Alisher Navoiy. Xamsatul mutahayyirin  ( 18324 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  27 Dekabr 2010, 16:13:03

Alisher Navoiy. Xamsatul mutahayyirin



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 3,03 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 10:17:13

Алишер НАВОИЙ

ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН

 БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

 Ул олими алломға юз ҳамду сано —

Ким, Одам ила тузди чу бу дайри фано.

Илмиға милк сурмоди бир ҳарф яно,

Жуз нукта «субҳонака ло илма лано»[1].

 

Юз наът ангаким, хулқи карим ўлди фани,

Яъники, карам кони расули мадани,

Мундоқ деди илм аҳлини айларга ғани,

«Ман акрома олиман фақад акрамани»[2].

 

 (Саллаллоҳу алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ва атбоиҳи ва саллама ва баъду)[3].

 Бани одам ашроф ва ҳавосси хилватларида, хусусан, ва аҳли олам сойир авоми анжуманларида, умуман, тасаввур ва аноният умуринииг худройи ва ужбу нафсоният оламининг даштпаймойи Алишер ал мутахаллис бин-Навоий (ғаффара зунубаҳу, саттара убба-ҳу)[4] андоқ арз қилур ва бу навъ шарҳға еткурурким, Олий ҳазрати валоят манқибати кошифи асрори раббоний ва олими румуз ва асрори самадоний ал-уламо варсаҳ ал-анбиё[5] қисмат кохида илми ўн оламча эрканлардин изтирор ортуқроқ тарака олғон ва уламо умматига к-анбиёйи исроил комида юз йигирма тўрт минг ҳариф аросида ўзини тариқат элининг муқтадо ва имоми, шариф хайлининг мужтаҳид ва шайх ул-исломи, яъни Нур ул-ҳақ вад-дин, каҳф ул-ислом ва муслимийна шайхуно[6] ва Мавлоно Абдураҳмон ул-Жомий (қуддиса оллоҳу сирраҳу ва наввара оллоҳу марқадаҳу)[7].

 

Р у б о и й:

 

Ким гунбази гардандаи олий бунёд,

То даврида таъжилға бўлғай мўътод,

Одамки бўлуб халифа ёйди авлод,

Авлодида бир уйла халаф бермас ёд.

 

 Бу навъ соҳиб давлати бузургвор ва бу янглиғ соҳиб камоли нубувват кирдор бу хоксори паришон рўзгорни азим илтифотлари била сарбаланд ва ғариб навозишлари била аржуманд қилиб, абнойи жинсим аро сарфароз, балки жинси башардин мумтоз қилур эрдилар. Чун покиза руҳларининг қудсий ошён тоири бадан қафасидин равзаи фирдавс сори парвоз тузди ва муборак жисмларининг олий макон пайкари дор ул-фано маҳбасидин дор ул-бақо анжуманиға майл кўргузди, агарчи аҳли оламға мотам юзланди, аммо соҳиб мотам бу номуроди сўгвор эрдим ва сойир авлоди одамға азо воқеъ бўлди ва лекин соҳиб азо бу ношоди таъзият шиор эрдим.

 Чун бу мотамда мажруҳ кўнгул озори ва маҳзун хотир изтиробу изтирори ҳаддин ошти. Бу ранж таскини ва бу ошуб итмийнони учун хаёлға андоқ келдиким, ул сипеҳри иззу иқбол била бу хокийваши фурумоя ва ул меҳри авжи камол била бу зарраи камсармоя орасида ўтган ҳолотдин бир неча варақ нигориш қилғаймен ва мақолотдин бир неча муқаддима гузориш берғайменки, ул умур зоҳиру ботинимға мужиби мубоҳот ва қувонмоқ ва дунёю охиратимға боиси ифтихор ва ўкунмоқдур. Ва агар ул навъ илтифотларни маҳбубдин муҳибға халойиқ бовар қилмасалар—ул ҳазратнинг мусаннафотида мазкурдур ва ул тарийқ хусусиятларни муроддин муридға жуз маҳолот билмасалар — куллиётларида мастурким, бу даъвоға икки далили мувофиқ, балки икки гувоҳи содиқдур, чун бу рисола хаёлға келди, биносин бир муқаддима ва уч мақола ва бир хотимаға қўюлди ва бу беш дафъа сўзгаким, ўқуғувчиларға кўп мужиби таҳайюр эрди — «Хамсат ул-мутаҳаййирин»[8] тасмия қилилди.

 Муқаддима — аларнинг насабларию валодатлари ва сойир авқотларининг сулукию бу фақир алар хизматлариға қачон мушарраф бўлғоним.

 Аввалғи мақолат — алар била бу фақир орасида ўтган иттифоқий умуру ғаробатлиқ сўзларким, андин аларнинг бу фақирға хусусият ва илтифотлари маълум бўлур.

 Иккинчи мақолат — алар била бу фақир орасида битилган руқъалар бобидаким, ҳоло аларнинг куллиётида мазкурдурур ва муншаотларида мастурким, фақир жавоб битибмен ё акс.

 Учунчи мақолат — кутуб ва расоил бобидаким, аларнинг мусаннафотидур ва бу фақир аларнинг таълифиға боису таснифиға сабаб бўлубмен ва бу маъни ҳамул кутубнинг кўпроғида зоҳирдур.

 Хотима — ул кутубу расоил бобидаким, бу фақир алар хизматида таълим ва истифода юзидин ўқубмен ва аларнинг ҳаётларининг охирининг тарихи ва ул ҳолот кайфияти.

 

М У Қ А Д Д И М А

 

 Аларнинг шариф валодатлари ўзларининг муборак назмлари мазмунидин андоқ маълум бўлурким, секиз юз ўн еттида[9] эркандурким, ўз валодатлари замонидин секиз юз тўқсон уч[10] йил ўтган таърихда жамеъ ҳолотким, аларга ўтгандур — назм қилибтурлар ва ул ғариб қасидадур ва анга «Рашҳ ул-бол»[11] от қўюбтурлар ва матлаи будурким:

 

Манам чу гўй ба майдони фусҳати маҳу сол,

Ба савалжони қазо мунқалиб зи ҳол ба ҳол,

 

Ба соли ҳаштсаду ҳафтдаҳ зи ҳижрати набавий

Ки зад зи Макка ба Ясриб суродиқоти жалол,

 

Зи авжи қуллаи парвозгоҳи иззу қидам,

Бад-ин ҳазизи ҳавои суст кардаам пару бол.

 

Ба ҳаштсаду наваду се кашидаам имрўз

Зимоми умр дар ин тангнои ҳиссу хаёл[12].

 

 Ва бу қасидани айтқон таърихдин сўнгра яна беш йил умр гулзоридин баҳраёб ва ҳаёт чашмасидин сероб эрдилар. Секиз юз тўқсон секиз[13]даким, ёшлари замонидин сексон икки йил ўтмиш бўлғайким, пок руҳларининг қудсий ошён булбули риҳлат навосин оғоз қилиб, гулшани фирдавс ҳавосиға парвоз қилдиким, анинг кайфияти шарҳ била ўз ерида, иншоллоҳ, сабт бўлғай.

 Аларнинг олий насаблари имом ул-мужтаҳидин[14] Муҳаммад бинни Ҳасан бинни Абдуллоҳ бинни Товус бинни Ҳурмуз Шайбоний[15]ға борурким, Ҳурмуз бани Шайбон қабиласининг малики эрмишким, Бағдодда салтанат қилибдур ва жоҳилият замонида амир ул-мўъминин Умар (Рази оллоҳу алайҳа-л унҳу)[16] илгида ислом шарафига мушарраф бўлубтур ва бани Шайбон қабиласи насаб шарафида арабнинг кўпроқ қабойилиға мужиби мубоҳот ва тафохурдур ва ўз оталари ва улуғ оталари зуҳду тақво била машҳур ва қазоу фатво била доим машғул эрмишлар ва Жом вилоятида сокин ва шайх ул-ислом Аҳмади Жом[17] ватанида мутаваттин ва аларнинг бу қитъаси бу маъниға далилдур:

 

Мавлидам Жому рашҳаи қаламам,

Журъаи жоми шайх ул-исломист.

Ложарам дар жаридаи ашъор

Ба ду маъни тахаллусам Жомийст[18].

 

 Алар кичик ёшлиғ эканда ҳам алардин муфрит фаҳму табъ осори зоҳир бўлур эрмиш. Ул жумладин будурким, орифи комил ва муршиди мукаммал мавлоно Фахриддин Луристоний[19]ки, ўз замонининг ягонаси ва ҳақиқат баҳрининг гавҳари якдонаси эркандур — Жом вилоятида аларнинг оталари уйига тушгандур, алар тўрт ё беш ёшларида эмди мактабға борур вақтлари эмиш, ҳазрати Мавлоно аларни ўз қошларида ўлтуртуб, бармоқ ишорати била ҳавоға машҳур отларни: «Умар» ё «Али»дек битир эрмиш ва алар тааммул била ўқур эрмишлар ва ҳазрати Мавлоно аларнинг туфулиятда бу навъ зеҳну закосидин мутабассим, балки мутаажжиб бўлур эрмишлар. Андоқким, бу сўз «Нафаҳот ул-унс»[20]да дағи мазкур бор. Туфулиятлари айёмидағи бу навъ осору аломот кўп манқулдур. Сабт этарға машғул бўлунса, сўз узалур.

 Бори кичик ёшидин шабоб аҳдинннг авойилиғачаким, Жом вилоятида эрмишлар — аларға фойда еткурур киши оз топилғон жиҳатидин:

 

Қуёш ул навъки мағриб сори,

Ё Наби уйлаки Ясриб[21] сори.

 

шаҳрга азимат қилибдурлар ва Ироқ дарвозасида «Низомия» мадрасасидаки, мавлоно Зайнуддин Абубакр Тоёбодий[22] ва мавлоно Саъдуддин Тафтазоний[23] ва баъзи Амир Хусрав Деҳлавий[24]ни ҳам дерларким, анда сокин бўлғондурлар, маскан қилиб, таҳсилға машғул бўлубтурлар ва оз фурсатда абнойи жинсдин ишни ўткариб, балки шаҳрнинг мутабаҳҳир уламосидин илму фазлни ошуруб, аларға улуму фунун ҳеч қайсида замон аҳлидин кишига эҳтиёж қолмайдур.

 

Р у б о и й:

 

Ҳар кимга етар мавҳибати субҳоний

Ким, айлагай они олими раббоний.

Билмоққа улум истилоҳин жоний,

Оз вақт фалак муштағил анлар они.

 

 Агарчи бир неча вақт биззарурат улум касбиға иштиғол кўргузубдурлар, аммо ҳеч вақт назм ойинидин холи эмас эркандурлар. Чун аларға биззот машраби тавҳид воқеъ бўлғондур, ҳақиқат жамолин мажоз музоҳири мушоҳадасида муояна кўруб, беихтиёрлиғлар даст берур экандур. Ул маънинн назм либосида адо қилмоқдин гузирлари йўқ эркандурким, бу восита била ўтқа таскин ва ўтлуқ кўнгулга ором бўлур эркандур. Бу жиҳатдин назмдин ҳаргиз фориғ бўлмайдурлар ва бу боисдин назмға тадвину девонға тазйин бўлубтур ва мурури айём ўтуб, аларнинг назми ҳар синф шеърдин оламнинг золининг қулоқ била билагин самин дуррлар била музайян ва жайб билан этагин оташин лаъл била мамлу ва мулавван қилибтурлар ва ғарибдурким, зоҳир улумининг такмили вақтида неча иш аларға муяссар бўлубтурким, бу умматда ўтган акобир ва соҳиб камоллардин ҳеч қайсиға воқеъ бўлғони зоҳир эмас.

 Ул жумладин бири шеърдурким борча аснофин ул навъким, ҳар синфидаким биров саромад ва мусаллам бўлғондур, алар ул кишидек, балки ортуғроқ ўз ҳақ ва мулки қилдилар.

 Яна бир: тасаввуф масоили истилоҳотин андоқ такмил қилдиларким, ўтган машойих ва авлиёуллоҳ (қуддиса оллоҳу асрорҳум)[25]нинг расоил ва кутубидинким, ғояти ийҳомдин ул шариф илмининг идрокидин кўпроқ толиби номуродлар маҳрум, балки орий эрдилар — ул илмини ўз рисола ва китобларида хўброқ алфозу адо била ул навъ таснифлар қилдиларким, кўпроқ фақирлар анинг мутолаасидин ҳазз топиб, баҳраманд бўлурлар.

 Яна бир: тариқат одоби сулукида андоқ дақиқ равиш била тарийқларини туздиларким, ҳеч киши аларнинг зоҳир улуми ва шеър ва муаммо ва иншо ва бу навъ нималардин шарифроқ ниҳоний амрға машғул эрконларин билмадилар ва фаҳм ҳам қилмадилар ва бу ишта чун ҳеч мутанаффисқа муршиди комил мулозамати ва иродатидин гузир йўқдур, ҳазрати қутби тариқат ва ғавси ҳақиқат мавлоно Саъдуддин Кошғарий[26]ким, «Нақшбандия[27] хожалари силсиласининг ул замонда комил ва мукаммил муршид ва халифаси эрди — суҳбатин ва мулозаматин ихтиёр қилиб, замонининг сойир муршидлари ва комиллари хизматларнға — шайх Баховуддин Умардек ва мавлоно Боязид Пуроний ва мавлоно Муҳаммад Асад[28]дек бузурглар суҳбати шарафиға доғи мушарраф бўлур эрдилар.

 Аммо толиби илмлиқ ва шоирлиқ суратидаким, бу шариф илм сатр ва китмониға бу икки ишдек парда мумкин эрмас топилмоқ, невчунким дарвешлиқ фано касбидур, балки фанойи маҳздур ва бу икки иш маҳз даъвою жадал ва анонияту худписандлиқдур.

 Аларнинг камолоти овозасин эшитиб, йироқ йўллар қатъ қилиб муборак суҳбатлариға мушарраф бўлурға келганлар аларни асҳоб орасида ғояти бетаайюнлиқдин мутлақо танимаслар эдиким, ўлтурур қўпарда ва айтмоқу эшитмоқ ва емоқу киймоқда ўзлари била сойир мулозимлари орасида тафовут йўқ эрди.

 Киши улуми зоҳирийдин ва маънавийдин бир масъала илқо қилғунча ҳаргиз алар оқдин қарони маълум қилғонлари маълум бўлмади. Аммо масъала илқосидин сўнгра доғи бори улумға маҳорату истиҳзор ул мартабада эрдиким, ҳаргиз ҳеч китобға боқмоққа эҳтиёж бўлмади.

 Мунча ишнинг зимнида ишқи зоҳир тариқиким, «Ал-мажозу қантарат ул-ҳақиқат»[29] иборат андин бўлғай— аларға андоқ муставли эрдиким, ҳар мулойим мазҳарининг ҳусну малоҳатиким, ҳақ жамолияти тажаллиси била зуҳур қилмиш бўлғай ё жавру бедоди офатиким, жалолият сифати била жилва кўргузмиш бўлғай, ул сифотидин зоти айният мушоҳада қилиб, сабабни мутлақо орадин муртафеъ кўруб, кўзлариға мусаббибдин ўзга нима келмаган жиҳатидин бетоқат бўлиб, ҳарне ул изтиробда аларға ишқ шиддатидин ва шавқ суубатидин юзланса эрди жон сўз шеърлар ва дилфурўз ғазаллар иштиғоли била ул таҳаммулсизлиққа итмийнон берурлар эрди.

 Ва бу ҳол доғи аларға одоби тариқатдаким, тасаввуфда боиси фано бўлғай, кўп мадад берур эрди. Чун фанойи вужуди мавҳум ҳосил бўлди ва ишқу шавқ ўти забона торта киришти, ҳар ойинаким, беихтиёрлиғлардин қаландарвашлиғ ва сару по бараҳналиғ ва тоғу водий тутмоқ ва мақсуди аслийдин ўзга барчани унутмоқлик даст берур, аларнинг бу шевасин зоҳир аҳли ишқи зоҳири маҳзға ҳамл қилиб, аслий мақсудларидин ғофилу отил қолурлар эрди. Аммо, алар ғайру мақсуди аслий ҳар навъ суратдаким, ўзларин кўргузур эрдилар — барча ўз ҳолларининг пардаси ва рўйпўши эрди.

 Бир неча йилким, бу ҳолға ўтти — зоҳир улум фазоилида даврнинг уламою фузалосиға фоиқ бўлуб, ботин ҳолида дағи бийик маротиб ҳосил қилиб, ғариб кутуб ва расоил тасаввуф илмида алардин рўзгор авроқин музайян қилиб даврон аҳлиға бу шариф илмнинг истилоҳоти била дақиқ масоилин равшан ва мубарҳан қилдилар, андоқким, мусаннафот теъдодида, иншооллоҳ, битиб бўлғай.

 Шоҳруҳ[30] султон замони авоситидин султон Абусаид[31] замонининг авоилиғича шаҳрда сокин эрдилар. Андин сўнгро Хиёбон бошида ҳазрати пир махдум Саъдуддин Кошғарий мазори бошида иқомат расмин зоҳир қилдилар ва шаҳрнинг жамеъ уламо ва акобирию ашрофи аларға мулозамат ва тараддуд бунёд қилдилар, то ул подшоҳи замоннинг[32] аркони давлат ва аъён ҳазрати ва олийшон умаро ва рафъе макон судур ва вузаро, балки аср подшоҳи аларнинг остониғаким, мақсуд Қибласи ва мурод Каъбаси эрди — ташриф келтурурлар эрди, балки ўзларни мушарраф қилурлар эрди. Андоқки, даврнинг аржумандлари ва аҳднинг сарбаландлари ул ҳазратнинг олийшон остониға юз еткурурлар эрди ва илтижо келтурурлар эрди. Сойир ниёзмандлар ва оммаи бехеш ва панвандлар ҳам кўзларин ул эшик туфроғидин ёрутурлар эрди.

 Бу фақири ҳақир бу сўнгги жамоат зумрасида Хиёбон бошида кўрган замонида мухтасар битилган рисола сабақиға мумтоз бўлдум (алҳамду лиллаҳи ала аттафиқ)[33].



[1] а.: Оллоҳга мақтовларки, бизда илм йўқ.

[2] а.: Кимки олимни ҳурмат қилса, мени (яъни, Оллоҳни) ҳуртмат қилган бўлади.

[3] а.: Оллоҳ уни (яъни, Муҳаммад пайғамбарни), оиласини ва саҳобаларини ва унинг издошларини дуо қилсин ва олқишласин ва сўнгра...

[4] а.: [Оллоҳ] гуноҳларини кечирсин ва айбларини бекитсин.

[5] а.: валийликнинг олий ҳазрати, Оллоҳ сирларини кашф этувчиси, яширин ишоралар ва алоҳнда сирлар олими, пайғамбарлар давомчиси (сифатидаги) аллома.

[6] яъни, тариқат элининг пешвоси ва имоми, муқаддас гуруҳнинг серғайрат арбоби ва шайх ул-исломи, яъни ҳақ ва диннинг нури, ислом ва мусулмонларнинг сиғинадиган жойи, шайхимиз.

[7] а.: Оллоҳ сиррини муқаддас сақласин ва гўрини ёруғ қилсин.

[8] яъни, ҳайратланганлар бешлиги.

[9] 817 – 1414 й.

[10]  893 – 1487/88 й.

[11] яъни, юрак томчиси.

[12] Шеърнинг мазмуни:

Ой ва йилларнинг кенг майдонида тўпдек тақдир чавгони у ҳолдан бу ҳолга ташлаб турган мен Пайғамбарнинг Маккадан Ясрибга (яъни, Мадинага) кўчишидан 917 [йил] ўтганда, иззат ва қадимийлик парвозгоҳининг энг юқори чўққисидан, Мана бу энг тубанликка келиб қанот ва қуйруқни бўшаштирганман. Букун эса, ҳис ва хаёлнинг бу сиқиқ ерида умр жиловини саккиз юз тўқсон уч санасига тортиб еткурдим.

[13]  898 – 1492 й.

[14]  а.: мужтаҳидлар (яъни, диний қоидаларни ўзгартиб, Янги мазҳаб тузувчилар) пешвоси.

[15] Навоий Жомий насабини Шайбон номли қабиланинг маликларидан Муҳаммад бинни Ҳасан бинни Абдуллоҳ бинни Товус бинни Хурмуз Шайбоний деб кўрсатади.

[16] а.: мўминлар амири. Бу ерда Муҳаммад пайғамбардан кейинги иккинчи халифа Умарнинг лақаби сифатида ишлатилган.

[17] Аҳмади Жом – тасаввуфнинг шайхи ва машҳур шоирларидан (вафоти 1141 й.).

[18] Қитъанинг мазмуни:

Туғилган жойим Жом ва қаламим томчиси Шайх ул-ислом (Аҳмади Жомий назарда тутилади) жомидан бир қатрадир.  Бинобарин, шеърлар дафтарида.

Ҳар икки маънода (шоир бу ерда икки жиҳатга: ҳам Аҳмади Жом таълимотининг унга таъсирига, ҳамда у сиймонинг ҳам Жом вилоятида таваллуд топганига ишора қилмоқда) тахаллусим Жомийдир.

[19] Фахруддин Луристоний – тасаввуф шайхларидан. Уни машҳур шайх Ҳафизуддин Умар Обардиҳийнинг истеъдодли шогирди сифатида тилга оладилар.

[20] яъни, Дўстликнинг ёқимли ислари. Жомийнинг суфий арбоблар, тасаввуф шоирлари ҳақидаги тазкираси.

[21] Ясриб – Мадина шаҳрининг қадимий номи. Шеърда Муҳаммад пайғамбарнинг Маккадан Мадинага кўчиши назарда тутилади. Навоий Жомийнинг Жомдан Ҳиротга келишини ана шу воқеага ўхшатади.

[22] Зайнуддин Абубакр Тоёбодий – даврнинг машҳур аллома ва шариат пешволаридан. Вафоти – 791/1388 – 89.

[23] Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (1322 – 1389) – Марказий Ўрта Осиёнинг машҳур филолог олими, поэтикага оид рисолага шарҳ сифатида ёзилган «Мухтасар ал-маоний» асарининг муаллифи.

[24] Амир Хусрав Деҳлавий (1253 – 1325) – Ҳиндистонда яшаб ижод қилган форсийгўй шоир. У Низомий Ганжавийдан кейин «Хамса» яратиб, хамсачилик анъанасини давом эттирган ижодкордир. Хусрав Деҳлавий лирик девонлар ва бошқа кўп асарлар муаллифидир.

[25] а.: Оллоҳ уларнинг сирларини муқаддас сақласин.

[26] Саъдуддин Кошғарий – Ҳиротнинг машҳур шайхларидан бири.1456 й. 13 майда вафот этган. Жомий Саъдиддин Кошғарийнинг қизига уйланган.

[27] Нақшбандийлик – суфизм тариқатларидан бири. Унга Баҳовуддин Нақшбанд (1318 – 1389) асос солган. Бу таълимот дастлабки даврларда таркидунёчилик ва фақирликни эмас, барча мавжудотга муҳаббат ва шавқат билан қараш ғояларини тарғиб қилган.

[28] Баҳовуддин Умар, Муҳаммад Асад ва Боязид Пуроний – тасаввуфнинг машҳур шайхларидан.

[29] а.: мажоз – ҳақиқат кўпригидир.

[30] Шоҳрух – Амир Темурнинг иккинчи ўғли. 1409 – 1447 йилларда ҳукмронлик қилган.

[31] Абусаид – 1457 – 1469 йилларда ҳукмронлик қилган темурийлардан, у Темур ўғли Мироншоҳнинг набираси.

[32]  Ҳусайн Бойқаро (1438, Ҳирот – 1506 ўша шаҳар) кўзда тутилади. 1469 – 1506 йилларда шоҳлик қилган.

[33] а.: муваффақият учун Оллоҳга мақтовлар бўлсин.


Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 10:22:26

АВВАЛГИ МАҚОЛАТ

  Ул ҳазрат била бу фақир орасида ўтган иттифоқий умур ва ғаробатлиқ сўзларким, андин аларнинг бу фақирға илтифот ва хусусиятлари зоҳир бўлур.

* * *

Бир кун мавлоно шайх Абдуллоҳ котиб муқарраби ҳазрати борий[1] Хожа Абдуллоҳ Ансорий[2]нинг «Илоҳийнома»ға мавсум муножот рисоласин фақир қошиға келтуруб эрди ва мавлонойи мазкурнинг кутуб байъ ва широсиға ҳам муносабати, ҳам ҳазрати хожаға авлодлиғ нисбати бор. Фақир ул рисоланинг аввал саҳифасин очиб, хутбасин ўқумоқ бунёд қилдим, бу хаёл билаким, бир саҳифа ё ғояташ бир варақ ўқулғай, андоқки эл маъҳудидур, сўзнинг хўблуғ ва равонлиғидин ҳеч ерда бас қила олмадим, то рисолаким, икки жузвдин ортуғроқ эди — итмомға етти. Мажлис ҳуззори воқиф бўлуб, таажжуб қилдиларким, бир рисолаким, икки жузвға яқин, балки ортуғроқ бўлғай, бир таважжуҳ била боштин-оёққача ўқумоқ холи аз ғаробат эмас.

 Тонгласи ҳазрати Махдум бандахонаға ташриф келтурдирлар. Ул рисола ҳозир эрди, олиб очиб, муборак назарларин солдилар. Туно кунги асҳоб андоқки рўзгор аҳлининг ойину даъби бўлур, таажжуб изҳори юзидин туно ўтган воқеани ул ҳазрат хизматларида арз қилдилар. Алар табассум қилиб, дедиларким: «Ажаб амри иттифоқий бизнинг ва сизнинг оралиқда воқеъ бўлғон эрмиш: икки ё уч кун бурунроқ мавлоно шайх Абдуллоҳ ушбу рисолани бизнинг қошимизга келтуруб эрди, биз доғи аввалдин бунёд қилдук, охириға дегинча ҳеч ерда турмоқ бўлмай туганди».

 Тонгласи мавлоно шайх Абдуллоҳ келди, то китобин ё баҳосин олған. Баъзи анга айттиларким: «Фалон (яъни банда) бу китобни аввалдинким ўқумоқ бунёд қилди, тугагунча иликдин қўймади».

 Ул таажжуб юзидин дедиким: «Ҳазрати Махдумий хизматлариға ҳам элти бердим, аларға ҳам ушбу ҳол воқеъ бўлди».

 

* * *

 

 Бир кун ул ҳазрат хизматларида асҳоб ҳозир эрдилар ва ҳар навъ сўз ўтадур эрди. Бурунроқ фақир аларнинг шайба қасидалариғаким, матлаи будур:

 

Сафед шуд чу дарахти шукуфадор сарам

В-аз ин шукуфа ҳамин меваи ғам аст барам[3].

 

 Изҳори бу навъ ақида эрдиким, бу навъ ғариб манойиқлиқ ва кўп чошнилиқ ва нозук хаёллиқ, салис иборатлиқ, латиф адолиқ шеър фақир кўрмайдурмен, бовужуди улким, қасидагўйларким муқаддамдурлар, қасойидларин кўп мутолаа қилибмен ва асҳобдин баъзи мусаллам тутса, баъзи мусаллам тутмоқға кориҳ кўринур эрдилар ва ул ҳазрат мажлисларида сўз қасойид услубисори тортти, чун ҳар навъ ўтти, фақир шайбанинг васфин ораға солдим ва таърифида беихтиёр бўлдум, то сўз ҳамул ерга еттиким, арз қилдимким: «Фақир муқаддимин малик ул-каломлардин ҳеч қай-сидин андоқ қасида эшитмайдурмен»[4].

 Ул ҳазрат табассум қилиб айттиларким: «Мутааххирлардин биз ҳам андоқ шеър эшитмайдурбиз»[5].

 Жамъи сокит бўлуб, фақир бир неча ул бобда баст қилиб, абъёт ўқур эрдим. Алар мунбасит бўлуб, тасдиқ била талаққи қилур эрдилар, то ул жамъға фақирнинг сўзининг сидқи тамом зоҳир бўлуб, ўз ақидаларидин айланиб, фақирнинг ақидасиға келдилар.

 

* * *

 

 «Фаноийя» боғчасин ясардаким, ул ҳазрат ҳавлиларининг ичинда ер иноят қилиб бериб эрдиларким, фақир ўзига мухтасар манзил ясабмен.

 Подшоҳ Марв қишлоғиға азимат қилғонда фақир Дарвеш Ҳожи Ирқбандниким, замоннинг чобукдаст боғбонларидиндур — таъйин қилдимки, баҳор ўлғоч, ул боғчага раёҳин ва ашжор эккай. Баҳор бўлғонда Дарвеши мазкур келиб, ул боғчанинг буйрулғои ишиға қиём кўргузурда ул ҳазрат дағи гоҳи келиб, муборак хотирлари ташхизи учун бир оз замон анда бўлур эрмишлар ва баъзи йиғочларға дағи илтифот қилиб, ер кўргузур эрмишларки, қайда эккай.

 Дарвеш Ҳожи тунд мизожлиқ девона кишидур. Баъзида муноқаша қилур эрмиш ва ул ҳазратға хуш келиб, мунбасит бўлур эрмишлар. Бир кун йиғочқа алар ер таъйин қилибтурлар. Девона боғбон инод юзидин дебтурким: «Мунда экмасмен». Алар инбисот била дебтурларким «Невчун экмассен?» Ул дебтурким: «Ражадин ташқаридур, тонгла черик келса, Мир Шайхим[6] боғбонлиқда воқиф кишидур, кўруб эътироз қилғусидур». Алар дебдурларким: «Боғча Шайхимнинг эмас, Алишернингдур, ул эътироз қилмағусидир».

 Черик шаҳрга келгандин сўнгра Дарвеш Ҳожининг тундлиқларидин асҳоб нақллар қилурлар эрди. Ул ҳазрат дағи завқу нишот юзидин ул йиғочни кўргузуб, ўтган ҳикоятниким, алар била Дарвеш Ҳожи орасида воқеъ бўлғондур, нақл қилур эрдилар.

 

* * *

 

 Бир кечаси бир улуғ киши маҳаллида жамоати азизлар хизматида туштум. Мутаҳҳари Удий[7]ким, хушовозлиқда Зуҳра[8]нинг отаси ва хушхонликда анинг фарзанди руҳафзоси бўла олур эрди, Тағанний маҳаллида Хожа Ҳасан Деҳлавий[9]нинг бу шеърин ўқуйдур эрдиким:

 Зиҳи дарунаи дилро замон-замон ба ту майле[10] то бу байтға еттиким:

 

Мисоли қатраи борон сиришки ман ҳама дурр шуд,

Чунин асар диҳад, алҳақ, тулуи чун ту суҳайле[11].

 

 Мажлис аҳли мутааййин хуш табъ эл эрдилар ва мири мажлис ҳам хуштабъ ва подшоҳнишон. Муғаннийға баъзи эътироз юзидин ва баъзи танбеҳ юзидин дедиларким: «Сиришки ман ҳама дурр шуд» ўқума, «дурр шуд» ўрниға «хун шуд»[12] ўқуки, «дурр шуд»нинг маъноси йўқтур. Мири мажлис дағи аҳли мажлисға муттафиқ бўлди. Бу фақир ҳеч нима демадим. Мажлис ҳуззори фақирға дағи машғуллуқ бунёд қилдиларким: «Сен дағи невчун бу сўзда асҳоб била мувофиқ эмассен?» деб, фақир дедим: «Мен ул жонибменким қоил адо қилди, яъни:

 Мисоли қатраи борон сиришки ман ҳама дурр шуд ростдур, балки мундоқ керак».

 Барча ҳужум қилиб, фақирға ғулу қилдилар. Фақир айттимким: «Чун сиз барча бир жониб бўлдунгиз, мен ялғуз. Сизга ўз муддаомни собит қила олмон, аммо бир кишини ҳакамлиқға мусаллам тутсангиз, гарав боғлармен».

Барча иттифоқ қилиб айттиларким, Ҳазрати махдум олам афозилининг ҳаками, балки ҳокимидур, аларни мусаллам тутмас киши йўқтур. Чун сўз мунға қарор топти. Фақир алар била гарав боғлаб, мажлиснинг кайфиятин ва ул баҳснинг сабабин ва ул байтда «хун» лафзи муносиброқ ё «дурр» лафзи мувофиқроқдур деб, мақсуднинг иснодин ҳамул замон битиб, ул Ҳазрат хизматлариға йиборилди. Бир яхши замондин сўнгра борғон киши жавоб келтурди ва ул Ҳазрат бу мисрани битиб эрдиларким:

 

«Сухан «дурр» асту тааллуқ ба гўши шаҳ дорад[13]

 

 Ул жамоат мулзам бўлуб, фақирға аларнинг тарбият ва мададлари бу навъ етти. Маълум эмаски, ҳаргиз киши бу навъ мухтасар жавоб ҳеч саволда айтмиш бўлғай. Тонгласи бу сўз шуҳрат тутти. Эл ёд тутуб мажолисда нақл қилурлар эрди.

 

* * *

 

 Подшоҳ ул йилки Хуросон тахтин олғондаким, «Жаҳоноро» боғи тарҳин солдилар. Бир панжшанба куни ул ҳазрат хизматларида Гозургоҳидин[14] Дашт юзи била Хиёбон[15] сори бориладур эрди. Саййид Ғиёским, ул боғнинг таъмири ва боғбонлиғи анға мутааййин эрди, йўлда йўлуқтиким, аробаларға улуғроқ сарв йиғочларин боғлардин сотун олиб, қўнгариб юклаб, «Жаҳоноро» боғига элтадур эрди: Ул Ҳазратға салом бериб, илтифот қилиб, мутояба била дедилар:

 — Яна ҳеч сарв йиғочи қолдиму? Не, буйла сарв йиғочи юклабсен, оё неча йиғоч бўлғай?

Ул дедиким:

 — Санаббиз, юз тўрт ададдур.

Алар дедиларким:

 — Ажаб ададдур.

Фақир дедиким:

 — Муносиб ададдур, невчунким, «қад» адади била муносибдур. Алар дедиларким:

 — Ростдур, — дағи фақирни таҳсин қилдилар.

 

* * *

 

 Бир кун алар йўл била борадур эрмишлар. Маҳмуд Ҳабиб отлиғ девонаи хуморийи абтарий бор эрди, маст ва ошуфта, аларға йўлуқуб, беадабона сўзлар айтиб, балки сафоҳатлар қилибтур, аммо алар мутлақ илтифот қилмайдурлар, дағи анинг сори боқмайдурлар. Яна бир кун фақир алар хизматида борадур эрдим. Ҳамул девона фақирни алар билан кўрдиким, борадурмен. Ул ердинким, жунун аҳли ва абтар халойиқ фосид хаёлоти бўлғай, соғинмиш бўлғанким, алар анинг туно кунги беадаблиқларидин фақирға шаммаи изҳор қилғайлар ё қилмиш бўлғайлар. Аларга бетақриб сўз қотиб, узрхоҳлиқлар бошлади. Фақир таажжуб қилиб, алардин истифсор қилдимким: «Бу девонанинг паришон узрхоҳлиқлари, оё, не жиҳатдин эркин?».

 Алар сўзни ўзга сори юткаб, туно кун ўтган ҳолатдин ҳеч нима изҳор қилмадилар. Аммо асҳобдин туно кун ўтган сўз маълум бўлди. Ул девона беэътидоллиқлар қилса эрди, анга таъзир ва адаб қилилур эрди. Фақир тиладимким, анга адаб буюрғайман.

 — Сен ҳеч нима демагилким, анга адаб етгусидур. Бир неча кун ўтмадиким, яна бир девона ани уруб ўлтурди.

 

* * *

 

 Қуррат ул-айни салтанат Музаффар Ҳусайн мирзо[16]нинг Аҳмад Ҳусайн отлиғ фарзанди тенгри раҳматиға борганда алар азо сўрар дастур била «Боғи Сафед»ға келиб эрдилар. Фақир ул азиз фарзанд марсияси била ул азиз ота дуоси бобида бу байтни айтиб эрдимким:

 

Гар шамъ мурд, меҳри фалакро мадор бод,

Гар қатра рехт, оби бақоро қарор бод[17].

 

 Ул Ҳазрат хизматларида астағина ўқудум. Султонзода мажлисларида алар давот ва қалам ва қоғоз тиладилар, дағи бу байтни битидиларким:

 

Фарзанд меваест зи шохи дарахти умр,

Гар з-он ки мева рехт, шажар пойдор бод[18].

 

 Ва султонзода ниёзмандлиғлар қилиб, бу байтнинг мусаввадасин олиб, азим таъзимлар қилиб узоттилар.

 

* * *

 

 Алар Макка сафаридин[19] қайтиб шаҳарға келганда, подшоҳ рўзгор ҳаводиси иқтизосидин Балх юрушиға бориб эрдилар. Чун ҳумоюн роётким, Балхдин қайтиб, тахтға озим бўлдилар, истиқбол расми била Мурғоб вилоятиғача келиб эрдилар. Подшоҳ била мулоқотдин сўнгра бандахонаға ташриф келтуруб, кеча анда бўлдилар. Кеча алар истироҳат қилур учун бир янги такаллуфлиқ оқ уй бор эрди, ани тиктурулди, то ул Ҳазрат анда осойишға машғул бўлдилар.

 Иттифоқо ул кеча бир ғариб тунд ел эстиким, ўрдунинг кўпроқ оқ уй чодирларин йиқиб, ажаб ошуб эл орасиға солди. Алар учун тиккан оқ уйни дағи йиқиб, ушотибдур.

 

Алар хизматидағи асҳоб дегандурларким:

 — Ҳайф бу уйдинки, яхши уй эрди, ажаб пора-пора бўлди. Муни тиккан фаррошлар, оё, не дегайлар?

Алар дебтурларким:

 — Не дегайлар, айтғайларким, кошки бу шум

қадамлиқ муллолар бизнинг уйга келмасалар эрди.

 

* * *

 

 Ҳам ушбу тарихда эрдиким, фақир сипоҳлиқдин мутанаффир бўлуб, маносибни тарк қилиб, мулозиматни ўксутуб эрдим. Алар танбеҳ ва насиҳат юзидин сўрдиларким:

 — Бу навъ амре масмуъ бўлди, бу жиҳат на эрди эркин?

Фақир дедимким: .

 — Инсон жинси суҳбат ва ихтилотидин малул бўлуб эрдим, бу ишга ул боис бўлди.

Алар дедиларким:

 — Инсон кимни хаёл қилиб эрдинг, бизга дағи кўргуз?

 Қўрқуб эрдимким, манъ қилғайлар. Бу жавобдин билдимким, муборак хотирлариға бу иш хейли нохуш келмаган эрмиш. Хотирим жамъ бўлди.

 Алар Мавлоно Соғарий[20] била кўп мутояба қилурлар эрди. Бир кун алар хизматида Мавлоно Соғарий ҳозир эрди. Алар анинг шеърин таъриф қилур рангда анинг била мутояба қилур эрдилар. Ва Мавлоно Соғарий ўз шеърин бағоят эҳтимом юзидин карру фар била ўқуғувчи эрди. Андоқки, бир оз нима бевуқуфроқ киши қошида ўқуса эрди, кўп яхшилиқға ўткарур эрди. Фақир ўқумоғин ҳам таъриф қилдимким, бовужуди хўб айтмоқ хўб ҳам ўқур. Алар табассум била айттиларким: «Бизга мундоқ бозий берур». Алар бу қитъани айтиб эрдиларким,

 

Қитъа:

 

Соғарий мегуфт: дуздони маоний бурдаанд —

Ҳар кужо дар шеъри ман як маънии хуш дидаанд.

Дидам аксар шеърҳояшро яке маъний надошт,

Рост гуфтаст ий ки маънийҳошро дуздидаанд[21].

 

 Ул вақтким, фақир «Хамса»ға татаббуъ қилдим, бир достонда Ҳазрати Шайх Низомий ва Амир Хусрав Деҳлавий ва ул Ҳазрат маддоҳлиқларидаким, ўзумни ихлос ва ниёзмандлик юзидин аларға тобеъ ва пайрав тутуб, сухангузорлиқ воқеъ бўлуб эрдиким:

 

Каҳфи фано ичра алар бўлса гум,

Мен ҳам ўлай робиуҳум калбуҳум[22].

 

 Ул учурда Мавлоно Соғарий доғи бу маснавийға бир неча байт татаббуъ қилиб эрди ва фақрни мухотаб қилиб, бир мақсуд орасида бу навъ бир байт айтиб эрдиким:

 

Мирки гуфт : «робиуҳум калбуҳум»

Ёфта файзи сухан аз қалбуҳум[23].

 

Фақирға ўқуғонда бу байтғаким етти — фақир мутояба юзидин айттимким:

 — «Аз калбуҳум» таркибида «аз»— «мин» маъноси биладур, «мин» ҳуруфи жоррадиндур ва мадхулин мажрур қилур ва бу таркибда ўз амалин қилса, қофия ғалат бўлур?[24].

 

Мавлоно Соғарий мундоқ жавоб бердиким:

 — Бок йўқтур, Ҳазрати Махдум ҳам бу эътирозни қилдилар.

 Бу сўз тақриридин фақирға неча ғараздур. Бири: Мавлононинг бир байтда бурунқи мисраида номавзунлуғи ва иккинчида: айтғониким, бир маснавий байтида мундоқ фоҳиш ғалатлар қилса, андоқ улуғ ерларға не навъ илик урғай, яна бири: фақирнинг эътирозиға жавоб берганининг ғаробати, куллийроғи ва мутоябаомиз эътирозда ул Ҳазрат била фақир орасида таворуд воқеъ бўлғони.

 

* * *

 

 Бир кун Подшоҳ ҳазратлари бандахонада эрдилар: «Тортиладурғон атъимадин, айттилар, ул Ҳазратға доғи нишона бермак муносибдур».

 Қарор анга туттиким, Хожа Деҳдор[25] элтгай. Элтган нималар орасида ҳамоноким бир эътидолдин ташқари семиз қўй учаси дағи бор эрмиш. Хожа Деҳдор андинким, фарти иштиҳодур, ул уча таърифида муболаға андоқ қилмиш бўлғайким, аларға андин Хожанинг рағбати, балки ортуғроқ тамаи маълум бўлмиш бўлғай. Демиш бўлғайларким: «Ўлтур ва машғул бўл». Хожа андоқ пешакорлар ул таомни емоқда кўргизмиш бўлғайким, аларға бу рубоийни айтурға боис бўлмиш бўлғай.

 

Рубоий:

 

Эй Хожа, маро зи лутфи парварди,

З-овардани пушти дунба фарбеҳ карди,

Биншасти-ю дунбаро ба рағбат хўрди,

Бурди ба шикам он чи ба пушт оварди[26].

 

 Яна бир қатла Хожа Деҳдордин мутанаввиъ атьималар била алар хизматиға йиборилиб эрди. Анда доғи бир қўй-қўзи учаси бор эрди. Анга ўхшарки, Хожа ўзига ул ҳадоёни иснод қилиб, мубоҳотгуна қилмиш бўлғай —алар бу бобда бу қитъани айтиб эрдиларким:

 

Хожа овард баҳри суфраи мо

Пушти он як-ду гўсфанд ки кушт,

Лекин аз дасти нахвати жудаш

Нашуд олудаам бад-он ангушт,

Ҳаст аз он бо худаш тасаввури он,

Ки ба Ҳотам ҳамерасад ба ду пушт[27].

 

 Фақир кўпроқ авқот ниёзмандлиқ юзидин нақд ё жинсдан туҳфа ва табаррук алар хизматиға йиборса, Хожа Деҳдордин йиборилур эрди. Анга ўхшарки, баъзи вужуҳни санамоқда бобил-хилофгуна воқеъ бўлғондур. Алар бу қитъани айтиб эрдиларким:

 

Хожа Деҳдор аз атийяи Мир

Ҳар чи орад зи дирҳаму динор,

Музди по баргирифта, мегуяд

 

Ношумурда ки понсад асту ҳазор.

Ҳеч дар хотираш намегардад

Фикри шармандагии рўзи шумор[28].

 

Яна бир қатла ушбу навъ моддада ҳам бу қитъани айтиб эрдилар:

 

Ба Деҳдор гуфтам ки бардор бахш,

Аз он суфра ки зи вай сар афроштам,

Зи инсоф дам зад, к-азон бахши худ:

Ҳамон бас ки дар роҳ бардоштам[29].

 

* * *

 

 Бир қатла фақир аларнинг қадимий девонин Мавлоно Абдуссамадғаким, замоннинг хушнависларидиндур ва хуш табъ ҳам бор, буюруб эрдим ва улча мақдур такаллуфдур қилилиб эрди. Девон тугангандин сўнгра алар хизматиға элтиб, муқобала истидъоси қи-лилди. Алар айттилар: «Бир-икки кун мунда турдик. Биз миқдоре мулоҳаза қилали. Котибин хуштабъ киши дерлар. Шоядки, эҳтиёт қилиб эркинким, муқобала қилурға эҳтиёж бўлмағай».

 Тонгласи фақир алар хизматиға еттим, айттиларким: «Бу китобни ғариб навъ битибдур, анга ўхшарким, илтизом қилмиш бўлғайким, ғалатсиз мисраъ битмагай, баъзи ерда бирор-иккирор, балки ортуқ абъёт ҳам тарк қилибтур, ўзи-ўқ мунда бўлса, чун хушнавис кишидур, кўп эҳтиёт жиҳатидин шояд хейли рўзгори зоеъ бўлғай».

 Гуфту шунид кўп ўтти, охир фақир дедимким: «Агар сизнинг муборак қаламингиз била ислоҳ топса мужиби мубоҳот ва зебу зийнат бўлур». Оқибат қарор анга туттиким, ўз муборак қаламлари била ислоҳ қилғайлар. Ҳад ва ниҳоятда ортуқ ғалатлар эрдиким, ҳам ҳак ва ҳам ислоҳ қилдилар, то итмомға етти, девоннинг охирида бу қитъани битиб эрдиларким:

 

Хушнависе чу орази хубон,

Суханамро ба хатти хуб орост.

Лек ҳар жо дар ў зи саҳви қалам

Гоҳ чизе фузуду гоҳе кост.

Кардам ислоҳи он бо хати хеш,

Гарчи н-омад чунончи дил мехост.

Ҳар чи у карда буд бо суханам

Ба хати у қусур кардам рост[30].

 

 Султон Яъқуб[31] фақирдин китоб тилаганда андин нафисроқ китобим йўқ эрдиким, ҳар мисраида ул ҳазратнинг муборак қалами кириб эрди ва аларнинг— ўқ қудсий осор анфоси эрди — йибордим ва бу битилган кайфиятни шарҳ била битидим. Ўқуб, хушвақтлиғлар қилиб, қитъани ёд тутуб, мактубда миннатдорлик изҳор қилиб эрдилар.

 

* * *

 

 Бир сабоҳ ул Ҳазрат бандахонаға ташриф келтуруб эрдилар. Ул уйда бир-икки жуфт товус бор эрди. Сўз асносида андоқки, товуғ не дастур била катакдин чиқормоқ маъҳуддур, товусларни асрағучи ҳам уйларидин суруб чиқорди, ҳамул замон жилва қила бошлаб, қуйруғларин чатр қила бошладилар. Алар сунъ наққошининг нақшбандлиғи ғаробатида мутаажжиб бўлуб, товус бобида ҳар навъ сўз ўтар эрди, то сўз анга етиштиким, баъзи эл қошида бу сўз борким, товус жуфт бўлмай байза қўяр, баъзи қошида будурким, мастлиқ вақтида эркагининг кўзидин бир қатра сув модасининг кўзига томиб, ул туҳум модаси бўлур. Алар фақир сори боқиб, айттиларким: «Бу сўз йироқ эрмаским, эътибори бўлғай, невчунким, — машҳурдурким, Мир Хусрав баъзи расоилида бу маънини изҳор қилмиш бўлғай, ул Ҳиндустонда бўлғон кишидур, то анга таҳқиқ бўлмағай, битимамиш бўлғай».

 Фақир агарчи бу сўзнинг маҳзн кизб эканин билур эрдим, аммо алар юзида Амир Хусрав сўзин на тасдиқ қилдим, на такзиб ва ҳеч жавоб бермадим. Алар жавоб бермаганнинг сабабин сўрдилар. Заруратдин фақир айттимким: «Шояд Ҳиндустонда товусға бу ҳол воқеъ эркин». Алар мутаажжиб бўлдилар: на Мир Хусрав сўзи исботида муболаға қилдилар, на фақирнинг сўзининг нафйида. Невчунки, ҳеч жониб аларға яқин эрмас эрди. Аммо фақирға ажаб ҳол воқе бўлдиким, Мир Хусравдек кишининг сўзиким, алардек бузургвор айтқайлар ва мен тасдиқ қилмағаймен. Бу фикрга туштумким, ўз муддаом исботини не навъ қилғайменким, бу ҳолатда маст нар товус югурди, дағи модасин босиб жуфт бўлди. Алар кулуб дедиларким: «Мундоқ иттифоқий иш-оз воқеъ бўлмиш бўлғай, шубҳа рафъ бўлуб, муддао исботи зоҳир бўлди».

 

* * *

 

 Аларнинг Сафиуддин Муҳаммад отлиғ фарзандлари тенгри раҳматиға борди. Азо сўрар ойинин бажо келтурурга отланиб, алар хизматиға борадурғонда ёри азизим Шайхим Суҳайлий йўлда йўлуқти, қаён борадурғоним билгач, ҳамроҳ бўлди. Андин сўнгра Мавлоно Сониий йўлуқти, ул доғи қўшулди. Алар хизматиға борғоч, акобиру ашрофдин жамъи касир хизматида эрдилар. Мажлисда ўлтурғоч, фақирларнинг рутбаси шавкатидин ва мажлис савлатидин ҳаср бўлуб ҳеч навъ сўзким, далолат азо сўрмоқға қилгай — айта олмадим. Ҳамроҳларим ҳуд ўзларин менга тобеъ тутуб эрдилар. Бир ламҳа ўтгандин сўнгра худ сўз айтурнинг вақти ўтти. Бу фақир бағоят хижолатзада бўлуб, таърихға муносиб алфоз хаёлиға туштум. Иттифоқи ҳасанадин «бақои ҳаёти шумо бодо»[32] алфозин аввал қат-лаким, ҳисоб қилдим, рост келди. Эҳтиёт учун яна бир қатла ҳисоб қилилди. Шубҳа рафъ бўлғондин сўнгра давоту қалам тилаб, бу алфозни битиб, рақамин устита сабт қилиб, аларға эътироз тута бердим. Алар таҳсинлар қилиб дедиларким: «Бу таърихни биз назм силкига тортали».

 

Бу навъ қилдиларким:

Гули бўстони латофат Сафи

Чу шуд сўи жаннат зи боғи фано,

Азизе паи пурси таъриҳ гуфт,

Қи «бодо бақон ҳаёти шумо»[33].

 

* * *

 

 Бир кун фақир алар хизматида эрдим ва яна киши йўқ эрди. Анварий[34] қасойиди бобида сўз ўтадур эрди. Алар бу навъ таъриф қиладур эрдиким: «Биз анинг ашъорин, батахсис қасойидин оз кўруб эрдик, бу яқинда бир-икки девони бизнинг илигимизга тушубтур, гоҳи анга машғул бўладурбиз, баъзи ерда айтса бўлғайким, башар каломидин ўтуб, эъжоз ҳаддиға етмиш бўлғай, ғариб таркиблар ва ажиб адолар назарға келадур».

 Чун фақир асҳоб орасида муттаҳам мунга борменким, Анварийға муътақиддурур ва анинг шеърин кўп ўқур. Филвоқеъ мундоқдур. Бағоят хушвақт бўлуб айттим: «Илтимосим борким, ул қасидасинким будур:

 

Гар дилу даст бахту кон бошад,

Дилу дасти худоягон бошад[35]

 

бир қатла ўқуб мулоҳаза қилилса».

 Алар мутабассим бўлуб айттиларким: «Ажаб сўз айттинг, биз бу уч-тўрт кунда бу қасидасин ўқуб, хушҳол бўлуб, ғоят хуш келгандин жавоб ҳам айтибмиз, — деб мусаввадани бир худранг варақда чиқариб, фақирнинг илгига бердиларким: «Ўқуб кўр». Матлаи бу эрдиким:

 

Ҳар киро дар даҳон забон бошад,

Дар санон шаҳи жаҳон бошад[36].

 

 Биз фақирлар не истиҳқоқ била таъриф қила олғайбиз. Мунча густоҳлиқ қилилдиким, ул қасидани сиҳр хаёл қилур эрдук, бу шеър ани паст қилғондек кўрунадур, ҳамоноки мўъжиза деса бўлғай.

 

* * *

 

 «Нафаҳот ул-унс» мутолаасида бир кун бу маҳалға етиб эрдиким, Шайх Абулҳасан Дуррож[37] (қуддиса сирриҳу) йироқ йўл қатъ қилиб, Имом Юсуф бин Абулҳусайн Розий[38] (Қуддисиллоҳи сирриҳу лазиз)[39] зиёратиға Райға борди. Ва имом Мулло Мутаннабиҳдин эрди. Шайх муддате ул диёрда имомни тилаб, ҳар кишидин сўроғ қилса эрди, айтур эрдиларким, ул кофирни истарсан, ул зиндиқни истарсен. То бир кун ани бир бузуқда топтиким, Қуръон ўқуйдур эрди. Онча турдиким, ул Қуръон ўқумоқдин фориғ бўлди. Шайх юруб салом қилди. Имом жавоб бериб айттиким: «Хуш келдинг, Абулҳусайн, бир байт ўқи!» Шайх бир байт ўқуғач Имомға вақт хуш бўлуб, важд[40] юзланиб, самоъ[41] тузди. Бу самоъда айтур эрдиким: «Сен бу муддатдаким, мени севар эрдинг ул кофирни, ул зиндиқни севарсен деб чин айтурлар эрдиким, муддатеким, Қуръон тиловат қилур эрдим, менга важду ҳол юзланмади. Ҳоло сен бир байт ўқуғон учун мунча важд даст берубдур. Бу сўзни Муқарраби ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий (Қуддисиллоҳи сирриҳу) дебтурларким: «Оё, Юсуф бин Ал-Ҳусанға Абулҳасаннинг муддате кириб, они сўрғани, ул сўзни элдин эшитгани ҳамул важд ҳолатида макшуф бўлди. Ё ул муддатдаким, ул сўрар эрди, бу воқиф эрди. Агар ҳамул замон макшуф бўлғон бўлса, мунинг мартабаси бийикроқдур. Ва ҳол улки, зоҳир аҳли қошида шон будурким, бирининг мартабаси бийикроқ бўлғай». Дойим бу сўз фақирнинг хотириға уйрулур эрди ва ўз хаёл ва фикрим била бу шубҳа рафъ бўлмас эрди, то бир кун ҳазрати иршодпаноҳ ва валояти дастгоҳ ҳаллоли мушкилоти мажоний Мавлоно Муҳаммад Тобадгоний[42] (қуддиса сирриҳу) хизматларида арз қилиб, бу шубҳам рафъини истидъо қилдйм. Алар айттиларким: «Бу тойифатнинг камолиға ҳазрат ҳақ субҳона таолонинг мутолаа жамолида бир шуҳуду истиғроқ дойимий бўлурким, андин ўзга нима сори илтифот қилмас, ҳар қачон вожиб зоти мушоҳадаси имкон оламиға тазалзул ва илтифот воқеъ бўлмаса, бу жонибға шуур воқиф бўла олмағай. Бас ҳамул замонким, ул таважжуҳдин бу сори тазолзул қилди, агар анинг мазкур бўлғон ҳолатиға матлаъ бўлди. Эрса ҳар ойина мунинг мартабаси андин кам, мунинг аҳволиға матлаъ бўлғон бўлғай бийикроқ бўлғай. Невчунким, дойим анинг аҳволиға матлаъ бўлғондин таважжуҳ шуҳуд асли нуқсони лозим келур. Ҳар қачон ул ҳолғаким, ҳаёт ва зиндагонлиғдин мақсуд улдурким, футур юзланса муқаррардурким, бу рутбадин ул мартаба бийикроқ бўлғай. Бу фақирға Ҳазрат Мавлононинг бу фарахафзо ва руҳосо такаллумидин ниҳоятсиз хушҳоллиқ даст бериб, хаёлға келдиким, бу масъалани Ҳазрати Махдумдин илқо қилғай. Ҳамул замон андин чиқиб, ул ҳазрат мулозаматиға мушарраф бўлуб, ўтган дастур била сўзни арз қилиб, ул Ҳазратдин ҳам истидъои жавоб қилилди. Алар дағи биайниҳ Ҳазрати Мавлонаи мазкур адо қилғондек фойда буюрдилар. Фақирға аввалғи нишот ва фарах бирга ўн, балки юз бўлди.

 Хуше ул замонким, замон мундоғ бузургворлар шариф вужудлари била ороста ва даврон мундоқ рафеъ миқдорлар хилқатлари билан пийроста эрди. Ҳайф ва юз минг дариғким, ул қуёшлар уёқиб, бир неча тийра рўзгор хуффошлар пару бол очиб, назарбозлиқ ва баланд парвозлиқ ҳавосида жилва қилурлар.

 Ва ул тенгизлар суғолиб, бир неча кудуратосор хайдек мулавваслиққа фошлар нахват елидин зулолосор тахаррук ва баҳркирдор тамаввуж нуқуши кўргузурлар (наузу биллаҳ мин шурури нафсино ва мин сиёсати аъмолино)[43].



[1] а.: Оллоҳга яқин ҳазрат.

[2] Абдуллоҳ Ансорий – Абу Исмоил Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ансорий Ҳиротий – суфийлик тариқатининг йирик арбоб ва назариётчиларидан бири, «Илоҳийнома»нинг муаллифи.

[3] Шеърнинг мазмуни:

Бошим ҳудди гуллаган дарахтдек оқарди,

Бу гуллашдан келган ҳосил – менинг ғамим мевасидир.

[4] Мазмуни: мен аввал ўтган сўз усталаринннг ҳеч бири ижодидан бундай қасида ўқимаганман.

[5] Мазмуни: кейинги [ижодкор]ларда биз ҳам шундай қасида эшитмадик.

[6] Мир Шайхим – Амтр Шайхим Сухайлий – ҳиротлик машҳур шоирлардан, Навоийнинг яқин дўсти. У ҳаҳда «Мажолис ун-нафоис»да маълумот берилади.

[7] Мутаҳҳари Удий – Навоий замондошларидан. Уд номли чолғу асбобида куй ва унинг жўрлигида қўшиқларни моҳирона ижро этган санъаткор.

[8] Зуҳра – сайёра номи. Хонанда ва созандаларнинг, умуман мусиқага оид санъатлар ҳомийси саналган.

[9] Хожа Ҳасан Деҳлавий – Ҳиндистонда яшаб ижод қилган машҳур форсий ғазалнавис шоир. 1327 й. Деҳлида вафот этган. Амир Ҳасан Санжарий деб ҳам юритилади.

[10] Мисраънинг мазмуни:

Қандай яхшики, кўнгул ич-ичидан туриб-туриб сенга интилади.

[11] Байтнинг мазмунн:

Ёмғир қатралари каби-кўз ёшларимнинг ҳаммаси дурр бўлди, Ҳақиқатан сенинг Сухайл [юлдузидек] чиқиб келишинг шундай таъсир қилади.

[12] яъни, қон бўлди.

[13] Мисраънинг мазмуни:

Сўз – дурр [инжу], шоҳ қулоғига тааллуқи бор.

[14] Гозургоҳ – Ҳиротда тоғ этагидаги хуш манзара майдон.

[15] Хиёбон – Ҳиротнинг марказий кўчаси. Арабча ёзувдаги «қад» сўзининг ҳарфлари миқдори абжад ҳисобида 104 бўлади.

[16] Музаффар Ҳусайн мирзо – Ҳусайн Бойқаро ўғилларидан бири,

[17] Байтнинг мазмуни:

Шамъ ўчса ҳам осмон қуёши айланиб турсин,

Қатра тўкилса ҳам боқийлик суви барқарор бўлсин.

[18] Байтнинг мазмуни:

Фарзанд умр дарахти шохидаги бир мевадир,

Агар ундан мева тўкилса, дарахт доимо бўлсин.

[19] Жомий Макка сафарига 1472 й. да чиққан эди.

[20] Соғарий – Ҳирот шоирларидан бири. «Мажолис ун-нафоис»да қайд қилинишича, у Жомий билан ҳажга бирга бормоқчи бўлгану арзимаган баҳона билан қолиб кетган эди.

[21]  Қитъанинг мазмуни:

Соғарий дейдики, маъно ўғрилари қаерда менинг шеъримдан бир яхши маъно кўрсалар олиб кетадилар.

Аксар шеърларида бирор маъно йўқлигини кўрдим. «Уларнинг маъносини ўғирлаб кетганлар», деб рост айтган экан.

[22]  Байтнинг мазмуни:

Фонийлик ғорида улар йўқолгудек бўлсалар,

Мен ҳам тўртинчилари – итлари бўлайин.

[23] Байтнинг мазмуни:

Мир (яъни Навоий) «тўртинчилари – итлариман», деди

Уларнинг қалбларидан сўз файзини топиб олди.

[24] Бу ерда Навоий «аз қалбуҳум» арабча ибора бўлгани учун форсча чиқиш келишиги «аз»ни ҳам арабча «мин» билан алмаштириш керак дейди ва грамматик таҳлил қилиб, у ҳолда «аз қалбихим» бўлиб қолиб, қофия бузилади деб эътироз қилади.

[25] Хожа Деҳдор – Исми Ғиёсиддин Муҳаммад. Навоий ва Жомийнинг яқин мусоҳибларидан, шоир.

[26] Рубоийнинг мазмуни:

Эй хожа, бизни лутфингга сазовар қилдинг,

Орқа думба келтириб, бизни севинтирдинг.

Ўтириб олиб, иштаҳа билан думбани единг,

Орқангда келтирган нарсангни қорнингда олиб кетдинг.

[27]  Қитъанинг мазмуни:

Хожа бизнинг дастурхонимиз учун,

Бир-икки сўйилган қўйнинг думбасини келтирди,

Лекин унииг улкан саховатли қўлидан,

Бармоғим ҳам булғанмади.

Унинг ўзи ҳақида тасаввури шундайки,

Икки пушти билан насабда Хотамга етишади.

[28] Қитъанинг мазмуни:

Хожа Деҳдор Мир ҳадяларидан

Дирҳам ва динор [каби] нимаики келтирса,

Оёқ ҳақи олар эди.

Санамай «беш юз минг» дерди,

Ҳисоб кунида шарманда бўлиш фикрини эса

Мутлақо ёдига келтирмасди.

[29] Қитъанинг мазмуни:

Деҳдорга айтдимки, менга ҳадя [қилинган нарсалардан]

Бошингдан сочиқ қилдим.

Инсоф юзасидан оғиз очиб,

Йўлда олганим етар (деди).

[30] Қитъанинг мазмуни:

Бир хати чиройли (котиб) гўзаллар юзидек қилиб,

Сўзларимни безаб чиқди.

Лекин у ҳар жойда қалами хатоси билан,

Гоҳ бир нарса орттирди, гоҳо эса, тушириб қолдирди.

Мен ўз хатим билан уни тузатиб чиқдим.

Гарчи ноқулай эса-да, кўнгил тилагандек бўлди.

У менинг сўзларимни не чоғлик бузган бўлса,

Мен унинг хатига шундай қусур етказдим.

[31] Султон Яъқуб – оққуюнли туркманлар султони. 1491 й.да вафот этган.

[32] Араб ёзувидаги «бақои ҳаёти шумо бодо!» (яъни, Сизнинг ҳаётингиз боқий бўлсин!) жумласидаги ҳарфлардан абжад ҳисобида 880/1475 й. чиқади.

[33] Шеърнинг мазмуни:

Латофат бўстонининг гули (бўлмиш) Сафи,

Фонийлик боғидан жаннат томон кетганда,

Бир азиз одам кўнгил сўраб,

«Бодо бақои ҳаёти шумо» деб таърих туширган эди.

[34] Анварий – Авҳадуддин Анварий – Султон Санжар (ваф. 1156 й.)нинг сарой шоири. Унинг қасидалари шакл ва услуб жиҳатидан ниҳоятда мураккаб ва дабдабали саналади.

[35] Байтнинг мазмуни:

Агар кўнгил билан қўл дарё ва кон бўлса,

Шоҳларнинг дили ва қўли бўлади.

[36] Матлаънинг мазмуни:

Ҳар кимнинг оғзида тили бўлса,

Жаҳон шоҳининг мадҳида бўлсин.

[37] Шайх Абдулҳасан Дуррож – Бағдодлик машҳур шайхлардан. 320/932 ҳ. да вафот этган.

[38] Имом Юсуф бин Абдулҳусайн Розий – Куняти Абу Яъқуб «Маломатия» тариқатига мансуб. Бу шайхлар ҳақида На-воийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида маълумот бор. 304/916 – 917 й.да вафот этган.

[39] а.: оллоҳ сиррини муқаддас ва азиз сақласин!

[40] важд – суфийликда ишқ ва иштиёқ ғалабаси натижасида ўзидан кетиш.

[41] самоъ – суфийларнинг зикр тушиши (кўпинча мусиқа билан, қўшиқ билан).

[42] Муҳаммад Тобадгоний – исми Шамсуддин. Машҳур шайхлардан. Навоий «Мажолис ун-нафоис»ида у ҳақда маълумот беради. Хонақоҳи ва қалин муридлари бўлган. Ҳиротда 891/ 1486 й.да вафот этган. Қабри Хиёбондадир. Унинг асарларн: «Асмоуллоҳ» шарҳи, «Манозил ус-сойирин» ва «Қасидаи Бурда»га мухаммас, «Тазкират ул-ҳабиб», «Васоё» таржимаси, Зикр бобида «Арбаъин» ва фақру сулук бобида яна бир «Арбаъин» таржимаси. Навоий «Насойим ул-муҳаббат»да Муҳаммад Тобадгонийни зикр этади. 87 ёшда вафот этгани, вафоти таърихи «Қутби замон бирафт» иборасида берилганини қайд қилади. Абжад бўйича 891/1486 й. чиқади.

[43]  а.: Оллоҳни нафсимиз ёвузлигидан ва ишларимиз ғирромлигидан сақлашга чақирамиз.


Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 10:25:08

ИККИНЧИ МАҚОЛАТ

  Ул ҳазрат била бу фақир орасида ўтган руқъалар бобидаким, ул руқъалар ҳоло аларнинг куллиётида мазкурдур ва муншаотлар орасида мастурким, бу фақир жавоб битибмен ё акси.

 Бу руқъани бу фақир Марвдин арзадошт қилиб эрдимким, ихтисор жиҳатидин анда битилган рубоий била ихтисор қилилур.

 

Р у б о и й:

 

То дур фитода сарам аз хоки дарат,

Ҳар рўз диҳам ба номае дарди сарат,

Бехуд гардам чу нома ояд зи барат

Ман бехабар аз нома, чи донам хабарат[1].

 

Алар бу руқъани битиб эрдиларким:

 

 З-он дам ки фитод иттифоқи сафарат,

 То бу ки кунам гаҳе ба хотир гузарат,

 Гар мурғ парад ба сўи ту ё бод вазад,

 Хоҳам ки диҳам ба номае дарди сарат[2].

 

 Чун қалам бардоштам ва андеша гумоштам, жуз эътизори руқъаҳои мутатобеъ ки дар чанд рўз воқеъ шуда, маъние дар дил нагашт васурате ба хотир нагузашт. Агар чи ин низ холи аз дағдағаи тасдеи нест ва авқоти шарифро бешоибаи тазъеи не.

 

Гар бинолам пеши ту он нола дарди сар бувад,

В-ар бихоҳам узр, он дарди сари дигар бувад[3].

 

Неча кундин сўнгра ҳам Марвда бу руқъа алар Ҳазратидин келдиким:

 

Таҳийёте ки чун аз дил барояд

Ҳама руҳониёнро жон физояд

Шамими он дар ин фируза манзар

Димоғи қудсиён дорад муаттар[4].

 

     Руқъанинг охирида бу икки байт эрдиким:

 

Жуз ин коре мабодат гоҳу бегоҳ,

Ки дар зилли залили, давлати шоҳ,

Хати ҳаззи худаз дил бартароши,

Барон ҳақ паноҳи халқ боши[5].

 

Фақирнинг жавобида ва аларнинг руқъаси таърифида бу руқъани арз қилиб эрдимким, маснавий:

 

Саломе, к-аш чу мурғи жон сарояд

Чу Руҳуллаҳ[6] равонбахши намояд,

Ҳама алфозаш аз айни мувосо

Чу нутқи Аҳмади[7] мурсал дилосо[8].

 

Сўнгғи икки байт жавобида бу икки байт битилиб эрдиким:

 

Умедам он ки аз иршоди Махдум,

Ба рўи нома гардад ҳар чи марқум.

Зи амраш чун қалам сар барнатобам,

Ба тавфиқи вуқуаш баҳра ёбам[9].

 

 Подшоҳ Марв қишлоғида эрканда Устод Ҳасан Нойининг фавтининг хабари Ироқдин келди, Фақир Ҳазрати Мавлавий маснавийсининг аввалғи байти муносабат жиҳатидин тазмин[10] қилиб эрдим.. Бу навъким,

 

т а з м и н:

 

Шарҳи ҳажри шоҳи устодон Ҳасан,

«Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад».

Банд-банди у жудо гашта зи ҳам,.

«Аз жудоиҳо шикоят мекунад»[11].

 

битиб, шаҳрда ҳазрати Махдум хизматлариға йиборилиб эрди. Алар келур кишидин ҳам бу байтни, тазмин қилиб, бу руқъани йибориб эрдиларким,

 

т а з м и н:

 

Шуд наи хома диламро таржумон,

«Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад».

Бо забони тезу чашми ашкрез

«Аз жудоиҳо шикоят мекунад»[12].

 

 Ҳикояти тамодин айёми фироқ ва шикояти таволии лаёлии иштиёқ беш аз он аст ки ба мадаргории давоти даҳонбаста ва ба дастёрии хомаи забоншикаста дар тули ин нома арзи он мақдур бошад ва дар таййи ин саҳифа нашри он маншур, ложарам садди он боб карда илтимос меравад ки:

 

Дар он соат, ки беташвиши ағъёр

Дар он фарҳунда мажлис бошадат ёр,

Заминбўйи ба таъзиме ки дони

Заминбўси дуогўён расони.

 

Давлате аз интиҳо масун ва саодате аз инқитоъ маъмун бод[13].

 

* * *

 

Ҳамул юрушда фақир бу рукъани битиб йибориб эрдимким:

 

Наи килкат шакари маъниро

Карда чун найшакар аз жавф бурун.

Хати ўро хати мушкинсурат

Дар таҳи хат рухи зебо мазмун,

Балки ҳар донае аз нуқтаи у

Тожи маъниро дурри макнун[14].

 

 «Руқъае ки аз рўи илтифот фиристода буданд, бал гавҳаре ки аз баҳри табъи Уммон симот берун оварда — расид. Бар ҳар тақдир бар тожи торак дўхта шуд ва ҳонаи чашму дил бад он афрўхта гашт. Офтоби иршод бар сари толибони рубъи маскун ва бар сарвақти қобилони жавфи гардун тобанда бод, вассалом»[15].

 

Ул Ҳазрат бу руқъани жавоб битиб, йибориб эрдиларким,

 

қ и т ъ а:

 

Наи килки ту тифли маънийро

Ба наботи ҳусн бипарварда,

Ғурраи субҳро зи турраи шом

Рашки рухсори навхатон карда.

Қисса кўтаҳ, шаби дарози маро

Пора-пора ба рўз оварда[16].

 

 Саҳифаи шарифаи машҳун ва маони ва ибороти латифаи мамлу аз нукот ва хурдадони наздикони дур ва дурони наздик ба ҳузурро мушарраф сохт. Дар сурати ҳар хатте ҳаззе рўй намуд ва аз акси ҳар ҳарфе фарахе партав андохт. Аз шавкатн шиква ғунчаҳои шукру сано дамонид ва аз хори гила гулҳои маҳмидату дуо шукуфонид.

 

Ш е ъ р:

 

Гар лутфи ту бигзарад ба хористонҳо,

Хористонҳо шавад баҳористонҳо.

 

 Ҳикояти гила ва шикоят бинобар он воқеъ шуд, ки эшон аз руқъаи ин фақир тасаввур кардаанд ва дар тахти тақрир ва таҳрир овардаанд ва илло маснавий:

 

Н-ояд аз ту чунон муомилае,

Ки касеро расад аз он гилае,

Нест аз ту ба жуз гила гила чанд

З-он ки лутфи туаш зи беҳ биканд.

 

Ҳаққи субҳона ҳамвора дар назари офати худашон дорад, ва ба офати назари бехудашон нигаҳ дорад. Вассалом[17].

 

* * *

 

 Бир кун ул Ҳазрат хизматида эрдим ва ҳар навъ назмдин сўз ўтар эрди. Сўз асносида Мир Ҳусрав (алайҳар-раҳма)[18]нинг «Даръёи аброр» отлиғ қасидаси мазкур бўлди. Бу фақир гўё анинг таърифида муболаға қилдим ва муҳиқ эрдим. Невчунким, Мир Хусравдек кишидин мундоқ машҳурдурким, демиш бўлғайким: «Агар афлок ҳаводиси ва рўзгор навоибидин менинг борча назмим замона саҳифасидин маҳв бўлса ва бу қасидам қолса менга басдур, невчунким, ҳар киши ани ўқуса билурким, назм мулкида менинг тасарруф ва иқтидорим не мартабада эркандур». Аммо неча доғи мундоқ бўлса, бу фақирдин ул Ҳазрат мажлисларида таърифда ифрот муносиб эрмас эрди. Ул Ҳазрат ҳеч нима демадилар, то мажлис тарқади.

 Ҳамул учурда подшоҳ Марв қишлоғиға озим бўлдилар. Иттифоқо, неча кундин сўнгра азимат бўлди: Фақир ул Ҳазратдин ижозат тилай хизматлариға бордим. Истижозадин сўнгра фотиҳа ўқуб, рухсат бердилар. Дағи қўюнларидин бир жуз чиқориб, фақирға иноят қилдилар. Олиб очтим, эрса «Даръёи аброр» жавоби «Лужжат ул-асрор»[19] эрдики, ҳамул кунларда айтиб эрдилар. Ҳар киши ўқуса билурки, «Даръёи аброр»дин якдастроқ ва рангинроқ. Ниёзмандлиқ қилиб, қулоқ тутуб, отланиб, манзилға таважжуҳ қилдим ва манзил тўққуз работ эрди. От устида қасидани ўқуб, хушҳоллиқ била борурда хаёлға «Туҳфат ул-афкор»[20] қасидасининг матлаи келди. Манзилға тушгандин сўнгра битиб бир бекдин ул Ҳазрат хизматлариға йиборилдиким, агар тугатурга лойиқ бўлса ва ишорат бўлса, машғуллуқ қилайин, йўқ эрса хайр.

 Ул Ҳизрат руқъаларида таърифлар қилиб, муболағалар айтиб эрдиларким, «албатта тугатсун», деб.

 Фақир Марвға боргунча ани ул Ҳазрат отиға тугаттим ва Марвдин ул Ҳазрат хизматлариға битиб йиборилди. «Даръёи аброр» матлаи будурким:

 

Кўси шаҳ холиву бонги ғулғулаш дарди сар аст,

Ҳар ки қонеъ шуд ба хушку тар шаҳи баҳру бар аст[21].

 

«Лужжат ул-асрор» матлаи будурким:

 

Кунгури айвони шаҳ к-аз кохи Канвон бартар аст,

Рахнаҳо дон к-аш ба девори ҳисори дин дар аст[22].

 

«Туҳфат ул-афкор» матлаи будурким:

 

Оташин лаъле ки тожи хусравонро зевар аст,

Ахгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сар аст

 

Буд явми жомеъ шаҳри ражаб таърихи он,

Турфатар к-ин рўзу моҳ итмоми онро мазҳар аст[23].

 

Бу таърихда ғаробат борким, таърихнинг ой ва кунининг зикридин йили ҳисоби «жумал қоидаси» била ҳосил бўлур.

 

* * *

 

 Ул Ҳазрат бу руқъани битиб йибориб эрдиларким: «Баъд аз адои вазоифи дуо мақрун ба ижобати самиаллоҳу лиман дуо марфуъ он ки ба тозаги қосиде расид ва қасидаи тозав расонид.

 

Ш е ъ р:

 

Чу ҳарфе чанд хондам з-он қасида

Дили хосонаш андар қайд дидам.

Дар он асно чу шуд чашми басират

Кушода жумла дилҳо сайд дидам.

 

 Ҳарчанд аз матлаъ то мақтаъ дар ҳар байт ва мисраъ хотир ба суръати нуқуди мубоҳи ба ҳар ҳарфе фуру шуд, чун сиёҳи ҳеч нуқсоне чуз он ки дафъи айнул-камолро дар ҳусни калом ва лутфи мақол кўшида буданд ва аз ҳеч чизе сохтаи ин ноқисро либоси авсофи камол пўшида ба назари андеша дарнаёмад, оре.

 

Н а з м:

 

Машшота чу чеҳраи бутун орояд,

Аз нил хате кашад паи дафъи газанд.

 

 Аз фаҳвои он чунон маълум шуд ки хизмати эшонро иродати иқбол бар қиблаи мақсуд ва эъроз аз намудҳои бебуд мутааккад шуда (Алҳамду лиллоҳ алалуммат). Аммо агар чунончи дар тағйири умури суварий ва тарки иштиғоли ғайри зарурий, чуи мулоими мизожи азизон нест, муболаға наравад ва дур наменамояд, ҳеч жо нест, ки мақсуд зоҳир нест ва жамоли зуҳурашро жуз камоли зуҳур сотир не.

 Ҳақи субҳонаҳа ҳамкунонро аз ҳақиқати қурб ба мақсуд огоҳ гардонад ва дасти ҳиммат аз набудҳои бебуд кўтоҳ, вассалом[24].

 Ва руқъа ҳошиясида қасида силаси бир бўрк била сарафроз қилиб, бир рўймол мужиби обрўй қилиб эрдилар. Мундоқ битиб эрдиларким: «Тоқияи фарқи тожи такаллуфро ва пораи карбоси нашфи рутубати дасти аз жаҳон шустаро фиристода шуд»[25].

Чун «Туҳфат ул-афкор» қасидаси шуҳрат тутти, подшоҳ ҳазратлариға етишти Чун Амир Хусрав ва алар, балки ҳар кишиким айтибтур — салтанат тариқининг нафйи воқеъ бўлубтур, фақир чун азизларға татаббуъ қилиб эрдим — ҳамул тариқ маръий бўлуб эрди. Подшоҳ чун ўқуб таҳсин қилдилар. Подшоҳнинг камоли вусъати машраб ва ниҳояти ҳусни хулқларидин бу фақир маҳжуб бўлуб, хаёлға келдиким, бу қасида ва яна бир татаббуъ қилиб, дарвишлар маддоҳлиғини қилиб, аммо ҳукумат таврини таъйин қилилмай, подшоҳнинг муборак отиға тугатилгай. Бу матлаъ хотиримға келиб эрдиким,

 

н а з м:

 

Хиркаи пур бахъя к-аҳли фақрро к-он дар бар аст,

Бар фирози олами маъни сипеҳру ахтар аст[26].

 

Чун бурунғи матлаъ айтилғонда алар ҳазратиға йибориб, ниёз юзидин арз қилиб, татаббуъ қилурға истижоза қилиб эрдим ва ишорат бўлғондин сўнгра айтилиб эрди. Бу матлаъни дағи Марвдин битиб, шаҳрга алар хизматиға йиборилди. Мунинг дағи таърифида рангин руқъа бнтиб, истиҳсонлар кўргузуб йибориб эрдилар. Бу икки байт бул руқъадиндурким,

 

б а й т:

 

Зиҳи карда аз шавқи шаҳбози табъат

Ҳумоёни қудсий ҳавои назарви

Зи мардум фиристода як матлаи хуш,

К-аз аҳли сухан мисли ў нест марвй[27].

 

* * *

 

 Фақир ул вақтдаким, мулозаматға машғул эрдим — доим ул Ҳазратға махласим бобида илтимослар қилур эрдим. Алар ҳар навъ сўз била фақирға таскин берур эрдилар.

 Бир кун Мурғоб навоҳисида эрконда мулозимат машаққати ва ашғол касратидин изтирор юзланганда алар хизматиға бир киши йибориб, ул рубоийни руқьада арз қилдимким,

 

р у б о и й:

 

То кай чу сабо ҳар тарафам жилвагари,

Хоҳам суи сарви худ кунам пайсипари,

 

Фаръёдкунону хок бар сар фиганон

Гўям ки халосам кун аз ин дарбадари[28].

 

Алар насиҳат юзидин мавъизаомиз руқъа битиб, бу рубоийни айтиб эрдиларким,

 

р у б о и й :

 

Аз дидаи жон агар ба жонон нигарй,

Аз тафриқаи жаҳон кучо ғусса хўри,

Ин тафриқа ҳаргиз чун нагардад сипари,

Бо тафриқа жам бош, то баҳра бари[29].

 

* * *

 

 Алар Макка сафариға борғонда Бағдоддин бағоят рангин нома битиб эрдилар. Ул нома аввалида бир ғазал битиб эрдилар. Матлаи будурким:

 

Бар канори Дажла дур аз ёру маҳжур аз диёр,

Дорам аз ашки шафақгун дажлаи хун бар канор[30].

 

Борур кишидин ул ғазалға татаббуъ қилиб, нома йибориб эрдим. Матлаи будурким:

 

Шоми ҳижрон к-у мағриб шуд ниҳон хуршедвор

ё рабаш субҳи висол аз жониби машриқ барор[31].

 

Аммо руқъанинг охирида бу рубоийни ҳам битиб эрдим,

 

рубоий:

 

Ин нома, на нома, дофеи дарди ман аст,

Ороми даруни ранжпарварди ман аст,

Таскини дили гарму дами сарди ман аст,

Яъне хабар аз моҳи жаҳонгарди ман аст[32].

 

Алар Маккадин қайтғонда Ҳалабдин бу руқъаға жавоб битиб эрдилар ва бу рубоий анда эрдиким;

 

Ин руқъа, на руқъа, мояи ҳар тараб аст,

Таҳсили нишоту айшро хуш сабаб аст,

З-ин сон ки бувад мухтасару пурмаъни

Гўё зи «Жавоми ул-калим» мунтахаб аст[33].

 

Алар Макка сафаридин келганда подшоҳ Балхда эрдилар ва фақир бир қосидни аларни кўруб, саломатлиғ хабарларин келтурсин деб шаҳрға йибордим. Таҳниятомиз руқъа ҳам битиб эрдим. Анда бу рубоий мастур эрдиким,

 

р у б о и й:

 

Инсоф бидеҳ, эй фалаки минофом,

То з-ин ду кадом хубтар кард хиром,

Хуршеди жаҳонтоби ту аз матлаи субҳ,

Ёмоҳи жаҳонгардн ман аз жониби Шом[34].

 

Алар бу руқъанинг муқобаласида бағоят рангни руқъа битиб йибордиларким,

 

р у б о и й:

 

Бо килки ту гуфт нома, к-эй гоҳи хиром,

Сад туҳфаи хуш ба Рум овард зи Шом.

Гар пои ту дар миён набошад — нарасад

Маҳжуронро аз жониби дўст паём[35].

 

 Ул вақтдаким, шаҳзодаи беҳамто Кичик мирзо[36] тоба сароҳу золли музиллии хатокўш, девонаи синҳ рўи сияҳпўшқа йўлуқмайдур эрди, бидъатлар тариқиға носиҳ ва аҳли суннат ва жамоат қоидасиға росих эрди, тавозуъ ва ниёз наҳажиға хурсанд ва фақру фано аҳлиға мухлис ва ниёзманд эрди, фақирнинг «Туҳфат ул-афкор» қасидамдинким, аларнинг отиға айтилибтур ва юқори мазкур бўлди — ул маҳаллидинким, алардин назари қабул истидъоси қилиб, арзи ниёз изҳори бўлур эрди, бу байтниким:

 

Як назар фармо, ки мустасно шавам з-абнои жинс,

Саг чу шуд манзури Нажмиддин сагонро сарвар аст[37].

 

битиб, ҳамул истидъо била Самарқандға ҳазрати малозу-паноҳ аҳлуллоҳ Хожа Носируддин Убайдуллоҳ[38] (қуддиса сирриҳу) хизматиға йибориб эрди. Эл Кичик мирзодин бу тарийқни мустаҳсан тутуб, ани дуо қилурлар эрди. Ул тоифадин баъзи бу байтни ҳам таъ-риф қилурлар эрдиким, бу мазмунда яхши воқеъ бўлубтур.

 Мирсарбараҳна[39]ким, замон аҳлининг мутааййин хуштабъ ва зарифи эрди, фақирни мухотаб қилиб, бу байтға эътироз қилдиким: «Агарчи сен бу байтда изҳори касри нафс қилибсен ва ўзунгни итга нисбат берибсен, аммо абнойи жинсға дағи ушбу нисбат воқеъ бўлубтур. Шоядки абнойи жинс бу нисбатдин ор қилиб, қабул қилмағайлар. Ташбиҳеким, кишининг ўз касри нафси жиҳатидин бир жамоатға иҳонат етгай — яхши бўлмағай».

 Фақир айттимким: «Ўзумни итга ташбиҳ қилибмен — касри нафс жиҳатидин эмас, балки нафсоният туғёнидин баёни воқеъдур. Абнойи жински дебмен, сизни демаймен, сойир итларни дебменким, кўй-кўчада юрурлар».

 Мири мазкур бу сўзимдин мутаассир бўлиб, кўз ёши била дуо ва таҳсин қилди. Ва Мирнинг бу саволи ва фақирнинг жавоби шуҳрат тутти. Аларнинг дағи муборак самъиға етишганда истеҳсон қилиб дебдурларким: «ул байти худ яхши байтдур, аммо жавоби ҳам ул байтидин яхшироқ воқеъ бўлубтур», — деб, бу фақирни ғойибона фотиҳа била баҳраманд ва аржуманд қилибтурлар. Фақир эшитгач, мужиби нишоту хушҳоллиқ ва боиси инбисоту фориғулболлиқ бўлди.

 

* * *

 

Фақир Астробод йўлида Тахти Сулаймон даҳанасидин алар хизматиға бу рубоийни битиб эрдимким,

 

р у б о и й:

 

Эй бод, дилам бишуд дигар жониби ёр,

Жон ҳам бибару ба пои у соз нисор

В-он гаҳ қадре зи хоки пояш бардор,

Баҳри эвази жони мани дилшуда ор[40].

 

Алар жавобида бу рубоийни битиб эрдиларким, рубоий:

 

Эй бод, чу омади зи сарманзили ёр,

Омад ба дилам з-омаданат сабру қарор.

Н-омад ба қарор аз ин қадар жон зинҳор

Уро бибару ба он ки дони бисупор[41].

 

Чечакту ҳаддида алардин бу руқъа келиб эрдиким:

 

«Саломе карда аз «син» тездандон,

Кушода уқдаҳо аз риштаи жон.

Саломе аз каманди турраи «лом».

Дили соҳибдилон оварда дар дом,

Саломе хуштар аз фирдавси аъло,

«Алиф» дар вай кашида қад чу тўбо.

Ба зери он «алиф» аз чашмаи «мим»

Аён дар пои тўбо айни Тасним.

 

 Туҳфаи суҳбати шариф ва ҳадъяи мажлиси муниф гардонида маъруз он ки чун хизмати мавлавиро шавқи рикоббўси инонгир шуда буд, худро ба фитроки у бастан вожиб намуд, ложарам ин руқъаи масҳуб бар рисолае ки ба таждид ва таҳрир пайваста ба ҳузур фаристода шуд, агар маслаҳат донанд ба арзи ҳумоюн расонанд ва илло — байт:

 

Ҳар чи на мақбули дили поки туст,

Боядаш аз сафҳаи авроқ шуст.

 

Давлати оъжили муфизи ба саодати оъоил барважҳи акмал муяссар бод ва муҳассал, вассалом»[42].

Бу руқъалари келган вақтда аларнинг муборак мизожлариға ориза воқеъ бўлуб, неча кун беҳузур бўлуб, яна сиҳатлари хабари келди. Фақир бу руқъани битиб йибориб эрдиким:

 

«Ниёзе ки аз саждаи аз ҳад афзун

Шуда жабҳааш доғ аз нуқтаи «нун»,

Пас он гоҳ зи «ё» аз паи шавқи дидор,

Зи рўи рақам оҳи дил карда изҳор.

Ва гар аз «алиф» дар вафо буда якто

Чу сарви чаман омади пои бар жо,

Зи «зо» кунад шоми ғамро мунаввар,

Аён сохта моҳи болояш ахтар.

 

 Баъд аз арзи чунин ниёзе, ки марқум гашт ва рафъи ихлосе ки бар забони хома гузашт, маърузи ройи бандагони остони қудсий ошъён он ки чунин истимоъ афтод, ки даҳ-понздаҳ рўз оризае даст дода буда ва моҳл тамоми сипеҳри маъни ру ба заъф ниҳода, мухлисонро аз ин хабар сипеҳросор саргардони ва зарракирдор парешони даст дод.

 Алҳамду лиллоҳ вал-минна, ки баъд аз ду ҳафта ҳамон пайкари улви-хиром рў ба буржи сиҳҳат ва жамол оварда ва майл ба авжи қуввату камол карда, самадоти шукр бажо оварда, фалонро бажиҳати таҳқиқи ин ҳол ва тасдиқи ин мақол фиристода шуд. Мултамас ин, ки ба зуди бозаш гардонанд ва фақиронро аз хушии он хабар ба хушҳолии тамом расонанд ва кайфияти рисолаи аз нукот мамлу ва машҳун ва гузаштани он дар мажлиси ҳумоюн ба зуди маърузи мажлиси оли хоҳад шуд.

 Сояи иршод бар сари бандаву озод муаббад ва мухаллад бод, вассалом»[43].

 

* * *

 

 Подшоҳ Қундуз вилояти азиматиға черик отланғонда аларнинг ва ҳеч кимнинг ул юруш дилхоҳи эмас эрди. Фақирға деб эрдиларким: «улча мумкин бор, бу юрушнинг манъиға саъй қилғайсен ва ул матлуб сурат боғламағай, азимат жазм бўлса, бизга битиб йиборгайсен».

 Улча мумкин ва мақдур эрди — саъй қилилди. Чун ҳақ субҳонаҳу ва таоло тақдири борурға эркондур, Тахти хотун деган ердин азимат мусаммам бўлди. Фақир алар хизматиға бу кайфиятни битиб, руқъа йибордим. Бу рубоий ул руқъанинг аввалида эрдиким,

 

р у б о и й:

 

Гуфтам фалакам ба ҳар тараф ронандаст,

Саргаштаги орандаву гиръёнандаст,

Не, не, донад ҳар он ки у донандаст,

К-у низ аснри дасти гардонандаст[44].

 

Алар руқъаға бу навъ жавоб илтифот қилиб эрдиларким,

 

р у б о и й:

 

Эзид, ки ба ҳарфи мо қаламронандаст,

Бар мову ту асрори қидам хонандаст.

Бо у дили мо бо он паре монандаст,

К-аш бод ба пуш-ту рўй гардонандаст[45].

 

Шибирғон навоҳисида алардин бу руқъа келдиким,

 

р у б о и й:

 

«Хонда ба сарири килки ту дуронро,

Дар дода салои васл маҳжуронро,

Қонуни шифо навишта ранжуронро,

Биншонда ба он оташи маҳруронро.

 

 Чун вуруди руқъаи шариф аз ҳудуди он буқъаи муниф бар мухлисони сидк-антимо ба зуҳур анжомид, ҳар як аз дидаи рамадрасида ва синаи камад кашида аз қалақи ҳиддати марорати фироқу изтироб ва шиддати ҳарорати иштиёқ ба мавтини улфат ва нишимани зўлфат биёромид.

 

Б а й т:

 

Ба роҳат қарин бод он дасту панжа

Ки худро бад-ин макрумат сохт ранжа»[46].

 

Фақир бу руқъа жавобида арзадошт қилиб эрдимким,

 

р у б о и й:

 

«Наздик шуд аз давлати дидори ту дур,

К-аз ҳам гусиланд жону жисми ранжур,

К-у аз ғайбат бирасад ба-дин ҳар ду футур,

То ман шавам аз ҳузури васлат масрур.

 

 Руқъае ки назмаш жону дили парешонро дар силки интизом кашид ва насраш гавҳару дурри дидаи ашкафшонро бар рўй каҳрабофом пошид, дар ин вило ба муҳинсони дуру дурони аз давлати висол маҳжур расид. Паи таскини изтироби жону дили ғамандуз бар синааш ниҳодам ва ба жиҳати ороми гиръяҳои жонсўз болои чашми гиръёнаш жо додам. Умедвори он ки сўхтагони фйроқро гоҳе ба ҳамин сиёқ ба ёд оранд ва дили афрўхтагони оташи иштиёқро ба навозиши руқъа шод доранд»[47].

 

* * *

 

 Алар хизматидин Андхуд навоҳисида бу руқъа келиб эрдиким: «Дуое бидояти он мазмум мааш-шавқи вал-ғиром ва ниҳояти он мамдуд ило явмил-қиём валайни мафтуҳатун илал-ижобати миналлаҳи-маликилаллом ба сурати ниёз нисори бисоти журъат ва инбисот мегардад. Ва майлу шааф ба найлу шарафи мулоқот беш аз он аст, ки ба сарфи ашийёт ва ғадавот дар эъмоли адавоти қалам ва давот адои шаммае аз он тавон кард, ложарам инони қасду ният аз савби он умният маътуф дошта ба ин ду байт масруф мегардад.

 

Қ и т ъ а:

 

Зирак он кас, ки дар харобаи даҳр

Дари ганжинаҳои роз занад.

Жоҳи кўтоҳ зери пой ниҳад

Даст дар давлати дароз занад.

 

 Лоязол равзаи умед баруманд бод ва шохи давҳаи саодати жовид ба он пайванд, вассалом»[48].

 Фақир жавобида бу руқъани арз қилдимким:

 «Номае, ки аз ҳарфи аввал рўи ниёз зоҳир карда бошад ва аз дуввўм шуълаи оташи шавқ аз дил бароварда ва аз рўи дигар ғами дил намуда ва аз печи сафҳаи навардаш ҳамон тариқ паймуда ба мавқифи арз расонида маъруф мегардонад, ки дар ин вило, ки руқъаи шариф омад.

 

М а с н а в и й:

 

Бўсида ба чашми худ ниҳодам,

Болои сараш мақом додам.

Ҳам боиси нури чашми ман гашт,

Ҳам фарқи сарам зи чарх бизашт.

 

Қосид, ки ба суханҳон забони навохт, ба ирсоли китоби «Муҳаббатнома» ва шароби сандал мушарраф сохт, ҳар дуро ба хизматаш дода шуд ва ўро ба шарафи хизмат фиристода шуд. Умед он ки сурати меҳнати фироқ аз мутолааи он тасаввур намоянд ва дарду ранжи иштиёқро аз шарбати висол муолажа фармоянд. Зилли оли бар мафориқи аҳли иродат лоязоли бод, вассалом»[49].

 

* * *

 

Фақирни подшоҳ баъзи маслаҳатлар учун Мурғобдин таъжил била Машҳадға йибориб эрдилар ва ҳукм андоқ эрдиким, шаҳрға етмай ўтгаймен. Иттифоқо шаҳр навоҳисиға етган маҳалда тавочи[50] нишон келтуруб, ўрду сори қайтарди. Бу сабабдин алар хизмати мушарраф бўлмоқ муяссар бўлмади. Алар бу руқъани битиб йибориб эрдиларким,

 

р у б о и й:

 

«Бинмуд абре зи жониби дашту бирафт,

Аз ташналабон зи дур бигзашту бирафт,

Баргашт умеди мо жигарсўхтагон,

Норехта нам зи роҳ баргашту бирафт.

 

 Ҳарчи умеди ноумедон ба ҳусул нарасид ва муроди номуродон ба вусул наянжомид.

 Умед аст, ки ҳар чи маслаҳати диний ва дунъявий ходимони он остон ба он манут бошад ва саодати суварий ва маънавий мулозимони он давлатхона ба он марбут бир важҳи аҳсан ва тариқи акмал муяссар гардад, ба миннати вужуда вал-ислом, вассалом»[51].

 

Фақир жавобларида бу руқъани йибориб эрдимким,

 

р у б о и й:

 

«Дил чун алами давлати васлат афрошт,

Жон низ хаёли худ бад-он азм гумошт,

Ҳар як чу бад-ин мурод наздик расид.

Гардун ба муроди номуродон нагзошт.

 

 Арзадошт он ки ахтари толеъ агарчи аз матлаи иқбол ломеъ шуд, аммо чи суд, ки аз гардиши фалаки ҳасуд бабуржи шараф норасида рожеъ гашт.

 Ёроне ки по ба роҳ ниҳода, эҳроми давлати мулозамат бастанд ва ба силки давлатмандоне ки дар мулозамат ҳастанд пайвастанд, дидаи маҳрумий бар кафк пояшои молида ба жониби ўрду муовадат намуд (Залика фазлуллаҳи ютияҳу ман яшъа).

 

Гарчи хуршед бувад толеи рўзафзунам,

Нарасонид ба Исонафасе гардунам.

 

Агар хотири анвар ба он оранд ва ҳиммати олии бад-он гуморанд, ки роёти ҳумоюн майли шаҳр намоянд ва аркони давлати рўзафзун ба ҳамроҳи азимат фармоянд, шояд ки ба туфайли азизон ин хори ашкре-зон низ бад-он саодат ва иқбол, яъне ба шарафи давлати висол мушарраф ва мустаъсид тавонад шуд, вассалом»[52].



[1] Рубоийнинг мазмуни:

Бошим эшигинг тупроғидан узоқлашгандан бери,

Ҳар куни бирор хатни бошинг оғриғи қиламан.

Сендан нома келганида, қандай

Хабар келтирар экан, деб бехуд бўламан.

[2] Рубоийнинг мазмуни:

Сафарга жўнаган пайтингдан буён,

Ёдимга тушганинг сари [ҳар тарафни] искаб кўраман.

Агар сен томонингга қуш учса, ёҳуд шамол эсса,

Бирор номани бошинг оғриғи қилишни истайман.

[3] Мазмуни:

Қаламни олдим ва ўйладим. Бу кунларда кетма-кет юборилган хатлар учун узр айтишдан бошқа бирор маъно кўнгилдан ўтмади ва хотирга ўзга сурат етишмади. Гарчи бу ҳам шунингдек, бош оғриғи хуружидан холи ва азиз вақтларини бекорга ўтказишдан ташқари нарса эмас эса-да:

Агар сенинг олдингда нола қилсам, у нола бош оғриғи бўлади,

Ва гар узр сўрасам, у [ҳам] бошқа бир дардисар бўлади.

[4] Шеърнинг мазмуни:

Кўнгилдан чиққан у мақтовлар,

Ҳамма руҳонийларга жон бағишлайди.

Бу фируза ранг макондаги у тоза ҳид,

Покизаликка мансублар димоғини хушбўй қилади.

[5] Шеърнинг мазмуни:

Шоҳ давлатининг соясида

Эртаю кеч шундан бошқа ишинг бўлмагай.

Ўз манфаатинг сабзасини кўнгилдан юлиб ташлаб,

Ҳақ учун халқнинг паноҳи бўлгайсан.

[6] Руҳуллаҳ – Исо пайғамбарнинг лақаби

[7] Аҳмад – Муҳаммад пайғамбарнинг лақаби.

[8] Мурсал – элчи, пайғамбар маъносини англатади.

Шеърнинг мазмуни:

Юборган саломинг жон қушидек сайрайди.

Ҳудди Руҳуллоҳдек жон бағишлайди.

Ҳамма сўзлари ғоят келишганлигидан

Пайғамбар нутқидек ёқимлидир.

[9] Шеърнинг мазмуни:

Умидим шуки, Махдум иршоди билан,

Мактубда нимаики ёзилган бўлса,

Амридан қалам каби бош тортмагайман,

Мадади ва рўёбга чиқишидан баҳра олгайми.

[10] Мавлавий – Жалолуддин Румий (1207 – 1273) – Марказий Осиёлик буюк шоир ва олим. Унинг 27 минг байтдан иборат «Маснавий» («Маснавийи маънавий», деб ҳам юритилади)си чуқур диний фасафий ғояларни тарғиб қилувчи асардир. Жалолуддин Румий «Мавлавия» номли тасаввуф мактабига асос солган.

Тазмин – бошқа ижодкор шеъридан байт, мисраъ ёки бирор иборани иқтибос – кўчирма қилиб келтириш санъати. Қуйидаги шеърда ҳар байтнинг иккинчи мисраъи Жалолуддин Румийдан тазминдир.

[11] Шеърнинг мазмуни:

Устодлар шоҳи Ҳасандан жудолик шарҳини,

«Найдан эшитгил, қандай ҳикоя қилади».

Унинг бўғин-бўғини бир-биридан ажралиб,

«Жудоликлардан шикоят қилади.

[12] Шеърнинг мазмуни:

Қалам найи дилимнинг таржимони бўлди,

«Найдан эшитгил, қандай ҳикоя қилади».

Ўткир тил ва ёш тўкувчи кўзлар билан,

«Жудоликлардан шикоят қилади.

[13] «Айрилиқ кунлари чўзилишининг ҳикояси ва муштоқлик тунларининг узайиши шикояти шундай зиёдаки, оғзи боғлиқ сиёҳдон мададкорлиги ва тили синиқ қалам дастёрлиги билан бу нома давомида уни арз қилишга қудрат етармикан ва бу саҳифа устида у ёзиладиган нарсани битиб бўлармикан? Ноилож у бобга чек қўйиб, илтимос етказилади:

Ўзгалар ташвиши бўлмаган соатда,

Дўст бор бўлган бахтли мажлисда,

Ҳар қанча таъзим билан ер ўпиб,

Дуогўйларнинг чуқур ҳурматларини етказгайсен.

Битмас давлат ва туганмас саодат ҳимоясида бўлгайсан!

[14] Шеърнинг мазмуни:

Қаламинг найи маъни шакарини,

Найшакар каби ичидан чиқарган.

Унинг хатини мушкдек чизиққа айлантирган.

Хат зиминда гўзал чеҳрали мазмунни [берган].

Балки ҳар дона нуктасидан

Маъно тожига яширин дурр яратган.

[15] Илтифот юзасидан юборган мактублари [эмас] балки денгизга ўхшаган табълари дарёсидан чиқарган гавҳарлари етишти. Ҳар ҳолда бош устидаги тожга тикиб қўйилди ва кўз ҳамда кўнгил уйини у билан ёритилди. Иршод қуёши ер юзи толиблари ва осмон остидаги қобиллар бошида тоблансин. Тамом.

[16] Қитъанинг мазмуни:

Қаламинг найи маъно боласини,

Ҳусн сабзалари билан безаган.

Тонг бошини тун кокили билан

Навқиронлар чеҳрасинннг рашкини қўзғайдиган қилган.

Сўзнинг қисқаси, менинг узун кечамни,

Парчалаб ташлаб, кундузга айлантирган.

[17] Маънолар билан тўла бўлган шарофатли саҳифа, нозик сўзлар билан тошқин гўзал иборалар яқин бўлган узоқларни ва узоқдаги яқинларни ҳузур билан шарафлантирди. Ҳар сатрининг шаклидан баҳра юз берди ва ҳар ҳарфининг аксидан шодлик тобланди. Шукуҳи шавкатидан шукр ва мақтов ғунчалари етиштирди ва гина тиканидан мадҳия ва дуо гуллари очди.

Шеър:

Агар сенинг лутфинг тиканзорларга етишса,

Тиканзор баҳористонга айланади.

Гина ва шикоят ҳикояси шунинг учун ҳам воқеъ бўлдики, ўзлари (яъни Жомий) каминанинг (яъни, Навоийнинг) мактубидан шундай нарса борлигини тасаввур қилганлар ва (мақсадни) оғзаки англатиш ва ёзма баён қилишда ҳам келтирганлар. Ҳолбуки:

Сендан шундай муомала бўла олмаски,

Бирор кимсага ундан гина етишсин,

Сендан гинадан бўлак ҳеч қанчалик гина йўқ,

Чунки лутфинг уни тубидан узди.

Мақталган ҳақ бир йўла яхшилар сиҳатини назарда тутсин ва ёмонлар назари офатидан сақласин! Тамом.

[18] а.: унга оллоҳ раҳмати бўлсин!

«Дарёйи аброр» (Пок кишилар дарёси) – Амир Хусрав Деҳлавийнинг фалсафий қасидаси.

[19] «Лужжат ул-асрор» (Сирлар дарёсининг чуқур жойи) – Жомийнинг «Дарёйи аброр» жавобида ёзган қасидаси.

[20] «Туҳфат ул-афкор» (Фикрлар туҳфаси) – Навоийнинг Хусрав Деҳлавий ва Жомий қасидаларига жавоб тарзида ёзган қасидаси.

[21] Матлаънинг мазмуни:

Подшоҳ ноғарасининг ичи бўшу садосининг бонги бош  оғриғидир,

Кимки хўл-қуруққа қаноатланса, денгиз ва ер юзининг  шоҳидир.

[22] Матлаънинг мазмуни:

Подшоҳ қасри кунгураси Кайвон [Зуҳал юлдузи]  мақомидан ҳам юксак бўлса-да,

Билгилки, ундан дин қалъасининг деворига дарзлар тушгандир.

[23] Байтларнинг мазмуни:

Подшоҳлар тожини безовчи ўтли лаъл,

Бошларида хом хаёлларни пиширувчи лаққа чўғдир,

Ражаб ойининг жумъа куни унинг таърихи эди,

Қизиқроғи шуки, унинг тугалланиши ҳам шу кун ва шу  ойда юз берди.

 Бу таърихда ажиб жойи борки, таърихнинг ой кунининг зикридан йил ҳисоби «жумал қоидаси» билан ҳосил бўлади.

 Юқоридаги шеърда Навоий келтирган таърих араб ёзувидаги «явми жомеъ шаҳри ражаб» жумласи ҳарфларидан абжад ҳисобида 880/1475 й. чиқади.

 «Жумал қоидаси» эса ҳарфларнинг сон миқдорини қўшиш, орқали чиқариладиган таърих бўлиб «абжад ҳисоби» демакдир.

[24] Дуо қилиш вазифалари адоси ижобати билан оллоҳ хабардорни юксалтиргандан сўнгра маълум бўлғайким, янгидан чопар келди ва янги қасидани етказди.

Шеър:

У қасиданинг бир неча жойини ўқиб,

Хослар дилини унга боғланган кўрдим.

Шу аснода хушёрлик кўзи очилиб,

Ҳамма дилларни овланган кўрдим.

 Ҳар қалай бошдан то охиригача ҳар байт ва ҳар мисраъдаги ҳар бир ҳарфга хотир фахрланиш ҳислари жунбуши билан синчиклаб қараган бўлса ҳам, лекин ҳеч бир нуқсон қоралиги, сўз ҳуснига ва мақол лутфига «кўз тегиш»ни дафъ этишга уринишдан бошқа ва ҳеч бир сохта нарсадак бу нуқсонлига камол мақтови либосини кийган фикр назарга ташланмади. Шундай.

 Н а з м:

Пардозчи гўзаллар чеҳрасини безаганда,

Зиён етказмаслик учун нил-кўк чўп билаи чизиқ тортади.

 Унинг мазмунидан шу нарса маълум бўладики, уларнинг хизматларини иқбол иродаси мақсад қибласига ва ёқимсиз кўринишлардан юз ўтиришга ундовчи бўлган (Оллоҳ ва унинг умматларига мақтовлар бўлсин!). Аммо агар юзадаги ишларни ўзгартиш ва зарур эмас нарсалар билан шуғулланишии тарк этишга кўп уринилмаса, зероки бу азизларнинг мулойим мизожига уйғун эмас (десак) муболаға бўлмайди ва узоқ кетилмайди. Ҳеч ўрин йўқки, мақсад зоҳир бўлмагай. Зоҳир бўлиш жамолини зоҳир бўлиш камоли бекитувчи эмас

 (Мақтовли тангри барчани мақсад йўлида ҳақиқат қудратидан огоҳ ва ҳиммат дастини бечоралар нобудлигидан калта қилсин. Тамом.)

[25] Такаллуф тожини тарк этган бош учун дўппи ва жаҳондан қўл ювган қўлнинг хўлини ўзига олувчи парча бўз юборилди,

[26] Шеърнинг мазмуни:

Фақирлар эгнидаги кўп ямоқли тўн,

Маъно олами юксаклигининг осмони ва юлдузидир.

[27] Байтларнинг мазмунн:

Қандай яхши! Лочин табъингнинг шавқи,

Поклик қушларини қирғовул қилди.

Киши орқали бир яхши матлаъ юборибсан,

Сўз усталаридан унинг тенги борлиги эшитилмади.

[28] Рубоийнинг мазмуни:

Қачонгача елдек ҳар томондан жилва қилай?!

Ўз сарвим томон елиб югиришни хоҳлайман.

Фарёд қилиб, бошимга тупроқ сочиб,

Қутқар мени бу дарбадарликдан дейман.

[29] Рубоийнинг мазмуни:

Агар жононга жон кўзи билан боқсанг,

Жаҳон бевошлигидан ғам чекарми эдинг?

Бу бевошлик ҳеч қачон туганмайди.

Бевошлик сабаб йиғноқ бўл, токи баҳра топгайсан.

[30] Матлаънинг мазмуни:

Дажла [дарёси] қирғоғида ёрдан узоқ, диёрдан жудоликда

Шафақранг кўз ёшидан кўксимда қон дажласи бор.

[31] Матлаънинг мазмунн:

Ҳижрон шоми қуёшдек ғарб томонга яширинди,

Ё раббий, висол тонгини шарқ томондан еткизгил.

[32]  Рубоийнинг мазмуни:

Бу мактуб, мактуб эмас, менинг дардларимни дафъ  этувчидир.

Оғриқ билан қийналган кўнглимнинг оромидир.

Қайноқ дилим ва совуқ нафасим таскинидир,

Яъни менинг жаҳон кезиб юрган моҳимдан хабардир.

[33] Рубоийнинг мазмуни:

Бу хат, хат эмас, ҳар бир шодликнинг негизидир

Хурсандчилик ва айш ҳосил қилишнинг яхши сабабидир.

Қисқа ва кўп маъноли эканлиги билан,

Гўёки «Жавоми ул-калим»нинг мухтасаридир.

 «Жавоми ул-калим» – ўзи қисқа, лекин ғоят чуқур маъноли сўзларни ўз ичига олувчи, демакдир.

[34] Рубоийнинг мазмуни:

Эй мовийфалак, инсоф билан айтгил,

Бу иккисидан қайси бири яхшироқ юриш килди:

Тонг отар томондан кўтарилган сенинг қуёшингми?

Ёки кун ботар томондан чиққан менинг жаҳон кезувчи моҳимми?

[35] Рубоийнинг мазмуни:

Сенинг қаламингга қараб хат дедики: эй юриш чоғида

Румга Шомдан юзлаб яхши туҳфа келтирган,

Агар ўртада сенинг оёғинг бўлмаса,

Айрилиқда қолганларга дўстнинг саломи етишмас эди.

[36] Кичик мирзо – Улуғбек ўғли Мироншоҳнинг набираси, Ҳусайн Бойқароннг опаси Оқобегимнинг ўғли.

[37] Шеърнинг мазмуни:

Бир назар ташла тенгқурлардан фарқли бўлай,

Нажмиддинга манзур бўлган ит, ҳамма итларга бошлиқ бўлди.

 Шеърда тилга олинган Нажмиддин – Нажмиддин Кубро номи билан машҳур бўлган тасаввуф шайхларидан. Тўлиқ номи Нажмиддин Кубро Аҳмад ибни Умар Хевақий (1145 – 1226) «Айн ул-ҳаёт» номли Қуръонга ёзилган кенг шарҳнинг муаллифидир. Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида келтирилишича, бир йиғинда Нажмиддин Кубро суҳбатдош ва мухлисларидан Шайх Саъдиддин Ҳамавий деган шахс хаёлидан «бу умматлар орасида суҳбати итга асар қиладиган бормикан?», деган фикр ўтади. Шайх Нажмиддин каромат қилиб, буни англайди, хонақоҳ эшигидан бир итни келтирадилар. Унга Шайхнинг назари тушади. Ит ғоят ўзгаради ва шаҳардан чиқиб гўристонга равона бўлади. 50 – 60 га яқин бошқа итлар ундан айрилмас, ҳеч нарса емас, агар у ит бирор жойда тўхтаса, атрофини халқа бўлиб ўраб, уни чиқармас эдилар. Ўша ит ўлгач, Шайх буйруғи билан уни дафн этиб, қабри устида иморат ясаган эмишлар. Навоий юқоридаги байтида ана шу ривоятга ишора қилади.

[38] Хожа Носируддин Убайдуллоҳ – Хожа Аҳрор номи билан машҳур бўлган нақшбандийлик тариқати пешволаридан. Хожа Аҳрор (1404 – 1490)га Жомий айрим асарларини бағишлаган.

[39] Мирсарбараҳна – асли Туркистондаи бўлган Ҳирот шоирларидан. Навоий ва Жомийга суҳбатдош.

[40] Рубоийнинг мазмуни:

Эй шамол, дилим яна ёр томон йўналди,

Жонни ҳам олиб бориб, оёғи остига тўшагил

Ва ўша оёғи остидаги тупроқдан озгина олиб,

Жоним эвазига мен дилсиз қолганга келтиргил.

[41] Рубоийнинг мазмуни:

Эй шамол, ёр манзнлидан келдинг,

Келишингдан кўнглимга сабру қарор етишти.

[42] «Салом»инг «се» ҳарфидан ўткир тиш қилиб,

Жон танобидаги тугунларни очди.

Ўша салом [сўзидаги] «л» ҳарфининг сочга ўхшаш каманди билан,

Соф кўнгиллилар дилига тузоқ солди.

Олий жаннатдан ҳам юксак бу саломдаги

«Алиф» Тубо (жаннатдаги гўзал дарахт номи) дарахти  қаддига ўхшайди.

У «алиф» тагидаги «мим» чашмасидан

Тубо остида Тасним (жаннатдаги булоғнинг номи) булоғи аён бўлди.

 Шарафли суҳбат туҳфаси ва олий мажлис ҳадяси ўлароқ арз қилинадики, Мавлавий хизмати учун узанги ўпиш шавқи жилов ушлатганидан ўзимни унинг тасмасига боғлаш вожиб кўринди. Бинобарин, янгидан таҳрирдан ўтган рисолага ҳамроҳ қилиб бу мактубни ҳузурларига юборилди. Агар маслаҳат кўрилса, подшоҳга етказсалар, йўқса, байт:

Ҳар неки пок дилингга мақбул бўлмаса,

Варақлар бетидан ювиб ташламоқ даркор.

 Истиқбол саодатига элтувчи тез келган давлат мукаммал равишда муяссар [умидлар] ҳосил бўлғай. Тамом.

[43] Саждада қилган беҳад ниёз (яъни илтижо)лардан

Пешанаси «нун» ҳарфидаги нуқта каби доғ бўлди.

Ўша вақтда кўз шавқи туфайли «ё» дан

Ёзув устида дил оҳи изҳор бўлди.

Агар «алиф»дан вафода ягона бўлса,

Чаман сарви каби оёғи ўз жойида бўлади.

«Зо»дан ғам тунини ёритса,

Тепасидаги моҳи юлдуз аён қилади.

 Юқорида арзга етказиб ёзилганидек, қалам тилидан ўтган ихлос баёнидан сўнг муқаддас остон бандалари ҳузурида маълум қилинадики, эшитишимча ўн-ўн беш кун хасталик юзланиб, маьно осмонинг тўлин ойи заифликка ўгрилган экан, бу хабардан мухлислар осмондек саргардон ва зарра каби паришон бўлдилар.

 Худога шукрки, икки ҳафтадан сўнг у юксак хиром зот соғлиқ ва камол буржига юз тутиб, қувват ва камол авжига майл кўргизиб, шукроналик саждаларини ёрига етказибдилар. Фалончини бу ҳолни аниқлаш ва бу сўзни тасдиқлаш учун юборилди. Илтимос шуки, тезда [у кишини] қайтариб юборсалар ва бу фақирларни [олинажак] хабарнинг яхшилигидан тамомила хушҳолликка етказсалар. Нозик фикрлар билан тўлиб-тошган рисола ҳақида ва қутлуғ мажлисдан ўтганлиги тўғрисида тезда олий мажлисга арз қилингуси.

Раҳбарлик соялари қул ва озодлар бошида абадий ва доимий бўлгай!

[44] Рубоийнинг мазмуни:

Дедим: фалак мени ҳар тарафга ҳайдайди,

Саргашта қилади ва йиғлатади.

Йўқ, йўқ, у ҳар қандай билиш керак нарсани билади,

У ҳам айлантирувчи қўлида асирдир.

[45] Рубоийнинг мазмуни:

Бизнинг тақдиримизни ёзган худо,

Биз билан сенга қадимий сирларни билдиргувчидир.

У дилимизни шундай нарсага ўхшатиб яратдики,

Шамол уни орқа-ўнгга қарата айлантираверади.

[46]  Хатнинг мазмуни.

Р у б о и и:

Қаламинг овози узоқдагиларни чақирди,

Жудоликда қолганларга васл нидосини эшиттирди.

Хасталарга шифо топиш қонунини ёзди,

Ўша билан куйганларнинг оташини сўндирди.

 У покиза манзилдан садоқатли мухлисларга шарафли мактуб етишиб, уларнинг ҳар бири беқарорлик ҳуружи, фироқ ва изтироб аччиғлиги ва муштоқлик ҳароратининг шиддатидан толиққан кўз ва доғли юракларини улфат ватангоҳида ва яқинлик жойида тинчитди.

Б а й т:

У дасту панжа роҳатга эришсин,

Чунки у ўзини мана шу иззат-обрў учун ранж торттирди.

[47] Р у б о и й:

Дийдоринг давлатидан яқинлар узоқ тушди.

Шу туфайли жон узилай деди, жисм эса азобда қолди.

Сенинг йўқлигингдан буларнинг ҳар иккисига футур етишади,

Токи мен сенннг ҳузурингда шод бўлмагунча.

 Юборилган мактубдаги шеър паришон дил ва жонни интизом ипига тортди. [Ундаги] наср эса ёш тўкувчи кўздан гавҳар ва дуррни каҳрабо ранг юзга сочди. Бу вақтларда узоқ-узоқдаги мухлисларга висол давлатидан жудолик етишди. Таскин учун қайғули жон билан кўнгил изтиробини сийнамга қўйдим, жон куйдирувчи йиғиларга ором бериш учун гирён кўз устидан жой бердим.

Умидворлик шуки, фироқ [ўтида]. куйганларни гоҳо шу тарзда эслаб турсалар ва иштиёқ ўтида ёнганлар дилини мактуб билан овутиб, шод қилсалар.

[48] Бошланиши шавқ ва завқ билан тўлган, охири қиёматгача чўзиладиган ҳамда худонинг мақбуллашига махтал кўз унинг изни билан очиқ ҳолда дуо қилиб журъат ва хушнудлик билан йўлланади. Мулоқот шарафига майл ва муҳаббат шундай беҳаду зиёдаки, қалам ва сиёҳни эртаю кеч ишга солинганда ҳам унинг оздан-озини адо қила олади, холос. Ноилож қасд ва ният жиловини у орзудан қайтариб, бу икки байтга тутқазилди.

Қитъа:

Зийрак у кишики, дунё харобасида,

Сиррлар хазинасининг эшигини қоқади.

Қисқа [умрли] мансабни оёқ остига ташлаб,

Қўлни узун давлатга (яъни, ижодий ишларга) уради.

 Кетмас умид боғи мевадор ва абадий саодат дарахтининг шохи унга пайванд бўлгай! Тамом.

[49] Биринчи ҳарфидан ниёз зорланиш юзини зоҳир қилган ва иккинчисидан шавқ ўти шуъласини дилдан таратган ва бошқа томондан дил ғамини кўрсатган ва саҳифаси ўровини шундан англаган мактубни арзга етказиб, маълум қилиндики, бу пайтда шарофатли мактуб келди.

М а с н а в и й:

Ўпиб кўзимга суртдим,

Бош устидан жой бердим.

Кўзим нурига сабаб бўлди,

Бошим эса осмондан ҳам юксалди.

 Хат олиб борувчи оғзаки сўзлар билан эркалаб, «Муҳаббатнома» китоби ва сандал шаробини элтишга мушарраф қилинди. Ҳар иккаласини унга топширилди ва унинг ўзини шарофатли ҳузурларига юборилди. Умид шуки, фироқ азобларининг кўринишларини унинг мутолаасидан тасаввур этгайлар ва иштиёқ дарду ранжини висол шарбати била даво қилгайлар. Юксак соялари муридлар бошидан аримагай! Тамом.

[50] Тавочи – подшоҳнинг буйруқ ҳамда топшириқларини тегишли жойларга ва одамларга етказувчи ҳамда амалга оширувчи амалдор.

[51] Р у б о и й:

Дашт тарафдан булут кўриндию ўтиб кетди,

Ташналаблардан узоқда ўттию кетди.

Биз жигари ёнганларнинт умиди ушалмай,

Нам тўкмай йўлдан қайтдию кетди.

 Ҳар қалай, ноумидлар умиди ҳосил бўлмади ва номуродлар муродига ета олмади. Умид шуки, у остона ходимларининг у кишига тааллуқли бўлган ҳамма диний ва дунёвий маслаҳатлари ва давлатхона хизматчиларининг у кишига боғлиқ бўлган барча моддий ва маънавий саодатлари энг яхши ва энг мукаммал йўл билан муяссар бўлғай! Тамом.

[52] Хатнинг мазмуни:

Р у б о и й:

Кўнгил васлинг давлат туғини кўтарганда,

Жон ҳам ўз хаёлини шунга йўллади.

Ҳар қайсиси шу муродга етдим деганда,

Фалак номуродларни муродига етказмади.

 Арзимиз шуки, толеъ юлдузи агарчи иқбол матлаъидан порласа ҳам, аммо нима фойдаки, ҳасадчи фалак гардишидан шараф буржига етмай қайтиб кетди.

 Йўлга чиқиб, хизматкорлик давлати белбоғини боғлаган ва хизматда ҳозир бўлган давлатмандлар қаторига кирмоқчи бўлган ёронлар маҳрумлик кўзини оёқ кафларига суркаб, ўрда томонга қайтдилар (арабча: У Оллоҳнинг фазли-марҳаматидир, уни истаган кишисига беради).

Гарчи қуёш узун кунларимда порлаб турса-да,

Мени Исо нафаслига еткурмади.

 Агар нурли хотирни шунга қаратсалар ва олий ҳимматни шунга ташламасаларки, қутлуғ қўшин байроғи шаҳар томон майл қилсалар ва кундан-кунга ортиб борувчи давлат аркони билан биргаликда юриш қилсалар, шоядки, азизлар туфайли бу кўз ёши тўкувчи камтарин ҳам ўша саодат ва иқболга, яъни висол давлати шарафига мушарраф ва [ундан] баҳраманд бўла олсам. Тамом.


Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 10:25:17

УЧИНЧИ МАҚОЛАТ

Кутуб ва расоил бобидаким, аларнинг мусаннафотидур ва мазкур бўлғон мусаннафотнинг теъдоди будурким:

«Шавоҳид ун-нубувват»[1];

«Нафаҳот ул-унс»;

«Нақд ун-нусус»[2];

Нақшбандия хожалари тариқида битилган рисола;

«Ашиъат ул-ламоат»[3];

яна: «Фусус»[4] шарҳида битилган рисола;

яна: Ҳазрати Мавлонойи Румий «Маснавий» сидин икки байтиға шарҳ битилган рисола;

яна: «Лавомеъ»[5];

яна: «Лавоеҳ»[6];

яна: Ибн Форизнинг «Тоия»[7] абъётидин баъзига шарҳ битилган рисола;

яна: Рубониёт шарҳи[8];

яна: Амир Хусрав Деҳлавий байтиға шарҳ битилган рисола;

яна: Ибн Заррин ул-Уқайлий[9] ҳадисиға шарҳ битилган рисола;

яна: Ҳазрати Хожа Муҳаммад Порсо[10] сўзларин жамъ қилғон рисола;

яна: «Арбаъин ҳадис»[11] таржимаси;

яна: сўфи ва мутаккаллим ва ҳаким мазҳаблари таҳқиқининг рисоласи;

яна: рисола вужуд[12] бобида;

яна: «Маносики ҳаж»[13] рисоласи[14];

яна: «Ҳафт авранг»[15]ки муштамилдур етти китобға; аввал:

«Силсилат уз-заҳҳаб»[16]ки, уч дафтардур;

иккинчи: «Саломон ва Абсол»;

учунчи: «Туҳфат ул-аҳрор»[17];

тўртунчи: «Субҳат ул-аброр»[18];

бешинчи: «Юсуф ва Зулайҳо»ким «Ошиқ ва маъшуқ»ға мавсумдур;

олтинчи: «Лайли ва Мажнун»;

еттинчи: «Хирадномаи Искандарий»;

яна: «Баҳористон» китоби;

яна: Муаммо фанида битилган рисолалар, теъдоди: аввал: «Ҳулият ул-ҳулал»[19]ға мавсум бўлғон рисола;

яна: рисолаки, «Мутавассит»ға машҳурдур;

яна: рисолаки, «Сағир»ға маъруфдур;

яна: манзуми асғардур;

яна: арузда битилган рисола;

яна: бир рисола қофия бобида битилган;

яна: бир мусиқий илмида битилган рисола;

яна: «Муншаот»[20] рисоласидур;

Девонларнинг теъдоди;

аввал: «Фотиҳат уш-шабоб»[21];

иккинчи: «Васитат ул-иқд»[22];

учунчиси: «Хотимат ул-ҳаёт»[23].

 Ва бу фақир алар таснифиға сабаб ва таълифига боис бўлубмен ва бу маъни кўпрак кутуб ва расоилда мазкурдур. Ул жумладин бири «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс» дурким, андоқ китобни ҳаргиз ҳеч киши не битибдур, не битмакнинг имкони ҳам бор ва анинг шарҳи будурким, доим бу фақирнинг хаёлиға эврулур эрдиким, ҳазрати муқарраби борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий (қуддиса сирраҳу) асҳоби тариқат ва арбоби ҳақиқат зикридаким, иборат суфия машойихидин бўлғай — китобе битибдурлар ва ани беш табақа қилибтурлар: ҳар йигирмини бир табақа қилибтурларким, ани «Табақоти машойихи суфия» дерларким, борчаси юз кишининг зикри бўлғай ва алардин сўнгра Шайх Фаридиддин Аттор[24] (қуддиса сирриҳу) дағи бир навъ китоб битибдурларким, «Тазкиратул-авлиё»ға машҳурдур ва ҳазрати Шайх Абу Абдураҳмон Сулламий[25] (қуддиса сирриху) дағи бу азизлар зикрида битибдурларким, «Табақоти Сулламий» дерлар, аммо улча ўзларидин бурунғи замондағи машойихдур, борчасининг зикрин қилмайдурлар ва ўз муосирларининг кўпини ҳам ва ўзларин ҳам битмайдурлар. Ва ўзларидин тўрт-беш юз йил мобайнида зуҳур қилғон машойихи изом ва авлиёи киром зикри худ ул кутубда йўқтур. Агарчи баъзининг мақомотин тиласа, топса бўлғай, аммо оз ва ҳеч ким бу мазкур бўлғон бузургворларни бир китобда жамъ қилмайдурким, замон аҳлиға нафъи куллий андин етишгай ва мумкиндурким, фалак сайри изтиробидин ва замон ҳаводиси инқилобидин бу авроқ ҳам нобуд бўлғай ва ҳайфдурким, бу бузургвор тоифанинг муборак отлари ва фархунда аҳвол ва сифотлариким, мақсуд офаринишдин аларнинг шариф вужудларидур — орадин чиққай. Оё, замон акобиридин кам бўлғайким, бу шариф амрға муртакиб бўла олғай? — деб кўнглумға кечурур эрдим ва сабр ва тақсим била ўз қошимда ҳазрати Махдумға қарор берур эрдим, аммо густоҳлиқ қила олмас эрдим. Бир кун ҳаёлға келдиким, умрға эътимод йўқтур, бўлмағайким, бу орзуни гўрга элтгайсен, авло улдурким, аларға арз қилғайсен. Эмдиким, маҳал топиб, бу мазкур бўлғон муддаони арз қилдим — ғариб ҳол даст бердиким, аларнинг ҳам муборак хотиралариға биайниҳи ушбу навъ ўтар эрмиш, аммо баъзи мавонеъ сабабидин тавқиф ва таъвиққа қолур эрмиш. Андоқким, «Нафаҳот ул-унс» феҳрастида битибдурлар, ҳар киши ўқуса, аларнинг бу ҳолни баён қилғонин шарҳ била маълум қилур.

 Бу китоб таълифнинг тақрибини алар бу навъ битибдурларким:

 «Дар таърихи санаи эҳдо ва самонина ва самона миа муҳибби дарвешон ва мўътақиди эшон, аз ҳимаи шуғл сер ва бар фақр далер Амир Низомиддин, Алишерки ба тавъ ва ихтиёр аз аъло маротиби жоҳ ва эътибор эъроз намуда ва ба қадами таслим ва ризо сулуки жоддаи фақру фано иқбол фармуда аз ин фа-қир мисли он сурате ки, бар дил гузашта буд ва дар хотир мутамаккин гашта, истидъо қард ва доияи қадим сурати таждид ёфт ва дағдағаи собиқ самти тақвият ва таъкид пазируфт. Ложарам ба сидқи ҳиммат ва хулуси тавият дар имзои он ният ва истиқсои он умният шуруъ афтод.

 Маълум аз собиқи макорими ахлоқ ва маросими ашфоқ мутолаа кунандагон он ки (Авлиёуллаҳи ва файйаза арвоҳа муқаддаса), мутасадди ва боиси инжамъ ва таълифроки; таҳияти иштимол бар нафаҳот ул-анфоси таййиби машойиҳки, аз ҳазойири қудс қасида ва бар машоми жони муштоқони муҳосири унс вазида мусаммо мегардад бар «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс» аз гўшаи хотир фурў нагзоранд ва бо дуои хайр ёд оранд»[26].

 Боре алар бу илтимосдин хушҳол бўлуб, қабул қилиб, машойих ҳолоти шарҳида акобир кутубин жамъ қилиб, бу хатир амр ва азм шуғлға машғул бўлдилар ва ҳар жузвким, битилур эрди — илтифот қилиб, фақирға берурлар эрди ва ҳам ўз қошларида ўткарилур эрди. Оз фурсатда «Нафаҳот ул-унс» китоби туганди ва ул соҳиб давлат саъйидин бу бузургворлар исми олам саҳифасида қолди. Умид улким, андоқким, алар ўқуғучилардин истидъо қилибдурларким, ҳар кишиға бу азизлар зикр ва маноқибидин вақт хуш бўлса, боису мутасаддини дуойи хайр била ёд қилсунлар, деб бу фақирға ҳам куллий натижа бергай ва ҳар киши бу китобни ўқурға тавфиқ топса бу мазкур бўлғон сўзларни хутбасидин сўнгра мулоҳаза қилғусидур.

 Ва бу шариф китоб тугангандин сўнгра хотирға андоқ келур эрдиким, ҳазрати рисолат (саллаллоҳу алайха вассалом)[27] муъжизоти бобида азизлар кутуб ва расоил битибтурларким, ул ҳазратнинг нубувватиға умматларға мужиби издиёди яқин бўлғай, андоқ истийфо воқеъ бўлмайдурким, табъ хурсанд бўлғай. Аввали офаринишди» инқирозға дегинча аҳволеки-воқеъ бўлубтур ва бўлғусидур, барчасида ул ҳазратнинг муъжизотидин бор. Битгувчилар баъзи била ихтисор қилибтурлар.

 Бир кун, алар хизматида бу навъ сўз мазкур бўлур эрди. Фақир бу таманнони зоҳир қилдимким: «Бағоят сўзнинг инбисоти еридур ва андоқки ҳаққидур — киши бажой келтирмайдур, шариф замирингиз не нима хаёл қилғайким, мундин шойистароқ бўлғай ва дурбор қаламингиз не нукта таҳрир қилғайким, мундин бойистароқ бўлғай?»

 Иттифоқо аларнинг хаёлиға дағи бу навъ нима ўтар эрмиш. Дедилар: «Бизнинг дағи хаёлимизға бу навъ муддао бор эрди, эмдиким, сен муҳаррик бўлдинг — ул хаёл тоза бўлди, иншоллоҳ таоло, анга машғул бўлғайбиз».

 Фақир хушҳол бўлуб, алар мулозаматидин чиқтим. Алар ҳамул кун-ўқ бу ишга муносиб кутуб жамъиға машғул бўлубдурлар ва «Шавоҳидун нубувват ли тақвияти яқини аҳл ул-футувват»[28] китоби таҳририға шуруъ қилибтурлар. Бу фақир алар хизматиға яна қатла мушарраф бўлғоч, зоҳир қилдилар. Фақир хушҳол бўлиб, ҳар кун хабар тутар эрдим. Оз фурсатда тугатуриға муваффақ бўлдилар.

 Ва китоб феҳрастида бу фақирни илтифот юзидин мундоқ мазкур қилибдурларким, чун мушоҳадаи оёт ва мўъжизоти бо истеъмои он аз адл ва сиқот чунонки, донисти нисбат ба баъзи дигар мужиби зиёдати ийқон ва изъон мегардад ва ложарам уламои дин ва муқаффиёни осор саййид ул-мурсилин (саллаллоҳи вассалам алайҳа ало алайҳи ажмаин).

 Дар зикри «Шавоҳид ун-нубувват ва далойили рисолати вай» кутуб сохта анд. Дар баёни жудо аз сойир аҳвол ва осор мисқот пардохта ва чун ин фақир ба мутолааи баъзи аз онҳо мушарраф шуд ва фойдаи мутолааи онроки қуввати муҳаббат, ва доияа ҳусни мутобаат аст дар худ боз ёфт. Хостки, аз он фоида сойир мусулмонон мунтафеъ шаванд. Батаҳсис азизоники, ин фақирро нисбат бар ишон сидқи муҳаббати ва хулуси ақидати ҳаст ва бештар азинки, истидъои жамъи китоби «Нафоҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс»ки, дар баёни сияру аҳволи машойихи суфияист, карда буданд. Ложарам ончи дар он пароканда буд (тасҳилан лимавтиҳи) дар як жой жамъ карда шуд ва (тафҳимот ул-фойда) ба иборати форсий ирод уфтод. «Талиқиядил ихтисор» ҳарфи тариқи мухталафа ва асониди мутаннаваъ карда омад. Чун камоли мутобеонро бавоситаи мутобаат ҳосил мешавад ва мушоҳада камоли мутаннафъист ва каромат ва фазилатики, аз уммат зоҳир мегардад аз қабили мўъжизоти пайғамбари ишон аст. Зикри баъзи аҳвол ва осор ва асҳоби онҳазрат ва то табақин суфияки, дар баёни аҳволи ишон чунончи гузашт ба он муназзим гардонида омад. Чун нубуввати онҳазрат бавоситаи тавотури ахбор батанаввъуи мўъжизот бажой расида астки ҳеч саодатмандеро дар он дағдаға иштибоҳ намондаст.

 Чун фойдаи азим дар ин таълиф тақвияти яқин роҳи навардони тариқати жавонмардони аҳли ҳақиқат тавонад буд, агар онро ба «Шавоҳид ун-нубувват бақаввияти аҳл ул-футувват» тасмия кунашг дур наменамояд[29].

 Ва «Баҳористон»да назм аҳли асомийси зайлида бу фақирни бу навъ мазкур қилибтурларким:

 «Соҳибдавлатеки, замони мо ба вужуди у мушарраф аст ҳарчанд пояи қадри вай назар ба маротиби жоҳ ва ҳашмат ва қурби подшоҳи соҳибҳашмат ва қиёс ба маноқиби маънави аз фазлу адаб ва фазоили мавҳуб ва муктасаб аз он баландтар аст ки, вайро ба шеър таъриф кунанд ва ба жавдати назм тавсиф намоянд. Аммо чун хотири шарифаш ба воситаи касби фазилати тавозуъ ва касри нафс ба он фуруд омадаст, ки худро дар силки ин тоифа мунхарит гардонидаст, дигаронро ҳижоби таҳоши аз он маъни ки вайро аз табақаи эшон доранд ва аз зумраи эшон шуморанд, муртафеъ гашта, аммо инсоф онаст, ки ҳар жо ин тоифа бошанд — вай сар бошад ва ҳаргоҳ номи ин табақа нависанд вай сардафтар.

 Ва чун гавҳари номаш бузургтар аз он астки ҳар маҳалли аз назм сидқи он тавонад шуд ва ҳар мақоми аз шеър шарафи он тавонад ёфт. Тахаллуси ашъораш ба онче аз ин муаммои дигар мафҳум мегардад, номзад гашта.

 

Муаммо ба исми «Навоий»:

 

Кунҳи номаш дар тахалпусҳо наёбад ҳеч кас,

Бар лаби ёбандагон аз вай навое дону бас.

 

 Ва агарчи вайро ба ҳасаби қуввати табиат, вусъати қобилият ҳар ду навъ шеър — туркй ва форсй муяссар аст, аммо майли табъи вай ба туркй аз форсй бештар аст ва ғазалиёти вай ба он забон аз даҳ ҳазор зиёда хоҳад буд ва маснавиёте, ки дар муқобалаи «Хамса»и Низомй вуқуъ ёфта — ба си ҳазор наздик ва ҳамоно ки ба он забон пеш аз вай касе шеър нагуфтааст ва гавҳари назм насуфта ва аз жумлаи ашъори форсии вай аст қасидае ки дар жавоби қасидаи Хусрави Деҳлавй ки мусаммост ба «Даръёи аброр» воқеъ шуда ва муштамил бар бисъёре аз маонии дақиқа ва хаёлоти латифа. Матлааш ин аст:

 

Оташин лаъле ки тожи хусравонро зевар аст,

Ахгаре баҳри хаёли хом пухтан дар сар аст.

 

Ва ин рубой дар таҳнияти қудуми баъзе аз ояндагон аз сафари Ҳижоз дар руқъа навишта буд.

 

Р у б о и:

 

Инсоф бидеҳ, эй фалаки минофом,

То з-ин ду кадом хубтар кард хиром,

Хуршеди жаҳонтоби ту аз матлаи субҳ,

Ёмоҳи жаҳонгарди ман аз жониби Шом.

Ва ин рубой дигар дар руқъаи дигар:

 

Ин нома, на нома, дофеи дарди ман аст,

Ороми даруни ранжарварди ман аст,

Таскини дили гарму дами сарди ман аст,

Яъне хабар аз моҳи жаҳонгарди ман аст.

Ва ин рубои дигар ба таждид дар руқъаи дигар.

 

Р у б о и:

 

В-ар дар ҳарамам ба жустужўят бошам,

Гар дар дайрам ба туфтугўят бошам

Дар вақти ҳузур рўбарўят бошам,

Дар ғайбати рўй дил ба сўят бошам[30].

 

 Бу фақир «Мажолис ун-нафоис» отлиғ китобидаким, султони соҳибқирон замонидағи назм аҳли зикрида битибмен, аларнинг васфи маноқибин «учунчи мажлис»нинг аввалида бу навъ битибменким:

 «Қуёшеки, ройи олам оройи била бу замон мубоҳий ва аҳли замонға шарафи номутаноҳий муяссардур ва дарёеки, табъи гавҳарзойи била бу даврон жайби гавҳардин тўла ва даврон аҳли қўйни ва этаги жавоҳирдин мамлу бўладур.

 Ҳазрати Маҳдумий Шайхул-исломий Мавлоно Нуруддин Абдураҳмон Жомий (мадда зиллаҳу)[31] дурурким, то жаҳон бўлғай аларнинг ёруқ хотирининг натойижи жаҳон аҳлидин кам бўлмасун ва то сипеҳр эврулгай, аларнинг очуқ кўнгулларининг фавоиди даврон халойиқидин ўксулмасун. Чун бу мухтасарда мазкур бўлғон жамоатнинг раъс вк раиси ул зоти нафис ва бу рисолада мастур бўлғон гуруҳнинг муқтадо ва пешвоси ул гавҳари яктодур, муборак исмлари бу авроқда сабт бўлурдин гузир ва ёзилмаса дилпазир эрмас эрди, журъат бўлди: Чун аларнинг латойифи назми андин кўпракдурким, ҳожат бўлғайким, баъзи битилгай ва андин машҳурроқким, эҳтиёж бўлғайким, бир оз сабт этилгай. Кутубларининг оти битилса, бу авроқдин ошар ва мусаннафотлари дуррлари зикри қилилса, гардун баҳри андин тошар, ложарам чун бу маъни билилур ва дуо била хатм қилилур.

 

Р у б о и й:

 

Ёраб, бу маоний дуррининг уммони,

Бу донишу фазл гавҳарининг кони

Ким, айладинг они олам аҳли жони,

Олам элига бу жонни тут арзоний».

 

Ул вақтдаким, алар «Арбаъин. ҳадис»ни форсий назм била таржима қилиб эрдилар ва маъҳуд одат била борча асҳобдин бурунроқ фақирға илтифот қилиб, мусаввадасин бердилар. Чун мутолаасиға машғул бўлдум, алфозидин ҳалойиқи номутаноҳи азҳори ва маонисидин ҳақойиқи илоҳий анвори зоҳир бўла киришти.

Ҳамул «Арбаъин»ға туркича тил била таржима орзуси кўнгулға тушти. Алардин рухсат шарафиға мушарраф бўлғондин сўнгра ҳамул кун ул самин жавоҳир назм силкиға кирди ва ул гавҳарлар аларнинг қулоғиға етти. Шафқат ва марҳамат юзидин дуойи хайр била таҳсинлар қилдилар ва хутба[32]сининг аввалги байти будурким,

 

б а й т:

 

Ҳамд ангаким, каломи хайр маол

Қилди элга расулидин ирсол.

 

Аларнинг оти бу навъ манзум бўлубтурким:

 

Ул сафо аҳли пок фаржоми,

Пок фар жому пок фар Жомий,

Ул фано сори дастгир манга,

Муршиду устоду пир манга.

 

 Бу сўнгғи байтда таламмуз ва иродати нисбати зоҳир қилилибдур.

 Ул вақтдаким, фақир алар хизматида суфия рамузу ишорот ва алфозу иборот истилоҳин ўткарур эрдим. Ҳазрати қутб ус-соликин Шайх Фахруддин Ироқий (қуддиса сирриҳу)нинг «Ламаот»и орзуси хаёлға кўп эврулур эрди. Бир кун тақриб била бу маънини изҳор қилдим. Алар дедиларким: «Тариқат машойихининг форсий кутуб ва расоили оз мутолаа қилилибдур, аммо чун ҳавасинг бор, андоқ бўлсун».

 То улким, ул шариф китобни фақирға сабақ айтурға муртакиб бўлдилар, ҳар кун сабақда хушҳол бўлиб таъриф қилурлар эрди. Биз «Савониҳ»[33] мутолаасида дағи мунча хушҳол бўлмайдур эрдукки, мунда, деб айтурлар эрди.

 Бир неча сабақдин сўнгра сўз мушкилроқ бўлиб, шуруҳға эҳтиёж изҳори қилдилар ва шайх Ёрали[34] шарҳин ва яна баъзи шуруҳни муборак назарлариға қўюб, ул сабақни айтурлар эрди, то улким, кўп мавозиъда шориҳларға таън қила бошладиларким, «бу сўзнинг ва ул сўзнинг орасида кўп фарқ бор. Ҳамоноки, маънисиға етмай шарҳ битибтурлар» ва бу сўз такрор топқондин сўнгра фақир арз қилдимким: «Мундоқ нафис китобдин фақире баҳра топай деса, шарҳ бу шарҳлар бўлса, оё, не чора қилғай? Магар ҳам ҳазрати Махдум шафқат юзидин толибларға бу мушкилни осон қилғайлар».

 Андин сўнгра алар «Ашиъат ул-ламаот»ки бу тоифа кутуб ва расоюш орасида маълум эмаски, ҳаргиз андоқ шарҳ қаламға келмиш бўлғай — бунёд қилдилар.

 Ул шарҳни битирда «Фусус» ва «Футуҳот» ва «Нусус» ва «Фукук» ва аксар қавмнинг умда кутуби муборак назарларида эрди, агарчи ҳеч қайсиға боқғали эҳтиёжлари йўқ эрди. То улким, бу шарҳ била «Ламаот»ни алар қошида тугаттим, бировки ул китобни ўқуса, фақир бу варақда битилган сўзлардин нишоналиғ сўзлар топар ва мундоқ давлатға абнойи замондин оз киши, балки ҳеч киши мушарраф бўлмайдир (Иншааллоҳ ало наимиллоҳу)[35].

 Бир кун бу фақирни муаммо фикри бу водийға солиб эрдиким андин бериким, устоди фан Мавлоно Шарафуддин Али Яздий[36] (раҳматуллоҳи) бу фанни тадвин қилиб, бу фан аҳлининг отин тиргузди, бу замонғачаким, азизлар ҳам кутуб ва расоил битибдурлар ва фан ғариб зебу зийнат топибдур ва турфа қавоиду истилоҳот пайдо бўлубтур. Аммо истилоҳотни тартиб била адо қилмайдурлар. Масалан: қавоид аввалида интиқод қоидасин адо қилурда истишҳодға муаммоким келтурубтурлар, агарчи интиқод ҳам муаддо бўлубтур, аммо «таркиб» ё «таҳлил»[37] ё ғайриҳиким мубтадининг аларға ҳануз шуури йўқ турур, бу мусташҳад муаммода мундариждур. Шарт бу эрдиким, бу муаммода бу қоидадин ўзга мазкур бўлмағай, аммо бу қоидаким, вуқуф ҳосил бўлди, яна ўзга қоида адосида агар мазкур бўлғон қоида ўтса бок йўқ эрди. Фақир бу хаёлда эрдимким, ҳазрати Махдум ташриф келтурдилар, фақир мунбасит бўлуб, истиқбол қилиб, алар таскин топиб, дедиларким: «Башарангда инбисоте зоҳир бўлур, не ҳолинг бор?»

 Айттимким: «Ҳазрати Махдумнинг шариф мақдамлари мужиби инбисотдур, аммо бу навъ ҳам хаёлим бор эрди», — деб ўтган мақолатни арз қилдим, алар ниҳоятдин ташқари хушҳол бўлуб, таҳсинлар қилиб, дедилар: «Ҳаққи ва шарти будурким, сен хаёл қилибсен».

 Аларни чун мундоқ хушҳол кўрдум, айттимким: «Ҳиммат тутсалар бу дастур билан бу фан қоидасида мухтасаре рақам қилсам».

 Алар дедилар: «Сен бу ташвишни тортма». Ҳамул икки-уч кунда манзуми мухтасарни таҳрир қилдилар. Кўп ихтисорға кўшиш қилғон учун кўп дақиқ ва тор воқеъ бўлубтур, андоқки, мубтадиға идроки суҳулат била даст бермас.

 Фақир яна истидъо қилдимким, амр бўлса, мундин осонроқ қилса бўлғай, деб маъмур бўлғондин сўнгра «Муфрадот»ға мавсум мухтасарни битидим ва алар хизматиға еткурдум. Қабул нишонаси мундин ўтмаским, бовужуди мунча расоилким, ҳоло ародадур, мах-думзодаға ул мухтасарни ўқурға ишорат бўлди ва уя бу мухтасарда муаммо фанниға вуқуф топти.

 Алар «Ҳафт авранг»дин — ҳам ҳар лафзи етти иқлимға сармоя ва ҳар ҳарфи етти кавкабға пироядур — «Субҳат ул-аҳрор»ким, аларнинг мухтараидурким, не ул баҳрда маснавий айтибдурлар ва не ул таркиб ва адо била манзум китоб тартиб берибдурлар, хатми китоб ва хотимай хитобда чун ул маъшуқаи зебо ва мухаддараи оламорони жилва бериб[38], қабули хотир таманноси ва назари қабул истидъоси қилибтурлар, бу абёт анда мазкурдурким,

 

м а с н а в и й:

 

Ё раб, ин ғайрати ҳурил-инро,

Шоҳиди равзаи иллийинро.

 

Аз дилу дидаи ҳар дидаваре,

Бахш тавфиқи қабули ҳар назаре.

 

Хосса он дар равиши фақр далер,

З-он далереш шуда ном ду шер.

 

Он яке дар раҳи дин шери худо,

В-ин дигар панжа ба ҳар сайд кушо[39].

 

Бу бесомони кам бизоат ва бу нотавони беиститоат бу алтоф муқобаласида не дей олғаймен. Аммо туҳфат ул-фақир ул-ҳақир расми[40] била «Хамса»нинг аввалғи дафтари «Ҳайрат ул-аброр»да аларнинг васфидаки, васфға сиғмас, достоне ниёзмандлиқ қилибменким, бу абёт андиндурурким,

 

м а с н а в и й:

 

Улки букун қутби тариқатдур ул,

Кошифи асрори ҳақиқатдур ул.

 

Кўкси ҳақойиқ дури танжинаси,

Кўнгли маоний юзи ойинаси.

 

Олий анга етти фалакдин маҳал,

Етти фалак мушкили оллида ҳал.

 

Мадрасаи қудс анинг маъмани,

Хонақаҳи унс анинг маскани.

 

Жилвагаҳи гулшани чархи барин,

Обхўри чашмаи айн ул-яқин.

 

Қасри каломи чиқиб андоқ баланд

Ким, анга гардун сола олмай каманд.

 

Анда шаётин хасиға йўқ сабот,

Баски уруб хайли малоик қанот.

 

 Достон олтмиш байт бор эркин ва алар мажлисида «Хамсатайн» сўзи мазкур бўлғоннинг кайфияти ва алар «Туҳфат ул-аҳрор»ни бунёд қилиб, ул тақриб била тугатгонлари, бу фақирға элдин бурун кўргузгонларининг шарҳи ва фақир «Ҳайрат ул-аброр»нинг назм қилур тақриби бу достонда мазкур бўлубтур, ўқуғон маълум қилур.

 «Ҳафт авранг» кнтобидин «Юсуф ва Зулайҳо» достониким, «Ошиқ ва Маъшуқ»ға мавсумдур ва ул китоб назири Юсуф ҳусни ва Зулайҳо ишқидек маълум, охирида подшоҳ дуоси зайлида бу навъ банданавозлиқ қилибтурларким,

 

м а с н а в и й:

 

Муборак бар шаҳу арқони давлат,

Ғазанфар ҳайбатони шер савлат.

 

Ба тахсис ой жавонмарди к-аш аз дер,

Насаб чун ном бошад шер бар шер,

 

Зи пас дар бешаи марди далер аст,

Зи мардони жаҳон номаш ду шер аст.

 

Яке дар аз дизи даврон кананда,

Яке сарпанжа бо гўрон зананда.

 

Ба расми таъмия з-он бурдамаш ном,

Ки монда дур аз он андешаи ом.

 

Ва гар на кай тавон з-он фаҳму идрок

Ба сад ҳуққа нуҳуфт ин гавҳари пок.

 

Кунад дар шеър табъаш мўшикофи,

В-аз он мў нўги килкаш шеърбофи.

 

Ниҳад з-ин шеъри мушкин доми дилҳо,

Диҳад аз шеъри ширин коми дилҳо.

 

Дили ушшоқ аз он як монда дар банд,

Лаби хубон аз ин як дар шакарханд.

 

Ба зикраш хатм шуд ин равшан анфос,

Ба сони нури манзил хатми барнос.

 

Бале дар коргоҳи одамият,

Жуз ў кам ёфт роҳи маҳрамият.

 

Ҳамеша то атои даври олам

Кунад табъи лаимон шоду хуррам.

 

Чунон дил бо худои оламаш бод,

Ки н-ояд аз атои оламаш ёд.

 

Суханро аз дуо доди тамомй,

Ба омурзиш забон бикшой, Жоми[41].

 

 Аларнинг бу маснавийлари баҳрида фақирнинг «Хамса»сидин «Фарҳод ва Ширин» воқеъ бўлубтур ва аларнинг мадҳида турфа достоне гузориш топибдур. Борчасин бу мухтасарда баст қилмоқ мужиби итноб бўлур. Аммо бир неча байтдин гузир йўқтур. Сўз таърифида бир неча сўз деб, шайх Низомий била Мир Хусрав (қуддиса сирраҳу) маддоҳлиқларин қилиб, ул тақриб била алар мадҳиға кириб, бу навъ адо топибдурким.

 

м а с н а в и й:

 

Кел, эй соқийки, тушмиш жонима жўш,

Кетур бу икки ёди бирла бир қўш.

 

Алар ишқида нўш айлаб ики жом,

Тутай Жомий майи мадҳин саранжом.

 

Ики пил ўлса Хусрав ё Низомий,

Эрур юз пил чоғлиғ пил Жомий.

 

Муҳаббат жоми дурдошоми улдур,

Ҳамоно Зинда пили Жомий улдур.

 

Кўруб сармаст жоми ваҳдат они,

Демишлар Зинда пили ҳазрат они.

 

Чу ул май дурдидин бўлмиш хурўши,

Сафо аҳлидур онинг дурднўши.

 

Майи таҳқиқ этар ҳолатда ошом,

Чекиб ложуръа гар гардун эрур жом

 

Бўлуб зоҳир фано тимсоли андин,

Тутуб оламни олам холи андин.

 

Фано ул навъ этиб нафъй вужуди

Ки, ер топиб набуд ўрнида буди.

 

Бўлуб андоқ фано даштида маълум

Ки, сайри шоҳроҳи хатти мавҳум.

 

Бу хатқа нуқтаким мавжуд эмастур,

Хирад олинда жуз нобуд эмастур.

 

Фано мулкида жисми уйла фоний

Ки, фаҳм айлаб саводи аъзам они.

 

Жаҳонниким қила олғай таваҳҳум

Ки, бўлғай нуқтаи мавҳум аро гум.

 

Ўзин худ бир жаҳони бегарон бил,

Камолотин ўзидек бир жаҳон бил.

 

Жаҳон ичра жаҳонким топти макнат,

Солиб икки жаҳон халқиға ҳайрат.

 

Жаҳон йўқ, олами кубро де они,

Жаҳонда мақсади ақсо де они.

 

Ки ҳарне олами суғро[42]да мавжуд

Бори бу олами кубро[43]да мавжуд.

 

 Бу достон ҳам тавил уз-зайлдур, мунча абёт истишҳодға келтурулди[44].

 Аларнинг «Лайли ва Мажнун» китобида ул достонким, сарсухани бу навъ битибдурким: «Дар зикри баъзе берун рафтагони аз доираи моҳу сол ва дуои баъзе марказнишинони нуқтаи хол»[45] ва анда рамз ва ишорат била тахаллусни зикр қилиб, бу фақирни ўз ёрлиғлариға баҳраманд ва ўз муҳаббатлариға аржуманд қилибтурлар. Бу навъдурким:

 

Соқи, бидеҳ он маи куҳансол,

Еқути музобу лаъли сайёл.

 

Он май ки чу дустон бинушанд

Бо ҳам ба вафову меҳр кушанд.

 

Ором шавад рамидагонро,

Пайванд диҳад буридагонро.

 

Ёре ки кунад ба ёр пайванд,

Нахли амалаш шавад баруманд.

 

Ёр аст калиди ганжи уммед,

Ёр аст навиди айши жовид.

 

Мақсуди вужуд чист жуз ёр,

З-ин савдову суд чист чуз ер.

 

То хотимати вужуд аз оғоз

Мурғе накунад чу ёр парвоз.

 

Хосса ки ба боғи ошнои,

Бар шохи вафо бувад Навои.

 

Яъне ки Навои лутф созад,

Дилҳои шикастагон навозад.

 

Коре набувад ба жои ин кор

Ёрони жаҳон фидои ин ёр[46].

 

Бу фақир ҳам «Хамса»да бу дафтар аввалида алар мадҳида достоне ороста қилибмен ва бу абъёт андиндурким,

 

м а с н а в и й:

 

Сўз гулшанининг, шукуфта варди,

Илм оятининг варақнаварди.

 

Қадриға ул авж узра поя

Ким, меҳр тутуб тагида соя.

 

Наълайнидин айлабон малак ҳал,

Суртарға судоъ бўлса сандал,

 

Ҳамдинки, асоси бошида тоб,

Чекмакка ики жаҳонни қуллоб.

 

Нугида синои айлагач кин,

Кўр айлаб дев ила шаётин.

 

Юз донаки субҳаси аро қайд,

Юз файз қушини айлабон сайд.

 

Ул торки доналар белига,

Бил ҳабли матин жаҳон элига.

 

Ибриқи вузуси баҳри гардун,

Ҳар қатраки томса дурри макнун.

 

Лула анга фаизи жовидоний,

Андин оқиб оби зиндагоний.

 

Каъби ери давраи иродат,

Давр аҳлиға ҳалқаи саодат.

 

 Алар «Хирадномаи Искандарий»даким, «Ҳафт авранг»нинг еттинчи дафтаридур, китоб хатми достонин чун сурубтурлар, сўз хотимасини бу ерга еткурубтурларким,

 

м а с н а в и:

 

«Биё, Жоми, эй умрҳо бурда ранж,

Зи хотир бурун дода ин «Панж ганж».

 

Шуд ин «панж»ат он панжаи зуръёб,

К-аз у дасти даръё кафон дида тоб.

 

Ажаб аждаҳоест килкат дусар,

Ки резад бурун ганжҳои гуҳар.

 

Кунад аждаҳо бар дари ганж жой,

Вале кам бувад аждаҳо ганжзой.

 

Бар ў ҳалқа зад мори ангушти ту.

Бар ў ҳалқа зад мори ангушти ту.

 

Чу гавҳарфишонанд ин ганжу мор,

Ки шуд пур гуҳар домани рўзгор.

 

Вале бинам аз килки ҳар ганжсанж,

Пур аз «Панж ганж» ин сарои сипанж.

 

Бар он панжҳо кай расад панжи ту?

Ки як ганжашон беҳ зи сад ганжи ту.

 

Ба тахсис панже ки сарпанжа зад,

Ба шере ки сарпанжа аз Ганжа зад.

 

Ба туркизабон нақше омад ажаб,

Ки жодўдамонро бувад мўҳри лаб.

 

Зи чарх офаринҳо бар он килк бод,

Ки ин нақши матбуъ аз он килк зод.

 

Бибахшид бар форсй гавҳарон,

Ба назми дари дурри назмоварон.

 

Ки гар буди он ҳам ба лафзи дарй,

Намонди мажоли сухангустарй.

 

Ба мизони он назми мўъжизнизом,

Низомй ки будию Хусрав кадом?

 

Чу ў бар забони дигар нукта ронд,

Хирадро ба тамйизашон раҳ намонд.

 

Зиҳи табъи ту устоди сухан.

Зи мифтоҳи килкат кушоди сухан

 

Суханро, ки аз равнақ афтода буд,

 Ба кунжи ҳавон рахт бинҳода буд.

 

Ту доди дигар бора ин обрўй,

Кашиди ба жавлонгаҳи гуфтугўй.

 

Сафоёб аз нури рои ту шуд,

Навое зи лутфи навои ту шуд.

 

Бад-ин нахли назме ки парвардаам,

Ба хуни дилаш дарбар овардаам.

 

Нашуд боисам жуз сухандоният,

Ба дастури дониш суханроният.

 

Вагарна ман онро чу оростам,

На эҳсон, на таҳсин зи кас хостам.

 

Чй хезад зи мудхил, ки эҳсон кунад

Чй ояд зи таҳсин, ки нодон кунад.

 

Ба лутфи сухан гар сутудам туро,

Ҳади дониши худ намудамдуро.

 

Ки ин молу жоҳ арчи жонпарвар аст,

Камоли сухан аз ҳама бартар аст.

 

Равад як сар сайр чархи куҳан,

Вале то жаҳон ҳаст монад сухан.

 

Сухан низ ҳарчанд доим бақост,

Хамуши ажаб дилкашу жонфизост.

 

Биё, соқиё, жоми дилкаш биёр,

Ман гарму равшан чу оташ биёр.

 

Ки то лаб бар он жоми дилкаш ниҳем,

Ҳама килку дафтар бар оташ ниҳем.

 

Биё, мутрибо тез кун чангро,

Баланди деҳ аз захада оҳангро.

 

Ки то пунба аз гўши дил баркашем,

Ҳама гуш гардему дам даркашем»[47].

 

Бу фақир ҳам бу китобнинг аввалида алар мадҳида айтқондин бир неча байт била ихтисор қилинур:

 

Биров олди суз кишварин якқалам-

Ки, қилди қаламин сутуни алам.

 

Қўлиға олиб найза ўрниға килк,

Сўз иқлимини садбасар қилди милк.

 

Билик авжининг меҳри тобони ул,

Қаю меҳр, сўз жисмининг жони ул.

 

Чу суръат аро ўт сочиб хомаси,

 Яна гарм ўлуб нуқта ҳангомаси.

 

Ҳамул ўтғаким, назм шамъин тутуб,

Маоний шабистонини ёрутуб.

 

Чу табъидин оқиб маоний суйи,

Келиб чашмаи зиндагоний суйи.

 

Ҳамул чашмадин чун су бермак тузуб,

Суханварлик ўлган танин тиргузуб.

 

Чу истаб тараб табъи озодаси,

 Қуюб назм жомиға сўз бодаси.

 

Анинг журъаси элни маст айлабон,

Демай мастким, майпараст айлабон.

 

Не жомеки, май журъасидин нами,

Тарашшуҳ қилиб, маст ўлуб олами.

 

Бу янглиғки жоми маоний тутуб,

Малак хайлиға дўстгоний тутуб.

 

Бўлуб чун анинг жомидин журъачаш,

Бўлуб чарх сўфийлари журъакаш-

 

Ки, машъуф ўлуб жоми мастонаға

Гарав айлабон хирқа майхонага.

 

Янги ойни жоми ҳилолий қилиб,

Нечаким тўла келса холи қилиб,

 

Жаноҳайн ўлуб сукрдин хокрўб,

Гаҳи дастафшон, гаҳи пойкўб.

 

Бу навъ ўлсалар арши аъзам эли,

Не бўлғай, хаёл айла олам эли?

 

 Бу достон доғи эллик-олтмиш байт борким, барчасин битмак мужиби итноб бўлур учун бас қилилди.

 Бу фақир Имом Али Мусо ар-Ризо[48] (Алайҳит-таҳиятиҳи ва л-сано)[49] зиёратидин ҳамул йилким алар нақл қилдилар, шаҳрға келдим. Маъҳуд тариқ била аввал алар хизматиға туштум, Алар учунчи девонлариға тартиб бериб эрдилар. Фақирға ўз муборак хатлари била битилган девонни иноят қилдилар. Фақир илтимос қилдимким, Мир Хусравдин ўзга назм аҳлидин эшитилмайдурким, мутааддид девон тартиб қилмиш бўлғайлар. Аммо аларким, мутааддид битибдурлар, ҳар қайсиға бир муносиб от қўюбтурлар. Сиз дағи бу девонларға муносиб отлар қўйсангиз деб. Алар қабул қилдилар. Икки кундин сўнгра яна алар хизматиға еттим: жузв қўюнларидин чиқориб фақирға бердилар; девонлар учун феҳрист битиб эрдилар ва ҳар бирин мавсум бир қисмға қилиб эрдилар ва бу ишға фақир боис бўлғонимни дағи зоҳир қилиб эрдилар ва ҳоло куллиётларида давовин ибтидосида битирлар ва ул феҳристда ҳамд ва наътдин сўнгра мундоқ адо қилидурларким:

 «Намуда меояд ки чун ин камина ба ҳасаби фитрати асли ва қобилияти жибилли ҳадафи сиҳоми аҳкоми хужаста фаржоми сафват калом афтода буд ва садафи жавоҳири асрори исми бузургвор «алмутакаллим» омада, ҳаргиз натвонист ки авқоти худро билкулия аз ибдоиназми, ё ихтирои насри фориғ ёбад ва холи гардонад, ложарам аз таволии аъвом ва шуҳур ва томодии аъсор ва дуҳур расоил ва кутуби мутааддида аз мансурот ва дафотири мутанаввиа аз маснавиёт ва давовини мутафарриқа аз қасоид ва ғазалиёт жамъ омада буд ва дар ин воло аз таърихи ҳижрати набабия то такмили миата тосиа се сол беш боқи намондааст, муҳиб ва мўътақиди дарвешон, балки маҳбуб ва мўътақиди эшон Низомул-миллати вад-дин Амир Алишер ҳиммати шариф бар он овардааст, ки давовини қасоид ва ғазалиётро ки адади он ба се расидааст, дар яки жилд фароҳам оварда ва чун се мағзи тозаи писта дар як пўст парварда, аз ин фақир истидъои он кард, ки ҳар ба исми хос самти ихтисос гирад ва аз васмати ибҳом ва иштирок сурати истихлос пазирад, ложарам ба мулоҳазаи авқоти вуқуашон девони аввал ки дар авони жавони ва авоили замони амну амони ба вуқуъ пайваста ба «Фотиҳат уш-шабоб» иттисом меёбад ва девони сонй ки дар авосити уқуди айёми зиндагонй интизом ёфта ба «Воситат ул-иқд» номзад мешавад ва девони солис ки дар авохири ҳаёт оғози тартиби он шудааст ба «Хотимат ул-ҳаёт» мавсум мегардад.

 Умедвори ба карами ҳазрати парвардигори восиқ аст ки номи ҳама азизон ба саволиҳи аъмол ва латоифи ақвол бар сафаҳоти рўзгор бимонад ва воситаи дуои хайр ва василаи саодати охират гардонад.

 

Р у б о и й:

 

Ҳаргиз макунод ин фалаки пуршутулум

Номи моро аз номаи ҳастй гум.

Зеро ки бақои он пас аз марги нахуст,

Гўянд ҳакимон, ки ҳаётест дуввум»[50].

 

 Чун фақир алар хизматида бу феҳристни ўқудум, бу фақирға ҳам амр қилдиларким: «Сенинг доғи назминг туркча алфозда чун мутааддид бўлубтур, сен доғи ҳар бирисини бир исм била мумтоз қил ва ҳар қайсини бир лақаб била жилвасоз этгил».

 Алар амрининг итоати чун вожиб эрди — фақир доғи аввалғи девонғаким, туфулиятда рангин назмнинг ғаробати бор — «Ғароиб ус-сиғар»[51] от қўйдум ва иккинчи девонким, шабоб айёмидаким, маоний нодиралари назм силкига кирибтур — «Наводир уш-шаббоб»[52] лақаб бердим; учунчи девонким, умр авоситида воқеъ бўлғон бадеъ нукотдур — «Бадойи ул-васат»[53]қа мавсум бўлди ва тўртунчи девонким, шайхухат синнидағи фойдалардур — «Фавойид ул-кибар»[54]ға иттисом топти. Умид улким, сағиру кабир, шайху шобнинг хотиралариға дилпазир ва кўнгуллариға ногузир бўлғай.

 

* * *

 

 Устод Қулмуҳаммад[55] кичик эркандаким, мусиқий ўрганур эрди, чун бот ўрганмоки била хўб ишлар ясамоғи шуҳрат тутти. Фақирға доия бўлдиким, бу фаннинг илмийсини дағи билгай, мавлоно Бу Алишоҳ[56] бўкаким, бу фанда асрининг бебадалидур — анга сипориш қилилди. Агарчи акнун афъюн касрати ани ақл ҳулъясидин орий қилибдур, ул вақтда бу фанда «Асл ул-васл» отлиғ китобни тасниф қилди, дағи Мир Муртоз ва Хожа Шаҳобуддин Абдуллоҳ Марворид ва мавлоно Биноий[57] дағи бу фанда рисолалар битидилар. Аммо чун барча изҳори истеъдод қилиб эрдилар — мубтадиға бот баҳра олмоқ душвор эрди. Ул ердинким, аларнинг бу фақир сори иноят ва илтифотлари бор эрди, мусиқий ва адвор[58] рисоласин битидиларким, бу фанда андоқ мунаққаҳ ва муфид рисола йўқтур.

 Ул вақтдаким, бу фақир Мир Хусравнинг «Даръёи аброр»иға Марвда татаббуъ қилиб, алар отиға тугатиб, шаҳрға йибориб эрдим, андоқки юқори мазкур бўлди. Ул қасидада йигирмадин ортуғроқ байт муаммо тариқи ва истилоҳи била муаддо бўлуб эрди. Алар мунунг муқобаласида муаммо тариқи била бир қасида айтиб, анда басе дақиқ ва ғариб тарокиб дарж қилиб, битиб йибориб эрдилар ва ул шеърнинг матлаи будурким:

 

Жоҳ дори жоҳилосо дар сар, эй комил, мудом,

Жоҳилат хонам на комил чун туро жоҳ аст ком[59].

 

Бир қатла бу фақирнинг туркча бу матлаиким:

 

Очмағай эрдинг жамоли олам оро кошки,

Солмағай эрдинг бори оламға ғавғо кошки.

 

эл орасида шуҳрат тутуб эрди ва подшоҳ ҳазратларининг суҳбатларида дағи ўқилур эрди. Шуюъ ва шуҳрати ул ерга еттиким, ҳазрати Махдумға дағи масмуъ бўлуб, аларға ҳам дағдаға улким, бу баҳр ва қофия ва радифда шеър дегайлар, бу доия пайдо бўлуб, чун туркча алфоз била назмға илтифот қилмас эрдилар, бир форсий ғазал айттиларким, матлаи будур:

 

Дийдаме дидори он дилдори раъно кошкй,

Дийда равшан кардаме аз хоки он по кошкй[60].

 

битиб подшоҳ хизматлариға йиборгандин сўнгра мақбул ва матбуъ тушуб, подшоҳ ҳазратлари эҳсон ва таҳсинлар қилиб, бу фақирға ҳукм қилдиларким, аларнинг бу ғазалин мусаддас боғлағаймен. Чун маъмур ва маҳкум эрдим — маоф ва маъзур бўлсам ажаб эрмас. Мусаддас айтилғондин сўнгра подшоҳ ҳазратлари эҳсон ва таҳсинлар қилиб, мусаввадасин алар хизматлариға йибордилар. Алар дағи банданавозлиғ юзидин илтифотлар қилдилар. Матлаи бу навъ боғланибдурким:

 

Кардамъ дар хоки кўи дўст маъво кошки,

Судаме рухсори худ бар хоки он по кошки,

Омади берун зи қўй он сарви боло кошки,

Бурқаъ афкандй зи рўи оламоро кошки,

Дидаме дндори он дилдори раъно кошки.

Дида равшан кардаме аз хоки он по кошки[61].



[1] «Шавоҳид ун-нубувват» (Пайғамбарлик шоҳидлари) – бу асарда Жомий пайғамбарлар ҳаётига оид маълумотлар ва ривоятларни келтиради.

[2] «Нақд ун-нусус» (Ҳужжатлар сараси) – 1458 – 59 й. да ёзилган бу асарида Жомий тасаввуфга оид Ибн ал-Арабий номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин Арабий (1165 – 1240)нинг фалсафий асарларига шарҳлар беради.

[3] «Ашиъат ул-ламаот» (Порлоқ шуълалар) – буюк суфий шоири Фахруддин Ироқий Ҳамадоний (1217 – 1289)нинг «Ламаот» асарига фалсафий ва адабий шарҳлардан иборат.

[4] «Фусус» – Жомийнинг бу асари «Нақши Фусус» деб ҳам юритилади, Ибн ал-Арабий фалсафасининг моҳиятини белгилаб берувчи 1229 й. Дамашқда ёзилган «Фусус ул-ҳикам» (Ҳикматларнинг нақшин қимматбаҳо тоши) номли асарига битилган шарҳлардан иборат.

[5] «Лавомеъ» (Ялтироқликлар) – «Лавомеъ фи шарҳ ал-Хамрия». 1470 – 71 й. да яратилган Жомийнинг бу асари араб тасаввуф шоири Ибн ал-Фориз номи билан танилган Шарафуддин Умар ибн Али ал-Мисрин ас-Саъдийнинг (1181 – 1234 – 35) машҳур «Май қасидасига шарҳлардир.

[6] «Лавоеҳ» (Равшанликлар) – тасаввуф қоидалари шарҳига ба-

ғишланган.

[7] Тоия рисоласи Ибн ал-Форизнинг «т» ҳарфи билан тугалланадиган қофияли байтларига шарҳлардан иборат.

[8] Рубоиёт шарҳи – Жомий бу асарида ўзининг қарашларини талқин қилувчи рубоийларини йиғиб, уларнинг ҳар биридаги тимсолларнинг фалсафий моҳиятини очиб беради.

[9] Ибн Заррин ул-Уқайлий – бу олим ҳақида маълумот топа олмадик.

[10] Бу асар тасаввуф назариётчиларидан Хожа Порсо лақаби билан машҳур бўлган Шамсиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофиз ал-Бухорий (вафоти 1414й.)нинг ҳикматли сўзлари мажмуаси.

[11] 1481 – 82 й.да яратилган бу асарида Жомий Муҳаммад пайғамбарнинг 40 та ҳадиси-ҳикматларининг маъносини рубоий шаклида баён этгандир.

[12] Бу рисолада Жомий тасаввуф термини «вужуд»ни шарҳлаб берган.

[13] «Маносики Ҳаж» – Ҳажнинг қоидалари.

[14] Бу рисолада ҳаж зиёратининг қоида ва маросимлари қаламга олинган.

[15] «Ҳафт Авранг» (Етти тахт ёки Катта айиқ юлдузлар туркуми) – Жомий аввалига Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар изидан бориб, «Хамса» яратишга киришади. Кейинчалик эса беш достон қаторига яна икки достонни киритади. Натижада етти китобдан иборат достонларига «Ҳафт авранг» деб ном беради.

[16] «Силсилат уз-заҳҳаб»(Олтин занжир) – Бу достон 1472 й.да ғазнавийлар шоири Саноийнинг «Ҳадиқат ул-ҳақойиқ» (Ҳақиқатлар боғи) номли асари муқобаласида яратилган.

[17] «Туҳфат ул-аҳрор» (Ҳимматлилар туҳфаси) – достон номида Жомийнинг тариқат бобидаги пири Хожа Аҳрорга ишора бор. Асар фалсафий, ижтимоий ва дидактик масалаларга бағишланган 20 мақоладан иборат.

[18] «Субҳат ул-аброр» (покиза зотлар тасбиҳи) – достонда тасаввуф йўлидаги «мақомот» (психологик ва идрокий ҳолатлар)лар тавсифи берилади. Лекин унда давлатни идора этиш усуллари ҳамда адолат ва эзгулик ҳақида ҳам илғор фикрлар илгари сурилади.

[19] Ҳулият ул-ҳулал» (Безакли либослар) – муаммо ҳақидаги рисола, уни «Рисолаи муаммойи кабир» (Катта (ҳолатдаги) муаммо ҳақидаги рисола). Яна Жомийнинг «Мутавассит» (Ўртача), «Сағир» (Кичик) ва шеърий йўлда битилган «Асғар» (Жажжи) каби муаммога бағишланган асарлари бор. Уларда муаммони тузиш, уни ечиш назарияси баён этилади. Кўринадики, бу шеърий формага қизиқувчилар кўп бўлган.

[20] «Муншаот» (Мактублар мажмуаси) – Жомийнинг турли масалаларга бағишланган ва ҳар хил табақадаги одамларга ёзган, жумладан Навоийга йўллаган хатлари жамланган асари.

[21] «Фотиҳат уш-шабоб» (Ёшликнинг бошланиши) – Жомий лирик шеъларининг биринчи девони.

[22] «Воситат ул-иқд» (Ўрта ёшликнинг инжулари) – Жомийнинг иккинчи девони.

[23] «Хотима ул-ҳаёт» (Ҳаёт хотимаси) – учинчи девон. Шарқ шеъриятида девонларга махсус номлар бериш анъанаси Хусрав Деҳлавийдан бошланади. Навоий ҳам ўз шеърларини тўплаб, тўрт девонга ажратган. Уларни алоҳида номлаб чиққан ва тўрт девонни яна бир умумий ном билан атагаи.

[24] Фаридуддин Аттор – Муҳаммад ибн Абубакр бинни Иброҳим (1119 – 1220) – машҳур форс шоири. Аввал табобат ва ат-торлик билан шуғулланган, кейинчалик дарвешлик ихтиёр қилган. «Мантиқ ут-тайр», «Илоҳийнома», «Тазкират ул-авлиё» ва бошқа асарлар муаллифи.

[25] Абу Абдураҳмон ас-Сулламий (вафоти 1021 – 22 й.) Қуръонга кенг шарҳ яратган олим, диний арбоб.

[26] Бу китоб (яъни, «Нафаҳот ул-унс»)нинг ёзилиш тарихини улар қуйидагича ёзиб эдилар: 881 (1476 – 77) йилда дарвешлар дўсти ва уларнинг мухлиси, ҳамма машғулотдан тўқ, фақирлик йўлида ботир Амир Низомиддин Алишер (арабча: Бу киши ўз хоҳиши ва ихтиёри билан давлат ва эътиборнинг аъло мартабасидан юз қайтариб, таслим ва ризо қадами билан фақирлик ва фонийлик йўлини қабул қилган) мендан кўнгилдан ўтган ва хотирда муҳрланган тарздагидек қилиб илтимос қилди. Бу билан қадимги орзу янгиланди ва илгариги хоҳиш кучга кирди ва таъкид даражасига етди. Бинобарин, чин ҳиммат ва холисона ният билан ўша истакни амалга оширишга ва топширнқни бажаришга киришилди. Илгариги яхши ахлоқ ва шафқатли ўқувчилардан маълумки (арабча: Оллоҳ авлиёларининг муқаддас руҳлари файзли бўлсин!), бу тўплам – асарнинг мутасаддийси ва боисига муқаддас сағаналардан шайхларнинг нафас уфурлари етишгач ва уларни зиёрат қилувчи дўстлар жонига урилгач, уни «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс» деб номланди. Шояд у хотир гўшасидан ўчмагай ва хайрли дуо билан ёдлангай!

[27]  а.:. Оллоҳ уни дуо қилсин ва олқишласин!

[28] «Шавоҳид ун-нубувват»... – Қаранг: 201-бет, 1-изоҳ.

[29] Парчанинг мазмуни. Оятларни ва мўъжичаларни кузатиб, улар ҳақида рад этувчилар ва [Муҳаммад пайғамбарга] ҳақиқий дўстлардан эшитиб, шундай идрок этдимки, уларнинг баъзилари беҳад ишончга сабаб бўлди. Шунинг учун дин олимлари ва ёзувчилар (а.: Оллоҳ уларни ва барчани дуо қилсин ва олқишласин!) пайғамбарлик шаҳодатлари зикрида ва пайғамбарлик элчилиги далилида китоблар ёзганлар. Худо баёнида бошқа [шарҳи] ҳоллар ва асарлардан олиб яратганлар. Мен уларнинг баъзиларини мутолаа қилишга мушарраф бўлганимда, мутолаа фойдаси муҳаббатни йўқотмасликни ва пайравлик ҳавасини тақозо қилди. Менда уларии саралаш истаги пайдо бўлдики, улар фойдасидан бошқа мусулмонлар ҳам баҳраманд бўлсалар, айниқса ул азизларким, менда уларга нисбатан муҳаббат содиқлигн ва эътиқод самимийлиги бор ва унинг устига суфий шайхлар [шарҳи] ҳоллари баёнидаги «Нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ул-қудс»ни ёзишимни истаган эдилар (Жомий бу ерда Навоийни кўзда тутмоқда).

 Шундай қилиб, ўша пароканда китоблардаги (арабча; йўқолиб кетиши осон) нарсаларни бир жойга жамъ қилиб, фойдали маслаҳатларки, форсийда ёзилиб эди, қисқача талқин билан ва турли сўзлар билан осонлаштирилган ҳолатга келтирилди. Тобеълар камоли тобеълик билан ҳосил бўлади ва камол шаҳодатлиги турличадир, дейилганига кўра, умматлардан зоҳир бўлган каромат ва фазилатлардан аввал пайғамбарнинг баъзи мўъжизаларн зикр этилди. Ул ҳазратнилг баъзи ҳамсуҳбатлари аҳвол ва асарлари (а.: эргашганлар ва уларга эргашганлардан) то суфийлар табақасигачаки, аҳволлари баёни қандай бўлса, шундайин тартибга солинди. Натижада у ҳазрат пайғамбарлиги хабарлар воситасида мўъжизалар навъида жойига қўнилдики, ҳеч саодатманд одамда янглишиш нотинчлиги қолмади. Модомики, бу асар ҳақиқат аҳли учун жавонмардлик тариқатининг порлоқ йўлида шубҳасиз қувват ва катта фойда етказа олади, агар уни «Шавоҳид ун-нубувват яқини аҳли ул-футувват» деб номланса, узоқ кетилмайди.

[30] Соҳиб давлат (яъни, Навоий)ки, замонамиз унинг вужудй билан шарафлидир, унинг қадри даражаси ва ҳашамат мар-табалари, подшоҳга яқинлигидан қатън назар, фазл ва адаб бобидаги барча табиий ва ҳосил қилинган фазилатларга оид маънавий мадҳияларга қараганда шундай баланддирки, уни шеър билан таърифлансаю назм санъати билан тавсиф қилинса [арзийди]. Аммо шариф хотири одоблилик фазилатини ва камтарликни [шу қадар] сингдирганки, ўзини шундай тоифа қаторига ўтқазган, бошқаларнинг эса, уни ўша даражада ҳисоблашлари ва улар сирасида санашларидан юқори кўтарилган. Аммо, инсоф билан айтганда, қаердаки, ўша тоифа бўлса, у бошлиқдир, ҳар қачон шу даражадагилар номлари ёзилса, у дафтарнинг юқорисидадир.

 Унинг номи инжуси шундай улуғдирки, назмнинг ҳар тури унинг садафи бўла олур ва шеърнинг ҳар мақоми ундан шараф топа олур. Шеърдаги тахаллуси бу муаммода ҳам яширинганки, қайд қилинди. «Навоий» исмига муаммо:

Унинг номини тахаллусларда ҳеч ким топа олмайди,

Топувчилар лабида ундан бир наво бил ва бас.

 Агарчи унга табиий қуввати ва қобилияти кенглиги жиҳатидан ҳар икки хил шеър: туркий ва форсий муяссар бўлса ҳам, аммо туркий сари табъининг мойиллиги ортиқроқдир. Унинг ғазаллари у тилда ўн мингдан зиёда бўлиши керак. Низомий «Хамса»сига жавобан ёзган маснавийлари ўттиз мингга яқин (Жомий байтлар миқдорини назарда тутмоқда. Навоий «Хамса»си 25 615 байт ёки 51 230 мисраъдан ибо- рат). Айтиш керакки, у тилда ундан аввал ҳеч ким шеър айтмаган ва назм гавҳарини тешмаган (Бу ерда Жомий бир мунча муболаға қилмоқда. Навоийдан олдин туркий тилда ижод қилган сўз санъаткорлари бўлган, буни Жомий яхши билган ҳам). Форсийдаги шеърлари жумласидан Хусрав Деҳлавийнинг «Дарёйи аброр» номли қасидасига жавоб тарзида айтилган асари бўлиб, кўп нозик маъно ва латиф хаёлларни ўз ичига олгандир. Матлаъи будир:

Подшоҳлар тожини безовчи ўтли лаъл,

Бошларида хом хаёлларни пиширувчи лаққа чўғдир.

Баъзилар (Жомийнинг ўзи ҳақида сўз кетмоқда) Ҳижоз (яъни, Макка) сафаридан қайтганда табриклаб, бу рубоийни мактубда ёзган эди:

Эй мовий фалак, инсоф билан айтгил,

Бу иккисидан қайси бири яхшироқ юриш қилди?

Тонг отар (томондан) кўтарилган сенинг қуёшингми?

Ёки кун ботар тарафдан чиққан менинг жаҳон кезувчи моҳимми?

Бошқа бир мактубда эса бу рубоий [ёзилган эди]:

Бу мактуб эмас, менинг дардларимни дафъ этувчидир.

Қайноқ дилим ва совуқ нафасим таскинидир,

Яъни менинг жаҳон кезиб юрган моҳимдан хабардир.

Яна янги мактубда бу рубоий [бор эди]:

Агар бутхонада бўлсам, сени сўзлайман,

Агар Маккада бўлсам, сени излайман.

Борлигингда рўпарангда бўлай,

Йўқлигингда кўнгил юзи сен тарафда бўлсин.

[31] а.: Тангри соясини узайтирсин!

[32] Хутба – китобнинг аввалидаги «ҳамд» – мақтов қисми.

[33] «Савонеҳ» – Аҳмад Ғаззолийнинг форс тилида ёзилган ишқ ҳолатлари баёнидаги рисоласи. Латиф ва гўзал наср билан назм омихта яратилган.

[34] Шайх Ер Али – «Савониҳ»га шарҳ битганлардан кўринади. У ҳақда маълумот топа билмадик.

[35] а.: Худо хоҳласа унга оллоҳ марҳамати бўлгай!

[36] Шарафуддин Али Яздий (вафоти 1454 й.) – XV асрдаги буюк тарихчи олим. «Зафарнома» муаллифи. Унинг «Ҳулали му-тарраз» (Нақшлар тикилган шойи) номли асари муаммо фанига бағишланган бўлиб, Навоий даврида машҳур бўлган.

[37] «таркиб», «таҳлил», «интиқод» – муаммо қоидасига оид атамалар.

[38] Бу ерда сўз Жомийнинг китобни гўзал мазмун ва юксак бадиият билан таъминлагани ҳақида кетмоқда.

[39] Шеърнинг мазмуни:

Ёраб, бу гўзал ҳурлар рашкини уйғотувчини,

Ва бу жаннат боғининг гўзалини,

Ҳар бир хушёрнинг кўнгил ва кўзига,

Манзур бўлиш муваффақиятига эриштир.

Хусусан, бу фақирлик йўлидаги ботирга ҳам,

Ботирлигидан уни номи икки шер бўлган,

Улардан бири дин йўлидаги худонинг шеридир,

Бошқасининг панжаси ҳам ов учун очиқдир.

[40] а.: каминаи камтариннинг туҳфаси сифатида.

[41] Шеърнинг мазмуни:

Шоҳ ва аркони давлатга муборак [бу зот],

Арслон ҳайбатли ва шер савлатлидир.

Хусусан у мард йигит азалдан яна

Насаб ва исмда шер, яна шердир.

Мардлик жангалининг ботири бўлгани учун,

Жаҳон мардлари ичида номи икки шердир.

[Уларнинг бири] даврон қалъаларини қўпорувчидир,

Бири эса қулонларга панжа урувчидир.

Муаммо йўли билан ундан номини чиқардим,

Оддий одамлар хаёли ундан узоқдир.

Акс ҳолда фаҳму идрок нима қила оларди,

Бу пок гавҳар юзларча қутичаларга яширингандир.

Шеърдаги табъи қилни қирққа ажратади,

У қилдан эса қалами учи шеър тўқийди.

Бу мушкин соч (яъни, шеърлар)дан кўнгилга тузоқ

У ширин шеърлардан кўнгилларнинг тилагини беради.

У биридан ошиқлар дили бандга илинади,

Бу бирисида эса гўзаллар лаби тотли табассум қилади.

Инсонларга нур иниши тугаган каби,

Бу равшан нафаслар унинг зикри билан охирга етди.

Тўғри, одамийлик коргоҳида,

Ундан бошқалар маҳрамлик йўлини кам топади.

У токи олам даврининг ҳадяси экан,

Нокаслар табъини шоду хуррам қилаверади.

Кўнгил олам худоси билан бўлсинки,

Олам ҳадяси унинг ёдига келмасин.

Сўзни дуо билан тугатдинг,

Тилни афв сўрашга чоғла, эй Жомий!

[42] Олами суғро – «кичик олам» деб суфийлар бу дунёни атаганлар.

[43] Олами кубро – «катта олам» деб эса инсон қалбини, унинг ўзини атаганлар.

[44] яъни: бу мадҳиянинг давомн узун, мисол тариқасида бир неча байт келтирилди, холос.

[45] Парчанинг мазмуни: Баъзи ой ва йил доирасидан четга чиқ

қанлар зикрида ва баъзи хол нуқтасининг марказида ўтиргайлар дуосида.

[46] Шеърнинг мазмуни:

Соқий, узоқ йиллар турган майдан бер,

У эритилган ёқут ва суюқ лаълдан бер.

У майки, ундан дўстлар ичсинлар,

Бир-бирларига меҳру вафо кўрсатсинлар.

Ҳуркканларга ором берсин,

Кесилганларга пайванд бўлсин.

Дўст агар дўстга пайванд бўлса,

Орзуларнинг дарахти унумли бўлади.

Дўст – умид хазинасининг калитидир.

Дўст – абадий айшнинг хушхабарчисидир.

Мавжудлик мақсади дўстдан бошқа нима бўлиши мумкин,

Бу савдо ва фойда дўстдан бўлак ким учундир?

Ҳаётнинг аввалидан охиригача,

Бирор қуш дўстдек парвоз қила олмади.

Хусусан ошнолик боғидаги

Вафо шохида Навоий туради.

Яъники, Навоий лутф қилса,

Шикасталар дилини эркалайди.

Бу иш ўрнида бошқа иш бўлмайди.

Барча жаҳон дўстлари шу дўстга фидо бўлсин!

[47] Маснавийнинг мазмуни:

Кел Жомий, умр бўйи машаққат чекиб,

Кўнглингдаги «Беш хазина»ни дунёга чиқардинг.

Сенинг бу «бешлигинг» шундай кучли панжа бўлдики,

Ундан дарё пўртанасининг қўли буралиб кетади.

Икки бошли қалам – ажаб аждаҳодирки,

Гавҳар хазиналарини тўкиб солади.

[Офатда] аждаҳо хазина олдидан жой олади,

Лекин хазина туғадиган аждаҳо кам топилади.

У аждаҳо сенинг муштингда хазина бўлди,

Унга илон бармоқларини чирмалаб олди.

Бу хазинадан илон гавҳарсочар бўлиб,

Бутун олам этагини гавҳарга тўлдириб юборди.

Қарасам хазина тортувчи қаламидан,

Бу ўтар дунё «Беш хазина» билан тўлибди.

У «бешлик»ларга сенинг «бешлигинг» қандай тенглашади?

Уларнинг бир хазинаси сенинг юз хазинангдан яхшимидир?

Айниқса «бешлик»ка қўл урган,

Ганжадан туриб шерга панжа урган.

Туркий тилда бир ажойиб нақш яралди,

Жоду дамлар лабига муҳр бўлиб босилди.

Бу қаламга фалак офаринлари бўлсин,

Чунки бу гўзал нақш ўша қалам туфайли яралди.

Форсий гавҳар эгаларига –

Форсча назм дуррларини терувчиларга раҳм қилди.

Агар у ҳам форсийда ёзганда,

Шоирларда сўз айитшга мажол қолмасди.

У мўъжизали назм мезонида

Низомий киму Хусрав ким бўларди.

У бошқа бир тилда сўз юритганидан

Ақл учун фарқ ажратиш имкони қолмади.

Қандай яхши, сенинг табъинг – сўз устозидир,

Қаламинг калиди – сўз очувчидир.

Равнақдан тўхтаган, хорлик

Бурчагидан ўрин олган [туркий] сўзга,

Сен бошқатдан обрў бердинг.

Уни ижод майдонига сурдинг.

Сенинг фикринг нури туфайли у сафо топти,

Лутфинг навосидан у наволи бўлди.

Мен бу назм дарахтини парвариш этарканман,

Юрак қони билан ҳосилга киритарканман,

Сенинг сухандонлигингдан,

Илмий сўз юритишингдан бошқа сабаб йўқ [деб биламан),

Ваҳоланки, мен уни безаганимиз,

Ҳеч кимдан на эҳсон, на таҳсин истар эдим.

Бахилнинг эҳсонидан нима чиқарди-ю,

Нодоннинг мақтовидан нима келарди.

Сўз лутфи билан сени мақтарканман,

Сени ўз билимим чегараси деб кўрсатдим.

Молу мартаба гарчи жонни парвариш қилса ҳам,

Сўз камоли ҳаммасидан юқорироқдир.

Бу кўҳна фалак бирданига айланишдан тўхтар ҳам,

Лекин жаҳон бор – сўз қолади.

Сўз ҳар қанча ва абадий боқий бўлмасин,

Хомушлик ажаб дилкаш ва жонга ёқимлидир.

Кел, эй соқий, бир дилкаш жом келтир,

Оловдек иссиқ ва тиниқ май келтир.

Токи у дилкаш жомга лаб қўяйлик,

Ҳамма қаламу дафтарларни оловга отайлик.

Кел, созанда, чангни тезлатиб юбор,

Чолғу мезроби билан куйни юксалтир.

Кўнгил қулоғидан пахтани олайлик,

Бутун вужудни қулоқа айлантириб, дам олайлик.

[48] Имом Али Мусо ар-Ризо – (765 – 770/818) саккизинчи имом, аввал Мадинада яшаган. 816 й.да Халиф ал-Маъмун уни Хуросонга келтиради ва Али Ризо мин оли Муҳаммад (яъни, Муҳаммад зотидан сайланган, эъзозланган) деган лақабин беради. 817 й. 24 мартда Марвда 33 минг одам қатнашган йиғинда уни валиаҳд деб эълон қилади. Имом Ризонинг номи тангаларда Маъмун номидан кейин зарб этила бошлайди. Хатто халиф Имом Ризога ўз қизи Ҳабибани никоҳлаб беради. Али Ризо қадимги Тус шаҳри яқинидаги Нукон деган қишлоқда тўсатдан вафот этади. Баъзи ривоятларга кўра, у анор, бошқаларига кўра узум еб заҳарланади. Маъмун ғоят тантанали дафн маросими ўтказади ва жанозада ўзи имомлик қилади. Али Ризони Санобод деган жойдаги катта боғда Хорун ар-Рашид мақбараси ёнига дафн қиладилар. Кейинчалик бу ерда шаҳар пайдо бўлади ва унга Машҳад (яъни, шаҳид ўлганнинг қабри) номи берилади. Ҳозирги ҳолатдаги Имом Али Ризо мақбараси XIV асрда Ул-жайтухон томонидан бунёд этилган.

 Алишер Навоий Имом Ризо мақбарасининг жамуб томонига айвон қурдирган ва устунларнинг бирининг тепасига Ҳусайн Бойқаро номини нақшлаттирган.

[49]  а.: Унга Оллоҳнинг мақтови бўлсин!

[50] Парчанинг мазмуни: Кўринадики, бу камина аслий табиат ва туғма қобилият туфайли оқибати қутлуғ сўз санъати ҳукмлари ўқларининг нишонаси тушгани ва «ал-мутакаллим» деган улуғ ном сирлари жавоҳирларининг садафи бўлгани сабабли ҳеч қачон ўз вақтларини назм ва наср яратишдан фориғ топабилмади ва бўш қолдира олмади. Бинобарин, йил ва ойларнинг ўтиши, замон ва даврларнинг айланиши билан насрий асарлардан турли-туман рисола ва китоблар, маснавийлардан хилма-хил дафтарлар, қасида ва ғазаллардан алоҳида-алоҳида девонлар тўпланди. Бу вақтларда ҳижрий (йил ҳисобида) тўққиз юзга тўлишига уч йилдан ортиқ қолмаган (яъни 1491 й. – С. Ғ.) эди, дарвешлар дўсти ва мухлиси, балки улар дўст тутган ва ихлос қўйган:

Унинг дилига кечаги куннинг секин эмас, тез ўтиб кетгани  [таъсир қилди),

Эртанги кун мақсади нима учун кеча ёки ўтган кундан жой  олиши керак.

(миллат ва диннинг қоидаси) Алишер ўзининг шарафли ҳимматини кўрсатиб, сони учга етишган қасида ва ғазаллар девонини учта тоза писта мағзи бир пўст ичида парвариш топганидек, бир жилдга бириктирилса ва ҳар бириси бир исм билан номланса, бу билан дудмоллик аралашлик туҳматидан халос бўлинса, деб мендан илтимос қилди. Бинобарин, яратилиш вақтлари мулоҳазаси билан биринчи девон йигитлик пайтларида, тинчлик ва омонлик замони аввалларида юзага келганлигидан «Фотиҳат уш-шабоб» (Ёшликнинг бошланиши) деб аталди. Иккинчи девон тирикчилик кунлари машаққатларининг ўрталарида тартиб топганидан Воситат ул-иқд» (Боғланиш воситаси) деб номланди. Учинчн девон ҳаёт охирларида тузилганидан «Хотимат ул-ҳаёт» (Ҳаёт хотимаси) деб исм берилди.

Оллоҳнинг марҳаматига умидворлик аёндирки, ҳамма азизларнинг номи яхши ишлари ва ёқимди сўзлари воситаси билан олам саҳифасида қолади.

Р у б о и й:

Бу жафоларга тўла фалак ҳеч қачон

Бизнинг номимизни борлик саҳифасидан ўчирмасин.

Чунки унинг абадийлиги дастлабки ўлимдан сўнг

Донишмандлар айтишича, иккинчи ҳаётдир.

[51] «Ғаройиб ус-сиғар» (Болаликнинг ғаройиботлари) – Навоийнинг биринчи девони.

[52] «Наводир уш-шабоб» (Ёшликнинг нодирликлари) – иккинчи девон.

[53] «Бадоеъ ул-васат» (Ўрта яшарликнинг гўзалликлари) – учинча девон.

[54] «Фавойид ул-кибар» (Қариликнинг фойдалари) – тўртинчи девон. Бу ерда Навоий Жомий маслаҳати билан ўз девонларини юқоридагича номлаб чиққанини ёзади. Лекин ана шу тўрт девонига бир умумий ном «Хазойин ул-маоний» деб ном берганини қайд қилмайди.

[55] Устод Қулмуҳаммад – Навоий давридаги моҳир созанда. «Мажолис ун-нафоис»да келтирилишича, ғижжак, уд ва қўбузни жуда яхши чалган, рассом ва наққош бўлган.

[56] Бу Алишоҳ – мусиқий илми устодларидан. Навоий унинг мусиқа назариётига оид «Асл ул-васл» номли асарини тилга олади. Шоир Устод Қулмуҳаммадни Бу Алишоҳга таълим олиш учун тавсия қилган.

[57] Мир Муртоз, Абдуллоҳ Марварнд, Биноий – Навоий давридаги таниқли шоирлар ва мусиқий илм соҳасида назарий асар лар яратган ижодкорлар. «Мажолис ун-нафоис»да улар ҳақида маълумотлар келтирилган.

[58] Бу ерда сўз Жомийнинг мусиқа ва унинг назариёти ҳақидаги рисоласи устида кетмоқда. Жомийнинг бу асарини таниқли шарқшунос олим А. Н. Болдирев (1909 – 1993) рус тилига таржима қилган: Абдурахман Джами. Трактат о музыке. Ташкент, 1960.

[59] Шеърнинг мазмуни:

Эй комил, доимо жоҳилдек давлатни ўйлайсан,

Мақсадинг мартаба – бойлик бўлгани учун сени комил эмас, жоҳил ҳисоблайман.

[60] Шеърнинг мазмунн:

У гўзал дилдор дийдорини кўрсам кошки эди,

Кўзимни унинг оёғи тупроғидан равшан қилсам кошки эди.

[61] Мусаддас бандининг мазмуни:

Дўст кўйини ватан қилсам кошки эди,

Унинг оёғи тупроғига юз суртсам кошки эди,

У баланд сарв ўз кўчасидан чиқса кошки эди,

Олам безаги [бўлган) юзидан парда кўтарса кошки эди,

У гўзал дилдор дийдорини кўрсам кошки эди,

Кўзимни унинг оёғи тупроғидан равшан қилсам кошки эди.


Qayd etilgan


Habib  23 Mart 2011, 10:25:29

ХОТИМА

 Ул, расоил ва кутуб теъдодиким, бу фақир алар хизматида таълим ва истифода юзидин ўқубмен.

 Аввал алар битиган «Қофия»[1] рисоласидурким, анингдек мухтасар бу фанда ҳеч ким билмайдур.

 Яна «Муаммо»нинг иккинчи рисоласидурким, «Ҳулия ул-ҳулал» дин сўнграроқ битилибдур.

 Яна ҳам аларнинг «Аруз» рисоласидур.

 Яна «Лавоеҳ» дурким, сўфия машойих истилоҳида битилибдурким, андоқ рисола ҳеч роқимнинг қаламидин ва ҳеч қаламнинг рақамидин таҳрир топмайдур.

 Яна «Лавомеъ»дур, ҳам бу истилоҳдаким, ҳар ламъасининг партави соликка ҳирмон қоронғу лунида ҳидоят шамъининг осоридур, балки иноят машъалининг анвори.

 Яна «Шарҳи рубойёт»дур, ҳам бу истилоҳдаким, фано тариқида мосиваллоҳ азосиға тўрт такбир[2] урмоқ анинг мутолаасидин муярсардур.

 Яна ҳам бу истилоҳда «Ашиъа»дурким, барқининг талолойидин хира кўзларга очуғлиқ ва қуёшининг шаъшаасидин тийра кўнгулларға ёруғлуқ етишур.

 Яна «Нафаҳот ул-унс» дурким, ошнолиғ насоими унс равзасидин жон машомиға келтурур ва улфат шамоили қудс гулшанидин руҳ димоғиға еткурур.

 Яна бири «Шавоҳид ун-нубувват» муқобала қилилибтурким, алфози иймон жўйбори ашжорин яқин анҳори била сероб ва маонийси ийқон ашжори асморин таҳқиқ саҳобиамтори билан шаҳди ноб этар.

 Яна баъзи машойиҳ (қуддиса асрориҳум) расоилидин: Хожа Муҳаммад Порсо (қуддиса сирриҳу)нинг «Қудсия»сидурким, ҳазрати қутбил-авлиё Баҳовуддин Нақшбанд раҳматуллоҳнинг фирдавсойин мажлисларида ул ҳазратнинг муъжиз баён тиллариға ўтган ҳақойиқ ва маоний баъзи хулафоким, жамъ қилурлар эрмиш Хожа Муҳаммад мазкур анға маоний битибдурлар ва толиблар учун анинг диққатлари ийҳомин возиҳ этибдурлар.

 Яна ҳазрати шайх ул-машойих Фахр ул-миллати вад-дин Ироқийнинг «Ламаот»идурким, Ҳазрати Маҳдум ул китобни бу фақирға сабақ айтурда айтур эрдиларким, «Бу китобни нодон ва беандом таврлиғ ва нохамвор равишлиқ элнинг кўпроқ машғуллуқ қилғони хавос аҳлида бадном қилғон эрмишким, баъзи ўқумас эрмишлар. Бу жиҳатдин бу китобнинг хўблуқлари яшурун қолғон эрмиш». Асру изҳор хушҳоллиқ ва сурур қилурлар эрди, шарҳ битмагига дағи бу боис бўлди. Ушбу анинг таърифида басдур.

 Яна Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ (тоба суроҳу)нинг оталари ишорати била битилган рисолаларидур, ҳам фақр ва фано тариқидаким, оз ўғулга бу давлат муяссар бўлуб эркинки, ота амри била бу навъ шойиста хизмат қилмиш бўлғай ва андоқ писандида амр бажо келтирмиш бўлғай.

 Яна муқарраби Ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий (қуддиса сирриҳу)нинг «Илоҳийнома»сидурким, анинг васфида қалам тили ожизу лол ва қаламзан хомаси алкану шикаст мақолдур.

 Яна «Хамса», балки «Ҳафт авранг»ларининг кўпрагин муқобала дастури билиа алар ўқуғонда қулоқ тутулубтур ё қулоқ тутқучилар мадади учун алар маж-лисида ўқулубтур.

 Яна дағи баъзи расоил бор, агарчи сабақ дастури била ё муқобала қонуни, била алар хизматида ўқулмайдур, аммо мушкил маҳаллари алардин сўрулуб, таҳқиқ қилнлибтур.

 

* * *

 

 Агарчи хавориқи одат изҳориға ҳақ таоло амри била маъмур эмаслар эрди ва покиза ҳолатлари «Маломатия»[3] тариқини шоирлиқ ва муллолиқ тариқида яшурун тутарлар эрди. Аммо гоҳи ғариб нималар алардин зоҳир бўлур эрди.

Ул жумладин дағи бир нечаким, айнил-яқин бўлубтур битимаги муносиб кўрунди.

 

* * *

 

 Сейидам Ироқий деган йигит Музаффар[4] барлоснинг ўбдон навкари, балким эшик оқоси эрди, ғояти нодонлиғидин аларға мункир эрмиш, ғояти инкоридин аларнинг девонин бирин-бирин узуб, ўтға солиб, куйдурубтур. Ҳамул уч-тўрт кунда гўё бир узвиға туган қўпуб, ул жароҳат газак бўлуб, охир бўлди.

 

* * *

 

 Мажидуддин Муҳаммад[5]ки, олам машҳуридур, таърифға эҳтиёж эмас. Подшоҳ ани ёзғурғонда андин итлоқиға зомин тилагандур. Ул аларға илтимос қилибдур ва алар тааҳҳуд қилғондин сўнгра қочти. Оз фурсатда, ўн беш кунга тортмадиким, тутулди. Азим қийинлар тортти ва бору йўқ жиҳотин девоний қилдилар. Шаҳрдин бошин олиб, овора бўлди ва ҳамул оворалиқда фаноға борди.

 

* * *

 

 Бир панжшанба қуни алар хизматида Гозуругоҳдин қайтиб келиладур эрди. Маҳмуд Ҳабиб отлиғ девонаи фосиқи абтарий шаҳарда бор эрдиким, доим маст юрур эрди ва йўлуқғон элга ташнеълар ва сафоҳатлар қилур эрди. Бу фақирни чун алар хизматида кўрди, аларға абтар ва девоналиғ юзидин узромиз ҳикоятлар дей бошлади. Чун андин бу хилофи маъҳуд эди. Фақир таажжуб қилдимким, девонани не нима мунга тутуб эркинким, одмиёна ва хушмандона сўзлар андин зоҳир бўладур. Баъзи мулозимлардин сўзин тақрир қилдиларким, туно кун девонаи абтарийи усрук аларға йўлуқуб, кўп беадабона ҳарзалар деб, оғзиға келган сафоҳат қилғон эркандур. Букунким, фақирни алар хизматида кўрубтур, бу хаёл билаким, ногоҳ алар туно кунги ҳолни фақирға изҳор қилсалар, фақир девонаи абтарға изо қилғаймен деб қўрқунчдин мулоямат қиладур эрмиш. Фақир бу сўзни эшитгач, беихтиёр бар он бўлдумким, анга изо қилғаймен. Алар манъ қилиб айттиларким:

 Ул ўз сиёсатин топқусидур, сен ҳеч нима дема. Ҳамул беш-ўн кунда абтар девонани бўзахонада яна бир ўзидек абтар бўйнин чопиб ўлтурди.

 

* * *

 

 Толиби илмлар орасида Ноҳиқийким, ани дев била, шаётиндин мутаваллад бўлғон ўғул деса бўлур, ноҳамворлиқ ва беандомлиғи андин кўпрак эрдиким, ани шарҳ қилса бўлғай.

 Ул жумладин бири буким, аларға мункир эрди ва ҳазаёнот кўп айтур эрди. Бир кун Гавҳаршодбегим мадрасаси толиби-илмлари бир боғда суҳбат тутуб, буғро[6] пиширадур эрмишлар. Алар таърифида баъзи муболаға қиладур эрмишлар. Ноҳиқий инкор юзидин бемаъни ҳашвлар айтур эрмиш. Иродат аҳли аларнинг девонин очибтурларким, кўрали: ул ҳазрат Ноҳиқий бобида не нима зоҳир қилурлар, деб сафҳанинг аввалида бу байт келибтурким.

 

Шеър:

 

Пурсат гўшц ман аз субҳаи малак чу Масиҳ,

Кужо мушаввиши хотир бувад наҳиқи ҳарам[7].

 

 Ўз фавтлари воқеасидин ўттуз беш йил бурунроқ, ул йилким Султон Абусаид[8] мирзо аввал қатла Шоҳруҳия қўрғонин бориб қабаб эрди, ул юрушта Хожа Деҳдор билан эрди ва Мавлоно Қутбиддин Нафис мулозими эрди. Бир кеча аларни воқеада кўргандурким, анинг сори боқиб айтибтурларким, «Қуръон бихон». Ул подшоҳ замониким ўтти ва салтанат тахти султони соҳибқирон Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон (халлада лиллаҳи мулкаҳу ва салтанаҳу)[9]га муқаррар бўлди, ул воқеа тарихидин етти ё секкиз йилдин сўнгра Хожа Деҳдор бу фақирға мусоҳиб бўлди, ул тушни изҳор қилди. Фақир соий ва боис бўлдумким, ул Қуръон ўқуб, ёд тутти ва хўб ҳофизи мужаввид бўлди.

 Алар фавт бўлур йилким, ул воқеа кўрган тарихдин ўттуз-ўттуз тўрт йил тахминан ўтуб эркин, Хожа Деҳдорни баъзи муҳим учун Астробод вилоятиға йибориб эрдим. Ул муҳимни саранжом қилиб, қайтиб келадурганда шаҳарнинг бир манзилида эканда аҳмол ва асқолни қўюб, бежиҳат илғаб, шаҳарға келди ва алар назъ ҳолатида ва мавт сакаротида эрдилар, ҳеч ҳофиз ҳозир эрмас эрдиким, алар бошида Қуръон ўқуғай. Бу маҳалда Хожа Деҳдор етишти. Аларнинг видоъ дийдорлариға мушарраф бўлуб, Қуръон ўқуғали бошлади, хатмни тугатмак ҳамон эрдиким, алар руҳ вадиатин жон офаринға топшурдилар. Бу навъ каромат авлиёнинг камидин воқеъ бўлмиш бўлғайким, ўттуз йил ортуғроқдин сўнгра натижа зоҳир бўлмиш бўл ғай.

 Аларнинг бу навъ ҳолот ва камолот ва каромотларида азизларки, мисли: Мавлоно Абулвосеъки, басе фазоили ҳамида била оростадур ва Мавлоно Аҳмад Пир Шамским[10], басе хасоили писандида била пироста кутуб ва расоил битибтурлар, маълум қилай деган киши ул китоблардин маълум қила олур. Бу фақир ўз кўрганларимнинг юзидин бирин битсам сўз узар жиҳатдин бир неча била ихтисор қилдим.

 Ул ҳазратнинг фавтлари воқеаси шарҳиға шуруъ қилали: аларнинг валодатлари тарихи ва ҳаётларининг замонининг тарихи юқори мазкур бўлубтур. Аммо фано доридин бақо гулзориға риҳлатлари жумъа куни муҳаррам ойининг ўн еттисида тариҳ секкиз юз тўқсон секкизида[11] воқеъ бўлди.

 Ва анинг шарҳи будурким, шариф жисмлариға ҳаво асаридин заъф юзланиб эрди, бир кун соҳибфирош бўлдилар. Бу фақир дамбадам хабар тутар эрдим. Панжшанба куни хотирим аларнинг заъфидин бағоят мутараддид эрди, жумъа кечаси бу тараддудда уйқум келмас эрди. Ярим кеча изтироб юзидин отланиб, алар хизматиға иёдатға бордим. Баъзи азизлар ва асҳоб аларнинг бошларида жамъ эрдилар, гоҳ беҳол, гоҳ ўз ҳолларида эрдилар. Фақир густоҳлиқ юзидин хотир итмийнони учун ҳолларин сўрдум, илтифот қилдилар. Ва. Ҳазрати қутбис-соликин Хожа Абдулазиз Жомий дағи бошларида ҳозир эрдилар. Тонг отқунча бир ҳолда эрдилар, чун тонг намозидин халойиқ фориғ бўлдилар, аларнинг ҳоли ўзгачарак бўлди. Ҳазрати Хожа Абдулазиз[12] чун кўрдиларким, ҳол ўзга навъдур, ўзлари мадад бериб, аларнинг бошин машриқ жонибидин шимол жонибиға қилиб, юзларин қибла сори қилдилар. Мавлоно Зиёвуддин Юсуфким, аларнинг аржуманд фарзандларидурлар, аёғлари сори кўзлариға ўтру ўлтуруб эрди, алар қачон кўз очсалар анга илтифот юзидин боқадурлар эрди. Бу фақир густоҳлиқ қилиб, илтимос қилдимким, махдумзода ўтрудин қўптилар. Андин сўнгра алар нақшбандия хожалари тариқи била хафий зикриға машғул бўлуб, ўз таважжуҳлариға иштиғол кўргуздилар, то жумъа салоти чиқти, андоқки, юқорироқ мазкур бўлди — Хожа Ҳофиз Ғиёсиддин Муҳаммад Деҳдор келиб, аларнинг бошида Қуръон хатмиға машғул бўлди, то ул замонким, ҳануз эл намоздин фориғ бўлмайдур эрдиларким, алар касрат анжуманидин кўз юмуб, ваҳдат хилватхонасиға нузул қилдилар. Аларнинг мутаҳҳар руҳи чун малаил-аълоға азимат қилди ва асҳобнинг ҳаёти қуши ҳамул тоййри қудсийдин ирашти, фазаи акбар малаи аълоға етишти, чун ул пок муҳиб ўзин пок маҳбуб висолиға солди — олам жонсиз бадандек холи қолди.

 

Ш е ъ р:

 

Кўкка мотамзадалар навҳаси гар ёвушти,

Мен мотамзадаға, лек қатиғ иш тушти.

 

 Не ўзга бедод қилмоқдин фоидае, балки не ўзни-ўлтурмоқдин натижае. Бу фақирға воқеъ бўлғон суубат шарҳи чун мумкин эрмас ва шуруъ анга таҳайюр ва тааззурдин ўзга фойда бермас, шуруъ мақсудға қилмоқ авлодур.

 Алқисса, бу мудҳиш хабар шаҳрға муштаҳир бўлғоч, акобир ва жавониб ва атрофдин етиштилар. Барча сўгворлик либосида, балки мотам ва азо балосида то улки ҳазрати Султон соҳибқирон (халлада мулкаҳу ва таввала умраҳу)[13] — ташриф келтурдилар, ҳой-ҳой йиғлаб ва талх-талх шўробалар ўткуб, бир замон ўлтуруб, Мавлоно Зиёвуддин Юсуфни шафқат юзидин қучуб, муддате бошин қўйнида асраб йиғлаб, сойир асҳобға кўнгул бериб, бу фақирни соҳиб азо тутуб, ҳолимға дилсўзлуқлар билан ашк тўкуб, насойиҳ ва мавоиз дурбор алфозларидин зоҳир қилиб, чун муборак мизожларида заъф бор эрди — хилофат тахти ва салтанат маснади азимати қилдилар ва султонзодаларни ва аркони давлатни борчасин анда аларнинг кўтарур ишига қўйдилар. Султон Аҳмад мирзо[14] ва Музаффар Ҳусайн мирзо[15] бошлиғ салотин ва подшоҳзодалар бир-бирига навбат беришмай, аларнинг маҳфуф маҳофасин эгинлариға кўтариб, Мусаллоға элттилар. Халойиқ ғавғоси ул мартабада эрдиким, неча юз минг халқни тасаввур қилса бўлғайким, бир жисм бўлуб эрдилар. Намозгоҳда Ҳазрати Хожа Азизуллоҳ ул ҳазратға сойир ашроф била намоз қилиб, яна мутаҳҳар равзалариға олиб қайттилар ва халқ ғавғосидин миҳаффани келтурмак душвор эрди. Подшоҳзодалар ясо-вуллуқ қилиб, элни кўруб, йўл очиб, наъш мадфанға етти ва ҳазрати қутб ул-авлиё Мавлоно Саъдуддин Кошғарий ёнидаки; зоҳиран тариқат одобида аларнинг пиридур — дафн қилдилар.

 Ва ҳазароти олиёт маҳди улё Бикабегимки[16], сойир абнойи жинсдин фазлу камол ва ақлу ҳамида хисол била мумтоздурлар ва аларға иродат ва ихлослари бениҳоятдур, ҳам сўгворлиғ ва мотамзадалиғ таврида келиб, азо сўрар қоидасин бажо келтурдилар ва бу фақирға навозишлар қилиб, борча асҳобни ва махдумзода[17]ни илтифотлар била мушарраф қилдилар.

 Сойир азизларким, атрофдағи вилоятдин аларнинг азоси учун келдилар, чун филҳақиқат бу фақир соҳиб азо эрди, ҳамул дастур била фақирни-ўқ соҳиб азо тутуб, сўрмоғ расмин маръий туттилар. Ҳаттоким, ҳазрати салтанат шиор, хилофат. дисор Султон- Бадиуззамон мирзо[18] (Аббада л-лоҳу таоло зилол шафатиҳи ало нафориқи л-муҳиббин ила явмиддин)[19] Мозандарон мулкидин киши йибориб, алар азоси учун баъзиға либослар илтифот қилиб эрдилар ҳам мухотаб фақир эрдим ва ул Ҳазратнинг Ҳазрати салтанат шиор била гўшаи хотир ва ҳимматлари бағоят кўп эрди. Ҳазрати салтанат шиорнинг ҳам аларға иродат ва ихлоси бениҳоят эрди.

 Бир йилғача олам аҳлиға умуман ва Хуросону Ҳирот аҳлиға хусусан, мотам эрди. Йил бўлғондин сўнгра Ҳазрати Султони соҳибқирон аларнинг йил ошин басе эъзоз ва эҳтиром била подшоҳона бериб, мухлисларидин баъзй ул ҳазратнинг мутаҳҳар марқади бошида олий иморат солиб, ҳуффозу имом ва муқрию худдом тайин қилди. Ва назм аҳли кўп таърихлар айтиб ўкудилар. Ул жумладин ҳуруф роқими[20] бу марсия била таърихни айтиб, йил оши тортарда султони соҳибқирон олий мажлисларида ўткарди ва ҳукм бўлдиким, Мавлоно Ҳусайн Воиз[21] минбар устида ўқуди.

 

Таърих будурким:

 

Гавҳари кони ҳақиқат, дурри баҳри маърифат,

К-ў ба ҳақ.восил шуду дар дил набудаш мосивоҳ,

Кошнфи сирри илоҳий буд бешак, з-он сабаб

Гашт таърихи вафоташ: «Кошифи сирри илоҳ»[22].

 

Ва марсия будурким,

 

м а р с и я:

 

Ҳар дам аз анжумани чарх жафое дигар аст,

Ҳар як анжуми у доғи балое дигар аст.

 

Рўзу шабро, ки кабудасту сияҳ жома дар ў,

Шаб азои дигару рўз азои дигар аст.

 

Балки ҳар лаҳза азоест, ки аз дашти адам,

Ҳар дам аз хайли ажал гарди фанои дигар аст.

 

Хаст мотамкадае — даҳр, ки аз ҳар тарафаш

Дуди оҳи дигару нолаву вои дигар аст.

 

Оҳи ў ҳаст ба дил тийраги афзоянда,

Вои ў низ ба жон яъсфизои дигар аст.

 

Гули ин боғ, ки садпора зи мотамзадагист,

Ҳар яке сухтаи жома-қабои дигар аст.

 

Оби ў заҳру ҳавояш мутааффин, чи ажаб,

Ки дар ин марҳала ҳар лаҳза вабои дигар аст.

 

Аҳли дил маил сўи гулшани қудс оварданд,

Ҳаст аз он ру, ки дар у обу ҳавои дигар аст.

 

Назди арбоби яқин дори фано жое нест,

Ватани аслин ин тоифа жои дигар аст.

 

З-ин сабаб масти маи жоми азал орифи жом,

Сархуш аз дори фано сўи ватан кард хиром[23].

 

* * *

 

Эй ҳарими карами қурби илоҳи жоят,

Тарафи жаннати фирдавс кужо парвоят.

 

Чун шуди аз ҳарами мулк ба сайри малакут.

Буд дар анжумани хайли малак ғавғоят.

 

Тўтиёни ҳарами қудс ба дил муштоқат,

Булбулони чамани унс ба жон шайдоят.

 

Кимиёкори қазо меҳри дигар дод тулуъ

Чархро аз асари равшании симоят.

 

Нуҳ фалак чарх занон омада бар атрофат,

 Буда гўё ба сари ҳар як аз он савдоят.

 

Шўр дар олами арвоҳ бияфтод, аз он,

Ки ниюшанд ба жон нуктаи руҳафзоят.

 

Руҳи ақтоб расиданд ба истиқболат,

Жони автод фитоданд ба хоки поят.

 

Даст бар даст рабуданд туро то жое

Ки, дар ин ғамкада ҳам хости онро роят.

 

Ту шуди восили мақсуди ҳақиқию бимовд

То қиёмат ба жаҳон шевану вовайлоят.

 

Дар фироқи ту ғамин монд дили ғамзадагон,

Тира з-ин гўшои мотамкада мотамзадагон[24].

 

* * *

 

Ту бирафтию дили халқи жаҳон зор бимонд,

То қиёмат ба фироқи ту гирифтор бимонд.

 

З-оташи оҳи дили сўхтагон то ба абад

Дудҳо дар хами ин гунбази даввор бимонд.

 

Аҳли тавҳид, ки бе муршиди комил гаштанд,

Садашон мушкили ҳалношуда дар кор бимонд.

 

Соликонро, ки камол аз ту расиди ба сулук,

Ажзҳо дар равишу нуқс дар атвор бимонд.

 

Уламоро, ки шуди машъали дарс аз ту мунир,

 Тира шуд машъалу то ҳашр шаби тор бимонд.

 

Сад халал роҳ бадин ёфт, ки диндоронро

Субҳа бишкасту ба каф риштаи зуннор бимонд.

 

Сирри ҳ-ақ рафт паси пардаи китмон, ки зи ашк

Ба гил андуда дури махзани асрор бимонд.

 

На ки сад хори алам бар дили аҳрор халид,

Ки дусад бори ситам бар тани аброр бимонд.

 

Толибонро равиши роҳи фано рафт зи даст,

Ҳар яке дар паси сад пардаи пиндор бимонд.

 

Чи тазалзул, ки зи фавти ту дар айём афтод,

З-он тазалзул чй халалҳо, ки дар ислом афтод[25].

 

* * *

 

З-ин азо дар ҳама олам на гадо монда, на шоҳ,

Ки кашиданд ба сўги ту ду сад нолаву оҳ.

 

Абрсон гиръякунон, наъразанон соя фиканд,

Бар сари наъши ту хуршеди карам — зилли илоҳ.

 

Гар муяссар шудаяш наъш кашиди бар дўш

Чун мани сўхтадил жониби мадфан ҳамроҳ.

 

Шаҳриёрони жаҳон чок зада жома ба тан,

Пеши тобути ту пўянда ба аҳволи табоҳ.

 

Сарбаландони жаҳон дар таҳи наъшат шуда паст,

Ҳама гиръёну кашон бори ту бо пушти дутоҳ.

 

Шуда ҳар пояи наъши ту ба дўши як қутб,

Лек ҳар чор шуда нудбагару вовайлоҳ.

 

Оламеро ба сўи олами дигар бурдан

Натавон жуз ба чунин баркашони огоҳ.

 

Чазаи акбаре афтод, ки бо ин ҳама чашм,

Чарҳи гардун нотавонист бад-он сўи нигоҳ.

 

Гарчи шоми ту шуд аз нур чу маҳтоб сафед,

Ҳеч кас лек надидаст чунон рўзи сиёҳ.

 

Ба намозат, ки ҳазорон зи башар пайвастанд,

Сад ҳазорон зи малоик ба ҳаво саф бастанд[26].

 

* * *

 

Ҳама бурданд ба афғону дили чок туро,

Жой карданд чу ганже ба дили хок туро.

 

Хайли арбоби иродат ҳамаро чок ба дил,

Ҳар яке хост кашидан ба дили чок туро.

 

Сари покони жаҳон буди, аз он эзиди пок,

Пок оварду дигар бурд ҳамон пок туро.

 

Ғарқаи баҳри висоли, ки ба чашми ҳиммат,

Равза чун гулхану тубист чу хошок туро.

 

Руҳи покат чу ба болои нуҳўм чарх шитофт,

З-ин ки тан зери замин рафт, кужо бок туро.

 

Ҳама покони жаҳонро ба тани пок расид,

Ончи омад ба тани пок зи афлок туро.

 

Сайри афлокат аз он шуд, ки зи эзид дархост

Баҳри ҳамрозии худ хожаи лавлок туро.

 

Ақли кулл буди аз идроки маони з-он рў

Натавонад, ки тааққул кунад идрок туро.

 

Қисми ёрони ту гар зорию ғамноки шуд,

Лек зоре набувад чун мани ғамнок туро.

 

Зада саф хайли акобир, ки барояд Махдум,

Мухлисонро макун аз дидани рўят маҳрум[27].

 

* * *

 

Дўстон, дар ҳама фан нодираи олам ку?

Афзалу афсаҳи ажноси бани одам ку?

 

Дар биёбони таманнош халойиқ мурданд,

Ба давои ҳама он Хизри Масиҳодам ку?

 

Дили аҳбоб шуд аз теғи фироқаш сад захм,

Он ки буди ҳамаро хулқи хушаш марҳам ку?

 

Хома рў карда сияҳ, синаи худро зада чок

Ки худованди ман он бар уламо аълам ку?

 

Хужра холию парешон шуда авроқи кутуб,

Соҳиби ҳужра кужо, нозири онҳо ҳам ку?

 

Дар саро нест ба жуз худкушии ғамзадагон,

Он ки таскин диҳад инрову хурўшон ғам ку?

 

Дар Хуросон натавон гуфт, ки кас хуррам нест,

Кас ки дар руи замин ёфт шавад хуррам ку?

 

На ки дар хонақаҳи зуҳд фитод ин мотам

Дар хароботи фано низ ба жуз мотам ку?

 

Эй ки будан ба фано аҳд кунй боқии умр,

Андар-ин дайри фано аҳди бақо маҳкам ку?

 

Ишқбозон зи ғам оташ ба дил афрўхтанд,

Жонгудозон ҳам аз ин оташи ғам сўхтанд[28].

 

* * *

 

Эй, ки дар пеш гирифти сафари дуру дароз,

Ки бад-ин навъ сафар ҳар ки бишуд н-омад боз.

 

На ки аз нўги қалам боз бибастй раҳи сеҳр,

Балки аз банди забон бурдй аз офоқ эъжоз.

 

Навфаси қудсият аз кас натавон ёфт дигар,

Ваҳйро баъда набй з-он ки нашуд кас мумтоз.

 

Шоҳро монд ба жон з-оташи ҳижрони ту сўз,

Бандаро дар дили сад пора зи доғи ту гудоз.

 

На шаҳу банда, ки то рўзи қиёмат дар даҳр

Ҳар ки бошад бувад аз мотами ту навҳатироз.

 

Гарчи рў дар тутуқи васл нуҳуфтй, ки шавй,

То абад жилвакуноя дар ҳарами иззату ноз

 

Мадад аз руҳи пуранвори худат низ расон.

Ки, ҳаробанд зи ҳажри ту басе аҳли ниёз.

 

Эй рафиқон, ҳамаро оқибати кор ин аст,

Фикри анжом касе беҳ, ки кунад аз оғоз.

 

Ҳар ки сад қарн бимонад ёа жаҳон ҳам ба фусун,

Бирабояд зижаҳонаш фалаки шўъбадабоз.

 

Шоҳи маъниро гар сурат афтод чунин,

Бод то ҳашр шаҳ сурату маъни омин[29].



[1] Бу ва кейинги Навоий тилга олган Жомий ва бошқа муаллифлар асарлари ҳақида юқорида изоҳлар берилди.

[2] Такбир – худони ўйлаб «Оллоҳу акбар» иборасини айтишлик.

[3] Маломатия – IX асрда Нишопурда пайдо бўлган таълимот.

Унга кўра уни қабул қилганлар ўзларининг малакаларини ошириш, юракларини покиза тутиб, сунний мазҳабга қатъий риоя қилишлари керак бўлган. Лекин уларнинг бу ҳаракат ва интилишларини ҳеч ким сезмаслиги, билмаслиги шарт ҳисобланган. Зоҳирда улар бошқалардан фарқ қилмасликлари ва ўзгалар уларга бирор бир маломат қилсалар хафа бўлмай, аксинча бу билан фахрланишлари лозим бўлган. Жомий ўзини тасаввуфдаги ана шу мактабга мансуб деб билган.

[4] Музафар барлос – Ҳусайн Бойқаро амирларидан.

[5] Маждуддин Муҳаммад – Ҳусайн Бойқаро вазирларидан.

[6] Буғро – Лағмонга ўхшаган хамир овқат.

[7] Шеърнинг мазмуни:

Менинг қулоғим Масиҳга ўхшаш малакдан сўради:

Ҳарам эшагининг ҳанграши хотирни ташвишга соладими?

[8] Султон Абусаид – темурийлардан, Темур ўғли Мироншоҳнинг набираси. 1451 й.да Мовароуннахр, 1467 й.дан бошлаб Хуросонда ҳукмронлик қилган. У вафот этгач, 1469 й. Ҳирот тахтини Ҳусайн Бойқаро эгаллаган.

[9] (а.: Оллоҳ мулки ва салтанатини боқий қилсин!)

[10] Мавлоно Абулвосеъ, Мавлоно Аҳмад Пир Шамс – Ҳиротдаги шоир ва алломалар. Жомий ва Навоийларнинг суҳбатдош-ларидан.

[11] 898 й. муҳаррам ойининг 17-чи куни милодин ҳисобда 492 й. 8 ноябрга тўғри келади.

[12]  Хожа Абдулазиз – Ҳиротнинг машҳур табибларидан.

[13] (а.: Оллоҳ мулкини боқий ва умрини узун қилсин!).

[14] Султон Аҳмад мирзо – Ҳусайн Бойқаронинг нуфузли амирларидан.

[15] Музаффар Ҳусайн мирзо – Ҳусайн Бойқаро ўғилларидан.

[16] Бикабегим (Хадичабегим) – Ҳусайн Бойқаро хотинларидан энг эътиборлиси.

[17] Махдумзода – Жомийнинг ўғли Зиёвуддин. Юсуф кўзда тутилади.

[18] Султон Бадиуззамон мирзо – Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли.

[19] (а.: Оллоҳ таоло шафқат соясини дўстлар айрилиғи устида то қиёмат абадий қилсин.)

[20] Ҳуруф роқими – ҳарфларни ёзувчи, демакдир. Навоий бу ерда ўзини кўзда тутмоқда.

[21] Ҳусайн Воиз – Ҳиротнинг машҳур олими, шоири ва нотиқи. «Мажолис ун-нафоис»да алоҳида ҳурмат билан тилга олинади.

[22] «Кошифи сирри илоҳ» – У Оллоҳ сирларини кашф этувчи, демакдир. Бу иборанинг араб ёзувидаги ҳарфлари йиғиндисидан абжад ҳисобида 898/1492 й. чиқади.

Т а ъ р и х н и н г  м а з м у н и:

Ҳақиқат конининг гавҳари, маърифат дарёсининг дурри,

Ҳақга етишди ва дилида бошқа нарса йўқ эди.

Илоҳий сиррнинг кашф этувчиси эди, шу сабабдан шаксиз,

Вафоти таърихи «кошифи -сирри илоҳ» бўлди.

[23] Марсиянинг мазмуни:

Ҳар дам осмон анжуманидан янги бир жафо келади,

Унинг ҳар бир юлдузи янги бир балонинг доғидир.

Кундуз ва кеч унинг кийими кўк ва қорадир,

Кечаси бошқа аза ва кундузи бошқа азадир.

Балки ҳар лаҳза йўқлик даштидан аза келади.

Ҳар дам ажал гуруҳидан янги бир фано гарди келади.

Дунё бир мотамхонадирки, унинг ҳар тарафидан,

Бошқа бир оҳнинг дуди ва бошқа нолаю вой келади.

Унинг оҳи дилга қоронғулик орттиради,

Нолаю войи жонга янги қайғу солади.

Бу боғнинг гули мотамзадаликдан юз пора бўлди,

Ҳар бирининг либоси куйган, бошқасининг эса тўни [куяди].

[Бу боғнинг] суви заҳар, ҳавоси бадбўй, не ажабки,

Бу манзилда ҳар лаҳза бошқа вабо бўлади.

Дил аҳллари поклик гулшани томон [кетмоқ] истадилар,

Чунки у ерда обу ҳаво бошқачадир.

Эътиқод эгалари наздида бу ўткинчи дунё жой эмас,

Бу тоифанинг асли жойи бошқа ердадир.

Шу сабабли азал майининг масти жомлик ориф,

Сархушлик билан фано саройидан [чиқиб] ватан томон кетди.

[24] * * *

Эй илоҳ қудратининг карами харамидан жой олган,

Сенинг қизиқишинг жаннат боғи томон бўлармиди?!

Ер ҳарамидан малаклар мамлакатига сайр қилганингда,

Малак гуруҳи анжуманига ғавғонг тушди.

Поклик харами тўтилари сенга юракдан муштоқлар,

Дўстлик чамани булбуллари сенга жондан шайдолар.

Қазо кимёгари бошқа қуёшни чиқарди,

[Зероки] сиймойинг равшанлиги осмонга таъсир қилди.

Тўққиз фалак чарх уриб атрофингга келишди,

Гўё ҳар бирининг бошида сенинг савдойинг бор эди.

Олам арвоҳи (бошига) шунинг учун (ҳам) ғавғо туштики,

Руҳпарвар нозик фиқрларингни жон билан ёзсинлар.

Қутблар руҳи истиқболингга келишди,

Авлиёлар жони хоки пойингга йиғилишди.

Сени қўлма-қўл (қилиб) шундай бир жойга олиб боришдики,

Бу ғам маконида ҳам у жойни хоҳлар эдинг.

Сен ҳақиқий мақсадга эришдинг,

(Лекин) қиёматгача жаҳонда доду фарёдинг қолди.

Сенинг фироқингда ғамзадалар дили ғамгин қолди,

Шунинг учун мотамзадалар мотамхонасининг бурчаклари  зулматда қолди.

[25] * * *

Сен кетдингу жаҳон халқининг дили зор қолди,

Қиёматгача фироқингга гирифтор қолди.

То абад куйганлар дилининг оҳидан,

Бу айланувчи гумбаз букрида тутунлар қолди.

Ҳақиқатга етишмоқчи бўлганлар комил муршидсиз қолди,

(Уларнинг) юзларча мушкиллари ҳал бўлмай шундайин қолди.

Художўйлар сулукига сендан комиллик етишиб турар эди,

Равишларида ожизлигу атворларида нуқсонлар қолди.

Сенинг нуринг олимлар учун дарс машъали бўлди,

Машъал ўчди ва қиёмат кунигача кеча қоронғи қолди.

Динга юз ҳалал етишти ва диндорларнинг

Тасбеҳи синиб, кафида зуннор ипи қолди.

Хақиқат сирри парда (ортига) яширингани учун кўз ёш тўкавериб.

Сиррлар хазинаси дуррлари лойга қоришганича қолди.

Наинки юз алам тикани эрклилар танига қадалди,

(балки) икки юз ситам юки яхшилар танида қолди.

Толиблар фано йўлининг равишини қўлдан бердилар,

Ҳар бири юз хаёл пардаси ортида қолди.

Сенинг вафотинг туфайли даврда не чоғлиқ зилзилалар рўй берди.

У зилзиладан имомга қанчалик ҳалаллар етишди.

[26] * * *

Бу азадан ҳамма оламда не гадо қолди, на шоҳ.

Улар сенинг мотамингда икки юзлаб нолаву оҳ чекдилар.

Булутдек ўкириб, наъра тортиб,

Карам қуёши – илоҳ кўланкаси тобутинг устига соя ташлади.

Агар муяссар бўлса у ҳам наъшингни елкага олиб,

Куйган мен каби мозоргача ҳамроҳ бўлар эди.

Жаҳон подшоҳлари тўнларини чок қилиб,

Тобутинг олдида қаттиқ қайғу билан қадам ташладилар.

Жаҳон мағрурлари тобутинг остида паст бўлиб,

Ҳаммалари йиғлаб, сенинг юкингни букчайганча элтиб бордилар.

Тобутинг ҳар пояси бир улуғ зот елкасида,

Лекин тўртовлари бир бўлиб, дод солиб йиғладилар.

Бир оламни бошқа бир оламга олиб бориш,

Бундайин огоҳ юк ташувчилардан бошқага мумкин эмас.

Улкан бетоқатлик юз бердики, шунча кўп кўзлар билан ҳам

Айланувчи осмон ўша томонга қарай олмади.

Гарчи тунинг нур билан ойдиндек оппоқ эса-да,

Лекин ҳеч ким бундай қора кунни кўрган эмас эди.

Намозингга минглаб кишилар тўпланди,

Юз минглаб малаклар ҳавода саф тортди.

[27] * * *

Ҳамма фиғон тортиб, дилини чок қилиб, сени олиб бордилар»

Тупроқ кўксига сени хазинадек жойладилар.

Муридлар гуруҳидаги ҳамманинг дили чок,

Ҳар бири сени шу чок бўлган дилига тортмоқчи бўлди.

Жаҳон покларининг бошлиғи эдинг, шунинг учун (ҳам) пок тангри,

Пок (қилиб) яратди сени-ю, яна пок олиб кетди.

Висол дарёсига чўмдинг, ҳиммат кўзида

Сенга жаннат – гулхану тўби (дарахти) бир хашакдек туйилади

Сенинг пок руҳинг тўққизинчи осмонга шошилди.

Бинобарин, танинг ер остида қолса, сенга не зарар?

Ҳамма жаҳон покларининг пок танига,

Сенинг пок танингга осмондан етишган (нарсалар) етишди.

Фалакларга сайр этишинг (сабаби) шундаки, пайғамбар

Сен билан сирдош бўлишликни худодан сўради.

Маъноларни идрок этишликда сен ақли расо эдинг,

Шунинг учун идрок сен ҳақингда ақл юрита олмайди.

Гарчи ёронлар қисмати сенга зорлик ва (қайғунгда) ғамгинлик экан,

Лекин мен ғамгиндек, бирор зор бўлмаса керак.

Улуғлар Махдум келадилар, деб саф тортишди,

Мухлисларни юзингни кўришдан маҳрум қилма.

[28] * * *

Дўстлар, ҳамма фанда олам ягонаси қани?

Одам болалари жинсидан энг афзали, энг сўзга чечани қани?

Орзу биёбонида халойиқ ҳалок бўлди,

Ҳамманинг давоси бўлган Масиҳо нафасли Хизр қани?

Дўстларнинг дили фироқинг тиғидан юз яра бўлди,

Яхши хулқи ҳаммага малҳам бўлган (одам) қани?

Қалам юзини қора қилиб, сийнасини чок айлаб,

Олимлар олими бўлган менинг эгам қани? (деб сўрамоқда).

Ҳужра бўш ва китоб варақлари тўзиб қолди,

Ҳужра эгаси қани? Уларга қаровчи қани?

Ғамзадалар бошида ўзини ўлдиришдан бошқа фикр йўқ,

Уларга таскин берувчи ва буларга ғамкашлик қилувчи қани?

Хуросонда ҳеч кимни хурсанд деб бўлмайди,

Ер юзида топилган кишининг хуррами қани?

Бу мотам фақат зоҳидлик хонақоҳига тушмади,

Фонийлик дунёсида ҳам мотамдан бошқаси қани?

Эй қолган умрни фонийликда ўтказишга аҳд қилган,

Бу фонийлик дунёсида боқийлик аҳдининг маҳкамлиги қани?

Ишқбозлар қайғудан дилга ўт солдилар,

Жон фидо қилувчилар ҳам бу ғам ўтидан куйдилар.

[29] * * *

Эй узундан-узоқ сафарга равона бўлган,

Бу хилдаги сафарга кимки чиқди – яна қайтмади.

Наинки қалам учидаги сеҳрни яна боғладинг,

Балки тил банди билан жаҳондан мўъжизани олиб кетдинг.

Пок нафасингни бошқа бирор кимсадан топиб бўлмайди,

Чунки пайғамбардан кейин ҳеч ким хабар келтириб имтиёзли бўлмади.

Шоҳнинг жонида сенинг ҳижронинг ўтидан ёнғин қолди,

Банданинг юз пора дилида ғамингдан эриб сув бўлиш қолди.

На шоҳ, на банда, дунёда қиёмат кунигача,

Ҳар ким турса, сенинг мотамингда фарёд қилади.

Гарчи юзингни васл пардаси билан яширсанг-да,

Иззат ва ноз ҳарамида то абад жилва қилгайсан.

Нурларга тўла руҳингдан мадад етказгайсан,

Чунки сендан жудоликда кўп эътиқод эгалари харобдирлар.

Эй рафиқлар, ҳамманинг иши оқибати шундайдир,

Охирнинг фикрини бошдан қилиш яхшидир.

Жаҳонда юз қарн яшаган кимсани ҳам афсун билан

Уйин кўрсатувчи фалак жаҳондан узиб олади.

Маъно шоҳининг сурати агар шундай бўлса,

Қисматгача сурат билан маъно шоҳ бўлгай! Омин!


Qayd etilgan