ХХIII
Искандар ишларининг тафсилини ижмол била дейилмак ва ул ижмолнинг мужмалотин тафсил қилмоқ ва Доронинг расули анга олтун байза тилай келиб, пўлод найзадек итик сўзлар жавоб топиб бормоқ ва ул синон ламъасининг барқи анинг хирмани сабриға ўт солмоқ ва кунжуд била гўй ва чавгон йибормаги ва Искандар ул чавгон била гўй уруб кунжудни қушлар термаги
Бу янглиғ деди мўбади нуктасанж1,
Ки, тарих илмиға кўп чекти ранж.
Ки, чун қилди ул шоҳи навхоста,
Адолат била мулкин ороста.
Ҳаким, ўйлаким кўргузуб эрди йўл,
Адолат ҳавосин билиб эрди ул.
Ки, олам олурға бўлур мунтаҳи,
Бу сўз фикрида хотири огаҳи.
Тааммул қилур эрди ҳаддин фузун,
Чекар эрди андиша торин узун.
Чу адлу шижоат анга ёр эди,
Яна рой ила ҳикмати бор эди.
Қуёшдек сипеҳр узра тортиб алам,
Юруб олди олам юзин якқалам.
Ул ишларки ул қилди офоқ аро,
Киши қилмади бу куҳан тоқ аро.
Бу аъжубаларким анга берди даст,
Жаҳондорлар қадри топти шикаст.
Неким қилди ул деса, айтай, киши,
Туганмас ўқуб қарнлар ул иши.
Бори қилғонин демак осон эмас,
Деганга тугатмаклик имкон эмас.
Муносиб бу келдики ҳар ҳол ила,
Десам, аввал аҳволин ижмол ила
Ки, комим раво айламиш бўлғамен,
Ҳадисин адо айламиш бўлғамен.
Яна қиссасиға тааққул қилиб,
Таворихиға кўп тааммул қилиб.
Умурида улча ғаройибдурур
Ки, ул ишта кўпрак ажойибдурур.
Жудо айлабон кизб олойишин,
Анга айласам назм оройишин2.
Ҳамоноки ул шоҳи давлатпаноҳ,
Бурун Рум тахтиғаким бўлди шоҳ.
Мухолифқа қасди ҳалок айлади
Ки, аъдодин ул ерни пок айлади.
Черик чекти андин сўнг истаб кушод,
Жаҳон ичра айларга фатҳи билод3.
Бурун тортибон разм учун тиғи кин,
Юруб айлади азми Мағриб замин4.
Қилиб Зангбор5 аҳлига чийралик,
Юди тиғ суйидин ул тийралик.
Яна бўлди Доро6 била ҳамнабард
Ки, бадхоҳдин кўкка еткурди гард.
Яна мулк очмоқта қилмай даранг,
Юруб фатҳ қилди билоди Фаранг7.
Чу бўлди мутеъ анда бўлғон улус,
Қирим бирла фатҳ айлади Андалус8.
Ёниб Миср фатҳиға қилди ситез,
Сипеҳр они Миср узра этти азиз.
Кўруб табъи ул марзни ошно,
Қилиб анда Искандария бино.
Чу Зардушт9 дафъиға қилди ғулу,
Алар ўтиға тиғ ила урди су(в).
Ироқи Ажам сори қилғач хиром,
Наво топти оҳангидин ул мақом.
Ироқи Арабға чу сурди саманд,
Қудумидин ўлди ул эл баҳраманд.
Яна айлади азми Шому Ҳалаб,
Насиб ўлди ул ерга кому тараб.
Яман сори чиқти нечукким Суҳайл10,
Ақиқ ўлғали тошлари қилди майл.
Ер ўпмакка чун Макка азми қилиб,
Қабули учун ул эшик очилиб.
Қилиб азм андин савоҳил сари,
Қўюб юз ажойиб мароҳил сари.
Яна айлабон Форс фатҳиға азм,
Муяссар бўлуб, айламай кину разм.
Очилғоч булар шоҳи фархундафол,
Саодат била қилди азми Шимол.
Чу мулк олғали даъбу хў разм этиб,
Таважжуҳ била фатҳи Хоразм этиб.
Чекиб раъяти меҳри ишроқни,
Ёруқ айлабон Дашти Қифчоқни.
Чу бу ноҳиятдин инонтоб ўлуб,
Инонгири Сақсину Сақлоб ўлуб.
Чу озим бўлуб жониби Осу Рус,
Бўлуб юзлари ваҳмидин сандарус11.
Тушуб Чаркасу Гуржа12 сори йўли,
Бўлуб борча гуржию чаркас қули.
Шимол аҳлин эҳсонға ғарқ айлабон,
Таважжуҳ қилиб азми Шарқ айлабон.
Чу манзил қилиб мулки Фархорни,
Кесиб ул гулистонда ҳар хорни.
Чу маъбар бўлуб Мовараннаҳр анга,
Ясолиб Самарқанддек шаҳр анга.
Чигил бирла Яғмодин айлаб убур,
Нечукким, чамандин сабову дабур13.
Юруб Чинға бўлғонда маснаднишин,
Камар боғлаб оллинда Хоқони Чин.
Яна Ҳинд сори қилиб турктоз,
Бўлуб Кед қуллуқ била чорасоз.
Бузуб Ҳинду Чин ичра бутхоналар,
Ясаб тоат аҳлиға кошоналар.
Чу рафъ айлабон куфр янглиғ уюб,
Бериб раҳнавардиға азми Жануб.
Ўтиб Синд ила Кечу Мукрон сори,
Ҳам андин қилиб азм Кирмон сори.
Хуросон ҳавосида топқач ҳаёт,
Ясаб анда шаҳре нечукким Ҳирот.
Сипоҳон сари дашт қилғонда тай,
Бино айлабон шаҳре андоқки Рай.
Чу фатҳ ўлди оламдағи марзу бум,
Кўнгул жамъ этиб айлади азми Рум.
Неча вақт ўлуб айш ила жомгир,
Кўнгул топмади анда оромгир.
Яна қатла оламни сайр айлади,
Мамоликда бунёди хайр айлади.
Ғариб ишларидинки йўқ анга ҳад,
Бири эрди яъжуж оллиға сад.
Масоҳат қилиб борча офоқни,
Не офоқким, чархи нуҳ тоқни.
Чу қилди масоҳат масолик аро,
Йиғоч этти таъйин мамолик аро14.
Танобеки, массоҳ қилди қулоч,
Қилиб ўн ики минг қари бир йиғоч15.
Анинг саъйидин топти бори сабил
Нишоне қачон бир йиғоч ўлса мил16.
Манозилда тарҳи работ айлади
Ки, андин мусофир нишон айлади.
Чу маъмурани тузди қилмай даранг,
Тенгиз майли қилди, нечукким наҳанг.
Су узра суруб бениҳоят кема,
Солиб анда бори кераклик нима.
Неча йил сув узра хиром айлади,
Жазойирда гоҳи мақом айлади.
Ҳақ эҳсонидин баҳри зохир аро,
Билодиким эрди жазойир аро.
Борин фатҳ қилди сув узра юруб,
Бирин чун олиб, илгарирак суруб.
Чу ер қолмади олмоғон суда ҳам,
Бу ишлар била бўлмай осуда ҳам.
Су мавжи киби изтироб айлади,
Муҳит ўртасиға шитоб айлади.
Чу бўлди ери нуқтагоҳи Муҳит,
Қуйи суву устун сипеҳри басит.
Қилиб сув тубин кўрмак андишае,
Ҳамул ҳикмат аҳли ясаб шишае.
Кириб шишаға ранжу ташвир ила,
Анинг оғзини беркитиб қир ила,
Танобеки, бўлғай неча минг қари,
Ешилган, келур чоғда дарё сари.
Бир учин қилиб шиша давриға руст,
Яна бир учин туттуруб элга чуст.
Бу янглиғ қилиб чўкти дарё қуйи,
Ани қаъриға чекти дарё суйи.
Ғаройибки дарёда бўлғай ниҳон.
Анга зоҳир ўлди жаҳон дар жаҳон.
Алардин раво айлабон комини,
Кема ичра қўйди яна гомини.
Ва лекин бу сўзда эрур ихтилоф,
Ерида демакдин эмасмен маоф.
Яна азм қилди қуруғлуққа бот,
Чиқиб айлади азми оби ҳаёт.
Қоронқуда айлаб ёруғлуқ талаб,
Ани топмайин қойтти хушклаб.
Қуруғлуқ аро Хизр ўлуб раҳбари,
Тенгиз ичра Илёс эди ёвари.
Бу ишлар қилибким, киши қилмайин,
Кишидин бу навъ ишлар айтилмайин.
Валоят қилиб Тенгридин мултамас,
Нубувватқа доғи топиб дастрас.
Бўлуб онча давлат муяссар анга,
Яна онча кишвар мусаххар анга
Ки, сабтиға йўнса киши хомае,
Керактур рақам топса «Шаҳнома»е.
Ва лекин бу дафтарда гунжойиши,
Емас сиққудек борча оройиши.
Заруратдин алқисса ҳар ҳол ила,
Анинг қиссасин сурдум ижмол ила.
Адо бўлди ҳар байт аро дафтаре,
Ҳар уй ичра қилдим ниҳон кишваре.
Тамоми бу эрдики, қилдим адо,
Вале эмди тавфиқ берса Худо,
Сунуб панжа куллий ише сори қўл,
Қилай назмким, асл бўлғай ҳамул:
Алардин бири эрди Доро иши
Ким, ул навъ иш ёд бермас киши.
Бу навъ эрди ул ким малик Файлақус
Ки, Рум аҳли эрди анга хокбўс.
Жаҳонхусрав ул чоғда Доро эди,
Анга шоҳлиғ ошкоро эди.
Каёнийлар ўрнида офоқгир,
Келиб пушт-барпушти соҳибсарир.
Умурида ойини Луҳросбий,
Сипоҳида қонуни Гуштосбий.
Бўлуб кўп Каёний иш иҳдос анга,
Тегиб Баҳманий мулк мерос анга.
Жаҳонбонлиғ амрида Хусравнажод,
Ангачаки Кайхусраву Кайқубод.
Жаҳон мулкида мустақил подшоҳ,
Анга топшуруб шоҳлар тожу кох.
Мамоликда ҳар соҳиби тахту тож,
Анга еткуруб пешкаш, ё хирож.
Бири Файлақус эрди ул хайл аро,
Хирожини бергучи беможаро.
Хирож ул нимаким муқаррар эмиш,
Ҳамоноки минг байзаи зар эмиш.
Чу ул қилди дайри фанодин хиром,
Скандар анга бўлди қойим мақом.
Бор эрди чу мулк ўлди тайин анга,
Бу янглиғки шарҳ эттим ойин анга.
Ҳам аввалғи йил тортибон тиғи кин,
Қилиб Занг шоҳи била биғи кин.
Топиб тиғининг барқи чун иштиол,
Куюб занги андин нечукким зугол17.
Тўкуб эрди қон онча ул хайлдин
Ки, занг аҳли рухсори ул селдин,
Қаро доғлардек бўлуб ошкор,
Бўлуб ер юзи, ўйлаким лолазор.
Ики-уч йил ичра неча бўйла разм,
Қилиб эрди ул шоҳи фархунда азм
Ки, борида аъдоси манкуб эди,
Кириб илгига улча матлуб эди.
Бу фурсатда фатҳ айлаган марзу бум,
Бўлуб ики-уч ончаким мулки Рум.
Қилиб хайлин аъдоға андоқ далер
Ки, бўлғай қулон қасдида нарра шер.
Шукуҳи ошиб баҳри заххордин,
Ливоси ўтуб чархи даввордин.
Қилиб тиғи барқи жаҳонсўзлуқ,
Юзи машъали оламафрузлуқ.
Хаёли аро урмайин тобу печ,
Жаҳонгирлик фикридин ўзга ҳеч.
Не офоқни ўзига кенг кўруб,
Не офоқнинг шаҳларин тенг кўруб.
Атоси вафотидин уч йил ўтуб,
Иши лек ўн онча рифъат тутуб.
Бу уч йил аро кўнглига етмайин,
Хаёлиға балким хутур этмайин
Ки, Дороға бўлғай иши эҳтиёж,
Анга худ не этгайки, бергай хирож.
Бировким азалдиндурур рифъати,
Ўзидек рафеъ-ўқ эрур ҳиммати.
Буким бўлғуси хасм Доро анга,
Керак зоҳир этмак мадоро анга.
Ва ё мулку жоҳиға қилмоқ назар,
Анинг кўнглига мутлақ этмай гузар.
Қачон қилсалар кин ики нарра шер,
Яқинким, бўлур навжувонроқ далер.
Қачон кин чоғи бўлғай андешаси
Ки, кўпракдурур хасмнинг пешаси.
Ики аждаҳо бўлсалар кинасанж,
Тафовут не, кўпрак эса ерда ганж.
Тенгизда балиғ бўлса ҳаддин улуғ,
Наҳанг ўлмас осебидин қайғулуғ.
Скандаргаким ёвар афлок эди,
Бисот ичра ҳар кун тарабнок эди
Ки, Доро қошидин етишти расул,
Анинг остониға қилди нузул.
Парастандалардин чу бор истади,
Ани оллиға шаҳриёр истади.
Қадам урғоч-ўқ кўрди чун шоҳни,
Супурди юзи бирла даргоҳни.
Парастандалиқ расми чун соз этиб,
Сўзига дуони сароғоз этиб.
Дуоеки, бўлғай сазовор анга,
Жулус амри айлаб жаҳондор анга.
Чу ўлтурди қосид тикиб ерга кўз,
Не ёро анга сурмайин дерга сўзғ
Скандар шукуҳи қилиб лол ани,
Қаю лолким, дангу беҳол ани.
Қилиб шоҳ андин бу маънини фаҳм
Ки, фарру шукуҳи анга солди ваҳм.
Сўз айтиб, анинг сори солмай кўзин,
Анга тегруким, топти қосид ўзин.
Кўнгул босқонин чунки фаҳм этти шоҳ,
Савол этти шоҳона айлаб нигоҳ
Ки: «Доро шаҳи комрон хушмудурғ
Анга мулк ойини дилкашмудурғ»
Қўпуб, ер ўпуб берди қосид жавоб,
Яна комкорона қилди хитоб
Ки: «Бу навъ келмакта комингни айт,
Неким деди Доро паёмингни айт!»
Яна ер ўпуб қосиди раҳхиром,
Деди: «К-ей шаҳаншоҳи олиймақом,
Чу сўрдунг сўзумни, эрур ногузир
Ки, бўлғаймен оллингда фармонпазир.
Ҳамоно бурунроқ малик Файлақус
Ки, Рум андин ўлмиш эди навъарус,
Қилиб эрди минг байза ҳар йил қабул,
Зари мағрибийдин топарға вусул.
Бўлуб эрмиш уч йилки ул комёб,
Бўлубтур биҳишт ичра оромёб.
Бу уч йилғи тақсим топқон хирож
Ки, андин эди дўстлуққа ривож.
Магар шоҳ девониға кетмамиш,
Етар махзан ичра магар етмамиш.
Менинг келганимдин бу эрди мурод
Ки, гар лутф этиб шоҳи олийнажод,
Ани берса, айлаб ҳисоб, элтайин,
Йўқ эрса, не айтур жавоб – элтайин».
Скандарга келди бу сўз бас қатиғ,
ғазаб заҳридин коми бўлди ачиғ.
Юзи ранги кўргузди ўтдин нишон,
Бўлурға жаҳон ичра оташфишон.
Яна лаҳзае бошин айлаб қуйи,
Ҳамул ўт уза урди ҳикмат суйи
Ки, ифроти ҳилму камоли хирад,
ғазаб хайли андешасин қилди рад.
Кўтарди бошин сўзга оғзин очиб,
Жавобиға онинг жавоҳир сочиб
Деди: «Айт Дороға мендин салом,
Салом айтқач бўйла еткур паём
Ки, шаҳлиқки, йўқтур бақоси анинг,
Емас жуз фано интиҳоси анинг.
Бугун-тонглалиғ умр учун кўрма ранж
Ки, қўйғайсен албатта ганж узра ганж.
Хазойинки йиғдинг ададдин фузун,
Санга ранж текурди ҳаддин фузун.
Буким йиғдинг, аввал топ андин асиғ,
Қачон топсанг андин асиғ, ўзга йиғ.
Ишеким зарар нафъидин бўлса кўп,
Емас қилмоғи ақл оллинда жўб.
Санга нафъ йўқ, бизга андин алам,
Ўзунгга етурма алам, бизга ҳам.
Тилаб байза кўп бўлма меҳнатқа тўш,
Ҳаво тутти ул байза бергучи қуш18.
Агар табъинг ўлди насиҳатпазир,
Емас бизга ҳам дўстлуқдин гузир.
Ва гар панд кўнглунга йўқ судманд,
Сўзунг бизга доғи эмас дилписанд.
Бошингдин бу беҳуда савдони қўй,
Хаёлингдин ушбу таманнони қўй.
Ангаким эрур нуктадону зариф,
Улуғ ишдурур тонимоғлиқ ҳариф.
Санга нотавонлар била тушти иш,
Менингдек киши бирла иш тушмамиш.
Гуруҳеки, ҳар йил олурсен хирож,
Сотибсен аларға бирор эски тожғ
Хирож олмоқ андин эмас дилпазир
Ки, ҳам тожбахш ўлса, ҳам тахтгир.
Наҳангеки баҳр ичра бебок эрур,
Гар ул сувда юз минг дурри пок эрур.
Не навъ ўлғай андин хирож истамак,
Сувда дурри кўп бўлса бож истамак.
Бу янглиғ таманнони қилғон басе,
Ўзин сувда қилди балиғ туъмаси.
Хирадмандлиғ келди хурсандлиқ,
Қулайсиз тама нохирадмандлиқ.
Чекиб бежиҳат бўйла хориж наво,
Аромизда кўрма хусумат раво.
Гумон этмаким, молу жоҳинг сенинг,
Иш ўлғонда бўлғай паноҳинг сенинг.
Дема ер кўтармас ададсиз черик,
Санга тиғим оллинда тутқай илик.
Санга кўп, манга озроқ эрса сипоҳ,
Ерур бергучи озу кўпга Илоҳ.
Керак дастгир ўлса давлат иши,
Йўқ эрса нетар кўп черикни кишиғ»
Тугатгунча сўзни шаҳи нуктагў,
Маҳобат эшитгучини қилди сув.
Қўпуб қосиди нотавон тутти йўл,
Вале не тирик, не ўлук эрди ул.
Солиб тезрак ҳар нафас гомни,
Чу Дороға еткурди пайғомни.
Жавобини Доро эшитгач тамом,
Тағайюр топиб, бўйла сурди калом
Ки: «Ҳар кимга бу навъ афсонадур,
Тасаввур қилурменки, девонадур.
Ва ё маст эркинки, бу сўзини
Деган чоғда билмайдурур ўзини.
Ва ёхуд эрур тифли беақлу рой
Ки, эрмас сўзида хирад раҳнамой».
Чу бу нукталардин савол айлади,
Равон мустамеъ шарҳи ҳол айлади
Ки: «Не телба фаҳм эттим они, не маст,
Худ эрмас яна тифли ғафлатпараст.
Ерур ҳам хирад ёру ҳам ҳушманд,
Ҳадиси рафеъу жаноби баланд.
Бўлуб илму ҳикматқа ҳамдаст ҳам,
Диловарсифатдур, забардаст ҳам.
Не ҳожат сифотин баён айламак,
Бўлур сўзларидин аён айламак.
Шукуҳи била фарридин ҳеч аҳад,
Топа олмай оллида сўз дерга ҳад.
Нечаким назар айласам ҳар сари,
Анинг фикри эрмасдурур сарсари».
Бу сўз қилди Дорони ул навъ тунд
Ки, бўлди ажал тиғи оллинда кунд.
Ғазаб ўтини айлади шуълахез
Ки, тушти фалак жавфида рустахез19.
Ул ўт қўзғалон солди даврон аро,
Не даврон аро, чархи гардон аро.
Буюрдики, қосидни банд эттилар,
Сияҳчол сори олиб кеттилар.
Деди: «Гўдаги бандазодам менинг,
Жанибаткаши хонаводам менинг.
Ҳам обоси бу хонадон бандаси,
Ҳам аждоди аждодим афкандаси.
Назар айласам ақл мезониға,
Ким ўлғайки, киргай киши сониғағ
Ки, онинг сўзин сўз ҳисоби тутуб,
Ва ё мен деган сўз жавоби тутуб.
Тузуб шарҳ айларда дебочае,
Ясаб баҳр оллинда дарёчае.
Не мендин таваҳҳум, не элдин уёт,
Бу ғоятқа шарҳ этгай андин сифот.
Анинг дафъи асбобин энг тузай,
Анга ул ким эрконлигин кўргузай.
Берай гўшмолеки, ҳар бадсигол,
Тузалгай чу ёд этгай ул гўшмол»20.
Забоноваре аввал истатти чуст,
Демакта далеру адоси дуруст.
Анга сўзлар айтиб итик досдек,
Итик досдек йўқки, олмосдек.
Яна берди чавгону гўе анга,21
Қилиб мунда ҳам гуфтугўе анга.
Яна бир идиш кунжуди беҳисоб
Бериб, анда ҳам қилди сўзлар хитоб.
Узотиб ани тикти йўлиға кўз
Ки, то не кетургай жавобиға сўз.
Чу ул етти қатъи масофат қилиб,
Қизил тилни бошиға офат қилиб.
Скандарга арз этти аҳли вусул
Ки: «Доро қошидин келибдур расул».
Деди шаҳки, қосидни келтурдилар,
Қаро ерни гардунға еткурдилар.
Скандарга чун тушти қосид кўзи,
Унут бўлди оғзида айтур сўзи.
Шукуҳи анинг жисмидин олди тоб,
Виқори солиб кўнглига изтироб.
Ер ўптию арзи дуо айлади,
Рисолат тариқин адо айлади.
Деди шаҳки: «Арз эт сўзунг борини,
Баён қил, хаёлинг намудорини!»
Деди ҳомили роз айлаб сужуд
Ки: «Жонингға Ҳақдин туман минг дуруд22.
Йўқ оллингда сўз дерга ёро манга,
Вале дей, деган сўзни Доро манга.
Не сўзким демиш ул десанг, арз этай,
Десанг йўқ, қаёндинки келдим, кетай».
Скандар замириға солди билик
Ки: «Бордур кетурган каломи ирик».
Дедиким: «Паём этти Доройи даҳр,
Адолат била кишвароройи даҳр,
Ки, расми қадимийки, дерлар хирож,
Ки, йўқ бизга олмоққа худ эҳтиёж.
Вале шоҳларким, эрур бандамиз,
Не ҳукмеки қилсоқ сарафкандамиз.
Муни бермак – изҳори тоатдурур,
Бизинг ҳукмумизга итоатдурур.
Отонгға замонеким, эрди ҳаёт,
Бу хизмат аро зоҳир этти сабот.
Чу сен топтинг онинг мақомиға йўл,
Керак қилсанг эрди, неким қилди ул.
Итоат тариқин шиор этмадинг,
Неким қилди ул, ихтиёр этмадинг.
Ики-уч йил ўттию ул етмади,
Киши ҳам ани бозжуст этмади.
Чу иш ҳаддин ўтти йибордук киши
Ки, бўлғай хирож олмоқ онинг иши.
Демишсен неча сўзки, ҳаддинг эмас,
Киши билса ҳаддин, сўз андоқ демас.
Вале невчунким, кичикдур ёшинг,
Тўқунмайдурур тошқа ҳаргиз бошинг.
Дедукким, жунунунгға оғоз эмиш,
Жаҳолат санга кўпу ақл оз эмиш.
Ишингга йўқ ислоҳ тадбирдин,
Чу гўдаксен, ўттук бу тақсирдин.
Керак эмди хизматни ноком этиб,
Не важҳеки қолмиш саранжом этиб.
Олиб, қилмайин ваҳм, азм этгасен,
Рафеъ остон ўпгали етгасен.
Юзунгдин доғи рафъ бўлғай ҳижоб,
Иноят доғи кўргасен беҳисоб.
Агар ваҳмдин изтироб айласанг,
Деган амрдин ижтиноб айласанг
Ва ё бўлса туғёни жаҳлу ғурур
Ки, сўз радди зотингға келса зарур
Ки билмаслигинг ибтидосидур ул,
Кичик ёшлиғинг иқтизосидур ул.
Йибордим қошингға муносиб нима,
Бўюн тўлғама, номуносиб дема!
Кетурди, бу сўзни дебон нуктагўй
Аро ерга бир савлажон бирла гўй
Ки, гўдаклигинг чунки ғолибдурур,
Санга гўю чавгон муносибдурур.
Будурким, кўрунгай санга кўзга иш,
Ва лекин эрур мулк иши ўзга иш.
Ва гар рафъ қилмай кўнгулдин хилоф,
Аён қилмасанг ажзинга эътироф.
Низоъ ўлғон ўлса муаккад санга
Ки, худ йўқ ул андешаға ҳад санга.
Қўюб жаҳл, ўз жонингга раҳм қил,
Сипоҳим ҳисобин бу кунжудча бил».
Дебон, қўпти мажлисдин айлаб шитоб,
Улуғ зарф аро кунжуди беҳисоб
Кетурдию оғзидин очти тугун,
Бисот ичра ул зарфин этти нигун,
Деди: «Шоҳдин ҳар ким этса ҳарос,
Сипоҳин бу кунжуддин этсун қиёс».
Тугатгач сўзин нуктагўйи далер,
Жавоб истаю, кўз тикиб боқти ер.
Чу қосид бу янглиғ такаллум қилиб,
Скандар ниҳоний табассум қилиб.
Тугатти чу хориж таманно била,
Скандар сўз очти таанно била
Ки: «Доройи даврон шаҳи покзод
Ки, бермиш тариқи фасоҳатқа дод.
Ани сўз чу беихтиёр айламиш,
Ажаб нукталар ошкор айламиш.
Буким шоҳларни демиш бандаси,
Сарафрозларни сарафкандаси.
Гуруҳеки ўз лутфи бирла Илоҳ,
Аларни қилибдур улус узра шоҳ.
Киши ўзига банда қилмоқ хитоб,
Ҳамоноки эрмас тариқи савоб23.
Алар қуллуғи Ҳаққа ойин эрур,
Агар Тенгри, бандам, деса чин эрур.
Бу сўзким деди шоҳи дарёато,
Шак эрмаски, бордур саросар хато.
Ерур ширк чун Тенгрининг ширкати,
Кирар куфр йўлиға бу фикрати.
Яна улки, дебдур мени тифлу маст,
Доғи телбалик қайдиға пойбаст.
Бу уч ишга бўлғай биров муттаҳам
Ки, чеккай сўзи куфр сори алам.
Йўқ эрса ики шоҳи ҳашматматоъ,
Аён этсалар мулк узра низоъ.
Бири бўлса фарзан улуғ, бир кичик,
Бу сўз демас ўлса улуғда билик.
Қўтоннинг улуқ қуш аро сони бор,
Вале сунғур оллинда не жони бор?24
Яна буки, шоҳ айлаб эҳсон манга,
Йибормишдурур гўю чавгон манга.
Ерур мунда бир рамзи пўшида ҳарф,
Тафаъул аро бениҳоят шигарф
Ки, ер ҳайъатин айлабон жустужўй,
Мудаввар топибдурлар андоқки гўй25.
Чу шоҳ они тутти мусаллам манга,
Ҳамоноки Ҳақ берди олам манга.
Буким илгима солди чавгонини,
Мусаллам манга тутти майдонини.
Ҳамоно чиқиб мулк майдонидин
Мени баҳравар қилди чавгонидин
Ки, то мен бу майдонда гўй урғамен,
Самандим қилиб гармпўй урғамен.
Манга муждалар етти андин басе
Ки, мамнунмен ул комрондин басе.
Бу кунжудки ҳам келди андин бу ён,
Анинг доғи рамзини айлай баён:
Чу қилмиш сипоҳийға ташбиҳ ани,
Ерур нуктае, ўйла танбиҳ ани.
Менинг хайлима келди қушлуқ сазо
Ким, ул қушқа кунжуддин ўлғай ғизо».
Буюрдики, сурдилар онча товуқ,
Ки кунжуд ҳисобиға бўлғай ёвуқ.
Алар келтуруб дона термакка зўр
Ки, бир дона ҳам қолмай элтурга мўр.
Бу диққатлар айлаб суханварни лол,
Қаю лолким, ўлтуруб инфиол.
Буюрди равон шоҳи ҳикматқиёс
Ки: «Бўл эмди Доро сари раҳшунос.
Ешитган жавобингни еткур анга,
Не сўзларки сурдунг манга, сур анга!»
Ёниб қосид ул сўз хароши била,
Аёғи келиб, борди боши била.
Чу Дороға билганларин қилди фош,
Адоват ўти кўкка тегурди бош.
Қолиб фитна хайлиға аҳли замон,
Адам кўйига қочти амну амон.
Аёқчи, кетур майки, тортай далер,
Чу сархуш бўлай, гўкрай андоқки шер!
Кирай хасм аро, ўйлаким шери маст,
Бориға берай бир дам ичра шикаст.
Муғанний, чолиб, гарм ҳангома туз,
Сурудунгда оҳанги «Шаҳнома» туз.
Чу оҳанги кин эттилар икки шоҳ,
Далер ўлсун ул нағма бирла сипоҳ.
Навоий, жаҳон ичра ошуб эрур,
Фитан сарсари амниятрўб эрур.
Бу ошубдин гар тиларсен амон,
Амон топма май шуғлидин бир замон.
Замон аҳлиға бўлса минг ибтило,
Емас мубтало бода ичган тўло.