Muallif Mavzu: M I S V O Q H A Q I D A!  ( 4517 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
M I S V O Q H A Q I D A!
« : 03 Iyul 2010, 07:32:17 »
Ун тўрт асрдан буён ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келаётган шифо услуби, шаксиз мисвок қўллашдир. Мисвок ҳозирги кунда дўконларда (айниқса масжидлар ёнларида) сотилаётган арзон ва ҳаммабоп гигиеник воситадир. Ҳаттоки, ундан олинган махсус тиш пастаси ҳам ўта қулайлиги билан ажралиб туради.
Охирги кузатиш ва тадқиқотлар махсус дарахтдан олинадиган мисвок инсон танасида қон қуюлишининг олдини олувчи ва турли микробларни ўлдирувчи хушбўй моддаларга бой беназир восита эканлигини эътироф этаётир. Зеро, кўпчилигимиз учун жуда оддий туюлган ушбу тиш тозалаш воситаси инсон саломатлиги учун зарур бўлган ўттизга яқин табиий моддаларни ўз ичига олганлиги аниқланган.
Бу борада юздан зиёд ҳадислар ворид бўлган. Ибн Қайюм мисвокнинг қуйидаги фойдаларини санаб ўтган:


1. Оғизни хушбўй қилади.
2. Милкни мустаҳкамлайди.
3. Балғамни кўчиради.
4. Кўзни равшан қилади.
5. Тишнинг дарз кетишига йўл қўймайди.
6. Ошқозон фаолиятини яхшилайди.
7. Овозни тиниқлаштиради.
8. Таом ҳазм бўлишига ёрдам беради.
9. Нутқ талаффузини енгиллаштиради.
10. Ибодатга рағбатни кучайтириб, зиқлик каби нохушликлардан асрайди.
11. Уйқуни қочирсада, аммо толиқиш нелигини билдирмай кишини ғайратлантиради ва ҳ.к.


Мисвокни айниқса покланиш вақтида, овқат қолдиғи сабабли оғиз ҳиди ўзгарганда, узоқ ёки кўп гапиргандан сўнг, уйқудан олдин ва уйғонган маҳал, бирор манзилга кирганда бошқаларни нохуш ҳид билан озорлантирмаслик мақсадида ва аҳли-аёли билан мушоаратдан олдин, таомланишдан кейин қўллашни замонавий тиб олимлари ҳам тавсия этишади. Аҳли дониш олимлар эса ÑŽқоридагилардан ташқари албатта намоз ва илоҳий калом тиловатидан олдин, жон талвасаси пайти ҳамда дорул бақога рихлат мавриди етганда дамда ҳам мисвок қўллаш серҳикматлигини уқдиришган.

Бугунги тиббиёт илми мисвокнинг қуйидагифойдаларини эътироф этаётир:
1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишларнинг кариесга йўлиқишининг олдини олади.
2. Хлор моддасига эга бўлганлиги сабабли тишлардаги турли ранг ва доғларни кеткизади.
3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.
4. Мисвокнинг таркибида тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоя қиладиган моддалар ҳам мавжудлиги аниқланган.
5. Мисвокдаги триметиламин ва дармондорилар милкларнинг ёрилиши ва жароҳатларини тузатишда қўл келади.
6. Энг аҳамиятлиси – папирос ва нос чекишга одатланганларни шу бад одатдан қутқазишда мисвок ўта самарали услубдир.

Кўплаб шифокорлар талайгина кашандаларнинг мисвокни мунтазам тарзда қўллашга одатланганликларидан сўнг чекишга нисбатан рағбатнинг ўз-ўзидан аста- секинлик билан йўқолиб кетганлигини амалда кузатишган.
Умуман олганда, тиш оғриғи ва уларнинг емирилиб нобуд бўлишига оғиз бўшлиғида, тишлар орасида қолиб кетган таом қолдиқлари асосий сабаблар сифатида эътироф этилади. Овқат қолдиқлари тишлар орасида туриб айнийди, оғизни ҳидлантиради. Натижада, тишлар емирилиб, турли хасталикларга чалинади. Шу боис барчамиз тиш тозалигига зътибор беришимиз ўта зарурдир.


Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ð£Ð¼Ð¼Ð°Ñ‚имни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эди, уларга ҳар доим мисвок ишлатиб юришга буюрган бўлар эдим», деган ўгитлари билан замонавий тиб илмининг стоматология соҳасига бундан ўн тўрт аср муқаддам тамал тошини қўйиб улгурган эдилар.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: M I S V O Q H A Q I D A!
« Javob #1 : 03 Iyul 2010, 07:32:53 »
Kim kechasi namoz o`qish uchun tursa, Misvoq ishlatsin. Zero, bir kishi namozida Qur`on o`qirkan, bir farishta og`zini uning og`ziga qo`yadi va og`zidan chiqqan hamma narsa malakning og`ziga kiradi.
                              (Jobir r.a dan. )
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: M I S V O Q H A Q I D A!
« Javob #2 : 03 Iyul 2010, 07:33:31 »
Og`izlaringgiz Qur`on uchun yo`llardur. Ularni Misvoq bilan tozalang.                               (Anas r.a dan )
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: M I S V O Q H A Q I D A!
« Javob #3 : 03 Iyul 2010, 07:34:57 »
Misvoqda o`n fazilat bor: og`izni hush bo`y qiladi, Milklarni sog`lom qiladi, Ko`zlarga jilo beradi, Balg`amni ketkazadi, Tish cherishing oldini oladi, Sunnatga muofiq bo`ladi va farishtalarni sevintiradi,  Robbini rozi qiladi, hasanotni orttiradi, me`daga salomatlik beradi.
                        (Ibn Abbos r.a dan. )
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: M I S V O Q H A Q I D A!
« Javob #4 : 01 Oktyabr 2011, 16:19:36 »
« So'nggi tahrir: 14 Oktyabr 2011, 05:13:14 muallifi Rabella »