Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari
Alisher Navoiy. Mahbubul qulub
AbdulAziz:
Alisher Navoiy. Mahbubul qulub
Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 6,46 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
AbdulAziz:
Алишер НАВОИЙ
МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ
БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ
Ҳамд ангаким, зотиға ҳамд ончаким, сазовордур, айтса бўлмас ва сано ангаким, эҳсониға сано ончаким, ери бордур битса бўлмас. Зоти жамиъ камолат сифоти била мавсуф, сифотидин мажмуъи камолот кашф аҳлиға макшуф. Танзиҳи тил шарҳ қилурдин мубарро, тақдиси эл васф этардин муарро. Азамати боғида сипеҳри даввор бир нилуфардин кам ва қудрати оллида нужуми собита ва сайёра ул нилуфар юзида бир неча қатраи шабнам. Нилуфар юзига шабнам сочқучи ҳам ул ва шабнам суйидин нилуфарзор, балки гулистони Эрам очғучи ҳам ул. Бениёзлиғи жанбида чархи нигун бир гадой, ниёзманд ва чорасозлиғи оллида даҳри буқаламун бир бечораи ажзпайванд. Вужуди мулоҳазасида офариниш вужуди номавжуд, зоти мутолаасида аввалин ва охирин буди нобуд. Хони эҳсони теграсида олий шон шоҳлар ризққа сойил ва илми бепоёни тааққулида олий макон огоҳлар жаҳлга қойил. Қаҳҳорлиғи сарсари учурурға собит ва сайёр, настараннинг сочилғон яфроғлари жабборлиғи қуюни совурурға даҳри ғаддор. Байт ул-ҳазаннинг тўкулғон туфроғлари йўқни бор қилмоқ ва борни йўқ қилмоқ анинг қудратиға осон, бору йўқ ва йўқу бор анинг эҳсонидин умидвор ва қаҳридин ҳаросон. Бир овуч туфроғни малакут хайлида хилофат тахтиға ўлтурмоқ анга ярашур ва йиллар малоикаи муқаррабинға пешволик қилғоннинг бўйниға лаънат тавқи ул солур.
Қитъа:
Қодиреким, қудратидин мунча юз амри ғариб,
Бўлса ҳар соатда мавжуд андин эрмастур ажаб,
Ўн секиз минг оламу одам яратиб, айламак
Бир кишини офариниш дафтаридин мунтахаб.
Ул қила олур анга келди мусаллам бу умур,
Гар ўзи эрди мусаббаб, лек бу бўлди сабаб.
Ва дуруди номаъдуд ул маҳбуби оқибат Маҳмудғаким1, ҳақ таоло анга қурб ва манзилат бердиким, олам ва одам вужудидин мақсуд анинг вужуди эрди. Хужаста тийнати руҳи покдин тоҳир ва фархунда хилқати аносир таркибидин пок эркани зоҳир. Аносирининг2 ели Масиҳ3 анфоси ва туфроғи Яъқуб4 кўзининг тўтиёси ва суйи Ҳизр5 чашмасининг зулоли ва ўти калим дарахтининг нори иштиъоли. Бу аносирни руҳи пок деса ери бор ва руҳиға руҳи фидок демак сазовор. Тойири сидранишин Буроқи6 барқгоми ва сойири. Руҳ ул-аминнинг7 улви хироми. Афлок шабистони юзи баҳоридин гулшан ва малоики уюни рахши ғуборидин равшан. Каломи шаънида «Маянтиқу инал хавй»8 ва нутқи баёнида «ин ҳува илло ваҳюн юҳо»9. Асрори илоҳиға зоти амин ва иноят номутаноҳидин оти «раҳмат ул-оламин»10.
Маснавий:
Ики гисуси ики лайлат ул-қадр,
Бу янглиғ ики лайл ичра юзи бадр,
Лайлу бадр ўлуб шамъи шабистон,
Узоридин хўй анда кавкабистон.
Бу кавкаблардин айлаб тенгри мавжуд,
Нубувват маъшариға дурри мақсуд.
Нубувват спеҳрида қуёш эркони маълум,
Мусоҳиблар шаънида асҳоби каниужум11.
(Саловати Оллоҳи алайҳи ва ало олиҳи ва асҳобиҳи ало явмиддини)12.
Аммо баъд: фуқаронинг гадойи ва ғароиб мастураларининг чеҳракушони ал-фақир ул-ҳақир Алишер ал-мулаққаб бин-Навоий (ғаффара зунубиҳи ва саттара айюбиҳи)13 мундоқ арз қилур ва адосин ўзига фарз билурким, бу хоксори паришон рўзгор шабоб авонининг бидоятидин куҳулат замонининг ниҳоятиғача даврон воқеотидин ва сипеҳри гардон ҳодисотидин ва даҳри фитнангиз буқаламунлуғидин ва замонаи рангомиз гуногунлиғидин муддати мадид ва аҳди баид ҳар навъ шиқ ва суратда ақдом урдум ва ҳар тавр сулук ва кисватда югурдум ва ўзумнн яхши-ямон хизмат ва суҳбатиға еткурдим. Гоҳ мазаллат ва ано вайронида шеван кўргуздум ва гоҳ иззат ғино бўстонида анжуман туздум.
Маснавий:
Гаҳе топдим фалакдин нотавонлиғ,
Гоҳе кўрдим замондин комронлиғ,
Басе иссиғ, совуғ кўрдўм замонда,
Басе аччиғ, чучук тоттим жаҳонда.
Ифлос ва нотавонлиғ ҳангомида, яъни фалокат ва номуродлиғ айёмида гоҳ илм мадорисида сафи ниолда ер туттум, гоҳ уламо мажлисида илм нуридин кўнгулни ёруттум. Гоҳ атқиё масожидида алар қадами етган ерга юз қўйдум ва сажда касратидин манглайим терисини сўйдум. Ва гоҳ сафо хонақоҳи аҳли ибрикиға сув қуймоқ била аржуманд бўлдум ва гоҳ фано дайри хайли сабукашлигидин сарбаланд бўлдум. Ва гоҳ лаимлар олида хорлиғ ва гоҳ арзоллар олида беэътиборлиғ кўрдум. Ва гоҳ ишқ кўйида бебоклик ва одамийкуш паричеҳраларға ҳалоклик даст берди. Ва гоҳ жунун маҳалласида арзол бўйнумға силлий урдилар ва атфол бошимға тош ёғдурдилар ва гоҳ шаҳрим эли ситамидин ғурбатка туштум ва ғариб халойиқка қўшулдум ва қовуштум. Ва жибол кулласи оромгоҳим бўлди ва гоҳ сахро этоги паноҳим бўлди. Ва гоҳ ғурбатда алил ва ғариб элга залил бўлдум. Гоҳ бу шиддатлардин азми ватан қилдим. Ва гоҳ азизлар хизматидин ўзумни баҳраманд ва сўзумни дилписанд ва аржуманд топтим.
Рубоий:
Гардун гаҳ манга жафоу дунлуқ қилди,
Бахтим киби ҳар ишта забунлуқ қилди,
Гаҳ ком сари раҳнамунлуқ қилди,
Алқисса: басе буқаламунлуқ қилди.
Аммо шуғл ва комронлиқ чоғида ва кўнгул мулки халқ ҳужуми булғоғида ва гоҳ аморат маснадида ўлтурдум ва ҳукм ва ҳукумат маҳкамасида додхоҳ сўрдум ва гоҳ подшоҳ наёбатида тараққуб туздум ва наззорагар элга ўзумни комрон кўргуздум. Ва гоҳ макрумат айвонини макон қилдим ва акобир ва ашрофни таъзим юзидин меҳмон қилдим. Ва гоҳ нишот боғида базм тарҳи солдим ва соқий ва мутриб базму симоидин баҳра олдим. Ва гоҳ салотни мухолафатларида ароға кирдим ва мунозаатларин мувофақатға қарор бердим. Гоҳ ҳарб маъракасиға ўзумни солдим, ва жаҳл ва нодонлиқ туҳматин бўйнумга олдим. Ва гоҳ хайрот аҳлиға ўзумни қоттим ва ҳар навъ хайр буқъалари тузаттим, андоқки, саъйимдин работлар бўлди ва андин мусофирларға нишотлар бўлди.
Байт:
Димоғима тушубон кўп тасаввуру пиндор,
Ўзумни жоҳу улуғлуққа айладим изҳор.
Бу муқаддимотдин мақсад буким, ҳар кўй ва кўчада югурубмен ва олам аҳлидин ҳар навъ элга ўзумни еткурубмен ва яхши-ёмоннинг афъолин билибмен ва ямону яхши хислатларин тажриба қилибмен. Хайр ва шаръдин нўш ва ниш кўксумга етибдур ва лаим ва карим заҳм ва марҳамин кўнглум дарк этибдур. Ва замон аҳлидин баёзи асҳоб ва даврон хайлидин баъзи аҳбобки, бу ҳоллардин хабарсиз ва кўнгуллари бу хайр ва шаррдин асарсиздур.
Қитъа:
Не билгай ул кишиким, шаҳду майни тотмайдур
Ки, васлу ҳажр киби ул чучук дурур, бу ачиғ.
Билур залил мусофирки, пўя айларда,
Қуму тўзонг юмшоғ, тоғу хорадур қатиғ.
Бу навъ асҳоб ва аҳбобға интибоҳ қилмоқ ва аларни бу навъ ҳолатдин огоҳ қилмоқ вожиб кўрундики, ҳар тоифа хисолидин вуқуфлари ва ҳар табақа аҳволидин шуурлари бўлганки, муносиб эл хизматиға шитоб қилғайлар ва номуносиб эл суҳбатидин ижтиноб вожиб билгайлар ва бори эл била махфий розларин сўзлашгайлар ва шаётин ва инс макру фирибдин бозий емагайлар. Ва ҳар навъ эл суҳбат ва хусусиятики, аларга ҳавас бўлғай, бу фақирнинг тажрибаси аларға бас бўлғай.
Чун бу мақолатнинг қулубға маҳбублуғи маълум бўлди, анга «Маҳбуб ул-қулуб» от қўюлди. Ва бу битилган фавоиднинг кайфияти чун билилди, ани уч қисм қилинди.
Аввалғи қисм: соир ун-носнинг афъол ва аҳволининг кайфияти14.
Иккинчи қисм: ҳамида афъол ва замима хисол хосияти15.
Учинчи қисм: мутафарриқа фавоид ва амсол сурати16.
Умид улким, ўқуғувчилар диққат ва эътибор кўзи била назар солғайлар ва ҳар қайси ўз фаҳму идроклариға кўра баҳра олғайлар, битгучига ҳам бир дуо била баҳра еткургайлар ва руҳини ул дуо футуҳи била севундургайлар.
AbdulAziz:
Аввалги қисм
ХАЛОЙИҚ АҲВОЛ ВА АФЪОЛ ВА АҚВОЛИНИНГ КАЙФИЯТИ
Ул қирқ фаслдур
Биринчи фасл
ОДИЛ САЛОТИН ЗИКРИДА
Одилу оқил подшоҳ ибодуллоҳға зиллуллоҳ. Хилофат мулки анинг фармонида «инни жоилун фил арз халифа»1нинг шаънида. Буким одил подшоҳ таърифдин бийикроқ эрур «валадат физ-замон ас-султон ул-одил2» андин хабар берур. Улки анинг зоти била мубоҳидур хожаи кавнайн3 дебдурким, «адли соат хабара мин ибодат ул-сақлин»4.
Одил подшоҳ ҳақдин халойиққа раҳматдур ва мамоликка мужиби амният ва рафоҳият. Қуёш била абри баҳордек қора туфроғдин гуллар очар ва мулк аҳли бошиға олтун била дурлар сочар. Фуқаро ва нотавонлар анинг рифқ ва мадоросидин осуда, залама ва авонлар анинг тиғи сиёсатидин фарсуда. Ҳиросатидин қўю қўзи бўри хавфидин эмин ва сиёсатидин мусофир кўнгли қароқчи ваҳмидин мутмаин. Рифъатидин ҳар мактабда атфол ғавғоси ва мухофазатидин зуафо ҳаммомида аларнинг алолоси, ҳайбатидин йўллар қароқчидин холи ва қўллар тўла улус моли ва забтидин амалдорлар қалами синуқ ва ситамкорлар алами йикуқ. Жиддидин масожид жамоат аҳлидин мамлу ва мадорис баҳс ва жадал хайлидин ғулув. Қисоси тиғидин ўғри илги эл молидин кўтоҳ, интиқоми биймидин қотиъ тариқ ҳоли адам биёбонида табоҳ. Туннинг кўпи дўконларда савдо учун шамъ ва авбош кўча гаштидин кўнгуллари жамъ. Шомдин то саҳар хонақоҳлар эшиги очуқ ва хилватлар ибодат нуридин ёруқ. Шаҳрда қўйлар посбони ул, ёзида қўйлар шубони ул. Раийятға саро ва боғ андин маъмур ва сипоҳиға ком ва фароғ андин мавфур.
Андин кечалар атрок зуафоси иши ўрғуштак ва атфол варзиши оқ сўнгак. Ажузлар чарх уни мадди била анинг дуосиға нағмасоз ва канизаклар момуқ сабамоқ уни била анинг олқишиға нағмапардоз. Фуқаро иши анга ҳам дуо ва ҳам нозиш, анинг даъби фуқароға ҳам сахо ва ҳам навозиш.
Очлар ғизоси базл ва атоси хонидин, яланғочлар либоси хизонаи лутф ва эҳсонидин. Мулк боғин маъмур қилурға абри сероб ва мулк аҳли кўзин ёрутурға меҳри жаҳонтоб. Ўзга мулкнинг раоё ва халқи анинг орзусида ва яна кишвар мазлумлари анинг адли дуоси гуфтигўсида. Яхши отиға уламо иши расоил тартиби ва яхши сифотиға шуаро варзиши қасойид таркиби, муғаннийлар иштиғоли саноси учун суруд тузмак ва мусаннифлар мақоли дуоси оҳангида нағма кўргузмак. Халқ ризосидин ҳақ ризосиға толиб ва додхоҳ сўрарда сўруғ куни ваҳми кўнглиға ғолиб.
Маснавий:
Улус подшоҳию дарвешваш,
Анга шоҳлиқдин келиб фақр хаш,
Жаҳондорларға сипеҳр интибоҳ,
Валий аҳли фақр олида хоқи роҳ,
Жаҳон мулки олинда хошокча,
Вале бир кўнгул мулқи афлокча.
Бори бенаволар навосози ул,
Ҳамул навъким, Шоҳ Абулғози5 ул,
Келиб айни инсону инсони айн,
Жаҳон вориси Шоҳ Султон Ҳусайн
Ки, то бўлса гардунға давворлиқ,
Анга боқий ўлсун жаҳондорлиқ.
Халойиққа бу шаҳдин ўлсун нишот,
Даме бўлмасун холи андин бисот.
Иккинчи фасл
ИСЛОМПАНОҲ БЕКЛАР ЗИКРИДА
Мундоқ шоҳга мусулмон бек набий хизматида тўрт ёрдин биридек. Номуродларнинг паноҳи ва подшоҳнинг давлатхоҳи. Шоҳға дунёда чин сўз дегувчи ва анинг охирати ғамин егувчи. Ёмонлар андин ҳаросон ва яхшилар душворлиғи осон. Эл моли тамаъи кўнглида нобуд ва аёли хаёли замирида номавжуд. Муроди раоё амнияти ва мақсуди бароё жамъияти. Ул мусулмонларға ризожўй ва мусулмонлар анга дуогўй. Ўзининг зоти тузук ва саъйи шоҳ эшигида тузуклук.
Шоҳ эшиги мундоқ бекдин холи бўлмасун ва давлатнинг андин ўзга интиқоли бўлмасун.
Учинчи фасл
НОМУНОСИБ НОИБЛАР ЗИКРИДА
Ёлғончи худнамо ноиб нисбати мусалламаи каззоб миллати, нубувват туҳматин ўзига солғон ва Жаброил6 ваҳйдин дегони бори ёлғон. Мунга ҳам шох хусусияти изҳори ғайри воқеъ ёлғон бори. Ёлғон ҳукм еткурурига боис тамаъи шум ва ўтрук парвона еткурурига сабаб ҳирси мазлум. Нима олурда ёлғон анга чин ўрниға ва мусулмонларға нуқсон анга дин ўрниға, ёлғон борида анга чин демаки маҳол ва ришват олурда ўзга сўз деб, аммо кўнглида ўзга хаёл. Мундоқ ноибки, бир бўлмаған феълию қавли, шоҳ эшигидин гум бўлғони авли.
Тўртинчи фасл
ЗОЛИМ ВА ЖОҲИЛ ВА ФОСИҚ ПОДШОҲЛАР ЗИКРИДА
Одил подшоҳ кўзгу ва бу анинг учасидур. Ул ёруқ, субҳ, бу анинг қоронғу кечасидур. Зулм анинг кўнглиға марғуб ва фисқ анинг хотирига маҳбуб. Мулк бузуғлиғидин замирига жамъият ва улус паришонлиғидин хотириға амният. Ободлар анинг зулмидин вайрона, кабутар тоқчалари бойқушға ошиёна. Бода сели чун базмида тўғён қилиб, ул сел мулк маъмураларин вайрон қилиб. Сувчи хонасиға фарш масжид равоқи тўкулгонидин ва кўплари бошиға хишт меҳроб тоқи емрулгонидин. Агар қон тўкмак анга пеша, кимки жони бор анга андеша. Агар шурбға машъуф - кўй ва кўча мусулмонларға махуф. Агар фосиқ бўлса ва бад, афъол - эл ирзи ва аёлиға андин бийму накол. Ва ситезарўй бўлса ва худрой мушфиқ Навоий жониға вой!
Ўз ношойисти ўз олида хўб ва эл маъқули анга мардуд ва маъюб. Кўп хизмат оз саҳв била олида нобуд ва кўп ҳақ ва рост оз хато била илайида номавжуд. Хато ройи ўнг келмаса, дахлсизларга ширкат, балки нақиз тутқонларға зиёда туҳмат. Носавоб хаёли туз чиқмаса, ширкати йўқларға итоб ва балки хабари йўқларга арода азоб. Ҳаёт суйин оғу деса, мусаллам тутмоғон гунаҳкор ва қуёш нурин қоронғу деса, таҳсин қилмоғон тийра рўзгор.
Ўз жонибидин қатранинг дарёча ҳурмати ва зарранинг байзача қиймати. Эл тарафидин моли олам бир қора пулдин кам ва фидо қилғон жони азиз, онча йўқким, бир пашиз. Қора қузғунни оқ туйғун деса, қозни яхши олур демаган муқассир. Ёруқ кунни тийра тун деса, суҳо кўрунадур демаган мудбир.
Чин дер элга - жон хатари, хайрға далолат қилғувчиға ўлум зарари. Ҳақ анинг қошида ботил, хирадманд анинг ақидасида жоҳил.
Элдин кўнглида кийнаси - махфий хазинасининг дафинаси. Қатл учун жон бермак шиори, эл молу жониға қасд - шикори.
Бу ёмон подшоҳки, бўлғай вазири ҳам ёмон, андоқки, Фиръавн наёбатида Ҳомон7.
Байт:
Уйлаким шоҳ морға бўлғай мумид ҳам жаъфарий,
Ё вабойи халққа тоун ҳам ўлғай бир сари.
Тенгри мундоқ балоларни адам чоҳидин вужуд тахтгоҳиға келтурмасун ва йўқлуқ зиндонидин борлиғ шаҳристониға еткурмасун.
Бешинчи фасл
ВУЗАРО ЗИКРИДА
Вазир визрдин муштақдур ва бу феъл анинг зотиға аҳақ ва аляқдур. Бу ишни писандида қилғон Осаф8 эрмишким, нигини нақши «қад раҳималлоҳу ман ин-сафа»9 эрмиш. Ҳамоноки, Осаф борди, инсофин олиб борди ва инсоф гавҳарин бу ноинсофлар орасидин чиқорди. Киши агарчи ўзин елдек ҳар ён солғай, Осафни бу хокдонда қайда топа олғай. Даҳр элида бировки Осаф ниҳоддур, билгайким, Сулаймон тахти барбоддур.
Бу золимлар - мулкни барбод бергувчилардур ва мулк аҳли йиғиштурғонларин битиргувчилардур. Авло улким, булар зикрида киши хома сурмаган ва бу хомадек қора юзлуклар отин қалам тилига келтурмагай. Заҳр бериб бемор ўлтургувчи табиб, буларнинг ҳолиға мушобеҳдур ва қариб.
Бу икки хайлдин ҳар бири бир афъи, шоҳға вожибдур буларнииг дафъи. Булар, жумласи чиёнлар, халойиққа еткурур зиёнлар. Килклари нўғи ақраб ниши, раият жониға ул ниш ташвиши. Неча бу ниш мазлумларға санчилғай, умид улки, бошлари ажал тоши била янчилғай.
Маснавий:
Булардин гар аъло гар адно дурур
Ким, андин халойиққа изо дурур.
Шаҳ ўлтурмас авлодур ул элни бот
Ки, дебдур набий «иқтилсо алмуъзият»10
Олтинчи фасл
НОҚОБИЛ САДРЛАР ЗИКРИДА
Бедиёнат судур бидъати саййиадур било-зарур. Бу нокас агар омийдур фисқу фужур анинг комидур. Мажлисида нағманавозлиқ илм ва тақво азосиға - навҳасозлиқ. Уламо келтурган гулоб шишаларики холи қолиб, бода солурға ани мулозимлари олиб. Бу келтурган набот газак учун ушалиб, вазифа важҳлари ўзга асбоб учун сайғолиб Бадкирдор анда ғалаба ва пойкор анда талаба. Навкарларига ош хонақоҳ ротибасидин ва чуҳралариға маош шайх ва мударрис вазифасидин. Базмиға май келтургали муҳтасиб рози ва майға бодаполо риши қози, кишварки, анда маноҳий мундоқ беҳисоб бўлғай, ислом ва шариатға не иззат ва не ҳисоб бўлғай.
Садр керак уламоға дастёр бўлса ва машойихқа коргузор ва хизматкор ва содотға мумид ва фуқаро хизматида мужид. Зулм риштасин узгувчи ва авқоф бузуғин тузгувчи ва зироат касратида саъй кўргузгувчи.
Маснавий:
Йўқ улким фосиқу хаммору зукка
Ки, бузғай гарчи бўлғай хожа дукка.
Рикоби нақши кимсонлиғ саросар
Тўнида ортиқ ондин зебу зевар.
Қитъа:
Кераки бошиға қўйса алоқалик дастор,
Яна ридо ҳам анинг эгнида маволийдек.
Йўқ улки, маркаби бўйниға боғлаб осса қўтос,
Осилғай ўзининг ўз бўғзидин сақолидек.
Еттинчи фасл
ФОСИҚ ВА БАДМАОШ, БАҲОДИРЛИҚ ЛОФИН УРҒОНЛАР ЗИКРИДА
Шоҳ эшигида ёрмоқни зоеъ қилғувчи жамоатким, алардин не тенгриға тоатдур ва не шаҳға итоат.
Тариқлари - худнамолиқ ва расмлари - худоролиқ. Ишлари - мастлиғ, варзишлари - худпарастлиғ. Чин демаклари лоф, маънили сўзлари газоф. Журъакашлик - динлари ва кофирвашлик - ойинлари. Кўнгуллари тўбичоқ секретурдин ором топмоқ ва сўзлари бош яланг юзга чопмоқ Базмда даъволари Хотамлиқ11, размда талошлари Рустамлиқ12. Ўтағаларидин насри тойирға рам, найзаларидин симоки ромиҳ юзи дарҳам. Таврларидин ошуфтароқ аларға дастор ва дастор алоқасидин учаларида озор.
Мулк душмани дафъи шуҳратлари, шоҳга мулк асрар миннатлари. Бу даъво бошиға етгунча нечасини май ўлтуруб, нечасини ўзга фисқ дўзахга еткуруб. Юздин бирики маъракаға етиб, йўртоқ чопиш билан ўзин зоеъ этиб. Мубориз афганликлари ўз ҳолиға, сафшиканликлари ўз ясолиға. Бу навъ баҳодир ҳеч маъракада бўлмасун ва ҳеч саф бузарда анинг қони тўкулмасин. Шоҳға сипоҳ-дарвишлар дуосидур - фуқаро ҳиммати ва тенгри ризосидур. Шоҳким, анга ҳақ инояти сипоҳ бўлғай, ливосининг зийнати наср мин Оллоҳ бўлғай. Шоҳға то давлат бор -душман эрур хор ва хоксор. Давлатга еткургувчи тенгри, ҳам олғувчи, ҳам бергувчи тенгри. Ул берса, киши ола олмас, ул еткурса, киши йироқ сола олмас. Шоҳки, ҳақ амрин бажо келтургай, бу давлат кўп хавфларға ражо еткургай.
Қитъа:
Шаҳеки, сидқи анинг тенгри бирла туз бўлғай,
Не ғам адувси анинг бир йўқ эрса юз бўлғай.
Кишига тенгри берур фатҳ йўқки, хайлу сипоҳ,
Пас эътимод анга айламас не сўз бўлғай.
Байт:
Черик бўлса ва бўлмаса бахтиёр,
Сипаҳға адув хайлинннг ҳукми бор.
Секкизинчи фасл
ЯСОВУЛ ГУРУҲИ ЗИКРИДА
Ясовул, бир мазлум иши кейинча борғай ва ул мазлумни золимдин қутқорғай. Агар музд тиламаги мақдурдин ортуқроқдур, ул золимга улуғроқ ўртоқдур. Агар саъйиға яраша олур хаёли бўлғай, ота мероси ва она сутидек ҳалоли бўлғай. Ва агар тамаъи ҳаққ ус-саъйидин камдур, эрлик ва мурувват анга мусалламдур. Ва агар саъй қилғай ва олмағай, муздким анга ҳақдур, ани деса бўлғайким, валийи мутлақдур.
Кўп эранлар бу ишни шиор этибдурлар ва бу сулук била мақосидға етибдурлар.
Маснавий:
Авлиёуллоҳки, ҳар суратда бор,
Баъзи этмиш бу равишни ихтиёр,
Чун эрурлар қуббалар ичра ниҳон,
Ҳақдин ўзга кимсага эрмас аён.
Тўққузинчи фасл
ЯСОҒЛИҚ ВА ҚОРА ЧЕРИК ЗИКРИДА
Ясоғлиқ деган қора черик, яъжуж ва маъжуж хайлиға шерик. Эмгакдин аларға ором йўқ, ясоқ тортардин бир нафас ком йўқ. Ишлари талай олғонни таламоқ, ёт юртда чугурткадек сабза ва яфроғни яламоқ.
Инсонлиқ била алар орасида мубоянат, мусулмонлиқ била алар ўртасида мунозаат. Фаҳму идрокдин алар зоти орий, ақлу инсофсиз биззот бори. Қаёнғаким юзландилар, аларға ёнмоқ йўқ, кеча ва кундуз тағофул уйқусидин уйғонмоқ йўқ. Исиғ ва совуқ танларига тафовут қилмай, очлиғ ва яланғочлиқ зарарини жисмлари билмай. Одамийсизлиқда махлуқотдин мумтоз, ҳайвонлиқлари кўпу мардумлиқлари оз.
Рубоий:
Ул қавмдин аъжуба халойиқ бўлмас
Ким, меъдалари ҳаром ердин тўлмас.
Ўлгунча бало чекиб эрурлар мавжуд,
Чин бўлди бу даъвоки, ясоғлиқ ўлмас.
Турфа буким, чун ҳақнинг ҳар навъ элга инояти пинҳони бор, булар орасида ҳам яшурун эранларнинг имкони бор. Ўрду бозори ўзин ясоғлиққа қотғувчи, ўнгай ҳам улуш олмай оғир сотғувчи. Черик улушидин ҳар бор алар шаталхор, андоқким мулк аҳлидин амалдор.
Байт:
Сипоҳий молин ул хайли табоҳи,
Туну кун муфт олиб хоҳи нахоҳи.
Мумкин йўқким, одамизод аларға сазо бергай, магар тенгри аларға бало бирла жазо бергай.
Ўнунчи фасл
ШОҲ УЛУСИ ЎЗИГА МУШОБИҲ БЎЛУР ЗИКРИДА
Шоҳға ҳар кимки, мулозим ва тобиъ бўлғай, иши ва таври шоҳ ишиға мушобиҳ воқеъ бўлғай. Агар шоҳға адолат шиор, улуси шиорида ҳам адолатдин осор. Агар зулмпеша - элида ҳам зулмидин андиша. Агар ул исломойин, халқ шиори ҳам ислом била дин. Агар ул куфрхисол - элга доғи куфр тарийқи афъол. Ҳукамо шоҳни дебдурлар: дарёйи заххор ва қавму хайлин дарё теграсидағи анҳор. Дарё суйиға не кайфият ва не хосият, анҳорға ҳам ул кайфият ва хосият.Ул аччиғ - бу аччиғ; ул чучук - бу чучук; ул тийра - бу тийра; ул сузук - бу сузук.
Маснавий:
Ариғларки, ул баҳрдин айрилур,
Биликлик аларнинг суйин ҳам билур,
Чу бирдур сув дарё била наҳр аро,
Эмас таъмида ҳожати можаро.
AbdulAziz:
Ўн биринчи фасл
ШАЙХ УЛ-ИСЛОМ ЗИКРИДА
Шайх ул-ислом мусулмонлар пешвосидин иборатдур ва ислом муқтадосида ишоратдур. Мундоқ киши олиме керак исломпаноҳ ва орифе керак муқарраби даргоҳ, хирадманди шариатшиор ва фақрға хурсанд ва тариқатосор. Яхши-ямон шафқати файзи ом ва улуғ-кичикка иршоди нафъи молокалом. Коми бўлғай шаръ қонуниға росих ва барча мубтадеълар бидъатиға носих. Ангаким, бу навъ бўлғай ойини ислом шайх ул-ислом деса бўлур вассалом.
Байт:
Мундин ўлди муқарраби борий,
Шайх ул-ислом пири Ансорий.
Ўн иккинчи фасл
ҚУЗОТ ЗИКРИДА
Қози ислом биносиға аркондур ва мусулмонлар хайр ва шарриға нофизи фармондур.
Улуми диниядин кўнгли мулки маъмур керак ва яқиний фаросатдин хотири жамъияти бефутур. Майли шахсий замири кишваридин мутаворий ва мудоҳана таррори мулояматидин соф кўнгли орий. Маҳкамаси махзани улуму шаръия ва ҳукм қилурида ошною бегона анга алас-савия13. Илму тақвосидин кўнгулларда шукуҳ ва диққат, фаросатидин бедиёнатлар кўнглида андуҳ. Кўнгли Каломуллоҳ аҳкомидин қавий ва ҳукмида муқтадо аҳодиси мустафавий.
Шаръий ҳийлалар гириҳидин кўнгли очуқ, фуқаҳо тазвирлари тийралигидин замири ёруқ. Ришвахўр муфтилар - қошида манкуб ва ҳийлакор вакиллар - олида маъюб.
Омий қозики май ичкай - ўлтургулукдур ва дўзах ўтига етмасдин бурун куйдургулукдур.
Қозийи ришвахўр-ислом ҳисориға рахнагар. Улки ришват бериб қазо ола олғай, ришват олиб ҳам шаръни буза олғай. Қозий керакким, жодаи шаръдин қадам чиқармағай ва сироти мустақимдин ташқари бормағай. Мустақим хат ҳар қаёнким, майл қилди эгри бўлди. Соз торидекким, эътидолдин тажовуз қилди, тузуки бузулди. Улки ҳукми эл моли ва жониға жорий бўлғай, керакким, даъби муқмир шиори бўлғай. Аёғиким, сироти мустақимдин тойилди ва ял чоҳи тубин мақом қилди. Бу ишни ўзи қилурмен деган бебоку козиб, козиби бебокка пайғамбар шаръи ҳокимлиғиға не муносиб.
Қитъа:
Мухбири содиқ шаҳеким қилди дину шаръни,
Бори адён носехи андоқки, мумкин эрди туз.
Козиб ул йўлни нечук тузгайки, бир каззоб ҳам,
Қилди кўп даъво, вали қўйди жаҳаннам сори юз.
Ўн учунчи фасл
МУФТИЙИ ФАҚИҲЛАР ЗИКРИДА
Муфтийи фақиҳе керак мутадаййин ва олиме керак мўъмин, ислом илмида моҳир ва диёнат нури жабинида зоҳир. Майлдин кўнгли беқусур ва ҳийладин замири бефутур. Қалами ривоётда содиқ, рақами мужтаҳид сўзи била мувофиқ; йўқки фосиқе бўлғай майхор ва жоҳиле бўлғай бадкирдор ва ғаддор. Бир дирам учун юз ҳақни ноҳақ этгувчи ва оз карам учун кўп «ло»ни «наам»14 битгувчи. Бир сабат узум учун бир боғни куйдурмакдин ғами йўқ ва бир ботмон буғдой учун хирмонни совурмоқдин алами йўқ. Муфтиеки, ҳийла била фатво тузар қалами нўги била шариат юзин бузар. Музд учун сийм олибки, молиға қотар динини дунёға сотар. Мундоқ муфти одамийкуш табибдур, бирига ислом қатли, бирига мусулмонлар қатли насибдур.
Рубоий:
Муфтиким, ишига музд олиб қилса рақам,
Музд ортуқ эса, майл керак қилғай кам,
Фатвода чу бўлди музд учун «ло» ву «наам».
Қилмоқ керак ул қаламзаи илгини қалам.
Ўн тўртинчи фасл
МУДАРРИСЛАР ЗИКРИДА
Мударриснинг керакки, ғарази мансаб бўлмаса ва билмас илмни айтурға муртакиб бўлмаса ва худномолиғ учун дарс ҳавзасин тузмаса ва худситонлиғ учун такаллум ва ғавғо кўргузмаса. Жаҳлдин дастори улув ва алоқаси узун бўлмаса ва мубоҳат учун мадраса айвони боши анга ўрун бўлмаса. Диний улум билса ва яқиний масоил таълим қилса. Бебокликлардин ҳаросон ва нопокликлардин гурезон бўлса, йўқки ўзин олим билгай неча мажҳулға анвои фисқни мубоҳ, балки ҳалол қилғай, қилмас ишларни қилмоқ андин маълум бўлғай ва қилур ишлар тарки андин қоида ва русум бўлғай. Бу мударрис эмасдурким, мубтадеъдур ва мундоқ киши суҳбати ислом мумтанеъдур.
Олим керакким, мутаққий бўлса ва огоҳ ва айтурға қола Аллоҳ, қола Расуллоҳ.
Қитъа:
Ҳар не айтур бўлса Худову Расулдин
Андин сўнг ўлса мужтаҳиду авлиё сўзи.
Андин киши не ким эшитур ва ёки ўрганур бўлса,
Худо сўзи йўқ эса, Мустафо сўзи.
Ўн бешинчи фасл
АТИББО ЗИКРИДА
Табибға ўз фанида ҳазоқат керак ва беморлар ҳолиға шафқат ва марҳамат керак. Ва нафси тибға табъи мулойим ва хукамо қавлиға пайрав ва мулозим. Сўзида рифқу дилжўйлуқ ва ўзида озарму хушхўйлуқ.
Ҳозиқ табибки шафқати бўлғай - Инсои Руҳуллоҳға15 нисбати бўлғай. Исо иши чиққон жонни танға кивурмак дуо била, мунунг тандин чиқадурғон жонға монеъ бўлмоқ даво била.
Мундоқ табибнинг юзи мариз кўнглига маҳбубдур ва сўзи бемор жониға марғубдур. Дами алилларға даво ва қадами хасталарға шифо. Хизри нажот анинг талъати ва оби ҳаёт анинг шарбати.
Агар фанида моҳир бўлса, аммо бадхўй ва бепарво ва дуруштгўй, маризга, агарчи, бир жонибдин илож еткурур, аммо неча жонибдин тағйири мижоз еткурур ва лекин омий табибким, эрур шогирди жаллод, ул тиғ била, бу заҳр била қилғувчи бедод. Ул мундин яхшироқдур. Беиштибоҳким, анинг қатили гунаҳкордур ва мунунг - бегунаҳки, ҳеч гунаҳкор, анга залил бўлмасун ва ҳеч бегунах мунга алил бўлмасун.
Байт:
Ҳозиқ табиби хушгўй тан ранжиға шифодур,
Омийю тунду бадхўй эл жониға балодур.
Ўн олтинчи фасл
НАЗМ ГУЛИСТОНИНИНГ ХУШНАҒМА ҚУШЛАРИ ЗИКРИДА
Ул неча табақадур: аввалғи жамоат-нуқуди кунузи маърифати илоҳийдин ғанийлар ва халқ таърифидин мустағнийлардур. Ишлари маоний хазоинидин маърифат жавҳарин термак ва эл файзи учун вазн силкида назм термак. Назм адоси бағоят аржуманд ва бениҳоят шариф ва дилписанд ўлдуғи учун оёти каломда нозил бор ва ҳадиси муъжиз низомда тилаган топар, чун маал - қасд16 эмас, эл ҳурмати жиҳатидин ани шеър демас.
Аммо бу азиз қавмнинг пешво ва муқтадоси ва бу шариф хайлнинг сардафтар ва сархайли валоят баҳрининг гавҳари ва каромат авжи мунир ахтари Амир ул-мўмин Али17 (рази аллоҳу анҳу ва каримуллоҳу ва важҳу)18 дурким, назм девонлари мавжуддур ва анда асрор ва нукат номаъдуд.
Бу мазҳари ажойибқа гуруҳеким тобеъдур, баъзини арз қилолики, кимлар воқеъдур; форсий иборатда ул жумладин, нозими жавоҳири асрор Шайх Фаридуддин Аттордур19. Яна қойили «Маснавийи маънавий», ғаввоси баҳри яқин Мавлоно Жалолуддин, яъни Мавлавий Румийдурки20, мақсадлари назмдин асрори илоҳий адоси ва маърифати номутаноҳий имлосидин ўзга йўқтур.
Яна ҳам авлиёи огоҳ ва машойих ва аҳлуллоҳ борким, буларға татаббуъ қилибдурлар ва булар каломи адосин ва ҳақойиқи маъносин мустаҳсан билибдурлар. Бу хайлдур ҳақиқат тариқининг суханвари, балки кимиёгари ва кибрити аҳмари.
Яна бир жамоатдурларким, ҳақиқат асрориға мажоз тариқин аҳсул қилибдурлар ва каломлари бу услубда марбут этибдурлар. Андоқки, маоний аҳлининг нуктапардози Шайх Муслиҳуддин Саъдий Шерозий21 ва ишқ аҳли гуруҳининг покбози ва покрави Амир Хусрав Деҳлавий22, ва тасаввуф ва диққат мушкилотннинг гириҳкушойи Шайх" Заҳируддин Саноий23 ва фариди аҳли яқин. Шайх Авҳадуддин24 ва маоний адосиға Ҳофиз Шамсуддин Муҳаммад ул-Ҳофиз25.
Яна жамъе бордурларки, мажоз тариқи адоси алар назмиға ғолиб ва алар бу шевага кўпрак роғибдурлар. Андоқким, Камол Исфаҳоний26 ва Хоқоний Шервоний27 ва Хожуйи Кирмоний28 ва Мавлоно Жалолуддин29 ва Хожа Камол30 ва Анварий31 ва Заҳир32, ва Абдулвосиъ33 ва Асир34 ва Салмон Соважий35 ва Носир Бухорий36 ва Котибий Нишопурий37 ва Шоҳий Сабзаворий38.
Яна ҳақиқат ва мажоз тарийқида комил ва илми икаласи тариқида вофий ва шомил, назм аҳлининг муқтадо ва имоми ҳазрати шайхулислом Мавлоно нур ул миллати ва-а-дин Абдураҳмон ал-Жомий (наввараллоҳу марқадаҳу ва қуддиса сирраҳу)39 дурким, аввалғи табақа равиши ва каломида ҳам шарифмақол ва сўнгғи табақанинг ҳам адоси латойифида соҳибкамолдурким, оламда завқу ҳол аҳли булар латойифи била масрурдурлар ва булар маорифи била ҳузур қилурлар.
Яна адно табақаси жамоатедурларким, назм фақат била кўнгуллар хушнуд ва хурсанд ва розию баҳраманддурлар. Ва юз машаққат била бир байтким боғлаштурғайлар, даъво овозасин етти фалакдин ошурғайлар. Сўзларида не ҳақойиқ ва маориф нўшидин ҳаловат ва назмларида не шавқ ва ишқ ўтидин ҳарорат. Не шоирона таркиблари аҳсан ва не ошиқона сўзу дардлари шуълаафган. Баъзидин агар гоҳи бирар яхши байт воқеъ бўлур, аммо ўн онча ямон даъво зоҳир бўлурки, у ҳам зоеъ бўлур.
Агар бири бир нозук маънида писандида печ қилур, аммо ўн онча нописанд даъво била ани ҳам ҳеч қилур. Гўё ўзларига ақидада мувофиқдурлар ва сўзларига эътиқодда муттафиқ. Турфароқ буким, ҳар бирининг сўзида маъно озроқ ва ўзида даъво кўпроқ (наузу биллоҳи мин шурури анфусино ва мин сайёти аъмолино)40.
Рубоий:
Аълоларидур нединки дерсен аъло,
Аднолари ҳам барча данидин адно.
Авсатлариким, ҳеч нимага ярамас,
Билким, нафас урмамоқ алардин авло.
Ўн еттинчи фасл
КОТИБЛАР ЗИКРИДА
Котиб шуаро сўзининг варақнигоридур ва сўз махзанининг хазонадори. Хозин ҳунари амонат бўлур ва тасарруфи хиёнат бўлур.
Аминки, хиёнатға мансуб бўлғай ва ўз ҳунарида маъюб бўлғай, андоқнинг илги қатъи хўб бўлғай. Яхши хат ва нуқтадин сафҳаға жамол, андоқки, яхши юз сафҳасиға хатту хол. Хушнавис котиб сўзга оройиш берур ва сўзлагувчига осойиш еткарур. Роқимки, рақами ростдур, ростлар кўнглига қабулияти бехост. Муҳаррирки, таҳрири туз писандидадур, агар бир байт битир, агар юз. Агар хат сурати нохушдур маъни хайли андин мушаввашдур.
Хушнавис ҳамким, саҳви кўп бўлғай илги фалаж иллатиға жўб бўлғай. Улки, бежо нуқта била «ҳабиб»ни «ҳабис» қилғай ва «муҳаббат»ни «меҳнат» - анингдек ҳабиси меҳнатзадаға юз лаънат. Ямон хатға ғалати беҳисоб, қаррийи масхара соқолиға хизоб. Ул хатни қирқиб мабразға ташлағоли яхши ва иясини молики дўзах жаҳаннамға бошлағоли.
Маҳбубдин мактубким, ҳам хати хўб бўлғай ва ҳам мазмуни хўбжонға улдур марғуб ва кўнгулга улдур матлуб. Хати ямон ҳам бўлса ямон эмас, муҳиб маҳбуб хатини ямон демас.
Ямон котиб манзили қаламдонидек чоҳ аро бўлсун, қаламидек боши яро ва юзи қаро бўлсун.
Байт:
Қайси бир котибки, ул сўзга қалам сургай хилоф,
Ул қаро юзлук боши бўлсун қалам янглиғ шикоф.
Ўн саккизинчи фасл
ДАБИРИСТОН АҲЛИ ЗИКРИДА
Мактабдор бегуноҳ маъсумларға жафокор. Атфол азобиға роғиб ва алар таъдибиға муртакиб. Зоти бемадоро, димоғи пўлод ва кўнгли хоро. Ғазабдин қошида чин, гунаҳсизлар била ойини хашу кин. Кўпрагида табъ ғилзати ва тамаъ иллати падидор ва ақл қиллатиға гирифтор. Аммо тавсани атфол таъбини жафо била ром қилғувчи, ноҳамвор сиғор тавриға сиёсат била андом бергувчи. Агарчи хўйлари дурушлуқда намоёндур, аммо атфол ноҳамворлиғи ислоҳиға ирик суҳондур.
Анинг иши одамдин келмас, қайси одамки, дев қила олмас, ҳар қаттиғ кишини бир тифл муҳофазати ожиз этар, ул бир сурукка илм ва адаб ўргатгай, анга не етар. Онча борким, ул қавмнинг идроку фаҳми оз тушар, андоқ кишига юз мунча машаққат не бушар. Ҳар тақдир била атфолға ҳаққи кўпдур, агар подшоҳлиққа етса ва анга қуллуқ қилса хўбдур. Шогирд агар шайх улислом, агар қозидур, агар устод андин розидур - тенгри розидур.
Байт:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.
Ўн тўққузунчи фасл
ИМОМЛАР ЗИКРИДА
Имомат қилғувчи ўз қироатининг шефтасидур ва ўз намозининг фирефтасидур. Кишиликдин хаёлида тасаввурлар ва яхшиликдин замирида такаббурлар. Ўз намозин мақбул тахайюл қилғон жамоат намози қабулиятини ҳам такаффул қилғон. Бийик қироати маҳзи раънолиқ ва аноният жамоатдин илгари чиқмағай айни расволиқ ва нафсоният хаёли халққа пешволиқ ва тасаввури элга муқтадолиқ. Намозға имомат комил имом ишидур ва ўзни мундоқ тасаввуф қилғон жоҳил ва нотамом кишидур. Имомат муносибдур пирдин мурид хайлиға тафҳим учун ё муаллимдин суруки тифли норасидаға таълим учун ё олимдин жуҳҳолға шафқат учун, ё комилднн танобеъ ва иёлға тарбият учун. Одоби ибодат. талқиниға камоҳи ва таълими шариат ойиниға нокоҳи нокомдин муносибдур, заруратдин тажвиз қилса бўлур. Аммо вазифа ва улуфа емак ва ўзин муқтадо ва имом демак одамий иши эмас. Ва андоқ кишини одамийлар киши демас.
Қитъа:
Валоят аҳлига41 жамъи маломатиға боқ
Ки, халқ кўзидин айлар намозини яширун.
Бу турфароқким, намозида муъжиби нодон,
Тутар имомат учун хайл қибласида ўрун.
Йигирманчи фасл
МУҚРИЙЛАР ЗИКРИДА
Муаззинеки, ҳақ ибодатиға нидо қилғай, жон анга фидо, агар яхши савт била адо қилғай. Агар поклик ва ниёз бу ишга мулҳақдур, ому хос кўнглига мақбули мутлақдур. Бу нидо ёмонларни фисқ кунжидин масжид сори бошқарур андоқки, фусунгар йилонни тарона била тешукдин чиқарур. Агар муқрий лаванддур, бад овозу кулғундидур, лаҳни носоз, бадани вузуъ қайдидин нопок ва хуш вақт риоятидин бебок. Руҳи тоат завқидин бехабар ва уни савт ул-ҳамирдин анкар. Манъ ва наҳй туфроғин оғзиға урмоқ авло, балки тоқ ё минордин учурмоқ авло.
Рубоий:
Муқрийки, эрур покрў ва зоҳидваш,
Алхони хуш ва ҳусни адоси дилкаш.
Жон анга фидоки, руҳ этар андин ғаш,
Агар бўлса мунунг акси нафас урмаса хаш.
AbdulAziz:
Йигирма биринчи фасл
ҲУФФОЗ ЗИКРИДА
Ҳофизғаки, яхши маҳзаж ва адо била тиловат бўлғай, мустамеъларнинг руҳига андин осойиш ва жониға ҳаловат бўлғай. Агар ҳусни савт буларға ёрдур эшиткувчи соҳибҳол бўлса, иши душвордур. Агар бад лаҳжа бўлса ва бад адо сурма анинг ғизоси қилсин худо. Агар фосиқдур, бад маош сурма ҳам ҳайфдур, бўғзиға муносибдур тош. Агар бовужуди бу ҳоллар била кўп ўқуғай умид улким, оғзи садаф оғзидек ва тили савсан тилидек қуруғай.
Байт:
Ёрабки, ҳеч базмда ул нағма қилмағай,
Оғзи ғизодин ўзга нимага очилмағай.
Йигирма иккинчи фасл
МУТРИБ ВА МУҒАННИЙЛАР ЗИКРИДА
Мутриби тарабафзо, муғаннийи ғамзудо - икаласига дарду ҳол аҳли жон қилурлар фидо.
Улки кўргузгай мулойим таронау нағам, агар эшитгувчининг ҳаёти нақди анга фидо бўлса не ғам. Кўнгул қуввати-хушнавоздин, руҳ қути - хушовоздин. Хушхон муғаннийдин дард аҳлининг ўти тездур, агар малоҳати бўлса, ҳол аҳлиға рустохездур. Ҳар муғаннийки, дардмандонароқ нағма чекар, анинг нағмаси захлиқ юракка ковгарроқ тегар. Оташин юзлук муғаннийки, хилқидин мулойим суруд чиқорғай, ҳол аҳлининг куйган бағридин дуд чиқорғай. Мулойим мутрибки, табъ ва фаҳм анга ёр бўлғай, хусусанки, ҳам айтғай ва чолғай, кўнгул мулкига не қўзғолонларки солғай.
Сўлук аҳлиға бир махуф ер бу манзилдурким, анда ҳам камол, ҳам нуқсон ҳосилдур. Солик бу ерда бир муҳлик оҳ била ҳам мақсудға етубдур ва бир наъраъи жонкоҳ била йиллар қозғонғони ҳам илгидин кетибдур.
Шиблий42 ва Нурий43 (қуддисса сирриҳумо)44 самоъда кеттилар, бу йўл сулуки била мақсуд сарманзилиға еттилар. Басо аҳлуллоҳки, арғанун унидин дайрға кирди ва дин ва ислом нақдин муғбачаларға бой берди.
Майхонада кимки майдин ибо қилғай, най уни бир дилкаш наво била ани расво қилғай. Агар киши май хавосин бошидин чиқорур, ғижжак мадди ноласи била анга ёлборур. Ва танбур пардадағи фитнадин ҳалок этар ва офият пардасин чок этар ва чанг зорлиғ била бўғзин тортар ва уд лисони нағмасининг тарғиби чангидин ҳам ортар. Андаким рубоб бошин ерга қўюб ниёз кўргузгай ва қўбуз қулоқ тутуб айшға тарғиб оҳангни тузғай. Чун қонун ва чағона ноласи қулоққа тушгай ва маҳваши соқий юкунуб, май аёққа тушгай, ул вақт зуҳду тақвоға не эътибор ва хушу хирадға не ихтиёр. Агарчи ишқ фақр аҳлини расво қилурда булардин фароғдур ва лекин ул ўтни ёрутурға най дамидин елу майдин ёғдур. Араб теваси «ҳудий»45 лаҳни била бодия қатъида тез бўлур, булут бухтиси раъд садосидин соиқаангиз. Инсонға маҳзи ғалат хаёлдур ва одамийға бу офатдин қутулмоқлиқ маҳолдур.
Аммо бу тоифанинг сойири ҳам агарчи тарабойин ва меҳнатзададурлар ва лекин филҳақиқат, лаимсийрат ва гадодурлар. Айтқувчи ва чолғувчи зорлиғ ва ийнамак била олғувчи. То буюрғувчида сила ва инъом бор, алар мулозимдурлар ва хизматгор. То суҳбатда неъмат кўп, аларга барча амру наҳйинг жўб. Чун базмда танаъум оз бўлди, алар иши истиғноу ноз бўлди. Неъмат деган нимаки тамом йўқ бўлди, аларнинг кўнгли сендин тамом тўқ бўлди. Агар йиллар баҳра олибдурлар эҳсонингдин, ошнолиғ бермай ўтарлар ёнингдин. Оз олсалар носипос, кўп олсалар ҳақшунос. Аксари фосиқ ва бадхўй ва қолғони кажтабъу дуруштгўй. Ҳаракотлари тузуксиз сўзларидек ва калимотлари ҳашв ва маҳалсиз нозларидек. Вафо алар табъидин маслуб, вафо аҳли олида мардуд ва манқуб. Муғанний вафосиз, кунгир ҳаёсиз. Агар йиллар риоят қилибсен ва ҳамхонадур, бир қатлаки бермадинг - бегонадур.
Эр суратида шоҳидедур танноз ва мулойим кисватида муфсидедур хона барандоз. Хавосқа дилфиребедур савт46 ва нағам47 била, авомға роҳзанедур таблу алам била.
Назм:
Кишига бўлмасун бу фитна дучор
Ки, унидин нажоти тайри учор.
Ёнса қўнмоққа табл урар ҳар дам,
Ким ўшул қушқа кўпрак ўлғай рам.
Йигирма учунчи фасл
ҚИССАСОЗ ВА ҚИССАХОНЛАР ЗИКРИДА
Қиссасоз - бекор ва қиссахон - ҳарзагуфтор; ҳар ким маъжуннок ё банги, кўнглида анинг маъракаси оҳанги. Бийик ун била овуч қоқмоғи ҳар дам, хирад ва озарм қушлари топмоқ учун рам. Ҳаракотидин зоҳир телбалар атвори ва калимотидин боҳир усруклар шиори. Тева қумалоғин сотарда қанд дегувчи, маъракасидағи муътақидлари ани сотқун олиб егувчи.
Байт:
Кишиким бўлмағай маъжуну қандининг Харидори,
Онинг ҳангомаси бирла тузалмас ҳеч бозори.
Йигирма тўртунчи фасл
НАСИҲАТ АҲЛИ ВА ВОИЗЛАР ЗИКРИДА
Воиз керакки, «қолаллоҳ»48 сўз айтса ва «қола расулуллоҳ»49 мухолафатидин қайтса, худо ва расул йўлиға қадам урса. Ўзи киргондин сўнгра насиҳат била элни ҳам кивурса. Юрумагон йўлга элни бошқармоқ, мусофирни йўлдин чиқормоқдур ва биёбонға кетурмак ва бодияда итурмакдур. Усрукки, элга буюрғай хушёрлиқ - уйқувчидекдурки, элга буюрғай бедорлиқ Уйқусида сўз деган жевлигон бўлур ва дегондек қилмоқ не дегон бўлур.
Ваъз бир муршид ва огоҳ ишидур ва анинг насиҳатин қабул этган мақбул кишидур. Аввал бир йўлни бормоқ керак, андин сўнгра элни бошқармоқ керак. Йўлни юрмай кирган итар ва ғайри мақсуд ерга етар.
Воиз улдурки, мажлисиға холи кирган тўлғай ва тўла кирган холи бўлғай. Воизким, бўлғай олим ва мутаққий - анинг насиҳатидин чиққан шақий. Улки, буюруб ўзи қилмағай, ҳеч кимга фойда ва асар анинг сўзи қилмағай. Назоирхон била сургувчи мақол - дастиёр била йирлағувчи қаввол.
Қитъа:
Воизки, дастёрсиз ўлмас сухангузор,
Анга ёроду50 мунга аёлғувчи51 ҳукми бор.
Тенгри сўзин аёлғувчи бўлмай дей олмағай,
Бир соз бўлса ҳам керак ул қилғай ихтиёр.
Йигирма бешинчи фасл
АҲЛИ НУЖУМ ЗИКРИДА
Мунажжимки, савобит ва сайёр назоратидин ҳукм сурар, раммолдекдурки, нуқталари ҳисоби била лоф урар. Зижи52 - ҳеч ва тафҳим ва тавқими-ғалат тақсим; ва устурлоби вожиб-ул-ижтиноб53 ва рифъат ул-қамари54 бефойда ва бесамар. Ғофиледур бу асбоб била ҳангома тутғон ва ҳақ таоло қазо ва тақдири сўзин унутқон. Ўз илгида бир анор бўлса билмаски, неча парда ва неча хонаси бор ва ҳар парда ва ҳар хонасида неча донаси бор ва ул дона аччиғмудур ё зумухтваш ё чучукмудур ва ё майхуш; борлар ани кесиб ебдур ва хосият ва кайфиятини билиб, элга ҳам шарҳ била дебдур.
Фалаки мудаввар ва нужум ва буржидин афсона дер ва аларнинг саъд ва наҳси ҳукмин суруб тарона дер. Бовужуде улки, ўн сўзидин иттифоқе бири ҳам рост келмас, мунунг қабоҳатин ё билмас ва ё билиб кўзига илмас. «Кизб ал-мунажжимун»55 мазмуни била анинг сўзи ёлғондур ва ўз ростлиғ кишваридин йироқ қолғондур ва басират кўзига ғафлат пардасин солғондур.
Байт:
Эмас афлоку анжум ҳоли бенафъу зарар, лекин
Ани тенгри билур, эрмас мунажжим билмаги мумкин.
Йигирма олтинчи фасл
ТИЖОРАТ АҲЛИ ЗИКРИДА
Тужжори саёҳатшиор ақолим ва булдон ҳолидин хабардор, ажойибдин афсонагузор ва ғаройибдин нодирагуфтор.
Жибол тоши ва дашт қумиға ноқа сурган, биҳор амвожи талотумдин нафъ ва зарар кўрган. Ҳалол рўзи касбига масофатлар қатъ этган, жамияти зоҳир тилабу ботин паришонлиғлари анга етган.
Бири юз бўлурдин бошида минг савдо, бўзи катон бўлурдин кўнглида неча таманно. Мундоқ кишининг мақсуди тамом асиғ бўлмаса ва бу асиғ ҳусули учун ранжи қаттиғ бўлмаса, савдо учун тенгизга кема сурмаса, дур учун наҳанг комиға қадам урмаса, мол ва дирамни азаматиға сабаб қилмаса, хадам ва ҳашамни ҳашматиға жиҳат билмаса, нафис ажносни56 аяб чопон киймаса, лазиз ағзияни исиркаб қуруғ нон емаса, ранжи маош суҳулати бўлмаса ва суди кўнгул фароғати учун бўлса, сафардин азизлар суҳбатиға етмак муроди бўлса ва риоятидин номуродлари иши кушоди бўлса шаръий закот бўйнида қолмаса, фуқаро ҳақин ўз бўйниға олмаса, йўқки, молин азиз асраб, ўзини хор этган ва ўз молин тамғодин ўғурлаб ўзига мазаллат етгай, ё вориссипор учун йиғинғай, ё ҳодиса қўзғар учун қовғонғай. Мундоқ киши хожа эмас, муздурур ва ўз разиллиғидин ҳамиша ранжурдур.
Байт:
Мундоқ кишида йўқ хирад ва ҳушдин нишон,
Билгил гадо агарчи эрур Хожаи Жаҳон.
Йигирма еттинчи фасл
ШАҲАРДА ОЛИБ СОТҚУВЧИЛАР ЗИКРИДА
Шаҳр савдогари ғадркиш ўзига суд ва мусулмонларға қаҳтандиш. Элга зиён анинг суди, ўнғой олиб оғир сотмоқ анинг мақсуди. Олурда катонни бўз деб, сотарда бўз васфида катондин ортуғ юз сўз деб. Шолни тўрқа ўрниға ўткара олур бўлса, таъсир йўқ, бўрёни зарбафт ерида сота олур бўлса, тақсир йўқ. Дўконида барча матоъ мавжуд, ғайри инсоф. Ноинсофлиғидин барча жинс ҳосил ғайри тақсирға эътироф. Тожири мусофир ул кадбонуға ҳамзону, балки ани черикчи деса бўлур, муни кадбону. Анга суд - олғувчиға нуқсони мол, икки жонибдин ёлғон онт ичгувчи даллол.
Байт:
Бу хайл одам эмаслар, яхши боқсанг,
Эрур судинг алардпн гар йироқсаи.
Йигирма саккизинчи фасл
БОЗОР КОСИБЛАРИ ЗИКРИДА
Бозорда савдогар косиб-тенгриға хоин ва ваъдаға козиб. Бирга арзирин юзга сотмоқдин аларға минг мубоҳот, мингга тегарни юзга олмоқдин аларға йўқ бир зарра уёт. Ростлиқ била савдо аларға зиёнкорлик ва ваъдаға вафо аларға бадкирдорлиқ. Охират икки савдосидин эърозлари ва амал мезони адолатиға эътирозлари. Ўғул атоға бозий бермак пешалари, дағалликларин киром ул котибиндин57 ёшурмоқ андешалари.
Байт:
Булардин кимки дер ўзни валийдур,
Агар қилсанг яқин, бир доғулийдур.
Йигирма тўққузинчи фасл
СОЙИР ҲУНАРВАР ВА САНЪАТПАРДОЗ ЗИКРИДА
Ҳунарвар ва санъатпардоз ёлғонлари кўпдин-кўпу чинлари оздин-оз. Ишларида дағаллик мақдур ва ҳаддидин нари, ваъдаларида хилоф хаёл ва гумондин ташқари. Чин сўзким, эрга улуғ ҳунардур, алар қошида айби тамом, ялғонким, халойиққа улуғ айбдур, алар олида ҳунари молокалом.
Маснавий:
Тонгдин оқшомға ишда санъатсоз,
Ҳунар атворида фусунпардоз,
Айлабон бу тарийқни варзиш
Ки, бировга югуртгайлар иш,
Гар муаддий, ғаний йўқ эрса фақир,
Анга бози берурда йўқ тақсир.
Ўттузинчи фасл
ШАҲНА ВА ЗИНДОНИЙЛАР ВА АСАСЛАР ЗИКРИДА
Доруға ва шаҳна ва асас ўғри ва хунийға мумид ва фарёдрас. Зиндон аҳли - дўзах аҳли. Асаслар малоикаи азоб, шаҳна молики дўзахдек ҳукмрон ва олижаноб. Гуноҳ аҳли тавқу занжирға гирифтор, бу занжиру тавқлари салосил ва ағлолдин намудор. Киссабур била муқаммир асасларидин бозор ва қиморхонаға мустаъжир. Зиндон чоҳидин ўғрилар кўнгли тийралиги маълум, журм аҳлиға анда паришон кўнгулда ҳавотирдек ҳужум. Гунаҳкорға анда умиддин бийм кўпрак ва бадкирдорға анда иноддин таслим кўпрак. Ҳар қатлаким, бировни тортиб чиқорғайлар, анда қолғонлар ўзларидин борғайлар.
Қайтиб келганларнинг нақллари муваҳҳиш ва хабар келтурганларнинг можаролари мушаввиш.
Бири дебки: Дорға чекарда яхши турди ва бири дебки: Бўйнин чопарда яхши ўлтурди. Бири мақтулнинг йигитигидин таҳассурда, бири ятимнинг рубоий ўқуғонидин таҳайюрда. Бу навъ саъб ҳол беҳаддур ва мундоқ ғариб аҳвол беададдур.
Амал ҳирси чоғи асас мужримнинг тутулмоғиға соний, амадо ўз матлубини ҳосил қилғонидин сўнгра қутулмоғиға доий. Дунёда бу манзил қиёматкирдор ва маҳшарда дўзахдин намудор. Банду занжирлиқ гунаҳкорлар шаҳар зиндонида, андоқки, ишқ муқайядлари байтул-эҳзонида. Тенгри барчани бу ерга келтурур афъолдин йироқ тутсун ва манзилға тушурур аҳволдин қироқ.
Байт:
Бир манзил эрур анда басе ранжу уқубат.
Тушган кишига анда ўкуш дарду суубат.
Вале ул ҳарам ичра бўлғонға хос,
Умид улки ҳам тенгри бергай халос.
Navigation
[0] Message Index
[#] Next page
Go to full version