Muallif Mavzu: I.To'xtasinov. Sinalgan davolar  ( 31098 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
I.To'xtasinov. Sinalgan davolar
« : 19 Yanvar 2011, 06:54:11 »
И. ТЎХТАСИНОВ

СИНАЛГАН ДАВОЛАР

ТОШКЕНТ
Ибн Сино номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси
1992

«Халқимга бир нафим тегмаган кунни умрим ҳисобига қўша олмайман,» — дейди шоир. «Элга хизмат — олий ҳиммат» деган нақл бор. Донолар бисотидан дурдоналарни саралаб зарурларини танлаб, ихчамлаштириб, Сиз азиз китобхонларга тақдим этдим.
Шояд бу рисолам — «Синалган даволар» кўпчиликка нафи тегса беҳад хурсанд бўлардим.
И. ТЎХТАСИНОВ,
ёзувчи ва журналист,
Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими.


I.To'xtasinov. Sinalgan davolar



Muallif: I.To'xtasinov
Hajmi: 254 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
« So'nggi tahrir: 27 Yanvar 2011, 16:49:18 muallifi AbdulAziz »

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
КИШИ ТУМОВ БЎЛГАНДА
Сиз бемаврид шамоллаб қолсангиз, дори-дармонлар бўлмаса, ташвишланманг, халқ табобатининг синалган даволаридан фойдаланинг:
Давоси ҳовлингизда ўсган (бўлмаса бозорда) оддий саримсоқ пиёз. Икки-уч донасини ажратинг, тозалаб майдаланг, ярим пиёладан кўпроқ қайноқ сув қуйиб, тиндиринг, докада сузинг. Тайёр тиндирмани кунига икки-уч маҳал, икки-уч томчидан бурунга томизинг. Тиндирмани ҳар куни янгиланг. Кор қилмаса, кунига бир марта қиймаланган саримсоқни ўн-ўн икки дақиқа ҳидланг.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Ð¨Ð°Ð¼Ð¾Ð»Ð»Ð°ÑˆÐ³Ð° қарши чой тайёрлашни биласизми? Мажнунтолнинг томири, мойчечак гули, наъматак мевасидан тенг миқдорда олинг. Бир пиёла қайноқ сувга йиғмадан бир қошиқ солинг, паст оловда тўрт-беш дақиқа қайнатинг. Совигач сузинг. Чорак пиёла илиқ доғ сувда бир қошиқдан кунига овқатланишдан ярим соат олдин ичинг.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Қадимда ота-боболар малина мевасидан ташқари шохларидан ҳам фойдаланганлар. Шохларни қишин-ёзин ишлатса бўлади. Бир пиёла қирқилган шохларни қайноқ сувда 10—20 дақиқа қайнатилади, икки соатча тиндирилади. Салқин жойда сақланади. Кўнгил кўтарганда оз-оздан ҳўплаб-ҳўплаб ичилади.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Ð‘ир чой қошиқдаги майдаланган андиз томирини пиёладаги қайноқ сувда ўн соатча сақлайсиз, сўнг қултум-қултум қилиб ичасиз. Қайнатма тайёрлаш: бир ош қошиқдаги майдаланган томирни бир пиёла доғ сувда ярим соат мобайнида паст оловда қайнатасиз. Тиндириб, совитилгач, кун давомида уч-тўрт марта бир қошиқдан ичасиз.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
Маржон дарахти (қорақат)нинг қуруқ гуллари бир пиёла доғ сувда қайнатилади. 40-50 дақиқа ўраб қўйилади. Тиндирилади. Кунига икки-уч маҳал оз-оздан ичилади.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     ÐŽÑ€Ñ‚ача катталикдаги бир дона тозалаб Ñ‚Ñžғралган пиёзни ярим коса сутга солинади. Ўн дақиқа давомида тиндирилади. Оз-оздан ичилади.
* * *
     ÐšÑžÐº чой танани тозалайди. Ҳар куни томоқ-бурунни чойда чайқаш одамни тумов бўлишдан сақлайди.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Қорақатнинг кузги ва арғувон гуллари (баб-баравар миқдорда) олинади. Қоришма тайёрланади. Бир коса сувда беш дақиқа ўртача оловда қайнатилади. Ярим соатча ўраб қўйилади. Олиб тиндирилади. Сузилади. Меъёрга қараб кунига уч-тўрт маҳал истеъмол қилинади, тумов ўтади - соғлом бўласиз.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Қаттиқ тумовда қизилчанинг янги сиқиб олинган шарбати бурунга томизилади. Наъматак мевасидан дамланган чойга асал қўшиб ичилса, тумовнинг олди олинади. Одамга қувват бағишлайди.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
КЎЗ ҚУВВАТИ

     Кўз гавҳари лойқаланганда, мугуз парда, кўз қовоғи яллиғланганда, турли таъсирлардан куйишида, қичишиб одамни безовта қилганда асалнинг сувдаги эритмаси билан ювиш фойдали бўлади. Бу эритма 3:1, 2:1 ва 1:1 миқдорида суюлтириб бориш йўли билан тайёрланади. Ҳар ўн кунда бир кўзга қуйилади.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
    Табобат бой. Ундан қанча фойдаланса, шунча оз. Ҳамма жойда ўсадиган наъматак гулларидан (қўшимчасиз) тайёрланган дамлама, ачччиқ чой, беҳи уруғи қайнатмаси кўз шиллиқ пардаси яллиғланишини, киприк тўкилишини тўхтатади. Кўз атрофи яраларига ёнғоқ мағизидан тайёрланган малҳам фойда қилади.
* * *
    Қўрга кўмилган беҳи, гунафша, мойчечак, семиз-ўт, бангидевона барглари қовоқ терисидаги шишларни ва унинг яллиғланишини йўқотади. Қуёш нурида узоқ сақланган ширин анор суви кўз қичишини қолдиради.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     ÐšÑžÐ· куйиб азоб берганда дамланган чой, қизилча (лавлаги) баргининг дамламаси ёрдам беради. Райҳон боғлаш, аёл кўкрак сутини томизиш оғриқни қолдиради.
* * *
     ÐÐ³Ð°Ñ€ кўз оқининг сарғайиши кузатилса, лимоннинг сиқиб олинган сувидан фойдаланилади, Турли хасталикларда кўз ҳам оғриб қолади. Шунда товонга хантап (горчица) кукуни сепиб, иссиқ пайпоқ кийилади. Хонага исириқ солинади. Пиёз шираси, ширин бодом қайнатмаси, бўтакуз гулидан тайёрланган  дамлама, малина ва наъматак шарбатлари — қайнатмалари яхши наф беради.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     ÐšÑžÐ· хира тортганда бақатерак меваси асал билан, тол елими суртилса, қуввати ошади. Сурма кўзни ҳар цандай офатлардан сақлайди, қувват бағишлайди. Сут, алоэ (сабур) истеъмол қилиш, чилонжийда, седана, ток барги, наъматак қайнатмаси кўзни қувватли қилади.
* * *

     Ð‘ошингиздан сира - сира қайноқ сув қуя кўрманг, кўзни хиралаштиради. Сигир сутидай илиқ сув фойда қилади. Меъёридаги овқат, меҳнат ва дам олишни Ñ‚Ñžғри режалаштириш инсоннинг саломатлигини сақлайди, кўзга қувват бағишлайди. Сабзавот ва мавжуд кўкатлардан унумли фойдаланиш одам умрини зиёда қилади.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
* * *
     Ð¨Ð°Ð±ÐºÑžÑ€Ð»Ð¸ÐºÐ½Ð¸ даволаш йўли: қуритиб туйилган қуён ўти кўзга суртилади. Қони кўздан сув оқишини тўхтатади.
* * *
    Оқ эчки жигарининг сели кўз қувватини оширади.

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 625
  • Jins: Erkak
АСАБ ҚИЙНАГАНДА

      Асаблар... «ÐÑÐ°Ð±Ð»Ð°Ñ€ кимларни қулатмас, уйқуни яқин йўлатмас...». Айниқса, шу оғдар - тўнтар замонда. Асабингиз бузилса, ўзингизга эҳтиёт бўлинг, сақланинг, қуйидагиларга риоя қилинг.
     Ð”алага чиқинг, томорқадан қидириб арслонқулоқ ўтини топинг. Уни сояда қуритинг, майдаланг, бир ош қошиғини чойдек қайнатиб дамланг ёки бир пиёла қайноқ сувга солингда, кавлаб тиндирииг, ичинг, асабиигиз ўрнига келади.

 

Ismoil To'xtasinov. Bunyodkorlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Publitsistika

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4792
So'nggi javob 24 May 2010, 09:16:13
muallifi AbdulAziz
Ismoil To'xtasinov. Shifoman shifo

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 14238
So'nggi javob 29 Avgust 2012, 10:55:57
muallifi AbdulAziz