Dukchi Eshon. Ibratul g'ofiliyn  ( 21818 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  24 May 2010, 09:27:06

Dukchi Eshon. Ibratul g'ofiliyn



Muallif: Dukchi Eshon
Hajmi: 2,91 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ansora  20 Avgust 2010, 14:37:23

Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Собир
(ДУКЧИ ЭШОН)

ПАНДЛАР



Узбекистон Республикаси
Фанлар академиясининг
«ФАН» нашриёти
«НУР»— Тошкент —1993

Нашрга тайёрловчилар:
Маҳмуд Ҳасаний, Маҳмуд Умар, Нурия Йўлдошева.

Ушбу китобда 1898 йилда чор Русияси истибдодига қарши кўтарилган Андижон қўзғолонининг раҳбари бўлган Дукчи Эшоннинг то шу кунгача кўпчилик учун номаълум бўлган «Ибрат ул-ғофилийн» номли асарининг бир қисми диққатингизга ҳавола этилмоқда. Унинг мутолааси Сиз азиз китобхонга кўпчилик учун ҳануз сирли ва мавҳум бўлиб қолаётган бир тарихий шахс — халқ қаҳрамони Дукчи Эшоннинг ички олами, ўй ва мақсадлари ҳақида, қолаверса чор Русияси мустамлакаси даврида аждодларимиз чеккан жабр-зулм, бунга жавобан кўтарилган қўзғолон ҳамда унинг фожеий якуни ҳақида қимматли маълумотлар беради.


НАШРГА ТАЙЁРЛОВЧИЛАРДАН

Андижонда меҳнаткаш халқ 1898 йил баҳорида қўзғолонга отланди. Воқеа май ойининг 17-дан 18-га ўтар кечаси бошланган эди. Андижон қўзғолони маҳаллий халқ оммасининг Рус чоризми мустамлака сиёсатига қарши ўлкада бошланган эзгу озодлик ҳаракатининг бир кўриниши эди.
Гарчи бу воқеа тарихда «Андижон қўзғолони» деб аталиб кетган бўлса-да, унинг қамраб олган ҳудуди анча кенг эди. Ҳатто сиёсий қарашлари реакцион бўлган рус миссионер ўлкашунос-тарих-чиси Н. П. Остроумов ҳам «уни «Фарғона қўзғо-лони» деб аташ тўғри бўларди, зеро қўзғолон бу-тун Фарғона водийсйни қамраб олди», деб ёзган эди. Дарҳақиқат, Туркистон генерал-губернатори Духовский Петербургга юборган маълумотида ёзганидек, қўзғолон Фарғона вилоятининг Андижон-дан ташқари Қўқон, Наманган, Уш уездларини ҳам қамраб олган эди. Айниқса Андижон, Марғи-лон, Уш шаҳарларининг аҳолиси, Асака, Мингте-па, Қува, Қоратепа — Човкан, Шаҳрихон, Кулла, Кўкорт, Сусамир, Кетмонтепа ва бошқа музофот-ларнинг камбағал деҳқонлари ва чорвачилари қўзғолон ҳаракатларида фаол иштирок қилди-лар.
Қўзғолон воқеаларини андижонлик тараққий-парвар олим-агроном ва тарихчи Фозилбек Отабек ўғли (Қозиев) ўз кўзи билан кўрган ва кузатган эди. Фозилбек (Андижонда унинг номига «маҳдум» қўшиб атайдилар) ўша йиллари «Рус тузем мактаби»да ўқир эди. Қўзғолон бошлиқла-рини осиб ўлдириш маросимига «Император аъзамларининг сиёсатига қарши бош кўтарганлар ҳолини кўрсин», деб бутун шаҳардаги мактаб ўқувчиларини мажбуран олиб чиқишган эди. Бу мудҳиш воқеаларни кўрган Фозилбек кейинчалик ҳужжатлар асосида ўз хотираларини тартибга солиб китоб ҳолига келтирди ва 1927 йили Самарқандда «Дукчи эшон воқеаси» номи билан эски ўзбек алифбосида (жадид алифбосида) чоп эттирди. Қитоб муаллифи ўша йили Москвадаги Тимирязев номли қишлоқ хўжалик Академиясини битираётган эди. Агрономлик касбини эгаллаётган талабанинг ёшликдаги хотираларини эсга олиб қоғозга туширишига сабаб ўша воқеаларнинг иж-тимоий моҳиятидан келиб чиқади.
Албатта, Андижон қўзғолони миллий озодлик қўзғолони даражасига кўтарилмаган бўлиши мумкин. Бироқ, қўзғолоннинг диний тусда бўлганлиги, оқибатда унга мутаассиблик кайфиятидаги доиралар бошчилик қилганлиги унинг анча чуқур сабабларини инкор қилмайди. Асл сабаблар маҳаллий меҳнаткаш оммасининг мустамлакачилик зулмидан, ўша даврнинг ижтимоий тартибларидан, маҳаллий ҳокимиятнинг суъистеъмоли-ю, иқтисо-дий қашшоқликдан халқнинг норозилиги кучайганлиги эди.
Шундай қилиб, Андижон қўзғолони чоризмнинг мустамлака сиёсатига қарши қаратилган ижти-моий кучлар турткиси билан рўй берди. Бу қўзғолон ҳақида кўплаб архив ҳужжатлари сақланган бўлиб, улар кўпроқ Узбекистон Давлат тарих архивининг биринчи фондига тўпланган. Ушбу воқеа ҳақида фақат биттагина Фозилбек Отабек ўғли Қозиевнинг юқорида зикр этилган китобидан бошқа биронта маҳаллий муаллиф асари йўқ ёки маълум эмас.
Хўш, Фозилбек Отабек ўғли Қозиев ким? Фозилбек андижонлик машҳур Отабек қозининг ик-кинчи ўғли бўлиб, отаси ўтган асрнинг сўнгги чорагида эски шаҳар даҳасига қози эди. Отабек қози Қўқон хонлигини Россия босиб олганидан сўнг ҳаётда юз бераётган ўзгаришларни, халқ кайфиятини, янгиликларни синчковлик билан ку-затган илғор фикрли кишилардан эди. Шунинг учун ҳам атоқли шоир Собир Абдулла «Мавлоно Муқимий» номли асарида Отабек қозини қуйидагича таърифлайди: «Фикран тетик, юз бераётган янгиликларни' хушёрлик билан кузатаётган, фарзандларини дунёвий билимга ўқитиб, мутаассиб уламолар ғазабини қўзғаган маърифатпарвар одам...»1 Отабек қози бешала ўғлини рус-тузем мактабларида ўқитган.
Фозилбек ёшлигидаёқ рус тилини пухта ўрган-ди. Шунингдек, тарих, жуғрофия, биология каби дунёвий фанлардан яхши таҳсил олди.
Октябр тўнтаришидан сўнг ўқитувчилик қилди — рус тили, тарих ва ботаника фанларидан дарс берди. 1923 йили Москвага Тимирязев номли қишлоқ хўжалик Академиясига ўқишга борди ва 1928 йили пахтачилик агрономияси куллиётини битириб, Урта Осиё Давлат Дорилфунунида дарс берди. 1930 йили СоюзНИХИнинг Қовунчи қишлоғидаги тажриба-хўжалигига пахтачилик бўйича селекционер-агроном сифатида ишга юборилди ва умрининг охиригача (1938 йил май) шу ерда ишлади.
Фозилбек Отабек ўғли 20- йил бошларида ипакчиликка ва асаларичиликка доир асар ҳам ёзгани маълум. Бироқ ўз кўзи билан кўрган воқеа — Андижон қўзғолони ҳақидаги китобдан бош-қа асари ҳали топилгани йўқ.
Андижон қўзғолони раҳмсизлик билан бостирилган бўлса-да, мустамлака маъмурлари (ва ма-ҳаллий бойларнинг) зулмига қарши халқ ғазаби сўнмади. Андижон атрофидаги Асака, Қува, Шаҳ-рихон, Кулла, Аравон, Булоқбоши қишлоқларида, шунингдек Уш, Марғилон, Наманган шаҳарларида, Қирғизистоннинг Кетмонтепа, Сузоқ, Қуршоб каби қатор туманларида қўзғолон кенг ёйилди. «Қизил оёқ» қишлоғидан Эшматхўжа деган киши маҳсус деҳқонлар бўлинмасини тузиб чор аскарларини анчагина овора қилган. Бироқ, ҳамма жойда ҳам қўзғолон бирин-кетин шафқатсизлик билан бостирилди ва бутун ўлкада чор маъмурияти томонидан сиёсий ва ҳарбий назорат кескин кучайтирилди.
Андижон қўзғолони чоризмнинг мустамлака сиёсатига қарши кўтарилган халқ озодлик ҳаракати эди. Бироқ қўзғолончиларнинг мақсадлари ёрқин ва пухта режаланган эмас эди. Шу сабабли бу қўзғолон меҳнаткашларнинг чинакам миллий озодлик ҳақидаги орзу-умидлари билан узвий боғланмай тугалланди.
Фозилбек Отабек ўғли ўзининг «Дукчи Эшон. воқеаси» китоби билан Андижонда бўлиб ўтган тарихий қўзғолонни ёритиб беришда катта хиз-мат кўрсатган бўлса-да, бироқ у ҳам ўша давр нуқтаи назаридан туриб ёки баъзи маълумотларга эга бўлмаганлиги сабабли Дукчи Эшонни ёлғончи ва алдоқчи эшон сифатида таъриф этганини айтиб ўтиш зарур. Бунга эса Фозилбек Отабек ўғлида Дукчи Эшоннинг ички олами ва маънавий дунёсини очиб берадиган «Ибрат ул-ғофилийн» деган асарининг йўқлиги сабаб бўлган бўлса ажаб эрмас.
Ҳа, «Ибрат ул-ғофилийн» («Ғафлатда қолганлар учун ибрат») китоби Дукчи Эшон қаламига мансуб бўлиб, Дукчи Эшон бу китобининг муқаддимасида ўзининг араб ва форс тилларини мукаммал билганлигини айтади ҳамда буни исбот-лаш учун аввал арабча, кейин форсча муқаддима ёзади (биз бу китобда унинг ўзбекча таржимаси-ни бердик). Ундан сўнг эса Мингтепа аҳолиси асосан ўзбек, қирғиз, уйғур бўлганликлари учун бу китобини туркийда ёзганлигини таъкидлайди. Бу эса у оддий саводсиз Эшон бўлган, деган даъ-вони пучга чиқаради.
Унинг алдоқчилигига келсак, бу ҳам фақат уйдирмадан иборатдир. Фозилбек Отабек ўғлининг ёзишича, Дукчи Эшоннинг махсус жосуслари бўлиб, улар одамларнинг Дукчи Эшонга олиб келаётган молу қўйлари ҳақида ахборотни олдин-дан одиб келиб турганлар. Дукчи Эшон эса бу одамлар келганда уларнинг олиб келган нарсаси-ни олдиндан айтиб бериб, каромат зоҳир қилган эмиш. Дукчи Эшон ўз отаси билан пирга қўл берган ва атайлабдан одамлар халақит бермаслиги учун илми ҳол билан шуғулланиш мақсадида чўлда, ҳеч ким йўқ жойда узлатда яшашни ихтиёр қилган, Маълумки, илми ҳол билан шуғулланган кишиларда очиладиган биринчи каромат бу — ўзгаларнинг фикрини ўқий олишдир. Биз яшаб турган ҳозирги даврнинг ўзида Узбекистонда авлиёлик илми билан шуғулланмаган ҳолда ўзгаларнинг фикрини бемалол ўқий оладиган кишилар бор.
Хўш, мазкур асарда нималар баён қилинган? Китоб асосан шариат ҳукмларини баён қилишга бағишланган. У содда ўзбек тилида, оддий саводхон кишиларга мўлжаллаб ёзилган бўлиб, айрим жойлари насрда-битилса, айрим жойлари назмда битилган. Дукчи Эшон ўз ёзганларининг таъсирини ошириш мақсадида шеърларни Аҳмад Яссавий ҳикматлари тарзида беришга уринган. Бироқ бу назмлар баъзан ҳикмат даражасига етган бўлса, айрим ҳолларда сажъ, яъни қофияли жумлалардан иборат бўлиб қолган. Улар кўп ҳолда ҳо-зирги адабиётда мавжуд бўлган «оқ шеър»га ҳам ўхшаб кетади.
«Ибрат ул-ғофилийн»нинг бир одам томонидан бир хил қоғозга кўчирилган учта нусхаси Узбекистон ФА Шарқшунослик илмгоҳининг қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда. Ҳар уч қўлёзма ҳам бир жойда бир сўз билан тамом бўлади. Қитоб тугалланмай, чала қолган. Бу эса Дуқчи Эшоннинг қўзғолондан сўнг қўлга тушиб, қатл этилиши билан боғлиқ бўлса керак. Китоб аниқ ҳолда Дукчи Эшон қаламига мансуб бўлса-да, бироқ шу пайтгача ҳеч ким Дукчи Эшоннинг бирор асар ёзгани ҳақида маълумотга эга бўлмаган. Ҳатто Дукчи Эшоннинг авлодлари ҳам бу ҳақда билмас эканлар.
Қўлингиздаги ушбу китобда Дукчи Эшоннинг мазкур асарининг бир қисми ҳамда Фозилбек Отабек ўғлининг «Дукчи Эшон воқеаси» номли асари «Пандлар» деган умумий ном остйда диққатингизга ҳавола этилмоқда (зеро Дукчи Эшоннинг асари панд-насиҳатлар тарзида битилган). Ушбу китобнинг мутолааси Сиз азиз китобхонга кўпчилик учун ҳануз сирли ва мавҳум бўлиб қолаётган бир тарихий шахс — Дукчи Эшоннинг ички олами, унинг ўз даврига нисбатан билдирган ай-рим фикрлари, ўй ва мақсадлари ҳақида, қолаверса чор Русияси мустамлакаси даврида аждодларимиз чеккан жабр-зулм, бунга жавобан кўтарилган Андижон қўзғолони ҳамда унинг фожеий якуни ҳақида қимматли маълумотлар беради.
 
Муҳаммад Али ибн Муҳаммад Собир
(ДУКЧИ ЭШОН)

ИБРАТУЛ
ҒОФИЛИЙН
(Ғофиллар учун ибрат китоби)


Нашрга тайёрловчилар:
Маҳмуд Ҳасаний,
Маҳмуд Умар,
Нурия Йўлдошева.


БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ!

Илоҳо, ман фақирни ва ҳамма мўъминларни мақсудига еткузгил.
Илоҳо, нури имонимизни равшан қилиб зулматни кетгузгил.

Ҳамд (мақтов)лар бўлсин Аллоҳнинг зотига, жамо-лига, илмидан сўнг ҳилмига, кечириши, айбларни ёпиши ва лутфига, камоли қуввати ва қудратига, фазлига, эҳсонига, тавфиқидан сўнг инъомига ва бизлар учун туширган Китобига!
Саловат ва саломлар бўлсин махлуқотларнинг энг бахтиёри Муҳаммад пайғамбаримизга, қайсики У ўз умматларнни улуғ ва тўғри шариати, таълими ва йўл-ланмаси билан сарафроз (бахтиёр) этди. Ва яна (саловат ва саломлар бўлсин) Унинг оиласи ва дўстларига, қайсики уларга эргашиш билан икки оламнинг сао-дати топилади ва улар орқали аҳли суннат ва жамоатга, Расулнинг урфу одатига етилади.
Бас, шундан сўнг, фақир ва залил Муҳаммад Али Девона ибн Муҳаммад Собир (Аллоҳ ул икковининг, биродарларининг, мухлисларининг гуноҳларини мағфи-рат қилиб Мустафонинг байроғи остида сақласин) ўқувчиларга, эшитувчи ва амал қилувчиларга шундай дейди: Баъзи толиб кишилар амри маъруф ва наҳий мункар ҳақида вожиб бўлган нарсаларни ўзларига ибрат ва насиҳат бўлиши учун тўплаб беришимни сўрадилар.Билгинки, тавҳид ва имон, эътиқодни поклаш, амри маъруф ва наҳий мункар қилиш бирин-кетин доимий фарзи лозима ҳисобланади...
Хусусан, ҳозирги замонда одамлар машаққатга мубтало бўлганлар. Илмни эсдан чиқаришиб, унга амал қилмайдилар. Нодон бўлиб, ботил гуноҳ қиладилар, паришонлик тортадилар. Эрлар хотинлар ва болалар билан ўзаро урушадилар. Шариатга риоя қилмайдилар. Бидъатга бериладилар, беҳуда орзу-ҳавас домига ту-шадилар, уй ва кўшкларга зийнат берадилар, бемаъни ишларни қиладилар. Худойи таоло бу тоифадаги жо-ҳил ва бадкирдор кишиларни қаттиқ қўрқитади, оғир ва кучли азоб беради.
Тавҳидни билмаган, имонни билмаган, эътиқодни ноклашни билмаган, амри маъруф ва наҳий мункарни билмаган одамларнинг ҳолига вой! Бундай одамлар-иинг роҳи рост (тўғри йўл)га қадам қўйиб, тўғри йўлга киришлари оғирдир!
Илоҳим, мен ғариб ва камҳиммат Девонага тавфиқ ато қил, тавфиқсиз мақсадга етмоқ мушкул, мақсадга етдим деб, бепарво бўлиш оғирдир! Илоҳим, жумлаи мўъминни тўғри йўлга йўлла, улар қатори мен ғарибга ҳам роҳи ростни кўрсат!
Эй Девона, тавҳиддан сўнг, билгинки, ҳар бир оқил ва белиғ кишига Аллоҳ буюрган нарсаларни билиш ва амал қилиш зарурдир. Жумладан, у фаришталар ҳақи-да билиши, китоблар пайғамбарлар, қиёмат куни, яхши ва ёмон тақдирдан эканини англаши, ўлгандан сўнг тирилиш ҳақ эканини тан олиш керак.
Аммо имонни шундай тушунсинки, бу тил билан иқрор қилиш, аъзо билан тасдиқ этиш, қалб билан танишдир. Демак, тил билан иқрор қилишнинг ёлғиз ўзи имон бўлолмайди. Шунингдек, тил билан тасдиқсиз, қалб билан таниш ҳам имон эмас.
Эй биродари мўъминлар, ман камина пургўй Муҳаммад Али Девона бирмунча насиҳат айтдим, азба-ройи ибрат манда ҳад йўқ, бу сўзни айтишга Худони лутфи инояти билан, «бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим», деб қалам сурдим, Илоҳи тавфиқ бергин манга ва яна ўқиғувчи ва эшитгувчиларға.
Эй уламойи арабийхонлар ва форсийхонлар, мулло, сўфийлар маъзур дорид (тутасиз)ки, бу насиҳати маъдани ибратни туркий айтдим, зероки элимиз туркий ва қошғарий ва қирғиз эрди, арабий, форсийни фаҳмлашга ожиздурлар. Шул тўғридин бу «Йбрат-ул-ғофилийн» китобин туркий айтдим. Бировга насиҳат айтишга менда ҳад йўқ, ўзумга айтдим, яна аҳли фаҳм, амал қилғувчиларга, яна аҳли фаросатларга.
Аллоҳ сўзи: «Эй мусулмонлар, бир-бирингизнинг молингизни ҳаром йўл билан емангиз» .
Эй Девона, бу каломи Раббоний (Аллоҳ сўзи)ни маъносини мутолаа қилгин, бепарво бўлма. Ҳазрати Хожа алайҳи-с-салом истиъонат (ёрдам) тилаб буюрдиларким: «Эй Аллоҳ, фойда келтирмайдиган илмдан (асра)». Ва яна дигар жойда буюрдиларким: «Қиёмат куни энг оғир жазо тортадиган киши илми билан фойда келтирмаган олимдир».
Яна бир жойда буюрдиларким: «Қиёмат кунида Худонинг ҳузуридаги энг ёмон одам илми билан фойда келтирмаган кишидир». Яна жойи дигарда буюрдилар-ким: «Сен исломни йўқотадиган нарсани биласанми?» . Айтди: «Олимнинг тубанлиги, мунофиқнинг китоб сўзини бузиб кўрсатиши ва йўлдан тойган имомларнинг ҳукми» —дедилар. Эй девона, ақлинг бўлса фаҳм қил.

Наср.
Эй Девонайи Иигчи нодон, санга айтай қулоқ сол: Бу вақтики муллолар, муфти, аълам, донолар, шайх ва эшон, дарвишлар амри маъруф фарз айди (эди) ҳамма мўъмин бўйниға, билсанг муни, қарз айди. Нодонлар муни қарзлигин билмас, амри маъруфни қилиб жоҳилни йўлға солмас, Худо ва Расулни шариатни риоясин қилмас, амри маъруфни қилгин сан Девона. Амри маъруф қилмасанг ёрдин бўлурсан бегона, амри маъруфни қилғил, амрида қиём турғил, амрида қиём турмасаиг шармандасан Девона. Мулло, эшон, муфти аълам заъифи тўйга, маъракага боради. Аларни сўрсанг жоҳилга сукут қилғон, у мунофиқларни дўст тутиб аларни қавмидин бўлғон, сен ҳам аҳли аёлингни, ўзунгга тобеъ ақраболарингни тўй маъракасига юборсанг, шайтонни феълини қилсанг бу нодонлик бирлан кетсанг, шармандасан Девона. Эй ёронлар, билинглар, бу вақтдаги муллоларни қизи-хотунларини тўй маъракага юборурлар, шайтонни феълин тутйб аларни манъ қилмаслар. Сен ҳам бу ишни тутсанг, баякбор бу нодонларнинг феълини қилсанг, тонгла Худони олдида шармандасан Девона. Бу вақтдаги эшонлар нафсни кўйида юрурлар, аҳли аёлин аробаға солиб Худодин шарм қилмай, девона феълин қилурлар, сан ҳам нафс кўпиға тушсанг, шариат ҳукмидин чиқиб, бу нодонлар ипшни тутсанг, шармандасан Девона. (бу ерда хохинлари назарда тутилган.)
Муллоларни сўрсанг, уларни феълин айтай, сен агар қулоқ солсанг. Алар мадрасага мударрис бўлур, қилмаса пора ҳам берур. Бечора ғариблар масала сўрса, чтмайди ани пули бўлмаса, инсоф шулми тақсирлар? Бойлар келса ўрнидин туради, хўб иззатлар қилади, иакот фарз деб айтмайди, нафсини риоясин қилиб жо-ҳил муллолар шариат риоясин қилмайди. Худо халқ қилгон бандани ризқини берар бешак ани, жумлаи махлуқларни ҳам — бу жоҳил уламойи мударрислар бир неча бой фосиқдин қўрқар, аларни амри маъруф қилмаслар. Баякбор амри маъруф қилсам, мадрасадин чнқариб юборур деб, амри маъруф қилмайин, деб хаёли фосидға кетаро, мадрасадин булар чиқарур мани дсб, Худони раззоқлиғига шак келтуриб, у жоҳил муллолар расво бўлуб дунёдан ўтаро. Худо айтур бандага, кафил Ман ани ризқига, сабаб қилурман гумон қилмаган бандага. У жоҳиллар ризқини мадраса ва мас-жиддан кўрар, фосиқ бойлардин қўрқуб, масжиду-мад-расадин мани чиқарворар деб, аҳли аёлим бор мани, аларни ризқини ким берар деб, Худони қодирлиғига у жоҳиллар унамай хато кетиб юраро.
Амри маъруф фарз эди, амри маъруфни йўқотиб, шайтонни ишин тутиб, расво бўлуб оламдин ўтуб, булар бедин кетаро. Девона бу муллолар ишин тутсанг амри маъруф фарз айди, сан осийни бўйнига муни билсанг фарз эди, бу қарзни тамом қилмасанг, тонгла хўжанг олдига борсанг шармандасан Девона.
Қочгин сан Девона Худога, харгиз нафсга қочмагин, агар нафсингга қочсанг, тонгла маҳшар куни шарман-дасан Девона. Бир неча эшонлар пайдо бўбти, нафснинг кўйига кирибди, гапи мақом мартаба топмай, ман шайх деб кўчама-кўча расво бўлиб юрубти. Муридникига борар алардан тамаъ қилур, Худо берарди ризқ-ни гумон қилмағон ердин ани. Камбағални уйига бормас, алар асло ёдига келмас, хушомад қилади бойга, закот бермаган осийларга, закот бермаган бойнинг таоми ўзига харом, бил муни. Мунофиқ эшонлар у осий бойларни махтайди, амри маъруф фарз эди, фарзни асло қилмайди. Эшонни кўнглига келади: ман буни закот бергин десам, фарзни адо қилгин десам, баякбор аччиғи келса, назр бермай қўйса, деб хаёли фосидға кетаро. Шайхи расво боз айтар, шайтонни хурсанд этар, закотни бергин деб айтсам анга малол келаро. Бу бой бошқа эшонга мурид бўлиб кетмасун деб, хавф қилиб хаёли фосидга кетиб, амри маъруфни йўқотиб, расвойи ҳар ду олам бўлуб юраро.
Эй Девона лодон, эшонликни билиб ол, эшон бўлсанг рост бўл, ёлғон бўлмагин. Илми зикри маъруфни тақлид қилиб олмагин, зероки, фитналик ва худрўйлик дунё ва охиратни барбод берадурғон омонатга хиёнат қилма. Омонатга хиёнат қилмай десанг ояти ҳадисга амал қил, жоҳиллар ояти ҳадисга амал қилмай, даъвойи илму маърифат қилурлар. Бечора мардумлар ночор у ёлғончини пир, пешво ва муқтадо қилиб оладилар.
Бас у лодон, жоҳиллар, номи эшонлар халқға ҳукмини юргузуб лодонлиқ қилур, ўзи гумроҳ, бошқаларни ҳам гумроҳ қилур, андоғ эшонлар динни ўғрисидур. Бас қўрқунглар у тоифа худрўй эшонлардин, зероки улар динни ўғрисидир, паноҳ тиланглар ўшандай жоҳил, тақи (яна) мунофиқ эшонлардин, шул вақтда зуҳур бўпти, билинглар ва огоҳ бўлинглар, яхши от ва яхши тўн кийиб эшонликни тақлид қилибтилар.
Ўзларин аҳли ҳақлардин билиб миришкор мурид қилиб у бечораларни дунё ва охиратларини кеч қилиб ва гумроҳ қилур, эй ёронлар оқил комилларға лозим ва лобадки эшон ва ғайри эшонни фарқ қилиш. Зероки охир-ал-замон яқин бўлганда ояти ҳадиснинг мазмуни билан андоғ машойих пайдо бўлғойки, иблис алайҳил-лаъна алардин сабоқ олғай. Ул тоифа шайхларким муридларидан тамаъ қилғойлар ва жонини куфри за-лолатдин аюрмағай ва аҳли бидъатни яхши кўрғой ва аҳли суннатни ёмон кўргай ва илми шариат билан амал қилмағой ва номаҳрамларға кўз солғайлар ва машойихлар ишини хор кўрғай, муридларнинг эшигида ҳой-ҳуй деб расво бўлиб юргайлар. Нечанд қиз-жувонни тамоша қилиб осий гуноҳкор бўлғойлар, у бечораларни осий гуноҳкор бўлишиға бу шайхлар сабаб бўлғай. Шайх ўзини тортмаса шул феъл атворидин қайтмаса ҳаромни ҳалол деган бўлур. Андоғ шайхларнинг муридлари рад бўлғой, ўзлари муртад бўлғай, қилиш ишлари бидъат, яна муридларининг эшигида юргайлар. Ул ҳолда ул муридлардин ниёз олиб хуш-вақт бўлғойлар, муридлари қадр-ниёз бермаса, сизлардин ман безор, Худо безор дегай ва андоғ Шайх малъун турур. Андоғ Шайхға киши эътиқод қилса, кофир бўлғой. Бу тоифаларни еган назр-ниёзи ҳаром бўлгой. Ҳаромга «бисмиллоҳ» деса нима бўлур, шариат ҳукми нима бўлса, шул бўлур, пайғамбаримиз айтдилар: «Мундоғ дажжол, каззоб (ёлғончи)дин қочинглар, у тоифаларни ўзларингдин йироқ қилинглар».

Байт:
Ўзлари гумроҳ бўлғон, сизларни ҳам гумроҳ қиларо,
Балои фитнага солиб, расвойи ҳар ду олам қиларо,
Ақлинг бўлса Девона, бу тоифаларга яқин юрма,
Санга зиёни етаро.
Далолат қилади ёлғон, улар йўлни йўқотган,
Хато йўлни кўрсатар, суратига мағрур бўлма,
Мағрур бўлуб аро йўлда қолмагин, ани тандин олмагин
Расвойи олам бўлуб, йўлдин адашиб қоларсано,
Эй Муҳаммад Али, Халифаи мўъмин бўлсанг бисмиллоҳ»ни бил,
Имон келтур Худоға, «бисмиллоҳ»ни билай десанг,
Имон келтур фаришталарга, «бисмиллоҳ»ни билай десанг,
Имон келтур Худони жамиъ китобларига, «бисмиллоҳ»ни билай десанг,
Имон келтур Худони жамиъ пайғамбарларига, «бисмиллоҳ»ни билай десанг,
Имон келтурғил қиёматнинг ҳақлигига, «бисмиллоҳ»ни билай десанг,
Ўлишни, тирилишни ҳақ бил, «бисмиллоҳ»ни билай десанг.

Эй Девона билиб ол, эшон, сўфиға тариқаи сулукни билиш лозимдур, билишни яхшиси шулки, ояту ҳадисга мувофиқ амал қилишдур, Утган муқаддам азизлар ояту ҳадисни раҳ(йўл) қилиб мақсудларини ҳосил қилғонлар, кишики ояту ҳадисга мувофиқ амал қилиб, кашф-каромат пайдо қилса дуруст, зероки ўтган мотақаддам азизларға шу нисбатлар бўлғон, бандаки Худога яқин бўлади, нимаики фармонини қилса, наҳийдин мосуво бўлса, уламойи ҳақиқийни фармонини тутса, Худоға яқин бўлса, фаҳм пайдо қилса ажаб эмас.
Уламо кимдур? Уламойи ҳақиқий Он ҳазрат саллаллоҳу алайҳи ва салламдурлар! Худо амрини у зоти бобаракотға билдурган илмини билдурган, амрини қилиб наҳийдин маъсумдурлар. «Кишики пайғамбаримиз шаркатларидаги амрини, наҳийни билмай ҳаромни, ҳалолни жудо қилмай, ўтган гўзаштагон (ўтган)ларга ташбеҳ қилиб ўзини ўхшатса, айни хатодур, зероки шаръий-ношаръийни ояту ҳадисдин билур. Бул тўғридин азизлар ояту ҳадисни йўл қилиб мақсудларини ҳосил қилғонлар. Кишики, ҳаромни билса мақсуди ҳосил бўлур, киши шариатдин ташқари юрубдур, ул гумроҳдур. Ҳар эшон, сўфики ояту ҳадисга мувофиқ бўлмаса феъли атвори бул тоифалардин кашфу каромат зоҳир бўлса, эътибори йўқдур. Зероки санносийлардин ҳам шу ишлар содир бўлур. Зероки ояту ҳадисга феъл мувофиқ эмас. Тўғридан эътибори йўқ. Утган имомлар, мужтаҳидлар ояту ҳадисдан масала ижтиҳод қилдилар, бу ҳалол, бу ҳаром, бул макруҳ деб ҳукм қилдилар. Эй, ёронлар, мўъминларға керакки бу мазкур сўзлар-ни билса амрни қилиб наҳийдин ўзини тортса, бандайи мўъминга лозимдурки шунга амал қилса. Бу сўзларга амал қилмай хор кўрса қилғон амаллари беҳудадур.

Байт:
Эй Девона банда бўлсанг Худони амрини қил.
Ҳаром ҳам ризқ, ҳалол ҳам ризқ, муни ҳақ бил.

Умматсан ул Расулуллоҳга шариат равишларин қил. Ул зоти шариф Худони амрин қилдилар, амридин ўзга ишни қилмадилар, ғасб қилғон луқмадан емадилар. Эй девонаи лодон, банда бўлсанг Худоға, уммат бўлсангул Расулуллоҳга, нўчук ғасбни ерсан, шармқилмай Худодин. Ғасб қилғон луқмага нечук «бисмиллоҳ» дерсано? «Бисмиллоҳ»дур хос ном, билиб айтгин эй лодон, билмай айтсанг кулфат кўрарсан, кулфатингга сабабкор ўзунг бўларсан.
Эй нодон йигчи, огоҳ бўл банда бўлсанг Худоға, уммат бўлсанг ул Расулуллоҳга бировни зарра ҳақини берухсат олма, бировни кесаги бирла ўзунгни пок қилма, ўзунгни азобға солма. Қишини ҳақин саҳл фаҳмласанг, қабоҳат бўлур заррани ҳақ билмасанг, ҳар кишики истибро кесагин сўраб олмаса, шул ҳам ҳақму, дегани бўлур муни билсанг. Бу дунёда қутул-масанг шунга ўхшаш ҳаққ-ул-абд дин қиёмат куни жавоб беришинг мушкул роздур. Банда ҳақин кечмаса Худо кечмас, минг дирам қилғон эҳсонинг, зарра ҳақга тенг келмас. Бир дирам ҳақга берурсан етмиш йил қолиб савоб, савобингни бериб шундай қоларсан, нечанд пушаймон надоматга қоларсан, ғазаб қилса Худо ўп кирарсан, турлук-турлук азобларни тортарсано.
Ул вақтда ҳеч ким санга. раҳми келмас, дини ислом хамроҳ борса дўзахда қолмас, имони исломни барбод берса доим куяр, дўзахдин чиқмас, турлук-турлук азоб юртар ҳеч қутулмас, ҳарчанд пушаймон қилурсан нафъи бўлмас.
Эй Девона, банда бўлсанг қулоқ сол, пушаймонни шу ерда қил. Одам ҳам уч қисм бўлур, луқма ҳам уч қисм бўлур. Одам уч қисм эди: Мўъмин, мунофиқ, ко-фир. Луқма ҳам уч қисм эди: Ҳалол, ҳаром, макруҳ.
Банда бўлсанг девона, имон келтур, Худонинг сифатига, ваъда ва аҳдга, фаришта, пайғамбарларига. Эй девона, огоҳ бўл, банда бўлсанг, Худо ҳамма нарсани билур. Аввал-охир илми баробар зоҳир. Ботин ҳам баробар. Осмону заминни халқ қилди Худо қудрати комиласи билан. Огоҳ бўлгин, ердин чиққан гиёҳларни, осмондин келган баронларни билур, ҳамма ашёлар ўзини амридадур, ҳамма мавжудотлар амрини қилур. Эй Девонайи каллахом чаро (нега) ҳаромни, гасбни ерсан, анга «бисмиллоҳ», дерсан? Шарм қилмайсанму Худодин, нечук сан Худони амрини қўюб наҳийни (гуноҳни) қилурсан? Фаришталар сани амали бадлиғингни битиб қиёмат куни қўлингга берса, ул Подшоҳим хизматида қандоқ ўқурсан?
Огоҳ бўлгинки, Худо бандалари бирландур баилми қудрати фазли ва раҳмати билан. Банда қирда бўлса, қайси жойда бўлса баилми қудрати ва баилми қадимий билан қайси ҳолда ва қайси жойда бўлса, бандага ҳамроҳ!

Байт:
Бу сўзларга сиғмайди баён,
Не замон бору не макон.

Наср:
Эй девона, қулоқ сол ман шариат, тариқат, ҳақиқат ва маърифатдин баён қилай, билиб ол. Шариат мисоли бир кема. Тариқат мисоли дарё, ҳақиқат мисоли дур. Эй нодон, кема бўлмаса дурни конига боролмайсан. Кемага тушиб, дурни конига борсанг ҳам, ғўта урибоз (яна) чиқишингни ҳам мулоҳаза қил. Қўлунгни қулоч уруб сувга чафак урушни ҳам машқ қил, машқни меъёрига еткузмасанг, шўнгиғонча кетарсан, наҳанг балиқлар ютар, қилғон риёзат меҳнатинг бекор кетар. Кемага кирсанг, дур конига келсанг, сувни машқини билсанг, дурдин шўнғиб оларсан, мақсудингга етарсан, ҳақиқат маконига кетарсан. Сувни тилини билмасанг, қайтиб қалқиб чиқмасанг, маконингни топмасанг, аро йўлда қоларсан.

Байт:
Эй Девона, аввал ҳақ амрини тутуб, шариатга
Бўйунсуниб юрмасанг, мен банда дейишинг бекоро.
Ботил, бидъат ишдин парҳез қилмасанг, ман банда дейишинг бекоро.
Кеча қисм бўлмасанг кундуз хизмат қилмасанг, ман сўфи десанг бекоро.
Ҳар ким амридин чиқса, шариатдин юз қайтарса,
Ул муртад бўлур, бандаман, деб лоф урар, бандалиги бекоро.
Тавба қилмай бу дунёдин ўтсанг,
Анда борсанг жойинг сақар (дўзах), ўтган умринг бекоро,
Эй Девона, зоҳид бўлсанг, риёи обид бўлсанг,
Савдойи сўфи бўлсанг, гадой, қилғон ишинг бекоро.
Дарвеш бўлсанг ҳар жойи сўфилиғинг мўрдор
Қилғон ишинг беҳуда, гирдор, умринг зое ўтаро.
Дарвешлиғинг тамаълик, ниятларинг фитналик,
Бу ниятда ўтган умринг зое — бекоро.
Сўфида риёзат йўқ, фақирларда қаноат йўқ,
Ғанийларда саховат йўқ, олам фасодга айландиё!
Уламойи дарвешларда ваҳми қиёмат йўқ,
Суратлари зебо, сийратлари ҳеч, ўзлари бекоро.

Эй Девона, ўтган мутақаддамларни фақирлиғин ўзунга лозим қилмай, шариат сўзин қулоққа олмай, ман Дарвеш дейишинг бекоро.
Бу вақтдаги мулло, эшон, сўфилар суҳан бобида мисли Боязид, оғзида ояту ҳадис ва лекин дили зид, дилингни ояту ҳадисга тўғри қилмай, ман олим дейишинг бекоро.
Эй Девона, олим бўлай десанг, ўтган машойихлар-ни фақирлиғини қабул қил, қалб сўзларига пайравлик қилиб, аҳком ва арконларни билиб қилиб юрмасанг, «ман «Дарвеш»,— дейишинг бекор.
Эй Девона, Худони неъматларини шукрини бажо келтур, Худони неъматларини шукрини бажо келтурай десанг, қалб риоясини қил. Қалб риоясини қилай десанг, «бисмиллоҳ»ни бил. Эй Девонайи каллохом қулоқ сол: кишики шариатни бажо келтурса, «бисмил-лоҳ»ни «мим»идин кавсар сувин берур, раҳмоннинг «мим»идин дунёнинг ризқини берур, раҳиймнинг «мим»-идин жамолини ато қилур. Эй лодон, сан Худони номи нокини нопок ерга қўюб, шарм-ҳаё қилмайсанму? Худодин шарм-ҳаё қилсанг, «бисмиллоҳ»ни бил, «бисмиллоҳ»ни билай десанг, андишангни калта қил, андишани узоқ қилма. Худони амрини қил, Худони ҳурматини бажо келтур. Худони ҳурматини бажо келтурай десанг, «бисмиллоҳ»ни бил, «бисмиллоҳ»ни пок ерга айт, нопок айтма.

Байт:
Покка айтсанг, шайтон қочар сандин йироқ,
Ул вақтда нафсинг қилур доду фироқ.
Ҳаромга айтар бўлсанг «бисмиллоҳ»ни,
Шайтон хурсанд бўлуб олур имонингни.
Эй нодон, имонинг кетиб, ўларсан,
Қилғон амалингга шайтон шерик.

Эй Девона, бу дунёни музтарлиги ҳеч гап эмас, охиратни музтарлиги душвор (қийин)дур. У дунёда музтар бўлмай десанг амрини қил, наҳоийни қилма. Эй ло-дон ақлингни югурт, бировга хизматкор бўлсанг бу ишни қил деса, бу ишни қилма деса, қил деганни қилсанг, қилма деганини ҳам қилсанг, манзур бўларсан-му ё бўлмайсанму? Худога қул бўлуб амр қилғонини қўюб наҳийни қилиб , нечук манзур бўларсан? Эй нодон, ҳам амрини қилиб, ҳам наҳийни қилиб, боз (яна) бандаман деб, лоф уруб юрурсан. Эй Девона, бандаликни шартини билиб ол.

Байт:
Амрини қилсанг, ҳаром луқма ема сан.
Ҳаром луқмани еб туруб, ман бандаман десанг бекоро.
Амрини қилсанг ҳаром гуноҳ қилма сан,
Ҳаром гуноҳни қилиб туриб, ман банда десанг бекоро.
Амрини қилай десанг, жони дилингда қил,
Жони дилингда қилмай, ман банда дейишинг бекоро.
Банда бўлсанг розинг айт, намоз ўқуб шайтон йўлидин қайт,
Шайтон йўлидин қайтмай, бандаман дейишинг бекоро.
Эй Девона, бу сўзга қулоқ солиб, ибрат ол,
Бу сўздин ибрат олмай, ман банда дейишинг бекоро.
Сан лодон риёзат чекмай,
Худони амрини бажони дилингда қилмай,
Бир мақом мартаба тобмай, ман шайхман дейишинг бекоро.
Тариқатни билмай, сулукни ушлаб тай қилмай,
Камолот ҳосил қилиб, вилоят мақомиға етмай
Ман муршид дейишинг бекоро.
Девона сан амри маъруф қилгин,
Худони амрини бажо келтургин,
Худони амри фарз эди, сан лодон бўйниға қарз эди,
Фарзни бажо келтуруб, нафсни қўлингга олиб,
Шайтон бўйнин синдуруб юрмасанг
Ҳалол луқма емасанг, шармандасан Девона!
Мулло бўлубсан Девона, шогирдга-таълим берсанг,
Баякбор, Эшон бўлуб бировни қўлин олсанг,
Шогирдинг сани чақирса, паловни ёғлиқ қилиб берса,
Нечанд ибратлар қилса,
Нафсинг сани семирар, баякбор зиёфат ёдингга келар,
Амри шаръийни этолмассан, ваъдайи ваъиддан айтиб, қўрқитолмассан.
Амри маъруфни тарк қилиб, осий бўлуб борсанг шармандасан, Девона.
Эшон бўлуб муридингга борсанг,
Қўй сўйдуруб, думба-жигарни ерсан.
Кетар вақтда муридига танга берса, қабул қилмай,
Дилингда йўрға отини етакларсан.
Амри-маъруф фарз эди, думба-жигарни риоясин қилибсан, нодон.
Амри-маъруф қилолмай фарзни тарк қилиб борсанг шармандасан, Девона.
Амри-маъруф қилай десанг, ўзунгни ҳаром луқмадин, гуноҳ ишлардин торткайсан,
Ўзингни ҳаром луқмадин, гуноҳ ишлардин тортмасанг,
Эй Девона, мойил бўлса сани дилинг дунё тарафга,
Нақс етар дилингдаги ишқу муҳаббатга.
Дилингдан чиқарур Худо сани баҳра муҳаббатингни,
Қолмайди дўстларин дилига дунёнинг завқ-шавқ, рағбатини.
Ман дўсти Худоман деб, дунёни агар дўст тутсанг,
Қиёмат кун ул Худони олдида шармандасан, Девона.
Худо айтур бандага, танҳо бўл ибодатимга,
Танҳо ибодат қилай десанг, риё, ужбдин йироқ бўл,
Риё, ужбдин йироқ бўлмай, аҳли муҳаббатман десанг, бекоро.
Муҳаббатим бор десанг Худони амрини хушла,
Беҳуда нафсоният сўзларни ташла,
Худога бандаман деб, нафсоният, беҳуда сўзни ташламасанг,
Тонгла хўжанг олдида шармандасан Девона.
Ошиқ бўлсанг девона, ғайрни ёд қилма,
Худони зикри, амридин ўзга ишни хоҳлама.
Зикридин ўзга ишни ёд қилмасанг Худо сени ёд қилур,
Елкангдаги фаришта — улар доим сарнавешта,
Ўзунг амал қилиб, андин бировга айтмасанг
Тонгла хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Тонгла қиёмат бўлур, дафтаринг қўлга берур,
Ҳар ким амалин анда ўқуб кўрур,
Худо ризо бўлғон бўлса сандин,
Фаришталар гувоҳ бўлур андин,
Бандаи хослардин бўлуб, мақсудингга етарсано.
Агар сан амри Худони қилмасанг, зикри Худони айтмасанг,
Гуноҳ, хилофи шаръийдин қайтмасанг,
Гуноҳингни битиб, тонгла фаришта қўлунгга берса,
Ул Хўжанг олдида шармандасан, Девона!
Девона сан Худони ёд қил ожизлик билан,
Худо сани ёд қилур қодирлик ва бузурглиги (улуғлиги) билан.
Худони ёд қилур бўлсанг беғафлат,
Мақсудингни еткузур бемуҳлат.
Худони ёд қилур бўлсанг, форуғлиқ билан қилгин,
Ғафлат билан ёд қилмагин.
Ғафлат билан ёд қилар бўлсанг,
Тонгла борганингда шармандасан, Девона.
Девона, ҳарчанд Аллоҳ дерсан тилингда,
Бошқа орзулар бор сани дилингда.
Худога бандаман дерсан, Маҳлуқи Худодин қўрқарсан.
Тилингда Худо раззоқ дерсан.
Дилинг қабул қилмай, бандадин ризқингни тамаъ қилурсан,
Бу атворинг билан тонгла борсанг,
Хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Эй Девона, кулади мавт (ўлим) сани умидингга
Худони қисмати кулади ҳирс билан дунёни жам қилай деганингга.
Эй Девонайи лодон, қисмат бўлган ризқни,
Ҳеч ким ани билмайди,
Бировга қисмат бўлган ризқни, ани Худо бировга бермайди.
Сан агар ризқингни Худодан кўрмасанг,
Меҳнат роҳатини ўзидан кўрмасанг,
Тонгла Хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Шарманда бўлмай десанг, ризқингни ғамин ема сан.
Тўрт ўлумнинг шарбатин тортмагунча у дунёга бормагин,
Бошингга қилич келсада бандаликни қўймагин,
Бандалик марднинг иши, ўлум ани вирд иши.
Ўлум келмасдин бурун, мавтни билсин ҳар киши.
Тўрт мавтни сўрсанг, таҳқиқ қилиб билай десанг,
Биридур сўрх , яна бири зард  бўлур.
Яна бирини сўрсанг оқ, охиргисидир сиёҳ ,
Қизил ўлумни сўрсанг, билгин муни
Жафо келса кўтар сан ани,
Сариғ ўлумни билсанг — очлиқға одат қилғойсан.
Яна очлиғни хуруши, ожизлиғни ҳам қил сан.
Жафо келса кўтармасанг, очлиқға сабр қилмасанг,
Тонгла хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Оқ ўлумни билсанг — узлат қилиб ўзунгни четга тортгайсан,
Мавти сиёҳни билмасанг — нафсдин қочиб узлат қилмасанг,
Қаро ўлумни билсанг — нафси ҳавога кирма сан,
Нафси ҳавога кириб, ҳўкуздек кунжара, бошқа луқмаларни еб,
Тўрт мавтни билмай, аларни жой-жойида шартин қилмай,
Ҳақиқат мавтни шарбатин тотмай, армон билан ўтарсано.
Армон билан борсанг, анда ҳисобгоҳда тутулғанда,
Амалингни тортса солиб тарозуға,
Баякбор савобинг енгил келиб, гуноҳинг оғир келса, шармандасан, Девона.
Эй Девона, ҳамма ишларни йиғгин, сулукни изҳор этгин,
Ани таҳқиқ билмасанг, аввал ўтган азизлардин,
Арвоҳ таййибалардин сўраб олмасанг шармандасан, Девона.

Эй ёронларим, фаҳмим етди, ақлим олди; ҳеч нарса нафлироқ дини исломға очлиқдин эмас, зероки бир дарахт мевадор бўлса, сув тагига кириб гулласа қуруб қолур. Ҳеч нарса зиёнкорроқ тўқлуқдек эмас, зероки ҳар фисқу фужур тўқлуқдин бўлур. Кўп ейишлиқ дилни қаттиғ қилур. Аъзоларға фитна пайдо бўлур, фаҳм ҳам кам бўлур, илм ҳам сахл бўлур. Ибодатга сустлиқ қилур, зероки дил суст бўлуб, ҳаром, макруҳға кириб кетар. Ҳамма қилғон ибодатлари барбод бўлур. Эй ёронлар, шул сўзларга қулоқ солиб амал қилинглар, кўп лақиллаётибтилар, деб хафа бўлманглар, зероки биз ўз ишимизни билиб қилғон, бу сўзларни билмаганларга айтдук.
Эй Девонаи нодон йигчи, қаерда ўз ишингни билиб қилдинг? Нафсинг етти бош эрдиг чумоли бош, ҳайвон бош, ит бош, илон бош, йўлбарс бош, эшак бош, бўри бош. Аввало чумоли бош нафсга тобеъ бўлуб ғам ейдурғон бўлдинг-ку. Яна ҳайвон бош нафсга тобеъ бўлуб ҳирсингни зиёда қилдинг-ку — эшакларни кўпайтиб. Яна ит бош нафсга тобеъ бўлуб, ғийбат қиладургон бўлдинг-ку. Яна илон бош нафсга тобеъ бўлуб кибр, такаббур қилдинг-ку. Яна йўлбарс бош нафсга тобеъ бўлуб аччиғ ғазаблик бўлдинг-ку. Яна эшак . бош нафсга тобеъ бўлуб шаҳватга мойил бўлдинг-ку. Яна бўри бош нафсга тобеъ бўлуб ибодатга коҳил бўлуб, ғафлатга мойил бўлдинг-ку.
Эй Девонайи каллаҳом, ғафлатни билиб ол, ғафлат нима? Бепарволик. Эй девона, бепарво бўлма, ҳирсингни йўқот. Бозорға борсанг чой, бир нон, бир узум, бир қовун* бир тарвуз, бир писта, майиз, бир ҳалво, бир қанд, бир шўрбо, бир палов бер десанг, айтганингни берса, бу неъматимни муздини бир ҳисобини бер деса, муни баробариға харжи тополмай музтар бўл-санг, от-тўнингни, бор-йўғингни олиб зиндонга солса қўлингдан нима иш келур? Боз ўзунг ялиниб неъмат бергувчига, нимаки хизмат бўлса буюрсанг, ўшал неъматинг баробарйча хизмат қилай дерсан. Хизмат билан қутулурсан, мундоғ бўлмасанг расво бўлурсан, қутул-
мас ғамга қолурсан.
Эй Девонайи каллахом, бозорга бориб битта нон олиб есанг эди, соҳиби неъмат сандйн ҳисобин бер деса, оз неъматнинг ҳисобин бермак осонроқ эрди. Қулоқ сол, биров кўпроқ харжи берса, ўзига топшурмай яна бировга берсанг кулфатга қолурсан. Андоғ бўлса Худо берган молни ўзига топшурмай, беҳуда сарф қилсанг, нечук кулфат кўргайсан.
Эй нодон, бу бозорни мисол қилиб, охират бозорин айттим. Дунё омонатини мисол қилиб омонати ҳақиқийни айттим. Эй лодон, шунча сўз кифоя, ақлға ишорат, нодонга калтак.
Эй Девонайи йигчи, Худо дарвишни раҳмат қиладиму ё фосиқни деб, хаёли фосидға кетма. Қулоқ сол, биров буғдой, арпа экса, экмаганга ҳам берадиму? Андоғ бўлса биров тоат қилса, қилмаганга ҳам нима нафъ, ақлингни югуртгин. Буғдой эксанг буғдой оласан, тариқ эксанг тариқ оласан. Эй девона, каллангни шишириб хомтамаъ бўлма. Гуноҳ қилсанг гуноҳ ола-сан, савоб қилсанг савоб оласан. Масалан, биров қуруқ ерга уруғ сочмай, ман шундин ҳосил оламан дегани айбму?

Байт:
Таваккал қилсанг ишда қилгин
Экин экишда Жабборга суянгин.

Эй Девонайи нодон, амрини қўюб, наҳийни қилиб шарм қилмайсанму Худодин манга жаннат ато қил, раҳматингга лойиқ кўр дейишга? Эй лодон, бандалик қил, Худо бандани халқ қилди. Мени фармонимни тут, деб. Ман бандаман, деб созингни ширин қилиб юрурсан. Фармонини тутмай, эй Худоё ман раҳматингдан умид-ворман, ғазабингдин қўрқарман, деб ёлғон айтиб юрурсан. Эй лодон, билгинки, Худонинг ғазабидан қўрқуш кима, раҳматидан умид тутиш нима — шуни билгин. Билай десанг амрини қил, наҳйни қилма. Эй эшитгувчи-лар, малол келмасун сизларга кўп гапурубтилар деб, ман ўзумга айттим.

Байт:
Даркор одам олур бу сўздин ибрат,
Лодонга хайф панду насиҳат.
Яхши от истаб топиб ер бедани,
Ёмон эшак истаб топиб ер хандаққа чиққан шўрани.
(Уйқудаги аҳмоққа панд айтмоқ
Шўр ерга уруғ сепиш демакдир).

Эй Девона, отингни халифа қилиб мағрур бўлма, Азозил мағрур бўлди, шайтон бўлди. Амалингга мағрур бўлсанг, бул қилмишингдин ҳеч наф йўқ. Эй Девона, хушхулқ бўлғил, банда бўлсанг бадхулқ бўлма. Қулоқ сол, бировни оти бўлса, хушхулқ, хушфеъл бўлса, ани яхши жойларга бойлаб, яхши ем, ўт берур. Бадхулқ, бадфеъл бўлса, ани жувозга, аравага қўшуб нечанд кулфатлар берур. Яна бировни ҳўкузи бор яхши, хуш-хулқ. Ани андоғ иззат қилурки, ўз фарзандидек. От, ҳўкузи бадхулқ, бадфеъл, ётоқ бўлса, ем-хашакни кўп бериб семуртиб қассобға сотар. Яна бировни от, моли бўлса, кўп игчини юзи қаро, беадаб бўлса, эгаси аччиғи келиб ўз майлиға қўяр, бировни экин-йўнғучқасини еб, бориб бир чўлда ёрилиб ўлур, гўштини қуртлар ер.
Эй Девона, фаҳм қил бў сўзларни ақлинг бўлса, яна нечанд хил дарахтлар бор бежо ерга чиқади. Бежо ерга чиққан сабабдин кесиб ўтин қилур. Яхши ерга жойни билиб чиқса, катта азамат бўлур. Қанча одам ул да-рахтни соясидин баҳра олур. Дарахтдин эгаси ҳам хурсанд бўлур.

Байт:
Эй ёронлар, ақлим етди ўшал яхши от одам бўлса,
Худонинг амрин қилса, Худоға манзур бўлса,
Яхши жойлардин анга берса ажаб эрмас дўстларо
Ўшал мол билан ёмон от, ёмон одам бўлса,
Савоб ишларни қўюб гуноҳни қилғон бўлса,
Худони қаҳри келса, азобға лойиқ бўлса ажаб эрмас дўстларо.
Ул бежо чиққан дарахт одамдур, савобни қўюб гуноҳни қилғондур,
Худони қаҳри келиб дин риштасини кесса, ажаб эрмасдур дўстларо,
Ул дарахтики зўр бўлур, наҳийни қўюб амрини қилур,
Анга Худо мартабайи аъло берур,
Андоғ қулларни Худо бандам деса, ажаб эрмас дўстларо!
Ман Девонайи гуноҳкор гуноҳимға ман иқрор, раҳим қилиб сан Саттор,
Фазли меҳрибонлиғинг билан бандам десанг ажаб эрмас!

Наср:
Эй Девона, каллангни шишириб бепарво бўлма, ер-ни саҳл ҳайдаб, уруғни сочиб экин қилсанг, шул экиндин ҳосилни кўп оламан деганинг айбму, ақлингни югурт, ерни кўи ҳайда, нишурсанг уруғ сочиб, вақтида суғориб, меҳнат қилсанг, ҳосилни кўп қилур, ўзунгга ҳам бўлур, бировга ҳам бўлур, бепарво бўлсанг ўзунг-га ҳам йўқ, бировга ҳам йўқ.

Эй ёронлар, фаҳм етди, ақлим олди,
Ул ҳайдаган ерни билсанг жисминг бўлғой,
Анга сепган уруғинг — таълим билан зикр бўлғой,
Ердин унуб кўкариши — амал бўлғой,
Ани сувин сўрсанг — парҳез билан тақво бўлғой.
Ул экинни бошин билсанг — дилинг бўлғой.
Ул дилингни гуноҳ ишга сан юборсанг,
Бош чиқармай ел уруб кетар ани билсанг,
Эй ёронлар ғофил бўлма умрунг ўтар кетар
Сан дилингни гуноҳга мойил қилсанг,
Ҳамма қилғон амалларинг куюб кетар,
Ул экиндин донни сара олай десанг,
Дилингни гуноҳдин мусаффо қил сан,
Сан дилингни гуноҳдин соф қилмасанг
Қилғон меҳнатинг куюб кетар билсанг.
Меҳнатингга сан раҳм қилсанг,
Жони дилдин бедор бўлуб саҳар турсанг,
Ул саҳарни лаззатидин баҳра олсанг,
Ҳиммат қилиб риёзатга бел боғласанг,
Шундоғ қилсанг баҳра олса ажаб эрмас.
Баҳра ўзи лочин қушдур ани билсанг,
Бир хилватга бориб тўрни қўйсанг,
Жондор сифат тасбиҳингни олиб тортиб турсанг.
Ажаб эрмас мақсудингга, бўтам, етсанг.
Турқини кўрсанг эй Девонайи йигчи, икки кўзи тўридадур,
Ул лочин қачон келур экан деб, доим ани кўйидадур,
Кеча-кундуз ани билсанг ўйидадур,
Кечалари жонни қийнаб ул,
Бу дунё ўтгувчи, охират ғамин қила кўр,
Охират ғамин есанг мосуво бўл.
Сан агар мосуво бўлмасанг меҳнатинг зое бўлуб куюб кетар.

Эй Девонайи каллахом, билмай турубсан турҳини маънисини, қулоқ сол, ман айтиб берай муни маънисини.

Байт:
Хилват бериб турмушунг истиқоматинг бўлғой.
Жондор сифат дедим, ани билсанг зикри фикринг бўлғой,
Лочини шунқор дедим, ани билсанг баҳра бўлғой,
Кўп ётсанг ул лочин тўрга тушмай ўтуб кетар билсанг,
Жисминг зоҳир, илминг бекор қолур,
Лочин ўтуб кетар тўринг бекор қолар.
Қилғон меҳнатларинг бекор бўлуро.

Эй лодон, ман сайёдман деб ёлғон айтиб тўрингни кўтариб юрма, қуш вақтини ўткарма, сайёд бўлсанг парҳезкорлик қил. Эй ўқувчи сўфилар, бу сўзни ман ўзумга айттим, яна биладурғонга айттим. Жондин кеч-май жонон қайда, кетмон чопмай нон қайда, экин пишмай хирмон қайда, Девонайи Йигчи ман ҳайронман, ин (бу) ажаб корхона: олтун — сафолни фарқи йўқ. Эй Девона, ғам нахўр (емаки об агар сад пора гардад боз боҳам ошно аст . Ман Девона Йигчи икки жаҳонни кездим, бўлди кўзумга ғубор ўз кирдоримдин, саҳройи бу дунё ибратозмойиш эди. Манда туҳфа, тўша йўқ. Эй Ёр, ўзунг раҳм қилсанг ман камина гадо қулингни раҳматингнинг олдида. Эй, Подшоҳим мани гуноҳим бир майда коҳ, ман раҳматингдин умидворман, умид олдида сани раҳматинг ер билан осмонни ўртасича, Эй йигчи Девона, банда бўлсанг Худони ғазабидан қўрқ, раҳмидин умидвор бўл, ноумид бўлма, ноумидлик куфр.

Байт:
Эй Подшоҳи ҳар ду олам, ман камина арзимни Санга айтай,
Бу дунёйи нахсни дўст тутмасам,
Раҳматингдин умид тутсам, раво бўлғайму?
Бу дунёнинг лаззатини кечиб, раҳматингдин умид тутсам,
Эй Подшоҳим, раво бўлғайму?
Ҳирс, ҳаво манманликдин жудо бўлуб,
Андин кейин умид қилсам раво бўлғайму?
Ғийбат, шикоятдин йироқ бўлуб,
Андин кейин умид қилсам раво бўлғайму?
Ҳаром, гуноҳ ишдин ўзумни тортиб, умид қилсам
Эй Подшоҳим андин кейин раво бўлғайму?
Ёлғон айтиш, бўҳтон сўздин йироқ бўлсам,
Андин кейин умид тутсам, раво бўлғайму?
Куфр, хато сўздин ўзумни тўссам,
Эй Подшоҳим, андин кейин умид тутсам, раво бўлғайму?

Эй Йигчи каллахом, Худонинг раҳматидин умидвор бўлсанг амрини қил, наҳйдин ўзунгни торт, амрини тутай десанг дунёйи нажасни дўст тутма, дунёйи на-жасни дўст тутуб, раҳматингдин умидворман, деганинг бекоро.

Байт:
Бу дунёни лаззатидин кечмай,
Раҳматингдин умидворман деганинг бекоро.
Ҳирс, ҳаво, манманликдин бўлмай жудо,
Раҳматингдин умидворман деганинг бекоро.
Ғийбат, шикоятдин йироқ бўлмай,
Раҳматингдин умидворман деганииг бекоро.
Ҳаром, гуноҳ ишдин ўзунгни тортмай,
Раҳматингдин умидворман деганинг бекоро.
Ёлғон айтиш, бўҳтон сўздин йироқ бўлмай,
Раҳматингдин умидворман деганинг бекоро.
Куфр, хато сўздин ўзунгни тортмай,
Раҳматингдин умидворман деганинг бекоро.

Эй Девонайи каллахом, ман раҳматингдин умидвормаи ва ғазабингдин қўрқарман, деб оғзингни ширин қилиб юрарсан, ғазабидин қўрқсанг раҳматидин умид тутсанг, Худони ризолигини иста, Худони ризолигин истаб, етай десанг, гуноҳдин ўзунгни торт, хайрга ва амрга ўзунгни қот(етказ).

Байт:
Эй Худоё, ман Йигчи камина қулинг,
Хайр ишга ўзумни қўшсам, гуноҳдин қочсам,
Худоё Сани ризолигинг топқойманму?
Кибру ҳаво, гуноҳ ишга тавба қилсам,
Эй Подшоҳим, Сани ризолигинг тобқойманму ?
Бахиллик, адоватдин йироқ бўлуб, тавба қилсам,
Худоё Сани ризолигинг топқайманму?
Манманлик, ҳуд сўздин йироқ бўлуб, тавба қилсам,
Эй Подшоҳим, Сани ризолигинг тобқайманму?
Ғийбат, шикоятдин ўзумни тортиб, тавба қилсам
Худоё Сани ризолиғинг тобқайманму?
Ман камина риёдин кўнгулни узсам,
Сани амрингни жони дилимда қилсам,
Ибодатни танҳо ўзунгга қилсам, шериклик қилмасам,
Худоё Сани ризолиғинг тобқайманму?
Худоё амрингни қилсам, зикрингни айтсам,
Риё ужбга тавба қилсам,
Худоё Сани ризолиғинг топқайманму?!

Наср:
Худо ризолигин етай десанг, эй Девона, ақлинг бўл-са дунёни дўст тутма, Худони амрини тут. Зероки пайғамбаримизнинг руҳларини Худо халқ қилди. Яна аршу курси, лавҳу қаламни бино қилди, Худонинг амрига қиём турди. Сан ҳали банда бўлсанг, Худонинг амрига қиём тур. Амрида қиём турмасанг, ман банда десанг бекор.

Байт:
Алҳамдуллиллоҳ, Худога ман банда, Расулуллоҳга умматман.
Худога банда бўлуб, Муҳаммад Мустафо динида туруб,
Нечук амрида қиём турмайман?
Худо қаламга амр қилди, битгил ҳамма ашёни деб,
Битти қалам Худога сано айтиб,
Жамиъ фаришталарни Худо халқ қилди,
Худоға сано айтмаймано?
Жами фаришталарни Худо халқ қилди,
Худоға сано айтдилар,
Худони амрида улар қиём турдилар,
Ман Худони неъматларини еб, нечук амрида қиём турмаймано?
Барча мева-гиёҳлар Худога сано айтдилар,
Ман банда бўлуб, Худога нечук сано айтмаймано?
Ҳазрат Одам Атомиз жасадин Худо халқ қилди,
Руҳимиз сажда қилди, шайтон сажда қилмади, рондайи даргоҳ бўлди,
Ман сажда қилиб Худога, нечук амрини тутмаймано?
Шайтон Худони амрини тутмади, кибру ҳавони унутмади,
Анга бу дунё тобеъ бўлди, душманлиғи маълум бўлди,
Шайтонни дўст туткан, душманлигин маълум этган
Худони раҳматидин узоқ тушиб расво бўлган
У душмани Худони нечук дўст тутармано?
Барча дарахт, гиёҳлар дунёни дўст тутмадилар,
Ҳисоби азобдин хориж бўлдилар.
Ҳисоби азоб бошимда туруб,
Ман нечук дунёни дўст тутармано?
Барча чашма, булоқ, дарёлар дунёни дўст тутмадйлар,
Ҳаммага баҳра бердилар, ман дунёни дўст тутуб нечук баҳра олармано?
Жами чаҳорпо ҳайвонлар дунёни дўст тутмадилар.
Азобдин ҳам қутулдилар,
Ман дунёни дўст тутуб, қандоқ азобдин қутулармано?
Жами парранда, чаррандалар Худоға сано айтдилар,
Дунёни дўст тутмадилар, ҳисобдин хориж бўлдилар,
Ман дунёни дўст тутиб, нечук ҳисобдин хориж бўлурмано?
Тоғ-тошларни халқ қилди, Худога сано айтди, дунёни дўст тутмади,
Ман Худога банда бўлуб, дунёни нечук дўст тутармано?
Худони пайғамбари, Жумлани падарлари — Одам Ато номлари,
Ўшал зоти шарифлар ҳам, дунёни дўст тутмадилар,
Ман у зотни зурриёти бўлуб, нечук дунёни тутармано?
Ҳасти пайғамбар Одам Атомизни ўғлонлари,
Дунёни дўст тутмадилар, охир пайғамбар бўлдилар,
Ман дунёни нечук дўст тутармано?
Хасти Шиш пайғамбар ўғлонлари Маҳлоил деган авлодлари,
Дунёни дўст тутмадилар, ҳамма  хизматиға келдилар,
Мутиъи фармонбардор бўлдилар,
Ўшал азизлар равиши, ман нечук дунёни дўст тутармано?
Маҳлоил фарзандлари, дунёни дўст тутти,
Бир нечалари бутпараст бўлуб бу оламдин кофир кетти,
Ман банда бўлуб Худога, дунёни нечук дўст тутармано?
Хасти Идрис пайғамбар дунёни дўст тутмадилар,
Амри Худодин ўзга иш қилмадилар,
У зотга беҳиштдин таом келтурдилар,
Ман улардин ибрат олиб, нёчук дунёни дўст тутармано?
Фурсат билан Жамшид дунёни дўст тутти
Қавмлари билан бутпараст кофир бўлиб оламдин ўтти
Ман Худога банда бўлуб, бул дунёи маккорни нечук дўст тутармано?
Хасти Нуҳ пайғамбар дунёни дўст тутмадилар,
Бир неча авлод қавмлари билан сувни юзида юрдилар, ғарқ бўлмадилар,
Ман булардин ибрат олиб, бу дунёни нечук дўст тутармано?
Нуҳ пайғамбар ўғлонлари, амри Худони қўйди,
Дунёни ўзига ҳамроҳ қилди, охири кофир ўлди,
Бу дунёйи маккорни нечук дўст тутармоно?
Хасти Ҳуд алайҳиссалом дунёни дўст тутмадилар.
Худонинг амридин ўзга иш қилмадилар.
Шаддод дунёни дўст тутти, даъвои худолиқ қилиб, бу дунёдин беимон кетти,
Бу дунёйи касофатни нечук дўст тутармано?
Хасти Солиҳ пайғамбар дунёни дўст тутмадилар
Худонинг амридин ўзга иш қилмадилар,
У зотга Худо нечанд мўъжизалар бердилар,
Солиҳ пайғамбар қавмлари дунёни дўст тутти,
Худонинг амрини унутти,
Бошиға нечанд бало келиб, дунёдин кофир ўтти,
Бу дунёйи душманни нечук дўст тутармано?!
Хасти Иброҳим пайғамбар Худони амрини қилдилар,
Дунёни дўст тутмадилар, ўтға куймадилар,
Ул зотни миллатларида бўлуб нечук дунёни дўст тутармано?
Намруд дунёни дўст тутти, кўп ҳаддидан ўтти
Худони амрин унутти, охири беимон кетти.
Ман бандаман Худоға, Худони душманини нечук дўст тутармано?
Хасти Лут пайғамбар дунёни дўст тутмадилар, охир пайғамбар бўлдилар,
Лут пайғамбар қавми дунёни дўст тутти, маст бўлуб ўзидан кетти
Шаръий-ношаръийни фарқ қилмай ерни тагида кофир ўлуб кетти,
Дунёйи касофатни нечук дўст тутармано?
Хасти Аюб пайғамбарнинг мол, аҳли аёллари куйди, зарра ғам емадилар,
Баданларин қурт еди, малол келмади, дунё ғамин емадилар.
Охир фаррухлик ул зотга ҳосил бўлдиё,
Хасти Шуъайб пайғамбар дунёни дўст тутмадилар,
Амри Худони туттилар, ўтга куймай соғ-саломат қолдиё.
Шуъайб пайғамбар қавмлари дунёни дўст тутти, амри Худони унутди.
Аларни шаҳриға ўт тушуб, куюб оламдин ўттиё.
Таврот китоб келдилар, охири пайғамбар бўлдиё,
У зотларнинг равиши ман нечук дунёни дўст тутармано?
Фиръавн дунёни дўст тутти, кўб ҳаддидин ўтти,
Даъвои Худолиқ қилиб, дунёдин беимон кеттиё.
Қорун ҳам дунёни дўст тутти, ҳайри эҳсонни унутти,
Охир ани ер ютти, ман дунёйи касофатни нечук дўст тутармано?
Хасти Юнус пайғамбар дунёни дўст тутмадилар,
Балиғ қорнида Худо ани омон сақладиё.
Толут, Жолут дунёни дўст тутти, амри Худони унутти
Амри маъруфга қулоқ солмади, бу дунёдин кофир кеттиё.
Хасти Довуд пайғамбар дунёни дўст тутмадилар
У зотга Забур келдилар, ҳамма мутиъи фармонбардор бўлдиё.
Хасти Сулаймон пайғамбар дунёни дўст тутмадилар.
Худонинг амридин ўзга иш қилмадилар.
У зотга инс, жин, дев, пари, парранда, чаррандалар,
Мутиъи фармонбардор (итоаткор) бўлди,
Бу зотлар равишлари бизга ибрат бўлуро.
Ҳазрат Луқмони Ҳаким дунёни дўст тутмадилар,
Ҳамма халқни ҳожатин чиқариб ҳожатбарор бўлдиё.
Ман бу зотдин ибрат олмай нечук дунёни дўст тутармано?
Искандари Зулқарнайн дунёни дўст тутмадилар.
Ер юзини Худо у зотга мусаххар қилдиё.
Хасти Ҳизр алайҳиссалом дунёни дўст тутмадилар.
Худонинг амридин ўзга иш қилмадилар.
У зотга Худойи Таоло илми ладун бердиё.
Дунёни ҳаргез дўст тутма эй Девона,
Қаерга ўлтурсалар, сабза бўлуб чашмалар қайнаб оқтиё.
Эй девонайи лодон, бу зотлардин ибрат ол,
Худони амрин туттилар бу мартабага еттилар.
Дунёни дўст тутганлар оламдан армонда кетганлар,
Илёс алайҳиссаломни кўр, дунёни дўст тутмадилар, сувда доим юрдилар.
Ақлинг бўлса Девона, бу зотлардин ибрат ол.
Армала дунёни дўст тутти Худони бирлигин унутти,
Қавми билан куюб кеттиё.
Ақли ҳушинг йўқотиб бордин бўлма бегона.
Киши дунёни дўст тутса, ажаб юрмас охирати,
Бу сўзга қулоқ солгин, дунёга яқин булмагин,
Кишини фирифта қилиб йўлдош ани қўёро.
Доқиёнуси сўзин эшитгин, Девона,
Дунёга асло фирифта бўлма, дунёга фирифта бўлуб, бордин бўлма бегона.
Доқиёнус қилди Худоға ибодат, ўттиз йил қилди Худога тоат,
Охир дунёни дўст тутти, даъвойи Худолиқ қилиб, оламдин беимон кетти,
Булардин ибрат олмай нечук дунёни дўст тутармано?
Ямлиҳо дунёни дўст тутмадилар, охири Худони тобтилар,
Киши дунёни дўст тутмаса, Худони амрин унутмаса, бешак Худони топаро,
Закариё пайғамбар амри маъруф қилдилар, дунёни дўст тутмадилар,
Зикрдин ўзга демадилар, у зотни қавмларига Малол келиб бошларяга арра қўйдиё.
Яҳё пайғамбарни сўрсанг, у зотни савол қилсанг,
Шариатни маҳкам ушладилар, амри Худони хушладилар
Дунёни дўст тутмай, Ўзига таваккал қилдиё,
Қавмларига келди малол, у зотни амри-маъруфлари, филҳол,
Дунёни дўст тутиб бошларига
Пичоқ қўйиб у зотни қўйдек сўйдиё.
У зотни қасосига етмиш минг мардум
Боши кесилиб, қони сувдек оқтиё.
Бу кулфат нечукдин бўлди у халқга
Дунёни дўст тутганидин,
Ақлинг бўлса девона бу сўзлардин ибрат олгин,
Дунёга фирифта бўлуб динингни бошин кесмагин,
Ҳар киши дунёга ҳирс қўйса динини боши кесилса,
Ажаб эрмас дўстларо!
Хасти Исо пайғамбар дунёни дўст тутмадилар.
Охир Пайғамбар бўлдилар, у зотга Инжил китоб келдиё.
Доим Худонинг амрида бўлдилар, зикрида қиём турдилар
Ман Худоға банда бўлсам, бу зотларни суннати
Расули Худо ҳурмати, чаҳорёри босафо, сахрбаи аҳли вафо,
Дунёни душман тутуш у зотларни рағбати.
Ман Худоға бандаман, алҳамдулиллоҳ Мустафо динидаман.
Чаҳорёрларга дўст бўлуб, Иброҳим миллатларида юруб,
Имоми Аъзам мазҳабларида туруб, нечук дунёни дўст тутармано?
Жамиъ ўтган улул-азм пайғамбари мурсал набилар
Жамилари дунёни дўст тутмадилар,
Бу дунёйи палидни ман нечук дўст тутармано?
Хусусан у дўсти Худо, номлари Муҳаммад Мустафо,
У зоти шариф дунёни дўст тутмадилар, Қуръон у азизга келдиё.
Ман уммат бўлсам у зотга, нечук дунёни дўст тутармано?
Девона сан қулоқ сол, ақлинг бўлса ибрат ол,
Пайғамбаримиз бир кун турдилар, бир ерга сафар қилдилар,
Йўлда бир мурдаи гўсфандни кўруб, бир суҳан айттилар анда туруб,
Банданинг наздида бу мурда қандоқ хор,
Худонинг наздида дунё бу мурдадан ҳам хортар (хорроқ).
Яна бир суҳан айттилар, «Хубби дунё раъсу кулли хатиатин»  дедилар.
Чаҳорёр саҳобалар бу сўзни эшиттилар, дунёни дўст тутмадилар.
Ман Худога банда бўлуб, у зотга уммат бўлуб,
Чаҳорёрларга дўст бўлуб,
Ман дунёйи нажисни нечук дўст тутармано?
Абу Бакр, Умар, Усмон, Али Ҳайдар
Моли ғаниматдин емай касбидин едилар,
Дунёни дўст тутмадилар,
У зотларни пайрави нечук дунёни дўст тутармано?
Девона, дунёни дўст тутма, пайғамбаримиз суннати,
Шариатни хилъати, мўъминликни даъвати, у дунёни роҳати.
Дунёни дўст тутма ҳаргез, дунё мўъминнинг касофати,
Эшит бу сўзни Девона, беақл саҳобалардин қилай нақл,
Саҳобалардин бор эди бир молдори, бир нечалари уни ҳолиға ғам еди,
Каъбул-Ахбор айддилар, нечукдин қўрқасизлар,
Киши ҳалолдин топса мол,
Худони йўлиға сарф қилсалар на зиёни бор дедиё,
Бу хабар Абу Зар деган зотга етти,
У зот хашмнок бўлуб қўлларига бир суяк олиб, филҳол етиб келдилар.
Айтдилар, бу сўзни шарм қилмай нечукдин дединг.
Дунёйи палидни нега яхши дединг.
У зот ҳайбат қилдилар,
Каъбул-Ахбор қочиб жойдин кетдилар,
Бу сўзни эшитиб ман нечук дунёни дўст тутармано?
Бир кун пайғамбаримиз кўҳи Уҳудға қадам қўйдилар,
— Ё, Абу Зар,— дедилар.
Чанд баробари кўҳи Уҳуд зар берса манга Худо,
Ани нафақа қилсам халқига ба ризойи Худо.
Оламдин фоний бўлсам,
Мандин икки қирот қолса, андин зиёд қолмаса дедилар,
Ман бу сўзни эшитиб, дунёни йиғиб нечук дўст тутармано,
Бир куни карвони Абдураҳмон келди Яман бозоридин,
Уни ғалаба шавқи Мадинага тушти,
Хасти Ойша разияллоҳу анҳо айтдилар:
—«Бу нима шовқин, ҳаммани қилади ғовур»,
Айтдилар саҳобалар: — «Бул ғовури шўтўри Абдураҳмон»,— дедилар,
Умми мўъминон айтдилар, пайғамбарим айтувдилар бир сўзни
Рост айтганлар ани,
У зот бу сўзни айтган замон,
Абдураҳмонга хабар етти филҳол,
Дилларига бир муҳаббат тушуб,
Хасти Ойша хизматларига келди югуриб,
Эй зоти шариф, Расуллулоҳ мани нима девдилар,
Ман ғарибга нима илтифот қилувдилар?
Ойша айтдилар, Расуллуллоҳ воқеада беҳиштга кирдим девдилар,
Дарвиш саҳобалар кўрдим, анда кўп турмадим,
Тавонгир саҳобаларни кўрмадим, магар кўрдум анда Абдураҳмон Авфни дедилар,
У ерга борур йиқилиб, қўл-оёғи судралиб,
Кирди беҳиштга юмаланиб, девдилар.
Абдураҳмон бу сўзни эшитиб, жўшға кирдилар
Бу туя, моллар кимда бўлса, сизга ҳадя дедилар,
Бу туя, молларни олдилар, дуойи хайр қилдилар.
У пайғамбаримиз аҳлияси, барча мўъминни онаси
У молларни олдилар,
Худони йўлиға эҳсон қилдилар.
Шунча мол, дунёликдин зарра ўзларига олмади,
Нони жавдин бошқа нарса ўзларига қолмади,
Ман у зотлардин ибрат олмай, дунёни йиғиб нечук дўст тутармано?
Эй Девона, дўст бўлсанг Худога бўлгин,
Уммат бўлсанг эй лодон: пайрави умматлик қилгин,
Дунёйи палидни дўст тутиб, даъвойи охират, жаннат қилмагин,
Дунёни дўст тутуб, охиратдин умид тутушинг сани бекоро.

Эй Девона, ақлинг бўлса қулоқ сол. Мерганни кўргин бир тарафда қарға бор, бир тарафда суқсур бор. Қарғани отадиму ё суқсурни отадиму? Қарғани отса, қарғани олади, суқсурни отса, суқсурни олади. Дам унга қараса, дам мунга қараб отса, икковига ҳам тегмайди. Ул жондорлар шундоғ қочадики, ул мерганга қорасини ҳаргез кўрсатмайди. Бирини кўзлаб олса эрди, уруб олар эрди. Икки ёғиға қараб отқондин ул маҳлуқлардин қуруқ қолди.

Байт:
Эй девона, мерганни билсанг, ақлу фикринг бўлғой
Ул милтиғинг эътиқодинг бўлғой,
Солиб отқон ўқунг дилинг бўлғой.
Қарға дедим, бу бўлғой дунёйи палид,
Яна суқсур дедим, муни билсанг охират бўлғой,
Эй лодон, ҳам дунёни, ҳам охиратни ушлаб,
Бу дунё ҳузурини хушлаб,
Қайси тил билан ман банда дейсано?
Банда бўлсанг дунё ишин ташла, охират ишин хушла.
Дунёни ташламай ман банда десанг бекоро.
Дилни сўрсанг битта фикринг қилар иккита,
Ҳам дунёни ҳушласанг, ҳам охиратни ҳушласанг,
Бу орзунг сани бекоро.
Усталарни бориб кўр, ёғочга арра тортур,
Аррани мань қилиб ёғочга теша урур,
Бирини манъ қилиб андин ишин биткарур.
Ақлинг бўлса девона, булардин ибрат олгин,
Ишингни тезроқ биткаргин.
Ҳам дунёни дўст тутсанг, ҳам охиратни ишин тутсанг,
Бандаман деб лоф урушинг бекоро,
Бу сўзни билсанг иморат қил,
Иморат қилар бўлсанг пойдеволин ростлағил,
Иморат маҳкам бўлсин десанг,
Суст туфроқини олиб, хўл туфроқини солиб,
Ғинагни қўлунгга олиб, маҳкам кўтариб
Урсанг деволини жойи пишаро,
Деволинг маҳкам бўлур, шўрламай қиём турур
Андин нморат бобласанг ани даврини сурарсан.
Пойдеволин пишурмай, жойини маҳкам қилмай,
Девол урсанг бекоро!
Тагига бир нам тегса, ушук уруб шўрласа,
Езга етмай йиқилса, меҳнатинг зое кетаро.
Иморатни, Девона, ақлинг бўлса, маҳкам қил,
Қишга бориб пушаймон қилғонинг сани бекоро.
Кузга бориб йиқилса, аҳли аёлинг даштда қолса,
Баякбор тўқсон чилла келса, ҳасрат, надоматинг бекоро.
Ақлинг бўлса Девона, бу сўзларни фаҳм қилгин,
Маҳкам қилсанг иморат, ҳам давлат ҳам саодат, ғами кулфат кетаро,
Қиш чиллада бошпана, саратонда соябон, беғам юрма Девона.
Умр санга вафосиз, роҳат йўқдур кулфатсиз, кулфат кўргин Девона,
Кулфат кўрсанг шу ерда кўр, у ёғда кўрма Девона.
У ёғни кулфатин эшитсанг ақлинг бўлур бегона, ҳаддин фузун билгино,
Баён қилай бил ани, тонгла қиёмат бўлур,
Жумлаи дарёлар қурур, барча осий ташна бўлур,
Ташна бўлгандин сўнг, пушаймондин на фойда?
Осмону замин бўлур пора-пора, тоғу-тошлар тўзуб кетар, қолмас зарра,
Ул кун ҳамма тирилур, ҳамма зарра, шак йўқ, муни англа,
Англамай бориб пушаймон егандин не фойда?
Ул кун нечанд савдо тушгай бошга,
Барча халқни кўзи тўлғой қонлу ёшға,
Бу ерда йиғламай Девона, анда бориб қон йиғлаганингдин на фойда?
Кун тизза бўйи келиб турса, хумдек қизиб темур куйса,
Ғазаб қилса Худо, банда куюб кўмур бўлса,
Куюб кўмур бўлғондин сўнг пушаймонингдин на фойда?
Оташдек қайнаб турса миянг кун тобига,
Бир газ чйқиб қайтиб тушса ўз жойига,
Раҳим қил ғариб бандангга деб, қилғон надоматингдин на фойда?
Ул вақтида ўғул, қизингиз аро кирмас,
Водариғо фарзандим, аҳли-аёлим деб,
Ўзимга зулм қилибман деб, пушаймон еганингдин на фойда?
Пушаймон емай десанг, эй Девона, толиби дунё бўлмагин,
Бу дунё бевафо уйунчоқ бир сарой, мунга сан мағрур бўлмагин,
Бу дунё матосига мағрур бўлсанг, беҳуда ранж тортиб юрурсан,
Бу дунёга мағрур бўлма Девона, гўдакни ишин қилиб
Ёрдин бўлма бегона
Яхши жой, яхши от қилдим деб мағрур бўлма,
Мунга фирифта бўлуб талабидин қолма, беҳудалигини изҳор қилма.

Наср:
Девона, бу дунё мисли ёш болалар турфоқдин уй қилиб ўйнагондек, яна кетишда вайрон қилиб кетур, яна ўз уйига борур, кулфат, роҳат бўлса, ўз уйида кўрур. Эй Девона, уй қайси, макон қайси билгин, маконига бориб кулфат тортмай десанг дунёни ўзунгга ҳамроҳ қилма, дунё бир ўт. Бепарво бўлсанг қилғон иморат, ашқолатинг куюб кетар, ҳозир бўл ақлинг бўлса.

Байт:
Томға биров ғарамни кўп йиғса, ўзи бепарво бўлса,
Ўтни яқин қаласа кишининг гапин олмаса,
Гапга қулоқ солмаса, якбора ўт олиб йиққон ғарами куюб кетаро,
У ғарамни тагида ҳирс билан қилғон иморат нечанд турлук ашқолат,
Ул йиққон ғарамни домида бул ҳам куюб кетаро.
Нечанд тавбалар десанг, ўзунгни уруб дод десанг,
Куюб кул бўлғондин сўнг пушаймонинг бекоро.
Жазонг сени билмадинг, гапга қулоқ солмадинг,
Ўтдин йироқ бўлмадинг, эмди пушаймонинг бекоро.
Пушаймон есанг девона илгари пушаймон е,
Вақт ўтгандин кейин пушаймонинг бекоро.

Наср:
Эй ўқиғувчи ва эшитгувчилар, фаҳм қилинглар, бу сўзни ўзумга дедим, яна аҳли фаҳмларга.

Байт:
Дунёни ҳаргез дўст тутма,
Худони, эй нодон, унутма,
Худони унутуб мунофиқ қавмидин бўлма.
Мунофиқ феълин тутуб, ман мўъмин десанг, бекоро.
Мўъмнн бўлсанг қочгин сан бу палид дунёдин,
Қочмасанг маккор дунёдин, бўларсин мунофиқ қавмидин,
Мунофиқ жойини сўрсанг, таҳқиқ қилиб билай десанг,
«Фид-даркил-асфали минан-нор»  деган, муни бил сан.
Бу сўзни, эй лодон, ҳақ билмасанг, ман мўъмин десанг бекоро.
Мўъмин бўлсанг Девона, мўъмин ишин қилгин, дунёни душман билгин,
Дунёни душман билай десанг, фақирликни эҳтиёр қилгин,
Фақирликни эҳтнёр қилмай, ман дунёдин кечтим десанг, бекоро.
Дунёдин кечдим десанг ҳаводин йироқ бўл,
Ҳавоу-кибрдин йироқ бўлмай, дунёдин кечтим десанг, бекоро.
Дунёни сўрсанг шайтонга ҳамроҳ бил сан,
Булардан йироқ бўлай десанг, фақирликни, шикастликни ол сан.
Фақирликни олмасанг, нақддин кечтим десанг бекоро.
Нақддин кечсанг фақир бўл, Муҳаммад ҳақир бўл,
Фақиру ҳақир бўлмай ман одам бўлдум десанг, бекоро!
Одам бўлсанг сувни кўр, пастга қараб оқади,
Сув кўллаган ерни бил нечанд гиёҳ унади.
Турлук мева дарахт бўлади нечанд ҳосил беради.
Баланд ерни кўр девона, сув анга қараб юрмайди,
Сувни ҳузурин кўрмайди, сувдин қуруқ қолади, ким андин баҳра олади?
Қор намига чиққан гиёҳлар хаял ўтмай қурурлар,
Нечукдин гиёҳни қурутти, баландлиги бошига етди,
Осмондин келур оби раҳмат, пастга қилур сайрият
Ҳосилни қилур бениҳоя, эгаси у ердин хурсанд бўлур,
халққа ҳам қадрлик бўлур. Худонинг қудратин кўр, ақлингни сал югуртир,
Баландга чиққин Девона, пастга қилгин наззора,
Ул паст ердадир беҳиштни неъмати,
У неъматларга ҳамроҳ турур Расуллуллоҳ уммати,
Улуғ дарё Девона пастга оқар равона.
Нечанд чашма булоғлар пастдин қайнаб оқарлар,
Ақлинг бўлса Девона, бу сўзлардин ибрат ол,
Ўзунгни баланд чоғлама, ўзунгни баланд чоғлаб,
Баҳрингни зарра қўймай, бу оламдин кетма ўзунгни қоқлаб.
Баҳринг йўқотмай десанг дилингдин зикрни қўйма,
Эй Девона, ўзунгга ҳамроҳ қил қалби салимни, ғофил юрма,
Умрунгни ўтказма, ўзунгни ўтга урма,
Ақлинг бўлса қоч қўшни тавонгардан,
Яна аҳли бозорлардин ва уламойи беамаллардин,
Амиру умаро гумроҳлардин. Шу тоифалардин
Ўзунгни тортсанг, дининг, дилинг саломат қолур,
Ғаминг роҳатга бадал бўлур,
Сан бу тоифалардин ўзунгни тортмасанг
Сан ҳам шу қавмлардин бўлурсано.
Фақирлиғни йўқотиб, аҳли кибрдин бўлурсано.
Иблис кибр қилди, шайтони лаъин бўлди,
Худонииг амрин тутмай, дўзахга сазовор бўлди,
Банда бўлсанг ожиз бўл, кибру ҳаво қилмагин
Кибру ҳаво қилиб, шайтонга ҳамроҳ бўлмагин.
Беҳиштдаги Буроқлар, мунга қулоқ солинглар,
Муҳаммад меърожга чиқур деб, турлук юруш қилурлар,
Самоға чиқса Муҳаммад бизни минурлар дедилар.
Алар ичинда бир Буроқ улардин бенавороқ,
Муҳаммад буларга минсун, ман ғарибга на йўл бўлсин
Булар мандин яхшироқ, юрур мандин тезроқ.
Буроқ ўзин паст қилди, Худога манзур бўлди.
Яхшиман деганлар қолди, Муҳаммад анга минди.
Бу оламда миндилар, охиратда ҳам минурлар,
Буроқ ўзин паст тутди, икки оламда обрў топти,
Ҳар киши ўзини паст олиб фақир тутса,
Ажаб эрмас икки оламда обрў топса!
Ҳар киши «ман-ман» деб ҳаво қилса,
Ажаб эрмас дунёйи охирати кетса.
Шайтон «ман-ман»— деди, эй Девона
Дунёйи охиратда лаънаткарда бўлди, ҳам ронда.
Қиёмат куни дўзахга бўлур равона
Ҳар кишида бўлса кибру ҳаво манманлик,
Худони раҳматидин йироқ бўлуб, ғазабига бўлур лойиқ.
Ҳар кишида бўлса бахиллик, адоват,
Динига нақс етар, зарра йўқ анга охиратда ҳузур-ҳаловат.
Банда бўлсанг Девона, ҳаргез манманлик қилма,
Манманлик қилур бўлсанг, мақсудингга етмассано,
Ой манманлик қилди, ман купдин равшан деди,
Бу феъл, атвори Худога нописанд бўлди,
Фаришталарга амр қилди, Худо хоки сиёҳни олиб ойни юзига урди,
Равшанлик нури кетиб сиёҳ бўлуб қолдиё,
Жамъи руҳи пайғамбарлар ҳам фариштайи муқарраблар
Худога арз қилиб ойни гуноҳин тиладилар,
Худоё санга бу қулунг тавба қилсун,
Ўн беш кун ҳазратингга сажда қилсун,
Яна ўн беш кун таъзим қилиб пастлик, камлик
Камарин боғлаб таъзим билян маконига қайтсин.
Камлик шикасталикни ой ўзига лозим қилди,
Худо раҳм қилиб ани гуноҳин афу қилиб, сиёҳ рўйин равшан қилди.
Ҳар ким шикаста бўлса, манманлик кибру ҳавони ташласа,
Фақирлик шикасталикни хушласа
Худо раҳм қилиб ани гуноҳин афв қилиб,
Имон нурин равшан қилса ажаб эрмас.
Девона огоҳ бўлгин, бу ҳикоялардин ибрат олгин,
Осмон ўзига бино қўйди, Муҳаммадни маига қўяр деди
Манмашшк нафъ қилмади, мақсудига етмади,
Армон-ҳасратда қолдиё.
Ўз-ўзини паст тутди, кибру ҳаводин ўтди,
Осмон мандин хўброқ, ман осмондин палидроқ,
Барча мўъмин тарсолар нечанд торлук чоҳарполар,
Беҳисоб парранда-даррандалар булар барчалари бўйин манга қўёрлар,
Ман палидга на бўлсун, ул Муҳаммад Амири ул
Подшоҳи ҳар ду олам,
У зоти шарифни жасадларин нечук ман палидга қўйсино.
Бу сўз Худога маълум бўлди, шикаста фақирлик Аллоҳга манзур бўлди,
Жамиъ пайгамбарларни, хусусан Расули акрамни
Жасадларин ерга муносиб кўрдиё.
Ул чаҳорёри босафо, жамиъ соҳабайи аҳли вафо,
Аҳли байти Расули Худони ҳам ерга муносиб кўрдиё.
Ул саҳобайи тобеинларни, ул мужтаҳиди замонларни
Ул қутб-ул-аҳтоб валийларни ҳам ерга муносиб кўрдиё.
Эй Девона, фаҳм қил, ер ўзин фақир тутди
Худога ўзгш манзур эгтн тўрт фаришта муқарраблар келиб,
Равзаи қабри-шарифи Расулуллоҳни зиёрат эттиё.
Ул Маккайи муаззамани ер юзидаги мўъминларга макони саждага айтти,
Ер ўзин паст қилиб бу мартабаи аълога еттиё.
Киши ўзин паст тутса баякбор Худога ўзин манзур этса,
Худо севуб мақоми қурбга еткурса, ажаб эрмасо.
Ҳар киши ўзин фақир қилса, ҳар кимни ўзидин аъло билса
Худога манзур бўлса ажаб эрмас дўстларо.
Ҳар киши фақир бўлса, дунёдин кечиб ҳақир бўлса,
Ҳар кимни ўзидин фавқ билса, мартабасин ҳам олий билса,
Андоғ зотға Худо иисбати олий мақом берса ажаб эрмас дўстларо.

Наср:
Девона, бандаи мўъминликни талаб қил Худодин ақлинг бўлса, мўъмин бўлсанг дунёни дўст тутма, дунёни дўст тутсанг, ани ҳирсига тушсанг шайтони лаъин бўлсанг ажаб эрмас.

Байт:
Дунё бермаса Худо, ғамгин бўлма девона,
Ақлу ҳушингнн йўқотиб бордин бўлма бегона,
Дунё берса санга, саодатдур ўзингга, эй Девонайи йигчи,
Фаҳм қил лочин шунқор тушурса айб тўриға сайёд.
Кўзини тикур у қушдин кетар орзу ҳаваси барбод.
Миришкор у қушға берур қасам билан гўшт.
Қуш эгасин таниб бўлур боҳуш.
Ҳар ерга буюрса борур, амрини сидқ билан қилур,
Чақирса қушни соҳиби боякбор парвоз уруб тезроқ келур,
Қушдин эгаси хурсанд бўлур, доим ани соҳиби ғамзада бўлур.
Қушга берса соҳиби кўп гўшт, у қарчиғай бўлар беҳуш,
Қўюб юборса ҳавога учиб кетур.
Маст бўлуб у эгасини унутур,
Бориб қўнур бир дарахтнинг бошиға,
Юз минг савдо кслур ани қошиға.
Бўйнидағи ипи шохига ўралур,
Юз пушаймон надоматлар қилур.
Ул пушаймондин ҳеч нафъ бўлмас,
Эгаси андин хабар олмас.
Ул дарахтнинг бошида мунғайиб қолур,
Охир шохи дарахтга ўралиб ўлур.
Қуш оч бўлса эди, илбосинни олар эди,
Қайтиб жойига келур эрди,
Бўлур эрди эгасига иззатлик.

Эй Девонайи каллахом, бу сўзларни фаҳм қил, ақлинг бўлса оқилға ишорат.

Байт:
Уйингдин чиққин, Девона, деҳқонни олдига бўл равона,
Деҳқонни кўрсанг қўруқ очади,
У ерга турлук уруғлар сочади,
Бир уруғни мисолин айтайин.
Аҳли фаҳми борларга дурри гавҳар сочайин.
Қовун уруғ экса деҳқон,
Бу сўзларга Девона, қулоқ сол.
Ердин чиқса ул уруғ, деҳқонга лозим парвариш қилиш,
Деҳқон туруб меҳнат қилса, куч олур,
Гумоб, хуммаклар солур.
Парвариш қилса деҳқон, пишар, ҳаммани оғзига тушар
Ўзи баҳолик бўлур, халқға ҳам қадрлик бўлур.
Қовун пишиб эзилса, эзиб ани шинни қилса, ҳаммага манзур бўлуро.
Ани ҳолвойтар қилса, яна пашмак ҳам қилса, ҳаммага манзур бўлуро
Фаҳмипг бўлса Девона бу қовундин ибрат ол.
Бу сўзига фаҳминг етмаса ман одам бўлдум демай қол.
Яна бор деҳқонни олдиға, бу сўздур ибрат санга,
Чопмаса деҳқон қовумни, билмаса ани тобини
Ўт, ажриғлар босиб нимжон бўлуб қолуро.
Деҳқон бепарво бўлса, вақтин ўткариб чопса,
Ул экин асло куч олмас, ҳаргез ўзига келмас,
Олди хуммак солади, орқаси гуллаб қолади,
Ёз вақтини ўткарсанг, вақтида парвариш қилиб чопмасанг
Меҳнатинг зое кетаро.
Жазонг санинг, беғам бўлдунг, вақтида парвариш қилмадинг,
Ёз ўтуб куз келгандин сўнг пушаймонинг сани бекоро.
Девона, бу ерни билсанг, таҳқиқ қилиб билай десанг, жисминг бўлгай, бил сано.
Яна уруғ дедим бил муни, дилинг бўлғой англа муни
Сан дилингни гуноҳга юборсанг олди хуммак солғон,
Кети гуллаб қолғон қовундек умрунг зое ўтаро.
Ақлинг бўлса Девона бу сўзга шак қилма,
Гуноҳга дилингни солиб ғофил бўлуб, умрингни зое ўткарма,
Дилингни Худога қўйсанг, умрингни амри Худода ўткарсанг,
Бандайи Худо бўлуб пишган қовундек, халққа манзур бўлғон ҳолвайтардек,
Худога манзур бўлсанг ажаб эрмас.
Дилингни сўрсанг битта, фикрини қилар иккита,
Дилингни гуноҳга солсанг, ҳам хайрга олсанг,
Боз ман бандаман деб лоф урушинг бекоро.
Банда бўлсанг Девона, амри Худони тутқил,
Гуноҳдин ўзунгни тортқил,
Гуноҳдин ўзингни тортмай ман банда десанг, бекоро.
Деҳқонларни бориб кўр, ақлингни сан югуртур,
Тариқ эккан тариқ олур, буғдой эккан буғдой олур,
Савобни қўюб гуноҳни қилиб, савоб оларман десанг бекоро.
Буғдой эксанг буғдой чиқар, ҳаргез тариқ чиқмайди,
Қуноқ эксанг, қуноқ чиқар, ҳаргез буғдой унмайди.
Савоб қилсапг Девона ўзингга гуноҳ бўлмайди,
Агар гуноҳ қилур бўлсанг, гуноҳнинг жойига савоб битилмайди,
Эй Дсвоиа, банда бўлсапг мусулмон бўл,
Мусулмонлик доирасида юр,
Киши «ло илоҳа иллаллох» деса,
Тобеъ бўлуб беш вақт намоз ўқуса,
Нисобга етса молидан закот берса, моҳи шариф келса рўза тутса,
Зоди роҳилға қодир бўлуб Каъбага борса,
Бу мазкурларни жой-жойида адо қилса,
Ул киши мусулмондир мўъмини комил бўлмаса ҳам.
Эй Девонайи бепарво, бандаман деб лоф урма,
Банда бўлсанг қулоқ сол,
Биров экин экса, ани парвариш қилса,
Харожин бериб соқит қилмаса ани иши ҳаром бўлуро.
Кишини қўйи бўлса, моли нисобга етса,
Ани закотин бериб соқит қилмаса егани ҳаром бўлуро.
Кишини пули бўлса анга закот бермаса,
Андин ҳар нарса ҳарж қилса бу ҳам ҳаром бўлуро.
Киши болиғ бўлса, ҳеч вақт намозни ўқумаса,
Бу мазкурларни жой-жойида адо қилмаса, бандалик қўлидан кетаро.
Эй Девона, тилингда зикр этсанг, қўлингни гуноҳдин тортсанг,
Бу неъмат санга исроф, ҳаром бўлуро!
Кишини тили бўлса, ани закотин берса,
Закот улдур — Худонинг каломини ўқушға одат қилса,
Одат қилмай борсанг анда қиёмат куни
Хўжанг олдида шармандасан Девона.
Кишини дили бўлса, ани закотин берса,
Закот улдур, дилини гуноҳ, ҳаромдин тортса,
Дилингни гуноҳ ҳаромдин тортмасанг
Хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Кишини кўзи бўлса ани закотин берса,
Закот улдур — номаҳрамга қарамаса,
Номаҳрамга қараб кўз закотин адо қилмай борсанг,
Хўжанг олдида, шармандасан, Девона.
Кишини қулоғи бўлса, ани закотин берса,
Закоти улдур — ғийбат, шикоятга қулоқ солмаса,
Қулоғинг ғийбат, шикоятга солиб, қулоқ закотин
Адо қилмай борсанг, шармандасан, Девона.
Кишини ақлу идроки бўлса, ҳар ким ани закотин берса,
Закот улдурким — ақл-идрокини гуноҳ, ҳаромдин олиб амри хайрга солса,
Ақлингни амри хайрга сарф қилмай, ақл закотмн адо қилмай
Борсанг, хўжанг олдида шармаидасан, Девона.
Сан кўп беҳуда нодонсан, ман банда деб юрурсан,
Беш вақт намозни ўқурсан, таҳорат қилишни билмассан,
Таҳорат улдур—зоҳирингни пок қилурсан сувда, ботинингни юварсан тавбада.
Таҳоратларни билмай борсанг анда шармандасан, Девона.
Таҳоратсиз намоз ўқурсан, осий бўлуб юрурсан,
Осий бўлуб борсанг анда шармандасан, Девона.
Пайғамбарларга бўлғон ҳар қисм меърож бандага бўлғон намоз меърожи роз,
Роз айтмасапг Девона, дилингни қил гуноҳдин пок,
Зоҳирингда қилсанг таҳорат, ботинингда бўлмаса таҳорат,
Ман меърож қилдим, роз айтаман Худога, дейишинг бекоро.
Розинг айтсанг Девона, дилингни қил гуноҳдин пок,
Қилма дилингни нопок, дилингни пок қилмай гуноҳдин
Тилинг тўсмай молояъни  (хато)дин,
Ман намоз ўқудим деб борсанг, хўжанг олдида шармандасан, Девона.
Намоз ўқий десанг ҳақиқат — таҳоратин бил.
Жамиъ аъзоларингни гуноҳдин мусаффо қил,
Жамиъ аъзоларинингни гуноҳдин пок қилмай.
Ман ҳақиқат таҳоратин қилдим десанг, бекоро.
Бандайи мўъмин бўлсанг ҳақиқат намозин қилгин,
Намоздур бандага меърож, жамиъ аъзоларингни
Гуноҳдин торт, луқмангни пок қилгин.
Луқмангни пок қилмай ўзунгни гуноҳдин тортмай,
Ҳақиқат намозин ўқудим десанг бекоро.
Тилингда ман намоз ўқудим дерсан.
Ҳақиқат намозип қилиб Худога розингни этгин сан.
Худога розинг этмай борсанг, анда шармандасан, Девона.
Девонасан рўзаи соим бўлгин, амрнга қоим бўлгин,
Аҳли шаръилар рўза деб йилда бир ойни айтар,
Ҳақиқат рўзани билмаслар, ой янги бўлса тутади,
Адо бўлса очади, Худони амрини ташлаб, гуноҳ сари қочади.
Девона, бу мазкур суҳанни фикр қил, ҳақиқат рўзасин бил.
Ҳаром, гуноҳдин рўза бўлуб, баҳри муҳаббатга ифтор қил,
Тилингни хатодии тўс, дилингни зикри фикри Худога қўш,
Дилингдин кўтар кибру ҳавони, рўза қилгин ўзингни,
Манманлик кибру ҳаводин ўт кейин,
Ўзунгни йўқотиб ҳоки пок қилиб фақир бўлгин,
Ўзига восил бўлуб Девона, жамолига ифтор қилгин.
Сан рўзайи соим бўлгин, амрига қоим бўлгин.
Рўза деб бир ой тутсанг, амри Худони унутсанг,
Нафсни кўйига кириб ҳаром ишларни қилсанг,
Каззоб бўлурсан, каззоб бўлуб борсанг шармандасан, Девона.
Бу сиҳанни фикр қил, бу сўзларни фикр қилмасанг,
Ҳақиқати рўзани билмасанг, ҳаром луқмани есанг,
Ман рўза туттум, фарзни бажо келтурдим деб,
Борсанг Хожанг олдига шармандасан, Девона.
Тилингни хатодин, қулоғингни ғийбат-шикоятдин тўс.
Тилингни хатодин, қулогингни ғийбат-шикоятдин тўсмасанг
Кибру ҳаво, ман-манликдин ўгмасанг,
Инсоф диёнатни қўлунгга олиб кетмасанг,
Ман рўза тутуб фарзни бажо келтурдим деб,
Борсанг Хожанг олдига, шармандасан, Девона.
Девона шариатни ушладинг, тариқатни ҳушладинг,
Каъбага бординг, ани тавоф эттинг,
«Ва ман дахалаҳу кона оминан» га амал қилдинг,
Фарзни бажо келтуруб бўйнингдин соқит қилдинг,
Зоҳири маънига амал қилиб, ҳақиқат маънисидин бехабар қолдинго.
Ҳақиқат маъносип айтай, агар сан қулоқ солсанг,
Бу сўзни маъносига етсанг, ман айтай, сан агар хомуш бўлсанг,
Қутби замонга боргин, аларни амрини қилгин,
Сан агар борсанг, истаб пири комилни топсанг,
Аларга хизмат қилиб, дилмнгни хурсанд этсанг,
Ҳақиқат Каъбасин тавоф этарсано.
Зоҳир Каъбадин ўтсанг, ҳақиқат Каъбасига етсанг
Булардин ҳам паррон ўтуб кетарсано.
Жамиъ Каъбалар соҳибин тспарсан, мақсудингга етарсано.
 Девона, қайтиб Каъбадин маъно айтай, қулоқ солгин сано,
Бир-бир баён этай, Каъбаи зоҳирга борсанго,
Кишини ҳақи бўлса адо қилғойсан.
Беш вақт намоз ўқуб фарзни бажо келтургайсан.
Баякбор кишини ҳаққин бермасанг,
Фарзи вожибни жой-жойида тамом қилмасанг,
Ман ҳаж қилдим, Каъбани тавоф қилдим,
Гуноҳдин бегуноҳ бўлдум, деб лоф урганинг бекоро.
Башарти Каъбайи зоҳирдин ўтсанг, ҳақиқат Каъбага борсанг,
Кишини ҳақии ема, ҳаромга қадам қўйма,
Ёлғон айтиб бировни гўштин ема,
Ҳақиқат Каъбани топтим дссанг,
Кишини ҳақин беҳуда олсанг,
Бўҳтон қилиб бировни гўштин есанг,
Ҳақиқат Каъбасин тавоф қилдим деб, каззоб бўлуб
Борсанг Хожанг олдига, шармандасан, Девона.
Қуруқ даъво қилиб сан «манман» деганинг бекоро.
Баякбор зоҳир Каъбадин ўтсанг, Ҳақиқат Каъбага етсанг,
Барча Каъбалар соҳибин топай десанг,
Кибру ҳаводин ўтгин, ман-маилик, дунё, ҳаромни ташлаб ўтгин,
Худо бирдур, Расул барҳақ упутмагин,
Ошиқ бўлсанг Девона, Худодин бошқадин қўрқма,
Маҳлуқдин умид қилма, кибру ҳаводин ўтмасанг,
Манманлик ёмои, дунёни ҳирси ҳаром, андин кечмасанг,
Худодин ўзгадин хавф қилиб қўрқсанг,
Боякбор ризқингни маҳлуқдин тиласанг, буни билсанг ширк бўлур.
Бандалик қўлидин кетур, дўзах ўзига тортаро.
Ман ошиқ деб лоф уруб, барча Каъба соҳибин топтим десанг,
Беҳуда вайсаб каззоб бўлуб борсанг Хожанг олдига, шармандасан, Девона.
Каззоб бўлмайин десанг, Девона илмни талаб қилгин,
Илмни ҳамроҳи амални ҳам қилгин,
Илмки ўқур бўлсанг, қарз ани талаб қилсанг,
Илмни ўқусанг, қарз ани кўлунгга олсанг,
Қарзни бажо келтурай десанг, гуноҳ ишни қилмагин, ҳаром луқма емагин.
Баякбор гуноҳ ишларни қнлсанг, ҳаром луқма есанг,
Илм талабида ман қарзни бажо келтурдим деб каззоб бўлуб
Борсанг, Хожанг олдида шармандасан, Девона.
Шарманда бўлмай десанг, луқмани кам егин.
Оз гапуруб, кам ухлагин,
Баякбор луқмани кўп есанг, беҳуда гапуруб, кўп ухласанг,
Бу атворинг билан борсанг, Хўжанг олдида шармандасан, Девона.

Эй Девонайи каллахом, бефаҳм, санга бу мазкур-ллрни маъносин айтмасам, билмассан.

Киши оч бўлса, ўн кун бўлса ҳам луқма емаса,
Баякбор шубҳалик, макруҳ таомдин тотса, ўшал луқма кўп бўлур.
Ман ўн кунда бир луқма топтим деб, лақиллаб юруши бекоро.
Киши ўн кун гапирмаса, бир каломи беқуда гапурса, ўшал калом кўп бўлуро.
Ман ўн кунда бир гапурдим деб, ўзига бино қўйуб юруши бекоро!
Киши ўн тун ухламаса, бир гуноҳ иш қилса, гуноҳ ғафлат бўлур,
Ман ўн кунда бир ухлайман деб каззоб бўлуб юруши бекоро.
Эй Девона, бу сўзга қулоқ сол, ман ҳақиқат гапни урдум билиб ол,
Бу сўзга амал қилгин, бу сўзга амал қилмасанг шармандасан, Девона.
Девона, бандалик қилгин, мақсудингни ҳақдин талаб қилгин,
Мақсудингни талаб қилур бўлсанг Худодин, дуони узоқ қилгин.
Мақсудингни берар ул Раҳим, ҳар нарса тилар бўлсанг,
Нима мақсудинг бўлса, берса ул Қодир.
Эй Девонайи бепарво, дуопи узоқ қилишни билгил,
Сан лодон, дуони узоқ қилишни билай десанг,
Гуноҳдин йироқ бўлгин, амри Худони қилгин,
Амри Худони қилмасанг, гуноқ, ҳаромдин ўзунгни тортмасанг,
Ёз бўлса қўлунгпи толдириб, қиш бўлса ушукка олдириб,
Бир кеча бир кундуз қўлунгни очиб турсанг бекоро.

Наср:
Эй Девонайи бефаҳм, дуони узоқ қил, мен айтай қулоқ солиб амал қилгин сан ҳафтафаҳм.

Ғазоти акбар, ғазоти асғар дерлар, муни бир-биридин жудо қилмаслар,
Ғазоти акбар ул бўлур нафс билан уруш қилур.
Нафс хоҳлайди гуноҳни, манманлик, нафсониятни.
Ҳар киши фақир бўлуб шариатга қадам қўюб қўлга олса,
Манманлик, ёмон дунёи ҳаромни тошлаб отса,
Илоҳийдин қочиб орифларга ўзун қотса
Ўзи комил бўлур, дуони узоқи шул бўлуро.
Қилган иши даргоҳига мақбул бўлур,
Ҳар ҳожати бўлса ани Худо раво қилса,
Мақсудига еткурса ажаб эрмас.
Ҳар киши дуони узоқ қилдим деса, нафсини кўйида юрса,
Ҳаром, гуноҳни фарқ қилмай, ман дуони узоқ килдим дегани бекоро.
Ҳар ким дуони узоқ қилай деса, кибру ҳаво, манманлик ёмон мундин ўтса,
Кибру ҳаво, манмаликдин ўтмай, ман дуони узоқ қилдим деса, бекоро.
Киши дуони узоқ қилдим деса, ҳаром, макруҳ шубҳалардин ўтса,
Шариатни қўлға олиб, тариқатга қадам қўйса,
Нодонлардин қочиб, орифларга ўзин қўшса,
Шариатни ушламай, тариқатни хушламай,
Лодон, жоҳилдин қочмай орифларга ўзин қотмай,
Ғазоти акбар ҳақ йўлида жонин фидо қилмай,
Ман дуони узоқ қилдим, мақсудимни ҳақдин талаб қилдим,
Мақсудимни Худо бермади, ҳожатимни Худо раво қилмади (деб),
Ғийбат, туҳмат қилиб юруши бекоро.
Девона, сан дуони узоқ қилай десанг ғазоти акбар қилгин,
Ғазоти асғар ҳам шаръий, мупга ҳам қадам қўйгин.
Ғазоти асғар қилсанг, бориб кофир билан уруш сан,
Яроғ-аслаҳангни арақи жамилдин қилиб, муфтан ҳарж қилмағойсан.
Кишини ҳақини зўр билан олиб ема, отингга ҳам они берма
Яроқ-аслаҳангни арақи жамилдии қил.
Яроқ-аслаҳангни арақи жамилдип қилмасанг,
Отинг билан ўзунг арақи жамилдин емасанг,
Ман ғазоти асғар қилдим, деб лоф урушинг бекоро.
Ғазоти асғар қилсанг, юз кофирни ўлдурсанг,
Бировни ҳақин фарқ қилмай баякбор отинг билан ўзунг есанг,
Ман ғозий бўлдим деб қуруқ даъво қилсанг шул ҳам жоҳиллигинг,
Ман гозий деб лоф урушинг бекоро.
Девона, сан нафсни кўйига кирсанг, кофирни ўлдуриб,
Улуғқа манзур бўлуб инъомни кўп олсам, халққа манзур бўлсам десанг,
Нечанд хаёли фосидға кетиб, баякбар қазонг етиб ўлсанг,
Ман шаҳид ўлдум, деб лоф урушинг бекоро.
Эй Девона, қулоқ сол, қулоқ солиб ибрат ол,
Сан темирни кўргин, фаҳминг бўлса андин ибрат олгин.
Темир тушса уста қўлига, тушар ани ўчоғига.
Дамни босса, сув бўлур, занги кетиб асл бўлур.
Яхши асбоблар бўлуб, иишиб ҳам ўткур бўлуро.
Анга бир соҳиби чабор чиқса, у асбобни ишга солса,
Иши ҳам яхши бўлуб, муҳим иши битаро.
Эй Девона, санга айтай қулоқ сол.
Темир дедим, муни билсанг жисминг бўлур.
Уста дедим ани билсанг шариатдур.
Учоқ дедим, ани билсанг тариқатдур,
Шариатни ушласа, тариқатни хушлаб ҳақиқатга ўтаро.
Дамни билсанг парҳездур, эриб сув бўлгани амал билан баҳрадур.
Зангни билсанг гуноҳдур, амал қилсанг куюб кетар.
Пишиб ўткур бўлур деганим — ояти ҳадисга тасдиқ қилганинг,
Бир соҳиби чабор чиқса дедим, у асбобни ишга солса дедим,
У чаборни билсанг аҳли нисбат бўлғой, шароитни қўлга олғай.
Ани асо қилиб тариқатга қадам қўйган,
Истаган матлабин топиб, ҳақиқатга ўтаро.
Иши ҳам яхши бўлуб муҳим иши битар деганим,
Ҳақиқатдин ўтади, маърифатни қўлиға олади,
Худони ризолиғин топиб мақсудиға етиб,
Охират ишин биткариб асл маконига кетаро.
Эй Девона, бу суҳанни ноиб этинг,
дурру гавҳарни оқилға сочинг,
Гавҳарни сочсанг,
Девона, оқилға сочгин,
Андин териб олар, лодонга ҳаргез сочмагин,
Улар бу сўзга бовар қилмаслар.
Бу гавҳари ноёбдин у бехабар жоҳил, ноаҳллар мундин териб олмаслар.

Наср:
Эй Девона, ниятингни рост қилгин, шайтон ниятини бузди, шармандаи икки олам бўлди. Эй лодон, мўъмин бўлсанг ниятингни рост қил, зероки фосиқни амалидин мўъминни нияти афзалдур. Ҳазрати Одам Атомиз-ни ниятлари рост эрди, Худои таоло тавбасини қабул қилди.

Байт:
Бандаи Худоман деганга эй Девона, амрини қилиб,
Наҳийдин мусаффо бўлиш афзал.
Жамиъ пайғамбарларни ҳақ билган,
Муҳаммад Расулуллоҳга умматман деганга,
Фарз, вожиб, суннатни тарк қилмаслик афзал.
Чаҳорёрларга дўстман деса,
Ҳазрати Абу Бакр, Умар, Усмон, Али «алаҳимир-ризвон»ларни билса,
Аларни равишларида юруш афзал.
Ҳар киши Ҳазрати Иброҳим миллатларидаман,
Тўрт мазҳабга иқрорман,
Имоми Аъзам мазҳабидаман деганга,
Мужтаҳидлар қавлида юруш афзал.
Аҳли суннат вал-жамоатга
Шу мазкур суннатларга амал қилиш афзал.
Ҳар киши бировни дўст тутса,
У дўстни амрин тутса,
Дўстлиги маълум бўлиб,
Қилғон иши манзур бўлса ажаб эрмасо.
Биров даъвойи дўстлиқ қилса,
У дўстни амрин тутмасо,
Дўстинг қаҳри газаби келиб, қилғон
Хизмати манзур бўлмаса ажаб эрмасо.
Банда бўлсанг Девона,
Худо тарафга бўл равопа.
Худо тарафга қадам қўймасанг,
Шариатни қўлга олмасанг,
Худодин бўлурсан бегона.
Эй Девона, Худони амрини қилғин,
Ҳукмида қиём тургин
Қуллик манзур бўлиб,
Бир мартаба берса ажаб эрмасо.
Худони амрини қилсанг,
Ҳукмида қиём туруб бир мақом топай десанг,
 Дўсти Худолар хизматиға боргин.
Алардин нечанд гап содир бўлса ҳаргез шак қилмагин.
Каромати авлиё ҳақ бўлур,
Уларнинг шаънига бир нарса дер бўлсанг,
Ўзинг хатоға кетиб динингга ҳам нақс етур,
Эй нодон, каромати авлиё ҳақ бўлур,
Шак қилма ҳаргез, кўб қабоҳат бўлур.
Зероки шак қилсанг жамиъ авлиёларга шак бўлур.
Саҳобайи киром, чаҳорёри иъзомларга ҳам шак бўлур.
Худони дўсти Муҳаммад,
Улар номи шарифлари Аҳмад,
Ер-кўкда машҳур бўлунган,
Лавҳул-маҳфуз»га ҳам бу номи шарифлари битилган,
Бу зотга ҳам шак бўлур.
Икки оламни бино қилғон, мўъмин, тарсоларни яратган,
Жамиъ парранда-чаррандаларни ҳам бино эчган,
Ҳар иш қилса Ул қилур, билмаганни билдирур.
Бандада на чора-ю на ҳад бўлур.
Одоб билан гапур Девона.
Ул Подшоҳи ломаконга ҳам шак бўлур.
Кимни ҳоҳласа авлиё қилур.
Печанд масофати йироқни андак муддатда сайр қилдируб кўрсатур.
Либоси пушок киёрга кийими бўлмаса,
Еярга таом, ичарга сув топмаса,
Уни ҳам йўқ ердан бино қилиб бердурур.
Ҳавога ҳам учурур, сув остида юрдурур,
Жамиъ ҳайвон, парранда-чоррандалар билан сўзлаштирур.
Барча дарахт, гиёҳларни ҳам
Сано айтганин билдирур.
Булардин бошқа нечанд ҳориқи одат,
Кашфи кароматни ҳам изҳор қилдирур.
Девона, кўб лодон бўлма
Ақл идрокинг йўқотиб,
Дилингни ҳар ерга юборма.
Сеҳр-жодугарларни сўр.
Китобга битганни кўр.
Шифиргига минади,
Дунёни чарх уруб бир кунда қайтиб келади.
Худо берди у бединга мундоқ ҳориқи одат
У расвони юришию-туриши,
Шариатга мухолиф бидъат, ҳам залолат.
Боз бир неча бединни ҳам айтарлар,
Китобга қўшуб нақл қиларлар,
Алар сувни бетида юрарлар,
Ани кофири сунносий дерлар.
Фиръавн кофирни ҳам нақл қиларлар.
Бир ишорат қилса дарёйи Нилни
Пастдин болога оқизур эрди дейдилар.
Девона буларни қиссасин кўтоҳ қил,
Мунга ўхшаш аҳмоқ кофирлар кўб бўлур, бил.
Буларни юруши, қилғон барча иши шариатга хилофдир.
Узига бино қўюб, ҳар нарса дер тўғри йўлдин тойиб,
Аларни феъли фориғ одати каромат эмас, истидрож дерлар.
Биз мундоғ иш қилурмиз деб у расволар
Беҳуда дебсиб юрурлар.
Мундоғ бедин касофатлар даъвойи Худолиқ қилиб,
Худони раҳматидин узоқ бўлиб,
Душманлигин изҳор қилғон.
У кофир тарсоларни талаби мақсудини берди Худо,
Мўъмин, хос қулларин нечук мақсудин бермасун.
Эй Девона, хато кетмагин,
Каромати авлиё ҳақ бўлур,
Мунга зарра шак қилмагин.
«Ло илоҳа иллоллоҳ», деган бандаси
Талаб қилур бўлса Худодин мақсудини,
Кофирлар мақсудини бергаи Худо
Мўъмин қуллариға нечук бермасун мақсудини?
Кишики наҳийдин қайтиб амрин бажо келтурса,
Фарз, вожиб, суннатни жой-жойида қилса,
Анга Худо нечук мартаба бермасун?
Шаддод ўзидин кетти,
Бандалигин унутиб даъвойи Худолиқ қилди,
Худо ани ҳам ноумид қилмай мақсудини берди.
Кишики бандайи Худоман деса,
Бандалигин изҳор қилиб, Худони амрин тутса,
Раҳм қилиб азизлар мақомин нечук бермасун?
Нечанд кофир тарсолар сеҳру жодулар қилди,
Ноумид қилмай аларпи мақсудин берди.
Ҳар киши бандаи Худо бўлса,
Бандаликни жой-жойида қилса,
Анга Худо нечук мақсудин бермасун.
«Йуҳуббуҳум», деди Худо,—
Амримни қилғонларпи дўст тутарман, дедиё.
Нечанд душманларни мақсудини берди Худо,
Дўст тутганларни иечук мақсудин бермасун?
Ҳар киши доим тавбада бўлса,
Гуноҳдин йироқ бўлуб хўжасин амрин қилса,
Тавба қилғувчиларни дўст тутар,
Аларни ҳолини халқга изҳор эгар,
Холи дўст тутган,
Ани сирини халқға изҳор этган,
Дўст тутуб мақом берган,
Қулларин нечук мақсудин бермасун?
Девопа, огоҳ бўлгин кашфу каромат, истидрожни
Изҳор этай билиб олгин.
Кишики Худо бир, Расул барҳақ деса тилида,
Сидқ бўлмаса ани дилида,
Фарз, вожиб, суннатни билса,
Оидқ билан ани жой-жойида қилмаса,
Амрипи қилиб гуноҳдин ўзин тортмаса,
Худо ҳалол топиб, ҳалол е деган,
Амримни қил, гуноҳни қўйгин детан,
Киши амрини қўйса, наҳй этгапларни қилса,
Фориқ одат кашфу каромат андин зоҳир бўлса, унама.
Ҳарчандки ман қутбман деса
Кишики ман бандайи Худо деса,
«Ло илоҳа иллоллоҳ», деб калима арза қилса,
Ҳаром, гуноҳни фарқ қилмай шариатга нақс еткурса,
Ани қавлига унама,
Алардин ҳар нарса содир бўлса истидрож,
У тоифлардин парранда сифат бўлуб қоч,
Ҳар киши Худони амрини қилдим деса,
Ҳаром,гуноҳдин ўзин тортмаса,
Аларга Худо мақоми мартаба бермас,
Аларни қавлига унама, ғайбдин агар хабар берса,
Девона, мусулмон бўлсанг, намозни тариқасин бил,
Таҳоратда неча фарз, вожиб, суннати мустаҳаб бор — муни бил.
Биров таҳоратингга сув олиб кслса, ани ҳаргез манъ қилма.
Агар манъ қилсанг бўлур бахиллик.
Баякбор таҳоратингга сув қуюб берса,
У савоб топади, булур ҳам изҳори саҳийлик.
Риё бўлмаса таҳорат қилгувчида
Миннат ҳам бўлмаса ул сув қуйғувчида,
Иккови ҳам савоби бсшумор топади.
Шайтони лаъинни уйига ўтлар ёқади.
Девона, ҳар иш қилсанг риё қилма,
Ҳукми китоблардин юз қайтарма,
Илми фолу ҳолни талаб қилсанг,
Ужб, риёни ўзунгга лозим қилма,
Баякбор ужб, риё, манманликни
Ўзунгга лозим қилсанг Қилғон амалларинг куюб
Ажаб эрмас беамал кетсанг.
Девона, қамишни кўргин,
Мундин ҳам ибрат олгин
Ҳавога қараб ўсибти,
Пастга бўйин эгмади,
Кибри ани зиён қилди,
Худоға манзур бўлмади
Қамишни лодонлиги бошига етти,
Уроқ бериб ани ўруб йиқитти,
Бир неча одамлар ани боғлаб,
Бош, кўзин ерга судраб,
Тўплаб у лодонни яланғочлаб қорнини йиртар,
Уруб ани бўрё этар,
Анга неча кулфатлар бериб бўрё этар,
Жазоси у қамишии — ожизлигин билмади,
Ёнида курмак шоли бор эди, алардин ибрат олмади.
Шолини ҳам кўр Девона, ўзини пастга тортар,
Пишган сари бўйин эгиб Ҳақға сано айтар,
Эгасига ҳам манзур бўлур,
Беҳуда ўлан, қовға, тузғоқдин ажратиб ҳоли этар,
Қавиқ баидидин ажратиб
Беҳиштдип чиққан қўйни лаҳм ёғига қўшиб,
Бандайи хос, омларга манзур этар.
Девонайи лодон қулоқ сол,
Шоли ва қамишдур улуғ ибрат,
Фаҳминг бўлса мундин хўб ибрат ол.
Кишики манман деб ҳаво қилса,
Кибру ҳаво, манманликдин йироқ бўлмай,
Ман бандаман деб даъво қилса,
Ҳаром, гуиоҳдин ўзин тортман,
Ҳақ амрига ўзин қотмай,
Нафс кўчасига кириб ғавғо қилса,
Қамиш каби шариат апи уруб ниқитса,
Ёғоч, тош билан уруб,
Ёриб пардасин йиртган қамишдан
Дунё, охиратда беадаб бандани ҳам
Пардасин йиртиб шарманда қилса Худо, ажаб эрмасо.
Эй Девона, лодон сандек ҳафтафаҳмларга
Ибрат айттим билиб ол.
Хар киши Худони амрин қилса,
Худодин қўрқуб, гуноҳ, ҳаромдин йироқ бўлса,
Мунофиқ, фосиқлардин қочиб,
Дарвишларга ўзип қотса
Бихиштдин чиққан қўйни,
Гўшту ёғига қўшуб
Л.тзу мукаррам қилғон шолидек,
Хос бандаларига қўшуб беҳиштга киргизиб,
Дийдорига мушарраф қилса, ажаб эрмасо.
Девона, санга ибрат айтай қулоқ сол,
Фаҳминг бўлса бу сўзлардин ибрат ол,
Ҳар кишини уйи бўлса, уйида чироғ ёғи бўлса,
Ани пилиги ёқарга бўлмаса,
Қоронғулуқда қолур.
Кирарга уйин топман,
Деворларга бошин уруб, ёриб олур.
Жазоси у лодон, чироғ, ёғни топибти,
Пилик, ўтни ҳамроҳ қилмабти.
Уйни билсанг—икки дунё,
Чироғ, ёғни сўрсанг,
Мен мўъминман деганинг; калима арза қилганинг.
Пиликни билсанг — инсофу тавфиқинг,
Ўтни билсанг — завқу шавқ, рағбатинг,
Равшанлиги — дипинг бўлур,
Яна гавҳар — имонингдур.
Девона, гуноҳ, ҳаромдин ўзингни торт,
Шариат ҳукмидин чиқмай, ўзунгни амрига қот,
Ўзунгни амри Худога қўшсанг,
Ўзунгга бандалик равшан олсанг,
Кирмасанг нафси бадни сўзига,
Олурсан чироғ, ёғу пиликни қўлингга.
Дилингу дининг равшан бўлуб,
Нақс етмас гавҳари имоиингга,
Эй Девонайи лодон, сан
Гуноҳ, ҳаромдин ўзунгни тортмасанг,
Қилғон гуноҳларингга тавба қилиб,
Худони ҳукмида қиём турмасанг,
Азизларга ўзуиг қўшиб,
Амри наҳийни ўрганмасанг,
Чироғинг синиб, ёғипи тўкуб
Пилигинг куюб қолур.
Жазонг сени чироғ, ёғ, пиликни билмадинг,
Мунофиқ фосиқлардин қочиб
Азизлар қавмидин бўлмадинг,
Девона, сап мунофиқдин қочай десанг,
Аввал охират уйини билгин,
У уй доим қулфлоғлиқ маҳкам турур,
Бир неча лодонлар киролмай ҳайрон бўлур.
У уйни билсанг—сабру қаноат,
Қулфни сўрсанг тоат ҳам истиқомат.
У қулфпи очқу калидин сўрсанг — таваккалдур,
Таваккалсиз у уй ҳаргез очилмайдур.
Эй Девона, у уйни калидин топиб очғон мардни нишонасин айтай,
Фаҳм, ақлдорларга дуру гавҳарлар сочай.
Худодин бошқадин қўрқмас,
Маҳлуқдин ҳаргез тамаъ қилмас,
Худони қавлини рад қилмас,
Ризқини ғамин асло емас,
 Аларни дилин Худо ғаиий қилур,
Охират ишин қиладур, дунё ғамин емайдур,
Дунё аларни қўюр, кеча-кундуз ходим бўлуб юрур,
Ул ошиқи Худолар доим Худони дерлар,
Дунё жамъ бўлуб келса, биз сизга тобеъ деса,
Анга қулоқ солмаслар,
Рағбат қилиб боқмаслар.
Дуиё баякбор йўқ бўлса,
Хизматидин йироқ кетса,
Асло парво қилмаслар,
Ҳаргез ёдига ҳам олмаслар.
Ақлинг бўлса Девона, дунёни ҳаргез дўст тутма,
Дунёйи маккорни дўст тутуб, расули Худони
Қавлидин унутиб, мунофиқ қавлидин бўлма.
Мунофиқ қавлидин бўлмай десанг, дунёни дўст тутма,
Кибру ҳаво, манманликни ўзунгга лозим қилма,
Манмаплик лодонни иши, шайтон ани йўлбошчиси,
Шайтон ҳам кибр қилғоп, ўзидан кетиб йўлни йўқотган,
Худони амрини тарк этиб,
Рондайи даргоҳ бўлуб, раҳматидин узоқ кетган,
Девона банда бўлсанг бандалик равишин қил.
Уммат бўлсанг Расулуллоҳга,
Суннатларин қўйма қўлингдин.
Умматликпи бажо келтур, бепарво бўлуб беҳуда бўлма.
У зот кибру ҳавони қўйдилар,
Манманликпи йўқотиб, ғариб, фақир бўлдилар,
Фақирлик мардни иши, пайғамбарлар равиши,
Девона, бандаман десанг,
Муҳаммадга уммат бўлсанг,
Кибру ҳавони қўйгин, фақир, ғарибликни олгин,
Барча дўсти Худолар фақирликни олдилар,
Ўзларин манзур этиб, Худога яқин бўлдилар.
Девона, огоҳ бўлгин бу сўзларни фаҳм қилгин,
Пайғамбарлар равишида юруб, мақоми мартаба топгин,
Ҳақ таоло пайғамбарлар бурҳонини
То даври қиёматгача боқий қилибдур.
Авлиёларни ушбу бурҳонни изҳори учун
Ва ҳужжати сидқи Муҳаммад Мустафо учун
Авлиё, валийларни соҳибони ушбу олам қилибдур.
Авлиё, валийларни шарофатидин
Худо қор, бўрон, ёмғур ёғдурур,
Ердин гиёҳлар, турлук набототлар ундурур,
Неча чашма, булоқларни бино қилиб,
Чандон дарёйи азимларни оқизиб равон қилур,
Нечанд мўъмин, мунофиқ, кофирларга
Бу зотлар шарофатидин хайриятлик омон берур.
Худо шарофатлик қилғон, валий қулларим деб ўзи суйган,
Азизларни сонин сўрсанг тўрт мииг бўлур.
Ўзларин ҳеч маҳлуқға билдирмайдур
Яна бир-бирларин ҳам танимайдур,
Неча хил, неча фирқа азизлар ўтган,
Аларни неча хил қилиб пайғамбарим у зотларни
Шаънига ҳадис айтганлар.
Авлиёу аҳли ҳол валийларни
Аларни кушойиш ва баста корларга Худо мутасадди қилибдур,
 Ул зотлар ичинда уч юзларин билсанг, Девона,
Ахёр дерлар, булар бир-бирларин билиб танийдурлар
Уч юзини ичинда қирқ тан бор,
Аларни абдол дерлар, ҳам чеҳел тан атарлар,
Қирқ тан ичинда еттиси бордур.
Аларни Иброҳими абдол дерлар.
Етти тан ичинда тўрт танни мақомин автод дерлар,
Бу тўрт танни ичинда уч танни мақомин атқиё дерлар.
У уч танни ичидан чиққан, ўзини Худога манзур этган
У зотни як тан дерлар Анн мақомин қутф, ғавс, ғиёс дерлар.
Маънойи ғавсни билсанг Девона,
Ақлу ҳушингни йўқотиб, ёрдин бўлма бегона,
У зотларга Худо мартабаи аъло берур,
Ҳар бандаи мўъмин «ё пирим» деса ҳозир бўлур.
Фарёдиға етиб, ҳожатини раво қилиб,
Мушкулларин осон қилур.
Девона, доно бўлгин,
Ақлу ҳушинг йўқотиб, беҳуда расво бўлмагин.
Қаромати авлиё ҳақ бўлур,
Аларга ҳаргез шак қилма, қабоҳат бўлур.
Ҳар иш қилса У қилур, бандада на ҳад бўлур,
Бу оламни етти иқлим яратди, уч юз авлиёдин,
Еттисин хоҳлаб ҳар бирларин,
Ҳар иқлимга соҳиби мутасадди этти,
Жамиъ пайғамбарларни Худо халқ қилди,
Ўзини танитмоқ учун.
Аларга нечанд мўъжизалар берди,
Ўзин қодирлиғин билдирмак учун,
Нечанд қутб, валийларни халқ қилди.
Аларга чандон хориқ одат, кашфу кароматлар берди,
Ўзини борлигин, пайғамбарларин барҳақлиғин
Изҳор қилиб билдирмак учун,
Бу тоифа азизлардин то қиёматгача
Канда қилиб оламни холи қилмас Худо.
Мақом топқон азизлардин,
Ёруқ дунёда бири бўлса,
Худо бу дунёни узоқ асраб,
Рўзи жазоси йироқ қилса ажаб эрмас.
Девона, огоҳ бўлгин, бу сўзларни фаҳм қилгин,
Бу дунёда нечанд қутб, валийлар бўлур,
Аларга ҳаргез шак қилмагин, қабоҳат бўлур.
Бир неча муллолар мактуботдин нақл қилур,
Китобни маънисин билмай беҳуда вайсаб,
Соҳиби китобга туҳмат қилиб юрур.
Мактуботда айтган кашфу кароматни
Беэътибор, беҳуда деган, дерлар.
Нечанд муллолар фаҳми етмай, беҳуда лақиллаб юрарлар.
У соҳиби мактуботни айтганларин маъниси бор,
Кашфу кароматга мағрур бўлманглар.
Эй ёронлар, мундин ҳам улуғ мақоми мартаба бор деганлар.
Толибга раҳм қилиб, илтифот қилгонлар,
Бир неча олим, муллолар, бебаҳра сўфи эшонлар
Мақом топган азизларни
Ғийбат, шикоят қилмоқ учун
«Маслакул-муттақин»дин нақл қилурлар.
Соҳиби маслак айтганлар, киши ҳавога учар бўлса,
Сувни юзида ҳам юрса,
Анга ҳам бовар қилмаиглар, ўтни ҳам ютар бўлса, дедилар.
Бу сўзга фаҳми етмай бир неча лодонни,
Соҳиби китобга туҳмат қилиб, хато кетиб юрарлар,
У зотни айтган китобларин мазмуни бул бўлур:
Ҳавога учуб, сувни юзида юргандин,
Улуғ мақом мартабалар ҳам бор.
Учуб, сувни юзида юрушга фирифта мағрур бўлуб,
Улуғ мартабадин қолмангизлар деганлар.
Девона, бепарво бўлма,
Азизлар китобини маънисига етмай.
Аларга ғийбату туҳмат қилма,
Ҳар ойина у зот этса учқонларни,
Сувни юзида юрганларни,
Эътибор эмас деса эрдилар,
«Тазкиратул-авлиё»да парвоз қилиб учқонларни
Сувни юзида юрганларни нақл қилиб битганлар,
Кашфу кароматларин изҳор қилиб айтганлар.
Кашфу каромат, ҳориқи одат дуруст бўлмаса эрди,
Соҳиби китоб мусанпифлар «Тазкиратул-авлиё»ни
Ноэътибор қилиб юрар эрдилар.
Девона, кўп беадаб бўлма,
Соҳиби китобларни муддаосин билмай,
Хато кетиб, беҳуда вайсаб юрма,
Бир нсча хоси ом мардўмлар,
«Рашахот»дин, яна бошқа китоблардин нақл қилурлар
Кам енглар, кам гапурунглар,
Кам ухланглар дебдурлар, дерлар.
Ул зоти шарифларни муддаосин билмай
Ғийбату туҳмат қилурлар.
Кам гапуруб, кам ухлаш, кам ейишни
Аслини билмай, овора бўлуб оч юруб,
Гапурмай, ҳам уйқудин қолиб юрарлар.
Кишики ўн кун оч юрса,
Бир шубҳалик таомдин еса
Ўша таом кўп бўлур.
Ўн кунда бир таом ерман деб,
Лақиллаб юриши бекоро!
Киши ўн кечаю ўн кундуз ухламаса,
Бир ҳаром гуноҳ ишни қилса,
Ўшал гуноҳ ғафлат бўлур,
Ўн кунда бир ухлайман деб,
Ўзига бино қўюб, каззоб бўлуб юруши бекоро.
Киши ўн кечаю ўн кундуз гапурмаса,
Ҳақ гапни қўюб, зомин бўлар, бир гапурса,
Ўшал гап ҳам кўп бўлур,
Ўн кунда ман бир гапурурман деб,
Беҳуда вайсаб юргани бекоро!
Девона, огоҳ бўлгин,
Ақл идрокингни йўқотиб,
Беҳуда расво бўлмагин.
Ҳар киши касб қилса, ҳалолдин топиб
Бир кунда ўн мартаба луқма еса,
Худони зикрини айтса, у таом ҳаргез кўп бўлмас.
Қилғон ибодати ризойи Ҳақ бўлур,
Ҳеч ким ани қилғон ибодатини билмас,
Халқға ҳам риё бўлмасо.
Ҳар киши гуноҳ, ҳаромдин ўзин тортса,
Ёмонлардин қочиб азизларга ўзин қотса,
Ун кечаю ўн кундуз ухласа ҳам
Огоҳлик бўлур, ғафлат бўлмас.
Қилғон амали ризойи Ҳақ бўлур, риё ҳам бўлмас.
Киши ояти ҳадисдин ўқуса,
Халқға маъно айтиб ўн кечаю ўн кундуз
Гапуруб амри маъруф қилса ҳам,
У каломи кўп бўлмас, эшитгувчига нафъи бўлур,
Гапурғувчига зиёни ҳаргез бўлмасо.
Эй Девона, қулоқ сол,
Ҳар киши бир касб қилур бўлса, касбдин луқма еса
Риёзат чекай деб оз гапуруб, кам таом еб,
Оз ухлар бўлса, хўб саодатлик бўлуро.
Бу амалпи ҳар ким қилмас олий ҳиммат бўлмағунча.
Бу риёзат вуқуъга келмас тавфиқни ўзига ҳамроҳ қилиб
Ҳақ йўлиға қадам қўймағунча. Девона, огоҳ бўлгин,
Шубҳалик таомдин, ҳаром ишлардин ўзунгни тортгин.
Шубҳалик таомдин, гуноҳ ишлардин ўзунгни тортмай,
Кам таом ерман, кам ухлаб оз гапурурман деб,
Азизлар сўзига фаҳминг стмай,
Беҳуда вайсаб юрмагин.
Бир неча эшон, сўфилар
«Ажойибул-муҳиммот»дин, яна бошқа китоблардин ҳам нақл қилурлар.
Ҳар киши ўзин хушбўй тутсун,
Суннат бўлур, ани ҳаргез тарк қилмасун дебдилар.
Гоҳ суҳбатда ё намозда бир неча хоси авом, мўъминлар
Ихтироз қилиб қочмасунлар.
Соҳиби китоблар муддаосин билмай,
Ўзларича маъно айтиб, беҳуда вайсаб юрурлар,
Эй Девона, фаҳмингни расо қилгин, акл идрокинг йўқотиб беҳуда расво бўлмагин.
Сохиби китоблар муддаосин билмай, ғийбат, туҳмат қилмагин.
Хар киши Худони амрини қилса, ҳаромдин йироқ бўлса
Чушбўй бўлур назди Аллоҳ таолога,
Ҳам пайғамбар ва кутб, валийларга.
Ҳар киши Худони амрин қилса,
Гуноҳ, ҳаромдин ўзин тортиб, ҳукмида қиём турмаса,
Атр, мушку анбарга ўзин солиб ғўта урса ҳам
Бадбўйлар назди Аллоҳ таолога,
Ҳам пайғамбар, қутб валийларга.
Ўз-ўзимизни хушбўй қилдук деб
Гуноҳдин ўзин тортмай, амри Худога ўзин қотмай
Беҳуда лақиллаб юрганлардин мен куюб ўртандимо.
Бир неча мулло, сўфилар, «Мухтасар»дин, яна бошқа китоблардин ҳам
Нақл қилурлар, намозгўзор одобни билсун,
Пушоки либосларин пок қилсун дебдурлар, дерлар.
Соҳиби «Мухтасар» муддаосин билмай, беҳуда вайсаб юрурлар.
Ҳар кимга закот фарз бўлса, закотин бериб адо қилса,
Ҳалолу ҳаромни фарқ қилмай, андин пушок кийиб, луқма еса,
Ўшал пушок либоси попок бўлур.
Тўрт кунда бир ювдуруб, собунни пулин куйдуриб
Бечора хотунларпи овора қилуб
Либосимни пок қилдим деб бехуда вайсаб,
Юрганлардин ман куюб ўртаидимо.
Ҳар киши бир касб қилса, касбидин пушок кийиб, луқма еса
Ўшал ҳирқа пушоки пок бўлур, майлига ҳар йилда бир бор ювса ҳам.
Пушоки ҳирқасин пок, нопоклигини фарқ қилмай,
Соҳиби китобларга туҳмат қилиб, ўзича маъно айтиб
Беҳуда вайсаб юрганлардин ман куюб ўртандимо.
Эй Девона, огоҳ бўлгин, беҳуда расво бўлмагин
Худо сани бандаликка, ибодат учун халқ қилғон,
Қалбингни оқартиб юргин эй лодон.
Қаерда бўлсанг оқартиб юр, деб халқ қилғои.
Банда бўлсанг Девона, ҳалолдин еб, ҳалолдин кийиб бандалик қилгин,
Баякбор ҳаромдин еб, ҳаромдин кийиб
Тонгла Хожанг олдида қаттиғ итобга қолмагин.
Ичини сиёҳ қилиб, тошини мусаффо қилиб оқартиб
Зоҳирбин  лодонлардин ман куюб ўртандимо.
Бир неча мулло, сўфилар, зоҳири эшон, ботини қалбак халфалар
«Шариатул-ислом»дин, яна бошқа китоблардин ҳам нақл қилурлар.
Қўлин баланд қилиб, дуони узоқ қилсун дебдурлар, дерлар,
У соҳиби китоблар муддаосин билмай, беҳуда вайсаб юрурлар.
Ҳар киши гуноҳ, ҳаромдин ўзин тортмаса,
Пушокин ҳалолдин кийиб, луқмасин ҳалолдин емаса,
Шумланиб қўлин баланд кўтариб,
Ёз бўлса қўлин толдириб, қиш бўлса ушукка олдириб,
Ўн кечаю ўн кундуз қўлин очиб турса, бекоро!
Девона, огоҳ бўлгин, кўп беадаб расво бўлмагин.
Соҳиби китоблар муддаоси шул бўлур,
Мундин бошқа маъно айтиб аларга ғийбату туҳмат
қилмагин: Ҳар мўъмин киши дуони узоқ қилай деса,
Луқмасин ҳалолдин есун, пушокин бешубҳа кийсун,
Хилофи шаръий, бидъат, гуноҳлардин ўзин тортсун,
Азизлар суҳбатига ўзун қўшуб,
Ғийбатдин тилин тортиб, кўзин номаҳрамдин тўссун.
Қадамии зоминлик бежо ишдан манъ қилиб, ҳайр ишга
қўшсун. Худони бир деб, расулларин барҳақ билиб,
Дилдин шаку шубҳани кўтариб, шариатга қадам қўйсун.
Дуони узоғи шул бўлур, қўлун очиб
Дуо қилиш шартлари андин кейин даркор бўлур.
Азизлар сўзига андин мувофиқ бўлур.
Мундин бошқа маъио айтса ҳар киши,
Ҳам беадаблик, кўп қабоҳат бўлур.
Ўзун беадаблигин билмай, китоблар маъносига етмай,
Ўзича маъно айтиб вайсаб юрганлардин куюб ман ўртандимо.
Бир неча хожи нодоклар, шайхи залил бефаҳмлар,
Бир неча китоблардин нақл қилиб,
Ҳожи ҳафтафаҳмларга амри маъруф қилурлар.
Доҳила бўлғондин сўнг ўтга яқин борманглар,
Палид ерни босманглар дерлар,
Соҳиби китоблар муддаосин билмай,
Беҳуда лақиллаб юрурлар.
Соҳиби китоблар муддаоси бул бўлур:
Уни билсанг — гуноҳдур, амални билсанг — ўтундур.
Ўтга яқин юрса, ўтун албатта куюб кетур.
Палид ерни босмангизлар деганлари
Мўъмин биродарларга хайриятни этганлари,
Кишики ношаръий ерга қадам қўйса,
Палид бўлар ўшал юрган йўллари,
Мўъмин қулларга даркор бу каломни хўб билиб олса,
Бепарво бўлуб, гуноҳ, ҳаромга қадам қўйса,
Ажаб эрмас-амаллари куюб беамал кетса.
Соҳиби китобларни муддаоси шул бўлур,
Мундин бошқа маъно айтса ҳар киши, кўп қабоҳат бўлур.
Ҳар киши ўтта яқин турса,
Гуноҳдин ўзин тортиб ҳалол юрса,
Ҳалолдин топиб таом пишуруб
Ўзи еб, бировга ҳам берса нафъ бўлур,
Дунё ва охиратда ҳаргез зиёни бўлмасо.
Киши бир ҳайр ишга қадам қўйса,
Яланг оёғ босиб, югуруб юрса,
Зиёни бўлмас нажосатлик ер-ҳам босса.
Девона, маъно айтсанг, билиб айтгин,
Билмасдин айтма зинҳор,
Билмасдин айтар бўлсанг азизлар сўзини
Ғийбату туҳмат бўлур,
Ҳар киши ғийбат, туҳмат қилса азизларга
Ажаб эрмас мунофиқ қавмидин бўлса.
Соҳиби китоблар муддаосин билмай,
Ғийбат, туҳмат қилиб мунофиқ қавлидин бўлуб,
Юрганлардин куюб ўртандимо.
Бир неча эшон, муллолар
Ҳадисга маъно этарлар,
Ҳар каски шеносад хўдашро,
Бас, ба таҳқиқ шенохт аст Парвардигоро
(Ҳар кимки танибдур ўзини
Бас таҳқиқ қилиб билибдур Парвардигорини) дерлар.
Киши бир қатра оби манийдин бўлғонини билса
Ўзини билибти, Худойини ҳам танибти дерлар
Шу маъно беришларига ўзларини фаҳми етмай,
Ҳадисни таъвил билмай,
Каззоб бўлуб юрарлар!
Қатрайи оби манийдин бўлғонини мунофиқ, кофир ҳам билар,
Шунчалик билган билан Худони танимаслар.
Ҳар киши ўз нафсини билай деса,
Яратган Худойини таний деса,
Ҳаром, гуноҳдин йироқ бўлсун,
Луқмасин ҳалол еб, пушокин бешубҳа кийсун.
Худони ҳукмида қиём туруб,
Амридин тажовуз қилмасун.
Кишики ҳалол еб, ҳалол юрса,
Кибру ҳаво манманликни унутса,
Ҳукмида қиём туруб, Худони амридин чиқмаса,
Ўзини ожизлигин билибти.
Худони азаматлик, қодирлигига имон келтуруб
Қаҳҳор, Раҳим номини фикр қилибти.
Ўзини билиб Худони танигани шул бўлур,
Мазкур ҳадисга ҳам мувофиқ бўлур,
Мундин бошқа маъно берса ҳар киши,
Беадаблик, кўп қабоҳат бўлур.
Девона, маъно айтсанг, билиб айтгин
Билмасдин айтма зинҳор.
Билмасдин айтар бўлсанг азизлар сўзини,
Каззоблар қавмидин бўлурсан.
Ҳар банда ўзин ожизлигин билса, Худодин қўрқар,
Амрини тутуб, нахйдин ўзин тортар,
Кишики Худодин қўрқмаса,
Амрини тутмас, наҳийдин ўзин тортмас,
Бу зайл ибодат қилса ҳам беҳудадур,
Худони ҳаргиз танимас.
Ўзини билиш, Худони таниш мазмунин билмай,
Ўзларича маъно айтиб, беҳуда вайсаб
Юрганлардин ман куюб ўртандимо.
Бир неча муллолар, эшон, олимлар,
«Салоти масъудий»дин, яна бошқа китоблардин ҳам нақл қилурлар.
«Иқрор ба забон ба танҳои имон нист
Тасдиқ ба қалб ба танҳои имон нист
Иқрор ба забон, тасдиқ ба қалб
Имон аст», дебдурлар, дерлар.
(Тилда иқрор бўлиш бир ўзи имон эмас,
Қалб билан тасдиқлаш ҳам бир ўзи имон эмас,
Тилда иқрор бўлиб, қалбда тасдиқлаш имондир) дебдурлар,
Соҳиби китоблар муддаосига фаҳми етмай,
Иқрор қилдим тилимда, тасдиқ қилдим дилимда деб,
Иқрори тасдиқ нима эканин билмай, беҳуда вайсаб юрурлар,
Ҳар киши мусулмонман деб даъво қилса,
«Ло илоҳа иллаллох» деб калима арза қилсун,
Жамии малак, китобларга имон келтуруб,
Барча расулларин ҳақ билсун,
Боз «Муҳаммад Расуллуллоҳ» деб,
Пайғамбари охири замонни бар Ҳақ билсун.
Иқрори забон шул бўлур,
Ҳар киши иқрорига тасдиқ қилса,
Худонинг амрида, Расулуллоҳ шариатларин ҳукмида бўлсун.
Ижмои умматга қиёс, қавли мужтаҳидга унасун.
Унаса ҳар ким ижмои умматга қиёс қавли мужтаҳидга.
Беш вақт намоз ўқуб,
Ҳар йилда бир ой рўза фарзини тутсун.
Моли ҳисобға етса, закот бериб
Зоди роҳилага қодир бўлса, Каъбага борсун.
Каъбани тавоф қилиб, гуноҳдин бегуноҳ бўлуб,
Ҳаж қилиб фарзни бўйнидин соқит қилсун.
Гуноҳ, ҳаромдин парҳез қилиб,
Луқмасин ҳалолдин есун,
Яна кибру ҳаво, манманлик, ғийбат сўздин йироқ бўлуб,
Халат, пушокин бемакр, бекароҳият кийсун.
Қалбни тасдиқи шул бўлур.
«Иқрор ба забон тасдиқ ба қалб», жамъ бўлса
Маънойи имон шул бўлур.
Иқрор қилдим тилимда, тасдиқ қилдим дилимда, деса ҳар киши.
Ёлғон сўз, беҳуда лағвдин ўзин тортсин.
Ғийбат сўздин ўзин тортиб, ҳалолидин луқма есин,
Худони қаҳридин қўрқуб, мўъминга озор бермасун.
Агарки ёлғон сўз, беҳуда лағвдин ўзин тортмаса
Мўъминни ғийбат қилса, ҳаром луқмани еса
Худони қаҳридин қўрқмаса
Мўъминга кулфату озор берса
Гуноҳни хор тугани шул бўлур.
Ҳар киши гуноҳни хор тутса,
Иқрори тасдиқи бекор бўлуб,
Имон риштаси кесилиб,
Ажаб эрмас беимон кетса.
Эй Девона, азизлар китобин мазмунлари шул бўлур.
Иқрор қилдим тилимда, тасдиқ қилдим дилимда деб,
Иқрор, тасдиқни маъносин билмай
Соҳиби китобларга гумони бад қилиб
Ғийбат, туҳмат қилмагин!
Гуноҳни саҳл фаҳмлаб хор тутушин билай десанг,
Мазмунин айтай, сан агар қулоқ солсанг,
Киши бир ҳаром, гуноҳ ишни қилса,
Ҳаромдин топиб луқма еса,
Бу мазкурни ёдига олиб тавба қилса,
Гуноҳни хор кўргани шул бўлур.
Яна саҳл фаҳмлаб ҳалол билгани бўлур.
Ҳаромни ҳалол деса ҳар киши,
Ман бандайи Худоман, уммати
Муҳаммад Мустафоман деб,
Беҳуда лақиллаб юруши бекоро.
Бандалик равишин билмай
Иқрор, тасдиқ нима эканига фаҳми етмай,
Саллани катта қилиб, малла оқ тўнларни кийиб,
Тўфучоқ отларга миниб,
Ман мулло, эшон, хожаман деб
Беҳуда лақиллаб юрганлардин
Куюб ман ўртандимо.
Девона, банда бўлсанг, огоҳ бўлгин
Расулуллоҳга уммат бўлсанг,
Беҳуда бепарво бўлмагин.
Пайғамбаримизга Худо каломида хабар берди.
Етимларни хор кўруб, қаҳр қилманг, деди.
Банда бўлсанг Худога, уммат бўлсанг Расулуллоҳга
Худони қавлини рад қилма,
Расулуллоҳ суннатларин тарк қилма.
Етимларни парвариш қилгин
Кулфат бериб шаҳр қилма,
Етимни билмасаиг айтайин,
Сан нодонга билдирайин.
Етим деб зоҳир маънода ота-онасизни айтар.
Ҳар киши Худони бирлигин билмаса,
Наҳйдин ўзин тортиб, амрида қиём турмаса,
Ҳақиқат маъно ўшал одам етимдур.
Ман мўъмин деганлар, мулло, эшон, муршид, халфалар
Ўшал етимларга амри маъруф қилсунлар,
Ҳаром, хато ишларни улар анга билдириб,
Наҳй ишдин қайтарсунлар.
Етимга қаҳр қилмай, мурувват билан бошини силагани шул бўлур.
Хоси омға муни билиб,
Амри маъруф қилиш лозим бўлур.
Зероки амри Худони қилмаган,
Наҳий ишларни билмаганлар сойилдур.
Сойилни ноумид қилиб ҳам тарки мурувват қилғон бўлур.
Девона, саҳий бўлгин, ҳаргиз бахил бўлмагин
Худони берган неъматларин ғариб мискинларга
Эҳсон қилиб, ваъда ва ваъиддин аларга хабар бергин
Зероки Худо айтди ул пайғамбаримизга,
Дунёйи охиратда раҳбаримизга:
Аммо Мани неъматларимни бергин ғариб мискин сойилга.
Дилларин гарм қилиб, ҳадис айтиб мойил қилгин амримга.
Ман аларни дўст тутарман.
Дийдоримни кўрсатиб,
Раҳматимдин насиб этарман, деди Ёр.
Ман бандаман Худога, умматман Муҳаммад Мустафога,
Худони берган неъматларин Ҳақ йўлида
Эҳсон қилиб, амри маъруфни қилиб,
Фарз, вожиб, суннатни бажо келтурмайму?
Девона, суҳан айтсанг, карам айтиб ҳалим бўлғил,
Жаҳлингни йўқот, бандайи мўъминга изза бермагил,
Ногоҳ мўъминга изза бериб, мунофиқ қавмидин бўлмагин.
Мунофиқни сўрсанг жойи нор деган, муни хўб билгайсан.
Девона, мўъмин бўлсанг мўъминликни таҳқиқ қилиб билай десанг,
Бировни гуноҳдин манъ қилғой, кишини гуноҳдин манъ қилмай,
Ман ҳалим десанг бекоро.
Бировни гуноҳ қилғонйн кўрсанг, ани манъ қилғойсан.
Ани у ишдан манъ қилмасанг,
Изза берганинг шул бўлур,
Мўъминлик қўлдин кетар,
Ман ҳалим деб лоф урганинг бекоро.
Мўъминга изза берсанг,
Динингни бузуб вайрон қилурсан
Ўлуб борсанг, гўр ичинда
Азоби сахтига қолурсан.
Аммо фосиқ, мунофиқни
Ғийбату шикоят қилсанг
Ҳақ гап уруб, кулфат бериб ани сўксанг,
Бадбўй оғзингни чайқаб хушбўй қилурсан.
Девона, сан мўъмин бўлсанг,
Мунофиқ, фосиқни халқ ичинда айбин айтгайсан,
Мўъминларни ани суҳбатидин қочирғойсан.
Мунофиқ, фосиқни айбин айтиб
Мўминларни огоҳ қилмасанг
Сукут қилғонинг бўлур.
Жасадинг мунофиқ қавмидин турур.
Ҳар киши мунофиқ айбин айтмаса,
Андин қочиб парҳез қилмаса,
Ул мунофиқлардин бўлур,
Кимки мунофиқ қавмидин бўлса,
Дўзах ўзига тортур.
Девона, ўзингни бил, кейин
Амри маъруф фарз бўлур,
Муни қўлдин бермагин.
Бир неча нодонлар баҳс қилса,
Анга қулоқ солмагин.
Улар Худони амрин унутган,
Бидъат ишга фўру кетиб,
Роҳи ростни йўқотган.
Бир неча эшон, муллолар шаръий ишни қилмасдин,
Бидъат ишга ривож берар
Осон қавл, йўлни топиб
Ҳукми шаръийни йўқотиб,
Расво бўлуб юрарлар.
У тоифа мулло, эшондин
Қочиб албатта фано тилагин.
Бу тоифалардин қочиб,
Худодин фано тиламасанг,
Шариатга нақс етказиб
Умрингни зое ўтказиб расво бўлуб кетарсан,
Ҳаром, гуноҳдин ўзунгни тортсанг
Худони амрига ўзунгни қотсанг,
Ҳамма олим санга душман бўлса, ҳеч зиёни бўлмасо,
Худони амрин тарк қилсанг,
Гуноҳ, ҳаромни қилар бўлсанг,
Ҳамма олим санга дўст бўлган билан,
Уларни ҳеч нафи бўлмасо.
Бир неча хоси омлар нақл қилурлар Машраби мутрибнамо бош,
Ҳафтоду ду миллатро ошно бош .
Шул нақлларидур хато.
Хато кетганин нечанд одам билмасо.
Пайғамбаримиз суҳан очтилар,
Тилларидин дурру гавҳар сочтилар,
Ҳар ким мунофиқни дўст тутса,
Ажаб эрмас ул мунофиқ қавлидин бўлса.
У одамларни нақлларидур
Ҳадисга мухолиф ҳам хато. .
Етмиш икки фирқани жойидур нор.
Ҳар киши аларни дўст тутса,
Ажаб эрмас ул ҳам аҳли норлардин бўлса,
Девона, етмиш уч фирқани билгин,
Жасадда бўлур муни билиб англагин.
Бир «аҳли суннат вал-жамоат»,
Етмиш иккисини боши нафс бўлур,
Инсоф тавфиқ, дуёнат билан уруш қилур.
Узига тобеъ қилиб ани ҳам аҳли норлардин қилур.
Фаҳминг бўлса ақлингни расо қилгин,
Нафс билан ошно бўлуб
Инсоф, дуёнатни ақлингдин айирмай,
Тавфиқни ҳам Худодин талаб қилгин,
Тавфиқни ҳам талаб қилур бўлсанг
Гуноҳ, ҳаромни қилмагин,
Тавфиқни берур Худо кимга—бандайи азизига,
Баякбор амрини тарк қилсанг
Инсофингни йўқотиб, нафсга тобеъ бўлуб,
Етмиш икки миллатдин бўлуб, аҳли норлардин бўлурсан.
Етмиш икки миллатни билсанг, одамда ибтидоси, кўзда интиҳоси, зири қадамда.
Бошқалари суяги, устухонда.
Ҳар кишики нафснинг раъйига кирса,
Ақл-идрокин йўқотиб, нафсни хоҳишин қилса,
Худони қаҳри келиб, жамии аъзоларин
Азобга лойиқ кўруб, ўтда куйдурса, ажаб эрмасо.
Девона, қулоқ солгин,
Китоби «Одобул-мутааллимин»дин маъно айтай,
Хўб фикр қилиб, маъносин билиб олгин.
Билмасдин маъно айтиб,
У зотларга ғийбат, туҳмат қилмагин,
Ғийбат, туҳмат қилиб
Мунофиқ қавмидин бўлмагин.
У зот нақл қилибдурлар
Илм талаб қилғон кишн
Улган ерга бормасун,
Гўристонга яқин юрмасун, дебдурлар,
Ҳар киши Худони амрини қилмаса
Ҳаром ишдан ўзин тортмаса
Ушал одам ўлукдур.
Турган жойи гўристондур.
Киши ул тоифа одамга яқин юрса,
Ажаб эрмас илмидин кўнгли совиб, бейлм кетса,
У азизни айтган нақлларин мазмуни шул бўлур.
Мундин бошқа маъно берса ҳар киши, қабоҳат бўлур,
Девона, огоҳ бўлгин, биров таъзияга айтса қарз бўлур
Бориб намоз ўқуши фарз бўлур.
Мурдани орқасидин бориши ибодат,
Қабрни кўруши бандага улуғ ибрат.
У ётган мурдаларни кўруб,
Тавба-тазарру қилиб охиратдин қўрқуб,
Бир кун мани ҳам қазом етса
Мани ҳам мардумлар келтуруб бу ерга қўйса,
Икки фаришта амри Худо билан кириб савол сўрса,
Жавоб айтишга тилимни гўё қилмаса деб,
Хавф қилиб қўрқур тавба қилса,
Раҳм қилиб Худо бандани
Гуноҳин ўтса ажаб эрмасо.
Девона, дилингни ҳамроҳ қил ўзунгга,
Қирмагин нафси бадни сўзига.
Илмни ўзунгга ҳамроҳ қилғайсан,
Нодонлик билан умрунгни ўткармагайсан...

 
БАЪЗИ СУЗЛАР МАЪНОСИ

азоби саҳт — қаттиқ азоб
амри маъруф — яхши ишларга буюриш
амри ҳайр — яхши иш
амри Худо — Худонинг амри, айтгани.
арақи жамил — ҳалол тер тўкиб
ашқалот — молу дунё
ақрабо — қариндошлар
аҳли аёл — оила
аҳли нор — дўзаҳ аҳли
баҳри муҳаббат — муҳаббат денгизи
бекароҳият — шаксиз, тоза
бешумор — ҳисобсиз, чексиз
болиғ — етук, моҳир
боло — юқори, тепа
вирд — доимий ўқиладиган дуо, вазифа
гумони бад — ёмон гумон
дарёйи азим — катта дарё
дунёйи маккор — маккор дунё
зоди роҳила — йўл озиғи
ижмои уммат — уламоларнинг бирор масалани тўп-ланиб ҳал қилишлари
ибтидо — бошланиш
ижтиҳод — фиқҳда буюк мартабага эришиш
илбосин — ҳайвон номи
илми ладун — Аллоҳ ҳузуридаги илм, Аллоҳ бу илмни хоҳлаган одамига бир зумда насиб этади
истионат — ёрдам, кўмак
истидрож — шайтоннинг одамларни йўлдан оз-дириш учун берадиган ёлғон хабарлари
итоб — панд
иъода — қайтариш, такрорлаш
каззоб — ёлғончи
калом — сўз
кўтоҳ — қисқа
лаънаткарда — лаънатланган
лағв — беҳуда сўз
мавт — ўлим
моҳи шариф — муборак ой (рамазон)
мужтаҳид — фиқҳ соҳасидаги улуғ имом
муфт — бепул, текин
наботот — ўсимликлар
нажосат — ифлос нарса, тезак, ахлат
нафси бад — ёмон нафс
нақс — нуқсон
наҳй — ман қилинган ишлар
нор — олов
оби раҳмат — ёмғир
ориф — донишманд, билимдон, Аллоҳга етишган киши
осий — гуноҳкор
пайрав — эргашувчи
пушок — кийим
рондаи даргоҳ — даргоҳдан қувилган
роз — сир
роҳи рост — тўғри йўл
рўзайи соим — рўзадорнинг рўзаси
рўзи жазо — жазо куни, яъни қиёмат куни
санносий — сеҳргар ғайридинлар
сарнавешта — ёзиб турувчи
саҳобаи киром — олийжаноб саҳобалар, яъни Пайғамбарнинг дўстлари
сойил — гадой
соҳиби чабор — уста
суҳан — сўз
тай қилмоқ — босиб ўтмоқ
таъвил — тушунтириш, баён қилиш
ужб — манманлик,такаббурлик
узлат — танҳолик
ушук — совуқ
фирифта — алданган
чаҳорпо — тўрт оёқли (чорва ҳайвонлари)
чаҳорёри иъзом — улуғ тўрт дўст, яъни Абу Бакр Сид-диқ, Умар ал-Форуқ, Усмон Зин-Нурайн ва Али ал-Муртазо
хилофи шаръии — шариатга зид бўлган ишлар
хуруж — ҳужум, шиддат
қавл — сўз
Ғазоти акбар — улуғ ғазовот (кишининг ўз нафсига қарши кураши)
ғазоти асғар — душманга қарши кураш
ғўта урмоқ — шўнғимоқ, чўммоқ
ҳасти — бу сўз Ҳазрат маъносини билдиради
ҳар ойина — ҳар қалай, ҳар ҳолда
ҳориқи одат — каромат

Qayd etilgan