Иккинчи қисм
ҲАМИДА АФЪОЛ ВА ЗАМИМА ХИСОЛ ХОСИЯТИДА
Аввалги боб
ТАВБА ЗИКРИДА Тавбаи1 ҳақиқий мазмуми афъол қабоҳатиға мўталлеъ бўлмоқдур ва тавфиқи рафиқ бўлуб, ул афъолдин ижтиноб қилмоқдур. Тавба мужрим банданинг вақти кўзгусин исён зангидан оритур ва ниёз мусқили била ёритур. Шаковат тариқининг ниҳоятидур, ҳидоят жодасининг бидоятидур, аноният ғафлатидин сесканмакдур ва башарият уйқусидин уйғотмакдур ва нашойист аҳволин англамоқдур ва нобойист афъолин тонгламоқ ва ярамас махфийларға кошиф бўлмоқдур ва керакмас даъвийларига воқиф бўлмоқ ва аъмол қабойиҳидин шармандалиғдур ва афъол фазойиҳидин сарафкандалиғ ва огаҳлиғдур, башарият инодиға воқифлиғдур, нафси амора фасодиға ва кўнгулга наформонлиғидин мутағаййир бўлмоқдур ва руҳға нафаржомлиғидин мутанаффир бўлмоқдур. Ва ҳақдин нажот вақти етмакдур ва бандаи нафс мутобаатин тарк этмакдур. Бу гавҳари шабчироғ ҳар тийра рўзгор лойиқи эмас ва бу шамъ тавфиқни ҳодийи иноят ҳар кимга бермас. То қайси ориғ тийнатлиғ йўлдин озмиш бўлғай ва қаю пок хилқатлиғ жодадин чиқиб, қилур ишин ёзмиш бўлғайким, анга ғариб, ҳолат ҳодис бўлмиш бўлғай ва ул ҳолатқа шум нафс боис бўлмиш бўлғай ва ҳодийи тавфиқ етгай ва ани ул ҳолатин огаҳ этгай. Чун огаҳ бўлди ҳаётидин ториққай ва уёт дуди димоғидин чиққай ва эътизол била қиладурғонидин ибо қилғай ва истиғфор била қиладурғон журмидин истеъфо қилғай ва ноҳамвор афъолиға андом бергай ва бировнинг бероҳлиғидин чиқиб, ҳақиқат йўлиға киргай. Бу мартаба тариқат аҳлининг аввалғи гомидур ва мақсад водийсининг аввалги манзилиға ҳомийдур. Бу саодат кишига ўзлугидин етмак «маъшо золика фазулуллоҳ юътиҳа ман яшаъ»2. Ҳар соҳиб давлатка бу огаҳлиғ бир васила била етибдур ва ҳар саодатманд бу иқболни бир восита била касб этибдур.
Рубоий:
Ҳақдин ангаким, етти иноят вақти,
Кўнглига ёмон феъли сироят вақти.
Исёниға фош ўлур ниҳоят вақти.
Бу бўлди ҳидоятқа бидоят вақти.
Ҳикоят: Мазҳари сунъи ҳаққи таборака Шайх Абдуллоҳ Муборак3 (қуддиса оллоҳи сирруҳу)нинг тавбасининг бидояти ва туз йўлға кирарнинг ҳидояти бу эрмишким, ҳол авойилида бир париваш ишқиға гирифтор эрди ва халқ аросида мажнуншиор кўнгли бир шўх ҳусниға мубтало ва хуш ва хирад. кўнгли мулкидин жало. Бир қиш кечаси маъшуқи девори тубида васли умиди била побаст ва юзи хаёлидин андоқ бехуд ва маст эрдиким, бовужуди улким булут ҳаводин замҳарирбор ва тун мушки ул замҳарирдин кофуркирдор эрди ва дай сарсаридин қор кўнгли мулкига ишқ сипоҳи чопқуйидин нишона кўргузур эрди ва бурудат шиддатидин ашжор яфроғлари совуғ этган, лол тиллар ҳолидин афсона айтур эрди. Ул ишқ ўти ҳароратидин бу ҳолдин хабарсиз ва ёланг аъзоси кор ва замҳарир бурудати шиддатидин асарсиз тутуб эрди. Анга тегруким, тонгқуши нола тузди ва саҳар муиззини наъма кўргузди. Ул эшитгач, соғиндиким, хуфтон намозининг нидосидур ва ашо саловатининг адоси ибтидоси. Чун тонг ёвушти қуёшдек ичига изтироб ва ошуб тушти. Ва субҳи содиқ нуридин кўнглига ёруғлиқ етти ва мулҳами ҳидоят ани огоҳ этти. Ўзига дедиким эй Муборакнинг номуборак ўғли ва эй тенгрининг қочқон ва беадаб қули! Хуфтон намози қироатида агар имом узунроқ сура ўқуса маломат тутар ва юз фосид хаёл кўнглунгга ўтар, қишнинг бир узун тунини андоқ шум нафсинг ҳавосиға машъуф ва мазмум табиатинг коми хаёлиға мағлуб ўткарурсенким, хуфтондин вуқуфунг ва саҳар етгандин шууринг бўлмас. Бу ҳолатда анинг ичига қўзғолон тушти ва уётдин руҳи бадандин муфорақат қилғали ёвушти. Инояти илоҳий қўлдади ва тавба ҳидоятиға йўлададиким, андоқ риёзат ва сулукка росиҳ бўлдиким, оз вақтда Макка ва Мадинада шайх ул-машойих бўлди. Умид улким, ҳақ субҳонаҳу таола барча йўлдин озғонларни огоҳлиқ била баҳраманд килғай.
Қитъа:
Тавбаеким, анинг саодатидин,
Бир қул ўғли бу поя касб этгай
Ким, анга шоҳлар қул ўлғайлар
Мунга ўзлук била нечук етгай.
Иккинчи боб
ЗУҲД ЗИКРИДА Зуҳд4 дунё орзуларидин кечмакдур ва нафс аларнинг мавто заҳрин ичмакдур. Ва молу жоҳ хаёли риштасин кўнгулдин узмакдур ва нангу номус бутларин ушатурға ўзин тузмакдур ва қабул умидиға риёзат тариқин тутмакдур. Ва шариат жодасида мардона турмоқдур. Ва бошни риёйи саждаға индурмамакдур, балки андоқ тоатни хаёлға кечурмамакдур. Кўзни асрамоқдур барча номаҳрам юздин ва тилни тутмоқдур барча номашруъ сўздин. Қулоқ карлигидур моло, яъни масъмуъотдин илик тортмоғлиғдур барча номашруъотдин. Аёғ ланглигидур халойиқ тараддудин ва нутқ гунглгидур сўзда эл ташдидидин. Оғизга савм муҳридур нединки, нафс таманноси бўлғай ва нафсға яъс кофуридур ҳар шайъдинки табиат тақозоси бўлғай. Таом қил-латидур ончаким, муяссар ва анинг жибиллати риоятидур ончаким, мақдур. Хилватта улфатдур алалдавом, узлатга мудоваматдур молокалом. Ва лайл қиёмиға мувозабатдур ва зикр давомиға мудоваматдур. Ҳар соликкаким, бу мақом дориғай хилқати риёзат нури била нафсоният лавсидин ориғай. Қўнгли уйиға ошнолиғ шамъидин нур етгай ва ул нур партави анинг кўнглуни масрур этгай. Ибодат натойижи ета бошлаған ва риёзат фавойиди баҳраманд эта бошлағай. Ул соатан фисоатан ишида исиғроқ бўлғай ва лаҳзатан филаҳзатан қилмишида қизиқроқ бўлгай. Бу файз соғарларидин ичиб қонмағай ва бу завқ қадаҳларидин журъа тортардин ўсонмағай. Ёраб, анинг журъаи жомидин маҳрум ташналабларни камёб қилғил ва бу водийда оғзи қуруғонларни сероб этгил, ё карим, ё раҳим!
Байт:
Бу талабда кимки бўлса анга рўзи этма ҳирмон,
Бу таабда кимки бўлса анга қил васл ила дармон.
Ҳикоят: Қидваи аҳли яқин Мавлоно Шамсуддин Муидди Уча5 (қуддиса сирруҳу) Жом вилоятида мазкур бўлган кентда бўлур эрди, Ўтуз йил эрдиким, жамъи зоҳир танаъуммотидин бебаҳра эрдиким, қойим ул-лайл6, уд-дахр7 эрди. Бир масжидда мунзавий эрдиким, ғайри таждиди вузуъ учун мазкур муддатда андин чиқмайдур эрди. Ва жинси башардин нима қабул қилмайдур эрди. Ва Ҳазрати Рисолат (саллаллоҳу алайҳа вассаллам) мутобаъатиғаким, Уҳуд ғазвасида8 муборак тишлари шаҳид бўлиб эрди, ўтуз ики тишин ушотиб эрди ва бу ўтуз йилда ёни остида бир бўрё ва боши остида бир хишт била ўткариб эрди. Кичик Мирзо9 (алайҳа рахма)10 ул вилоятдин ўтарда бу азизнинг, мазкур бўлган сифотин эшитиб, анинг зиёратиға етти. Мавлоно ҳамул масжидға кирганда эгнидаги хирқа ва бошидаги эски бўрк била эрди ва тааллуқи ранги итлоқи анга қилса бўлмас эрди. Мазкур Мирзонинг кўнглига риққат келиб бир овуч дирам келтуруб илтимос қилибдурким, бу ниёзмандлиғин қабул қилгай. Мавлоно дебдурким, чун мен бу тариқ била одат қилибмен, ҳеч нимага эҳтиёжи йўқдур. Агар Сизнинг хотирингиз учун олсам ҳам манга таълим қилингким, не қилай ва қўяй. Сизнинг бир мулозимингизнинг бир жузвий василасиға ўлтурурмен, миннатдор бўлдум. Сиз карам қилиб, мени маъзур тутунг. Кичик Мирзо бу сўзга жавоб топай олмай, йиғлаб, қулоқ тутиб, ер ўпуб чиқибдур, Ўзи (раҳма иллоҳ) бу фақирға мундоқ тақрир қилди. Бир неча вақтдин сўнгра бу фақр ҳам Мавлоно хизматиға мушарраф бўлуб, сийратини ҳам бу тариқ била мувофиқ топтим, балки ортуқроқ ҳам. Ҳақ субҳонаҳу ва таоло барча толиби ниёзмандларға бу тариқ орзумандларға ул гулистондин туҳфае ва ул раёҳиндин шаммае насиб қилсун.
Байт:
Кимки кўнглидин анинг фақр орзуси кетмагай,
Бу дурур уммедким, ҳақ они навмид этмагай.
Учунчи боб
ТАВАККУЛ ЗИКРИДА Таваккул11 ҳақ йўлида восита асбобин рафъ қилмоқдур ва васила ҳижобин дафъ қилмоқ. Ва сабтларға миёнчилиқдин узр қўлмоқдур ва сабаб ва узрсиз мусаббибқа банда бўлмоқдур. Тақдир қути бозуси олдида сабаб риштаси чурукда ва қазо машъали партави қошида восита учқуни ўчуқ. Таваккул аҳликим, мақсуд водийсиға қадам қўюбдурлар йўл зоди ҳақ хони эҳсонидин билибдурлар. Таваккул дуруст элнинг емаги ҳақ хони инъомидур ва ичмаки анинг шарбатхонаси жомидин ва киймаги анинг хизонаи эҳсон икромидин. Бас булар мавжуд кўрунгандин ул неча хушҳол бўлғай ва нобуд экандин анга малол. Дарёдин ўтарға кемани сабаб десанг тобони нам бўлғай ўтгувчиларға не сўзунг бор ва биёбон қатъ этарга маркабни восита гумон қилсанг таййи арз била борғучилар оллида маркаб не эътибор. Андоқки, сенинг насибангни яна биров емас, анинг ҳам насибин сен емак мумкин эмас. Сенинг рўзинг сангадур, анинг қисми анга. Тиламасанг ҳам еткурур, емасанг ҳам едирур. Муни англағанлар қутулубтурлар рўзий учун меҳнат чекардин ва тинибдурлар фароғат учун дона экардин. Рўзий учун касбда иҳтимом таваккул қусуридин бўлғай ва маишат учун саъйи молокалом яқин футуридин бўлғай. Тенгри раззоқлиғин билган рўзи учун ғам емагай ва қассомлиғин билган киши ризқ озу кўпида сўз демагай. Улки ваҳшу тайр ризқиға зоминдур, санга еткурмайгайму? Улки мўру малаҳка рўзий берур, санга бермагайму? Саъй била азал қисматин ортурай деган ёғин риштасиға гиреҳ урай дер. Важд била қалам ёзғон қазони қайтарай деган қуруқ ерда кема сурай дер. Бу ишлар кўнгли уйи яқин нуридин тийралар ишидур ва ботиний кўзи ҳақиқат қуёшидин хиралар одат ва варзешидур. Таваккул аҳли барча асбоб воситасидин кўз юмубдурлар ва «филайту қулли ало иллоҳ»12 дарёсиға чўмубдурлар ва рўзий еткургучи ҳақни билибдурлар. Ани ейдургучи ҳам ани ақида қилибдурлар. Ва шак ва тараддуди қотеъ тариқларидин эъроз этибдурлар. Ва воситасиз таваккул бодиясиға қадам уруб мақсуд каъбасиға етубдурлар.
Байт:
Кимки қатъ этса таваккул қадами бирла тариқ,
Ёғину сел анга музий эмас ва барқ-ҳариқ.
Ҳикоят: Шайх Иброҳим Ситнаба13 бир муриди била (қуддиса сирруҳумо) таваккул қадами била Каъба азимати қилдилар. Шайх жаноби муридға айттиким, сенда ҳеч маълум борму? Мурид Шайхға дедиким, йўқ, мен таваккул қадами била бу йўлға қўюбмен, амин ва маълумни не тилар! Яна бир неча қадам борғондин сўнгра Шайх муридға яна айттиким: - сен ўзунгни яхши эҳтиёт қил, маълумунг бўлса ташлағилким, менинг аёғим оғирлик қилур. Яна мурид дедиким: бир-икки наълайн широки борки, бодия қатъида наълайним широки узулса они тортарға олибмен. Шайх муридға дедиким: Ҳоло худ наълайнинг широки бутундур, узулмайдур. Деди: бале. Шайх деди: Бас, ортуқ широкни ташла. Мурид дебдурким, ташламай чорам йўқ эди, заруратдин ташладим ва гиреҳ била борур эрдим, йўлда ногоҳ наълайним широки узулди, туруб илик урдумким, ани наълайн суруб ташлағаймен ва Шайхни ул амрда таън қилғаймен. Кўрдумким, наълайн ёнида бир широк тушуб ётур. Мен таажжуб юзидин ул широкни наълайнға торттим ва Шайхқа эриштим, ҳар қачонким, наълайин широкиға эҳтиёж воқеъ бўлса эрди, ҳамул дастур била муҳайё широк зоҳир бўлур эрди. Бу ишда менинг таваккулим дуруст бўлди.
Таваккул аҳли ҳақ йўлин бу навъ ёрутублар ва анинг ғайриға тавассул хаёлин кўнгулдин чиқорибдурлар.
Қитъа:
Таваккул чин дуруст эрмас мухалдур,
Анга наълайининг ортуғ широки.
Дуруст ўлғач йиғилса ганжи Қорун
Йўл ул дам роҳравнинг ҳеч боки.
Тўртинчи боб
ҚАНОАТ ЗИКРИДА Қаноат14 ибодат қуввати ҳосил бўлғонча қувват била ўткармакдур ва андин ортуғ барча ниманинг ҳавасин хаёлдин, кўтармакдур. Ва бенаволиғ била нафсни озурда тутмоқдур ва маҳрумлиғ била қувойи шахвонийни пажмурда қилмоқдур.
Қаноат чашмаедурким, суви олмоқ била қурумас ва махзанедурким, нақди сепамоқ била ўксумас ва мазраедурким, тухми иззат ва шавкат бар берур ва шажаредурким, шохи истиғно ва хурмат самар келтурур.
Кўнгулга андин очуғлуқ фойдаси етар ва кўз андин ёруғлуқ натижаси касб этар.
Қонеъ дарвешнинг қуруқ нони, томеъ шоҳнинг хитойи хонидин хўброқдур. Ва фориғи фақрандишнинг ёвғон умочи олғувчи ғанийнинг наботий кулочидин марғуброқ. Шоҳ улдурким, олмағай ва бергай. Гадо улдурким, сочмағай ва тергай.
Улким қаноат мўътод бўлди - шоҳ ва гадо тараддудидин озод бўлди. Маош уйи гарчи бўлур тор, аммо ҳар кеча муболаға қилсанг ери бор. Ҳисоредурким, анда кирсанг, нафс шарридин қутулурсен ва кўҳсоредурким, анда чиқсанг, душман ва дўстдин мустағний бўлурсен афтодалиғедурки, натижа сарафрозлиқ ва ниёзмандлиғедур; фойдаси бениёзлиғдур - тухми бари ғино ва шажаредур самари истиғно; маедур - аччиғ на нашъаси тарабангиз; йўледур - қаттиғ, аммо манзили фараҳомез.
Қаноатда нечаким, фароғбол, акси тамаъда разолат ва накол.
Хасис таъбға дўстедур лаимваш-гадошевалик ва разолат анинг таврига хуш. Мувофақатиға асар хорлиғ, муносабатиға баҳра сабукборлиғ. Ҳар табъдаким, ул мавжуд бўлди, ул киши улус табъиға мардуд бўлди. Лаимлиқ ва разолатқа камол андин, одамийлик ва инсониятқа завол андин. Ўтедур номус уйин куйдургувчи, еледур иззат хирманин совургувчи ва виқор шамъин ўчургувчи. Тамаъ инъомға андоқдурки, шаратаомға, ул бири дунлар ҳаракоти, бу бири баҳойим сифоти.
Қаноат жавҳаредурким, элни мундоқ икки балодин ўткарур ва мундоқ икки ибтилодин қутқарур. Бу икки замима феълки, ёмондур, гўё икки ноҳуш тавъамондур, ул мундин ёмон ва бу андин ёмон, иккаласи ёмондин-ёмон. Бири лаим ва бири мудбир иккаласининг ҳақиқати бир. Мухбири содиқ15 (саллоллоҳи алайҳа вас-саллам) мунга мундоқ дебтур: «Қонеъ не азизға томеъ, не залилға нисбат берибдур».
Рубоий:
Ҳар кимки, қаноат тарафи нисбати бор,
Борча эл аро тавозеу иззати бор,
Улким тамау ҳирс била улфати бор,
Яхши-ямон ичра зиллату накбати бор.
Ҳикоят: Кошифи асрори илоҳий Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий16 (қуддиса оллоҳ сирриҳу) ибодат фароғати учун қаноат шиор қилди ва Зиёратгоҳ қасабасида маскан ихтиёр қилди. Ва улус назр ва ҳадиясин парво қилмади, ва салотин инъом ва суюрғолин кўзга илмади. Муҳаққар Мавруси муҳавватасиға ашжор тикти ва экин экти. Ўз муборак илики била экин суворурға бел урар эрди ва ашжор тарбияти теша ва арра сурар эрди. Бу навъ қаноат била натижаси «азза ман қанаа»17 ҳукми била ул ерга еттиким, Ҳирот дор ус-салтанасидин салотини маснаднишин ва уламои дин ва машойихи аҳли яқин уч шаръи йўлни ул бузургвор хизматиға борур эрдилар ва остони туфроғин ўпмак била тафохўр бошин фалакдин ўткарур эрдилар ва ул зироат нонидин ва ул фавокиҳ жонидин ҳар не иликлариға тутса кўзлариға суртуб, қўюнлариға солиб, табаррук учун шаҳрға аёл ва атфоллари учун келтурур эрдилар ва андин еганлар охират нажотиға ҳам умидвор бўлур эрдилар. Қаноат натижаси мундин комилроқ оз вуҳур қилиб эркин ва хурсандлиғ боғчасининг раёҳини мундин тароватлиғроқ кам очилиб эркин.
Қитъа:
Жаҳон ичра кўп сунъ кўргузди сонеъ,
Эмасдур киши турфа андоқки, қонеъ.
Кишидин талабсиз ғино ҳосил этмас,
Яна жудға бўлмамоқ ҳеч монеъ.
Бешинчи боб
САБР ЗИКРИДА Сабр ўзни чиқармоқдур ҳузуз нафсонидин ва танаъумот жисмонидин ва нафсни ҳабс қилмоқдур ибодат меҳнатида ва қадамни собит қўймоқдур риёзот суубатида. Ҳақ йўлида қотиғ ирикка тузмакдур ва яхши-ёмондин ҳар не эшитган ва кўрганга тахаммул кўргузмакдур. Аччиғдур, аммо судманд; қаттиғдур, аммо дофеи газанд. Қайси номурод илик этагига урдиким, мурод топмади? Ва қайси гирифтор кўнгул сабр бандиға қўйдиким, кушод топмади? Фараҳлар мифтоҳидур ва бандлар аттоҳидур.
Рафиқедур суҳбати мумил, аммо оқибати муродқа қарийилиқ ва ҳарифедур умиди узун аммо ниҳояти матлубқа ҳамнишинлиқ. Самандедур коҳилхиром аммо манзилға еткургувчи ва бухтиедур сақилгом, лекин маъманға тушургувчи.
Носиҳи талх гуфтордек табъ андин озурда ва лекин зимнида мақсуд ҳосил, табиб батий-ул-илождек,18 мариз андин пажмурда, аммо сўнғида сиҳҳат восил.
Ишқ аҳли зикридин мутағаййир ва лекин ғояти васлға умидворлиқ, ҳажр эли ёдидин мутанаффир ва лекнн ниҳояти иттисолға комгорлик.
Қафасида жон булбулиға не хамушлуқ суд этиб, не наво ва илҳон, мажлисида руҳ тўтисиға не сукут нафъ еткуруб, не фарёд ва фиғон. Саҳросида фароғат ҳамону изтироб ҳамон, биёбонида даранг ҳамону шитоб ҳамон. Сўхтаи фироқ ўлмакдин анга ғам йўқ, андухтаи иштиёқ куймакдиин анга алам йўқ. Ҳажр шомидек тийра узун, аммо ғояти субҳи висол, ҳаж йўлидек қаттиғ ва йироқ, аммо ниҳояти Каъбаи иқбол.
Ҳар гирифторғаким, ул нобуд ҳаёти андин барий ва ҳар умидворғаким, ул номавжуд руҳи андин сипарий.
Ошиқларға маразедур ва беморларға заҳредур ҳалоҳил. Саҳиҳ анинг суубатедин бемор, ҳавос анинг уқубатидин нокор. Руҳ иши ани тортарда тааллул, кўнгул анинг қаттиғлиғидин бетоқату таҳаммул. Йўли бодиясида зулумоти офат, Ҳизрдек ани қатъ қилғонға баҳра зулоли ҳаёт. Шиддати юкига ҳомиллардин бири Айюби19 набий ва суубати ҳамлиға комиллардин бири Муҳаммади арабий.
Байт:
Ажаб ранжеки андин саъб йўқ ранж,
Вале чеккан кишинннг баҳраси ганж.
Ҳикоят: Бир нотавон кўнглида бир гулъузор хорхори бўлди ва ул туҳмат била зиндон гирифтори бўлди. Ул иш иқрори учун анга қилмаған азоб қолмади, аммо ул махфий сиррин кўнгулдин тилга солмади. Оқибат бир кун асаслар бордилар ва ани зиндондин банд била судраб чиқордилар. Ва бош-аёғидин тортиб узоттилар ва бир қучоқ йиғоч анинг аъзосиға ушоттилар. Андоқки, бошдан - аёғи жароҳат бўлди ва бари аъзосинннг териси сўюлди. Таёқ аъзосин андоқ афгор қилдиким, қон ул маъракани лолазор қилди. Мазлум мутлақо дам уради ва иқрор такаллумин тилига сурмади. Чун таъзиб шиддатидин ҳордилар, ул мажмуъдин судраб чиқордилар. Навмидлиғдин қўябердилар ва инсоф оламида муҳиқ эрдилар. Чун жафопешалар йироқ борди, жафокаш оғзидин бир ушолғон дирам чиқорди. Жаъмики ани кўрдилар. Ул иш кайфиятин сўрдилар, улча жавобидин мафҳум бўлди, бу ҳолат маъдум бўлдиким, сиёсат ҳангомасида манзури ҳозир эрмиш ва бир гўшадин анинг ҳолига нозир эрмиш. Анга етарда ул бедоду ситам тиши остида эрмиш ул дирам. Азоб эътидолдин ўтарда дирамға тишин беркитур эрмиш ва тиш захми била ул дирамни пора-пора ушотур эрмиш ва манзур нозир олида сабру таҳаммул қилур эрмиш ва анинг наззорагар эрканин билур. Манзур чун бу ҳолни билди, меҳр ва шафқат била бошиға келди, юмшоқ сўз била яралариға марҳам еткурди ва чучук тил била мажруҳ таниға жон кивурди. Хаёлиға кечмас давлатға сазовор бўлди ва гумониға ўтмас одатға комгор бўлди. Бу барча шиддатдағи сабру шикеболиғ натижаси эрди ва ул суубат ва шиддатда таҳаммулдин анга даст берди.
Байт:
Кимки бир шиддат аро сабру таҳаммул айлади,
Бахт анинг нишини нўшу хорини гул айлади.
Олтинчи боб
ТАВОЗУЪ ВА АДАБ ЗИКРИДА Тавозуъ халқни киши муҳаббатиға шефта қилур ва улусни фоил маваддатиға фирифта қилур. Дўстлуғ гулшанида назорат гуллари очар ва ул гулшандин унс ва улфат базмида турлук гуллар сочар. Мутакаб бир душманға мулоямат сари йўл кўргузур ва муъжиб хасм хотириға инсоният завқин ўлтурғузар. Такрори ҳаёсиз муддаийни уят сарҳаддиға бошқарур ва теъдоди инсофиз адувни ямонликдин ўткарур.
Агарчи борча элдин хўбдур ва бари халойиқдин марғуб, аммо сарафрозлардин хўброқдур ва бениёзлардин марғуброқ. Абнойи жинсдин бир-бирига мустаҳсан, акобирдин асоғирға аҳсан. Сахо қилмай элни шод қилур ва ато кўргузмай кишини ғамдин озод қилур. Адаб кичик ёшлиғларни улуғлар дуосиға сазовор этар ва ул дуо баракати била умрдин бархурдор. Кичиклар меҳрин улуғлар кўнглиға солур ва ул муҳаббат кўнгулда муаббад қолур.
Ушоғларни кўзга улуғ қилур атворидин халқ улуғлиқ билур. Халқ жонибидин беҳурматлиқ эшигин боғлар ва кишини ҳазл ва истихфофдин сахлар.Табиатға инсоният тарийқида андом берур ва мижозға одамийлиқ манзилида ором еткурур. Кичикларғаким, андин мунча бўлғай, улуғларға кўрким, неча мунча бўлғай.
Муҳаббатға зебу пироя адабдин етар ва муваддатға равнақ ва баҳо таркидин кетар. Адаб ва тавозуъ кўзгусиға жило берур, икки жонибдин ёруғлуқ еткурур.
Тавозуъ ва адаб аҳтлиға таъзим ва ҳурмат етар ва ул донани эккан бу маҳсулни жамъ этар. Халқ ихтилотида ҳамида ахлоқ ибтидоси бу хисолдур ва бу русух топса муҳаббат ихтилоли маҳолдур. Икки жонибдин агар хулқи карим бўлғай, адаб ва тавозуъ муқобаласида иззат ва таъзим бўлғай. Хушо, бу навъ аҳбоб орасида суҳбат ва бу тавр асҳоб орасида муваддат. Мундоқ аҳли муҳаббат ва вадод ва хайли муваддат ва иттиҳод. Агар зохирда дўстлуғ сафоси учундур дунёда комгорлиқдур. Ва агар маънода тенгри ризоси охиратда умиди растгорлиқдур. Ва агар тенгрилик учун бўлса, «Ат-таъзиму ли амриллоҳ»20 саодати ҳосил ва агар холиқ дўстлиғи учун бўлса, «Аш-шафқату ало халқиллохи»21 давлати восил.
Бу олий мартабаға шониста ва лойиқ муваффақедурки, зоти фақр давлатиға мулойим ва мувофиқ, йўқки, мутакаббири ҳудписанд ва жоҳили нохирадманд.
Байт:
Ақлу ҳикмат ишидур буйла маошу ойин,
Қайта топқай муни ҳар нафспарасту худбин.
Ҳикоят: Ахбор ровийлари ва осор ҳовийлари мундоқ ривоят қилибдурларким, бир ов ҳангомаси ғавғосида ва чопмоқ ва отмоқ орасида Хусрав Парвезнинг сарафрозлиқ тожидин гавҳари обдор ва дурри шаҳвор узулуб ерга тушти. Ва ов иштиғолидин анга ҳеч кишига хабар бўлмади. Овдин Мадойинға кайттилар. Чун ул ишни билдилар ва халойиқни муноди била чиқордилар ва ул гавҳари ноёбни тилай бордилар Чун ул зеби тож мулк хирожи эрди, топқонға кўл нима ва кироманд сила ваъда бўлди. Халқ ул биёбонда жусту жўйида ва сила орзуси гуфтигўйида.
Иттифоқо икки ҳамроҳ: бири ғофил ва бири огоҳ. Ғофил жаҳл юзидин худписанд, огоҳ тавозуъ ва адаб зеваридин аржуманд. Бирининг исми Мудбири жаҳонгард ва бирининг оти Муқбили жавонмард. Ул биёбондоғи йўлға озим ва шаҳр сари борурға жозим. Пўянамо ва даштпаймо эрдилар, чун дар талаб элга ёвуштилар. Ул халқни бошлаб чиққон кишига йўлуқуштилар. Мудбир такаббур била анга боқмай ўтти. Муқбил инсоният тарийқин илгари тутти. Ул солорға адаб ва тавозуъ била бош индурди, аёғи остида гавҳар худтушган эрмиш, кўруб олиб, ўпуб ул солорға тута берди, ул худ мавъуд силанинг вакили эрди. Муқбилнинг илигин тутуб шаҳарға қайтти. Хусрав хушҳол ва мунбасит бўлди. Ва анинг узрин дегандин ортуқ эҳсон била қўлди. Мудбир такаббур натижасидин шаҳар гулханида мақом тутуб, Муқбил адаб ва тавозуъ фойдасидин гавхари мақсуд топиб, шоҳ гулшанида ором топти.
Байт:
Мутакаббир кезибон шаҳарда хору мардуд,
Мутавозиъни ғаний айлади дурри мақсуд.
Еттинчи боб
ЗИКР ШАРҲИДА Зикр кўнгул била ҳақ ёди иштиғолидур ва тил била дағи ҳамул такаллум мақоли. Ва баъзи тилга ул амрдин маъдуллуқ дебдурлар ва кўнгулга мудовамат ва машғуллуқ. Кўнгул била Ҳақ ёдидин холий бўлмоқдур ва анинг ғайри хайлидин холий бўлмоқдур. Ва ул машғуллуқ «ма халақа оллоҳ»22 фаносидур ва «мо халқи оллоҳ»23 холиқининг бақосидур. Нафй калимаси билаким, «ло илоҳа» бўлғай, мосиволлоҳни унутмоқдур ва исбот калимаси билаким, «Иллаллоҳ» бўлғай кўнгулни овутмоқдур ва машғул тутмоқдур. Ва анинг ниҳоят мартабаси зокири мазкурда нобуд ва йўқ бўлмоқдур. Ва анда тилга когал йўқ ва тақриру баёнға мадхал йўқ. Не лисонға такаллумдин хабар ва не баёнға тараннумдин асар. Бу ҳарамға кулли маҳрам бўлмағлиқ нафйи хотирдур ва ифнойи мавжуд ва номавжуд. Ва ғойиб, ва ҳозир ўзни буду нобуд хаёлидин қочурмоқдур ва мақсуди аслий талабида ошно бўлса бўлмас. Ва буду нобуддин холий бўлмоғунча бу ҳаёт зулолидин тўлса бўлмас. Бу дарёға кирган гавҳари мақсуд тиласа дам асрамоқ керак ва бу ҳарамға йўл топқон маҳрамлиқ тиласа дам урмамоқ керак. Шоҳ розин асрамоқда тилин тиймағаннинг боши борибдур ва ғайрат ва сиёсат тиғи анинг ниҳодидин замор чиқорибдур. Бу май ичгандин кайфият изҳори кўнгли бетоблиғидиндур ва бу бода мастлиғининг шароблиғидиндур.
Рубоий:
Майхона жамъики эрур бодапараст,
Зоҳир май ичгандин ўлурлар бадмаст.
Мингдин бир эмас бу ҳақиқат майидин,
Ичган ани охсум ўлса тонг йўқ пайваст.
Ҳикоят: Муқарраби Ҳазрати борий Хожа Абдуллоҳ Ансорий24 (қуддиса сирруҳу) дедиким, ул такаллумғаким Мансур25 дам урди, мен ҳам урдум. Ул ошкор этти ва мен ёшурдум. Менким ёшурдум, тождорлиғ манқариб бўлди. Ул ошқор этти, дорға ток бўлмоқлик насиб бўлди. Ул ҳануз хом эрди ва бу маънидин хуруш қилури беҳангом эрди. Эшитгувчи ибо этти ва анга етти ва улча етти. Мен ул сўзни анжуманда гуҳор этармен ва изҳорида исрор ва такрор этармен ҳеч кас манга нима дей олмас ва демаским, сўзумнинг агарчи маъниси улдур, аммо суврати ул эмаским, суврат аҳли сувратга назар солурлар ва маъни аҳли маънидин баҳра олурлар.
Илоҳий, бу огоҳлар аёғи туфроғидин биз гумроҳлар тийра кўнглига очуғлиқ еткур ва қорорғон кўзларига ёруғлуғ еткур.
Байт:
Ҳамул кўҳл ул жавоҳирни кўзумга тўтиё айла,
Ул иксири саодатдин вужудим кимиё айла.
Секкизинчи боб
ТАВАЖЖУҲ ЗИКРИДА Таважжуҳ26 Ҳақ субҳонаҳу таолаға юзлашмак ва ул ён эланмоқдур. Ва халқдин тааллуқ торин узуб анга уланмоқдур. Жамиъ орзудин чиқмоқки, Ҳақнинг ғайриға айландурғай ва Мосиволлоҳ иштиғолиға чирмондурғай. Андоқким, дунё ва охират саодатин арза қилсалар ва сиддиқлар ва пайғамбарлар маротибин жилва берсалар, солик ул ён назар ўқин отмағай ва кўнглига аларнинг радду қабулин мутлақо йўлатмағай. Агар таважжуҳда юзига ўқлар келса, кўз юммоқни унутқай, агар бир кўзини ул ўқлар зоеъ, яна бирин илгари тутқай. Агар ул наззорада тош ёғса бошин ёшурмағай ва ани муҳофазат қалқониға қочурмағай. Агар оллида шери жаён юзланса, анга мўрча келмагай ёмон ва агар пили дамон учраса, ул ҳамон бўлғай ва пашша ҳамон. Сели балодин таважжуҳга нам етмагай ва сарсари офат бир тори мўйин хам этмагай. Чархи ғаддор фитналиқ нужуми била анга бир зарафшон варақи мовий ва барқи ҳаводис анга ел учурғон бир сариқ гул яфроғи била мусовий. Меҳри мунир оллида заррадин ҳақир ва хоксор, баҳри заххор назарида бир қатрадин бемиқдор, яъни ул таважжуҳига монеъ мумкин бўлмағай ва ул наззораси шуъласи дарёлар суйи била сокин бўлмағай. Ва бу мақом соликнинг сидқига долдур ва ихлосиға гувоҳи холдур. Ва ошиқлиғида якдиллиғиға далили беиштибоҳ ва якрўй, якжиҳатлиғиға гувоҳ ва шавқи ғоятсиз эрканига гувоҳи содиқ ва муҳаббати ниҳоятсиз эрканига далили мувофиқ.
Маснавий:
Таважжуҳ бирла ҳинду саъй этар чоғ,
Тушурур кўк ёғочдин тоза яфроғ.
Кашаф айлаб таважжуҳ байзасиға,
Борар кўз бирла босмай косасиға.
Ҳикоят: Бир гулханийи меҳнаткаш кўнглига бир шаҳзодаи хуршедваш ишқи ҳарорати тушти ва ҳарорат тобидин қони қурушти ва руҳи муворақат қилурға ёвушти. Хирад матои илгидин борди ва жунун шайдолиққа бош чиқорди. Атфол қувуб тош урарлар эрди. Кўчадин кўчага сурарлар эрди. Анинг оғзида шаҳзода оти мазкур ва кўнгли анинг зикри била масрур. Чун атфол тошидин тўяр эрди, қочиб гулханға юз қўяр эрди. Чун гулханийи мажнунни шаҳзода ишқи машҳур этти, бу сўз шаҳзода қўлоғига ҳам етти. Андоқки, пок ишқ бил-хосият маъшуқ кўнглига жозиб бўлди. Шаҳзодаи париваш девонасин кўрарга роғиб бўлди. Сайр асносида маркабни ул гулхан сори сурди, чун девонаи номуродни кўрди, наззора ва таважжуҳи андоқ бехудлуққа улаштиким, гулхан ўти бошин аёғига туташти. Ул наззорадин бехабар эл етиб ўтин ўчиргунча андин не хабар қолди ва не асар. Шаҳзодаи қотил девонаси ҳолидин йиғлаб ғусса ютти, турфа кўркам, ўзи ўлтириб, ўзи азо тутти.
Байт:
Мажозий ишқда мундоқ таважжуҳ айла хаёл,
Агар ўлса ишқи ҳақиқийда кўр не бўлғай ҳол.
Тўққизинчи боб
РИЗО ЗИКРИДА Ризо27 ўз дилхоҳ ва ризосидин кечмакдур ва Ҳаққи субҳонаҳу ризоси жомин ло журъа ичмакдур. Ўз кўнгли тилаганлар мавто адосин фарқ билмак ва маҳбуби ҳақиқий ризоси била тирилмак. Бу мақолдур. Соликнинг аъзам мақомоти ва арфаъ даражоти нечунким, солик бидоятда масканат ва ҳақорат мақомида ҳақирнинг ризоси ва матлуби ҳам ҳақир бўлур. Чун ўз ризосин билкулл фано ўтиға отти ва ҳақ субҳонаҳу таоло ризоси била ўзин тузатти. Мосиволлоҳ лавси орийдин қутилди ва «алмутахаллиқу биахлоқилло-ҳи»28 сифати била Мутаассиф бўлди. Ажаб мақоледурким, агар бу корхонада хитойи нақшин кўрсун ва агар исломий парчани наққош нақшбандхонаи сунъидин мутасаввир билғай ва ҳар бирини ўз ерида беназар тасаввур қилғай. Равзаи хулдидин кўп шод ва дўзах дудидин кўп тийра ниҳод бўлғай. Калимуллоҳ мадҳида муболаға кўргузмағай. Халилуллоҳи29 огоҳ била Намруди30 мардуд аросида мухолафат эшикин руст кўргай. Ва мувофақат риштасин дуруст. Офариниш боғидин агар бошиға гул ёғилсун, ва агар аёғиға тикан санчилсун, чун боғбон чаманоро ризо ва ихтиёри биладур не ул биридин бошин ёшурғай ва не ул биридин аёғин йиғиштурғай. Ва дўст ризосиға жон фидо қилғай ва агар яна жон тириклигин анинг ризоси учун тилагай ва ўлумда анинг ризосин топса, жон истагай ризосин. Ҳақ ризоси билмиш бўлғай ва муродин анинг хостида маҳв қилмиш бўлғай ва ўзлугидин хабар қолмамиш бўлғай ва ўзига ўз ризосидин асар. Ҳақдин агар ғаффорлиғ зуҳур этар-анинг марғуби ва агар қоҳҳорлиғ зуҳур этар ҳам анинг маҳбуби. Ниш етса захмиға марҳам ва гар марҳам етса бағри захмиға ҳам муғтанам.
Байт:
Рози ўлса гар ёмон, гар яхши бўлса жилвагар,
Сунъи килкидин мусаввардур чу ҳар янглиғ савар.
Ҳикоят: Валоят дарёсининг гавҳари ва ҳидоят сипеҳрининг ахтари асадуллоҳ ул-ғолиб, Амир ул-мўъминин Али ибни Абу Толиб (разиоллоҳу анху ва карамоллоҳу важҳу) ризо мақоми таърифида ва соликнинг розилиққа мутаассир бўлғони тавсифида варақ юзига маорифнигор хома урубтур ва бу навъ дақиқ нукта сурубдурким, ризо мақомиға камол ўз ризоси ҳақ ризосиға мувофиқ қилғонға ҳол будурким, сўл кўзунг хонаси Хайбар эшигига макон бўлсун ва ул пошина очилур-ёпилурда ул маконда кўрунсун. Эшиткувчи айни ризодин ўз шонин унутмағай ва ғояти таъзимдин ўнг кўзин ул хизмат учун илгари тутмағай. Агар мундоқ қилса, улча анга қазодур, анинг муқобаласида ҳам фузуллуқ, ҳам адам ризодур. Ризо мақомиға ўзин нобуд ва фармонбардорлиғда ўзлукин номавжуд қилғонға бу вужуд қайдин келдиким, сўл кўзни хор, ўнг кўзни азиз билғай. Ва бу хору бу азиз аросида тамиз ҳам қилғай, анга ризо шарти улдурким, амриға тоат қилғай ва маъмур бўлғон изҳори тоат. Ва бу ширин мева валоят боғи шажарасидин бўлғай ва бу лазиз фокиҳа ҳидоят шажарасининг самараси бўлғай.
Байт:
Валоят ичра бўлғай мевалар кўп таъму ҳолатлиғ,
Вале қайси валоят бўлғай мунча лаззатлиғ.
Ўнунчи боб
ИШҚ ЗИКРИДА Ишқ31 ахтаредур дурахшанда, башарият кўзи нур ва сафоси андин ва гавҳаредур рахшанда, инсоният тожининг зеб ва баҳоси андин. Меҳредур толеъ, маҳзун хотирлар хористони андин гулшан ва бадредур ломеъ, тийра кунгуллар шабистони андин равшан. Баҳредур васеъ, ҳар игрими юз ақлу ҳуш кемасин чўмурғон ва тоғедур рафеъ ҳар тиғи минг зуҳд ва тақво бошини учурғон. Шуълаедур сўзанда, хошоки кўп жону кўнгул бўлғон ва барқедур фурўзанда, кўп жону кўнгул ашиъасида кул бўлғон. Аждаҳоедур хунхор, оламни дами била тортмоқ анга ком, пошшоҳедур қаҳҳор, коми ҳар олам аҳлиға қатли ом. Ва ҳар неча зулм қилғон анга қонмоқ йўқ. Соиқаедур, ақлудин хирманин куйдургучи ва сарсаредур аларнинг кулин кўкка совургучи.
Иноди олинда тенг ҳам подшоҳ, ҳам гадо. Бедоди қошинда бир ҳам фосиқ, ҳам порсо. Ошиқ кўнглига маъшуқ ҳавосин солғувчи ҳам ул ва бир жилваси била нақди ҳаётин олғувчи ҳам ул. Ва ошиқ мундоқ балонинг гирифтори ва мундоқ офатнинг беихтиёри, мундоқ тўфоннинг ғариқи ва бу навъ соиқанинг ҳариқи, мундоқ ғаддорнинг забуни ва мундоқ паризоднинг мафтуни ва мундоқ девкирдорнинг мажнуни. Ва мунунгдек ошубнинг шефтаси ва бу янглиғ қотилнинг фирефтаси, бу тавр хунрезнинг ҳалоки ва бу турлук балоангезнинг дардноки.
Ишқ кўҳистони бедодининг ношодларидин бири Фарҳоддур ва саҳройи жунун забунларидин бири Мажнундур. Ва шабистон савдоси девоналаридин бири парвона ва гулистон ҳавоси ношикебларидин бири андалиби девона. Ва оташгоҳ ҳарорати гармравларидин бири Хусрави номий ва майкада дардмандлиги номийларидин бири Жомий (наввараллоҳу марқадаҳу нуран ваффақаналлоҳу!)
Байт:
Ки то бўлғай булар бир-бирлари бирла қарийн бўлсун,
Самандарлар киби ишқ ўти ичра ҳамнишин бўлсун.
Бу таъриф қилғон ишқ ва бу баён этган аҳли ишқ маъшуқ вужуди бирла қойимдурлар ва бу адо топқон ҳолотға мансублуклари дойим. Ва ул маъшуқ ҳуснидин иборатдурким «Инналлоҳу жамилун юҳибб ул жамол32» андин хабар берурким, ишқ бу эътибору жалоли била ва бу ихтиёру истиқлоли била ҳусн саропардаи кибриё ва боргоҳи истиғноси теграсида бир бандаи човуш ва бир камина ҳалқа багўшдурким, ҳар қачон ҳусн султони маҳбублуғ ниқобларидин ва мастурлуғ ҳижобларидин чиқмоқ асбобин тузса ва зуҳур тажаллиси била жилва гар кўргузса, ул нур ошиқи маҳжур кўзи равзани шишалари равзан кўзи шишаларидек ҳайрон қилиб ишқи бебок айёри ул равзан йўлидин ўзин кўнгул маъмурасиға ташлар ва ул маъмурада хароблиқ оғоз қилиб, хирад ва ҳуш хайлиға қўзғалон сола ташлар. Ул маълум эмаским, ҳусн султонининг бу золим човуши бедодидин ул мулк аҳлининг мазлумлари нетгай ва ҳоллари анинг ташаддуди суубатидин не ерга етгай. Бовужуди бу ҳол ул кишварнинг асирлари ва ул мулкнинг қатлу торож кўрган аҳли фазаъ ва нафирлари ул жилва майидин масти бехуд ва ул жамол тамошасидин волаву ҳайрон бўлиб, анинг ҳавосиға машъуф ва анинг тамошасиға мағлуб бўлурлар.
Эндиким, ул кишварни тасхир қилди ва ул мулк аҳлин яғмода асир этти яна ул султон жилвагоҳ фазойи эрамидин хилватгоҳ хафоси ҳарамиға майл этиб, ҳамул нур ва зулмат пардалариға юзланса ва жамол қуёшин ҳамул шабандуз ниқоб саҳоблариға ёшурса ва бу турктоз топиб, мусаххар бўлғон мулк ахлиға ва бу қатлу торож кўруб, бузулғон кишвар элига ул тамошо хирманидин ва ул назора имтидоди аршидин рустохезе тўшланғай ва қиёмате юзлангайким, жузъи акбару авлиёси ва ошуб ва фазаъи маҳшарда шавқоси аларнинг ниҳодидин фалаки ғаддорға майл этгай ва бу сипеҳри давворға етгай. Бу ҳолатедурким, мунунг шиддати тақриридин тошқоридурким, муни кўрмаган киши билмас ва мунга етмаган бовар қилмаским, ҳижрону фироқ мундин иборатдур ва ишқа маротибдур ва ул уч қисм била мунқасим бўлур.
Аввалғи қисм. Авом ишқидурким, авом ун-нос орасида бу машҳур ва шоеъдурким, дерлар: «Фалон фалонға ошиқ бўлубтур». Ва бу навъ киши ҳар навъ кишиға бўлса бўлур, шағаб ва изтиробларича лаззати жисмоний ва шаҳвати нафсоний эмас ва бу қисмнинг бийикрак мартабаси шаръий никоҳдурким, бари халойиққа суннатдур ва мубоҳ. Ва пастроқ мартабасида паришонлиқ ва мушаввашлиқлар ва бесомонлиқ ва нохушлиқлареки, зикри тарки адабдур ва баёни беҳижоблиққа сабаб.
Иккинчи қисм. Хавосс ишқидурким, хавосс ул ишққа мансубдурлар. Ул пок кўзни пок назар била пок юзга солмоқдур ва пок кўнгул ул пок юз ошубидин қўзғолмоқ ва бу пок мазҳар воситаси била ошиқи покбоз маҳбуби ҳақиқий жамолидин баҳра олмоқ. Ишқ аҳлининг покбозлари ва шавқу ниёз аҳлининг назмтироз ва афсонапардозлари мутақаддиминдин андоқким, назм бешасининг ғазанфари ва дарду ишқ оташкадасининг самандари ва завқу ҳол водисининг покрави Амир Хусрав Деҳлавийдурким, пок нафас ва гуфтори, пок алфоз ва маонийлиқ ашъори ишқ аҳлининг орасида ғавғо ва важдуҳол анжумани фазосида алоло солибдур.
Яна сўзи поку, кўзи пок ишқ аҳлида мужаррад ва мунфарид ва бебок бу тоифанинг беназиру адил ва тоқи фахрулмиллату вад-дин Шайх Ироқийдурким33, ишқ сифотиға муттасифдур ва ламаоти пок маоний ва тарокибиға мунсифдур. Ва мутааххириндин икки оламни бир дов била ўйнағон муқаммир шевалар покбози ва ишқ дайри фаносида ҳақиқат бодасидин маст риндлар ҳамрози шамсул-миллати вад-дин Хожа Ҳофиз Шерозийдур. Дунё ва охиратни бир оҳ ила ўртаган пок ошиқлар имоми ва мулк ва малакутда сойирлар шайх ул-исломи ҳазрати муршидий ва махдумий нур ул-миллат вад-дин Абдураҳмон Жомийдур (наввараллоҳи марқаду- ҳу) ким, агарчи алар васфи назмға нисбат берурдин юқорироқдур, аммо ҳар синф назмда беназир эрдилар ва нечаки таърифлари шеърда маҳоратдин ташқаридур ва лекин ҳар услуб шеърда жаҳонгирдурлар. Ва назимларида ҳар шеър била ишқ ўтин оламға урубтурлар, шеърларида ҳар байт била дард аҳли жону кўнгул оламин кўйдурубдурлар.
Яна ул ҳазрат жоми муҳаббатидин дуркашлар ва иршоди сулукидин фонийвашларким, дарду ишқ таври адосида гуфторлари турк улусида ҳароратомез ва сорт хайлида офатангиздур. Борининг ғарази гуфторлари иштиғолидин ва ано ёлинидин ажзу ниёзлиқ ҳолати ва дарду бало чоқинидин сўзу гудозға мубоҳоти ўзин бу ишққа мансуб қилмоқдур, балки кўрунур бу ишқ оламида ошиқлиқнинг саъб ҳоли ва маъшуқнинг муфрит жамоли ҳар ерда ҳар бирининг ажаб ҳолоти ва ғариб хаёлоти ва ғоятсиз бул ажаблар ва ниҳоятсиз рангу таабларга юзланибдур ва анинг изҳори лозим келибдур. Ул жумладин, маъшуқ ҳусну жамолининг бениҳоятлиғи ва нозу истиғносининг беҳадду ғоятлиғи. Ва андоқ аҳволким, мунга мувофиқ бўлғай, андин сўнг ошиқ дарду шавқининг фаровонлиғи ва ажзу ниёз ва сўзу гудозининг бепоёнлиғи. Ва ҳар умурким, унга муносибдур, яна иккаласининг бир бирига имтизожи ва таркибидин ва ихтисоси ва тарбиятидин вуқуъ топқон ҳолот адосида ва юз кўргузган мушкилот имлосидаким, ҳар бирида агар китоблар тасниф қилилса ва мужалладлар таркиб этилса, ҳануз улча анинг адосининг ҳаққидур таҳрирға кетурмак, тақрир қаламин сурмак мутағаййир кўрунур, балки мутааззирдур. Ва қоинот бозорининг ғавғоси ва унсуриёт чорсусининг алолоси бу такаллум ва тараннум биладур ва мунсиз инсон каломи танедур жонсиз ва башар алфоз ва ибороти чаманедур гулу райҳонсиз.
Сўзким, дард чошнисидин ҳарорати бўлмағай, нурсиз шамъ бил ва сарварсиз жамъ гумон қил. Ҳосиликим, сўзга бу таронадур ва мундин ўзга барча афсона, дур ва сўз ишқ сўзидур ва кўнгулда ҳаёт нашъаси ишқ ўзидур.
Байт:
Сўзки маъносида ишқ ўти нишони бўлмағай,
Бир таҳарруксиз бадан онглаки, жони бўлмағай.
Ҳикоят: Мажнун ишқи ўти ҳижрон гудозиға улашти, заиф баданиға ул ҳароратдин иситма шуъласи туташти. Ҳар муолажаким қилдилар суд этмади, мараз ортти ва иситмаси кетмади. Чун бемор иши назъ ҳолиға етти, биров ул ҳолдин Лайлиға хабар этти. Паривашни ул хабар ношод қилди, девонасин сўрарға нома савод қилди, қосидким ул номани Мажнунға еткуруб берди, руҳдин танида рамақ йўқ эрди. Меҳрибонларким, номани мутолаа қилдилар беморға истимоидин асар билдилар. Ҳар кимки ани такрор этар эрди, ул нафасдин бемор таниға руҳ етар эрди. Ул дамким, иши ҳирз ва дуодин ўтди, маъшуқ номаси ҳирз ва дуо ерин тутти.
Мариз заъфдин сиҳҳат топкунча такрор қилди чун сиҳҳат топти, бўйниға тумор қилди. Ишқ сўзидин марази сиҳҳат топти ва ул сўз такроридин-бадани қувват.
Байт:
Ошиққа гарчи заъфу маразлиқдурур мижоз,
Маъшуқ зикри ул маразиға эрур илож.
Учунчи қисм. Сиддиқлар34 ишқидурким, алар хақнинг тажаллиёти жамолиға мазоҳир воситасидин айру вола ва мағлубдурлар. Ва ул мушоҳада бехудлиғида алардин шуур, алардин маслуб. Шуҳудлари истиғроққа етган за ул истиғроқдин истиҳлоқ мақомин ҳосил этган. Агар ҳаводис ели сипеҳр гулшани авроқин учурса, аларға андин хабар йўқ ва анжум гулбаргларин ҳар сори совурса аларға андин асар йўқ. Ҳавосслари нокор тажаллиёт жамоли садамотидин ва шавқлари номиқдор ишқ ҳужуми ғалаботидин. Анбиёйи мурсалин етгандии назарларин мақсуддин олмай ва малоика муқаррибин ўтгандин назарларин ул сари солмай. Ҳоллари матлуб мушоҳадаи жамоли ва иштиғоллари ҳам анинг мулоҳазаи саноеъ ва камоли висол майи зўридин кўнгуллари бехуд ва маст, мутаоқиб тажаллиёт сатватидин аъзоларида шикаст. Васл бодасидин ўзга руҳларига ком йўқ ва ҳақ мушоҳадасидин ўзга кўнгулларига ором йўқ. Булардур ишқда васлдин ком топқон ва «инда маликин муқтадирин» мақомида ором топқон. Ва бу тоифани восиллар дебдурлар, ишқдин васл мақсуди ҳосиллар.
Ҳикоят: Ҳаж шарафин ҳосил қилған машойих ва авлиёйи алайҳум аттаҳият вад дуо Арофатда муножот қилиб, ҳар қайси бир мурод истар эрди ва ўзлари учун бир тилак тилар эрди. Ва кўпнинг дуоси бу эрдиким: - Илоҳи, бизга тавфиқинг бирла ҳамроҳлиғ бер ва ўз ҳақиқатингдин огоҳлиғ. Ва кутб ус-соликин ва султон ул орифин ирфон тариқида авлиёдин мумтоз Шайх Абу Саид Ҳарроз35 (қуддиса сирруҳул-азиз) оғзида сукут муҳри зохир ва жамоли тажаллиётқа мустағриқ ва мутаҳайир туруб эрди, кўзин осмонға уруб эрди. Биров дедиким: - Ё Шайх, бу маҳалда мақбулдур ва бори машойих дуоға машғул. Сен нечук дам урмассен ва дуо рахшин ижобат майдониға сурмассен. Шайх (қуддиса сирриҳу) дедиким: - Ҳар не бу халойиқ дуо била тилайдурлар, борини манга берибдур, балки ортуғроқ кўнглум уйида берибдур. Андин не истай ва дуо қилиб не тилай? Аларки, огоҳлиғ тилайдурлар, манга матлуб. Бир замон ғафлатдур ва ҳолима эврулгали бир нафас муҳлатдурким, анинг вужуди тажаллийси садамотидин бетобу тавонмен ва ул оғир юк остида хасдек нотавонменким, анинг жамоли ҳайратидин ўзумдин хабарим йўқтур ва ўзлугумдин асарим йўқтур. Ишқнинг ғояти бу ергачадур ва ошиққа васлинг ниҳояти бу сўзни дергачадур. Бу ошиқларким, олинда қабул аҳлидурлар ва тариқати машойих истилоҳотида вусул аҳлидурлар, буларни тангрига ошиқ деса бўлур, маҳбуб ҳам ва ҳақга толиб от қўйса бўлур, матлуб ҳам.
Рубоий:
Бу ерга етурса бандасин лутфи илоҳ,
Таҳқиқ билур ҳар кишиким бор огоҳ.
Ким, топмас анинг оллида мавжуд саво (ҳ)
Ул қолди-ю тенгри қолди Оллоҳ, Оллоҳ!