Muallif Mavzu: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?  ( 43484 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #60 : 29 Noyabr 2010, 14:14:23 »
МУАССАС (ТАЪСИСЛИ) ҚОФИЯ

Чўзиқ «Ð¾» унлиси (фақат чўзиқ «Ð¾» унлиси) билан равий ўртасида бир ундош ва ундан кейин бир унли келадиган қофия муассас (таъсисли) қофия дейилади. Чўзиқ «Ð¾» унлиси таъсис деб, ундан кейинги ундош дахил деб, равий олдидаги қисқа унли эса ишбоъ деб аталади. Масалан, Алишер Навоий қаламига мансуб ғазалнинг

         Ð“ар етар ағёрдин юз минг жароҳат, эй кўнгул,
         Ð§ÑƒÐ½ÐºÐ¸ бордур Ñ‘Ñ€ учун бор айшу роҳат, эй кўнгул

байтида жароҳат-роҳат қофиялари муассас бўлиб, чўзиқ «Ð¾» унлиси — таъсис, «ҳ» ундоши — дахил, «Ð°» қисқа унлиси ишбоъ, «Ñ‚» ундоши эса равийдир.
Алишер Навоийнинг «Ð›Ð°Ð¹Ð»Ð¸ ва Мажнун» достонидаги баъзи муассас қофияларни кўздан кечирайлик:
         
          ...Табъида қуёш каби ҳарорат,
          Айшиға солиб эди марорат.
          Ул дамки ароға кирса ҳойил,
          Бўлур эди дашт сори мойил.
          ...Чун жазм қилиб бу ишни тожир,
          Суд истаю мулкидин муҳожир.
          Теграмда ҳужум қилиб халойиқ,
          Мен кимса тилаб ул ишга лойиқ.
          Шарҳ эттики фитнаи ҳаводис,
          Оқшом не иш этмиш эрди ҳодис.

Таъкидланган қофияларнинг барчасида чўзиқ «Ð¾» унлиси иштирок этиб, ундан кейин дахил, ишбоъ, сўнг равий келган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #61 : 29 Noyabr 2010, 14:14:50 »
МУТЛАҚ ҚОФИЯЛАР

Қофиялар равий ҳарфи билан тугалланиши ёки ундан кейин ҳам ҳарфлар келиши мумкин. Равий билан тугалланган қофияларни муқайяд деб, ундан кейин ҳарфлар келган қофияларни эса мутлақ қофия деб аташ қабул қилинган.
Мутлақ қофия таркибида равийдан кейин келувчи ҳарфлар турлича аталади. Чунончи, равийдан кейин турувчи ундош ёки чўзиқ унли васл деб, иккинчи, яъни васлдан кейин турувчи ундош ёки чўзиқ унли ҳуруж деб, учинчи, яъни ҳуруждан кейинги ундош ёки чўзиқ унли мазид деб, тўртинчи, яъни мазиддан кейинги ундош ёки чўзиқ унли нойира деб юритилади. Ҳарфлар нойирадан кейин давом этса, ҳар қайси ундош ёки чўзиқ унли шу ном билан, яъни нойира деб аталаверади. Васл, ҳуруж, мазид, нойира эски ёзув бўйича ёзиладиган ҳарфлардир. Маълумки, эски ўзбек ёзувида қисқа унлилар (ҳаракатлар) ёзилмайди.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #62 : 29 Noyabr 2010, 14:15:34 »
Равийдан сўнг шундай унлилар келса (улар ҳозирги ёзувимизда қисқа унли бўлиб ёзилади албатта), улар ҳам турлича аталади. Жумладан, равийдан кейинги қисқа унли (равийнинг ҳаракатини ифодаловчи ҳарф) мажро деб, васл, ҳуруж, мазид, нойирадан кейин турувчи қисқа унлилар (уларнинг ҳаракатини ифодаловчи ҳарфлар) нафоз деб юритилади. Масалан, Навоийнинг

         ÐÐµÑ‡Ð° йилда қилмади кунглимга ишқи шиддати,
         Ð£Ð»Ñ‡Ð° қилди хаста жонға неча кунлук фурқати

байтидаги «ÑˆÐ¸Ð´Ð´Ð°Ñ‚и», «Ñ„урқати» қофиялари мужаррад бўлиб, «Ñ‚» — равий, ундан олдинги «Ð°» — тавжиҳ, охирги «Ð¸» чўзиқ унлиси эса (у эски ёзувимизда ҳам ёзилади) васлдир. Бу хил қофия васлли мутлақ қофия ҳисобланади. Алишер Навоийнинг

          Ошиқ ўлдум неча жавр аҳли замондин тортайин,
          Улки ошуби замондур, бори ондин тортайин

байтида замондин — ондин қофияларидаги «Ð½» ундоши — равий, ундан кейинги «Ð´» ундоши — васл, қисқа «Ð¸» унлиси (у эски ёзувда ёзилмайди) — нафоз, охирги «Ð½» ундоши — ҳуруж ҳисобланади. Бу хил қофия ҳуружли мутлақ қофия саналади.

          Бир паривашким кўнгул девонадур савдосидин,
          Гар эрур бандангки, озод ўлмон истиғносидин

байти қофияларида «Ð¾» унлиси — равий, «Ñ» ундоши — васл, ундан кейинги «Ð¸» унлиси (эски ёзувда ёзилади) хуруж, «Ð´» ундоши мазид, кейинги қисқа «Ð¸» унлиси (у эски ёзувда ёзилмайди) нафоз, охирги «Ð½» ундоши эса нойирадир. Бу хил қофия нойирали мутлақ қофия саналади.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #63 : 29 Noyabr 2010, 14:15:59 »
ҚОФИЯ САНЪАТЛАРИ

Жаҳон адабиётида қофиядан фойдаланиш бадиий маҳоратнинг муҳим қирраларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шарқ шоирлари азалдан бошлаб қофия воситасида шеърий асарларнинг оҳангдорлиги, сержилолиги, таъсирчанлигини таъминлашга алоҳида эътибор бериб келганлар. Асрлар давомида хилма-хил қофия санъатлари шаклланган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #64 : 29 Noyabr 2010, 14:17:02 »
ЗУЛҚОФИЯТАЙН. Байт мисраларида икки сўзни қофиядош қилиб келтириш санъати зулқофнятайн (қўш қофия келтириш) санъати дейилади. Ҳар қайси байтдаги қофиядош икки сўз мисралар охирида кетма-кет келтирилиши ёхуд мисраларнинг турли ўрнида келтирилиши мумкин.
Навоийнинг «Ð›Ð°Ð¹Ð»Ð¸ ва Мажнун» достонидаги

          Кўнглига хаёлидин тафаккур,
          Жониға висолидин таҳайюр.
          ...Дардимға хаёлини табиб эт,
          Жонимға висолини насиб эт,
          Ҳам ҳужраи хилқатим бузулди,
          Ҳам риштаи тоқатим узулди

каби кўплаб байтлардаги қўш қофиялар мутакаррин қофия саналади.
Қофиядош икки сўз мисраларда ёнма-ён эмас, балки икки ўринда келса, улар маҳжуб қофия дейилади. Бу хил қофияларда қофиядош сўзлар мисраларнинг боши ва охирида келиши мумкин. Масалан, Алишер Навоийнинг «Ҳайратул аброр» достонидаги

          Авж тутуб шуълаи жабборлиқ,
          Мавж уруб лужжаи қаҳҳорлиқ,

«Ð¡Ð°Ð±ÑŠÐ°Ð¸ сайёра» достонидаги

          Боққай деса доғи қуввати йўқ,
          Боқмай деса доғи тоқати йўқ.
          Ҳайратда вуҳуш ваҳшатимдин,
          Мехнатда туюр меҳнатимдин

байтларидаги қофиялар шу хилдадир.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #65 : 29 Noyabr 2010, 14:18:18 »
ЗУЛҚАВОФИЪ. Байт мисраларида уч ва ундан ортиқ сўзни қофиядош қилиш зулқавофиъ санъати саналади. Етук санъаткор шоирларгина бу санъатга мурожаат қилиб ҳайратомуз қофиялар яратганлар. Чунончи,

          Йўлдаса бу йўлда Низомий йўлум,
          Қўлдаса Хисрав била Жомий қўлум.
          ...Урди нафас нафҳаи анбар насим,
          Етти варақ сафҳаи абҳар шамим
                                                    (Алишер Навоий, «Ҳайратул аброр»)

          Ҳам онинг руди иштиёқ ангез,
          Ҳам суруди келиб фироқ омез.
          ...Зебу знннат фузун бурундин кўп
          Айшу ишрат бурунғи кундин кўп.
                                                   (Алишер Навоий, «Ð¡Ð°Ð±ÑŠÐ°Ð¸ сайёр»)
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #66 : 29 Noyabr 2010, 14:19:11 »
ТАРСИЪ. Байт мисраларидаги барча сўзларнинг қофиядош бўлишини шу истилоҳ билан атаганлар. Масалан, Навоийнинг «Ҳайратул аброр» достонидаги

          Нома учун хома тарош айладим,
          Хома учун нома харош айладим

байтини кўздан кечирсак, улардаги барча сўзлар қофияланиб келаётганини кўрамиз. «Ð¡Ð°Ð±ÑŠÐ°Ð¸ сайёр» достонидаги

          Ҳам юзи они беқарор этди,
          Ҳам сўзи они ашкбор этди.
          Ҳам юзни сенинт юзунгга суртай,
          Ҳам кўзни сенинг кўзунгга суртай

байтларидаги барча сўзлар қофиядошдир.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #67 : 29 Noyabr 2010, 14:21:36 »
ТАЖНИСЛИ ҚОФИЯ. Тажнисли қофияларни шеърий асарда қўллаш ҳам қофия санъатларидан ҳисобланади. Маълумки, тажниснинг ўн икки тури мавжуд бўлиб, шеъриятда шуларнинг аксариятидан фойдаланиб келинган.
Хўжандий «Ð›Ð°Ñ‚офатнома»ÑÐ¸Ð´Ð°Ð³Ð¸

          Карашманг бирла жонга ўт Ñ‘қарсен,
          Кўнгулга жондин ортуқроқ Ñ‘қарсен.
          ...Қаро зулфунг ичинда чин кўрармен,
          Хато йўқдур бу сўзда, чин кўрармен.
          ...Манга сенсиз, бегим, кундуз кечадур,
          Дареғо, сенсизин умрим кечадур

каби қофияларда тўлиқ (томм) тажнис қўлланган бўлса, Хўжандий «Ð›Ð°Ñ‚офатнома»ÑÐ¸Ð´Ð°Ð³Ð¸

          Фироқ ўтинда бағрим бўлди бирён,
          Қачон бўлғай фироқнинг иши бир ён.
          ...Олур зулфунг насимидин пари зод,
          Эрам боғида йўқ сендек паризод.
          ...Жамолингни кўруб гул ғунча бўлғай,
          Тор оғзинггек магар гулғунча бўлғай,

Саид Аҳмаднинг «Ð¢Ð°Ð°ÑˆÑˆÑƒқнома» достонидаги

          Висолинг завқин истаб, эй дилором,
          Тан ичра топмади мискин дил ором,

Навоийнинг «Ҳайратул аброр» достонидаги

          Зулм ўзунга фисқдур, эн ҳушёр,
          Гум қил ани бўлса санга ҳуш Ñ‘Ñ€.
          ...Ханжарининг барқидин ўт чақилиб,
          Рахшидағи тезлик ўтча қилиб

каби байтларда мураккаб тажнисдан моҳирона фойдаланилган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #68 : 29 Noyabr 2010, 14:22:10 »
МУСАЖЖАЪ «ÑÐ°Ð¶ÑŠÐ»Ð¸, қофияли» маъносида бўлиб, байтлари ички қофияли бўлган шеърий асарлар шундай аталади. Уларда матлаъдан кейинги байтлар тўрт бўлакка бўлиниб олдинги уч бўлак мустақил ҳолда қофияланиб, туртинчи бўлак эса шеърдаги асосий қофияга оҳангдош сўз билан тугалланади. Бу хил қофия усули тўртта тенг бўлакка бўлиниши мумкин бўлган саккиз рукнли (мусамман) байтлардагина қўлланиши мумкин.
Мусажжаъ усулини туркий шеъриятда илк бор Алишер Навоий қўллаганини таъкидлаш Ñ‚Ñžғрироқ бўлар. Буюк мутафаккир шоир «Ð¥Ð°Ð·Ð¾Ð¹Ð¸Ð½ÑƒÐ» маоний» асаридаги қатор ғазалларни шу усулни қўллаган ҳолда яратган эди. Чунончи, унинг «Ð¢ÑƒÐ½ оқшом бўлди-ÑŽ...» деб бошланувчи ғазали ушбу усулдадир.

          Тун оқшом бўлдию келмас мени шамъи шабистоним,
          Бу андуҳ ўтидин ҳар дам куяр парвонадек жоним.
          Ғамидин дурри мажнундек сиришким оқти Жайҳундек,
          Музайян қилди гардундек жаҳонни ашки ғалтоним.
          Фалак ҳам тўлди кавкабднн, қуёш ҳам тушти ашҳабдин,
          Келиб тушмас бу маркабдин менинг хуршиди рахшоним

байтлари билан бошланувчи ушбу ғазалда қўлланган мусажжаъ усули ғазал оҳангдорлигини ғоятда кучайтириб, унга айрича жозиба ва латофат бағишлаган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #69 : 29 Noyabr 2010, 14:23:07 »
МУСАЛСАЛ «Ð·Ð°Ð½Ð¶Ð¸Ñ€Ð»Ð¸» маъносидаги бу сўз барча мисралари қофияланган лирик шеърни ифодалайди. Форсий ва туркий адабиётларда барча мисралари қофияланган шеърлар кам бўлса-да яратилган.

          Деди бир кун менга ул маҳвашим: «Ð­Ð¹ шўх бепарво»,
          Мен айдим сен дема, мен дей ки солдинг бошима савдо.
          Ато қилди худо менго сенингдек дилбари барно,
          Висолинг қатраидир, мавж урар ҳажринг бўлиб дарё.
          Қаноатда дегил кўнглим қушин то ул қуши анқо,
          Начун ким сен эрурсен баҳри дилда гавҳари якто.
          Табассум айлагил, нолам насимиға гули раъно,
          Ки гулзори фироқ ичра мен эрдим булбули гўё.
          Баногоҳ етса васлинг қилмағайсен ноз истиғно,
          Дегайсен мен гадо мазмуниға, эй шоҳ, салламно.
          Замонингда агар мавжуд бўлса Вомиқу Узро,
          Муҳаббатдин дам урмас эрди, ишқдин айламас даъво.
          Ажаб маъшуқлик расмин билурсен, кўзлари шаҳло,
          Топилмас икки оламда сенингдек шўх базм оро.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #70 : 29 Noyabr 2010, 14:23:50 »
РАДИФ ВА ҲОЖИБ

Мумтоз шеъриятимиздаги қофия анчагина ҳолатларда радиф билан биргаликда қўлланиб келган. Радиф «Ð¸Ð·Ð¼Ð°-из келувчи» маъносини ифодаловчи сўз бўлиб, адабиётшуносликда қофиядан сўнг келиб айнан такрорланувчи сўз ёки сўзлар бирикмасини англатади. Радифлар шеърда ифодаланаётган етакчи фикрни таъкидлаш, Ñžқувчи эътиборини асосий ғояга жалб этиб шоир ғоявий ниятини Ñžқувчи қалбига тўлароқ, чуқурроқ етказиш мақсадига хизмат қилади. Жумладан, Бобурнинг

          Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
          Кимки андин яхши йўқ, кўз тутма андин яхшилиғ

деб бошланувчи ғазалидаги «ÑÑ…шилиғ» радифи матлаъ ва ҳар қайси байт охирида такрорланар экан, диққатимизни қайта-қайта асардаги яхшиликни улуғлаш ғоясига жалб қилиб боради ва ушбу фикрнинг дилимиздан мустаҳкам ўрин олишига ёрдам беради.
Шеър байтларида бир хил такрорланувчи сўзлар қофиялардан олдин ҳам келиши мумкин. Бундай сўзлар шеър илмида ҳожиб деб аталади.
Ҳожиб «Ð¿Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð»Ð¸» маъносини ифодалаб, зулқофиятайн (икки қофияли), зулқавофиъ (уч ва ундан ортиқ қофияли), шунингдек мувозана (вазндош) сўзлардан таркиб топган байтларда қофиялар ёки мувозана сўзлар билан қофия орасида келади. Масалан, Алишер Навоийнинг «Ð›Ð°Ð¹Ð»Ð¸ ва Мажнун» достонидаги

          Кун юзини айладинг мушаккал
          Тун кўзини айладинг мукаҳҳал

байтида уч қофия: кун-тун, юзини-кўзини, мушаккал-мукаҳҳал сўзлари тарсиъ санъатини вужудга келтирган бўлиб, «Ð°Ð¹Ð»Ð°Ð´Ð¸Ð½Ð³» сўзи ҳожиб бўлиб келган.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #71 : 29 Noyabr 2010, 14:24:18 »
* * *

Шеърий санъатлар, аруз илми ва мумтоз қофия ҳақида ÑŽқорида келтирган назарий маълумотлар бадииятга доир тест саволлари устида ишлаш жараёнида аста-секин ўзлаштириб борилади. ÐŽқувчи ҳар қайси савол остидаги жавоблар билан танишар экан, уларнинг энг Ñ‚Ñžғрисини танлаб олиш учун аввало бешала жавобнинг ҳар бирини назарий маълумот қисмидан ўрганиб чиқади. Масалан, жавобларда беш хил санъат номи кўрсатилган бўлса, уларнинг барчасига хос хусусиятларни кўздан кечириб, шундан кейингина Ñ‚Ñžғри жавобни белгилайди. Сўнг ўз фикрининг Ñ‚Ñžғрилигини изоҳли жавоблар калитидан аниқлайди. Назарий маълумотлар ўзлаштирила борган сари саволларга жавоб топиш ҳам осонлаша боради.
Аруз илми ҳақидаги маълумотларни, хусусан, ҳижолар, рукнлар, баҳрлар, адабиётимизда кенг қўлланган қатор вазнларнинг номлари, рукнлар таркиби ва чизмаларини эса ёдлаб олиш талаб қилинади.
Тест саволларига жавобларни изоҳли калитдан осонгина аниқлаш йўлини тутган Ñžқувчилар катга хатога йўл қўядилар, чунки бу усул воситасида бадиият бўйича пухта билимга эга бўлиш қийин. Тўғри жавобларнинг изоҳли калити Ñžқувчилар мустақил ҳолда аниқлаган жавобларнинг Ñ‚Ñžғрилигини текширишга ёрдам беради.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #72 : 05 Dekabr 2010, 16:39:31 »
МУМТОЗ БАДИИЯТ БЎЙИЧА
ТЕСТ САВОЛЛАРИ



9-СИНФ

САЙФИ САРОЙИ

1.  «Ð¢Ð¾Ð¿Ð¸Ð»Ð¼Ð°Ñ ҳусн мулкинда...» ғазалидаги

Бу ҳуснунг шавқу завқини кўнгул тўтилари топти,
На топти? Топти хуш лаззат, на лаззат? Лаззати шаккар

байтида кўлланган истиора санъати қайси ифодада ўз аксини топган?
А. Бу ҳуснунг.            Ð’. Шавқу завқини.          С. Кўнгул тўтилари.
Д. Хуш лаззат.          Е. Лаззати шаккар.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #73 : 05 Dekabr 2010, 16:40:29 »
2.  «ÐšÑžÑ€Ð¸Ð½ÑƒÑ€» ғазалидаги

Бозор ичинда ҳуснинг ишва сотиб олур жон,
Бўстон ичинда қаддинг сарви равон кўринур

байтидаги шеърий санъатлар қайси жавобда Ñ‚Ñžғри кўрсатилган?
А. Муболаға, тажнис.                Ð’. Ийҳом, тазод.          С. Ҳусни таълил, тарсиъ.
Д. Ирсоли масал, такрир.          Е. Ташхис, ташбиҳ.

3.  «Қамар юзунгдин...» деб бошланган ғазаддаги

Қамар юзунгдин бўлур мунаввар,
Шакар сўзунгдин келур мукаррар

байтида қайси шеърий санъатдан фойдаланилган?
А. Муболаға.           Ð’. Ташхис.           Ð¡. Ийҳом.          Д. Тазмин.          Е. Тажнис.

4. «Ð’асфул шуаро» шеъридаги

Жаҳон шоирлари, эй гулшани боғ,
Кими булбулдурур сўзда, кими зоғ

байтида қўлланган шеърий санъатни топа оласизми?
А. Тажоҳули орифона.       Ð’. Ирсоли масал.          С. Ташбиҳ.
Д. Ийҳом.                        Е. Тазод.
Never say "never"

AbdurRohman

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1728
  • -oldi: 854
  • Xabarlar: 4316
  • Jins: Erkak
  • Laa ilaha illa Allah
Re: Anvar Hojiavmedov. She'riy san'atlarni bilasizmi?
« Javob #74 : 05 Dekabr 2010, 16:41:14 »
5. «Ð¡Ñƒҳайл ва Гулдурсун» достонидаги

Суҳайл ҳусни эрур Юсуфдин олий,
Этар мот олмани юзининг оли

байтида қўлланган лафзий санъат номи қайси жавобда Ñ‚Ñžғри кўрсатилган?
А. Тажнис.          Ð’. Талмеҳ.          С. Иштиқоқ.          Д. Тазмин.          Е. Ирсоли масал.

6. «Ð¡Ñƒҳайл ва Гулдурсун» достонидаги

Гунаш дунё юзиндин чоҳға ботти,
Узулган гул текин тупроқда ётти

байтида қўлланган санъатларни аниқланг.
А. Тазмин, тазод.           Ð’. Ҳусни таълил, ташбиҳ.          С. Ирсоли масал, истиора.
Д. Таносуб, такрир.       Ð•. Иштиқоқ, тарду акс.

7.Шу асардаги

Суҳайлни кўрди-ÑŽ, айланди биртек,
Гунаш гирдинда юрган мисли ертек

байтида шеърий санъатларнинг қайси биридан фойдаланилган?
А. Муболаға.                  Ð’. Ташбиҳ.          С. Тазод.
Д. Тажоҳули орифона.     Ð•. Тажнис.
Never say "never"

 

Ismlar o'yini yoxud ismingiz ma'nosini bilasizmi?

Muallif AbdusalomBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 178
Ko'rilgan: 108722
So'nggi javob 16 Avgust 2013, 23:29:52
muallifi Zumrad1995
Vitaminlar haqida bilasizmi?

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 16
Ko'rilgan: 36718
So'nggi javob 01 Sentyabr 2010, 22:59:37
muallifi JaviK
Kimligingizni bilasizmi?

Muallif Bobomurod-maxBo'lim Umumiy

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 2312
So'nggi javob 07 May 2009, 12:19:33
muallifi Shokir63
Anvar Obidjon. Kezargon Boychechak (qissa)

Muallif AbdulAzizBo'lim Bolalar kutubxonasi

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 8073
So'nggi javob 07 Sentyabr 2011, 08:53:02
muallifi Ziyolee
Anvar Namozov. Azal kotiblari (qissa)

Muallif AbdulAzizBo'lim O'zbek nasri

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 6920
So'nggi javob 04 Fevral 2010, 14:23:22
muallifi Robiya