Muallif Mavzu: Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish  ( 18480 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

JaviK

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish
« Javob #45 : 30 Yanvar 2011, 09:13:00 »
Навоий «ÐœÐ°Ð¶Ð¾Ð»Ð¸Ñ ун-нафоис»Ð´Ð° буни шундай қайд этади: «Ҳуши борида яхши абётлар айтиб эди. Аммо жунун вақтида бу байтни кўп Ñžқур эрдиким:
Балои маргу андуҳи қиёмат,
Чу чанбар сохт моро нахли қомат»
.[/b]
(Мазмуни: Ўлим балоси ва қиёмат қайғуси қоматимиз дарахтини чанбардек эгиб қўйди).
Жазба вақтидаги айрим зоҳирий ҳаракат, сўз ва қилиқ ёки иддаолар жинниликка ўхшаб кетиши мумкин. Навоийнинг Мир Ҳайдар Мажзубга доир илк мулоҳазаларини Ñžқиганда ҳам шундай фикр хаёлдан ўтади. Бироқ бу ўринда ҳам Навоий «Ð“оҳеки ўз ҳолиға келса эрди, уламо билан улум баҳсин андек қилур эрдиким, барча мусаллам тутар эрдилар» , - дея изоҳ беришни унитмайди.
Зеро, улуғ шоир мажзублик ҳоли сир-асрорини чуқур билган, мажзубларга беписандлик Ҳаққа мақбул бўлмаслигини инобатга олган. Абдулкарим Қушайрий мажзубнинг ботиний аҳвол-руҳиясига тўхталиб, илоҳий бир муомалани мустасно этганда, қолган ҳамма пайт мажзуб Оллоҳ иродаси билан идора қилинишини, эски ҳолига қайтишида унинг на шахсий ғайрати, на хоҳиш-иродаси таъсир ўтказишга қодир эмаслигини ёзади . Мажзубнинг энг буюк ва дахлсиз руҳоний қудрати ҳам мана шунда.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish
« Javob #46 : 30 Yanvar 2011, 09:13:50 »
Ҳеч шак-шубҳа йўқ: сайру сулук инсоннинг башарий «ÐœÐµÐ½»Ð¸Ð½Ð¸ нафс ва шайтонга тобеликдан қутқарадиган хосиятли йўл. Бу йўл ниҳоясига етиша билган киши ахлоқ-одобда, феъл ва сифотда, фикр ва иродада фавқулодда холис янги Ўзликка эришади. Суҳравардий буни жисмоний туғилишдан кейинги – иккинчи, янги маънавий туғилиш деб таърифлайди . Ҳақиқат аҳли томонидан «қиёмати суғро» («ÐšÐ¸Ñ‡Ð¸Ðº қиёмат») деб ҳам аталган иккинчи маънавий туғилишда ошиқнинг ҳоли – унинг сулуккача бўлган, риёзат, мушоҳада, покланиш машаққатларига ҳали киришилмаган ҳолидан кескин фарқ қилади. Унинг ахлоқий, ҳиссий ва фикр ҳаёти аввалгисига бутунлай ўхшамайди. Бунда муршиднинг хизмати ва ҳиссаси беқиёсдир. Лекин гап шеър ва шоирликка келиб тақалганда, масалага анча кенг ва ўзгачароқ тарзда қараш заруриятини ҳам ҳисобга олиш керакка ўхшайди. Чунки шеърият ҳам такрорланмас бир маънавий «ÑÐ°Ð¹Ñ€Ñƒ сулук»Ð´Ð¸Ñ€. Шеъриятда ҳам иккинчи, яъни янги маънавий туғилишсиз улуғ шоир қад ростлолмайди. Бизнинг назаримизда, ҳақиқий шоирлик билан мажзубликда моҳиятан ўхшашлик бор. Илоҳий Гўзалликнинг ўзига тортиш ва жазб этиш қудратига беихтиёр таслим бўлиш ҳоким. Мана, «Ð˜ÑÐ¾ нафаслиқ ринди Шероз» буюк Ҳофизни олиб кўрайлик. У бирор бир тариқатга мансуб бўлмаган. Иродат қўлини ҳеч бир пирга чўзмаган. Аммо жонбахш сўз ва ифодалари аҳли тасаввуф табиатига шунчалик уйғун келганки, кўплар бундан таажжубланишган.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

JaviK

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1451
  • -oldi: 1144
  • Xabarlar: 2415
  • Jins: Erkak
  • Hammaga sevish, Sevilish nasib etsin!
    • forum.ziyouz.com
Re: Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish
« Javob #47 : 30 Yanvar 2011, 09:14:13 »
Навоийнинг ёзишича, ҳатто Хожагон тариқатидан бир муътабар зот «ҳеч девон Ҳофиз девонидин яхшироқ эмас, агар киши сўфий бўлса. Бу фақирға андоқ маълум бўлубдур ва машҳур мундоқдурки, ҳазрат Мир Қосим қ.с. аларнинг девонини «Қуръони форсий» дер эрмишларки, Каломуллоҳ оёти маънисидин мамлу ва асрору нукотидин машҳурдир», - деган экан. Демак, ўз-ўзидан равшанлашаётирки, дил ва руҳоният фотиҳи Хожа Ҳофиз ҳаётда ҳам, ижодда ҳам тариқатгамас, шаффоф дил, улвий ҳол соҳиби ўлароқ жазба ва ишққа суянган. Фақат ҳузури илоҳияга кўтарилган, нур ва латоиф ошиғи бўлган шоиргина Ҳофизга эргашиб ёниши ва ёзиши муқаррардир. Бир неча машҳур шайхлар, жумладан Нажмиддин Кубро ҳазратлари ҳам Оллоҳга элтувчи йўлларнинг адади яратиқларнинг адади қадар беҳисоблигини махсус таъкидлашган. Шу йўллардан бири – жазба ва мажзублик. Бу йўл – ишқдан ҳолга, ҳолдан қалб ва руҳга, руҳдан Ҳаққа йўналтирувчи ҳуррият йўли. Жазба «Ñ‚ажриба»ÑÐ¸ ила Ҳаққа восил бўлганлар – Оллоҳ лутфи эҳсони ва инояти ила комилликнинг олий мақомини эгаллаган, инсон тақдири, қадр-қиммати ва эркинлигини тамасиз шарафлаган зотлардир. Шунга кўра ҳам Навоий мажзублик ҳолоти, хислат ва имтиёзларидан сўз юритган. Навоийнинг ишқ ва жазба тариқати сифатида эътироф этилган нақшбандийлик тариқатини танлашида ҳам ҳали очилмаган, илмда ҳали махсус ўрганилмаган сирлар борга ўхшайди. Хуллас, доҳий шоиримизнинг жазба завқи ва ёлқини аксини топган шеърларига бошқача кўз қараш ила ёндошиш, кўпроқ кўнгил ҳоли ва руҳ манзаралари тасвирланган бу шеърларни янги усулларда тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқдир. Ана ўшанда Навоийнинг «ÐŽÐ· ҳолига саргаштаву ҳайрон» бўлиш ҳиссиётларининг маъно-моҳиятини англаш, таҳлил этишдаги тахминбозлик ва ўзбошимчаликлар барҳам топади, деб ўйлаймиз.
«Namozni mukammal ado etingiz, zakot beringiz va ruku qiluvchilar bilan birga ruku qilingiz» (Baqara, 43).

 

Ibrohim Haqqul. Ahmad Yassaviy

Muallif AbdulAzizBo'lim Tasavvuf

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5827
So'nggi javob 24 Yanvar 2012, 11:54:57
muallifi AbdulAziz
Ibrohim Haqqul. She'riyat. Ruhiy munosabat

Muallif AbdulAzizBo'lim Ilmiy-tarixiy, adabiy maqolalar, risolalar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4464
So'nggi javob 04 Avgust 2012, 10:51:02
muallifi AbdulAziz
Ibrohim G'ofur. Domla Hindistoniyning boshdan kechirganlari

Muallif shoirBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 38
Ko'rilgan: 18537
So'nggi javob 29 Iyul 2008, 08:15:24
muallifi AbdulAziz
XXI asr she'riyati: Muhammad Ibrohim

Muallif shoirBo'lim She'riyat

Javoblar: 5
Ko'rilgan: 3408
So'nggi javob 31 Iyul 2008, 12:29:32
muallifi shoir
Boborahimning sariq gullari. Ibrohim G'afurov (hikoya)

Muallif MuhyiddinBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 18
Ko'rilgan: 10392
So'nggi javob 21 Noyabr 2009, 20:11:33
muallifi Muhyiddin