Muallif Mavzu: Иммунитетни ошириш учун 12 та мазали маҳсулот  ( 4938 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Гўдакнинг саломатлигини Ñ‚Ñžғри тузилган меню ёрдамида ҳам мустаҳкамлашингиз мумкин. Куз-қиш мавсуми учун «Ð¤Ð¾Ð¹Ð´Ð° ва хилма-хиллик!» шиорини таклиф этамиз. Табиий сабзавотлар ва мевалардаги витаминлар ҳамда минерал моддалар дорихонада сотиб олинган тайёр препаратларга қараганда организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Албатта, совуқ мавсумда танлов анча чекланган: бозордан малина ёки тарвуз сотиб ололмайсиз. Кейин бу шарт ҳам эмас! Одатдаги олма – витаминларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, ундан кўплаб ширин таомларни тайёрласа бўлади.

Шу мавсумда топиладиган маҳсулотлардан ҳар хил таомларни ўйлаб топинг. Бунда биз ҳам сизга ёрдам берамиз. Қуйидаги ана шундай маҳсулотларнинг бир нечтасини келтирамиз.

1. Сут

Ушбу маҳсулотда оқсил моддаси, Ñ‘ғлар, углеводлар ва минерал моддалар мўл.
• Гўдакка ҳаддан ташқари Ñ‘ғли сут берманг (1,5 ёки 2,5%ли сутни харид қилинг).
• Бир ёшдан кейин.

2. Йогурт ва кефир

Сут кислотасидаги тирик бактериялар (пробиотиклар) ичакдаги оптимал бактериал флорани сақлаб туриш учун жуда зарур. Бундан ташқари, улар иммунитетга ҳам ижобий таъсир қилади.
• Кефир харид қилаётганда боланинг ёшини ҳам ҳисобга олинг. Қатиқ маҳсулотларини ачитқи ёрдамида ўзингиз мустақил равишда тайёрлаганингиз маъқул.
• Кефир – 8 ойликдан бошлаб.
• Йогурт – 1,5 ёшдан кейин.


Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
3. Асал

Бу ширинлик шифобахш хусусиятларга эга: у қон-томир тизимига, юракка ижобий таъсир қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва шамоллашни даволайди. Антибактериал хусусиятга ҳам эга. Уни жуда эҳтиёт бўлиб бериш керак! Агар болада тошма пайдо бўлса, ёки қорни оғриса, асал беришни тўхтатинг.
• Фарзандингиз учун жўка (липа) ва гречка асалини танланг. Чойга бир қошиқдан солиб ҳафтада кўпи билан 2 марта беринг.
• Бир ёшдан кейин.

4. Сабзи

Тўқ сариқ рангли ушбу сабзавот жуда кучли шифобахш маҳсулот ҳисобланади. Ундаги бета-каротин кўз учун жуда фойдали. Шунингдек у умумий заифлик ва анемияда фойдали бўлиб, организмга вирусларга қарши курашишда ёрдам беради.

• Болага қирғичдан чиқарилган ёки янги сиқилган шарбатини (унга сельдерей ва бироз ўсимлик мойидан қўшинг) таклиф қилинг. Қайнатиб пиширилган сабзи ич кетишда ёрдам беради.
• 7 ойликдан бошлаб.

5. Курка гўшти

Парҳез гўшт – энг фойдали маҳсулотлардан бири ҳисобланади (уни одатда аллергияси бор болаларга тавсия этишади). Унинг таркибида жуда кўп миқдорда темир, рух, магний моддалари, Ð’ гуруҳи витаминлари, оқсил моддаси мавжуд. Анемиянинг олдини олади, организмни мустаҳкамлайди.
• Юмшоқ гўштни творог, сарёғ ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан аралаштириб беринг.
• Курка гўштини камида бир соат пиширинг ва албатта биринчи бульонни тўкиб ташланг.
• 8 ойликдан бошлаб.


Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
6. Петрушка кўкати

Бир чой қошиқ майдаланган кўкат гўдакнинг минерал ва витаминларга бўлган бир суткалик эҳтиёжини қондиради. Петрушкада деярли барча витаминлар мавжуд (С, Е, Ð’ гуруҳи витаминлари, А провитамини ҳамда кўп миқдорда темир, кальций, калий ва фосфор моддалари бор). Ушбу кўкат шамоллаш ва гриппда катта ёрдам беради.
• Майда Ñ‚Ñžғралган кўкатни боланинг таомига солинг (шўрвалар, рагу, тефтель, сабзавотли пюре).
• Шўрвага – 7 ойликдан бошлаб.
• Бутербродларга – бир ёшдан кейин.

7. Лавлаги

Ширин сабзавот яллиғланишни даволайди, анемиянинг олдини олади, асаб тизими фаолиятини яхшилайди. Сувда пишириб олинган лавлагига ўсимлик мойи қўшиб тайёрланган салат иштаҳани очади.
• Уни гўдакка касал пайтида беринг (айниқса томоғи оғриганида). Бу таом жуда енгил ҳазм бўлади ва ютганида томоғини оғритмайди.
• 9 ойликдан бошлаб.

8. Денгиз балиғи

Сувлар маликаси бола организмига тўйинмаган Ñ‘ғ кислоталарини етказиб беради. Улар боланинг асаб тизими ва мия фаолиятига ижобий таъсир қилади ҳамда иммунитет мустаҳкамланишига ёрдам беради. Балиқлар ичида лосось, форель, палтус, треска, скумбрия ва сельдларни харид қилган маъқул.
• Иммунитетни кучайтириш учун педиатрлар балиқ мойини тавсия этишади. Шунингдек унда кальцийни яхши ўзлаштиришда зарур бўладиган D витамини кўп. Капсулаларда сотиладиган балиқ мойини бериш қулайроқ.
• 10 ойликдан бошлаб (агар фарзандингизда аллергия бўлмаса).


Ansora

  • Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
9. Сўк ёрмаси

Бўтқа витаминлар ва минерал моддаларга бой. У жуда яхши хазм бўлади, овқат хазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди. Аммо бунда эҳтиёт бўлинг: болада глютенга аллергия бўлса, уни берманг!
• Баланд ҳароратли хасталикларда суюқ бўтқани сувда тайёрланг..
• 7 ойликдан бошлаб.

10. Олмалар

Ушбу мева ўзининг фойдали таркибини деярли бутун қиш давомида сақлайди (февралда витаминлари қолмайди). Олма овқат хазм қилиш фаолиятини яхшилайди, ичакдаги бактериал флорани тартибга солади.
• Анемия, чарчоқ, баланд ҳарорат, шамоллаш ва гриппда ҳамда касалликдан кейин қирғичдан ўтказиб ёки бўлакчалар кўринишида беринг.
• 7 ойликдан бошлаб.

11. Пиёз ва саримсоқ

Ушбу ғаройиб сабзавотлар бактерияларни ўлдириб, организмни мустаҳкамлайдиган фитонцидларга эга.
• Пиёз ва саримсоқни озроқ миқдорда шўрвага қўшинг. Ёши каттароқ фарзандингизга эса ўсаётган баргчаларини таклиф қилинг.
• Қайнатиб пиширилган ҳолатда – 7 ойликдан бошлаб.
• пишмаган ҳолатда - 1,5 ёшдан бошлаб.

12. Помидорлар

Қизил синьор минерал ва витаминларга бой. Тез-тез касал бўладиган болаларга тавсия этилади.
• Ушбу сабзавот пишмайдиган мавсумда томат шарбати яхши фойда беради.
• 10 ойликдан бошлаб берилади.

manba: cafemam.ru/

ummugulsumm

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 107
                   Tvorog.
Tvorog mineral moddalar va mikroelementlarga boy.Uning tarkibida metionin moddasi mavjut.Bu modda kamqonlikni samarali davolash uchun yordam beradi.Tvorog tishlar,suyaklarni mustahkamlaydi sababi uning tarkibida kalsiy mikroelementlar kup.Ushbu sut mahsuloti semirish,aterosklerozni davolashva oldini olishda ishlatiladi,asab tizimi,qon yaratishva ovqat hazm qilish tizimi uchun ham birdek foydali.Bu mahsulot nafaqat bolalar uchun balki kattalar uchun ham foydali