ТЎРТИНЧИ ТАБАҚА СОСОНИЙЛАРДУР
Ким аларни акобира дебдурлар. Буларнинг дағи ададларин мухталиф битибдурлар. Баъзи ўтуз ики ва баъзи ўтуз бир ва баъзи йигирми секиз ва салтанатларининг муддатларини ҳам мувофиқ битмайдурлар. Соҳиби «Гузида» беш юз йигирми ети йил битибдур ва Банокатий беш юз ўтуз бир йил битибдур ва Қозн Байзовий тўрт юз ўтуз йил дебдур. Ҳар тақдир била Ардашер Бобак Сосонийларнинг аввалғи подшоҳидур. Ва ул Сосон бинни Баҳман набирасидур. Ва анинг шарҳи будурким, чун Баҳман Ҳумойни валиаҳд қилди, Сосонким ўғли эрдн, гўша тутти, андоқким, мазкур бўлди. Ва давлат ул табақадин ашконийларға мунтақил бўлғанда, Сосондин бир ўғул қолиб эрди, анинг оти ҳам Сосон эрди, мутаворий ва мактум юрур эрди. То рўзгор ҳаводиси иқтизосидин Бобак қошидаким, Ардувоннинг Форс вилоятида бу гумаштаси эрди, ўзин тобеъ тутар эрди. Ва Бобак ул навоҳийда кўп макнат ва шавкат пайдо қилиб эрди, чун Сосоннинг барча атвориға мулоҳаза қилур эрди, андин осори раёсат ва хирадмандлиғ зоҳир бўлур эрди. Бир кеча туш кўрдиким, қуёш Сосоннинг манглайидин тулуъ қиладур.
Анинг аҳволини муболаға била тафтиш қилди эрса, маълум қилдиким, ҳол недур. Эҳтиром ва эъзоз қилиб, ани куёв қилди. Ва Ардашер Бобакнинг қизидин мутаваллид бўлди. Чун Сосон орадин чиқиб эрди, ани Бобак оти била атадилар. Чун Ардашер булуғ ҳаддиға етти, барча билик била эрдамда ягона бўлуб шуҳрат тутти. Ардувон эшитиб, ани Бобакдин тилаб, ўз ўғлонлари била тарбият қилур эрди, бир кун алар овға бориб эрдилар, Ардувон ёшурун либос тағйир қилиб, аларнинг овда забт ва рабт била отиш-тутушларин билай деб борди. Барча навъда Ардашерни ўз ўғ-лонларидин ортуқ топти. Рашк била ҳасаддин ғазаб қилдиким, ул бир навкар ўғли анга салтанат ойинининг иктисобини муносибдур деб ўз мирохўрлуғини буюрди. Ардашер зарурат ва ваҳмдин ул хидматқа машғул эрди. Иттифоқо бир кун тавила бошида ўлтуруб эрдиким, Ардувоннинг ҳарамидин неча канизак ўтуб борадурлар эрди. Бири Ардашерни кўруб, кўнгил олдуруб, алқисса аларнинг орасида мулоқот ва хусусият воқеъ бўлди ва Ардувоннинг махфий аҳволи ва мақолидин ул канизак Ардашерга хабар берур эрди. Бу учурда Бобакнинг вафоти хабари келди. Ардашер муддао изҳор қилдиким, Ардувон анинг атоси мансабин анга бериб йиборган. Мақбул тушмади. Ул ҳукуматқа ўа ўғлин муқаррар қилиб йибордн. Чуп Ардашер ул ишдин навмид бўлди, ваҳми ғолиб бўлди. Бу фаврда ул канизак анга хабар бердиким, Ардувон бир мудҳиш туш кўруб, билур элдин таъбирин сўруб, мундоқ дебдурларким, мулк сендин нитиқол топиб, бировга мунтақил бўлғусидурким, бу ҳафта сенинг даргоҳингдин кетар. Ва Ардувон бу сўздин мутаваҳҳиш бўлуб, бу ишнинг тафаҳҳусидадурким, ул кишини топиб, дафъ қилғай. Бу сўздин Ардашернинг дағдағасн кўпрак бўлуб, ҳам анинг ўқ тавиласидин эътимоди отлар қушлаб қочти. Ва канизак ҳам анинг била муттафиқ эрди. Чун Ардашер Истахр шаҳрига етти, атосининг атбоидин баъзи анга йиғилдилар. Кўп эл маълум қилиб, анга муттафиқ бўлуб, Ардувоннинг ўғлиға хуруж қилиб, ани орадин кўтардилар. Ва Ардувон эшитиб, ўзи анинг дафъин қилмоқдин ўзга чора топмай, сипоҳ тортиб келиб, Ардашер била урушуб, босилди ва қатдға етти. Ва қолған мулуки тавойифни ҳам мақҳур қилиб, мамолик фатҳиға юз қўйди. Ва Ардувон қизини никоҳиға киюрди. Ва Ардувоннинг тўрт ўтли бор эрди. Икиси талаф бўлуб, икнси қочиб Ҳиндистонға бордилар ва анда ҳар навъ бўлса, ўткарур эрдилар. Сингиллари била хабарлашиб, анга заҳр йибордиларким, Ардашерга бериб ҳалок қилғай. Шояд бу васила била мулк аларға тушкай. Ардашер бир кун овдин келиб, шарбат тилагач, ул қиз шарбатни заҳролуд қилиб, муҳайе асраб эрди, филҳол тутаберди. Ардашер давлат раҳнамуни амри била шарбатни олурда тааммул зоҳир қилди эрса, шарбат бергувчи мутағаййир бўлуб, ялки титраб, шарбатдин ёрими тўкулди. Ардашер батоят хирадманд эрди. Қолғаниға нон тўғраб, итка берди зрса, ҳалок бўлди. Тафаҳҳус қилғоч, ул иш кайфияти маълум бўлди ва қизни вазирға топшуруб, бу-юрдиким, ҳалок қилғай. Вазир оқибатандиш киши эрди, ўлтурурда қиз айттиким, подшоҳдин ҳомиламен. Ани асраб, ўзин хасий қилиб, бир неча кун иложидин сўнгра кескин узвни бир ҳуққаға солиб, муҳр қилиб, Ардашер ҳузурида хозинға топширдиким, мен бу амонатни тиласам бергайсен. Бу ҳолдин оз вақт ўткач, ҳомила ўғул туғулди ва вазир анга Шоҳпур от қўйди. Ва иҳтимом била тарбият қилур эрди, то ўн ёшиға ет-канда, ҳусну жамол ва рушду камолда нодир бўлуб эрди. Бир кун вазир Ардашер қошиға кириб, ани бағоят малул топти, жиҳатин сўрди. Чун Ардашернинг ўғли йўқ эрди, дедиким, нечук малолат бўлмағайким, олам мулкин олдим ва умр охирға етти, заруратан ўлмак керак ва мулкни ёт кишига қўюб бормоқ керак. Вазир айтти: подшоҳ ғам емасунким, андоқ ўғли бор ким, маълум эмаски, ҳеч подшоҳда бўлмиш бўлғай. Ардашер ҳайрат қилиб, кайфиятни яхши маълум қилди эрса, вазир амонат ҳуққани тилаб, ул розни ошкоро қилдиким, мен бу куннинг фикрин қилиб эрдим. Ҳомилани ўлтурмай, туҳмат дафъи учун ўзумға бу ҳолли раво кўрдум. Ва подшоҳзода туғди ва ўн яшабдур ва оти Шоҳпур қўюлубдур. Ардашер шодмон бўлуб буюрдиким, ани анинг ёши атфол била ясаб, анинг ҳошиға келтурдилар. Бир-бир ўткариб, ул еткач, ота-иғ меҳри ҳаракатқа келиб, ани қўйниға олиб ўпуб, Тенгри таолоға шукрлар қилиб, онасини ҳарамға йиборди. Вазирға кўп иноятлар қилди. Ва анинг оти Шопурға қарор топти, ўз валиаҳди қилди. Ва анинг осоридин Форсда Аруси кўраси дерларким, анинг шарҳи узундур. Таворихда бор, билай деган киши ўқуб билгай. Яна Ардашерки, ани Гавошер дерлар, Кирмонда ва Аҳвоз ва Хузистонда ва Мўсул, Жазирадин, хиттайи Баҳрайндин. Ва подшоҳлиғи муддати ўтуз йил эрди ва ўн тўрт йил ҳукми олам мамоликига нофиз бўлди. Ажал еткоч, жаҳон анга ҳам ўзга жаҳондорларға қилғонни қилди.
Шеър:
Жаҳон мулкини олди чун Ардашер,
Тавоноу доно шаҳ эрди далер.
Уларда не нафъ этти донолиғи,
Не дафъ айлай олди тавонолиғи.
ШОПУР БИННИ АРДАШЕР. Чун атоси ўрнида тахтқа ўлтурди, ато расм ва қонунин тағйир бермади ва ул тайин қилған элни вилоятлардин ва маносибдин азл қилмади. Ва оқил ва одил подшоҳ эрди. Ва анга арз қилдиларким, Қустантанияда Рум қайсари ўз ҳаддидин тажовуз қилибдур. Шопур Насибин шаҳрин муҳосара била олди ва қайсарнинг хазойинини тасарруф қилди. Қайсар ўз ҳаддини билиб, шафиълар восита қилиб, хирож қабул қилди. Шопур фатҳ ва нусрат била қайтти. Ва анинг осоридин Хуросонда Нишопурдурким, ани Таҳмурас бунёд қилиб эрди, туганмасдин бурун юз бузуғлуққа қўйди. Аммо Шопур ани янги боштин шатранж бисоти вазъи била ободон қилди. Ва айтурларким, акосира бу ихтироъни қилиб эрдиларким, шаҳрлар бнно қилсалар, жониворлар шакли била тарҳ қилурлар эрди. Андоқким, Савсанни йилон шакли била ва Суштарни от шакли била. Яна ул ясаған ерлардин бири Жандшопур, Хузистонда Шодшопурдур. Қазвин ё Сийстонда Моний мусаввири зиндиқ анинг замонида пайдо бўлди. Ва подшоҳлиғи ўтуз йил эрди.
Ш е ъ р:
Чу Шопур бўлди жаҳон хусрави,
Адолатда бўлди ато пайрави.
Вале охирул-амр чархи дижам,
Ани ҳам отасидек этти адам.
ҲУРМУЗ БИННИ ШОПУР. Ани Ҳурмузи қатиъ дедилар. Бу жиҳатдинким, отаси Шопур ани Хуросон вилоятининг аёлатиға йибориб эрди ва Шопур жоҳдўст ва бадгумон киши зрди. Ҳурмуз Хуросонни тузди ва азим черик йиғиб, мустаид қилди. Ҳосидлар Шопурға ёмон кўргуздилар. Шопур анинг бошида истиқлол хиёл қилиб, ёмон элтиб келуриға ҳукм қилди. Ҳурмуз фаҳм қилдиким, қасд қилғусидур, бир иликни кесиб, Шопур хидматиға йиборди. Ва ул замонда расм эрдиким, ноқис кишини подшоҳ қилмаслар эрди. Шопур анинг бегуноҳлигин билиб, тоинларин мақҳур қилиб, кўнгли анинг учун бузулуб, ани валиаҳд қилди. Ва ул Моний мусаввирни ва атбоин ҳужжат била такфир қилиб, жазолариға еткурди. Анинг осори Хузистонда Ром Ҳурмуз ва Бағдод навоҳийсида дастгирдур. Ва салтанати замонида ихтилоф бор. Баъзи ики баъзиь уч, баъзи ўтуз йил дебдурлар.
Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузни бахт этти маснаднишин,
Адолат била тузди олам ишин.
Агарчи қўлин қисқа қилди билик,
Фалак қилмади қисқа андин илик.
БАҲРОМ БИННИ ҲУРМУЗ атоси Ҳурмуз васиятиг била подшоҳ бўлди ва Моюш наққошнинг, миллатиким, зиндиқа эрди, анинг замонида шойиъ бўлди. Ва кўп халойиқ анга фирифта бўлдидар ва анинг диниға кирдилар. Атбои қолин ва бу Баҳром худопараст эрди ва хирадманд подшоҳ эрди. Тиладиким, Монийнинг миллатин дафъ қилғай. Аввал ани умидворлиғлар била мусоҳиб ва мулозим қилди ва атбоин ўзидин ваҳмсиз қилди, то барча зоҳир бўлдилар. Андин сўнгра уламони йиғиб, анинг била баҳсқа солди ва уламо ани якнафар қилиб, куфрни анга собит қилдилар. Бу ҳужжат била Монийнинг терисин сўйдуруб, сомон тиқтирди ва атбоин қатл қилди. Баъзи дебдурларки, Моний элга бу сўз бирла фириб берур эрдики, руҳ инсон ба-данида зиндондадур ва анинг ери ўзга оламдур. Руҳқа тасниф ҳосил қилмоқ керак ва ботроқ бу зиндондин халос этмак керакки, туфроқ кудуратидин халос бўлуб, ўз мақомиға еткай. Чун Баҳром ани тилади, де-диким, айтур сўзларингни айт. Моний бу сўзларни айтги. Баҳром дедиким, чун сенинг руҳунг бадан зиндонидадур, азоб била биз сенинг ўқ қавлунг била амал қилиб, руҳунгни азобдин қутқорурбиз деб буюрдиким, ани қатл қилдилар. Ва Баҳромнинг замони ва муддати уч йил ва уч ой эрди.
Ш е ъ р:
Чу Баҳром даври замони эди,
Замонида машҳури Моний эди.
Ани дағи нобуд қилди фалак,
Бу бирнинг дағи нақшини қилди ҳақ.
БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ани салаф дедялар. Такаллуфи кўп эрди ва такаббури ва таҳайюри беҳад. Оз саҳвға кўп итоб қилур эрди, жузвий гунаҳға номақдур сиёсат кўргузур эрди. Халойиқ анинг бадхўйлуғидин ожиз бўлуб, муъбадлар ва ҳакимларға истиғоса кўргузуб, истионат қилдилар. Алар тааммуллар қилиб мунга қарор бердиларким, тонгла сабоҳдин ҳеч кишин анга ёвумағанлар. Тонгласи жамиъ улус бу ишни қилдилар. Ҳар кишини тилади, топмади. Эл ожиз бўлғондек ул дағи ожиз ва мутаҳаййир қолди. Муъбадлар келиб, насиҳат қилдиларким, подшоҳ улус ва эл била подшоҳдур. Эл бўлмаса, салтанат мумкин эмас. Сен элни мизожинг тундлуғидин ўзунгдин рамида қилдинг. Ложарам сендин йироқлик тиладилар.
Баҳром алардин тааҳҳуд қилдиким, мен мутанаббиҳ бўлдум, келсунлар. Истидъо қилиб муъбадлар яна элни анинг қошиға келтурдилар. Ва ул тундхўйлуғни тарк қилиб, адолат ва муросо ва афв пеша қилди. Ва салтанатининг замони йигирми йил эрди.
Ш е ъ р:
Неча эрди Баҳром, Баҳроми тез,
Иши чарх Баҳроми янглиғ ситез.
Етиб вақт тушти ажал домиға,
Борур баҳс афлок баҳромиға.
БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ БИННИ БАҲРОМ. Ато ва абука отин анга қўйдилар ва лекин ани Шаҳаншоҳ дедилар. Бу лақаб била шуҳрат тутти ва аввал кишиким, бу лақаб топти ул эрди. Шаъни аржуманд ва ахлоқи дилписанд подшоҳ эрди, ахлоқи элга марғуб ва атвори улусқа матлуб. Зулм биносин бузди ва адл асосин тузди. Аммо даврони умридек бевафо эрди ва умри давронидек бебақо. Ва ул тўрт ой мулк сурди ва борур мулкни ўзгаларга топшурди.
Ш е ъ р:
Шаҳаншоҳ чун сурди оламға рахш,
Қуёшдек эдию, даҳр уза нурбахш.
Неча меҳрдек топти авжи камол,
Фалак давридин топти охир завол.
НАРСИ БИННИ БАҲРОМ. Атоси ўрнида салтанат тахтиға ўлтурди ва ул дағи атосидек комкор ва олий миқдор ва хирадманд ва ҳушёр подшоҳ эрди. Кўп кишвар ва мулк олди ва охир риҳлат кўсин чалди. Ва мулкининг муддати тўқуз йил эрди.
Шеър:
Чу Нарси бўлуб мулк ила комжўй,
Ато тахтида бўлди оромжўй.
Не қўйдн фалак ҳам анинг комини,
Не аждоди тахтида оромини.
ҲУРМУЗ БИННИ НАРСИ. Ул бағоят мутажаббир ва мутаваҳҳим киши эрди. Салтанатидин бурун бу сифотин эл билиб, андин харосон эдилар. Эмдиким, мулк олиб, ато ўрниға подшоҳ бўлди, халойиқ мутаваҳҳим бўлдилар. Ва ул бовужуди бу навъ маош ўз атвориға бағоят муътақид эрди. Бир кун ғоят худписандлиғидин бир ҳакимдин сўрдиким, манинг афъол ва сифотимға не нима керакликдур? Ғарази буким, ул таҳсинлар қилғайким, ҳеч нима кераклик эрмас. Ҳаким мундоқ жавоб бердиким, халойиққа ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлғондек ўз нафсингға ҳам ҳоким ва соҳиби ихтиёр бўлмоқ санга керакликдур. Ул бу сўздин, чун зоти жавҳари бор эрди, ғафлат уйқусидин сескониб, ўз қилиғи теграсига уюрулуб, мустаҳсан атвор тутуб, марзи ахлоқ пеша қилди. Чун вафот қилди, ўғли йўқ эрди, аммо ҳарами ҳомила эрди. Тожни анинг боши устида оснб, анга подшоҳлиқ буюрурлар эрди, то Шопур туғди. Ва Ҳурмузнинг замони ети йил ё тўқуз йил эрди.
Ш е ъ р:
Чу Ҳурмузға тушти бу даҳри дани,
Неча вақт ҳам қилди мағрур ани.
Ва лекин ажал айлагач турктоз,
Не қолди ғурур ул замон не ниёз.
ШОПУРИ ЗУЛ АҚТОФ Хирадманд подшоҳ эрди, аммо қоҳир эрди. Баъзи ани дебдурларким, она қорнида қолди ва туғқунча тожни онаси боши устидин осарлар эрди. Аввал кишиким, туфулиятда яхши рой хо-тириға келди ул эрди. Ва анинг шарҳи будурким, олти ёшида Шаҳрди деган вазири анинг қошида эдиким, шом вақтида нақора уни келди. Шопур вазирдин сўрдиким, не нақорадур? Ул дедиким, жамоатики дарёдин кўпрук била нори юзга ўтубдурлар, чун кўпрук бирдур, аларни қайтарурға ҳар кечқурун хабар қилур учун нақора қоқарларким, кечрак қолсалар кўпрук устига ғавғо бўлуб, сувға йиқилур имкони бор. Шопур айттиким, яна бир кўпрук дағи ясасунлар, то эл фароғат била ўтгайлар. Ва ани ҳукми била кўпрук ясадилар. Анинг туфулият замонида мулкда араб истилосидин кўп шўриш пайдо бўлуб, ғассонийлардин подшоҳики оти Тойир эрди, Тайқунниким, Сосон тахтгоҳи эрди, чопиб, Ҳурмузнинг эгачисини тутубким, Шопурға хола бўлғай, асир қилиб, никоҳиға киюруб, мулкни бузуб қайтди. Ва Тойирға Пушардин бир қиз бўлдиким, назокат ва жамолда назири йўқ эрди. Отин Малика қўйдилар. Шопур йигит бўлғондин сўнгра черик тортиб, Тойир устига бориб, Тойир қўрғонини беркитти. Ва ул муҳосара қилиб, Малика ичкаридин Шопур била муттафиқ бўлуб, қўрғонни Шопурға берди ва Шопур Тойирни ўлтуруб, Маликани қулди. Дебдур-ларким, бир кеча Шопур тушакнда Малика нола қилиб, уюй олмас эрди. Яхши эҳтиёт қилдилар. Бир муруд барги тўшак остида қолғон жиҳатдин эрмиш. Шопур сўрдиким, сени не навъ тарбият қилибдурларким, мунча нозук бўлубсен? Малика айттиким, отам манга ғизо сўнгак мағзидин ўзгаким наботни ун қилиб, анга сепмиш бўлғайлар бердурмас эрди. Шопур дедиким, андоқ парвариш берган отаға не вафо қилдингким, манга қилғайсен, деб ани сиёсат қилди ва бу бузуғлуқ қилғон аъроб қасдиға буюрди ва кўп таъзият била ўлтуртур эрди. Машҳур мундоқдурким, эгинларин ёриб, бағринларин сўктуруб тошлатур эрди, алар бу азоб била ўларлар эрди. Бу жиҳатдин ани зул-актоф дедилар.
Ва Расул саллаллоҳу алайҳи васалламнинг аждодидин Молик бинни Насрким, аъробнинг бузургвори эрди, анинг замонида эрди. Андин сўрдиким, арабқа мунча таъзиб ва қатлнинг жиҳати недур? Шопур айт-тиким, манга мунажжимлар хабар берибдурларким, Муҳаммад отлиғ пайғамбари саллалолҳу алайҳи васаллам бу қавмдин пайдо бўлуб, тахтни менинг авлодимдин олиб, аларнн тугатқусидур. Бу жиҳатдин аввалдин интиқом тортадурмен. Молик айтти: аввалан қойдинким мунажжимлар чин айтмиш бўлғайлар, икинчи улким, бар тақдирким сўзлари чин бўлса, сен бу бедодни бу қавмға қилмағонинг яхшироқким, агар ул соҳиби давлат пайдо бўлса, сенинг бу афъолингдин истимоъ қилса, авлодингға кўпрак нуқсон еткургай. Бу сўздин Шопур ул ишни тарк қилди. Раҳматан лилоламин. Демак, бу соҳиби давлат шаънидадурким, минг йилға яқин ўз валодатидин бурунроқ мазлумларни золимлардин қутқарур. Ҳумоюн исми мазкур бўлғон била сойир нос ўлумдин ва подшоҳни гунаҳсиз ўлтурмакдин ва шақоватдин озод қилур, саллаллоҳу алайи ва ало олиҳи ва авлодиҳи ва асҳобиҳи ва саллам. Алқисса Шопурға Гуштасб қилған хатодек хатойи воқеъ бўлдиким, мусофарат тариқи била Румға борди. Ва сўз мухтасар, ани Румда танидилар ва қайсар ани тутуб ялангочлаб, ўй хомиға тикиб, маҳбус қилиб, сипоҳ тортиб юруб, анинг мулкин олиб, кўп бузуғлуқ қалди. Шопурни асрар кишининг қизи ошиқ бўлуб, ул ҳибсдин қутқариб, иков қочиб, Қазвинға келдилар. Соҳиби «Гузида» ким, Қазвинлиқдур, мундоқ дебдур-ким, Қазвинда бир боғқа кирдиким, бир зоҳид кишининг эрдиким, ҳоло ул ерни Шопурон дерларким. Шопур иморат қилибдур. Андоғи элдин таҳқиқ қалди. Дедиларким, Шопурнинг вазири Рудбордадур ва сипаҳсолори Шаҳриёрда. Ва ўзга барча ерни қайсар олди. Шопур ёшурун кишилар йибориб, ул иковни тилаб, яна черик тортиб, қайсар била масоф қилиб, қайсарни тутти ва ҳар хароблиқким анинг мулкида қилиб эрди, буюрдиким, ободон қилғай. Аммо устод ва муздур Румдин келтургай. Ва ул саранжом қилди. Ва дебдурларким, бурнин тешиб, ип тақиб, ики қулоғин кесиб югуртти. Ва бу хоксор баъзи таворихда кўрубменким, қайсар Шопурни ўзи била кетуруб, Бағдодни Шопурнинг кишилари муҳосара қилиб эрдилар. Ва Бағдод ҳавоси бағоят исиғ бўлур. Анда ўй хомиға еткуруб, кунасга солди. Ва бир кун азим жашн қилиб эрдиким, мажмуъ эли усурук эрди. Чун мамоликни таламоқ шойиъ эрди. Шопурни асрар кишиларнинг эли баъзи эшаклик фақирларни талаб келтуруб эрди-лар ва юклар ёғ эрди. Асирлардин бири Шопур ҳолидин воқиф бўлуб, ул ёғлардин қуруғон хомға қуюб, хом юмшағондин сўнгра ани халос қилди. Ва ул ўзини шаҳриға солиб, сипоҳ ясаб, филҳол чиқиб, қайсарни ва борча элни маст дастгир қилди ва юқориғи ўткан ишларни андин сўнгра қилди, валлоҳу аълам. Ва баъзи Моний мусаввирни бу Шопур замонида дебдурлар. Ва пайғамбарлиғи даъвисида муъжизаси паргорсиз доира ва қалам жадвалсиз мустақим хат изҳор қилибдур. Ва бу ҳамким, бир юмуртқача куррада олам суратин тортиб ва жамиъ ақолим ва билод ва жибол ва биҳорни машруҳ ясаб, кентлар ва рудхоналарғача кўргузуб эрдиким, Шопур ҳужжат била ани сиёсат қилиб, мардуд миллатин дафъ қилди. Анинг осоридин Қазвиннинг шаҳристонидур ва Мадойин шаҳ-рининг таждиди ва Шустарда Шодрувон ва Фируз Шопур ва Сийстонда баъзи ер ва Ҳиндустонда неча шаҳр. Ва салтанатининг муддати етмиш йил эрди ва баъзи етмиш ики дебдурлар.
Ш е ъ р:
Чу Шопур олиб қоф то қофни,
Чиқорур эди беҳад актофин.
Чиқорди ани гардиши мухталиф,
Анингдекки, ул эл танидин катиф.
АРДАШЕР БИННИ ҲУРМУЗ Шопур Зул-актофнинг иниси эрди. Вафот қилурда чун Шопур ўғли кичик эрди, салтанатни инисига бердиким, ўғли улғайса, анга бергай. «Гузида»да мундоқ битибдурким, Ардашер бағоят хирадманд ва доно киши эрди. Орияти давлатқа кўнгул боғламай, эл била баски яхшилиқ қилди, анга Некукор лақаб қўйдилар. Чун Шопур ўғ-ли улғайди, мулкни анга мусаллам тутуб, ўзи орадин чиқти. Салтанати замони ўн йил эрди. Аммо Банокатий мунинг акси битибдурким, ул бағоят золим ва жобир эрди. Эл анинг бедодидин батанг келиб, иттифоқ била ани салтанатдин халъ қилиб, мулкни Шопурға бердилар. Валлоҳу аълам.
Ш е ъ р:
Чу Шопур ўтуб, Ардашер олди мулк,
Басе биму умид аро қолди мулк.
Неким олам аҳлиға қилди писанд,
Анга они еткурди чархи баланд.
ШОПУР БИННИ ШОПУР чун тахтқа ўлтурди, бағоят атвори, ҳусн ва ахлоқи мустаҳсан подшоҳ эрди-Ғоят яхшилиғидин Рум подшоҳини ўзига мутиъ қилиб эрди, аидоқки қайсар вафоти чоғида, чун ўғли кичик эрди, Шопурға киши йибориб, истидъо қилдиким, мен қарибмен, дағи умрумға эътимодим йўқтур ва ўғлум: кичикдур, бир кишигаким, сенинг эътимодинг бор, йиборким, Румда салтанат қилсун. Уғлум улғайса, мулк-ни анга топшурғай. Шопур Шервинни йиборди. Қайсар вафот қилғач, Шервин Румда ҳукумат қилди. Чун мулк вориси улғайди, Шервин такаллуф қилмай, мулкни анга топшурди. Бу иш агар воқеъ эрса, ғаройибдиндурур. Ва Шервинни қайсар қўймади Румдин борғали. Баҳром Гўр замониғача Румда эрди ва Шопур чодир ичинда эрдиким, қоттиқ ел қўпуб, чодирни анинг бошиға йиқти ва сутун бошиға тегиб, ҳалок бўлди. Ва салтанати беш йил ва бир нима эрди.
Ш е ъ р:
Чу Шопури Шопур тузди бисот,
Жаҳон мулкида зоҳир айлаб нишот.
Сутун бошиға отиб, этти забун,
Ани дағи бу гунбади бесутун.
БАҲРОМ БИННИ ШОПУР атоси Шопур ўрниға тахтқа ўлтурди ва анинг сийратин баъзи муаррихлар яхши дебдурлар ва баъзи ёмон. Ва ани Қирмоншоҳ дерлар. Баъзи дебдурларким Кирмон шаҳрин ул бино қилди. Баъзи дебдурларким, атоси замонида Кирмонда ҳукумат қилғон жиҳатдин анинг сифотида улча эл писанд қилмайдурларким, гуноҳкорни ҳеч кимнинг шафоати била озод қилмас эрди. Ва анинг ўғли Баҳромни баъзи атоси ўрниға ондин сўнгра ўлтуруб, бир йил подшоҳлик қилди дебдурлар ва баъзи эътибор қилмайдурлар. Ва Банокатий дебдурким, анинг зулмидин эл анга ғавғо қилдилар ва ул ғавғода ҳалок бўлди. Ва салтанатини ўғлиға бердилар ва ул ўн ики йил мулк сурди.
Шеър:
Жаҳон мулки чун қолди Баҳромға,
Халойиқ иши тушти нокомға.
Ани дағи гардуни не ваҳму бок,
Чекиб кому ноком қилди ҳалок.
ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ чун мамлакат эгаси бўлди, гўёки мулк эгасиз қолдиким, ул золим ва нодон киши эрди. Ардашер Бобокондин бири сосонийнажод салотиндин халойиққа ҳарнеча шафқат ва адолат ет-ти. Ул барчанинг эвази таадди ва бедод еткурди ва мамоликка ҳарнеча маъмурлуқ ва оросталиқ юзланди, ул барчанинг подоши ва бузуғлуқ ва паришонлиқни ҳаддин ошурди. Секиз йилдин сўнгра анга бир ўғул бўлди. Отин Баҳром қўйди. Ва Нуъмон бинни Мунзарки, араб подшоҳи эрди, анга топшурдиким, Ҳияра шаҳридаким, Куфага яқиндур ва ҳавоси дилкушой ва фазоси руҳафзой ердур, анга парвариш бериб, тарбият қилғай. Ва Яздижирдни Тус вилоятидағи Чашман сабз навоҳийсида от йиқиб ўлтурди. Баъзи сув оти дебдурлар, баъзи дебдурларким, фаришта от сурати била келиб, ани эл бошидин во қилди. Баъзи дебдурларки, дев эрди. Бори воқеи от ҳам бўлса, ҳамул девдур. Ҳар тақдир билан бир отеким, тундлуғидин киши ёвий олмади. Ул нодонлиғидин ани тутти ва ўзи эгарлади ва қўшқун солурда, тепиб охир қилди. Ва анинг ийзо ва азоби элга йигирми йилға тортти.
Ш е ъ р:
Макон тутти чун тахт узра Яздижирд,
Тааддию зулм айлади элга вирд.
Неча кун сақолиғаким, кулди чарх,
Ажал илкидин барчасин юлди чарх.
БАҲРОМ БИННИ ЗДИЖИРД чун атосидин сўнгра салтанат тахтиға ўлтурди, отаси бузғонларни тузди ва онинг зулми ўрниға адолат кўргузди. Ва ани Баҳром Гўр дедилар. Мунинг жиҳатин баъзи дедиларким, тўрни шер сайд қилғанда, анинг ўқи икисидин ўтуб, ерга тегди. Баъзи дебдурларким, гўр овиға кўп мойил эрди. Чун Яздижирд ўлди, аркони давлатиким, ондин зулм кўриб эрдилар, мулк анинг ўғлиға бермакка кориҳ эрдилар. Ложарам, Ардашер наслидин Кисро отлиғ кишини тахтқа ўлтурттилар. Ложарам, Баҳром чун муни эшитти, йигит бўлуб эрди, Нуъмон била отаси тахтиға мутаважжиҳ бўлди. Эл отаси жафосини изҳор қилиб дедиларким, бизга ўзга киши ҳоло подшоҳ бўлубдур, сен ўз фикрингни қил! Баҳром аларға кўп истимолатлар бериб дедиким, мулк манга маврусийдур. Сиз агар Кисрони подшоҳ қилибсиз, айтмонким, филҳол ани азл қилинг. Ва лекин чун салтанатқа шижоатдин гузир йўқтур, кўрунгким, қойси биримиз сизга ҳодиса даст берса, дафъиға кўшиш қнла олурбиз. Подшоҳлиғ анинг бўлсун. Оқибат анга қарор топ-тиким, салтанат тожин ики оч арслон орасида қўйғайлар, ҳар киши олса, боши ул тож била ороста бўлғай. Чун бу маърака тузулди, Кисро тож таркин тутуб, бош саломатлиғин ғанимат билди. Аммо Баҳром арс-лонларни ҳалок қилиб, тожни бошиға қўюб, тахтға ултурди ва адолат бунёд қилди. Андоқким, халойиқ мураффаҳ ва рози ва мулк маъмур ва ободон бўлди. Чун кўнгли бу жонибдин тинди, айш ва нашотқа майл қилди. Ва ул бобда муболағани ҳаддин ошурди. Ва чоғирки, мудовамати мужиби ғафлат ва бепарволикдур, ани мулк ишидин фориғ қилди. Ҳар ойинаким, ҳар киши ҳар неким кўнгли тиласа қила бошлади, то мулкка равнақ ва сипоҳқа насақ қолмади. Бу ишдин хоқони турк воқиф бўлуб, черик тортиб Жайхундин ўтуб, анинг вилоятнға дахл қилди. Баҳром чун ғафлат уйқусидин уйғонди, мулкни вайрон ва душманни муставли ва сипоҳни паришон топти. Билдиким, масоф тузуб, иш қила олмас. Мулкни Нарсиғаким, иниси эрди, топшурди ва ўзи уч минг киши била Озарбайжон оташкадасиға борурмен деб элдин чиқти. Билмадиларким, қаён борди. Эл гумон қилдиларким, хоқондин қочди. Заруратан хоқонға пешкашлар била арзадошт қилиб, киши йибордиларким, келсанг мулкни топшурурбиз деб. Хоқоннинг хотири жамъ бўлуб, таскин била мулк тасарруфиға машғул бўлди. Аммо Баҳром Озарбайжондин Гуржистон била Дашти Қифчоқдин чиқиб, Хоразм бостуруб, Журжон навоҳийсида хоқонға шабихун уруб, оз киши била уч юз минг черикин бузуб, хоқонни дастгир қилиб, ўз илки била бошин чопти. Ва бу бир иш эрдиким, андин бурун ҳеч подшоҳ қилмайдур эрди ва андин сўнгра дағи ҳеч кишига даст бермайдур эрди. Магарким, Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхок халладаллоҳу мулкаҳуға муяссар бўлдиким, бу навъ иш қилди. Ва анинг мужмали будурким, ул ҳазрат Хуросон тахтин олғондаким, ҳануз мулк тўқтамайдур эрди, Ёдгор Муҳаммад Мирзоким, мулк вориси эрди азим черик била ул ҳазратнинг устига юруди. Ва баъзи кўтаҳандиш эл бевафолиғ қилиб, анга қочиб борғон жиҳатдин халойиқ баддил бўлуб, уруш яроғин топилмай, ул ҳазрат мулкни солиб, оз киши била қироққа тортти. Ва ғаним тахтни олиб, мулкка мутасарриф бўлуб, фароғат била беадад хайл ва сипоҳини мулк бузмоқға қўёберган чоғдаким халойиқ фиғон ва ғиреви ул ҳазратнинг қулоғиға етишти. Усру оз нафар била ул ғолиб адув устига келиб, мулкига кириб, тахтиға юз қўюб, қаср салтанатида ани тутуб, дафъ қилиб, халқни анинг бедодидин халос қилди. Ва бу фақирнинг хиёлиға андоқ келурким, ул саҳарким бу иш воқеъ бўлди, ҳарнечаким мулоҳаза қилилди, юз кишига етмас эрдиларким, ул воқеада ҳознр эрдилар. Иншо Оллоҳул-азизким, ўз маҳалида шарҳ била битилгай ва нақиру қатириға дегинча шарҳ қилилғай. Ва Баҳромнинг тахтни қўюб, мусофарат тариқи била Ҳиндистонға борғонин ҳам, чун ғаройиби умурдиндир, мужмалан баён қилоли. Андоқ дебдурларким, Баҳром тамошо ва тафарруж ва нашотқа мойил киши эрди ва худрой ва забардаст ва ўз тавонолиғиға эътимод қилиб, бул ажаб ишларга мутасадди бўлур эрди. Ва алардин бири будурким, Ҳиндистон мулкининг ажубасин эшитиб, тафарружин ҳавас қилди. Ва мулкни Нарсиға топшуруб, ёшурун элдин чиқиб, Ҳиндистонға борди. Ва доим сайд била кун ўткарур эрди. Теграсидаги эл анинг ишидин мутаҳаййир бўлуб, фавж-фавж ани кўргали борурлар эрди ва шижоатиға ҳайрон қолурлар эрдиким, беша сабоини-мисли қоплон ва арслон ва сойир даррандалар кўп ўлтурур эрди. Бир бешадаки, йўл қироғинда бўлғай, бир азим филким, андин улуғроқ бўлаолмағай, қутуруб ё маст бўлуб, йўл бошиға келиб, элга зарар еткура бошлади. Андоқким, кўп эл ҳалак бўлуб, ул шориъ боғланди. Ва подшоҳ неча қотла қолин эл йибориб дафъ қила олмади. Ва Баҳромнинг хабарин подшоҳқа айттилар. Ани тилаб ажаб қолдиким, бағоят хўбсурат ва қавий ҳайкал эрди. Ул ишни анга зоҳир қилди эрса, қабул қилиб, ёлғуз бориб, ул пилни ўлтурди. Подшоҳ мулозамат истидъоси қилди. Ул ризо бериб, онсиз бир аёғ ичмас эрди. То улким подшоҳға азим ваҳме мутаважжиҳ бўлуб. Рой ўзин анга ҳариф кўрмай фирор яроғин қилди, Баҳром оз сипоҳ била юруб, ул душманнинг дафъин қилди. Подшоҳ қизин Баҳромға бериб, мулкин ҳам анга атаб, валиаҳд қилмоқ бўлди. Баҳром ўзин ошкор қилдиким, не кишидур. Рой мутаваҳҳим бўлуб, билмадиким не қилғай. Баҳром ани ўзидин эмин қилиб, Диндистонни яна анга бериб, хирож тайин қилиб, Синд қирғоғидин Ажам сориғи вилоятларни олиб, Ройнинг қизи била ниҳоятсиз яроғ ясаб, мулкига келди. Ва тўрт минг уйлуқ созанда ва гўянда ва раққос ва аҳли тараб Ҳиндистондин кўчуруб олиб келдики, ҳоло бу мамоликда лўлилар алар наслидиндур. Ва Дилором жанги ва ети қаср ва хаварнақ ва сойир ҳолотин билан деган киши бу фақир «Хамса»сида «Сабъаи сайёр»да ўқуб, маълум қилсун. Ва Баҳромнинг подшоҳлиғи етмиш йил ва олтмиш уч йил ҳам дебдурлар.
Ш е ъ р:
Чу шоҳ ўлди оламға Баҳром Гўр,
Жаҳонда маю аншдин солди шўр.
Ажал шарбат айшини шўр этиб,
Чиқарди жаҳондин ерин гўр этиб.
ЯЗДИЖИРД БИННИ БАҲРОМ. Атоси васияти била салтанат тахтиға ўлтурди. Ва ул подшоҳе эрди бағоят зеборўй ва хушхўй. Адолат ва озарм пеша қилди. Анинг замонида мамолик мураффаҳулҳол ва раоё фориғулбол бўлди. Ғоят юмшоғ сўзлугидин ани Яздижирди Нарм дедилар Ва салтанатининг муддатин соҳиби «Гузида» бир йил битибдур ва Банокатий ўн йил битибдур ва Қози Байзовий ўн секиз йил ва беш ой битибдур ва «Жомеъут-таворих»и Жалолийда ўн ети йил битилибдур. Ва аҳли тарих анинг замонида ихтилоф кўп қилибдурлар. Чун фойдаси йўқ эрди, тааррз қилилмади.
Ш е ъ р:
Яна Яздижирд бинни Баҳром эди
Ки оламға адлидин ором эди.
Агар хўйи юмшоғ эди гар ирик,
Фалак қўймади ани доғи тирик.
ҲУРМУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД. Яздижирднинг икис ўғли бор эрди: улуғи Фируз ва кичики Ҳурмуз. Аммо Яздижирд Фирузни Сийстон била Нимруз мулкига йибориб эрди ва ул мамоликни анга мусаллам тутуб эрди. Ва Ҳурмуз кичикроқ эрди, валиаҳд қилиб, тахтин анга мусаллам тутти. Фируз бу ғадрға таҳаммул қилмади. Ҳиётила подшоҳиға илтижо қилиб, анинг мадади била сипоҳ тортиб, Ҳурмуз бошиға келди ва масоф тузуб, ани асир қилди. Ва баъзи дерларким, ани тутуб, қатлға еткурди. Ва баъзи муаррихлар ани салотин ҳисобиға қотмайдурлар. Ул сабабдин подшоҳлиғи замониға таарруз қилмайдурлар, вал – илму индаллоҳи.
ФИРУЗ БИННИ ЯЗДИЖИРД мусулмон ва оқил ва кордон ва одил подшоҳ эрди. Адолат била мамоликни обод қилди ва риоят била раоёни хушнуд ва шод этти. Анинг салтанати замонида ети йил қаҳат воқеъ бўлди ва раоёдин хирожни соқит қилди. Бу ети йил ҳеч киши кишидин ҳеч нима тиламади ва кўпрак муҳтожларға хазинасидин важҳи маош муқаррар қилди. Анинг адолати баракотидин ҳақ таоло изз шаън ети йилдин сўнграким ёмғур берди. Ул йилда онча маҳсул карам қилдиким, ети йиллик қаҳатнинг қусурин рост қилди. Анинг била Хушнавоз орасидаким, Ҳиётила мулкининг подшоҳи эрди, ғариб ва ривоят қилибдурлар. Аммо маҳолға яқинроқ учун битил-мади. Билайин деган киши мабсутроқ кутубда тилаб топар. Ва Фируз кўпрак мамоликни олғондин сўнгра Туркистон мулкига юруди. Ва Туркистон подшоҳи анинг бир манзилида азим чоҳлар қаздуруб, устин хас пўш қилиб эрди, ғофил анда етканда, кўп эли ул чоҳларға тушуб, ўзи дағи бир чоҳқа тушуб ҳалок бўлдилар. Ва анинг осоридин Фирузосордур Рай навоҳийсида ва Равшан Фируздур Журжонда ва Ром Фируздур-Ҳиндистонда ва Исфаҳоннинг янги шаҳридур ва Шод Фируздур Озарбайжонда ва Ком Фируздур Форсда ва Хўжандда бир девор тортибдур. Баъзи эллик йиғоч: дебдурлар, ики вилоятнинг фосили ва баъзи ортуқ ва ўксук ҳам дебдурлар. Ва салтанати замони йигирми олти йил эрди.
Ш е ъ р:
Чу Фируз бинни Яздижирд ўлди шоҳ,
Анга муфтахир эрди хайлу сипоҳ.
Анга дағи гардун жафо айлади,
Ажал чоҳиға мубтало айлади.
ЯЛОШ БИННИ ФИРУЗ чун салтанат тахтин олди Сухроким атоси замонида вазир ва мамлакат масоли ҳида мушир эрди, ани ҳамул вузарот мансабиға тайин қилди ва мулк ихтиёрин анга топшурди. Сухро, чун мусулмоншева ва хирадмандпеша киши эрди, мамоликни тузди ва улусни ғаний қилди. Ва Ялошнинг иниси Қубод Ялошдин қочиб, Хоқони туркка борди ва борурда йўлда Исфаройин шаҳриға етканда, бир деҳқон уйига тушти. Агарчи мизбони ани танимади, аммо чун бағоят важиҳ ва мутакаллим киши эрди, зиёфат қоидасини яхши маръий тутти ва билдиким, азимуш-шаъа кишидур. Деҳқоннинг соҳибжамол қизи бор эрди, кўруб хотири майл қилиб, никоҳ истпдъоси муяссар бўлуб, андин ўтуб хоқонға борди. Ул қиз Қубодднн ҳомила бўлуб, вақти еткоч, ўғул туғурди ва отин Нўширавон қилдилар. Қубод тўрт йил хоқон қошида туруб, хоқон анга қалин черик бериб, ул черикни бошлаб Ялош устига борурда, Исфаройинға еткач, ўғли Нўширавон била кўзи ёруди. Ҳамул кун элчи Ялошнинг аркони давлатидин етиб, Қубодға Ялошнинг ўлгонин хабарин еткурди ва аин подшоҳлиққа тилаган арзадоштларни топшурди. Қубод фарзандининг мулоқотин шугун тутуб, хоқон черикин ҳам андин қайтариб, ҳарам била ўғлин олиб, Мадойинға етиб, подшоҳлиққа ўлтурди ва Сухрони вузаротдин азл қилмади. Ва Ялошнинг подшоҳлиғннинг замони беш йилдин жузвий ўксукдур. Ва Ироқда Ялошобод деган шаҳр анинг бино-сидурур.
Ш е ъ р:
Ялош бинни Фируз офоқ аро,
Не беш йилки беш кун эди кадхудо.
Ва лекин ани дағи бу кунда пир
Ажал хайли илкига қилди асир.
ҚУБОД БИННИ ФИРУЗ. Подшоҳлиқ тожи била сарфароз бўлғондин сўнгра Сухрони ўқ вазир қилди. Аммо Сухро ўз ҳаддидин тажовуз қила бошлади. Ани дафъ қилиб, Шопур деганни вазир қилди. Баъзн деб-дурларким, Бузуржмеҳр ҳаким Сухронинг фарзандидур ва ул Қубод хидматида бўлур эрди. Ва Маздаки лаин Қубод замонида пайдо бўлуб, нубувват даъвоси ошкор қилди ва элни бир-бирининг моли ва аёлиға шарикликка рухсат берди. Бу жиҳатдин авбош ва арзол йиғилиб, ғавғо қилдилар. Ва анинг атбои кўп бўлди ва Қубодни дағи фириб ва фусун била ўз миллатиға киюрди. Ва муъжизаси «Ўт манинг била такаллум қилур», – демак эрди ва оташкада ёнида нақб уруб, бировни таъйин қилиб эрдиким, ўзи ўтқа на хитоб қилса эрди, ул киши Маздак ўргатган жавобни бийик ун била айтур эрди. Чун Қубод анинг миллатини қабул қилди, эл мол ва аёллари номаҳфузлугидин ожиз бўлуб, иттифоқ қилиб, Қубодни тутуб банд қилдилар. Ва Жомосбниким, анинг иниси эрди, подшоҳ қилдилар. Маздак қочиб Озарбайжонға борди. Ва Қубоднинг сингли ани ҳийла била қочурди. Ва ул Туркистонға бориб, баъзи Ҳиётила дебдурлар, ҳар тақдир била кўмак олиб, мулк устига юругач, билдиларким, Жомосб анинг била муқовамат қила олмас. Ани ҳам банд қилдилар ва Қубодға топшуруб, Қубодин яна тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замоннда Яман мулкнининг мулукидин Шумур зулжаноҳ хуруж қилиб, анга юрудн. Ва ул анинг била муқоваматдин ўзни ожиз кўруб, ярашти ва қолни туҳфа ва табаррук бериб, ўткарди ва Шумур зулжаноҳ Жаиҳундин ўтуб, Мовароуннаҳрни олди. Ва Қубоднинг осоридин Форсда Козирун ва Ироқда Ҳалвон ва Мўсулда Чоқут ва Табаристонда неча мавзуъни дебдурурлар. Ва Авжон ва Шаҳриёри Монийнн ва дағи анга нисбат берурлар. Ва муаррихлар Жомосбни мулук аъдодида тутмайдурлар. Ва Қубод била қаисар орасида низоъ бўлди. Қубод Румга черик тортиб, музаффар ва мансур ёнди. Ва умрннинг охирида Нўширавонни ўз ўрнида ўлтуртуб, ўзи гўша тутти. Ва Қубод салтанатини баъзи олтмнш уч ва баъзи олтмиш тўрт йил дедплар.
Ш е ъ р:
Қубод ўлди чун мулк уза қаҳрамон,
Халойиққа андин эди баҳрамон.
Анга даги чарх этти охир инод,
Будур иш Қубод ўлса ар Қайқубод.
НЎШИРАВОН УЛ-ОДИЛ БИННИ КУБОД чун салтанат тахтин мушарраф қилди ва хилофат тожин сарафроз этти, Ардашер Бобокон қоида ва русумин иҳё қилди ва анинг васпятларин мутолаа қилиб, ул дастур била амал қилурга муртакиб бўлди. Аммо адолат ва шафқат қонунин андин дағи орттурди. Адл жўйборидин мулк боғинда фароғат ашжори шодоб бўлди ва инсоф тарбиятидин амният ашжоридин фароғат гуллари очилди ва осойиш мевалари етилди. Анинг замонини жамиъ салотин замониға таржиҳ қилса бўлур, невчунки, чун ҳазрат пайғамбари охираззамон салавотуллоҳи васалламаҳу алайҳ анинг фархунда замонида мутаваллид бўлди.
Ва ул ҳазрат бу ишка эътибор қўюб, ўз каломи муъжиз низомини мундоқ сўрубдурким, вулитду фи замони ас-султонул-одил Ануширвон. Дебдурларким, анинг даврида биров яна бировдин бир боғ сотқун олди. Ва ул боғда кироманд дафина топти. Боғнинг бурунғи эгасига айттиким, келиб боғингдағи топилған мадфунни олғилким, мен сендин боғ сотқун олибмен, йўқки, ўзга нима олғоним йўқ. Ул айттиким, мен сенга боғни ҳар не билаки анга дохилдур сотибмен. Баъзи дедиларким, бу хазина байтул-мвл дохилидур, подшоҳқа тааллуқ тутар. Ҳар тақдир била можаро Нў-ширавонға етишти. Нўширавон сўрдиким, ўғул-қизингиз борму? Ҳамоноки бор зрди буюрдиким, ул бирининг қизини ул бирининг ўғлиға бердилар. Ул дафинани ул ики янги кадхудо бўлғонларға мусаллам туттилар. Бир кун бир йўлда тушуб, кабоб буюрди. Туз йўқ эрди. Яқинроқ бир кент кўрунди. Биров бордиким туз кетургай. Нўширавон муболаға қилдиким, тузни сот-қун ол! Мажлис ҳуззори айттилар: бу тузға не миқдор баҳо бўлғанки, сотқун олғанлар? Дедиким, мунча бемиқдор нима учун подшоҳ нечук ёмон расм қўйғай, ёмон русум жузвий бўлса, ҳар киши бир нима орттуруб, ани куллий қилурлар. Бадномлиқ ани бунёд қилғанга борур. Дорулмулки Мадойин эрди. Кисро тоқин ул ясади ва адл занжирин ул ости. Ва Бузуржмеҳр ҳаким анинг вазири эрди. Анинг машварати била Маздакка истимолатлар бериб, иликка кшорди. Ва хусусиятлар зоҳир қилиб, атбоин мулозим қилди ва ҳужжат била анинг дини ботил эрканни анга собит қилди ва ани ва жамиъ атбоин тириклай чоҳларға сарнигуя кўмдурди. Ва ўзин ўз илки била ўлтурди ва олам юзин анинг нопок лошидин пок қилди. Ва антса бўлурки, борча адолати бир сори эрди ва бу бир сори эрди. Ва анинг замонида Рум қайсари анинг била мухолифат изҳор қилди. Нўшйравон сипоҳ тортиб, Румни мусахар қилиб, қайсарни тутуб, хирож бўйниға қўюб, муқаррар қилнбким, ҳар нил бир қатла анинг даргоҳиға келгай. Дағи миннат қўюб, қайтиб Чин мулкига хоқон устига юруди. Хоқон сулҳ жонибидйн кириб, Фарғонадин ерини Нўширавонға мусаллам тутуб, қизин анга бериб узотти. Ва Нўширавон ондин қайтиб Ҳиётила мулкин мусаххар қилиб, Ҳиндистон азимати қилди. Ройи ҳинд чун ўзин анга ҳариф кўрмади, тазарруъ ва тазаллум юзидин кишилар ораға солиб, ул дағи хирож қабул қилди. Ондин қайтқонда, анга арз қилдиларким, қифчоқ Дарбандға муставлий бўлуптур. Ул йўлға убур қилиб, Қифчоқни мақҳур қилиб, Дарбандни олиб, ободон қилиб, яхши кишилар тайин қилнб, андоқ мазбут қилдиким, ул ноҳиятдин хотири жамъ бўлуб, Мадойинға азм қилди. Ва Дарбанд навоҳийсидағи қифчоқ бузған кўрғонларни иморат қилиб, кишилар тайин қилди. Ва мамоликида йўлларни тузотиб, сувларға кўпруклар боғлаб, аҳли фасодни йўллардин билкулл дафъ қилдиким, мусофирлар фароғат била бориш-келиш қилғайлар. Ва Сайф зи Язан Ҳимярики, Яман подшоҳи эрди ва мулкин Масрук бинни Абраҳа олиб, ани Ямандин чиқариб эрди. Нўширавон даргоҳиға юз қўюб истимдод қилди ва тазаллум кўргузди. Ва Нўширавон имдод қилиб, дарё йўлидин Яманға нибориб, анинг кўмаги мадади била мулкин олди. Ва Абраҳа ул кишидурким, Маккани бузғоли азимат қилиб эрдиким, бори таоло тайри Абобилни йибориб, ани ва черикин ҳалок қилди. Ва «Алам тара кайфа» сураси, бизнинг пайғамбарғаким, хотимул-анбиёдур саллаллоҳу алайҳи васаллам, анинг шаънида нозил бўлди. Ва ул ҳазрат мутаваллид бўлғон кеча оташка-даларнинг ўтиким, неча минг йил ўчмаган эрди, ўчти ва Сова дарёси ерга сингди, андоқким сувгасари анда қолмади ва ўн ики кунгра кисро тоқидин йиқилди. Ва Кисро бу ишлардин мутаҳаййир бўлуб, Сатиҳ коҳинни тилаб, андин бу аломат кайфиятни истфсор қилди эрса, ул айттиким, бу ишлар анга далолат қилурким, бу кеча Арабда Қурайш қабиласидин бир кишн мутаваллид бўлмиш бўлғайким, фурс мулуки давлати анинг замонида охир бўлған ва ул охир замон пайғамбари бўлғай. Нўширавон баъсати қачон бўлурини сўрди.Сатиҳ коҳин деди: йнқилғон ўн икки кунгра адади била сендин сўнгра ўн икки киши сенинг насабингдин салтанат қилғайлар. Андин сўнгра ул соҳиби давлат борчаға муставлий бўлғай ва миллати оламни тутқай. Ва андоқки ул айтиб эрди бўлди. Ва Нўширавон боргоҳида тўрт олтун курси дойим қўюлур эрди. Бирида Бузуржмеҳр ўлтурур эрди, бирида қайсари Рум ва бирида қифчоқ хони. Ва анинг сойир салотин учун васиятномаси борким, не дастур била салтанат қилғайларким, бу мухтасарда ул кунжойиш йўқтурким, борчасин битилгай, ики-уч калима била ихтисор қилилди. Ва ул булардурким, адл бир қўрғондурким, сув солиб йиқилмас ва ўт била куймас, манжаниқ била бузулмас. Ва адл ганжедурким, кўпрак олғон сайин, кўпрак бўлур ва озроқ харж қилсанг, озроқ бўлур. Ва хирадманд улдурким, махфнй андоқ иш қилмағайким, ошкоро ани қила олмаған ва биров анбида андоқ сўз демагайким, юзига дей олмаған. Урушда душман оз деб ғофил бўлмамоқ керакким, кўп ўтунни оз ўт куйдурур. Тахтининг тўрт поясида тўрт сўз битилиб эрдиким, ҳаркимда подшоҳлиқ йўқ – комкорлиқ йўқ, ҳаркимда хотун нўқ – ғамгусорлиқ йўқ, ҳаркимда фарзанд йўқ – дўстдорлиқ йўқ, ҳаркимда булар ҳеч қойси йўқ – беморлиқ йўқ. Ва анинг осоридин Румия шаҳри дебдурларким, Мадойин ёнида Антокия тарҳи била ясади. Ва салтанати замонини баъзи қирқ йил ва баъаи қирқ ети йилу ети ой дебдурлар.
Шеър:
Ануширвон Хусравий додгар,
Ки обод эди адлидин баҳру бар.
Анга дағи даврон вафо қилмади,
Санга қилмағай, чун анга қилмади.
ҲУРМУЗ БИННИ АНУШИРВОН Атоси васияти била тахтқа ўлтурди. Баъзи ани золим ва жобир дебдурлар. Аммо баъзи адл ва инсофқа нисбат берибдурлар. Ҳар тақдир била сиёсати ғолиб ва интиқоми шадид киши эрди. Агарчи авваллар Ануширвон қавоид ва русумин маръий тутти, аммо оз гуноҳға кўп сиёсат қилур жиҳатидин эл андин мутаваҳҳим бўлдилар ва мужиби танаффур бўлди. Чун элдин танаффур маълум қилди, ул жиҳатдинким, табъида интиқом ва сиёсат сифати ғолиб эрди. Раоёға хирожни орттурди ва сипоҳиға жузвий жарима учун қатлни лозим тутти. Чун эл бир йўли навмид бўлдилар, атрофдин душманлар мулки тамаъиға юз қўйдилар. Румдин қайсар ва Арабдин Аббосул-аҳвол ва мағрибдан Умар Валадрақ ва Туркистондин хоқони Чин. Бурунғи учовни туҳфа ва ҳадоё била истирзо қилиб қайтарди. Аммо хоқони Чин бошиға Баҳроми чўбинаким, Ажам мулукидин эрди, сипаҳсолор қилиб, Хуросонға йиборди. Баҳром хоқон била урушиб, хоқон ва ўғли Баҳром иликида қатлға еттилар. Хоқон черикидин Баҳромға ғанимат ва ўлжа ҳаддин тошқори тушуб эрди, баъзиниким, салотинға лойиқ бўлғай, Ҳурмуз хидматиға йиборди. Ва кўп таҳсин ва эҳсон тамаъ тутти. Ҳурмузға бадгўйлар мундоқ еткурдиларким, Баҳром асру кўп ғанимат олибдур, дағи санга оз нима йиборибдур. Ҳурмуз жиҳатсиз бадфсъллиғи жиҳатидин ва мол ҳирсидин Баҳромнинг ишин писанд қилмай, машҳур мундоқдурким, анга бурунчак ва чарх нибордиким, қилған ишингга лойиқ булардур. Баҳроми чўбин мутагаййир бўлуб анга ёғиқди, дағи Парвиз отиға ва анинг навкарлигига ўзин мансуб қилди. Ғарази бу тадбир эрдиким, Ҳурмуз ўғлидин бадгумон бўлуб, ародин кўтаргай ва Баҳром осонлиғ била Ҳурмузни дафъ қилиб, подшоҳлиғини олган. Ва бу ройи мувофиқ тушти. Ҳурмуз Парвиз қасдиға машғул бўлиб, Парвиз ваҳмдин қочиб, Арман вилоятиға борди ва Ширинга ошиқ бўлди. Андоқки, шарҳи келгусидур. Иншо алло, чун Парвиз қочти, Баҳромға бормади. Ҳурмуз билдиким, Баҳром кайд қилнбдур ва ўғли гунаҳсиз эркандур, сипоҳ ясаб, Баҳром ўтрусиға йиборди. Баҳром анинг сипоҳин урушуб бости. Ва Ҳурмуз салтанати корхонаси мутазалзил бўлуб, чун аркони давлат андин норози эрдилар, тутуб кўзига мийл тортиб, Арманға киши йибориб, Парвизин келтўруб подшоҳ қнлдилар. Ва анинг салтанати ўн бир йил ва бирор нима эрди.
Шеър:
Яна Ҳурмуз ўлди чу кишвар хидев,
Сиёсатлари солди элга ғирев.
Анга даги элдин етиб интиқом,
Адам кишвари сари қилди хиром.
БАҲРОМИ ЧУБИНА. Чун Ҳурмузни аркони давлати кўр қилдилар ва Хусрав ва Парвиз Армандин келиб, атоси тахтиға ўлтурди, Баҳроми Чўбина анинг устига черик тортиб, ул даги сипоҳ ясаб, Баҳромға ўтру чиқти. Ва Наҳрагюндин ўтуб, бир-бирига яқинлаштилар. Парвиз кўрдиким, Баҳром била муқовамат қилур тоқати йўқтур. Ҳурмуздин истимдод қилиб рой тилади. Ҳурмуз битиб йибордиким, хазойин била ўғул ушоғингни берк қўрғонларға мазбут қилиб, Румға бориб, қайсардин мадад тила! Парвиз ул дегондек қилиб, Баҳром вилоятидин рўгардон бўлуб, қайсарға паноҳ элтти. Баҳром Парвизға қовгунчи йибориб, ўзи Мадойинға келиб, подиюҳлиққа ўлтурди. Чун Парвиз қайсар имдоди била анинг устига келиб, ул дағи чиқиб урушти. Босилиб, хоқон хидматиға борди. Анда заҳр бериб Баҳромни охир қилдилар. Ва анинг салтанати ики инлу бир нима эрди. Ва баъзи тарихда ани мулук ададига киюрмайдурлар. Ва Шервон салотинини анинг наслидин дебдурлар ва анинг нажодини баъзи Каркини милодқа ва баъзи Яздижирд бинни Баҳромға еткурубдурлар.
Шеър:
Чу Баҳроми Чўбинни бахти баланд,
Жаҳон мулкида айлади аржуманд.
Вале они Парвиз тиндурмади,
Дам урмади то мулкдин сурмади.
ХУСРАВ ПАРВИЗ БИННИ ҲУРМУЗ ул вақтдаким Баҳромдин юз қайтарди, Бандуя била Бастом анга ҳам тағойи эрдилар, ҳам сипаҳсолор. Ва Ҳурмузнинг кўзига алар мийл тортиб эрдилар ва Ҳурмуз интиқомидин эмин эмас эрдилар. Парвизға айттиларким, Ҳурмуз санга Рум азимати буюруб, Баҳромни бизинг интиқомимиз жиҳатидин тилаб мулкни бергусидур. Агар ани орадин кўтарсанг, хотир жамъ бўлур. Парвиз жавоб бермади. Алар анинг тек турғонидин ул ишга ризо фаҳм қилмоқ туҳмати била Ҳурмузни ҳалок қилиб, оз киши била Парвизни Фирот суйидин ўткориб, Рум азимати қилдилар. Йўлда бир дайрда тушуб эрдиларким, Баҳром сипоҳи пайдо бўлди. Бандуя Парвизни узотиб, ўзи анинг салтанат либосин кийиб қолди. Сипоҳ еткоч, эшикни боғлаб, дайр томиға чиқти. Ани ул либос била Парвиз гумон қилдилар. Дедиким: чун сизга гирифтор бўлдум бағоят кўфтадурмен. Бу кун дайр теграсида ўлтурдунг, тонгла мени олиб ёнинг. Чўн бу навъ илтимос қилди, ул сипоҳ қабул қилиб дайр теграсида туштилар. Тонгласи чун ани чиқардилар, қилғон тадбиридин воқиф бўлдилар. Чора йўқ эрди. Баҳром қошиға элттилар. Баҳром анинг табъаи кўп жиҳатидин ўлтура олмадилар. Чун Парвиз Румга етти, қайсар анинг камоҳий ҳолин билиб, яхши дилжўйлик қилиб, Марям отлиғ қнзин анга никоҳ қилди ва қолин мадад бериб узотти. Баҳром устига келиб, Баҳром андми босилиб, қочиб хоқон қошиға борди. Парвнз Мадонин тахтига ўлтуруб, кўп мамоликни ҳийтаи тасарруфига киюрди. Ва макнат ва шавкати бир ерга еттиким, андин бурунғи салотинга муяссар бўлмайдур эрди. Ва баъзи муаррихлар анга муяссар бўлғон нималарни ҳайрат тариқи била теъдод қилибдурлар. Ул жумладин бири бир тахтдурким, ани Тоқдис дерлар эрди, олтундинким, иртифои юз қариш эрди. Ва ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар ва тўрт поясида афлок ва ажум ва ақолими сабъа суратин хўброқ важҳ била тортиб эрдиларким, ул анда ўлтуруб, салтанат қилур эрди. Яна бир тожким, вазни олтмиш ботмон эрди, олтундинким минг гавҳар била мукаллал қилиб эрдиларким, ҳар бири чумчуқ юмуртқасича. Ва устида гавҳар шабчароғким, мулк хирожи эрди ва ул тожни олтун занжир била боши муҳозийсиға осар эрди. Яна бир фарш эди, дебодинким, вусъати бир жариб эрдиким, ани жавоҳир била мурассаъ қилиб эрдилар. Ёшил дебо ва гуногун жавоҳир, сабза ва раёҳин ўрниға қабашким, бу нималар нўқтур. Бу фарш устида мажлис тузар эрди. Яна бир от эдиким, Шабдизға машҳур эрдиким, сойир отлардин тўрт қариш бийикрок эрдиким, ул ўлғондин сўнгра суратин орттуруб, анинг била хурсанд бўлур эрди. Яна бир Борбад отлиғ муғанний эрдики, замонининг ягонаси эрди. Яна Шопур отлиғ наққош эрдиким, анинг назири ҳам ул замонда йўқ эрди. Яна Бузург Уммиддек. вазири бор эрдиким, асрининг аълами эрди. Яна минг қилода пили бор эрди ва анинг замонида пил Ҳиндистондин ўзга ерда болалади ва ул ҳам ғариб амр эрди. Ўн секиз минг от тавиласида парвариш топар эрдики, тўрт минги ўзининг жанибати эрди. Ўн ики минг оқ теваси бор эрдики, туркий дерлар. Шодурвонида неча минг соҳибжамол канизак эрдиким, алардин неча юз муғанния эрдилар. Ганжи бодовард анга насиб бўлди. Ва ул минг кемада олтун ва кумуш ва жавоҳир ва нафойис эрдиким, Румдин неча минг йилда қаёсирадин қолғон эрдиким, биридин яна бирига дарё била элтурда ел ани Мадойинға келтурди ва ул тасарруф қилди ва ани ганжи бодовард дедилар. Отланғанда неча юз саққо муқаррар эрдики, гард маҳалида йўлға сув сепар эрдилар. Ва неча юз ходим уд сўзлар била бухурот куйдуруб, ел тарафидин атрофида олиб юрурлар эрди. Ва Кисро тоқин дебдурларким, ёримчуқ эрди ул тугатти. Ва Шириндек маҳбуби бор эрдиким, оламда анингдек ҳусну латофат ва жамолу малоҳат ҳеч кимда йўқ эрди. Ва фақир барча муаррихлар нақизи тарафидин ики сўз топибменким, анга даст бердики, ҳеч кишига даст бермайдур, ўткон борчадин? куллийракдур. Бири улким, агарчи Шириндек оламда нодираси бор эрди, вале Фарҳоддек ҳам олам ажубаси рақиби бор эрдиким, ишқ ва ниёз атрофидин бовужуди Хусравдек подшоҳ кўнгли Фарҳодқа майл қилиб, илтифот ва тараҳҳум зоҳир қилди. Ва ани билиб Хусрав рашкдин макр била Фарҳод қатлиға бонс бўлдиким, андин машҳурроқдурким, битмак ҳожат бўлғай. Яна бири ҳазрат Рисолат саллаллоҳу алайҳи васаллам биъсатиким анинг замонида воқеъ бўлдиким, бу ўткон барча тажаммул ва макнатни бу давлатнинг минг улушидин бир улуши тутса бўлмаским, ул ҳазрат анга дин ва ислом даъватиға нома битиб киши йиборди. Ва ул бу музахрафот ғуруридин ул ҳазратнинг муборак номасин йиртти ва итоат қилмади. Ва ўз мулк ва давлатиға қасд қилди. Ва ҳазрат муъжизасидан мулкига завол дориб, Шеруяки анинг ўғли эрди маъмур бўлди. Мунгаким Фарҳоднинг бегунаҳ қатлиға атосини қасос қилди. Ва булар барча ижмол била ўтти. Умид улким, барча ўз маҳалида тафсил била дағи адо бўлғай. Иншо алло ва Хусрав Парвизнинг салтанати ўтуз йил эрди.
Шеър:
Чу Хусрав бўлуб мулук ила сарфароз,
Мулук ичра топти бу навъ имтиёз.
Вале чарх айлаб ситамсозлиқ,
Заволида ҳам берди дамсозлиқ.
ШЕРУЯ БИННИ ХУСРАВ. Шеруя атосини ўлтургондин сўнгра, подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди. Ва атосининг ўлтургонининг шарҳи узундур. Аммо мужмали будурким, Хусравнинг ғоят тажаммули ва жоҳидин ул навъким юқори теъдод қилилди, димоғида ғурур ва феълида футур воқеъ бўлуб эрди ва сиёсат ва ғазаби элга ҳаддин ошиб эрди. Ул жумладин бири буким, мунажжимлар анга деб эрдиларким, сенинг заволинг ўз авлодингнинг илгида бўлғусидур. Бу ҳазаён жиҳатидин ўн ети ўғлинн бир ҳисорға солиб, маҳбус асраб, қўймас эрдиким, хотун киши алар қошида ёвуғай. Мунажжимлар айтқон амр сурат боғлағай, яна ўз улусидин, алуҳдату аъларрови, йигирми минг кишини зиндонға солиб эрдиким, булардин минг киши эътиборлуқ улуқ кишилар эрди. Бир черикда яхши юрумадингиз деб ва ҳар кун нечани буюруб эрдиким, ўлтурурлар эрди. Ва Мардоншоҳ отлиғ сипоҳсолориниким, неча мамлакатнинг сардори эрди, мунажжимлар дегон билаким, санга Зобилистон ҳокимидин ҳазарбор тилаб, гуноҳсиз ўлтуруридин ижтиноб қилиб, қўлин кести ва сўнгра риоят қилай деди. Ул қабул қилмади ва қатл истидъоси қилди эрса, қатл буюрди. Бу жиҳатлардин халойиқ андин жониға етиб эрдилар, барча иттифоқ била Шсруя билакнм Марямднн туғуб эрди, иттифоқ қилиб, ани подшоҳ кўтариб, Парвизни тутуб ҳабс қилдилар. Шеруяға айттиларким, ул мундоқ ношойист ишлар қилибдур, ани ўлтур, нўқса сени ўлтурур. Шеруя деди: ҳужжат билан ўлтурай. Қилғон ишларин айтиб йиборди. Ҳар қайсиға бир жавоб айтди. Эл ғавғо килиб, йигирми минг маҳбусни чиқордилар. Шеруя кўрдиким, иш ўзга бўлди. Мардоншоҳ ўғлини йибордиким, Хусравни ўлтурди. Атосини ўлтургондин сўнгра анинг ҳам жнсмига азим ранж тори бўлуб, ети ойдин сўнгра ҳаёт ваднатин ажал мутақозийсига топшурди. Мулк ҳирсидин ўн ети оғо-инисини дағи ўлтурди. Мунча шақоватқа мутасаддий бўлғондин сўнгра булар натнжасидин Кисро Арелон бинни Кисро Қубод бинни Фируз бу ародадур.
Шеър:
Чу Шеруя дун баргашта бахт,
Бу янглиғ лақаблар била олди тахт.
Ҳануз айламай тахт узра мақом,
Буюрди фалак тахта сори хиром.
АРДАШЕР БИННИ ШЕРУЯ. Чун Шеруя вафот қилди ва жамиъ мулк тегар оғо-инисини ўлтуруб эрди, ҳеч кииш акосирадин топмаднларким подшоҳ қплғанлар. Шсруяпинг ети яшар ўғли бор эрди Ардашер отлиғ. Заруратдин ани подшоҳ қилдилар. Ва чук Ардашер кичик эрди, Меҳрижисниким, Парвизнинг хонсолори эрди ва бағоят рой ва тадбирга мансуб эрди ва локнафас ва некандншликка машҳур. Иттифоқи била ани вазир қилдиларким, Ардашер улғайгунча мулк тадбирин қила тургай. Ва Рум сагрида Шаҳрирод деган Парвизнинг бир улуқ кишиси бор эрдиким, ҳар кулли иш бўлса, анинг била машварат қилмай бўлмас эрди. Ва Ардашерни подшоҳ қилғонлар анинг била машварат қилмай, ул ишни қилдилар. Ул бу ишдин мутағаййир бўлуб, Ардашерга хуруж қилди. Ва черик тортиб келиб, ҳам Ардашер, ҳам Меҳрижисни ўлтуруб, Мадойин тахтида тож бошиға қўюб, подшоҳлиққа ўлтурди. Ва Ардашер бир йил ва олти ой подшоҳ эрди.
Шеър:
Яна Ардашер эрди тифле нажанд,
Ки бўлди мақоми сарири баланд.
Бнйнк тахтдин чархи беваҳму бок
Қуйн ташлаб, ул тифл бўлди ҳалок.
ШАҲРИРОД. Чун подшоҳлиқ тахтиға ўлтурди, чун андин улугроқ ва тенгтўшлуқ эл бор эрдилар. Аларга анинг хидмати қотиқ келур эрди. Ва ор қилурларки, анга акосира қоидаси била мулозамат қилғайлар. Ва акосиранинг қоидаси бу эрдиким, сабоҳким элга бори ом берурлар эрди, халойиқ ер ўпуб, сажда қилурлар эрди. Аммо анга баъзи қилсалар эрди, баъзига бўюнёрлиғ бермас эрдиким, сажда қилганлар, Акосира отланур бўлсалар эрди, расм эрдиким, сипоҳ йироқтин ҳалқа уруб, отлиғ турарлар эрди. Бир кун Шаҳрирод отланганда бу расм маръин эмас эрди. Ул ошуфталиқ қилдиким, нега маъҳуд қоидаси била турмайдурлар. Сипоҳ орасидин биров бир синон била бу ёниға урдиким, ул ёнидин ўтти. Ва пароканда заҳмлар била ани охир қилдилар ва асғига ип тақиб маҳаллотқа судрадиларким, тикмас киши салтанат хаёлин қилса, сазоси будур. Ва анинг салтанати қирқ кун эрди. Чун акосира наслидин киши топилмади, Парвизнинг Турондўхт отлиғ қизини подшоҳ кўтариб, тахтқа ўлтурттилар.
Ш е ъ р:
Чу ғасп айлади Шаҳрирод мулк,
Анинг нангидин бўлди барбод мулк.
Жазосин анинг фарз билди сипеҳр,
Ўз ўрниға бу ишни қилди сипеҳр.
ТУРОНДУХТ. Чун подшоҳлиғ тахтиға ором тутти, бағоят оқила эрди, билдиким, мулк анга ўзгалардек вафо қилмагусидур. Дод ва адл бунёд қилди ва халойиққа кўп умидворлиглар берди. Узидин бурунғи жамиъ акосира замонидин қолғон шалтоқларни жамиъ раоёға бағишлаб, дафтарларни буюрдиким ювдилар ва яхши ойинлар ораға киюрди. Ва Парвиз замонида Румдин Жилсиё отлиғ бутларким, Мадойинға келтуруб эрди, румлуғлар тнлар эрдиларким ва акосира бермаслар, ани румийларга йиборди. Ва мусолиҳайи мулк маслаҳати учунким алардин элга осиб тегмагай, қайсар миннатдор бўлуб ярашти. Ва халойиқ андин басе мураффах ва масрур бўлдилар. Ва анинг замонида ҳазрат саййидул-мурсалин саллаллоҳу алайҳи васаллам фано тангнойидин бақо оламиға хиром қилдилар ва хнлофат Або Бакр Сиддпқ разий аллоҳу анҳуға муқаррар бўлди. Ва Турондўхт Шаҳриродни ўлтургон кишиниким, Масруҳ Хуросоний дерлар эрди, тарбият қилиб, вузарот берди. Ва бир йилу тўрт ой подшоҳлиқ қилғондин сўнгра мулкка видоъ қилди. Ва Парвизнинг йироқроқ қаробатидин Жаштанд отлиғ бировни салтанат тахтиға ўлтурттилар. Ул бечора дағи бир ойғача хаёлиға салтанатдин кўп молихулиё йўл берди. Бир ойдин сўнгра оламдин ўтти.
Шеър:
Чу Турон сарир узра топти сукун,
Анга ҳам вафо қилмади чархи дун.
Ул этти вафо, чарх қилди ситам,
Анга йўқки ёлғуз яна бирга ҳам.
ОЗАРМДУХТ. Чун подшоҳлиққа ўлтурди, кишини вазир қўймади ва мулк ишин ўз тадбир ва ройи била ясамоқ муқаррар қилди. Ва ул Турондўхт сингли эрди ва акосира дудмонида андин соҳибжамолроқ тарамай-дур эрди. Ва Парвизнинг Фируз Ҳурмуз отлиғ сипоҳ-солори бир эрдиким, Хуросон мулкини анга бериб эр-ди. Ва ул Рустам отлиғ ўғлин ўз хилофатиға – Хуросонға йибориб эрди ва Рустам бағоят баҳодир киши эрди. Ва бул Рустамдурким амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу Мадойинға Саъд Ваққоснн ислом черикин бошлатиб йиборганда, Яздижирд бу Рустамни ўтру йиборибдурким, иншо алло ўз ерида келгай. Ва Фируз Ҳурмуз зуафоға машъуф киши эрди, Озармдўхт ҳавосида беихтиёр бўлуб, ҳарам жонибин риоят қилмай, шаҳват ва нафсониятқа мағлуб бўлуб, киши ораға солиб таашшуқ изҳор қилди. Озармдўхт кечаға ваъда бериб, ул мавъидқа етканда, буюрдиким ани ўлдуруб, бошин қаср эшигида остилар. Чун тонгласи халойиқ муни кўрдилар, чун улуқ киши эрди, мутағаййир бўлдилар. Кайфиятни маълум қилғоч, таскин топтилар ва Фируз Ҳурмузға таън қилдилар. Рустам эшитиб, Хуросондин сипоҳ тортиб Мадойинға келиб, Озармдўхт била масоф қилиб, ани тутуб ҳам атоси қилғон муддаони ҳосил қилди, ҳам қониға қасос қилди. Ва андин сўнгра салтанат қилурға киши топмадилар. Ва анинг салтанати замони олти ой эрди.
Ш е ъ р:
Чу Озармдўхт ўлди маснад нишин,
Бас ошуфта қилди яна мулк ишин.
Қатил ўлди ул дағи топмай даранг,
Вале келтуруб мулк ҳолиға нанг.
КИСРО МЕҲРИЖИС. Акосира мулки бу ерга етконда, паришонлиғ кўп юзланган учун, тарихи мазбут эмас. Муаррихлар ҳар навъ нима битибдурлар. Аммо Табарийда бу навъ мастурдурким, Кисро Мехрижис Аҳвозда эрди. Ул Ардашер Бобак наслидин эрди. Акосира аркони давлати ани топиб келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ва ул бирнеча кун подшоҳ эрди ва лекин бу улуқ иш уҳдасидин чиқа олмади ва ожиз бўлди.
Ани дағи дафъ қилдилар. Чун мулк шоҳсиз бўла олмас, Насибин деган биров Хирод Хусрав отлиғ Парвиз отлиғ Хусрав ўғлонларидин топтиларки, Шеруя қардошларин қатл қилурда қочиб эрди ва ёшунуб юрур эрди. Ани келтуруб, тахтқа ўлтурттилар. Ул дағи бошқара олмади. Ани дағи орадин кўтардилар ва руҳсат бердиларким, келган ерингга бор. Чун Парвиз ўғли эрди, ўлтурмадилар. Ва яна кўп Нўширавон наслиднн Фируз Меҳрон отлиғ кишини топтиларким, аноси Маҳондўхт эрди. Аммо ул киши мажнунваш эрди. Чун тахтқа ўлтуруб, тож бошиға қўюб илайида турдилар, ул паришон сўз айта бошладиким, манга бу тахт ва тождин нанг ва ордур. Кўрдиларким, ул дағи бу иш қобили эрмас. Ани ҳам орадин сурдилар. Яна киши тилар эрдилар. Мағриб шаҳарларидин бирида Фаррухзодни топтилар ва тахтқа ўлтурттилар. Ва ани ҳам Парвиз авлодидин дебдурлар. Ва ул дағи олти ой салтанат қилғондин сўнгра қатлға келди. Андин сўнг мутаҳаййир бўлдилар. Ва ул вақтда Яздижирд бинни Шаҳриёр Истахрда эрди, атоси Шаҳриёр Парвиз ўғли эрди ва Шеруя оғо-инисини ўлтурурда, Ширин ани қочуруб эрди, ул жиҳатдинким ўзи асраб эрди ва ул ёшурун қочиб юрур эрди. Ва анднн бир ўғул бўлуб, отин Яздижирд қўюб эрди. Атосидин сўнгра ҳам Истахрда бўлур эрди. Ани топиб, таклиф била тахтқа ўлтурттилар. Ва анинг замонида Ажам мулки иши заиф ва мутазалзил бўлди ва ҳар ёндин душманлар истило топтилар, батахсис араб. Ва Яздижирд муддате саъй қилиб, илик-аёғ урди ва бўлдура олмади ва амирул-мўминин Умар разий аллоҳу анҳу черикига мулкин олдуруб, қочиб, мулк араб илкига тушти ва ислом ливоси сарафроз бўлуб, куфр алами нигунсор бўлди. Яздижирд қочиб Исфаҳонға бориб, андин Кирмонға кириб, анда ҳам тура олмай, Марвға борди ва кейинча қовғун келиб, ёлғуз бир тегирмонда ёшунди. Тегирмон иёси анинг от-тўниға кўз қорортиб, ани ўлтуруб жиҳотин ийалади. Яздижирднинг подшоҳлиғи йигирми йил эрди, вассалом.
МАСНАВИЙ
Агар Яздижирд ўлсун ар Шаҳриёр,
Вагар Баҳман ўлсун, гар Исфандиёр,
Ки қўйди вужуд уйига чун қадам,
Яна анга бўлмоқ керактур адам.
Скандардек олғон юруб баҳру бар,
Агар топса минг йил жаҳонда мақар,
Яна бўлса маъмури тўқуз сипеҳр,
Оти наъли бўлса ёруқ моҳу-меҳр,
Борурда чу қолмас булардин бири,
Таманносин айларга қилмас кири.
Бировгаки рўзи бўлуб шоҳлиқ,
Замириға солса ҳақ огоҳлиқ,
Ки билса жаҳонға вафо йўқтурур,
Жаҳон аҳлиға ҳам бақо йўқтурур.
Кўзига жаҳон ҳашматин илмаса,
Ҳақ амридин ўзга амал қилмаса,
Адолат учун истаса мулку жоҳ,
Ситам дафъ айларга чекса сипоҳ,
Ҳар ишким бўлур муддаоси анга,
Ғараз бўлса Тенгри ризоси анга.
Бўлуб салтанат тахтида фақржўй,
Шаҳ ўлса вале бўлса дарвишхўй,
Муни шоҳлиғ деса эрмас йироқ,
Ки ғафлатдин огоҳлиқ яхшироқ.
Вале қилмади шоҳлардин киши,
Ки бу иш эрур Шоҳ Ғози иши.
Демай айни инсонки инсон айн,
Хам инсону ҳам айн Султон Ҳусайн.
Шаҳо келди шаҳлиғ мусаллам санга,
Не шаҳлиғки дарвишлиғ ҳам санга.
Десам айлайин васфинг осон эмас,
Ки мингдин бирии демак имкон эмас.
Валекин манга улча мақдур эди,
Ул ишларниким асру машҳур эди,
Сенинг вақтинг ичра кўруб заъфу ранж,
Замоники назм айладим панж ганж.
Ки ҳар ганжида улча зоҳирдурур,
Нисорингға юз минг жавоҳирдурур,
Ки они киюргон замон қошингга,
Борисин нисор айладим бошингга.
Чу девонға дебоча қилдим рақам,
Сифотингни шарҳ айладим анда ҳам.
Ки ҳар лафзини ақли жавҳаршунос
Кўруб, жавҳари фард айлар қиёс.
Чу «Назмул-жавоҳир» битиб отингга,
Ўкуш васф дарж айладим зотингга.
Ки анжум дурин гар тўкар чархи куз,
Эмас бир гуҳарнинг баҳоси ҳануз.
Яна дағи кўп назми гуҳарфишон
Басе наср дағи жавоҳирфишон.
Ки чун торттим хоман мушкбиз,
Санинг васфингга айладим нуктарез.
Бори гарчи поку мухайял эди.
Вале борча васфингда мужмал эди.
Киши нуктани қилса мужмал аён,
Яқинким анинг шарҳи топмас баён,
Вале азмим эмди будурким худой,
Агар бўлса умрумға муҳлат физон,
Чекиб турфа тарихингга хомани,
Қилиб нуктаға тез ҳангомани.
Сифотингни аввалдин охирғача,
Хаёлоти махфию зоҳирғача
Валодат кунидин тутуб то бу дам,
Борин шарҳ ила айлагаймен рақам.
Бурунроқ солиб турфа бунёд анга.
Бериб зикр обоу аждод анга.
Суруб нукта султонлар аҳволидин,
Ҳикоят қилиб хонлар аҳволиднн.
Дебон борчанинг мулку давронини,
Муайян қилиб даври поёнини.
Дебонким қаю олди аввал жаҳон,
Жаҳон они не янглиғ етти ниҳон.
Чу маснаддин этти анинг рахтини,
Ким олди жаҳондорлиғ тахтини.
Чу ул топти маснад юзидин фирор,
Яна шоҳлиқ кимга топти қарор.
Анга тегруким сен шаҳи некбахт,
Атодин-ато вориси тожу тахт.
Ки холо чалиб салтанат навбатин,
Топибсен жаҳондорлиғ шавкатин.
Адолат била хос эрур йўқса ом,
Жаҳон аҳлини тиндурубсен тамом.
Ки ҳақ айлабон мулку жоҳинг фузун,
Ҳаётинг танобини этсун узун.
Ғаразким бу сўз етса анжомиға,
Бу тарих юз қўйса итмомиға.
Анга ҳар киши солса очиб назар,
Бўлуб кўнгли мазмундин баҳравор.
Яқин англағай табъи донишвари,
Ки меросинг эрмиш жаҳон кишвари,
Санинг ҳаққинг эрмиш жаҳондорлиқ.
Жаҳон хонлиғиға сазоворлиқ.
Навоий чу арз айладинг муддао,
Келу муддао қилғил эмди дуо.
Ало, токи шаҳсиз чу бўлғай жаҳон,
Замон аҳлиға бўлмағуси амон.
Сен ўлғил замон аҳлиға шоҳу бас,
Санга адл тарвижи дилхоҳу бас.
Қиёматқача ҳашматинг мустадом,
Саломинг қилиб шоҳлар вассалом.