Фаргона вилояти демографик жараёнларидаги сунги узгаришлар.
Бердиев Г.X.
УзМУ География факултети, Демография кафедраси.
Фаргона вилояти кадимдан сугорма дехкончилик райони булган. Тарихан бу ерда йирик шахарлар вужудга келган. Ахолининг яшаши учун шароитнинг жуда кулайлиги бу худудларда ахолининг йиллар давоми купайишини таъминлаган. Лекин, Иккинчи Жахон урушидан кейин ахоли орасида улимнинг кискариши (иктисодий-ижтимоий омиллар) таъсирида ахолининг кескин даражада ошиб кетишига олиб келди. Айникса бу ходиса 1960-80 — йилларда жуда шиддат билан усди. Хозирда бу жараёнлар ортда колди. Мустакиллик йилларида ахолининг табиий усиши сустлашди. Бу жараён биринчи навбатда тугилишнинг камайиши билан боглик.
Фаргона вилоятида ахолининг 1989-2000 йиллардаги уртача йиллик купайиши 2 % га тенг булган. 2000 йилга келиб бу курсаткич 1,2 % га тушиб колганлигини кузатиш мумкин. 1989 йилда вилоятда 2140 минг киши яшаган булса, 2001 йилда эса бу ракам 156 мингга купайган, яъни ахоли сони 2709,3 минг кишини ташкил килган. 2004 йилда доимий ахолининг сони (1 — апрелдаги холати) 2805,6 минг кишини, жумладан шахар жойларида 796 минг киши ва кишлок жойларида 2009,6 минг кишини ташкил килди.
Фаргона вилояти ахоли зичлиги даражаси хам узига хос булиб (409,2 киши), ахоли зичлиги курсаткичларига кура вилоят Узбекистонда факат Андижон вилоятидан кам холос. Вилоятда ахоли зичлиги 1996-2002 йилларда 116,2 % га усди, яъни хар йили ахоли зичлиги 2,3 % дан усиб борди. 1996 йили ахоли зичлиги 352,0 кишидан 2004 йилда 415 кишига етди.
Фаргона вилоятида мавжуд ахолининг сони 1991 йилда 2226,4 минг, 2003 йилда 2777,5 минг киши булган. Бу ораликда (13 йилда) ахолининг мутлок усиши 124,7 % ни ташкил этади (551,1 минг кишига купайган). Уртача йиллик усиши 2 — 1,9% ташкил этади. Бирок, кейинги йилларда мазкур курсаткичнинг пасайиб кетаётганлигини куриш мумкин. Яъни 2000 — 2003 йилларда йиллик купайиш даражаси жуда тушиб кетган ва 1,2 % ни ташкил килган.
Урбанизация даражаси йилдан йилга пасайиб бормокда. 1991 йил буйича вилоят ахолисининг 31,2 фоизи шахарларда яшаган булса, 2004 йилда 22,9 фоизгача тушиб кетди. Урбанизайия даражасининг пасайиб боришига катор омиллар сабаб булмокда. Асосий сабаблар сифатида куйидагиларни курсатиш мумкин:
Биринчидан, шахар жойлардаги махаллий булмаган миллат вакиллари мустакилликдан сунг бирин-кетин кучиб кета бошлади;
Иккинчидан, шахар мухитида демографик жараёнлар суст кечмокда (тугилишнинг камлиги, улимнинг юкорилиги, ажралишларнинг куплиги ва бошкалар);
Учинчидан, ахоли купрок экологик жихатдан нисбатан тоза худудларга, шахар атрофидаги кишлокларга силжимокда.
Вилоятдаги демографик жараёнлар тенденциясига назар ташлайдиган булсак, унда узига хосликларни хам куриш мумкин. Мисол учун, дунёда тугилаётган чакалокларнинг купчилиги угил болалар булса, Фаргона вилоятида эса аксинчадир. Вилоят ахолисининг ёш таркибида 0-15 ёшлилар 38 %, мехнат ёшидаги ахоли 54 %, кариялар салмоги 7,7 % (2002 йил). Ахоли ёш таркибида бундан кейинги йилларда мехнат ёшдагилар ва кариялар салмоги мунтазам ортиб боради, болалар салмоги эса камайиб боради. Бу жараённи хам вилоятда тугилиш даражасининг пасайиши билан изохлаш мумкин.
Ривожланган давлатларда учун 20 — 30 йиллар кетган тугилишнинг камайиши вилоятда, умуман республикамизда бор йуги 6 йилда содир булди. 1996 йилда тугилиш 27,4 "° дан 2002 йилда 18,8 "° гача узгарди. Улим жараёни хам бир оз камайган. Бу холни ижтимоий — иктисодий омиллар билан эмас, демографик омиллар билан богласа тугрирок буларди. Сунги йиллардаги тугилишнинг камайиши болалар улими камайишига олиб келди.
Бундан ташкари ахолининг табиий харакати шахар ва кишлок худудларида турличадир. Масалан, 2001 йилда тугилиш шахарларда 15,8 "° ва кишлокарда 20,0 "°, улим эса шахарда 6,1 "° ва кишлокда 4,5 "° ни ташкил килган эди.
Улим холлари 0-4 ёшлилар орасида 5,06 "°, бу ёшлиларга асосан 1 ёшгача булган болалар улими кучли таъсир килади. Вилоятда 5-19 ёшлилар орасида улим 0,40-0,81 "°, 20-59 ёшлилар орасида 1,28-12,17 "° гача, бундан кейин улим ошиб бораверади ва 85 ва ундан катталар орасида 197,7 "° ни ташкил килган. Вилоятда кариялар салмогининг (7,7 %) ошиши билан улим даражаси хам ошиб бораверади. Оналар улими 1996 йилда хар 100 минг тирик тугилган болаларга нисбатан 8,6 та булса, 2001 йилда бу курсаткич 25,4 га ошган. Болалар улими бир оз камайди — 23,2 "° дан 19,9 "° га узгарди.
Никох ва ажралишлар хам демографик жараёнларга таъсир курсатади. Никох 1996 йилда 7,2 "° дан 2001 йилда 6,9 "° га, ажралиш 0,8 "° дан 0,6 "° га узгарди. Бу жараёнлар шахар ва кишлокда фарк килади. Шахарда кеч никохга кириш ва ажралиш купрокдир.