Alisher Navoiy. Xamsa: Saddi Iskandariy (nazm)  ( 74148 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


Habib  11 Mart 2011, 12:07:24

ХХVI

ҲИКМАТ


Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, мухолафатки борча милалда мамнуъдурур ва низоъки борча маҳалда номасмуъ, андоқ модда топилғаймуким, анда дилпазир бўлғай ва қилмоғи ногузир ва Арасту ул тийраликда ёруғлуғ кўргузмак ва ул мухолиф оҳангни ростда тузмак


Яна сўрди шоҳи Фаридунҳашам1
Ки: «Ей ҳикмат аҳлиға ройинг ҳакам!

Ики кимсага воқеъ ўлмоқ низоъ,
Бир ишта эрур мужиби имтиноъ.

Низоеки, ҳар кимга масмуъдур,
Хирад буйруғи бирла мамнуъдур.

Топилғайму ул навъ бир жоддае,
Ҳамул жодда ичра бир моддае

Ки, бўлғай низоъ анда хотирписанд
Ки, гар бўлмаса бўлғай андин газандғ»

Деди ҳикматойини донанда2 ҳарф
Ки: «Қилдинг саволе бағоят шигарф.

Низоеки қилди хирад они рад,
Қабул этти ҳам баъзи ишда хирад.

Бировда бир иш бўлса нодилпазир,
Ки, фоилғадур қилмоғи ногузир.

Вале элга андин зарардур басе,
Анинг зимнида шўру шардур басе.

Биров манъиға гар топар дастрас,
Ўзин тутса маъзур, маъзур эмас3.

Ва гар манъ қилдию ер тутмади,
Не иш таркиниким бу дер, тутмади.

Билиндики, кўп табъи роғибдурур,
Ирикрак анинг манъи вожибдурур.

Мунунг бирла ҳам топмаса имтиноъ,
Бўлур вожиб ул лаҳза қилмоқ низоъ.

Бўлур чун низоъ ичра нуқсону суд,
Керак анда бир шарт тутса вужуд

Ки, буким низоъ ичра тузди асос,
Ўзин айласа хасм бирла қиёс.

Агар ғолиб ўлмоғлиғин чоғласа,
Низоъиға ул лаҳза бел боғласа.

Ва гар қувватин англаса байн-байн,
Арода падид этмаса шўру-шайн.

Ва гар худ ўзин билса мағлубдур,
Насиҳат била иктифо хўбдур.

Керак ул насиҳат доғи нармрўй
Ки, то мустамиъ бўлмағай тундхўй.

Ки тунд ўлса кўп ваҳшат имкони бор
Ки, носиҳқа ҳам бим нуқсони бор.

Низоъ ичра мундоқ маротибни бил,
Қила олмоғинг чун яқин бўлди қил.

Яқин бўлмаса ғолиби зан керак,
Киши барча ишта хирадфан керак.

Бировким хираддур анга раҳнамун,
Бу ишларда қўймас бўлурға забун».

Чу нофиъ жавоб англади мустамиъ,
Яна сўрмади сўз – бўлуб мунтафиъ.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:50:05

ХХVII

Доронинг Искандар сўзидин ошуфта бўлуб, сипоҳ йиғмоқтин оламға ошуб солиб, олам-олам черик йиғиб Искандар размиға азм қилғони ва Скандар ҳам ул дарёйи офат муқобаласида сели бало ва кўҳи махофат муқоталасиға барқи разм ва вағо ясаб юзлашгани ва офоқни ул ики шоҳ зеру забар қилурда Доронинг ливойи давлати ўзга сарсар офатидин сарнигун бўлуб Искандарнинг маҳчак алами қуёш ливосидин ўтгани


Ики шоҳ ишида ҳикоятгузор,
Бу янглиғ берур сўзга зеби узор

Ки, Дороға чун етти борғон расул,
Скандар қазоёсиға берди тул.

Қаю сўзки шаҳдин хитоб айлади,
Неким истимои жавоб айлади.

Чу арз айламакдин йўқ эрди гузир,
Борин айлади арз фармонпазир.

Чу фаҳм этти Доро анингдек жавоб,
ғазаб ўтидин жисмиға тушти тоб.

Ёнар ўтдек ўлди қадам то ба фарқ,
Таҳаррук ани қилди андоқки барқ.

Гаҳи бўлди даврон била тундхў,
Гаҳи чархи гардонға деди: «Туфу!»

Ошиб дам-бадам изтироби анинг,
Еру кўкка таъну итоби анинг.

Бу ошуб дардиға бўлмай даво,
Черик жамъиға бўлди фармонраво.

Киши чопти офоқ аро бедаранг,
Бажуз Рум ила Зангбору Фаранг1.

Сипаҳ баҳриға  тушти ул навъ жўш
Ки, ўтти фалак лужжасидин хуруш.

Ҳам Эрону Турон2, ҳам ақсойи Чин,
Анга тегруким, ҳадди Машриқ замин.

Чиқиб ул сифатким, киши қолмайин,
Демай қолмайинким, қола олмайин.

Анга тегруким, ҳадди ақсойи ғарб,
Бутуб борчанинг жисмидин сози ҳарб.

Яна ҳам диёри Жанубу Шимол,
Киши қолмоғи топмайин эҳтимол.

Башар жинси хайлин жаҳондин йиғиб,
Жаҳон аҳлини тўрт ёндин йиғиб.

Сипаҳ жўш уруб тоғу ҳомун аро,
Ғалат айладим, рубъи маскун аро.

Суруб элни зобит сипаҳдорлар,
Сиёсат тариқида ғаддорлар.

Бу янглиғ черик яхшироқ фол ила,
Ики йилда жамъ ўлди тунқол ила.

Сипоҳийки ер сатҳиға  сиғмайин,
Черик ҳаргиз андоқ киши йиғмайин.

Не учу қироқ эрди пайдо анга,
Не ҳадду не ғоят ҳувайдо анга.

Ададда фалак анжумидин фузун,
Не анжум, биёбон қумидин фузун.

Чу мавъидға  жамъ ўлди мундоқ сипоҳ,
Билиб ул сипаҳ сори азм этти шоҳ.

Назар солди чун ул черик сори тез,
Адоват ўтин айлади шуълахез.

Димоғиға йўл топти навъи ғурур
Ки, гардун қочар қилсам ул ён убур.

Етиб ҳар тарафдин улус шаҳлари
Ўкуш тортиғу туҳфа ҳамраҳлари.

Ақолим волийлари жавқ-жавқ,
Итоат солиб борча бўйниға тавқ3.

Чу Доро тушуб боргоҳи аро,
Тушуб жўш хайлу сипоҳи аро.

Қўюб боргоҳ ичра тахти баланд,
Чиқиб тахт уза хусрави аржуманд.

Тузуб маснадеким, сипеҳри барин,
Яна кўрмайин, ўйла маснаднишин.

Қилиб ҳукмким: «Мулк султонлари,
Қамуқ хайлу кишвар нигаҳбонлари,

Келиб борча ер ўптик айлаб салом,
Мунунг бирла касб айладик эҳтиром».

Салотинға чунким, бу навъ ўлди бор,
Топиб ишлари сиккаи эътибор.

Йироқтин келиб, борча бош индуруб,
Тикиб ерга кўз, ўқ учидин туруб.

Чу ҳар бирни кўрмакка шоҳ истабон,
Бориб ҳожиби боргоҳ истабон.

Келиб ул бисоти қироғин ўпуб,
Қўюб оллида бош, аёғин ўпуб.

Ёниб, чун бўлуб ўрниға раҳхиром,
Яна бир бўлуб хоки даргаҳхиром.

Бу янглиғ ярим кунгача эрди маҳл
Ки, топти шараф улки бор эрди аҳл.

Хито мулкидин Мангу-қоон киби,
Яна Ҳинд элидин Қарохон киби.

Ҳамул Мисрдин Варқау Бошдек,
Доғи Дашт элидин Темуртошдек.

Фарангисдек Ховарон мулкидин,
Даволи киби Ширвон мулкидин.

Шаҳу шоҳзода ададдин фузун,
Сипаҳдору сархайл ҳаддин фузун4.

Ки, побўсидин бўлдилар сарбаланд,
Яна илтифоти била аржуманд.

Бўлуб кўрмагидин чу олий асос,
Яна пешкашлар чекиб беқиёс

Ки, юз минг муҳосибқа юз йил шитоб,
Етишса қила олмағайлар ҳисоб.

Бу ашғолни айлабон бартараф,
Халойиқни тарқаттилар ҳар тараф.

Не сархайлким бор эди ҳар сари,
Тилатти иноят қилиб ичкари.

Қилиб тожварларға ҳукми жулус,
Бори ўлтурурға бўлуб хокбўс.

Чу атрофида шоҳлар ўлтуруб,
Сипаҳдорлар хизматида  туруб.

Улуғлар чу алтофидин топти баҳр,
Равон бошлади нукта Доройи даҳр

Ки: «Боис чекарга  бу янглиғ сипоҳ,
Халойиқ  фароғин қилурға табоҳ

Бу эрдики, чун Румдин Файлақус,
Жаҳон риҳлати азмиға урди кўс,

Қолибдур анга зодае мажнунваше,
Судек кажраве, ўт киби саркаше.

Йибормай хазойинға уч йил хирож,
Бошиға сарафрозлиқ солди тож.

Чу борди киши билгали шарҳи ҳол
Ки, ўз хизматин невчун этмиш ўсолғ

Анинг бирла бу можаро сургали,
Бақоёни девонға келтургали.

Паришон такаллум қилиб беадад
Ки, йўқтур анга, ўйла сўз дерга ҳад.

Яна қилдим ирсол кўп навъ панд,
Анга ҳеч панд ўлмади судманд.

Жавобида кўп қилди тарки адаб,
Мени доғи ошуфта қилди ғазаб.

Ешитгач қулайсиз мақолин анинг,
Зарурат кўруб гўшмолин анинг.

Бўлуб боис ул гўлу нодон иши,
Черик жамъиға чопти ҳар ён киши».

Дедилар қўпуб, ер ўпуб шоҳлар,
Сипаҳбадлиғ амридин огоҳлар

Ки: «Қилмоққа ҳолини онинг табоҳ,
Не ҳожат эди айламак азм шоҳ.

Бу янглиғ черик ҳожат эрмас эди,
Анинг дафъиға бир қуле бас эди.

Қаю бирга бу иш иноят бўлур,
Ҳамоноки бу иш кифоят бўлур».

Деди шоҳким: «Чун йиғилмиш сипоҳ,
Керак Румни қилсақ оромгоҳ.

Чу кирмиш анга Зангбору Фаранг,
Алар фикрига ҳам керактур даранг.

Неча кун бу ерлар тавофи қилиб,
Адудин мамоликни софий қилиб,

Агар қайтсақ ҳам эмастур йироқ,
Ҳар андешадин бу эрур яхшироқ».

Чу шоҳ оғзиға солди бу сўз қазо,
Қазо амриға чора йўқ  жуз ризо.

Неким шаҳ деди, иттифоқ эттилар,
Бори Рум азмин яроқ эттилар.

Манозил битиб, бўлдилар жазми кўч,
Қўпуб ҳар тараф қилдилар азми кўч.

Буларға бўлуб кўч-баркўч азм,
Скандарга доғи хабар етти жазм,

Ки, Доро йиғиб ер юзидин сипоҳ,
Буён айламиш азм беиштибоҳ.

Худ эрмас эди ғофил ул ҳолдин,
Ишида йироқ эрди эҳмолдин.

Узотиб дамо-дам адуға киши,
Паёпай хабар топмоқ эрди иши.

Қаю ишгаким фаҳм этиб эҳтиёж,
Фароғат била айлар эрди илож.

Сипоҳини ул шоҳи навхоста,
Анингдек қилиб эрди ороста,

Ки, оллиға  чекса  сипаҳ оламе,
Ки бўлса алар ҳар бири Рустаме,

Нечукким ел оллиға бўлғай самон,
Етишмак ҳамону – совурмоқ ҳамон.

Ва лекин шиори мадоро бўлуб,
Таҳаттук йўқ андоқки Доро бўлуб5.

Чу Доро ҳадиси анга бўлди туз
Ки, олам сипоҳин йиғиб қўйди юз.

Бу янглиғ черикким баён айладим,
Рақам бирла васфин аён айладим.

Тузуб ул хирадманди ҳикматмаоб,
Адув рўбарўйиға қилди шитоб.

Нечукким тенгиз сори ғурранда абр
Ва ё гўр хайлиға ғуррон ҳизабр.

Чу фаҳм этти ул ишни Доро доғи,
Ки борди ародин мадоро доғи.

Анинг чиқмоғи бўйла беваҳму пос,
Адув хайлиға солди беҳад ҳарос.

Чу ўн манзил ўлди аро ерда жазм,
Ики ёндин ўлди тааннию ҳазм.

Юруш расмида бўлмас эрди ўсол,
Кўчарда, тушарда бор эрди ясол.

Тушулгач, черик даврини шақ қилиб,
Сипаҳ ҳифзи айларга  хандақ қилиб.

Қуёш чун ботиб кўкка соя чиқиб,
Ҳамул ики ёндин талоя чиқиб.

Язак аҳлиға, ўйла бедорлиқ,
Талоя аро, ўйла ҳушёрлиқ6.

Ки, гар мўр тебранса қилмай даранг,
Тикарлар эди кўзин отиб хаданг.

Бу янглиғ сипаҳ бошлабон икки шоҳ
Ки, бир кунчилик қолди йўл размгоҳ.

Аро ерда тоғе эди бас рафеъ,
Ики ёнида ики дашти васеъ.

Ики дашт аро ики хусрав эли
Ки, йўл топмай ул эл аро тонг ели.

Скандар сипаҳ теграсига етиб.
Нечаким керак забтида жаҳд этиб,

Ясаб хандақу ҳисн Хайбар киби,
Не Хайбарки, Садди Скандар киби7.

Чу кўнгли бўлуб тинч юз тиғзан,
Бори лашкаророю лашкаршикан.

Ойириб ўзи бирла бўлди равон,
Зиҳи, ҳам сипаҳдору ҳам паҳлавон.

Ҳамул тоғ уза чиқти ул хайл ила,
Адувнинг сипоҳин тамошо қила.

Не кўрдики, тутмиш сипаҳ ер юзин,
Қаро айлабон даҳр тоғу тузин.

Таҳаррук топиб халқдин дашту тоғ,
Таҳаррукка ҳам кимса топмай фароғ.

Фалакни анингдек тутуб дуду гард
Ки, пинҳон бўлуб гунбади ложувард.

Топиб гард ила дуд чун имтизож,
Бериб ўту туфроққа бир мизож.

Қаёнким Скандарга тушти назар,
Топа олмади халқ ичидин гузар.

Қила олмайин эл қиёсини ҳеч,
Таҳайюр анинг мағзини қилди геч.

Хаёлида бу сўзким: «Ики черик
Қачон сунсалар кин ишига илик,

Бири ёна бирча эса ики-уч,
Ерур ҳарб ойини озроққа куч.

Агар бўлса бир сори ёлғуз киши,
ғаним ўлса ўтрусида юз киши.

Агар истаса ҳарбу пархошини,
Илик бирла кесмактур ўз бошини.

Манга мунча ҳикмат тариқида лоф,
Ажаб ерда ёйдим бисоти масоф.

Бу ердин ёнарнинг худ имкони йўқ,
Набард айласам ғайри нуқсони йўқ!»8

Бу фикр ичра ройи хирадпарвари
Ки, бир тош уза ики кабки дарий

Кўрундики, бир-бирга айлаб ситез,
Урушурлар эрди басе тунду тез.

Бири жусса ичра забардастроқ,
Яна бир ҳақир эрдию пастроқ.

Анга неча қувват, мунга онча заъф,
Де олғонча қувват, де олғонча заъф.

Скандар чу ул заъфу қувват кўруб,
Ўзи бирла Дороға нисбат кўруб,

Алар сори боқти тааммул била,
Ўзию адувға тафаъул била.

Ўзи жонибидин ҳақирин тутуб,
Адув  ўрниға ёна бирин тутуб.

Қилур эрди ул ҳарб наззораси,
Тараддуд аро жони бечораси.

Ки, ногоҳ ҳаводин уқобе иниб,
Қилиб сайд олурға шитобе иниб,

Улуғроғни сайд этти ул навъ чуст
Ки, гўёким ул худ йўқ эрди нухуст.

Уқоб илгида бўлғоч ул бир табоҳ,
Яна бирга бўлди ери жилвагоҳ.

Скандар бўлуб хушдил ул ҳолдин,
Тануманд ўлуб кўнгли бу фолдин.

Билибким, анга хасм ўлур зердаст,
Ва лекин топар ўзга ердин шикаст.

Бу ишдин ўзига шугун англабон,
Ёниб хасм қадрин нигун англабон.

Сипоҳиға  кирди топиб бу футуҳ,
Анингдекки, жонсиз бадан ичра руҳ.

Чу ул тоғдин инди топиб наво,
Қуёш чекти тоғ кейин сори ливо.

Фалак машъали кўктин ўлғоч нигун,
Замона бўлуб дудидин қиргун.

Ўзин айлабон маҳкам ики сипоҳ
Сипоҳ интизорин чекиб размгоҳ.

Язак айлабон, ўйла огоҳлиқ
Ки, қилмай анга соя ҳамроҳлиқ.

Талоя бўлуб ҳар тарафтин мудир,
Тун ўғрисин этмак тилаб дастгир9.

Язакдин сипаҳ даврида, ўйла  бим
Ки, тебранмак имкони топмай насим.

Улус, ўйла мазбут ўлуб ҳар сори
Ки, ун ҳам чиқа олмайин ташқори.

Ики шоҳ ҳар сори иш фикрида,
Ясол зикри бирла тикиш фикрида.

Нари юзда Доройи анжумсипоҳ,
Боши узра гардун киби боргоҳ.

Қилиб тахт уза иш яроғини гуфт,
Бори навъидин ошкору нуҳуфт.

Ўзи жониби фатҳ лозим кўруб,
Ливосиға нусрат мулозим кўруб.

Кўзига Скандарни ҳеч илмайин,
Қазодин не ҳол ўлмоғин билмайин.

Сипаҳбадлари худ ғулу айлабон,
Скандар сўзин гуфтугў айлабон

Ки: «Гар шоҳ ҳукм этса беваҳму бийм,
Ерурбиз анга ҳар биримиз ғаним».

Бири дебки: «Кўргач қаро қочқуси»,
Бири дебки: «Узр эшигин очқуси».

Ва лекин Скандар сори барча жазм
Ки, қилмоқ керак тонгла ўлгунча разм.

Қавий хасмға мумкин эрмас шикаст,
Магар улки кўргузгабиз зарби даст.

Кўзидин бориб уйқу осойиши,
Иши разм аҳлининг оройиши.

Елига карамдин етурмак навид,
Қочар элга бим, иш қилурға умид.

Ели ҳеч тинмай ясаб созу барг,
Муҳайё қилиб жавшану худу тарг.

Кўрунуб узун кина аҳлиға тун,
Вале кун хаёлоти тундин узун.

Бу янглиғ эди ики ёндин хаёл
Ки, бўлди аён субҳи фаррухжамол.

Саҳар ошкор этти заррин ливо
Ки, бўлди ёруғ маҳчасидин ҳаво.

Қазо солди ул ики дарёға жўш
Ки, Баҳром самъиға етти хурўш.

Чекиб гурдлар наъраи ҳоила
Ки, солиб ер ажзосиға зилзила.

Зуҳур айлабон «арзу зилзолаҳо
Ва ахражатил-арзу асқолаҳо»10.

Бўлуб тиғзанлар қадам то ба фарқ,
Фалак туркидек кўк темур ичра ғарқ11.

Ясаб ҳарб учун ўзни маркаб уза,
Таковар суруб, ўз ясолин туза.

Чу отланди Доройи давлатпаноҳ,
Скандарға  ўтру тузатти сипоҳ.

Сипаҳ дема, дарёйи хунхор, де,
Фалак баҳри андин намудор, де.

Сафе тузди тузмакка ойини ҳарб
Ки, бир қамбали–шарқ эди, бири–ғарб.

Ясолеки бу тул ила кўргузуб,
Будур турфаким, ети дабқур тузуб.

Боронғор12 анга хайли Машриқ замин,
Самарқанддин токи сарҳадди Чин.

Яна юз минг ўзбак мўғул бирла зам,
Юз эллик минг ул сори қалмоқ ҳам.

Бўлуб борчаси олти юз минг киши,
Борига ҳунар кин ила разм иши.

Ясаб Чин элин турки чинийсиришт,
Тароватда андоқки боғи биҳишт.

Ети ранг зарбафт ҳар паҳлавон,
Солиб бодпойиға баргуствон.

Довулғода чиний ялов дилпазир,
Яна жавшан устига чиний ҳарир.

Ясолеки қалмоқ хони ясаб,
Ажал дўзахидин нишоне ясаб.

Томуғ шуъласи барча рангин ялов,
Билиниб ялов жилвасидин қалов.

Ҳар ўпчинлук онча қилиб карру фар
Ки, андин тушуб даҳр аро шўру шар.

Алар хайлининг хони Тўқвоб ўлуб,
Уруш вақти озармдин тоб ўлуб.

Мўғул шерпайкарлари ўту ёлин,
Тааддуд аро ит тукидин қолин.

Булар хони Мангу келиб разм аро
Ки, ошуби оламни айлаб қаро.

Яна манғит ўзбак била ёндашиб,
Ики зулфдек тузлари чирмашиб.

Кумушдек ёруғ барчанинг кўҳаси,
Боз узра довулғалар чаркасий.

Алар ёнида Мовараннаҳр эли,
Ики руд аросида ўн шаҳр эли.

Бори шергиру бори пилзўр,
Тикиб ўқ била кўзларин бўлса мўр.

Жинонваш Самарқанд мавжуд йўқ
Ки, қилмиш бино они Искандар-ўқ13.

Жувонғорда Мағриб эли бир сари,
Яна сори Бартосию Барбари.

Синонлар сариғ ранг, қалқон доғи,
Кежимлар сариғ жинс, хафтон доғи,

Араб барридин найзавар қирқ минг
Ки, якрони този келиб борчанинг.

Аламлар қароу синонлар қаро,
Бедов узра баргуствонлар қаро.

Ҳамул мағриб аҳлини бошлаб Талиъ,
Араб хайлининг пешвоси Вакиъ.

Мадойин навоҳисидин Ардашер,
Чекиб тиғ, хайлида юз минг далер.

Бинафш айлабон шадда бирла дирафш,
Саманд узра баргуствон ҳам бинафш.

Қутайф аҳли, Баҳрайну Бағдод ҳам,
Сипаҳбад аларға  келиб Густаҳам.

Бўлуб сарбасар кўк темур ичра ғарқ,
Кўк атласда пинҳон қадам то бафарқ.

Жувонғор ҳам олти юз минг адад,
Булар бошқа андинки бўлғай мадад.

Ҳировул ясаб ети юз минг киши
Ки, ҳайрон қолиб ети кўк гардиши.

Борининг келиб худу хафтони оқ,
Неким кийгулуктур ясаб они оқ.

Бу кофургун саф аро разм эли,
Келиб Дашти Қифчоқу Хоразм эли.

Ўзидин топиб ғул фарру шукуҳ,
Сипаҳ саф тузуб даврида  кўҳ-кўҳ.

Қилиб андоқ ороста етти ғул
Ки, ел хайли топмай аро ерда йўл.

Бўлуб ҳар саф ул элга юз минг нафар,
Шаҳ ойинидин барчаға зебу фар.

Булар киймаги барча ахзар бўлуб,
Аламға яшил шуққа зевар бўлуб.

Бўлуб олам ул сабзадин марғзор,
Яшил хат бўлуб ер юзига узор.

Ҳамул қалбгоҳ ичра Доройи даҳр,
Хилофиға йўқ ҳадду ёройи даҳр.

Бу янглиғ ясаб созу ойини разм,
Адув сори таскин била қилди азм.

Нари юзда Искандари шердил,
Қилиб хайли оройиши муттасил.

Боронғорин айлаб сипоҳи фаранг,
Бори қон тўкарга бўлуб бедаранг.

Адувнинг қалин эрконин билмайин,
Агар билса ҳам кўзга ҳеч илмайин.

Сипаҳдор алар ичра  Шайпол14 ўлуб,
Таҳаввурда чун Рустами Зол ўлуб.

Кийимлар гуҳардин мукаллал бори,
Фарангий ети ранг махмал бори.

Алам шуққаси доғи жинси фаранг,
Ҳам ул борча зарбафту ҳам ети ранг.

Адув ичра юз минг бори тезу тунд
Ки, ҳайбатларидин қуёш тиғи кунд.

Жувонғорида эрди Бартосу Рус,
Фалак хингидек барча тунду шамус.

Алар жавшани борча қолқондуруқ,
Синон қўлларида нечукким сўруқ.

Вале бодполарға солғон кежим,
Сақарлоту борча ёвурқон кежим.

Довулға бўлуб тўппи янглиғ бари,
Ўтоға бош узра сариқ қуш пари.

Келиб ҳар бири кеча андоқки бум,
Мувофиққа маймун, мухолифқа шум.

Булар доғи юз минг келиб сон аро,
Чекиб саф жувонғорда майдон аро.

Ҳировулда занг аҳли таъйин бўлуб,
Аларға яна ўзга ойин бўлуб.

Кийиб барчаси жавшани зангсоз,
Ёруқ кўзгудек зангдин бениёз.

Яна худлар мисли жавшан келиб,
Қаро тунда хуршиди равшан келиб.

Ўтоға темур бирла шаҳпар мисол,
Қуёш узра сончиб нечукким ҳилол.

Кежимлар доғи барча пўлоддин.
Топиб ламъа суҳони бедоддин.

Ёруғ оҳа юз минг адув ўтруси,
Саросар ажал шахсининг кўзгуси.

Қилиб ғулини борча Румий сипоҳ,
Топиб зийнат ул ғул ила размгоҳ.

Қизил юз била борча андоқки шер,
Адув қасдиға шер янглиғ далер.

Кежим борчаға шеру бабру паланг,
Жиба узра хафтон доғи ушбу ранг.

Бўлуб ҳар бир, андоқки, ғурранда абр,
Дегил тутти олам юзин шеру бабр.

Туруб қалб аро шоҳи фарруҳсарир,
Нечукким ҳизабре, вале шергир.

Боши устида шерпайкар алам,
Есиб анга нусрат ели дам-бадам.

Бу янглиғ сипаҳ бирла  дорои Рум,
Сипоҳин ясаб, ўйлаким нахли мум.

Юруб хасм хайлининг ўтрусиға,
Мунунг ул ҳам андоқки қаршусиға.

Чекиб кўс уни ики ёндин ғирев,
Анингдекки, маст ўлса юз нарра дев.

Фалак турки гардунни ики чопиб,
Анинг ҳар бирисига бир юз ёпиб.

Адув шайнини кимса қилмай қиёс
Ки, нокор ўлуб ғулғулидин ҳавос.

Нафир, ўйлаким аждари тездам,
Таҳаррук солиб бўйниға ики хам.

Оғиз очмоғи элни тутмоқ учун,
Ва ё хасм хайлини ютмоқ учун.

Яна карраною ковурго уни,
Қилиб ошкоро қиёмат куни.

Аламларки елдин бўлуб жилвагар,
Фулклар набардидин айтиб хабар.

Ҳавони анингдек тутуб тийра гард
Ки, бўлмай аён кўзга дашти набард.

Кўп элким қилиб гирд қилмоғин вирд,
Курра шакли ернинг бўлуб нимгирд.

Сипаҳ наълидин ёнчилиб ёрими,
Бўлуб гард янглиғ фалак озими.

Бу дарёйи гард ичра тушган киши,
Нафас қайтарурдин су ютмоқ иши.

Қолин тиғ ул гарди ҳайжо аро,
Ўкуш мўр оқиб лойи дарё аро.

Дема гардким, эрди мушкин саҳоб,
Еру кўк аросиға тортиб ниқоб.

Чоқиб барқ ўти оҳалар ишнари,
Чекиб раъд уни боралар кишнари15.

Тутуб қўлға жабборлар тиғи тез,
Фалак тортқондек синони ситез.

Бу янглиғ ики олами қатлу кин
Ки, титраб алардин замону замин.

Юруб бир-бирига яқин еттилар,
Аёғ тоғдек ерга беркиттилар.

Сурон солдилар аввал ул навъ тез
Ки, оламға тушти ажаб рустахез.

Демасменки, қўзғолди олам эли
Ки, булғашти бу сабз торам эли.

Қўяр эрди ҳамлин фалак беваси,
Сатарванлиғ ар бўлмаса шеваси16.

Чу бир лаҳза топти сукун ул хурўш,
Улус оғзи ғавғодин ўлди хамўш.

Насими вағо бир сори сурди гард,
Кўрунди халойиққа дашти набард.

Ҳамул ҳар тарафдин бир анбуҳ саф,
Не анбуҳким, кўҳ то кўҳ саф.

Қилилғон киби лавн-лавнин баён,
Тамошо қилур элга бўлди аён.

Анингдекки тушгай чоқиндин дурахш,
Скандар сафидин биров сурди рахш.

Тарид айлаю кирди майдон аро.
Ҳунарлар аён қилди жавлон аро.

Солиб бодпойиға баргуствон,
Намудор аро, ўйлаким арғувон.

Кийиб жавшан устига чиний ҳарир,
Келиб сув уза сабзадек дилпазир.

Синон ўнг қўлинда нечукким сутун,
Сўл эгнида қалқон келиб лаългун.

Ўтоға тикиб худида савсани,
Бўлуб ғунчадин савсан очмоқ фани.

Бу ҳайъат била чобуки жангжўй,
Туруб ўртада бошлади гуфтугўй.

Скандар дуосин бурун қилди ёд
Ки: «Топсун адувсиға кому мурод!»

Яна деди юз келтуруб ҳар сари
Ки: «Дерлар мени Бориқи Барбарий17.

Бурун бор эдим шоҳ Дороға қул,
Вале топмадим қуллуғи ичра йўл.

Мени, ўйлаким бор эдим билмади,
Риоят, нечукким керак, қилмади.

Топиб мендин ўксуклар андин наво,
Манга кўрди кўп бенаволиғ раво.

Чу ҳолим дедим, шоҳи олийсифот,
Жавобимға ҳам қилмади илтифот.

Ижозат сўзин арз қилғоч туруб,
Таёғлатти қаҳр айлабон бостуруб.

Чу Доро қилиб мунча зулму шикаст,
Мени қилди бахтим Скандарпараст.

Чу даргоҳиға еттим истаб паноҳ,
Манга онча лутфу карам қилди шоҳ.

Ким ул тарбиятдин сарафкандамен,
Иш этмай олиб музд, шармандамен.

Букунким, қилибмен бу майдонға азм,
Ики иш учун айлагум кину разм:

Бир улки: шаҳимға қилиб бандалиқ,
Ўзумдин қилай рафъи шармандалиқ.

Яна улки: чун қатл расмин тузай,
Ишим шоҳ Дороға ҳам кўргузай.

Ўзин улки ҳарбимға мойил қилур,
Манга ики мақсуд ҳосил қилур:

Аларғаки шоҳи хирад раҳнамун,
Иноят қилиб эрди мендин фузун.

Бўлурким паёпай равон айлагай,
Яко-як борин имтиҳон айлагай».

Чу Бориқ тугатти каломин тамом,
Алардинким ул айламиш эрди ком.

Равон бўлди майдонға қотилваше,
Тутундек ғализ, ўт киби саркаше.

Оти наълидин токи худида мил,
Кириб кўк темур ичра андоқки нил.

Оти наълидинким шарар айрилиб,
Бало абридин марг ўти чоқилиб.

Фалаксайри ошуби пайваст ила,
Солиб ел димоғиға фарраст ила.

Ҳамойилдағи тиғи бежодадек,
Қўл ичра синони келиб ходадек.

Ани разм эли шери даррон, дебон,
Отин анжуман аҳли Ҳаррон18 дебон.

Чу майдон тариқин адо айлади,
Туруб хусравиға дуо айлади.

Тугатгач дуо, чопти Бориққа тез,
Анга доғи Бориқ бўлуб барқхез.

Бири-бирга майдонда чирмоштилар,
Басе бир-биридин қолиб, оштилар.

Уч уз олтмиш олти лаъбу гириҳ,
Ўтубким синон учи кўрмай зириҳ.

Ҳам охир чу Бориқ эди ишта чуст,
Синон бирла маркабдин они дуруст

Йироқ солди андоқки, чархи барин,
Синону қўлиға деди: «Офарин!»

Тушуб, бўйниға боғлабон полаҳанг,
Шаҳ оллиға еткурди қилмай даранг.

Скандарга фархунда бўлди бу фол
Ки, нусрат анга аввал очти жамол.

Яна шерпайкар яли хасмбанд,
Ер ўптию майдонға сурди саманд.

Тилар эрди ҳайжо қилурға тане
Ки, размиға от сурди пилафкане.

Далереки то разм варзиш қилиб,
Адувсиға юз маърака иш қилиб.

Темур ичра боштин-аёғи ниҳон,
Нечукким ўзи, оти доғи ниҳон.

Лақаб Шайда19 бирла анга фош ўлуб,
Насаб бирла Ҳарронға қардош ўлуб.

Йўлин тўсти Бориқнинг ошуфтаваш,
Анга сурди Бориқ доғи кинакаш.

Яна қўйдилар саъю кўшишга юз,
Синонларни айлаб бири-бирга туз.

Чу ёр ўлди иқболи Искандарий,
Яна топти фурсат яли Барбарий.

Ани ҳам қилиб найза бирла нигун,
Чекиб шоҳи оллиға хору забун.

Скандар фалакдин топиб кому баҳр,
Фалакка қилиб таън Доройи даҳр.

Чопиб Барбарий бўлди майдоннавард,
Мубориз тилар эрди истаб набард.

Яна гармкине солиб юзга чин,
Чопиб Барбарий қасдиға гармкин.

Етишмак ҳамону етишган замон,
Диловар қўлидин йиқилмоқ ҳамон.

Бу янглиғ тўқуз паҳлавони далер
Ки, ҳар бир эди иш чоғи нарра шер,

Бори Барбарийға асир ўлдилар,
Синон захмидин дастгир ўлдилар.

Яна ҳарбиға кимса майл этмади,
Вале Бориқ ўз ўрнидин кетмади.

Мубориз тилаб бор эди наъразан,
Замириға аъдонинг оташфикан.

Ғазаб солди Дороға кўп изтироб:
«Анга кимса чиқсун!» деб этти шитоб.

Ҳам охир биров сурди майдонға от,
Адувға суруб солди жавлонға от.

Ҳам ул пилзўр эрди, ҳам пилтан,
Таковар анга, ўйлаким каркадан.

Палангина баргуствон отиға,
Кийиб бабр тўн халқ офотиға.

Қизил хўддин бошида нимтарг
Ки, ваҳмидин ўлуб ўлум ҳоли марг.

Ҳамул хўд давриға чирмаб қаро,
Киши кўрмамиш лолани доғ аро.

Юзи улча мумкиндур аҳмар анинг,
Маҳосин юзи узра асфар анинг.

Юзи ранги хурмо масаллик касиф,
Маҳосин намудори хурмоға лиф.

Ики кўз анга икки олмосдек,
Вале давраси қон тўла тосдек.

Ватангоҳи ақсойи Мағриб замин,
Ели эрмиш ул ерда водийнишин

Ки, бу янглиғ эрмиш алар ҳайъати,
Қўшун элча ҳар қайсининг шавкати.

Не хусравки, ул бўлса оламга шоҳ,
Чекар бўлса  бир хасми сори сипоҳ.

Келур эрмиш ул қавмдин бир киши,
Ки саъб ўлса аъдодин ул шоҳ иши.

Қилур эрмиш ул шахс майдонға азм,
Намудор этар эрмиш ойини разм.

Чу бўлди адуси гирифтор анга,
Бўлур эрмиш уй сори рафтор анга.

Киши турғуза олмас эрмиш ани,
Анга тегруким манзилу маскани.

Гирифторини доғи элтур эмиш,
Буюрур эмиш ҳар нечук топса иш.

Чу Бориқдин эл эрди ҳайратқа ғарқ,
Ул оҳанги кин этти андоқки барқ.

Иков бўлди майдонда пархошжўй,
Чопарлар эди чирмашиб сў-басўй.

Гаҳи бу қочиб, ул кейиндин суруб,
Ки, майдон бошиға дегин еткуруб.

Бу қайтиб анинг гоҳ подошиға,
Қовуб токи майдоннинг ул бошиға.

Гаҳи совуруб гард, этиб тобу печ
Ки, қилмай қуюндин киши фарқ ҳеч.

Чу асраб ўзин Бориқи кинпараст,
Анга Мағрибий топмайин ҳеч даст.

Вале бўлди Бориқ иши нурсиз
Ки, кўшиш қилиб эрди мақдурсиз.

Ўзидек тўқуз кимса олмиш эди,
Бу кирган замон илги толмиш эди.

Чу аҳволида бўлди заъф ошкор
Белидин тутуб гурди мардумшикор.

Қўнқордию ўнг илгига қилди руст,
Сўл илги била маркабин тутти чуст.

Чу топиб маҳал, сайдини сирмади,
Ёниб ўз сипоҳига  ҳам кирмади.

Равон бўлди Мағриб сори азм этиб,
Ғанимни олиб, раҳнавардин йитиб.

Анга айлабон ҳайрат аҳли жаҳон,
Анга тегруким, бўлди кўздин ниҳон.

Кўруб Мағрибийдин бу бебоклик,
Скандарга юзланди ғамноклик.

Яна Барбарий ҳолиға ғам ебон,
«Анинг ҳоли не бўлди эркинғ» – дебон.

Бўлуб шодким, борди саҳро сари,
Ёниб қилмади азм Доро сари.

Вале шоҳ Доро, басе шод ўлуб,
Бузуғ кўнгли ул ишдин обод ўлуб.

Буким Барбарийнинг бўлуб ғолиби,
Анинг сори келтурмади Мағрибий.

Неча шодмонлиққа монеъ эди,
Вале хасм дафъиға қонеъ эди.

Чу хуршид дороси этти камин,
Камингоҳ анга бўлди Мағриб замин.

Қилиб жилва ой меҳри ховар киби,
Улусни ёрутти Скандар киби.

Ёниб размгаҳдин ул ики сипоҳ,
Тушуб берк туттилар оромгоҳ.

Тутуб хандақ ики сипаҳ даврини,
Қанот, ўйлаким боргаҳ даврини.

Талоя яна чиқти ҳар соридин,
Язак тинмади ҳифз изҳоридин.

Қилиб боргоҳ ичра Доро мақом,
Зарурат юзидин тилаб руду жом.

Вале қон ютуб шиша янглиғ ниҳон
Ки, тонгла не иш зоҳир этгай жаҳонғ

Скандар доғи ўзга ойин топиб,
Бир Искандар онида таскин топиб.

Топиб ўнг ёнида камол аҳли ер,
Тутуб сўл қўлида қитол аҳли ер.

Тааммул била ҳар хирадпешае,
Қилиб фатҳ бобида андешае.

Таҳаввур била ҳар жаҳонпаҳлавон,
Тилаб нусрат ончаки тобу тавон.

Чу ўтти кеча хайлидин ики пос,
Бирор элда журъат, бирорда ҳарос.

Тилаб хилвате шоҳи яздонпараст,
Тазарруъ қила бўлди туфроққа паст.

Зафар истамакдин чу топти фароғ,
Саҳар нажми ёрутмиш эрди чароғ.

Яна тушти ошуб ики тараф,
Ики хайл ҳар ён тузатмакка саф.

Яна кўсзан тушти жунбуш аро,
Яна кўс тушти ғурунбуш аро.

Ҳамул найзаварларға тушти шитоб,
Ҳамул найзалар жисмиға печу тоб.

Ҳамул тиғзанларға бўлди масоф,
Ҳамул тиғлар бўлди паҳлушикоф.

Ҳамул бўлди кин бенадомат яна,
Ҳамул қойим ўлди қиёмат яна.

Скандар қилиб хилват ичра ниёз
Ки, қилғай анинг чорасин чорасоз.

Чиқар вақтида қосиде етти чуст,
Ниҳони тутуб номае оғзи руст.

Анга еткуруб нома хилват аро,
Дедиким: «Ўқуб англағил можаро».

Скандар очиб, қилди наззораси,
Ҳақ айлаб эди дардининг чораси.

Ҳамоноки Дороға ики киши,
Бор эрмиш наёбат аларнинг иши.

Вале зулмидин жонларидин тўюб,
Икиси кўнгул ўлмакига қўюб.

Бериб бийм Дороки топқач зафар,
Ул икига гўр оғзин этгай мақар.

Ул ики киши ҳам яроқ айлабон,
Анинг қатлиға иттифоқ айлабон

Ки: «Чун бизга ул қилғуси биғи қатл,
Анга биз бурунроқ чекиб тиғи қатл,

Йиқоли дарахтини бунёдидин,
Қутулсун улус зулму бедодидин.

Неча зулмидин жонимиз қолмағай,
Бу навъ ўлсак армонимиз қолмағай».

Скандарга ёзғон эмишлар битик,
Бировни юборган эмишлар итик.

Қилиб номада сабт бу сўзларин,
Анга боғлағонлар эмиш ўзларин.

Ўқуди Скандар чу ул номани,
Не навъ эрканин билди ҳангомани.

Ва лекин гумон қилди макру фириб,
Дам урмай ўз-ўзига берди шикиб.

Дедиким: «Мунга ҳеч янглиғ жавоб,
Демакда эмас эрди ройи савоб

Ки, ёлғон эса демаган яхшироқ,
Чин эрса бу бор анда етмак йироқ».

Таваккал қилиб рокиб ўлди равон,
Адув кинига роғиб ўлди равон.

Тузалди яна ики ёндин ясол,
Яна ошкор ўлди расми жидол.

Бурунроқки майдонға киргай биров,
Ики қотил этган киби сўз гаров,

Етиб шоҳ Доро ики ёнидин,
Қилич лаългун қилдилар қонидин.

Бири суғлубон гурдагоҳиға тиғ,
Тўкуб ерга қонин анинг бедариғ.

Яна бир доғи тиғ уруб бошиға,
Қилиб зулм анинг зулми подошиға.

Ебон захм ул навъ дорои тахт,
Йиқилди анингдекки олий дарахт.

Тушуб ер уза шоҳи Баҳманнажод,
Ўчуб машъали дудаи Кайқубод.

Қазодин бу навъ иш чу пайдо бўлуб,
Боши узра элдин алоло бўлуб.

Сипоҳида пайдо бўлуб қўзғалиш,
Сипаҳ қўзғалур, шаҳға  чун тушти иш.

Скандар тариқи киёсат била,
Қилиб фаҳм ул ишни фаросат била.

Таанни била азм этиб ул тараф
Ки, бўлмай паришон сипоҳиға  саф.

Етишти чу ул хайлнинг қошиға
Ки, жамъ эрдилар шоҳнинг бошиға.

Скандар етишгач қўюб ерга бош,
Анга қилдилар шоҳ ҳолини фош.

Скандар тушуб келди Доро сари,
Иши тушти рифқу мадоро сари.

Кўрарким, ётур жисми қон ичра ғарқ,
Топилмай анинг бирла қон ичра фарқ.

Боши узра ўлтурди гирён бўлуб,
Анинг ҳолиға кўнгли вайрон бўлуб.

Олиб қўйди ўз қўйниға бошини,
Узориға ҳар ён тўкуб ёшини.

Чу беҳуш уза септи андоқ гулоб,
Очилди анга наргиси нимхоб.

Боши узра ким эрканин қилди фаҳм,
Такаллумга тил очти бебийму ваҳм.

Деди: «Марҳабо, эй шаҳи навжавон,
Жаҳон узра ҳам шоҳу ҳам паҳлавон.

Атодин ўғул бўлмағон сен киби,
Адув узрини қўлмағон сен киби.

Нечаким хилофингда қилдим ғулу,
Вале кўп қилур эрдим ул орзу

Ки, сендек кишиким жаҳон фардисен,
Салотинда Доро ҳамовардисен.

Халойиққа йўқ ҳеч ишинг нисбати,
Жаҳон ичра сен Тенгрининг қудрати.

Замоне кўзум тушса рухсоринга,
Қулоғ мустамиъ бўлса гуфторинга.

Манга берди худ Ҳаййи Доно мурод,
Ажал айлаган чоғ вале номурод.

Етишти неким қилди Доро умид,
Вале ўздин ўлғон замон ноумид.

Бўлубсен ажаб вақт меҳмон манга
Ки, йўқтур нисоринг бажуз жон манга.

Бу соат нетиб мезбонлиқ қилай,
Қабул айласанг жонфишонлиқ қилай!

Енгилдим, нетиб бўлғамен мизбон
Ки, худ бир нафас мен санга меҳмон!

Бу соатки бошимға қўйдунг қадам,
Не эркин хаёлинг, дегил они ҳам.

Агар ёрлиғдур шиоринг сенинг,
Ики даҳр аро Тенгри ёринг сенинг.

Ва гар қатл учун келмишанг қошима,
Кесай деб қадам қўймишанг бошима.

Мурувват қилиб кесмагил бир замон,
Ики-уч сўз айтурча бергил амон!»

Скандар қилиб ул такаллумни гўш,
Чекиб мотамийлар масаллик хурўш.

Яқо йиртибон, тожини тошлабон,
Деди зор йиғлай бу сўз бошлабон

Ки: «Бўлсун тирик ети кишвар шаҳи,
Жаҳон бўлмасун бир дам андин тиҳи.

Анга мен камина парастандамен,
Парастандалиғ ичра шармандамен.

Ўзумга керак қуллуғин чоғлабон,
Анинг боргоҳида бел боғлабон,

Адувдин мубарро қилиб маъманин,
Жаҳондин чиқорсам эди душманин.

Тилим бормас айтурға бу сўзки, шоҳ
Хирож истаб ўлди манга кинахоҳ.

Кўруб шаҳни бу навъ беилтифот,
Юзумга менинг келди мунча уёт.

Сипаҳ чектиму зоҳир эттим хилоф,
Аён айладим ўтрусида масоф.

Ва лекин бу ишдин хабардор эмон,
Қилур эл била соҳибасрор эмон.

Манга етти бир нома ҳам бу замон,
Ўқуб ташладим бўйла қилмай гумон.

Кетурганга гарчи сазо бермадим,
Ва лекин бу ишга ризо бермадим.

Бу дамким аён бўлди бу можаро,
Ёруқ олам ўлмиш кўзумга қаро.

Жаҳондорким Ҳақ анинг ёвари,
Керак бўлса албатта бу бовари

Ки, розидур Искандар ўлмакка бот,
Бўлуб шаҳға минг йил замони ҳаёт.

Буким шаҳ деди: «Бор ики-уч сўзум»,
Анинг йўлида мунтазирдур кўзум.

Мени ул муродингға ҳамроз қил,
Буюрмоғи бирла сарафроз қил».

Чу топти Скандардин ул навъ баҳр,
Дуолар қилиб, деди доройи даҳр

Ким: «Ул уч сўзум — уч васиятдурур
Ки, изҳори кўнглумга ниятдурур.

Бириси буким, ул ики кинахоҳ
Ки, қатлимға қўл сундилар бегуноҳ,

Алар қатлин ойини дод этгасен,
Бу иш бирла руҳумни шод этгасен.

Йўқ андин манга гарчи дафъи газанд,
Ва лекин санга бордурур судманд.

Яна қавму хайлимға қилма инод
Ки, дерлар аларни Каёнийнажод.

Билурмен аларда йўқ андоқ киши
Ки, келгай қўлидин адоват иши.

Карам айласанг, борча хайлингдурур,
Қилурлар не хизматки майлингдурур.

Ҳабо айлама хонадони қадим
Ки, йўқтур алардин санга ҳеч бим.

Яна Равшанакким,20 қизимдур менинг,
Букундин нари менсизимдур менинг.

Каёний салотин нишони анга,
Барозанда тожи Каёний анга.

Келиб салтанат баҳридин дурри пок,
Шараф авжидин ахтари тобнок.

Бисотингни ул шамъ бирла ёрут,
Анинг шуғлидин хотирингни овут.

Кивур меҳр бирла шабистонинга,
Қилиб ақд, ўлтурт ани ёнинга.

Ерур ул бузуғ мазраим хўшаси
Манга пора бўлғон жигаргўшаси.

Ҳаримимда сен доғи фарзанд бўл,
Ҳамул хаста бағримға пайванд бўл.

Ким ул доғи сендин топиб тўшае,
Санга ҳосил этса жигаргўшае.

Атодин Скандарниҳод ўлғай ул,
Анодин Каёнийнажод ўлғай ул

Ки, чун бел адолатқа чуст айлагай,
Икимизга нисбат дуруст айлагай.

Қабул айлаб, эт хаста кўнглумни шод
Ки, эмди қилур вақт эрур хайрбод!»

Скандар тўкуб ашку тортиб нафир,
Деди: «К-ей шаҳаншоҳи гардунсарир!

Итоат йўлинда нузул айладим,
Неким ҳукм қилдинг, қабул айладим.

Умид улки тавфиқ бергай Илоҳ
Ки, руҳунгға қилғай мени узрхоҳ!»

Ешитган чу мундоқ қабул этти сўз,
Дегон чун эшитти бу сўз, юмди кўз.

Ажал шоми тонг йўқ агар бўлса фош
Ки, Баҳман кунига уёқти қуёш.

Адам бўлди қонуни Луҳросбий,
Нигун бўлди ойини Гуштосбий.

Бўлуб тийра Кайхусрав ойин чароғ,
Сиёвуш ўти бағриға қўйди доғ.

Унут бўлди Ковус ёди доғи,
Бал овозаи Кайқубоди доғи.

Манучеҳр руҳиға тушти жазаъ,
Фаридун равониға етти фазаъ.

Чу Дорони даҳр этти жондин сутуҳ,
Скандар жаҳондори Дорошукуҳ.

Солиб маҳди шоҳона ичра танин,
Каёний маҳофа қилиб масканин.

Жудо айлади разм майдонидин,
Ариғ айлаб ул гард ила қонидин.

Топиб равзасон дашти мийнусиришт,
Олиб сабзасидин насими биҳишт.

Тушуртуб ҳамул сабза  узра си поҳ,
Фалак сабзасидин ўтуб боргоҳ.

Ҳамул боргоҳ ичра тушган замон,
Қилиб қатлдин элга ҳукми амон.

Кетур соқий, ул майки, жоне топай,
Ғам ичра ўлардин амоне топай!

Ки, гар давр оғу берди Дороға бот,
Скандарга ҳам бермас оби ҳаёт21.

Муғанний, бугун нағмаи чанг туз,
Вале навҳа соз айлаб оҳанг туз

Ки, дардимға тортиб фиғон йиғлайин,
Даме ўйлаким шиша қон йиғлайин!

Навоий, жаҳонға вафо йўқтурур,
Анинг даъбу расми жафо-ўқдурур.

Вафо айлаб онинг вафосин унут,
Наво истасанг, бенаволиғни тут!

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:50:17

ХХVIII

Зобитаи русуми шоҳийдаким, корхонаи Илоҳийдин намудордурур, анингдекки, ул боргоҳда хоҳ малоик хайли, хоҳ русул маъшари, хоҳ авлиё гуруҳи, хоҳ сойири нос жамоати алоқадри маротибиҳим ҳар бири ўз ерида мураттабдур, бу коргоҳда ҳам ҳамул дастур била бўлса  яхшироқ сурат, балки заруратдурур

Керак қилса, улким тилар шоҳлиқ,
Сипаҳ борча  ҳолидин огоҳлиқ.

Яқин билса тузганда пироясин,
Риоят чоғи ҳар киши поясин.1

Улуққа улуқча ато айласа –
Кичикка кичикча сахо айласа.

Ким этса васатлиқ йўлинда зуҳур,
Анга тузса ойини «хайрил-умур».2

Не тутса улуғни қошида кичик,
Не қилса кичикни улуғ чаргалик.

Бу қонун била бўлса ойин анга,
Топиб кишвару мулк тазйин анга.

Ишида кўруб фаррух анжомини,
Олур салтанат амридин комини.

Не шаҳким, анга мундоқ эрмас тузук,
Тузуклук нечук келгай андин, нечук.

Анингдекки тифл истабон инбисот,
Чу шатранж ўйнарға ёйса бисот.

Не ўйнорини билса, не термагин,
Не олмоғини билса, не бермагин.

Олиб қўйса байдақни шаҳ ёнида,
Яна пил қўйса рух айвонида.

Бу ойин била берса ҳар бирга ер,
Ўзунг де, хирад аҳли они не дерғ

Бу ўюни анинг нечаким чекса кеч,
Ерур ҳеч, балким эмас доғи ҳеч.

Ерур ит сафолиға қўймоқ самон
Ҳамону, сўнгак отқа солмоқ ҳамон.

Бўрига киши туъма қилса қўзи,
Ўзига бало ҳосил айлар ўзи.

Қориндин деса шер топсун наво,
Бу ишни доғи ақл кўрмас раво.

Ким истар қорин бирла арслонни тўқ,
Ёрар топса фурсат анинг қорнин-ўқ.

Муносиб эмас тоз бошиға тож,
Тумоға нутуқчиға не эҳтиёж.

Не сунғурғаким тезпарвоздур,
Мурассаъ тумоға ҳануз оздур.

Ешак оллида заъфарон хўб эмас
Ки, нодонға зарбафт марғуб эмас.

Йилонни киши тутса саркўфта,
Балодин қилур ўз йўлин рўфта.

Ва гар берса ўз жайби ичра маҳал,
Ўзи қатлиғадур таноби ажал.

Йилон жайб аро солмоқ этма ҳавас
Ким, охир йилондур бу, тасбиҳ эмас.

Ешик ит еридур, гар олсун бўри,
Мушукка мақом ўлди уйнинг тўри.

Гар ул дашт сайдини айлар фигор,
Ва лекин бу уй сайдин айлар шикор.

Не имконки саъй айламактин киши,
Алар айлагай бир-бирининг иши.

Анга ўз ерида керактур ҳуриш,
Мунга доғи ўз ўрнида парвариш.

Киши яхши боқса зарурат чоғи,
Керакликдурур бу доғи, ул доғи.

Яна бир доғи турфа суратдурур
Ки, шаҳ билмак они заруратдурур.

Буким, тутса ҳар кимса таврини пос,
Фаросат била бўлса жавҳаршунос.

Кўруб лаъл, ахгар гумон қилмаса,
Ҳам ахгарни гавҳар гумон қилмаса.

Жудо қилса хармуҳра ферузадин,
Бутун чини ўлса синуқ кўзадин3.

Ерур лек бу ишта душворлиқ
Ки, бор даҳр эли бир намудорлиқ.

Кўрунур бори одами одами,
Мушобиҳ нечукким сипеҳр анжуми.

Бу бирга нуҳусат иродатдурур,
Яна бирга нури саодатдурур.

Киши бўлса ҳам, филмасал, тавъамон.
Бўла олур ул яхшию бу ямон.

Китобатда бирдекдур алфу алиф,
Ҳисоб ичрадурлар басе мухталиф4.

Биёбонда ўлуб қуруғон кашаф,
Ерур ҳайъат ичра нечукким садаф.

Эрур лек бу бирда дурри ятим,
Яна бирда бир неча азми рамим5.

Эрур нахлдек шамъу муз шушаси,
Мунунг ўт, анинг сувдурур хўшаси.

Ушоқ қанд ун-тузга монанд эрур,
Ва лекин бири туз, бири қанд эрур.

Ҳумо доғи бор, ўйлаким каркасе,
Вале бор арода тафовут басе.

Вале шаҳға нури фаросат керак,
Шуносолиғ ичра киёсат керак

Ки, кимсондин олтунни фарқ айлагай,
Қизил тобадин кунни фарқ айлагай.

Ва гар бу басиратдин ўлса йироқ,
Ўкуш имтиҳон қилғони яхшироқ.

Ва гар илгига тушти донишвар эл,
Фунун ичра оройиши кишвар эл.

Керактур алар бирла навъи маош
Ки, хотирлари топмағай кўп харош.

Йўқ улким карам кўргаю бас киром,
Керак рози андин хавосу авом.

Агар шоҳдин халқи хурсанд эмас,
Адув қасди қилса хирадманд эмас.

Не душманғадур тиғ чекмак фани
Ким, ўз хайлидур сарбасар душмани.

Зафар, ўйла шаҳдин канор айлагай
Ки, хайлини душманға ёр айлагай.

Агар йиллар элдин мадоро бўлур,
Зарурат чоғи ошкоро бўлур.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:53:05

ХХIХ

Султон Абу Саид Кўрагон наввара марқадаҳу ҳикоятиким, ройи уқдакушойи била кўп мамлакат олди ва тиғи умрфарсойи била кўп элга ошуб солди ва лекин сипоҳи рози эмас эркандин иш вақти борча қўзғолди ва ўзи аъдо аро маҳлакага қолди, балки хасм ул сарафрознинг тиғи кин била бўйнин чолди


Шаҳеким1 иши хурдадонлиғ эди,
Лақаб отиға Кўрагонлиғ эди.

Хуросон била Мовароуннаҳр анинг,
Булардин доғи бошқа кўп шаҳр анинг.

Олиб мулки Хоразму Кирмонғача,
Яна Кошғардин Сипоҳонғача.

Бўлуб Зобулситону Кобулситон,
Баҳори муроотидин гулситон.

Олиб даҳр аро беадад мулку шаҳр,
Бўлуб салтанат ичра дорои даҳр.

Солиб донишу пухта тадбирлик,
Бошиға ҳавои жаҳонгирлик.

Каронсиз сипоҳиға  берди ҳужум,
Юруб қилғали фатҳ Табризу Рум.

Ҳунар кўп бериб олимул-ғайб анга,
Вале бор эди бир ажаб айб анга

Ки, махзан йиғорға солиб майлини,
Тутар эрди танқис ила хайлини.

Ул андешадин кўнгли хурсанд эди,
Сипаҳ шоҳдин норизоманд эди.

Чу чекти сипаҳ ул навоҳийға  шоҳ,
Навоҳий шаҳи доғи йиғди сипоҳ.

Мамоликка юзланмасун деб халал,
Чиқиб ўтру изҳор қилди жадал.

Қотиғлаштилар ишда ҳаддин фузун,
Адоватнинг айёми чекти узун.

Чу шаҳдин сипоҳ эрди озорлиқ
Замонеки юзланди душворлиқ.

Бузуб ҳар тарафтин сипаҳ шоҳни,
Анга айлабон чийра бадхоҳни.

Йўқ улким қочиб, шаҳға бедод этиб
Ки, бориб адувсиға имдод этиб.

Анингдекки дорои гардунсарир
Адув илгига бўлди зору асир.

Фалак чунки бемеҳрлик қилди фош,
ғуруб этти ул навъ равшан қуёш.

Аодиси қасд айлабон жониға,
Қилич лаългун қилдилар қониға.

Не шаҳдинки атбои хушнуд эмас,
Пушаймонлиғи иш чоғи суд эмас.

Сипаҳдин жудо шоҳ эрур бир киши,
Не бўлғусидур бир кишининг иши.

Қурур чун гулситондин айрилди гул,
Ки бир луқма этдур бадансиз кўнгул.

Анингдекки хушдур сипаҳ бирла  шоҳ,
Ҳам андоқдурур шоҳ бирла  сипоҳ.

Шаҳу хайл маъшуқу ошиқ керак,
Не ишким қилурлар мувофиқ керак.

Жаҳон олмоқ осон сарукор эмас:
Вале иттифоқ ўлса душвор эмас.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:53:17

ХХХ

ҲИКМАТ


Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, соҳиброй тааққул била иш бикри юзидин ниқоб очқондин сўнгра нега висолидин ком топмас ва анинг жавоби


Яна қатла дорои гардуншукуҳ,
Деди: «Кей ҳакими Филотуншукуҳ»!1

Кишида не феълеки мавжуд эрур
Ки, андин зиёнбуд ё суд эрур.

Чу феълиға боқса тааққул била,
Натижасин англар тааммул била.

Билурким тамаъ айлар элни залил,
Қаноатқа иззу шарафдур далил.

Эрур шоҳ ишига доғи бу қиёс
Ки, чун бўлди беҳбудиға раҳшунос

Ки, мақсад топар эл ризоси била,
Турар кўп халойиқ дуоси била.

Тилар воқиан ишда ўз судини,
Қилур орзу кому беҳбудини.

Недин бас қилиб тарки ройи савоб,
Қилур нохуш афъолни иртикоб

Ки, андин етиб шавкатиға шикаст,
Бўлур зердастиға ул зердастғ»

Деди кордон фикрин айлаб амиқ
«Ки, бу сўз аро нуктаедур  дақиқ.

Кишиким  билик баҳриға топти ғавр,
Бу сўзнинг жавобин деди неча тавр:

Бир улким, киши ақлин этса ҳакам,
Салоҳу фасодин топар бешу кам.

Салоҳин анинг табъи айлар писанд,
Билур қилса бўлғусидур судманд.

Вале қилмоғи нафсиға шоқ эрур,
Суҳулат сари нафс муштоқ эрур2.

Қачон нафс ўз комин этти ҳаво,
Қилур элни кўп нафъдин бенаво.

Яна кимса ҳар ишга мажбул эрур,
Жибиллий хисолиға машғул эрур3.

Топиб иш салоҳин ёмондур демас,
Анга лек биттабъ марғуб эмас.

Тилар қилмоғиға ўзин бахтиёр,
Ерур лек қилмасда беихтиёр.

Яна бир қилиб фикри ахтарпараст,
Кавокибга қилди ани борбаст

Ки, гар ёр эрур ахтари толеъи,
Қилур, ўйла ишким эрур нофеъи.

Китобатки шуғледурур бас нафис,
Биров истаса ўзни мушафнавис.

Агар толеъида юз иқбол эрур,
Аторид вале анда бадҳол эрур.

Китобатқа саъй этса то жони бор,
Қаламзан бўлурнинг не имкони борғ

Бу уч сўзга бу навъ бўлди насақ,
Вале улча дерлар будур аҳли Ҳақ

Ки, гар аҳли масжид эрур, гар куништ,
Неким топти қисмат куни сарнавишт,

Неча айласа фикру тадбир анга,
Йўқ имкони қилмоққа тағйир анга.

Қаю ройким топти они савоб,
Бўла олмади шуғлиға комёб.

Жиҳат будур, улким тилар важҳи рост
Ки, йўқ эрмиш ул ишда Тенгрига хост,

Гар иш фикрини топти тадбир ила,
Бу тадбири туз келди тақдир ила.

Ҳам эрмас анинг рою тадбиридин
Ки, ул ҳам эрур  Тенгри тақдиридин.

Ҳамул хайлким аҳли таҳқиқ эрур,
Бу иш ул эл оллинда тавфиқ эрур.

Муваффиқ букун сенсен, эй покзод
Ки, ҳар кун бу тавфиқинг ўлсун зиёд!»

Ҳаким ўлди бу навъ чун нуктасанж,
Насиб ўлди ул нуктадин шаҳға  ганж.

Хамуш ўлди жонини равшан қилиб,
Бу сўз бирла кўнглини махзан қилиб.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:53:28

ХХХI

Искандарнинг Доро мамоликига мулкрон бўлуб, кунуз ва хазоинидин меҳр ва саҳобдек зарпош ва дурафшонлиқ қилиб, сипоҳ ва раиятни ул эҳсонлардин обод этиб, олам мамолики шоҳларин тиларга элчилар йиборгони ва алар борча анинг амриға инқиёд қилиб, Кашмир шоҳи номувофиқ афсун ўқуб, Ҳинд ройи бозгуна жавоб бериб, Чин хоқони чин сўздин қошиға чин солғони


Рақам айлаган бу зафарномани,
Адо бўйла қилди бу ҳангомани

Ки, бўлғоч Скандарга мундоқ зафар,
Адувси даргоҳиға бўлди мақар.

Гуруҳеки Доропараст эрдилар,
Анинг ҳукмиға зердаст эрдилар.

Чу Доро иши бўлди эл ичра фош,
Анинг оллиға қўйдилар барча бош.

Йироқ мулклардин вале келган эл,
Ватан азми қилдилар андоқки ел:

Салотини Сақлобу Машриқ замин,
Не Хоразму, не Ҳинду, не мулки Чин,

Ҳамул кунки қочмоққа майл эттилар,
Таваққуфсиз ўз мулкига кеттилар.

Скандарга чун фатҳ бўлди қарин,
Топиб шавкат андоқки шери ғарин.

Бийик тахт узра мақом айлади,
Васият ишига қиём айлади.

Бурун шоҳ Дороға тутти азо,
Бўлур янглиғ ул навъ шаҳға сазо.

Тутуб сўг эъзозу тамкин била,
Қилиб дафн шоҳона ойин била.

Басе зор йиғлаб анинг ҳолиға,
Анинг ҳолиға йўқ, ўз аҳволиға

Ки, иш бошиға тушти беҳад улуғ,
Неча иш  улуғ, ишчиси қайғулуғ.

Топиб чунки Доро ишидин фароғ,
Тутуб ики қотилни айлаб сўроғ.

Кўмуб дор учун ерга ики сутун,
Ул икини остурди андин нигун.

Яна тирборонға фармон қилиб,
Аларға улус тирборон қилиб

Ки, ҳар кимки ғадр айласа шоҳиға,
Жазо будурур бахти гумроҳиға.

Буюрди баданларни куйдурдилар,
Кул эттилару кўкка совурдилар.

Яна ҳукм қилдики, доронажод,
Қаёнким киши бўлса ғамгину шод.

Бори эмин ўлсунки, лутфи амийм,
Кўтарди алар кўнглидин ваҳму бийм.

Не иқтоъ аларғаки Доро қилиб,
Скандар ҳам андоғ мадоро қилиб.

Яна қилди таъйин писандида эл,
Бори хайл аро анжумандида эл.

Ёзиб Равшанак наздиға номае,
Азодин суруб тийра ҳангомае.

Битиб судманд анда ҳар навъ панд
Ки, кўп қилма ошуби носудманд.

Саодат гулидин барумандлиқ,
Ерур Тенгри ҳукмиға хурсандлиқ.

Жаҳон боғидин гулбун ўлса нуҳуфт,
Тару тоза бўлсун гули ношукуфт.

Садаф кўксини гар сипеҳр этти чок,
Шараф тожин этсун макон дурри пок.

Яна андағи элга фармон қилиб,
Бориға мавоид эҳсон қилиб

Ким, айлаб равон сарви озодни,
Қаю сарв, ҳури паризодни

Кетурсунлар онинг шабистониға,
Қуёш гулрухин чарх айвониға.

Чу Доро васиятларин соз этиб,
Жаҳонгирлик шуғлин оғоз этиб.

Хазойинки Доро қилиб эрди жамъ,
Ниҳону ошкоро қилиб эрди жамъ,

Фаридун чоғидин йиғилғон манол,
Топиб шоҳдин шоҳға интиқол.

Анга тегруким Кайқубоди гузин,
Жаҳон мулкига бўлди маснаднишин,

Худ андин сўнг авлодиға қолди мулк,
Чу борди бири, ул бири олди мулк.

Қаю бирки бўлди жаҳондин ниҳон,
Яна бирга мерос қолди жаҳон.

Бирига неча ганжу махзан тўлуб,
Яна бирга етгонда тазъиф ўлуб.

Бу фурсатқа тегруки Доройи даҳр,
Жаҳондорлиғ тахтидин топти баҳр.

Минг уч юз йил ўн тўрт олампаноҳ
Ки, бор эрдилар олам аҳлиға шоҳ.

Хазойинки жамъ эттилар беҳасиб,
Ҳақ этти Скандарга борин насиб.

Қилоеъки Дороға махзан эди,
Ешиттимки юз, доғи сексан эди.

Булар борча махзун жавоҳир била,
Зари махфию, сийми зоҳир била.

Келиб барчадин хозину кутвол,
Ўпуб шоҳ аёғини давлат мисол.

Хазина калидин бу бир келтуруб,
Яна қалъа мифтоҳин ул топшуруб.

Аларға шаҳ айлаб басе жустужўй,
Қилиб махзану қалъадин гуфтугўй.

Бирига карам ошкор айлабон,
Яна бирни уммидвор айлабон.

Қаю кимса ҳар қалъадинким етиб,
Анга-ўқ ҳамул ишни тафвиз этиб.

Хазойинға ҳукм этти лекин нухуст,
Ки аҳли қалам айлабон бозжуст.

Тилаб дафтар ул шоҳ девонидин,
Ки махзан эди жамъ, фармонидин.

Топиб жамъу хозиндин истаб ҳисоб,
Агар лаъл конию гар дурри ноб.

Қаю қилса дафтар юзидин қабул,
Анга ҳукм айлаб тариқи вусул.

Яна чиқмағонни ҳисобиға рост,
Ташаддуд била қилдуруб бозхост.

Алар чун бори жамъини туз қилиб,
Шаҳ оллида арз этгали юз қилиб.

Чу шоҳ оллида бўлди хотирнишон,
Бу ҳукм айлади шоҳи махзанфишон

Ки: «Қилсунлар ўрдуға борини нақл»
Ки ул нақлдин қолди ҳайратқа ақл.

Равон бўлдилар ҳукм ила хайл-хайл,
Нечукким тенгиз жониби тунд сел.

Итоат қилиб шоҳ фармониға,
Таширлар эди шоҳ девониға.

Ики йилғача, ўйлаким корвон,
Келур эрди шаҳ сори ганжи равон.

Ҳисоб асрамиш эрди аҳли қалам
Ким, эрмас эди ганжнинг нисфи ҳам.

Яна деди шаҳ, кимса таъйин қилиб
Ки: «Хозинға қолғонни тахмин қилиб,

Бориб айласунлар эшикларни руст
Ки, топшурғай этган замон бозжуст!»

Неким ҳукм қилди шаҳи аржуманд,
Ҳамул навъ ила бўлдилар корбанд.

Кетурган ҳисобин қилиб аҳли фан,
Қиёс эттилар етти юз минг туман.

Деди шоҳи Дорофару Жамшукуҳ
Ки: «Доро сипоҳидағи ҳар гуруҳ,

Сипаҳдору наввобу ҳожиб анга
Ки, девондин эрмиш мавожиб анга.

Муқаррар не эрконни арз айласун,
Анинг фикрини шаҳға фарз айласун».

Чу арз ўлди неким муқаррар эди,
Шаҳ оллида асру муҳаққар эди.

Дедилар бу ҳам бўйла воқеъ эмиш
Ки, ҳар бир неча қатла рожеъ эмиш.

Улусқа басе ранжу таклиф ўлуб,
Кирар эрмиш ул қўлға тансиф ўлуб.

Чу Доро сипоҳиға  билди бу ҳол,
Деди лутф этиб шоҳи дарёнавол

Ки: «Гар расм Дороға тансифдур,
Вале бизга ул расм тазъифдур1.

Музоаф, – дедиким, – беринг ганждин»
Ки, эл тинди буткаргали ранждин2.

Мавожиб олур тўрт юз минг киши
Ки, чокарлик эрди аларнинг иши,

Олиб ганждин борча иқтоъини,
Мураффаҳ бу навъ этти атбоъини3.

Яна ики юз минг мавожибхўри,
Бўлуб бирга ики мавожиблари.

Улуфа  бериб олти юз минг сипоҳ,
Фалак авжидин ўткариб боргоҳ.

Мавожиб сипаҳға  чу тазъиф этиб,
Раият хирожини тансиф этиб.

Сипоҳийси ободу ҳам шод ўлуб,
Раоёси ҳам шоду обод ўлуб.

Чу тўкти сипоҳу раиятқа  ганж,
Ангау мунга бартараф бўлди ранж.

Дедиким: «Манга ганж эмастур ҳавас,
Сипоҳу раият манга  ганж, бас.

Агар ганж эрур баҳру кондин фузун,
Ва гар худ хизона жаҳондин фузун.

Чу нафъе эмастур алардин гумон,
Алардур ҳамон, тошу туфроғ ҳамон.

Агар нафъдин бўлса махзан йироқ,
Анинг лаълидин хора кўп яхшироқ

Ким, ул хора бир тош эрур безарар,
Вале ганждин элгадур юз хатар.

Кишинингки бенафъ эрур махзани,
Жаҳон аҳлидур сарбасар душмани.

Улус бўлса маъмур бир ганж эрур
Ки, андин жаҳон фатҳи беранж эрур».

Скандар чу топти бу сармояни,
Ел узра солиб лутф ила сояни.

Ўзидин қилиб рози Эрон элин,
Жаҳон очқали руст қилди белин.

Бурун ҳикмат аҳлидин этти гузин,
Неча кимса бориға ройи разин.

Сўз айтурда ҳар бир келиб мўшикоф,
Ҳамул торлардин бўлуб ҳуллабоф.

Қилиб тортқон чоғда тиғи забон
Ки, қилмай туман тиғлиқ марзбон.

Не сўздаки саъй ошкоро қилиб,
Чу хасм ўлди обий мадоро қилиб.

Узун тиллари чарб дер нукта чоғ,
Қиличдекки суртулса юзига ёғ.

Бори илмдин бори соҳибвуқуф,
Келиб ҳар бириси жаҳонфайласуф.

Ҳамул хайлдин шоҳи олий хирад,
Қилиб ҳар бирин бир сори номзад.

Бири мулки Сақлобу Сақсин сори,
Бири Ҳинд сори, бири Чин сори.

Бирига рақам бўлди Байтулҳарам4,
Бири топти Кашмир сори рақам.

Аталди бири Мисру, Бағдодға,
Ёзилди бири мулки Навшодға.

Бериб ҳар бири илгига номае,
Тузуб нома зимнида ҳангомае.

Бори нома мазмуни бирдек паём,
Дилоро сўзу хотиросо калом.

Чу таҳрир учун хома нўгин тузуб,
Битик нақшини бу сифат кўргузуб

Ки, бу нома ул Тенгри оти била
Ки, қойимдур афлок зоти била.

Қадимеки, йўқ ибтидоси анинг,
Азимеки, йўқ интиҳоси анинг.

Гадолар замирининг огоҳи ул,
Шаҳаншоҳларнинг шаҳаншоҳи ул.

Қаю шаҳки дорои даврон келиб,
Жанобида маҳкуми фармон келиб.

Бу шаҳлиқдин ани қачон қилса рад,
Кишига жиҳат истамакка не ҳадғ

Гадоеки ҳар дам тўюб жонидин,
Мунга доғи рўзи анинг хонидин.

Шаҳ этса анингдекки доро ани,
Киши рад қилурға не ёро ани.

Ул авлоки андин не бўлса қазо,
Аён айлагай борча шаҳлар ризо.

Чу бу ерга Ҳақ ҳамдини еткуруб,
Такаллум тариқин бу янглиғ суруб.

Ки: «Мендинки, Искандар отимдурур,
Ети кишвар олмоқ сифотимдурур.

Сангаким отинг келди Хоқони Чин,
Йўқ эрса  сипаҳдори Турон замин.

Муни билки, оламда буду набуд
Ки, кавну фасод ичра тутқай вужуд.

Чу мумкин эмас кимса тадбиридин,
Яқинким эрур Тенгри тақдиридин.

Гадоларға гар подшолиғ берур,
Ва гар шоҳларға гадолиғ берур.

Керак шоҳлар кўрса беҳбуд ани,
Гадолар доғи билсалар суд ани.

Неким амридин ошкородурур,
Ибо қилғали кимга ёродурур.

Чу ҳукмидин ўлмас ибо айламак
Ки, бор ул вужудин ҳабо айламак.

Анинг ҳукмидин ошкору ниҳон,
Манга бўлди рўзи саросар жаҳон.

Чу ул қилди бу комға бахтиёр,
Манга доғи бу ишда йўқ ихтиёр.

Бурун қилди иқбол қисмат манга
Ки, ёр ўлдилар ақлу ҳикмат манга.

Отомким, эди кишваророи Рум,
Чу борди, манга қолди ул марзу бум.

Топиб илму ҳикматдин огоҳлиқ,
Таманно йўқ эрди манга шоҳлиқ.

Не ишким насиб этти Файёзи Жуд,
Кишининг таманносиға не вужуд.

Чу оллимға ёзғондурур бу варақ,
Мени қўймади ихтиёримға Ҳақ.

Улус доғи афғону зор эттилар,
Алар доғи беихтиёр эттилар.

Не амр этти илҳоми ҳотиф била,
Шуруъ айладим жони хойиф5 била.

Бурун амри бирла тузуб можаро,
Қилиб Занг эли рўзгорин қаро.

Яна азм қилдим чолиб ною кўс,
Мутеъ ўлди ҳукмумға Бартосу Рус.

Яна озим ўлдум чу қилмай даранг,
Насиб ўлди Ҳақдин диёри Фаранг.

Чу саъйим яна ошкоро бўлуб,
Асири кафим шоҳи Доро бўлуб.

Сарафроз этиб бахти сармад мени,
Ҳақ этмиш бу янглиғ муайяд мени.

Қаю биргаким толеъим қўйди юз,
Бор эрди алар менча ўн, балки юз.

Чу Ҳақ амридин зоҳир эттим набард,
Алардин чиқордим фалак узра гард.

Бўлубдур бугун мулки Эрон манга,
Бори шоҳлар бандаи фармон манга.

Гуруҳеки Дорони англаб рафеъ,
Бўлуб эрдилар буйруғиға мутеъ.

Бори даргаҳимға нузул эттилар,
Келиб қуллуғумни қабул эттилар.

Иноятлар эттим гумондин фузун,
Неким эл гумон этса, ондин фузун.

Санга ҳам агар бахт ёвардурур,
Яна толеъинг ёру раҳбардурур,

Қўпуб ўзгалардек жанобимға кел,
Жаноби сипеҳр интисобимға  кел.

Не амр айласам, бил каломимни хўб,
Тобуғумда бош қўй, аёғимни ўп

Ки, борингға мен лутфу эҳсон қилай,
Мадору рифқ улча имкон қилай.

Сени шаҳлар ичра баланд айлайин,
Иноят қилиб, аржуманд айлайин.

Қилай кишварингнинг мисолин рақам
Ки, тутсун тааллуқ санга якқалам.

Сипеҳр офатидин паноҳинг бўлай,
Адув қилса кин, кинахоҳинг бўлай.

Ва гар монеъе тутқон ўлса вужуд
Ки, йўлға қадам қилмасанг хоксуд.

Қила олмас ўлсанг бу сори мурур,
Бу иқболдин орий ўлсанг зарур,

Сенга остонбўс мамнуъ эса,
Деган узр маъқулу масмуъ эса,

Ини, ўғлунг ўлса иковни йибор,
Йўқ эрса элингдин бировни йибор

Ки, доноу соҳибхирад бўлғай ул,
Санга нойибу муътамад бўлғай ул

Ки, чексун келиб мол ила пешкаш,
Бажо келтуруб қуллуғунг бандаваш.

Неким узрунг ўлса адо айласун,
Не комингдурур муддао айласун

Ки, коминг саросар раво айлайин,
Неким ваъда қилдим, вафо айлайин.

Ва гар бошласанг айламай инқиёд,
Маозаллоҳ ойини жаҳлу инод6.

Тариқи адоват шиор айласанг,
Залолат йўлин ихтиёр айласанг,

Не оллингға келтурса чархи дани,
Кўрар лаҳза, кўргил ўзингдин ани.

Мадоро хаёлини мендин унут,
Неким қилсам ул вақт маъзур тут.

Бу эрди мақосидки, топти паём,
Яна сўзни қосид дегай, вассалом!»

Бу янглиғ макотиб иншо қилиб,
Яна сўзлар ул элга ифшо қилиб

Ки, ҳар сўзга бўлса маҳал муқтазий,
Керак бўлмаса ул маҳал мунқазий.

Ва гар ўзга айтилса сўз носавоб,
Ерур қосиди кордондин жавоб.

Мураттаб чу бўлди битиклар бори,
Узотти алар ҳар бирин бир сори.

Чу бўлди равон ҳар тараф ул русул,
Қилурда, демакта билиб жузву кул7.

Қаю бирки ҳар сори азм эттилар,
Чу оз вақт йўл кеттилар еттилар.

Ул ишни билиб ҳар шаҳу шаҳриёр
Ки, бор эрди мулки анинг ҳар диёр.

Риоят қилиб улча таъзим эди,
Агар анда уммид, агар бим эди.

Аларнинг тузуб хотири комасин,
Олибон қўюб кўзга шаҳ номасин.

Ўқуб, чунки мазмундин огаҳ бўлуб,
Ҳамул номабар бирла ҳамраҳ бўлуб.

Муҳайё қилиб пешкаш ё хирож,
Яна ҳар негаким эрур эҳтиёж.

Шаҳ иқболи топмоғни жазм айлабон,
Бори еттилар шаҳға азм айлабон,

Магар уч кишиким, хато қилдилар,
Азимат қилурдин ибо қилдилар.

Вале ҳар бири деди бир навъ сўз,
Ки, тутмас эди кимса ул навъ кўз.

Деди шоҳи Кашмир беваҳму бок
Ки, оти эди Маллу ибни Мабок

Ки: «Искандар ар шоҳи офоқдур,
Менинг мулкум офоқдин тоқдур.

Манга Тенгри уч иш қилибдур насиб
Ки, бўлсам забун, бўлғай асру ғариб.

Бири улки, мулкум эрур бас матин,
Жиболи рафеъу қилоъи ҳасин.

Яна турфа иш мунда пайдодурур
Ки, ҳам даври, ҳам ости дарёдурур.

Икинч улки, бор онча афсунгарим,
Мавожиб егон барчаси чокарим.

Ки, гар фитнае етса афлокдин,
Қилур ҳар бири ройи бебокдин:

Фусун бирла юмронни шери жаён,
Гавазнни салобатда бабри ябон8.

Ки, Искандар ар йиғса олам элин
Анга эстурай, ўйла офат елин

Ки, қўзғалғай ул хайли топмай амон,
Ҳамул навъким, тунд елдин самон.

Учунч улки, гар ул бўлуб кинпараст,
Таадди била топса мулкумга даст.

Бу мулк ичра бир кўҳсоре дурур,
Бийик тоғ уза бир ҳисоре дурур.

Мису рўйдин анга якпора жисм,
Бурун аҳли ҳикмат ясоғон тилисм.

Қозилмиш бу шаҳр ичра нақбе ниҳон
Ки, гар кирса шоҳ иш тушуб ногаҳон.

Борур йўл, уруб тоб қўрғонғача,
Қуюн ўйлаким, чархи гардонғача.

Қачон қилсалар бир бошин нопадид,
Яна боши ҳам бўлмас асло падид.

Киши ул ҳисор ичра қилғоч ватан,
Тилисми аро бордур ул навъ фан

Ки, ул фанниким жустужў қилса эл,
Ўғурлай олур хасмдин ўту ел.

Бу мулкедурур гармсер ул тариқ,
Ки, гар эсмаса ел, бўлур эл ҳариқ.

Бу мулк ичра ҳар кимсаким жони бор,
Чу ел турди, турмоқ не имкони борғ

Гар ўт бўлмаса ҳожат эрмас демак,
Ки, не навъ ўлур одамийға емак.

Ерур барча тақдир бирлан зарур,
Бу иқлимдин ўзга сори убур».

Чу Маллу бўлуб бўйла фикратнамой,
Дебон лек Ҳиндустон шоҳи Рой

Ки: «Искандар ул шоҳи олийсарир,
Ерурмен не ҳукм этса фармонпазир.

Ва  лекин чу Доройи гетипаноҳ
Ки, онинг сори чекмиш эрди сипоҳ.

Битиб нома юз навъ таъриф ила,
Мени ҳам тилаб эрди таклиф ила.

Сўзи нофиз эрди, доғи йўл йироқ,
Керак эрди бир-ики йиллиқ яроқ.

Олиб мулкдин ики йиллиқ хирож,
Черикка бериб ончаким эҳтиёж.

Чу еттук анинг жору булжорига,
Шаҳи Рум эли бирла пайкорига.

Ани худ шаҳ иқболи паст айлади,
Ажал домиға пойбаст айлади.

Адувдин чиқорди шаҳ иқболи гард,
Биз ўлдуқ биёбонда водинавард.

Яроқу сипаҳ барча барбод ўлуб,
Фалакдин ўкуш навъ бедод ўлуб.

Урушқон элимга сарафкандалик,
Тутулғонға боштин-оёқ бандалик.

Улус оллида банда озодалар,
Жиловда қилиб пўя шаҳзодалар.

Мен айлаб неча ой биёбонни тай,
Етургунча бу мулку кишварга пай.

Елимким, бўлуб қатлу яғмога туш,
Келиб ўн улуштин буён бир улуш.

Тушуб мулкум элига бас турфа ҳол
Ки, ғойиб топиб, ким не айлаб хаёл.

Қаро ранг аслий дема эл аро
Ки, бу мулк мотамға кийди қаро.

Демонким, эмасмен Скандарпараст,
Тушубтур манга лек мунча шикаст.

Анинг ҳукми бошимғау жонима,
Вале зулмдин кирмасун қонима.

Бугундин ики-уч йил ўтса замон,
Юз урса бу кишварга амну амон.

Топилса буюрғониға дастрас,
Манга доғи бор они кўрмак ҳавас.

Ики-уч йил ўтмайки таклиф этар,
Манга беҳад андин малолат етар.

Евурмас агар лутф этиб бу варақ,
Кўрай ҳар неким олима ёзди Ҳақ.

Анинг амри ҳукми қазо худ эмас,
Худованд бўлса Худо худ эмас.

Чу мен мунча туттум сўзи ҳурматин,
Керак ул доғи асраса иззатин».

Сўзига бериб Рой мундоқ жавоб,
Қилиб Чин шаҳи ўзга янглиғ хитоб,

Дебонким: «Скандар йиборган битик
Ки, саммдин ачиғдур, қиличдин итик.

Расулин бу сори йиборган куни,
Тааммул била ёзмамиштур муни.

Сипоҳим қалин, кишварим тўқтурур,
Менинг андин ўксуклугум йўқтурур.

Шаҳеким  яна шаҳга маъмур этмас,
Анга бўйла мактуб дастур эмас.

Ёзибдур китобатда ҳикмат сўзин,
«Ҳакиму хирадманд» дебдур ўзин.

Анинг ройиким бўйла софийдурур,
Бу сўзлар хирадқа мунофийдурур.

Бу сўзни деёлмас сипеҳри барин –
Ки: «Келсун жанобимға Хоқони Чин!»

Неча қилса Доро жаҳондорлиқ,
Аромизда воқеъ эди ёрлиқ.

Мулоқот асбобини тузмади,
Манга бўйла таклиф кўргузмади.

Скандарни Дорои соний тутай,
Жаҳон мулкининг шоҳи они тутай.

Анга қолди гўё бу маъни ниҳон,
Ки Чин кишваридур яна бир жаҳон.

Йигитлик анга сўзга берди шитоб,
Жавобида мен айламон изтироб.

Агар номасин ул ёзибдур ирик,
Вале мен ирикликка урмон илик.

Гар ул қилса Доро киби ёрлиқ,
Сўзига қилурмен харидорлиқ.

Хаёли агар мундин афзун эса,
Битик ичра ёзғон киби сўз деса.

Таманносида бўлмаса эътидол,
Ишим йўқтурур, ғайри кину жидол.

Демонким, анинг сори азм айлагум,
Қаю ердаким деса разм айлагум.

Вале келса бошимга тортиб черик,
Кириб шаҳрима чекмогумдур эшик.

Сипаҳдин ёйиб чархи гардунға  гард,
Чиқиб рўбарў айлагумдур набард!»

Скандар жанобига айлаб нузул,
Ул уч мулк шоҳи сўзин уч расул.

Бу дастур ила ибтидо қилдилар,
Тугагунча бир-бир адо қилдилар.

Не шаҳларки, келдилар оллиға бот,
Аларға қилиб асру кўп илтифот.

Неча қатла шоҳона мажлис тузуб,
Маю руд бирла тараб кўргузуб.

Неча май била кўнгли ишратфизой,
Ул уч мулк бобида фикратнамой.

Тараб базмида айш ўлуб пешаси,
Вале кўнглида азм андешаси.

Ва лекин чу ёқин етиб эрди қиш,
Черик шоҳлар қиш куни чекмамиш.

Чу қишлоқ иши кўнглида эрди жазм,
Қаробоғи Аррон сори қилди азм.

Аёқчи, унут бир дам андишани,
Аёқ ичра қилғил нигун шишани.

Даме солмағил шишадек юзга чин
Ки, азм айлагум Ҳинду Кашмиру Чин.

Муғанний дегил ҳиндуйи рехта9,
Анга сеҳри Кашмири омехта.

Мен ичганда чиний аёғни олиб,
Дегил савт оллимда чиний чолиб.

Навоий, сумур бодаи жонфизой
Ки, қолмиш не Маллу, не Хоқон, не Рой.

Бу маъни хати даври соғардадур,
Алардин дема, сўз Скандардадур.

Йўқ, Искандари оламорода баҳс,
Ерур балки Хизру Масиҳода баҳс.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 14:53:49

ХХХII

Қиш таърифидаким, тунд ели кўнгли ҳасрастлиқ ушшоқ совуқ оҳидин нишона кўргузур ва совуқ замҳарири ичи ўтлуқ бедиллар кофурбор нафасидин фасона айтур ва тахта музеким, мармар тошидин дам урар ва чопқуни дурбошиким, жаҳонни барҳам ва бу фаслда фалакваш оқ уйким, қуёшдек шуъладин, балки шуъладек бодадин равшан бўлғай ва анжуман бир қуёшюзлук баҳори нозпарвард гулъузоридин гулшан

Керак базм аро ўту май бўлса дай,
Май андоқки ўт, ўт анингдекки май.

Анинг манқали ширатазйин келиб,
Мунунг шираси манқалойин келиб.

Мунунг юзида май бати лаъли ноб,
Ичинда анинг бурдоғон бат кабоб.

Анинг шуъласи уйни гулшан қилиб,
Мунунг ламъаси кўзни равшан қилиб1.

Ани дам-бадам ёндуруб дилкаше,
Муни ҳар дам айлондуруб маҳваше.

Анга дуд ўрниға тарвиҳи уд,
Бу солиб димоғ ичра ҳар лаҳза дуд.

Анинг ахгари кони гавҳар бўлуб,
Мунунг лаъли бир пора ахгар бўлуб.

Вале базм юз бошлиғ оқ уй аро,
Оқ уй тоши тун мушки бирла қаро.

Вале мушк уза абри кофурбез,
Жаҳон узра якдаст кофуррез.

Оқ уйга эшик руст, тунглук доғи,
Бўлуб кўрага эв давриға тўк доғи.

Муғаннийлар айлаб навосозлиқ,
Муоширлар айлаб сарандозлиқ.

Не май, элни ҳар шўх бир ноз ила,
Йиқиб ғамзаи новакандоз ила.

Кўнгулда биридин ниҳони ғаме,
Хаёли била ўзга бир оламе.

Чу май они беихтиёр этмайин,
Ул андуҳини ошкор этмайин.

Вале чун қилиб бода торожи ҳуш,
Бўлуб ўтрудин моҳваши боданўш.

Мунга дам-бадам ул қадаҳ аччиғи,
Қадаҳдек солиб аччиғ-аччиғ йиғи.

Не боқмай анга умридин баҳраси,
Не боқмоққа онинг сори заҳраси.

Келиб ногаҳ ул шўхи худрой анга,
Қадаҳ тутса юз ноз ила, вой анга!

Ичиб бодани қўйса оллиға бош
Қиёматқача бош кўтармаса кош!

Гар ўлса дема марг сони ани,
Ҳаёти, дегил, жовидони ани.

Ўзидин кетиб ошиқи майпараст,
Йиқилди чу ҳар кимса бир ерда маст.

Сабуҳий чоғи кўз очиб моҳваш,
Хумор этгали дафъ, ўлуб журъакаш.

Яна ёқибон шамъу мажлис тузуб,
Ятимона кўп шевалар кўргузуб.

Кўзи айни махмурлуғ ичра маст,
Майи лаълидин мастлар майпараст.

Қаро бўркин эгри қўюб бошиға,
Етиб бир қироғи қаро қошиға.

Кўзи пўстин ичра пинҳон бўлуб,
Ҳамал буржида меҳри рахшон бўлуб.

Қиёс этмайин даври лайлу наҳор,
Анингдек қиш ичра, мунунгдек баҳор.

Бу ҳайъат била ошиқи бошиға,
Келиб ноз ила ўлтуруб қошиға.

Қулоғин тутуб, тортиб уйғотқали,
Кўз очқоч туман ноз ўқин отқали.

Масиҳоваш алқисса юз дам тузуб.
Кеча андоқ ўлтурганин тиргузуб.

Чу ошиққа ул руҳ этиб илтифот,
Масиҳ илгидин топиб оби ҳаёт.

Масиҳи дамидин анинг жон топиб,
Хусусан, яна оби ҳайвон топиб.

Ики журъадин, ўйла мастон бўлуб
Ки, базм аҳлиға ҳарфи дастон бўлуб.

Дема маст, мажнуни беҳол де,
Жунун ичра ошуфта аҳвол де.

Ҳарорат чу ғолиб бўлуб бодадин,
Жунун ортибон ул паризодадин.

Қилиб ваҳмким ишқи девонасоз,
Анга қилмағай ногаҳ ифшои роз.

Қўпуб доғи уйдин чиқиб ташқари,
Уруб телбалардек қадам ҳар сари.

Жаҳонни кўруб қор ичинда ниҳон
Кўрунуб кўзига яна бир жаҳон.

Камар тиғидин сарсар андоқ эсиб
Ки, ҳар ерга тегса пичоқдек кесиб.

Сулар муздин андоқ бўлуб сангбаст
Ки, тош урсалар мумкин ўлмай шикаст.

Қуёш чашмаси бир қадаҳ муз бўлуб,
Сочилғон бори қатра юлдуз бўлуб.

Фалак сабзасида қолиб ёшурун,
Назарға бўлуб зоҳир ўлғонда тун.

Кўрунмай қуёш партави нурлуқ,
Бориб табъидин доғи маҳрурлуқ.

Ел осебидин халқ юз боғлабон,
Нафаснинг тафи шуша муз боғлабон.

Уруб қуш ўзин ўтқа девонадек,
Ва ё шамъи сўзонға парвонадек.

Дегил дуддин шуъла дом этти фош,
Шарарлардин ўлди анга донапош.

Тўлун ойға кўк бўлғуча юз тўнгуб,
Фалак баҳри нили доғи муз тўнгуб.

Емас оқ булут чарх жавфида туз
Ки, андин синиб тушти бир пора муз.

Чу дай хони ел хайлидин ун солиб,
Чаман кишвари сори чопқун солиб.

Шажар хайлини, ўйла толон этиб
Ки, боштин-аёғини урён этиб.

Қилиб ўзларин ўртамак мултамас,
Саросар ўтун бўлмак айлаб ҳавас.

Гумон айлабон шуъла кўргач тазарв,
Қилиб даврида ларза шамшоду сарв.

Бўлуб момуғу тук аро эл ниҳон,
Ҳамул навъким қоқум ичра жаҳон2.

Ёпиб эл қулоғларин ики китф,
Қўюнларда қўллар бўлуб муътакиф.

Кишиким қилиб ҳайя наззораси,
Гумон айлабон песа  ип пораси.

Бориб заҳрию урмайин тобу печ,
Анинг заҳрин айлаб ҳаво заҳри ҳеч.

Ўт устида маҳвашлар айлаб ҳужум,
Қуёш теграсида нечукким нужум.

Чу сорғартиб элни насими сабо,
Бўлуб ул сомонларға ўт каҳрабо.

Насим айлагач бирка сори шитоб,
Қилиб борча сиймобни сийми ноб3.

Балиғлар бўлуб дай наҳангига қут,
Тонг эрмас наҳангики, қут этса ҳут.

Чу Баҳман сипоҳи тузуб анжуман,
Ер Исфандиёрин қилиб Рўйинтан.

Бу Исфандиёр айлабон чун ситез
Солиб олам аҳли аро рустахез.

Совуғ шиддатидинки кўзлар қотиб,
Анга қавс ҳар дам балорак отиб.

Назарға келиб булъажаб оламе,
Ҳаводис елидин жаҳон дарҳаме.

Ул ошуфта наззора қилғоч бу ҳол,
Қилиб дай сипоҳи ани поймол.

Ул уйдин чиқорға жиҳат кўрмайин,
Бажуз қайтмоқ маслаҳат кўрмайин.

Кириб базм анбарсириште топиб,
Қочиб ул томуғдин биҳиште топиб.

Анга ҳурзоде тутуб кавсаре
Ки, ул сув уруб жониға озаре.

Чу бир ратл нўш айлабон маст ўлуб
Ки, соқий аёғида-ўқ паст ўлуб.

Бошиким бўлуб ёр аёғиға паст,
Етиб чархи гардунга андин шикаст.

Қаю кимсаким топса мундоқ мурод,
Ўқусун ёмон кўз учун «ин якод»4.

Неча анжуман жаннатосордур,
Томуғдур агар кимса беёрдур.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 15:36:28

ХХХIII

Мажнун ҳикоятиким, қиш кунининг узун қоронғу туни Лайли зулфининг мушки исин ел корвонидин истишмом қилиб, гом урар эрдиким, бахт машшотаси ул сариштаи муродни илгига берди


Ешиттимки, Мажнуни шўридаҳол
Ки, дашт узра сойир эди моҳу сол.

Таку тоз эрди қишу ёз анга,
Қишу ёз эрди таку тоз анга.

Чу ёз ўлса водий томуғдин нишон
Ки, хуршид ўлур эрди оташфишон.

Анга воя эрмас эрди сояе
Ки, топмас эди соядин вояе.

Ва гар қиш ҳавоси тўкуб замҳарир
Ки, бард айлар эрди бақамни зарир.

Ҳам этмас эди азм маскан сори,
Исинмоқ учун майл гулхан сори.

Бори майли ул ёнки Лайли эди,
Қаён Лайли, ул сори майли эди.

Хабар ҳар қаён топса маҳбубидин,
Чекиб нола жони пурошубидин.

Урар эрди елдек анинг сори гом,
Сабо гул сори айлагандек хиром.

Магар бир қиш эрмиш бағоят совуқ,
Ани пўя Лайлиға қилмиш ёвуқ.

Димоғиға бермиш сабо ёр исин,
Анингдекки, булбулға гулзор исин.

Бу ҳолатда гўё қаро тун эмиш,
Анинг оллидин елу чопқун эмиш.

Нигоридин ул иски топиб машом,
Юмуб кўз, урар эрмиш ул сори гом.

Етишган замон ёр уйи қошиға,
Ҳамоно урунмиш эшик бошиға.

Очилғоч эшик, уйга кирмиш юруб,
Магар уйга кирмак будур бош уруб.

Кўз очиб кўрар, уйда Лайли эмиш,
Қаро тунда равшан Суҳайли эмиш.

Солур ҳайрату шавқ жониға тоб,
Қилиб бетаҳаммуллуқ они хароб.

Қўюб Лайли оллида туфроққа юз,
Юмар сўнгра кавнайндин ики кўз.

Ани ҳужрада Лайли айлаб ниҳон
Ки, фаҳм этмагайлар эли ногаҳон.

Киши ҳуш таркида бу навъ ком
Топиб, истаса ҳуш – бўлсун ҳаром.

Ерур ишқ аро бўйла аъжубалар
Ки, беишқ билмас бу мансубалар.

Навойиға, ё Раб, қариб эт ани,
Қариб эттинг эрса, насиб эт ани.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 15:36:40

ХХХIV

ҲИКМАТ


Искандарнинг Арастудин саволи ул бобдаким, шито фасли бурудат касратидин ва ёғин шиддатидин мужиби паришонлиқ ва боиси бесомонлиқдурур халқ анга невчун роғиб ва табъ анга нега толибдурур ва ҳаким жавобқа оғиз очмоқ ва ҳикмат саҳобидин дурар сочмоқ


Яна қатла дорои дарёнавол1
Деди: «Кей ҳакими Масиҳомисол,2

Шито фаслида кўп суубатдурур
Ки, инсонға андин уқубатдурур.

Бири елки, элни қилур дарднок,
Бири барди муфритки – айлар ҳалок.

Яна замҳариру узун тун доғи,
Қўшулса елу қор, чопқун доғи.

Фалак ерга бу навъ ўлур фитнарез
Ки, андин керак табъ қилгай гурез.

Недин қишқа кўпракдурур толиб эл,
Анга ёздин ортуғ бўлур роғиб эл.

Мунунг ваҳшатиға чу бор иттилоъ,
Ҳаросон керак эрди мундин тибоъ»3.

Деди, ҳикматойини ахтаршунос:
«Ки, бу ишга бор ўзга янглиғ қиёс.

Чу қиш табъи борид доғи ратб эрур,
Хирад мунда бу навъ рухсат берур

Ки, табъ ичра солур сабоу шитоб,
Ҳарорат била юбсдин изтироб.

Чу юбсу ҳарорат бўлур муштаил,
Ани бориду ратб этар муътадил4.

Яна чун шабобу куҳулат5 доғи,
Ерур элга айшу фароғат чоғи.

Билур эл қошида муқаррардурур
Ки, бу қишда хушроқ муяссардурур

Ки, гар кундузи бўлса қору ёғин,
Билур эл ғанимат фароғат чоғин.

Тараддудға чун бўлди монеъ ҳаво,
Фароғат қилур табъ комин раво.

Ерур кечаси доғи чунким тавил,
Бу доғи фароғатқа келди далил

Ки, суҳбат муносибдурур ўтса шом
Ки, топқай сукун уйқу бирла авом.

Анга тегруким, бўлғай уйқуға чоғ,
Рутубат қилиб касб майдин димоғ.

Бўлуб уйқуға вақтида рағбати,
Баданнинг будур мужиби сиҳҳати.

Чу ул уйқудин табъ масрур эрур,
Замон доғи бор улча мақдур эрур.

Яна ҳирфат аҳли тутуб гўшае,
Маоши учун истаса тўшае,

Узун тунда уйқудин ўлғач амон,
Ерур касбининг вақти мумтад замон.

Яна илм таҳсили айлар киши,
Агар истаса рушд топқай иши.

Ишидин анга ҳосил ўлмас фароғ,
Емай кўп узун кеча дуди чароғ.

Ики бошта ёнса чароғи анинг,
Тун ўртаси тинғай димоғи анинг.

Яна аҳли Ҳақким қўюб хўрду хоб
Қилурлар ибодатқа жаҳду шитоб.

Халойиқ кўзидин эрурлар ниҳон
Ки, равнақлиқ эрмас аларсиз жаҳон.

Қаро тунлар ул хайл тоат этар
Ки, оламга андин ёруғлуқ етар.

Бас ул тун нечаким топар имтидод,
Ёруғлуққадур мужиби издиёд.

Буким шарҳ топти неча навъ иш,
Муяссардурур олам аҳлиға қиш.

Бу ким даҳр эли қишни айлар талаб,
Ерур ани истарга мунча сабаб».

Дегач сўзни донойи бисёрдон,
Деди: «Офарин!» — хусрави кордон.

Qayd etilgan


Habib  11 Mart 2011, 15:36:50

ХХХV

Искандарнинг жаҳонгирлик муддаоси била азм этиб, Хуросонға етиб, Ҳироти сонаҳаллоҳу анил-офоти вал балиётни бино қилиб, Мовароуннаҳрни олиб Самарқанди бемонанд тарҳин солиб, Кашмир сори мутаважжиҳ бўлғони ва Кашмирийлар сеҳри дафъиға Мусо киби яди байзо кўргузуб, сеҳройин қалъаларин мўжиза бирла бузуб, Маллунинг доғи бузулуб, тилисм қўрғониға азм этгани ва Искандарнинг Кашмир шаҳриға кетгани

Муаррихки, шарҳ этти бу можаро,
Бу янглиғ бўлур сўзга дастонсаро

Ки, чун қилди қишлоқ азмиға шоҳ,
Қаробоғи Арронни оромгоҳ.

Жаҳонгирлик эрди андешаси,
Бу тадбир эди туну кун пешаси.

Тузуб ҳикмат аҳли била анжуман,
Бўлур эрди бу амрда ройзан.

Хаёлида доим бу тадбир эди,
Хаёли намудори тақдир эди.

Бу андешадин ҳосил ўлғач фароғ,
Сипаҳ зийнатин айлар эрди яроғ.

Бериб қавму хайлиға дилдорлиғ,
Тилар эрди Ҳақдин мададкорлиғ.

Чу рафъ ўлса эрди анга барча қайд,
Бўлуб рокиб, айлар эди азми сайд.

Фароғат чоғи, сайд ўлуб пешаси,
Матофи Арас1 рўдининг бешаси.

Бу эрди иши токи гардон сипеҳр,
Ҳамал жилвагоҳиға еткурди меҳр.

Қуёш хусрави чунки топиб шараф,
Сипаҳ тортти сабзадин ҳар тараф.

Уруб шоҳи хуршидваш боргоҳ,
Чекиб дашт уза  сабза  янглиғ сипоҳ.

Топиб саъд соат куҳан тоқдин,
Саодат била чиқти қишлоқдин.

Қилиб азм, қўйди Сипоҳонға2  юз,
Ўтуб андин, урди Хуросонға3 юз.

Мунга етгуча борча Эрон замин
Бўлуб эрди ҳукмиға зери нигин.

Хуросон ҳавосида топти нишот,
Мизожиға юзланди кўп инбисот.

Ким, ул кишваре эрди беҳад васеъ,
Ери ўзга иқлимлардин рафеъ.

Масоҳат қилиб борча атрофини,
Нечукким керак топиб авсофини.

Фазосида кўп чашмау руд бор,
Бори юб кўнгул кўзгусидин ғубор.

Яна баҳр янглиғ улуғ тўрт руд
Ки, кўк тоқиға савти тортиб суруд.

Ўзи чунки жаннат намудор ўлуб,
Сулар доғи жаннатқа анҳор ўлуб.

Алардин дедилар бирин Ҳирманд4
Ки, ҳар қатраси рафъ этиб юз газанд

Ки, анҳоридин мулки Зобулситон5.
Бўлуб зебу зийнат аро гулситон.

Сафо ичра кўзга бериб хиралиқ,
Ҳамул мулкдин рафъ этиб тиралик.

Ёруқ, ўйлаким меҳри гетифуруз,
Бу маънидин оти келиб Нимрўз6.

Бу кишварда ҳар бир гадо Ҳотаме,
Доғи ҳар сипоҳи келиб Рустаме.

Яна бир алардин Дарижаз7 суйи,
Манофиъда ул навъким – раз суйи.

Қаю раз, «шаробан таҳуро»дур ул,
Кеча-кундуз  ошоми ҳуродур ул

Ки, анҳори обод этиб мулки Балх
Ки, андиндурур хасмнинг айши талх.

Ҳамул Балхким, қилди Ҳушангшоҳ,
Жаҳондин гузин айлабон тахтгоҳ.

Мақоми – Бироҳими Адҳам8 келиб
Ки, гарди раҳи чархи аъзам келиб.

Яна бир доғи келди Мурғоб руд9
Ки, шаънида кавсардин ўлди дуруд.

Олиб заҳмати жисму ранжи равон,
Хирад айтибон они ганжи равон.

Бўлуб андин обод Мохону Марв
Ки, қуштур тазарв анда, ашжор – сарв.

Паривашларидин бўлуб баҳраманд,
Қилиб тахт Таҳмураси девбанд.

Бўлуб сўнгра Санжарға оромгоҳ,
Ки, қуш кўрмай ул навъ бу домгоҳ.

Яна бир анга Чахчарон10 руд ўлуб
Ки, ул руд ҳайвон суйидин тўлуб.

Ери рифъат ичра фалакдин нишон,
Бу руд анда ул навъким Каҳкашон.

Ушоқ тошлари ахтари тобнок,
Латофат аро, ўйлаким дурри пок.

Суйи хосиятда зилоли ҳаёт,
Топиб андин ичкан ўлумдин нажот.

Қироғинда ҳар гулбуни ахзаре,
Бақо ичра бир Хизр пайғамбаре.

Фалакваш ерининг фазоси доғи,
Келиб жаннатосо ҳавоси доғи.

Вале бу сифат наҳри Кавсармисол
Ки, андин жаҳон коми топиб зилол.

Суйи қуму дашт ичра шоеъ бўлуб,
Бориб ончаким, борча зоеъ бўлуб.

Хуросонни чун шаҳ масоҳат қилиб,
Нечукким керак тўрт наҳрин билиб.

Дедиким, «Бу ердур жинон гулшани»,
Писанд айлабон хотири равшани.

Вале чунки манзури ўлғоч бу наҳр,
Ясаб анда бир жаннатосор шаҳр.

Чу мазкур этиб аҳли дониш ҳир от,
Писанд айламай хотири, жуз Ҳирот.

Чу бу лафзға илтифот айлабон,
Ҳамул шаҳр отин Ҳирот айлабон.

Ҳирот ўлди алқоби Искандари,
Дедилар авом они лекин – Ҳири.

Чу тўртунч иқлим эди мавқеъи,
Бас ўлди қуёш соҳиби толеъи.

Кавокибгаким, ети тақсим эрур,
Жаҳон мулки ҳам ети иқлим эрур.

Ангаким васат меҳри рахшон келиб,
Мунга лек мулки Хуросон келиб.

Хуросон бадандур, Ҳирий жон анга,
Ҳирий жон, бадандур Хуросон анга11.

Ало, токи бўлғай сипеҳр узра  меҳр,
Ёруқ меҳр нуридин ўлғай сипеҳр,

Анга бўлмасун меҳр янглиғ завол,
Сипеҳр этмасун халқин ошуфтаҳол.

Чу саъй айлабон қилди дорои даҳр,
Бино бўйла кишварда бу навъ шаҳр.

Қилур эрди манзил-баманзил мурур,
Ангачаки Жайҳундин этти убур.

Яна кишваре кўрди фирдавсваш,
Ҳавоу суйи мисли фирдавс хуш.

Латофат аро равзадин баҳр анга,
Вале исм ўлуб Моварауннаҳр12 анга.

Нединким, ики наҳр ароси келиб,
Яқин юз йиғочқа фазоси келиб.

Оқиб ҳадди шарқида Сайҳун суйи,
Бориб ҳадди ғарбида Жайҳун суйи.

Йўқ улким анга бу ики руду бас,
Ўн-ўн беш сув ҳар бир нечукким Арас.

Бўлуб ҳар биридин жудо наҳрлар
Ки, ҳар наҳри обод этиб шаҳрлар.

Ва лекин бу рудеки, дерлар Кўҳак13
Ки, йўқ равзанинг наҳри эрконга шак

Ки, ичгач тавоно бўлуб нотавон,
Гузар айлабон умр янглиғ равон

Ки, андин не бир шаҳр обод ўлуб,
Не маъмурасидин биров шод ўлуб.

Агарчи латофатда рашки Фурот14,
Бўлуб борча зоеъ, нечукким ҳаёт.

Скандар чу бу мулки дилкаш кўруб,
Фазоу ҳавосин Эрамваш кўруб.

Хусусан Кўҳак рудиким, наҳри Нил15
Емас онча, не Нилким, Салсабил16.

Яна Тенгридин бўйла тутти умид
Ки, ул Нил учун Мисре этгай падид.

Қилиб ҳикмат аҳли била гуфтугўй,
Етиб шаҳр учун яхши ер жустужўй.

Ҳамул пуштаеким Кўҳак топти исм,
Не пушта жаҳон ганжи узра тилисм.

Ушоқ тош анга лаълу инжу киби,
Яшил сабзаси чархи мийну киби

Ки, мансуб эрур анга Кўҳак суйи,
Нединким, эрур жори андин қуйи.

Ҳамул тўпа оллидин андоқ оқар
Ки, ошиқ бошу ашки, дер, ким боқар17.

Анинг ёнида шаҳр қилди бино
Ки, ўлтурмасун анга гарди фано.

Скандар отоди Самарқанд ани,
Самарқанди фирдавсмонанд ани.

Ани чун тугатти қилиб эҳтимом,
Равон қилди Кашмир сори хиром.

Кесиб даштнинг роҳу бероҳини,
Анга солғуча сояи жоҳини.

Бийик ҳиммату бахти бедоридин,
Басе мулк фатҳ ўлди ҳар соридин.

Чу Кашмир ҳаддиға қўйди оёғ,
Падид ўлди бир чархпайванд тоғ.

Кўкартиб қамар оразин хораси,
Солиб бўркни ерга наззораси.

Фалакка дегин, ўйла рахшанда тош
Ки, пардохт қилғайлар айлаб тарош.

Ики жониби ҳар бир андоқ йироқ
Ки, қатъиға азм этмаган яхшироқ.

Бу янглиғ бийик тоғ, анингдекки Қоф,
Бўлуб чархдин ерға тегру шикоф.

Бўлуб ошкоро аросинда йўл,
Вале ики йилмон қаё ики қўл.

Бу йўлким анга тоғ ўлуб ҳар сари,
Келиб арзи тахмин била юз қари.

Ани аҳли Кашмир дарбанд этиб,
Ики тоғни бир-бирга пайванд этиб.

Юз эллик қари авжи рифъат анга,
Яна мунча доғи захомат анга.

Анингдек қўюб гаж била хора тош
Ки, ердин бўлуб кўкка якпора тош.

Темурдин ясаб анда дарвозае,
Фалак тоқидин тоқи андозае.

Бу дарвозани ўйла руст айлабон,
Ким ул ики жузвин дуруст айлабон.

Қўпорибки ердин мадоро била,
Камаргоҳиға тегру хоро била.

Ясаб устида буржу бору доғи,
Адув дафъин этмакка кўшиш чоғи.

Демай кимса дарбанду бору ани,
Тасаввур қилиб ақл жоду ани.

Ичинда ики минг киши чорасоз,
Бори ҳийлапардозу афсунтироз

Ки, дарбанди олий намудоридин,
Яқин келмагай кимса минг қоридин.

Кишиким қадам қўйғай ул ён нухуст,
Аёғи анинг бўлғай ул навъ суст

Ки, топмай таҳаррукнинг имконини,
Ёмон вартада кўргай ўз жонини.

Таковар доғи қилса ул ён шитоб,
Аёғидин итгай тавон бирла тоб.

Сипаҳ чун бу ерга  етиб, лол ўлуб,
Таҳайюрдин ошуфта аҳвол ўлуб.

Шаҳ оллиға қайтиб аён эттилар,
Неким бўлмиш эрди баён эттилар.

Шаҳ этмай бу сўзларга ҳеч илтифот,
Арасту била етти ул ерга бот.

Инонмай йироқтин намойиш била,
Яқин айлади озмойиш била.

Дедиким: «Бу найранги Кашмирдур,
Фусунгар иши, макру тазвирдур.

Керак қилмоқ андоқ анинг чораси
Ки, бўлғай нигун бурж ила бораси».

Черикни тушурди кейинрак ёниб,
Юруб ҳифз учун давриға айлониб.

Чу кўнгли бўлуб жамъ, айлаб хиром
Тушуб боргоҳ ичра, тутти мақом.

Бор эрди жанобида беш юз ҳаким,
Алардин ўни кеча-кундуз надим:

Филотун, Арасту, Балинос ҳам,
Яна Арашмидус, Шаминос ҳам.

Қилинмуну Волису Фарфурнус
Ки, Суқроту Ҳурмус киби хокбўс.

Борин ҳозир этти тузуб анжуман,
Деди анжумансози лашкаршикан

Ки: «Бу ишки афсуни Кашмир эрур,
Ани дафъ этарга не тадбир эрурғ»

Равон ҳикмат аҳли сўз оғоз этиб,
Тилин шаҳға бори дуосоз этиб,

Дедиларки: «Шаҳға бу иштин не ғам,
Бу иш демали, бўлса юз мунча ҳам.

Бу дарбанд агар чархи гардон эрур,
Иложи анинг бизга осон эрур.

Шаҳ иқболини Тенгри этсун фузун
Ки, иқболи гар бизгадур раҳнамун.

Бу найрангларга шикаст айлали,
Бийик борасин ерга паст айлали.

Не қилғай неча жўгийи сеҳрсоз,
Бири муҳрадузду бири ҳуққабоз

Ки, ҳикмат эли они дафъ этмагай,
Илайдин не қилғонлари кетмагай.

Бу донишвар элким эрур раҳбаринг,
Қаю раҳбаринг, бандау чокаринг.

Биликдин эрур ҳар бири бир жаҳон,
Жаҳон ҳикмати ҳар бирида ниҳон.

Филотунға юзланди ул ерга иш
Ки, жўгидин ўлғай анга сарзаниш.

Арасту нега ердин ўлмас адам
Ки, кўргай фусунгардин афсуну дам.

Кўп ўлса фусунсози Кашмирнинг,
Биримиз бизинг бас, алар бўлса минг.

Неча бўлса чубчуққа жоду лақаб,
Кўпидин қилур сайдгар кўп тараб.

Шаҳ ар ики кун бўлса оромжўй,
Учунч ўлсун аъдосидин комжўй.

Қилиб ҳикмат ойиниға илтижо,
Бузоли алар сеҳрини жобажо».

Скандар бу сўздин тарабгин бўлуб,
Сўзи аҳли ҳикматқа таҳсин бўлуб:

«Бори амрдин, – деди, – маъзул ўлунг,
Бориб бу ишингизга машғул ўлунг».

Алар қўпти шаҳни дуо айлабон,
Неким коми эрди, раво айлабон.

Скандар қўпуб, қўйди хилватқа юз,
Алар қўйдилар борча ҳикматқа юз.

Бўлуб анжум аҳволиға раҳшунос,
Табиатларин доғи айлаб қиёс.

Неча кўрау дамни даркор этиб,
Филиззотдин бир намудор этиб.

Қилиб мазж сиймобу қалъию рўй,
Намудор қилдилар ул навъ гўй

Мудаввар фалакдек мисоли анинг,
Фалакваш ичи доғи холи анинг.

Ичининг халосин мало қилдилар,
Адовидин они тўло қилдилар.

Мураккаб неча навъ ашё қилиб,
Ҳамул ҳуққа ичра муҳайё қилиб.

Ики суқба ичра фатила анга,
Қилиб зоҳир ул тавр ҳийла анга,

Ким ул гўйни хасм боши киби,
ғалат айладим, раъд тоши киби.

Фатиласиға ўтни чуст айлабон,
Қўюб раъд ёйиға руст айлабон.

Ани отиб ул сода хоро аро,
Ҳаводин тушургайлар аъдо аро.

Фатила борурда куюб сарбасар,
Етиб махфий ашёға ўтдин асар.

Чу ерга тегиб руст гўйи тилисм,
Неча пора бўлғай анга салб жисм.

Ушолғоч, садо чиққай андин ғариб,
Яна шуълау риҳу дуди ажиб.

Уни бузғай ул сеҳр асбобини,
Ўти очқай ул қалъанинг бобини.

Қаро айлагай дуди соҳир юзин,
Қаророқ ҳамул фанда моҳир юзин.

Исидин ким этса муаттар машом,
Унутқай фусун илмини, вассалом.

Чу зебо тилисм ўлғач ороста,
Ҳамул навъким моҳи нокоста.

Бўлуб жамъ ул ҳикматойин гуруҳ,
Фалакдин фузун ҳар бирига шукуҳ.

Қўюб шоҳи Дорофар оллиға юз,
Не Дорофар, Искандар оллиға юз.

Тилисми ниҳонни аён қилдилар,
Ниҳон барча рамзин баён қилдилар.

Шаҳ ул турфа ишдин басе шод ўлуб,
Деди узрлар ҳаддин афзун қўлуб

Ки: «Мундоқ тилисмеки соз эттингиз,
Шуруъида не ишга мавқуф сизғ»

Чу шаҳ табъида топтилар бу ҳавас,
Дедиларки: «Ҳукмунгға мавқуфу бас!»

Қўпуб шоҳу эл ичра ғавғо тушуб,
Улусқа ул ишдин алоло тушуб.

Чу рокиб бўлуб қалъаға қилди майл,
Улус доғи юзланди андоқки сел.

Юруб оллида олам огаҳлари,
Рикобида бори жаҳон шаҳлари.

Сипаҳнинг қироғиға  чун еттилар,
Равон раъд асбоби соз эттилар.

Тилисми гаронмояни келтуруб,
Ҳамул раъд ёйиға тошдек қуруб.

Чу доруга ўт етти, тутти ҳаво,
Қилурга улус меҳнатиға даво.

Бориб тушти аъдо аросиға чуст,
Азим ун чиқорди тегиб ерга руст.

Деган тўрт иш тутти андин вужуд:
Садоу афан, ис била ўту дуд.

Садо ботил этти фусунларни пок,
Ўти куйдуруб қалъани қилди хок.

Фусунгар юзин дуди этти қаро,
Иси қўймади нукта хотир аро.

Алар ичра чун тушти бу рустахез,
Топилмас эди чорае жуз гурез.

Қочиб бўлдилар озими пойтахт,
Анга тегруким Маллуйи тийрабахт.

Паришонлиғу бенаволиғ била,
Ҳамул дуддин юзқаролиғ била.

Борур чоғда минг жодуйи сабзранг,
Ва лекин келиб барчаси аҳли занг.

Бориб анда кўк қарға – зоғе келиб,
Кетиб тўти, аммо калоғе келиб.

Ҳамул гўй отилғоч қочиб як-баяк,
Масалдурки: «Минг қарғаға бир кесак»18.

Киши тонимай мунда мингдин бирин,
Алар демагунча ул иш соҳирин.

Чу Маллуға арз эттилар ҳолни,
Алар отқон ул турфа тимсолни.

Скандар ишидин кўтарди ҳисоб,
Ўз аҳволиға топти йўл изтироб.

Қавий англади они, ўзин заиф,
Яқин билдиким, эрмас эрмиш ҳариф.

Ҳаким оллида ҳеч жоду сўзи,
Нечукким Скандар қошида ўзи.

Адув олғонин билди дарбандни,
Ҳамул қалъаи чархмонандни.

Яқин англадиким, хато айламиш
Ки, шаҳ буйруғидин ибо айламиш.

Ўзин топти бебаргу ҳайрон басе,
Елин ҳам ваҳиму паришон басе.

Тута олмади мулки ичра қарор,
Доғи топмади чорае жуз фирор.

Ҳамул қалъаким васфи ўтти бурун,
Топа олмади андин ўзга ўрун.

Анинг нақбин очмоққа айлаб шитоб,
Хазойин тошитти анга беҳисоб.

Басе бебаҳо туҳфа – бори нафис
Ки, табъ они топқай ўзига анис.

Жавоҳир фузун ҳадду миқдордин,
Самин гавҳару лаъли шаҳвордин.

Авонийи сиймину заррин зуруф
Ки, ожиз бўлуб элга андин вуқуф.

Хазойиндаким ҳар не ашё эди
Ки, навъи туҳаф ё ҳадоё эди.

Борин, ўйла қилдурди қўрғонға нақл
Ки, эҳсосидин қолди ҳайратқа ақл.

Чу жамъ айлади кўнглин ул ҳолдин,
Фирор  этти нофаррух иқболдин.

Макон айлади ул Қаро тоғ уза,
Анингдекки қўнғай чибин зоғ уза.

Анга бўлди иш бўйла суратпазир,
Вале шоҳи Жамқадру Доросарир.

Ҳамул дамки оттурди қўрғонға гўй
Ки, дарбанд қилди йиқилмоққа рўй.

Деди, айлагай азм қўрғон сари,
Нечукким наби чархи гардон сари.

Вале бермади аҳли ҳикмат анга,
Равон азм қилмоққа рухсат анга.

Ки: «Қилмоқ бугун азм эмас маслаҳат,
Бугун манъ қилмоққа будур жиҳат.

Ким, ул дуд ила ис тугансун тамом
Ки, нуқсон топар элга андин машом».

Ешитгач бу сўз довари қаҳрамон,
Сукун ихтиёр айлади шодмон.

Ёниб боргаҳ сори азм айлади,
Тараб бирла оҳанги базм айлади.

Билик аҳлидин мажмае соз этиб,
Кўп эҳсону таҳсинлар оғоз этиб.

Қилиб ҳар бирин лутфидин баҳраманд.
Ато бирла таъзимидин аржуманд.

Чу мағрибқа  отти ҳакими сипеҳр,
Скандар тилисми киби гўйи меҳр.

Қадаҳ бирла тийби димоғ эттилар,
Тараб бирла майли фароғ эттилар.

Анга тегруким, гарм бўлди димоғ,
Қўпуб, уйқудин истадилар фароғ.

Бориб табъдин ранжу фарсудалиқ,
Бадан уйқудин топти осудалиқ.

Чу хуршид кўргузди анворини,
Скандар киби очди рухсорини.

Скандар очиб чеҳра хуршиддек,
Мурод аҳлиға субҳи уммиддек.

Чиқиб рахш уза, ўйлаким Рустаме,
Ва ё чарх уза наййири аъзаме.

Сипаҳ доғи тўш-тўшдин ўлди равон,
Агар худ тавоно ва гар нотавон.

Чу дарбанднинг оғзига ёвушуб,
Неча кун черик ўттилар чупрушуб.

Қилиб кўч-баркўч ул ён хиром
Ки, етти ҳамул шаҳр элидин паём.

Расуле етиб хидмат этти падид,
Бир илгида нома, бирида калид.

Хатин шаҳр аҳли савод айлабон,
Анинг ҳукмиға инқиёд айлабон

Ки: «Маллуда бўлғон замон бу диёр,
Йўқ эрди бу қулларға ҳеч ихтиёр

Ки, қилгай эдук хидмат изҳорини,
Аён айлабон қуллуқ осорини.

Бу дамким ани шавкатинг қилди паст,
Фирор ихтиёр этти, топиб шикаст.

Неча бандалиғ ичра шармандабиз,
Неким бизга ҳукм айласанг бандабиз.

Ёруғ айласанг мулки вайронимиз,
Фидодур санга мол ила жонимиз.

Ва гар бизни истарга фармон эрур,
Бориға юзунг кўрмак армон эрур.

Ерурбиз не ҳукм айласанг муфтахир,
Бу нома жавобига биз мунтазир».

Скандар ўқуғоч бититди мисол
Ки: «Сиз келгали бўлманг ошуфтаҳол.

Ҳамул мулкунгузда фароғат қилинг,
Манга деб дуо, Ҳаққа тоат қилинг

Ки, мен худ келурмен шитоб айлабон»,
Йиборди бу янглиғ хитоб айлабон.

Етишгунча бу нома бирла расул,
Ўзи доғи шаҳр ичра қилди нузул.

Ясаб эрди Маллу тарабхонае,
Тараб қилгали қасри шоҳонае.

Ҳамул қаср даврида бир турфа боғ,
Анга ҳар гули тоза равшан чароғ.

Бийик тоқини чархфарсо қилиб,
Бу гулшан отин Жаннатосо қилиб.

Ҳамул равзада бўлди шаҳ манзили,
Тушуб шаҳр ичинда  сипаҳ маҳмили.

Чу бу ишни маълум этиб хосу ом,
Бори Жаннатосоға айлаб хиром,

Хавоси кўруб шоҳдин илтифот,
Топиб ҳар бири янги бошдин ҳаёт.

Авом оллиға илтижо айлабон,
Йироқтин чекиб ун, дуо айлабон.

Шаҳ алтоф ила барчасин шод этиб,
Бузулғон кўнгулларни обод этиб.

Қилиб ҳукмким, эл қилиб изтироб,
Кишидин тамаъ қилмасун риштатоб.

Бировким тамаъ риштае қилғуси,
Анинг бирла бўғзидин осилғуси.

Бериб мулк эли лек моли амон
Ки, андин топиб баҳра яхши-ямон.

Раият бу бермакка хурсанд ўлуб,
Сипоҳи олурдин баруманд ўлуб.

Бировдин бировга етишмай ғаме,
Кишидин киши олмайин дирҳаме.

Скандар ичиб айш учун жоми соф,
Қилур эрди Кашмир мулкин тавоф.

ғаройиб кўрар эрди ҳаддин фузун
Ки, шарҳи анинг сўзни айлар узун.

Бир ул жумладин жоме эрди шигарф,
Тўла майдин андоқки дарёи жарф

Ки, Маллу чу солиб чиқиб мулкини,
Қочиб қолди гўёки бир хозини.

Неча туҳфа ганжидин онинг олиб,
Чу ул қалъаға азм этиб, бу – қолиб.

Ҳамул туҳфалар бир-биридин ғариб,
Ҳамоно Скандарга эрмиш насиб.

Алардин бири ул дурахшанда жом,
Ичинда тўла бодаи лаълфом

Ки, ҳар нечаким ичса кам бўлмайин,
Ича олмайин кимса, хам бўлмайин.

Ёзиб жом даврида таърифини,
Қилур чоғда ул жом таснифини

Ки, оламни олғонда Жамшидшоҳ
Ким, ул хусраве эрди ҳикматпаноҳ.

Неча йил йиғиб ҳикмат аҳлин тамом,
Тилисм эттилар саъй этиб ики жом.

Бирисин деди: Жоми Гетинамой,
Бирисин деди: Жоми Ишратфизой.

Чу  Гетинамо асру машҳур эрур,
Муни васф этай улча мақдур эрур

Ки, вазъин тилисм айлаганда ҳаким,
Бу навъ айламиш соз табъи салим.

Ки, май жозиби бўлгай ажзо анга,
Тамом ўлмағай бода асло анга.

Неча ичсалар бўлғай ул лаб-балаб,
Зиҳи хуш тамошо, зиҳи хуш тараб.

Агарчи неча ичса ўксулмагай,
Вале эгри ҳам бўлса, тўкулмагай.

Анингдекки, май жазби онинг иши,
Ола олмағай жазб қилмай киши.

Май анда ҳамул кун магар қолмағай
Ки, оламда майдин асар қолмағай.

Скандарга чун рўзи ул жом ўлуб,
Тузуб мажлису бодаошом ўлуб.

Қилиб ҳикмат аҳли тамошо ани,
Иликдин даме қўймай асло ани.

Бўлуб шаҳға ул навъ ишратфизой
Ки, ёд айламай Жоми Гетинамой.

Кетур соқий, ул жоми ёқутгун
Ки, эл табъида ишрат этгай фузун.

Неча бодасин ичса кам бўлмағай,
Муоширға андин алам бўлмағай.

Муғанний, суруде чиқор дилнавоз,
Бўлуб аҳли Кашмирдек сеҳрсоз.

Агар нағма бас қилмоқ этсанг ҳавас,
Ҳамул жом гум бўлмайин қилма бас!

Навоий, агар топсанг ул навъ жом,
Неким бодадин ўзга ичсанг ҳаром.

Хитоб этгасен Жоми Боқий ани,
Вале тутса гулчеҳра соқий ани!

Qayd etilgan