Аажмиддин Кубронинг таъкидлашларича, «Муҳаббатнинг интиҳоси ишқнинг ибтидоси срур. Муҳаббат қалб учун, ишқ сса руҳ учундир». Шунингдек, Ҳақ сифатларининг мушоҳада стилишига муҳаббат, Ҳақ феъллари нурининг идрокига ишқ ва Ҳақ зот нурининг мушоҳадасига унс дейилмиш.
Аавоий:
Хилвате топиб, сени жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилватсаройи ичра меҳмон айласам,
- деган мисраларни ёзганида қарилик фаслига етган ва руҳида унс ҳоли ғолиб сди. Буни байтнинг умумий мазмунидан, хусусан, хилват орзусидан илғаш қийин смас.
Хилват — халқдан узоқлашиб, улардан айри сшаш учун бирор-бир гсшага чекиниш демак. Тасаввуфий маънода хилват ёки узлатдан ксзда тутилган асосий мақсад ёмон ахлоқдан ажралиш, тубан ишлардан воз кечиш, қалбни жилолантириб, руҳни ҳузур ва фароғатга етиштириш. Бу узоқ давом стадиган ҳодиса смас. Лекин шу қисқа муддатда маъшуқа ошиқнинг жисми аро жонга айланиши мумкин. Аавоий сса ошиқлар учун доимий орзу бслиб келган ёр ила хилват хусусида ссзлаётир. Аммо бу хилват моҳисти тамоман бошқача. Чунончи: ошиқ ёрни жисми ичра жон стиб «хилват саройи ичра меҳмон» қилиш билан кифосланмасдан, «танда жон снглиғ» уни жон бағрида пинҳон тутмоқчи:
Хилват слдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун,
Танда жон снглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.
Маълумки, жон форсий ссз бслиб, руҳ, кснгил, тириклик нафаси сингари маъноларни ифодалаган. Тасаввуф ва тасаввуф адабиётида жон
тушунчаси жуда кенгайтирилиб, калима таркибига снги маънолар киритилган. Масалан, сндигина сайри сулук йслига кирган дарвешларга мавлавийлар «жон» дейишган. Ксп тариқатларда сса жондан мурод меърожи маънавий бслган.