Davron Rajab. Bir tomchi yulduz  ( 6272 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Fevral 2011, 16:35:17

Davron Rajab. Bir tomchi yulduz



Muallif: Davron Rajab
Hajmi: 747 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  25 May 2011, 15:44:06

ДАВРОН РАЖАБ

БИР ТОМЧИ ЮЛДУЗ


Хоразм вилоят Матбуот бошқармасининг
«Хоразм» таҳририят-нашр бўлими
Урганч шаҳри — 1995


Ушбу илк тўпламимни бобом Ражаббой Матчон ўғли ҳамда онам
Анабиби Соли қизининг порлоқ хотираларига бағишлаймаи.
Муаллиф.


ЛАҲЗАЛАР ДИЙДОРИ

Ушбу китобда шеърлари эътиборингизга ҳавола қилинаётган Даврон Ражаб услубида фикрлаб айтадиган бўлсак, вақт шоирни кўрса эди, ўтмай турган бўларди. Бироқ, шуниси ҳам борки, Даврон ўзининг мухтасар ҳамда ёруғ шеърлари билан ғофил вақтнинг кўзларини чарақлатиб очади ва ҳар бир ҳарфда, ҳар бир товушда биз вақтнинг тинимсиз сувратларини илғашга улгуриб қоламиз. Вақт ҳам бамисоли тўхтаб, инсоннинг туйғуларига маҳлиё бўлиб олганча, ўз йўлида аланглаб давом этади. Инсон ва анқонинг дийдорига ўхшайди бу висол. Ҳар бир шеър эса лаҳзаларнинг ана шундай ғалаёнида таркиб топаётган мўъжизалар манзарасидир.
Даврон, асосан, эркин мисралар, оқ шеърлар билан фикрлайди. Сарбастнинг хусусияти, назаримда, шундаки, бу мезон анъанавий оҳангларга қараганда шоирнинг сарагини саракка, пучагини пучакка тезроқ ажратади. Арузнинг баҳрлари, бармоқ вазнининг ҳижолари ва ҳар иккаласининг ҳам жарангдор қофиялари билан ўқувчини авраб, фикрсизликни бирмунча ниқоблаш мумкиндир, сарбастда эса бу ҳийла кетмайди. Мен, албатта, бунинг билан шеърнинг муваффақиятини вазн белгилайди демоқчи эмасман. Бу фикрни ўзим учун ҳам, ўзгалар учун ҳам такрорлаёлганимдан мақсад шеър деб аталмиш мўъжизанинг зоҳирий унсурларини суистеъмол қилмаслик лозимлигини, шунингдек, сарбастда ёзмоқчи бўлган ижодкор ҳам ниҳоятда истеъдодли бўлиши зарурлигини, фурсатдан фойдаланиб, таъкидлашдир.
Даврон Ражабшнг шеърларидаги ички бир руҳий боқимсизлик, шаклий озодлик сўз санъатининг битилмаган қонунлари маънавий гўзалликнинг саноқсиз товланишларидаги жилваларга муҳтож юракларгина идрок этабиладилар.
Давронни ёш шоир деб атасак ҳам бўларди. Лекин, аслида, шоирнинг ёш-қариси бўлмайди. Ҳар бир асл шоир айни бир пайтнинг ўзида ҳам болалардек беғубор, ҳам мўйсафидлардек донишманд бўлмоғи керак. Даврон Ражабда ана шу икки фазилат, бамисоли қўшқанотдек, мутаносиб.
Асар ҳақида бемеъёр гапиравериш —ўқувчи дидига билдирилган шубҳадир. Шунинг учун ҳам таъриф-тавсифлардан тийилиб, сизни шоир билан юзма-юз қолдираман.
Матназар АВДУЛҲАКИМ.

 
* * *

Мен дарахтман
Сўзларим япроқ—
Гапириш тўкилишдир

Илдизинг-чи дема
Бу менга мавҳум
Ҳеч ким кўра билмас
Ўз юрагини


* * *

Бугун ҳаво булут
Юрагимни қоплаган ўкинч
Ҳамма ёқда тиғ
Қимирлаб бўлмас

Ёлғиз фикргина энтикар
Ёғдунинг саси келган томонга


ЛАҲЗА

Бу кун
тап-тақир кечди
На соатнинг ўтаётгани билинади
На куннинг
На ойнинг
На йилнинг

Бу туш эмас
Хаёл лаҳзаси эди
Мен томоша этаётган эдим
Қайта-қайта фикрларимни.


* * *

Ёғинни тилаймаи
Шунча вақт ўтсада
Ёғмаётган
Ёнғинни тилайман шеъримга
Эй башанг кийинган Осмон
Ёғ ёғинингни
Эй совуқ куз
Қутқар шеърларимни

Шеърим мени кечир
Сен ўзингникисан
хоҳласанг менида ол...!


* * *

Хонам ичра капалак шаклида
учиб юрар мен излаган ранг
Ёзув устаримга қўнар
китобларга қўнар
нега истаса шунга қўнар
Тус ҳақида бирон фикрга келсанг
яна ўзгарар капалак

Хонам нчра капалак каби
жилоланиб учиб юрар
Мен йўқотган ранг


ТУШКУН ОДАМГА

Мана шу япроқдаги яшил тилчалар
япроқлардир
Бошқа гапнинг нима кераги бор
Нимадан пайдо бўлганини билади япроқ,
— Бу эса япроқнинг гуллаган пайтидир
Бошқа гапнинг нима кераги бор...

Сиз кузни биласиз
Лекин жим бўлинг
Бошингизга уринг кузингизни
Токи шу япроқ сарғайиб тўкилмагунича
Сукут сақланг, жим бўлинг!?
Барибир қўлингиздан келмас ҳеч нарса!


* * *

Бир тоғ бор ўтолмайсан
Қаттиқ зерикасан кечаётиб
Иккинчи чўққи кўринар кейин
Зерикиш ҳам етмайди энди...

Кейин сенинг юртинг бошланар
Вақт ўтмас эмиш у ерда.


* * *

Баҳор бошланди
Энди туни билан дарахтлар
кичқириб чиқади...
Ернинг юраги гуппиллаб урар
Ҳаяжон-ла унган майсани
Сонсиз оёқлар босқиладилар
Сукут сақлаб турган қизғалдоқ
Қизил рангда йиғлаб юборди
Одамлар томоша қилдилар
Учишни унутган қушларни.

Баҳор бошланди


* * *

Шаффоф сувда
кумушдай ялтираб
ўйнамоқда балиқлар
Мен қўлимни тиқаман сувга
Биттасини қўлимга олиб
томоша этаману
яна қўйиб юбораман
Ҳадикиш ўрнига менга қараб интилар
балиқлар...


* * *

Сенинг суратингни чизмоқ учун
Мармар керак ва вақт керак
Кейин эса олтин керак
Зардан ахир кокилларинг

Мана суратинг битмаган
Неча йилки таҳқирдаман
Суратингни чизғилайман
Юрагимни эзғилайман

Не наф тошлар ва зарлардан...


* * *

Бахт топилди
ихлос қилингач
Бир чеккада омад ҳам кулди
(Бахтсизлик кўп ташланди чоҳга
Омадсизликларга қўшилиб)
Бунда ялло қилиб юраркан
Ташвишларин унутиб инсон
Эгаларин қаттиқ кутмоқда
Бахтсизлик ва
Омадсизликлар.!


* * *

Уйқуга кетяпман
Юрак сенга топширдим хаёлларимни
Тонггача қафасингни синдирма

Уйқуга кетяпмаи
Тақилласа агар жавоб бер эшик
Менга тақлид этма
Сақлама сукут

Бедор бўл юрагим
Бедор бўл эшик
«тонгда қайтиб беринг хаёлларимни»»


* * *

Фикр мағлуб бўлди
Кўз олдида қалъага ўхшаб
Пайдо бўлди сабр ва тўсиқ
Мен ҳеч аиглай олмадим қай бири
олдин
Пайдо бўлганини
Фикр мағлуб бўлди
Равшан бўлди, ҳамма нарса

Саноқсиз жилға бўлиб
Оқиб ётар эди вақт
Бошим айланиб кетди,..


* * *

Оқ чизиқ
Оқ чизиқ
Оқ чизиқ
Тўсиқ, тўсиқ, тўсиқ—
Бу катаклардан чиқиб кет ахир
ўйларингни ташлаб кет
Ташлаб кет ақл ҳам ортиқча
Бир туйнукдан чиқиб кет
шуълага ўхшаб
Бир жойга бор
У ердан чиқиб кетиш мумкин бўлмасин...


ЛАВҲА

Кўзларим учиб борар
Мен эса йўқман
Фақат кўзлар учар

Ўттиз даража совуқ
Одамлар этикларини бир-бирига уриб
автобус кутмоқдалар

Ўттиз даража совуқ
Мен ҳис этмаяпман

Мен тушунмаяпман
... музлаб қолган дарахт шохларининг
орасидан, қаердандир юқоридан
кўзларим учиб борар
ҳеч ким кўрмаяпти парвоздаги кўзларни


* * *

Қаршимда лол турар дарахтлар
Қилғиликни қилиб қўйиб
бу томошагоҳда
Энди-чи, энди
сукут сақларлар тап тортмай...


* * *

Кимларга бахт тилай,
Кимларга бахтсизлик...
Бир эзгу сўзим бор эди-ку
менинг,
Кимни ҳурмат қилай
Ва кимга аксини
Бир эзгу сўзим бор эди-ку
менинг...
Биргина сўзим бор ҳаммага етмас
Бесамар ўтмоқда кунларим менинг
Папиросдай тутаб тугаяпман мен...


* * *

Эҳтирос Қаноатни ейди
Нафсга тиши ўтмайди унинг
Сабрнинг гурзидай мушти бўла туриб
жим тураверади...

Қаноат сен хавфга ука бўл
Ҳавфдан қўрқар
Эҳтирос ҳам
Нафс ҳам
Сабр ҳам!


* * *

(Кўклам этюди)

Автобусда нетаркан
Мен ҳаммасини кўриб кетаяпман
Саноқсиз кўзларга караб
Қарамагандай кетяпман
Автобус деразасини очиб
Тўйиб-тўйиб қараб кетяпман...
Анавн югураётган болани
Енгил кийинган қизни,
деразадан қараб
ҳеч нарсани кўрмай кетаётган қизни
Ҳаммаснни кўриб кетяпман...
Автобусда кетаркан
Мен ҳеч нарса кўрмай кетаяпман


* * *

Сарофроз эт мени ДУНЁ
Шодлигингни куйлайин бугун
Менга қара,
Менга бир кулгин
Барибир тушунмайман дардингни.


* * *
Мен Кузга нимадир деб қолмоғим шарт
Тўғрисини айтмоғим керак
Ёлғондир бу суқут сақлаб
кетаётаним.


* * *

Сен ғирт маст киши кабисаи
Сенга мотамни айтсалар кулиб
Қувонтирсалар йиғлайсан
Сен бир маст каби яшайсан
Сен уфлаганда ёйилиб кетгансану
Йиғилмайсан
Бир жойга келмагансан
Бир бўрон бўлса сендан ном-нишон
қолмайди
Чунки сен ҳеч нарсасан
Шунинг учун ҳам сенга дардни
айтиб бўлмайди
Шунинг учун ҳам сендан ҳафа
бўлиб ҳам бўлмайди


* * *

Лабларингдай бўлиб жим-жит
Қуёш ботди
Гапирмайди киприкларинг
Тун келди
Маъюслашиб борарди борлиқ
Сенинг ғамгин бошқанинг каби
Ой чиқди кўкка
Юлдузлар-чи йиғлаб юборди!


* * *

Лаҳза-ла қариб кетяпман
Яшашдан қолган бир қадам
Яшамасликдан биттаям йўқ —
Қани улар фақат Ҳаёт, ҳаёт, ҳаёт
Раҳмим кеб кетар лаҳзага...

Тақиллатаверма
Шошма ўйламасликка
Бекор тақиллатма уйқу эшигин
У ерда ҳеч ким йўқ ўзинингдан
бошқа


* * *

МУҲАББАТГА СИҒИНСА БЎЛАВЕРАР
Ҳеч нарсанг йўқ бўлса ҳам
Муҳаббатни чорласа бўлаверар
Тилларинг бўлмаса ҳам
Муҳаббатни куйласа бўлаверар
Сўзларсиз ҳам садосиз ҳам
Лекин муҳаббатни кўришинг қийин
Кўзларинг бўлса ҳам...


* * *

Мен шеърсиз яшайман энди
Сурсин даврини ҳамоқат
Ўсишдаги юк тушмасин майли
Мен сенсиз яшайман энди

Орамиздан ўтсин фасллар
Ёлғонлар яшайверсин майли
Майли ёшларим тутдай тўкилсин,
Шеърга муштоқ қолаверамаи
Мангу сенсиз қолавераман


* * *

Сен қисматнинг деворларига
Бошинг уриб йиғлама зинҳор.
Қисмат эрур бошингни ўзи
Нураган деворда нима айб.


* * *

Нотекис йўллардир менинг ватаним
Менга исм берган кетар она юрт
Шу йўлнинг шоҳиман ўзим гадоси,
Ҳижронлардан қурилган бинодир таним.

Тубанликлар аро этарман парвоз
Қайноқ ёшларимдан тикларман умр
Бир кун бандаликни этарман бажо
Қалқиб чиқажакман денгиз юзига.


* * *

Йўклик сари эшикни очдим
Ҳувиллаган биёбон сари
Энди мени ҳеч ким кутмайди
Баҳор мени энди ўйламас

Мен ўзимдан ўзим қочдим
Аждарҳога айландим чунки
Сенсиз яшаб кўникдим бунда
Хаёлимдан кетар кўзларим

Йўқ мен яна севги истайман
Қасирлатиб ёпдим эшикни
Хаёлимга келди кўзларинг
Яна кўнгил қолди ҳувиллаб...


* * *

Йўл бўлмагач яхши одамлар
Сўқмоқлардан кета бошлашди
Қозонлари қайнади ҳамон
Умидлари бор эди чунки

Сўқмоқларни ёпдилар кейин
Инсон бироқ, йўлини топди
Осмонларга парвоз этди у
Сўнгани йўқ умиди чунки

Инсон парвоз этар осмонда...


* * *

Кўзларимни тундан яшириб
Кетиб бормоқдаман
Киприкларимнинг намлари аро
порлаб кўринар юлдуз

Кўзларимни тундан яшириб
Кетиб бормоқдаман
Бу йўлимдан қайтмасман асло
Балки мени ўлим қайтарар...

Тун елкандир
Кўзёшим шамол
Қайтишим малолдир
қайтишим малол.


ФИКР ҲАҚИДА ИККИ ШЕЪР

1.

Қанча вақтимни олди бу фикр
Ва у қанча жой эгаллади
Ўзим сиғмаётган ерлардан
Қолсанг бўлар эди-ку
Ҳеч бўлмаса мени ухлатгунча
Турсанг бўларди-ку ахир эгаллаб
Менинг дардим турган жойни
Қанча вақтимни олди бу сабр
Аслида кўнаверсам бўлар экан-ку
Яшаб бўлмас экан тўсқинликларсиз...

2.

Бир йиртқич ҳайвондек
руҳимни тилкалади у
Ухладим тушимга кирди ҳайвонлар
Биламан сенсиз яшай оламаи
Лекин сен мени единг тириклай
Вақтимни қайтариб бердилар
Илма-тешик бўпкетган вақтимни
Мен унн ишлата олмадим.


* * *

(Кўҳна оҳангларда)

Икки кема ўртасинда киши қийналар
Ё у қайиқ, ё бу қайиқ қанғу-ғам бўлар
Мен бир қайиқ танладиму
дўстларим бироқ
У қайиқда қолганларнинг ҳоли не бўлар...


* * *

Умримда бир кун яшадим
Сени учратганимда
Бу дунё беш кунлик дейдилар
—демак яна тўрт висол бор!


* * *

Сен менга жуда яқинсан
Бир қадам ташласам сенга етарман
Сен менга жуда яқинсан
Қадамимга боғлангандир юрагим
Кўринмас иплар билан
Бир қадам ташласам сендан
Айрилажакман Севгилим…


* * *

Муҳаббат ҳақида ёзолмадим
Ёздим ёзмаса ҳам бўладиган
нарсалар ҳақда

Муҳаббат ҳақида ёзолмадим...
Агар менга юз йил муддат берсалар
Сенга берардим муҳаббат
Ва яна насиб этса висол
Барибир сен ҳақда ёзолмас эдим.


* * *

Қараб билмайман гулларга
Дейман — юқмасин қусурлар...
Лекин мен тасаввур этаман
Ўша оппоқ-оппоқ гулларни

Қараб билмайман гулларга
Оҳ булар бунчалар чапланмиш
Бадтар тиниқлашар тасаввур
Ва бадтар гуллайди, гуллайди


* * *

Кун ботиши бунчалар қийин
Бунча оғир тонгнинг отиши
Бахтли бўлиб бахтсиз яшайман
Кутиб олмас ҳатто ўз уйим

Пешвоз чиқмас қаршимга шодлнк
Кутиб олмас мени юпанчим
Дийдорларинг бўлди жудолик
Сенда бўлиб сенсиз яшайман.


* * *

Сизга хат йўллаяпман олисдак
Ҳар-хил телбаликлар акс этган
Ёлғизлик аталмиш гўшадан
Бир ҳикоя айтсангиз агар
кийимларимиз бир хил юпунлигинн
пайқаб қоламан
Лекин ҳикоя қилмайсиз — сиз
чизган суратларингизни кўрсата бошлайсиз:
Мана шу ўрмондаги икки дарахт
сирлидир дейсиз, жилмайиб
Ростдан ҳам кўргазмага келганлар
пайқамайдилар дарахтларни
...Кейин сиз суратни шарҳлай бошлайсиз
Жонланиб кетади дарахтлар
қўшиқ айтади унда сонсиз машшоқлар
Рақсга тушади дарвешлар
кўзлари ёниб
Суратни томоша қилиб бўлгач мен
ҳайратга тушаман
Бошқалар пайқамай ўтарлар суратни
Сиз жилмайиб қўясиз...
Сизга хат йўллаяпман олисдан...


* * *

Дард ҳалқадир
Қачондир бошлангану
Чети йўқдир унинг
Бирга тотиб бўлмайди дардни
Чиқиб ҳам бўлмайди
Кириб ҳам бўлмайди
Ҳалқани кўтармоқ,
— Тушуниш мумкин
Юрак шаклига айланар балки
Лекин чети йўқдир дарднинг!


* * *

Гулга ҳеч қачон яхши бўлмаган
Шайдоларин ёмон кўрар гул
Орзулари номукаммал минглаб қўллар
узатилгандир гулга
Гулнинг тиканга айлангиси келар
Бир телба қўлида сўлгандан кўра...


* * *

Муқаддаслигини йўқотгандан сўнг сўз
ҳарфларга айланиб қолди
моҳиятини йўқотган эди лаҳза
ҳамма нарсаларнинг исмлари йўқ
ҳамма нарсаларнинг исмлари кўп эди
барибир
барибир
барибир
муқаддас сўзлар гапирилмаса-да
нурларга айланиб торож бўлдилар!


* * *

Ялтироқ қушимни кўмдилар
Юрагимни кўмдилар
Севгимнн кўмдилар
Нима изласам кўмавердилар

Нигоҳим билан ковладим
Пайпасладим хотираларимни
Юлдузлар тилди-тилди
Мен ўзимни топа олмадим.


* * *

Борган сайин совуқ бўлиб бормоқда
қишлар
Қанча ўраниб—чирманма барибир
совқотасан
Борган сайин узоқдир кутишлар
Қисқадир Баҳор
Борган сайин дўстларнинг нафаси узун-
Келмайдилар ҳеч хабар олгани
Борган сайин қайғулар узоқ.
Борган сайин кулгулар қисқа
Сен эса келмайсан ҳамон...


* * *

Кимсасиз эмасдир юрагим
Одамлар кўпдир қалбимда
Олисдан туриб эслайман фақат
Бу юрак меники эканлигини

Мен ташлаб кетганман юракни
Бошқалар яшар бу оролда
Кимсасиз деб ўйларлар юрагимни...


* * *

Хаёл мавжлана бошлайди
Гўё ойнинг нури қимирлатган
каби новдани
Секин оқа бошлайди хаёл
Унда сузиб кетар кўзларинг

Тошиб боради хаёллар
Анланиб кетади кўзларинг
Кейин йўқотиб қўясан кўзни
Бошингни қояга ураркан!


* * *

Онажон мен сизнинг суратингизни сумка
кўтариб турган ҳолда чизаман
Сурат тиқилинч оломон орасида
кўзларингиз ниманидир сотиб олишни
унутганингизни ифодалаб туради...
Ёдингиздан чиққан нарса менинг ҳозирги
соғинчимдир
мана мен ўн йил берида туриб кўтара
олмаяпман оғир юкларингизни
Мана мен
ўша тугунларни кўтарганим сайин
сизга оғир ботиб кетаётир
снз тиқилинч оломон орасида мен томонга
ўта олмаётирсиз
мен сизни
одамлар орасида яна йўқотиб қўйдим...


* * *

Юрак-ла ёритиш учун хонани
Илтимос чироқни ўчиринг
Бўлмаса ибо қилар қалб
Шу сохта ёруғликдан


* * *

Бизга тунлар нотаниш эмас
Биринчи мартамас юлдузга боқмоқ
Менинг бу ҳолимни кулгули дема
Йўқ қайғули ҳам эмас менинг ҳаётим

Мени ухлатмайдир туннинг қораси
...сенинг кўзларингга қарашга жой йўқ...
О, менинг бу ҳолимни кулгули дема
Йўқ, олнс демагил менинг севгимни.

Кўзимда кўзишта қарашга жой йўқ
Кўзимни тўлдириб қўйгандир кунлар
Ҳатто ўзим йўқман кўзим ичида
Кутарман нимани кутганим билмай...


* * *

Кўзингизни очинглар катта
Тоғлардаги лолалар каби
Гулга ўхшаб қизарманг кейин
Чунки ичи қора, ахир лоланинг


* * *

Босиб ўтган йўлимга
Гулханлар ўтқазсангиз.
Ўсиб чиқар умидим
Меваси олтиндандир

Лекин ўт ёқилмасдир
Жон эмас — дарё жисминг
Агар умид этмасам
Сув остида қолар йўл

(Орзу ҳам ёнмоқ истар
Алангаси ичимда)

* * *


Дераза олдида
Кўксига нина санчилиб
Ўлиб ётар рангин капалак
Гулшанлар маликаси

Бир шаҳарда
Каптар уясига
ўқ келиб тушди
Паға-паға учар патлари

Мовий осмон
Оппоқ булутлар остида
Ўриклар қийғос гуллаган
Бола кириб бормоқда боққа
Қўлида бигиз


* * *

Куртак отиб чикдингми, япроқ?
Дарров сирлаш мен билан дарҳол.
Бўлмаса узилиб кетасан
Тош қулаган каби чўққидан!


* * *

Ҳайрон бўлиш керак
Ҳайрон бўлиш шарт
Ниначининг каноти
Шаклидадир юрак
Бу шаффоф юракда
Ҳеч нарса яшириб бўлмайди
Ичи тўла Севги, Севги, Севги.
Сева олмайди у
Туғилишдан қўрқади чунки
Ўлиб ётган ниначи шаклидадир Юрак
Кўринишидан ҳозир учиб кетадигандек
Аввал тириклардан хабар олинг
Ўлганлардан эмас,
Ўтганлар сабрли бўлади
Соғинмайди улар ҳеч кимни.
Ўтганларни севинг, лекин сиз
Соғинмайди улар ҳеч кимни.
Тнриклар сершубҳадир чунки
Ўлиб етиб бўлмас уларга..!


* * *

Бу уйда одам йўқолган
Оламдан ўтган эмас, йўқ.
Борлиги ҳам
Йўқлиги ҳам билинмайди унинг..
Агар адашиб уйига бориб қолса
Кўрмагандек бўладилар уни
Гўё ҳамманинг жонига теккан у
Кўрмагандек бўлаверадилар.
Руҳга ўхшайди у
Кўзга кўринмайдиган.
Йўқолган одам
уйидан чиқиб кетади
болаларни қўрқитмайин, деб.


* * *

Мен севгидан ўтдим,
Харобага айландим чунки.
Ҳувиллайман сукунат ҳақда.

Мен жимликман,
Ҳижроннинг ўғлиман Мен.
Қучоқлаб бўлмайди мени..

Мен қумман, қум.
Сен сувсан, сув.
Қучма, сингиб кетасан!


* * *

Бу куним ҳам садосиз кечди
Шовқинли жимлик алдади мени
Бир сўз кезиб юрди руҳимда
Адосиз уқубат кўрди у менда

Бу куним ҳам садосиз кечди
Кўнглим писанд этмади малҳам
Ҳеч нарса бўлмади бугун, ҳеч нарса
Фақат ярадор сўз кезар руҳимда


* * *

Кўзёш ердан ёғаётан ёмғир
Бу сув осмоннннг армони
Ердаги булутларнинг
Заминий қуёшдан
Кўкка битилган мактубидир

Кўзёш гулдир
Садоси камалак
Кўзёш орзунинг уруғи
Неча йилки экаман
Сув керак эмас бу гулга
Ердан униб чикар кўнгил


* * *

Бир аёл келар
Румликми ё Эронлик
Етаклаган битта гўдакии
(Оппоқ либослик
тундай сочлари) ,
Кўзим билан гаплашаман Аёл-ла
Кўзимдан сув оқиб кетар
Чап томонда олишар
Ёввойи суворий
Бошида латтадан дубулға
Чап томонда ибтидоий жамоа
Ўртада фол очарлар
Учта тугунчада кўз ёш
Бири қон ёш
Бири мовий
Бири яшил
Ўнг томонда ҳозирги замон
Касалхонами ё поезднинг купеси
(Овқатга таклиф этарлар)
Қичқираман чироқни ўчирасизларми
йўқми!:
Чап томонда
Ибтидоий жамоа
Ёввойи суворий олишар
Бошида латтадан дубулға
Румлик аёл қани
Қани гўдак етаклаган Аёл
Кўзимдан сув оқиб кетар
Қичқираман
Йўқдир овозим
Фол бўлаяпти ўртада
Қон ёш
Жон ёш
Ўлик ёш
Ўнг томонда ҳозирги замон
Ҳалиям бақириб
Овқатга таклиф қилишар
Чироқни ўчиринглар дейман
Чироқни ўчиринглар дейман уйқумда
Устимга кўрпадай тортаман дардни
Паға-паға оппоқ булутлар
Устимга йиғлаб ўтар капалаклар
Тонг отган эмиш...


* * *

Йиғининг расмини йиртиб ташладим
Юрак йиғлаб кўр-чи.
Гапириб кўр-чи Юрак —
Сени ҳам йиртаман '
Шеърни йиртган каби.
Орқада Сабр
Олдинда Сабр
Чапга кетсанг чида
Ўнгга кетсанг чида
Сабрда ақл борми
Чакага арзирлик ақл
Сабрга арзимас сабр
Ақлга арзимас ақл
Оёғишта осилган бари
Ҳашоратга ўхшаган фикрлар уймалашар
Руҳимнн чамраб олган хаёлсизлик
Юрак сукут сақлар
Сенинг сийратингнн йиртар
Мен шеърни йиртган каби...


* * *

Ҳувиллаб ҳувиллаб тўкилар япроқ,
Ҳазин куйлариии тўлдирар дилга.
Нега мен ўзимни ёмон кўрайин
Ва нега ўзимни яхши кўраман...

Қалб чўкиб бормоқда
тўлиб бормокда
Юзимда кулги ва тантана нега.
Нега мен фикримни дафн этмайман
Нега ўлдираман факат ўзимни


* * *

Шеър қишлоғим Она кишлоғим
Қўмсаб сенинг илиқ бағрингни
Бир қуш бўлиб соғиниб елдим
Совуқ шаҳар зериктирганда

Шеър қишлоғим Она қишлоғим
Гўё илк бор тили чиқиб шод
Қўрқиб, қўрқиб қадам ташлаган
Гўдак каби шодланиб келдим

Шеър қишлоғим Она қишлоғим
Сенда қолиб келар қишлагим
Сенда қолиб кетгим келади
Болалигим эртакларини,
Тннмай сўзлаб бергим келади
Шеър қишлоғим Она қишлоғим


* * *

Мен бу сўзни асрадим
Овунч эди бу сўзлар ботин
Такрорладим бешафқат бетин
Юракка қалагандек қалам синдириб
Кетгим келди шу сўзлар каби
Тўлиб кетдим

Ортиқ сиғмас энди дилга сўз
Юракда ёнмоқда севгн қалами
Мен бу сўзнн асраган эдим
Осмонда ёнмоқда энди бу сўзлар
Хайр!
Хайр сўзлар, Хайр!

Qayd etilgan