ТАШХИС
Ташхис («жонлантириш») ҳайвонлар, қушлар, жонсиз нарсаларга инсон хусусистларини ксчириш санъатидир. Масалан, Лутфийнинг
Кун пардага кириб юзунг ойи ҳаёсидан
Йиғлар сзию, ораға тортар саҳобни
байтига диққат қилсак, қуёшга инсоннинг услиш, йиғлаш каби хусусистлари ксчирилганини ксрамиз. Аавоийнинг
Қатра қонларким томар ксксумға урған тошдин,
Захмдиндур демаким, қон йиғлар аҳволимға тош
байтида тош инсонга хос йиғлаш хусусистини касб стган. Огаҳий биттан
Гули рухсорини ногаҳ тамошо айласа булбул,
Фиғонлар тортибон стлуғ гули ахмарни ёд стмас
байтида сса булбул қиёфасида инсонга хос томоша қилиш хусусисти ифодаланган. Фурқат қаламига мансуб
Ксрганда қоматингиз бслғай ҳижил сановбар,
Товус жилвасидин рафторингиз чиройли
байтида санобар ҳижил бслади, товус жилва қилади. Булар инсоний хусусистлар, албатта.
Бадиий ижодда инсонга хос хусусистлар фақат ҳайвонлар, қушлар, аниқ нарсаларгагина смас, мавҳумий тушунчаларга ҳам ксчирилади. Чунончи, Алишер Аавоийнинг
Муғрайиб андоқ синуқ кснглум бузулурким, сипеҳр
Булъажаб ҳолимға юз минг ксз била ҳайрон бслур
байтида мавҳумий тушунча бслган сипеҳрга инсон ҳаракати ксчирилган бслса, Фурқатнинг
Агар келса, кетар ҳолим ксрубон
Ажал жонимни олмасдин уёлиб
байтида мавҳумий тушунчани ифодаловчи ажал инсонга схшаб ҳаракат қилади.
Ҳайвонлар, қушлар, жонсиз ва мавҳумий нарсаларни шу хилда тасвирлаш воситасида шеърий асар муаллифи илгари сураётган муайсн ғослар аниқроқ ифодаланади, тасвирланаётган лирик ёки спик тимсоллар ёрқинлик, жонлилик, жозибадорлик касб стади.