Muallif Mavzu: Қуштирнок  ( 5190 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Қуштирнок
« : 26 Oktyabr 2010, 15:49:17 »
Қуштирнок

Мураккаб гулдошлар оиласига мансуб, эрта баҳордан кеч кузгача гуллаб, одамларнинг баҳри дилини очадиган бу гиёҳ кўп дардларга шифо бўлиб, халқ орасида ҳамиша баҳор, деб эъзозланиши бежиз эмас.
 
Қуштирноқнинг ватани Жанубий ва Марказий Овропа бўлиб, бизнинг мамлакатимизнинг деярли барча минтақаларида учратса бўлади. Гуллари тилларанг ёхуд Ñ‚Ñžқ сариқ бўлиб, поя ва шохлари учидаги якка-якка нафис саватчаларга жойлашган. Унинг меваси — пистачалар қушнинг тирноғига ўхшаб ичкари томонга қайрилганидан, бу ўсимликни қуштирноқ ёки тирноқгул деб аташади.
 
Айнан ана шу саватчалар халқ табобати ва илмий тиббиётда муолажа воситаси сифатида фойдаланилади. Шу боисдан қуштирноқ қадрини билганлар бутун ёз давомида унинг гулларини йиғиш пайида бўлишади. Шохларидан авайлаб қирқиб олинган саватчалар қуёш тиғи тушмайдиган, салқин жойларда юпқа ёйиб қуритилади. Нами кетиб, димиқмайдиган ҳолга келган хом ашёни қоғоз халтачалар ёки картон қутичаларда икки йилгача сақлаш мумкин.
 
Гуллари фаол биологик моддаларга бой бўлган қуштирноқ таркибида 17 фоизга яқин календен деб аталувчи глюкозид бўлмаган модда, 3 фоиз каротин, органик кислоталар (салицилат, олма), фитонцидлар, алкалоидлар, эфир мойи, қатрон, азот сақловчи шиллиқ, албумин, сапнинлар, ошловчи бўёқ ва бошқа моддалар мавжуд.
 
Халқ табобатида қуштирноқнинг гул саватчаларидан тайёрланган дамламалар жигар, талоқ, меъда ва ичак касалликларини даволашда қўлланилади. Шунингдек, бадан куйганда, совуқ урганда, ҳар хил яралар тошганда (ҳўппоз, чипқон, кўзи кўк, сизлоғич, хасмол) ўсимлик гулларидан тайёрланган дамламадан ванна, примочка, компресс қилинади. Бундан ташқари оғиз бўшлиғи оғриганда оғизни чайқаш, клизма қилиш ҳам яхши самара беради.
 
Қуштирноқдан тайёрланган препаратлар сийдик ҳайдашда (қовуқда тош ва қум бўлганда), қизилчада, рахит ва бош айланиш, йўталда тавсия қилинади.
 
Ушбу ўсимликдан тайёрланган турли хил настойкалар, таблетка ва эмульсиялар илмий тиббиётда гастрит, меъда ва ўн икки бармоқ яраси, ичак қуриши (колит) ва энтерколитларда сафро ҳайдовчи, ярани битирувчи, ичаклар сиқилишини йўқотувчи ва ҳароратни туширувчи восита сифатида қўлланилади. Қуштирноқнинг мойчечак билан аралашмасининг фойдали эканлиги амалиётда синовдан ўтган. Лекин ўсимликларнинг бундай аралашмаси сафро ажралиши функциясини кучайтиришини унутмаслик лозим.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Қуштирнок
« Javob #1 : 26 Oktyabr 2010, 15:52:33 »
Гинекология амалиётида қуштирнокдан тайёрланган настойка аёлларнинг климакс давридаги қон босими ошишини меъёрига келтириш, бачадон бўйни эрозиясини муолажалашда энг самарали воситалардан бири сифатида қўлланилади.
 
Қуштирноқ гули таркибидаги моддалар тери ҳужайраларининг алмашиш жараёнини яхшилайди, қалтираш ва шамоллашни йўқотишга ёрдам беради. Шу боисдан ҳам бу моддалар турли косметик кремлар ва лосьонлар таркибида мавжуд бўлади.
 
Уй шароитида қуштирноқ дамламасини тайёрлаш унчалик қийин эмас. Примочка ва дамлама билан артилганда юз терисидаги тешикчаларни, туз ажралишини камайтиради. Уни юздаги Ñ‘ғли тошмалар, ҳуснбузар ва бужмайишни кетказишга ҳам тавсия қилишади. Дорихонадан харид қилинган спиртли настойкасини терига суртишдан олдин бир қошиқ календулали суюқликни бир стакан сувга аралаштириш лозим.
 
Териси Ñ‘ғли бошнинг қичиши ва тўкилиши олдини олмоқ учун бошни ҳафтада 2-3 маротаба календуланинг спиртли настойкасидан 10 ҳисса ва бир ҳисса канакунжут мойи аралашмаси билан артиб туриш тавсия қилинади. Борди-ÑŽ бош териси қуруқ бўлса, яхшиси икки ҳисса календуланинг спиртли эритмасига бир ҳисса канакунжут мойини аралаштириб фойдаланган маъқул.
 
Гулларидан уй шароитида доридармон тайёрлаш унчалик мураккаб эмас. Бунинг учун оғзи ёпиладиган ҳароратга чидамли идишдаги бир стакан қайноқ сувга 2 чой қошиқ (20 грамм) қуштирноқ гули солиб, 15дақиқа давомида дамлаб қўйилади. 45-50 дақиқа ўтгач олиниб, уй ҳароратида совутилади. Шундан кейин дамлама докада сузилади. Борди-ÑŽ қайнаш жараёнида сув камайиб қолган бўлса, унинг ҳажми 200 граммга етгунча қайноқ сув аралаштирилади. Тайёрланган дамлама салқин жойда икки кеча-кундуз сақланиб, кунига уч маҳал бир қошиқдан ичилади.
 
Фармацевтика саноати терининг яллиғланиши, қичима, тропик яраларни муолажалашда қўлланиладиган таркибида қуштирноқ бўлган карофиленли (5 ва 10 фоизли) малҳам дори, спиртли календула дамламаси ишлаб чиқаради. Одатда айрим препаратлар меъда ва ўн икки бармоқ яраси ҳамда сурункали гастрит хуружга келган босқичда тавсия қилинади.
 
Қуштирноқ кўп хасталикларда яхши самара бериши тиббий амалиётда исботланган бўлсада, шифокор ва амалиётчи мутахассисларнинг тавсиясисиз қўлланишдан ўзингизни тийинг. Қайси дори, малҳам ёки дамламани қандай ҳолатларда, қай миқдорда истеъмол қилишни фақат шифокор тавсия этади.
 


Муаллиф: Ҳомиджон Зоҳидов
Манбаа: Шифо хазинаси
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

 

"Қизиқарли пазандалик" викторинаси

Muallif ChustiyBo'lim Pazandalik

Javoblar: 51
Ko'rilgan: 17439
So'nggi javob 02 Fevral 2012, 23:56:58
muallifi Chustiy
Қандай қилиб семириш мумкин?

Muallif AkmalBo'lim Salomatlik

Javoblar: 31
Ko'rilgan: 23531
So'nggi javob 17 Noyabr 2010, 01:18:22
muallifi JeeS
Қуруқ, изтиробли йўтал

Muallif RukhiyaBo'lim Salomatlik

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 7840
So'nggi javob 23 Dekabr 2010, 17:18:26
muallifi Habibilloh
КЕЛИН-КУЁВГА ДУО ҚИЛИШ!

Muallif MuzayyanaBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 3315
So'nggi javob 23 Yanvar 2010, 21:55:07
muallifi Ansora
ТИБ ҚОНУНЛАРИ!

Muallif ossiyobintiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4408
So'nggi javob 25 Fevral 2010, 19:23:24
muallifi ossiyobinti