Muallif Mavzu: ISTIXORA DUOSI...  ( 7797 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

_IYMONA_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 836
  • -oldi: 944
  • Xabarlar: 604
  • Jins: Ayol
ISTIXORA DUOSI...
« : 31 Yanvar 2011, 15:41:56 »
«Ð˜ÑÑ‚ихора» сўзининг луғавий таржимаси «ÑÑ…шилик сўраш»Ð´Ð¸Ñ€. Бир банда бир ишни қилишга иккиланиб қолса, Аллоҳ таолодан унинг башоратини беришини сўрайди.
 

Жобирдан ривоят қилинади:
«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли ишларда истихора қилишни худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: «Ð‘ирингиз бир ишни қилмоқчи бўлса, икки ракъат намоз Ñžқисин. Сўнг: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳим! Сендан илминг билан яхшиликни сўрайман. Қудратингдан қудрат сўрайман. Улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен биласан, мен билмайман. Сен барча ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан.
Аллоҳим! Агар бу ишдан дийнимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам яхшилик борлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин. Агар Сен бу ишдан дийнимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам ёмонлик борлигини билсанг, уни мендан, мени ундан бургин. Менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни Ўзинг тақдир қилгин ва мени рози қилгин», десин ва сўнг ҳожатини айтсин».
 
Шарҳ: Демак, бир ишни қилиш-қилмасликни билмай қийналган киши тунда, ётишдан олдин икки ракъат намоз Ñžқиб, шу дуони қилади. Кечаси туш кўриб, унда яхшиликка ишора бўлса, ўша ишни қилаверади. Агар ишора яхши бўлмаса, ўша ишни қилмай қўяверади.
Агар туш кўрмаса, эрталаб кўнгли равшан, хурсанд, кайфияти чоғ бўлиб уйғонса ҳам, ўша ишни қилаверади.
Кўнгли хижил бўлиб, ёмон кайфиятда уйғонса, бу ишни қилмайди. Биринчи куни Ñžқиганда бўлмаса, иккинчи куни Ñžқийди. Бўлмаса, бирор ишора бўлмагунча Ñžқийверади.
Истихора ғойибни билишга ҳаракат қилиш эмас. Истихора ғойибни ўта яхши билувчи Аллоҳ таолодан тазарруъ ила яхшиликка эришишни сўрашдир. Истихора қилувчи одам уни ғойибни билиш воситаси дея эътиқод қилиши мумкин эмас. Балки у истихорани яхшилик сўраш воситаси деб эътиқод қилиши керак. Инсон ғойибни билмайди ва билиши мумкин ҳам эмас.
Шайх Камолуддийн Замилконий айтади: «Ð˜ÐºÐºÐ¸ ракъат истихора намозини Ñžқиган одам кейин нимани истаса, шуни қилаверсин. Кўнгли ёришиши шарт эмас. Кўнгли ёришса ҳам, ёришмаса ҳам–бари бир. Зотан, ҳадисда кўнгил ёришиши шарт қилинмаган».
Истихора ортидан фойда ёки зарар келадиган муҳим ишларда қилинади. Вожиб ёки мустаҳаб, ҳаром ёки ҳалолга ўхшаш нарсаларда қилинмайди. Оила қуриш, уй сотиб олиш каби ишларда истихора қилинади.
Бошқа нарсаларда кундалик дуоларнинг ўзи етади.
Ҳаж ёки умра каби яхшилик ишлардаги истихора уларни қилиш учун эмас, қачон қилиш ишорасини олиш учун бўлади.
Истихора дуоси ташаҳҳуддан кейин, саломдан олдин Ñžқилади. Сўрайдиган нарсасини тасаввур қилса ҳам етади.
 
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Бас, чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар.
Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим».
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни Аҳзоб масжиди ҳам дейилади.
Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди.
Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.
Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар.
Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар.
 
Анасдан ривоят қилинади:
«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Бир киши: «Ð Бадийъас-самаваати! Ё Ҳаййу! Ё Қайюм! Албатта, Сендан сўрайман...» деди.
«Ð‘у нима ила дуо қилганини билдингизми? Жоним измида бўлган Зотга қасамки, у Аллоҳнинг, агар дуо қилинса, албатта ижобат бўладиган исми билан дуо қилди», – дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдаги дуонинг маъноси қуйидагича:
«Ð­Ð¹ осмонларни йўқдан бор қилган Зот! Эй барҳаёт Зот! Эй доим бор бўлиб, қоим бўлиб турувчи Зот! Мен Сендан сўрайман...»
Демак, мана шундай сифатларни айтиб қилинган дуолар ҳам ижобат бўлар экан. Бу ҳадисда ҳам саҳобаи киромнинг ўз лафзлари билан қилган дуолари келтирилмоқда. Бундай дуони ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасдиқ қилган эканлар.
Аллоҳ таолонинг, агар дуо қилинса, албатта ижобат бўладиган исмини Исмул Аъзам дейилади. Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан қай бири айнан Исмул Аъзам экани ҳақида уламоларнинг қирқ хил гапи бор. Имом Суютий бу ҳақда алоҳида китоб таснийф қилганлар.
Ҳофиз Ибн Ҳажар: «Ð¡Ð°Ð½Ð°Ð´ жиҳатидан энг кучлиси: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳу лаа илааҳа илла ҳувал Аҳад ас-Сомад. Аллазий лам ялид, ва лам йуулад. Ва лам якун лаҳу куфуван аҳад», деган.
Шавконий: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð¼Ñ‡Ð°, Исмул Аъзам–Лаа илааҳа илла ҳувал Ҳайюл Қайюм», деган.
 
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:
«ÐÐ±Ñƒ Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«ÐœÐµÐ½Ð³Ð° намозимда қиладиган дуони ўргатиб қўйинг», – деди.
«ÐÐ»Ð»Ð¾ҳим! Мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилувчи йўқ. Ўзинг мени Ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳимли Зотсан», дегин», – дедилар».
Шарҳ: Бу дуо намознинг қаерида Ñžқилиши айтилмаган. Уламолар таъкидлайдиларки, намознинг икки жойида дуо Ñžқиш афзал бўлади. Биринчиси: саждада, иккинчиси: ташаҳҳудда. Бу ҳақда саҳиҳ ривоятлар келган.
Бу дуода банданинг ўз нуқсонларини тўла тан олиши бор. Шунингдек, унда инъомнинг энг олийини сўраш ҳам бор. Мағфират гуноҳларни беркитиш ва ўчиришдан иборатдир. Раҳмат эса, яхшиликларни етказишдан иборатдир.
 
Manbaa: Muslimaat.uz

As-Samarqandiy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 548
  • -oldi: 664
  • Xabarlar: 527
  • Jins: Erkak
Re: ISTIXORA DUOSI...
« Javob #1 : 31 Yanvar 2011, 20:01:35 »
 :bsm:

Bir kitobchadan ushbu Istixora duosining arabcha o'qilishini yozib olgan edim. Foydasi tegib qolsa duo qilib qo'yasizlar. Marhamat. Ma'nosini yuqorigi post bilib olsa bo'ladi.

Allahumma inni asahirika bi 'ilmik, wa astaqdiruka bi qudratik, wa asaluka min fadlikal 'azim. fa'innaka taqdiru wa la aqdir, wa ta'lim wa la a'lam, wa antan'allamul g'uyub. allahumma in kunta ta'lamu anna hadal amr(bu yerda muommongizni aytasiz) hyrun li fi dini wa ma'ashi wa 'aqibati amri(yoki -'ajili va ajili-desa ham buladi)faqdurhu li, wa yassirhu li, tumma barik li fih. wa in kunta ta'lam anna hadal amr sharrun li fi dini wa ma'ashi wa 'aqibati amri, (yoki 'ajilli wa ajilli desa ham buladi) fasrifhu 'anni wasrifni 'anhu, waqdurlil hayra haytu kana tumma ardini bihi.

Husnu-l Muslim, 82 bet.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Re: ISTIXORA DUOSI...
« Javob #2 : 31 Yanvar 2011, 22:04:25 »
عن جابرٍ رضي الله عنه قال : كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعلمنا الاستخارة في الأمور كلها كالسورة من القرآن ، يقول إذا هم أحدكم بالأمر ، فليركع ركعتين من غير الفريضة ثم ليقل : اللهم إني أستخيرك بعلمك ، وأستقدرك بقدرتك ، وأسألك من فضلك العظيم ، فإنك تقدر ولا أقدر ، وتعلم ولا أعلم ، وأنت علام الغيوب . اللهم إن كنت تعلم أن هذا الأمر خير لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري » أو قال : « عاجل أمري وآجله ، فاقدره لي ويسره لي، ثم بارك لي فيه ، وإن كنت تعلم أن هذا الأمر شر لي في ديني ومعاشي وعاقبة أمري » أو قال : « عاجل أمري وآجله ، فاصرفه عني ، واصرفني عنه، واقدر لي الخير حيث كان ، ثم رضني به » قال : ويسمي حاجته . رواه البخاري.
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

 

Muhammad Ali. Ona duosi

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 12532
So'nggi javob 29 Iyul 2009, 14:32:02
muallifi ЖАМШИДЖОН
Bemorning duosi

Muallif AbdulhafizBo'lim Tibbiy o'gitlar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 5289
So'nggi javob 28 Yanvar 2011, 11:27:05
muallifi Abdulhafiz