Muallif Mavzu: Шифобахш гиёҳлардан атеросклерозга қарши чой ва қиёмлар  ( 6612 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Шифобахш гиёҳлардан атеросклерозга қарши чой ва қиёмлар

1.Қадимий тибет рецепти: Бўзноч (ҳамишабаҳор), қайин ғуддаси, далачой ўти, мойчечак гулидан бир миқдордан олинади. Бу йиғманинг ҳаммаси гўштқиймалагичдан ўтказилиб, шиша банкага солинади ва маҳкам беркитилиб, 8-10 соат қўйиб қўйилади. Сўнгра йиғманинг 1 ош қошиғига ярим литр ҳисобида қайноқ сув солинади ва 20 дақиқа қўйиб қўйилади. Сузиб олингач, 1 стакан ушбу чойга 1 чой қошиқ асал қўшилиб кечқурун ичилади. Эрталаб қолгани қиздирилиб, унда бир қошиқ асал эритилади ва оч қоринга ичилади. Иложи борича 30-60 дақиқадан сўнг нонушта қилиш керак.
 
Бу рецепт организмни ортиқча Ñ‘ғ ва холестеринлардан тозалаб, атеросклероз, гипертоник касалликлар, юрак—томир касалликлари ривожланишининг олдини олади, организмда алмашинув жараёнини кучайтириб, қариликда кучни йўналтириш имконини беради. Бу йиғмани ичиб бўлгач, бундай даволаниш курсини фақат ярим йилдан сўнг такрорлаш мумкин.
 
2.Қуйидаги шифобахш чой атеросклерозда қондаги холестерин миқдорини камайтириш имконини беради:
 
Наъматак мевасидан - 2 миқдор, қайин барги, сано меваси ва барги, қариқиз илдизи, сабзи, аччиқ ялпиз барги, буйрак чойи, ботқоқ гнафалиуми (сувденица топяная) ўти, элеутерококк илдизидан бир миқдордан олинади.
 
Сирланган идишга 1-2 ош қошиқ аралашмадан солиб, 1 стакан қайнаб турган сув қуйилади, қопқоғи ёпилиб, сув қайнаб турган бошқа идишда 30 дақиқа ушлаб турилади, сўнгра 10-15 дақиқа хона ҳароратида совитилгач, сузилади, қолган хом ашё сиқиб олинади. Чиққан қайнатма ҳажми қайноқ сув қуйилиб 200 мл га етказилади.
 
3.Қуйидаги йиғма атеросклерозга қарши самарали бўлиб, қондаги холестерин даражасини камайтиради.
 
Тўқ - қизил дўлана меваси, қора рябина - 15 г, оддий брусника барги, ольхасимон франгула пўстлоғи, денгиз карами, арслонқуйруқ ўти, мойчечак гули, уч бўғимли қорақиз (иттиканак) ўти 10г дан олинади.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Юқоридаги йиғма қиём каби тайёрланиб, кунига 3 маҳал овқатдан кейин 1/3 - 1/4 стакандан ичилади. Даволаниш курси икки ойгача.
 
4.Дўлана гули, кичик бўригул барги, оқ вискум (омела белая), дала қирқбўғимидан 15 г дан, бўймодарон ўтидан 30 г олинади.
 
Бу қайнатманинг 1 стакани кун бўйи хўплаб ичиб юрилади. У ÑŽқоридаги сингари самара беради.
 
Даволаш курси 1,5-2 ой бўлиб, 1-2 ой танаффус қилинади.
 
5.Қон томирлари тортишганда ва артериал босим ошганда қуйидаги йиғма яхши самара беради:
 
Кичик бўригул япроғи, қоразира (тмин) дан 10 г, дўлана илдизи 20 г, оқ вискум 30 г дан олиниб, ÑŽқоридаги сингари настой тайёрланади.
 
Ҳар куни 2 стакандан ичиб турилади.
 
6.Қон томирларининг деворлари ÑŽқори даражада ўтказувчан бўлиб қолганда қўлланиладиган йиғмалар:
 
Далачой ўти, ўрмон қулупнайи, оққалдирмоқ (кўка) баргидан 10 г дан, дала қирқбўғимидан 15 г, укроп уруғидан 20 г, ботқоқ гнафалиуми ўти, арслонқуйруқ ўтидан 30 г дан олинган йиғмадан қиём тайёрланади.
 
Ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин 2/3 стакандан қабул қилинади. Даволаниш курси - 1,5-2 ой.
 
7.Атеросклерозга қарши қуйидаги чой бальзами умумий мустаҳкамловчи, алмашинув жараёнини яхшиловчи, витаминга бой хусусиятга эгадир. Бунинг учун бўзноч гули, дўлана меваси, райҳон ўти, дала чой ўти, газанда барги, лимоннинг қуритилган цедраси, аччиқялпиз барги, рябина, наъматакнинг янчилган меваси тенг миқдорда олинади.
 
Тайёрлаш усули: 1 ош қошиқ аралашма 250 г қора чойга аралаштирилади. Дамлаб оддий чой сингари ичилаверади.
 
8.Агар атеросклероз туфайли бошингиз қаттиқ оғриётган бўлса, қуйидаги рецептдан фойдаланишингиз мумкин:
 
Тўқ қизил дўлана гули, оддий райҳон, ўрмон қулупнайи меваси ёки барги, арслонқуйруқ, ботқоқ гнафалиуми, дала қирқбўғими ўтидан бир миқдордан олинган йиғмадан чой каби дамлаб ичилади. Эрталаб ва кечқурун 1 стакандан иссиқ ҳолда истеъмол қилинади.
 
9.Ушбу йиғма нафақат организмни умумий мустаҳкамловчи, алмашинув жараёнини яхшиловчи хусусиятга эга бўлибгина қолмай, балки қон ишлаб чиқарилишини яхшилашга ҳам хизмат қилади.
 
Дўлана барги ва гули, маймунжон барги, далачой ўти, ялпиз ёки лимонўт (мелисса), таволга—тобулға ўти, чабрецдан 1 миқдордан олинади.
 
Чой каби дамлаб ичилади. Кунига 2-3 маҳал 1 стакандан истеъмол қилинади.


Муаллиф: Иброхим Кузиев
Манбаа: Ўз-ўзига биринчи тез ёрдам
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 674
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Re: JENSHEN-HAYOT ILDIZI
« Javob #2 : 30 Iyul 2011, 07:39:03 »

     Bundan 4000 yil muqaddam jenshen Sharq xalq meditsinasida juda muhim o`rin egallagan edi. Xitoy tabiblari uni turli-tuman xastaliklarni davolovchi dori, keksalarni yoshartiruvchi eleksir sifatida ishlatganlar.
Jenshenning bu xususiyatlari Xitoyda juda ajoyib usullar bilan aniqlangan.
XI asrda yashagan Xitoy vrachi Su Sunaning hikoyasicha, barobar jismoniy quvvatga ega bo`lgan ikki yigitning biriga tekshirilayotgan  jenshen ildizidan bir bo`lakni tishlatib, 3 yoki 5 km ga yugurtirilgan. Agarda ildiz tishlagan chopqir marraga bemalol, hansiramay kelsa-yu, ikkinchisi yo`lda charchab, halloslab qolsa, shundagina baobro` tabiblardan tashkil topgan maxsus komissiya, tekshirilayotgan ildizning qimmati haqida hulosa chiqargan.
Jenshenni Tibet meditsinasida ham ahamiyati katta bo`lgan. Uni tabiblik bilan ham shug`ullanuvchi, Tibetning martabali ulamolari – Lamalar o`z qo`llarida saqlaganlar. Jenshen har qanday darmonsizlikni, jismoniy va ruhiy horg`inlikni tugatadi, balg`am ajralishi va yig`ilishhini yo`qotadi, qayd qilishni to`xtatadi, oshqozonni mustahkamlaydi, ishtahani ochadi va ovqat hazm qilishga yordam beradi, o’pka va yurak faoliyatini yaxshilaydi, hansirashni kamaytiradi, organizning ruhiy va jsmoniy qobiliyatini oshiradi, kayfini chog` qiladi, qon limfasini ko`paytiradi, issida paydo bo`ladigan bosh aylanishini yo`qotadi, zayflashgan ko`zni tuzatadi va umuman qarrigan organizmga kuch va quvvat bag`ishlaydi.                   
                                                                                                     Ajabtovur O`simliklar.

Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla