Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Xamsatul mutahayyirin

<< < (2/2)

Habib:
ХОТИМА Ул, расоил ва кутуб теъдодиким, бу фақир алар хизматида таълим ва истифода юзидин ўқубмен. Аввал алар битиган «Қофия»[1] рисоласидурким, анингдек мухтасар бу фанда ҳеч ким билмайдур. Яна «Муаммо»нинг иккинчи рисоласидурким, «Ҳулия ул-ҳулал» дин сўнграроқ битилибдур. Яна ҳам аларнинг «Аруз» рисоласидур. Яна «Лавоеҳ» дурким, сўфия машойих истилоҳида битилибдурким, андоқ рисола ҳеч роқимнинг қаламидин ва ҳеч қаламнинг рақамидин таҳрир топмайдур. Яна «Лавомеъ»дур, ҳам бу истилоҳдаким, ҳар ламъасининг партави соликка ҳирмон қоронғу лунида ҳидоят шамъининг осоридур, балки иноят машъалининг анвори. Яна «Шарҳи рубойёт»дур, ҳам бу истилоҳдаким, фано тариқида мосиваллоҳ азосиға тўрт такбир[2] урмоқ анинг мутолаасидин муярсардур. Яна ҳам бу истилоҳда «Ашиъа»дурким, барқининг талолойидин хира кўзларга очуғлиқ ва қуёшининг шаъшаасидин тийра кўнгулларға ёруғлуқ етишур. Яна «Нафаҳот ул-унс» дурким, ошнолиғ насоими унс равзасидин жон машомиға келтурур ва улфат шамоили қудс гулшанидин руҳ димоғиға еткурур. Яна бири «Шавоҳид ун-нубувват» муқобала қилилибтурким, алфози иймон жўйбори ашжорин яқин анҳори била сероб ва маонийси ийқон ашжори асморин таҳқиқ саҳобиамтори билан шаҳди ноб этар. Яна баъзи машойиҳ (қуддиса асрориҳум) расоилидин: Хожа Муҳаммад Порсо (қуддиса сирриҳу)нинг «Қудсия»сидурким, ҳазрати қутбил-авлиё Баҳовуддин Нақшбанд раҳматуллоҳнинг фирдавсойин мажлисларида ул ҳазратнинг муъжиз баён тиллариға ўтган ҳақойиқ ва маоний баъзи хулафоким, жамъ қилурлар эрмиш Хожа Муҳаммад мазкур анға маоний битибдурлар ва толиблар учун анинг диққатлари ийҳомин возиҳ этибдурлар. Яна ҳазрати шайх ул-машойих Фахр ул-миллати вад-дин Ироқийнинг «Ламаот»идурким, Ҳазрати Маҳдум ул китобни бу фақирға сабақ айтурда айтур эрдиларким, «Бу китобни нодон ва беандом таврлиғ ва нохамвор равишлиқ элнинг кўпроқ машғуллуқ қилғони хавос аҳлида бадном қилғон эрмишким, баъзи ўқумас эрмишлар. Бу жиҳатдин бу китобнинг хўблуқлари яшурун қолғон эрмиш». Асру изҳор хушҳоллиқ ва сурур қилурлар эрди, шарҳ битмагига дағи бу боис бўлди. Ушбу анинг таърифида басдур. Яна Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ (тоба суроҳу)нинг оталари ишорати била битилган рисолаларидур, ҳам фақр ва фано тариқидаким, оз ўғулга бу давлат муяссар бўлуб эркинки, ота амри била бу навъ шойиста хизмат қилмиш бўлғай ва андоқ писандида амр бажо келтирмиш бўлғай. Яна муқарраби Ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий (қуддиса сирриҳу)нинг «Илоҳийнома»сидурким, анинг васфида қалам тили ожизу лол ва қаламзан хомаси алкану шикаст мақолдур. Яна «Хамса», балки «Ҳафт авранг»ларининг кўпрагин муқобала дастури билиа алар ўқуғонда қулоқ тутулубтур ё қулоқ тутқучилар мадади учун алар маж-лисида ўқулубтур. Яна дағи баъзи расоил бор, агарчи сабақ дастури била ё муқобала қонуни, била алар хизматида ўқулмайдур, аммо мушкил маҳаллари алардин сўрулуб, таҳқиқ қилнлибтур. * * *  Агарчи хавориқи одат изҳориға ҳақ таоло амри била маъмур эмаслар эрди ва покиза ҳолатлари «Маломатия»[3] тариқини шоирлиқ ва муллолиқ тариқида яшурун тутарлар эрди. Аммо гоҳи ғариб нималар алардин зоҳир бўлур эрди.Ул жумладин дағи бир нечаким, айнил-яқин бўлубтур битимаги муносиб кўрунди. * * *  Сейидам Ироқий деган йигит Музаффар[4] барлоснинг ўбдон навкари, балким эшик оқоси эрди, ғояти нодонлиғидин аларға мункир эрмиш, ғояти инкоридин аларнинг девонин бирин-бирин узуб, ўтға солиб, куйдурубтур. Ҳамул уч-тўрт кунда гўё бир узвиға туган қўпуб, ул жароҳат газак бўлуб, охир бўлди. * * *  Мажидуддин Муҳаммад[5]ки, олам машҳуридур, таърифға эҳтиёж эмас. Подшоҳ ани ёзғурғонда андин итлоқиға зомин тилагандур. Ул аларға илтимос қилибдур ва алар тааҳҳуд қилғондин сўнгра қочти. Оз фурсатда, ўн беш кунга тортмадиким, тутулди. Азим қийинлар тортти ва бору йўқ жиҳотин девоний қилдилар. Шаҳрдин бошин олиб, овора бўлди ва ҳамул оворалиқда фаноға борди. * * *  Бир панжшанба қуни алар хизматида Гозуругоҳдин қайтиб келиладур эрди. Маҳмуд Ҳабиб отлиғ девонаи фосиқи абтарий шаҳарда бор эрдиким, доим маст юрур эрди ва йўлуқғон элга ташнеълар ва сафоҳатлар қилур эрди. Бу фақирни чун алар хизматида кўрди, аларға абтар ва девоналиғ юзидин узромиз ҳикоятлар дей бошлади. Чун андин бу хилофи маъҳуд эди. Фақир таажжуб қилдимким, девонани не нима мунга тутуб эркинким, одмиёна ва хушмандона сўзлар андин зоҳир бўладур. Баъзи мулозимлардин сўзин тақрир қилдиларким, туно кун девонаи абтарийи усрук аларға йўлуқуб, кўп беадабона ҳарзалар деб, оғзиға келган сафоҳат қилғон эркандур. Букунким, фақирни алар хизматида кўрубтур, бу хаёл билаким, ногоҳ алар туно кунги ҳолни фақирға изҳор қилсалар, фақир девонаи абтарға изо қилғаймен деб қўрқунчдин мулоямат қиладур эрмиш. Фақир бу сўзни эшитгач, беихтиёр бар он бўлдумким, анга изо қилғаймен. Алар манъ қилиб айттиларким: Ул ўз сиёсатин топқусидур, сен ҳеч нима дема. Ҳамул беш-ўн кунда абтар девонани бўзахонада яна бир ўзидек абтар бўйнин чопиб ўлтурди. * * *  Толиби илмлар орасида Ноҳиқийким, ани дев била, шаётиндин мутаваллад бўлғон ўғул деса бўлур, ноҳамворлиқ ва беандомлиғи андин кўпрак эрдиким, ани шарҳ қилса бўлғай. Ул жумладин бири буким, аларға мункир эрди ва ҳазаёнот кўп айтур эрди. Бир кун Гавҳаршодбегим мадрасаси толиби-илмлари бир боғда суҳбат тутуб, буғро[6] пиширадур эрмишлар. Алар таърифида баъзи муболаға қиладур эрмишлар. Ноҳиқий инкор юзидин бемаъни ҳашвлар айтур эрмиш. Иродат аҳли аларнинг девонин очибтурларким, кўрали: ул ҳазрат Ноҳиқий бобида не нима зоҳир қилурлар, деб сафҳанинг аввалида бу байт келибтурким. Шеър: Пурсат гўшц ман аз субҳаи малак чу Масиҳ,Кужо мушаввиши хотир бувад наҳиқи ҳарам[7].  Ўз фавтлари воқеасидин ўттуз беш йил бурунроқ, ул йилким Султон Абусаид[8] мирзо аввал қатла Шоҳруҳия қўрғонин бориб қабаб эрди, ул юрушта Хожа Деҳдор билан эрди ва Мавлоно Қутбиддин Нафис мулозими эрди. Бир кеча аларни воқеада кўргандурким, анинг сори боқиб айтибтурларким, «Қуръон бихон». Ул подшоҳ замониким ўтти ва салтанат тахти султони соҳибқирон Абулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон (халлада лиллаҳи мулкаҳу ва салтанаҳу)[9]га муқаррар бўлди, ул воқеа тарихидин етти ё секкиз йилдин сўнгра Хожа Деҳдор бу фақирға мусоҳиб бўлди, ул тушни изҳор қилди. Фақир соий ва боис бўлдумким, ул Қуръон ўқуб, ёд тутти ва хўб ҳофизи мужаввид бўлди. Алар фавт бўлур йилким, ул воқеа кўрган тарихдин ўттуз-ўттуз тўрт йил тахминан ўтуб эркин, Хожа Деҳдорни баъзи муҳим учун Астробод вилоятиға йибориб эрдим. Ул муҳимни саранжом қилиб, қайтиб келадурганда шаҳарнинг бир манзилида эканда аҳмол ва асқолни қўюб, бежиҳат илғаб, шаҳарға келди ва алар назъ ҳолатида ва мавт сакаротида эрдилар, ҳеч ҳофиз ҳозир эрмас эрдиким, алар бошида Қуръон ўқуғай. Бу маҳалда Хожа Деҳдор етишти. Аларнинг видоъ дийдорлариға мушарраф бўлуб, Қуръон ўқуғали бошлади, хатмни тугатмак ҳамон эрдиким, алар руҳ вадиатин жон офаринға топшурдилар. Бу навъ каромат авлиёнинг камидин воқеъ бўлмиш бўлғайким, ўттуз йил ортуғроқдин сўнгра натижа зоҳир бўлмиш бўл ғай. Аларнинг бу навъ ҳолот ва камолот ва каромотларида азизларки, мисли: Мавлоно Абулвосеъки, басе фазоили ҳамида била оростадур ва Мавлоно Аҳмад Пир Шамским[10], басе хасоили писандида била пироста кутуб ва расоил битибтурлар, маълум қилай деган киши ул китоблардин маълум қила олур. Бу фақир ўз кўрганларимнинг юзидин бирин битсам сўз узар жиҳатдин бир неча била ихтисор қилдим. Ул ҳазратнинг фавтлари воқеаси шарҳиға шуруъ қилали: аларнинг валодатлари тарихи ва ҳаётларининг замонининг тарихи юқори мазкур бўлубтур. Аммо фано доридин бақо гулзориға риҳлатлари жумъа куни муҳаррам ойининг ўн еттисида тариҳ секкиз юз тўқсон секкизида[11] воқеъ бўлди. Ва анинг шарҳи будурким, шариф жисмлариға ҳаво асаридин заъф юзланиб эрди, бир кун соҳибфирош бўлдилар. Бу фақир дамбадам хабар тутар эрдим. Панжшанба куни хотирим аларнинг заъфидин бағоят мутараддид эрди, жумъа кечаси бу тараддудда уйқум келмас эрди. Ярим кеча изтироб юзидин отланиб, алар хизматиға иёдатға бордим. Баъзи азизлар ва асҳоб аларнинг бошларида жамъ эрдилар, гоҳ беҳол, гоҳ ўз ҳолларида эрдилар. Фақир густоҳлиқ юзидин хотир итмийнони учун ҳолларин сўрдум, илтифот қилдилар. Ва. Ҳазрати қутбис-соликин Хожа Абдулазиз Жомий дағи бошларида ҳозир эрдилар. Тонг отқунча бир ҳолда эрдилар, чун тонг намозидин халойиқ фориғ бўлдилар, аларнинг ҳоли ўзгачарак бўлди. Ҳазрати Хожа Абдулазиз[12] чун кўрдиларким, ҳол ўзга навъдур, ўзлари мадад бериб, аларнинг бошин машриқ жонибидин шимол жонибиға қилиб, юзларин қибла сори қилдилар. Мавлоно Зиёвуддин Юсуфким, аларнинг аржуманд фарзандларидурлар, аёғлари сори кўзлариға ўтру ўлтуруб эрди, алар қачон кўз очсалар анга илтифот юзидин боқадурлар эрди. Бу фақир густоҳлиқ қилиб, илтимос қилдимким, махдумзода ўтрудин қўптилар. Андин сўнгра алар нақшбандия хожалари тариқи била хафий зикриға машғул бўлуб, ўз таважжуҳлариға иштиғол кўргуздилар, то жумъа салоти чиқти, андоқки, юқорироқ мазкур бўлди — Хожа Ҳофиз Ғиёсиддин Муҳаммад Деҳдор келиб, аларнинг бошида Қуръон хатмиға машғул бўлди, то ул замонким, ҳануз эл намоздин фориғ бўлмайдур эрдиларким, алар касрат анжуманидин кўз юмуб, ваҳдат хилватхонасиға нузул қилдилар. Аларнинг мутаҳҳар руҳи чун малаил-аълоға азимат қилди ва асҳобнинг ҳаёти қуши ҳамул тоййри қудсийдин ирашти, фазаи акбар малаи аълоға етишти, чун ул пок муҳиб ўзин пок маҳбуб висолиға солди — олам жонсиз бадандек холи қолди. Ш е ъ р: Кўкка мотамзадалар навҳаси гар ёвушти,Мен мотамзадаға, лек қатиғ иш тушти.  Не ўзга бедод қилмоқдин фоидае, балки не ўзни-ўлтурмоқдин натижае. Бу фақирға воқеъ бўлғон суубат шарҳи чун мумкин эрмас ва шуруъ анга таҳайюр ва тааззурдин ўзга фойда бермас, шуруъ мақсудға қилмоқ авлодур. Алқисса, бу мудҳиш хабар шаҳрға муштаҳир бўлғоч, акобир ва жавониб ва атрофдин етиштилар. Барча сўгворлик либосида, балки мотам ва азо балосида то улки ҳазрати Султон соҳибқирон (халлада мулкаҳу ва таввала умраҳу)[13] — ташриф келтурдилар, ҳой-ҳой йиғлаб ва талх-талх шўробалар ўткуб, бир замон ўлтуруб, Мавлоно Зиёвуддин Юсуфни шафқат юзидин қучуб, муддате бошин қўйнида асраб йиғлаб, сойир асҳобға кўнгул бериб, бу фақирни соҳиб азо тутуб, ҳолимға дилсўзлуқлар билан ашк тўкуб, насойиҳ ва мавоиз дурбор алфозларидин зоҳир қилиб, чун муборак мизожларида заъф бор эрди — хилофат тахти ва салтанат маснади азимати қилдилар ва султонзодаларни ва аркони давлатни борчасин анда аларнинг кўтарур ишига қўйдилар. Султон Аҳмад мирзо[14] ва Музаффар Ҳусайн мирзо[15] бошлиғ салотин ва подшоҳзодалар бир-бирига навбат беришмай, аларнинг маҳфуф маҳофасин эгинлариға кўтариб, Мусаллоға элттилар. Халойиқ ғавғоси ул мартабада эрдиким, неча юз минг халқни тасаввур қилса бўлғайким, бир жисм бўлуб эрдилар. Намозгоҳда Ҳазрати Хожа Азизуллоҳ ул ҳазратға сойир ашроф била намоз қилиб, яна мутаҳҳар равзалариға олиб қайттилар ва халқ ғавғосидин миҳаффани келтурмак душвор эрди. Подшоҳзодалар ясо-вуллуқ қилиб, элни кўруб, йўл очиб, наъш мадфанға етти ва ҳазрати қутб ул-авлиё Мавлоно Саъдуддин Кошғарий ёнидаки; зоҳиран тариқат одобида аларнинг пиридур — дафн қилдилар. Ва ҳазароти олиёт маҳди улё Бикабегимки[16], сойир абнойи жинсдин фазлу камол ва ақлу ҳамида хисол била мумтоздурлар ва аларға иродат ва ихлослари бениҳоятдур, ҳам сўгворлиғ ва мотамзадалиғ таврида келиб, азо сўрар қоидасин бажо келтурдилар ва бу фақирға навозишлар қилиб, борча асҳобни ва махдумзода[17]ни илтифотлар била мушарраф қилдилар. Сойир азизларким, атрофдағи вилоятдин аларнинг азоси учун келдилар, чун филҳақиқат бу фақир соҳиб азо эрди, ҳамул дастур била фақирни-ўқ соҳиб азо тутуб, сўрмоғ расмин маръий туттилар. Ҳаттоким, ҳазрати салтанат шиор, хилофат. дисор Султон- Бадиуззамон мирзо[18] (Аббада л-лоҳу таоло зилол шафатиҳи ало нафориқи л-муҳиббин ила явмиддин)[19] Мозандарон мулкидин киши йибориб, алар азоси учун баъзиға либослар илтифот қилиб эрдилар ҳам мухотаб фақир эрдим ва ул Ҳазратнинг Ҳазрати салтанат шиор била гўшаи хотир ва ҳимматлари бағоят кўп эрди. Ҳазрати салтанат шиорнинг ҳам аларға иродат ва ихлоси бениҳоят эрди. Бир йилғача олам аҳлиға умуман ва Хуросону Ҳирот аҳлиға хусусан, мотам эрди. Йил бўлғондин сўнгра Ҳазрати Султони соҳибқирон аларнинг йил ошин басе эъзоз ва эҳтиром била подшоҳона бериб, мухлисларидин баъзй ул ҳазратнинг мутаҳҳар марқади бошида олий иморат солиб, ҳуффозу имом ва муқрию худдом тайин қилди. Ва назм аҳли кўп таърихлар айтиб ўкудилар. Ул жумладин ҳуруф роқими[20] бу марсия била таърихни айтиб, йил оши тортарда султони соҳибқирон олий мажлисларида ўткарди ва ҳукм бўлдиким, Мавлоно Ҳусайн Воиз[21] минбар устида ўқуди. Таърих будурким: Гавҳари кони ҳақиқат, дурри баҳри маърифат,К-ў ба ҳақ.восил шуду дар дил набудаш мосивоҳ,Кошнфи сирри илоҳий буд бешак, з-он сабабГашт таърихи вафоташ: «Кошифи сирри илоҳ»[22]. Ва марсия будурким, м а р с и я: Ҳар дам аз анжумани чарх жафое дигар аст,Ҳар як анжуми у доғи балое дигар аст. Рўзу шабро, ки кабудасту сияҳ жома дар ў,Шаб азои дигару рўз азои дигар аст. Балки ҳар лаҳза азоест, ки аз дашти адам,Ҳар дам аз хайли ажал гарди фанои дигар аст. Хаст мотамкадае — даҳр, ки аз ҳар тарафашДуди оҳи дигару нолаву вои дигар аст. Оҳи ў ҳаст ба дил тийраги афзоянда,Вои ў низ ба жон яъсфизои дигар аст. Гули ин боғ, ки садпора зи мотамзадагист,Ҳар яке сухтаи жома-қабои дигар аст. Оби ў заҳру ҳавояш мутааффин, чи ажаб,Ки дар ин марҳала ҳар лаҳза вабои дигар аст. Аҳли дил маил сўи гулшани қудс оварданд,Ҳаст аз он ру, ки дар у обу ҳавои дигар аст. Назди арбоби яқин дори фано жое нест,Ватани аслин ин тоифа жои дигар аст. З-ин сабаб масти маи жоми азал орифи жом,Сархуш аз дори фано сўи ватан кард хиром[23]. * * * Эй ҳарими карами қурби илоҳи жоят,Тарафи жаннати фирдавс кужо парвоят. Чун шуди аз ҳарами мулк ба сайри малакут.Буд дар анжумани хайли малак ғавғоят. Тўтиёни ҳарами қудс ба дил муштоқат,Булбулони чамани унс ба жон шайдоят. Кимиёкори қазо меҳри дигар дод тулуъЧархро аз асари равшании симоят. Нуҳ фалак чарх занон омада бар атрофат, Буда гўё ба сари ҳар як аз он савдоят. Шўр дар олами арвоҳ бияфтод, аз он,Ки ниюшанд ба жон нуктаи руҳафзоят. Руҳи ақтоб расиданд ба истиқболат,Жони автод фитоданд ба хоки поят. Даст бар даст рабуданд туро то жоеКи, дар ин ғамкада ҳам хости онро роят. Ту шуди восили мақсуди ҳақиқию бимовдТо қиёмат ба жаҳон шевану вовайлоят. Дар фироқи ту ғамин монд дили ғамзадагон,Тира з-ин гўшои мотамкада мотамзадагон[24]. * * * Ту бирафтию дили халқи жаҳон зор бимонд,То қиёмат ба фироқи ту гирифтор бимонд. З-оташи оҳи дили сўхтагон то ба абадДудҳо дар хами ин гунбази даввор бимонд. Аҳли тавҳид, ки бе муршиди комил гаштанд,Садашон мушкили ҳалношуда дар кор бимонд. Соликонро, ки камол аз ту расиди ба сулук,Ажзҳо дар равишу нуқс дар атвор бимонд. Уламоро, ки шуди машъали дарс аз ту мунир, Тира шуд машъалу то ҳашр шаби тор бимонд. Сад халал роҳ бадин ёфт, ки диндоронроСубҳа бишкасту ба каф риштаи зуннор бимонд. Сирри ҳ-ақ рафт паси пардаи китмон, ки зи ашкБа гил андуда дури махзани асрор бимонд. На ки сад хори алам бар дили аҳрор халид,Ки дусад бори ситам бар тани аброр бимонд. Толибонро равиши роҳи фано рафт зи даст,Ҳар яке дар паси сад пардаи пиндор бимонд. Чи тазалзул, ки зи фавти ту дар айём афтод,З-он тазалзул чй халалҳо, ки дар ислом афтод[25]. * * * З-ин азо дар ҳама олам на гадо монда, на шоҳ,Ки кашиданд ба сўги ту ду сад нолаву оҳ. Абрсон гиръякунон, наъразанон соя фиканд,Бар сари наъши ту хуршеди карам — зилли илоҳ. Гар муяссар шудаяш наъш кашиди бар дўшЧун мани сўхтадил жониби мадфан ҳамроҳ. Шаҳриёрони жаҳон чок зада жома ба тан,Пеши тобути ту пўянда ба аҳволи табоҳ. Сарбаландони жаҳон дар таҳи наъшат шуда паст,Ҳама гиръёну кашон бори ту бо пушти дутоҳ. Шуда ҳар пояи наъши ту ба дўши як қутб,Лек ҳар чор шуда нудбагару вовайлоҳ. Оламеро ба сўи олами дигар бурданНатавон жуз ба чунин баркашони огоҳ. Чазаи акбаре афтод, ки бо ин ҳама чашм,Чарҳи гардун нотавонист бад-он сўи нигоҳ. Гарчи шоми ту шуд аз нур чу маҳтоб сафед,Ҳеч кас лек надидаст чунон рўзи сиёҳ. Ба намозат, ки ҳазорон зи башар пайвастанд,Сад ҳазорон зи малоик ба ҳаво саф бастанд[26]. * * * Ҳама бурданд ба афғону дили чок туро,Жой карданд чу ганже ба дили хок туро. Хайли арбоби иродат ҳамаро чок ба дил,Ҳар яке хост кашидан ба дили чок туро. Сари покони жаҳон буди, аз он эзиди пок,Пок оварду дигар бурд ҳамон пок туро. Ғарқаи баҳри висоли, ки ба чашми ҳиммат,Равза чун гулхану тубист чу хошок туро. Руҳи покат чу ба болои нуҳўм чарх шитофт,З-ин ки тан зери замин рафт, кужо бок туро. Ҳама покони жаҳонро ба тани пок расид,Ончи омад ба тани пок зи афлок туро. Сайри афлокат аз он шуд, ки зи эзид дархостБаҳри ҳамрозии худ хожаи лавлок туро. Ақли кулл буди аз идроки маони з-он рўНатавонад, ки тааққул кунад идрок туро. Қисми ёрони ту гар зорию ғамноки шуд,Лек зоре набувад чун мани ғамнок туро. Зада саф хайли акобир, ки барояд Махдум,Мухлисонро макун аз дидани рўят маҳрум[27]. * * * Дўстон, дар ҳама фан нодираи олам ку?Афзалу афсаҳи ажноси бани одам ку? Дар биёбони таманнош халойиқ мурданд,Ба давои ҳама он Хизри Масиҳодам ку? Дили аҳбоб шуд аз теғи фироқаш сад захм,Он ки буди ҳамаро хулқи хушаш марҳам ку? Хома рў карда сияҳ, синаи худро зада чокКи худованди ман он бар уламо аълам ку? Хужра холию парешон шуда авроқи кутуб,Соҳиби ҳужра кужо, нозири онҳо ҳам ку? Дар саро нест ба жуз худкушии ғамзадагон,Он ки таскин диҳад инрову хурўшон ғам ку? Дар Хуросон натавон гуфт, ки кас хуррам нест,Кас ки дар руи замин ёфт шавад хуррам ку? На ки дар хонақаҳи зуҳд фитод ин мотамДар хароботи фано низ ба жуз мотам ку? Эй ки будан ба фано аҳд кунй боқии умр,Андар-ин дайри фано аҳди бақо маҳкам ку? Ишқбозон зи ғам оташ ба дил афрўхтанд,Жонгудозон ҳам аз ин оташи ғам сўхтанд[28]. * * * Эй, ки дар пеш гирифти сафари дуру дароз,Ки бад-ин навъ сафар ҳар ки бишуд н-омад боз. На ки аз нўги қалам боз бибастй раҳи сеҳр,Балки аз банди забон бурдй аз офоқ эъжоз. Навфаси қудсият аз кас натавон ёфт дигар,Ваҳйро баъда набй з-он ки нашуд кас мумтоз. Шоҳро монд ба жон з-оташи ҳижрони ту сўз,Бандаро дар дили сад пора зи доғи ту гудоз. На шаҳу банда, ки то рўзи қиёмат дар даҳрҲар ки бошад бувад аз мотами ту навҳатироз. Гарчи рў дар тутуқи васл нуҳуфтй, ки шавй,То абад жилвакуноя дар ҳарами иззату ноз Мадад аз руҳи пуранвори худат низ расон.Ки, ҳаробанд зи ҳажри ту басе аҳли ниёз. Эй рафиқон, ҳамаро оқибати кор ин аст,Фикри анжом касе беҳ, ки кунад аз оғоз. Ҳар ки сад қарн бимонад ёа жаҳон ҳам ба фусун,Бирабояд зижаҳонаш фалаки шўъбадабоз. Шоҳи маъниро гар сурат афтод чунин,Бод то ҳашр шаҳ сурату маъни омин[29].
[1] Бу ва кейинги Навоий тилга олган Жомий ва бошқа муаллифлар асарлари ҳақида юқорида изоҳлар берилди.[2] Такбир – худони ўйлаб «Оллоҳу акбар» иборасини айтишлик.[3] Маломатия – IX асрда Нишопурда пайдо бўлган таълимот.Унга кўра уни қабул қилганлар ўзларининг малакаларини ошириш, юракларини покиза тутиб, сунний мазҳабга қатъий риоя қилишлари керак бўлган. Лекин уларнинг бу ҳаракат ва интилишларини ҳеч ким сезмаслиги, билмаслиги шарт ҳисобланган. Зоҳирда улар бошқалардан фарқ қилмасликлари ва ўзгалар уларга бирор бир маломат қилсалар хафа бўлмай, аксинча бу билан фахрланишлари лозим бўлган. Жомий ўзини тасаввуфдаги ана шу мактабга мансуб деб билган.[4] Музафар барлос – Ҳусайн Бойқаро амирларидан.[5] Маждуддин Муҳаммад – Ҳусайн Бойқаро вазирларидан.[6] Буғро – Лағмонга ўхшаган хамир овқат.[7] Шеърнинг мазмуни:Менинг қулоғим Масиҳга ўхшаш малакдан сўради:Ҳарам эшагининг ҳанграши хотирни ташвишга соладими?[8] Султон Абусаид – темурийлардан, Темур ўғли Мироншоҳнинг набираси. 1451 й.да Мовароуннахр, 1467 й.дан бошлаб Хуросонда ҳукмронлик қилган. У вафот этгач, 1469 й. Ҳирот тахтини Ҳусайн Бойқаро эгаллаган.[9] (а.: Оллоҳ мулки ва салтанатини боқий қилсин!)[10] Мавлоно Абулвосеъ, Мавлоно Аҳмад Пир Шамс – Ҳиротдаги шоир ва алломалар. Жомий ва Навоийларнинг суҳбатдош-ларидан.[11] 898 й. муҳаррам ойининг 17-чи куни милодин ҳисобда 492 й. 8 ноябрга тўғри келади.[12]  Хожа Абдулазиз – Ҳиротнинг машҳур табибларидан.[13] (а.: Оллоҳ мулкини боқий ва умрини узун қилсин!).[14] Султон Аҳмад мирзо – Ҳусайн Бойқаронинг нуфузли амирларидан.[15] Музаффар Ҳусайн мирзо – Ҳусайн Бойқаро ўғилларидан.[16] Бикабегим (Хадичабегим) – Ҳусайн Бойқаро хотинларидан энг эътиборлиси.[17] Махдумзода – Жомийнинг ўғли Зиёвуддин. Юсуф кўзда тутилади.[18] Султон Бадиуззамон мирзо – Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли.[19] (а.: Оллоҳ таоло шафқат соясини дўстлар айрилиғи устида то қиёмат абадий қилсин.)[20] Ҳуруф роқими – ҳарфларни ёзувчи, демакдир. Навоий бу ерда ўзини кўзда тутмоқда.[21] Ҳусайн Воиз – Ҳиротнинг машҳур олими, шоири ва нотиқи. «Мажолис ун-нафоис»да алоҳида ҳурмат билан тилга олинади.[22] «Кошифи сирри илоҳ» – У Оллоҳ сирларини кашф этувчи, демакдир. Бу иборанинг араб ёзувидаги ҳарфлари йиғиндисидан абжад ҳисобида 898/1492 й. чиқади.Т а ъ р и х н и н г  м а з м у н и:Ҳақиқат конининг гавҳари, маърифат дарёсининг дурри,Ҳақга етишди ва дилида бошқа нарса йўқ эди.Илоҳий сиррнинг кашф этувчиси эди, шу сабабдан шаксиз,Вафоти таърихи «кошифи -сирри илоҳ» бўлди.[23] Марсиянинг мазмуни:Ҳар дам осмон анжуманидан янги бир жафо келади,Унинг ҳар бир юлдузи янги бир балонинг доғидир.Кундуз ва кеч унинг кийими кўк ва қорадир,Кечаси бошқа аза ва кундузи бошқа азадир.Балки ҳар лаҳза йўқлик даштидан аза келади.Ҳар дам ажал гуруҳидан янги бир фано гарди келади.Дунё бир мотамхонадирки, унинг ҳар тарафидан,Бошқа бир оҳнинг дуди ва бошқа нолаю вой келади.Унинг оҳи дилга қоронғулик орттиради,Нолаю войи жонга янги қайғу солади.Бу боғнинг гули мотамзадаликдан юз пора бўлди,Ҳар бирининг либоси куйган, бошқасининг эса тўни [куяди].[Бу боғнинг] суви заҳар, ҳавоси бадбўй, не ажабки,Бу манзилда ҳар лаҳза бошқа вабо бўлади.Дил аҳллари поклик гулшани томон [кетмоқ] истадилар,Чунки у ерда обу ҳаво бошқачадир.Эътиқод эгалари наздида бу ўткинчи дунё жой эмас,Бу тоифанинг асли жойи бошқа ердадир.Шу сабабли азал майининг масти жомлик ориф,Сархушлик билан фано саройидан [чиқиб] ватан томон кетди.[24] * * *Эй илоҳ қудратининг карами харамидан жой олган,Сенинг қизиқишинг жаннат боғи томон бўлармиди?!Ер ҳарамидан малаклар мамлакатига сайр қилганингда,Малак гуруҳи анжуманига ғавғонг тушди.Поклик харами тўтилари сенга юракдан муштоқлар,Дўстлик чамани булбуллари сенга жондан шайдолар.Қазо кимёгари бошқа қуёшни чиқарди,[Зероки] сиймойинг равшанлиги осмонга таъсир қилди.Тўққиз фалак чарх уриб атрофингга келишди,Гўё ҳар бирининг бошида сенинг савдойинг бор эди.Олам арвоҳи (бошига) шунинг учун (ҳам) ғавғо туштики,Руҳпарвар нозик фиқрларингни жон билан ёзсинлар.Қутблар руҳи истиқболингга келишди,Авлиёлар жони хоки пойингга йиғилишди.Сени қўлма-қўл (қилиб) шундай бир жойга олиб боришдики,Бу ғам маконида ҳам у жойни хоҳлар эдинг.Сен ҳақиқий мақсадга эришдинг,(Лекин) қиёматгача жаҳонда доду фарёдинг қолди.Сенинг фироқингда ғамзадалар дили ғамгин қолди,Шунинг учун мотамзадалар мотамхонасининг бурчаклари  зулматда қолди.[25] * * *Сен кетдингу жаҳон халқининг дили зор қолди,Қиёматгача фироқингга гирифтор қолди.То абад куйганлар дилининг оҳидан,Бу айланувчи гумбаз букрида тутунлар қолди.Ҳақиқатга етишмоқчи бўлганлар комил муршидсиз қолди,(Уларнинг) юзларча мушкиллари ҳал бўлмай шундайин қолди.Художўйлар сулукига сендан комиллик етишиб турар эди,Равишларида ожизлигу атворларида нуқсонлар қолди.Сенинг нуринг олимлар учун дарс машъали бўлди,Машъал ўчди ва қиёмат кунигача кеча қоронғи қолди.Динга юз ҳалал етишти ва диндорларнингТасбеҳи синиб, кафида зуннор ипи қолди.Хақиқат сирри парда (ортига) яширингани учун кўз ёш тўкавериб.Сиррлар хазинаси дуррлари лойга қоришганича қолди.Наинки юз алам тикани эрклилар танига қадалди,(балки) икки юз ситам юки яхшилар танида қолди.Толиблар фано йўлининг равишини қўлдан бердилар,Ҳар бири юз хаёл пардаси ортида қолди.Сенинг вафотинг туфайли даврда не чоғлиқ зилзилалар рўй берди.У зилзиладан имомга қанчалик ҳалаллар етишди.[26] * * *Бу азадан ҳамма оламда не гадо қолди, на шоҳ.Улар сенинг мотамингда икки юзлаб нолаву оҳ чекдилар.Булутдек ўкириб, наъра тортиб,Карам қуёши – илоҳ кўланкаси тобутинг устига соя ташлади.Агар муяссар бўлса у ҳам наъшингни елкага олиб,Куйган мен каби мозоргача ҳамроҳ бўлар эди.Жаҳон подшоҳлари тўнларини чок қилиб,Тобутинг олдида қаттиқ қайғу билан қадам ташладилар.Жаҳон мағрурлари тобутинг остида паст бўлиб,Ҳаммалари йиғлаб, сенинг юкингни букчайганча элтиб бордилар.Тобутинг ҳар пояси бир улуғ зот елкасида,Лекин тўртовлари бир бўлиб, дод солиб йиғладилар.Бир оламни бошқа бир оламга олиб бориш,Бундайин огоҳ юк ташувчилардан бошқага мумкин эмас.Улкан бетоқатлик юз бердики, шунча кўп кўзлар билан ҳамАйланувчи осмон ўша томонга қарай олмади.Гарчи тунинг нур билан ойдиндек оппоқ эса-да,Лекин ҳеч ким бундай қора кунни кўрган эмас эди.Намозингга минглаб кишилар тўпланди,Юз минглаб малаклар ҳавода саф тортди.[27] * * *Ҳамма фиғон тортиб, дилини чок қилиб, сени олиб бордилар»Тупроқ кўксига сени хазинадек жойладилар.Муридлар гуруҳидаги ҳамманинг дили чок,Ҳар бири сени шу чок бўлган дилига тортмоқчи бўлди.Жаҳон покларининг бошлиғи эдинг, шунинг учун (ҳам) пок тангри,Пок (қилиб) яратди сени-ю, яна пок олиб кетди.Висол дарёсига чўмдинг, ҳиммат кўзидаСенга жаннат – гулхану тўби (дарахти) бир хашакдек туйиладиСенинг пок руҳинг тўққизинчи осмонга шошилди.Бинобарин, танинг ер остида қолса, сенга не зарар?Ҳамма жаҳон покларининг пок танига,Сенинг пок танингга осмондан етишган (нарсалар) етишди.Фалакларга сайр этишинг (сабаби) шундаки, пайғамбарСен билан сирдош бўлишликни худодан сўради.Маъноларни идрок этишликда сен ақли расо эдинг,Шунинг учун идрок сен ҳақингда ақл юрита олмайди.Гарчи ёронлар қисмати сенга зорлик ва (қайғунгда) ғамгинлик экан,Лекин мен ғамгиндек, бирор зор бўлмаса керак.Улуғлар Махдум келадилар, деб саф тортишди,Мухлисларни юзингни кўришдан маҳрум қилма.[28] * * *Дўстлар, ҳамма фанда олам ягонаси қани?Одам болалари жинсидан энг афзали, энг сўзга чечани қани?Орзу биёбонида халойиқ ҳалок бўлди,Ҳамманинг давоси бўлган Масиҳо нафасли Хизр қани?Дўстларнинг дили фироқинг тиғидан юз яра бўлди,Яхши хулқи ҳаммага малҳам бўлган (одам) қани?Қалам юзини қора қилиб, сийнасини чок айлаб,Олимлар олими бўлган менинг эгам қани? (деб сўрамоқда).Ҳужра бўш ва китоб варақлари тўзиб қолди,Ҳужра эгаси қани? Уларга қаровчи қани?Ғамзадалар бошида ўзини ўлдиришдан бошқа фикр йўқ,Уларга таскин берувчи ва буларга ғамкашлик қилувчи қани?Хуросонда ҳеч кимни хурсанд деб бўлмайди,Ер юзида топилган кишининг хуррами қани?Бу мотам фақат зоҳидлик хонақоҳига тушмади,Фонийлик дунёсида ҳам мотамдан бошқаси қани?Эй қолган умрни фонийликда ўтказишга аҳд қилган,Бу фонийлик дунёсида боқийлик аҳдининг маҳкамлиги қани?Ишқбозлар қайғудан дилга ўт солдилар,Жон фидо қилувчилар ҳам бу ғам ўтидан куйдилар.[29] * * *Эй узундан-узоқ сафарга равона бўлган,Бу хилдаги сафарга кимки чиқди – яна қайтмади.Наинки қалам учидаги сеҳрни яна боғладинг,Балки тил банди билан жаҳондан мўъжизани олиб кетдинг.Пок нафасингни бошқа бирор кимсадан топиб бўлмайди,Чунки пайғамбардан кейин ҳеч ким хабар келтириб имтиёзли бўлмади.Шоҳнинг жонида сенинг ҳижронинг ўтидан ёнғин қолди,Банданинг юз пора дилида ғамингдан эриб сув бўлиш қолди.На шоҳ, на банда, дунёда қиёмат кунигача,Ҳар ким турса, сенинг мотамингда фарёд қилади.Гарчи юзингни васл пардаси билан яширсанг-да,Иззат ва ноз ҳарамида то абад жилва қилгайсан.Нурларга тўла руҳингдан мадад етказгайсан,Чунки сендан жудоликда кўп эътиқод эгалари харобдирлар.Эй рафиқлар, ҳамманинг иши оқибати шундайдир,Охирнинг фикрини бошдан қилиш яхшидир.Жаҳонда юз қарн яшаган кимсани ҳам афсун биланУйин кўрсатувчи фалак жаҳондан узиб олади.Маъно шоҳининг сурати агар шундай бўлса,Қисматгача сурат билан маъно шоҳ бўлгай! Омин!

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version