Muallif Mavzu: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...  ( 46489 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #75 : 25 Aprel 2011, 01:18:41 »
Атрофимдаги инсонлар қилган зулмим туфайли мендан узоқлашдилар. Кунларнинг бирида уйланиб, фарзанд кўришга аҳд қилдим. Уйландим ва фарзандли бўлдим ҳам.  Дилбандимга Фотима исмини бердим. Унга чексиз меҳÑ€ бердим. Фотима улғайгани сари қалбимдаги иймоним ҳам унга қўшилиб орта бошлади. Қалбимдаги исён у туфайли чекина бошлаганди.

 

Қўлимда ичкилик тўла қадаҳ бор эди,  уни ичишимни истамаган Фотима уни  туртиб юбориб, чил-чил қилди.  Ўшанда у ҳали 2 ёшга тўлмаганди. Унга буни қилдирган Аллоҳ эди!

 

Фотима  катта бўлгани сари қалбимдаги иймоним  ҳам унга қўшилиб орта бошлади.   ÐÐ»Ð»Ð¾ҳга ҳар қадам яқинлашиб борарканман,  ичимдаги исёнлардан аста-аста узоқлашдим. Токи Фотима 3 ёшга тўлгунига қадар…Тўлиқ учга тўлганида… Фотима ўлди!

 

Малик Ибн Динор давом этади:

 

Қизим Фотиманинг ўлимидан сўнг,  ҳолатим аввалгидан-да баттарлашди. Каминада атрофимдаги мусулмонларда бор бўлган ва мени бу ғамдан қутқара оладиган сабр йўқ эди. ВақÑ‚ ўтган сари ҳаммаси ёмонлашиб борарди. Иблис мени қÑžғирчоқдек ўйнатарди.  Шунгача бориб етдики, Лаъин менга: "Бугун шунчалик қониб ароқ ичгинки,  умринг давомида ҳали кўрмаганинг сарҳушлик чўққисини забт қил!", деди. Шу тариқа бу кечани сархушлик ила ўтказишга қарор қилдим. Туни билан ичдим,  ичдим,  фақат ичдим! Оқибатда алғов-далғов тушлар кўра бошладим. Охири бир тушни кўрдим:

 

Қиёмат куни эмиш! Қуёш пастдамиш, денгизлар оташ зўридан қуриб ётганмиш, ҳар нарсанинг ўлиги ҳар томонда сочилиб ётармиш. Инсонларнинг бари Қиёмат кунида эди,  улар гуруҳ-гуруҳ, тўп-тўп турардилар. Мен ҳам шу инсонлар орасида эдим. Атрофда турли товушлар қулоққа чалинарди. Энг баланд эшитилаётган товуш эса: "Фалончи Ñžғли фалончи! Жабборга ҳисоб бериш вақтинг келди! Қани кел!", деган овоз эди.

 

Ҳар бир  чақирилган одамнинг юзи қўрқувдан  сиёҳ каби қоп-қора бўлиб кетарди. Бир қанча киши чақирилди ва ниҳоят менинг ҳам исмим...

 

Товуш мени чақирарди: “Жабборга ҳисоб беришга кел”, дерди.

 

Шу заҳоти кўз очиб юмгунча атрофимдаги инсонлар ғойиб бўлди. Қиёмат, Маҳшар ери бўм-бўш эди. Тўсатдан қаршимда бир махлуқ пайдо бўлди, у жудаям ваҳший,  даҳшатли ва қўрқинчли эди. Ўта кучли ва бақувват эди. Оғзини катта очганча мен томон югуриб келарди.

 

Кўрган  манзарамдан даҳшатга тушиб дуч  келган томонга қоча бошладим. Қочиб борарканман,  қари ва жуда озғин,  нимжон бир чолга дуч келдим. Унга бақирдим:

 

Оооҳҳҳ! Мени бу махлуқдан қутқаринг!

 

У эса:

 

-          ÐŽғлим,  мен жуда заиф бир қария бўлсам,  сени қандай қутқарай. Манави томонга қочиб кўр-чи,  балки бирон паноҳ топарсан, деди.

 

 

Мен у  кўрсатган томонга қоча бошладим.  Махлуқ эса мени қувларди. Қаршимдан дўзах оташи чиқди! Юзимга урилган қайноқ тафтидан жаҳаннам даҳшатини борича ҳис қилдим! Махлуқ ва жаҳаннам орасида қолдим. Кейин ўзимга‑ўзим,  бу махлуқдан шу дўзахга тушиш учун қочганмидим, деб нола чекдим. Яна ортга қайтиб,  ҳалиги чолни учратган томонимга қочишга тушдим.  Махлуқ менга етай-етай деб қолди. Шунчалар қўрқдимки! Ҳалиги қарияга илтижоли боқиб:

 

- Аллоҳ ишқи ҳаққи,  мени бу девдан қутқаринг! Илтижо қиламан, қутқаринг! – деб ўтиндим.

 

Қария менинг ҳолимга ачиниб,  юм-юм йиғлади.  Кейин деди:

 

- Кўриб  турибсан-ку,  сени қутқарар ҳолим йўқ. Бу сафар манави томонга қочгин-чи,  зора омон қолсанг.

 

Гўё девонадек у кўрсатган томонга "учдим"...  Махлуқ ҳали ҳам ортимда эди. Менга етишига бир қадам қолди. Мени тутиб олай деди... Шунда бир тоғ чиқиб қолди. У тоғнинг устида бир гўдак ўтирар эди. Тоғнинг бошқа томонларида бошқа болалар ҳам бор эди. Уларнинг бари йиғлар эдилар. Йиғлаб-йиғлаб ҳайқирар эдилар:

 

- Фотима! Отангга қара!

 

Шунда тоғ устидаги гўдак Фотима эканини кўрдим.  У 3 ёшида ўлиб,  жаннатга кирибди. Жуда қувониб кетдим. Фотима ўнг қўли билан мени кўтариб жаннатга ташлади, чап қўли билан махлуқни отиб юборди. Мен бу ҳодисалардан ҳайратда эдим. Сўнг худди тириклигидаги каби қизимни қучоғимга олдим! Менга:

 

- Эй  отажоним!-дея:

 

"Иймон  келтирганлар учун қалбларини Аллоҳнинг  зикрига бўйинсундириш замони келмадими?" оятини Ñžқиди.

 

Ундан сўрадим:

 

- Қизим!  Бу махлуқ қаердан чиқди?

 

Дедики:

 

- У махлуқ, сизнинг дунёда қилган ёмон амалларингиз эди. Уни сиз туғдириб вояга етказдингиз ва ўзингизни еб ташлар даражада девдек катталаштирдингиз! Отажон! Билмайсизки, дунёда қилинган амаллар охиратда Қиёмат куни мужассам ҳолатда қаршимизга чиқади!

 

Яна сўрадим:

 

- Унда  анави қария ким?

 

Дедики:

 

- У заиф  ва кучсиз қария сизнинг гўзал амалларингиз эди. Сиз уни шундайин чорасиз,  кучсиз,  ожиз аҳволда ташлаб қўйдингиз. Унга ўз ҳолатингизни кўрсатдингиз.  Сизга ёрдам беришига ўзингиз йўл қўймадингиз,  уни шунчалар нимжон аҳволга олиб келдингиз! Агар мен туғилиб,  маъсум ёшимда ўлмасам эди, сизни бу даҳшатдан қутқарар ҳеч нимангиз йўқ эди.

 

Шу ҳолатда фарёд чекиб, уйқудан кўз ёшларга чўмилиб уйғондим. Оғзимдан шу сўзлар чиқди:

 

- Ҳа, Аллоҳим,  вақти келди! Ҳа, Аллооооооҳииииммммммммммм, вақти келди!

 

Шу заҳоти ғусл ва таҳорат қилиб, кийиндим. Бомдод намозини Ñžқимоқ учун масжидга отландим. Гуноҳларимдан покланмоқ, жаннат йўлини тутмоқ, тавба қилмоқ учун, Аллоҳга ёлвормоқ учун масжидга отландим. Масжидга кирганим заҳоти имом Ñžқиётган илк нарса!  Тушимда қизим Ñžқиган оят эди:

 

"Иймон  келтирганлар учун қалбларини  Аллоҳнинг зикрига бўйсундириш  замони келмадими?"

 

Буларни бошидан ўтказган киши тобеъийнларнинг имомлари устози Малик ибн Динордир. У инсонлар орасида тунлари билан йиғлаб чиқиши ила танилган эди. Доим дердики:

 

- Аллоҳим! Кимнинг жаннатга киришини, кимнинг жаҳаннамга киришини фақат Сен биласан! Мен булардан қай бириман? Аллоҳим! Мени жаннат аҳлидан қилгин! Жаҳаннам аҳлидан айлама!

 

Малик бин Динор тавба қилди. Инсонлар орасида у шу тариқа машҳур бўлган. Масжид эшиги олдига келиб, Малик бин Динор одамларга шундай даъват қиларди:

 

- Эй  осий, эй гуноҳкор инсонлар! Аллоҳимизга қайтинг! Ғофил инсонлар! Аллоҳимизга қайтинг! Эй Аллоҳдан қочган қуллар. Аллоҳимизга қайтинг! Раббинг сенга кеча-ÑŽ кундуз сўзлайди! Сени Ўзига чорлайди!

 

"Менга бир қадам яқинлашганга мен бир тирсак яқинлашаман! Менга бир тирсак яқинлашганга мен бир қулоч яқинлашама! Менга юрганга мен югураман!"
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #76 : 27 Aprel 2011, 09:47:15 »
 :as:

Kun hikmati

Agar tilingiz g'iybatga ketayotganini sezsangiz darhol Robbingizga istig'for ayting .
                                                           Abu Lays Samarqandiy

« So'nggi tahrir: 01 May 2011, 01:40:10 muallifi siddiqa »

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #77 : 01 May 2011, 01:47:51 »
Horun Ar-rashid o'g'illarini bir taqvodor,solih,olimga shogirdlikka beribdilar.

Bir kuni o'gillarining o'sha olim insonning oyoqlariga suv quyayotganini ko'rib ,
olimga " men sizni o'glimga ilm,odob,amalni o'rgating deb bergandim,nega endi oyoqlaringizga suv quydirayapsiz.

nega endi ? bir qo'lida suv quyib ikkinchisida tabarruk oyoqlaringizni yuvishga amr qilmayapsiz "  degan ekanlar .

Ilm talab qilishdan avval olimlarni qadrlashgan  ekan .

Best friend

  • Mehmon
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #78 : 01 May 2011, 02:04:49 »
Horun Ar-rashid o'g'illarini bir taqvodor,solih,olimga shogirdlikka beribdilar.

Bir kuni o'gillarining o'sha olim insonning oyoqlariga suv quyayotganini ko'rib ,
olimga " men sizni o'glimga ilm,odob,amalni o'rgating deb bergandim,nega endi oyoqlaringizga suv quydirayapsiz.

nega endi ? bir qo'lida suv quyib ikkinchisida tabarruk oyoqlaringizni yuvishga amr qilmayapsiz "  degan ekanlar .

Ilm talab qilishdan avval olimlarni qadrlashgan  ekan .
Mashaalloh

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Kun iqtibosi.
« Javob #79 : 04 May 2011, 12:57:35 »
Juda ko'p odamlarni ko'rdim, ular o'tayotgan kunlaridan ko'ra dirhamlariga ko'proq baxillik qilishadi.

Hasan Basriy
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #80 : 20 May 2011, 08:16:59 »
Sartarosh borligiga ishonmayman!

Bir odam har doimgidek soch va soqolini oldirish uchun sartaroshga bordi. Sochini-soqolini olayotgan sartarosh bilan chiroyli suhbat boshladilar. Turli mavzularda suhbatlashdilar. Birdan Alloh bilan aloqali mavzu ochildi...

Sartarosh: Qarang, men siz aytgan Allohning borligiga ishonmayman.

Odam: Ho'sh nimaga unday deysiz?

Sartarosh: Buni anglab yetish juda oson. Buni ko'rish uchun tashqariga chiqishingiz kifoya. Lutfan menga aytingchi, agar Alloh haqiqatdan bor bo'lganda edi, buncha muammosi-tashvishi ko'p, kasal insonlar bo'larmidi, tark etilgan yetim-yesir bolalar bo'larmidi? Alloh bor bo'lganda hech kim zulm qilmas, bir-birlarini xafa qilishmasdi insonlar. Alloh bo'lganda bularning sodir bo'lishiga ruhsat berib qarab turishiga ishonmayman..

Odam bir on o'ylandi, ammo keraksiz bahsga kirishishni hohlamagani uchun javob bermadi. Sartarosh ishini tugatgandan keyin odam tashqari chiqdi. O'sha zahoti ko'chada uzun sochli va soqoli o'sib ketgan bir kishini ko'rdi. Ko'rinishidan u kishining ancha ko'p vaqtdan beri sartaroshga bormagani, soch-soqolini oldirmagani ma'lum edi. Odam sartaroshning yoniga kirib shunday dedi:

Odam: Bilasizmi nima, men ham sartaroshning borligiga ishonmayman.

Sartarosh: Qanaqasiga axir? Mana men shu yerdaman va men sartaroshman.

Odam: Yo'q, do'stim, sartarosh yo'q. Agar rostdan ham sartarosh bor bo'lganida mana bu kishiga o'xshagan soch-soqoli olinmagan insonlar bo'lmasligi kerak edi.

Sartarosh: Hmmm..Sartarosh bor ammo bu insonlar mening oldimga kelishmasa men nima ham qilayin?

Odam: Mutlaqo to'gri! Hamma gap shunda-da! Alloh bor ammo insonlar Uning oldiga borishmasa, bu bormagan insonlarning hohishi. Mana dunyoda ko'p muammo va rohatsizliklar bo'lishining sababi!


Uz.islam.com


ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #81 : 23 May 2011, 22:37:15 »
1998 йили шариъат кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қилган ҳолда тўйимни ўтказдик. Ўша вақтлар динга қарши давлат миқёсидаги кураш авжига чиққанига қарамай исломий тўй деб аталувчи тўй қилдик. Қайин укам ўзимнинг шогирдларимдан бири эди. Бир неча кундан сўнг у маҳалладан шундай гап топиб келди. Бизнинг тўйимиз куни қайин укамнинг мактабда бирга Ñžқийдиган синфдошининг акаси ҳам уйланган экан. Аммо уларнинг тўйи жоҳилий “қизил” тўй бўлган. Хуллас қайин укам ва синфдоши ўртасида шундай суҳбат бўлиб ўтибди.

 

Синфдоши айтибди:

 

-          Ҳа, тўйлар қандай ўтди? Эшитишимизча, тўйда “Жимжитлик” романидан бир парча қўйганмишсизлар?! Ҳах-ҳах-ҳаа!

 

Исломий тўйларда фасод, ўйин-кулги ва бақир-чақир бўлмагани учун синфдоши уни “Жимжитлик” романи деб, масхара қилмоқчи бўлган. Қайин укам эса бу гапга жавобан пинагини ҳам бузмаган ва закийлик билан хотиржам қиёфада жавоб берган:

 

-          Ҳа ўша куни ҳамма шайтонлар акангни тўйида қўйилган “Шайтанат”ни томоша қилиш учун кетишган экан шекилли! Шунинг учун бизларни тўйимиз алҳамдулиллаҳ тинч ва жуда яхши ўтди.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #82 : 24 May 2011, 22:35:44 »
Бундан минг тўрт юз йиллар олдин… Саодат асри… Оламлар Сарварининг муборак шаҳарлари… Аллоҳнинг Расули бир масала сабаб маҳзун эдилар. Оғир одимлар билан хонаи саодатларига илгариладилар. Саодат уйининг эшигини онамиз Оиша очиб, табассум билан Пайғамбаримизни қаршиладилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларига ўтиргач, Оиша онамиз
ҳам у зотнинг ёнларига чўкдилар. "Гапир, эй Оиша,- дедилар шунда Пайғамбаримиз,- гапир кўнглим бир оз кўтарилсин!"

Оиша онамиз гапира бошладилар. Аллоҳнинг раҳматидан, марҳаматидан, Пайғамбарнинг шафқатидан, дунёни фонийлигидан сўзладилар. Онамиз гапирар эканлар, Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ҳафаликлари кўтарилди, лабларига табассум югурди, қалблари фаҳрланди. Парвардигорга ҳамд айтдилар…

Орадан минг тўрт юз йилча вақÑ‚ ўтди. Оламлар Сарварининг Маҳмуд исмли бир уммати кўнглига қил сиғмай уйига қайтди. Йўл бўйи ишхонада бўлган воқеани эслаб, йўқотган фойдасини ўйларди. Рақиб корхона унинг энг яхши мижозини ўзи томон оғдириб олган эди. Уйи ёнига келганида, машина қўйишга бўш жой қолмаганини кўриб, баттар кўнгли
ғашланди. Машинасини узоқроқ жойга қўйишга Ñ‚Ñžғри келди. Лифтга чиқар экан, у ҳам зўрға ҳаракат қилаётгандек туюлди. Эшик қўнғироғини босди. Табассум билан хотини эшикни очди. Уйга кирар экан, болаларнинг уймалашиб ётган оёқ кийимларини кўриб, яна жаҳли чиқди. Олдига югуриб чиққан болаларини бир-икки оғиз "ширин" сўз билан сийлади.
Ошхонага кирибоқ: "Роса очиқиб кетдим. Тез овқат таёрла", деди.

"Хозир, ўн беш дақиқада тайёр бўлади", деди хотини. Бу гапдан Маҳмуднинг жаҳли яна ортди: "Куни билан нима иш қилдинг? Қай маҳал келишимни биласан, шунга мослаб пишириб қўйсанг бўлмайдими? Кун бўйи ишлаб итдай чарчаган бўлсам, сен битта овқатни пишириб олдимга қўя олмайсан", дея ўшқира кетди. Маҳмуд бақириб, бир оз ҳовуридан тушгандай бўлди, сўнг ҳаммомга кириб, юз-қўлларини ювиб, кийимларини алиштиргунга қадар овқат ҳам тайёр бўлди. Овқат маҳали ҳам жанжал давом этиб, хотин яна "ширин" гаплар эшитди. Болалар ҳам дамлари ичига тушиб, тез-тез овқатланиб, хоналарига йўл олдилар. Овқатдан сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалламга уммат бўлмиш Маҳмуджон қўлида "пулт", оинаи жаҳонга тикилди. Дунёдаги янгиликлар орасида дўллор тушиб, эвро кўтарилиб кетаётганини ешитиб, яна жаҳли чиқа бошлади. Пулларини еврода сақламаганига афсус қилди.

Ошхонадаги ишини битирган хотин чой дамлаб, эрининг ёнига ўтирди. Чой узатар экан, ҳавонинг ёмонлигидан нолиди. Маҳмуд бир қулоғи билан телевизорни, бир қулоғи билан хотинини гапларини эшитарди. Секингина бошини ёстиққа қўйиб, оёғини узатди. Энди хотинининг ҳам, телевизорнинг ҳам овози ғашига тегди. Эрини ухлаб қолишини сезган хотин куни билан ўйлаб юрган гапини қайтишга шошилди: "Дўстингиз Мурод хотинига кир ювиш машинаси олиб берибди. Шу десангиз, роса ишни енгиллатаркан-да". "Ҳа, унинг маоши кўп бўлганидан кейин олади-да".

"Вой, мана, ёнимиздаги қўшнилар ҳам олишди-ку. Демак, унчалик қиммат эмасдир-да. Мен бечора қачонгача кирларни шу эски машинада юваман? Болалар катта бўлган бўлса, кир-чирлари кўп. Мана шу эскисини бирорта бечорага бериб юбориб, янгисини олсак бўлармиди? Ҳам савоб… Менга қаранг, ҳой…"

Маҳмуд хотинини гапини эшитишни истамасди. ниҳоят, тоқати тоқ бўлиб бақирди: "Бўлди, Оиша, ўчир овозингни! Бўлди, бир оз дам олай. Ҳар куни битта минғ-минғ…"

Бу гапни минг тўрт юз йил аввал Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг: "Гапир, Оиша, кўнглим кўтарилсин! деган сўзларини тинглаган фаришталар ҳам эшитди...

Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ummugulsumm

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 40
  • -oldi: 140
  • Xabarlar: 107
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #83 : 25 May 2011, 00:47:25 »
  Aytishlaricha,Abu Shurayh piyoda yurar,utirsa,tuniga uranib olib yiglay boshlar ekan.Undan:Nega yiglayapsiz,deb surashsa,u:"Umrim utayotgani,amalim ozligi va ajalim yaqinligi esimga tushib qoldi",der edi.
                                 Imom Gazzoliy

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #84 : 26 May 2011, 00:46:07 »
  Ð¡ÑƒÑ„ён ибн Уйайна розияллоҳу анҳу шундай деганлар: "Агар одамлар орасида ихтилоф кучайиб кетса, сен ўзингни мужоҳидлар ёки чегарачилар орасига олгин. Чунки Аллоҳ таоло: “Уларни ўз йўлимизга ҳидоят қиламиз” – деган."
  “Бизнинг (йўлимиз)да жиҳод қилган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир” деган ваъдасидир. (“Анкабут” сураси, 69-оят.)

 

 
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #85 : 26 May 2011, 23:42:11 »
Ўзининг ҳавою нафсига қарши чиқиб, омонатларни эгасига топширувчи кишини Аллоҳ собит қилади ва уни ўзидан кейин аҳлидаю молида ҳимоя қилади. Бу ҳақда машҳур ҳикоя бор. Бани Аббос халифаларидан айримлари баъзи уламолардан кўрган нарсасини айтиб беришни илтимос қилди. Шунда олим шундай ҳикоя қилиб берди: Умар ибн Абдулазизни кўрдим, унга айтилдики, бу молдан болаларингизга бермадингиз, уларни ҳеч вақосиз фақир ҳолда қолдирдингиз. Бу пайтда Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётган эди. У: Мени олдимга болаларимни олиб киринглар, деди. Унинг олдига болаларини олиб киришди, улар ўндан ортиқ Ñžғил бўлиб, уларнинг орасида балоғатга етгани ҳам йўқ эди. Болаларини кўргач, кўзларидан дув дув ёш тўкилди, сўнг: Эй болаларим, сизларнинг ҳаққингиз бўлган нарсани сизлардан тўсганим йўқ, одамларнинг молларини олиб сизларга берувчи ҳам эмасман. Сизлар икки кишининг бири бўласиз ёки солиҳ бўласиз, Аллоҳ солиҳларга Ñ‘Ñ€ бўлур ёки солиҳ бўлмайсизлар. Солиҳ бўлмаган киши гуноҳ иш қилиши учун мол ташлаб кетмайман. Туринглар энди, деди.

   ÐžÐ»Ð¸Ð¼ айтади: Унинг баъзи болаларини кўрдим, Аллоҳ йўлидаги жиҳодга юзта отни жиҳозлаб берди. Яъни жиҳод қиладиган кишиларга шу отларни берди. Қаранг, бу киши Шарқдан Турк шаҳарларининг энг чеккасидан Ғарбдаги Андалусгача, Қибрис жазиралари ва Шом чегараларидан ва пойтахтлардан Тарсусга ўхшаш Яманнинг четларигача бўлган мусулмонларнинг халифаси эди. У ташлаб кетган нарсадан болалари жуда кам нарса олишди. Улар ҳар бири йигирма дирҳамдан камроқ олишган, деб ҳам айтилади.

   Ð‘аъзи халифаларни кўрдим, уларнинг болалари ундан қолган молни тақсимлашганда уларнинг ҳар бирига олтмиш минг дийнордан теккан. Унинг баъзи болаларини кўрдимки, гадойлик қилиб юрарди.

   Ð‘у бобда ҳикоялар ва кўриб келинаётган воқеалар ҳозирги замонда ҳам олдинги замонда ҳам бўлиб, унда ақлли кишилар учун етарли ибрат бор.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #86 : 26 May 2011, 23:42:56 »
Абу Муслим ал Ховлоний Муовия ибн Абу Суфённинг олдига кирди ва Ассалому алайка айюҳал ажир (яъни ижарага ишлаяпган киши) деб салом берди. Ассалому алайка айюҳал амир, деб салом бергин дейишди. У яна Ассалому алайка айюҳал ажир (деб салом берди. Эй Амир! деб айтгин дейишди. У яна: Ассалому алайка айюҳал ажир, деб салом берди. Улар яна: Айюҳал амир деб айтгин дйишди. Шунда Муовия: Абу Муслимни ўз ҳолига қўйинглар, чунки у ўзи нима деяпганини яхшироқ билади, деди. Шунда абу Муслим. Сен фақатгина бир чўпонсан. Сени бу қўйларнинг эгаси бу қўйларни парвариш қилишинг учун ижарага олган. Агар сен қўтирларни роҳатлантирсанг (яни қўтирларни Ñ‘ғ қуйиб даволасанг), касалларини даволасанг ва ҳар бирига бирдек қарасанг, қўйларнинг эгаси сенга пулингни тўлиқ беради. Агар қўтирларини Ñ‘ғ қуйиб даволамасанг, касалларини даволамасанг, ва ҳар бирига бирдек қарамасанг, унинг эгаси сени азоблайди, деди. Бу очиқ ибрат олинадиган нарса. Чунки халқ Аллоҳнинг бандаларидир ва бошлиқлар бандаларнинг устида Аллоҳнинг ноибларидир. Улар бандаларнинг нафсларидаги вакилларидир. Ҳудди икки шерик бир бирига ҳам вакил ва валий бўлгандек.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #87 : 27 May 2011, 00:34:22 »
Имом Молик айтади:

Абу Бакр ибн Абдурраҳмон билан Икрима ибн Абдурраҳмон Саид ибн Мусаййиб олдига зиндонга киришиб, унга: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳдан қўрқинг, биз сизнинг қонингиз тўкилишидан хавф қилмоқдамиз», дейишди. Шунда у: «Ð§Ð¸қинглар бу ердан! Нима, мени ҳам ўзингиз қилганингиздек, динимни ўйинчоқ қилишимни истайсизларми?!» деди.

(Ал-жамиъ, Ибн Аби Зайд: 156).

Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

siddiqa

  • shunday dardlar borki,tasallisi faqat iymondadir .
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1879
  • -oldi: 2405
  • Xabarlar: 1798
  • Allohim hulqimizni chiroyli qil !!!!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #88 : 29 May 2011, 05:36:55 »
Minoradan yangragan ovoz  

Турк адабиётининг  Ð¹Ð¸Ñ€Ð¸Ðº  Ð²Ð°ÐºÐ¸Ð»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð°Ð½ бири бўлган, шоир Юсуф Набий 1678 йил, карвон билан бирга ҳаж зиёратига чиқди. Карвонда  ÑÐ½Ð³ обрўли давлат генераллари ҳам бор эди. Карвон муборак Ҳижозга яқинлашгач, Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.)ни зиёрат қилишга бўлган иштиёқ Набийнинг қалбида янада жўш урди. Вужуди ажиб сурурга тўлиб, уйқуси қочди;  ÑƒÑ…лай олмади. Кечқурун карвон пайғамбар шаҳри – Мадинаи Мунавварага яқинлашди. Карвондагилардан  ÐÐ¹ÑŽÐ±Ð»Ð¸ Рами Меҳмед шу пайт, қибла томонга  Ð¾Ñ‘ғини узатиб ухлаб қолди. Расулуллоҳнинг(с.а.в.) музофотларига кириладиган бир пайтда,  Ð±Ñƒ манзара шоир Набийга Ñ‘қмади. Генерални уйғотиш учун, шундай байтларни Ñžқий бошлади:

Сақлан, тарки адабдан сен,

Кўйи маҳбуби Худодир бу,

Назаргоҳи илоҳийдир,

Мақоми Мустафодир бу.

Мурооти адаб бирла,

Киргин  ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹, бу даргоҳга.

Матофи қудсиёдир бу,

Бўсагоҳи анбиёдир бу.  

Байтнинг маъноси шундай эди:  â€œÐ‘еадабликдан сақлан! Зеро, бу – Аллоҳ таоло ҳабибининг шаҳридир. Бу – Ҳақ таоло  Ð½Ð°Ð·Ð°Ñ€ соладиган маскандир; Муҳаммад Мустафонинг (с.а.в) мақомидир. Эй, Набий, бу даргоҳга одоб қоидаларига риоя қилган ҳолингда  ÐºÐ¸Ñ€! Зинҳор, одобга бепарво бўлма!  Ð‘у ер катта фаришталар атрофида парвона бўладиган, пайғамбарлар эгилиб эшигини ўпадиган, муқаддас қадамжойдир”.

Бу мисраларни эшитган гинерал сергак тортди. Шеър нима мақсадда Ñžқилганини фаҳмлаб, дарҳол оёқларини йиғиштириб олди. Ва шоир Набийга қараб:

- Шеърингни қачон ёздинг? Уни мендан бошқа ҳам эшитганми? – деб сўради. Юсуф Набий:

- Бу мисраларни олдин ҳеч қаерда айтмаганман. Сизни бу аҳволда кўргач, беихтиёр баланд овозда айтиб юбордим. Иккимиздан бошқа ҳеч кимнинг хабари йўқ, – деди.

- Унда, бу сир орамизда қолсин, –дея илтимос қилди. Набий сукут билан йўлида давом этди. Бомдодга яқин,  ÐºÐ°Ñ€Ð²Ð¾Ð½  Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳнинг (с.а.в.) масжидига яқинлашди. Во ажаб! Масжид минораларидан азондан  Ð¸Ð»Ð³Ð°Ñ€Ð¸ Юсуф Набийнинг: “Сақлан тарки адабдан...” байтлари янграмоқда...

 ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ ва гинерал ҳайратдан донг қотдилар. Масжидга кириб, намозларини Ñžқигач, дарҳол муаззиннинг ёнига боришди. Набий ҳаяжон билан:

- Худо ва пайғамбар ҳаққи айт, менга.  ÐÐ·Ð¾Ð½Ð´Ð°Ð½ илгари Ñžқиган байтни қаердан, кимдан, ва қандай қилиб ўргандинг? – деб сўрай бошлади. Набий қайта-қайта илтимос қилгач, ниҳоят муаззин жавоб берди:

- Жаноби пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу тун барча муаззинларнинг тушларини шарафлантириб: “Умматимдан Набий исмли шоир зиёратимга келмоқда. Менга бўлган муҳаббати – ҳамма нарсадан устун. Туринглар, азондан олдин  Ð¼ÐµÐ½Ð³Ð° атаган байтларини Ñžқиб, уни қарши олинглар, масжидимга кирган пой қадамларини қутланглар”,– деб буюрдилар. Биз эса, ул зоти муборакнинг амрларига бўйсундик.

Беихтиёр Набийнинг кўзларида ёш халқаланди. Қалби жўшиб, қайта муаззиндан:

- Ул икки жаҳон сарвари, чиндан ҳам мени Набий дедиларми? У менинг умматимдан деб айтдиларми? – дея сўради.

- Ҳа, “Менинг умматимдан бўлган Набий” деб айтдилар,– деганида Юсуф Набий, бу илтифотдан ҳушини йўқотди ва ерга йиқилди.

- Уйғонганида эса, ёнида генерал ва муаззиннинг  Ð¹Ð¸ғлаётганини кўрди...

 (“Акс-садо” илмий-адабий журналдаги мақола асосида тайёрланди)

 â€œÐ¡Ð¸Ñ€Ð»Ð¸, ибратли ва ҳаётий воқеалар” китобидан.

Uz.Islam.com dan olindi

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #89 : 29 May 2011, 18:52:38 »
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнгра шогирдлари шарқу ғарб, шимолу жанубдаги давлатларни фатҳ этдилар ва Ер куррасининг кўпгина давлатлари Ислом даъвати билан мунаввар бўлди. Ислом байроғини кўтарган ва Аллоҳнинг динини ёйган саҳобаларнинг қонлари турли давлат ва элатларда тўкилди. Ҳатто Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳу Атлантика океанининг соҳилида туриб: «Ҳой уммон! Агар сенинг ортингда Аллоҳ йўлида фатҳ этилиши керак бўлган ер борлигини билсам эди, шу отим билан сенга кирар эдим!»‒ деган эди.

Уқба разияллоҳу анҳу уммон ортида икки Америка қитъаси борлигини билмаган эди. Агар Аллоҳ таолонинг тақдирида унинг денгизга кириб, мусулмонларнинг бу икки қитани ҳам озод қилишлари ёзилган бўлса эди, тарих бутунлай бошқача бўлармиди? Шундай бўлсада, Аллоҳ таоло Уқбанинг тулпорларини Атлантика океанининг соҳилларида тўхташини хоҳлабди. Ҳолбуки, Аллоҳ таолодан қилган ишлари ҳақида сарҳисоб талаб қилинмайди, балки бандалар қилган ишларидан сарҳисоб қилинадилар.

Машҳур халифа Ҳорун ар-Рашид раҳимаҳуллоҳ осмондаги булутга қараб: «Ð¡ÐµÐ½ хоҳлаган жойингга Ñ‘ғ, барибир хирожинг менга етиб келади!»‒ деган эди.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

 

ZiyoUz Kutubxonasi (barcha kitoblar)

Muallif muxbirBo'lim Boshqa kitoblar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 840132
So'nggi javob 19 Fevral 2015, 16:33:30
muallifi Nurdinboy
Jahon chempionati 2006 ning barcha o'yinlari

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 66
Ko'rilgan: 26759
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 12:16:03
muallifi muxbir
Barcha Musulmonlar terorist emas.

Muallif gayrat17Bo'lim Islom

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 8062
So'nggi javob 15 Fevral 2007, 16:29:10
muallifi Laylo
Sedana barcha dardlarga shifo

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 27
Ko'rilgan: 19193
So'nggi javob 19 Aprel 2010, 20:51:17
muallifi Ansora
Champions League: Barcha chempionlar ro'yxati

Muallif Y_U_R_I_S_TBo'lim Futbol

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 14660
So'nggi javob 12 Noyabr 2009, 22:15:38
muallifi Y_U_R_I_S_T