Muallif Mavzu: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...  ( 47290 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Eng go'zal qissalar.
« Javob #30 : 31 Yanvar 2011, 15:12:54 »
Shaqiq Balxiy  rizqini ta'minlash uchun ishlamas, rizq topishga bahona izlamasdi. Bir payt Haj sabab bo'lib, Makkada
Ibrohim ibn Adham bilan uchrashib qoldi. Ibrohim ibn Adham undan, rizq topish uchun bunday harakat qilmasligiga sabab nima deb so'radi.
 
 Shaqiq Balxiy:
-Qachonlardir bir payt cho'l sari yo'lga chiqqandim. Cho'l o'rtasida qanoti siniq bir qushni ko'rdim. Harakat qilmas, ucholmas edi. O'zimga-o'zim:"Qani ko'ray-chi, bu qush qaerdan va qanday oziqlantirilarkin!"-dedim va bir oz nariroqda bekinib, kuta boshladim. Tuyqusdan og'zida chigirtkasi bilan bir qush uchub keldi va chigirtkasini qanoti siniq qushning og'ziga soldi. Shundan keyin men ham o'zimga dedim:
-Bu sog'lom qushga, bu qanoti siniq qushni ta'minlatgan ALLOH meni ham ta'minlagay!
 Keyin ishlashni tashladim, faqat ibodat bilan band bo'la boshladim.

Shunda Ibrohim ibn Adham:
-Nechun sen nogiron qushni ta'minlovchi sog'lom qush bo'lmaysan?
Harakat qiluvchi qush bo'lsang, yanada fazilatli va yanada sharafliroq bo'larding! Eshitmaganmisan, RasulALLOH s.a.v:
-Beruvchi qo'l oluvchi qo'ldan hayrliroqdir! deganlar. Hamda doimo har ishda har narsaning eng yuksak darajasiga tolib bo'lmoq mo'min uchun shon-sharaf hisoblanadi.
 
Ibrohim ibn Adhamning bu so'zlarini eshitgan Shaqiq Balxiy:
-Siz mening ustozimsiz dedi.

"Mukoshafat-ul qulub I"
Imom G'azzoliy
« So'nggi tahrir: 31 Yanvar 2011, 15:27:04 muallifi Shoxruh Mirzo »
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: E'tiqod saboqlari.
« Javob #31 : 31 Yanvar 2011, 15:16:51 »
ТАФАККУРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Тафаккур Аллоҳнинг розилиги ва муҳаббатига олиб борувчи йўлдир.

2. Тафаккур бағрикенглик ва қалб сокинлигидир.

3. Тафаккур Аллоҳ азза ва жалладан хавфда бўлиш ва қўрқиш малакасини ҳосил қилади.

4. Тафаккур ҳикмат малакасини ҳосил қилади ва қалбни тирилтиради.

5. Кўп эътибор бериш ва ваъзланиш ўтганларнинг сийратидандир.

6. Тафаккур катта ақлий қувват бўлиб, якка шахсларнинг огоҳлигига ва умматларнинг уйғонишига олиб боради
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
ҲАСАН БАСРИЙ    

"Аллоҳ, Ҳасанни дин илғори қил, уммат унга эргашиб юрсин"
Умму Салама онамиз (розийаллоҳу анҳо)

“Ҳасан Басрий” номи билан машҳур тобеин Абу Саид Ҳасан ибн Ясор (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳижрий 21 (милодий 642) йили Мадинада туғилди. Онаси Хайра Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) аёллари Умму Салама онамизнинг (розийаллоҳу анҳо) хизматида эди. “Ҳасан” исмини қўйган ҳам, унга сут она бўлган ҳам Умму Салама онамиздир (розийаллоҳу анҳо).
Ҳасан ўн тўрт ёшга чиққанида ота-онаси билан Басрага кўчиб боришди ва шу шаҳарда яшаб қолишди. Кейинчалик исмига “Басрий” тахаллуси қўшилишининг сабаби шу.
«Ð£Ð¼Ð¼Ñƒ Салама онамиз (розийаллоҳу анҳо) болалигида Ҳасанни: Аллоҳ, Ҳасанни дин илғори қил, уммат унга эргашиб юрсин», деб дуо этган эди. Дуо ижобат бўлди, Ҳасан Басрий Ислом умматининг таниқли олими бўлиб етишди. Имон-эътиқодда мустаҳкамлиги, парҳезкорлиги билан замондошларига ибрат бўлди. Бир гал катта илм йиғинида ўтирганлардан бири: «ÐÑˆÐ¸ улуғ олимлар қатнашаётган мажлисда нечун бу йигит ҳаммамизга насиҳат қиляпти?» дея эътироз билдириб қолди. Шунда кекса бир олим унга: «Ð‘утун халойиқ илм бобида унга муҳтождир, унинг бизга эҳтиёжи йўқ. Одамларга арпа донасичалик бўлса ҳам эҳтиёжини айтмайди, унинг биздан устунлиги шунда», деб жавоб қилди.

*  *  *
Умар ибн Абдулазиз ва Ҳишом ибн Абдулмалик (Аллоҳ уларни раҳматига олсин) билан ҳамсуҳбат бўлган, аббосийлар давригача яшаган улуғ воиз Холид ибн Сафвон бундай ривоят қилади: «ÐœÐµÐ½ Ҳийра шаҳрида Маслама ибн Абдулмаликни учратиб қолдим. У мендан:
– Эй Холид, Ҳасан Басрий ҳақида нима дейсан, билишимча, сен уни яхши танирдинг? – деб сўради.
– Тўғри, мен Ҳасанни нисбатан яхши биламан, чунки мажлисларида иштирок этганман, қолаверса, унинг ён қўшниси бўламан, – дедим.
– Бўлмаса, у ҳақда сўзлаб бер, эй Холид.
– Ҳасан Басрий тили билан дили бир инсон: одамларни яхшиликка чақириб, ёмонликлардан қайтаради, сўзларига энг олдин ўзи амал қилади. Мен Ҳасаннинг бандаларга зор эмаслигини, аксинча, одамлар Ҳасан Басрийнинг билимига муҳтожлигини кўрдим.
– Шу етарли, Холид, – деди Маслама ва ортидан қўшиб қўйди: – Ораларида Ҳасан Басрийдек улуғ зот бўлган қавм қандай қилиб адашиши мумкин?»

*  *  *
Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг (Аллоҳ раҳматига олсин) «Ð˜ҳёу улумиддин» асарида келтирилишича, бир саҳобий йигирмата ҳадисни айтди. Одамлар ундан бу ҳадисларни шарҳлаб беришини сўрашди. Саҳоба: «ÐœÐµÐ½ ривоят қилдим, бошқасини билмайман», деди. Шундан сўнг мажлисда ўтирган Ҳасан Басрий у келтирган ҳадисларни бирма-бир шарҳлай бошлади. Одамлар унинг гўзал шарҳ-лари-ÑŽ, хотирасининг кучлилигидан ҳайратланишди. Шунда ўша саҳоба ўтирганлар томонга бир ҳовуч майда тошларни сочиб юборди ва: «ÐžÐ»Ð´Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð·Ð´Ð° шундай олим турганида илмни мендан сўрайсизларми?» деди.

*  *  *
Ҳасан Басрийнинг фазилатлари ҳақида манбаларда кўплаб ривоятлар бор. Улардан бирида айтилишича, хуросонлик бир киши Ҳасан Басрий мажлисларида бўлиб, юртига қайтиш чоғида у зот ҳузурига беш минг дирҳам пул ва чиройли матолардан тикилган ўнта кийим солинган халтани кўтариб киради. Шунда Ҳасан Басрий (Аллоҳ раҳматига олсин): «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ таоло сенга саломатлик берсин, нафақа ва кийимларингни қайтариб ол, биз бунга зор эмасмиз. Ким менинг ўрнимда бўлса (яъни, мавъиза қилса) ва одамлардан бундай нарсаларни қабул қилса, қиёмат куни Аллоҳга ҳеч қандай насибасиз ҳолда рўпара бўлади», деди.

*  *  *
Фарқад Сабҳий (раҳматуллоҳи алайҳ) Ҳасан Басрийдан бир масала ҳақида сўради. У киши жавоб берди. Фарқад: «Ð¤Ð°қиҳлар сизнинг фатволарингизга қарши чиқишяпти», деди. Шунда Ҳасан Басрий: «ÐžÐ½Ð°Ð½Ð³ сени йўқотиб қўйсин, Фарқад, сен фақиҳни ўз кўзинг билан кўрганмисан? Дунёга берилиб кетмай, охиратга интилган, динни яхши тушуниб, Парвардигори ибодатида бардавом бўлган, мусулмонларга фақат яхшилик тилаган, уларнинг мол-мулкидан беҳожат ва уларнинг жамоатларига панду насиҳат қилиб турувчи киши ҳақиқий фақиҳдир», деди.

*  *  *
Умар ибн Абдулазиз насиҳат қилишини сўраб, Ҳасан Басрийга мактуб жўнатди. Ҳасан Басрий унга бундай насиҳат қилди: «Ð§Ð¸Ð½Ð´Ð°Ð½ ҳам олдингда улуғ қўрқинч ва муҳим ишлар турибди. Ўйлаб кўр: Ñ‘ нажот топасан, Ñ‘ ҳалокатга юз тутасан. Бил, нафсини ҳисоб-китоб қилган одамнинг савдоси фойдали бўлди. Ким бундан ғофил қолди – савдоси касод бўлди. Амалининг оқибатига назар солган киши нажот топди, нафсу ҳавосига эргашган адашди. Ҳалимлик бойликдир. Аллоҳдан қўрқинчи кўп одам ибратланувчидир. Ибратланган кишининг қалб кўзи очиқдир. Кимнинг қалби уйғоқ бўлса, у тушунган зотдир. Тушунган зот Аллоҳни танувчидир. Бу гапларни англа! Йўлдан тойган заҳотинг йўлга яна қайт! Пушаймонлик туғилган заҳоти гуноҳларни тарк эт! Билмасанг, сўра! Ғазаблансанг, ғазабингни бос!»

*  *  *
Ҳасан Басрийдан яхшилик ҳақида сўрашди. У зот: «Ð¯Ñ…шиликка чақириш, ёмонликдан қайтариш, кечиримли ва ширин сўзли бўлиш керак... Сўз амал билан дуруст бўлади. Амал ва сўз ният билан дуруст бўлади. Сўз, амал ва ният суннат билан дуруст бўлади. Кимнинг сўзи ҳикмат бўлмаса, у ғафлатдир, кимнинг тафаккури сукут бўлмаса, у хатодир, кимнинг назари ибрат бўлмаса, у ўйиндир... Тўрт нарса: тилининг ростгўйлиги, дўстларининг хато-камчиликларини кечириши, одамларга саховат кўрсатиши, танишлар ва қўшниларга озор беришдан тийилиши кишининг яхши эканига далолат қилади», деб жавоб берди.

*  *  *
Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) саҳобалардан бир юз ўттиз киши билан учрашди, улардан кўплаб ҳадислар келтирди. Ривоят қилган ҳадислари «ÐšÑƒÑ‚уби ситта» муаллифлари ўртасида эътиборли эди. Ҳасан Басрий Ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) билан ва Абдуллоҳ ибн Аббос (розийаллоҳу анҳу) қўл остиларида улғайди, етук мужтаҳид бўлиб етишди, “Шайхлар шайхи” унвонини олди. Имом Ғаззолий унинг машҳур олим, фақиҳ, обид, фасиҳ, нотиқ, улуғ донишманд бўлганини ёзади. Ҳасан Басрий кўп йиллар Басрада яшаб, ҳижрий 110 (милодий 728) йили вафот этди ва ўша ерга қўйилди.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Kun iqtibosi.
« Javob #33 : 08 Fevral 2011, 15:18:03 »
Uzoq bo'lsa ham qimmatini ol,
Qari bo'lsa ham qizini...

Qalmiq xalq maqoli.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #34 : 08 Fevral 2011, 15:18:32 »
Лондондаги жомеъ масжидларнинг бирига янги имом тайинланибди. Имом
Лондон шаҳридан ташқарида яшаганлиги туфайли, шаҳарга келиш учун бир
автобусга минар, кўпинча бир ҳайдовчининг автобусига чиқишга Ñ‚Ñžғри келиб
қолар экан.


Мана шундай одатий кунларгнинг бирида, имом ҳар доимгидай чипта олса,
ҳайдовчи унга 20 тийин (Буюк Британияда пенс-pence деб номланади;
Ñžқувчимизга тушунарлироқ бўлиши учун тийин деб олинди) кўпроқ қайтим
бериб юборибди. Имом ҳам буни ўз ўрнига ўтириб, пулини санаганидагина
билиб қолибди. Шундай вазиятда унинг бошидан турли фикрлар ўта бошлабди.
Хаёлидан "Шу 20 тийинни қайтариб берсаммикин? Ахир бу пул бошқаларга
тегишлику!" деган фикр ўтибди. Аксинча ичидан бошқа бир товуш: "Бу пул
арзимаган миқдорку! Автобусчининг бу пулга қараб қолган жойи йўқ, нима
қиламан қайтариб? Автобус ширкатига ҳар куни қанчадан қанча пул
топширилади, арзимаган 20 тийин ҳеч нарсани ҳал қилиб бермайди, бекорга
кулгуга қоламан..." деб, уни биринчи фикрдан қайтарибди. Имом бу пулни
Аллоҳ тарафидан юборилган бир ҳадя сифатида қабул қилибди ва чўнтагига
солиб қўйибди.

Ўз бекатига етиб келганида имом ўрнидан туриб, бировнинг ҳаққи
туфайли Аллоҳнинг қандай азоб беришидан қўрқиши-тақвоси уни бирдан
фикрини ўзгартиришига сабаб бўлиб, тушааётганида ҳайдовчига юзланиб:

- Мана бу пулни адашиб кўпроқ бериб юборибсиз шекилли, қайтариб олинг - дебди ва ўша ортиқча 20 тийинни қайтариб берибди.

Ҳайдовчи эса, бундан унчалик ҳам ажабланмай, кулимсираб жавоб қайтарибди:

- Сиз шаҳардаги фалон жомеънинг янги имомисиз шекилли?! Аслида анчадан
бери масжидга бориб, Исломни ўрганиш мақсадида, сизни зиёрат қилиш
ниятида юргандим... Шу бугун "Қани нима қилар экансиз, бир кузатай" деб
атайин сизга ортиқча қайтим бериб, ўзимча синаб кўрмоқчи эдим. Бунинг
учун мени айбламайсиз, жаноб...

Имом автобусдан тушар экан, ўз оёқларини ҳис қила олмас, ерга
йиқилмаслик учун бир устунга суяниб қолган, ўзига келишга интилар, аммо
кўз ёшини тўхтата олмай: "Аллоҳим, сал қолса Исломни 20 тийинга сотар
эдим!..." деб истиғфор айтар эди.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Kun iqtibosi.
« Javob #35 : 10 Fevral 2011, 12:07:47 »
Axloqi va muomalasi go'zal bo'lmagan musulmonning dini ham mukammal hisoblanmaydi.

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Yaxshilikka buyurish.
« Javob #36 : 10 Fevral 2011, 12:20:57 »
ALLOH zikri bilan insondagi g'am ketadi.


Dunyodagi g‘am-qayg‘u Alloh zikrini unutish miqdoricha bo‘ladi. Kim huzur-halovat, xotirjamlik va saodatning bardavom bo‘lishini xohlasa, Alloh zikrini ko‘paytirib, shu yo‘lda davom etsin. Kimga g‘am va tashvish peshma-pesh kelayotgan bo‘lsa, qul faqat o‘z nafsini ayblasin, bu uning Alloh zikrini unutganining bir jazosidir.

Buni yaxshi bilib ol!

Bilgilki, qalb qattiqligi, Allohni zikr etish bilan ketadi. Al-Hakim Abu Muhammad at-Termiziy rahmatullohi alayh bunday degan: "Allohni zikr etish, qalbni xotirjam qiladi va yumshatadi. Qalb zikrdan to‘xtasa, zikrsiz qolsa, nafs harorati va shahvat otashi alanga oladi, natijada qalb tosh qotadi, quriydi, a’zolar ham qalbga itoat etmay qoladi". Buniham bil! Allohni doimiy zikr etish kibr, ujb, riyo, hasad, su’i zon, kin, hiyla, maqtanish sevgisi kabi botiniy xastaliklarni ketkazadi. Allohni har doim zikr qilish bilan botiniy vasvasalar ketadi. Shayton vasvasasi gunohlarga chorlaydi, nafs vasvasalari esa shahvatga yetaklaydi. Bu ikkisining orasidagi farq shunday: Nafs, sendan bir narsa xohlagach, biroz keyin bo‘lsa-da murodiga yetgunga qadar tinmay harakat qiladi, biroq (unga qarshi) mujohadaning davom etishi bilan haligi harakati davom etmay qoladi. Shayton esa, seni bir xatoga chaqirsa-yu, sen unga qarshi chiqsang, bu o‘tib ketadi, biroq u boshqa bir xatoga vasvasa qiladi. Chunki shayton uchun qarshi chiqishlarning hammasi bir. Vasvasaning ma’nosi qalblarga keluvchi xitobdir.

Bilginki, balo-ofatlar Allohni zikr etish orqali daf bo‘ladi. Imom Zinnun al-Misriy
rahmatullohi alayh bunday deganlar: "Allohni zikr etuvchini Alloh taolo har balodan asraydi".

"Zikr muridlarning qilichidir. Ular jin va insonlardan bo‘lgan dushmanlarga qarshi zikr bilan jang qiladilar hamda boshqalarga keladigan ofatlarni zikr bilan daf etadilar", deyishgan ba’zilar.

Buyuk so‘fiylardan biri aytgan: "Balo, oralarida zikr ahli bor qavmga kelsa, ahli zikrdan boshqaga qarab ketadi".

Zikr qalbiga o‘rnashgan mo‘minga, shayton yaqinlashganda aqldan ozadi. Bu xuddi shayton insonni yo‘ldan ozdirgani kabidir. Shaytonlar aqldan ozayotgan, bechorahol u shayton ustida to‘planishadi va: "Bunga nima bo‘ldi?" deya so‘rashadi. "Bu (shayton) zokirga yaqinlashgan edi, ana shunday zarbaga uchradi", deyiladi.

Ey birodar! Mana shu holatni bilib olganingdan keyin zikrni ko‘paytir. Chunki
shaytonning ta’qibu qutqulari, vasvasalariga faqat zikr bilan monelik qilish mumkin. Ustozim Shayx Afzaluddin rahmatullohi alayh bunday dedilar: "Shayton har birimizni ta’qib etadi. U doimo qul qalbining qarshisida turadi. Qul Allohni zikr qilsa, shayton uni tark etadi. Kimga bu kashf ayon bo‘lsa edi, Alloh zikridan g‘ofil qolishimiz bilan shayton bizni eshak qilib minganini, xohlaganday "o‘ynatganini", zikrga boshlasak zoqlashganini ko‘rardi".

Ulug‘ so‘fiylar shu narsaga ijmo qilishgan: zikr g‘aybning kaliti, yaxshilikni horlaguvchi, yolg‘izning do‘sti va xotirni jamlovchidir. Zikr zokir qalbiga o‘rnashsa, uning ruhiga Alloh muhabbati o‘rnashadi. Zikrning ma’lum vaqtga bog‘lanmaganligi (xohlagan paytda zikr qilish mumkinligi)ning o‘ziyoq zikrning sharafi buyukligiga kifoya qiladi.

Yana shu xususda ijmo qilganlar: "Doim zikr qilolmayapman, deya zikrni tashlab qo‘yish durust emas.



Imom Sha’roniy, “Ibodat va zikr ahliga tavsiyalar”
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #37 : 10 Fevral 2011, 12:22:06 »
Imom Sahl rahmatullohi alayh aytganlar: "Dinda istiqomat, siniq ko‘ngil ila Allohga qullik qiling, sihhatli bo‘lishni kutmangiz. Chunki sihhatli bo‘lishni kutish tanballikdir".

"Hikom" asarining muallifi Atoulloh Iskandariy rahmatullohi alayh deydilar: "Xushu-xuzu’ bilan zikr qilolmayapman deya zikrni tashlab qo‘yma! Chunki Allohning zikridan g‘ofil qolishing (zikr etmasliging), Allohni g‘aflat bilan bo‘lsa-da zikr qilganingdan yomonroqdir. Balki Alloh seni zikridan g‘ofillikdan zikr etishga, zikr etishdan xushu-xuzu’ ila zikr qilishga, Allohdan boshqa har narsadan uzoqlashib zikr qilishga yuksaltirishi mumkin". ”Bu Allohga qiyin emas” (Ibrohim surasi, 20-oyat, Fotir surasi, 17-oyat mazmuni).

Ey birodar, buni ham bilib qo‘y!

Imom Sha’roniy, “Ibodat va zikr ahliga tavsiyalar”
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Kun iqtibosi.
« Javob #38 : 15 Fevral 2011, 14:48:55 »
Yaxshi kunlaringda ALLOHni qancha ko'p esga olsanglar, yomon kunlaringda ALLOH sizlarni eslaydi.

Muhammad Mustafo s.a.v.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #39 : 15 Fevral 2011, 15:00:53 »
Bir zamonlar buyuk va kuchli bir o'lkani boshqargan qirolning to'rt rafiqasi bo'lgan ekan.
Qirol eng ko'p to'rtinchi xotinini sevarkan, uning bir aytganini ikki qilmas, har narsaning eng afzalini, eng yaxshisini unga berarkan.
Qirol uchinchi xotinini ham juda yaxshi ko'rarkan. Bu go'zallikning bir kun kelib uni tark etishi mumkinligidan qo'rqqani bois uni ko'p rashk qilarkan, bundan titroqqa tusharkan. Qirol ikkinchi xotinini ham yaxshi ko'rarkan. Unga nisbatan har doim yaxshi va sabrli munosabatda bo'lgan bu xotini qirolning qachon biror dardi bo'lsa doim uning yonida bo'lib, muammolarining yechimida unga ko'makchi bo'lar ekan. Qirolicha bo'lgani qirolning birinchi xotini ekan. Uni eng ko'p sevgan, evaz so'ramasdan sevgan, sog'ligi va hukmronligiga eng katta hissa qo'shgan birinchi xotinini qirol negadir sevmas, u bilan hech ishi ham bo'lmas ekan.

Bir kuni qirol o'limga olib boruvchi bir dardga chalinibdi.
Yaqinda o'lishini anglagan va o'limdan so'ng yolg'iz qolishdan qo'rqqan qirol xotinlaridan qaysi biri u bilan o'lim yolg'izligini baham ko'rishga rozilik bildirishini o'rganmoqqa qaror qilibdi.

Eng ko'p muhabbat qo'ygan to'rtinchi xotinidan, o'lim safarida menga hamroh bo'lasanmi, deb so'raganda, olgan javobi qalbiga pichoq kabi sanchilgan qisqa va lo'nda "Mumkin emas", bo'libdi...
Hayotim davomida seni sevdim, sen men bilan birga o'lishga rozi bo'lasanmi, deb so'ralgan savolga uchinchi xotini ham, "Yo'q, hayot juda go'zal. Sen o'lsang, men yangi turmush quraman", deb javob beribdi. Qirol bir muddat hasrat chekib, yerga yiqilibdi.
Muammolarimda har doim yonimda bo'lgan, menga yordam bergan sen eding, bu muammoimda ham menga yordamchi bo'lasanmi, so'roviga javoban ikkinchi xotini, "Bu muammoing uchun hech narsa qila olmayman, juda bo'lsa, senga mozoringga qadar hamrohlik qilishim mumkin, janoza marosimingni go'zal o'tkazib, azangni tutaman", deb aytibdi.
Ulkan hasrat-nadomat og'ushida qolgan qirol birinchi xotinining tovushidan o'ziga kelibdi:
"Qayerga borsang bor, sen bilan bo'laman, seni ta'qib etaman..." Oh, deya nido qilibdi qirol, qaniydi yana bir bor imkoniyatim bo'lsaydi, senga ko'proq e'tibor bergan bo'lsaydim...

Hayotda har birimizning to'rt umr yo'ldoshimiz bor aslida...
To'rtinchi umr yo'ldoshimiz bu vujudimiz, tanamizdir. Uning go'zal ko'rinmog'i uchun har qancha vaqt, mablag' va kuch-quvvat sarflasak ham, u o'lganimizdan so'ng bizni tark etadi.
Uchinchi umr yo'ldoshimiz bu biz ega bo'lgan mansab va maqomlardir. Biz o'lar-o'lmas, u boshqalarga yor bo'ladi.
Ikkinchi yo'ldoshimiz esa oilamiz va do'stlarimizdir. Barcha muammolarimizni baham ko'rganimiz bu kishilarning biz uchun qila oladigan eng so'nggi yaxshiligi ko'zlarida yosh bilan bizni so'nggi manzilga kuzatmoqdir.
Birinchi umr yo'ldoshimiz esa ruhimiz va dunyoda bajargan amallarimizdir. Ular biz bilan ketadi...

Unutmang!
Yeganlarimiz emas, hazm etganlarimiz bizni kuchli qiladi.
To'plaganlarimiz emas, saqlab qolganlarimiz bizni boy qiladi.
O'qiganlarimiz emas, esda saqlaganlarimiz bizni ilmli qiladi.
Boshqalarga bergan nasihatlarimiz emas, o'zimiz amal qilganlarimiz bizni odam qiladi...
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Kun iqtibosi.
« Javob #40 : 16 Fevral 2011, 12:51:40 »
"Аввал масжидларимиз хароб эди, калбларимиз обод эди. Енди масжидларимиз обод булябди, калблар эса хароб"

Анас розияллоху aънху.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Eng go'zal qissalar.
« Javob #41 : 17 Fevral 2011, 09:57:35 »
Payg'ambarimiz sallallohu alayhi vasallam Bani Isroilni Haybarda qamal qilib turar edilar. Bu musohara yigirma kuncha davom etdi. Yahudiylar orasida bir zodagonning qora tanli habash cho'poni bo'lib, qo'ylarini boqib yurardi. O'sha cho'pon qurollangan Bani Isroil jangchilaridan nima qilmoqchi ekanliklarini so'radi. Ular: "O'zini payg'ambar deb atayotgan bir kishi bilan urushmoqchimiz" deyishdi. Shunda cho'ponning ko'ngliga Payg'ambar sallallohu alayhi vasallamning zikrlari tushdi. Qo'ylarini haydab, sekn Rasululloh sallallohu alayhi vasallamning oldilariga keldi...

Cho'pon:
- "Nima deyapsan, nimaga davat qilyapsan?" deb so'radi. Nabiy sallallohu alayhi vasallam aytdilar:
- "Islomga, Allohdan o'zga iloh yo'q deb guvohlik berishga va meni Allohning rasuli deb bilishga, Allohdan boshqasiga ibodat qilmaslikka da'vat qilaman".
- "Guvohlik bersam menga nima beriladi?" deb savol qildi keyin u.
- "Agar imonli holingda o'lsang, Senga Jannat beriladi", dedilar Nabiy sallallohu alayhi vasallam.
Shunda cho'pon Islomni qabul qildi. So'ng:
- "Ey Allohning payg'ambari, mendagi bu qo'ylar omonat", dedi. Nabiy sallallohu alayhi vasallam:
- "U qo'ylarni oldingga sol-da, tosh bilan haydab yubor, Allohning o'zi omonatingni ado etadi", dedilar. Cho'pon Rosululloh sallallohu alayhi vasallamning aytganlarini qildi. Qo'ylar qal'aga, egasining oldiga qaytib keldi. Yahudiy cho'ponning Islomni qabul qilganini angladi.

Keyin Rosululloh sallallohu alayhi vasallam odamlarni urushga chorladilar. Ikki qo'shin to'qnashdi. O'lgan o'ldi, o'sha cho'pon ham shahid bo'ldi. Musulmonlar uni ko'tarib olib kelishdi va kapaga kirgazishdi. Shunda Rosululloh sallallohu alayhi vasallam asxoblariga hitob qilib:
- "Albatta, Alloh Taolo mana bu qulni mukarram qildi, uni yaxshilik bilan sug'ordi. Men uning boshi ustida ikkita hurni ko'rib turibman, holbuki, u Allohga bironta sajda qilib namoz o'qigan emas", dedilar.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #42 : 18 Fevral 2011, 13:57:14 »
Anas (r.a) Nabiydan (s.a.v) rivoyat qilib: "Bolalaringizga Muhammad deb nom qo'yib, keyin unga la'nat aytasizlarmi?!" deydilar...

Biz Musulmonlar orasida farzandlarimizga Payg'ambarimizning (u zotga ALLOH(J.J)dan salovot va salomlar bo'lsin) ismi muboraklarini qo'yish mahbub va marg'ub ishdir. Hatto, ayrim joylarda "har bir honadonda bitta Muhammad bo'lishi kerak", degan naql urfga aylangan. Adashlar ko'payib ketmasligi uchun goho "Muhammad Ayyub", "Muhammadsobir", "Nurmuhammad", "Muhammad Amin" deb juft ismlar ham qo'yishadi. Bu ish Rasuli Akram (s.a.v)ga bo'lgan muhabbatimizning bir ko'rinishidir, albatta.

Endi, aytmoqchi bo'lganimiz - masalaning muhim tomoni. Muhammad nomini ko'tarib yurgan bolaning hulq-atvori ham ismiga mos bo'lishi kerak. Yo'qsa, nomiga isnod keltiradi. Bu borada ota-onalar ma'suliyatini his etsinlar. Barcha farzandlarning, hususan, Parg'ambarimizga (s.a.v) bo'lgan hurmat yuzasidan Muhammadjonlarning tarbiyasini go'zal qilsinlar. Shunda Muhammad ismi bizga yanada sevimliroq bo'ladi, hamma uni hurmat qiladi.

Anas (r.a) Nabiydan (s.a.v) rivoyat qilib: "Bolalaringizga Muhammad deb nom qo'yib, keyin unga la'nat aytasizlarmi?!" deydilar... Shu hadisi sharifga ko'ra, bir kishi farzandiga Rasululloh(s.a.v)ning ismlarini qo'ysayu, bu ismga hurmat ko'rsatmasa, bu ismni qo'yish makruh, deyishgan ulamolar. Hazrati Umar (r.a) hatto bir kishi Muhammad ismli kishini haqorat qilganini eshitib, Kufa ahliga: "Bundan keyin hech kim bolasiga Muhammad deb nom qo'ymasin!" deb xat yozganlar. Chunki hurmatini qilmaganlar bu ismga loyiq emaslar. Xullas, farzandlarimizga go'zal ism qo'yaylik, tarbiyalarini ismlariga mos go'zal qilaylik, shuningdek, go'zal ismli kishilarga go'zal muomalada bo'laylik...

Musulmonlar taqvim kitobi 2001 VI qismi.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #43 : 20 Fevral 2011, 04:42:15 »
Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади:
«ÐÐ½ÑÐ¾Ñ€Ð¸Ð¹Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бир киши ўлими олдидан:
«ÐœÐµÐ½ сизга бир ҳадис айтурман. Бу ҳадисни
сизга фақат савоб умидадигина айтурман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Қачонки, бирингиз яхшилаб таҳорат қилса,
сўнгра намозга чиқиб, ўнг қадамини кўтариши
билан Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унга бир
яхшилик ёзади, чап қадамини қўйиш билан
Аллоҳ азза ва жалла, албатта, унинг бир
ёмонлигини ўчиради. Бас, бирингиз хоҳласа
яқин бўлсин, ёки узоқ бўлсин. Агар масжидга
келиб жамоат билан намозини Ñžқиса, уни
мағфират қилинур. Агар масжидга келганида
намознинг баъзисини Ñžқиб бўлишган, баъзиси
қолган бўлсаю, етган жойидан Ñžқиш ҳам
ўшандоқ бўлади. Агар масжидга келганида
намозни Ñžқиб бўлишган бўлсалар ҳам ўшандоқ
бўлади», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ривоят қилган.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

Shoxruh Mirzo

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 232
  • -oldi: 507
  • Xabarlar: 163
  • ALLOHu la ilaha illa huval hoyyul qoyyum!
Re: Olam bozor o'lmush, barcha haridor...
« Javob #44 : 20 Fevral 2011, 06:19:37 »
Кичкина бир шаҳарчада дўкон очилди. Шаҳарда парокандалик бўлишига қарамай, унинг аҳолиси бахтли ва хушчақчақ эди. Улар тез-тез бу ердан харид қилишар, бошқаларга ҳам дўконни тавсия қилишарди. Кўп ўтмай дўконларнинг сони кўпайди. Эски дўкондорнинг эса соғлиғи ёмонлашди. Шифокор оз умри қолганини айтди. Уч Ñžғлини ёнига чақириб,уларга вазифа юклади:

- Сизлардан бирингизни шу дўконга раҳбар қилишим керак. Аммо бунга ким муносиблигини топиш учун сизларга топшириқ бермоқчиман.

Ота Ñžғилларига бир доллардан бериб, бугун кечгача хонани тўлдириб турадиган нарса харид қилиб қайтишлари кераклигини айтди. Болалар ширкатни бошқариш хаёли билан уйдан чиқдилар. Учаласи ҳам шаҳарда пулларига харидлар қилишди. Кечки пайт уйга қайтганларида оталари “Нималар олдингиз?” – деб сўради.

Биринчи Ñžғил жавоб берди:

- Дўстимнинг фермасига бориб, у ердан икки боғ сомон сотиб олдим, – деди ва сомонни ҳавога сочиб юборди. Ҳаммаёқ сомон бўлди, аммо хонани тўлдирмади. 

Ота иккинчисидан сўради:

- Хўш, сен пулингни нимага сарф этдинг?

- Ёстиқчига бердим ва икки дона ёстиқ олдим, – деди Ñžғил.

У ҳам акаси сингари ёстиқнинг парларини чиқариб, ҳаммаёққа сочиб юборди. Аммо хона, патлар билан ҳам тўлмади. Шунда ота учинчи Ñžғлига юзланди.

- Пулимни чўнтагимга солиб, сизнинг бир қанча йиллар илгари ишлаган дўконингизга бордим ва пулни ўша ердан майда қилиб олдим. Долларнинг 50 сентини китобдагидек фойдали бир ишга сарфладим. 20 сентини шаҳримиздаги икки хайрия ташкилотига бердим. 20 сентини эса етимхонага эҳсон қилдим. 10 сентим қолди. Бунга икки нарса сотиб олдим. Бола чўнтагидан бир қути гугурт билан шамни чиқарди ва хонанинг чироғини ўчириб, шамни Ñ‘қиб қўйди. Хона бир зумда нурга тўлди. Ота учинчи Ñžғлининг харидидан мамнун бўлди ва:

- Жуда яхши, Ñžғлим. Бу ширкатнинг раҳбари этиб сени тайинлайман. Чунки ҳаётдаги энг муҳим нарса – ёруғлик билан уйни тўлдирдинг. Барака топ! – деди.

"Сирли, ибратли ва ҳаётий воқеалар" китобидан олинди.
Olam bozor o'lmush barcha xaridor,
Har kim ne ilinsa sotishga tayyor,
Kimdur do'stin sotar, kim tashna kim zor
Bu yo'lda iymonin asragan kim bor?!

 

ZiyoUz Kutubxonasi (barcha kitoblar)

Muallif muxbirBo'lim Boshqa kitoblar

Javoblar: 42
Ko'rilgan: 845547
So'nggi javob 19 Fevral 2015, 16:33:30
muallifi Nurdinboy
Jahon chempionati 2006 ning barcha o'yinlari

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 66
Ko'rilgan: 27275
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 12:16:03
muallifi muxbir
Barcha Musulmonlar terorist emas.

Muallif gayrat17Bo'lim Islom

Javoblar: 11
Ko'rilgan: 8118
So'nggi javob 15 Fevral 2007, 16:29:10
muallifi Laylo
Sedana barcha dardlarga shifo

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 27
Ko'rilgan: 19513
So'nggi javob 19 Aprel 2010, 20:51:17
muallifi Ansora
Champions League: Barcha chempionlar ro'yxati

Muallif Y_U_R_I_S_TBo'lim Futbol

Javoblar: 33
Ko'rilgan: 14892
So'nggi javob 12 Noyabr 2009, 22:15:38
muallifi Y_U_R_I_S_T