Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Xamsa: Sab'ai sayyor (nazm)

<< < (2/7) > >>

Andalus:
[V]

    Сўз таърифида бир неча сўз сурмак ва сўз ахлиға андин неча  сўз тегурмак ва коинотқа тақаддумининг сифоти, мумкинотқа тааххурининг исботи ва онинг пардасидин бошқа маоний бикри жилвадин орий ва кўнгул кунжида мутаворий эрконининг изхори

Андаким, не жаҳонға эрди вужуд,
Не жаҳон аҳли эрдилар мавжуд.

Истади устоди нақши тироз,   
Мунча нақши ғариб қилмоқ соз.

Тортмоқ етти кўкни буйла баланд,   
Бирин ул бирга айламак пайванд.
   
Айламак паст жирми ғаброни,   
Ундур этмак сипеҳри хазрони.   

Чунки мавжуд бўлди нуктаи «кун»1   
Бўлди мавжуд тоза, йўқса куҳун.   

Сунъ килки варақ нигор ўлди,     
Юз ажаб нақш ошкор ўлди.   

Бу сифат нуктаники, бўлди аён,
Сўз  демак  худ  бўлур,  ким  этса  баён.

Сўзга бас васф будурур мужмал
Ким, неким аввал, ул анга аввал.

Сўз келиб аввалу жаҳон сўнгра,
Не жаҳон, кавн ила макон сўнгра,

Элга топиб тақаддуми зоти,
Эмди айлай тааххур исботи.

Ҳар киши даҳр аро ҳаёт топиб,
Сўнгғи дам сўз била нажот топиб,

Англа ул сўзни нуктаи тавҳид,
Ваҳдат аҳлида йўқ мунга тардид.

Бас сени аввал ул қилиб зоҳир,
Санга ҳам аввал ўлди ҳам охир.

Аввалу охирингға солғил кўз,
Бил ҳам аввал сўзу ҳам охир сўз.

Топмади кохи олий андоза,
Бир анингдек ҳарифи рў тоза,

Шоҳиди бошидин-аёқ дилкаш,
Ҳусн бозори ичра юсуфваш.

Очилиб чун ниқоби дебоси,
Бўлубон халқ ҳуши яғмоси.

Демагил ўзу ёт аро ғавғо
Ким, солиб коинот аро ғавғо.

Ҳам нубувват уйида шўр андин,
Ҳам набийға далер мўр андин,   

Ҳақки инсонни қилди маҳрами роз,
Ҳайвондин ул айлади мумтоз.

Шаҳд эрур ул, валек бас ширин,
Лаъл эрур ул, валек бас рангин.

Не латофатдурурки гоҳи баён,
Кўзга пинҳондурур, қулоққа аён.

Мунча ҳусну жамолу зеб била,
Мунча дулкашлигу фиреб била,

«Нақши заркаш либос», де они,
Бу либос ичра шоҳиди маъни.

Маъни ул шўхи сиймбар бўлди,
Ким, бу кисватда, жнлвагар бўлди.

Шоҳиди маъни онсизин урён,
Жилвагар бўла олмайин ҳар ён.

Ҳужраи қалб ичинда бош сиғуруб,
Ўзни ул ҳужра кунжида яшуруб.

Чунки андин билинмайин асаре,
Элга маънидин ўлмайин хабаре,

Билик аҳлиға сирри номаълум,
Файзидин аҳли дарк ўлуб маҳрум.

Комиле чунки муддао қилса
Ки, дури маънини адо қилса,

Сўз либосидин этмайин оро,
Хўблар уйлаким хазу хоро.

Чиқа олмай оғиз даричасидин,
Нафъ топмай биров натижасидин.

Чун кийиб сўз ҳариру дебосин,
Дилкаш айлаб жамоли зебосин.

Бодадин юзни лаълфом айлаб,
Кўнгул айвонида хиром айлаб,

Чиқса тошқори тан саройидин,
Балки ҳулқум тангнойидин,

Солур андоғ жаҳонда ғавғое,
Коинот ичра бир алолое.

Ким, халойиқни дарки лол айлар,
Лол   йўқ,   балки   хушмақол  айлар.

Бу бири сўзда кўргузур муъжиз
Ким, қилур элни нуктаси ожиз.

Берур ул бир ўлукка жон сўзидин,
Тан аро киргузур равон сўзидин.

Муни дерлар: «Муҳаммади арабий»,
Ул бирининг «Масиҳ» эрур лақаби.

Аллаҳ, аллаҳ, не сўздурур бу сўз,
Мундин ортуқ яна бўлурму сўз.

Жисм бўстониға шажар сўздур,
Руҳ ашжориға самар сўздур.

Гулшане келди жисми инсоний,
Нутқ онинг булбули хуш алҳони,

Буйла булбул навоси сўздуру бас,
Нағмаи жонфизоси сўздуру бас.

Бўлмаса сўз ажаб бало бўлғай,
Булбули нутқ бенаво бўлғай.

Ёраб! ушбу хадиқаи пургул,
Ким анга нутқ айладинг булбул.

Буйла булбулни бенаво тутма,
Бенаволиғ анга раво тутма!

Хосса сўз булбулн Навоий зор
Ким, анга нукта боғидур гулзор.

Боғиға барг, анга наво бергил,
Барг ила боғини тута бергил!

Айла гулзори гулларин тоза,
Булбулин қил баланд овоза.

Гулининг шамъини мунаввир қил,
Атридин даҳрни муаттар қил.

Булбулиға баланд айла хурўш,
Сол хурўши била улус аро жўш.

Боғи атрини судманд айла,
Қуши лаҳнини дилписанд айла.

Лаҳнин эл кўнгли ичра мақбул эт,
Ҳарне мақбул иш они машғул эт!

Andalus:
[VI]

    Сўз насридин назми хушроқ ва парокандасидин жамъи дилкашроқ эрканин даъво қилмоқ ва бу жамъиятни «беш ганж» жомъи Низомий ва ҳинд шакаррези, балки ширин каломига мусаллам тутмоқ ва ул баҳрайнға қатра нишон ва ул наййирайнға заррасон ўзин еткурмак

Сўзки, жон гулшанида келди насим,
Бал кўнгул баҳри ичра дурри ятим.

Улки, сўз нақдиға мубассирдур,
Васфи ичра тили муқассирдур.

Буйла сўз фаннида чиқорғон исм,
Қилди услубини анинг ики қисм.

Ҳар киши қилмоқ истаса маълум,
Бири мансур эрур, бири манзум.

Насру назми ангаки мудракдур,
Назмининг   пояси  бийикракдур.

Негаким, яхши сўзки зоҳир эрур,
Лафз тиъдодидин жавоҳир эрур.

Худ жавоҳир нечаки дилкашроқ,
Назм силкига чексалар хушроқ.

Икки сори дури самин яхши,
Орада лаъли оташин яхши.

Кўрунур яхши дурри уммоний.
Бўлса феруза ёнида кони.

Жавҳари бу сифат бериб тартиб
Айласа, риштани анга таркиб.

Жавҳари ҳис ангаки қойимдур,
Муни англарки, бас мулойимдур

Ким, жавоҳирни олиға тўкса,
Талли ғафлат киби ани ўкса

Ҳам ёмон худ кўрунмагай, лекин
Лутфи аввалғича эмас мумкин.

Бас мунунг онча зийнати йўқдур,
Бир-бирисига нисбати йўқдур.

Назму наср ичра ҳам бу нисбат бил,
Иккисин бу икига нисбат қил.

Наср аро элга худ мақолат бор,
Лек назм ичра ўзга ҳолат бор.

Назмким топти бу сифат таржиҳ
Ким, эмас анда ҳожати тавзиҳ,

Буйла назм ичра ҳам эрур неча шиқ,
Фаҳм этар ул кишики бўлса мудиқ.

Лекин ул барчадин дағи хуби,
Бордурур маснавийнинг услуби.

Узгаларни гар этмадим мазкур,
Бок эмас, чун бори эрур машҳур.

Маснавийким, бурун дедим они,
Сўзда келди васиъ майдони.

Вусъатида юз ўлса маъракагир,
Кўргузур санъатин бори бир-бир.

Буйла майдонда чусту чолоки,
Рахш жавлон берурда бе боки.

Шаҳсуворики рахши айласа хез,
Айлагай кўк саманди бирла ситез.

Қилибон тез эканда жавлони,
Ой узорини доғ чавгони.

Қойили хуш каломи зебогўй
Ким, бу майдон элидин элитти гўй1.

Ганжа аҳлиға базласанж эрди,
Даҳр вайронасида ганж эрди.

Килки нўгини нақш этарда варақ,
Нукта айлаб чучуклигидан шақ.

Шақидин нукта йўқ, шакар тўкулуб,
Қора ўрниға мушки тар тўкулуб,

Сафҳани мушк ила шакар тўкари,
Гоҳ мушкин қилиб, гаҳи шакари.

Шакаридин кўнгулға ширин ком,
Жонға осуда мушки бирла машом.

Буйла мушку шакарга ҳамдастон,
Не топиб мулки Чин, не Ҳиндустон.

Килки нугидаги равон дуда,
Шакаролуду мушкандуда.

Нуктаси диққат ичра риштаи жон,
Риштаға чошни сириштаи жон,

Назми авроқи пардаи жондин,
Ҳам сиёҳиси оби ҳайвондин,

Оби ҳайвонға ҳамнишонлиғини,
Фаҳм этиб кўрган эл равонлиғини.   

Қилибон хомаси нечукки жаҳон,
Оби ҳайвон сиёҳи ичра ниҳон.

Элга жон бергали давоти анинг,
Келибон чашмаи ҳаёти онинг.

Килки хизрин аташ қилиб бетоб,
Ҳардам ул чашмадин бўлуб сероб.

Аҳли назм афсаҳулкаломи ул,
«Хамса»нинг нозими Низомий ул2,

Хамса йўқ, панж ганжи Қоруний3,
Ёйибон элга Ганжа мадфуни.

Лек ҳарким бўлуб жавоҳир санж.
Топиб ул ганжларда юз минг ганж.

Ҳар самин дурри мамлакатга хирож,
Анга лойиқки, бўлғай устида тож.

Сўз йўлин уйла қать этиб чолок
Ким, ипакда югурса гавҳари пок.

Бу югурмакда бўлмайин пайрав,
Анга ҳар раҳрави магар Хусрав4.

Дема Хусравки, Ҳиндуйи жоду,
Айлабон элни назмиға ҳинду.

Дема, Ҳинду, қаро бало де они.
Не бало, офати худо де они.

Ҳар қачон хома илкига олибон, ,
Назмидин олам ичра ўт солибон.

Ўтки, оламни ўртабон асари,
Келибон кўнгли ўтининг шарари.

Ишқ оташгаҳининг ахгари ул,
Балки ул шуъланинг самандари ул.

Назми рифъат аро сипеҳрбарин,
Нукталар анжуми сипеҳрнишин.

Ҳар варақ назми дилкушосинда,
Бир жаҳони сипеҳр аросинда.

Не жаҳонким, жаҳони маъни ул,
Лафз жисмида жони маъни ул.

Ҳам биноси фалак ниҳоди киби,
Ҳам саводи жаҳон саводи киби.

Не савод ул.висолнинг шоми,
Балки дилдор зулфининг доми.

Чун саводи бу навъ қайд ўлғой,
Анда маъни туюри сайд ўлғой.

Не бино солса бурноғи меъмор,
Ул қилиб зебу зийнатин заркор.

Ул очиб юз гули риёзи Эрам,
Гуллар узра бу ёғдуруб шабнам.

Келтуруб ул нигори рў тоза,
Анга суртуб бу вусмау ғоза.

Йўқки, ҳар сарвнозким ул экиб,
Яна бир зод сарв ҳам бу чекиб.

Ул не гулрухки, жилвагар айлаб,
Яна бирни бу пардадар айлаб.

Муни кўрган киши ҳамон соғиниб,
Иккисин  балки   тавъамон   соғиниб.

Ўзга ҳар роқими ҳунарпеша,
Нозук андешу чобук андеша,

Кўп уруб, сўз демакда тоб ила печ,
Сиға олмай булар аросиға ҳеч.

Гарчи бир   нуктагўй Ашраф5 ўлуб,
Ўзи мақдуриға мушарраф ўлуб.

Яхши ёхуд ёмон деди, ғам эмас,
Яхши гар бўлмаса, ёмон ҳам эмас.

Мени девонасор бечора,
Ўзум ўз жонима ситамкора.

Қатра ичгунча дастрас манга йўқ,
Ғайри дарё чекар ҳавас манга йўқ.

Йўқ илигимда бир овуч туфроқ.
Ясамоқ ком гунбази нуҳ тоқ

Хома нолича тобу ранж манга,
Аждаҳодек хаёли ганж манга

Ким, ул икки аросиға тушубон,
Юз   минг эл   можаросиға   тушубон.

Сўзни айлаб алар сўзига адил,
Балки тағйир этиб, бериб табдил.

Табъи бебоки ноҳаросондин,
Тортиб андоқ сипаҳ Хуросондин

Ки, қилиб зоҳир ул сипаҳ била зўр,
Руму Ҳиндустонға солиб шўр.

Тутубон Руму Ҳинд кишварини,
Ҳинд ройию Рум қайсарини.

Йўқ, йўқ, ушбу ғарибу лофдурур,
Лоф йўқ, сар-басар газофдурур.

Чекса, шатранж ики саф оқу қаро,
Хас не қилғай, чу тушса арса аро,

Ўзни топқай бисот аро пайваст,
От ила пил аёғи остида паст6.

Рум элининг саманди ошуби,   
Ҳинд эли пилининг лагадкўби

Ҳам магар мўри ранжпарварди,
Топиб андоқ сипоҳдин гарди,

Кўрубон ўз ҳақиру пастлиғин,
Қора туфроққа ҳамнишастлиғин.

Пастликдин баландлиқ топқай,
Зўрдин баҳрамандлиқ топқай.

Солғай ошуб шери ғурронға,
Нойиб этгай ўзин Сулаймонға.

Не ажаб, гар Наврийи бедил,
Қилса бу навъ коми дил ҳосил,

Қим тутубтур анинг сари ҳиммат,
Қутб тамкину осмон рифъат.

Andalus:
[VII]

    Жаноби сипеҳр макон хизматкорлиғи ва саҳоби гавҳарафшон ҳаводорлиғи,    яъни хазрат    шайхулисломи мавлоно  Нуриддин Абдурраҳмон Жомий мадда зиллаҳулолий мадҳида хома найининг шакарборлиғи ва кўнгул садафининг гавҳарнисорлиғи

Фазл конию илм дарёси,
Баҳру кон сиррининг шинососи,

Илми дарёсиға ҳубоб сипеҳр,
Йўқки, ул баҳр нчинда гавҳармеҳр,

Кашфи ҳикмат иши камоҳи анга
Ҳам табиию ҳам илоҳи анга.

Худ риёзида фикри гардунрав,
Айириб чарх мазраин жав-жав

Арабиятда дарс анинг вирди,
Ибни Ҳожиб1 камина шогирди.

Ибни Ҳожиб демайки, Жоруллоҳ2,
Онча тафсир3 ишинда йўқ огоҳ.

Тили зикри каломи раббоний,
Ҳарф бар ҳарф забт этиб они.

Нуқтаи бо «бисм» учун тафсир
Юз мужаллад қила олиб таҳрир.

Ҳам ҳадис ичра сарбаланд шажар,   
Ким етишмай анга юз Ибн Ҳажар4.

«Арбаин»ики5 айлабон тартиб,
Арабий бирла форсий таркиб.

Арбаин аҳли даркидин ожиз,
Кўрмайин буйла «Арбаин» ҳаргиз.

Фақр ичинда имоми олам ул,
Қайси олам, имоми Аъзам ул6.

Сўзидан фиқҳ элига зёбу баҳо,
Масъала деса ҳайратул-фуқаҳо.

Фаръ эдиким, дейилди — бу неча фасл,
Илми фақру фано бўлуб анга асл.

Онча айлаб фанода нафйи вужуд
Ки, бўлуб мужиби бақоу шуҳуд.

Уз вужудин шуҳуд аро ёпибон,
Ҳақ вужуди аро бақо тоггабон.

Уйла ҳақ зоти ичра мустағрақ
Ки, асар қолмайин анга жуз ҳақ,

Чун тасаввуф келиб сифот анга,
Бу фан ичра мусаннафот'анга

Ким, қаю бирга кимки топса вуқуф,
Барча мақсуд анга бўлуб макшуф,

Солди шарҳи «Рубоиёт» андин,
Рубъи маскун аро ҳаёт андин,

Килкидин чун «Лавомеъ»7 этти зуҳур,
Солди офоқ ичинда ламъаи нур.

Табъидин чун «Лавойиҳ»8 ўлди падид,
Жилва қилди лавойиҳи тавҳид.

Зоҳир этгач «Ашиъатул-ламаот»9,
Ламъа қилди аён ашиъаи зот.

«Тову Мимия»ғаки10 чекти рақам.
Ибни Фориз равони дедики там.

Чун «Шавоҳидға»11 бўлди нукта тироз,
Қилди юз шоҳид анда жилваи ноз.

«Нафаҳот»12 ичраким, футуҳ андин,
Нафҳаи унс топти руҳ андин.

Чун   рақам   қилди   «Туҳфатул-аҳрор»13,
Сочти оламға махзанул-асрор.

«Субҳа»14иқдиға берди чун тавзиҳ,
Солди хайли малак аро тасбиҳ.

Чунки таҳрик топти «Силсила»си15,
Телбалик бўлди ақл масъаласи.

Чун рақам қилди «Ошиқу маъшуқ»16,
Бўлди ишқ аҳли ўтидин маҳруқ.

Чун «Қасойид»ға17 қасд этиб ройи,
Дур сочиб табъи гавҳароройи.

Ғазалиёти18 ўт жаҳонға солиб,
Шуъласи юз шарора жонға солиб.

Ўзга ҳар фандаким расойил анга19,
Борча ҳақ васлиға васойил анга.

Гар борин бир-бир айласам тафсил,
Зоҳир айлар калом аро татвил.

Ҳам таадудда нафъ чандон, йўқ
Ким, демакдин туганмак имкон йўқ.

Гар тугансун дағи кутуб оти,
Андин ортуқ анинг камолоти

Ки, агар мунча юз калом ўлғай,
Васфи зоти анинг тамом ўлғай.

Поясин ҳар киши деса афлок,
Бўлғай афлокни демак хошок.

Ройи покин демакки, меҳри мунир,
Демак ўлғай қуёшни қурси қир.

Илмин онинг тенгизга қилса хитоб,
Мутлақ ўлғай демак тенгизни сароб.

Не камолот аро ниҳоят анга,
Не маротибда ҳадду ғоят анга.

То камол аҳлидин мақол ўлғай,
Одами зийнати камол ўлғай.

Ҳам малак дона чини доми анинг
Ҳам хирад журъа хўри жоми анинг

Баҳравар андин одам авлоди,
Олам аҳлиға зилли иршоди,

Майи ҳуш аҳли жонфизойи ҳам,
Жомидин баҳравар Навоий ҳам.

Andalus:
[VIII]

    Бу етти гулшани жаннатосо ва етти қасри сипеҳр-фарсо тарроҳлиғининг жиҳати ва меъморлиғининг кайфияти ва бисотин тарҳини тағйирлар била хушроқ ва қусур биносин табдиллар била дилкашроқ қилмоқ ва густохликлар узрин демак ва бебокликлар маъзиратин айтмоқ

Бу кечаким, сипеҳри шуъбадабоз,
Олам аҳлиға бўлди шуъбадасоз.

Нилгун арсаға фазо берди,
Булъажаб муҳра анда кўп терди.

Муҳралар хосиятда гуно-гун,
Ҳам талаввун ичинда буқаламун.

Ҳар бири табъи ичра юз найранг,
Булъажаблиққа айлабон оҳанг.

Муни пайдо, ани ниҳон айлаб,
Ҳар бирин фитнаи жаҳон айлаб.

Бирига наҳслиқни одат этиб,
Бириснн машъали саодат этиб,

Қайси бирнинг не бўлса тақдири,
Ейилиб олам ичра таъсири.

Демайин муҳрабози шуъбадафан,
Балки луъбатнамойи луъбфиган,

Юз туман, луъбати сиймин пайкар,
Йўқки, сиймин ниқобу сийминбар.

Барча юз ноз бирла жилванамой,
Жилваи ҳусн бирла ҳуш рабои.

Пардада қай бири бўлуб мастур,
Парда юзинда ёна бирга зуҳур.

Бу таажжуб хирадни лол айлаб,
Ҳар нафас ўзга бир хаёл айлаб,

Манга гаҳ ваҳму гоҳ фикрат ўлуб,
Дам бадам ҳайрат узра ҳайрат ўлуб.

Кўнглум уйинда йўқ хирадға субут,
Ҳам хирад, ҳам кўнгул бўлуб мабҳут.

Фаҳм қилмай булар ҳақиқатини,
Топмайин фикр ила васиқатини.

Ғолиб ўлғоч кўнгул аро қайғу,
Кўз уйин тийра айлади уйқу.

Зоҳир этти хаёли суратгар,
Фикрат уйида гуна-гуна сувар.

Кўрдум ўзни ажаб мақом ичра,
Бир фазо тавфида хиром ичра.

Ул фазо ҳар тараф назарға васиъ,
Етти гунбад бори матину рафиъ.

Топибон ҳар бири ичида мақом,
Лек бирдам бирига йўқ ором.

Борча кўк гунбади киби дойир,
Бир-бири давриға бўлуб сойир.

Лавн аро ўзга навъ ҳар гунбад.
Узга навъ элга ҳар бири маъбад.

Етти гунбаддаким, хиром айлаб,
Етти нодир сифат мақом айлаб.

Ҳар бирига бир иш сари оҳанг,
Тўни ўз гунбади била ҳамранг.

Ранги аввалғининг қаро эрди,
Юзи ҳам буйла ранг аро эрди.   

Яна бир   хилъате   кийиб  заркаш,
Зардваш уй ичра роҳи асфаркаш.

Яна   бирнинг   мақоми  хазро   ранг.
Тўни ахзар, узори сабзо ранг.

Яна бирга либос ўлуб гулфом,
Ҳам бу ранг уй аро анга ором,

Бири азрақ либосу аҳли хирад,
Бўлуб оромгоҳи кўк гунбад.

Биринннг тўни сандалиойин,
Сандали уй аро топиб тамкин.

Яна бирнинг либоси кофурий
Ҳам бу ранг ичра байти маъмурий.

Ҳафтанинг ҳар куни бирисига хос,
Бўлуб ул кун қадаҳкашу раққос.

Ҳар   бири  ҳукми ичра бир   иқлим,
Хоҳ уммед анда, хоҳи бийм.

Мен чу бу хайл аро гузар қилдим.
Бориға етти кун сафар қилдим.

Ҳар бир уйнинг муқими фарзона,
Манга қилди баён бир афсона.

Ким, ўз иқлими ичра воқиъ эди,
Ўзи қўрган ажаб мавоқиъэди.

Ҳар бир афсонада ғаройиб кўп,
Ҳар ғариб иш аро ажойиб кўп.

Мен бу афсоналарни туттум ёд,
Айладим жон саҳифасида савод.

Чунки қилдим, бу навъ таҳрири,
Келди олимға хизрваш пири.

Деди «Эй сойири фалакпаймой,
Чарх гунбадларида жилванамой!

Етти уйда сангаки майл эрди,
Англадингму булар не хайл эрди?

Етти гунбадда номукаррар лавн,.
Лутф аро ўзга навъ ўлуб ҳар лавн.

Анда етти ягонаға маскан.
Ҳар бириким қилиб бир уйда ватан.

Лаҳзаи бўлмайин бирига даранг,
Тўнлари бирла уйлари ҳамранг.

Етти афсонаким санга дедилар,
Ёд туттунг борини то дедилар.

Сенки, мундоқ ажаб сафар қилдинг,
Бу ғаройиб сари назар қилдинг,

Қайфият нени айладинг мафҳум,
Бўлдиму бу иш ҳақиқати маълум?»

Сўрғучиға дедим ниёз била,
Савлатидин юз эҳтироз била:

«К-эй ҳумоюн руху хужаста жамол,
Ақли кулл шахсидин юзунг тимсол.

Мен бу ғурбат ароки, сойирмен,
Эмди етган ҳазин мусофирмен.

Билмадим, ҳар не бўлди жилванамо
Ки демишлар: «ғарибу.кал-аъмо»1.

Санга маълум эса аён айла,
Сиррини шаммаи баён айла».

Деди фаррух суруш руҳоний:
«К-эй насибинг бу сирри пинҳоний!

Муждаким, чархи ложувард андуд,
Ахтари бахтинг айлади масъуд.

Ганжа ганжуриким2, чекиб кўп ранж,
Қўймиш эрди жаҳон аро беш ганж3

Ким, қилиб Ҳинд соҳири кина,
Ул дағи қўйди онча ганжина5

Ки, эрур онча гарчи онча эмас,
Яхшидур, лек ул дегонча эмас 
       
Ким, чекиб сен дағи ики йил ранж.
Ҳосил айлаб эдинг ики-уч ганж6.

Вақт бўлдики, тортибон хома,
Эмди тўртунчи7 ёзғасен нома.

Тўрт гавҳарға бергасен тартиб,
Тўрг унсурни қилғасен таркиб.

Бўлубон бахту давлат иқболи,
Рубъи маскунға бўлғасен воли.

«Ҳафт пайкар»8ки, келди мушк сиришт.
Яна онинг ёнида «Ҳашт биҳишт»9,

Сен дағи топибон фазойи васеъ,
Ўтруда солғасен бинойи рафеъ.

Неки, кўргуздилар санга бир-бир,
Айлай они бирин-бирин таъбир;

Ҳар биридин санга башоратдур,
Ушбу сўз шуғлиға ишоратдур.

Етти гунбадки, англадинг олий,
Етти айвон аро ети волий.

Бу ети гунбади сипеҳр эрди,
Ичида етти меҳр чеҳр эрди.

Санга будур бу қисса исноди
Ки, солиб, етти қаср бунёди.   

Чун тугатгайсен ул рафиъ қусур,
Солғасен етти қаср аро ети ҳур.

Ул сифатким, алар келиб ҳамранг,
Топқай ул навъ ила булар ҳам ранг.

Етти афсона кўрганин ёна,
Дегасен етти турфа афсона

Ким, латофатдин элга жон бергай,
Тан аро руҳдин нишон бергай.

Ақл  оғзиға  келтуруб  кулгу,
Кўзига руҳнинг солиб уйқу.

Ҳар бири зоти юз ғаройиб ила,
Жилва қилғай ўкуш ажойиб ила.

Сен бу даъвида хуррам ўлғайсен,
Нукта дерда мусаллам ўлғайсен!»

Сўз тугатгач қошида ер ўптум,
Бўлубон шод, сесканиб қўптум.

Борчани хотиримда тутмиш эдим   
Пиру таъбирини унутмиш эдим.

Тушума чунки йўқ эди таъбир,
Юзланиб хотиримға кўп тағйир.

Талаб эттим муаббири комил10,
Бори таъбир иши анга шомил.

Топтим ул навъ комили офоқ,   
Шарҳ қилдим тушумни боштин-оёқ,

Неки, хотирда эрди топти баён,
Ғайри улким, топиб эди нисён.

Нуктапардоз эшитти чун розим,       
Бўлди филҳол нуктапардозим.

Борини уйла айлади таъбир
Ким, тун оқшом тушумга кирган пир

Рози боис бўлуб кушодимға,
Тушдаги пир кирди ёдимға.

Сўзи ҳамким, бўлуб эди масмуъ
Жилва қилди хаёлима мажмуъ.

Иккиси нуктаси мувофиқ эди,
Бу ҳам андоқ сўзида содиқ эди.   

Нуктаким, суруш қилди хуруш,
Бу ҳам этти хуруш мисли суруш.

Менки, топтим бу навъ икки далил,
Сўз демак сори айладим таъжил.

Жазм қилдимки, холиқи азалий
Ким, анинг ҳукми келди ламязалий.

Манга бу мулкни насиб этмиш,
Фатх қилмоқни ҳам қариб этмиш.

Улки ҳақдин бировга рўзидур,
Даҳрнинг сози, йўқса сўзидур.

Неча узр ўлса, ошкора анга,
Жуз шуруъ айламак не чора анга,

Табъ ҳам гарчи асру роғиб эди,
Лек кўп эҳтиёт вожиб эди

Ким, аларким бурун чекиб хома,
Саъй ила нақш қилдилар нома.

Нукталар борча сар-басар рангин,
Ҳар бири бир нигорхонаи Чин11

Даҳр элиға қабул эрур, рад йўқ,   
Васф қилмоқлари манга ҳад йўқ.

Дуржи маънини чун очибдурлар,
Олам аҳлиға дур сочибдурлар.

Дурждин ким десунки, баҳр ила кон,
Нақдини сочиб, ончаким имкон.   

Лек гавҳар сочарда аҳли карам,
Бир сори кўп тушар, яна сори кам.

Ҳар тараф дур сочилмоғи яксон,
Эҳтиёт айламай эмас осон.

Куп киши ерга обпош ўлди,
Кўпдин ози гулобпош ўлди.

Дурни суфт айламак аро ҳаккок
Кўп қилур сахв — бор эса бебок.

Кўпрак устоди чобук андеша,
Қилди бебоклик фанин пеша.

Ким, маҳорат ани қилиб мағрур,
Воқиф  ўлмай тушар   ишига   қусур.

Лек шогирд эрур ишида ваҳим,
Кўнглида саҳв айламакдин бийм.

Туну кун эҳтиёт қилмоқ иши,
Саҳв озроқ топар ишида киши.

Ул иков устоди моҳир эди
Ким, маҳорат аларда зоҳир эди.

Чун тузуб бу бисот ўтмишлдр,
Қилмайин эҳтиёт ўтмишлар.

Мен де олманки, саҳвлар тушмиш
Бехабар тушмиш, ул агар тушмиш

Ким, бу дафтарки бердилар минг зеб,
Боштин то оёғ фусуну фиреб.

Ясағонда бу турфа афсона,
Ҳазмдин айлаб ўзни бегона.

Неча навъ ишни қилдилар тақсир,
Гар тутарсен қулоқ, қилай тақрир:

Бири буким, йўқ анда мояи дард,
Қилдилар ишқ сўзидин ани фард12

Ким, биров меҳрдин бари бўлғай,
Боқма, гар меҳри ховарий бўлғай!

Бўлса, тарих аларға гар матлуб,
Анда сўз боғламоқ эмастур  хўб.

Сўз ясардин чу топти пироя,
Ишқдин хуштур анда сармоя,

Ким, кўнгулга ўти асар қилған,
Жонга кўйдурмаги хабар қилғай.

Йўқса, ёлғон демакдаким, базадур,
Чун узоқ чекти асру бемазадур.

Ишқдин сўзи бўлса бок эрмас,
Уртар оники сўзнок эрмас.

Яна бир буки анда баъзи иш,
Зоҳиран   номуносабат тушмиш;

Буйла туҳматки, айш.учун Баҳром
Ясади етти қаср сургали ком.

Етти иқлим шоҳидин ети қиз,
Ҳар бири лутфу ҳусни ғоятсиз,

Етти қаср ичига келтурди,
Ком ҳар кун бири била сурди.

Турфа буким, чу бўлди бодапараст,
Қилди оқшомға тегру ўзни маст.

Уйқу комин олурға мастона
Шўхларға буюрди афсона.

Бу ажабким алар дағи дедилар,
Қиссахон   қизлари   магар  эдилар?

Тонгдин оқшомға тегру пай-дарпай,
Улки ичгай, қадаҳ тўла-тўла май.

Анга худ ғафлат ўлди даъбу сифат,
Уйқусиға фасона не ҳожат?

Бўлса ҳам ақл, манъ қилмасму?
Қисса айтур киши топилмасму?

Ким, неча нозанин ҳарамларини,
Жон ҳаримида   муҳтарамларини

Ки, алар ғамзаси қилиб жоду,
Юз туман кўздан элитгай уйқу,

Лаблари қатл учун шароболуд,
Кўзлари ишва бирла хоболуд,

Ҳукм қилғайки, сиз фасона денгиз!
Демангиз узру бебаҳона денгиз!

Бўлунг уйғоқлиқ ичра фарсуда,
Мен бўлай уйқу бирла осуда!

Буйла таклиф кимса қилғайму?.
Одамидин бу сўз очилғайму?

Бўлди, фарзан, бу навъ булъажаб иш,
Булъажаброқ яна бу иш бўлмиш

Ким, мунунгдек ики ваҳиди замон13,
Ҳар бир ўз вақтида фариди замон.

Буйла нодон учун14 ёзиб авсоф.
Анга қилғайлар ўзларин вассоф.

Мадҳини бсҳисоб ёзғайлар,
Балки мавзун китоб ёзғайлар.

Ҳар бир ул назмида кўруб кўп ранж,
Қилғай ўз «Панж ганжи»дин бир ганж.

Оллоҳ, оллоҳ, не ганж бўлғай бу!
Сарбасар элга ранж бўлғай бу!

Бўла олмас бу иш магар бу тавр
Ки, десанг ул ики ягонаи давр.

Баски, устод эдилару комил.
Бўлдилар ғарралиғ била ғофил.

Кимки, бу ишта бўлса мустағний,
Ешунур кўнглидин басе маъний.

Менки, шогирди бебизоатмен,
Ул иковга мутии тоатмен.

Ваҳмдинким тушуб хато ногаҳ,
Етмагай кулфате манга ногаҳ,

Ишим ўлмишдур эҳтиёт этмак,
Нуктанинг тору пудиға етмак.

Мунда доғи ишимға етса кушод,
Ҳам алар руҳидиндур ул имдод.

Табъ бу шуғл ароки озим эди,
Чунки кўп эҳтиёт лозим эди.

Бу сабабдин бу хуш фасона аро,
Балки бу хуш наво, тарона аро

Йўқ эди ҳеч чораю тадбир
Ким, бирор ерда бўлмағай тағйир.

Айтмоқ мунда ҳожат ўлмағуси
Кимки, ул ерга етса англағуси.

Ераб, иш мушкилу бу хаста заиф!
Пашшаға пил ишн эрур таклиф.

Чарх томиға нардбон ясамоқ,
Меҳр шамъиға шамъдон ясамоқ15.

Қилибон анкабут ипини каманд,
Айламак аждаҳо анинг била банд.

Келди душвордин дағи душвор,
Лек мен телба масту беҳушвор

Ким, бу ишга илик нетиб урдум,
Лутфунга эътимод этиб урдум.

Неча иш ранжи беадад бўлса,
Сендин ар лутф ила мадад бўлса,

Заррада меҳрни ниҳон айлай,
Баҳрға қатрани макон айлай!

Хома нуги сафирин айлаб тез,
Солайнн олам ичра рустохез!

Килкни чун варақ нигор этайин
Онча аъжуба ошкор этайин

Ким, солай олам ичра офатлар,
Балки зоҳир қилай қиёматлар!

Дам ул авлоки, бу сифат эъжоз,
Шоҳ мадҳидин этгамен оғоз,

Чун дейилгуси шоҳлар қавли,
Шоҳ мадҳин бурун демак авли.

Andalus:
[IX]

    Салтанат баҳрининг дурри ноби ва хилофат маъдани нинг лаъли сероби, офариниш тожиға жавҳари зоти, зеб ила зайн, муиззус-салтанати вад-дунё вад-дин Султон Ҳусайн Баҳодирхон халлада мулкаҳу ва султонаҳу мидҳати кўсин ўрмоқ ва бу баҳона била заррани қуёшқа соғиндурмоқ

Суз демакка қилур ҳаво кўнглум,   
Килк унидин тилар наво кўнглум.

Келу ҳужрам супургил, эй иқбол,
Гирд болишт равзан олиға сол.

Човуши бахт эшикда ҳозир бўл.
Ким, кирар майли бўлса узрин  қўл.

Эй фалак, хизмат ошкоро қил,
Меҳрнинг сафҳасин муҳайё қил.

Қил давотимни, эй Зуҳал1, мамлу,
Хайи рухсорадин солиб қора сув.

Муштарий2, йиртқил амома учин,
Мен аритмоққа анда хома учин.

Қинға солғил қилични, эй Баҳром3,
Фитна хайлиға бер даме ором.

Меҳри4 сафҳанг юзин дарахшон эт,
Зарварақдин ани зарафшон эт.

Зуҳра5, бир лаҳза чолма соз охир,
Чекмагил лаҳни дилнавоз охир.

Эй Аторид6, ўп остонимни,
Қўйғил олимға жузвдонимни.

Эй Қамар7, сен қаламтарошим йиғ,
Қил ҳилолингнинг учидин анга тиғ,

Бер гаҳ хомам учини айлаб тез,
Қилайин сафҳа узра- гавҳаррез.

Дур киби пок нуктаронлиғ этай,
Шоҳ мадҳида дурфишонлиғ этай.

Қай шаҳ улким, азалдин этти илоҳ,
Ани офоқ шаҳлари уза шоҳ.

Дин ливоси, алам тирози ул,
Аҳли дин ичра Шоҳи Ғозий ул.

Шоҳ Султон Ҳусайн бин Мансур
Ким, бериб нусрати жаҳонга сурур.

Хонлар узра етиб атоси анинг,
Хон бин хон ато атоси анинг.

Хам ато хону ҳам анга ано хон8,
Йўқ жаҳонда анинг киби яно хон.

Анга Ченгиз улуғ ато келган,
Аноси худ Алонқуво9 келган.

Фахр йўқ анга салтанат оти,
Ул бўлуб салтанат мубоҳоти.

Шоҳлар қуллуғин кўруб марғуб,
Анга дарвешлик бўлуб матлуб.

Гарчи шаҳларни зердаст айлаб,
Узни дарвешларга паст айлаб.

Аждаҳо зўр вақти илгида мўр,
Қила олмай валек мўрға зўр.

Пили гардун қошинда пажмурда,
Пашша лек ўлмай андин озурда.

Туфроғ айлаб фалакни кин чоғи,
Лекин аҳли ниёз туфроғи.

Разм аро барқи тиғи оламсўз,
Базм аро шамъи ройи меҳрафрўз.

Табъи соҳибкамол ҳар фанда,
Аҳли фанну камол анга банда.

Адлидин онча элга бахшойиш
Ким, раиятқа йўқ жуз осойиш.

Андаким даҳр аро тушуб ошуб,
Сарсари кин бўлуб саломатрўб.

Олам аҳли аро тушуб пархош,
Олам ичра қиёмат ўлғай фош.

Жонға тан ичра изтироб ўлғай,
Тан фано селидин хароб ўлғай.

Икки саф бўлғай икки кўҳи бало,
Қуллалар анда рахшлар масало.

Рахш уза ҳар хидеви тиғафган,
Рустаму Кўҳа бирла Руйинтан.

Фитна даҳр ичра карру фар солибон,
Чарх жавфида шўру шар солибон.

Бодпо сарсари жаҳонпаймо,
Устида рокиби саҳобнамо.

Йўқ саҳоб айт қатра афшон миғ,
Қатра пайкону барқ ламъаи тиғ.

Барқ ажал чобукига маркаби тез,
Солибон руҳ хайли ичра гурез.

Жон ботиб жисм захмидин қонда,
Тан бўлуб жони бирла дармонда.

Тиғлар кавкаби хиром айлаб,
Гарди оламни тийра шом айлаб.

Сен бу зулмат ичинда меҳр киби,
Барқрав ашҳабинг сипеҳр киби.   

Тортибон тиғ уйлаким, Баҳром,
Қаҳр ила айласанг не ерга хиром.

Тиғ ила қонни қилғасён Жайҳун10,
Гурз ила тоғни этгасен ҳомун.

Титрагай чарх айлабон шеван,
Бир булутдекки, бўлса нолафиган.

Ул булутдин бу ларз ила нола,
Кавкабин сочқай ўйлаким жола.

Яъни ул навъ фатҳ қилсанг фош,
Чарх бўлғай бошннгға гавҳарпош.

Тиғ селобидин бериб бас кин,
Кин ўти илтиҳобиға таскин.

Қўймайин олам аҳлида бийме,
Фатҳ этиб бир дам ичра иқлиме.

Рамз майдонидин ёниб шодон,
Қасри давлати қилсанг ободон,

Силкибон тийра гард майдонни,
Бода бирла ёрутсанг айвонни,

Масканинг бўлса маснади Жамшид11,
Қадаҳинг бўлса   соғари   хуршид,

Давраи базминг ичра турғон эл,
Шоҳлар қуллуғунгға боғлаб бел,

Ишлари ерга кўз тикиб турмоқ,
Кимга ҳад демагунча ўлтурмоқ.

Чун бўлуб ҳукм ўлтуруб бори,
Ерлик ўз ерига ики сори.

Тутубон соқийи париваш май,
Гулда шабнам киби узорида хай.

Илгидин май чу боданўш олибон,
Май била ул гулоби ҳуш олибон.

Лек мажлис шукуҳидин не ҳад
Кўзни ердин олурға аҳли хирад.

Тушгач аҳли наво чолиб дерга
Зуҳрани кўктин индуруб ерга.

Икки ёндин муғанний икки хайл,
Жонға тандин чиқорға солиб майл.

Унгда туркинавоз уруб достон,
Кўзғолиб ҳар навода Туркистон.

Тортқон турк нағмасида суруд,
Оқизиб халқ кўзларидин рўд.

Сўл сори форси суруду нағам,
Фитнаи Форс, бал Ироқу Ажам12.

Кавкаби жом акси ламъафиган,
Тоб аро уйлаким, Суҳайли Яман13,

Тоб ила ул Суҳайл ранги раҳиқ,
Чеҳра рангин ясаб нечукки ақик.

Нўш этарда бу роҳи райҳоний,
Юз гул очиб юзунг гулистони.

Базмни бу бнҳиштваш бўстон
Айлабон ҳар замон баҳористон.

Ҳам кулуб сен баҳори хандондек,
Ҳам тўкуб ашк абри найсондек.

Ҳар сурудеки истимоъ айлаб,
Бевафо даҳрға видоъ айлаб.

Бўлубон жисминг уйла руҳоний
Ким, кўруб даҳр базмини фоний.

Салтанатдин ҳавасни бас айлаб,
Фақр султонлиғин ҳавас айлаб.

Не ҳавас, маҳзи сўзу дард бўлуб,
Бенаволиғ йўлида гард бўлуб.

Онча ҳарён тўкуб ниёз ашкин,
Шамъдек сўз ила гудоз ашкин

Ким, қаёнким уруб юз ул селоб,
Айлабон мастлиғ уйини хароб.

Чун жаҳон бевафолиғиға боқиб,
Кулуб, аммо кўзунгдин ашки оқиб.

Кулубон, лек ёш тўкуб дурдек.
Гули хандон юзида мўлдурдек.

Андаким, тиғи хунфишон олибон,
Тиғ зарби била жаҳон олибон..

Бу нафас кимки, бир тарона чекиб,
Дард ила оҳи бехудона чекиб.

Мунга   борин   ани нисор   айлаб,
Балқи қилмай писанду ор айлаб.

Май ичиб беҳисобу маст ўлмай,
Нафс ҳукмиға зери даст ўлмай.

Май санга мужиби фано бўлубон,
Сарбасар нур ила сафо бўлубон.

Не ажаб бўлса, бода нуру сафо       
Ким, эрур ҳар қадаҳда истиғно.

Бода моҳиятин табаҳ билмак,
Ичмаин дам-бадам гунаҳ билмак.

Барча мазҳабда фосиқи ранжур
Яхшироқдурким, зоҳиди мағрур.

Буйла май нўш этибки сурдум сўз,
Мастлиғ уйқусида юмсанг кўз,

Тунқатор онда бахти бедоринг,
Субҳға тегруким, худо ёринг.

Тортқоч субҳ муаззини ё ҳай,
Учубон кўздин уйқу, боштин май.

Оқизиб узр кўзларидин сув,
Айласанг ул сув бирла пок вузу.

Қиблагаҳ сорн рой келтурсанг,     
Тенгри амрин бажой келтурсанг,

Чун неким, тенгри амри бўлди тамом,
Айласанг, адл тахти сори хиром.

Қўюбон бошингға Каёний14 тож,
Ҳукм қилсангки, сўз десун муҳтож.

Эшитиб ҳукм ҳар тараф мазлум,
Бори омингға айлаганда ҳужум,

Анда ширин калому хандон юз
Бирлаким, халкдин сўрарсен сўз.

Дафъ этиб халқ бошидин бедод,
Берибон додким, қилурсен шод.   

Бирнинг айлаб қилурға чорасини,
Бошидин дафъ саршуморасини,

Бирисидин «алафбаҳо»15 кўтариб,
Сабзаи умри айшдин кўкариб.

Ҳар бирининг неким, бўлуб коми,
Бирдам ичра бўлуб саранжоми

Ким, ёнарлар ўкуш мурод била,
Уқдалиғ ишлари кушод била.

Анда Нуширвон16 керак боққай,
Бошини эрғатиб овуч қоққай.

Чун қилиб ёд ўз адолатидин,
Мутағаййир бўлуб хижолатидин,

Адлдин токи бўлғай овоза,   
Ҳар кун ўлсун адолатинг тоза.     

Шоҳлик хилъати қадинг била жуб,
Шоҳлар қадди хам аёғингга кўп.

Доду адлинг била жаҳон обод
Ким, бу бўлғай жаҳонда адл ила дод,

Мулкунга аршдин келиб бу нидо:
«Халладаллоҳу мулкаҳу абадо»17.

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

[*] Previous page

Go to full version