So'rovnoma

Futbol bo'yicha 2010 Yilgi Jahon Chempionatida qaysi jamoa o'yinlariga ishqibozlik qilasiz?

Janubiy Afrika Respublikasi
1 (1.1%)
Meksika
0 (0%)
Urugvay
1 (1.1%)
Fransiya
4 (4.6%)
Argentina
9 (10.3%)
Nigeriya
0 (0%)
Janubiy Koreya
2 (2.3%)
Gretsiya
0 (0%)
Angliya
5 (5.7%)
Amerika Qo'shma Shtatlari
0 (0%)
Jazoir
2 (2.3%)
Sloveniya
0 (0%)
Germaniya
8 (9.2%)
Avstraliya
0 (0%)
Serbiya
0 (0%)
Gana
1 (1.1%)
Niderlandiya
10 (11.5%)
Daniya
0 (0%)
Yaponiya
1 (1.1%)
Kamerun
0 (0%)
Italiya
2 (2.3%)
Paragvay
0 (0%)
Yangi Zelandiya
0 (0%)
Slovakiya
0 (0%)
Braziliya
12 (13.8%)
Koreya Xalq Demokratik Respublikasi
0 (0%)
Kot-D'Ivuar
0 (0%)
Portugaliya
6 (6.9%)
Ispaniya
14 (16.1%)
Shveytsariya
0 (0%)
Gonduras
0 (0%)
Chili
0 (0%)
O'zbekiston - Ravshan Ermatovga (Hazil variant)
9 (10.3%)

Foydalanuvchilar ovoz berdi: 35

So'rovnoma tugadi: 11 Iyul 2010, 19:39:32

Muallif Mavzu: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010  ( 82011 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 3 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #345 : 13 Iyul 2010, 09:22:07 »
Jahon Chempionati 2010 FINAL bahsida bo'lib o'tgan olovli oyin, havfli "raqslar"ga boy bo'ldi.
O'yinchilar judayam qo'pol o'ynashdi. Judayam.
Shuning uchun ham final uchrashuvida 14 sariq va 1 ta qizil kartochka hakam cho'ntagidan ko'rinishga muyassar bo'ldi.






« So'nggi tahrir: 13 Iyul 2010, 11:04:09 muallifi Habib »

Musannif Adham

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 918
  • Xabarlar: 4138
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #346 : 13 Iyul 2010, 10:26:55 »
Футбол бўйича жаҳон чемпионлари рўйхатида янги мамлакат

Испания жамоаси биринчи бор Жаҳон кубогини қўлга киритиб, чемпионлик ғурурини ҳис этмоқдалар.

Жанубий Африка Республикасида ўтказилган футбол бўйича жаҳон биринчилиги учун беллашувларнинг финал ўйинида Испния миллий жамоаси Ҳолландия устидан ғолиб чиқиб чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Йоханесбургдаги финал ўйини деярли икки соат давом этди.

Асосий ўйин вақти натижасиз тугагани туфайли жамоалар қўшимча ўйин вақтида беллашувни давом эттирдилар.

Ишқибозлар " наҳотки бу гал ҳам чемпионни пеналтилар аниқласа". деган ҳаёлга бора бошлаганда, қўшимча вақÑ‚ тугашига тўрт дақиқа қолганда Андрес Инъеста дарвозани аниқ нишонга олиб финалнинг ягона натижасига эришди.

Финал ўйинида гол ягона бўлди, аммо жарима карточкалари майдонда жуда тез-тез кўриниш бериб турди.

Ҳолландия ўйинчиларининг бошларини чангаллашга мажбур қилган Андрес Инъеста.

Ўйинга ҳакамлик қилган Британиялик Ховард Вебб 13 маротаба чўнтагидан сариқ карточкани чиқаришга мажбур бўлди.

Ўйиннинг 108 дақиқасида эса Ҳолландия ўйинчиси Жонни Ҳейтинга иккинчи маротаба сариқ карточка ортидан, қизилини олиб, майдонни тарк этди.

Ҳолландия жамоаси мураббийси ҳакамни ўйинни яхши назорат қила олмаганликда танқид қилди, лекин Испания жамоаси ҳақиқатан кучлироқ бўлганлигини тан олди.

Ўйиндан сўнг Оврўпо чемпионлари унвонига эндиликда Жаҳон чемпиони унвoнини ҳам қўшиб олган Испанияда ҳақиқий байрам тантаналари бошланиб кетди.

Manba
Donishmand zamonasidan o'zib ketadi
Aqlli kishi zamon bilan qadam-baqadam yuradi
Aqlsiz kishi zamondan orqada qoladi
Ahmoq esa zamon yo'liga to'g'anoq bo'lishga urinadi.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #347 : 13 Iyul 2010, 22:24:24 »
Lekin Fernando Torresni ahvoliga juda achindim...

Sportni shu tarafi yomonda, kutilmaganda ishga yaramay qolishing mumkin...

Shu folbin sakkizoyoqni yana 2.5 yil umri bor ekan, agar yaxshilab boqishsa o'lmay, keyingi chempionatga ham qatnasharkan follari bilan  ;D

Akbarjоn

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 1299
  • Xabarlar: 797
  • Jins: Erkak
  • Форумнинг эски одамларидан бири
    • islom.uz
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #348 : 13 Iyul 2010, 22:33:19 »
Agar Nemislar alam ustida yb qo'yishmasa o'sha sakkizoyoqni :)

brazilya yoki argentinadan ham talabgorlar bor deb eshitgandim :)

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #349 : 14 Iyul 2010, 09:43:51 »
Испания чемпион. Инсон куни хайвон башоратига қолса…

Яна уни башорати хам Ñ‚Ñžғри чиқса…..

Охират яқинлашгач ўзи сехргару мўъжизалар кўпаяди дейишарди.

Тасодифми Ñ‘ хақиқат.

Балки уюштирилган? Тўғриси-де, балки ўзлари хохлаган команда идишига мазалироғини солишар?

Энг онгли мавжудот бўлган, энг доноси хам инсон, энг ахмоғиям инсон зоти бўлса керак.

Нима бўлса хам “Пауль” овқатланиш маросими натижаси одамлар фикрига мос тушди. Қизиғи чемпионат натижасига хам.

Яқин келажакда онгли мавжудотлар яна қайси хайвонларни овқатланиши, “самка” танлаши  Ñ‘ки хожат чиқаришига қараб башорат қилишаркин?

Ўзи футболни хамиша энг ахмоқона спорт тури деб келгандим. Шахсий фикр албатта. Шунчаки расмий ва энг қимматбахо қимор холос. У ерда онг нима қилсин? Балки шунинг учун унга боғлиқ башорат қилиш маросимлари хам ўзига хос?

Хуллас, Испания чемпион!

SAYYOD.COM dan olindi.

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #350 : 14 Iyul 2010, 09:59:19 »
Чемпионлар — Тошкентда!

Бугун, қатор нашрларнинг версиялари бўйича ЖЧ-2010нинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Рафаэль Илёсовлар Йоханнесбург-Мюнхен-Тошкент авиайўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келишди. Қаҳрамонларимиз ўтирган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнганида тонг саҳар 5.00 бўлишига қарамай, Равшан ва Рафаэлни кутиб олиш жуда кўплаб ҳамюртларимиз аэропортда ҳозир бўлишганди. Улар орасида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ масъул котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бўлими мутахассислари ва масъул ходимлари, ОАВ вакиллари, ҳакамларимизнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва ёру-дўстлари, мухлислар ва умуман футболимизга ва ҳакамларимизнинг фаолиятига бефарқ бўлмаган жуда кўпчиликни кўриш мумкин эди.

Жанубий Африка Республикаси майдонлари ҳамюртларимизни вувузелалар билан кузатиб қўйган бўлса, Тошкент аэропорти уларни карнай ва доира садолари билан қарши олди. Албатта, ҳамюртларимиз бироз аввалроқ Тошкентга етиб келган вувузелалар ҳам терма жамоа фан-клуби аъзолари томонидан имкон қадар чаланиб турилди.

Қаҳрамонларимиз аэропорт эшикларидан чиқиб келар экан, ўзинг сезмаган ҳолда, қалбингда фахр ва ифтихор туйғуларини сезасан киши. Ҳакамларимизни кутиб олишга чиққан киши борки, уларнинг барчаси ҳакамларимизни бағрига босишга, у билан суратга тушишга, ҳамсуҳбат бўлишга интилди. Бир оғиз сўз билан айтганда, уларнинг ёнига яқинлашнинг иложи йўқ эди.

Мухлисларнинг ҳайқириғи, қўллаб-қувватлашлари, карнай-сурнай садолари бир зум бўлсин тинмади, ҳакамларимизни мадҳ этувчи баннерлар баланд кўтарилган қўллардан пастга туширилмади.

Ва ниҳоят, Равшан Эрматов ва Рафаэль Илёсовлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш учун вақÑ‚ топишди.
— Бизнинг ярим финалга қадар етиб боришимиз, ФИФАнинг бизга ишонч билдириши, юртимизда футболга берилаётган эътиборнинг меваси деб биламан. Насиб қилса, терма жамоамиз билан яхшилаб ишласак, 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига бирга борамиз — дейди Равшан Эрматов ишонч билан.

— Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номини янграшини ният қилгандингиз. Мана шу жараён юз берганида ўзингизда нималарни ҳис қилдингиз?
—  Ҳар доим, ҳар дақиқада ортимизда Ватанимиз, халқимиз турганини ҳис қилиб турдик. Бу эса бизга катта масъулият юкларди. Ўзбек халқи бизни дуо қилиб турганини ҳис қилиб турдик ва бу бизга катта куч-қувват бериб турди.

— Қайси ўйинни бошқариш сиз учун қийин бўлди?
— Мен ҳеч қайси ўйинни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ҳар бир ўйин мен учун ҳам, жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Шунинг учун барча ўйинлар биз учун қийин бўлди. Биз эса барча ўйинларда олдимизга қўйилган вазифани бажара олганимиздан мамнунмиз.

— Сиз бир қанча машҳур футболчилар иштирокидаги ўйинларни бошқариб бордингиз. Улар билан норасмий шароитда суҳбатлашишга имкони бўлдими?
— Биз ўйин пайтида бор эътиборимизни фақат ўзимизнинг вазифамизни бажаришга қаратгандик. Шунинг учун футболчилар билан норасмий шароитда эмас, ўйин пайтида қисқа суҳбатларда бўлдик, дейишим мумкин.

— Сиз ўз олдингизга қўйган энг улкан мақсадлардан бирига эришдингиз. Кейинги мақсадларингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Бундан кейин ҳам ўзимизга бўлган талабни сусайтирмаган ҳолда, яна шундай суратда ишлашда давом этамиз.

— Сиз бошқарган ўйинлардан кейин ФИФА сизнинг ишингизга қандай баҳо берди?
— ФИФА бизни ўйинларга тайинлаганининг ўзиёқ ишимизга берилган катта баҳодир. ЖАРдан қайтаётганимизда ФИФА ҳакамлар қўмитаси мазкур ЖЧни эсдан чиқариб, навбатдаги ЖЧга учун мана шундай руҳда тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлашди.

— Қайси қарорни қабул қилиш сиз учун қийин бўлди?
— Қайсидир қарорни алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Ўйиндаги ҳар бир вазият, ҳар бир ҳолат биз учун муҳим.

— Дунёнинг кўп ҳакамлари сизнинг ишингизга ÑŽқори баҳо беришди. Сиз ўз бригадангизнинг ишига қандай баҳо берасиз?
— Умуман олганда, амалга оширган ишимизда катта роҳат олдик. Тўғри, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Лекин биз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик, деб ўйлайман.

— Финал ўйинига тайинланмаганингиз сизни ранжитдими?
— Бу ёшда менга финал ўйинини бермасликларини билардим. Ярим финалнинг ўзиёқ биз учун катта натижа.

— Кўпгина нашрлар ўз версиялари бўйича ЖЧнинг энг яхши ҳаками сифатида Равшан Эрматовни эътироф этмоқда. Бу масалада ФИФА қандайдир расмий қарор қабул қилдими?
— Йўқ, ФИФА бундай қарорни эълон қилгани йўқ. ФИФА буни эълон қилмайди ҳам. Балки йил сўнггида қандайдир рейтингларда бу нарса эълон қилиниши мумкин.

Рафаэль ИЛЁСОВ:
— Биз ҳамма ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик ва мен қайсидир ўйинни алоҳида қийин ёки осон кечди, дея олмайман. Ҳар бир учрашув жуда масъулиятли эди. Ва биз билдирилган ишончни оқлаб, олдимизга қўйилган вазифани бажардик, деб ҳисоблайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман.

— Равшан Эрматовни кутиб олиш учун Қозоғистондан етиб келдим дейди, ёшлари 60 га яқинлашиб қолган мухлис, ҳакамимизни бағрига босиб, қучоқлаганидан ўз хурсандчилигини яшира олмай. — Мен Россиядан келганман ва Эрматов билан суратга тушмасам бўлмайди, дея эсдалик тушишга муваффақ бўлди россиялик яна бир меҳмон.

Шу тариқа, Эрматов ва Илёсовларни кутиб олиш маросими дабдабали тарзда ўтди ва қаҳрамонларимиз чарчаган бўлишга қарамай, ҳеч кимнинг илтимосини ерда қолдирмасликка интилишди. Ниҳоят, ЖЧ иштирокчилари ўзларига ажратилган машиналарга ўтиришиб, ўз оилалари томон равона бўлишди.

Олимхўжа БЎРОНОВ

uff.uz sayti

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #351 : 14 Iyul 2010, 10:00:42 »
Эрматов бригадаси ЕЧЛ ва Европа чемпионатига таклиф этилди
Айтиб ўтганимиздек, Баҳодир Қўчқоров ўз юртида аэропортда кутиб олинганидан сўнг, матбуот анжуманида иштирок этишга улгурди. Унинг сўзларига қараганда, Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Европа чемпионлари лигаси ўйинларига ва 2012 йилда Польша ва Украинада ўтадиган Европа чемпионати ўйинларига таклиф этилишган.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2012 июнь ойининг 9-санасидан 1 июлга қадар бўлиб ўтади.

Манбa

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #352 : 14 Iyul 2010, 10:02:51 »
ФИФА Эрматов бригадасини олтин медаль билан тақдирлади

Баҳодир Қўчқоровнинг сўзларига кўра, ФИФА ЖЧда ишлаган 10 та ҳакамлар бригадасини олтин медаллар билан тақдирлаган. Бу 10 та ҳакамлар бригидаси — мусобақанинг сўнггига қадар қолган ва ярим финал, финал ва 3-ўрин учун баҳсни бошқариш учун даъвогарлик қилган ҳакамлар бригадасидир. Мазкур олтин медаллар ҳакамларга мусобақада яхши иштирок этишгани учун топширилган.

Maнба

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #353 : 14 Iyul 2010, 11:44:26 »
 :as:

Barcha ispaniya muhlisalarini tabrikliman .........

olg'a Ispaniya )))))))))))))))))))))))))!!!!!!!!!!!!!!!!!!

Abu Muso

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 754
  • -oldi: 1849
  • Xabarlar: 801
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #354 : 17 Iyul 2010, 00:44:03 »
2010 йил ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ ЎЗБЕК ЮЛДУЗЛАРИ ТАҲЛИЛИДА.

ФУТБОЛСЕВАР ва ФУТБОЛНИ “ЖИНИ СУЙМАЙДИГАН”  МАШҲУРЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

“Миллинонлар ўйини” қайси ўзбек юлдузи учун “бекорчилар ўйини”?!

 

Спорт турлари  орасида футболчалик  одамларни “жинни” қилиб қўядигани бўлмаса керак. Атиги битта тўп, иккита дарвоза, фақат оёқлар ҳаракати...Стадион эса қўзғолган ари уясига ўхшаб қолади! Бир ой мобайнида Ер шарининг салкам 3 миллиард аҳолиси зангори экран, шулардан озгина фоизи ЖАРда баҳашам стадионларда “миллионлар ўйини”нинг гувоҳи бўлишди. Бир ой мобайнида бозори юрмаган оддий кафе ёки чойхона қолдимикан? Футбол  мўмай даромад учун ҳам эшик очгани рост бўлди! Йирик компаниялар рекламаси туфайли Жанубий Африка Республикаси спорт ташкилотлари анча фойда кўрган бўлса, давлат ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган шундай улкан лойиҳа амали, бутун дунё эътиборини жалб этиб, диққат-марказида бўлиш учун 3 миллиард доллардан зиёд пул сарфлади! Дарвоқе, футбол тарихида “саккизоёқ Пауль” деган ном муҳрланиб қолди. Фолга борма, фолсиз юрма дейишади. Бироқ, онгсиз сув ҳайвони очган фол Ñ‚Ñžғри чиқди! Хориж ОАВлари маълумотларига қараганда, саккизоёқ Пауль ўз вазифасини ўтаб бўлди (бошқа фол боқа олмайди!). Мутахассислар фикрича, у навбатдаги жаҳон чемпионати, яъни 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган “миллионлар ўйини”гача яшай олмайди! Энг қизиғи, фолбинлигига қизиқиб қолган бир бизнесмен Пауль учун 30 000 евро тўлашини билдириб, харидорлигини маълум қилганида, музей раҳбариятининг ғазабига дучор бўлди, холос.

 Ð‘у йил ҳар қачонгидан-да, ўзбек футбол ишқибозлари учун FIFA ўйинлари энг қизиғи бўлди. Ахир жаҳон футбол тарихида илк маротаба ўзбек арбитри иштирок этди. Равшан Эрматов- бугун миллат қаҳрамонига айланди, десак муболаға бўлмас. Хуллас, пойтахтнинг турли гўшаларида, футбол намойиши бор масканларда кўча-куйда умуман кўриниш бермайдиган, камёб машҳурларимизни ҳам учратиш имкони пайдо бўлди. (Аслида футбол ишқибозларининг шоу-бизнес юлдузлари билан нима иши ҳам бор?!) Сайтимиз томонидан ўтказилган уникал-сўровномада эса кўплаб машҳурларимизнинг футбол ҳақидаги фикрларини очиқ баён этишди. Сиз ҳам танишинг. Бу қизиқ!

(Саволларимиз Паул башорати, мухлислик, финал ўйинлари атрофида берилди!)

Рухшона: Испания терма жамоасига мухлис бўлдим. Кўп дугоналарим билан гаров ўйнадим. Финал учрашувида эса холамнинг Ñžғлидан мр3-плеер ютиб олдим. Паулга ишондим. Жаҳон чемпионатида фақатгина 6 та ўйинни қолдирдим.

Сирожиддин: Ўйин бошидан тўртта жамоа чемпион бўлишига умид қилдим. Булар: Аргентина, Германия, Голландия ва Бразилия. Саккизоёқ башоратига эса умуман ишонмадим.

Жаҳонгир Позилжонов: Фақат Аргентина иштирок этган ўйинларни томоша қилдим. Чунки фақатгина шу терма жамоага мухлисман. Нафақат Паулга, мен умуман фолга ишонмайман.   

Анвар Санаев: Футбол томоша қилаётган одамларни кўриб, футболга жуда ҳам қизиққим келади. Лекин ҳеч ҳам бунинг уддасидан чиқа олмаяпман. Испания ва Голландия терма жамоаларининг финал ўйинини томоша қилдим. Голландиялик ўйинчиларга ва мухлисларга жуда ҳам ачиндим. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, нидерландияликлар, терма жамоа мағлубиятини ҳам пойтаҳÑ‚ Амстердамда катта тантана билан кутиб олгани мени қаттиқ таъсирлантирди.

Дилдора Ниёзова: Чемпионат бошидан Испанияга мухлислик қилдим. Энг ҳайрон қолганим, Паул башоратининг Ñ‚Ñžғри чиққани бўлди. Саккизоёқ қўлга ўргатилмаган бўлса... Чемпионат давомида атиги учта ўйинни томоша қилдим. Финал ўйинини “Туркистон” саройи ёнидаги бир кафеда, омма билан бирга томоша қилдим.

Даврон Эргашев: Аргентина терма жамоасига мухлислик қилдим. Сабаби, бу жамоанинг мураббийси машҳур Диего Армандо Марадона. Фолга ишониш ширк ҳисобланади. Ҳисобим бўйича, 20 дан ортиқ ўйинни томоша қилдим. Янги Зеландия, Корея, ЖАР терма жамолари ўйинларини умуман кўргим келмади.

Жамшид Абдуазимов: Ўйин жадвалини кўздан кечирар эканман, Аргентина, Испания, Голландия терма жамолари ғолиб бўлишига умид қилдим.  Аргентинада Лионел Месси, Голландияда эса Ариэн Роббен, Ван Перси каби матонатли ўйинчилар бўлса,  Испания 2008 йилда “Европа чемпиони”  номига сазавор бўла олди. Саккизоёқ  чеспионатнинг 6 та ўйинини Ñ‚Ñžғри башорат қилди. Башорат ўз йўлига, бироқ, ғалаба ўйинчиларнинг ўзига боғлиқ. Фақатгина икктита ўйинни ўтказиб юбордим.

Шуҳрат Қаюмов: Мен бу ўйинни бекорчилар ўйини дея атайман. Копток кетидан қувиш бу фойдали иш эмас. Инсон бошқаларга нафи тегадиган ишлар билан шуғулланиши керак.  Ундан кўра боғбонлик қилиш афзалроқдир. Умрини футболга бахшида этган, футболни ётиб олиб кўрадиган одамларни ҳеч ҳам тушунмайман. Бу ўйинни томоша қилсам, чарчаб кетаман. Футбол, бокс, каратэдан кўра сузиш, от спорти ва бадан тарбия машғулотларига кўпроқ қизиқаман. Инсон танасига жароҳат етказадиган спорт турларини қадрламайман.

Шохруххон: Бразилия, Португалия ва Испания терма жамоларининг мухлисиман. Уларнинг ичида фақатгина Испания ишончимни оқлади. Энди бир ками саккизоёққа ишонишим қолувди!? У онгсиз мавжудот бўлса. Ўзини кимлигини билмайди-ÑŽ, футболни қандай башорат қилсин?!  Чемпионатнинг 60 фоиз ўйинини  томоша қилдим.

Фарҳод Саидов, “Сарбон” яккахони: Футболга умуман қизиқмайман.

Шоира Отабекова: Бразилия терма жамоасининг мағлубиятига сиқилдим. Бир нарсани  таъкидламоқчиман, саккизоёқ фолига ишондим. Аввало, Худо, бироқ бу Худонинг мўъжизаси бўлиши мумкин. Чемпионатнинг жуда кўп ўйинларини томоша қила олмадим. Финал учрашувида ўрнимдан бир дақиқа ҳам  жилмадим. Биз борган кафеда Севара Назархонни оиласи билан учратдим.

Мадина Мумтоз: Германия терма жамосига мухлислик қилдим. Суръатга олиш ва тўй хизматларим боис Паулнинг башоратини финал учрашувидан кейин кўрдим. Аммо бундай башоратларга ишонмайман. Уругвай ва Германия ҳамда финал учрашувини томоша қилдим. Қолган барча ўйинлар натижаларини радиоканаллар орқали тингладим.

Жасур Умиров: Фақат Голландияга мухлислик қилдим. Ҳар доим дўстларим билан томоша қилдим. Улар кучли жамоаларнинг, мен эса кучсизларининг ёнини олдим.  Башоратга ишонмадим. Чемпионатнинг 5 та ўйинини ўтказиб юбордим. Энг ачинарлиси, финал учрашувида севимли жамоам Голландиянинг мағлубияти бўлди. Устига-устак 200 доллар ÑŽÑ‚қазиб қўйдим.

Ёдгор Саъдиев: Испания терма жамоасига мухлислик қилдим.  Умуман саккизоёққа ишонмадим. Ҳамма ўйинларни томоша қилдим.

Тоҳир Содиқов: Испания терма жамоасига мухлислик қилдим ва улар мени  уялтиришмади. Анави саккизоёқ башоратига эса ишондим. Менга қолса, бизнинг байроғимизни ҳам у яшайдиган уйга туширганимизда, балки, бизни ҳам танларди. Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлармидик?! 30 кун ТВдан кўзимни узмадим. Ҳатто такрорий намойишларни ҳам кўрдим. Энг муҳими, финал учрашувида дўстларим билан гаров ўйнаб,  50 доллар ютиб олдим!

Абдураҳмон Позилжонов, “Акфа Медиа” директори: Футболга қизиқаман лекин жаҳон чемпионатини кўра олмадим. ВақÑ‚ топа олмадим. Агар ўйинларни кўрганимда албатта Испания терма жамоасига мухлислик қилардим. Менга аввалдан ушбу жамоанинг ўйини Ñ‘қади.

Зиёда: Мен очиғи футболга қизиқмайман.

Адиз Ражабов: Чемпионат бошланган кундан бошлаб, Камерун терма жамоасига мухлислик қилдим. Саккизоёқ башоратига ишонмадим, Испаниянинг финалдаги ғалабаси бу таъсодиф деб биламан. Хамма ўйинларни томоша қилгим келди лекин фақатгина 4 ўйинни кўрдим.

Шаҳноз:  Англия, Бразилия ва Португалия терма жамоаларига мухлислик қилдим. Лекин Испания 2008 йилда Европа чемпиони бўлган, жуда яхши ўйнашди жахон чемпиони номига ҳаққоний эришаолди. Финалда Голландиянинг ўйини бошидан менга Ñ‘қмади, ҳудди боғча болалари каби ҳаракат қилишди. Энг ачинарлиси Англия ва Бразилиянинг  финалга чиқа олмагани  бўлди. Чемпионатнинг чоракфинал, яримфинал ва финал учрашувларининг барчасини томоша қилдим.

Мустафо: Аргентина терма жамоасининг ашаддий муҳлисиман. Саккизоёқ башоратини эса тушунмадим, нима бу ўзи, бунақа нарсаларга умуман ишонмайман. Агар аниқ ҳисобласам атиги 3 та ўйинни қолдирибман.

Мирзабек Холмедов: Футболга унчалик ҳам қизиқишим йўқ.

Жаҳонгир Отажонов: Чемпионат бошидан севимли жамоам Италияни қўллаб-қувватладим.  Саккизоёқ башоратини кўриб, хайрон қолдим, рости ишондим. 2 кун аввал  Германия сафаридан Тошкентга қайтиб келдим. Жахон биринчилигини немис футбол ишқибозлари билан бирга катта экранларда томоша қилдим.

                                                                     

   Ð–асур ҲАМРОЕВ ва Шохрух ЗОКИРОВ    www.shov-shuv.uz saytidan olindi.

Abdullоh

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 355
  • -oldi: 743
  • Xabarlar: 1885
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #355 : 17 Iyul 2010, 21:17:47 »
Men ham boshidan Ispaniyaga muxlislik qilgan edim. Allohga shukr, u yutib chiqdi. Lekin hech kim bilan hech narsada garov o'ynamadim. Anavi sakkizoyoqqa kelsak, uning tahminlariga umuman e'tibor qaratmadim. O'zi, o'sha sakkizoyoqni pishirib, yeb yuborish kerak. men yemoqchimasman, uni yoqtiradiganlar yesin.

P.S. Ispaniya - chempion! (Mikroblogdan)

Musannif Adham

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 918
  • Xabarlar: 4138
  • Jins: Erkak
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #356 : 01 Avgust 2010, 12:01:57 »
Равшан Эрматов қойилмақом ҳакамлик сири, юлдузлар ва яна вувузелалар ҳақида...


Ўзбекистонлик донгдор ҳакам Равшан Эрматов билан суҳбатимизни бу ерда тинглашингиз мумкин:

Suhbat

Muqobil link

Бу галги меҳмонимиз - бутунбошли терма жамоаси қолиб, ўзбекистонлик каттаю кичикни бир ўзи телевизор қаршисида мукка туширган, ёш боши билан Ўзбекистоннинг номини Африка қитъасида ҳам янграта олган таниқли ҳакам Равшан Эрматов. Равшан, энг аввало журналистлару учрашувлар билан қанчалар банд эканингизга қарамай, биз билан суҳбатга рози бўлганингиз учун раҳмат. Демак, биринчи саволимиз Туркиядан, Тўрабекдан. Тўрабек, “Равшан ака, нима учун япониялик, жанубий кореялик, хитойлик шунча ҳакамлар турганда айнан ўзбекистонлик сиз Осиё Футбол Федерацияси ва ФИФАнинг эътиборига тушдим, деб ўйлайсиз?” деб сўраган:

Равшан Эрматов: Биринчидан, ФИФА 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилувчи номзод ҳакамлар рўйхатини 2006 йилнинг охирида эълон қилганди. Рўйхатда 80 дан ортиқ ҳакам бўлса-да, ораларида хитойлик ёки жанубий кореялиги йўқ эди. Аммо Ючи Нишимура бошчилигидаги япониялик ҳакамлар гуруҳи бор эди. Ва биз ана шу тўрт йил ичида жуда катта меҳнат қилдик ва кўплаб семинару турнирлардан ўтдик. Тўрт йиллик меҳнатимиз ортидан ФИФА бизга ҳам, япониялик ҳакамлар гуруҳига ҳам ишонч билдирди. Менимча, айнан қилган тайёргарлигимизни кўриб, ФИФА бизга 2010 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига ҳакамлик қилишни ишониб топширди.

Би-би-си: Тайланддан Муроджон Матисманов эса, энг аввало сизни “Ўзбекистон ифтихори” нишони билан табриклаб, “Айтинг-чи, ҳакамлик касбини танлашингизга фақат отангиз сабабчи бўлганмилар ёки яна бошқа сабаблар ҳам бунга туртки бўлганми?” деб қизиққан.

Равшан Эрматов: Авваламбор табрик учун раҳмат. Биринчидан, ҳакамликка ўтишимга футбол ўйнаб юрган пайтимда оёғимдан олган жароҳатим сабаб бўлган. Ўша пайтда 19 ёшда эдим. Жароҳатим оғир экани сабаб, ортиқ футболни давом эттира олмадим, тарк этишимга Ñ‚Ñžғри келди. Иккинчи сабаб эса, қўлимга ҳуштакни тутқазиб, “Ўғлим, энди бир ҳакамликни синаб кўрмайсанми?” деган отам бўлганлар. Мана шу икки сабаб туфайли ҳакамликни танлаганман.

Би-би-си: Муроджон саволларининг сўнггида, “Россия матбуотига берган суҳбатингизда мен кейинги Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бораман дебсиз, айтганингиз келсин,” дея тилак ҳам билдирибди.

Равшан Эрматов: Энди, “Яхши ният ярим мол,” дейишади. Бизнинг ҳаммамизнинг, 28 миллионлик Ўзбекистон халқининг истак-хоҳиши, нияти ҳам шу. Шунинг учун биз ҳам шунақа бўлишини тилаб қоламиз.

Би-би-си: Токиодан Абдусаттор, “Ючи Нишимура бошчилигидаги япониялик ҳакамлар гуруҳининг қилган ҳакамлигини қандай баҳолайсиз?” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Осиёдан фақат Ючи Нишимура эмас, ундан ташқари саудия арабистонилик ҳакам Ал-Гамди ҳам 2010 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Агар Нишимуранинг ҳаракатларига тўхталадиган бўлсак, у Жаҳон чемпионатини жудаям ажойиб қилиб ўтказди. Тўртта ўйинни бошқарди ва ФИФА мутасаддилари ҳам унинг фаолиятидан ниҳоятда қониқишди. Ва Ючи жуда катта профессинал ҳакам эканлигини яна бир бор исботлади.

Би-би-си: Лондондан Камола эса, “Равшан, Жанубий Корея бўладими ёки Япония, нега бирорта ҳам Осиё жамоаси Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олмади?” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Менимча, бу Жаҳон чемпионатида Жанубий Корея ҳам, Япония ҳам ўзларини ёмон кўрсатишмади. Лекин шунда ҳам бунинг сабабларини мен ўрганиб чиққаним йўқ. Бу саволни мутахассисларга берилса Ñ‚Ñžғрироқ бўлади. Умуман олганда уларнинг гуруҳ босқичидан чиқа олганликларининг ўзи ҳам Осиё жамоалари учун бугунги кунда ёмон натижа эмас.

Би-би-си: “Ўзбегимдан сиздек ҳакамни чиқарган Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин,” деб ўз мактубини бошлаган Бўстон эса, “Умуман Жаҳон футболининг бугунги ва кечаги юлдузларига ҳакамлик қилиш, уларнинг ўзини кўриш, улар билан бир ерда туриш кишида қандай ҳиссиётлар туғдиради? Ўзингиз мисолингизда айтиб берсангиз,” деб илтимос қилган. Ўзини Ҳарри деб таништирган Ñžқувчимиз ҳам худди шундай савол юборган.

Равшан Эрматов: Биринчидан, майдонга чиққанимизда биз қайси жамоаларга ҳакамлик қилаётганимиз ёки қанақа юлдузларга ҳакамлик қилаётганимизга умуман эътибор бермаймиз. Бу – биринчидан. Футбол қонун-қоидалари юлдуз ўйинчилар учун ҳам, номи чиқмаган ўйинчилар учун ҳам – ҳамма учун бир хил. Шунинг учун ҳам биз майдонга чиққанда ўйнаётган жамоаларнинг футболкаси рангини ажратиб, ҳакамлик қиламиз, холос. Ва майдонда ким ўйнаётганига аҳамият бермаганмиз ҳеч қачон.

Би-би-си: Шотландиядан Сайф эса, “Салом Равшанбек, сизнинг ҳам юлдуз футболчилардан дастхат йиғиш одатингиз борми, бўлса, қайси юлдуз футболчилардан автограф олгансиз?” деб савол юборибди.

Равшан Эрматов: Шу пайтгача ҳеч кимдан дастхат олмаганман. Бу, менимча, ҳакамларга Ñ‚Ñžғри келадиган одат эмас. Ва бунақа одатим йўқ.

Би-би-си: Бўстон яна, “Равшан, ҳакамлик қилаётганингизда ичингизда майдонда ўйнаётган қайсидир жамоага “болеть” қиласизми? Шунақа ҳиссиёт ўтадими,” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Шунақа ҳиссиёт мендан ҳеч қачон ўтмаган. Бевосита футбол томоша қилган пайтимда ҳам, ҳакамлик қилган пайтимда ҳам қайсидир жамоага, сиз айтиб ўтганингиздек, “болеть” қилиш одатим йўқ.

Би-би-си: Лекин телевизор орқали кўрганингизда, мухлис сифатида халқаро жамоалардан қайси бири ёки қайси футболчини Ñ‘қтирасиз?

Равшан Эрматов: Биласизми, баъзи ўйинчиларда жентельменлик хислатлари бўлади. Масалан, англиялик Жеррард, уругвайлик Форлан бунга бир мисол. Улар ўйиннинг натижаси қандай бўлишидан қатъиназар, ўзларининг жентельменлик хусусиятларини йўқотиб қўйишмайди ва бор эътиборларини ўйинга қаратиб, ўзларини доимий назоратда ушлашади. Ана шу ўйинчиларни жуда катта профессионал, деб ҳисоблайман.

Би-би-си: Бўстон яна, “Бу йилги Жаҳон чемпионатида Англия учрашувига ҳакамлик қилган пайтингизда ўйиндан кейин Вейн Руней сизга асабийлашиб гапирганини экранда кўрдик. Руней ўшанда сизга нима деди?” деб қизиққан.

Равшан Эрматов: Руней учрашув пайтида ҳам менга гапирганди. Ўша вазиятда Руней рақибининг шортигидан тортиб, ўйин қоидасини бузганди. Ҳуштак чалган пайтимда, “Мен ҳеч нарса қилганим йўқ-ку,” деб эътироз билдирди. Тасвирларни қайта кўрганимизда ҳам Рунейнинг ўйин қоидасини бузганлиги яққол кўриниб турганди. Ўйиндан кейин ҳам Руней келиб, “3 дақиқа қўшиб бериш балки камдир,” деди. Лекин 3 дақиқа қўшиб бериш ўша ўйинда нормал вақÑ‚ эди.

Би-би-си: Муслимбек эса, Ўзбекистонни танитишдаги хизматларингиз учун ўз ташаккурларини изҳор этган ҳолда, “Сиз катта ўйинларни бошқардингиз ва жаҳон юлдузларининг ўйинларига бевосита ҳакамлик қилдингиз. Уларнинг ҳаммаси ҳам инглиз тилини билавермаслиги мумкин. Жаҳон чемпионатида футболчилар қоида бузишганида Сиз уларга нималарнидир тушунтиргандек бўлдингиз. Майдонда улар билан қайси тилда гаплашасиз?” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Оврўпо, Африка қитъасилик футболчилар билан мулоқотимиз инглиз тилида бўлди. Кўплари инглиз тилини билишмагани учун Жанубий Америка жамоалари билан испан тилида сўзлашишга Ñ‚Ñžғри келди. Чунки футбол қонун-қоидаларидаги керакли сўзларнинг испанчасини биламан. Яна шуни айтишим мумкинки, Месси умуман инглиз тилини билмас экан. Ва Мессига ҳам ўзини босиб олиши ёки қандай ўйин қоидасини бузганлигини испан тилида гапириб, тушунтиришга ҳаракат қилдим.

Би-би-си: Бошқа бир муштариймиз эса, “Қайси чет тилларни биласиз?” деб қизиққан.

Равшан Эрматов: Рус, инглиз тилларида бемалол гаплаша оламан. Испан тилида футбол терминологияларини биламан.

Би-би-си: Токиодан Абдусаттор яна “Умуман ҳакамлик тажрибангизда, айниқса, ўйинни бошқариш арафасида, масалан, пора олиш таклифига учраганмисиз? Мабода шу нарсаларга учраган бўлсангиз, уларни қандай ҳал этгансиз, қийин бўлмаганми?” деб қизиққан. Саволини ўз овози билан беришни истаган ўзбекистонлик яна бир тингловчимиз ҳам шунга ўхшаш мазмунда савол берган.

Равшан Эрматов: Ўзбекистонда умуман бундай ҳодисаларга учрамаганман. Ва халқаро учрашувларда ҳам худди шундай бўлган, деб бемалол айтишим мумкин. Таҳдидлар масаласига келадиган бўлсак, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳакамларни кучли назоратида ушлаб туради ва ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам ҳакамлар ҳеч қандай босимларсиз, бемалол ҳаракат қилишади. Федерация ҳакамларнинг ҳар қандай ўйинларни бемалол, қонун-қоидаларга асосланган ҳолда олиб боришларига шароит яратиб берган. Ва бу борада бизда ҳеч қандай муаммо йўқ.

Би-би-си: Тошкентдан Мубина, “Англиянинг 2010 йилги Жаҳон чемпионатидаги охирги ўйинида ҳакамнинг нохолислиги ҳақида гаплар чиқди. Сиз ҳам ҳакамнинг ўша пайтдаги қарорини қоралайсизми? Умуман олганда, ҳакамнинг ноҳақлик қилиш ҳоллари чиндан ҳам бўладими ёки мухлисларга шундай туюладими?” деб қизиққан.

Равшан Эрматов: Ўша учрашувда уругвайлик Хорхе Ларрионда ҳакамлик қилганди. Умуман олганда, у ўйинни жуда ҳам яхши бошқарди. Аммо битта “бахтсиз воқеа” бўлди шу ўйинда. Менимча, “человеческий фактор,” деймиз-ку, худди шундай вазият бўлди. Бу – одам назорат қилолмайдиган вазиятлар тоифасига киради. Бу ФИФАни яна бир маротаба ўйлантириб қўйди. Ва кейинги турнирларда, менимча, ФИФА шундай хатоларнинг олдини олиш учун муайян чораларга қўл уради.

Би-би-си: Ўзбекистондан Абдумутал, “Равшан ака, айтингчи, Жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги битта ўйинни бошқардингиз. Қанақа ҳиссиётлар кечди? Чунки юксак мусобақадан сўнг бизнинг ўйингоҳларимиз сифати ғалати туюлмаяптими, сизга?” деб сўраган.­­­

Равшан Эрматов: Жаҳон чемпионатидан кейин ўзимизнинг миллий чемпионатдаги “Андижон” ва “Нефтчи” клублари ўртасидаги битта ўйинни бошқардим. Бу ўйинда одамлар менга одатдагидан кўра кўпроқ эътибор беришларини яхши билардим, тушунардим. Чунки бу ўйинда заррача бўшашишим одамларни мен Ñ‚Ñžғримда негатив хаёлларга етаклаши мумкин эди. Нега деганда, улар “Равшан Жаҳон чемпионатидан кейин Ўзбекистон миллий чемпионатини менсимай қолибди,” деган ўйга боришлари мумкин эди. Лекин мен уларда Жаҳон чемпионатидан кейин Равшан ўзгариб қолибди, деган фикрни уйғотмаслик учун бу ўйинда Жаҳон чемпионатидан кўра ҳам кўпроқ ҳаракат қилишга уриндим. Ва бундан кейин ҳам ана шундай қилишга ҳаракат қиламан.

Би-би-си: Билишимизча, ўйин назоратчиси ҳам ҳакамлик фаолиятингизга ÑŽқори баҳо берган?

Равшан Эрматов: Ҳа, шунақа бўлди, ҳа.

Би-би-си: Лондондан Бекзод эса, “Дўстим Равшанбек. Сиз Жаҳон чемпионатидан кейин ҳар томонлама анча чарчадингиз. Чарчоқларингиз чиқдими ёки мундиалдан сўнг яхши дам олмадингизми,” деб қизиққан.

Равшан Эрматов: Агар инсон ўзи яхши кўрадиган ишини қилса, менимча, унда жуда катта чарчаш аломатлари сезилмайди. Менинг мисолимда ҳам худди шундай. Мен ўзим яхши кўрадиган ишимни қилганим учун ундай кучли толиқиш сезганим йўқ. Аксинча, қилган ишимдан ниҳоятда роҳатландим. Лекин келганимдан кейин оилам билан Ўзбекистоннинг чиройли тоғли манзилларида бир ҳафтача дам олдик. Ва бу борада умуман муаммо йўқ.

Би-би-си: Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан Одилжон Маҳдумий эса, “Ўш воқеаларидан кейин Баҳодир Қўчқоровни Ўзбекистон давлатига доимий яшаш учун чақириб олиш ниятингиз йўқми? Ёки унинг ўзи келиб яшаш нияти борлигини сизга айтдими?” деб сўраяпти.

Равшан Эрматов: Биз Баҳодир акамга таклиф билан чиқдик. Агар лозим топсангиз, оилангиз билан сизга Ўзбекистонда уй-жой, ҳамма нарсани қилиб беришга тайёрмиз, дедик. Аммо Баҳодир акам буни рад этиб, ота-онам, ўзим туғилган ер Ўш бўлгани учун Ўшда қоламан, нима бўлганда ҳам, бу – менинг Ватаним ва ўз Ватанимдан ҳеч қаёққа кетмайман, деб айтдилар.

Би-би-си: Бизга исмсиз мактуб йўллаган бошқа бир Ñžқувчимиз эса, “Қизларнинг футболга мухлислик қилишига қандай қарайсиз?” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Бугунги кунда қизларнинг футболга ишқибозлик қилишлари ортиб бораяпти. Қизларнинг футболи ҳам тобора оммавийлашмоқда. Мана, ҳозир Олмонияда 20 ёшлилар ўртасида хотин-қизларнинг Жаҳон чемпионати бўлиб ўтаяпти ва жуда қизиқарли кечаяпти. Ўзим ҳам баъзи ўйинларни томоша қилдим. Ва қизларнинг мухлислик қилишларини “нормальний,” деб ҳисоблайман.

Би-би-си: Сизга келган саволлар орасида 2010 йилги Жаҳон чемпионатида ким чемпион бўлишини тахмин қилган эдингиз, дегани ҳам бор...

Равшан Эрматов: Шуни тахмин қилмаган эдим. Чунки тахминлар қилишни, башорат қилишни ўзим Ñ‘қтирмайман.

Би-би-си: Англиядан Санжар, “Равшан ака. Бутун Жаҳон чемпионати давомида ҳамманинг тинчини бузган вувузелалар сизга Ñ‘қдими? Совға учун ўзингиз ҳам яқинларингизга сотиб олдингизми?,” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Биз бир йилдан бери ФИФА семинарлари ва турнирларида вувузелалар остида ишлашга оид машғулотлар ўтказиб келаяпмиз. Демоқчиманки, бизни Жанубий Африкада нималар кутаётганини яхши билардик. Шу сабабдан ҳам, асосан вувузелага аҳамият бермасдан ҳаракат қилдик. Лекин вувузелалар бошида четдан келган мухлисларнинг роса асабига тегди. Кейин улар ҳам ўрганиб қолишди ва ўзлари ҳам вувузела сотиб олиб, ҳар бир ўйинда чалиб ўтиришга кўникиб қолишди. Лекин умуман олганда вувузела кишига халақит бермасдан қўймайди. Вувузела жуда кучли овоз чиқарувчи асбоб, деган бўлардим.

Би-би-си: Бўстон яна, “Равшан, шон-шарафдан бошингиз эсанкираб қолгани йўқми?” деб сўраган.

Равшан Эрматов: Йўқ, бунақа одатим йўқ. Юлдузлик касалига учраш бу – бизлар учун эмас.

Би-би-си: Энг сўнггида сизга савол йўллаган мухлисларингизга тилакларингиз:

Равшан Эрматов: Би-би-си Ўзбек Хизмати мухлисларига авваламбор соғлик-саломатлик тилайман. Шунчалик эътибор бериб, савол юборганликлари учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ва Жаҳон чемпионатида бизга мухлислик қилиб турганликлари учун бригадамиз номидан уларга катта ташаккур билдирамиз. Оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Омад уларни ҳеч қачон тарк этмасин.

Manba
Donishmand zamonasidan o'zib ketadi
Aqlli kishi zamon bilan qadam-baqadam yuradi
Aqlsiz kishi zamondan orqada qoladi
Ahmoq esa zamon yo'liga to'g'anoq bo'lishga urinadi.

JaviK

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Futbol bo'yicha 2010 yilgi Jahon Chempionati - World Cup 2010
« Javob #357 : 08 Avgust 2010, 22:50:35 »
2010 JCh Madhiyasi!!

Ozod yuragimga olovlar yoqding
Menga qanot bergin parvozlar uchun
G`oliblarga boqing maydonga choping
Sizga ko`rsatamiz gururning kuchin.

Hayotda hamisha boshimiz baland
Mag`lubiyat qolgusi faqat maydonda
Atrofimiz bayram bunda har millat
Do`stlikni tantana qilar jahonda

Har doim yoshlardek qo`shiq ayt
Quyosh ko`nggillarni to`ldirsin nurga
Kel safga qo`shilgin har lahza har payt,
To hayot ekanmiz barchamiz birga.

Men kamol topaman, kuchga to`laman
Ozodlik timsoli mardlik timsoli
G`ururi osmondek mard bo`laman
Huddi hilpiragan bayroq misoli
Bayrog`ing baland tut bayrog`ing baland
Hilpiratib tursin shodlik shamoli
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

 

FIFA WORLD CUP 2010

Muallif MuvahhidBo'lim Futbol

Javoblar: 20
Ko'rilgan: 8127
So'nggi javob 08 Iyun 2010, 03:30:53
muallifi BelleQizcha
Jahon chempionati - 2006

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 5783
So'nggi javob 22 Noyabr 2006, 11:27:15
muallifi Shoxjahon12
KOREYA: FUTBOL BO'YICHA "TINCHLIK KUBOGI"

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 6552
So'nggi javob 31 Yanvar 2007, 12:20:27
muallifi Shoxjahon12
JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 18
Ko'rilgan: 17862
So'nggi javob 15 Dekabr 2007, 16:49:00
muallifi Robiya
Jahon chempionati 2006 ning barcha o'yinlari

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 66
Ko'rilgan: 26751
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 12:16:03
muallifi muxbir