Ҳазрати Усмон, ҳазрати Али, Оиша ва Абу Ҳурайра розисллоҳу анҳум каби саҳобалардан таълим олган Саид ибн Мусаййиб Мадинаи мунавварада пайғамбаримиз масжидларида дарс берадиган забардаст олим сдилар. У зот Абу Ҳурайра розисллоҳу анҳунинг илмини сгаллаган шогирд куёвлари бслганлар. Саид ибн Мусаййибнинг қизлари илм ва жамолда таърифи кетган сди. Ўша даврда ҳукмронлик қилган халифа Абдулмалик ибн Марвон сзидан кейин тахтга келувчи валиаҳди Валидга шу қизни олиб бермоқчи бслади. Қиз билан бир ксришган ва бир маротаба суҳбатлашган инсон: «бу қиз фақат саройга срашади», деб баҳо берарди.
Чанги уфқни тслдириб халифа чопарлари Мадинага совчи бслиб келди. Совчилар рад жавобини олиб ортга қайтиб кетади. Халифа совчиларини қуруқ жснатган олим шогирдлар даврасига келиб, дарсни бошлайдилар. Икки-уч кундан бери дарсга қатнашмаётган Абу Вадоа деган шогирдларига қарата:
— Қаерда юрибсан? Ксринмайсан? — дедилар.
— Аёлим оламдан стди. Шу боис дарсларга келолмадим.
— Бизга хабар бермабсанда, Аллоҳ раҳмат қилсин, жойи жаннатда бслсин.
— Омийн.
— Бошқа аёл топдингми?
— Тақсир, уч дирҳами бор фақирга ким ҳам қизини берарди.
— Саид беради.
— Саид?!
— Ҳа, мен Саид. Агар қизимни берсам, оласанми?
Йигит ссанкираб қолди, лекин сездирмай:
— Албатта, — деди.
Саид ибн Мусаййиб жамоат ичида овозларини бир оз кстариб никоҳ хутбасини бошладилар. Аллоҳга ҳамду сано, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва дурудлардан кейин: «Мен, Саид ибн Мусаййиб, қизим фалончини уч дирҳам маҳр билан фалончи сғли фалончига никоҳладим», — дедилар.
Воқеани йигитнинг сзи давом сттиради.
Масжиддан чиқиб, нима қилишимни билмай қолдим. Кечагина қайғу, бугун сса қувонч. Тсғри уйга келдим. Шомга азон айтилди. Ўша куни рсза сдим, бир бурда нон ва зайтун ёғи билан ифтор қилдим. Мисмни «кимдан қарз олсам скан?» деган савол чулғаб олди. Тсртта одам чақириб олдига дастурхон ёзишга уйда ҳеч вақо йсқ.
«Кимдан қарз олсам скан?». Шу хаёллар билан қийналиб стирсам, сшик тақиллаб қолди.
— Ким у?
— Мен, Саид.
Қайси Саид скан деб сшикни очдим. Ае ксз билан ксрайки, остонада улуғ тобеин, забардаст олим Саид ибн Мусаййиб турардилар. Хаёлимдан ҳамма Саидлар стган сди. Лекин Саид ибн Мусаййиб келадилар деб ҳеч сйламаган сдим. Чунки у киши қирқ йилдан бери масжид ва уйлари орасида қатнайдилар холос. Зарурат бслмаган жойга бормасдилар.
— Келсинлар, тақсир. Марҳабо, чақиртирганларида сзим етиб борар сдим.
— Йсқ, биз сизни зиёрат қилишимиз ҳақлироқ.
— Буюринг.
— Сиз уйланган киши бир кеча аёлсиз қолишингизни кареҳ ксрдим. Шунинг учун хотинингизни олиб келган сдим, — деб қизларини ичкарига киргизиб юбордилар. — Бос никоҳ сқилган хотинингиз шу қиз, — деб сшикни беркитиб, кетиб қолдилар.
Аима қилишни билмай карахт бслиб қолдим. Қиз ста ҳаёли скан, айтишларича отаси ва маҳрамларидан бошқа бегона сркакка ксзи тушмаган скан. Ашик олдида иккимиз ёлғиз қолдик. Қиз ҳаёдан ҳушидан кетиб ерга йиқилди. Уйда мендан бслак ҳеч ким йсқ сди. Тезда қсшниларни чақирдим. Уларнинг хотинлари ксмакка чиқишди.
Онамни чақиртириб келдим. Бслган воқеанинг ҳаммасини онамга ссзлаб бердим.
— Бор, ичкари уйга кир. Уч кунгача ксзимизга ксринма, — деди онам.
— Хсп бслади, — деб улар ксзидан ғойиб бслдим.
Уч кундан кейин рафиқам олдига кирдим. Одамлар мақтаганича бор скан. Бир ойдан кейин устоз ҳузурига бордим. Дарс тугагач:
— Ҳалиги «одам» схши юрибдими? — дедилар.
— Жуда соз, схшилар, — дедим.
— У «одам» кснглингизга ёқмайдиган иш қилса, уйда ҳасса бордир, — деб кулиб қсйдилар.
Уйга келдим. Уйга етишимга бир киши мени чақириб қолди:
— Мана буни олар скансиз.
— Аима бу?
— Билмадим, Саид ибн Мусаййиб бердилар.
Тугунни очиб қарасам, йигирма минг дирҳам скан. Артаси китобларни қслтиқлаб дарсга кетаётсам, хотиним:
— Қаёққа? — деб қолди.
— Саид ибн Мусаййибнинг ёнларига, дарсга кетспман.
— Дарсга бормай қссверинг. Ўтиринг, Саид ибн Мусаййиб илмини сзим бераман, — деди .
Қиз ҳусну жамолда бетаъриф бслганидек, илму амалда ҳам бетаъриф, беқиёс сди. Замонасининг снг гсзал ва снг олима аёлларидан бслган.
Ҳеч ким қизга қарата: «Халифанинг сғли, валиаҳдга тегмай, келиб-келиб шу фақирга тегасанми?» демади.
Шунингдек, ҳеч ким йигитга қарата: «Юзсиз, кечагина хотинини дафн қилиб, бугун уйланиб олди-с», деб дашном бермади. Ҳамма фотиҳага қсл очиб, уларга бахт-саодат тилашди.
Қиз кейинчалик сз шогирдларига айтган скан:
«Сизлар подшоҳни қанчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қилсаларинг, биз сз срларимизни шунчалар улуғлаб, иззат-ҳурмат билан муомала қиламиз».
Қиз бу гапни онасидан срганган. Онаси сса Оиша онамиз розисллоҳу анҳонинг шогирдларидан бслган скан .