Muallif Mavzu: Ibratli hikoyatlar  ( 29086 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Aqoid

  • Bas, (ey insonlar va jinlar) Parvardigoringizning qaysi ne'matlarini yolg'on deya olursizlar?!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 315
  • -oldi: 1934
  • Xabarlar: 1529
  • Jins: Erkak
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #60 : 20 Aprel 2011, 06:01:24 »
 :bsm:  :bsm: Rivoyat: Abdulloh ibn Muborak Shomdan Madina sari yurganlarida munavvar shaxar yo'lida adashib, qattiq suvsadilar. Shunda, ne shodkim, ro'paralarida quduq ko'rindi.Ko'rindi-yu ibn Muborak ko'ngillaridan:" bu quduqning chelagi bilan arqoni ham bo'lsaydi, to'yib-to'yib suv ichardim", degan fikr kechdi. Abdulloh ibn Muborak shu fikrni hayollariga keltirganlari zamon suvsagan  bir oq kiyik quduq boshiga keldi. Shunda chuqur quduqning suvi toshib chiqa boshladi.Oq kiyik to'yib suv ichdiyu o'z yo'liga ketdi.Abdulloh ibn Muborak bu holni ko'rib quvondilar. Biroq, quduqqa yetishlari bilan suv avvalgi holiga keldi- chuqur quduq tubida qoldi. Hazrat bu ishlardan ajablanib, Alloh taologa munojot qildi.
-Ya Rabbim,oq kiyikka chelagu arqonsiz suv berursan.Holbuki ikkimiz ham senga bandamiz. Nima uchun uni unday, meni esa bunday qilding?Ey, marhamatli Karim Alloh!
  Shu payt ko'rkam yuzli Abdulloh ibn Muborak hazratlariga bir nido keldi-ki:
 -Ey Muborak o'g'il!Senga suv bermaganim sababi:avval avval boshda quduqni ko'ra solib, diling chelak bilan arqonga bordi va Bizni unutding.Bizdan yordam istamading. Endi borginda, suvni chelak bilan arqondan so'ra.
 Ul sirli tovush yana dedi-ki:
 -Suvsab kelgan oq ohuni ko'rding. U avval bizga iltijo qilib aytdi-ki:"Turli ne'matlaring bilan mehmon qilding. Bu suving bilan ham mehmon qilgin". Oq ohu chelak bilan arqonni ko'ngliga keltirmadi. Sen esa, endi bor-da, suvni chelak bilan arqondan so'ra.
  Abdulloh ibn Muborak  hotifdan kelgan bu nidoni eshitib, behush bo'ldilar. Ichlarida Alloh taolo zavqiyu ishqi dengiz mavjlariday qaynab, jo'sh urdi. Abdulloh ibn Muborakning tomoqlari Alloh taoloning muhabbat sharobidan ho'l bo'ldi. Shu voqeadan so'ng tirik vaqtlarida suvsash nimaligini unutdilar.Alloh taologa oshiq bo'lib, suvsamoqni yodgakeltirmadilar. Hazrat avval boshda  ham taqvoli edilar, quduq yonidagi xitobni eshitganlaridan so'ng taqvoliklari yuz chandon oshdi.

                          Tohir Malik "Ayovsiz ilon" kitobidan
Tavofi baytul Halil kori osonast
Tavofi baytul Jalil kori mardonast

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #61 : 27 Iyun 2011, 17:15:16 »
Ўлим ва қайиқчи ҳикояси

Тил олими бир куни сафарга
чиқибди. Дарёдан ўтиш учун
бир қайиқчини ёллабди. Сафар
давомида олим қайиқчидан
такаббурона ва камситиш
йўли билан, “Тил ва
грамматика бўйича бирор
нарса биласанми?”, деб
сўрабди.
Қайиқчи эса содда
қилиб, “Йўқ”, дея жавоб берибди.

“Ана холос, ‑ дебди такаббур олим.
– Ҳаётингни ярмини
беҳуда совурибсан”.

Бундан қайиқчи қаттиқ
ранжиб, хафа бўлибди. Аммо бирор сўз демабди.
Тўсатдан қайиқ катта
тўлқинлар ва сапчиётган сув
ичига тушиб қолибди.

“Сузишни биласизми, жаноб?”, сўрабди қайиқчи.
“Йўқ”, дебди олим.

“Ана холос, ‑ дебди қайиқчи.
–Сиз ҳаётингизнинг борини беҳуда совурибсиз. Аниқки,
тўлқинлар ҳозир қайиқни ғарқ қилади”.

Хулоса шуки, фақат бир соҳадаги билим билан кифояланиш етарли эмас.

Халқимиз, бир йигитга етмиш ҳунар оз, деб бежиз айтмаган.

Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #62 : 27 Iyun 2011, 22:44:03 »
Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади:

 

“Бир йил аввал таксида Nokia 6300 русумли уяли телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Дарров қўнғироқ қилдим. Бир ёшроқ бола олди.

 

— Болам, шу телефон меники эди, қайтаргин.

 

— Йўқ, қайтармайман, мен уни топиб олдим.

 

Бола телефонни қўйди. Сўнг яна қўнғироқ қилдим. Олди.

 

— Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтаргин.

 

 

— Майли. Унда сиз марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг.

Унинг ÑŽқори қисмига сим картангингни қистириб кетаман.

 

Бордим. Айтганидек ўша телефон будкасининг ÑŽқори қисмига қистирибди. Янги телефонга энди сим картани солган эдимки, қўнғироқ бўлди.

 

—Ака, сим картангизни олдингизми?

 

— Олдим.

 

— Майли, телефон учун раҳмат, ака.

 

— Болам, майли, телефон сенга бўлсин-у, лекин мабодо бирон кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, шу рақамни сақлаб қўйгин.

 

Орадан бир йил ўтди. У телефонни ёдимдан хам чиқариб юборгандим.

 

Бир куни нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:

 

— Мен ўша — сизнинг телефонингизни Ñžғирлаган боламан.

 

— Ҳа, яхшимисан, болам.

 

— Ака, мен телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда юрган бола эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.

 

Айтган манзилига бордим. Бир йигит унга кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди…”

 

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

braupov

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 935
  • -oldi: 557
  • Xabarlar: 442
  • Jins: Erkak
  • ?
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #63 : 12 Avgust 2011, 15:16:36 »
Ҳазрат Баҳовиддин Нақшбанддан каромат кўрсатишни сўрашганда ул зот шундай демишлар:
- Бизнинг кароматимиз ўз-ўзидан маълум, негаки, шунчалик гуноҳимиз борлигига қарамасдан ер юзида юриб турибмиз.

(Илохий кароматлар-Иброхим Хаққул)

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 674
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #64 : 13 Avgust 2011, 18:03:00 »

"Yosin" sutining xosiyati

Oliyjanob, muslima bir ayol chaqalog'i emadigan vaqt kelganda, avval xuddi namozdan ilgari tahorat olganday poklanar, so'ng chaqalog'iga ko'kragini  tutib, u emishni boshlaguncha: "Bismilloh Yosin val-Qur'onul Hakim" deya surani boshidan oxirigacha o'qirdi.  "Yosin" ni o'qib bo'lgach, chaqaloq ham emishdan to'xtardi, onasidan o'zini tortardi.
O'g'illarining axloq va fazilatda yetuk inson bo'lganlarini ko'rganda ona doimo Allohga hamd aytar, shukur qilar va o'g'illariga:
- Ey o'g'lim, barcha yaxshiliklarning hammasini o'zimdan deb o'ylama. Men seni "Yosin" surasi bilan emizar edim. "Yosin" surasi ila o'stirdim! - deb onalik burchining FARZANDga bo'lgan ta'sirini tushuntirardi.  [/size][/size][/size][/size]
Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 674
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #65 : 19 Avgust 2011, 18:17:32 »

        :asl3:
      Ривоятларга кўра, бир куни шайтон кирду кори ва василаларини арзон нархда савдога қўйиши ҳақида ҳамма жойга жар солди. У ўз “иш ускуналари”ни кўргазмага қўйди. Бу василалар жумласига худбинлик, шаҳват, нафрат, жаҳл, ҳасидлик, очкўзлик ва бошқа шароратлар кирган эди. Аммо уларнинг орасида икки василасини, жуда қадимги ва самарали бўлгани учун, арзон гаровга сотишни асло истамасди.
Бир аққли одам ундан сўради: Булар қандай василалар экан?
Шайтон жавоб берди: Бу умидсизлик ва тушкунликдир.
Инсон деди: Нега улар бунчалар қиммат?
Шайтон сирли тиржайиб жавоб берди: Чунки булар менинг энг самарали воситаларимдир. Уларнинг олдида бошқалари таъсирсиз бўлиб қолади. Фақат шу воситалар билангина инсонлар қалбини синдириб, ўз ишимни бажаришим мумкин. Агар бир инсонни умидсизлик, тушкунлик ва андуҳ домига туширсам, у билан истаган нарсамни қилишим мумкин. Мен бу василаларни БАРЧА инсонларга қарши ишлатганман. Шунинг учун улар менга ниҳоятда қадрлидир.
Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla

Secret

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 309
  • -oldi: 674
  • Xabarlar: 311
  • Jins: Ayol
  • Tavba - 129
Re: Ibratli hikoyatlar
« Javob #66 : 29 Avgust 2011, 22:22:07 »

Чин дўст (ҳикоя)
[/b][/b]
Уруш тугади... Минг бир ўлим ва таҳликалардан омон қолган аскар ўз она ватанига қайтмоқда. Қувончидан терисига сиғмайди... Сабри чидамасдан узоқ диёрлардан туғилиб ўсган уйини телефон  орқали йўқламоқчи бўлди. телефон гўшагини оқ сут бериб катта қилган меҳрибон онажониси олди. Аскар энтикиб нафас олар, тили сўзга айланмасди. Ниҳоят зўрға тилга кирди: “Онажон, ўз ватанимга, сизнинг иссиқ бағрингизга қайтмоқдаман. Лекин сиздан бир илтимосиб бор... ўзим билан бир дўстимни ҳам олиб  бормоқчийдим... майлими?...”
“Бажонидил, бажонидил у билан танишишни хоҳлаймиз”, деган жавоб келди трубканинг нариги Ñ‘ғидан.
Аскар: “Билиб қўйишингиз керак бўлган яна бир нарса ҳам бор эди...” деб давом этди: “... дўстим урушда оғир яраланди; мина босиб олди... бир қўл-бир оёғини йўқотди... борадиган жойи ҳам йўқ. Унинг биз билан қолишини хоҳлардим...!”
“Ўғлим,... бундан жуда ҳам афсусдаман. Балки биз унга бошқа бирор жой топишга ёрдамчи бўлармиз...”, она масалага ўзича топган бўлди.
“Йўқ онажон, унинг биз билан қолишини хоҳлайман. Гап тамом вассалом”.
“Ўғлим ”, деди гапга аралашган ота: “Биздан нималар талаб қилаётганингни ўзинг ҳам билмайсан чоғи. Унга ўхшаган бир “юк” бизга оғирлик қилади. Бизнинг ўз ҳаёт йўлимиз бор ва дўстинга ўхшаган бир дарди бедавонинг бизга қийинчилик туғдиришига йўл қўймаймиз ахир. Менга қолса, дўстингни унут ва тез уйга қайт.... бир кунини кўриб кетар...”
ÐŽғил кутилмаганда телефон гўшагини қўйиб қўйди. Оисаси эса ундан бехабар қолиб кетди. Лекин бир неча кундан кейин хасратда интизор ота-онага полиция маҳкамасидан телефон бўлди. Полиция Ñžғилларининг баланд бинодан тушиб кетиб ўлганлигини маълум қилди... Экспертиза эса бу ишнинг ўз жонига қасд қилиш эканлигига доир хулоса ясаб бўлган эди... мусибатзада ота-она дарҳол қўшни давлатга учиб Ñžғилларини жасадини кўриш учун шаҳар моргига боришди. Ота-она ўз Ñžғилларини дарҳол танишди, лекин уларга номаълум бўлган бир нарсани гувоҳ бўлишганда эса бутунлай даҳшатдан қотиб қолишди. Зеро тобутда ётган аскар Ñžғилнинг жонсиз танаси фақатгина бир қўл ва оёқдан иборат эди холос.

Sukutingdan afzalroq biror narsa aytishga qodir bo'lmaguningcha sukut saqla

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Софдиллик мўъжизаси


   


Ушбу воқеа бир вақтлар Марказий Африкада ишлаган европалик шифокор аёлнинг иш ҳаётида юз берган. Ўшанда ярим кеча эди. Мен билан ҳамширалар ўта жиддий иш - кўз ёриши оғир бўлган ҳомиладор аёлни қабул қилишга Ñ‚Ñžғри келди.  Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимизга қарамай, эндигина кўз ёрган аёл вафот этди. У бизга муддатидан аввал туғилган бир бурдагина чақалоқни ва йиғлаб турган икки ёшли қизчасини ташлаб кетди.
Биз янги туғилган чақалоқни энди қандай қилиб асрашимизни тасаввур ҳам қила олмасдик, чунки шифохонамизда муддатидан олдин туғилган болалар учун энг оддий шарт-шароитлар ҳам мавжуд эмасди. Бунинг устига, ўша вақтда инкубаторни ишлатиш учун оддийгина электр энергияси ҳам йўқ эди. Гарчи биз экваторда жойлашган бўлсак-да, бу ернинг баданни жунжиктирувчи шамолли кечалари  анчагина салқин бўларди. Ёрдамчиларимдан бири, стажер-акушер ёрдамчи бинога қараб югурди ва у ердан дунёга эндигина келган, қалтираб турган чақалоқни ўраш учун момиқ пахта олиб келди. Ҳамшира эса горелка олиб келиш учун югурди. Бироздан сўнг у жуда хафа ҳолда қайтиб келди ва йиғламсираган ҳолда горелкани иссиқ сувга тўлдириши биланоқ ёрилиб кетганини айтди.  «Ð‘у бизнинг охирги горелкамиз эди!», - деди у хўрсиниб.

Дарвоқе, тропик иқлим шароитида резина ўз хусусиятини тез йўқотади, мен бунга кўп дуч келганман. Аммо келиб-келиб айнан ҳозир, горелка ҳаётий зарурият бўлган бир пайтда бундай бўлиши ўта ачинарли эди. Аммо, ғарбликлар ўтган ишга салавот дейишганидек, бу ерда - Марказий Африкада ҳам йиртилган горелка учун қайғуришнинг ҳеч бир нафи йўқ эди. Горелкаларнинг дарахтда етишмаслиги қанчалар маълум бўлса, яқин атрофда на бирон дорихонанинг, на горелка сотиладиган дўконнинг борлиги ҳам шунчалар аниқ эди.  «ÐœÐ°Ð¹Ð»Ð¸, нима ҳам қила олардик, - дедим хўрсиниб қолганларга юзланарканман. - Энди чақалоқни бундай салқин кечада нобуд бўлмаслиги учун ўта эҳтиёткорлик билан унга керакли иссиқликни таъминловчи оловга яқин жойга Ñ‘Ñ‚қизишимиз керак. Ўзимиз эса навбат билан чақалоқнинг олдида ётамиз, биримиз эса эшикдан шамол кирмаслиги учун масъулмиз. Бизнинг асосий вазифамиз - бир неча кун ичида болани иссиқ сақлашимиз керак».

Эртасига мен одатдагидай болалар уйига бордим ва у ерда уз хоҳишлари билан менга ҳамроҳ бўлган бир неча болалар билан ибодат қилдим. Ибодатга қадар мен болаларга ўтган кеча бўлган воқеани гапириб бердим, горелканинг ёрилиб кетгани ва чақалоқ учун керакли иссиқликни қандай қилиб таъминлаганимизни тушунтирдим. «Ð“орелка бўлганда бизга жуда асқотган бўларди, - қўшимча қилдим мен. - Ахир чақалоқ бироз совуқ қотса хам нобуд бўлиши мумкин». Бундан ташқари мен болаларга янги туғилган чақалоқнинг вафот қилган, энди ҳеч қачон қайтиб келмайдиган онасини қўмсаб йиғлаётган, аммо етим бўлиб қолганини ҳали тушуниб етмаган икки ёшли опаси ҳақида ҳам гапириб бердим. Болалар мени диққат билан тинглашди ва ибодатга отланишди. Ибодат вақтида уларнинг орасидаги ўн ёшли қизча  эътиборимни тортди. У шу қадар чин кўнгилдан илоҳий ишонч билан ибодат қилдики, дуолари бегуноҳ бир гўдакнинг бутун юрагидан тўкиларди. «ÐŽÑ‚инаман, Аллоҳим, - дуо қиларди у, - бизга бир дона горелка юборгил. Ё Аллоҳим, уни бизга бугуноқ юбор, ахир эртага кеч бўлиши, чақалоқ ўлиб қолиши мумкин». Қизча дуосининг охирида қўшимча қилди: «Ð Аллоҳим, шу чақалоқнинг опаси учун бир қÑžғирчоқ ҳам юборсанг, токи у ёлғиз эмаслигини, Сен уни яхши кўришингни билсин, ёлвораман, Аллоҳим!» Бу сўзларга лол қолиб, болаликнинг соф ва содда қалбига бутунлай таслим бўлгандим. Мен ўша пайтда бундай дуога «ÐžÐ¼Ð¸Ð½» дейишим мумкин эдими?.. Йўқ, деб ўйлайман. Мен Аллоҳнинг ушбу илтижони бажаришига шунчаки ишона олмасдим. Албатта, Қуръонда Аллоҳнинг қодир, чексиз қудрат эгаси эканлиги, Ўзи ихтиёр қилган ҳар нарсани қила олиши ёзилганини билардим. Аммо ҳар нарсада, шу жумладан, сўрашда ҳам чегара бор, деб ўйлардим. Менинг наздимда, ўша пайтда бизнинг шароитимизда бундай илтижонинг амалга ошиши имконсиз эди. Чунки горелкага эга бўлишимиз эҳтимолининг бирдан бир йўли - бу менинг ватанимдан посилка олишимиз эди. Аммо мен бу ерда деярли тўрт йилдан бери ишлаётган эдим ва ҳалигача ҳеч ким менга биронта ҳам посилка юбормаганди. Бунинг устига, кимдир менга посилка жўнатишга қарор қилган тақдирда ҳам, нимага асосланиб ҳам унинг ичига горелка соларди? Ахир кимнинг хаёлига ҳам менга - экваторда, тропик жазирамада ишлаётган кишига горелка жўнатиш келарди? Шундай бадгумон ўйлар билан ишга қайтдим. Орадан икки соатча ўтгач, Ñžқувчиларимга тиббиёт асосларидан дарс ўтаётганим бир вақтда,  уйим олдига (у шифохона яқинида эди) машина келиб тўхтаганини хабар қилишди. Шошилиб уйга келганимда машина кетиб қолганди. Лекин айвонда мени 22 килолик посилка кутаётган эди. Кўзларимга ёш қуйилиб келаётганини ҳис қилиб турардим. Ҳаяжондан посилкани оча олмадим ва ёрдамга чақирдим. Зум ўтмай бугун биз биргаликда ибодат қилган меҳрибонлик уйининг болалари ёрдамга етиб келишди. Уларнинг ичида ўша ўн ёшли қизча ҳам бор эди. Болалар билан биргаликда ҳар бир тугунни ечиб, арқонни бўшатдик. Кейин посилкани пичоқ билан ичидаги нарсаларни зарарлантирмасдан оча бошладик. Биз ҳаммамиз ҳаяжон ичра бу тилсимли қутидан кўзимизни уза олмасдик. Ўттиздан ортиқ кўзлар посилка ичидаги нарсаларни ола бошлаган менинг қўл ҳаракатларимга қадалганди. Энг устдан мен бир нечта турли рангдаги свитерларни олдим. Уларни болаларга тарқатганимда, беғубор кўзлари янада чақнаб кетди. Кейин касаллар учун юборилган бандажларни чиқардим. Сўнгра турли хил тиббиёт ускуналарини олдим. Ундан кейин майиз солинган бир неча пакет чиқди. Ва ниҳоят қутига навбатдаги нарсани олиш учун пайпаслаган қўлларим ... Йўқ... Бўлиши мумкин эмас!

Кўзларимга ишонмаган ҳолда, тушимми ўнгим эканлигини аниқлаш учун ўзимни чимчилагим келарди, мен қутидан... ҳа, ҳа, яп-янги резина горелкани чиқардим! Болалар мафтун бўлиб, қичқириб юборишди, мен эса кўз ёшларимга кўмилгандим. Мен Аллоҳдан горелка юборишини сўрамаган эдим, чунки бунинг мумкинлигига шунчаки ишонмаган эдим. Аҳмоқ бўлмасам, дуонинг кучига шубҳа қиламанми! Шунда ўша ўн ёшли қизча хурсанд бўлиб, ёнимга келди. «ÐœÐ¾Ð´Ð¾Ð¼Ð¸ÐºÐ¸ Аллоҳ бизга горелка юборибдими, демак У қÑžғирчоқни ҳам юборган», - ишонч билан шивирлади у қутига назар ташларкан. Албатта! Бўлмасам-чи! Қутининг энг тагидаги жозибали қÑžғирчоқни биз биргалашиб чиқардик. Қизчанинг кўзлари мисоли икки кичик юлдуздек порларди. У БУНГА МУТЛАҚО ШУБҲА ҚИЛМАГАНДИ! «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ уни жуда яхши кўришини билиши учун сиз билан бирга бориб, ушбу қÑžғирчоқни ўша икки ёшли қизчага берсам майлими? ... Илтимос», - сўради мендан қизалоқ. «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, шириним», - кўз ёшлар ичида маъқулладим мен. Аслида мазкур посилка беш ой давомида йўлда бўлган эди. Уни менга собиқ Ñžқувчиларим илгари мен билан бирга ишлаган Аллоҳга ишонган ва унинг амрларига буйинсунган бир ҳамкасб аёлнинг ташаббуси билан юборишган эди. Бунинг устига горелкани нақ экваторга ҳамда энг керакли вақтда етказиб беришганди! Собиқ Ñžқувчиларимдан бири посилкага қÑžғирчоқни Аллоҳга бутун вужуди билан ишониб дуо қилган ҳалиги қизалоқнинг илтижосига жавобан икки ёшли етим қолган қизча учун солиб қўйган эди.

«Ð£Ð»Ð°Ñ€ ҳали сўрмасларидан аввал Мен уларнинг дуоларига лаббай дея жавоб бераман»
Роббимиз чиндан ҳам ҳамма нарсани эшитгувчи ва билгувчидир. У бизни нақадар яхши кўради!

Муҳаммаджон Собиров таржима қилди

Manba


Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


 

Islom hayotidan ibratli hikoyatlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 349
Ko'rilgan: 131469
So'nggi javob 17 Oktyabr 2013, 19:16:52
muallifi Mirоlim
Jaloliddin Rumiy. Masnaviydan ibratli hikoyatlar

Muallif mutaallimahBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 49226
So'nggi javob 18 Avgust 2008, 09:18:45
muallifi AbdulAziz
Ramazonga oid, Ibratli hikoyatlar

Muallif ЖАМШИДЖОНBo'lim Ro'za

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 7954
So'nggi javob 08 Avgust 2011, 12:24:21
muallifi Secret
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 238
Ko'rilgan: 149933
So'nggi javob 16 Dekabr 2018, 08:33:08
muallifi gulnoza:-)
Qur'oni karimdan ibratli oyati karimalar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 240
Ko'rilgan: 67393
So'nggi javob 31 Iyul 2013, 16:42:01
muallifi Sadulla