Muallif Mavzu: Ичимиздаги "душманлаp"  ( 3692 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Ичимиздаги "душманлаp"

Яқинда Россия киноҳужжатчилари "Текинхўрлар " ("Паразитқ") деган ҳужжатли илмий-оммабоп филм яратишди. Ушбу материал ана шу филм ва Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.

Биз микроблар оламида яшаймиз: улар ичимизда, барча аъзоларимизда, ичаклардаю, ҳатто қон томирларимизда бор. Микроб ва вирусларнинг фойдалиси ҳам, зарарлиси ҳам бўлади. Агар фойдалиси йўқотиб юборилса, зарарлилари шунақанги тез кўпаядики, тезда тана ҳеч қандай касалликка қарши кураша олмайдиган ҳолга келади ва энг оддий хасталик ҳам танани осонгина
енгади. "Зарарлилари" эса инсон танасига турли йўллар билан кириб олиб, у ерда яшаб қоладиган , танага кирган озуқа моддаларга "шериклик" қиладиган текинхўр қуртлар (гелминтоз) ва гижжалардир.

Аллоҳ инсон танасини шунақанги мукаммал ва дақиқ яратганки , жасад ана шундай «Ð´ÑƒÑˆÐ¼Ð°Ð½Ð»Ð°Ñ€Ð¸ »Ð³Ð° қарши ўзи бемалол кураша олади. Аммо бу борадаги меъёр бузилса , киши иммунитети пасайиб кетади.
Масалан, мутахассислар тажрибада сурункали истеъмол қилинган антибиотиклар тананинг турли касалликларга қарши курашувчи иммун тизимига салбий таъсир кўрсатишини, яъни ташқаридан кирувчи зарарли микроб ва вирусларга қарши курашувчи фойдали вируслар , яъни "аскарлар"ни ҳалок этишини аниқлашди.

Кейинги йилларда жаҳонда экологиянинг кескин бузилиши , инсонлар истеъмол қиладиган таомларнинг аксарияти сунъий йўллар билан тайёрланаётгани, кишиларнинг турли кимёвий дори- дармонлар, хусусан антибиотикларга қарам бўлиб қолгани оқибатида минг йиллардан буён инсон организмида унча зарар келтирмай яшаб келган текинхўр қуртларнинг меъёри бузилиб кетди ва улар инсоният саломатлигига жиддий хавф солмоқда .

 Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда ҳар уч кишининг бири ана шундай "чақирилмаган меҳмонлар" хуружига учрагани қайд этилади. Одамлар танасидан узунлиги ўн метргача етадиган лентасимон қуртлардан тортиб заррабин (микроскоп) орқалигина кўриш мумкин бўлган майда қуртларгача топиляпти. Катта ёшдаги кишиларнинг 95 фоизида бир хилдан беш хилгача турли текинхўр қурт ва гижжалар бор. Умуман инсон танасида 300 хилгача турли зарарли жонзотлар учрайди ....

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
....Ҳозиргача текинхўр қуртлар фақат овқат ҳазм қилиш йўлларидагина яшайди, деб ҳисоблаб келинар эди. Аммо текширишларда уларнинг юрак, ўпка, жигар, буйрак , мия, қон томирларида, ҳатто кўзларда ҳам борлиги аниқланди. Россия киноҳужжатчилари ишлаган "Текинхўрлар " илмий-оммабоп филмида кўрсатилишича, мамлакат клиникаларидан бирида бир беморнинг юраги устига жойлашиб олган ва катталиги росмана олмадай келадиган қуртларнинг бутун бир тўдасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашди. Хитой шифохоналаридан бирида эса бемор ошқозонидан болалар коптоги катталигидаги қуртлар уюмини чиқариб олишди. Ҳатто АҚШда бир кишининг кўзида ҳам ана шундай текинхўр қуртлар борлиги аниқланди.

Ғарблик мутахассис доктор Кларк эътирофича, танада бундай қуртларнинг кўпайиб кетиши бозиллаш (аллергия), тери касалликлари (дерматит), СПИД, юрак етишмовчилиги, хавфли саратон шишлари, мунтазам чарчаш синдроми каби хасталикларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Оврупалик мутахассислар сўнгги йилларда инсонларнинг бепарволиги оқибатида текинхўр қуртларнинг ҳужуми миқёслари фалокатли тус олгани ҳақида огоҳлантиришмоқда.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ВОЗ) маърузаларида келтирилишича, кейинги ўн йил ичида Ер юзида 4,5 миллиард киши ана шу хасталикка мубтало бўлган. Оврупада ҳар уч кишининг бири бемор бўлса, АҚШ аҳолисининг 85-95 фоизи бу хасталикдан азоб чекяпти. Шу ҳисобга йилига 14 миллион киши ҳалок бўляпти, бу барча ўлим ҳодисаларининг 25 фоизи, демакдир. Олимлар айтишича, "остритса" қуртларининг тухуми олти ойгача яшаб қолади, "аскарида" қуртлари эса сабзавот ва кўкатларни макон қилиб олади, балиқ ва унинг увулдуриғида (икрасида) "тасма" қуртлар кўп бўлади. Бу қуртлар билан кўча- кўйда, транспорт тутқичларини ушлаганда , пуллар орқали ҳам зарарланиш мумкин .
 Ð‘ир текинхўр қуртнинг бир кеча- кундузда 10 мингтадан 25 мингтагача тухум қўйиши, аскарида қуртининг бир кеча-кундузда 45 сантиметргача ўсиши ва чорак миллионтагача тухум қўйиши ҳисобга олинса, аҳвол анчагина ташвишли экани маълум бўлади.
Олимлар барча беморларнинг 95 фоизи ХХ1 асрда зарарланишганини аниқлашди. Бундан ҳам ташвишлиси, бу дардга чалинганларнинг асосий қисмига хасталик ит, мушук каби уй ҳайвонлари ёки паррандалар орқали ÑŽққан. Яна кўпчилик тушадиган турғун сувли ҳавзаларда чўмилиш, чивин, пашша каби турли ҳашаротлар чақиши, сабзавот ва кўкатларни хомича истеъмол қилиш, колбаса, сосиска, ветчина, фаст-фуд (шошилинч тайёрланадиган) таомлар, чўчқа гўшти, товуқ тухуми орқали ҳам бу касалликни орттириб олиш мумкин ....

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
....Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ÑŽқоридаги каби текинхўр қуртларга "ем бўлмаслик" учун танадаги ортиқча чиқит ва хилтларни тез-тез ташқарига чиқариб туриш , соғлиққа зарар бўладиган ва сунъий йўллар билан тайёрланадиган таомларни емаслик, кимёвий дориларга ружу қўймаслик, иммун тизимини мустаҳкамлаш чораларини кўриш лозим.
 Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ ҳаётининг барча жабҳаларига аралашадиган Ислом дини саломатлик масаласи ечимини ҳам чиройли ҳал этади. "Пайғамбар табобати"да келтирилишича, бадан табобатининг қоидалари учтадир :
соғлик муҳофазаси ; зарардан ҳимоя; фасодли моддалардан фориғ бўлиш. Қамалиб-тиқилиб қолиб, зарар етказадиган фасодли нарсалар ўнтадир: кўпирган қон, қўзғалган маний (шаҳват уруғи ), бавл (сийдик), катта ҳожат, қориндаги дам, қусқи , акса, уйқу , очлик, ташналик. Мана шу ўн нарсанинг ҳар бири ушланиб -тутилиб қолса, албатта бир дард-касалликни келтириб чиқаради.

Ейилган озиқ-овқатларнинг, ичилган ичимликларнинг бир қисми ҳужайралар эҳтиёжини қондириш учун ички аъзоларга шимилиб кетса, маълум бир қисми эса турли кўринишларда (ахлат , сийдик, тер, тирноқ каби) чиқиндиларга айланади. Бироқ кўпинча бу чиқиндилар тўлалигича ташқарига чиқиб кета олмайди. Шунинг учун ҳафтада, бунинг иложи бўлмаса, ўн- ўн беш кунда бир марта оч юриш, чанқаган пайтда эса фақат қайнаган илиқ сув ичиб туриш , сўнг бир литр қатиқ зардоби ёки маккаи сано дамламаси билан ични ювиш лозим. Шунда ичимизда қолган чиқиндиларнинг қолдиқлари ташқарига чиқади, ошқозон-ҳазм йўллари, буйрак ювилади, нафас йўллари равонлашади ва юзнинг ранги тозаланиб, саломатлик мустаҳкамланади ....

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
....Тадқиқотларга кўра, сунъий равишда озишга ҳаракат қилиш ҳам тананинг иммун тизимини ишдан чиқаради ва табиий «ÐºÐ¸Ð»Ð»ÐµÑ€Ð»Ð°Ñ€», яъни организмга тушадиган микробларни йўқотишга масъул бўлган қон таначалари миқдорини кескин камайтириб юборади. Яқинда Россия мутахассислари ўтказган тажрибалар шуни кўрсатдики, ейилган битта гамбургерда киши кунлик истеъмол қиладиган тузнинг 46 фоизи, зарарли (тўйиндирилган) Ñ‘ғнинг 45 фоизи мавжуд экан. Бундан ташқари, унда киши бир кунда оладиган холестериннинг 25 фоизи, Ñ‘ғнинг 37 фоизи, ўта зарарли трансмойларнинг бир ярим грамми бор экан.
Шифокорлар умуман ғарбча таомланиш услубининг одамлар саломатлигига катта зарари борлиги, текинхўр қуртларнинг танага кириб келишига "ёрдам бериши" ҳақида ташвишланиб ёзишяпти. Чунки бундай таомларда тайёр ёки ярим фабрикат маҳсулотлар кўпу, аммо янги сабзавот ва мевалар кам бўлади. «Ð‘унинг устига ҳайвон ва парранда боқишда янги технология жорий қилиниши оқибатида уларнинг гўштидаги зарарли Ñ‘ғлар эллик йил аввалдагига қараганда 30 фоизга кўпайган» («ÐÐ¸Ð¤ », 2006 йил, 12-сон).

Ҳаёт ширин, дунё ҳаётида неъматлар оғушида яшаб умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли -саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга энг аввало соғлиқ керак. «Ð­Ð½Ð³ ширин лаззат саломатликдир», деган Луқмони Ҳаким. Шундай экан, саломатлик ҳақида қайғуриш , соғлом турмуш тарзини жорий қилиш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ.

Aҳмад МУҲАММАД тайёрлади .
Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


 

KOREYA: FUTBOL BO'YICHA "TINCHLIK KUBOGI"

Muallif muxbirBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 6629
So'nggi javob 31 Yanvar 2007, 12:20:27
muallifi Shoxjahon12
Toshkent haqida "Wikipedia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 13623
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:51:11
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Encarta Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7312
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:52:39
muallifi Abdusalom
Toshkent haqida "Columbia Encyclopedia"da

Muallif AbdusalomBo'lim Toshkent shahri

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 7269
So'nggi javob 20 Iyun 2006, 01:53:48
muallifi Abdusalom
Abdulla Qodiriyning "O'tkan kunlar" romani haqida mulohazalar

Muallif shoirBo'lim O'zbek adabiyoti

Javoblar: 70
Ko'rilgan: 109851
So'nggi javob 06 Avgust 2014, 05:11:23
muallifi munlu