А убъи маскунда Самарқандча латиф шаҳр камроқдур. Бешинчи иқлимдиндур. Тули (99) рамзи нужумий (56) даража ва дақиқадур, арзи — (40) даража ва дақиқадур . Шаҳри Самарқанддур, вилостини Мовароуннаҳр дерлар. Ҳеч ёғий қаҳр ва ғалаба била мунга даст топмағон учун балдаи маҳфуза дерлар. Самарқанд ҳазрати амирулмуъминин Усмон замонида мусулмон бслғондур. Саҳобадин Қусам ибн Аббос анда борғондур. Қабри Оҳанин дарвозасининг тошидадур. Ҳоло мазори Шоҳға машҳурдур. (Самарқандни Искандар бино қилғондур. Мсғул ва турк улуси Семирканд дерлар. Темурбек пойтахт қилиб сди. Темурбекдин бурун Темурбекдек улуғ подшоҳ Самарқандни пойтахт қилғон смастур, Қсрғонини фаслнинг устидин буюрдумким, қадам урдилар. Ўн минг олти юз қадам чиқти.
Али тамом сунний ва пок мазҳаб ва муташарриъ ва мутадаййин слдур. Ҳазрати рисолат замонидин бери ул миқдор аиммаи исломким, Мовароуннаҳрдин пайдо бслубтур, ҳеч вилосттин маълум смаским, мунча пайдо бслмуш бслғай. Шайх Абумансурким аиммаи каломдиндур. Самарқанднинг Мотрид отлиқ маҳалласндиндур.
Аиммаи калом икки фирқадур, бирни мотридис дерлар, бирни ашъарис дерлар. Мотридис Шайх Абумансурға мансубдур. Яна соҳиби «Саҳиҳи Бухорий» Хожа Исмоил Хартанг ҳам Мовароуннаҳрдиндур. Яна соҳиби «Ҳидос»ким, Имом Абу Ҳанифа мазҳабида «Ҳидос»дин муътабарроқ китоби фиқҳ кам бслғой, Фарғонанинг Марғинон отлиқ вилостидиндур, ул ҳам дохйли Мовароуннаҳрдур.
Маъмуранинг канорасида воқе бслубтур. Шарқи Фарғона ва Кошғар, ғарби Бухоро ва Хоразм, шимоли Тошканд ва Шоҳрухиским Шош ва Банокат битирлар, жануби Балх ва Тирмиз, Ксҳак суйи шимолидин оқар, Самарқанддин икки куруҳ бслғай. Бу суй била Самарқанд орасида бир пушта тушубтур, Ксҳак дерлар. Бу руд мунинг тубидии оқар учун Ксҳак суйи дерлар. Бу сувдин бир улуғ руд айирибтурлар, балки дарёчадур, Дарғам суйи дерлар, Самарқанднинг жанубидин оқар, Самарқанддин бир шаръий бслғой. Самарқанднинг бағот ва маҳаллоти ва сна неча тумоноти бу сув била маъмурдур. Бухоро ва Қора кслгачаким, сттуз-қирқ, йиғоч, йслға ёвуқлашур, Ксҳак суйи била маъмур ва мазруъдур. Мундоқ улуғ дарё асло зироаттин ва имораттин ортмас, балки ёзлар уч-тсрт ой Бухороға сув етмас. Узуми ва қовуни ва олмаси ва анори, балки жамиъ меваси хсб бслур. Вале икки мева Самарқанддин машҳурдур: себи Самарқанд ва соҳибийи Самарқанд. Қиши маҳкам совуқтур, қори агарчи Кобул қорича тушмас. Азлар схши ҳавоси бор, агарчи Кобулча йсқтур.
Темурбекнинг ва Улуғбек мирзонинг имороти ва бағоти Самарқанд маҳаллотида ксптур. Самарқанд аркида Темурбек бир улуғ ксшк солибтур, тсрт ошёнлиқ, Кск саройға мавсум ва машҳур ва бисёр олий имораттур. Яна Оҳанин дарвозасиға ёвуқ қалъанинг ичида бир масжиди жумъа солибтур, сангин, аксар Ҳиндустондин слтган сангтарошлар анда иш қилибтурлар. Масжиднинг пештоқи китобасида бу остни «Ва из срфау Иброҳимал-қавоида (ило оҳириҳи)» андоқ улуғ хат била битибтурларким, бир куруҳ ёвуқ ердин сқуса бслур. Бу ҳам бисёр олий имораттур. Самарқандшшг шарқида икки боғ солибтур, бириким йироқроқтур, Боғи Бслдудур, ёвуқроғи Боғи Дилкушодур. Андин Феруза дарвозасиғача хиёбон қилиб, икки тарафида терак йиғочлари сктурубтур. Дилкушода ҳам улуғ ксшк солдурубтур, ул ксшкта Темурбекнинг Ҳиндустон урушини тасвир қилибтурлар. Яна Луштаи Ксҳакнинг доманасида Конигилнинг қора суйининг устидаким, бу сувни Обираҳмат дерлар, бир боғ солибтур. Аақши жаҳонға мавсум. Мен ксрган маҳалда бу боғ бузулуб срди, оти беш қолмайдур сди. Яна Самарқанднинг жанубида Боғи Чанбрдур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг сғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинғ тош қсрғонида — Чақарда бир мадраса солибтур. Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандта подшоҳлиқ қилибтур аларнинг қабри ул мадрасададур.
Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йсқ деб нишон берурлар. Яна ушбу мадраса ва хонақоҳга ёвуқ бир схши ҳаммом солибтур, Мирзо ҳаммомиға машҳурдур, ҳар навъ тошлардин фаршлар қилибтур. Хуросон ва Самарқандта онча ҳаммом маълум смаским, бслғай. Яна бу мадрасанинг жанубида бир масжид солибтур, масжиди Муқаттаъ дерлар. Бу жиҳаттин Муқаттаъ дерларким, қитъа-қитъа йиғочларни тарош қилиб, ислимий ва хитоий нақшлар солибтурлар, тамом деворлари ва сақфи ушбу йссунлуқтур. Бу масжиднинг қибласи била мадраса қибласининг орасида бисёр тафовуттур. Ғолибо бу масжид қибласининг самти мунажжим тарийқи била амал қилибтурлар. Яна бир олий иморати Луштаи Ксҳак доманасида расаддурким, зич битмакнинг олатидур. Уч ошёнлиқдур. Улуғбек мирзо бу расад била Зичи Ксрагонийни битибтурким, оламда ҳоло бу зич мустаъмалдур. Ўзга зич била кам амал қилурлар. Мундин бурун Зичи Алхоний мустаъмал сдиким, Хожа Ласир Тусий Ҳалокухон замонида Мароғада расад боғлатибтур. Ҳалокухондурким, Алхон ҳам дерлар. Ғолибо оламда етти-секкиз расад беш боғламайдурлар. Ул жумладин бир, Маъмун халифа расад боғлабтурким, Зичи Маъмунийни андин битибтурлар. Бир Батлимус ҳам расад боғлабтур. Яна бир Ҳиндустонда рожа Бикраможит ҳинду замонида Ўжин ва Даҳордаким, Молва мулкидур, ҳоло Мандуға машҳурдур. Яна бир расад қилибтурлар, ҳоло ҳиндуларнинг мустаъмал Ҳиндустонда ул зичдур. Бу расадни боғлағони минг беш юз сексон тсрт йилдур. Бу ул зичларға боқа ноқисроқтур.
Яна пуштаи Ксҳакнинг доманасида ғарб сари боғе солибтур, Боғи Майдонға мавсум. Бу боғнинг сртасида бир олий иморат қилибтур. Чилсутун дерлар, ду ошёна, сутунлари тамом тошдин. Бу иморатнинг тсрт бурчида тсрт манордек буржлар қспорибтурларким, юққориға чиқар йсллар бу тсрт бурждиндур. Ўзга тамом ерларда тошдин сутунлардур. Баъзини морпеч хиёра қилибтурлар. Юққориғи ошёнининг тсрт тарафи айвондур, сутунлари тошдин. Ўртаси чордара уйдур. Иморат курсисини тамом тошдин фарш қилибтурлар. Бу имораттин пуштаи Ксҳак сари доманада сна бир боғча солибтур, анда бир улуғ айвон иморат қилибтур, айвоннинг ичида бир улуғ тош тахт қсюбтур, тули тахминан сн тсрт-сн беш қари бслғой, арзи етти-секкиз қари, умқи бир қари. Мундоқ улуғ тошни хейли йироқ йслдин келтурубтурлар. Ўртасида дарз бслубтур. Дерларким, ушбу ерда келтиргандин сснг бу дарз бслғондур. Ушбу боғчада сна бир чордара солибтур, изораси тамом чиний. Чинийхона дерлар. Хитойдин киши йибориб келтурубтур.
Самарқанднинг қалъасининг ичида сна бир қадимий имораттур, масжиди Лақлақа дерлар. Ул гунбазнинг сртасида ерга тепсалар тамом гунбаздин лақ-лақ ун келур, ғариб амердур, ҳеч ким мунинг сиррини билмас.
Султон Аҳмад мирзонинг замонида ҳам бек ва бекот қалин боғ ва боғча солдилар, Ул жумладин, Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғича сафолиқ ва ҳаволиқ ва мадди назарлиқ чорбоғ кам бслғай. Боғи Майдондин қуйироқ, баландининг устида Кулба слангига мушриф бир чорбоғ солибтур, тамом бу сланг оёғ остидадур. Чорбоғда ҳам мартаба-мартаба ерларни сиёқ била тузатиб схши нарвонлар ва сарв ва сафедорлар тикибтурлар, хейли саромад манзиледур. Айби будурким, улуғ суйи йсқтур.
Самарқанд шаҳри ажаб ороста шаҳредур, бу шаҳрда бир хусусисти борким, сзга кам шаҳрда андоқ бслғай. Ҳар ҳирфагарнинг бир бошқа бозори бор, бир-бирларига махлут смастур, тавр расмедур. Хсб нонволиқлари ва ошпазлиқлари бордур. Оламда схши коғаз Самарқанддин чиқар, Жувози коғазлар суйи тамом Конигилдин келадур. Конигил Сиёҳоб ёқасидадурким, бу қора сувни Обираҳмат ҳам дерлар.
Самарқанднинг сна бир матои қирмизи маҳмалдурким, атроф ва жавонибқа слтарлар.
Гирдо-гирдида схши сланглари бор. Бир машҳур сланг Конигил слангидур. Самарқанд шаҳридин шарқ тарафидадур, бир нима шимолға мойил, бир шаръий бслғой. Қора сувким, Обираҳмат ҳам дерлар. Конигилнинг сртасидин оқар, етти-секкиз тегирмон суйи бслғой. Бу сувнинг атрофи тамом обгирдур. Баъзи дерларким, бу слангиинг асли оти Кони обгир скандур, вале тарихларда тамом Конигил битирлар , хейле схши слангдур. Самарқанднинг салотини ҳамиша бу слангни қсруқ қилурлар. Ҳар йил бу слангга чиқиб бир ой, икки ой слтурурлар. Бу слангдин юқкорроқ шарқи жануб сари сна бир сланг воқе бслубтур: Хон юртиға мавсум. Самарқанднинг шарқидур. Самарқандтин бир йиғоч бслғай. Бу қора сув анинг ораси била стуб, Конигил борур. Хон юртида бу қора сув андоқ юққоридин сврулуб келибтурким, ичида бир срду тушгунча ер бслғай. Чиқар ери хейли тор воқе бслубтур. Бу ернинг сирфасини ксзлаб, Самарқанд муҳосарасида неча маҳал мунда слтурулуб сди. Яна бир сланг Бсдана қсруғидур. Дилкушо боғи била Самарқанд орасида воқе бслубтур. Яна бир Ксли мағок слангидур, Самарқандтин икки шаъриға ёвушқай, ғарб саридур, бир нима шимолға мойил. Бу ҳам тавр слангедур. Бир ёнида бир улуғ ксл воқе бслубтур, бу жиҳаттин ксли Мағок сланги дерлар. Самарқанд муҳосарасида мен хон юртида слтурғонда бу слангда Султон Али мирзо слтуруб сди. Яна бир Қулба слангидур, бу мухтасарроқ слангдур. Шимоли Қулба кенти ва Ксҳак дарёси, жануби Боғи Майдон ва Дарвеш Муҳаммад тархоннинг чорбоғи, шарқи Луштаи Ксҳак.
«Бобурнома»дан