ЖИЗЗАХ — Жиззах вилостидаги шаҳар. Вилостнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Сангзор дарёси бсйида, 460 м баландликда жойлашган. Тошкент—Самарқанд т.й. ва Катта Ўзбекистон тракти ёқасида. Майд. 0,7 минг км2. Аҳолиси 132,5 минг киши (2000; 1939 й. — 9 минг, 1959 й.— 15 минг, 1970 й. — 35 минг киши), асосан сзбеклар; рус, татар, украин, сроний ва б. ҳам сшайди. Тошкентдан 203 км. Т.й. станяисси. Иқлими кескин континентал. Янв.нинг сртача т-раси 1,5°, минимум т-ра —35°, июлнинг сртача т-раси 28,5°, максимум т-ра —46°.
Юнон солномачилари Кирополь ва Газони алоҳида тилга олишади. Археологлар Газо ш.нинг срнини аниқ ва асосли тайин стмасаларда, тарихий манбаларда уни Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтилади. Олимлар Газони кад. Ж. деб тахмин қиладилар. Топонимист олимлар Ж. номини суғдийча «Дизак» («қалъача») ссзи б-н боғлайдилар. Тарихда у Дизах номи б-н юритилган.
Ж. Ўрта Осиёдан стган бир неча қад. карвон йслининг туташган жойида вужудга келган. Азма манбаларда илк бор араб географ олимлари ва сайёхларидан Ибн Ҳавкал ва Муқаддасипларнинг асарларида Уструшонанинг Факнон вилостидаги шахар деб тилга олинади. Шаҳар араблар истилосидан олдин ҳам мавжуд бслган.
Ж. 9—10-а.ларда сомонийлар, 11 — 13-а. бошида қoрахонийлар, Хоразм шоҳлар давлати, 14— 15-а.ларда темурийлар давлати, 16—18-а. 1-срмида Бухоро хонлиги, 18-а. 2-срмидан 1866 й.гача Бухоро амирлигига тобе бслган. Шаҳар бир неча марта инқирозга учраб, сна қайта тикланган. 16—17-а.ларда аҳоли ҳоз. сски бозордаги Ўратепага ксчган. 19-а. 60-й.ларида у хам харобага айланган. Кейинчалик сна тикланган. 19-а. 2-срмидан Туркистон генерал губернаторлиги таркибига киритилган. Ж.да тегирмон, жувозхона, темирчилик устахоналари, кулолчилик корхоналари ва б. ишлаб турган. Шаҳар 16—19-а.ларда кспгина тарихий воқеаларнинг гувоҳи бслган. 1571 й.да Абдуллахоннинг Дашти қипчоқ хони Бобохон ва Тошкент ҳокими Дарвешхон б-н Ж.даги тсқнашуви шаҳарга ксп талафот етказган. 1866 й. 12—18 окт.да Ж. қалъаси рус босқинчилари томонидан тспга тутилиб, вайронага айлантирилган. 1916 й.даги Жиззах қсзюлония, шаҳар рус мустамлакачилари томонидан сна вайрон қилиниб, аҳоли шафқатсиз қирилган.
Ж.да 1920 й.лардан бошлаб снги корхоналар қурилган. 1930 й. маҳаллий хом ашё б-н ишлайдиган оҳак з-ди, 1932 й. шаҳар слектр ст-сси, 1942 й.да пахта з-ди, 1943 й.да қ.х. машиналарини таъмирлайдиган з-д, 1949 й.да ёғ-пишлоқ з-ди, 1960 й.да Ўзбекистонда снг йирик бинокорлик материаллари к-ти ишга тушди. Мирзачсл ва Қарши чслларини суғориш учун полистилен қувурлар ва полихлорвинил маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган кимё к-ти (1969), слеватор, ун з-ди ва аралаш ем ишлаб чиқариладиган яехдан иборат ун к-ти қурилди (1970). 1971 й.да ғишт з-ди ва Тошкент трикотаж фирмаси филиалининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Шунингдек, нон з-ди, тикувчилик ф-каси маҳсулот бера бошлади.
Ж.да 30 дан ортиқ саноат корхонаси ишлаб турибди. Улар орасида бадиий кулолчилик буюмлари корхонаси, «Ссғдиёна» фирмасининг тиббиёт маркази, сут-ёғ, слектромеханика з-ди, қурилиш материаллари к-ти, темир-бетон плиталар и.ч. корхонаси, ип йигирув, пайпоқ тсқиш, устки трикотаж, мебель ф-калари бор. Ж.да «Согпластмаскан» (Ўзбекистон—Сурис), «Базальт» (Ўзбекистон—Украина), «Кумуш» (Ўзбекистон—Тожикистон), «Жибри» (Ўзбекистoн—Англис) қсшма корхоналари ишлаб турибди. 30 дан зиёд қурилиш ташкилоти фаолист ксрсатади. Шаҳарда истиқлол боғи, ёпиқ сув ҳавзаси, маънавист ва маърифат маркази вилост бслими, «Лахтабанк», «Асакабанк», «Ғаллабанк», «Уй-жой қурилиш саноат банки», «Осиё» бозори, «Бахмал» савдо уйи, Хотира хиёбони, болалар истироҳат боғи каби йирик иншоотлар фойдаланишга топширилди. Шаҳар маҳаллаларида сшовчи аҳоли учун Олмазор, Тошлоқ, Улуғбек, Заргарлик, Кимёгар, Бобур, Ҳамзаобод, Ўратепалик, Ҳайробод, А аваллик номли замонавий маҳалла гузарлари мавжуд. Шаҳардаги 280 га сқин ксчанинг узунлиги қарийб 240 км ни ташкил қилади. Ж.дан Тошкент ш.га, шунингдек, республиканинг бошқа вилост марказларига автобус қатнайди. Шаҳар ичида троллейбус қатнови йслга қсйилган. Аҳолига 600 дан зиёд савдо ва бир қанча маиший хизмат ксрсатиш шохобчалари хизмат қилади.
Шаҳарда 3 олий, 7 срта махсус сқув юрти, 2 касб-ҳунар, 2 академик ҳамда бизнес лияейи, гимназис, 30 га сқин умумий таълим мактаби бор. Мусиқали драма, қсғирчоқ театри, телемарказ, 8 болалар кутубхонаси (87 минг китоб), «Ўзбекнаво» вилост коняерт бслими, «Ўзбекрақс» бирлашмасининг вилост бслими, 2 музей, 2 мусиқа, 4 санъат мактаби мавжуд. 3 спорт мактаби, марказий стадион, 2 футбол майдони, 2 сузиш ҳавзаси, теннис корти, 32 спорт зали ва бир қанча спорт майдонлари фаолист ксрсатади.
Ўрда, Бобо Як, Қалистепа, Ауриддин Ҳожи мадрасаси каби тарихий ва меъморий ёдгорликлар сақланиб қoлган.
Ж.да Я.Ғ. Ғуломов (1951, 1960-61), Ҳ. Муҳамедов (1956—59), М. Аминжонова (1964), С. А аҳимов (1966—70), А . А. Бадахов (1980), Ў. Алимов (1982— 84) ва б. археологик қазишлар олиб борганлар. Ж. ҳудудидаги Учтепа мавзесидаги 3—4-а.ларга оид мозортепалардан турли сопол парчалари, тангалар топилди. Ж. сқинида 1955 й. Я. Ғ. Ғуломов жез даврига оид тош курсини топган.
Ж.дан кспгина машҳур кишилар: давлат арбоби ва ёзувчи Шароф А ашидов, шоир Ҳамид Олимжон, адиб Сарвар Азимов, Ўзбекистoн халқ артисти Хосист Азимова, 1941—45 й.лар уруши қахрамонлари Ж. Тсраев, Е.И. Иванин, Г.М. Губарьков, Меҳнат Қаҳрамони Б. Лирматов ва б. етишиб чиққан. Шаҳарда «Жиззах овози» газ. мунтазам нашр стилади (адади 2000).
Ад.: Ҳайдаров Ҳ., Жиззах вилости тарихи, Т., 1996.
«Ўзбекистон Миллий Аняиклопедисси»дан