Muallif Mavzu: Чакамуғ  ( 6580 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Чакамуғ
« : 27 Oktyabr 2010, 11:50:00 »
Чакамуғ

Бу соябон гулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт ўсимлик бўлиб, бўйи 30-60 сантиметргача етади, пояси тўрт қиррали, шохлари илашувчан туклар билан қопланган, барги сербар, узун-узун ва тукли, гуллари майда-майда, кўку бинафша ранг, барглари орасидан ўрта шохлар чиқади, унинг барча қисмларининг таъми ҳатто алойдан ҳам тахир, аччиқ ва бироз кайф қилиш хусусияти ҳам бор, лекин сира иссиқлиги йўқ. Табобатда гули ва унинг шарбатидан фойдаланилади.
 
Мизожи биринчи даражада иссиқ ва иккинчи даражада қуруқ. Бироқ"Иршод" рисоласининг муаллифи иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ, бироз бошни айлантириш хусусиятига эга деб ёзади,
 
Унинг шифобахшлик хислатлари: қотган ахлатни юмшатиш ва суюлтириш хусусиятига эга, ёпишқоқ моддаларни жойидан бежо қилиб, бадандан ташқарига ҳайдайди, танани ҳар хил нопок нарсалардан тозалайди. Жигар ва талоқ Ñ‚Ñžқилмаларини очиб, турли ифлос нарсалардан поклайди, мураккаб ҳароратларга даво бўлади, куйган зарарли моддаларни ич кетиши билан ташқарига ҳайдайди, пешоб, ҳайз ва сутни равон юргизади.
 
Агар унинг қуруқ гиёҳи ёки шарбати истеъмол қилинса, жигар ва қоражигар тугунларини очади, жигарга қувват бағишлаб, ундаги ва талоқдаги шишларни қайтаради, шунингдек, меъда ва талоқ қотишини таҳлил қилади, уларни юмшатади, жигар сустлиги оқибатида қўл-оёқлар шишиши бўлган суулқиняро дардини даф қилади, сариқ сув хасталигига даво бўлади, пешоб ва ҳайзни юриштиради Буни шароб билан ичилса, ичаклар захмини бартараф этади. Ҳайз кўришдан маҳрум бўлган аёллар ушбу ўсимликни тагдан кўтаришса, ҳайзлари равон юрилади.
 
Унинг2,25 грамм қуруқ гиёҳи туйилиб, шохтара суви билан ичилса ва шунингдек, гули ҳамда шарбати шу нарсалар ва сканжабин билан ейилса ёки унинг гиёҳини туйиб, эски чўчқа Ñ‘ғи Ñ‘ бошқа ҳайвонлар Ñ‘ғига аралаштириб боғланса, ҳали кўзи ёримаган яраларни пишириб, шифо бағишлайди.
 
Унинг шарбатини, яъни сувини қуёшда қуюқлаштириб боғланса, кўтир ва қичишга дармон бўлади. Мевасини қуритиб, туйиб захм ва яраларга сепилса, уларни қуритиб, тузалишига малҳам бўлади.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Чакамуғ
« Javob #1 : 27 Oktyabr 2010, 11:51:52 »
Сафро ва савдонинг ортишидан вужудга келган эски ва мураккаб ҳароратлар ҳамда ҳар нарсадан чўчиб қўрқиш касали бор кишилар ушбу ўсимликнинг шарбатини аччиқ шувоқ шарбатига аралаштириб ичишса, яхши даво бўлади. Лекин чакамуғни ейиш қоражигарга зарар қилади. Бундай ҳолатларда юлдуз сифат бодиён истеъмол қилинса, зарари ислоҳ бўлади.
 
Унинг қуруқ гиёҳидан бир кунда бир маротаба ейиш миқдори 10,5 граммдан ошмаслиги керак. Борди-ÑŽ буни сувда қайнатиб истеъмол қилмоқчи бўлишса, 24 граммини солишсин.
 
Чакамуғнинг ўрнига унинг ярми ҳажмида аччиқ шувоқни истеъмол қилса раво бўлади.
 
Чакамуғ мевасини олиш тартиби мана бундай: янги узилган ҳўл гиёҳининг сувини олиб, қуюлгунча қуёшга қўйиб қўйилади, кейин ёнғоқдалар ясаб қуритилади.
 
Мевасининг мизожи совуқ ва қуруқ, гиёҳига қараганда даволиги енгилроқ, яъни латифроқ.
 
Унинг шифобахшлик хислатлари: худди барги ва шарбатига ўхшаган шифобахшлик хусусиятларга эга. Агар буни шох тара ва сканжабин билан ейилса, таъсир кучи яна ҳам кучли бўлади.
 
Бир кунда бир марта истеъмол қилиш миқдори 2,25 граммдан 4,5 граммгача. Бироқ буни истеъмол қилиш моякларга зарар қилади. Бунинг ўрнига унинг уч баробар вазнида тотум истеъмол қилинса раво бўлади:
 
Бўғим оғриғига фойда қилади,
Агар сен ҳар куни чакамуг десанг.
Манфаати бордир оқ тушган ерга
Сирка билан қўшиб агар суркасанг.

 
Муаллиф: Ҳомиджон Зоҳидов
Манбаа: Шифо хазинаси
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Чакамуғ
« Javob #2 : 27 Oktyabr 2010, 15:58:47 »
Hadijaxon, bu o'simliklarni rasmlari yo'qmi? Rasmlari bilan joylasangiz yana ham yaxshi bo'lardi. Oldindan rahmat.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Чакамуғ
« Javob #3 : 27 Oktyabr 2010, 16:04:42 »
Hadijaxon, bu o'simliklarni rasmlari yo'qmi? Rasmlari bilan joylasangiz yana ham yaxshi bo'lardi. Oldindan rahmat.

Opajon bulani rasmi yo'g'akan lekin. Bo'sa joylirdim...
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Чакамуғ
« Javob #4 : 27 Oktyabr 2010, 16:09:41 »
Hadijaxon, bu o'simliklarni rasmlari yo'qmi? Rasmlari bilan joylasangiz yana ham yaxshi bo'lardi. Oldindan rahmat.

Opajon bulani rasmi yo'g'akan lekin. Bo'sa joylirdim...

Topishni loji yo'qmi? Chunki ko'pchiligini tanimas ekanman:(

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Чакамуғ
« Javob #5 : 27 Oktyabr 2010, 16:13:10 »
Hadijaxon, bu o'simliklarni rasmlari yo'qmi? Rasmlari bilan joylasangiz yana ham yaxshi bo'lardi. Oldindan rahmat.

Opajon bulani rasmi yo'g'akan lekin. Bo'sa joylirdim...

Topishni loji yo'qmi? Chunki ko'pchiligini tanimas ekanman:(

google dan qarab ko'raman, topolsam joyliylaman ho'p opajon? (faqat bugunmas chunki ish vaqtim 15 mindan keyin tugiydi) :)
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib