Muallif Mavzu: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!  ( 16847 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« : 28 Dekabr 2010, 22:20:18 »
Assalomu alaykum allaqachon "milliardlar" o'yiniga aylanib ulgurgan FUTBOLning ashaddiy, jonkuyar muhlis va muhlisalari. Biz bu mavzu orqali sizlarni har yili yozda va qishda bo'lib o'tajak transferlarni yoritib boramiz. Albatta sizlarning ko'magingiz ila!!!
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #1 : 28 Dekabr 2010, 22:22:01 »
Агуэро Ливерпулга келадими?

“Vital Football” портали берган маълумотга кўра, “Атлетико” Мадрид ҳужумчиси Серхио Агуэро январ ойининг трансферлар туйнуги пайтида “Энфилд”га кўчиб ўтиши мумкин экан. Ушбу ҳафта Агуэро ва унинг ҳамюрти ҳамда ўртоғи бўлмиш Макси Родригесларнинг Ливерпулда бирга тушган расми интернет тармоғида пайдо бўлди. Немис газетаси “TZ” га берган интервьюсида Агуэро қуйидаги жумлани айтди: «ÐÐ³Ð°Ñ€ менда миллий чемпионатлардан бирида ўйнашни танлаш имконияти бўлганда шак-шубҳасиз Премьер-лигани танлаган бўлардим. Ўзимни таниганимдан бери “Ливерпул”нинг ашаддий мухлисиман, шунинг учун бу клубда ўйнашни орзу қиламан. Истанбулдаги ЕЧЛ финали ҳалигача эсимда, ўшанда мен бу клубнинг урган ҳар бир голини ўзимнинг қадрдон “Индепендьенте” клубим ургандек қувонганман. Илгари бу футболчини Лондоннинг “Челси” клубига ўтиши ҳақида кўп гапирилганди, лекин Агуэро ҳужумда яна Фернандо Торрес билан ҳаракат қилишни хоҳлаётганини тан олди. Бундан ташқари аргентиналик форвард “Ливерпул”нинг янги хўжайинлари олға сураётган концепцияга мос келади – у катта потенциалга эга бўлган ёш талант ҳисобланади, эндигина 22 ёшга тўлган ва аллақачон жаҳоннинг энг зўр ҳужумчиларидан бири саналади. Кўпчиликнинг айтишича, клуб бу даражадаги футболчиларни сотиб олишга қўл урмайди, негаки Жон Генри (янги хўжайин) яқинда 187 миллион АҚШ доллари эвазига ўзининг бейсбол жамоаси “Ред Сокс”га 2та ўйинчини сотиб олган. Лекин яқинда клуб директори Дэмиен Комолли “агар клубга жаҳон миқёсидаги футболчини олиб келиш имконияти бўлса, биз ундан фойдаланамиз” дея қатъий ишонтириб айтганди. Маълумки, Хожсон клубга яна бир кучли форвардни олиб келмоқчи ва шу йўл билан ўзининг яхши кўрган схемаси 4-4-2да жамоани ўйнатмоқчи, шу нарсани инобатга олсак, бу трансферни фантастика деб қабул қилмаслик мумкин. Бундан ташқари, ҳужумчининг ўзи Премьер лигада, янаям аниқроғи ўртоқлари Макси Родригес ва Фернандо Торрес билан ёнма-ён “Ливерпул”да ўйнашни хоҳламоқда. Агар “Ливерпуль” ҳомийси NESV Серхиони таркибга қўшиб олиш учун катта маблағдан воз кечишга тайёр бўлса, бу трансфер “қизиллар”нинг ашаддий мухлислари учун янги йил совғаси бўларди.
Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #2 : 28 Dekabr 2010, 22:25:03 »
Акинфеев учун 45 миллион берадиган бор экан...

Россиядаги Газета.ру нашри томонидан хабар берилишича, Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ЦСКА дарвозбони Игорь Акинфеевни сотиб олишга бош мақсади сифатида қарамоқда.

Номи ÑŽқорида келтирилган нашрда Россия  терма жамоаси дарвозабонини сотиб олишга питерликлар бош мураббийи Лучано Спалеттининг шахсан ўзи қизиқаётгани маълум қилинган.  Ўтган мавсумда Россия чемпиони бўлган клуб раҳбарияти Акинфеев учун 45 миллион евро тўлашга тайёр эканини билдирган.

Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #3 : 28 Dekabr 2010, 22:26:23 »
«Ð¡Ð°Ð¼Ð¿Ð´Ð¾Ñ€Ð¸Ñ» Кассанонинг ўрнига футболчи топди

Италиядаги бир қатор оммавий     Ð°Ñ…борот воситалари томонидан хабар қилинишича, "Сампдория" клуби Мадриднинг "Реал" клубига тегишли бўлган Серхио Каналесни ижарага олишни кўзлаб турибди. Италия клуби раҳбарияти бу ишни январь ойида бўлиб ўтадиган трансфер мавсуми вақтида амалга оширмоқчи.

Айни вақтда "Сампдория" клуби етакчи футболчиси Антонио Кассанони сотиб юборгач, унинг ўрнини боса оладиган ўйинчига муҳтожлик сезмоқда. Генуэликлар мана шундай футболчини Каналес тимсолида кўрмоқдалар.

Ўз навбатида Каналеснинг "Реал"даги ишлари у қадар юришмай турибди. Футболчига бир неча бор имконият берилган бўлсада, мураббийнинг ишончини қозониш унга насиб этмади. Бунинг устига яқинда тузалиб сафга қайтадиган Кака билан рақобатлашишда ёш футболчида умуман имконият йўқлиги кўриниб қолган.
Бироқ Сампдория клуб ёш футболчи билан қизиқаётган ягона жамоа эмас.

Англия матбуотида "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" клубларининг бу футболчи борасида таклиф билдирганлари хабар қилинган. Аммо хозирча "Реал" раҳбарияти футболчини бошқа клубга жўнатиш Ñ‚Ñžғрисида ўйлаётгани йўқ. Бунинг устига Чемпионлар лигасида мадридликларга рақиблик қилиши мумкин бўлган "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" жамоаларида бу борада умуман имконият бўлмаса керак..
Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #4 : 28 Dekabr 2010, 22:28:03 »
Янги Милан дербиси бошланмоқда

Кеча, Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри томонидан тарқатилган хабарларда, Милан шаҳрининг икки жамоаси — "Интер" ва "Милан" ўртасида 23 ёшли иқтидорли футболчини қўлга киритиш учун кураш бошлангани хабар қилинган.

"Кьево" клубининг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Кевин Констант анча вақтдан буён гранд клублар эътиборини ўзига тортиб келган. Футболчи ўтаётган мавсумда ўзини кучли жиҳатларини кўрсата олган ва шу сабабли А сериянинг бир қатор клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Агарда охирги йилларда "Кьево" ва "Интер" клублари ўртасида яхши муносабатлар йўлга қўйилганини назарда тутадиган бўлсак, Константнинг нераззуррлар сафида пайдо бўлиши эҳтимоли кучлироқ бўлиб чиқади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, бундан икки ҳафта аввал Кевиннинг "Милан"га ўтгани ҳақида оммавий     Ð°Ñ…борот воситаларида хабарлар тарқалган эди. Аммо кейинчалик бу маълумот расман тасдиғини топмай қолиб кетди.

Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #5 : 28 Dekabr 2010, 22:33:17 »
Какани кузатмоқдалар

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти Мадридга ўз вакилини жўнатишни режалаштириб турибди. Ушбу ташрифдан кўзланадиган мақсад – “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каканинг ўйинларини кузатишдан иборат. Футболчининг жароҳатидан сўнг қандай формада эканини билиш учун ушбу мутахассис ўйингоҳда ўтириб, унинг ўйинларига бахо беради.

Баъзи манбаларда хабар берилишича, агарда бразилиялик футболчининг спорт формаси миланликларни қониқтирадиган бўлса, уни қишки трансфер вақтидаёқ сотиб олишга уриниб кўрадилар. Аммо шу билан бирга, ушбу хариднинг ёзга қолдирилиши эҳтимоли мавжуд экани ҳам назардан четда қолмаган.

Marca нашри томонидан хабар берилишича, нераззуррлар вакили мадридликларнинг “Хетафе” ва “Леванте” клубларига қарши ўтказадиган учрашувларини кузатиши мумкин.

Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #6 : 28 Dekabr 2010, 22:37:04 »
Кассано эртадан бошлаб «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» таркибида машғулотларни бошлайди

Италия терма жамоаси ҳужумчиси Антонио Кассано ҳозирда Дубай шахрида машғулотла олиб бораётган «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» таркибига келиб қўшилди.

Эртадан бошлаб «Ð¡Ð°Ð¼Ð¿Ð´Ð¾Ñ€Ð¸Ñ» рухсати билан футболчи «Ñ€Ð¾ÑÑÐ¾Ð½ÐµÑ€Ð¸»Ð»Ð°Ñ€ билан бирга тайёргарлик олиб олиб боради дея клубнинг расмий сайти ҳабар бермоқда.

Кассано 1 февралга қадар майдонга туша олмайди. Чунки унга нисбатан  «Ð¡Ð°Ð¼Ð¿Ð´Ð¾Ñ€Ð¸Ñ» президенти Риккардо Гарроне шартнома бандларини тўлиқ бажармагани ва уни бекор қилгани учун судга берган. Суд эса клуб президентининг арзини ижобий қабул қилди ва шартнома бузилмади. Футболчининг маоши икки баравар қисқартирилди.

Италия оммавий ахборот воситаларининг берган ҳабарларига кўра, «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» аллақачон «Ð¡Ð°Ð¼Ð¿Ð´Ð¾Ñ€Ð¸Ñ» билан Кассано Ñ‚Ñžғрисида бир битимга келиб бўлган.

Футболчи янги клуби таркибида 2 январ куни ўртоқлик учрашувида Дубайнинг «ÐÐ»-Ахли»ÐºÐ»ÑƒÐ±Ð¸Ð³Ð° қарши майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб утамиз Кассано  якиндагина «ÐœÐ¸Ð»Ð°Ð½» билан шартнома имзолаган.
Manba: www.fk.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #7 : 29 Dekabr 2010, 12:41:54 »
"Бавария" Ренато Аугусто учун 15 млн евро берармикан?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Байер" ҳимоячиси Ренато Аугусто билан қизиқиб қолган. 22-ёшли бразилиялик футболчи учун мюнхенликлар  "аптекачилар"га 15 млн евро таклиф этмоқчи.

Шуни айтиш керакки, "Байер" ҳозир Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўрин учун кураш олиб боряпти. Жамоа ўзининг етакчи футболчини мавсум ўртасида сотиб юбормаслиги ҳақиқатга яқинроқ.
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #8 : 29 Dekabr 2010, 12:42:44 »
Жулио Баптиста "Малага" аъзоси

Испаниянинг "Малага" клуби "Рома" билан бразилиялик хавбекнинг трансферини устида бир қарорга келишди. Бу ҳабарни испан клуби ҳўжайини шайх Ал-Тхани ёрдамчиси  Хосе Перес тасдиқлади.

"Баптиста  2,5 йиллик шартномага имзо чекди. Унинг тарнсфер суммаси "Малага" учун 2 млн еврога тушди", - дейди Перес.

Ла-Лигада Баптиста аввал "Севилья" ва "Реал" сафида ҳам ҳаракат қилган эди.   
Манба: www.fk.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #9 : 29 Dekabr 2010, 12:44:27 »
Оуэн "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади

Ўтаётган мавсум Майкл Оуэн учун “Манчестер Юнайтед”даги сўнгги мавсум бўладиган кўринади. Агар январда у жамоани тарк этмаса, ёзда барибир кетади.   Manchester Evening News нинг хабарига кўра, “қизил иблислар” раҳбарияти ҳужум чизиғида муаммолар йўқлигидан футболчи ҳизматларидан воз кечмоқчилар.   ÐœÐ¸Ñˆ-мишларга кўра, 31 ёшли ҳужумчини “Астон Вилла” бош мураббийи Жерар Улье ўз таркибида кўрмоқчи.   Ð­ÑÐ»Ð°Ñ‚иб ўтамиз, яқинда сэр Алекс Фергюсон Оуэнни сотиш нияти йўқлигини айтиб ўтганди.
Manba: www.fk.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #10 : 29 Dekabr 2010, 12:46:30 »
Қишда "Реал"дан ҳеч ким кетмайди!

Мадриднинг "Реал" клуби бош директори Хорхе Вальдано қишки трансфер мавсуми давомида мадридликлар таркибидан ҳеч қайси футболчи кетмаслигини маълум қилиб ўтди. Мадридликлар директори яна шунингдек "Олтин тўп" борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтган ва унга энг лойиқ футболчи сифатида Каталониянинг "Барселона" клуби аъзоси Хавининг номини тилга олиб ўтган.

" "Реал"нинг барча футболчилари қишки трансфер мавсумида жамоада қолади деб ўйлайман. Биз ҳали Игуаиннинг жароҳати борасида бир қарорга келганимизча йўқ. Чунки ҳали бу жароҳатнинг қай даражада оғир эканини билмаймиз. Умид қиламанки, бу борадаги муаммо яқин вақтлар ичида ҳал бўлади.

"Олтин тўп"га даъвогарлик қилаётган "Барселона"нинг учта футболчиси борасида шуни айтишим мумкинки, уларнинг барчаси бу совринга муносибдирлар. Аммо бирибир бу йил энг яхши ўйин кўртсаган футболчи — Хави бўлади", - дейди Вальдано
Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #11 : 29 Dekabr 2010, 12:47:51 »
"МС" трансфер борасида ўз услубида ишлашда давом этмоқда

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби футболчиларни харид қилиш борасида ўз услубида ишлашда давом этмоқда. Бу сафар "шаҳарликлар"нинг нигоҳи охирги вақтларда кўп шов-шув кўтариб келаётган Эдин Жекога қаратилган.

Германиянинг "Вольфсбург" клубида тўп сурадиган бу футболчига охирги вақтларда Европанинг барча гранд клублари қизиқиш билдирган эдилар.

Sky Sports нашри томонидан хабар қилинишича, футболчининг "шаҳарликлар" сафига қишки трансфер мавсуми давомида ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган. Клуб Жеко учун германияликларга 30 миллион евро тўлайди. Агарда "шаҳарликлар" келгуси йили Европа Чемпионлар лигасига чиққудек бўлса, яна беш миллион қўшимча қилиш ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Жеконинг ўзи яқинда берган интервьюси вақтида "Вольфсбург"дан фақатгина ёзда кетишини маълум қилган эди.
Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #12 : 30 Dekabr 2010, 07:11:46 »
Жеко «ÐÑ€ÑÐµÐ½Ð°Ð»»Ð³Ð° қарши майдонга тушади?!

Bild нашри томонидан хабар берилишича, “Вольфсбург” клуби ҳужумчиси яқин кунларда “Манчестер Сити” клуби таркибига келиб қўшилиши мумкин экан.

Номи ÑŽқорида келтирилган манбада хабар берилишича, бу трансфер шу қадар тез амалга ошар эканки, Эдин Жеко 5 январь куни Англия чемпионатининг 21-турида “Манчестер Сити”нинг “Арсенал”га қарши ўтказадиган учрашувида майдонга тушиши мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, Эдин Жеконинг “шаҳарликлар” таркибига ўтиши ҳақидаги хабар бундан аввал ҳам берилган эди. Унда футболчи учун манкунианликлар “Вольфсбург” клубига 30 миллион евро тўлашлари, шунингдек агарда “Манчестер Сити” клуби Чемпионлар лигасига чиқа оладиган бўлса, яна беш миллион тўлаши айтиб ўтилган эди. Аммо бу пуллар “шаҳарликлар”нинг Жеко учун қиладиган ҳаражатларининг ҳаммаси эмас. Шайҳ Мансурга тегишли бўлган клуб яна шунингдек ушбу трансфер борасида ўтказилган музокараларда қатнашган агентларга ҳам беш миллион евро тўлаб бериши кутилмоқда.

Ўз навбатида шаҳарликлар бош мураббийи Роберто Манчини ҳужумчига муҳтожлик борлигини таъкидлаб ўтган.

“Биз ўтаётган чемпионатда ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз. Бу курашда Жеко ҳал қилувчи ролни ўйнаши мумкин. Бу футболчи чемпионлик тақдирини ҳал қилиш салоҳиятига эга ва шу сабабли уни сотиб олмоқдамиз”, - дейди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, ўтаётган мавсумда босниялик футболчи умумий ҳисобда 17 марта Германия чемпионатида майдонга тушган ва Ñ‚Ñžққизта гол уришга муваффақ бўлган.
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #13 : 30 Dekabr 2010, 07:13:12 »
«Ð‘арселона» футболчиси Англияга ўтиши мумкин

Бир нечта инглиз клублари Каталониянинг “Барселона” клубининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантаро билан қизиқмоқда.

Агарда каталонияликлар бу футболчини ўз таркибида сақлаб қолишни истайдиган  бўлсалар, 31 январга қадар янги шартнома таклиф қилишлари керак. Сабаби, июнь ойида бу футболчининг клуб билан тузган шартномаси якунига етади ва у қишдаёқ бошқа клублар билан шартнома имзолаш ҳуқуқига эга бўлади.

AS нашри хабарига кўра, футболчининг ўзи бундан аввал “Барселона”да қолиш истагини билдирган. Ўтаётган мавсумда Алькантаро фақатгина битта учрашувда асосий таркибда майдонга тушган. Бу учрашув Чемпионлар лигасида ўтказилган бўлиб, унда каталонияликлар Қозоннинг “Рубин” клубини қабул қилган эдилар.

Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

Habibilloh

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 121
  • Jins: Erkak
Re: Jahon futboli TRANSFER siyosatlari!!!
« Javob #14 : 30 Dekabr 2010, 07:14:37 »
Роналдиньюни сотамиз!

"Милан" барибир Роналдинью билан хайрлашишга қарор қилди. Кимда ким футболчини ўзида кўришни истаса, марҳамат 8 миллион евро берсинда олиб кетаверсин, дейилади Football Italia нашри тарқатган хабарда.

Роналдиньюнинг шартномаси шу мавсумнинг охирида ўз ниҳоясига етади. Миланликлар уни эркин агент сифатида қўйиб юборишмоқчи эмас. Шунинг учун футболчи трансферида пул ишлаб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчига Европа ва Бразилия клублари қизиқиш билдирган.
Manba: www.uff.uz
Ne tilaging bo'lsa Allohdan tila,
Yo'qsa ishing to'xtar uzayar ohing
Har ishni boshlagin Alloh nomi-la:
"BISMILLAHIR_ROHMANIR_ROHIM..."

 

Jahon Futboli tarixidan axborot

Muallif KinjoBo'lim Futbol

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 3131
So'nggi javob 02 Oktyabr 2009, 23:58:10
muallifi Kinjo
Jahon davlatlari bayroqlari

Muallif AbdusalomBo'lim Intellekt

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 12785
So'nggi javob 01 Dekabr 2006, 19:12:36
muallifi Suvon
Jahon chempionati - 2006

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 5807
So'nggi javob 22 Noyabr 2006, 11:27:15
muallifi Shoxjahon12
JAHON FUTBOL KLUBLARI TARIXIDAN...

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 18
Ko'rilgan: 17931
So'nggi javob 15 Dekabr 2007, 16:49:00
muallifi Robiya
Jahon chempionati 2006 ning barcha o'yinlari

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 66
Ko'rilgan: 26941
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 12:16:03
muallifi muxbir