Muallif Mavzu: Bolalar tarbiyasi bilan bog'liq maqolalar  ( 11400 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #15 : 10 Dekabr 2010, 16:56:27 »
Ёрдамчи-ўйин

Ўйин - бу мактабгача бўлган ёшдаги болалар учун асосий фаолият тури ҳисобланади. Айнан ўйин орқали бола атроф-муҳитни ўрганади, кўп янги нарсаларни билиб олади, ўзининг шахсий хулосаларини чиқаради, ижодий тасаввурларини ривожлантиради ва мулоқот қилишнинг турли усулларидан фойдаланиб кўради. Ўйин ўйнашни ният қилар экансиз, унга эҳтиёткорлик ва катта ҳурмат билан ёндашган маъқул. Афсуски, ўз фарзандлари билан сюжетлик ўйинлар ўйнайдиган ота-оналарнинг сони жуда саноқли. Лекин айнан ўйин орқали болага Ñ‚Ñžғри мулоқот қилишни самарали тарзда эришиш мумкин, бу йўл орқали оддий, лекин катта болаларнинг жиддий муаммоларини ҳал этиш мумкин. Келинг, бола билан хушмуомала бўлиш ўйинини ўйнаб кўрамиз. Бунинг учун истаган уйдаги мавжуд ўйинчоқлар керак бўлади. Булар юмшоқ ҳайвончалар ёки одам кўринишидаги конструкторлар, қÑžғирчоқлар, хуллас тирик жонзотни намойиш этувчи ҳар қандай ўйинчоқ Ñ‚Ñžғри келади. Ўйин учун сюжетлар ниҳоят кўп бўлиши мумкин, чунки хушмуомалалик ҳар қандай ҳолатда зарурдир. Булар айниқса:
Таниш одам билан учрашганда;
Боғчада суҳбатлашганда;
Поликлиникага борганда;
Магазин, кинога борганда;
Театр намойишига отланганда;
Транспортда;
Меҳмонда ёки уйда мезболик қилганда;
Яқинлар билан кундалик ҳаётда мулоқот қилганда!


Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #16 : 10 Dekabr 2010, 16:56:46 »
Хуллас, хушмуомалалик - бу ҳаёт таррзидир. Бундай ҳолатларда бениҳоя кўп маротаба ўйнаш мумкин, лекин биз фақат бир мисол сифатидагина кўриб чиқамиз. Аввал катта одам барча қаҳрамонлар ўрнига иштирок этади, лекин ора-орада ўз фарзандидан маслаҳат сўраб туради: бош қаҳрамон қандай Ñ‚Ñžғри йўл тутиши керак? Боладан нима сабабдан қаҳрамон бирон нарсага эриша олди ва нима сабабдан эриша олмаганини ундан сўраб фикрини билиши лозим. Боланинг олдида қаҳрамонларни ўйнар экансиз, ўз гапларингизда хушмуомалаликни ифода этувчи ибораларни таъкидлаган ҳолда талаффуз этинг. Масалан:
Олмахон Миттивой жуда ҳам қÑžғирчоқларни яхши кўрар экан ва уларни боғга олиб келар экан. Ундан қуёнча сўрабди: "Миттивой, менга ҳам қÑžғирчоғингдан бирини бер, илтимооос!, мен фақат бироз ўйнаб, сенга қайтариб бераман". Миттивой: "Йўқ, бермайман, ўзинг олиб келгинда, кейин ўйнайвер!". Қуёнча ҳафа бўлибди ва Миттивойнинг олдидан кетиб қолибди. Сўнг Миттивойнинг олдига мушукча келибди. Мушукча: "Миттивой кел қÑžғирчоқларимиз билан алмашамиз? Мен сенга ўз қÑžғирчоғимни кўришга бераман, сен эса менга ўзингникини бееер? Кел "хола-хола ўйнаймиз". Миттивой: "Э борээ!! Менинг қÑžғирчоғим янги, синдириб қўйасан!!!". Мушукча ҳафа бўлиб, олмахоннинг олдидан кетиб қолибди ва бошқа ҳайвончалар билан ўйнашга кетибди. Олмахонча бироз ўз қÑžғирчоқлари билан ўйнабди, кейин эса зерикишни бошлабди, бошқа болачалар билан ўйнашни истабди. Миттивой: "Эй қуёнча! Сен барибир ҳеч нарса қилмаяпсан, кел ўйнаймиз!" Қуён: "Йўқ, Миттивой! Кечирасанку, лекин сен билан ўйнашни хоҳламайман". Миттивой: "Мушукча, бу Ñ‘ққа кел, қÑžғирчоқларимни ўйнаймиз!". Мушукча: "Йўқ, Миттивой, мен қўзичоқ билан ўйнаяпман". Ҳайвончаларнинг ҳеч бири Миттивой билан ўйнашни истамабди. Мана шу ерда фарзандингиз билан нима сабабдан ҳайвончалар Миттивой-олмахон билан ўйнашни истамаганини муҳокама қилиб кўришингиз мумкин. Болани ўзи мустақил Миттивойнинг нотўғри феъл-атворини айтиб бериши катта ютуқ саналиб, унинг Ñ‚Ñžғри фикр юритаётгани ва шу билан бир қаторда ҳолатдаги салбий тарафни эслаб қолишига олиб келади. Олмахон болажонларга биронта ҳам "сеҳрли сўзни" айтмаганини, ўз ўйинчоғини бермаганини таъкидлаб ёрдам бериб юборинг. Боладан олмахон-Миттивойга нимани маслаҳат бериши мумкинлиги сўранг, айтиб берганидан сўнг, мулойим ва хушмуомала бўлганида бундай ҳолат юзага келмаслиги ҳақида унинг ёрдам бериб юборинг. Бола Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри Миттивойга (ўйинчоққа) мурожаат этиб, унга тушунтириши, маслаҳат бериши мумкин. Ўз навбатида сизнинг ёрдамингизда ўйинчоқ ҳам болага ўз миннатдорчилигини изҳор этиши лозим. Ўйинни давом эттиринг.
Олмахон-Миттивой ўзини яхши тутмаганлигини тушуниб етди. У қуёнча ва мушукчанинг олдига келиб деди: "Қуёнча, мушукча, мени кечиринглар, илтимос. Мен ўзимни ёмон тутдим. Агар истасангиз, менинг қÑžғирчоғимни кўринглар, келинглар бирга ўйнаймиз". Қуёнча ва мушукча: "Майли Миттивой, раҳмат!". Бола билан муҳокама қилинг: нима сабабдан ҳайвончалар Миттивой билан ўйнашга рози бўлдилар. Кейинги сафар боланинг ўзига қуёнча ва мушукча ролини, ундан кейин эса Миттивойнинг ролини топширинг. Бола ҳар бир ролни ижро этар экан, унда ким салбий ва ким ижобий, ким Ñ‚Ñžғри ва ким нотўғри йўл тутаётгани Ñ‚Ñžғрисида ўзининг мустақил фикри шаклланиб боради.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #17 : 10 Dekabr 2010, 16:57:17 »
Ёрдамчи - эртак

Яна бир болага яқин бўлган шакллардан бири бу, - эртак ҳикоясидир. Ш.Перронинг ажойиб эртаги бор. У ерда иккита опа сингил бўлиб, бири қўпол ва қўрс, иккинчиси эса жуда мулойим ва хушмуомала бўлганлиги ҳақида сўзланади. Биринчиси сеҳргар аёлга кўзадан сув беради. Эвазига қиз гапирганида ҳар бир сўз таралган сари унинг оғзидан гуллар ва қимматбаҳо тошлар туша бошлайди. Иккинчиси эса, сеҳргар аёлни кўрганида унга қўрс ва қўпол муомала қилади, эвазига эса аёл уни хунук манзара билан тақдирлайди. Яъни у гапирганда, ҳар бир сўзи илон ва қурбақа бўлиб туша бошлайди. Ушбу эртак болада чиройли ва хушмуомала сўзлар қандай оқибатларни ва хунук ва қўпол сўзлар қандай оқибатларни келтириб чиқаришини тушуниши учун яхши мисоллардан бири ҳисобланади. Мулойимлик ва хушмуомалалик гуллар каби бебаҳо ва гўзал бўлиб, қўрслик эса қурбақа мисол хунук ва совуқ эканлигини намойиш этади. Бундай эртаклар мисолида ўзбек халқ эртаги "Зумрад ва Қиммат" эртагини келтириб ўтишимиз мумкин. Масалан, меҳнатсевар Зумрад ўз меҳнатсеварлиги ва хушмуомалалиги эвазига сандиқ тўла туҳфалар билан тақдирланади, тантиқ ва ишёқмас, қўпол Қиммат эса - бўш сандиққагина эга бўлиб, ундан ташқари у уни онаси билан биргаликда ютиб юборади. Ҳар бир эртакни Ñžқир экансиз, уларнинг ҳар бирида хушмуомалалик тарафларини белгилашингиз мумкин. Бундай тарафлар мультфильмларда ҳам яққол ўз аксини топган. Боланинг эътиборини сюжетнинг ана шундай этик моментларига урғу бериб кўрсатинг, ундан сўнг вақÑ‚ бўш бўлганда мультфильм ҳамда эртак қаҳрамонларининг феъл-атворини муҳокама қилишингиз мумкин. Қатор эртаклар болаларни сабрли ва хушмуомала бўлишга ўргатадилар. Бундай эртакларни ўзингиз, боланинг қай феъл-атвори сизни қониқтирмаётган бўлса, эртак қаҳрамонлари орқали унинг ўзига намойиш этиб кўрсатишингиз ва ўйлаб топишингиз мумкин. Бундай эртаклар жуда оддий ва жуда қисқа бўлиши лозим (қанча кичик ёшда бўлса, шунча қисқа).
Эртак - бу ўйин сюжети, фақат ўйинчоқларсиз амалга оширилади. Эртакни фарзандингиз билан биргаликда ўйлаб топишингиз мумкин. Сўнг уни болангиз билан биргаликда қÑžғирчоқларингиз билан ўйнашингиз мумкин. Ёки акси - ўйинчоқлар билан ўйнаган сюжетни эртак қилиб айтиб беришингиз мумкин.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #18 : 10 Dekabr 2010, 16:57:42 »
Муҳокама қилиш учун воқеа

Каттароқ ёшдаги болалар учун (5-6 ёш) тарбия воситаси сифатида "муҳокама қилиш учун воқеа" Ñ‚Ñžғри келади (бу ерда ҳам ўйин ва эртак услуби сақланиб қолинади). Воқеа худди эртакники ёки ўйинникидек тузилади, яъни ўз асосида болага етказмоқчи бўлган қандайдир хушмуомалалик хулқига асосланган сюжетга эга бўлади. Қаҳрамонлар эса бу ерда ҳайвончалар эмас, одамлар бўлади. Бош қаҳрамоннинг жинси фарзандингизнинг жинси бўлгани маъқул. Болага тушунтиринг, қаҳрамон ўзини хушмуомала тутса ва бола буни тушунса, у чапак чалсин. Агар қаҳрамон ўзини қўпол ва қўрс тутса, оёғида бир тепинсин. Бола тушуниб етиши керак бўлган ерларда бироз кутинг ва болага имкон бир неча сония беринг. Мисол тариқасида бундай воқеани айтиб беришингиз мумкин. Она барвақÑ‚ туриб ўз Ñžғли Шавкатни (ёки қизи Шахлони) уйғотибди. Болажон боғчага отланиши, она эса ишга бориши керак эди. "Шавкат, болажоним, тур Ñžғлим, юз қўлингни юв"-деди онаси. Шавкат деди: "Турмайман! Ухлагим келяпти!" ниҳоят онанинг кўп гапларидан сўнг Шавкат ўрнидан зўрға турибди. Шавкат коридор бўйлаб кетар экан бувисини кўриб қолибди, уларга қараб: "Ассалому алайкум бувижон!" дебди. Боғчага кетар экан йўл йўлакай Шавкат ўз гуруҳидаги бир қизчани кўриб қолибди, лекин уни кўрмаганликка олибди. Шавкат боғча гуруҳига кирар экан, у болаларга ва ўз боғча опасига қараб: "Ассалому Алайкум!" дебди. Болалар ўйинчоқларни ўйнар эканлар, Камола исмли қизалоқ билмасдан рангли қаламлар турган стаканни билмасдан ағдариб юборибди, қаламлар ер бўйлаб тўкилиб кетибди. Шавкат тезда чопиб келиб: "Камола, кел мен сенга қарашиб юбораман" дебди. Майдончадаги сайр давомида Шавкат билмасдан ўз дўстини туртиб юборибди, лекин кечирин сўрамабди. Кечки пайт Шавкатнинг онаси келибди, у кийиниб, ўз боғча опаси ва болалар билан "Хайр ҳаммага, эртагача" деб, хайрлашибди.
Сиз бундай воқеаларни ўзингиз ҳам ўйлаб топишингиз мумкин. Улар театрга, меҳмонга ёки поликлиникага бориш ҳақида бўлиши мумкин. Энг муҳими эса ҳар бир воқеада салбий тарафлар билан бир қаторда, ижобий тарафлар ҳам бўлиши лозим. Бу йўл эса болага яхши ва ёмон нима эканлигини, қай бир йўл Ñ‚Ñžғри ва нотўғри эканлигини ажрата олишни ўргатади. Воқеа фақат "ёмон" иллатлардан ташкил топган бўлса, боланинг эътибори сустлашади, у фақат қаҳрамонни ёмонлаш керак экан деб ўйлайди, фикрини жамламайди, воқеани ҳам диққат билан эшитмайди.
Воқеалар учун қулай пайтларни топиш ҳам мушкул эмас, улар бирон бир нарсага навбатда турганда, бекатда автобус ёки троллейбус кутганда, поликлиникада ва ҳ. Бола бундай воқеалардан зерикмайди, аксинча вақтни хушнуд ўтказиб, ундан завқ олади.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #19 : 10 Dekabr 2010, 16:58:09 »
"Сеҳрли сўзлар" ўйини

Ушбу ўйин орқали бола қатор мулойим сўзлар ва хушмуомалаликни ифода этувчи ибораларни билиб олади. Албатта, бу нарсани ўйинда, эртакда, муҳокамали воқеада амалга ошириш мумкин. Айнан ўйин орқали боланинг онггига тез таъсир ўтказиш ва унга имкон қадар хушмуомала ва мулойим бўлиш, шу билан боғлиқ сўз ва ибораларни ишлата билишни ўргатиш мумкин. Ўйинларнинг турлари ниҳоят турли тумандир. Сиз ўзингизнинг вариантингизни ўйлаб топишингиз мумкин. Муҳими бу - болани қизиқтириш ва олдинга қўилган мақсаддир. Ота-оналарга ўйин олдидан, болани кузатишни ва унинг қайси салбий тарафларини йўқотиш истагида бўлишларини эслаб қолишларини ва унинг нутқида қай бир хушмуомалаликни ифода этувчи сўзни пайдо бўлиш истагида бўлсалар, шу ибора ва сўзларни ёзиб олишни маслаҳат берамиз. Ўйинни бошлашдан олдин бундай "сеҳрли сўзлар"нинг йиғиндиси 20-25 та сўзлардан иборат бўлиши лозим, шунда ўйин, эртак ва воқеа маълум йўналишга ва воқеликка эга бўлади. Уриниб кўринг, бу иш сиз ўйлаганчалик осон иш эмас. Агарда уйингизга меҳмонга болажонлар келишса, у ҳолда болаларни икки гуруҳга бўлинг. Ҳар бир гуруҳда биттадан катта одам бўлгани маъқул. Катта одам ўйинни кузатиб туради, болалар қийинчиликка тушиб қолганларида, айтишга фикр топа олмаганликларида ёрдам бериб юборадилар. Қолган пайт имкон қадар аралашмайди. Қуръа ташлаш йўли билан ким биринчи гуруҳ эканлиги аниқланади. Гуруҳнинг истаган иштирокчиси гапириши мумкин. Мақсад - хушмуомалаликни ифода этувчи сўз ва ибораларни имкон қадар кўп айта олиш. Ғолиб, албатта, охирги шундай сўзни талаффуз этган гуруҳ саналади. Бундай услубда сиз ўз фарзандингиз билан ҳам бирга бир ўйнашингиз мумкин.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tabiyasi bilan bog'liq maqolalar
« Javob #20 : 10 Dekabr 2010, 16:59:02 »
Иккинчи вариант: Ушбу вариантда хушмуомалалик сўзини айтиб бошқа тарафга ўтилади. Сўзларни такрорлаш мумкин эмас. Бошқа тарафга ўта олмагандан кейин, бола хатоликка йўл қўйганлигини тушуниб етади ва эслаб қолади. Бола билан коптокни бир бирингизга отиб ана шундай сўзларни айтиб ҳам ўйнашингиз мумкин.
Учинчи вариант: "Хушмуомалалик учун мукофот". Ушбу ўйинни фарзандингиз билан биргаликда ўйнашингиз мумкин. Ҳар бир айтилган сўз учун баллар тўпланади. Холодильникдаги магнитикларни бериб уларни очко сифатида йиғишингиз мумкин. Кимнинг магнитиклари кўп бўлар экан? Ёки икки хил рангдаги япроқларни қирқиб тайёрлаб олишингиз мумкин. Ва ундан ҳар бир айтилган сўз сари, гул ясаб бораверасиз. Сизнинг гулингиз ёки фарзандингизнинг гули чиройлироқ бўладими? Албатта ÑŽқорида айтилганидек, айтилган сўзни такрорлаш мумкин эмас. Сизнинг галингиз келганида, ўзингиз ўйлаб қўйган боланинг эслаб қолишини истаган ва у билмайдиган хушмуомалаликни ифода этувчи сўз ва ибораларни айтишга ҳаракат қилинг. Бундай йўл тутиш унинг нутқи ва онггида бундай сўзларнинг сақланиб қолинишига олиб келади. Шу билан бирга унинг сўз бойлиги ҳам чиройли сўзлар билан ошиб боради.
Ушбу мақолада биз сизларга мулойимлик ва хушмуомалалик ҳақида баён этдик. Бу боланинг маданиятли бўлиб тарбия олишида жуда катта ўрин эгаллайди. Энг муҳими эса ўзингиз хушмуомала бўлинг, нафақат "оммавий жойларда", балки уйда, бола билан оддий суҳбат қурганда, унга мурожаат этганда, уйдагиларингизнинг ҳар бир аъзоси билан ана шундай хулқда бўлишни унутманг.


Психолог Нина Любимованинг мақоласидан фойдаланилди

manba: http://bolajonim.doira.uz

 

Parda modellari bilan bog'liq Turkcha saytlar

Muallif AnsoraBo'lim Tikuvchilik

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 7542
So'nggi javob 01 Yanvar 2011, 07:30:53
muallifi Lu`lu`
Aziz forumdoshlar, Qurbon Hayiti bilan bog'liq qanday xotiralaringiz bor?

Muallif AnsoraBo'lim Forumchilar blogi

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 4267
So'nggi javob 28 Fevral 2013, 13:57:58
muallifi Muxsiya
Usmonli davlati tarixi bilan bog'liq suhbatlar.

Muallif AnsoraBo'lim Turk tili va adabiyoti

Javoblar: 25
Ko'rilgan: 21453
So'nggi javob 20 Fevral 2012, 21:50:14
muallifi Sayyid90
Bola teri bilan bog'liq muammolar

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 3452
So'nggi javob 07 Mart 2011, 14:40:52
muallifi Ansora
Oshxona, taomlar bilan bog'liq so'zlarni O'zbekchalarini topib, ishlataylik:)

Muallif AnsoraBo'lim Pazandalik

Javoblar: 31
Ko'rilgan: 13478
So'nggi javob 14 Oktyabr 2011, 01:25:39
muallifi Chustiy