Shosh vohasi olimlarining ilmiy-ma'naviy merosi  ( 17112 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  21 May 2010, 07:42:14

Shosh vohasi olimlarining ilmiy-ma'naviy merosi



Muallif: Ne'matullo Muhammedov
Hajmi: 6.53 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Abdul_Malik  05 Fevral 2011, 17:17:47

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

Неъматулло МУҲАМЕДОВ


ШОШ ВОҲАСИ
ОЛИМЛАРИНИНГ
ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ
МЕРОСИ


«Тошкент ислом университети»
нашриёт-матбаа бирлашмаси
Тошкент — 2007


Масъул муҳаррир: З.Исломов, филология фанлари доктори, профессор
Тақризчилар:    Қ.Муниров, тарих фанлари номзоди.
А.Яминов, ЎзР ФА Шарқшунослик институти илмий ходими

Маълумки, Шош (Тошкент) минтақадаги йирик маданият марказларидан бўлган. Шош воҳасида ислом илмлари ва маданияти тарихига доир масалалар муаррихлар, тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бироқ уларнинг аксарияти Ўрта Осиёдаги шаҳар, қишлоқлар географияси ва топографияси, ижтимоий-сиёсий тарихига оид бўлиб, уларда Шош воҳаси ва олимларига тегишли маълумотлар тарқоқ ҳолда ифодаланган.
Ушбу монографияда Х-ХIХ асрларда фаолият кўрсатган воҳа олимларининг ислом илмлари ривожида тутган ўрни ўрта аср араб манбалари ёрдамида комплекс тарзда тадқиқ этилган. Бунда "Шоший", "Тошкандий" нисбасидаги муҳаддислар, фақиҳларнинг номлари аниқланиб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид янги маълумотлар илмий муомалага киритилди. Шош воҳасида ҳадис ва фиқҳ илмлари ривожи жараёнлари ислом дунёсидаги илмий-маданий марказларга қиёсан ўрганилиб, тадқиқ этилди. Тадқиқот натижасида Шош воҳаси олимлари ва уларнинг ислом дунёсидаги турли марказлардаги илмий фаолияти тўғрисида библиографик маълумотлар тўпланди.
Шунингдек, шошлик буюк алломалар — Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший (ваф. 947), Абу Бакр Қаффол Шоший (904—976), Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (1038-1114), Шайх Хованди Таҳур (XIV), Хожа Убайдулло Аҳрор (1404—1490)лар ҳаёти, фаолияти ва илмий-маънаний меросига доир янги маълумотлар илмий истифодага киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Тошкент ислом университети Илмий Кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.






СЎЗ БОШИ

Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда ижтимоий адолат қарор топиб, маданий меросимиз, миллий ва диний қадриятлар ривожи учун имкониятлар яратилди. Муҳими, кўҳна тарихимизга муносабат тубдан ўзгариб, унинг маънавий-руҳий илдизларидан бири — Ислом дини асослари тўғри талқин этилмоқда. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Биз мусулмон дини ҳақида гапирганда, аввало, Аллоҳ ва унинг Расулини, ўзимизга руҳан яқин бўлган улуғ алломаларимиз, улуғ имомларимизни тасаввур қиламиз. Мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб вояга етган, муборак номларини бутун ислом дунёси чексиз эҳтиром билан тилга оладиган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Замахшарий каби пири комилларимизни назарда тутамиз. Маънавий ҳаётимизни мана шу улуғ номлар билан боғлаймиз» .
Мустақиллик йилларида юртимиздан етишиб жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган алломалар таваллудлари халқаро миқёсда нишонланиб, уларнинг маънавий-илмий меросини чуқур ўрганиш ва халқимизга етказиш бўйича қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айниқса, Тошкент ислом университетининг ташкил этилиши бу хайрли ишларда ўзига хос ўринга эга бўлиши шубҳасиздир.
Кейинги йилларда республикамизда маънавий-маърифий соҳага оид ишларнинг самарадорлигини ошириш, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш мақсадида диний таълим ишларини такомиллаштириш бўйича кенг кўламда тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратилмоқда. Мазкур хайрли ишларни бажаришда ва ҳаётга татбиқ этишда изчилликни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 22 августда 364-сонли «Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди . Унда амалга оширилаётган ишларнинг ҳаётий аҳамияти ва таъсирчанлигини ошириш учун махсус тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Қисқача қилиб айтганда, хукуматимизнинг ушбу қарори ислом илмларини том маънода маърифат ва маданият даражасига олиб чиқиши хамда юртимиздан етишиб чиққан кўплаб алломалар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, ислом умуммаданиятимиз пойдеворининг илдизларидан бири, десак муболаға бўлмайди. Айнан шу муқаддас заминда туғилган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний каби кўплаб алломаларимиз ислом таълимоти ва назарияси ривожига улкан ҳисса қўшганлар. Мустақиллик йилларида улуғ аждодларимиз қолдирган бой маданий меросни тиклаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буюк аллома ва азиз авлиёларимиз муқаддас қадамжоларини таъмирлаш ва ободонлаштириш, уларнинг бой илмий-маданий меросини ўрганиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Қуръони карим маъноларининг таржимаси, ҳадис тўпламлари ҳамда алломаларимиз асарлари ўзбек тилида чоп этилаётир. Юртимиздаги ноёб ислом обидалари, жумладан, "Масжиди Калон", "Шоҳи Зинда", "Кўкгумбаз", "Бароқхон", "Мўйи Муборак", "Намозгоҳ", "Ҳастимом" каби кўплаб масжид ва мадрасалар қайта таъмирланди. Бу ўзгаришлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, юқори баҳоланмоқда.
Ислом конференцияси ташкилотининг тузилмаларидан бири — Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши Ўзбекистон, хусусан, унинг пойтахти ислом цивилизацияси тарихида ўзига хос ўринга эга эканидан яна бир далолатдир. Зеро, Тошкент шаҳрига ушбу юксак мақом берилишининг ўзига хос тарихий ва замонавий асослари мавжуд.
Тарихий манбалар ва адабиётлардан яхши маълумки, IX— XII асрлар Ўрта Осиёда илм-фан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бинобарин, бу минтақадаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илм-фан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент - ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюкзотлар, олимлар "Шоший", "Тошкандий" (XVI асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар. Уларнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур тадқиқ қилиш Шош воҳаси тарихини ўрганиш билан бир қаторда, бу олимларнинг ислом илмлари ва маданияти ривожида тутган ўринларини аниқлашга хизмат қилади.
Манбаларда Тошкент Чоч, Шош, Шошкент, Бинкат, Банокат деган номлар остида тилга олинган. Бу ерда таваллуд топиб, ижод қилган ёки баъзан, бу ерга келиб умргузаронлик қилган олимлар Чочий, Шоший, Банокатий нисбасини олишган. Тошкент воҳаси билан боғлиқ бўлган олимлар Илоқий, сўнгги ўрта асрларда яшаб ўтганлари эса кўпроқ Тошкандий нисбаси билан тарих саҳифаларида битилган.
Кўҳна Тошкент номини жаҳонга машҳур қилган алломаларни шартли равишда валийлик мақомига етганлар ва уламолар тоифасига бўлиш мумкин. Масалан, Шаҳобиддин Суҳравардийнинг даъвати билан Шошга келган Шайх Абу Бакр Зайниддин Куйи Орифон Тошкандий (халқ тилида Шайх Зайниддин бобо, XIII), Ойхўжа ибн Тошхўжа - Занги ота (XIII), Шайх Хованди Таҳур (XIV), Ҳазрат Алишер Навоий таъбири билан айтганда, "муршиди офоқ" бўлган Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий (XV) сингари азизлар валийлик мақомига эришган олимлардан бўлишса, "Ҳазрати Имом" рутбасини олган Абу Бакр Қаффол Шоший (X), ишончли муҳаддис "Имом Шоший" сифатида танилган Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший (X), "Фахр ул-ислом", "ал-Имом ал-Кабир" номлари билан улуғланган Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (XI—XII) ва бошқалар ислом оламида эъзоз топган алломалар бўлишган.
Шош воҳасида ўрта асрларда ислом илмлари бўйича фаолият юритган 100 дан ортиқ олимларнинг номлари аниқланган. X—XII асрларда Имом Абдуллоҳ ибн Авона Шоший, Имом Абу Бакр ибн Али ибн Ҳомид Шоший, Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Абў Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший ва бошқа кўплаб муҳаддислар жаҳоннинг турли шаҳарларида фаолият юритишиб, таълим берганлар, кутубхона ва мадрасаларда диний илмларнинг хилма-хил соҳалари бўйича тадқиқотлар олиб борганлар.
XIV—XIX асрлар давомида Шош воҳаси ижтимоий-маърифий ҳаётида табиблар, хаттотлар ва муаррих олимлар алоҳида роль ўйнашди. XIV асрда Шошда яшаган таниқли муаррих Абу Сулаймон Банокатий «Малик уш-шуаро» сифатида машҳурдир. Унинг «Равзат ал-албоб фит-таворих вал-ансоб» («Тарих ва насаблар ҳақида оқиллар боғи») асари «Тарихи Банокатий» сифатида оммалашган. Чоч (Шош)дан чиққан шоир Бадриддин Чочий ҳаётининг кўп қисмини Ҳиндистонда ўтказган ва «Фахр аз-замон» унвонини олган. Шоир Алойи Шоший (XVI) ҳақида Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида эҳтиром билан эслатиб ўтади. «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи, XVI асрда яшаган муаррих Мирза Муҳаммад Ҳайдар Тошкент шаҳрида туғилган (1499). Унинг онаси Хўб Нигорхоним Тошкент ҳукмдори Юнусхоннинг қизи, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаси бўлган.
Тошкентда ўз даврининг олими ва муаррихи, Мирзо Улуғбекнинг шогирди Али Қушчининг набираси Ҳофиз Кўҳакий ҳам яшаб ижод этган. Халқ орасида уни Ҳофиз Кўйки деб аташган. Унинг асарлари араб тили ва грамматикаси, мантиқ, фиқҳмасалаларига бағишланган.
Тошкентда шифокор-табиблар ҳам фаолият кўрсатган. Бу ерда XVI асрда яшаган кўз табиби Убайдулла ибн Муҳаммад Юсуф Каҳҳол жуда машҳур бўлган. У Тошкент ҳокими Дарвишхоннинг шахсий табиби бўлган. Шунингдек, XVI асрда Шоҳ Али Каҳҳол, Боқий Жарроҳ Тошкандий каби табиблар фаолият кўрсатган.
Тошкент маданияти тарихида хаттотлар ўчмас из қолдиришган. Чунончи, Тафтазоний(1322-1390)нинг шогирди Жамшид Шоший (XIV) 1358 йилда Маҳмуд Замахшарийнинг «Кашшоф» асарини насх хати билан кўчирган. Ҳозир бу нодир қўлёзма Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Абдулвадуд Котиб номи билан машҳур Абдулвадуд ибн Хожа Абдулвасиъ Шоший (XIV—XV) таниқли олим Абдуллоҳ Хатиб Табризийнинг «Мушкот ал-масобиҳ» асарини насх хати билан қўчирган.
XVII—XIX асрларда Тошкент маданий ҳаёти тарихидан Ибодулло Тошкандий (XVI), Дардий (XVI), Ҳофиз Кўҳакийнинг шогирди Шуҳратий Оҳангароний (XVI), Муҳтарам Тошкандий (ваф. 1534), Муллои Тошкандий (XVI— XVII), Марохий Тошкандий (XVII), Вафоий Дўрмоний (XVII), Содиқий Тошкандий (XVII), Абдуғаффор Тошкандий (XVI), Фатҳий Тошкандий (ваф. 1636), Муҳаммад Тоҳир Тошкандий (XVII), Кулфат (ХУ1П-Х1Х), Зоиъ Тошкандий (1787-1822), Улфат (ваф. 1873), Дилкаш (1808—1885), Фазлуллоҳ Алмаий (1852—1891), Азизуллахон (ваф. 1893) сингари шоир ва адиблар ўрин олишган.
Монография X—XIX асрлар Тошкент тарихини тадқиқ қилиш, ислом илмлари ва маданиятини ўрганиш, шошлик олимлар илмий меросининг диний-маърифий, маънавий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий жиҳатлари бўйича олиб бориладиган тадқиқотларни назарий ва илмий жиҳатдан бойитиш учун хизмат қилиши мумкин.
Айни пайтда, ислом дини таълимотини бойитган беназир алломаларнинг ибратли ҳаёт йўллари, улар қолдирган бой маънавий-маърифий, диний-илмий меросини чуқур ўрганиш, уни тадқиқ этиш асосида олинган маълумотлар билан кенг оммани таништириш, айниқса, ёшлар диний-маърифий саводхонлигини оширишда хайрли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Ёш авлод қалбида буюк аждодларимиз томонидан яратилган маънавий меросга нисбатан ворислик ва ифтихор туйғуларини уйғотиш миллий ҳамда умумбашарий қадриятлар уйғунлигига эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Зоҳиджон Исломов,
филология фанлари доктори,
профессор
 
I боб. Х-ХII АСРЛАРДА ШОШ ВОҲАСИ ОЛИМЛАРИНИНГ ИСЛОМ ИЛМЛАРИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ

1.1. Шошлик муҳадцислар фаолиятидан

Тошкент шаҳри ва воҳаси Ўрта Осиёдаги кўҳна ўлкалардан бўлиб, унинг тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида Буюк Ипак йўлидаги бу шаҳар коммуникация жиҳатидан Мағрибу Машриқни, жануб ва шимолни том маънода боғловчи муҳим манзил, Турон, Туркистон, Ўрта Осиё заминидаги буюк марказ сифатида маълум ва машҳурдир»1. Шунинг учун Тошкент воҳаси тарихи қадимданоқ кўплаб тарихчилар2, шарқшунослар3, географлар4, тадқиқотчилар5 эътиборини ўзига жалб қилиб келган.
Чирчиқ дарёсининг серунум ва обод марказий қисмига жойлашган Тошкент Ўрта Осиёда қад кўтарган қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, у икки минг йилдан ортиқ тарихга эга. Тошкент шаҳри ўзининг шу йигирма асрлик ўтмиши давомида ташқи босқинчиларга қарши олиб борилган не-не жангу жадалларни ва не-не ўзаро қонли урушлару қўзғолонларни кўрмади. Шаҳар неча бор вайрон бўлди, яна қайта-қайта қад кўтарди. У неча бор тикланибгина қолмай, унинг номи ҳам бир неча марта ўзгарди6. Тошкентнинг кўҳна номларига доир масалалар фанда турли соҳа олимлари томонидан ўрганилган ва аниқликлар киритилган.
Ўрта Осиёдаги Хоразм, Сўғд, Фарғона, Шош воҳаси ва бошқа шаҳарлар Ғарб билан Шарқдаги мамлакатларни бир-бирига боғловчи Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги маълум. Шунинг учун улар маданий жиҳатдан бирмунча ривожланган ўлкалардан саналган. Ўз навбатида, кўҳна Шош (айрим манбаларда Чоч деб юритилади) ҳам Ўрта Осиёдаги йирик маданият марказларидан бири бўлган.
Маълумки, Шош воҳаси тарихи ва маданиятининг қадимги даврларига оид бир қатор изланишлар археолог ва тарихчи олимлар томонидан олиб борилган. Ўзбекистонлик олим ва тадқиқотчиларнинг изланишлари натижалари қатор илмий-оммабоп адабиётларда ўз аксини топган7.
Шош воҳаси археологияси ва топографияси ҳамда унинг исломгача бўлган даври тарихи, маданиятига доир масалалар ўрганилган. Биз ўрта аср араб манбалари билан ишлашда X—XII асрлар воҳа маънавий-маданий муҳитининг айрим жиҳатлари, яъни баъзи шоир ва табиблар фаолияти тўғрисида маълумотларга эга бўлдик. Бу даврда Шошда ислом илмлари билан бир қаторда, табиий, ижтимоий фанлар ҳам ривож топган. Воҳа илм-фан тараққиётида ислом маданиятининг аҳамияти беқиёс.
Яқин Шарқда араб давлати — халифаликнинг вужудга келиши ҳамда ислом динининг қатор минтақа ва мамлакатларга тарқалиши натижасида мусулмон ўлкалари ўртасида иқтисодий ва маданий алоқалар ривожлана бошлади.
Маданиятимиз тараққиётида ўрта асрлар (1Х-ХН) катта роль ўйнади. Бу давр Ўрта Осиё халқларини дунё маданиятида машҳур қилди. Шунингдек, «маданият намуналари билан алмашув, ўзаро маънавий таъсир кучайди. Қадимги ҳинд, эрон, араб, юнон маданий бойликлари қоришиб, адабиётларда «мусулмон маданияти» деб ном олган янги маданий қатлам вужудга келди»8.
Ўрта Осиёда мусулмон маданияти билан бир қаторда илм-фан ҳам ривожланди. Бунга эса Мовароуннаҳрнинг Хуросон, Ҳиндистон, Хитой, араб мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари яхши йўлга қўйилганлиги асосий омиллардан бўлди. Машҳур географ олим Ибн Хурдодбеҳ ўзининг «Китаб ал-масалик вал-мамалик» («Мамлакатлар ва йўллар тўғрисида китоб») асарида Мовароуннаҳр ва Хуросондаги кўплаб шаҳарлар ҳамда Ҳиндистон, Хитой, Эрон каби ўлкаларни боғловчи бир неча йирик савдо йўллари, уларнинг масофаси ва аҳамияти ҳақида маълумотлар келтирган9.
Академик М.Хайруллаев ёзганидек, ислом маданияти адабиёт, санъат, фан, фалсафа, ахлоқ, урф-одат, таълим тарбия кабиларнинг барчасига ўз таъсирини кўрсатди. Ўрта Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди.
Айрим манбаларда юртимизда, умуман, Ўрта Осиёдаги маданият ривожини ислом дини билан боғлаш одати мавжуд. Аслида эса, «минг йиллар давомида жаҳон савдо йўллар чорраҳаси — Марказий Осиё минтақасида ўзига хос бой маданият мавжуд бўлган. Ўрта асрларда илғор маданият, илм-фан худди айнан Марказий Осиё ҳудудида ривожланиши ва кейинчалик Бағдод академиясининг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнагани табиий ҳолдир»10.
Ўрта асрдаги сайёҳлар, олимлар ва муаррихлар X—XII асрларда Ўрта Осиё Шарқдаги бошқа мамлакат ва ўлкалар ичида ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам маданий жиҳатдан ривожланган минтақа бўлганлигини эътироф этишган.
Маълумки, IX—XII асрларда Мовароуннаҳр бутун мусулмон оламида илмий-маданий жиҳатдан энг ривож топган ўлка сифатида машҳур бўлиб, бу ерда қадимий анъаналар билан араб, форс, қисман ҳинд ҳамда қадимги юнон илмий-маданий анъаналари қоришуви асосида исломий, фалсафий ва табиий илмлар — астрономия, математика, тиббиёт, кимё доришунослик, жуғрофия кабилар ривож топди.
Дарҳақиқат, ўша даврларда Шарқда ислом илмлари билан бир қаторда ижтимоий, табиий фанлар ҳам ривожланган. Бу ҳақда швейцариялик машҳур шарқшунос Адам Мец"нинг «Мусулмон ренессанси» асаридан маълумотларни олиш мумкин. Мазкур асар IX—X асрларда мусулмон шарқида юз берган маданий ривожланишнинг тарихига бағишланган. Умуман олганда, у IX—X асрлардаги Шарқ фани ва маданиятини ёритувчи ноёб қомус ҳисобланади. Шунингдек, америкалик машҳур фан тарихчиси Жорж Сартоннинг «Фан тарихига кириш» номли фундаментал иши қимматли маълумотларни ўзида мужассам этгани барча мутахассисларга маълум ва у фан тарихи билан шуғулланувчи тадқиқотчилар учун фойдали асарлардан бири саналади.
IX—XI аср мусулмон маданиятидаги умумий маданий юксалиш Мовароуннаҳр ва Хуросон олимлари ижодида ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Эллинистик даврнинг охирларида фан ва маданият ўчоғи Мисрнинг Искандария шаҳрига тўғри келса, мусулмон маданиятининг «олтин даври» ҳисобланган 1Х-Х1 асрларда фан ва маданият ривожи Хуросон ҳамда Амударёнинг ортидаги ўлка — Мовароуннаҳрга ёки замонавий истилоҳбилан айтганда, Ўрта Осиёга кўчиб ўтди.
Ўша даврларда Ўрта Осиёдан Муҳаммад ал-Хоразмий (783— 850), Аҳмад ал-Фарғоний (тах. 798—865), Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810—870), Муҳаммад ат-Термизий (824— 892), Абу Наср ал-Форобий (873—950), Абу Райҳон ал-Беруний (973-1048), Ибн Сино (980-1037), Маҳмуд аз-Замахшарий (1075—1144) каби йирик алломалар етишиб чиқдики, уларнинг беназир ақл-заковати она-замин довруғини оламга ёйди...12.
Мовароуннаҳр нафақат ўзининг илмий салоҳияти, балки моддий неъматларга бойлиги, иқтисодий қуввати билан ривожланганлиги тарихий манбаларда эътироф этилган. Жумладан, машҳур географ олим Истахрий (ваф. 957) шундай ёзади: «Мовароуннаҳр ислом оламидаги энг бой минтақа ҳисобланади... Бу ерда кишилар йилига бир неча марта ҳосил оладилар ва агар қурғоқчилик бўлса, уларнинг йиғиб олган маҳсулотлари яна бир-икки йилга етади. Суғд, Уструшона, Фарғона, Шош ва бошқа ҳудудларда мевалар шунчалар кўпки, улар билан ҳаттоки, жониворлар боқилади»13.
Шундай қилиб, X—XII асрларда Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива, Шош ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган. Шошда ҳам адабиёт, тилшунослик, мантиқ фанлари билан бир қаторда ҳадис, фиқҳ илмлари ҳам ривожланган.
Кўҳна Шошда ҳадис илми ривожланган ва бу ердан етишиб чиққан муҳалдислар нафақат Шош воҳасида, балки ислом дунёсининг турли марказларида илмий фаолият олиб боришган ва шуҳрат қозонишган.
Ўз навбатида, Шош воҳасида ҳадис илмининг ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз, Марв каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этган.
Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший, Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший каби кўплаб муҳаддислар ислом дунёсининг турли шаҳарларидаги мадрасаларда ҳадис илмидан сабоқ беришгани, кутубхоналарда турли диний билимларнинг айрим масалалари бўйича мунозаралар ўтказилгани араб манбаларида зикр этилган.
Хусусан, марвлик йирик муаррих Абу Саъд Самъоний (1113—1167) «Ансоб» («Насабнома») асарида Тошкентни «Сайхун дарёси ортидаги, турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади» дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканини биринчилар қаторида қайд этган. Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис илмидан таълим олишган. Унинг жияни Абу Али Фазл ибн Аббос Шоший илм талабида Марв ва Ироқда бўлиб, Али ибн Ҳожар, Аҳмад ибн Ҳанбалдан ҳадис илмини ўрганган. Абу Али Фазл ибн Аббос Шошийдан Шош аҳли таълим олган. У 899 йилда вафот этган.
Машҳур тарихчи Абу Бакр Хатиб Бағдодий(ваф. 1071) ўзининг "Тарихи Бағдод" китобида ёзишича, Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший Бағдодга келиб, улуғ муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муборак ривоят қилган ҳадисларни ёзиб олган. Шошлик муҳаддисдан сунний мазҳаб асосчиларидан бири Абдуллоҳибн Аҳмад ибн Ҳанбал, машҳур олим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағавий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Кўриниб турибдики, Шош воҳасида ҳадис илми ривожланган. Воҳада яшаб, фаолият кўрсатган муҳаддислар нафақат юртимизда, балки турли Шарқ мамлакатларида ҳам шуҳрат қозонган.

______________________
1 Каримов И.А. Пойтахтимиз — муқаддас остонамиз // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт — пировард мақсадимиз. -Т.: Ўзбекистон, 2000. 8-жилд. -Б. 293.
2 Массон М.Е. Прошлое Ташкента: Археолого-топографический и историко-архитектурньш очерк // Известие АН УзССР. -Т., № 2. -С. 106-107; Древности Ташкента / Отв. ред. Я.Г.Гулямов. -Т.: Фан, 1976. -С. 131.
5 Бартольд В.В. Ташкент // Сочинения: В 9-ти т. -Москва, 1965. -Т.З. -С. 499-502.
4 Муҳаммад Солиҳ. Тарихи жадидайи Тошканд (Тошкентнинг янги тарихи). Икки жилд. ЎзР ФА Шарқшунослик институти. Қўлёзмалар фонди. Инв. № 7791; Яна қаранг: Ҳасанов Ҳ. Сайёҳ олимлар. -Т.: Ўзбекистон, 1981.
5 Добросмьтслов А.И. Ташкент в прошлом и настояшем. -Т., 1912; Шониёзов К.Ш. Тошкентнинг тарихий топономияси ҳақнда. Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. -1982. -№ 7; Содиқова Н.С., Буряков Ю.Ф. Қадимги ва ҳозирги Тошкент. -Т.: Фан, 1965. -Б. 68.; Муҳаммаджонов А. Қадимги Тошкент (тарихий ва археологик лавҳалар). -Т.: Шарқ, 2002.
6 Қаранг: Муҳаммаджонов А. Қадимги Тошкент (тарихий ва археологик лавҳалар). -Т.: Шарқ, 2002. -Б. 3.
7 Қаранг: Древний Ташкент / Под. ред. И.Ахрарова. -Т.: Фан, 1973. -144 с; У истоков древней культурм Ташкента. -Т.: Фан, 1982. -199 с; Буряков Ю. Ф., Қосимов М. Р., Ростовцев О.М. Тошкент областининг археологик ёдгорликлари. -Т.: Фан, 1975. -120 б.; Буряков Ю.Ф. Тошкент воҳасининг қадимий карвон йўллари. -Т.: Фан, 1978. -94 б.; Древности Ташкента/ Отв. ред. Я.Г.Гулямов. -Т.: Фан, 1976. -131 с; Мукминова Р.Г. Ўзбекистоннинг ўрта аср шаҳарлари тарихидан лавҳалар. -Т.: Ўзбекистон, 1973. -20 б.; Мукминова Р.Г., Филанович М.И. Ташкент на перекрестке истории. -Т.: Фан, 2001.-116 с .
8 Хайруллаев М.М. Ўрта Осиёда илк уйғониш даври маданияти. -Т.: Фан, 1994. -Б. 11.
9 Қаранг: Ибн Хордадбек. Книга путей и стран. -Баку, 1986. -С. 63—66.
10 Сулаймонова Ф. Шарқва Ғарб. -Б. 194.
11 Қаранг: Мец Адам. Мусульманский ренессанс / Пер. с немецк., предисловие, указатели Д.Я.Бертельса. -М.: 1977. -474 с.
12 Абдуҳалимов Б.А. «Байт ал-ҳикма» ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий фаолияти (IX—XI асрларда аниқ ва табиий фанлар). -Т.: Тошкент ислом университети, 2004. -Б. 8—9.
13 Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад Форисий Истахрий. Китоб ал-масалик вал-мамалик. -Теҳрон, 1922. -Б. 227—228.

 
1.1.1. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший

Имом Шоший номи билан танилган юртдошимиз Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший ҳадис илмига ҳисса қўшган олимлардан ҳисобланади. Унинг номи жуда кўп араб манбаларида ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилади.
Унинг тўлиқ исми - Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб ибн Сурайж14 (баъзи манбаларда Шурайҳ15 деб келтирилган) ибн Маъқил Шоший Бинкасий"1 Туркий Маъқилий17 Адиб1* бўлиб, унинг туғилган йили манбаларда аниқ кўрсатилмаган. Аммо муҳаддиснинг вафот этган йили ҳижрий 335 (мил. 947) деб аниқ кўрсатилган.
Маълумки, ҳижрий учинчи (мил. IX) асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда ҳадис илми ўзининг энг юксак чўққисига кўтарилган. Ушбу давр барча манбаларда ҳадис илмининг олтин даври сифатида эътироф этилади.
Ҳайсам ибн Кулайб Шоший айнан мана шу олтин даврда фаолият кўрсатди. Манбаларда келтирилишича, Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший илм-маърифат ўрганиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Насаф ва Термиз каби шаҳарларда бўлиб, таниқли муҳаддислардан сабоқолган. У ўз илмини янада бойитиш мақсадида хорижий юртларга ҳам сафар қилган. Жумладан, Балх шаҳрида Закариё ибн Яҳё ибн Асад Марвазий, Исо ибн Аҳмад Асқалоний19, Бағдодда Аббос ибн Муҳаммад Дурий, Яҳё ибн Жаъфар Забарқон20 ва бошқалардан ҳадис илмини ўрганган.
Машҳур араб тарихчиси Шамсуддин Заҳабий( 1274-1348)нинг таъкидлашича, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший Исо ибн Асқалоний, буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий21, Закариё ибн Марвазий, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ ибн Мунодий, Ҳамдон ибн Али Варроқ, Аҳмад ибн Мулоъиб, Муҳаммад ибн Исо Мадоъиний, Абу Бухтарий, ибн Шокир, Али ибн Саҳл, Иброҳим ибн Абдуллоҳ Қассор, Яҳё Абу Толиб, Аббос ибн Муҳаммад Дурий, Муҳаммад ибн Исҳоқ Соғаний ва бошқалардан ҳадис эшитган ҳамда ўрганган22.
Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг илм бобида етукликка етишишига оиладаги маърифат ўчоғи муҳим аҳамият касб этди. Маълумки, муҳаддис яшаб ўтган аср ҳадис илми шаклланишидаги олтин давр бўлиши билан бир қаторда, олтита буюк муҳаддис, шунингдек, Абу Ҳотам Розий, Аббос ибн Муҳаммад Дурий, Солиҳ Жазра, Абу Яъло Мавсалий, Ибн Жаруд ва бошқа муҳаддислар пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифларини тўплаб ва уни муҳофаза қилишда ўзларининг кучларини аямадилар.
Ҳайсам ибн Кулайб Шоший яшаган даврда Самарқанд, Бухоро ва Термиз илм-маърифат ўчоғи сифатида юксак даражадаги илмий муҳити ҳамда олимлари билан донғи кетган эди. Имом Шоший илм олишни илк болалик чоғлариданоқ бошлаган. Бирор нарсани истеъфода этиш ниятида у киши олимларнинг турли мавзудаги илмий мажлисларида қатнашарди. Шунингдек, Исо ибн Аҳмад Асқалонийдан ҳадис илмини ўрганиб, кун сайин уни бойитиб борар эди. Асқалоний Имом Ҳайсам ибн Кулайб Шоший вафотидан 67 йил олдин, 268 йили вафот этади. Кулайб Шоший ҳадис илми билан шуғулланишда давом этди23.
Кўриниб турибдики, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий ва бошқа кўплаб муҳаддислардан ҳам сабоқолган. Тарих фанлари доктори У.Уватов ёзганидек, «Имом Шошийнинг устозлари жуда кўп бўлиб, элликдан ортиқ машҳур олиму машойихлардан ҳадис ўргангани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Унинг энг машҳур устозларидан термизлик буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий, маккалик Абул Ҳасан Бағовийларни кўрсатиш мумкин»24. Шу ўринда, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший устозларидан энг машҳурларини санаб ўтишни лозим деб топдик:
1. Иброҳим ибн Абдуллоҳ Қасор Абасий Куфий (ваф. 279/892).
2. Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Муоъз Абу Муслим Кажий Басрий (ваф. 292/905).
3. Аҳмад ибн Хозим ибн Абу Ғарза Абу Амр Куфий (ваф. 276/890).
4. Аҳмад ибн Зуҳайр Абу Ҳайсам ибн Ҳарб Абу Бакр Насоий Бағдодий (ваф. 279/892).
5. Аҳмад ибн Али ибн Фазл Абу Жаъфар Хаззоз Муқриъ (ваф. 286/899).
6. Аҳмад ибн Мулоъиб ибн Ҳайон Абу Фазл Бағдодий (ваф. 275/889).
7. Хорис ибн Муҳаммад ибн Абу Асома Доҳир Абу Муҳаммад Тамимий Бағдодий (ваф. 282/897).
8. Муҳаммад ибн Исо ибн Савра Абу Исо Термизий (ваф. 279/892).
9. Муҳаммад ибн Юнус ибн Мусо ибн Сулаймон Кадимий, Басрий (ваф. 286/899).
10. Яҳё ибн Абу Толиб Жаъфар ибн Забарқоний (ваф. 275/889)25.
Йирик тарихчи Шамсуддин Заҳабий ўзининг «Сийар аълом ан-нубало» («Олижаноб алломалар сийратлари») асарида «Ҳайсам ибн Кулайб Шоший мовароуннаҳрлик таниқли ва ишончли муҳаддис, сайёҳ (у жуда кўп шаҳарларни кезган), ҳофиз (ўша даврда йигирма минг ҳадис ёдлаган киши «ҳофиз» номи ила улуғланган), адиб бўлган»26, деб ёзган.
Машҳур библиограф Ёқут Ҳамавий(1179-1229) нинг хабар беришича, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший имом, ҳофиз, сайёҳ, муҳаддис ва адиб бўлган. Адаб илмини Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Қутайбадан Бағдодда таҳсил олган27.
Баъзи манбаларда Имом Шошийнинг адиб деб таърифланишидан у адабиётга оид асарлар ҳам яратган бўлиши керак. Келажакда унинг илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш бу масалага аниқлик киритади деб ўйлаймиз28.
Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний қаламига мансуб «Тазкират ал-хуффоз» («Ҳофизлар тазкираси») асарида шундай ёзган: «Шоший — ал-Ҳофиз ишончли муҳаддис — Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб ибн Шурайҳ ибн Маъқил Маъқилий Шоший Мовароуннаҳр муҳаддиси бўлиб, «Муснади кабир» асарининг муаллифидир»29.
Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший ишончли муҳаддис ва унинг «Муснад» («Муснад ал-Кабир») асари тўғрисида олимнинг номи зикр этилган деярли барча манбаларда эътироф этилган. Жумладан, биз фойдаланган манбаларда Ҳайсам ибн Кулайб Шоший «Имом, ҳофиз, ишончли муҳаддис ва «Муснад ал-Кабир» муаллифи»30 сифатида ёзилган. Машҳур тарихчи Шамсуддин Заҳабий ўзининг кўп асарларида Ҳайсам ибн Кулайб Шошийни зикр этган. Шунингдек, «Табақот ал-муҳаддисин» («Муҳаддислар табақалари») асарида қуйидагича ёзган: «Ҳайсам ибн Кулайб Шоший ҳофиз бўлиб, «Муснад» асари муаллифи(соҳиби)дир»31.
Юқоридаги фикрлар Ҳайсам ибн Кулайбни Мовароуннаҳр муҳаддиси Имом Шоший сифатида бутун дунёга машҳур бўлганини кўрсатади. Ўрта аср араб муаллифлари унинг номини «Имом Шоший» дея эҳтиром билан тилга олиб, уни ҳадис илмининг буюк алломаларидан бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишган.
Имом Шоший кўп шогирдлар етиштирган. Улар орасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Манда Исфаҳоний, Абулқосим Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Хузоъий, Абу Наср Бухорий Калабозий, Мансур ибн Наср ибн Абдураҳим Самарқандий каби таниқли олимлар борлиги қатор манбаларда қайд этилган.
Имом Шоший илмий фаолиятининг аксар қисми Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида кечган, чунки унинг кўп шогирдлари мана шу шаҳарларда яшаганлар32. Хусусан, Ҳайсам ибн Кулайб Шошийдан аллома, шофиъиянинг шайхи Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Басир33, имом, ҳофиз, сайёҳ, муҳаддис Абу Абдуллоҳ ибн Манда34, имом, ҳофиз Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али ибн Рустам Бухорий Калабозий35, Абулфазл Мансур ибн Наср ибн Абдураҳим Коғазий36, Мансур ибн Наср ибн Абдураҳим Самарқандий37 лар ҳадис илмини ўрганишган ва ундан ҳадислар ривоят қилишган.
Шамсуддин Заҳабий Имом Шошийни 335/947 йилда Самарқандда вафот этган деб хато кўрсатган. Аслида, Имом Шоший умрининг охирги йилларида Бухорода истиқомат қилиб, кейин Шошга қайтиб келган ва 335/947 йилда Шошда вафот этганлиги қатор ишончли манбаларда қайд қилинган38.

«Муснад» асари ҳақида

Имом Шошийнинг «Муснад» («Муснад ал-Кабир») номли асари ҳадисларга бағишланган. Бу асарнинг ягона қўлёзма нусхаси яқин вақтгача Суриянинг Дамашқ шаҳридаги «Зоҳирия» кутубхонасида 277-рақам остида сақланган, кейинчалик Дамашқдаги нодир қўлёзмалар сақланадиган «Мактабат ал-Асад» номли кутубхонага ўтказилган. 192 варақдан иборат ушбу қўлёзма 558/1163 йилда хаттот Ҳофиз Зиёуддин Муқаддасий томонидан насх хатида кўчирилган. Ушбу қимматли асар Дубай шаҳридаги «Марказ ад-даъват вал-иршод» аъзоси, йирик ҳадисшунос олим, доктор Маҳфуз Раҳмон Зайнуллоҳ томонидан тадқиқ этилиб, бир неча жилдда Мадинаи мунавварада нашр этилган39. Ҳозирда бизда унинг фақат 1-жилди мавжуд. Тарих фанлари доктори У.Уватов ёзганидек, доктор Маҳфуз Раҳмон Зайнуллоҳ томонидан ҳар тарафлама мукаммал илмий асосга таяниб бажарилган ушбу нашр, шубҳасиз, бундан минг йиллар муқаддам буюк ватандошимиз Имом Шоший ҳазратлари яратган улкан илмий-маънавий меросни ўрганишда катта аҳамиятга моликдир40. Доктор Маҳфуз Раҳмон Зайнуллоҳ Имом Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг «Муснад» асарини тадқиқ этиш натижасида ушбу китоб айнан Ҳайсам ибн Кулайб Шоший қаламига мансуб эканлигини қуйидагича асослаб берган:
1. Бу китобда мавжуд ҳар бир ҳадиснинг исноди Ҳайсам ибн Кулайбнинг шайх(устоз)ларидан бошланиши, яъни Аббос ибн Муҳаммад Дурий, Абу Исо Термизий, Абу Ҳотам Розий, Исо ибн Аҳмад Балхий, Абдуллоҳибн Муҳаммад ибн Шокир ва бошқалар.
2. Китобдаги ҳадислар иснодида Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший шогирдларининг бўлиши, масалан, Абулқосим Али ибн Аҳмад Хузоъий ва Абулқосим Аҳмад ибн Абу Мансур Халилий41. Шунингдек, доктор Маҳфуз Раҳмон Зайнуллоҳнинг таъкидлашича, бу асар асли 15 жилддан иборат бўлиб, биз фойдаланаётган «Муснад» китоби 7-жилддан бошланган. Лекин бешинчи-олтинчи жилдларнинг охирги саҳифалари топилган. Ундаги ҳадисларнинг ҳаммаси Ҳазрати Али (р.а.)га тегишлидир. Асарнинг қолган топилган қисмларини ўқиб бўлмайдиган даражага етиб қолганлиги учун уларни тадқиқ қилиш мушкул42.
Ислом оламида ҳадис илмига доир «Саҳиҳ», «Муснад» ва бошқа турдаги кўплаб асарлар ёзилган. Уларни ёзишда муаллифлар турли услубларни қўллашган. Ҳайсам ибн Кулайб Шоший ҳам «Муснад» асарини ёзишда ўзига хос йўлни тутди. Муаллиф ҳадисни тўғри ёки тўқималигига қараб эмас, балки саҳобаларга қараб жойлаштирган. Саҳобалардан ҳар бирининг ҳадисини алоҳида-алоҳида қилиб келтирган.
Мазкур китобнинг мавзуси унинг «Муснад» номидан маълум бўлиб, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший уни саҳоба муснадлари бўйича тартиблаган ва ҳар бир саҳоба ривоят қилтан ҳадисларни жамлаган. «Муснад» китобида ҳадислар қуйидаги услубда берилган:
— Аввал тўрт (чоҳорёр) халифанинг муснадлари, кейин жаннат башорати келган ўнта саҳоба ҳамда бошқа саҳобаларнинг ҳадисларини алифбо тартибида келтирган;
— муаллиф баъзи ҳолларда саҳобанинг қисқача таржимаи ҳолини айтиб ўтади. Баъзида эса унинг фақат исми, куньяси ва нисбаси билан чекланади;
— саҳобаларнинг иснодларини улардан ривоят қилинган тартибга кўра жойлаштирган;
— ҳадисларни ривоят қилишда уларнинг иснодлари, матнлари тўғрисида сўз юритилмаган. Айрим ҳолларда ҳадиснинг исноди, матни тўғрисида тўхталиб ўтилган;
— муаллиф ҳадисларни саҳиҳ ёки ҳасанга ажратмай, уларни аралаш ҳолда берган. Барча ҳадисларни аниқ баён этган;
— айрим ҳадисларнинг исноди бир хил бўлса, ҳадис матнини келтириб, «мислаҳу» ёки «наҳваҳу», яъни «унга ухшаш», «унга тегишли» каби сўзларни келтириш билан чекланган.
Муҳими, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший "Муснади Шоший" асарида ҳадисларни аниқ баён этган. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса кофирликдир", — дедилар. Демак, бирор кишини ҳақорат ва мазах қилиш, айниқса, сўкиш фосиқлик аломати экани ушбу ҳадисдан яққол кўриниб турибди. Айнан шу мазмундаги ҳадисларни асардан келтириш мумкин. Жумладан, 602-ҳадисда шундай ёзилган: "Аҳмад ибн Хозим, Авн ибн Солим, Абу Бакр Нақшалий, Аьмашдаи, у Шақиқдан, Шақиқ Абдуллоҳдаи Абдураҳмон Сафога юзланиб, "Эй тил, яхши нарсаларни айт, мукофот оласан. Пушаймон қилишингдан олдин жим тур, тинч бўласан". Шақиқ деди: "Бу сен эшитган нарсами?!" У деди: "Расулуллоҳдан одам болаларининг аксар гуноҳи тилидан бўлади" деганларини эшитганман43.
Ҳайсам ибн Кулайб Шоший Имом Бухорий, Термизий, Асқалоний ва Ибн Ҳиббон каби муҳаддислар қатори ўзининг "Муснад"ида ижтимоий ҳимоя масалаларига катта эътибор қаратгани ва бу борада нақл қилинган саҳиҳ ҳадисларни жамлаб келтирганлигини кузатиш мумкин. Ижтимоий ҳимоя масалаларига доир ҳадислар бева-бечораларга ҳар томонлама кўмаклашиш, қариндош-уруғлар бир-бирига ёрдам қўлини чўзишга ундайди. Жумладан, Савод ибн Али ибн Жобир Куфий Намирнинг набираси Абу Бакр Айн Осим ибн Алидан, у Қайсдан, у Абу Ҳусайндан, у Яҳё ибн Висобдан, у Масруқдан, у Абдуллоҳдан ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "(Эй) Билол Аллоҳ таоло (ризқни) озайтириб қўйишидан қўрқмай хайри эҳсон қилинг"44. Ушбу ҳадисни Абу Бакр Аҳмад ибн Амр ибн Абдулхолиқ Баззор Ҳофиз45 (ваф. 292/905) ўзининг "Муснад" асарида Иброҳим ибн Зиёд Осим ибн Алидан келган ривоят билан келтирган. Абулқосим Сулаймон ибн Аҳмад Табароний46 (ваф. 360/971) ўзининг "Муъжам" асарида Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбийдан келган санад билан нақл қилган. Табароний нақл қилган ҳадисда, Расулуллоҳ (с.а.в.)га Билол бир сават хурмо бераётганида: "Эй, Билол, бу Саватдаги нима?" дедилар. Билол: "Мен буни сизга атаб тердим" деб жавоб беради. Шунда Расулуллоҳ: "Билол жаҳаннам оловининг тутунидан қўрқмайсанми? Аллоҳ ризқни камайтиришидан қўрқмай хайри эҳсон қилгин" дедилар41. Бу ҳадиснинг гарчи лафзи бошқа бўлгани билан Шошийнинг "Муснад"ида келтирилган ҳадис мазмуни билан бир хилдир. Булардан ташқари, ушбу ҳадисни Аҳмад ибн Ҳажар Маккий, Ҳайсамий, Шофиъий48 (ваф. 973/1565) "Мажмаъ аз-завоид" асарида, Жалолидцин Абдураҳмон ибн Абу Бакр ас-Суютий49 (ваф. 911/1505) "Жомиъ ал-масонид ва ал-маросил" асарида, Аҳмад ибн Али ал-Мавсалий50 (ваф. 307/919) "Муснад"асарида, Валиаддин Муҳаммад ибн АбдуллоҳХатиб Табризий "Мушкот ал-масобиҳ" асарида келтирганлиги Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг "Муснад" асари қанчалар ишончли эканлигидан дарак беради.
Ушбу ҳадисда бева-бечораларга хайри-эҳсон қилиш ғояси илгари сурилмоқда. Бу ғоя замирида муҳтож инсонлар ва кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам қўлини чўзиш, энг муҳими, жамиятда ўзаро қадр-қиммат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш каби олижаноб мақсадлар ётади.
Исо ибн Аҳмад Асқалоний Язид ибн Ҳорундан, у Ҳажжож ибн Артотдан, у Сулаймон ибн Саҳимдан, у Талҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Аллоҳ сахийликни ва ҳусни-хулқни суяди. Ёмон хулқни эса, ёмон кўради. Аллоҳ таолони эъзозлаш уч нарсани ҳурмат қилиш билан амалга ошади: ислом хизматида сочи оқарганларни, қориларни ва адолатли подшоҳларни"51. Ушбу ҳадис Ҳофиз Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Шайба Абасий (ваф. 235/849)нинг52 "Мусаннаф Абу Шайба" номли асарида, Шаҳобиддин Аҳмад ибн Али ибн Ҳажар ал-Асқалоний(ваф. 852/1448)нинг53 "Фатҳал-борий" асарида келтирилган. Лекин иккала асарда ҳам ушбу жумла "Аллоҳ таолони эъзозлаш уч нарсани ҳурмат қилиш билан амалга ошади: ислом хизматида сочи оқарганларни; қориларни ва адолатли подшоҳларни" шаклида келтирилмаган. Бундан кўриниб турибдики, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший доимо ҳар томонлама ишончли ҳадисларни ривоят қилган.
Абдулкарим ибн Ҳайсам Абулямандан, у Шуайбдан, у Абдуллоҳ ибн Абу Ҳусайндан, у Навфал ибн Мусоҳиқдан, у Саъид ибн Зайддан ривоят қилади: "Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: "Раҳим Раҳмондан бир бўлакдир. Кимки қариндош-уруғларига силаи раҳм қилса, Аллоҳ у банда билан Ўзининг ўртасини боғлайди, кимки уни узса, Алллоҳ у бандани Ўзидан узоқлаштиради" дедилар54. Ушбу ҳадисни Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Муҳаммад ибн Исо Термизий, Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Ҳиббон Бустий (ваф. 354/965)55 каби муҳаддислар ўзларининг шоҳ асарларида келтиришган. Ушбу ҳадис "Жомиъ ас-Саҳиҳ"да 585-рақам остида ривоят қилинган бўлиб, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший келтирган ривоят билан бир хилдир. Бошқа муҳаддислар келтирган ривоятларнинг матнларида турлича қўшимчалар бўлишига қарамай Шошийнинг "Муснади"да келтирилган ҳадис маъносига мос келади.
Умуман олганда, Имом Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший қаламига мансуб «Муснад» китобида инсонларни одоб-ахлоқ, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, адолат, имон-эътиқодга даъват этувчи ҳадислар билан бир қаторда кишиларни қотиллик, разолат, фитна-фасод, зулм каби иллатлардан қайтарувчи ҳадислар ҳам ўз ифодасини топган.

1.1.2. Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший

Исо ибн Солим Абу Саъид Шоший (ваф. 232/847) — Шош аҳлидан56, у Арис (куёв) деб танилган57, унинг куньяси Абу Саъиддир58. У ишончли муҳаддис бўлиб, эл-юрт кезган. Исо ибн Солим Шоший Абу Худба Иброҳим ибн Худба59, Убайдуллоҳ ибн Амр, Бақия ибн ал-Валид ва бошқалардан ҳадислар ривоят қилган. Абу Бакр Хатиб Бағдодийнинг хабар беришича, «У Бағдодға келган ва бу ерда йирик муҳаддис, фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муборак, Убайдуллоҳ ибн Амр Раққий ривоят қилган ҳадисларни ёзиб олган»60. Исо ибн Солим Шошийдан машҳур олим Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, Абдуллоҳибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағавий61, Муҳаммад ибн Бишр ибн Матор, Идрис ибн Абдулкарим Муқриъ, Мусо ибн Ҳорун Ҳофиз, Аҳмад ибн Ҳасан ибн Абдулжаббор Суфий62, Абу Зуръа63 ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Кўриниб турибдики, Исо ибн Солим Шошийдан қатор олимлар ҳадислар ривоят қилишган. У ўрта аср араб муаллифлари асарларида ҳадис ривоят қилувчи ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилган. Шунингдек, Исо ибн Солим Шошийдан ҳадислар билан бир қаторда ҳикматли иборалар ва хабарлар ривоят қилинган. Хусусан, «Таҳзиб ал-камол» («Камолот ривожи») китобида: «Исо ибн Солим Шоший Раққийдан айтишича, Маймун ибн Миҳроннинг шундай деганини эшитдим: «Эй, Курьон асхоблари!Куръонни дунёда фойда кўрадиган восита қилиб олманглар. Мол-дунёни дунёдан изланглар, охиратдан эса охиратни изланглар!» — деб ёзилган64.

1.1.3. Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший

Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший (ваф. 294/ 907) — муҳаддис. Шошда туғилган. Машҳур тарихчи Абу Саъд Самъонийнинг таъкидлашича, Жаъфар ибн Шуайб Шоший 287/900 йилда Нишопурга келиб, Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Юсуф Тамомий, Абу Рабиъ Холид ибн Юсуф Самтий, Яъқуб ибн Ҳумайд, Исо ибн Ҳаммод ва Абу Тоҳир Аҳмад ибн Амр Саржийлардан ҳадис илмидан таълим олган65.
Жаъфар ибн Шуайб Шошийдан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яъқуб Ҳофиз, Абу Бакр Аҳмад ибн Али Розий Ҳофиз66, Салама ибн Шабиб Найсобурий, Абдуллоҳибн Абдулҳаким Мисрий, Иброҳим ибн Назир Самарқандий67 ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган. «Тарихи Бағдод» китобида қайд этилишича, Жаъфар ибн Шуайб Шоший Бағдодга ҳожи бўлиб келган. Бу ерда у ҳадислар ривоят қилган. Ундан Исмоил ибн Али Хутобий, Абдуллоҳибн Иброҳим ибн Мосий, Абулҳасан Аълоий ибн Исмоил Исҳоқ ибн Солим Шоший68 ҳадис эшитишган ва ривоят қилишган69.
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Сулаймон Ҳофизнинг Бухорода хабар беришича, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший 294/907 йидда Шошда вафот этган70.

1.1.4. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший — ишончли муҳаддис бўлиб71, у Шош воҳасининг Харашкат72 шаҳарчасида туғилган. Абу Саъд Самъоний Харашкатий — Харашкат Шош шаҳарларидан бири бўлиб, бу ердан кўп олимлар чиққан. Булардан Абу Саид Саъд ибн Абдураҳмон Харашкатий бўлиб, у Юсуф ибн Яъқуб қози, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ҳазрамийлардан ҳадис ривоят қилган. 340/952 йилда вафот этган73.
Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший Абд ибн Муҳаммад Ҳамиднинг тафсири ва муснадини 249/863 йилда ўрганиб, ундан ҳадис илмидан таълим олган. Манбаларда қайд этилишича74, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шошийдан 318/930 йил шаъбон ойида Шош шаҳрида Абу Ҳотам ибн Ҳиббон, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи Сарахсий ва бошқалар ҳадис эшитишган. Машҳур муаррих Шамсуддин Заҳабийнинг хабар беришича, Сарахс шаҳри хатиби ибн Ҳамавайҳи Иброҳим ибн Хузайм Шошийнинг «Муснади кабир» ва тафсирини ўрганган75.
Маълумки, Сарахс хатиби Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳамавайҳи Имом Бухорий «Саҳиҳи»нинг ровийларидан бўлган76. У Иброҳим ибн Хузайм Шоший ва Аббос ибн Умар Самарқандийлардан кўплаб ҳадислар ривоят қилган.
Умуман олганда, аксарият манбаларда77 Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилиб, кўплаб ҳадисларнинг ровийси сифатида келтирилган. «Сийар аълом ан-нубало» асарида таъкидланишича, Ибн Хузаймнинг сийрати ва фаолияти тўғрисида етарли маълумотлар етиб келмаган. У ишончли муҳаддислар сирасидан бўлиб, 90 йил умр кўрган78.

1.1.5. Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший

Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший (ваф. 314/926) — кўплаб ҳадисларни ёд билувчи ҳофиз, ишончли муҳаддисдир79. Шошда туғилиб ўсган. Ҳасан ибн Соҳиб Шоший имом, ҳофиз, кўп юртларни кезган сайёҳ бўлиб, у илм талабида Хуросон, Ироқ, Шом, Ҳарамайн (Макка ва Мадина), Яман, Мисрдаги турли табақалардан ҳадислар эшитган80. Ҳалимийнинг айтишича, Соҳиб Шоший катта ҳофиз бўлиб, Хуросон шайхларидан ҳадислар ёзиб олган81. «Тарихи Бағдод» китобида Соҳиб Шоший Хуросон шаҳарлари ва тоғлари, Ироқ, Ҳижоз, Шом ҳақида турли маълумотлар ёзганлиги қайд этилган82. У ҳижрий 311 йилда Бағдодга келиб, Али ибн Хашрам83, Исҳоқибн Мансур, Абу Зуръа Розий84, Амир ибн Абдуллоҳ Ўдий, Муҳаммад ибн Авф Химсий, Абдо ибн Сулаймон Басрий, Исо ибн Ғийлон, Хубайра ибн Ҳасан Зоҳид, Муҳаммад ибн Абдулазиз Дайнурий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган85. Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Абу Али Шоший тўғрисида «Иршод» асари муаллифи қуйидагича баён қилган: «У Хуросон шайхларининг китобларида зикр этилган катта ҳофиз эди»86. Соҳиб Шоший нафақат ҳадислар, балки юқорида айтилганидек, ўзи сафар қилган мамлакатлар шаҳарлари, шунингдек, катта олимлар, шайхлар тўғрисида маълумотлар қолдирган. Жумладан, Соҳиб Шоший тўрт мазҳаб асосчиларидан бири Имом Шофиъийдан Қуръон ҳақида қуйидагиларни эшитган: «Уф,уф, Куръон Аллоҳнинг каломидир. Кимки, уни махлуқ деса, кофир бўлади (Бунинг исноди саҳиҳдир)»87. Ўша даврда муътазилийлар томонидан «Қуръон махлуқми ёки илоҳийми?» деган масалада ихтилофлар чиққан. Имом Шофиъийдан бу ҳақда сўрашганида, у «уф» тортиб, кейин жавоб берган.
Маълумки, Соҳиб Шоший Жазирага ҳам ташриф буюрган, у ерда шайх, фақиҳ, аллома Абулқосим Умар ибн Муҳаммад ибн Икрима ибн Базрий Жазарийнинг шогирди бўлган88. Соҳиб Шошийдан Абу Али Найсобурий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Жуъабий89, Муҳаммад ибн Исмоил Варроқ, Абу Бакр Қаффол Шоший90, Абу Али Ҳофиз, Муҳаммад ибн Музаффар91 ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Буюк аллома Абу Бакр Қаффол Шоший Ҳасан ибн Соҳиб Шошийдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган: «Шеърни ўрганинглар, чунки унда ҳикмат ва масаллар бордир»92.
Ҳасан ибн Соҳиб Шоший 314/986 йилда вафот этган93. Бу сана бошқа манбада ҳам қайд этилган: Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Найсобурий Ҳофизнинг хабар беришича, «Ҳасан ибн Соҳиб Шошда 314 йилда вафот этган»94. «Тарихи Бағдод», «Табақот ал-хуффоз», «Тазкират ал-хуффоз», «Ансоб», «Сийар аълом нубало», «Иршод» каби қатор араб манбаларида Ҳасан ибн Сохиб Шоший номи «Ҳофиз» дея ҳурмат билан тилга олиниб, ишончли муҳаддис сифатида эътироф этилган.

1.1.6. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший

Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший — шошлик муҳаддис. Абу Саъд Самъонийнинг «Ансоб» асарида муҳаддис бобосининг исми Одам бўлганлиги учун бу кишига «Одамий» нисбати берилган95.
Абу Бакр Аҳмад Одамий Шоший дастлаб ҳадис илмини ўз юртида Ҳабиб Муғира Шоший, Ҳомид ибн Довуд Шошийлардан ўрганган96. У илм-маърифат талабида Ироқ ва Ҳижоз ўлкаларига сафар қилган. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Одам ибн Абдуллоҳ Одамий Шоший Убайдуллоҳ ибн Восил Бухорий, Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис Розий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Язид Муқриъ ва бошқалардан ҳадис илмидан таълим олган97. Ундан Абулфазл Муҳаммад ибн Муҳаммад Шоший, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али ибн Саъдон ибн Ғаззолий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Иштихоний98 ҳадислар ривоят қилишган.
Машҳур тарихчи Абу Саъд Самъонийнинг хабар беришича, Абдуллоҳ ибн Одамий Шоший Шош ва унинг воҳасида ҳадис илмини тарғиб қилган99.

1.1.7. Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий

Ўрта аср ислом мамлакатлари тарихи, маданияти ва жуғрофиясини ўрганишда машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим Самъонийнинг «Ансоб»асари муҳим аҳамият касб этади.
Абу Саъд Самъоний «Тункатий» деб, Шош воҳасидаги шаҳарлардан бирининг нисбатини келтиради. Тункат шаҳри Сирдарё ортида жойлашган. Бу шаҳардан кўплаб илм аҳллари етишиб чиққан100. Хусусан, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим ибн Фазл Тункатий Тункат аҳлидан бўлиб, уни Абулфатҳ деб ҳам аташган101.
Машҳур тарихчи Шамсуддин Заҳабий, «улуғ шайх, ишончли муҳаддис Абулфатҳ Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Туркий Шоший Тункатий Шош юртининг шаҳарларидан бири Тункатга мансубдир»102, деб таъкидлаган. Жумладан, бу ҳакда «Такмилат ал-икмол»да ҳам қайд этилган: «Тункат Мовароуннаҳрдаги шаҳарлардан бири бўлиб, унга Наср ибн Ҳасан Тункатий Шоший мансуб. У Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»идан ҳадис айтган103.
Абуллайс Наср Шоший Тункатий илм талабида узоқ мамлакатларга сафар қилган. Жумладан, у Мисрда Абулҳасан Тиффол, Абу Иброҳим Аҳмад ибн Қосим ибн Маймун ибн Ҳамза Ҳусайний104 дан, Нишопурда Абулҳусайн Форисий105, Абулфатҳ Носир ибн Ҳасан ибн Муҳаммад Умрий, Абу Ҳафс Умар ибн Масрур Мовардий, Абу Бакр Аҳмад ибн Мансур ибн Халаф Мағрибий106дан Искандарияда, Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Амр ибн Маъофий, Абу Муҳаммад Абдулвоҳид ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Матор Муъофирий107, Тунисда Абу Муҳаммад Абдушокир ибн Убайдуллоҳ ибн Али Зиёдий, Абулҳусайн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Варроқ108 Мағрибда Абу Аббос Аҳмад ибн Умар ибн Анас Узрий109, Сур (Тир) шаҳрида Абу Бакр Аҳмад ибн Али ибн Собит Хатиб Ҳофиз110 Тароблус (Триполи) шаҳрида Абу Мансур Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад ибн Али Тожир ва Абу Наср Аҳмад ибн Салом Шерозий ва бошқа табақалардан ҳадис илмини ўрганган141.
Абуллайс Наср ибн Ҳасан Тункатий Мағриб, Миср, Тунис, ҳаттоки, Андалус112(Испания)га ҳам борган ва у ерда бир неча муддат яшаган. У муҳаддис бўлиш билан бир қаторда, машҳур савдогар (тижоратчи) ҳам эди. Абуллайс Наср ибн Ҳасан Тункатийдан Абулқосим ибн Самарқандий, Наср ибн Наср Укбарий113 ҳадис илмини ўрганган. У асосан буюк муҳаддис Муслим ибн Ҳажжожнинг «Саҳиҳ ал-Муслим» китобидан дарс берган114. Тункатий умрининг сўнгги йилларида Нишопурда яшаган. Абу Саъд Самъонийнинг хабар беришича, у Нишопурда жомеъ масжидида қудуқ қазиб сув чиқазган ва бошқа хайрли ишларга бош-қош бўлган115.
Тункатий Самъонийнинг таъкидлашича, ҳижрий 406 йилда Тункатда таваллуд топган ва 486/1093 йилда Зулқаъда ойида Нишопурда вафот этиб, «ал-Ҳайрат» қабристонига дафн этилган116.

1.1.8. Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший

Абу Саъд Самъоний ўзининг «Ансоб» асарида Шошни «Сайхун дарёси ортидаги турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади»117 дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканлигини биринчилар қаторида қайд этган118.
Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис, Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис илмидан таълим олишган119. Унинг жияни Абу Али Фазл ибн Аббос Шоший илм талабида Марв ва Ироқда бўлиб, Али ибн Ҳожар, Аҳмад ибн Ҳанбалдан ҳадис илмини ўрганган. Абу Али Фазл ибн Аббос Шошийдан Шош аҳли таълим олган. У 286/899 йилда вафот этган120.

1.1.9. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший

Шошлик муҳаддислар орасида тасаввуфда ҳам шуҳрат қозониб, «шайх», «солиҳ суфий» каби даражаларга эришган олимлар ҳам мавжуд. Ана шундайлардан бири Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший бўлиб, у тах. 450/1058 йилда туғилиб, 518/1124 йилда вафот этган. У шайх, солиҳ суфий ва муҳаддис121. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший Имом Абулмузаффар Самъоний, Абулқосим Ҳибатуллоҳ ибн Абдулворис Шерозий Ҳофиз, Абу Саъд Муҳаммад ибн Хорисий ва бошқалардан ҳадис илмини ўрганган. Тарихчи Абу Саъд Самъоний ундан Марвда ҳадислар ёзиб олган. Самъонийнинг хабар беришича, «мен ундан фотиҳа олганман ва уни тез-тез зиёрат қилардим. Ундан эшитган ҳадислар ривоятлари сирасида Ҳибатуллоҳ Шерозий тўплаб, ёзиб олган «Арбаъин» ҳам бор эди»122. Абу Бакр Умар ибн Абдураҳим Шоший ҳижрий 518 йил охирида Марвда вафот этган ва Розиқдарёси қирғоғи бўйига дафн қилинган.
Бу маълумотлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, Шош ҳам Ўрта Осиёдаги Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива ва бошқа шаҳарлар каби бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлгани ўзининг исботини топди. Ислом илмлари, жумладан, ҳадис илмида ишончли муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший (ваф. 947) ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар тадқиқ қилиниши натижасида алломанинг «Имом Шоший» номи билан дунёга машҳур бўлгани аниқланди.
Имом Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший элликка яқин олимлардан ҳадис илмидан сабоқ олган. Унинг энг машҳур устозларидан термизлик буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад Термизий, маккалик Абул Ҳасан Бағовийларни кўрсатиш мумкин. Ўз навбатида, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший кўплаб шогирдлар етиштирган. Улар орасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Манда Исфаҳоний, Абул Қосим Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Хузоъий, Абу Наср Бухорий Калабозий, Мансур ибн Наср ибн Абдураҳим Самарқандий каби таникли олимлар бор эди.
Ҳайсам ибн Кулайб Шоший Имом Абдуллоҳибн Муборак Марвазий, Исҳоқибн Роҳавайҳ Марвазийлар сингари ўлкамизда «Муснад» туркумидаги ҳадис тўпламини тузган123. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг «Муснад» («Муснади кабир») асари «Муснади Шоший» деб ҳам юритилади,
Умуман олганда, Шош воҳасида ҳадис илми ривожланган ва бу ердан етишиб чиққан муҳаддислар нафақат Шош воҳасида, балки ислом дунёсинингтурли шаҳарларида илмий фаолият кўрсатган. Х-ХП асрларда Шош воҳасидан етишиб чиққан муҳаддис, ҳофиз, ҳадис ровийларига оид ўрта аср араб манбаларидан олинган маълумотлар монографиянинг илова қисмида берилган.

___________
14 Абу Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз Яҳсабий. ал-Икмол. Дор ат-Вафо, 1998. 4-ж. -Б. 276; 50-сП5к: Ал-Мактабат адфия ли суннати набавия. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулгани Багдодий. Тақйид. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1408 ҳ. 1-жилд. -Б. 479; Шамсуддин Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. -Байрут: Муассаса ар-рисола, 1413 ҳ. 15-жилд. -Б. 359; Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. -Мадинаи мунаввара. Мактабат ал-улум вал-ҳикам. 1990. 1-жилд. -Б. II.
15 50-(И5к: Ал-Мактабат алфия ли суннати набавия. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Мақдисий. ал-Аҳодис ал-мухтор. -Маккаи мукаррама: Мактабат ан-наҳдат ал-ҳадис. 1-жилд. -Б. 120; Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний. Тазкират ал-хуффоз. -ар-Риёд: Дор ас-самиъий, 1415 ҳ. 3-жилд. -Б. 827.
16 Ёқут Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. -Байруг: Дор ал-фикр. 1-жилд. -Б. 58.
17 Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний. ал-Ансоб. -Байрут, 1988. 8-жилд. -Б. 12; Шамсуддин Муҳаммад Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. -Байрут, 1997. 15-жилд. -Б. 359.
18 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. -Мадинаи мунаввара: Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1990. 1-жилд. -Б. 11 —12.
19 Қаранг: Самъоний. ал-Ансоб. -Байрут, 1980. 2-жилд. -Б. 317; Яна қаранг: ЗБ-сПзк: Ал-Мактабат алфия ли суннати набавпя. Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулгани Багдодий. ат-Тақйид. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1408 ҳ. 1-жилд. -Б. 479; Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний. Тазкират ал-хуффоз. -ар-Риёд: Дор ас-самиъий, 1415 ҳ. -жилд. -Б. 827.
20 ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 479; Тазкират ал-хуффоз. 2-жилд. -Б. 634; Сийар аълом ан-нубало. 15-жилд. -Б. 359.
21 Самъоний. ал-Ансоб. 2-жилд. -Б. 312; ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 479; Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 827; Яна қаранг: Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулғани Багдодий. Такмилат ал-икмол. -Маккаи мукаррама: Жомиъат умма ал-қура, 1410 ҳ. 3-жилд. -Б. 487.
22 Шамсуддин Заҳабий. Снйар аълом ан-нубало. 15-жилд. -Б. 359.
23 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. -Мадинаи мунаввара: Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1410 ҳ. 1-жилд. -Б. 13.
24 Уватов У. Имом Шоший ҳаёти ва ижодига оид баъзи маълумотлар //Тарихий манбашунослик муаммолари. -Т.: Университет. 2003. -Б. 48.
25 Қаранг: Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. -Мадинаи мунаввара: Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1990. 1-жилд. -Б. 14—17; Яна қаранг: Шамсуддин Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. 15-жилд. -Б. 359; ЁқутҲамавий. Муъжам ал-булдон. 1-жилд. -Б. 500; ат-Тақйид. 2-жилд. -Б. 298; ат-Тазкират. 3-жилд. -Б. 848; Шазарат аз-заҳаб 2-жилд. -Б. 342.
26 Шамсуддин Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. 15-жилд. -Б. 359.
27 Ёқут Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. 1-жилд. -Б. 500.
28 Уватов У. Имом Шоший ҳаёти ва ижодига оид баъзи маълумотлар // Тарихий манбашунослик муаммолари. -Т.: Университет, 2003. -Б. 49.
29 Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний. Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 848.
30 Самъоний. ал-Ансоб. 2-жилд. -Б. 317; Шамсуддин Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. 15-жилд. -Б. 359; Ёқут Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. 1-жилд. -Б. 500; Хожа Халифа. Кашф аз-зунун. 2-жилд. -Б. 1684; Абу Бакр Муҳаммад ал-Багдодий. Такмилат ал-икмол. 1-жилд. -Б. 504; Абу Бакр Муҳаммад Бағдодий. ат-Тақйид, 1-жилд. -Б. 173, 396, 403, 425, 479; Яна қаранг: Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. -Б. 5-18.
31 Шамсуддин Заҳабий. Табақотал-муҳаддисин. -Аммон: Дор ал-Фурқон. 1404 ҳ. 1-жилд.-Б. 111.
32 Уватов У. Имом Шоший ҳаёти ва ижодига оид баъзи маълумотлар // Тарихий манбашунослик муаммолари. -Т.: Университет, 2003. -Б 48.
33 Шамсуддин Заҳабии. Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 466.
34 Ўша манба. 17-жилд. -Б. 30.
35 Ўша манба. 17-жилд. -Б. 94.
36 Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Багдодпй. Такмилат ал-икмол. Маккаи мукаррама: Жомиъат умма ал-қура, 1410 ҳ. 1-жилд. -Б. 232.
37 Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний. Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 848.
38 Қаранг: Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулгани Багдодий. ат-Тақйид. -Байрут: Дор ат-кутуб ал-илмия. 1408 ҳ. 1-жилд. -Б. 479; Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдулгани Багдодий. Такмилат ал-икмол. -Маккаи мукаррама: Жомиъат умма ал-қура, 1410 ҳ. 3-жилд. -Б. 487; Абу Саъд Самъоний. ал-Ансоб. -Байрут, 1980. 7-жилд. -Б. 246.
39 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. -Мадинаи мунаввара. Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1990.
40 Уватов У. Имом Шоший ҳаёти ва ижодига оид баъзи маълумотлар // Тарихий манбашунослик муаммолари. -Т.: Университет, 2003. -Б. 49.
41 Қаранг: Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. Мадинаи мунаввара: Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1990. -Б. 7—10.
42 Қаранг: Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. -Мадинаи мунаввара: Мактаб ал-улум вал-ҳикам, 1990. 1-жилд. -Б. 29.
43 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. ал-Муснад. -Мадинаи мунаввара: Мактаб ал-улум вал-ҳикам, 1990. 2-жилд. -Б. 78.
44 Абу СаъидҲайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. Мадинаи мунаввара. Мактаб ал-улум вал-ҳикам. 1990. 1-жилд. - Б. 388, 389, 390, 391.
45 Хожа Халифа. Кашф аз-зунун.. -Маккаи мунаввара: Мактабат ал-Файсалий, 1981. 1-жилд.-Б. 1160.
46 Ўша манба. -Б. 1198.
47 Ўша манба. -Б. 342.
48 Ўша манба. -Б. 1041.
49 Ўша манба. -Б. 4042.
50 Ўша манба. -Б. 1159.
51 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. -Мадинаи мунаввара. Мактаб ал-улум вал-ҳикам. 1990. 1-жилд. Б. 80-81.
52 Хожа Халифа. Кашф аз-зунун. -Маккаи мукаррама: Мактабат ал-Файсалий, 1981. 1-жилд. -Б. 1158.
53 Ўша манба. -Б. 55.
54 Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший. Муснад. -Мадинаи мунаввара. Мактаб ал-улум вал-ҳикам. 1990. 1-жилд. -Б. 273.
55 Хожа Халифа. Кашф аз-зунун. -Маккаи мукаррама: Мактабат ал-Файсалий, 1981. 1-жилд. -Б. 7343.
56 Муҳаммад ибн Хиббон ибн Аҳмад Абу Ҳотам Тамимий. ас-Сиқот. -Байрут: Дор ал-фикр, 1975. 8-жилд. -Б. 494.
57 Қаранг: Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан Абулмаҳосин Ҳусайний. Икмол Ҳусайний. Карачи: Жомиъат ад-диросат ал-исломия, 1989. 1-жилд. -Б. 330; Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб Бағдодий. Тарихи Багдод ав Мадинат ас-Салом. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1997. 11-жилд. -Б. 161.
58 ас-Сиқот. 8-жилд. -Б. 494.
59 Аҳмад ибн Али ибн Ҳожар Асқалоний. Лисон ал-мизон. -Байрут: Муассасат а-рисола, 1986. 1-жилд.-Б. 119.
60 Тарихи Багдод. 11-жилд. -Б. 161.
61 Такмилатал-Икмол. 3-жилд. -Б. 487.
62 Тарихи Багдод. 11-жилд. -Б. 161.
63 Икмол Ҳусайний. 1-жилд. -Б. 330.
64 Юсуф ибн Закий Абдура\мон Абулҳажжож Музий. Таҳзиб ал-камол. -Байрут: Муассасат ар-рисола, 1980. 29-жилд. -Б. 219.
65 Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний. ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 246.
66 Ўша манба. 7-жилд. -Б. 246.
67 Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 195.
68 Ўша манба. 12-жилд. -Б. 243.
69 Ўша манба. 7-жилд. -Б. 195.
70 Ўша манба. 7-жилд. -Б. 195.
71 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 486.
72 Қаранг: ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 189.
73 Абдулкарим Самъоний. Насабнома (ал-Ансоб). -Бухоро, 2003. -Б. 204.
74 Қаранг: Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 486; Такмилат ал-икмол. 2-жилд. -Б. 18.
75 Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 492.
76 Такмилат ал-икмол. 2-жилд. -Б. 18.
77 Қаранг: Тазкират ал-хуффоз. 2-жилд. -Б. 534; Абу Абдуллоҳ ибн Абдулвоҳид ибн Аҳмад Ханбалий Мақдисий. ал-Аҳодис ал-мухтор. -Маккаи мукаррама: Мактабат ан-нахдат ал-ҳадис, 1410 ҳ. 1-жилд. -Б. 175, 455; Таҳзиб ал-камол. 14-жилд. -Б. 430; Аҳмад ибн Али ибн Ҳожар Абулфазл Асқалоний. Таҳзиб ат-Таҳзиб. -Байрут: Дор ал-фикр, 1984. 5-жилд. -Б. 167; Такмилат ат-икмол. 2-жилд. -Б. 18.
78 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
79 Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 780; Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий. Табақот ал-хуффоз. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1403 ҳ. 1-жилд. -Б. 329; Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 333.
80 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
81 Табақот ал-хуффоз. 1-жилд. -Б. 329.
82 Тарихи Багдод. 7-жилд. -Б. 333.
83 Тарихи Багдод. 7-жилд. -Б. 333; Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 780; Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
84 Табақотал-хуффоз. 1-жилд. -Б. 329; Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 333.
85 Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 333.
86 Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 780.
87 Сийар аълом ан-нубало. 10-жилд. -Б. 18.
88 Такмилат ал-икмол. 1-жилд. -Б. 399.
89 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
90 Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. -Б. 780; Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
91 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431.
92 Ўша манба. 14-жилд. -Б. 431.
93 Ўша манба. 14-жилд. -Б. 431.
94 Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 333.
95 ал-Ансоб. 1 -жилд. -Б. 97.
96 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 97.
97 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 97.
98 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 97; Яна қаранг: Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 521.
99 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 97.
100 ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 88.
101 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 88; ад-Дибаж. 1-жилд. -Б 100; Ҳилйат ал-авлиё. 8-жилд. -Б 136.
102 Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 91.
103 Такмилат ал-икмол. 1 -жилд. -Б. 504.
104 Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 91; ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 88-89.
105 Ўша манба. 19-жилд. -Б.91.
106 ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 88-89.
107 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 89.
108 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 89.
109 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 89.
110 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 89; Сийар аълом ан-нубато. 19-жилд. -Ь. УI.
111 ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 89.
112 Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 91; ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 89.
113 Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 91; Такмилат ал-икмол. 1-жилд.
114 ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 90; Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 91; Такмилат ал-икмол. 1 -жилд. -Б. 504.
115 ал-Ансоб. 3-жилд. -Б. 90; Яна қаранг: Абдулкарим Самъонии. Насабнома. -Бухоро, 2003. -Б. 203-204.
116 Ўша манбалар. Ўша жойда.
117 ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 244.
118 ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 244.
119 Ўша манба. 7-жилд. Б. 244.
120 Ўша манба. 7-жилд. Б. 244.; Яна қаранг: Абдулкарим Самъонии. Насабнома. - Бухоро, 2003. -Б. 205.
121 Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъонии. ат-Таҳбир фи муъжам ал-кабир. 1-жилд. -Б. 229.
122 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 229.
123 Қаранг: Имомназаров М., Эшмуҳамедова М. Ислом минтақа маънавиятида Сунна босқичи // Миллий маънавиятимиз асослари. -Т.: Тошкент ислом унивсрситети, 2001. -Б. 133-134.
 
1.2. Воҳа фақиҳлари мероси

Фиқҳ илми исломшуносликнинг етакчи тармокларидан бири. Айни пайтда кам ўрганилган соҳаси саналади. «Гарчи фиқҳ илми ҳақида К.Броккельман, О.Прицак, Ю.З.Кавакжи ва бошқа Ғарб олимлари ишларида бирмунча сўз юритилса-да, лекин улар Мовароуннаҳрда ўрта асрлардаги фиқҳ илми тарихи тараққиётини ўрганишда етарли манба бўла олмайди»124.
Кейинги йилларда бир қатор ўзбек олимлари А.Саидов125, А.Мўминов126, М.Камилов127, О.Қориев128, А.Жўзжоний129, С.Исҳоқов130 томонидан тадқиқотлар амалга оширилди. Шунингдек, буюк фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя»131 асари Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа қаламига мансуб «Мажмаъ ул-мақсуд ёки Мухтасар ул-Виқоянинг ўзбекча шарҳи»132 ва бошқа кўплаб китоблар нашрдан чиқди. Ҳозирги кунда мазкур соҳа бўйича бир қатор ҳуқуқшунос, исломшунос олимлар тадқиқотлар олиб боришмоқда. «Зеро, Ўрта Осиёлик фақиҳларимиз жаҳон ҳуқуқий маданияти тараққиётига қўшган ҳиссасини атрофлича тадқиқ қилиш давр талабидир»133.
Маълумки, фиқҳ илми нафақат диний ва ҳуқуқий масалалар, балки маънавий, ахлоқий қадриятларни ҳам ўрганади. Юридик фанлар доктори, проф. А.Саидов ёзганидек, «Фиқҳ — ислом қонуншунослиги Шарқ халқлари ва ислом маданияти эришган буюк қадриятдир»134.
Фиқҳ ислом ҳуқуқшунослиги соҳаси сифатида УШ-Х асрларда шаклланди ва унинг методологияси вужудга келди. Фиқҳ илми мустақил ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида ривожлана бориб, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига оид бўлган масалаларни қамраб олди: имон асослари, ақида талаблари, инсон турмуш тарзига хос бўлган муомала, ахлоқ, ибодат қонун-қоидалари. Бу жараён икки ярим аср давом этиб, ислом ҳуқуқшунослигининг шаклланишида «олтин аср» деб номланади135.
Ҳижрий I асрда ислом ҳуқуқи шакллана бошлаб, ҳижрий II ва III асрларда тараққиёт босқичларига кўтарилди. Ҳижрий II аср бошларида илк ҳуқуқий мактаблар (мазҳаблар) юзага кела бошлади ва янги шаклланган ислом жамияти ўзининг бошланғич ҳуқуқий ва қонуний институтлари - муассасаларини қуришга муваффақ бўлди. Фиқҳ илми ўз ривожланиш босқичларини шу йўсинда босиб ўтди. Асли араб бўлмаган кўп халқлар, айниқса, Мовароуннаҳр фақиҳлари ва муҳаддислари унинг ривожига беқиёс даражада катта ҳисса қўшиб келдилар136.
Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби буюк намояндалари ёзган нодир асарлар туфайли ўз тараққиётига кўтарилган Ислом қонуншунослиги халқимиз маънавий-ҳуқуқий меросининг узвий ажралмас қисми сифатида асрлар давомида Марказий Осиё халклари ҳаётида муҳим омил бўлиб хизмат қилиб келган137.
Жумладан, бу соҳада шошлик фақиҳлар ҳам ислом ҳуқуқшунослигида қимматли асарлар яратишган. Фиқҳ илми ривожида шубҳасиз, буюк имом Абу Бакр Қаффол Шошийнинг ҳиссаси катта бўлган.
Ўрта асрларда «Фахр ал-ислом» («Ислом фахри») сифатида шуҳрат қозонган Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Мустазҳирий Шоший (1038—1114) ўз даврида Багдоддаги фуқаҳоларнинг раиси бўлган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший Бағдодга бориб, машҳур фақиҳ Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Наср ибн Саббоғлардан фиқҳни ўрганиб, таниқли имом даражасига етди138.
Таниқли исломшунос Ризоуддин Фахриддин ўзининг «Имом Ғаззолий» асарида «Абу Бакр Шоший Абу Исҳоқ Шерозий, Абулқосим Қушайрий, Ҳаририй (соҳиби мақомот), Абу Исҳоқ Воҳидий, Абулмаҳосин Рўёний, Хатиб Табризий, Хатиб Бағдодий, Қози Байзовий каби йирик олимлар замонида яшаган эди», деб ёзган139.
Маълумки, салжуқийларнинг буюк вазири Низом ал-Мулк ислом оламидаги бир қанча йирик шаҳарлар каби Бағдодда ҳам «Низомия» мадрасасини қурдирган. Ушбу мадраса ўз даврида академия даражасида бўлган. Чунки «ўша кезларда бу мадраса энг муҳташам ва йирик саналар, бу ерга араб мамлакатлари марказларидангина эмас, ҳатто, Ўрта Осиёнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби қатор шаҳарларидан, Хуросон ва Шошдан ҳам талабалар келиб таълим олар эди. Мадраса икки қаватли бўлиб, бу ерда бир йўла тўрт юз талаба дарсга қатнашар, мантиқ, калом, луғат илми, сарфу наҳв (грамматика), одоб каби фанлар ўқитилган»140.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший Бағдоддаги «Низомия» мадрасасида таълим олган ва кейинчалик унинг мударриси этиб тайинланган. У бу ерда кўп таникли олим ва алломалар билан мулоқотда бўлган. «Йирик файласуф Абу Ҳомид Ғаззолий (1059—1111), Абу Исҳоқ Шерозий (ваф. 1083), Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шошийлар бир вақтда мана шу «Низомия»да дарс берганлар»141.
Ўрта асрларда (IX—XII) илм-фан ва маданият марказларидан бири Бағдодга «Шоший» нисбасидаги бир қатор олимлар — машҳур муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший142, Жаъфар ибн Шуайб Шоший143, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Закариё Шоший144, Ҳасан ибн Соҳиб Шоший145, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший146 Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ Абу Али Шоший147 ва бошқалар ташриф буюрган. Бу ерда улар нафақат илм ўрганишган, балки мударрис, аллома, фақиҳ, имом сифатида машҳур бўлишган.

1.2.1. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Умар Шоший Имом ал-Кабир Фахр ул-Ислом Мустазҳирий

Имом, аллома, шофиъия шайхи148, ўз асрининг фақиҳи Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший улуғ (катта) имом, ислом фахри сифатида шуҳрат қозонган149. Тожуддин Субкийнинг ёзишича, «у тақводор, ибодатгўй бўлиб, номи эл-юрт орасида машҳур бўлган»150.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший 429/1038 йил муҳаррам ойида Шош яқинидаги Маёфориқин қишлоғида туғилган151.У дастлаб фиқҳилмидан Маёфориқинда Муҳаммад ибн Баён Казрувний152дан, Маёфориқин қозиси Абу Мансур Тусий Шайх Абу Муҳаммад Жувайний153лардан таълим олади.
Устози ва шайхи Казрувний вафотидан олдин Абу Бакр Шоший Ироққа сафар қилиб, Бағдодга боради. Бағдодда Шайх Абу Исҳоқ Шерозий билан учрашиб, ундан дарс олади. Шунингдек, Абу Наср ибн Саббоғдан фиқҳни жидду жаҳд ила ўрганиб, таниқли имом даражасига етади154.
Абу Бакр Шоший Бағдодда Муҳаммад ибн Баён Казрувний, Қосим ибн Аҳмад Ҳаёт, Абу Бакр Хатиб, Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муслим, Абу Ғаноим ибн Маъмун, Абу Яъло ибн Фарролардан ҳамда Маккада Хияж ибн Муҳаммад Хиттинийлардан ҳадис илмини ўрганган. Ундан Абу Муаммар Азжий, Абулҳасан Али ибн Аҳмад Яздий, Абу Бакр Нақур, Абу Тоҳир Салафий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган155.
Абу Бакр Шоший устодлари наздида ҳам катта обрў қозонади. Шу сабаб бўлса керак, мадрасани тугатгач, Бағдодца мударрислик фаолияти билан шуғулланади. Ўша пайтларда Бағдодда «Низомия» мадрасаси қурилган бўлиб, Шоший шу мадрасага мударрис қилиб тайинланади156.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шошийдан Бағдодда шайх, имом, катта фақиҳ, қози Абулмуфаззал Яҳё ибн Али ибн Абдулазиз ибн Али ибн Ҳусайн Қураший Димашқий (ваф. 534) фиқҳ илмини ўрганган ва ундан ҳадислар эшитган157. Шунингдек, шошлик фақиҳдан шайх, имом, муфтий Абулҳасан Муҳаммад ибн Абулбақо Муборак Бағдодий158, имом, аллома, муҳаддис, ҳофиз, муфтий, шайхулислом Абу Тоҳир Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Исфаҳоний159 лар фиқҳ илмидан таълим олган. Ўз даврининг закийларидан бири — аллома, муфтий Абулаббос Аҳмад ибн Салама ибн Убайдулло ибн Рутобий (ҳиж. 527 йил Ражаб ойида Бағдодда вафот этган) Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший билан ҳамроҳ бўлиб, унинг хизматида бўлган160.
Юқорида қайд этганимиздек, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший фуқаҳоларнинг машҳурларидан эди. Ота-бобоси Шош ўлкасидан бўлиб, Абу Бакр Шоший Маёфориқин қишлоғида таваллуд топган. Аввал ўзининг туғилган жойида, кейин Бағдодга бориб, ўша замоннинг йирик олими Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Наср ибн Саббоғ ва бошқа олимлардан таълим олган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший Абу Исҳоқ Шерозий билан Нишопурга бориб, илмий мунозараларда қатнашиб, ўзини танитган. Яна Бағдодга қайтиб, устози Абу Исҳоқ Шерозий вафотидан (476/1083) кейин шофиъий мазҳабидаги фуқаҳоларнинг раиси бўлган161. Устози Абу Исҳоқ Шерозий вафот этгач, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший унинг ўрнига мударрис этиб тайинланади. Манбаларда кўрсатилишига кўра, у дастлаб дарсга киргач, устоз ўтирадиган жойга ўтириб араб шоири Абу Таммом (788—846) шеърларидан ушбу мазмундаги байтларни ёздирибди:
«Жойлар бўш қолганида ҳеч ким мени катта қилиб сайламаса ҳам, ўзим катта бўлиб қолибман. Аммо катталардан якка ўзим қолганим менинг учун оғир мусибат бўлди», у бу байтни қайта-қайта ўқиб, шогирдларига ўқитиб, «Улар кетиб, курсига ўтириш навбати менга келдими» деб ўзини тутолмай кўзига ёш олибди162.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший йирик фақиҳ бўлиб, бу соҳага оид бир қанча асарлар таълиф этган. Ҳожи Халифа ўзининг «Кашф аз-зунун» асарида «Ҳилйат ал-уламо фи мазоҳиб ал-фуқаҳо» («Фақиҳлар мазҳабида олимлар зийнати») асари муаллифи Мустазҳирий деб танилган Шайх Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қаффол Шоший (ваф. 507), — деб ёзади»163. Тошканд олимлари бўйича маълумотлар тўплаган шарқшунос А.Носиров «Кашф аз-зунун»даги ушбу фикрга таяниб, «Мустазҳирий Қаффол Шошийнинг авлодларидан эканлиги маълум бўлади», — деб қайд этган164. Шунингдек, Ёқут Ҳамавий «Муъжам ал-булдон» асарида «Тарғиб фил-фуруъ» («Фуруъга қизиқиш уйғотиш») китоби муаллифи фахр Ислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Қаффол Шоший бўлиб, 507 йилда вафот этганлиги таъкидланган165. Лекин кўп манбаларда у «Фахр ал-ислом», «Мустазҳирий», «Шайх», «Имом» номлари остида зикр этилади. Аммо уларнинг бирортасида Қаффол Шошийнинг авлодларига тегишли эканлиги айтилмаган.
Шундай қилиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шошийнинг йирик асари «Ҳилйат ал-уламо» («Ҳилйат ал-уламо фи мазоҳиб ал-фуқаҳо») бўлиб, уни аббосий халифаларидан Мустазҳир Биллоҳга (ваф. 512/1118) бағишлаб ёзган166. Бу катта китоб бўлиб, уни Аббосий халифа Мустазҳир маъқуллаган. Шунинг учун бу китоб «Мустазҳирий» деб ҳам номланган167. Ана шу китоби туфайли Абу Бакр Шоший «Мустазҳирий» деган ном таратган ва тарихий манбаларда унинг тахаллуси ёнида бир унвон сифатида ёзиб келинади168. Ҳожи Халифанинг хабар беришича, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ўша даврда ҳар бир масалада имомлар ўртасида воқеъ бўлган ихтилофларни зикр қилган. Сўнгра «ал-Муътамад» («Ишончли»)ни ёзган. Ушбу асарнинг тўлиқ номи — ал-Муътамад фи фуруъи аш-шофиъия («Шофиъия фуруълари бўйича ишончли асар») бўлиб, у «Ҳилйат ал-уламо» китобидек шарҳсиз ёзилган169.
Маълумки, фиқҳ - ислом ҳуқуқшунослигини ривожлантиришда Имом Шофиъийнинг (ваф. 820) хизмати катта. У ўзининг «ар-Рисола» асарида фикхнинг асосий тушунча ва белгиларини биринчи марта аниқ таърифлаб бериб, «усул ал-фиқҳ» илмига асос солган. Юридик фанлар доктори, проф. А.Саидовнинг эътироф этишича, «ислом қонуншунослигининг мустақил фан сифатида шаклланишида суннийлик ҳуқуқ мазҳабларидан бирининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон Шофиъий Ҳошимий Қураший бениҳоя катта ҳисса қўшган»170.
Шофиъиянинг кейинги асрларда ном чиқарган издошлари қаторига Абу Исҳоқ Иброҳим Шерозий (ваф. 1083) киради. Айнан унга атаб вазир Низом ал-Мулк Бағдодда Низомия мактабини (мадраса) қуриб берган. Файласуф ва фақиҳ Абу Ҳомид Ғаззолий (ваф. 1111) ва қомусий олим Жалолуддин Суйутий ҳам унинг издошларидир171.
Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший Фақиҳ Шофиъий «ал-Умдату фи фуруъи ал-шофиъия» («Шофиъия фуруъларининг асоси») асарини таълиф этган. У ўзининг бу асарини халифа Мустазҳир ўғли талаби билан ёзиб, унда дин асосларини қисқача тасниф қилган172. Ушбу китобга кўп олимлар эътибор беришган. Китобга Алоуддин Али ибн Муҳаммад Бағдодий (ваф. 741), Тожуддин Умар ибн Али Фокиҳоний Моликий (ваф. 731), Ибн Мулаққин деб танилган Умар ибн Али (ваф. 804), Ибн Дақиқ Ийд деб танилган шайх Тақиюддин Муҳаммад ибн Али (ваф. 702), Шамсуддин Муҳаммад ибн Абдуддоим Бармовий (ваф. 831) ва бошқалар шарҳлар ёзишган173.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шошийнинг яна бир йирик асарларидан бири «аш-Шофий» («Шифо берувчи»)дир. «Бу асари ҳам фиқҳ (қонуншунослик)га бағишланган бўлиб, араб олими Абу Иброҳим Исмоил ибн Яҳё Музаний(791—878)нинг «ал-Мухтасар» («Қисқача») деган асарига ёзилган шарҳбўлиб174, манбаларда кўрсатилишича, бу шарҳ йигирма жилддан иборат. Шоший буни беш йил давомида ёзиб тугатган175.
Бироқ Ибн Халликон Абу Бакр Шошийнинг бу китобини бошқа асарга ёзилган шарҳ сифатида кўрсатади: «аш-Шомил фи фуруъи аш-шофиъия» («Шофиъия фуруълари бўйича кенг қамровли китоб») асари муаллифи Ибн Саббоғ деб танилган Абу Наср Абдуссайид ибн Муҳаммад Шофиъийдир. Бу асар шофиъия мазҳабидаги энг яхши ва тўғри китобдир. Унинг шарҳлари ва изоҳлари мавжуд бўлиб, жумладан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Бағдодий Шоший (ваф. 507) 20 жилдли ёзган шарҳини «Шофий» деб номлаган176.
Аксарият манбаларда Абу Бакр Шошийнинг «аш-Шофий» асари шофиъия мазҳабидаги машҳур беш китобдан бири «Мухтасар ал-Музаний фи фуруъи аш-Шофиъия» («Шофиъия фуруълари бўйича ал-Музаний мухтасари») асарига ёзилган шарҳ эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Жумладан, Имом Нававий «ат-Таҳзиб» асарида зикр қилишича, Шайх Имом Исмоил ибн Яҳё Музаний Шофиъий шофиъия мазҳабида биринчи асар ёзган кишидир. Ибн Сурайжнинг айтишича, «ал-Музаний мухтасари» дунёга бокира қиздек чиқди. Бошқалар ўз асарларини худди шу китобдек тартиблаган. Бу китобга кўплаб олимлар шархлар ёзишган. Хусусан, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший «аш-Шофий» номли шарҳ ёзган177. Ундан ташқари унинг (Шоший) «аш-Шофия шаҳобчасининг устуни», «Талоққа оид масала» каби асарлари бўлган178.
Шундай қилиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший ўз даврида илм-маърифат ва исломнинг маданий марказларидан бири Бағдодда юқорида айтганимиздек, «Абу Исҳоқ Шерозий, Абулқосим Қушайрий, Ҳаририй (соҳиби мақомот), Абу Исҳоқ Воҳидий, Абулмаҳосин Рўёний, Хатиб Табризий, Хатиб Бағдодий, қози Байзовий каби йирик олимлар замонида яшаган эди»179. Мустазҳирий номи билан танилган юртдошимиз Абулаббос Аҳмад, Абулмузаффар Самъоний, Наср Муқаддасий, Рўёний, Хатиб Табризий, Имом Ғаззолий каби улуғ олимлар билан замондош бўлган180.
Ўша даврда Бағдоддаги «Низомия» мадрасасида Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Наср Сабоъ, Абулқосим Дабусий, Имом Ғаззолий, Фахр ал-ислом Шоший (Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад), Суҳравардий, Камолиддин Анборий ва бошқалар сабоқ беришган. Мустазҳирий Низомияда араб тили, калом, мантиқ, адабиёт, сарф-наҳв, қироат, луғат, тафсирдан дарс берар эди181.
Шоший ўз даврида араб адабиёти ва хусусан, шеъриятининг билимдонларидан бири бўлган. Қуръон, ҳадис, қонун-қоида йўл-йўриқларини жуда яхши билган. Тилшунослик, хусусан, араб адабиёти ва грамматикасининг нозик томонларигача эгаллаган. Шунинг учун бўлса керак, унинг синтаксисга оид асари ўрта аср ва ундан кейинги даврларда ҳам кўп мўътабар китобларда тилга олинади182.
Фиқҳилмидаги билими, тутган мавқеи жиҳатидан барча қомусий манбаларда унинг номига «Фахр ал-ислом, «ал-Имом ал-Кабир» сифатлари қўшиб эътироф этилган.
Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший 507/1114 йил шаввол ойининг 15-куни шанба куни саҳарда вафот этган, У «Боб ал-Аброз»183 (Боб ал-Шероз)184 мақбарасига дафн этилган, унинг қабри устози Абу Исҳоқ Шерозий қабри ёнида. Фахр ал-ислом Шоший ўзидан кейин ўз мазҳабида имом бўлган икки фарзанди — Аҳмад ва Абдуллоҳларни қолдирган185.
Тожуддин Субкий унинг ўғиллари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ёзган: Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Умар Абулмузаффар Фахр ал-Ислом Абу Бакр Шошийнинг ўғли бўлиб, у фиқҳни отасидан ўрганган. У Абдуллоҳ ибн Толҳадан ҳадислар эшитган. Ундан Абу Бакр ибн Комил ва Ҳофиз ибн Асокирлар ҳадис ривоят қилишган. Абу Бакр Шошийнинг ўғли Аҳмад 529 йили Ражаб ойининг 10-куни жумада Бағдодда вафот этган186.
Абу Бакр Шошийнинг кейинги фарзанди Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад 481/1088 йилда туғилган. Фиқҳилмини ўз отасидан ўрганган. У мазҳаб ва хилоф(баҳс-мунозара)да моҳир бўлиб, кишиларга ваъз ўқирди. Абдуллоҳибн Муҳаммад ибн Аҳмад Ҳусайн ибн Аҳмад ибн Толҳа ан-Ниъолий ва бошқалардан ҳадислар эшитган187. У шоир ҳам бўлган.
Шунингдек, Абу Хафс Умар ибн Аҳмад Ҳусайн Шоший катта имом, фахр ал-ислом Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шошийнинг укаси. У фиқҳни Шайх Абу Исҳоқ Шерозийдан ўрганган. Абулҳусайн ибн Муҳтадий ва бошқалардан ҳадис эшитган. Олим 550/1155 йилда вафот этган188.

1.2.2. Абулҳасан Қосим ибн Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффол Шоший

Абул Ҳасан Қосим ибн Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффол Шоший («ат-Тақриб» асари муаллифи) — йирик фақиҳ. Буюк аллома Абу Бакр Қаффол Шошийнинг ўғли бўлиб, манбаларда дунёдаги улуғ имомлардан бири сифатида эътироф этилган. Аббодий уни ўз «Табақот»ида зикр қилиб, шундай деган: «Унинг хизматлари буюкдир, бунга унинг «ат-Тақриб» китоби шоҳиддир189.
Тожуддин Субкийнинг хабар беришича, Қосим ибн Муҳаммад ибн Али Шошийдан хуросонлик фуқаҳолар таълим олишган. Ундан Ироқ аҳли ҳам кўп яхшиликларни кўрган190. Машҳур тарихчи Хожа Халифа ўзининг «Кашф аз-зунун» асарида «ат-Тақриб» (тўлиқ номи «ат-Тақриб фил-фуруъ» - «Фуруъга яқинлашиш») асари муаллифи Шайх Имом Қосим ибн Муҳаммад ибн Қаффол Шоший Шофиъий», деб ёзган191. Маълумки, Қосим ибн Али Шоший ушбу фиқҳий асари билан шуҳрат қозонган. Бу ҳақда Ҳамза Саҳмий «Тарихи Журжон» асарининг Ҳалимий таржимаи ҳоли бобида айнан шундай ибораларни келтирган: «Ҳалимий деган: «ат-Тақриб» асари соҳиби Қосим ибн Абу Бакр Қаффол мендан фиқҳга оид ўн битта жуз (боб) изоҳ ва шарҳлар ёзиб олди»192.
Ибн Халликоннинг айтишича, «Бу асар шофиъий мазҳабидаги мўътабар китоблардан бўлиб, кимнинг ҳузурида шу китоб бўлса, бошқасининг ҳожати йўқдир. Бу китобни Байҳақий ва Имом Ҳарамайнлар мақташган. «Китоб ат-Тақриб»га Имом Ҳарамайн Абул-Маъолий (ваф. 478) талхис (қисқартма) ёзган193.
Баъзилар ушбу китобнинг муаллифи отаси Қаффол Шоший дейишади. «Бу хато фикрдир», деб ёзган Ибн Халликон194.
У ўзининг бу фикрларини қуйидагича изоҳлаб, «Мен 665/ 1266 йил шаввол ойида Дамашқдаги Одилия мадрасасининг китоблар хазинасида асли ўн жилддан иборат «Китоб ат-Тақриб»нинг олти жилди сақланаётганини кўрдим. Асарнинг устига унинг муаллифи Абу Бакр Қаффол Шошийнинг ўғли Абулҳасан Қосим, мазкур нусха аввал Шайх Қутбиддин Масъуд Нисобурийга тегишли бўлиб, кейин уни вақф қилганлиги ёзилган эди. Бу «Китоб ат-Тақриб» Сулайм Розий қаламига мансуб «Китоб ат-Тақриб» эмас. Мен фақиҳлардан купларини кўрдимки, Сулаймнинг асарини Қаффолники деб ишонадилар. Шунинг учун ҳам бу масалага чуқурроқ ёндашдим. Қаффолнинг ўғлига мансуб бўлган «Китоб ат-Тақриб»нинг сони жуда кам. Сулаймнинг асари эса одамларнинг қўлларида мавжуд. Хуросон фақиҳлари ўқиб ўрганадиган «Китоб ат-Тақриб» ҳам шудир»195.
Тожуддин Субкий «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида шофиъия мазҳабининг улуғ имомлари тўғрисида маълумотларни келтириб шундай ёзган: «Асҳобимиз фақиҳларидан тўрттаси ўзидан давомчилар қолдирган. Абу Бакр Исмоилийдан ўғли Абу Саъд, Имом Абу Саҳлдан ўғли Имом ибн Имом, Абу Жаъфар Ханотийдан ўғли Шайх Абу Абдуллоҳ туғилган. Абу Бакр Қаффол Шоший ўз наслидан иқтидорли ўғилга эга бўлди. Унга (Қосим Шоший) «ат-Тақриб» китоби мансубдир196.
Кўриниб турибдики, Қосим Шоший ҳам забардаст фақиҳлардан бири бўлган. Абу Бакр Байҳақий «Шофиъий матнлари мусаннифлари орасида «ат-Тақриб» муаллифидан кўра ишончлироғини кўрмадим», деб асарга юксак баҳо берган.
Имом Нававийнинг айтишича, Қосим Шошийнинг «ат-Тақриб» китоби Музанийнинг «Мухтасари» шарҳларидан кўра фойдаси кўпроқасардир197. Исломшунослиқда турли фиқҳий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда Қосим Шошийнинг «ат-Тақриб» асари муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз китоб хазиналарида ушбу ноёб асар мавжуд эмас.

1.2.3. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Имом Шоший

Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший (397/ 1007—485/1092) — имом, аллома, фақиҳ198 бўлиб, Шошда туғилган. Ўз юртида фиқҳ илмини Абу Бакр Санжийдан ўрганган. Ундан кўп кишилар фиқҳ илмидан сабоқ олишган. Тарихчи Абу Саъд Самъонийнинг айтишича, «Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Фақиҳ Марвда бўлиб, менинг бобом Имом Абулмузаффар Самъонийнинг асҳобларидан эди. У тақводор, зоҳид, пок қалбли ва доимо илм билан машғул бўлган»199.
Абу Бакр Ҳомид Шоший фиқҳ илмида шуҳрат қозониб, «Имом» даражасига етишган. Уни Ғазна султони ўз шаҳрига таклиф қилиб, иззат-икром билан кутиб олган. Манбаларда Абу Бакр Ҳомид Шоший Ғазнада яшаб, фарзандлар кўрган ҳамда асарлар ёзганлиги ҳақида аниқ маълумотлар бор200.
Сўнгра уни буюк вазир Низом ал-Мулк Ҳиротга чорлаган. Ғазна аҳли уни оиласи билан Ҳиротга ҳурмат билан кузатган. У Ҳиротдаги «Низомия» мадрасасида мударрислик қилган.
Бу ерда у Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг шогирди Мансур Коғазийдан ҳадис илмини ўрганган201.
У 485/1092 йил шаввол ойининг 6-куни Ҳиротда вафот этган. Бу санани машҳур тарихчи Абу Саъд Самъоний қайд этиб, шундай ёзган: «Мен Ҳиротда унинг қабрини зиёрат қилдим»202.

1.2.4. Тоҳир ибн Абдуллоҳ Илоқий

Тоҳир ибн Абдуллоҳ Илоқий — имом, муҳаддис ва фақиҳ бўлиб, Шайх Имом Абу Рабиъ номи билан танилган203. Илоқ туркларга туташ (чегарадош) Шош воҳасига қарашли юртдир. Ўрта асрларда Илоқ кўҳна Шош воҳасининг жанубий қисмида Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган бўлиб, бу ердан ҳам кўплаб олимлар етишиб чиққан. Айниқса, у фиқҳ имоми бўлиб, уни пухта эгаллаган эди. Аллома ўз замонасининг раҳнамоларидан ва фиқҳ илми зукколаридан бўлган. У илм талабида дунё кезиб, машҳур уламолар суҳбатидан баҳраманд бўлган204. У фиқҳ илмини Марвда Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Аҳмад Қаффол Марвазийдан, Нишопурда эса Абу Тоҳир Муҳаммад Зиёдий, Бухорода Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳалимийдан ўрганади. Усул илми бўйича эса устози Абу Исҳоқдан таълим олди. Ёқут Ҳамавий ҳам бу фикрни қувватлаб, нишопурлик машҳур олим, фиқҳ, калом, тил, усул каби илмлар билимдони Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад Исфаройинийдан Тоҳир ибн Абдуллоҳ Илоқий усул илмини ўрганганини таъкидлайди205. Кейинчалик Шош аҳлларига фиқҳдан сабоқ берган.
Олим ҳадисларни устози Абу Нуъайм Абдулмалик ибн Ҳасан Азҳарий ва бошқалардан ривоят қилган206. Манбаларда кўрсатилишича, 465/1073 йилда 96 ёшида вафот этган.

1.2.5. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд Ризвон Илоқий

Фақиҳ ва муҳаддис бўлиб, Шош воҳасидаги Илоқ шаҳрида туғилган. «У ростгўй, солиҳ киши эди. Илм талабида дунё кезиб, Марвда Ҳасан ибн Масъуд Фарроийдан фиқҳ илмидан таҳсил олган»207.
Тожуддин Субкийнинг хабар беришича, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд Ризвон Илоқий фиқҳ илмини Марваррудда машҳур олим Абу Саъид Муҳаммад ибн Али Бағавийдан, Нишопурда Муҳаммад ибн Яҳё208дан ҳамда Хуросонда Ҳасан ибн Масъуд209лардан ўрганган.
Илоқлик фақиҳ Абу Абдуллоҳ Фаравийдан ҳадислар эшитган210. У умрининг охирги йилларида Марвда яшаган. Бу ҳақда Абу Саъд Самъоний: «У бизнинг ҳузуримизга келиб, мадрасамизда бир муддат турди. Мен ундан ҳадислар эшитдим», - деб ёзган211. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд Ризвон Илоқий 539/1145 йилда вафот этган.

1.2.6. Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур ибн Абу Саҳл ибн Маъмун Шоший Хумракий

Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур ибн Абу Саҳл ибн Маъмун Шоший Хумракий (440/1049-517/1123) фақиҳ ва муҳаддис бўлиб, Шош воҳасидаги Хумрак деган шаҳарчада туғилган. Ёқут Ҳамавий «Хумрак - Мовароуннаҳр вилоятларидан Шошдаги шаҳарчадир. Унга Абу Ражоъ Муъмил ибн Масрур Шоший Хумракий мансубдир»212, деб ёзган. Тарихчи Самъонийнинг айтишича, Абу Ражоъ Муъмил Шоший илм-маърифат талабида юрт кезган. У Бухорода Абу Хаттоб Табарий ҳамда Ғазнада шошлик машҳур фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шошийдан фиқҳ илмини ўрганган213.
Муъмил Шоший ўз билимини бойитиш мақсадида сафар қилиб, Раис Абу Абдулло Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Раққий, Абу Яъқуб Юсуф ибн Мансур Сайёр Ҳофиз, Абу Абдулло Иброҳим ибн Али Табарий (Абу Хаттобнинг ўғли), Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Муҳаммад Нахшабий Ҳофиз, Абулмузаффар ибн Самъоний ва бошқалардан фиқҳ илмидан сабоқ олган. Манбаларда кўрсатилишича, Муъмил Шоший умрининг сўнтти йилларида Марвда яшаган214. У имом, тақводор суфийлардан бўлиб, Тожуддин Субкийнинг хабар беришича, «Муъмил Шоший обид ва мужтаҳидларнинг етакчиси эди. У Яъқуб Суфийнинг Марвдаги работида истиқомат қилганида, кишилар ундан дуо олиш учун келишарди»215.
Муъмил Шоший имомлар, олимлар, яхшилик аҳллари билан ҳамроҳ бўлган. У Рамазон ойида кундуз кунлари дўстларини зиёрат қиларди. Ва у: «Бундан кейинги зиёрат тамаъдир», — деган216.
Тарихчи Абу Саъд Самъонийнинг ёзишича, «Муьмил Шоший Марвда бобом Имом Абулмузаффар ҳамда Абу Саъд Муҳаммад ибн Хорисий ва бошқалардан ҳадис эшитган. Ундан бир жамоа муҳаддислар менга ҳадислар ривоят қилишган»217. Ал-Муъмил Шоший Марвда 517/1123 йил Зулҳижжа ойининг учинчи ўн кунлигида чоршанба куни вафот этган ва Розиқ дарёси бўйидаги ўз хонақоҳининг дарвозаси ёнига дафн қилинган.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, шошлик фақиҳлар Бағдод ижтимоий, маънавий, ҳуқуқий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. IX—XII асрларда илм-фан ва маданият марказларидан бири Бағдодга «Шоший» нисбасидаги бир қатор бошқа олимлар — машҳур муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший218 Жаъфар ибн Шуаъйб Шоший219, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Закариё Шоший220, Ҳасан ибн Соҳиб Шоший221, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший222, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ Абу Али Шоший223 ва бошқалар ташриф буюрган. Бу шаҳарда улар илм ўрганиш билан бир қаторда мударрис, фақиҳ, имом сифатида фаолият кўрсатганлари ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар келтирилган.
Шу ўринда бир нарсани таъкидлаш жоизки, шошлик фақиҳларнинг аксарияти аҳли сунна вал-жамоанинг шофиъия мазҳабига эътиқод қилишган. Тарих фанлари доктори А.Мўминовнинг ёзишича, X асрда Марказий Туркистонда, хусусан, Шош, Илоқ, Тароз, Бухоронинг чекка жойларида шофиъия мазҳабига эътиқод қилинган224. Шунингдек, ўша даврларда шофиъий мазҳаби Туркистон, Хуросон ва Эронда катта эътибор қозонган эди. Салжуқийларнинг буюк вазири Низом ал-Мулк ўзининг «Сиёсатнома» асарида таъкидлашича, Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳанафий мазҳабида бўла туриб, ибодатларни шофиъий мазҳаби қоидаларига асосланиб адо этарди. Низом ал-Мулк ҳам шофиъий мазҳабига эътиқод қилган225.
Маълумки, ўрта асрларда шофиъий мазҳаби ҳанафийлик билан рақобатга киришган. Бироқ Имом Абу Заҳранинг таъкидлашича, бундай рақобат фақат фиқҳий мунозаралар доирасида чекланиб, фиқҳ илмининг ривожига сабаб бўлган ва бундан ҳеч қандай адоват, хусумат келиб чиқмаган.
Мовароуннаҳрда шофиъий ва ҳанафий олимлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг асосий омилларидан бири шундаки, шофиъий мазҳаби асосчиси Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофиъий бир неча йил Бағдодда яшаб, Абу Ҳанифанинг энг яқин шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан ҳанафийлик таълимотини ўрганган ва ўзлаштирган. Бу борада Имом Шофиъий Муҳаммад Шайбонийга катта эҳтиром билдириб, "ундан бир туяга юк бўладиган нарсаларни ёзиб олганман" деган. Кейинчалик Имом Шофиъий Мисрга бориб, ўзининг ҳуқуқий мактаби — шофиъия мазҳабига асос солган.
Муҳими, аждодларимиз умуминсоний қадриятлар ва диний бағрикенглик тамойилларига амал қилган ҳолда илм-маърифатни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатишган. Тадқиқотимизнинг асосий мақсади ҳам аждодларимиз фаолияти ва илмий меросини ўрганишга қаратилган.

____________
124 Камилов М.М. Мовароуннаҳр фиқҳ илми ривожида Алоуддин ас-Самарқандийнинг ўрни ва «Туҳфат ал-фуқаҳо» асарининг аҳамияти: Тарих фанлари номзоди... дис. автореф. -Т.: 2000. -Б. 3
125 Саидов А.Х. Бурҳониддин Марғиноний - буюк ҳуқуқшунос (шариат ва ўзбек миллий маънавий-ҳуқуқий мероси тарихидан лавҳалар). -Т.: 1997.
126 Муминов А.К. Роль и место ханафитских улама в жизни городов Центрального Мавараннахра (II—УП/УП1—XIII вв.): Автореф. дисс. на соиск. учен. степ. док. ист. наук. -Т.: 2003.
127 Камилов М.М. Мовароуннаҳр фиқҳ илми ривожида Алоуддин ас-СаМарқандийнинг ўрни ва «Туҳфат ал-фуқаҳо» асарининг аҳамияти: Тарих фанлари номзоди... дис. автореф. -Т.: 2000.
128 Кариев А.А. Бурхан ад-дин ал-Маргинани и его место в истории фикха: Автореф. дисс. канд. ист. наук. -Т.: 2001.
129 Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. -Т.: Тошкент ислом университети, 2002.
130 Исҳоқов С. Бурҳониддин Маргиноний ва фиқҳилми. -Т.: Адолат. 2000.
131 Бурҳониддин ал-Маргиноний. Ҳидоя. -Т.: Адолат. 2000. 1-жилд. -848 б.
132 Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа. Мажмаъ ул-мақсуд ёки Мухтасар ул-Виқоянинг ўзбекча шарҳи. -Т.: Адолат, 1996. -640 б.
133 Қаранг: Саидов А. Мовароуннаҳр фиқҳшунослигига кириш // Жўзжоний А. Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. -Т.: Тошкент ислом университети, 2002. -Б. 4.
134 Саидов А. Усулул фиқҳ — ислом қонуншунослигига бир назар // Усулул фиқҳ. -Т.: Адолат, 1997. -Б. 209.
135 Қаранг: Баҳодиров Р., Расулов Д. Ислом илмларининг буюк алломалари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000.-Б. 10; Сюкияйнен Л.Р. Мусульманское право. -М., 1986. С. 68.
136 Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиҳтарининг ўрни. Юридик фанлар номзоди... дисс. автореферати. -Т., 2005. -Б. 11.
137 Саидов А. Усулул фиқҳ — ислом қонуншунослигига кириш // Усулул фиқҳ. -Т.: Адолат, 1997. —Б. 207.
138 Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкий. Табақот аш-шофиъия ал-кубро. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1999. 3-жилд. -Б. 341; Шамсуддин аз-Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 393.
139 Ризоуддин Фахридцин. Имом Ғаззолий. ЎзР ФА Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фонди. Инв. № 9122. 16-саҳифа.
140 Муниров Қ., Ирисов А., Носиров А. Тошкент тарихида баъзи сиймолар. Т.: Фан, 1983. -Б. 16-17.
141 Ўшаманба. -Б. 17.
142 ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 479.
143 Тарихи Багдод. 7-жилд. -Б. 195.
144 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 216.
145 Тазкират ал-хуффоз. 3-жилд. Б. 780; Тарихи Багдод. 7-жилд. -Б. 333.
146 Муъжам ал-булдон. 3-жилд. -Б. 382.
147 Тарихи Багдод. 4-жилд. -Б. 392.
148 Сийар аълом ан-нуб&то. 19-жилд. Б. 393; Табақот ал-муҳаддисин. 1-жилд. -Б. 149.
149 Тожуддин Субкий. Табақот аш-шофиъия ал ал-кубро. 3-жилд. -Б. 341-жилд.
150 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 341.
151 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 341; Такмилатал-икмол. 3-жилд. -Б. 488.
152 Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 393; Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 341.
153 Ўша манбалар. Ўша жойда.
154 Табақот аш-шофиъия ал ал-кубро. 3-жилд. -Б. 341; Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 393
155 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 341; Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 394; Такмилат ал-икмол. 3-жилд. -Б. 488.
156 Қаранг: Муниров Қ., Ирисов А., Носиров А. Тошкснт тарихида баъзи сиймолар -Т.: Фан, 1983. -Б. 16.
157 Сийар аълом ан-нубало. 20-жилд. -Б. 63.
158 Ўша манба. 20-жилд. -Б. 300.
159 Ўша манба. 21-жилд. -Б. 22.
160 Ўша манба. 19-жилд. -Б. 610.
161 Носиров А. Тошканд олимлари ва шоирларига оид материаллар. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 13409. V жилд. 681-саҳифа.
162 Қаранг: Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Б. 18.
163 Ҳожи Халифа. Кашф аз-зунун. 1-жилд. -Б. 690.
164 Носиров А. Тошканд олнмлари ва шоирларига оид материаллар. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 13409. V жилд. 682-саҳифа.
165 Муъжам ал-булдон. 1-жилд. -Б. 401.
166 Қаранг: Кашф аз-зунун. 1-жилд. -Б. 690; Муниров Қ, Ирисов А„ Носиров А. Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Б. 17.
167 Кашф аз-зунун. 1 -жилд. -Б. 690; Такмилат ал-икмол. 3-жилд. -Б. 488.
168 Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Б. 17.
169 Кашф аз-зунун. 1-жилд. -Б. 690; 2-жилд. -Б. 1733.
170 Саидов А. Усулул фиқҳ — ислом қонуншунослигига бир назар // Усулул фиқҳ. -Т.: Адолат, 1997. -Б. 214-215.
171 Қаранг: Ҳусниддинов 3. Шофиий мазҳаби // Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. -Т.: Мовароуннаҳр, 2000. -Б. 16—17.
172 Кашф аз-зунун. 2-жилд. -Б. 1169.
173 Ўша манба. Ўша жойда.
174 Хайруддин Зирикли. ал-Аълом. 6-жилд. -Б. 210. 1-жилд. -Б.327.
175 Тошкенттарихидабаъзи сиймолар.-Б. 17.
176 Кашфаз-зунун. 2-жилд. -Б. 1025.
177 Ўша манба. -Б. 1635-1636.
178 Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Б. 17.
179 Ризоуддин Фахриддин. Имом Ғаззолий. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Босма инв. № 9122. 16-саҳифа.
180 Қаранг: Носиров А. Тошканд олимлари ва шоирларига оид материаллар. ЎзР ФАШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 13409. V жилд. -Б. 690; Миръоти коинот. Қўлёзма инв № 832. 588-саҳифа.
181 Қаранг: Носиров А. Мустазҳирий//Тошканд олимлари ва шоирларига оид материаллар. -Б. 692.
182 Қаранг: Тошкент тарихида баъзи сиймолар.-Б. 17—18.
183 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 341; Сийар аълом ан-нубало. 19-жилд. -Б. 394.
184 Қаранг: Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Б. 17.
185 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 341.
186 Ўша манба.-Б. 327.
187 Ўша манба. 4-жилд. -Б. 81.
188 Ўша манба. 4-жилд. -Б. 153.
189 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 334—335.
190 Ўша манба. Ўша жойда.
191 Кашф аз-зунун. 1-жилд. -Б. 466.
192 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 2-жилд. -Б. 334—335.
193 Кашф аз-зунун. 1-жилд. -Б. 466.
194 Ўша манба. Ўша жойда.
195 Қаранг: Яминов А. Қаффол Шоший ўрта аср араб манбаларида // Ўз Р ФА ШИ. Шарқшунослик. -2004. -№ 12. -Б. 77-78; Ибн Халликон. Вафоёт ал-аъён. 1-жилд. -Б. 459.
196 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 2-жилд. -Б. 334—335.
197 Абу Закариё Муҳйиддин ибн Шараф Нававий Димашқий. Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. -Байрут: Дор ал-фикр, 1996. 2-жилд. -Б. 553.
198 Сийар аълом ан-нубало. 18-жилд. -Б. 525.
199 ат-Таҳбир фи муъжам ал-кабир. 2-жилд. -Б. 166.
200 Қаранг: Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 2-жилд. -Б. 465; Сийар аълом ан-нубало. 18-жилд. -Б. 525-526.
201 Сийар аълом ан-нубало. 18-жилд. -Б. 525; Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 2-жилд. -Б. 465.
202 ал-Ансоб. 7-жилд. -Б.
203 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 86; ал-Ансоб. 1-жилд. -Б. 406.
204 Бобожонов А. Ёқут Ҳамавийнинг «Муъжам ал-булдон» асарида шошлик олимлар // Шарқшунослик. -2004. - № 12. -Б. 90.
205 Муъжам ал-булдон. 1-жилд. -Б. 390; ал-Ансоб. 1-жилд. -Б. 406.
206 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 86; Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний. ал-Ансоб. -Байрут, 1980—82. 1-жилд. -Б. 406.
207 Бобожонов А. Еқут Ҳамавийнинг «Муъжам ал-булдон» асарида шошлик олимлар // Шарқшунослик. -2004. -№ 12. -Б. 91.
208 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 360.
209 ан-Ансоб. 1-жилд. -Б. 406.
210 ан-Ансоб. 1-жилд. -Б. 406; Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 360.
211 Ўша манбалар. Ўша жойда.
212 Муъжам ал-булдон. 2-жилд. -Б. 389; ал-Ансоб. 5-жилд. -Б. 175
213 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 4-жилд. -Б. 203.
214 Ўша манба. Ўша жойда. Муъжам ал-булдон. 2-жилд. -Б. 389.
215 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 4-жилд. -Б. 203.
216 ат-Таҳбир фи муъжам ал-кабир. 2-жилд. -Б. 333.
217 Ўша манба. Ўша жойда.
218 ат-Тақйид. 1-жилд. -Б. 479.
219 Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 195.
220 Ўша манба. 3-жилд. -Б. 216.
221 Тазкиратал-.\уффоз. 3-жилд. -Б. 780; Тарихи Бағдод. 7-жилд. -Б. 333.
222 Муъжам ал-булдон. 3-жилд. -Б. 382.
223 Тарихи Бағдод. 4-жилд. -Б. 392.
224 Қаранг: Муминов А.К. Роль и место ханафитских улама в жизни городов Центрального Мавараннахра (II—ЎП/УШ—XIII вв.): Автореф. дис. ... док. ист. наук. -Т.: Тошкент ислом университети, 2003. -С. 28.
225 Қаранг: Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осис фақихлари. -Т.: Тошкент ислом университети, 2002. -Б. 176.
 
II боб. АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МЕРОСИ

2.1. Имом Қаффол Шошийнинг ҳаёти ва фаолияти

Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Замондошлари «Ҳазрати Имом» деб улуғлаган бу зотнинг тўлиқ исми - Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозлиқда шуҳрат қозонганлиги боис «Қаффол»226, яъни қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган ва бу сўз унинг тахаллусига айланиб кетган. Бу ҳакда машҳур тарихчи Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний ўзининг «ал-Ансоб» асарида шундай ёзади: «Қаффол - қулфсозлик касбига нисбат берилган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший Шош аҳлидан бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонган. У ўз замонасининг имоми (пешвоси) бўлиб, фиқҳ, ҳадис, усул, тилшунослик илмлари бўйича тенги йўқ олим эди. Қаффол Шошийнинг номи Магрибу Машриққа ёйилган»227.
Шамсуддин Заҳабий эса уни нафақат Мовароуннаҳр, балки Хуросон олими сифатида ҳам эътироф этади: «Аллома, луғат, усул, фиқҳимоми Хуросон олимларидан Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Шоший Шофиъий «Катта Қаффол» номи билан машҳур бўлган. У зот Мовароуннаҳрда ўз даврининг имоми бўлиб, бир неча китоблар мусаннифи бўлган»228.
Шайх Муҳйиддин Нававийнинг айтишларича, агар Қаффол Шоший деб зикр қилинса, бундан мақсад – ана ўша биз таниган буюк имом Абу Бакр Қаффол Шоший тушунилади. Агар Қаффол Марвазий деб айтилса, унда бу зотдан кейин яшаб, фаолият кўрсатган «Кичик Қаффол» тушунилади. Шоший («Катта Қаффол») атамаси тафсир, ҳадис, усул, калом илмларида такрор-такрор зикр этилади. Аммо Марвазий («Кичик Қаффол») сўзи эса фиқҳга тааллуқли асарларда учрайди229.
Тожуддин Субкий эса ватандошимизни қуйидагича таърифлайди: «У замонасининг улуғ имомларидан бири, бир қанча илмларда кенг қобилият ва очиққўл эгаси бўлган буюк инсондир. Абу Бакр Қаффол Шоший тафсир, ҳадис, калом, усул, фуруъ, луғат ва шеърият илмларида ҳамда зуҳд ва тақвода имом(пешво)лардан бири бўлган. У кўплаб илмларни муҳофаза қилган, ўзи келтирган нарсаларни таҳқиқ этиб, уларни гўзал тасарруф қилувчи замон шахсларидан бири эди»230.
Абу Бакр Қаффол Шошийнинг Ислом оламидаги обрў-эътибори ва мавқеи, илмий салоҳияти ҳақида ўрта аср араб муаллифлари ўз асарларида алоҳида таъкидлаб ўтишган. Жумладан, Ибн Халликон ўзининг «Вафоёт ал-аъён» китобида «Абу Бакр Қаффол Шоший ўз замонасининг имоми бўлган. У фиқҳ, ҳадис, усул, тилшунослик фанлари ва шеър битиш бўйича Мовароуннаҳрдаги шофиъий мазҳабига мансуб олимлар орасида тенги йўқ бўлган. У Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Суғур (Шимолий Сурия) сафарида бўлган, унинг донғи бу ўлкаларда ҳам кенг тарқалган», - деб қайд этган231.
Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний ўзининг «ал-Ансоб» китобида Тошкентни шундай таърифлайди:«Сайхун дарёси ортидаги, турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади. Бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққан». Самъоний шошлик имомлар тўғрисида маълумотлар келтириб, жумладан, Қаффол Шоший ҳақида шундай ёзади: «Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, тафсир, ҳадис, фиқҳ, тилшунослик илмлари бўйича замонасида унга тенг келадиган олим йўқ эди... Қаффол Шоший тўғрисида шундай нақл мавжуд бўлган:
«Бу Абу Бакр қулфсоз фақиҳ», Фиқҳ билан қийин қулфлар(масалалар)ни очувчидир»232.
Маълумки, Қаффол Шоший 291/904 йилда Шошда туғилиб, дастлабки билимни ўз юртида, кейинчалик Мовароуннаҳрдаги мавжуд маърифат ўчоқларида олади. Самарқанд, Бухоро, Термиз каби шаҳарларни кезиб, бу ерларда ўзидан сал олдинроқ ўтган ва бебаҳо диний-илмий мерос қолдирган Имом Бухорий, Имом Термизий каби йирик олимларнинг асарлари билан танишади. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларини эшитади ва ўрганади.
Шунингдек, Абу Бакр Қаффол Шоший Хуросонга бориб, Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма, Муҳаммад ибн Исҳоқ Саррож, Умар ибн Муҳаммад ибн Бухайр Самарқандийдан, Ироқда буюк муфассир Муҳаммад ибн Жарир Табарий, Мусо ибн Абдулҳамид ва Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Бағовий, ибн Абу Довуд, ибн Соғиддан, Куфада эса Абдуллоҳ ибн Зайдон, Али ибн Аббос Муқониъийдан, Шомда Абулҳамиймдан, Жазирада (Арабистон ярим ороли) эса Абу Аруба Ҳарроний каби катта олимлардан дарс олган ва бошқа табақалардан ҳадислар эшитган233.
Шамсуддин Заҳабий «Сийар аълом ан-нубало» асарида келтиришича, «Ҳоким айтади: Мовароуннаҳрда усул илми ва ҳадис талаби ила энг кўп сафар қилган олим Қаффол Шоший эди»234.
Ўз навбатида, Қаффол Шошийдан ҳам баъзи олимлар ҳадислар эшитишган ва ўрганишган. «Тадвин фи ахбори Қазвин» («Қазвин хабарлари ҳақида битиклар») номли китобда бу хусусда маълумотлар берилган. Ҳижрий 350 (мил. 962) йилдан кейин Қаффол Шоший Қазвин шаҳрига келади. Бу ерда Абу Мансур Қаттон ва шунга ўхшаш олимлар Қаффол Шошийнинг мажлисларида ҳозир бўлишиб, ундан ҳадислар ва баъзи маълумотларни ёзиб олишган.
Турли манбаларда Қаффол Шошийдан ривоят қилинган ҳадислар мавжуд: «Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Абдулвоҳид Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Исмоил Қаффол Шошийдан, ундан Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб Шоший, ундан Юнус ибн Иброҳим Аданий, ундан Абдулҳамид ибн Солиҳ, ундан Солиҳ ибн Абдулжаббор Ҳазрамий, ундан Муҳаммад ибн Абдураҳмон Байламоний, бу зот оталаридан, оталари эса Ибн Умардан, Ибн Умар Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилишган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шеърни ўрганинглар, чунки унда ҳикмат ва масаллар бордир», деб марҳамат қилдилар235.
Шунингдек, Абулаъло Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим Муборакфурий (1283—1353) «Туҳфат ал-Аҳвозий» («Аҳвозий туҳфаси») асарида Абу Бакр Қаффол Шошийдан қуйидаги хабарни ривоят қилган: «Қози Ҳусайн ва Абу Саъид Мутаваллий: «Баъзи кишиларнинг хайрлашаётганда салом бериш одати бор. Бу саломнинг жавоби мустаҳаб бўлган. Лекин вожиб эмас. Чунки учрашганда ҳам, хайрлашганда ҳам салом берилади. Абу Бакр Қаффол Шоший бу фикрни инкор этиб, шундай деган: «хайрлашаётганда салом бериш учрашгандаги каби суннатдир. Хайрлашганда саломга алик олиш учрашгандаги каби вожибдир». Бу саҳиҳдир, тўғридир236.
Қаффол Шоший шеърлар битганлиги тўғрисида ҳам манбаларда маълумотлар бор. Бу борада Тожуддин Субкийнинг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида Қаффол Шошийнинг шеърларидан ҳам парчалар келтирилган:
Бисотим кенг очиқдур меҳмонларимга,
Таомим ҳалолдур, келгил ёнимга.
Армуғон этамиз неки қўлда бор,
Сирка ва кўкат бор, боқ дастурхонимга.
 Кўнгли кенг одамлар бўлғуси мамнун,
 Бахилга мутлақо беғараздурман237.
Араб тилининг балоғатида битилган ушбу шеърий мисраларнинг мазмун-моҳиятини филология фанлари доктори А.Ирисов шундай таржима қилган:
«Кимки уйимга меҳмон бўлиб келадиган бўлса, дастурхоним доимо унинг учун ёзилган бўлади. Кимки менинг дастурхонимдан бирор нарса еса, (бшсинки) ундаги барча нозу неъмат пешона терим билан топилган, (яъни) ҳалол бўлади.
Биз бор-будимизни меҳмон олдига қўямиз. Борди-ю (қўйишга) нарса тополмасак, у ҳолда сабзавот билан сирка қўямиз. Шунда беғараз, кўнгли очиқ одам бўлса, у бунга рози бўлиб кўнади; борди-ю бахил бўлса, у ҳолда уни мен тузата олмайман»238.
Тожуддин Субкийнинг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида Византия императори билан Араб халифаси ўртасидаги дипломатик ёзишмалар ҳақидаги тарихий маълумотлар ҳам берилган. Бу ҳақда Хожа Аҳрорнинг шогирди Шайх Абу Аҳмад Муҳаммад Қозий Шоший қаламига мансуб «Силсилат ал-орифин» («Орифлар силсиласи») китобида батафсил ёзилган:
«364 ҳижрий йилда вафот қилган Абу Бакр Муҳаммад бин Али Қаффол Шоший ал-Кабир шофиъий мазҳабининг машҳур уламоларидан бўлиб, ўзлари туғилган Шош (Тошкент) шаҳрида истиқомат қилар эдилар. У зот кўп маротаба ҳажга сафар қилиб, боришда ва қайтишда Бағдодга кириб ўтар эдилар. Аксар илмларини шу шаҳарда олган эдилар. Бир галги сафарларида Бағдодга келсалар, уламоларнинг ниҳоятда саросимада эканлигини кўрадилар. Чунки, Рум подшоҳи Крйсар араб тилида халифага бир ажойиб қасида юбориб, ё шу қасидага муносиб жавоб ёзинглар, ё ҳар йили ўлпон тўлайсизлар ёки урушга тайёрланаверинглар, деб талаб килган эди. Ўша пайтда уларнинг Рум билан урушишга имконлари йўклиги ва талаб қилинган ўлпонни тўлаш учун етарли маблағлари бўлмаганлигидан, қасидага жавоб ёзишга мажбур бўлдилар. Бағдоднинг жамики уламо ва фозиллари йиғилдилар. Лекин улар ўша қасидага мос келадиган жавоб ёзишга ожиз бўлиб турган эдилар. Рум элчиси эса уларни шошилтирар эди. Шайх Бағдодга кириб келганларида, турклар юртидан Бағдодга бир забардаст олим келибди, деган хабар тарқалди. Халифа одам юбориб, у киши жавоб қасидаси ёзсалар, эвазига хоҳлаган нарсаларини беришлигини айтади. Шайх рози бўлиб, шундай дейдилар: «Мен бу вазифани сизлар учун адо этаман, лекин бир шартим бор. У ҳам бўлса, олдин менга ҳазрати Усмон Мусҳафларини берасизлар». Бирмунча тараддуддан сўнг бу талабга рози бўладилар ва Мусҳафни шайхга берадилар»239.
Маълумки, Қаффол Шоший ислом дунёсининг турли ўлкаларга илм-маърифат излаб, сафар қилган. Ўз навбатида, у тез-тез ҳажга Маккага борган ва қайтаётганида Бағдодда бирмунча вақт истиқомат қилиб, ўз билимларини янада оширишга ҳаракат қилиб, у ердаги йирик олимлар билан илмий мулоқотлар олиб борган. Бир гал Қаффол Шоший Бағдодда тўхтаганида нохуш воқеа устидан чиқиб қолади. Бу эса ҳижрий сананинг тўртинчи асрига тўғри келиб, Византия императорининг қўмондони Тағфур аббосийлар халифалигига тегишли Шомнинг Шимолий қисми ва Антокияни босиб олиб, халифалик пойтахтига ҳам хавф солган эди.
Шарқшунос олим Баҳриддин Манноновнинг ёзишича,ўз вақтида, яъни IV асрда Рум империясининг иккига бўлиниб кетиши оқибатида унинг шарқий қисмида қарор топган мустақил Византия империяси X асрга келиб, ўз сарҳадларини қайта тиклаш йўлида катта муваффақиятларга эришади ва унинг таъсир доираси нафақат Болқон ярим ороли ҳамда Шарқий Европанинг маълум қисми, балки Қора денгиз қирғоқлари, Кавказнинг ғарбий қисми, Кичик Осиёнинг шарқигача бўлган жойларда ҳам мустаҳкамланади. Бундай бир шароитда Константинопол Араб халифалиги тасарруфига ўтган сарҳадларни қайтадан забт этиш, иложи борича уни маҳв қилиш режаларини амалга оширишга киришади. Шу мақсадда олиб борилган жангларда Византия қўшинлари бир неча бор ғалабага эришадилар... Ана шундай тарихий вазиятда Византия империясининг Бағдод халифалиги, умуман исломга қарши хуружлари ҳар тарафлама авж олиб кетади. Шу жараённинг кўринишларидан бири сифатида Тағфур томонидан Бағдод халифасига юборилган ва бизгача етиб келган шеърий мактуб-ультиматум вужудга келган240.
Ўша даврда Византия ва Араб халифалигида шеъриятга қизиқиш юксак даражада бўлган. Давлатлар ўзаро алоқаларидаги дипломатик ёзишмалар шеърлар ва қасидаларда ўз аксини топган.
Юқорида айтганимиздек, Каффол Шоший каламига мансуб шеърлар Тожуддин Субкийнинг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида қайд этилган. Марҳум шарқшунос АИрисовнинг ёзишича, Византия императори билан Араб халифаси ўртасидаги жанжалли ёзишмаларда Византия императори Араб халифалигига дўқ ва пўписа билан мурожаат қилиб, бир вақтлар унинг ерлари бўлган, ҳозир эса Бағдод халифаси эгаллаб турган ўлкаларни тинчлик билан, осонликча уларга қайтариб беришни талаб қилади. Византия ҳукмдорлари мактубни баландпарвоз чиқиши учун уни араб тилида шеър билан битадилар. Шеър ҳошимийлар хонадонидан бўлмиш ҳукмрон халифага деб аталган. Мактубда шундай сатрлар ҳам бор:
«Биз шердек отилиб чиқиб, ўз ерларимизни эгалладик. Дамашқ ўлкаси эса ота-боболаримиз маскани эди, биз бу диёр мол-мулкига эга бўламиз. Мисрни ҳам қиличимиз тиғи билан эгаллаймиз. Ҳижоз, Бағдод, Шероз, Рай, Хуросон, Қуддус, Шарқу Ғарб ҳаммасини эгаллаймиз», деб халифа ва унинг саркардаларига дағдаға солади, уларни айёрлик билан қўрқитмоқчи ва ниҳоят, уларни осонликча қўлга киритмоқчи бўлади. Худди мана шу воқеалар бўлган кезда Қаффол Шоший Бағдод шаҳрида бўлади. У халифаликда иктидори зўр олим, сарой аъёнлари ўртасида яхшигина қонуншунос, забардаст шоир сифатида танилган эди241.
«Табақот аш-шофиъия»да берилган шеърий мисралардан парчаси марҳум Нодирхон ибн Алоуддин томонидан ўзбек тилига таржима қилинган242:
«Дамашқдур ота-бобомиз юрти,
Унинг заминига мен соҳибўзим.
Мисрни фатҳэтгум шамширим билан,
Чексиз саҳроларда кулар юлдузим.
Ундан сўнг Маккага қараб йўл олсам,
Тундек босиб борар ботир қўшиним.
Қуддусга йўл олиб толмасман йўлда,
У ерда тиклағум муқаддас устун...»
 деб мақтанган эди.
Ўша вақтда Бағдодда кўзга кўринган олим ва шоирлар кўп бўлса ҳам, ҳеч ким Тағфурнинг бу таҳдид хатига жавоб ёзишга ботина олмайди. Халифа таҳдид хатига жавоб ёзишни Имом Қаффол Шошийга топширади. У душман хатига жавобан шундай оташин мисраларни битган:
Қудрат-ла қувдик биз сизни Рум сари,
Туяқуш мисоли қочдингиз нари.
Қочдингиз қонталаш кирпи сингари,
Бизларни Муҳаммад бошлар илгари!
Пайғамбар ҳурмати, қирмадик сизни,
Бизларда бор эди шиддат ва қудрат.
Шом ерин фатҳ этдик бўлиб зарурат,
Мисрни, Қайравон ва Андалусни ҳам.
Бошингиз мажақлаб, зўр келдик ҳар вақт,
Байт-лаҳм, хароба шаҳарлар қатор.
 Искандарияда бўлди зафар ёр,
 Қуддус, Урушшолимда ғалабамиз бор!
 Сизларни енголдик биз мардонавор,
Илм ва ирфонимиз қадимдин машҳур...
Бемаза шеърингиз бўлмагай манзур,
Бизнииг ашъоримиз дурдона мақбул,
Билгувчи одамга бағишлар ҳузур...
Шубҳасиз, Тағфур таҳдид хати орқали мусулмонларнинг ўша вақтдаги маънавий савиясини билмоқчи бўлган. Имом Қаффол Шошийнинг шеърий мактуби эса унга муносиб жавоб бўлиб, сезиларли зарба бўлиб тушган. Ҳатто, Византия адиблари, коҳинлари ҳам: «Мусулмонларнинг шундай шоирлари борлигини билмас эканмиз», деб тан олишлари жуда эътиборлидир. Баъзи ривоятларда, айни шу қасида эвазига Имом Шоший Ҳазрати Усмон Мусҳафини олган, деб айтилади.
Россиялик шарқшунос проф. С.Прозоровнинг таъкидлашича, Византия императори Никифор Фоки (963-969) номидан мусулмонларга юборилган ҳақоратли шеърий мактубга Қаффол Шошийнинг қасидаси юксак даражада ёзилгани византиялик адиблар томонидан эътироф этилган. Кейинчалик асирга тушиб қолган Абдулмалик ибн Муҳаммад Шоший243 Константинополда бунинг гувоҳи бўлган244. Муҳими, Қаффол Шошийнинг Византия ҳукмдорига ёзган жавоб раддияси Араб халифалиги бошига тушган хавф-хатарни бартараф этилишига сабабчи бўлган. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ўша пайтда Араб халифалигининг пойтахти Бағдодда қанчадан-қанча машҳур ва забардаст шоирлар бўлишига қарамасдан, Халифа Мутиълиллоҳ (946— 974) томонидан Византия ҳукмдорига раддия ёзишдек ўта муҳим вазифани Қаффол Шошийга топширилиши унинг қанчалик зўр истеъдод соҳиби, айни пайтда, кучли дипломат эканлигини кўрсатади.
Қаффол Шошийнинг ушбу дипломатик фаолиятига рус шарқшуноси Нил Лмкошин245 (1860—1922) ҳам юксак баҳо берган. У 1918 йилда Тошкентда ташкил этилган Туркистон халқ (мусулмон) университети очилишида аввало Қаффол Шоший номини эҳтиром билан тилга олган: «Бугун Европа фани Эски Тошкентда гражданлик ҳуқуқига эга бўлган қувончли бир кунда, Тошкент мусулмонларининг маърифати йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи, камтар шахснинг сиймоси кўз ўнгимизда гавдаланади. Мен шаҳарнинг Себзор қисмида шу номдаги қабристонга дафн этилган Имом Муҳаммад Қаффол Шоший ёки Ҳазрат Имомни эсладим. Бу шахс билан тошкентлик мусулмон фахрланишлари керак ва бугун ўзларининг биринчи устозларини яхши сўзлар билан хотирлашлари лозим»246.
Рус шарқшуноси Қаффол Шошийни биринчи устоз сифатида университет жамоасига таништирар экан, алломанинг дипломатик фаолиятига доир тарихий маълумотларни келтиради: «Бундан 950 йил аввал Тошкентда Имом Муҳаммад Қаффол Шоший фақирона ҳаёт кечирган. Унинг иккита лақабидан бири - «Қаффол» дейилиб, у қулфсоз бўлган. Шоший нисбаси эса асли Тошкентдан эканлигини билдирган. Бу адолатпарвар инсон бутун умрини эътиқод талаб қилганидек, яшаб ўтказган: бир йил Тошкентдан ташқарига чиқмай, юртдошларига таълим берган бўлса, кейинги йили илм-маърифат йўлида сафарга чиққан ва Ҳажга борган. Алломанинг ҳаёти ва фаолияти шу тарзда ўтган»247. Бу ҳақда мисрлик тарихчи Тожуддин Субкий ўзининг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» («Шофиъиянинг улуғ табақалари») китобида «Қаффол Шоший усул, ҳадис илмлари талабида энг кўп сафар қилган олимдир», деб таъкидлаган248.
Н.Лыкошин фикрларини давом эттирсак, Қаффол Шоший илмий сафарларидан бирида Бағдодга келганида, халифа жуда мушкул аҳволда эди. Халифа билан уруш олиб бораётган турк султони (Византия императори — Н.М.) унга шарт қўйган экан: катта микдордаги товон(контрибуция)ни тўлаб бериши ёки у билан урушиши лозим эди. Агар бу шартларга рози бўлмаса, унга юборилган мактубни ўқиб, жавоб юбориши керак эди. Дастлабки икки шартни бажариб бўлмасди. Чунки ўша пайтда Бағдод халифаси кўп миқдордаги пул ва катта қўшинга эга эмасди. Хатга эса жавоб бериш осон кўринарди. Лекин хат бағдодлик уламоларнинг бирортаси ҳам ўқий олмайдиган, ҳеч кимга маълум бўлмаган тилда ёзилган эди. Худди шу пайтда Қаффол Шоший Бағдоддаги карвонсаройларидан бирида тўхтаганини ва у кўпгина тилларни яхши билишини халифага етказишади. Шундан сўнг, Қаффол Шоший бу ультиматум шеърий мактубга жавоб ёзади. Шошлик аллома бу хизмати эвазига Бағдодда сақланаётган кўҳна Мусҳафи Усмон қуръонини сўрайди. Ноилож аҳволдаги халифа бунга рози бўлади...»249. Рус шарқшуноси Қаффол Шоший Куръоннингбу нодир нусхасини Тошкентга қандай олиб келганини батафсил ёзган.
Тошкентдаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган нодир қўлёзма — Мусҳафи Усмоннинг тарихи ва уни юртимизга қандай келганлиги тўғрисида турли манбалардан олинган хабарлар, ривоятлар марҳум Шайх Исмоил Маҳдум Сотти Охунд ҳазратлари ёзган рисолада ўз аксини топган. Эндибу алоҳида бир мавзу. Ўйлаймизки, келажакда олиб бориладиган тадқиқотларда бу масаланинг муаммолари илмий нуқтаи назардан очиб берилса, ажаб эмас.
Қаффол Шоший ҳаёти ва фаолиятга доир ибрат олса арзигулик хабарлар борки, ҳар қандай киши қалбида у зотга нисбатан фахр-ғурур туйғуларини уйғотади. Маълумки, Бағдод халифаларидан бири Шошда ариқлар қазиш учун давлат ғазнасидан маблағ ажратган. Гап шундаки, Қаффол Шоший бундай хайрли ишга халифанинг эътиборини қаратган экан. Биз Махдуми Аъзам авлодлари Саййид Маъсумхон ўғли Хожа Муҳаммад Ҳакимхон қаламига мансуб «Интихоб ат-таворих» қўлёзмасида ушбу фикрнинг исботини топдик. Унда (саҳифаларининграқами қўйилмаган) шундай жумлалар ёзилган:
«Хулафои Аббосиянинг замонида Ҳазрат Имом Абу Бакр Қаффол ҳаж қилмоққа бориб, яҳудий жамоасини мусулмонлар билан урушларига рўбарў бўлиб, жуҳудлар ғалаба қилиб, аҳли исломдан мазкур Ҳазрат Имом билан ўн минг кишини банди қилдилар. Мусулмонлардан суол (савол) қилдиларким: «Ичларингизда Таврот китобини ажам тилига таржима қиладурган мулло киши борму?» — дедилар. Мазкур Ҳазрати Имомни кўргуздилар.
Аввалам маротаба Ҳазрати Имом яҳудийларнинг подшоҳи бирлан ўн минг бандини озод қилишни аҳд ва шарт қилиб, ажам тилига Тавроти шарифнинг таржимасини тамом қилиб берган. Сўнг шарт ва аҳдга вафо қилиб, ўн минг бандини бўшатиб, озод қилдилар.
Ўн минг асир халос бўлғони билан Ҳазрати Имом Бағдод халифасининг ҳузурига келиб кўп ҳурматлиғ бўлиб, - мендан тиланг деганида, бир нома тиладиларким, Тошкент шаҳрининг волийи, яъни ҳокимининг номиғаким, қадимги подшоҳлардан қолган ариғлар ботил бўлиб, Тошкент шаҳриға сув келмоғи машаққат бўлибдур. Имкони бўлса, ҳоким вилоят буйруғингиз бўйича бош бўлиб, сувни жорий қилиб берса, — дедилар.
Нома ёзиб, бир юзу олтмиш минг танга Аббосий хазинасидан бердиларким, сув учун чиқиб ишлаганларга овқат бўлсин деб. Ҳазрати Имом мазкур танга билан номани келтуриб, ҳокими вилоятга бердилар.
Ҳоким кўп халойиқни олиб чиқуб, кўп кунлар ариғ қазиб, банд боғлаб, сувларни жорий қилди. Холо Тошкент суви ўшал Ҳазрати Имомнинг таважжуҳлари бирлан бўлғон сувдир».
Шунингдек, Мавлоно Муҳаммад Қозининг "Силсилат ал-орифин" асарида Абу Бакр Қаффол Шоший ҳаётларига оид яна бир лавҳа келтирилган:
"Айтурларки, Шайх Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Ғазо шаҳрига борган йилларидан бирида бағдодликлар тарафида туриб, румликлар билан урушганлар. Бу урушда бағдодликлар енгилиб, кўплари, жумладан, Шайх ҳазратлари ҳам румликларга асир тушган эканлар. Асирларни кўздан кечирган Рум султони Ҳазрати Шайхга қараб шундай дебди:
— Сен бағдодликларга ўхшамайсан. Ростини айт қаерликсан?
Шайх ҳазратлари шундай жавоб берибдилар:
— Мен Шошдан бўламан. Рум султони айтди:
— Сен менинг хатимга ибрий тилида гўзал жавоб ёзган киши эмасмисан?
Шайх ҳазратлари айтдилар:
— Худди шундай.
Рум султони Шайх ҳазратларига қараб деди:
— Тавротни биз учун араб тилига ўгириб бер! Агар бу ишни бажарсанг, сени ва бошқа асирларни озод қилиб, кўпгина инъом ҳам берурмен.
Шайх ҳазратлари айтдилар:
— Жуда яхши. Фақат шартим шуки, Таврот қандай нозил бўлган бўлса, ўша нусхани менга келтириб бер, уни араб тилига таржима қилиб бераман. Аммо ҳозир қўлларингизда бўлган Таврот таҳрир қилинган нусхадир. Бу нусхани эса мен араб тилига таржима қилмайман.
Рум султони бу гапларни эшитиб, дарғазаб бўлди-да, шундай деди:
— Агар таржима қилмасанг, сени ва бошқа асирларни ҳам ҳалок қилгум.
Шайх айтдилар:
— Нима хоҳласанг қил, аммо мен Тавротни Ҳақдан нозил бўлган нусхасинигина араб тилига таржима қилурмен.
Ниҳоят, Рум султони уламо ва мамлакат оқсоқоллари билан кенгашди. Улар Шайх ҳазратларининг шартларини бажаришга розилик берди, шундай дедилар:
— Майли, сен айтган нусхани етказурмиз, уни таржима қилгил, аммо биз ундаги Муҳаммадга бағишланган мадҳларга келганда, улардан кўз юмиб ўтармиз...
Алқисса, шайх ҳазратлари Оллоҳ таоло иноятларига шукроналар айтиб, Тавротнинг нозил қилинган нусхасини тезлик билан араб тилига ўгиришга киришдилар...
Таврот араб тилига ўгирилгач, Рум султони шайх ҳазратларига кўп туҳфалар бериб, бошқа асирларни ҳам озод қилибди ва ўз мамлакатларига жўнатибди"250.
Умуман олганда, Қаффол Шоший ҳаёти давомида мусулмон дунёси бўйлаб сафар қилган, энг машҳур олимларга шогирд тушиб, улардан илм ўрганган. Машҳур уламолар билан суҳбатлашган Қаффол Шоший диний илмлардан ташқари дунёвий билимларни ҳам чуқур ўрганган. Шунинг учун ҳам халқ уни Ҳазрати Имом — Ҳастимом деб улуғлаган251.
Марҳум муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари «Имом Қаффол ўлкамизда диний билимларни ва араб тилининг тарқалишида, мусулмон қонунчилигининг асосий қонун-қоидаларини кўрсата билишда муҳим ўрин тутади», деб эътироф этганлар252.
Тафсир, ҳадис, фиққ ва адабиётга доир кўплаб манбаларда Имом Қаффол Шошийнинг асарларидан иқтибослар келтирилган. Бу илмий эътирофлар эса унинг ислом илмлари бобида етук аллома эканлигини кўрсатади. Ҳозирда Тошкентнинг халқ орасида «Ҳастимом» (Ҳазрати Имом) деб аталадиган табаррук гўша ана шу зотга нисбатан чуқур эхтиром намунасидир.

2.2. Қаффол Шошийнинг илмий мероси

X асрда яшаб, ижод этган Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший тафсир, ҳадис, калом, фиқҳ, усулул фиқҳ (ислом ҳуқуқшунослиги асослари), шеърият ва тилшунослик илмлари бўйича қомусий олимлардан бўлганлиги қатор тарихий манбаларда қайд этилган. Абу Бакрнинг ҳаёт-фаолияти акс этган маълумотлар асосан ўрта аср араб манбалари Ибн Халликон (608/1211—681/1282)нинг «Вафаёт ал-аъён» («Машҳур кишилар вафоти саналари»), Тожуддин Субкий (1327—1370)нинг «Табақот аш-шофиъия» («Шофиъийлар даражалари»), Абу Закариё Нававий (1233—1277)нинг «Таҳзиб ал-асмо ва ал-луғот» («Исм ва сўзларни ислоҳ қилиш»), Умар Ризо Қаҳҳоланинг «Муъжам ал-муаллифин» («Муаллифлар қомуси»), Абу Саъд Самъоний (506/1113—563/1167)нинг «Китоб ал-ансоб», Ёқут Ҳамавий (575/1179-626/1228)нинг «Муъжам ал-булдон» ва яна бошқа шу каби асарларда келтирилган. У (маълумот)лар бир-биридан қизиқлиги ва ўзгачалиги билан эътиборлидир. Масалан, Қаффол ҳақида сўз юритар экан, Ибн Халликон олим таржимаи ҳолининг сарлавҳасидаёқ унинг исми-шарифи ва нисбаларига «имаму асриҳи била мудофаа»253, яъни баҳсу мунозараларда «ўз асрининг ҳимояга муҳтож бўлмаган ва енгилмас йўлбошчиси» иборасини қўшиб қўйган254. Жумладан, Тожуддин Субкий эса «у замонасининг улуғ имомларидан бири, бир қанча илмларда кенг қобилият ва очиққўл эгаси бўлган буюк зотдир»255 деб таърифлаган.
Шошлик аллома илм-маърифат излаб, дунё кезганлиги қатор манбаларда эътироф этилган. Жумладан, россиялик шаркшунос С.Прозоровнингтаъкидлашича, Абу Бакр Қаффол Шоший илм талабида ислом дунёсининг маданий-илмий марказларига ташриф буюрган, Нишопур ва Бухорода бирмунча муддат яшаб, таниқли олимлардан сабоқолган. У шофиъийлик мазҳабининг энг йирик намояндаларидан бўлиб, айниқса, фиқҳ илмининг машҳур шайхи (учитель шафиитов) сифатида эътироф этилган256.
Маълумки, усулул-фиқҳ илми (фани) бизнинг диёримизда милодий X асрда ишлаб чиқила бошлаган. Шофиъий фиқҳий мазҳаб пешволаридан бўлмиш Қаффол Шоший илк бор бу борада асар ёзганлиги маълум ва машҳурдир. Усулул-фиқҳ, яъни фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда дастлаб Имом Шофиъий257 ўзи асар ёзган бўлса-да, бу фанни мустаҳкам пойдеворга қуриб, уни тараққий эттирган шахс Қаффол Шошийдир258.
Қаффол Шоший машҳур олим ва тарихчи Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий (ваф. 923), Абу Бакр ибн Хузайма (ваф. 933), Абу Бакр Муҳаммад Боғандий, Абу Зайд Марвазий ва бошқалардан фиқҳ илмини ўрганган. Бу фикрларни араб манбалари ҳам тасдиқлайди. Хусусан, Шайх Абу Исҳоқ Шерозий Қаффол Шоший фиқҳни дастлаб Али ибн Сурайж (ваф. 298/911)дан ўрганган, дейди. Ибн Салоҳ эса Қаффол Шоший ибн Сурайж билан учрашмаганлигини айтади259. Имом Нававий эса Абу Исҳоқнинг фикрини қувватлаб, Ибн Сурайж Қаффол Шоший вафотларидан 3 йил олдин вафот этганлигини таъкидлаган260.
Йирик тарихчи Абу Саъд Самъоний Абу Бакр Қаффол Шоший илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Суғур (Шимолий Сурия)га сафар қилганлигини таъкидлаб, унинг устозлари сифатида Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳузайма, Абулаббос Муҳаммад ибн Исҳоқ Саррож, Абулқосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Бағавий, Абу Аруба Ҳусайн ибн Моъшар Сулламий, Абулжаҳм Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Тилаб Машғароийларни кўрсатади261.
Ўрта аср араб муаллифларининг аксарияти Абу Бакр Қаффол Шоший устозларининг фақатгина номларини айтиб ўтган бўлсалар, Нававий унинг қайси устоздан қаерда билим олганлиги ҳақида маълумот беради: «Мовароуннаҳрда ўз асрининг имоми-пешвоси, қонуншунослик илмининг билимдони Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил дастлаб фиқҳни Али ибн Сурайж(ваф. 298/911)да ўрганди, сўнг илм талабида Хуросонга бориб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма (ваф. 322/933) ва унинг сафдошларидан, Ироқда Муҳаммад ибн Жарир Табарий (225/839-310/923), Муҳаммад ибн Муҳаммад Боғандий (ваф. 315/927) ва у иккисининг сафдошларидан, Жазирада Абу Аруба Ҳарронийдан, Шомда Абулжаҳм ва унинг сафдошларидан билим олди. Шунингдек, у Куфа ва яна бошқа бир қанча жойларда бўлди»262.
Қаффол Шошийнинг шогирдларига асли журжонлик, болалигидан Бухорода, кейин Нишопурда яшаб, ҳадис тўплаган, Бухоро ва унинг теварагида ҳадис аҳлларига раҳнамолик қилган, турли шаҳарларда қозилик лавозимида фаолият олиб борган, ўзининг «Шуъаб ал-имон» («Имоннинг таркибий қисмлари») асарида устози Қаффолни «ўз асрининг олимлари ичида ундан билимдонроғини учратмадим», деб сифатлаган Абу Абдуллоҳ Ҳалимий (339/950—430/1012), кўпгина асарлари қаторида ҳадис илмининг пешволаридан бўлмиш Абу Довуд(202/817—275/888)нинг «Муснад»ига шарҳ битган машҳур муҳаддис Абу Сулаймон Бустий (ваф. 388/ 998), «Нишопур воқеалари» муаллифи АбуАбдуллоҳҲоким Нисобурий (ваф. 405/1014), «Аҳли тасаввуф сийрати» муаллифи Абу Абдураҳмон Суламий (ваф. 412/1021), Ибн Мандаҳ, фақиҳлардан Абу Абдураҳмон Ибрисамий, Абу Исҳоқ Шоший, Носир ибн Ҳусайн Марвазий, Абу Наср Умар ибн Қатодаларни мисол қилиш мумкин263.
Абу Бакр Қаффол Шоший дунё кезиб, бир неча олимлардан нафақат таълим олган, балки ўзи ҳам илм ўргатган. Шунинг учун шошлик аллома қомусий илмлар билимдони сифатида шуҳрат қозонган. Айни пайтда, у ўз даврининг муҳандиси бўлган. Бу унинг «Қаффол» (қулфсоз) номидан ҳам кўриниб турибди.
Энди алломанинг илмий меросига тўхталадиган бўлсак, тадқиқот давомида унинг қаламига мансуб 9 та асарлари мавжуд эканлиги аниқланди. Шундан иккитаси шарҳ бўлиб, биттаси Имом Шофиъийнинг машҳур «ар-Рисола» асарига ёзилган. Иккинчиси Абулаббос Аҳмад ибн Ёқуб ибн Қос Табарий (ваф. 335)нинг «ат-Талҳис фил-фуруъ» («Фуруъдаги қисқартма») асарига ёзган шарҳидир. Шошлик алломанинг асарлари тўғрисида ўрта аср араб манбаларида алоҳида қайд этилган. Жумладан, «Имом Абу Бакр Қаффол Шошийнинг кўплаб асарлари мавжудки, ҳеч бир киши ҳали шунча асарларни тасниф этмаган, — деб ёзади Шайх Исҳоқ Шерозий. — Қаффол Шоший фақиҳлар ичида биринчи бўлиб «ал-Жадал ал-ҳасан» («Яхши баҳс-мунозара») бўйича асар ёзган. Шунингдек, унинг «Китоб фи усул ал-фиқҳ» («Фиқҳ асослари бўйича китоб»), «Шарҳар-рисола» («Рисола шарҳи») асарлари бор»264.
Юқорида айтганимиздек, фиқҳ илмини ривожлантиришда Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос Шофиъий (767-820)нинг хизматлари катта. Унинг «ар-Рисола», «ал-Умм» асарлари ислом оламида машҳурдир265.
Ҳожи Халифанинг таъкидлашича, Имом Шофиъийнинг «Рисола аш-шофиъий фил-фиқҳи ало мазҳабиҳи» («Ўз мазҳаби фиқҳи ҳақида Шофиъий рисоласи») асари машҳур бўлиб, уни Имом Шофиъийдан бир жамоа кишилар ривоят қилишган ва бу асарни шарҳлашда ўзаро баҳслашишган. Бу китобни Абу Бакр Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Шайбоний Нисобурий (ваф. 388), Абулвалид Ҳассон ибн Муҳаммад Қураший Умавий (ваф. 349) ҳамда Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффол Кабир Шоший (ваф. 365) ва бошқалар шарҳлаган266.
Шунингдек, шофиъия олимларидан Абулаббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ёқуб ибн Қос Табарий Шофиъий (ваф. 335) қаламига мансуб «ат-Талҳис фил-фуруъ» («Фуруъдаги қисқартма») асар ёзган. Бу китоб ҳажми кичиклиги ва вазни енгиллигига қарамай, усул ва фуруъларни жамлаган асардир. Унинг бир қанча шарҳлари бўлиб, улар орасида Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али Қаффол Шоший шарҳи ҳам бор267.
Имом Нававийнинг хабар беришича, Қаффол Шошийнинг бир неча асарлари мавжуд. У биринчи бўлиб, жадал (баҳс-мунозара) бўйича асар ёзган268.
С.Прозоров диалектика (жадал - баҳс-мунозара) билан мутакаллимлар, асосан муътазилийлар ва ашъарийлар шуғулланган, деб ёзади269. Бу борада «Абжад ал-улум» («Илмлар абжади») китобида ҳам маълумотлар берилган: «Фақиҳлар ичида биринчи бўлиб жадал илми бўйича Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший Шофиъий асар ёзган. Баъзи уламоларнинг фикрича, жадал илми катта уламоларнинг инқирозига сабаб бўлган. У фиқҳдан узоклаштиради ва умрни зое қилади. Жадал илми кишини одамлардан узоклаштиради, бир-бирига адоватли қилиб қўяди»270.
Ўрта аср араб манбаларининг аксариятида жадал илмига афсуски, шундай муносабат билдирилган. Лекин Қаффол Шоший баҳс-мунозара маданиятининг ҳам диний, ҳам фиқҳий, ҳам маънавий жиҳатларини яққол кўрсатиб берганлиги шубҳасиз. Чунки асарнинг номи «ал-Жадал ал-ҳасан» («Яхши баҳс-мунозара») деб номланиши бунга мисол бўла олади.
Имом Нававий ҳам «Қаффол Шоший жадал илми бўйича биринчи китоб таълиф этган зотдир. Шайх Абу Исҳоқ ўз «Табақот»ида зикр қилишича, бирон бир киши Қаффол Шошийдек кўп китоб тасниф этган эмас. Бундан ташқари, у «Усул ал-фиқҳ» китоби ва Имом Шофиъийнинг «Рисола»сига шарҳёзган», деб таъкидлаган271.
С.Прозоров «Қаффол Шоший ёшлигида муътазилий бўлиб, кейин Ашъария таълимотига ўтган. Мутакаллим Жувайний (ваф. 1085)нинг хабарига кўра, Ашъарий (ваф. 935) Қаффол Шошийга калом илмидан сабоқ берган. Айни пайтда, Ашъарий ундан фиқҳ илмини ўрганган», деб ёзган272.
Рус шарқшуносининг ушбу фикрлари қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини ўрта аср араб манбалари бўйича тадқиқ қилдик. Бу ўринда уларда берилган маълумотларни айнан келтирамиз.
Тожуддин Субкийнинг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида бу ҳақда қуйидагиларни ёзган: «Ҳофиз Абулқосим ибн Асокир айтади: «Менга маълум бўлишича, у киши (Қаффол Шоший) дастлаб муътазилийликка мойил бўлган, у ҳақда сўз юритган, кейинчалик Ашъария таълимотига қайтган. Қаффол Шошийнинг Ашъарияга қайтиши катта фойда бўлиб, бу сабабли оғир қайғу ва қалбдаги гина-адоватлар ечилди»273. Ўша пайтда «мазҳаблар бу имомни (Қаффол Шоший) усулда муътазила қонун-қоидаларига биноан иш юритгани ҳақида ҳикоя қилади»274. Тожуддин Субкий «бу ҳақда узоқ баҳс-мунозара бўлган ва у киши (Қаффол Шоший) муътазилийлардан бўлса керак, деб гумон қилинган»275, деб ёзади. Айни пайтда, Тожуддин Субкий «у кишини муътазилий бўлса керак деб гумон қилувчилар Абулҳасан Саффорнинг қуйидаги нақлига суянадилар»276, деб таъкидлаб, унинг сўзларини айнан келтиради: «Абулҳасан Саффор айтади: «Мен Абу Саҳл Суълукийдан тафсир имомларидан бири Имом Абу Бакр Қаффолнинг тафсирлари ҳақида сўрашганида, у киши бир тарафдан улуғланса, бир тарафдан ёмонланишини (яъни муътазилага ён босган) эшитдим»277. Абулҳасан Сифор эса Абу Саҳл Суълукийнинг фикрини рад этиб шундай деган: «У киши (Қаффол Шоший)га ўлим етди, камолот фақат азиз зот Аллоҳгадир. Олимнинг эса фазилатлари кўплиги билан мадҳ этилаверади. Хатоси учун унинг яхшиликлари билан дафн қилинмайди. Шоядки, у киши ҳақ йўлни талаб қилишда кенг йўл тутганлари учун мағфират қилинган бўлсалар. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ (Беайб парвардигор)!»278.
Тожуддин Субкий «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида Абулқосим ибн Асокирнинг «Қаффол Шоший қиёсга ақлан амал қилишлик вожиб бўлади, деганлар. Шундан биламизки, у киши қиёс бўйича ҳам иш юритган», сўзларини келтирган. Жумладан, Абу Исҳоқ Исфаройиний ва Абу Бакр Қаффол Шошийлар ашъария ақидасига биноан усул ал-фиқҳда «неъмат берурчига шукр қилишлик аклан вожиб» масаласида шофиъий фақиҳлари ичида фикримизга қўшиладиганлар бизнинг дўстларимиздир» дейишган279.
Тожуддин Субкий Абу Исҳоқ Исфаройиний ва Қаффол Шоший нафақат фиқҳ илмида, балки калом илми бўйича ҳам билимдон эканлигини таъкидлаб, шундай ёзади: «Ибн Сурайж ва ундан бошқалар фиқҳда етук бўлиб, калом илмида етук эмас эди. Улар муътазила китобларини мутолаа қилиб, уларнинг ибораларини мақташган. Лекин бу ибораларнинг каломдаги мазмун-моҳиятини тўла тушуниб етишмаган»280. Тожуддин Субкий бу ўринда Ибн Сурайж, Абу Али ибн Хайрон, Истахрий ва бошқа фақихларни назарда тутиб, улар калом илмини яхши билмас эди. Аммо калом илмида устоз бўлган Катта Қаффол тўғрисида Ҳоким шундай деган: «Мовароуннаҳрда шофиъийларнинг энг билимдони эди. Шундай экан, у киши тўғрисида узрни қандай қилиб чиройли қиламиз?!» деб қайд этган281.
Кўриниб турибдики, Қаффол Шошийни ўз даврининг олимлари ҳам буюк аллома сифатида эътироф этишган. Айни пайтда, унинг номи зикр қилинганда муътазилий ёки бошқа ихтилофли фикрлардан узоқ бўлишган.
«Шарҳ ар-рисола» асарида Абу Муҳаммад Жувайнийнинг «дўстларимиз усул ва каломда «неъмат берувчига шукр вожиб бўлади» деган масалада ундан (Қаффол Шоший) узр сўрадилар»282, — дейди. Унинг фикрини Тожуддин Субкий ҳам тасдиқлаган: «Қаффол калом илмини Ашъарийдан ўрганган. Ашъарий эса ундан фиқҳ илмини ўрганган... Қаффол Шоший каломни катта ёшга етганида олган, яъни ўрганган ва Ашъарий мартабасига кўтарилган. Шунингдек, у Ашъарийдан таълим олар чоғидаёқ улуғ даражага кўтарилган эди»283.
Демак, тафсир, ҳадис, фиқҳ, усул ал-фиқҳ, қиёс, калом каби бир неча илмларни мукаммал эгаллаган аллома жадал, яъни баҳс-мунозара ҳақида асар ёза олар экан. Кўплаб илмларнинг билимдони, қомусий олим Абу Бакр Қаффол Шоший шунинг учун ҳам фақиҳлар орасида биринчи бўлиб жадал бўйича асар битган. Афсуски, мамлакатимиз китоб хазиналарида унинг бу гўзал асари мавжуд эмас.
Абу Бакр Қаффол Шошийнинг яна бир асари «Адаб ал-қози» (тўлиқ номи — «Адаб ал-қози ала мазҳаби аш-шофиъия, яъни «Шофиъий мазҳабидаги қозининг одоби») деб номланади. Ҳожи Халифанинг таъкидлашича, худди шу номда Абулаббос Аҳмад ибн Қос Табарий (ваф. 335), Абу Саъид Ҳасан ибн Аҳмад Истахрий (ваф. 328)лар ҳам китоб тасниф этишган. Лекин улар орасида Қаффол Шошийнинг китоби машҳур бўлиб кетган284.
Ҳожи Халифанинг хабар беришича, Абу Бакр Қаффол Шоший «Вузуъи қози ала мазҳаби шофиъий» (Шофиъий мазҳабидаги қозинингтаҳорати») деган номда асар ҳам ёзган285.
Тарихчи Абу Саъд Абдулкарим Самъонийнинг зикр қилишича, Қаффол Шоший «Далоил ан-нубувват» («Пайғамбарликдалиллари»), «Маҳосин аш-шариа» («Шариат гўзалликлари») китобларини ҳам таълиф этган286. Имом Нававий эса «мен Қаффол Шошийнинг юрак(қалб)дан ёзилган «Далоил ан-нубувват» китоби ва «Маҳосин аш-шариа» катта китобини кўрганман»287 деб ёзган.
Исмоил ибн Муҳаммад ибн Исфаҳонийнинг айнан шу номдаги «Далоил ан-нубувват» китобида Абу Бакр Қаффол Шошийдан бир ҳадис ривоят қилинган: «Қаффол Шоший Арувба Исҳоқ ибн Шоҳиндан, ундан Абдуллоҳнинг ўғли Холид, ундан Довуд ибн Ҳанда, ундан Умар ва ибн Саъид, Саъид ибн Жубайрдан, бу эса ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидаги воқеани ривоят қилишган:
«Аздишануа қабиласидан бўлган Замод исмли бир киши ақли заифларни муолажа қилар эди. У Маккага келди ва унинг аҳлидан «Муҳаммад исмли шахс шоир, мажнун, коҳин, сеҳргар экан» деб эшитди. Шундан кейин Замод «Аллоҳга қасамки, шояд, Аллоҳу кишига маним қўлимдан шифо берса», деди.
Бас, у Расулуллоҳ (с.а.в.)га йўлиқди ва:
— Эй, Муҳаммад! Мен сизга ёрдам бераман. Аллоҳ маним қўлимда бу ақлсизлик касалини муолажа қилади, - деди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):
— Аллоҳга ҳамд бўлсин, уни мақтаймиз, ундан ёрдам сўраймиз, унга истиғфор айтамиз. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, адаштиргувчи йўқ. Кимни адаштирса, ҳидоят қилгувчи йўқ. Ва гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва расулидир, - дедилар.
Замод бу сўзларни яна қайтаринг, деди. Расулуллоҳ унга яна такрорладилар.
— Коҳинлар, сеҳргарлар ва шоирларнинг сўзларини эшитганман-у, лекин сиз айтгандагидек сўзни эшитмаганман. Бу сўзларингиз денгиз тубигача етиб борди. Исломга киришликка сизга байъат бераман, — деди Замод.
Расулуллоҳ «қавмингга ҳам» дедилар. У киши исломга киришлик учун ўзи ва қавмига байъат қилди»288. Ҳожи Халифанинг хабар беришича, «Маҳосин аш-шариа фи фуруьи аш-шофиъия» («Шофиъия фуруъларида шариат гўзалликлари») асари муаллифи Қаффол Шоший деб танилган Имом Абу Бакр Муҳаммад Алидир. Ушбу асар ажойиб масалаларни ўз ичига олган. Лекин китобнинг адади жуда кам. Унинг бир нусхаси Қоҳирадаги «Фозилия» мадрасасига 3 жилдда вақф қилинган. Асар деган мисралар билан бошланган. Қаффол Шошийнинг унда зикр қилишича, китобни шариат далиллари ҳақида сўраганлар учун ёзган289.
Абдулкарим ибн Муҳаммад Рофиъий Қазвиний эса бу борада қуйидаги маълумотларни келтирган:
«Абу Бакр Қаффол Шоший буюк имомлардан ва шофиъий мазҳаби олимларидан эди. Бу зот тафсир, ҳадис, усул ва фиқҳ илмларида пешқадам эди ва кўплаб асарлар ёзган. У кишининг «Маҳосин аш-шариа» китоблари бўлиб, унда Расулуллоҳ (с.а.в.) мўъжизаларини бадиий услубда жамлаган. Ушбу китобда 1000 дан ошиқ ҳадислар бор»290.
Шунингдек, узоқ йиллар Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси) кутубхонасида фаолият олиб борган марҳум олим Нодирхон Махдум Алоуддин ўғли «баъзи муаллифлар «Усули Шоший» китобини Қаффол Шошийнинг асари деб ҳисоблайдилар, аммо биз бу асар диний арбоб, Қаффол Шоший мақбарасига дафн этилган Низомуддин Шоший асари деб ҳисоблаймиз. Асарда муаллифнинг номи йўқлиги ҳозирги замон олимларини нотўғри фикрга олиб келган бўлса керак»291, — деб ёзган.
Абу Бакр Қаффол Шошийнинг шахсияти ва илмий салоҳияти нафақат ўрта аср Шарқ муаллифлари, балки ғарб олимлари томонидан ҳам эътироф этилади. Айниқса, немис шарқшуноси К.Броккельман292 ва йирик рус олими В.Бартолъд293 лар Қаффол Шоший илмий фаолиятига юксак баҳо беришган. Унинг араб адабиётида тутган ўрни ҳақида баён қилишган.
Хулоса қилиб айтганда, Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам диний, ҳам дунёвий билимлари ҳамда ўзининг улкан илмий, ижодий фаолияти билан илм-фаннинг қатор соҳалари ривожига катта ҳисса қўшган алломалардан саналади.

«Жавомиъ ал-калим» асари ҳақида

Абу Бакр Қаффол Шоший илмий меросида «Жавомиъ ал-калим» («Ҳикматли иборалар тўплами») асари етакчи ўринни эгаллайди. «Жавомиъ ал-калим» китоби Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший қаламига мансуб бўлиб, унда Имом Бухорий шарҳи мажмуаларидаги Расулуллоҳ (с.а.в.) калималаридан тўпланган»294. Ушбу асар қўлёзмасининг фото нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади.
Марҳум муфтий Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари 1970 йили Дамашқ шаҳридаги «Зоҳирия» кутубхонасида сақланадиган «Жавомиъ ал-калим» асарининг қўлёзмаси (32 саҳифадан иборат) фото нусхасини олиб келганлар.
Қаффол Шоший «Жавомиъ ал-калим» асарининг аҳамияти тўғрисида қўлёзманинг муқаддима қисмида шундай ёзган: «Дарҳақиқат, пайғамбар сўзлари ва шаръий одобларда маъсумик билан қувватланган, баён ва ҳикмат билан таъмин этилгани (яъни пайғамбар томонидан квлганлиги ва айтилганлиги) туфайли орифлар қалбларига ёруғлик ва қўрқадиганлар дардларига шифо бордир. Чунки, ул зот ҳидоятга чақиради, кўр кўзларни очади, (Қуръонни) ўз ҳавоси (хоҳиши) билан сўзламайди. Аллоҳ унга (пайғамбар) ўзи танлаб олган бандалари ичида барчасидан кўра афзалроқ салавот юборсин!».
Шунингдек, асарнинг хусусиятини муаллиф қуйидагича таърифлайди: «Бу китобимда Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадислари ичида эшитганларимдан мингта сўз (калима) тўпладим. Уларнинг тузилиши мураккабликдан холи, маънолари чигалликдан йироқ, пайғамбар ҳидояти билан қўллаб-қувватланган ва тарбияланганлиги сабабли фасиҳларнинг фасоҳатидан ва балоғат аҳлининг балоғатидан устундир. Мен уларни ўзлаштириш ва эслаб қолишни осонлаштириш мақсадида бири иккинчисининг кетидан келадиган, иснодлари олиб ташланган, сўзларнинг яқинлигига кўра бобларга бўлинган ҳолда келтирдим. Сўнгра яна икки юз ибора қўшдим ва улар бир минг икки юз ибора бўлди».
«Жавомиъ ал-калим» асарида Қаффол Шоший ҳадисларни қуйидаги ҳолатда келтирган:
Амаллар ниятларга боглиқдир.
Маааҳатгўй омонатдордир.
Карам соҳиби бўлишлик тақводир.
Қуръон дардларга даводир.
Дуо — у ибодатдир.
Аввал салом, кейин калом.
Яхши савол илмнинг ярмидир.
Жамоат билан бўлишлик раҳматдир.
Фирқаланиш айни азобдир.
Кўриниб турибдики, Қаффол Шоший тўплаган ҳадислар қисқа, лўнда ҳамда маъноларга бойдир. Муҳими, ҳар қандай ўқувчи учун тушунарли шаклда берилган. Айни пайтда, «Жавомиъ ал-калим» маърифий ва дидактик аҳамиятга эгалиги билан бошқа ҳадис тўпламлари ичида ажралиб туради. Шунингдек, Қаффол Шоший асарида берилган ҳадисларда ислом дини аҳкомларидан ташқари одоб-ахлоқ, илм-маърифат, таълим-тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
Саҳиҳ ҳадис тўпламлари ичидан ҳикматли ибораларни саралаб олиш Қаффол Шошийдан катта меҳнат ва машаққатни талаб этган. Эътироф этиш керакки, ислом илмлари бўйича етук аллома ўзининг яна бир илмий салоҳиятини намоён этиб, «Жавомиъ ал-калим» асарини яратишга муваффақ бўлган. Фикримизнинг исботи сифатида ушбу ҳадислардан баъзиларининг ровий ва иснодларига мурожаат қилайлик:
«Амамар ниятларга боғлиқдир». Бизга Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳамидий Суфёндан хабар берган. Унга Яҳё ибн Саъид Ансорий Муҳаммад ибн Иброҳим Таймийдан хабар берган. У Алқама ибн Ваққос Лайсий Умар ибн Хаттоб (разиаллоҳу анҳу) минбарда туриб шундай деганларини эшитганлигини айтган. Умар ибн Хаттоб минбардан туриб, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, барча амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар бир киши ўз ниятига етгусидир. Бирор киши Аллоҳтаоло ва Унинг Расули (пайғамбари) учун ҳижрат қилса, Аллоҳ ва унинг Расули учун ҳижрат қилганлик савобини топади. Ҳар ким дунё учун ҳижрат қилса - дунёга, аёл учун ҳижрат қилса - аёлга етишгусидир. Бас, нимани ният қилиб ҳижрат қилса, ўшанга етишгусидир» деганларини айтди295
Ушбу ҳадис саҳиҳ бўлиб, уни Имом Бухорий Моликдан келтирган. Бундан ташқари бу ҳадис бир неча ҳадис тўпламларида ҳам мавжуд. Қаффол Шоший ушбу ҳадисдан бор-йўғи иккита калимани ажратиб олган ва у омма орасида машҳур бўлиб кетган.
«Маслаҳатгўй омонатдордир». Абу Муҳаммад Абдурраҳмон ибн Тажибий Абу Саъид Аҳмад ибн Донуқо Жамолдан, у Иброҳим ибн Маҳдийдан, у Ҳасан ибн Муҳаммад Абу Муҳаммад Балхийдан, у Исмоил ибн Муслимдан, у Ҳасандан, у эса Самура ибн Жундубдан Расулуллоҳ (с.а.в.): «Маслаҳат берувчи хиёнатчи эмас, балки омонатдордир (ишончга лойиқдур), зеро, у хоҳласа маслаҳат беради, хоҳласа сукут сақлайди. Агар маслаҳат берса, ўзи ўша аҳволда нима қилса, ўшани маслаҳат беради», дедилар.
Яна бир ривоятда ҳадиснинг давомида шундай дейилган:
«Шунинг учун (маслаҳат берувчи бировнинг сирини сақлашга ишончли бўлганлиги учун) у истаса, маслаҳат беради (омонатни сир тутишга кўзи етса), хоҳласа сукут сақлайди (омонатни сир тутишга кўзи етмаса)».
Мажлислар омонат биландир (уларда айтилган сўзларнинг сир сақланишига боғлиқ).
Бошқа бир ҳадисда:
«Бир одам бир сўзни айтиб бўлганидан сўнг (ҳадиксираб) у ёқ-бу ёққа қараб қўйса, демак, унинг сўзи (эшитувчи учун) омонатдир (сирдир)».
Ислом дини таълимотига кўра, бир одамнинг бошқа бир одамга ишониб бериб қўйган пули, моли ва бошқа нарсалари омонат бўлганидек, унинг бошқалар эшитмаслигини назарда тутиб айтган гапи ҳам омонат, яъни сир ҳисобланади. Омонат сўзга хиёнат қилиб, бировнинг сирини фош қилиш ҳам молу дунёга хиёнат қилингани каби қораланади.
Аҳмад Асбоғ ибн Абдулазиз ибн Марвон Химсийдан, у отасидан, отаси эса бобосидан, бобоси Аббон ибн Сулаймондан, у отаси Сулаймондан, у Қаббос ибн Ашим Лайсийдан хабар беришларича, Расулуллоҳ дедилар: «Ваъда вафодир»296.
Ҳадиснинг бош қисми:
«Сизлардан бирортангиз боласига ваъда қилиб уни бажармайдиган бўлса, ваъда қилмасин!»
«Ваъда қарздир».
Ислом кишилар орасида ўзаро муносабатларни шакллантиришда қарз бериб туриш ва уни вақтида қайтариш масаласига катта аҳамият берган ва қарзни қайтариш қанчалик муҳим бўлса, ваъдага вафо қилмоқлик ҳам шунчалик муҳимлигини уқтирган. Ҳатто, бошқа бир ҳадисда пайғамбар алайҳиссалом ваъдага вафо қилмаслик, унга хилоф қилишлик мунофиқликнинг аломатларидандир, деб таъкидлаганлар.
Абу Муслим Иброҳим ибн Абдуллоҳ ибн Муслим Абу Осимдан, у Ибн Журайждан, у Абдулкаримдан, у Усмон ибн Аффоннинг хизматкоридан, у Абдуллоҳ ибн Маъқилдан, у Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилишларича, Расулуллоҳ «Пушаймонлик (надомат чекиш) тавбадир»297, — дедилар.
Диннинг асл мақсади ва асосий вазифаси ҳақидаги пайғамбаримиз (с.а.в)нинг машҳур бўлган ҳадислари айнан «Жавомиъ ал-калим»да «Дин ихлос(насиҳат маъносида ҳам ишлатилади)дир» тарзида берилган. Ушбу ҳадис «Саҳиҳ Муслим»да қуйидагича келтирилган: «Муҳаммад ибн Аббод Маккий Суфёндан, у Суҳайлдан, у Ато ибн Язиддан, у Тамим Дорийдан хабар беришларича, пайғамбар (с.а.в.) дедиларки:
— Дин ихлосдир. Сўрадик:
— Кимга? Расулуллоҳ дедилар:
— Аллоҳга, Унинг Китобига, Элчиси(Расули)га, мусулмон раҳбарлари ва мусулмон қавмларга298.
«Бемаза гап жасфо келтиради». Бу ҳадис аслида қуйидагича: Муҳаммад ибн Солиҳ ибн Зурайҳ Исмоил ибн Мусо Физорийдан, у Ҳушаймдан, У Мансурдан, у Ҳасандан, у Абу Букрадан хабар беришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: «Бемаза гап жафо келтиради, жафо эса дўзахга олиб боради. Ҳаё имондандир, имон эса жаннатга киритади»299.
Халқимиз орасида «Олтин олма, дуо ол» деган нақл мавжуд. Қаффол Шоший ўзининг «Жавомиъ ал-калим» асарида «Дуо - у ибодатдир» деган ҳадисни келтиради. Ушбу ҳадис деярли барча муҳаддисларнинг тўпламларида учрайди. Мазкур ҳадис «Сунани Термизий»да қуйидагича берилган: «Ҳаннод Абу Муовиядан, у Аъмашдан, у Заррдан, у Ясиъ Санъондан, у Нуъмон ибн Баширдан ривоят қилишларича, пайғамбаримиз (с.а.в.) айтишларича, «Сизларнинг Раббингиз менга дуо қилинглар, дуоларингизни ижобат қиламан», деган. Расулуллоҳ айтадиларки, «Дуо - ибодатдир. Раббингиз менга дуо қилинг. Дуоларингизни ижобат қиламан» деган. Уни Мансур ривоят қилган»300.
Монографияда «Жавомиъ ал-калим»да берилган 1000 дан ошиқ ҳадисларни шарҳлашнинг имкони йўқ. Мухими, Қаффол Шошийнинг ушбу асари ҳадис илмида катта аҳамиятга эга. Чунки унда берилган ҳадислар кенг халқ оммаси ўрганиши учун жуда равон ва қулай ёзилган.
Қаффол Шоший «Жавомиъ ал-калим» асарининг муқаддимасида «ҳадис иснодларига бир китоб бағишладимки, уларни билиш учун ўша китобга мурожаат қилинади», деб ёзади. Демак, муаллифнинг ҳадис илмига оид «Жавомиъ ал-калим»дан бошқа яна бир асари мавжуд эканлиги маълум бўлади. Унда олим ўзи тўплаган 1200 саҳиҳ ҳадисларнинг ровий ва иснодларини тўлиқ келтирган.
Хулоса қилиб айтганда, «Жавомиъ ал-калим» том маънода мўътабар асарлар сирасига киради. Зеро, унда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳикматомуз ибратли сўзлари, ҳадислари ўз ифодасини топган. «Жавомиъ ал-калим», яъни «Ҳикматли иборалар тўплами» номидан ҳам маълумки, ундан дини, миллатидан қатъи назар ҳар бир инсон учун кундалик турмуш ва ижтимоий ҳаётда зарур бўлган одоб-ахлоқ мезонлари, бебаҳо кўрсатмалар ўрин олган.

______________
226 Ёқут Ҳамавийнинг хабар беришича, Қаффол Шоший митти қулф ва вазни бир дониқ (ўлчов бирлиги) калит ясаб, кишиларни ҳайратга солган (Муъжам ал-булдон, 5-жилд. -Б. 116).
227 ал-Ансоб. 10-жилд. -Б. 211.
228 Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 283.
229 Таҳзиб ал-асмо. 2-жилд. -Б. 556.
230 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 152.
231 Ибн Хапликон. Вафоётал-аъён. -Байрут, 1998. -Б. 48.
232 Қаранг: ал-Ансоб. 7-жилд. -Б. 244—245; 10-жилд. -Б. 212.
233 Абдулкарим ибн Муҳаммад Рофиъий Қазвинии. Тадвин фн а.хбори Қазвин. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-нлмия, 1987. 1-жилд. -Б. 457.
234 Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 283.
235 Сийар аълом ан-нубало. 14-жилд. -Б. 431-432.
236 Абулаъло Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим Муборакфурий. Туҳфат ал-Ахвозий. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия. 7-жилд. -Б. 403.
237 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 155; Абу Абдуллоҳ ал-Ҳапимий. Шуъаб ал-имон. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1410 ҳ. 7-жилд. -Б. 96 (Шеър таржимаси — Н.М.).
238 Қаранг: Қаффол Шоший // Маънавият юлдузлари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. -Б 84—86.
239 Шайх Исмоил Махдум. Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи / Арабчадан Абдуллоҳ шайх Исмоил Махдум ўгли таржимаси. -Т.: Мовароуннаҳр, 1995. -Б. 59.
240 Қаранг: Маннонов Б. Қаффол аш-Шошип ва унинг дипломатик фаолияти ҳақида // Ўзбекистон тарихи. -2004. № 4. -Б. 28-29.
241 Ирисов А. Қаффол Шошпй // Маънавият юлдузлари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. -Б. 85—86.
242 Қаранг: Нодирхон ибн Атоуддин. Абу Бакр Қаффол Шоший ва унинг фаолияти // Совст шарқи мусулмонлари. -1971. -3-4. -Б. 9-11.
243 Абдулмалик ибн Муҳаммад Шоший шоир бўлиб, X асрда тошкснтлик машҳур олим ва шоир Қаффол Шошнй билан бнргаликда Тошкентдан ислом мамлакатларига сафар қилган // Носпров А. Тошканд олнмлари ва шоирларига оид материаллар. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди, № 13408, 620-саҳифа.
244 Прозоров С. ал-Каффат // Ислам на террнтории бьшшей Российской империи. Энциклопсдический словарь. -М.: Восточная литэратура, 2000. Вьгп. 2. -С. 46.
245 Лыкошин Нил Сергеевич — асли ҳарбий бўлиб истеъфога чиққач, 1918—20-йилларда Тошкентдаги Туркистон халқ университетида турк тиллари ва этнографиясидан дарс берган. Ўлкашуносликка оид бир қанча асарлар ёзган.
246 Лыкошин Н. Помяните псрвоучителя // Народнмй университет. -1918 года, 14 мая. -№ 9. -С. 1.
247 Ўша манба.-С. 1.
248 Тожуддин Субкий. Табақот аш-шофиъия ал-кубро. Байрут: Дор ал-кубро. Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1999. 3-ж. -Б. 152.
249 Лмкошин Н. Помянитс первоучителя. -С. 1.
250 Қаранг: Валихўжаев Б. Абу Бакр Қаффоли Шоший // Мулоқот. № 3. 1997.-Б. 29-32.
251 Қаранг: Иброҳимов А. Паргарнинг таянч нуқтаси // Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши (Ўзбскистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига багишланган илмий-амалий анжуман материалларининг баени). -Т.: 2001. -Б. 93-98.
252 Бобохонов Ш. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон. -Т.: Ўзбскистон Миллий энциклопедияси, 2001. -Б. 265.
253 Ибн Халликон. Вафаёт ач-аъён. -Байрут. 1998. 4-жилд. -Б. 48.
254 Яминов А. Қаффол Шоший ўрта аср араб манбаларида // Шарқшунослик. -2004. -№ 12. -Б. 76-77.
255 Тожуддин Субкий. Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 152.
256 Бозоров С. ат-Каффат // Ислам на территории бмвшей Российской империи. Энциклопедичсский словарь. -М.: Восточная литература, 2000. Вмп. 2. -С. 45.
257 Қаранг: Абу Абдуллоҳ ибн Идрис Шофиъий (767-820) -суннийликдаги шофиъия мазҳабининг асосчиси ва имоми, илоҳиётчи фақиҳлардан бири. (Ислом, справочник (маълумотнома). М.А.Усмонов таҳрирн остида. -Т.: 1986. -Б. 283).
258 Абдулваҳҳоб Халлоф. Усулул фиқҳ. (Арабчадан Салоҳиддин Муҳиддин таржимаси.) -Т.: 1997. -Б. 3.
259 Табақот аш-шофиъия ал-кубро 3-жилд. -Б. 153.
260 Таҳзиб ал-асмо вал-лугот. 2-жилд. -Б. 556.
261 ал-Ансоб. 10-жилд. -Б. 211-212.
262 Яминов А. Қаффол Шоший ўрта аср араб манбаларида. -Б. 79; Яна қаранг: Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. -Б. 2X2; Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 283-284.
263 Яминов А. Қаффол Шоший ўрта аср араб манбаларида. -Б. 79-80.
264 Табақот аш-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 152; Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 284.
265 Қаранг: Шофиъий // Ислом энциклопедияси (А-Ҳ). -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклогтедияси, 2004. -Б. 274.
266 Кашфаз-зунун. 1-жилд. -Б. 873.
267 Ўша манба. 1-жилд. -Б. 479.
268 Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. 2-жилд. -Б. 556.
269 С.Прозоров. ал-Каффал. -С. 45.
270 Сиддиқ ибн Ҳасан Қунувжнй. Абжад ал-улум. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1978. 2-жилд. -Б. 209.
271 |Таҳзиб ал-асмо вал-луғот. 2-жилд. -Б. 556.
272 Прозоров С. ал-Каффал. -С. 45.
273 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 153.
274 Ўша манба. Ўша бст.
275 Ўша манба. Ўша бет.
276 Ўша манба. Ўша бст.
277 Ўша манба. Ўша бет.
278 Қаранг: Сийар аълом ан-нубало. 16-жилд. -Б. 284; Таҳзиб ач-асмо вал-луғот. 2-жилд. -Б. 556.
279 Табақоташ-шофиъия ал-кубро. 3-жилд. -Б. 153-154.
280 Ўша манба.-Б. 154.
281 Ўша манба. Ўша бет.
282 Ўша манба. Ўша бет.
283 Ўша манба. Ўша бет.
284 Кашф-зунун. 1-жилд. -Б. 47.
285 Ўша манба. Ўша жойда.
286 Самъоний. ал-Ансоб. 10-жилд. -Б. 211.
287 Тазҳиб ал-асмо вал-луғот. 2-жилд. -Б. 556.
288 CD-диск: Ал-Мактабат алфия ли суннати набавия. Исмоил ибн Муҳаммад ибн Фазл Таймий Исфаҳоний. Далоил ан-нубувват. Риёд: Дор ат-тоййиба, 1988. 1-жилд. -Б. 193.
289 Кашф-зунун. 2-жилд. -Б. 1608.
290 CD-диск: Ал-Мактабат алфия ли суннати набавия. Абдулкарим ибн Муҳаммад Рофиъий Қазвиний. Тадвин фи ахбори Қазвин. -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1987. 1-жилд. -Б. 457.
291 Нодирхон ибн Алоуддин. Қаффол Шоший ва унинг фаолияти / Совет Шарқи мусулмонлари -1971. -№ 3-4. -Б. 10.
292 Қаранг: Brockelmann C. Geschichte der arabishen Literatur, I. Weimar-Berlin, 1898.-S.307.
293 Қаранг: Бартольд В. Сочинения. -М.: 1963. т. И. -С. 237; т. III. -С. 220.
294 Кашф уз-зунун. 1-жилд. -Б. 611.
295 Саҳиҳ Бухорий. 1-жилд. -Б. 3.
296 Ал-Муъжам ал-ансат. 2-жилд. -Б. 209.
297 Муснади Шоший. 1-жилд. -Б. 311.
298 Саҳиҳ Муслим. 1-жилд. -Б. 74; Инсон кўрки — одоб / Тўпловчи ва таржимон Абдуҳафиз Абдужабборов. -Т.: Тошкент ислом университети, 2004. -Б. 6.
299 Саҳиҳ ибн Ҳиббон. 13-жилд. -Б. 10.
300 Сунани Термизий. 5-жилд. -Б. 211.
 
III боб. ХШ-ХIХ АСРЛАРДАГИ ТОШКЕНТ ОЛИМЛАРИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИДАН

3.1. XIII—XV асрларда Тошкент ижтимоий-сиёсий, илмий-маданий ҳаёти

Марказий Осиёдаги турли шаҳарлар каби Тошкент ҳам ўзининг узоқ асрлик тарихи мобайнида юксалиш ва инқироз даврларини бошидан кечирган. Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади.
Тошкент шаҳри ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий муносабатлар ривожланишининг босқичларидан бири - XV ҳамда XVII асрнинг бир неча ўн йилликларига тўғри келади301.
Соҳибқирон Амир Темур бутун Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлгач, Сирдарё ортидаги чегара минтақаларни ҳам ўз қамравига олди. Унинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги йилларида Тошкент ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаёти ривожлана бошлади. Марказлашган кучли ҳокимият ўрнатилиши билан Тошкент шаҳри ушбу вилоят ҳокимига қарши сиёсий кучлар ва бу мансабга даъвогарлар ҳужумларидан халос бўлди. Айни пайтда, шаҳар Темур ва темурийлар қўшини учун Дашти Қипчоқ ҳамда Мўғулистонга қарши ҳаракатларида таянч нуқта, стратегик тўхташ жойи сифатида хизмат қилган.
Амир Темур шимолга юришлари даврида 1361, 1363-1364, 1365, 1370, 1375, 1389 ва 1390-1391-йилларда Тошкентда бўлди. Улуғ мутасаввиф Хожа Аҳмад Яссавий меъморий мажмуаси биноларига ғишт қўйишда шахсан иштирок этиш учун 1397 йилда Тошкент орқали Ясси-Туркистонга борган. Амир Темур бу ерда Тўхтамишхонга қарши юришида тўхтаб ўтган. У охирги юриши даврида (Хитойга) Тошкент шаҳрида бироз вақт бўлган302. Орадан 20 йил ўтгач, 1425 йил февраль ойида Мўғулистонга юриш учун Тошкентда тўпланган бирлашган қўшинга бошчилик қилган Мирзо Улуғбек ҳам бу ерда бир неча муддат бўлган. Шу ўринда Тошкент мулк сифатида Мирзо Улуғбек ихтиёрига берилганини қайд этиш лозим. Мирзо Улуғбекнинг буйруғи билан юриш иштирокчилари Темур олиб келишга уринган нефрит тошини махсус араваларга жойлаштиришган. Бу тош Самарқандга келтирилгач, Амир Темур сағана қабртоши учун ишлатилган.
Тошкент атрофидаги ҳудудларда йирик ҳарбий гуруҳларнинг жойлашиши бу шаҳарнинг юришлар учун чиқиш жойигина эмас, балки қўшин таркиби учун аҳолидан кўшимча кучлар тўплаш ва бу қўшинни қурол-аслаҳа билан таъминлаш вазифаси бўлганлигидан далолат қилади: маҳаллий халқда қўшинни барча зарур нарсалар билан таъминлаш мажбурияти бор эди.
Амир Темур Тошкент шаҳри ва унинг атрофида катта қурилиш ишларини амалга оширган. Унинг буйруғи билан Занги Ота ва Анбар биби мақбаралари бунёд этилди, XIII асрда бузилган Банокат шаҳар-қўрғони қайта тикланди. Сирдарё соҳилида жойлашган бу мустаҳкам қўрғон ўша вақтдан унинг ўғли шарафига Шоҳруҳия деб номлана бошлади.
XV асрнинг иккинчи ярмида, айниқса, ушбу юз йиллик охирида Темурийлар давлати, асосан, Темур авлодлари бошқарган улкан мамлакат мустақил сиёсий бирликлар — майда давлатларга бўлиниб кетди. Тарихчи олимларнинг таъкидлашича, ушбу даврда мамлакат сиёсий ва иқтисодий ҳаётида меросда имтиёзга эга тархонлар асосий ролни ўйнай бошладилар. "Тархон" атамаси тархон ёрлиғига эга бўлган шахснинг қатор имтиёзларини, шунингдек, ерлар ва арқилар каби мулклар тегишли солиқлардан озод бўлишини билдирган. Тархон ёрлиғига подшоҳга алоҳида хизмат кўрсатган, ўзгаларга таъсири кучли беклар анъана бўйича лойиқ кўрилган. Шунингдек, савдогар-тархонлар ҳам бўлган303.
Тошкент ва унинг атрофидаги ҳудудлар бир қанча вақт тархон бекларидан бири қўл остида бўлган.
Сўнги Темурийлар даврида Тошкент гоҳ Самарқанд, гоҳ Бухоро ҳукмдорларига, гоҳ Фарғонадаги темурий Умаршайх Мирзо(ваф. 1494)га бўйсунган"304.
XV асрнинг 70-йилларида Тошкент ва Шоҳруҳия Султон Абу Саиднинг ўғиллари, ака-укалар Самарқанд ҳокими Султон Аҳмад ва Фарғона ҳукмдори Умаршайх Мирзо ўртасида низо чиқишига сабаб бўлди.
Тарихчи Мирза Муҳаммад Ҳайдарнинг хабар беришича, ўша даврнинг машҳур арбоби Хожа Убайдулло Аҳрор сиёсий қарама-қарши кучларни яраштиради ва натижада Тошкент шаҳри ҳукмронлиги Юнусхонга берилади.
Академик Азизхон Қаюмов ушбу тарихий воқеани шундай изохлайди: "XV асрнинг охири. Тошкент шаҳри ўша вақтда Фарғона ҳукмдори Умаршайх Мирзога қарашли эди. Унинг қайнотаси Юнусхон Сайрамда бўлган. Энди Самарқанд ҳукмрони Султон Аҳмад Мирзо 20 минг қўшин билан Тошкентни қўлга олмоқ учун йўлга чиқади. Унга қарши Умаршайх Мирзо 15 минг қўшин билан Андижондан урушга отланади. Юнусхон эса ўғли Султон Маҳмудхонга ўшанча минг аскар бериб, Умаршайхга ёрдам учун жўнатади. Қўшинлар Чиноз яқинида бир-бирларига қарши урду (лагерь)ларда йиғила бошлайдилар. Бундан хабар топган Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор олдин бу шаҳзодаларни хабардор этиб, сўнг ўзи жадал Самарқанддан Чиноз яқинидаги Султон Маҳмудхон тўхтаган жойга етиб келади. Уч шаҳзодани ўртага олиб, улар билан суҳбат бошлайди... Хожанинг маслаҳатлари билан шундай келишувга келинди. Тошкент шаҳри Султон Аҳмад Мирзога ҳам, Умаршайх Мирзога ҳам берилмайди. Бу икки ака-ука шаҳзодаларнинг қайнотаси бўлмиш Юнусхонга берилади"305.
Тошкент хони Юнусхоннинг невараси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ёзишича, "ўша даврдан то ҳижрий тўққиз юз саккизинчи (мил. 1502-1503) йилгача Тошкент ва Шоҳруҳия Чиғатой хонлари ҳукми остида бўлди"306. Юнусхоннинг ўғли Султон Маҳмудхон (ваф. 1508) даврида Тошкент Мўғилистон вилоятининг пойтахти ҳисобланган.
Бироқ шу билан Тошкентни эгаллаш учун бўлган ҳаракатлар тўхтаб қолмади. Шаҳарга ташқаридан турли босқинчилик юришлари бўлиб турди. Бу даврда Темурийлар давлатининг барча ҳудудларини эгаллаб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Муҳаммад Шайбонийхон пайдо бўлади.
Кўп ҳолларда сиёсий душманлар таъқибидан қочиб, мавжуд сулола вакиллари ва мамлакат бошқарувига бевосита тааллукли юқори мансабли шахслар Тошкент шаҳридан паноҳ топишган. Бу ерда Самарқанднинг Шайбонийхон томонидан босиб олиш хавфи кучайган даврда Убайдулло Хожа Аҳрорнинг тўнғич ўғли - Хожаи Хожа ўз ўғиллари билан, Темурий Султон Маҳмуд мирзонинг учинчи ўғли – Воис мирзо (Хон-мирзо), шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзи ҳам бошпана топган. Буларнинг ҳаммаси Темурийлар давлати ҳокимияти тарқоқлашган даврда Тошкентнинг сиёсий мавқеи кучли бўлганлигини исботлайди307.
Шайбонийхон Самарқанд ва Бухорони тўлиқ эгаллаб олганидан сўнг Тошкентга юриш бошлайди. 1503 йилда шаҳарни қўлга киритгач, унинг бошқаруви Жонибек Султонга, Шоҳруҳия эса Шайбонийнинг улуғ амирларидан бири Қорачин-девоннинг укаси Ёқубга берилади.
Тарихчи Фазлуллоҳ ибн Рўзбихоннинг айтишича, 1509 йилда Тошкент ҳокими Суюнчхожа (Суюнчук) бўлган. Унинг ҳукмронлик йилларида (1509-1524) Тошкент ҳам иқтисодий, ҳам маданий марказ сифатида ривожланди. Кўп йиллар мобайнида Тошкент ва Шоҳруҳияда бўлган Зайниддин Восифий ўзининг эсдаликларида қисқа, бироқ ўта қимматли маълумотлар қолдирган. Унга кўра, ўша даврда Тошкентнинг ўзида ва унинг атрофидаги ҳудудларда ўзларининг асарларини яратган шоирлар, рассомлар, ёзувчилар, хаттотлар ва бошқа маданият арбоблари бўлган. Тошкент ташқарисида жойлашган Кайковус чорбога қурилишини ҳам Суюнчхожа хонга нисбат берилади.
Шайбонийхон вафотидан сўнг (1510) Суюнчхожа бироз муддат Шайбонийлар сулоласи ҳукмдори этиб тан олинди. Суюнчхожадан сўнг Тошкентни унинг ўғли Султон Муҳаммад (Келди Муҳаммад) (1525-1533) бошқарди308.
Кўплаб тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Келди Муҳаммаднинг вафотидан сўнг (1533) унинг меросхўри сифатида Суюнчхожа хоннинг ўғли Бароқ бўлди. У кўпроқ Наврўз Аҳмад (1533—1556) номи билан машҳур бўлган. Наврўз Аҳмад аввал Шоҳруҳиянинг ҳукмдори бўлган. 1554 йилда Наврўз Аҳмад Шайбонийлар давлатининг олий ҳукмдори — хони бўлди. "Тарихи Қипчоқ хон" муаллифи Қипчоқхоннинг ёзишича, у аксарият вақтини Тошкент ҳудудларида, қозоқ ва қирғиз ҳукмдорлар билан жангларда ўтказган. Ушбу манбага кўра, Наврўз Аҳмад 963/1556—1557 й.да ўлдирилган309.
XVI асрнинг охирги ўн йилликларида Тошкент аҳолиси кўп воқеаларни бошидан кечиради. 1578 йилда марказлашган давлат барпо этишни мақсад қилган Бухоро ҳукмдори Абдуллахон Тошкентни эгаллайди. Мовароуннаҳр шимоли-шарқий дарвозаси ҳисобланган, шунингдек, жуда муҳим савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва маданият маркази Тошкент шаҳри Абдуллахон II даврида тўлиқ эгалланди310.
Умуман олганда, XIV—XV асрларда Тошкент дашт билан чегарадаги муҳим стратегик пункт — қалъа, девор билан ўраб олинган шаҳристон ҳамда шаҳар атрофидан иборат йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази эди. Шаҳристонда зич қуриб ташланган хонадонлардан ташқари, бош бозор майдони - марказида ҳовуз бўлган Регистон, масжид ва мадраса, карвонсаройлар, ҳаммомлар жойлашган.
XV аср сўнгги ва XVI асрда Тошкентда маданият ривожида сезиларли силжишлар бўлади. Айни шу даврда Тошкентнинг ҳозирги кунимизгача етиб келган меъморий обидалари барпо этилган. Улар қаторига пишиқ ғиштдан қурилган гумбазли Кўкалдош мадрасаси, Бароқхон мадрасаси (XVI), Хожа Аҳрор масжиди ва мадрасаси, Юнусхон мақбараси ва бошқаларни киритиш мумкин. Шунингдек, XVI асрда Қаффол Шоший мақбараси қайта тикланди. Зайниддин Восифий Тошкент ташқарисидаги Кайковус чорбоғини ҳам ўша давр маҳсулига киритади. Унинг айтишича, бу чорбоғ шайбоний ҳукмдор Суюнчхожахон буйруғи билан қурилган311.
Меъморий обидалар ва аҳоли турар-жойларининг қурилиши, бадиий шакли тошкентлик уста-қурувчилар, меъморлар ва рассомларда геометрик, математик ҳисоб-китоб ва қурилиш техникаси бўйича юксак маҳорат ва билим бўлганлигидан далолат беради.
Биз XVI аср 20—30-йилларидаги Тошкентдаги адабиёт, шеърият ва санъатнинг тарихи тўғрисида Зайниддин Восифий312 эсдаликларидан маълумотлар олишимиз мумкин. Муаллиф шаҳарнинг маданий ҳаёти, олимлар, мусаввирлар ва адабиёт арбобларининг ижоди ҳақида хабар берган. Зайниддин Восифийнинг айтишича, Кайковус боғи Тошкентнинг жуда кўп олимлари, шоирлари ва маърифатли инсонлари тўпланадиган маскан бўлган313.
Тошкент шаҳри Самарқанд, Ҳирот, Бухоро ва Шоҳруҳия каби маданият марказлари билан мустаҳкам алоқада бўлган. Тошкентда таълим, миниатюра санъати ва каллиграфия ҳам жуда ривожланган. Келди Муҳаммад Султон Муҳаммад (ваф. 1532—33)нинг ўзи бошчилик қилган илмий ва адабий мунозараларда мусаввирлар ва каллиграфлар ўзларининг асарларини олиб келишлари шарт бўлган. Жумладан, 1521 йил сентябрь ойида мусаввир Жамолиддин Юсуф Келди Муҳаммадга йўлбарсга найза билан ҳамла қилаётган қуролланган ёш шаҳзода тасвирланган суврат совға қилган. Шунингдек, Восифийнинг хабар беришича, Обид Хаттот ушбу ҳукмдорга машҳур хаттотлар хатлари битилган альбомни тақдим қилган314.
Тошкентда бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам бу шаҳар ҳақида, унга туташ ҳудудлар, халқлари, аҳолиси, қуроллари ва кийимлари ҳақида қисқа, бироқ қимматли маълумотлар қолдирган315.
Кўриниб турибдики, Тошкент ҳам илмий, ҳам маданий марказ бўлган. Айниқса, ўз даврида Ўрта Осиё халқлари маънавий ҳаётида бирлаштирувчи куч вазифасини ўтаган мутасаввиф алломалар фаолиятини алоҳида таъкидлаш лозим. Маълумки, XIII аср охири ва XIV асрда Мовароуннаҳр ҳамда Туркистонда суфийлик кенг тарқалди, унинг Яссавия, Нақшбандия сингари тариқатлари таркиб топди. Амир Темур азиз-авлиёлар, шайхлар ва суфийларга ҳомийлик қилар ҳамда мақбаралар, масжиди жомелар, дарвешлар макон топган хонақолар қурилишини ташкил қиларди. Соҳибқирон ўзининг бу соҳадаги фаолияти Тошкентда ҳам ўчмас из қолдирди. Машҳур Кўйи Орифон қишлоғи Тошкентнинг ғарбий қисмига кирарди. Бу ерда Шайх Зайниддин Кўйи Орифоний номи билан боғлиқ муқаддас жой юзага келди. Авлиё мозори устига қурилган чофоқ чортоқ ўрнига Амир Темурнинг фармойиши билан XIV аср охирида мақбара қурилди.
Тошкент якинида Хожа Аҳмад Яссавийнинг муридларидан бири Зангиота деб ном олган Ойхўжа ибн Тошхўжа ва унинг хотини Анбар бибининг мақбараларини ўз ичига олган мақбаралар мажмуи Амир Темур ҳомийлигида қурилган.
Тасаввуф аҳллари орасида Тошкент вилоятининг Боғистон қишлоғида туғилган, Баҳоуддин Нақшбанднинг эҳтиромига сазовор бўлган Шайх Умар Боғистоний ҳам бор. У ўз даврининг йирик олими ва шайхи эди. Шайх Умар Боғистонийнинг туғилган йили номаълум, вафоти эса 691/ 1291 йилда юз берган316.
Шайх Умар Боғистоний илм ўрганиш ниятида Бухорога келади ва бу ерда Шайх Ҳасан Булғорий билан учрашиб, унга мурид бўлади. Шайх Умар Боғистоний уч йиллик хизмат ичида Ҳасан Булғорийдан таълим олади ва касбу камолот ҳосил қилади. У шайх Ҳасан Булғорий қўлида валоят даражасини топгани туфайли ўз пири каби Шайх номига мушарраф бўлган117.
Шайх Умар Боғистоний диний ва дунёвий илмларни эгаллаб, тасаввуфда камолга етгандан кейин ватани Боғистонга қайтиб келади ва халқни роҳи рост (тўғри йўл)га ва илму ирфонга тарғиб қила бошлайди. У камтарона ҳаёт кечириши билан одамларга ибрат эди. Шайх Умар Боғистоний деҳқончилик ва боғдорчилик ишлари билан шуғулланган ва ўз касби коридан ҳалол тирикчилик қилган. У катта мулла ёки катта суфий бўлишни ўзига шараф дейишни билмаган ва шуҳрат орқасидан қувмаган: оддий, бироқ ҳақиқий инсон бўлишга интилганки, биз буни ўғли Хованд Таҳурга қилган насиҳатидан кўрамиз.
Фахруддин Али Сафийнинг "Рашаҳот" китобида унинг ўз ўғли Хованд Таҳурга айтган қуйидаги сўзларини келтиради: "Таҳур, мулла бўлма, сўфи бўлма, у бўлма, бу бўлма, мусулмон бўл"318. Шайх Умар Боғистонийнинг ушбу сўзлари айниқса, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Унинг ўғли Шайх Хованд Таҳур Фахруддин Али Сафийнинг ёзишича, илми зоҳирий ва илми ботиний сир-асрорларидан воқиф бўлиб, соҳиб каромат шайхлар орасида юксак мақомга эришади. У дафн этилган жой зиёратгоҳга айланади. ХV асрнинг иккинчи ярмида Хожа Аҳрор унинг қабри устига мақбара қурдиради. Шайх Хованди Таҳур мақбараси пойтахтимиздаги Тошкент ислом университети ҳудудида жойлашган.

3.1.1. Шайх Хованд Таҳур (XIV)

Шайх Умар Боғистоний ва унинг ўғли Шайх Хованди Таҳурдек зоҳирий ва ботиний илмларни эгаллаган зотларнинг ибратли ҳаёт йўллари ва сермазмун фаолиятлари ҳақида ҳозирча маълумотлар кам. Ҳозирги кунда комил инсон тарбиясида зоҳирий ва ботиний илмлар нечоғли аҳамиятли эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Али Сафийнинг ёзишича, Шайх Хованд зоҳирий ва ботиний илмларнинг билимдони бўлган. Зоҳирий илмлар диний ва дунёвий илмлар бўлиб, ботиний илм эса суфийлик таълимотидир. "Ўз отасининг тарбияти ва иноятининг сояси остида, — деб ёзади Али Сафий, — валоят аҳлининг олий даражасига етишди..."319.
Шайх Хованд Таҳурнинг дунёга келишлари ва бундай номга сазовор бўлишлари ҳақида турли ривоятлар мавжуд. Шундай ривоятлардан бирини XVII асрда яшаб ўтган олим Шайх Сиддиқий (ваф. 1087/1676) «Ламаҳот мин нафахотил-қудс» китобида шундай келтиради: «Шайх Зайниддин Кўйи Орифон Тошкандий айтганларки, фарзанд талаб бўлганлар бизнинг мозоримизни зиёрат қилиб, шу ерда Яратгандан фарзанд тиласа, албатта ниятига етгусидир». Шунга биноан Шайх Умар Боғистоний умр йўлдошлари билан Шайх Зайниддиннинг мозорларига зиёратга келиб, қабрлари олдида Аллоҳтаолодан фарзанд сўраганлар. Вақти-соати келиб Аллоҳ таоло уларга бир фарзанди комил ато этади. Шайх Умар фарзандларини Шайх Зайниддин мозорларига олиб борадилар. У ерда кабутарлар чақалоқни кўриб «ат-таҳур, ат-таҳур» деб сайрай бошлашади. Шайх Умар буни туғилган ўғлига башорат деб билади ва чақалоққа «Таҳур» дея исм қўяди320. Шайх Хованд Таҳур исмидаги калималар: «Хованд — «ходим»; Таҳур — «ниҳоятда пок» дегани бўлиб, «ниҳоятда покиза ходим» ёки «ниҳоятда покиза ҳазрат» маъноларини англатади321.
Бу воқеани А.Семенов 1914 ва 1916- йиллари ёзган мақолаларида ҳам қайд этади. Шайх Умар чақалоқни Зайниддин мақбарасига олиб келганда, бу ерда юрган бир тўда каптарлар ҳавога кўтарилади ва уларнинг парвозидан "таҳур" сўзи қулоққа чалинади. Шайх Умар ўғлига қўйган Хованд исми ёнига Таҳурни ҳам қўшади. Хованд сўзи "худованд" сўзининг қисқартмаси бўлиб, художўй деган маънони англатади.
Ўрта аср манбаларида Шайх Хованд Таҳур ҳақида маълумотлар оз бўлиб, туғилган йиллари ҳам номаълум. Лекин вафот этган йиллари манбаларда 1355 йил деб берилган.
Ул зот ўз замонасининг йирик мутасаввифларидан бўлгани сабабли Шайх Хованди Таҳур илоҳиёт ва тариқат илмининг илк сабоқларини ўз падари бузрукворларидан олган.
Биз қуйида Шайх Хованди Таҳур ҳаёти ва фаолиятига тегишли айрим маълумотларни Тошкент ислом университети проректори, филология фанлари доктори Зоҳиджон Исломов ҳамда университет тадқиқотчиси Давронбек Мақсудовлар нашрга тайёрлаган рисола322 бўйича келтирамиз.
Юқорида айтилганидек, Шайх Умар Боғистоний хонадонининг тарбияси ёшлигиданоқ Хованд Таҳурга ижобий таъсир этади. Мадрасада ўқиб савод чиқарадилар, қиблагоҳларидан зоҳирий ва ботиний илм сирларини ўрганадилар. Билимларини чуқурлаштириш мақсадида Аҳмад Яссавий авлодларидан бўлган, машҳур Тенгиз Шайх ҳузурларига Туркистонга борадилар. Тенгиз Шайх обрўли бўлишларига қарамасдан ниҳоятда камтарона ҳаёти, қийинчиликларга, ҳатто аёлларининг жафоси ва кўрсатган ситамларига сабр қилишлари Хованд Таҳурнинг ҳаётга бўлган муносабатини ўзгартиради. «Рашаҳот айнил-ҳаёт» китобида ёзилишича, Шайх Хованд Таҳур Тенгиз Шайх ҳузурларига борганда у зот таомни ўзлари тайёрлар, заифалари бор бўлишига қарамай, хотин киши қиладиган ишларнинг барчасини ўзлари қилар эдилар. Бир сафар овқат пиширмоқчи бўлиб, ўтинни ёқиш учун бошларини ўчоққа яқин тутганларида хотинлари келиб, уни туртиб кулга итариб юборади. Кулга бўялган Тенгиз Шайх хотинининг бу қилмишига сабр этиб, унга индамайди.
«Рашаҳот айнил-ҳаёт»да келтирилишича, Шайх Хованд Таҳур бир куни Тенгиз Шайхдан сўрайди: «Сиз менинг мушкулотларимни маънавий комиллигингиз билан осонликча ечмоқдасиз. Лекин нега энди аёлингизнинг азиятларига шу кунгача чидамоқдасиз, не учун бунинг чорасини кўрмайсиз?»
Шунда Тенгиз Шайх: «Бизнинг бу каромату камолотимиз жоҳилларнинг жабру жафосига сабр-тоқат қилишимиз сабаблидир», — деб жавоб берадилар.
Туркистонда, таълим олиш вақтида Шайх Хованд Таҳурга Шайх Муҳаммад Халавий ҳамроҳ эди. Шайх Муҳаммад Халавийнинг хатти-ҳаракатларини ва бепарволигини сезган Тенгиз Шайх уни Хованд Таҳурга муносиб эмаслигини англайди ва вақти келганда Тенгиз Шайх Шайх Хованд Таҳурга Муҳаммад Халавий ҳақида шундай дейди:
— Шайх Муҳаммад сизга муносиб эмас, мен шундай қиламанки, тезда ундан қутуласиз.
Шундан сўнг, Шайх Хованд Таҳур ва Шайх Муҳаммад Халавий Тенгиз Шайхдан уйларига қайтиш учун рухсат сўрайдилар. Тенгиз Шайх рози бўлиб, Шайх Муҳаммад Халавийга тери қопланмаган ноғорани ҳадя этадилар. Буни кўрган Муҳаммад Халавий тараддудланиб қолади ва Шайх Хованд Таҳур унга «Шайх ҳазратларининг совғалари табаррук ва ҳикматлидир. Шунинг учун уни олинг!» — дейди.
Улар Бухорога йўл оладилар. Маълум бир жойта етганларида Шайх Хованд Таҳур Муҳаммад Халавийга қараб, «Энди биз ажраламиз, мен Бухорога, сиз эса Хоразмга боринг» — дейдилар.
Шундай қилиб, Шайх Хованд Таҳур Бухорога келиб, ўша даврнинг машҳур олимлари билан мулоқотда бўладилар ва Хожагон тариқати ҳақида чуқурроқ билим олишга киришадилар.
Шайх Хованд Таҳур Бухородан Тошкентга қайтиб келиб бу ерда одамларга ислом ва имон, шариат ва дину диёнатдан таълим берадилар, инсонларни покланиш, адолатли бўлишга чақирадилар.
Шайх Хованд Таҳур уйланиб, фарзанд кўрганлар. Улардан бири Хожа Довуддир. Хожа Довуднинг қизларидан нақшбандия тариқати пешвоси Хожа Аҳрор Валий дунёга келади.
«Рашаҳот айнил-ҳаёт» китобида Хожа Аҳрор Валийдан ривоят қилинган маълумотга қараганда, Шайх Хованд Таҳурнинг тариқатга мувофиқ битилган асарлари ҳам бор. Лекин бу асарлар топилган эмас.
Шу китобда Хожа Аҳрор Валий боболари Шайх Хованд Таҳурнинг қуйидаги насиҳатларини келтиради: «Шайх Хованд Таҳур ўз рисолаларида шундай дебдурлар: «Шариатда тавҳид Ҳақни (Аллоҳни) бир демак ва бир билмак, тариқатда эса, қалбдан Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан ўзгани чиқариб ташламоқдир».
Хожа Аҳрор Валий боболарининг айтган ушбу фикрлари Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг «Тавҳид Ҳақни фақат ягона билиш эмас, балки Ҳақ билан ягона бўлмоқ ҳамдир», -деган гапларига мувофиқ келади.
Шайх Хованд Таҳур яна шундай деганлар: «Дилбар жамолсиз бўлмас, раҳбар эса камолсиз». Бу ҳикматда «дилбар» сўзидан Аллоҳ, «раҳбар» сўзидан эса, муршид, пир назарда тутилмоқда.
Тариқатда пирлар камолга эришган, пири комил бўлишлари керак, шундагина улар муридини камолотга етказа оладилар. Агар пир ноқис бўлса, муриди ҳам камолотсиз қолади.
Шайх Хованд Таҳурнинг қуйидаги сўзлари ҳам ҳақиқий инсонийлик ва олижаноблик туйғуларини уйғотади: «Борғил-да, душманнинг кўнглини топ. Дўстнинг кўнглини синашга эса қандай эҳтиёж бор?!» Яъни душманнинг кўнглини топиб тинчлик йўлини тут, дўстларни эса синашга эҳтиёж йўқ, чунки улар бундай синовлардан ўтишган. Агар сен душман деб санаган одамнинг кўнглини топа оладиган киши бўлсанг, дўстлар кўнглига аллақачон йўл топгансан. Шундай экан, дўстларни заруратсиз имтиҳон қилма, чунки бу нарса уларда шубҳа уйғотади ва натижада дўстликка путур етади.
Бундай олижаноб фикрлар хожа Ҳофиз Шерозий шеъриятида ҳам учрайди323:
Осойиши ду гити тафсири ин ду ҳарф аст,
Бо дўстон мурувват, бо душманон мадоро.
Мазмуни: «Икки жаҳоннинг осойишталиги бу икки сўзнинг маъносидан иборат: дўстларга мурувват кўрсатиш-у, душманлар билан муроса қилиш».
Шайх Хованд Таҳур нафақат насрда, балки назмда ҳам ижод қилганлар. Унинг байтларини Хожа Аҳрор Валий қуйидагича келтирадилар324:
Нигоҳбони ду чашм аст чашми дилдори,
Нигоҳдор назар аз руҳи дигар ёри.
Ҳоло мабод, ки чашмаш ба чашми ту нигарад,
      Даруни чашми ту бинад хаёли ағёри.
Мазмуни: «Дилдорнинг кўзи икки кўзингни кузатиб турувчидир. Нигоҳингни ўзга ёр жамолига тушишидан сақла. Эҳтиёт бўлки, кўзи кўзингга боққанда, кўзингда бошқанинг хаёли борлигини кўрмасин».
Шер зод бешаи ишкам кавий дар кори хеш,
К-ав ҳарифи ман, биё то зўрбозу бингарад.
Мазмуни: «Ишқим чангалзори ўз ишида пухта шерни туғди, Эй, рақибим, кел, унинг курашини кўр».
Шайх Хованд Таҳур ҳақидаги маълумотлар бир неча манбаларда учрайди. Улардан XV ва XVII аср бошларида битилган Сайид Абдулаввалнинг «Масмуот» («Эшитилганлар»), Муҳаммад қозининг «Силсилатил-орифин» («Орифлар силсиласи»), Али Сафийнинг «Рашаҳот айнил-ҳаёт» («Ҳаёт чашмасининг қатралари»), Олий шайх Сиддиқийнинг «Ламаҳот мин нафаҳотил-қудс» («Табаррук шабадалардан лаҳзалар»). Булардан ташқари XIX асрда номаълум муаллифнинг икки бетдан иборат рисоласи ҳамда Муҳаммаджон Ўразаевнинг «Ҳазрати Шайх Хованд Таҳур» номли бир бетли, ўзбек тилидаги маълумотлари ҳам борлиги хабар қилинади. 1915 йилда эса, А.А.Семенов «Тошкентлик Шайх Хованд Таҳур ва унга нисбат бериладиган кулоҳ» номли мақолани ҳам нашр эттирган.
XX асрнинг ўрталарида академик М.Е.Массон «Шайх Хованд Таҳур» ёдгорлик мажмуасида тадқиқотлар олиб борган ва ўзининг китобида Шайх Хованд Таҳур ва шу ном билан аталувчи ёдгорлик мажмуаси ҳақида маълумотлар берган. Архитектор олим Абдужаббор Яҳёев ҳам мажмуадаги ёдгорлик биноларини ўрганиб мақолалар ёзган.
Маълумотларга қараганда, Шайх Хованд Таҳур қабрлари устига XV аср бошларида Хожа Аҳрор Валий томонидан мақбара қурилган. Мақбара хароба ҳолга тушиб қолганда, XVIII—XIX асрларда қайта таъмирланган.
Шайх Хованд Таҳур ўз ҳаёти билан инсонларга ибрат намунаси бўлиш билан бирга қатор асарлар ҳам яратган. «Рисола дар масойили шариат ва тариқат» («Шариат ва^ тариқат масалалари ҳақидаги рисола»), «Рисолаи даҳшарт» («Ўнта шарт ҳақида рисола»), «Рисола дар аркони ислом» («Ислом арконлари ҳақида рисола»), «Рисола дар одоби тариқат» («Тариқат одоби ҳақида рисола») каби асарлар325 унинг қаламига мансуб нодир манбалар ҳисобланади. Уларда ислом арконлари, инсоннинг покланиши ва камолга етиши, шариат ва тариқатнинг ўзаро муносабатлари бир сўз билан айтганда тангрининг энг улуғ мавжудоти «ҳазрати инсон» нинг комил инсон даражасига етказиш масалалари баён қилинган. Бу масалалар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини асло йўқотган эмас.

3.1.2. Хожа Убайдулло Аҳрор (XV)

Халқимизда меҳр-оқибат, инсоф, адолат, инсонларни яхшиликка ундаш ва улар ўртасидаги муносабатларни ислоҳ этиш каби азалий қадриятлар мавжуд. Ўзбекнинг ўзлигини, ўзига хос менталитети ва буюклигини белгилайдиган мазкур тамойиллар кўҳна тарихимизнинг илдиз-илдизларига бориб тақалади.
Кўҳна тарихимизда шундай шахслар ўтганки, улар ўзларининг сермазмун ҳаёти, ибратли фаолияти, маънавий-маърифий ўгитлари билан эл-юрт манфаатлари йўлида куч-ғайратини, керак бўлса, ҳатто, мол-мулкини ҳам аямаган. Ана шундай зоти шарифлардан бири Хожа Аҳрор Валий (1404—1490) ҳазратлари ҳисобланади.
Эл-юртнинг пири комили бўлган бу улуғ сиймо тўғрисида Юртбошимиз шундай таъкидлаган: «Хожа Аҳрор Валий ўз даврида 25—30 йил мобайнида Марказий Осиёдаги халқларни бирлаштириш, сиёсатчиларнинг бошини қовуштириш орқали ҳар хил тўқнашувларнинг олдини олиш учун бор қуч-ғайратини сарфлаган, унинг юксак обрў-эътибори бунда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. «Шайхлар шайхи» деб ном олган бу улуғ зотнинг гапини бирор ҳукмдор, ҳоким, шаҳзода икки қилмаган. Нега деганда, халқ уни бошига кўтарган. Биз ҳам бундай азиз аждодларимизни бошимизга кўтаришга тайёрмиз».
Хожа Аҳрор ҳазратлари нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси, айни пайтда, ушбу тариқатнинг «Дил ба ёру, даст ба кор» («қалбинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин») деган пурҳикмат шиорини амалда юксак мақомга етказган шахс сифатида бутун ислом оламида шуҳрат қозонган.
Академик Ботурхон Валихўжаев Хожа Аҳрор шахсига нисбатан шўролар давридаги муносабат ва қарашлар борасида шундай ёзган: "Мозий тарихга назар ташланганда жуда кўп воқеа-ҳодисалар, тарихий шахсларга дуч келиш мумкинки, уларга баҳо бериш ёки улар ҳақида мулоҳаза юритишда ҳар хиллик, баъзан эса қарама-қаршиликларни кузатиш мумкин. Маълумки, Хожа Аҳрор тўғрисида замонасидан бошлаб, бизнинг давримизгача турли китоблар ва мақолалар ёзилди. Аммо айрим илмий ва бадиий асарларда Хожа Аҳрор илм-маърифатнинг душмани, ҳатто, Мирзо Улуғбек фожиасининг сабабчиси, унинг Самарқандда қурилган машҳур расадхонасини буздирган, ундаги илмий кучларни қувғин қилган шахс сифатида талқин этилди"326.
"Шунча гап-сўз бўлишига қарамай, — деб ёзади Ботурхон Валихўжаев, — халқ орасида Хожа Аҳрорнинг обрў-эътибори баландлигича қолаверди. Унинг мақбарасини табаррук тутувчи зиёратчиларнинг сони камаймади. Наҳотки, халқ"қотил" ва "жоҳил"ни бир неча ўн йиллар эмас, балки бир неча юз йиллар давомида шунчалик эъзозласа?! Бунга қўшимча равишда ўз даврининг улуғ мутафаккир ва шоирлари — Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий ҳамда забардаст Заҳириддин Муҳаммад Бобурлар нега Хожа Аҳрорни ўзларининг маънавий пирлари - муршидлари сифатида эҳтиром қилардилар, унга бағишлаб асарлар битардилар, унинг асарларини ўзбек тилига ўгирардилар?! Ёки бу улуғ алломалар унинг кимлигини билмасми эдилар?!"327
Дарҳақиқат, халқимиз орасида азиз-авлиё деб тан олинган Хожа Аҳрорнинг даража ва кароматлари ҳақида Абдураҳмон Жомий унинг номига ёзган «Туҳфат ул-Аҳрор» асарида шундай деган:
Зад ба жаҳон навбати шаҳаншоҳий,
Камкабаи фақр Убайдуллоҳий.
Онки зи ҳуррияти факр огаҳ аст,
 ХожаиАҳрор, Убайдуллост.
Таржимаси:
Дунёда подшоҳлик нақорасини чалди,
Убайдуллоҳ фақрнинг шавкати.
Фақрнинг эркинлигидан хабардор бўлган кимса,
Эрклиларнинг эгаси бўлган Убайдуллоҳдир.
Яна бир китобида эса:
"Хожаи хожагони корогоҳ,
Қиблаи муқбилон Убайдуллост ".
Таржимаси:
Хожалар корхонасининг хожаси,
Бахтлиларнинг қибласи Убайдуллоҳдир328.
Алишер Навоий Хожа Аҳрорни ўзининг маънавий устози -пири комил сифатида эҳтиром килган. Унинг руҳий-маърифий ўгитларидан илҳомланиб, бу зотга нисбатан ўзининг чексиз ҳурмати ва ҳайратини "Ҳайрат ул-аброр" достонининг қуйидаги мисраларида баён этган:
Улки бу офоқ ичида тоқ эрур,
Тоқ нвким муршиди офоқ эрур.
Шарқва Ғарб олимларининг асарлари кўздан кечирилса, унда Хожа Аҳрор тўғрисида самимият билан сўз юритилганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Жумладан, Афғонистоннинг таниқли олими Абдулҳай Ҳабибий ўзининг 1965 йилда эълон қилган "Жомий тариқати" номли мақоласида "Саъд Кошғарий ва Хожа Аҳрор ўз асрининг улуғ руҳий пешволари эдилар", - деб уқтирса, инглиз шарқшуноси Чарлз Амброуз Стори ўзининг "Форс адабиёти" номли машҳур асарида уни "йирик валий Убайдуллоҳ Аҳрор" деса, чех олими Феликс Тауэр "Хожа Аҳрор номи билан шуҳрат қозонган туркистонлик табаррук авлиё, нақшбандия сулукининг шайхи Носируддин Убайдуллоҳ ибн Маҳмуд Шоший", — тарзида эҳтиром ила тилга олган"329.
Ўз даврида аҳли тариқат пешвоси, яхшиларнинг қутби ва авлиёси, халқнинг раҳнамоси ва ғамхўрига айланган бу бетакрор шахс ҳақида бир неча манбаларда қимматли маълумотлар келтирилган. Жумладан, Фахриддин Али Ибн Ҳусайн Али Воиз Кошифий Сафий (1463—1503) «Рашаҳот айн ал-ҳаёт» («Ҳаёт чашмасидан томчилар») асарида хабар беришича, Хожа Аҳрорнинг катта бобоси Хожа Шаҳобиддин Шоший деҳқончилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланган. Ўлими яқин эканлигини ҳис қилган Хожа Шаҳобиддин ўзининг барча қавм-қариндошларини рози-ризолик сўраш учун чақиртиради. У пайтда Хожа Аҳрор жуда кичик бўлиб, уни хирқа (дарвешлар кийими)га ўраб олиб келишади. Хожа Шаҳобиддин гўдак Убайдуллоҳга назари тушиб, ҳаяжонланиб, кўзлари ёшга тўлиб, боланинг пешонасига қўлларини теккизиб, шундай дейди: «Бу бола келажакда дунёни эгаллайди, шариатни тарқатади, тариқатга ривож беради, ҳукмдорлар унинг айтганларини бажарадилар. Ўтган барча шайхлар кўрсата олмаган кароматларни башорат этади»330.
Хожа Аҳрор ҳижрий 806 йил рамазон ойида (1404 милодий йил, март) Шош — Тошкент вилояти музофотларидан бири Боғистонда дунёга келган. Унинг отаси Хожа Маҳмуд ва боболари маърифатли кишилар бўлиб, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланишган. Онаси эса Хожа Довуднинг кизи бўлган. Хожа Довуд эса Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғлидир.
Маълумки, халқимизда, умуман аҳоли орасида одатда бола бир ёшга кирганда илк бор соч олиш маросими ўтказилади. Кичкина Носируддин Убайдуллоҳнинг биринчи марта сочи олинаётганда қуйидаги воқеа бўлиб ўтади: таомлар тайёрланиб, меҳмонлар энди зиёфатга ўтирмоқчи бўлиб турган вақтда тўсатдан Амир Темурнинг вафоти ҳақидаги хабар тарқалади. Бу нохуш хабар бир зумда тўс-тўполонга айланиб кетади. Меҳмонлар ўринларидан туриб, шошилганча қозонларда тайёр егуликларни ағдариб, ҳар ёққа қоча бошлайдилар ва яшириниш учун тоғларга чиқиб кетадилар331.
Бу воқеани таҳлил қилиш учун унга табиий ҳол сифатида қараб, қуйидагича изоҳ бериш мумкин: ҳукмдорнинг ўлими охир-оқибатда меросхўрлар ўртасида ўзаро уруш, тахт учун кураш ва талон-тарожларга сабаб бўлар эди. Шу сабабли оддий фуқаро кўпинча хавфсиз жойлар, хусусан, юқорида тилга олинганидек, тоғларга яшириниб олиб, хатарли кунларнинг ўтиб кетишини кутишга мажбур бўлганлар332.
Хожа Убайдуллоҳнинг болалик ва ёшлик даври Тошкентда ўтган. У мактабга борган, турли китобларни мутолаа қилган ҳамда тошкентлик алломаларнинг, хусусан, Абу Бакр Қаффол Шоший, Шайх Хованди Таҳур, Шайх Зайниддин Куйи Орифонларнинг ҳаёти ва фаолияти билан қизиққан, уларнинг мақбараларини доимо зиёрат қилиб турган. Кейинчалик Хожа Убайдуллоҳ бу зиёратлардан олган таассуротини шундай ҳикоя қилган: "Ёшлигимда ҳазрати Шайх Абу Бакр Қаффолнинг нурли мозорини зиёрат қилаётганимда ҳазрати Исони туш кўрдим. У ҳазрат менга илтифот қилиб, шундай дедилар: "Ғам ема, сенинг тарбиянгни биз ўз зиммамизга олганмиз. Ҳазрати Исо каминани ўз тарбиятлари остига олганликлари туфайли бу фақирда ўлган қалбларни тирилтириш сифати аён бўлди..."333.
Хожа Аҳрор бошланғич маълумотни Тошкент мадрасаларида олади. 20 ёшдан ўтганда, тоғаси Хожа Иброҳим уни Самарқандга олиб боради. Бу ерда у турли фанлардан таълим олади. Хожа Аҳрор кўпинча тасаввуф илмига қизиқар эди. Бу қизиқиш уни Ҳиротга етаклайди. Шу мақсадда 24 ёшида Ҳиротга бориб, тасаввуф тариқати вакиллари билан учрашади. Улардан бири машҳур ориф ва табризлик шоир Саййид Қосим Анвор (ваф. 1433) эди. Шунингдек, Хожа Аҳрор Баҳоуддин Умар (ваф. 1453), Шайх Зайниддин Хавофий (ваф. 1439) лар ҳузурида ҳам бўлади334.
Сўнгра у Чағониённинг Хулғату мавзеида истиқомат қилувчи Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг шогирди бўлган Яъқуб Чархий(ваф. 1447)га қўл бериб, ундан нақшбандия тариқати асосларини ўрганади. 1431 — 1432- йиллар орасида Хожа Аҳрор Тошкентга қайтиб, нақшбандия тариқатининг давомчиси сифатида танилиб, айни пайтда, деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлади.
Темурийзода Абу Саъид Мирзо 1451 йили Самарқанд тахти учун олиб борилаётган кураш энг авжига чиққан пайтда ўзини қўллаб-қувватлаш ва кўмак беришни сўраб Хожа Аҳрорга мурожаат қилади. Афтидан, темурийзода бу вақтга келиб Хожа Аҳрорнинг Тошкентдаги ижтимоий ҳаётда тутган мавқеини яхши билган335. Тарих фанлари доктори Элёр Каримовнинг таъкидлашича, манбаларда бу икки шахснинг яқинлашуви ва ўзаро муносабатлари ҳақида мистик ақидалар билан тўлиб тошган кўплаб афсоналар келтирилади.
"Рашаҳот"да ёзилишича, Абу Саъиднинг Тошкент, Самарқанд ва Хуросонни забт этиши Хожа Аҳрор томонидан башорат қилинган. Кунларнинг бирида Абу Саъид туш кўради ва у тушида Хожа Аҳмад Яссавий билан суҳбатлашади. Яссавий унга Хожа Аҳрор тўғрисида маълумот бериб, унга мурожаат қилиши лозимлигини айтади... Абу Саъид уйғонгач, Хожа Аҳрор билан учрашиш учун йўлга чиқади. У Шайхни излаб, Тошкентга келади ва бу вақтда Хожанинг Паркентда эканлигидан хабар топади336.
Мазкур манбада айтилишича, Султон Паркентга, Хожа Аҳрор ҳузурига келади. Шайх унга пешвоз чиқади... Хожа Аҳрор ундан Самарқандга юриш қилишдан мақсади нима эканлигини суриштиради. Сўнгра унга шариат аҳкомларини барқарор қилиш ва раиятга шафқат кўрсатиш ниятида юриш қилса, оқибати хайрли бўлиши ҳамда ғалаба қозониши мумкинлигини айтиб337, шундай дейди: "Шариат паноҳида боринг, хоҳишу истакларингиз амалга ошади"338.
Маълумки, мўгулларнинг қарийб икки асрлик истибдоди даврида таназзулга юз тутган илм-фан ва маданиятимиз Амир Темурнинг буюк ислоҳотчилик сиёсати туфайли Мовароуннаҳр ўзининг кўҳна шуҳратини яна тиклади. Бироқ Соҳибқирон вафотидан сўнг темурийзодалар ўртасида сиёсий низолар, тожу тахт учун курашлар авж ола бошлади. Шундай бир пайтда элу юрт тақдири, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Хожа Аҳрор майдонга чиқади339. У халқ тақдири учун қайғуриш, султонларни адолатга чақиришни нақшбандия тариқати суфийларининг бурчи эканлигини уктирган: «Бу замонда подшоҳлар ҳузурига бориб, мазлумлар ва ҳожатмандларнинг мушкулини осон қилишдан яхши хислат бўлмас. Шунга эришмоқ лозимки, бир мазлумнинг арзини султонларга етказиб, унга мададкор бўлиш, адолатсизлик ҳамда зулмни бартараф қилиш учун барча куч ва ғайратни аямаслик керак»340.
Султон Абу Саъид Мирзо ва унинг ўғли Султон Аҳмад Мирзо ҳукмронлиги даврида Хожа Убайдуллоҳнинг мавқеи ошади. Чунончи, бу даврга келиб, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳар, қишлоқларида Хожа Убайдуллоҳга қарашли мол-мулк, ер ва катта бойликлар вужудга келади. Абу Саъид Мирзонинг фармони билан Хожа Убайдуллоҳга қарашли ер ва мулкдан ушр (ўндан бир) миқдорда солиқ олинарди, холос. Бошқаларнинг ер ва мулкларидан эса унга қўшимча яна бошқа солиқлар ҳам ундириларди. Бу эса деҳқонларни ниҳоятда қийин аҳволга солиб қўярди. Шунинг учун кўпчилик деҳқонлар ерларини Хожа Убайдуллоҳга назр қилиш билан унинг номига ўтказардилар-у, ўзлари ўша ерларда ишлашни давом эттиришарди. Натижада ортиқча солиқлардан халос бўлишарди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома»сида қуйидагича ёзганлари ҳам шу маънода бўлса керак: «Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳнинг мутааллиқлариғаким, бурун харж ва таҳмилларда кўп фақир ва мискин аларнинг ҳимояти билан зулм ватааддидин халос бўлурлар эрди». Хожа Убайдуллоҳ ўз ихтиёридаги ер ва мулкдан келадиган даромадларни халқ бошига солинган ортиқча солиқларни тўлашга, мадраса, масжид, хонақоҳ ва бошқа қурилишларга сарфларди. Хусусан, Умар Шайх Мирзо Шош (Тошкент) аҳолисидан 250 минг динор ҳажмида солиқталаб қилганида, Хожа Убайдуллоҳ бу солиқнинг ҳаммасини ўзи тўлаб, яна қўшимча тарзда 70 минг динорни ҳам солиқ тўпловчиларга топширган341. Буларнинг барчаси меҳнаткаш аҳоли назарида Хожа Убайдуллоҳнинг сахий — қўли очиқ ва покиза шахс сифатида намоён этарди ва уни Хожаи Аҳрор деб улуғлашарди.
Академик Азизхон Қаюмов таъкидлашича, Алишер Навоий ўзининг «Ҳайрат ул-аброр» асарининг муқаддимасида машҳур муршид Хожа Баҳоуддин Нашқбандга бир боб бағишлаган. Унда Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг «Ул ҳазратқа халифи мутлақ, балки халифаи барҳақ» эканини ёзади. Яъни Хожа Убайдуллоҳ ҳазрат ишининг давомчиси, унинг барҳаёт ўринбосари эканлигини таъкидлайди. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг обрў ва эътибори нафақат бутун Мовароуннаҳрда, балки қўшни мамлакатларда ҳам маълум ва машҳур эди. Бу ҳақда Навоий шундай деб ёзади:
Юз қуюбон қуллуғиға шоҳлар,
Базмида беҳуд бўлиб огоҳлар.
Хизматидин ҳар киши огоҳ ўлуб,
 Гарчи гадо маъни ила шоҳўлуб...
Мулки жаҳон мазраи двҳқони ул,
Балки жаҳон мулки нигаҳбони ул.
Маъноси: Унинг олдида шоҳлар қул сингари турар эдилар, унинг суҳбатига эришганлар ўзларини йўқотар даражага етар эдилар. Кимки, унинг хизматига етишгудек бўлса, агар у гадо бўлса ҳам шоҳлик даражасига кўтарилгандай бўлар эди. У жаҳон мулкидаги барча экинзорларнинг эгаси бўлмиш деҳқон, балки бутун жаҳон мулкининг тинчлик ва барқарорлигини асровчи эди342.
Хожа Аҳрор қаламига мансуб уч рисола бизгача етиб келган. Улардан бири «Фақарот ул-орифин» («Орифлар сўзларидан парчалар») номи билан машҳур булиб, унда Хожа Аҳрорнинг ва баъзи бошқа тасаввуф намояндаларининг тариқатга оид фикрларидан намуналар келтирилган. Иккинчи рисола - «Волидия»343 («Отага бағишлов») деб аталган бўлиб, унда тариқат йўлига кирган кишининг одоб-ахлоқи, фақр ва фано тушунчалари ҳақида сўз боради. Ушбу рисолани Заҳириддин Муҳаммад Бобур форс тилидан ўзбек тилига шеърий таржима қилган. Учинчи рисола - «Ҳавроия» деб аталиб, машҳур мутасаввиф шоир Абу Саъид Абулхайрнинг «Ҳавро» («Ҳурлар» ёки «Фаришталар») сўзи билан бошланувчи бир рубоиисини шарҳлашга бағишланган.
Шунингдек, Хожа Аҳрорнинг ўз замондошларига ёзган бир неча руқъа-номалари ҳам бизгача етиб келган Улардан энг муҳими, «Мажмуаи муросалот» деб номланган. Тўплам Алишер Навоий буйруғи билан тузилган ва шунинг учун «Навоий тўплами» ҳам деб аталади. Шу ўринда айтиш керакки, тарих фанлари доктори А.Ўринбоев америкалик олима, Нью-Жерси университетининг профессори Жо Энн Гросс билан ҳамкорликда бу номаларни инглиз тилига ўгириб, «Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг хатлари ва унинг муридлари» номли китоби 2002 йилда Голландиянинг дунёга машҳур «Брилл» нашриётида чоп этилди.
Маълумки, Хожа Аҳрор ўзининг мактубларида халқнинг ғамини ейиш, оддий инсонларнинг ҳожатини чиқариш каби хайрли ва савобли ишларга ундарди. Ўз даврида Алишер Навоий сарой хизматидан воз кечмоқчи бўлганида, Хожа Аҳрор унга шу мазмунда мактуб битади: «Эшитишимча, онҳазрат, яъни султонга мулозамат қилишдан гоҳо маломат чекар экансиз. Илтимос шуки, мусулмонларга мадад етказмоқ ва бирор фақирнинг дили мушкулликдан халос топиб, шод бўлмоғи учун хотири шарифингизни сарой хизматидан узманг... Бирор киши ҳам мусулмонлар ғамини ейишни ўйламай қўйган бу вақтда уларга ғамхўрлик қилиш — энг хайрли ишдир!..»344. Мана шундай инсоний фазилатлари туфайли Хожа Аҳрор «яхшилар қутби», «шайхлар шайхи», «аҳли тариқат пешвоси» каби сифатлар билан улуғланган. Аксарият манбаларда Хожа Ахрор номи "Ҳазрати Эшон" тарзида эҳтиром билан тилга олинади.

_________________
301 Мукминова Р., Филанович М. Ташкент на перекрестке истории. -Т.:Фан, 2001. -С. 43.
302 Қаранг: Ўша асар. -С. 43.
303 Ўшаасар. -С. 44.
304 Бабурнаме. Записки Бабура. -Т.: 1958. -С. 9.
305 Қаюмов А. Улуғлар дўстлиги //Тошкент ҳафтаномаси. 2003 йил 6 февраль. -Б. 4.
306 Бабурнаме. Записки Бабура. -Т.Т958. -С.18.
307 Мукминова Р., Филанович М. Ташкент на перекрестке истории. - Т.:Фан, 2001. -С. 48.
308 Болдирев А. Мемуары Зайниддина Васифи как источник для изучения культурной жизни Средней Азии на рубеже XV—XVI вв.// Трудь! отд. Востока. Гос. Эрмитаж. Т. П. Л.: 1940. -С. 256-257.
309 Мукминова Р., Филанович М. Ташкент на перекрестке истории. -Т.: Фан, 2001. -С. 52-53..
310 Ўша асар.-С. 54-55.
311 Ўша асар.-С. 76-77.
312 Зайниддин Восифий 1518 йилда Келди Муҳаммадхон (Султон Муҳаммад) томонидан Шоҳруҳияга чақирилган, 1525 йилдан умрининг сўнгги йилларигача Тошкентда яшаган. У Келди Муҳаммадхоннинг Хуросонга юришларида қатнашган (1528—29). 1540 йилдан Бароқхон саройида давлат ҳужжатларини тузган.
313 Ўша асар.-С77.
314 Зайниддин Васифи. Бадаи ал-вакаи. Критический текст, ввсдение и указатели А.Н.Болдмрева. Т. II. М.: 1961. -С. 876-879, 894-895.
315 Бабурнаме. Записки Бабура. -Т.Л958. -С. 16—21.
316 Маҳмуд Ҳасаний, Каромат Қиличева. Шайх Хованди Таҳур. -Т.:.116 ] 2004. Б. 5.
317 Ўша асар. Б. 6.
318 Ўша асар. Б. 7.
319 Ўша асар. Б. 11.
320 Исломов 3., Мақсудов Д. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуаси -Т.: Тошкент ислом университети, 2005. -Б. 5.
321 Ўша асар. Б. 5.
322 Қаранг: Исломов 3., Мақсудов Д. Шайх Хованд Таҳур ёдгорлик мажмуаси. -Т.: Тошкент ислом университети, 2005.
323 Валихўжаев Б. Шайх Хованд Таҳур //Мулоқот, 1998, 2-сони. -Б. 53.
324 Фахруддин Ата Сафий. Шайх Хованди Таҳур // Рашаҳоту айнил-ҳаёт. . -Т.: Абу Али ибн Сино, 2004. -Б. 274.
325 Бу асарлар ҳақида қаранг: Маҳмуд Ҳасаний, Каромат Қиличева. Шайх Хованди Таҳур. -Т.: 2004.
326 Валихўжаев Б. Хожа Аҳрор тарихи. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б. 61.
327 Ўша манба.-Б. 61-62.
328 Абу Тоҳирхожа. Самария. -Т.: Камалак, 1991. -Б. 47.
329 Валихўжаев Б. Хожа А\рор тарихи. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б. 62.
330 Қаранг: Рашаҳот. Лакҳнав нашри. -Б. 218—219; Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б.13.
331 Қаранг: Рашаҳот. Лакҳнав нашри. -Б.216; Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б.13.
332 Вяткин В. Из биографии Ходжи Ахрара. Туркестанские ведемости. Ташкент, 1904, № 147. -С. 692; Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б.14.
333 Валихўжаев Б. Хожа Аҳрор тарихи. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б. 63—64; Яна қаранг: Фахруддин Али Сафий. Рашаҳоту айнил-ҳаёт. . -Т.: Абу Али ибн Сино, 2004. -Б. 291; Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б. 14; Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор. Табаррук рисолалар / Нашрга тайёрловчилар: М.Ҳасаний, Б.Умрзоқ, Ҳ.Амин. -Т.: Адолат, 2004. -Б. 197.
334 Ислам на территории бнвшей Российской империи. Энциклопедический словарь. Т. I. -М.: Восточная литература, 2006. - С. 43; Қаранг: Маънавият юлдузлари. Хожа Аҳрор /А.Ўринбоев. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. -Б. 204—208.
335 Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б. 26-27.
336 Қаранг: Рашаҳот. -Б. 289.
337 Каримов Э. Хўжа Аҳрор ҳаёти ва фаолияти. -Т.: Маънавият, 2003. -Б. 27.
338 Қаранг: Рашаҳот. -Б. 289-290.
339 Қаранг: Сирожиддинов Ш. Нақшбандия тариқати: тарихий жараён ва моҳият // Тошкент ислом университети илмий-таҳтилий ахбороти. № 2, 2003. -Б. 13-14.
340 Валихўжаев Б. Хожа Аҳрор Вали. -Самарқанд, 1993. -Б. 76.
341 Валихўжаев Б. Хожа Аҳрор тарихи. -Т.: Ёзувчи, 1994. -Б. 70; Яна қаранг: Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор. Табаррук рисолалар / Нашрга тайёрловчилар: М.Ҳасаний, Б.Умрзоқ, Ҳ.Амин. -Т.: Адолат, 2004. -Б. 169.
342 Қаюмов А. Улуглар дўстлиги //Тошкент ҳафтаномаси. 2003 йил 6 февраль. -Б. 4; Яна қаранг: Мирзо Кенжабек. Дунёнинг муршиди. -Т.: Фан, 2004. -Б. 4-5.
343 Қаранг: Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор. Рисолаи волидия / Нашрга тайёрловчи: Ҳ.Ҳасанов. -Т.: Тошкент ислом университети, 2004. -52 б; Мирзо Кенжабек. Дунёнинг муршиди. -Т.: Фан, 2004. -52 б.
344 Қаранг: Маънавият юлдузлари. Хожа Аҳрор /А.Ўринбоев. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2001. -Б. 204—208.
 
3.2. Тошкандий нисбасидаги олимлар ва маърифатпарварлар

XIV—ХIХ асрларда Шош воҳаси ижтимоий-маънавий ҳаётида шоирлар, табиблар, хаттотлар ва тарихчи олимлар муҳим ўрин тутади. XIV асрда Шошда яшаган "Малик уш-шуаро" ("Шоирлар пешвоси") сифатида танилган ҳамда кўзга кўринган муаррихлардан бири Абу Сулаймон Банокатийдир. Унинг қаламига мансуб "Равзатул-албоб фит-таворих вал-ансоб" ("Улуғ кишиларнинг тарихи ва насаблари ҳакида оқиллар боғи") асари "Тарихи Банокатий" сифатида машҳур бўлган.
Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад Тошкандий ўз даврининг машҳур шоири эди. Манбаларга кўра, у шеър ёзишдаги мураккаб жанр ҳисобланган "муаммо" вазнида етук бўлган. Форсийда бу вазнда ижод қилганлар ичида Абдураҳмон Жомий етакчи ҳисобланган бўлса, ундан сўнг Ёрмуҳаммад Тошкандий тан олинган. Унга бежизга "Соний", яъни иккинчи нисбати берилмаган345.
Алишер Навоийнинг илтимосига биноан, Ёрмуҳаммад Тошкандий Мирҳусайн ибн Муҳаммад Шерозийнинг "муаммоси"сига шарҳ ёзган. У ўз ижодини Ҳиротда бошлаб, Тошкентда ниҳоясига етказган. Шунингдек, Ёрмуҳаммад Тошкандий томонидан Абдураҳмон Жомий муаммосига шарҳ, "Мавлоно Шаҳоб муаммосига шарҳ"346 "қирқ ҳадисга шарҳлар"347 ва бошқа асарлар ёзилган. Ҳофиз Кўҳакий Ёрмуҳаммад Тошкандийнинг "Мирҳусайн муаммосига шарҳ"348 асарига юксак баҳо берган.
XVI асрнинг машҳур шоири, хаттоти ва табиби Боқий Тошкандий фаолиятини алоҳида таъкидлаш жоиз.У шоир ва илм-фан ҳомийси сифатида ҳам машҳур бўлган. Боқий Тошкандий хаттот бўлиб, қатор китобларни кўчирган. Шулардан бири Давлатшоҳнинг шеърий антологияси бўлмиш "Тазкира"349 асаридир. Шунингдек, у Давлатшоҳнинг "Юсуф ва Зулайҳо" достонига шарҳ, Абдураҳмон ибн Аҳмад Йиджий (ваф. 1345)нинг адабий, маънавий-ахлоқий асари "Одоб ал-мунозара" ("Одоб ҳақида мунозара")га шарҳлар ёзган. Боқий Тошкандий ўзбек тилида ҳам ижод қилган. Шоир ва адабиётшунос Хожа Ҳасан Нисорий ўзининг "Музаккир ал-аҳбоб" ("Дўстлар қайдномаси") китобида шундай ёзади: "Мавлоно Боқий туркий тилда ижод қилувчи шоирлардан саналади. У ўз ижодининг айни шу жиҳати билан шухрат қозонган"350.
Ўз даврининг илмли ва зиёлиси сифатида Жамил Мирак Тошкандий (XVI—XVII) ҳам таникли бўлган. Замондошлари уни истеъдодли шоир ва хаттот деб билишган. Жамил Мирак Тошкандий шеърлари XVI—XVII асрларда тузилган шеърий антологиялардан бири Мутрибийнинг "Тазкират аш-шуаро" ("Шоирлар тазкираси") асари ичига киритилган351. Жамил Тошкандий ўз шеърларида севги, муҳаббатни улуғлаган. У ошиқлар туйғуларининг поклиги, дахлсизлиги ва садоқат тўғрисида ёзган. Унинг ғазаллари услуби ва шакли жиҳатидан аниқ, равон ва мукаммал бўлган352.
XVII—XVIII аср шоирлари ичида Холис Тошкандий (Шоҳаким Тошкандий) ўзининг достонлари билан ажралиб туради. Унинг ижодкорлик салоҳияти "Юсуф ва Зулайҳо", "Искандарнома" ("Искандарҳақидакитоб"), "Вафотнома" ("Ўлим ҳақида китоб"), "Айюб пайғамбар қиссаси" ва бошқа асарларида ўз аксини топган. Унинг достонлари кенг китобхонлар оммаси учун тушунарли ва равон, содда халқ тилида ёзилган.
Холис Тошкандий нафақат шоир, балки етук таржимон ҳам бўлган. У ўзбек тилига Мирза Содиқ Мунший Жондорининг "Шаҳаншоҳлардаҳмаси" ("Даҳмаи шоҳон") асарини, халқ достони бўлмиш "Зеваршоҳ ҳақида қисса" ("Қиссаи Зеваршоҳ") ни таржима қилган.
Тошкентда туғилиб, умрининг кўп қисмини шу ерда ўтказган шоирлардан яна бири — Бадриддин Чочий. Унинг ғазаллари, қасидалари ва рубоийлари кўп Шарқ мамлакатларида маълум ва машҳур бўлган. Умрининг охирини у Ҳиндистонда ўтказади. Ижтимоий ҳаётдаги роли унинг "Фахр аз-Замон" ("Замон фахри") номига сазовор бўлишига сабаб бўлди.
XVI асрда Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий номи билан машҳур бўлган Ҳофиз Султон Муҳаммад яшаб фаолият кўрсатган. У Тошкент олимларининг фахри саналган. У Абдураҳмон Жомийнинг "Шарҳи мулла" асарига шарҳ ёзган ва бир қатор бошқа асарлар муаллифидир. 1528 йилда Ҳофиз Кўҳакий Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Аградаги саройига юборилган Тошкент ҳокими вакили сифатидаги элчилар қаторида бўлган. Бобур уни "Ҳофиз", "ХожаҲофиз", "Ҳофиз Тошкандий" деб номлайди. Мовароуннаҳрнинг бошка элчилари қатори унга Бобур чакмон, тилла, кумуш ҳадя қилади353.
XVI аср бошида ўзбек шоири ва тарихчиси Муҳаммад Солиҳ, кейинчалик 1625-1626- йилларда бу тарихчи "Шажараитурк" муаллифи, Хива хонлигининг маърифатпарвар ҳукмдори бўлган Абулғозихон ҳам Тошкентда бўлишган354.
Тошкентда шифокор-табиблар ҳам фаолият кўрсатган. Бу ерда XVI асрда яшаган кўз табиби Убайдулла ибн Муҳаммад Юсуф ал-Каҳҳол жуда машҳур бўлган. У Тошкент ҳокими Дарвишхоннинг шахсий табиби бўлган. Хофиз Кўҳакийни ҳам даволаган. Ал-Каҳҳол тиббиётга оид "Шифо ал-илал" ("Беморнинг тузалиши") номли махсус асар ёзган. Бу асардан табибларнинг кейинги авлоди, ҳаттоки, Бухоро хони бўлган Субҳонқулихон ҳам унумли фойдаланган355.
Юқорида санаб ўтилган олимлардан ташқари, Тошкентда илм-фан ва маданиятнинг бошқа вакиллари ҳам истиқомат қилишган. Булар қаторига Ҳамидуддин Тошкандий (XV), Абдулвадуд Котиб (XV—XVI), Боқий Жарроҳ Тошкандий (XVI—XVII) ва бошқаларни киритиш мумкин.
XIV—XIX асрлар давомида Шош воҳаси ижтимоий-маърифий ҳаётида табиблар, хаттотлар ва муаррих олимлар алоҳида роль ўйнашди. XIV асрда Шошда таниқли муаррих Абу Сулаймон Банокатий яшаган. У «Малик уш-шуаро» сифатида машҳурдир. Унинг «Равзат ул-албоб фит-таворих вал-ансоб» («Улуғ кишиларнинг тарихи ва насаблари ҳақида оқиллар боғи») асари «Тар_ихи Банокатий» сифатида оммалашган. Чоч (Шош)дан чиққан шоир Бадриддин Чочий ҳам шу даврда яшаб ижод этган. У ҳаётининг кўп қисмини Ҳиндистонда, Дехлида ўтказди. Ажойиб шеърлар яратиб, «Фахр уз-замон» унвонини олди. Шоир Алойи Шоший (XVI) ҳақида Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида у билан бўлган суҳбати ҳақида эҳтиром билан эслатиб ўтади.
«Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи, XVI асрда яшаган муаррих Мирза Муҳаммад Ҳайдар Тошкент шаҳрида туғилган (1499). Унинг онаси Хўб Нигорхоним Тошкент ҳукмдори Юнусхоннинг қизи, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг холаси бўлган.
Шу даврда Тошкентда ўз даврининг олими ва муаррихи, Мирзо Улуғбекнинг шогирди бўлган Али Қушчининг набираси юқорида номи зикр этилган Ҳофиз Кўҳакий ҳам яшаб ижод этган. Халқорасида уни Ҳофиз Кўйки деб аташган. Унинг асарлари араб тили ва грамматикаси, мантиқ, фиқҳ масалаларига бағишланган.
Тошкент маданияти тарихида олимлар ва хаттотлар ўчмас из қолдиришган. Чунончи, Тафтазонийнинг шогирди Жамшид Шоший (XIV) 1358 йилда Маҳмуд Замахшарийнинг «Кашшоф» асарини насх хати билан кўчирган. Ҳозир бу нодир қўлёзма Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланмоқда356.
Абдулвадуд Котиб номи билан машҳур Абдулвадуд ибн Хожа Абдулвасиъ Шоший (ХГУ-ҲУ) таниқли олим Абдуллоҳ Хатиб Табризийнинг «Мушкот ал-масобиҳ»357 асарини насх хати билан кўчирган.
XVII—XVIII асрлардаги маданият ва маърифат, адабиёт ва санъат соҳасидаги ривожланиш жараёнлари Тошкентда XIX асрнинг биринчи ярмигача давом этган358. Таникли муаррих, 1810 йилда Шайхонтаҳур даҳасининг «Қорёғди» маҳалласида туғилган Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандий ҳам шу даврда яшаб, ижод этди. Унинг «Тарихи жадидайи Тошканд» («Тошкентнин гянги тарихи») асари Тошкент тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади.
Тошкент адабий муҳити вакилларидан яна бири Шохожа Ҳаким ибн Шарифхожа — Шоҳий Тошкандийдир. У Тошкент шаҳрининг "Оқ мачит" маҳалласида туғилган. У халқ орасида шоир, олим, табиб ва илғор қарашларга эга зиёли сифатида танилган. Шоҳий Тошкандий Юнусхон мадрасасида мударрис булган. У Шарқнинг қатор мамлакатлари, жумладан, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони ва бошқа жойларни кезиб чиққан.
Акмал Тошкандий исмли яна бир шоир Тошкентнинг Бешёғоч қисмидаги "Зевай" маҳалласида таваллуд топган. Акмал Тошкандий ҳам ўзбек, ҳам форс тилида ижод қилган. 1917 йилгача чоп этилган кўплаб тазкираларда унинг ғазал ва мухаммаслари мавжуд.
Умуман олганда, ХVII-ХIХ асрларда Тошкент маданий ҳаёти тарихидан Ибодулло Тошкандий (XVI), Хушҳол Тошкандий (Евклид ва Чағминий асарларига шарҳ ёзган), Дардий (XVI), Ҳофиз Кўҳакийнинг шогирди Шуҳратий Оҳангароний (XVI), Муҳтарам Тошкандий (ваф. 1534), Муллои Тошкандий (XVI—XVII), Марохий Тошкандий (XVII), Вафоий Дўрмоний (XVII), Содиқий Тошкандий (XVII), Абдуғаффор Тошкандий (XVI), Фатҳий Тошкандий (ваф. 1636), Муҳаммад Тоҳир Тошкандий (XVII), Кулфат (XVIII-XIX.), Улфат (ваф. 1873), Зоиъ Тошкандий (1787—1822), Азизуллахон (ваф. 1893), Дилкаш (1808—1885), Фазлуллоҳ Алмаий (1852—1891) сингари шоир ва адиблар ўрин олишган.
Жаҳон маданияти ривожланиш жараёнида Тошкентда фалсафа, адабиёт, тарих, мусиқа, қонуншунослик фанлари билан бир қаторда тиббиёт, астрономия, математика каби аниқ фанлар бўйича асарлар ёзилган. Бу ҳол дунёда юз берган тараққиётдан Тошкент ҳам четда қолмаганлигини, ўзга диёрларда пайдо бўлган маданий тараққиётлардан маълум даражада баҳраманд бўлиб турганлигини ва ўз навбатида, Тошкентда ҳам турли асарлар ижод этилганлигини кўрсатади359.
Шош воҳаси маънавий ва маданий тараққиёти масалалари бўйича ЎзР ФА Шарқшунослик институти ходимлари Қ.Муниров, А.Ирисов ва А.Носиров олиб борган изланишларни360 алоҳида таъкидлаб ўтишни истардик. Унда Тошкентда яшаб, ижод этган машҳур шахслардан айримлари ҳақида манбалардан топиш мушкул бўлган маълумотлар, маданиятимиз тарихининг ҳали кам ўрганилган томонлари ёритилган. Тошкент олимлари, шоирлари, муаррих ва хаттотларига доир маълумотларни истифода этишда ушбу рисоладан фойдаландик.

3.2.1. Али Банокатий (XIII)

Али ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Банокатий ҳуснихат соҳиби — хаттотлардан саналади. Қадимда Тошкентни Бинкат, Банокат деб ҳам аташган.
Банокатий Бағдодда вафот этганлигидан у киши бу томонга келиб таълим олган кўринади. Банокатий асарлари сақланиб қолмаган, лекин у кўчирган асарлар бизгача етиб келган. У араб тили, адабиёти, фалсафасини яхши билган фозил кишилардан бўлган. Араб тилида ёзилган ва у кўчирган асар Ибн Сино (980—1037) ва Носируддин Тусий (ваф. 1273)лар қаламига мансуб.
Маълумки, Ибн Сино «ал-Ишорот ва ат-танбиҳот» деган асар ёзган. Бу асарга аллома Насируддин Тусий шарҳ боғлаган. Тусий фақатгина мантншунос, файласуфгина эмас, балки иқтидорли астроном, математик ҳам эди. У ёзган асарида, хоҳ оригинал ва хоҳ шарҳ асар бўлсин, албатта, ўзи билган соҳалар акс этиши турган гап эди. Шу нуқтаи назардан қараганимизда, Тусий асарини кўчириш, уни тушуниш ва хаттотнинг илм-маърифати, савияси билан боғлиқбўлиши турган гап эди.
Банокатий ана шундай иқтидорли олим ва хаттот эди. У Носируддин Тусийнинг Ибн Сино асарига ёзган шарҳи «Ҳалл ал-мушкилот ал-ишорот» асарини кўчирган. Шу кўчирилган нусха ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланади361. Асар зулҳижжа ойининг ўнинчисида 669 йили кўчирилган (21 июнь 1271), ҳажми 270 варақ. Бу асар муаллифининг ҳаёт вақтида қўчирилган. Китоб қўлдан-қўлга кўп бор ўтган кўринади, унинг ҳошиясида ёзилган изоҳлар, сўзлар шундан дарак беради.
Бу китоб соҳибларидан бири асарга 12 муҳаррам 772 йили (1370, 7 август) ва бошқаси эса 907 йил зулҳижжа (1502, июнь) деб ёзиб қўйибди. Кейинги ёзув эгасига асар ҳаж сафарида қўлга тушган362.
Шарқшунослик институтида сақланаётган бу китоб нусхасидаги ёзувларга қараганда, бу китоб ўлкама-ўлка кезиб, кўп жойларда бўлганлиги ва шу орадан ўгган етти юз йил ичида кўпчилик диққат-зътиборини тортиб келганлиги маълум.

3.2.2. Абу Сулаймон Банокатий (XIV)

XIV асрда Шошда яшаган кўзга кўринган тарихнавис олимлардан бири Абу Сулаймон Банокатийдир. Унинг тўлиқ исми — Абу Сулаймон Фахруддин Али Абулфазл Довуд Муҳаммад Банокатийдир.
Абу Сулаймон Банокатий дейилишига қараганда, у XIV асрда Банокат шаҳрида туғилган. Кейинчалик Банокат шаҳрини Шоҳрухия деб ҳам атаганлар. «Ҳафт иқлим» асарида келтирилишича, бу шаҳарнинг бошқа номи Шош ёки Чоч деб аталган.
Банокатий Ғозонхон даврида (701/1301-1302- йиллари) сарой шоири ҳам бўлган ва «Малик уш-шуаро» (шоирлар пешвоси — шоҳи) деган лақабни олишга муяссар бўлган. У 730 (1329—1330) йили вафот этган. Тошкентда сақланаётган XVI асрда кўчирилган Банокатий асарининг еттинчи қисмида Мавлоно Тожуддин Банокатийнинг катта ўғли Низомуддин Алининг номи келтирилган. Маълум бўладики, Фахруддин Алининг Низомуддин Али деган акаси бўлган. У ҳам ўз даврининг олимларидан бўлган. Абу Сулаймон Банокатий тарихнавис олим сифатида ўзининг умумий тарихга оид «Равзат ули-л-албоб фи ат-таворих ва ал-ансоб» («Улуғ кишиларнинг тарихи ва насаблари ҳақида оқиллар боғи») асарини ёзади. Уни қисқача қилиб «Тарихи Банокатий» деб атаганлар.
Бу асар Рашидаддиннингумумий тарихга оид машхур «Жомиъ ат-таворих» номли тарихий асарининг қисқартирилган нусхаси бўлиб, 1317 йили ёзиб тугатилган. В. В. Бартольд фикрига қараганда, фақат 1310 йилдан кейинги воқеалар Банокатий тарафидан мустақил равишда ёзилган. Асар тўққиз қисмдан иборат бўлиб, унда Ҳиндистон, Арманистон, Эрон, Рум, Хитой, яҳудийлар, араб халифалиги, мўғул тарихи ҳақида ёзилган.
Бу асардан икки қўлёзма нусха ҳозирда ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар фондида сақланмокда363. Улардан бири XVI асрда, иккинчиси эса 1829 йили кўчирилган.
Бу асардан бир нусха Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасида364, бир нусха Санкт-Петербург Давлат университети кутубхонасида365, бир нусха Тожикистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар фондида366 ва бир неча қўлёзма нусхаси хорижий мамлакатлардаги қўлёзма хазиналарда (Париж, Оксфорд, Вена, Лондон, Берлин, Теҳрон) сақланмоқда367. Бу асарнинг саккизинчи қисми текстини 1677 йили Андреас Мюллер лотинча таржимаси билан нашр қилган эди. Унинг инглиз тилига Эллиот тарафидан қилинган таржимаси ҳам 1820 йили Лондонда нашр этилган368.

3.2.3. Бадриддин Чочий (XIV)

XIV асрда Тошкентда яшаб ижод этган кўзга кўринган шоирлардан бири Бадриддин Чочийдир, яъни тошкентлик Бадриддиндир. Баъзи манбаларда Бадриддин Шоший ҳам деб кўрсатганлар.
Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда оз бўлганлиги туфайли Бадриддин Чочийнинг қайси йили туғилганлиги аниқ маълум эмас. У асосан Тошкентда яшаган, унинг 1332 йиллар атрофида Тошкентдан Ҳиндистонга боргани ва умрининг охиригача (1344) у ерда яшаганлиги ҳақида манбаларда келтирилган369.
Бадриддин Чочийнинг Тошкентни ташлаб Ҳиндистонга кетишига, у даврдаги сиёсий ва ижтимоий аҳвол сабаб бўлган бўлса керак. Ҳиндистонда у ўз асарларини форс тилида ёзган. Бадриддин Чочий Бадр, Шоший тахаллуслари билан ҳам ижод қилган. Бадриддин Чочий ажойиб ғазаллар ёзиш билан бир қаторда, катор қасидалар ҳам ёзган. Шоирнинг «(Қасидаи шитоия» («Қиш қасидаси»), «Қасидаи сойфия» («Ёз қасидаси»), «Қасидаи рабиъия» («Баҳор қасидаси») каби асарларида табиат гўзалликлари ва ҳар фаслнинг ўзига хос манзаралари тасвирланган. Ҳиндистонлик тазкиранавис олимлардан Мирҳусайн Дўст ўзининг «Тазкираи Ҳусайний» асарида Бадриддин Чочий ҳакида бундай деб ёзади:
«Мавлоно Бадриддин Чочий ўз ватанидан Муҳаммадшоҳнинг ўғли Тўқлуқшоҳ даврида Деҳлига келади. У ўзининг шоирлик маҳорати билан ажралиб турган ва унинг девони тахминан олти минг байтдан иборат бўлган»370.
Шунингдек, манбаларда Бадриддин Чочий «Шоҳнома» номли асар ёзганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган371. Бадриддин Чочийнинг қасида, ғазал ва рубоийларининг бир қисми ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланмоқда372. Бундан ташқари унинг шеърларидан бир қисми Авхададдин Анварий ва бошқаларнинг девонлари билан бир муқова қилинган қўлёзмада ҳам сақланиб қолган373. Шунингдек, Бадриддин Чочий қасидалари Душанбе ва хорижий мамлакатларнинг қўлёзма хазиналарида сақланиб қолган.
Бадриддин Чочий шеърлари истиорага бой ва фалсафий тушунчаларни қамраб олган қийин услубда ёзилган.
Унинг шеърларида ижтимоий ҳаётдаги қийинчиликлар тўғридан-тўғри берилмай, сўз ўйинлари, ҳар хил тушунчалар орқали ифода этилган. Бадриддин Чочий асарларини ўрганган олимлар ўз асарларида буни таъкидлаб ўтганлар. Амин Аҳмад Розий ҳам ўзининг «Ҳафт иқлим» («Етти иқлим») асарида бу ҳақда тўхталиб ўтган. Шунингдек, Садриддин Айний «Намунаи адабиёти тожик» номли асарида қуйидагиларни ёзади: «Бадриддин Чочий асарларининг кўпчилигини шарҳсиз ва унда учрайдиган луғатларни ҳал қилмасдан туриб тушуниш қийиндир. Унинг шеърларидан кўриниб турибдики, таржима соҳиби ҳайъат ва нужум (астрономия) илмидан хийла хабардор бўлиб, нодир термин ва сўзлар хазинаси бўлган. Бу мажмуага унинг осон шеърлари танлаб олиб киритилди.
Баъзи шоирлар ва қасиданавислар ўзларининг диний маҳоратларини кўрсатиш учун айрим ғазаллари, рубоийлари ва қасидаларинигина шундай услубда ёзганлар. Аммо девонининг аввалидан охиригача шу услубда ҳали бирон-бир шоир ёзолмаган. Бадриддин Чочий гоҳо Бадр, гоҳо Бадри Чоч ва гоҳо Бадри Чочий тахаллусларида шеърлар ёзган».
Бадриддин Чочийнинг шеърларини тушуниш қийин бўлганлиги учун ҳиндистонлик олим, «Ғиёс ул-луғот» асари муаллифи Ғиёсиддин ибн Жамолиддин Бадриддин Чочий шеърларига махсус шарҳ ёзган ва ўз асарини «Кошиф ал-асрор» деб атаган. Бу маълумот 1908 йили Ҳиндистонда босилган «Куллиёти Хоқоний»нинг охирида келтирилган.
Бу ҳақда Садриддин Айний ёзади: «Бадри Чочий, Шоший — Тошкандий 745/1344 йили вафот этган бўлиб, «Ғиёс ул-луғот» муаллифи Ғиёсиддин ибн Жамолиддин Бадри Чочий қасидаларига шарҳёзган. Бу шарҳни 1256/1840 йили ёзишга бошлаган ва 1257/1841 йили тамом қилган. Бу шарҳ Ҳиндистонда 1895 йили иккинчи марта нашр қилинган». Садриддин Айний Бадриддин Чочий қасидасига шарҳ ёзган Ғиёсиддиннинг ўз муқаддимасида ёзган қуйидаги сўзларини келтиради: «Маълум бўлсинки, бу девоннинг муаллифи Бадр тахаллусли Бадриддин Туроннинг Чоч шаҳридан бўлиб, 733/ 1332—1333 йили Деҳлига келади. У Султон Муҳаммадшоҳ ибн Ғиёсиддин Тўғлуқшоҳхизматида бўлади, «Фахри замон» лақабини олган эди. Бу маълумотдан маълум бўладики, Бадриддин Чочий Ҳиндистонда 12 йил яшаган.
Замонасининг ажойиб шоири Бадриддин Чочий ўзи яшаётган даврнинг ижтимоий ҳаётидан четда қола олмаган. Унинг шеърларида лирика билан бир қаторда, у даврдаги ижтимоий ҳаёт ҳам ўз аксини топган. Ҳинд султонлари саройида яшаган Бадриддин Чочий бир шеърида ўз муҳити ва одамлар ҳақида «дўстони замона бад аҳданд»374 (замондош дўстлар аҳдига бевафо, ёмон аҳдлидурлар) деб ёзган эди. Ўз даврида унинг ҳамасрлари Бадри Чочийни «Фахри замон» («Замон ифтихори») деб атаганлар. Бадриддин Чочий қасидаларини кўчирган хаттот ҳам бу борада, асарнинг охирида бундай деб ёзган: «...Таснифи Бадри Чочийки, лақаби он «Фахри замон» аст»375 (Бу Бадри Чочийнинг асари бўлиб, унинглақаби «Фахри замон» («Замон ифтихори»)дир. Шунингдек, бу борада Шамсиддин Сомий «Қомус ал-аълом»да маълумот келтириб ўтган. Унинг ҳақиқатда ҳам ўз асрида буюк шоир бўлганлигига шоирнинг ўзи томонидан қилинган баъзи ишоралар ҳам бор. У бундай деб ёзади:
Мароке фахри замон хонда, шоҳи исломам,
Лақаб магуй бажуз булбули шакар гўфтор.
(Ислом шоҳи мени "Замон ифтихори" ҳисобласа-да, менга "ширинсухан булбул"дан бошқа лақаб қўйманглар).
Бундан маълум бўладики, Бадриддин Чочий бундай юқори мақтов ва унвонлардан кўра, ажойиб шоир бўлишнинг ўзи юқори туради, демоқчи бўлади. Амин Аҳмад Розий ўзининг «Ҳафт иклим» асарида, аввало Шош шаҳрига таъриф беради, у ердаги ўсимликлар, сувлар ва тоғлар ҳақида тўхталади. Сўнгра Шош қадим шаҳарлардан бўлиб, Банокат номи билан ҳам шуҳрат топган, ҳозирда Тошканд ва Тошкент аталади деб кўрсатади. Сўнгра X асрда Тошкентда яшаган иқтидорли олим ва шоир Қаффоли Шоший ҳакида гапиради. Бадриддин Чочийни «Бадр Шоший» деб кўрсатади ва унинг ҳақида бундай деб ёзади:
"Бадр Шоший латофат ва фазилат осмонида тўлин ой ва фасоҳат ва фатонат осмонида чарақлаган юлдуз бўлган".
1908 йили Ҳиндистонда нашр қилинган «Куллиёти Хоқоний»нинг охирида келтирилган маълумотларга қараганда, Бадриддин Чочийнинг қасидалари луғат ва истилоҳлари (терминлари) билан Ҳиндистонда нашр қилинган. Бадриддин Чочий Ҳиндистонга келганда Амир Хисрав Деҳлавий (1253— 1325) эндигина вафот этган эди.
Шу даврда Чочдан (Тошкентдан) Ҳиндистонга келган шоир Бадриддин Чочийнинг «фахри замон» лақабини олиши ўз даврининг ажойиб шоири бўлганлигини ифода этади. Буюк ҳинд шоири ва мутафаккири Амир Хисрав Деҳлавий ижоди Ўрта Осиё ва Хуросон шоирларининг ижодига ижобий таъсир кўрсатган бўлиб, ўз навбатида, «замон ифтихори» лақабини олган Бадриддин Чочий ҳам унинг ижодидан баҳраманд бўлган.
Бадриддин Чочий ижоди билан жиддий шуғулланган шоир Абдулаҳад Анисий (Азизов) бундай деб ёзади: «Биз айтиб ўтмоқчи бўлганимиз Бадри Чочий (ваф. 1344) қасидачилик ривожланиб, мураккаблашиб, нависанданинг ўзи яшаган замон ҳаётига муносабатини ифодалашнинг энг нозик кўриниш ва усуллари вужудга келган даврда яшаб ижод этди... У яшаган даврда Ҳиндистонда Хисрав Дехлавийнинг (1253—1325) таъсири жуда кучли эди... Ҳаётининг сўнгги даврларини Деҳлида ўтказган Бадри Чочий ҳам бу соҳада Хисравга маълум даражада эргашган эди...
Бадри Чочийнинг ижоди ҳам кўпгина Шарқ мутақаддимин адиблари ва шоирларининг ижоди каби кўп қирраликдир... Бадри Чочий ҳаммадан аввал халқпарварлик, инсонпарварлик позициясида туради. Унинг учун инсон дунёдаги энг муқаддас мавжудотдир. У инсонни улуғлаб бундай деб ёзади: «Дунёнинг аввалидан охиригача ўйладим, инсон навидан яхшироқ вужудни кўрмадим»376.
XIV асрда давр тақозоси билан Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга қатор олимлар бориб қолган ва у ерда яшаб ижод этган эдилар. Шулар орасида тошкентлик шоир Бадриддин Чочий ҳам бор эди. Унинг ижоди Ўрта Осиё ва Ҳиндистон адабий алоқалари тарихида ижобий аҳамиятга эга. «XIV аср Ўрта Осиё ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги маданий-адабий алоқаларни ривожлантиришда Бадриддин Чочийнинг ижоди катта роль ўйнаган»377.
Тошкентлик шоир Бадриддин Чочийнинг ижоди атрофлича ўрганишга лойиқдир.

3.2.4. Жамшид Шоший (XIV)

Унинг тўлиқ исми - Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Аҳмаддир. Жамшид Шоший ўз даврининг ажойиб олими ва хаттоти бўлган. У машҳур олим Тафтазонийда таҳсил олган. Жамшид Шоший унинг «Талмих фи кашф ал-асрор ат-тавзиҳ»378 китобига ҳошия ҳам ёзган. Шунингдек, Жамшид Шоший алломаи Замахшарийнинг «Кашшоф ан ҳақойиқат-танзил» номли асарини 759/ 1358 йили ажойиб насх хати билан кўчирган379. Жамшид Шоший томонидан ёзилган мазкур ҳошия ва унинг томонидан кўчирилган Замахшарий «Кашшоф» асарининг қўлёзмалари ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар фондида сақпанмоқда.

3.2.5. Ҳамидуддин Тошкандий (ваф. 850/1446)

Мавлоно Ҳамидуддин Тошкандий таниқли олим ва шоир ўтган, форс ва aраб тилида асарлар ёзган, баъзи китобларга шарҳлар битган. Шундай асарлардан бири ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланаётган «Ҳошият ал-ҳошият ат-талвиҳ» деган қўлёзмадир (инв. № 3040). Бу қўлёзма 982/1574 йилда кўчирилган, 144 варақ.
Маълум бўлишича, «ат-Талвиҳ» (758/1357 йилда ёзилган) Саъдуддин Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний таълифи бўлиб, ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида бу асарнинг анчагина қўлёзмаси мавжуд (инв. № 7268, 6194, 2958, 5319 ва б.). Ҳамидуддин таълифи ат-Тафтазоний асарига ёзилган ҳошия шарҳидир. Асар араб грамматикаси устида баҳс қилади.
Яна таржимаи ҳол соҳибининг ёзган асарларидан бири «Шарҳ ар-рисолат фи одоб ал-баҳс» («Одоб ал-баҳс рисоласига ёзилган шарҳ»)дир.
Хўжа Ҳасан Нисорий ўзининг «Музаккир ал-аҳбоб» асарида Мавлоно Ҳамидуддин Тошкандий ҳақида гапириб шундай дейди: «Мавлоно Ҳамидуддин ширинсухан, суҳбати латиф, улфати одам эди, шакаррез шеърлар ёзар эди. У киши Тошкентда вафот этди. Мана бу икки байт у кишига тегишли:
Най садоси ҳаддидан ортса таъсир этар кўп,
Най нашъаси ўзгача дилда қолар асар кўп.
 Гулшан аро ҳар гулга қачон назар солурмен,
Ишқ ғамида лоладек бўлур доғи жигар кўп380.

3.2.6. Абдулвадуд Котиб (ХV-ХV)

Унинг тўлиқ исми Абдулвадуд ибн Хожа Абдулвасиъ Шоший бўлиб замонасининг ажойиб хаттотларидан бўлган.
Валиаддин Абдуллоҳ хатиб Табризий томонидан 737/1336 йили езилган «Мушкотал-масобиҳ» номли асарини 946/1540 йили чиройли насх хати билан кўчирган. Бу нусха 555 варакдан иборат бўлиб, ҳозирда ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар фондида сақланмоқда381. Мазкур хаттот томонидан кўчирилган биргина Қўлёзма бизгача етиб келган. Албатта, Абдулвадуд Котиб ўз ҳаёти давомида бир қанча китобатлар қилган ва араб, форс тилларини яхши билган. Келажакда унинг янги китобатлари ҳам топилиши мумкин.

3.2.7. Ҳофиз Кўҳакий (XVI)

Тошкентда яшаб ижод этган Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг иқтидорли олими ва тарихчиси бўлган. У машҳур ўзбек олими Улуғбекнинг (1394-1449) шогирди Али Қушчининг (XV) набирасидир382.
Ҳофиз Кўҳакий паркентлик Камолиддиннинг ўғли бўлиб, тўлиқ исми Султон Муҳаммаддир. Қудурийнинг «Мухтасар ал-Қудурий» номли асари Ҳофиз Кўҳакийнинг ўғли Абдуллоҳ тарафидан 1116/1704-1705 йили кўчирилган. Қўлёзманинг охирида бундай деб ёзилган: «Котиб - Абдуллоҳ валади Ҳофиз Султон Муҳаммад»383.
Ҳофиз Кўҳакий халқ ўртасида Ҳофиз Кўйкий номи билан машҳур бўлган. У тарих, араб тили ва грамматикаси, мантиқ, ҳуқуқшунослик ва диний илмлар билан шуғулланган, бу борада қатор асарлар тасниф этган.
Ҳофиз Кўҳакий араб тили ва грамматикасини, мантиқ илмини яхши билганлиги учун мадрасаларда ҳам дарс берган. Муҳаммад Ҳошим ибн Муҳаммад Қосим ўзининг «Насамот ал-қудс мин хадойиқ ал-унс» асарида Ҳофиз Кўҳакий ҳақида бундай деб ёзади:
«Ҳофиз Кўҳакий номи билан шуҳрат топган Мавлоно алломаи Тошкандий Мавлоно Асомиддиннинг шогирдларидан бўлиб, қатор асарлар тасниф қилган».
Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг илмли ва обрўли кишиси бўлганлиги учун бўлса керак, 935/1528 йили Тошкентдан тўй муносабати билан Ҳиндистонга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳузурига юборилган эди. Ҳофиз Кўҳакийнинг бу тўйда қатнашганлиги «Бобурнома»да келтирилган. «Шанба куни ойнинг олтисида тўй бўлди... Ўзбек элчилари... бу тўйда бор эрдилар... Сўл қўлда ҳам ушбу дастўр била ўзбек элчилари ўлтуруб, беклардин Абдуллоқа фармон бўлдиким, булар била ўлтурғай...
Улуғ ош тортилғонидин кейин... Хожа Мир султонға ва ўғлонлариға ва Ҳофиз Тошкандий ва мулло Фарруҳ бошлиқ Хожанинг мулозимлариға ва ўзга элчиларга ҳам олтундин, кумушдин таркаш била инъомлар бўлди»384.
Шунингдек, ҳинд тарихчиси Абдулқодир Мулукшоҳ Бадавоний, ўзининг «Мунтахаб ат-таворих» номли тарихий асарида келтиришича, Ҳофиз Кўҳакий Акбаршоҳ даврида 977/1569 йили иккинчи марта Ҳиндистонга боради. Акбар томонидан қабул қилинади ва олимлик маҳорати учун катта туҳфалар олишга муяссар бўлади.
Бадавоний ёзади: «Ҳофиз Тошкандий номи билан танилган Ҳофиз Кўҳакий зўр донишманд бўлиб, айниқса, араб тили ва адабиётини яхши билган. Мавлоно Асомиддиннинг шогирди бўлиб, ўз даврининг ҳамма илмларидан яхши баҳраманд бўлган олимдир. Ўз даврида Мовароуннаҳрда яшаган олимлар унинг бузурглигини тан олган эдилар. У Ҳиндистондан Маккага боради ва у ердан Туркияга келади. Турк султони билан учрашади. Ҳинд диёрида топган иззат ва обрўни у ерда ҳам топади. Вазирликка қилинган таклифни рад этиб, ўз диёри Мовароуннаҳрга (Тошкентга) қайтиб келади ва у ерда вафот этади. У ўз ҳаётида икки катта олимдан таълим олишга мушарраф бўлган. Биринчиси қозихон лақабли қози Низом Бадахший бўлиб, иккинчиси Мавлоно Асомиддин Иброҳимдур... Аҳли маъни орасида яхши эътибори ҳам бор эди... Фасих забон, хуш тақрир олим бўлиб, мўътабир таснифлари ҳам бордир... 992/1584 йили вафот этган»385.
Бир нарсага эътибор бериш керакки, Ҳофиз Кўҳакий ҳинд султони ҳузурида ҳам, турк султони ҳузурида ҳам, ниҳоятда обрў кўрса-да, ҳатто, вазоратда ишлаш таклиф қилинса-да, у ўз ватанини, ўзи туғилиб ўсган ва ижод этган диёрини ҳар қандай молу дунёдан ва мансабдан юқори қўя олган олимдир. "Ҳофиз Кўҳакий Ироқ, Миср, Сурия, Афғонистон, Эрон ва бошқа мамлакатларга саёҳат қилган".
Тошкентлик Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад номли олим Мирҳусайнийнинг «Муаммо» асарини 984/1576— 77 йили шарҳ қилади ва Тошкентда ўзи кўчиради.
Бу асарнинг бошланишида Ҳофиз Кўҳакий томонидан форс тилида «Таажжуб ва ҳайратли иш. Бу қандай гавҳарки Мавлоно Соний махфий сирларни балоғат ва латофат тариқи била маоний хазинасини фош қилибдурлар»386, — деб ёзиб қўйилган. Демак, Ҳофиз Кўҳакий 1576-1577 йилларда Тошкентда бўлган ва бу китобни ҳам мутолаа қилган. Ҳофиз Кўҳакийнинг имзоси бор мазкур қўлёзма асар тошкентлик Расулов деган кишидан сотиб олинган. Муҳаммад Олим Сиддиқий ўзининг «Ламахот» номли асарида ҳам «Алломаи ал-маъруф бил-Ҳофиз ат-Тошкандий ва «Устод ал-уламо Ҳофиз Тошкандий» деб келтирган387.
Тошкент тарихига оид қимматли манбалардан бири тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғлининг «Тарихи жадидаи Тошканд» асаридир. Бу асарнинг муаллиф қўли билан ёзилган нусхаси ва ундан кейин кўчирилган нусхалари сақланиб қолган. Муҳаммад Солиҳўз асарида Ҳофиз Кўҳакий ҳақида бундай деб ёзади: «Тошкент диёридаги Ҳофиз Кўҳакий маҳалласидан Мавлоно Кўҳакий ақлий ва нақлий илмларда зўр олим бўлган. Жомий Ҳиротийнинг араб тили грамматикасига оид «Шарҳи Мулла» асарига ҳошия ёзган. Баҳс ва жадал илмининг қоидаларини аъло даражага етказгандир. Ҳофиз Кўҳакий Тошкент аҳолиси ва олимларининг ифтихори бўлиб, Дашти Қипчоқ, Фарғона, Мовароуннаҳр, Бухоро, Эрон ва Хуросонда кенг шуҳрат қозонган олимдир»388.
Ҳофиз Кўҳакий турли масалаларга оид қатор илмий асарлар тасниф этади. У «Тарихи Тошканд»389 («Тошкент тарихи»), «Тарихи оли Чингиз» («Чингиз авлоди тарихи»)390, «Рисола фи фанн ат-тафсир вал-усул вал-фуруъ ва-л-мантиқ ва-л-калом («Тафсир, фиқҳ асослари ва тармоқлари, мантиқ ва калом илмн ҳақида рисола»), Абдураҳмон Жомийнинг «Шарҳи Мулла» номи билан шуҳрат топган «Фавоиди зиёия» номли араб тили грамматикасига оид шарҳига ҳошия»391, «Шарҳ аш-шарҳ одоб ал-мунозара» («Мунозара қоидаси» шарҳининг шарҳи»)392, Мавлоно Асомиддиннинг фамматикага оид «Мезон ул-адаб» («Билим мезони») асарига «Ужолат ул-баён фи шарҳ ал-мезон»393 («Мезон шарҳинингтезкор баёни») номли шарҳ каби қатор асарларнинг муаллифидир. Шунингдек, Ҳофиз Кўҳакий ёки Ҳофиз Тошкандий Муҳаммад ибн Адноннинг икки томлик «Тарихи Туркистон» номли асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган ва унга баъзи маълумотларни қўшиб бошқа ном билан атаган. Ҳофиз Кўҳакий ўз замонасининг ажойиб олими бўлганлигини «Самароти машойих»да келтирилган бир маълумотдан ҳам билса бўлади. Асар муаллифи ёзишича, ҳиротлик Муҳаммад Тоҳир деган олим илм талаби билан Бухорога келади. Ўз илмини янада такомиллаштириш учун бу ерда олим ва фозил кишилар кўп деб эшитиб, 971/1563—1564 йиллар атрофида Тошкентга келади. У Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий билан танишади ва унга шогирд бўлиб, таҳсил олади.
Тошкентда Ҳофиз Кўҳакий устозлигида бир неча йил таҳсил кўргандан кейин ўз замонасининг етук олими бўлиб етишади ва бу «Маъдани илм ва ҳикмат» («Илм ва ҳикмат кони — булоғи») бўлган Ҳофиз Кўҳакий билан хайрлашиб Бухорога қайтиб кетади. Юқорида биз тошкентлик Расуловдан сотиб олган қўлёзманинг аввалги саҳифасига Ҳофиз Кўҳакий томонидан ёзиб қўйилган сўзларни келтирдик. У қўлёзма 1577 йили кўчирилган. Демак, Ҳофиз Кўҳакий бу даврда ҳали ҳаёт бўлган. Бадавоний ўз асарида кўрсатишича, Ҳофиз Кўҳакий Тошкентда 992/1584 йили вафот этган ва баъзи маълумотларга қараганда, Қаффоли Шоший жаворида унинг мақбарасига кираверишда ўнг тарафга дафн этилган.
Ҳозир Тошкент шаҳрининг Собир Раҳимов туманида Ҳофиз Кўҳакий яшаган маҳалла «Ҳофиз Кўйки» деб аталади.

3.2.8. Ёрмуҳаммад Тошкандий (XVI)

Бу кишининг исми манбаларда Мавлоно Соний Ёрмуҳаммад ибн Пирмуҳаммад Тошкандий бўлиб, истеъдодли шоир эди, айниқса, муаммо жанрида муаллиф анчагина маҳорат қозонган. Форс тилида муаммо ёзишда Абдураҳмон Жомий биринчи даражада бўлган бўлса, ундан кейин ҳеч ким бу кишичалик маҳоратга эга бўлмаган эди. Ана шунинг учун Ёрмуҳаммад Соний, яъни «Иккинчи» деган тахаллусга эга бўлган. Демак, муаммода бу киши катта шуҳрат қозонган.
Ёрмуҳаммад Тошкандий Мирҳусайн ибн Муҳаммад Шерозийнинг (ваф. 1499) муаммоларига шарҳ ёзган. Маълумки, Мирҳусайн ўз асарини Ҳиротда Алишер Навоий илтимоси билан ёзган. Ёрмуҳаммад Бухорога бориб, у ерда илм таҳсил қилиб юрган кезларида ёза бошлаб, юртига қайтгач, уни тугатган. Тошкентда 984/1577 йили кўчирилган бу асарнинг бир нусхаси Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланмоқда (инв. №. 1863; 188 варақ). Бу асарнинг дастлабки варағида машҳур олим Ҳофиз Кўҳакий ўз қўли билан: «Таажжуб бу қандай гавҳарки, мавлоно Ёрмуҳаммад Соний махфий сирларини балоғат ва латофат тарихи била маоний хазинасини фош қилибдурлар. Ушбуни ёзувчи Ҳожи ал-ҳарамайн Ҳофиз Кўҳакий», деб ёзиб қўйган. Қўлёзманинг бир нусхаси ЎзР ФА ШИ Қўлёзма лар фондида мавжуд. Бу ҳам А.Жомийнинг «Муаммо»ларига шарҳдир, Қўлёзма 1775 йили кўчирилган394.
Ёрмуҳаммад Тошкандийга нисбат берилган учинчи қўлёзма ҳам бор. Бунинг номи «Мавлоно Шаҳоб муаммосининг шарҳи» деб аталади. Бу асар ҳам форс тилида. Мавлоно Шаҳобуддин 1536 йили Ҳиндистонда вафот этган шоир. Унинг асарига Нурмуҳаммад Тошкандий ёзган шарҳ 41 варақдан иборат бўлиб, 1581 йили кўчирилган нусхаси ЎзР ФА ШИ Қўлёзма-лар фондида сақланади (инв. № 10248/У)
Бундан ташқари, Ёрмуҳаммадга нисбат берилган: «Қирқ ҳадис» шарҳи» деган қўлёзма асар ҳам бор. Бунда муаллиф қирқта ўзига хос ибратли ҳикоялар ёзган. Бу асар ҳам ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида мавжуд (инв. № 10805/1, ҳажми 17 варақ).

3.2.9. Боқий Жарроҳ Тошкандий (XVI)

Исм-тахаллусидан маълум бўлишича, таржимаи ҳол соҳиби олим, табиб бўлган, шу билан бирга у шоир, мусиқашунос ва хаттот ҳам бўлган. Шарқ муаллифларидан Хатиб Табризий ўзининг «Мушкот ал-масобиҳ» («Чироғдон») асарида (ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди, инв. № 8017) айтилишича, у киши ўз асарини Тошкентда, Мавлоно Боқий уйида ёзиб тугатган. Бу асарнинг мавжуд 8017 рақамли қўлёзмаси муаллиф нусхасидан 1124/1712 йили Мухаммад ибн Иброхим қўли билан кўчирилган.
Шу билан бирга, бу киши хаттот сифатида ҳам анчагина китоблар кўчирган, баъзи асарларга шарҳлар ёзган. У Балхга бориб у ердан Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига етиб келган ва ўша ерда вафот этган. Боқий Жарроҳ Тошкандий котиблик қилиб, Давлатшоҳ Самарқандийнинг тазкирасини ҳам кўчирган395. Қўлёзмада бу нусха 988/1581 йили кўчирилган, деб ёзилган.
Манбалар хабар беришича, Боқий Тошкандий бир қанча асарларга шархлар ёзган. Чунончи, у «Юсуф ва Зулайҳо» достонига шарҳ ёзган, олимлар ўртасида кўпдан шарҳланиб келадиган «Одоб ал-мунозара» асар шарҳига араб тилида ҳошия ёзган.
Маълумки, «Одоб ал-мунозара»нинг муаллифи Абдураҳмон ибн Аҳмад Ийжий (ваф. 756/1345) бўлиб, унга ўзидан кейин кўп олимлар шарҳ боғлаганлар.
Бу асарга Мирсаййид Шариф Журжоний (ваф. 1414)дан тортиб кейинги даврларда ўнлаб олимлар шарҳ боғлаганлар. Ана шу шарҳларнинг бирига бу киши ҳам ҳошия ёзган. Боқий ҳошиясида бу шарҳнинг кимга тегишли экани айтилмаган.
Бу ўша даврда машҳур бўлган шарҳга боғланган ҳошиялардан бири бўлган. Боқий Тошкандий форс тилида анчагина ишқий ғазаллар ҳам ёзган. Аммо уни туркигўй шоир дейишган. Хўжа Ҳасан Нисорийнинг «Музаккир ал-аҳбоб» («Дўстлар ён дафтари») деган китобида «Мавлоно Боқий туркигўй шоирлардандир. У кишининг мана шу матлаи машҳурдир», деб ёзади. Хўжа Ҳасан келтирган байт қуйидаги:
Ишқ аҳли аро мендек ғам шифтаси камдур,
Мажнун менинг олимда бир аҳмади беғамдур396.
Қулимен ишқининг ким тенгламайдур —
Муҳаббат шевасинда шаҳни қулдин.
Бағоят ҳийлагардур зол гардун,
Агар эрсен ҳазар қилғил бу йўлдин397.
ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган (инв. № 9601) қўлёзмада Боқийнинг шеърлари ҳам ёзилган: Бу қўлёзма эса 1797—1809 йиллар орасида кўчирилган.

3.2.10. Мавлоно Обид хаттот (XVI)

Мавлоно Обид хаттот XVI асрда Тошкентда Севинчхожахон ва Султон Муҳаммад замонида яшаган. Бу ҳақда Восифий ўзининг «Бадойиъ ал-вақойи» асарида маълумотлар келтирган. Унинг ёзишича, Мавлоно Обид настаълиқ хатини ёзишда машҳур бўлган. Райҳоний сулс хатларини яхши билган. Мавлоно Обиднинг қўлида машҳур хаттотлар Ёқут, Мирали, Султон Али Машҳадийнинг шогирди мавлоно Маҳмуд хаттот, Мавлоно Азҳар томонидан ёзилган қитъалар бўлиб, 928/1522 йили Тошкент ҳокими Султон Муҳаммад ҳузурига ўзи ёзган қитъалар ва юқорида айтилган қитьаларни келтиради. У мажлисда ҳозир бўлган мажлис аҳллари унинг хат санъатидаги маҳоратига таҳсинлар ўқийдилар ва у султонга ҳам манзур бўлиб, котиблар зумрасига дохил бўлади398.

3.2.11. Мирза Муҳаммад Ҳайдар (ваф. 958/1556)

XVI асрда яшаган кўзга кўринган тарихнавис олимлардан Муҳаммад Ҳусайн Кўрагоннинг ўғли Мирза Муҳаммад Ҳайдардир. У «Тарихи Рашидий» номли тарихий асар муаллифи. У Мирза Ҳайдар номи билан машҳур.
Бу асар Мирза Ҳайдар томонидан 1541 — 1546 йиллар атрофида Абдурашидхон ибн Султон Саидхон ибн Юнусхонга атаб ёзилган. Шу сабабли бу асарни «Тарихи Рашидий» номи билан атаган.
Мирза Ҳайдарнинг ўз асарида кўрсатишича, бу ерда келтирилган тарихий воқеаларнинг кўпини у ўз кўзи билан кўрган ва уларда қатнашган бўлиб, бу жиҳатдан ҳам мазкур асар қимматли ҳисобланади.
Мирза Ҳайдар 905/1499-1500 йили Тошкентда дунёга келади. Мирза Ҳайдарнииг онаси Хўб Нигорхоним тошкентлик Юнусхоннинг қизи эди. Мирза Ҳайдар Заҳируддин Муҳаммад Бобурнинг холаваччасидир.
Отаси Муҳаммад Ҳусайн Кўрагон Тошкент ва Ўртатепа ҳокими бўлган. 1508 йили Шайбонийхоннинг амри билан Ҳиротда ўлдирилган. Отасининг вафотидан сўнг Мирза Ҳайдар бир неча йил Бобур ҳузурида бўлади. Сўнг 24 йил давомида Юнусхоннинг ўғли Султон Саидхон қошида бўлади ва тарбия топади. Унинг ҳарбий юришларида ҳам иштирок этади.
Маълум вакт Мирза Ҳайдар Кобул, Ғазна, Қандаҳор ва Панжоб ҳокими Комрон Мирза ҳузурида ҳам бўлади. Сўнгра Мирза Ҳайдар 947/1540 йилдан бошлаб 958/1551 йилгача Кашмирда ҳокимлик қилади. У Кашмирда кечаси бўлган жанглардан бирида ҳалок бўлади. Мирза Ҳайдарнинг «Тарихи Рашидий» асари Ўрта Осиё, Афғонистон, Шимолий Ҳиндистон, Тибет тарихини ўрганишда муҳим манбадир. Бу асарда Тўғлуқ Темурхондан (XIV) — 1546 йилгача бўлган тарихий воқеалар баён этилган.
Мазкур асарда фақат сиёсий ҳаёт тасвирланиб қолмай, Иссиқкўл, Кашмир, Тибет ва бошқа ўлкалар ҳақида ҳам жуда қизиқарли географик маълумотлар келтирилган.
Бу асардан икки қўлёзма нусха ЎзР Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Қўлёзмалар фондида сақланмоқда399. Улардан бири форс-тожик тилида ёзилган бўлиб, иккинчиси 1253/ 1837—1838 йили Кошғар ҳокими Зуҳуруддин Тожиҳаким беклик буйруғига биноан уйғур-ўзбек тилига таржима қилинган нусхадир. Қўлёзмада таржимоннинг номи келтирилмаган. Таржимон 1546 йилдан 1838 йилгача бўлган Кошғар тарихини ҳам ёзиб тўлдирган. Мазкур асардан, шунингдек, қўлёзма нусхалар Тожикистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзма асарлар хазинасида, Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг Санкт-Петербург бўлимида, Санкт-Петербург Давлат университети Шарқ факультетининг кутубхонасида сақланмоқда.

3.2.12. Шоҳаким Тошкандий (Холис) (ХII-ХIII)

Энг аввало Холис «Юсуф ва Зулайҳо» номли достони билан машҳур. Ўтган асрдан буён халқ орасида кенг тарқалган бу достоннинг бир неча қўлёзмалари хам ҳозиргача сақланиб қолган. Унинг баъзи нусхалари ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида мавжуд400.
Муаллифнинг муқаддимасидан маълум бўлишича, унинг Ҳавоий деган сайрамлик дўсти наср билан «Юсуф ва Зулайҳо» деган достон ёзиб, шоир Холисдан шу достонни шеърий қилиб битишни илтимос қилган. Натижада Холис достонни ёзишга киришиб, уни назмга солган. Бу жараёнда у достон тузилишини ўзгартириб ўз дидига мослаб қайта ишлаган.
Ундан ташқари, Холис фольклордан фойдаланиб назм билан бошқа достонлар ҳам ёзган. «Искандарнома», «Вафотнома», «Айюб қиссаси», «Қиёматнома» каби диний мавзуларда шеърий достонлар ёзди.
Ундан ташқари, Холис халқ орасида машҳур бўлган қиссалардан Мирза Содиқ Мунший Жондарийнинг «Дахмаи шоҳон» («Шоҳлар мақбараси» ёзилган вақти 1206/1791), муаллифи номаълум бўлган халқ достонларидан «Қиссайи зеваршоҳ», «Қиссайи Жарир» каби қиссаларни ҳам таржима қилган.

3.2.13. Шоҳий (XIX)

Шохўжа Ҳаким ибн Шофайзхўжа (тахаллуси Шоҳий) асли Тошкентнинг Оқ масжид маҳалласидан бўлиб, маърифатпарвар олимлардан эди. Бу киши ўқимишли, шоир, табиб ва маърифатпарвар бўлган эди. Дастлаб Юнусхон мадрасасида мударрислик қилган, кейин кўп мамлакатларга саёҳат ҳам қилган. У Ўрта Осиё, Кавказ, Туркия, Сурия, Миср, Ироқ, Саудия Арабистони каби ўлкаларни кезган, у ерлардаги таълим-тарбия ишлари билан қизиққан.
Шоҳий табобатдан дарс берган. Шогирдларнинг илтимосига кўра, у Маҳмуд ибн Умар Чағминийнинг (туғилган йили 1344) «Қонунча» асарини ўзбек тилига таржима қилган.
Китоб муқаддимасида таржимон ёзади: «Муҳаммад Шохўжа Тошкандий валади Шофайзхўжа Шайх Хованд Таҳурий сўзлаюрки, Маҳмуд ибн Умар Чағминий таснифлари «Рисолайи қонунчайи» машҳурни баъзи талабаларга таълим берур эрдим ва алар араб лисониға ва форсий забониға ноошнолик сабабли кўп машаққат чекар эрдилар ва баъзилари илтимос қилур эрдиларким, ушбу «Қонунча»ни ўз тилимизким, туркий чиғатойидур, ушбу тилда шарҳ айласангиз, бу вилоят аҳл-талабалари омматан баҳраманд бўлур эдилар ва ҳам сиздин нишона бўлур эрди, деб алар илтимосинча, осойишталик бўлса, иншооллоҳ қилурман деб ваъда берар эрдим»401.
Таржимон бундан кейин осойишталик бўлгач, уни таржима қилганини ёзади. Таржима 125 варақ. Қўлёзмада варақнинг аввали ва орқаси биттага ҳисобланишини назарга олсак, таржима 250 бетдан иборат бўлиб чиқади.
Маълумки, Чағминийнинг «Қонунча» асари араб ва ўзбек табиблари ўртасида кенг ишлатиб келинар эди.
Чағминийнинг «Қонунча» асари ҳақида домла Содиқ Мирзаев шундай деб ёзади:
«Табиб ва муҳандис Чағминийнинг бу асари ўзбек, туркман ва тожиклар орасида «Қонунча» деб машҳур бўлган. Буни баъзилар, масалан, «Кашф аз-Зунун» нинг муаллифи Котиб Чалабий «Қонун»дан олинган деб ёзади. Муаллифнинг ўзи бу мухтасар китобини мутақаддимийн (илгаригилар) китобларидан сайлаб олдим, дейди. Ибн Сино мутааххирин (кейингилар)дандир. Сўнг «Қонунча»нинг тузилиш тартиби Ибн Сино «Қонун»ининг тузилиш тартибидан бутунлай бошқача бўлган.
Аммо «Қонун»дан олинган бошқа бир мухтасар медицина китоби бор. У Тошкентнинг Оҳангарон водийсидан ўнинчи аср олими, ҳаким ва Ибн Синонинг шогирдларидан бўлган Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Юсуф Илоқийнинг асаридир».
Ундан ташқари, Шоҳий ва ҳиротлик Юсуф Табибнинг (ваф. 1544), «Жомеъ ал-Фавоид» («Фойдали мажмуа») асарини ҳам ўзбекчага таржима қилган эди. Бу китобни 1882 йилда Хоразмда шоир Муҳаммад Амин Ходим ҳам ўзбекчага таржима қилган эди. 1898 йилга келиб Шоҳий уни ўзбекчага таржима қилди ва уни «Таржимаи Шоҳий» деб атаб нашр эттирди. Бу таржиманинг бир нусхаси юқорида зикр этилган ўзР ФА Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фондида сақланади (инв. № 2900).
Шоҳий араб грамматикасига оид қўлланмалар, ўқиш китоблари ҳам ёзган, таржималар қилган, бир қанча китобларга ноширлик қилган.

3.2.14. Муҳаммад Солиҳ (XIX)

XIX асрда Тошкентда яшаб ижод этган тарихнавис олимлардан бири Муҳаммад Солиҳдир. Муҳаммад Солиҳ Раҳимхожа (қорахожа) ўғли 1830 йили Тошкентнинг «Қорёғди» маҳалласида дунёга келади. Ёшлик вақтидаёқ илм олишга қизиқади. Тошкент ва Бухорода таълим олади. Айниқса тарихга қизиққанлиги учун Тошкент тарихи ҳақида асар ёзиш ниятида бўлади. У ўзигача бўлган тарихчиларнинг «Равзат ус-сафо», «Бобурнома», «Тарихи Муқимхоний», «Тарихи Абулфайзхон», «Туҳфаи хоний» каби тарихий асарларини мутолаа қилади ва ўзининг Тошкент тарихига бағишланган махсус «Тарихи жадидаи Тошканд» («Тошкентнинг янги тарихи») номли асарини ёзади. Ҳозирда бу асарнинг уч қўлёзма нусхаси ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзма асарлар хазинасида сақланмоқда402. Улардан бири Муҳаммад Солиҳнинг ўз қўли билан китобат қилинган нусха бўлиб, 1040 варақдан иборат. Ундан икки нусха кўчирилган. Улар қисқартирилган нусхалар бўлиб, биринчи нусха Набирахожа Сайидхожа ўғли, иккинчи нусха Муҳаммад Ҳасан ва Носиров Абдуллалар тарафидан кўчирилган. Мазкур асарда келтирилган маълумотларга қараганда, бу асарни Муҳаммад Солиҳқарийб йигирма йил давомида ёзган ва ундан кейинги даврда ҳам баъзи тузатиш ва маълумотлар киритиб борган. У ўз асарининг охирида 1887 йилги воқеаларни ҳам баён этган.
Муҳаммад Солиҳ ўрта аср тарихчилари анъаналарига кўра, воқеаларни баён этишни қадим замонлардан бошлайди ва Қўқон хонлигининг ташкил топишига келгандан кейин бевосита Тошкент тарихини ёзишга ўтади. Муҳаммад Солиҳ асарнинг иккинчи ярмида асосан Тошкент тарихи ҳақида гапирсада, Тошкент шаҳрига боғлиқ масалаларни Ўрта Осиёда содир бўлаётган бошқа воқеалар билан боғлиқ ҳолда баён этади. Масалан, Бухоро ва Қўқон хонликлари ўртасидаги курашлар, Қўқон хонлигининг Тошкент аҳолисига нисбатан тутган сиёсати, халққа кўрсатилаётган жабр-зулм ва унга қарши Тошкент аҳолисининг қўзғолонлари ва норозиликлари ўз ифодасини топган. Шунингдек, мазкур асарда Тошкент шаҳрининг географияси ва топографиясига оид қизиқарли маълумотлар келтирилган. Шаҳарнинг ўн икки дарвозаси, уни ўраган девор, шаҳарнинг тўрт даҳаси, маҳаллалар, шаҳардаги мадраса, масжид, ҳаммомлар, шаҳарни сув билан таъминлаб турувчи ариқлар, анҳорлар, кўприклар, деҳқончилик маҳсулотлари ва бошқа қатор масалалар юзасидан қизиқарли маълумотлар келтирилган403.
Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» асарида келтирилган маълумотлар шунинг учун ҳам қимматлидирки, муаллиф бу баён этилган воқеаларнинг кўпини ўз кўзи билан кўрган, уларнинг ичида бевосита қатнашган ва уларнинг шоҳиди бўлган.
1941 йили академик Я.Ғ.Ғуломовнинг бу асар ҳақидаги бир мақоласи босилган эди. Шунингдек, баъзи асарларда ҳам бу асарнинг борлиги қайд қилиб ўтилган.
Тошкент тарихини ўрганишда катта илмий аҳамиятга эга бўлган бу тарихий асар жиддий ўрганилган эмас.
Бу қўлёзма асарнинг қисқача илмий таърифи «ЎзР ФА . Шарқ қўлёзмалари тўплами» номли каталогда берилган.
Умуман айтганда, Муҳаммад Солиҳнинг «Тарихи жадидаи Тошканд» номли тарихий асари XIX аср Тошкентнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти тарихини урганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

3.2.15. Эшонхўжа Тошкандий

Бу кишининг тўла номи Абу Убайдуллоҳ Муҳаммад ибн Султонхўжа бўлиб, Эшонхўжа қори Тошкандий сифатида машҳур. Эшонхўжа Тошкандий фанда тарихчи сифатида танилган. Унинг «Хулосат ал-аҳвол» («Қисқа таржимаи ҳол») деган асари бўлиб, унда муаллиф ўз таржимаи ҳолини Қўқон хонлиги, хусусан, хонликнинг Тошкент ҳокимлигида юз берган воқеаларни тасвирлайди. Муаллиф ўзи яшаган даврдан 1865 йилгача бўлган тарихий воқеаларни баён этиб кетади. Асар 240 варақдан иборат.
Эшонхўжа Тошкандийнинг «Хулосат ал-аҳвол» асари муқаддима, тўрт боб ва хотимадан иборат. Муқаддима (16-96 варақлар), биринчи боб (96—666) муаллиф таржимаи ҳолига оид бўлиб, бунда у, асосан ота-онаси ҳақида тўхтайди, ёшлик даври ва мадрасада ўқиганлиги ҳақида маълумотлар баён қилади. Иккинчи боб йигирма беш варақ (666—91а), учинчи боб ўттиз беш варақ (91а—126а) бўлиб, ундан сўнгги охирги боб (126а—240) яхлит келган, хотима ажратилмаган. Унда муаллиф ҳаёти ва мамлакатда юз берган сиёсий воқеалар баён этилади. Хулосада 1865 йил воқеалари ҳақида тўхталади404.
Муаллиф хонликда мирза ва солиқ йиғувчи бўлиб яшаган. Кейинчалик у амалдан четлатилган. Шу борада бирмунча маблағ тўплаб, маълум миқдорда ер эгаси бўлиб ҳам қолади. Таржимаи ҳол соҳиби хонлик билан халқ ўртасидаги шахс бўлган. Шу жиҳатдан унинг баён этган воқеалари ичида халқ оммасининг аҳволи ҳақида ҳам бевосита ва билвосита маълумот берилиши табиий.

4.2.16. Муҳаммад Юнус Котиб

Бизгача илмий мерос сифатида етиб келган қўлёзма асарларни ўрганар эканмиз, ўтмишда хаттотлик санъатини севган хаттотлар яшаганлигини кўрамиз. Уларнинг сермашаққат меҳнати туфайлигина ҳар хил асарларнинг қўлёзма нусхалари бунёд этилган. Шарқ олим ва шоирларининг асарларини ардоқлаган ва улардан нусхалар кўчирган ана шундай ажойиб хаттотлардан бири хаттот Муҳаммад Юнус котиб эди.
Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий асарлари, ўз навбатида, Тошкентда ҳам асрлар оша, жуда кўп хаттотлар томонидан кўп нусхаларда кўчирилган. Улар орасида Алишер Навоий асарларининг Тошкентда атоқли хаттот Муҳаммад Юнус котиб томонидан кўчирилган баъзи қўлёзма нусхалари ҳам бор. Муҳаммад Юнус котибнинг ота-боболари ҳам хаттот бўлганлар. Унинг отаси Муҳаммад Бобожон ва ўғли Муҳаммад Яҳё ҳам хаттот бўлганлар. У Шаҳрисабздан Тошкентга келиб қолади. Унинг кўчирган Қўлёзма асарлари охирида келтирган маълумотларига Қараганда, Тошкентда Қашқар маҳалласида бир неча йиллар Давомида истиқомат қилган. Муҳаммад Юнус котиб насх, настаълиқ ва шикаста хатларни ёзишда моҳир хаттот бўлган. У фақат котиб бўлиб қолмай, ўз навбатида, араб ва форс тилларини ҳам яхши билган. Муҳаммад Юнус котиб Тошкентда яшаган вақтида Алишер Навоий асарларини қўчириш билан машғул бўлган. У Алишер Навоийнинг машҳур «Хамса», «Маҳбуб ул-қулуб», «Лисон ут-тайр», «Мажолис ун-нафоис», «Ғаройиб ус-сиғар» ва бошқа асарларидан бир нечалаб нусхалар кўчирган. Муҳаммад Юнус Котибнинг Алишер Навоий асарларидан Тошкентда кўчирган нусхалари орасида икки нусха — «Хамса» диққатга сазовордир.
Улардан бири (1278-1280) 1861—1863 йиллар орасида китобат қилинган. «Хамса»га киритилган ҳар бир достоннинг охирида мазкур нусхани ҳақиқатда ҳам Тошкент шаҳрида шаҳрисабзлик Муҳаммад Юнус Котиб томонидан кўчирилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Яна шу муқовага Муҳаммад Юнус Котиб томонидан кўчирилган Алишер Навоийнинг «Маҳбуб ул-қулуб», «Лисон ут-тайр» асарлари ҳам киритилган. «Лисон ут-тайр» асарининг охирида бундай деб ёзилган: «Бу муаззам ва мукаррам нусха Навоий ва Фоний тахаллусли ҳазрат Амир Алишернинг «Лисон ут-тайр» асари, 1280/1863 йили Тошкентда фақир ва ҳақир Муҳаммад Юнус валади Муҳаммад Бобожон Шаҳрисабзий қўлида таҳрир топди».
Иккинчи нусха эса 1289/1872—1873 йили кўчирилган бўлиб, асар аввалида икки саҳифасига бадиий лавҳа ишланган. «Хамса»даги беш достоннинг аввалига ҳам алоҳида-алоҳида бадиий лавҳалар ишланган. Асар ажойиб настаълиқ хати билан қўқон қоғозида ёзилган. Мазкур нусха охирида қуйидаги сўзлар келтирилган: «Алишер Навоий хазратларининг муборак «Хамса» асари 1289/1872—1873 йили фирдавс монанд Тошкентнинг кошғарлик маҳалласида бу фақир шаҳрисабзлик Муҳаммад Юнус ибн мулла Бобожон қўлида анжомиға етди». Шу муқовага бирга муқоваланган «Маҳбуб ул-қулуб» асари ҳам 1873 йили шу ерда мазкур котиб томонидан чиройли настаълиқхатибилан кўчирилган.
Қўлёзма асарларининг кўпида камтарлик юзасидан, хаттотлар ўз номларини келтирмайдилар. Хаттотлар бу асарни ўқиган кишилардан, агар уни кўчириш асносида бирон-бир камчиликка йўл қўйган бўлсалар, кечиришларини сўраш билан сўзни тамомлайдилар. Шунин учун кўп қўлёзма асарларни қайси шаҳарда ва ким томонидан кўчирилганлигини аниқлаш қийин.
Баъзи котиблар жуда яхши иш қилганлар. Улар ўз номларини келтириш билан бир қаторда, мазкур қўлёзмани қайси шаҳарда кўчирганлигини ҳам кўрсатиб ўтган. Муҳаммад Юнус котиб томонидан кўчирилган Алишер Навоий асарларининг мазкур нусхалари охирида келтирилган маълумотлардан, уларнингТошкентда китобат қилинганлиги аниқ кўриниб турибди. Ҳатто бу асарлар Тошкентнинг қайси маҳалласида кўчирилганлиги ҳам аниқ қўрсатилган. Кўп йиллар давомида Тошкентда яшаганлигини ва анча асарларни Тошкентда китобат қилганлигини назарда тутиб, Муҳаммад Юнус Котибни бу рисолага киритдик. Муҳаммад Юнус Котибнинг Алишер Навоий асарларидан меҳр билан кўчирган қўлезма нусхалари ҳозирда ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг Кўлёзмалар фондида сақланмоқда.

* * *

XIX асрнинг иккинчи ярмида Европа ва Осиё мамлакатлари ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар Туркистонга ҳам таъсир қилиб, бу ерда маърифатчилик ривож топа бошлади. Бу жараёнда Тошкентнинг миллий-илғор зиёлиларининг ўрни алоҳида бўлди.
XIX аср охиридан бошлаб Тошкент «жадидлик» номи остида юзага келаётган маърифатчилик ҳаракатининг маркази бўлиб қолди. Туркистоннинг маърифатпарвар зиёлилари ўлканинг ривожланган дунёдан сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ортда қолганини, шу ҳолат мамлакат Россия империяси мустамлакаси бўлиб қолишининг асосий омилларидан бири эканини тушуниб етишган. Натижада улар Шарқ ва Ғарб маданиятининг энг яхши ютуқларини ўзлаштиришга интилиб, халқнинг маданияти, турмуш тарзи ва маърифатини ривожланган мамлакатлардаги даражага қадар кўтариш ҳамда Туркистонда миллий-демократик давлат барпо этиш мақсадини қўйишди. Бу ҳаракатга Маҳмудхўжа Беҳбудий билан бирга тошкентлик таниқли жамоат ва сиёсий арбоб, журналист ва педагог Мунавварқори Абдурашидхонов раҳбарлик қилди. У Тошкентда биринчи бўлиб, янги усулдаги мактабни, сўнг ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг асоси ҳисобланган олий ўқув юрти — «Туркистон халқдорилфунуни»ни очган. У «Адиби аввал» ва «Адиби соний» дарсликларини ёзган. Айни маҳалда ўзбек тилидаги «Тараққий», «Хуршид», «Кенгаш» газета ва журналларининг ҳам асосчиларидан биридир.
Абдулла Авлоний, Убайдулла Асадуллахўжаев, Саидрасул Саидазизов ва бошқаларни ўз доирасига олган Тошкентнинг илғор маҳаллий зиёлилари янги усулдаги мактаблар, дарсликлар, театр гуруҳлари, маърифатчилик жамиятлари тузиш, газеталар нашр этиш ишига бошчилик қилишди. Тошкентда шундай мактаблардан биринчисини Мунаввар қори Абдурашидхонов «Намуна» номи остида ташкил қилди. 1910 йилларда Тошкентда ана шундай номда 10 дан ортиқ мактаблар очилган. Тошкентда XX аср бошида «Тараққий», «Хуршид», «Шуҳрат», «Осиё», «Тужжор» ва бошқа газеталар чоп этилган.
Маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, давлат ва жамоат арбоби Абдулла Авлонийнинг халқни маърифатли қилиш учун маънавий тарбияга бағишланган «Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» асари кўпчилик учун дастурий китоб бўлиб қолди. Убайдулла Асадуллахўжаев Россияда таълим олган биринчи ўзбек ҳуқуқшуноси эди. У ўз вақтида таниқли ёзувчи Л.Н. Толстой билан маданият масалаларини муҳокама қилиб, хат ёзишган. Тошкентлик шоирлар Тавалло, Сидқий Хондайлиқий, Хислат ва халқни маърифатга даъват этган бошқа шоирлар Туркистон ҳаётида муҳим роль ўйнаганлар. Шундай қилиб, Тошкентнинг маънавий ва илмий-маданий салоҳияти барча даврда юқори бўлиб, у жаҳон цивилизациясининг марказларидан бири - Ўзбекистон маданиятининг энг муҳим қисмини ташкил этгани тарих саҳифаларида ўзининг аксини топган.

_____________
345 Қаранг: История Ташкента / Отв. ред-р: Зияев Х.З., Буряков Ю.Ф. -Т.: Фан. 1988. -С. 107.
346 Қаранг: ЎзР ФА Шарқшунослик институти Қулёзмалар фонди. Инв. № 108051/1.
347 Ўша ерда. Инв. № 1863.
348 Ўша ерда. Инв. № Ю248/У1.
349 Ўша ерда. Инв. № 2262.
350 Хожа Ҳасан Нисорий. Музаккир ал-аҳбоб. ЎзР ФА Шарқшунослик институти Қўлёзмалар фонди. Инв. № 4282. 81-саҳифа.
351 Мутрибий. Тазкират аш-шуаро. ЎзР ФА Шарқшунослик институти Қулёзмалар фонди. Инв. № 2363. 71-саҳифа.
352 Қаранг: История Ташкента / Отв. ред-ры: Зияев Х.З., Буряков Ю.Ф.-Т.:Фан. 1988.-С. 108.
353 Бабурнаме. Записки Бабура. -Т.: 1958. -С. 402, 403, 407.
354Абулгази Бахадур-хан. Шаджара-и-турк. Казань, 1891. -С.199 -200.
355 Мукминова Р., Филанович М. Ташкент на перекрестке истории. -Т: Фан, 2001. -С. 81.
356 Қаранг: Замахшарий. Кашшоф ан-ҳақойиқ ат-танзил. Инв. № 2423.
357 Қаранг: ЎзР ФА Шарқшунослик институти Қулёзмалар фонди. Табризий. Мушкот ал-масобиҳ. Инв. № 2736.
358 Қаранг: История Ташкента / Отв. ред-ры: Зияев Х.З., Буряков Ю.Ф.-Т.:Фан. 1988.-С. 108.
359 Муниров Қ, Ирисов А., Носиров А. Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Т.: Фан, 1983. -Б. 3-4.
360 Қаранг: Муниров Қ., Ирисов А., Носиров А. Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Т.: Фан, 1983.
361 Носируддин Тусий. Ҳалл ал-мушкилот ал-ишорот. ЎзР ФА ШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 2065.
362 Собрание Восточннх рукописей АН УзР ФА. Т.ПГ, Т., 1955. -С. 49-50. (Кейинги изоҳларда СВР).
363 ЎзР ФА ШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 18, 7330; СВР, I. -С. 24-25.
364 Семенов А. Описание персидских, арабских и тюркских рукописей фундаментальной библиотеки САГУ. Трудм Среднеазиатского унивсрситета. Ташкент, 1935. -С. 35.
365 Тагирджанов А. Описание персидских и арабских рукописей Лснинградского университета. Л., 1962. -С. 29.
366 Каталог Восточннх рукописей АН Р Тадж. Т. I. -С. 28-30 (кейинги изоҳларда кат. АН Р Тадж.).
367 СВР, Т. 1, -С. 24; Тагирджанов А. -С. 31.
368 Чехович О. "Рукопись "Тарихи Бенакети" из библиотеки Хивинских ханов". Бюллетень Академии наук УзССР. 1947, № 10, с. 31; Тагирджанов А-С.31.
369 Шамсуддин Со.мий. Қомус ал-аълом. Истанбул. 1899. Т. II. -Б. 1256.
370 Мирҳусайн Дўст. Тазкираи Ҳусайний. Лакнау, 1876. -Б. 65.
371 Алиев Г. Персоязьтчная литература Индии. -М.. 1968. -С. 68; Низамуддинов И. Из истории Среднеазиатско-индийских отношений. Т. 1969. -С. 25.
372 Бадриддин Чочий. Қасоид. ЎзРФАШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 151. 1052.
373 Бадриддин Чочий. Девон. ЎзРФА ШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 238. XII, 126а-144б-варақ.
374 Бадриддин Чочий. Қасоид. ЎзРФАШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 151. 736-варақ.
375 Ўша манба. 73 б-варақ.
376 Анисий А. Шарқ адабиётида қасида жанри ва Бадри Чочий. Ўзбек тили ва адабиёти. 1970. 4-сон. -Б. 24-26.
377 Низамуддинов И. Из истории Среднеазиатско-индийских отношений. Ташкент, 1969. -С. 25.
378 Тафтазоний. Талмих фи кашф ал-асрор ат-тавзих. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 5776.
379 Замахшарий. Кашшоф ан ҳақойиқат-танзил. ЎзРФАШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 5776.
380 Хўжа Ҳасан Нисорий. Музаккир ал-аҳбоб. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 4282, 626-варақ.
381 Валиаддин Абдулло Табризий. Мушкот ал-масобиҳ. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 2736.
382 Котиб Чалабий. Кашф аз-зунун. Истанбул, 1892-1893. -Б. 217.
383 Абу ал-Ҳасан ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ал-Бағдодий ал-маъруф бил-Қудурий. Мухтасар ал-Қудурий. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 4836.
384 Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома. Тошкент, 1960. -Б. 424.
385 Абдуқодир Мулукшоҳ Бадавоний. Мунтахаб ат-таворих. ЎзР ФА ШИ Қулёзмалар фонди. Инв. № 25, 239 а, 386 а,б-варақ.
386 Мавлоно Соний. Шарҳи муаммойи Мирҳусайний. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 1863.
387 Муҳаммад Олим Сиддиқий. Ламахот. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 495, 5 б, 1606—60 а-варақ.
388 Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғли. Тарихи жадидаи Тошканд. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 11073/11, 12а-«арақ.
389 Котиб Чалабий. Кашф аз-зунун. Истанбул, 1892-1893. Инв. № 5976. -Б. 227.
390 Ўша манба. -Б. 217.
391 Ҳофиз Кўҳакий. Ҳошия бар "Фавоиди зиёийя". ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 6280.
392 Ҳофиз Кўҳакий. Шарҳ аш-шарҳ одоб ал-мунозара. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 6011 / IV, 10434 / I.
393 Ҳофиз Кўҳакий. Ужолат ал-баён фи шарҳ ал-мезон. Кашф аз-зунун. Т. II. -Б. 578.
394 СВР, Т. V. Т., 1960, -С. 153, оп. 3708, инв. № 707/У.
395 Давлатшоҳ Самарқандий. Тазкират аш-шуаро Давлатшоҳий. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 2262, 191-варақ.
396 Хўжа Ҳасан Нисорий. Музаккир ал-аҳбоб. УзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 4282, 816-варақ.
397 Баёз. ЎзРФАШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 9601. 38 б-варақ.
398 Восифий. Бадойиъ ал-вақойиъ. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 1093. 2566-варақ.
399 Мирза Ҳайдар. Тарихи Рашидий. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 1430, 10191, II; СВР, Т. VI, -С.39; СВР, Т. VII, -С. 25.
400 СВР, Т. VII, -С.101-103, оп; № 5112-5115, инв № 9073, 8902, 9824/1, 3650/1.
401 Чагминий. қонунча таржимаси. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 11083. 1а - 2б-варақ.
402 Муҳаммад Солиҳ Қорахўжа ўғли. Тарихи жадидаи Тошканд. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 7791, 11071-11073, 5732.
403 Ўринбоев А. Тошкент солномаси // Гулистон, 1982, № 3. -Б. 26.
404 Эшонхўжа Тошкандий. Хулосат ал-аҳвол. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 2084.
 
ХУЛОСА

"Шош воҳаси олимларининг илмий-маънавий мероси" мавзусини ўрганиш натижасида қуйидаги асосий якун ва хулосаларга келдик:
Тошкент ўзининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳамда илмий салоҳияти билан Марказий Осиёда етакчи ўринни эгаллайди. Бу ҳолатни Тошкентнинг узоқ тарихида ҳам кузатиш мумкин. Буюк Ипак йўли карвонлари қатновининг муҳим нуқталаридан бирида ҳамда Мовароуннаҳрнинг чегара қисмида жойлашган Шош воҳаси жўғрофий жиҳатдан ҳам кенг имкониятларга эга бўлган. Бу эса воҳада савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик билан бир қаторда илм-фаннинг тараққий этишига хизмат қилган.
Тошкент Ўрта Осиёдаги қадимги шаҳарлардан бўлиб, археологик маълумотларга кўра, Чирчиқ дарёсининг серунум ва обод қисмида жойлашгани, иқлим шароитининг мўътадиллиги туфайли азалдан деҳқончилик ва чорвачилик соҳасининг ривожланиш босқичларига эга. Ўз навбатида, Шош воҳасида шаҳарсозлик равнақ топиши нафақат воҳа маданий, балки ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги улкан тарихий жараёнлардан бўлиб, бу маданий омиллар ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо алоқаларининг ривожланиши билан узвий боғланиб кетади. Воҳанинг қадимги ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, топографиясига оид масалалар археолог, манбашунос ва бошқа олимлар томонидан ўрганилиб, аниқликлар киритилган.
IX—XII асрлар маданиятимиз тараққиётида муҳим аҳамиятга молик бўлиб, манбаларда Уйғониш даври сифатида талқин этилади. Зеро, ушбу давр Ўрта Осиё халқларини дунёга танитди. Муҳими, юртимиз алломалари ислом динини юксак таълимот ва маданият сифатида қабул қилиб, ислом илми ривожида беқиёс асарлар яратишган. Бу тарихий, илмий-маданий жараёнларга Шош воҳаси олимлари ҳам катта ҳисса қўшишган.
Ўрта асрлар Шош маданий ҳаётига доир маълумотлар ёзма манбаларда тарқоқҳолда учрайди. Воҳа ҳаётидаги маънавий-маданий юксалиш даври ўрта асрларга тўғри келиб, бунга шу вақтда етишиб чиққан қатор муаррихлар, хаттотлар, шоирлар, табиблар ва бошқа соҳа олимлари фаолиятини қайд этиш мумкин. Жумладан, машҳур олим Абу Мансур Саолибий (961-1038) ўзининг «Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср» («Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси») асарида сомонийлар даврида яшаб, араб тилида ижод этган Абу Муҳаммад Матронийни «Шошдан чиққан шоир, у жойнинг шон-шуҳрати ва ягона кишиси» дея эътироф этган. Бу борада марҳум профессор Исматулла Абдуллаевнинг олиб борган изланишларини алоҳида таъкидлаш лозим. Шошлик шоирлардан яна бири Абу Омир Исмоил ибн Аҳмад Шоший (X асрнинг яккинчи ярмида яшагаи) бўлиб, у қатор Шарқ мамлакатларини кезганлиги қайд этилган. Айниқса, Рай шаҳрида тўпланган олим ва шоирлар вазир Соҳиб ибн Аббод (936—996) ҳузурида юксак эҳтиромга сазовор бўлган. Бағдодда ислом фахри сифатида шуҳрат қозонган Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Умар Шоший(1038-1114)нинг фарзанди Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (1088—1134) Бағдоддаги «Тож» мадрасасида фиқҳилмидан дарс берган. Шу билан бирга, шоир ҳам бўлиб, мадраса аҳлларига шеърларидан ўқиб берган ва мушоиралар ўтказган.
Шошлик буюк аллома Абу Бакр Қаффол Шоший (904— 976) ислом илмлари бўйича йирик асарлар яратган. Ўз навбатида, унинг машҳур шеърий мисралари қатор ўрта аср араб муаллифлари томонидан алоҳида қайд этилган.
Юқоридаги фикрлар шошлик шоирлар ва бошқа олимлар нафақат ўз юртида, балки ислом дунёсининг илмий марказларида фаолият кўрсатиб, Шош маданиятини дунёга танитганини тасдиқлайди.
Ўрта асрларда Илоқ кўҳна Шош воҳасининг жанубий қисмида Оҳангарон дарёси ҳавзасида жойлашган ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт ривожланган ҳудудлардан бири сифатида машҳур эди. Илоқда тиббиёт илми ҳам яхши тараққий этган. Хусусан, Шарафуддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Илоқий ўз даврининг машҳур табиби бўлиб, у Ибн Синонинг шогирдларидан биридир. Илоқда яшаб ўтган табиблардан яна бири Муҳаммад ибн Илоқийдир. Мазкур илоқлик табиблар қаламига мансуб асарларга қатор олимлар томонидан шарҳлар ёзилгани Шош воҳасида табобат маданияти ҳам анчагина тараққий этганини кўрсатади.
Шош воҳаси Сомонийлар давлати таркибида бўлган даврда жуда ривожланган. Бу даврда ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг тез суръатлар билан ривожланиши, шаҳарларнинг вужудга келиши ва шаклланиши, тоғ-конларининг кашф этилиши, кумуш-қўрғошин конларининг ишга тушиши марказдаги ҳокимият куч-қудратига катта ҳисса қўшди. Ёзма манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, қорахонийлар ҳукмронлиги даврида ҳам воҳа ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий ҳаёти равнақ топиб, бу даврда Шош йирик ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ марказига айланган.
Шош ҳам Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива ва бошқа шаҳарлар каби мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлгани ўзининг исботини топди. Ислом илмлари ривожида шошлик уч буюк алломалар муҳим роль ўйнагани аниқланди. Биринчиси Абу Бакр Қаффол Шоший (904—976) бўлгани барчага яхши маълум. Ундан кейин аксарият ўрта аср араб манбаларида "мовароуннаҳрлик ишончли муҳаддис" тарзида зикр этилган, Имом Шоший номи билан шуҳрат қозонган Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший (ваф. 947) ҳамда «Фахр ал-ислом», «Имом ал-кабир» сифатида ислом оламида машҳур шахс Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший (1038—1114)лар фаолиятига доир изланишлар илмий истифодага киритилди.
Шош воҳасида ҳадис илми ривожланган ва бу ердан етишиб чиққан муҳаддислар нафақат Шош воҳасида, балки ислом дунёсининг турли шаҳарларида илмий фаолият кўрсатгани ўзининг исботини топди. Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шоший, Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший, Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший, Абуллайс Наср ибн Ҳасан ибн Қосим Шоший Тункатий, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм ибн Қумайр ибн Ҳоқон Шоший каби кўплаб номлари деярли маълум бўлмаган муҳаддислар шахслари аниқланиб, илмий истифодага киритилди.
Шошлик муҳаддислар ислом дунёсининг турли шаҳарларидаги мадрасаларда ҳадис илмидан сабоқ беришгани, кутубхоналарда турли диний илмларнинг айрим масалалари бўйича мунозаралар ўтказишгани араб манбаларида зикр этилган.
Хусусан, йирик муаррих Абу Саъд Самъоний (1113-1167) «Ансоб» («Насабнома») асарида Тошкентни «Сайхун дарёси ортидаги, турклар билан чегарадош шаҳар бўлиб, у «Шош» деб аталади» дея таърифлаган. Шунингдек, Самъоний бу ердан кўплаб имомлар етишиб чиққанлиги, Абдуллоҳ ибн Авона Шоший шулар жумласидан эканини биринчилар қаторида қайд этган. Имом Абдуллоҳ ибн Абу Авона Шошийдан буюк муҳаддис Имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий, Жаъфар ибн Муҳаммад Фирёбий ва бошқалар ҳадис илмидан таълим олишган. Унинг жияни Абу Али Фазл ибн Аббос Шоший илм талабида Марв ва Ироқда бўлиб, Али ибн Ҳожар, Аҳмад ибн Ҳанбалдан ҳадис илмини ўрганган. Абу Али Фазл ибн Аббос Шошийдан Шош аҳли таълим олган.
Машҳур тарихчи Абу Бакр Хатиб Бағдодий(ваф. 1071) ўзининг "Тарихи Бағдод" китобида ёзишича, Абу Саъид Исо ибн Солим Шоший Бағдодга келиб, улуғ муҳаддис ва фақиҳ Абдуллоҳ ибн Муборак ривоят қилган ҳадисларни ёзиб олган. Шошлик муҳаддисдан сунний мазҳаб асосчиларидан бири Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал, машҳур олим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулазиз Бағавий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.
Ўрта аср араб муаллифлари Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийни «Имом Шоший» дея эҳтиром билан тилга олиб, ҳадис илмининг машҳур алломаларидан бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтишган. Имом Шошийнинг«Муснад» («Муснади Кабир») номли асари тўлиғича ҳадисларга бағишланган бўлиб. "Муснади Шоший" деб ҳам аталган. Бу асарнинг ягона қўлёзма нусхаси яқин вақтгача Суриянинг Дамашқ шаҳридаги «Зоҳирия» кутубхонасида 277-рақам остида сақланган, кейинчалик Дамашкдаги нодир қўлёзмалар сақланадиган «Мактабат ал-Асад» номли кутубхонага ўтказилган. 192 варақдан иборат ушбу қўлёзма ҳижрий 558 (мил. 1163) йилда хаттот Ҳофиз Зиёуддин Муқаддасий томонидан насх хатида кўчирилган. Мазкур китобнинг мавзуси унинг «Муснад» номидан маълум бўлиб, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший уни саҳоба муснадлари бўйича тартиблаган ва ҳар бир саҳоба ривоят қилган ҳадисларни жамлаган. «Муснад» китобида инсонларни одоб-ахлоқ, меҳр-оқибат, ҳалоллик, поклик, адолат, имон-эътиқодга даъват этувчи ҳадислар билан бир қаторда кишиларни қотиллик, разолат, фитна-фасод, зулм каби иллатлардан қайтарувчи ҳадислар ҳам ўз ифодасини топган.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, Шош воҳасида яшаб фаолият кўрсатган муҳаддислар нафақат юртимизда, балки турли Шарқ мамлакатларида ҳам шуҳрат қозонган.
Ўрта асрларда Бағдод илм-фан ва маданият маркази сифатида машҳур бўлган. Салжуқийларнинг буюк вазири Низом ал-Мулк ўз даврида ислом дунёсининг илмий марказларида «Низомия» мадрасаларини очган. Бағдодда ушбу номдаги машҳур мадрасада шошлик фақиҳ Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший Абу Исҳоқ Шерозий, Абулқосим қушайрий, Ҳаририй, Хатиб Табризий, қози Байзовий, Хатиб Бағдодий каби йирик олимлар қаторида мударрислик қилган.
«Фахр ал-ислом» («Ислом фахри») сифатида шуҳрат қозонган Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Мустазҳирий Шоший Бағдоддаги фуқаҳоларнинг раиси бўлган. У Бағдодга бориб, машҳур фақиҳ Абу Исҳоқ Шерозий, Абу Наср ибн Саббоғлардан фиқҳни ўрганиб, имом даражасига етган. Бағдоддаги улуғ шайх Абу Исҳоқ Шерозийнингяқин шогирди бўлиб, катта, яъни улуғ имом (Имом Кабир) даражасига эришган. Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад Шоший фикҳ (ислом ҳуқуқшунослиги) илмига оид бир неча асарлар ёзган. Жумладан, аббосий халифаларидан Мустазҳир (ваф. 512/ 1119)нинг талаби билан ёзилган «Ҳилят уламо фи мазоҳиби фуқаҳо» («Фақиҳлар мазҳабларида олимлар зийнати») асарда фақиҳ, қозилар этикасига бағишланган. Ана шу китоби туфайли Абу Бакр Шоший «Мустазҳирий», яъни Мустазҳир тарафдори деган ном таратган ва кўплаб тарихий манбаларда унинг тахаллуси ёнида бир унвон сифатида қайд этилган.
Абу Бакр Шоший араб адабиёти, грамматикаси, шеърияти ва тилшунослигидан ташқари қуръон, ҳадис илмларини ҳам пухта эгаллаган. Абу Бакр Шоший Бағдодда вафот этган. Унинг Қабри «Боб Шероз» мақбарасидаги устози улуғ шайх Абу Исҳоқ Шерозийнинг даҳмаси ёнида жойлашган.
Умуман олганда, шошлик фақиҳлар Бағдод ижтимоий, маънавий, ҳуқуқий ҳаётида муҳим роль ўйнаган. IX—XII асрларда илм-фан ва маданият марказларидан бири Бағдодга «Шоший» нисбасидаги бир қатор бошқа олимлар — машҳур муҳаддис Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Закариё Шоший, Ҳасан ибн Соҳиб Шоший, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Исҳоқ Абу Али Шоший ва бошқалар ташриф буюрган. Бу шаҳарда улар илм ўрганиш билан бир қаторда мударрис ва фақиҳ сифатида фаолият кўрсатганлари ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, монофафияда Шош воҳаси фақиҳларига доир янгиликлар ўз ифодасини топган.
Абу Бакр Қаффол Шошийнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрта аср араб манбалари бўйича ўрганиш натижасида Қаффол Шоший фаолияти ва илмий меросига оид янги маълумотлар истифодага киритилди. Имом Абу Бакр Қаффол Шошийнинг кўплаб асарлари мавжуд. У фақиҳлар ичида биринчи бўлиб, «Жадал ал-ҳасан» («Диалектика гўзаллиги») баҳс-мунозарага оид асар ёзган. Шунингдек, унинг «Китоб фи усул фиқҳ» («Фиқҳусуллари китоби»), «Шарҳар-рисола» («Рисола шарҳи») асарлари бор. Қаффол Шошийнинг «Жавомиъ ал-калим» («Ҳикматли иборалар тўплами»), «Адаб ал-қози» («Қозининг одоби»), «Далоил ан-нубувват» («Пайғамбарлик далиллари»), «Маҳосин шариъат» («Шариат гўзалликлари») каби асарлари тўғрисида манбаларда қайд этилган. Афсуски, бу асарлардан бирортаси мамлакатимиз китоб хазиналарида мавжуд эмас. Фақатгина марҳум муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратлари 1970 йили Суриянинг Дамашқ шаҳридаги «Зоҳирия» кутубхонасида сақланадиган «Жавомиъ ал-калим» асарининг қўлёзмасидан фото нусхасини олиб келганлар, холос.
Шошлик буюк алломанинг «Жавомиъ ал-калим» асари қўлёзмаси ўрганилиб, унинг ҳадисшуносликдаги аҳамияти очиб берилди. Қаффол Шоший тўплаган ҳадислар қисқа, лўнда ҳамда маъноларга бойдир. Муҳими, ҳар қандай ўқувчи учун тушунарли шаклда берилган. Айни пайтда «Жавомиъ ал-калим» маърифий ва дидактик аҳамиятга эгалиги билан бошқа ҳадис тўпламлари ичида ажралиб туради. Шунингдек, унинг асарида берилган ҳадисларда ислом дини аҳкомларидан ташқари одоб-ахлоқ, илм-маърифат, таълим-тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
Ҳозирги кунда ушбу асар қўлёзмасининг фото нусхаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланади.
Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий тафаккурига беқиёс ҳисса қўшган, диний ва зоҳирий илмлар билимдони, валий зотлар — Шайх Хованди Таҳур, Хожа Убайдулло Аҳрорларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар таҳлил этилиб, уларнинг номи нафақат юртимизда, балки бутун мусулмон Шарқида шуҳрат қозонгани яна бир бора ўзининг исботини топди.
Амир Темур ва темурийлар даврида илм-фан ва маданиятнинг барча соҳаларида ривожланиш жараёнлари юз берган. Ўз навбатида, Тошкент ҳам илм-фан, маданият, маърифат ва адабиётнинг умумий юксалишига ўз ҳиссасини қўшган. ХV-ХIХ асрларда фаолият кўрсатган олимлар, муаррихлар, табиблар, хаттотлар, шоирлар ва бошқа зиёли маърифатпарварлар ҳаёти, фаолияти, илмий меросига оид маълумотларни тарихий изчиллик асосида турли манба ва адабиётлардан тўплашга муваффақ бўлдик.
Хулоса қилиб айтганда, X—XIX асрларда Шош воҳаси ҳам илмий-маданий марказлардан бири эканлиги ҳамда воҳа олимларининг ислом илмлари ва маданиятига қўшган ҳиссаси ўзининг исботини топди. Монографиянинг илова қисмида Шош воҳасининг 70 га яқин олимлари фаолиятига доир маълумотлар библиографик тарзда берилди.
Шошлик олимлар ҳаёти ва фаолиятини тадқиқ этиш кўҳна Шош воҳаси тарихи, ислом илмлари ва маданиятини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Айни пайтда, улардан кенг оммани таништириш, айниқса, ёш авлод қалбида аждодларимиз бой илмий-маънавий меросига нисбатан ворислик ва ифтихор туйғуларини уйғотишдек хайрли мақсадларга хизмат қилади.
Монография материалларидан Ўзбекистон тарихи, ўлкамиз маънавияти тарихи ҳамда ислом тарихи ва манбашунослиги, линшунослик фанлари, шунингдек, юртимиз алломалари каби махсус курсларга маърузалар тузишда фойдаланиш мумкин.
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

I. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари

1. Каримов И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. -Т.: Ўзбекистон, 1992. -78 б.
2. Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. -Т.: Ўзбекистон, 1994.-160 6.
3. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-ж. -Т.: Ўзбекистон, 1996. -380 б.
4. Каримов И.А. Ватан саждагоҳкаби муқаддасдир. 3-ж. -Т.: Ўзбекистон, 1996.-366 б.
5. Каримов И.А^ Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-ж. -Т.: Ўзбекистон, 1999. -410 6.
6. Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-ж. -Т.: Ўзбекистон, 2000. -528 б.
7. Каримов И.А. Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда. -Т.: Ўзбекистон, 2000.-14 6.
8. Каримов И.А. Пойтахтимиз - муқаддас остонамиз // Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. 8-ж. -Т.: Ўзбекистон, 2000. -Б. 293-299.
9. Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳэтишдир. -Т.: Ўзбекистон, 2005. -96 б.

II. Манбалар

10. Абу Бакр Муҳаммад ибн А,ш ибн Исмоил Қаффол Шоший. Жавомиъ ал-калим  қўлёзмасининг фото нусхаси. Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида махсус сақланади, 32 варақ; (қўлёзманинг асли Дамашқдаги «Зоҳирия» кутубхонасида сақланади).
11. Муҳаммад Солиҳ. Тарихи жадидайи Тошканд (Тошкентнинг янги тарихи). Икки жилд. ЎзР ФА Шарқшунослик институти. Қўлёзмалар фонди. Инв. № 7791.
12. Носиров А. Тошканд олимлари ва шоирларига оид материаллар. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фонди. Инв. № 13405. I—VII жилд.
13. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Мақдисий. Аҳодис ал-мухтор - Маккаи мукаррама: Мактабат ан-наҳдат ал-ҳадис, 1410 ҳ. I -Х жилд.
14. Абу Бакр ибн Абдулғани Багдодий. Такмилат ал-икмол. - Маккаи мукаррама: Жомиъат умма ал-қура, 1410 ҳ. 5 жилд.
15. Абу Бакр Муҳаммад ибп Абдулғани Бағдодий. ат-Тақйид - Байрут: Дор ал-қутуб ал-илмия, 1408 ҳ. I -жилд. Б. 479.
16. Абу БакрАҳмад иби Ҳусайн Байҳақий. Шуъаб ал-имон - Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1410 ҳ. 8 жилд.
17. Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб Бағдодий. Тарих Бағдод ав Мадинат ас-Салом - Байрут: Дор ал-кутубал-илмия, 1997.
18. Абу Закариё Муҳйиддин ибн Ҳусайн иби Ҳизом. Таҳзиб ал-асмо вал-луғот - Байрут: Дор ал-фикр, 1996.
19. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад Форисий ал-Истахрий. Китоб ал-масалик вал-мамалик -Теҳрон, 1922.
20. Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъоний. ал-Ансоб. -Байрут, 1980-82. 12жилд.
21. Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъошш. ат-Таҳбир фил муъжам ал-кабир -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1408 ҳ.
22. Абу СаъидҲайсам ибн Кулайб Шоишй. ал-Муснад -Мадинаи мунаввара: Мактабат ал-улум вал-ҳикам, 1990. 1-жилд.
23. Абу Фазл Иёз ибн Мусо ибн Иёз Яҳсабий. ал-Икмол - Дор ал-Вафо, 1998.
24. Абдураҳмон ибн Абу Бакр Суютий. Табақот ал-ҳуффоз -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1403 ҳ.
25. Абдулкарим ибн Муҳаммад Рофиъий Қазвиний. Тадвин фи ахбори қазвин -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1987.4 жилд.
26. Абуяаъло Муҳаммад Абдураҳмон ибн Абдураҳим Муборакфурий. Туҳфат ал-Аҳвозий -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия.
27. Аҳмад ибн Али ибн Ҳожар Абулфазл Асқалний. Лисон ал-мизон -Байрут: Муассасат ар-рисола, 1410 ҳ. 7-жилд.
28. Ёқут ибн Абдуллоҳ Ҳамавий. Муъжам ал-булдон. -Байрут: Дор ал-фикр. 4 жилд.
29. Ибн Ҳалликон. Вафоёт ал-аъён -Байрут, 1998.4жилд. Б.48.
30. Муҳаммад ибн Ми ибн Ҳасан Абулмаҳосин Ҳусайний. ал-Икмол ли-Ҳусайний. -Карачи: Жомиъат ад-диросат ал-исломия, 1989.
31. Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Қайсароний. Тазкират ал-хуффоз -ар-Риёд. Дор ас-самиъий, 1415 ҳ. 4 жилд.
32. Муҳаммад ибн Ҳиббон иби Аҳмад Абу Ҳошам Тамимий. ас-Сиқот (_Л_11). -Байрут: Дор ал-фикр, 1395 ҳ. 9 жилд.
33. Сиддиқ ибн Ҳасан Қунувжий. Абжад ал-улум -Байрут, Дор ал-кутуб ал-илмия, 1978.
34. Тожуддин Абу Наср Абдулваҳҳоб Субкий. Табақот аш-шофиъия ал- -Байрут. Дорал-кутуб ал-илмия, 1999. 6 жилд.
35. Ҳайруддин Зирикли. ал-Аълом -Дамашқ, 1954. 8 жилд.
36. Ҳожи Халифа (Мустафо иби Абдуллоҳ Қустантиний Румий Ҳанафий). Кашф аз-зунун -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1992.
37. Шамсуддин (Муҳаммад ибн Аҳмад) Заҳабий. Сийар аълом ан-нубало -Байрут. Муассасат ар-рисола, 1413 ҳ. 24жилд.
38. Шамсуддин Заҳабий. Табақот ал-муҳаддисин  -Аммон: Дор ал-Фурқон, 1404 ҳ.
39. Шамсуддин Заҳабий. Мизон ал-иътидал фи нақд ар-рижол -Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмия, 1995. 8 жилд.
40. Юсуф ибн Закий Абдураҳмон Абулҳажжож Музий. Таҳзиб ал-камол -Байрут: Муассасат ар-рисола, 30 жилд.
41. СD-диск: ал-Мактабат алфия ли суннати набавия. -Аммон: Турос электрон-тадқиқот маркази, 1999.
42. СD-диск: Мактабат ал-фиқҳи ва усулиҳи -Аммон: Турос электрон-тадқиқот маркази, 1999.

III. Адабиётлар

43. Абдулваҳҳоб Халлоф. Усулул фикҳ/Арабчадан Салоҳиддин Муҳиддин таржимаси) -Т.: Адолат, 1997. -224 б.
44. Абдуҳалимов Б.А. «Байт ал-ҳикма» ва Ўрта Осиё олимларининг Бағдоддаги илмий фаолияти. -Т.: Тошкент ислом университети, 2004. -236 б.
45. Абдуллоҳ ибн Муборак // Ислом энциклопедияси (А—Ҳ). -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2004. -Б. 8.
46. Абдуллаев И.А., Ҳикматуллаев Ҳ. Самарқандлик олимлар. -Т.:Фан, 1969. -102 6.
47. Абдуллаев И.А. Поэзия на арабском язнке в Средней Азии и Ҳорасане X начала в XI вв. -Т.: Фан. 1984. -225 с.
48. Абу Мансур Саолибий. Йатимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср (Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси) /Тадқиққилувчи, таржимон, изоҳва кўрсаткичлари тузувчи — Исматулла Абдуллаев. -Т.: Фан, 1976. -652 б.
49. Абу Бакр Шоший // Ислом энциклопедияси (А—Ҳ). -Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2004. -Б. 10.
50. Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. -Т.: Шарқ, 2001.-368 6.
51. Аминжонова М., Желтова Г. Ўзбекистон халқлари ўтмишитарихидан лавҳалар. -Т.: Ўқитувчи, 1974. -158 6.
52. Анорбоев А., Исломов У., Матбобоев Б. Ўзбекистон тарихида қадимги Фарғона. -Т.: Фан, 2001. -68 б.
53. Аҳмедов Б.А. Тарихдан сабоқлар. -Т.: Ўқитувчи, 1994. -430 б.
54. Бабаджанова Г.И., Колбинцев А.П., Манъковская Л.Ю. По древним городам Узбекистана: Ташкент, Самарканд, Шахрисабз, Бухара, Хива. -М.: 1988.
55. Бартольд В.В. Ташкент // История культурной жизни Туркестана. -Л.: 1927. -С. 163-175.
56. Бартольд В.В. История Туркестана // Соч. в 9 т. -М.: 1963. Т.2.Ч. 1.-С. 169-433.
57. Бартолъд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия // Сочинения. -М.: Издательство восточной литературн, 1963. Т. I. -760 с.
58. Бартольд В.В. Ташкент // Сочинения: В 9-ти т. -М.: 1965. Т. 3 -С. 499-502.
59. Бартольд В.В. Статьи на энциклопедии ислама // Соч. в9т.-М.: 1965. Т. 3. -С. 313-571.
60. Бартольд В.В. К истории арабских завоеваний в Средней Азии // СПб.: Издательство Академии наук. -1907. -Б. 140—147.
61. Бартольд В.В. Историко-географической обзор Ирана. Мерв и верхнее течение Мургаба // Соч. в 9 т. -М.: 1971. Т. 7. -С. 60-69.
62. Баҳодиров Р.М. Абу Абдуллоҳал-Хоразмий ва илмлар таснифи тарихидан. -Т.: Ўзбекистон, 1995. -143 б.
63. Баҳодиров Р., Расулов Д. Ислом илмларининг буюк алломалари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2000. -28 б.
64. Беляев Е.А. Мусульманское секстанство. -М.: 1957.
65. Беляев Е.А. Арабм, ислам и арабский халифат в раннем средневековье. 2 изд. -М.: 1966.
66. Беленицкий А.М., Бентович И.Б., Большаков О.Г. Средневековмй город Средней Азии. -Л.: Наука, 1973. -352 с.
67. Беляев Е.А. Араби, ислам и Арабский халифат в раннее средневековье. -М.: Наука, 1965. -275 с.
68. Бертельс Е.Э. Избраннне трудн. История персидко-таджикской литератури. -М.: Наука, 1960. -556 с.
69. Беруний —Абу Райҳон Беруний. Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар//Танланган асарлар. 1-ж. -Т.: Фан, 1968. -488 б.
70. Беруний. Танланган асарлар. 5-ж., 1-қисм. -Т.: 1973. -Б. 426.
71. Бобохонов Ш. Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон. -Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2001. -265 б.
72. Булатова В.А. Бароқхон мадрасаси. -Т.: Ўзбекистон, 1972.-6 6.
73. Булатова В.А. Қаффол Шоший мақбараси. -Т.: Ўзбекистон, 1972. -6 б.
74. Булгаков П.Г. и Вахабова Б.А. Средневековне учение Мерва. -Ашгабад, 1978.
75. Буряков Ю. Ф. Историческая топография древних городов Ташкентского оазиса/ Отв. ред. И.Ахраров. -Т.: 1975.
76. Буряков Ю.Ф., ҚосимовМ.Р., Ростовцев О.М. Тошкент областининг археологик ёдгорликлари. -Т.: Фан, 1975. -120 б.
77. Буряков Ю.Ф. Тошкент воҳасининг қадимий карвон йўллари. -Т.: Фан, 1978. -94 6.
78. Гаевский В. С. Историческая справка о городе Ташкенте. -Т.: 1907.
79. Григорян С.Н. Великие мнслители Средней Азии. -М.: Наука, 1958. -352 с.
80. Григорян С.Н. Из истории философии Средней Азии и Ирана У11-ХП вв. -М.: Наука, 1960. -330 с.
81. Гоибов Г. Ранние походн арабов в Среднюю Азию (644— 704 гг.). -Душанбе: Дониш, 1989. -143 с.
82. Древний Ташкент / Под. ред. И.Ахрарова. -Т.: Фан, 1973.-144 с.
83. Древняя и средневековая культура Чача / Отв. ред. Г.В.Шишкина. -Т.: Фан, 1979. -183 с.
84. Добросмислов А.И. Ташкент в прошлом и настояшем. -Т.: 1912.
85. Добровольский Г, Кочнев Б.Д. Монетн с именем Саманида Йахйи б. Асада // ИМКУ. Вьш. 17. -Т.: 1982. -С. 197-198.
86. Жуковский В.А. Развалинм Старого Мерва // Памятники Закаспийского края. Спб., 1894. -246 с.
87. Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги. Ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. -Т.: Тошкент ислом университети, 2002. -256 6.
88. Ермаков Д.В. Хадисн и хадисная литература // Ислам: историографические очерки. -М.: Главная редакция восточной литературн, 1991. -Б. 85-108.
89. Иброҳимов Н. Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати. -Т.: Шарқ баёзи, 1993. -104 б.
90. ИрисовА., Носиров А., Низомитдинов И. Ўрта осиёлик қирқ олим. -Т.: Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриёти, 1961. -100 6.
91. ИрисовА. Қаффол Шоший // Маънавият юлдузлари. -Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқмероси нашриёти, 2001. -Б. 84-86.
92. Имомназаров М., Эшмуҳамедова М. Ислом минтақа маънавиятида Сунна босқичи // Миллий маънавиятимиз асослари. -Т.: Тошкент исломуниверситети, 2001. - Б. 133-134.
93. История Ташкента: С древнейших времен до победн февральской буржуазной-демократической революции / (Б.В.Лунин, М.Филанович, Т.Кадьфова и др.: Отв. ред. Х.З.Зияев, Ю.Ф.Буряков). -Т.: Фан, 1988. -296 с.
94. Камалиддинов Ш.С «Китаб ал-ансаб» Абу Саъда Абдалкарима б. Мухаммада ас-Самъани как источник по истории и истории культурь! Средней Азии. -Т.: Фан, 1993. -184 с.
95. Кароматов Ҳ.С. Қуръон ва ўзбек адабиёти. -Т.: Фан, 1993. -95 б.
96. КгимовичЛ.И. Ислам, его происхождение и социальная сутность. -М.: Знание, 1956.
97. Кочнев Б.Д. Шаш (Чач) и Илак при Караханидах // Древняя и средневековая культура Чача. -Т.: 1979. -С. 111.
98. Кочнев Б.Д. Заметки по средневековой нумизматике Средней Азии. Ч. 6 // ИМКУ. Вьт. 19. -Т.: 1984. -С. 205.
99. Крачковский И.Ю. Избраннью сочинения. В 6 т. -М., -Л.: Изд-во АН СССР, 1957.
100. Крачковский И.Ю. Турецская геофафическая литература ХУ-Х1Х вв. // Изб. соч. -М., -Л.: Изд-во АН СССР, 1957. Т. IV. -С. 589-657.
101. Крътский А.Е. История арабов и арабской литературьт. -М.: 1911.-217 с.
102. Крюков К.С Кўкалдош мадрасаси. -Т.: Ўзбекистон, 1968.-116.
103. Кюнер Н.Р. Китайские известия о народах Южной Сибири, Центральной Азии и Дальнего Востока. -М.: 1961. -С. 174.
104. Ль/кошин Нил. Помяните первоучителя // Народнмй университет. -1918, № 9, 14 мая. -С. 1.
105. Мавлютов Р. Ислам. - М.: 1969.
106. Маев Н. Азиатский Ташкент // Туркестанский край: Статистический комитет. Ежегодник. Материалы для статистики Туркестанского края. -СПб., 1876. -вьш. 4. -С. 260-313.
107. Маллицкий Н.Г. Ташкент: (Исторический очерк) / Известия Ташкентской городской Думн. -1915. -№ 1. -С. 10-21;-2.-С. 76-91.
108. Массон М.Е. Прошлое Ташкента// Известие АН УзССР. -1954.-№ 2.-С. 105-132.
109. Махмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородних (География) / Введение, первод, примечания, указатели Б.А.Ахмедова. -Т.: Фан, 1977. -166 с.
110. Маҳмуд Кошғарий. Девону луғотит турк. -Т.: Фан, 1960.
111. Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа. Мажмаъ ул-мақсуд ёки Мухтасар ул-Виқоянингўзбекча шарҳи. -Т.: Адолат, 1996. -640 б.
112. Маънавият юлдузлари / Тўпловчи, нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир М.М.Хайруллаев. Тўлдирилган қайта нашр. -Т.: Халқмероси нашриёти, 2001. -408 б.
113. Мозийдан таралган зиё / Муаллифлар жамоаси. -Т.: Шарқ, 1998. -183 6.
114. Муниров Қ., ИрисовА., Носиров А. Тошкент тарихида баъзи сиймолар. -Т.: Фан, 1983. -56 б.
115. Мукминова Р.Г., Филанович М.И. Ташкент на перекрёстке истории. -Т.: Фан, 2001. -116 с.
116. Муқминова Р.Г Ўзбекистоннинг ўрта аср шаҳарлари тарихидан лавҳалар. -Т.: Ўзбекистон, 1973. -20 б.
117. Муҳаммаджонов А. Қадимги Тошкент (тарихий ва археологик лавҳалар). -Т.: Шарқ, 2002. -64 б.
118. Негматов Н.Н. Государство Саманидов (Мавераннахр и Хорасан в 1Х-Х вв.). -Душанбе: Дониш, 1977. -279 с.
119. Озодаев Ф. Тошкент тарихидан очерклар: (XIX асрнинг иккинчи ярмида шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тарихи). -Т.: 1961.
120. Полосин В.В. «Фихрист» Ибн ан-Надима как историко-культурньш памятник X века. -М.: Наука, 1989. -158 с.
121. Прозоров С.М. Ислам. М.: Наука, 1991. -232 с.
122. Прозоров С.М. Арабская историческая литература в Ираке, Иране и Средней Азии в VII середине X в. Шиитская историография. -М.: Наука, 1980. -246 с.
123. Прозоров С.М. ал-Каффал // Ислам на территории бмвшей Российской империи. Энциклопедический словарь. -М.: Восточная литература, 2000. Вьт. 2. -С. 46-47.
124. Ризоуддин Фахриддин. Имом Ғаззолий. ЎзР ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фонди. Инв. № 9122.
125. Рудолф У. ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти. -Т.: Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, 2001. -397 б.
126. Саидов А. Усулул фиқҳ — ислом қонуншунослигига бир назар // Усулул фиқҳ. -Т.: Адолат, 1997. -Б. 209.
127. Содиқова Н.С, Буряков Ю.Ф. Қадимги ва ҳозирги Тошкент. -Т.: 1965.
128. Содиқов Ҳ. Европадан анча аввал // Тошкент ҳафтаномаси. -1999. 17 июнь. -Б. 2.
129. Соколов Ю.Ф. Ташкент, ташкентцн Россия. -Т.: 1965.
130. Сулаймонова Ф. Шарқва Ғарб (Қадимий давр ва ўрта асрлар маданий алоқалари). -Т.: Ўзбекистон, 1997. -416 б.
131. Тиллашев XX. Обшепедагогические и дидактические идеи учёных-энциклопедистов Ближного и Среднего Востока эпохи средневековья /Под ред. А.И.Пискунова и Г.П.Матвиевской. -Т.: Фан, 1989. -146 с.
132. Тошкентнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболи ҳақида (Адабиётларнинг библиографик рўйхати). -Т.: 1983.
133.Тошкент: (Адабиётлар кўрсаткичи). -Т.: 1983.
134. Тарихий очерк // Тошкент. Энциклопедия. -Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1992. -Б. 6.
135. Уватов У. Муслим ибн ал-Ҳажжож. -Т.: Мерос, 1995. -61 б.
136. Уватов У Имом ал-Бухорий хаёти. -Т.: Шарқ, 1998. -90 б.
137. Уватов У. Муҳаддислар имоми. -Т.: Маънавият, 1998.
138. Уватов У. Абу Исо ат-Термизий. Саҳиҳ ат-Термизий / ААбдулло таржимаси. -Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1993. -208 б.
139. Уватов У. Донолардан сабоқлар. -Т.: А.Қодирий номидаги халқмероси нашриёти, 1994. -92 б,
140. Уватов У. Ҳадис тарихига умумий назар // Муҳаддислар имоми. -Т.: Маънавият, 1998.
141. У истоков древней культурм Ташкента. -Т.: Фан, 1982. -199 с.
142. Федоров М.Н. Клад караханидских дирхемов начала XI века из Ташкента // История материальной культурм Узбекистана. -Т.: 1964. вьт. 5. -С. 96-111.
143. Филанович М.И. Ташкент: Зарождение и развитие города и городской культурн. -Т.: 1983.
144. Хайруллаев М.М. Ўрта Осиёда илк Уйғониш даври маданияти. -Т.: Фан, 1994. -77 б.
145. Хуршут Э. Ши-Чач-Ташкент (Очерк политической истории). -Т.: Ўзбекистон, 1992. -54 с.
146. Чеботарева В. Ташкент в прошлом, настояшем и будушем: Краткий исторический очерк. -Т.: Знание, 1968. -41 с.
147. Шайх Исмоил Махдум. Тошкентдаги Усмон Мусҳафининг тарихи /Арабчадан Абдуллоҳ шайх Исмоил Маҳцум ўғли таржимаси. -Т.: Мовароуннаҳр, 1995. -59 б.
148. Ўринбоев А., Бўриев О. Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида. -Т.: Фан, 1983. -56 б.
149. Ҳасанов Ҳ. Сайёҳ олимлар. -Т.: Ўзбекистон, 1981.
150. Ҳуснидджов 3. Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. -Т.: Мовароуннаҳр, 2000. -108 б.

IV. Тадқиқотлар

151. Абдуллаев И. Абу Муҳаммад ал-Матроний — тошкентлик шоир. Ўзбек тили ва адабиёти масалалари. -1962. -1-сони. -Б. 67-71.
152. Абдухалимов Б.А. «Кашф аз-зунун» Хаджи Халифа как источник по истории точннх наук Мавераннахра и Хорасана: Дис.... канд. ист. наук. -Т.: ИВАН РУз., 1994. -181 с.
153. Абдумаев К.А. Исследования сведения городивда Канка (Древний Харашкет в Ташкентской оазисе). Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1975.
154. Абу Райхон Бируни. Памятники минувших поколений. Перевод и примечания М.А.Салье. Изб. произ. Т. 1. -Т.: Изд-во АН УзССР, 1957. -486 с.
155. Абуль Касым ибн Хаукаль. Пути и странн / Перевод Е.К.Бетгера // Трудн СаГУ. Вьш. СХ1. Археология Средней Азии. IV. -Т.: 1957. -С. 22.
156. Азадаев Ф. Очерки по истории Ташкента второй половинн Х1Хвека: Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1956.
157. Ахмедов А.А. Научное наследие ал-Хоразми и его место в истории науки и культурн: Автореф. ... док. ист. наук. -Т.: ИВАН РУз., 1986.
158. Бобожонов А. Ёқут ал-Ҳамавийнинг «Муъжам ал-булдон» асарида шошлик олимлар // Шарқшунослик. -2004. -12-сони.-Б. 88-91.
159. Вахабова Б.А. Памятники арабоязнчной биографической литературн XII—XIII веков как источник для истории культурн Средней Азии: Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1970. -279 с.
160. Дадабаев А.П. «Таърих ал-хукама» Ибн ал-Кифти как источник по истории культурн Ближнего и Среднего Востока: Автореф. дис.... канд. ист. наук. -Т.: ИВАН РУз., 1989. -22 с.
161. Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиҳларинингўрни. Юридик фанлардоктори...дисс. автореферати. -Т.: 2005. —466.
162. Закиров Ш. Арабоязнчнне источники IX—XII вв. и их значение в изучении этнополитической жизни народов Средней Азии (тюркоязнчнне народн): Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1994. -190 с.
163. Ибадов Д.Х. Арабские и персидские энциклопедии X-XIII вв. как источники по истории точннх наук: Дис. ... док. ист. наук. -Т.: 1994. -81 с.
164. Иброҳимов А. Паргарнинг таянч нуктаси // Истиклол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши (Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман материалларининг баёни).-Т.: 2001.-Б. 93-98.
165. Ирматов Б.М. Метод использования материала в «Муъджам ал-булдан» Якута ал-Хамави: Автореф. дис.... канд. ист. наук. -Т.: ИВАН РУз., 1993. -24 с.
166. История ат-Табари. Избраннне отрьшки / Перевод с араб. В.И.Беляева. Дополнения кпереводу О.Г.Большакова и А.Б.Халидова. -Т.: Фан, 1987.
167. Исследования по истории, истории науки и культурьт народов Средней Азии / Под ред. П.Г.Булгакова и У.И.Каримова. -Т.: Фан, 1993. -203 с.
168. Йўлдошхўжаев Ҳ., Раҳимжонов Д., Комилов М. Диншунослик: маърузалар матни. -Т.: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2000. -132 б.
169. Камалиддинов Ш.С. «Китаб ал-ансаб» Абу Саъда Абдалкарима б. Мухаммада ас-Самъани как источник по истории и истории культурм Средней Азии: Дис.... канд. ист. наук с прилож. 1-4. -Т.: ИВАН РУз., 1988.
170. Камилов М. Мовароуннаҳр фиқҳ илми ривожида Алоуддин ас-Самарқандийнингўрни ва «Туҳфат ал-фуқаҳо» асарининг аҳамияти: Тарих фанлари номзоди ... дис. автореф. -Т.: Тошкент ислом университети, 2000. -26 б.
171. Караев О.К. История государства караханидов (X -начало XIII вв.): Дис.... док. ист. наук. -Фрунзе, 1983. -368 с.
172. Кариев А.А. Бурхан аддин ал-Маргинани и его место в истории фикха: Автореф. дис. ... канд. ист. наук. -Т.: ИВАН РУз., 2001.
173. Материалн по истории, истории науки и культурн народов Средней Азии / Отв. ред. П.Г.Булгакова и У.И.Каримова. -Т.: Фан, 1991. -339 с.
174. Мирмаҳмудов Н. Мовароуннаҳр ўлкасида ҳадис илмининг ривожланиш тарихидан // Шарқшунослик. -Т.: ТДШИ, 1997. -3-сони. -Б. 5-9.
175. Муминов А.К. Роль и место ханафитских улама в жизни городов Центрального Мавараннахра (Ц-УИ/УШ—XIII вв.): Автореф. дис.... док. ист. наук. -Т.: 2003. -46 с.
176. Муҳамедов Н., Раҳматжонов Р. Диний ва дунёвий маърифат уйғунлиги // «Тошкент ислом университети» илмий-тахлилий ахбороти. -2003. -3-сони. -Б. 36-42.
177. Муҳамедов Н. «Китоб ал-Ансоб»даги шошлик олимлар // Имом ал-Бухорий сабоқлари. -2003. -4-сони. -Б. 237—238.
178. Муҳамедов Н. Араб манбалари шошлик олимлар ҳақида // «Тарихий манбашунослик муаммолари» (Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2003 йил 25 апрель). -Т.: Университет, 2003. -Б. 65-67.
179. Муҳамедов Н. Қаффол Шоший - машҳур ҳадисшунос олим («Жавомиъ ал-калим» қўлёзмаси мисолида) // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. -2003. -5-сони. -Б. 57—59.
180. Муҳамедов Н. Имом Қаффол Шоший — муҳаддис олим // ТИУ илмий-таҳлилий ахбороти. -2003. -1-сони. -Б. 13—16.
181. Муҳамедов Н. Тожуддин ас-Субкийнинг «Табақот аш-шофиъия ал-кубро» асарида шошлик олимлар // ТИУ илмий-таҳлилий ахбороти. -2004. -3-сони. -Б. 21—26.
182. Муҳамедов Н. Ҳадис илми ривожида Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг тутган ўрни // ТИУ илмий-таҳлилий ахбороти. -2005. -1-сони. -Б. 55—59.
183. Муҳамедов Н. Шошлик муҳаддис ҳаёти ва фаолиятига доир айрим маълумотлар // Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш шарқшунослар илмий конференцияси тезислари (ЎзР ФА Шарқшунослик институти, 2005 йил 6 апрель), - 2005. -Б. 120-125.
184. Нодирхон ибн Алоуддин. Абу Бакр Қаффол Шоший ва унинг фаолияти // Совет шарқи мусулмонлари. -1971. -3-4 сони. Б. 9~ 11.
185. Рауфов Т.В. Ремесло и торговля в Мавераннахре в X — начале XIII веков: Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1990. -201 с.
186. Раҳимжонов Д. Абу Ҳафс Насафийнинг «Китоб ал-Қанд фи маърифат уламо Самарқанд» асари Самарқандда ҳадис илми тарихи бўйича муҳим манба: тарих фанлари номзоди... Дис. -Т.: Тошкент ислом университети, 2003. -180 б.
187. Ртвеладзе Э.В. Монета Тюркеша — правителя Чача // Нумизматика Центральной Азии. -Т.: 2001. Т. 5 -С. 43—47.
188. Уватов У. Мовароуннаҳр ва Хуросон олимларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни (ал-Бухорий, Муслим, ат-Термизий): тарих фанлари доктори... дис. -Т.: Тошкент ислом университети, 2001. -300 б.
189. Уватов У. Мовароуннахр ва Хуросон олимларининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни (ал-Бухорий, Муслим, ат-Термизий): Тарих фанлари доктори... дис. автореф. -Т.: Тошкент ислом университети, 2002. -44 б.
190. Уватов У. Имом Шоший ҳаёти ва ижодига оид баъзи маълумотлар // Тарихий манбашунослик муаммолари (Республика илмий-амалий анжумани материаллари). -Т.: Университет, 2003. -Б. 47-49.
191. Федоров М.Н. Политическая история Средней Азии в конце X—XI веков по данньш караханидской нумизматики: Дис.... канд. ист. наук. -Т.: 1968. -265 с.
192. Фидаев Ф.Т. Античное философское наследие арабоязнчной наукм IX—XI вв. (Проблема перевода и комментирования): Дис.... канд. филос. наук. -Т.: 1983. -165 с.
193. Чороев Т.К Этнические ситуации втюркских регионах Центральной Азии серединм VIII — начала XII вв. по арабоязмчнмм и персоязмчннм источникам IX—XIII вв. Дис. ... канд. ист. наук. -Т.: 1988. -230 с.
194. Эшонжонов Б. IX аср Мовароуннаҳр маданий ҳаётида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва унинг «ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» асаридаги фиқҳий масалалар. Тарих фанлари номзоди ... дис. автореф. -Т.: Тошкент ислом университети, 2001. -29 б.
195. ЯминовА. Қаффол Шоший Ўрта аср араб манбаларида //ЎзР ФА ШИ. Шарқшунослик. -2004. -12-сони. -Б. 76-82.
196. ЎринбоевА. Тошкент солномаси // Гулистон. -1982. -3-сони. -Б. 26.
197. Ҳусниддинов З.М. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш омиллари ва муаммолари: Фалсафа фанлари номзоди... дис. автореф. -Т.: Тошкент ислом университети, 2000. - 26 б.

V. Ғарб тилларидаги адабиётлар

198. Балазури. Книга завоевания стран // Текст и перевод. Перевод с арабского П.К.Жузе. Баку, 1927.
199. Boswors. The Cambridge History of Iran. V. 5. Cambridge, 1968.
200. Босворт К.Э. Мусульманские династии. -М.: Наука, 1971.-324 с.
201. Brockelmann С. Geschichte der arabischen Litteratur - Weimar, 1898.
202. Грюнебаум Г.Э. фон. Классический ислам. Очеркисгории (600-1258) / Пер. с англ. И.МДижура. Предисл. В.В.Наумкина. -М.: Наука, 1986. -216 с.
203. Ибн Хурдодбех. Китаб ал-масалик вал-мамалик. Leiden, 1967.
204. Мюллер А. История Ислама. СПб, Изд. Л.Ф.Пантелеева, 1895.
205. Массе А. Ислам. Очерки истории. -М.: Наука, 1961. -299 с.
206. Мец Адам. Мусульманский ренессанс / Пер. с немецк., предисловие, указатели Д.Я.Бертельса. -М.: 1977. -474 с.
207. Pinto О. Тhe Library of Arabs during the Time of the Abbasids FF Islamic culture. -1929. Vol 3. -Р. 226.
208. Рederzen J. Тhe Arabic Book. Princeton, 1984. -Р. 127.
209. Уотт У. Монгомери. Влияние ислама на средневековую Европу / Пер. с англ. С.А.Шуйского. -М.: Наука, 1976. -128 с.
210. Sezgin F. Geschichte der arabischen Schriftums, Bd 5. Leiden 1974. - 515 s. Vd. 6. - Leiden, 1978. - 520 s.

Qayd etilgan