Muallif Mavzu: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?  ( 44514 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« : 05 Noyabr 2010, 15:11:39 »
АНВАР ҲОЖИАҲМЕДОВ

ШЕЪР САНЪАТЛАРИНИ
БИЛАСИЗМИ?



«Ð¨ÐÐ Қ» НАШРИЁТ-МАТБАА
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
БОШ ТАҲРИРИЯТИ
ТОШКЕНТ-2001
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #1 : 05 Noyabr 2010, 15:13:48 »
МУАЛЛИФДАН

Мактабларимизда ўзбек адабиётини сўз санъати сифатида ўрганишнинг бошланиши, дарслар давомида бадиият масалаларига эътиборнинг тобора кучайиб бораётганлиги Ñžқувчиларнинг мумтоз бадииятга — шеърий санъатлар, аруз ва қофия илмларига бўлган қизиқишларининг ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу илмларни чуқур ўзлаштириш усулларидан бири бадиият бўйича тест саволларини ечиш устидаги машғулотлар ҳисобланади. Зеро, бу хил машқлар давомида Ñžқувчилар шеърий санъатларнинг турлари, ҳар қайси тасвир воситасининг табиати, асардаги ўрни, лирик ва эпик тимсоллар тасвиридаги аҳамияти, аруз тизимига хос баҳрлар, вазнлар, уларнинг рукнлари таркиби ва чизмалари, мактабда ўрганиладиган мумтоз адабиёт намуналарининг вазн хусусиятлари; қофия тузилиши ва турлари, қофия санъатларини аста-секинлик билан, аммо изчил суръатда ўрганиб борадилар. Шуни назарда тутган ҳолда ушбу рисолада мумтоз бадиият бўйича тест саволлари намуна тарзида эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #2 : 05 Noyabr 2010, 15:15:06 »
Китобчадан ўрин олган саволлар 9—10-синфларда ижоди ўрганиладиган мумтоз адабиётимиз намояндалари асарларидаги шеърий санъатлар, ана шу асарларнинг вазн ва қофия хусусиятларига тааллуқлидир. Улар Ñžқувчиларнинг бадиият илми бўйича билимларини атрофлича синаб кўриш, жавобларни аниқлаш жараёнида назарий тушунча ва малакаларни кенгайтириб ва чуқурлаштириб бориш мақсадини кўзлайди. Шуни назарда тутган ҳодда Ñžқувчиларга у ёки бу байтдаги биргина санъатни эмас, икки, уч, баъзан тўрт санъатни аниқлаш, биргина байт, ғазал, мусаддасгина эмас, бир неча шеърий асар вазни ёки қофия хусусиятларини белгилашга оид топшириқлар беришни ҳам мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #3 : 05 Noyabr 2010, 16:15:41 »
Саволларга жавоб топиш учун Ñžқувчилар шеърий санъатлар, аруз ва қофия илмлари бўйича муайян билимга эга бўлишлари шарт, албатта. Мактабдаги дарслар, Ñžқитувчи тавсиясига кўра ўрганилган махсус асарлар бу хил билимни ҳосил қилишга имкон беради. Китобчада Ñžқувчиларнинг бадиият бўйича олган билимларини мустаҳқамлаш мақсадида шеърий санъатлар, аруз илми ва мумтоз қофияга доир қисқача маълумотларни бериш мақбул қўринди.
Тест саволлари устида ишлаш жараёнида Ñžқувчиларнинг мазқур соҳадаги билим ва малакаларини мустаҳкамлаш мақсадида изохли жавоблар кўрсатгичини илова тарзида келтирдик. Бу кўрсаткич Ñžқувчилар аниқлаган жавобларнинг Ñ‚Ñžғрилигини текшириб кўришдан ташқари шеърий санъатлар, вазн ва қофия соҳасидаги маълумотларни такомиллаштириб боришга ҳам ёрдам беради, деб умид киламиз.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #4 : 05 Noyabr 2010, 16:16:12 »
I. ШЕЪРИЙ САНЪАТЛАР

Минг йиллик тарихга эга бўлган мумтоз адабиётимизда бадиият масаласи ҳамиша шеър аҳлининг диққат марказида бўлиб келган. У ёки бу ижодкор салоҳияти ҳақида сўз борганда, унинг нималарни тасвирлагани эмас, асосан, қандай тасвирлаганига эътибор қаратилган. Жумладан, адабий асарларда шеърий санъатлардан фойдаланиш маҳорати ҳамма асрларда бадиий санъаткорликнинг асосий қирраларидан бири сифатида баҳоланган.
Маълумки, шеърий санъатлар бадиий асарда ифодаланган ғояларнинг ҳаётийроқ, таъсирчанроқ ифодаланишига, лирик ва эпик тимсолларнинг Ñ‘Ñ€қинроқ гавдалантирилишига, мисралар, байтлар, бандларнинг лафзий назокати, мусиқийлиги, жозибадорлигини таъминлашга хизмат қилган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #5 : 05 Noyabr 2010, 16:17:34 »
У ёки бу шоир ижодига, у ёки бу бадиий асарга баҳо берилар экан, ижодкор ифодалаётган ғоя ўз аксини топган ижтимоий-сиёсий, фалсафий-ахлоқий, маърифий-тарбиявий муаммолар моҳияти ва кўлами, бадиий тимсоллар жилоси билан бир вақтда қўлланган шеърий санъатларнинг ранг-баранглиги, мантиқий асосланиши, асар мазмунини очишдаги ўрни ва аҳамияти каби масалаларга ҳам алоҳида диққат қилинган. Адабиётимиз тарихи яна шундан далолат берадики, шеърий санъатлар шоир бадиий салоҳиятини кўз-кўз қилиш, унинг хилма-хил санъатлардан моҳирона фойдаланиш усулларини намойиш этиш эмас, балки ижодкор бадиий тафаккур даҳосининг кўлами, юксак ижтимоий-ахлоқий ғояларни жилолантириш санъаткорлиги ифодаси бўлиб келган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #6 : 05 Noyabr 2010, 16:18:28 »
МУБОЛАҒА

Муболаға араб тилида «ÐºÐ°Ñ‚талаштириш», «ÐºÑƒÑ‡Ð°Ð¹Ñ‚ириш» маъносини билдириб, адабий асарда тасвирланаётган бадиий тимсол ҳолати ёки ҳаракатини бўрттириб, кучайтириб ифодалаш санъати демакдир. Бу хил тасвирда бадиий тимсол хусусиятлари яққолроқ намоён бўлади, Ñžқувчи кўзи олдида Ñ‘Ñ€қинроқ гавдаланади. Алишер Навоийнинг

               ÐœÐµҳÑ€ эмас, оҳим ўтидин кўкка етмиш бир шарар,
               ÐÐ¶Ð°Ð± эмастур гар десам: «Ð”ам урсам афлок ўртанур»

байтида ошиқнинг севгилиси ҳажрида чеккан изтироблари ғоятда кучайтириб тасвирланган: кўкдаги қуёш ошиқ ерда чеккан оҳ ўтининг бир учқуни эмиш. Бу хил бўрттирилган тасвир туфайли ошиқ қиёфаси, руҳий ҳолати, ички олами, қалбида мавж урган эҳтирослари таъсирчан, жозибали ифодаланган. ÐŽқувчи албатта бу хил тасвирнинг шартли эканини ҳис этади, унинг воситасида ёридан айрилган инсон кечинмаларининг энг ÑŽқори даражасини ақлан англайди ҳамда ошиқ қалбининг изтироблари ҳақиқатан ҳам ниҳоят даражада кучли эканига ишонч ҳосил қилади.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #7 : 05 Noyabr 2010, 16:19:20 »
Муболаға таблиғ, иғроқ, ғулувв деб аталган уч турга бўлинади.
Таблиғ ақлан ишониш мумкин бўлган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлган муболағадир. Алишер Навоийнинг «ÐšÐµÐ»Ð¼Ð°Ð´Ð¸» радифли ғазалидаги

             ÐšÐµÑ‡Ð° келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
             ÐšÑžÐ·Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð³Ð° кеча тонг отқунча уйқу келмади

байтининг иккинчи мисрасида шу хилдаги муболаға қўлланган. Зеро, висол ваъдасини берган гўзалнинг келмагани оқибатида ошиқнинг кечаси билан ухламай чиқиши оддий ҳаётий воқеа бўлмай, муболағали тасвирдир, чунки шундай ҳолларда ҳамма ошиқлар ҳам ухламай чиқадилар, дейиш хато бўлурди. Лекин бу муболағали тасвирни, яъни ошиқнинг туни билан ухламай чиқишини ақлан тасаввур ҳам қилиш мумкин, бундай ҳодисалар оз бўлса-да, ҳаётда юз бериб туради. Ҳаёт воқелигини шу тарзда бироз бўрттириб тасвирлаш муболағанинг таблиғ деб аталмиш биринчи даражаси ҳисобланади.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #8 : 05 Noyabr 2010, 16:22:36 »
Муболағанинг иккинчи даражаси иғроқ деб аталади. Иғроқ белги ёки ҳаракатни ақлан ишониш мумкин бўлса ҳам, ҳаётда юз бериши мумкин бўлмаган тарзда кучайтириб тасвирлаш демакдир. «Ð¤Ð°Ñ€ҳод ва Ширин» достонида Шириннинг оти оёқлари чирмашиб йиқилай деганда, Фарҳод бориб отни кўтариб олиши воқеаси тасвирланади. Шоир ёзишича:

        Чу ошиқ онглади қилғоч тааммул,
        Ки елдин тушкудекдур ер уза гул.
        Ер ўпмакликка мажнундек хам ўлди,
        Қуёш остида гардундек хам ўлди.
        Кўтарди орқасига бодпони,
        Нечукким бодпо ул дилрабони.
        ...Чу икки-уч йиғоч гом урди шайдо,
        Бўлуб олинда қасру ҳавз пайдо,
        Қадамни қўйди қаср айвони сори,
        Саломат рахши бирла шаҳсувори.

Фарҳоднинг 1,5—2 км йўлни от ва Ширинни қўтарган ҳодда босиб ўтишини ақлан қабул қилиш мумкин бўлса ҳам, бундай воқеанинг ҳаётда юз бериши мумкин эмаслиги кўзга ташланиб турибди. Бинобарин, Навоий бу ўринда муболағанинг иғроқ деб аталган иккинчи даражасига мурожаат қилган экан.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #9 : 05 Noyabr 2010, 16:23:35 »
Муболағанинг учинчи даражаси ғулувв деб аталади. Ақл ҳам бовар қилмайдиган, ҳаётда ҳам юз бериши мумкин бўлмайдиган тарзда тасвирлаш шундай санъат саналади.
Шоир муайян белги, ҳолат ёки ҳаракатларни шу хил тасвирлар экан, уларга ишонтириш мақсадини кўзламайди, албатта. Аммо бу хил бадиий манзаралар тасвирланаёттан белги, ҳолат ёки ҳаракатнинг энг ÑŽқори даражаси ҳақида тасаввур ҳосил қила олади, тасвирнинг ноёблиги эса Ñžқувчига эстетик завқ бағишлайди. Шунинг учун шоирлар бу хил муболағадан кенг фойдаланганлар. Алишер Навоийнинг

         Ҳар қизил гулким, юзунг шавқида олиб исладим,
         Ð•Ñ‚кач оҳим шуъласи они сариғ гул айладим

байтига диққат этсак, унда ғулувв қўлланганига ишонч ҳосил қиламиз. Зеро, шоир тасвирича, ошиқ ўз севгилисининг қизил юзини соғиниб қизил гулни олиб ҳидлар экан, оҳи шуъласидан у сариғ гулга айланибди. Тасвирланаётган ушбу ҳодисани ақлан ҳам қабул қилолмаймиз, яъни қизил гулнинг инсон оҳи билан сариғ гулга айланишига ақлимиз бовар қилмайди ҳам, бу хил ҳодиса ҳаётда юз бериши мумкин ҳам эмас. Аммо лирик қаҳрамон ҳолатини шу тарзда бўрттириб тасвирлаган шоир Ñžқувчини ошиқ кечинмаларининг нақадар кучли эканига ишонтира олади, ҳаётий бўлмаган ҳодиса ҳам унинг тасаввурида ҳақиқатта айлангандек бўлади.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #10 : 05 Noyabr 2010, 16:24:20 »
ТАШБИҲ
Ташбиҳ — Шарқ адабиётида қенг тарқалган санъатлардан бири бўлиб, «ÑžÑ…шатиш» маъносини ифодалайди. Икки нарса ёки тушунчани улар ўртасидаги ҳақиқий (реал) ёки мажозий муносабатларга кўра ўхшатиш санъатидир. Ташбиҳ санъати тасвирланаётган шахс, буюм ёки тушунчани Ñžқувчи кўз ўнгида аниқроқ, жозибалироқ гавдалантиришга хизмат қилиб, асар тимсоллари маънавий қиёфасини Ñ‘Ñ€қинроқ очиш, бинобарин, шоир ғоясини Ñžқувчи онгига тўлароқ етказишга имкон беради.
Масалан, Фурқатнинг

        Лабинг ғунча, юзинг икки қизил гул,
        Қадинг сарву, сочинг гўёки сунбул

байтида маъшуқанинг аъзолари аниқ нарсаларга: лаби ғунчага, юзи қизил гулга, қадди сарвга, сочи эса сунбулга ўхшатилади. Бинобарин, бу ўринда ҳақиқий ташбиҳ қўлланилган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #11 : 05 Noyabr 2010, 16:25:00 »
ТАМСИЛ
Тамсил «Ð¼Ð¸ÑÐ¾Ð» келтириш» маъносини билдириб, шеър байтининг биринчи мисрасида ифодаланган фикрга далил сифатида иккинчи мисрада ҳаётий бир ҳодисани мисол қилиб келтиришга асосланган санъатдир. Биринчи мисрадаги фикр билан келтирилган мисол ўртасидаги муносабат — мантиқий алоқа кўпинча қиёсий йўналишда бўлиб, ижодкор диққати ҳам бадиий тафаккур билан ҳаётий воқелик орасидаги ўхшашликка қаратилган бўлади. Бошқача қилиб айтганда, биринчи мисрада баён қилинган фикр ҳаётий ҳодисага ўхшатилади, шоир ифодалаётган образлар ҳаётий мисолдаги нарса ёки тушунчаларга ғоятда мос бўлиб тушади.
Лутфийнинг

          Эй кўнгул, жонни хаёли олида қил пешкаш,
          Ҳар нима бўлса азиз, элтур киши меҳмон сори

байтида иккинчи мисрада келтирилган ҳаётий ҳодиса — мезбоннинг ўзи учун энг азиз бўлган нарсани меҳмон олдига қўйиши биринчи мисрадаги фикр қиёси эмас, балки далили, тасдиқига хизмат қилади. Байтдаги «Ҳар нима азиз бўлса, киши меҳмонига тутади, шунинг учун, эй кўнгул, сен ҳам жонингни, яъни энг азиз нарсангни Ñ‘Ñ€ хаёлига пешкаш қил», — деган мазмун ҳам тамсил моҳиятини кўрсатиб турибди.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #12 : 05 Noyabr 2010, 16:25:36 »
ҲУСНИ ТАЪЛИЛ
«Ҳусни таълил» арабча «Ñ‡Ð¸Ñ€Ð¾Ð¹Ð»Ð¸ далиллаш» маъносини билдиради. Адабий асарларда тасвирланаётган бирор ҳодисага шоирона бирон сабаб кўрсатиш санъати шу ном билан аталади. Масалан, мана бу байтда Навоий ҳусни таълил санъатидан фойдаланган ҳолда такрорланмас тимсолий ифода яратган:

          Қатра қонларким томар қўксимга урғон тошдин,
          Заҳмдиндир демаким, қон йиғлар аҳволимга тош.

Ҳижрон аламига чидай олмаган ошиқ ўз қўксига тош урар экан, ерга қон томмоқда. Шоир таърифича, бунинг сабаби тошнинг баданга еткизган яраси эмас (қон ярадан оқаётгани йўқ), балки ошиқ қалбига урилган тош унинг бағридаги ғамнинг кучлилигига чидай олмасдан қонли ёш тўкиб йиғламоқда. Кўринадики, бу хил таълил — сабаб образли фикрнинг кучайтирилишига хизмат қилган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #13 : 05 Noyabr 2010, 16:26:56 »
ТАЖОҲУЛИ ОРИФОНА
«Ð‘илиб туриб билмасликка олиш» маъносини ифодаловчи ушбу шеърий санъат шоирнинг байтда акс эттирилаётган бирон образли иборани аниқ айтмасдан ўзини билиб билмасликка олгандек кўрсатишини назарда тутади. Тажоҳули орифона қўлланган байтларда кўпинча маҳбуба қиёфаси қиёсий ҳодда тасвирланади, бир ёки бир неча нарсага ўхшатилади, лекин узил-кесил фикр билдирилмайди. Шоирнинг ўзини билиб билмасликка солиши шартли бўлиб, асл мақсад таъриф ёки тавсифдан, Ñ‘Ñ€ қиёфасини муболағали тарзда гавдалантиришдан иборат бўлади. Масалан, Лутфийнинг

           ÐœÐ°Ð»Ð°Ðº Ñ‘ ҳур, билмон Ñ‘ парисан?
           Ð‘у рафтор ила Ñ‘ кабки дарийсан?

байтида шоир маъшуқани малак, ҳур, пари, кабки дарийларга ўхшатади-ÑŽ, аниқ қайси бири эканини таъкидламай, ўзини билмасликка солади. Аслида эса у маҳбубани шуларнинг барчасига қиёслаб, унинг бениҳоя гўзаллигига диққатимизни қаратяпти. Атоийнинг

            Менгларинг мушки Хўтан Ñ‘ нуқтаи жондур, бегим?
            Энгларинг варди Эрам Ñ‘ боғи ризвондур, бегим?

байтида маҳбуба менглари мушки Хўтанга, жон нуқтасига, энглари эса Эрам атиргули, жаннат боғига қиёс қилинади-ÑŽ, лекин қайси бирига ўхшаши аниқ айтилмайди. Чунки мақсад ҳар иккисига ташбиҳ қилишдир. Шоир маҳбуба менгларининг қоралик, хушбўйликда Хўтан мушкига, гўзалликда жон нуктасига, энгларининг эса ҳам Эрам атиргули, ҳам жаннат боғига ўхшашини таъкидлаяпти, халос.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #14 : 05 Noyabr 2010, 16:28:51 »
ТАШХИС
Ташхис («Ð¶Ð¾Ð½Ð»Ð°Ð½Ñ‚ириш») ҳайвонлар, қушлар, жонсиз нарсаларга инсон хусусиятларини кўчириш санъатидир. Масалан, Лутфийнинг

          Кун пардага кириб юзунг ойи ҳаёсидан
          Йиғлар ўзию, ораға тортар саҳобни

байтига диққат қилсак, қуёшга инсоннинг уялиш, йиғлаш каби хусусиятлари кўчирилганини кўрамиз. Навоийнинг

          Қатра қонларким томар кўксумға урған тошдин,
          Захмдиндур демаким, қон йиғлар аҳволимға тош

байтида тош инсонга хос йиғлаш хусусиятини касб этган. Огаҳий биттан

          Гули рухсорини ногаҳ тамошо айласа булбул,
          Фиғонлар тортибон ўтлуғ гули ахмарни ёд этмас

байтида эса булбул қиёфасида инсонга хос томоша қилиш хусусияти ифодаланган. Фурқат қаламига мансуб

          Кўрганда қоматингиз бўлғай ҳижил сановбар,
          Товус жилвасидин рафторингиз чиройли

байтида санобар ҳижил бўлади, товус жилва қилади. Булар инсоний хусусиятлар, албатта.
Бадиий ижодда инсонга хос хусусиятлар фақат ҳайвонлар, қушлар, аниқ нарсаларгагина эмас, мавҳумий тушунчаларга ҳам кўчирилади. Чунончи, Алишер Навоийнинг

          Муғрайиб андоқ синуқ кўнглум бузулурким, сипеҳÑ€
          Булъажаб ҳолимға юз минг кўз била ҳайрон бўлур

байтида мавҳумий тушунча бўлган сипеҳрга инсон ҳаракати кўчирилган бўлса, Фурқатнинг

          Агар келса, кетар ҳолим кўрубон
          Ажал жонимни олмасдин уёлиб

байтида мавҳумий тушунчани ифодаловчи ажал инсонга ўхшаб ҳаракат қилади.
Ҳайвонлар, қушлар, жонсиз ва мавҳумий нарсаларни шу хилда тасвирлаш воситасида шеърий асар муаллифи илгари сураётган муайян ғоялар аниқроқ ифодаланади, тасвирланаётган лирик ёки эпик тимсоллар Ñ‘Ñ€қинлик, жонлилик, жозибадорлик касб этади.
Never say "never"

 

Ismlar o'yini yoxud ismingiz ma'nosini bilasizmi?

Muallif AbdusalomBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 178
Ko'rilgan: 110734
So'nggi javob 16 Avgust 2013, 23:29:52
muallifi Zumrad1995
Vitaminlar haqida bilasizmi?

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 16
Ko'rilgan: 37328
So'nggi javob 01 Sentyabr 2010, 22:59:37
muallifi JaviK
Kimligingizni bilasizmi?

Muallif Bobomurod-maxBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2359
So'nggi javob 07 May 2009, 12:19:33
muallifi Shokir63
Anvar Obidjon. Kezargon Boychechak (qissa)

Muallif AbdulAzizBo'lim Bolalar kutubxonasi

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 8192
So'nggi javob 07 Sentyabr 2011, 08:53:02
muallifi Ziyolee
Anvar Namozov. Azal kotiblari (qissa)

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 6980
So'nggi javob 04 Fevral 2010, 14:23:22
muallifi Robiya