул сифат озор.

Деди: «Эй маҳваши парипайкар,
Сен киби элга бахт ўлуб ёвар,

Бўлса ақду никаҳ амрида сур.
Етишур юз нишот бирла сурур.

Сендаким бу ғаму тааб кўрунур,
Ҳикматин деки бас ажаб кўрунур»,

Дедим маҳвашки: «Эй улус аро тоқ!
Хушдил анлар — никоҳ, йўқки — талоқ!»

Деди Фаррухки: «Эй париваш ҳур!
Уйла деким, топой сўзунгга шуур!

Сўзда лафзи талоқ — не яъни
Васл ичинда фироқ — не яъни».

Маҳваш айлаб равон кўзидин ёш,
Шаҳға ўз саргузаштин айлади фош.

Фаррух англаб сўзин, бўлуб ғамнок,
Яқин эрди ўзин қилурға ҳалок.

Масху мабҳут ўлуб тағайюридин,
Лол қолиб Ахий таҳайюридин.

Деди маҳвашқа: «К-эй ҳамида хисол,
Кўрмаган ақл суратингға мисол!

Гарчи ишқингда чекканим бедод
Уйладурким, сипеҳр бермас ёд».

Ул доғи саргузаштини бир-бир
Қилди боштин оёққача тақрир.

Деди: «Дардимға гар даво кўрмон,
Буйла зулми санга раво кўрмон.

Айлабон лутф беҳисоб асру,
Қилди бизни Ахий хароб асру.

Моли базлиға бизда эрди печ,
Бу иши они айлади худ ҳеч.

Гар анга бу қадар мурувват бор,
Бизда ҳам шаммаи футувват бор.

Шукрким етти лутфи яздоний,
Қолмади зулми нафси зулмоний.

Сен ҳам эмди шукуфта дил бўлғил!
Манга ики жаҳон сингил бўлғил»—

Дедию қўпти олидин шодон,
Кўнгли маҳвашнинг ўлди ободон. 

Сингил эрди ҳарам саро ичра,
Лекин ул элга можаро ичра.

Йўл борурлар эди туну кун ҳам,
Қўйғуча Ҳинд кишвариға қадам.

Шоҳ Жасрат бўлуб эди фоний,
Деб валиаҳд ўзига они.

Халқ англабки қўйди юз иқбол,
Чиқтилар борча айлаб истиқбол.

Тенгрига шукрлар адо айлаб,
Жони ширин анга фидо айлаб.

Мулк эли кўзларин ёрутти анга,
Ото тахти қарор тутти анга.

Саъй этиб шоҳи комрон Фаррух
Ким, малул ўлмағой бути гулрух.

Ўз диёрида қаср ила боғи,
Тоқу даҳлезу ҳужраси доғи.

Шоҳ ёдида эрди мўй-бамўй.
Балки бўстону боғ жўй-бажўй.   

Тарҳ қилди шаҳи муҳандисваш,
Андағи вазъидан дағи дилкаш.

Дедиким: «Юз ҳунарвари моҳир,
Айлабон ўз ҳунарларин зоҳир.

Иш қилурға илик узотсунлар,
Қаср ила боғни тугатсунлар».

Неки ҳукм этти шоҳи чарх мақом,
Топти оз чоғда борчаси итмом.

Зебу-зийнат ичинда ул паркор,
Топти ҳар неки бор эди даркор.

Ўйла монандким, соғинғай ақл
Ки, Ҳалаб Ҳинд сари қилмиш нақл.

Ҳукм бўлдики, моҳи зуҳра жабин
Топсун ўз манзили аро таскин.

Маҳваш ул уйга чунки солди кўзин,
Уйидин чиқмоғон соғинди ўзин.

Шоҳға сннглидек азиз эрди,
Юз суманбар анга каниз эрди.

Нозу неъматқа ҳарнеким асбоб,
Ончаким ақл топмай анга ҳисоб.

Ҳинд аро буйла қилди шоҳи сахий,
Энди  кўрким,   нетар   Ҳалабда   Ахий:

Кўнгул улдамки, узди гулрухдин,
Айрилиб ёнди шоҳ Фаррухдин.

Буржидин борғон икки саъд ахтар,
Кавкаби толииға етти зарар15.

Экини доғи офат этти аён,
Борча   савдоси   дағи   топти   зиён.

Ҳар неким рой қилди — келмади туз,
Қўйди аҳволиға тазалзул юз.

Билгач аъдоси бу ишни ногоҳ,
Шаҳр шоҳини қилдилар огоҳ

Ки: «Ахий мамлакат қилурға хароб,
Яна бир шоҳға ясаб асбоб,

Шоҳнинг шаҳридин узотибдур,
Ўзни16 душманлар ичра қотибдур».

Ушбу сўз бирла шоҳи давлатманд
Ғазаб айлаб Ахийни айлади банд.

Олди ҳар неки бор эди моли,
Ултурур ерга етти аҳволи.

Қойид англаб иши не навъ экани,
Раҳм этиб қайддин қочурди ани.

Тутмағайлар деб эл, қилиб тадбир,
Берди ўз вазъу тавриға тағйир.

Авр ўлуб, гулхан этти кошона,
Кул аро ўзни қилди девона.

Шоҳ Фаррух палосини топти,
Ул ёпинғондек ўзига ёпти.

Топмай ўз мулки ичра яхши мақар,
Қилди Фаррух диёри сори сафар.

Муддате тоғу дашт қатъ этти,
То Сарандиб тахтиға етти.

Жони қолмайдур эрди меҳнатдин,
Йўл аро ҳар замон бир офатдин.

Оҳ ўқин кўк ҳисориға отти,
Бир бузулғон ҳисор аро ётти.

Уйқуда хастау асирона,
Ёри ул йўл бошида вайрона.

Шоҳ то келмиш эрди ғурбатдин,
Ёд этиб ғурбат ичра меҳнатдин.

Ахий ишин шиор айлаб эди,
Таврини ихтнёр айлаб эди.

Меҳмонхонаи ясаб олий,
Ғурабо андин ўлмайин холи.

Гоҳ ўлур эрди отланиб сойир,
Шаҳрнинг давриға бўлуб дойир.

Ушбу кунким, Ахийға эрди бу ҳол,
Сайр аро эрди шоҳи фаррухфол.

Ул бузуқ сори чунки солди назар,
Қилди ўз ҳоли хотириға гузар.

Сўрди улёнки: «Не ғариб эркин
Ки, бу меҳнат анга насиб эркин?».   

Ўз палосини ошно кўрди,
Нотавоне палос аро кўрди.

Деди: «Қўп, эй ғариби тийра маош!»
Ахий уйғондию кўтарди бош.

Шаҳни ул тонидию они шоҳ,
Отидин тушти шоҳ тортиб оҳ.

Шоҳ тушган замон Ахий қўпти,
Ул муни қучтию бу ер ўпти.

Зор йиғлаб қучуштилар лахте,
Бир-бирисин сўруштилар лахте.

Ғайри маъҳуд ишки айлаб шоҳ,
Қолибон ҳайрат ичра хайлу сипоҳ.

Иккиси шукрлар бажо кетуруб,
Шоҳ ани қасру боғ аро кетуруб.

Аввал андоғки, ул қилиб икром,
Шоҳға амр этиб эди ҳаммом.

Ҳукм қилди шаҳи хужаста жамол,
Кирди ҳаммом аро Ахий филҳол.

Тани йўл гардидин чу пок ўлди,
Чиқибон хожа завқнок ўлди.

Турфа хилъатлар эрди омода,
Кийди борин Ахийи озода.

Онча ходим эди мурассаъпўш
Ки, эдилар Ахийға хизматкўш

Ким, Ахий фаҳми лол эди ҳардам
Табъи ошуфтаҳол эди ҳардам.

Шаҳ қошиға кетурдилар они,
Шаҳ дағи тузди базми меҳмони.

Кеча кун қилдилар фароғу нишот,
Ҳар таманнода бор эди ифрот.

Ҳажр ўти саврати чу бўлди паст,
Жашн тузди шаҳи нишотпараст.

Тахт уза чиқти бори ом этти,
Хожаға ҳадсиз эҳтиром этти.

Тилаб олиға давлат арконин,
Қилди оғоз хожа дастонин.

Неки ул қилмиш эрди ғурбат аро,
Бўлди мажмуиға фасона саро.

Эшитиб эл шаҳи замона сўзин,
Шоҳдин хожаи ягона сўзин.

Маҳз ҳайрат била бориси қўпуб,
Офаринлар дебон аёғин ўпуб.

Шаҳ дедиким: Агарчи шоҳ бўлай,
Хожанинг узрини ненавъ қўлай.

Менга бордур қаробат аҳлида фош,
Пардаи исмат ичра қиз қардош.

Они дермен қилай мунунг била жуфт.
Эл аро ошкор, йўқки нуҳуфт.

Улки, жуфтидин ўзни айлаб тоқ,
Манга жуфт айламакка қилди талоқ.

Гули давлат топиб шукуфт анга,
Не ажаб синглим ўлса жуфт анга!»

Сўзни шаҳ чун бу ерга банд этти,
Шаҳ сўзин борча эл писанд этти.

Ул сифат сурки қилди шаҳ бунёд
Ки, куҳан дайр бермас андоқ ёд.

Тарбиятлар Ахийға соз айлаб,
Бори оламда бениёз айлаб.

Топшуруб ҳар не йўқу борин анга,
Берди ўз мулки ихтиёрин анга,

Ёд этиб ҳадди йўқ мурувватини,
Жонға чекти хати ухувватини17.

Бўлуб иккиси Мусою Ҳорун18.
Ганж ила лек ани қилиб Қорун.

Хутба амрини ифтитоҳ этти,
Хожаға синглини никоҳ этти.

Хожани бошладилар ул сори
Ки, ниҳон эрди моҳ рухсори.

Хожа андинки бурноғи дарбанд,
Токи ул қасри осмон пайванд,

Хар қаён боқти ошно кўрди, 
Ҳайрат ўз хотири аро кўрди,

Токи ул ҳужла бўлди жилвагаҳи
Ким, ниҳон эрди анда сарв сиҳи.

Хожа ул уйга чунки қўйди аёқ,
Бошлағон халқ бори чиқти йироқ.

Бир-бирин кўргач ул икки маҳжур,   
Онча ҳайрат ғулувси қилди зуҳур

Ким, чекиб кўкка беҳудона хуруш
Ииқилиб борди иккисидин ҳуш.

Чун келиб ўзга, ёш тўкуб кўздин,
Йиқилиб борур эрдилар ўздин.

Топти ҳажр изтироби чун таскин
Шўхдин сўрди хожаи мискин.

Ки: «баён айлаким, не ҳолатдур?
Ки, манга ҳайрат узра ҳайратдур.

Ҳолатимға назора қил охир,   
Ҳайрат ўлтурди, чора қил охир».

Лаъли қуфлидин очти гулрух банд,.
Нуктадин зоҳир айлади гулқанд.

Хожадин токи айрилиб эрди,
Бошиға ҳар неким келиб эрди,

Шоҳнинг иффату мурувватини,
Покравлиғ фанида қувватини,—

Айлади борчасин Ахийға адо
Ким, яна ҳуши бўлди нопайдо.

Неча кун ҳолин англамас эрди,
Гоҳ ўзинда, гаҳе эмас эрди.

Оқибат ҳуши топти чун ором,
Муниси бўлди сарви сиймандом.

Ўз уйи эрди, ўз гуландоми,
Дегасен, бор Ҳалабда ороми.

Гарчи зарбафт хилъат ичра мудом
Шаҳ ёнида тутар эди ором.   

Уйга киргач қаро палоси эди
Ки, сафарда анинг либоси эди.

Тенгри шукридаким, тили эди лол,
Тоат айлар эди кийиб қаро шол

Ки: «палос ичра етти чун дебо,
Ташласам они бўлмағай зебо»,

Қаро тун қаддин этти саждаға дол,   
Ончаким, толеъ ўлди субҳи висол.

Етти — бўлғонда   тийрау   ранжур
Кўнглига ғайб оламидин нур.

Қора шол ичра ўйлаким зулмот,
Хизрдек нўш қилди обиҳаёт.

Бўлубон буйла ҳолидин огоҳ,
Кисватиға татаббуъ айлади шоҳ.

Чунки шаҳ хилъати қаро бўлди,
Қора киймак улус аро бўлди.

Қора ранг элга тожи торакдур,
Ким бу ранг ичрадур, муборакдур19.

Шоми ҳижронға қолмағай жовид,
Қайда субҳи висол -тўтқай умид»20.

Шаҳни хушҳол этиб бу афсона,     
Деди: «Эй нуктагўй фарзона!

Кимсену қай диёрдинсен?— айт!
Кимга хешу табординсен?— айт!»

Деди ровийки: «Ҳинд эрур ватаним,
Ахий авлодидин яқин эканим.

Бери келдим кўнгул балоси била,
Шоҳнинг қуллуғи ҳавоси била».

Шоҳ ани фоқадин халос этти,   
Ўз қошинда надими хос этти.

Бўлубон шод ул ҳикоят ила,
Уйқуға борди хуш фароғат ила.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:28:53 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #21 : 12 Mart 2011, 14:48:13 »
[XXI]

    Якшанба куни Баҳромнинг қуёшдек зарбафт либос кийиб, гунбади зарнигорға азм қилиб, сариғ ҳуллалиғ ҳур била базми айш тузуб, олтун соғарда асфар май ичгони, йўқким, қуёшнинг сариғ гули очилғони чоғдин офтоб зардиғача анга бир йилча кечгони

Чунки якшанба урди меҳр алам,
Кийди зарбафт ҳулла кўк торам.

Кўк аруси тўнин қилиб заркаш,
Чиқти андоқки гулрухи маҳваш1.

Шаҳ дағи меҳрдек қадам то фарқ
Айлади ўзни олтун ичра ғарқ.

Сочиб олтун қуёш киби беҳад,
Бўлди манзилгаҳи сариғ гунбад.

Жилва қилди нигори румийчеҳр.
Сариғ олтун аро нечукким меҳр.

Жоми зар ичра бодаи асфар,
Озар ичра эди яна озар.

Ламъа ҳар сори уйдин ошқондек,
Шуъла  гунбад аро  тутошқондек.

Шоҳ ул шуълада самандарваш,
Не самандарки, меҳри анварваш.

Майи асфарға ҳамнабард ўлди,
Ончаким, офтоб зард ўлди.

Кундуз этти қаро, сариғ тўнини,
Кун сияҳтоб қилди олтунини2   

Моҳи румий нажод айлади фош
Пардаға кирмагин нечукки қуёш3.

Хобгаҳ бўлди шаҳға заррин тахт,
Уйқуси келмас эрди ўйлаки бахт.

Яна ҳукм айладики, «Ҳар сафари
Ким, бу йўлдин эрур анинг гузари,

Кетурунгким, бўлуб фасона тироз,
Билганидин сўз айласун оғоз».

Борғоч ул кимсаким, йўлуқти нахуст,
Раҳнаварде эди бағоят чуст.

Шаҳ қошиға кетурдилар филҳол,
Ҳукм ила раҳрави фасона сигол.

Нукта оғоз этиб дуо бирла,
Деб дуо дилпазир адо бирла.

Иккинчи иқлим йўлидин кетурган мусофир ҳикояти

Изтироб айламай баёнинда,
Деди: «Жамшиднинг замонинда.

Рум аро заргаре эди моҳир,
Иши элга қуёш киби зоҳир.

Дам анга субҳ, кўра жирми сипеҳр,
Ҳар бир олтун кулича давраи меҳр4.

Рум шоҳи қошида жоҳ анга,
Жоҳи хўрдида коргоҳ анга.

Шаҳрда соҳиб иёр5 ҳам ул,
Шаҳ қошида хазинадор ҳам ул.

Неча кондин неким чиқиб зару сим,
Бўлур   эрди   бори   анга таслим.

Зоти аҳли ҳунар мубоҳоти,
Зайд Заҳҳоб6 ўлуб анинг оти.

Ҳам ҳаким эрди, ҳам муҳандисваш,
Гоҳ зарпош эдию гаҳ заркаш.

Туну кун шоҳнинг надими ҳам ул,
Пойтахти аро ҳакими ҳам ул.   

Бошидин то аёқ ҳунар эди пок,
Айб анга буки, эрди кўп бебок.

Айш бирла ўтуб маҳу соли,
Бор эди шоҳ моли— ўз моли.

Чун амонатда бедиёнат эди,
Иши шаҳ молиға хиёнат эди.

Чун ҳунарманд эди ниҳоятсиз,
Анга шаҳ лутфи эрди ғоятсиз.

Ҳунари васфи эрди шоҳ иши,
Айбини айта олмас эрди киши

Бўлса ҳам айби ошкор анга,
Қилмас эрди шаҳ эътибор анга.

Қилса ҳам эътибор филҳол ул,
Санъати жониби узотиб қўл.

Турфае ошкор айлар эди,
Шаҳни беихтиёр айлар эди.

Юз фусун бирла айлар эди фиреб
Ки, анга онсиз ўлмас эрди шикеб.

Дедн бир кунки: «Шоҳи оламгир,
Ким, бўлубтур анинг макони сарир.

Шоҳ чун келди шоҳлардин фард,
Тахти доғи анга керак дархўрд

Ўзгаларга йиғочдиндур тахт
Лойиқ улдурки, шоҳи фаррух бахт

Тутқай олтун сарир уза маскан,
Кўзни ул маскан айлагай равшан.

Ганж аро беҳисоб эрур олтун,
Яна афзун дағи бўлур ҳар кун.

Анда турмоқда ҳеч фоида йўқ,
Мунда эрур тамом фоида-ўқ.

Ҳам бўлур шаҳға ўзга фарру жамол,
Ҳам муҳайё эрур ўз ўрнида мол».

Шаҳға келди бу нукта мустаҳсан,
Деди: «Эй борча фан аро якфан!

Бу хаёлингға яхши келмишдур,
Бот илик урки, дилпазир ишдур».

Икки минг ботмон7 олтун этти талаб,
Бутгали ул мақоми айшу тараб.

Ҳукм бўлдики: «Олсуну кетсун,
Тахт бутмокка жидду жаҳд этсун!»

Нақдни олди файласуфи жаҳон,
Бўлди ўз корхонасида ниҳон.

Туну кун эҳтимом айлар эди,
Саъю жаҳди тамом айлар эди.

Токи бир йилда топибон тартиб,
Топти ажзоси борчаси таркиб.

Вазъи ул тахтнинг мусамман ўлуб,
Рубъи маскун шаҳиға маскан ўлуб.

Ҳам секиз бурж даврида пайваст,
Тўрти онинг баланду тўрти паст.

Пастида тўрт тўтини моънус,
Бийики узра тўрт ўлуб товус.

Даврида дурру лаъл пийроя,
Зинасида доғи секиз поя.

Лек ул навъ кўргузуб санъат
Ки, чиқар бўлса, шоҳи Жам рифъат

Поялар мақдамида   бўлғай   паст,
Айлагай бир-бири юзига нишаст.

Чун секиз поя қать бўлди тамом,
Айлагач шоҳ ўз ерида мақом.

Яна ул поялар баланд ўлғай,
Тахтидин шоҳ баҳраманд ўлғай.

Чунки ўлтурди тахт уза дилхуш
Тўрт тўти наво чекиб дилкаш.

Айтқайларки: «Шаҳға ком ўлсун,
Анга бу тахт мустадом ўлсун!».

Тўрт товус ҳам очиб пару бол,
Шоҳ боши уза ҳумой8 мисол,

Топибон ҳар бири бийик поя,
Айлагайлар қанот ила соя.

Поя ўрнида секиз анга сутун,
Остида беркитиб секиз гардун

Ким, қаён шаҳ бўлур нишотангез,
Оз ишорат била югургай тез.

Бермагай эл чекарга табу тавон,
Бу экин олам ичра «тахти равон»9.

Бу сифат тахти осмон тазйин
Кўрмаган уйла ҳеч тахтнишин.

Чунки топти тамом оройиш,
Устида шаҳ топарға осойиш,

Келтуруб шоҳ базмида тузди,
Тузари ичра сеҳр кўргузди.

Топти чун шоҳ тахт уза таскин,
Ҳадсиз эҳсон била қилиб таҳсин.

Дастгоҳин баландроқ қилди,
Қошида аржумандроқ қилди.

Анга бор эрди неча ҳампеша,
Санъаторою чобукандеша.

Жазм эдиларки, тахти гардунваш
Ойдур, аммо гунаш била рўкаш.

Вазн аро тенгдур улча нақд  олмиш,
Лек олтун аро кумуш солмиш.

Фикри буким, бу санъату ойин
Бирлаким бермишам анга тазйин.

Мумкин эрмастур ани бузмоқ шоҳ,
Токи бўлғай бу роздин огоҳ.

Урдилар рой борчаси йиғилиб,
Ул иш ифшосиға ҳужум қилиб.

Зайд ваҳми ва лек ғолиб эди
Ким, анга шоҳ асру толиб эди.

Чора бу навъ қилдилар охир
Ул ниҳон ишни қилғали зоҳир

Ки, топиб икки тўтийи дилкуш,
Иккисин нотиқ айлагайлар хуш.

Бири дегайки: «Тахт рўкашдур»,
Бири дегай: «Мусаннифи ғашдур»

Топтилар икки тўтийи мавзун,
Ранг ичинда сипеҳри ахзаргун.

Айлаб ул икки нукта ичра фасиҳ,
Зайдни айламоқ учун тафзиҳ.

Тахт асрар кишини ёр айлаб,
Нақд аёғиға кўп нисор айлаб.

Рози айлабки шоҳи тахторой
Субҳ тахт узра бўлса жилва намой.

Махфи ўлуб ики дағопардоз,
Тутқай ўрнида ер ики ғаммоз10.

Икки тўтини ҳеч қилмай бийм,
Сийм олғонға қилдилар таслим.

Ул ҳам андоғки маслаҳат билди,
Иккини иккига эваз қилди11.

Субҳким шоҳ қилди майли сарир,
Икки тўти чекиб фалакка сафир,

Дедилар шаҳға бешикасту қусур
Сўзниким, бўлди юқори мазкур.

Шаҳни айлаб ул ишда ҳайрат лол,
Ул ғаробатдин этти истидлол

Ки: «бу иш қилғон ул киши бўлғай
Ким, анинг Зайд ила иши бўлғай.

Ваҳм этиб андин айламиш ноком
Айбини қуш тили била эълом.

Ул агар Зайддин ҳаросондур,
Бизга таҳқиқи беҳад осондур».

Бўлди бир пояси чу суҳон суд,
Ошкор ўлди қалби рўй андуд.

Бу хиёнатки Зайд кўргузди
Шаҳға озарм риштасин узди.

Бору йўқ молин этти девоний,
Солдилар чаҳга банд этиб они

Ки, анинг оғзи тор эди, туби кенг,
Оғзи равзанча, туби уй била тенг.

Ясаб эрдилар ониким, ногоҳ
Анда маҳбус бўлса аҳли гуноҳ,

Бўлса ул чаҳда нечаким сокин,
Қочмоғи бўлмағай анга мумкин.

Тийраликда фироқ шоми киби,
Қайд қилмоқда ҳажр доми киби.

Зайдға ротибаки бўлди дақиқ,
Нон икки қурс эди, су бир ибриқ

Ангаким уйла қалблиқ иш эди,
Уйла кунни ўзига тутмиш эди:

Ханжаре асрар эрди пинҳоний,
Ёшурун ҳам бор эрди суҳони.

Ханжар кўнглак ичра эрди ниҳон,
Ханжар ичра ниҳон эди суҳон.

Деди, ҳар нечаким оғирдур банд,
Ёки муҳлик бу ғуссагоҳи газанд.

Гарчи бўлғай фитодалик чекмоқ,
Чорадин бўлмағай илик чекмоқ.

Ҳар кун ул нону сувки олур эди
Нонни бир гўша ичра солур эди.

Ханжари бирла қозибон туфроғ,
Болчиғ айлар эди су олғон чоғ.

Чоҳ оғзи тўши тилаб воя,
Болчиғидин ёсор эди поя.

Кесмиш эрди аёқларидин банд,
Нон иси бирла бор эди хурсанд.

Ҳар кун афғону зор тортар эди,
Сув учун интизор тортар эди.

Сувйи келгач яна ясаб болчиғ,
Ибтидо айлар эрди баннолиғ.

Заъф анга гар газанд ўлур эрди,
Поя ҳар кун баланд ўлур эрди.

Неча ой мундоқ айлабон кина,
Етти равзанинг оғзиға зина,

Равзан оғзида эрди оғир тош,
Чиқибон зина узра санъат фош,

Ханжари нуги чун анга етти,
Тошни бир ёнидин шигоф этти.

Нақбканлик фанини фош айлаб,
Ерни ханжар била харош айлаб,

Саъй ила ул қадар тўшук очти
Ким, ўшул чоҳдин чиқиб қочти.

Билди, шаҳ топса ўлтурур ани жазм,
Турмай этти Фаранг12 сари азм.

Қочқонидин чу бўлдилар огоҳ,   
Халқдин ул хабарни англади шоҳ.

Фаҳм этибким, не чоралар этмиш
Ким, ўшул чоҳдин чиқиб кетмиш.

Онча макру фиребу навъи билик,
Тишлатиб шаҳға лаҳза-лаҳза илик.

Бу тараф Зайд ўлуб, замин паймой,
Жонни   қутқорғали  қадам   фарсой.

Йўлда ҳар лаҳза топиб ўзгача ранж,
Бўлғунча жилвагоҳи мулки Фаранж.

Чунки бўлди макони ул иқлим.
Йўл қилур эрди қатъ қилмай бийм.

Неча кун қатъ этиб неча маҳфил,
Қилди Қустантанияни13 манзил.

Чун анга бўлди мунтаҳи ул сайр,
Шаҳр тошида бор эди бир дайр.

Йўл ани қилмиш эрди фарсуда,
Бўлди ул дайр ичинда осуда,

Дайр эрди биноси бесару бун,
Ўйлаким бу рафъи дайри куҳун

Тўрида бир васиъ кошона,
Дема кошона, балки бутхона.

Сақфу атрофин айлабон заркор,
Олтуну ложувард бирла нигор.

Борча яшму самоғ изора,
Лек фарши рухом якпора14.

Тоқлар боғлабон ниҳоятсиз,
Зеб ҳар тоқи ичра ғоятсиз.

Лек ҳар тоқ аро бир олтун бут,
Эл парастиш қилурға ҳар кун бут.

Чун такаллуф ниҳоятиға етиб,
Кўп жавоҳир била мурассаъ этиб.

Икки пўлод эшик фалак пайванд,
Ранг ила сайр аро фалак монанд

Қуфли олтун, валек раҳбонлар,
Маҳкам айлаб нечукки дарбонлар.

Субҳ ила шом ул эшик очилиб,
Эл парастиш ишига майл қилиб.

Тарқагач борча эл бараҳман чуст,
Ул эшикни муқаффал айлаб руст.

Кўрди чун файласуф ул сарукор,
Анда айланди ўйлаким паргор.

Деди: Бу ерда мунча олтун муфт,
Мен қилурмен шаҳ олтунини нуҳуфт?

Келдию ўзни бутпараст этти,
Дайр даргоҳида нишаст этти.

Куфр аҳлиға ҳар не эрди русум,
Қилди оз чоғда борчасин маълум

Кеча-кундуз ибодат айлар эди,
Ҳар дам они зиёрат айлар эди.

Кўргузуб ҳар санамға бир ихлос
Ки, самад саждасида бандаи хос.

Макру рев онча айлади пайдо
Ки,  ул  эл бўлдилар   анга   шайдо:

Бори арзи иродат айладилар,
Амри бирла ибодат айладилар.

То парастишдин ул баланд мақом
Дайрнинг ихтиёрин олди тамом:

Анда бутхонанинг калиди дағи
Бутгару бутпараст умеди дағи.

Ишни чунким бу ерга еткурди,
Бут шиканликка рахшини сурди. 

Кеча эл айлаганда уйқуға майл,
Юз урар эрди ҳар ён ўйлаки сайл.

Баҳрнинг соҳилида кўҳсоре,
Топти ул кўҳсор аро ғоре.

Аҳли диндин анга бир-ики рафиқ
Бор эди қать этар маҳалда тариқ.

Жоҳу давлат замони ходим анга,
Ранжу меҳнатда ҳам мулозим анга.

Лек ул бутпараст бўлғон чоғ
Тушубон жонлариға дард ила доғ.

Андин ушбу ажиб суратдин
Айрилиб эрдилар заруратдин.

Топиб ул иккини талаб бирла,
Арзи ҳол айлади тараб бирла.

Ул икав ҳам тараб шиор этти,
Бу ул иккини ёри ғор этти.

Чун амин эрдилар анга пайваст,
Ғор саҳни аро буюрди нишаст.

Деди: «Заргарлик ичра не асбоб
Ки бўлур, айлангиз топарда шитоб.

Неки омода қилсангиз они,
Келтурунг ғор ичига пинҳони».

Алар айлаб неким керак тайёр,
Хожа ҳар тун алар сори сайёр.

Элнинг олида сувмнотпараст,
Тонгдин оқшомға тегру лот15параст.

Кўзда чун уйқу хайли жо қилди,
Хожа ул дайрдин ҳаво қилди.

Ғорни коргоҳ айлаб эди,
Эл кўзидин паноҳ айлаб эди.

Ясар эрди буте темурдин чуст,
Дайрнинг ҳар16 бути шабиҳи дуруст.

Жузви олтун бирла қилиб рўкаш
Ки, кўрунгай назарға зарринваш.

Ҳам жавоҳирға дасткор фаранг,
Айлаб омода шиша ранго-ранг.

Узв-узвиға андоқ айлаб банд
Ки, бўлуб мутлақо анга монанд.

Рост бўлғач, муҳандиси комил
Ул икавни қилур эди ҳомил.

Ёшуруб яхшию ёмон элдин,
Дайрға еткуруб ниҳон элдин.

Айлабон фатҳ боби бутхона,
Очиб эшикни ҳушмандона.

Қайси буткнм анга назир ясаб,
Ухшамоғликда дилпазир ясаб.

Уйдаги бутни бемаҳал қилибон,
Ясағон бут била бадил қилибон.

Бутни элтиб ул икки ғор ичра,
Бу қолиб дайри зарнигор ичра.

Боғлаб очқон эшикни оҳиста,
Асраб ул махфи ишни сарбаста.

Муддате буйла зрди онинг иши,
Ишига воқиф эрмас эрди.киши.

Токи куффор илоҳидин бир илоҳ
Қолмади «Лоилоҳа иллоллоҳ»17

Балки олтун лаган била қандил
Борча топти темур била табдил.

Чун не бут қолдию не ташту лаган,
Хожа арз этти хорхори ватан.

Ул чу қилди бу маъни изҳори,
Бўлди куфр аҳли тангдил бори

Ким: «бу дайр ичра элга муршидсен,
Куфр аро муттақию зоҳидсен.

Нега ҳижрон навосини туздунг?
Тенгрилардин нетиб кўнгул уздинг?»

Деди: «Узмак кўнгул не сўз бўлғай?
Ҳажр узрин киши нетиб қўлғай?

Ҳам алар амридин бу азм ўлмиш, 
Сафар этмак хаёли жазм ўлмиш.

Мени бу навъ воқиф айлади лот
Ки, туганган эмиш ономға ҳаёт,

Воқеъ ўлғон замон бу иш ҳодис,
Нақд кўп, мендин ўзга йўқ ворис.

Борибон ул нуқудни эгалай.
Яна лоту манот сори келай.

Назр этибмен неким бўлур ҳосил,
Дайр харжиға қилғамен восил.

Молу неъмат муродим эрмастур
Ким, манга дайр неъмати басдур.

Ҳажр аро гарчи ғам била тўлғум,
Қайда бўлсам алар била бўлғум».

Куфр аҳли малолат айлаб фош,
Бори қўюб анинг аёғиға бош,

Дедилар сар-басар бўлуб ғамнок
Ким: «мусаллам санга ақидаи пок,

Дининга куфрдин вабол ўлсун,
Кофир ўлмоқ санга ҳалол ўлсун.

Фурқатингдин хароб эрур бу эл,
Соғ борғил дағи саломат кел.

Лек сен куфрни чу фан қилдинг,
Муддате дайр аро ватан қилдинг,

Чун тиларсен диёринга кетмак,
Бизга вожибдурур яроғ этмак».

Ҳожат эрмас дебон бу қилди хурўш
Асру таклиф бўлғач, ўлди хамўш.

Йиғилиб дайр аро шарифу вазиъ
Ултуруб борча қилдилар тавзиъ,

Кўргузуб жидду жаҳд ғоятсиз,
Мол жамъ эттилар ниҳоятсиз.

Анга борин такаллуф айладилар,
Хожа борин тасарруф айладилар.

Гарчи бор эрди борғали машъуф,
Бўлди улкун яроғ учун мавқуф.

Ҳарне бутким, бор эрди ғор ичра,
Иккисин солди бир қарор ичра.

Токи эллик қарор бут тўлди,
Ҳар қарор ичра икки бут бўлди.

Тиқибон пухта қилди маҳкамвор,
Зарфларнинг ароларин ҳамвор.

Тоғ этогинда эрди чун соҳил,
Келиб ул ерга айлади манзил.

Бу қадар чунки воя тутмиш эди,
Турфа жунге кироя тутмиш эди.

Ғор аро ҳарне эрди пинҳони
Жунг аро тошитиб эди они.

Ҳар жиҳотеки сўнгра бердилар,
Сув ёқосиға тошиб эрдилар.

Хожа солди аларни ҳам кемага,
Эҳтимом айлабон бори нимага.

Борчадин чун кўнгулни шод этти,
Ерлар бирла «ҳайрбод» этти.

Фурқат ўтиға туштилар борча,
Зор йиғлаб қучуштилар борча.

Хожа асҳоб аро алам қўйди,
Юрубон кемага қадам қўйди.

Деди: «Бир руқъае битибдурмен,
Дайр ичинда ниҳон этибдурмен.

Тилабон ул хужаста иншони,
Лот олида топқунгуз они.

Уқунгузким, басе фавоид эрур
Ким, сизнинг ҳолингизға оид эрур».

Кемани сурди бу уруб хода,
Енди ул дайрға сурук лода.

Руқъасин олдилар фиғон айлаб,
Суртубон кўзга ҳирзи жон айлаб.

Уқуғоч ул сурук асири фироқ,
Қилғонин ёзмиш эрди бошин-оёқ.

Қолдилар ул фасонадин бори данг,
Кишидекким, егай хумор уза банг.

Чун тафаҳҳусда қилдилар тадқиқ,
Ёзғони чиқти борчаси таҳқиқ.

Тушти куффор ичинда тўфонлар,
Ақлу дониш кўрунг, мусулмонлар.

Бу тараф ҳийла сози дарёгард
Неча кун елдек эрди баҳрнавард.

Шуртасида чу бор эди қувват,
Шурта елида ҳам ажаб суръат.

Саратон бирла ҳут манзилидин
Ўтубон чиқти Рум соҳилидин.

Рум шоҳида бор эди бир ранж
Ки, солур эрди пайкарига шиканж.

Бўлғоч ул заъфдин шикаста мизож,
Файласуф анга айлар эрди илож.

Чунки бўлди ҳаким мутаворий,
Ул мараз бўлди шоҳға торий.

Шаҳғаким ул мараз музоҳим эди,
Табъиға умр номулойим эди.

Ҳеч ким айлабон мудоросин,
Қила олмас эди мудовосин.

Килғонидин топиб парешонлиқ.
Суд қилмай вале пушаймонлиқ.

Кўрубон жисми нотавонони
Ёд кўп айлар эрди донони.

Чунки чиқти ҳаким дарёдин,
Қилди бас турфа қисса бунёдин.

Гарчи бори иши ажиб эрди,
Лек бу борчадин ғариб эрди.

Элига қўйди борча ашёни,
Урди юз шаҳр ичига пинҳони.

Оёғиға солиб ҳам ул бандин
Ки, кесиб кетмиш эрди пайвандин,

Тутти пинҳон ҳам ул чаҳ ичра қарор
Ки, чиқиб андин этмиш эрди фирор.

Чунки зиндон муаккмли билди,
Югуруб шоҳға хабар қилди.

Шаҳки, бу қиссадин нишон топти,
Гўйиё ўлмиш эрди, жон топти.

Чун йўқ эрди таниға тобу тавон,
Дедиким: «Келтурунг қошимға равон».

Лутфу эҳсон бекарона қилиб,
Хосса хилъатларин равона қилиб.

Балки ул навъ лутфлар чоғи,
Иибориб хосса маркабин доғи.

Хожаға чун кетурдилар пайғом,
Чиқмойин шаҳға айлади эълом

Ки: «чу мен шоҳдин ғазаб кўрдум,
Чоҳ аро ранж ила тааб кўрдум.

Не хиёнатки айладим, билайин,   
Бирига ўн эваз адо қилайин.

Яна бир арзим ушбу нуктаки, шоҳ
Тортибон ҳар йил икки қатла сипоҳ.

Рум молини айлабон барбод,
Айлар   аҳли   фаранг   бирла   жиҳод

Ки, алар бутларини синдурғай,
Кўнглини дин ишида тиндурғай,

Лекин ул ён чекиб ҳусом ҳанўз,
Даст бермайдурур бу ком ҳанўз.

Мен алар бутларин тамом ушатай,
Олтунин шаҳ хазинасиға қотай.

Шаҳ бошиға сочай жавоҳирини,
Зоҳир айлай ниҳону зоҳирини.

Яна шаҳ комини раво айлай,
Ҳар неким дарди бор, даво айлай.

Лек вақтеки шоҳи оламгир,
Солиб аъдом аёғиға занжир

Борчасин олима равон қилғай,
Мени сарсабзу комрон қилғай,

Мен этиб шаҳ сори хиромимни.
Асрағайлар алар мақомимни,

Тошқори бўлмади ерим холи,
Чаҳда ҳам холи ўлмағай ҳоли.

Манга гар бу мурод бермаса даст,
Чоҳ қаъриндадур ерим пайваст».

Айлади чунки нукта итмомин,
Шаҳға еткурдилар бу пайғомин.

Шаҳ алардин кўруб жиноят кўп,
Ҳам бўлуб эрди беиноят кўп.

Мунсиз истар эдики банд этгай,
Чоҳу зиндонға мустаманд этгай.

Жисми мулкин чу заъф тутмиш эди,
Бу жиҳатдин ани унутмиш эди.

Эмдиким, бу фасона бўлди анга,
Бас муносиб баҳона бўлди анга.

Дедиким, қилдилар борин маҳбус,
Чоҳ қаъри аро буюрди жулус:

Хожа уйни аларға топшурди,
Уйидин тошқори қадам урди.

Қилмайин банд тошламоққа даранг,
Кийди шаҳтўнларини ранго-ранг.

Отланиб шаҳ сори хиром этти,
Ўпубон даргаҳ эҳтиром этти.

Чунки шаҳ хилватиға қўйди оёғ,
Ер уза тушти ўйлаким туфроғ.

Шоҳ туфроғдин кўтарди ани,
Қучқали тахт уза чиқарди ани.

Қучубон борча ҳолини сўрди,
Илгин онинг қўлиға топшурди.

Ўпти шоҳ илгин ул нечукки русум,
Айлади набзи ҳолатин маълум.

Набзидин ранжи дафъини билди,
Тўрт-беш кунда-ўқ даво қилди.

Чунки шаҳ табъи ичра қолмади ранж,
Олида тўкти ул кетурган ганж.

Шоҳни ҳайрат айлади бехуд
Ким, ул ишни инонмас эрди хирад.

Деди: «Шарҳ айла бу ҳикоятни,
Булъажабликда бениҳоятни».

Деди борин муҳандиси моҳир,
Шаҳға ихфосин айлади зоҳир.

Шоҳ табъиға айлаб ул қавли,
Ажзини лаҳза-лаҳза муставли.

Борча ишни чу арз қилди ҳаким,
Ганж хозинға айлади таслим.

Шаҳ анга онча айлади эҳсон
Ки, эмас шарҳин айламак осон.

Сурди бутларға ҳукм якбора,   
Қилдилар ҳар бирини юз пора.

Ганжи Қорунни ҳеч қилмай бийм,
Этти дин аҳлиға борин тақсим.

Ҳукм қилдики тўнин оқу қаро,
Қилдилар ғарқ сариғ олтун аро.

Чунки зарбафт ҳар бисот ўлди,
Ҳар бисоти юз инбисот ўлди.

Олтун ул элни кулдуруб чандон,.
Заъфарон18 уйлаким қилур хандон.

Нечадин сўнг бўлуб ишорати хос,
Чоҳу зиндон эли ҳам ўлди халос.

Элга ҳар дам19 қилиб назора чоғи,
Чеҳрадин олтун ул гуруҳ доғи.

Элга бу доғи кулгу келтурубон —
Бағри қотқунча балки кулдурубон.

Қаҳрабо ранг гар муфарриҳ эмас,
Не учун ул чекар сомоннию бас.

Кимки ишқ этса рангини коҳи,
Бот кўнгулга асар қилур оҳи.   

Бўлмайин субҳ заъфароний чеҳр,
«Чарх кўргузмас анга ҳаргиз меҳр»20.

Шоҳи Баҳром чун эшитти тамом,
Шод   ўлуб   сўрди:  «К-эй   хужаста  калом!

Сенки бу сафҳа айладинг таҳрир,     
Ўз ҳадисингни доғи қил тақрир.

Борча ҳолингдин эт хабар бизга
Ким,  даминг  қилди   кўп   асар   бизга».

Дедиким: «Рум мулкидур ватаним,
Тиббу ҳикматдурур шиору фаним,   

Бу муҳандиски айладим ёди,   
Манга ободур онинг авлоди.

Ғаразим бўлғали бу ён озим,   
Бўлмоқ эрди санга камин ходим.

Шукр лиллаҳ, неким мурод эттим,
Давлатингдин муродима еттим».

Шаҳ чу фаҳм этти бу таманнони,
Нудамосидин айлади они.   

Сурмоғи муждасин чу бермиш эди,
Уйқу шаҳнинг кўзига кирмиш эди.

Уйла уйқуға солди они бу сўз
Ким, қуёш чиқмоғунча очмади кўз.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:29:53 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #22 : 12 Mart 2011, 14:48:55 »
[XXII]

    Душанба куни Баҳромнинг навбаҳор монанд ахзар либос била гунбади ахзарға юз қўйғони ва сарви сабзоранг сабз ҳулла била жоми зумуррадфом ичинда зулоли ҳаёт нўш қилғони ва ул чашмаи зиндагонидин Хизр ҳаёти касб этгони

Чун душанба сипеҳри зангори
Зангдин қилди кўзгусин ори.

Қилди юз реву ранг ила гардун,
Субҳ чодиршабин зумуррад гун.

Чашмаси бирла меҳри оламтоб,
Қилди   кўк   сабзазорини   сероб1.

Шаҳ қилиб хилъатини райҳоний,
Рост   андоқки, сарви бўстоний.

Сабзавор устига хиром этти,
Яшил айвон аро мақом этти.

Жилвагар бўлди сарви сабзоранг,
Айлабон хилъатини мино ранг.

Ўзи сабзу табассуми шакарин,
Хуштурур сабз гар эрур ширин.

Ноз бирла нигори яғмойи,
Шоҳға тутти жоми минойи.

Олибон дам-бадам, ичиб Баҳром,
Ойдин ул соғари зумуррад фом.

Ангачаким зумуррадин гардун —
Бўлди тун хайли дудидин шабгун2.

Солди шаҳ кўнглига хаёл газанд,
Кўзи уйқуға бўлди ҳожатманд.

Яна андоқки бор эди маъҳуд,   
Бўлди қуллар равон, нечукким дуд.

Топибон раҳрави биёбоний,
Шаҳ қошиға кетурдилар они.

Деди шаҳ: «Парда тошида филҳол
Ўлтуруб бўлсун ул фасона сигол».

Ҳукм бирла мусофир оҳиста,   
Айлади нуктасини пайваста.

Сўзни бошлаб бурун сано бирла,
Шаҳға мадҳ айлади дуо бирла.

Учинчи иқлим йўлидин кетурган мусофир айтқон афсона

Чун дуони ошурди гардундин   
Дедиким: «Муддате бурун мундин

Мисрда хожаи бор эрди ғани,
Эшиги ҳожат аҳлининг ватани.

Молиға ғояту ниҳоят йўқ,
Хони базлиға ҳадду ғоят йўқ.

Бор эди бир хужаста фарзанди
Ки, йўқ эрди жаҳонда монанди.

Борча фазлу ҳунар аро моҳир,
Юзидин ҳушмандлиғ зоҳир.

Миср шоҳича нақду мол ичра,
Юсуфи Мисрча жамол ичра3.

Ота молиға ихтиёри анинг,
Отасининг йўқию бори анинг.

Зоҳир аҳли жаҳон улуми анга,
Илму   фазл   аҳлининг  ҳужуми   анга.

Оти Саъд эрди, кавкаби масъуд,
Отаға ул ҳаётидин мақсуд.

Ясабон турфа меҳмонхона,
Йўл топиб анда хешу бегона.

Сафар аҳлиға бори ом бериб,
Ҳар мусофирки, етса ком бериб.

Меҳрибонлиқ била сўруб они,
Айлаб улча-риоят имкони.

Чун уётлиқ қилиб риоятдин,
Лутфу эҳсони бениҳоятдин.

Сўрубон билганию кўрганини,
Не билик касбида югурганини.

Чун билиб борча рози пинҳони,
Не   кироманд  ўрганиб  они.

Чун бу ишни шиор қилмиш эди,
Кўп улуми ғариба билмиш эди.

Ўрганиб эрди касб этар чоғи,
Сеҳру найрангу кимиё доғи.

Етти бир кун қазодин икки ғариб,
Бу тараф солибон аларни насиб.

Иккиси жисмида неким асвоб,
Бор эди сарбасар яшил мошоб.

Саъд очти риоят абвобин,
Тузди ҳарён зиёфат асбобин.

Уйлаким бор эди шиори анинг,
Анда йўқ эрди ихтиёри анинг.

Онча мардумлиқ ошкор этти
Ким, ул иккини зери бор этти.

Лутфу хулқидин икки ахзар пўш,
Лоллиқдин бор эрдилар хомўш.

Бир кун истаб аларға осойиш,
Суҳбати қилмиш эрди оройиш.

Ҳар неким табъ истабон ҳоли,
Базм андин эмас эди холи.

Бода айлаб эди димоғини гарм,
Муртафиъ бўлмиш эрди пардаи шарм.

Саъд дилжўлуқ айлабон беҳад
Айлар эрди ул иккини бехуд.

Лутф ила кўп чу қийлу қол этти,
Бурна кишварларин савол этти

Ки: «қаю мулк сизга бўлди мақар?
Недин ўлди либосингиз ахзар?»

Дедилар: «Кишвари дурур дилкаш,
Оти ҳам Шаҳрисабз эрур ҳам Каш4.

Хизр монанд сабзадин ранги,
Сабзаси суйи кўзгуси занги.

Шаҳрисабз ўлди бизга чун мулкат,
Йўқ ажаб  гар яшил дурур кисват».

Дедиким: «Эмди ҳар ғариб умур,
Айлангиз кўрмиш ўлсангиз мазкур».

Бири дедики: «Ул диёр сори,
Равза монанд сабзазор сори —

Бордурур тоғ ичинда бир кишвар.
Кишвар аҳли отин дебон Китвар,

Анда бутхонаи дурур олий,
Рифъат ичра сипеҳр тимсоли.

Етибон кўкка тоқининг боши,
Тош ила ҳам ичию ҳам тоши.

Ичию тоши сарбасар тасвир,
Жонвар шакли тортилиб бир-бир.

Ҳар киши анда айласа манзил,
Будур анда ғариб иш ҳосил

Ки, анга даҳр созию сўзи,
Ҳар неким тенгри айламиш рўзи.

Кирибон ул саводи менуға,
Кечаким кўзи борса уйқуға.

Туш кўрар ҳеч шаксизин ул шом
Ки, ики сурати ғариб андом

Келиб онинг қошиға дерлар сўз,
Тикиб онинг юзига ҳар бири кўз.

Ҳар бири бир ҳадис анга айтур,
Келгачу дегач ўрнига қайтур.

Бири бир яхшилиқки кўргуси ул,
Бир танаъум сорики топқуси йўл.

Бири дер5 ранжким қўяр анга юз,
Толии солибон суға юлдуз.

Бу ики ишдин ўлғоч ул огаҳ,   
Уйқудин сесканиб қўпар ногаҳ.

Яхшироқ иш сори шитоб айлар.
Не ёмон бўлса, ижтиноб айлар».

Бир мусофир чу нуктасин сурди,
Яна бир доғи нукта келтурди

Ким: «ҳам ул дайр ичинда пиридур,
Анга кундек ёруғ замиридур.

Кимки дайр ичра кўрди ул тушни,
Топти ўзида аншу қўрқушни.

Туштаги коми сори топмаса йўл,
Ё машаққатға чора топмаса ул,

Ҳолидин гар хабар топар ул пир,
Анга айлар ҳам ул замон тадбир.

Шарт будурки, улки туш кўргай,
Ўзни ул икки ишга тўш кўргай.

Борибон пири кордон қошиға,
Ҳолини аилагай аён қошиға.

Қайси бир ишга қилса ул иршод,
Қилса ул навъ жустужўй мурод».

Саъдким бу фасона гўш этти,
Орзусида тарки ҳуш этти.

Ул кун алқисса ком ё ноком,
Тутти суҳбат алар била то шом.

Кеча ул ғамда бўлди савдойи,
Жазм қилди мусофират ройи

Кўнглига дайр солибон қайғу,
Кўзидин ул туш элтибон уйқу.

Субҳидамким, сипеҳри миногун,
Ерни байзодин этти байзогун.

Ул шааф кўнглидин қарорин олиб,
Ҳавас илгидин ихтиёрин олиб.

Отаси хизматиға қилди хиром,
Арз қилди неким анга эди ком.

Хожа манъида қилди кўп тадбир,
Қилмади кўнгилга анинг таъсир.

Чун ҳавас қилди элни бечора,
Ғайфи таслим ўзга не чора.

Хожа кўрдики манъи мумкин эмас,
Сув била азми ўти сокин эмас6.

Гарчи йиғлаб ғамида оҳ урди, ул
Лек тенгрига они топшурди. –

Олида арз қилди молу манол,
Деди: «Ончаки кўнглунг истаса ол!»

Айлади амр Саъди озода
Сафар асбобин этмак омода.

Ишчилар ўн кун этти жаҳду шитоб,
Токи бўлди мураттаб ул асбоб.

Неки андоқ топилмағай ёна,
Комгорона, балки шоҳона.

Бухтийи симкаш қатор-қатор,
Юки ичра дирам ҳазор-ҳазор.

Тўрт юз қул камар базар бори,
Лаълу дурдин безаб камар бори.

Ҳар неким одами хаёл этгай,
Ё неким эл гумониға етгай.

Балки ваҳм этмаган ирода дағи,
Борча мавжуд эди зиёда дағи.

Айлади кўп риоят айлаб фош,
Ул ики сабзпўшни йўлдош.

Оқизиб икки кўзидин ики рўд,
Отаси бирла айлади надруд.

Ота ўлмак ўзига жазм этти,
Тутубон мотам, ўғли азм этти.

Уйла сурмакда эрди мустаъжил   
Ким, бир айлар эди ики манзил.   

Ул ики раҳрави зумуррадпўш,
Раҳнамойи анинг, нечукки сурўш.

Гаҳ мунга, ул қарину гоҳ анга,
Худ бу иккиси Хизри роҳ7 анга.

Муддати айлабон биёбон тай,
Қўйдилар истаган диёрға пай.

Бошлади йўлни ул ики ҳамсайр
Анга тегруки бор эди ул дайр.

Тушубон анда топтилар ором,
Олдилар шарбату таом ила ком.

Дайр аҳлиға кўп риоят этиб,
Лутфу дилжўйлуқ бағоят этиб.

Саъднинг ғолиб ўлди савдоси,
Қилғали дайрнинг тамошоси.

Кўптию дайр ичига қилди хиром,
Икки ҳамроҳи бирла гом-багом.

Сайр айлаб назар солур эрди,
Лек ҳайрат аро қолур эрди.

Чунки меҳрин ёшурди дайри сипеҳр,
Тун ҳам ўлди сипеҳрдек бемеҳр8.

Саъдул дайр ичига қилди майл,
Бўлғоч огоҳ дайр гирдида хайл

Келибон, бердилар насиҳату-панд
Ким, кўп ўлмиш бу ишдин элга газанд.

Ҳавас этмиш эди ани мағлуб,   
Тушмади панд кўнглига марғуб.

Кирибон дайрни паноҳ этти,
Бир қироғинда хобгоҳ этти.

Боғлади барҳаман9 эшикни чуст,
Ҳисни Хайбар10 эшиги янглиғ руст.

Дайр даврида Саъд эли ношод,
Қилғонидин ўзига ул бедод.

Анга худ ваҳм ул сифат ғолиб
Ки, бўлуб чиқмоғиға кўп толиб.

Жуз надомат хаёлиға етмай,
Ул надомат валек суд этмай,

Мутааззир кўзига уйқу иши,
Бўлмайин уйқу туш кўрарму киши?

Тонгға тегру ичига ваҳму ҳарос,
Ҳар замон кўнгли ичра юз васвос.

Борча тун оғзи ичра уйқу сўзи,
Субҳдам уйқудин қизиқти кўзи.

Тушига кирди ҳам бу олий дайр
Ким, қилур эрди анда ҳар сори сайр.

Кўрдиким, икки сурати дилкаш,
Қуш киби, лек ранги ахзарваш.

Мутаҳаррик бўлуб, наво айлаб,
Дайрдин учтилар ҳаво айлаб,

Учубон эврулуб анинг бошиға,
Қўндилар иккиси келиб қошиға.

Бириси чекти мужда бирла хурўш,
Қилди мундоғ нидо нечукки сурўш

Ким: «насибинг сенинг пари бўлмиш
Ки, юзи меҳри ховарий бўлмиш!»

Яна бир бийм бирла қилди нидо,
Этти мақсудини бу янглиғ адо

Ким: «сени дев қилғусидур асир,
Солиб икки аёғинга занжир».

Қилибон ҳайрат ул ғаробатдин,
Сесканиб қўпти бу маҳобатдин.

Ҳар сори солди куз, чекиб афғон,
Субҳдин ёруб эрди дайри муғон.

Қўпубон чун эшик сори қочти,
Келибон барҳаман эшик очти.

Чиқғоч ошуфтарой савдойи,
Айлади ул туш они шайдойи.

Кечага тегру беқарор эрди,
Иши ҳар дам фиғону зор эрди.

Қавму хайлига изтироб тушуб,
Ҳар бирининг ичига тоб тушуб

Қўйдилар икки кордон сори юз
Ки: «бирингиз сўзи худ ўлди туз.

Телба бўлмиш ғариб овора,
Чора вақтидур, этсангиз чора».

Яна бир кордони комил ақл
Ки, иккинчи сўз этмиш эрди нақл.

Келди Саъд олиға ниёз била
Оғзи ичра нуҳуфта роз била

Ки: «сўзиким мен айладим тақрир
Ки, бу дардингға чора айлар пир.

Кўпки, онинг сори қўёли қадам,
Шояд ўлғай гум ушбу дарду надам».

Саъд бўлди алар била ҳамроҳ,
Бошладилар йўл икки кор огоҳ.

Қилдилар азм кўҳсор сори,
Тоғ аро бир қоронғу ғор сори.

Ғор аро кирдилар ҳарос била,
Раҳрави икки раҳшунос била.

Кўрдилар ғор ичинда айвони,
Кўҳкаи тешаси қозиб они.

Гўшада муътакиф дейилган пир,
Халқдин гор ичинда узлатгир.

Жавҳари жисми тийра кон ичра,
Олами мухтасар макон ичра.

Жисми ошуфта сочи ичра ниҳон,
Уйлаким, тун саводи ичра жаҳон.

Кўнгли ичра улум пинҳони,
Кон ичинда жавоҳири кони.

Фош ҳикмат шукуҳи зотидин,
Етти юз йил ўтуб ҳаётидин.

Не жаҳондин анга умед, не бийм,
Деб отин халқ Пайлақус ҳаким11.

Кўргач-ўқ ҳайрат эттилар турубон,
Кўксига қўлларин қовуштурубон.

Воқиф эрди ҳакими равшан рой,
Очибон сочин ўлди чеҳра кушой.

Юзи нури ёрутти айвонни,
Уйлаким меҳр нури давронни.

Мезбонлиқ хаёли бот этти,
Меҳмонларға илтифот этти.

Кўрубон ул шукуҳ ила тамкин,
Қўйдилар тийра туфроғ узра жабин.

Саъдға дедики: «эй саодатманд,
Зотинга бермасун замона газанд.

Чунки кўрди кўзум жамолингни,
Айладим фаҳм борча ҳолингни.

Сенму дерсен, сўзунгни мў-бамў,
Йўқ эса мў-бамў мен айтайму?»

Ёр ўпуб деди дардманди замон,
«Ҳикмат айтурға яхшироқ Луқмон»12.

Солди доно бошин табассум ила,
Бошлади дилкушо такаллум ила.

Аввали ҳолидин фасона деди,
Ҳар ишидин неча нишона деди,

Шаҳру мулку ото-оносидин,
Базл ила меҳмон саросидин.

Касби илм айламак, ҳунар доғи,
Тутмоқ эл ҳолидин хабар доғи.

Сафар аҳлиға мол этиб мақсум,
Айламак турфа қиссалар маълум.

Бу иков қиссасиға бўлмоқ асир,
Бўлмайин меҳнати илож пазир.

Тарки ул кишвару диёр этмак,
Бу тараф ғурбат ихтиёр этмак.

Уюбон дайр ичинда кўрмак туш,
Нукталарким, дебон анга ики қуш.

Бориға бўлди ул сифат қойил
Ким, алар ҳушин айлади зойил.

Саъди бедилға кўп кўнгул берди
Ки: «юзунг бизга орзу эрди.

Ҳам тушунгга дегумдурур таъбир,
Ҳам ҳусулиға айлагум тадбир.

Лек бу ишда уйла суратдур
Ки, санга айтури заруратдур.

Санга мендин нечукки бордур суд,
Манга ҳам сендин ўлғуси мақсуд.

Мен бу дайр ичра пешво эрдим.
Ҳикмат аҳлиға муқтадо эрдим.

Ушбу эрди манга ҳавас дойим
Ким, ўшул ерда бўлғамен нойим.

Яна ҳикмат бўлур эди мониъ,
Бўлур эрдим хаёл ила қониъ.

Ҳавасим оқибат ғулу қилди,
Ўзини ақл чоражў билди.

Кечага тегру музтариб эрдим,
Кеча бўлғоч шуурсиз кирдим.

Гўшаи туттуму юмуб кўзни,
Солдим уйқуға куч била ўзни.

Чун кўзум уйқуға ниёз этти,
Уйқу кўзумга турктоз этти.

Тушума унла кирдиким ул дайр
Ким, анинг ноимиға бўлсун хайр.

Бўлди юз минг мисол жилвагаҳи
Ки, димоғим хираддин ўлди тиҳи.

Сўнгра келди учуб ики тимсол, 
Ки, санга ҳам яқин экин бу ҳол.

Хушнаво икки қуш тараннум аро,
Иккиси кирдилар такаллум аро.

Деди бир қушки: «Эй ҳаваспайванд
Тушгусидур ики аёғинга банд.

Ишратинг шамъи кўр бўлғусидур,
Ватанинг тийра гўр бўлғусидур».

Яна бир қуш дедики: «Қилма тааб
Ки, санга саъд бўлғуси кавкаб.

Эгнинга чиққусидур икки қанот,
Қатъ қилғунг учуб тариқи нажот

Ким, қанотдин анга тараб бўлғай,
Анга учмоқ қачон ажаб бўлғай.

Ул ики қуш паёми сўзлардин
Сесканиб уйқу ўчти кўзлардин.

Кўнглума тушти изтироб басе,
Хилди савдо мени хароб басе.

Ваҳм бўлди хаёлима ғолиб,
Бир муаббирға бор эдим толиб

Ки, хаёл улча айлади тасвир,
Солғай илгимга муждаи таъбир.

Анга таъбир кимса билмас эди,
Тилаб эрдим, вале топилмас эди.

Жисмим ўлди заиф меҳнатдин,
Жонима еттим ул машаққатдин.

Кўнглума ҳар дам эҳтизоз эрди,
Танима ҳар нафас гудоз эрди.

Не ажаб яхши сўздур ул масало
Ки: «бало яхшироқки бийми бало»13.

Жонни меҳнатқа айладим таслим,
Ҳар замон ўлтурур эди мени бийм.

Иш анга етти ранж даврондин
Ки, тамоми илик юдум жондин.

Ғайри ўлмак йўқ эрди тадбири,
Етти бошимға Хизрваш пири14.

Хирқаси ахзару асо ахзар15,
Гўйи ул эрди Хизр пайғамбар.

Дедиким: «Эй рамида, қайғурма,
Жонинга бийму хавф ўқин урма.

Мен тушунгни йўрай, вале сен ҳам,
Шарт қилким, не айтсам мен ҳам

Узр демай, қабул қилғайсен,
Йўқки, ўзни малул қилғайсен».

Ер ўпуб айттимки: «Ғаврима ет,
Сўнгра не ҳукмким этарсен, эт

Ким, қабул айладим сўзунг жондин,
Не десанг қилмайин ибо андин».

Деди: «Жомоспнома»16 арқомин,
Назар айлаб ўқуғил аҳкомин

Ким: ёзибдур бу қиссани бир-бир
Ки, тушунгга не навъдур таъбир.

Санга шартики илтимос эттим,
Тут қулоқким адосиға еттим.

Шарт  будурки,  боқмай ўзга  улум,
Айла таъбир илмини маълум.

Сендин ул фанда айламак кўшиш,
Биздин онинг кушодиға бахшиш.

Ким бу дайр ичра улки зор ўлғай,
Туш кўруб буйла беқарор ўлғай.

Сен давойи мизожи қилғайсен,
Ул ғамининг иложи қилғайсен».

Ғойиб ўлди тамом этиб сўзни,
Мен изи ўрниға қўюб кўзни,

Изига ашк гавҳарин сочтим,
Сўнгра «Жомоспнома»ни топтим.

Тушти очқоч ҳамул маҳаллиға кўз
Ки, ёзиб эрди ҳолатимдин сўз.

Деб эдиким: «Фалон замонда киши
Ки, анинг илму ҳикмат ўлса иши,

Уюб ул дайр ичинда туш кўрса,
Ўзига дарду ғусса тўш кўрса,

Чора будурки, кўҳсор ичра,
Ватан этгай қоронғу ғор ичра.

Қўймағай тошқори оёқ андин,
Юз йил ўлғунча қатъ даврондин.

Ишига мундоқ айласа тадбир,
Банд ила гўрға будур таъбир.

Чунки юз йил ўтар нажот етар,
Жониға муждаи ҳаёт етар.

Тийра шомики қатъ ўлур минбаъд,
Кўзини ёрутур бир ахтари саъд17.

Яъни ул лаҳза бир саодатманд
Ишига дайр ичига тушган банд.

Оти Саъду жамоли фархунда,
Саъди акбар жамолига банда.

Тийра ғори аро тулуъ айлар,
Анга таъбирини ружуъ айлар.

Узлатойин ҳакими ғорнишин
Анга таъбирин айласа талқин,

Йўлиға Саъд чун хиром этгай,
Жаҳд ила муддаойи ком этгай.

Етгусидур муаббариға мурод,
Кўргуси уқдалиғ ишига кушод.

Бўлғусидур топиб кўп ишга вуқуф.
Чарх мушкиллари анга макшуф.

Фикр ила бўлғуси фалакпаймой,
Чарх бўстони ичра жилванамой.

Ройи гардунға даст топқусидур,
Кўкни олида паст топқусидур.

Ул риёзатки, чекти ғор ичра,
Нафсини тутти хорхор ичра.

Рафъ ўлуб борча қайди жисмоний,
Бўлғуси зоти уйла руҳоний

Ки, неким аҳли ҳикмат айлади ком,
Монеъ ўлди ҳаводиси айём.

Бўлғусидур бори анга рўзи,
Ройи афлок машъал афрўзи.

Тушининг сўнгғи қисмиға таъбир
Будурурким, хабар етурди пир18.

Чарх авжиға илтифоти анинг,
Будур эгнидаги қаноти анинг.

Мен бу сўзларга чунки солдим кўз,
Ёдима келди Хизр айтғон сўз.

Онча таъбир ишига чектим ранж
Ки, ҳақ этти манга насиб ул ганж.

Юз йил ўлмишки бу мағора аро
Муътакифмен улусқа чора аро.

Кимки, бу дайр аро гузар солди,
Тушдин  онинг  балосиға   қолди.

Келдию арз қилди аҳволин,
Олидин рафъ қилдим ашколин.

Кўз юзунгга умедвор эрди,
Жонда юз доғи интизор эрди

Ки, қачон топқамен висолингни,
Ёруғай кўз кўруб жамолингни.

Шукр юз йил неким мурод эттим,
Мақдамингдин муродима еттим.

Бу эди улча менда топти вуқуъ,
Қилай эмди сенинг ишингга шуруъ.

Тушта қушким чекиб Навоий ғариб,
Санга улкимдеди, парини насиб.

Ул эрур шоҳи сабзпўш қизи
Ки, қуёш куҳлидур оёғи изи.

Шаҳрсабз ўлди тахтгоҳи анинг,
Ер уза сабзадек сипоҳи анинг.

Анга фарзанд бир паривашдур
Ки, пари ҳуснидин мушаввашдур.

Қила олмай пари юзига ситез,
Ҳури жаннат анга камина каниз.

Юзи машшотаси ажузи сипеҳр,
Ҳусни кўзгуси ул сипеҳрда меҳр.

Балки ул ҳусн олиб қуёшдин бож,
Ҳеч кўзгуга бўлмайин муҳтож.

Ҳусни васфида нутқ гунги мақол,
Юзи зикрида нафси  нотиқа лол.

Лаби лаъли зулоли ҳайвоний,
Хизр янглиғ либоси райҳоний.

Ҳулла узра юзики жилва қилиб,
Сабза узра гули биҳишт очилиб,

Шоҳнинг мояи фароғи ҳам ул,
Не фароғи кўрар қароғи ҳам ул,

Шоҳға қалъаи дурур олий,
Рифъат ичра сипеҳр тимсоли.

Бир бийик қулла узра ул қўрғон,
Буржи кўк қалъасиға таън урғон.

Шоҳ қўрғон аро ясаб бир қаср,
Анда сокиндурур ул офати аср19.

Қаср даврида уч ҳисор дурур,
Буржлар анда чархвор дурур.

Ҳар ҳисорида бир бийик дарбанд,
Рифъат ичра келиб фалак пайванд.

Лек дарбандлар очилмай ҳеч,
Ҳаддин орғуқ йўлида тоб ила печ.

Бурноғи банд аро топиб қўрғон,
Девсон зангию оти Қатрон.

Зўри олинда пил ўйлаки мўр,
Ҳар туки соию пил чоғлиқ зўр.

Разм вақти қаро бало келибон,
Танида ҳар раг аждаҳо келибон.

Қалъанинг кутволи ул занги,
Кутволи сипеҳрдек ранги.

Яна дарбанд аро ҳамиша муқим,
Очиб авроқ бир хўжаста ҳаким.

Ҳар сифат илм аро келиб моҳир,
Илму тақвий жамолидин зоҳир.

Ул бўлуб қалъа вазъиға бони,
Яна бир қалъанинг нигаҳбони.

Ўтгач андин келиб яна дарбанд,
Анда золи фуйун била хурсанд.

Умрида макру ҳийла айлаб вирд,
Ҳийлада золи чарх анга шогирд.

Қаср давридин ул бўлуб огаҳ
Ки, насим улён эсмагай ногаҳ.

Қуш ўтарда ўчуб ҳаёти анинг,
Чибин учса куюб қаноти анинг.

Сеҳр ўтин ҳисн ичинда уйла ёқиб
Ки, эриб тошу чашма янглиғ оқиб.

Асл фикратда моҳи сангин дил,
Жуфт шуғлиға бўлмайин мойил.

Шоҳдин истаб уйла ҳисни ҳасин,
Чиқиб элдин, бўлуб ҳисорнишин.

Ҳусниким, даҳр аро солиб ғавғо,
Тушубон ҳар кишига ул савдо

Ким, анинг васлин орзу айлаб,
Келса ул ишда гуфту-гў айлаб.

Шоҳ бўлсун, йўқ эрса шаҳзода,
Йўқса ҳар ишда фарду озода.

Шарт мундоқ қилиб бути гулчеҳр
Ки, анга улки гарм айлаб меҳр.

Чун ҳисорнға ногаҳон етса,
Ақд амрини ошкор этса.

Кинау макр тарҳини солғай,
Уч ҳисорин не лавъ этиб олғай.

Чунки аввал етушса қўрғонға,
Кўргузуб даст бурд Қатронға.

Қўлларин айлагай саро-сар банд,
То анга фатҳ бўлғай ул дарбанд.

Бўлса иккинчи ҳисниға мойил,
Бўлғусидур ҳаким анга сойил.

Неки сўрса бе ҳижоб деса,
Мушкилига анинг жавоб деса.

Қилса сойилни сўз била ожиз.
Фатҳ бўлғай анга икинчи диз.

Яна бир қалъа сори сурса саманд
Ки,  фусунгарда   бўлди   ул  дарбанд.

Илм ила қилса чора оҳангин,
Ботил этса фусуну найрангин.

Сеҳрини ботил айлагач ҳоли,
Бўлғай учунчи қалъаға воли.

Уч ҳисор узра буйла урса алам,
Онинг ўлғай бути ҳисори ҳам.

Йўқ эса қайси бирга бўлса асир,
Қатлиға онинг айламай тақсир.

Тиғи хунрез тортибон бебок,
Айлагайлар ҳам улдам они ҳалок.

Итлар олиға ташлабон лошин,
Қўюбон кунгира уза бошин.

Қавму хайлини айлабон торож,
Айлагайлар диёрдин ихрож.

Ҳар неча кун эмаски бир мазлум,
Бўлмағай умру жонидин маҳрум.

Кунгира устида нучукким тош,
Қўюлубтур ўшул ҳисор уза бош.

Лек сен ҳеч навъ қойғурма,
Ваҳм даштиға маркабинг сурма

Ким, ани ҳақ санга насиб этмиш,
Еасл топмоққа вақт ҳам етмиш.

Ҳар не қилғум санга таълим,
Андоғ этмак керак, сен этмай бийм».—

Дедию неча лафз қилди савод
Ки: «Керакким буларни тутсанг ёд».

Муҳраи доғи жайбида эрди,
Чиқориб онинг илгига берди.

Яна бир руқъа доғи қилди рақам,
Саъд таслими айлади они ҳам.

Деди: «Қўп, эмди йўлға тушкил бот,
Раҳбаринг ушбу икки Хизрсифот.

Сурубон Шаҳрисабз жониби кет,
Турмайин йўлда ул диёрға ет.

Чун яқинлаштинг икки ахзаопўш,
Шаҳға бориб нучукки икки сурўш.

Ҳар неким сенда бўлса сурати ҳол,
Айласунлар шаҳ олида ирсол.

Чун ҳаёлингни шоҳ англади жазм,
Бурна Қатрон била буюрғуси разм.

Неча лафзики ёзмишам зинҳор
Ки, они тинмай этгасен такрор.

Муҳрани доғи оғзинга олғил,
Суйини хасм жониби солғил.

Берур ул лафзлар санга шавкат,
Душманингднн олур вале қувват.

Муҳрадин доғи ҳар не сочсанг сув,
Келтурур хасм кўзига уйқу.

Чунки зангини айладинг мағлуб,
Шод бўлғилки қўйди юз матлуб.

Ҳам ўшул девсор фатҳ ўлди,
Ҳам бурунғи ҳисор фатҳ ўлди.

Қўнсанг иккинчи уқда сори қадам
Ким, эрур комили Масиҳо дам.

Бурун ондинки ул ҳикоят дер,
Чиқориб илкига руқъани бер.

Ўқуғоч кўргузуб ниёз санга,
Мендек ўлғуси чорасоз санга.

Шод бўлғилки, ул хирадпайванд,
Менга шогирд эрур, дағи фарзанд.

Санга бўлуб шафиқу ғамхора,
Ул фусунгарга қилғуси чора.

Сеҳрларни чу айлади ботил,
Санга борча мурод эрур ҳосил».

Мунча сўзни чу нақл қилди дуруст.
Ўпти монглайини, қучуб они руст.

Бўлубон шодмон деди: «Шод ўл,
Бизни обод қилдинг, обод ўл!

Қўпқилу эрта кунни айлама кеч,
Йўл юрурда таваққуф айлама ҳеч»,

Дедию анга хайрбод этти,
Қолди бу, ул нишот ила кетти.

Туну кун қатъ этар эди води,
Йўлини бошлаб ул ики ҳоди.

Токи бўлди падид хиттаи Каш,
Туфроғи ранги чархи ахзарваш.

Икки раҳбарға амр қилди хиром,.
Қиссасин шаҳға айлабон эълом.

Узи ул марз уза ешиб маҳмил,
Сабза устида айлади манзил.

Ул икав шаҳ қошинда бор топиб,
Нукта сургунча эътибор топиб.

Шоҳға қиссалар дебон дилхоҳ,
Саъд ҳолидин эттилар огоҳ.

Васф кўп қилдилар камолотин
Ки, шаҳ англади борча ҳолотин.

Шаҳ тонур эрди ул икавни ҳам,
Эрдилар балки ходиму маҳрам.

Сўзлари сидқи шаҳға эрди яқин,
Билдиким, бордур улча дерлар чин.

Кўрмайин бўлди Саъдға мушфиқ,
Чун20 бу икки бор эрдилар содиқ.

Ҳукм қилдики: «Ул тараф сурунгуз,
Тонгла бошлаб йўлини келтурунгуз!»

Борибон тонгла ҳозир айладилар,
Шаҳни осуда хотир айладилар.

Кўргач онинг хужаста талъатини,
Топти кўп кўнглида муҳаббатини.

Кўрушуб они сарфароз этти,
Ул яна ер ўпуб ниёз этти.

Кўп сўраб қилди сандали таъйин,
Тахт олида топти ул таскин.

Чун чекиди таоми шоҳона,
Олди баҳр ошноу бегона.

Шаҳға айлаб эди ул икки хабир
Саъднинг муддаосини тақрир.

Дедиким: «Бориб  ўлғил осуда,
Йўл аро бўлдунг эрса фарсуда.

Букун осудалиқ ғанимат бил,
Тонгла қўрғон сори азимат қил»

Саъд ер ўпти доғи азм этти,
Уз висоқида майли базм этти.

Ичибон май кўнгул муроди била,
Санами моҳ чеҳра ёди била.

Қечадин чунки ўтти бир-икки пос,
Ишқ ила бода андин олди ҳарос.

Бошида бода, кўнглида маҳбуб,
Ер кўйини айлади матлуб.

Аҳли мажлис тамом маст эдилар,
Борча уйқуға пойбаст эдилар.

Саъд чиқти чоғир хаёли била,
Кўнгли дилдорининг висоли била.

Зоҳир этти хиром ёр сори,
Қўйди мастона юз ҳисор сори,

Қавму хайли бори қолиб ғофил,
Ул қаро тунда масту лояъқил.

Урар эрди ҳисор даврида гом,
Йиқила-қўпа тутмайин ором.

Ошиқона чекиб суруду наво,
Ҳардам айлаб юқори кўнгли ҳаво.

Ушбу ҳолатда зангийи хунхор,
Тоғ аро ул сифатки тийра бухор21.

Қалъа даврин кезиб тутар эди пос,
Кўнглида бийм йўқ, ичинда ҳарос.

Етти ногаҳ қулоғиға бир ун,
Ғазабидин бошиға чиқти тутун.

Тушубон борди ун пайи била тез,
Тутуб илгига дашнаи хунрез.

Кўрди мастики ҳуш йўқ анга ҳеч,
Жуз фиғону хурўш йўқ анга ҳеч.

Аввал ўлтурмак истади они,
Яна қилди хаёл пинҳони

Ки: «ани кеча асрағай маҳкам,
Тонглаким ёруғай бари олам.

Маърака ошкор қилғонда,
Саъд ила кор-зор қилғонда.

Аввал ўлтургай они бермай амон,
Токи қилғай назора яхши-ёмон.

Тушгай андин ғаними кўнглига бийм,
Ғолиб ўлғай, чу бийм топти ғаним».

Бу хаёли била бўлуб хурсанд,
Саъд аёғиға солди маҳкам банд.

Қалъа тошида бор эди ғоре,
Қаро гўр оғзидин намудоре.

Солди ғор ичра зулм айлаб фош
Қўйди ғор оғзида бир оғир тош.

Зангийи  наҳс қўйди қалъаға  пай,
Саъдни   ғор   ичинда   бости   май.

Соғолиб субҳдам чу уйғонди,
Ўзининг ҳолатиға айланди.

Кирди, чун кўнгли бўлди фикратсоз,
Кечаги ҳоли ёдиға оз-оз.

Туши чун кирди кўнглига бир-бир,
Қилди аввалғи қуш сўзин таъбир.

Руқъяким бермиш эрди доно ёд,
Ўқумоғлиғин айлагач бунёд.

Онча қувват таниға юз урди
Ким, чу қайдини чекти, синдурди,

Ғор оғзидин олди тошни ҳам,
Қўйди ҳинжор ила йўлиға қадам.

Ел киби борур эрди мустаъжил,
Токи тутти сукун, топиб манзил.

Музтариб кўрди хайлини ғамгин,
Рифқ нла берди борчаға таскин.

Ажз ила хоки раҳға юз қўйди,
Отланиб ваъдагаҳға юз қўйди.

Шоҳ худ турмиш эрди майдонда,
Зангийи девсор жавлонда.

Моҳрух бурж устида ҳозир,
Меҳри анвар Зуҳал сори нозир22.

Юз туман элга ул тараф оҳанг,
Борчаси Саъд учун бўлуб дилтанг.

Дев нозирки Саъд чун сургай,
Чиқориб тутқунини ўлтургай.

Саъд чун кор-зор аро кирди,
Занги ул тийра ғор аро кирди.

Халқ бўлди бу ҳолдин ҳайрон,
Топмади банд қилғонин Қатрон.

Анга ул иш кўрунди асру ажаб,
Ўт ниҳодиға солди кину ғазаб.

Чиқтию Саъд сори азм этти,
Ул дағи отидин тушуб етти.

Ҳирздин онча шавкат эрди анга
Ки, ҳарифича қувват эрди анга.

Иккиси зўр келтуруб дойим,
Кучлари эрди гўйиё қойим.

Муҳрани Саъд оғзиға олди,
Суйнни хасм жониби солди.

Ул рутубатки, зоҳир этти бу сув,
Бўлди зангига мужиби уйқу.

Кўзи чун бўлди уйқунинг ватани,
Саъд андоқ қўнқорди ердин ани

Ким, чу чиқти боши уза ул дев,
Етти ул халқдин фалакка ғирев.

Боши устидин они айлаб пахш,
Андоқ урдики ерга боғлади нақш.

Уйла тушти назора аҳлиға жўш
Ки, фалак гунбадиға тушти хурўш.

Саъд ани қўйди, доғи қилди савол
Ки: «яна не қилай, қилинг ирсол!»

Бошладилар йўлин ҳакимға чуст,
Қадам урди борурда бўлмай суст.

Кириб ўтти бурунғи қўрғондин,
Олди ўз торамини Қатрондин.

Сурди иккинчи қалъа бандиға бот,
Кўргач они ҳаким қолди мот.

Саъд филҳол айлади таслим,
Руқъаким ёзди Пайлақус ҳаким.

Очқач устодининг отин кўрди,
Ўпубон, ерга жабҳа тегурди.

Уқуди, ёзмиш эрди ҳолотин,
Ўзию Саъднинг мақолотин.

Сафҳада килк этиб нигоришлар,
Они қилмиш эди сипоришлар.

Борча ишдин хабар топиб сойил,
Бўлди туфроғин ўпгали мойил.

Деди: «Йўқтур манга ҳаду  ёро,
Нукта демак бўлуб суханоро».

Ёзмиш эрди ҳакими дарёдил,
Айламак зол сеҳрини ботил.

Ул иков бу сифат муҳокода.
Эл йироқтин туруб тамошода.

Деди доноки: «Улки дерлар зол,
Золдек мен ясабмен ул тимсол.

Сеҳрдин теграсида тор ила пуд,
Борча эрур намуду йўқ мавжуд.

Сенки ул ён азимат эткунгдур,
Чунки дарбанд ичига еткунгдур.

Золнинг кўксига уруб иттисол,
Киру бўл маҳрам, ҳарими висол».

Чунки бўлди ҳаким анга тобеъ,
Яна Саъд ўлди шаҳ сори рожеъ

Ки: «не ишга яна шуруъ қилай,
Қилур иш қайсидур, денгизки билай!»

Ожиз айлаб эди ҳакимни ул,
Бошладилар ажуза жониби йўл,

Гарчи эл кирмаги маҳол эрди,
Кирди дарбанд ароки зол  эрди.

Кейнича шаҳр халқи ғавғоси,
Қўзғаб элни ул иш тамошоси.

Зол даврида кўп балолар эди,
Шуъла пошанда аждаҳолар эди.

Саъд беваҳм уруб қадамни чуст,
Тепти золи хамида кўксига руст.

Зол тебранди чунки ўз еридин,
Жузв-жузви тўкулди бир-биридин.

Пайкаре эрди одами монанд,
Латта бирла сиришдин пайванд.

Риштани аждаҳо қилиб афсун,
Ўтлари хулла, поралар гулгун,

Сеҳрларни чу ботил этти тамом,
Ёндию шоҳ сори қилди хиром.

Шаҳ ани қучти, доғи ўпти юзин,
Они фарзанд, ото ўқуди ўзин.

Гулшани бор эди жаҳон оро,
Қўюб отини «Равзаи хазро»23.

Анда бир қасрға эди бони,
Қасри ахзар дер эрдилар они,

Айлабон ушбу боғуқасрда сур,
Шаҳрисабз элин айлабон масрур.

Васл топти фаришта бирла пари,
Меҳр бирла ситораи саҳари.

Кечти оз чоқда шоҳи озода
Шоҳ бўлди ерида шаҳзода.

Яшил айлаб либосу тожу сарир,
Олида икки сабзпўш вазир.

Гулрух андоқки сарви бўстоний,
Кисват айлаб ҳарири райҳоний,

То тирик эрди шоду беғам эди,
Адлидин мулки сабзу хуррам эди.

Ранги ахзар баҳор ранги эрур,
Сабзау марғзор ранги эрур.

Афъийи ғам чу элга айлади зўр,
Ани жоми зумуррад айлади кўр24.

Шўхким бўлди сарвдек чолок,
Сабзаи хатти айлар элни ҳалок.

Хизр бу рангдин нишон топти,
Тонг йўқ ар умри жовидон топти».

Чунки рови тулатти қисса дуруст,
Деди Баҳром: «К-эй мусофири чуст.

Аслу пудунгни айлагил тақрир».
Деди ровики: «Эй баланд сарир,

Шаҳрисабз аҳли зодасидин мен,
Саъднинг хонаводасидин мен».

Шоҳға равшан ўлди чун ҳоли,
Қилди ул шаҳр уза ани воли.

Ани осуда қилди қайғудин,
Ўзи осуда бўлди уйқудин.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:30:54 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #23 : 12 Mart 2011, 14:49:07 »
[XXIII]

    Сешанба куни Баҳромнинг гулгун либос била қасри гулнорийға таважжуҳ қилиб, шафақгун ҳуллалик хуршед била соғари ёқутфом ичинда лаъл ранг май ичгони ва ул ёқут ва лаълдин уйқу учун муфарриҳ тартиб қилиб, майдин қизортғон кўзин юмғони

Чун сешанба сипеҳри чобукхез,
Тўкти анжум шароридин гулрез.

Боғлади золи чарх ўлуб раъно,
Абри шингарфгун била ҳийно1.   

Шоҳ Баҳром кийди гулгун рахт.
Тикти гулгун уй ичра гулгун тахт,

Қасри гулгун сари қилиб оҳанг,
Истади ичса бодаи гулранг.

Сарви гулчеҳр қилди истиқбол,
Гул киби борча рахти ҳуллаи ол

Тахти гулранг уза тутуб ором,
Жоми лаъл ичра бодаи гулфом.

Шоҳ ила қилди нўш гулгун мул
Мул алар чеҳрасин қилиб гул-гул.

Анга тегруки меҳри гулрухсор
Юзига ёпти пардаи кўҳсор.

Шаҳ кўзи бодадин қизориб эди,
Кўзидин уйқу лек бориб эди.

Ул гуруҳики эрдилар маъмур,
Истабон йўлда ончаким мақдур.

Топтилар раҳрави фусунсози,
Нукта айтурға сеҳрпардози.

Келтуруб арз қилдилар они.
Бўлди ижрой ҳукми султоний

Ки, «бўлуб парда кейнида сокин,
Айлабон улча саъй эрур мумкин.

Сайр қилгонни кўҳу дашт десун,
Не анга бўлди саргузашт десун»

Раҳрав ул навъ ҳукм чун билди,
Сўз сано бирла ибтидо қилди.

Ки: «шаҳ иқболи ҳасрдин афзун,
Юзи иқбол жомидин гулгун.

Ўзи илгида арғувоний ман,
Ити олида хасм қони май».

Тўртунчи иқлим йўлидин кетурган мусофир сухангузорлиғи

Чун   дуо   бирла   бўлди  нуктасаро,
Дедиким:   «Эрта   чоғда  Деҳли   аро

Хисраве эрди шоҳлардин тоқ,
Тахти ҳукмида кишвари офоқ.

Махзану ганжига ниҳоят йўқ,
Мулку хайлиға ҳадду ғоят йўқ.

Чарх йўқ мулки арсасиға эдил,
Ўзга шаҳларнинг отича анга пил.

Адлу инсоф ўлуб сифоти анинг,
Шоҳлар ичра Жуна оти анинг.

Элга базлу ато била машҳур,
Олам ичра сахо била машҳур.

Элга лакларни бебаҳона бериб,
Гар баҳона топиб, хизона бериб.

Базлаи гар дебон сухансанжи,
Силасиға ато қилиб ганжи.

Буйла машҳур эрурки бир муҳтож,
Чарх мулкидин айлаган ихрож

Айлабон қатъ дашту тоғ ила руд,
Анга келтурди бир сабад амруд.

Неча кун бўлди музди ичра даранг,
Бўлди аллон бар асру кўп дилтанг,

Соғиниб шаҳ дедики: «Топинг они,
Сўрунгуз ҳожатини пинҳони».

Деди сўрғон дам ул гадопеша:
«Ҳожатимдур бир арра, бир теша».

Шаҳ анинг ҳикматини қилди савол,
Деди: «Ҳикмат буким, ёниб филҳол,

Қайда бу мевадин йиғоч мавжуд
Бўлса борин кесиб қилай нобуд».

Шаҳ чу мақсудини анинг билди,
Сила бир мулк молини қилди

Ки, ҳисоб ичра бор эди ўн лак2,
Ҳар лаки ўн туман келиб бешак.

Вузаро майл этиб баҳона сори,
Бошлабон шаҳни ул хизона сори

Ки, агар кўрса онча нақд ила мол,
Бордурур бермаги биравга маҳол.

Шаҳ билиб чун назора этти ани,
Оздурур деб дубора этти ани.

Иши йўқ эрди бир анинг мундоқ,
Бор эди ўну юзу минг мундоқ.

Бир кун ўлтурмиш эрди суҳбат аро,.
Чарх янглиғ улуви ҳиммат аро.

Дур сочар эрди абри эҳсони,
Бор эди бир ғариб меҳмони.

Туҳфа келтурмиш эрди бир кўзгу
Ким, ани тутса ҳар киши ўтру.

Чин деса аксида сафо эрди,
Деса ёлғон юзи қаро эрди.

Кўп киши қилди озмойиш анга,
Айтғондек эди намойиш анга.

Шоҳ анга берди бениҳоят мол
Ким, анинг ушрин этмас эрди хаёл.

Базл чун онча нақду мол этти,
Сўзнинг асносида савол этти

Ким: «чу олам аро гузар солдинг,
Олам аҳлиға кўп назар солдинг.

Бир менингдек сахий эшиттингму?
Ё кўруб хизматиға еттингму?»

Шоҳнинг бу саволидин масъул,
Беҳад андеша ичра бўлди маллул.

Ҳов, деса шаҳға нуқс рожеъ эди,
Йўқ, демак худ хилофи воқеъ эди.

Оқибат заҳмдин деёлмай чин,
Ёлғон айтурни айлабон оййин

Деди: «Ер йўқки мен югурмаймен,
Ров сендек жаҳонда кўрмаймен»,

Деди: «Чиндур бу?»—деди: «Чиндур бу»,
Шаҳ деди: «Олиға тутунг кўзгу!»

Чунки наззора қилди кўзгу аро,
Акси кўзгу аро кўрунди қаро.

Бўлди хижлат била сарафганда,
Шаҳдағи андин ўлди шарманда.

Деди: «Эй раҳрави хужаста сифот,
Биздин ўлди санга бу навъ уёт.

Бу қаро боиси чу ёлғондур,
Чин дегилким, иложи осондур».

Деди: «Кўрдум» — дедики: «Кўзгуга боқ!»
Боқти кўзгуга, бор эди юзи оқ.

Шаҳ деди: «Айтқилки, не кишидур
Ки, бу янглиғ сахо анинг ишидур?»

Деди ровики: «Эй баланд сарир,
Айтмоқдин манга йўқ эмди гузир.

Бу ҳикоятки бас йироқ бўлғай,
Бўлса хилватда яхшироқ бўлғай».

Мажлис аҳлин қўпордилар ҳоли,
Шаҳу ровийға қолди уй холи.

Дедиким: Ҳинд ичинда шаҳредур,
Равзадин олам ичра баҳридур.

Ҳам сенинг мулкунга эрур дохил,
Моли ҳар йил хизонаға восил.

Васфи  бас дилпазиру оти  Тароз3,
Тарзи дилкаш нечукки ишқи мажоз.

Шояд ул ерга етган эркинсен,
Йўқса васфин эшитган эркинсен?

Шаҳ деди: «Қилмамишмен они тавоф,
Лек элдин эшитмишам авсоф.

Сен хадисингни ибтидо айла,
Ҳар не кўрган эсанг адо айла».   

Деди: «Шаҳридур ул биҳиштосо,
Нахли тўби мисоли гардунсо.

Кавсаросо суйи далили анинг,
Ҳар тараф руди салсабили4 анинг.

Равза янглиғ ҳавоси жонпарвар,
Суйи кавсар киби равонпарвар.

Элига боғ зийнати — пеша,
Боғдин яхшироқ анга беша.

Киши йўқким, йўқ анга бўстони,
Богида ҳар тараф гулистони,

Ҳар киши они хурди ҳол ясаб,
Зеб аро улча эҳтимол ясаб.

Шоҳнинг чун адолат ўлди фани,
Эли ушбу жиҳатдин асру ғани.

Шаҳру кўйи биҳиштдек маъмур,
Эл била уйлар анда ҳуру қусур.

Моли забтиға эл бўлуб ҳайрон,
Топмайин, ганж қўйғали вайрон.

Навжувони бу шаҳр аро сокин,
Васфи минг нуқтадонға йўқ мумкин.

Ҳусн аро меҳри осмоний ул,
Лутф аро оби зиндагоний ул.

Ёши озу камоли кўп беҳад,
Зотида мундариж камоли хирад.

Пок табъи сафода кўзгудек,
Сабза узра оқар сузук сувдек.

Фаҳмиға нукта бўлмайин мубҳам,
Нуктаси ичра нукта кўп мудғам.

Табъп  ҳар  фанда  чун   мулойим  ўлуб.
Анга аҳли фунун мулозим ўлуб.

Иўқ саодатлиқ уйла бир мавжуд,
Ахтари саъд ўлуб, оти Масъуд.

Аямай андин эзиди мутаол
Ҳеч ишда камол, хоссаки мол5.

Майли гулзор аро қилиб оҳанг.
Дойим ичмакка бодаи гулранг,

Токи гул бордурур тузуб мажлис,
Гул эрур мажлиси аро мунис.

Сочибон барги гул қадам то фарқ,
Фарқдин то қадам гул ичра ғарқ.

Чунки гул фаслин ўткариб гардун,
Айлабон ул ҳарирлар гулгун.

Кестуруб барги гул киби бир-бир
Сингдуруб анда атру мушку абир.

Бори киймакларин қилиб гулфом,
Яна гулфом этиб хужаста мақом.

Раҳбаларда неча бути гулчеҳр,
Чарх тоқи аро нечукким меҳр.

Юзи гулгуна рангидин сода,
Ясоғон гул сепарга омода.

Ҳар  қачон ул  қилиб  нишотқа  азм,
Тузса гулфом қасри саҳнида базм.

Нечаким айшининг гули очилур,
Юқоридин бошиға гул сочилур

Ким, анинг базмиға назора қилиб,
Боғи фирдавсдин канора қилиб.

Ишларин гар шикаста баста, дедим,
Юзидин бирни жаста-жаста, дедим,

Ура олмон вале сахосида дам,
Мен неким, гар тирилса юз Ҳотам»6,

Айлади чун бу ерда нуктани бас,
Жуна сабру қарорин олди ҳавас

Ким, бу нодир сори гузар солғай,
Борча аҳволиға назар солғай.

Деди: «Бир ҳафта истабон ором,
Нўш қилғум ҳарамсаро аро жом.

Хизмат аҳлин ҳам айладим озод,
Айш ила уйларида бўлсун шод».

Элни чун айлади пароканда,
Азм жазм этти шоҳи фархунда.

Ҳарамин хосларға топшурди,
Нукталар борчасиға туттурди.

Бор эди бир заминнаварди7 анинг,
Бўлмайин барқ ҳамнабарди анинг.

Деб эди отини «Сариус-сайр»,
Қолибон сайрдин ҳаво уза тайр.

Ҳафталиқ йўлни борибон бир кун,
Яна бир ончани яна бир тун.

Берибон тавру вазъиға тағйир,
Секриди маркаб узра шоҳи далир.

Икки кун саъй ила хиром этти,
Гарчи йўл юз йиғоч8 эди — етти.

Кўрди шаҳре нечукки боғи биҳишт,
Туфроғи атр аро абир сиришт.

Нуктагў васфин айлаганча эди,
Балки зийнат аро юз онча эди.

Сурди Масъуд уйин сўроғ айлаб,
Базмини мояи фароғ  айлаб.

Еттию кўрди бир бийик кирёс,
Тоқу айвон анга сипеҳр асос.

Соҳати ичра халқ ғавғоси,
Орзухоҳ улус алолоси.

Мутааййин эшикда неча киши,
Ғурабо хизмати аларнинг иши.

Жунани кўрдилар ғариб мисол,
Сурубон билдиларки, недур ҳол.

Бошлабон олиға югурдилар,
Меҳмонхонаға тушурдилар.

Боғлабон маркабин тавилаға руст,
Бошладилар ўзини қасрға чуст.

Қасрким эрди меҳмонхона,
Фарш ила рахти борча шоҳона.

Жунаға анда бердилар ором,
Тортиб олиға гуна-гуна таом.

Мизбон доғи келди қошиға бот,
Кўр, не меҳмону мизбон, ҳайҳот!

Ул зиёфат тариқида моҳир,
Онча мардумлиқ айлади зоҳир,

Ким ўшул хулқ ила камоли хирад,
Жунани ожиз айлади беҳад.

Бўлғуча ул каломдин фориғ,
Бўлди меҳмон таомдин фориғ.

Қилди юз лутф бирла истимзож,
Жунадинким: «Тиларму бода мизож?»

Ани роғиб кўруб нишот айлаб,
Зодадин зийнати бисот айлаб,

Тузди базмики чархи кўҳна ниҳод
Ўйла бир тоза базм бермас ёд.

Бор эди қаср ёнида ҳаммом,
Фаршу изора анда яшму рухом,

Шиша ўрнида меҳри оламтоб,
Ҳавзлар ичра сув ерида гулоб.

Илтимос эттиким бир-икки замон,
Кирса ҳаммом аро бурун меҳмон.

Ювса йўл гардидин баданни хўб,
Шоҳға ул бор эрди худ матлуб.   

Кирдию топти бирдам осойиш,
Кўрди онча асосу оройиш

Ки, анинг мулки ичра йўқ эрди,   
Кўруб инсоф борчаға берди.

Тослар зарнигору меҳрмисол,
Сиймгун дастадин бошида ҳилол.

Футалар мушку анбар оғушта,
Тортилиб ип ерида зарришта.

Хизмат аҳли гули тарий янглиғ,
Йўқки, ҳаммом аро пари янглиғ,

Юз зарофатда ҳар хужаста ҳариф,
Куллу шайъин миназ-зарифи зариф9.

Бу сифат ерда шоҳи озода,
Ўзни йўл гардидин қилиб сода,

Қилди ҳаммомдин чиқорға хиром,
Ҳулла келтурдилар бори гулфом.

Чунки меҳмон эди дағи маъмур,
Кийди гулгун ҳарирларни зарур.

Бўлди Масъуд ила тўни ҳамранг.
Қилдилар базмгаҳ сари оҳанг.

Базм эрди биҳишт омода.
Ҳури соқию кавсари бода.

Шаҳни чун базм ичига еткурди,
Шаҳни ўлтуртуб, ўзи ўлтурди.

Мажлис аҳли гул жабин бори,
Борчасининг либоси гулнори.

Ҳукм қилдики, соқийи мавзун,
Тутти меҳмонға бодаи гулгун.

Чун неча давр ўтти пай-дарпай,
Аҳли мажлис бошиға чиқти май.

Шоҳ чун нодири замон эрди,
Ҳикматойину нуктадон эрди.

Мажлисе кўрди ул сифат марғуб,
Бўлуб ул базм шавқидин мағлуб.

Соғ эканда риоят айлар эди.
Ҳифзи ҳоли бағоят айлар эди,

Боши чун бўлди бодадин маҳрур,
Хирад ойиниға етишти футур.

Жаннат ичра ўзин кўруб меҳмон,
Ҳар тараф боқса ҳур ила ғилмон.

Кўнгли сабру қарорсиз бўлди,
Нуктада ихтиёрсиз бўлди.

Оғзининг ҳуққасидин очти банд,
Нукта бир-бирга айлади пайванд.

Баски фош айлади дурафшонлиқ,
Қўйди юз мизбонға ҳайронлиқ.

Шаҳ савол этти: «К-эй хужаста вужуд,
Талъатинг ҳам отинг киби масъуд,

Йўқки мен Ҳинд ичинда сойирмен.
Балки олам аро мусофирмен.

Бу қадар донишу салоҳият,
Мунча жамъияту рафоҳият

Ки, санга тенгри айламиш мақрун
Ки, они тенгри айласун афзун.

Кишида кўрмадим жаҳон ичра,
Қолмишам фикрати ниҳон ичра

Ки, не янглиғ санга бу бермиш даст.
Деб, мени қўнма ғам аро пайваст»,

Деди Масъуд: «К-эй юзунг фаррух,
Чунки сўрдунг зарур эрур посух.

Муни билгил атойи яздоний,
Лек сўрсанг сабаб — эшит они.

Бизга шоҳидурур не янглиғ шоҳ,
Олам аҳли бошиға зилли илоҳ

Ки, ҳаётини ҳақ мудом этсун,
Зиллу жоҳини мустадом этсун.

Подшоҳидурур ажаб одил,
Адли олам эли аро шомил.

Зулм торини ул сифат узмиш,
Адл созини ул сифат тузмиш

Ким, анинг давлатидин аҳли замон,
Топмамишлар бағайри амну амон.

Мулк аро чунки бўлди амният,
Юзланур мулк элига жамъият.

Андин-ўқдур ҳунар ҳисоби ҳам,
Фазл ила дониш иктисоби ҳам.

Бизга бу шоҳ давлатидин эрур,
Сояи жоҳу ҳашматидин эрур.

Буки элдин манга зиёд ўлмиш,
Манга бу навъ эътиқод ўлмиш

Ки, бўлурға бу навъ иш ҳодис.
Гўйиё икки ишдурур боис:

Бири — ҳақ шукрини адо қилмоқ,
Яна — шаҳ жониға дуо қилмоқ.

Қолди бу икки ишдин эл ғофил!
Ки, алардин не ком эрур ҳосил?

Манки билдим, бу бўлди пеша манга,
Нафъи мундоқ етар ҳамеша манга».

Шаҳни бу сўзлар андоқ айлади шод
Ки, яқин эрди айлагай фарёд.

Уйла кўнглида меҳри ер тутти
Ки, яна хулқи меҳрин ўркутти.

Бўлди хушҳол ўлуб фасона сигол
Ки, фасоҳатдин этти халқни лол.

Кўрди Масъуд ул сифат меҳмон,
Фазлу дониш аро ваҳиди замон. 

Истади жон анга фидо қилмоқ,
Мақдами шукрини адо қилмоқ.

Ҳар тараф тожирики кетмиш эди,
Бири ул кун магарки қайтмиш эди.

Келтуруб эрди сондин ортуқ суд,
Топта Масьуд андин ортуқ суд.

Гарчи ул судким, худо берди,
Ончаким бир хирожи мулк эрди.

Кўнглин ул моя бирла хуш қилди,
Судини шаҳға пешкаш қилди.

Шаҳ мусофир сўзини айлаб ед,
Не ўзин ғамлиқ айлади, не-шод.

Мизбон ёна бўлди базморой,
Деди: «Ўн ҳур ўлуб нишотафзой,

Раҳбаларнинг эшигин очсунлар,
Гул халойиқ бошиға сочсунлар».

Гарчи ул вақт эрди фасли хазон,
Гул соча бошлади насими вазон.

Ясабон гул бори абир сиришт.
Базмни қилди гулистони биҳишт.

Ҳар сори гулузори гулгунпўш,
Жоми гулранг айлар эрди нўш.

Юзи гул-гул бўлуб нишотангез,
Шохнинг хорхорин айлаб тез.

Қилди Масъудбир тараф имо,
Бўлди бир гулузор жилванамо.

Келтуруб жоме уйлаким хуршед,
Кўрмаган жом анинг киби Жамшед.

Тўлдуруб шоҳға аёқ тутти
Ким, қуёш янглиғ уйни ёрутти —

Деди: «Улдур бу жомнинг ҳоли
Ки, чу бир тўлди — бўлмағай ҳоли.

Ўнг сори давр топса пайдарпай,
Бўлмағай кам киши ичардин май.

Сўл сори ёнса нечаким тўлғой,
Оз ичиб кўп, валек кам бўлғой.

Ясоғонда гуруҳи ҳикмат қисм,
Боғламишлар анга бу навъ тилисм».

Озмойиш чу ихтиёр ўлди,
Бу сифат андин ошкор ўлди.

Шаҳни ул жом қилди бодапараст,
Ичмайин бода бўлди андин маст.

Они ҳам чекти мизбони сахий,
Меҳмон олида сахо кўр, ахий!

Шаҳ май андин ичар эди хушдил,
Анга тегруки бўлди лояъқил.

Ул кун ўлди бу навъ ила оқшом,
Уйқудин топти табълар ором.

Субҳ ринди чу қилди майли сабуҳ,
Роҳи меҳр анга тоза айлади руҳ10.

Қўптилар бодаи сабуҳкашон,
Бўлубон ул сабуҳ бирла хушон.

Яна кундузга чекти ул мажлис,
Қўймай ул мажлис элга ақл ила ҳис,

Яна11 кундин такаллуф ўлди фузун,
Гулжабинлар тутуб майи гулгун.

Қасри гулгунда гулфишонлиғ этиб,
Сокини базми гулнишонлиғ этиб.

Яна Масъуд ишорати қилди,
Борди улким ишоратин билди.

Базм аро турфа созе келтурди,
Соз ила дилнавозе келтурди.

Сози ул сарви гулжабиннинг «чанг»,
Гули устида бурқаи гулранг.

Деди Масъуд: «Созини олсун,
Бурқаин олиб, ўлтуруб чолсун!»

Ултуруб чунки бурқаъ очти ҳур,
Бўлди эл ақлу ҳушиднн маҳжур.

Чанг ториға чун фиғон берди,
Кимки ўлтурмиш эрди — жон берди.

Бу худ ул навъ шаҳни қилди асир
Ки, чекар эрди чанги бирла нафир.

Муни ҳам чекти шоҳ олиға тез,
Бўлубон лутф бирла узрангез.

Туна кун тортқонча молу жиҳот,
Тортти меҳмон олиға бот.

Ўтти бу навъ ила бу кун доғи,
Уюди базм усруку соғи.

Яна тонгла тузулди беозарм,
Мажлис ўлди ики кунгидин ҳам гарм.

Яна май ичмак эрди, гул сочмоқ,
Яна май чеҳраларда гул очмоқ.

Зебу зийнат фузун бурундин кўп,
Айшу ишрат бурунғи кундин кўп,

Яна амр этти мизбони карим
Ки, биров қўпти ул сифатки насим.

Олибон келди барқ рафтори,
Сайр аро барқдин намудори.

Гоми «Шабдез»12дин келиб афзун,
Ранги гулгуну оти ҳам «Гулгун»,

Бир париваш ҳаюни, дев нажод,
Балки деву пари била ҳамзод,

Шаклидин ақлу ҳис бўлуб мабҳут,
Май анга суву найшакар анга қут,

Ўн келиб ўзга отча гоми анинг,
Туну кун юз йиғоч хироми анинг.

Ани кўргач хираддин ўлди бари,
Киши андоқки, кўрса деву пари.

Ани ҳам чекти шоҳ олиға чуст,
Уйлаким неча туҳфа чекти нахуст,

Борчадин шоҳ ўлуб эди мамнун,
Лек мундин борисидин афзун.

Ул ики кунгича яна амвол,
Чекти меҳмони олиға хушҳол.

Яна шом ўлғач ўлдилар бори маст,
Мундоқ ўлғайким, бўлса бодапараст,

Жунаи меҳр чун узор очти,
Ҳиндуви шом аскари қочти13.

Шоҳ Жуна кўз очти хоболуд,
Мезбон толии киби масъуд.

Келдию қилди суҳбатангизи,
Қилғали гулга бодаомизи.

Шаҳ деди: «Эй рафиқи зебо чеҳр,
Кўнглумиз боғида кўп экан меҳр,

Меҳмонлиқ ҳам ўлғай ушмунча
Ки, унут бўлмағай бу ўлгунча.

Саъб эрур гарчи дарди ҳижронинг,
Азм этарбиз гар ўлса фармонинг.

Гарчи келмак эрур иродат ила,
Лек кетмак эрур ижозат ила».

Булди ҳижрон ҳадиси чун мазкур,
Тушти Масъуд хотириға футур.

Деди: «Эй раҳнаварди кор огоҳ!
Не ҳадис эрдиким, дединг ногоҳ?

Суҳбатинг бирла бор эдук хушҳол,
Бизга ҳажринг қилур мушавваш ҳол,

Хизматингда гар айладук тақсир,
Сен карам бирла топмоғил тағйир,

Шод эдук меҳрваш жамолингдин,
Мутаматтеъ чучук мақолингдин.

Неча кун турсанг ўлғабиз масрур,
Йўқса, тақсиримизни тут маъзур!»

Шоҳ анга узрлар басе қўлди,
Хайрбод айлабон равон бўлди.

Бўлди «Гулгун» уза жаҳонпаймо,
Урса маҳмиз осмонпаймо.

Сўнгича ҳар не берганин Масъуд,
Забт этиб борчасини буду-набуд.

Ўзининг неча муътамадларидин
Ким, баруманд эди хирадларидин.

Узатурға замони отланди,
Гун узатти висоқиға ёнди,

Шаҳ чу «Гулгун»нн қилди дашт хиром,
Тутти Деҳлида ул кун-ўқ ором.

Неча кун чунки анда макс этти,
Неки қолмиш эди кейин етти,

Иши Масъуд ишида ҳайронлиқ,
Келтуруб ақлиға паришонлиқ.

Ёди бирла тўнин қилиб гулфом,
Ичибон ёди бирла гулгун жом.

Биров эрди Тароз уза воли,
Ҳиммати пасту мансаби олий.

Шаҳр анга Жунпур оти Жайпур,
Зулм ила Ҳинд мулкида машҳур.

Ҳам келиб эрди додхоҳ андин.
Бўлуб эрди неча гуноҳ андин.

Айлади ҳукм шоҳи фаррухфол:
Қим: «битийсунлар ушбу лаҳза мисол

Ки, вилоятда шоҳ ўлуб Масъуд,
Ул етушсун эшикка зудо-зуд».

Лек бу номадин бурун бу хабар
Етибон айлади ани музтар.

Билдиким борди салтанат қўлидин,
Сўрғуси шоҳ маъдалат йўлидин.

Ишлари шаҳға чун очилғусидур,
Не сазовори бўлса қилғусидур.

Бор эди ноиби оти Маллу14,
Табъида зулму кина сори ғулу.

Чун бу янглиғ иш ўлмоғин билди,
Зорлаб они мушоварат қилди:

Ким: «не бўлғай бу қиссаға чора?»
Деди золимваше ситамкора:

Ки, «бу ишким, санга эрур ҳодис,
Анга Масъуд ўлубтурур боис.

Шаҳға бормиш бу навъ овоза,
Ки анинг базлиға йўқ андоза.

Ҳам демакдин зиёда яхшилиғи,   
Яхшироқ олам аҳлидин қилиғи.

Ани сендин чу англамиш фойиқ,
Анга кўрмиш сенинг ишинг лойиқ,

Ул қачон бўлса бу ародин гум,
Сангадур ёр чарх ила анжум.

Фавтидин шоҳ изтирор топар,
Мамлакат ҳам санга қарор топар».

Деди Жайпур: «Гар будур чора,
Ани не навъ этарбиз овора?»

Деди Маллу: «Бурун ани ёр эт,
Таври меҳру муҳаббат изҳор эт.

Чорлабон ўз уюнгга суҳбат туз,   
Онинг уйига майл ҳам кўргуз.

Чун бўлур бу мусодақат мавжуд,
Мен қилай ҳар некнм эрур мақсуд».

Бўлди Жайпур кўнгли беҳад шод,
Солди Масъуд бирла тарҳи вадод,

Берибон юз фусун била бози,
Бўлди онинг рафиқу ҳамрози.

Чорлабу бориб унига бехост,
Ҳар кун айлаб бириси суҳбат рост.

Анга ўзини ёр деб жони,
Ўзидин эмин айлади они.

Токи Масъуд уйи аро Жайпур,
Бир кун ўлди қадаҳ била масрур.

Шомға тегру айлади ани маст,
Ўзи доғи анга бўлуб ҳамдаст,

Тунд май чунки зойил этти хирад,
Гулшан ичра йиқилдилар бехуд,

Бўлди Масъуд эли дағи ғофил,
Кўпи бор эрди, балки лояъқил.

Истар эрди бу ҳолни дастур,
Бор эди бир камин аро мастур.

Чиқти бир неча девҳуш бирла,
Кинакаш, балки хиракаш бирла.

Топтилар мизбонни боғ аро чуст,
Боғладилар илик, аёғини руст.

Кўтариб бири бўйниға они.
Қилдилар йўлға азми пинҳони.

Уйиға борди ул қаронғу кеча
Ким, қаро кўрди уйлаким бу кеча?

Тийра чоҳ ичра солди тутқунни,
Тенгри бир айлаган туну кунни

Мунда чоҳ ичра беҳуду мазлум,
Қавму ханли ишини қил маълум!

Чунки тун қузғуни ҳаво қилди,
Тонг қуши навҳа ибтидо қилди.

Кўз очиб уйқудин анинг хайли,
Қилдилар барча хизмати майли.

Бўлдилар ҳозир уйлаким маъҳуд,
Чунки Масъуд ғойиб эрди не суд?

Барча ғамнок ўлуб, қилиб ёқа чок,
Лек Жайпур барчадин ғамнок.

Дам-бадам изтириб анга ортиб,
Қавму хайли била фиғон тортиб.

Кўз неча кун ғамида ёпмадилар,
Тиладилар, валек топмадилар.

Ёлқибон оқибат бу суратдин.
Мотамин туттилар заруратдин.

Тушти элга қилиб борин ожиз,
Мотамиким, туганмагай ҳаргиз.

Қилди волийи хориж андеша,
Неча кун ғам ебон азо пеша.

Қавму хайли чу бердилар кўп панд,
Бўлди Масъуд ҳажриға хурсанд.

Етти ошин бериб такаллуф ила,
Уйига борди кўп таассуф ила.

Чунки ул кеча ғадр этиб Маллу,
Эл ичин қилди дард ила мамлу.

Меҳр чун шарқ чоҳидин чиқти.
Ер туби хобгоҳидин чиқти.

Очти Масъуд кўз малолат аро,
Кўрди ўзни ғариб ҳолат аро.

Аёғи илги боғланиб маҳкам,
Кўзига тийра жумлаи олам.

Жисмининг нисфи болчиғу су аро,
Ёрими қийрдек қоронғу аро.

Деди: «Ёрабки, бу не ҳол эркин?
Тушму эркин ва ё хаёл эркин?»

Нечаким айлади гумону қиёс,
Ҳолатин айлай олмади иҳсос.

Очти мундоқда чоҳ бошини бирав,
Чоҳ аро тушти шамъдин партав.

Ани ул чоҳдин азоб била,
Боғлабон чектилар таноб била.

Солдилар ун ичинда зору асир,
Кўрди ногаҳки тунд кирди вазир,

Огзиға ҳар не келганин сўкти,
Бир киши бир қучоқ йиғоч тўкти.

Ҳукм қилдики: очингиз расанин.
Яланғочланг, азоб этарга танин.

Дедиким, чекти они икки киши,
Йиғоч урмоқ яна икининг иши.

Нечаким зорлиғ била Масъуд
Дедиким: «Айтингиз, недур мақсуд?

Ғараз ар мол эрур эмас ул кам,
Жон эса йўқ турур музояқа ҳам».

Килмади истимоъ золими хас:
«Йиғоч урмоқни,— деди,— қилманг бас».

Барги гулдеқ танин топиб яланғоч,
Икки золим урарлар эрди йиғоч.

Неча фарёд этибки, урди печ,
Киши фарёдиға етишмади ҳеч.

Токим икки йиғоч ушолди дуруст,
Бўлди икки йиғоч урғучи суст.

Деди золимки: «Бас қилинг, урманг,
Букун они таёқлаб ўлтурманг.

Қатл қилмасмен изтироб айлаб,
Ултурурмен, вале азоб айлаб».

Қўпти бошу аёғидин икки дун.
Бўлди ул феълидин хижил гардун

Қўпуб ўлтурди нотавон Масъуд,
Деди тортиб фиғони дардолуд

Ки: «Гуноҳим недур, мусулмонлар!
Қилмади буйла зулм ёронлар!

Зулму бедод расмидин қайтинг,
Гунаҳи айлаган эсам айтинг.

Одами жойизул-хато бўлмиш,
Бу хато борчаға раво бўлмиш.

Ўткарай ҳар не таржумон десангиз,
Молдинким десунки, жон десангиз».

Неча бу навъ зоҳир этти наво,
Қилмади дуни сангдил парво.

Дедиким: «Қўймангиз ани сўзга,
Демасун бу фасоналар ўзга».

Боғлатиб солди чоҳнинг таҳиға,
Яна ер тутти Юсуф ўз чаҳиға15.

Неча кун бу эди иш.и онинг,
Манъини қилмайин киши онинг.

Борди Масъуд ҳоли сомондин
Тўкубон ашк, илик юди жондин.

Дер эди: «Тиғи кин сурунг охир,
Мени раҳм айлаб, ўлтурунг охир».

Бас жафодин чу зулмгар тўйди,
Тонгла ўлтургали кўнгул қўйди.

Чоҳ бошида қўйди бир кишини,
Айлабон уҳда ўлтурур ишини.

Борди Жайпур олиға шодон
Қи: «бузуқ кўнглунг бўлди ободон.

Душманинг бу сифат эрур мақҳур,
Олди ўлтургали ани дастур».

Келдию уйда тузди базми нишот.
Бода ичмакда айлади ифрот.

Бир қизи бор эди анинг гулрух,
Талхгуфтор, бал шакар посух.

Ҳусн   бирла жаҳон  элида   ғани,
Васфдин балки ҳусни мустағни.

Ишқ умре солиб димоғиға дуд,
Утининг боиси эди Масъуд.

Ҳусни васфини чун эшитмиш эди,
Ҳам йироқтин назора этмиш эди.

Кишига айта олмайин они,
Куяр эрди валек пинҳони.

Ишқдин чун бор эрди кўнглида банд,
Бандини кўрса эрди ҳожатманд.

Меҳнати айлабон сироят анга,
Айлар эрди басе риоят анга.

Уйда-ўқ айламиш эди маълум
Ки, эрур банд ичинда бир мазлум.

Ваҳмдин маҳваши хумоюнфол,
Ани сўрмоққа топмас эрди мажол.

Бу кечаким, отосин англади маст,
Қавму хайлин май этти ер била паст.

Чаҳ нигаҳбони эрди лояъқил,
Мастлиқ уйқусида фориғ дил.

Очибон чоҳ бошини маҳваш,
Чорлади меҳр бирла: «К-эй ғамкаш!

Қайси мазлумсен, не отинг бор?
Бу замон мавт, ё ҳаётинг бор?»

Чу эшитти анинг унин мажруҳ,
Жисмиға майл қилди кетган руҳ,

Нола айлаб деди: «Отим Масъуд,
Жонима юз туман бало мавжуд.

Сен-де, одам ва ё фариштамусен?
Раҳмати ҳақ била сариштамусен

Ки, унунгдин танимға жон келди,
Жисмима муждаи равон келди.

Қила олсанг ишимга фикри қил!
Йўқса, бору мени ўлук билгил!»

Чун эшитти отин бути чолок,
Ишқдин тушти кўнглига топок.

Қон басе ҳажридин ютуб эрди,
Неча кун мотамин тутуб эрди.

Ғойиб ўлмоғлиғи бўлуб эди чин,
Ўлгани, лекин эрмас эрди яқин.

Отасин ҳам билур эди гулрўй 
Ким, эрур дев феълу вожун хўй.

Нозанин кўнгли ичра тушти гумон,
Деди: «Ёрабки, бўлмағай бу ҳамон!»

Чунки сўрмоққа айлади тадқиқ,
Билди Масъуд эрканин таҳқиқ.

Деди: «Эй жисминга фидо жоним!
Жонинга садқа жисми пазмоним!

Сени кўргунча мундоқ ўлсам не?
Хаста жонинг фидоси бўлсам не?

Қўрдиким, бу фасонадин йўқ суд,
Ҳилғали чора қўпти ғам фарсуд.

Икки маҳрам каниз эдилар анга,
Жони янглиғ азиз эдилар анга

Ким, анга улдам эрдилар ҳамраҳ.
Нозанин ишқи ўтидин огаҳ.   

Айлабон улча саъй имкони,
Чектилар чоҳ қаъридин они.

Чиқти бир колбадки, жон йўқ анга,
Тан аро руҳдин нишон йўқ анга.

Оёқ-илгини ештилар филҳол,
Руҳсиз жисмдин эди тимсол.

Рамидин шўх ўларға ёвушти,
Зор йиғлаб аёғиға тушти.

Кўрди ҳолин сўрар маҳал эрмас,
Анда турмоқ натижаи бермас.

Ул икавга кўтартибон они,
Андоқ эвга киюрди пинҳони

Ким, неча турса нотавон анда,
Хеч ким қилмағай гумон анда.

Кат юзида тўшак солиб неча қот,
Анда ётқузди зору хастани бот.

Гоҳ шарбат, гаҳи таом бериб,
Юзидин ўз кўзига ком бериб,

Хизматин айлабон шафиқона,
Бор эди теграсида парвона.

Ул кечаким, ани чиқорди ул ой,
Сулҳ бўлғон вазири хориж рой,16

Бўлди Масъуд қатлиға жозим,
Қўптию бўлди чаҳ сори озим.

Кўрди: зиндону чоҳ боши очуқ.
Посбон масти хобу банди йўқ.

Посбонни ҳам улдам этти ҳалок,
Бўлди ўз жони ваҳмидин ғамнок.

Чопибон борди воли олиға чуст,
Воқеъ ўлғонни шарҳ қилди дуруст:

Иккиси қолдилар ажаб ғам аро,
Ўзлари ҳолатиға мотам аро.

Оқибат ул ики ситамкора,
Ишга бу навъ топтилар чора

Ки, бурун шаҳр аро қилиб таъжил,
Топсалар, айлагайлар они қатил.

Шаҳр аро эрди нотавон ноёб,
Қилдилар тоғу дашт сори шитоб.

Ўн кун истаб фузунроқ имкондин,
Топмадилар нишонаи ондин.

Ангача шўх меҳрибонлиғидин
Чиқти Масъуд нотавонлиғидин.

Кенгашиб, рой анга топти қарор
Ким, аён бўлғай иккисига фирор.

Шўх икки от қилиб эди тайёр,
Пўяда мисли кавкаби сайёр.

Қайтғоч волию вазиру сипоҳ,
Йўлда чун ҳеч қолмади икроҳ.

Қочибон йўлға тушти икки рафиқ
Ким, демишлар: «рафиқу сумма тариқ»17

Бу кеча қочтилар ики ҳамроҳ,
Тонгласи халқ бўлдилар огоҳ.

Қавдилар борча саъй этиб жони,
Жаҳднинг улча бўлғай имкони.

То кўрунди алар қаролари ҳам,
Қолмади бир йиғоч аролари ҳам.

Икки бечора жонида эди тоб,
Чора қилди мусаббибул-асбоб18

Ким, кўрунди илайларида тенгиз,
Фурзада бир кема, вале юксиз,

Етгач-ўқ музд айлабон таъйин,   
Бўлдилар кема ичра баҳрнишин.   

Сурдилар кемани шитоб била,   
Етти қавғунлар изтироб била.   

Кўрубон уйла меҳнати жовид,   
Ул иков ёнди жонидин навмид.       

Юрубон қўйдилар қироқ сори юз.
Бу икав сувда ўн кеча-кундуз   

Кемадин чиқтилар иков хушҳол,   
Миндилар отқа айлаб истиъжол.   

Шаҳрким, туттилар анинг сори йўл,   
Пойтахт эрмиш иттифоқий ул.   

Йўл юруб кеча субҳ чоғиғача,   
Еттилар шаҳрнинг қироғиғача.   

Йўлда бир эски қалъа томи эди,   
Панаҳида неча ҳароми эди.   

Анда етгач аларға сурдилар,
Ҳар бирин ўн киши тушурдилар,   

Олибон оту тўнларини тамом,
Қилдилар жилвагаҳлариға хиром.

Икки урён ичида қайғу эди,
Шукр эрдики, тонг қаронғу эди.

Ушбу ҳолатда еттилар хайле,
Қилди Масъуд алар сори майле.

Чун ўз аҳволидин хабар қилди,
Дарди ул хайлға асар қилди.

Бир-ики эски кийгулук ташлаб,
Ёндилар, шаҳр сори йўл бошлаб19.

Сатри аврат қилиб ики ҳамдард,
Кирдилар бир бузуқға ғампарвард.

Ёруғоч тонг сипеҳр жомидек,
Қочти тун ҳиндуси ҳаромидек.

Ул бузуғ ичра эрдилар бу ҳол
Ангачаким, қуёшға бўлди завол.

Очлиғ заъфи бўлди чун ғолиб,
Нафс бўлдн ғизо сори толиб.

Шўхда чун йўқ эрди тобу тавон,
Бўлди Масъуд шаҳр сори равон

Ким, анга етса ҳар нечук рўзи,
Они қут айлагай дилафрўзи.

Қўйди бозор ичига чунки қадам,
Шоҳ базми учун биров ул дам.

Тослар соз этиб эди мақбул,
Нечада умна, нечада танбул20.

Дер эди: «Ҳар бирига икки дирам,
Музд эрур ҳар кишики қўйса қадам».

Чунки Масъуд эшитти ул сўзни,
Тоскаш айлади равон ўзни.

Ул жамоат аро урар эди гом,
Йўл йироғу аларға йўқ ором.

Заъфлиқ жисми тоби чун кетти,
Шоҳнинг чорбоғиға етти.

Жуна гулшан аро ичар эди май,
Базмида лаҳни уду нолаи най.

Чунки Масъуд ишин эшитмиш эди,
Ғамидин ақлу ҳуши итмиш эди.

Ёдидин беқарор йиғлар эди,
Май ичиб зор-зор йиғлар эди.

Боғ аро чунки кирди ул маҳзун,
Ахтачи илгида эди «Гулгун».

Чун назар қилди дашт паймоға,
Кўзи ул лаҳза тушти тамғоға.

Англадиким, эрур ҳамул маркаб,
Солди ҳайрат ҳазин ичига тааб.

Деди: «Ул меҳмон буён сурмиш,
Шоҳ олиға туҳфа келтурмиш».

Юругач илгари аёғи анинг,
Топти гулчеҳр унин қулоғи анинг

Ким, чекар эрди соз ила нағмот,
Лаҳнида борча ошно абъёт.

Таниға печу тоб тушти яна,
Кўнглига изтироб тушти яна.

Мунда доғи ичига тушти гумон   
Ки, санамни сотиб экин меҳмон.

Қўйди чун шаҳ бисотиға гомин,
Кўрака ичра кўрди ўз жомин.

Жоми майдек ичига қон тушти,
Кўзларидин оқарға ёвушти.

Мунда ҳам они дард этиб беҳол,
Ҳам ўшул икки янглиғ этти хаёл.

Кўнглига заъф бўлди муставли,
Деди: «Ераб, не қилғаним авли?»

Шаҳ сори кўзи тушмак эрди хамон,
Тонидиким эрур ҳамон меҳмон.

Ўзи берган киби тўни гулранг,
Яна гулранг тож ила авранг.

Бера олмади ўзи бирла қарор,
Ул замон қилғали ўзин изҳор.

Ки: «агар зоҳир айласам ўзни,
Муздума тикмиш ўлғамен кўзни».

Зоҳир ўлмоқтин ушбу бўлди ғараз
Ки, керак ҳар не қилғаниға эваз

Тосни олдилар чу бошидин,
Кўзлари бўлди ғарқ ёшидин.

Тошқори чиқти бормоғин тишлаб,
Мумкин эрмас ғариб иш ишлаб.

Истади боғдин чиқарни юруб,
Ҳиммати гомин осмонға уруб.

Неча ходимки, шаҳға қойтмиш эди,
Меҳмони била узатмиш эди.

Шаҳ эшигида эрдилар бори,
Кўзлари тушти чун анинг сори.

Тонидилар бориси маҳдумин,
Ул дағи кўрди хайли маҳкумин.

Борча беихтиёр ўкурдилар,
Қўпуб онинг сори югурдилар.

Сар-басар бўлдилар аёғиға паст,
Айлаб ўзни ғирев ила ҳамдаст.

Ул дағи чун алар ишига боқиб,
Ашки беихтиёр кўздин оқиб.

Тошқори чун бу шўру шар бўлди,
Ичкари шаҳға ҳам хабар бўлди.

Воқиф ўлди сўруб шитоб била,
Югуруб чиқти изтироб била,

Кўрубон ёрин уйла ҳолат аро,
Бўлди ёруғ жаҳон кўзига қаро.

Қучубон бўйнини, тўкар эди ёш,
Ул қўяр эрди шоҳ аёғиға бош.

Ул тарафдин канизаки чиний,
Қон тўлуб дийдаи жаҳонбини,

Гул рухсори ғарқа қон ёшиға,
Эврулур эрди мунъими бошиға.

Топқач ул изтироб ўти таскин,
Шаҳ неча кимса айлади таъйин

Ким: «исиғ сувға элтингиз они»,
Ул куюб ҳамраҳи учун жони.

Ҳолидин шаммаи баён этти
Ким, анга чархдин нелар етти.

Шоҳ чун билди андоқ афсона,
Қилди таъйин заифалар ёна.

Кийгулук ҳуллалар бори гулранг,
Маҳди гулгун ила қилиб оҳанг.

Пари гулчеҳру неча хожасаро,
Топтилар они ул хароба аро.

Кийдуруб бўй-бошиға ҳуллаи ол,
Маҳд ичинда киюрдилар филҳол.

Маҳдни боғ аро тушурдилар,
Ани бир қаср аро киюрдилар.

Анда гулчеҳр бирла неча каниз
Асрабон они шоҳвор азиз.

Бу тарафдин исиқ суға Масъуд
Кирибон чиҳти уйлаким маъҳуд.

Борча гулгун либос эди тайёр,
Шаҳға ул айлаган киби изҳор.

Чунки кийди либоси шоҳона.
Истади они шоҳи фарзона.

Яна қучтию ўғлидек кўрди,
Неки бошиға ўтганин сўрди.

Қилди Масъуд саргузаштини фош,
Ул дер эрдию шаҳ тўкар эди ёш.

Қилди ўзга рафиқу соҳиб ани,
Туну кун ҳамдаму мусоҳиб ани.

Берибон кўп хизоналар била нақд,
Анга гулрухни доғи боғлади ақд.

Анинг ўлди Тароз ва Дарбаст,
Неча кишвар доғи анга пайваст.

Қасри гулранг аро бўлуб гулпош,
Майи гулфом бирла эрди маош.

Буйла ҳолатда ҳукм топди судур
Ким,  топиб   қатл  Маллуву  Жайпур.

Бўлди ер қонлари била гулфом,
Кўрки, гул фаслидур не хуш айём.

Дўстлар ғарқ гул аро то фарқ,
Яна душман бу навъ гул аро ғарқ21.

Хушдурур боғи коинот гули,
Барчадин яхшироқ ҳаёт гули»22.

Сурди чун ровий ул дақиқ мақол,
Анга ҳам бўлди шаҳ муфаттиши ҳол.

Ул ҳам эрди Тароз кишваридин,
Балки Масъуд наслу гавҳаридин.

Ўзига қилди ҳамдаму ҳамроз,
Яхшироқ буки, нақду мулки Тароз.

Солди тутқоч бу навъ амр вужуд,
Кўзига уйқу толии масъуд.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:32:08 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #24 : 12 Mart 2011, 14:49:42 »
[XXIV]

    Чаҳоршанба куни Баҳромнинг мовий кисват била гунбади нилуфарийға майл қилиб, хуршеди осмоний либос била жоми фирузагун аро кабудон майидек бода солиб нўш қилғони ва нўшо-нўш унин тоқи нилуфаридин ошурғони

Чоршанбаки тоқи нилуфарий
Қилди тун корвонини сафарий.

Меҳр ўз зарҳалин аён қилди,
Шамт устига шустмон қилди.

Кўк фазосиға меҳр қилди сафар
Бўлубон рўбарўй нилуфар1.

Нилуфаргун либос бирлан шоҳ,
Қасри нилуфар этти манзилгоҳ.

Илгига олди жоми фируза,
Лаъл май андин этти дарюза.

Ннлуфардек либослар била ой
Бўлди хуршеддек жаҳонорой.

Уйлаким, кўз ёрутқали жовид,
Чиқти кўк атласин кийиб хуршед2.

Ичти Баҳром жоми нилуфарий
Тавнадеким ёсолғай ул сипарий.

Анга тегруки гунбази гардун
Айлади ложувардини шабгун3.

Юз садаф зоҳир этти нили сипеҳр,
Ботти ул Нил ичида заврақи меҳр4.

Шаҳ қилиб тарк базми оройиш,
Уйқудин толиб ўлди осойиш.

Қилдилар жамъ мажлис асбобин,
Истабоч шоҳнинг шакар хобин.

Пардаға кирди шўхи жилванамо,
Уйлаким шом бўлса, меҳри само.

Хизмат аҳли яна қилиб новард,
Топибои раҳнаварди оламгард.

Келтуруб рост, уйлаким ҳар шом,
Бердилар парда кейнида ором,

Пардадин буйла зоҳир ўлди нидо
Ким: «мусофир фасона қилсун адо».

Буйла бунёд этиб дуо ровий
Деди: «Бу етти пардаи мовий

Қаср жоҳингға пардаи айвон,
Боргоҳингға балки шодирвон.

Меҳр — тожинг уза гуҳар янглиғ,
Чарх — боғингда   нилуфар   янглиғ».

Бешинчи иқлим йўлидин келган мусофирнинг достоноролиғи

Чун анга бу дуоси еттиким
Охир ўлғоч равон эттиким:5

«Бор экандур Аданда6 жавр фане,
Жавр қилмоқ фанида сафшикане.

Бори манзил бўлуб савоҳил анга,
Соҳили баҳр ўлуб манозил анга.     

Ҳам тануманду ҳам шужоу далер,
Ул сифатким жазира ичракй шер.

Ахзи моли ҳаром коми ўлуб,
Буйла ком истабон ҳароми ўлуб.

Шавкатидин не ёр анга, не рафиқ,
Ялғузун айлар эрди қатъи тариқ.

Корвони агар ўну гар юз,
Борчасиға ҳариф эди ёлғуз.

Йўқ савоҳил ичинда раҳзан ул,
Баҳр аро ҳам анга келиб фан ул.

Бир неча заврақ асрабон тайёр,
Янги ой заврақи киби сайёр.

Қайси заврақким, ул ясаб они
Асрабон ўзга ерда пинҳони.

Неча раҳзан анга мулозим этиб,
Ҳифзини борчасиға лозим этиб.

Қайдаким заврақи топиб таскин,
Анда бир дийдабон қилиб таъйин

Ким, жазоирдаким тутуб беша,
Ул кишига бу иш бўлуб пеша

Ким, чиқиб бир бийик шажар узра
Кўз солиб баҳри мавжвар узра.

Кўзига кема учраса ногаҳ,
Ани филҳол этар эди огаҳ.

Ул миниб заврақи сабук сайре,
Уйлаким сувда сайр этар тайре,

Кема аҳлиға ҳай дегунча етиб,
Борчаға ҳар не кўнгли истар этиб.

Талабон молу айлаб элни ҳалок,
Ёнибон коми дил била бебок.

Баҳр аро офати нечукки наҳанг,
Беша ичра нечуқки шеру паланг.

Сув юзинда сабо киби обир,
Отини халқ айтибон Жобир7.

Дашту дарёда лек аҳли убур
«Жобири роҳзан» қилиб машҳур.

Бор эди бир жазира маъман анга,
Халқ молин йиғорға махзан анга.

Бир йиғочқа яқин жазираға давр,
Даврида сувға топмайин киши ғавр.

Даврасида кўрунмайин кўзга,
Ончаким кўз тушар судин ўзга.

Ичида беадад шажар бутубон,
Сабза ўрниға нилуфар бутубон.

Чашмаи эрди хушгувор анда,
Заҳр аро нўш ошкор анда.

Ул су бирла ясаб эди боғе,
Боғ ичинда иморати доғи.

Анда даҳлезу гунбазу айвон,
Суйи андоқки чашмаи ҳайвон.

Гўйиё андағи жазоир аро,
Шаҳри эрмиш оти «Биҳиштсаро».

Анда шоҳи сахию донишвар,
Қабзаи ҳукми ичра ул кишвар.

Оти Навдар ва лек ўзи нодир,
Табъи ҳар нодир иш аро қодир.

Бор эмиш гўйиё анга бир қиз,
Одами уйла кўрмаган ҳаргиз.

Қадиким нахли сарфароз келиб,
Ҳусн боғида сарвиноз келиб.

Зулфидин сунбул айлабон юз печ,
Оғзидин ғунча ойтмай сўз ҳеч.

Орази машъали жаҳонафрўз,
Партави шуъласи келиб жонсўз.

Сочи айлаб команд бўлмоқ фан,
Меҳр бўйниға тортар эрди расан.

Юзига меҳр бандау оти Меҳр8,
Уйрулуб меҳридек бошиға сипеҳр.

Баҳрға ноз илачу кўз солибон,
Дема кўлок, баҳр қўзғолибон.

Бу сифат меҳри оламафрузе,
Меҳр йўқ, шуълаи жаҳон сўзе

Бир кун истаб тенгиз тафарружини,
Ел хиромию сув тамаввужини.

Қирибон заврақ ичра сойир ўлуб,
Ул жазоир тўшида зойир ўлуб.

Уйла баҳри фалак мисол ичра,
Қавкаби ер тутуб ҳилол ичра.

Ногаҳон эсти номувофиқ ел,
Воқиф ўлгунча кемалардаги эл.

Кемаларни тенгиз аро сурди,
Шиддатин лаҳза-лаҳза ошурди.

Токи тунд ўлди баҳр аро кўлок,
Деди маллоҳ айлабон яқо чок

Ким: «иноят йўқ эрса яздондин
Эл керактур юмоқ илик жондин».

То бу янглиғ неча кеча-кундуз
Ел сурар эрди кемаларни туз.

Топқуча ел суубати ором,
Кемага онча бўлмиш эрди хиром

Ки, кишиким қўюб эди Жобир,
Дийдабонлиққа ҳар сори нозир.

Сувда чун кемага назар қилди.
Кўрганидин анга хабар қилди.

Кирди завраққа Жобири хунрез,
Ел киби қўйди юз алар сори тез.

Етгач-ўқ бўлди разму кин пардоз,
Қилдилар кин алар доғи оғоз.

Ҳар ўқиким алар сори отти,
Қонларин баҳр сувиға қотти.

Қилдилар, чун кўп айлади бедод,
Қолғони зинҳор ила фарёд.

Олиға солибон борин сурди,
Токим ўз масканиға етқурди.

Кемаларни қироқға боғлаб руст,
Халқу амволини чиқорди дуруст.

Шўхдин   чун  эмас  эди огоҳ,
Кўзи тушти анинг сори ногоҳ.

Йиқилиб зойил ўлди андин ҳуш,
Бир дам эрди ўлук киби хомуш.

Ҳуши киргач яна назар этти,
Кўргач-ўқ ҳолидин яна кетти.

Неча қатла чу бўлди мундоқ ҳол,
Билдиким, йўқ анга боқарға мажол.

Амр қилдики, моҳи Зуҳражабин,
Кирди боғ ичра бўлди қасрнишин.

Қошиға қўйди бир-ики гулхад,
Сарви гулрухға ҳамдаму ҳамқад

Ўзга неким бор эрди яхши-ёмон,
Берибон жонидин бориға амон.

Қилди бир кема борчаға таъйин,
Ул   кема   ичра   туттилар   таскин.

Деди: «Ўз мулкунгузга азм этингиз,
Жон кераклик эса равон кетингиз!»

Ваҳм этиб ул гулруҳ бу сўздин,
Баҳр аро иттилар  равон кўздин.

Моҳваш қолди ул жазира аро,
Меҳри иқболи шоми тийра аро.

Жобир онинг хаёлидин хушҳол,
Қўнглига келмайин умиди висол.

Меҳр кўзига шамдек айём,
Меҳрдек кўнгли ўртаниб то шом.

Гўйиё ҳам жазирада бир шаҳр,
Ўзи фирдавсу салсабил анга наҳр.

Бор эмиш равзадек ҳавоси анииг,
Чархи мину киби фазоси анинг.

Анда бир шоҳ ҳокиму волий,
Мулки маъмуру ҳиммати олий.

Оти Нуъмону мулки оти Яман,
Адлидин мулки гулистону чаман.

Анга бир уйла нозанин фарзанд
Ким, башар ичра йўқ анга монанд.

Юзидин барги гул хижил эрди,
Қаддидин сарв мунфаил эрди.

Борча фазлу ҳунарда йўқ мисли,
Кўзгуга боқса ўзи-ўқ мисли.

Ҳунар авжи сори келиб анга майл,
Юзи андоқки меҳр, оти Суҳайл9.

Меҳр зулфиға кўнгли боғлиғ эди,
Бу анга гўйиё атоғлиғ эди.

Уйлаким Меҳрнинг хароби Суҳайл,
Меҳрға ҳам Суҳайл сори майл.

Майлни қўйки, волау зор ул,
Жон бериб васлиға харидор ул.

Буйлаким ҳажр қўйди бағриға доғ,
Манзил ўлмиш эди анга ул боғ.

Бор эди анда уна-гуна шажар,
Гул йўқ эрди, бағайри нилуфар.

Нилуфарвор сўгвор эрди,
Нилуфар10 ичра ашкбор эрди.

Ашкидин гўйиё берур эди сув,
Оҳ ўтидин қурурғайиб қайғу.

Йўқки ҳижрон ғамида зору залил,
Нилуфар ичра оқизиб эди Нил.

Топибон ашки нилуфарда мамар,
Йўқ, ажаб баҳр ичинда нилуфар.

Кўнгли гар нилуфарға роғиб эди,
Меҳр ила нилуфар муносиб эди,

Нилуфар сори кўп қилиб оҳанг,
Қиймакин ҳам қилиб эди ул ранг.

Нилуфаргун либос бирла санам
Тутубон ёр ҳажрида мотам.

Мотамин зоҳир айламакка мафар,
Ранг аро сўгвор нилуфар.

Меҳрни чарх этиб асири фироқ,
Айлар эрди Суҳайл отоси яроқ.

Ақд базмини қилғали обод,
Гўйиё бу маҳал эди миод.

Юклабон неча жунг аро амвол,
Анда мавжуд ҳар не қилса хаёл.

Ер тутуб бир ҳилол ичинда Суҳайл,
Меҳр ақдиға айламиш эди майл.

Йўл қироқдин магар йироқ эрди,
Баҳрдин борса яхшироқ эрди.

Бу жиҳатдин мурод сори мурур,
Баҳрдин иттифоқ тушти зарур.

Андаким, Меҳр кемасин кўлок
Сурди баҳр ичра ўйлаким хошок.

Гўйиёким эсиб ҳамул ел тез,
Солди бу элга доғи русто-хез.

Сувға сурди Суҳайл кемасини,
Ойириб борча хайлу ниймасини.

Берибон кемасига муҳлиқ мавж,
Бир замони ҳазизу гоҳи авж.

То кема бўлди ул сори обир
Ким, қўюб эрди дийдабон Жобир.

Дийдабон ул тараф боқиб ногоҳ,
Яна Жобирни айлади огоҳ.

Ул кириб заврақиға айлади азм,
Бўлуб ул кема аҳли қатлиға жазм.

Чун етиб қилди эл ҳалокига майл
Разму кин ичра чобук эрди Суҳайл.

Қила бошлаб анинг била пархош,
Ишлари кема ичра бўлди савош.

Жобир ар зарб урар эди беҳад,
Борча зарбин Суҳайл этар эди рад

Қилса ул доғи зарб изҳори,
Мунга ҳам тушмас эрди ул кори.

Иккиси чунки эрдилар чолок,
Бир-биридин аларға йўқ эди бок.

Кўрди Жобирки, қойим ўлди иши,
Олида номулойим ўлди иши.

Ғолиб ўлмоқ аро бўлуб ожиз,
Ўзин ул навъи кўрмайин ҳаргиз.

Илгига ҳийла шевасин олди,
Яланғочлаб ўзин суға солди.

Хасмнинг кемаси тубига кириб,
Тиғ ила кеманинг тубини ёриб.

Тахтани уйла ков-ков этти
Ки, сув йўлин нечукки нов этти.

Кемасин чунки нов кўрди Суҳайл,
Тубидин сув юқори этган майл

Дафъиға неча ҳийлагар бўлди,
Қилмади суду кема сув тўлди.

Ул су тўлдию баҳр эрди амиқ,
Кемаю кема аҳли бўлди ғариқ.

Қўлни шаҳзода жонидин юди пок,
Қўйди кўнглин суда бўлурға ҳалок.

Қилди Жобир анинг сори оҳанг,
Ул сифатким, болиғ ютарға наҳанг.

Бошиға етти айламакка қатил,
Ўлар элга нечукки Азроил.

Қўлиға чун анинг қўлин олди,
Ўзининг заврақи аро солди.

Чиқти доғи ешиб камандини чуст,
Боғлаб онинг илик-аёғини руст.

Бўлди ёнмоқ ишига омода,
Келди ногаҳ ўзига шаҳзода.

Кўрди ўзни ғариб — банд ичра,
Ҳалқа-ҳалқа хами каманд ичра 

Адув илгида қатра сувдек тиғ,
Еди ўз нотавонлиғига дареғ.

Деди Жобирки: «Эй қўлумда асир,
Разму кўшишда қилмадинг тақсир.

Мен   бу заврақни   сувға   то   сурдум,
Минг сенингдекни сувда ўлтурдум.

Бирида сенча кўрмадим журъат,
Журъатинг бўлди махласингға жиҳат

Ким, тенгиз ичра бошинга еттим,
Уларингдин сени халос эттим.

Қатлинга гарчи табъ роғиб эмас,
Лек қўймоқ дағи муносиб эмас

Ким, агар банддин халос ўлғунг,   
Бир шаҳи комронға хос ўлғунг.

Бўлмоқ ўлмас халос домингдин,
Бўлмоғум эмин интиқомингдин.   

Иш ҳисобин шумора қилғунгдур,   
Қатлу кинимға чора қилғунгдур.

Ўлмоқ авло санга каманд ичра,
Тирик ўлмоқ валек банд ичра».

Неча изҳори ажз қилди Суҳайл,
Қилмади кинавар жавобиға майл.

Кемасин маскани сори сурди,
Они ўз маъманиға еткурди.

Қасри кунжида бор эди чоҳе,
Кимсани банд айласа гоҳи,

Ул чаҳ ичра қилур эди сокин,
Чиқмоқ андин эмас эди мумкин.

Анинг аъзосидин расан олди.
Банд ила чоҳ қаъриға солди.

Ҳарким ул чоҳ аро чу бўлди ғариқ,
Нон икита эди, су бир ибриқ.

Юқори дилбару қуйи бедил,
Бир-биридин вале иков ғофил

Бу иковга бу ерда мундоқ ҳол,
Қавму хайлиға эмди кўр аҳвол.

Андаким Меҳрни қилиб ношод,
Қавму хайлини айлади озод.

Ул улус жондин айру эл янглиғ,
Сайр этиб сув юзида ел янглиғ.

Кундузу кеча пўя эттилар,
Токи кишварлариға еттилар.

Нилуфаргун либос этиб бори,
Қилдилар борча мотам изҳори.

Шоҳ худ Меҳр иштиёқидин,
Бал жигаргўшаси фироқидин,

Ҳам бу ранг айлаб эрди хилъатни,
Хайли доғи бу ранг кисватни.

Чун булар доғи келди мотам ила,
Баҳри андуҳу лужжаи ғам ила.

Шоҳким, бағриға тегиб эди тиш,
Айлади Меҳр ҳолини тафтиш.

Бўлди кетган азо яна тоза.
Қолмади дарду ғамға андоза.

Қилдилар улча бор эди тақрир
Ки, не келтурди олиға тақдир.

Яна андуҳ ила фиғон қилди,
Яна андуҳи қасди жон қилди,

Тийра бўлди жаҳон анга ҳоли,
Гўйиё ботти меҳри иқболи.

Деди ўзига йиғлаб ачиғ-ачиғ
Ки: «ачиғ йиғламоқ манга не асиғ.

Тиғ ила бағрим айласам пора,
Чун жигаргўшам итти, не чора?

Чора топмоқ керак муфид эмди,
Йўқ ғаму ноладин умид эмди».

Олиб илгига сафҳаю хома,
Қисса шарҳини ёзди бир нома,

Ҳар не иш бўлғонин баён этти,
Шоҳ Нуъмон сори равон этти.

Ёзиб ул нома ичра пинҳоний
Ким: «бу бўлмиш қазойи яздоний,

Лек ҳақким ғаму бало бермиш,
Дард бермиш вале даво бермиш.

Чора бу ишга интиқом дурур,
Йўқса бўлмоқ тирик ҳаром дурур,

Меҳр агар эрди жонима пайванд,
Санга доғи бўлуб эди фарзанд.

Бўлса ул душман илгида маҳбус,
Манга номус эрур, санга номус.

Мундин ўзга бу ишга йўқ тадбир
Ки, иккимиз черик йиғиб бир-бир.

Сенга мулкунгда бўлмоқ ўлса майл,
Лек фарзанди аржуманд Суҳайл

Ким, эрур пил зўру шер шукуҳ,
Панжасидин келиб бу икки сутуҳ11,

Бал ҳақиқат аро анингдур Меҳр
Ки, бу мансуба зоҳир этти сипеҳр.

Бошлабон ул черикни соҳил ила,
Сув яқосидаги манозил ила,

Айлабон разму кийна изҳори,
Келса Жобир жазойири сори.

Мен дағи табъи кийнахоҳимни,
Саъй айлаб йиғиб сипоҳимни,

Яроқ айлаб кўнгул фароғи била,
Улча мумкин черик яроғи била,

Берибон кемалар аро ором,
Ел киби айласак, сув узра хиром.

Мен судин айласам азимат жазм,
Ул қуруғлуқ соридин айлаб азм.

Уйла тарих айласак миод
Ки, қачонким бўлур бу иш бунёд.

Неча кундин сўнг ўлғай имкони,
Қобсамоқ бу ики черик они.

Ҳам ўшул навъким муқаррар ўлур,
Саъй қилсоқ бу иш муяссар ўлур

Ки, чекилгай бу интиқом охир,
Рўзи ўлғай бу навъ ком охир.

Ул зуҳалваш жазоға хос ўлғай,
Меҳр ҳам уқдадин халос ўлғай.

Гар бу янглиғ эмасдурур санга ком.
Они ҳам ботроқ айлағил эълом

Ки, чу иш тушса бошима ёлғуз,
Ўзга янглиғ топай салоҳиға юз».

Шоҳ Нуъмон ўқуғоч ул нома,
Билдиким, бўлмиш ўзга ҳангома.

Йиғлабон бўлди асру кўп ғамнок,
Бу ситамдинки айлади афлок,

Они ҳам билди шоҳи озода
Ким, мусофир чу бўлди шаҳзода.

Мақсади сори етмаган эрмиш,
Кема ул сори кетмаган эрмиш.

Икки муҳлик12 ажаб ғам ўлди анга,
Мотам устига мотам ўлди анга.

Билмадиким не иш экин ҳодис,
Ким ул ишга бўлуб экин боис.

Ким анингдек Суҳайли сайёра
Чарх зулмидин ўлғай овора?

Уйлаким бўлмағай асар андин,
Демагай ҳечким хабар андин.

Кўп килиб фикр топти раъйи савоб,
Уқуғон номаға битийди жавоб

Ким: «ҳамул номаким битилмиш эди,
Меҳр ҳолин баён қилилмиш эди.

Ул алам гарчи солди бошима дуд,
Билдим ўртанмагимда йўқтур суд.

Сабт эдиким, юрурга қилсанг майл
Яхши, йўқса чекиб сипоҳ Суҳайл.

Азм айлаб черик яроғи била,
Юрусун баҳрнинг қироғи била.

Нукта қилма Суҳайлдин иблоғ,
Кўймағил доғим устига яна доғ.

Дегил аввал муники, қони Суҳайл?
Қони улким, дер эрдук они Суҳайл

Ким, Суҳайл этгали сизинг сори азм
Олти ойдур ҳисоб этиб биз жазм.

Кеч келур фикридин эдук ғамнок,
Етмаган анда, бизни этти ҳалок.

Сен қуруғлуқ била сипаҳ чексанг,
Чарх уза авжи боргаҳ чексанг.

Мен бўлуб кема ичра баҳр хиром,
Сипаҳим бирла тутмасам ором.

Топқамен шояд ушбу савдода,
Гавҳаримдин нишона дарёда.

Топсаму-топмасам сенинг сори
Айлагумдур таважжуҳ изҳори

Ки, нечукким керак қилиб кўшиш,
Ҳақ таолодин истабон бахшиш,

Ул ҳаромиға тиғи кин сурсак,
Керагидек жазоға тегурсак.

Эмди мавъид фалон кун ўлди яқин,
Азм учун соат айладук таъйин.

Сен доғи ушбу сўзни айлаб жазм,
Керак этсанг бу ваъда бирлан азм».

Эмдиким ёзди номаға унвон,
Номанинг ҳомилини қилди равон.

Чунки қосид битикни еткурди,
Шоҳ Навдар қўлиға топшурди.

Навдар очтию солди бориға кўз,
Ўқуди анда ҳар не бор эди сўз.

Бўлди миод вақтидин огоҳ,
Ҳам ўшул ва-қт бирла йиғди сипоҳ.

Ул сари азм қилғали Нуъмон,
Ҳам муайян бор эрди вақту замон.

Бўлдилар икки шоҳ мустаъжил,
Бири дарё била, бири соҳил.

Неча кун айлабон масофат қатъ,
Соҳилу баҳр ичинда офат қатъ.

Бўлди пайдо адув бўлур беша
Тушти икки тарафқа андеша.

Қолди Навдарға чунки бир манзил,
Беша ичра мурур эди мушкил.

Ваҳм олди қарорини шаҳдин
Ки, адув чиқмағай камингаҳдин.

Кестуруб бешани очилғали йўл,
Черигин элтур эрди илгари ул.

Гўйиё сайдлардин ул жангал,
Воқеъ эрди тўла бўғуву марал.

Шаҳға кўп эрди ов ишида вуқуф,
Балки бор эрди асру кўп машъуф,

Ҳар тарафдин дорир эди сайде,
Шаҳға эрди сипоҳ иши қайди.

Сайд етгач кўзини асрар эди,
Кўрмайин деб ўзини асрар эди.

Ногаҳон бир шикорийи гулранг
Ўтгали қилди олидин оҳанг.

Кейнича ихтиёрсиз чопти,
Ўқ отарға қарорсиз чопти.

Сайд жангал ичини қилди талош,
Йўли ҳам тор эдию ҳам чирмош.

Ғайр онинг сўнгича чопмас эди,
Ўқ отарға мажол топмас эди,

Изтироб айлабон ота тушти,
Бир-ики ўқ, вале хато тушти.

Ўзга худ бўлди ул сифат бехуд
Ким, димоғидин учти хушу хирад.

Сайд қасдиға уйла қўйди кўнгул
Ки, адув чиқти ёдидин билкул.

Сайд била бешаға кириб кетти
Ки, адув қавму хайлиға етти.

Қўюб эрди каминда Жобир нев,
Кинаварлар масоф вақтида дев

Ким, киши тутсалар кетургайлар,
Хизматиға анинг етурганлар.

Кўрдилар солур эрди бир буғу хез
Етти они қовуб бир отлиғ тез.

Пошина рахшларға урдилар,
Ҳе дегунча ани тушурдилар.

Чопибон сайдға солай деди қайд,
Узга сайёдларға бўлди сайд.

Шаҳ тилар бўлса шоҳлиқ, қилмоқ,
Сипаҳидин керакмас айрилмоқ.

Шаҳни дерлар сипоҳ бирлан шоҳ,
Шоҳ эмасдур йўқ эрса анда сипоҳ.

Шаҳға хайл ўлса фатҳ анинг ишидур,
Бир киши Рустам ўлса, бир кишидур,

Шаҳлиғ ойинин айлабон занбўр,
Айламас бесипаҳ сукуну мурур.

Учса ёлғуз кўрарга оқу-қаро,
Не тафовут улу яна бир аро.

Борса шатранж шоҳининг сипаҳи,
Кўрки, борму ҳисоб ичинда шаҳи.

Чунки Навдар адуға бўлди асир,
Сўйдилар ҳар не кийганин бир-бир.

Ҳолиға чун назора қилдилар,
Навдар эрконин жазм билдилар.

Бири ул хайлдин чопиб филҳол
Берди Жобирға муждаи иқбол

Ким: «бу янглиғ иш ошкор ўлди,
Буйла сайди санга шикор ўлди».

Ул эшитгач бу навъ афсона,
Тенгрига сажда қилди шукрона.

Деди: «Мавқуф бўлмайин нимага,
Кўзини боғлабон солинг кемага,

Элтибон қаср аро қилинг маҳбус,
Эшигин устидин этинг мадрус.

Андоғ айланг бу ишни пинҳоний
Ким, киши фаҳм қилмосун они.

Уй эшигин фалонға топшурунгуз,
Хабарин манга бот келтурунгуз!».

Шаҳни ул қасрға етурдилар,
Борча ҳукмин бажо кетурдилар.

Не, не ер эрконин билди шаҳ,
Не шаҳ эркондин ўлди эл огаҳ.

Бўлди Навдар ишига сурат бу,
Лек Нуъмонға жилвагоҳ эди сув

Қолди чун икки кунчилик мақсад,
Яна ел сувни қўзғади беҳад.

Бўлди кўлок осмонпаймой,
Кўрунур эрди кемадек янги ой,

Тушти Нуъмон ишига асру футур,
Ҳар замон жонидин эди маҳжур.

То сафар аҳли кўпи ўлди талаф,
Тушти ҳар бир кема бир ўзга тараф.

Гарчи Нуъмонға кўп етишти наҳиб,
Лек тўфондин ўлмади осийб.

Кемаси лекин ул тараф кетти
Ки, бурун ўғли кемаси етти.

Дийдабонлар яна қилиб маълум,
Яна Жобирға дедилар мафҳум.

Яна Жобир етиб алар сори бот,
Топмай ул хайлнинг кўпида ҳаёт.

Тиригидин сўруб чу сурати ҳол,
Зоҳир англабки, не дурур аҳвол.

Илайига солиб, аларни суруб,
Шарҳ қилғон жазираға кетуруб,

Чиқориб шоҳни ўлум ҳоли,
Кемани молдин қилиб холи.

Шоҳ жисмиға заъф топиб йўл,
Фаҳм қилмайки не кишидур ул.

Шаҳни бир пардаға ниҳон қилди,
Ўзга зиндон сори равон қилди.

Ҳар замон шоҳ ичинда жондин ваҳм,
Кимса лекин ул ишни қилмай фаҳм.

Яна ул элни солди кема аро,
Бўлди бу навъ аларға нукта саро

Ки: «керак бўлса сизга жон, кетингиз!
Қайдаким кўнглунгуз тилар етингиз!

Бу навоҳида англасам сизни,
Қўймоғумдур тирик бирингизни!»

Кеттилар бошларин олиб бу гуруҳ,
Кўз аро ашку жон аро андуҳ.

Шоҳ Навдар сипоҳи ҳам бори,
Билдиларким, не иш эрур тори

Рой кўп урдилар тузуб маҳфил,
Шаҳсиз ўлса сипоҳ, нўқ ҳосил.

Топмойин ғайри қайтмоқ чора,
Бузулуб ёндилар баякбора.

Жобири роҳзан бўлуб фируз,
Туну кун боғи ичра базмафрўз,

Меҳр ёди била ичиб соғар,
Сола олмай вале юзига назар.

Боқа олмай анга муроди била,
Қон ютуб, йўқки бода, ёди била.

Меҳр гул янглиғ айлабон яқо чок,
Нилуфарзор аро кезиб ғамнок.

Еш тўкуб баҳри мавжвар янглиғ,
Кўк либос ичра нилуфар янглиғ.

Юзига бас тапонча урғонидин,
Нилуфарлар очиб гулистонидин13.

Ҳажрдин фориғ ўлмоғин истаб,
Ул балодин қутулмоғин истаб.

Фикрдин кеча кўзни ёпмас эди,
Чора кўп истар эрди, топмас эди.

Бандини англаб эрди чоҳ ичра,
Ғаму андуҳи умркоҳ ичра,   

Деди: «Ул чаҳдин они қутқорсам,
Йиғлабон зор-зор ёлборсам,

Озим этсам Суҳайл учун они
Ким, десам ҳожатимни пинҳони.

Ул магар ҳолатимни англаб жазм,
Махласимға бу сори қилғай азм».

Ёшурун тийра уйга ул дилхоҳ   
Кирди икки каниз анга ҳамроҳ.

Келди чаҳ боши узра ғампарвард,
Чекти ун: «К-эй асири меҳнату дард!

Мен доғи бир фақирмен сендек,
Нотавону асирмен сендек.

Махласинг ичра саъй этиб жондин,
Сени чексам бу тийра зиндондин.

Ҳар не десам қабул этарсенму?
Қаён этсам равон кетарсенму?»

Чоҳ ичинда Суҳайл эди бетоб,
Ҳолини заъф қилмиш эрди хароб.

Бор эди онча меҳнати бир ён,
Меҳри гулчеҳр фурқати бир ён.

Бўлғач ул павъ сўз хитоби анииг,
Ошти ул ундин изтироби анинг,

Кўнглини саъй бирла тўхтатти,
Нозанинға бу навъ сўз қотти:

«К-эй башар хилқату фаришта сифот,
Берган ўлган танимға тоза ҳаёт!

Сендин этса бу навъ лутф зуҳур,
Ҳар нечук ишга айласанг маъмур,

Саъй этай то танимдадур жоним,
Қилайин токи бўлғай имконим».

Меҳр эшитгач бу сўзни солди таноб,
Не таноб, икки гисуйи партоб.

Нотавон тутти риштани маҳкам,
Меҳр чекти, ул икки маҳваш ҳам.

Тийра уйга чиқордилар они,
Меҳр кўп қилди лутф пинҳони.

Қилди занжиру банддин ани фард,
Ер ўпуб деди зори ғампарвард

Ки: «не ҳукм этгунг, эй малак сиймо,
Шаммаи андин айлагил иймо».

Меҳр қилди фасонасин бунёд,
Бошиға неким ўтти-айлади ёд.

Отову мулку жоҳу ҳашматини,
Пардасиға Суҳайл нисбатини.

Кўрганин баҳр мавжидин ташвир,
Тушганин анда нотавону асир.

Бўлғон анда зарурдин сокин,
Қолғонин Жобир илгидин эмин.

Заъф этиб нотавон анинг сўзидин,
Лаҳза-лаҳза борур эди ўзидин.

Анга еткурди сўзни Меҳри мунир
Ки: «бу янглиғки, мен бўлубмен асир,

Айлай олмас киши халосима майл.
Кўшишу кина бирла ғайри Суҳайл.

Санга, эй дардманди овора,
Сўз будурким гар айлабон чора,

Андоқ этсангки, баҳрдин қутулуб,
Яман аҳли сори равона бўлуб,

Жаҳду суръат аро тай айлаб арз,
Ҳолатим айласанг Суҳайлға арз.

Лек бир нукта бордурур ёшурун
Ки, сени мунда асрасоқ неча кун.

Жазм қилсанг бу ишни пинҳони,
Онт ичиб эмин айласанг они

Ки, чу мен бастаи бало бўлдум,
Жобир илгига мубтало бўлдум.

Манга тушмиш кўзи йироқдину бас,
Йиқилиб ерга ётти ўйлаки хас.

Чун кўрар фикри қилмоқ эрди иши,
Чунки кўрди йиқилмоқ эрди иши.

Мунда то зойиъ ўлмиш авқотим,
Будур онинг била мулоқотим».

Муни билгач Суҳайл зору ҳазин,
Шаммаи топти хотири таскин.

Сидқ билди яқин анинг сўзини,
Саъй ила асрай олмади ўзини.

Оҳидин ўт димоғиға тушти,
Дилбарининг аёғиға тушти.

Қилди фарёду борди андин ҳуш,
Меҳрни ҳайрат айлади мадҳуш.

Чунки ҳолин билурга айлади майл,
Яхши таҳқиқ қилғоч, эрди Суҳайл.

Улгудек нола қилди ул доғи.
Ҳуши бориб, йиқилди ул доғи.

Йиғлабон бошларида икки каниз.
Кўтариб бошларини меҳромиз.

Келгач ўзига Меҳри равшан рой,
Дедиким: «Фитна бўлди бол кушой»,

Айлади они тийра уйда ниҳон,
Анга тегруки тийра бўлди жаҳон,

Заъфи ифротидин Суҳайл доғи,
Ўзига келди лек уйқу чоғи.

Бўлди бир-бирга жисм ила жондек,
Ё магар сарву ишқ печондек.

Неча кун қаср аро ниҳон эрди.
Сарви гулруҳқа меҳмон эрди.

Токи берди таом ила шарбат,
Заъфлиқ зор жисмиға қувват.

Ани ҳам жазм билдиким Жобир,
Меҳрдин ҳажр ила эмиш собир.

Бир кун ўлғонда Жобири ғофил
Боғни сайр этарга фориғ дил,

Чиқти ўтрусидин Суҳайли далер,
Ул сифатким қобон масофиға шер,

Дедиким: «Паҳлавонлиқ эрмас ул
Ким, киши макр бирла урғай йўл.

Тешиб эл кемасини ҳийла била,
Ғарқ этиб сувға бу васила била.

Қолмоғон чоғда кимсанинг жони,
Тутубон банд айлагай они.

Сен агар зоҳир эттинг итликни,
Мен санга кўргузай йигитликни»—

Дедию хасм сори қилди шитоб,
Хасмни ҳайрат айлади бетоб.

Чун талашмоққа айладилар майл,
Кўтариб ерга урди они Суҳайл.

Боғлади қўлларин шитоб била,
Муни ул боғлағон таноб била.

Солди филҳол ани ҳамул чаҳ аро,
Будурур табъу фаҳми огаҳ аро:

«Ҳар кишиким бировга қозғой чоҳ,
Тушгай ул чоҳ аро ўзи ногоҳ».

Чун Суҳайл ўлди ул сифат фирўз,
Меҳр ақдиға бўлди базм афрўз.

Тушти Жобир дафойини қўлиға,
Балки олам хазойини қўлиға.

Андағи эл бўлуб сарафганда,
Шаҳ топиб барча бўлдилар банда.

Эмдиким, тузди базми айшу фараҳ,
Қўлига олди шоҳвор қадаҳ.

Фикр этиб комгору давлатманд,
Деди: «Ҳаркимки Жобир этмиш банд,

Мен билиб борин айладим озод,
Келтурунгким, қилай қадаҳ била шод».

Икки банди-ўқ эрди боғ ичра,
Келгач ул мажлиси фароғ ичра.

Бири Навдар эди, бири Нуъмон,
Кимга бўлғай бу навъ қисса гумон?

Бу маҳални не навъ шарҳ этайин,
Эл билур, билмас ўлсалар нетайин.

Бори икки ато, ики фарзанд,
Риштаи васл ила топиб пайванд.

Қўпубон йиғлашиб кўруштилар,
Ўлтуруб бир-бирин сўруштилар.

Бўлди маълум чун бори ҳолат,
Шукрлар қилдилар этиб ҳайрат.

Икки шаҳ кирдилар худо йўлиға,
Мулкларин солиб анинг қўлиға.

Мулк эли шукр қилдилар бори,
Айлабон шодмонлиғ изҳори.

Эврулуб ком бирла даври сипеҳр,
Васл топти,.Суҳайл бирлан Меҳр.

Меҳрким, чарх хокроҳи эди,
Нилуфарзор жилвагоҳи эди.

Тўни ул рангу кўнглаки ул ранг,
Ёрининг доғи киймаки ул ранг.

Нилуфар ранги келди табъпазир
Ким, либос этти они Меҳри мунир.

Ҳар пари чеҳраики маҳваш эрур,
Мовий ўлса либоси дилкаш эрур.

Меҳрким, гулрухи самовийдур,
Нилуфарваш либоси. мовийдур».

Чун тугатти фасонани ровий,
Пардадор очти пардаи мовий.

Шоҳ Баҳром абри эҳсони,
Лутф бирла кўкортти они.

Қадриға бергач, онинг афзойиш,
Кўзига уйқу солди осойиш.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:33:09 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #25 : 12 Mart 2011, 14:49:57 »
[XXV]

    Панжшанба куни Баҳромнинг сандалосо хилъат била гулшани сандалбўйда ором тутуб, сарви сандал-насим била бодаи сандал шамим ичмак ва ул сандаллар лахлахасидин димоғи муаттар бўлуб, кўзи уйқу майли қилмоқ

Панжшанбаки субҳ чархи маҳал,
Сувади кўк жабиниға сандал,

Сандалосо насими лахлаха сой
Кўк димоғиға бўлди атрфизой.

Еу сифат атри сандалосодин,
Тун мизожи қутулди савдодин1.

Сандалий қилди шоҳ борча либос,
Сандалосо уй ичра тузди асос.

Сандали қўйди осмон соя,
Анга сандал йиғочдин поя. 

Жилвагар бўлди сарви сандал бў.
Сакдалигун либоси тў-бартў.

Ҳулла сандал насими турфа сижоф,
Сар-басар даврасида сандал боф.

Базм атриға зоҳир этти бухур,
Ўт уза курси сандалу кофур.

Чун қадаҳ доир ўлди, қилди видоъ,
Кечаги майдин улча эрди судоъ.

Майда соқий магар қилиб эди ҳал,
Дардисар дафъиға қизил сандал.

Чунки хуршеди сандали боғи,
Қўнуб очти қанот тун зоғи.

Шом очиб мушкфом чодири шаб,
Қурси сандал анга ёйнб кавкаб2.

Сандали3 ёнидин қўпуб гулчеҳр,
Юз ёшурди нечукки сандал меҳр.

Яна ком этти шоҳи фарзона,
Уйқу майли қилурға афсона.

Қилдилар ҳозир уйла сайёҳе,
Балки сўз баҳри ичра маллоҳе

Ки, кеча ўлтуруб фасона дегай,
Ғойибидин магар нишона дегай.

Нуктагў бошлади дуо аввал,   
Бериб анфоси нафҳаи сандал.

Деди: «То чарх бўлғуси дойир,
Қилғуси давра анжуми сойир,

Чархдин маснадинг рафиъ ўлсун,
Нажмдин ашҳабинг сариъ ўлсун».

Олтинчи иқлим йўлидин келтурган мусофир нуктатирозлиғи

Фориғ ўлғоч бу дур нисоридин,
Дедиким: «Бохтар диёридин

Қилдилар азми Ховар икки киши,
Туну кун сайр ўлуб аларнннг иши.

Бириси Муқбили биёбонгард4,   
Яна бир Mудбири биҳор навард5.

Раҳрав ул иккидек бу кўҳна саро,
Қилмай эҳсос барру баҳр аро.

Муқбил озодаи ҳумоюн фол,
Элга мақбул этиб ани иқбол.

Мудбир андокқи борса ҳар сори,
Ултуруб юзда гарди идбори.

Йўлда бир води эрди асру махуф,
Қилмай андин мурур аҳли вуқуф6,

Тикану шўра — сабзау боғи,
Нафту гўгирд — суву туфроғи7.

Чун бухору уфун ҳужум айлаб,
Ийси анфосини самум айлаб8.

Ели ўтким, киши таниға уруб,
Чун кул айлаб ҳам ўзи-ўқ совуруб.

Анда йўқ жонварнинг имкони,
Қирибон чун ўзи чиқиб жони.

Дебон эл «Водийи Ҳамим» отин,
Ҳирқати айлаб они  исботин.

Ул иков йўлдин ўлмайин огоҳ,
Буйла водида бўлдилар ҳамроҳ.

Кўрдилар чунки йўл суубатини,
Ул бало даштининг уқубатини

Ки, нечаким анинг канораси йўқ,
Қатъ қилмоқтин ўзга чораси йўқ.

Ҳар бало қўйса юз таҳаммул этиб,
Кирдилар дашт аро таваккул этиб.

Чун ҳарорат шарора кўргузди,
Мудбири хас шароратин тузди

Ки, дер эрди: «Бу не.ҳаво бўлғай?
Халқ қилмоқ бу не раво бўлғай?»

Гоҳ дер эрди масту беҳушвор:
«Сув яратмоқ магар эрур душвор?»

Йўқ эди майл қилса ҳар сўзга,
Тенгрига эътироздин ўзга.

Чунки ул поядин таназзул этиб,
Таъну ташниъи ҳамраҳиға етиб

Ким: «мени нотавони хастаға кош,
Сен киби бўлмағай эди йўлдош!

Сени кўрмак не шум кун эрди
Ки, ёмон мунча хосият берди».

Муқбил эрди худой ила машғул,
Зикру тасбиҳи тенгрига мақбул.

Сўзи Мудбирға ғайри панд ўлмай,
Лек анга панд судманд ўлмай.

Чекти Муқбил басе азоби алим,
То анга қатъ бўлди дашти ҳамим.

Чунки ул дашт нопадид ўлди,
Баҳрн дарду ано падид ўлди.

Ҳамраҳидин батанг эди Муқбил,
Хайрбодиға табъ этиб мойил.

Чун кўп эрди азоб шайни анга,
«Қола ҳозо фироқу байни»9 анга.

Яна Мудбир тилаб қилурға сафо,
Айлабон қилғонидин истеъфо.

Айлагон тавридин қироқ тутуб,
Ер уза бош қўюб қулоқ тутуб.

Бўлубон тавба бирла узр овар
Ки, ани Муқбил айлабон бовар.

Жавридин хотирини айлаб соф,
Унутуб ҳар неким, деб эрди газоф.

Сув қироғиға бўлдилар оён,
Кема эрди тенгизда бепоён.

Ҳар тараф соҳил ичра гом урубон,
Ховар аҳлини топтилар сўрубон.

Ҳар бир ўз муздини қилиб таслим,
Кирдилар баҳр ичига қилмай бийм.

Берди маллоҳ аларға бир сандал
Ки, бор эрди ҳамул иковга маҳал10,

Тоқтилар олиб ихтиёрин анинг,
Бир улуқ кемага маҳорин анинг11.

Қилдилар чунки баҳр азмини жазм,
Бир неча кема бир ён айладн азм.

Ховар аҳли ҳам ўлдилар сойир,
Кема суръатда уйлаким тойир,

Яна Мудбир ўзин тутуб бадҳол,
Майл қилди демакка ҳарза мақол.

Ёри чун мазҳари саодат эди,
Иши тасбиҳ ила ибодат эди.

Анга ҳам ёвадин бўлуб мониъ,
Бўлмайин ул бу манъ ила қониъ.

Онча куфр айта бошлади фар-фар
Ки, дамидин аён бўлуб сарсар.

Тенгиз узра зуҳур этиб кўлок,
Кема аҳлини айлади ғамнок.

Буйла сўзлар хитоби ҳаққа мудом,
Букн: «Йўқ ишларингда ҳеч андом.

Қуму даштингда онча сўзу гудоз,
Баҳру мавжунгда бу қадар таку тоз.

Анда тафриту мунда бу ифрот,
Эл ҳиссу ақлини қилур исқот».

Шум анфосининг шаоматидин,
Баҳр чайқалди мавж офатидин.

Тушти дарёда ул сифат ошуб
Ки, су амвожи бўлди гардун кўб.

Солди онинг риёҳи идбори,
Ҳар киши кемасини бир сори.

Узди заврақчанинг маҳорини ҳам,
Ташлади жунг рахту борини ҳам.

Кемаларнинг ичинда онча фариқ,
Қолди баъзию, баъзи ўлди ғариқ.

Қолғони доғи ҳар тараф тушти,
Борчадин амн бир тараф тушти.

Ул иков заврақида сайру шитоб,
Мудбир аҳволи заврақ ичра хароб.

Муқбил айлаб дуо тазарруъ этиб,
Тенгридин ёрлиғ таваққуъ этиб,

Мунча офат тенгизда бир сори,
Бир сори ҳамдамининг идбори.

Ҳам дуоси анинг қилиб таъсир,
Топти таскан тенгизда, ул ташвир.

Ел тиниб баҳр топти чун ором,
Заврақ айлар эди су узра хиром.

Қилибон етса баҳр уза юз бийм,
Ўзни тенгри қазосиға таслим,

Буйла ҳолатда боқти озода,
Бир саводе кўрунди дарёда.

Ранги онинг сипеҳри хазродек,
Хайъату даври чархи минодек.

Эсти андоқ насим улёндин
Ким, хабар берди нафҳаси жондин.

Сандалосо шамиму рийҳ анда,
Елга бориб дами Масиҳ анда.

Баҳр исидин димоғи фарсуда,
Бўлди Муқбилға бир дам осуда.

Саждаи шукр айлагач филҳол,
Ул тараф сурди заврақин иқбол.

Чунки иқбол заврақин сурди,
Тонг йўқ ар бир нафасда еткурди.

Гўйи ул бир дарахт эди олий,
Рангу рифъатда чарх тимсоли.

Ул дарахт эрди гўйиё сандал,
Барги кўзгулари топиб сайқал.

Кимки ҳар кўзгуни қилиб манзур,
Шоҳиди бахт айлаб анда зуҳур.

Рифъати кўкка тегуруб поя,
Баргидин баҳрни ёпиб соя.

Соясидин су гарчи анбарфом,
Сандалосо топиб исини машом.

Онча тупроқ сув юзини тутуб
Ки, фазосида ул дарахт бутуб.

Танаси ичра бир азим шигоф,
Чашмас жавфи ичра беҳад соф.

Сийми маҳлулдек суйи тоби,
Жўшида изтироби сиймобий.

Ғулғули баҳр эли ишига кулуб,
Ғулғул айлаб тенгиз аро тўкулуб.

Етгач анда ики ситамдида,
Бир дам ором эди писандида.

Зоҳир эрди йиғочқа бир реша,
Чиқибон Муқбили хирадпеша,

Боғлабон заврақи маҳорнн руст,
Майл қилди дарахт жавфиға чуст.

Кўрди ул чашма бошида бир тош,
Хатлар этган анинг юзида харош.

Кирди Мудбир доғи шитоб қилиб,
Сувдин ичмакка изтироб қилиб,

Тош эди зеб бирла қозилғон,
Турфа хатлар юзида ёзилғон.

Ўқуди Муқбил, они Мудбир ҳам,
Бу ҳадис эрди ул хужаста рақам

Ким: «бу манзилға ул кишики етар,
Бу ғаройибниким тафарруж этар.

Муни билдикки симиёдур бу!
Ҳис қошида ғалатнамодур бу!

«Сандали симиё» мунунг лақаби,
Эл хаёлотидин фузун ажаби.

Мундаким етса содиқу козиб,
Табъи бўлғай сув ичгали жозиб.

Сувдин ўлғон замонда соғаркаш,
Айлагай манъи жуу дафъи аташ12.

Содиқ ўлғай бир онғача хурсанд,
Бўлмайин ер-ичарга ҳожатманд.

Лек козибқа уч кун ўлғач ком,
Тилагай уч кун ўтса, суву таом.

Баҳра бу чашма суйидин олғон,
Тилига ногаҳ ўтса бир ёлғон

Қорни ул навъ чок бўлғусидур
Ки, ҳамул дам ҳалок бўлғусидур.

Ичмагининг бу навъ эди жиҳати,
Кирмагинингдур ўзга хосияти:

Кирса ёлғончи куйгай андоми,
Пишгай ул сувда пайкари хоми.

Ростгў кирса, бўлмағай анга жўш,
Суйи бергай ҳавоси чашмаи нўш.

Чунки ғусл айламакка кўз юмғой,
Қулоғу бурнини тутуб чўмғой.

Бош чиқорғоч не кўрса кўргай ўзи
Ки, демак бўлмас ул фасона сўзи.

Лек бир чўмғон улча кўргай ҳол,
Яна чўммоқ эрур бу сувға маҳол

Ким, кириб ғўта истаса пайваст,
Сув бўлур паст, ул ўлса ғўтаға баст»

Ўқуғоч хатни содиқу козиб,
Бўлди козибқа ул ҳавас жозиб.

Ки, бир-икки дам ул судин ютқой,
Кизб ила ёва таркини тутқой.

Гарчи мумкин йўқ эрди ул услуб,
Бўлмоқ онинг мизожидин маслуб.

Лек жуу аташ ҳароратидин,
Зоҳир ўлди анинг иборатидин.

«Буки, ёлғон демакни тарк эттим,
Йўқ эса иртикоби марг эттим»,—

Деди бу сўзнию судин ичти,
Чашмасор ҳаётидин кечти.

Содиқ айлаб вузусиға таждид,
Қилди таждид шукри рабби мажид.

Сўнгра нўш этти ул зулоли ҳаёт,
Анга жуу аташдин ўлди нажот.

Истади Мудбир ул суға кирмак,
Тийра жисмиға шусту шў бермак.

Авр ўлуб сувға чун илик урди,
Қайнабон илгини сув куйдурди.

Лек содиқ белига боғлаб лунг,
Сувға кирди нечукки баҳрға жунг.

Сув яқосида тўлмуруб йўлдош,
Акси яиглиғ чўмурди ул суға бош.

Бош чикорғоч суға чу боқти қуйи,
Кўрди сув эрмас эрди чашма суйи,

Ҳавзи эрди суйи нечукки зулол,
Лаб-балаб ҳавз ичинда моло-мол.

Йўнулуб тоши софию мавзун,
Ярақон ранг, балки сандалгун.

Даврида гулшане нечукки Эрам,
Олида манзаре нечукки ҳарам.

Чиққоли ҳавздин чу қўйди аёқ,
Кўрдиким неча сарви сиймин соқ

Еттилар хизмати амриға чолок,
Очибон қўлда фўталар бори пок.

Тан қурутмоққа ҳулла бирла ҳарир,
Борчаси дилнавозу табъпазир.

Хожаға бандавор туттилар,
Суртубон жисмини қуруттилар.

Кийдуруб хилъат анга тў-бартў,
Борча сандал насиму сандал бў.

Бошиға қўйдилар амома доғи,
Анда сандал била шамома доғи.

Бўлғоч ороста тутуб қўлини,
Касри сандалға бошлабон йўлини.

Бериб онинг насими руҳиға қут,
Хожани ҳайрат айлабон мабҳут.

Кўрубон солса ҳолиға кўзини,
Узга оламда ҳар замон ўзини.

Кирди чун қаср ичига беҳушвор,
Ҳайрат ичра не масту не ҳушёр.

Кўрди қасре равоқи гардунсой,
Умр қасри киби нишотафзой.

Сақфи сандал, равоқи ҳам сандал,
Эшигу фаршу тоқи ҳам сандал.

Атриким солибон ҳирадға хуруш,
Гаҳ бериб ҳушу гоҳ этиб беҳуш,

Қаср аро тахти сандалиойин,
Кўп жавоҳир била топиб тазйин.

Тахт устида бир ажаб тимсол,
Жину инс ичра йўқ юзига мисол.

Пайкари ҳайъат ичра руҳоний,
Бошидин то аёғи нуроний.

Ҳуснидин олам аҳли руҳиға қут,
Юзи хуршеди олами малакут.

Нурдин қадди равзанинг нахли,
Йўқ вужудида моу тин дахли13.

Жисми боштин-аёқ латофати маҳз,
Бўлуб элга бу ҳолат офати маҳз.

Даврида юз кавокиби саҳарий,
Жилва айлаб нечукки ҳуру пари.

Хожа солғоч кўз ул дилороға,
Ҳуши ул навъ борди яғмоға

Ким, қуруб қони ранги сорғорди,
Йиқилиб ерга ўзидин борди.

Сарви гулрух келиб бошиға анинг,
Лутф ила ўлтуруб қошиға анинг,

Келди гулрух насимидин ҳуши,
Бўлди кўргач яна фаромуши.

Кўнглидин маҳв ўлуб нишони хирад,
Гоҳ ўзида эдию гаҳ бехуд.

Кўргузуб лутф сарви ҳур нажод,
Лутфиға айлади ани муътод.

Токи топти рамида кўнгли қарор,
Кўнглининг ўтидин гум ўлди шарор.

Юз тамаллуқ била хужаста арус,
Ўзини қилди хожаға маънус.

Бемуҳобо ёниға ёндошти,
Шавқ ўти хожа бошидин ошти.

Айрилиб сабр ила қароридин,
Уйла фард ўлди ихтиёридин

Ки, яқин эрди сийна чок ўлғой,
Шавқи туғёнидин ҳалок ўлғой,

Маҳваш илгин тутуб қўпорди ани,
Олибон тахти узра борди ани.

Хожа ер ўптиким: «Манга не ҳад,
Бўлғали такягоҳим ул маснад».

Маҳваш ул навъ тутти они азиз
Ки, дегайсен ўзидур анга каниз.

Андоқ ўлди аён маоши анга
Ким, яна қолмади таҳоши анга.

Тахт уза тутти ер бути гулрухг
Анга ёндошти хожаи фаррух.

Чектилар шарбату таом аввал,
Иккисидин етушти ком аввал.

Атъима ул сифат латиф сиришт
Ким, дегайсен эрур наими биҳишт14,

Чун ғизодин етушти табъиға ком,
Базм аро жилва қилди бодау жом.

Қўйдилар турфа шира сандалдин
Борча нақшу нигори зарҳалдин,

Устида шиша, ёнларида сабў,
Борча анбар сиришту сандал бў,

Қўпти гулчеҳраи дилоройи
Атри базм ичра сандалосойи,

Ичибон тахт сори қилди хиром,
Тутти, маҳвашқа жоми сандалфом.

Маҳваш олиб чу бир-ики ютти,
Оғзидин олди хожаға тутти.

Хожа худ андоқ ўзидин борди
Ки, олиб бехудона сипқорди.

Уйла эврулди жоми нўшо-нўш
Ки, тарабдин етушти кўкка хурўш.

Килди май хожанинг димоғин гарм,
Рафъ бўлди ҳижобу пардаи шарм.

Онча мардумлиғ айлар эрди пари
Ким, бўлур эрди хожа парда дари.

Хожа забт айлай олмайин ўзини,
Сарви гулрухдин олмайин ўзини,

Бошлади нукта беҳижобона
Ким, пари қилмиш эрди девона.

Сўз дебон ҳар замон талабангез,
Ҳаракат айлабон тамаъомез.

Шўхи аблаҳ фиреб манъ этмай,
Илги хожа илгидан кетмай.

Хожанинг қолмади таҳаммули ҳеч,
Солди шаҳват ҳужуми жисмиға печ.

Ғалаёни қувойи жисмоний,
Уйла бетоқат айлади они.

Ким, чекиб хурвашни беҳушвор,
Деди: «Ҳолимни айладинг душвор,

Раҳм этиб дардима даво айла!
Васл ила ҳожатим раво айла!»

Лобалар бирла сарви шаккарханд,
Деди: «Бўл мунчаға букун хурсанд

Ки, букун онча майпараст ўлдуқ
Ким, кетиб ҳушу ақл маст ўлдуқ,

Тонгла бўлғон замон бир ишга шуур,
Хисравона қилай таҳийяи сур.

Ақд этиб сурати салоҳ била,   
Ҳарамингға кирай никоҳ била.

Чун муяссар бўлур ҳалол наво,
Бу ҳарамда харом кўрма раво.

Сурубон шаҳват этма беҳуда,
Пардаи исматимни олуда».

Хожаға шаҳват эрди муставли,
Қилмади суд лобагар қавли.

Яқин эрдики юз фиғон этгай,
Жаҳд қнлдики комиға етгай.

Айлабон шаҳват они нафсоний,
Қўлни бир ерга сунди пинҳоний

Ки, иши уқдасидин очиб банд,
Ож сандалға айлагай пайванд.

Деди маҳвашки: «Саъй бўлса неча,
Ул иш имкони йўқтурур бу кеча.

Бера олмас эсанг ўзунгга сукун,
Дейки, бир сарв қомати мавзун,

Тонгға тегру бўлуб парасторинг,
Айласун ўзни ҳамдаму ёринг,

Бу ўтунгким, аён қилур бас кин,
Топсун онинг зулолидин таскин».

Хожа фаҳм айладики, ҳол недур.
Арода посуху савол недур.

Мутаҳаййир бўлуб бу суратдин,
Яна дам урмади заруратдин.

Бути маҳвашким, они топти хамўш,
Анга бир онни қилди ҳамоғўш.

Икки човуши эрди маҳ сиймо,
Ноз ила андоқ айлади иймо

Ки, иков хожа сори бордилар,
Лоба кўп кўргузуб қўпордилар

Хилват ичра тузуб сару корин,
Ҳамдами қилдилар парасторин.

То саҳар хожа масту уй хилват,
Не буюрғонни билмади шаҳват,

Чарх чун тун ливосин этти нигун,
Бўлди тун обнуси сандалгун

Уйқудин анда очти кўзки сипеҳр
Ёрга ёймиш эди чу ашиъаи меҳр.

Кирди ёдиға ул қазия тамом
Ки, бўлуб эрди воқеъ андин шом.

Топти ўзни ажаб хижолат аро,
Кўнглин ул ҳолдин малолат аро.

Борча тақдир ила қўпуб ноком,
Айлади ҳавз жонибиға хиром

Ким, кириб сувға пок ғусл этгай,
То жанобат кудурати кетгай.

Боғлабон белга сандали фўта,
Урди чун ҳавз аро кириб ғўта.

Бош чиқорғоч ҳамул булоғ эрди
Ким, йиғоч жавфида суға кирди.

Ҳавлдин бўлди ҳар сари нозир,   
Бўй боши ўрнида эди ҳозир.

Яна бир неча ғўта айлади фош,
Ушбу ер эрди чун чиқорди бош.

Чархн танноз таън этиб асру,
Дер эди: «Ул гузарни элтти сув»,

Кавкабин тийра айлаб иқболи,
Чиқти нокомдин ўлум ҳоли.

Музтару лол қолиб ўз ишига,
Ҳоли андоқки бўлмасун кишига.

Бир тараф онча дарди жон коҳи,
Бир тараф нохужаста ҳамроҳи.

Ул уқубат аро урар эди печ,
Ҳолин изҳор айлай олмай ҳеч.

Яна ул тош сори тушти кўзи
Ки, битилмиш эди бу чашма сўзи.

Гўшасида битилмиш эрди бу сўз
Ки, бурун солмамиш эди анга кўз

Ки: «биравким бу симиё кўрди,
Кирибон сувға юз бало кўрди.

Чиққоч-ўқ тутмамоқ керак ором,
Айламаклик керак сув узра хиром.

Бўлса лахте азиматида даранг,
Дев ани ўлтурур, йўқ эрса наҳанг».

Деди: «Турғум кечиб нажотимдин
Ўлганим яхши бу ҳаётимдин».

Чунки фикр этти жон азиз эрди,
Ул мақом асру фитнахез эрди.

Биззарурат азимат айлади жазм,
Ешибон заврақини қилғали азм.

Кўрубон Мудбир анда кўп тағйир,
Холин англарға қилди кўп тадбир.

Қилмади ошкор мутлақ анга,
Бўлди оромгоҳ заврақ анга.

Бўлди Мудбир доғи яна йўлдош,
Буйла йўлдош йўлда бўлмаса кош.

Сурдилар сув юзига заврақни,
Ўзларига паноҳ этиб ҳақни.

Муқбили нотавон хароб эрди,
Хажр ўтидин ичинда тоб эрди.

Шайну ошуби эрди ҳамвора,
Мудбир айлаб ишига наззора.

Сўрса эрди, жавоб бермас эди
Ким, ғами шарҳ этардек эрмас эди.

Дер эди: «Эй рафиқи зебохўй,
Бўлма мендин бу сўзга посуҳ жўй!

Буки, ҳолимни шарҳ қилмасмен,
Айб эмас, чун ўзумни билмасмен.

Санга ҳоллмдин гар малолат эрур,
Сен муҳиқсен, манга хижолат эрур.

Қилса бехудлуғум сени ранжур,
Не дейин, чунки борсен маъзур.

Нафасингни манга дилосо қил,
Лутф ила неча.кун мувосо қил.

Бахтдин ком агар бўлуб ҳосил,
Бўлса бир кун мақомимиз соҳил,

Ҳажрима хотирингни шод айлай,
Упуб илгингни хайрбод айлай»,—

Деб бу сўз олиға қўюб бошин.
Кўзидин юммайин тўкуб ёшин,

Заврақ ичра хўруш солур эди,
Ути дарёға жўш солур эди.

Мудбир аҳволидин бу навъ огаҳ
Ким, анга қўйди юз жунун ногаҳ.

Чашма узра бўлур чу деву пари,
Урунуб бўлди бу сифат асари.

Кўрунуб бу анга ғариб нима
Ки, аён бўлди бир азим кема.

Чун ел ўз эътидолидин ошти,
Заврақ ул кема бирла ёндошти.

Кемага қўйдилар иковла қадам,
Бўлғали мавж хавфидин беғам.

Кема аҳли тамом ўлуб эдилар,
Жон ғамидин халос ўлуб эдилар.

Кема ичра йўқ эрди ғайри ўлук,
Анда сандал йиғочидин тўла юк.

Мундоқ эрмишки хусрави Ховар
Ки, эмиш ул тараф жаҳон довар.

Бир қизи бор эмиш пари янглиғ,
Не пари, меҳри ховарий янглиғ.

Шоҳ умриға зеб ила зайн ул,
Шоҳға балки қурратул-айн ул.

Воқеъ эрмиш судоъ доим анга,
Кўрунуб умр номулойим анга.

Ҳукамо айлабон иложин кўп,
Келмай онинг мизожиға бири хўб.

Ғайри сандал исики нофиъ ўлуб,
Бошининг оғриғиға дофиъ ўлуб.

Бу жиҳатдин шаҳи сипеҳр маҳал,
Қасри олий бино қилиб сандал.

Борча азжоси сандали пайванд,
Рифъат ичра нечукки чархи баланд.

То тутуб маҳваш ул уй ичра мақом,
Етгай андин судоиға ором.

Олам ичра тушуб бу овоза,
Руҳи тужжорнинг бўлуб тоза,

Анда сандал соторға жозим ўлуб,
Ҳинд мулкига борча озим ўлуб,

Тошибон онча сандали хушбў
Ки, бутуб ул иморати дилжў.

Гўйиё ул гуруҳдин нечаси,
Бўлғон иш саъйи кундузу кечаси

Бу кема ичра топибон ором,
Юклабон сандал айламакда хиром,

Кема гирдоб аро бўлуб доир,
Йиллар ул даврада эмиш сойир.

Туганиб чун алар захираси пок,
Бўлубон кема аҳли борча ҳалок.

Бу маҳал ел эсиб тенгиз уза тез,
Зоҳир айлаб тенгизда рустохез.

Баҳрни чунки ел қилиб раққос,
Чарх урардин бўлуб сафина халос.

Киргач ул кемага ики ҳамроҳ,
Бор эди Муқбил иши нолаю оҳ.

Тутубон кунже ўз фиғони била,
Қолибон баҳр ичинда жони била.

Мудбир ул ўлган элни суға солиб,
Кемау моли ихтиёрнн олиб.

Кема амволини қилиб ўзининг,
Кемани балки ҳам билиб ўзининг.

Ул бу амвол забтиға машъуф,
Ёриға йўқ анинг ишида вуқуф

Ким, кўрунди йироқтин соҳил,
Кема соҳилға етти мустаъжил.

Бу тарафким кема шиновар эди,
Гўйиёким диёри Ховар эди.

Шаҳ букун майл этиб тамошоға,
Айлар эрди назора дарёға.

Кўргач ул кемани деди: «Юрунгуз,
Элидин бир кишини келтурунгуз!

Кема кайфиятини фаҳм этайин,
Фаҳм этиб, ёниб уй сори кетайин».

Кўрдилар икки кимса эрди қарин
Бу бири шоду ул бири ғамгин.

Шаҳ сўзи ул иковга чун етти,
Мудбир ул ён равон хиром этти.

Ер ўпуб айлагач дуо филҳол,
Шоҳ анинг ҳолатинн қилди савол,

Дсди: «Тожирмену тижорат ишим,
Қолмади бу сафарда ҳеч кишим.

Бўлубон сув уфунати мақрун,
Ўлдилар борчаси бўлуб тоун15.

Эмдиким бўлди манзилим соҳил,
Мен мену бир қулум оти Муқбил».

Ул бу янглиғ суруб фусун била дам
Ким, бўла бошлади таниға варам.

Варамидин либоси чок ўлди,
Кўкси ҳам чок ўлуб ҳалок ўлди.

Шоҳни ҳайрат айлади ожиз,
Буйла иш кўрмаган учун ҳаргиз.

Муқбили нотавонни қилди талаб,
Кўргач-ўқ кўнглига юз урди тараб.

Олндин ҳамраҳини ёшурди,
Сўрди ул сўзки, ёридин сўрди.

Муқбил андоқки бор эди бир-бир,
Қилди ондоқки бор эди тақрир.

Шаҳ деди, кемау неким иҳмол,
Борчаси бўлди жамъ байтулмол.

Ҳар не Муқбилғаким баён бўлди,
Чинлиғи шоҳға аён бўлди,

Деди: «Аҳсанта, мухбири содиқ,
Сидқ аро кимгаким десак фойиқ,

Тузлугунг кўнглумизни сайд этти,
Жонимизни асири қайд этти.

Иста, биздин неким санга дилхоҳ»,
Муқбил айлаб дуо деди: «К-эй шоҳ,

Шоҳнинг умру жоҳин истармен,
Чарх авжида комин истармен.

Яна матлуб ҳақ ибодатидур
Ким, улус мужиби саодатидур.

Шоҳ агар қилса бандасин озод,
Туну кун айлагум дуо била ёд».

Чунки Муқбил сўзи эди дилкаш,
Ҳусн хулқию ҳусни хулқи хуш.

Шаҳ кўруб ул сифат ҳамида  хисол
Ки, башар хайлидин эрур бу маҳол.

Муқбили хуш баёну зебо чеҳр,
Уйла гарм этти шоҳ кўнглида меҳр

Ки, анга хизматин ружуъ этти,
Шаҳ деганда бу ҳам шуруъ этти.

Қилди қуллуғни уйла табъпазир
Ки, шаҳ этти ани қошида вазир.

Сўнгра хизматдин ўтти поя анга
Солди давлат ҳумойи соя анга.

Шаҳ бўлуб вуслат амриға машғул,
Они фарзандлиққа қилди қабул.

Гарчи ул қилди узрлар ангез   
Ки, ўти ўзга барқдин эди тез

Ким, анга қилмиш эрди ғорати ҳуш,
Бути сандал насими сандалпўш.

Боқмайин шоҳ эътирозиға ҳам,
Қўймай они ўз ихтиёриға ҳам.

Харж этиб махзан ошкору нуҳуфт,   
Қурратул-айнин айлади анга жуфт.

Кийдуруб ҳулла борча сандал бўй
Ким, парқваш бу ишга қилмиш хўй.

Қасри сандалға чектилар они,
Топшурурға гули сумансони.

Чунки боқти ҳамул ғаройиб эди
Ки, анга мужиби масойиб эди.

Қаср ул, сақфу остона ҳам ул,
Тахт ул, офати замона ҳам ул.

Ҳайрат ўти солиб димоғига дуд,
Айлаб ул ўт вужудини нобуд.

Оҳу афгон чекиб йиқилди яна,
Жони чиқмоққа майл қилди яна.

Ўзига гар келур эди гоҳи,
Яна борур эди чекиб оҳи.

Атри сандал топиб димоғи анинг,
Ёрубон гар кўзи чароғи анинг.

Кўзин очқоч яна кўруб аҳвол,
Нола айлаб бўлур эди беҳол.

Кўрубон буйла ишқи дилкаш анга,
Меҳрибон бўлмиш эрди маҳваш анга,

Токи тадриж ила топиб ором,
Топти маҳваш висоли бирлан ком.

Лек ҳайратдин эрди доим лол.
Сурди бир кун бути ҳумоюн фол:

«Ким санга ҳайрати эрур ғолиб?
Бормен онинг вуқуфиға толиб».

Чўн анга нукта йўқ эди жуз рост,
Кўрганин шарҳ қилди бекаму кост.

Шажару чашма  можаросини ҳам,
Сандалу қасри симиёсини ҳам.

Мутабассим бўлуб бути маҳваш,
Анга афсона бошлади дилкаш

Ким; «мени хўблиқ аро тақдир,
Чун жамол ичра қилди оламгир,

Тушти ҳуснум сўзи жаҳон   ичра,
Не жаҳон, балки инсу жон ичра.

Манзаримдин ўтарда ногоҳе ,
Ҳуснума вола ўлди жин шоҳи.

Қаср уза тушти жин алолоси,
Мени девона қилди савдоси.

Шаҳға чун қилдим они жилванамо,
Бошим устига келтуруб ҳукамо.

Яна ромию соҳири ҳунарий,
Дафъ этардек зиёни деву пари.     

Қилдилар иттифоқ ила чора
Ким, алар дафъ бўлди якбора.

Лек гоҳе қанот садоси келур,
Қулоғимға пари нидоси келур,

Буйла дерларки, жин шаҳи ёна,
Чунки бўлмиш ғамимда девона.

Баҳр уза симиёйи этмишлар,
Манзари дилкушойи этмишлар.

Сандалий қасру даврида боғе,
Сандалий тахт уза мени доғи,

Сен нечукким кўруб аён эттинг,
Манга кўрган киби баён эттинг.

Нақш қилғон эмишлар анда тамом,
Кўрубон хаста топқали ором.

Сен ҳамоноки анда етмишсен,
Ўзни нақшимға вола этмишсен.

Анда вола эдинг мисолимға,
Мунда еткурди ҳақ висолимға»

Рафъ ўлуб Муқбил олидин мушкил,
Бўлди гулрух хаёлидин хушдил.

Касри сандалда комрон бўлди,
Тўни ҳам сандалий нишон бўлди.

Сандал осойиши равон англа,
Атри онинг ҳаёти жон англа.

Сандал исинда тек туруб бўлмас,
Мушкни кимса ёшуруб бўлмас».

Чун бу афсона сурди нуктасаро,
Уюди шаҳ насими сандал аро.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:34:07 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #26 : 12 Mart 2011, 14:50:10 »
[XXVI]

Одина куни Баҳромнинг кофурий асвоб била қасри кофургун   ичинда мушкин зулфи кофурий   либос била тахти ож узра жоми  биллуридин бодаи кофур мизож ошом қилғони ва ул кофуркорлиқдин ҳижрони ҳарорати таскин топиб, ўз ғазоли мушкбўсидин хабар топқони

Чунки одина бу рафеъ равоқ,
Қилди тоқин саҳар гачидин оқ,

Солиб эрди мушаъбиди гардун,
Нажм доналаридин оғзиға ун.

Субҳдин лек уйла жўшкурди
Ким, дамидин ул ўтни совурди

Субҳ савбини гозури афлок
Меҳр собуни суртубон юдн пок1.

Шоҳ айлаб либосин оқу ҳарир,
Жилва қилди нечукки меҳри мунир,

Қилди, оламни ёрутуб нури,
Азми гунбаз саройи кофурий.

Ҳулла бирла ҳарпринп бути Чин,
Бериб эрди бу ранг ила ойин.

Тахти ож узра шаҳ чу тутти мақом,
Шўх ҳам топти ёнида ором.

Яна ишрат учун тузулдп асос,
Мажлис аҳлиға оқ борча либос.

Яна бир гулрухи паризода
Тутти чини қадаҳ била бода.

Чини эрди валек фағфурий,
Чин буким, ранги эрди кофурий.

Шоҳ оқшомға тегру бода ичиб,
Лек ҳар кунгидин зиёда ичпб,

Меҳр чун даҳрднн ёшурди нур,
Сочти он чарх томидин кофур.

Яна уйқу нишоти истади шоҳ,
Солдилар оқ уй ичра маснадгоҳ.

Ҳозир зрди мусофири пурдон,
Нуктадин кўнгли ҳуққаи дурдон.

Қилди боғишда ўлтуруб бунёд,
Шаҳ дуосинки: «Чархи кўҳна ниҳод.

Бу оқ уюнгга боргоҳ ўлсун,
Боргоҳинг жаҳон паноҳ ўлсун!»

Еттинчи иқлим йўлидин келтурган мусофирнинг фасонасиголлиғи

Чун дуо қилди деди фарзона
Ки, дей ўз кўрганимдин афсона:

«Менки, тушмиш буён гузор манга,
Мулки Хоразм эрур диёр манга.

Санъатим анда соз чолмоқ ишн,
Билмайин мен киби ишимни киши.

Илми адвору фанни мусиқий,
Мендин ул илм аҳли таҳқиқий.

Элга таълим этмоқ вирдим,
Кимки устоди қавм шогирдим.

Ногаҳбн тушти мундоқ овоза,
Эл аро бўлди бу хабар тоза

Ким, келур тожири хитойи зод,
Биласи бир канизи ҳур нажод.

Хожанинг моли баҳру кондин кўп,
Ҳар неким эл гумони андин кўп.

Лек тожнрға ончаким амвол,
Моҳвашға юз онча ҳусну жамол.

Бовужуди жамоли фитнафиган,
Бор эмиш хуш навоу барбатзан2.

Бу хабар элни беқарор этти,
Неча кун ўтти хожа ҳам етти.

Қилди Хоразм аҳли истиқбол,
Фаҳм қилмоққаким недур аҳвол.

Хожа худ бор эди деганча ғани,
Зуҳду тақви анинг шиору фани.

Юзи сажжода узра матлаи нур,
Мушкининг чарх айлабон кофур.

Парда ичра маҳи фалак пайванд,
Асли нисбатда хожаға фарзанд.

Хожаи баҳр каф била гуҳари,
Ул сифатким, фаришта бирла пари.

Лек маҳваш юзи ниқоб ичра,
Меҳрдекким бўлур саҳоб ичра.

Ул ниқоби — ниқоби кофурий,
Меҳр узра саҳоби кофурий.

Йўқ ниқобики, ҳар не кийгани оқ,
Не кияр бўлса истабон ани оқ.

Ҳар куни икки қатла — субҳ ила шом:
Тузубон нағма сарви сиймандом

Парда ичра қилиб навозиш чанг
Унун ул чанг ила қилиб оҳанг.

Тузуб ул навъ руд бирла суруд
Ки, олиб жонлар ул суруд ила руд.

Пардадин тошқори улусқа ҳужум,
Пардаги ҳоли лек номаълум.

Пардада ҳол ошкоро йўқ,
Киши кўрмак тиларга ёро йўқ.

Субҳ ила шомқим тарона тузуб,
Халқ фарёди бехудона тузуб.

Элни алҳони нотавон айлаб,
Нотавонларға қасди жон айлаб.

Ўйла кун ўтмайинки бпр ғамнок,
Ўлмағай оҳу нола бирла ҳалок.

Ўлубон халқ ул навоға кўчун,
Жон бериб балки андоқ ўлмак учун.

Мулк шоҳиға тегуруб нома,
Ки, фалак буйла тузди ҳангомй.

Айлай олмай ани тиларга хитоб
Ким, эрур хожа ҳам рафиъ жаноб.

Бернбон ўз либссиға тағйир,
Шоҳни ишқ этиб фақиру ҳақир.

Сойирн халқ ичинда пинҳоний,
Шаҳни ҳам вола айлаб алҳони.

Солибон парда ичра маҳрамлар,
Зуафодин санамға ҳамдамлар.

Ҳуснин англаб навосидин афзун,
Бўлди бу қисса бениҳоят узун.

Қилиб ул парда ичра ком тамаъ.
Васлин истаб шаҳ ўлди хомтамаъ.

Айлаб ул навъ бўлъажаб ҳавасе,
Солди даллолалар ароға басе.

Истабон моҳваш била панванд,
Айламак хожаға ўзин фарзанд.

Ҳосил ўлмай бу.мақсади ноёб,
Хожадин шаҳға буйла келди жавоб

Ким: «бу сўзларки, шоҳи банданавоз,
Қилди бу қулға мужиби эъзоз.

Тийра туфроғни кўкка тегурди,
Зарра қадрин қуёшдин ошурди3.

Манга не ҳадки шоҳи давлатманд,
Пойим этгай бу ерга тегру баланд.

Лек мундин ҳам ортуқ айласа жуд,
Манга толеъ агар йўқ эрса, не суд?

Ҳосилан бу санамки маҳвашдур,
Жуфт амридин асру саркашдур.

Ҳақки қилди ягонан офоқ,
Жуфтидиц доғи они айлади тоқ»4,

Деди улким: «Анинг шиори бор,
Шоҳ ҳокимдур, ихтиёри бор».

Шаҳ муни тутмайин мусаллам ҳеч,
Сўзда кўп тушди тоб бирлан печ.

Сўз кўп уммиду бийм бирла деди,
Посухи хожанинг ҳамул сўз эди.

Кўрдиким, айлар они ишқ ҳалок,
Узи мағлубу ишқ эди бебок.

Шаҳват они чу беқарор этти,
Ғазабу зулм ошкор этти.

Ҳукм қилдикн, бордилар хашга,
Шаҳға андоқки бор эди майли.

Юклабон ҳурнинг амориснн,
Хожанинг луъбати ҳисорисйн.

Элтибон шоҳи тийра рой сарн,
Мойил айлаб ҳарамсарой сари.

Қаср ичинда тушурдилар филҳол,
Шаҳни мағлуб этиб хаёлн маҳол.

Азм қилди санам сори хушдил,
Чун бу ҳолатни билди моҳи. чигил:

Чангини қўлға олиб айлади соз,
Чанг ила нағма айлади оғоз.

Нағма ул навъ ошкор этти
Ким, эшитгач шаҳ ўзидйн кетти.

Етса ҳар кимсанинг қулоғиға бу,
Ииқилиб элтибон ани уйқу.

Чун улус борча масти хоб бўлуб,
Шўхқа уй сори шитоб бўлуб.

Шоҳ чун уйғониб сипоҳ била,
Ҳайрат айлаб сипаҳни шоҳ била.

Кўзларидин юбон чу уйқуни,
Келтуруб ёна шўхи жодуйи.

Яна ул навъ нағмасоз айлаб,
Уйқу кўзларга турктоз айлаб.

Яна айлаб санам уйига хиром,
Тутубон пардаси аро ором.

Неча қатла шаҳ этти уйла жадал,
Анга маҳваш кетурди буйла бадал.

Оқибат иффати муассир ўлуб,
Шаҳ ишидин рамида хотир ўлуб.

Хожа олиға келди лутфомез,
Бошлабон юз ҳадиси узраигез,

Базм тартиб этиб аёқ тутти,
Ота айтиб ани қулоқ тутти.

Ойға ҳам инфиол этиб изҳор,
Қилғонидин малол этиб изҳор.

Парда тошида узрхоҳ бўлуб,
Узр айтурда хокроҳ бўлуб.

Тутубон чун бу меҳр айлаб фош,
Икки дунёда они қиз қардош,

Ота муни, сингил дебон они,
Айлаб улча риоят имкони.

Шўх чун шоҳдин бўлуб эмин.
Бўлубон ул диёр аро сокин.

Хожа боғи ясаб биҳиштосо,
Анда бир қасри тоқи гардунсо.

Яна ул кавкаби саодат учун,
Ясамиш хужрае ибодат учун.

Моҳ кофургун қабо пайваст,
Бўлуб ул ҳужрада худойпараст.

Бори кийган ҳарири субҳ нишон,
Кўзи тонг отқуча ситорафишон.

Тенгрига туну кун муножоти,
Биров уммиди бирла авқоти.

Лек они кимсага аён қилмай,
Чун аён қилман ул киши билмай.

Субҳ   бўлғоч   яна   суруд  чекиб,
Нағма бирла Навоий руд чекиб.

Ҳам анинг руди иштиёқангез,
Ҳам суруди келиб фироқомез.

Бир нафас чунки элни зор қилиб,
Савти тош кўнгли ичра кор қилиб.

Яна тоатқа юз қўюб то шом,
Шом айлаб ҳам ул ишига қиём.

Пэрда тошида элга нолау оҳ,
Шаҳ дағи анда ер тутуб гаҳ-гоҳ.

Ул гарсйибни истимоъ айлаб,
Ҳуш анинг кўнглидин видоъ айлаб.

Ясабон хожа хони меҳмони,
Улча бўлғой тгкаллуф имкони.

Кўргузуб юз туман латофат ила,
Узатиб шоҳни зиёфат ила.

Хожанинг суду моясиға газанд
Еткуруб, икки булъажаб фарзанд.

Менки ул шаҳр нағмасози эдим,
Базмлар достоннавозн эдим.

Ҳам кунум лаҳни руд бирла ўтуб,
Ҳам маошим суруд бирла ўтуб,

Чунки ул зоҳир этти руду суруд,
Офият мендин айлади падруд.

Топмадим элдин илтифот ўзга,
Талх бўлди манга ҳаёт ўзга.

Чун ишим мухтал ўлди якбора,,
Айладим ўз ишимга бир чора:

Айладим рағбат ул қадар кофур
Ким, ҳароратдин айлагай маҳжур.

Ражулият чу салб бўлди тамом5,
Хожа даргоҳи сори урдум гом.

Хожа маҳваш ҳаримида эди шод
Ким, йироқроқтин айладим фарёд.

Истади хожаи фаришта хисол,
Парда ичра нигори ҳур, мисол.

Сўрдиларким: «Недур бу фарёдишу
Ким сену кнмдин ўлди бу додинг?»

Айттим: «Зулм сиздин ўлди: манга,
Сен   отоу   бу   қиздин   ўлди   манга»

Дедилар: «Туҳмат этма, эй мазлум
Ки, эмас бизга зулм даъбу русум!

Тонимоқта магар янгилмишсен,
Узга эл бизни фаҳм қилмишсен».

Дедим: «Андоқ эмас, сўрунг бир-бир,
То қилай ҳар не қилдингиз, тақрир.

Қнлингиз чора берсангиз инсоф,
Йўқса тортинг сўзумга ҳукми газоф»6.

Дедилар «Айт».— Айладим оғоз,
Сўзни аввал дуодин эттим соз.

Сўнгра ҳолим деднм шитоб этмай,
Сўз адосида изтироб этмай.

Кулубон туттилар мусаллам ани,
Хожа ҳам, сарви лоларух ҳам ани.

Токи бу ерга етти сўз охир
Ки, муродимни айладим зоҳир

Ки: «тиларменки улча бўлса ҳаёт,
Ушбу даргаҳда сургамен авқот

Ки, ишим ғайри лаҳну руд эрмас,
Узга иш шуғли  даст  ҳам   бермас.

Қут берса фаришта эҳсони,
Қути руҳ ўлса ҳур илҳони7.

Буйла таълимким эрур ҳавасим,
Мингидин бирга бўлса дастрасим.

Умрум ар Нуҳ8дин кам эрмасдур,
Ҳосили умр ул манга басдур.

Менки бу навъ кўрдунгиз ожиз,
Йўқ бу фан ичра мен киби ҳаргиз.

Бу мамоликда кимга бу иш вирд,
Борча бордур манга камин шогирд.

Бор экандур менинг қошимда забун,
Арзи мусиқий этса Афлотун.

Лек бу ишки, эмди бўлди аён,
Сабтидин ожиз англа килки баён

Ким, кўрубтур чу нағмаи тузмак,
Гаҳ қилиб қатл, гоҳ тиргузмак.

Лаҳнким топти мояи эъжоз,
Андин ўлди менинг ишим носоз».

Кўрдилар чун бу ажзу хорлиғим,
Асар эттн аларға зорлиғим.

Лутф ила дилнавозлиғ айлаб,
Ҳолима чорасозлиғ айлаб,

Деди хожаки: «Еримиз бўлсанг,
Соз ила ғамгусоримиз бўлсанг,

Худ маишат санга эрур ҳосил,
Лек бир муддао эрур мушкил.

Сарви гулрухға хизмат этмак ҳам
Ки, яқин келмас анда номаҳрам».

Деди: «Ўзумни маҳрам айлабмен,
Сизни ул ишда беғам айлабмен.

Ҳунар уммидидин бўлуб маъюб,
Ражулиятни қилмишам маслуб.

Онча кофур иттифоқ эттим
Ки, ҳаво майлини йироқ эттим.

Чун эрур ушбу парда кофурий,
Ҳам бу ранг ичра парда мастури.

Манга ҳам ўзни қилғали ҳамранг,
Бўлди кофур жониби оҳанг.

Бўлмасам ушбу пардадин маҳжур,
Бир камин бандамен отим Кофур»9.

Сўз дедим чун бу навъ адо бнрлан,
Хожау сарви маҳлиқо бирлан.

Ҳайрат айлаб, чу қилдилар тафтиш,
Англадиларки, воқеъ эрди ул иш.

Илтифот эттилар ниҳоятсиз,
Кўргузуб хулқу лутф ғоятсиз.

Бўлубон лаҳзаи ишимда малул,
Хизматим   иккисига   тушти   қабул.

Хизмат амрида ул сифат бўлдум
Ки, иккисига мултафат  бўлдум.

Пардада гоҳ хожаға дамсоз,
Парда кейнида ойға ҳам ҳамроз.

Чун бор эрди муносабат мавжуд,
Асру кўи илтифот тутти вужуд.

Моҳрух чун тузар эди нағамот,
Мени бир ҳайрат айлар эрди мот:

Неки абёти жонфизоси эди,
Борчаси дарду ҳажр адоси эди.

Нағмаға кирса ҳар тарона анга,
Нолалар эрди ошиқона анга.

Англадим хилват ичра ҳам они
Ки, басе йиғлар эрди пинҳони.

Асру кўп музтар айласа эдн ғам,
Парда кейнида меи эднм маҳрам.

Ҳар нечук сўзкн, қнлса эрди хаёл,
Мендин ул сўзни айлар эрди савол.

Билганимча жавобин айтур эдим,
Бори сўзнинг савобин айтур эдим.

Тунлар ушгудян ўлса бегона,
Манга дер эрди: «Айт афсона».

Қайдаким бўлса эрди шарҳи фироқ,
Йиғлар эрди ягонаи офоқ.

Буйла аҳволидин тааққул ила,
Жазм бўлди манга тааммул ила

Ки, паривашки зору маҳзундур,
Гўйиёким бировга мажнундур.

Ҳажр хори ичин чу ковиш этар,
Савт ила тошқори таровиш этар10.

Чекмаса нағма туну кун они
Куйдурур ул шарора пинҳони,

Ҳоли чун мундоқ эрканин билдим,
Андин англарни орзу қнлдим.

Айтур эрдим ҳадис ҳар сориднн,
Сўз ўтар эрди хайру шар сориднн.

Токи топтим ўзумга беҳад ром,
Тавсани табъида басе ором.

Буйла ҳолатда дедим: «Эй маҳваш,
Тенгри тутсун ҳамеша кўнглунг хуш!

Хотиринг қайғудин йироқ бўлсун,
Айш ҳар лаҳза яхшироқ бўлсун!

Мушкиледур манга қилайму савол».—
«Қил!»—дегач, сўзнн бошладим фнлҳол

Ким: «неча вақт эрурки бандангмен,
Меҳрдек хоки раҳфигандангмен11.

Кузатурмен ҳамеша ҳолинг не?
Айш ёхуд ғаму малолинг не?

Ҳар тарафким етибдурур кў'нглум,
Ўйла маълум этибдурур кўнглум,

Ким, сенинг бир ғами ниҳонинг бор,
Халасидин хароши жонинг бор12.

Анга боис биров муҳаббатидур,
Балки андуҳу доғи фурқатидур.

Ки, чу андин етар алам чекмак,
Даъб этарсен суруди ғам чекмак.

Узни машғул этиб тарона била,
Нола айларсен ул баҳона била.

Чун кўнгул шарҳи ҳоли айларсен,
Хаста кўнглунгни холи айларсен.

Манга бу ғамни ошкор этсанг,
Мени бу сирда роздор этсанг.

Токи бўлғай ҳаётим имкони,
Кимса мендин эшитмагай они.

Лек мумкиндурур даво қилурум,
Саъй этиб ҳожатинг раво қилурум».

Чун эшитти сўзум бути гулрух,
Фикр этиб буйла айтти посух

Кн: «бу сўзким дединг йироқ эрмас,
Ростдин нукта яхшироқ эрмас.

Яхши бўлмиш ншим санга маълум,
Лек шарҳин сен айламак мафҳум.

Хирад олинда номувофиқ эрур,
Сўрмамоқ сендин они лойиқ эрур.

Санга йўқ суд англамоқ они,
Манга юз минг балият имкони.

Ишки таҳқиқи бежиҳат бўлғай,
Сўрмоқ онн не маслаҳат бўлғай?

Мунда гар истасанг ўзунгга нузул,
Икки ишдин бирини айла қабул:

Ё бу тафтиш таркини этгил,
Ёки билгач бошинг олиб кетгил,

Ўйлаким бўлмағил бу водида,
Балки бу мамлакат саводида».

Гарчи ул нуктадин етишти ҳарос,
Лек жон қасди айлади васвос.

Бир неча кун кезар эдим ғамгин,
Топа олмади хотирим таскин.

Ҳам замиримни ғамкаш этти бу фикр,
Ҳам димоғим мушавваш этти бу фикр.

Чунки сабру қарорсиз бўлдум,
Оқибат ихтиёрснз бўлдум.

Яна хилват топиб дуо қилдим,
Суди йўқ можаро адо қилдим.

Ки: «Хаёлимда фикр ўлуб пеша,
Мени савдойи эгти андеша.

Чун ҳадисингни истимоъ этайин,
Бошим олиб қаёи десанг кетайин!»

Деди маҳваш: «Ғариб зрур бу сўзунг
Ки, тиларсен бало ўзунгга ўзунг.

Шаҳрда турмасингға паймон қил,
Бошинс олиб кетарга аймон қил».

Хотириға не таврким етти,
Аҳд қилдим нечукки амр этти.

Кўнглида ваҳм қолмагач ёна,
Маҳваш оғоз қилди афсона

Ки: «мени чун ғамин хаёл зттинг,
Ул ғамимға жиҳат савол эттинг.

Сўзни аввалдин этмасам марқум,
Яхши бўлмас ғамим санга маълум.

Билки, Чин мулкидур диёр манга,
Утубон анда рўзгор манга.

Иккн хон кину размидин тақдир,
Тифл   эканда   биравга   қилди   асир.

Байъима хожа муштари бўлди, 
Бандаси меҳри ховарий бўлди.

Гарчн мундоқ азиздурмен анга,
Сотқун олган каниздурмен анга,

Чунки йўқ эрди хожаға фарзанд,
Мисли фарзанд қадрим этти баланд,

Чун унум дилкаш эрди, лаҳжам хуш,
Чекар зрдим таронаи дилкаш.

Ҳукамоким бу фанда моҳир эди
Ким, маҳорат аларда зоҳир эдн.

Келтуруб уйга кўп риоят этиб,
Жуду икром бениҳоят этиб.

Ул қадар саъй айлади маҳу сол
Ким, манга касб бўлди мунча камол.

Ҳосилим бўлди тортмоққа нағам,
Музҳику мубкию мунаввим ҳам13,

Унум овозаси жаҳон тутти,
Чангим овози осмон тутти.

Ҳусн худ беқиёсу андоза,
Бўлди овоза узра овоза.

Эшитиб борча аҳли жоҳу тамиз
Ким, бор эрмиш бировда буйла каниз.

Бўлднлар нақдсанж байъим учун,
Тўктилар молу ганж байъим учун.

Ҳар тарафдин чу мол рез этти,
Хожа ўз фарзандини каниз этти.

Кеча кўпрак кўруб Харидорим,
Тезрак айлар эрди бозорим.

Чинда бу навъ шўр ила ғавғо,
Ҳар кишининг бошида бир савдо.

Чинда бор эрди бир ажаб наққош,
Сунъ наққошидек жаҳон аро фош.

Иши монандсиз, оти Моний.
Ул ёзиб суратнмни пинҳоний.

Сафар этмак учун ўзин тузмнш,
Бир шаҳаншаҳға они кўргузмиш

Ким, жаҳон мулкн ичра ҳар ким шоҳ,
Бор эмиш анга бандаи даргоҳ.

Шоҳ суратға майл этиб пайдо,
Балки бўлғон эмиш кўруб шайдо.

Уйлаким топибон амин кишилар,
Пок пайванду хурдабин кишилар,

Йибориб Чинға шўр солмоқ учун,
Бир канизакни сотқун олмоқ учун,

Бир харидор эди Хито хони,
Ҳукм бирла йироқ этиб они.

Байъ этиб хожанинг мизожи била,
Неча бирла Хито хирожи била.

Шод ўлуб бахтдин кушод топиб,
Ёндилар истаган мурод топиб.

Фарз йўл қатьини билурлар эди,
Икки манзилни бнр қилурлар эди.

То мени шоҳға кетурдилар,
Дурни дарё сори етурдилар.

Етти чун зарра меҳри анварға,
Банда султони бандапарварға.

Шоҳ ул элни бениёз этти,
Олам аҳлида сарфароз этти.

Ватан этти манга шабистонин,
Не шабистонкн, равзаи жонин.

Андоқ ўлдики, менсизин бир дам,
Тийра эрди анга ёруғ олам.

Умридин ҳосили жамолим анга,
Балки умри абад висолнм анга.

Иш анга ишрату шикор эрди,
Гашти саҳроу лолазор эрди.

Чопибон кўҳу дашт сори саманд,   
Гўр бўйниға солур эрди каманд.

Ҳар қаён чопса гўр пўя сутур,
Ўлар эрди сутури олида гўр.

Лолагун   гўрни   шикор   айлаб,
Қонидин   ерни   лолазор   айлаб.

Лолазор ичра чун ичиб майи ноб,
Гўр эти эрди базми ичра кабоб.

Хоҳ шаҳр ичра, хоҳ дашт ичра,
Хоҳ орому хоҳ гашт ичра

Менсизин йўқ эди даме коми,
Ком йўқ, хотирининг ороми.

Бўлмасам ҳамраҳ урмай ул бир гом,
Мен наво чекмай, ичмай ул бир жом.

Мен қаю нағмаким адо айлаб,
Ул чекиб оҳу жон фидо айлаб.

Дашт аро сайр қилса, ёнида мен,
Шаҳр аро хилвату ниҳонида мен.

Олмайин кўз дами жамолимдин,
Тўймайин бир нафас висолимдин.

Оқибат бўлди ул сифат мағлуб
Ким, мен эрдим ҳаётидин матлуб.

Етти ул ерга ишки хайлу сипоҳ,
Қўйди навмидлиққа юз ногоҳ.

Ки, алардин йўқ эрди шаҳға вуқуф,
Кеча-кундуз манга эди машъуф.

Ончаким шаҳ манга эди мойил,
Хаста кўнглум анга эди мойил.

Васлин истарга ихтиёрим йўқ,
Ҳажрида лаҳзаи қарорим йўқ.

Шавқ ўти икки ёндин андоғ тез
Ки, бўлуб шуъласи сипеҳрситез,

Шоҳдин илтифоти номақдур,
Қилғон эркондурур мени мағрур.

Мен канизи сиёҳбахти лаим,
Ҳам сияҳбахту ҳам сиёҳ калим.

Шаҳдин ул бандаликки кўргаймен,
Ҳавсала қайдаким сингургаймен.

Ҳар неким нутқум айлар ўлса баён,
Бор эмиш бошидан-аёқ ҳазён.

Бир кун ул навъ воқеъ ўлдики шоҳ,
Овда эрдию мен анга ҳамроҳ.

Маст эди ул, эрди бодапараст,
Лек мен худпарастлиқдин маст.

Шаҳ этиб бир кийик сари оҳанг,
Чапиға ё ўнгиға олди хаданг.

Деди: «Чун рахшим ул тараф сурайин,
Ани ҳар навъким десанг урайин».

Мен дедимки: «Қўлин шикил этгил,
Ҳам йироқтин-ўқ айлагил бинсмил»14.

Билгач ул сўзни хотири поки,
Тикти икки қўлин отиб хоки.

Чунки солди икки қўлиға шикол,
Кайбур отиб бўғузлади филҳол.

Қилди бир ишки қилғоли они,
Одамизоднинг йўқ имкони.

Керак эрдики жон фидо қилсам,
Шастининг муздини адо қилсам,

Эмдиким мендин истади инсоф,
Ботлабон мен сиёҳбахт газоф.

Ақлдин жаҳл сори қайтибмен,
Ул қадар ҳашву ҳарза айтибмен15

Ки, агар адл ила қилиб чора,
Мени қилдурса эрди юз пора.

Деганимга жазо эмас эрди,
Қилғанимға сазо эмас эрди.

Анда ҳам қаҳр тиғини сурмай,
Мендек ўлтургуликни ўлтурмай,

Боғлатиб солди бир биёбонда,
Ки, қазо етса ўлгамен онда.

Қаҳр ила маст қўнди шаҳрға юз,
Токи ўтти ики кеча-кундуз.

Хожаким, деб эдн мени фарзанд,
Лек сотиб эди узуб пайванд.

Хотири қолиб иштнёқимға,
Туза олмай ғаму фироқимға.

Мени кўрмак учун бўлуб жознм,
Бўлғон эрмиш Хитойдин озим.

Манга солғонди жаҳл буйла хато,
Икки манзилға етган эрмиш ато.

Ул ики кунки, мен эдим мағзуб,
Хожаға кўрмагим бўлуб матлуб.

Сурар эрмиш фарас қилиб шабгир,
Тийфа эрмиш кеча нечукким қир16.

Уркудаб йўлдин оти чиққон эмиш,
Бир ики қул била озиққон эмиш.

Сурубон водию биёбонға,
Юз машаққат аро етиб жонға,

Ул қаро тунда бахти бедори,
Солғон эрмиш ани менинг сори.

Тийра тун чун манга яқин етмиш,
Хожаға уйқу асру зўр этмиш.

Тушубон бормиш уйқуға бир дам.
Чун кўз очмиш ёруб эмиш олам.

Ёнида юз қадамға ёқин йўл,
Иттифоқо назора айламиш ул.

Дашт аро бир қаро кўрунмиш анга,
Бир қаро дашт аро кўрунмиш анга.

Кишидекким ғулула банд ўлғай,
Бор бўйида хами каманд ўлғай17.

Айлайин деб ҳақиқатин маълум,
Қилмиш ул сори хожа ранжа қудум.

Етса кўрмиш заифаи зори,
Ҳар сари мў танида озори.

Боғланиб сочининг каманди била,
Етибон дашт ўза бу банди била.

Раҳм этиб ешгали узотмиш илик
Ки, ўлукму экин бу, йўқ эрса тирик?

Чунки таъжил ила ешиб они,
Юзида гарчи йўқ эмиш қони.

Бўю боши манга шабиҳ эрмиш,
Кўзу қоши манга шабиҳ эрмиш,

Аёғ остинда зулфи помоли,
Зақани холи лаълининг холи.

Хожа билмайки маст эрур, ё соғ,
Топмай уйқудадурму, ё уйғоқ.

Ҳардам ул ҳайрат они лол айлаб,
Ҳар замон ўзга бир хаёл айлаб.

Хожанинг буйла ибтилоси чоғи,
Кўрунуб корвон  қароси доғи.

Йибориб бир қулинки элни суруб,
Келтуруб ул мақом аро тушуруб.

Неча қиз борча ҳамдаму ёрим,
Зуафодин неча парасторим.

Етгали хизматимға жон бирла,
Келган эрмиш бу корвон бирла.

Хожа ул борчани қилиб ҳозир,
Манга қилган эмиш борин нозир.

Алар англаб нишоналар бирла,
Навҳа тортиб тароналар бирла.

Юзни йиртиб, яқони чок айлаб,
Дарддин навҳаи ҳалок айлаб.

Хожаи кордону фарзона,
Бўлуб ул ҳайрат ичра девона.

Дард ила навҳаи ғамим тутубон,
Йиғлабон зору мотамим тутубон,

Лек фаҳм айламайки ҳол недур?
Меҳри умрумға бу завол недур?

Асоу ожиз бўлуб бу суратдин,
Ашк ила юб мени заруратдин.

Кафан айлаб ҳарир ила сайфур,
Сепибон ул кафан аро кофур.

Чун мени чирмаб ул ҳарир била,
Они хушбў этиб абир била.

Чун сепилгач абири ноб анда,
Сепилиб дам-бадам гулоб анда.

Танки, ўлган киби эмиш бетоб,
Чун топиб нафҳаи абиру гулоб.

Юзланиб заъфлиқ димоғима ҳуш,
Нафас ўлмиш танимға ҳамоғуш.

Чун алар фаҳм этиб ҳаёт манга,
Нақди жон айлабон закот манга.

Юзларин суртубон аёғимға,
Яхши ислар тутуб димоғимға,

Дер эмиш ҳар бир ўзга янглиғ сўз
Ки, ўзумга келиб, очибмен кўз.

Чун кўзум тушти нотавонларға,
Меҳрпарвард меҳрибонларға.

Айттим: «Мунда турмайин юрунгуз,
Қўчубон жаҳд айлабон сурунгуз

Ким, бу манзил маҳалли офат эрур,
Жонситон водийи махофат эрур».

Кўч ўлуб чунки нола чекти диро,
Манга ер бўлди бир амори18 аро.

Томизиб гоҳи оғзима шарбат,
Гаҳ равойиҳ била бериб қувват.

Юрубон йўл ики кеча-кундуз,
Қўйди сиҳҳат менинг мизожима юз.

Кололар чун ҳорарға ёвушти19,
Хожа бир чашма бошиға тушти,

Сабза узра ясалди кошона,
Зеблиғ боргоҳу шамиёна.

Ясабон тахт уза рафеъ мақом,
Манга бердилар устида ором.

Келиб олимға хожа ўлтурди,
Шарҳи ҳолимни мў-бамў сўрди.

Мен доғи ул сифатки, воқиф эдим,
Борин андоғки воқеъ эрди, дедим.

Хожа бир дам бошин тутуб қолди,
Яна бир дам бошин қуйи солди.

Анга мен чунки шарҳи ҳол эттим,
Ҳолин онинг дағи савол эттим.

Ҳолин ул ҳам деди, нечукки эди,
Қиссаси бор эди, нечукки деди.

Назар этмай замона ғамлариға,
Шукр деб тенгрининг карамлариға.

Анда чун бнр кун ўлди осойиш,
Сўз юзига берилди оройиш

Ки чу айтилди, «ҳар жиҳат эмди,
Не дурур ишга маслаҳат эмди?».

Мен дедимким: «Агар канизига шоҳ,
Ғазаб этти худой эрур огоҳ.

Бор эдим улча бўлди изҳори,
Юз туман ончанинг  сазовори.

Чунки шаҳ кину қаҳрини сурди,
Тенгри асради гар ул ўлтурди.

Киши ўлгонга тиғи кин сурмас,
Бир ўлукни икита ўлтурмас.

Бу кафанким, либосим айлабсиз,   
Хилъати мавту ёсим айлабсиз.

Кийибон даргаҳига қўйсам юз,
Айтсам бу фасона равшану туз

Ки: «Гуноҳики мен қилиб эрдим,
Ўлтурурдек эдим, билиб эрдим,

Адл ила шоҳ ҳукми қатл этти,
Неки қилмиш эдим—жазо етти.

Янги жон манга берди эрса худо,
Ани ҳам келмишам қилурға фидо.

Қатл агар қилса ҳам фигандаси мен.
Афв ҳам айлар эрса, бандаси мен.

Журмум ўлса ўзи паноҳим эрур,
Караму лутфи узрхоҳим эрур.

Мундоқ этсак бу қиссаға тадбир,
Ҳеч шак йўқки шоҳи оламгир.

Афв расмин риоят этгусидур,
Карами бениҳоят этгусидур».

Мен бу сўзни чу айладим ийрод,
Хожау халқ қилдилар фарёд

Ким: «Хатодур бу раъйким қилдинг,
Хирадингдин магарки айрилдинг?

Ёва десен! Ўзунгдаму йўқсен?
Ёки хони ҳаётдин тўқсен?

Шаҳки, бир сўз учун тўкар қонинг,
Яна қилмоқ недур, фидо жонинг?

Шоҳ бир шуълаи фурузондур,
Ҳар кишига етишса сўзондур.

Ўт аро ихтиёр ила сурмак,
Баҳра бермас, бағайри куйдурмак.

Шоҳким буйла тангдил бўлмиш,
Ғазаби ўти муштаил бўлмиш.

Қочмоқ андин савоб эрур бу дам,
Неча андин йироқ — офат кам.

Ғазабиға тугангач андоза,
Ҳар тараф етгусидур овоза

Ким, бу ишким санга раво кўрди,
Жониға юз бало даво кўрди.

Андин андуҳ ила надомати бор,
Ёки айш ичра истидомати бор.

Нодим ўлса иложи осондур,
Борибон қайтмоқ не нуқсондур.

Бор эса қилғонида исрори,
Жонни қутқорғон ўлғабиз бори»20.

Хожа сўзни тугатмак эрди ҳамон
Ки, ҳадисин беганди яхши, ёмон.

Сўзга бу навъ чун қарор ўлди,
Маслаҳат бир сари фирор ўлди,

Чун йироқ эрди кишвари Хоразм,
Қилдилар ул тараф азимат жазм.

Мен чу шаҳдин бу навъ айрилдим,
Ҳажрида қолмоғум тирик билдим.

Ўлган-ўқ айладим ўзумни гумон,
Ҳажр воқеъ ҳамону марг ҳамон.

Ул кафанким, либосим ўлмиш эди,
Мужиби эҳтибосим ўлмиш эди.

Ани киймак танимға фан бўлди
Ки, ўлук кисвати кафан бўлди.

Менки, бўлдум висоли маҳжури,
Кафанимдур либоси кофурий.

Бот тўкулмас учун тани ранжур,
Сепилибдур кафанда ҳам кофур.

То бу кишвар ҳудудиға еттук,
Токи бу шаҳр аро нузул эттук.

Гар йироқсен, йўқ эрса, ҳамраҳсен,
Бори бўлғон ишимдин огаҳсен.

Бу шаҳ олинда мунча ёлғоним,
Анга юз изтироб солғоним,

Демагилким, кўнгул ҳавоси эди
Қи, валинеъматим вафоси эди.

Чун санга сиррим ошкор эттим,
Сен доғи қил, неким қарор эттим,

Шартким айладинг— вафо этгил,
Бу диёр ичра турмайин кетгил».

Мен симоъ айлагач бу навъ суруд,
Сарви гулрухқа айладим падруд21.

Мулк бар мулк тутмайин ором,
Айлабон йўлни қатъ гом-багом.

Кишига зоҳир этмадим бу роз,
Мунга тегруки шоҳи банданавоз.

Ҳукм қилдики: «Айт афсона!»
Мундоқ афсона топмадим ёна.

Ҳам кўруб буйла қасри кофурий,
Ёдима кирди ул бути ҳурий

Ки, фироқ ичра бўлғали ранжур,
Бу22 сифат ҳулла айламиш кофур.

Йўқки, кофургун кафан қилмиш,
Анга кофур урарни фан қилмиш.

Улки, олам аро ажойибдур,
Бўлса бу қаср аро муносибдур».

Сўзга бергунча қиссагў анжом
Ғойибидин нишон топиб Баҳром —

Ҳуш юз қатла тарк қилмиш эди,
Юздин ортук ўлуб тирилмиш эди.

Ушбу афсонадин ўлуб, ёна   
Тиргузуб они ушбу афсона.   

Ноладин асраб ўзниким ногоҳ,
Бўлса ровин фиғонидин огоҳ.

Айласа бир нафас фасонани бас,
Анга боғланғай ўзга роҳи нафас.

Дегучи чун деди фасонани пок,
Кўкка тортиб фиғони оташнок,

Чорлабон нуктагўни чун қучти,
Булбули руҳи гўйиё учти.

Анинг оби ҳаётдек сўзидин,
Борди ўлган киши киби ўзидин23.

Кимни беҳуш этар бу афсона,
Ўзига худ келиб нетар ёна?
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:37:38 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #27 : 12 Mart 2011, 14:50:19 »
[XXVII]

Бахром ғойибидин нишон топиб, ўздин ғойиб ва бенишон бўлуб, Хоразм мулкига нишон йибориб, хожаи фарзона била гавхари ягонани тилатиб, алар келгунча ўзи дағи ўтру чиққони ва субх анфоси масихларидек ўлук танға руҳ киюргони

Чунки ул кеча шоҳи шоҳнишон,
Ғойибидин бу навъ толти нишон,

То саҳар беқарору бедил эди,
Уйлаким сайди нимбисмил эди1.

Шавқ ўтиға куюб нечукки хасе,
Бетаҳаммуллуқ айлар эрди басе2.

Шеваси изтироб қилмоғлиқ,
Гоҳ қўпмоқ, гаҳе йиқилмоғлиқ.

Топса эрди бузуқ мизожи қарор,
Буюрур эрди қиссаға такрор.

Иши чун қилғанини билмак анга,
Гоҳ ўлмак, гаҳи тирилмак анга,

Ҳажр андуҳн чун қилиб беҳол,
Ҳолига келтуруб умиди висол.

Не дейин ҳажрдин нелар кўрди,
Ким, ул оқшомни тонгға тегурди.

Онча қилди тирилмаку ўлмак
Ки, падид ўлди субҳға кулмак.

Субҳға чунки бўлди кулгу падид,
Дамидин ёнди шуълаи хуршед3,

Шоҳнинг итти ҳосил ороми,
Қилди майл андаким Дилороми.

Ул тараф жазм қилди азм этмак,
Токи Хоразм ҳаддиға етмак.

Бўлуб аркони давлати мониъ,
Неча кун сабр ила қилиб қониъ,

Дедилар: «Азм қилмамоқ авли
Ки, эрур шаҳға заъф муставли.

Гарчи муҳликдурур фироқ асру,
Лек бу йўл эрур йироқ асру.

Бўлмағай ранж чун шадид ўлғай,
Сиҳҳат асбоби нопадид ўлғай»4.

Ҳукамо ҳам келиб алар била рост,
Қилдилар шаҳға ер ўпуб дархост

Ки: «Неча шаҳға ишқойиндур,
Лек кўҳ виқору тамкиндур5.

Тоғ ойини истиқомат ўлур,
Чун таҳаррук топар қиёмат ўлур6.

Неча кун кўнглунга тутуб ғамни,
Тутқил орому бузма оламни!»

Кишилар топти оқибат таъйин,
Чарх суръат валек меҳройин.

Хожаға нома истимолат ила,
Ойға ҳам, лек бас хижолат ила

Ким: «Бу янглиғ хабар эшиттук жазм
Ки, бор эрмиш маконингиз Хоразм.

Бу хабардин агарчи бўлдуқ шод,
Етти юз навъ бандимизға кушод.

Лек ҳолатни англаған ҳангом,
Тутмангиз анда бир нафас ором.

Кеча-кундуз демай хиром қилинг,
Уйқуни биз киби ҳаром қилинг».

Шохнинг7 руқъасида пинҳони
Томизиб ашкдин боғир қони

Ки: «Фироқинг ичимни қон қилмиш,
Ани кўз йўлидин равон қилмиш,

Келки айлай санга фидо жоним,
Йўқса бўйнунгға бўлғуси қоним,

Фурқат ичра чиқорма жонимни,
Дашна урмай оқизма қонимни.

Келки чиқсун қошингда жоним хам,
Яна оқсун йўлунгда қоним ҳам.

Хажр тиғини жонима сурма,
Жон берурдин бурунроқ ўлтурма.

Сайр аро меҳри ховарий янглиғ,
Манга келгил учуб пари янглиғ.

Гарчи ўлтурмак айладинг манга фан,
Келу кўр, бўйнум узра тиғу кафан.

Гар қошингға етурмадим ўзни,
Оразингға ёрутмадим кўзни,

Айлама ҳамл комронлиқға,
Ҳукм қил они нотавонлиқға

Ки, фироқинға то асир ўлдум,
Заъфдин ул сифат ҳақир ўлдум.

Ки, сув ичмак манга не имкондур,
Томизурлар валек ул қондур.

Буйла мажруҳу нотавондурмен,
Нотавон жисму хаста жондурмен.

Келу ўлғон танимға жон бўлғил,
Жисмима мояи равон бўлғил

Ки, таваққуф қилурда фаҳм этгум,
Ваҳки келгунг валек мен кетгум!

Даҳр чун айлагай мени нобуд,
Сен таассуф емак не қилғай суд?»

Чун рақам айлади бу руқъаи дард,
Руқъанинг сафҳасиға берди навард.

Солди қосидлар олиға ҳайҳот,
Деди: «Турмай етинг нигорима бот!»

Яна Хоразм шаҳиға ёзди мисол,
«Буки Хоразмдин бир иллиқ мол,

Хожаға зоди роҳ еткурсун,
Хожа маҳмилни бу тараф сурсун».

Шаҳдин ул ишда мундоғ англаб майл,
Ер ўпуб йўлға кирдилар ул хайл.

Ел киби йўлда қилдилар таъжил,
Гўйи бир гом ўлур эди бир мил.

Чунки мустаъжил эрдилар беҳад,
Еттилар бот андаким мақсад.

Хожа боғин топиб нечукки насим,
Шаҳ мисолини қилдилар таслим.

Хожа чун олғач они, қилди сужуд,
Ойға ҳам етти руқъаи мақсуд.

Хожа боши сипеҳрдин ошти,
Моҳваш фарқи меҳрдин ошти.

Чунки Хоразм шаҳиға етти мисол,
Важҳ берди хизонадин филҳол.

Ўзи доғи хизона еткурди,
Хизмати бекарона еткурди.

Асру кўп шодмона бўлдилар,
Тахт сори равона бўлдилар.

Қўргузуб йўл юрурда истиъжол,
Шоҳ худ қилғон эрмиш истиқбол

Чунки қолди арода бир манзил,
Шоҳ этиб борча халқни ғофил.

Уюғон чоғда эл қилиб тадбир,
Айлади моҳрух сари шабгир.

Ел киби кеча тинмайин кетти,
Сарви гулруҳға субҳи дам етти.

Корвон ёлқибон урардин гом
Топмиш эрди ҳамул замон ором.

Гўйиё эрди тонг қаронғуси,
Элтибон эл кўзини уйқуси.

Боргаҳ чашма бошида тикилиб,
Наргиси гулнинг уйқу майли қилиб

Чашма бошида бир рафеъ чинор,
Ичи ковоки, ул сифатким, ғор.

Ичини ўртаган шарори ҳалок,
Кўкси ошиқ ичидек ўлғон чок.

Шаҳ отин бир ҳажарға боғлаб руст,
Ул шажар сори азм айлади чуст.

Кирди пинҳоний ул чинор ичра
Ёри ғор ул сифатки ғор ичра.

Анда чун эрди сарви ҳур сиришт,
Топар эрди машоми атри биҳишт.

Шоҳнинг чун мақоми ўлди дарахт,
Ойни уйғотди уйқусидин бахт,

Қўпубон субҳ уйлаким маъҳуд,
Зоҳир этти бурун тариқи сужуд.

Тенгрига чун ниёз кўргузди
Олиб илгига чанггини тузди,

Такя айлаб йиғочқа бошлаб руд,
Қилди оғоз ошиқона суруд.

Нола шаҳнинг фироқидин айлаб,
Оҳ анинг иштиёқидин айлаб.

Чашма сори уруб паридек гом,
Тутти сарчашма бошида ором.

Анга лойиқ Навоий руд ясаб,
Номаси сўзларин суруд ясаб.

Ҳар сўзидин чекиб фиғон йиғлаб,
Оқизиб сайли ашку қон йиғлаб.

Шоҳ ҳар нағмада бориб ўзидин,
Ашки андуҳ ёғдуруб кўзндин.

Токи ой ун чекиб тарона била,
Бошлади савт бу фасона била

Ки: «Бу йўл не бало узоғ ўлди,
Тобидин доғим узра доғ ўлди.

Етти оғзимға ранждин жоним,
Қолмади ғам емакка имконим.

Умрдин ноумид бўлдум ло!
Миҳнати ҳажр ичинда ўлдум ло!

Ул кун ўлғайму, эй сипеҳри даний
Ки, солиб шоҳ хизматиға мани.

Қулоғиға сўзумни еткурсанг,
Аёғиға кўзумни еткурсанг.

Васлдин ҳосил ўлса дармоним,
Бўлмағай ўлсам ўзга армоним!»

Бу сурудини чун эшитти шоҳ,
Ёқасин чок қилди тортиб оҳ.

Югуруб жисми нотавон бирла
Чиқти юз нолау фиғон бирла,

Нафасининг ўти шарорангез,
Шуъла чиққой киби йиғочдин тез.

Ёр аёғиға бўлди андоқ паст
Ки, қуёш кўргай офтобпараст.

Қолмади анда ҳушнинг асари,
Уйла девонадекки кўрса пари.

Чун пари доғи кўрди андоқ ҳол,
Айлабон ҳайрат они бехуду лол.

Шоҳ оёғиға дур сочиб кўзидин,
Борди ўпгач аёғини ўзидин.

Ёр уза чунки паст бўлди сипеҳр,
Ёрга тушти сипеҳр аёғиға меҳр8.

Қора туфроққа тушти зилли илоҳ,
Сояға тушти меҳр ҳам ногоҳ9.

Шоҳ бехуд ер узра, моҳ доғи,
Моҳ келмай ўзига, шоҳ доғи10.

Ҳажр поён топиб висол кўрунг
Оллоҳ, оллоҳ, ғариб ҳол кўрунг!

Ҳажр шоми худ эрдилар беҳол,
Ҳол кўргил, чу бўлди субҳи висол.

Нафас урғунча субҳи абяз пўш,
Бирида йўқ эди нафас, бал ҳуш11.

Чун саҳар очти маъдани кофур,
Меҳр оламға ёйди ҳуллаи нур.

Корвон аҳли айлабон маълум,
Қилдилар ул иков бошиға ҳужум.

Хожаким; кўрди ул ғариб аҳвол,
Билдиким, қўнди тойири иқбол.

Элни ул теградин йироқ сурди,
Бир саропарда чуст келтурди.

Кўруб ул теграга саро парда,
Тутти кофургун саропарда.

Кирди ою қуёш ниқоб ичра,
Балки кофургун саҳоб ичра.

Ўзига келгач ул ики дилхоҳ,
Не дейишгандин ўлмадим огоҳ.

Бир шабистонки, эл эмас маҳрам,
Қайси элким, саҳар насими ҳам.

Сўзки васфида ҳар намат бўлғай,
Рост бўлса, дағи ғалат бўлғай.

Етти алқисса чун муродиға шоҳ,
Сўнгғидин етти борча хайлу сипоҳ,

Шаҳға чун завқ инбисот топиб,
Барча ул завқдан нишот топиб.

Хожани шаҳ вазири хос этти,
Суду савдосидин халос этти.

Касб чун эл ғаннмат айладилар,
Шаҳр сори азимат айладилар.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:38:15 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #28 : 12 Mart 2011, 14:50:29 »
[XXVIII]

Баҳром гўрнинг ов азмиға чарга солғони ва   ажал хайли овининг чаргасиға қолғони ва сайд азмиға гўр суммининг тезрафторлиғи ва ўзининг гўр домиға гирифторлиғи ва салтанатининг анжоми ва тарих ва фасонасининг итмоми ва ихтитоми

Шоҳ чун шаҳрни мақом этти,
Яна оҳанги руду жом этти,

Заъф кетти мизожидин билкул,
Баски гул атри бирла ичти мул.

Ўзи бирла муқаррар этти муни
Ки, ўтар ҳафтанинг чу етти куни.

Ул ети қаср аро хиром этгай,
Ҳар куни бирда майли жом этгай.

Моҳвашлар била қилиб май нўш,
Тутқай ўз маҳваши била оғуш.

Бўлса гулчеҳралар анга маҳбуб,
Лек маҳбубин англағай марғуб.

Бўлғай ул қаср ранги малбусот,
Балки кўрмакта борча маҳсусот,

Неча йил буйла комлар сурди.
Ҳой-ҳуйин фалакка еткурди.

Оқибат ҳе дегунча чархи даний,
Тийра гўр айлади анинг ватани.

Қилма Баҳромдин муни ҳайрат,
Анга худ чарх берди оз фурсат.

Киши юз қари подшоҳ ўлса,
Тахтгиру жаҳон паноҳ ўлса.

Етти кўк гунбазида ороми.
Човуши бўлса чарх Баҳроми1.

Ҳам керак оқибат видоъ этмак,
Борчанинг таркини қилиб кетмак.

Шоҳ Баҳромнинг бутуб коми,
Мундоқ ўлди ишининг анжоми

Ким, ичар эрди етти қасрда май,
Ҳар бирига мурури пайдарпай.

Қайси манзил ароки бўлса муқим,
Сарви гулчеҳр эрди ёру надим,

Чанг бирла тарабфизо дағи ул,
Нағма бирла ғазалсаро дағи ул.

Бўлса девори баст аро дилгир,
Азм этар эрди қилғали нахчир2.

Анда ҳам ёнида эди маҳваш,
Чекиб от узра нағмаи дилкаш.

Нағмапардоз ул эрди, соқи ҳам,
Боқийи умру умри боқий ҳам.

Юзидин мажлисиға оройиш,
Унидин хотириға осойиш.

Онсизин эрмас эрди бир соат,
Хоҳ айш айласун вагар тоат.

Бир кун ов солмиш эрди беҳад кенг,
Давраси чарх даври бирлан тенг.

Сайд ул овда уйлаким анжум,
Борчасиға фирор рахнаси гум3.

Анда отлиққа ҳад йўқ эрди падид,
Сайдға ҳам адад йўк эрди падид.

Бир фалаквор марғзор эрди,
Тўла отлиғ била шикор эрди.

Отлиғи чаргалар тузуб неча саф,
Қўшулуб бир-бирига икки тараф.

Чун қўмарғолға етти ул чарга,
Халқ беркиттилар аёқ ерга4.

Сайдға ҳаддин ошти эл жаври,
Уч йиғоч5 эрди чарганинг даври.

Лек ўн беш саф эрди тў-бартў,
Сайддин чарга ўртасида ғулув.

Захм ила сайд баски зор ўлди,
Марғзор уйла лолазор ўлди.

Балки қон бўлди селлар ҳарён,
Айлади сел майллар ҳарён.

Сайдким, ерга оқти қони анинг,
Чиқти қон сели бирла жони анинг»

Шоҳ Баҳром Гўри беозарм,
Ўзни гўр ўлтурурға айлаб гарм.

Чаргада мингча қодир андозе,
Борчанинг сайд урарға парвози.

Сайддинким келур чиқориб тил
Ҳар бирисига юз рамида қатил.

Чарга аҳли отиб ёғиндек ўқ,
Ҳар тараф қўйса юз, қутулмоқ йўқ

Ўлубон неча юз туман жонлиқ,
Ҳар киши неча сайд ила қонлиқ.

Қон тўкардаки, йўқ харос элга,
Бўлубон лолагун либос элга.

Қондин ул ерда гулистон бутти,
Гўйиёким ул элни қон тутти.

Марғзорики ов эди анда,
Қон йўли нов-нов эди анда.

Гўйиё уйла ер экандур бу
Ким, бор эрмиш тубида болчиғу сув.

Юзини гард таҳ-батаҳ тутмиш,
Анда ёмғур ёғиб гияҳ бутмиш.

Чун гияҳ бутмиш уйлаким беша,
Тубини маҳкам айламиш реша.

Бир қориға яқин захомат анга,
Реша бандидин истиқомат анга.

Эмдиким қондин оқти ҳар ён сайл,
Сел ўз марказиға айлади майл.

Сингиб ул навъ нам куйи кетти
Ки, бу нам сув намиға ҳам етти.

Болчиғ ул навъ бўлди ов элига.
Ки, етар эрди кимсанинг белига.

Бодполарға ботмоқ ўлди иш,
Болчиғ устида ётмоқ ўлди иш.

Буйла ҳолатда меҳр чекти ниқоб,
Парда ёпти қуёш юзига саҳоб.

Булут эл узра қатра бор ўлди,
Нуҳ тўфони ошкор ўлди.

Куйидин суву юқоридин нам,
«Юқоридин наму қуйидин ҳам.

Орада бўлғон ўлса туфроқ руст
Асрағон бўлса ажриғ они дуруст.

Чун юзин юз туманчирик ёпқай,
Сайд кенича ҳар бири чопқай.

Ажаб эрмас бўлуб тахалхул анга,
Етса ҳар соридин тазалзул анга6.

Хоссаким қондин оқибон юз ариғ,
Ҳар ариғ қилса ер юзин балчиғ.

От аёғи ани халоб этса,
Юқоридин ёғин дағи етса,

Не ёғинким этиб фалакка ҳаё,
Тўкса олам эли уза дарё.

Умридин эл не айб кўз юммоқ?
Қайда тебронмак, анда-ўқ чўммоқ?

Ушбулар борча бор эди мавжуд,
Бўлди бир дамда ов эли нобуд.

Чарга даврики халқдин тўлди,
Ер юки оғир эрди хам бўлди.

Уйла юмрулди ерга юз минг хайл,
Қилдилар бир йўли су қаъриға майл.

Давра бирлаки, чўмдилар мутлақ,
Бўлди ул ов ҳисориға хандақ.

Сувки хандақ қироғидин тошти,
Не қирғоким, ҳисоридин ошти.

Кўрган ул давра ичра мундоғ ҳол,
Ерни андоғки, сув уза ғарбол,

Жондин ул-сув била илик юдилар,
Шоҳ, балким бори чирик юдилар.

Топмас эрди чўмуб итардин амон,
Сайд афган ҳамону сайд ҳамон7.

Сайд учун борчаға хиром ўлди,   
Сайдгаҳ худ аларға дом ўлди.

Шер ила жайран ул мақом ичра,
Туштилар чун бу навъ дом ичра.

Юз туман шеру жайран ўлди чу ғарқ,
Шеру жайран аро ўларда не фарқ?

Билдилар ошкору пинҳоний,
Йўқ эканни қутулмоқ имкони.

Саъй ила бир-бирин тутуштилар,
Муғтанам англабон қучуштилар.

Бор эди ул қучушмоқ андоқ руст
Ким, бир ўлдилар ики ҳамдам чуст.

Буйла ваҳдат чу ошкор ўлди,
Бир-бирига иков шикор ўлди.

Кўрди шаҳким, сипоҳи даштнавард,
Ботти андоқки, йўқ алардин гард.

Ул сариким, азимат этти сипоҳ,
Ҳам ўшул ён азимат айлади шоҳ8.

Мўрдек тушти ул сипоҳ аро шўр,
Кирдилар ерга борча уйлаки мўр.

Кирди гар мўрдек сипоҳи дажам,
Кирмайин қолмади Сулаймон ҳам.

Гўрдур борча олам аҳлиға қисм,
Анга Баҳроми Гўр эди худ исм9.

Аждаҳоедурур бу даҳри даний,
Элни ютмоқ чекиб шиору фани.

Токи ютмоқ шиорини тутти,
Юта олғонча халқни ютти.

Лек қонуни эрди ютмоғининг,
Биру ё ўн, йўқ эрса юз ё минг.

Андин элга басе тааб тушти,
Лек Баҳром иши ажаб тушти

Ки, ани онча иззу жоҳ била,
Даҳр аро сиғмаған сипоҳ била,

Бермайин бир дам ичра ҳеч амон.
Уйла чеккай бу аждаҳайи дамон

Ки, биров топмайин хабар андин,
Даҳр аро қолмағай асар андин.

Оллоҳ-оллоҳ, не аждаҳодур бу,
Аждаҳо демаким, балодур бу

Ким, киши топса аждаҳодин ранж,
Ҳам топибдурлар аждаҳо била ганж.

Мунда йўқ ганж, ғайри вайронлиқ,
Қимса андин қутулмайин жонлиқ.

Токи жондин эрур нишон кишига,
Андин эрмас даме амон кишига.

Жонни олғон била дағи қўймас,
Танни ютқон била дағи тўймас.

Жисми хокини хоксор айлар,
Кўкка ажзосини ғубор айлар.

Ончаким бўлғай, ул ғубор асари,
Етар ажзосиға анинг зарари.

Анга бир дамдадур тутулмоғлиқ,
Лек йилларда йўқ, қутулмоғлиқ.

Бордур андин бировга истиғно
Ким, шиори эрур тариқи фано.

Гарчи бўлди забуни Афридун10,
Бу Фаридундек айлар они забун.

Эй Навоий, вужуд ҳарфин унут,
Адам ўлмоқ била фано йўли тут.

Сен чу урсанг фано йўлида алам,
Йўққа мумкин эмас етишмак алам.

Аламин кўрмайин десанг йўқ бўл,
Сени йўқ топса ўзга нетгай ул?
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:38:43 muallifi AbdulAziz »

Andalus

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 6
  • Xabarlar: 81
Re: Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)
« Javob #29 : 12 Mart 2011, 14:50:37 »
[XXIX]

Даҳри мухолиф норостлиғи таронасин тузмак ва бенаво ушшоққа андин ижтиноб пардаси кўргузмак ва сипеҳр зулмидин бехабарларға таън тоши отмоқ ва ғафлат уйқусидин жоҳ мағрурларин насиҳат гўшмоли била уйғотмоқ

Эй кўнгул, боқмағил жаҳон ишига
Ким, жаҳон қилмади вафо кишига.

Бир улуғроқ кесак эрур бу жаҳон
Ки, эрур кўпраги сув ичра ниҳон.

Кураи хок келди бебунёд.
Сув ичинда кесакка не бунёд.

Анга оқил не эътибор этгай,
Анда бир дам қачон қарор этгай

Ким, кесакни сувда назора қилур,
Бир-икки лаҳза чун ўтар эзилур.

Бу кесак манзили иқомат эмас,
Кимсага анда истиқомат эмас.

Бурун андинки, сувда ҳал бўлғай,
Сув тубига чўмар маҳал бўлғай.

Сен фано бирла киштие соз эт,
Анга рахтинг солурни оғоз эт.

Кимки ул кишти ичра топса футуҳ,
Йўқ ажаб бўлса кемачи анга Нуҳ1.

Кимгаким Нуҳ бўлди киштибон,
Ғам йўқ ар кўкка мавж урар туфон,

Воқиф ўлғилки, айлабон талбис,
Топмағай йўл бу кемага иблис.

Дема гарчи топар эсанг ёро,
«Лотазар кофирина дайёро»2

Кўрма ул демакда осонлиқ
Ки, эрур сўнгқиси пушаймонлиқ.

Кураи хокким дедук бешак
Ки, эрур ўйлаким сув ичра кесак.

Чарх мундин доғи бақосиз эрур,
Йўқ, кесак гўрдек вафосиз эрур.

Анга бўлса сувда кесакча ҳисоб,
Муни дарё юзида англа ҳубоб.

Гар ҳубоб ўлса уйлаким гунбад,
Анда қилмас иқомат аҳли хирад.

Гунбадеким, йиқар нафас они,
Киши қилмоқ недур ҳавас они.

Уйки бир дамда бўлғай ул барбод,
Ани не навъ эл истагай обод.

Чарх тоқики бесутун ўлғай,
Ҳар нафас сайр ила нигун ўлғай,

Гоҳ фарш ўрниға келиб арши,
Гоҳ арш устига чиқиб фарши.

Кимса не навъ этар бу уйда мақом,
Ё тутар бу мақом аро ором.

Мухталиф келдн чархи зангори,
Андин ортуқ нужуми сайёри,

Қайси сайёр, бал савобит ҳам,
Мутаҳаррик демайки, собит ҳам.

Ҳар бири луъбате ясаб ўзини,
Хира айлаб ўзига эл кўзини.

Бир шабистонда жилва айлаб соз,
Фалак ул лаъбларға луъбатбоз.

Луъбати маҳваши суманбар ҳам.
Шомдин зулфи мушку анбар ҳам,

Юз туман лаъб ошкор айлаб,
Олам аҳлини беқарор айлаб.

Ангаким эътибору жоҳ бериб,
Фалак авжида жилвагоҳ бериб.

Тахти жоҳи қилиб баланд сипеҳр,
Гирд болишти жоҳи айлаб меҳр.

Кўргузуб анда зебу оройиш,
Лек бир лаҳза бермай осойиш.

Зулм ила феъли бозгун бошлаб,
Чархдин они сарнигун ташлаб.

Кимки тахтин анинг самоға чекиб,
Ёрга урмоқ учун ҳавоға чекиб.

Элки бу навъ аларни қилди банд,
Яна туфроғ узра қилди нажанд.

Сарбаландеки буйла қилди нигун,
Анга ҳадду қиёсдин афзун.

Элгаким берди чарх уза авранг.
Не Каюмарс3 қолди, не Ҳушанг4.

Қани Таҳмурасу5 қани Жамшед?6
Бордилар борча даҳрдин навмид.

Қани Заҳҳоку7 қани Афридун8
Ки, борин қилди сарнигун гардун.

Қани аждарни ўлтурур Гуштосп9,
Қани ганж элга базл этар Куршос?10,

Қайдадур Кайқубоду11 Кайковус12,
Қани Кайхисраву13 Таҳамтану14 Тус?15,

Қани Доро16 доғи қанн Баҳман17,
Қани Асфандиёри18 рўйинтан?

Қани Искандари19 жаҳон оро,
Қани Доробу20 Ашк бин Доро?21

Сомкнм адл қилди, Вард қани,
Мазхари зулм Язджард қани?

Қани Баҳромшоҳи чарх сарир
Ки, сарир айлади сипеҳри асир?

Етти иқлим мулкини олди,
Етти чарх узра маснадин солди.

Етти гунбад нечукки етти сипеҳр,
Ҳар бири ичра ҳуре уйлаки меҳр.

Бириси бирла бир кун ороми,
Лекин ороми дил-Дилороми.

Айшлар соз айлади пайваст
Ки, салотиндин элга бермади даст.

Мунча коминки, берди чархи кабуд,
Уйла бир дамда айлади нобуд

Ки, бўлуб даҳр ноумид андин,
Асаре қолмади падид андин.

Деди ул лаҳза ақл ўлуб ожиз,
Гўйи Баҳром йўқ эди ҳаргиз.

Шоҳларким, жаҳонпаноҳ эдилар,
Бори оламға подшоҳ эдилар.

Чархнинг ишвасози таннози
Бориға берди бу сифат бози.

Неча кун чунки решханд этти,
Марг домиға пойбанд этти,

Қочмади кимса бандидин онинг,
Чекмади бош камандидин онинг.

Сену мен худким ўлғабиз охир
Ки, қўлидин қутулғабиз охир.

Борчаға чун адам сори йўлдур,
Корвон ичра корвон улдур

Ки, бурунким чолинса кўси раҳил,
Йўл яроғидин айлагай таъжил.

Ўзни оламдин айлаб озода,
Андоқ ўлғай сафарға омода

Ки, муроди анинг хиром бўлуб,
Кўйи мақсуд сори гом бўлуб,

Бўлубон дўст ёдидин хандон,
Кўруб ўзига даҳрни зиндон

Ки, қачон марг ваъдаси етгай,
Ул етардин бурун бу азм этгай.

Чун азимат қилурға топти вуқуф,
Қилмағай ўзни бу замон мавқуф.

Эй Навоий, сафарға тайёр ўл,
Токи мумкиндурур сабукбор ўл.

Ўзлугунгдек оғир юкинг йўқ бил,
Ул оғир юкдин ўзни айла енгил.

Чунки ул юкни ўздин эттинг кам,
Дўст кўйида бил бурунғи қадам.

Балки ул юкни чунки салб эттинг,
Қадаминг ранжа айламай еттинг.

Ватан ичра сафар бировки демиш,
Анга таъвил гўйё бу эмиш.
« So'nggi tahrir: 23 Mart 2014, 14:39:06 muallifi AbdulAziz »

 

Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nasriy bayoni)

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 14541
So'nggi javob 04 Fevral 2015, 05:25:59
muallifi Pofiraxon
Alisher Navoiy. Xamsa: Layli va Majnun (nazm)

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 45652
So'nggi javob 27 Sentyabr 2009, 15:19:33
muallifi Ansora
Alisher Navoiy. Xamsa: Hayratul-abror (nazm)

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 47186
So'nggi javob 26 Yanvar 2011, 12:45:44
muallifi Ansora
Alisher Navoiy. Xamsa: Farhod va Shirin (nazm)

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 69403
So'nggi javob 24 Fevral 2011, 16:49:47
muallifi Ansora
Alisher Navoiy. Xamsa: Saddi Iskandariy (nazm)

Muallif AbdulAzizBo'lim Alisher Navoiy asarlari

Javoblar: 47
Ko'rilgan: 57548
So'nggi javob 11 Mart 2011, 17:29:32
muallifi Habib