Farhod Arziyev. Yolg'izlik ranglari  ( 7487 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Fevral 2011, 15:20:10

Farhod Arziyev. Yolg'izlik ranglari



Muallif: Farhod Arziyev
Hajmi: 679 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  27 May 2011, 15:06:10

ФАРҲОД АРЗИЕВ

ЁЛҒИЗЛИК РАНГЛАРИ


Тошкент
«Ёзувчи» нашриёти
1996


Фарҳод АРЗИЕВ 1975 йил, 5 октябрда Нурота туманининг Тиконли қишлоғида туғилган.
Шеърлари республика матбуотида кўплаб эълон қилинган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида таълим олган.


Кўнгилга Сўз излаётган, саҳродан денгиз, Ишқ товушини, ҳамда шу товушнинг рангини излаётган эркин ва саркаш Руҳнинг қиёфасини кўрганмисиз... Азобларнинг аччиқ таъмини туйганмисиз... «Денгиз ҳиди анқиган» қўшиқларга қўшилиб оққанмисиз...
«Ёлғизлик ранги»ни ўқисангиз сиз Ботиннинг яна кўп сирли азобларини туясиз. Кўнгил яралари очилиб кетади...
Китоб Ўзбекистон мустақиллигининг беш йиллиги муносабати билан Республпка Давлат матбуот қўмитаси тавсияси ва ижара пудратидаги Тошкент китоб-журнал фабрикаси ташаббуси туфайли фабрика ҳисобидан чоп этилди.



* * *

Билсангиз, бўғзимгача ҳаяжон —
Мен йиғлаб айтмоқчи эдим бу Сўзни:
Бу мен, қайтиб келган сафардан,
Ўжар тийнати ранжптган Сизни...
Гуноҳкор эмасман фонийлигимдан.
Мен бошимни эгдим, очилармисан:
Ассалому алайкум, Яшил дарвоза!
Болалик эсингдами, болалик — Ватан...
Болаларин севади она Табиат.
Бул сирни англадим, ахир, англадим.
Ҳурлик улашган-ку руҳимизга,
Мен ҳам ҳурликда яшадим!
...Тонготар. Уйғонади одамлар
Бу — мен, қайтиб келган сафардан,
Ассалому алайкум, Яшил дарвоза!
Ассалому алайкум... Ватан!


ТОНГДА ЁЗИЛГАН ШЕЪР

Тонгда дунёни кузатмоқ гўзал,
Аслига тортмасдан нур билан соя.
Шоир бўлармидим, ҳеч бўлмаганда,
Чўзилса бу тасвир бирор сония.

Билмадим, бул нега эскирган саҳна,
Гўзалдир, ёшгина жонимга қасддир.
Бўлса ҳақиқат ҳам, ёлғон ҳам кўҳна,
Бплмадим, осмон ҳам хато ҳавасдир.

Кўнгил озорланар — гул уза жилва,
Кўнгил озорланар — гул барги хандон
Сеҳр қодир агар, менга ҳам нима,
Унутмоқ истайман ҳаммасин тамом!

Тарки анжумандир кўнгил ҳаваси,
Саҳро ҳарорати гулгун ёшида...
Ўғрию каззобнинг омади асли,
Синоат айланиб кўзу қошида...

Билмадим, томирда оқди гуноҳим,
О, юпанч истадим ҳар заррасидан!..
Билмадим, ҳаммаси айланар яқин,
Кечиргин, кечиргин, Ҳазрати Одам!

...Тонгда дунёни кузатмоқ гўзал,
Аслига тортмасдан нур билан соя.
Шоир бўлармидим, ҳеч бўлмаганда,
Чўзилса бу тасвир бирор сония.


* * *

О, қандай умиддир билсанг, азизам,
Кўнглимни тебратиб ёмғирлар ёғар.
Шамлар оқиб борар кўзим сатҳида
Бошдан аёғим — зар,
бошдан аёғим...

Руҳимдан гул ҳиди келади,
Хаёлимда гуллагандайман,
Бошдан аёғим гул, бошдан аёғим,
Хаёлимда ўлмагандайман.

Гуллар сенга ўхшар жуда ҳам,
Кипригингда каби баргларида нам.
Бу — менинг энг ёруғ умидим,
Бу — жаннат ҳавоси — ёмғирли олам.

Ёшлигимга ўхшар, ўн беш ёшимга,
Ёмғирли оламда боғу равоғим.
Руҳимдан гул ҳиди келади,
Бошдан аёғим гул, бошдан аёғим,
Бошдан аёғим гул, бошдан аёғим...


КЎЗЛАР ВА ДЕНГИЗ ХУСУСИДА

Кўзларингда адашган
Гуноҳкорнинг юраги — бу най.
Лабларингга босгин, оҳанглар додлаб,
Ёлғиз йилларимга етсин, мен эса
Бирон бир кунимни эслаб ўкинай.

Мен бўм-бўш қайиқ каби чайқалиб кетаягшан,
Олислашиб кўзинг қирғоқларидан.
Ботаётган қуёшнинг жилваларида,
Сирларига сингиб қоронғуликнинг,
Овуниб жодугар чироқларига.

Хуш кўрдим сени, эй, мовий денгизим!
Сен ҳам мени хуш кўр, денгиз, соғмасман
Нега бунёдманам, тўлқинларингда
Унут қирғоқларинг қадар оқмасам!

Томчиларингга сингган осмонларимни
Шарпалари тегиб сочим оқарар.
Рангсиз майсаларинг, чиғаноқларинг
Менинг юрагимни айтиб чақирар.

...Кўзларингда адашдим, сеиинг кўзларинг
Тўлғончиқ денгиздир, бунчалар чексиз!
Умрим қолиб котди қайси қирғоқда?
(Ёлғиз йилларимдан эсдалик, ёдгор).
Мен эса чайқалиб кетяпман, воҳ-воҳ,
Оламу одамдан жуда йироққа.


* * *

Дарёлар оқа бошлаган жойларига
яна қайтиб оққани қайтиб келадилар.
Екклезиаст.

Мени толиқтирди бу қўшиқ —
Чиғаноқлар марсияси...

Кўнглим сувларига ғарқ бўлди осмон.
Чўкиб кетди
Чўкиб кетди
Юлдузларнинг сирли жимлиги,
Қояларга севилмаган турналар армони,
Мангу ибодат синиқлари...

Қайтади дарёлар, дарёлиги шу!
Қайтади дунёлар, дунёлиги шу!
Одамлар эса қайтмагай!
Йўл тугаса ҳам кетаверар одамлар
Гувиллаб — гув-гув...,
О, ингроқлар қўшиғи!
Ёлғизлик қўшиғи!..

Мени толиқтирди бу қўшиқ —
Юракнинг йиғиси...


* * *

Ҳазрат ҲАЙЁМ,
Шаробга тўлибди кўзларимиз,
Майлими тўлдирсак пиёламизни?..

Ҳазрат ҲАЙЕМ,
Маст бўлдик, айтинг-чи, бу нима олам?
Маст бўлдик, айтинг-чи, биз қандай одам?

Ҳазрат ҲАЙЁМ,
Руҳимиз бемеҳр, совуқ очунда,
Шаробдек чайқалур вужуд ичинда,

Ҳазрат ҲАИЁМ,
Ҳамон ҳайронамиз бегонадикдан,
Қачон бегонамиз ҳайроналикдан?

Ҳазрат ҲАЙЁМ,
Тупроққа тўлибди кўзаларимиз,
Майлими синдирсак пиёламизни?..


* * *

Ёмғир ёғар,
Гўзалдир бари.
Тун қўйнида иккита шарпа…
Биз яна учрашдик, руҳни эзувчи
Айрилиқ тумани тарқаб,

Туннинг болалари иккимиз,
Муҳаббатнинг гуноҳкорлари.
Кўзлариигнинг тортиғи — жунун,
Жонинг сузар, кўзимга қара!

Ёмғир ёғар,
Тарқалиб кадар,
Тилларимиз савдойи оқин.
Телбадирмиз бу тун шу қадар,
Осмон бизга шунчалар яқин!


СЕН

1.

Гулим, сенинг юрагинг тоза,
Юрагингга боқаётган мен.
Икки кўзинг — икки дарвоза,
Дарвозани қоқаётган мен.

Фақат сендан истарман паноҳ,
Фақат сендан оларман баҳра.
Йиллар мангу меҳрдан йироқ,
Гулим, менинг кўнглимга қара.

Асабларим ўтдай чақнаган,
Ғурбатларда зерикдим, гулим.
Биров бориб эшик қоқмаган.
Узлатларда зерикдим, гулим.

Гоҳ бошимдан сепишдилар зар,
Гоҳо жазо бердилар: ўлим!
Мени қанча ўлдиришдилар,
Сени бор деб, тирилдим, гулим!

Йигирма бир ёшимда келдим,
Юлдузларим кўксимда ўчиб.
Гулим, сенинг қошингга келдим,
Икки дунё баҳридан кечиб.

2.

Фақат сен мен учун яшнаб юрасан,
Фақат сен яшайсан менинг ғамим еб.
Фақат сен Фарҳодни яхши кўрасан,
Фақат сен сўрайсан «Фарҳод қани?» деб.

Фақат сен кўнглимни тутарсан азиз,
Фақат сен мен учун қиларсан тоқат.
Ҳамма ва ҳаммаси кетар-ку беиз,
Фақат сен мен билан қоларсан, фақат...


* * *

Баъзан боргим келар сенинг ёнингга,
Тугаб битмасидан умр деган чўғ.
Нега хаёлимда ёруғ оламда
Сендан бўлак меҳрибоним йўқ?

Мени тушунарми сендан йироқда.
Хавотирлар билан ўтган йилларим?
Мени тушунарми энг керак чоғда
Қўлимда йўқолган гулларим?..

Имконлар излайман, топилмас нега?!
Мени маҳбус каби сақлар ўзлигим.
Инсон боласига баъзи-баъзида,
Оғир ботар экан чорасизлиги...

Нега хаёлимда ёлғизсан ҳамон,
Ҳеч нарса дилингга ҳадик солмайди?
Нега хаёлимда сенинг ёнингга
Мендан бошқа одам бора олмайди?..


ТАХАЙЙУЛ

1.

Шу ҳур қизг кўзларини
Гўшанга қил, худойим!
Киприклари бўлсин раққоса,
Унда кўнглим эркаласин кўнглини...

Шу ҳур қизнинг кўзларини
Аланга қил, худойим!
Киприклари бўлсин раққоса
Олов теграсида кўрай ўзимни,
Лоақал бир бора билай ўзимни...

2.

Сени сўроқладим
Атиргулнинг тушларидан.
Пайпаслаб кўрдим
Ўн беш кунлик ойнинг ёғдуларини.
Тингладим баҳорнинг нафасларини.
Воҳ!
Бунча тозасан!..


СЕНГА ВАҒИШЛАНГАН ШЕЪР

Ўкинч чайқалди кўзларингда
Ва бул ўйинлардан тўлғонгаи ҳазар.
Телбалик… Ҳайратлар бутун-яримта
Ва бевақт гуллаган олмалар...

Сеҳр жимирлади кўзларингда —
Ўн саккиз парининг нозу ишваси.
Мажнунлиқ... Бўсалар бутун-яримта,
Жаннат боғларининг олов нафаси...

Соялар ўйнади кўзларингда —
(Ишратимиз сабил, жонимиз сабил!)
Оҳ-воҳлар... Кечалар бутун-яримта
Мезон боғларидек сарғайган сабр...

Видодай қорайди кўзларингда
Мангу ва жавобсиз ёлғизлик доди.
Айрилиқ... Кўргулик бутун-яримта,
...Ва бевақт гуллаган олмалар ёди...


* * *

Жонингизни тошдан ясашганмиди,
Севгингиз эдими қуриган денгиз?
Сиз учун
Тоғлар қулаётган энг сўнгги дам ҳам
Қарамайман, деб онт ичганмидингиз?

Ғам кечиб келгандим ҳузурингизга...

Қўл узатсам етгулик осмонлар йироқ бўлди,
Армон бўлди ёшлик ҳам, бу оғир гуноҳ бўлди,
Соялар панасида йиғлаган юрак бўлди,
Пойингизга тўкилиб сўзларим тупроқ бўлди.

Кўкда ойдай чайқалган дарё-дарё муҳаббат,
Тўлқинлари тоғлардай дарё-дарё муҳаббат
Келтиргандим кўнглимда,
Саҳромиди кўнглингиз?

Сингиб кетди томчидай дарё-дарё муҳаббат.

...Ёйиқ сочларингиз — қоп қора байроқ,
Кўзларингиз — ўлган севгининг расми.
Юрагингиз — кўнглим ташланган зиндон,
Дорнинг оғочлари — киприкларингиз.

(Мен нега келгандим ҳузурингизга?..)

Гала-гала қарғалар қилишдилар калака,
Ҳувиллаган биёбон ичида ёлғиз қолдим.
Бир қайрилмай кетдингиз, қайғу солиб юракка!
Мен ёлғиз қолганимни энди кимга айтарман,
Наҳот, ёлғиз келдим — ёлғиз кетарман?..

Ғам кечиб келгандим ҳузурингизга...


МУНОЖОТ

Ҳазрат Навоийнинг руҳи покларига бағишладик.
Илоҳи, руҳлари шод бўлсин.

1.

Авф қилгин ўзинг, мендан айблик,
Ки жоним истади фанодан ҳижрат.
Қодирсан, ҳунаринг ғайбу ғойиблик,
Ўздан ниҳонимни ўзимга кўрсат.

2.

Англадим, айтганинг ишқдан далолат,
Севдим то кўнглиму жоним саломат.
Илоҳи, сен агар шуни истадинг,
Не учун бошимда бунча маломат?

3.

Кўзимнинг нури тўкилди-ку, сўзга на ҳожат,
Бундан алам тортмоқ бизга на ҳожат.
Ишониб келганим: сен ахир нурсан,
Сенинг ҳузурингда кўзга на ҳожат.

4.

Кўнглим боғ бўлсаки,
бир дилбари жоно била қолсам.
Ул соз чалсаки, таралиб наво,
Жонимга бало била қолсам.
Илоҳи, бундан ўзга мурод
кўнглимда йўқдир,
Ўлар чоғимда ҳам токи
Ўша наво била қолсам.

5.

Эй, сен шафоат этдинг, мен билмадим,
Эй, номимга тиловат этдинг, мен билмадим,
Эй, сен меҳрингда давомат этдинг, мен билмадим,
Эй, сен ўзимни ўзимга маломат этдинг, мен билмадим.

6.

Шабнамларингки, кўзимга мазмун бўлса,
Шамларинг жилваси тилимда афсун бўлса,
Илоҳи, сен мени тушун; сўзларим
То ҳажр савдосида мазлум бўлса.

7.

Кўзимни юмсаму, кўзингни юмсанг,
Ёнимда сен бўлсанг, ёнингда бўлсам,
Мен сени кўрсайдим, сен мени кўрсанг,
Ёдимда бўлсайдинг, ёдингда бўлсам.

8.

Сочларинг толаси... кўзинг қароси...
Ҳажринг изтироби... кўнгил яраси...
Бул маҳзун сувратга умрларида
Йиғлаб кўрмаганлар бир бор қарасин.

9.

На ишқимни ўлдирди хитобинг,
На шаштимни синдирди шитобинг.
Муни ёзганим яна гуноҳим.
Жимсан. Жимсан. Жимсан.

10.

Гоҳи меҳру вафо кутдим фанодан ҳам,
Гоҳи озорландим меҳру вафодан ҳам.
Жафолар кўргаздинг эй, меҳри дарё,
Мен сени истадим жафодан ҳам.

11.

Лаблари шаккарлиги бул яна савдодир.
Кўзлари гавҳарлиги бул яна савдодир.
Ёр букун қошимда ишвалар қилур, лекин,
Ҳажри муқаррарлиги бул яна савдодир.

12.

Агар созим жимдур — наволар ўзга,
Агар рангим синиқ — ҳаволар ўзга.
Даво қидирмасдим бу ерлардан мен,
Билсайдим дардимга даволар ўзга.

13.

Не учун сўздурки, сўроққа мойил,
Не учун кўздурки, йироққа мойил,
Не учун кўнгилдир фироққа, мойил,
Не учун вужуддир туфроққа мойил...

14.

На тунимда малак висоли
На кунимда фалак хаёли,
На хушдир руҳият ҳавоси,
Ёраб, шулми эндн фано малоли?...

15.

Ераб, алар жисму жонимга шитоб этарлар,
Гуноҳларим йиғиб китоб этарлар,
Фақат тушунмайман, бир кунмас бир кун,
Нега суягимдан Каъба бунёд этарлар?..

16.

Кўзимнинг ёшлари уммонингдан назар.
Меҳрим уммонлиги золи замонингдан назар.
Юлдузлар жилвасидан тортиб нигоҳим,
Заминга назарим осмонингдан назар.

17.

Дўстим, ул кўзларнинг хумморлигини билсанг,
Телба юрагимнинг хушторлигини билсанг.
Дуолар қилмасдинг, тузалгин, дея,
Менинг не сабабдан беморлигимни билсанг.

18.

Етар бўлсам етарман, озорим ўзимдандир,
Ўтар бўлсам ўтарман, бозорим ўзимдандир,
Сиз бахтиёр бўлсангиз — кетмоғим керак бўлса,
Кетар бўлсам кетарман, мозорим ўзимдандир.

19.

Сенинг борлигингдан — менинг борлигим,
Сенинг ёрлигингдан — менинг ёрлигим.
Шубҳаларинг нега, муҳрингни билсанг,
Сенинг ёрлиғингдан менинг ёрлиғим.

20.

Тоғларнинг бошида қор бўлса агар.
Ғорларда афсунгар мор бўлса агар,
Сенинг борлигинг ҳам шунга яқиндир,
Мен сени соғиндим бор бўлсанг агар,

21.

Айрилиқ йўллари қаро бўлмаса,
Изғирин, ёмғирлар аро бўлмаса.
Балки севмас эдим сени бунчалик,
Илоҳи, кўнглимда яро бўлмаса.

22.

Билмадим омонат хаёлимни ҳам,
Маст юрдим, билмадим заволимни ҳам.
Тупроқман. корига олсину, майли,
Мастлардан берсайди кулолимни ҳам.

23.

Тунманам, гар тунга ўхшарсан,
Кунманам, гар кунга ўхшарсан
Қанчалик мен сенга ўхшасам,
Шунчалик сен менга ўхшарсан.

24.

Сўзларим сеники ошкорми, зимдан,
Ҳар не ўтган бўлса, ўтди ўзимдан,
Куну тун бошимга балолар ёғди,
Сендан ўзгаларга айтган сўзимдан.

25.

Куйладим, куйлаган бўлсам ҳавасдан,
Изладим, излаган бўлсам ҳавасдан
Ахир, сендан яна не ҳам тиларман,
Илоҳи, билганинг менга басдир.

26.

Ўтдим ё ўтмадим қайси кўчадан,
Қолдим ё қолмадим дунё ичида.
Изламоқ бўлсангиз излангиз мени,
Кўнглимга ёр ишқи тушган кечадан.


* * *

Меҳр ва эҳтиром ила Фазлиддинга.

Яна хаёлким — тақдир бус-бутун,
Яна малолким — мажнунвор кангул.
Яна фароғатким — бир пиёла май,
Яна умидким — сенинг борлигинг.

Ай, билсанг эди,
Фақат меҳри дарё отаю она.
Юракка яқиндир оллоҳ мисоли.
Вафо кўргазмаслар биродарлар ҳам.
Ҳатто акалар ҳам, севган ёрлар ҳам.

Фалак бедодини ҳар неча кам истадинг,
Юракка ғам, қабоққа нам истадинг.
Қанча жабр бўлса кўрармиз баҳам,
Не учунким, яна олам истадинг!

Ай, билсанг эди,
Остонада файзу барака,
Остонада ухлар хиёнат.
Шамол бўри бўлиб увласа,
Ука, турсанг мени ҳам уйғот!

Остонада менинг овозим,
Овозимни эшитгин, ёраб!..
Маъюс тортиб юрмагин сира,
Менинг маъюс кўзимга қараб.

Остонада юрагим ғилмон,
Яна нега қиламан армон?
Яна нега ҳаётга зорлик?..
Ука, уйинг очил дастурхон.

Ай, билсанг эди,
Болалигимни эслатарсан, эй юзи хуршид!
Кўнглимни безовта қиларсан яна.
Қачон ҳузуримдан кетиб қолдинг сен,
Қачон ҳузуримга келарсан яна?!.


* * *

Ҳаммаси
Шундай тугамоғи керак эди,
тугади...
Кўнгил синмоғи керак эди,
синди...
Оқармоғи керак эди соч,
оқарди...
Чўкмоғи керак эди кўз,
чўкди....
Ниҳоят,
Сен келмоғинг керак эди,
Нега келмадинг?!


ҲИЖРОН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ

Саҳрода ёлғиз дарахт,
Баргсиз шохларида қушнинг уяси,
(Тухумларин еб кетган илон)
Ёлғиз дарахт...
Қушларнинг овози йўқдир суянса

Қушлар қайтмаётир негадир...

Чўкиб бораётир дарахт тобора.
Тобора ҳайбатли саҳро тўлқини.
Дарахт ёшлигини эслар ўкиниб.

Қушлар қайтиб келади бир кун,
Дарахт ёдларига тушади ногоҳ.

Шамоллар хўрсиниб қўяди,
Саҳро бир чайқалиб қўяди,
Дарахт чўкиб кетган бўлади
Қушлар қайтган кун...


УМУМИЙ МАНЗАРА

1.

Дарё... (Сариқ, қизил... турфа)
Тоғларни соғар...
Карвон қўнқироғи...
Барглар ингроғи...
Дарахтлар дард тугар...

Алла айтар арғанун...
Сап-сариқ сайҳон.
Илонлар тўлғонар таҳвилдор...
Пастаккина осмон...
Чайқалаётган очун — дор.

Алла айтар арғанун...
Бир зиё — чўмилмоққа
Мангу берилмаган ижозат,
Ижобат тиланиб
Йиғлаётган ибодат...

Алла айтар арғанун...

2.

Тилло қизлар сочига
Қуёшдан нур тилайди.
Тоғлар оёқ тиланиб,
Ғайбдан ғайбга қулайди.
Денгиз қирғоққа етим
Қўшиғини белайди.

Балиқ ҳиди анқиган
Ай, денгизнинг қўшиғи...

Ой бу кеча келинмас,
Ўргимчакка айланиб.
Чор атрофга тўр илар.

Бу кеча далаларда
Уйғонган майсалармас,
Яшил руҳлар тирилар.
Тун тоғларга суяниб,
Оҳиста чўккалайди.
Бир қўшиқ ингалайди.

Балиқ ҳиди анқиган
Ай, денгизнинг қўшиғи...

Арғувон танасида
Ўрмалайди илонлар....
Чинорларни синдиринг,
Синдири-и-нг! Шу армон.
Чирс...
Чирс...
Бир қўшиқ ингалайди...

Балиқ ҳиди анқиган
Ай, денгизнинг қўшиғи...

Тунда ойга тикилиб,
Итлар узун увиллар...
Ҳасрат кулбаларида
Келажакнинг кўру кар
Пайғамбари туғилар...
Бешик қани белашга?
Бир қўшиқ ингалайди...

Балиқ ҳиди анқиган
Ай, денгизнинг қўшиғи...


МАКТУБ

Тунлар йиғламасми сочларингиз.
Кўрқмайсизми, юрагингиз қолса совқотиб?
Иложсизлик тўшаган ўрин
Қўкракларингизга кетмасми ботиб?
Оғирлик қилмасми киприкларингизга
Кутмаган, кутилмаган кечаларнинг юки?
Йиғлабсиз...
Кетолмадими нигоҳларингиз
Муҳаббат тўкилган йўллардан ўтиб?
Фаришта эдингиз хаёлларимда,
Нозанин туйғулар сўзларингизда,
Дунёга бир назар ташлаган маҳал
Дунё арзимади кўзларингизга.
Кетмоқ-ку оғирдир, ўкинманг яна,
Лекин осон тутманг қолганларга ҳам.
Алҳазар, алҳазар муҳаббатдан сўнг,
Нечоғли аянчли кўринар одам!
Улканлашиб борар бир қаҳр,
Кўнгилни музлатар нафратнинг ўчоғи.
Мен етмаган тунги бандаргоҳларда
Сизни иситади кимнинг қучоғи?
Истайсизми, истамайсизми,
Ҳамон қўлларимда сиз севган гуллар,
Мен нафас оляпман кўм-кўк ҳаводан.
Наҳот, мен тирик бўлсам?
Наҳот, сиз бор бўлсангиз дунёда?!
Истайсизми, истамайсизми,
Кечаларга берманг сочларингизни.
Кпприкларингизни қилинг эҳтиёт!
Дунёда мен борлигим учун йиғланг!
Ҳаётга севишни ўргатмадик биз, лекин
Йиғлашни ўргатди бизларга ҳаёт!..


* * *

Ниҳоят, ҳаммаси унутилмоқда...
Кўчалар, дарахтлар, ҳатто одамлар
Келмоқда, кузатиб қўярлар бизни
Сўнгги маанзилимиз — юракка томон.

Меҳрибон табиат, она табиат
Кетмасак бир умр ўтармиз бетоб.
Бу телба-тескари олам ичинда
Бизнинг борлигимиз хатодир, хато!

Гўзалдир кечалар ҳар қачонгидан,
Сирлидир негадир ҳар қачонгидан.
Ай, секин тамошо қилиб ўтамиз
Лайли ва мажнунлар ёнидан.

Муҳаббат меҳридан бешиклар.
Шамол тебратади, шамол — энага...
Бизга армон бўлиб қолган эшиклар,
Нега очилдингиз, ахир нимага?!.

...Кўчалар, дарахтлар, ҳатто одамлар,
Ниҳоят, ҳаммаси унутилмоқда.
Кечалар, кундузлар,
Ўтмиш ва келажак
келмоқда

Кузатиб қўярлар бизни
Сўнгги манзилимиз — юракка томон.


* * *
1.

Кўзалар бўшайди
Дунё — бўм-бўш кўза.
Нафратланса бўлар бемалол,
Ҳаммаси гўзал!
Боғлар, сиз чиндан ҳам беғубор,
Дарахт, баргларингда шарҳи қиёмат,
Эй менга ўхшайди баргларинг нега?
Мендай ҳайронадир, мендай омонат.
Гоҳи душман кулар.
Гоҳида дўстинг.
Шу билан маънили, маънисиз ҳаёт.
Ўкинсанг, мен ўзим юпанч топарман,
Энди-да улфатмиз сен билан Фарҳод...
Йиқилган йиқилди — гумбура гумбур,
Ҳамма билар экан ёруғ дунёда.
Бу сийқа қонунни рад этган фақат.
Она бўлар экан ёруғ дунёда.
...Гоҳи савдо-сотиқ растама-раста,
Елкангиз тиришди айланиб келиб.
Молингиз бўлмаса сотишга агар,
Дўстингизни сотинг, масалан, мени...
Эски шаҳарларнинг бозорларинда,
Халойиқ харидор ўла-ўлгунча.
...Кўнгил ҳалволиги болалиқдандир,
Отамнинг имони — томиримда қон,
Рангу рўйим онамдан ўтган,
Колган сўзларимнинг ҳаммаси ёлғон!
...Осмонлар бекилди, мен бормасдан,
Юлдузлар ўчдилар, мен қарамасдан.
Э кўзи ёшлилар, йиғланглар энди,
Сафарим қариди мен қаримасдан!

2.

Рўй кўрсатди қодир тилсимот,
Йиллар бир-бир ўтказди тазйиқ.
Энди кетсак бўлади, балки,
Бу ўйинда бизлар ютқаздик.
Боғи Эрам эди кўнглимиз.
Кўнглимизни осмонлар олди...
Юракнинг энг азиз сирлари
Кузги кўчаларда йўқолди.
Чексизликнинг дараларида,
Воҳ умримиз сув каби оқди.
Исинтирмоқ учун бизларни,
Ҳаёт улкан ўчоқларида,
Гуриллатиб ёлғонлар ёқди.
Сокин тунда маъюс тўкилган
Япроқларга ярашдикми биз?
Еру осмон мулкида мангу
Сўроқларга ярашдикми биз?
Эзиб ғамлар эзмайди бизни,
Ишқу ҳижрон балоси эзар.
Тирикликнинг оғриқли, кемтик
Айтувлари ноласи эзар.
Бир маромда чайқалар оҳанг,
Ёдга тушар бахтиёр чоғлар
Ва бизга бир қиё ҳам боқмай.
Кетиб қолган ям-яшил боғлар.


* * *

Қаҳратон кечада қалтироқ таскин,
Сочимни музлатиб ўпади оқим.
Шаффоф сумалаклар этгали тақдим,
Совуқ панжаралар келади яқин.
Кўнглим, азобингга сиғинай ўзим,
Хаёлим гул эрур, гавҳардир кўзим.

Туманга ўхшаган кўлками, тутун,
Муҳаббат... Муҳаббат — тугади ўтин.
Бир юракдан бошқа ҳаммаси бутун,
Жоним, мунисгинам, ёлғизгинам Тун!
Кўнглим, азобингга сиғинай ўзим,
Хаёлим гул эрур, гавҳардир кўзим.

Додлаб уйғонади занжирдай сезим,
Найнинг ковагидан излайди ўзин.
Чироқлар қайгадир кетади сузиб,
Ўксиниб япроқлар яширар юзин.
Кўнглим, азобингга сиғинай ўзим,
Хаёлим гул эрур гавҳардир кўзим.

Баҳорни соғиндим, кетиб бўлганда,
О, осмон, о, замин — иккита чирманда!
Икки чирманданинг сеҳрига банда,
Мен ҳам бир сўзладим, бўғзим тўлганда.
Кўнглим азобингга сиғинай ўзим,
Хаёлим гул эрур, гавҳардир кўзим.


МУСОФИРЛАР

Осмон
Турналарники,
Шу мовий осмон.
Сену менинг маконимиз йўқ.

Ер
Бойчечакники,
Шу қадим тупроқ.
Сену менинг маконимиз йўқ.

Уммон
Балиқларники.
Шу мангу уммон.
Сену менинг маконимиз йўқ.

Кўнгил ҳам топилмади
бошпана учун...
Сен қаерда қолдинг,
Йўқолган макон?!.


* * *

Йиллар шундай кечар,
Сокин ва нотинч.
Йиллар нимадандир безовта.
Фақат ўтиб борар ҳаммаси беиз.
Фақат учрашмадик сен билан қайта.

...Қарагим келади ўтган кунларга,
Хотиралар дилда уйғотиб шафқат.
Фақат қаролмайман, қарасам агар,
Жудоликлар кўринар фақат...

Сен ташриф буюриб бизнинг ёқларга.
Қаро кўзлариигга ошиқ этибсан.
Фақат
Дийдорингга тўймадим сени,
Дарё бўлиб оқиб кетибсан!..

Qayd etilgan