Алхамдулиллах,
2014 йил факат Алла айтиш бн утибди. Энди бу янги йил хам янги мехмонга Алла давомли буладиган булди.
Форумга аскотар деб жойлашни ният килгандим, кам курманглар, форумдошлар.
Жон болам, думбоккинам аллае алла
Ухла кузичогим, аллае алла.
Аллохимни гул хадяси, алла (субхханаллоху ва та'ала)
Росулуллох сулоласи, алла (алейххис солату ваттахийя).
Болагинамни боласи, аллае алла,
Калбимни кумуш толаси, алла.
Аллае алла.
Осмонимни ойисан-о алла,
Иймонига бойимсан-о, алла,
Номусимни орисан-о аллае, алла,
Мехрибоним, боримсан-о, алла.
Аллае алла.
Дадасини кузичоги, алла,
Ойисини кузмунчоги, алла.
Бувисини овунчоги, аллае алла,
Тогасини ок тойчоги, алла.
Аллае алла.
Богимни гулу лоласи, алла,
Кандин уригим донаси.
аллае алла
Полапонимни онаси аллае алла
Келажагин кошонаси, алла.
Аллае алла
Ухла болам, юм-юм кузинг, алла,
Жоним болам, ширин сузим, алла.
Кора кузим, нурли юзим, аллае алла,
Пахлавоним сани узинг, алла.
Аллае алла...