Normurod Norqul. Diydor ko'prigi  ( 9494 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  31 Yanvar 2011, 12:19:58

Normurod Norqul. Diydor ko'prigi



Muallif: Normurod Norqul
Hajmi: 1,21 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ziyolee  08 Oktyabr 2011, 12:19:26

Шоирнинг илк китоби

Нормурод НОРҚУЛ

ДИЙДОР КЎПРИГИ


Шеърлар

Тошкент
Ғафур Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти
1990


Нормурод Норқул Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Уйшун шўросига қарашли Мирзотўп қишлоғида таваллуд топган.
Қарши шаҳридаги шифокорлик билим юртини тугаллаган. Айни пайтда «Восход» совхозидаги Уйшун қишлоқ шифохонасининг «тез ёрдам» бўлимида навбатчи шифокор бўлиб ишлаётир.


* * *

Бул нуроний Тупроқни
Нондай табаррук, дедим.
Кексаликни мен олиб
Ёшликни унга бердим,

Руҳимнинг соҳилида
Нозли ҳислар туғёни;
Мен аслида келганман,
Ёшартмоққа дунёни!..


КУННИНГ УМРИ

Тонг,
Қуёшли уфқ.
Майсазор,
Майсазорда куннинг гўдаклиги
Эмаклайди қийқириб:
Юрагида умид ғунчаси,
Юзларида қувонч чечаги,
Кўзларида омад шуъласи!..

Туш,
Майсазор,
Майсазорда ўспирин кун
Ҳаллослайди шер мисол:
Юрагида шиддат тўфони,
Юзларида ҳайрат гулхани,
Кўзларида ғайрат чақмоғи!..

Шом.
Майсазор,
Майсазорда сукунат сайри!
Кексайган кун
Ёнбошлайди қирга ҳансираб:
Юрагида хаёл тўлқини,
Юзларида ҳасрат учқуни,
Кўзларида армон булути!..


ХОТИРОТ ДАФТАРИ

Бойман Мустафога

Йиллар йиртиб кетган зумлар варағин,
Еллар юлқиб кетмай бехосдан,—
Ўқиб кўргин изинг бормикан,
Ўқиб кўргин, балким билмасдан!..

Силқиганда манглай терларинг,
Кетмонингдан гулшан тупроқда,—
Ловулларми аҳдинг гулхани —
Кўксингдаги қуёш — юракда?..

Умидларнинг узун умрини
Қадрлай бил,
Ҳам асрий бил Виждонинг каби,
Ҳаққинг ҳам йўқ
Тонглар мурдасин —
Осмонга,
Қабрсиз этмоққа дафн!..


* * *

Араббанди даштида
Эзгу ният гаштида
Писанд эмас ёз-тиғи,
Хирмон — қуёш ёстиғи.
Ўрим қайнар авжида,
Бошоқ — денгиз мавжида...
Тун ухлайди — кўрпада,
Ой — чақалоқ ўртада.

Эзгу армон гаштида
Араббанди даштида
Оддий қамиш капада
Донг уйқуда дафъатан —
Ёстиқдош эркак — аёл
Суради ширин хаёл...
Тонг мудрайди — кўрпада,
Ой — чақалоқ ўртада...


КЎКЛАМ

Изғириқлар авраси
Астаридан сўкилди.
Турналар қанотидан
Мовий оҳанг тўкилди.

Дашт қўйнида гуркирар
Ўт-ўлан овозаси.
Ланг очилур дам сайин
Туйғулар дарвозаси.

Ой — кетмон довуридан
Мудроқ Замин чўчийди:
Камалакранг лалмикор
Хамир мисол кўпчийди...

Келин — офтоб қирларга
Сепин бир-бир ёйсалар:
Қиш кўрпасин силкилар
Қони суюқ майсалар!..

Болалигим эслатур
Адирдаги гул-лола:
Юрак — нурдан яралган
Гўё алвон зувала.

Ифор тонглар чорлайди,
Ўйларим маним сон-минг:
Жамолига тўймайман,
Кўклам — Ўзбекистоннинг!


ОЙПАРЧА

Турланиш билмас арча,
Очиқ қолдими дарча?
Уйғоқмикан, ёронлар,
Тўлин ойим — Ойпарча?..

Сувлоқ қулай йўлмасми,
Кириб келса бўлмасми?
Хаёлим алғов-далғов,
Балким кўнгли тўлмасми?..

Қор ёғур парча-парча,
Ойпарчажон, Ойпарча:
Ёнимга кел, ёнимга,—
Қувончга тўлсин барча!..

Мен ноҳақман, сен ҳақсан,
Ер бирлан қилма яксон.
Кўкайгинанг қурурми,
Лоақал қиё боқсанг?..

Туйнукда буруқсир тутун,
Туташмайдир ҳўл ўтин:
Ёнимга кел, бўлайлик —
Икки ёрти — бир бутун!..


ЎСМИРЛИК

Кўзларимда тун ёниб
Кўзларимда тонг отди.
Кўзимдаги дунёни —
Кўзим қайга йўқотди?

Дунём, сен қайга учдинг
Жайрон бўлиб, қуш бўлиб.
Қай жўмард қалбни қучдинг
Зумлик ширин туш бўлиб?

Қуёш қўнган кўчада
Жажжи изинг қолган, деб;
Ой тутилган кечада
Қийқириғипг ёлғон, деб —

Оқ оловда ўксиниб
Боболардан сўрайман;
Тонгга очиб кўксимни,
Саболардан сўрайман.

Қаноти толмас бургут,
Қонимда ёнган қуёш:
Ёғмай ўтган оқ булут,
Киприкда қотган қувонч —

Излай-излай... сўнг билсам
Сийнамга банд айлабман;
Ноёб ёдгорлик мисол
Руҳимга пайвандлабман.

Кўзларимда тун ёниб
Кўзларимда тонг отди.
Кўзимдаги дунёни
Кўзим қайга йўқотди?


* * *

Борлиқ — туғруқхона,
Лаҳзалар — доя...
Туннинг тўшагида
Сочлари тўзиб.
Жувон — тонгнинг
Ёриди кўзи!
Чўққилар қувончи —
Тоғни қитиқлар!
Ҳаяжондан
Мендан юлдузлар,
«Кўрмана» олишни унутиб:
Бошим — осмонимга
Сочиб қувончни,—
Қўлларимга ташлаб кетди.
Гўдак — Қуёшни!..


* * *

Сен — бир қирғоқ,
Мен — бир қирғоқ,
Севгимиз — тошқин дарё.
Қўш юракда тўлқинланур
Умидларнинг дупури.
Соғинтириб қўйган оним.
Тонггинам, бўлма ҳайрон,
Пок муҳаббат орамизда—
Ноёб дийдор кўприги!..


ШЎРҚУДУҚ ХАЁЛЛАРИ

Диққатимни тортадур
Узун-узун хаёллар;
Бу сирдан воқиф айланг,
Муштипарим аёллар!

Бошоқлар қулоғига
Ой нима, деб пичирлар?
Саҳар чоғида нечук
Ёғоч бешик ғичирлар?..

Тол шохига қўнган нур
Нечук чил-чил синади?
Нотаниш юлдузлардан
Кўзларга нам инади?..

Илон излик йўллардан
Қўзғолганда шамоллар:
Ёлғиз бошимда нечук
Қайнар туман хаёллар?..


«ВАСИҚА»

Саҳармардон... Арпа пишиғи...
Ирим билмай ўйлаб кўрмоқни:
Акам менга ҳадя айламиш,
Ёғоч бешик, ямоқ йўргакни!..

Пайти келгач, мен ҳам бир қадар —
Қизармасдан тоғнинг ул ёни:
Укам, сенга ҳадя айладим,
Бешик, дебон кўҳна дунёни!..


ВАҚТ СЕҲРИ

(Ўғлим Алишернинг кундалик дафтарига)

Вақт дарёсин қирғоғи йўқдир.
Вақт юракдан отилган ўқдир,
Вақт ўзани бедор. Беқўним,
Вақт булути қайга бўлур жам?
Қўй, инонма, эй нодон қўзим,
Вақт алдайди ҳаммамизни ҳам.

Вақт сеҳрида мудрар сой, ува,
Вақт қаҳрида аждодлар қурбон;
Қани, фаррош Матқовул бува,
Қани, дўстинг тортинчоқ Сувон?!

Сочларимда барг ёзаркан тонг,
Фурсатларим бирров ўкипмас.
Қалб — қўнғироқ урар экан бонг,
Умрим чоки титраб сўкилмас...

Вақт ёнимдан ўтар жилмайиб,
Вақт йўрғалар қирдан олисда.
Хазонларнинг ҳукмин билмайик,
Вақт гуллайди бизнинг полизда!


ЎТЛОВДАГИ ЎТОВ...

Чор тарафим бокира ўтлов,
Ўтловнинг четида —
оқ елкан ўтов.
«Лов-лов...» ёниб йироқ-йироқдан,
Умидларим тикиб
нурли изига:—
Диёнат тиклаймак
ўтлиғ юракдан
Ўтов бекасининг шаддод
қизига!..
... Ўтлов.
Ифорбўй ўтлов.
Ўтловда елкандай қалқийди ўтов.
Ажаб эмас,
Тақдир қуёши —
Бир кун Бизга...
айтажак қутлов!..


САҲРО... САРБОН... САРАТОН...

(мозий)

Туянинг ўркачи сирқирар...
Сирқирар тош қотган товони.
Елдор аждарҳодай чирқирар —
Қурумсоқ...
Қўнғиртов довони.
Зирқирар туянинг ўркачи—
Тоқат қила олмай —
Сарбон жабрига
Ғаддор самум
бева — Саҳронн
Ютмоқ бўлур гўё қаърига...
Қумбўрон...
Лоҳаслик...
Ваҳший Изғириқ...
Аждарҳо куйдиргай ҳавони.
Юрғун Йўлчи — Юрак —
қўнғироқ.
Ажалдан...
асрайди...
Карвонни!..


ВАТАНГАДО ФАРЁДИ

Кўкайдаги ғашликни —
Айтар кўнгилга осон:
Бул ғашлик ўчмас алам,
Бул ғашлик дардли достон!

Бул ғашлик чаён бўлиб,
Илон бўлиб чақади:
Устихонга чўғ қалаб
Гулханида ёқади.

Бемавруд бойлик излаб
Ор-номусим сотибман:
Алдовларга ишониб
Ризқим-а ўқ отибман!..

Ватаним, гиёҳлари,
Тиғ бўлиб дилга ботгин:
О, инсон бўла туриб
Номим аталмиш сотқин!..

Сажиямда на алдов,
На-да фоний сўзлик йўқ:
Забоним маним ўзбек,
Лекин ўзда ўзлик йўқ.

Ҳар тулпор баҳя сайин,
Фарёд чекиб, оҳ урдим:
О, ўгай қисматим-а,
Сиғмадинг, ота юртим!..

Кўкайдаги ғашликни —
Ҳарна айтарга осон:
Бул ғашлик зорли алам,
Бул ғашлик ўтли достон!

Ўгай юртда риқз излаб
Юрсам-да ғайри важда,—
Ўзбекистон, шаънига,
Ўлгунча қилғум сажда!


ҲАҚИҚАТ

Кўзгунинг тили йўқ,
Тили кесилган:
Айбннгни юзингга
Айтгани
Учун!


* * *

Кўринса-да, тиниқ ва майин,
Ҳавас қилма тоғлар қорига.
Юр, дилбарим, сени элтайин
Юрагимнинг чаманзорига!

Чўққиларга боқма, бетайин,
Шукрона қил бахтнинг борига.
Юр, дилбарим, сени элтайин
Юрагимнинг чаманзорига!

Йўлинг олис, ахир нетайин,
Раҳминг келсин кўнглим зорига
Юр, дилбарим, сени элтайин
Юрагимнпнг чаманзорига!..


МУҲАББАТ НУТҚИ

Мен — дунёни тебратган бешик
Мен — юрак чўғида пишган иссиқ нон.
Мен —қуёшни яратган қудрат.


ЭГИЗАК ТОНГ

Тўлқинланур ҳиссиёт
хушнуд ота-онада,
Гўдакмас, тонг кўз ёрди
шинам тўлғоқхонада:
Соҳир туйғу йўғрилди
қаламимнинг тиғига,
Ўзбекнстон тўлиб кетди
гўё алвон йиғига!..


* * *

...ГА

Гар қондош бўлсанг-да,
шоҳ Бойқарога,
Ғазабингга
бир бор қўйгил чек:
Амр қил, бўлмасин
мен фуқарога —
Ишқ саройин дарвозаси берк!..


* * *

Дарахт — булут,
Ям-яшил — булут.
Оёғи — тупроқда, боши — осмонда.
Булут —дарахт,
Алвонранг — дарахт,
Оёғи — осмонда, боши — тупроқда.


ҚАРИ ТУТ

Пайкал...
Зумрад пайкал
Қари тут,
Қари тутни овунтирар—
Беланчак!..


РЎМОЛГИНАНГ...

Ой боққанда ярқираб —
Сой оққанда шарқираб —
Хаёл қушим учирди —
Рўмолгинанг парпираб:

Сумбул-а, сумбул сочингни
Ёйганмидинг, ёрижон?
Ой нурига юзингни
Чайганмидинг, ёрижон?..

Бол боғламай ғўр бўлдим,
Андалибга жўр бўлдим:
Оловингда исинмай,
Тутинингдан кўр бўлдим...

Булоқ бўйи сўринди ,
Жамолинг — ой кўринди.
Ой ботган сўнг бораман,
Айвонга сол ўринди...

Сумбул-а, сумбул сочингни
Ёйиб олгин, ёрижон!
Ой нурига юзингни
Чайиб олгин, ёрижон!..

Умр — қорнинг қалови,
Умид — қувонч ялови.
Суягимни сил қилди —
Оққуврайнинг олови...

Нозгинанг куйдиради,
Куйдириб, суйдиради:
Макринг ҳуновасига
Жонимни тўйдиради...

Парво қилмасанг, найлай,
Кўзга илмасанг, найлай.
Бошга тушган савдони,
Ҳаргиз билмасанг, найлай?..

Сумбул-а, сумбул сочингни,
Тарай қолгин, ёрижон!
Ойна олиб юзингга
Қарай қолгин, ёрижон!..


ДЎМБИРАМ...

Минар бўлсам — узангисиз тулпорим,
Учар бўлсам — Ойга қўнар шунқорим,
Кўзмунчоғим, тақиб юрган туморим,
Кўклам—кўнглим сабосисан, дўмбирам,
Чолғу созлар бобосисан, дўмбирам!..

Карсонинг — зардоли, копқоғинг — тутдан,
Мудом дарак бердинг барака-қутдан.
Торинг чертиб ўсдим Чироқчи юртдан,—
Чечанимдан ёдгор қолган, дўмбирам,
Етти пуштим суйиб чалган, дўмбирам!..

Қулоғингни уста Сафар мешгандир,
Қўш торингни Ойлар момо эшгандир,
Ким тингласа ақли селдай тошгандир,
Дўрмонбоғдан дўниб ўтган, дўмбирам,
Қўнғиротга қўниб ўтган, дўмбирам!..

Қўш булбулим, келгин суйиб сайратай,
Хумор бўлган дилгинамни яйратай,
Минг муқомга чертиб, қиздай ўйнатай,
Қуйитоғдан ошиб келган, дўмбирам,
Ўлансойдай тошиб келган, дўмбирам!..


* * *

Сўлиб қолди седанам,
Сайрамайдир беданам:
Чимилдиқда йиғлайдир,
Ёлғончи қиз неданам?..

Ёмондан ёрти қошиқ,
Қилвир қилиғи ошиқ:
Изларингни қаричлаб
Тўқийдир ёлғон-ёшиқ...

Эл қадрини эл билгай,
Дил қадрини дил билгай.
Арғамчига на ҳожат,
Қил қадрини қил билгай...

Бегонага дил берма,
Девонага гул берма,
Сополдан тилла бўлмас,
Бўй йигитга тул берма...

Болагинам боласи —
Осмон товнинг лоласи.
Айтсам, адо бўлурми
Кўкайгинам ноласи?..


* * *

Ёр, бўсағанг музғалоқ,
Янганг нечук қизғаноқ?
Ҳажринг чўғида ўртаб
Юрак-боврим жизғаноқ...

Ер, бўсағанг музғалоқ,
Музғалоқда — қизалоқ.
Қизалоқни тиялмай,
Сиз ҳалагу, биз ҳалак!..

Ёр, бўсағанг музғалоқ,
Руҳим — сўлғин қизғалдоқ.
Телба отангнинг нечук
Қўёнчиғи қўзғаноқ?..

Ёр, бўсағанг музғалоқ,
Танда қоним тезғаноқ.
Борай, десам кулбанг-а,
Оғанг бунча сезғаноқ?..

Ер, бўсағанг музғалоқ!..


ЙЎҚЛОВ

Гирдоб ютди — солимни,
Дард ҳўплади — болимни.
Ғам қуюни синдирди,
Завқ қадаган толимни...

Олмам оқиб кетди-я,
Солмам оқиб кетди-я.
Ғайри ўлим манглайга
Ғайри ёзуғ битди-я...

Дилда оҳи нолам-а,
Ўлим қурсин, болам

Жайхундарё ирмоғи,
Сангзор икки қирғоғи.
Йўрға елур пишқириб
Манглайида чироғи...

Мусибат тушди бошга,
Шудринг ўхшар кўз ёшга.
Бедаво кўргуликни
Солса бўлмасми тошга?..

Не балолар бор экан,
Ўлим хунхор дор экан.
Бахти тийра бандалар,
Ёруғ кунга зор экан...

Дилда оҳи нолам-а,
Шўрим қурсин, болам-а!..


КЕЛАДИР...

Гулмидир, ғунчамидир, ёргинам, кокилларинг,
Тимқора тунчамидир, ёргинам, кокилларинг,
Тавсифи шунчамидир, ёргинам, кокилларинг?..
Гулизорим келадур, лолазорим келадир,
Қарчиғай юрагида аҳди борим келадир!

Назокатман нозланиб, истиғноси озланиб,
Тўтиқушдай созланиб, қадамлари ғозланиб,
Салламно симбатидан қаҳратон ҳам ёзланиб,
Қарчиғай юрагида аҳди борим келадир,
Киприги абри майса, чаманзорим келадир!

Кажрафтор козибларин кула-кула куйлатиб,
Ғамдийда ғайриларин ғамза бирлан уйғотиб,
Ўмакай ўтрусидан Бойчиборин ўйнатиб,
Киприги абри майса, чаманзорим келадир,
Сарви сихий сайёдим, номус-орим келадир!

Парипайкар чеҳраси боғ гулидай оллана,
Ёноқлари, ёронлар, кўзмунчоқдай ҳоллана,
Офати карашмаси гулхайридай соллана,
Сарви сихий, сайёдим, номус-орим келадир.
Келаман, деб келмаган вафодорим келадир!..


ОМОНГУЛ

Шаҳри Кешнинг қўрғони,
Миндим жийрон йўрғани.
Қушдай учиб бораман,
Омонгулни кўргани...

Омонгул, ой боладир,
Кўкайга ўт соладир:
Жамолини кўрганлар
Лолу гирён қоладир...

Омонгул, оринг бўлай,
Қаторда норинг бўлай.
Хушласанг, хушламасанг,
Суйгулик ёринг бўлай...

Қирнинг боши — сарғайди
Тутиб олдим тўрғайди.
Омонгулга қош қоқманг,
Норой момо қарғайди.

Омонгулим, омонми,
Кўнгли меним томонми?
Дийдорим-а тўёлмай,
Рангу рўйи сомонми?..

Бегона бўлсам, ажаб,
Сўзона бўлсам, ажаб.
Омонгулнинг ҳажрида
Гўяна бўлсам, ажаб!..


ЗЕБИЖОН

(Бадал бахшининг ўлани)

Нола қилиб йиғласанг сўқир кўздан ёш келур,
Сув тубинда сув бирлан тоғ бағридан тош келур,
Сийратингни ўйласам армонларим чош келур,
Кўклам қўнган қирлар-а, қайтолмадинг, Зебижон,
Кўкайдаги дардингни айтолмадинг, Зебижон!

Уйшунсойнинг осмони товланганда нопармон,
Қоқиндиғим, мен сени излаб қайдан топарман,
Сени топган онимда эгнингга не ёпарман?..
Ўн гулидан бир гули очилмаган, Зебижон,
Севинчлари сойлара, сочилмаган, Зебижон!

Сайрона кулишингни — ҳилол қушга менгзайми,
Наврастаи умрингни — ёрти тушга менгзайми,
Суманбар сувратингни — ёлғон ҳушга менгзайми,
Чақнатсам, чақнамаган чақмоқтошим, Зебижон,
Саратонда сарғайган сабза лошим, Зебижон!

Заминни зор қақшатгай меним зорли итобим,
Тоабад варақланур қарғиш тўла китобим.
Азалик оналара, борким дардли хитобим,—
Қай қиёмати-қойим-а, қолди кунинг, Зебижон,
Қотилларни тутмайдир нечук хунинг, Зебижон?

Айтганингдай, бул тупроқ олтин бўлди, дур бўлди,
Умидлар қанотланиб самар бўлди, нур бўлди.
Бадал бахши қабрингда йўқлай-йўқлай кўр бўлди,
Хаёлимда чарх урган қалдирғочим, Зебижон,
Қора ерга қовушган қора сочим, Зебижон!..


ЯНГАЖОН

Ҳамал киргандан буён —
Жисми жонимда туғён.
Дардларим уммон-уммон,
Суягим қақшар чунон...
Одам бўлмоғим гумон,
Янгажон-эй,
Янгажон!

Қуёш — тонгнинг чиройи,
Ўтди ёзнинг бир ойи!
Узунқирнинг гўзали,
Ёринг бўлса киройи!
Ишқида бўлгум қурбоп,
Янагажон-эй,
Янгажон!

Қатнаб соғим фермага,
Найлай, қайдан дуч келдим
Ҳеч кимга сир бермаган,—
Ўшал қоши кермага!
Садқаси тушсин бул жон,
Янгажон-эй,
Янгажон!

Туман товда тўрлайди,
Тулки зовда ўрлайди,
Кўзим ундан ўзганн —
Не сабабким кўрмайди:
Қатъийдир аҳду паймон,
Янгажон-эй,
Янгажон!

Орзум қулоч ёймоқда,
Жисмим нурга чаймоқда,
Йўқким, сиздек устомон,
Бизнинг овул-аймоқда!
Ҳажрида кўнгил гирён,
Янгажон-эй,
Янгажон!

Аҳмоқ учар порага,
Қайга борай чорага?
Ичкуярим, ахир Сиз,
Совчи бўлинг орага!
Бўлиб қолдим устихон,
Янгажон-эн,
Янгажон!


* * *

Нур йўғрилтиб Юрак — болам-а,
Сийнамдан қувладим ранжу ғашликни.
Ғубор дўндирмасдан ҳар не толам-а.
Йўқотиб ҳам қўйдим
Ўгай Ёшликни...
Бу ҳолдан ранжимам,
умидларим мўл.
Шахсиям ёритур кўнглимни:
Ёлдирим Зумларим —
дардли,
қалтис йўл,
Тонгларим, қуёшга уланг йўлимни...


* * *

Дов-дарахтлар яшаш сирини —
Яширади,
Ҳеч вақт айтмайди:
Ўқариққа
туташ турса-да,
Букри хивич ниҳолликка қайтмайди...


БУҒДОЙЗОРДА ШОВУЛЛАЙДИ ТУН..

Қирғоғи йўқ тилларанг денгиз,
Таъзим айлаб, солланар тенгсиз;
Ҳар чўғ бошоқ — зарварақ достон,
Бир достонким, айтарга осон!

Зич поялар
Зил юкидан
Ҳансирайдир боз.
Буғдойзорда
Куйманадир
Чўнг ўроқчи — Ёз!

Нур тўлқинда қалқир хас чайла,
Ҳей, биродар,
Гумонлардан бартараф айла;
Бошоқ монанд тўлишган онда
Тўкилмасин юракдан қўрим:
Умримизнинг ғаллазорида
Бошланмасин эртачи ўрим!

Гармселдан зада кўнгилга
Ҳузур берур бир пиёла чой.
Юлдузлардан рашк қилиб гўё
Буғдойзорни қўриқлайдир Ой!


ТУЯКАШ ЧОЛ ДАЪВАТИ

Йўл юролмасанг...
Йўл юролсанг!
Йўл юрсанг-да,
Мўл юролсанг:
Юраверсанг тушларингда ҳам,
Уйқунгда ҳам, ҳушларингда ҳам...
Ўз йўлингда фидойи бўлсанг:
Одам бўлсанг —
Йўл қувиб ўлсанг!..


ЗАРУРАТ

Келинчак тонг
қўйнидаги
Чақалоқ туннинг —
Беланчагини тебратадир
Волида — Қуёш!..


ДАШТ ОҚШОМИ

Ойли кеча,
Дил уйғоқ:
Нурлар ича
Йўқ тўймоқ.

Мирзатерак
Салқини,
Потрар юрак
Ёлқини!

Овлоқ гузар
Чорлаб боз:
Тинчим бузар
Айлаб ноз.

Қирлар ойдин,
Қирлар жим:
Қирда қолди —
Кўзларим...

Боғда шовул —
Излари.
Яйрар овул —
Қизлари.

Зовлар — сулув,
Сой — сулув.
Борми уқув,
Ойсулув?..
Кўнглим очдим -
Кўнглингга:
Ойни сочдим —
Йўлингга...


БОЙЧЕЧАК

Туёқ эзган элчи гулим,
Бўлма дол:
Тур, ўрнингдаи,
Тур,
Қўзғол!
Зарб бўлиб ён,
Дард бўлиб ён,
Ён,
Ён!
Соҳибига ета билмай
Йўлда йиртилган хатим —
Тур, сарғайган илк муҳаббатим!
Болаликдай умри қисқа,
Ҳаёти қалтис гиёҳ,
Уйларимни қилма сим-сиёҳ!
Ғаш бўлиб ён,
Рашк бўлиб ён.
Ён,
Ён!
Ёнар қалбда қуёш намоён!


УЗОҚ БУВАНИНГ ЎГИТИ

Ошимни хўб ошадим,
Ёшимни хўб ёшадим,
Кўҳна тупроқ кўксига
Қутлуғ одим ташладим...

Қирга экдим кул бўлди,
Ерга экдим гул бўлди.
Сўнгги айтур пандимнинг
Индаллоси шул бўлди:—

Қараб юргин кўзинг-а,
Эҳтиёт бўл сўзинг-а.
Чарчамай чаниаганннг—
Дард бўлмасин ўзингга!..


УМИД

Уйқусиз кўзларин уқалаб
Жовдирайдир дилхун чироғим:
«Кетармикан қалбга
чўғ қалаб,
Тунги дардим,
Тонгги титроғим?..


ИСМАЛОҚНИНГ ЯЛПИЗГА ДЕГАНИ

Ризқнинг мулки — кўклам юртига
Дадил қадам ташлайвер, Ялпиз:
Мунғайиб ҳеч боқма ортингга,
Кетмаяпсан... сой бўйлаб... ёлғиз!..


ҲУТ

Кунлар энтикади
Дарахтларнинг шохида,
Тунлар югуради
Сочларига тонгни турмаклаб!
Зангор увалардан
Ўтар чоғингда
Бойчечаклар қувонгандан —
Юра бошлар ўрмалаб.
Ҳар сония қутлуғ
Ва қалтис,
Ҳар қадамда уйғонур чақмоқ;
Бундай пайтда хўп қизиқ одат—
Куртакларга умидсиз боқмоқ!
Қалқиб ётган ранглар кўзингга —
Чиза бошлар висол суратин:
Қувончингдан ҳатто ўзингга—
Бўйин эгмас бевош юрагинг!..


ЧАНОҚДА — ТОНГ ТЎЛҒОНУР

Фасллар йўргагида
Ухлатиб қўйган Ёзни:
Хазонлар йўлагида —
Умидларим барг ёзди!

Алвонсиёқ шафақда —
Қуёшдан мерос чўғлар.
Барглар чалган чапакдан
Новдалар қотиб ухлар.

Кузак битган баёздан
На-да, довур, ун чиқмас.
Жаҳли аччиқ аёздан
Баданларим жунжикмас!..

Қанотига битиклаб—
Қирда қолур изимни:
Кўк қўйнини қитиқлар
Турналарнинг тизими.

Сочларимда уйғонур
Уйқуга чўмган шамол:
Чаноқда — тонг тўлғонур
Беланчакдай бемалол.

Ҳандалаклар полизда —
Бошлайдир катта ҳашар.
Боғда, яқин-олисда,
Олмалар дийдорлашар.

Чироқчи заминига
Сахий, танти куз келди:
Суръатлар таъминига
Фурсатлар дуруст келди!

Қовунлар «таро ёрилиб
Бўй таратиб саҳардан:
Шарбатларга қорилиб
Йўрғалайдир шаҳарга,

Гувлар Аму, гувлар Сир,
Ахир, бундоқ, қаранглар:
Айтаверсам, бирма-бир,
Ўзбекистон жаранглар!..


ОДАМ

Энг мукаммал ҳақиқатни яратгувчи — сен,
Офатларни ўз ҳукмингга қаратгувчи — сен,

Инграётган гўдак учун хокисор ўзинг,
Синаётган куртак учун халоскор ўзинг.

Бахт, насибам... эрк, тақдирим ўзингга боғлиқ,
Омонатим бир оғиз рост сўзингга боғлиқ!

Қуёшимни суяб турган осмон — ўзингсан,
Ҳарна тирик толам учун посбон — ўзингсан,

Ўзинг санчиб, ўзинг янчиб, ўзинг совурма,
Ўзинг тониб, ўзинг ёниб, ўзинг қовурма!..


* * *

Хаёлгинам узун-да, меним.
Узун меним хаёлгинам —
Симёғочлар сочидай узун!

Меним узун хаёлгинам —
Қувончимнинг умридай узун,
Ҳайратимнинг нуридай узун.

Узун-узун хаёлгинам —
Армонимдай, дардимдай узун,
Сенга айтган арзимдай узун.

Хаёлгинам меним узундир.
Узун қилган хаёлгинамни —
«Севдим!..»—деган
ширин сўзингдир...


КУТИШ ДАРДИ...

Қорачиғда чопқиллайди Шом...
(Сендан дарак йўқ!)

Қорачиғда жилдирайди Тун...
(Сендан дарак йўқ!)

Қорачиғда чўғланади Тонг...
(Сендан дарак йўқ!)

...Соқов қушча,
Букри мажнунтол,
Ахир, бийрон анҳор гувоҳ,
Ростин сўйла, менда не, гуноҳ?..


* * *

Кўклам қўйган ҳовлилар бўйлаб
Новдалар қўл чўзмиш қуёшга.
Тирикликнинг исмини сўйлаб —
Жон кирибдир тегирмонтошга!

Боз капалак қувган болалар
Ой, қушчани тутиб олмоқчи:
Даштни қўмсаб келган лолалар
Оғушингда мангу қолмоқчи!

Бору йўғин ғазначи Борлиқ
Гўё сендан пинҳон сақлайдир;
Рўйи олам қилгандай торлиқ,
Сиёғингдан учқун чақнайдир...

Гуррос-гуррос қизғалдоқ ўйлар
Хаёлотинг чирмаб оладир;
Қалдирғочлар тирқишдан бўйлаб
Болалигинг ёдга соладир...


* * *

Навниҳолим!
Хўрсинма!
Хазонлар азал маккор,
Кўз ёшларинг улар-а,
на аччиғу на ширин:
Фидойи илдизлар-а, юқинғил такрор-такрор,
Илдизлар шивирида —
кўклам ишқи яширин!..


* * *

Ҳажрингда — йиғладим.
Ҳажрингда — куйдим,
Ҳажрингда кўрмадим неки савдони
Ҳажринг — йўқотганим,
Ҳажринг — топганим,
Ҳажрингда кечирдим туман ғавғони!..


* * *

Юрагинг — ҳануз мен
Кезмаган олам.
Кипригинг — ҳануз мен
Сезмаган майса.
Ёноғинг — ҳануз мен
Ҳидламаган гул...
Кўзларинг — қуёшнинг
Ватани,
Пешананг — тонгларга
қўналға!..


* * *

Қолсин, дея безавол излар —
Аҳдимизнинг нурли уфқида;
Севгимизни асраймиз Бизлар,
Юракдаги сойнинг тубида...


* * *

Ҳайҳот!
Юлдузларда идрок бўлсайди,
Яшармидир биздан олисда?
Иқболга ёр,
Иқболи бор,
Манглайига юлдуз қўнган.
Нафасидан кўклам унган —
Одамлар яшайдир биз билан ҳамкор,
Олқишларим меним шул одамларга!
Бир булоқнинг сувидан ичиб,
Бир тупроқни тўзғитиб, кечиб,
Тонгни эмган,
Қуёшни шимган,
Алплар яшар биз билан ҳамдаст,
Ҳурматларим меним бул одамларга!

Ҳайҳот!
Одамзодни таҳдидга солиб,
Бир-биридан беҳуда нолиб,
Бул дунёга сигмасдан боши,
Ўт ила ўйнашиб, алами тошиб,
Орамизда яшар қилвир одамлар,
Нафратларим меним ул одамларга!

Тунларим варақлар бирма-бир,
Кунлар — болаларим ёзган
Хотир дафтарни:
Ҳисобдон йиллардан
қайга тутай сир,
Сенсиз ўтган сўнгги ҳафтани?!.


* * *

Қорли кеча.
Виқорли кеча,
Тўшагида
Ухлаб ётар
Ҳорғин Одамтош.

Қорли кеча.
Баҳорли кеча.
Кўрпаснда
Ҳуррак отар
Толғин Мингчинор

Қорли кеча.
Анҳорли кеча.
Теграсини чўчитиб қўйди,—
Қўшни уйдан келган
Гўдак йиғиси!..


* * *

Сени эслаб йўлга чиқдим,
Хаёлларим — асов той:
Йўрта-йўрта ортимдан жим,
Сойда чарчаб қолди — Ой!..


* * *

Заррин соч саҳарнинг пойига —
Тўрғайлар тўкмасдан
оҳангдор излар:
Чатнадим,
Жунжикдим,
Чўкдим жойим-а,
Уйқу оғушида онамни эслаб!..
Гувраниб,
Кўзимни очар онимда,
Бодомдай гуллади қувончим:
Қучоқ очиб, шундоқ, ёнимда,
Хўрсиниб келарди
Энам — Қуёшим!


ҲАЗРАТГА

Йўл четида турган тиланчи,
Ногоҳ чўзиб титроқ қўлини:
Тонг олдидан эслатур нечук
Фоли ёлғон маккор лўлини?..

Ой тутилган кимсасиз даштда,
Ўз жуфтидан ижобат сўрмай,—
Нечук ўксиб-ўртанур ахир
Ўланпараст, оҳангваш Тўрғай?..

Илк Қоқигул керишган кезда —
Тўлғонадир серуйқу Жилға.
Олам сирга тўла.
Ҳар чандон сирни
Олармисан бир йўла илғаб?..

Баъдаз Аямаъжуз қаҳр қилса-да,
Тупроқнинг қўйнида уруғ бўртадир.
Сут билан кирган дард —
жон билан чиқар,
Итлар ҳураверсин, карвон — ўтадир...

Бир зум хаёлннгдан кетмагай абас,
Аждодлар кечмиши. Зурёдлар ёди.
Осмони фалакда.
чақнар муқаддас —
Ёмғирлар забони. Булутлар доди!..

Мағрибу Машриқ бу — рўшнолик йўли,
Қуёш — ибтидоий исён тамғаси.
Қарға, минг йилдан сўнг
қарға-да, ахир,
Қумрига юқмайдир булбул нағмаси:

Ахир, Биз Гўзаллик яратгучисиз,
Келажак тақдири бизларда — энди!
Бизларнинг идрокда абад—
жамулжам —
Чақинлар шуъласи, чақмоқлар ҳиди!..


* * *

Юлдузсиз... нимшира говгумда —
«Иккиқат» булутни дард тутди.
Гўдак — Вақт қийқирар чойгумда,
Хаёлот ўзлигин унутди!

Қўзичоқ овозли томчилар —
Чақмоқнинг безавол забони.
Мўъжиза сандиғи очилар,
Тўкилур кўкайнинг армони!

Тўзғийди музтариб кўзимда —
Оташвор лаҳзалар тўзони:
Чайқалур туғёнкор сўзимда —
Ям-яшил туйгулар ўзани.

Суйгулим, айланай, суйгулим,
Қайдасан?.,
Соғ-омон бормисан?
Найсони ҳолим-а, куйгулим,
Сабзавор наслим-а, зормисан?..


ҲАНДАЛАК

Ётибман:
Кўзим уйғоқ,
Ҳисларим ўйноқ.
Туйғуларга торлиқ қнлур
Кўкрак қафасим.
Пайкал аро сирғаладир
Ўтли нафасим!

Ётибман:
Димоғимни қитиқлайди
Гиркапалак бўйларнинг сайри.

Ётибман:
Оғушимда жилмаяди
Бир туп гулхайри!

Ётибман:
Юлдузларни қучоқлаб,
Ўпиб.

Ётибман,
Ойни ҳидлаб,
Эркалаб.

Ётибман:
Ёз шамолин ғижимлаб,
Чайнаб,
Уйшун қирларида
дошқозондай
Ҳисларим қайнаб!..


БОЛАЛИКДА...

Қорасовуқ. Кўчамиздан —
Сал нарига жилмаймиз,
Оламда не гап-хабар бор,
Лолмиз, Тузук билмаймиз,

Йўғон арқон чўзилиб-эй,
Ингичкаси узилди:
Болаликнинг қувончлари
Андуҳлардан бузилди!..

«Айта қолинг, айта қолинг,
Ойижон, айта қолинг?
Дадажоним, қачон қайтар,
Дадажон, қайта қолинг!..»

Қатқалоқ. Муз. Кўча-кўйда
Қуюндай югурамиз:
Қай тирқишдан нохуш хабар —
Эшитиб улгурамиз:

«... Ботир тоға жон узганмиш
Ёв ўқининг зарбидан.
Элмирзанинг амакиси :—
Қайтиб кепти ҳарбийдан...»

Қаҳратон қиш аёзидан
Афт-ангорим буришар:
«Ҳей, ойижон, мард дадамлар,
Кимлар билан урушар?..

Айта қолинг. Фақат мени —
Оша жеркиб койиманг.
Қурғур уруш қачон тугар,
Айта қолинг, ойижон?..»


ТАДОРУК

Усмон Азимга

Мансаб сўқмоғидан тойганинг маҳал —
Қадрингни сотмишлар арзон-гаровга.
Тамал тошинг бир пулдир алҳол,
Темир кўксинг урилмиш ғовга...

Сен, пок, дейсан нечук осмонни,
Осмонмас, осмоннинг қатига сингмоқ.
«Курашиб, ҳайқириб яшаш осонми?..»
Осмонмас, довуллар ҳамласин енгмоқ!

Магар кучингга-ку қўшилмасмиди —
Муюшдаги суворий-кекса:
«Улкан шон-шуҳратинг соясигамас,
Биродарлик учун «қалайсан!» деса?..»

Ўз уфқингни забт этгунингча,
Ташлагунча залвор қадамлар:
Қовурғаси зил кетармиди,
Елка тутса,
елкаси чўнг одамлар?
Тушуниб ол, ўз онтидан
тонган одамни,
Тушуниб ол, рашк ўтида
ёнган одамни,
Тушуниб ол, ўлмай туриб
ўлган одамни.


* * *

Ёмғпр қуйди тун бўйи —
Қақшаб ётган саҳрога.
Боқаман тўйиб-тўйиб
Кўйлаги ҳўл саҳарга!

Қўналғам йўқ, толиқдим,
Зорим етмас янгамга.
Қўлим суқиб қониқдим.
Чўнтакдаги тангамга!..

Чанқоғим минди авжга,
Саҳро туни бунча дим?
Не тонг, бўм-бўш ҳовучга
Бир қултум сув тутар ким?..

Тирнайвериб қумлоқни
Ётганимча узала:
Бир пайт муздай сувлоқни—
Олиб чиқдим юзага!

Ҳаяжондан ҳовучлаб
Қониб-қониб ичаман:
Кўлмакчани қовушчан,
Ёниб-ёниб кечаман!..

... Ёмғир қуйди Тун бўйи...


ХУМОР КЎЗЛАР...

(1941—1945)

Эмукдошим урушда...
Дардкаш юрак хуружда,
Дийдор хумори — кўнгил,
Ўртанур бийрон Сингил—

— Юлинмаган пат борми,
Қондошиг.а ёт борми?
Хат ташувчи, оғажон,
Мард акамдан хат борми?!.

Толга тираб кўксини —
Қисматидан ўксиниб;
Гумонсираб гап қота,
Зорланур мажруҳ Ота:

— Юлинмаган пат борми,
Падарига ёт борми?
Кўкда учар турналар,
Зурёдимдан хат борми?!.

Хаёли олис ҳарбда,
Сийнаси қалтис дардда:
Соғинчдан ёна-ёна,—
Жовдирар мунис Она:

— Юлинмаган пат борми,
Оқ сутига ёт борми?
Қирда эсган, шамоллар,
Шунқоримдан хат борми?!.

Офтобда ёзиб қулоч,
Йўл четида тараб соч,—
Гулйари ажиб кўрик,
Чайқалур маъюс ўрик:

— Юлинмаган пат борми,
Ҳомийига ёт борми?
Таъби хира, қуёшим,
Боғбонимдан хат борми?!.


НОН ҚАДРИ...

(Онам хотирасига бағишлайман)

Қаттол кунлар қўлида —
Қай ҳол кечур рўзимиз?
Онагинам йўлида —
Мўлтиллайди кўзимиз!

Бугунги ёпганлари —
Индинига етмайди:
Тиланиб топганлари —
Рўзғорни бут этмайди...

Шум, алвасти кезларнинг —
Қамчинидан яғирмиз.
Ким овутар бизларни,
Беш жўжабир сағирмиз?..

Уйшунчўлда жон ҳалак,
Югурамиз. Еламиз,
Қоқиўт ё всмалоқ
Топиб-тутиб келамиз.

Хуш кўрамиз ялпизни,
Обиёвғон ҳеч не йўқ.
Очлик чўчитмас бизни,
Умидлардан — кўнгил тўқ!..

Қаҳатчилик — хўп ёмон,
Кўнгилда алам, хуруж:
Қаёндадир бул замон,
Кўтарди қирғин уруш!

Боз устига ордона —
Қуриб қолди — сутимиз.
Ҳайқирамнз мардона:
— Алдаб қўймас, Ҳутимиз!..

Дард қилтиғи бувимнинг
Қадаладир — белида.
Онажоним ўйи — минг
Талқон туяр келида!..

Жилла исмалоқ нонга
Тегди ташна оғзимиз.
Жар соламиз жаҳонга:
Баҳай келсин Ёзимиз!..

«... Болам, унутма бу дам
«Тирикликнинг — исми нон...»
Нонни эъзозлаш мудом,
Нон — мисли иссиқ Виждон!

Болам, нонда — бор мурод,
Сўзимдан бўлма изза:
Нон — бу улуғ эътиқод,
Нон — қадимий мўъжиза!..»


АРМОН

(Хурофот ҳомийлари томонидан ваҳшиёна ўлдирилган қашқадарёлик олов қалб тракторчи Анзура Жўра қизини эслаб.)

Замон сени ёвқур қизим, деб эди,
Келажагим, кўрар кўзим, деб эди,
Жигарпорам, сруғ юзим, деб эдн,
Қўкдалалик кўрким, изим, деб эди,
Ноҳақликдан — шаҳид ўлган, эгачим,
Ғуссалари уммон билган, эгачим!

Бетавфуқлар қутуриб — ўч олдилар,
Гул сийнангга пўлат пичоқ солдилар.
Мардлигингга мардум ҳайрон қолдилар,
Оёғингдан наҳот чолпиб-чолдилар?
Орзулари гулдай сўлган, эгачим,
Ойдин уфқи туман бўлган, эгачим!

Тўлқин эрдинг — уммонингдан айирмиш,
Ғунча эрдинг — чаманингдан айирмиш,
Темир бедов — саманингдан айирмиш.
Найлай, яхши-ёмонингдан айирмиш,
Ойдин уфқи туман бўлган, эгачим,
Ҳақ йўлинда қурбон бўлган, эгачим!

Муҳаббатинг — чечак ёзмиш жўялик,
Садоқатинг — чечак ёзмиш жўялик,
Башоратинг — чечак ёзмиш жўялик,
Жасоратинг — чечак ёзмиш жўялик,
Ҳақ йўлинда қурбон бўлган, эгачим,
Дилда тирик армон бўлгап, эгачим!..

Кўзинг бўлсам, олисимни кўролсам,
Изинг бўлсам, ифор гулга ўролсам,
Ардоқлансам, эл номидан сўролсам,
Сен юрмаган гўшалардан юролсам,
Дилда тирик армон бўлган, эгачим,
Қизғалдоқдай хазон бўлган, эгачим!

Дилозорлар завол топсин — лой ботиб,
Қасд қилганлар паст бўлсин-эй,— ой ботиб
Эзгуликни бўлурмидир йўқотиб,
Адолатга ким бас келур — ўқ отиб?..
Қизғалдоқдай хазон бўлган, эгачим,
Зулумотга исён бўлган, эгачим!..


ТЎҚСОН БУВА ҲАЙРАТИ

Лоқайдликдан ҳаргиз қилдим ор,
Ғайратимни тупроққа бердим:
Бирда эса жилғадай бедор,
Бирда эса шўх дарё эрдим!..

Дур ҳовучлаб мисқол ва мисқол,
Лиқ хазинам — эгатлар бўйлаб:
Қадрим топдим толалар мисол
Элу юртнинг тақдирин ўйлаб!

Кечмишларнинг бўронларидан —
Изламадим илинжу бардош:
Инқилобнинг суронларидан
Ола билдим шодлигу оташ!

Чаноқдаги оқ шуълаларга,
Соч-соқолим менгзадим бу дам:
Тонглар айтган ашулаларга —»
Эш тушса-да, хаёлим, бўтам,—

Иложим йўқ, дилда хўб ғашлик,
Бургут монанд қанотим толди:
Кўчалар-а, сиғмаган ёшлик,
Тол асога суяниб қолди!..


ТУРНАЛАР ХОТИРОТИ

(Манзума)

Тонг!
Юлдуз-юлдуз ўрик гуллари,
Унгурларда кўклам ўрмалар.
Зангор осмон — соғинч йўллари,
Бул йўллардан — ўтар турналар.

Дашт ҳоврига эш эрди кўнглим,
Тўрт баҳорга энди тўлгандим;
Ногоҳ мажруҳ турнани кўриб,
Аламимдан титраб-тўлғондим.

Қорачиғда — туғён... илтижо,
Бағримни тимдалар қат-қат ҳаяжон:
Изтиробдан қалтирар таним,
Бул нечук ҳол, Баҳор — Аяжон?!

Офтобрўя боғлар оралаб
Фурсат — боғбон ўтиб борадир.
Нечук ҳеч ким мажруҳ турнага
Ўйлаб кўрмас малҳам — чорани?

Жисму жуссам
қалтирар баргдай,
Умидларим сарғайган армон;
Кўкда ўрлар кезик турналар —
Уйқусиз тун, ўланчи карвон!..

Олам сиғмас тасаввурим-а,
Кимга айтай «шикоятим»ни?
Айтган билан баҳай қилолмам.
Қатлам-қатлам ҳикоятимни!..


* * *

Беором вулқондай
бевақт ютоқиб,
Мағриб ёқдан эсган
қирғин — Бўроннинг
Қай юракда ваҳми қолмаган?
Ажал чақинларин олов тасмаси
Қай юракка ғулув солмаган?..
Отлар туёғидан чақнайди учқун,
Қарғиш ёмғирида ҳасрат нафаси:
Наҳот илонларнинг,
мечкай қуртларнинг
Қўналғаси бўлса кўкрак қафаси?
Осиёлик Турналарим,
Бойчечагим, Баҳорим,
Тўлган чоги ўн саккиз ёшга;
Милтиқли йилларнинг жароҳатидан —
Наҳот Оврупони онадек қучиб,
Айналиб қолсалар
Вужудсиз тошга?..
О, қисмат шамоли бунча ғаройиб
Биз ундан қай сори борурмиз қочиб?
Меним бахти кемтик овулдошларим,
Бемавруд ўлимга кўкракни очиб?..


* * *

Чўкканида кулбам-а, оқшом
Этларимни соғинч тирмалар:
Хаёлимга бермайдир ором —
Овулдошим — марҳум Турналар.

Хаёлимда — қийқириғи,
Хаёлимда — қилиғи:
Хаёлимда — қасидаси,
Хаёлимда — қўшиғи...


* * *

«Сумбул сочинг майдадир,
Сурув сувдан қайтадир.
Хонумона ўт тушди,
Куйган куйиб айтадир:

Валламатлар чотири,
Оқ буғдойнинг патири.
Мардум кўксин дол этур
Марҳумларнинг хотири:

Қўш қанотим қайрилди,
Нор туёғим тойрилди.
Ёзуғим, не, ёронлар,
Суқсуримдан айрилдим.

Баргдай сўлган, оғам-а,
Шаҳид ўлган, оғам-а,
Кунботарнинг ёмғири,
Бемаҳалда ёғам-а!..


* * *

Гирён кўнгил сазаси,
Ғунча умринг азаси,
Бул одамда бормидир
Қотилларнинг жазоси?..


* * *

Нечук менга бахш этсин ором —
Замин дарди,
Келажак дарди?..
Ҳужайрамни қиймалар чунон
Занглаб ётган ўқларнинг зарби!.,

Ҳайҳот! Қўқоним этикдўз Кўчим,
Бир оёқда ғолиб юрибди:
Қирқ уч йилким, ёлғиз кўксида
Тўрт қабрни олиб юрибди!..

Зарқара тоғанинг чап биқинида —
Занглаган темирлар зарраси:
Асаб дунёсига даҳшат соладир
Ўқлар бўронининг ўтли наъраси!

«Ёғочоёқ» Нишон аканинг
Хаёллари — ажал майдони.
Қирқ йилдирким, дарди оташида
Тирик ёнар самандар жони!

Сўқир бош Ўрозгул отинни
Телба қилди дийдор хумори:
Оқ оловда алвон чимилдиқ,
Қайда қолди қалбининг тори?

Ҳа, ғирромлик қилди чамамда —
Изтироблар,
алам, кўзёшлар:
Тош одамга айланиб қолди
Ўн саккизга тўлган қуёшлар!..

Кўзи ожиз Розия буви
Аллалайдир қари бешикни:
Лочиним келган чоқ қоқинмасин, деб
Ланг очиқ қолдирар — эшикни!

Алғов-далғов ёрти хаёли,
Қувончу ғамига яшар шерикдай.
Дом-дараксиз жуфти ҳалоли —
Хаёлида яшар—
ҳануз тирикдай...

Аламлар қасридан тополмай қўним,
Заъфар водийларда йўрғалар сабо.
Ўнг оёғи зирқираб кетса,
Алаҳсирар Рамазон бобо...

Қабристонга этаги туташ
Мирзотўп  — кўксида ўксик жароҳат;
Тўқсон уч шунқорни дафн этган —
Тўқсон уч варақли «қорахат!»


* * *

Қийқираркан тунги осмонда —
Қанотсиз тонг, ўланчи карвон;
Кўкайимда жаранглар қайта
Зилу замбил бояқиш армон;

Ҳар галгидай қочирим отпб,
Гангитолмас овулдошларим:—
Қарчиғай кўз Норқовул чўпои,
Қийғир қанот чавондоз Карим!

Боқий Борлиқ тамғаси қатъий;
Япроқлар тўкилур. Боғлар сарғаяр.
Сўлғин яшил умр ҳаққига —
Дов, уйғоқ илдизлар баравж қадамлар
Мен нечук бемаҳал яралдим,
Қисматим не меннм, одамлар?..

Эртакчи Тонг...
Беҳудуд ташриф...
Новдаларда марварид маржон.
Ним кўнглимни қачон лим айлаб
Ёним-а қайтурсан Акажон?..

Яллуғ сочган умрим уфқида —
Туман босган ҳасрат, ҳаяжон;
Сўйланг, меним падарим қайда,
Қайларда, падарим, айтинг, Аяжон?..

Тоғбардош Каромат аямиз,
Ичикиб-яшайдир, ичикиб:
Суянчиғи — ёлғиз арслони,
Қайларда юрибдир кечикиб?..

Турналар даштларда қийқирар эркан,
Жуссамни кемирар ўтли аламлар:
Нечук мен ҳам тутмадим қилич,
Нечук мени курашга чорлаб,
Ўтмадингиз Ўлмас одамлар?..

Марҳумлар тишлаган
кемтик нон — ҳилол,
Айвонда осиғлиқ турадир.
Хотир дафтаримга муҳрландилар
Исмсиз ҳарбийлар суврати!

Етимман!
Дунёда етимлик қурсин!
Етимнинг кўнглидан тонг эрта сўнар,
Етимнинг кўнглидан завқ чўғи йироқ,
Етимнинг кўнглига тун эрта қўнар!..


* * *

Босирқи даҳшатлар зилзиласидан
Оқшомлари ҳуркади уйқум.
Ватанлардан йўқолсин уруш!
Ватанларнинг ортсин шуҳрати,
Абадиян қалқисин туйғум!

Жозиб онлар.
Сертуғён умид.
Адирларда кўклам ўрмалар.
Боқий ҳарбийларнинг
муқим руҳидай
Кезинадир учқур турналар!

Қорачиғда — соғинч гулхани,
Вужуд бўм-бўш... Юрагим —ярим;
Хотиротлар хиёбонида
Сайр қиладир овулдошларим:

Қирқ уч йиллик УМРИМ тонгида
Қўрч Армонлар чўғланур ҳамон;
Кўк париси, турналар, сўйланг,
Қондош Турнам борми соғ-омон?!


* * *

Қалб чакмоғи қонда яширин.
Донишлар сўровга
жавоб айтадир;
Кўкламни соғиниб келган турналар,
Кузни ташлаб қайга қайтадир?..
Саёҳатчи фасллар, сўйланг,
Турналарнинг мазгили қайда?..


* * *

Қўрғошин дўлларнинг ваҳшати
Бу кун... биздан ортта қолса-да;
Ҳануз унинг «аждар коми»дан
Муҳитимга тушар талваса,

Долғаланган жўмард Руҳимга
Ором бермас лойқа хаёллар.
Кўкни сўқир булутлар қоплаб,
Наҳот эсур сўнган шамоллар?

Наҳот «кўзиқорин» тўзонларидан
Уйқусиз кўзларим қамашса?
Осмонларда сузган пўлат тобутлар,
Ажал ўчоғига гулхан қалашса?

Наҳот рўй кўрсатиб
шаън орзуларнинг
Қобиқ ёрган пайтим баланд-пастида;
Гул ўрнида қон ҳидласам мен
Ёвуз Юҳоларнинг ёвуз дастидан?

Соқоли оқарган «гўдак»лар учун
Овунчоқ бўларкан нейтрон бомбалар —
Наҳот ўкинмасин, ғамга ботмасин
Қалби гул болалар,
сергак боболар!..
ВАТАНлардан йўқолсин УРУШ,
Сўнсин унинг қора шарпаси!..

БАХТимни яратиб,
БАХТимни топиб,
БАХТимни эгарлаб олган онимда;—
Телба васвасалар, афюн ғийбатлар
Нечук кўпирадир уйғоқ қонимда?
Мен маъсул Аскарман,
Тинчлик Аскари!

Тупроққа,
дарёга, ойга жавобгар.
Менинг ижобатим,
менинг довурим
Ҳаммага офтобдай
баробар.
Нечук ўйларимга
солмасин ларза —
Замин дарди...
Одамзод дарди,
Хаёлимга бермайдир ором
Занглаб ётган ўқларнинг зарби!!!

Мағрур жарангласин ТИНЧЛИК, деган СЎЗ
Башарият эзгу дилида!

Дунё одамлари, оёққа қалқинг,
УРУШ шамолига қатъий ташланг чек;
Қуёшдай балқисин жаҳонда ШОДЛИК,
Қалбга дастур бўлсин ҳурлик берган ЭРК!..

Ростин сўйла, нуроний Мозий,
Сувга ташна
кўчманчи сорбон,
Саҳрода қудуққа келганида дуч;
Наҳот ингранмадинг заҳарли илон
Сорбон ниятларин айлаганда пуч?

Ростин сўйла, танти Замондош;
Туннинг қароқчиси қай кўршапалак,—
Чироқдан келтирган ўз қавмига чўғ?
Ойга нарвон тираб
чиқибди қай зот,
Қуёшча нур сочмас
миллиард яллуғ...

Қани, ўрнингдан тур, пирим, КЕЛАЖАК,
Режаларинг сўйлаб бер, менга!
Ҳидланмаган гулларни ҳидлаб,
Тўйиб-тўйиб боқай заминга!


* * *

Тонг!
Томиримда Ҳайрат ўрмалар,
Ҳар дақиқа суйқумли. Тотли.
Турналар қийқирар.
Тўнғич турналар,
Қанотида — омонлик, Шодлик!..
Кўкрагингни кўтар, Фаластин,
Кўзёшингни артиб ол, Чили!
Қай лашкар забт этгай
ИШОНЧ қалъасин,
Албат, завол топгай
тонглар қотили!
Шундоқ! Мен посбонмант
ТИНЧЛИК посбони!
Тупроққа,..
дарёга...
ойга жавобгар:
Меним ижобатим,
меним Имоннм,
Барчага офтобдай баробар!
Юрагимда чақнаркан магар
Замин дарди,
Одамзод, дарди:
Қулоғимда замзама урур
Отилмаган ўқларнинг зарби?
Йиқил осмон!
Устим-а, йиқил!
Қуёш, бирров сийнамни ёндир!
Чақмоқ, ўксук кўзимга қадал,
Кўламим кўклами кўклаган кезда
Мен жондош Турнамдан айрилиб қолдим!..
Ўкир!
Ўкир!
Аянчвор ўкнр,
Қасоскорим — момақалдироқ!
Юрт ишончи, элнинг муроди —
Аскар укам довқур Элмурод;
Аскарлик русумин фаол оқлолмай,
Элатига қайтди бемурод!
Кўклам ғунчасидай тошқин кўнглингда,
Пишмаган орзулар
Мўл эрди, укам!
Ўн тўққиз ёшингни ВАТАНга бердинг
Боболар удмини шарафлаб сен ҳам!

Ҳай-ҳай,
Жигарбандим,
Қарчиғай укам,
Дилпоралик кимни
Бўзлатмас бу дам;
Кипригимда шода-шода нам!
Дўл урган чинордай
Бевақт йиқилдим,
Эрта пишган тутдай
Дув-дув тўкилдим...
Увол кетган Тақдирнинг ҳаққи —
Қуёш бўлиб
Ботдим қайғу уфқига!
Увол кетган ўн тўққиз Баҳор
Турна бўлиб ўтгай хаёлдан.
Бу бешафқат дард селобидан —
Жаҳлим — исён...
Забоним олов!
Бағримни қиймалар армон ханжари,
Дов Юрагим қасоскор ялов,—
Жувонмарг УМРнинг
Поймол тангриси!

Элмурод!!!
Ёвузлик ўпқони топмаскан кушод,
Марҳум ҳарбийларим
номин қилиб қайд —
Асрим қотилларин қора қилмишин
Йигирма миллион шаҳидларга айт!


* * *

Чавандоз тонг.
Келинчак Кўклам.
Ҳамал турналари — қайтдилар.
Варраги йиртилган мактаб болалар
Қуюнларга лаънат айтдилар.
Турналар қийқирар,
Тизма турналар—
Осмонни тўлднриб, ерни титратиб.
Қанотида севинч ўрмалар,
Қўшиғида азалий тартиб.
Турналар қийқирар,
Аскар Турналар,
Бир-бирига ҳамкору ҳамдам:
Соғинч чўғи кўзларимда
чақнагани дам,
Аскар Турналарга интизор боқсам,—
Улар орасида
битта Турна кам!!!


* * *

Чўкканида заминга оқшом,
Туйғуларим кўкда қурмалар;
Хаёлим-а, бермайдир ором —
Бевақт учиб кетган Турналар!..

Хаёлимда — қийқириғи,
Қиздан нозик қилиғи:
Тизма-тизма қасидаси,
Тизма-тизма қўшиғи!


* * *

Мен-да, бу кун кезик Турнаман
Элатларни сергак туринг, деб
Имконимни куйга солурман!
Қора Бўрон қўзғолмасин, деб
Ўзга юртга учиб кетмасдан,
Киндик қоним томган гўшада
Турна бўлиб муқим қолурман!


* * *

«... Тун мотамга ўхшайдир,
Вужудим хор қақшайдир:
Дўмбирам тор узибон,
Бир балони бошлайдир:

Қўни-қўшни билдими,
Товдан туман жилдими?
Дорбоза тақиллайдир,
Элмуроджон келдими?..

Ер кўзида сурмалар,
«Қур-рев, қур-рев!..» Турналар.
Турналар қанотида
Элмуроджон ўрмалар.

Тут баргидан хат қилай,
Тол ҳивичдан от қилай:
Тол ҳивичга суяниб
Элмуродим ёд қилай!..»

1982—83-йиллар.


ЎЛАНСОЙ

... Ўланга ошиқлигим — инсонга ошиқлигим...
Тўра Сулаймон.

«...Дўмбирам торин чертиб
Қувончлар-а тўламан:
Ўлан айтиб туғилдим,
Ўлан айтиб ўламан...
Онамнинг термаси

— Биродар, кўрган-билган, юрган-турган, қора кўзларидан бизнинг Уйшунсой таърифу тавсифини бирон бор эшитганмисиз?
—   ...
— Биродар, уйқу қочар, кўнгил очар баҳонасида, Уйшунсойга ўлан-қўшиқ сайрига бирон-бор келганмисиз?..
—   ...
— Биродар, лоақал ҳеч бўлса-да, (кеч бўлса-да) Уйшунсойнинг қадимий офатижон ўлан-қўшиқларига бирон-бор маҳлиё бўлганмисиз?..


* * *

— Йўқса: бизнинг Уйшунсой таърифини билиб олинг, кўкайга илиб олинг: сўқмоғи Тахтақарача довонига туташган, жилғаси Қўнғиртов тизмаларига маташган, яйловида қўю қўзи, сигиру бузоқ уззукун маърашган, оқшом чўкса бул мазгилда не-не йўлчи адашган!.. Шундан бўлса керак, элу элат, турфа миллат Уйшунсойни — Уйшунсой эмас, Ўлансой, деб аташган!

Бир чети буғдойзор, бир чети пахтазор, бир чети мевазор, бир чети ўру қирлар. Хуллас, чор тарафи — ўлан-қўшиқ!.. Шундан бўлса керак, элу улус, турфа мухлис Уйшунсойни — севинганидан Ўлансой, дерлар!
Дарвоқе, бул мазгилда етти ёшдан етмиш яшар тирик жон ўлан айтади. Ўлан айтиб ишлайди, ўлан айтиб қишлайди, тўю томошалари, ўйину сайиллари ўлан-қўшиқсиз ўтмайди.
Алқисса, Ўлансой ўлан оҳангларин эшитмаган экансиз, азизлар, армонда қолманг, ҳар нечук билганим қадар, кўнглимга келганим қадар, мен айтай. Сиз эшитинг!..
Марҳабо, Ўлан сайрига! Кўзим, сўзим, Сизга — интизор!..


* * *

Йўқотма ўзлигингни —
Қалдирғоч кўзлигингни.
Чечан бўлсанг билдир, ҳей,
Чечанлик сўзлигингни...

Кўнгил бергин мардлига,
Суйканмагин «гардли»га.
Дарди бошқа дард бўлмас,
Дардингни ёр — дардлига...

Мол боқмаган — молчимас,
Ошиққинам олчимас:
Қаллоб одам ҳамёни —
Баракага ёлчимас...

Кийик кўзи қийиқдир,
Айтар сўзим тийиқдир:
Қўш хотиннинг дастидан,
Чўнг яғриним ийиқдир...

Васлинг адоси — кўнглим,
Васфинг садоси — кўнглим.
Таърифга бало борму,
Кўнглинг гадоси — кўнглим...

Чўл ҳавоси дим экан.
Қурган уйинг чим экан;
Узугимни йўқотдим,
Топиб олган ким экан?..


ВОЛА

Дили-зорим тушун-да,
Бир сулув бор Уйшунда:
Тонг-кечалар ул бирлан
Сирлашурман тушимда!

Туйқусдан гар келсам дуч,
Умидларим бўлур пуч:
Бир кўнглим дер:—Дардинг ёр,
Бир кўнглим дер:—Маҳкам қуч!..

Симбати «сим, сим»лайди,
Яноғи «ҳим, ҳим» лайди.
Хулқ-атворим синай, деб
Овлоқ сойга имлайди...

... Андак тергайман,— дейди,
Бўйин эгмайман, — дейди.
Отам бергани билан,
Сизга тегмайман!.. — дейди.

Куйдим шаддод санамдан,
Учқун сачрар танамдан:
Минг ялиниб-ёлворсам,
Сўрай, — дейди онамдан...

Фурсат ўтиб Сорадир,
Сийнам пора-порадир.
Бул бедаво дардим-а
Айтинг, нима чорадир?..

Узган гулим сўлади,
Дил зардобга тўлади:
Оғалар, йўл кўрсатинг,
Нима қилсам бўлади?..

Qayd etilgan


Ziyolee  08 Oktyabr 2011, 12:19:31

* * *

Бул нуроний Тупроқни
Аондай табаррук, дедим.
Кексаликни мен олиб
Ашликни унга бердим,

А уҳимнинг соҳилида
Аозли ҳислар туғёни;
Мен аслида келганман,
Ашартмоққа дунёни!..

Qayd etilgan


Ziyolee  08 Oktyabr 2011, 12:19:39

КУААИАГ УМА И

Тонг,
Қуёшли уфқ.
Майсазор,
Майсазорда куннинг гсдаклиги
А­маклайди қийқириб:
Юрагида умид ғунчаси,
Юзларида қувонч чечаги,
Ксзларида омад шуъласи!..

Туш,
Майсазор,
Майсазорда сспирин кун
Ҳаллослайди шер мисол:
Юрагида шиддат тсфони,
Юзларида ҳайрат гулхани,
Ксзларида ғайрат чақмоғи!..

Шом.
Майсазор,
Майсазорда сукунат сайри!
Кексайган кун
Анбошлайди қирга ҳансираб:
Юрагида хаёл тслқини,
Юзларида ҳасрат учқуни,
Ксзларида армон булути!..

Qayd etilgan


Ziyolee  08 Oktyabr 2011, 12:19:45

ХОТИА ОТ ДАФТАА И

Бойман Мустафога

Йиллар йиртиб кетган зумлар варағин,
Еллар юлқиб кетмай бехосдан,—
Ўқиб ксргин изинг бормикан,
Ўқиб ксргин, балким билмасдан!..

Силқиганда манглай терларинг,
Кетмонингдан гулшан тупроқда,—
Ловулларми аҳдинг гулхани —
Ксксингдаги қуёш — юракда?..

Умидларнинг узун умрини
Қадрлай бил,
Ҳам асрий бил Виждонинг каби,
Ҳаққинг ҳам йсқ
Тонглар мурдасин —
Осмонга,
Қабрсиз стмоққа дафн!..

Qayd etilgan