Alisher Navoiy. Xamsa: Saddi Iskandariy (nazm)  ( 74179 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


Habib  11 Mart 2011, 12:04:27

ХVI

Ҳиммат ҳумойининг баландпарвозлиғи таърифидаким, жаноҳҳайнининг сояси қуёшнинг анқойи заррин жаноҳиға зулмат Қофида нишиман берур ва азимжуссалиғи васфидаким, байзонинг сиймин байзосин жаноҳайни остиға яшурур ва ҳар гадоға ул соя тушса, салотин анинг гадойидурур ва ҳар шоҳдин соясин олса гадо анинг қошида  шоҳ кўринур


Бировким анга ҳиммат ўлди баланд,
Эрур олам аҳли аро аржуманд.

Киши нақди гар бир қаро мис эмас,
Агар ҳиммати бўлса муфлис эмас.

Ани англа муфлиски, йўқ ҳиммати,
Чу йўқ ҳиммати, йўқ анинг ҳурмати.

Бу расм ўлди ойини дайри фано
Ки, ҳурмат топар кимда бўлса ғино.

Чу ҳиммат эрур кимиёйи вужуд
Ки, андин топар эътибор аҳли жуд.

Бировким, анинг кимиёдур фани,
Ани деса бўлғай эл ичра ғани.

ғинодур чу эл ҳурматиға сабаб,
Анга эҳтиром этсалар йўқ ажаб.

Бировким, анинг ҳиммати йўқтурур,
ғани бўлса ҳам ҳурмати йўқтурур.

Тутай, дунсифат кимсанинг ганжи бор,
Туну кун анинг ҳифзидин ранжи бор.

Пашизе агар тугди эрса лаим,
Мудом очмоғидин топар кўнгли бим.

Десаким: очай тонгла, ёхуд бугун,
Тугар ул тугунга яна бир тугун.

Очардин эмас коми тарқотмоғи,
ғараз бор анга ўзга бир қотмоғи.

Кўрунмай дирам иқдин очмоғи хўп,
Дирам ҳар неча кўп, тугун доғи кўп.

Очар бўлса андин саросар гириҳ,
Солур кўнглига бир гириҳ ҳар гириҳ.

Айиғ лаъбидин жатқаким нон эрур,
Ани итга солмоқ не имкон эрур.

Бижин топса ер, то ичига сиғар,
Не қолса овуртиға борин йиғар1.

Йиғоч узра гар бўлса юз минг ёнгоғ
Кўмар ерга ҳар не ўғурлоди зоғ.

Ер остики сичқонға кошонадур,
Яна анда ҳар ён ниҳон хонадур.

Разолатни ҳаддин қачон ошурур,
Ўзидин доғи туъмасин ёшурур.

Нажосат йўлидин қўюб гулхани,
Захирам, деб анбор айлар ани.

Жуалдур тезак тошимоқдин забун
Ки, бўлмиш қарориб, юзи сарнигун.

Ани қўймас ўлмаклигин билса ҳам,
Неча от оёғиға янчилса ҳам.

Кўрар айб дун сарф қилмоқ дирам,
Анингдекки, йиғмоғни аҳли карам.

Карамдин бировким тиҳи жайб эрур,
Тиҳи айламак жайб анга айб эрур.

Бу иш ҳиммат аҳлиғадур ибтило
Ки, жайби дирам бирла бўлғай тўло.

Карамсизки бор уйда махзан анга,
Фалокат била фоқадур фан анга.

Емас элки амвол аро бўлса ғарқ,
Алар бирла муфлислар ичра не фарқғ

Десам ҳам бўлурким, эрур фарқи кам,
Хирад оллида кўпдурур фарқи ҳам

Ки, ҳар неча бемоя бўлса лаъим,
Анга кимсадин йўқдурур ҳеч бим2.

Вале бўлди чун ганжию махзани,
Халойиқ эрур жонининг душмани.

Қизил тулку ёхуд қаро киш киби
Ки, бўлғай туки қатлининг мужиби.

Садафдекки йиққон учун дурри пок,
Қилурлар олур чоғда кўксини чок.

Кўнгул ҳиммат аҳлиғаким бўлди кенг,
Ғино бирла фақр ўлди оллинда тенг3.

Не ганж ўлса бермакда бордур азиз,
Не номус этар бергали бир пашиз4.

Мубоҳот қилмас емактин кулоч,
ғамин бўлмас ар топса ёвғон умоч.

Хирад аҳли чунким тааммул қилур,
Тафовут бу икида ҳам топилур.

Не нақдеки аҳли карам сарф этар,
Анга халқдин кўп машаққат етар.

Агар йўқ анга базл этар дастрас
Ки, зоти аро ҳиммати ганжи бас.

Не элдин топар ҳар замон юз малол,
Не аҳволиға юз қўяр ихтилол.

Кишиким бийикракдурур ҳиммати,
Жаҳон аҳлидин камдурур меҳнати.

Не қушким баланд ўлса парвоз анга,
Ҳалок истамас новакандоз анга.

Агарчи эрур мушак отмоқ иши,
Булут момуғин ўртай олмас киши.

Неча тифл қилса пулаб хийралиқ,
Қачон шамъи анжум топар тийралиқғ

Тутайким, бийик тоққа чиқсун паланг,
Тўлун ойға секриб етургайму чангғ

Баланд айлабон ҳиммат ул бениёз
Ки, ҳар неча ҳиммат бийик, меҳнат оз.

Бировгаки ҳиммат қилур ёрлиқ,
Гадолиқ тилар, йўқ жаҳондорлиқ.

Ўзин фақр бирла жаҳондор этар,
Жаҳондорлиқдин вале ор этар.

Дема фақр кўйи гадойин гадо
Ки, шаҳлар шаҳи қилмиш они Худо.

Қилур подшо ул гадолиқ ҳавас,
Нечукким, гадо подшолиқ ҳавас.

Магар Ҳақ етургай бу огоҳлик
Ки, фақр истагай эл, қўюб шоҳлиқ.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:04:38

ХVII

Искандар била ул гадолиғ ихтиёр этган подшо, балки филҳақиқат подшолиққа етган гадо ҳикоятиким, Искандар ани мазаллат чоҳидин чиқориб, салтанат кохиға ўлтуртмоқ истади ва ул тож таркин қилиб, бошидин тарки тожихаёлин чиқорэмади.


Эшиттимки, Искандари номдор,
Чу бўлди жаҳон аҳлиға комкор.

Не кишварки бўлди мусаххар анга,
Мутеъ ўлди доройи кишвар анга.

Ҳамул шаҳни кишварға шоҳ айлади,
Ҳамул элга кишварпаноҳ айлади.

Шаҳу мулкдин кўнгли тинғоч тамом,
Яна мулк азмиға қилди хиром.

Магар фатҳ бўлғонда Мағриб замин,
Шаҳи зоҳир айлаб эди қатлу кин.

Чу разм ўти бўлмиш эди бартараф,
Шаҳ ўлмиш эди разм ичинда талаф.

Скандар чу фаҳм этти хасмин қатил,
Анга мулки ичра тилатти адил.

Дедиким: «Бу кишвар салотинидин1,
Хабарлиқ жаҳонбонлиқ ойинидин,

Қолибму экин бир анингдек киши
Ки, қилсам ружуъ анга бу мулк ишиғ

Ани элга шоҳ айласам мустақил
Ки, мулк ўзгага бўлмаса мунтақил».

Дедилар халойиқ дуо айлабон,
Ҳадисиға жонлар фидо айлабон.

Ки: «Офоқ аро сарфароз ўлғасен,
Ҳамиша раиятнавоз ўлғасен.

Бу янглиғ кишиким қилурсен сўроғ
Ки, андин раиятқа етгай фароғ.

Қабул айлагай они яхши-ямон,
Киши йўқ, магарким биров бу замон,

Вале халқ ичиндин фирор айламиш,
Ажаб навъ иш ихтиёр айламиш.

Тириклар аросиға қилмас убур,
Матофи эмас ғайри – эски қубур2.

Ҳамоно тирикларда кўрмай вафо,
Қубур аҳлиға айламиш иктифо.

Боши тож таркин қилиб ихтиёр,
Бўлуб тарк тожи билан бахтиёр.

Не маскан бўлуб кеча бир бум анга,
Не кундуз емак важҳи маълум анга.

Киши бирла йўқ мутлақо улфати,
Бўлуб халқ ғавғосидин кулфати.

Ниёз аҳли чун қилсалар ихтилот,
Қилур сўзда зоҳир гаҳи инбисот.

Насойиҳ дер элга бағоят муфид
Ки, оламдин элни қилур ноумид.

Сўз ичра бу тақриб тартиб этар
Ки, элни фано сори тарғиб этар!»

Скандар эшитгач дедиким: «Юрунг,
Ани қайда бўлса, топиб келтурунг!»

Равон ҳукм ила ҳар тараф сурдилар,
Топиб шоҳ базмиға еткурдилар.

Яланг эрди бошу, аёғи яланг,
Яқо чокидин кўкси доғи яланг.

Жаҳон шуғли гардига силкиб этак,
Тутуб ики илгига ики сўнгак.

Скандар анга эҳтиром айлади,
Ўз оллинда олий мақом айлади.

Деди: «Бу сўнгаклардин афсона айт,
Не сўрсам, жавобин анинг ёна айт!»

Деди: «Гўрлардин қилурда гузар,
Неча бу сўнгакларга солдим назар.

Замиримға лекин ниҳон қолди бу
Ки, шаҳнинг қаюдур, гадонинг қаюғ

Чу ўлганда бирдур бу ики матоъ,
Тирикликда невчун қилурлар низоъғ»

Келиб бу каломи Скандарга хуш,
Деди: «К-ей забоновари боркаш,

Сени топтим асру бийик нукталик,
Агар бор эса ҳимматинг ҳам бийик.

Сени кишварингда қилай аржуманд,
Бериб шоҳлиғ, поянг айлай баланд».

Деди: «Ҳиммат ўлмиш манга ҳамнишаст,
Сен истардек эрмас, вале асру паст

Ки, тарк айлабон фақр сармоясин,
Писанд этгамен шоҳлиғ поясин.

Емас рубъи маскунга рағбат манга,
Тилар тўрт сармоя ҳиммат манга:

Бири андин ўлди ҳаёти абад
Ки, йўқтур анинг интиҳосиға ҳад.

Яна бир: йигитликки топмай халал,
Қарилиқ била бўлмағай ул бадал.

Яна бир: ғинойи муаббаддурур
Ки, оллинда ифлосқа раддурур.

Яна: шодлиғким, йўқ онинг ғами,
Адам бўлғай ул сурнинг мотами».

Скандарни ҳайрат забун айлабон,
Деди, бош уётдин нигун айлабон

Ки: «Ей фаррухойину фархундарой,
Бу уқдангдин ул бўлди мушкилкушой

Ки, бу дайр аро топсанг огоҳлиқ,
Санга фақр берди, манга шоҳлиқ.

Агарчи мени айлади аржуманд,
Санга берди ҳимматни мендин баланд».

Гадойеки бўлғай бийик ҳиммати:
Анга паст эрур шоҳлиғ рифъати.

Чу ҳиммат баланд ўлди эрса фақир,
Кўзига эрур аср шоҳи ҳақир.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:04:47

ХVIII

ҲИКМАТ


Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, мақсудға қайси мақом яқинроқ ва ул мақом сари не навъ хиром муносиброқ ва Арасту йўқлуқ мақомиға йўл кўргузмак ва сабукборлиқ хироми оҳанги тузмак

Арастудин этти Скандар савол:
«Ки, эй фикратингға фалак поймол,

Не йўлдурки, мақсуд эрур манзили,
Не ишдурки маҳмуд эрур ҳосилиғ»

Деди: «Халқдин ўзни фард айламак,
Фано кўйи йўлинда гард айламак».

Деди: «Ул кишиким тавонгардурур,
Анга хайр кўпрак муяссардурур».

Амалнинг чу мақсуд аро дахли бор,
Тавонгарға кўпрак керак эътибор.

Бировким савоб этса кўпрак ҳусул,
Анга кўпрак ўлғай умиди вусул.

Деди: «Хайрким қилса аҳли манол,
Бу ишдин эмастур йироқ икки ҳол.

Бири улки: мавқеъдадур ул иши,
Ишин ғайри мавқеъ қилур ҳам киши.

Гар иш ғайри мавқеъда мавжуд эрур,
Киши ҳар неким қилди мардуд эрур.

Ва гар ўз еридадурур қилғани,
Не иш қилса мақбул тутсақ ани.

Неким аслдин топти маъзуллуқ,
Иши фаръ ила бўлди машғуллуқ.

Ерур роҳзан кимки огоҳ эрур,
Бу йўлда неким мосиваллоҳ эрур.

Биров шоҳ васлиға қатъ этса йўл,
Керак воқиф ўлса қароқчидин ул.

Қароқчиға бўлғон киши муттафиқ,
Қачон шоҳ базмиғадур мустаҳиқғ

Вале улки рафъ этти буду набуд,
Гумон қилмади Ҳақдин ўзга вужуд.

Ўзин чунки мақсуд аро қилди йўқ,
Ўзи қолмайин, қолди мақсуди-ўқ.

Гумон қилма мундин бийикрак мақом,
Киши анда чун етти, бўлди тамом».

Бу дурларниким сочти гавҳарфуруш,
Садаф оғзидек сойил ўлди хамуш.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:05:08

ХIХ

Искандарнинг салтанат тожидин саркашлик қилиб, хилофат тахтидин аёқ тортқони ва Рум аҳли бошларин оёғига қўюб, анинг мақдамидин тахт поясин баланд қилиб, тож қадрин аржуманд қилғонлари ва анинг адли айнининг қуёши била зулм шомининг хуффошин кўр этиб, жаҳонни ёрутқони ва зулм аҳлининг зулматдек олам юзидин қироқ тутқони


Гузоришқа улким, қалам қилди тез,
Қаламдин бу янглиғ бўлур нуктарез

Ки, чун Файлақус ўртадин чекти рахт,
Скандарға таслим этиб тожу тахт.

Скандарки донойи офоқ эди,
Билик ичра офоқ аро тоқ эди.

Анга тож ила тахт тушмай қабул,
Бу андешадин беҳад эрди малул

Ки, шаҳлиғда ҳаддин кўп офот эрур,
Не қилса фалакдин мукофот эрур.

Агар таркига кўнглини шод этиб,
Атонинг васиятларин ёд этиб.

Кўп ошуфта қилғоч ани бу миҳан,
Улусни йиғиб, тузди бир анжуман.

Чу яксар йиғилди шарифу вазеъ
Сўзе қилди оғоз беҳад бадеъ.

«Ки, эй қавмким, мулкунгиз келди Рум
Ки, оллимда ҳоло қилибсиз ҳужум.

Агар сарфароз ар сарафгандасиз,
Бори Тенгрига мен киби бандасиз.

Еман сиз киби, сиздин ўксук басе,
Атосиз, дил озурдае бекасе.

Атомни агар лутф айлаб Илоҳ,
Бу кишвар уза айлади подшоҳ.

Ҳамоно бу ишга сазовор эди,
Бу юк чеккали қуввати бор эди.

В-ар обову аждодима қилди Ҳақ,
Бу мулк аҳлиға ҳукмронлиқ насақ.

Алар доғи зебои тахт эрдилар,
Тавоноу ферузбахт эрдилар.

Вале мен эрурмен бағоят ҳақир,
Доғи салтанат амри беҳад хатир.

Бу ишга керактур тавоно киши,
Емас мен киби нотавоно иши.

Ерур тортмоқ шер чекконни мўр,
Юкин пилнинг айламак пашша зўр1.

Не бор шаҳлик айларга ният манга,
Не айлай десам қобилият манга.

Бу таклифдин чунки ранжурмен,
Агар айласам тарк – маъзурмен.

Чу мен айладим ажзим изҳорини,
Бу андешадин кўнглум озорини.

Сиз эмди ўзунгузга шоҳе топинг,
Бу кишварға кишварпаноҳе топинг.

Ҳар ишта замон аҳлининг фойиқи
Ки, то бўлғай ул шоҳлиғ лойиқи.

Қуёшдек қавиймеҳру равшанзамир,
Ва гар чиқса ашҳабқа офоқгир.

Адолат аро фасли наврўздек,
Сиёсатда барқи жаҳонсўздек.

Ириклик чоғи хасмға чорасоз,
Қотиғлиқ маҳалли раиятнавоз2.

Анга тахту давлатни маскан қилинг,
Бошин тож бирла музайян қилинг

Ким, ул ёғдуруб абри эҳсонини,
Ерамдек қилиб мулк бўстонини.

Аду хайлин ошуфтаҳол айласун,
Санам зулфидек поймол айласун.

Неча шуълаи фитна ёқса адув,
Қилич селидин урсун ул ўтқа сув.

Раиятқа қилса қаламзан ситам,
Қаламзаннинг илгини қилсун қалам3.

Мусофир йўли риштасин узмасун,
Қароқчи қаросини кўргузмасун.

Қилиб забт ила маҳкам ўғри йўлин,
Улус молидин қисқа қилсун қўлин.

Адам айласун зулм таълимини,
«Лам»и жаҳд этиб «лом» ила «мим»ини4.

Адолат қилурнинг топиб ҳолатин,
Фузун қилсун элга адув олатин.

Неким Ҳақ буюрмиш, бўлуб пайрави,
Ҳақ айтур улус илгин этсун қавий.

Бериб зулмгустарга фарсудалиқ,
Раиятқа еткурсун осудалиқ».

Тугатгач сўзин шоҳи равшанзамир,
Улус чектилар ҳар тарафдин нафир

«Ки, эй хусрави одили додгар,
Нега айладинг бизни фарёдгарғ

Етар чоғда адлингдин элга наво,
Бу янглиғ недин зулм кўрдунг равоғ

Не сўзлар эдиким баён айладинг
Ки, бу халқ бағрини қон айладинг.

Бу сўзлар дегунча, оқиз қонимиз
Ки, бўлсун йўлунгда фидо жонимиз!

Сен ўлғунча бу эл бошидин йироқ,
Йироқ бўлсалар жонидин яхшироқ.

Санга гарчи жонбахш келди калом,
Яқин эрдиким айлагай қатли ом5.

Сену салтанат тарки – сўзму бўлур,
Бадилингни кўргучи – кўзму бўлурғ

Бугун олам ичра сен ул шоҳсен
Ки, афлок сирридин огоҳсен.

Жаҳон ичра сен билмаган йўқ улум,
Билур олам аҳли, неким аҳли Рум.

Фалак шамъи ройи муниринг сенинг,
Малойик чароғи замиринг сенинг.

Жаҳон кўрмаган сен киби хусраве,
Қуёшталъате, Муштарий6 партаве.

Қилиб адл ройингдин андоқ зуҳур
Ки, гул бирла хуршиддин атру нур.

Вужудингда пинҳон хирадёрлиғ,
Жамолингда пайдо жаҳондорлиғ.

Бу ҳимматки зотинг аро бордур,
Санга Рум султонлиғи ордур.

Билурбизки бу мулк эрур кам санга,
Умид улки, тушгай жаҳон ҳам санга.

Фалак сайридин ошкору ниҳон
Ки, ҳукме ёзилмиш: сенингдур жаҳон.

Яна кимса фармонраво қилмағил,
Жаҳон аҳлини бенаво қилмағил.

Агар сен бу ишни қабул этмагунг,
Бу мулк аҳли фарёдиға етмагунг.

Қўюб мулки маврусинга ёнани,
Раво кўрсанг уй ичра бегонани.

Қила олмайин бу бало ихтиёр,
Боримиз қилурбиз жало ихтиёр!

Чу тушсак гадолиққа ҳар мулк аро,
Худо сўрғуси сендин ул можаро».

Бу сўз деб улус бўлдилар ашкрез,
Бош айлаб яланг, чектилар рустахез.

Скандарки мундоқ аломат кўруб,
Аломат демайким, қиёмат кўруб.

Пушаймон бўлуб деган ақволиға,
Бузулди басе кўнгли эл ҳолиға.

Солиб ул сифат сидқ ойин сифот,
Дегандин анинг кўнгли ичра уёт.

Ҳам атбоининг яхши ниятлари,
Яна ҳам атоси васиятлари

Аён этти бир навъ таъсир анга
Ки, бермак маҳол эрди тағйир анга.

Бўлуб хотири ҳаддин ортуқ малул,
Улус илтимосини қилди қабул.

Ризо зоҳир этгач, шаҳи навжувон,
Арастуйи7 фарзона қўпти равон.

Олиб тожни айлабон аржуманд,
Анинг бошидин айлади сарбаланд.

Равон тутти айтиб сано, бир қўлин,
Балиноси8 доно яно бир қўлин.

Ики ганжи ҳикмат ани йўлдабон,
Чиқордилар авранг уза қўлдабон.

Топиб мақдамидин бийик поя тахт,
Қуёш боши узра солиб соя бахт.

Арасту била ўқ, Балинос эди
Ки, бу Хизр эди, ул бир Илёс9 эди.

Халойиққа юзланди бир инбисот
Ки, ўлтургали етти муфрит нишот.

Нисор ул қадар сочти яхши-ямон
Ки, қилди нужум арзни осмон.

Ададсиз сурур аҳлиға бўлди сур,
Анингдекки сур аҳли қилди сурур.

Чу Искандари меҳр ўлуб пардапўш,
Шафақ бодасин топти қилмоққа нўш.

Тарабдин фалак қилди ҳоли анга,
Янги ойни жоми ҳилолий анга.

Скандар баруманд ўлуб бахтидин,
Шабистонға кирди тушуб тахтидин.

Гулу сабза узра тузуб тоза базм,
Майи лолагун ичгали қилди азм.

Қадаҳ партавиким дамо-дам тутуб,
Шабистонни хуршиддек ёрутуб.

Дебон сўз, дегач шоҳи гардунжаноб,
Жавобин Арастуйи ҳикматмаоб.

Суруб нукта ҳар сори донишвари,
Билик ичра алломаи кишвари.

Не ҳикматдин айру қадаҳ гардиши,
Не жуз илми ҳикмат такаллум иши.

Нукотким шаҳи комёб айтибон,
Анга нукта аҳли жавоб айтибон.

Зуҳур айлабон гарчи айшу тараб,
Вале сарбасар маҳзи илму адаб.

Чу ҳар илмдин бўлди гуфту шунид,
Димоғини шаҳнинг қизитти набид.

Қўпуб чиққали майл кўргузди хайл,
Кўзи шоҳнинг уйқуға қилди майл.

Бўлуб уйқу чун улча матлуб ўлуб,
Ёрим кеча ҳам сажда марғуб ўлуб.

Ибодат учун шоҳи яздонпараст,
Ўзин хас киби қилди туфроққа паст.

Иши йиғлаю узри мофот эди,
Анга тонгғача бўйла авқот эди.

Қуёш чун қилиб авж оҳангини,
Ёрутти яна чарх аврангини.

Кавокиб топиб ул ёруқдин зарар,
Бори учтилар ул сифатким шарар.

Скандар яна тахтин айлаб мақом,
Халойиққа ҳукм айлади бори ом.

Улус қилдилар хизматиға ҳужум,
Қуёш теграсида нечукким нужум.

Йиғилғоч улус шаҳ қилиб ибтидо,
Халойиққа сўз мундоқ этти адо:

«Ки, берди манга додгарлик Илоҳ,
Бор  эрса халойиқ аро додхоҳ,

Келиб оллима арзи ҳол айласун,
Ўз аҳволини қийлу қол айласун!

Қошимда сўзин арз айлар замон,
Мени бир ўзи янглиғ этсун гумон.

Не тахтимдин ўлсун анга даҳшате,
Не тожимдин ўлсун анга ваҳшате.

Не шаҳ деб мени айласун изтироб,
Не мақсуд адосида қилсун шитоб.

Аён айласун реши дарду ғамин,
Ёқай дод бермак била марҳамин».

Улус бошлади арзи ҳол айламак,
Скандар била қийлу қол айламак.

Саҳардин анга тегруким истиво,
Сўруб, халқ дардиға қилди даво.

Киши қони тўкканни бўйнин уруб,
Қўлин кестурурнинг, қўлин кестуруб.

Бериб дод мазлуми ғамхораға,
Қилиб раҳм марҳуми бечораға.

Қилиб зулм аҳлин қаро ерга паст,
Аларғаки, мазлум эрур зердаст.

Хуш ул шаҳки зулм аҳлин айлаб нигун,
Жафокаш жафогарни кўргай забун.

Бу янглиғ қўюб адл бунёдини,
Ярим кунгача берди эл додини.

Атоси замонида ҳар навъ иш
Ки, андин халойиққа озор эмиш,

Тамомин улус бошидин қилди дафъ,
Етишсун деб андин халойиққа нафъ.

Яна шоҳлар ҳодис этган русум
Ки, бедод эмиш эл аро бу умум.

Алар тарҳини бузди бунёддин,
Халойиқни қутқорди бедоддин.

Адолат тариқини фош айлади,
Сиёсат анга дурбош айлади.

Раиятқа маълум этиб эҳтиёж,
Ики йил алардин кўтарди хирож.

Амал аҳлиға қилди машғуллуқ,
Ёмонларға еткурди маъзуллуқ.

Вале яхшиға тақвият айлади,
Яна яхшилар тарбият айлади.

Яна нархларға қилиб иштиғол,
Оғир сотқучиға бериб гўшмол.

Туз айлаб тарозу ики бошини,
Темурдин ясаб, муҳр этиб тошини.

Қари ҳам темурдин анга бўлди хос
Ки, эл бўлди кам газ олурдин халос.

Қапонни ҳам ул ихтиро айлади,
Қиёс ичра рафъи низо айлади.

Яна тузлук изҳориға тузди кайл
Ки, эл қилмағай эгрилик сори майл.

Яна тузди олтун тарозусини,
Қавий айлабон адл бозусини.

Мароҳил аро қўйди раҳдорлар,
Йўл аҳлин хатардин нигаҳдорлар.

Адолат қўлин тутти андоқ бийик
Ки, топти амон арслондин кийик.

Карак хайлиға қарчиғай дармиён,
Алар жўжа янглиғ, бу бир макиён.

Ярим кунгача адл ила дод эди,
Яна кун сўнгғи яхши бунёд эди.

Бу янглиғ чу оз вақт тузди русум,
ғани бўлдилар адлидин аҳли Рум.

Кетур соқиё, тўлдуруб жоми адл
Ки, кўргузди Искандар айёми адл!

Таодул била тут ани беҳамол,
Ичарда манга гарчи йўқ эътидол.

Муғанний, навода тузуб муътадил,
Навосозлиқ қил манга муттасил.

Қулоғимға дилкаш садое етур,
Мени бенавоға навое етур!

Навоий, таодулдин этма удул,
Қабул аҳлидин гар тиларсен қабул!

Чу одил шаҳ илгидин ичгунг аёқ,
Неча эътидол асрасанг яхшироқ.

Нечукким, эрур адл шаҳларға зеб,
Ерур ҳам гадо, хокираҳларға зеб.

Шаҳеким, адолатдур онинг иши,
Тенг эрмас анга шоҳлардин киши.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:05:17

ХХ

Адолат айни таърифидаким, салотиннинг зулумоти зулми орасида «айнул - ҳаёт» жовидонийдурур ва ичганга зилоли зиндагоний еткурур

Не асмоким, ул Ҳақ сифотиғадур,
Агар фикратинг ҳар бир отиғадур.

Не амреки бўлғай сифат дохили,
Ҳақ отидур ул амрнинг фоили.

Карам фартидиндур карим ўлмоғи,
Тараҳҳум кўпидин раҳим ўлмоғи.

Агар вожиду можид эт эътибор,
Агар Ҳайю Қайюм бир ҳукми бор.

Вале оти асмода одил эмас,
Ўқур чоғда эл они одил демас.

Адолатқа етганда қилмиш Худо,
Ўз отини «Ал-адл» бирла адо.

Бу отиға кўпрак учун эҳтимом,
Анинг бирла оламға берди низом.

Не шаҳким, анинг адл кирдоридур,
Десам, йўқ ажабким, Худо ёридур.

Бу маънидин эркинки, оламда шоҳ
Ки, дерлар ани халқ зилли Илоҳ.

Гар афъоли мардуду мақбул эмас,
Булардин қиёматда масъул эмас.

Ерур адлким, Қодири Зул-жалол,
Қиёмат куни андин айлар савол,

Агар адл йўқ ошкору ниҳон
Яқин билки, зеру забардур жаҳон.

Ануширвон1 гарчи кофир эди,
Вале адл зотида зоҳир эди.

Ўрун гарчи кофирға дўзахдурур,
Анинг адлдин ўрни барзахдурур.

Агар куфр ризвон сори қўймади,
Вале адл нийрон сори қўймади.

Ул ўтгандин ар минг йил андозадур,
Адолатдин овозаси тозадур.

Ерур турфа буким, салотин аро,
Қаю адл этар кишвари дин аро.

Қилурда сифат адлу инсофини,
Ниҳоятқа еткурмак авсофини,

Демаклик эмас «ҳукмрони замон»,
Демактур «Ануширвони замон».

Ажаброқ буким, улки бу оти бор,
Бу ташбиҳ бирла мубоҳоти бор.

Не сўздинким ўтти эрур бу ажаб
Ки, кавнайн шоҳи – Расули араб.

Шаҳеким, русул келди хайли анинг,
Бори офариниш туфайли анинг.

Қилур чоғда Ҳақ шукри изҳорини,
Магар бу сифат сурди гуфторини

Ки: «Султони одил замонида даҳр,
Вужудум била берди оламға баҳр.

Манга чун валодат замони эди,
Улусқа адолат замони эди».

Ҳадисида ҳам бу башоратдурур
Ки, адл аҳли сори ишоратдурур.

Ки, адл ичра ўтганга бир соати,
Ерур беҳки, жинну башар тоати.

Яна ҳам ҳадиседурур бу саҳиҳ
Ки, айлабдур они баёни фасиҳ:

«Қолур куфр аро қолса обод мулк,
Бўлур зулм агар бўлса барбод мулк».

Шаҳ ар куфр аро адлин этса равон,
Тузар мулкин андоқки Нуширавон.

Ва гар дин аро зулм паррон қилур,
Бу шаҳлардек оз чоғда вайрон қилур.

Шаҳеким қилур хайли инсонға амр,
Ҳақ этмиш анга адлу эҳсонға амр.

Агар зулм қилса эрур неча ҳол
Ки, жониғадур борча онинг вубол.

Бировким Ҳақ амриға осий бўлур,
Неким қилса журму маосий бўлур.

Яна бир буким айлаб ўзни сафиҳ,
Ҳақ ахлоқиға хулқи қолмас шабиҳ.

Яна буки элга солиб изтироб,
Қилур зулми ободларни хароб.

Яна улки, чун зулме мавжуд ўлур,
Бори халқ кўнглига мардуд ўлур.

Не мардудлуқким, бўлур эл иши –
Туну кун анинг жонининг қарғиши.

Не дамким урар халқ нуқсониға,
Қилур тез дўзах ўтин жониға.

Улус душмани деса бўлмас ани
Ки, бор ул ҳақиқатда ўз душмани.

Неча зулмким элга золим қилур,
Ўз-ўзига кўпрак қилур – Ҳақ билур.

Не золимки, бир кимсага зулм этар,
Ики фоида зулмкашга етар.

Бир улким, қиёмат куни ажри бор,
Ангаким бу зулм айламиш, зажри бор.

Яна буки, мазлум эрур от анга,
Киши айламас зулм исбот анга.

Вале кимсаким зулм анга комдур,
Бу оламда мардуду бадномдур.

Макон чун қилур ўзга олам сори,
Ўтар бетаваққуф жаҳаннам сори.

Қаю шоҳким адлдин фард эрур,
Ҳам ўз жониға зулмидин дард эрур.

Кивурса ўзин одил эл сониға,
Не зулм элга айлар, не ўз жониға.

Агар билса шаҳ адл этар ҳирфасин,
Нечук бергай ўз илгидин сирфасин.

Неча сирфадин шаҳ керактур йироқ,
Бу ерда вале сирфаси яхшироқ.

Шаҳеким, анга адл бўлғай қилиқ,
Ерур айласа сирфа бесирфалиқ.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:05:36

ХХI

Маҳмуд ҳикоятиким, ажал оғир уйқусиға борғондин сўнгра Масъуднинг тушига кирди ва адолат айнин пайдо қилур учун анга пандлар берди ва насиҳат зилолидин анинг юзига бир сув урдиким, ани ғафлатуйқисидин сескандурди


Ешиттимки, Маҳмуди1 ғозийға даҳр
Чу жоми ҳаёт ичра ҳал қилди заҳр.

Қилиб «иржии» нағмасин истимоъ,
Ружуъ этти оламға айлаб видоъ.

Жаҳондин узар чоғда пайвандини
Валиаҳд этиб эрди фарзандини.

Чу ул айлади тарки дори фано,
Фироқида ўғлиға эрди ано.

Ҳамоно лақаб эрди Масъуд анга,
Кириб тушга бир кеча Маҳмуд анга,

Ўғулға ажаб навъ қилди зуҳур,
Бошидин-аёғиғача ғарқи нур.

Бўлуб турфа боғе анинг маскани,
Дема боғким, равзанинг гулшани.

Дамо-дам фузунроқ нишоти анинг,
Ошиб ҳар замон инбисоти анинг.

Зумурраддин оллида ҳавзеки, ақл
Келиб ожиз авсофин айларда нақл.

Мудаввар келиб чархи ахзар киби,
Суви лавну таъм ичра кавсар киби.

Қироғида ул ҳавзнинг бир дарахт,
Солиб шоҳ уза соя андоқки бахт.

Қилиб паст тубо қадин пояси,
Ҳамул равза саҳнин тутуб сояси.

Яна равзанинг сабзаси заъфарон,
Иси хасталар жисмидин заъфрон.

Тамошосидин кўзга ёруб чароғ,
Муаттар бўлуб атри бирла димоғ.

Кўруб шоҳ Масъуд бу турфа ҳол,
Ўпуб ер атосидин этти савол

Ки: «Султонлиғинг ичра неттинг экин
Ки, бу навъ манзилға еттинг экинғ»

Деди: «Ул замонким, жаҳондор эдим,
Адолат қилур фикрида бор эдим.

Чекар чоғда Ҳиндустонға  сипоҳ,
Чу ул ноҳият бўлди оромгоҳ,

Дедим эмин ўлсун черикдин бу мулк,
Ситамға узотур иликдин бу мулк.

Мунодидин англаб бу ҳукмумни хайл,
Манга бўлди сайр айламак сори майл.

Қилиб беша тавфиға ҳар ён назар,
Ки, ногаҳ бир эл сори солдим гузар.

Жазира аро неча уйлук киши,
Келиб заъф ила ажз аларнинг иши,

Йиғочу қамишдин ясаб хонумон,
Ани сандалу зарҳал айлаб гумон.

Уй ичра гилем ўрнида бўрё,
Келиб боғу бўстон бузуқ қўрё.

Ўтар чоғда наззора айлаб муни,
Етишти қулоғимға мазлум уни.

Ҳамул ун била маркаб эттим равон,
Чу еттим, ажузе эди нотавон.

Бузуб қўрёсин черикчи кириб,
Уйидин неча шох ўтун ойириб,

Ўтунни уйидин чиқорғон замон,
Солиб тўбра ичра доғи сомон.

Яна бир аёғ ҳам олиб бадсигол
Ки, ул зарф бор эрди яшил сафол.

Буларни олиб золими тундхў,
Чиқарда йўлуқти манга рўбарў.

Жадал айлабон додхоҳи била,
Келиб ул ики-уч гувоҳи била.

Чу билдим анинг зулму яғмосини,
Иёсига қайтардим ашёсини.

Яна қўрёсини найбаст этиб,
Не айрилғонин борча пайваст этиб.

Дедим, боғлабон золим илгини руст,
Осиб бўғзидин ул уй оллида чуст.

Чу ашёсини олди золи нажанд,
Ҳамул дам сипаҳ сори сурдум саманд.

Мен этган замон тарки дори ғурур
Ки, бўлди мақомим бу дори сурур.

Ниҳоятсиз эрди гуноҳим менинг,
Бу иш бўлди охир паноҳим менинг.

Хитоб ўлди, к-ей осийи боргоҳ
Ки, умрунгда қозғонмадинг жуз гуноҳ.

Неча ҳаддин ортуқ гунаҳкорсен,
Томуғ шуъласиға сазоворсен.

Ҳамул адлким тутти сендин вужуд,
Гуноҳинг боғишланди буду набуд.

Вале ҳар не иш қилғонинг беғараз
Топибдур бу оламда бир-бир эваз.

Тузаттинг чу ул золға қўрё,
Йўқ эрди бу феълингда рўю риё.

Анинг муздидур бу риёзи биҳишт,
Ели мушксо, гарди анбарсиришт.

Ики шох ўтунким, ани олди зол,
Ерур музди бу нахли тубо мисол.

Яшил зарфким, айладинг рад анга,
Еваздур бу ҳавзи зумуррад анга.

Етаклик сомонинки олди ажуз,
Еваздур анга заъфарон бирга юз.

Қатил этганинг золими шумни
Ки, қутқординг ул хаста мазлумни.

Анинг музди бўлди ҳаёти абад,
Мақосидга йўқ бу ҳаёт ичра ҳад.

Бу савдодин ар воқиф ўлса киши.
Қачон адлдин ўзга бўлғай иши.

Агар адл оламда тутмас вужуд,
Пушаймонлиғ этмас бу оламда суд.

Сангаким бу соат эрур дастрас,
Бу иш касбидин тинмоғил бир нафас.

Дамеким, шаҳ ўз адлидин фард эрур,
Анга ул даме бедаво дард эрур.

Чу Масъуд уйғонди ул уйқудин,
Фароғат топиб хотири қайғудин.

Адолат тариқин шиор айлади,
Ато буйруғин ихтиёр айлади.

Қаю шаҳки адл этса Масъуддек,
Не тонг Ҳақ насиб этса Маҳмуддек.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:05:44

ХХII

ҲИКМАТ


Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, адолат натижаси не навъ ишлар бўла олғайким, ул натижа умидига киши ул йўлға қадам солғай ва Арастуға жаҳонкушойлиқ тили очилмоқ ва адл натижаси жаҳонгирлик эркинин собит қилмоқ ва одилға ул жаҳон саодати ҳам топилмоқ


Яна шоҳ Арастуға қилди хитоб
«Ки, эй донишойину ҳикматмаоб!

Шаҳеким эрур адлнинг жозими,
Не ишлар экин адлнинг лозимиғ»

Деди: «Шаҳки адл ўлса ойин анга,
Мусаххардурур дунёю дин анга.

Бу оламда бўлмоғлиқ офоқгир,
Яна олам аҳлида жаннатсарир.

Бу олам олурни бурун шарҳ этай,
Яна ўзга оламға доғи етай.

Шаҳеким анга адл бунёд ўлур,
Натижа буким, мулки обод ўлур.

Чу мулк ўлди ободу халқи ғани,
Яқиндурки, маъмур ўлур махзани.

Чу махзанни бу навъ маъмур этар,
Сипоҳиға бешак мавожиб етар.

Сипоҳи қачон шаҳға  толиб келур,
Адусиға, шак йўқки, ғолиб келур.

Қачон бир адусини паст айлади,
Анинг мулкини зердаст айлади.

Ики мулк афзун қилур қувватин,
Яна хасмининг синдурур шавкатин.

Бу тартиб ила чунки тарҳин солур,
Ажаб йўқ, агар даҳр мулкин олур.

Яна улки чун адли зоҳирдурур,
Бори қавм ила хайли шокирдурур.

Сипоҳийси гар тиғ урар беадад,
Раият дуо бирла айлар мадад.

Қачон қилди минг хасми кинхоҳ ўқи,
Ярим кеча қилғонча бир оҳ ўқи.

Яна улки чун адл бўлмиш фани,
Аду хайли доғи тиларлар ани.

Раоёси тунлар илик очибон,
Сипоҳийси бориб анга  қочибон.

Биров топса бир ишга мунча сабаб,
Жаҳонгир бўлмоғлиғи не ажабғ

Бу бир муддао чунки топти вуқуъ,
Яна бирга эмди қилойин шуруъ.

Биров Тенгрига илтижо келтуруб,
Чу адл амр қилмиш бажо келтуруб.

Олиб мулкидин ранжу фарсудалиқ,
Халойиққа еткургай осудалиқ.

Тааммул қилиб адлу эҳсониға,
Дуо қилса офоқ эли жониға.

Натижа мунга ғайри ғуфрон эмас,
Жазойи амал бўлмай имкон эмас.

Бу олам доғи бўлди, ул ҳам анга,
Ики кавн мулки мусаллам анга».

Чу хатм этти донои бисёрдон,
Жавобини топти шаҳи кордон.

Ҳаким айтуридин чу касб этти нафъ,
Бори шубҳаси кўнглидин бўлди рафъ.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:05:53

ХХIII

Искандар ишларининг тафсилини ижмол била дейилмак ва ул ижмолнинг мужмалотин тафсил қилмоқ ва Доронинг расули анга олтун байза тилай келиб, пўлод найзадек итик сўзлар жавоб топиб бормоқ ва ул синон ламъасининг барқи анинг хирмани сабриға ўт солмоқ ва кунжуд била гўй ва чавгон йибормаги ва Искандар ул чавгон била гўй уруб кунжудни қушлар термаги


Бу янглиғ деди мўбади нуктасанж1,
Ки, тарих илмиға кўп чекти ранж.

Ки, чун қилди ул шоҳи навхоста,
Адолат била мулкин ороста.

Ҳаким, ўйлаким кўргузуб эрди йўл,
Адолат ҳавосин билиб эрди ул.

Ки, олам олурға бўлур мунтаҳи,
Бу сўз фикрида хотири огаҳи.

Тааммул қилур эрди ҳаддин фузун,
Чекар эрди андиша торин узун.

Чу адлу шижоат анга ёр эди,
Яна рой ила ҳикмати бор эди.

Қуёшдек сипеҳр узра  тортиб алам,
Юруб олди олам юзин якқалам.

Ул ишларки ул қилди офоқ аро,
Киши қилмади бу куҳан тоқ аро.

Бу аъжубаларким анга берди даст,
Жаҳондорлар қадри топти шикаст.

Неким қилди ул деса, айтай, киши,
Туганмас ўқуб қарнлар ул иши.

Бори қилғонин демак осон эмас,
Деганга тугатмаклик имкон эмас.

Муносиб бу келдики ҳар ҳол ила,
Десам, аввал аҳволин ижмол ила

Ки, комим раво айламиш бўлғамен,
Ҳадисин адо айламиш бўлғамен.

Яна қиссасиға тааққул қилиб,
Таворихиға кўп тааммул қилиб.

Умурида улча ғаройибдурур
Ки, ул ишта кўпрак ажойибдурур.

Жудо айлабон кизб олойишин,
Анга айласам назм оройишин2.

Ҳамоноки ул шоҳи давлатпаноҳ,
Бурун Рум тахтиғаким бўлди шоҳ.

Мухолифқа қасди ҳалок айлади
Ки, аъдодин ул ерни пок айлади.

Черик чекти андин сўнг истаб кушод,
Жаҳон ичра айларга фатҳи билод3.

Бурун тортибон разм учун тиғи кин,
Юруб айлади азми Мағриб замин4.

Қилиб Зангбор5 аҳлига чийралик,
Юди тиғ суйидин ул тийралик.

Яна бўлди Доро6 била ҳамнабард
Ки, бадхоҳдин кўкка еткурди гард.

Яна мулк очмоқта қилмай даранг,
Юруб фатҳ қилди билоди Фаранг7.

Чу бўлди мутеъ анда бўлғон улус,
Қирим бирла фатҳ айлади Андалус8.

Ёниб Миср фатҳиға қилди ситез,
Сипеҳр они Миср узра  этти азиз.

Кўруб табъи ул марзни ошно,
Қилиб анда Искандария бино.

Чу Зардушт9 дафъиға қилди ғулу,
Алар ўтиға тиғ ила урди су(в).

Ироқи Ажам сори қилғач хиром,
Наво топти оҳангидин ул мақом.

Ироқи Арабға чу сурди саманд,
Қудумидин ўлди ул эл баҳраманд.

Яна айлади азми Шому Ҳалаб,
Насиб ўлди ул ерга кому тараб.

Яман сори чиқти нечукким Суҳайл10,
Ақиқ ўлғали тошлари қилди майл.

Ер ўпмакка чун Макка азми қилиб,
Қабули учун ул эшик очилиб.

Қилиб азм андин савоҳил сари,
Қўюб юз ажойиб мароҳил сари.

Яна айлабон Форс фатҳиға азм,
Муяссар бўлуб, айламай кину разм.

Очилғоч булар шоҳи фархундафол,
Саодат била қилди азми Шимол.

Чу мулк олғали даъбу хў разм этиб,
Таважжуҳ била фатҳи Хоразм этиб.

Чекиб раъяти меҳри ишроқни,
Ёруқ айлабон Дашти Қифчоқни.

Чу бу ноҳиятдин инонтоб ўлуб,
Инонгири Сақсину Сақлоб ўлуб.

Чу озим бўлуб жониби Осу Рус,
Бўлуб юзлари ваҳмидин сандарус11.

Тушуб Чаркасу Гуржа12 сори йўли,
Бўлуб борча гуржию чаркас қули.

Шимол аҳлин эҳсонға ғарқ айлабон,
Таважжуҳ қилиб азми Шарқ айлабон.

Чу манзил қилиб мулки Фархорни,
Кесиб ул гулистонда ҳар хорни.

Чу маъбар бўлуб Мовараннаҳр анга,
Ясолиб Самарқанддек шаҳр анга.

Чигил бирла Яғмодин айлаб убур,
Нечукким, чамандин сабову дабур13.

Юруб Чинға бўлғонда маснаднишин,
Камар боғлаб оллинда Хоқони Чин.

Яна Ҳинд сори қилиб турктоз,
Бўлуб Кед қуллуқ била чорасоз.

Бузуб Ҳинду Чин ичра бутхоналар,
Ясаб тоат аҳлиға кошоналар.

Чу рафъ айлабон куфр янглиғ уюб,
Бериб раҳнавардиға азми Жануб.

Ўтиб Синд ила Кечу Мукрон сори,
Ҳам андин қилиб азм Кирмон сори.

Хуросон ҳавосида топқач ҳаёт,
Ясаб анда шаҳре нечукким Ҳирот.

Сипоҳон сари дашт қилғонда  тай,
Бино айлабон шаҳре андоқки Рай.

Чу фатҳ ўлди оламдағи марзу бум,
Кўнгул жамъ этиб айлади азми Рум.

Неча вақт ўлуб айш ила жомгир,
Кўнгул топмади анда оромгир.

Яна қатла оламни сайр айлади,
Мамоликда бунёди хайр айлади.

Ғариб ишларидинки йўқ анга ҳад,
Бири эрди яъжуж оллиға сад.

Масоҳат қилиб борча офоқни,
Не офоқким, чархи нуҳ тоқни.

Чу қилди масоҳат масолик аро,
Йиғоч этти таъйин мамолик аро14.

Танобеки, массоҳ қилди қулоч,
Қилиб ўн ики минг қари бир йиғоч15.

Анинг саъйидин топти бори сабил
Нишоне қачон бир йиғоч ўлса мил16.

Манозилда тарҳи работ айлади
Ки, андин мусофир нишон айлади.

Чу маъмурани тузди қилмай даранг,
Тенгиз майли қилди, нечукким наҳанг.

Су узра суруб бениҳоят кема,
Солиб анда бори кераклик нима.

Неча йил сув узра хиром айлади,
Жазойирда гоҳи мақом айлади.

Ҳақ эҳсонидин баҳри зохир аро,
Билодиким эрди жазойир аро.

Борин фатҳ қилди сув узра юруб,
Бирин чун олиб, илгарирак суруб.

Чу ер қолмади олмоғон суда ҳам,
Бу ишлар била бўлмай осуда ҳам.

Су мавжи киби изтироб айлади,
Муҳит ўртасиға шитоб айлади.

Чу бўлди ери нуқтагоҳи Муҳит,
Қуйи суву устун сипеҳри басит.

Қилиб сув тубин кўрмак андишае,
Ҳамул ҳикмат аҳли ясаб шишае.

Кириб шишаға ранжу ташвир ила,
Анинг оғзини беркитиб қир ила,

Танобеки, бўлғай неча минг қари,
Ешилган, келур чоғда дарё сари.

Бир учин қилиб шиша давриға руст,
Яна бир учин туттуруб элга чуст.

Бу янглиғ қилиб чўкти дарё қуйи,
Ани қаъриға чекти дарё суйи.

Ғаройибки дарёда бўлғай ниҳон.
Анга зоҳир ўлди жаҳон дар жаҳон.

Алардин раво айлабон комини,
Кема ичра қўйди яна гомини.

Ва лекин бу сўзда эрур ихтилоф,
Ерида демакдин эмасмен маоф.

Яна азм қилди қуруғлуққа бот,
Чиқиб айлади азми оби ҳаёт.

Қоронқуда айлаб ёруғлуқ талаб,
Ани топмайин қойтти хушклаб.

Қуруғлуқ аро Хизр ўлуб раҳбари,
Тенгиз ичра Илёс эди ёвари.

Бу ишлар қилибким, киши қилмайин,
Кишидин бу навъ ишлар айтилмайин.

Валоят қилиб Тенгридин мултамас,
Нубувватқа доғи топиб дастрас.

Бўлуб онча давлат муяссар анга,
Яна онча кишвар мусаххар анга

Ки, сабтиға йўнса киши хомае,
Керактур рақам топса «Шаҳнома»е.

Ва лекин бу дафтарда гунжойиши,
Емас сиққудек борча оройиши.

Заруратдин алқисса ҳар ҳол ила,
Анинг қиссасин сурдум ижмол ила.

Адо бўлди ҳар байт аро дафтаре,
Ҳар уй ичра қилдим ниҳон кишваре.

Тамоми бу эрдики, қилдим адо,
Вале эмди тавфиқ берса Худо,

Сунуб панжа куллий ише сори қўл,
Қилай назмким, асл бўлғай ҳамул:

Алардин бири эрди Доро иши
Ким, ул навъ иш ёд бермас киши.

Бу навъ эрди ул ким малик Файлақус
Ки, Рум аҳли эрди анга хокбўс.

Жаҳонхусрав ул чоғда Доро эди,
Анга шоҳлиғ ошкоро эди.

Каёнийлар ўрнида офоқгир,
Келиб пушт-барпушти соҳибсарир.

Умурида ойини Луҳросбий,
Сипоҳида  қонуни Гуштосбий.

Бўлуб кўп Каёний иш иҳдос анга,
Тегиб Баҳманий мулк мерос анга.

Жаҳонбонлиғ амрида Хусравнажод,
Ангачаки Кайхусраву Кайқубод.

Жаҳон мулкида мустақил подшоҳ,
Анга топшуруб шоҳлар тожу кох.

Мамоликда ҳар соҳиби тахту тож,
Анга еткуруб пешкаш, ё хирож.

Бири Файлақус эрди ул хайл аро,
Хирожини бергучи беможаро.

Хирож ул нимаким муқаррар эмиш,
Ҳамоноки минг байзаи зар эмиш.

Чу ул қилди дайри фанодин хиром,
Скандар анга бўлди қойим мақом.

Бор эрди чу мулк ўлди тайин анга,
Бу янглиғки шарҳ эттим ойин анга.

Ҳам аввалғи йил тортибон тиғи кин,
Қилиб Занг шоҳи била биғи кин.

Топиб тиғининг барқи чун иштиол,
Куюб занги андин нечукким зугол17.

Тўкуб эрди қон онча ул хайлдин
Ки, занг аҳли рухсори ул селдин,

Қаро доғлардек бўлуб ошкор,
Бўлуб ер юзи, ўйлаким лолазор.

Ики-уч йил ичра неча бўйла разм,
Қилиб эрди ул шоҳи фархунда азм

Ки, борида аъдоси манкуб эди,
Кириб илгига улча матлуб эди.

Бу фурсатда фатҳ айлаган марзу бум,
Бўлуб ики-уч ончаким мулки Рум.

Қилиб хайлин аъдоға андоқ далер
Ки, бўлғай қулон қасдида нарра шер.

Шукуҳи ошиб баҳри заххордин,
Ливоси ўтуб чархи даввордин.

Қилиб тиғи барқи жаҳонсўзлуқ,
Юзи машъали оламафрузлуқ.

Хаёли аро урмайин тобу печ,
Жаҳонгирлик фикридин ўзга ҳеч.

Не офоқни ўзига кенг кўруб,
Не офоқнинг шаҳларин тенг кўруб.

Атоси вафотидин уч йил ўтуб,
Иши лек ўн онча рифъат тутуб.

Бу уч йил аро кўнглига етмайин,
Хаёлиға балким хутур этмайин

Ки, Дороға бўлғай иши эҳтиёж,
Анга худ не этгайки, бергай хирож.

Бировким азалдиндурур рифъати,
Ўзидек рафеъ-ўқ эрур ҳиммати.

Буким бўлғуси хасм Доро анга,
Керак зоҳир этмак мадоро анга.

Ва ё мулку жоҳиға қилмоқ назар,
Анинг кўнглига мутлақ этмай гузар.

Қачон қилсалар кин ики нарра шер,
Яқинким, бўлур навжувонроқ далер.

Қачон кин чоғи бўлғай андешаси
Ки, кўпракдурур хасмнинг пешаси.

Ики аждаҳо бўлсалар кинасанж,
Тафовут не, кўпрак эса ерда ганж.

Тенгизда балиғ бўлса ҳаддин улуғ,
Наҳанг ўлмас осебидин қайғулуғ.

Скандаргаким ёвар афлок эди,
Бисот ичра ҳар кун тарабнок эди

Ки, Доро қошидин етишти расул,
Анинг остониға қилди нузул.

Парастандалардин чу бор истади,
Ани оллиға шаҳриёр истади.

Қадам урғоч-ўқ кўрди чун шоҳни,
Супурди юзи бирла даргоҳни.

Парастандалиқ расми чун соз этиб,
Сўзига дуони сароғоз этиб.

Дуоеки, бўлғай  сазовор анга,
Жулус амри айлаб жаҳондор анга.

Чу ўлтурди қосид тикиб ерга кўз,
Не ёро анга сурмайин дерга сўзғ

Скандар шукуҳи қилиб лол ани,
Қаю лолким, дангу беҳол ани.

Қилиб шоҳ андин бу маънини фаҳм
Ки, фарру шукуҳи анга солди ваҳм.

Сўз айтиб, анинг сори солмай кўзин,
Анга тегруким, топти қосид ўзин.

Кўнгул босқонин чунки фаҳм этти шоҳ,
Савол этти шоҳона айлаб нигоҳ

Ки: «Доро шаҳи комрон хушмудурғ
Анга мулк ойини дилкашмудурғ»

Қўпуб, ер ўпуб берди қосид жавоб,
Яна комкорона қилди хитоб

Ки: «Бу навъ келмакта комингни айт,
Неким деди Доро паёмингни айт!»

Яна ер ўпуб қосиди раҳхиром,
Деди: «К-ей шаҳаншоҳи олиймақом,

Чу сўрдунг сўзумни, эрур ногузир
Ки, бўлғаймен оллингда фармонпазир.

Ҳамоно бурунроқ малик Файлақус
Ки, Рум андин ўлмиш эди навъарус,

Қилиб эрди минг байза ҳар йил қабул,
Зари мағрибийдин топарға вусул.

Бўлуб эрмиш уч йилки ул комёб,
Бўлубтур биҳишт ичра оромёб.

Бу уч йилғи тақсим топқон хирож
Ки, андин эди дўстлуққа ривож.

Магар шоҳ девониға кетмамиш,
Етар махзан ичра магар етмамиш.

Менинг келганимдин бу эрди мурод
Ки, гар лутф этиб шоҳи олийнажод,

Ани берса, айлаб ҳисоб, элтайин,
Йўқ эрса, не айтур жавоб – элтайин».

Скандарга келди бу сўз бас қатиғ,
ғазаб заҳридин коми бўлди ачиғ.

Юзи ранги кўргузди ўтдин нишон,
Бўлурға жаҳон ичра оташфишон.

Яна лаҳзае бошин айлаб қуйи,
Ҳамул ўт уза урди ҳикмат суйи

Ки, ифроти ҳилму камоли хирад,
ғазаб хайли андешасин қилди рад.

Кўтарди бошин сўзга оғзин очиб,
Жавобиға онинг жавоҳир сочиб

Деди: «Айт Дороға мендин салом,
Салом айтқач бўйла еткур паём

Ки, шаҳлиқки, йўқтур бақоси анинг,
Емас жуз фано интиҳоси анинг.

Бугун-тонглалиғ умр учун кўрма ранж
Ки, қўйғайсен албатта ганж узра ганж.

Хазойинки йиғдинг ададдин фузун,
Санга ранж текурди ҳаддин фузун.

Буким йиғдинг, аввал топ андин асиғ,
Қачон топсанг андин асиғ, ўзга йиғ.

Ишеким зарар нафъидин бўлса кўп,
Емас қилмоғи ақл оллинда жўб.

Санга нафъ йўқ, бизга андин алам,
Ўзунгга етурма алам, бизга ҳам.

Тилаб байза кўп бўлма меҳнатқа тўш,
Ҳаво тутти ул байза бергучи қуш18.

Агар табъинг ўлди насиҳатпазир,
Емас бизга ҳам дўстлуқдин гузир.

Ва гар панд кўнглунга йўқ судманд,
Сўзунг бизга доғи эмас дилписанд.

Бошингдин бу беҳуда савдони қўй,
Хаёлингдин ушбу таманнони қўй.

Ангаким эрур нуктадону зариф,
Улуғ ишдурур тонимоғлиқ ҳариф.

Санга нотавонлар била тушти иш,
Менингдек киши бирла иш тушмамиш.

Гуруҳеки, ҳар йил олурсен хирож,
Сотибсен аларға бирор эски тожғ

Хирож олмоқ андин эмас дилпазир
Ки, ҳам тожбахш ўлса, ҳам тахтгир.

Наҳангеки баҳр ичра бебок эрур,
Гар ул сувда юз минг дурри пок эрур.

Не навъ ўлғай андин хирож истамак,
Сувда дурри кўп бўлса бож истамак.

Бу янглиғ таманнони қилғон басе,
Ўзин сувда қилди балиғ туъмаси.

Хирадмандлиғ келди хурсандлиқ,
Қулайсиз тама нохирадмандлиқ.

Чекиб бежиҳат бўйла хориж наво,
Аромизда кўрма хусумат раво.

Гумон этмаким, молу жоҳинг сенинг,
Иш ўлғонда бўлғай паноҳинг сенинг.

Дема ер кўтармас ададсиз черик,
Санга тиғим оллинда тутқай илик.

Санга  кўп, манга  озроқ эрса  сипоҳ,
Ерур бергучи озу кўпга Илоҳ.

Керак дастгир ўлса давлат иши,
Йўқ эрса нетар кўп черикни кишиғ»

Тугатгунча сўзни шаҳи нуктагў,
Маҳобат эшитгучини қилди сув.

Қўпуб қосиди нотавон тутти йўл,
Вале не тирик, не ўлук эрди ул.

Солиб тезрак ҳар нафас гомни,
Чу Дороға еткурди пайғомни.

Жавобини Доро эшитгач тамом,
Тағайюр топиб, бўйла сурди калом

Ки: «Ҳар кимга бу навъ афсонадур,
Тасаввур қилурменки, девонадур.

Ва ё маст эркинки, бу сўзини
Деган чоғда билмайдурур ўзини.

Ва ёхуд эрур тифли беақлу рой
Ки, эрмас сўзида хирад раҳнамой».

Чу бу нукталардин савол айлади,
Равон мустамеъ шарҳи ҳол айлади

Ки: «Не телба фаҳм эттим они, не маст,
Худ эрмас яна тифли ғафлатпараст.

Ерур ҳам хирад ёру ҳам ҳушманд,
Ҳадиси рафеъу жаноби баланд.

Бўлуб илму ҳикматқа ҳамдаст ҳам,
Диловарсифатдур, забардаст ҳам.

Не ҳожат сифотин баён айламак,
Бўлур сўзларидин аён айламак.

Шукуҳи била фарридин ҳеч аҳад,
Топа олмай оллида сўз дерга ҳад.

Нечаким назар айласам ҳар сари,
Анинг фикри эрмасдурур сарсари».

Бу сўз қилди Дорони ул навъ тунд
Ки, бўлди ажал тиғи оллинда кунд.

Ғазаб ўтини айлади шуълахез
Ки, тушти фалак жавфида рустахез19.

Ул ўт қўзғалон солди даврон аро,
Не даврон аро, чархи гардон аро.

Буюрдики, қосидни банд эттилар,
Сияҳчол сори олиб кеттилар.

Деди: «Гўдаги бандазодам менинг,
Жанибаткаши хонаводам менинг.

Ҳам обоси бу хонадон бандаси,
Ҳам аждоди аждодим афкандаси.

Назар айласам ақл мезониға,
Ким ўлғайки, киргай киши сониғағ

Ки, онинг сўзин сўз ҳисоби тутуб,
Ва ё мен деган сўз жавоби тутуб.

Тузуб шарҳ айларда дебочае,
Ясаб баҳр оллинда дарёчае.

Не мендин таваҳҳум, не элдин уёт,
Бу ғоятқа шарҳ этгай андин сифот.

Анинг дафъи асбобин энг тузай,
Анга ул ким эрконлигин кўргузай.

Берай гўшмолеки, ҳар бадсигол,
Тузалгай чу ёд этгай ул гўшмол»20.

Забоноваре аввал истатти чуст,
Демакта далеру адоси дуруст.

Анга сўзлар айтиб итик досдек,
Итик досдек йўқки, олмосдек.

Яна берди чавгону гўе анга,21
Қилиб мунда ҳам гуфтугўе анга.

Яна бир идиш кунжуди беҳисоб
Бериб, анда ҳам қилди сўзлар хитоб.

Узотиб ани тикти йўлиға кўз
Ки, то не кетургай жавобиға сўз.

Чу ул етти қатъи масофат қилиб,
Қизил тилни бошиға офат қилиб.

Скандарга арз этти аҳли вусул
Ки:  «Доро қошидин келибдур расул».

Деди шаҳки, қосидни келтурдилар,
Қаро ерни гардунға еткурдилар.

Скандарга чун тушти қосид кўзи,
Унут бўлди оғзида айтур сўзи.

Шукуҳи анинг жисмидин олди тоб,
Виқори солиб кўнглига изтироб.

Ер ўптию арзи дуо айлади,
Рисолат тариқин адо айлади.

Деди шаҳки: «Арз эт сўзунг борини,
Баён қил, хаёлинг намудорини!»

Деди ҳомили роз айлаб сужуд
Ки: «Жонингға Ҳақдин туман минг дуруд22.

Йўқ оллингда сўз дерга ёро манга,
Вале дей, деган сўзни Доро манга.

Не сўзким демиш ул десанг, арз этай,
Десанг йўқ, қаёндинки келдим, кетай».

Скандар замириға солди билик
Ки: «Бордур кетурган каломи ирик».

Дедиким: «Паём этти Доройи даҳр,
Адолат била кишвароройи даҳр,

Ки, расми қадимийки, дерлар хирож,
Ки, йўқ бизга олмоққа худ эҳтиёж.

Вале шоҳларким, эрур бандамиз,
Не ҳукмеки қилсоқ сарафкандамиз.

Муни бермак – изҳори тоатдурур,
Бизинг ҳукмумизга итоатдурур.

Отонгға замонеким, эрди ҳаёт,
Бу хизмат аро зоҳир этти сабот.

Чу сен топтинг онинг мақомиға йўл,
Керак қилсанг эрди, неким қилди ул.

Итоат тариқин шиор этмадинг,
Неким қилди ул, ихтиёр этмадинг.

Ики-уч йил ўттию ул етмади,
Киши ҳам ани бозжуст этмади.

Чу иш ҳаддин ўтти йибордук киши
Ки, бўлғай хирож олмоқ онинг иши.

Демишсен неча сўзки, ҳаддинг эмас,
Киши билса ҳаддин, сўз андоқ демас.

Вале невчунким, кичикдур ёшинг,
Тўқунмайдурур тошқа ҳаргиз бошинг.

Дедукким, жунунунгға оғоз эмиш,
Жаҳолат санга кўпу ақл оз эмиш.

Ишингга йўқ ислоҳ тадбирдин,
Чу гўдаксен, ўттук бу тақсирдин.

Керак эмди хизматни ноком этиб,
Не важҳеки қолмиш саранжом этиб.

Олиб, қилмайин ваҳм, азм этгасен,
Рафеъ остон ўпгали етгасен.

Юзунгдин доғи рафъ бўлғай ҳижоб,
Иноят доғи кўргасен беҳисоб.

Агар ваҳмдин изтироб айласанг,
Деган амрдин ижтиноб айласанг

Ва ё бўлса туғёни жаҳлу ғурур
Ки, сўз радди зотингға келса зарур

Ки билмаслигинг ибтидосидур ул,
Кичик ёшлиғинг иқтизосидур ул.

Йибордим қошингға муносиб нима,
Бўюн тўлғама, номуносиб дема!

Кетурди, бу сўзни дебон нуктагўй
Аро ерга бир савлажон бирла гўй

Ки, гўдаклигинг чунки ғолибдурур,
Санга гўю чавгон муносибдурур.

Будурким, кўрунгай санга кўзга иш,
Ва лекин эрур мулк иши ўзга иш.

Ва гар рафъ қилмай кўнгулдин хилоф,
Аён қилмасанг ажзинга эътироф.

Низоъ ўлғон ўлса муаккад санга
Ки, худ йўқ ул андешаға ҳад санга.

Қўюб жаҳл, ўз жонингга раҳм қил,
Сипоҳим ҳисобин бу кунжудча  бил».

Дебон, қўпти мажлисдин айлаб шитоб,
Улуғ зарф аро кунжуди беҳисоб

Кетурдию оғзидин очти тугун,
Бисот ичра ул зарфин этти нигун,

Деди: «Шоҳдин ҳар ким этса ҳарос,
Сипоҳин бу кунжуддин этсун қиёс».

Тугатгач сўзин нуктагўйи далер,
Жавоб истаю, кўз тикиб боқти ер.

Чу қосид бу янглиғ такаллум қилиб,
Скандар ниҳоний табассум қилиб.

Тугатти чу хориж таманно била,
Скандар сўз очти таанно била

Ки: «Доройи даврон шаҳи покзод
Ки, бермиш тариқи фасоҳатқа дод.

Ани сўз чу беихтиёр айламиш,
Ажаб нукталар ошкор айламиш.

Буким шоҳларни демиш бандаси,
Сарафрозларни сарафкандаси.

Гуруҳеки ўз лутфи бирла Илоҳ,
Аларни қилибдур улус узра шоҳ.

Киши ўзига банда қилмоқ хитоб,
Ҳамоноки эрмас тариқи савоб23.

Алар қуллуғи Ҳаққа ойин эрур,
Агар Тенгри, бандам, деса чин эрур.

Бу сўзким деди шоҳи дарёато,
Шак эрмаски, бордур саросар хато.

Ерур ширк чун Тенгрининг ширкати,
Кирар куфр йўлиға бу фикрати.

Яна улки, дебдур мени тифлу маст,
Доғи телбалик қайдиға пойбаст.

Бу уч ишга бўлғай биров муттаҳам
Ки, чеккай сўзи куфр сори алам.

Йўқ эрса ики шоҳи ҳашматматоъ,
Аён этсалар мулк узра низоъ.

Бири бўлса фарзан улуғ, бир кичик,
Бу сўз демас ўлса улуғда билик.

Қўтоннинг улуқ қуш аро сони бор,
Вале сунғур оллинда не жони бор?24

Яна буки, шоҳ айлаб эҳсон манга,
Йибормишдурур гўю чавгон манга.

Ерур мунда бир рамзи пўшида ҳарф,
Тафаъул аро бениҳоят шигарф

Ки, ер ҳайъатин айлабон жустужўй,
Мудаввар топибдурлар андоқки гўй25.

Чу шоҳ они тутти мусаллам манга,
Ҳамоноки Ҳақ берди олам манга.

Буким илгима солди чавгонини,
Мусаллам манга тутти майдонини.

Ҳамоно чиқиб мулк майдонидин
Мени баҳравар қилди чавгонидин

Ки, то мен бу майдонда гўй урғамен,
Самандим қилиб гармпўй урғамен.

Манга муждалар етти андин басе
Ки, мамнунмен ул комрондин басе.

Бу кунжудки ҳам келди андин бу ён,
Анинг доғи рамзини айлай баён:

Чу қилмиш сипоҳийға  ташбиҳ ани,
Ерур нуктае, ўйла танбиҳ ани.

Менинг хайлима келди қушлуқ сазо
Ким, ул қушқа кунжуддин ўлғай ғизо».

Буюрдики, сурдилар онча товуқ,
Ки кунжуд ҳисобиға бўлғай ёвуқ.

Алар келтуруб дона термакка зўр
Ки, бир дона ҳам қолмай элтурга мўр.

Бу диққатлар айлаб суханварни лол,
Қаю лолким, ўлтуруб инфиол.

Буюрди равон шоҳи ҳикматқиёс
Ки: «Бўл эмди Доро сари раҳшунос.

Ешитган жавобингни еткур анга,
Не сўзларки сурдунг манга, сур анга!»

Ёниб қосид ул сўз хароши била,
Аёғи келиб, борди боши била.

Чу Дороға билганларин қилди фош,
Адоват ўти кўкка тегурди бош.

Қолиб фитна хайлиға аҳли замон,
Адам кўйига қочти амну амон.

Аёқчи, кетур майки, тортай далер,
Чу сархуш бўлай, гўкрай андоқки шер!

Кирай хасм аро, ўйлаким шери маст,
Бориға берай бир дам ичра шикаст.

Муғанний, чолиб, гарм ҳангома туз,
Сурудунгда оҳанги «Шаҳнома» туз.

Чу оҳанги кин эттилар икки шоҳ,
Далер ўлсун ул нағма  бирла  сипоҳ.

Навоий, жаҳон ичра ошуб эрур,
Фитан сарсари амниятрўб эрур.

Бу ошубдин гар тиларсен амон,
Амон топма май шуғлидин бир замон.

Замон аҳлиға бўлса минг ибтило,
Емас мубтало бода ичган тўло.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:06:02

ХХIV

Мухолафат мазамматидаким, «мух» ҳасад била «улфат»дурур ва «мухл» андиша била «офат» кўрунурки, аксин тутса, мусодақат юз берур ва таркин тутса, саодат сарманзилиға еткурур ва сойир эл мухолафати бобидаким, мужиби хонумон хароблиғидур ва салотинға воқеъ бўлса, жаҳон хараблиғи


Жаҳон аҳлида йўқ вафо, эй рафиқ,
Ерур рифқ1 алардин жудо, эй рафиқ!

Адоват била киндур ойинлари,
Туганмас адоват била кинлари.

Жаҳон ичра мавжуд эрур неча хайл
Ки, бориғадур кина қилмоққа майл.

Киши бўлмағай қилсанг андешае
Ки, топилмағай анга ҳампешае.

Қачонким аён бўлди ҳамкорлиқ,
Не имкон киши бўлмай озорлиқ.

Билур кимки бир пеша бўлғай фани
Ки, албатта ҳампешадур душмани.

Бир ишта маҳорат чу зоҳир бўлур,
Яна кимса ҳам анда моҳир бўлур.

Чу ҳар соридин бўлди даъвою лоф,
Аро ерда солур таассуб хилоф.

Бўлур кин иковнинг тунию куни,
Тилар бўлмағай – бу ани, ул муни.

Нединким бири бўлса туфроққа тенг,
Бу фанда қолур ер яна бирга кенг.

Ким ўлса биров бирла ҳамфанлиғи,
Жиҳат будурур бўлса душманлиғи.

Бу ёлғуз эмас аҳли санъат аро
Ки, кўпракдурур аҳли давлат аро.

Шаҳеким анга бўлса юз минг киши,
Будур борча бир чаргаликнинг иши.

Аларким, наёбатқа мансубдур,
Тақаррублари шаҳға матлубдур.

Аларким, эрурлар аморатмаоб,
Қилурлар наёбат учун изтироб.

Аларким, туман бўлди ойинлари,
Аморат учундур бори кинлари.

Аларким, қўшунбеклигин қилди фан,
Хароби буким бошлағайлар туман.

Ерур чун тафовут била ул асос,
Асофилға тегру биҳозалқиёс.

Қаю чаргаким анда бир хайл эрур,
Бориға яна чаргага майл эрур2.

Қилур ҳар бири саъй етмак бурун,
Ҳамул мақсади ичра топмоқ ўрун.

Таассуб чу солди арода судоъ3,
Яна ўртаға тушти кину низоъ.

Неча шоҳларға яқинроқ киши,
Адоват келиб кўпрак онинг иши.

Асофилға ҳар нечаким жаҳл эрур,
Ва лекин хусуматлари саҳл эрур.

Зиёнин нечаким ёмон фарз қил,
Бир ўзига, ё ўн ўзидекка бил.

Булардин авосит ародур ашад
Ки, нуқсонлари фош ўлур беадад4.

Топар кўп киши ул адоватда бим,
Бузулур басе хонадони қадим.

Бурунғи ариғ этса тошмоққа майл,
Икинчи эрур поя боронға сел.

Ва лекин аолийға тушса ҳисоб
Ки, бўлғай салотин гардунжаноб.

Бу гўё жаҳон ичра тўфон эрур
Ки, андин жаҳон аҳли вайрон эрур.

Не тўфон, бало баҳри чайқолгони,
Жаҳон аҳли сув остиға қолғони.

Агар дашту тоғ узрадур ҳар фариқ,
Қилич баҳри суйиға бўлмоқ ғариқ.

Жаҳон мулкидин амн бўлмоқ йироқ,
Амонлиқ ҳамул мулк элидин қироқ.

Бало селининг бўлмоғи мавжзан,
Чўмурмоқ улусни бу мавжи фитан.

Не тўфон, бедоду селоби ғам,
Ерур ончаким даҳр элига алам.

Адоватқа боғлаб камар икки шоҳ,
Жаҳон аҳлини айлаб икки сипоҳ.

Бори тортибон қатл учун тиғи тез,
Қилиб тиғи тез ўлтурурга ситез.

Ато бир тараф гар эрур, филмасал,
Яна жониб ўлса ўғулға маҳал.

Икисига кин ўти солғай ғазаб,
Ул ўт қон ичарга қилиб ташналаб.

Ато жон бериб ўғлин ўлтургали,
Ўғул ҳам анга тиғи кин сургали.

Қариндош топса қариндошини,
Дамо-дам тилаб кесгали бошини5.

Тушуб ошноларға бегоналиқ,
Кетиб ҳамнишинларға ҳамхоналиқ.

Бу навъ ўлса мундоқ ики зот аро,
Не бўлғай, гумон қил ики ёт ароғ

Анингдек эсиб тундбоди набард
Ки, ошубдин еткуруб кўкка гард.

Тутуб фитна гарди халойиқ кўзин
Ким, ул гард аро халқ топмай ўзин.

Солиб элга мундоқ набарди бало,
Гаҳи қатлу торожу гоҳи жало.

Агар бу ики шаҳға бўлмай масоф,
Ва лекин бўлуб бўйла дойим хилоф.

Улусқа деган янглиғ аҳвол ўлуб,
Халойиқ ҳаводисқа помол ўлуб.

Ва гар раҳм қилмай улус жониға,
Азимат қилиб разм майдониға,

Бирисин зафар айлабон чирадаст,
Яна бир сори зоҳир ўлса шикаст.

Яқин билким ул кундур офат куни,
Не офат куниким, қиёмат куни.

Хушо, ики озодаи номурод
Ки, бир-бирга зоҳир қилиб иттиҳод.

Не ул айласа бу мадоро қилиб,
Анга ҳам бу рифқ ошкоро қилиб.

Анинг коми бу бирга мақсуд ўлуб,
Мунунг радди ул бирга мардуд ўлуб.

Рафиқ ики дарвеш, беиштибоҳ,
Ерур яхшироқким, адув ики шоҳ!6

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 12:06:13

ХХV

Ики жаҳондор мухолафатидин жаҳон аҳли хирманиға бало барқи етгани ва ики ёр мувофақатидин ул туташқон ўтқа раҳмат ёмғури ёғиб, шуъласин паст этгани


Эшиттимки, Чингизу1 Хоразмшоҳ,
Адоватқа чун бўлдилар кинахоҳ.

Бузулди жаҳон улча мақдур эрур,
Нетай шарҳин айтиб, чу машҳур эрур.

Ҳамоноки Чингиз топиб зафар,
Анинг мулкини қилди зеру забар.

Не кишвар ароким мақом айлади,
Чекиб тиғи кин, қатли ом айлади.

Тушуб мавжға баҳри жабборлиқ,
Аён айлабон мавжи қаҳҳорлиқ.

Ато ўғлиға йиғлабон: ҳой-ҳой!
Қизиға ано тортибон: вой-вой!

Ҳаёт уйига марг солиб халал,
Амон рахнасин маҳкам айлаб ажал.

Магар Шом мулкида эрди бу ҳол
Ки, ики рафиқи маваддатхисол.

Қазодин биров дастгири бўлуб,
Биров йўқки, кофир асири бўлуб.

Кўзидин оқар қонларидин иков,
Юдилар илик жонларидин иков.

Тилаб ҳар бири айламак ибтидо
Ки, жонин яна бирга қилғай фидо.

Бу ҳолатда қотил чекиб тиғи қатл
Бирисига қилди аён биғи қатл.

Яна бир бошин очиб, этмай ҳарос,
Аён айлади ёлбориб илтимос

Ки: «Аввал менинг бошима тиғ сур,
Чу мен ўлдум, ул дам анинг бўйнин ур!»

Мунга чунки майл этти ўлтургали,
Бошиға жафо тиғи текургали.

Очиб бошин ул бир ҳам айлаб ҳавас,
Неким эрди аввалғиға мултамас.

Булар ҳар бир – ул бир учун қайғуда,
Бу ҳолатда Чингиз эмиш уйқуда.

Тушига кирар бу икки ёр иши,
Муни кўргач айтур анга бир киши

Ки: «Кечгил халойиққа озордин,
Вафо ўрган ушбу ики ёрдин.

Санга кинавар бўлса Хоразмшоҳ,
Ул иштин жаҳон аҳлиға не гуноҳғ»

Ики шаҳ кини жаҳонни бузуб,
Ики зор мундоқ вафо кўргузуб.

Чу уйғонди уйқусидин қаҳрамон,
Ўлумдин халойиққа берди амон.

Ики ёру қотилда ул можаро
Ки, ом ўлди бахшиш сўзи халқ аро,

Қилиб эрди кофирға доғи асар,
Етишти қулоғига чун бу хабар.

Қилиб рафъ кўнглидин озорни,
Ешиб қилди озод ики ёрни.

Ики шоҳ чун бўлдилар кинахоҳ,
Жаҳон аҳли бўлди саросар табоҳ.

Вале ики дарвешнинг ҳиммати,
Мувофиқлиғи юмни хосияти

Ки, қилдилар исор жони ҳазин,
Кўтарди жаҳон аҳлидин тиғи кин.

Киши айласа рифқ юмнин ҳавас,
Анга то абад ушбу тамсил бас2.

Qayd etilgan