Muallif Mavzu: Тик ўсувчи ғозпанжа  ( 5434 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Тик ўсувчи ғозпанжа

Бўйи 15-50 см.га етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизпояси калта, йўғон ва кўп бошли бўлиб, ер остида горизонтал жойлашган. Пояси кўтарилувчи ёки тик ўсувчи, тукли, ÑŽқори қисми шохланган. Май ойидан бошлаб августгача гуллайди. Даво мақсадида ўсимликнинг ўти ва илдиз-пояси ишлатилади.

Ер устки қисми гуллаш вақтида, илдизпояси эса сентябр-октябрда, уруғи етилиш вақтида олинади. Ўти очиқ ҳавода юпқа қилиб ёзилиб қуритилади. Ўсимликнинг илдизпояси кузда (сентябр-октябр ойларида) ёки баҳорда (апрел-май) ковлаш олинади. Сўнгра майда илдизларини ва поясини қирқиб ташлаб, сув билан ювилади. Тупроқдан тозаланади ва очиқ ерда қуритилади.

Ўтни сақлаш муддати 2 йил, илдизпояники эса 5 йил.

Ўсимлик таркибида 15-30 фоиз ошловчи моддалар, флавоноидлар, эллаг кислота, аскорбин кислота, эфир мойи, органик ва Ñ‘ғли кислоталар, смолалар, крахмал ва бошқа моддалар бор. Илдизпоясида крахмал ва оқсил кўп. Ўсимликнинг илдизпояси меъда-ичак касалликларида ишлатиладиган чой йиғмалар таркибига киради.

Буриштирувчи ва антисептик дори сифатида оғизнинг шиллиқ қаватлари яллиғланиши (стоматит, гингивит), тиш оғриғи ва ангинада оғиз чайиш учун ҳамда меъда-ичак касалликларини (энтерит, энтероколит, диспепсия) даволашда ишлатилади. Бундан ташқари, илдизпоя препаратлари чилла яра (экзема) ва бошқа тери касалликларини ҳам терининг куйган жойларини даволашда қўлланилади. Шунингдек, томир тортишишига қарши ва оғриқ қолдирувчи хусусиятга эга. Сийдик, сафро ва меъда шираси ажралишини кучайтиради. Қабзиятнинг олдини олади.

Гинекологияда ўсимлик препаратлари бачадон оғриганда ва ҳайз касалликларида тавсия этилади. Ошқозон оғриғи, ичак санчиғи билан кечувчи ич кетишини бартараф этади.

Халқ табобатида ўсимликдан буйрак-тош ва ўт-тош касалликларида, ичдан қон кетганда, бронхит, стенокардия ва дизентерияда фойдаланишади.

Ошқозон-ичак касалликларида 4 ош қошиқ гиёҳнинг устидан 1 л қайноқ сув қуйиб, соат дам едиринг. Сузиб, сиқиб олинг. Кунига 2-3 маҳал 1 стакандан ичилади.

Ташқаридан қўллаш учун қайнатма. 1,5 ош қошиқ гиёҳнинг устидан 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатинг. 2 соат дам егач, сузиб, ўтини сиқиб олинг. Лат еганда, чилла яра, бавосилда малҳам сифатида, тиш оғриганда ва милклар яллиғланганда чайиш мумкин.

Илдизпояси қайнатмаси. 1 ош қошиқ илдизпояга 1 стакан қайнатилган сув қуйиб, 15-20 дақиқа сув ҳаммомида ушлаб туринг. Совигач, устидан қайноқ сув қуйиб, дастлабки миқдорга етказинг. Кунига 4 ма-ҳал 2 ош қошиқдан ичилади.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Кумушсимон ғозпанжа

Бўйи 30-35 см.га етадиган кўп йиллик ўт. Ер устки қисми таркибида ошловчи моддалар; витамин С, флавоноидлар ва бошқа бирикмалар, илдизида ошловчи моддалар бор.

Ўсимлик буриштирувчи, қон оқишини тўхтатувчи, яраларни битирувчи ва яллиғланишга қарши курашувчи хусусиятга эга. Кумушсимон ғозпанжадан тайёрланган дорилар шамоллашлар, ангина, ич ке-тишини даволаш учун, қон оқишини тўхтатиш ва гижжаларга қарши восита сифатида ишлатилади. Ангина ва милклар яллиғланганда қайнатмаси билан ғарғара қилиш, оғизни чайиш фойда беради, ўсимликнинг майдаланган барги йирингли яраларга қўйилади.

Ўсимликдан дамлама тайёрлаш учун 3 чой қошиғини 1 стакан сувга солиб, қайнаб чиққунча оловга қўйилади. Сўнг сузиб, кунига 4 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.

 

Муаллиф: Нилуфар АДХАМОВА
Манбаа: Ташхис газетаси
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib