Muallif Mavzu: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...  ( 47826 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #60 : 10 Mart 2011, 16:09:50 »
Yomon do'st


Sahl bin Abdullah Tustariy Hazratlari shunday dedilar:

"Shu uch toifa inson bilan do'st tutinishdan uzoq turing.

G'aflatda qolgan zolim kimsalar

İkkiyuzlamachi Qur'on o'quvchilar

Johil so'fiylar "...

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Yaxshilikka chaqirish.
« Javob #61 : 10 Mart 2011, 16:16:41 »
Bo'sh vaqtingizdan qanday foydalanayapsiz?

“Шундaй кишилaрни кўрдим, улaрдан бири ўз вақтини пулидан кўра қаттиқроқ қизғанар эди”.


Ҳaсaн Бaсрий

 ÐšÐ¸Ñ‡ÐºÐ¸Ð½a Ñžғлимнинг кeчa кeчқурундaн бeри мaзaси йўқ. Шу бугун кeчқурун ишдaн чaрчaб кeлган бўлсaм ҳaм, унинг учун қийнaлиш-Ñ€oҳaÑ‚ дeгaн фикр билaн ўзимни юпaтиб, уни шифoxoнaгa oлиб бoришгa қaÑ€oÑ€ қилдим. Уни кўтaриб шифохонага oлиб бoрдим. НaвбaÑ‚ кутaётгaнлaÑ€ кўп эди. Дўxтирнинг oлдигa кириш учун нaвбaÑ‚ oлдим вa нaвбaÑ‚ кутиш xoнaсигa ўтдим.
Хонада жимлик ҳукмрон. Ўтиргaнлaргa кўз югуртирa бoшлaдим. Бaъзилaри хонага қўйилган кичкинa китoбчaлaрдан бирини олиб Ñžқиб ўтирaрди, бaъзилaри кўзини юмиб олган. Нимa ҳaқидa ўйлaётгaнини билмaйсaн... Бoшқa бири ҳaммaгa бирмa-бир нaзaÑ€ Ñ‚aшлaяпти. Янa бoшқaлaрининг юзлaридa кутишликдaн зeрикиш вa бeÑ‚oқaтликни сeзaсaн.
“Фaлoнчи кирсин”,- дeя янграгaн ҳaмширaнинг oвoзи узун сукунaтни бузиб юбoради. Чaқирилгaн кишининг xурсaндчиликдан чeҳÑ€aси ёрийди. У шитоб билaн дўхтир хонаси томон юриб кeтади. Сўнг, янa ҳaммaга жимлик ҳукмрон бўлади. 
Бир ёш йигит мeнинг диққатимни ўзигa Ñ‚oртди. Уни aÑ‚Ñ€oфидaги ҳeч нaрсa қизиқтирмaс эди. Унинг кичкинa чўнтaки Қуръoни бoÑ€ бўлиб, ундан кўзини узмaсдaн, ичидa Ñžқирди. Унгa қaÑ€aдим вa у Ñ‚Ñžғрисидa кўп ўйлaб ўтирмaдим, лeкин, нaвбaÑ‚ кутиш вaқтим Ñ€oсa бир сoaтдaн oшиб кeтгaч, унга бўлган оддий қарашим унинг ҳaÑ‘Ñ‚ услуби вa вaқтидaн унумли Ñ„oйдaлaниши ҳaқидaги чуқур ўйга айланиб кетди.
Умримдaн Ñ€oппa-Ñ€oсa бир сoaÑ‚ ўтди. Лeкин мeн ҳeч қaнaқa иш ёки мaшғулoтсиз ўтиргaн ҳoлимдa, ундaн зeрикaрли кутишдaн бoшқa ҳeч нaрсa oлoлмaдим. Муaззин шoм нaмoзигa aзoн aйтди...
Шифoxoнa мaсжидигa нaмoз Ñžқиш учун бoрдик. Ðœeн у билaн ёнмa-ён бўлишгa ҳaÑ€aкат қилдим. Нaмoзни aдo қилгaнимиздaн кейин у билaн биргa қайтдим вa oчиқдaн-oчиқ унгa "вaқтингиздaн унумли Ñ„oйдaлaнишингиз менга жуда Ñ‘қиб қoлди" деб, айтдим. У биз мутлaқo Ñ„oйдaлaнмaйдигaн кўп вaқтлaÑ€ ҳaқидa гaпирaрди. У вaқтлaÑ€ биз сeзмaгaн ҳoлимиздa умрлaримиздaн тугaб бoÑ€aётгaн кeчa вa кундузлaрдир. У Ñ„aқaÑ‚ бир йилдaн бeри, дўсти вaқтгa риoя қилишликкa қизиқтиргaндaн буён бу чўнтaки Қуръoнни oлиб ÑŽÑ€aдигaн бўлгaнлигини вa у кўп Ñ„oйдaлaнилмaйдигaн вaқтлaрдa, мaсжид ёки уйдa Ñžқийдигaнидaн кўрa бир неча бaÑ€oбaÑ€ oртиқ Қуръoн Ñžқишини aйтди. Aллoҳ xoҳлaсa, aжр вa сaвoбдaн Ñ‚aшқaри зeрикиш вa сиқилишни кeткизaди, деб, қўшиб қўйди. Ҳaмсуҳбaтим бир ярим сoaтдaн бери бу ердa ўтиргaнини aйтиб, мeндaн сўрaди:
- Қуръoн Ñžқиш учун қaчoн бир ярим сoaÑ‚ вaқÑ‚ Ñ‚oпaсиз...?
Ðœeн ўйлaниб қoлдим... Қaнчa вaқтлaÑ€ бeкoÑ€ кeтяпти. Сeн ҳисoбини билмaгaн ҳoлдa, ҳaётингдaн қaнчa лaҳзaлaÑ€ ўтиб кeтмoқдa. Бaлки қaнчa oйлaÑ€ сeн Қуръoн Ñžқимaгaн ҳoлдa ўтмoқдa. AÑ‚Ñ€oфгa нaзaÑ€ Ñ‚aшлaдим. Ðœeн, вaқÑ‚ мeнинг қўлимдa эмаслиги, бeкoÑ€ кeтгaн вaқтлaримдaн ҳисoб бeришимни англадим. Шундай экан мен нимaни кутяпмaн? 
Ҳaмширaнинг oвoзи фикримни бўлиб юбoрди. Дўxтирнинг oлдигa кирдим.
Энди, бирoÑ€ нaрсaни рўёбга чиқаришни жудaям xoҳлaрдим.
Шифoxoнaдaн чиққaнимдaн кейин, Ñ‚eздa китoб дўконигa бoриб, кичкинa Қуръoн сoтиб oлдим. Ð’aқтимдaн унумли Ñ„oйдaлaнишгa қaÑ€oÑ€ қилдим. Қуръoнни чўнтaгимгa сoлa туриб, ўйлaниб қoлдим. Қaнчa одам шу ишни қилaÑ€ экан? Бу амалга йўл кўрсaтгaнлaÑ€ учун қaнчa улуғ сaвoблaÑ€ бўлaркин!


Aбдулмалик ал-Қосимнинг "Истиқбол" номли китобидан Абдуллоҳ Абдулҳамид таржимаси

Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #62 : 10 Mart 2011, 16:17:44 »
Тун зулуматида сахродан утиб бораётган карвон чиройли овоз блан шириклаётган тошларга йуликибдилар. Бу тошларнинг кандай тошлигини билмаган инсонларнинг баъзиси копларда олибди,базиси кулларига бир неча донадан олибди,базилари эса умуман олмабди. Ёрукликка чикиб не куз блан курстнларки у кимматбахо тошлар экан. Шунда копда олганлари яна хам купаок олмабман деб,кулларига олганлари копларга солиб олмабман деб,умуман олмаганлари эса,хеч булмасам кулимга бир неча дона олволмабман деб надомат килибди.Олган хам армонда,олмаган хам...
Солих амаллар хам шунга ухшайди,энг куп килган яна хам куп килмабман дейди,ундан оз килганлар хеч булмасам манашу куп килганларчалик килмабман деса,умуман килмаганлар бир неча бор булса хам килиб олмабман деб надомат килади... Килган хам армонда,килмаган хам...
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Yomonlikdan qaytarish.
« Javob #63 : 10 Mart 2011, 16:18:57 »
Гапиришнинг шартлари:

1.Гапириш учун сабаб бўлиши керак.Ундан фойда олиш ёки зарарни дафъ қилиш кўзланиши лозим

2.Ўз ўрнида гапириш

3.Ҳожатига яраша гапириш

4.Гап чиройли ва одоб доирасида бўлиши керак

("Одоблар хазинаси")
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Sadulla

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 960
  • -oldi: 914
  • Xabarlar: 512
  • Jins: Erkak
  • Ey,Muslimlar!Olloh yo'lida birlashaylik!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #64 : 02 Aprel 2011, 07:17:51 »
 :as:

Yahyo ibn Muoz shunday degan ekanlar:

"Agar odamlar Ollohdan huddi faqirlikdan qo'rqqanlaridek qo'rqqanlarida edi,hamma jannatga kirgan bo'lardi."

Kechagi juma ma'ruzasidan.

BUGUNGI KUNIMIZGA JUDA HAM MOS TUSHADIGAN GAP...
Har qanday xolatingda xam senga berilayotgan ne'matlar Allohniki ekanini unutma, har qanday xolatingda xam Alloh sendan habardor ekanini unutma, har qanday xolatingda xam o'limni, qabrga kirishingni unutma.
(Umar ibn Hattob)

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #65 : 08 Aprel 2011, 01:15:29 »
Андалус уммавийларининг ёш халифаси Ҳишом ҳали уйланмаган эди. У уйланишни таклиф қилганларга келинликка номзод Қуръонни ёд билиши лозим, деган шартни қўйди. текшириш натижасида 720 номзод аниқланди. Халифа бундан таажжубланди ва иккинчи шартни қўйди. Бу Имом Моликнинг ҳадис китоби "Муватто"ни тўлиқ билишлик эди.

 

   Ð˜ÐºÐºÐ¸Ð½Ñ‡Ð¸ шарт бир оз оғир бўлишига қарамай буниси ҳам анчагина бўлиб чиқди. Фақат Қуртуба шаҳрининг ўзида келин номзодига муносиб қизлар беш юз нафар бўлиб, улар Қуръони Карим, "Муватто"даги ҳадислар ва бошқа кўплаб китобларни ёддан билишарди.

 

   Ð‘у эса Андалус, яъни ҳозирги Испанияда мусулмонлар илм - фан ва маданиятда ўша даврда катта ютуқларга эришганини билдиради.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #66 : 08 Aprel 2011, 01:16:11 »
Ибн Муборак “Жиҳод” номли китобида ёзишича, Сила ибн Ашям Ал-Адавий розияллоҳу ‎анҳунинг қавмидан бўлган бир киши унга:‎
 ‎- Эй Абу Саҳбо, тушимда менга бир идишда асал берилибди, сенга эса икки идишда асал ‎берилибди – деди.
  Сила ибн Ашям унга:‎
‎- Яхшиликни кўрибсан, сен тез кунларда Аллоҳ йўлида шаҳид бўласан, мен эса Ñžғлим билан ‎шаҳид бўлар эканмиз! – деди.
Сила ибн Ашям Ñžғли билан жиҳодга чиқди. Бунда мусулмонлар ‎Афғонистондаги Сижистон деган жойда турклар билан жанг қилганлар.
Жанг қизиган пайтда у ‎Ñžғлига:‎
 - Сен онангнинг ёнига қаёт! – деди. ÐŽғли эса унга:‎
 ‎- Ўзингиз шаҳидликни истайсиз-у менга уйга қайтишни буюрасизми, эй отажон? Онам учун ‎сизнинг қайтишингиз яхшироқдир! – деди. ‎
 ‎- Ундай бўлса, ÑŽÑ€, жангга кир! – деди унга отаси. ‎
 ÐŽғли жангга кириб шаҳид бўлгунича жанг қилди, сўнг ибн Ашям ҳам жангга кириб шаҳид ‎бўлди. Бу вақтда унинг ёши бир юз ўттизда эди. ‎
 Ҳар иккаласи ҳам шаҳид бўлди. Бу хабар аёли Муозага етиб борганида, у уйига келган ‎аёлларга:‎
 ‎- Агар мени Аллоҳ мукаррам қилган нарса билан табриклашга келган бўлсаларинг марҳамат, ‎келинглар. Акс ҳолда қайтинглар! – деди.‎


Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #67 : 08 Aprel 2011, 01:28:54 »
У машҳур форс мужоҳиди, зуҳду тақволи, имом Бухорийнинг устози бўлиб, шижоати оламга зарбулмасал қилинадиган машҳур баҳодирлардан бири бўлган.
   Ð£ ҳақда имом Бухорий шундай дейди:
  – Жоҳилиятда ҳам, Исломда ҳам унга ўхшаш киши бўлгани хабари бизга етиб келмаган.
   Ð˜Ð±Ñ€Ð¾ҳим ибн Шаммос шундай дейди:
  – Аҳмад ибн Исҳоқ Сирморий билан хат ёзишиб турар эдим. Бир хатида у менга: “Агар асирлар сотиб олиш учун шаҳарларга борадиган бўлсанг, менга хабар бериб қўйгин. Мен сен билан бирга бораман”, деб ёзган эди. Мен унга хат ёзиб юбордим. У билан Самарқандга келдик. Бизнинг келишимиздан хабар топган Самарқанд ҳокими ўз қўшинлари билан бизнинг истиқболимизга чиқди. Биз то асир сотиб олиш тугагунича унинг ҳузурида турдик. Бир кун биз унинг ҳузурида эканимизда унинг олдига бир полвон кирди. Ҳоким уни улуғлаб мақтай кетди. Аҳмад Сирморий унинг кимлигини сўради.
   â€“ У мубориз жангчи бўлиб, бир ўзи мингтага саналади, – деб жавоб беришди. Аҳмад Сирморий:
   â€“ Мен у билан мубораза қиламан, – деди. Эртасига эрта билан улар майдон олишиб, яккама-якка олишув бошланди. Сирморий уни ўлдирди. Унинг асҳобларидан элликтаси ҳозирландилар. Аҳмад уларнинг барчасини енгига жойлаб олиб юрадиган темир дастак билан бирма-бир уриб ўлдирди. У темир дастакнинг оғирлиги 36 ратл (бир қадоқ 400 грамга тенг) эди. Қариган чоғида унинг вазнини 24 қадоқ қилиб олган эди. Унинг ўзи қўлидаги қиличига ишора қилиб: “Мана шу қиличим билан турк кофирларидан мингтасини ўлдирганман. Агар Аллоҳ умр берса яна мингтасини ўлдираман, инша Аллоҳ”, – дерди.
   Ðҳмад Сирморий ҳижрий 241 йилда тўшакда вафот этди. Аллоҳ у кишидан рози бўлиб, Ўз раҳматига олсин. Амин.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #68 : 08 Aprel 2011, 01:32:41 »
Али ибн Абу Толиб мушриклар паҳлавони, елкаси ерга тегмаган Амр ибн Абдил Вудда билан яккама-якка олишувга чиққанда ажойиб ҳийла-тадбир қўллаган эди. У майдонга тушган чоғда Али ибн Абу Толиб:


– Мен икки киши билан олишувга чиқмадим-ку?! – дейди. Шунда Амр “иккинчи киши ким бўлди экан?” деб орқасига қайрилиб қаради. Бундан фойдаланган Али сакраб туриб унинг бўйнига қилич солди. Шунда Амр: – Мени алдаб доғда қўйдингку! – дея йиқилди. Али эса: – Уруш алдов-ҳийладир, – деди.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

Sadulla

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 960
  • -oldi: 914
  • Xabarlar: 512
  • Jins: Erkak
  • Ey,Muslimlar!Olloh yo'lida birlashaylik!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #69 : 09 Aprel 2011, 06:43:18 »
 :as:

Bu dunyo amal dunyosi,u dunyo hisob dunyosi.
Bu dunyoda ko'proq amal qilib oling,u dunyoda amal qila olmaysiz,faqat qilgan amallaringizga hisob berasiz.

Kechagi Jum'a maruzasidan.
Har qanday xolatingda xam senga berilayotgan ne'matlar Allohniki ekanini unutma, har qanday xolatingda xam Alloh sendan habardor ekanini unutma, har qanday xolatingda xam o'limni, qabrga kirishingni unutma.
(Umar ibn Hattob)

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #70 : 12 Aprel 2011, 19:06:42 »
Yaqinda bir onaxonni ziyoratiga borgan edim. U kishi shunday, hikoya qilib berdilar:

 Bir odam bo'lgan ekan, har doim ichib kelib, xotinini so'kar, hatto, do'pposlab  urishdan ham toymas ekan. Bechora soliha ayoli, shuncha kaltak yesa ham bir og'iz gap qaytarmas ekan.

 Kunlardan bir kuni (badbaxt) er xotinini chaqirarmush-u lekin hech ayolidan darak yo'q ekan. Erkak go'dranib uylarni qidirib ayolini chaqirib yursa, ayoli joynamoz ustida ko'zlarida duv-duv yosh bilan, eriga ALLOHdan insof so'rab duo qilayotgan ekan. Ayolining qilayotgan ishini ko'rib:
-Eh, men shuncha u bechorani ayamay ursam ham, meni haqqimga insof so'rab duo qilayapti deb er insofga kelib, ushandan buyon ayoliga hurmatda bo'lgan ekan.

Bu hikoyani eshitib, "Erni er, qiladigan ham xotin, qaro yer qiladigan ham xotin" degan maqol bejiz aytilmaganiga yana bir bor amin bo'lgan edim.

ALLOHim, sabrli ayollarimizga, munosib ajr, badjaxl erkaklarimizga, insof bersin!
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #71 : 17 Aprel 2011, 01:50:13 »
Бизга имом Аҳмад ибн Ҳанбал (раҳматуллоҳи алайҳ)ни ўша вақтдаги султон томонидан зиндонбанд қилганликларининг хабари келди. Зиндонда унинг олдига зиндон қўриқчиларидан бири келди ва савол берди:
“Эй Абу Абдуллоҳ, золим ва унинг ёрдамчилари ҳақидаги ҳадис саҳиҳми?”
 Ð£ айтдики: “Ҳа!”
 Ð¨ÑƒÐ½Ð´Ð° зиндон қўриқчиси айтди:
 â€œÐ£Ð½Ð´Ð° мен ҳам тоғутнинг ёрдамчисиманми? ”
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Аҳмад айтдики: “Йўқ, тоғутнинг ёрдамчилари булар сенинг кийимларингни ювувчилар, сенга овқат пиширувчилар, сен учун савдо қилувчилардир. Сени ўзингга келадиган бўлсак, сен ҳам бу тоғутлардан бирисан!... ”
   (“Маноқибул-имом Аҳмад” ибн Жавзий, 397-бет)
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #72 : 21 Aprel 2011, 21:25:35 »
Бу воқеъа Афғонистонда рус босқинчиларига қарши жиҳод йилларида содир бўлган экан. Бу воқеъанинг шоҳиди уни Абдуссамиъ деган биродарга айтиб берган экан.

Кунларнинг бирида русларга қарши жуда қаттиқ жанг бўлди. Русларнинг кўпини Аллоҳнинг изни билан қатл қилдик. Аммо жанг охирида уларнинг қирувчи учоқлари пайдо бўлиб, ўнлаб биродарларимиз унинг қÑžққисдан ҳужуми натижасида шаҳид бўлдилар. Мен ва бошқа биродарларимиз ҳужум вақтида майдонни тарк этишга муваффақ бўлдик. Фақат шаҳид биродарларгина у ерда қолиб кетди. Жумладан менинг энг яқин биродарим ва доимий шеригим Муҳаммад ҳам.

 Ð­Ñ€Ñ‚аси куни шаҳид биродарларни олишга келдик. Ўнга яқин шаҳидни кенг даладан бирма-бир топиб  бир жойга тўплай бошладик.  Мен ҳар бир жасад топилганда “Муҳаммад эмасмикан!?” деб унинг олдига ҳаяжон билан чопиб борардим. Бир пайт бир биродар узоқдан мени чақирди:

 - Биродар буёққа келинг, Муҳаммад бу ерда ётибди... Келинг, тезроқ келинг!

 ÐœÐµÐ½ ўзимни йўқотиб унинг олдига чопиб бордим. У бир дарахтнинг тагида ётар, кийимлари қип-қизил қонга бўялган, аммо тирик эди. У ҳар-ҳар замонда инқиллаб, чуқур-чуқур нафас олар эди. Кўзлари маъноли боқар, икки қулоғи томонга кўзидан оққан ёш излари қотиб қолган эди.

 -   ÐœÑƒҳаммад, укажон тирикмисан?! – деб энгашиб уни қучоқладим.

 Ð£ эса пичирлаб:

 

-  Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!(мусибат дуоси) -  деб қўйди.

 ÐœÐµÐ½ ҳам ўзим сезмаган ҳолда бу дуони қайтардим ва:

 -  Аммо алҳамдулиллаҳ тирик экансан! – деб қўйдим.

Шаҳидларни шу яқин ўртадаги тепаликка  дафн қилиб, Муҳаммадни автоулов билан мужоҳидлар шифохонасига олиб кетдик. У жанг пайтида елкасидан яраланиб ҳушидан кетган экан. Мужоҳид табиблар унинг елкасидаги темир парчаларини олиб ташлаб, ярага қалин қилиб асал суртиб қўйишди. Кўп ўтмай оёққа туриб кетди. Уч ҳафтага ҳам қолмасдан шифохонадан жавоб беришди.  Аммо тўлиқ тузалиб кетиши учун жангларга рухсат берилмади ва уни менга қўшиб, қароргоҳга жўнатишди.

 Ð£ аввалги ҳолатига қайтди, аммо юриш-туриши негадир ўзгариб қолган эди. У ёлғизликка интилар, кўпинча вақÑ‚ ўтказиш учун чекка-чекка жойларни ихтиёр қилар эди. Таом вақти ҳам деярли овқатланмас, қистайверганимиздан кейингина бир ёки икки оғизгина таомни оғзига солар ва сўнгра  дастурхондан туриб кетарди. Биров гапирмаса ўзи гапирмас, ҳатто берилган саволларга ҳам кўпинча “ҳа” ёки  “йўқ” деган жавоблар билан кифояланарди. Кечаси-ÑŽ кундузи ўзини нафл ибодатларга муқайяд қилган эди. Кундузининг кўпини суннат рўзалари билан ўтказарди.  Шу боис мен унинг ҳолатидан қаттиқ хавотирланар эдим.

 Ð‘ир куни кун бўйи қорасини кўрсатмади. Хавотирланиб боққа чиқсам,  боғ четидаги бир дарахт тагида ғамгин кўринишда хаёл суриб ўтирган экан. Мени кўриши билан мендан уялгандек, ҳижолатнамо қараб қўйди ва саломимга алик олиб, ёнидан жой кўрсатди. Кўрсатган жойига ўтириб унга боқдим. У бошини қуйи солиб, тиззаларни қучоқлаб, ерга қараб ўтирарди. Унга бироз разм солиб, сўнг саволга тутдим:

 - Нима бўлди сенга Муҳаммад?

 -   ÐÐ»ҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши, - деб зўрма-зўраки табассум қилиб менга қаради ва шу заҳотиёқ қизариб кўзини олиб қочди.

 -   ÐÐµÐ³Ð° мендан яширасан, нима бўлди Ñ‚Ñžғрисини айт, мен аканг эмасманми?!

 Ð£ жавоб бериш ўрнига қўлига чўп олиб, ер чиза бошлади.

 -  Укажон сен ниманидир мендан яширяпсан, нима менга ишонмайсанми?

 Ð£ қовоғини уйиб ўйланиб қолди. Бироздан сўнг менга ялт этиб қаради ва:

 -   ÐÐ¹Ñ‚сам ҳеч кимга айтмайсизми, фақат бир шартим бор...

 - Нима шарт?

-  “Эй Аллоҳим Муҳаммадга  тезроқ шаҳодатни насиб қилгин!” деб дуо қиласиз ва шаҳид бўлгунимча айтганларимни ҳеч кимга айтмайсиз.

 - Бўпти сен ҳам шундай дуо қиласан, менинг ҳаққимга.

 -     Ð¯Ñ…ши... – деди ва яна ерга чуқур ғам босгандек қараб қолди.

 Ð£Ð½Ð¸Ð½Ð³ ҳолатига бироз қараб турдим ва:

 -    Гапирмайсанми? – дедим.

 Ð£ кўзларини узоқ-узоқларга қадаб ҳикоясини бошлади:
-Ўша жанг куни учоқларнинг ҳужумидан ўзимни панага олиш учун сизнинг орқангиздан дарахтлар тарафга югурдим. Аммо улгура олмадим. Югураётганимда тепамдаги учоқ отган снаряд шундоққина  олдимга тушиб портлаганини эслайман. Ҳушимдан кетибман шекилли, сўнг қанча вақÑ‚ ўтганини билмайман. Бир пайт ҳуснини таъриф қилиб бўлмайдиган даражадаги бир гўзал қиз мен ётган жойга келиб, чўккаллаб ўтирди ва сочини осилтириб, юзимга тикилди, - шундай дея Муҳаммад бироз жим қолди ва яна энтика-энтика ҳикоясини давом эттирди:

 

-                      Сўнгра қўлидаги бир мўъжаз идишдан оғзимга бир томчи сув томизди. Мен бу қадар мазали сувни шу пайтгача ҳеч қачон тотмаганман. Ўйлайманки, у шаҳидлар оғзига томизиладиган ҳаёт суви бўлса керак... Валлоҳи бу бир томчи сувни тотганимдан кейин то шу вақтгача ҳали бирон марта очлик ва ташналикни сезмадим... Сўнгра у қиз менга яна бироз тикилиб турди ва билагимдан ушлади, - Муҳаммад шундай дея кўйлагининг енгини шимара бошлади ва давом этди:

 -                      Мана кўряпсизми, мана бу жойдан нозик ва Ñ‘қимли қўллари билан ушлади..., сўнгра кўздан ғойиб бўлди.

 ÐœÑƒҳаммаднинг шимарилган ўнг қўлига боқар эканман, ҳайратдан қотиб қолдим. Билагининг ўртаси оппоқ соққа мисол ялтираб, ўзидан заиф бир нур таратар эди. “Аллоҳу акбар, Аллооҳу акбар, Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтгин укажон!!!” – дейишдан бошқа сўз тополмадим. Мен бутунлай ҳайрат ва унга ҳавас туйғулари ичида қолдим. Кўзларимдан оққан кўз ёшларни қайтара олмадим. Муҳаммадни бағримга босиб, худди ундан ажралиб қолаётгандек ҳўнграб йиғладим. Охири бағримдан бўшатиб юзига қарадим. У ҳам йиғлабди, аммо юзи ғамгин кулиб турарди...

 

Шу воқеъадан сўнг уни бошқа сўроққа тутмадим. Бошқалар унга ачинганидан койиб беришганда ҳам, мен унга ҳавас қилар ва сукут сақлардим.

 Ð‘у воқеъадан сўнг унинг шаҳодати ҳам кўп куттирмади. Русларга қарши навбатдаги жангларнинг биринчиси эди. Бу жангда  у мисли кўрилмаган жасорат билан жанг қилди. Душманнинг шундоққина рўпарасида тик туриб олиб, ҳар томондан уларга Ñžқ Ñ‘ғдириб жанг қилди ва кўплаб  русларни қатл қилди. Жанг охирлаб қолганда қаердандир келган дайди Ñžқ унинг шаҳодатини ҳам олиб келди. Унинг олдига югуриб борганимда у охирги нафасларини олар, юзи қон ва тупроққа аралаш бўялганди. Унинг охирги сўзи: “Аллоҳу акбар! Аллоҳдан ҳам ваъдасига вафодорроқ борми!?” – деган калималар бўлди. Шу калималарни айтди-ÑŽ бехосдан кулди, ҳатто озиқ тишлари ҳам кўринди. Шундан сўнг жон берди. Унинг шодон кўзлари осмонга қараб, юзи эса табассум билан қотиб қолди. Ҳамма Ñ‘қни мисли йўқ мушку-анбар ҳиди тутиб кетди. Бу ҳид менга абадий жаннатни эслатди. Ўзимни тутолмай уни қучоқлаб ҳўнграб йиғлаб юбордим...
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #73 : 21 Aprel 2011, 21:43:13 »
Ҳазрати Усмон, ҳазрати Али, Оиша ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳум каби саҳобалардан таълим олган Саид ибн Мусаййиб Мадинаи мунавварада пайғамбаримиз масжидларида дарс берадиган забардаст олим эдилар. У зот Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг илмини эгаллаган шогирд куёвлари бўлганлар. Саид ибн Мусаййибнинг қизлари илм ва жамолда таърифи кетган эди. Ўша даврда ҳукмронлик қилган халифа Абдулмалик ибн Марвон ўзидан кейин тахтга келувчи валиаҳди Валидга шу қизни олиб бермоқчи бўлади. Қиз билан бир кўришган ва бир маротаба суҳбатлашган инсон: «Ð±Ñƒ қиз фақат саройга ярашади», деб баҳо берарди.


Чанги уфқни тўлдириб халифа чопарлари Мадинага совчи бўлиб келди. Совчилар рад жавобини олиб ортга қайтиб кетади. Халифа совчиларини қуруқ жўнатган олим шогирдлар даврасига келиб, дарсни бошлайдилар. Икки-уч кундан бери дарсга қатнашмаётган Абу Вадоа деган шогирдларига қарата:


– Қаерда юрибсан? Кўринмайсан? – дедилар.
– Аёлим оламдан ўтди. Шу боис дарсларга келолмадим.
– Бизга хабар бермабсанда, Аллоҳ раҳмат қилсин, жойи жаннатда бўлсин.
– Омийн.
– Бошқа аёл топдингми?
– Тақсир, уч дирҳами бор фақирга ким ҳам қизини берарди.
– Саид беради.
– Саид?!
– Ҳа, мен Саид. Агар қизимни берсам, оласанми?
Йигит эсанкираб қолди, лекин сездирмай:
– Албатта, – деди.


Саид ибн Мусаййиб жамоат ичида овозларини бир оз кўтариб никоҳ хутбасини бошладилар. Аллоҳга ҳамду сано, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва дурудлардан кейин: «ÐœÐµÐ½, Саид ибн Мусаййиб, қизим фалончини уч дирҳам маҳÑ€ билан фалончи Ñžғли фалончига никоҳладим», – дедилар.


Воқеани йигитнинг ўзи давом эттиради.


Масжиддан чиқиб, нима қилишимни билмай қолдим. Кечагина қайғу, бугун эса қувонч. Тўғри уйга келдим. Шомга азон айтилди. Ўша куни рўза эдим, бир бурда нон ва зайтун Ñ‘ғи билан ифтор қилдим. Миямни «ÐºÐ¸Ð¼Ð´Ð°Ð½ қарз олсам экан?» деган савол чулғаб олди. Тўртта одам чақириб олдига дастурхон ёзишга уйда ҳеч вақо йўқ.


«ÐšÐ¸Ð¼Ð´Ð°Ð½ қарз олсам экан?». Шу хаёллар билан қийналиб ўтирсам, эшик тақиллаб қолди.
– Ким у?
– Мен, Саид.
Қайси Саид экан деб эшикни очдим. Не кўз билан кўрайки, остонада улуғ тобеин, забардаст олим Саид ибн Мусаййиб турардилар. Хаёлимдан ҳамма Саидлар ўтган эди. Лекин Саид ибн Мусаййиб келадилар деб ҳеч ўйламаган эдим. Чунки у киши қирқ йилдан бери масжид ва уйлари орасида қатнайдилар холос. Зарурат бўлмаган жойга бормасдилар.


– Келсинлар, тақсир. Марҳабо, чақиртирганларида ўзим етиб борар эдим.
– Йўқ, биз сизни зиёрат қилишимиз ҳақлироқ.
– Буюринг.
– Сиз уйланган киши бир кеча аёлсиз қолишингизни кареҳ кўрдим. Шунинг учун хотинингизни олиб келган эдим, – деб қизларини ичкарига киргизиб юбордилар. – Боя никоҳ Ñžқилган хотинингиз шу қиз, – деб эшикни беркитиб, кетиб қолдилар.


Нима қилишни билмай карахт бўлиб қолдим. Қиз ўта ҳаёли экан, айтишларича отаси ва маҳрамларидан бошқа бегона эркакка кўзи тушмаган экан. Эшик олдида иккимиз ёлғиз қолдик. Қиз ҳаёдан ҳушидан кетиб ерга йиқилди. Уйда мендан бўлак ҳеч ким йўқ эди. Тезда қўшниларни чақирдим. Уларнинг хотинлари кўмакка чиқишди.


Онамни чақиртириб келдим. Бўлган воқеанинг ҳаммасини онамга сўзлаб бердим.


– Бор, ичкари уйга кир. Уч кунгача кўзимизга кўринма, – деди онам.
– Хўп бўлади, – деб улар кўзидан ғойиб бўлдим.
Уч кундан кейин рафиқам олдига кирдим. Одамлар мақтаганича бор экан. Бир ойдан кейин устоз ҳузурига бордим. Дарс тугагач:
– Ҳалиги «Ð¾Ð´Ð°Ð¼» яхши юрибдими? – дедилар.
– Жуда соз, яхшилар, – дедим.
– У «Ð¾Ð´Ð°Ð¼» кўнглингизга Ñ‘қмайдиган иш қилса, уйда ҳасса бордир, – деб кулиб қўйдилар.
Уйга келдим. Уйга етишимга бир киши мени чақириб қолди:
– Мана буни олар экансиз.
– Нима бу?
– Билмадим, Саид ибн Мусаййиб бердилар.
Тугунни очиб қарасам, йигирма минг дирҳам экан. Эртаси китобларни қўлтиқлаб дарсга кетаётсам, хотиним:
– Қаёққа? – деб қолди.
– Саид ибн Мусаййибнинг ёнларига, дарсга кетяпман.
– Дарсга бормай қўяверинг. Ўтиринг, Саид ибн Мусаййиб илмини ўзим бераман, – деди .


Қиз ҳусну жамолда бетаъриф бўлганидек, илму амалда ҳам бетаъриф, беқиёс эди. Замонасининг энг гўзал ва энг олима аёлларидан бўлган.


Ҳеч ким қизга қарата: «Ð¥Ð°Ð»Ð¸Ñ„анинг Ñžғли, валиаҳдга тегмай, келиб-келиб шу фақирга тегасанми?» демади.


Шунингдек, ҳеч ким йигитга қарата: «Ð®Ð·ÑÐ¸Ð·, кечагина хотинини дафн қилиб, бугун уйланиб олди-я», деб дашном бермади. Ҳамма фотиҳага қўл очиб, уларга бахт-саодат тилашди.
Қиз кейинчалик ўз шогирдларига айтган экан:


«Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ подшоҳни қанчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қилсаларинг, биз ўз эрларимизни шунчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қиламиз».


Қиз бу гапни онасидан ўрганган. Онаси эса Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг шогирдларидан бўлган экан .
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #74 : 24 Aprel 2011, 10:29:05 »
            Kifoya.
Hind donishmandlari yozgan kitoblar yuz tuyaga yuk bo'ldi. Lekin podshoh qisqartirishni talab qildi, olimlar ikki tuyaga yuk bo'ladigan darajaga keltirdilar. Yana qisqartirilsin, degan edi, hammasi bo'lib to'rtta kalima qoldi.
 Birinchi kalima podshohlarni adolatga chaqirar edi.
 Ikkinchisi, shohning farmonlarini bajarish va yaxshilik qilish haqida raiyatga nasihat bo'ldi.
 Uchinchisi, salomatlikni saqlash, ochqamasdan ovqat yemaslik, to'yib ketmay turib undan qo'l uzish haqida edi.
 To'rtinchi kalima esa nomahramlarga qaramaslik haqidagi nasihatdan iborat bo'ldi...
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

 

ZiyoUz Kutubxonasi (barcha kitoblar)

Muallif muxbirBo'lim Boshqa kitoblar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 848800
So'nggi javob 19 Fevral 2015, 16:33:30
muallifi Nurdinboy
Jahon chempionati 2006 ning barcha o'yinlari

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 66
Ko'rilgan: 27567
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 12:16:03
muallifi muxbir
Barcha Musulmonlar terorist emas.

Muallif gayrat17Bo'lim Islom

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 8178
So'nggi javob 15 Fevral 2007, 16:29:10
muallifi Laylo
Sedana barcha dardlarga shifo

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 27
Ko'rilgan: 19611
So'nggi javob 19 Aprel 2010, 20:51:17
muallifi Ansora
Champions League: Barcha chempionlar ro'yxati

Muallif Y_U_R_I_S_TBo'lim Futbol

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 15033
So'nggi javob 12 Noyabr 2009, 22:15:38
muallifi Y_U_R_I_S_T