Muallif Mavzu: Савол-жавоб  ( 76160 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #15 : 26 Iyul 2010, 17:05:50 »
Савол:
Унг оёғим оғрийди қандай суртмалардан фойдаланса бўлади.


Жавоб:
Оёғингизга суртма суртишдан олдин уни сабабини аниқлашингиз керак. Ёшингиз нечада? Олдин травмалар олмаганмисиз? Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши касаллиги сизда йўқми? Сиз оёғингизни рентген суръатга тушириб, ревма факторни аниқлаб, ревматолог маслаҳатига боришингиз керак. Сабаби аниқ бўлганидан кейин давони бошласа бўлади. Ҳозирча эса маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва қиздирувчи малҳамлардан фойдалансангиз бўлади. (индометацин, долгит, кетонал, сенипар).
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #16 : 26 Iyul 2010, 17:06:26 »
Савол:
Кўзим тунда яхши кўрмайди. Нима қилишим керак?

Жавоб:
Кўзни тунда яхши кўра олмаслиги - бу шапкурлик дейилади ва витамин "А" етишмаслиги натижасида келиб чиқади. Витамин "А" га бой бўлган маҳсулотлар истеъмол қилишингиз керак (балиқ). Витамин "А" (ретиноламин 1Ñ‚ x 2 маҳал 1 ой давомида ичиш керак).
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #17 : 26 Iyul 2010, 17:08:10 »
Савол:
Жиғилдон қайнаши нимадан


Жавоб:
Инсон организмида бирор етишмовчилик туфайли ошқозон ачитқи ажралиши хусусияти пасайган ҳолларда унинг жиғилдони тез-тез қайнайдиган бўлиб қолади. Жиғилдон қайнашини тўхтатиш учун шифобахш зардобдан фойдаланиш зарур. Уни тайёрлаш учун сигир, қўй ёки эчки сути қатиқ қилиб ивитилади, ивигандан кейин уни халтага солиб осиб қўйилса, зардоби оқади. Шу зардобдан уч ҳўплам ичилса, жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди. Зардобни сув ўрнида истеъмол қилиб туриш лозим. Бундан ташқари, яна махсус усул билан тайёрланган мастава ҳам жиғилдон қайнашини даволашда муҳим аҳамиятга эга. У қуйидагича тайёрланади: гуручни илиқ сувда ювиб, 5-6 соат мобайнида ивитиб қўйилади, сўнгра минтиқасқон лаппагига дока ёпилиб, устига гуруч сочилиб, юмшагунга қадар буғлаб пиширилади. Аввал ажратиб қўйилган зардоб қозонга солиб, пиёз, сабзи ҳамда Ñ‘ғли гўштдан тайёрланган қийма солиниб, маълум вақÑ‚ мобайнида қайнатилади. Сўнгра пишган гуруч қўшилиб яна бироз қайнатилади. Ёз пайтларида зардобнинг ҳар бир литрига бир ош қошиқдан асал солиб қайнатилади. Сўнгра шишаларга қуйиб, салқин жойда сақланади ва яхна ичимлик сифатида ичилади.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Zamiraxon

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1144
  • -oldi: 872
  • Xabarlar: 1176
  • Sajdaga bosh egdim Allohim...
Re: Савол-жавоб
« Javob #18 : 09 Avgust 2010, 14:15:13 »
Savol:
Quyowda teri kuysa qanaqa surtmalar surtiw kerak? Judayam a4iyotganini ham nazarda tuting.
Chun koinot zubdasi ojiz ko'rib o'zin,
Hamd etolmas oncha balog'at bila senga.
                                 Abu Homid G'azzoliy

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Савол-жавоб
« Javob #19 : 09 Avgust 2010, 14:47:32 »
Savol:
Quyowda teri kuysa qanaqa surtmalar surtiw kerak? Judayam a4iyotganini ham nazarda tuting.
Men ham kecha qo'limni quyosh nurida "kuydirib" oldim.(zagar)
Onam qatiq surtdilar. Issiqni oladi.

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #20 : 09 Avgust 2010, 14:50:40 »
Savol:
Quyowda teri kuysa qanaqa surtmalar surtiw kerak? Judayam a4iyotganini ham nazarda tuting.

Odatda 2 soatdan 7 soatgacha davom etuvchi "oftob dushi"dan keyin oftob urishi sodir bo'lishi mumkin. Yarim soatdan ko'p quyosh nurida qolish ham kuyish hamda terida suv to'planishiga olib kelishi kuzatiladi. Muddat uzaygan sari jiddiy manoda teri kuyishi sodir bo'laveradi. Natijada terida qurib-so'lish holatlari yuzaga keladi.

Oftob nurlarining salbiy tasirlaridan yana biri, tomirlarni kengaytirishi va oyoqlarda varikoz, yuzda esa ingichka tomirlarning yorilishidan kelib chiquvchi qizil dog'lar paydo bo'lishiga sabab bo'lishidir. Bunday kasalligi bor odamlar qatiyan oftobda qolib ketmasliklari kerak.

Quyosh nurlarining keyinchalik keltirib chiqarishi mumkin bo'lgan asoratlardan birinchisi terining barvaqt qarishidir.


Quyoshda kuygan teri qorayadi va unga biror narsa tegsa achisha boshlaydi.

Семизўтнинг баргини эзиб ёки ширасини олиб, куйган жойга суртсангиз, тез тузалади.
 
Ширин ошқовоқ пўстини қуритиб, ҳовончада янчинг. Сўнг мол Ñ‘ғи билан яхшилаб аралаштириб боғласангиз,  ÐºÑƒÐ¹Ð³Ð°Ð½ жойларга шифо бўлади, оқ доғларга малҳам бўлади.

 

Муаллиф: Маннон Набиев
Манбаа: Агар танангизда дард бўлса
« So'nggi tahrir: 14 Avgust 2010, 13:35:12 muallifi JaviK »
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #21 : 09 Avgust 2010, 14:51:25 »
Қуёшдан куйганда

 
Қуёш куйдирмаслиги учун яхшиси махсус қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланган маъқулроқ (ҳозирда улар кўплаб топилади).
 
Агар сизда у бўлмаса юзингизнинг ва танангизнинг очиқ жойларига бирорта Ñ‘ғ суртиб олишингиз мумкин. Кремми, Ñ‘ғми, нима бўлишидан қатъий назар кўчага чиқишдан 30 дақиқа илгари суртиш мақсадга мувофиқдир.
 
Чўмилиб бўлгандан кейин ёки қаттиқ терласангиз ҳам суртиш амалини бошқатдан қилишингиз лозим.
 
Агар қуёшда тобланишни ихтиёр қилган бўлсангиз аввалига 15, кўпи билан 20 дақиқадан оширманг, кун ўтган сайин бу вақтни кўпайтириб борасиз. Қуёшда тобланаётганда бошингизни бекитиб олинг (ёки уни сояда тутиб туринг, шунингдек кўзингизни қуёшнинг Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри нуридан бекитиб олинг).
 
Қуёш нурлари фаоллашган пайтда, яъни 1000 - 1030 дан 1500 гача яхшиси тобланмаслик керак.
 
Қуёш нуридан узоқ ёки беихтиёр фойдаланиш тез лаҳзаларда тананинг куйишига сабабчи бўлади, бунда нафақат тери куйибгина қолмасдан, балки тошмалар (қуёш дерматити деб аталувчи), чипқон ва экзема (ундан кейин терининг онкологик жароҳатлари - базалиомдан раккача) вужудга келади.
 
Агар куйишлар унчалик катта бўлмаса, қуйидаги рецептлар фойда бериши мумкин:
1.Терининг жароҳатланган жойига хом тухум (оқи ва сариғи биргаликда) суткада бир неча бор суркалади.
 
2.Оҳак сувини ва зиғир Ñ‘ғини тенг миқдорда аралаштириб, шу суюқлик билан куйган жойингизни ҳўллаб турасиз (ишлатишдан аввал албатта чайқатинг).
 
3.Юмшоқ матони сутга ҳўллаб, уни қуйган терига 20 дақиқа босиб туринг, даволаш тадбирини ҳар 2-4 соатда такрорлаб туринг. Сут ҳид қолдиради, шунинг учун уни совуқ сув билан ювиб ташланг.
 
4.Куйган жойга юпқа қилиб кесилган хом бодринг, картошка ёки олма бўлакларини босинг.
« So'nggi tahrir: 14 Avgust 2010, 13:35:36 muallifi JaviK »
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #22 : 09 Avgust 2010, 14:52:09 »
5.Қуёшдан умумий (бироқ намоён бўлмаган) қуйганда бир стакан ошхона сиркаси қўшилган илиқ ванна қабул қилинг. Бундай ванна қуёш нуридан куйган терига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
 
Ваннага, шунингдек чорак стакандан маккажўхори крахмали ва ошхона содаси аралаштирилган илиқ сув қўшиш мумкин.
 
6.Куйган жойдаги оғриқни камайтириш учун сочиққа музлатилган сабзавотларни ўраб, ўша жойга қўйилади. Агар шундай қадоқлаб қўйилган сабзавотлар сизда бўлмаса, "совуқ" грелкадан (яъни муз парчалари солинган грелка) фойдаланишингиз мумкин.
 
7.Яна бир чора: бир нечта бош пиёзни пишириб, уларни сиқиб олинади ва суюқлик бир неча соат мобайнида совутқичда совутилади. Сўнгра бу суюқликка пахта тампонларини бўктириб олиб, зарарланган терига босилади.
 
8.Сулидан компресс қилиш ҳам мумкин. Уни тайёрлаш учун қуруқ сули газламага ўралиб, устидан совуқ сув қуйилади. Қачон ўрамдан ортиқча сув сирқитиб ташлангач, компресс ҳар 2-4 соатда куйган жойга 20 дақиқадан қўйилади.
 
9.Агар тери жиддий қуйган бўлса, дорихонанинг қуйишга қарши махсус малҳамларидан ёки Лассар пастасидан фойдаланиш лозим. Оддий болалар креми ҳам яхши фойда беради.
 
10.Терингизнинг қуёш нуридан ҳимояланиш таъсирини кучайтириш мақсадида Е витаминини истеъмол қилиб туришингиз керак. (Дарвоқе, у қуёш нуридан куйишнинг яллиғланишини ҳам камайтиради). Бундай витамин ёнғоқда, ўсимлик мойларида (айниқса қунгабоқар ва сояда) ва буғдой дони ҳужайраларида кўп бўлади. Дорихонада сотиладиган токоферол витаминини ичса ҳам бўлади.

 

Муаллиф: Иброхим Кузиев
Манбаа: Ўз-ўзига биринчи тез ёрдам
« So'nggi tahrir: 14 Avgust 2010, 13:35:59 muallifi JaviK »
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Zamiraxon

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1144
  • -oldi: 872
  • Xabarlar: 1176
  • Sajdaga bosh egdim Allohim...
Re: Савол-жавоб
« Javob #23 : 13 Avgust 2010, 18:05:03 »
Чесотка (menimcha o'zbekchasiga "qichima" bo'lsa kerak) haqida ma'lumot bersangiz. Oldindan rahmat.
Chun koinot zubdasi ojiz ko'rib o'zin,
Hamd etolmas oncha balog'at bila senga.
                                 Abu Homid G'azzoliy

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #24 : 16 Avgust 2010, 07:53:57 »
Чесотка (menimcha o'zbekchasiga "qichima" bo'lsa kerak) haqida ma'lumot bersangiz. Oldindan rahmat.

Bu kassalik kelganda bemorni harorati ko`tariladi, tanaga mayda toshma tosha boshlaydi, bu kassalik yuqumli hisoblanadi. Bemor yo`talganda og`zidan chiqqan havo virusli hisoblanadi va yonidagi insonlarga havo orqali yuqadi. Kassallik har jil ko`rinishda bo`ladi. toshma qanday toshganligiga qarab muolaja qo`llaniladi.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #25 : 21 Avgust 2010, 15:45:15 »
Muzdek Konditsyonerni Tagida Yotishni Yaxshi ko'raman..

Кондиционер фойдалими ёки зарарли?

Кўпчилик ёзнинг ҳозиргидай жазирама кунларини кондиционерларсиз тасаввур қила олмайди. Замонавий кондиционерлар совутибгина қолмай, қишнинг совуқ кунларида ҳавони иситиб ҳам туради.

Лекин шуни унутмаслик керакки, инсон қўли билан яратилган ҳеч нарса мукаммал эмас. Унинг доимо икки тарафи, яъни ижобий ва салбий томонлари бўлади. Бу сўзлар кондиционерлар учун ҳам тааллуқли.
Ташқарида офтоб қиздириб турган пайтда кондиционердан келиб урилаётган муздай ҳаво оқимидан тана яйраб кетади. Кондиционердан фойдаланишнинг биринчи хавфи ҳам ана шунда. ҳамма нарсада меъёр бўлиши керак. Агар ташқарида ҳаво 30 даражадан ÑŽқори бўлса, ичкаридаги ҳаво ундан 5-7 даража паст бўлиши керак, холос. Акс ҳолда, тана ҳароратининг бирданига пасайиб кетиши тумовга сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, иссиқда тери катакчалари кенгаяди ва организм уни совутиш учун тер ишлаб чиқаради. Кондиционернинг совуқ ҳаво оқимидан эса терлаб турган бадан ҳарорати бирданига пастлаб кетади.
Кондиционерларда турли бактериялар тўпланиб кетади, деган фикр ҳам мавжуд. Бир нарсага аниқлик киритиб олиш керак: кондиционерларда бактериялар тўпланиши мумкин бўлган жойнинг ўзи йўқ. Агар хона мунтазам равишда тозаланиб, чанглар артиб турилса хавотирга ўрин йўқ. Албатта, вақти-вақти билан кондиционер ва унинг фильтрини тозалашни эсдан чиқармаслик керак. Кўпчилик кондиционер харид қилганлар у совутишдан ташқари ҳаво алмашинувини ҳам таъминлайди, деган фикрда бўлади. Шуни унутмаслик керакки, барча кондиционерда ҳам ҳаво алмаштириш функцияси бўлавермайди. Бундан бехабар харидорлар эса хонани шамоллатиб туришни эсдан чиқариб юборадилар. Кондиционер эса хонада анчадан буён тўпланиб қолган, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган микроорганизмларни мунтазам равишда “қориштириб” туради. Тозалик қоидаларига риоя қилган ҳолда эшик ва деразалар очилиб хона шамоллатиб турилса, бундай хавфнинг олди олинади.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Zamiraxon

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1144
  • -oldi: 872
  • Xabarlar: 1176
  • Sajdaga bosh egdim Allohim...
Re: Савол-жавоб
« Javob #26 : 23 Avgust 2010, 08:04:59 »
Assalomu Alaykum, Kechirasiz man "Gaymorit" kasalligi haqida ma'lumot olmoqchi edim, Kerakli maslahatlar bera olsangiz hursand bo'lar edim.
Chun koinot zubdasi ojiz ko'rib o'zin,
Hamd etolmas oncha balog'at bila senga.
                                 Abu Homid G'azzoliy

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Савол-жавоб
« Javob #27 : 23 Avgust 2010, 11:00:57 »
Савол:
Гаймарит нима


Жавоб:
ÑŽқори жағ суяги бўшлиғи — Гаймор бўшлиғи (инглиз анатоми номидан олинган) шиллик пардасининг яллиғланиши. Ўткир ва хроник гайморит фарқ қилинади. Шамоллаш, грипп, тумов, қизамиқ, скарлатина ва бошқа ÑŽқумли касалликлар билан оғриганда кўпинча ўткир гайморит пайдо бўлади. У ўз вақтида охиригача даволанмаганда ёки бурун ёндош бўшликларининг шиллиқ пардасидаги яллиғланиш гаймор бўшлиғига тарқалганда хроник гайморит рўй бериши мумкин. Гайморит билан оғриган беморнинг дармони қурийди, эти увушади, температураси кўтарилади, ÑŽқори жағи ва боши оғрийди, бошини бурганда оғриқ зўрайиб, бурни битади, бурундан нафас олиши қийинлашади. Гайморит ўз вақтида даволанмаса, мия пардасига шиш келиши, менингит, арахноидит ва бошқа асоратлар авж олиши мумкин. Гайморитнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, физкультура ва спорт билан шуғулланиш, соф ҳавода кўпроқ бўлиш, сув муолажалари қабул қилиш, шунингдек тумов, тиш чириши ва бошқа касалликларни ўз вақтида даволатиш керак. Ўткир гайморит билан оғриган бемор ўринда ётиши ва врач кўрсатмаларига амал қилиши лозим. Хроник гайморитда операция қилинади.


манбаа: Шифо нур газетаси
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Muslim Odilbek

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 11
  • -oldi: 8
  • Xabarlar: 32
Re: Савол-жавоб
« Javob #28 : 25 Sentyabr 2010, 09:21:37 »
SAVOL;
Qaysi kasalliklar tufayli inson isha boshlaydi va nima sababdan?

_IYMONA_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 836
  • -oldi: 944
  • Xabarlar: 604
  • Jins: Ayol
Re: Савол-жавоб
« Javob #29 : 25 Sentyabr 2010, 11:48:54 »
SAVOL;
Qaysi kasalliklar tufayli inson isha boshlaydi va nima sababdan?

Бунинг сабаб/и куп! Аник диагноз ва беморни курмай туриб айтиш мушкул. Ковук сийдик йулида шамоллаш ва касаллик булса оек куллар шиша бошлайди. Бу ички хасталиклардан далолат беради. Юрак кон томир касалликларида хамда жигар, юрак ва бошка аъзони ег босиши натижасида хам бемор семирганга ухшаб шишиб кетиши мумкин.