Teleseriallar haqida  ( 106303 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 18 19 20 21 22 23 B


albatros  15 Mart 2013, 16:00:22

Mana sevimli seriallarimdan biri. Matonat va sabrdan saboq beruvchi muhabbatni tarannum etuvchi bu serialni siz ham har safar ko'rganingizda sevib  tomosha qilarsiz ehtimol...





Mana o'sha irodali Choliqushi(Farida)ning chorasiz qolgan iztirobli damlarida o'ziga matonat beraoluvchi jasorati :

"Алекси опанинг оғзидан тушмайдиган бир гапи бор эди: “Қизларим, умидсиз касалликларнинг, табиий фалокатларнинг биргина дориси бор: чидаш ва бўйсуниш… Ғам-аламларда яширин шафқат бор. Шикоят қилмаганларни, ўзларини очиқ чеҳра билан қаршилаганларни камроқ азоблайди”, — деярди. Чолиқуши бу сўзларни ҳар доим кулимсираб эшитарди. Мана энди уларни тўғри деб билади, кулишга жасорат ҳам қилолмайди. Зайниларда ўтган мана шу бир ой ичида шундай дамлар бўлдики, бутун умидсизликка чулғандим. “Беҳуда уринма! Энди у ёғига чидай олмайсан!” деяр эдим ўзимга. Ана шундай дамларда Алекси опaнинг пайғамбарона сўзлари менга ёрдам берарди. Юрагим қон йиғлаб турса ҳам кулар, ашула айтар, ҳуштак чала бошлар эдим. Шундайки, қалбим, ниҳоят, бу кайфиятнинг ёлғонлигига ишонар, сувга тушган гуллар каби титрай-титрай тирила бошлар эди."

Рашод Нури Гунтекиннинг «Чолиқуши» романидан парча

Qayd etilgan


Bechora_Bandang_  16 Mart 2013, 16:09:34

Men seriallardan "Ashobul Kahf" (G'or sohiblari) serialini ko'rishni istardim. Oldinlari ko'rganman yoshligimda Hozir qumsagandi ko'rishni istab Google togamga murojat qilsam topib bermadilar. Yo yahshilab iltimos qilmadimmi. Sizlarga ham tavsiya etaman!

Qayd etilgan


Sayyid90  17 Mart 2013, 21:30:14

Bechora_Bandang_:bu serial spaces saytida bor edi yani Gor sohiblari.

Qayd etilgan


azizbek_mx  18 Mart 2013, 18:10:34


Iqtibos
Men seriallardan "Ashobul Kahf" (G'or sohiblari) serialini ko'rishni istardim. Oldinlari ko'rganman yoshligimda Hozir qumsagandi ko'rishni istab Google togamga murojat qilsam topib bermadilar. Yo yahshilab iltimos qilmadimmi. Sizlarga ham tavsiya etaman!

http://muxlis.at.ua/load/g_39_or_sohiblari_or_sokhiblari_o_39_zbek_tilida/1-1-0-1919

Qayd etilgan


albatros  01 Oktyabr 2013, 14:42:07

Севиб тамоша қиладиган сериалларимдан бири "Чолиқуши" қайта тасвирга олинибди.
Туркиянинг машҳур «ТИМС Продуcтионс» маҳсулоти сифатида қайта ишланаётган янги сериал ўз мухлисларига қандай кутилган ва кутилмаган таасуротларни берар экан.


Фериденинг болалик ва ўсмирлик даврлари акс этган эпизодлар кўпчиликнинг диққатини тортди. Сериалнинг яна бир ютуғи актёрларнинг тўғри танлангани десак адашмаган бўламиз. «Муҳташам юз йил» да Малкочоғлу образи орқали таниш бўлган актёр Бурак Ўзчивит сериалда Камрон ролини ўйнамоқда. 1980- йилларнинг насталгияси сифатида эсда қолган «Чолиқуши»ни юртимизда ҳалигача севиб мутоала қилишади. ХХ аср турк адабиётининг йирик намоёндаси Гунтекиннинг «Чолиқуши»си адибимиз М.Исмоилий томонидан моҳирона таржима қилинган.


Бош ролларда:
Фериде - Фаҳрие Эвжен; Камрон - Бурак Ўзчивит; Продюссер - Тимур Савжи; Режиссёрлар - Чаған Ирмак, Доған Умид Каража; Сценарий муаллифи- Севги Йилмаз.
Сериал шу кунларда Туркиянинг маҳаллий "kanal D" телеканали орқали намойиш этилмоқда.
Манбаа: darakchi.uz sayti

Qayd etilgan