Alisher Navoiy. Majolisun-nafois  ( 37887 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


AbdulAziz  12 Yanvar 2011, 14:00:04

Alisher Navoiy. Majolisun-nafois



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 9,36 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:34:11

Алишер НАВОИЙ

МАЖОЛИС УН-НАФОИС


БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

Юз ҳамд ангаким ясаб жаҳон бўстони,
Айлаб юзу зулфидин гулу райҳони.
Қилди ясағоч бу боғи руҳафзони
Назм аҳлин анинг булбули ҳуш илҳони.

Ва дуруди номаъдуд ул хулосаи маъдум ва мавжудғаким1:

То тахти фасоҳат авжида топти нишаст,
Ҳам назмки этти зумраи табъпараст,
Ҳам нозимининг поясига берди шикаст,
Ҳам назмини қилди қаро туфроққа паст.

 Хурдабинлар хизматида ва хирадойинлар ҳазратида маъруз улким, назм каломи рутбаси рифъатиға ушбу далил басдурким, анинг муқобиласидаким, араб фусаҳоси балоғат зеварлари била намойишлиқ ва фасоҳат гавҳарлари била оройишлиқ назм раънолариға жилва берурлар эрди ва даъво кўси овозасии фалакка еткурурлар эрди. Ҳазрати малики алломнинг2 каломи муъжиз низоми3 Жабраили4 ҳужаста фаржом воситаси била хайр-ул-аном алайҳиссалавоту вассалламға5 нозил бўлди. Бас назм илми қойиллари ва шеър фани комиллариким, дақойиқ дурри покининг баҳри уммони ва маоний лаъли оташнокининг кони бўла олғанлар, бас шариф хайл ва азиз қавм бўлғайлар, бу жиҳатдиндурким, аларнинг номин отлари ва киромий сифотлари замон саҳойифидин ва даврон сафойиҳидин маҳв бўлмасун деб тасниф аҳли таълифларида ва таълиф хайли таснифларида фусули ороста ва абвоби пийроста қилибдурлар ва ўз китобатлариға бу жамоат зикридин зеб берибдурлар. Ул жумладин бири ҳазрати маҳдуми, шайх ул-исломи мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий6 (мадда зилли ва иршодаҳу)7 дур.

Улким бу тўқуз фалакни ақл этса хаёл,
Дарёи улумиға топар қатра мисол,
То чашмаи табъи даҳр аро очти зулол,
Ҳайвон суйи янглиғ айлади моломол.

 Мундоқ бузургвор олий миқдор «Баҳористон»8 отлиғ китобидаким, секкиз равза очибдур ва секкиз равзаи жаннат алар хижолатндин эл кўзидин ихтифо пардасиға қочибдур ва они Султони Соҳибқирон9 оти зевари била музайял ва алқоби гавҳари била мукаллал қилибдур, бир равзасини бу мавзун наволиқ балобил ва матбуъ садолиғ анодил гул бонгидин рашки нигорхонаи Чин10 ва ғайрати фирдавси барин қилибдур ва Амир Давлатшоҳким11, Хуросон мулкининг асил мирзодалари орасида фазл ва дониш зевари била баҳраманд, фақр ва қаноат тожи била сарбаланддур, ҳам Султонн Соҳибқирон отиға «Тазкират уш-шуаро»12 отлиғ китоб битибдур, воқеан басе заҳмат тортибдур ва бу тоифани яхши жамъ қилибдур. Бу бобда яна дағи расоил ва кутуб бор. Аммо барчасидан бурун ўтган шуаро ва эрта кечган фусоҳонинг оти мазкур ва сифоти мастурдур ва бу хужаста замон ва фархунда даврон шуаро ва хуштаъблариким, Султон Соҳибқирон юмни давлатидин ва натижаи тарбиятиднн шеърнинг кўпрак услубида, батахсис ғазал таврида барчадин дилосороқ ва нишот афзороқдур, таркиби салосат ва латофатин бурунғиларга еткурадурлар ва маъни назокат ва ғаробатин улча шарти бор, бажо келтурадурлар, отлари ул жамоат зумрасида бўлмоқдин маҳрум ва сўзлари ул тартиб ва қоидада номаълум учун шикаста хотирға ва синуқ кунгулға андоқ келдиким, бир неча варақ битилгай ва бу аср шуароси била бу давр зурофаси отин анда сабт этилгай, то бу ниёзмандлар ҳам бурунғи шуаро акобири зайлида мазкур бўлғайлар ва бу пайравлар ҳам ул раҳбарлар хайлиға қўшулғайлар. Бу жиҳатдин Султон Соҳибқироннинг ҳумоюн валодатлари13 замонидин рўзафзун давлатлари даврониғачаким, қиёматғача барқарор ва олам инқирозиғача пойдор бўлғай, улча фақир эшитибмен, аммо хизматлариға етмаймен ва улча хизматлариға етибмен, аммо ҳоло бу фано дор ул-ғуруридин бақо дор ус-суруриға интиқол қилибдурлар14 ва улча ҳоло бу фаррух замонда намояндадурлар15 ва ул ҳазрат зоти малакий сифотиға мадҳ сарояндадурлар, жамъ қи-лилғай ва ҳар қайсининг натойижи табъидин бирор нима нишона нўсунлуқ ёзилғай. Чун бу мақсудға етилди, они секкиз қисм этилди ва ҳар қисми нафис бир мажлисға мавсум бўлди ва мажмуъиға «Мажолис ун-нафоис»16 от қўюлди.

Бу туҳфаки, хушмен ибтидоси бирла,
Ҳам назм латойифи адоси бирла,
Уммид буким, умр вафоси бирла,
Хатм айлагамен шоҳ дуоси бирла.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:34:26

АВВАЛГИ МАЖЛИС

Жамоати маходим ва азизлар зикридаким, бу фақир аларнинг шариф замонининг охирида эрдим ва мулозиматлари шарафига мушарраф бўлмадим

 Ул жумладин, солики атвор ва кошифи асрор, яъни: Ҳазрати Амир Қосим Анвор1 (қуддиса сирруҳу2)дур. Ҳар неча аларнинг рутбаси шоирлиқ поясидин юқорироқдур ва валоят аҳли3 зумрасида васфдин тош-қарироқ, аммо чун ҳақойиқ ва маориф адосида4 назм либоси дилпазирроқ учун илтифот қилур экандурлар, таяммун жиҳатидан бу мухтасарни аларнннг шариф исмлари била ибтидо қилилди.
 Мирнинг асли Озарбайжондиндур ва мавлуди Сароб отлиғ кентдиндур. Йигитликларида шайх Садриддин Ардабилий5 (қуддиса сирруҳу)ға мурид бўлдилар ва суфия одоб ва тарийқин андин такмил қилиб шайх ишорати била Хуросонға келдилар ва оз вақтда халойиқ Мир хизматиға фирифта бўлуб ғавғо қила бошладилар. Подшоҳи замон Мирга ихрож ҳукми қилди. Балх ва Самарқанд сари бориб, муддате бўлуб, яна дор ус-салтанат азимати қилдилар, яна Чиғатой мирзодалари, балки улус озадалари мурид бўлнб, ҳужум қила бошладилар. Равишлари пок эрди ва нафаслари оташнок. Эл бағоят алар назмлариға мойил ва шеърларин ўқумоқ ва битимакка роғиб бўлдилар. Ҳар ойинаким, девон жамъ қилурға бу амр боис бўлди ва «Анис ул-ошиқин»6 отлиғ мухтасарроқ маснавий ҳам назм қилдилар ва таржеъ7 дағи дедилар ва табаррук жиҳатдан икки матлаъ битилур, бири буким:

Ишқи ту ки сармояи мулки ду жаҳон аст,
Алминнату лиллаҳки, маро бар дилу жон аст8.

Яна бири буким:

Риндему ошиқему жаҳонсўзу жома чок,
Бо давлати ғами ту зи фикри жаҳон чи бок9.
 
 Бу фақир аввал назмеким, ўрганибмен, бу сўнгги матлаъдур. Ҳамоно уч ёш била тўрт ёшнинг орасида эрдим, азизлар ўқумоқ таклифи қилиб, баъзи ҳайрат изҳор қилурлар эрди ва маснавийлари ҳазрати мавлоно Жалолиддин Румий10 (қуддиса сирруҳу) маснавийларининг вазнидаким «рамали мусаддас» дерлар воқеъ бўлубтур, бу мисраъким:

Буд дар Табриз саййидзодае11.

андиндур, гўёки мақсад ўзларидур ва таржеъларининг банди бу байтдурким:

Туи асли ҳама пинҳону пайдо,
Ба афъолу сифоту зоту асмо12.

 Ва ул ҳазратнинг муббрак марқади Жом вилоятида Харжурд қасабасидадур. Ва фақир ҳам ул остона жорўбкашларидинмен13. Вафотлари санаи хамса ва салосина ва самона миада14 воқеъ бўлубдур.

 М и р М а х д у м — Ҳазрати Мир Қосимға15 халифа ва фарзанд ва маҳбуб масобасида эрди, отаси Маккадин Имом Али Мусо ар-Ризо16 зиёратиға Машҳадға келди, Қайтиб Нишопурға етганда кадхудо бўлуб мутаваттин бўлди. Ва анга уч фарзанд тангри иноят қилди, кичикраги Мир Махдум эрдиким, оти Сайид Муҳаммаддур, шаҳрга таҳсилға келди ва зоҳир улумин такмил қилғон чоғда ҳазрати Мир Қосимнинг зуҳур ва шуҳрати вақти эрди, ул ҳазрат хизматиға етгач мурид ва вобаста бўлди ва ҳазрат Мир анинг тарбият ва такмилиға машғул бўлдилар ва азим риёзатлар буюруб қаттиқ хизматларға ружуъ қилдилар. Чун Мир Махдум поктийнат ва соҳибдавлат йигит эрди, ул хизматларни андоқ қилдиким: «Ман хадима худима»17 мазмуни била ҳазрат Мир Қосим анга Мир Махдум от қўйдилар ва доим ҳазрати Мир Қосим ани азиз ва мукаррам тутар эрдилар. Бу матлаъ анингдурким:

Мутриб, бизан таронаву соқий биёр жом
Хунаш ҳалол онки бигуфтаст: «май ҳаром» 18.

Ва мазори Нишопур вилоятида Меҳрободдадур.

 Ҳ о ф и з и С а ъ д — Мир Қосим муридларидандур Чун лоуболиваш ва шўхтабъроқ киши эрди. Хирий шаҳрининг лаванд ва ичкучи йигитлари анга мусоҳиб бўлур эрдилар. Бу жиҳатдин алардин ноҳамвор маошва беандом атвор зоҳир бўлур эрди. Ҳазрати Мирғамаълум бўлғоч, они ўз суҳбатидин маҳрум қилиб хонақохдин ихрож қилдилар ва буюрдиларким, ҳужрасини бузуб туфроғин тошқари ташласинлар. Ул маҳалда Ҳофизи Саъд бу ғазални айттиким, бу матлаъ ул ғазалдиндур:

Маро дар олами ринди ба расвои алам карди,
Дилам бурдию жонамро надими сад надам карди19.

 Ва андин сўнгра Ҳофиз мардуд бўлуб, мулозамат давлатига мушарраф бўла олмади. Ва Ҳофиз ҳамул ҳирмонда оламдин ўтти.

 Х о ж а А б д у л в а ф о й и Х о р а з м и й (қуддиса сирруҳу) кибори авлиёдиндур. Хоразм халқи ғоят малакий сифотлиғидин Хожани «ер фариштаси» дерлар эрди ва Хожа улуми зоҳирий ва ботинийни такмил қилиб эрди. Ва тасаввуфда яхши мусаннофоти бор ва машҳурдурким, улуми ғариба ҳам билур эрди, аммо андин зоҳир, бўлмас эрди, балки ғояти таважжуҳ ва истиғроқдин парво ҳам қилмас эрди. Адвор ва мусиқий илмида дағи маҳорати бор эрдиким, рисоласидан маълум бўлур. Хожа авсофини ҳар киши битир бўлса, алоҳида бир китоб битмак керак, маълум эмаским, бир китобда ҳам сиқғайму ё йўқ. Бир рубоийси била ихтисор қилоли.

Бад кардаму эътизор бадтар зи гуноҳ,
Зеро ки дар ин ҳаст се даъвии табоҳ,
Даъвии вужуду даъвии қуввату ҳавл,
Лоҳавла вало қуввата илло биллоҳ21.

 Хожа ҳам Хоразмда оламдин ўтти ва муборак марқади ҳам Хоразмдадур.

 М а в л о н о Ҳ у с а й н Х о р а з м и й — X о ж а A б у л в а ф о (қуддиса сирруҳу)нинг зоҳир илмида шогирди эрди ва ботин илмида муридидур. Мавлоно ўз замонининг машоҳиридиндур ва «Мақсади ақсо» 22 анинг таснифидур. Ва Мавлоно Жалолиддин Румий (қуддиса сирруҳу) маснавийсиға шарҳ битибдур ва «Қасидаи бурда»23 ға ҳам хоразмийча туркий тил билан шарҳ битибдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бор. Аммо ахлоқ ва сифоти ботин илмида ёруғлик топқоннинг мунофисидур. Ва Мавлоно Шоҳрух24 мирзо замонида бир ғазал учун такфир қилиб, Хоразмдин Ҳирийға келтурдилар. Чун донишманд ва истилоҳ билур киши эрди ҳеч нима собит қила олмадилар. Қайтиб яна ўз мулкига кетти. Ва ул ғазалнинг матлаи будурким:

Эй дар ҳамин олам пинҳон туву пайдо ту.
Ҳам дарди дили ошиқ, ҳам асли мудово ту25.

 Мавлонони Тансўфи булоғида (Хоразмда) ўзбек шаҳид қилди ва қабри Хожа Абулвафо (қуддиса сирруҳу) қабрининг оёғи саридур.

 Ш а й х О з а р и й — Исфаройинда зуҳур қилди ва шеъри шуҳрат тутти ва куҳулат синнида майли сулук сари тушти. Ҳажи муборак сафариға бориб, сайр расми била Ҳннд сари мутаважжиҳ бўлди. Анда кўп акобир ва машойих хизматиға мушарраф бўлуб ул мулк салотини анга мурид ва муътақид бўлдилар ва дебтурларким, Гулбарга подшоҳи Шайхқа бир лак ярмоқ таклиф қилди, аммо ўз расмлари бирла бош ерга қўймоқ, таклифи ҳам кўргузди. Шайх ул важҳқа бош эндурмади ва бу байтни айттиким:

Мани турк, ҳинду жифаи жайпол гуфтаам,
Боди бурути жуна ба як жав намехарам26.

 Ва Ҳинддин қайтғандин сўнгра Исфаройинда гўша ихтиёр қилиб тоатқа машғул бўлди ва баъзи кутуб, мисли «Ажойиб уд-дунё» ва «Жавоҳир ул-асрор»27 Шайхнингдур. Ўзга мусаннафоти ҳам бордур. Ва девони ҳам машҳурдир. Ва бу матлаъ анингдурким:

Боз шаб шуд чашми ман майдони гирья об зад,
Сайли ашк омад шабихун бар сипоҳи хоб зад28.

 Ва шайхнинг қабри ҳам Исфаройинда ўз масканида — ўқдурур ва Ҳожи Авҳад Муставфийким, фазойили шарҳдин мустағнийдур, Шайхнинг вафоти таърихин 29 лафзи топибдур. Бу фақир Мавлоно Тўти Туршизий фавтиға лафзи тарих топиб эрдим, маълум бўлурким бир тарихда ўтубдурлар.

 М а в л о н о К о т и б и й30 — ўз замонининг беназири эрди. Ҳар навъ шеърғаки, майл кўргузди, анга маонийи ғариба кўп юзланди, батахсис, қасоидда балки ихтироълар ҳам қилди ва кўп яхши келди. Ва маснавийлари ҳам мисли «Тажнисот» ва «Зул-баҳрайн» ва «Зул-қофиятайн»31 ва «Ҳусн ва ишқ» ва «Носир ва Мансур» ва «Баҳром ва Гуландом» бор. Аммо ғазалиёт ва қасоид девони машҳурроқ ва яхшироқ воқеъ бўлубдур. Охири умрида «Хамса»ға татаббуъ бунёд қилди ва анда даъволар зоҳир қилибдур. Гўё бу сабабдин итмомиға тавфиқ топмади. Бу фақирнинг хаёлиға андоқ келурким, Мавлоно Котибийда шеър салиқаси онча бор экандурким, бизнинг Султон Соҳибқирондек сухандон подшоҳ анга мураббий бўлса эрди ва умри дағи бирор нима вафо қилса эрди кўп элнинг кўнглин шеър айтмоқдин совутқай эрди. Аммо толеъи заъфидин бу мазкур бўлғон икки давлатқа мушарраф бўлмади. Ҳар тақдир била инсоф улдурким, анинг асридин бу кунгача анга ғолиби маҳз шеърнинг-барча услубида киши йўқтур. Анинг яхши сўзи кўпдур. Аммо ғазалиётида бу матлаи яхши воқеъ бўлубдурким:

Зи чашму дил бадани хокиям дар оташу об аст,
Ба чашм бину ба дил раҳм кунки, кор хароб аст32

Ва қасоидида ҳам бу матлаъ хуб воқеъ бўлубтурким:

Эй рост равии қазо, ба камони ту чун хаданг
Бар таркаши ту чархи мурассаъ думи паланг33.

Ва маснавийсида кеча бориб кундуз келур таърифида ҳам бу бир байт анингдурким:

Шабпара аз гунбази ферузагун
Рафт ба ферузаи гунбаз дарун34

Ва Мавлоно Астрободда тоун марази35 била ўтти, ўтар ҳолда бу қитъани айтиб эрдиким:

Зи оташи қаҳри вабо гардид ногаҳон хароб
Астрободки, хокаш буд хушбўтар зи мушк,
Андар у аз пиру барно ҳеч кас боқи намонд,
Оташ андар беша чун афтад на тар монад, на хушк36.

Ва мазори Астрободда Нўҳ Гўрон деган гўристондадир.

 М а в л о н о А ш р а ф37 — дарвешваш ва номуродшева киши эрди. Ва кийиз бўрк устига қурчуқ чирмар зрди. Ва эл била дағи омизиши оз эрди. Кўпроқ авқот «Хамса» татаббуъиға сарф қилур эрди; то ул китобни тугатур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур. Афв фазилатида «Хамса»сидин бу байт яхши воқеъ бўлубтурким:

Ба назди касе к-ў ба дониш меҳ аст,
Зи мужримкуши журмбахши беҳ аст38.

Бу ғазал матлаи дағи анингдурким:

Хоҳамки, чўби тийр шавам, то ту гоҳ-гоҳ
Бар ҳоли ман зи гўшаи чашме куни нигоҳ39.

 Х о ж а И с м а т у л л о — Мовароуннаҳр бузургзодаларидандур. Зоҳир илмин такмил қилғондур. Ғоят хуштабълиғидан ўзин шеърға мансуб қилиб девони машҳур бўлди. Ва Халил Султон41 отиға яхши қасидалари бор. Бу матлаъ Хожанингдурким:

Дил кабобест к-аз у шўр барангехтаанд,
Ваз намакдони Халилаш намаке рехтаанд42.

Ва Халил Султон ашъорининг девони таърифида рангин қасидаси бор. Матлаи будурким:

Ин баҳри бегаронки, жаҳонест дар бараш,
Ғаввоси ақли кулл набарад пай ба гавҳараш43.

Ва Хожанинг қабри Бухорода ўз ҳужрасидадир.

 М а в л о н о Х а ё л и й — Бухородин ва Хожа Исматуллонинг шогирдидир. Бу матлаъ анингдурким:

Эй тийри ғаматро дили ушшоқ нишона,
Халқе ба ту машғул, ту ғойиб зи миёна44.

Иккинчи байти дағи яхши воқеъ бўлибтурким:

Гаҳ муътакифи дайраму гаҳ сокини масжид,
Яънеки, туро металабам хона ба хона43.

Ўзи хуш хулқ ва хуш тавр йигит эрмиш, ҳамоноки қабри Бухородадур.

 М а в л о н о Б и с о т и й — Самарқанддиндур. Шўх табъи бор эрмиш, аммо бағоят омий эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:

Дил шишаву чашмони ту ҳар гўша барандаш,
Мастанд, мабодоки, баногаҳ шиканандаш46.

Бу байти ҳам хуб воқеъ бўлубтурким:

Аз хурўши чангу даф васли ту мехоҳад дилам.
З-он ки дар ҳар пўсте бошад худоро дўсте47.

Қабри Самарқанддадур.

 М а в л о н о Я х ъ ё С е б а к48—Хуросон мулкининг рангин фозили эрди, кўп улум ва фунунда моҳир эрди. Саноеъ ва аруз фанида барча эл ани мусаллам тутарлар эрди. Анинг табъи диққатини ҳар киши билай деса «Шабистони хаёл» деган китобини кўрсун. Аввал «Туффоҳий» тахаллус қилур эрди. Сўнгра «Фаттоҳий» ҳам тахаллус қилди. Аммо «Хуморий» ва «Асрорий» ҳам тахаллус қилибдур. «Фаттоҳий» тахаллус била бу матлаъ анингдурким:

Эйки, даври лола соғар холи аз май мекуни,
Рафт умр, ин доғи ҳасратро даво кай мекуни49.

Ва «Асрорий» тахаллус била Хожа Ҳофиз50 татаббуида бу байт анингдурким:

Арраи барги канаб, эй бангиён, з-он тез шуд,
То бурад бехиниҳоли ақлу имони шумо51

 Бу фақир аруз фанида восита била Мавлононинг шогирдимен52. Иншооллоҳким, ўз ерида келгай. Мавлоно дарвешваш ва қонеъ киши эрди. Гўшае ихтиёр қилғон жиҳатидин латойифи табъи озроқ шуҳрат тутти. Сана исно ва хамсина ва самона миада53 оламдин ўтди.

 М и р И с л о м Ғ а з з о л и й54 — Ҳужжат ул-ислом Имом Муҳаммад Ғаззолий (қуддиса сирруҳу) авлодидиндур. Зоҳир улумин такмил қилди ва лекин фоний сифат ва бетакаллуф киши эрди. Ва тибб ва ҳикматда маҳорати бор эрди. Салотин ва ҳукком мажлисиға борур эрди. Ғояти латофати табъидин назмға дағи иштиғол кўргузур эрди ва анинг назмда камоли Ҳаким Анварийнинг55 бу қасидаси жавобидаким:

Чу муроди хешро бо мулки Рай кардам қиёс56.

 Маълум бўлурким, Алоуддавла Мирзо57 мадҳида айтибдурким, ҳар байти боштин оёқ ул замоннинг бир таърихидур. Мир Балхда Ҳазораспийлар чоғида бор экандур, Султон Абу Саъид59 Мирзо чоғида оламға видоъ қилди.

 С а й и д А л и Ҳ о ш и м и й —Сайид Ҳошимий насаб ва хуштабъ йигит эрди. Абдуллатиф Мирзо60 мулозаматида бўлур эрди. Ва сипоҳийлик ҳам қилур эрди. Ва шўх табъға бу байт шоҳиди адилдур.

Дар биёбонин адам будам ба фикри он даҳан,
Шуд падид он хатти сабзу гашт Хизри роҳи ман61.

 Қ о з и М у ҳ а м м а д И м о м и й — мутадаййин ва хуштабъ киши эрди. Хуросоннинг қозиюл-қузотлиғ мансабида мутаммаккин бўлди. Ва назмға гоҳи машғул бўлур эрди. Ашъори Ҳирий шаҳрида эл орасида бор. Бу матлаъ анингдурким:

Гуфтамаш гул-гул баромад ранги рухсорат зи мул,
Ғунчаи у дар табассум шудки, аз гулҳо чи гул62.

Ва қабри Ҳирийда Имом Қузотнинг гўристонидадур.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д О л и м — Самарқанд уламосидин Улуғбек Мирзо63 била ҳамсабақ ва мусоҳиб эрди. Аммо бағоят далер ва шўхтабъ ва хийра киши эрди. Баҳсда кўп гўстохона сўзлар ва жавоблар айтур эрди. Салтанати азим уш-шоъний таҳаммул қила олмади. Самарқанддин анга ихрож ҳукми бўлуб Ҳирийга келди ва мунда Мавлононинг мақдамин ғанимат туттилар ва сокин бўлди. Бу матлаъ анингдурким:

Мо сияҳ бахтему бад рўзему ахтар сўхта,
Шамъи мақсуде ба умри хулд шабе нафрўхта64.

Ва Мавлоно ҳам Ҳирийда мадфундур.

 М а в л о н о Қ у д с и й — ҳирийликдур, ширингўй киши эрмиш. Ва оғзида лақва марази бор эрди, андоқким оғзидин сув борур эрди ва забт қила олмас эрди, бу бобда дебдурким:

Бу вужуди чунин даҳанки, марост,
Шеър гўямки, об аз у бичакад65.

Бу матлаъ дағи анингдурким:

Эйки, манъам мекуни аз дидани он гулъузор,
Ҳолати дилро намедони, маро маъзур дор66.

 М а в л о н о Р у ҳ и й Ё з и р и й — Хуросон афозилининг дохилидур. Табъи хуб ва сулуки марғуб киши эрди.
 «Булбул била гул» ва «Шамъ била парвона» орасида мунозара битибдур. Анда кўп диққат кўргузубтур. Сарахс вилоятидин нари Дарун ва Езирғача кўпрак табъ аҳли анинг замонида анга шогирд эрдилар.

Бу матлаъ анингдурким:

Намехоҳамки, кас ёбад зи сирри ҳолам огоҳи,
Ва гарна оламе сўзам ба як оҳи саҳаргоҳи67.

 М а в л о н о С о ҳ и б Б а л х и й — бовужуди шеър фанида маҳоратлик киши эрди, адвор ва мусиқий илмида комил эрди. Ўз ғазалларини ўз амалларига боғлабдурким, анинг фазойилиға далолат қилғай. Ул жумладин, «Чаҳоргоҳ» амалидирким, машхурдур. Дерларким, Жўги Мирзо68 мажолисида ул амалдин ўзга нима айттурмас экандурки, бу ғазалга боғлабдур:

Ҳамчу субҳ аз меҳри рўят мезадам дамҳои сард,
То расам рўзе ба кўят дил басе шабгир кард69.

 Ва Хожа Салмоннинг70 маснуъ қасидасиға жавоб дебтурким, андин кўп истеъдод маълум бўлур за яна бир қасидаси жавобида бу матлаъ хуб воқеъдурким:

Зи қомати ту ба олам қиёмате бархост,
Қиёматест қадат гар бувад қиёмат рост71

Ва ғазалиётида бу матлаъ машҳурдурким:

Туи кони намаку мо шўрбахтон,
Худо ин дод мороу туро он72.

 Ва табъида тамаъ муфрит учун бовужуди фазойил эл қошида иззати камрак эрди. Ошпаз била нонвой-дин ош ва нон тилаб ер эрди. Бу ғаразға айтқон қитъасидин бир байт будурурким:

Магаси мурда буд қайлаи рўи ошам,
Шубуши зинда буд кунжуди рўи нонам73.

Мазори Балх навоҳисидадур.

 М а в л о н о С и й м и й — Нишопурдиндур, кўп фазли бор эрди. Шеър ва муаммо ва иншо ва хатда асридағи бу фан аҳли мусаллам тутар эрдилар. Бир кун даъво била икки минг байт айтиб битигани машҳурдур. Ва муҳрига бу байтни айтиб қоздурубдурким:

Як рўз ба мадҳи шоҳи покиза сиришт
Сиймий ду ҳазор байт гуфту бинавишт74.

 Ҳар ойинаким, бу байтдин бошқа эл ичида ғазали-дин бир озроқча бор.

 М а в л о н о А л и О ҳ и й — Машҳаддиндур. «Хамса» муқобаласида неча маснавий айтибдурким, чун муқобалаға келтурса, гўёки бўлмас. Ул жиҳатдин шуҳрат тутмайдур. «Хаёл ва висол» отлиғ китобида бир байти бор, магарким, мулҳими ғайб анинг тилига ўз шеъри бобида солғондурким:

Шеъреки бувад зи нукта сода,
Монад ҳама умр як савода75.

 М а в л о н о А л и Ш и ҳ о б — туршизликдур. Султон Муҳаммад Бойсунғур76 мулозими эркандур, ҳам равон, ҳам пухта айтур эркандур. Ул замон шуароси андин ёмон айтурлар эрмиш. Ва Мавлоно Сиррий анинг ўғлидурким, ўз ерида мазкур бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Чу парда аз рух чун офтоб бардори
Ба жону дил кунадат муштари харидори77.

 М у ҳ а м м а д А л и Ш у ғ о н и й — вазирзодадур, табъи хуб воқеъ бўлғон жиҳатдин назмға кўп машғул бўлур эрди, бу байт анинг ашъоридиндурким:

Чунон ғариқи маям, соқиёки, аз гили ман
Агар гуле бадар ояд шароб аз у бичакад78.

 М а в л о н о Т о л е ъ и й — ҳам Султон Муҳаммад Бойсунғур модиҳи эрди. Табъи ғаробат сори майллиқ шоирдур.
 Имоми жин ва инс Али ибни Мусо ар-Ризо мадҳида қасида айтибдур, матлаи будурким:

Хишти ин меҳри зар андудеки, бар сақфи самост,
Баҳри фарши равзаи Султон Али Мусо Ризост79.

 М а в л о н о Т у с и й — масалгўй ва ғазалгўй эрди. Шеъри басе омфириб эрди. Узун умр топти, ҳамоноки ёши юзга етти. Бу матлаи машҳурдурким:

Зиҳи нўши лаби лаълат ҳаёти. жовидони ман,
Ба дандон мегази лабро чи мехоҳи зи жони ман80.

Бу матлаъ ҳам анингдурким:

Маро бошед, эй хубон, худоро,
Худоро дораму боқи шуморо81.

Ироқда оламдин ўтти.

 Б о б о С а в д о и й82 — Боварддиндур. Аввал «Ховарий» тахаллус қилур эрди. Ғайби оламдин анга жазаба еттиким, ақли зойил бўлуб, элдин чиқиб бош-аёғ яланг девоналардек тоғу даштда кезар эрди. Ўз ҳолига келиб эл орасиға киргандан сўнгра, «Савдоий» тахаллус қилди. Бойсунғур Мирзо отиға қасойиди бор. Ғазални дағи навъи айтнбдур. Бу матлаъ анингдурким:

Анбарат холу рухат варду хатат райҳон аст,
Даҳанат ғунчаву дандон дуру лаб маржон аст83.

 Умри сексондин ўтти ва қабри Боварднинг Суккон отлиғ кентидадур. Икки ғариб ўғул ёдгор қўюб борди.

М а в л о н о З о ҳ и д и й — Бобо Савдоийға муосир эрди. Амир Хусравнинг84 «Дарёи аброр»ига татаббуъ қилибдур ва Мавлоно Котибийнинг «Тажнисот»иға ҳам маъразға келибдур. Ва муножотида анинг бу банти яхши тушубдурким:

Зуҳраро чанг ё рубоб ки дод,
Лаъл дар санг, ё раб, об ки дод? 85

 М а в л о н о А м и р и й — турк эрди ва туркча шсъри яхши воқеъ бўлубдур, аммо шуҳрат тутмабдур. Ва бу байт анинг «Даҳнома» сндиндур:

Не емакдин, не уйқудин солиб сўз,
Емакдин тўюб уйқудин юмуб кўз.

Ба форсийда шайх Камол86 татаббуъи қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:

Рўзи қисмат ҳар касе аз айш бахши худ ситонд,
Ғайри зоҳид к-ў риёзатҳо кашиду хушк монд87.

Анинг қабри Бадахшон сари Арҳанг Саройдадур.

 М а в л о н о Б а д а х ш и й — фозил киши эрмиш, Улуғбек Мирзо замонида Самарқандда шуаро ани хушгўйлиқға мусаллам тутубдурлар. Ва Мирзонинг дағи кўп илтифоти бор эрмиш. Бу матлаъи машҳурдурким:

Эй зулфи шаб мисоли туро дар бар офтоб,
Аз шаб ки дид сояки уфтад бар офтоб!88.

 М а в л о н о Т о л и б Ж о ж а р м и й — Шерозда нашъу намо топибдур. Ва қабри ҳазрати Хожа Ҳофизнинг оёғи сари эрди. Бу рубоийсини қабри тошиға битиб эрдиларким. Фақири ҳақир ёд туттумким:

Дар кўчаи ошиқи ба паймон дуруст,
Мегуфт ба ман аҳли диле рўзи нахуст,
Толиб маталаб касе ки у ғайри ту жуст,
Ту толиби у бошки, у толиби туст89.

 М а в л о н о Б у р у н д у қ — надимваш ва ҳаззол киши эрмиш. Султон Бойқаро90 бинни Умаршайх хизматида бўлур эрмиш ва ул замон шуароси анинг тилидин қўрқуб, анинг жонибини кўп риоят қилур эрмишлар ва ани устод лафзи била хитоб қилур эрмишлар. Ва бу матлаъ анингдурким:

Лаби ширини ту бо тунги шакар мемонад,
Дури дандони ту бо иқди гуҳар мемонад91.

 М а в л о н о Ж у н у н и й — ҳирийлиқдур. Шеъри ёмон эрмас экандур. Аммо назмда табъи ҳажв ва ҳазл сари мойил эркандур. Хожа Ҳофиз Шарбатий била анинг орасида низоъ воқеъ бўлди ва ул мунозаатни ҳажв қилди ва халойиқ ул ҳажвни ёд туттилар ва яхшироқ шеърлари бу жиҳатдин бартараф бўлди ва ул ҳажв чун машҳур эрди битмак муносиб кўрунмади. Бу матлаъ анингдурур:

Эй аҳли жунунро ба каманди ту забуни,
З-он рўй дар он ҳалқа забун аст жунуни92

 М а в л о н о О р и ф и й — бағоят фозил ва хушгўй шоир эрди. Замон аҳли ани Салмони Соний дерлар эрди, ҳам шеъри муносабатидин, ҳам кўзлари заъфидин. Ва Салмоннинг кўзи оғриғонда айтқон қасидасиғаким, матлаъи бу дурурким:

Дардоки, дард кард саводи басар хароб,
Айём кард чашмаи чашми маро сароб93.

Мавлононинг дағи кўзи оғриғонда жавоб айтибдур. Бу байти хубтурким:

Бар палаки сурхи дидаи ман доруи сафед,
Бошад биайниҳ намаки суда бар кабоб94.

 Ва «Гўй ва чавгон» мунозарасида ҳам маснавийси бор, рангин айтибдур. От таърифида бу икки байт андиндурким:

Чун гўи сипехр гирд басти,
Майдон-майдон чу гўй жасти.
Ҳар гоҳки, дар арақ шуди ғарқ,
Борон буди-ю дар миён барқ95.

Ғазал девони ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Аҳд кардамки, наёям ба дар аз майхона,
То ба-дон дамки, маро пур нашавад паймона96.

Қабри Ҳирий шаҳридадир.

 М а в л о н о С у л а й м о н и й — Бобур Мирзо97 хизматида бўлур эрди. Ва бадиҳани равон айтур эрди. Аммо Ҳазрати Хожа Ҳофизнинг бу матлаи жавобидаким:

Ёд бод он ки сари кўи туам манзил буд,
Дидаро равшани аз хоки дарат ҳосил буд98.

Анинг бу матлаи ёмон воқеъ бўлмайдурким:

Ҳалли он нуктаки, бар пири хирад мушкил буд.
Озмудем, ба як журъаи май ҳосил буд99.

Сўнгғи байти будурким:

Гуфтам аз мадраса пурсам сабаби ҳурмати май,
Дари ҳар каски, задам бехуду лояъқил буд100.

 Ва машҳур мундоқдурким, бу абъёт Мавлоно Ҳаким табибнинг хотуни Меҳринингдур101. Ва бу фақир сиққа элдин эшиттимким, Сулаймонийнингдур, валлоҳу аълам!102

 М а в л о н о Қ а д и м и й — нақорачиликка машҳурдур, аммо табъи назмларда мулоним эрди, бу матлаъ анингдурким:

Бе жамолаш дидаи равшан чи кор ояд маро,
Равшани дар дида аз дидори ёр ояд маро103.

Сўнгғи байти яхшироқ воқеъ бўлубдур:

Оҳ аз он соатки, ногаҳ дар раҳе пеш оядам,
Муддате боядки, то дил бар қарор ояд маро104.

 М а в л о н о М а с и ҳ и й — Кушанж вилоятидин эрди. Покиза рўзгор ва мусулмонваш киши эрди. Дерларки, Макка зиёрати давлатиға мушарраф бўлди. Ва табъи шўх эрди. Яхши ашъори бор. Бу матлаъ анингдурким:

Моро ба жафо кушта пушаймон шуда боши,
Хуни дили мо рехта пазмон шуда боши105.

 Дерларки, Каъба сафарида Мавлоно бодияда хорғон маҳаллидаким, муғайлон ниғочи кўланкасида оёғидин тикон суғурурға машғул экандур, қофила шўх табъларидин бири бу байтни дебтурким:

Аз ранжи раҳи дуру сархори муғайлон,
Аз омадани Каъба пушаймон шуда боши106.

 М а в л о н о Ҳ о ж и А б у л ҳ а с а н — туркдир, аммо толиби илмлиққа машғул бўлуб, бирор нима модда ҳосил қилибдур, чун табъи хуб эрди, шеър айтурға машғул бўлди. Бу туркча матлаъ анингдурким:

Келибтур ул гулу бир ҳафта туруб борадур,
Бу ўт кўнгулга тушуб жонни куйдуруб борадур.

Муаммо фанида дағи яхши эрди. исмиға бу латиф муаммо анингдурким:

 М а в л о н о Қ у т б и й — Султон Масъуд Мирзо107 мулозими эрди. Шўх табъ киши эрди. Туркий ва форсий шеърда жалд эрди. Бу туркча матлаи машҳурдурким:

Ғунча гар нисбат қилур ўзига дилдор оғзини,
Эй сабо ели, тўла қон айла зинҳор оғзини.

 М а в л о н о Н а и м и й — Мавлоно Қутбийға қаробатдур. Ёмон табъи йўқ эрди. Туркий назмларга табъи мулойим эрди. Ва Султон Соҳибқирон остонасида бўлур эрди. Чун қобилияти бор эрди ва сидқ ва ихлоси била қуллуқ қилур эрди. Кўп илтифот топти, оқибат садорати олий мансабқа сарафроз бўлди. Бу матлаъ анингдурким:

То адамдин бўлди пайдо мунчаким ҳусну жамол,
Сен паривашдек яратмабдур башардин зулжалол.

Ҳамул ҳазратнинг қазоқлиғида яра еб оламдин ўтти.

 М а в л о н о З а й н — киссадўзлуқ санъатиға мансуб эрди. Ва ўз замонинннг шўх табъларидин бир ани тутарлар эрди. Бу мақтаъ анингдурким:

Бо Зайнки, манъат кунад аз мардуми ножинс,
Бегона чунонеки, ғами хеш надори108.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Ж о м и й — Ҳазрат Мавлавий Махдуми Нураннинг109 иниси эрди. Зоҳир улумин такмил қилиб эрди. Ахлоқ ва сифоти дарвешона ва сулук равиши бехешона, адвор ва мусиқий илмида моҳир ва сойир фазлиётда комил эрди. Ул оғоға иниликка лойиқ ва тарийқи алар тарийқи била мувофиқ эрди. Бу рубоий аларнингдурким:

Ин бодаки, ман бе ту ба лаб меорам,
Не аз паи шодию тараб меорам.
Зулфи сияҳи ту рўзи ман карда сиёҳ,
Рўзи сияҳи хеш ба шаб меорам110.

 Қабри ул ҳазратнинг манзилларида қутб ус-соликин Мавлоно Саъдиддин Кошғарий111 (қуддиса сирруҳу)нинг суфасида, анинг аёғи сари воқеъдурур.

 М и р Ш о ҳ и й112—сабзаворлиқдур. Асли сарбадорлардин бўлур. Бойсунғур Мирзо мулозаматида бўлур эрди. Оти Мир Оқмаликдур. Фароғатдўст ва хушбош киши эрди. Анинг шеърини чошни ва салосат ва якдастлик ва латофатида таъриф қилмоқ ҳожат эрмас. Ғазали агарчн оздур, аммо барча халойиқ қошида писандида ва мустаҳсандур. Фақир агарчи ани кўрмадим, аммо анинг била фақирни орасида эълом ва ирсол воқеъ бўлди. Мулк подшоҳи отамни ҳукумат расми билан Сабзаворға юбориб эрди ва Мир Шоҳийни Астрабод ҳокими тилаб Журжон мамоликига элтиб эрди. Астрабодда анга қазо етиб наъшин Сабзаворға келтурдилар ва обо ва аждоди дахмасида халойиқни ўтру чиқориб ани охират ерига дафн қилдилар. Астрабодда айтқон икки матлаи туганмай қолғон эрдиким, васият қилғондурким, Хожа Авҳад аларни тугатсун деб, бири будурким:

Харобем аз дили бераҳм гаҳ-гаҳ ёд кун моро,
Саги кўи туем охир ба санге шод кун моро113.

Яна бири буким:

Ту шаҳрнёри жаҳон, мо ғариби шаҳри туем,
Ватан гузоштаи бехонумон зи баҳри туем114.

 Хожа Авҳад иккаласин тугатти ва девониға битилди ва шаҳр шуаросиға марсия таклифи қилдиким, айттилар. Бу бир байт ул марсия абъётидиидурким:

К-ў бишав зеру забар аз ашку оҳам Сабзавор,
З-онки шаҳри шоҳ бе Шоҳий намеояд ба кор115.

 М а в л о н о М у ш т а р и й — астрободлиғдур. Ўз вақтида машоҳирдин эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Соқий агар маям надиҳад дар ҳавон гул.
Дасти ман асту домани соқию пои гул116.

 М а в л о н о А л и Д а р д ў з д ҳам астрабодлиғдур. Бу матлаи машҳурдур ва яхши воқеъ бўлубдурким:

Гузашт умру намеорам аз шароб гузаштан.
Ки, маст хоҳам аз ин олами хароб гузаштан117.

 М а в л о н о Т о л е ъ и й — камардўзлиққа мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ёрам зи ғамза тийру зи абру камон кашид.
Аз рўи хуб ҳар чи расад метавон кашид118.

 М а в л о н о М у ҳ й и — Бойсунғур мирзо мулозаматида бўлур эрмиш. Бу матлаъ анингдурким:

Бо рухат дам зи сийм натвон зад,
Бўса онжо зи бийм натвон зад119.

«Мажолис ун-нафоис»нинг аввалғи мажлисининг итмоми

 Бу валоятосор гуруҳ ва бу фасоҳатшиор анбуҳларнинг руҳлариниким, халойиқ руҳи аларнинг жонпарвар нафасларидин тозадур ва улус осойиши аларнинг руҳбахш каломларидин беандоза. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло саҳоби иноятидин файз ёмғури селобиға ғариқ қилсун ва мағфирати соиқасидин руҳ шуъласи анвориға ҳариқ этсун. Ва аларнинг руҳониятидин Султони Соҳибқирон ҳумоюн табъиғаким, фасоҳат баҳрининг самин гавҳаридур, нур ва сафолар берсун, ва балоғат бўржининг мунир ахтаридур, сурур ва зиёлар еткурсун. Рубоий:

Ё рабки, бу шоҳким улус хонидур,
Табъ аҳлию зеҳн хайли султонидур.
Не хону не султонки, жаҳон жонидур,
Бер умр ила давлат, улча имконидур.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:34:38

ИККИНЧИ МАЖЛИС

Ул жамоати азизлар зикридаким, фақир алардин баъзининг мулозаматиға кичикликда етибмен ва баъзининг суҳбатига йигитликда мушарраф бўлибмен, алар ситта ва тисъина ва самона миа1 тарихидаким, бу мухтасар битиладур, бу фано домгоҳидин бақо оромгоҳига борибдурлар

Ул жамоадин:

 М а в л о н о Ш а р а ф и д д и н А л и Я з д и й д у р2 — Мавлононинг соҳибкамоллиғи олам аҳли қошида мусалламдур. Шоҳрух султон бузуғлиғида фақирнинг волиди жамоати касир била рўзгор ҳаводиси фитнасидин Хуросондин қочиб, Ироққа борурда Тафтғаким Мавлононинг мувалладидур, ярим кеча етиб тушдилар. Иттифоқо манзил аларнинг хонақоҳи эшикида воқеъ эрди, тонг отқонда, андоқким, ўюни атфол даъби бўлур, ул жамоатнинг атфоли ул хонақоҳға ўйнағали кирдилар ва фақир ҳам алар била эрдим, тахминан олти ёшимда бўлғай эрднм, ва Мавлоно бир раҳбада ўлтуруб эрмишлар, тушган жамоатнинг кайфиятин маълум қилмоқ учун атфолдин бирини тиладилар. Фақир алар сори борурға муваффақ бўлдум. Ҳар неким сўрдилар жавоб айтдим. Табассум қилиб таҳсин қилдилар, дағи сўрдиларким, мактабға борибмусен? Дедимким: борибмен. Дедиларким: не ергача ўқибсен? Дедимки: «таборак» сурасиғача. Дедиларким: бу жамоат атфолидин биз тилаганда, сен келиб биз била ошно бўлдунг, сенинг учун фотиҳа ўқули деб ўз фотиҳалариға мушарраф қилдилар. Ҳамул замон фақирнинг волиди ва ул хайл улуғлари келиб, Мавлоно хизматида анвои ниёзмандлиғлар қилғондин сўнгра, фақирға андоқ шуур ҳосил бўлди ангаким, «не киши эр-кандурлар».
 Ва алар мусаннафотидин улча машҳурдур: «Қасидаи Бурда» шарҳи ва «Асмоуллоҳ»3 шарҳи ва «Зафарнома» тарихидур ва муаммо фанини алар тадвин қилдилар, анда ҳам «Ҳулал»4 ва «Мунозара» ва «Мунтахаб» аларнинг таснифидур. Ва Мавлоно ҳиммат ва базл бобида таърифдин мустағний эрдилар. Табаррукан бир матлаълари битилдиким:

Суфий, мабош мункири риндони майпараст,
К-андар пиёла партаве аз акси дўст ҳаст5

Ва Мавлононинг қабри Тафтда ҳамул хонақоҳда-ўқдур.

 Ҳ о ж а А в ҳ а д М у с т а в ф и й — анинг лақабин «Кадуд» ҳам дерлар. Ўз асрининг ягонаси эрди. Кўпроқ улум ва фунунни билур эрди, батахсис улуми ғарибани, аммо фалакиётда шуҳрати бор эрди. Бу фақир ул бузруквор суҳбатиға етар эрди, кўп илтифотлари бор эрди. Ва шеърда дағи девон тартиб қилибдур, яхши қасойидлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Эй зи бўстони жамолат чашму жонро зебу зайн,
Гашта бар наргис ҳаводори чашмат фарзи айн6.

Ва бу қасидани Султони Соҳибқирон отиға музайял қилибдурким:

Шод бош, эй дилки, бар мо сояи раҳмат фиканд,
Офтоби осмони салтанат Султон Ҳусайн7.

Ва Хожа Сабзаворда сокин эрди ҳам анда-ўқ оламдан ўтди ва қабри ўзи бўлур масканида-ўқдур.

 М а в л о н о А б д у л в а ҳ ҳ о б — донишманд ва зуфунун киши эрди ва Машҳад шаҳрида кози эрди.
 
 Иншо фанида беназир эрди. Имод қўрғони китобасида «Ирама зот-ил имодиллати ламу юхлақу мислуҳа фил билоди»8 оятин битибдур.Машҳаднинг шуаро на зурафоси қозиға шогирд эрдилар.
 Ул зурафодин бири «Мақлуби муставий»9 санъатида алфозин топиб қозиға арз қилибдур. Ул оз тааммул била алфози била жавоб берибдурким, бу иши таърифдан ташқаридир.
 Қабри Машҳадда-ўқ воқеъдур».

 Х о ж а Ф а з л у л л о ҳ А б у л л а й с и й — Самарқанд акобиридиндур. Фақиҳ Абуллайс авлодидандур. Фиқхда ани Абу Ҳанифаи Соний11 дерлар эрди ва арабиятда Ибн Ҳожиб12 каффасида тутарлар эрди.
Сайид Шариф13нинг шогирди эрди ва Сайид ўз хатлари била улуми дарс айтурға ижозатномалар анинг учун битиб эрди. Фақир икки йил аларнинг қошида сабақ ўқуб эрдим, анча илтифотлари бор эрдиким, «фарзанд» дер эрдилар.
 Бовужудким, Самарқанднинг аълами уламоси эрди, шеър ва муаммоға дағи мойил эрди.
 Бу матлаъ аларнингдурким:

Қади чун сарви ту жон аст маро, балки равон,
Сўям, эй сарв, равон шавки, фидо созам жон14.

Хожа Самарқандда тангри таоло раҳматиға борди ва ўз хонақоҳида жаддининг гунбазида мадфундур.

 М а в л о н о У л о и Ш о ш и й — донишманд киши эрди. Хуш табълиқға барча халойиқ анн мусаллам тутар эрдилар.
 Муаммода Самарқанд аҳли ани Мавлоно Шарафиддин Яздий муқобаласида мазкур қилурлар эрди. Фақир Самарқандға борғонда аёғи синиб, соҳиб фирош эрди. Иёдатиға бордим, қошида ўлтуруб, андин ҳосил бўлур битиб анга тутабердим.
 Қошидин чиққонда фақирнинг ҳолатин сўруб, ким эрканимни маълум қилғондин сўнгра бу муаммониким, фақирнинг оти андин ҳосил бўлур, айтиб битиб, бир шогирдидин висоқимға юбориб, эрди.
 Ва Мавлоно ҳамул заъд била оламдин ўтди ва қабри Самарқандда — ўқдур.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Т а б о д г о н и й15 — Шайх Зайниддин16 хулафосидиндур. Ўз замонининг муқтадоси эрди. Хонақоҳи бор эрди ва қалин муридлар ва элнинг ружуи Мавлоно сари кўп эрди ва «Қасидаи Бурда»ни мухаммас қилибдурур ва ҳазрати муқарраби борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий17нинг «Манозил ус-сойирин» 18иға шарҳ битибдур ва фазл ва камоли шарҳдин ташқаридур. Ҳар қачон самоъға кирса эрди, бовужуди улким, усул қоидаси била ҳаракоти мувофиқ эрмас эрди, аммо халойиқға андоқ асар қилурким, кўп эл йиғлар эрдилар. Бу матлаъ Мавлононингдурким:

Онҳоки, ба жуз қомати сарват нигаронанд,
Гар рост бигўи ҳама кўтаҳ назаронанд19.

 Ҳирий шаҳрида оламдин ўтти ва қабри Хиёбоидадурким, анда хонақоҳ ясабдурлар ва ўғли Ҳамидиддин ва сойир суфия ул хонақоҳда сулук ва ибодатга машғулдурлар.

 Ш а й х С а д р и д д и н Р а в о с и й — ул дағи Шайх Зайниддин хўлафосидиндур. Шайх зебо ва раъно эрди. Шакли дилписанд ва ҳақойиқ ва маориф айтмоғи дилфириб эрди. Шариф суҳбатиға фақир мушарраф бўлдум. Бадахшон шоҳиғаким, анга мурид бўлуб эрди, «Фусус» 20 дарс айтур эрди, кўпглумни басе сайд қилди. Замон подшоҳи ҳам шайх мулозаматиға етар эрди, ўзга халойиқға худ не еггай!
Мунча корхонаи шайхлиқ била назмға дағи иштиғол кўргузар эрди. Бу матлаъ ҳазрати Шайхниигдурким:

Зиҳи аз оразат чашми маро нур,
Ҳамеша аз жамолат чашми бад дур21.

 Шайх Ҳирий шаҳрида оламдин ўтти ва наъшин Шуғонға элттилар ва анда мадфундур.

 М и р Ҳ а й д а р М а ж з у б — Дарвозаи Хуш тошида Имом Фахр22 мазори бошида сокин эрди. Йигитлигида зоҳир улумин такмил қилиб эрди, ҳамул вақтда анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Гоҳики, ўз ҳолиағ келса эрди, уламо билан улум баҳсин андоқ қилур эрдиким, барча мусаллам тутар эрдилар Муважжаҳ сўзлайдурганда, орасида сўзи паришон бўлур эрди ва хаёли жунун вақтида хотам ус-салтанатлиққа росих бўлуб эрди ва халқни ўз навкарлигига даъват қилиб хуруж қилур сўзин айтур эрди. Назмида ғариб абёт воқеъ бўлур эрди. Бу байт анингдурким:

Лабу дандони он маҳ бо чи монад,
Чу қанде бар биринжи дона-дона23.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д А р а б — ул ҳам донишманд киши эрди. Димоғи ҳабт қилди ва хаёли Мир Ҳайдар хаёли борғон сори борди. Дойим салтанат сўзини мазкур қилур эрди, то улким чин ё ёлғон Мавлонони мунга муттаҳам қилдиларким, уйидин хуруж аслаҳаси пайдо бўлубтур деб, чун азиз ва мусин киши эрди, подшоҳи замон анга шаҳардин ихрож ҳукми буюрди. Ул ердин Сийистонға борди ва сўзи ҳам ушбу ранг эрди, ўзининг подшоҳлиғи қоидасида «Шоҳнома» айтибдур. Бу байт ул абётдиндурким:

Касе маҳрами шаҳ ба жуз шоҳ нест,
Зи аҳволи шаҳ жуз шаҳ огоҳ нест24.

 Мазори Сийистонда — ўқдур.

 М и р М у ф л и с и й — Машҳад содотидиндур. Табъи хуб эрдиким, анга жазаба етиштиким, ақли зойил бўлди. Илкига ва бармоқларига ҳалқалар солур эрди. Дойим ўз-ўзи бирла сўзлашур эрди. Ҳуши борида яхши абётлар айтиб эди. Аммо жунун вақтида бу байтни кўп ўқур эрдиким:

Балои маргу андуҳи қиёмат,
Чу чанбар сохт моро нахли қомат25.

 Ва бу тахаллуси ҳам эл ичида машҳурдир.

Халқ гўяд Муфлисий девона шуд,
Ложарам девонаги аз муфлисист26.

 Ва қабри Машҳадда Хожа Хизр лангаридадур.

 М а в л о н о А б д у л қ а ҳ ҳ о р— донишманд киши эрди. Ҳирий шаҳрининг мутааййин хуш табъларидин эрди. Мавлононинг хаёли кимёгарликка тушиб кўп нима зоеъ қилди ва ҳеч нима ҳосил қила олмади.
 Кўп ўт пуфлагандин модда қулоғи сори иниб кар бўлуб эрди. Аммо хуб абёти бор эрди.
 Мир Хусравнинг жавобида бу матлаъ анингдурким:

Рашкам ояд он чи бар дилҳо хаданги ёр кард
Тийри уро ғайр хўрду дар дили ман кор кард27.

 Қабри Имоми Фахрдадир.

 М а в л о н о А б д у р а з з о қ28 — Мавлоно Абдулқаҳҳорнинг инисидур. Хуш муҳовара киши эрди, зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва фазлиёти ҳам яхши эрди. Хусусан тарих илмиким, анда мусаннафоти бор ва машҳурдир. Ва ҳар киши бу фанда анинг маҳоратин билай деса ўз тарихидин била олур. Бу матлаъ анингдурким:

Боз абрў кард боло турки тийрандози ман,
Оламеро кушту дорад ин замон андози ман29.

 Қабри оғоси ёнида Имоми Фахрдадир.

 М и р Ё д г о р б е к — «Сайфий» тахаллус қилур эрди. Хуросоннинг асил ва мутааййин мирзодаларидиндур. Аммо мулозамат тарийқни тарк қилиб, гўша ихтиёр қилди. Фониваш ва бетакаллуф киши эрди, жузъий мустағалоти ҳосили била қаноат қилиб эрди. Бу тоифа доим анинг теграсида эрдилар. Ҳеч нимасин булардин аямас эрди. Яхши матлаълари бор, жумладин бу матлаъ анингдурким:

Дар барат пироҳани каттон зи таҳрики насим,
Ҳаст чун кисаи ларзанда бар болои сийм30.

 Бу матлаъ ҳам анингдурким:

Сарви ман сабз асту ширин, рост ҳамчун найшакар,
Чун ба болои қабои барг най бандад камар31.

 Қабри обо ва аждоди гўристонида—Сарипулдадир.

 М а в л о н о Т ў т и й — асли Туршиз вилоятидиндур. Бобур Мирзо мулозаматида тарбият топти. Яхши шакллик ва яхши хулқлик йигит эрди. Қасидада Мавлоно Котибийға татаббуъ қилур эрди. Анинг мавъиза қасидасиғаким, матлаи будур:

Агар ба чашм ақолим сабъа ганжи зар аст,
Чу нек дар нигари аждаҳои ҳафт сар аст32.

 Яхши жавоби бордурким:

Жаҳонки, ҳужраи шаш тоқу хонаи ду дар аст,
Зи чор рукни бисоташ фиғони алҳазар аст33.

 Ғазаллари яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Гўшаи хумхона аз лаъли равон ганжи сафост,
Шакли чанг аз баҳри дафъи ғам даҳони аждаҳост34.
 
 Ул йигитликда фавт бўлди. Улча қобилияти бор эрдиким, агар ҳаёт топса, хуб назмлар андин қолғай эрди. Фавтининг тарихи Шайх Озарийнинг зикрида ўттиким, фақир лафзи била пайдо қилиб эрдим. Қабри Хиёбондадур.

 М а в л о н о В а й с и й — котибликка машҳур эрди, аммо шеър ҳам айтур эрди. Асру содава гўл киши эрди. Фақир, балки кўпроқ ёронлар таажжуб килурлар эрдиким, оё ул бу навъ содалиғ била назм нечук айтур эркин, аммо ғазаллари ёмон эрмас ва девони ҳам бордур. Бу матлаъ анингдурким:

Рафтам ба сайри боғу тавофи бунафшазор,
Омад зи ҳар бунафша маро бўи зулфи ёр36.

 Сафар ихтиёр қилди ва ул сафарда охират сафари олиға тушти.

 М а в л о н о С о ғ а р и й37 — Соғар вилоятидиндур. Ҳирот шуароси силкида эрди. Маоши ўткунча тамаввули бор эрди. Аммо имсоки ғолиб эрди.
 Ҳазрат Махдумий Нўран Макка сафариға азимат қилғонда, Вайсий ва Соғарий иккаласи мулозаматда борур изҳори қилдилар.
 Аммо Вайсий эшаги йўк баҳонаси била ва Соғарий яна бир баҳона била ул сафардин қолдилар ва Амир Суҳайлий38 бу қитьани алар учун айтти ва эл ичида басе шуҳрат туттиким:

Вайсию Соғарий ба азми ҳарам,
Гашта буданд ҳар душон сафари,
Лек аз он роҳ ҳар ду во монданд,
Он як аз бе харию ин зи хари39.

 Мавлоно Соғарий агарчи бад шеър эрди, аммо бу матлаи хуб тушубдурким:

Чашми дурбори ману абри баҳор аст яке,
Нолаи зори ману савти ҳазор аст яке40.

 Ҳирийда фавт бўлди. Қабри ҳамоноки Хиёбон навоҳисидадур.

 М а в л о н о Ф а с и ҳ Р у м и й — донишманд киши эрди. Жўги Мирзо хизматида бўлур эрди ва анинг боғоти, қасрларининг китобалари Мавлононинг ашъоридур. Хожа Салмоннинг маснуъ қасидасиға татаббуъ қилибдур. Ўз хўрди ҳолиға ёмон айтмайдур. Ва Ҳазрат Шайхнинг41 «Махзан ул-асрор»иға жавоб айтибдур, бу байт «розни ниҳон асрар» бобида анингдурким:

Ҳар нафас к-аз ту касе бишнавад,
Бешак аз у ҳамнафасе бишнавад42.

 Мавлононинг қабри Ҳирийдадур.

 Ш а й х К а м о л и Т у р б а т и й — кўп диққатлик, табълик киши эрди. Хожа Ҳофиз ғазалларидин кўп мухаммас қилибдур. Хуросоннинг муттааййин, рангин зурафосидин эрди.
 Фақирнинг ани кўрарга кўп орзум бор эрди, ошнолиғ бу навъ воқеа бўлдиким, Султон Абу Саид Мирзо замонида Машҳадда ғариб ва хаста бир буқъада йиқилиб эрдим. Қурбон вақфаси бўлди, оламнинг ақсо билодидин халқ имом равзаси тавофиға юз қўйдилар. Расмдурким, мусофирлар муттааййин буқъа гаштига ҳам борурлар, ул буқъадаким, фақир йиқилиб эрдим, жамоати маволиваш эл сайр қилиб, деворда битилган абётни ўқиб, бир байт устида баҳсга туштилар. Бир улуғроқ кишиким, ул жамоат анга тобеъ эрдилар, ул жамоатни илзом қилди. Фақир заъф ҳолида ул жамоат жонибидин сўз айттим. Анга дедиларким: бу бемор йигит ҳам бир сўз айтадур. Ул улуғроқ киши худ Шайх Камол эрмишким, зиёратга келган эрмиш, бошим устига келиб, мабҳасни ораға солди. Фақир жавоб бергач, ўз сўзидан қайтиб, таҳсинлар қилиб, ҳолимни тафаҳҳус қилди. Эрса ул ҳам фақирни эшитган экандур ва кўрар ҳаваси бор экандур. Хушвақт бўлуб дилжўйлуғлар қилиб, қошимда ўлтурди.
 Мунинг устида ҳам сўзлар айтилди, Манзилига бориб, туҳфа ва табаррук ва савғот йўсуни била юборди ва то анда эрди, дойим келур эрди. Шайх била ошнолиғ тақриби бу навъ воқеъ бўлди.
 Шайх Маккадин келгандин сўнгра Турбатда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

 Д а р в е ш М а н с у р — сабзаворлиғдур. Дарвеш ва парҳезкор ва муртоз киши эрди. Кўпроқ авқот сойим эрди, аруз ва саноеъда Мавлоно Яҳъё Себак шогирди эрди. Икки аруз тасниф қилди ва маснуъ қасида айтибдурким, матлаи будурким:

Бас давидам дар ҳавои васли ёр,
Кас надидам ошнои асли кор43.

 Тарсеъ санъати44 покиза воқеъ бўлубдур. Тасаввуф илмида Ҳофиз Али Жомийшогирди эрдиким, анинг таърифида ақл қосирдир ва тасаввуфда бу рубоий Дарвешнингдурким:

Мавжуд чу заррае ба худ натвон кард,
Бисьёр ҳадиси неку бад натвон кард.
Эжод чу бе қабул мумкин набувад,
Онро ки қабул кард рад натвон кард45.

 Фақир арузни Дарвеш қошида ўқубмен. Ва Дарвеш қирқ била эллик ёш орасида оламдин ўтти ва қабри Хожаи Тоқдадур.

 Ҳ о ф и з А л и Ж о м и й — ўз замонининг соҳиб камоли эрди, батахсис тасаввуф илмида. Ва Махдумий Нуран «Нафаҳот ул-унс»46 да анинг Шайх Фаридиддин Аттор47 (қуддиса сирруҳу)нинг бу қасидасиғаким:

Эй рўй дар кашида ба бозор омада,
Халқе ба-дин тилисм гирифтор омада48

шарҳ битиганин зикр қилибдурлар.
 Ва қироат илмида жамеи қурро анинг шогирдлигига мубоҳат қилурлар эрди. Ва фақир ҳам неча сабақ ўқубмен.
 Қабри Шайх Баҳоуддин Умар49 (қуддиса сирруҳу)нинг ҳазирасидадур.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д М у а м м о и й — ани Ҳирий эли «Пири Муаммоий» дерлар эрди. Зариф киши эрди. Мир Хусравнинг ашъор ва рисоласин ва сойир мусаннифотин андин кўпроқ киши жамъ қилмабдур эрди. Ул вақт муаммо фанида зурафо анинг шогирди эрди.
 Қабри Ҳирийдадур.

 С а й й и д К а м о л К а ч к у л — Балхда сокин эрди. Саёҳат кўп қилғон киши эрди. Ул етмаган ер оз бўлғай эрди. Анинг ҳолатида кўп таажжуб маҳаллидур. Машҳур мундоқ эрдиким, анинг беш юз минг байти бор ва бир қасида айтибдурким, андин ўн икки минг байт маснуъ истиҳрож қилса бўлур. Аммо улча фақир кўрдум, Ҳазрат Хожа Абу Наср Порсо50 (қуддиса сирруҳу) фавт бўлғонда марсия айтиб эрдиким, неча байтининг ҳар мисраи Хожа фавтиға тарих эрди ва неча байти мустағрақ тарих эрди, ва неча байти ҳар байт уч ва тўрт тарих эрдиким, байт маъносиға футур йўл топмайдур эрди51. Бу ишлар башар шавқидин ташқари учун ани дерлар эрдиким, аторудни истихрож қилибдур52. Ёши тўқсондин ўтиб эрди53. Бу матлаъ анингдурким:

Эй равшани аз нури рухат дидаи жонро,
Бар хок нишонда қади ту сарви равонро54.

 Ҳамоноки қабри Балхда, Амир Сурх мазори навоҳисидадур.

 Х о ж а М у а й я д Д е в о н а — Ҳазрати Шайх авлодидиндур. Ўзи ошуфтадимоғ киши эрди. Аммо назми равон ва салис воқеъ бўлур эрди. Анга салтанат даъвоси бор эрди. Ҳамул иш устига ани зоеъ қилдилар. Бу матлаъ Хожа Ҳофиз жавобида анингдурким:

Чашм дорем аз он шамьи саодат партав —
Ки, жаҳонро бидиҳад равшани аз сари нав55.

 Гўё ани талаф қилғонда сўнгокин топмадиларки, бир ерда қўйғайлар.

 Х о ж а М у а й я д М е ҳ н а — Ҳазрат Шайх Абусаид Абулхайр56 (қуддиса сирруҳу)нинг набираларидиндур. Йиллар мазор бошида шайх эрди ва зоҳир улумин такмил қилиб эрди ва ваъз мажолиси бағоят гарм ва пуршўр воқеъ эрди. Ва Хожа самоъни дағи муассир қилур эрди. Салотин Хожани таъзим қилурлар эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Аз маҳи рўи ту оинаи жон сохта анд,
В-андар оина жонро нигарон сохта анд57.

 Хожанинг мазори бузургвор жадди гунбазидадур.

 М и р И м о д М а ш ҳ а д и й — «Мусавий» тахаллус қилур эрди. Донишманд ва хуш хулқ ва хуш табъ киши эрди. Машҳад шуароси анинг хизматиға йиғилур эрдилар. Ва ҳар не деса итоат қилурлар эрди. Ва муаммо фанида ҳам маҳорати бор эди. Ва Шайх Камолнинг58 жавобида бу байт айингдурким:

Гуфт бо чашмат бигу: то жуз хаёли рўи мо,
Сурати дигар наёрад дар назар, гуфтам:
«Ба чашм» 59.

 Ш о ҳ Б а д а х ш о н — «Лаълий» тахаллус қилур эрди. Хуш табъ ва мусулмонваш киши эрди. Аларнинг хонаводаси қадим хонавода эрди, неча минг йил эрдиким, Бадахшон мулкининг салтанати, аларнинг хонаводасидин ўзга хонаводаға интиқол топмайдур эрди. Султон Абу Саид Мирзо аларни мустаъсал қилди ва мулку молларини эгаллади. Бу матлаъ Шоҳнингдурким:

Мо ба савдои ту тарки жону сар хоҳем кард,
Коми жон ҳар дам зи лаълат пур шакар хоҳем кард60

 Шоҳ мазкур бўлғон подшоҳ илкида шаҳид бўлди ва дерларки, мазори Шайх Зайниддиндадур (Валлоҳу аълам).

 И б н Л а ъ л и й — Шоҳ Лаълийнинг ўғлидур. Хуш бош ва хуш табъ подшоҳзода эрди. Соҳиб вужудлўқ ва шўхлуқ андин кўп нақл қилурлар. Бу матлаъ анингдурким:

Эй зи лаъли оташинат дар дили гулиор нор,
Ғайри дил бурдан надори, эй бути маккор, кор61.

 Ул ҳам отасининг қотилиға мақтул бўлди.

 М а в л о н о А б д у с а м а д Б а д а х ш и й ҳам Бадахшондиндур. Султон Абусаид Мирзо замонида Ҳирига келди. Подшоҳ анга ўз тарихин буюрди. Маснавийгўй ва мусанниф киши эрди. Бир байтида тажнис хаёл қилиб, қофиясин ғалат қилиб эрди, фақир ани воқиф қилғач филлоҳ муттанаббиҳ бўлди ва изҳори миннатдорлиғ ҳам қилди ва бу иш анинг била фақир орасида ошнолиққа сабаб бўлди. Тўй таърифида ва гўяндалар зикрида анинг маснавийсидиндурким:

 Зи моҳи ҳаё-ҳўй то моҳ буд,
 Сари овозашон, жокам оллоҳ буд62.

 Қабри дерларки Кўҳистондадур.

 М а в л о н о Ю с у ф Ш о ҳ — «Котиб» тахаллус қилур эрди, китобат фанида мутааййин киши эрди ва Ҳирий шаҳрида зурафо зумрасида ўзин дохил тутар эрди, аммо фақир ва яхши киши эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Эй жудо гаштаки дури зи бари ҳамнафасон,
Мо дар ин шаҳр ба-дин рўзу ту дар шаҳри касон63.

 Ҳирий шаҳрида оламдин риҳлат қилди ва қабри ҳам Ҳирийдадур.

 Х о ж а А б у И с ҳ о қ — Хожа Муайяд Меҳнанинг ўғлидир. Толиби илм ва хуш табъ йигит эрди. Аммо бадхўй ва мутакаббир ҳам бор эрди. Меҳнада баъзиға айтқон марсиядин бу бир байт анингдурким:

Кашид аз дасти мо саҳрои Хозар домаки гулро,
Ба саҳрои қиёмат дасти мову домани саҳро64

 Қабри ҳам отаси мазоридадур.

 С а й й и д К о з и м и й — хуш табъ ва сабук руҳ киши эрди ва табъи ҳазлға мойил эрди. Подшоҳ ҳазратидин Хожаи Жаҳонға рисолатқа бориб андин келурда Ироқда қолди. Андин фақирға бир икки руқъаси келди. Аммо ўзи Шерозда фавт бўлубтур деб шуҳрати бор. Сипоҳийликда жалд киши эрди ва шеъри равон воқеъ бўлур эрди, қасидаси Бобо Савдоий таври тушар эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Субҳ аз уфуқ чу раъяти байзо баровард,
 Оҳам алам ба авжи сурайё баровард.

Шукри худо ки қозии шаҳри Ҳари наям,
Дар силки одами сифатонам харе наям65

ҳам анингдур. Мунча ғайри мукаррар халқ, Сайид давлатидин шуароға мамдуҳ бўлубтурлар.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д М у а м м о и й — латиф ва сунний мазҳаб киши эрди. Кўп акобир хизматига етиб эрди, манзури назарлари бўлуб эрди. Бобур Мирзо замонида муаззам садр бўлди ва андин сўнгра ҳам салотин мажлисида мақбул ва махсус эрди. Мукнати чоғида Шерозда ҳазрат Хожа Ҳофиз қабри бошида гунбаз ясади ва Бобур Мирзони анда тилаб зиёфаг қилди. Шерознинг шўх табъларидан бири Мирзонинг кўзи тушар ерда деворда бу байтни битиб эрдиким:

Агарчи жумлаи авқофи шаҳр ғорат кард,
Худош хайр диҳод онки, ин иморат кард66.

 Мирзо ўқуди ва бу бобда ҳазллар бўлди. Фақир бу нақлни ўзидан эшитибмен. Фақир била улфати бор эрди ва кўп мушарраф қилур эрди. Охир ҳаётида Кичик Мирзо67 била ҳаж давлатиға ҳам мушарраф бўлди ва анда оламға видоъ қилди. 

 Х о ж а Ҳ а с а н Х и з р ш о ҳ— астрободлиғдур. Яхши табълиқ, яхши муховаралиқ киши эрди. Ошуфтасор ва фонийсифат ҳам бор эрди. Шеърни яхши айтур эрди. Насхтаълиқ хатин ҳам Мавлоно Жаъфар68 тарийқин тақлид қилиб, ширин битир эрди. «Лайли ва Мажнун» муқобаласида «Зайд ва Зайнаб» маснавийси айтибдур. Бу байт анинг тавҳидидиндурким:

 Эй чеҳра кушои ҳар жамили, _
 Номи ту шифои ҳар алили69.

 Бобур Мирзо Машҳадда фавт бўлғон йил ул шаҳарда ғариб ва хаста йиқилиб эрди. Фақир ғамхорлиқ қилиб сиҳат топти. Бу матлаъ анингдурким:

Сояат ҳар жоки, афтад бар замин гул бар дамад„
Не гули танҳоки, сар то сар гулу шаккар дамад70,

 Қабри Астрободда масжиди жомеъ рўбарўйидадур.

 М а в л о н о Ҳ о ж и Н у ж у м и й— Лоуболи киши эрди ва табъи ҳазлға мойил эрди ва ҳазломез қитъалари бор. Аммо бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Боз ийд омад, биё жоноки, қурбонат шавам,
Ҳамчу чашми гўсфанди кушта ҳайронат шавам71,

 Х о ж а М а с ъ у д Қ у м и й — ул вилоятнинг улуғларидиндур, Ироқтинким Хуросонға келди ва фақир била мусоҳиб эрди. Маснавийси пухта ва ғазаллари равон эрди. Кўп рангин абёт ҳам шеърларида бордур. Султон Соҳибқирон тарихин анга буюрулди. Ўн икки минг байтқа яқин айтибдур. «Юсуф ва Зулайхо», «Шамс ва Қамар», «Тиғ ва Қалам» мунозараси ҳам назм қилибдур. Бу матли хуб бўлубтур:

Бе ту чун дар гиръя хобам, мебарад,
Хоб мебинам, ки обам мебарад72.

 Бир руқъада бу байтни битиб аҳли назмга ва хуш табъларға юбориб эрдиким:

Муштоқаму дурам, ғами жонкоҳам аз ин аст,
Муштоқтарон дуртаранд, оҳам аз ин аст73.

 Ва девони эл орасида бор ва машҳурдур. Ҳирий шаҳрида фавт бўлди ва Пири Сесадсола жаворида мадфундур.

 Ҳо ф и з и Ё р и й — хуш суҳбат ва ширин калом киши эрди ва қироат илмин яхши билур эрди ва кўпроқ авқот тиловат қилур эрди ва ҳамиша фақир била мусоҳиб эрди. Мавъизада инсоф бобида бу байт анингдурким:

Гарам бар сар ҳазор ояд бало шойистаи онам
Ки, ҳастам бадтарин аз халқу худро нек медонам74.

 «Ихлосия»75 мадрасасида фавт бўлди ва кўчаи Сафо бошида қўйилди.

 М а в л о н о Қ а н б а р и й — Нишопурдиндур. Оми киши эрди. Аммо назм айтурда чолок эрди ва шеърида ҳам чошни бор. Бу қасида матлаи Бобур Мирзо мадҳида анингдурким:

Ин гуҳарҳо бинки, дар дарёи ахзар кардаанд,
З-ин машоил оташи хур бинки чун баркардаанд76.

 Қабри ҳамул вилоят соридур.

 М а в л о н о Х у с р а в и й — даъволик ва бузургманиш ва тундхўн киши эрди. Фақир қошиға баъзи маҳалда шеър келтурса эрди, бурунроқ андоқ калом сурар эрдиким, дахл қилмоқ йўли боғланур эрди. Заруратан барча шеърни таҳсин қилмоқ керак эрди. Девони ҳам эл орасида бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Зи лаъли ёр дандоне гирифтам,
Ҳаёте ёфтам, жоне гирифтам77.

 Ҳирийда фавт бўлди, қабри ҳам андадур.

 М а в л о н о З а й н и й — дилпазир табълик киши эрди. Агарчи оми эрди, аммо шеъри холи аз ранги эмас эрди. Ғазал кўпроқ айтур эрди. Асли Сабзавордин эрди ва Мир Шоҳий била суҳбат ва мажлислар тутуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Санавбар то зи хизматгории сарват жудо монда,
 Шуда девонаву жўлида мў сар дар ҳаво монда78.

 Астрободда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

 В а л и Қ а л а н д а р — Бобур Мирзо остонида мулозим эрди. Хира ва далер беҳаё киши эрди. Сухандонлар орасида бадшеърликка машҳур эрди. Пир Будоғ Ҳирий шоирларин Шерозға элтганда ул ҳам борди, нодиран бу матлаи яхши воҳеъ бўлубтурким:

Наям малулки, корам наку нашуд, бад шуд,
Шавад-шавад нашавад к-ў машав чи хоҳад шуд79.

 Шерозда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

 М а в л о н о В о л а ҳ и й — ошуфта киши эрди. «Бард» 80 лафзидин аччиғи келур эрди, бу жиҳатдин анга ташвиш берурлар эрди. Бобур Мирзо Машҳадда эканда «ороста» радиф қасида айтиб эрди. Байтики «мамдуҳ» отин боғлабтур будурким:

Шоҳ Абулқосимки, шуд дар даври у хуштар зи хулд,
Машҳади Султон Али Мусо Ризо ороста81.

 Ҳ а р и м и й Қ а л а н д а р — Самарқанд вилоятидин эрди. Толиби илмлиғи ҳам бор эрди. Бу туркча матлаъ анингдурким:

Неча йиғлай шамъдек ҳажрингда, ёрим, кечалар,
Оҳким куйдирди доғи интизорим кечалар.

 Қабри Самарқанддадур.

 М а в л о н о Т а р х о н и й — Андхуддиндур. Сипоҳийлик суратида юрур эрди. Ҳазрат Махдумий Нураннинг бу шеъри жавобидаким:

Эй зи мушкин турраат бар ҳар диле банди дигар,
Риштаи жонро ба ҳар мўи ту пайванди дигар82.

 Бу байт анинг шеъридинким:

Мурғи дил пар кандаму аз сина биръён сохтам,
То кашам пеши сагат ҳар лаҳза парканде дигар83.

 Баъзи маходим Самарқандда бандға тушганда, бу туркча шеър айтқондур. Матлаи будурким:

Тушгали банд ичра бўлдум ул пари девонаси,
Кўк саро фонусдур ул шамъу мен парвонаси.

 Қабри гўё Андхуддадур.

 М а в л о н о И ш қ и й — ҳирийлик эрди ва қасидани пухта айтур эрди. Султон Абу Саид Мирзо Оқсаройни ясаганда иморатнинг китобаси учун шуароға шеър буюрдилар. Иморат таърифида анинг шеъри яхши тушуб эрди. Матлаи будурким:

Ин манзареки тоқ чу абрўи дилбар аст,
Аз хок бар гирифтаи дорои кишвар аст84.

 Қабри Ҳирийдадур.

 М а в л о н о А б д у л в а ҳ ҳ о б — Исфаройиндиндур. Абдолваш киши эрди. Аммо яхши табъи бор эрди. Сабзаворда қазо мансабини анга бергандурлар. Андин сўнгра Исфаройинда қози бўлғондур. Андин маъзул бўлғонда Астрободқа иҳтисоб амрин анга ружуъ қилиб йибордилар. Шеърға машъуф эрди. Мир Хусрав «Даръён аброр»и жавобида бу матлаъ анингдурким:

Ин куҳан авроқи гардун к-аш зи анжум зевар аст,
Кўҳна тарихе басе шоҳони анжум лашкар аст85.

 Астрободда фавт бўлди ва қабри ҳам андадур.

 Х о ж а Ю с у ф Б у р ҳ о н — Ҳазрати шайх ул-исломий Аҳмади Жомий86 (қуддиса сирруҳу)нинг яқинроқ авлодидиндур. Фақир ва фано тарийқида сулук қилур эрди. Ва тажарруд ва инқитоъ расмин кўп маслук тутар эрди. Ва жамеи аҳли туруқнинг соҳиб тарийқи эрди ва мусиқий илмин ҳам яхши билур эрди ва фақир мусиқий фанида анинг шогирдимен. Кўпроқ ўз шеъриға мусиқий боғлар эрди. «Исфаҳон» амалини, бу байтиға боғлабтурким:

Расид мавсуми шодию айшу тараб,
Агар гадо ба муроди диле расад чи ажаб» 87.

 Жомда оламдин риҳлат қилди. Қабри Ҳазрати Шайхнинг ҳазираси эшигидадур.

 М а в л о н о М а ш р и қ и й — машҳадлиғдур. Косагарлик санъатига мансуб эрди, аммо дарвеш киши эрди. Мир Махдум (алайҳир-раҳма)88 ва кўп азизлар хизматиға етиб эрди. Рўзгор шикоятида бир ободон шеъри бор. Бу байт андиндурким:

Аз чист сурх панжаи маржону пои бат,
Гар хун бажои об равон нест дар биҳор89.

 Ҳирийда фавт бўлди.

 М а в л о н о Ҳ а в о й и — Мавлоно Машриқийнинг инисидур. Наққошлиқдин бирор нима вуқуфи бор эрди.
 Филжумла китобат ҳам қила олур эрди. Ва зурафо дерлар эрдиким, ўз ашъорин ўзи битиб, жадвал тортиб тазҳиб қилиб, тайёр ясаб элга берурким, бу жиҳатдин шуҳрат тутқай. Анга айтилса, инкор қилиб ҳазлу мутойиба била ўткарур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Ба гирди кўн ту бо сад ниёз мегардам,
Баҳона мекунам аз дуру боз мегардам90.

 Ҳирийда фавт бўлди. Қабри Хожа Чилгазий жаворидадур.

 М а в л о н о Қ а б у л и й — фақир киши эрди. Бозори Маликда ғазлфурушлуқ91 дўкони бор эрди. Бир сабоҳ ул маҳалладин жамъе келдиларким, ўтган кеча Мавлоно Қабулий бизларни тилаб васият қилдиким, бу кеча оламдин борурмен, такфин ва тажҳиз жиҳатидинким, ҳеч нимам йўқтур, сабоҳ девонимни фалон кишига, яъни фақир қошиға элтиб ниёзимни еткуриб, илтимос қилингким, мени Содоти Мусриҳ гўристонида дафн қилдурсун. Сабоҳ ҳабар туттуқ, эрса ўтуб эрди. Васияти дастури била девонин сенинг қошингға келтуруббиз. Фақир анинг васиятини бажо келтуруб, тадфинидин сўнгра девонин очтуқ. Эрса бу матмаи келдиким:

Агар қабули ту ёбам Қабулиям, вар на
Ба ҳар ду кавн чу ман ноқабул натвон ёфт92.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д А м и н — Балхдиндур. Сода киши эрди. Кўпроқ авқот нависанда ва амалдорлар теграсида бўлур эрди, «дилбарам» лафзин етти тажнис ила айтиб ул ғазалин Бобур Мирзо тобуғида келтурди, мустаҳсан тушуб бу байтиниким:

Эй сияҳ чашми хитои мурғи жонро бо ту унс.
Ба-з сияҳ чашмои дигар ҳамчу оҳу дилбарам93.

 Ёд тутуб Мирзо ўқур эрди. Мавлоно бу иштин бағоят мубоҳи эрди. Андоқ эшитилдиким, Астрободда оламдин ўтубдўр.

 М а в л о н о С а и д и й — машҳадлиғ эрди ва косагарлик санъатиға мансуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Зи баҳри қатъи ҳасти ҳила аз сад жой ангезам;
 Магар як лаҳза бо он дилбари худрой омезам94.

 Икки қофия риоят қилибдур, фақирға сўнгғи байти матлаъдин яхшироқ келибдурким:

Шабе биншину чандоне шароби беҳисобам деҳ
Ки, натвонамки то рўзи ҳисоб аз жой бархезам95.

 Ҳирийда фавт бўлди.

 М а в л о н о М и р А р ғ у н — хаймадўзлуқ санъатиға мансуб эрди ва қадимий зурафодин эрди. Сойир назмлардин муаммоға кўпроқ мойил эрди. исмиға бу муаммо анингдурким:

 Ҳирийда фавт бўлди.

 М а в л о н о С а д р К о т и б — ошуфтарўзгор киши эрди, кўпрақ авқот атрок хизматида бўлур эрди. Лавандлиқ муаяссар бўлса эрди, на шеърдин ёд қилур эрди, на хатдин. Чоғир ани андоқ мағлуб қилиб эрдиким, ихтиёри ҳеч ишда йўқ эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳаргиз дили моро ба ғаме шод нақарди,
Кушти дигаронрову маро ёд накарди96.

 Ҳирийда фавт бўлди.

 М а в л о н о А ё з и й — ғариб шакллик киши эрди. Атвори ва сўзи хоҳ назм, хоҳ насрда ғариб эрди. Фақир бир мажлисда Пули Молонда ани кўрдум, бир анжуманда бир касидасин ўқуйдур эрди. Ҳар байт бунёд қилса, сўз услубидин, қофиясин айта берур эрдим. Бағоят ҳайрат қилди. Уч йилдан сўнг Боғи Сафедда яна бир мажлисда биайниҳи ушмундоқ воқеъ бўлди. Ул яна ҳайрат бунёд қилди. Бурунғи мажлис аҳлидин бу мажлисда ҳам неча киши бор эрди. Андин сўрдиларким, ҳаргиз бу навъ киши кўрубмусен, чун кўзида заъф бор эрди, дедики, кўрмаймен, магар уч йил мундин бурунроқ Пули Молонда бир йигит кўрдум, ул ҳам бу навъ шуъбадабозлиқ қилди. Мажлис аҳли кулуштилар. Анинг ўзи учун айтқон машҳур байти будурур, басе хуб айтибдур:

Чодаршаби худ ранги магас рида, Аёзий
Не жомаву не куртаву не мўза намози97.

 Мадфани маълум эрмас.

 М а в л о н о А н и с и й — кам бизоат шоир эрди ва муттаҳам анга эрдиким, элнинг шеърини ўзига боғлар. Бу матлаъни дер эрдиким, мен айтибмен:

Гарчи межўяд дилам доим висоли ёрро,
Ёр межўяд ба рағми ман дили ағёрро98.

 Бу матлаъ ҳар кишининг бўлса, маҳалли музояқа эмас Қабри Ҳирийдадур.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д О м и л и й — зарифваш ва нозикшева киши эрди. Ҳазрати Мавлоно Шарафиддин Али Яздий (қуддиса сирруҳу) хизматин кўп қилиб эрди ва манзури назар бўлуб эрди. Назмлардин табъи муаммоға мулойим эрди.
 Ўғли ҳам шоирдир, ўз ерида келгай. Ҳамоноким, Мавлононинг мадфани Нишопурдадур.

 М а в л о н о Б у р у ж и й — Мавлоно Саъдиддин Кошғарийниг муридидур, нақшбандия силсиласидиндур. Қалин муридлари бор эрди. Узи шаҳар масжиди жомеида сулук қилур эрди. Басе толибларға муршиди муқтадо эрди ва гоҳи назм ҳам илтифот қилур эрди. Бу матлаъ анингдурким;

Ман ошиқи шўридаву мастам, чи тавон кард?
Дил додаву жон дар кафи дастам, чи тавон кард? 99

 Қабри ўз пири ёнидадур.

 Д а р в е ш Н о з у к и й — Хуросоннинг одамизодаларидин эрди. Отаси Машҳад ҳукуматин қилиб эрди. Ўзи сипоҳийлиқ таркин тутуб дарвешлик водийсига тушуб капанакпўшлуқ шақида Машҳадда гўша ихтиёр қилди ва маоши ўткунчаким, гадолик қилмағай, илгида нимагинаси бор эрди, зиҳи соҳиб давлатиким ул эрди:

Бировким чиқти элдин огаҳ улдур,
Гадолиғдин ким огаҳдур, шаҳ улдур.

 Алқисса бу яхши форсий матлаъ анингдурким:

Манамки, нест маро жуз ба жому бода тафохур,
Бидор соқии гулчеҳра, косаҳои пурро-пур100.

 Қабри Машҳаддадур.

 М а в л о н о Қ а в с а р и й — Бухородиндур. Қабулиятлик, хуш суҳбат, ширингўй ва фасиҳ забон ва донишманд киши эрди. Бир кун ҳужрасида ўзига яраша табх қиладур эрмиш. Маволидин биров кирибдур қазон остиға ўтун қўюбдур. Мавлоно дебдурким: «Табҳ ишида мадад қилмаким, шарик бўлурсен»101. Бу матлаъ анингдурким:

Дар хаёли пистаи хандони он бодом чашм,
Чашмаи хунест чашми моки, дорад ном чашм102.

 Ҳирийда фавт бўлди. Қабри Хиёбон бошидадур.

 С а й и д М у с л и м и й — исфаройинликдур. Абдолваш йигит эрди. Аммо яхши табъи бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Холи у нақди дилам аз дидаи равшан кашад,
Ҳамчу дузде к-ў матои хона аз равзан кашад103.

 Қабри Исфаройиндадур.

 М а в л о н о Н и з о м — толиби илм ва фақир киши эрди. Хонақоҳи Маликда бўлур эрди. Мўаммо фаниға кўп машғуллуқ қилур эрди. исмиға бу муаммо анингдурким:
 Қабри гўёки Хиёбондадур.

 М а в л о н о Ё р и й — вазирзода эрди, аммо дарвеш ва озода эрди. Фақр ва номуродлиғда кўзига заъф торий бўлди, андоқким нимани кўрмас бўлди ва Балхда мутаваттин бўлди. Хуб табъи бор эди. Бу матлаъ анингдурким:

Қасам нишони сари мўй аз он даҳон надиҳад,
Чунон ба тангам аз ин ғамки, кас нишон надиҳад104.

 Балхда оламдин ўтти. Қабри ҳам андадур.

 Х о ж а А ҳ м а д М у ж а л л и д — Хуросоннинг шўх табъларидин эрди. Аммо бағоят хабисшева киши эрди, Мутааййин элдин оз қолмиш бўлғайким, ул назм ё муаммо била ҳажв ё ҳазл қилмағай.
Қабри Ҳирийдадур.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Н е ъ м а т о б о д и й — Паҳлавон Муҳаммад105 (салламаҳуллоҳ) хизматида ул буқъанинг имоми эрди. Чун Паҳлавон мажлисида шеър ва муаммо аҳли доимбор эрдилар, ул дағи муаммоға ишқ пайдо қилди ва Паҳлавон баъзи зурафоға супориш қилди, оз фурсатда яхшигина ўрганиб айта бошлади. Аммо бот қазо етиб оламдин ўтти, фақир муаммоғиналарин жамъ қилдурдум. Ва исмиға бу муаммо анингдурким:
 Гозургоҳ гўристонида мадфундур.

 С а й и д А б д у л ҳ а қ — астрободлиғдур, хуштабъ йигит эрди, муҳовараси дағи хуб эрди. Хўчон вилоятининг қозиси, эшак ришва бериб садр они қози қилғонға бу қитъаси машҳурдурким:

 Ҳаме гашт дар шаҳр шахсе зи Хўжон
 Ки, қози шавад, садр рози намешуд,
 Бидодаш харе ришваву гашт қози,
 Агар хар намебуд, қози намешуд106.

 Қабри гўё Астробод вилоятидадур.

 М а в л о н о М и р Қ а р ш и й — Самарқандда бўлур эрди ва бозорда саҳҳофлик дўкони бор эрди, зурафо анда жамъ бўлурлар эрди ва Мавлоно ўзин ул хайлға устод тутар эрди. Шикоят бобида бу матлаъ анингдурким:

Нест ойини муҳаббат кардан аз ёре гила,
Варна з-он бадаҳд мекардем бисьёре гила107.

 Ул «Хатоий» тахаллус қилур эрди ва Самарқандда—ўқ оламдин ўтти, мадфани ҳам анда-ўқдур.

 М а в л о н о Ж а в ҳ а р и й — ҳам самарқандлиғдур, собунхона мушрифи эрди, ҳам собунхона эшигида кўчанинг ўртасида ўзи учун ҳужрағина ясаб эрди. Аруз билур эрди ва «Сияр ун-наби» 108 назм қилиб эрди. Бу байт анингдурким:

Фалак баски, дар мавкибаш тохта,
Ба ҳар моҳ наъле бияндохта109.

 Қабри Самарқанддадур.

 М а в л о н о Х о в а р и й — ҳам самарқандлиғдур ва дарзигарликка мансуб эрди. Бадиҳани равон айтур эрди ва табъи хейли шўх эрди. Ул таржеъбандким, банди будур, анингдурким:

Мезанад гаҳ ба чўбу гоҳ ба мушт,
Бози-бози маро бихоҳад кушт110.

 Бу матлаъ анингдурким:

Ман ки умре ба ҳавас пайравии дид кардам,
Умр бигузашту надонамки, чи ҳосил кардам111.

 Қабри маълум эмас.

 М а в л о н о Ҳ а л в о и й — ҳам самарқандлиғдур. Шукуфта табълиқ, яхши чиройлик йигит эрди. Шабоб айёмида фавт бўлди. Умри қисқа учун сўзининг шуҳрати ҳам оздур. Бу матлаъ анингдурким:

Зоҳидо, қиблаи мо абрўи дилдор авло,
Туву масжидки, туро рўй ба девор авло112.

 Қабри ўз мулкидадур.

 М а в л о н о Р и ё з и й113—самарқандлиғдур. Мутакаббир ва муъжиб киши эрди. Ғазални бағоят хуб айтур эрди. Жомеъ ул-фазойил ва муқави юд-далойил киши эрди ва етти қалам билан хатни хуб битар эрди ва ҳам мулло ва ҳам ҳофизки, қуръони мажидни етти қироат билан билур ва ўқур эрди ва ҳам котиб ва ҳам шоир ва ҳам маолий эрди. Улум фанида ҳеч нимарса анға мажҳул қолмас эрди. Бу маъниға тахаллуси далилдурким, ҳар нимарсаким, хаёл қилса эрди, айтур эрди ва дер эрди ва боғлар эрди ва хуб тасниф қилур эрди. Илми мусиқий ва адвор ва нужум ва истихрожи рамал ва ғайри золика ҳеч нимарсадин бенасиб эмас эрди. Бу ғарро матлаъ анингдурким:

Ситораест дури гўши он ҳилолабрў,
Зи рўи ҳусн ба хуршед мезанад паҳлу114.

 Икки мисраъ орасида рабт жиҳатидин бир «ки» лафзи керак. Фақир анга дедимки, бу навъ яхшироқ бўлғайки:

Зи рўи ҳусн дури гўши он ҳилолабрў.
Ситораестки, бо моҳ мезанад паҳлу115.

 Инсоф юзидин керакки, мусаллам тутса эрди, жадал бунёд қилди, фақир сокит бўлдум. Ўз ёронлари талоштилар ҳам қабул қилмади. Самарқандда фавт бўлди.

 М а в л о н о С а ф о и й — андижонликдур. Сода йигит эрди. Аммо сода юзлук йигитлар суҳбатиға машъуф эрди. Табъидин гоҳ-гоҳ рангингина нималар бош урар эрдики, ўз содалиғи мунофиси эрди. Ул жумладин бу байт анингдурким:

Менамояд гоҳи жавлон наъли шабрангат ба чашм,
Чун маҳи нав к-аз назар созанд мардум ғойибаш116.

 Самарқандда фавт бўлди.

 М а в л о н о Ю с у ф — «Бадиий» тахаллус қилур эрди. Ул ҳам Андижондиндур. Мавлоно Сафоий била бўлур эрди. Фақир таҳсил учун Самарқандға борғонда, ул Андижондин келди ва анда фақир била бўлур эрди. Сиғари син жиҳатидин шеърида хомлик бўлса фақир ислоҳ қилур эрдим. Бот бузургманиш ва мутасаввир? йигит бўлди ва Хуросонға келиб кўп салоҳиятлар ҳам касб қилди. Фақирдин ўзга киши анинг шеърида сўз, айта олмас эрди. Ужби жиҳатидин шўхлар ани Юсуф Сафоий дерлар эрди. Ул тағайюр жиҳатидин беҳол бўлур эрди. Аммо яхши суҳбати бор эрди ва кўпрак синф шеърни яхши айтур эрди ва аруз билур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Гар бад-ин обу ҳаво кўят бувад манзилга ҳам,
Не зулоли Хизр бояд не дами руҳуллаҳам117.

 «Миръот ус-сафо»118 қасидаси татаббуида бу байти яхши воқеъ бўлубтурким:

Дури мақсуд жўён мажма ул-баҳрайн шуд суфи
Ки, баҳре дар аст аз чашмаи ҳар чашми гирёнаш119.

 Муаммо рисоласи битиб, анда кўп иш қилибтур.
 Сарахсда фавт бўлди. Мазори ҳазрат Шайх Луқмон хонақоҳидадур.

 М а в л о н о Х о к и й — Кусавдиндур, Хожа Кусавий (қуддиса сирруҳу) хизматида бўлур эрди. Дарвеш киши эрди. Шеър ҳам айтур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Ниёзманди туем, эй ба ноз парварда,
 Туро замона ажаб дилнавоз парварда120.

 М а в л о н о Л у т ф и й121 (алайҳирраҳма) — ўз замонининг малик ул-каломи эрди, форсий ва туркийда назири йўқ эрди, аммо туркийда, шуҳрати кўпрак эрди ва туркча девони ҳам машҳурдур ва мутааззир ул жавоб матлаълари бор, ул жумладин бири будурким:

Нозуклук ичра белича йўқ тори гисуйи,
Ўз ҳаддини билиб, белидин ўлтирур қушь

 Яна бири буким:

Сайд этти дилбарим мени ошуфта сочдин,
Солди каманд бўйнума икки қулочдин.

 Ва Мавлононинг «Зафарнома» таржимасида ўн минг байтдин ортуқроқ маснавийси бор, баёзға ёзмағон учун, шухрат тутмади ва лекин форсийда қасидагўй устодлардин кўпининг мушкул шеърлариға жавоб айтибдур ва яхши айтибдур. Тўқсон тўққуз яшади ва охир умрида радифи «офтоб» шеъри айттиким, замон шуароси барча татаббуъ қилдилар, ҳеч қайсиси матлаъни онча айта олмадилар ва ул матлаъ будурким:

Эй зи зулфи шаб мисолат сояпарвар офтоб,
Шоми зулфатро ба жои моҳ дар бар офтоб122.

 Ва ўтар вақтида бу ғазал матлаинким, туганмайдур эрди, васият қилдиким, ҳазрати Махдумий Нуран тугатиб, ўз девонларида битисунлар ва ул матлаъ будурким:

Гар кори дили ошиқ бо кофири Чин афтад,
Беҳ з-онки, ба бадхўи бемеҳри чунин афтад123.

 Мавлоно йигитлигида улуми зоҳирийни такмил қилғондин сўнгра Мавлоно Шиҳобиддин Хиёбоний (алайҳирраҳма) қошида суфия тарийқида ҳам сулук қилғондур. Азиз ва мутабаррак киши эрди.
 Бу фақир борасида кўп фотиҳалар ўқубдур. Умед улким, чун дарвеш киши эрди, баъзи мустажоб бўлмиш бўлғай.
 Мавлононинг қабри шаҳр навоҳисида Деҳи Канордаким, ўз маскани эрди, андадурур.

 М а в л о н о Я қ и н и й124 — тундроқ машраблиқ киши эрди. Туркий ва форсий шеър айтур эрди. Туркчасидин бу матлаин кўп мубоҳотлар била ўқур эрдиким:

Оҳким жонимға еттим ёри нодон илгидин,
Доду фарёд ул жафочи офати жон илгидин,

 Аммо форсийсидин бу матлаи ёмон воқеъ бўлмайдурким:

Субҳеки, дам ба меҳр назад як нафас туи,
Нахлеки, бор нахўрад аз у ҳеч кас туи125.

 Охир дамида беадабона сўзларидин тавба қилиб, аҳли салоҳ тарийқи била кечти. Умедким, маъфу бўлмиш бўлгай. Қабри Дараи Дубародарондадур.

 М а в л о н о А т о и й126 — Балхда бўлур эрди. Исмоил ота фарзандларидиндур, дарвешваш ва хушхулқ, мунбасит киши эрди. Туркигўй эрди. Ўз замонида шеъри атрок орасида кўп шуҳрат тутти. Бу матлаъ анингдурким:

Ул санамким, сув қироғинда паридек ўлтурур,
Ғояти нозуклугидин сув била ютса бўлур.

 Қофиясида айбғинаси бор. Аммо Мавлоно кўп туркона айтур эрди. Қофия эҳтиётиға муқайяд эмас эрди.
 Қабри Балх навоҳисидадур.

 М а в л о н о М у қ и м и й — ҳирийлик эрди. Дарвеш, машраб киши эрди. Суфия истилоҳотидин ҳам вуқуфи бор эрди, Бу тоифа истилоҳотиға мувофиқ чун туркигўй эрди, туркча таржеъ айтибдурким, хили чошниси бор ва анинг банди бу байтдурким:

Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,
Сендин ўзга вужудда не вужуд.

 Қабри Ҳирийдадур.

 М а в л о н о К а м о л и й — Балхдиндур. Кўҳи Софда бўлур эрди. Туркигўйдур. Анинг назми ҳам ул навоҳийда халойиқ орасида холи аз шуҳрат эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Ирнинг қулидур найшакар, эи жон, бели боғлик.,
Гул доғи юзинг бандасидур тўни ямоғлиқ.

 Қабри Кўҳи Софдадур.

 М а в л о н о Л а т и ф и й — анинг не ерлик экани маълум бўлмади. Аммо мундоқ дерларким, табъи хили шўх экандур. Кичик ёшида фавт бўлди. Сўзи оз қолибтур. Бу матлаъ анингдурким:

Гаҳ оқар, гаҳ томар лабинг шакари,
Бизга тегмасму ҳеч оқар, томари.

 Агарчи турконадур, аммо қойилининг шўх табълиғи маълум бўлур. Қабри маълум эмаским қайдадур.

 М а в л о н о С а к к о к и й127 — Мовароуннаҳрдиндур: Самарқанд аҳли анга кўп муътақиддурлар ва бағоят таърифин қилурлар. Аммо фақир Самарқандда эрканда муаррифларидин ҳар неча тафаҳҳус қилдимким, анинг натоижи табъидин бирор нима англайин, таъриф қилғонларича нима зоҳир бўлмади. Барчадин қолсалар сўзлари будурким, Мавлоно Лутфийнинг барча яхши шеърларн анингдурким, ўғурлаб ўз отиға қилибдур. Ул ерларда бу навъ ўхшаши йўқ, мазасиз мукобаралар гоҳи воқеъ бўлур. Бори баъзиси таъриф қилибким ўқурлар, бу матлаъни анга иснод қилурким:

Не нозу бу, не шевадур, эй жоду кўзлук, шўҳшанг,
Кабки дарий товусда йўқ албатта бу рафтору ранг.

 Қабри ҳам ул сори — ўқдур.

 М и р з о Ҳо ж и С ў ғ д и й — ҳам самарқандлиғдур ва ул мулкнинг одамизодаларидиндур. Агарчи баъзи маҳалда ғариб нималар таъбидин бош урар эрди. Бу байтида хили сўз ранги ва чошниси борким:

Ўхшатти қоматингға санавбарни боғбон,
Бечора билмас эрмиш алифдин таёғни.

 Буғина масални яхшиғина боғлағон учун умид улким, тангри таоло анга раҳмат қилмиш бўлғай. Қабри ҳам ўз мулкидадур.

 Н у р С а и д б е к — хоразмлиғдур. Табъининг не миқдор қувват ва латофати бор эрканин шеъридин билса бўлур, ўқуғон билғай. Бу матлаъ анингдурким:

Моро дар ин диёр туи дилнавозу бас,
Дорем аз ту гўшаи чашме ниёзу бас128.

 Қабри Марвда Хожа Ҳамадоний129 (қуддиса сирруҳу) жаворидадур

 П а ҳ л а в о н Ҳ у с а й н — «Девона» тахаллус қилур эрди. Филвоқеъ абдолваш ва бағоят ичгувчи киши эрди. Аммо номуродлиғи ҳам бор эрди. Чун холи аз лутфи табъ эмас эрди, назм ҳам айтур эрди.
 Бу матлаъ анингдурким:

Туби мисоли сарву шамшод қомати,
Ман васфи қомати ту чи гўям, қиёмати130:

 Қорабоғда мақтул бўлди.

 М а в л о н о С о н е ъ и й — Бохарздиндур. Маснавий кўпроқ айтур эрди. Ҳазрат Махдумий Нуран таърифида бир маснавийсида бу навъ икки байт дебдурким:

Ба ту ҳар гаҳ у даъви мекунад,
Чи даъвиест бемаъни мекунад,
Тўро мёваи ширину урост талх,
Чу себи Самарқанду олуи Балх131.

 Вазир эрди. Зулм ва баднафслиғи жиҳатидин подшоҳ сиёсатиға гирифтор бўлди ва мақтул бўлди. Қабри ўз кентида Зириҳдадур.

 Х о ж а М у с а й я б — андин ажаброқ киши эрди.
 Ул дағи вазорат бехудлиғидин мусулмонларға ажаб зулмлар қилурға бел боғлаб эрдиким, қазо девонидин бевосита сиёсатқа муставжиб бўлуб ва эл анинг шарридин халос бўлдилар.
 Қабри ҳам ўз вилоятидадур. Бу матлаъ анингдурким:

Гузашт умру зи ғафлат ман он чунон мастам
Ки, ҳеч тавба накардамки, боз нашкастам132.

 М а в л о н о Б и л о л — надим шева ва шўрингўй киши эрди. Туркий ва форсий шеърни яхши айтур эрди. Бу туркий матлаъ анингдурким:

Жону кўнглумни жафо ўти била куйдурдингиз,
Уйлаким кул бўлдуму мендин кўнгул тиндурдингиз.

 Ҳирийда фавт бўлди ва қабри Хожаи Тоқ гўристонидадур.

 М и р С а и д — эл орисида «Кобулий» лақаби била машҳурдур. Фақирға тағойи бўлур. Яхши табъи бор эрди. Туркчага майли кўпроқ эрди. Бу туюқ анингдурким:

Эй муҳиблар, етсангиз гар ёза сиз,
Гул адоқинда хумори ёзасиз,
Гар мен ўлсам, турбатимнинг тошиға,
«Куштаи бир шўх эрур» деб ёзасиз.

 Султон Абу Саид Мирзо илгида Сарахс қўрғонида шаҳид бўлди. Қабри шаҳрдадур.
 
М у ҳ а м м а д А л и — «Ғарибий» тахаллус қилур эрди. Ул ҳам фақирға тағойи бўлур эрди. Мир Саид Кобулийнинг инисидур. Хуш муҳовара, хуш хулқ ва хуштабъ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хуб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди. Хутутни хуб битир эрди. Агарчи бу фақирнинг қавм ва хайли Султон соҳибқиронинг бойри қуллари ва маврусий бандаларидурлар, аммо бу мазкур бўлғон салоҳиятлар жиҳатидин ул ҳазратнинг илтифоти инояти анинг била ўзгалардин. Кўпроқ эрди. Бу туркча матлаь анингдурким:

 Дарди ҳолимдин агар ғофил, агар огоҳ эсанг,
 Ҳеч ғамим йўқ сен манга гар дилбару дилхоҳ эсанг.

 Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

Чашми бемори ту ҳардам нотавонам мекунад,
Лаъли жон бахши ту, жоно, қасди жонам мекунад133.

 Султон соҳибқирон хизматидин ғариблик ихтиёр қилиб, Самарқандда қолғонда оғасининг қотили шаҳодат мартабасиға еткурди.

 Д а р в е ш б е к —Мирзо Али Идигу Темур134 ўғлидур. Насаби худ олам аҳлиға зоҳирдур.
 Ҳасаби жонибидин ҳам насабча шариф бор эрди. Ҳасаб ва насаб била ороста йигит эрди ва табъи дағи бағоят хуб эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Бубин ба қабри шаҳидатки, куштаи ситам аст,
К-аз оташи дилу аз новаки туаш алам аст135.

 Абкои жинсида андоқ киши йўқ эрди. Ҳайф ва юз ҳайфки, Тошканд юрушида зоеъ бўлғонлар орасида талаф бўлди. Чун фано селобиға ғариқ бўлди, қабри муттаайин эрмас.

 М и р з о б е к136 — инсоният ва хуш ахлоқлиқда Хуросон ва Самарқанд мулкида ягона эрди. Табъ ва фаҳм ва отару тутарда бу икки мулк йигитлари орасида саромади замона бу навъ таърифлардин мустағний.
 Бу матлаъ анингдурким:

Кўзунг не бало қаро бўлубтур,
Ким жонга қаро бало бўлубтур.

 Зулқофиятайндур ва қофиялари тарди акским, жавоб айтмоқ бу фақир қошида маҳолатдиндур. Агарчи анинг тилига бу навъ абёт кўп ўтар эрди, аммо ҳаргиз парво қилиб бир ерда битимас эрди. Бу матлаин фақир тугатиб анинг ёдгори девонда битибмен. Ҳайф ва юз ҳайф ва дариғ ва юз минг дариғким, ҳаёт чашмасидин сероб бўлмади ва умри нахли мевасидин бар емади.
 Мазори Самарқанд маҳфузасида Аҳмад Ҳожибек137 (салламаҳуллоҳ138) мадрасасида муттааййин мадфанларидадур. Макони равзаи жинон ва руҳиға фирдавси аълода макон бўлсун!

 С а й и д Ҳ а с а н А р д а ш е р139 бу фақирға ота масобасида эрди. Андоқким, Мирзобек фарзанд масобасида эрди, ҳам анга ва ҳам фақирға. Бу фақир турк ва сорт орасида андин тамомроқ киши кўрмайдурмен. Йигитликда зоҳир улумин касб қилиб эрди. Аммо фақир жониби ғолиб эрди. Тасаввуфда табъй хуб эрди. Салотин тарбияти анинг ҳузуриға бўлдилар,ўзин йироқ тортти ва лекин Султони соҳибқирон хулқ ва лутфи муфрит билан иш орасиға киюрди ва улуғ тарбиятлар қилди ва майли биттабъ фақр сори ғолиб эрди. Оқибат ҳамул жонибни ихтиёр қилди ва ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (қуддиса сирруҳу) хизматидаким, муршиди замон эрди ва зикри ўтти, сулук ихтиёр қилиб «арбаин»лар чиқариб140, кўп мақосиди маънавий ҳосил қилди. Иккаласи тил била гоҳи назм айтур эрди. Риндлиғи чоғида висоқи ринд ва хароботийларнинг мажмаи эрди ва бу ишни киши андин яхшироқ-қилмади. Ул вақтда бу қитъани деб эрдиким:

 Чи хуш бошад сабуҳи бо дилором,
 Лаболаб аз қадаҳ ҳар дам кашидан
 Чу ғунча ҳар ду дар як пираҳан танг,
 Баҳам печидану дарҳам кашидан141.

 Аммо тақво ва зуҳд чоғида туркча бу байт ҳам анингдурким:

Илоҳий, нури ирфондин кўнгулга бир сафо бергил
Ки, исён зулмати ичра хароб аҳволу ҳайрондур.

 Муборак марқади Миёни Ду жўйда Гозургоҳ йўлида ўз отаси ҳазираси ичида гунбазида эрди. Азизлар ҳазирасиға нақл қилилди.

Иккинчи мажлиснинг ихтимоми

 Бу латофат ойин аиззаға ва бу балоғаттазйин ажиллағаким, табълари натижасидин олам аҳли хуш-ҳол ва зеҳнлари бодасидин хотирлари соғари моломолдур, тенгри таоло аларға боғи ризвонни мақом қилсун, равзаи жинонда ором берсун ва Султон соҳибқирон рўзгориға руҳларидин мадад ва файзи беадад еткурсун.

 Шоҳеким, эрур сипеҳр миқдорлиғи,
 Туфроқ аро хасм боису хорлиғи,
 Топсун булар арвоҳи мададкорлиғи,
 Ҳар иштаки бўлса тенгрининг ёрлиғи.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:35:01

УЧИНЧИ МАЖЛИС

Алар зикридаким, ҳоло замон саҳоифида моиний абкори аларнинг Дақиқ табълари ҳуллабофлиғидин назм либоси киядур, назм либоси аларнинг амийк зиҳнлари мўй шикофлиғидин санъат ва салосат нақш ва нигоре топадурким, баъзининг мулозаматиға мушарраф ва сарбаланд ва баъзининг мусоҳабатидин хушнуд ва баҳраманддурбиз

 Ул жумладин қуёшеки, рои олам оройи била бу замон мубоҳий ва аҳли замонға шарафи номутананоҳий муяссардур ва дарёеки, табъи гавҳарзойи била бу даврон жайби гавҳардин тўла ва даврон аҳли қўйни ва этаги жавоҳирдин мамлу бўладур.

 Ҳазрат Маҳдумий Шайхул-исломий Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий (мадда зиллаҳу1) дурурким, то жаҳон бўлғай аларнинг ёруғ хотирларининг натойижи, жаҳон аҳлидин кам бўлмасун ва то сипеҳр эврулгай, аларнинг очиқ кўнгуллари фавойиди даврон халойиқидин ўксулмасун. Чун бу мухтасарда мазкур бўлғон жамоатнинг раъс ва раиси ул зоти нафис ва бу рисолада мастур бўлғон гуруҳнинг муқтадоси ва пешвоси ул гавҳари яктодур, муборак исмлари бу авроқда сабт бўлурдин гузир ва ёзилмаса дилпазир эрмас эрди, журъат бўлди. Чун алар латойифи назми андин кўпроқдурким, ҳожат бўлғайким, баъзи битилгай, ё элга маълум бўлсун деб бирори сабт этилгайким, кутубларининг отин битилса, бу авроқтин ошар ва мусаннафотлари дурлари зинкрин қилилса, гардун баҳри андин тошар, ложарам чун бу маъни билилур ва дуо била хатм қилилур.

Рубоий:

Ё раб, бу маоний дуррининг уммони,
Бу донишу фазл гавҳарининг кони
Ким, айладинг они олам аҳли жони,
Олам элига бу жонни тут арзоний.

 Турфа будурким, Хожа Муҳаммад Таёбодий2 ким, бир қарн ул ҳазратнинг махсус мулозими эрди, назмларидин бир байт билмас ва билса ҳам назм ва насрларидин бир нукта фаҳм қилмас ва қилса ҳам мақсудқа мувофиқ демас. Боракаллоҳ, камоли қобилият мунча — ўқ, бўлғай! Ул ҳазрат йиллар анинг бадхўйлуғин кўруб синггурубдурлар ва ўзларига кетурмайдурлар ва аларнинг бу ҳолиға содиқ келур ул байтким:

Раҳравони боркашро саҳл дон ошоми қаҳр,
Дар даҳони ноқа хори хушк хурмои тар аст3.

 А м и р Ш а й х и м С у ҳ а й л и й — Хуросон мулкининг муттааййин элиндиндурур. Кичик ёшидин табъ осори ва зиҳин намудори андин кўп зоҳир ва ҳамида ахлоқ ва писандида маош атворидин боҳир эрди, Султон Абу Саид Мирзо хизматига тушуб махсус мулозим бўлди ва ашъори эл орасида шуҳрат тутти ва ҳоло йигирма йилдин ортуқроқдурким, Султон Соҳибқирон мулозиматидадур ва рафеъ муносиб ва аъло маротибға мушаррафдур; андоқким, мулку мол, балки салтанатнинг барча маслаҳат ва аҳволиға мушорунилайҳ ва мўътамаддун-алайҳ4 ва аморат зайлучасида сокин ва тақарруб маснадида мутамаккиндурким, ҳеч намулойим амрға мансуб ва ношойиста айбға матъун ва маъюб эмас ва бу давлатда андоқки интизоми ҳоли бийик бўлди, назми аҳволи дағи авж тутти ва бу «Ийдия»5 қасидасининг матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Шукр, эй дилки, дигар бор ба сад зебу жамол
Гардани шоҳиди ийд аст дар оғуши ҳилол6.

 Бу ғазал матлаи ҳам анингдурким:

Дил, чу шикаста макуш ошиқи хаста ҳолро,
Санги ситам чи ,мезани мурғи шикаста болро7.

 Бу матлаъ ҳам ёмон воқеъ бўлмайдур:

Ҳар замонам қоматаш дар нолаи зор оварад,
Тарсам ин нахли бало девонаги бор оворад8.

 Ва «Лайли ва Мажнун» маснавийсида, Лайлининг хасталиги таърифида бу байт анингдурким:

Гўйи занахаш зи ҳол гашта,
Монандаи себи сол гашта9.

 Агарчи туркча шеърға машғуллуқ оз қилур эрди, аммо бу матлаъ анингдурким:

 Зуҳд эли тасбиҳ деб ҳайрон қолур авбош аро,
 Риштаи жисмимни кўрса қатра-қатра ёш аро.

 Аввалдин охирғача фақир била илтифот ва иттиҳоди кўп учун мундин ортуқ таърифин қилилса, ўзумни таъриф қилғондек бўлурдин қўрқиб, ихтисор қилилди. Оқибати хайр бўлсун!

 М а в л о н о С а й ф и й10 — бухоролиғдур, андин Ҳирий шаҳриға келди ва аксари кутуби мутадовилотни кўрди ва таҳсил асносида назмға машғул бўлди. Андоқки шеъри шуҳрат тутти ва масал тарийқин бағоят яхши айтти. Бу матлаъ анингдурким:

Дило, васфи миёни нозуки жонони ман гуфти,
Наку рафти ҳадисе аз миёни жони ман гуфти11

 Ва санъат ва ҳирфа аҳли учун ҳам кўп латофатлик назм қилибтур ва ул тарийқда мухтареъдур. Бу байт ул жумладиндурурким:.

Бути пардозгарам к-у ба касон месозад,
Ҳеч бо ҳоли мани хаста намепардозад12,

 Муаммо фанида ҳам рисола битибтурур.
 Мавлоно ҳушёрлиғда басе одамиваш ва ҳаё ва адаблиғ йигитдур. Аммо сархушлуқда ўзга моҳият бўлур эрди, балки расво нима бўлур эрди. Бу учурда тавбаға муваффақ бўлди. Умед улким, истиқоматқа ҳам муваффақ бўлғай.

 М а в л о н о О с а ф и й13 — отаси подшоҳи замоннинг вазорат девонида муҳр босибдур ва ўзининг табъи таъриф қилғуча бор ва ҳофизаси ҳам бағоят хубдур. Аммо не табъин ишга буюрур, не ҳофизасин. Ятимвашлик ва раъносифатлиқ ва худройлик ва худоройлик била авқотин зоеъ қилур. Бу навъ ғариб сифоти кўпдурки, агар деса сўз узолур. Мутлақо пандпазир эрмас. Бу жиҳатдин бағоят паришондур. Яхши абёти бор. Аммо бу матлаъ машҳурдурким:

Нарехт дурди май муҳтасиб зи дайр гузашт,
Расида буд балое, вале бахайр гузашт14.

 Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким:

Юз балолар кўрдум, ул ороми жонднн кўрмадим,
Икки кўзумдин ёмонлик кўрдум ондин кўрмадим.
 
Иншо оллоҳким, туз йўлға киргай.

 М а в л о н о Б и н о и й15 — авсот ун-носдиндур, муваллади Ҳирий шаҳридур. Бағоят қобилияти бор. Аввал таҳсилға машғул бўлди, анда кўп рушди бор эрди, бот тарк қилди. Хатға ишқ пайдо қилди. Оз фурсатда ободон битиди. Андин сўнг илми мусиқийға майл кўргузди. Адвор илми билан бот ўрганиб, хили ишлар тасниф қилиб адворда дағи рисола битиди. Аммо мўъжиб ва мутасаввирлиғидин эл кўнглиға мақбул бўлмади. Бу сифати салби учун фақр тарийқин ихтиёр қилди ва риёзатлар ҳам тортти, чун пири ва муршиди йўқ эрди, ўз бошича қилғон учун ҳеч фойда бермади. Эл таъну ташниидин Ҳирийда туролмай Ироққа борди. Андин дағи ушбу ранг овозалар йиборди. Аммо чун йигитдурур, қобил ва кўп гурбат ва шикасталиклар тортти, умид улким, нафсиға ҳам шикаст ва тавозеъ етмиш бўлғай. Ҳар тақдир била бу матлаъ анингдурким:

Ба сурма ҳарки сияҳ кард чашми ёри маро,
Басони сурма сияҳ кард рўзгори маро16.

 М а в л о н о Қ о м и й — Убадиндур. Кичик ёшидин Мавлоно Муҳаммад Бадахший17 ани тарбият қилди. Таҳсили ул ерга еттиким, Мавлоно анинг сабақининг уҳдасидин чиқолмади. Улуғроқ донишмандларга тарбиятин ружуъ қилди. Чун саодатманд йигит эрди, таҳсилди саъйлар қилди. Ҳоло яхши толиби илмдур. Воқеан адаблиқ ва тавозуъ ва инсониятлик одми йигит бўлубтур. Мавлоноға филҳақиқат фарзанд улдур. Шеър ва муаммони ҳам яхши айтур ва очар. Бу матлаъ анингдурким:

Касеки, у сари дастори сарви ман чинад,
Дигар зи боғ чаро дастаи суман чинад18.

 Умид улким бот мутааййинлардин бўлғай.

 М а в л о н о О л и м — донишманд кишидур. Дарс ва ифодаға машғул. Шеърға дағи мулойим табъи бор. Бир кун бир жамоат эл била девонбошиға қазияи арз қилди ва ўз муддаоси мувофиқи арзадошти ҳам, битиб эрди. Девонбоши бу воқеани Хожа Маждиддин Муҳаммад19 ки, мубошир эрди, анга ҳавола қилди. Мавлоно арзасини хожага берди. Аммо Хожагийнинг майли хотири анинг муаддийлари сари эрди, анинг коғазин ўқумай чирмади ва ғанимлари тарафин тутти. Мавлоно бу байтни муносиби аҳвол айтти, будурким:

Кори моро Хожа Маждиддин Муҳаммад ҳеч кард,
Коғази моро нахонд он рўзу дарҳам печ кард20.

 Бу байт шуҳрат тутти. Бу матлаъ ҳам анингдурким:

Оям басар ба роҳат пайваста ҳамчу хома,
Карди зи баҳрам аз хат, эй моҳ, гирд нома21.

 М а в л о н о Ҳ а с а н ш о ҳ22 — Хуросоннинг қадимий шуаросидиндур. Шоҳрух Мирзо замонидин бу фархунда давронғача кўпрак салотин ва акобир ва муттааййин элга ҳам мадҳи ва ҳам марсияси бор. Бу матлаъ анингдурким:

Аз лабат як сухан бихоҳам гуфт,
Сухане з-он даҳан бихоҳам гуфт23.

 М а в л о н о М у з ҳ и р — Мавлоно надимшева ва ҳаззол табъ киши учун ҳазломез ашъори ва қитъалари кўпдур ва машҳурдур. Ул жумладин, Мутаҳҳири Удий24 учунким, эшакини улуғроқ, жиҳатидин эл музд бериб, тухум учун ўз эшакларига секритур эрмишлар. Бу қитъани дебтур:

Мутаҳҳир ҳаст исми бемусаммо,
Нажасро кай мутаҳҳир метавон гуфт?
Хараш бар хар жаҳад у зар ситонад,
Бас ўро кайдии хар метавон гуфт25.

 Бу мисраъ тазмини ҳам қаламзанлар бобида анингдурким:

Ба як даст шамшеру дасти дигар,
Қаламзан нигаҳдору шамшерзан26.

 М а в л о н о Ш о м и й — Домғондиндур. Кўп таҳсил қилиб, мутадовилотни мукаррар ўткарди. Аммо муллолиғ отиға кирмади. Андин сўнг тиббқа машғул бўлди. Дағи кўпроқ, мўътабар кутубни кўрди. Анда ҳам атиббо силкига қўшилмади. Шеърни яхши айтур эрди, аммо имлоси дуруст эмас эрдиким, шеърин битгай. Ҳар тақдир била бу матлаъи яхшн воқеъ бўлубдурким:

Дидаро гуфтамки, дар рўяш ба густохи мабин,
Гуфт густохи чи бошад айни муштоқист ин27.

 М а в л о н о А б д у л л о — агарчи зоҳир юзидин ҳазрат Махдуми Нуранға ўзин қаробат тутар, аммо маъни юзидин бағоят йироқдур. Сойир шеър аснофидин маснавийға кўпроқ илтифот қилури учун малик ул-калом Фирдавсий Тусий28 ва ҳазрат Шайх Низомий Ганжавий ва султон уш-шуаро амир ул-умаро ҳазрат Хожа Хусрав Деҳлавий «Шоҳнома» билан «Хамса»ни маснавийлариким, бўлғай писанд қилмас. Баҳс балки ҳазрат Махдуми Нураннинг маснавийлариға борурким, писанд қилур, ё йўқ. Биз фақирларким, бу жамоатнинг резачини хони ва хўшачини хирмони тутарбиз, балки ул ҳунар ва қобилият ҳам йўқ ва мундоқ қиши шеъри не истеҳқоқ била таъриф қила олғайбиз; Ҳар неча дағи андоқ бўлса табаррук ҳайсиятидин ул назм қилғон «Зафарнома» маснавийсидин бу уч байт битилди:

Бас онки басе гавмишони нар
Ба занжир бастанд бар якдигар
Ки, дар пеши хандак фасиле бувад
Вазу ҳар яке манъи филе бувад.
Чаро бояд аз фил кардан ҳазар
Ки у чорпоест чун гову хар29.

 Бу тарихдаким бу рисола битилди «Хамса»дин «Лайли ва Мажнун», «Хусрав ваШирин», «Ҳафт пайкар»30ға татаббуъ қилди. «Исқандарнома» муқобаласида «Зафарнома» назмига машғул эрди. Шеъри эл орасида бағоят машҳур ва ривожи номақдурдур.
 Наътда бу байт анингдурким:

 Нубуватро туи он нома дар мушт
 Ки, аз таъзим дорад муҳр бар пушт31.

 Уруш таърифида бу байт ҳам анингдурким, эл ичида басе машҳурдурким, уруш фанида ўқурлар:

Фитода дар он паҳн дашти дурушт
Сари нотарошида чун хорпушт32.

 Бурунлар йигитлик ҳиссиётидинким, жунундин бир шўъбадурур, баъзи ҳолатида агар бирор нима номулойимлик бор эрди, аммо ҳоло авқоти мазбут ва мақолоти марбут зоҳир бўлур ва ноз ўрнига ниёз ва бурудат муқобаласида сўз ва гудоз жилва қилур, бу давлат анга ва ҳар кимга насиб бўлса, ҳақ таолло арзоний тутсун! Омин.

 М а в л о н о Д а р в е ш М а ш ҳ а д и й33 — сафиҳ ва бадзабон кишидур. Баъзи азизларни, дерларки, ёмон хажвлар қилибдур. Андин ажиб эрмасдур ва табъи ёмонлуқ сори ҳар неча деса яхши борур. Бу фақир андин жунун ва ошуфталиқлар кўрдум, аммо ҳажвларин зоҳир қилмади. Сойир назмларда бир навъи табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Онки, аз абруи у дид маҳи ийд асаре,
Хаст солеки, аз он моҳ наёмад хабаре34.

 М а в л о н о Х у р р а м и й — Ҳирийнинг одамизодаларидиндур. Аммо ўзида одамийликдин асар, балки бўйе йўқтур. Бадмизожлиқлари жиҳатидан Хуросонда туролмади, Ироққа борди, андин Макка ва Мадина ва Байт ул-муқаддас, кўпрак анбиё ва машойих мазоротин яёқ бориб, зиёрат қилди, балки икки қатла анга бу риёзат ва машаққат, балки бу давлат муяссар бўлди. Аммо ўз зоти бедавлатлиғлари жиҳатидин бу сафарлардин келгандин сўнгра борғондин бурунроқдин бехабарроқ ва бадфеълроқ келди ва анинг маддоҳлиғида тил ожиз ва ақл қосирдур. Бовужуди мунча турфалиқ шеър ҳам айтур ва анда кишини писанд қилмас. Бу матлаъ анингдурким:

Овозаи рухи гул то боз бар наёяд,
Дар бўстон зи булбул овоз бар наёяд35.

 С а й и д Қ у р о з а — шерозликдур. Таҳсил қилур суратида ғурбат ихтиёр қилиб Хуросонға келди. Бағоят маҳрум ва вожиб ул-риоя ва номурод кўрундиким, ҳам ҳақир ул-жусса эрди ва ҳам сағир ус-син. Анинг муҳофазати аҳволи қилиб, сабақ жиҳатидан дағи баъзи азизларға сипориш қилилди. Улча мақдури шафқат ва мурувват эрди, анинг борасида маръи тутулур эрди, то улким, бир оз фурсатким, ўтти андин ғаройиб ҳам бош ура киришти. Муддате эшитиб-эшитмасга солиб, кўруб-кўрмасга солинди. Оқибат иш булардин ўтти ва анға еттиким, Хуросон мулкида туролмади, Самарқандга борди. Андоқ маълум бўлурким, Самарқанд хамрийлари бирла ҳам заду хўрд қилиб, ғолиб бўлмаса, мағлуб дағи эрмас. Анинг ишлари андин машҳурроқдурким, шарҳ қилурға ҳожат бўлғай. Бу матлаъ ул бадбахтқинанингдурким:

Дигар он фасл шуд к-аз лола шамъи базм даргирад,
Гули раъно шароби лаългун даржоми зар гирад36.

 С а й и д Қ у т б Л а к а д а н г — самарқандлиғдур. Барча хублуқларда Сайид Қурозанннг адили бўла олур, балки ортуқроқ. Ҳирийда эрди. Андин фасоде вужудқа келдиким, қатл ҳукми бўлди. Басе заҳмат тортилди, то бандға қарор топти. Банддин қочиб, ҳоло Самарқанддаким, мажолисда Сайид Қуроза била мажлисоройдир ва анга муътариз ва мутаариз. Мажлис аҳлидин изо кўрмакта меҳтар шерик ва назмлардин ул нокасгинанинг майли муаммоға кўпроқ воқеъ бўлғон учун бир муаммосин битилди.
 Барча салоҳиятин ушбу муаммосидин иҳсос қилса бўлур.

 М а в л о н о М у қ л и л и й — Туршиздиндур. Надимшева ва ҳакимваш кишидур, мажолисда амсол ва назойир кўп келтурур. Дарвешлик суратида юрур. Бу матлаъ анингдурким:

Муҳтасиб мегуфт дай аз рўи ҳол
Бода арзон шуд кужои зар ҳалол37.

 Муддатедурким, оёғиға маразе тори бўлубтурким, ланг бўлубтур ва бу жиҳатдин тараддуд оз қилур.

 Д а р в е ш Х у с о м и й — хоразмлиғдўр. Бу матлаъ анингдурким:

Фиғон, эй дўстон к-он лаъли ширин аз ҳавас моро
Бикушту ҳеч кас бар сар наёмад жуз магас моро38.

 М а в л о н о Ш а в қ и й — Чечактудин бўлур. Ўзи мақбул ва табъи мулойим йигитдур. Аммо димоғиға мутолаа жиҳатидин хиффат юзланиб, анга монии мутолаа бўлубтур. Туркин ва форсийда табъи яхши тасарруф қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Бо ғайр дидамат ба сухан кушт он маро
Лабро чу басти аз сухан осуд жон маро39.

 Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким:

Бориб овора кўнглум зулфинг ичра мубтало қолди
Тараҳҳум қилки, мендин бордию, эмди санга қолди.

 М а в л о н о З и ё — табризликдур. Кўнгулга яқин ширинадолиқ мақбулғина кишидур. Ҳақир ул-жусса учун асҳобқа мужиби баст ҳам бўлур. Шаҳрға таҳсил учун келди. Таҳсил асносида шеърга ҳам иштиғол кўргузди, дағи яхшигина шеърлар ҳам айтти. Бу матлаъ анингдурким:

Ажаб набвад агар парвона имшаб тарки жон карда
Ки, бинад нахли умри шамъ бунёди хазон карда40.

 Бу матлаъ ҳам хуб зоқеъ бўлубтур.

Хуш он соатки, ояд турки ман шамшери кин бо у,
Рақибон жумла бигурезанду ман монам ҳамин бо у41.
 
 М а в л о н о Х а л а ф — табризликдур. Аланжақнинг шайхзодаларидиндур. Хулқда хуб, натойижи табъда эл кўнглига марғуб йигитдур. Таҳсилға Ҳири шаҳриға келди. Ҳоло султонзодаи замон ҳазратида мулозим ва мусоҳибдур ва табъи ҳам асру хуб воқеъ бўлубтур.

 М а в л о н о М а ҳ в и й — Хуросоннинг одамизодаларидиндур. Яхши табъи бор. Баъзи маҳалда таҳсилға машғул бўлур. Яна йигитлик ҳаво ва ҳаваси ани паришон тутар ва мусоҳиблар паришонлиғи ани сомон қилур. Табъида хилиғина чошни бор. Бу матлаъ анингдурким:

Дудеки, аз дили ман дар шоми ғам барояд.
Бар ёди турраи у пур печу ҳам барояд42.

 М а в л о н о Н а р г и с — ҳирийдиндур. Мазкур бўлғон тахаллус била назм айтур эрди. Ани «Оҳий» 43ға табдил қилди. Сабабин сўрулди, эрса ободонғина жавоб айтмади. Қайдаким, жузвий рангин сўз ё маънийи нозук кўрса, тасарруф қилурға одат қилибдур. Иншо-оллоҳ, андоқким тахаллусиға тағйир берди бу одатига ҳам тағйир бергай. Бу матлаъ анингдурким:

Ба ёди сафҳаи рухсори у к-аз маҳ фузун омад,
Кушодам фоли мусҳаф «сураи Юсуф» барун омад44.

 М а в л о н о С о л и м и й — Ироқ мулкининг одамзодаларидиндур. Хўросонда фазлиётдин кўп нима касб қилди. Аввал таҳсилға машғул бўлди. Андин сўнгра шеър ва муаммо ва хатқа кўшиш қилди. Яна созлардин уд ва танбур ҳам ўрганди ва мусиқийда ҳам таснифлар боғлади. Ҳам нафсида саломат бор ва ҳам табъида истиқомат. Бу матлаъ анингдурким:

Чунончи ба суврати он офтоб ҳайронам
Ки, тиғ агар занадам чашми худ напўшонам45.

 М а в л о н о Ж а н н а т и й — Хуросон мулкидиндур. Табъи ёмон эмас, аммо ақли ҳам йўқтур ва толеи ҳам. Муддате подшоҳ мулозими эрди, фалокат анга басе муставли бўлди, фақир ани йиғиштурдум. Фалак била ситеза қилғонни фалак енгар эрмиш. Ҳеч ерга еткура олмадим. Ҳоло дағи ул навъким бор эрди, саргардон юрур. Тенгри анга раҳм қилғай. Бу матлаъ анингдурким:

Ба май хўрдан чу соқий соғари майро даҳан пўшад,
Чи шуд к-уро ба сарпўше саводи чашми, ман пўшад46.

 М а в л о н о А н в а р и й — Балх тарафидиндур. Ошуфта мизожроқ йигитдур. Гоҳи савдоси андоқ ғолиб бўлурким, мизожи сиҳат қонунидин мунҳариф бўлур, яна кўп заҳмат била муолажапазир бўлур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй зи тоби май туро ҳар гуна бар рухсор гул,
Сабзаи боғи жамолат андаку бисьёр гул47.

 М а в л о н о Қ о б и л и й —туршизликдур. Ул сипоҳийлик суратида эрди ва элни ҳажв қилур эрди. Гўё эмди иккаласидин мутабоид бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Ажаб навбад ба лутф арзонки, бинавози ғарибонро,
Навозиш з-онки, расму одати хубест хубонро48.

 Иттифоқо бу шеъри била ўзин ҳажв ҳам қилибтур. Бовужудким, ҳеч мазаси йўқтур ва қофияси ҳам ғалатдур.

 М а в л о н о С и р р и й — Мавлоно Али Шаҳобнинг ўғлидурким, юқори мазкур бўлди. Абдолваш йигитдур. Ҳоло Марвда бир лангари бор, ўтар-борур элга хизмат қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Буд дар даъви ба абрўят маҳи нав тезу тунд,
Дид чун хуршед рўят сохт худро гирду ғунд49.

 М и р Ҳ о ж — сайид кишидур, толиби илмлик ҳам қилур. Яхши табъи бор. Ҳамоноки, илтизом қилибтурким, кўпроқ қасидаси манқабат бўлғай. Аҳёнан бирор ғазал ҳам айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Агар дар гўшаи ғам дур аз он сиймин бадан мирам,
Халал дар кори ишқ ояд ҳамон рўзеки, манн мирам50

 М а в л о н о М о н и й — машҳадлиғдур. Соҳибжамол ва зариф ва раъно йигитдур. Бовужуди улким, атоси беназир косагардурким, чинни ясар ва иниси андоқ нақш қилурким, Чин ва Хитода қила олмаслар. Ул бу икков ҳирфасидин ор қилиб, бирин қули, бирин чуҳрасича кўрмас. Чун ҳусни бор, ҳусни хати ва ҳусни каломи дағи бор, ҳар не қилса анга тегар. Бу матлаъ анингдурким:

Чу дар саҳрои ғам девонасон бо худ фитад чангам,
Гаҳе дар чангам афтад сангу гаҳ санг афтад аз чангам51.

 М а в л о н о С о й и л и й — Жўяннинг Ховаршосидиндур. Дарвешваш ва камсухан кишидур. Баъзи ашъори ёмон тушмас. Бу матлаъ анингдурким:

Маро дар дида танг омад фазои қўҳу ҳомун ҳам,
Ғами Фарҳод ман дорам, балои ишқи Мажнун ҳам52.

 М а в л о н о С а л о м и й — шаҳр масжиди жомеъида Мулук гунбазида ходимдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ин бас аз ашки жигаргун зи ғамаш ҳосили ман
Ки, ба ҳар қатра кушояд гириҳе аз дили ман53.

 М а в л о н о Ф о р и ғ и й — Хонақоҳи Жадидийда бўлур. Дарвешваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

 Аз бас ки он жафожў озор менамояд,
 Андак тараҳҳуми у бисъёр менамояд54.

 М а в л о н о Ж а м ш е д — эмди пайдо бўлғон хуш табъ йигитлардиндур. Ободон котиб ҳам бор. Сойир шеър аснофидин табъи муаммоға мойилдур.

 М а в л о н о Ш и ҳ о б — эмди пайдо бўлғон кичиқ ёшлик йигитдур. Атоси зикриким, Мавлоно Низом хонақоҳида ўттиким, муаммоға машҳур эрди. Ўзи дағи муаммоға кўпрак машғул бўлур.

 М а в л о н о А б д у л ҳ а қ — дағи кичик ёшида муаммо фаниға шуруъ қилди. Мутасарриф яхшиғина табъи бор.

 М а в л о н о В и д о и й — Балх навоҳийсидиндур ва капанакпўшлуқ кисватида юрур эрди. Омийдур, аммо латиф табъи бор эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Дило, натвон ҳарйфи аҳли тақви жовидон будан,
Бар дурдкашон ҳам чанд рўзе метавон будан55.

 М а в л о н о Б а қ о и й — камонгарликка машҳур ва ўзини муаммоийлиққа ҳам шуҳрат берди. Аммо фақир ҳаргиз андин муаммоки, нимага ярагай, эшитмадим. Сўнгра шеър айта бошлади. Аммо ғариб хаёллар қилур, аммо таркибни реш боғлар. Дерларки, тирандозлик фанида соҳиб вуқуфдур, биз билмасбиз. Бу матлаъ анингдурким:

Тоба зулфи ту сар даровардам,
Сар ба девонаги баровардам56.

 М а в л о н о М у ш р и ф и й — ҳирийликдур. Нависандаликдин бирор нима вуқуфи бор. Гўё қушхона мушрифи эрдиким, тахаллуси ҳам улдур. Гоҳи ул ишни тарк қилур ва яна гоҳи пушаймон бўлур. Бу матлаъ анингдурким:

Гавҳари ашк нисори раҳи ёре кардам.
Шодам лаз ошиқии хешки, коре кардам57.

 М а в л о н о А с и л и й — машҳадлиғдур. Ҳоло ул шаҳрда мутааййин хуш табъ улдур. Насхтаълиқ хатин дағи ямон битимас. Бу матлаъ анингдурким:

Чу ба тифлияш бидидам бинамудам аҳли динро.
Ки, шавад балои жонҳо, ба шумо супурдам инро58.

 М а в л о н о К а в с а р и й — ҳирийликдур. Кичикдин бери табъида назм айтур қобилияти бор. Аммо машғуллуқ қилмас. Хожа Осафийнинг мусоҳиблиғи давлатидиндурким, гоҳ-гоҳи шеър айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Муҳтасиб гар ринд бошад дайрро дар во кунад,
Баҳри риндон бода аз зери замин пайдо кунад59.

 М а в л о н о Ҳ и л о л и й60 — турк элидиндур. Ҳофизаси яхшидур, табъи дағи ҳофизасича бор. Сабақ ўқумоқ таклифи қилибдур, умид улким, тавфиқ топгай. Бу матлаъ анингдурким:

Чунон аз по фиканд имрўзам он рафтору қомат ҳам
Ки, фардо бар нахезам, балки фардои қиёмат ҳам61.

 М а в л о н о Қ а б у л и й — Қундуздин Хуросонға келганда боиси таҳсилни зоҳир қилди. Чун думоғида бирор нима паришонлиғ бор ва таврида лавандлиғ, ул муддаоси яхши муяссар бўлмас. Бу матлаъ анингдур ўз ҳасби ҳоли воқеъ бўлубтур ҳам деса бўлурким:

Хона, эй оқил, чи кор ояд мани девонаро,
Чун намедонам мани девона роҳи хонаро62.
 
 М а в л о н о А б у Т о ҳ и р — Бадахшон вилоятидиндур, илм таҳсили учун келибдур, бу фақирнинг мадрасасида сабақ ўқур.

 М а в л о н о Ж о н и й — журжонликдур. «Райҳоний» тахаллус қилур эрди, вилояти муносабати била анга «Жоний» тахаллус буюрулди. Хили жунун зотида борким, салоҳат касбиға монеьдур, йўқ эрса, ғаробатжўй табъғинаси бор. Бу матлаъ анингдурким:

То жилва кард хату лаби ёр сабзу сурх,
Оташ алам зад аз дили афгор сабзу сурх63.

 М а в л о н о О ф а т и й — машҳадлиғдур. Ҳалвогарликка мансуб қилурлар. Фақир ани кўрмаймен, аммо шеърин эшитибмен. Бу матлаъ анингдурким:

Худо кунад ба хаёли ту ҳар замонам шод,
Гар аз хаёли ту гардам жудо, худо накунод64.

 М а в л о н о З у л о л и й — ҳирийликдур. Отаси дарвеш кишидур. Ғазлфурушлуқ қилур. Зиҳни сарчашмасидин назми зулоли софи зоҳир бўлур. Бу жиҳатдин анга «Зулолин» тахаллус топилди. Бу матлаъ анингдурким:

Лайли узоре мерасад доман кашон дар хуни ман,
Дигар надонам чун шавад ҳоли дили мажнуни ман65.

 С а й и д Н а қ и б и й — ҳам ҳирийликдур. Мир Абдуқодир Нақиб мусоҳиблиғи жиҳатидин бу тахаллусни ихтиёр қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:

Дидаам то шуда аз моҳрухи ёр жудо,
Дил жудо хун шудаву дидаи хунбор жудо66.

 М и р Ҳ о ш и м и й — кўфтгарлик67 била машҳурдур ва толиби илмлиғи дағи бор. Табъи ҳам яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Хушам з-он рўки, тираш дар дили ношод жо дорад
Ки, хоҳад ёди ман кард аз хаданги худ чу ёд орад67.

 М а в л о н о С о ҳ и б68 — кабуджомалиғдур. Яхши табъи бор. Ғойибона шатранжни хуб ўйнар ва табъида жунун чошниси бор. Бу матлаъ анингдурким:

Дўстон, то кай ба кўяш манъам аз рафтан кунед,
Таркирафтан чўн нахоҳам кард тарки мани кунед70.

 Муаммо айтур ва яхши очар.

 М а в л о н о М о й и л и й — исфаройинликдур. Ул дағи холи аз жунун эмас. Аммо табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳаст дар сина зи пайкони ситамкораи ман,
Жон зи дил тангу зи жон ин дили овораи ман71.

 М а в л о н о Қ а в с и й — ҳам исфаройинликдур. Хили қобилиятлиғ йигитдур. Аммо лаванд, балки тананддур. Ул жиҳатдин ҳеч ишта истиқомати йўқтур. Захим ва кучлидур. Ҳеч ишким, анда кучнинг дахли бўлғай, қила олмас. Сипоҳийлиққа ҳаваси бор. Анда ғам ғайри уят келтурмас. Бу матлаъ анингдурким:

Чу бар ман вақтй жонбози либоси хештан пўшад,
Касе хоҳамки, рўзи марг бар тобути, ман пўшад72.

 М а в л о н о Ҳ а ж р и й — балхликдур. Бу матлаъ анингдурким:

Шуда бахти бади ман монеи васли ҳабиби ман,
Чи бадбахтамки, ҳам бахти бади ман шуд рақиби ман73.

 М а в л о н о Н у р и й — кўпроқ авқот Машҳадда бўлур. Лавандваш ва ошуфтасифат кишидур. Бу матлаъ анингдурким:

Дилам бенаво шуд аз ин рў ҳазин аст,
Ҳамеша, бале, бенавои чунин аст74.

 М а в л о н о Д о и й — доим Сарахсда ҳазрат Шайх Луқмон (қуддиса сирруҳу) мазори бошида бўлур ва гоҳо сотиғ-савдоға ҳам иштиғол кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:

Жустем он даҳонро болои чоҳи ғабғаб,
Дар ханда гуфт он маҳ ончоки нест матлаб75.

 М а в л о н о С у б ҳ и й — Ўба навоҳисида Гўён чашмасида бўлур. Мавлоно Муҳаммад Бадахший воситаси била фақирға ошно бўлди. Шеърида хили чошниси бор. Бу матлаъ анингдурким:

Моҳи ман, имшаб ба нури хеш ин кошонаро
Соз равшан, варна оташ мезанам ин хонаро76.

 М а в л о н о М а ж н у н77 — машҳадликдур. Шўх табъи бор, зоти дағи мақбул тушубтур. Хушнавис йигитдур, «бозгуна» хатини андоқ равон ва соф битирким, маҳалли таажжубдур ва кўрмаган киши ишона олмас. Бу матлаъ анингдурким:

Ба ваъз мераваму зор-зор мегирьям,
Бад-ин баҳона зи ҳижрони ёр мегирьям78.

 М а в л о н о М а л и к — Бохарз вилоятида Кориздиндур. Ўзин Малик Завзан авлодидин тутар. Бу жиҳаттин «Малик» тахаллус қилур. Ўттиз ёшқа яқинғача назм айтмайдур эрди. Улғайғонда назмға машғул бўлди. Анинг била ҳазл қилувчилар. Малики гов дерлар. Бу матлаъ анингдурким:

Сад исса гар зи Лайлию Мажнун ривоят аст,
Мову ҳадиси ишқи ту, инҳо ҳикоят аст79.

 М а в л о н о Ж а л о л и д д и н — Машҳаддиндур. Али Зайниддинким, ул ерда муттааййин киши эрди ва хонақоҳи ҳам бор эрди, анинг авлодидиндур. Табъининг мулойимати муаммо фанида таъриф қилғуча бор.

 Х о ж а М у с о — ўзин шеърга мансуб қилур ва эл қошида шеърлар ўқур. Анинг аҳволидин соҳиби вуқуф эл қошида муқаррардурким, табъи назм эмас, ёрмақ бериб, бу тоифаға ўз отиға шеър айтурур ва ул навъ шеърларидин бири бу матлаъдурким:

Жоми шаробро сари риндон ҳубоб шуд,
Бисьёр сарки дар сари жоми шароб шуд80.

 М а в л о н о М а ш р а б и й — машҳадлиғдур. Хуш табъ йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Турки ман ҳар гаҳ ки жо дар хонаи зин кардаи
Хонаи зинро чу суратхонаи Чин кардаи81.

 М а в л о н о В а ф о и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Кош пайваста бувад ойина пеши назараш,
То назар жониби ағъёр наяфтад дигараш82.

 М а в л о н о Ҳ а б и б — машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Чи гуям ҳоли дил бо нозанини ноз парвардам,
Чу осори муҳаббат зоҳир аст аз чеҳраи зардам83.

 М а в л о н о Ҳ а р и м и й ҳам Машҳад хуштабъларидиндур. Шеъри ямон эрмас. Бу матлаъ анингдурким:

То ба водии ғам аз ишқи бутон дам задаам,
Дам зи шоди мани ғамдида дигар кам задаам84.

 М а в л о н о Қ а л а н д а р ҳам Машҳад зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Он чи ҳардам дур аз он лабҳои майгун мекашам,
Коса-қоса аз ду чашми хунфишон хун мекашам85.

 М а в л о н о Қ и р о н и й ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Гарчи Мажнун зи ғами ишқ дили пурхун дошт,
Лек ҳолеки, маро ҳаст кужо Мажнун дошт? 86

 М а в л о н о Ш о д и й ҳам Машҳад хуштабъларидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

 Хонаи дил муҳр шуд аз доғи он қотил маро,
 То пас аз мурдан бимонад меҳри ўлар дил маро87.

 М а в л о н о Х а л и л ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Зи тиғи ту, эй қотили дардмандон,
Чу ғунчааст пур хун дили дардмандон88.

 М а в л о н о Ҳ а й б а т и й ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Даҳони танги он хуршидрў хоҳам нақу бинам,
На бинад дийда ҳеч аз хийраги чун рўи у бинам89.

 М а в л о н о Ф а н о и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Мани жўлида мў бо ақл аз он бегонаги дорам
Ки, дар ишқи пари рўе сари девонаги дорам90.

 М а в л о н о Қ а н б а р и й — Машҳад шуаросидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

 Нола аз бисёрии жавр аст ҳар ношодро,
 Ман аз он ноламки бо ман кам кунад бедодро91.

 С а й й и д О р и ф — ҳам Машҳад аҳли табъдиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй пари рў гар нишини дар сарои чашми ман,
Дил бияндозад гилем аз пардаҳои чашми ман92.

 Л у т ф и й и С о н и й — ул дағи Машҳад шуароси ва зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Шуда чу меҳмони ман он шамъй шабафруз имшаб,
Кош то субҳи қиёмат нашавад руз имшаб93

 М а в л о н о А д и м и й — Мазид танбурачининг ўғлидур. Яхши табъи бор, машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Чун зарраам парешон доим дар орзуяш,
Жамъияте надорам бе офтоби руяш94.

 М а в л о н о Ш а б о б и й — ҳам Машҳад шуаросидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй сарви сихи қомат, эй шўҳи жафопеша.
Шуд ин тани мажруҳам аз тири ғамат беша95.

 М а в л о н о Д а р в е ш — ҳам машҳадлиғдур. Бу Дарвеш Равғангардин бошқадур. Бу матлаъ анингдурким:

Доғҳо бар дасти дил к-аз дасти жонони ман аст,
Гарчи месузад маро осойиши жони ман аст96.

 М а в л о н о А ё н и й — ҳам Машҳад зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Накард аз гиръяи зори ман афғон ҳечгаҳ ёре
Ки, бар афғони зори у накардам гиръяи зори97.

 М а в л о н о Ғ и ё с и д д и н — ҳам машҳадлиғдур. Яхши табъй'бор.

 С а й й и д А б д у л л а т и ф —ҳам машҳадлиғдур. Ўн тўрт ё ўн беш ёшида бўлғай, муаммони андоқ айтур ва очарки маҳалли таажжубдур. Маълум эмаским, ул ёшда ҳаргиз бу фанда андоқ бор экан бўлған.

 М а в л о н о М ў ҳ а м м а д — ул ҳам машҳадлиғдур. Ул дағи кичик ёшда муаммо фанида жалддур.

 М а в л о н о Ф а ҳ р и й — ҳам машҳадлиғдур.

М а в л о н о Р у к н и й — шерозлиқдур. Табъи ямон эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Гар мажоли як сухан ёбам (ки) бар дилдори хеш,
Арза дорам пеши у шарҳи дили афгори хеш98.

 М а в л о н о Н о с и ҳ и й — хуштабъ йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Касеки, сафҳаи руи ту дар назар дорад,
Кай аз мутолаа хоҳадки чашм бардорад99.

 М а в л о н о Т о й и р и й — астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Хушам ба ишқ, гарам рўзу рузгоре нест,
Маро ба неку бади рузгор коре нест100.

 С а й и д Х а з и н и й — ҳам астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

 Водии ҳижронки, нест ғайр дарду ғам дар у.
 Бо хаёли у фароғат дорам аз олам дар у101.

 М а в л о н о М а ҳ д и й — ҳам астрободлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Соқий набувад беадабиҳо ажаб аз мо,
Мо мардуми мастем наёяд адаб аз мо102

 М а в л о н о Т о й и ф и й — зиёратгоҳлиқ бўлур. Бу матлаъ анингдурким:

Манки, дар хайли сагонаш жо муайян сохтам;
Аз ғубори остонаш дида равшан сохтам103.

 М а в л о н о Н о й и б и й — таёбодлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Гаҳеки лола бирўяд зи хоки аҳли назар,
Зи доғи дил бувад он лолаву зи хуни жигар104.

 М а в л о н о С и ф о т и й — эмди пайдо бўлғонлардиндур. Фақир ҳануз ани кўрмайдурмен, аммо шеърин эшитибмен. Бу матлаъ анингдурким:

Баски, дар сар ҳаваси рўи ту дорад дида,
Пушт суи ману рў суи ту дорад дида105.

 М и р Л а в а н д— жаҳонгашта кишидўр. Қаландарлик суратида юрур эрди. Холи аз фазлу табъ эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Рухашро моҳ гуфтам, шаҳри аз гуфтори ман пур шуд,
Зи дандонаш сухан гуфтам, даҳони ман пур аз дур шуд106.

 М а в л о н о А м и н и й — Муҳаммад Али Амин ўғлидурким, иккинчи мажлисда оти мазкур бўлди. Табъи бағоят мулойим йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ёр дар силсилаи нозу итобам дорад,
Боз девонаги ишқи харобам дорад107.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Т о л и б — мажнунваш йигитдур, толиби илмлиғи ҳам бор ва шатранжға ажаб машъуфдур ва муаммоға ҳам кўпроқ машғул бўлур.

 М а в л о н о З и й р а к и й108 — шаҳр ичидаги хуш табълардиндур, табъида тасарруф нишонаси бор ва бу матлаъ анингдурким:

Дар роҳи ишқ санги жафо тўшаи ман аст
Дар кўху дашт лола жигар гўшаи ман аст109.

 М а в л о н о В а ҳ д а т и й — бир навъи назми бор ва табъи холи аз ранги эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Гаштаам беҳол аз он холеки, дар рўхсори уст,
Офарин бар сонии к-он нуқтаи паргори уст110.

 М а в л о н о Н о д и р и й — Марвдиндур. Яхши табъи бор. Ғаробат тиламакта хили кўшиш қилур, аммо кўп лаванддур. Муддате фақир била мусоҳиб эрди. Ўзин лавандлиғдин забт қила олмади. Яна ўз ишини кейнига борди. Бў матлаъ анингдурким:

Ба саниг нарм кун, эй чарх, устухони маро,
Мабодо рахна кунад тиғи дилситони маро111.

 М а в л о н о З а м о н и й — Мавлоно Муҳаммад Омилийнинг ўғлидурким, иккинчи мажлисда оти мазкур бўлди, «Вафоий» тахаллус қилур эрди. Фақир илтимоси била «Замоний»ға тағйир берди. Икки жиҳатдин; бир жиҳат буким, Султон Бадиуззамон Мирзо112 мулозими эрди, «Замоний» — тахаллусининг муносабати анға кўп бор эрди; яна бир жиҳат буким, Аҳмад Ҳожибек «Вафоий» тахаллус қилур ва шеъри машҳурдур ва девони ҳам бор. Муносиб эрмас эрдиким, улуғ кишига бежиҳат тахаллусда шерик бўлғай. Бу матлаъ яхши воқеъ бўлубтурким:

Ба оби дида ҳаргиз кам нашуд сўзи дили зорам,
Магар аз хок таскин ёбад он оташки, манн дорам113.

 М а в л о н о С а в с а н и й — озодаваш кишидур. Кўпрак авқот маҳди улъё «Гавҳаршодбегим» мадрасаси теграсида бўлур эрди. Аммо эмди шаҳрда сокиндур. Бефоида эл била мусоҳиблиқ қилмас, невчунким, бежиҳат машаққатларни ўзига раво кўрмас. Умид бўким бу давлат барчаға насиб бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Мужаррадонки, зи қайди замона озоданд,
На сайд гашта ба доми касе, на сайёданд114.

 М а в л о н о Ҳ а л о к и й — шаҳрдиндур. Турк эли оросиға кўп кирмас ўз номуродлиғига машғулдур ва Макка сафарини ҳазрат Махдумий Нуран мулозиматида бориб келди. Зиҳи муваффақ бандаики улдур. Гоҳи назм айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Бе ғамат дам наметавонам зад,
Даме бе ғам наметавонам зад115

 Бу байти ҳам хуб воқеъ бўлубтурким:

Даст дар дйл бимонду по дар гил,
Сар ба олам наметавонам зад116.

 Д ў с т М у ҳ а м м ад — Мурғаний маҳалласидиндур. Ҳам шеърға, ҳам муаммоға табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Балост аз ту ба дил ҳар замон жафои дигар,
Жафоки, бар дигаре мекуни балои дигар117.

Ҳ а с а н А л и — бу Дўстмуҳаммадға қаробатдур. Анинг дағи шеър ва муаммога табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Мани бедил нахоҳам соя бошад ҳамнишин уро,
Биё, эй шоми ҳажру, гум кун аз рўи замини уро118.

М а в л о н о Ф а т ҳ у л л о — дағи эмди ароға кирган наврас йигитлардиндур. Муаммоға, табъи яхши бор.

 М а в л о н о А с и р и д д и н — толиби илм йигитдур ва муаммоға дағи табъи мулойим тушубдур.

 М а в л о н о Ғ у б о р и й — исфаройинлиғдур ва кўпроқ авқот Астробод ва Исфаройин саркори Жўян ва Баҳробод ва ул навоҳийда бўлур. Фақирваш киши ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Шабки, мерафтам ба паҳлуи саги он дилафруз,
Хоб дар чашмам намеомад зи шоди то ба руз119.

 М а в л о н о Р и ё з и й — Зова муҳаввилотидиндур. Атвори муталлаввин кишидур. Ул вилоятнинг қозиси эрди. Ул амрға мунофий ишлар андин содир бўлуб, маъзул бўлди ва қайд ва мусодаралар тортти ва басе заҳматлар кўрди, ҳамул мансаб муддаосиға аммо муяссар бўлмади. Ваъз айтиб минбарда ўз ашъорин ўқуб, йиғлаб важду ҳол қилур. Анинг ишида бу навъ-зарофат кўпдур. Барчадин ғариброқ буким, бу учурда дерларким, шогирдлари била тоғ гаштига бориб, тош юмалатиб, бир фақирға тегиб, ўлуб эрмиш. Яна доруғадин қаён қочиб борғонин киши билмас. У ўзин забт қилаолмас. Бу матлаъ анингдурким:

Малак шуста ба оби Хизр агар домони ман буди,
Ҳанузам, дасти дур аз домани жонони ман буди120

 М а в л о н о Т о ҳ и р и й — Ҳирий шаҳридиндур. Кичикида кафшдўзлуққа мансуб эрди. Ҳамул айёмда андин назмлар нақл қилурлар эрди. Улғая кўпрак бўлди. Табъида шўхлик бор. Бу матлаъ анингдурким:

Дил ки сад паргола шуд аз чашми жодуи туам,
Ман ба як дил не ба сад дил ошиқи руи туам121.

 М а в л о н о М а ж н у н и й — Балхда бўлур, фақир кишидур, китобатқина қила олурки, важҳи маош ҳосил қилғай. Хожа Уккоша мазорида сокиндур. Гўё шеър тахайюли учун бўлғайким, варақ ул-хаёл муртакибидур, андоқки, ҳам мағлуб бўлғон чоғлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:

Моҳи тобоним иситти қилди бағримни кабоб,
Ой эди, эмди ҳарораттин бўлубтур офтоб.

 М а в л о н о Ҳ а м д а м и й — машҳадликдур. Косагарлик санъатин билур. Бу матлаъ анингдурким:

Бе рухат мотаму ғаме дорам,
Мотамию чи мотаме дорам122.

 М а в л о н о Н а ж м и й — ҳам машҳадлиғдур. Жомабофлиқ ҳирфасиға мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:

Сарам он беҳки, зи савдои ту дар по бошад,
Чун надидам сари онатки, сирримо бошад123.

 С а й и д з о д а и М у н ш и й —табъида хейли диққат бор. Аммо аблук йўсунлуқ124 йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ёр бар ҳоли ману ағъёр аз афғони ман гирист,
Бар ману бар ҳоли ман ҳам дўст, ҳам душман гирист125.

 М а в л о н о О с и м и й — ҳирийлиқдур. Отаси ободон кишидур. Савдо ва тижорат била маош ўткарур эрди. Ўзи толиби илмлиғ қилур ҳам назм айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Чун оташам зи ҳажри ту бар сар занад алам,
Созам равон чу шамъ зи гирдоби дида нам126.

 М а в л о н о Ф а х р и д д и н — фақирнинг киши қоромдиндур. Муаммони яхши очар ва гоҳи бирор муаммо ҳам айтур. Агар бу фанда мудовамат қилса хейли яхши бўлғудекдур.

 М а в л о н о М а қ с у д — бу Фахриддиннинг инисидур. Анинг ҳам мулойим табъи бор. Ғазал таврида кўшиш кўпрокгина қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Пеши меҳри руи у раҳ баста шуд оҳи маро,
То аз он набвад ғубор ойинаи моҳи маро127.

 М а в л о н о С о ф и й — Кўҳи Соф шайхзодаларидиндур. Тахаллуси ҳам анга далолат қилур. Назмларида Ҳожа Ҳофиз татаббуъи қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Соқиё, сархушаму бодаи софам дори,
Гар қунам сархуши он беҳки, маофам дори128.

 М а в л о н о Ф и ғ о н и й — Мир Саид Гўяндадур ва мужаллидлиғ ҳам билур ва нақшбурлиғда ҳунарманддур. Аммо ани аксар авқот хуштабълиқ иллата паришон тутар. Бу матлаъ анингдурким:

Даме висоли ту аз умри жовидон хуштар,
Ба ёди васли ту хуш будам ин замон хуштар129.

 М а в л о н о Б у-А л и — девонавор юрур. Девона бўлмаса эрди, «Бу-Али» тахаллус қилғайму эрди? Бу матлаъ анингдурким:

Халқе ба роҳи ишқи ту осуда мераванд
Ошиқ манаму дигар ҳама беҳуда мераванд130.

 М а в л о н о Ш а й х и й131— табасликдур. Муддате Ироққа борди. Андин келганда адвор ва мусиқийға ҳам соҳиби вуқуф бўлуб келди. Гўёки ишлар дағи тасниф қилибдур. Табасдағи авқоф ва тавлият ва шайхлиғин қабул қилиб, Ҳоло ул ишга машғулдур. Бу матлаъ анингдурким:

 Ин на доғест ки бар синаи сўзони ман аст,
 Муҳри ишқ аст ки аз меҳри ту бар жони манн аст132.

 М а в л о н о Ҳ и р от и й — не ерлик экани тахаллусидин зоҳирдур. Ямон табълиқ киши эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Фасли баҳору мавсуми гулҳо шукуфтан аст,
Соқий, биёр бода чи ҳожат ба гуфтан аст133.

 М а в л о н о Б и ҳ и ш т и й — Ҳисор вилоятидиндур. Таҳсил қилғали бу мулкка келибдур. Табъи дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

 Дар каманди ту на ҳар бесару по афтода аст,
 Ин балоестки, дар гардани мо афтода аст134.

 М а в л о н о А ҳ л и й — Туршиз вилоятидиндур. Табъида хейли чошни бор. Бу матлаъ анингдурким:

Душ афғони ман аз чашми малойик хоб бурд,
Хирмани маҳрози туфони сиришкам об бурд135.

 М а в л о н о Н а р г и с и й136 — Марв вилоятидиндур. Мазлумваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Онроки дарди ишқи ту девона сохта,
Мажнун сифат багўшаи вайрона сохта137.

 М а в л о н о Х и з р и й — гўёки бировнинг мамлуки эркандур138. Хожаси ани, ё ул хожасини озод қилибтур. Бори хожавор юрур ва ўзин озодаваш кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:

Умри ман берухат, эй зуҳражабин, мегузарад,
Ҳайф аз авқоти шарифамки, чунин мегузарад139.

 М а в л о н о Б о т и н и й — фақир ва сода кишидур. Балхда бўлур. Таваккул қадами била Маккага бориб келди. Дағи Балхда гўша ихтиёр қилди. Бу матлаъ анингдурким:

Баски, дори тангдил, эй ғунчаи хандон маро
Жон зи дил омад ба тангу дил гирифт аз жон маро140.

 М а в л о н о Ф а з л и й — ҳирийликдур. Кичик эрканида наққошлиқ қилур эрди ва назмғина ҳам айтур эрди. Ўзин тамом шоир хаёл қилғондан сўнгра тамоми наққошликни тарк қилиб, шоир бўлди. Бу матлаъ анингдурким:

Зоҳид, биёр хирқаву раҳни шароб кун,
Асбоби зуҳду хонаи тақви хароб кун141.

 М а в л о н о Ш ў х и й — Шайх Саид Лоданинг ўғлидур. Агарчи яхшиғина табъ насиби бўлубтур, аммо отаси тавридин ҳам бенасиб эмасдур ва бу матлаъ анингдурким:

Нест раҳ пеши сагони ту мани овораро,
То бад-эшон гўям аҳволи дили бечораро142.

 М а в л о н о З о ҳ и р и й — дарвешваш йигитдур. Бу тоифа била гоҳи фақир қошиға келур, табъи холи аз ранги эмасдур. Бу матлаъ анингдурким:

Соғари бодаки, жон равшан аз он аст маро,
Мавжи он сайқали ойинаи жон аст маро143.

 М а в л о н о Х у л қ и й — ҳирийликдур. Табъи назмларға ямон эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Эй сарвиноз, дар дили мо жо намекуни,
Жо мекуни, вале ба дили мо намекуни144.

 М и р А с а д у л л о ҳ — симнонлиқдур. Ўз мулкидин илм талабига шаҳрға келди ва фақирнинг мадрасасида сабақ ўқур эрди. Сурат ва сийрати яхши йигитдур.

 М и р А ҳ а д у л л о ҳ — Балхдиндур. Ул дағи шаҳрға таҳсил учун келибдур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Эй шаби ғам, дур аз он шамъи жамолам сўхти,
Солҳо дар ваъдаи рўзи висолам сўхти145.

 М а в л о н о Ш о ҳ А л и — фақирнинг мадрасасида таҳсил қйлур ва фақирға мутааллиқ элдиндур.

 М а в л о н о З е б о и й 146 —фақир ани кўрмаймен, аммо шеърин эшитибмен. Бу матлаъ анингдурким:

Қоматат шеваи рафтор чу бунёд кунад,
Сарвро бандаи худ созаду озод кунад147.

 М а в л о н о С а и д — сиёҳ жарда кишидур. Ҳамоноки убудиятқа мансубдур, ўз ҳолиға муносиб бу матлаъ анингдурким:

Ғуломи хештанам хонад лола рухсоре,
Сиёҳи рўйи ман кард оқибат коре148.

 М а в л о н о Д а р в е ш А л и — табобатқа машғулдур ва бу фаннинг ҳозиқ ва моҳирлари анинг табъин таъриф қиладурлар. Муолижасин ҳам кўрганлар ўкодурлар. Табъи ҳам яхшидур. Аммо муаммоға кўпрак машғулдур.

 М а в л о н о Қ а л л о ш и й149 — атвори тахаллусиға муносиб кишидир. Гўё ушбу муносабатдин бу тахаллусни ихтиёр қилибдур. Бу матлаъ анингдурким:

Онки, бар хубони олам подшоҳ дорад туро,
Ҳоҳам аз чашми бади мардум нигоҳ дорад туро150.

 М а в л о н о Г а д о и й151 — туркигўйдур, балки машоҳирдиндур. Бобур Мирзо замонида шеъри шуҳрат тутти, бир навъи айтур ва унинг машҳур матлаъларидин бири будурким:

Оҳким, девона кўнглум мубтало бўлди яна,
Бу кўнгулнинг илгидин жонға бало бўлди яна.

 Мавлононинг ёши тўқсондин ўтубдур. Бу матлаъ анингдурким:

Дилбаро, сенсиз тириклик бир балои жон эмиш
Ким, анинг дарди қошпда юз ўлум ҳайрон эмиш.

 М а в л о н о В о ҳ и д и й — Мавлоно Ҳожи Муаррифнинг ўғлидур. Машҳадлиғдур ва анда бўлур. Бу матлаъ анингдурким:

То туро турраи анбар шикане пайдо шуд,
Дили овораи моро ватане пайдо шуд. 152

 З о в а Қ о з и с и — яхши табълик йигитдур. Маснавийларни рангин айтур. Амир Хусравнинг баъзи маснавийлариға бу яқинда татаббуъ қилибдур. Ғариб хаёллар қилибдур. Ва ўзга назмлар ҳам айтур. Бу матлаъ анингдурким:

 Ки гўяд бар сарири мулки хуби подшоҳиро,
 Ки бар дар нолаи зорест мискин додхоҳиро153.

 М и р Ҳ у с а й н — машҳадлиғдур, яқинда таҳсил учун шаҳрға келибтур ва «Ихлосия» хонақоҳида бўлур. Табъи яхшидур.

 М а в л о н о К о ш и й — ҳам машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй дил, ба ғамаш кай сару савдои ту дорам,
Парвои худам нест чи парвои ту дорам154.

 М а в л о н о З о й и р и й — ҳам машҳадлиғдур. Толиби илмлиққа мансубдур. Бу матлаъ анингдурким:

Маро сарвест дар дил карда жо, дар чашми равшан ҳам,
Чу гул покиза рў ҳамчун сабо покиза доман ҳам155.

 М а в л о н о Қ о н е и й — ҳам бу тоифадин. Бу матлаъ анингдурким:

Руҳи ту қиблаи дилҳои беқаророн аст
Нишони пои ту меҳроби хоксорон аст156.

 М а в л о н о З и ё и й — Нишопур зурафосидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Ба хуни ошиқ имшаб ташна бинам лаъли серобаш,
Мадеҳ май, соқиё, тарсамки, аз масти барад хобаш157.

 М а в л о н о Н у р и й — дағи Нишопур шуаросидиндур, ғайри ул Нурийки машҳадлиғдур. Бу матлаъ анингдурким:

Хадангатки, шуд нахли гулзори дил
Наёварад боре магар бори дил158.

 М а в л о н о Ф а й з и й — жўнободлиғдур. Кўпрак авқот Гозургоҳда бўлур ва толиби илмлиқ қилур. Табъи назмларда дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Гарчи дашномам расад аз лаъли шаккарбори у,
Ҳаст як ширине дар талхии гуфтори у159.

 М а в л о н о А й н и й — ўбалиқдур. Ҳофиздур, китобат ҳам қилур ва табъи ҳам назмларда мулойимдир. Бу матлаъ анингдурким:

Манам дур аз маҳи рўи ту ҳар шаб то саҳар гирён,
Суроҳивор дил пур хуну бар сар чашми тар гирён160.

 М а в л о н о М у ъ и н и й — шерозлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:

Аз сад сухан ба ҳийла яке гуш мекуни,
Он ҳам нагуфтаам кифаромуш мекуни161.

 М а в л о н о X и з р и й — ул дағи эмди пайдо булғон йигитлардиндур ва сиғари синдадур. Умид улким, яхшироқ айтқай. Бу матлаъ анингдурким:

Зи ҳажрат дил дамодам нолаву оҳу фиғон дорад,
Ғамат гар қасди дил мекард, акнун қасди жон дорад162.

 У с т о д М у х а м м а д У б а ҳ и й — кордгарлик санъатиға мансубдур. Фаҳми ёмон эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Насими хулду умри Хизр мебахшад агар дони,
Ҳавои дашти Гозургоҳ оби жуи Султони163.

 М а в л о н о К а в к а б и й — мунажжим йигитдур ва ўз фаниға муносиб тахаллус ихтиёр қилибдур. Фақир андоқ хаёл қилурменким, они кўрмаймен. Баъзи ёронлар дерларким, кўрубсей, хотирға келмади. Бу матлаъ анингдурким:,

 Бе рухаш ҳар қатраи хун бар сари мужгон маро,
 Машъале бошад фурузон дар шаби ҳижрон маро164.

 М а в л о н о М е ҳ н а т и й — ул дағи эмди пайдо бўлғон шоирлардиндур. Фақир ани ҳануз кўрмаймен. Бу матлаъ анингдурким:

 Саҳар чу бўи худ он моҳ дар ниқоб гирифт,
 Фиғон зи халқ баромадки, «офтоб гирифт» 165.

 М а в л о н о Ш у к р и й — масаломез айтурда Мавлоно Сайфийға татаббуъ қилур. Ул услубда зеҳни яхши борур. Бу матлаъ анингдурким:

Чу зи хат пурсамат аз мушки Хўтан мегўи,
Чанд бо мо ба саризулфи сухан мегўйи166.

 М а в л о н о Ҳ а қ и р и й — эмди пайдо бўлғон хуш табъ йигитлардиндур. Аммо табъида хили чошниси бор. Ҳирийлиқдур. Бу матлаъ анингдурким:

Меравам дар гўшаи майхона чо хуш мекунам,
Жоми май меёбаму онжо фурукаш мекунам167.

 М а в л о н о А с и р и й — ҳам эмди зуҳур қилған шуародиндур. Аммо назми ҳануз шуҳрат тутмайдур ва шеърида масал равиши бор. Бу матлаъ анингдурким:

Шудам аз ёр жудову ба бало уфтодам,
Чи бало буд ки аз ёр жудо уфтодам168.

 М а в л о н о С а ъ д — мутасарриф табълиқ шоирдур ва табъида хейли хаёлангезлик бор. Бу матлаъ анингдурким:

Барги гул нестки уфтода ба тарфи чаман аст,
Пунбаи доғи дили булбули хунин кафан аст169.

 Х о ж а К а л о н Б а з з о з— шаҳр элидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Анжум машумур он чи дар ин гунбази хазрост,
К-аз баҳри тамошои рухат дидаи ҳаврост170.

 Х о ж а М а н с у р — Журжон мулкидиндур ва битикчи қавмидиндур, филвоқеъки, ул қавмда андин одамивашроқ ва инсониятлиқроқ киши йўқтур. Табъи бағоят яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Пардаи лола тиҳи дидаму оғушта бахун,
Ёдам омадки маро рафта дил аз парда бурун171.

 С у л т о н М а ҳ м у д — Хожа Мансурға қаробат бўлур, Ҳожа Шамсиддин Муҳаммад битикчининг, ўғлидур. Нужум илмини истихрож қилғуча билур. Бу матлаъ анингдурким:

 Шуд рўзгори ман сияҳ аз ҳажри ёри ман,
 Касро мабод рўзи ману рўзгори ман172.

 М а в л о н о Н и з о м — астрободлиғдур. Қасидани яхши айтур ва бу «Баҳория» қасидаси яхши воқеъ бўлубтурким:

Боз гулзори хат аз сабзаи тар пандо кард,
Кори бўстони жаҳон ранги дигар пайдо кард173.

 М а в л о н о Ё р и й — астрободлиғдур. Табъида хили шўхлуқ бор. Бу матлаъ анингдурким:

Нахоҳам пеши мардум дида бар рухсори ёр афтад,
Чу пеш ояд назар бар рўи у беихтиёр уфтад174.

 М а в л о н о Д о и й — ҳам астрободлиғдур. Ғариб хаёл топмоқ ҳузурида кўп бўлур. Бу матлаъ анингдурким

Он парироки, зи гулбарги қабо дар бари уст,
Ҳар тараф банди қабо нестки, болу пари уст175.

 Б о б о Ш ў р и д а — қасидахонлиққа маъруф ва машҳурдур. Табъ аҳлининг кўпи била мусоҳиб бўлубтур ва табъида кўп чошни зоҳир бўлур. Қарилиқ бобида айтилған маснавийдин бу байт анингдурким:

Қадам шуд чун камону умри ман шаст,
Жавони ҳамчу тир аз шасти ман част176.

 М а в л о н о С у ф и й — ҳам астрободлиғдур. Яхши табъи бор ва иншоси ҳам хубдур. Бу матлаъ анингдурким:

Нест дар ҳажри туам заъф зи бемории дил,
Тарсам озурда шавад табъи ту аз зории дил177.

 М а в л о н о Ҳ а м и д г у л — Мавлоно Абдулваҳҳобнинг ўғлидурким, оти юқори ўтти, фузул ва девонадур. Лутфи табъдин холи эмастур. Бу матлаъ анингдурким:

Шаб хоки тийра бистари мо бедилон бас аст,
Чодиршаби кашидаи мо осмон бас аст178.

 М а в л о н о Б и ҳ и ш т и й — Ҳамид-гулнинг инисидур. Аммо ҳам табъда, ҳам таврда анга ҳеч нисбат йўқтур. Бу матлаъ анингдурким:

Шамъ, имшаб тарки даъви бо рухи он моҳ кун,
Тира карди мажлиси моро, забон кутоҳ кун179.

 М а в л о н о Ф и ғ о н и й 180— Хожа Афзалға қаробатдур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳар ки чун сурати Чин дидаба рўи ту кушод,
Чашми дигар зи тамошои ту барҳам наниҳод181.

 М а в л о н о Ш а р о р и й — астрободлиғдур. Гўё рангида ҳумрат бор учун бу тахаллусни ихтиёр қилибтур. Бу матлаъ анингдурким:

Надорам бештар з-ин тоқати бемеҳрии жонон,
Худоё, бар ман он номеҳрибонро меҳрибон гардон182.

 М а в л о н о Ф и д о и й — ҳам астрободлиғдур ва сайидзодадурким, зоҳирий сафоси бор. Отаси била Байтулло сафариға бориб келди. Табъи дағи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳамеша рўй ба девор буд Мажнунро
Ки, аз рақиб бипўшад сиришки гулгунро183.

 М а в л о н о М а ҳ р а м и й — Астрободнинг мутааййинларидиндур. Толиби илм ҳам бор ва Хожа Мансурнинг акасидур ва фақирваш йигитдур. Бу матлаъ анингдурким:

Мудом воизи мо манъи бода нуш кунад,
Чи хуш бувадки, даме даркашад хамуш кунад184.

 М а в л о н о А ё н и й — ҳам астрободлиғдур. Хейли тасарруфлуқ табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Дар сар аз лои таҳи хум ҳаваси ҳаст маро,
Бахти бад бин ки бад-он ҳам нарасад дастмаро185.

 М а в л о н о В о л а ҳ и й — олий остонда мулозимдур. Бу матлаъ анингдурким:

Он чашмаи ҳаётки, ёбанд жон аз у,
Жуз обй ҳасратам набуд дар даҳон аз у186.

 С а й и д X а н ж а р — чечактулўқдур. Таҳсил учун шаҳрга келди, аммо бот тарк қилиб сипоҳийлик ихтиёр қилди. Бу матлаъ анингдурким:

Жудо зи ёр ба жуз дарди иштиёқ надорам,
Ажал, биёки, дигар тоқатй фироқ надорам187.

 М а в л о н о З о р и й — эмди пайдо бўлғон хуш табълардиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Чу сели ашк зи чашми пур об меояд.
Ду дида бар сари он чун ҳубоб меояд188.

 М а в л о н о Н о з и р и й — яхши табълиқ йигитдур. Зеҳнида тасарруф бор. Бу матлаъ анингдурким:

Мешавад дар қаҳр агар худро кушам аз баҳри у,
Ваҳ, чи қаҳр аст он ки худро мекушам аз қаҳри у189.

 М а в л о н о З о т и й —янги хуштабълардиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Най гарчи дам зи замзамаи зеру бам занад,
Дар пеши нолаам натавонадки, дам занад190.

 М а в л о н о М и р А л и — Ҳазрат Махдумий Нуран мадрасасида бўлур ва аларға мулозим ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Маро бесарв қадаш бошад, эй дил,
Ба жон ҳар лаҳза тири ҳажр ҳосил191.

 П а х л а в о н К о т и б — ҳам ул Ҳазратнинг ашъор ва мусаннафотин китобат қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Ийд асту маро бемаҳи худ хуррами нест,
Халқе ҳама дар шодию чун ман ғами нест192.

Учинчи мажлиснинг хатми

 Бу ҳазратким193, бу мажлис аҳлининг садринишинидурлар саҳоби маонийлари гавҳаррез ва бу жамоатким, ул ҳазрат хирмани маонийсининг хушачинидурлар, гулшани табълари гулафшон ва суманбез, сархайлға вусули илоҳи етсун ва хайлға шарафи саодат ва мағфирати номутаноҳи касиб этсун. Ва Султони соҳибқиронким, ул ҳазратнинг нукот ва маорифининг дақойиқи алфозини ва ҳақойиқи маонийсини ҳеч донишварлардин яхшироқ билмади ва ҳеч аҳли табъ аларнинг ушри аширини фаҳм қилмадиким, мажлисда назм тарийқида ҳамроз эрдилар ва наср услубида пуктапардоз. Ул ҳазрат руҳониятидин аларға файзи беғоят ва имдоди бениҳоят етсун ва бу фақир ҳамким, бу ҳазратнинг бандаи даргоҳи ва ул ҳазратнннг хоки роҳимен маҳрум бўлмусун.

Чун бор эдилар бу ҳазрату ул ҳазрат,
Ким, ул ҳазрат ҳақ сари қилди риҳлат.
Бу ҳазрат кўп умр ила топсун давлат,
Мен бандаға давлатида кунжи узлат194.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:35:17

ТЎРТИНЧИ МАЖЛИС

Аср фузалоси зикридаким, шеърга машҳур ва мубоҳий эмастулар, аммо аллардин назм тарийқида кўп латойиф зоҳир бўлур ва кўп заройиф бош урар

 Ул жумладин:

 Паҳлавон Муҳаммад Гўштигирким, кўб фазойил била оростадурким, гўшти фани бавужуди улким, анинг андоқ ҳақ ва мулкидурким, маълум эмаским, ҳаргиз бу фанда андоқ пайдо бўлмиш бўлғай. Ўзга фазойилиға кўра дун мартабасидур. Мусиқий ва адвор илмида даврининг беназиридур. Чун камолоти «азҳару мин аш-шамс»1дур, шарҳ қилмоқ эҳтиёж эмас, фақир Астрободдин бу рубоийни Паҳлавон хизматлариға битиб эрдимким:

Дар Каъбаву дар дайр ба иршоди туем,
Дар савмааву майкада бо ёди туем,
Зокир саҳару шом ба авроди туем,
Яънеки, ятими Неъматободи туем2.

 Паҳлавон бу рубоийни жавоб битиб эрдиким:

Эй Мир, ту пиру мо ба иршоди туем,
Доим ба дуогуию бо ёди туем,
Ин шаҳр ба ту хуш асту мо бо ту хушем,
Мурдему хароби Астрободи туем.

 Бу матлаъ Паҳлавоннингдурким, айтқонда Паҳлавонға подшоҳ минг олтун сила иноят қилди:

Гуфтамаш: «Дар олами ишқи ту корам бо ғам аст»,
Гуфт хандон зери лаб: «Ғам нест, кори олам аст» 3.

 Ҳоло фақр аҳлининг пешвоси ва тарийқ хайлининг муқтадоси Паҳлавондур, баъзи эл Паҳлавоннинг насабида таън қилурлар, аммо фақирға таҳқиқ бўлдиким, ёлғон айтурлар.

 М и р С а р б а р а ҳ н а — Туркистондиндур. Хуш табъ ва хуш машраб ва хуш суҳбат ва ширин калом кишидур. Атиқ ур-раҳмон Шайх Луқмон (қуддиса сирруҳу) мазорида йигирма йилға яқин шайх ва мутавалли эрди. Йил бўлдиким, юз минг, юз эллик минг олтунға яқин анинг авқофидин ҳосил қилиб андоқ масрифиға еткурдиким, худо ва халқи худо қошида мустаҳсан тушуб ҳеч киши ҳеч навъ айб топа олмади. Сўнгра худ садорат масканида мутамаккин бўлуб, улви ҳимматдин андоқ олий мансабдин ўз ихтиёри била истеъфо қилди. Ғоят шўх табълиғидин тирзиқ айтмоқ қоидасин Мир пайдо қилди. Бовужуди бу гоҳ-гоҳ Яхши тирзиклар ҳам навиш қилурлар ва йигитликда Оқил кунгурга мутааллақ бўлуб, офият тарийқин тарк қилиб, ул тоифаға тобеъ бўлуб эришиб юрурда анинг пеш салоти ғойиб бўлғонда, Мир маъракада пеш салоти бўлуб айтқон абётдин бу рубоийдурким:

Ононки, парастандаи хуршеду маҳанд,
Аз чашми ту дар орзуи як нигаҳанд,
Кунгур5 агар ин астки ман мебинам,
Хубони дигар питанги таълимгаҳанд6:

 Мир ул вилоятнинг вожиб ул-эҳтиром содотидиндур, агарчи арзол ва хубасо мусаллам тутмаслар ва нимагина дерлар, аммо ул тойифанинг сўзига эътибор йўқтур. Ва Мирнинг муфрит таом емакка кўп шаафлари бор. Ул жиҳатдин кўпроқ авқот имтило7 маразиға гирифтордурлар.
 
 М а в л о н о Б у р ҳ о н и д д и н — Ҳирий шаҳрининг бузургзодаларидиндур, донишманд ва хуштабъ ва сабукруҳ кишидур. Бобур Султон отиға муаммо рисоласи битиди «Жавоҳир ул-асмо» 8ға мавсум.
Бу фақирға подшоҳ муҳр таклифи қилғонда, тарихе айтиб эрдиким, бағоят хуб воқеъ бўлуб эрди. Аммо чун фақирнинг таърифики, нафс ул-амрда ғайри воқеъдур лозим келур эрди, битилмади.
 «Ки» лафзидин сўнграғи алфоздин тарих ҳосил бўлур. Ғаройиб иттифоқотиндурким, Мир Дарвеш Алиға муҳр иноят бўлғонда ўзининг хотириға «Дарвеш Али муҳр зад» таркиби келиб эрди ва ўн йил тафовут эрди ва рост воқеъ эрди. Ва Мавлоно ҳоло Шоҳрух Мирзо мадрасасида ва баъзи мадорисда дарсға машғулдур ва қалин талаба истифода қилурлар. Баъзи ёронлар мутойиба юзидин Мавлоноға дерларким, қадимий хуш табълардинсиз ва ул изтироб қилур, аммо чораси йўқдур.

 М и р Ғ и ё с и д д и н А з и з — Машҳадда Имом Али Мусо ар-Ризо равзаларида нақиб ва вилоятнинг улуғидур. Таърифларида баён қосирдур. Бу матлаъ аларнинг деб шуҳрати борким:

Бозам аз дасти буте домони исмат чок шуд.
Жуз хаёлаш ҳар чи буд аз лавҳи хотир пок шуд10.

 М а в л о н о М а с ъ у д11 — Ширвондиндур, ўз мулкидин Ҳирийға келди ҳам ифода, ҳам истифодаға ба жид машғул бўлди. Бу аснода ҳазрат Махдуми Нуран мулозаматлариға етиб, бирор сабақға дағи мушарраф бўлур эрди. Ҳоло маҳди улё «Гавҳаршодбегим» мадрасасида ва яна баъзи мадорисда мударрисдур. Юз ободон толиби илмдин ортуқроқ ҳар кун андин нафъ олурлар, балки йироқ мамоликдин бу тоифа анинг дарси ишқиға ғурбат ихтиёр қилиб келурлар. Яхши ахлоқлик ва дарвешваш ва фонийсифат кишидур. Бир кун фақир била намози пешин қилди. Намоз тугагандин сўнгра яна икки ракаат қилди. Фақир айттим ки, «таҳвилдор ҳисобин адо қилурда фозил келтурмак хиёнат далилидур». Бу сўз шуҳрат тутти ва Мавлоно айтур эрмишким, икки ракаат ортуқси намоз қилдим, йилларким, анинг маломат ва ғароматидин қутула олмон. Бу матлаъ анингдурким:

Бисўз синаи мастон ба риққати маи ноб
Ки, нест сўзи маро созкор ғайри шароб12.

 Ҳ о ф и з Ш а р б а т и й — Хуросоннинг муттааййинларидиндур. Одамиваш, мутавозеъ ва муаддаб кишидур ва хушхонлиқда фариди замонадур. Султон Абу Саид Мирзо Ироқда бузулғонида Маккага бориб мужовир бўлди. Андин бу тарихқача йигирма беш йилдурким, ул давлатқа мушаррафдур. Табъи дағи хубдур. Бобур Мирзо хиёбонидин май ичиб келадурғонда Мавлонозодаи Абҳарийким, шаҳрнинг муфтиси ва риндваш киши эрди Мирзонинг ёнида сархуш эрмиш, Мирзо Ҳофизға дебдурким, тушуб суроҳини олиб бир байт ўқуб, бир аёқ тут. Ҳофиз суроҳини олиб Мавлонозодадин аёқ тутиб, бу байтни ўқубдурким:

Дар даври подшоҳи атобахшу журмпўш.
Ҳофиз қаробакаш шуду муфти пиёланўш13.

 Бобур Мирзо кўп таҳсин эҳсон қилибдур. Ва Ҳофизнинг яхши нақшлари ҳам бор.

 Х о ж а К а м о л и д д и н У д и й — зариф киши эрди ва ўз замонининг хушнавози эрдиким, барча халойиқ ани мусаллам тутар эрдилар. Табъи ҳам шеъриға мулойим эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Намехоҳам зи дида бар рухат ойинае созам,
Зи мужгон баҳри зулмат анбаросо шонае созам14.

 А л и К а р м о л — дағи Удий эрди. Бағоят сафиҳ ва бадзабон киши эрди. Аммо яхши таснифлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Кокулатроки, ба гирди сари у жон гардад,
Ба сари худ магузарашки, парешон гардад15.

 М и р А т о у л л о ҳ16 — Нишопурдиндур. Андин илм таҳсили учун шаҳрға келди. «Кофия» ва «Мутавассит» ўқур эрди. Донишманд бўлғунча бир навъ мустаҳсан маошқа муваффақ бўлдиким, андин ортуқ мумкин эрмас. Бовужуди донишмандлик, шеър ва муаммо ва саноеъда дағи маҳорат пайдо қилди ва муаммоға кўп машғул бўлур эрди. Ҳоло сабақ касратидин анга авқоти вафо қилмас, аммо саноеъда китобе тасниф қилибдур. «Бадоеъи Атоийға» мавсумдур. Эмди баёзға борди. Маълум эмаским, бу фанда ҳаргиз ҳеч киши онча жамъ ва муфидкитоб битимиш бўлғай. Бовужуди иҳтисор мақлуби муставий17 санъатидаким, андин мушкулроқ санъат бўлмас.
 Анинг табъи диққатиға бу байт далили басдур. Фақир густоҳлик юзидин Мирға дерменким, фазойил ва камолотингизға кўра дарвешлигингиз ҳам бўлса эрди, хуб эрди. Билурким, мусаллам тутмаса, собит қилурмен, заруратдин мусаллам тутар.

 М и р М у р т о з — кичик ёшдин бериким, илм касбиға машғулдур. Анга тегруким кўпрак улумда донишманд бўлди — ўз мутолааси. била бўлди. Кеча тонг отқунча ва кундуз оқшом бўлғунча иши мутолаа эрди. Бовужуди бу зуҳди дағи аъло мартабада эрди ва сойим уд-даҳр18 эрди. Бу риёзатлар жиҳатидин маволи анга Мир Муртоз от қўйдилар ва ҳоло бу лақаб била маш-ҳурдур. Чун баҳсда лажожи кўп эрди анинг била ҳар ким масала баҳс қилса эрди, мулзам бўлмағунча қутулмас эрди, балки мулзам бўлса ҳам. Шаҳр зариф ва шўхлари «Вали шалоин» 19 ҳам дерлар. Ҳоло вузу ва намозида муболаға жиҳатиднн анга васвос пайдо бўлубдур, ва шатранжға андоқ мағлубдурким, бир ҳариф илгига тушса, халос бўла олмас. Бу жиҳатдин ҳарифлар андин қочарлар. Машҳурдурким, агар икки ҳариф илгига тушса, бири била ўйнаб, яна бирининг этагин берк тутиб ўлтурурким, бири қочса, бори бири илгида бўлған. Ба ҳар тақдир андоқ беназир киши оз бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

То наёяд суи дил ғайри хаёли дилситон,
Бар сари раҳ мардумони чашм гашта дидабон20.

 М а в л о н о Ҳ у с а й н В о и з21— «Кошифий» тахаллус қилур, Сабзаворлиқдур. Йигирми йилға яқин борким, шаҳрдадур ва Мавлоно зуфўнун ва рангин ва пуркор воқеъ бўлубтур. Оз фан бўлғайким, даҳли бўлмағай. Хусусан ваъз, иншо ва нужумки, анинг ҳақ-қидур ва ҳар қайсида мутааййин ва машҳур ишлари бор ва мусаннафотидин бири «Жавоҳир уттафсир22 дурким, «албақара» сурасин бир мужаллад битибдурким, мунсифи қатъ била юз жуз бўлғай. Бовужуди барча хиралиқ ва донолиқ шаҳр шўхларидин бири Хожа Ҳофизнинг бу матлаъин битиб, минбарининг устиға қўйғондур, будурким:

Воизон к-ин жилва бар меҳробу минбар мекунанд,
Чун ба хилват мераванд он кори дигар мекунанд23.

 Олиб ўқуғач кўп мутағаййир ва музтариб бўлиб, хили хорижи мабҳас сўзлар айтиб неча вақт ваъз айтмади. Хасми номаълум худ ўз мақсудин ҳосил қилди. Аммо Мавлоно қилғонининг хато эрканига воқиф бўлғач яна ўз иши бошиға борди. Бормаса икки хато бўлур эрди. Бок йўқдур, айбсиз тенгридур. Бу матлаъ анингдурким:

Сабз хато, зи мушки тар ғолия бар саман мазан,
Сунбули тобдодаро бар гули настаран мазан24.

 М а в л о н о М у и н В о и з — Мавлоно Ҳожи Муҳаммад Фароҳиннинг ўғлидурким, машоҳирдиндур. Ҳоло ўзи дағи азим воиздур ва муридлари кўп. Минбар устида девонавор илик ташламоғи ва тахтани тепмаги кўпдур ва ўзин «Муни девона» била таъбир қилур ва кўп баланд ва паст сўзлар айтур. Чун жунунға муътариф, ҳар навъ сўз айтса маъзурдур, шеърида вазн, қофия ва радифға муқайяд эмас, эса маоф бўла олур. Бир қатла Ҳазрат Амир улмўъмннин Али25нинг имони тақлидий экандур деганга, ул ҳазратнинг руҳидин ғариб сиёсат ва шиканжалар кўрди. Ҳамоноки тавба қилдиким, қутулди. Ва оғаси Мавлоно Низомиддинким, донишманд ва муттақий ва дарвеш ани деса бўлурким, икки қатла Ҳирий шаҳрининг қазосин таклиф била анга бердилар. Иккаласи қатла ўзин азл қилди. Умид улким, бу қатла қабул қилғай ва азл қилмағай. Дерларки, айтур эрмишким: «Муини мо қобилияти бисъёр дошт, ин зинапояи чубин уро зоеъ сохт»26.
 Ҳар тақдир била шаҳрда муқаррар воиз Мавлоно Муиндур. Шахр масжиди жомеъида жумъа куни ийдгоҳда икки байрам куни ваъз ул айтур. Бу матлаъ анингдурким:

Магар фасли баҳор омадки, олам сабзу хуррам шуд,
Магар васли нигор омадки, дил бо васл ҳамдам шуд27.

 С у л т о н И б р о ҳ и м М у ш а ш а ъ — Султон Муҳсиннингки, Арабистонда подшоҳдир, анинг инисидур. Донишманд ва муттақий ва бағоят аҳл кишидур ва хаттот ҳам бор ва арабий шеърни яхши айтур ва девони ҳам бор. Бу байт анингдурким:

Сол-ал ҳабл фиймо байн фолибин сойил
Фикам жазз ҳаддалабин мобайн кам ҳабл28.

 М и р х о н д29 — Сайид Ховандшоҳ ўғлидурким, Балх (қуббат ул-исломий)нинг мутаайин донишманди ва бузурги эрди ва ўзи йигитликда улум такмили қилди ва ҳоло бовужуди кибари син ва улви насаб ва касрати ҳасабки барча мужиби ужб анониятдурлар, ул миқдор бетаайюн ва фоний машраб ва хуш ахлоқ кишидурким, андин ўтмас. Иншо ва тарих фанида беназирдур. Бу фақир илтимос била аввали офаринишдин бу кунгача тарихи жомеъи битурким, нисфиға етибдур. Иншооллоҳ, тугатурига муваффақ бўлғайким, таворих аросида андин муфидроқ тарих бўлмағусидур. Вусъати машраб била адами таайюн жиҳатидан гоҳи бирор аёқ ичарда дафъи малолат ё касрати нишот учун, нард ўйнарға ҳам таназзул қилурлар. Ва масҳлиқ ва мабҳутлуқ оламин ҳам кўп таъриф қилурлар. Амир Хусравнннг «Даръёи аброри» татаббуида бу байти хуб воқеа бўлубтурким:

Ҳарки даст аз оби ҳайвон шуст, Хизри вақт ўст,
В-он ки аз зулмоти нафс омад бурун Искандар аст30.

 М а в л о н о Х о н д а м и р31 — Мирхонднинг фарзандидур ва салоҳнятлик йигитдур. Тарих фанида маҳорати бор.

 М а в л о н о Ҳ а м и д и д д и н32 — Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (қуддиса сирруҳу)нинг халафидур. Инсонияти зотий ва дарвишвашлиги жибиллий воқеъ бўлубтур. Адаб ва тавозей ва таъзим ва ҳаёси муфрит ва асру беҳад тушубтур. Бузургвор атосининг хонақоҳида дарвешлар бурунғи дастур била борча анинг теграсида мужтамеъдурлар. Хилват ва узлат ва само ва сафо мавжуд. Мавлоно ҳануз зоҳир улуми такмилидин фориғ бўлмайдур. Агарчи эҳтиёҳи дағи йўқтур, аммо важҳи акмал била тиларки, такмил қилғай. Табъи бағоят хуб воқеъ бўлубтур ва ботинининг ғоят софлиғидин неча йилдирким, Мавлоно Муҳаммад Араб фирибин еб, ани дарвешлик тарийқида росиҳ, балки мусулмон балки мухлис хаёл қилур. Аммо бўла олурким, ўз ҳолининг сатр ва китмони учун маломат тарийқида бу иш ихтиёр қилмиш бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Гаҳе зи хаста дилон ёд метавон кардан,
Диле, зи баҳри худо, шод метавон кардан33.

 М и р К а м о л и д д и н Ҳ у с а й н — Мир Рафеиддин Ҳусайнга хоҳарзода бўлур. Хуросонда улум таҳсили қилди ва Ироққа тушти. Султон Яъқуб яхши эъзоз ва эҳтиром қилиб Биёбонгни суюрғол бердиким, юз минг олтунға яқин ҳар йил тегар эрди. Онча ғаниматқа ҳиммат этагин силкиб, яна Хуросонға келиб, дарвешлик ихтиёр қилди ва ҳазрат иршод маобий Нуран хизматида матбуъ ва мақбулдур ва тасаввуф илмида табъи бағоят қобил ва алар истилоҳотидин соҳиби вуқуф. Ҳазрат Хожа Абдуллоҳ Ансорий (қуддиса сирруҳу)нинг «Манозил уссойирин иға шарҳ битибдур ва ани муборак манзилда шайх қилғонда бунёд қилибдур ва китобнинг хутбасин бу оят билан ибтидо қилибдурки: «Рабби анзилни мунзалан муборакан ва анта хайр ул-мунзилин» 35.
 Ва яна расойил ҳам илгида борким, аларға ўтган киши Мирнинг фазойил ва камолатин фаҳм қилғай.
 Мир хушшакл ва хуштабъ ва хушмуҳовара йигитдур. Барча ҳунарлар била ороста ва мундин ўзга айби йўқтурким, дарвешваш ва суфиваш кишидур ва ўзин шайхлиқ исмиға мавсум қилибдур ва бўла олурким, бу ҳам аҳволининг сатр ва китмони учун маломатнн ихтиёр қилмиш бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Аз ин боғи жаҳоноро чи сон орам қадам берун
Ки, бошад равзаи хулдаш дарун, боғи Эрам берун36.

 М и р И х т и ё р и д д и н37 — яхши табълик, яхши таврлиғ йигитдур. Мавлоно Низомиддин қазо маснадида мутаммаккин эрканда, маҳкамаси ва дор улқазосида сижиллот ва қаболжот ва шаръиёт анга, эврулур эрди. Арабият ва фиқҳи таъриф қилғунча бор, дёрларки, бир тасниф илгидадурким, туганса маълум бўлурки, не миқдор салоҳияти бор. Оз ишида айб топса бўлур. Аммо ҳабислар дер эрмишларким, дасторин бу навъ донишмандона чирмағунча кўп заҳмат кўрар эркин. Эл тилидин қутулғон киши йўқтур ва «Пои Ҳисор» ҳавзи туганганида бу таръихни хуб айтибдурким:

Ҳавзеки, чу хоҳам аз сафояш гўям,
Сад бор даҳан ба оби ҳайвон шўям
Ҳар чандки, ҳаст манбааш чашмаи
Хизр, Таърихи вай аз жўям38.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Б а д а х ш и й — Қундузнинг Ишкамиш отлиғ кентидиндур. Аввали ҳолида андин таҳсил учун чиқиб Самарқандға борди ва бир неча вақт анда сабақ ўқуб Ҳирийга келди. Таҳсил ишин такмил қилур вақтда ғоят хуштабълиғидин ва мусоҳиблар хотири жиҳатидан лавандлиғларға тушти ва риндлиқ тарийқин ул мартабаға еткурдиким, маст ё махмур бош ва оёқ яланг кўй ва кўча ва бозорда юрур эрди. Ҳодии тавфиқ тавба насиб қилиб, ани туз йўлға кетурди. Ҳоло табъ аҳли орасида андин сомонлиқроқ киши йўқтур. Подшоҳ ва гадоға мақбул ва мулойимдур. Ва муаммо фанида рисола битибдурким, кўп эл орасида машҳур ва шоеъдур. Аммо агар муҳовиротда гоҳи сўзга бетаамул жавоб берур, чун ғалат кам тушар, ҳеч тушмас ва муаммодин бошқа дағи назмлари бор. Бу матлаъ анингдурким:

Хаёли қоматаш дар дидаи бехоб мегардад,
Чу он моҳики, ҳар су дар миёни об мегардад39.

 М а в л о н о Ҳ о ж и М у ҳ а м м а д — Машҳаддиндур. Кўпрак авқот бу фақир била мусоҳибдур ва фарзанд ўрниғадур, балки андин ҳам азизроқ. Ахлоқда малакийдур, башар сурати била келган ва атворда фариштадур, инсон ҳайъатида зуҳур қилғок. Табъи софий ва тафаккури барча диққатларға вофий. Зеҳни мушкулкушо ва тааммули фунун ишколиға расо. Баъзе маҳал бирор назм дағи андин бош урар. Бу матлаъ анингдурким:

Эй басо, тавбаи деринаки, чун тавбаи ман,
Хубрўён бишикастанд ба як чашм задан40.

 М и р Ҳ у с а й н М у а м м о и й41 — Нишопурдиндур. Шаҳрда таҳсил қилди. Онча ҳамида ахлоқ ва писандида атвори борким, шарҳидин қалам тили ва қаламзан илиги ожиздур ва валоят осори ҳолидин пайдо ва фано намудори зотидин ҳувайдодур, Мир хизматларида бир тифл таълимин илтимос қилиб эрмишлар ва шогирди андинким, туфулият муқтазосидур, ўқумоққа коҳиллиқ қилмиш бўлғай. Мир бир азизға илтимос қилибдурларким, шогирдининг атосиға айтғайким, ўғлиға, мулойимат била насиҳат қилсун. Аммо андоқ қилмағайким, тифл билғайким, бу Мир қошидин экандурким, ногоҳ кўнгилгинаси Мирдин оғримағай. Мундоқ тарийқи кўпдур ва муаммо фанининг латофат ва нозуклугин ул ерга еткурдиким, андин ўтмак мумкин эрмас, ва ҳукм қилса бўлурким, бу йўлни банд қилди.

 Ҳ о ф и з М у ҳ а м м а д С у л т о н ш о ҳ — хушхон ҳофиздур ва хушнавис хаттотдур. Булардин бошқа солик ва покиза рўзгор кишидур ва яхши табъи ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Шакли ҳилол абрўят аз чашми тар нарафт,
Моҳи зи айни баҳр, бале суи бар нарафт42.

 М а в л о н о Ф а х р и й43 — Ҳирий шаҳрининг одамизодаларидиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Гуфтики ҳаргизам ба ту-дил меҳрибон набуд,
Эй сарви нозанин, ба туам ин гумон набуд44.

 С а й й и д Ж а ъ ф а р45 — Саййид Муҳаммад Нурбахшнинг ўғлидур. Шоҳ Қосимдинким, оғаси бўлгай кўп яхшироқдур. Хуросонға келди. Подшоҳ эъзоз ва икром қилғондин сўнгра, йилда беш минг олтун ёрмоқ ва иккк юз ҳарвор ошлиқ важҳи маош учун муқаррар қилдилар. Бовужуди улким, бир қуруқ бошлиғ мужаррад киши эрди, оздур деб ёмонлаб Арабистонға борди. Аммо хуштабъ ва яхши йигитдур. Ва лекин, атоси маҳдийлик даъво қилғондин не балоларким, бошиға келди ва ҳоло қирқ йилдин ортуқдурким, ўлубдур. Ақидаси ҳануз будурким, отаси ё Маҳдийдур ё маҳдий экандур. Бу матлаъ анингдурким:

Турки ман даст чу бар ханжари бедод бурд, ,
Ташнаро оби зулоли Хизр аз ёд бурд46.

 М и р С а й й и д Ҳ у с а й н А б и в а р д и й47— таҳсил учун вилоятидин шаҳрға келди. Анинг асносида ҳазрат Кичик Мирзо мулозаматида Каъба сафариға бориб Ироқда айрилиб қолди. Андин Рум ва Миср ва Ҳалаб балки ул тарафнинг кўпрак мамоликига мусофират қилиб, олти-етти йил қолиб арабий тилни равон қилиб мутабаррук мазоротға етиб, балки Макка ва Мадинаға мушарраф бўлиб, кўп азизлар суҳбатин топиб, Хуросонға келди. Борурда ақл ва табъи қиллатиға матъун эрди, келганда иккаласин тамом қилиб келдиким, ҳеч кишиға маҳалли таън ва ташнеъ бўлмағай. Бир байт моддасида ақли ва табъи не миқдор эканин исбот қилибдур. Ул байт будурким:

Эй зи меҳри оразат гардун ғулом,
Юсуферо кардаанд Яъқуб ном48.

 Табъи натижаси бу бўлдиким, мундоқ байт айтти ва вуқуф аҳли бу байтнинг маъниси йўқтур, номавзундур деганда, эмасдур, деб баҳс қилди ва ақл натижаси буким, Хуросон аҳлин тажҳил қилиб, бу байтин хублуқға битиб Ироқға Яъқуб Мирзо ўрдусиға йиборди ва Мирнинг мундоқ ишлари лоюадду ва лоюҳсодур. Аммо чун қобилдур, бок эмас. Умид борким, ислоҳпазир бўлғай!

 С а й й и д Ғ и ё с и д д и н — Машхаднинг содоти, балки нуқабосидиндур. Аҳл ва мулойим кишидур. Мазох ва мутойиба мизожиға ғолибдур. Шўхлуқдин файласуфваш ва улви насабдин тазвир ва бузург манишликда беихтиёр тушубтур. Чун Саййиднинг ҳумоюн башараларида суфрат ғолибдур, Саййид ширға ҳам дерлар. Баъзи маймунға ҳам ташбиҳ қилурлар. Фақир худ бу навъ густохлиқлар қила олмасмен, аммо Мирнинг маркабин ул итга ўхшатибменким, анга бир маймунни миндурурлар. Агарчи Мирға нохуш келур, аммо ҳазл била ўткарур. Бу матлаъ анингдурким:

Даме аз дасти дуни во нарастам,
Биё, соқийки, якдам майпарастам49.

 С а й й и д А с а д у л л о ҳ — яхши табълиқдур.

 М а в л о н о Қ о с и м — Мавлоно Абдураҳим мунажжимнинг набирасидир. Ўз замонида нужум аҳкомида муқаррар ва мусаллам эрди ва ўзи ҳам нужум фанини яхши билур. Бу матлаъ анингдурким:

Мо масти мудомем зи майхона чи пурсам,
Аз бешу ками соғару паймона чи пурсам50.

 М а в л о н о А л и — ҳамоноки туршизликдур ва табъи муаммо фанида кўп мулойим тушубтур.

 Ш а й х з о д а П у р о н и й — Шайх Абусаид Пуронийнинг халафидур. Икки пуштидин валоят анга маврусийдур. Ва ўз зотида ҳам қабулият кўпдур. Оз фурсатда хутутни андоқ битидиким, ул фан устодлари ўттиз йилда онча битимақдурлар. Ҳоло таҳсидға маш-ғулдур, дерларким, рушд осори зоҳирдур51. Бу рубоий анингдурким:

 Чунг ман ба ғами ту дар жаҳон фарде нест,
 Дил сўхтаи ниёзпарварде нест,
 Хоҳам ғаму дарди хешро шарҳ кунам.
 Лекин чи кунамки, ҳеч ҳамдарде нест52.

 М а в л о н о С а ф и й53 — Мавлоно Ҳусайн Воизнинг ўғлидур. Бағоят дарвешваш ва фоний сифат ва дардманд шева йигитдур. Ҳирийдин Самарқандға Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор суҳбатиға мушарраф бўлур учун борди ва андоқ дерларким, онда қабул шарафин топиб, иршод ва талқин саодатиға сарафроз бўлуб, яна Хуросонға келди. Табъи хуб воқеъ бўлубтурким, бу матлаъ анингдурким:

Бо лаби лаълу хату ғолиягун омадаи
Ажаб ороста аз хона бурун омадаи54.

 М а в л о н о Ш и ҳ о б — Мудаввин лақаби била машҳурдур ва ани «ажойиб ул-махлуқот» деса бўлур. Бовужуди улким, «Каломуллоҳ» оётини бот топар учун тадвин қилибдурким, уламо ва қурро таажжуб ва ҳайрат юзидин таҳсин килурлар. Мундин бошқа ҳам салоҳиятлиқ кишидур. Бир навъ қадимона шеър ҳам айтур, аммо яқиндур одамийлиқ суратидин мунхалеъ бўлуб ўзга жонвор суратиға масх бўлғай. Андоқким, инсоният сийратидин субоъ ва баҳойим сийратиға мубаддал бўлубтур. Аммо бу даъво исботиға бу мисраъки «мақлуби муставий» санъатида айтибдур.
 Бовужуди булар анга шаҳр шайх ул-исломидин ажаб зулм ўттиким, ҳеч киши ғавриға ета олмади.

 Ҳ о ф и з Ж а л о л и д д и н М а ҳ м у д — «Ихлосия» хонақоҳининг шайхидур ва «Қудсия» масжиди жомеининг хатиб ва имоми ва яхши меҳробхон ҳофиздур. Шеър ва муаммо айтур ва хатни яхши битир. Мунча салоҳиятни бот касб қилди. «Ихлосия» мадрасасиға келганда номавзун ҳам ташлар эди. Эмди ҳам ёнгилиб ҳамул тарийқни маслук тутса ажаб эмас, нечунким, ҳам шайхдур ва ҳам хатиб ва ҳам имом. Бу матлаъ анингдурким:

 Масиҳ агар шунавад як такаллум аз даҳанаш,
 Дигар зи шарм набошад мажоли дам заданаш55.

 М а в л о н о П о м и й — сабзаворлиқдур. Иншо била нома хатин битурга машҳурдур. Аммо иншода ҳеч мунши они бегонмас, батаҳсис Мавлоно Абдулвосеъ56 ва «нома» хатида ҳеч ҳушнавис они писанд қилмас, хусусан Шайх Абдулло Девона ва Хожаи Деҳдорки57, ҳазрат подшоҳ мажлисида надимлик юзидин кўп элни тақлид ва ташбиҳ қилур мустаҳсан тушар. Мавлононинг такаллумида бир ҳол борким, ани анга ташбиҳ қилибтур, собун чайнайдур ва оғзидин мағзоба зоҳир бўладур ва такаллумни ҳам тақлид қилурда иккаласин аҳли идрок кўп таҳсин қилурлар. Бу матлаъ анингдурким:

Лофад ба хатат нофа зиҳи бесару пои,
Ғаммози сияҳ ботини мо дар бахатои58.

 Ба баъзи зурафо дерларким, Хожа Деҳдор учун бу матлаъни айтибдур, нечунким хейли муносабати бор ва йироқ ҳам эмаским, чин айтадур эрмиш бўлғайлар (валлоҳу аълам).

 М а в л о н о А б д у л в о с е ъ — иншо фанида моҳир, бағоят сабукруҳ кишидур, ул ғоятқачаким, хуффат ва тахаттукга бош тортар. Зурафо анинг била мутойиба кўп қилурлар. Ул ширин изтироблар қилурки, яна муъжиби ҳазл бўлур. Сафоҳат қилса ҳам, элдин қутулмас. Анга бу мансаб Хожа Маждиддин Муҳаммад давлатидин етишти. Дерларки, анинг учун беш юз байтдин ортуқ ҳажви бор ва сойир халқ учун минг байтдин ортуқ. Бу матлаъ анингдурким:

Эй кашида турки чашмат дар қамон пайваста тир,
Моҳи нав гашт аз камони абрувонат гўша гир59.

 Х о ж а С у л т о н М у ҳ а м м а д — Шорахтдиндур. Шаҳрда нашъу-намо топти. Хушсуҳбат ва хушмуҳовара кишидур. Суҳбати мужиби баст ва такаллуми мужиби нишотдур ва нома хатин дағи ширин битир ва бошининг туки бирор нима озроқ учун бурун кўп мутараддид ва мутағаййир бўлур эрди. Аммо эмди вусъати Машраби ул ёрга етибдурким, мажлисда бош яланг-ўлтурур ва бир сари мў гами йўқтур. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Ба дандон уқдаи зулфи туро хоҳамки бикшоям,
Аз ин савдо шудам девонаву занжир меҳоям60.

 М и р а к Ҳ у с а й н — анинг ўғлидур ва табъи эмди назмларға мойил бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Кужо расад зи ту, эй бевафо, висол маро
Ки, аз жунуни ғамат нест эътидол маро61.

М а в л о н о М у ҳ а м м а д Н о и н и й — аҳл кишидур. Тиб илмидин вуқуфи бор. Назмлардин муаммо фанида кўпрак шуури бор. Бу фан устодлари иттифоқ била муаммо таърифин мундоқ қилибдурларким, «мавзун каломдурким, ишорат ва имо била андин от ҳосил бўлур» ва ул дебдурким, «мавзуни калом қайди таърифда ҳожат эмас ва ишорат била ҳам эмасдур». Ва мисол муни дебдурким, бировнинг оти «Садр» 63дур. Яна биров сўрсаким, отинг недур? Айт! Ул илик кўксига қўйса, далолат анга қилурким, оти Садр бўл-ғай. Ва биров бир махзан бир ерда дафн қилди ва устида бир занге сарнигун ости, дақиқтабъ нигун «занг» дин «канз»64 вужудин таҳқиқ қилурким, ҳеч қайсида не каломнинг дахли бор ва не назмнинг». Аммо фан донолари бу тахайюлин банг хаёлотиға ҳамл қилдилар.

 М а в л о н о Н у р — сода ва абдолваш кишидур. Бир мажлисда анга айтилдиким ҳукамо ҳисси шоммани65 димоғнинг тўрида таъйин қилибдурлар. Бас бу эътибор била машмумотни икки қош орасиға исласа керакки, иси ботроқ маълум бўлғай. Ул бу сўзни маъқулсиниб, яхши ислик ашъёни икки қош орасиға қўюб, нафасин юқори тортар эрди. Аммо холи аз табъ эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Туро нилуфари пироҳану ман монда ҳайронаш
Ки, сар бар мезанад хуршед ҳар рўз аз гиребонаш66.
 
 М а в л о н о Ш е р А л и — оламнинг машоҳиридиндур. Ўз замонида «насҳтаълиқ» хатин андоқ битидиким, ҳеч киши тақлид қила олмади, балки мушкилки, ҳаргиз ҳам тақлид қилса бўлғай. Табъи ҳам тасаввуф ва ҳам муаммо ва сойир фазлиётда яхшидур. Ҳоло муддатедурким, инзиво ихтиёр қилибдур. Ва ўз номуродлиғиға машғулдур. Ва эл била ихтилоти йўқтурким, тенгри бу давлатни ҳар кимга ҳамки, фақр давлатиға толибдур анга арзоний тутсин.

 М а в л о н о С у л т о н А л и67 — машҳадлиғдур. Бу кун Хуросонда ва оламнинг аксар билодида «насх таълиқ» хатида қиблат ул-куттобдур ва китобат мулкининг қаламрави як қалама анга мусалламдур. Онча ҳамида ахлоқ ва гузида атвор била ороста ва пиростадурким, шарҳидин қалам тили ожиз ва ҳусни хулқда назири йўқтур ва табъи дағи хуб воқеъ бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Гул дар баҳор аз он рухи гулгун намунаест.
Чун ашки манки, аз дили пурхун намунаест68.

 Аммо чун Машҳадийдур, ул алфозға тамом тағайюр бера олмайдур, ва лекин кўп ҳунар муқобаласида оз айб тушмас.

 М а в л о н о С у л т о н А л и-Қ о й и н и й — дарвеш йигитдур ва ҳазрат Махдумий Нуран мулозаматлари шарафи анга даст берубдур ва алар мусаннафотидин ўзга нима оз китобат қилур ва неча йил Маккада мужовир эрди ва табъи ва салоҳияти кўпдур. Аммо бир кун анга китобат буюрулуб эрди, музд таъйин қилурда муболағани ул ерга еткурдиким, ҳар бир байтим бир тангага арзир, деб бир маънидин йироқ ҳам эмас. Ул сўзларким, ул битир ортуқроққа ҳам арзир. Бу матлаъ анингдурким:

Эй ишқат оташ дар зада номусу нангу номро,
Дода ба бод нести-ю ҳастии хосу омро69.

 М а в л о н о Ш а р и ф и Б о ғ и Ш а ҳ р и й — ҳам котиб йигитдур ва яхши табъи бор ва назмларға дағи иштиғол кўргузур. Бу матлаъ анингдурким:

Навбаҳорон гарчи гул аз сабза берун медамад,
Сабзаи хатти ту аз гулбарги тар чун медамад70.

 М а в л о н о Ш о ҳ А л и — ҳабисшева йигитдур ва зиҳни муаммоға яхши борур.

 М а в л о н о Б а ҳ л у л — табибшева, толиби илм йигитдур.

 С у ф и й П и р и С е с а д с о л а — Дарвеш Ҳусайннинг набирасидур ва Мавлоно Муҳаммад Чоҳунинг ўғлидур. Суфилиққа табобатни зам қилибтур. Гўё мараз риёзатин тортқон соликларга «Муту қабла ан тамуту» 71 иршодин қилур. Бу рубоий анингдурким:

Манамой ба ғайри ман рух, эй сийм зақан,
К-аз ғояти ғайратам равад жон зи бадан,
Хоҳам ки шавам мардумаки дидаи халқ,
То руи ту ҳеч кас набинад жуз ман72,

 Суфининг мизожининг тезлик ва нозиклиги бу ғоятғача дерларким, бир йигитга тааллуқ лофи урар эрмиш, аммо йигити анинг райи била бормаса сафиҳона алфоз била фаҳш айтур эрмиш ва таёғламоқға дағи ҳам қилур эрмиш (Алуҳдату алар-ровий) 73.

 М а в л о н о В а с л и й — Мавлоно Хожа Калон қозининг ўғлидур. Отасини Ҳирий аҳли иттифоқ била ақл ва раъйға мусаллам тутарлар эрди. Ўзи хейли салоҳиятлик йигитдур. Кабир ва сағир шатранжни хуб ўйнар. Яхши суҳбатлиқ, хуштабъ ва салим нафас одамийдурур. Бу матлаъни яхши айтибдурким:

Маро дар дида нур аз гарди роҳи он сипоҳ омад,
Биҳамдиллаҳки, нури чашми ман аз гарди роҳ омад74.

 М а в л о н о Ғ и ё с и д д и н — толиби илм ва хуш-табъ йигитдур. Ҳоло табобатқа машғулдур ва шуҳрати табобатқа ўзга ишлардин кўпрак эмишдур. Балки расоил тасниф қилибдур ва назмларда ҳазрат Шайхнинг «Махзан уласрор»иға татаббуъ қилибдур. Рангин ва ҳамвор айтибдур. Бу матлаъ анингдурким:

Эй сабо, к-он боғи оразро тамошо кардаи,
Музтариб мебинамат гўё гуле во кардаи75.

 Ш а й х з о д а и А н с о р и й — Шайх Абдулла Девонанинг ўғлидур. Кичик ёшидин таҳсилға яхши машғулдур ва муаммо фанида кўп мулойимат андин зоҳир бўлур, ҳам айтурида ва ҳам очаридаким, улуғроқ элга маҳалли таажжубдур.

 Андоқ зоҳир бўлурким, волидаси ҳам хуш табъдурур ва «Бедилий» 76 тахаллус қилур. Гўё бу матлаъ анингдурким:

Равам ба боғу зи наргиси ду дида вом кунам
Ки, то назораи он сарви хуш хиром кунам77.

 Ш а й х А б д у л л о — дағи агарчи мажнуншиор кишидур, аммо чун салим фитрати бор, гоҳ-гоҳ тилига назмлар ўтар. Бу матлаъ ул жумладиндурким:

Мани мискин ба сари кўи ту ҳарчанд давидам,
Ғайри оҳею сиришке зи дилу дида надидам78.

 Деса бўлурким, анинг уйида зано-марди хуш табъдурлар.

 Х о ж а М а ҳ м у д — сабзаворликдур. Бобо Али Хушмардон79нинг набираси, Хожа Имодиддин Ҳасан ўғлидур. Отасининг яхши-ёмонида сўз деса бўлмаским, бағоят машҳурдур. Аммо жадди дарвеш киши эрди. хонақоҳи ва муридлари бор эрди. Узи салоҳиятлиқ йигитдур. Хутутни яхши битир, назми ҳам яхши. Бу яқинда «даржий» 80 битиб эрди ва олти асл қаламни тартиб била сабт этиб эрди ва «дарж»нинг охирида неча байт маснавий ҳам хатлари таърифида назм қилиб эрди ва сўнгғи байтида тарих ҳам «дарж» қилиб эрди. Ул будурким:

Чун усули шаш қалам кардам рақам,
Гашт тарихаш «усули шаш қалам» 81.

 У с т о д Қ у л м у ҳ а м м а д82 — Шибирғондиндур. Қичик ёшида ғижжак чолар эрди. Қобилият осори ул фанда андин кўп зоҳир бўлур эрди. Тарбиятиға машғул бўлулди. Ҳоло ул фан устодлари мутааддид анинг мусаннафотин ёд тутуб, шогирдлигига мубоҳийдурлар. Толиби илмлиққа дағи машғулдур. Узга ушоқ фазойили ҳам бор: маърифати тақвимдек, наққошлиқдек, хатдек. Аммо уд ва ғижжак ва қўбузни асрида онча киши чала олмас ва. муаммо қавоидин ҳам мазбут билур.

 М а в л о н о Ш а р б а т и й — ул фақир қошида улғайибдур. Тарих ва иншодин соҳиби вуқуфдур ва шеър ва муаммодин хабардордур ва наққошлиқ ҳам билур. Бир таснифи илкидаборким, туганса кўп фавойид андин элга мутасаввардур. Абнои жинсида онча салоҳиятлиқ киши оздур. Фунун касбида ул мартабада моҳирдурким, кичик ёшида қориликни ҳам касб қилибдур. Бу матлаъ анйнгдурким:

Жунун омад шиор ва меҳри рўи он паризодам,
Мани девона з-он рў дар забони мардум афтодам83.

 П а ҳ л а в о н Д а р в е ш М у ҳ а м м а д — Паҳлавон Муҳаммад (алайҳир-раҳма)нинг инисидур. Ҳоло-Паҳлавон ўрнида қойим мақоми улдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ин мақоместки, инжо рухи пургард хуш аст,
Дардмандию ниёзу дили пурдард хуш аст84.

 Иниси Ҳусайний ҳам муаммо айтур.

 М у ҳ а м м а д А л и — ҳам Паҳлавон ушшоқларидиндур.

 П а ҳ л а в о н С у л т о н А л и Г ў ш т и г и р —ул дағи Паҳлавон (алайҳир-раҳма)нинг хулафосидиндур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Мусофирест маро дар сафар намеояд,
Ба манки, бехабарам з-ў хабар намеояд85.

 Х о ж а А б у С а и д — Меҳнадиндур. Ҳазрати Султони тарийқат Шайх Абу Саид Абулхайр (қуддиса-сирруҳу) авлодидиндур. Хожа Муайяд Девонанинг ўғлидур. Номурод кишидур. Аммо ўз шеърин ўқурда йиғламсиниб ўқур, дағи ўзи мутаассир бўлуб, ҳардам улуғ тинар, то бас қилмағунча эл тинмас. Бу матлаъ анингдурким:

Ба тавба доданам, эй шайх, изтироб макун,
Маро, барои ризои худо, азоб макун86.

 М а в л о н о Ҳ о ж и — Машҳадда имом Али Мусо» ар-Ризо (алайҳиттаҳияти вас-сано) 87 равзасида имом ва муаррифдур ва «Гавҳаршодбегим» масжиди жомеида хатибдур. Фозил ва сунний мазҳабдур. Ақл маоши ул мартабададурким, бовужуди тасаннун ул равза бошидағи содот била боришур, бу жиҳатдин баъзи ани нифоққа ва баъзи хуруж мазҳабиға нисбат берурлар. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Кадом айшу танаъум бувад баробари инам
Ки, сар зи хоб барорам сабоҳу рўи ту бинам88.

 М а в л о н о А б д у р р а з з о қ — толиби илм кишидур. Аммо балоҳати ғолибдур. «Гавҳаршодбегим» мадрасасининг талабаси, соҳиб жамъ вазифаларин кечроқ барот битидургон учун шикоятга бу фақир қошиға келдилар. Иттифоқ била сўзни ул айтурға муқаррар қилғон эрмишлар. Фақир жамоати касир кўрдум эрса сўзларин сўрдум. Анинг тақририға ҳавола қилдилар.
 Андин сўрулди, эрса бу иборат била такаллум сурдиким «барот наменависад»89. Ва рангининг ҳурмати бор учун мутойиблари ани «сурх қалб» 90 дерлар. Бу матлаъ анингдурким:

Жони ман тоза шуд аз лаъли ту хунхории дил,
Баъдаз ин мову сари кўи туву зории дил91.

 М а в л о н о Ҳ о ж и — дарвеш ва мунқатеъ кишидур ва Ҳазрати Махдумий Нураннинг мулозим ва мусоҳибларидур. Неча қатла Каъбаға бориб, баъзи қатла, ҳамоноки, яёқ ҳам бор экандур. Ул ҳазратнинг андоқки, анинг била хусусияти бор, оз киши била бўлғай. Гоҳи назм ҳам айтур. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Пирона санам тоза ниҳоле ба бар омад,
К-аз мева ғаму ғуссаву хуни жигар омад92.

 М а в л о н о Ж а м о л и д д и н — Ҳазрат Махдумий Нураннинг қаробатларидиндур. Толиби илм бўлубтур. Агар лавандлиғи муфрит бўлмаса эрди, донишманд ҳам шояд бўлғай эрди. Ул ҳазратнинг шаҳар ичидаги мадрасасида мударрисдур. Бу матлаъ анингдурким:

Манам он қумрии нолон зи шавқи сарви дил жўят
Ки, дорам тавқи гардан аз хами қуллоби абрўят93.

 Х о ж а А б у Н а с р — Хожа Муайяд Меҳна (алайҳирраҳма)нинг ўғлидур. Меҳна шайхзодаларининг ноҳамвор маоши кўптур. Андоқким, алар ҳар қачон бир-бирлари била низоъ қилсалар, икки жонибдин ясол ясаб, ўқ ва қилич ва найза била урушурлар. Аммо ҳоло баъзидейдурларким, Хожа Абу Наср хейли салоҳга кирибдур. Иншооллоҳки, рост бўлғай! Бу матлаъ анингдурким:

Намонад сабру тоқат оташи ғам чун шавад тезам,
Аз он чун шуъла биншинам даме, сад бор бархезам94.

 Х о ж а Ҳ у с а й н К и р а н г и й95 — Абивард вилоятидиндур ва Хожа Абу Наср Меҳнанинг хоҳарзодасидур. Отаси Хожа Қанбар Хуросоннинг мутааййин арбобларидин эрди. Ўзи мужид ва сулб ва якрўй кишидур. Йиллар садорати олий мансабида мутамаккин эрди ва подшоҳ инояти анга аъло даражада. Ул бу иноятқа андоғ, мустазҳирким, баъзи маҳалда подшоҳ маслаҳати учун тенгрилиқдин ҳам тажовуз қилур эрди бўлғай. Оқибат подшоҳнинг муборак хотириға ани андоқ кўргуздиларким, анинг иложи киши илгидин келурнинг имкони йўқтур. Магар ҳам тенгри подшоҳнинг муборак хотириға солғай (иншооллоҳ). Ва Хожанинг яхши табъи бор. Бу байт анинг абётидиндурким:

Ҳеч оҳе жуз ба ёдат бар намеояд зи дил,
Ҳеч нақше жуз хаёлат дар намеояд ба чашм96.

 Х о ж а Қ у т б и д д и н — Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр авлодидиндур. Бағоят солиҳ ва муттақий ва покиза рўзгор кишидур ва шайх атвори анинг атворидин зоҳирдур. Бу матлаъ анингдурким:

 Муддате шуд к-он пари пайкар намеояд ба чашм,
 Сохт манзил дар дилу дигар намеояд ба чашм97.

 Х о ж а Ю с у ф М е ҳ н а — Хожа Рукниддиннинг ўғлидур ва ҳазрат Шайхнинг бузург авлодидиндур. Толиби илм ва солиҳ ва хуш табъ йигитдур ва табъида кўп мулойимат бор. Бу матлаъ анингдурким:

Дили зорамки, жо дар зулфи он номеҳрибон дорад,
Гар аз савдо парешонҳол бошад жои он дорад98.

 Х о ж а А б у Т о ҳ и р — Хожа Абдуллоҳ Меҳнанинг ўғлидур, хейли латиф табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ончи шабҳо бар дилам з-он жаъди пурхам мерасад,
Бар гирифторони занжири бало кам мерасад99.

 Х о ж а Қ у т б и д д и н А ҳ м а д — Ҳазрат шайх ул-ислом Зинда Фил Аҳмад Жом (қуддиса сирруҳу)нинг авлодидиндур. Фариштаваш ва малакшева кишидур. Чун Хожа Аҳмад Жомий қуш асраб солур, алар дағи тақлид қилибдурлар. Солур чоғида улоғлари йўқ эрмиш, бағоят бийик киши, бир қуллариға ўзларин кўтариб қуш солур эрмишлар. Бу матлаъ анингдурким:

Сабо, биёр ғубори раҳи сувори маро
Ки, тўтиё бувад он чашми ашкбори маро100.

 М а в л о н о М у ҳ а м м а д Х у р о с о н и й — лоуболи ва лавандшева, абтарваш кишидур. Ва ҳодии тавфиқ анга раҳнамойлиқ қилиб, ани ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодконий (раҳматуллоҳ) хизматиға солди. Ул бузургвор илгида тавба қилиб, суфия одоб ва таринқига машғул бўлди ва «арбаин»лар ўлтуруб, дерларким, кушонишлар топти ва яёқ сойим уд-даҳр муборак сафарин қилиб ул давлатқа мушарраф ҳам бўлди. Ҳоло узлат кунжида ибодатға машғулдур. Ва бу рубоий анингдурким:

 Як чанд зи дўстон жудо хоҳам буд,
 Бо меҳнату дард мубтало хоҳам будх
 То ёр насозад ошноии хешам,
 Бегона зи хешу ошно хоҳам буд101.

 Х о ж а К а м о л и д д и н Ҳ у с а й н — Хожа Низом ул-Мулкнииг ўғлидур. Отасининг таайюн ва иштҳори бурунғи Низом ул-Мулкдин ортуғроқ бўлмаса, ўксук ҳам эмас. Эътибор юзидан анинг била тенг бор эди. Аммо мансаб юзидан ортти, нечукким, ул вазир эрди, бу вазорат мансабин тай қилди ва ҳоло ашрофи олий мартабасида мутамаккиндур. Ўзи мулойим йигитдур. «Нома» хатин яхши битир. Ва дерларки, мусиқийда ҳам дахли бор ва баъзи нақшларни анга мансуб қилурлар.
 Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Гарчи дар жаннат насими хулду оби кавсар аст,
Хонаи хамморро обу ҳавои дигар аст102.

 X о ж а А б д у л л о ҳ С а д р103 — Хожа Муҳаммад Марворид104 ўғлидурким, муддате вазорат девонида муҳр босар эрди ва ўз ихтиёри била истиғфор қилиб, офият кунжи ихтиёр қилди. Бу тоифадан анга муяссар бўлғондек оз кишига бўлмиш бўлғай. Ўзи кичик ёшида улум касб қилди. Адвор ва мусиқий илмида ва хутут фанида беназир бўлди. Ва қонунни маълум эмаским, ҳаргиз киши андоқ чолмиш бўлғай. Ва подшоҳ хизматида олий мансабқа сарфароз бўлди. Уд жумладин бири, садоратдур. Ва иншо фанини ҳам камолға еткурди. Ва ўзи яхши муҳоваралиқ ва яхши хулқлуқ ва яхши суҳбатлиқ йигитдур. Ғафлат ва бепарволиғдин ўзга ҳеч айби йўқдур. Чун йигитдур, умиди дафъ бор. Ва бу матлаъ анингдурким:

То дил даҳону турраи он дилнавоз ёфт, .
Хўрд оби зиндагони умри дароз ёфт105.

Х о ж а Я ҳ ё — Хожа Абдуллоҳнинг инисидур. Яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ба ин шукрона, эй ҳамдамки, мегўи сухан бо у,
Чи бошад гар бигўи шаммае аз ҳоли ман бо у106.

М а в л о н о Ф а с и ҳ и д д и н — Мавлоно Низомиддин Ҳиравин аҳфодидиндурким, аларни Низомийлар дерларким, Хуросонда мундин шарифроқ насаб йўқтур. йигирми ёшиға яқин эканда улумни такмил қилди. Ҳоло ўттуз йилға яқин борким, ифодаға машғулдур. Зоҳир улумидин ҳеч қайси бўлмағайким, дарс айтмағай. Ва ҳар бир илмки айтур, кўрида ҳавоший ва муфид мусаннафоти борким, уламо андин баҳраманддурлар. Мунча пуркорлиғ ва рангинликбила ақл ва базли ҳам борким, мунофии бу улумдўр. Кўп ҳамида ахлоқ ва писандида авсофға муттасйфдур. Бовужуди мўнча камол бу фақирнинг таназзул қилиб, сафар ва ҳазарда кўпрак авқот ўз шариф суҳбати билан мушарраф қилур. Неча фикр қилилса, бу тийра рўзгор накўҳида атвор мусоҳиблиғидин ўзга айб онда топса бўлмас, аммо айбсиз тенгридур.

Тўртинчи мажлис охири

 Бу диққатпеша ва зарофатандеша азизлардин агарчи баъзи ажал майидин маст ва бехабардурлар, аммо баъзи ҳаёт базмида сармаст ва жилвагар ва назмгустардурлар, тенгри таолло ўтган жамоатни ўз қошидин ғарийқи дарёи раҳмат қилсун ва қолғон аҳли хизмат ва убудиятни шоҳ лутфидин шойистаи эҳсони беминнат.
 
Рубоий:

Ул хайлға тенгри раҳматй ёр ўлсун,
Бу жамъға шаҳ лутфи мададгор ўлсун,
Ҳам шоҳқа юз фалакча миқдор ўлсун,
Ҳам қуллари эҳсонға сазовор ўлсун!

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:35:35

БЕШИНЧИ МАЖЛИС

Хуросоннинг ва баъзи ернинг мирзодалари ва сойир» Озодалари зикридаким, табъ саломати ва зиҳи истиқомати аларға боиси назм бўлур, аммо мудовамат қилмаслар


 Ул жумладин:

 А м и р Д а в л а т ш о ҳ1 — Фирузшоҳбекнинг амакизодаси Амир Алоуддавла Исфаройинийнинг ўғлидур. Фирузшоҳбекнинг мукнат ва азамати худ олам аҳли қошида гунашдин равшанроқдур, таърифқа эҳтиёж эрмас. Амир Алоуддавла дағи аҳл киши эрди. Аммо димоғи ҳиффат пайдо қилиб, зоеъ бўлди. Ва лекин Амир. Давлатшоҳҳуштабъ ва дарвешваш ва кўп салоҳиятлиғ йигитдур. Обо ва аждоди тарийқидинким, аморот ва зоҳир азамат ва тажаммули бўлғай, кечиб гўшае ихтиёр қилиб, фақр ва даҳқанат била қаноат қилди ва фазойил ва камолот иктисоби била умр ўткарди. Ушбу мазмундаким, бу мухтасар битиладур, «Мажма уш-шуаро» 2 тасниф қилибдурким, ҳар, киши ани мутолаа қилса, мусаннифининг истеъдод ва камолин маълум қилур. Аммо бу яқинда хабар келдиким, фоний оламдин риҳлат қилибдур. Воқеъ бўлса тенгри ани раҳмат қилғай.

 Бу матлаъ анингдурким:

Зиҳи аз офтоби оразат чашми жаҳон равшан,
Зи чашми равшани карда диламро хонумон равшан3.

 М и р Ҳ у с а й н А л и Ж а л о й и р4 — «Туфайлий» тахаллус қилур эрди. Алн Жалойирнинг ўғлидурким, отаси Ёдгор Мирзо эшигида амир ул-умаро ва соҳиб ихтиёр эрди. Аммо ўзининг отасиға нисбати йўқтур. Фақиршева ва фонийваш ва бетакаллуф ва хуштабъ йигитдур. Назмларға табъи мулойимдур. Аммо қасида услуби анинг ҳаққидур. Андоқки, бу тоифа ҳам мусаллам тутарлар. Султон соҳибқирон отиға ғарро қасойиди бор. Ул ҳазрат ҳам ани яхши тарбиятлар қилдилар. Андоқким, вилоят билди ва қўш девонида муҳр бости ва парвоначи бўлди ва тақарруб ва наёбатқа дахли бор эрди.
 Фалакнинг андинким, фазл аҳлиға ҳасади бор, бир тақсир била они даргоҳи фалак иштибоҳдин йироқ солибдур, анинг худ бу қайғудан кундуз қарори ва кеча уйқуси йўқтур. Умид улким, подшоҳона лутф ва карам дастгири бўлғай.
Бу матлаъ анинг қасойидидиндурким:

Биҳамдиллаҳки, дигар раҳ ба иқболи шаҳи одил,
Бурун омад гулам аз хору хор аз пову ва по аз гил5.

 Умид улким, бу матлаъ муносиби ҳоли бўлғай. Бу ғазал матлаи ҳам анингдурким:

Буте к-аз гул бувад озори по дар гашти бўстонаш,
Чи рў дар дида жўям бовужуди хори мужгонаш6.

 Айби муфрит лавандлиғ ва жунундин ўзга йўқтур.

 М и р Ҳ а й д а р7 — «Сабуҳий» тахаллус қилур. Ота отадин бу даргоҳнинг бойриси, балки туғмасидур. Бу фақирға шиддати қаробатдин фарзандлиғ нисбати бор. Туфулиятдин шабоб айёмнғача улум иқтисоби қилди ва табъи шеър ва муаммо ва сойир фазлиётда мўлойимдур. Агарчи бот тарк қилди, аммо сипоҳийликда ҳам эрдамларким бўлур, ўқ отмоқда жалд ва қилич чопмоқда чобук ва сойир жалодатларда онча борким, асрининг аҳли писанд қилурлар. Чун жунун нашаъсидин бебаҳра эмасдур, сулуки тарийқида кўп офат ва андоз бўлди. Умид улким, оқибат истиқоматда росиҳ бўлғай. Бу матлаъ анингдурким:

Май аст лаъли ту ё шаҳди ноб: аз ин ду кадом аст?
Хай аст бар руҳи ту ё гулоб: аз ин ду кадом аст? 8

 А б д у л в а ҳ ҳ о б— «Суҳоий» тахаллус қилур. Шайхимбекнинг хоҳарзодасидурким, Абдурраззоқ атканинг ўғли. бўлғай. Шайхимбек таърифи ўз зикрида айтилди. Абдурраззоқ дағи гўёки Алоуддавла Мирзо9 девонида муҳр босқондур. Ўзи дағи сипоҳишева йигитдур. Китобе, дерларким, жамъ қилғондур ва отин «Абдол-нома» 10 қўйғондур. Аммо фақир кўрмадим. Буким, табъини гоҳи тағойиси таъриф қилур, анга шу шараф басдур. Бу матлаъ анингдурким:

Доштам аз чашми бемораш ба дил сад гунна дард,
То ба чашми худ надид он дардро бовар накард

 Гўёки бировнинг кўзи оғриғонда айтқондур.

 С у л т о н Ҳ у с а й н12 — «Хатмий» тахаллус қилур. Шайх Баҳлулбекнинг ўғлидур. Агарчи отаси ҳоло фақр тарийқин ихтиёр қилиб гўша тутубдур, аммо Султон соҳибқирон давлатидин Хоразм тахтида ҳукумат қилиб, аморат девонида муҳр бости ва оғаси йиллар Балх (қуббат улисломий)да ҳукмрон эрди. Ўзи фақирваш ва номуродшева йигитдур. Табъи ҳам холи аз саломат эмас. Бу матлаъ анингдурким:

Маро бисъёр мушкил менамояд фурқати жонон,
Видои жони ширин ҳаст душвор, эй мусулмонон13.

 М и р И б р о ҳ и м — Султон Ҳусайннинг ўғлидур ва фақирнинг оғасининг набирасидур. Фақир они ўғил, чилай асрабмен.

 М у ҳ а м м а д С о л и ҳ14 —исми муносабати била «Солиҳ» тахаллус қилур. Нур Саидбекнинг ўғлидурким, кўп вақтлар Чаҳоржўй навоҳисидин Адоқ навоҳисиға дегича аморат қилди ва Султон Абу Саид Мирзо эшигида, Улуғбек ва Жўги Мирзо эшигида соҳиб ихтиёр ва жумлат ул-мулк эрди. Аммо бағояг бадфеъл ва бадхулқ киши эрди. Ўзи мулойим йигитдур. Атворининг отаси атвориға нисбати йўқтур. Анга ҳам ғариб саҳв туштиким, Султон Соҳибқирон қуллуғидин ғайбат ихтиёр қилди.
 Баъзи дерларким, бехудлиғ оламида ёмон мусоҳиблар ани бу ёмон йўлға тутубтурлар. Табъида хейли диққат бирла чошни бор. Хатқа ҳам қобилияти кўпдур. Бу матлаъ анингдурким:

Наям ошуфта гар пўшида кокул моҳи тобонаш,
Чи ғам аз тирагии шаб, чу бошад субҳ поёнаш? 15

 Ш е р а м — Хуросоннинг одамизодаларидиндур. Солим нафслиқ ва салим табълиқ йигитдур ва табъи назм таврида кўп мулойимдур. Бу матлаъ анингдурким:

Ёридин ҳар ким тушар айру паришонлиғ чекар,
Васл қадрин билмаган мендек пушаймонлиғ чекар,

 Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

 Машав носиҳ ба кўи ақлу дониш раҳнамун Моро
 Надорем ихтиёри то чи фармояд жунун моро16.

 М и р И ш қ и й - Жаҳон Маликбекнинг набирасидурким, ғоят таайюндин гўёки таърифи ҳожат эмас. Амир Ёдгорбекким, зикри юқори ўтти, инисининг ўғлидур ва отаси Алоулмулк дағи табъдин холи эмас эрди. Табъи яхшидур. Бу матлаъ анингдурким:

Зи баҳри он ки ояд қиссаи жонони ман берун,
Зи хубон ҳар замон дар анжуман орам Сухан берун17.

 М и р А л и Д ў с т — «Рафиқий» тахаллус қилур. Алайкабек18нинг набираси бўлур. Анинг шаъни андин азимроқ ва шуҳрати андин кўпрокдурким, шарҳ қил-моқ била киши они элга танитқай. Отиким, мазкур бўлди, басдур. Анга маъруф мадраса ва гўрхона ва работи басдур. Ўзининг табъи мулойим тушубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Давои дарди дили хешро кўжо жўям,
Кўжо равам, чи кунам, ҳоли дил киро гўям? 19

 Ё м ғ у р ч и б е к — «Сипоҳий» тахаллус қилур. Мир Валибек ўғлидур. Мир Валибек20нинг таърифи ҳамул Алайкабек таърифига ҳукми бор. Ўз таврида азамати андин ортуқ бўла олур эрдиким, ўксук йўқ. Аммо осори онча қолмади. Ўзи хуштабъ воқеъ бўлубтур. Бу матлаъ анингдурким:

Ба масжидеки, равам дар фироқи дилбари хеш,
Баҳона сажда кунам бар замин ниҳам сарн хеш21.

 М у ҳ а м м а д А л и Ж а л о й и р — «Нисорий» тахаллус қилур. Али Жалойир ўғлидур ва Ҳусайн Алибекнинг инисидур. Иккаласининг таърифи юқори ўтубдур. Аммо ўзи не сипоҳийлиқда отасиға ўхшар ва не ўзгага. Атворда оғасиға нисбати бор. Ғариб таврлик кишидур. Чун Хуросон аҳлининг аксари билурлар, битимак бефойдадур. Аммо шеър айтур. Бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Касе ҳаргиз маро беғам надидаст,
Чу ман ғам дидае ғам ҳам надидаст22.

 М а в л о н о К а в к а б и й — эмди зоҳир бўлубтур ва Шайх Боязид Иланинг ўғлидур. Фақир ани кўрубмен, аммо шеър айтурин маълум қилмайдур эрдим. Машҳадда бўлур ва обоаждоди гўрхонасида бўлур. Андин келганлар бу матлаъни андин нақл қилдиларким:

Кушти! мани дилхастаро, турки камонабрўи ман,
То боз ёбам зиндаги тийре бияфкан сўи ман23.

 И б р о ҳ и м М у ҳ а м м а д Х а л и л — Муҳаммад Халилнинг ўғлидур ва Халилбек йиллар Нимрўз мулкидин Ғазни навоҳисиғача ҳукумат қилдиким, баъзи вақтда ҳеч подшоҳқа тобеъ ҳам эмас эрди ва бу Иброҳимнинг яхши табъи бор. Ўзи дағи мулойим таврлиқ ваадаб ва ҳурматлиғ йигит эрди. Бу матлаъ анингдурким:

 Кўруб ағёрни филҳол илик кўксумгаким, урдум,
 Эмас таъзим учун, ханжарлари захмини ёшурдум.

 М и р Ҳ а б и б у л л о ҳ — Мир Садрнинг ўғлидур. Отасининг таърифи юқорида мазкур бўлди. Ўзи мулойим йигитдур. Уд чоларға ҳам қобилияти бор, ҳам ишқи бор. Умид улким, ул фанда яхши бўлғай, таҳсил ҳам қиладур. Бу матлаъ анингдурким:

Аз чи дар шоми ғамат олам ба чашмам шуд сиёҳ,
Гар намурд аз сарсари оҳам чароғи меҳру моҳ? 24

 М у ҳ а м м а д Ж а ъ ф а р — Муҳаммад Али Кўкалтош ўғлидурким, отаси Машҳади муқаддаса доруғасидур. Ўзининг яхши табъи бор. Бу матлаъ анингдурким:

Он шабки, шамъи чеҳраро аз тоб меафрўхти,
Раҳме накарди бар ману парвонаворам сўхти23.

 Ш о ҳ Қ у л и У й ғ у р — кичикдин табъи таҳсилға ва аксар фазлиётқа мулойим эрди. Ота-онанинг суюклиги жиҳатидин оми қолди. Ва кўпрак қобилияти зоеъ бўлди. Қабиланинг мирзосидур. Ҳукм улдурким, ул қилғай, Табъи муаммода мулойим тушубтур.

 Д а р в е ш А б д у л л о ҳ — Тархонийларда Шайх Салмон атканинг ўғлидур. Табъи назмларға кичикдин мойил эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Аз хаёли лабу дандони ту чашмам ки пур аст,
Ҳамчу рўдестки, сангаш ҳама ёқуту дур аст26.
 
 А б д у қ а ҳ ҳ о р27 — Шайхзода Муҳаммаднинг ўғлидур. Отаси подшоҳ девонида аморат мансаби топти, баҳодир киши эрди ва зотида бовужуди омийлиғ мулоямат бор эрди. Уғлига булардин ҳеч мерос тегмади. Аммо муаммо фанига қобилияти бор oтиға бу муаммо анингдурким:
 
 Б е к М а л а к и й — Ҳасан Малакийнинг ўғлидур. Киши отаси бобида андоқки, ҳар неча таъриф ва васф этса тамом қила олмас. Анинг бобида акс воқеъдур. Агарчи бурун бирор муаммоғина айта олур эрди, ул дағи эмди юқориғи ҳампойидек, андин ҳам орийдур.

 С о қ и й — Жаъфар бахшининг ўғлидур. Кичиклигида қобилияти кўп эрди, ҳам назмларға, ҳам сойир инсониятқа, туркий ва форсий шеърда рушди бор эрди ва сипоҳийлик тарийқида жалодати ул мартабада эрдиким, Хуросоннинг сипоҳийларидин мутааййин ва муқаррар кишилар ани имкони борича таъриф қилурлар эрди. Аркони давлат қошида, балки подшоҳ ҳазратида мултафат ва мақбул эрди. Ҳеч маълум бўлмадиким, анга на бало урдиким, ушбу сифатлардин ҳеч нима анда қолмади ва эл оросидин чиқти. Умид улким, бу идборин ҳақ таоло иқболға мубаддал қилғай. Бу матлаъ анингдурким:

Қилодаи саги у кун зиҳи гиребонам,
Ки, ҳар замон нафитад чок то ба домонам28

 Туркча маснавийда кечимлик от таърифида дебтурким:

Тазарве эрди раънолиқда оти,
Ики ёнчоқ бўлуб икки қаноти.

Бешинчи мажлиснинг ғояти

 Бу табъ латофати била ороста, озодалар ва зеҳни зарофати била пийроста мирзодалардин ҳам агарчи баъзи адам макманида пардаи ихфодадурлар, аммо баъзи вужуд анжуманида зовияи зуҳур ва бақодадурлар, маъдумларни ҳақ раҳмати мағфиратидин баҳраманд қилсун ва мавжудларни шоҳнинг хизони инъому лутфидин аржуманд ва сарбаланд этсун!

 Рубоий

ё рабки, чу шаҳни айладинг арш жаноб,
Зиллуллаҳ анинг зотиға ёзилди хитоб,
Утган қуллар ёзуғини қилма ҳисоб,
Қолғонларин эт базмида иқбол таоб.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:35:42

ОЛТИНЧИ МАЖЛИС

Хуросондин ўзга мамолик фузало ва зурафоси зикридаким, бу асрда ҳоло бордурлар ва ҳар қайси ўз хўрди ҳолиға кўра ширингуфтор "ва соҳибдевон ва ашъордурлар

 Ул жумладин Самарқанд аҳлиға шуруъ қилали:

 А ҳ м а д Ҳ о ж и б е к1 — Султон Малик Кошғарийнингким, замонининг бебадалларидин эрди, ўғлидур. «Вафоий» тахаллус қилур. Сурати хуш ва сийрати дилкаш, ахлоқи ҳамида ва атвори писандида йигитдур. Хуросонда тарбият топти. Ҳирот дор ус-салтанатида ўн йилға яқин ҳукумат қилди. Самарқанд маҳфузасида ҳам муддате ҳоким эрди. Ва бир қарн бўла бордиким, истиқлол била аморат ва истиқрор била подшоҳға наёбат қиладурким, ҳеч киши андин бир номулойим нимаким, мужиби эътироз бўла олғай, нақл қилмайдур. Бовужуди бу Бекнинг сипоҳийликда жалодат ва баҳодурлуғин ҳар кишиким танир, мусаллам тутар. Ва табъи бағоят хуб воқеъ бўлубтур ва назмға кўп илтифот қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Гирифти жони ман аз тан ба зулфи пуршикан, басти,
Кушоди парда аз рухсори хешу чашми ман басти2.

 Х о ж а Х у р д — Самарқанд тахтининг якқалама қозиси ва «Улуғбек Мирзо» мадрасасининг мударрисидур. Бовужуди фазлу камолу ақл ва дониш ҳуляси била орастадур ва бовужуди зуҳди тақво, ҳусни ахлоқ зевари била пийростадур. Мунча машоғил ва авориз била чун лутфи табъи ғолибдур, назм ва иншо ва тарих ва муаммо фунунида ҳам иштиғол кўргузур ва исмига бу муаммо анингдуркнм:
 
 Ва Б о б о Х у д о й д о д ким, дерларким, абдолдин эрмиш, Самарқандда фавт бўлғонда, фавтнинг тарихини3 топқондур. Фақирнинг «Вақфия» 4сининг тасҳиҳин қилурда тарих5 топибтур. Иккаласига таъриф ҳожат эрмас. Анинг диққатиға икки адл гувоҳдурлар.

 А б у л б а р а к а — ҳарнеким, Хожа Хурд қози васфида айтилибдур, анинг моддасида тамом бар акс воқеъдур. Чун Хуросон ва Самарқандда ани андоқким бор, билмас киши йўқтур. Кобоҳа ҳолатини мазкур қилмоқда кўп беҳижоблиқ керак ва ул шарҳ бир нақл билаким, анинг бобида бир сохиб давлатнинг муборак оғзидин чиқибдур, иктифо қилилур. Анинг шарҳи буким. Абулбарака Шаҳрисабзда қози эрди, подшоҳ ҳазратида аниннг зулмидин додхоҳ кўп келган жиҳатдин маъзул бўлди ва Хуросонға келди. Мунда дағи ғариб шаҳкорлар ташладиким, ғаробатининг тули бор. Мунда ҳам тура олмай, яна Самарқандға борди. Анда дағи аркони давлатдин баъзини мунга келтургандурким, яна ул ерда қози йўқ экандур. Анинг ҳаводорлари ул мансаб эгасиздур, муносиб киши топиббиз деб, бир либос била подшоҳ арзиға еткургандурлар. Яна баъзи наввоб ул бадмаош кишидур, деб ул сўзни рад қилғондурлар. Подшоҳ дегандурким, ҳар неча бадмаош ва бадбахт бўлса, ул бурунқи қозидин яхшироқ бўлғусидур.
 Анинг назмидин хотирда йўқ эрди, аммо бу байтни зурафо анинг учун дебтурлар:

Деви шайтон сифат Абулбарака,
Бод жояш ба ҳафтумин даргга6.

 X о ж а Х о в а н д — Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсин (раҳмаҳум оллоҳ)нинг ўғлидур. Донишманд ва хуштабъ йигитдур. Табъи ҳам назм сори, ҳам ҳазл сори мойил бор. Эшитгандурким, Абулбарака Ҳирийга келганда Дарвеш Ҳусайн била анинг орасида кудурате воқеъ бўлғондур. Абулбарака Дарвеш Ҳусайнға қаттиғ келсун деб, буқъасига мужиби иҳонат бўлсун деб, қаронғуда келиб Пири Сесадсола қабри бошида ҳадас қилибдурким, ўзи ул мазор бошига борғони ҳамул маъни-ўқ эрди. Хожа Хованд бу маънида ҳазл юзидин бу байтни айтибдур, бағоят муносиб ва яхши воқеъ. бўлубтур ва байт будурким:

Он жавонмаргеки, ў бар Пири Сесадсола рид,
Пир агар гардад, нагардам ҳеч пиреро мурид7.

 А м и р М а ҳ м у д Б а р л о с8 — бовужуди улви насаб ва касрати ҳасабдин дарвешваш ва фоний машраб ва бетакаллуф кишидур. Ва Кирмон вилоятида ҳукумат қилди ва муддатедурким, подшоҳ эшигида: аморат девонида муҳр босадур.

 Бу матлаъ анингдурким:

Магуки, ҳаст рухи ман зи об равшантар
Ки, ҳаст пеши ман аз офтоб равшантар9.

 Д а р в е ш Ш у ҳ у д и й10 — Дарвеш Санид Боязид парвоначининг ўғлидур. Кичик эканда хейли шўхлуқ қилар эрди. Энди дарвешлиқ ва салоҳ суратиға кирибтур ва Мир Сарбараҳна айттиким, онча кашф ва каромат ҳосил қилибдурким, агар бировнинг сақолин тутуб айтсаким, йигирма икки минг тўрт юз саксон беш тук-тур, сари мўйи тахаллуф қилмас. Мажлис аҳлидин биров дедиким, магар сизнинг маҳосингиз туки ададидин сизни воқиф қилибдур, эл кулуштилар. Мирга тафовут қилмади.
 
 Бу матлаъ анингдурким:

Ин доғҳоки, бар тани аҳли муҳаббат аст,
Бар кўҳи дард рехти борони ҳасрат аст11.

 М а в л о н о М ў ъ м и н и й — «Халосия» хонақоҳида таҳсил қилур. Оти Абдулмўъминдур, тахаллуси бу муносабатдин воқеъ бўлубтур. Самарқанддиндур. Табъида мулойимат бор. Бу матлаъ анингдурким.

Бикушо даҳанки, нўши лабў нўшханд ҳам,
То қиймати шаккар шикани, нархи қанд ҳам12.

 О р и ф Ф а р к а т и й — Самарқанд навоҳисининг Фаркат деган мавзуидундур. Кўп вақт Хуросонда, Ҳирот тахтида бўлур эрди. Гоҳ сабақ ўқур эрди ва гоҳ лавандлиқ қилур эрди. Ва ирфон изҳориға машъуф эрди. Ироқ сори борди ва аҳвочи маълум бўлмадиким, не бўлди. Бу матлаъ анингдурким:

Дар ҳолати такаллум аз нозуки забонаш,
Барги гулест гўё дар ғунчаи даҳонаш13.

 М а в л о н о Н о с и р и д д и н — Аҳмад Ҳожибек мулозимидур. Отаси донишманд ва муттақи ва валоят шиор киши эрмиш. Аммо ўзи сипоҳийлиққа ҳаваснок ва такаллуфотқа роғиб кишидур. Дойим туркча айтиб қуш соло отланған ва таблбоз боғлаб белига баҳли14 санчқай ва рангин отларға минарға майл қилғай. Бовужуди бу ишлар табъин яхшидур. Бу яқинда андин бир байт нақл қилдилар. Имкони борким, Самарқанд шўх ва ҳабислари анга бу байтни боғламиш бўлғайлар. Ул байт будурким:

Тубучоқ абраше агарам зери зин бувад,
Мулки жаҳон маро ҳама зери нигин бувад15.

 М а в л о н о Б а қ о и й — хоразмлиқдур , Яхши табълиқ ва яхши хулқлуқ йигитдур. Онаси ризоси учун бовужуди одами иститоат ва номуродлиқ ҳаж сафарин ихтиёр қилиб, онасини элтти. Ҳануз аҳволи не бўлғон, хабари келмайдур. Умид улким, матлуби ҳосил бўлуб келгай. Бу матлаъ анингдурким:

Намеҳоҳамки, дил дар банди он зулфи дуто афтад,
Чаро аз паҳлуи ман дарманде дар бало афтад16.

 М а в л о н о X а й р и й ҳам хоразмлиқдур. Девонаваш, абтаршева йигитдур. Дойим ифлос ва фалокат била ўткарур. Аммо шоирликда хейли қуввати бор. Қасойиди бор, ғазалиёти ҳам ямон эмас. Табъ аҳли қошида матъундур мунгаким, абётининг маънисин сўрсалар билмас, билса ҳам айта олмас. Аммо ул муни мусаллам тутмас. Бу матлаъ анингдурким:

Ба рўзи ташнаги оби равон набвад ҳавас моро,
Дами тиғи туро гар бар гулу ёбем бас моро17.

 М а в л о н о С о й и л и н — қаршилиқдур. Анингдек сариъ улқалам котиб ўз замонида йўқтур. Ҳар кунда беш юз байт осонлик била битир Туркваш сода йигит кўрунур. Аммо кўрунгандек эмас. Бу яқинда девон дағи тартиби ҳуруф била тузатти. Бу матлаъ анннгдурким:

На бар захмаш дилам пайкони он абрў камон дорад
Ки, баҳри захми дигар оби ҳасрат дар даҳон дорад18.

 М а в л о н о Ш а м с и й — бадахшонлиқдур. Фақир ани агарчи кўрмаймен, аммо Мавлоно Муҳаммад Бадахшийдин таърифин эшитибмен. Андоқ маълум бўлурким, табъида хили тасарруфлуқ ва шўхлуқ бор. Бу матлаъ анингдурким:

Чашмони ман ба рўят дар ошиқи чунонанд,
К-аз рашк як дигарро дидан наметавонанд19.

 М а в л о н о С о л и ҳ и й — агарчи хурусонлиқдур, аммо кўп йилдурки, Ҳисордадур. Ҳамоноки, аввал розалиқ санъатиға20 мансуб эрди ва шеър айтурдин сўнгра аруз ўрганди ва санойиъдин дағи соҳиби вуқуф бўлди. Андоқ эшитилурким, Ҳисорда подшоҳнинг китобдоридур. Хаёлға андоқ келурким, бу матлаъ анинг бўлғанким:

Агар, эй шамъ, шабе ҳамнафаси ман боши,
Чи дуо беҳтар аз ин астки, равшан боши21.

 М а в л о н о Д а р в е ш Д е ҳ а к и й22 — Қазвин вилоятидиндур. Хиштмоллиқ санъатиға мансубдур. Дерларким, абдолваш кишидур. Девони дойим белига боғлиқдур. Ҳар байти, ё маънисиға эҳтиёж бўлса, кўргали филҳол девонин чиқариб, топиб кўргузур. Фил-воқеъ фақирнинг то шеърға шуурум бор ул тарафдин анинг абётидин яхшироқ назм келмади. Бу матлаъ анингдурким:

Бар мисоли сурати девор бежон мондаам,
Пушт бар девору рў сўи ту ҳайрон мондаам23.

 Бу байти дағи хуб воқеъ бўлубтур:

Ба ғайри ноқаи Лайлики, меканад хоре,
Дигар киро ғаме аз раҳгузори Мажнун аст24.

 Қ о з и И с о25 — совалиқдур. Султон Яъқуб ани ул мартабада таъзим ва тарбият қилдиким, ҳеч подшоҳ аҳли алоқадин ҳеч кишини онча тарбият қилганини тарихларда кўрулмайдур. Ўзи савдойи мизож ва мутакаббур киши эрди. Дерларким, шеърға андоқ машъуфдурким, кунда ўн ғазал, балки кўпроқ ҳам айтур эрмиш. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳар кас багашти гулшану гулзори хештан,
Мову диле чу ғунча гирифтори хештан26.

 Мукнат ва азамати чоғи ҳеч иш қилмадиким, андин деса бўлғай. Ҳоло хабар будурким, суфи Халил ани ўлтурубтур (Валлоҳу аълам!)

 Ш а й х Н а ж м27 — ҳам совалиқдур ва Қози Исоға қаробатдур. Султон Яъқуб қошида андин махсусроқ ва нойиброқ киши йўқ эрди. Ҳар неча қози Исо элга истиғно ва азамат кўргузди. Аммо шайх халойиқ била яхшилар боришти. Фуқаро ва масокиннинг ишига кўп мададкорлиқлар қилди. Андоқки, яхши оти атроф ва жавонибқа борди. Бу фақир била дағи ғойибона муҳаббат ва ёрлиқ ва инилиқ қоидасин маръи тутти. Бу матлаъ анингдурким:

Ба шўхи мехурад хуни дили ман чашми хунхоре,
Балои фитнажўе офати жоне.хитамкоре28.

 Х о ж а А ф з а л29 — Кирмон мулкининг ашрофидиндур. Табъи ва ахлоқи хуб мутаанний ва мутавозеъ йигитдур. Аҳли қалам бу замонда барча муттафиқдурлар мунгаким, сиёқ ва дафтар ва ҳисоб ва зарб ва қисмат илмида беназири даврондур. Ўн беш йилга яқин ҳазрат Султон соҳибқирон қуллуғида вазорат девони анинг ихтиёри эрди. Маждиддин Муҳаммад бузуғлиғидаким, аҳволига футур етмаган киши қолмади, ани дағи подшоҳқа ёмон кўргуздиким, заруратидин жало ихтиёр қилди. Аммо ул сафарда Макка зиёратиға мушарраф бўлди. Балки мирҳожлиқ мансаби анга муфавваз бўлди. Ҳар неча ул мамолик салотини мулозамат таклифи қилдилар, қабул қилмади, дебтурким: «Агар қуллуқ қилсам, ўз подшоҳимға қилурмен йўқ эрса йўқ». Ҳоло дерларким, Қум вилоятидадур. Бу матлаъ анингдурким:

То ҳар шараре дона шавад кишти жаҳонро,
Барбод диҳад оташи дил хирмони жонро30.

 А д ҳ а м и И б р о ҳ и м — Шоҳ туркманнинг тахаллусидур. Туркман бекларида мутааййин хуштабъ ва зарофатлиқ киши эрди. Девони ҳам бор. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳаргизам дил бе хаёли анбарин холе набуд,
Ин дили девона ҳаргиз холи аз холе набуд31.

 Х о ж а А л о у д д и н — Кирмон мулкидин. Хожа Афзалиддин Мухаммадқа қаробатдур ва Бибича Мукажжиманинг инисидур. Зоҳирин улумни такмил қилғондин сўнгра майли дарвешлиқларга ғолиб бўлуб, Мак-ка азимати қилди ва ўттиз йилға яқиндурким, анда мужовир бўлуб, сулук ва тоатқа, машғулдур. Андоқ маълум бўлурким, бу сулукда бийик манзилат ва ёруғлуғларға мушарраф бўлубдур ва олий мартабаға етибдур. Улви ҳимматдин дунё мофийҳоға этак силкиб мақсуд каъбасида мунқавий бўлубдур ва ҳамулдаражадин мохалақаллоҳ балки мосиволлоҳни мавҳуми маҳз, балки маъдуми мутлақ билиб вусул ҳаримида эътикоф қилибдур. Бу яқинда силаи раҳим риояти учунки, адои фарз қилғай, Хуросонға келиб эрди, неча вақт ҳазрат Махдумий Нуран била суҳбати хушти. Ул жиҳатдин таваққуф қилди. Чун ул ҳазрат бақо оламиға риҳлат қилди, яна Макка азимати, асли мақомға борди. Борурда йўлда Шайх Низомий «Хамса»сининг аввалғи китоби «Махзан уласрор» вазнида бир маснавий антиб юбориб эрди ва кўп ҳақойиқ ва маориф анда дарж қилиб эрди. Бу яқинда Маккадин яна бир маснавий ҳам тасаввуф истилоҳатида ҳадиқа вазнида айтиб юборибдурким, анинг таърифидин қалам тили қосирдур, аҳли таҳқиқ ўқуғондин сўнг қойилининг камолин маълум қилғайлар. Китоби ҳамдининг аввалғи байти будурким:

Эй ,жаҳон ёфта намуд аз ту,
Бар адам туҳмати вужуд аз ту32.

 М а в л о н о Ш а ҳ и д и й33 — Қум шаҳридиндур. Ошуфтаваш ва девонасор киши кўрунур. Аммо бу тарийқлари жаъли ранг ҳам бор. Ироқдин Хуросонға иккн навбат келиб борди. Бадиҳаси равондур ва таассуби ғолиб ва табъи ҳазлға кўп роғибдур. Бу матлаъ анингдурким, яхши воқеъ бўлубтур:

Биё, эй ишқ, оташ зан дили афсурдаи моро,
Ба нури хеш равшан кун чароғи мурдаи моро34.

 М а в л о н о Ҳ у м о и й — маълум эмас не ерлиқдур. Аммо кўпрак авқот, балки ҳамиша Ироқда бўлур. Бир қатла келиб кетти. Бағоят фақир ва камсухан ва номурод киши кўрунур. Аммо наузу биллоҳ андинким, бир мажлисда анга бир аёқ берсалар, ул арбада ва пургўйлиқким, андин зоҳир бўлур, анинг шарҳи мутааззирдур. Ҳар тақдир била бу матлаи яхши воқеъ бўлубтурким:

Жоно, манам зи дасти фироқи ту мурдае,
Хун дар танам намонда чу нори фушурдае35!

 М а в л о н о Х о л и д и й36 — Ҳисори Шодмон тарафидин бўлур. Ҳирий шаҳриға таҳсил учун келиб. кўп вақт сабақ ўқуб, хейли салоҳият касб қилди. Ҳамоноки, Холид Валид авлодидиндурким, «Холидий» тахаллус қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Матарс аз тани хоки ба вақти куштани ман,
Агар ба тиғи ту гарде расад ба гардани ман37.

 М а в л о н о Ё р и й38 — шерозлиқдур. Андинким, Хуросонға келди. Наққошлиққа мансуб эрди, аммо мубтадий эрди. Фақир они тазҳиб аҳлиға сипориш қилдим, оз фурсатда ободон наққош бўлди. Ва лекин андоқ маълум бўлдиким, ғарази наққошлиқ ўрганмакдин нақшбозлиғ экандурким, андин ажаб нақшлар иш юзага келди ва анинг шарҳининг тули бор. Бу матлаъ анингдурким:

Зи ашки дидаки, дил пур зи дурри макнун аст,
Биёки, баҳри нисори ту ганжи Қорун аст39.

 М а в л о н о М и р а к и й ҳам шерозлиқдур. Сайр расми била Хуросонға келди. Бир неча вақт туруб, муовадат қилди. Кичик ёшлик, хом табъроқ йигитдур. Имкони бордурким, табъиға кўп иш буюрса пухталиғ пайдо қилғай. Бу матлаъ анингдурким;

 Жоно, мабош дар паи озору кин ҳама,
 К-ин олами хароб наярзад бад-ин ҳама40.

 М а в л о н о А ҳ л и й41 — шерозлиқдур. Ҳамоноки, толиби илмлиғи бор. Назмлардан ҳар синф шеърда маҳоратлиғ кишидур, батахсис қасида услубида. Неча қатла Шероздин рангин қасидалар айтиб юбориб эрди. Бу яқинда Хожа Салмон Соважий. «маснуъ» қасидасиға жавоб айтиб бир ғариб рубоий дағи изофат қилиб юборибдур. Ҳола онча чоғлиқ қувватлиғ киши демасларки, бўлғай. Бу матлаи ҳам хейли чошнилиғ тушубтурким:

Ману Мажнун ду, асиремки, ғаму шодии мост,
Ҳарки ин шева надонист на аз водии мост42.

 М а в л о н о Ф а з л у л л о ҳам шерозлиқдур. Тижорат тарийқи била Астрободға келди. Лавандвашлиғи ғолиб учун бепарволиғ қилиб, дастмоясиға нуқсонлар воқеъ бўлди. Салоҳиятлиқ йигитдур. Толиби илмлиғи ҳам бор. Шеър ва муаммо ва нард ва шатранжи ҳозирона ва ғойибона, балки сағир ва кабирни билур. Бу матлаъ анингдурким:

Саодати ту фузун боду давлати ту зиёдат,
Ҳазор сол бимони ба давлату ба саодат43.

 М а в л о н о М у и н44 ҳам Шерознинг одамизодаларидиндур. Хуросонға келганидин бери фақирлар теграсида бўлур. Зоҳири худ содаваш кўрунур, Аммо бу яқинда андин бир ҳазл кўрулдиким, содалиғнинг мунофиси эрди. Бу матлаъ анингдурким:.

Шуд далқи мураққаъ гарави бодаву шодем,
К-охир ба сари кўи муғон жома ниҳодем45.

 Х о ж а И м о д — Лор вилоятидиндур. Тижорат била маош ўткарур. Одамиваш йигитдур. Маснавийсида хили ранг ва зийнат бор. «Лайли ва Мажнун»ға татаббуъ қилибдур. Кўп элдин яхшироқ тушубтур ва ғазал таврида дағи яхши табъи бор:

Бурд суи лаб забону шуъла зад бар жони ман,
Кард зоҳир ламъаи аз оташи пинҳони ман46.

 М а в л о н о Б а й з о и й — Маҳмуд Барлос Ҳисордин элчиликка келганда била келиб эрди. Ул борғонда хаста бўлуб қолди. «Дор уш-шифо» 47да муҳофизатин қилғондин сўнгра сиҳат топиб, яна Ҳисорға борди. Ҳамоноким, ҳамул навоҳийдиндур. Бу матлаъ анингдурким:

Бизан бар синаи ман ханжару афкан сар аз тан ҳам
Дари ин хонаи торикро бикшову равзан ҳам48.

 С а й й и д И м о д — Язд шаҳридиндур. Ироқтин қонунийлик унвони била келди. Мунда хейли илтифот топти. Аммо беақл, бемаошлик била ҳар не топқоннн зоеъ қилди. Ул чоғир била нарднинг олуфтасидур. Бу матлаъ анингдурким:

Дилам нашкуфт дар боғи жаҳон чун ғунчавулола,
Зи пайкони он маҳ то нашуд паргола-паргола49.

Олтинчи мажлиснинг ниҳояти

 Бу балоғат маоб ва фазойил интисоблардин ҳам бирори, агар замон саҳифасида ўз назмлари саводидек мавжуддур, аммо аксари замона вафосидек нобуддур ва подшоҳлари ҳам фано маҳаллидин кетибдурлар, бақо сарманзилиға етубдурлар. Ва филҳақиқат, Султони соҳибқироннинг қаробат ва тавобиидин эрурлар ҳам модиҳлари, ҳақ таоло лутфидин маъзур ва ҳам мамдуҳлари руҳи равзаи ризвонда масрур ва мабрур бўлсун:

Рубоий:

То модиҳларидин асар ўлғай мавжуд,
Мамдуҳлари руҳини тутқил хушнуд.
То модиҳу мамдуҳлар ўлғай нобуд,
Султони замонға умр бергай маъбуд!

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:35:49

ЕТТИНЧИ МАЖЛИС

Салотини изом ва авлоди вожуб ул-эҳтиромлари зикридаким, баъзи яхши маҳалларда хуб байт ўқубтурларким, филҳақиқат ўзлари айтқондек хубдур ва баъзи назм латойифига машғул бўлубтурларким, ул дағи матлуб ва марғубдур


 Мулук шажарларининг бўстони ва салотин гавҳарларининг уммони, хоқони жаҳонгири соҳибқирон, яъни:

 Т е м у р К ў р а г о н1 — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хуб маҳал ва мавқеъда ўқубдурларким, анингдек бир байт ўқуғони минг яхши байт айтқонча бор. Табаррук ҳайсиятидинким, ул ҳазратнинг муборак исми бу мухтасарда бўлғай ва ул латойифдин бири била ихтисор қушилур. Мундоқ нақл қилурларкнм, чун Табризда Мироншоҳ Мирзо2 чоғирға кўп иштиғол кўргузди. Димоғи ва мизожи эътидол тариқидин инҳироф топиб, андин номулойим амр кўп сурат тута бошлади. Самарқандда ул ҳазрат арзиға бу навъ еткурдиларким, уч надими борким, муфрит чоғир ичмакка боис алардурлар. Ҳукм бўлдиким, тавочи миод била чопиб бориб учаласининг бошин келтурсун. Алардин бири Хожа Абдулқодир эрди ва яна бири Мавлоно Муҳаммад Кохин эрди ва яна бири Устод Қутб Нойи эрди. Тавочи бо-риб иккисини ясоққа етқурди. Аммо Хожа Абдулқодир қочиб қаландар бўлуб, ўзин девоналиққа солиб мулкдинмулкка мутавори юрур эрди, то улким, ул ҳазрат яна Ироқ юруши қилди. Ул мамоликда Хожанинг ул ҳоли баъзиға маълум бўлуб, юқори арз қилдилар. Ҳукм бўлдиким, тутуб келтурсунлар. Ул ҳазрат тахтда эрдиларким, Хожаи фақирни девоналиққа қўймай, судраб тахт илайига келтурдилар. Андин бурунким, сиёсат ҳукм бўлғай, чун Хожанинг камолотидин бири қуръон ҳифзи ва қироат илми эрди, филҳол бийик ун била қуръон ўқумоқ бунёд қилдиким, ул ҳазратнинг ғазаби лутфқа мубаддал бўлуб, фазл ва камол аҳли сори боқиб, бу мисраъни ба вақт ўқудиким:

Абдол зи бийм чанг бар мусҳаф зад3.

 Андин сўнгра Хожаға илтифот ва тарбиятлар қилиб, ўз олий мажлисида надим ва мулозим қилди. Идрок ва фаҳм аҳли билурким, йиллар балки қарнларда мундоқ латиф сўз воқеъ бўлмас. То олам аҳли билғайларким, Султон соҳибқиронғаким, мажолисда пайдар-пай хуб абёт ва яхши сўзлар дармаҳал воқеъ бўлур дағи. маврусийдурким, нисбатин ул жадди бузургворға тузатурким, ул бирининг макони равзаи жинон ва бу бири жаҳон мулкида жовидон бўлсун!.

 X о қ о н и С а и д Ш о ҳ р у х М и р з о4 ким, авлоди ваамжод орасида соҳибқирон отасининг қойим мақоми бўлди. Ҳам назмға машғуллуқ қилмас эрди, аммо хуб байт ва яхши сўзлар кўп ул ҳазратдин ҳам воқеъ бўлур эрди. Муни ҳам бир нақл била ихтисор қилилур. Бу фақири ҳақир Бобур Султон муборак тилидин мундоқ эшиттимким бир мажлисда акобир сари бо-қиб Шоҳрух Мирзодин нақл қилдиларким, устод Қивомиддин меъморға бир иморат жиҳатидин эътироз қилиб бир йил мулозаматдин маҳрум экондур. Йил бошида тақвим истихрож қилиб бу васила била шояд Мирзонинг муборак диндорин кўра олғаймен деб эшикка келиб, судурни восита қилиб, они судур кўргузуб тақвимин арз қилибтурлар, Мирзо табассум қилиб бу байтни ўқубдурларким:

Ту кори заминро наку сохти
Ки, бо осмон низ пардохти5.

 Анингдек отадин мундоқ ўғул ҳеч ажаб эмас.

 А б о б а к р М и р з о — набира бўлур. Баҳодирлуғи ва қиличи зарби Чиғатои улусида машҳурдур. Чун табъида назм чошниси бор эрмиш. Ҳамул баҳодирлуғ таврида бу туюқ андин машҳурдурким:

Эр керак ўртанса ёнса ёлина,
Ёра еб ётса отининг ёлина.
Ит ўлуми бирла ўлса яхшироқ,
Эр отониб душманиға ёлина.

 Агарчи баъзи алфози турконароҳдур, аммо тажнисини яхши топибдур.

 С у л т о н И с к а н д а р Ш е р о з и й ҳам набирадур. Салтанат тажаммулини, дерларким салотиндин ози онча қилмиш бўлғай. Етти ё саккиз йиллиқ салтанатида гўёки уч ганж топибдур. Мавлоно Ҳайдар туркигўй, анинг модиҳи экандур. Бу анинг маснавийсидиндурким:

Ҳиммат элидур яди байзо деган,
Эр нафасидур дами Исо деган.

ва Султон Искандарни дерларким, табъи назм эрди. Ва бу туюқни андин нақл қилурларким:

Тўлун ойға нисбат эттим ёруми,
Ул хижолатдин кам ўлди ёруми.
Тори мўюнгнинг закотин мен берай,
Ё Мисрки, ё Ҳалабни ё Руми.

 Бурунғи туюқдин бу турконароқдур.

 Х а л и л С у л т о н6 — ҳазрат султон ус-салотиннинг воқеасидин сўнгра Самарқанд тахтида салтанат қилди. Зурафо ва шуаро мажлисида жамъ бўлурлар эрди. Машҳурдурким, ўзи шеър айтур эрди. Андоқким, девони таърифида Хожа Исматуллоҳ қасида айтибдур, аммо тилаб топилмади, ушбу матлаидин ўзгаким:

Эй турки пари пайкаримиз, тарки жафо қил,
Коми дилимиз, лаъли равонбахш раво қил.

 У л у ғ б е к М и р з о7 — донишманд подшоҳ эрди. Камолати бағоят кўп эрди. Етти қироат била қуръони мажид ёдида эрди. Ҳайъат ва риёзийни хўб билур эрди. Андоқким, зиж битиди ва расад боғлади ва ҳоло анинг зижи орода шоеъдур. Бовужуди бу камолот гоҳи назмға майл қилур. Бу матлаъ анингдурким:

Ҳарчанд мулки ҳусн ба зери нигини туст,
Шўхи макунки, чашми бадон дар камини туст8.

 Б о й с у н ғ у р М и р з о9 — хуштабъ ва сахий ва айёш ва ҳунарпарвар подшоҳ эрди. Хаттот ва наққош ва созанда ва гўяндадин мунча беназир кишиким, анинг тарбиятидин ороға кирди, маълум эмаским, ҳеч подшоҳ замонида пайдо бўлмиш бўлғай. Улча имкони бор, оламни хушлуқ била ўткарди. Дерларким, бу матлаь анингдурким:

Надидам он ду рух, акнун ду моҳ аст,
Вале меҳраш басе бар жони мо ҳаст10.

 Тахаллуси будурким:

Ғуломи рўи у шуд Бойсунғур
Ғуломи хубрўён подшоҳ аст11.

 Б о б у р М и р з о — дарвешваш ва фоний сифат ва карим улахлоқ киши эрди. Ҳиммати олида олтуннинг дағи кумушнинг тош ва туфроғча хисоби йўқ эрди. Тасаввуф рисолаларидин «Ламаъот»12 била «Гулшани роз»13ға кўп машъуф эрди. Табъи дағи назмға мулойим эрди. Бу рубоий анингдурким:

Чун бодаву жомро баҳам пайвасти,
Медон ба яқинки, ринди боло дасти,
Жомаст шариату, ҳақиқат бода
Чун жом шикасти, ба яқин бадмасти14.

 Агарчи туркча назмлар ҳам айтур эрдиким, барчаға қабул эрди. Аммо у байт ҳам анингдурким:

Неча юзунг кўруб ҳайрон ўлайин,
Илоҳи, мен санга қурбон ўлайин.

 А б д у л а т и ф М и р з о15— савдойи мизож ва васвасий табъ ва девонасор киши эрди. Мундин ўзга дағи ғариб бадфеъллиқлари бор эрдиким, зикридин беҳижоблиқ лозим келур. Ўтар дунё маслаҳати учун донишманд ва подшоҳ отасин ўлтурди. Ҳар ойинаким, салтанат Шируяға вафо қилғонча анга қилди. Аммо табъи назм эрди ва шеърни ободон айтур эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Бар дилу жон сад бало аз як назар овард чашм,
Чун бигуям шукри ин, ё раб, набинад дард чашм16.

 Ж а ҳ о н ш о ҳ М и р з о17 — дағи шеър айтур эрди. Бу мақтаъ анингдурким:

Аз лутфи дўст ёфт ҳақиқи мурод дил,
Бе жидду жаҳди тоату бе миннати амал18.

 Я ъ қ у б М и р з о19 — туркман салотинида анингдек писандида зотлиғ ва ҳамида сифотлиғ йигит оз бўлғай. Дарвешсифат ва фонийваш эрди. Бу рубоий анингдурким:

Оламки, дар у сабот кам мебинам,
Дар ҳар тарабаш ҳазор ғам мебинам,
Чун кўҳна работестки, аз ҳар тарафаш
Роҳе ба биёбони адам мебинам20.

 С а й и д А ҳ м а д М и р з о21 — салим табъ ва пок зеҳн киши эрди. Хили машҳур назмлари бор. Ҳам ғазал, ҳам маснавий, ҳам туркий, ҳам форсий ғазал таврида девони бор. Ва маснавий таврида «Латофатнома» анингдур. Бу туркча матлаи яхши вақеъ бўлубтурким:

Сайд этти фироқинг мени мурғи саҳарийдек,
Қил одамийлиқ, қилма ниҳон юзни паридек.

 Бу форсий матлаъ ҳам анингдурким:

Маҳам гар пеш аз ин пинҳон бимонад,
Ажаб, гар бедилонро жон бимонад22.

 С у л т о н А ҳ м а д М и р з о — дарвешваш, яхши ахлоқлик, писандида атворлиқ, одамишева кишидур. Ота жонибидин хуштабълиқ анга маврусийдур. Йиллар Хуросон тахтида ҳукумат қилдиким, ҳеч киши андин шикоят қилмади ва таън этмади. Ва Султон соҳибқиронға ота майобасидадур ва икки девон ихтиёри ва мулку мол мушорун илайҳи ва сипоҳи ва черик муътамаддун алайҳи улдур ва гоҳи назм ҳам айтур. Бу байт анингдурким:

Сен кибй шўхи ситамгар дунйида пайдо қани,
Сеҳр бобида кўзунгдек кофири яғмо қани?

 Б о й қ а р о М и р з о — бовужуди улким, Султон Соҳибқироннинг туғқон оғаси эрди. Йиллар Балх (қуббат ул-исломий)да салтанат қилди. Ва лекин шикаста нафслиқ ва кичик кўнгуллук, тавозуъ ва таъзимлиқ киши эрди ва ҳақшунослиғи аъло мартабада эрди. Табъи дағи назм ҳулъясидин муарро эмас эрди. Бу матлаъ анингдурким:

Зиҳи тажаллии ҳусни ту дар жаҳон пайдо,
Ва з-ин тажаллии у гашта жони мо шайдо23.

 К и ч и к М и р з о24 — хуб табълиқ, тез идроклиқ, шўх зеҳнлик, қавий ҳофизалиқ йигит эрди. Оз фурсатда яхши толиби илм бўлди ва кўпроқ улум ва фунундин ўз мутолааси билан вуқуф ҳосил қилди. Шеър ва муаммони хуб англар эрди, балки кўнгли тиласа айта ҳам олур эрди. Бовужуди бу фазойил дарвешлиқларга мойил бўлуб, Макка зиёрати шарафиға мушарраф бўлди. Аммо бағоят мустағни киши эрди. Бўла олурким, фақир истиғноси эркан бўлғай. Бу рубоий анингдурким:

Умре басалоҳ месутудам худро,
Дар шеваи зуҳд менамудам худро.
Чун ишқ омад кадом зуҳду чи салоҳ,
Алминнатулиллаҳ, озмудам худро25.

 Баъзи дерларким, бу рубоий ҳазрат Махдумий Нуран била таворуд26 воқеъ бўлубтур. Андоқ дағи бўлса улуғ давлат турур.

 С у л т о н Б а д и у з з а м о н М и р з о27 — ҳусни сурат ва ҳусни сийрат била ороста ва жамоли зоҳирий ва камоли ботиний била пийроста йигитдур. Разм атворидин отар-тутарда дилписанд ва базм асбобидин ичмак ва бағишламоқда бемонанд. Табъи ҳам назм услубида мулойимдур. Бу матлаъ анингдурким:

Маҳи ман, бе гули рўят дилам хум гашта чун лола,
Жигар ҳам аз ғами ҳажрат шуда паргола-паргола28.

 Бу туркий матлаъ дағи таркибда хуб ва ҳолатда марғуб воқеъ бўлубтурким:

Эй сабо, гар сўрса ҳолим шаммаи ул сарвиноз,
Эврулуб бошиға мен саргаштадин еткур ниёз.

 Ш о ҳ Ғ а р и б М и р з о29— шўх табълиғ ва мутасарриф зеҳнлик ва нозук тахайюллуқ ва дақиқ тааққуллуқ йигитдур. Назм ва насрда назири маъдум ва мутаханйила ва ҳофизада адили номаълум. Ов ва қуш хотириға марғуб ва қурро ва ўқуш кўнглига маҳбуб. Бу матлаъ анингдурким:

Қайси бир гулчеҳра ул гулбарги хандонимча бор,
Қайси бир шамшод қад сарви хиромонимча бор?

 Бу матлаъ ҳам яхши воқеъ бўлубтурким:

Тарки меҳр айлаб агарчи бўлди жонон ўзгача,
То тирикман, қилмағумдур аҳди паймон ўзгача.

 Бу матлаи хос хаёл ва ғариб адо топибдурким:

Порсо ёримға май ичмак шиор ўлмиш яна,
Баски тортарман сабу, эгним фигор ўлмиш яна.

 Бу форсий матлаи ҳам бағоят ошиқона тушубтурким:

Бозам балои жон ғами он моҳпора шуд,
Эй вой, он маризки дардаш ду бора шуд.

 Бу матлаи ҳам бағоят ошиқона ва мухлисона ва муассирона воқеъ бўлубтурким:

Дўстон, ҳар гаҳ гузар сўи мазори ман кунед,
Жои такбирам дуои жони ёри ман кунед30.

 Девон ҳам жамъ қилибдур. Яхши матлаълари бу мухтасарға сиғмас, магар яна бир китоб битилгай.

 Ф а р и д у н Ҳ у с а й н М и р з о31 — Фаридун ҳасаблиқ ва Ҳусайн насаблиқ. Зоти таъзим ва виқорлиқ ва хулқи адаб ва ҳурмат шиорлиқ, ёй кучида ягона ва ўқ отарда замона аҳлига нишона. Тоат ва тақвийға мойил. Зикр ва тиловатқа машғул йигитдур. Хуб табъи ва мулойим зеҳни бор. Бу матлаъ анингдурким:

Гарчи дар кўи ту помоли жафо гардидам,
Ба худо гар сари мўе зи вафо гардидам32.

 Бу туркча матлаъ ҳам анингдурким:

Эй сабо, еткур манга сарви равонимдин хабар,
Раҳм этиб бергил манга ороми жонимдин хабар.

 М у ҳ а м м а д Ҳ у с а й н М и р з о33 — халойиқ ани адолат ва шижоат ва салтанат ойинида кўп таъриф қилурлар, аммо улча зоҳир бўлди — бағоят саркашлик ва бегонавашлик гўё зотида бор. Ҳар тақдир била дерларким, бу матлаъ анингдурким ва яхши тушубтур:

Олудаи гарди зи паи сайдки, гашти,
Ғарқи арақе бар дили гармки, гузашти34.

 Б о й с у н ғ и р М и р з о35 — табъи диққатлиқ ва зеҳни жавдатлиқ. Салтанат тахтида фақрпешалик ва макрумат бисотида фаноандешалик йигитдур. Фазойил ва ҳунарларга роғиб ва фазл аҳли тақвиятиға муртакиб. Назм ойини дағи анга мақбул ва гоҳи ул фикрга табъи машғул. Бу матлаъ анингдурким:

Кош дар ишқи бутон девонае бошад касе,
Тарки олам карда дар вайронае бошад касе36.

 С у л т о н М а с ъ у д М и р з о37 —равшан зеҳнлик ва мустаҳсан табълиқ ва покиза ҳисол ва маҳмуд фаол йигитдур. Вафо ва дилжўйлуқ анинг шиори, сахо ва дарвешхўйлуқ анинг атвори. Мулк равнақ ва интизомида ахтари масъуд. Назм зеб ва зийнат итмомида абнои жинсқа мақсуд. Бу туркча матлаъ анингдурким:

Ёр бориб жонға қўйди доғи фурқат, эй рафиқ,
Кўнглума кор этмасунму дарди ғурбат, эй рафиқ?

 С у л т о н А л и М и р з о38 — ҳоло Самарқанд мулкида салтанат тахтида мутамаккиндур. Дерларки, табъи назмға мойилдур. Бу матлаъни андин нақл қилурларким:

Васлида мағрур бўлдунг ҳажрида зор, эй кўнгул,
Не анинг бирла, не онсиз, тоқатинг бор, эй кўнгул.

Еттинчи мажлиснииг туганчиси

 Бу олийжоҳ подшоҳлар ва анжумсипоҳ фалак дастгоҳлардин аввалғи Жамшид39 ва Фаридун40 монанд ота била фарзандға сўнгғи авлод ва ахфод ва амжодқа фалак Жамшид била Фаридунға ичиргандек, аёғи ичурди ва вужуд базмгоҳидин сурди ва адам фаромушхонасиға киюрдиким, дунёда ҳақ таоло аларни шоҳи тахтгир қилғондек охиратда ҳам муқарраби даргоҳ ва арши сарир қилғай. Ва аларнинг мулку тахт ва салтанатин ва тожу сипоҳ ва ҳашаматин аларға вориси барҳақ ва мулкка ҳориси мутлақ, яънн Султон Соҳибқиронға мусаллам тутғай ва руҳларининг шамъин ҳам ўз ўчоғлари шуъласи била ёрутғай ва сойир шоҳзодалар дағи бу давлатдин баҳраманд ва шоҳ иноятидин сарбаланд бўлғайлар.

То Темуру Шоҳрух деган бўлғай от
Андин сўнгги шаҳлар бори фархунда сифот.
Эй давлату иқболға оростаи зот,
Мажмуича бўлсун санга даврони ҳаёт.

Qayd etilgan


AbdulAziz  05 Mart 2011, 19:36:00

САККИЗИНЧИ МАЖЛИС

Султон соҳибқироннинг латиф табъи натойижининг зеболари, ҳусн ва жамоли зикрида ва шариф зеҳни хасоисининг раънолари ганж ва далоли шарҳидаким, ҳар қайси замон сафҳаси бўстонида рангинлиғ ва равонлиғдин гулъузоредур сарвқад ва ҳар бириси даврон арсаси гулистонида равонлиғ ва рангликдин сарви озодедур, улхад

 Салтанат баҳрининг дурри яктоси ва хилофат сипеҳрининг хуршеди жаҳонороси, саховат ҳавосининг абри гуҳарбори ва шижоат бешасининг ҳузабр шикори, адолат чаманининг сарви сарбаланди ва мурувват маъданининг гавҳари аржуманди, кўшиш размгоҳининг Рустами1 достони ва бахшиш базмгоҳининг Ҳотами2 замони, фасоҳат илмининг нукта бирла сеҳрсози ва балоғат жаҳонининг диққат била муъжиза пардози - Султон ус-салотин Абдулғози Султон Ҳусайн Баҳодирхон –

Ким, мулки давоми то қиёмат бўлсун,
Зотиға бу мулк узра иқомат бўлсун,
Адл ичра тарийқи истиқомат бўлсун,
Олам аҳли учун саломат бўлсун.

 Бу хусрави гардунжоҳниким, насаби бобида хома сурсам юз минг хон ва хоқонни бу жузви мухтасарда йиғиштурса бўлурми? Ва бу дорои анжумсипоҳниким, ҳасаби шарҳида қалам урсам юз туман хоқон ва қооннинг ҳамида ахлоқича сўзни бу муҳаққар авроққа йиғиштурса бўлурму? Насаби бобида фасоҳатшиор яхшилар «Насабнома»3 битибдурларким, ҳар сафҳаси Моний коргоҳин хижил этар ва ҳасаби шарҳида балоғатдисор муншилар тарихе тартиб берибдурларким, ҳар варақи Чин нигористонин мунфаил айлар. Ҳар киши ул «Насабнома»ға боқса билғайким, хоқон ва рой анга бир турк ва бир ҳинду бандадур. Ва ҳар ким, ул тарихни мутолаа қилса, англағайким, Жамшид ва Искандар анинг ҳам билганларидин, ҳам қилғонларидин шармандадур. Бас чун бу мухтасарда нима ул жинс сўзлардин суғурса бўлмас ва алар шарҳида нукта сурса бўлмас. Ва юқориғи сўз услуби тақозои ул қилурким, ул ҳазратнинг латойифи табъидин бир неча матлаъ била бу авроққа зеб ва зийнат қилғай ва натойижи зеҳнидин бир неча байт била бу ажзоға қадру қиймат берилгай ва ҳар ошиқона матлаъ била дард аҳли жониға шуълаи фано ёқилғай ва ҳар дардмандона байт била ишқ аҳли кўнглиға барқи бало чақилғай. Бас эмди, шуруъи мақсудқа ва ружуъи матлубқа қилали-им, сўз итноби ул шариф табъға мужиби калол ва фасонаи тули ул латиф зеҳнға боиси малол бўлмасун. Ул ҳазратнинг хуб ашъори ва марғуб абёти бағоят кўптур ва девон ҳам мураттаб бўлубтур. Девон ибтидосидин бунёд қилилди ва ҳар ғазалдин бир матлаъ ёзилди:

 А л и ф ҳ а р ф и:

 Манзурнинг хўйининг булъажаблиғидаким, меҳрида ошиқ жон берса, бовар қилмослиғининг бесабаблиғида:

Не ажойиб хўй эрур, эй шўхи сийминбар, санга —
Ким, неча меҳрингда жон берсам эмас бовар санга.

 Маҳбубнинг муфрит илтифотидин беҳол бўлуб бехудона ул илтифотни изҳор қилур маънида бу матлаъ ғариб адо топибтурким:

 Эврулуб гул бошиға булбул висол ўлғай анга,
 Гул анинг бошиға эврулса, не ҳол ўлғай анга.

 Гул вақтида биров хор ғамидин мубтало эрканининг изҳори ва лоладек бағрида юз доғ била эрканининг намудори:

Бўлди гул вақти-ю мен хор ғамидин мубтало,
Ҳажр ўтидин лоладек бағримда юз доғи бало.

 Кўнгли ноласин вайронадағи чўғз фарёдиға нисбат қилибтур. Ул маъни шарҳида бу матлаъ яхши тушубтур:

Ваҳки, кўнглум ноласи ҳардам бузулғон жон аро,
Гўиё бир чўғз эрур фарёд этар вайрон аро.

 Сиришки дарёсидин гирдобға тушганин ва торжисми ул гирдобдин печу тобға қолғонин бу матлаъда изҳор қилурким:

То тушубтурмен сиришким баҳридин гирдоб аро
Зулфидек саргашта жисмим қолди печу тоб аро.

 «Бе» ҳ а р ф и:

 Фурқат ўтидин жисми бетоб эканин ва ғамгин кўпгли печу тобидин кўзида хуноб эканин бу матлаъда ғариб навъ адо қилур. Бу матлаъ мавқуфдур ўзга абётқа, аммо дастур била матлаъ битилди:

Фурқатингда йўқ эди жисмимда жон, кўнглумда тоб
Кўзда хуноб эрди-ю, ғамгин кўнгулда изтироб.

 Бедиллиғидин телба кўнглин тилай борғони бу ғазалда охирғача мусалсал айтилибдур ва зебо дейилибдур:

Телбараб итган кўнгулни истадим ҳар ён бориб,
Тоғу дарёву биёбонларни бир-бир ахториб.

 Манзур юзи олида кўзгу рашкидин печу тоби ва кўнглида ул қуёш тобидин заррадек изтироби:

Зарра янглиғ, айб эмас, кўнглумга тушса изтироб,
Меҳри рухсориға ҳардам чун эрур кўзгу ҳижоб.

 Фироқ зулмидин жониға ўт ва кўнглида тобин ўтқа тушган қил печу тобиға ташбиҳ қилибдур ва ғариб ташбиҳ воқеъ бўлубтур:

Эй фироқнинг зулмидин жонимда ўт, кўнглумда тоб,
Ўтқа тушган қил каби жисмим аро ҳам печу тоб.

 Мусофир ёри ҳажридин кўнглининг хароблиғин ва ул ошубдин жони бетоқат ва бетоблиғин хуброк важҳ бирла ажаб яхши адо қилибдурким:

Бир мусофир ой хаёли қилди кўнглумни хароб,
Қолмади жонимда онсиз ваҳки не тоқат, не тоб.

 «Те» ҳ а р ф и:

 Манзур лабидин оби ҳаётни хижл ва Исо4 они қошида дам урмоғдин мунфаил дегани оби ҳаётдек равонсо ва Исо дамидек руҳафзо тушубтур:

Эй дудоғинг шарбати шармандаси оби ҳаёт,
Нутқунг оллида эрур Исоға дам урмоқ уёт.

 Ҳажри барқидин шабистониға ўт тушганининг ифшоси ва учқунидин байт ул-эҳзони куйганининг адоси ажаб ўтлуқ матлаъ тушубтурким:

Ваҳки, ҳижрон барқидин тушти шабистонимға-ўт.
Учқуни бирла туташти байт ул-эҳзонимға ўт.

 «С е» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарфда турк шуаросининг малик ул-каломлари шеър айтмайдурлар, балки айта олмайдурлар, то анга не етгайки, бу муқобалада киши они кетургай ё нисбат бергай. Бу матлаъ таърифида мунча басдур:

Ёр кўйидин ўтарда кўргузур бу зор макс,
Сўз деса доғи жавобида қилур бисёр макс,

 «Ж и м» ҳ а р ф и:

 Раҳмсиз ёри қонин тўкиб тараҳҳум қилмағони ва меҳрсиз дилдори ҳолин кўриб табассум қилмағонини айтур:

Тўкуб қоним, тараҳҳум қилмадинг ҳеч,
Кўруб ҳолим, табассум қилмадинг ҳеч.

 Бу радиф ҳам гўёки шариф табъ ва латиф зеҳннинг ихтироидурким, эшитилмайдур, бағоят ширин ва дилпазир ва рангин воқеъ бўлубтур:

Хаста жоним заъфиға лаъли шакарборинг илож,
Зор кўнглум дардиға жонбахш гуфторинг илож.

 «Ҳ е» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарфқа дағи туркий алфоз гуҳарин назм силкига тортқувчи шуаро таарруз қилмайдурлар, ҳамоноки, ишколи жиҳатидиндур, ёрдин не келса, они мубоҳ билиб, жон берурда дебтур:

Ёрдин не келса ошиқ берса жон бўлғай мубоҳ,
Дафтари ишқ ичра гўё буйла бўлмиш истилоҳ.

 «X е» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарфда туркигўй шуароким, девон тартиб қилибдурлар, ўзларин маъзур тутуб ўтубдурлар ва бағоят хуб матлаъдурким:

Ой юзунгдек кўрмади бир меҳр давронида чарх,
Балки кун тортиб хижолат меҳри рахшонида чарх.

 «Д о л» ҳ а р ф и:

 Маъшуқ васли умидидин муддате мустаманд бўлуб ул давлат муяссар бўлғондин сўнгра сиҳҳат маразға мубаддал бўлғон таҳририда бу икки байтнинг дағи маъниси бир-бирига муваффақ ва мусалсал воқеъ бўлубтур асру ва ғариб тартиб ва ажиб таркиб тушубтур:

Муддате ишқинг хаёли бирла эрдим мустаманд,
Бодаи васлинг била бир дам бўлай деб баҳраманд.

Чун бу давлат бўлғудек бўлди муяссар, войким,
Сиҳҳатим ул лаҳза толеъ заъфидин топти газанд.

 «З о л» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарфда дағи муқаддам туркийгўй шуародин, хок Мавлоно Лутфий ва хоҳ Мавлоно Саккокийким, Мовароуннаҳрда малик ул-калом эрдилар, назарға келмайдур, ҳамоно йўқтур:

 Қилди руҳафзо лабинг қулмак била жонимни аҳз,
 Йиғлатиб кофир кўзунг ҳам нақди иймонимни ахз.

 «Р е » ҳ а р ф и:

 Ул мазмундаким, бовужуди улки, баҳор васли муяссардур, кўнгул фироқ хазонининг хорларидин озурдадур, бу матлаъ сўзнок воқеъ бўлубтурким:

Тоза бўлди боғу кўнглумда фироқ озоридур,
Жилва қилди гул, нетай, бағримда ҳижрон хоридур.

 Маҳбуб жамолидин кўз равшан бўлуб, хаста кўнгулга висоли маскан бўлғон шукронаға бу матлаъдек оз воқеъ бўлубтурким:

Шукрлиллаҳким, жамолингдин кўзум равшандурур,
Хаста кўнглумга висолинг кулбаси маскандурур.

 Жононнинг заъф ҳолатида сустайғонининг хаста жонининг заъф қилғонига ташбиҳ қилибдур ва кўп муносибдур:

Заъфдин ҳардам чу ул ороми жоним сустаюр,
Жоним ўлуб хаста, жисми нотавоним сустаюр,

 Кўнгли фироқу дард ўқидин ёра эркани ва бағри ҳажр тиғи заҳмидин юз пора бўлғонини басе хуб бу навъ адо қилурким:

Оҳким, кўнглум фироқу дард ўқидин ёрадур,
Ваҳки, бағрим тиғи ҳижрон захмидин юз порадур.

 Ишқ ошубидин уй кунжида ашки гулнор эрканин зоҳир қилур ва гулистон сайрида гул анинг кўзларига хор кўрунганин пайдо этар:

Бўлсам уй кунжида, ашким қатраси гулнор эрур,
Азми гулзор айласам, гул кўзларимга хор эрур.

 Фурқатдин кўнгул қатра-қатра қон эрканин бурунғи мисраъда айтиб, сўнгги мисраъда ўтқон мукаррар лафз муқобаласида «Оллоҳ-оллоҳ» лафзи ҳам мукаррар ва асру муассир адо топибдурким:

Фурқатингдин хаста кўнглум қатра-қатра қон эрур
Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур.

 Жаннат сабзаси ёрнинг хатти намудорича эрмаслиғин айтибдур ва Масиҳо5 нутқи дилдорнинг лаъли шакарборича бўла олмаслиғин дебтур:

Қайси жаннат сабзаси хатти намудорича бор,
Ё Масиҳо нутқи ул лаъли шакарборича бор?

 Бир ғунчаи хандондин айру кўнглида қолғон хорхорин кўргузубдур ва тинмағур жонға онсиз дунйидин риҳлат мақомин тузубтур:

Ғунчаи хандон бориб, кўнглумда қолди хор-хор,
Тинмағур жонимға онсиз дунйида боре не бор.

 Гулрўйнинг ғунчадек оғзи ва рухсори узра кўрганин зарра хуршед юзида пайдо бўлғонга хуб ташбиҳ қилибдур:

Уйлаким хуршеди тоби заррани пайдо қилур,
Ғунча оғзинг сиррини ҳам гул юзунг гўё қилур.

 Кўзи ёрининг юзига тушгач, кўнгли беқарор бўлғони ва ёр ҳам ани ўз лутфи меҳридин умидвор қилғонн шарҳида басе хуб ва писандида тушубтур:

 То кўзум тушти юзунгга, кўнглум ўлди беқарор,
 Сен ҳам эттинг лутфи меҳрингдин мени уммидвор.

 Гул рухсори ёнида сариғ лола санчқон ва ёнида зулфни кокулидек кейин солғон намудорида:

Гул юзи атрофида ул лолаи асфармудур,
Ёнида зулфимудур ё кокули анбармудур?

 Зулфи саҳобининг соябони ойдек юзига ёйилғонн ва сарсардек оҳ таҳрикидин ул булут гаҳ ёпилғони ва гаҳ очилғони ҳусн баҳорида бағоят турфа кўрунурининг шарҳи:

Соябони зулфиким, ойдек юзига ёпилур,
Сарсари оҳимдин ул гаҳ очилур, гаҳ ёпилур.

 Васлидин баҳра етмай, тиғи ҳижрон кўнглини ҳалок қилғани ва ҳажр заҳри берғонига ўхшар ва васлдин тарёк топилмагони:

Тиғи ҳижрон сурди етмай васлидин кўнглумга баҳр,
Нўш бермасдин бурун, берди манга бир қатра заҳр.

 Элни ноз кулкуси била тиргузмакдин ҳикоят ва ўзининг риштаи ҳаётин зулм илги била узмакдин шикоят:

Элга боқиб ҳар замон юз ноз ила кулмак недур?
Ўзгаларни тиргузуб, ваҳ, мени ўлтурмақ недур?

 Маҳваши бехабар эркандин анинг хотири зори ҳайронидин шарҳи ҳол ва ғамкаши ғофил эркандин анинг рози пинҳонидин гилаомиз мақол, басе хуб воқеъ бўлубтурким:

Маҳваше йўқ сўрғали бу зори ҳайрондин хабар,
Ғамкаше йўқ топқали бу рози пинҳондин хабар.

 Ҳабибеким, фиғонидин анга асар бўлмағай анинг андухи ва рафиқеким, ёмон ҳолидин анга хабар бўлмаған, анинг фиғон ва андуҳи:

Не ҳабибеким, фиғонимдин анга бўлғай асар,
Не рафиқеким, ямон ҳолимдин ул топқай хабар.

 Ўтлуқ оҳининг шарарларин маҳбуб юзигаким сочилур зар ҳуққа ҳарирнинг зар ришталариға ташбиҳ қилур:

Чун юзига ўтлуқ оҳимнинг шарори сочилур,
Гўиё зар ҳуққаедурким юзига ёпилур.

 «З е» ҳ а р ф и:

 Ўз ниёзи ва бадхўй ёри нози шарҳида бу нозанин матла не бало ниёзмандона воқеъ бўлубтурким:

Ваҳ, не ҳолатдурки, мен ҳар неча кўргузсам ниёз,
Эй маҳи бемеҳр, сендин зоҳир ўлмас ғайри ноз.

 Ашк қони ва кўнгул чоки изҳорида бу матлаъ ягона ва бағоят ошиқона воқеъ бўлубтур:

Қон кўруб ашкимни, кўнглум ёрасини сўрмангиз,
Чок ўлуб кўксум, жигар парголасини сўрмангиз.

 Бу матлаъ маънисинииг ғаробати ишқ шуъласидин равшанроғдур ва ўт забонасидин муайянроқ:

Ишқни манъ этсалар шавқим ўти айлар ситез,
Шуъла янглиғким, нафас таъсири айлар они тез.

 Наргис кўзлук ва ғунча оғизлиғ гульузори кўзу оғзин наргис била ғунчаға таржеҳ6 қилғони ажиб навъ воқеъ бўлубтур:

Наргис олмас ердин ул фаттон кузунг олида кўз,
Оғзинг олида тутулмиш ғунчанинг оғзида сўз.

 Ошиқона киноят била ҳусн аҳлиға элни шайдо қилур маънида насиҳат қилибдур ва оламға расво қилур маънида мавъизат этибдур, басе ғарибдур:

Баъдазин, эй ҳусн аҳли, элни шайдо қилмангиз,
Бевафолиқ айлабон оламға расво қилмангиз.

 «С и н» ҳ а р ф и:

 Васлидин маҳрумлуқ бобида манзурни кўрмак муаяссар бўлмаса, анга назар тушгон ерни кўрмак орзу қилибдур. Бу нодир маънидур:

Бир нафас ул ойни кўрмак чун эмасдур дастрас,
Они кўрган ерни, ваҳ, бориб кўройин бир нафас.

 Манзурнинг лаби табассумини ва ўзини қоналғон доғини ғунчаи хандон ва лолаи Нўъмон7ға ташбиҳ қилибдур ва маъниси шеър саноеидин «тажоҳил ул-ориф»8 услубида хуш воқеъ бўлубтур:

Айлади лаъли табассум, ғунчаи хандон эмас,
Доғини кўнглум қонатти, лолаи нўъмон эмас.

 Ўз ниёзи ва нозанинининг истиғноси изҳорида ва ўзи жон бермакида анинг бепарволиғининг осорида шундоқ матлаъ оз воқеъ бўлубтурким:

Менда ҳар дам юз ниёзу анда истиғнову бас,
Ҳар замон юз жон берай ул шўх бепарвову бас.

 «Ш и н» ҳ а р ф и:

 Ёрнинг ўзгаларга илтифотидин гиламандлиғи ва кўнглини мухотаб қилиб кўнгли оромидин шикоятпайвандлиғи:

Эй кўнгул, ул дилрабонинг ўзга ёри бор эмиш,
Ваҳ, санга душман бўлуб, ул ўзгаларга ёр эмиш.

 «С о д» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарфда дағи туркигўй фасоҳатшиорлар варақ ғозига қалам сурмайдурлар ва ҳеч навъ назм ароға келтурмайдурлар:

Эй кўнгул, бўлсанг вафосиз дилраболардин халос,
Шукр қил, бўлғон кишн янглиғ балолардин халос.

 «З о д» ҳ а р ф и:

 Туркигўй балоғатосорлар бу ҳарфнинг ҳам таркин тутубтурлар ва ҳеч навъ назмға жилваи зуҳур бермай ўтубтурлар:

Ишқдин то қилмишам пайдо мени шайдо мараз,
Қилғудекдур заъфлиқ жисмимни нопайдо мараз.

 «То » ҳ а р ф и:

 Турк каломининг малик ул-каломлари бу ҳарфда дағи такаллум тузмайдурлар ва калима назм ҳайсиятидин варақда кўргузмайдурларким:

Эй жамолинг гулшанида сабзаи сероб хат,
Оразинг кофури узра зеб мушки ноб хат.

 «З о» ҳ а р ф и:

 Бу ҳарф ҳамул жумладиндурким, турк тилининг ширинашъор ва шакаргуфторлари душворлиғи жиҳатидин мутлақ таарруз қилмайдурлар:

Кўнглум этти ишқ асрорин қилиб такрор ҳифз,
Кимса қилғондек каломи поки ваҳй осор ҳифз.

 «А й н» ҳ а р ф и:

 Бу қофия ва радиф ҳазрат Султон Соҳибқироннинг ихтироидурким, ҳеч назм айтилмайдур ва ҳеч девонда битилмайдур:

Оҳким, ҳижрон ўтидин куйди жоним ўзга навъ,
Ўртади офоқни ўтлуқ фиғоним ўзга навъ.

 «Ғ а й н» ҳ а р ф и:

 Ишқ доғидин шукр изҳори қилибдур ва ҳажр доғидин шикоят осори кўргузубтур, басе муассир тушубдурким:

Доғи ишқинг бермиш эрди хаста кўнглумга фароғ,
Ваҳки, қўйди шуълаи ҳижрон яна доғ узра доғ.

 «Ф е» ҳ а р ф и:

 Ишқу муҳаббат ҳавосининг ҳумойи баланд парвози Хожа Ҳофиз Шерозий — каломи таврида тушубтур ва салосат ва таркибда анга ёвушубтўр:

Ғам сипаҳ қасдимға чекти, соқиё, тут жоми соф.
Ким, бўлур жоми май ичкандин далер аҳли масоф

 «Қ о ф» ҳ а р ф и:

 Фироқ тийралигининг мажораси ва ўз куймаклигининг дарди бедавоси:

Қилди бахтимни қаро зулфидек ул моҳ аз фироқ,
Неча кўйдургай мени дилхастани оҳ аз фироқ.
 
 Ёр иштиёқинннг суубатида ва дарди фироқ уқуба-тида бу матлаъ беҳад Дилнавоз ва бағоят жонгудоз воқеъ бўлубтур:

Бор эмиш ёр иштиёқи асру қаттиқ иштиёқ,
Васл топмон, ваҳ, туганмас дард эмиш, дарди фироқ.

 Телба кўнглининг ишқда шайдолиғин ва ўзга париларға бепарволиғин бир рафиқни мухотаб қилиб арз қилур:

Телба кўнглум то эрур ишқ ичра шайдо, эй рафиқ,
Айламас ўзга парилар сори парво, эй рафиқ.

 Манзурнинг лаъли лаби устида сабзаи хат ҳайъатин кўруб ажаб рангларда бу матлаъ воқеъ бўлубтур ва филвоқеъ рангин тушубтур:

Лаъли узра сабзаи хатти намудориға боқ,
Шўхи рангомизнинг шингарфу зангориға боқ.

 Кўнгли ўтининг ороми йўқлуғига ҳасрат оҳи тортибдур, ҳамоноки, ул ўт шуъласи бу ялдин ортибдурким:

Оҳким, ишқинг ўтини бир замон ороми йўқ,
Истаган ором ул ўтқа жуз хаёли хоми йўқ.

 «К о ф» ҳ а р ф и:

 Матлубнинг моҳи оразин саодат матлаи ва хоки даргоҳин аҳли биниш тўтиёсиға нисбат берилибдур. Бу матлаъ салис ва соф ва пок тушубтурким:

Эй саодат матлаи, ул орази моҳинг сенинг,
Аҳли биниш тўтиёси хоки даргоҳинг сенинг.

 Моҳи тобонин мухотаб қилиб андин айру тушганда чашми гирёнининг қон ёшин изҳор қилибдур, мубкийи муҳлик тушубтур:

Сендин айру тушгали, эй моҳи тобоним менинг,
Дам-бадам қонёши йиғлар чашми гирёним менинг.

 Бу фақирнинг бир ғазалига бу ғазал жавоб воқеъ ўлубтурким, ўзум инсоф юзидин муътарифманким, андин юз мартаба ортуқроқ тушубтурким:

Тушгали ҳажрингда, эй сарви гуландомим менинг,
Не кўзумда уйқу бор, не жонда оромим менинг.

 Шоми ҳижронин кўруб, меҳр отин тутмағон мазмунида ва ваъдаи субҳи висол айлаб ёрутмоғон афсунида:

Шоми ҳижроним кўруб сен меҳр отин тутмадинг
Ваъдаи субҳи висол айлаб вале ёрутмадинг.

 Ишқдин жаҳон ичра, афғонидин калом ва кўю-кўчада бу достонидин паём:

Ваҳки, ишқингдин жаҳон ичра фиғонимдур менинг,
Барча кўю-кўчада ҳам достонимдур менинг.

 Маҳбубнинг зулф очқонидин ва ўз ошуфта аҳволлиғи ва қоши чинидин кўнгли беҳоллиғи бобида:

Зулф очиб мен телбани ошуфта аҳвол айладинг,
Қош уза чин кўргузуб кўнглумни беҳол айладинг.

 Ғам тунди бодидин жисми биноси вайрон, балки ер бирла яксон бўлур маънида бу матлаъ бағоят хуб адо топибдурким:

Ғам ели жисмим биносин бўлди вайрон қилғудек,
Қайси вайронким, қаро ер бирла яксон қилғудек.

 Манзурнинг саводи хатти аро лаъли хандони муқобаласида ўз ғами аро кўзи дурри ғалтонин солибдур, дилпазир тушубтурким:

Ул саводи хат ичинда лаъли хандонин кўрунг,
Баҳри ғам ичра кўзумнинг дурри ғалтонин кўрунг.

 Байт ул-эҳзонининг тийралигин дуди ҳижронидин дегани хуб ва вайронининг емирулганин ашк тўфонидин дегани дилошуб воқеъ бўлубтурким:

Дуди ҳижрондин қарорди байт ул-эҳзоним менинг,
Сайли ашким бирла ҳам емрулди вайроним менинг.

 Сарсари оҳин байт ул-эҳзонига офат дегани хуш оянда дебтур ва вайронидин гарди бало бошиға ёғарини дилрабоянда адо қилибдурким:

Қолғоч оҳим сарсариға байт ул-эҳзоним менинг,
Ёғдурур гарди бало бошимға вайроним менинг.

 «Л о м» ҳ а р ф и:

 Сафар азмида мусофиридин айрилур чоғда хайрбод мазмунлуқ алфозни радиф қилиб айтқон шеърнинг матлаи фурқатнамо келибдур ва андуҳосо айтилибдур:

Оҳ ила-азм эттим, эй розимға маҳрам, яхши қол,
Дард ила айрилдим, эй дардимға марҳам, яхши қол.

евафоси кўйида кўнглига маскан қилмоғини тарғиб қилмоғи хуб ва йиғлаб ҳолини адо қилурда шеван қилмоғини таълим бермаки марғуб:

Эй кўнгул, ул бевафо кўйида маскан айлагил,
Зор йиғлаб, шарҳ этиб, ҳолингни шеван айлагил.

 Манзуридин бир назарға хурсанд бўлуб ҳажр торин васл сарриштасиға пайванд қилурин хуброқ важҳ бирла истидъо қилур:

Нетти, бир боқмоқ била кўнглумни хурсанд айлагил,
Ҳажр торин бир замон васлингға пайванд айлагил.

 Ишқдин бошиға келган суубат шарҳида такаллум кўргузмак ва Фарҳоду Мажнун ўл суубатни хаёл қила олмаслиғида тараннум тузмак мажнунвор ва фарҳод-осор келибдур:

Ишқдин келди менинг бошимға онча саъб ҳол,
Ким, они Фарҳод ила Мажнун қила олмас ҳаёл.

 Бу ғариб хаёлдурким, Султон Соҳибқироннииг хотирлариға келибдур ва назм аҳлига зоҳир қилиб эрдиларким, айтсунлар, барча айттилар, аммо ҳеч қайси ул ҳазратча айта олмадилар. Ул бу матлаъдур:

Ҳажринг ўти жисми зорим қилди кул, эй ёр, бил,
Гар бино қилсанг мазорим тарҳин ул кул бирла қил.

 Хурвашенинг гулшан кўйидин равзаи ризвон мунфаил ва юзу хаттидин лолаву райҳон хижил эрканин латифойин била зоҳир қилибдур:

Гулшани кўюнгдин, эй жон, равзаи ризвон хижил,
Юзу хаттинг рашкидин ҳам лолаву райҳон хижил.

 Васл орзусидин кўнгли қушиға қанот таманноси қилиб, васл ҳавосида парвоз буюрғони ошиқона ва муштоқона тушубтур:

Кирпикимдин, эй кўнгул, ҳардам қанотлар соз қил,
Ҳажр даштидин висоли кўйига парвоз қил.

 Бу фақирнинг машҳур матлаиғаким:

Англадинг, ё йўқмуким, айлар сафар ёр, эй кўнгул,
Ваҳки, бўлдук ҳажри илкидин яна зор, эй кўнгул

жавоб воқеъ бўлубтур, аммо юз мартаба ондин равонроқ ва яхшироқ воқеъ бўлубтур:

 Чун жунун занжириға бўлдум гирифтор, эй кўнгул, Бўлғасен мен телба ҳолидин хабардор, эй кўнгул.

 «М и м» ҳ а р ф и:

 Ишқ ўтидин ўз дарду ҳасратин ва фурқат дардидин ёр ғафлатин бу матлаъда асру ва сўзнок адо қилибдур:

Ҳаддин ошти ишқинг ўти бирла дарду ҳасратим,
Войким, сен ғофилу куйдирди доғи фурқатим.

 Маъшуқ умидида дарду ҳасратини изҳор қилиб бетоқатлиғиға раҳм этмасида у матлаъдаўқ жавоб ул табъи дурарбордин ва хомаи гуҳарнигордин рақам топибдурким, васфида ақл ҳайрон ва фаҳм саргардон:

Неча бўлғай васлинг уммидиға дарду ҳасратим,
Раҳм қилким, йўқтурур ҳажрингда эмди тоқатим.

 Масал таврида бу матлаъдек парварда, ва ороста, ва мураттаб, ва пийроста оз воқеъ бўлубтурким, ул ҳазратнинг латиф табъидин ва шариф зеҳнидин бош урубдур:

Мен ҳалок ўлдум ғамингдин сен қўёшсен, эй санам,
Айб эмас гар мендин ўлса камлигу сендин карам.

 Ҳам бу матлаъға жавоб агарчи масал таврида эмас, аммо ғаробат жонибини маръи тутулуб, бас нозук ва покиза дейилибдур:

Ваҳки, ишқим шуъласи ҳардам чекар андоқ алам,
Ким, малойик кўзи дудидин бўлур ҳар лаҳза нам.

 Бу матлаъ қофиясида икки шеър айттилар, учунчн матлаъ ҳам қувват юзидин айтилибдур, алардин ортуқ бўлмаса, кам ҳам эрмас:

Сен ғамим билмай хаёлинг бирла бордур ҳайратим,
Билганингни англасам, билмам, не бўлғай ҳолатим.

 Ер қадди ҳажридин сарв майлин мафқуд дебдур ва юзи шавқидин гул орзусин кобуд билибдур. Алҳақ равшан ва рост тушубтурким:

Қадду юзунг ҳажридин, ваҳким, менга бўлмиш мудом,
Сарв майли бартараф, гул орзуси худ ҳаром.

 Ўз жисмиға тутошқон шуълани ёрға арз қилурға бу матлаъни ҳам оташин ва рангин хаёл қилибдур:

Оташин хилъат дема жисмим уза, эй дилбарим
Ким, эрур ишқинг ўти бирла туташқон пайкарим

 Парирўйи тарки муҳаббат қилғанин билдирур, бу жиҳатдин жовидон кўнглига фурқат ўти туташқоник ёр арзиға еткурар:

Қилғон эрмиш ул пари тарки муҳаббат, билмадим,
Тушгон эрмиш жовидон кўнглумга фурқат,билмадим

 Бу қофияда бовужудким, икки рангин матлаъ ўтубдур, назм таврида ғоят қудратдин сўз адосида ниҳояти диққатдин бир матлаъ дағи дейилибдурким, хублуқдаг ул матлаъларча бор:

Неча куйгай ҳажр ила фарсуда жоним дам-бадам,
Кўнглум ичра ғам уза ғамдур алам узра алам.

 Сўзу гудозин ҳам дегали маҳваш топмағондин алами ва розин айтколи мушфиқе кўрмагондин ғами марақ воқеъ бўлубтур:

Қани бир маҳваш, анға сўзу гудозимни десам.
Қани бир мушфиқки, бирдам онға розимни десам

 Ҳам бу матлаъ таврида-ўқ қофияға тағйир берилиб, ҳамул радифда бу матлаи дағи асру дилоро ваандуҳафзо тушубтур:

Топмадим бир мушфиқеким, ҳоли зоримни десам,
Ёхуд ул гулдин ичимда хор-хоримни десам.

 Париваш ҳажрида озорларидин ани хабардор қилмоқ орзу айлабтур ва анинг жилваси муқобаласида кўзин гуҳарбор қилмоғни ҳавас қилибдур ва иккиси нодир воқеъ бўлубтурким:

Зор ўлармен ул пари йўқким хабардор айласам,
Жилва қилгач, оллида кўзни гуҳарбор айласам.

 «Н у н» ҳ а р ф и:

 Мавлоно Яқинийға10 жавоб айтилибдур. Ва яқиндурким, Мавлоно тирик бўлса эрди, жони бирла инсоф бергай эрдиким, андин яхшироқ воқеъ бўлубтур:

Эй висолинг хаста кўнглум марҳами, ороми жон,
Ўлмадим ҳижрон элидин мен қатиқ жонлиғ ямон.

 Ва бу баҳр ва қофияда яна бир шеърдурким, иккаласи бир-биридин хуброқ тушубтурким:

Эй сенинг қошу кўзунг бир фитнаи охир замон,
Лабларингдур хаста кўнглумга ҳаёти жовидон.

 Юз даврида қирон таърифида ва бу матлаъ ўткан икки матлаъ қофиясида воқеъ бўлубтур, тажнис риоят қилилибдурким, бу навъ ширин ва рангин ва хуш тартиб оз воқеъ бўлмиш бўлғай:

Ул қуёшким ой юзининг даврида қилмиш қирон,
Барча маҳвашлар аросида эрур соҳибқирон.

 Бу матлаъ фақирнинг бир матлаи муқобаласида тушубтурким, агар бурунроқ айтилмиш бўлса эрди, фақир ҳаргиз ўз матлаимни айтмағай эрдим Айтмиш бўлсам ҳам, битмагай эрдим:

Тиғ ила кўксимни қилдинг захм, эй сиймин бадан,
Қони турмайдур деб ул заҳм узра куйдурдунг туган.

 Ишқ суубатидин ҳолининг бир-бир шиддатнн айтиб, ҳеч кишига бу ҳоллар бўлмасун, деб истидъо кўргузмакда бу матлаи ажаб хуб тушубтурким:

Ишқ аро ҳеч ким мекингдек зору шайдо бўлмасун,
Бўлса ҳам, ваҳ, мен киби маҳжуру расво бўлмасун.

 Маъшуқ иштиёқидин хаёл қилмиш бўлғайким, они кўргачфиғон жондин бурун чиққай ва жони худ рашкдин фиғондин бурун чиққани ғарибадо топибдур:

Сени кўргач дер эдим чиққай фиғон жондин бурун,
Чиқмасун деб рашкдин жон чиқти афғондин бурун.

 Бу матлаъ ҳамким, қофия тағйир топиб ҳамул радифда воқеъ бўлубтур, ғоят зеболиғда ва ниҳоят раънолиғда воқеъ бўлубтурким:

Васл аро ўлтур мени ҳижрон жафосидин бурун,
Нетти гар қилсанг халос онинг балосидин бурун?

 Ёр васлида ҳижрон балоси биймидин ўлум орзу қилмоқки, ҳижрон доғи била ногаҳ куймаки ва васл аро ўртағон доғи дармонсиз дебтур, яъни маҳзи дармон:

Васл аро ўлтур мени то доғи ҳижрон кўрмайин,
Куйдур андоқ доғ илаким, ҳеч дармон кўрмайин.

 Ўз қотилиға зору ҳайронлиғин ва анинг бодаи ишқиднн кўз ва зулфидек маст ва паришонлиғин хуш дебдур ва дилкаш адо қилибдур:

Ваҳки, бир қотилға андоқ зору ҳайронмен букун
Ким, кўзу зулфи киби масту паришонмен букун.

 Маҳзун кўнгулнинг ёрсиз девона бўлмоғининг узри ва ул ҳажридин Вомиқ ва Мажиундек расволиққа афсона бўлмоғининг маъзирати:

Ёрсиз маҳзун кўнгул девона бўлмай найласун,
Вомиқу Мажнун киби афсона бўлмай найласун? 11

 Ўртанган кўнгли дудидин олам қарорғони ва ўртанган бемеҳри қаҳри лутфойин ва лутфи итоболудин ўз-ўзи била такаллум қилибдур ва тараннум кўргузубтур:

Куйди бу маҳзун кўнгул олам қарорди дудидин,
Қаҳри лутфойин била лутфи итоболудидин.

 Ўз қотили вайрона қабрини зиёрат қилғоли келганин иддио қилур ва ул вайронани иморат қилмоғни истидъо этар бобда:

Гар келиб вайрона қабримни зиёрат қилғасен,
Раҳм этиб, эй қотилим; они иморат қилғасен.

 Гулчеҳраси келса савсандек демактин лоллиғи ва келмаса ҳажридин боди сабодек беҳоллиғи:

Келса ул гулчеҳра, савсандек демактин лолмен,
Келмаса, боди сабодек ҳажридин беҳолмен.

 Сабрсиз кўнглининг ишқ ва жунунин ва нотавон ҳолининг дарду шавқи бир-биридин фузунин девонавор дегони ва мажнункирдор адо қилғони:

Сабрсиз кўнглумга боқсам ортадур ишқу жунун,
Нотавон жонимни кўрсам, дард ила шавқи фузун.

 Манзурнинг хат ва зулфида бу уч матлаъдурким, бирбирига жавоб воқеъ бўлубтур. Қофия ва радифи ул ҳазратнинг бу фанда мужтаҳид табъининг ихтироидур. Аввалғи матлаъ будурким:

Сабзаи хаттинг ичида ўйлаким жондур ниҳон,
Ҳуққаи лаълинг аро ҳам дурри ғалтондур ниҳон,

 Иккинчи матлаъ будурким:

Зулфи ичра бел, хат ичра лаъли хандондур ниҳон,
Уйлаким, жондур ниҳон, ҳам риштаи жондур ниҳон.

 Учинчи матлаъ будурким:

Зулфи ичра гул, гул ичра лаъли хамдондур ниҳон,
Тунда меҳру меҳр аро бир чашмаи жондур ниҳон.

 Ишқ шиддати ажзидин кўзни аъмолиққа хитоб қилғони басе дардмандона тушубтурким:

Кўзларим кўр эт, қазо, бир шакли мавзун кўрмайин,
Ўзни бир лайливаше ишқида Мажнун кўрмайин.

 Бу матлаъ дағи ўз ҳоли шарҳидаким, анвоъи балият бир ишқ жиҳатидин бир-бирининг устида бўлмиш бўлған. Бу матлаъ яхши воқеъ бўлубтурким:

Йўқ дамеким, телбалардек ул париға зор эман,
Сабру ҳушумдин жудо, дарду балоға ёр эман.

 Манзурнинг парчами ошуфталиғи шарҳида ва ўз кўнглининг анда барҳамлиғи адосида бу матлаъ кўнгулларни ошуфта ва барҳам қилғудек тушубтур:

Ул қуёшким, чарх аро ошуфта парчамдур букун,
Хаста кўнглум зулфи тоби ичра дарҳамдур букун.

 Филжавоби бағайр:

Ул қуёшнинг меҳри нечун бандаға камдур букун,
Кўз ёшим тинмай оқардин ер юзи намдур букун.

 Париваш ёри ишқидин ҳолининг паришонлиғиким, тил шарҳидин лол булғай, ниҳоят хублиқдан баён топибдур:

Бир париваш ишқида андоқ паришон ҳолмен
Ким, анинг шарҳин қилурда асру гунгу лолмен.

 Гардун бедодидип элни бода қутқорур мазмунда соқийни мухотаб қилиб, май тутмоқ истидъосида бу байт муфаттиҳдур:

Соқиё, тутқил тўла гардун кнби соғарниким,
Жонима дермен даме бедоди гардун кўрмайин.

 «В е» ҳа р ф и:

 Сабодин сарви равонининг келган хабарин сўрар ва андин жон, иси, келган муносабат била руҳи равонининг ҳадисин сўрар:

Эй сабо, бергил хабар сарви равоним келдиму?
Жон иси сендин келур, оромижоним келдиму.

 Бу шеърнинг қофиясидин сўнгра атф вовин12 калиманинг асли ҳарфи ўрниға тутулуб ғариб ихтироъ қилибдур:

Эй жафо тиғи, келиб мажруҳ кўксумни ёру,
Қўл яланг айлаб солиб ҳарён ичимни ахтару.

 «X е» ҳ а р ф и:

 Кўнгли ранж била куюб жонониға демағонин булбул куйса гули хандониға ғам бўлмаслиғин ташбиҳ қилиб, ишқ чаманида булбулдек гулбонг урғони:

Ранж ила куйди кўнгул демас ани жонониға,
Қайда булбул куйса ғам бўлур гули хандониға.

 Сарви парирух ёдиға келса, ҳур ва жаннат ёдидин чиқарни ёд қилиб, бу-тарона била ғамгин кўнглин шод қилурким:

Ҳар қачонким келса ул сарви парирух ёдима,
Келмас ул дам жаннату ҳур хотири ношодима

 Кўнглига хитоб қилурким, анинг дардин маҳи таннозиға еткургай ва жонининг ҳалоклигин сарви нозиға арз этгай:

Эй кўнгул, дардимни арз эт, ул маҳи таннозима,
Хаста жонимнн ҳалокин айт сарви нозима.

 Бу матлаъдин ёрнинг киноятомез узрхоҳлиғининг манъидурким, ширин лабин шакаррез қилиб, ул афсун тили била ошиқ ўтини тез қилмағай:

Узр учун ширин ҳадисингни шакаррез айлама,
Бу фусун бирла ўтумни дам-бадам тез айлама.

 Сарви озодининг боғ аро жилва қилғони учун ишқ аҳли оҳу фарёди куйдурурининг адоси сўзнок тушубтур:

Жилва қилди боғ аро ул сарви озодим яна,
Куйдурур ишқ аҳлини бу оҳу фарёдим яна.

 Малик ул-калом Мавлоно Лутфийнинг машҳур матлаи жавобида дебтур:

Эй қадинг тубию жаннат хадди гулгун устина.

 Бу матлаъ воқеъ бўлубтурким:

Хаттининг тори тушубтур лаъли майгун устина,
Уйлаким, жон риштаси бир қатраи хун устина.

 Басират аҳли қошида зоҳирдурким, тафовут не чоғликдур. Не учунким, Мавлоно юзни жаннатқа нисбат қилубдур ва бу муносиб ташбиҳдур. Бовужуди бу икки мисраъ бир-бирига марбут эмас ва жавоби бовужуди ғаробати маъни иккаласи бир-бирига мувофиқ ва алфози бир-бирининг муқобаласида лойиқ воқеъ бўлубтур. Ва қофияга тағйир бериб ҳам ушбу радиф била яна уч ғазал дейилибтур. Бовужуди улким, Мавлоно жавоби матлаъда хат таърифидур, уч матлаънинг иккисида хат таърифидур ва бирида хол таърифидур. Мундин назм таврида ғояти қувват маълум бўлур.

 Ул уч матлаъдин бири будурким:

Ул зумуррад хатки чиқмиш лаъли хандон устина,
Сабзаи хаттинг ичида уйлаким жондур ниҳон,

 Иккинчи матлаъ будурким:

Сабзаи хаттинг саводи лаъли хандон устина,
Хизр гўё соя солмиш оби ҳайвон устина.

 Учинчи матлаъким хол таърифида воқеъ бўлубтурким:

Нуқтаи холинг ажаб йўқ лаъли хандон устина
Ким, бўлур бир қатра доим оби ҳайвон устина.

 Ишқ уйқуни кўздин учурғони жиҳатидин кечанинг саъб ҳоли шарҳида бу матлаънинг хублуғи гунашдин равшанроқдур:

Бир қуёш ҳажрида чектим ўтлуқ афғон бу кеча,
Куймагим дудидин ўлди чарх гирён бу кеча.

 Филжавоби биғайриҳи:

Онча чектим бир куёш ҳажрида афғон бў кеча
Ким, фиғонимдин уюмас жинну инсон бу кеча.

 Меҳрораз ёри чеҳра очиб жон ўртарининг тазарруи ва ошкоро лутф кўргузуб кўнглини пинҳон ўртарининг тазаллуми:

Оразинг меҳрин очиб, жисмим аро жон ўртама,
Ошкоро лутф этиб, кўнглумни пинҳон ўртама.

 Филжавоби биғайриҳи:

Ўт солиб эл жониға сен мени пинҳон ўртама,
Ўрта жонимни-ю, жоним, элни чандон ўртама.

 Ишқ ошуби ва бедоди ҳикоятида ва ҳажр зулм ва тааддиси шикоятида бу матлаъ асру дардмандона ва бағоят ниёзмандона тушубтур:

Неча ул ой ҳажрида кўнглум бузулғай ғам била,
Неча жисмим уйи емрулгай ғаму мотам била.

 Бу қофия ва радиф ҳам ул ҳазратнинг хоссаи табъидур ва ҳеч ерда эшитилмайдур ва бағоят ширин ва рангин тушубтур. Ҳажр шоми суубатида ўзини анжум ва афлок била машғул тутар кайфиятида бу ғазал боштин оёқ хуб ва пурошуб воқеъ бўлубтурким:

Ҳажр шоми ой чиқиб мен йиғлар эрдим дард ила,
Сайрлар қилдим сени истаб маҳи шабгард ила.

 Бу авқотда ҳукм бўлуб эрдиким, туркигўй шуаро татаббуъ қилғайлар. Баъзеки, айттилар — лат едилар, баъзе айта олмаслиғиға муътариф бўлдилар. Ул жумладин бири фақир эрдимки, инсоф бердим ва матлаи будурким:

Ўтка солғил сарвни, ул қадди раъно бўлмаса,
Елга бергил гулни ул рухсори зебо бўлмаса.

 Ёрни ағёр била кўра олмаслиғидин кўз қони деб айни рашкдин бу матлаъ хуб адо топибдур:

Қани кўзким, сени кўргаймен даме ағёр ила.
Ё тааммул қилғамен ағёр ила гуфтор ила.

 Ишқ зулмидин ториққанда кўзга ҳам ёр ва ағёр сори боқардин манъқилур маънида бу матлаъ ҳам ошиқона, ҳам дардмандона тушубтурким:

Эй кўз, ўзга юз сори ўзунгни ҳайрон истама,
Бир вафосиз ишқидин кўнглунгни ҳам қон истама.

 Ул ҳазратнинг хосса ихтироотидин бу тўрт шеърдурким, «ўзгача» лафзин радиф қилиб, қофиялари ҳар қайсининг ўзгача воқъе бўлубтур. Ҳар қайсининг латофати бирбиридин ортуғроғ тушубтур ва алардин бири будурким:

 Ғам ели айшим биносин қилди вайрон ўзгача.
 Ҳушу сабрим мулкини ер бирла яксон ўзгача.

 Иккинчи матлаъ будурким:

Оҳким бўлдум яна ишқ ичра шайдо ўзгача,
Ақлу ҳушумдин жудо халқ ичра расво ўзгача.

 Учунчи матлаъ бу навъ воқеъ бўлубтурким:

Бўлғали лаълй уза хатти намудор ўзгача,
Тутти оҳим барқидин кўк юзи зангор ўзгача.

 Яна бир матлаъ бу навъ воқеъ бўлубтурким:

Ваҳки, ҳижрон тарҳин ул ой солди бунёд ўзгача,
Нотавон кўнглумга бунёд этти бедод ўзгача.

 Кўнглига сабрдин ўзга чора ишқида билиб сабр қила олмағондин бечоралиғ изҳори қилибдур ва бадеъадо топибдур ва ғариб муаддо бўлубтур:

Чораи ишқи недур, жуз сабру маҳзун кўнглума,
Чун қила олмас, қилинг бир чора мажнун кўнглума.

 Ғардун шикоятидаким, офиятин расволиғ била бадал қилмиш бўлғай, бу матлаъ нишотфарсо ва андуҳ афзо воқеъ бўлубтурким:

Эй кўнгул, гардун балият тошини ёғдурдило,
Ҳар тараф сабрим уйин деворини синдурдило.

 Бу радифда яна бир матлаъким, ғазал таврида марсияомез Хожа Ҳофиз Шерозийга воқеъ бўлғон йўсин била ул ҳазратқа дағи воқеъ бўлубтур ва бағоят нодирдур:

Вой, юз минг войким, сарви равоним бордило
Сабру ҳушум мулкидин ороми жоним бордило.

 «Ё» ҳ а р фи:

 Матлубин истаб, тополмаслиғидин ва ҳеч ҳамдам ани бу мусибатда зорлиғин сўрмаслиғидин ўз-ўзи била гиламандлиғ изҳор қилибдур:

Қайда истай, истасам, қайдин топай сен ёрни
Ким, манга ҳамдам бўлуб сўрғай даме мен зорни.

 Кўнгул ҳар неча ёр дарду ғамидин озор топар, аммо анинг моҳрухсорин кўргач, меҳри фузунроқ ва муҳаббати сарриштаси узунроқ бўлур мазмунда бу матлаъ беназир тушубтур:

Нечаким, тортар кўнгул дарду ғаму озорини,
Меҳрим ортар ҳар неча кўрсам маҳи рухсорини.

 Паривашининг қаро либосидин ҳайрат қилғониким, қуёш қаронқу тунда кўрунмак ғарибдур ва васл кавкаби саъди ҳажр тийра шомида тулуъ қилмоқ ажиб:

Ҳайратим бор то қаро қилмиш либосин ул пари,
Ким қаронқу тунда кўрмиш офтоби ховарий.

 Кўзин сарви сийминбари келур муждасидин йиғламоқдин тийибдур, жонин хуршиди анвари васли башоратидин куймакдин манъ қилибдур:

Йиғлама, эй кўзки, ул сарви сийминбар келгуси,
Куймагил, эй жонки, ул хуршиди анвар келгуси.

 Жонида ҳарф ғами ёзар таҳририға кўнгли ажз ва нотавонлиғидин унамаслиғиға тадбир ва чора топмасдин бечоралиғ зоҳир қилур:

Жонға айтурмен, ёзай ҳарфи ғаминг таҳририни,
Кўнглум ўлмас, ваҳки, билмасмен бу иш тадбирини.

 Ўз сабз хатининг сабзаи хати ҳажрида ўлса, қабри сабзаси хати ҳижрон ништари бутмак иддио қилибдур ва ғариб маъни воқеъ бўлубтур:

Сабзаи хаттинг саводи бирла ўлсам, эй пари,
Сабзаи қабрим не тонг, гар бўлса ҳижрон ништари.

 Бу матлаънинг бурунғи мисраида хат ва лаб таърифида ва иккинчи мисраида юз ва зулф ҳайрат изҳори воқеъдур. Тўрталаси нодир тушубтур:

Мушкбў хаттинму дей, ё лаъли дурборинму дей,
Юзи иймонинму дей, ё зулфи зунноринму дей?

 Бу матлаъ ҳам манзурини ҳусн юзидин Ширин ва Лайлиға ва ўзин ишқ бобида Фарҳод ва Мажнунға таржиҳ қилибдур. Бу навъ оз эшитилибдур:

Ҳусн ила сен комилу Ширину Лайли шуҳрати,
Ишқ аро мен зор ўлуб, Фарҳоду Мажнун туҳмати.

 Ишқ ўти ҳирқати таърифидаким, ул ўртамаган нима қолмамиш бўлғай, бу матлаъ сўзнок тушубтурким:

Ишқинг ўти жисму жони нотавоним ўртади,
Турфа ўт эрдики, пайдову ниҳоним ўртади.

 Ҳажр тунида васл орзусидин булъажаб хаёлин баён қилур ва фироқ шомида висол шавқидин саъб ҳолин адо кўргузур:

Кеча ҳажрингдин висолингға ҳаёлим бор эди,
Ҳеч кимга айта олмонким, не ҳолим бор эди.

 Бу қофия ва радифда бу фақирнинг ҳам шеъри бор ва машҳурдур, аммо ул ҳазратнинг бу шеъриким, анинг жавоби тушубтур, ҳеч нисбати йўқдурким:

Қилмағай эрдим юзин кўрмак таманно кошки,
Солмағай эрдим кўнгул мулкига ғавғо кошки.

 Маҳзун кўнглини алдаб дилрабосининг келур хабарини дебтур ва орғадаб ишратфизои васли хабарин айтибдур, ажаб навъ ширин воқеъ бўлубтурким:

Ғам ема, маҳзун кўнгулким, дилрабойинг келгуси,
Базми ишқинг тузгучи ишратфизойинг келгуси.

 Ишқ тарийқида ўз камолин зоҳир қилурким, ишқ аҳли ягоналари андин сўзу гудоз таманно қилибдурлар, балки боштин-аёқлариғача ул ўтқа ёқибдурлар:

Ишқим ўтидин келиб Мажнун бир учқун истади,
Ол дедим, сунғач илик, боштин оёғин ўртади.

 Ғоят бедиллиғидин, ғам даштида итган нотавон кўнглин ёд қилур ва тарки жон айлаган бехонумон кўнгли ёди била ўз андуҳин зиёд қилур:

Ваҳки, ғам даштида итган нотавон кўнглум қани?
Тарки жоним айлаган бехонумон кўнглум қани?

 Ҳижрон балосидин жониға етиб, ажалға илтижо қилур ва эл можаросидин ториқиб, ўлумни орзулар, бу услубда сўз бас ғарибдур:

 Эй ажал, осуда қил ҳижрон балосидин мени,
 Бир йўли қутқар улуснинг можаросидин мени.

 Баҳор фасли бўлуб айш гули очилғони ва ғам хазони елидин сабри хирмони соврулғони бобида дейилибдур:

Навбаҳор ўлди, очилмас, ваҳки, айшим гулшани
Ғам хазони елидин соврулди сабрим хирмани.

 Бу шеър қофиясида яна бир шеър ўттики, бу анга жавобдур ва иккаласи бир-биридин хуброқ тушубтур:

Бир париваш шавқи, ваҳким, жисму жоним ўртади,
Айрилиб ҳар учқун андин хонумоним ўртади.

 Золим ёрни зулм қилмоққа беихтиёрлиғи айтилибдур ва ўзининг мазлумшиорлиғини хуброқ важҳ била адо қилибдур:

Ер зулм айлар учун беихтиёр ўлмиш нетай,
Ваҳ, анга жавру ситам қилмоқ шиор ўлмиш нетай.

 Ёр фироқидин ёшу қон тўкмоқ кўзининг фани бўлғонни бу жиҳатдин ул баҳру кон инжу ва лаъл махзани бўлғонни ғариб суратда назм қилур:

Эй фироқингдин кўзумнинг ёшу қон тўкмак фани
Ким эрур ҳам лаълнинг қони, ҳам инжу махзани.

 Ёр кўйида тушган сўзон кўнглинки, ёри поймол қилмиш бўлғай, ерга тушган ўтқа ташбиҳ қилғониким, аёғ била ерга суртуб ўчурурлар, хосса маънидур:

Тушгали сўзон кўнгул кўюнг аро филҳол они,
Ерга тушган ўт эдиким, айладинг помол они.

 Ҳижрон соғаридин дам-бадам ўздин борурни ибо қилиб, васл жоми муяссар бўлса, лаболаб сипқорурни муддао қилибдурким:

Неча ҳижрон соғаридин дам-бадам ўздин борай,
Васл жомин гар тутар бўлсанг лаболаб сипқорай.

 Бовужуди ўз ишқи ўти ва ёр ҳусни ўти риққати қалб ва тараҳҳум жиҳатидинким, ишқ аҳли лозимасидур яна бир мазлуми зор ишқининг ўти била ҳам кўнмак ва матлаъдин шеърнинг охириғача бу маънини ҳар байтда изҳор қилибдурким, назм элидин ҳеч кимга даст бермайдур:

Бас эмас эрди манга ҳам ўз ўтум, ҳам ёр ўти
Ким, анга афзун дағи бўлмиш яна бир зор ўти.

 Жон оғзига етганда жонон лабин таманно қилмоқки, жон топширғай ва жононға яшурун нақди пинҳон топширғай, бас латиф воқеъ бўлубтур:

Етти жон оғзимға еткур лабниким, жон топшурай,
Бори ўлмасдин бурун бу нақди пинҳон топшурай.

 Мажнунни ишқ тарийқида ўзига ўхшатмоқ ва девоналиғ расмин анга ўргатмак камоли ошиқлиққа ва девоналиққа долдур ва ишқ ва жунун аҳлиға бу навъ бас булъажаб ҳолдур:

Ишқ аро Мажнунни дерменким, ўзумга ўхшатай,
Ҳушини зойил қилиб, девоналиғни ўргатай.

 Паривашининг туфулият жиҳатидин ёрлиғ билмасин ва анинг шавқидин шайдо кўнгли ҳушёрлиғ билмасин зоҳир қилиб, дард аҳли қошида ўз дарди дилин айтибдур:

Ул париваш тифл, ваҳким, ёрлиғ билмас нетай,
Шавқидин шайдо кўнгул ҳушёрлиғ билмас нетай.

 Ул олам аҳли султони ҳиммати қошида баски султонлиғи муҳаққир кўринур ва фақирни филҳақиқат салтанатқа таржиҳ қилур, бу байтдаким, ҳақиқат маъниси мажоз суратида адо топибдур. Умид улким, ул ҳазратнинг тарийқида ҳам неча мажози бўлса ҳақиқатда мубаддал бўлғай ва мажоз аҳлиға эҳсон ва ҳақиқат аҳлига мустаҳсан воқеъ бўлубтур:

Ким гадойинг бўлса оламдин кечиб, эй дилрабо,
Фақр аҳли ичра ул султони оламдур букун.

 Хилват13. Олам аҳлиға андоқки, мажлис бўлур, мажлис аҳли ҳасратидин табъға калол ва зеҳнға малол юзлангандин сўнгра ҳар тоифа ўз хурди ҳолиға кўра махсуслари била хилват ихтиёр қилурлар. Чун «Мажолис уннафоис»нинг етти мажлисни табъ аҳли ғавғоси ва назм хайли алолоси била ўткарилди. Секкизинчи мажлис Султони Соҳибқирон мажлисидурки, ани андоқки, ҳақидур баён қилмоқ мумкин эрмас ва ул даъвоға ақлким, мунсиф ҳакамдур, рухсат бермас. Нечукким, бўлса шикаста ва баста ва баъзи паришон ва баъзи пайваста адо топти. Эмди хилватда дағи бир-икки нақл ул ҳазратнинг ғайри назм латойифидин ҳам битилса ва бир-икки сўз шарҳ этилса йироқ бўлмағай.
 Ул ж у м л а д и н. Мавлоно Лутфий (алайҳа раҳма)ки, ўз замонида Хуросон мулкида туркий ва форсийда малик ул калом эрди, бир кун баҳор айёмидаким булуг ошиқ кўзидек ашкбор ва ул ашк қатаротидин ҳар бири: маъшуқ ваъдасидек бир мавҳум тор ошкор қилур эрди, бу фақирға йўлуқти ва дедиким, бу ёғин торлари махсус бўладур, Мир Хусрав (алайҳа раҳма) ҳиндуча ашъорида бир ажиб-ғариб маъни айтибдур ва ул будурким: маҳбуб баҳор айёмида бир ён борадурмиш бўлғай ва ёғин жиҳатидин ер балчиқ бўлмиш бўлғай ва анинг. аёқи балчиғдин тойиб йиқилур чоғида ғоят нозуклугидин ёғин риштасин мадади била тутуб қўпмиш бўлғай. Бу фақир бу маънини эшитгач, хушҳол бўлуб, Мир Хусравнинг бу дақиқ хаёлиға офаринлар ўқудум ва табъ аҳлидин ёғин тақриби била ҳарким қошида бу сўз нақл қилилди. Манга юзланган хушвақтлиғ анга ҳам юзланиб, Мир Хусравнинг таърифида беихтиёр бўлди. Бир кун ҳам мазкур бўлғон тақриб била Султони соҳибқирон Олий мажлисларида банда бу сўзни арз қилдимким, бир кун Мавлоно Лутфий Мир Хусравдин бу навъ ғариб маъни нақл қилди, деб. Хаёлимда бу-ким, ул ҳазратнинг ҳам латиф табълариға хуш келиб, таърифда муболиға қилғувсилардур. Банда кўп шааф била айтқон учун филжумла табассум қилиб, инбисот изҳори қилдилар. Аммо кўп илтифот воқеъ бўлмади. Сўнгғи кун андоқ маълум бўлдиким, ул ҳазратнинг муборак табълариға Мир Хусравнинг бу хаёлида эътирозе юзланган эрмиш бўлғай, яна ҳайрат даст бердиким, Мир Хусравнинг бу хаёлиға жамеъ табъ аҳли таъриф ва таҳсиндин ўзга ҳеч нима зоҳир қилмадилар, оё, ул ҳазрат не эътироз қилиб эркинлар. Олий мажлисда ер ўпуб, арз қилдимким, ул эътирозни гуҳарбор алфоздин эшитмак муроддур. Дедиларким, ул эътирозбудурким, ул ёғин қатраси юқоридин қуйи иниб келадур, муқаррардурким, риштасиға дағи ҳамул ҳолдур. Риштаиким, майли қуйи бўлғай, анинг мадади била йиқиладурғон ўзин асрамоғи маҳолдур. Ул ҳазрат бу эътирозни нақл қилғоч, фақир билдимким, мен ва ҳар киши ҳамким, бу маънини эшитиб, таҳсин қилибдурбиз —барча ғалат қилғон эрмишбиз. Қулоқ тутуб ўз нуқси табъимға муътариф бўлдим. Андин сўнг ул ҳазрат дедиларки, бу байт андоқ бўлубтурки, эътироз маҳалли йўқтурким;

Заъфдин кулбамда қўпмоқ истасам айлар мадад,
Анкабуте ришта осқон бўлса ҳар деворға.

 Умид улким, мундоқ соф табъ кузгусига ҳаргиз даврон ҳаводисидин ғуборе ўлтурмағай ва мундоқ равшан зеҳн шамъин ҳаргиз навойиби сарсари ўчурмагай.

 У л ж у м л а д и н будурки, Мавлоно Қабулий деган кичик ёшлик йигит Қундуз ва Ҳисор тарафидин келиб эрди, табъи туркий ва форсий назмға мулойим эрди. Олий мажлисқа мушарраф бўлуб, подшоҳона таҳсин ва эҳсонға ҳам сарафрозбўлуб эрди. Бир кун бир туркий ғазалки, матлаи будурким:

Наъл кестим дарди афзун бўлдию кам бўлмади,
Доғ қўйдум сўзи кам бўлғай дебон, ҳам бўлмади

айтиб келиб эрдиким, юқори арз қилғай. Фақирға бердиким, теграсида эврулгаймен ва хотирға келганни анга айтқаймен. Чун ўқудум «ҳам бўлмади», қофиясини яхши айтмайдур эрди. Дердимким, яхши қофияси будур, мундин яхшироқ боғласанг бўлур эрди. Ул дедиким, мен хили ташвиш торттим, яхши боғлай олмадим. Албатта, бу қофияни сиз боғланг. Чун муболаға қилди, фақир ул қофияни боғладим, бу навъким:

Сарв мойил бўлдиким, ўпгай аёғинг туфроғин,
Йўқса ҳар соат сабо таҳрикидин хам бўлмади.

 Алқисса, Қабулий бу шеърни битиб наввобдин бирининг воситаси била Олий мажлисқа еткурубдур. Ул ҳазрат ўқуғондин сўнгра дебтурларки, иккинчи байти анинг назмининг ранги эмас, хаёлға андоқ келурким, фалон муйи анинг бу шеърида айтмиш бўлғай.
 Фақирни тилаб бу бобда такаллум қилдиларки, — бу байтни оё улму айтиб эркин, ё бировму анинг учун деб эркин? Фақир таажжуб қилдим, аммо лутфи йўқ эрдики, ул ғариб йигитким, бу шеърни ўткариб эрди, дегайменким, — бу байтни мен айтибмен. Чун иқрор қилмадим. Муболаға била сўрулди, ул ҳазратқа чун равшан бўлуб эрди, инкор қила олмадим. Дедимким, муборак хотирғаким, мавриди фуюзи ғайбийдур, чун зоҳирдур не навъ тонғаймен. Бағоят мунбасит бўлуб, ҳукм бўлдиким, Қабулийни топиб келтурсунларким, бу бобда анинг била мутояба қилали. Филҳол ани топиб Олий мажлисда ҳозир қилдилар. Ҳазрат жулус ҳукми буюруб, илтифот зоҳир қилиб, шеърини таҳсин қилдилар. Фақир мутараддидким, таъриф бунёд бўлди, анга ажаб шармандалиғ бўлғусидур ва фақирға андин ортуғроқ. Ул бобда ҳеч сўз демадилар. Муддате ўлтурди ва сўз ўзга тарафлар тушти, то улки, мажлис ниҳоятқа етти ва эл тарқалдилар. Оз киши маҳрамлардин қолди. Наввобдин бири арз қилдиким, Қабулийни келтурдилар ва ул байт бобида анинг била мутояба қилмадилар, ҳамоноки унутулди. Ҳазрат буюрдиларким, унутулмади, аммо ул сўз зикрида анга уят бўлур эрди, тиламадукки, ғариб йигит мажлисда эл аросида уятлиғ бўлғай, ул сабабдин анинг шеъри ва ул байт бобида сўз дейилмади. Бу фақир ер ўпуб арз қилдимким, бу раҳм ёлғуз анга воқеъ бўлмадиким, манга дағи бўлди.
 Субҳоноллоҳ! Офарин ул сонеъғаким, бир соҳиб давлатқа мунча ҳусни хулқ ва камоли фазл ва баланд идрок ва табъ ва зеҳни пок каромат қилибдурки, бу афсоналарни ясаб, бировга боғласалар, эшитган киши инона олмағай, балки жаълийдур деб, айтқучининг такаллумиға қулоқ солмағай.
 Бу Султони Соҳибқироннинг эрамойин суҳбатларида ва фирдавстазйин хилватларида бу навъ ғариб латойиф ва ажиб заройиф ҳар лаҳза мутаоқиб ва мутавотир ва ҳар лаҳза мутазоид ва мутакосир зоҳир бўлур, то сипеҳр шабистонининг шамъи заррин лагани бадри мунир бўлғай ва афлок шаҳристонининг машъали анжумани меҳри оламгир ўлған, бу адолат авжининг тўлун ойиға камлик юзланмасун ва бу салтанат-буржининг хуршиди оламоройи камол даражасидик айланмасун!
 Ул ҳумоюн табънинг бу навъ диққатсозлиғ ва нуктапардозлиғларини сипеҳр дабири йиллар битиса тамом этмас ва хиради хурдадон хуш тақрири қарилар айтса итмомиға етмас. Авло улким, ихтисор била тамом қилилғай ва дуо била ихтитом берилғай:

Ё раб, бу замона шаҳларининг шоҳи,
Ким, кўнгли эрур сирри ниҳон огоҳи,
Бергил анга авж моҳдин то моҳи,
Балким неки бор эса анинг дилхоҳи.

Кўк арсаси базмгоҳи ўлсун, ё раб,
Кун шамсаси чатри жоҳи ўлсун, ё раб,
Кавкаб адади сипоҳи ўлсун, ё раб,
Ҳар ишда Ҳаҳ паноҳи ўлсун, ё раб.

Qayd etilgan