Muallif Mavzu: Oxiratga Tayyorgarlik  ( 14183 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #60 : 24 Fevral 2011, 20:09:48 »
Бу умматнинг Китоби Аллоҳ таолонинг мўъжиза каломидир, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали бутун инсониятга индирилган илоҳий дастурдир, ҳукми қиёматгача амалда бўладиган ва ақлларни лол қолдирадиган Қуръони каримдир. Аввалги самовий китоблар инсонлар томонидан ўзгартирилиб, қўшимчалар қилиниб аслиятидан узоқлаштириб юборилгани ҳолда Қуръони каримни қиёматгача бирор ҳарфини ўзгартирмасдан муҳофаза қилишни Аллоҳ таоло зиммасига олган.
Бу умматнинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳозиргача тарих кўрган барча пайғамбарларнинг энг аълосидирлар. Бу зот бутун инсониятга йўлбошчи ўлароқ юборилган Коинот сарвари ва фахри, инсонларнинг энг афзали ва комили, мусулмонларнинг қиёматдаги шафоатчиси, Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг энг сўнггисидирлар.
Бу умматнинг ҳатто қибласини ҳам Аллоҳ таоло дунёдаги энг афзал қибла қилиб қўйган. Қибламиз саналган Каъба Ер куррасининг қоқ киндигида, қуруқликнинг айни марказида, заминнинг энг табаррук ва муқаддас бир ерида жойлашганини ҳатто ғайримуслим олимлар ҳам тан олиб ёзишган.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #61 : 24 Fevral 2011, 20:10:05 »
Ислом дини инсонларнинг бир-бирларидаги ҳақларидан тортиб, жамиятдаги муносабатларнинг ҳамма қирраларигача шуғулланади, ислоҳ қилади. Инсонлар ҳаётининг бирор соҳаси йўқки, у ерга Ислом кириб бормаган бўлсин. Кишилик жамиятининг бирор муаммоси йўқки, Ислом уни ҳал этиб бормаган бўлсин.
Ислом имон ва куфрни, яхши ва ёмонни, ҳалол ва ҳаромни фарқлаб беради. У фарзандни қандай эмизишдан тортиб, марҳумни қандай дафн этишгача, меросни қандай тақсимлашдан тортиб, етимлар ҳаққини ҳимоялашгача, жониворларни қандай овлашдан тортиб, уй ҳайвонларини қандай сўйишгача, ота-онани қандай ҳурматлашдан тортиб, бемордан қандай ҳол сўрашгача, қандай кийинишдан тортиб, қандай еб-ичишгача, қандай олди-сотди қилишдан тортиб, қўшни билан қандай муносабат ўрнатишгача – ҳамма нарсани қамраб олган. Динимиз аралашмайдиган, ислоҳ қилмайдиган, таъсир ўтказмайдиган, муносабат билдирмайдиган бирор соҳанинг, ҳатто энг майда-чуйда нарсанинг ўзи йўқ.
Бу шундайин динки, ўз номига муносиб равишда одамларни адолат, яхшилик, эҳсон, раҳмдиллик, меҳÑ€-шафқат, ўртачалик, мўътадиллик, эзгуликка буюради. Зулм, истибдод, фасод, ёмонлик, душманлик, бузғунчилик, тажовузкорликдан қайтаради.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #62 : 24 Fevral 2011, 20:10:39 »
Бу шундайин динки, мусулмонлар уёқда турсин, ҳатто ўзга дин, эътиқод ва миллат вакилларига мурувватни, халқ ўртасида тенглик, аҳиллик, ўзаро ҳурматни тарғиб қилади, аёллар шаънини кўтаради.
Бу шундайин динки, инсонларнинг асосий ҳақ-ҳуқуқлари – ҳаёт кечириш, обрў ва ҳурматини сақлаш, эътиқод ва дин танлаш, тафаккур ва изланиш, илм олиш, мулкчилик ва мулкни сақлаш, хавфдан омонда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, барча башар билан тенглик, туғилгандан бошлаб ҳур, озод бўлиш, одил судлов, эркин сафар қилиш ва кўчиш, уйланиш ва оила қуриш, ислоҳ қилиш, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳуқуқларини кафолатлайди. 
Ислом динига имон келтириш, унинг ақида, шариат, ибодат, ахлоқ, одоб каби асосларига, арконлари ва вожибларига амал қилиш – Аллоҳга бўлган имоннинг шартидир. Ким ушбуни қабул қилса, мусулмондир, уни рад этса, кофир бўлади.
Ислом ўз шавкати билан фитрий чин инсонлигимизга қайтишга имкон беради. У имонимизни асровчи, хасталикдан қутқарувчи турмуш тарзи билан ҳаёт уммонидан сузиб ўтишга имкон берадиган нажот қайиғидир. Ислом Аллоҳ юборган динлар ичида хотималовчи, қиёматгача барча даврлар ва жамиятлар учун баб-баравар жавоб берадиган ва хизмат қиладиган ягона диндир. Бу дин «Ð˜Ð»Ð³Ð°Ñ€Ð¸Ð³Ð¸ пайғамбарлар фақат ўз қавмига пайғамбар этиб юборилганди, мен бўлсам ер юзидаги барча инсонларга пайғамбар қилиб юборилдим», дея баралла айтган хотамун-набий Муҳаммадга (алайҳиссалом) туширилган илоҳий дастурдир.
Абдуллоҳ ибн Ҳузаймани Рум ҳукмдори ўз динига даъват қилганида агар киришга кўнса, дунё молининг ярмини ва қизини бермоқчи бўлганида рад қилдирган, имонни асраш учун қизиб турган қозонга ташланишига рози қилган ҳам Ислом эди.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #63 : 24 Fevral 2011, 20:11:16 »
Халифа Умар ибн Хаттобни «Ð”ажла қирғоғида бир чўпоннинг қўзисини бўри олиб қочса, Аллоҳ халифа Умардан сўрайди», деб нола-изтироб чектирган, Аллоҳдан қўрқиб ўн икки ямоқ хирқада юришга, амирлик саройида тунашдан воз кечишга мажбурлаган ҳам Ислом эди.
Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифани бир кийимнинг нуқсонини айтишни унутиб сотиб юборгани учун тижоратдаги ўттиз йиллик шериклари Ҳафс ибн Абдураҳмон билан ажрашиб кетишга ва савдодан тушган ҳамма пулни садақа қилиб юборишга рози қилган нарса ҳам Ислом эди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сафдошларидан асҳоби суффани  юпун кийимга, оч-наҳор юришга, масжид ёнидаги суффани бошпана қилишга кўндирган ҳам Ислом эди.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #64 : 24 Fevral 2011, 20:11:51 »
Муҳаддислар султони Имом Бухорийни охиратдаги ҳисоб-китобда масъул бўлмаслик учун барча мол-мулк ва бойликлардан воз кечишга, фақат қотган нон ва сув билан қаноатланишга чорлаган нарса ҳам Ислом эди.
Молик ибн Динорни битта бўйра, Мусҳафи шариф ва битта кўзачадан бошқа бисот ушламасликка рози қилган нарса ҳам Ислом эди. Сўфиййа Робиаътул-Адаввиййани «Ð¢Ð°Ð²Ð±Ð°Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð¸Ð·Ð½Ð¸Ð½Ð³ ўзи тавба-тазарруга муҳтождир», дея фарёд чектирган нарса ҳам Ислом эди.
Ислом инсониятнинг ҳаёт тарзини белгилаб берадиган, уни ахлоқ қоидалари билан иҳоталайдиган, барча ёмонлик – гуноҳлардан муҳофаза қиладиган, фақат эзгулик, яхшилик, солиҳ амалларга даъват этадиган сўнгги Ҳақ диндир!

Аҳмад Муҳаммад

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #65 : 17 Iyun 2011, 16:30:46 »
Shaytonning mashxur sloganlaridan:
Namoz o'qiyotgan odamni o'ngu chapga qarashga undaydi, agar qarasa yuzlarini silab peshonasidan o'padi va endi namozing buzildi, qaytadan o'qi deb vasvasa qiladi. Kishi qaytadan o'qiyotganida yana yon-atrofga qarashga undaydi va yana vasvasa qiladi. Shu tariqa insonni namozdan sovutib "qo'yaver, o'qima, baribir ixlos bilan o'qiyolmayapsan" deydi va namozni tark ettiradi.

AlloH TaolO Bizni ShaytoN Hiylalari Ustidan G'alaba Qozonuchi Bandalaridan Qilsin.. :amn3:

Best friend

  • Mehmon
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #66 : 17 Iyun 2011, 18:33:02 »
Iblis aytadi:
   -Ey Muhammad  s.a.w kim namozga turmoqchi turmoqchi bo'lsa darrov uni vasvasaga solaman "hali vaqt bor. Sen bandasan.Hozircha ishingni qilib tur, namozingni keyin o'qirsan". natijada u namozni vaqti tugagandan keyin o'qiydi va shu sabab uning namozi qabul bo'lmaydi. Agar u kimsa meni mag'lub etsa, unga inson "shayton"laridan birini jo'nataman. U esa namozini o'z vaqtida o'qishdan unichalg'itadi. Agar bundan ham meni yutib chiqsaendi namoz o'qiyotgan vaqtida ishga kirishaman. O'ngga qara, chapga qara, deb avrayman. U ham qaraydi. Keyin peshonasidan silab o'pib qo'yaman. "sen abadiy yaramas bir ish qilding" deb uning huzurini buzaman. Siz bilmaysizki ey muhammad s.a.w kim namozda u-yoq bu-yoqqa qarayversa, alloh uning namozini qabul etmaydi. bunda ham men yutkazsam, yolg'iz o'zi namoz o'qiyotganida oldiga boraman va tez - tez o'qishini buyuraman: u ham namozini huddi xo'roz tumshug'i bilan yerdan narsalar terib yeyayotganday, tez-tez o'qiy boshlaydi.
Bu ishni-da qildira olmasam, bu safar jamoat bilan namozda turganida yoniga boraman, uni boshini jilovlayman. Boshini rukudan va sajdadan imomdan avval ko'taraman. Imomdan avval sajda va ruku qildiraman. Manashunday qilgani uchunqiyomat kuni alloh uninng boshini eshak boshiga aylantiradi. U odam meni bu ishda ham mag'lub etsa, bu gal unga barmoqlarini chiqillatishni (qirsillatishni) buyraman. Agar bu ishni unga namozda qildira olsam, u menga tasbeh aytgan bo'ladi. Bunda ham unga mag'lub bo'lsam, endi unga yaqin boraman-da, namoz o'qiyotganda burniga uflayman. Men uflasam, u esnay boshlaydi. Agar bu esnashida og'zini qo'li bilan yopmasa, unung ichiga kichik bir shaytoncha kiradi va dunyo hirsini, dunyoviy orzu - istaklarni bog'larini (tugunlarini) ko'paytiradi. Manashundan keyin u kimsa doim bizga itoat qiladi, so'zimizni tiglaydi. Aytganimizni qiladi.
shayton so'zida davo etdi:
- siz ummatingizning qanday saodatiga ishonasiz, nimasidan hotiringiz jam? Men ularga ne-ne tuzoqlar quraman...  Miskin, chorasiz va zavollilaringiz oldiga boraman. Namoz o'qishni tashlanglar deb buyuraman va: "namoz siz uchun emas. U alloh ofiyat ehson qilgan va pullik to'qlik bergan bandalari uchun", deyman. Keyin kasallarning oldiga boraman: Namoz o'qishni tashla. chunki alloh taolo "xastalarni majburlash yo'q" (24:61), deb buyurgan, sog'ayib ketganingdan keyin o'qirsan", deyman. Va u shu asnoda namozini tashlaydi, xatto kufrga ham ketadi. Agar u kasal chog'ida namozini tark etgan holida o'lib ketsa, allohning huzuriga borganida allohning g'azabiga uchraydi, agar men bu so'zlarimga yolg'on qo'shgan bo'lsam, meni chayon chaqsin, allohdan so'rangizki, meni qulga aylantirsin.
Iblis davom etdi:
- Ey Muhammad  s.a.w siz ummatingizning taqdiridan xotiringiz jammi? holbuki men ularning oltidan birini dinidan chiqaraman.
 http://forum.islom.uz/smf/index.php?topic=15508.0;wap2

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #67 : 03 Iyul 2011, 13:33:06 »
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ғайб калитлари (илмлари) бешта, уларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди: 1) Ҳеч ким эртага нима бўлишини билмайди; 2) Ҳеч ким қоринлардаги (ҳомила)нинг нима бўлишини билмайди; 3) Ҳеч бир жон эртага нима қилишини билмайди; 4) Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди; 5) Ҳеч ким ёмғир қачон Ñ‘ғи…шини билмайди». Ва Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини Ñžқидилар:
«Ð”арҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина (қиёмат) соати (қачон бўлиши Ñ‚Ñžғрисидаги) билим бордир. У (Ўзи хохлаган вақтда, Ўзи хохлаган жойга) ёмғир Ñ‘ғдирур ва (оналарнинг) бачадонларидаги ҳомилаларини (Ñžғилми-қизми, расоми-нуқсонлими, бахтлими-бахтсизми эканини) билур. Бирон жон эртага нима иш қилишини била олмас. Бирон жон қай ерда ўлишини ҳам била олмас. Фақат Аллоҳгина билувчи ва огоҳдир» (Луқмон: 34).
Ушбу ҳадисни Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Oxiratga Tayyorgarlik
« Javob #68 : 24 Iyul 2011, 11:13:24 »
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу​ алайҳ ва саллам), сиз уларни яқин Кундан (яъни Қиёматдан)​ огоҳлантир​инг! Ўшанда улар юраклари халқумлари​га тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасрат​га тўлиб турурлар»
(Ғофир: 18)

 

Shayx Ahmad ibn Hajar Ali al-Asqaloniy. Oxirat kuniga tayyorgarlik

Muallif mutaallimahBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 222
Ko'rilgan: 62375
So'nggi javob 24 Iyun 2008, 07:48:55
muallifi AbdulAziz