Harflar marjondek tizilganda...  ( 11384 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Lu`lu`  01 Avgust 2010, 17:03:35

Sabrli sabringni suysin sadoqat,
Samoning sarposi siylasin seni.
Sukunli sinovni so`zlatgan soat
so`rayin Somaddan sening sirringni.

(kamina)

Qayd etilgan


Lu`lu`  01 Avgust 2010, 18:24:54

Rizvondagi rohatlar rosullarga rafiqdir,
Riyozatli ruhlarga rayyonlarda rafiqdir,
Rahimli Rahmon rozi risolatli rizqidan,
Ramazonning ro`zasi rasolarga rafiqdir.


(kamina)

Qayd etilgan


AbdulAziz  28 Sentyabr 2010, 10:54:28

А­ргаш БОБОА АЖАБ

АЙА ИЛИҚ

Айрилиқ асносида ажаб анча абгорман,
Айри айланмай аввал, айрилиқли ангорман.
Аксимни азизамдан айро айлар айрилиқ,
Азим Аршга айрилиқдан арз айлаган анҳорман.

Арши Аъло арзим Ато аржуманди аҳлидан,
Аллоҳ ато айлаганинг аҳлидинлик аҳлидан.
Аммо, айри азоблари алам айлар асҳобга,
Асра Аллоҳ айрилиқнинг асти ағёр аслидан.

Абад ағёр айрилтирмас анойингман, азизам,
Азал Аллоҳ амр айтган атойингман, азизам.
Агар, аслинг аксингдадир айрилиқдан айромиз,
Алишеру Аллоҳ аҳди адойингман, азизам.

Qayd etilgan


AbdulAziz  28 Sentyabr 2010, 11:03:59

А­ргаш БОБОА АЖАБ

БАХТ

Б
ахт бошқа, бахтсизлик бошқа-бошқадир.
Бардавом, барҳаёт бслмоқ бошқадир.
Бундан боқийликка борсак баримиз,
Барча бирдек бслмас, баёт бошқадир.

Бошқа баёт бахтни борини берар,
Беором бахт бслмас, барини берар.
Бани бандалар-ку бундан бахтиёр,
Берилган бу бахтчун бағрини берар.

Баъзи бировларки бахтсиз бслишар,
Берилган бахтга-да басир бслишар.
Бундай бандаликдан бездиргил Барҳақ,
Бундайлар бахт бслса ботир бслишар...

Qayd etilgan


AbdulAziz  28 Sentyabr 2010, 11:07:32

А­ргаш БОБОА АЖАБ

ДИЛИМ

Д
унё, дунёингдан дардмандмас дилим,
Даҳрингда дардсизга дармонмас дилим.
Девона, дайдимас дилим дарёдил,
Дунё донғларингга давронмас дилим.

Дилим дардкашимдир дилдор доғинда,
Дийдордан даракчи Дажжол доминда.
Даҳрда достондир дилимнинг донғи,
Дастаги диёнат дона-донинда.

Диловарлик дилим дастида дедим,
Дилбаҳорлик доим дсстида дедим.
Дилимга дунёлар даркор демасдан,
Даргоҳингда доғлик дарсида дедим.

Qayd etilgan


AbdulAziz  28 Sentyabr 2010, 11:11:04

А­ргаш БОБОА АЖАБ

МУҲАББАТ МАДҲИ


Майхона майидан мастонаман мен,
Маромда мастману морхонаман мен.
Маъшуқам мадҳидан мафтуну мағлуб,
Мавжидин мосуво маркхонаман мен.

Манинг Моҳларойим, манинг моҳтобим,
Манинг Маликамдур, манинг мақтовим.
Мукаррам муҳаббат мағфиратида,
Манинг Мададкорим манинг Мардоним.

Мана мен мақтаган масрур муҳаббат,
Мардларнинг мафтуни маҳбуби муҳаббат.
Мағрибу Машриқда маълум Машрабдек,
Манинг манглайимда мавжуд муҳаббат.

«Ашлик» журналининг 2010 йил 4-сонидан олинди.

Qayd etilgan