Asrlar nidosi (antalogiya)  ( 29978 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  05 Fevral 2011, 17:44:41

Asrlar sadosi (antalogiya)



Muallif: V.Zohidov, A.Qayumov va b.
Hajmi:  Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Muhammad Sanjar  04 Fevral 2012, 14:12:13

ЎЗБЕКИСТОН ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
А. С. ПУШКИН НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

АСРЛАР НИДОСИ

Мумтоз ўзбек адабиётидан намуналар

Ғафур Ғулом номидаги
Адабиёт ва санъат нашриёти
Тошкент — 1982



Таҳрир ҳайъати:
В. ЗОҲИДОВ, А. ҚАЮМОВ, А. ҲАЙИТМЕТОВ.
Масъул муҳаррирлар:
СОДИР ЭРКИНОВ, СУЙИМА ҒАНИЕВА, ВАҲОБ РАҲМОНОВ





СЎЗ БОШИ

Адабий мерос билан қизиққан кенг жамоатчилик талабини назнрда тутиб, Ўзбекистон Фанлар академияси А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институтининг Октябрь реввлюциясигача бўлган ўзбек адабиёти сектори 1959—1960 йилларда тўрт том (беш китоб)дан иборат «Ўзбек адабиёти» намуналарини, 1966 йилда «Ўзбек адабиёти» намуналарининг бешинчи томи (биринчи ва иккинчи китоблар)ни ўз мухлисларига тақдим этди.
Кейинги йилларда олиб борилган текширишлар натижасида ҳали китобхонларга маълум бўлмаган ижодкорлар аниқланди, кам ўрганилган шоирларнинг янги асарлари топилди.
Ўзбск адабиёти намуналарининг ушбу китобида Нишотий, Байрамхон, Мирий, Маъдан, Вола, Писандий, Ғурбат, Рожий, Умидий, Зийрак, Муҳаммад Роғиб, Фақирий, Дилафгор, Ниёзий, Маҳмуд Коризий, Аламкаш, Муаззам, Мискин, Шавкат, Комил каби шоирларнинг янги аниқланган ва аксари илк дафъа нашр қилинаётган асарлари билан танишасиз.
Шуни айтиб ўтиш керакки, томга киритилган кўпчилик шоирлар ўз нжодларида улуғ устоз Алишер Навоий илғор ғояларини янги шароитда давом эттирдилар, замонанинг актуал масалаларини ўз ичнга олган, бадиий жиҳатдан диққатга сазовар асарлар яратдилар.
Албатта, бу айтилганлар мазкур шоирлар ижоди нуқсонлардан бутунлай холи деган сўз эмас. Уларнинг ижодида ўз даврн савияси ва шароитларига хос бўлган камчиликлар мавжуддир.
Намуналарнинг аввалги тўрт томи нашрларида маълум хронологияга эътибор қилинган бўлса-да, бешинчи том нашрида бўлгани каби бу нашрда ҳам фақат ички хронология мавжуд. Чунки адабий меросни ўрганиш натижасида турли даврларда яшаган янги-янги шоирлар ва уларнинг асарлари аниқланмоқда, топилмоқда.
Ушбу томга Ҳайдар Хоразмий (Р. Холиқов, О. Жўрав, Н. Абдулласв) Байрамхон (С. Ғаниева), Нишотий (А. Ҳайитметов), Хожа (М. Мирзааҳмедова), Маъдан (Ҳ. Мухторова), Вафоий, Вола, Ноқис (М. Маҳмудов). Писандий, Ғурбат, Рожий Хўқандий (Д. Раҳматова), Маҳмур Қоризий, Аламкаш, Муаззам (И. Сувонқулов), Умидий (Т. Ҳожибоев). Мирий (Б. Валихўжаев), Дилафгор (Т. Муродий), Ниёзий, Фақирий, (Э. Иброҳимова), Рожий Марғиноний, Шавқий Намангоний, Бимий Андижоний, Юсуфқори Мунтазир (Ф. Аҳмаджонова), Муҳаммад Роғиб (А. Отамуродова), Мискин, Шавкат (А. Жалолов), Садойи (М. Оқилов), Ҳумулий (А. Абдураҳмонов), Қомил Хоразмий (В. Мўминова), Ҳайрат Тўрақўрғоний (Д. Орифбоев), Ҳайратий, Оразий (Ҳ. Солиҳова), Нозимахоним  (М. Зокиров), Ибрат (У. Долимов)ларнинг адабий меросидан намуналар киритилди.
 
ҲАЙДАР ХОРАЗМИЙ

XIV асрнинг иккинчи ярми, XV асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган Ҳайдар Хоразмий XV аср бошларига қадар туркий тилда ижод этган Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Сайфи Саройи, Хоразмий, Саккокий, Атоий, Муқимий, Яқиний, Амирий, Гадоий маликул калом Лутфий ва бошқа сўз санъаткорлари сингари ўзбек дунёвий адабиётининг тараққиётига муносиб ҳисса қўшган маҳсулдор қалам соҳиблари қаторидан муносиб ўрин олишга лойиқ бўлган талантли мутафаккир шоирдир. У ўзининг «Гулшан ул-асрор» фалсафий-дидактик достони билан ўз даври ва ундан кейинги адабий муҳитда сезиларли из қолдириб келмоқда.
Ҳайдар Хоразмий асарлари халқчил ва реал ҳаёт элементларига бой бўлгани учун ҳам даврининг йирик тадқиқотчиларини ва ундан кейинги давр адабиётшуносларининг диққатини ўзига жалб этди. Унинг ижодига бўлган қизиқиш, шоирнинг фанга маълум бўлган фалсафий-дидактик достони «Гулшан ул-асрор»га одилона, марксизм-ленинизм нуқтаи назаридан ёндашиш, баҳо бериш, асосан бизнинг Ватанимизда, бизнинг замонамизда кенг қулоч ёйди. Асардан парчалар тўпламларда қайта-қайта нашр қилинди. Қатор мақолалар ва илмий ишларда юқори баҳоланди.
Ҳайдар Хоразмий ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандийнинг (1438—1495) «Тазкират уш-шуаро» (1487) асарида «Султон Искандар ҳукмронлиги даврида... Мавлоно Ҳайдар каби фозил кишилар бўлган экан. Мавлоно Ҳайдарнинг форсий ва туркийда битилган нафис ва гўзал ашъорлари мавжуд. Шу билан бирга у Шайх Низомий «Махзан»ига туркий тилжа жавоб айтган, деб  қайд этган.
Алишер Навоий «Мажолисун нафоис» (1491) нинг еттинчи мажлисида Ҳайдар Хоразмий ҳақида сўз юритиб, шундан ёзади: «Султон Искандар Шерозий ҳам набирадур... Мавлоно Ҳайдари туркигўй, анинг модиҳи экандур. Бу анинг маснавийсидурким:
Ҳиммат элидур яди байзо деган,
Эр нафасидур дами Исо деган.
Ушбу асарни нашрга тайёрлашда асосан Лондоннинг Британия музейи қўлёзмалари фондида сақланаётган Ҳирот, Қоҳира ҳамда 1858 йилда Қозонда нашр этилган нусхалардан фойдаланилди.


«ГУЛШАН УЛ-АСРОР»ДАН

Умр чу қатъ этти адам манзили,
Сўзга рақам урди қаламнинг тили.

Сўз гуҳари билгучи саррофи роз,
Бўлди билиг натъида мансуби боз.

Жилва қилиб сўз насақи ичра завқ,
Шавқу талаб бўйни уза солди тавқ.

Ишқ бу ҳангомада урди нидо,
Ғайбу шаҳодатқа ёйилди садо.

Илму маҳал тобтию, қилди зуҳур,
Шуъла уриб партавидин солди нур.

Қут ичида неким эрди ниҳон,
Барча бу қудрат била бўлди аён.

Солди адад сояи тахрорини,
Сифрға топшурди ўз изҳорини.

Бўлди адад снфр ўти ломии,
Сифр бўлиб жифр эвининг жомии.

Нуқта билан нуқта топиб имтизож,
Қўйди алиф фарқина шоҳона тож.

Тушгач алиф қоматининг сояси,
Топти ҳам-ул сояни ҳамсояси.

Тож алиф, нуқта алиф зиллини,
Исми алиф лом алиф маънини.

Бўлди бу бир нуқта муаммойи ғайб,
Нуқта неким нуқтаи туғройи ғайб.

Нуқта бўлиб ҳарфқа сифрул хитоб,
Ҳарф бўлиб нуқтаға уммул-китоб.

Абжади таъриф қилиб издивож,
Маърифат арқомина берди ривож.

Айлади имло назари кўзга кўз,
Доира бирла улониб сўзга сўз.

Улфат ила бега уланди алиф,
Вуқуъсидин қофия топти радиф.

Махзани асрор бу рамз эрди, бил,
Нотиқа бу кўзгудин ўрганди тил.

Мундин улошилди мураттаб томом
Сифр сафи ушбу дурур вассалом.

Оқил муни илму одам деди,
Барча улуқ исмдин аъзам деди.

Оқил агар сўз била сўзни ёпар,
Ориф ўшул сўзда ўзини топар.

Улки билур сўз гуҳари қийматин,
Сўзда топар сўзлагувчининг отин.

Аҳли назар шевасини сўз билур,
Нури басар мевасини кўз билур.

Сўз кўзидур улки кўрар ҳолни,
Ўз сўзидур улки сўрар қолни.

Сўзда кўзу сўзлагучида назар,
Йўқ эса сўз кўзлагучида хабар.

Зоҳиру ботин хабари сўздадур,
Ўзгада йўқ, ҳар неки бор ўздадур.

Ул кишиким топмади сўз ганжини,
Қилди ҳабоу ҳадар ўз ранжини.

Кимки назар манзаридин юмди кўз,
Қўймади мерос ўзидин ғайри сўз.

Умри гаронмоя чу бўлғай талаф,
Сўз дурур сўз дунёда қолғай халаф.


МУСАННИФНИНГ ВАСФУЛ-ҲОЛИ

Бир кеча ғам бирла эдим ҳамнафас,
Мунису дамсозим ул эрдию бас.

Кўз ёшидин бода, бағирдин кабоб,
Дурди дилим нуқлу фиғоним — рубоб.

Қайдағи андешаларим жўш уруб,
Бир йўли бошдан-аёқ оғўш уруб.

Оҳи жигарсўз сунуб дасти зўр,
Нолаи дилсўз қилиб шарри шўр.

Сийна пур аз дарду бало хонидин,
Сер бўлиб ўз юраки қонидин.

Дард сепиб эски жароҳатға туз,
Шўришу шўробаси тинмай ҳануз.

Шамъ сифатлик юраким шуълазан,
Дуд — бошимда, оёқимда — лаган.

Жон тиламай бир йўли тан сиҳҳатин,
Ўйлаки тан гўру кафан суҳбатин.

Кўзума кенг дунё бўлиб тангу тор,
Рўзи қиёматни кўриб ошкор.

Ҳар даму ҳар лаҳза бир ўтқа ёниб,
Ғояти йўқ оташ била ўртаниб.

Ўт ичида қақнуси бечоравор,
Нолаи жонсўз тузиб сад ҳазор.

Ҳар нафасоҳанг қилиб бир наво,
Дунёда ҳар лаҳза солиб юз садо.

Умр ўтуб кўрмайин уйқуда туш,
Нолаларимдин уюмай қурту қуш.

Чархи фалак ташна бўлиб қонима,
Дуняи дун қасд қилиб жоним-а.

Сабр бйносини бакуллий бузуб,
Ҳосили йўқ умрдин уммид узуб.

Тойири андеша уруб болу пар,
Фикр аёқи бирла кезиб хушку тар.

Гоҳ малак авжида тайрон этиб,
Гоҳ фалвк буржида сайрон этиб.

Гоҳ тилаб дарди дилима даво,
Гоҳ сўруб ранжу ғамима шифо.

Мен бу дам тоса билан тамсаниб,
Ғайрат ачиқ устида берди наҳиб.

Неча бу бесабрлиқ, эй носабур,
Эр керак эмгак била тобса ҳузур.

Банду бало дунёда эрга тушар,
Мунча бало эр кишига не бўшар.

Эр эсанг эрдек юрагинг тишлагин,
Кечган эранларнинг ишин ушлагин.

Тут ғаму меҳнат била кўнглунгни хуш,
Оқил эсанг марҳаму дармонинг уш!

Оми сифат бўлма фароғатпараст,
Хас бикин бўл оёқ остинда паст.

Сабр ила Айюбқа ҳамдаст бўл,
Жураъсининг сарқутидин маст бўл.

Сидқ намозин қилур эрсанг адо,
Юсуфи Сиддиққа қил иқтидо.

Аҳлу бало силсиласиндин нахуст,
Маснадинг асбобини қилғил дуруст.

Гар юрагинг суст эса, меъданг заиф,
Бўлма сан ул шевалик элга ҳариф.

Маъниси йўқ лофни қўй, эй фузул,
Рақсга шойиста дегул беусул.

Қисса узун қилма, кўтарма алам,
Торт бу даъви рақаминға қалам.

Зарра киму кунга ҳаводорлиқ,
Сен киму ул дурга сазоворлиқ.

Лойиқ эмассен бу шараф буржина,
Муштари бўлма бу гуҳар дуржина.

Моя қани ким тиласанг судини,
Билсанг ишинг ғояти беҳбудини.

Йўлға қадам қўймаки, бегонасен,
Силсила тебратмаки, девонасен.

Чунки эшиттим бу бузургона сўз,
Тушти вужудимға бир ўт ўздин-ўз.

Телбалигим тутти димоғим йўлин,
Тўлғади бу нағма қулоғим йўлин.

Тортти аввал пояи ҳушёрлиқ,
Жон кўзина сурмаи бедорлиқ.

Атса уриб нотиқа мустаъжали,
«Ярҳакамаоллоҳ»,— деди жон тили.

Бош чиқариб ишқ кўнгул жайбидин,
Бошлади сўз нусхаи лорайбидин.

Завқу ҳавас тилга равонлиқ бериб,
Сўз дамина руҳ фишонлиқ бериб.

Гарчики андиша отин сурди рахш,
Фикр бу таркибга боғлади нақш.

Ародаким тушти бу гулбонг тез,
Нотиқа «лаббайк» уриб қилди хез.

Маънии бикр олди юзиндин ниқоб,
Жилва қила бошлади хуш беҳижоб.

Жоми сабуҳий қилибон рафъ шарм,
Соқийи ғайб айлади ҳангома гарм.

Тушти ҳаробат ичида ҳойу ҳўй,
Солди менинг кўнглума бу гуфтугўй.

Мен тағи мастона чоғим чоғладим,
Сўз юзин очтиму белим боғладим.

Ёйдим улус ичра бу жоми сафо,
Икки жаҳон халқина урдум сало.

Кимгаки бор иштаҳи, эттим ҳалол,
Қурсогина тушти бу жоми зулол.

Ҳазм қило билмаса кўб емасун,
Куч била ҳалвони аччиқ демасун.

Менки бу ният била урдум қадам,
Жон тамури учини қилдум қалам.

Хос кўнгул нақдидур ушбу рамуз,
Ғавсда кўрсатма гуҳарни ужуз.

Ақл тенгиз эрдию андиша — кон,
Ўртасида гавҳари маъни ниҳон.

Жон тиши бирла қозиб ул конни,
Қилдим ўзум ғавс бу Уммонни.

Ул киши қўйғай чу Низомий бу ганж,
Қозғана олғай гуҳари даст ранж.

Йўқ эса ҳар муфлису бедастгоҳ,
Ҳеч топа билгайму бу махзанға роҳ.

Ганж иёси кон ила дарё керак,
Жумлаи асбоби муҳайё керак.

Берса неким издаса ҳар жавҳари,
Харж била ўксумаса гавҳари.

Ҳар нечаким сочса, яна қилса жўш,
Баҳрасидин бойиса жавҳарфуруш.

Гар тиласанг сайъ била бу сифат,
Сайъинг эрур зарраи бемаърифат.

Эр назариндин очилур эр кўзи,
Эр нафаси бирла юрур эр сўзи.

Ҳукм била донада бордур шажар,
Фаслиға келтурса егайлар самар.

Тўкмаса деҳқон арақи пойи бел,
Мевасининг фойдасин топмас эл.

Тарбияту саъй қилур боғбон,
Тоза бўлур мева берур бўстон.

Ул ким эрур руҳу Қалиму Халил,
Тобмади бевоситаи Жабраил.

Йўлни қуловуз бирла топса бўлур,
Рамзни ҳикмат билан топса бўлур.

Пир дами етса қуруған ўлук
Руҳ топибон тирилур билгулук.

Улким эрур нашъу намосиз жамод,
Боғламағай номасиға эътимод.

Гарчи қилур табл ўзидин хуруш,
Лек урар тош қозон ўртуқли жўш.

Ки дағи бордур улуқ болу пар,
Борму ҳумо хосиятиндин асар.

Улким урур лоф бу даъви била,
Рост керак даъвиси маъни била.

Аввал анга муъжизатек сўз керак,
Ё кўрубон англағутек кўз керак.

Сўз била ҳам бўлса не бўлғай эди,
Мендин очун сўз била тўлғай эди.

Сўзда керак маънию маънида завқ,
Сўзлагучида сўз учун дарду шавқ.

Ораға кирса маҳаки имтиҳон,
Сўз иёри бўлур улдам аён.

Бу не фусун, бу не афсонадур,
Бу не ун нағмаи мастонадур.

Тутти жаҳон замзамаи Ҳайдарий,
Тўлди садо гунбази нилуфарий.


КИТОБ ЁЗИЛИШИНИНГ БАЕНИ

Эйки бу маънида талабгорсан,
Тебран агар воқифи асрорсан.

Борғанича йўлдур улуқдин улуқ,
Бошдин-оёқ келгулику борғулуқ.

Гарчи сенга асру йироқтур бу дам,
Рағбат этар бўлсанг эрур бир қадам.

Қилғин эранлартек ўзунгни фидо,
Ошиқу Мажнунға етар бир садо.

Ғафлат ишин ақл этарсенки не?
Нукта била нақл битарсенки не?

Урма ўз олинда бу девор каж,
Сотма иёр аҳлина меъёр каж.

Ишқ этагин қўйма, агар борса бош,
Бошни қочирмағил агар ёғса тош.

Дурр кони қимматки, бутундур садаф
Кон ичида лаълға борму шараф.

Шиша агар қилмаса шабнамни банд,
Сеҳр ила кўргайму эди у газанд?

Улким, эрур ишқ била тийнати,
Нетсун анга жону жаҳон зийнати.

Улким эрур ҳамнафасу руҳи пок,
Тан тақи бирла бўлурму ҳалок.

Улким эрур завқ ичида маскани,
Талҳ этабилғайму кудурат ани.

Ишқ фидосина балодин не ғам,
Сарзанишу жавру жафодин не ғам.

Эйким, ишинг йўқ бу маломат била,
Кет йўлунга хайру саломат била.

Ғолия севгучи димоғинг қани?
Анбари сорони нетар гулхани?

Судин агар уркса саҳро қуши,
Су билур мавжни дарё қуши.

Дард керак жондаки кўргай сафо,
Меъда керак токи сингургай бало.

Сувға балиқ, ўтқа самандар керак,
Ғамға муҳибб, дардға Ҳайдар керак.

Эй, ким, эрур қурсоғинг усру заиф,
Борки бу мажлисда дагулсен ҳариф.

Эйки, қўярсан аёғинг йўлда чаб,
Бу йўл эрур боштин-аёқ, булажаб.

Қўрқар эсанг қилма ўзингга ситам,
Йўқки бош устинда бўлур ул қадам.

Йўлда турур юз маҳаки имтиҳон,
Захми парокандаю ниши ниҳон.


ПУЛИНИ ЙУҚОТГАН КИШИ ҲИКОЯТИ

Форсда бир фориси чобуксувор,
Шаҳр ичида қилур эрди гузор.

Фўтасида боғлиғ эди неча
Фута била солди йўл узра,

Хулқи фаровон эди-ю, аммо йўл,
Келган изи бирла талай ёнди ул.

Йўлға чорлаттию урди навид,
Тобмайин ул нақдини узди умид.

Дедиким:— Эй қодиру парвардигор,
Борчанинг асрори санга ошкор.

Тобмасун ул неча дирамдин насиб,
Саййиду муфтию фақиру ғариб.

Ул дам очирғанди анго бир фузул
Ким, бу кишилар эрур аҳли қабул.

Дунё булар бирла эрур ободон,
Бўлмасун ул тоифадин бошқа жон.

Сен не сабаб бирла бу сўзлар дединг,
Ҳеч нима ул элга раво кўрмадинг.

Деди: бу ярмоғин итурган фақир,
Қўй бу насиҳатни, дегул дилпазир.

Саййид олиб хумсқа қилғай ҳисоб,
Муфти эвургай масала беҳижоб.

Токи агар тобса фақиру ғариб,
Ғайбдин эрди десалар бу насиб.

Омии содиқ дили парҳезкор,
Тобса ойтгайким, эй парвардигор.

Бизга ҳалол эт, иясина савоб,
Дунёда-ўқ ҳар-бирина ўн жавоб.

Харж қилиб эвда яроғи била,
Егай они ўғли ушоқи била.


МАВЪИЗА

Билгил, аё косиби соҳиб аёл
Ким, санга эрликда эранлик ҳалол.

Улки тузар шаръи била дунёни,
Тенгри ҳабибим деб айтти они.

Ростлиқ устида тарозуни туз,
Ростлиқ асбобини сақла тўкуз.

Эгри озар, тўғри ўзар, эй фалон,
Тузлуқ эт, тангрини кўр дар миён.

Рост, керак одамиға эътиқод,
Эгри киши тобмади ҳаргиз мурод.

Арратек эт базл кейин илгари,
Теша бикин йўнма ўз-ўзинг сари.

Бўлма харидор била сахт рўй,
Қилма забунларға қатиқ гуфту гўй.

Яхши-ёмон ким, не керак бир бил,
Шайхдин айруғини тазвир бил.

Ҳар неки сотсанг букун, эй ҳушёр,
Ҳам санга-ўқ сотқай ани рўзгор.

Ул кишиларким, бу дўкон туттилар.
Судини сармоядин ўксуттилар.

Бўлмағил ўздин ғаниларға ҳасуд,
Ўзгага соғинма зиён, ўзга суд.

Тенгри неким берса ризоманд бўл,
Берганига қонеу хурсанд бўл.

Бўлма ужуз олиб оғир сотқучи,
Унга кебак, сиркага су қотқучи.

Ҳар ким эрур йиғмоғ учун қаҳтхоҳ,
Вориси мерос олур аввал гуноҳ.

Улки ғани, улкй тавонгар эмас,
Қисматидин ортиқу ўксук емас.

Берган олур, кийгану еган қолур,
Ортуғини душман алина солур.

Соқла амонат била ўртоқ ҳақин,
Ортуқ авжлама дўкон тупроқин.

Хожаки ортуқси тамаъ қилса суд,
Моясидин ювғай илик зуд-зуд.

Хожаким ўртоқлиқ, этар ихтиёр,
Бўлса керак боркашу пардадор.

Ўлмаса ўртоқлиқ ичинда фиреҳ,
Боғламаса кишида оғрини гиреҳ.

Одамиға тажриба доя этар,
Ростлиғ эр ўғлина моя этар.


БЎЗ ТЎҚУВЧИ КАМПИР ВА БАЗЗОЗ ҲИКОЯТИ

Куфада бир пири ладуний сабақ,
Сайр эта бозорга қўйди аяқ.

Маъни била ганж, вале тангдаст,
Тим ичида кирди-ю қилди нишаст.

Хожаи баззоз анга рў-барў,
Билгувчи савдо ишини мў-бамў.

Оллида ҳар жинсдин ажноси хос,
Ўзгадин ўзгача топиб ихтисос.

Сарф қилиб умр тижорат била,
Қилни ёрар эрди басорат била.

Токи ўшул ҳол ичида бир ажуз,
Бўйи ики қат бўлиб, арқоси кўз.

Бўйи боши раъша била беқарор,
Дам уруши, йўл юриши мурдавор.

Не кўзида нуру, не оғзинда сўз,
Дунёсидин қўйнида бир вусла бўз.

Бўзни бу баззозға бердиким:— Ол!
Ҳарне баҳо бўлса, илгима сол!

Кўрди бу баззоз бўзини очиб;
Пурғуради бир неча тукук сочиб.

Ким момуғи пасту ипидир йўғон,
Бўзчи ошуқуб не керак тўқуғон.

Тўнға ярамаски, бўятса киши,
Ювса худ онжоқ эрур анинг иши.

Кўнглаку иштонға чу лойиқ дегул,
Ҳарна баҳо бирла мувофиқ дегул.

Қайси харидорға бўлсун писанд,
Қайда топойин мунга мен бир лаванд.

Хожа сўзина қилибон эътимод,
Кесди ажуз ўз тўъмасидин умид.

Дедиким:— Эй хожаи соҳибкарам,
Чархи фалак гардишидин ема ғам.

Тулмену бечораю соҳиб аёл,
Ожизу мискину пароканда ҳол.

Саъй қилиб бердум икки ҳафта жон,
То санга келтурдим ани бу замон.

Бир сурук ўғлон ушоқум хору зор,
Йўлға боқиб телмуродур интизор.

Ҳарна десанг тенгрига солдум сани,
Ҳар не баҳо бўлса узотқил мани.

Газ била ҳам келтуриб ул бўзни кам,
Берди анга хожа бир-икки дирам.

Тортиб аёқ устида турлук малол,
Йиқла-қўпа ўз эвина борди зол.

Билгулади бўзни ул абдоли роҳ,
Кўз учидин ёш тутиб кийнахоҳ.

Келди бўз олмоға биров ногаҳон.
Деди ким:— Эй хожа, равон бўл, равон!

Бўз керак андоқки катондин фиреҳ,
Бўлмағай андин бу жаҳон ичра беҳ.

Инчка, нозик доғи ҳамвору пок,
Бўлмасун иплигиндин ҳеч айбнок.

Хожа не бўз берса харидор яна,
Айблар айтур бўзининг барина.

Хожа айиттиким:— Узатма сўзунг,
Бўз берайин кўрмамиш аввал кўзунг.

Ким момуғи пилладин ортуқ зариф,
Иплиги катон ипидин ҳам латиф.

Пухтаю ҳамвор тўкулғон бўзи,
Кўрмак арусидин ориғроқ юзи.

Кўрмас эгоч бўлди харидор лол,
Тоблади-ю, қилди баҳосин савол.

Урди баҳосини тенгиздин теранг,
Сотти ўшул бўзни катон бирла тенг.

Пири муҳаққақ кўриб ул турлу ҳол,
Келди сотиқчи қошина бемалол.

Деди:— Бу сандуқ ичида, эй фалон,
Бергил ижозат, кирайин бир замон.

Ким тиласанг саъй била сарбасар,
Тобмағайсен дунёда мендин асар.

Зоҳиру ботин била ошуфта мен,
Мўъмин эгач кофири нуҳуфта мен.

Мунча савомеъғаки қилдим гузор,
Саъй била тобмади нақдим иёр.

Ҳар неча кездим бу улуқ дунёни,
Қутби мукаммал сени кўрдим, сени.

Бўзким эрди момуғи худ бесафо,
Иплиги бетобу ўзи бўрё.

Сенким анго бир нафас эттинг назар,
Бўлди катондин ҳам доғи мўътабар.

Ким момуғи била тенг ўлди йипак,
Суфталиғи ровшану ҳамвортак.

Лол бўлиб хожаи ошуфта дил,
Қолди хижолат эвинда мунфаъил.

Жазб қилиб тобти муаммо кушой,
Урди неким ҳосилина пушти пой.


МАВЪИЗА

Эмдики бозор эрур гарму тез,
Суду зиёнида бўл, эй субҳхез.

Ком била тобсанг доғи бозорни,
Бир йўли куйдурма харидорни.

Хожаки ортуқси тамаъ қилди суд,
Моясидин ювгай илик зуд-зуд.

Эй ким улустин ёшурурсен ҳисоб,
Муҳтасиб уртукли қилур эҳтисоб.

Ҳарнаким ўксутсанг олур чоғда тарх,
Арз куни борчани тенгшар бу чарх.

Ғайб миёнчиси чу ҳозир турур,
Барча тафовутқа аваз текурур.

Улки берур мевага бу таъму ранг,
Кўрмасу билмасму тарозуда санг?

Улки берур кўзга бу нашъу намо,
Кўзчига билмасму недур муддао.

Ўртададур киф нуқл кифи,
Қалбни кимдин ёшурур сайрафи.

Арпа экиб, буғдой урурман теган,
Кўрмадук ошлуғичини буғдой еган.

Туз бўлибон тилни тузуклукда оч,
Тушса дағи теша емас туз йиғоч.

Одамиға яхши қилиқтур биҳишт,
Етти тамуғдин батар ул хўи зишт.

Суд кўруб қилма зиёнинг унут,
Судни савдода зиён бирла тут.

Хайр этагина узун тут қўлунг,
Мўру малаҳдин аяма сорқутунг.

Жомда шарбат нечаким бўлса кам,
Ерга тўкар журъани соҳиб карам.

Ҳар неча торожи хазон кўрса раз,
Ерга тўкар атласу иксуни хаз.

Хуштур эронларга карам давлати,
Улса доғи ўлмас эмиш ҳиммати.


ҲОТАМ ТОИ ҲИКОЯТИ

Қофилаи бир арабдин магар,
Қилди бани Той ҳашамина гузар.

Йўл озикиб ўткали қўрқуштилар,
Ҳотами Той турбатина тушдилар.

Қофиланинг ўртасидин бир фузул,
Деди:— Қим-эй Ҳотами соҳиб қабул.

Дунёда номус ила қилдинг маош,
Яхши отинг бўлди карам бирла фош.

Чун санга меҳмонбиз, эй соҳиб карам,
Ҳар нечук эт, бизни оғирла бу дам.

Сўзладию турбатина тикди кўз,
Рост ҳануз оғзинда эрди бу сўз.

Ким, теваларинда семизроқ бири,
Бўлди сақат кўргин эранлар сири.

Бўлди йигит сўзлаганидин хижил,
Қўп тегура бошлади Ҳотамға тил.

Ким карамин кўрга бу ҳоли била,
Иўлчин оғирлар киши моли била.

Халқ теди:— Хожа тилинг боғлағил,
Қўй бу фузуллуқни адаб соқлағил.

Ул кеча алқисса не ким хосу ом,
Едилар ул бисрак этини тамом.

Чун ёруди субҳу саҳар урди дам,
Тикди Хўтан хисрави олтун алам.

Боқса йироқтин кўринур бир ғубор,
Чиқти аросиндин бир уштур сувор.

Ел киби жомозасини елдируб,
Бир сара бисрак тева ёндоштируб.

Айри йўқ ўлган тевадин бир туки,
Эт била этмак тўла бисрак юки.

Қофила халқики муни кўрдилар,
Қелмагининг кайфиятин сўрдилар.

Дедиким:— Ушбу кеча Ҳотам ўзи,
Кирди тушумизга ёшариб кўзи.

Бизга хабар бердики, бир меҳмон,
Келдию мандан тилади базла хон.

Бир тева бурч олдим алардин деди,
Ул теванинг белгуларин сўзлади.

Бизни ошуқтурдики, ҳам дар замон,
Тонг бошида кўчқусидур карвон.

Ҳеч нимага боқмай итикрак сурунг,
Ул тевасининг ўзина еткурунг.

Кўрди эгин ул тева учун малол,
Узр, қўлунгким манга қилсун ҳалол


МАВЪИЗА

Улки саховоттин урур бўлса дам,
Кўргузур эрликда саботи қадам.

Жумлаи мазҳабда сахийдур Вали,
Барча сахийларнинг имоми Али.

Тенгри азалдин бери очмиш бу хон,
Унга юзу юзга мингу бирга ўн.

Кимки бир экса, ўзи минг топар,
Барча маойибни саховат ёпар.

Бухл азиз одамини хор этар,
Эл кўзида ит киби мурдор этар.

Улки тилар хайр учун дастгоҳ,
Сен ани билгилким эмас хайрихоҳ.

Эмдики кечмас қаро пулдин кўнгул,
Ганж тоғи тобса сен апдин тўнгул.

Бой дегул сен дираминг бор эса,
Фақир ғанидур караминг бор эса.

Муфлиси озода ғанимоя бўл,
Йўқки йилонлар (ни) йиғнаб доя бўл

Ярим аёқ ошки топарсан насиб,
Ярмини берки есун бир ғариб.

Меъда тамуғиким эрур душманинг,
Тўймағусидур агар ичса қонинг.

Ҳар нимаки тонг тилаки юрт учун,
Ўздин ўғурлаб ўзунгга бергу ун.

Сарф қил ортуқини сарроф эсанг,
Дардин дафъ айла агар соф эсанг.

Чун қаро туфроқдин эрур ногузир,
Танга не атлас, не катон, не ҳарир.

Ҳар неча тун бўлса тўра ўпранур,
Упрамаған хулқу карам тўнидур.

Улки бу хилъатқа сазовор эрур,
Талаб киши Ҳайдари каррор эрур.

Одам атонғонга мурувват керак,
Орифуоми(ға) футувват керак.

Сарвтек озода бўлу росткор,
Ё ўрику олма бикин мевадор.

Нафъ текур барчаға ёмғур бикин,
Ё тенгиз ўртасида жўмдур бикин.

Бордиру бермас, не едурур, не ер.
Ўзи била гўргаму элтур, не дер?

Эрди Сулаймон бу улус султони,
Будур улус, сўрки Сулаймон қони?

Йиғди Фаридун ҳашаму молу ганж,
Нени олиб борди бажуз дарду ранж.

Гар ўзин онглатмаса бу хонасўз,
Эртагилар демагай эрди бўғуз.

Хор қилур эрни бўғузунг ғами,
Шум бўғузин бўғса, узор одами.

Чархки, қон бирла тилар гардишин,
Қўймағай эл кўнгли учун ўз ишин.

Гарду ғуборики сочар ер юзи,
Бир қаросочнинг юзидур ё кўзи.

Сунбули тарким сочар, ул мушки ноб,
Токи не соч рангидин олди хизоб.

Кўрди қаро ерда санамлар юзин,
Наргис ўшал сурмадин очти кўзин.

Кимки нечук йиғди анингдек қўяр,
Ортиқ усурган қусар, итлар тўяр.

Олмоқу бермак била хуштур жаҳон,
Олғину бергинки, будур қути жон.


МАВЪИЗА

Мулк эрур дилбару соҳиб жамол,
Эй хуш агар тобмаса эрди завол.

Бир неча кун дунёда жон хушлуғи,
Салтанат эрур бу жаҳон хушлуғи.

Хуш кўринуб эл ичида эътибор,
Ком дилу кавкабау ихтиёр.

Йиғмоқ учун барча талабгор эрур,
Қўймоғу кетмак иши душвор эрур.

Йиғса бўлур дузд ниҳон бўлмаса,
Дилкаш эрур боғ хазон бўлмаса.

Хуш нимадур умри бақоси қани?!
Шоху гадо бирла вафоси қани?!

Давлату иззат эрур, эй хожа бош,
Оқибатул амр бузарлар маош.

Гарчи хуш оянда эрур молу жоҳ,
Бўлмаса, эй дўст, маолингда чоҳ.

Кўрмакка хуштур бу йигитлик гули,
Келмаса сўнгра қарилиқ ғулғули.

Дунёда ким кулди хуш, эй ҳушёр,
Ким сўнгида йиғламади сад ҳазор.

Қайси кўнгилким нафас урди шод,
Елга совурди кулини тундбод.

Ким, ётибон тинч эвинда бир замон,
Ким шабихун урмади ушбу жаҳон.

Тсбрагали бу фалаки тунхў,
Тўқтамайин эврулоду бош қуйу.

Мунча туман қонки тўкар беқиёс,
Тўймадию тўлмади бу етти тос.

* * *

...Боғла бу вайронадин, эй пир, рахт.
Қилма тирикликни ўз-ўзунга сахт.

Пир тағайюр била қилди итоб,
Силкиб, ачиқ устида берди жавоб.

Бизки бу йўл устида ўткучи биз,
Уйла келдуку яна кетгучи биз.

Менки раҳм жавфида эрдим чунин,
Не сен эдинг анда, не руҳул амин.

Ризқ иёси ёзу кузу ё қиш,
Воситасиз қилди мени парвариш.

Улки ёнар ўтни гулистон қилур,
Эмди тоғи қиш совуқини билур.

Фақру фано давлатида ул ғани,
Қилмади муҳтож сенга, токи мани.

Гар тамаъ этсам сенга сендин батар,
Ризқ доминда кезайин дарбадар.

Эй бу сияҳ ҳол ичида шуҳрарбанд,
Ўғри кибин бошдан-аёқ дар каманд.

Ҳар сўнгакинг бандида юз минг гиреҳ,
Силсилау банду зиреҳ дар зиреҳ.

Токи ажал келса нечук қилғосен,
Қой бирини қатъ қило билғосен.

Келди бу сўз шоҳға беҳад оғир,
Тийра бўлиб дедиким:—Эй тошбағир.

Санки, қилурсан манга бу сарваниш,
Сен нечук ўлғайсан агар тушса иш.

Пир табассум қилибон урди жўш,
Тўтиси учтиго қафас қолди бўш...

Шоҳ бўлиб сўзлаганидин ҳижил,
Қўбтию кетти эвина мунфаъил.


МАВЪИЗА

Бу не даму бу не сифат жон бериш,
Бу не юрумак, бу не осон юриш.

Ўзгаларга ўхшамас абдол иши,
Ҳаргиз алар таврина етмас киши.

Шарбати — хуноба, ғизо — дарду ранж,
Сурати вайронаю маъниси — ганж!

Гарчи кезар чиркину урён ўзи,
Лафзи иборатсиз айитқон сўзи.

Англаса ҳар рамзида минг сирри бор,
Ким, билур ул рамзни жуз бирубор.

Бир даме Исо дамидин чошни,
Ким, тешар олмас бикин тошни.

Кўктагилар титрар алар зарбидин,
Сурма қилурлар аёғи гардидин.

Ҳамдамию ҳамнафаси бори ишқ,
Ҳам атоси, ҳам аноси ёри ишқ.

Пешалари заҳмату сидқу вафо,
Шевалари ҳиммату завқу сафо.

Илму амал баҳсу жадалдин кетиб,
Мўмину куффор била сулҳ этиб.

Маҳв кўнгул лавҳидин ало-вало,
Тай қилибон пок кати-ул само.

Ҳолоту томот алардин мажол,
Молию мустақбал аларга чу ҳол.

Дарс ичида Хизр била ҳамсабақ,
Жуэ эвида Исо била ҳамтабақ.

Мазҳари ояти каломи Карим,
Мазҳари ахлоқи сифоти қадим.


ХОРУН БИЛА БАҲЛУЛ ҲИКОЯТИ

Бир кеча Хорун била Баҳлули маст,
Бўлди хилофат эвида ҳамнишаст.

Деди халифаким:—Аё пири роҳ,
Тахт иёси тожвари бесипоҳ.

Ўзга яланг тутма аёғинг изи,
Ҳайф бу давлатни топар ер юзи.

Сурма қилур арш изинг туфроқин,
Кафш кийу қилма тобонингни қин.

Гул юзини қилма тикон бирла неш,
Кафш кийу қилма табонингни реш.

Пир деди:— Кафшни ким сақласун,
Ким аёғим кафш била боғласун?

Деди халифа:— Берайин қул санга,
Сақламага кафшни тобшур анга.

Пир деди:— Эй шоҳи олий нажод,
Қорни очиб не есун ул номурод.

Деди халифа:— Берайин тўшасин,
Яхши майин қилайин гўшасин.

Сўзлади Баҳлул жавоби фасиҳ:
— Кафш нетар арш юрушлук Масиҳ

Улки алойиқни қилибтур талоқ,
Анга тааллуқ била не иттифоқ?

Мунча аломатқа бир кафш учун,
Сурфа қилурмуки элинсам кучун.

Кафшим эрур ушбу ёрилмиш табон,
Хилъатим уш эски ямоқлиқ чапон.

Тожи хилофат — бу пароканда соч,
Меъда — вазир, ул тоғи пайваста оч.

Олами ашбоҳ менинг кишварим,
Зомири арвоҳ менинг лашкарим.

Тахтгоҳим эски зиёрат боши,
Маснаду фармиш улулар мафраши.

Ғайб тажаллиси ҳамоғуши ноз,
Ишқ мураббийси нигоҳдори роз.

Жуъ эвида кашфи ҳақойиқ жалис,
Самт ичида ҳалли дақойиқ анис.

Фақрда ҳамхирқа Масиҳо била,
Жамъ қилиб қатрани дарё била.

Баҳр киби мавжзан ало хамуш,
Ганжтек эгинда вале хок пўш.

МАҚОЛОТ

Неча бу гофил, кўнгул охир уён,
Кўзунгни оч, бир тоғи боққин буён.

Ўлдунг эса вақтидур эмди тирил,
Сўзга кетур бор эса оғзингда тил.

Ташна эсанг бир оёқ ол, нўш қил,
Сен таги жонинг бор эса, жўш қил.

Елдай пешоҳанг миниб сорбон,
Юклади шабгир била корвон.

Йўлп ёмон чўлдиру манзил йироқ,
Неча юкунг бўлса, енгил яхшироқ.

Ҳар ким эрур тақвию тоат била,
Бўлса керак фақру қаноат била.

Ҳирсу ҳавас, нафсу ҳаво бўйнин уз,
Фақру қаноатни ризо бирла туз.

Нафсни ҳақ берганига рози эт,
Ул амолини ўзина қози эт.

Итлиги тутса сўнгак олдинда қўй,
Қийнаки, емак бу турур, ёю тўй!

Ул киби доим тиласа кўнгли қут,
Сен тоғи ассор сифат ишга тут.

Бир-бир этиб хайри намоллиқларин,
Олинда қўй барча ямонлиқларин.

Гар худ эсанг пўладу шаҳватпараст,
Эски ёмонлиқ била цил пойбаст.

Кўз юмуб орқангда юрутур чу ниш,
Ҳаргиз анинг райи била қилма иш.

Мунча йил одам чоғидин то бу дам,
Барчаға бозий берадур якқалам.

Тўкти у бўканг ичагингнинг қонин,
Дўст соғиндингму отанг душманин.

Кўргузур ўзин кишига меҳрибон,
Кўз юмуб очқунча қилур қасди жон.

Одамиёт ёғи яроғин билур,
Эвдаги душманға не тадбир қилур,

Ҳийла била олию алдоғи кўб,
Макру дағо тўни била бўйи хўб.

Гоҳ ибодат била тушқай йўлунг,
Ваъзу насиҳат била тутқай қўлунг,

Шуъбадалар бирла этиб чашм банд,
Бергай ул иш бирла санга ришханд.

Берди эсанг эвда анга ихтиёр,
Қолмади бир жавча сенга эътиб©р,

Барча эвингни ўзига мункатур,
Ўзга қачон ҳеч кишини сангатур.

Отки юрур ёзида ёйў қиши,
Уқламағунча тутолмас киши.

Нафсни қилғил ҳамул оттин тамнз,
Сақлама ул ёзида асру семиз.

От семизи бир добон ошқач ҳарар,
Эти яроқ бўлса юришга ярар.

Бўлса риёзат била нафсинг йироқ,
Йўл кишисира қани андоқ улоқ.

Олдинг эса нафс элиндин инон,
Борки, санинг бўлди бу икки жаҳон.

Ул кишиларким бу улоқ миндилар,
Барча йўл эмгакларидин тиндилар.

Кўз юмуб очқунча кезиб ер юзи,
Ўз еридин тебрамагантек ўзи.

Борму бу тан маркабидин яхшироқ,
Нақа аёқлиқ киши бошлиқ бироқ.

Ҳеч киши кўргайму жаҳон халқида,
Хожа яёқ кезгаю, от йилқида.

Билгин, эй солик, муни, бас билгулик,
Барча ибодат бошидур бу сулук.

Этма ҳар иш қилмоқ учун ер керак,
Ер (бу) турур ишламакка эр керак.

Йўл будур охир қани девонае,
Йўлга қадам урғучи фарзонае.

Урса ҳарифона бадоу шинохт,
Икки жаҳон нақдина бир тахту бахт.

Ҳар балога солмаса ўз гавҳарин,
Сақласа ўз поясида лангарин.

МАҚОЛОТ

Эй шараф ичра икки оламға тож,
Етти фалак маснадунгга, бир давож.

Тахти хилофатға сазовор сен,
Доираи нуқтаи паргорсен.

Ҳимматинг ул ергаки силкар этак,
Ажз ила лоилмалано дер, малак.

Ақл эса сендурсен анинг махзани,
Ишқ эса жонингдур анинг маскани.

Андаки сен йўқ эдинг, эй жон-жон,
Ҳеч нима ҳам йўқ эди, билгин аён.

Хилқат асосиндағи бу тору пуд,
Восита сен бўлдингу тобти вужуд.

Ҳар не тааюнгаки жон бердилар,
Ҳосилини сенда нишон бердилар,

Исм десам, айн мусаммоси сен,
Зот десам, ҳарфи муаммоси сен.

Қуту қаноат йўлидин олти кун,
Кавну макон бўлди бу икки очун.

Қирқ сабоҳ устида ҳикмат эли,
Қилди хамир ушбу вужудинг гили.

Олами суғро сену кубро — будур,
Дурри самин сен-сену дарё — будур.

Сендадур ул ганжки, топмас ўзунг,
Сен сену сен ғофилу кўрмас кўзунг.

Бир нафас ўзунг била машғул бўл,
Машғулалардин бори маъзул бўл.

Фикр аёғи бирла сафар қил даме,
Ғайб қазосина гузар қил даме.

Қайдаки етсанг ўту бўлма муқим,
Ким эрур андин бори нозу наим.

Сайъ қилиб ҳар неча борсанг йироқ,
Ҳар биридур бир-биридан яхшироқ.

Билким эрур сайру сулук асли бу,
Ушбу сафар сонидадур тағнаму.

Авд қилиб тобсанг ўшул сайрдин,
Англағосенким бу улуқ дайрдин.

Сен сену сен мақсаду мақсуду бас,
Сендин эрур борчаси мавжуду бас. '

Сен тўлун ойсену тунингдур чу миғ,
Ваҳки, ўзунгни танимассен дариғ.

Шишани солғилки ушолсин тамом,
Кўрган ичинда не қолур, вассалом,

Шом нафас чектию субҳ урди дам,
Қолди аро ерда шафақ муттаҳам.

Зулфини кести бути хуршидрўй,
Тўлди мажолис ичида гуфтугўй.

Боғлади ул ғамза аро ерда роҳ,
Бўлди ялғон кишидин божхоҳ.

Қилди нидо гулйан ичида насим,
Зилзила-тул соати шайун азим.

Менки назора била солдум назар,
Кўз учидин боқтиму қилдум гузар.

Сўзда итурдим хабарин англамай,
Ҳарфда топдим ўзуни тингламай.

Сен доғи ҳиммат била урғил қадам,
Сайру сулук ичра кўтарма алам.

Ҳиммат ул эрга назарлар қилур,
Хор соғинмаки асарлар қилур.


МАҚОЛОТ

Бир нафас эй, дунё ишидин малул,
Оқил эсанг қил бу насиҳат қабул.

Сийнада савдо уруғин экмагин,
Ҳиммат этагиндин илик чекмагин.

Ҳеч нимага тегмасанг, эй дўст, даст,
Ҳиммат аёғинда бўл, эй дўст, паст!

Эр кишига ҳиммат агар бўлса ёр,
Оқибатул-амр муродин топор.

Эр киши эмгакта тетикроқ бўлур,
Шиша неча синса итиқроқ бўлур.

Қолмас оёқ остида дурри ятим,
Қиммати ўксурму неча синса сийм?

Тегса бутун лаълдин элга футуҳ,
Синса муффариҳдуру тафриҳи руҳ.

Ўтқа ёқар анбари сорони шоҳ,
То исидин тоза бўлур боргоҳ.

Куймаса мажлис ичида шамъ шом,
Бўлмас эди меҳрга қойим мақом.

Кимгаким эш бўлмаса пеш уфтод,
Ҳеч киши ҳеч иш била топмас кушод.

Тажрибасиз эрмудир, эй ҳамнафас,
Тажрибадур эрга мураббию бас.

Ҳар ғалат эр ўғлига бир панд эрур,
Ўз ғалатин билса хирадманд эрур.

Эр керак ўз жаъдасини ёзмаса,
Борса тақи йўлға, ёниб озмаса.

Ғафлат ўлумдур, тақи навмид ўлук,
Ғофилу навмид недур билгулук.

Оқил эсанг бўлғил умид устида,
Суд бил, эй дўст, қасид дастида.

Ҳар неча кунким фалак этгай ситез,
Қилма забунлар киби азми гурез.

Шуъбадалар ғайбта бордур ниҳон,
Бир чоғи бирла кима қолди жаҳон.

Қилма билуклик била кўнглунгни реш,
Ким, биладур хору гулу нўшу неш.

То ҳаракат қилди фалак гардиши,
Қолмади жовид ғам ичра киши.

Айн ҳаётиким эрур ул аён,
Хизр берур зулмат ичинда нишон.

Ҳар ғаму меҳнатки кўринур газанд,
Яхши кўрар бўлсанг эрур судманд.

Меҳнат эвиндаги жигархорлар,
Фақр йўлиндаги талабгорлар.

Дард йўлинда қўюнгиз устивор
Сабру таҳаммул қадамин роствор.

Беғалат этмаки будур роҳи рост,
Мен нетайин токи недур анга хост.

Ҳар неки таҳқиқ бўлубтур манго,
Барчасини бир-бир айиттим санго.

Қобил эсанг яхши қабул эт нафас,
Мақбулу муқбилға бир ҳарфи бас!

СЎНГГИ СУЗ

Андаки бу азм ила йўндум қалам,
Шоҳ дуоси била урдум рақам.

Очтим анинг мадҳина бу яхши фол,
Фотиҳаси хотимаға келди дол.

Бўлди маонида кўнгул нақшбанд,
Жон тилп гулбонгни қилди баланд.

Жилва қила бошлади рози нуҳуфт,.
Хотирам андеша била бўлди жуфт.

Номаи сарчашмасина тушди жўш,
Булбули маҳбус кўпарди хуруш.

Ганж эшигин очти иноят қўли,
Бошлади тавфиқ ҳидоят йўли.

Ганжнишин орифи соҳиб сарир,
Ганжучининг кунжидан урди сафир.

Ташнасифат бўлдим аёғинда паст,
Жураъсидин қилди димоғимни маст.

Бу қаро тупроққа қилиб журъарез,
Лутф била тутти қўлумники, хез!

Турк зуҳуридур очунда бу кун,
Бошла улуқ йир била туркона ун.

Рост қил оҳанги «Наво»ю «Ҳижоз»,
Туз ётуғон бирла шудурғунни соз.

Турк сурудини тузук бирла туз,
Яхши аёлғу била кўкла қўбуз.

Сўзда менинг таврум эрур дилписанд,
Табъға гулқанд кибин судманд.

Мен битиган хат била йўнғил қалам,
Мен юруған йўл била урғ'ил қадам.

Чиқма изимдинким, эрур жаъда рост,
йўл юрумак бор эса кўнглунгда хост.

Нақд сенингдурки,сазоворсен,
Ганжни сен соқлоки бедорсен.

Арсада сен-сен бугун, ул шаҳриёр
Ким, санга бердук баримиз ихтиёр.

Сендин адаб бирла бу бел боғламоқ,
Биздин адаб қоидасин сақламоқ.

Сендин аёқ босмоқу биздин нуфус,
Тенгридин илҳому ҳунардин жулус.

Чун назари ғайб ёрутти чироғ,
Партавидин бўлди мунаввар димоғ.

Топти кўнгул кулбаси нуру сафо,
Берди ҳунар тахтина нашъу намо.

Менки пишурдим бу лазиз ошни,
Шайх Низомийдин олиб чошни.

Шайх Низомий дамидин жон топиб,
Маънисидин ёрлиғу бурҳон топиб.

Қўптим эса, ўпти элимни билиг,
Ганжфишонлиқ била очтим илиг.

Келдим этаклаб гуҳари шоҳвор,
Қилса қабул ўз қўлидин шаҳриёр.

Жўбсали бўлса сочайин анча дур,
Ўйлаки бўлсун етти иқлима пур.

Дунёда чун Ҳайдари соҳиб ҳунар,
Ким, жаводи мунча туганмас гуҳар.

Ҳарнеки қозғандиму йиғдим тамом,
Қилдим олиб сийпағучиға ҳаром.

Ошин ичиб ўтини сўндурмангиз,
Суфра бошидин иёсин сурмангиз.

Мол иёсиндин аяманг бир дуо,
Фотиҳа такбир йиборинг манго.
 
БАЙРАМХОН

Муҳаммад Байрамхон 1500—1505 йиллар орасида дунёга келгандир. У туркман сипоҳийларидан бўлиб, Бобирнинг ўғли Ҳумоюн мирзо даврида ҳарбий саркарда ва шаҳзода Акбарнинг оталиғи (регент) қилиб тайинланган эди.
Ҳумоюндан сўнг ҳокимият тепасига чиққан Акбар даврида Байрамхон давлатнинг муҳим сиёсий юмушларини бажарди ва энг нуфузли арбобга айланди. Лекин феодал саройига хос бўлган ички низолар ва фитна-фужурлар туфайли Байрамхон 1560 йилда давлат ишларидан четлатилади. 1561 йилнинг 31 декабрида Байрамхон қатл этилади.
Байрамхон ўзининг сиёсий фаолияти билан бирга бадиий ижод билан шуғулланган, форсий ва туркий тилларда баробар шеърлар ёзган шоирдир. Унинг ана шу ҳар иккала тилда ёзилган девонлари бор.
Шоирнинг туркий девонининг асосий қисмини ишқий ғазаллар ташкил қилади. Байрамхон ғазалчиликда Лутфий, Гадойи ва Бобир традицияларини давом эттирган, унинг асарлари туркман ва ўзбек халқларининг маънавий мулқига айланган.
Байрамхоннинг қуйидаги ғазаллари 1910 йилда Калькуттада Денисон Росс томонидан нашр қилинган девондан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Етмасун осеби таб сарви хиромоним санга,
Эсмасун боди хазон гулбарги хандоним санга.

Бошингга эврулса жони нотавоним не ажаб,
Чун тилайдур садқа бўлмоқ нотавон жоним санга.

Йўқтурур, биллаҳ, малолинг эшитурга тоқатим,
Етмасун ногаҳ малолангиз афғоним санга.

То сени бетоб эшиттим бас паришон ҳолмен,
Ваҳки, зоҳир бўлмади ҳоли паришоним санга.

Ҳар жафо бўлса мени бетобға бўлсун насиб,'
Йўқтурур тоби жафо хуршиди тобоним санга.

Лабларинг васфида Байрам шеъридур оби ҳаёт,
Сиҳҳати берсун илоҳи оби ҳайвоним санга.

* * *

Фиғонки, ёр манга ёр бўлмади ҳаргиз,
Аниси хотири афгор бўлмади ҳаргиз.

Кичик ёшида гирифторлар ғамин не билур
Ки, ҳеч ғамға гирифтор бўлмади ҳаргиз.

Не айб фориғ агар бўлса зорлар ғамидин,
Биров фироқида чун зор бўлмади ҳаргиз.

Манга мухолифат изҳори қилмаким, мендин,
Бажуз мувофиқат изҳор бўлмади ҳаргиз.

Не умрдур буки Байрам жафо чекиб умре,
Иноятингға сазовор бўлмади ҳаргиз.

* * *

Эй кўнгул, муждаким, ул сарви хиромон келадур,
Янги бошдин тани афсурдам аро жон келадур.

Яна кўзум учадур шодлиғ ашкини тўкуб,
Магар ул мардумаки дийдаи гирён келадур...

Яна тан шаҳрида ойини ажабдурки, бу кун,
Улки бор эрди кўнгул мулкида султон келадур.

Гарчи кўп дард чекиб ўлгани етдим ғамидин,
Шукрлиллаҳки, бори дардима дармон келадур.

Сийна хилватгаҳини холи этинг, жону кўнгул
Ки, бу манзилға букун ўзгача меҳмон келадур.

Кўзларим ҳар нафасе телмурадур йўлға боқкб,
То хабар келдиким, ул хусрави хубон келадур.

Лек толеъ йўқидин ҳар нечаким пайки сабо
Югуруб, мужда бериб чин деса, ёлғон келадур.

Байрамо, солма кўнгул ҳажри паришонлиғиднн,
Билки, жамъияти дилҳойи паришон келадур.

* * *

Ёшил либос аро ул сарви гулузорни кўр,
Кўнгул очилғудек ул дилкушо баҳорни кўр.

Либосин этти ёшил сарви лоларухсорим,
Баҳор мавсумида турфа лолазории кўр.

Гул узра сунбули сероб кўрмаган бўлсанг,
Юзида тер ичида зулфи мушкборни кўр.

Гаҳи қарор топар беқарор ишқ, вале .
Қарор топмади ҳаргиз бу беқарорни кўр.

Агарчи зору гирифтор кўптурур, Байрам,
Ажаб балоға гирифтордур бу зорни кўр.

* * *

Сарвеки, лутф боғида нозук ниҳоли бор,
Нозук ниҳолининг не бало эътидоли бор.

Қадди била белини тахайюл қилур кўнгул,
Нозук хаёли бор уни, нозук хаёли бор.

Гулнингки, юз тажаммули бор ҳусн боғида,
Ул гулни кўргали юзидин инфиоли бор.

Дедимки, «Бизга боқмоғининг эҳтимоли йўқ»,
Боқиб табассум айладиким: «Эҳтимоли бор».

Байрамки, хурдабинлиғ аро мўшикоф эрур,
Оғзи била бели сўзида қийлу қоли бор.

* * *

Ёрсиз жонимни олғон меҳнати ҳижрон эмиш,
Меҳнати ҳижрон демангларким, балойи жон эмиш.

Ханжаринг шавқи, юзунг меҳрию лаълинг ҳажридин,
Кўкраким чоку юрак юз пора, бағрим қон эмиш.

Ком лаълингдин висол айёмида душвор эди,
Йўқса жон бермак фироқинг шомида осон эмиш.

Не балодурким, халосим йўқ замоне ҳажридин,
Қисматим гўё азалдин меҳнати ҳижрон эмиш.

Бесару сомон дебон Байрамни, эй носиҳ анга,
Панд берма, кимга парвойи сару сомон эмиш.

* * *

Қилмағил, эй шўхи саркаш мунча бепарвойлиғ,
Бир менинг раъйим била бул тобакай худройлиғ.

Ғам туни қон йиғларимнинг меҳнатин кўнглум билур,
Гарчи кўзумга кўрунмас мунча хунполойлиғ.

Етмағай ҳаргиз такаллумда лаби жонбахшиға,
Ҳар неча қилса Масиҳ алфози руҳафзойлиғ.

Юз била зулфи ҳавосидек фараҳбахш ўлмағай,
Нечаким қилғай насими субҳ анбарсойлиғ.

Токи туғди ахтари давлат саодат буржидин,
Қилмади бир кавкаб ул ойдек жаҳоноройлиғ.

Чун топилмас бир гули бехор олам боғида,
Боғбонлар токай этгайлар чаманпиройлиғ.

Демагил Байрамки, бепарводур ул султони ҳусн,
Подшаҳдур, не ажаб гар қилса бепарвойлиғ.

* * *

Қошингға тушгали, эй сарви гулузор, сочинг,
Мени ел эсганидек қилди беқарор сочинг.

Фироқи ёр туни бўлди субҳи равшани васл,
Турарда тушгали юзунгга тор-тор сочинг.

Очилса нофа юки мушк иси тоғилғондек,
Муаттар айлади оламни мушкбор сочинг,

Май ичра оби ҳаёт айлади ниҳон оғзинг,
Гул узра сунбули тар қилди ошкор сочинг.

Асирн ишқинг эмас ўзлуки била Байрам,
Солибтур они бу савдоға, эй нигор, сочинг.

* * *

То либосинг ғайр қони бирла гулгун айладинғ,
Қон тўкардин кўзларймни ғарқаи хун айладинг.

Қийгали сиймин танинг узра қизил тўн, эй қуёш,
Кўз баёзин қон ёшим бирла шафақгун айладинг.

Оташин гулгуналик тўн бирла гулгунунг миниб,
Ўт ёлиндек билдуруб шўрумни афзун айладинг.

Кўрсатиб юз, жон била кўнглумга қўйдинг доғи ишқ,
Ўртадинг кўнглумнию жонимни мамнун айладинг.

Байрамо, зулфи йилониға фусундин не осиғ,
Чунки муҳликроғ бўлур ҳар неча афсун айладинг.

* * *

Ҳаргиз мени тараҳҳум ила ёд қилмадинг,
Маҳзун кўнгулни қайғудин озод қилмадинг.

Дард аҳлидек мулоҳазаи хотирим қилиб,
Қўнглимни бир иноят ила шод қилмадинг.

Очилмади юзунг гулидин ғунчадек кўнгул
Ким, ҳажр сарсари била барбод қилмадинг

Оламда лафзи бесанаде ҳеч қолмади
Ким, ишқ элиға ани иснод қилмадинг.

Ҳар лаҳза юз иморати хотир қилиб хароб,
Ҳаргиз бинойи марҳамат обод қилмадинг.

Бас қил, йўқ эрса тонглаки инсоф вақтидур,
Фарёд айлагайменки, не бедод қилмадинг?

Байрам, не сўздурурки сени ёд қилмағай,
Гар ёд айладинг ани фарёд қилмадинг.

* * *

Айлаб шиор шеваи бедод кўзларинг,
Оламни қатл айлади жаллод кўзларинг.

Ислом кишварида барафтод айлади,
Ойини адлу қоидаи дод кўзларинг.

Етмас эди бурунғи балосики, ғамзадин
Касб айлади тариқаи бедод кўзларинг.

Аҳли ҳузур хотирини сайд қилдилар,
Сайёдлиғ тариқида устод кўзларинг.

Бўлди яқин зуҳури қиёматки, бўлдилар,*-
Ики ғизол экач ики сайёд кўзларинг.

Хуш ул замонки, бир назари марҳамат била,
Қилғон кўнгулни қайғудин озод кўзларинг.

Чун тарк айлади назари лутф одатин,
Байрамни қилди ғам била муътод кўзларинг,

* * *

Эй жафожў ғайр бирла ошнолиқ қилмағил,
Ошно бўлған ёронлардин жудолиқ қилмағил.

Ошнолиғ яхшидур, лекин ямондур эл тили,
Тилға тушган халқ бирла ошнолиғ қилмағил.

Бевафолиғ гарчи ҳусн аҳлиға расмедур қадим,
Сен уларға ўхшамассен, бевафолиғ қилмағил.

Беадолиқдур вафо тарк айламак ҳусн аҳлиға,
Бевафолиқ таркин айла, беадолиқ қилмағил.

Байрамо, чун эътиборинг йўқтурур ёр олида,
Кўрсатиб анга ўзунгни худнамолиқ қилмағил.

* * *

Эй сарв, шамъи мажлйси ағёр бўлмағил,
В-эй гул, рафиқи ҳар хасу ҳар хор бўлмағил.

Ағёр бирла ҳамдам ўлуб жоним ўртадинг,
Тенгри учунки, ҳамдами ағёр бўлмағил.

Мен худ ғамингда зор бўлубмен худой учун,
Сен бир сари бу навъ дилозор бўлмағил.

Йўқтур парирухеки, анинг зори бўлмағай,
Сен ҳам манга назар қилу безор бўлмағил.

Байрам, чу билдинг эмди гирифторлиқ ғамин,
Мундин нори кишиға гирифтор бўлмағил.

* * *

Йўқтурур олам аро ишқ аҳлидек бадном эл,
Ком топмай дўстдин, халқ ичра душманком эл.

Гоҳ базми айши даврон офатидин қўзғолиб,
Гоҳ субҳи васли ҳижрон зулматидин шом эл.

Гоҳ қуюндек ғам биёбонида саргардон бўлуб,
Топмағон бир дам қарору кўрмаган ором эл.

Гоҳ Мажнундек жунун ифротидин бехуд бўлуб,
Хотириға етмаган оғоз ила анжом эл.

Гоҳ касрат ваҳшати ифротидин девонавор,
Халқ аро зоҳир қилиб ҳам куфру ҳам ислом эл.

Гоҳ ваҳдат бодасин тортиб иродат жомидин,
Юз туман Жамшидға жом айлаган инъом эл.

Ишқ элидин масту бехудлуқ ажаб йўқтурки, боз
Шавқ базмида сипеҳр ақдоҳин этган жом эл.

Неча бул Байрам кишига ишқ ўти сўзин дема,
Ким бу ўтға куйганингни бовар этмас хом эл.

* * *

Либосин этгали ул сарви хуш хиром қизил,
Кўзумни айлади қон ёш била тамом қизил.

Парирухум яна қонлиғ кўзумда қилди мақом
Ки, ҳусн аҳлиға зебодурур мақом қизил.

Мудом орази рангинлиғи чоғирдин эмас
Ки, ҳеч юзни бу ранг айламас мудом қизил.

Агарчи ҳусн элидур жомдин қизил юзлук,
Эрур ҳамиша юзунг акси бирла жом қизил.

Билиб сипеҳр ғамим қон ёшин тўкар, Байрам,
Шафақ эмаски, эрур ҳар намозшом қизил.

* * *

Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам,
Ишқ аҳли бўлмайин ишқингда содиқ бўлмасам.

Топмайин сендин муроде эътиқодим бўлмаса,
Сен манга бўлғил мухолиф гар мувофиқ бўлмасам.

Ишқ олам қайдидин бўлди халосимға сабаб,
Неткай эрдим мунча меҳнат бирла ошиқ бўлмасам.

Қўйки, Байрамдек йироқдин жилваи ҳуснунг кўрай,
Ҳар неча, эй бевафо, васлингға лойиқ бўлмасам.

* * *

Яна кўзи ғамидин нотавондурур кўнглум,
Рафиқу ҳамдами оҳу фиғондурур кўнглум.

Агарчи жазм эмас ваъдаға вафо қилури,
Вафоға ваъда қилурдин хушондурур кўнглум.

Наво чу топти ушшоқ ичра Мажнунға,
Жунун мақомида ҳам достондурур кўнглум...

Тараҳҳум айлаки, Байрамдек элсифат кўпдин,
Сени тилаб неча бехонумондурур кўнглум.

* * *

Эй чамани жон аро сарви хиромонғинам,
Умр гулистонида ғунчаи хандонғинам.

Кўзга мани илмаған, бир назаре қилмаған,
Кўнглум олиб билмаған дилбари нодонғинам.

Ҳам ўзи яхшиғина, ҳам кўзи яхшиғина,
Ҳам сўзи яхшиғина ёри сухандонғинам.

Эй юзи гул-гулғина, в-эй сочи сунбулғина,
Қилма тағофулғина, бўлма пушаймонғинам.

Эй қади чобукғина, в-эй лаби нозукғина,
В-эй сўзи ўтрукғина, ваъдаси ёлғонғинам,-

Воситаи давлати васлинг агар бўлмаеа,
Меҳнати ҳижрон аро чиққусидур жонғинам.

* * *

Мунтазири висол эдим, бедилу беқарор ҳам,
Раҳмки, эмди қолмади тоқати интизор ҳам.

Бир эмасу икки эмас меҳнати ҳажру бори дил,
Меҳнатима ҳисоб йўқ, дардима йўқ шумор ҳам.

Ҳар кўнгулеки, бор эди меҳнату ғамға ёр эди,
Юз алам ихтиёр эди, қолмади ихтиёр ҳам.

Руҳни булбулунг қилур, жонни дағи қулунг қилур,
Чеҳрани гулгунунг қилур, турраи тотор ҳам.

Ҳар киши ишқибоздурур, хоки раҳи ниёздурур,
Ишқ ила сарфароздурур Байрами хоксор ҳам.

* * *

Не деб, эй нозанин, менднн малолинг бор, билмасмен,
Недин, ёраб, етибтур кўнглунга озор, билмасмен.

Малолинг зоҳиру билмай сабаб жон етти оғзима,
Нечук жон злтайин гар қилмасанг изҳор, билмасмен.

Кириб душман сўзига дўст билмайсен мени, лекин,
Худо ҳозирдурур мен сендин ўзга ёр билмасмен.

Не қилдим, не хато воқеъ бўлубтур, ваҳ, не сўз дебмен,
Ки, сўз қотмас манга ул лаъли шаккарбор, билмасмен.

Ҳавас қилдим ани туш кўрмак, аммо тушда кўргаймен,
Чу ҳаргиз тушда ҳам бахтим кўзин бедор билмасмен.

Не тонг гар ғайр бирла ҳамдам ўлса ул гули раъно,
Жаҳон боғи аро чун бир гули бехор билмасмен.

Бу қатла бир парининг ишқидин кўп зорсен, Байрам,
Сени ҳаргиз биров ишқида мундоқ зор билмасмен.

* * *

Фиғонимдин қулоқ оғрибмудур ороми жонимға,
Йўқ эрса не учун, ёраб, қулоқ солмас фиғонимға.

Қулоғи оғриғон ташвишидин озурдадур жоним,
Бериб сиҳҳат, илоҳи, раҳм қил озурда жонимға.

Бировким ошкоро нолалар қилсам қулоғ солмас,
Не турлук, ёраб, ўлғай мустамеъ дарди ниҳонимға.

Яқин билганда ғофил бўлмасини зори ноламдин,
Қулоғи оғриғи келмас эди ҳаргиз гумонимға.

Эшитмасдин бурун, ваҳ, не учун кар бўлмадим, ёраб,
Эшитгунча қулоғ оғриғини сарви равонимға.

Кўнгулдинким, кўнгулга йўлдурур, дерлар, ғалат эрмиш
Ки, меҳрим ҳеч таъсир этмади номеҳрибонимға.

Отимни ёр билмай, ғайрдин истар нишон Байрам,
Не ному не нишон, раҳмат менинг ному нишонимға.

* * *

Кўрунур гулгун пар ул сарви хиромон бошида,
Ёнма-ёндурур шафақ хуршиди тобон бошида.

Ё тулуъ этган қуёшедур Масиҳо ушнида,
Ё қанот ёйғон тазарведур Сулаймон бошида.

Қомати шамъи шабистонимдуру, гулгун пари —
Шуълаедур гўйиё шамъи шабистон бошида.

Санчибон пар жилва бер рахшингға майдон сориким,
Сен келурсен деб, кўзум тўрт ўлди майдон бошида.

Қадду рафторингға кўнглум онча мойил борким,
Йўқ ҳавойи жилваи сарви хиромон бошида.

Кам эмас бир дам хаёли шеър Байрам бошидин,
Кўргали шеърини ул шоҳи сухандон бошида.

* * *

Кўзум учадур то кўра олғай асар андин,
Кўнглум ўсадурким, ола олғай хабар андин.

Ваҳким, назарим ўтрусида жилвагар эрмас.
Улким, кўтара олмас эдим бир назар андин.

Лаъли ўти гулгуна сиришкимни қилур тез,
Зоҳир бўладур қатрае хуни жигар андин.

Бунёди бало қилмади тўфони сиришким,
Ким ер ила кўк бўлмади зеру забар андин.

Байрамки, сўроғ айлар эди оғзи нишони,
Лаълини сўруб бўлди сўзи мухтасар андин.

* * *

Эй бехабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,
Куйди жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Гарчи гузаринг йўқ манга, биллаҳки, сендин
Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Юз фитна кўзу зулфунг аро чин топилибтур,
Эй фитнагарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Сен бўлғали манзур маҳу меҳрға ҳаргиз —*
Тушмас назарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Сендин хабарим бўлғали, ҳаққоки, ўзимдин
Йўқдур хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Йўқ сенча киши севгулук эл ичраки, йўқтур
Сендек севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

Байрам киби яксон кечадур зулфу юзунгдин
Шому саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

* * *

Ҳар сўзки ғаразгў деса, эй ёр, инонма,
Арбоби ғараз сўзига зинҳор инонма.

Гар етса зоҳир қиладур ишқини элга,
Биллаҳ, кишига қилмадим изҳор, инонма.

Ҳар дам санга юз сўз мени маҳрумдин айтиб,
Ҳар сўзда анинг юз ғарази бор, инонма.

Биллаҳки, ағёр сўзи барча ғараздур,
Мендин санга бир сўз деса ағёр, инонма.

Ҳар неча жафо кўрса вафо тарки қилурму,
Байрамки билур ўзни вафодор, инонма.

* * *

Азбаски меҳринг озлиғидин беқарормен,
Ҳар лаҳза оҳу нолада беихтиёрмен.

Мен зори беқарорға раҳм этки, муттасил,
Ишқингда беқарору фироқингда зормен.

Мискину, хоксору ғарибига раҳми йўқ,
Мискин мену ғарибе мену хоксормен.

Боримда бар хотир эмас ғайр таънаси,
Чун ҳар не айтадур мени, юз онча бормен.

Доим жунуну халқ аро Мажнунча шуҳратим,
Расволиғим не айбки, девонавормен.

Қуллуққа гарчи маъсиятим баркамолдур,
Аммо камол авжидин умидвормен.

Байрам жаҳонда ҳеч кишига қўймон эътибор,
Топсам ҳабиб ҳазратида эътибор мен.

* * *

Парирухо, яна қайга ҳаво қилиб борасен
Ки, телбаларни ажаб бенаво қилиб борасен,

Фиғонки, ўқ киби ташлаб йироқ висолингдин,
Фироқ илкида қадимни ё қилиб борасен.

Кўнгул синуқтуру, йўқ тоқати жафо лекин,
Шикаста кўнглума, жоно, жафо қилиб борасен.

Висол давлатидин айириб мени, ваҳким^
Фироқ меҳнатиға мубтало қилйб борасен.

Вафолиғ эл аро мен зорни соғинса бўлур,
Чу итларингға мени ошно қилиб борасен.

Сафойи мажлиси ишрат сеньнг ҳузуринг эди,
Ҳузур мажлисини бесафо қилиб борасен.

Мени бу меҳнат аро норизо қўюб бординг,
Вале рақибни ўздин ризо қилиб борасен.

Бу тавр қилмағил, эй ғул, вафо тариқи эмас
Ки, булбулунгни асири бало қилиб борасен.

Бориб нигорингу юз сўз ила қолиб Байрам,
Фироқ ҳирқатидин ўтға ёқилиб борасен.

* * *

Эйким, ҳамиша дарду ғамингдин ҳалокмен,
Дардинг эшитгали не бало дарднокмен.

Гаҳ ханжари фироқинг ила дилафгор ўлуб,
Гаҳ тиғи иштиёқинг ила сийначокмен.

Гоҳи қилиб ҳавойи висолинг, топиб ҳаёт,
Гоҳи чекиб жафойи фироқинг, ҳалокмен.

Гаҳ қаҳр ила гудохтаи поки ишқмен,
Гаҳ лутф ила навохтаи ишқи пок мен.

Байрам не тил била анга жоним фидо демай,
Юз тил била чу қойили руҳи фидок мен.

* * *

Бодаиким ичтим ул шўхи ситамкор илкидин,
То ҳаётим бордурур кайфиятим бор илкидин.

Илкима олиб аёғ бордим иликдин бир йўли,
Ботроғ ич деб, чун ишорат қилди изҳор илкидин.

Шиша янглиғ қон тўкуб, соғар киби қондур ичим,
То ўлибтур шишау соғар намудор илкидин.

Кўрмайин илкига ҳар дам эл кўзи тушмакни деб,
Бордурур қонлиғ кўзум пайваста хунбор илкидин,

Масти лояқил бўлур эрмиш тамоми умрида,
Бсдиликим, журъае нўга этса дилдор илкидин.

На, нечук мен умрлар маст ўлмайин, эй дўстлар,
Ким, ичибмен майлар ул шўхи жафокор илкидин.

Байрам, ул давр ўттию ўлтурди бу ҳасрат мени
Ким, яна бир журъае нўш этмадим ёр илкидин.

* * *

Хуш улким, сарви нозим раҳм қилғай бенаволарға,
Нечукким, подшоҳлар марҳамат айлар гадоларға.

Агар ул шоҳи хўбон лутф ила бўлса харидорим,
Гадойименки, истиғно сотармен подшоҳларға...

Дамеким, ноз ила икки лаби васфин адо қилғай,
Масиҳо бўлса ҳам жон бергай ул нозик адоларға.

Балолардур манга ул кўз била зулфу қаду кокил,
Балолиғ кўз эдиким, учрадим мундоғ балоларға.

Юзин кўрсаттию кўнглум олиб ёшурди рухсорин
Қи, мундин сўнг кўнгулни бермагаймен дилраболарға,

Гадойи бенаводур Байраму йўлингда хок ўлғон,
Тариқи меҳр ила гоми гузар қил бенаволарға.

* * *

Нигоро, бир йўли мен зордин безорлиқ қилма,.
Мени маҳрум этиб ағёр бирла ёрлиқ қилма.

Кўнгул бердим санга дилдор деб тенгри учун, эй гул,
Менинг кўнглум олиб ағёрға дилдорлиқ қилма.

Қадимий қулларинг бераҳлиғидин нечаким бўлмиш
Муборак хотиринг озорлиқ, безорлиқ қилма.

Мен ул гул ишқидин қонлар ютуб розимни фош этмон,
Сен, эй кўз, дам-бадам ифшо учун хунборлиқ қилма.

Рақибо, хотирим озурдадур ҳижрон харошидин,
Дурушт айтиб мени оғритма, ноҳамворлиқ қилма.

Тилаб дилдорни зори қилурсен мендек, эй Байрам,
Бузуғдур хотирим, тенгри учун бу зорлиқ қилма.

* * *

Жон топти эътидол кадингдек ниҳолдин,
Ёраб, тажовуз айламасун эътидолдин.

Ул бел тахайюлида хаёли бўлуб кўнгул,
Анинг хаёли чиқмади ҳаргиз хаёлдин.

Ҳар кимки, баиду қурб ҳижобини қнлди рафъ,
Ғамгину шод бўлмади ҳажру висолдин.

Қилсанг жамоли шоҳиди ғайби кўрарга жаҳд,
Жаҳд ила мунқатеъ бўлакўр жоҳу молдин.

Байрам, ҳабиб килмади ҳолингга нлтифот,
Бўлғайму ҳеч ҳол ямонроғ бу ҳолдин.

* * *

Неча, эй гул, висолинг базмидин маҳрум бўлғаймен,
Тнлармен тенгридинким, бир йўли маъдум бўлғаймен.

Гулистони жамолинг бирла эл масрур, ваҳ, токай
Мени маҳзун маломат кунжида мағмум бўлғаймен?

Мен эрдим маҳраму ағёр маҳрум эрдилар, жоно,
Бўлуб ағёр маҳрам, мен не деб маҳрум бўлғаймен?

Вафоға от чиқардим кўп жафо тортиб, зиҳи, давлат
Ки, аҳли ишқ аро бу исмға мавсум бўлғаймен.

Басе ғамлар кўруб, жонлар чекиб мажҳулмен, Байрам,
Магар жон топшуруб ёр олида маълум бўлғаймен.

* * *

Дардоки, ёр сўрмади мен хаста ҳолини,
Ҳаргиз эшитмадим фараҳафзо саволини.

Кўнглум мараз ҳароратидин музтариб дурур,
Ёхуд тилайдур ул лаби майгун зулолини.

Армонда ўлдум, оҳ, не бўлғай эди агар,
Бир қатла кўрсам эрди муборак жамолини.

Васл эҳтимоли бўлмағанидин топар эдим,
Ҳар лаҳза хотиримда ўлум эҳтимолини.

Гар бир бало мараздин эди зор жисмима,
Жонимға юз бало эди, топмай висолини.

Бас, мушкил эрди бу мараз ичра тирилмагим,
Гар сўрғали юбормаса эрди хаёлини.

Байрам, фироқинг ичра маризу малулдур,
Хуш улки, дафъ қилса висолинг малолини.

* * *

Ул шўх дарди боиси қилдинг газандни,
Куйдурдунг, эй сипеҳр, мени дардмандни.

Тан мижмарида хаста кўнгул пора-пора, бас,
Дафъи газанд учун нетай ўзга сипандни.

Ул қадки, ҳусн гулшанида бўлди сарфароз,
Лутф ичра паст айлади сарви баландни...

Байрам камоли машраб эрур, тарки тавба қил,
Топсанг ҳариф бир неча ёри лавандни.

* * *

Жони шириним у лаъли нуктадонинг садқаси,
Ваҳ, не бир жон, балки юз жон бўлса онинг садқаси

Сен дағи бир нўшлаб ишқида мендек зорсен,
Зор кўнглумга тараҳҳум айла жонинг еадқаси.

Дединг, эврулма бошимғаким, равон мен телбага,
Сен равон бўл, мен бўлай сарви равонинг садцаси.

Ҳам Хизр суйи лаби жонбахшингга бўлсун фидо,
Ҳам Масиҳ анфоси жонбахш баёнинг садқаси.

Байрам, ўлма талхком ар жони ширин бўлмаса,
Жони ширининг, бути ширин забонинг садқаси.

* * *

Неча ҳижрон ғамидин нолаю фарёд қилай?
Ҳосили умрни фарёд ила барбод қилай?

Неча кўз лавҳида тасвир этибон суратини,
Дам-бадам хотир анинг кўрмокидин шод қилай?

Неча васлини тилаб ҳажрида хурсанд бўлай,
Неча уммиди била жонима бедод қилай?

Неча ғурбат аро бекаслик ўти бирла куюб,
Мотамийлар киби ўз ҳолима фарёд қилай?

Неча жонимға соғинмаслиғидин ўт тушубон,
Они бесабрлиғимдин куюнуб ёд қилай?

Неча ишқида бузуб сабру саломат ватанин,
Неча андуҳу маломат уйин обод қилай?

Неча зулфиға гирифтор бўлуб зор бўлай?
Келки, ўзни бу бало қайдидин озод қилай?

Байрамо, ёр вафо расмиға муътод эмас,
Эмди жонимни жафоси била муътод қилай?

* * *

Ер дарди жони беморимда бўлғай қошки,
Жисми озори тани зоримда бўлғай кошки.

Гул юзин кўргунча ранж осебидин бетоби ранг,
Юз тикан бу чашми хунборимда бўлғай кошки.

Заҳматиким ундадур, кош ул манга бўлғай насиб,
Сиҳҳатиким мендадур, ёримда бўлғай кошки.

Лаъли жон бахшини бир табҳола мажруҳ эткуча,
Юз жароҳат жони афгоримда бўлғай кошки.

Анда бўлғон дард бўлғай менда, лекин дарди ишқ —
Андаке ёри жафокоримда бўлғай кошки.

Байрам ул ойнинг ҳар озори ҳаётедур манга,
То тирикмен банди озоримда бўлғай кошки.

РУБОИЙЛАР

* * *

Байрамға басе ғариблик кор этти,
Ғурбат ани хору зору бемор этти.
Ёрабки, балоларға гирифтор ўлсун,
Ҳар кимки ани ғамга гирифтор этти.

* * *

Кўз равшани, ёри дилситоним борадур,
Жон гулшанидин сарви равоним борадур,
Бу хаста агар қолди анинг қуллуғидин,
Сен қолмағил, эй кўнгулки, жоним борадур.

* * *

Базмингки, нигорхонаи Чин ўлғай,
Анда тарабу нишот ойин ўлғай.
Мажлис бегиу ғайрға юз басту нишот,
Не важҳ ила Мир басти ғамгин ўлғай.

* * *

Жўяндаи айшу инбисотингдурмен,
Хоҳони фароғату нишотингдурмен.
Сен мухталит ўлмадинг, йўқ эрса мен зор,
Биллаҳки, хароби ихтилотингдурмен.

* * *

Не дин ғамидин даме паришондурмен,
Не куфр ҳужумидин ҳаросондурмен.
Бутхонау масжид манга яксон кўрунур,
Гўёки, не кофир, не мусулмондурмен.

* * *

Сен борғали кам эмасдур, эй тоза ниҳол,
Кўзда наму, хотирда ғаму, жонда малол.
Бу ҳол била бўлмаса уммиди висол,
Ёрабки, не бўлғай эди мен хастаға ҳол?!

* * *

Аввал мени хидматингға маҳрам қилдинг,
Базминг аро ҳамзабону ҳамдам қилдинг,
Охир яна илтифотни кам қилдинг,
Расвойи тамоми аҳли олам қилдинг.

* * *

То чанд ғамингда изтироб этгаймен,
Ҳажр ўтида бағримни кабоб этгаймен.
Хатингни кўруб чу қолмади ҳуш манга,
Маълумки, не навъ жавоб этгаймен.

* * *

Ҳам хутба забонингга муайян бўлсун,
Ҳам секка отинг била музайян бўлсун.
То зулмату нур бўлғуси, жумла жаҳон —
Хуршеди жамолинг била равшан бўлсун.

* * *

Ҳажрингни хаёл қилмоқ мушкил,
Сендин талаби висол қилмоқ мушкил.
Ҳолимни санга арз қилсам дейдурмен,
Аммо санга арзи ҳол қилмоқ мушкил.

ФАРДЛАР

* * *

Эй парирў, бандаи зулфи паришонинг бўлай,
Эй сиҳи қад, садқаи сарви хирэмонинг бўлай.

* * *

Эйки сарви бўстони эътидолимсен менинг,
Ноз бирла парвариш топқон ниҳолим сен менинг.

* * *

Эй пари пайкарки, умри жовидонимсен менинг,
То тирикмен сендин айрилмонки, жонимсен менинг.

* * *

Тожи сияҳ эмасдур ул дилситон бошида,
Солмиш ҳумой соя сарви равон бошида.

* * *

Сариғ ниқобу қизил тож бирла ул қадди зебо,
Қўрунур ўйлаки еарв узра ғунчаи гули раъно.
 
НИШОТИЙ

Ўзбек адабиёти тарихидаги талантли шоирлардан бири хоразмлик Муҳаммадниёз Нишотий XVIII асрда яшаган. Унинг бизга шеърий девони билан «Ҳусну Дил» достони етиб келган. Яқинда унинг «Қушлар мунозараси» деган асари ҳам борлиги маълум бўлди. Бу асарнинг бир қўлёзма нусхаси Узбекистон Фанлар академиясининғ Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 1198 инвентар номерли баёзда, иккинчи қўлёзма нусхаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, марҳум Порсо Шамсиевнинг шахсий кутубхонасида сақланиб қолган. Бу икки қўлёзма ҳам тахминан XIX асрда Хоразмда кўчирилган. Бу қўлёзмаларнинг бирида асар номи форсча «Мунозараи мурғон» деб аталса, иккинчисида «Қушларнинг бир-бирига баҳс қилғонлари» деб аталади. Икки қўлёзма ҳам мукаммал эмас. Асар текстини нашрга тайёрлашда улар бир-бирини тўлдирди. 1198 инвентардаги қўлёзмада иккинчи қўлёзмадаги муқаддима йўқ.
Шоир асарида ўша даврдаги қатор социал гуруҳларнинг турли иллатлари — худбинлик, мақтанчоқлик, жаҳолат ва ҳоказоларни қаттиқ танқид қилади. Бу асар «Ҳусну Дил» достонидан олдин ёзилган бўлса ажаб эмас. «Қушлар мунозараси»нинг аниқланиши адабиётимиз тарихини янада бойитади.


ҚУШЛАР МУНОЗАРАСИ

Дўстлар, табъим имтиҳон қилайин,
Қушларнинг баҳсини баён қилайин.
Қиш чиқиб, ҳут этти чун таҳвил,
Бўлди Лаклак тамом қушға далил.
Қатъ этиб йўлни шаҳри Қеш келди,
Севунуб халқ деди: «Хуш келди!»
Қилибон ғусл ила таҳоратни,
Тавф қилди юруб мазоратни.
Дидбон бўлубон минора чиқиб,
Ўз боши узра шодиёна қоқиб.
Деди: «Инак етишти фасли баҳор,
Муътадилдур ҳавойи лайлу наҳор».
Тикди чодар шукуфа бўстонда,
Битди юз навъ гул гулистонда.
Бўлди тонгнинг ели Масиҳ нафас,
Уйқудин очди кўзларин наркас.
Чунки Лаклак бу навъ қилди нидо,
Тушти юз гуфтугўй қушлар аро.
Ул кун эрдим фақир гулшанда,
Кўзларим эрди сарву савсанда.
Бир йиғоч тубида туруб эрдим,
Гўшае олиб, ўлтуруб эрдим.
Баҳс этар эрдилар Аккаю Зоғ,
Зоғ дедики:— Сен киму бу боғ?!
Ман чекарман маломатин боғнинг,
Боғ ичинда тамоми мева санинг.
Доғули беҳаёйи лўлисан,
Туту зардолунинг чуғулисан.
Акка дедики:— Эй қаро юзлук,
Шўр тумшуқлиқу ачиқ сўзлук.
Сандайин зоғдин фароғатман,
Боғ бошига аҳли хидматман.
Бир макондин бу боғ мулкига
Киргали йўл йўқ шағол, тулкига.
Ул сабабдин мани чуғул дерсен,
Беҳуда муҳмалеким ойтурсен.
Сен киму бу боғ ичинда сайр этмак?!
Бор бузуқлиқни сақла чун чўғзак.
Қумри келди булар қошиға равон,
Қолди бу иккисига ул ҳайрон,
Деди:— Невчун урушасиз, қуллар?
Қушлар ичра баҳоси бир пуллар!
Сонмангиз ўзунгизни одам сиз,
Барча қушлар аросида камсиз.
Боғу масжидларинг муқрисиман,
Ҳазрати зулжалол қумрисиман.
Тенгри солди азалда ўз шавқин,
Ҳамчу бўйнимға бандалик тавқин.
Сўфидек бўйнума ридо солдим,
Боғу масжид ичинда жой олдим,
Боғу бўстон ичинда бир хушхон,
Бўлмағай ман каби фасиҳ забон.
Фохтак эшитиб бу лофларни,
Мунча беҳуда у газофларни,
Дедиким:— Эй ғалатнамо Қумри,
Юзунга келмади ҳаё, Қумри.
Ўзунгни тони, ҳаддин ошмоғил,
Ҳадингни бил, дағи талошмоғил.
Сандин ортуқдурур пару болим,
Сарву шамшод — бори поймолим.
Айласам чун дуо мани мискин,
Қўл чиқориб чинор дер омин.
Бу дуо бирла боғ барподур,
Рашки фирдавсу ҳулди аълодур.
Шохи сарв узра гар десам ку-ку,
Ойтурам «Ло илоҳа иллоҳу».
Тенгри қилди мани азалда азиз,
Ҳеч қаюнгиз манга етушмассиз.
Булбул ул дамда қон ютуб гулсиз,
Зор йиғлаб, бўлуб таҳаммулсиз.
Деди:— Кўп лоф урма беҳуда,
Айта кўрма димоғинг олуда.
Ман боринда санга не сон бўлғай,
Ушбу иш барчаға аён бўлғай.
Субҳидамларки, бошласам нола,
Солурам шавқ аҳлини бир ҳола.
Кеча-кундуз ҳаққа сано дерман,
Ўзими бандаи худо дерман.
Бошлағач бу нидо мани ғамнок,
Эшитиб гул қилур яқосин чок.
Булбул эрди бу сўздаким ногоҳ,
Бўлди Тўти бу қиссадин огоҳ.
Хилъатин сабз этиб зумурраддин,
Тавқ эди бўйнида забаржаддин.
Хизр янглиғ етишди манзилга.
Деди:— Кўп сўзлама, анодилга.
Бўлма мағрур гулга, эй Булбул,
Бўстон ичра неча кундур гул?!
Лолаву гулда бўлмағай бунёд,
Берур они хазон ели барбод.
Муттасил Ҳинддур манга манзил,
Хизрдек кийганим эрур ёшил.
Ичганимдур мудом оби ҳаёт,
Еганимдур мудом қанду набот.
Эл ичида ғизом шаҳду шакар,
Қайси бир қушда бор мунча ҳунар?!
Эрдн бу сўзда Тўтню Булбул,
Ки етишди арога Қирговул,
Деди:— Эй Тўтп, худилмо бўлма,
Аккадек шўху беҳаё бўлма.
Одам эрсанг, ўзуига бер инсоф,
Еганим қанддур деб урмяғил лоф.
Мунча дединг бу қанд ила асале,
Нафсидин демади набию вали.
Юзуминг қизилин кўруб ибрат,
Балки ёзди муни яди қудрат.
Қани бир қушки, бўлғай ул манча,
Урсоқ онинг била неча панжа.
Тушгач ўртоға зўру панжа сўзи,
Қаҳ-қаҳ уруб етишти Каклик ўзи.
Кўзлари қип-қизил эрди қондек,
Тоғ ичидин етишди қафлондек,
Деди Қирғовулаким:—Эй нодон,
Барчаға мокиён уруши аён.
Кўч била ўз-ўзипгни ўлтурма,
Гўшае олу эмди лоф урма.
Кўҳу ҳомунда айларам қаҳ-қаҳ,
Лаъл конига онда топдим раҳ.
Еганимдур ҳамиша донаи лаъл,
Тумшуқимда,эрур нишонаи лаъл.
Каклик ул лаҳза лофи дуру дароз —
Бошлаб эрди, етишти ногаҳ боз.
Қўрқуб ул ерда каклики авбош,
Рози бўлди ёрилса ул дам тош.
Кирса ул тошнинг аросиға,
Қолмаса Қарчиғай балосиға.
Қарчиғай аччиғи била турди,
Барча қушдин юқори ўлтурди,
Деди:— Эй қушлар, ўлтурунг абсамт,
Урмағайман барингизи барҳам.
Гоҳ тоғ устида қилиб жавлон,
Гаҳ кўтариб қўлиға ҳазрати хон.
Солғочин ул ягонаи офоқ,
Олурам Ўрдак ила қашқалдоқ.
Қарчиғай сўзни мухтасар қилди,
Анда қушлар бари ҳазар қилди.
Қилди Товус анда жилва магар,
Кўрсатиб ноз ила ҳазор ҳунар.
Чатр қилди бошиға қуйруқини,
Кўрунгиз эмди тенгри буйруқини!
Чатрининг остида туруб чун ҳур,
Бўлди ўз ҳуснига басе мағрур,
Деди:—Ман-ман барингизга султон,
Манзилимдур диёри Ҳиндустон.
Кўрмак учун паримни савдогар
Шаҳрдин шаҳрларга элтурлар.
Эрди ўрнум биҳишти жовидон,
Озғуриб солди дунёға шайтон.
Даҳрда қолдим ушбу ҳолатға,
Учрадим юз туман маломатға.
Қилмай эрди бу сўзни Товус адо
Ки, етишти бу ҳолат ичра Ҳумо.
Анда қушлар бариси қўпдилар,
Келибон аёқини ўпдилар.
Қўпмади ўрнидан магар Товус,
Анда қилди ҳумо басе номус.
Деди:— Эй беадаб, не хўдур бу?
Яхшидур яхшиларға хўйи наку.
Суратинг хўбу сийратинг ночоқ,
Ўзунгга боқма — бу аёқинга боқ.
Анда иблиса раҳнамун бўлдунг,
Ул сабабдурки сарнигун бўлдунг.
Бор санда ҳануз истиғно,
Тенгри амрин кетурмадинг баржо.
Ҳар кишипинг бошиға ман соя —
Солғачин ул топар улу поя.
Оти халқ ичра подшоҳ бўлур,
Подшоҳи жаҳонпаноҳ бўлур.
Юрурам нафсдин амон бирла,
Сабр этиб қуруқ устухон бирла.
Ўзима луқмани ҳалол этдим,
Нафси золимға гўшмол этдим.
Даҳр аро будур кору борим,
Ҳеч жоиварға етмас озорим.
Бўлди Товуски снда шарманда,
Деди:— Сенсен амиру ман банда.
Ўрнидин кўптию деди:—Тақсир!—
Бўлди анда ҳумой узрпазнр.
Ёд қилди хато табоҳидин,
Оша кечди анинг гуноҳидин.
Эрди гуфту шунид қушлар аро,
Тортди бир оҳ Булбули хоно:
— Қайдасен, Ҳудхуди фасиҳ забон,
Токи қилсанг бу мушкили осон!
Аччиғидин Ҳумойи фаррух фол
Деди:— Оллимда Ҳудҳуда не мажол?
Ҳадди йўқтурки мунда дам урғай,
Поядин юқори қадам урғай.
Дема Ҳудҳудки, ҳаддин ўзи билур,
Келгачин аёқимға сажда қилур.
Тутдим оники беку меҳтардур,
Шоҳ ила посбон баробардур.
Мунфаил бўлди булбули мискин,
Қилди Ҳумой сўзи опи ғамгин.
Яна дедики:— Қайдасан, раҳбар,
Токи қилсанг бу можароға. назар!
Барчаға сару пешвосан сан,
Муршиди қутбу муқтадосан сан.
Кўнгли тасбеҳ ила топиб таскин,
Эрди Ҳудҳуд уйида чилланишин;
Ки қулоқиға етди Булбул уни,
Деди:— Бўлди магар баҳор куни!
Чунки Ҳудҳудга етти бу пайғом,
Қолмади анда сабр ила ором.
«Ҳу» деди, чиқди чилладин филҳол,
Гашт этиб боғ сори урди бол.
Кўрди бир мажмаики, жамъи туюр,
Этибон бир-бирига юз шару шўр.
Келди Ҳудҳуд тақи бу ҳолатда,
Андалиб эрди юз маломатда.
Олди Ҳудҳуд била бу каллаи даст,
Севунуб дсди онда Булбули маст:
— Яхши келдинг, фариштахў, Ҳудҳуд,
Барча қушларға обрў Ҳудҳуд.
Ҳақ йўлида юруб талаб бирла,
Келдию турди юз адаб бирла,
Деди:— Не баҳсдур, муни билсам,
Роҳи тадбирини онинг қилсам.
Оччнғдин Ҳумо деди:— Так тур,
Ҳаддинга яраша бугун лоф ур.
Сонмаким бўлубон сапга тобеъ,
Айлагайбиз бу умрпи зсеъ.
Тортди Ҳудҳуд бир оҳ ул дамда,
Бўлмағай андоқ оҳ оламда,
Дедикнм:— Эй Ҳумо, дсма зинҳор,
Моуманликни севмагай жаббор.
Эрди шайтон муқарраби даргоҳ,
Бўлди манманликда ул гумроҳ.
Ул Сулаймонки дунёни тутди,
Рифъати етти чархдин ўтди.
Эрди тенгриға ул набшо расул,
Қилур эрди сўзим ҳамиша қабул.
Эшитинг, сизга бор бир тамсил,
Келтурай сизга бир назиру далил:
Бир куни тушти кўкдин борон,
Кўрсаким ер, муҳит бепоён.
Мунда туштию мунфаил бўлди,
Тушканига басе хижил бўлди.
Деди:— Ман мунда кимки жо қилсам,
Баҳр ила баҳс, можаро қилсам.
Кўргач ўзини кам ўшул ёмғур,
Садаф ичига туштию б.ўлди дур.
Ҳудҳуд ул дам сўз«н адо қилди.
Барча қушлар апга дуо қилди.
Ул замонда ҳумоу ғайри ҳумо
Қўптию қилди барча саъят анго.
Кирдигоро, раҳиму раҳмонсан,
Билгучи борча рози пинҳон сан.
Гар Нишотий эрур паришоне,
Бошидин аёқиға исёне.
Лутф этиб сен кечур гуноҳин анинг,
Боқмағил номаи сиёҳин анинг.
Ўтди умри тамом ғафлат ила,
Юруди субҳу шом ғафлат ила.
Жону дил бирла қилмадим тоат,
Бўлмадим бегуноҳ бир соат.
Сидқ ила қилмадим ибодатни,
Рўзи қилғин манга саодатни.
 
ХОЖА

«Ўзбек адабиёти» III томида Хожанинг «Мифтоҳул-адл» ва «Гулзор» асарларидан намуиалар берилган ва ёзувчи ҳаёти ва ижодишшг асосий йўналиши ҳақида фикр билдирилгаи эди. Шунингдек, ижодкорнинг «Мақсадул-атвор» номли асари ҳам мавжудлиги, лекин у ҳанузгача топилмагани қайд этилган эди.
Сўнгги изланишлар натижасида Хожанинг мазкур асарини ҳам бизгача етиб келгани маълум бўлди: ленинградлик олим, филология фанлари доктори А. Тоҳиржонов ЛДУ нинг Шарқ факультети кутубхонасида 3706 инв. рақами ва СССР ФА Шарқшунослик институти Ленинград бўлими кутубхонасида В—3985 инв. рақами билан сақланаётган қўлёзма, К. Залеман каталогида таъкидланганидек, Низомийнинг «Махзанул-асрор»и эмас, балки Хожанинг «Мақсадул-атвор» достони эканлигини аниқлади, асарнинг илмий-танқидий текстини яратди ва унинг муфассал мундарижаси ҳақида мақолалар эълон қилди.
Қуйида шу илмий-танқидий текст асосида «Мақсадул-атвор» достонидан намуналар келтирилди.


«МАҚСАДУЛ-АТВОР»ДАН НАМУНАЛАР

НАСИҲАТНОМА

Мустамеъ ўл, ҳар нафас панд ол,
Панду насиҳатни қулоқунгға сол.
Дин тиласанг даҳрда давлат била,
Кўнглунгни шод айла насиҳат била.
Кимки олур панду насиҳат сўзин,
Жаннати аъло аро солур ўзин.
Панду насиҳат била қилғин сулук,
Хоҳи фақир ўлғилу хоҳи мулук...
Қўйма кўнгул ичра ҳавою ҳавас,
Ҳақ ишидин бўлма жудо бир нафас.
Беҳудалар мажлисида турмағил,
Фоидасиз сўзда нафас урмағил.
Парвариши нафс этибон ема ош,
Нафс тилар ошға индурма бош.
Ҳарнаки ҳақ берса, ризо бўл анга,
Токи худо лутфлар этгой санга.
Мол тиламангким, йўқ анда вафо,
Мол тилаганларга тегар кўп жафо.
Фисқу фужур аҳли била бўлма ёр,
Осию жофий ила тутма қарор.
Яхши кишилар била ҳамроз бўл,
Ичкучилар суҳбатида оз бўл.
Илму адаб бирла бўлу тоат эт,
Тоати ҳақни ўзингга одат эт.
Ўз гуноҳингни ёд этиб, тавба қил,
Бандасан, ўзунгни гуноҳкор бил.
Олиму зоҳид била бўл ҳамнишин,
Фосиқу нодонға ўтурма яқин.
Киши ёмон бўлса керак ёри хуб
Ким, бўлур оз кунда онинг бори хуб.
Файз тобор яхши кишидин киши,
Давлат ила ўлғусидур ҳар ишн...
Нечакнм, олам ичида шоҳсан,
Шоҳлиқ атворидин огоҳсан.
Давлат эрур адл ила есанг ош,
Вой, агар зулм ила қилсанг маош.

* * *

Отинг эрур Жонибек, эй шаҳриёр,
Хон ила хоқонсану ҳам шаҳриёр.
Толеингга бахт мутобиқ эрур,
Давлатингга тахт мувофпқ эрур.
Донишу ақлингда топилмас қусур,
Ҳашмати мулкунгда кўрунмас футур
Ҳақ санга кўрсатди иноят йўлин,
Топдинг онинг бирла хилофат йўлин.
Сидқ ила дин ишиии бот айлагил,
Дин йўлин очмоққа субот айлагил.
Қани шнжоатда санингдек яна,
Адлу саховатда сашшгдек кна?
Олғилу илкингга қиличингни тез,
Душман аросида қўпар рустахез.
Адлу хилофат ишида доим ўл,
Тоат учун ҳақ қошида қоим ўл.
Шукрки, олам ичида шоҳсан,
Арши хилофат уза ҳам моҳсан.
Бор бу кун бандада бир арзи ҳол,
Арз қилай гар санга бўлмас малол.
Тинглаки, дин нусрати бу сўздадур,
Икки жаҳон давлати бу сўздадур.
Эмди жаҳон ичра сағиру кибор,
Тортатурурлар санга кўп интизор.
Зулму ситам динни хароб айлади,
Ғам ўти жонларни кабоб айлади...
Қолмади дин аҳлида бир хонадон,
Зулм била тўлди тамоми жаҳон.
Ер юзини тутти залолат бу дам,
Элга керак бўлди адолат бу дам,
Лутф ила дин очқоли азм айлағил,
Сидқ ила бу азмни жазм айлағил.
Зулму ситам тушди бу олам аро,
Онинг учун арз қилурман санго.
Лутф қилу сўзима солғил қулоқ,
То санга раҳматдин очилғай булоқ.
Бандага сену, мену пок эътиқод,
Дунё учун динни юборма ба бод.
Элдин агар чиқди эса хонумон,
Шукрки, дин манда эрур бу замон.
Дунё учун қўймадим исломни,
Қўймадим ўзумга бу бадномни.
Дин тилабон ую элимни йиқиб,
Санга етишдим ватанимдин чиқиб.
Додима етгилки, бу кун додхоҳ —
Мен мену сенсен бу жаҳон ичра шоҳ.
Адл юзидин манга бергил жавоб,
Ким санга бу ишда эрур кўп савоб.
Куфру залолат элини дафъ қил,
Халқдин ул қавмни бот рафъ қил.
Кимки ғазот этса жаҳонни олур,
Уқбода ҳам боғи жинонни олур.
Берма бу савдони илкингдин равон,
Эмдики, бордур бу танинг ичра жон.
Ушбу тирикликни ғанимат тутинг,
Яхши кишилар била суҳбат тутинг.
Бекларингиз била кенгош этинг,
Дин ишини даҳр аро фош этинг.
Неча замон эрдики, шайбон аро,
Юрур эдим хон ила султон аро.
Истар эдим бир шаҳи соҳибқирон,
Икки кўзум тўрт бўлуб ҳар қаён.
Кўрдум эса давлату дин сенда бор,
Хонлиқ учун фарру жабин сенда бор.
Салтанат асбоби эрур санда жамъ,
Шаҳрлар арбоби эрур санда жамъ.
Неча сифат бор, эй шаҳриёр,
Ҳар кишида бўлса бу, хонлиқ тобор.
Бири бу, одилсану пок эътиқод,
Шоҳки, адл этти топар бот мурод.
Бири баҳодурлиқ зрур, бил они,
Яхши сифатдур бу скфат, қил они...
Илмға ҳар кишики ҳурмат тутар,
Тенгри таоло онга ҳурмат тутар.
Бири бу — кўнглунгда басе дард бор,
Дийдаи гирёну рухи зард бор.
Ушбу сифат айни саодат эрур,
Балки мақомоти каромат эрур.
Ҳимматингизни тутинг энди баланд,
Дўстға кўз бўлсуну, душманга банд.
Лек шайбон ппнда сансан чироғ,
Балки жаҳон ичида сансан чироғ.
Даҳрни равшан қилакўр адл ила,
Мулкни гулшан қилакўр адл ила.
Адлу саховат била бўлсанг мудом,
Мулк бўлур фатҳ санга вассалом.
Хожаи бечораға солғил назар,
Ким, назарингдин бўлур ул мўътабар.
Бор ғарнбу ватанидпн йироқ,
Тортатурур меҳнату дардн фироқ.
Айласангонп сўзи бнрла амал,
Мулк аро бўлмағусидур халал.
Сўзни дедим эмди дуо айлайин,
Санга дуо субҳу масо айлайин.
Бориб икки дунёда бўл комрон,
Тахти хилофат уза тур жовидон.

БУ КИТОБ НАЗМИНИНГ САБАБИ

Менки, бу хидмат учун этдим шурўъ,
Ой каби сўз буржида қилдим тулўъ.
Нур бериб даҳр дурахшон манго,
Раҳбари бу фанда Низомий эди,
Қилди бу нусха сўзин осон манго.
Пир онга Хисраву Жомий эди.
Ҳотифий эрди бири ул қавмдин,
Бири Навоий эди билгил яқин.
Андаки тартиби калом эттилар,
Ҳар бири бир «Хамса» тамом эттилар.
Манга етушганда бу иш навбати,
Бўлди манга борисининг ҳиммати.
Ҳиммат алардин тилаб ихлос ила,
Ом ила сўзлашдиму ҳам хос ила.
Ҳақ назари бўлди чу_раҳбар манго,
Бўлди бу тартиб муяссар манго.
Сидқ ила бердим эса тартиб анга,
Бир шаҳидин бор эди тақриб анга.
Шоҳи жаҳон эрдию султони дин,
Мафхари дин эрдию аҳли яқин.
Жонибек эрди, шоҳи диндур оти,
Шоҳлар аро сарвар эди бароти.
Базми шижоат ародур номдор,
Мулки шижоат ародур шаҳриёв.
Лутф ила зҳсон эди доим иши,
Кечар эди хайр ила ёзў қиши.
Хидмат этар эрдим онга дин учун,
Юрур эдим қошида талқин учун.
Неча сифат кўрдум ўшал шоҳда,
Ким бори мақбул эди даргоҳда.
Дедим, онинг васф этай авсофини,
Шафқату эҳсон ила алтофини.
Даҳрда машҳури жаҳон бўлғон ул,
Кун каби оламда аён бўлғон ул.
Назм хаёлим аро қилғач гузар,
«Маҳзани асрор»ға қилдим назар.
Бор эди бир неча мақола анга,
Ким дами ғайб эрди ҳавола анга.
Кўрдум онинг ичида асрори ҳақ,
Файзу тажалли била анвори ҳақ.
Менки мақолат ила туздум калом,
Бу шаҳи дин васфида қилдим тамом.
Бердим онинг васфиға тартиб они,
Қилдим онинг отиға тақриб они.
Чун бу шаҳ атворини қилдим баён,
Яхшилиғ авсофини қилдим аён.
«Мақсадул-атвор» қўюб отини,
Шуҳраи шаҳр этдим онинг зотини.
Йўқ эди ман хастада онча мажол
Ким, мунга кўп қилғай эдим иштиғол.
Кундуз эди шоҳга хидмат ишим,
Ўтар эди қошида ёзу қишим.
Кечада бўлса эди бедорлиқ,
Айлар эдим тангрига кўп зорлиқ...
Манда агар бор эди ашғол кўп,
Шукрки, йўқ эрди манго мол кўп.
Дунё илан йўқ эди бир зарра завқ,
Мол ила ҳам йўқ эди ҳеч завқу шавқ...
Адлға саъй айлар эрдим шоҳни,
Ёрий қилиб ўзума оллоҳни.
Шоҳ доғи адлға мойил эди,
Сидқ ила ҳақ зикриға қойил эди.
Ҳақ сўзин айлар эди мандин қабул,
Бўлмас эди ҳеч бу сўздин малул.
Хожа дуо айлар эди ҳар замон,
Ким, бу жаҳоншоҳни тутғил амон
Ёраб, они икки жаҳон шоҳи қил,
Адлу сахо рифъатининг моҳи қил.

Фарзанди азизу дилбанд, мир Абдуссалом Хожанинг насиҳати бобида

Эйки азизим, доғи фарзандсан,
Ҳам манга фарзанд, жигарбандсан.
Танда ҳузуримсану кўзумда нур,
Кўнглум аро жонсану жонда сурур.
Халқ аросида, аё некном,
Отинг эрур бил они Абдуссалом.
Чунким отинг яхши эрур халқ аро,
Яхши бўл ўзинг доғи баҳри худо.
Илм ўқиб хайру салоҳ истагил,
Сидқ ила ҳар шому сабоҳ истагил...
Кўнглунг аро қўйма ҳавою ҳавас,
Ким бу ҳаваслар боридур хору хас.
Ондаки бетажрибаю тифл эдинг,
Ҳарна келур кўнглунгга қилур эдинг,
Эмдики, болиғ сану ҳам ҳушманд,
Бўлса керак бори сўзунг ваъзу панд.
Аслинг эди олиму фозил, бали,-
Муршиди комил доғи шайху вали.
Доим алар тавфи билан қил маош,
Айлама ул тавр ила ўзунгни фош.
Даҳрда бир зарра вафо истама,
Зийнату зебода сафо истама.
Кўзунгга гар яхши кўрунур жаҳон,
Яхши кўрунур, вале бордур зиён.
Эмди ямон яхшини фарқ айлагил,
Тарки риё, ҳийлаю зарқ айлагил.
Рост айтмоқликни қил энди шиор,
Ростғ.а ёр ўлғусидур бирубор.
Рост дею рост иш эт ҳар замон,
Ёлғон айтмоқликда топарсан зиён.
Рост йўл илан юрғилу ҳам рост бўл,
Итмас агар топса киши рост йўл.
Ёлғон айтмакни шиор айлама,
Ким деса ёлғон они ёр айлама.
Қалб киши сўзига солма қулоқ,
Кимки деса рост онинг сори боқ.
Фисқу фужур ила ўтурма даме,
Бўлма риё мажлисининг ҳамдами.
Оқилу доно била бўл ҳамнишин,
Фозилу комилға ўтирғил яқин.
Жоҳилу нодон ила ёр ўлмағил,
Онлар учун эл аро хор ўлмағил.
Ҳақ иш учун мансабу жоҳ истама,
Хидмат учун қайсару шоҳ истама...
Тоат эту маҳрами даргоҳ бўл,
Фақр йўлида юру ҳам шоҳ бўл.
Ол бу насиҳатни мани зордин,
Хожаи маҳзуну дилафгордин.
Гар бу насиҳат била қилсанг маош,
Бўлғусисан яхши сифат бирла фош...

ИККИНЧИ МАҚОЛА

Султони соҳибжоҳ адолат била салтанат саройин ободу саодат била мазлумлар хотирин шод қилури бобида

Бу шоҳи давронки, улусхонидур,
Дин ила ислом элининг жонидур.
Гарчи бурун бор эди султон оти,
Эмди мамоликда эрур хон оти.
Хон агар ул бўлса жаҳон амн ўлур,
Адл била аҳли замон амн ўлур...
Қайдаки бир очу ғарибни кўрар,
Шафқат ила ҳолини ҳардам сўрар.
Оч агар ўлса берадур нон анга,
Бўлса совуқ тўн қилур эҳсон анга.
Кўрдики, ҳар қайда ётурки заиф,
Ё ғами айёмдин ўлғон наҳиф —
Ширау шарбат берур айлар даво,
Топғуча ул хастаи мискин шифо.
Кўрдики, туғён қилибон фироқ,
Солди бировни ватанидан йироқ.
Ул киши бирланки навозиш қилур.
Ким ватанидин муни яхши билур,
Қайдакй қул топти эса шод этар,
Қилмас они бандаю озод этар.
Кўрди эса хаста, етиму фақир,
Ёки тушубдур ситам илан асир.
Қилур анга ҳар нафаси лутф хос.
Айлар апи зулму ситамдин халос.
Қайдаки мазлум келиб дод этар,
Адл ила сўруб они дилшод этар.
Кўнглини адл ила қилур шодмон,
Берур онга лутф ила ҳукму нишон,
Кимки раият ҳақиға зулм этар,
Етгач они арзиға боши кетар.
Адли жаҳон ичида андоқ турур
Ким, бўрй қўй бирла бирикиб юрур.
Адл нишони била тўлди жаҳон,
Йўқ ситаму зулмдин асло нишон.
Тутди жаҳоқ ичини чун рои адл,
Айлагил, эй дўст, тамошои адл.
Адлда бемисли жаҳондур бу хон,
Балки Сулаймони замондур бу хон.
Чунким эрур адл иши одат анга,
Фарз эрур қилмоқ итоат анга.
Зоти онинг мажмуи эҳсон эрур,
Кўнгли тўла нур ила имон эрур.
Шоҳ бу навъ ўлса ғанимат ўлур,
Элга саодат била давлат ўлур.
Кимки онинг давлатиға шукр этар,
Мақсудиға бегумон охир етар.

ТАМСИЛ

Одил эрур даҳрда Нўширавон,
Адли ила тузулиб эрди жаҳон.
Мулки адолат ила маъмур эди,
Халқ онинг даврида масрур эди.
Зулму ситам чун ўзи қилмас эди,
Ҳеч киши зулмни билмас эди.
Гар десалар, зулм деган ҳам бўлур,
Дерлар эди, зулм не турлук турур?
Зулму ситам йўқ эди ул даврда,
Халқ бори тўқ эди ул даврда.
Бир кун ўшал даврда Нўширавон,
Дедики, мулкумни қилай имтиҳон
Ким, бу мамолик тузулибму экан,
Ё ситам ила бузулибму экан.
Хаста қилиб ўзини ётди равон,
Они сўраб келди тамоми жаҳон.
Деди, мани хасталиғимға даво,
Бир нима вор ўлса топарман шифо.
Халқ дедиларки, аё шаҳриёр,
Ҳар на десанг мамлакатинг ичра бор.
Жондан эмас нима азизроқ билинг,
Они равон сизга фидо айлалинг.
Кимки шоҳи одил учун жон фидо
Айласа бўлур бори ондин ризо.
Кел, дегил, ул нима эрур ким санго,
Топсоқ ўлур бу маразингға даво.
Шоҳ деди:— Қўпингу ҳар ён чопинг,
Менинг учун эски иморат топинг.
Яхши тафаҳҳус қилибон кўз солиб,
Келтурунг ондин манго бир хишт олиб.
Келсангиз олиб манго бир хиштни,
Дафъ қилай бу марази зиштни.
Қўптилар ул қавм нишонлар олиб,
Мамлакати ичра сўроғлар солиб.
Кимки бу дам эски иморат топар,
Шоҳнинг олдида риоят топар.
Ушбу ҳикоятни эшитгач равон,
Чиқтилар атрофға халқи жаҳон.
Эски иморат тилабон бордилар,
Мамлакат атрофини ахтордилар.
Нечаким оламни сўруб кетдилар,
Мамлакат ичида сўроғ этдилар.
Топмадилар эски иморатни ҳеч,
Ҳар нечаким истадилар зрта кеч...
Эски иморат сўрубон ҳар қаён,
Бўлғулар эрди бу жамоат равон.
Бойқуш ўшал дамда келиб додлар,
Айлар эди дод ила фарёдлар
— Ким, бу шаҳаншоҳи жаҳон адлидин,
Бизга бўлубдур сйтам эмди яқин.
Даҳрда вайрона топилмас аён,
Айласанг онинг ичида ошъён.
Манзилимиз эски иморат бўлур,
Бўлмаса ул бизга агар зулм эрур.
Барча фароғатда эрур бу замон,
Бизга бўлубтур бу замонда зиён.
Эл тилаги шаҳрда ҳам хонадур,
Бизга кераклик нима вайронадур.
Хишт тилагонлар бори ҳайрон бориб,
Топмай они келиб эдилар ҳориб.
Чунки шоҳ олига келиб айдилар,
Шоҳга бойқуш сўзин ҳам айдилар.
Ким бу замон, эй шоҳи фархундафол
Адл сариринда санга йўқ мисол.
Адлинг ила ўйла жаҳон шод эрур,
Ким бори вайроналар обод эрур.
Ҳар сори бордуқ эса бир мўътабар,
Йўқ эди вайронадин асло асар.
Айлади бойқуш келибон зорлиғ:
— Ким кўрадурмиз ситаму хорлиғ.
Барча бу шоҳ давридадур шодмон,
Биз каби йўқдур яна бехонумон.
Бойқуши бечора қилиб изтироб,
Эски иморат учун эрур хароб.
Бу сўзни эшитдию Нўширавон,
Шукр қилиб саждага борди равон.
Элга дедиким, манга бордур мараз,
Дедим эса, бор эди андин ғараз.
Ким кўрай ободмудур мамлакат,
Адлим ила шодмудур мамлакат.
Эмдики мулким тузулибдур бу дам,
Шукри манго вожиб эрур дам-бадам
Адлини қилди эса Нўширавон,
Бўлди онинг даврида мулк ободон.
Адл била топди эса ихтисос,
Бўлди кўрунг дўзах ўтидин халос.

МАВЪИЗА

Эмдики, сан шоҳи замонсан бу кун,
Тахти хилофат уза хонсан бу кун.
Шоҳлар аро отинг эрур Жонибек,
Ҳашматинг эрур бори Жамшиддек.
Адл китобидин эмди ол варақ,
Токи Нўширвон кўруб олғай сабақ,
Келса раияти онинг додиға,
Етди раият доди фарёдиға.
Кўрма раиятга ситамни раво,
Токи етишгай санга ҳақдин сазо.
Ғамзаданинг хотирини шод қил,
Зулму ситам бандидан озод қил.
Айласанг ушбу сифат ила маош,
Яхши отинг бўлғуси даҳр ичра фош.
Аҳли жаҳон фоида олғусидур,
Яхши отинг даҳр аро қолғусидур.
Келса эшигингга фақиру ғариб,
Бер онга хони карамингдин насиб.
Санга бўлур даҳрда олам мутеъ,
Инс ила жинс, оламу одам мутеъ.

УЧИНЧИ МАҚОЛА

Султони некухоҳ саховат била мухтожларға иноят қилиб, беморларға шафқат бирла илож қилури бобида

ТАМСИЛ

Улки сахо мулкида манзур эди,
Ҳотами Той эрдию машҳур эди.
Олди мамоликни саховат била,
Қилди саховатни саодат била.
Берур эди ҳар кишнга молни,
Халқиға билдируб эди ҳолни.
Топиб эди шаҳрда шуҳрат басе,
Шуҳрат ила давлату нусрат басе.
Бор эди ул даврда бир подшоҳ
Ки, бор эди хизматида кўп сипоҳ.
Халқ гаҳи васф қилиб ўзини,
Дерлар эди Ҳотами Той сўзини
Ким, бу жаҳон ичра йўқ андоқ яна,
Аҳли замон ичра йўқ андоқ яна.
Ҳар кишидин молин аямас турур,
Ҳеч кишидин ҳам нима олмас турур.
Шоҳ деди:— Бас, они синорман бу кун,
Яхши оти бор, тилорман бу кун.
Ондоқ от эмишки юруб эрта-кеч,
Ормос эмиш ушбу жаҳон ичра ҳеч.
Шакли латофатда эмиш чун буроқ,
Асли эмиш қашқа, уч оёқи оқ.
Дилбари жони деса, бўлур эмиш,
Дулдули соний деса, бўлур эмиш.
Ел била ўзини тенг этмас эмиш,
Ел онинг гардиғаки етмас эмиш.
Берса ул отин манга Ҳотам равон,
Сарф қилай анга керак бўлса жон.
Ганжу хазойинни не деб айтойин,
Мулки Мадойинни не деб айтойин.
Онда билурманки эрур Ҳотам ул,
Бори сахо юзукида хотам ул.
Элчи юборди от учун ул замон
Ким, манга Ҳотам они берсун равон.
Элчи равон ўлди кириб йўлға бот,
Тилар учун Ҳотами Тойдин ул от.
Борди сўруб Ҳотам уйин ул киши,
Топти юруб Ҳотам уйин ул киши.
Охшом эди онда етишгон замон,
Топти хабар Ҳотами Тойдин равон.
Уйга тушуриб, они ҳурмат тутуб,
Жонию кўнгли била иззат тутуб.
Уй била қўй топмади, чун эрди тун,
Сўйди ўшал отни>бу меҳмон учун.
Пишурибон олдиға тортти равон,
Еюр эди отнинг этин меҳмон.
Дедиким:— Эй Ҳотами олий мақом,
Бир иш учун санга келибмен бу шом
Санда бир от бор дебон, шоҳи дин
Эшитиб эрмиш они билгил яқин.
Мени юборибдур ўшал от учун,
Онинг учун санга келибман бу тун.
Берсанг ўшал отни, ул шоҳ санго,
Айлар илкиндаги молини фидо.
Ҳотам эшитти эса элчи сўзин,
Солди ғаму қайғуға ул дам ўзин.
Дедики:— Кеч келдинг эса ўю қўй
Топмадиму, дедим, ўшал отни сўй
Ким, кеча оч ётса, бу элчийи шоҳ,
Бори ишим бўлғусидурким табоҳ
Ким, манго десанг эди келган замон
Берур эдим санга ул отни равон.
Чун санго ман сўйдум ул отни яқин,
Не деюб аяғай эдим ул шоҳдин.
Ушбу (эт) ул отнинг этидур, билинг
Мунга недур чора таомил қилинг.
Элчи бу сўзни эшитиб бўлди лол,
Қолмади сўз деголи онга мажол.
Турди басе бесару сомон бўлуб,
Тушди ғаму фикрга ҳайрон бўлуб.
Деди:— Сени дерлар эди номдор,
Кўрдум эса ман сани юз онча бор.
Бу не саховату не ҳиммат турур,
Бу не карам, бу не мурувват турур.
Элчи қўпуб отланубон ул замон,
Элтти онинг васфини шоҳга равон.
Ҳотам агар куфр ила топти ҳаёт,
Топти саховат била охир мамот.
Чунки саховат била бўлди мудом,
Ҳақ анга дўзах ўтин этди ҳаром.
Тузди саховат бйлан авсофини,
Қилди ватан водийи аърофинн.

БЕШИНЧИ МАҚОЛА

Султони-олий даргоҳ уламо салоҳиятин ғанимат билиб, илму шариат бирла амал қилиб, фазл аҳлиға нузул бўлғони бобида.

Бор бу султони мулук иқтидор;
Илму амал аҳлиға сидқ ила ёр.
Толиби илму амал эрур мудом,
Олиму фозил биладур субҳу шом.
Жамъ қилиб флзлу камол аҳлини,
Ёр қилур ўзига ҳол аҳлини.
Кимники дин илмида комил билур,
Кўнгли била анга итоат қилур.
Суҳбатида доим ўқилар калом,
Мажлисида илм сўзидур мудом.
Ҳашмат ила фандаки, девон тутар,
Қошига тангри сўзи доим ўтар.
Дину илм аҳлиға мойил эрур,
Толиби арбоби фазойил эрур.
Базми ўтар аҳли шариат била,
Маъвизау панду насиҳат била.
Қайдаки, илм аҳлини кўрди, равон —
Қилди они сидқ уйига меҳмон.
Лутф кўп айлаб анга иззат тутар,
Дам-бадам онинг била суҳбат тутар.
Илм сори бор анга чун эҳтиёж,
Онинг учун илмға ул дам ривож.
Фазлу камол аҳли била ёрдур,
Илму ҳунар аҳлиға ғамхордур.
Мунча кибор теграсида номдор,
Олиму фозилда эрур ихтиёр.
Ёр бўлуб лашкари ҳилм аҳлиға,
Роғиб эрурлар бори илм аҳлиға.
Аҳл ила авлодиға илм ўргатур,
Яхши маош этгали ҳилм ўргатур.
Фозил эрур борики шаҳзодлар,
Меҳнати айёмдин озодлар.
Хатлари чиқғунча лабиндин мудом,
Қошлари бор эди хатти калом.
Уқуб алиф ҳарфиниким билдилар,
Рост бўлур адл ишинқилдилар.
Чиқти эса, оғзидағи тишлари,
Син ўқимоқ эрди мудом ишлари.
Тахта ўқуб бошладилар эрса сўз,
Солмадилар жабборидин ўзга кўз...
Илму амал аҳлиға роғиб бари,
Охират аҳлиға мусоҳиб бари...

УЧИНЧИ ТАНБЕҲ

Ҳилмни илм маош қилиб, сабру таҳаммулда ўзин фош қилиб, ғазабдин андеша ва сабрни пеша қилур бобида.

Эйки, санга берди худои карим,
Мансабу давлат била нозу наим.
Қилмади қаҳр у санга қилди карам,
Берди санга хайли сипоҳу ҳашам.
Берди санга салтанату эҳтиром,
Қилди санга ҳурмату таъзими том.
Ҳилмни ўз тавринга ёр айлагил,
Сабру таҳаммулни шиор айлагил.
Бўлса ғазаб баҳри агар мавжхез,
Сабр кемаси била кир онга тез.
Сабр тошидин анга сол лангари,
Токи они чиқормасун сарсари.
Тушса керак хотиринг ичра яқин,
Маънии валлоҳ маасобирин.
Ҳар кишиким сабр ила бўлса мудом,
Тангри онинг бирла бўлур субҳу шом.
Қаҳру ғазаб хоссаи шайтон эрур,
Ҳилм писандидаи раҳмон эрур.
Қилма ғ§забни ошуқуб элга бот
Ким, санга ул келтурур охир уёт.
Қаҳр ила мазлумни ўлтур дема,
Ўлди эса сўнгра пушаймон ема.
Минма ғазаб отиға, эй шаҳсувор
Ким, енгилиб юрушин охир туёр.
Қаҳр ўтидин тушса жаҳонга шарар,
Ёнар онинг шуъласидин хушку тар.
Қаҳр келур дамда кетар ақл тез,
Қаҳр солур халқ аро рустахез.
Қаҳру ғазаб тутса дам ичра қарор,
Қолмас ўшал дам кишига ихтиёр.
Ул нимаким ақлни зойил қилур,
Хайр иши демаким андин келур.
Ақлдур ул ким билур оллоҳни,
Ақл гадо бирла тонур шоҳни.
Дод тилай келса қошингға фақир,
Лутф қилиб бўлғил анга дастгир.
Қаҳр ила ўлтурсанг они ногаҳон,
Қирмагусидур яна жисмиға жон.
Яна онингдек киши бўғанча бил,
Ўтгусидур ҳам яна бил қирқ йил.
Сабр ила ҳар қарнда бир эр етар,
Яхши эмас улким анга қасд этар.
Гар кишида бўлса хатоу гуноҳ,
Рост сўруб, адл ила қилғил нигоҳ.
Бўйнуға қўюб гунаҳин ул замон,
Айласанг анга ғазаб ўлмас зиён.
Ҳилм била айла жаҳонда маош
Ким, қилур ул иш сани оламға фош.
Қаҳр ўти бўлса кўнгилда аён,
Ҳилм суйидин они сўндур равон.
Сан ҳам они ўзунгга айла шиор
Ким, бу сифат бори ёронларда бор.
Сабр ила маҳрами даргоҳ бўл,
Маснади сабр узра ўтур, шоҳ бўл.
Сабр шаробидин ичиб дам-бадам,
Айла жаҳон аҳлиға лутфу карам.
Зойиқаи сабрға побаст бўл,
Ёраб, онинг нашъасидин маст бўл.

ЕТТИНЧИ ТАНБЕҲ

Ишқ мақомида собитқадам ва маҳбуб талабида адам бўлуб, қарори ҳақ била анвори дақойиқни мушоҳида қилур бобида.

Эй равиши ишқда собитқадам,
Ишқсиз урма бу жаҳон ичра дам.
Ишқ ҳақиқатдур онинг бирла бўл,
Бошлағил онинг сори сидқ ила йўл.
Ишқи шариатға бериб интизом,
Тутди тариқат равишида мақом.
Нури басар, дидаи жон ишқдур,
Ҳосили тан, руҳи равон ишқдур...
Ишқ Зулайхони этиб бебасар,
Юсуфи Мисриға эди жилвагар.
Ишқки, Лайли юзида қилди ноз,
Тўкти онинг олдида Мажнун ниёз.
Ишқ бўлиб меваи Ширин мазоқ,
Айлади Фарҳодни ғам ичра тоқ.
Ишқ бўлиб Мусои Умронға барқ,
Қилди мажоз бирла ҳақиқатни фарқ
Ишқ фалак узра чиқоруб хуруш,
Баҳрға ул берди хуруш ила жўш.
Ишқ чаман ичра бўлуб тоза гул,
Булбули шайдоға ул ичурди мул.
Ишқки, оламда очар боғлар,
Лола қўяр кўкси уза доғлар.
Ишқ раёҳинни солиб зикрга,
Солди бинафшани ғами фикрга.
Ишқ қизил гул юзин айлаб қизил,
Берди фасоҳат била^авсанға тил.
Ишқ хазон киби солиб рустахез,
Боғ ила бўстонда қилур баргрез.
Ишқ чаманда бўлубон хунфишон,
Ғунчанинг ичини қилур тўла қон.
Ишқни айлаб бўлубон ҳамнафас,
Айлади дилдор висолин ҳавас.
Ишқки, чанг қоматин айлар дуто,
Бўлур онинг дардиға нағмасаро.
Ишқки, кўс устига тегурса даст,
Бўлур ўшал дамда ҳар овоз паст.
Ишқ қотида шаҳ ўлур бесарир,
Нағмаи қудрат била тортар нафир.
Ишқки, атфолни зор йиғлатур,
Ул ғам ила гоҳ қўпару гоҳ итур.
Ишқ ҳуди нағмасини соз этиб,
Жумла малойикни ҳал овоз этиб.
Солди само ичра фалак шевасин,
Юклаб анга шавқу вафо мевасин.
Кўрди эса чарх худодин нишон,
Ой ила кун чархга кирди равон.
Ҳар кишиким, ишқ анга ҳамдам эмас,
Бид ониким, ул киши одам эмас.
Ишқ била бўлмаса ҳар ким мурид,
Тутмасун ул пиридин асло умид.
Кимгаким ишқ ила назар қилди пир,
Бўлмас онинг ҳеч иши нуқсонпазир.
Ҳақни тилар кишида урфон керак,
Дидалари ишқ аро гирён керак.
Кимки қилур сидқ ила тадбири ишқ,
Керак ўшал дамда анга пири ишқ.

ТУҚҚИЗИНЧИ ТАНБЕҲ

Дунё молидин ва фарзанд жамолидин муҳаббат олиб, меҳрни маъбуди азалийға солур... бобида.

Эйки жаҳон ичра топиб эҳтиром,
Мол ила фарзанд тиларсан тамом.
Доим они йиғмоқ учун дарду ранж,
Тортатурубсанки қилай они ганж.
Неча зиёндур санга ул молдин,
Шарҳ қилай санга бил они яқин.
Бир бу ким, ул молни йиғорда мудом,
Ранж ила меҳнат чекарсан субҳу шом.
Охир ўшал меҳнату ранжинг бари,
Ҳеч бўлур, мол кетар ҳар сари.
Бири бу ким, молни кўргач авон,
Душман ўлурлар санга халқи жаҳон.
Бириси дерким, билиб аҳволини,
Дўстлиқ айлаб тугатай молини.
Дўст бўлуб гарчи тутар эҳтиррм,
Молингни еб, ғийбатинг этар мудом.
Бириси дерким, мунга бор мунча мол,
Манда йўқ ондин тиломакка мажол.
Ёр бўлиб бир неча ўғриға шом,
Ўлтурубон молин ололинг тамом.
Бириси дерким, бу ёмон кишидур,
Ҳар на ёмонлик, мунинг ўз ишидур.
Туҳмат этар сению элга чақар,
Элга чақиб, туҳмат ўтиға йиқар.
Бириси дерким, они тутмоқ керак,
Тортиб олиб молини ютмоқ керақ.
Ҳосил: ўшал молни олай деб мудом,
Туҳмат этарлар санга ҳар субҳу шом
Ким, мол учун халқ кўзига ямон,
Кўринадурсан они бил ҳар замон.
Бир доғи авлод ила фарзанд учун,
Хайр дуосин қиласан туну кун.
Бош қўясан они тилаб ғусса еб,
Манга худованд они бергайму деб.
Эмдики бўлди эса фарзанд хуб,
Кўзунга яхши кўрунур беаюб.
Етди эса, даҳрда қувват анга,
Боғладинг ул дамда муҳаббат анга.
Бўлди анга ҳосили умринг фидо,
Бўлдунг они меҳри ила мубтало.
Они улуқ қилмоқ учун ҳар замон,
Кўздин оқиздинг эди ашки равон.
Эмдики, улғайди у фарзандлар,
Қолмади ул меҳр ила пайвандлар.
Ҳар бири саркаш ўлубон даҳр аро,
Нафси ғурур ила бўлур ошно.
Ҳарнаки кўнгли тилар они қилур,
Ўз сўзини сўзлар, ўз ишин қилур.
Ҳеч санинг сўзингга солмас қулоқ,
Сўз десанг олур илкига таёқ.
Заҳмату ранжинг бориси ҳеч бўлур,
Ҳарна қилибсан бори зоеъ бўлур.
Меҳнату дардинга бўлуб мубтало,
Бўлғусисан қобили ранжу бало.
Панду насиҳат била топмас салоҳ,
Тобеъ эрур нафсиға шому сабоҳ.
Ҳарна сўзунг нуқсу зиёндур анга,
Ҳарна қилунг душмани жондур анга.
Гарчи онинг меҳрида жонинг куяр,
Тушсанг агар илкига теринг сўяр.
Улки ямон туғди бу олам аро,
Айлар ўзин меҳнат аро мубтало.
Тинмас ўзи ҳам сени'тиндурмас ул,
Яхши сўзингга бошин индурмас ул.
Улки санинг феълинг ила тирилур,.
Ҳар на десанг жон ила хизмат қилур.
Олам аро марҳами жондур санго.
Жисминг аро руҳи равондур санго,
Феъли писандида эрур, хўйи хўб,
Йўқдур онинг таврида зарра аюб.
Фазлу камол ичра бўлўб беназир,
Ҳусну латофат ародур дилпазир. »
Бош қўюбон сидқ ила айлар намоз,
Тавба қилур доғи келтирур ниёз.
Халқ аро бордур онга ҳусни маош.
Айлар ўзин яхши сифат бирла фош.
Бўлса чу фарзанд бу авсоф ила,
Ҳақ ишида у юрса инсоф ила.
Ногоҳ агар бўл-са мараз онга ёр,
Ётса мараз тўшагида хору зор.
Дарди учун ҳар сори истаб илож,
Онда юрурсан ғамидин кунлар оч.
Онда санга кўргали ғамлар етар,
Хасталиғидин не ситамлар етар.
Ўлмасун ул дебки тилорсан даво,
Ўлса бўлурсан ғам ила мубтало.
Жонинг онинг фурқатида зор ўлур,
Кўнглунг ўшал ғамга гирифтор ўлур.
Они ўлум дардиға кўрмай раво,
Онда бўлурсан ўлуминга ризо.
Улки, ямондур худ этар кўп жафо,
Яхшисидин доғи етар минг бало.
Бўлсанг олор меҳри била пойбанд,
Топхусисан ҳақ талабида газанд.
Нечаки севсанг они айлаб мазоқ,
Тушқусисан хақ талабидан йироқ.
Ҳақдин ойириб, сани қилғон фигор,
Мол ила фарзанддур, эй номдор.
Меҳрлари жонға тушуб субҳ"у шом,
Тоат учун монеъ ўлурлар мудом.
Боғлама кўп меҳру муҳаббат анга,
Дўст эмас душмани жондур санга.
Хожаи бечораға, зй корсоз,
Бандалиғинг шавқида бергил ниёз.
Мол ила фарзандга банд этмагил,
Меҳрини бўйнумға каманд этмагил.
Солғил рнинг кўнглига меҳрингни бот,
Бергил ўшал меҳр ила анга нажот.
Меҳринг ила кўнглини масрур қил,
Жон кўзин ул меҳр ила пурнур қил.

ЎНИНЧИ ТАНБЕҲ

Сўфилар бобидаким, зоҳирларин зарқу риё бирла тузуб, ботинларин нифоқ бирла бузуб, солус хирқасиға номус обосин елга бериб, риё луқмасидин қоринларин тўц қилиб, ҳақиқатдин хабарлари йўқ бобида.

Эйки, бўлуб фақрда сўфийи соф,
Лоф арур сўзунг, ҳуруфунг газоф.
Зоҳирингни хуш қилиб ороста,
Ерда қадамни қўярсан оҳиста.
Тушса илкинга сени гар бир фақир,
Оёқинг остида қилурсан ҳақир.
Тўн енгини кенг қилодурсан мудом,
Токим онинг ичига тўлғай ҳаром.
Бош уза дасторни пур печутоб —
Боғлағанингдин санга йўқдур савоб.
Балким эрур бошинг уза бори ғам,
Уқдаи бову доғи доми ситам.
Пеш қўядурсан бу маҳалда узун,
Эл кўзига шайх кўрунмак учун.
Бердинг эса ўзингга пеш бирла зеб,
Балки бу тазвир.ила единг фиреб.
Илкингга тасбиҳни олиб мудом,
Зикр учун кўрсатасан субҳу шом,
Риштасидур мисли дарахти риё,
Доналари меваи зарқу бало.
Шонаким илкингга олиб субҳу шом,
Турфа сақолингни тарорсан мудом...
Бўйнунга доим соладурсан ридо,
Кўринасан эл кўзига муқтадо.
Бўрк тутуб учидин иблис они,
Тобе этар ўзига они сони.
Бўлди бу мисвок чу одат санго,
Басдурур ангушти шаҳодат санго.
Кўрунуб эл кўзига зоҳид мудом,
Уйга бориб тўйғуча ерсан ҳаром.
Кунки чиқар шайхсану муқтадо,
Кечада шабравсану дузду дағо.
Зарқ ила элни қилибсан мурид,
Сирри ҳақиқатдин узубсан умид.
Неча бу авсоф ила элга фиреб —
Бергасану юргусисан шубҳа еб.
Ушбу сифат бирла худодин уёл,
Зарқу риё отини соту уй ол.
Ўзни риё ўтиға кўп йиқмоғил,
Элга риё кўзи била боқмағил.
Сўфи эсанг бўлма риё бирла фош,
Қилма бу оламда бу турлук маош.
Зоҳирингга берма риё бирла зеб,
Ема риё ҳийлаларидин фиреб.
Сўфи эсанг ботининги соф қил,
Кўнглунг уйин қобили авсоф қил,
Солмоғил ул уйга риёдин палос,
Зарқ била тузмагил анда асос.
Бўлса азал жазбаси меҳмон санго,
Пок қилиб ўткар ул уйни анго.
Шоҳи азал тутса ул уйда мақом,
Ўтга ёнар зарқ ила тазвиру дом.
Иш қилакўр шоҳ ила бўл ошно,
Узни қилиб тез халоси риё.
Айла риё аҳлиға бегоналиқ,
Бўлса санго шоҳ ила ҳамхоналиқ.
Зоҳиринга қилма риоят басе,
Қилма они ўзинга одат басе.
Ботинингни оинадек айла соф,
Зоҳиринга боқма ким эрур газоф.
Сўфийи софи бўлу пок эътиқод,
Шод тут ўзунгни бу тавр ила шод.
Ҳарнаки тилинг била дерсан мудом,
Кўнгулда ҳам ул-керак, эй нек ном.
Тил била кўнглунг сўзини бир қил,
Бирлигинг атворини тадбир қил.
Сўфи иши тангрига лойиқ керак,
Тил била ҳам кўнгли мувофиқ керак.
Ҳарнаки тил бирла қилурсан баён,
Кўнглунга ҳам бўлса керак у аён.
Қилмаса тил кўнгил ила иттифоқ,
Билки будур шеваи зарқу нифоқ.
Куфрдин, эй дўст, ямондур нифоқ,
Қилди бу сўзумга жаҳон иттифоқ.
Қилма нифоқ ила жаҳонда зуҳур
Ким, бу сифат ичра кўп эрур ҳусур.
Соф керак сўфии софи сўзи,
Балки керак соф сўзи ҳам ўзи.
Кўнгли тўла нури ҳақойиқ керак,
Оғзи тўла сирри дақойиқ керак.
Нияти яхши кераку сўзи хўб,
Сўфилар ичида керак беаюб.
Ҳеч кишига етмаса ондин ситам,
Халқи жаҳон кўрмаса ондин алам.
Топса керак барча кўнг-улларга йўл,
Сунса керак хони ҳақиқатға қўл.
Хожаи бечорани, эй кирдикор,
Софдил айла доғи сўфишиор,
Тилники ҳақ зикри оилан зокир эт,
Кўнгулни ҳақ шукри била шокир эт,
Солма йироқ онию қилғил қариб,
Қурбда йўл бергил онга анқариб.

ЎНИНЧИ МУНОЖОТ

Солус либоси бирла номусни елга берган сўфилар таврида,
 
Эй мени қил фақрда сўфийи соф,
Қилма ишимни талабинғда газоф.
Кўнгулни соф айла риёдин тамом,
Сўфии софи қилу тут эҳтиром.
Сидқ йўлида юрутуб содиқ эт,
Тоатинга сидқ била лойиқ эт.
Берма риё куйида манзил манго,
Айлама ул шевани ҳосил манго.
Рост тут ўз тавринга атворими,
Лойиқ эт ўз сирринга асрорими.
Макру ҳиял фикрини кўнглумдин ол,
Сидқу сафо завқини кўнглума сол.
Жон кўзига нури басоратни бер,
Кўнглума ҳам шамъи ҳидоятни бер.
Лутф ила жон кўзгусини айла соф,
Қилма риё йўлида сўзумни лоф.
Зарқ либосин манго кийдурмагил,
Балки риё луқмани едурмагил.
Ўтқа ёқиб хирқаи солусни,
Ортуракўр фақрда номусни.
Тилни кўнгул бирла мувофиқ яса,
Нияту сидқимни мутобиқ яса.
Хожаи маҳзунға қилиб лутфи хос,
Зарқу риё макридин этгил халос.
Қилма риё тиғиға кўнглум фигор,
Сидқу сафо кўййда бергил қарор.
Ондаки келса ғаму хавфи мамот,
Лутфу карам бирла онга бер нажот,

ҲИКМАТИ ҲАКИМ

Ондаки бу нусхани қилдим тамом,
Кетди кўнгул оинасидин низом.
Жисмда равшан бўлибон жон кўзи,
Кўнглума йўл берди ҳақиқат сўзи,
Фикр қнлиб дедим ўзумга равон,
Эмдики бордур бу танинг ичра жон.
Қўй бу жаҳон фикрини, андеша қил..
Охират ишин ўзинга пеша қил.
Неча сен андешаи шеър этгасен,
Неча онинг фикри била кетгасен?
Ҳеч ўлум фикрини этмасмусан?
Йўқ эса ул дунёға кетмасмусан?
Бор эди шеър аҳлида Мавлойи Рум,
Арши ҳақиқатға ул эрди нужум.
Пайки ажал етгоч они бир замон,
Қўймадию қилди назардин ниҳон.
Шайх Низомийким, эди муқтадо,
«Хамса» ул айлаб эди ҳам ибтидо.
Андаки етди малакулмавт онга,
Берди раво,н добеқаи қавт онга.
Соҳиби идрокки Хисрав эди,
Ул ҳам ўшул тавр ила «Хамса» деди.
Тири қазо айлагач они нишон,
Бўлди ниҳон туфроқ аро бегумон.
Ҳофизи Шерозки, бор беаюб,
Шеъри онинг бўлди лисонул-ғаюб.
Қабр очиб оғзини чун аждаҳо,
Қилди они ўзига қути нидо.
Саъдий эди шоҳи сухандон яна,
Зийнати «Бўстон»у «Гулистон» яна.
Жон қуши қолибдин учар ҳолда,
Риҳлати ободин қилур ҳолда,
Нечаки тадбир била қўйди дом,
Бўлмади ул қуш анга бир лаҳза ром.
Шайх Санойи била Хожа Камол,
Кўшиши шеър айладилар моҳу сол.
Тутқоли соқийи ажал базми хос,
Топтилар ул базм аро ихтисос.
Ичтилару маст-аласт ўлдилар,
Ваҳки, қазо базмида паст ўлдилар.
Бор эди Фирдавсий ўшал нуктадон,
Назм вужудиға солиб эрди жон.
Бўлди эса шоҳи ажал бирла ёр,
Тутмади бу даҳрда бир даМ қарор.
Ул қисса бобида сухандон эди,
Шоҳ Увайс олида Салмон эди.
Қилғон учун лутф анга сонеъ басе,
Деб эди маснуъи саноеъ басе.
Етди эса умриға нуқсу халал,
Жисмини гил айлади барқи ажал.
Кўрсатур ўлғанда ажал кишвари,
Йўқ эди Лутфий каби донишвари.
Келди эса сарсари боди қазо.
Берди қазо ҳукмиға ул ҳам ризо.
Шоҳий эди шоҳи фасоҳат маоб,
Шеъриға ул бериб эди обу тоб.
Нечаки фикр айлади ашъор учун,
Охир ажал илкида бўлди забун.
Котибий эди яна бир даҳр аро,
Ким анга шомил эдй лутфи худо.
Чунки вафо кўрмади даҳр ичра жазм
Минди ажал отиғаю қилди азм.
Раҳбари айёмки Жомий эди,
Фазлу камол аҳлиға ҳомий эди.
Мамлакати шеърда шоҳ эрди ул,
Дин йўлида фазли илоҳ эрди ул.
Умр яқосини қилиб чок-чок,
Охир онинг жисмин ажал қилди хок.
Бири сухандонки Навоий эди,
Ул доғи кўп шеър ила «Хамса» деди.
Мунчаки фазл аҳлиға ул берди панд,
Охир ажал риштасиға бўлди банд.
Борча ажал илкида зор ўлдилар,
Тиғи ажал бирла фигор ўлдилар.
Қилмади бу даҳр аларға вафо,
Тутди алар бори тариқи фано.
Шеъру ғазал гар дедилар бориси,
Даҳр фиребин едилар бориси.
Топғоч ажал зойиқасидин зарар,
Қолмади ул қавмдин асло асар.
Кўшку иморат била айвон бино —
Айладилар, қилмади охир вафо.
Қолмади ондин асари даҳр. аро,
Қуръёю саҳро била ҳам шаҳр аро.
Бир неча сўз қолди бу олам аро,
Ким кўнгул оинасиғадур зиё.
Маснавию шеъру ғазалдур аён
Ким, бориси лутф ила топти баён.
Назминаки, жонлар ародур хузур,
Дидаи ҳақбинға берур файз, нур.
Илми тариқат бўлур ондин баён,
Сирри ҳақиқат бўлур ондин аён.
То бу жаҳон бор — бу сўз бордур,
Илми ҳақиқатға бу сўз ёрдур.
Кимки, бориб қўйди эса яхши от,
Ўлмади ул кишию топти ҳаёт.
Мен ҳам ўшал фикр ила топтим они,
Ким бу жамоатки бор эрди қони?
Кетдилар эрса бу жаҳондин равон,
Бир неча сўз қолди олардин нишон.
Даҳр матойи кетару сўз қолур,
Кимки футуҳ олса бу сўздин олур.
Мен ҳам оларға қилибон иқтидо,
Назм ила солдим бу жаҳонға садо.
Шеъру ғазал фикрин агарчи едим,
Фикрим ила маснуъи сонеъ дедим.
Фикр рубоий ила ҳам мустазод,
Қилдиму кўнглум онга кўп бўлди шод.
Дедим эса, фикр ила маснўъини,
Айладим изҳор бу матбўъини.
Ондаки бу навъни ёд айладим,
Кўп ҳунар ул фанда зиёд айладим,
Қилдим эса элга бу фанни китоб,
Ҳеч киши қилмади онга жавоб.
Бўлди жаҳон назмида мумтоз ул,
Топмади ҳеч кимнинг онга фикри йўл.
Нечаки қилдим бу ҳунарларни арз,
Кўрдум они демак эмас эрди фарз.
Мундин эса зикри худо яхшироқ,
Эл кўторуб қилса дуо яхшироқ.
Гарчи бу ҳам зикри ҳақ эрур тамом,
Тангри оти бирла топибдур низом.
Панду насиҳатдур онинг кўп сўзи,
Муншии давлатдур онинг кўп сўзи.
Кимки анга сидқ ила солса назар,
Топмоғуси уқбада ҳаргиз зарар.
Қўйдум они даҳр аро ёдгор,
То анга қилғай назар асҳобу ёр.
 
МАЪДАН

Маъдан XVIII асрнинг охири ва XIX аср бошларида яшаб ижод этган. У ўзининг баракали ижоди билан ўзбек ва тожик адабиёти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.
Шоирнинг асл номи Одинамуҳаммад бўлиб, Маъдан унинг адабий тахаллусидир. У 1761 йилда Панғоз қишлоғида (ҳозирги Тожикистон, Ашт райони территориясида) дунёга келди. Маъдан дастлабки маълумотни ўз қишлоғида олади, сўнгра билимини ошириш мақсадида Пунук қишлоғига келиб, Муҳаммад Аминхўжа исмли олим ва фозил кишига шогирд тушади. Пунукда қисқа муддатли таҳсилдан сўнг у яна ўз қишлоғига қайтиб келади ва ота касби — деҳқончилик билан машғул бўлади. Айни вақтда Ҳофиз, Навоий, Фузулий, Ҳилолий, Бедил ва бошқа классик шоирлар ижодларини қунт билан ўрганади.
Маъдан ижодида сатирик йўналиш етакчи ўрин эгаллайди. Шоир ўз замондошлари Махмур ва Гулханийларга эргашиб ўткир ҳажвий асарлар яратди. Шоирнинг шеърий асарлари айрим тазкираларда, масалан, Фазлийнинг «Мажмуаи шоирон»ида, 1908 йилда Тошкентда нашр этилган айрим баёзларда мавжуд. 1962 йилда шоир туғилган қишлоқда унинг бир неча шеърий девонлари борлиги аниқланди. Бу ерда биз ана шу девонларга кирган шеърлардан айрим намуналар берамиз.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Бода тут, соқий, раҳи майхона кўргузгил манга,.
Барқи истиғнойи ишрат ёна кўргузгил манга.

Чархдин ком истамак эрмас бани одамга қурб,
Муттақойи ишқдин афсона кўргузгил манга.

Водийи ҳижрона чеккан ранждин ўлмам малулг
Суҳбати чуғз истарам вайрона кўргузгил манга.

То нузул ўлдум, қадаҳдин дайр аро бўлдум хумор
Соқиё, раҳм айлагил паймона кўргузгил манга.

Қатраи ашкимни тўфони жунунсоз айлагил,
Маърифат дарёсидин дурдона кўргузгил манга.

Шоми ҳижрон узра кўнглум зоҳири эрмиш хомуш,
Шоҳсори субҳдин уйғона кўргузгил манга.

Ҳар қачон базм аҳлидин қатъи тааллуқ айларам,
Бори ғамдин соғари риндона кўргузгил манга.

Ишқдур, Маъдан, рафиқим вақти ғам туғёнида,
Пайкарим урёни ғам парвона кўргузгил манга.


* * *

Кўнгул уммиди чўх ул моҳпайкар илтифотидин,
Карам йўхму гадоя бўсайи ҳуснинг закотидин.

Мени масрур этарсан чошнии лаъли лабингдинким,
Хуш эрмас Хизра муҳтож ўлдуғум оби ҳаётидин.

Эрурким ҳар итобинг ҳиндулар тарёкидин аччиғ,
Сўзунг лаззатлидур ул мисрилар қанду наботидин.

Каломинг сирридин бир зарра роҳибларга фош этсам,
Кечибон бутпарастлар, безилур лоту манотидин.

Юзунг кўргач дамодам жазбаи шавқим бўлуб ғолиб,
Ёнар кўнглум қуши парвона янглиғ ўз висоқидин.

Сариғ рухсорима ҳар дам қизориб онинг олидан,
Чиқарман эл аро машшрта айлаб эл уётидин.

Харидори матои ишқман ҳайрат дўконида,
Маломатлар бошимда, хижлати нақди касотидин.

Битилди ҳар на мақсуд роқимима мақсадим, воиз,
Манго шарҳ этма зикри дўзахинг фикри бахотидин.

Керакмас ҳуру жаннат муддаодин ўзгага, Маъдан,
Муфассирлар демангиз равзаи ризвон сифотидин.

* * *

Аввало ғам лойидин жисмимни ижод этти чарх,
Ғамга хў қилдим доғи юз қатла ғамбод этти чарх.

Нола таъсир этмади туздум тазарруъ торини,
Ул тазарруъ узра юз минг зулму бедод этти чарх.

Бир неча ағёрдин сирримни ихфо асрадим,
Эл аро расволиғим таҳрири бунёд этти чарх.

Талх комим ўлмайин Ширин мазоқи лаълидин,
Хусрави Парвиздек.хасмимни Фарҳод этти чарх.

Шоҳиди жоми нишотим соз эди май базмидин,
Синдуруб май зарфини кўнглумни ношод этти чарх.

Кунда юз минг жабр ила зулм этмакин, эй дўстлар,
Билманам пўшида кимдин ўрганиб, ёд этти чарх.

Қилди таъзирим менинг хуршеддек гардун аро,
Ўлдурурға вазъининг қатлимға жаллод этти чарх.

Бул тириклик домидин бўлдим сиво, минг шукрким,
Ўлдуруб ғам илкидин Маъданни озод этти чарх.

* * *

То хусумат рахшини даҳр узра жавлон этти чарх,
Бевафолиқ расмини хубларға фармон этти чарх.

Ою кун, анжум, малак, сонсиз кавокиб хайлининг,
Изтироб ила фалак тоқинда сарсон этти чарх.

Кўк аро Иср тажарруд, ер уза овора Хизр,
Ҳар кими бир навъ мен янглиғ паришон этти чарх.

Кўб фусун нақшин чекиб ҳар дам сипеҳр айвониға,
Юз туман макри ила таклифи меҳмон этти чарх.

Гўстариб ҳайрат бисотин тарҳи гардун узраким,
Шоми зулфин кўрсатур тун ҳуснини қон этти чарх.

Бода базмин тарқатиб маҳфилим жамъиятин,
Лашкари андуҳ ила торожу туғён этти чарх. <

Умр поёни видоъ этти сафар рахтин тузуб,
Бу фано бозоридин нақдимни торож этти чарх.

Май чекиб дилдор ила жом эрди, Маъдан, улфатим
Ўт ёқуб майхонама ўтлуғ найистон этти чарх.

* * *

Муанбар кокулингни мушк бирлан ғола ёзмишлар,
Лабингга уқдай кофурдин бутҳола ёзмишлар.

Муқаддар муншилар арбоби ҳуснинг мусҳафи узра
Тўлун ой жадвалиға сунъ бирлан ҳола ёзмишлар.

Пари гулчеҳралар тумори тасхири алойиқдур,
Фусун аҳли қиёмат насридин тимсола ёзмишлар.

На янглиғ қона табдил ранг олибдур кифрикинг ўқи,
Юраклар порасидин анга юз паркола ёзмишлар.

Эмасму мазҳаби ишқ ичра жойиз Кўҳкан шавқи,
Ки лавҳи Бесутун сатрига тарҳи лола ёзмишлар.

Кўнгул пурғам, юрак обила ҳамдам кўзда ёшим қон,
Санго ҳусну латофат, манга оҳу нола ёзмишлар.

Шаби оҳимдин онжоқ Маъдан ўлди тийра гардунким,
Сиришкимдин тақи ким Шому Чинни ола ёзмишлар.

* * *

Мани афгор эданлар, кош, ман янглиғ фигор ўлсун
Ки, фурқат бодасин синғон тараб жомиға зор ўлсун.

Менинг маҳбуси зиндони маломат айлаганлар ҳам
Мазаллат туфроғина ёстониб хор ўлса хор ўлсун.

Чекиб ишратрабосин сукр ўлуб бехуд ўланларға
Мудаққиқ дард берким, эл ичинда шармсор ўлсун.

Дегил ушшоқаким мажзуби ишқ ўлмиш будур чора,
Чиқиб саҳроя, Мажнун дафъидек бенангу ор ўлсун.

Туробимға қадам қўйғач таҳаммул пеша қилғилким
Мабодо ҳилъати нозинг ғуборимдин ғубор ўлсун.

Жаҳон маъмурасидин ўзга мақсуди муродим йўқ, ,
Бошим фарши ҳарими даргаҳи ул шаҳсувор ўлсун.

Залилу мустаманду хор деб, Маъданға таън этма,
Анга ҳижрон муборак, санга давлат пойдор ўлсун.

* * *

Чекиб қатлимға саф ул хайли мужгонингга салламно,
Кўнгул шамъин ёрутғай, захми пайконингга салламно.

Вафо расмин тузуб, ноошнолиғ шевасин бузған,
Жатродин юз ўгурган аҳду паймонингга салламно.

Жаҳон чун кулбаи аттор янглиғ атрбез ўлди,
Абиромиз зулфи анбарафшонингга салламно.

Менинг Мажнун киби нокома инъоминг нисор этким,
Фалақ шоҳи дегай рашк ила эҳсонингга салламно.

Самодин то самакка партави ҳуснинг бўлуб ломиъ,
Бу кўзгу узра акси меҳри рухсорингга салламно.

Амирий гулшани назмида афғон айлаким Маъдан,
Дегай булбул навоу савтй илҳонингга салламно.

* * *

Ҳар кимй илгида синған жом ила саҳбоси бор:
Жоми Жам, миръоти Искандардин истиғноси бор.

Бир мувофиқ бўлса ёри даҳр аро ҳар кимсани,
Лайлию Ширину Узродин қачон парвоси бор?!

Офтоби оразингдин баҳрае, жоно, олур,
Ушбу олам ичра кимнинг дийдаи биноси бор.

Соқиё, кўрсат жамолинг аксини жом ичраким,
Хаста кўнглум илгида жон нақдидин барноси бор.

Кўҳкан Ширина, Узросига Вомиқ фахр этар,
Ишқ бозорида ҳар Қайсни бир Лайлоси бор.

Ғам емам кофир кўзунг ўлдурса минг йўл не учун,
Лаъли жонбахшингда бил юз минг Масиҳ анфоси бор

Даҳр маҳбубиға, Маъдан, боғламас кўнгул не деб,
Бир пари-пайкар, қуёш юзлук малак сиймоси бор.

* * *

Баҳори ҳусни рухсоринг гулидин бўлмоға тоза,
Бу кўнглум булбулининг нолишиға йўқтур андоза,

Эрур юз пора кўнглум тори зулфунг ёдидин, ваҳким,
Магарким бу китоб ул ришта бирлан топти шероза.

Юзунг кўрган киши не важҳдин қонлар ютар мандек,
Лни гар қилмаса машшота ранги зулмдин тоза.

Жамии хўблар даъвоси ботил бўлди ҳуснингдин,
Баробар келмагандек сеҳрлар изҳори эъжоза.

Эмасдур кўзларим кўрмак учун бул тан ҳисориға,
Кезиб фикринг чиқарға жон эрур бу икки дарвоза.

Бу зулфу кўзу қошингни таманносида ҳар соат,
Жафолар тўрт ёндиндур манга беҳадду андоза.

Жарасдек нола қилсам, айб қилманглар мани Мажнун
Ки, эй Лайливашим, чексам агар ҳар сори хамёза.

Не тонг, ўртанса жоним шамъ ўтиға шавқдин ҳар тун,
Эрур то халқ аро, эй бевафо, ҳуснингдин овоза.

Мани бу Волаи шайдолиғимға чекмағай таъна,
Киши бир қатла кўз солса агар ул ҳусни навтоза.

* * *

Кетиб ул шўх, кетмиш жисмдин жоним сўроғ узра,
Магар мушкин хатингдин нафҳае етмиш думоғ узра.

Машомимға сабо гар накҳате келтурса, тонг эрмас,
Паризодим тарармиш сунбули зулфин тароғ узра.

Менинг қатл айлағач чуғзи адулар қатл комидин,
Талошур итлари қонимни кўргач итялоғ узра.

Дедим, ўлдур, менинг қонлиғ-бошим йўлунгда помол эт
Ярошуқдур менинг қонимға гул лаълинг дудоғ узра.

Дема ҳеч кимга зулм этмоди Маъдан даҳри зулмоний,
Нағу Фарҳоднинг таъзир этиб ўлдурди тоғ узра?

* * *

Оразинг фикри била гулзор аро бемор гул,
Септи шабнамдин юзига сув магар афгор гул,

Сайри гулзор айладим гўё кўруб акои рухинг,
Элга олмиш мушти зар қилмоқ учун исор гул.

Ҳар баҳор истаб насиминг васлидин юз тил била
Айламиш ҳар бир нидо аҳлидин истифсор гул.

Гашти гулзор айласанг, кел дийдам узра, эй санам,
Бермасун ногаҳ кафи пойингға бир озор гул.

Оғзингу кўзунг хаёли бирла фикр айлаб юзунг,
Ғунча қон юттию наргис бўлди бемиқдор, гул.

Айламиш боди сабо ул дам сазовори хазрн,
Оразингдин лаҳзаи ким айласа изҳор гул.

Заррае хуршид рухсорингни рахшон айладинг,
Халқ аро Маъдан киби бўлғай адам гуфтор гул.

* * *

Суюнғил, эй кўнгулким, даври ишрат жом келтурмиш,
Ғам ўлди мунфаилким, шодлик пайғом келтурмиш.

Қуюн янглиғ жунун даштида сарсон ўлма, эй кўнгул,
Сабо ул гулшани фирдавсидин инъом келтурмиш.

Зулайхо имтисолим Мисри давлат узра шод ўлким,
Бугун солори бахтим Юсуфи гулфом келтурмиш.

Қуёшдек оразингдин накҳати субҳи саодатким,
Кўнгул бехудлиғин тарк айлағон ором келтурмиш.

Қазо сайёди, олам косасидан воқиф ўл, Маъдан,
Сенга бир донаи мақсуд бирлан дом келтурмиш,

* * *

На мавзундир кўнгул боғида зебо қадди шамшодинг.
Таолиллоҳ, на соат бирла сонеъ қилди ижодинг.

Соғиндим қумри янглиғ қоматинг кўзлаб хиёбонлар
Ки, бўлмас ҳар қаю мавжуда тушса сарви озодинг.

Паривашларга ҳуснинг лавҳи таъвизи тағофулдур
Ки, маҳжубларға тумори жунундур хатти иршодинг.

Китоби оразинг ул саждаи меҳроби хат ўлмас,
Эрур зуҳҳодлар зикрнла урён шарҳи авродинг.

Сенга ҳирзи нафас вобастаи қайди таманнодир,
Биёбонларда Мажнун роғиби, тоғ узра Фарҳодинг.

Кўнгул сайд ўлди кўргач донаи холинг саводинким,
Қўйиб ул дона бирлан доми тазвир бўйла сайёдинг.

Итобу шеваи жавру жафо ўрганди сендин чарх
Ки, чарх устоди сансан, эй муаллим, кимдур устодинг?

Менинг ҳар кунда юз минг қатла ўлмакдур фаолимким,
Менга ўлмақ фароиз, сенга вожибдур бу муътодинг.

Халойиқ нақди умри сарфи туғёни қазо бўлса,
Эрур Маъдан шаҳиди ғамза бирлан тиғи бедодинг.


МУХАММАСЛАР

* * *

Замона бўлса охир кўп аломатлар чиқар дедим,
Чиқиб Дажжол ила Яъжуж бу оламни ютар дедим,
Улардин илгари ҳар шаҳра бир офат тегар дедим,
Бу юз ўттиз қароқчи мулки Панғозни бузар, дедим,
Амон сақла, худоё, бу балодин алҳазар дедим.

Силар давринда бўлмас ҳеч мушкил ишга осонлик,
Эру хотин аросинда бўлуб ғавғо паришонлик,
На боғда боғбон қолди, на деҳқонларда деҳқонлик,
Бу юз ўттиз балоға дафъ бўлмас хайру қурбонлиқ,
Худо сизларга берсун манзили нори сақар дедим.

Халойиқ қилдилар деҳқончилик, ман ҳам ҳавас қилдим,
Ки гўё мурғи жонимни гирифтори қафас қилдим,
Қароқчиларға учраб, хирманим донини хас қилдим,
Ки мундин сўнгра шундай ишни қилмоқликни бас қилдим,
Силар ҳар қайсингизни турли офатдан батар дедим.

Хизрға учраб айттим: «Эй надими ҳазрати бори!
На бўлғай бир назар қилсанг борибон хирманим сори,
Анга ёлбордиму қилдим тавалло нолаю зори,
Хизр бориб назар солди самонға қолди дон нори,
Қудуминг тегса ҳар ер сабз бўлғай пурсамар, деднм.

Баногоҳ бўлди пайдо учта бедоди падарлаънат,
Хизр қочди улардин қилмади хирман сари рағбат.
Кўзим очсам, қани Хизру қани хирман, қани баркат,
Касофат шумлуғидин текгуси ҳар ерга бир офат,
Бу бадхўликларидин ҳар балоға йўлиқар, дедим.

Кел, эй Маъдан, қуруқ най бўлма, ҳамчун найшакар бўлғил,
Булар бўлди худодин бехабар, сен бохабар бўлғил,
Ямонлардин қочиб сен яхшиларға ҳамсафар бўлғил,
Қарилик вақтида қаддингни букма, шери нар бўлғил,
Ямонлардин фано берғил, худоё, алҳазар дедим.

* * *

Кима шўри жунундин ранжи нуқсон ўлмасун, ёраб,
Ман ўлдум ғам асирй ҳеч инсон ўлмасун, ёраб,
Боши чархи фалак гўйинда чавгон ўлмасун, ёраб,
Қуюндек ғам биёбонида сарсон ўлмасун, ёраб,
Ғариқи баҳри ҳайрат маҳзи ҳижрон ўлмасун, ёраб,

Бу фоний даҳр аро эл кўрмаган меҳнатни ман кўрдум8
На тамкини фароғат, на ҳаловоти ватацжўрдум,
На сайри лолау боғу тамошойи ватан кўрдум,
На гулгашти биёбон, накҳати ранги суман кўрдум,
Наким бағрида мандек доғи ҳижрон ўлмасун, ёраб.

Гули боғи нишотим сўла ўхшар даҳр боғинда,
Ки қумри гул яқосин ёзадурмиш давр оёғинда,
Топиб, анжоқ зиёе яъс кулбам ғам чароғинда,
Кетиб ақлим маним оворадур кўнГлум сўроғинда,
Қаю инсон бу янглиғ зору ҳайрон ўлмасун, ёраб.

Солиб меҳри фалак жонимға юз маҳшар аломоти,
Қаён борсам бошимдин кам эмасдур ғам балиёти,
Манга ҳар навъ даврон кўрсатур ранги адовоти,
Туганмас заррае бир умр гар қйлсам шикоёти,
Наким мандек Қатили тиғи ҳижрон ўлмасун, ёраб.

Фалак вожун, замон аҳли забун, шоҳ илтифоти кам,
Таним мажруҳ, ҳижрон ханжари дил чокина марҳам,
Маконим қўҳи меҳнат, ҳамдамим — оҳу, рафиқим — ғам,
На маъкуле муқаррар мазраи ризқим уза марқам,
Маишат оз, мунча ғам фаровон ўлмасун, ёраб.

Мани атвори зиштим айлагач дун аҳлиға муҳтож,
Шукуҳи фитратим мулки тамаъдин бўлмади ихрож,
Келанда шоми фурқат бўлди айёми тараб торож,
Қани оҳи муассир фатҳ уйина ёнғали минҳож,
Ки мифтоҳи ижобат лавҳн пинҳон ўлмасун, ёраб...

Машаққат чўх, фароғат йўх, алам беҳад, фиғон афзун,
Ичим ғамлиқ, юрак доғлик, юзим сориқ, кўзим пурхун,
Тунум зулмат, кунум меҳнат, бошим чарх узра чун . гардун,
Қилур нафрин бу янглиғ иззатимга Вомиқу Мажнун,
Жафо ҳар қанча мушкил менга осон ўлмасун, ёраб.

Куйиб кул бўлди ҳижрон шамъидек эжод ўлуб Маъдан,
Фано бўлғач совурди ахгарин ғамбод ўлуб Маъдан,
Ҳаловат жомидин шод ўлмади дилшод ўлўб Маъдан,
Қазо жомин ушотти журъати Фарҳод ўлуб Маъдан,
Бу расволиғда бағрим лоладек қон ўлмасун, ёраб.

* * *

Бу гулшан сайридин келдим алимда гулзорим йўх,
Ғамим ғам тоғидин ошти, ғамим айтурга ёрим йўх,
Жунун даштида Мажнунам манам, Лайли нигорим йўх,
Маломат тоши ёғдурди бошимга нангу орим йўх,
Ажаб ошуфта аҳволамки жузве ихтиёрим йўх.

Манга, эй муҳтасиб, таъзир этма эҳтисобингдин,
Санинг бу эҳтисобинг ман ҳам ўртандим китобингдин,
Сўрарсан ҳар дақойиқ, ожиз эрмасман жавобингдин,
Манга арз айлама Мансурдек дори танобингдин,
Лналҳақ риштаси бўйнумдадур, парвойи дорим йўх.

Имоми ишқа қилдим иқтидо тарки сужуд айлаб,
Зарарга кўнгул олдурдим сувои нафъи суд айлаб,
Муғон дайриға юзландим, доғи қатъи шуҳуд айлаб,
Мано ўлдум, йўх ўлдум, нафйи исботи вужуд айлаб,
Манга таън айлама, эй зоҳидо, зуҳдингга корим йўх.

Харобот ичра кирдим, риндлар базмин талош эттим,
Ўзим расволиғим билди^диму, сирримни фош эттим.
Ичиб май зарфини, бағрим эзиб, қоним маош эттим.
Кўнгул хунобасин кўздин т-ўқуб ёш узра ёш эттим,
Ғараз бу инфиоли зишти атворимға ворим йўх.

Туганмас заррае ҳар қанча изҳори алам қилсам,
Хуш улким ўз-ўза ўт ёқсаму жисмимни кул қилсам,
Самандардек куйиб кул бўлсаму сайри адам қилсам,
Сазовор улки Яъқуби ҳазиндек хўйи ғам қилсам
Ки, Юсуф талъатим васлингга етмак ифтихорим йўх.

Насойиҳлар мақомин кездиму кўнглумни тиндурдим,
На воизларға мухтор ўлдуму илгимни топширдим.
Риёйи шайхлардин бездиму паймона синдурдим,
Кириб бебоклар диниға байъатнома еткурдум,
Қуюндек телбалик даштида сарсонман, ғуборим йўх.

Жунун кайфиятин бехудлйғимдин имтиёз эттим,
Ҳақиқат нашъасидин чектиму тарки мажоз эттим,
Тағофил шевасин кўргузди дунё анга ноз эттим,
На янглиғ мазҳаби бутлон экан деб эҳтироз эттим,
Таваккал қилдиму ўтга ёқилдим, фикри норим йўх.

Мани маҳзуну урён, бодайи жоми нишот эрмиш,
Доғи ҳар мисраим сармояи базми бисотэрмиш,
Анинг таҳрир этарға килки маъни ихтилот эрмиш,
Сўзум ҳар нуқтасинда лаззати қанду набот эрмиш,
Ки беидроклар фаҳмида, Маъдан, эътиборим йўх.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Букулған қоматим ҳижррн элинда нотавон эрмиш,
Дағи ошуфта кўнглум анжуман тиғиға қон эрмиш,
Бу ғайратдин юрогим чок, рангим заъфарон эрмиш,
Менга номеҳрибон ёр, ўзгаларга меҳрибон эрмиш,
Менинг жоним олиб ағёрға ороми жон эрмиш.

Ҳаводис тошидин синди фалак жоми-аёғимни,
Қазо овора қилди андалиби нахли боғимни,
Улус халқи тополмас йўқлуғум истаб сўроғимни,
Тан узра эмди фаҳм эттим ададсиз тоза доғимни,
Қи ул ҳар бир қарорғон доғи ҳижрондин нишон эрмиш,

Кезиб ғам водисин чекдим жафою жабру эмгаклар,
Жудолиғ ўтиға ёндим, куйиб кул бўлди сўнгаклар,
Тегиб фурқат ўқи сўрох-сўрох бўлди кўкраклар,
Бузулғон кўнглум атрофидаги захм ичра новаклар
Балият қушларига захмлардан ошён эрмиш.

Кўзим ёши-оқар тинмай дамодам ўлмайин таскин,
Ниҳоятсиз, ададсиз, ҳаддин эрмиш лоалол таъйин,
Мснга сабр айла, деб саъй этма, эй шўхи жафоойин,
Рақибинг синдурур кўнглумни мен йиғлаб анга лекин,
Сув келтирмоқ ҳамону кўза синдирмоқ ҳамон эрмиш.

Ўқуб тумори оҳим эл ани афсун соғинмишлар,
Маосирлар нишотимдин ғамим афзун соғинмишлар,
Каломим Вомиқу Фарҳода бир мазмун соғинмишлар,
Менинг овора кўнглум доғини Мажнун соғинмишлар,
Жунун даштида юрган ман киби бехонумон эрмиш.

Сухан туғросин эрмиш осмон лавхиға сабт этган,
Табиат файзидур кавну макон лавҳиға сабт этган,
Эрур, Маъдан, хаёлим имтиҳон лавҳиға сабт этган,
Навоий назмини кўрдум, жаҳон лавҳиға сабт этган,
Буюрган они олийқадр шоҳи хурдадон эрмиш,
 
ВАФОИЙ

Вафоий XVII асрнинг охири, XVIII аср бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоирдир. Ҳозиргача унинг девони топилгани йўқ. Мунис Доразмий ўзининг «Фирдавсул-иқбол» асарида Вафоий ижодига юксак баҳо беради.
Муниснинг айтишича, Вафоий истеъдодли шоир бўлиш билан бирга наққош ва.яхши бинокор уста меъмор ҳам эди.
Хива шаҳридаги бир қанча гўзал бинолар унинг бевосита раҳбарлиги ва иштирокида қурилган. Шеърлар Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган 7054 инвентарь рақамли қўлёзма баёздан олинди.


МУХАММАСЛАР

МУХАММАСИ ВАФОИЙ

Бир мушт туфроқ эрур жисмим бу ғамфизода,
Сақфи ҳубоб янглиғ майхонаи ҳавода,
Солмоқ тйлар оёқдин рўзи шароб бода,
Ёраб, паноҳ бергил ман зору номурода
Ким, солди шайтон яна роҳи.шарру фасода.

Бир умр эдию эрдим фориғ бу шўру шардин,
Ёд этмас эрдим асло шамшир ила сипардин,
Худу таёқу жавшан тушмиш эди назардин,
Эмди нечук чекарман қўл тийғ ила табардин,
Бир чўқли туҳматидин бўлди низръ арода.

Габри мукаддаридур мазҳабда номусул-мон,
Ҳар бир туки тегинда йз минг ҳазор шайтон,
Бир пора халқ ичида дермиш ўзини султон,
Машҳурдур бу, оре ҳар кимга дўнса даврон,
Дермиш ўзин Сулаймон деву ҳаромзода.

Гар бўлмасанг ҳароми бу гуфтугу надандур,
Аслинтни ман билурман, отанг аланғудандур,
Туйникдин тушуб ҳам кашмири эвғадандур,
Соҳир қўлунг тегинда беҳуш ўлуб ётондур,
Инсоф қилки, мандин аслинг недур зиёда.

Оре, зиёда мандин бир неча меҳнатинг бор,
Дунёи дун отонғон юз минг фалокатинг бор,
Бир бошда, эй хабарсиз, сонсиз машаққатинг бор,
Оинаи дилингда занги кудуратинг бор,
Гирдоба ғарқ ўлубсан дарёич можарода.

Отангни гар десам нур, зулматда нур найлар,
Онангни гар десам ҳур, дўзахда ҳур найлар,
Бу дашти пурбалода жуз талху шўр найлар,
Биноларинг ёнинда бир чашми кўр найлар,
Кўр кимдур, исми Воҳид, айт, эй сафойи сода.

Ҳарчанд агар Вафодек мўри муҳаққари ман,
Айём гардишинда помоли бистариман,
Сўз хисрави ўнгинда ё анга чокариман,
Боргоҳи базми майдон нодир суханвариман,
Оллимда шангу урмиш сандек юз минг пиёда.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА ВАФОИЙ МУХАММАСИ

Бўлғали сандин жудо дерманки даврон бўлмасун,
Моҳ рўйинг бўлмаса хуршиди тобон бўлмасун,
Лаъли жонбахшингдин айру оби ҳайвон бўлмасун,
Сансизин, эй умр, бир соат манго жон бўлмасун,
Сан бўлу бас, тубии фирдавси ризвон бўлмасун.

Каъбаи ислом ичинда кош хоки дар мани,
Оташи дайри муғон этгайди хокистар мани,
Бу гунаҳдин ким қилур меҳроба рўйовар мани,
Қошиға қилғоч сужуд ўлтурди ул кофар мани,
Ҳеч мўъмин ёри, ёраб, номусулмон бўлмасун.

Бу нечук бедодгардурким қилур сарсарни тез,
Хуни аҳли дилдин этти еру кўкни шуълахез,
Бир қўлида шишаи май, бир қўлида тийғи тез,
Эй кўнгул, масте чиқиб шаҳр ичра солмиш рустахез,
Бир хабар тутким, бизинг бебоки нодон бўлмасун.

Дину имонимни торож этти охир бир гўзал,
Лаъли Исо, хатти Хизру кўзлари кофир масал,
Қисмат этмишдур манго бу навъ қассоми азал,
Ишқида жоним уқубатлар била ол, эй ажал,
То онинг ошиқлиғи ҳеч кимга осон бўлмасун.

Лаъли шаккарбор янглиғ тебратиб ширин лабин,
Қўймади мискин Вафоға илтифот этмак камин,
Оби ҳайвон шарбатин то англа бермаслар текин,
Дедиким, жон бер, доғи ўпгил оёғим туфроғин,
Ки Навоий, тезроқ ўлким пушаймон бўлмасун.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА ВАФОИЙ МУХАММАСИ

Эй аҳли ҳуш, бир дам дунёи бевафода
Ташхиси неку бад чун ҳақни кўринг арода,
Ҳар сахт жонни ғамда мандин деманг зиёда,
Улсайди бандаги ғам Фарҳоди мубталода,
Бир оҳ ила верурди минг Бесутунни бода.

Чекдим басе париваш Лайлиларинг жафосин,
Ҳеч кимса менча билмас девоналиғ адосин,
Деманг менинг қошимда ҳар телба можаросин,
Версайди, оҳ, Мажнун фарёдиминг садосин,
Қушми қарор эдубдур бошиндаги явода.

Эй дил, не бўлди, гоҳи бизлар сори гузор эт,
Ғам даштида қуюндек жисмимни хоксор эт,
Хуршиддек шуоинг помоли рўзғор эт,
Сарварлик истар эрсанг афтодалиғ шиор эт,
Ким, душмадан оёға чиқмади боша бода.

Гулруҳларинг ғамидин айлаб баҳор умидим,
Доғи жигардин очмиш минг лолазор умидим,
Ииғларға то булутдек қилди барор умидим,
Ашки равонима эл жамъ ўлди, вор умидим
Ким, ўлди вора-вора жамъиятим зиёда.

Беҳуда васли жонон дил айламаз тақозо,
Оламда ҳар вужуднинг таъбинчадур таманно,
Ҳар бошда бир хаёлу, ҳар кўзда бир томошо,
Фарҳодда завқи сурат, Мажнунда сайри саҳро.
Бир роҳат ичра ҳар ким, онжақ манам балода.

Билмон нечук балодур, эй кажкулоҳ, чашминг,
Келтурди бошга юз минг рўзи сиёҳ чашминг,
Онинг бу ҳола одил икки гувоҳ чашминг,
Гаҳ ғамзанг ичмак истар қонимни, гоҳ чашминг,
Қўрқум будурки ногаҳ қонлар душар арода.

Ондин бурунки бўлғай олам фано, Фузулий,
Қўнглингни қил Вафодек бемуддао, Фузулий,
Жондин кечиб, талаб қил мулки бақо, Фузулий,
Гар кўрмамак тиларсан расми жафо, Фузулий,
Улма вафоя толиб дунёи бевафода.

ФУЗУЛИЙ ҒАЗАЛИГА ВАФОИЙ МУХАММАСИ

Дам урди субҳу пири фикри шоми тор етмазми,
Етушди манзила маҳмил бу кажрафтор етмазми,
Хазон ўлди томошаи гули гулзор етмазми,
Кўнгул етди ажал завқи рухи дилдор етмазми,
Оқарди мўйи сар савдои зулфи ёр етмазми?

Чиқарди рахтини жон саъй ила бозори меҳнатдин,
Кўнгул ҳам қилди соф ойинасин зангори меҳнатдин,
Ҳануз, эй жисм, турмассен таҳи девори меҳнатдин,
Ётурди бошинги гардун оёға бори меҳнатдин,
Хаёли ҳалқаи гесуи анбарбор етмазми?

Гулистон ичра дун тушди гузорим субҳ чоғинда,
Ухурди булбуле бу нуктани гулбун будоғинда
Ки, нақди умр зоеъ ўлди гулрухлар сўроғинда,
Етар эрди қулоға бонги риҳлат даҳр боғинда,
Не дурмишсен томошаи гули гулзор етмазми?

Дило, беҳуда ишлардин ҳадиси тавба такрор эт,
Кўтар бош саждадину тақвидин, ал чек, сан ор эт,
Хароботи муғон ичра кириб субҳангни зуннор эт,
Етар жамъ ила бори маъсият, тағйири атвор эт,
Хаёли ҳалқаи гесуйи анбарбор етмазми?

Бу кун кўрдумки тийғи ишқ қон тўкмакка мойилдур,
Кесиб қатъ этмаккаким, бошингни ўртарда ҳосилдур,
Вафоий саъй қилким одамий ҳар ишда қобилдур,
Фузулий дема етмак манзили мақсуда мушкилдур,
Дутан домони шаръи Аҳмади Мухтор етмазми?
 
ВОЛА

Вола — замонасининг таниқли шоирларидан биридир.
Эшонхўжаи аъмо (ожиз Эшонхўжа), халқ таъбири билан айтганда, Эшони Вола, тахминан 1786—1793 йилларда Бухоро амирлигига қарашли Янгиқўрғон вилоятида, Қози Мириноятуллохўжа оиласида дунёга келади. У туғма кўр бўлса-да, фавқулодда кучли ақл, хотира, қобилият ва ёқимли овоз эгаси бўлган.
Шоир амирликни ларзага солган қипчоқлар қўзғолонига (1821—1826) хайрихоҳлик билан қараган; халқ бошига тушган машаққатларни у билан бирга кечириб, жабрдийдалар ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва прогрессив кайфиятлари учун амир томонидан исканжага олинган.
Вола 1289 ҳижрий, 1872—1873 мелодийда қашшоқлик ва муҳтожликда вафот этади.
Шоир ўзбек ва тожик тилида икки девон тузган бўлса-да, улар ҳозирча топилган эмас. Биз қуйида эълон қилган асарлар турли баёзлардан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Ёшурмиш оразин ул ой ниқобимушкфом ичра,
Ниҳон бўлғон киби кўздин қуёш рухсори шом ичра.

Бошингдин ўргулуб холингдин ўпсам, эътироз этма,
Қи, тақбили ҳажар суннат эмиш байтулҳаром ичра.

Кўрунур гарчи даврон гулшани, эй дўстлар, хуррам,
Вафо меҳрини сиз андин тамаъ этманг машом ичра,

Фиғон бул чархи золимдинки, доно қон ютар дойим,
Ичар нодон тараб жомини базми эҳтиром ичра.

Ададсиз захмлиғ тан ичра андоғ толпинур кўнглум,
Ҳаводис зулмидин тушган ўшал қушдекки дом ичра.

Жаҳон боғида умредурки бир гул васлини истаб,
Қилурмиш Вола булбулдек наволдр ҳар мақом ичра.

* * *

Чаман ичра қаю сарв ул сиҳи қад қошиға хам йўқ,
Жаҳон аҳли агар ишқида жон берса, анга ғам йўқ,

Нечук изҳор этай, эй дўстлар, ул сиймтан ишқин,
Кўнгул розини ифшо этгудек оламға маҳрам йўқ.

Кўруб кўнглумға ҳар ён захмлар ҳижрони тиғидин
Дедилар аҳли ҳикмат: ғайри васли анга марҳам йўқ.

Эшитиб раҳм қилмас ул қуёшсиймо фиғонимни,
Агарчи кўнглум аҳволи анга бир зарра мубҳам йўқ.

Париларга макондур гарчи гулзори Эрам, аммо
Манга ул ҳур пайкар кўйидек дилхоҳу хуррам йўқ.

Кўруб ул ой юзин мийносини гулгун арақ ичра,
Нечук дерсиз гули гулзори рухсориға шабнам йўқ.

Кўнгулни хуш тутуб доим, замоне бўлмангиз ғамгин,
Нединким кўк равоқидек тириклик қасри маҳкам йўқ.

Қиёмат ваҳмидин қон йиғлаганда, куйган эй ғофил,
Они ҳолиға йиғлангким, кўзиға қатраи нам -йўқ.

Агарчи Вола аъмолиғ ғамидин қон ютар, лекин
Они ботин кўзин ҳақ очса, зоҳир дийдадин кам йўқ.

* * *

Очма рухсорингни, жоно, мунча зеболанмасун,
То манингдек аҳли олам зору шайдоланмасун.

Гарчи ўлдум новаки нозингдин, эй абру камон,
Ўзгаларни қасдиға, ёраб, ул ўқ ёланмасун.

Кўз ёшим баҳрида ғарқ ўлдум юзунг ҳижронида,
Меҳр топғонда киши ул навъ дарёлйнмасун.

Оҳу ашкимдин таваҳҳум қилки, ҳажрингдин яна
Нуҳ тўфони жаҳон мулкиға пайдоланмасун.

Қадду рухсоринг таманносида айларман фиғон,
Булбулу қумри гулу сарв узра ғавғоланмасун.

Сунбули зулфингни тарқатма юз узра, гар десанг,
Атридин девоналардек халқ савдоланмасун.

Ноз ила ҳар сори кўз сол, айласанг сайри чаман,
Шармдин бодому наргис кўзи шаҳлоланмасун.

Лаъли жонбахшингдин этма нуктае дарёға фош,
То дури шаҳвор маржонидин изоланмасун.

Қувланиб кўюнг гулистонидин, эй номеҳрибон,
Ҳеч ошиқ Воладек ишқингга расволанмасун.

МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Зулфин, эй машшота, тарқаб ҳусни беҳамтоға соч,
Сунбулин гул узра, яъни орази зебоға соч,
Шом атрин субҳ янглиғ сафҳаи байзоға соч,
Турра марғулин очиб, рухсори маҳсиймоға соч,
Тун саводи анбарин меҳри жаҳонороға соч.

Юсуфистон байтул эҳзоиим бу ахшом, эй сипеҳр,
Мақдами осори имоним бу ахшом, эй сипеҳр,
Ҳусниға парвонадур жоним бу ахшом, эй сипеҳр,
Ердур шамъи шабистоним бу ахшом, эй сипеҳр,
Ахтарингнинг дурларин бу базми меҳросоға соч.

Ҳар сабоҳдек шўхлиғни қилма изҳор, эй насим,
Берма илкингдин адаб расмини зинҳор, эй насим,
Лек бу боғ ичра бўлғайсен хабардор, эй насим,
Сарви гулрўюм қилур гулгашти гулзор, эй насим,
Дам-бадам сориғ, қизил гул ул гули раъноға соч.

Меҳрибонлиғ муждасин еткурди ул номеҳрибон,
Ҳажр ўтиға куйма бир дам эмди, эй афсурда жон,
Васли даврони яқиндур чекма, эй кўнгул, фиғон,
Йиғлама, эй кўзки, ул ой бўлғусидур меҳмон,
Гар сочар сен юз гуҳар, ул гавҳари яктоға соч.

Дайр аро не ишва пайдо айладинг, эй муғбача,
Куфр элин кўнглини яғмо айладинг, эй муғбача,
Ҳар тараф юз фитна барпо айладинг, эй муғбача,
Зуҳд элин май бирла расво айладинг, эй муғбача,
Журъае етти-ю, раҳм айлаб мени расвоға соч.

Аҳли ислом ичра ар Бастомий бўлсун, в-ар Жунайд,
Олғуси кўнгулларин ул кофир айлаб макру қайд,
Эмди ким оламда қолди қилмай ул сайёд сайд,
Дин аро дин аҳлининг бўйниға зулфи бўлса қайд,
Булъажаб зуннордур ул дилбари тарсоға точ.

Ҳар неча қилсанг карам муҳтождин тутма дариғ,
Лутф мустағнийға қилмоқ суди йўқ, билгил аниғ,
Бир гияҳдек менки, ёмғур кўрмаган, ранги сариғ,
Ташнаға бер файз, эй абри карамким, не асиғ,
Гарчи сув юз қатла дарёдин олиб дарёға соч.

Қилмағайсан андин ўзга ёр васфин гуфтугў,
Истасанг икки жаҳон боғида гулдек обрў,
Воладек доим ул ой васлинн этгил жустужў,'
Эй Навоий, умри жовид айлар эрсанг орзу,
Бас, жаҳоннинг нақдини ул лаъли руҳафзоға соч.

* * *

На ўтлуғ ораз эркан шуъласи жисмимға жо қилмиш,
На ҳижрон тиғи эркан банд-бандимдин жудо қилмиш,
На кофир кўзлар эркан дину имондин жудо қилмиш,
На хам қошлар дурурким ҳасрати қаддимни ё қилмиш,
На киприклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш.

Ёзибдур қисматим рўзи азалда хомаи яздон,
Қутулмақлик бу ишдин қайда бўлғай заррае имкон,
Дединг: «Ишқингни тарк эт. Ваҳ, бу иш эрмас манга осон,
Қазодиндур манга ишқ ўйнамоқ, эй носиҳи нодон,
Кўрубсенму киши ҳаргизки тағйири қазо қилмиш?

Солибдур бошима гардун ҳавои дилраболарни,
Аларга ошно, бегона айлаб ошноларни,
Қилиб шаҳлар гадо-ю, подшоҳ айлаб" гадоларни,
Ажаб кўр ишқ ароким мўр этар, ваҳ, аждаҳоларни,
Фусундин мўр хатлар қайда зулфин аждаҳо қилмиш.

Тавофи Каъбаи кўюнгга токим боғладим эҳром,
Қуюндек пўя айлаб, тутмайин бир ерга ҳеч ором,
Етиб кўйига, шайлиллаҳ тортиб айлагач ибром,
Не нозикхў эрурким, айламиш ўтруда юз дашном,
Гадоеким, ани қошу кўзу қаддин дуо қилмиш.

Оғиз очмам ул ойнинг ғайр жоми васл шукридин,
Тилимға ўзга сўз мазкур эмасдур лаъли зикридин,
Эмасдур Вола фориғ бир замоне они фикридин,
Навоийнинг халоси йўқ эди ул ғамза куфридин,
Хусусан зулфи зуннори дағи бўйнумға тоқилмйш.

* * *

Сандек қачон маҳбублар, эй шўх, жобир бўлғуси,
Ушшоқ хайли мен каби ҳар неча собир бўлғуси,
Умрим фироқинг зулмидин албатта охир бўлғуси,
Ишқ аҳли гўристонида қабрим чу зоҳир бўлғуси,
Фарҳод онинг тошин йўниб, Мажнун мужовир бўлғуси.

Нетсун жамолинг ҳажрида ой ламъасин гар юз будур,
Ҳай қатрасидин анда кўп кўргач, дедим юлдуз будур,
Жону таним куйса не тонг, ишқинг ўтида сўз будур,
Дерсен, юзум сори кўзунг кўп боқмасун, гар кўз будур,
Ул меҳр тобидин эриб оққунча нозир бўлғуси.

Ҳар нечаким эл қатлиға фаттон кўзунг айлар жадал,
Жон бергусидур лабларинг даҳр аҳлиға сўз дер маҳал,
Лутфинг қошида заҳрдур ҳайвон суйи гар филмасал,
Ғамзангдин ўлтурмак ишин таълим ола келмиш ажал,
Бу навъ устоз ўлса, ул тез чоғда моҳир бўлғуси.

Оҳимни дуди бўлмади кўнглум ўтининг рофеи,
Зулфунг саводи не ажаб бўлса жамолинг ломеи,
Зулмат аро қолмас ниҳон меҳри тажаллий толеи,
Хатти ғубори демаким, бўлғуси ул юз монеи,
Тун пардаси ой нуриға не навъ сотир бўлғуси.

Субҳимни, жоно, айламиш ҳажринг мубаддал шомға,
Лекин тараҳҳум қилмадинг ҳаргиз мени нокомға,
Ишқинг мени зор айлади тушган киби қуш домға,
Ул ғамза куфридин кўнгул навъе келур исломға,
Ким тарки ислом айлабон гўёки кофир бўлғуси.,

Ишқинг ўти туғёнидур жисмим аро муғ дайридек,
Жон булбули анда, не тонг, талпинса кўнглум тайридек,
Билмай менга қилдинг жафо аҳли муҳаббат ғайридек,
Бўлғуси мутлақ шуълалар ичра самандар сайридек,
Сенсиз кўнгул гулзор аро ул дамки сойир ўлғуси.

Ботин сафо топсун десанг, афъоли зоҳир дафъин эт,
Албатта кўнгул лавҳидин нақши мазоҳир дафъин эт,
Гар мақсадинг дийдор эрур, ул навъ сотир-дафъин эт,
Хотирни жамъ истар эсанг, аввал хавотир дафъин эт,
Кимки хавотир бўлмаса, осуда хотир бўлғуси.

Марғуб зотингни киши гар англаса танзиҳини,
Юз йил қилолмас фикр этиб мингдин бири тавжиҳини,
Гар Воладек берсанг не тонг ул чўп ила танбиҳини,
Қилди Навоий қаддингга сарви сиҳи ташбиҳини,
Бу табъи номавзун била бечора шоир бўлғуси.

МАҲЗУН ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Сени маҳбублик мулкида улким аржуманд этти,
Мани ҳам ишқ водисида зору мустаманд этти,
Юзунгни, эй париваш, гул каби хотир писанд этти,
Азал деҳқони қаддинг нахлини то сарбаланд этти,
Муҳаббат риштаси кўнглум қуши бўйниға банд этти,

Муродим бўлмади ўл шўхдин ҳосил чиқиб, ваҳким,
Мани ўлдурди бўлғач ўзгага мойил чиқиб, ваҳким,
Деманг, ишқ аҳлини қатлиға ул қойил чиқиб, ваҳким,
Бути.номеҳрибоним масти лояъқил чиқиб, ваҳким,
Бошимға секратиб, хоки таним гарди саманд этти.

Қуёшга ўхшатур аввал жамолин ақли кўтоҳи,
Нединким анга етмас ишқ элининг нолау оҳи,
Боқиб ўз жилвасиға ноз ила товус каби гоҳи,
Ямон кўз тегмасун ҳуснумға деб ул хўблар шоҳи,
Жамоли оташиға донаи холин сипанд этти.

Кўнгул бердим кўзу қошингга, жоно, асру дилкаш деб,
Тараҳҳум қилмадинг ҳаргиз, бу бир зори балокаш, деб,
Жамииъ дилраболардкн сени мумтоз маҳваш деб,
Малоик шаҳнаси хуршидни ҳусниға саркаш деб,
Эшиб, айлантуруб, таъзир учун гардунға банд этти.

Янги ойдекқоши фикрлда қаддим турфа зор эрди,
Лабини ҳасратидин ҳам ҳазин жоним фигор эрди,
Висоли бодасидин Вола кўп уммидвор эрди,
Қиё боқғайму деб, Маҳзун, кўнгул кўп интизор эрди,
Биҳамдиллаҳки, мижгон новакидин баҳраманд этти.

ҲОФИЗ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Маро рўзеки, эй гардун, аз он маҳ дур афканди, _
Ба олам з-он сабаб ҳаргиз надидам рўи хурсанди,
Шабе ногаҳ дар он ҳолат ба уммеди барум анди,
Саҳар бар бод мегуфтам ҳадиси орзуманди,
Хитоб омад, ки восиқ шав ба алтофи худованди.

Намедонам чи кайфият бувад дар ишқи афсунсоз,
Набошад дар раҳаш аз якдигар шоҳу гадо мумтоз,
Касе огаҳ нашуд аз кори ў сеҳр аст ё эъжоз,
Қаламро он заббн набвад ки сирри ишқ гўянд боз,
Бурун аз ҳадди тақрир аст шарҳи орзуманди.

Сабаб аз ашки сурхам, носеҳо, з-он рўи гулгун пурс,
Зи хубони жафожў ҳолимаҳжурони дилхун пурс,
Бирав аз жилваи Ширйн, ғами Фарҳоди маҳзун пурс,
Дил андар зулфи Лайли банду кори ишқи Мажнун пурс,
Ки ошиқро зиён дорад мақолоти хирадманди.

Лаби лаъли дурахшонат равонбахш асту шўрангез,
Суханҳоя итоболудаат шаҳд асту сўзангез,
Ба нози ғамза чашмонат нишотафзоу ҳам хунрез,
Ба сеҳри ғамзаи фаттон давобахш асту дардангез,
Ба чини зулфи мушкафшон дилоромеву дилбанди.

Бақои давлати Қайсар бинои ҳашмати Фағфур,
1'изои табъй дарвешон кунад пояндау масрур,
Бувад оинаи чоҳ аз дуои ожизон пурнур,
Ало, эй Юсуфи Мисри, ки кардад салтанат мағрур,
Падарро боз пурс охир, кучо шуд меҳри фарзанди?

Бу олифитрати аз баски бо дунон мажў пайванд,
Бу меҳр аз хоки зулмоти ба сўҳбат сифларо мебанд,
Зи нопокон кашад албатта доман ҳар саодатманд,
Ҳумои чун ту олиқадр ҳирси устухоне чанд?
Дареғ он сояи давлат, ки бар ноаҳл афканди.

Ба ёди дўст ҳар жо чашми ошиқ гиряолуд аст,
Ки файзи он гуҳарҳо ҳамчу кавкабҳои масъуд аст,
Шикаста хотиру сўзи дил инжо боисй суд аст,
Дуои субҳу шоми ту калиди ганжи мақсуд аст,
Ба ин роҳу равиш мерав, ки бо дилдор пайванди.

Бувад ин Вола камтар аз сагони орифон ҳарчанд,
Ба амри шаҳ ба рўҳи Хожа шуд, лекин таважжуҳманд,
Чи мумкин в-арна дар абёти у ҳарфе кунад пайванд,
Ба шеъри Ҳофизи Шероз мехонанду мерақсанд,
Сияҳчашмони кашмирию аркони самарқанди.
 
ПИСАНДИЙ

Авазмуҳаммад Ёрмуҳаммад ўғли Писандий 1816 йилда Қўқондаги Мулла Бошмон маҳалласида туғилган. У ёшлигиданоқ ота касби косибчилик (атлас тўқиш)ни эгаллайди, дастлаб маҳалла домласида, сўнг Қўқондаги Охун девон мадрасасида таълим олади. У ўзбек ва форс тожик адабиёти классикларининг меросини ўрганди ва ҳар икки тилда ижод этди. Писандий айниқса тарих сзишда шуҳрат қозонди.
Писандий 1918 йилда, 102 ёшида вафот этади.
Писандий ўзбек демократик адабиётидаги ҳажвий поэзиянинг вакили сифатида ҳам муайян мавқега эгадир.


МУХАММАСЛАР

* * *

Кажрав фалакдин айлай эмди бу кун шикоят,
Бойлар ичида бўлди турфа ажаб ҳикоят,
Бектур деган норасо бадшакл бениҳоят,
Бойларга бўлди г.ўё қаттиқ балою офат,
Мундоғ кишига келсун ҳақдин ҳазор лаънат.

Ғафлат шаробин ичган дунёпараст бўлди,
Гўёки сажда қилди дунёга маст бўлди,
Бектурни ошно деб суҳбатаст бўлди,
Бойларни эътиқоди чун зери даст бўлди,
Ботинлари бузилди, жўш урди кўп касофат.

Бир неча муғсифатлар йўл олдилар хатога,
Кўнгул қўюб ўшандоғ бедину бевафога,
Кўр бўлдилар адашиб жойи чуқур жафога,
Солди алар ўзини бир дарди бедавога,
Бир-бирлариға айлаб дунё учун адоват.

Фарзи худого мункир дунёни қилди пинҳон,
Акси шариат айлаб банд этди хайру эҳсон
Бектурни яхши билди олмоқлиғ андин эҳсон,
Бу эътиқод бирлан сўм берди неча нодон,
Бошиға ҳақ юборсун ҳар кун ҳазор лаънат.

Юз макру ҳийла бирлан синди Ниёз кўса,
Муфлис қилиб ўзини бойлардин ул қутулса,
Ҳажга ирода қилди мақсуди чирки кетса,
Охир келиб чиқорди танзилга фойда бўлса,
Бу қилмаган жаҳонда ҳеч қолмади касофат.

Қорун хазинасидек қилсам деди Қосимбой,
Очликда ўлганидин ичган эди тезак чой,
Ёғ кўрмаган эди ул тумшуғлари йилу ой,
Бой кўрсатиб ўзини Бектурга сурат орой,
Мақсадга етмади ул бошга олиб маломат.

Судхўрлиғ қилай деб сўм йиғди ҳожи Собир,
Ислом элида бўлмас мундоғ ўзига жобир,
Бектурга берди бул ҳам, илкига олди бир-бир,
Кўп эътиқод қилди дунё топарга моҳир,
Босди бу мурдашўйни дунёда кўп касофат.

Кўп меҳнат ила йиғди дунёни Абдужаббор,
Гўёки тумшуғидин қарға илинди ночор,
Эшак бозори қолмай даллолу бенавокор,
Кўп жустужўй бирлан оламни қилди безор,
Бектурга жамъ айлаб берди бу бесаодат,

Бадшаклу, беҳамият Собир буруни айёр,
«Шайтонга халфа тушған» дунё топарга тайёр,
Бир пулга юз қасамни ичган эди бу беор,
Авқот гадойликда жамъ этти сўм бисёр,
Бектурни отасидек билди бу беҳамият.

Жоҳил Ғуломжони ул зарсалла, номи — Афғон,
Бори бизоатини топшурди шоду хандон,
Ёри қиёматим деб Бектурга аҳду паймон,
Йиғлаб куюб ёпушти, юзидин ўпди чандон,
Хешу таборин этмас бўлса касал иёдат.

Пири иродатидек Карим охун ёпушти,
Кал кални тумшуғидин гўё таниб топушти,
Бир нечаларга бўлди кафил арога тушти,
Ўзи тушуб бу ўтға бир нечалар қовушти,
Бектурни заҳрин ичти, йўқ кеча-кун фароғат

Божонбойи харишўр, асли лақаби гўрхўр,
Бадбахтликда эрди олам элиға машҳур,
Бой эшикида кўрдум маскан эди анга тўр,
Тушди бу чоҳ ичига гўёки беасо кўр,
Охир дамида кўрди лавҳи қаламда кулфат.

Ўратеппа ўғрисидин маккори шоҳ Қосимбой,
Кўнглида макру ҳийла ҳар кимга сўзи бежой,
Ноҳақ қасам топилса, айтур манга бу кўк чой,
Доғулидур атоси, устоди эрди кажпой,
Бектурга сайд бўлди охир бу бедиёнат.

Бой бўлди Шоҳ Носир, аввал эди қароқчи,
Гаҳ мардикор ишлаб, гоҳи жувоза ёқчи,
Ҳеч қилмаган иши йўқ, гоҳи бўлуб ямоқчи,
Кирди саройга, бўлди тертовчига сўроқчи,
Бектурни ханжаридин бағри бўлур жароҳат.

Меҳнат-машаққат ила Мирбоқи бой бўлди,
Кўп ёру дўстларидин дунё учун узулди,
Бир дон уйида қолмай, сичқонлар очдин ўлди,
Бўрё кигизлари ҳам сотилди, сўм бўлди,
Берди бўлуб пушаймон Бектурга бу амонат.

Ғафлат босиб тиқилди лойхонага Назар кўр,
Шайтонсифат такаббур дунёга бўлди мағрур,
Охир ёғиб балолар бошида қайнади шўр,
Бўлди бу дард бирлан гўё оёғи носур,
Бектурни қиссасидин эл ичра кўп хижолат.

Чиқди фалакка дуди жониға ўт тутошти,
Урди худо хасисни йўл тўғридин адошти,
Ул тутфуруш йиғлаб, афғони ҳаддин ошти,
Мирҳожибой касал деб эшаклари ҳангрошти,
Мундин зиёда бўлмас одамдаги қабоҳат.

Ҳирсу ҳаво шарори кўнглида ёнди чун нор,
Кўп йиғлади, маҳобат сўмларни қилди тайёр,
Утмай томоғидин сув бу ранж қилди бемор,
Қувват кетиб букулди қоматлари Мираброр,
Хумдони дўзахига Бектур солиб ҳарорат.

Холи қилиб-ичидин чун отни дўли,
Айрилди сўмларидин бошида эрди қули,
Лой бўлди кўз ёшидин икки саройни йўли,
Бадасл Абдураҳмон аслида эрди лўли,
Сўм фойдасин олурга Бектур қилди суубат.

Ҳақ бермас оз қилсун ул бандасиға тавфиқ,
Бермас кишига сўзни жўги мисоли зандлиц,
Ким рост сўзни қилса, қилмас кишига таедиқ,
Номига акс эрди ёлғончи Ҳожи Сиддиқ,
Бектурни шарбатидин тотди бу беқаноат.

Қаллогани кўзига оз пул кўрунгуси кўп,
Шошиб ўзнни урди домиға бўлди маъюб,
Аҳволини йўқотган одамни ўлгани хўб,
Пул йиғди тўй қилай, деб бул сартарош Айюб,
Бектур қўлидин олди қилғум дебон шафоат.

Чакманфурушликдин Мардон хуруш ҳилди,
Ҳеч кимни кўзга илмай кўп айшу жўш қилди,
Чумчуқ каби Зиёбой қарға юриш қилди,
Бектурни шарбатидин бир қатра нўш қилди,
Шарманда бўлди охир элдин кўруб иҳонат.

Бепирларни қилғай шайтон ҳамиша бадрой,
Йўлдин адашган элни ҳолиға вою юз вой!
Шому саҳарда тинмай бевақт қўйди карной,
Бойлар сўрашди: ким?—деб, айдилар: ул Авазбой,
Эшакка нўхта солди Бектур қилиб далолат.

Бойларга ростликдин бул пахтагир бўлди,
Меҳнат-машаққат ила пишти яғир бўлди,
Аввалда шер эрди, бир латтагир бўлди,
Бектурга Абдураҳмон ногаҳ асир бўлди,
Бечора бўлди охир бадкайф пурхиёнат.

Лўли мисоли эрди ҳар кўча-кўйда юргон,
Пул фойдасини қистаб қарздорларга меҳмон,
Гоҳи тўйиб эшакдек, гоҳида очдин ўлгон,
Борини жамъ айлаб берди ҳарис Атожон,
Айрилди сўмларидин Бектур қилиб хиёнат.

Султони бокарамдин бадаслларга инъом,
Қилди амирларга хизматни субҳ ила шом,
Утди алар, бу қолди дунё учун қўйиб дом,
Мақсуди от чиқарса, бойликда Шоҳ Ғулом ном,
Бектурни заҳри қилди бошдин-оёқ сироят...

Ҳинду сифат топиб пул тинмай юрарди ҳар ён,
Дўкону кўчаларда кўкноривор меҳмон,
Ҳақ айласун бу шум.ни келган балога қалқои,
Бўлди бу Абдураҳмон бойлар ичида шайтон,
Бектурни ҳасратида ўлди чекиб надомат.

Бир умрда мусофир дунё қидирди нодон,
Қорун билиб ўзини Хайриддин ном афғон,
Охир қутургон итдек ҳар одамини қопгон,
Ўлса кафан топилмас, тортар маҳалла тов©н,
Кетти бу охиратга бехайру бесахвват.

Охир замон ишидур итлар кефакка тўйди,
Кирди закунга бойлар шаръи шарифи куйди,
Сўмларни кўтаролмай эшакка юкни қўйди,
Мансурқули иноқни Бектур кўзини ўйди,
Мундин зиёда бўлмас ислом аро қабоҳат.

Дунё топиб гадолар кўп эътибор бўлди,
Аввалда мўр эрди, бир аждаҳор бўлди,
Айрилди сўмларидин бир нонга зор бўлди,
Хайриддинхўжа охир эл ичра хор бўлди,
Қилди тамаъ бу нодон Бектурдин истионат.

Шамсиддинхўжа дегон дунёда турфа нодон,
Суратда одам, аммо сийратда мисли шайтон,
Сўмлар кетиб қўлидин кўздин оқиб қаро қон,
Гоҳи ўлуб тирилган ҳинду сифат бериб жон,
Бошиға солди Бектур рўзи жазо қиёмат.

Тўфон суйига ўхшаб оқти кўзини ёши,
Сўмларни олди Бектур, ҳасратда қотти боши,
Халқ ичра кўп тамйшо ҳар кунда жон талоши,
Қўрбошилик амалда заҳр ўлди еган оши,
Дўзахда ҳам туганмас Бектур билан адоват.

ФУРҚАТ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ним нигоҳини рақибларга нисор айлар кўзинг,
Бнзни бир кўрмоқ учун кўп интизор айлар кўзинг,
Бир боқишда тийра кўнглумни баҳор айлар кўзинг,
Май ичибким ғамза тиғин обдор айлар кўзинг,
Бир қарашда юз кишини дилфигор айлар кўзинг.

Зулм беҳад этгали ҳазм айлади андешасин,
Қўлға олди бехи умрум кесгали ғам тешасин,
Қатл этарда тутди ул Ҳажжожи золнм пешасин,
Тутмағон бўлса ғазабдин Шоҳимардон шевасин,
Нега қошингдин ҳамойил зулфиқор айлар кўзинг.

Ишқ элин сеҳр этгали жодулигин ифшо қилиб,
Қон тўкиб жон олғали мужгонларин бурро қилиб,
Халқ аро шўри қиёматни солиб, ғавғо қилиб,
Холинг ошуби ҳабаш иқлимини яғмо қилиб,
Фитнадин торожи мулки Зангбор айлар кўзинг.

Жумлани девона қилғон ўсма рангли қош эрур,
Кеча-кундуз шум рақиблар маҳраму сирдош эрур,
Гарчи, эй оҳу нигорим, биз қари, сен ёш эрур,
Айламас тоқат нигоҳингга агарчи тош эрур,
Кўзгуни сиймоб янглиғ беқарор айлар кўзинг.

Куйдиму ўлдум, ёронлар, ёр истиғносидин,
Қатрае тоттирмади ҳаргиз карам дарёсидин,
Қутқар эмди бу тирикликда ажал даъвосидин,
Отибон мужгон ўқини қошларини ёсидин,
Войким, жону кўнгулларни шикор айлар кўзинг.

То Писандий ёр ўлурға жўш қилғил дам-бадам,
Дод этармен, эй нигорим, гўш қилғил дам-бадам,
Бизни ҳам май лойидин беҳуш қилғил дам-бадам,
Базм аро гулранг май сун, нўш қилғил дам-бадам,
Фурқатийға бир боқиб дафъи хумор айлар кўзинг.

ҲАЖВИЯЛАР

САЪДИХОН ҚОЗИ ТЎҒРИСИДА ҲАЖВ

Чиқди оламга баччағар қози,
Эл аро шуҳрати заҳар қози.
Номини Саъд деб ғалат қўйган,
Наҳсдан туғди, ибни шар қози.
Ота меросидир сағир моли,
Кимки ўлса, анга падар қози.
Сувчаён ё илон десам билмай,
Билган айтур, товонтешар қозн.
Кундузи маснади қазо узра,
Кечаси, яъни йўлтўсар қозн.
Бойлар судига жавоб ҳозир,
Камбағал ҳукмини бузар қози.
Хонавайрон неча етим, туллар,
Дод дастингдан, эй ўжар қози!
Қалъача кафшу оқ банорас тўн,
Ҳайф зар дўппи, калсар қози.
Бўлса эрди тариқча ақлинг агар,
Топар эрдинг бўлак ҳунар, қози.
Бу ғазални эшит Писандийдан,
Аблаҳи даҳр, мухтасар қози.

МУҲЙИ ҲАҚИДА ҲАЖВИЯ

Қуръа очтурмиш афандим бир Эрон раммолидин,
Қўрса толе наҳс чиқмиш фолбин шашқолидин.
Қанча савлат бирла борган Ушга аз рўйи тамаъ,
Бехабар эрканму меҳмон номаи аъмолидин?..
Хўб қилибдур ҳурматини, балли, Уш мингбошиси,
Кўп ҳаводис учратибдур бу сафар иқболидин.
Кундузи извошда сайру кечаси базми дутор,
Бесақол ёнбошда, бўйни чий қаламнинг нолидин.
Суҳбат ичра алҳазар, деб неча одам тонг отар,
Чиққан ўхшайдир сезиб бу баччағар аҳволидин.
Тун яримда хонадон бонуси бу ҳангомани
Эшитиб чиқди, қўлида бир асо кўк толидин.
Солди хўп айлантириб бошу белига ончунон,
Қарғади, сўкди бу ҳожимни бураб соқолидин.
Кафши қолиб, бош ёлон қочди қоронғу боққа,
Бошга текканни сўранглар ўригу шафтолидин.
Шоири шарманда сендек бўлмағай дунёда ҳеч,
Йўқ вужудингда асар инсоф бир мисқолидин.
Қайга борсанг, таъна сенга, бизга иснодинг сенинг,
Чиқмадик ҳаргиз бу бад номинг хунук ишколидин.
Нописанд қилган ишинг, эй Муҳйи дониш аҳлига,
Бу ғазал бир мукчайиб қолган маҳалла чолидин.

Ҳасби ҳоли мулло Мирзо Акрам аълам ҳожи ва талаби қазо ба иқтизои Муҳаммадсолиҳ элликбоши ва Мирэҳсон саркор ва мулло Муҳаммадкаримжон қори.

Муҳаммадсолиҳ отлиғ, эй биродар,
Бу расволиғни сен қилдинг саросар.
Балоларга дучор эттинг мани сан,
Аёғимда кишан, бўйнумда арқан.
Боролмасман тириклик ишларимга,
Емай-ичмай урубман тишларимга.
Уеинг буғдойга тўлсун, эй Мирэҳсон,
... Ўлсун сани, махдум Каримжон.
Уйимда қолмади синғон сафолим,
Сиза арз айлайин аввалги ҳолим.
Мен эрдим Янгиқўрғон манзилида,
Амин, мингбошнларга нуридийда.
Биринчи қозини олдида аълам,
Ёзар эрдим, масойил бўлса мубҳам,
Эритмоғликда элни ўт каби мум,
Олур эрдим, битиб мазҳарни бир сўм
Мабодо бир жин урганни ҳидоят,
Тўлуб киссам, агар қилсам ривоят.
Қасам этсам акл жониб ҳавола,
Ёғар бошимга кўпдин-кўп навола.
Биров даъвоси бўлса бир намакдон,
Субут айлаб анга бир яхши қумғон.
Қўноқ арзанча бўлса, моли даъво,
Солиб бошига юз жанжолу ғавғо.
Агар даъвоси бўлса бир қазонни,
Бошига тўнтарибман осмонни.
Агар ҳукм этса қози бир эшак деб,
Битурман руқъасинн Бештерак деб.
Ривожим кўп эди ҳар рўзи бозор,
Саёз кунга кўюб иш бўлса душвор.
Ҳавои қозилик бошимга тушти,
Мани итпашшалар ошимга тушти.
Тавозеъ айлабон элликбошига,
Туруб таъзим этиб қош қоқишига.
Бу итларга муросову мадоро,
Бериб пинҳоний ришват, ошкоро.
Кўфак итдек эшакларни ағо деб,
Айиқ, тўнғузсифатларни тағо деб.
Эшикдин келса ногаҳ бир фалиска,
Тутуб оғзига аввал фофириска,
Кўтармас анга итлар қуйруғини,
Салом айлаб,сўрарман буйруғини.
Билолмасдин туғилгон манзилимни,
Яна ҳоким суруштирмиш йилимни.
Хижолатдин чиқолмасман эшикдин,
Биров жиртак чолурму деб тешикдин
Бу ҳолатни сўрар ул қадди раъно,
Келурмукан дебон қилдим таманно.

АБЁТИ МУЛЛО АВАЗМУҲАММАД ҚОРИ МУТАХАЛЛИС БА ПИСАНД

Дар мазаммати мулло Муҳаммадрасул мутавалли мулаққаб ба Дума ба иқтизои мулло Файзи қорийи воиз.

Дума лақаб шаҳр аро бир кўфак,
Холи эмас калласидин ҳеч тувак.
Маскани йўқ таъйин анго бир мақар,
Қози бидан муфтигадур дардисар.
Қавли-қасам, оқча учун жон сабил,
Барча хусуматга бўлур ул вакил...
Раста, саройларда кезар кундузи,
Ранги совуқ, эчкиэмар юлдузи.
Кимда кўрар эски тали, носқовоқ,
Чекса тилаб они бўлур вақти чоғ.
Отга яқин, итни бўйидин баланд,
Чавкари фес, шакли жуҳуд Мирзоқанд.
Мундин изо топди ҳама кўру кар,
Мунгузи йўқ, дабба гадик баччағар.
Тўй қисалар халқ муни эт қилиб,
Сардак илан жиззасини дет қилиб,
Ош бошида Мамашарифбой кучук,
Фарти фиғон калта кўсовдек куюк.
Ўлса биров, мурдашўву гўрков,
Хуррам ўлур ул нафаси бу учов.
Айланибон марги муфожотдек,
Топса ўлумтикни бу калхотдек.
Калла соган ерда ётар бу ҳуруб,
Шому саҳар исковуч итдек юруб.
Кўп қидириб бўлди аёғи чақа,
Дору дебон қўйди Ҳакимча бақа...
Уйдин агар чиқса қуюқроқ тутун,
Ҳозир ўлур анда бу ит кечқурун,
«Қирқи» чиқиб кетса, қутулмас ўлук,
Тирмашибон анга бу махов зулук...
Етти беланчакда бу кўрмай бешик,
Мунга макон асли эди Тошкичик.
Етти яшарликда бу ит дарбадар,
Сотар эди мум билан қонтефар.
Неча замон мадрасада ётти ул,
Фисқу фужур лойқасига ботти ул.
Илми адаб дафтаридин бир калом,
Билмадию бўлди охир калъавом.
Қотилига лозим эмасдур дият,
Чунки амал анга эди тавсият.
Даҳякий деб ер эди авқофни,
Дарё ўтуб Чусту Фунук Фофни.
Хони замон билдй хиёнат ишин,
Ётқузубон олди оғиздин тишин.
Қичқурутуб кўю гузар шаҳр аро,
Қолди анинг бўйиида бу можаро.
Ёшу қари ўртасида масқара,
Тавқи лаъин гарданида ғарғара,
Саксон аро умрини пинҳон қилиб,
Иззат учун кўҳнаи даврон қилиб.
Соли бўлуб Ҳўқан аро эътибор,
Хуку саку аспу бақар, мушу мор...
Моли сағир гўшти балиғдин ҳалол,
Емакию ичмакидур моҳу сол.
Дўзах аро мунга мақардур сақар,
Қону йиринг олдидадур моҳазар...
Ёшлигида номи эди Булфузул,
Ҳайф мунга исми Муҳаммадрасул.
Ёзмаганим олти варақ банд-банд,
Ҳажви ани табъима эрмас Писанд.
 
ҒУРБАТ

Убайдулла маҳдум Ғурбат тахминан 1850 — 1853 йилларда Қўқонга яқин Қапаянги қишлоғида туғилди. Убайдулла дастлаб қишлоқ домлаларидан бирида, сўнг Қўқондаги мадрасаи Муҳаммадалихонда таълим олади. Ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган Ғурбат 1918 йилда Конибодомда вафот этди.
Шоирнинг девони Ўзбекистон ФА Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 10067 рақами билан сақланади. Девон 9500 мисрадан ортиқ шеър: 442 ғазал, 25 мухаммас, 12 рубоий, 7 мурабба, 3 марсия, 1 тарих, 2 чорбайтни ўз ичига олади.
Ғурбат Фурқат ижодидаги маърифатпарварлик қарашларини давом эттирди, Муқимий ва Завқий ҳажвларидан илҳомланди. Муқимий анъаналарига амал қилиб ўз «Саёҳатнома» мухаммасини яратди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Юсуф Зулайхо айлади, ман мубтало қайда борай,
Қоматларим ё айлади, ман мубтало қайда борай.

Мажнун каби сарсон бўлиб, саргаштаи ҳижрон бўлиб,
Ғунча сифат ғамда сўлиб, ман мубтало қайда борай.

Ноз илкида афгор этиб, жабру жафо бисёр этиб,
Аҳду вафо бекор этиб ман мубтало қайда борай.

Бу маскани вайронада ҳушим, дилим жононада,
Йўқтур санам бутаонада, ман мубтало қайда борай.

Ҳажр ўтиға ҳамдам бўлиб, маҳзун кўнгил пурғам бўлиб
Ҳасратларим дилға тўлиб, ман мубтало қайда борай.

Рухсори гул, сарву суман, кокиллари мушки Хўтан,
Жўяндаи нозик бадан, ман мубтало қайда борай.

Ғурбатга кўп ваъда қилар, бегонага парво қилар,
Аҳдин бузиб ифшо қилар, ман мубтало қайда берай.

* * *

Келиб сен шўхи жаллодим мени сардафтаримни кўр,
Сиришкимдин қизил қонға бўялган бистаримни кўр.

Қаро оҳу кўзинг мужгонидин охир шаҳид қилдинг,
Нечук кифрик эди қотилки доғи ханжаримни кўр.

Тепиб ўтгил бошимга, изтиробликдин дилим пурхун,
Бу ахборимга бовар қилмасанг, хокистаримни кўр.

Юзим ҳижронларинг даштида бўлдиким хазон янглиғ,
Боқиб май аксидин жом ичра шакли мазҳаримни кўр.

Хижолатманд бўлиб ҳайратда қолсам ушбу водида,
Ҳидоят айламас бир йўлға ожиз раҳбаримни кўр.

Тил очмамдурки ишрат равнақидин ҳамнишинларга,
Қаноат берди иззатларни тожу афсаримни кўр.

Мукаддар хотирим доим фалакдин бўлди домангир,
Адоват пеша қилди деб қадрдон додгаримни кўр.

Менга майхонада навбатки келган эрди бир оқшом,
Сулаймон девлари жумбишга солди соғаримни кўр.

Жунун ақсомидин Ғурбатда ҳайронлик фузун бўлди,
Табибо, бир илож айлаб бу кун фарқи саримни кўр.

* * *

Кўзумни қонга тўлдирган гули боғи Эрам сенсеи,
Итобу ғамза қилма, соҳиби лутфу карам сенсен.

Ривожи икки оламни кўзинг мужгонига сотсам,
Мени ранжур этарга боиси дарду алам сенсен.

Куярмен он қадар ҳижрон билан хокистарим қолмай,
На деб солдинг бошимға^дамбадам андуҳу ғам сенсен?

Такаллум қилмадинг, ўлдум десам, товуси хуш рафтор,
Тағофил бирла айлаб жабри бвпоён, ситам сенсен. .

Қаро икки кўзингдин бегумон ҳеч ким қутулмайдур,
Жаҳон аҳлиға қотил, меҳри йўқ золим санам сенсен.

Муҳаббат офатидин сақла Ғурбатни паноҳингда,
Мисолинг йўқ муқаррар ҳофизи лайқи қалам сенсен.

* * *

Дилбаро, бошингдаги сунбулму райҳон кокилинг,
Солди кўнгулга фароғат роҳати жон кокилинг.

Ул куни маҳфил аро маҳзун дилимга ўт ёқиб,
Лоладек бағримга пинҳон боғлади қон кокилинг.

Куфр элин кўнглиға тавфиқу диёнатлар солиб.
Қилмадиму фазли ишқингдин мусулмон кокилинг.

Бу дили шўридани мажнуни саргардон қилиб,
Айлади зулфинг мисолидек паришон кокилинг.

Нофаи мушки Хўтан шарманда хаттинг*бўйидин,
Жумла сунбулларни айлаб хонавайрон кокилинг.

Гарчиким ҳажрида тоқат қолмади мотам тутиб,
Бир келиб қилмас маконимни гулистон кокилинг.

Маҳвашо, ноз илгида Ғурбатни дил афгор этиб,
Айлади андуҳу ғамдин чашм гирён кокилинг.

* * *

Оҳким, шод айламас кулбамга жононим келиб,
Жон берурман сўрса бир йўл моҳи тобоним келиб.

Ҳасратидин ўртаниб куймай нетармен, дўстларим,
Сўрмаса ҳолимни ул сарви гулистоним келиб.

Солмади зулфини бўйнумға париваш сарвари,
Бир ўзи ҳижрон туни кокилпаришоним келиб.

Ончунон хуммор эдим, ваҳдат шаробидин мени
Найлайин шод этмаса соқийи давроним келиб.

Нолаи зорим Сурайёга нечук етмас саҳар,
Ёқмаса бағримга ўт ул офати жоним келиб.

Мубтало мен дарду ғамга даҳр аро ҳар моҳу еол
Дардга дармон айламас ул мушкулосоним келиб.

Шод бўлмас хотирим Ғурбат сабо ахборидин,
Пурсиши ҳол этмаса то лаъли хандоним келиб.

* * *

Кулуб бир ғамза қилғин лаъли хандонинг гулоб ўлсун,
Ғамингда ишқ эли кулфат чекиб ҳоли хароб ўлсун.

Рухинг васфи қамардур, ой жамолинг нури «Вашшамси»,
Ки бул ҳусну малоҳат то қиёмат офтоб ўлсун.

Қадам бош устига қўйғил кулуб келганда кулбамга,
Муножотим била қилган дуо мендин ижоб ўлсун.

Ҳабибо, ишқ бирла сўзиши дил бениҳоятдур,
Бўлуб олудаи кулфат кўюнгда изтироб ўлсун.

Мени мажнунсифат қилди, нигорим, ғамзаи нозинг,
Кўзум токи ғамингда қон тўкар, ашки хуноб ўлсун.

Табассумлар қилиб ишқ аҳлини бехонумон эттинг,
Жамол уммидида ошиқларинг бағри кабоб ўлсун.

Бошим қўйсам париваш остонангга висолинг-чун,
Ғубор олудалик бирла таним хоки туроб ўлсун.

Кўзум ашки била, котиб, китобат қил фироқидин,
Жароҳатлик кўнгул дарди халойиққа китоб ўлсун.

Жафокора етар, Ғурбат, дил узма ул нигорингдин,
Бу дунёда ситам чексанг на деб анда азоб ўлсун.

* * *

Гуло, овораи ҳар ду жаҳон қилдинг, ўзинг қилдинг,
Ниҳоли қоматимни нотавон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Кўнгул мулкин ситам бирла зироатгоҳи ғам айлаб,
Юзимни халқ ичинда заъфарон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Тағофил доманин маҳкам тутиб аҳволима боқмай,
Кўзим ашкини пайваста равон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Замирим арзига ҳар кун сочиб жавру жафо тухмин,
Халойиқ олдида шўри замон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Шаҳид этмоқ учун дилбар боқиб ваҳшат билан дои^м,
Кўзинг бедодидин бехонумон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Гули мақсад мисоли ғунчадек ҳаргиз очилмайдур,
Итоб айлаб ки сен кўксумни қон қилдинг, ўзинг қилдинг.

Фано айлаб нигор умрим баҳорини нафас ўтмай,
Гулистони маошимни хазон қилдинг, ўзинг қилдинг,

Жаҳон мулкиға Ғурбатни адамдин келтуруб мундоғ,
Яна хоки мазаллатга ниҳон қилдинг, ўзинг қилдинг.

* * *

Қўлимда пора йўқ экмак, емакка зор мискинман,
Ақиқдин ҳам қизилроқ бебизоат хор мискинман...

Деёлмай ҳасратимни нотавон кўнглум бўлиб ғамгин,
Қарам айланг менга бир марҳабо ночор мискинман.

Агар ўлдим десам оч, кимса шафқат хубзини вермас,
Бу пинҳон нуктадин қувват кетиб афгор мискинман.

Ўқиб илми қаноат дарсини, қилмай тамаъ элдин,
Изожо алқазомен шиддатил жўёр мискинман.

Жужуқлар хотиримда ҳар нафасда юз мурур айлар,
Паришонликда аҳволим кечиб безор мискинман.

Убайдулло отим бор арсада, аммо лақаб Ғурбат,
Бухорода мусофир соҳиби ашъор мискинман.

* * *

Сувга танқис баъзи дарёга яқин қишлоқлар,
Чиқмагай безгак касаллардин алар ўртоқлар,

Рустаму Бойман семиз иттек талашда ер учун,
Сарф этиб дунёларини ори йўқ аҳмоқлар.

Жумъабой шайтон деганлар озғуруб васвос билан,
Ул дарахти тубидин лаънат айтар япроқлар.

Эрка қинғир каж сиришт фосиқ кишидур беномоз,
Маъсиятлардин осур аъноқиға буқоқлар.

Пирмуҳаммад бул сухан хитлик қилиб пул берди кўп,
Ўлмади хўжа Мурод жинжир деган даққоқлар.

Сўрма Ҳамроқул-яғирдин дину оин расмини,
Додари песу мохов раҳмат сариғ ярқоқлар.

Эрмуҳаммад сурни ўғлига наққорликдур кўнгул,
Аҳли дониш бул рамузимдин қилур итлоқлар.

Бир наманганлик имомни ҳазратй Идрис билиб,
Дебди Гўрўғли китобдин котиби муштоқлар.

Хутбахонлик вақтида Лут қавмини тавсиф этар,
Санъати дажжол сифат ночор ўқиб ашроқлар.

Очма тил, Ғурбат, Сулаймонқул аминдин шиквага,
Эҳтимолки урса ханжар хўжаи офоқлар.

* * *

Кириб сайр этмаган кўнглида кўп армен экан, гимнав»
Маризи бедавони дардига дармон экан, гимназ.

Биринчидин қараб боқсанг ҳама таъдил арконлиғ,
Бирон-бир мамлакатда мисли йўқ айвон экан, гимназ.

Ки баъзи баччалар саккиз ёшидин ўн биргача бир хайл^
Адаблик баччалар тўти каби хушхон экан, гимназ.

Бири шнон тилинда, ўзгаси ҳар корига машғул,
Мусулмон ақли қосирдур, ҳама аркон экан, гимназ.

Забони русияни баъзиси таҳсил этар анда,
Магарким ислондин аввал илсон экан, гимназ.

Лотин ҳам таҳсил ўлмишким мударрис зери ҳукминда,
Франсуз лафзини касб этгани фармон экан, гимназ.

Ўтурган жойларидин турса бўлмас кўрмайин устоз,
Аларға лутфи ҳақ одобидин бергон экан, гимназ.

Урулса қўнғироқ сабсим чиқарлар қут учун дарҳол,
Кирур вақтида ҳам қўнғироқ била тургон экан, гимназ.

Ки шогирдлар чиқиб кетган сўғин жумла мударрислар
Ажаб суҳбат қуруб мажлис ила майдон экан, гимназ.

Ҳама дарсхонада ҳар хил забонин таҳсил этмишким,
Маротиблик муаллимлар бўлур даврон экан, гимназ,

Муқориндур фалакка, яъни кўп аъло иморатлик
Жавоҳирлар аср бермиш нечук биткон экан, гимназ.

Агарда мактабига келмаса байшидин тафтиш,
Сабаб келмаслиги бу деб жавоб айткон экан, гимназ.

Кезиб ман неча иқлим кўрмадим Ғурбат баён этсам
Магар кўрдим келиб Тошкентда бир дур кон экан, гимназ,

МУХАММАСЛАР

* * *

Пардадин рух очма гул, токи тикон ўртанмасун,
Нола айлаб булбули боғи жаҳбн ўртанмасун,
Ҳуру ғилмону беҳишти жовидон ўртанмасун,
Танда жон мажруҳ бўлуб руҳи равон ўртанмасун,
Маҳрами розим юзингдин хонумон ўртанмасун.

Масканимни олдидин, эй нозанин, қилғил гузар,
Ончунон расвои даврон мен мусофир дарбадар,
Ҳамнишинлар жумласи пинҳон ғамимдин бехабар,
Ошиқи зорингга тоат нолаи оҳи саҳар,
Каҳрабо янглиғ юзумдин заъфарон ўртанмасун.

Қосидо, келтур бу кун маъшуқи гулрухдин паём,
Шод бўлмай хотирим ҳайратда ранжурмен мудом,
Ошёним зулфи маҳбубдин қаронғу субҳу шом,
Гар ниқоб очса гулистонда парирў хушхиром,
Жабраил бисмил бўлуб габриён ўртанмасун.

Топмадим дардимга чора, эй табиби аҳли дин,
йўқ экан ошиқлара осойиши рўйи замин,
Кимга фарёдимни айтай, ҳасрато, деб, маҳжабин,
Ғуссадин тортиб уқубат ғунчадек кўнглум ҳазин,
Сен келиб ҳолимни сўрсанг ошён ўртанмасун.

Эй нигорим, лоладек кўксумни асвад доғи бор,
Етти иқлимни кезибмен топмадим бир ғамгусор,
Жумла махфи сирларим хуршид янглиғ ошкор,
Айласанг токи маконим кунжидин бир йўл гузор,
Лаб очиб то сўз баён қилсам лисон ўртанмасун.

Гарданим бори гаронлардин бу кун занжирдадур,
Кўз юмуб ўттум йўлуқса доимо ғилмону ҳур,
Топмади йўл талх комимға дариғ айшу ҳузур,
Шом экан аҳли муҳаббатларга айёми духур,
Мен куяй танҳо кўюнгда қутсиён ўртанмасун.

Мухтасар қил ғуссадин, Ғурбат, мени бағрим кабоб,
Ул қуёш доим юзиға тортадур гулгун ҳижоб,
Ошнқ аҳлиға.қилиб оҳу кўзи нозу итоб,
Иттиҳодлиғ риштасин тутган кишига кўп азоб,
Қилса, гул ифшо ўзин дориламон ўртанмасун.

* * *

Сени хоки қудумингга фидо жонлар нигор эмди,
Қаронғу масканимни олдидин қилғил гузор эмди,
Кўриб наргис рухингни телба бўлди гулузор эмди,
Жунунлиғ шиддатида қолмади сабру қарор эмди,
Кўзинг мужгонидин ўлдир мени бир шаҳсувор эмди.

Савод ўлмай нетар зулфингни аксидин ҳама маскан,
Жамолинг партавида эътизолим бўлмаса равшан,
Хароботи халойиққа юзинг монанди бир гулшан,
Қилиб Намруди ҳижронинг вужудим жумласин гулхан,
Куйиб хокистаримдин қолмади сўрсанг ғубор эмди.

Қўйиб бир меҳру шафқат бирла маҳфилда хиром эттинг,
Итобу ғамза айлаб шаҳду шаккардек калом эттинг,
Риёзи оразингга мурғи кўнгулларни ром эттинг,
На деб қаттиғ таманнони ўзингға илтизом эттинг,
Тўкиб қон ашкини афтода чашмим интизор эмди.

Фалак хуршиди маҳтоби рухингдин бўлди шарманда,
Нужумлар ҳам сенга бир сажда қилмакка сарафканда,
Санам, ҳуснингни васфин этгали ожиз ҳама банда,
Олиб качкул қўлимга қайда ҳажрингдин кийиб жанда,
Бўлай дерман муҳаббат шавқида беэътибор эмди.

Мени, қотил, келиб қаҳринг билан бутхонада ўлдур,
Юзимни қаҳрабо янглиғ қилиб лабташнамен ранжур,
Билол этган садодин масканимни қил илоҳи дур,
Менингдек, бўлмас ун ҳеч ким париваш ҳусниға мағрур,
Жабинларга ёзилғай то қиёмат ҳажри ёр эмди.

Биёбонга чунонча бетақаррур бир сафар қилдим,
Халойиқ шиквасидин гўши хотирларни кар қилдим,
Муножотимни қил ёраб қабул оҳи саҳар қилдим,
Жанозамга ўшал оҳуи саҳрони хабар қилдим,
На ҳожат эътиқодлик, меҳрибон хешу табор эмди.

Такаллум айласам афсонадур шавқи жунунлиқдин,
Бошимни бир кўтармам то тирикмен сарнигунлиқдин,
Шикоётимни айтай кимга аҳволи забунлиқдин,
Қафасга тушти тўти хуш талаффуз зуфунунлиқдин,
Қилай бир дам сукут кўп сўзладим беихтиёр эмди.

Фиғону нола қилсам Жабраил, болу паринг-куйгай,
Ўтиб хоқони Чиндин балки шаҳри Хайбаринг куйгай,
Китобат айласам иншоларимни дафтаринг куйгай,
Муҳаббат оташида ҳамчу нафси аждаринг куйгай,
Мукофоти зинубга тавба қилсанг сад ҳазор эмди.

Ҳаётинг равнақига онча Ғурбат эътимод этма,
Маош асбобини як рўза ризқингдан зиёд этма,
Фалакдин кўп уқубат тегса мардумларга дод этма,
Лаҳад ҳуббул ватандур занги кўнгулларни шод этма,
Хазон бўлса, келиб боди сабр фасли баҳор эмди.

* * *

Кўплаб азият тортиб ёронларим жаҳонда,
Қолдим чиқиб Ҳўқанддин Мазгил де.ган маконда,
Ош ўрнига нажосат ҳар қайси бир дўконда,
Дар балдаи Наманган сардоба Исфаҳонда,
Эсон-омон юрибман алҳол шул замонда.

Келтурса Жабраилким минмас эдим буроқ мен,
Гардун жафоси бирла овораи фироқмен,
Оминажон, соғиндим, қандоқ қилай йироқмен,
Бегонадин заифа завжамга яхшироқмен, *
Қолган учун гурусна ночор хонадонда.

Қозии Бешариққа айдим ёзиб сўзимни,
Гирён қилиб надомат абҳорида кўзимни,
Қилди ооқиб табассум кўрган замон юзимни,
Топшурмайин нетармен ҳақ ҳукмиға ўзимни,
Ҳад бўлмаса тариқча махлуқи нотавонда.

Бил сарт аробасига тушган киши шалойим,
Первой каласни сўрсанг устоллари мулойим,
Бошлаб мени чўлистон йўлга азал худойим,
Қўрқиб қароқчилардин махфи кўнгулда.доим,
Чекмас эдим бу янглиғ кулфатни кўп дегонда.

Ул дилкаш Оллоёрбек тилмоч деган саломат,
Бўлсин илоҳи омин то муддати қиёмат,
Зуннунхожа мирзо хат бобида аломат,
Тошхожа сизга қилсам бир камтарин надомат,
Ҳар ерда қадру қиммат кунжораю сомонда.

Ҳожи азиз афандим озода ишфурушлик,
Бешак эрур гумонда қайтиб бориб кўрушлик,
Пул йўқ учун қўлимда улфатларим урушлик,
То бўлса Абдураҳмон бой бирла ўлтурушлик,
Пашмакни хўб тўкарсиз гулхона ошёнда.

Ҳожи афанди Исҳоқ аълам муссалами қул
Борсам Азимжон отлиқ дўстимга ахтариб пул,
Ё бермади аниқ бир равшан жавобини ул,
Кўрганда ағниёни арвоҳидин бўлиб қул,
Дарду аламларим бор бемор устухонда.

Сирдон биродаримдур маҳзуми мирза Масъуд,
Шогирдларимни қилдим ўлгунча оҳ, мардуд,
Еткурмасин тамоми бир зарра манфаат суд,
Ушбу сўзимга хат ҳам қоғоз, сиёҳ машҳуд,
Бир Холмуҳаммад отлиқ мулло Сирак томонда.

Кўп,меҳрибон волостной мингбошимизни билсам,
То ўлганимча доим ҳурматларини қилсам,
Ёрдам бериб кўнгулни олди билетга келсам,
Кибру ҳаво кетарму бўйнимга халта илсам,
Дўрмонча, Зодиёну, Риштону, Марғинонда.

Ранги чўтир, кўзи кўк, исми ниҳон сариғ рў,
Бепул агар топилса ҳар ерда чойи хушбў,
Бир кўрпалик пишиқ сурп ҳиммат қилиб художў,
Ҳовлига тез юборсин гугурт билан томоку,
Алҳол мустақимман бормоқлигим гумонда.

Менким Ниёз Муҳаммад мирзога ёздим иншо,
Тегса ўшал юборган сирком қўлига аммо,
Қилсун рақам чистон ёки ажиб муаммо,
Мансур Хожа муфти ҳозирги аҳли фатво,
Қамчин билан урарман ҳар ким ёмон дегонда.

Умрингда кўрмаган гул мазкур чаманда бордур,
Тоғларда битган арча албатта бешумордур,
Дунёдаги нимарса ўз масканида хордур,
Ҳар ерда бу камина мардумга эътибордур,
Келган эдим Наманган шаҳрига ёш эконда.

Апрелни ўттизида якбора Тўрақўрғон,
Тоқат нечук қилурман солса кўнгулга туғён,
Ҳожи тўрамни исмин айлаб дилимда пинҳон,
Нонуштага ер эрдим борсам агар патир нон,
Резинкали тилашка келса саҳар, азонда.

Ҳосилки ҳисса кўтаҳ истаб аробакашни,
Мирзо Назарга бердим ҳосилки ришу пашни,
Артиб тамоми дилдин ҳар қанча ғилу ғашни,
Танҳо на деб юрурман топсамки кўз талашни,
Азбаски ақлу ҳушим фарзаиди меҳрибонда.

Ҳозирда Чусту, Чотғал, Косонга ошгаиим йўқ,
Фикримда ёди Мавло беҳуда тошғаним йўқ,
Мўйлабни гарчи олмам йўлдин адашганим йўқ,
Сел келди деб томоку тортарга шошганим йўқ,
Тарк айламай далойил дардимни ҳар қаёнда.

Ҳожи тўра афанди қозии Тўрақўрғон,
Шуҳратда номларидир Исо сифат Исҳоқхон,
Гўёки бир эшондек айлаб фақирни меҳмон,
Қолдим кўриб таажжуб хоналарини ҳайрон,
Ҳодис деманг қадимдин ошно эдик ниҳонда.

Ғурбатни суратидии нафрат қилур кўнгуллар,
Ҳар бир сўзида аммо лекин'насими гуллар,
Ёлғон сухан демасман бўйнимга солса ғуллар,
Бир неча шоирингиз ашъорини ўғирлар,
Рост эрса, қўл қўйинглар, бу сафҳага тубонда.
 
РОЖИЙ ҲЎҚАНДИЙ

Сулаймонқул уста Суярқул ўғли Рожий Ҳўқандий 1871 йилда Қўқон шаҳрининг эски Қўрхона маҳалласида туғилган.
У Қўқондаги мадрасаи Мирда таълим олди. Ўз даврининг истеъдодли, ўқимишли кишиси бўлиб етишган шоир Қўқондаги мадрасаи Олий ва Мадрасаи Жомеъда адабиёт, ҳуснихат ва муаммодан дарс беради.
Рожийнинг адабий меросидан бир қўлёзма баёз, «Зарбулмасал», шоир Мавлавий Иўлдошнинг вафотига тарих, Муқимий вафотига тарих, шоир Қалтатойга мухаммас, «Революция даври жаҳон уруши ва шу жумладан рус герман урушига ёзилган Рожий Ҳўқандийдан тарихий назмдур» каби шеърлари етиб келган.
У 1924 йил 11 ноябрда вафот этди.


ЗАРБУЛМАСАЛ

Қанча иш бўлса бугун кечга кетар,
Сабр қилсанг ғўрадин ҳалво битар.

Етишурсен йиқилиш пайғомига,
Бемаҳал чиқма бировни томига.

Эҳтиёт этмакка келмиш ушбу панд,
Дар таваккал зонуи шутур бибанд.

Мулк ҳаддидин ўтиш яхшимидур,
Қўшнини ўғри тутиш яхшимидур.

Пойгачининг икки кўзи ғовдадур,
Бўрини ҳар дам қулоғи овдадур:

Гарчи давлатда эрурсен Бойқаро,
Сен тарозу бошига аввал қаро.

Токи ўтгайсан жаҳондин пеш ўлуб,
Тўқими ўн танга, эшак беш ўлуб.

Эгнингга сол шолчау ғўлонани,
Тақма эшак бўйнига дўлонани.

Ҳар на бўлса ҳолатинг кўриб тириш,
Ташқари қилма қуюшқондин бир иш.

Яхшимидур сендин, эй бемоя мўр,
Сурфа қоқу том бошида қўш танўр.

Ўз ҳисобингни билиб юр моядин,
Ким сўрар ой бошини девонадин?..

Тут омонатни наку бир кун бўлур,
Пичоқ ўлса йўқ, софи олтин бўлур.

Ваъдада турғил, ўзингни йиқмвгил,
Рост бўл, арғамчига ун тиқмағил.

Таълим олмоқдин киши ўзда қолар,
Устаси йўқ ҳар мақомда йўрғалар.

Бўлмаса илми кишини не деюр,
Кнм қозонда бўлса, чўмичга чиқур.

Ер кўтарилмас чунончи осмон,
Минг семурсин, чумчуқ ўлмас ботмон

Қўйса жоҳил олим ўрнига қадам,
Болта келгунча олодур кунда дам.

Ўртага тушсин кими бўлса кучи,
Сўйса чумчуқ, қассоб ўлсин сўйғучи.

Сўзни оч уққанга, эй озодакор,
Ким чалур эшак қулоғига дутор.

Машварат қилғил, кими бўлса қари,
Ким қари билгонини, билмас пари.

Тўғриликда гар жаҳонда тоқдур,
Бекни оғзи қойдадур, боймоқдур.

Дўст отин қўймағил авроқда,
Қой кийик турмиш ишонган тоғда.

Равшан этмишдур самодан то самак,
Қассоб ўлса ошно бергай суяк.

Панд сенга ким берур ситез эмас,
Ошнодин топ, демоқ бежиз эмас.

Сабр қилмоқ бирла қил ўзни тўкуз,
Бошга тушса тортадур албатта кўз.

Кимки эҳсон қилди, ул топди нажот,
Қой оғиз ейдур ҳам ул чекти уёт.

Хайр қилмай ўзни одам чоғлама,
Сен қозонинг аслв сувга боғлама,

Кўз тутурдин ким бўлибдур бениёз,.
Ҳадя бўлсин, гарчи ҳам бўлса пиёз.

Қорни тўқни қорни очдан йўқ хабар,
Тўйга борсанг бор тўйиб, жон писар.

Тўкилурса гар қариб кўзу қоши,
Кимки бермасдур анинг пишмас оши.

Қўрқмағил андинки дур неку сияр,
Яхшида бўлмас яроғ, қилма ҳазар.

Ёпмас оғзини ким, ҳаёти уйрилур,
Болтадин тоймас ҳўкуз бўлса ўлур.

Қил тааммул, қилма ўзға ўт ёқиб,
Сен қизини ол, онасига боқиб.

Йўлда йўлчи, овчи овда хўб эрур,
Қирғиз ўлса ким ўтовда хўб эрур.

Қолдиларму поклар бу дам аро,
Яхшига кун йўқдурур олам аро.

Истиқоматлик киши масрур эрур,
Ким мусофирдур, масалда кўр эрур.

Ўзни ёлғуз ташлама сен бемаҳал,
Кўпчилик не бўлса, сен ҳам бўл ўшал.

Ки югурур бўлса оғиз ошгадур,
Чопмоқи ҳам тилу оғиз бошгадур.

Машраби кенг ўлса кўнгул сайлағай,
Тор ерда ким тамошо айлағай.

Сен ниҳон сир устин очма, эй ғани,
Гар ёпуқлиқдур қозон, ёпғил ани.

Бирни розин беркитурға ғам егил,
Тева кўрдингму деганда, йўқ дегил.

Ҳеч кимнинг тушмасун асло иши,
Оч ила сўзлар ажал етган киши.

Тутса тонг йўқ тоабад устун макон,
Шум бўлур ҳар ерда шогирди калон.

Орқасидин гарчи совуқ сўз -юрур,
Одамини бил, юзи иссиқ эрур.

Ўзни тўқ тутмоқ эмас доно иши,
Очлиғидин ўлмамишдур ҳеч киши.

Имтиҳонсиз ошнони йўқлама,
Тарвуз эрса хом агар қўлтуқлама.

Жаҳл бирла бошлама ҳаргиз уруш,
Ҳеч кишиға бўлмағил қовунфуруш.

Бирга ҳў қилма фйреб бермрққа,
Қўйнини тўлдирма пуч ёнғоққа.

Кенг тутгил кўнглинг, ўл соҳибтамиз,
Қирқ кишиға етган эрмиш бир майиз.

Сен емоққа қйлмағил  хў қандни,
Қанд ерсен, лек ерсен пандни.

Аччиқ эрмиш ушбу сўз, ҳушёр тур,
Ким демишдурлар ширинлиғ яхшидур.

Индагандан индамаслик яхшироқ,
Индасанг, бошингға теккайдур таёқ.

Кар эшитгониға асло тўймағай,
Кўр тутгонини ҳаргиз қўймағай.

Жойи бор ҳар сўзни, эй олиймақом,
Эски оғизму тилар янги таом.

Мардум ичра шўру ғавғо солма, сен,
Шаллақилиқ бирла енгиб олма, сен.

Раҳм қил, ҳар кимни қўй ўз йўлиға,
Бермағил жонини олиб қўлиға.

Мажлис ичра тухми бежо сепма, сен,
Ҳар қаю сўзни белиға тепма, сен.

Шиквани базми қурилса, нори тур,
Тушса юз юзга, хижолат келтирур.

Билмайин сен очма савдо устини,
Тут айиқни, сўнгра сотғил пўстини.

Қай эшик эрмиш яқинроқ, они қоқ,
Сен узоқни сўзига солма қулоқ.

Катталик айлаб ўзингни бузма, сен,
Сайратиб тўпхонани юргузма, сен.

Айронинг йўқ чанқаганда ичмоқа,
Сен кумуш кўприк тиларсен ўтмоқа.

Боби ишрат дафъатан боз ўлғаму,
Бир гул очилған билан ёз ўлғаму.

Қасри давлат ичра ким ўзни урар,
Ҳар тегирмон навбати бирла юрар...

Кимки бўлса, яхшилик жомин туза,
Қўйма тарбуз пўстини йўлинг уза.

Мухбир ўлсанг, ҳақ сўзидии туз мақол,
Бўлғай эрмиш қайда элчига завол?..

Зулм қилмоқлик дўконин қурмағил,
Ҳўкузингни бўйнини шиштурмағил.

Ғафлатдаги душман уза ўзни отма,
Ухлоқ эса қаерда илон, уйғотма.

Бу тарз иладур замонанинг ишиға вой,
Ҳалвони ҳокиму етим калтакни егай, ҳой.

Толеъ билибон давлат элини топқай,
Иқбол ҳам они, тешасизни чопқай.

Олурлар они молин жою бежой,
Бўш эрса қою дарахт қурт егай, ҳой.

Туз эр ким эса, толеи юз ўгурар,
Бахтни ўшал ҳамиша уйқуда кўрар.

Ошуфталиғу йўқлиғ ила умр сурар,
Лек ёмон эрни ошуғи олчи турар.

Дасти кўтаҳ ҳоли бўлғондур табоҳ,
Чиқмасун ғалтакка ҳамён ҳеч гоҳ.

Одам ўлсун ёғ кесурдин вақти чоқ,
Устухонга етмасун асло пичоқ...

Ҳирс зиндонида ўзни йитмағил,
Беш қўлингни оғзингга сен тиқмағил.

Давлатингга дам бериб чолишмағил,
Ушбу дамлар бирла ҳаргиз шошмағил,

Сўрма фосиқдин риёзат ҳолини,
Ёки қочгандин уруш аҳволини.

Ким ичи ўнгидадур, кўз бахшидур,
Ким эрур ўнги ичида, яхшидур.

Қойдадур бечора бор, ранги сориқ,
Корд топилмас ҳўкиз бўлса ориқ.

Кимни ким оғзи қулоғига етур,
Ақлини билғил қафосидин кетур.

Ёр эса сен бирла яхши бирлиғи,
Йўқ кераклик тошнинг оғирлиғи.

Кўнгил узғил тунбази даввордин,
Нафъ олмас қон қусар заввордин.

Ғам ема, ҳар чиз оз ўлеа, етар,
Киссаға қайтарма, кўп бўлса кетар.

Сен жазо майдонида бўлма чўлоқ,
Бирни айбиға бўлиб кўзу қулоқ.

Зулмнинг ўтини асло ёқмағил,
Сен биров бошида донак чақмағил.

Етти гўлахға қўюб ўт, бўлма паст,
Қойда бўлса маърака, берма шикаст,

Бирни боши узра феълинг бузмағил,
Сен тегирмон тошини юргизмағил.

Кимки топти мардлик ичра масал,
Боши кетса, сўзидин кетмас ўшал.

Бўлмасанг сувчи, не қилғайсен юзиш,
Қўчқор ўлса шохсиз, билмас сузиш.

Дўст бирла имтиҳон қилғил талош,
Билса, хурмо, билмаса бер анга тош.

Гар топай десанг ҳаводисдин омон,
Яхшига яхши, ямонга бўл ёмон.

Қолмағил кўпдин, сен эрсанг борар,
Ёлғиз отни чанги чиқмас чопса гар.

Яхшилиғ қилғил, агар ёр истасанг,
Юсуф ўлғил, сен харидор истасанг.

Бўлмоғил бадгўю бадгуфтор ҳам,
Гўшҳо дорад дару девор ҳам.

Обрўйипг тўкма, сўзлаб ичма қон,
Индамасликдур жавоби аҳмоқон.

Тарбият ноаҳлға қилғай асар,
Турса гунбаз устида ёнғоқ агар.

Кимки ўз-ўзи силиқ, сўзи силиқ,
Бил, ёмонга ортиқ ўлмиш бир қилиқ.

Юрмаса ким тўғри, сўқмоқ келтирур,
Эгри калтак эгри тўқмоқ келтирур.

Софдил нопоклардин тўлғанур,
Тушса ҳавз ичра агар ит булғанур.

Берма кўнглинг нафси шайтон шўриға,
Қўйни топширмоқ бўлурму бўриға.

Бўлса мажлис, тўриға олма ўзинг,
Келса миршаб, мўриға олма ўзинг.

Қизи бор уйга қоровул бўлмағил,
Тайёр ошга сен баковул бўлмағил.

Жон гаров, жома гаров қил ўзни, сен,
Жойиға қўйғил ҳамиша сўзни, сен.

Вақти меҳнатда нединдур қочишинг,
Арпа пишганда магар тушмас ишинг?

Борма хирмонга, узоқда тўқ эсанг,
Донини олма, бошоқда йўқ эсанг.

Ҳар киши юк ўз отиға ортадур,
Ўз кўмочига кулини тортадур.

Бўлмағил хайли хиёнат бастаси,
Олтин ўлғай йўқ пичоқни дастаси.

Ҳеч уйдин сен суғурма бир хавон,
Ҳеч юздин урма тўқсон, эй жавон.

Кўз олайтурғон на билғай ўзини,
Қасд қилгон, паст қилғай ўзини.

Маълум ўлмиш дунёда жумла билур,
Ким қазур гар чоҳ, ўзи йиқилур.

Қилма бирни молини олмоқ хаёл,
Қўйнидин тўкилса, сен қўнжиға сол.

Барчани яхши дегил, ўзни ёмон.
Жумлани буғдой билу ўзни сомон.

Ёшликдин маълум ўлғай ҳар насл,
Ки баҳоридин билинғай яхши йил.

Яхшидин бўлмас ёмон асло тўқуш,
Келмағай лочин уйидин бойқуш.

Хом кумушдин пишса шолғом куч берур,
Йўқ товуқдин, бор юмуртқа хўб эрур.

Жулдур ўлған етишур жононаға,
Тушгай ойнинг ёруғи вайронаға.

Хешро оро диҳад, бад бадтар аст,
Гар жули атлас бипўшад, хар хар аст.

Ўзни энкаймас такаллуфга солур,
Қайда бўлса тева чўкса жой олур.

Ётни хеш айламаслар дунёда,
Танимасни сийламаслар дунёда.

Ҳеч қиммат йўқки, беҳикмат эмас,
Ҳеч арзон йўқки, беиллат эмас.

Дўст нодон ўлсау, душман — фаҳим,
Кўрғасен андин сақар, бундин наим.

Қўл узатма бесабаб озорға,
Тўғри келмас уй сўзи бозорға.

Шиквадин хомуш бўлғил субҳу шом,
Ўзни билғил, ўзгани қўйғил мудом. ,

Кавламоқдин ўт ўчодур оқибат,
Қўшни ҳам андин кўчодур оқибат.

Сен ёмон сўз қилмау, бўлма тараб,
Яхшилардин қолмагандур ҳеч гап.

Ғалвани қилма қулоққа жойгир,
Бошад аз карнайчи як пуф дилпазир.

Жоҳил айтса сўз қилур доно қиёс,
Ҳанграса эшак солурлар беда тос.

Сен қулоғингни кўзингдек билмағил,
Гар эшитсанг, кўрганингдек билмағил.

Ишда йўқ, ҳар қайдадур шармандадур,
Кимки жўянда эрур ёбандадур.

Ётмағил оламда, эй ёр, ишлағил,
Бекор ўлганнингча бекор ишлағил.

Одам эрсанг, сен бир ишни қил ҳавас,
Беҳунарро хар ҳамегўянд бас.

Сўз қуруқ бўлса, қулоққа ёқмағай,
Тепалик сори қараб-сув оқмағай.

Фикри будбул донмо гудда эрур,
Бил ҳисобли дўст кўнгулда эрур,

Сўрма ақча, гарчи сенга ёр эрур,
Ки олурни, берури ҳам бор эрур.

Тонуғил кўзингни борида йўлунг,
Тегса кафгир сенга, куйдурма қўлунг,

Кимки оғзидин дури мадҳинг сочар,
Амин ўлма ҳам ёмонлашга очар.

Ким шужо ўлса, ўзин ҳифзин этур,
Қўрқоқ эрга осмондин ўқ етур.

Ёвари йўққа тушодур можаро,
Ёрдами йўқ хор ўлодур халқ аро.

Бесўроғ иш дилни ғамнок айлағай,
Роҳ зангин машварат пок айлағай.

Машварат бирла сахий марғуб эрур,
Икки илм, албатта, бирдин хўб эрур.

Ким бузулгай, қозиликка сайланур,
Теваға етса ажал, чоҳ айланур.

Тўғри бўлсанг, сен сочоқ бўл доимо,
Эгри бўлсанг, сен ўроқ бўл доимо.

Тил кесилса, сенға сўзингдин эрур,
Оқса қон бурнингдин, ўзингдин эрур.

Ким сукут этса, надомат кўрмағай,
Фикрсиз сўздин саломат кўрмағай.

Аччнқ ўлғай пулға келса, ҳар чи ҳаст,
Сиркаи муфт аз асал ширинтар аст.

Йўқ ҳўкиз деб, бор улоқдин кечмагил,
Шох учун хардек қулоқдин кечмагил.

Кўчада ким мадҳ этодур хотунин,
Баззоз этғай айблик ўлғон тўнин.

Ҳамроҳ қил ўзингга одамидурур зангн,
То нағма машваратда туз оҳанги.

Қойда эса ёлғиз от, чиқмас чанги,
Чанги чиқса, чиқмағай анинг донги.

Толеъ оники қабул айлар рови,
Бечорани ови юрса, юрмас дови.

Иш бўлмаса, қўлда боғ бўлса, чидамас,
Нахли ани барча ёғ ўлса, чидамас.

Озор йўлига бир қадамдур юрма,
Отингни ситамни кўчасига бурма.

Кўрсангки биров ҳазин эса пишқурма,
Бир сўхта устига намакоб урма.
 
МАХМУР КОРИЗИЙ

Абдулкарим Барот ўғли Махмур Коризий 1820 йил Жиззахга қарашли Кориз қишлоғида камбағал деҳқон оиласида дунёга келди. У 16 ёшларида Фарғона водийсининг марказий шаҳарларидан бирига таҳсилни давом эттириш учун боради. Бир шеърида эса йигирма беш ёшларида яна Жиззах воҳасига қайтиб келганини қайд этади. Шоир 1876 йил 56 ёшида вафот этган.
Махмур Коризийнинг ягона қўлёзма девони мавжуд бўлиб, унда шоирнинг ғазал, соқийнома, устозларига боғланган мухаммаслари, шеърий хатлари жой олган.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Паришон хотиримға бир ширин маҳваш хаёли бас,
Вале бу ғам туни ҳамдам бўлурға хатту холи бас.

Не деб ман лолаю гулни тамошасини айларман,
Боқиб юз кўз билан кўрмоққа ул жонон жамоли бас.

Жаҳонда ҳар киши ўз матлабиға бўлса гар восил,
Чекиб кўп ранжу меҳнат борсаму кўрсам висоли бас.

Кўринса моҳи нав олам эли боқиб дуо айлар,
Қадимни хам қилиб қилсам дуо икки ҳилоли бас.

Ҳама эл сарв ила шамшод васфин айлаюр иншо,
Манга ёзмоққа умримча анинг қадди ниҳоли бас.

Муяссар айласа ётсам анинг кўйида боримча,
Тирикликдин насибам бўлса шунча моҳу соле бас.

Жаҳонни лаззатиға майлсиз бўлсам ажаб эрмас,
Қилурға тўтии жон тўъмаи лаълида боли бас.

Қоронғу даҳр ичинда топсалар ҳар кимса бир Хизре,
Манга ул Мавлавийдек содиқу соҳиб камоле бас.

Бу Махмурни ҳалок бўлди, деманг муҳлик хумор ичра,
Мунга ҳайвон суви янглиғ майи ширин зилоли бас.

* * *

Мени хастани мунча доғ эттилар,
Вужудимни ёнғон чарор эттилар.

Фироқ эмгакидин этиб кўп забун,
Кўзим ёшин икки булоғ эттилар.

Кўнгулга солиб ишқ ўтин дам-бадам,
Муҳаббат ўтига ўчоғ эттилар.

Жунун даштида марди бадмаст этиб,
Гаҳи телбаваш, гаҳ соғ эттилар.

Нечун чекмайин дилраболар ғамин,
Рақиблар билан сайри боғ эттилар.

Чунон сайд этиб жон қушини биров
Таним қуввати зоғу қалоғ эттилар.

Этиб жилва соғарчи ҳам жоми май,
Гирифтори олтун аёқ эттилар.

Чунон ўртаб андоққи ишқинг ўти,
Кулимдин нишон йўқ сўроғ эттилар.

Маломат ўқиға нишон айлабон,
Ситам ханжарига садоғ эттилар.

Мани тешаи дасти Кўҳкандек этиб,
Фироқ ичра жойимни тоғ эттилар.

Неча Лайливаш дилраболар келиб,
Жунун хайлидин деб саноғ эттилар.

Сен, эй соқий, бир лутфе кўргузмасанг,
Бу Махмурни ҳажр ичра доғ эттилар,

* * *

Бир кун тун ўртасида учради бир маҳлиқо ёлғуз,
Дучор ўлди магар зулматда Хизри раҳнамо ёлғуз.

Ғубори дилни ёзмоқликка бир марҳам тилар эрдим,
Анинг чун келдиму, олдимға билмам ошно ёлғуз.

Халойиқ қадр айтур эрди ҳар йилда бир тунни,
Ушал айтган туни шул тунми келди дилрабо ёлғуз.

Муяссар бўлса ҳар соат қадам тупроғини тотсам,
Қилиб ўтсам кўзимга сурма доим тўтиё ёлғуз.

Дили сад пора бўлган, бағри куйган мубталодурман,
Мани оғритмагин невчунки синган (сахё) ёлғуз.

Чекиб кўп ранжу меҳнат васли боғи ичра кирган кўп,
Дегайму дўстлар ишқида куйган марҳабо ёлғуз.

Бу куйган жоними ҳижрон балоси кўп забун этдн,
На бўлғай олсангиз илгимни, э аҳли пано, ёлғуз.

Бу Махмурга жунун орзу бўлубдир деб гумон этманг,
Мунга тун ўртасинда учрамиш бир маҳлиқо ёяғуз.

* * *

Сенинг ишқингда, эй дилбар, юрак-бағрим тўла қонмен
Очилмай ғунчаваш ҳам андалибдек кони афғон мен.

Нишоним бенишон бўлди куюб ахгар бўлиб қолди,
Жунун даштида бир муҳлик қуюн янглиғ паришон мен.

Вужудим пойбўси маҳжабинларнинг аросида
Тушиб хоки мазаллатға бошим ҳам гуйи чавгонмен.

Бу умрим нақдини олди бирон йўл қайрилиб боқмай,
Иложим топмайин ойинадек ҳар ерда ҳайронмен.

Сабо еткур паёмимни, ҳалокат вақтига еттим,
Ки шояд ёдига тушсам нечун ишқида ўлгонмен...

Мени ишқ ичра андоғ бир пари Мажнунчароқ этди,
Анинг куйида қолдим бехабар хори мауғайлонмен.

Жигар-бағрим эзилди дилраболар суҳбатин истаб,
Тушиб айру ҳамадин толиби бир шаккаристонмен.

Биёбони жудоликда қолиб ёлғиз, қуловузсиз,
Тополмай маҳрами дил телбалардек турфа сарсонмен.

Бу Махмур айтса кўп афсоналар айб айламанг нечун,
Муҳаббат гулшанида сайраюб юрган ғазалхон мен.

* * *

Тириклик ичра бўлғайму ўшал зебони бир кўрмоқ,
Кўринмай кўнглими олғон гули раънони бир кўрмоқ.

Неча ою неча кунлар чекиб ҳижрон балосини,
Муяссар этса бўлғайму ўшал барнони бир кўрмоқ.

Манга шулдур ҳавас кўрсам, юзунгни, эй пари пайкар,
Ҳамага орзу ул жаннатул маъвони бир кўрмоқ.

Дамодам, юз йўла, ҳар кўз очанда кўрмоқ истарман,
Санга жоно, керакса ошиқи шайдони бир кўрмоқ.

Келиб, сийнамни чок айлаб, кўринглар дарду доғимни,
На ҳожат сизга, эй халқ, Вомиқу Узрони бир кўрмоқ.

Бугун ғам даштида бағрим эриб хунобалар юттим,
Бўлиб Мажнун тушуб дилга ўшал Лайлони бир кўрмоқ.

Билинг, э толиби ҳақ, барча тоат афзалидур бул,
Келиб дунёга ҳар ким орифу донони бир кўрмоқ.

Кел, эй соқий, бериб.тур дам-бадам шаҳди муҳаббатдин,
Нечун, мумкин эмас, боли Ҳумо, Анқони бир кўрмоқ.

Эзилиб хун бўлиб оқди, тараҳҳуМ қил, адо бўлмай,
Сенга бўлса ҳавас бу Махмури расвони бир кўрмоқ.

СОҚИЙНОМАЛАР

Кел, эй соқий, карам қил соғари май,
Ҳалок бўлдим бу махфилда май ичмай.
Ичиб ман ҳам қазай тоғи вужудим,
Йўқолсин нашъа бирлан бору будум.
Олиб теша қўлимга маст кирсам,
Ки тоғни қазмағин додини берсам.
Мени ҳам шаҳид қил, э ёри қобил,
Ки бир шиша ҳалоҳилни юборгил.
Ичиб қилсам вужуд тоғини барҳам,
Очиб жўйи муҳаббатни оғушсам.
Манга жўйи муҳаббат келса эрди,
Ки андин боғи дил сабз ўлса эрди.
Очилса неча ранг гул боғи дилдин,
Оқиб кўп чашма чиқса тоғи дилдин.
Оқилғон чашмадин ҳам эл бариси,
Ичиб шод ўлса ёши ҳам қариси.
Жаҳон боғини бул сарсабз қилса,
Ранго-ранг неча ранг сабза кўкарса.
Муни кўрғон халойиқ шод бўлса,
Кудуратдин ҳама озод бўлса.
Не бўлғай кўрсам эрди боғи ишқин,
Агарчи қазмасам ҳам тоғи ишқин.
Ичиб жоми паё-пайни бўлуб маст,
Десам зрди неча сўзларни пайваст.
Очиб майхонаи ишқинг эшикин,
Ки андин бир суроҳи май юборгил.
Бу Махмур кўп хуморий, эртадин-кеч,
Менга бир боқмадинг бўлди на деб ҳеч.

* * *

Кел, эй соқий, майи гулфом келтир,
Баҳор айёми рангин жом келтир.
Ичиб бир неча сўзларни дейин маст.
Суниб тур косаи зарринни пайваст.
Ичиб май кирдилар сўз гулшаниға,
Тушуб бир неча ишқинг гулханиға.
Териб баъзи гули маънини ҳадсиз,.
Куюб кул бўлдилар баъзи жигаррез.
Гули маъни териб бўлди Низомий,
Бириси Хусрав ўлди, бири Жомий.
Навоийдек чаманнинг булбулин кўр,
Келиб бул турки маъни лаззатин сўр.
Бири Мажнун масал саҳронаварддур,
Бири теша қўлинда кўҳгарддур.
Бири ахгар бўлиб куймоқ шиори,
Бири кўз қони тўкмоқ корубори.
Бирини қилди кул бир дилбароси,
Бирин қон йиғлатиб бир ошноси.
Бири лаъли майи бирлан этиб маст,
Бирини шаҳди Ширин айлади паст.
Бирин хокистар айлаб оташи ишқ,
Бирин ғарқоби хун этмоқ иши ишқ.
Бериб бириға ишқинг доридан жой,
Аиалҳақ айттуруб дор узра ҳой-ҳой.
Бири чарх урди бозор ичра билмай,
Бири беҳуд ўтиб кетди дам урмай.
Бирини сўзлатиб минбар бошинда,
Бири майлик қадаҳ гулҳақ қошинда.
Бириға ранжи сўзу дарду меҳнат,
Бири шоду, бири тортарда кулфат.
Солиб ҳар қайсини бир шеваиға,
Намудор айлаюб олам элиға.
Бирин Лайли қўлидин этти Мажнун,
Бирин Ширинидин айлаб дигаргун.
Бирин кўр, ичди Лайли илгиднн май,
Сунуб Ширин бириға ичди, ҳай-ҳай.
Тотуб ҳар қатрасин мен ҳам алардек,
Қирай сўз бёшасига шери шердек.
Вагарна кулдин айла бистаримни,
Ўчурсин боди ишқ хтшстаримни.
Очиб ишқинг дару дарвозасини,
Ичур ҳар лаҳза шаҳдинг тозасини.
Дилимға сўзу, дарду шўр берғил,
Ўлимға домани мансур берғил.
Бугун аҳли хираддин айлагил дур,
Муҳаббатнинг майидин айла пуршўр,
Дейин бозори ишқ ичра аналҳақ,
Мени ҳам сўйсаларди кош ноҳақ.
Карам қил гарчи бир келган гадоман,
Бу ғурбат шоми-ла бир бенавоман.
Ҳалок этма неча андиша бирлан,
Бериб Ширин майин ур теша бирлан.
Бериб Лайли майин Мажнуншиор эт,
Қўйиб саҳрои ғамда хор-зор эт.
Бериб ул иккисиға дилрабосин,
Этиб ул икки мафтунни гадоси.
Вагарна бу икки фарзона эрди,
Қачон бу иккиси девона эрди?
Агар ҳар кимсаиға дилбаридин,
Тотурса шаккарин Ширин майидин,
Қачон бўлмас бало даштида Мажнун,
Ки тоғи ғамни қилмас остун-устун.
Қачон бўлмас киши Баҳроми Гўри,
Дилоромидин ул топса ҳузури.
Қачон Вомиқча бўлмас ҳар дилафкор,
Анинг Узроси бир боқса баякбор.
Қачон ҳар бенавоға боқса ёри,
Турурму этмайин юз жон нисори.
Қачон чекмас киши дилсўз оҳи,
Анга боқса париваш гоҳ-гоҳи.
Қачон бул Махмури дилхаста маҳзун,
Ичиб май бўлмади саргашта мажнун.
 
МУАЗЗАМ

Муаззам XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яшаб ижод этган қаламкашлардандир.
Муаззам 1833 йил Хўжанд шаҳрида туғилган. Муаззам отасидан ва олим акасидан адабиёт хусусида таълим олади.
Муаззам вояга етгач, Эшонхон номли кишига турмушга берилади. У аслан жиззахлик бўлиб, мадраса таътили вақтида Муаззамни ўз юртига олиб кетади.
Шоира Муаззамнинг шеърларида оилавий ва руҳий азоблар сезилиб туради. Шоира Муаззам зуллисонайн ижодкордир. Шоира шеърларида автобиографик, ижтимоий-фалсафий, дидактик мавзулар катта ўринни ишғол этади.
Яқингача шоира Муаззам ҳаёти ва ижоди «Ўзбек шоиралари» (1-жилд) китобидаги маълумот билан чегараланар эди. Эндиликда шоира ҳаёти ва ижодини тўлдирувчи девон ва баёзлар топилди.
Муаззам 1917 йилда 84 ёшида Жиззахда вафот этган,


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Эй сабо, арзимни айт оҳиста ул дилдорға,
Ҳеч раҳми келмади йўлида ётган зорға.

Илтимос этгил ғубори мақдамидин заррае,
Хоки пойи дору бўлғай бу тани беморға.

Шиддати заъфим била раглар сўнгакка чирмашиб,
Ҳув савдосин чекар монанд ўлиб сеторға,

Қон ёшимдин кўрки домоним қизарди лоладек,
Аҳли диллар кўриб они ўхшатур гулзорға.

Маърифатни мевасин ёширгали дил боғига,
Ўткурибман кўп тикан монанд этиб симхорға.

Бул риёлик тасбиҳимни гулхан ичра кул қилиб,
Ҳам мусаллони гаров қўймас буту зуннорға.

Амри маъруфимни муикирдин агар қилсам баён,
Куфр айди деб йиғилиб тортадурлар дорға.

Ғам шамоли кўнглум авроқин паришон айлади,
Бор умидим, элтибон кўрсатса деб дилдорға.

Ҳар кишини дўст деб сиррингни изҳор айлама,
Таъна тошидин алам етгай дили афгорға.

Кўнглими бўстони ичра ҳеч гул очилмади,
Қон ютубон ғунчалар ўрнини берди хорға.

Вир ғариби пуралам ғам ноласини назм этиб,
Таҳрир этмиш, ҳеч ким олмас сотсалар бозорға.

Шумлиғингдин, эй Муаззам, тортасан ранжу алам,
Ҳеч дору нафъ қилмас сан каби беморға.

* * *

Эй фалак, мунча жафони манга эҳсон айладинг,
Ҳам хирад уйини буздинг, бесаранжом айладинг.

Кавкаби иқболими идбора табдил айлабон,
Толеимни наҳс этиб, эл ичра бадном айладинг.

Хуш баланд парвоз эди руҳим қуши афсуским,
Фитна айлаб золи дунё макрига ром айладинг.

Барчага жабр айласанг ҳам гоҳ-гоҳ таскин бериб,
Бир ғариба бошига кулфатни модом айладинг.

Тоқати тамкин таҳаммул уйини ғорат қилиб,
Телбалардек сўзлатиб бесабру сомон айладинг,

Ҳар неча жаҳд айладим кирсам саодат йўлига,
Йўл юрарда ҳар қадамда ҳирсни дом айладинг,

Барчани жоми муродини бериб ман хастага —
Қисматим синган сополдек бир қуруқ жом айладинг,

Ҳар жафо келса, Муаззам, холиқингни ҳукмидур,
Шиква айлаб бу фалакни мунча бадном айладинг?!

* * *

Фалакнинг жабридиндур кўнглима озор ҳар соат,
Жароҳатлик кўнгилга санчилур кўп хор ҳар соат.

Жамолинг орзусида қизил гул олдига борсам,
Тегар ҳар хордин кўнглимга юз озор хар соат.

Фироқингда бўлибман телбае, ўзимни билмайман,
Чекарман нолаю фарёд мажнунвор ҳар соат.

Қаю махлуқ қадам қўйса мани байтулхазонимга,
Қилурман олдида васлингни ҳам такрор ҳар соат.

Кўзимдин уйқуни ихрож қилди номи ҳижронинг,
Анинг чун мен дамодам йиғларам хунбор ҳар соат.

Фалак соқиси сунди жоми ғам, ичдим йиқилдим ман
Ғамим туғёнидин қайнаб чиқар зангор ҳар соат.

Табиблар айди: ҳижрон дардини доруси ўлмакдур,
Анинг-чун мен бўлибман ҳажр ила бемор ҳар соат.

Фалак мўмин бошиға ҳеч ғариблик солмасин асло,
Ғарибликда Муаззам тортадур озор ҳар соат.

* * *

Ман бўлибман дўстлар ҳижронида
Дилфигору, дилфигору, дилфигор.

Бистари фурқат аро ётубдуман
Бемадору, бемадору, бемадор.

Гар ўлиб кетсам бу ҳижрон чўлида
Интизору, интизору, интизор.

Турбатимдин қон ютиб лола унар
Ҳар баҳору, ҳар баҳору, ҳар баҳор.

Ииғлаюрман бош уриб даргоҳингга
Ҳар наҳору, ҳар наҳору, ҳар наҳор.

Дўст васлини тилаб қилдим тавоф
Ҳар мазору, ҳар мазору, ҳар мазор.

Ман қилурман дўстдин келса хабар
Жон нисору, жон нисору, жон нисор.

Зарра янглиғ доимо титрар дилим
Беқарору, беқарору, беқарор.

Ётадурмен байтулэҳзоним аро
Хору зору, хору зору, хору зор.

Ўлганимдин сўнг дуода ёд этинг
Дўсту ёру, дўсту ёру, дўсту ёр.

Қолмади фарзандларимдин ҳеч нишон
Ашкбору, ашкбору, ашкбор.

Бу Муаззам хастадилни раҳмат эт
Кирдикоро, кирдикоро, кирдикор.

* * *

Барча аъзошоҳисан, бўлма жафокор, эй кўнгул,
Сан жафо қилсанг раият топқай озор, эй кўнгул.

Тавсани фикрат миниб ҳар ёна чопсанг секратиб,
Юрмаким, йўлда бўлур кўп деви маккор, эй кўнгул.

Ақл вазирингдурки, қилсанг маслаҳат ҳар корига,
Бўладур бемаслаҳат иш анча душвор, эй кўнгул.

Бу вазиринг ҳар қаён йўл бошласа ҳамроҳ бўл,
Ҳар сўз айтса қилмағин сўзига инкор, эй кўнгул.

Мардумаклар фитнаи ғаммозликдур ишлари, —
Тил надимин қилмагил онлар билан ёр, эй кўнгул.

Санки шоҳсан тил била кўз сўзига тутма қулоқ,
Тил эрур исми ва лекин заҳрлик мор, эй кўнгул.

Ақл айтур, ҳар қаю маслухга кўнма туъма деб,
Мисли оқил қил қаноат, ема мурдор, эй кўнгул.

Барча аъзодур раият юрса исён йўлига,
Таъзир айлаб яхшй йўлдин қил хабардор, эй кўнгул

Барча аъзо шоҳисан, ўлтир адолат тахтига,
Бўлмагайсан ҳашр аро шармандаи зор, эй кўнгул.

Қалби мўминники байтулло демиш, қил эҳтиёт,
Бу Муаззам қалбидин ҳам бўл хабардор, эй кўнгул.


ТОПИШМОҚЛАР

* * *

Бу на луъбатдур, де менга зуфунун,
Бўйни эгри, қомати эрмиш забун.
Моҳвашлар лаълин ўпган чоғида
Нола айлар хоҳи кундуз, хоҳи тун.
(чанқовуз)

* * *

Чиқмиши сўи само,
Емиши боди сабо.
Риштаи жонини мазбуд
Ушласанг бергай садо.
(варрак)
 
УМИДИЙ

Муҳаммад Умар Умидий, тахминан, 1835—1836 йилларда туғилиб, 1905—1906 йилларда вафот этган. Шоир ижодининг дастлабки даврида «Ҳавоий» тахаллусини ҳам қўллаганлигини ёзади.
Умидий ижодиётда Фирдавсий, Низомий, Хусрав Деҳлавий, Жомий ва Алишер Навоийлардан катта баҳра олган, асрдошлари — қўқонлик демократ шоирлар Муқимий, Фурқат, марғилонлик Рожий, Мулла Тошболтулар билан яқин бўлган.
Муҳаммад Умар табобат ва астрономия илмлари билан ҳам жиддий шуғулланган ҳамда бу соҳалар бўйича ҳам асарлар яратган. Шоирнинг поэтик мероси серқиррали ва ранг-баранг бўлиб, умумий ҳажми 12000 шеърий мисрага яқин. Унинг «Девон»идан ташқари «Бадавлатнома ёки тарихи Хўқанд», «Жангнома» каби адабий-тарихий достонлари ҳам мавжуд.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Мунҳариф ўлди фалак, жавр ўлди кун-кундин зиёд,
На ҳабибимдан карам, на ўзлигимдан эътимод.

Бир ажойиб толеим бордурки, ман ҳайрон анго,
Сидқ ила қўйсам қадам ҳар ерға, қўзғолғай фасод,

Ҳар ишимдан, қилмишимдан дўстлар хотир малул,
Ҳар ҳунар қилсам зиён афзуну бозорим касод.

Бўлмишам ҳайрону лолў йўқ ҳабиби меҳрибон,
Кўзима олам қоронғу, гўри танг турган билод.

Лутф этиб, ёраб, ўзинг кўрсат манго роҳи бақо,
Лавҳи дилдан нақши фосидларни айлаб инхирод,

Бори нисён, ҳамроҳим йўқ, кўзлашим мулки адам,
Минган отим лангу лоғар, йўқ қўлимда роҳи зод,

Нўш этиб мастонадур хамри жаҳолатдин Умид,
Шул жиҳатдин айламас охир ишин бир лаҳза ёд,

* * *

Андалиби зордек дил қон қилиб, афғон қилиб,
Мавсуми гулни таманносида кўп нолон қилиб.

Бу жаҳони фоний гулзориға васл уммидида
Беибо қўйдим қадам, ишқ отини жавлон қилиб.

Дилбарим зулфини чавгониға бу майдон аро,
Мақсадим, ўйнатса бошим гўйини ғалтон қилиб.

Шукрким, кўрдим жамолин толеим феруз ўлуб,
Шум рақиблардин ғамимни дил аро пинҳон қилиб,

Неча йиллардин бери май ишқида махмур эдим,
Ҳуббатуллоҳи шароб ичдим фидойи жон қилиб.

Берди илкимга фалак шамъи муродим ёрутуб,
Кулбам ичра ёр ҳуснидан чароғ эҳсон қилиб.

Бўлмаюб навмид Умидийдек талаб водийсида,
Манзилу мақсадға еттим ашкими резон қилиб.

* * *

Нафас торин чекиб, қаддингни хам айлар пано кам-кам,
Олиб белдин мадоринг илгингға бергай асо кам-кам.

Тиларсен гар нажоти ғам, тажарруд боғини сайр эт,
Тааллуқ келтуруркан бошингға юз минг бало кам-кам.

Кўзингнинг гавҳарин саррофи олам олғай ўрнидин,
Бу тадбир ила айлар рўзғорингни қаро кам-кам.

Қўлингдин кетса давлат мажмаидур бебақо ичра,
Узарлар меҳру шафқат торини ҳар ошно кам-кам.

Маҳори ихтиёрииг нафси баднинг илгиға берсанг
Гадо айлар сани юздин олиб шарму ҳаё кам-кам...

Ҳаво бирла ҳавас нақшига дил берма жавонликда,
Ўтиб байрам куни алдин кетар ранги хино кам-кам.

Қиёмат қойим ўлмоға етушса йил, яқин бешак,
Улуғлардин адаб бермак, кишилардин ҳаё кам^кам.

ЙИГЧИ ЭШОН ҲАЖВИ

Дарбадар оламни қилди баччағар гумроҳ эшон,
Макри шайтон бирла тадбир кўрсатиб пайдо эшон.

Йўқ каромат бирла ёру қанча хотун-қизлари,
Қайси хотун бўлса мухлис, ҳар сифат зебо эшон.

Марғилондан қанча одам бордиларким кўрғали,
Тўн кийиб, қорни тўйиб раҳмат била суллоҳ эшон.

Мисвогидан ўт чиқормиш — баччағарнинг шуҳрати,
Қатта иш бирлан қилурсан, муттаҳам, даъво, эшон.

Қайси кофир, қайси чурчут қилди бу безорилиқ,
Сен хароми, беадаб, оламда бир танҳо эшон...

Борди Сармсоқ хўжа эшон сан билан суҳбат қилиб,
Қўй билан эчкини қилдинг анга кўп савғо, эшон.

Қўрқамен тил очқали ул ким Қодирқул думадин,
Муҳтарам билсин губур, ҳоким билан подшо, эшон.

Манки қўрқдим аввало ёзсам губурга билдуруб,
Камбағал бечораман, ҳайратда дил огоҳ, эшон.

Қилмасунми ҳажв, аммо кўрса ҳам раммолида,
Йўқ Умиди, муттаҳамдан бўхча ё сарпо, эшон.

РУБОИЙЛАР

Эй андалиби хома, ҳамиша тарона чек,
Ёд айлагил жамолини, оҳи шабона чек.
Наврўз кайфини яна кўздин учирмағил,
Мастоналиқ пиёласини ёна-ёна чек.

* * *

Эй соқийи хужасталиқои тараб адо,
Кавсар нишон шаробингға юз нақди жон бақо.
Лаб ташна, жон гурусна, кўнгул майға мустаманд,
Лаълинг ҳақида айла мани ҳожатим раво.

* * *

Эй соқий, бода баҳриға маллоҳи кишт ўлса,
Ҳурона коса тутки, майли шароби биҳишт ўлса.
Дориламон майкададин қувмағил ғофил мани,
Қурбони бўйи бодаи райҳон сиришт ўлса.

* * *

Эй майфуруши асри шаҳ, Жамшиди анжуман,
Келтур қадаҳни гардиша, шайдолиқ айла фан.
Ғам дафъиға ҳакими қазо амр этиб шароб,
Ранжи танимни дафъиға ҳозиқлиқ айла сан.

* * *

Бир кеча соқий май била кўнглумни сарафроз,
Чўх айлади, қилиб эрдим жоним анго ниёз.
Илгимда эрди зодаи ашъори хотирим,
Айди тамом ўқуб кўруб, номин анго — Ниёз.

МУХАММАСЛАР

* * *

Билки ул золим фалак гуллар намоён айлади,
Сабзалар бирлан чаман саҳнини бўстон айлади,
Ғунчалар лаълини кулгу бирла хандон айлади,
Турфатул-айн ичра авроқин паришон айлади,
Булбули шўридасин доғида нолон айлади.

Бирни тахти салтанат узра мақомини баланд,
Сарфарозу шодком айлаб эл ичра аржуманд,
Ҳар таманносин муяссар, ҳар сўзин айлаб писанд,
Душманин зору забун, олдида айлаб қайду банд,
Бетаҳоши ҳарна мақсудин фаровон айлади.

Бирни равшан қилди кўзгуйи жалодат давлатин,
Бирнинг орттурди дамодам ғусса бирлан кулфатин,
Мамлакат ичра қуриб бирни сарири шавкатин,
Бирни беҳуш айлабон, чеккан тамоми меҳнатин,
Бирни кулдурди, бирини бағрини қон айлади.

Бирни Мажнундек биёбон узра қилди дарбадар,
Оқизиб кўз йўлидин селобаи хуни жигар,
Гоҳи узлат кўчасида кездуруб шаб то саҳар,
Гоҳи ташлаб водийи фурқат аро бе поу сар,
Телбаи саргаштаи кўҳу биёбон айлади.

Дод этай юз тил билан бу даҳри нофаржомдин,
Бир-биридан баттаринроқ бесубут айёмдин,
Ҳар замон ком олмоқ истарлар мани нокомдин,
Кўргузуб май ўрнида заҳри ҳалоҳил жомдин,
Бенаво Умидийдек маҳбуси зиндон айлади.

* * *

Бўлсам, эй булбул, санингдек гулга ҳамдам кошки,
Васл учун хилватгаҳи дилдора маҳрам кошки,
Ғайрдин айлаб қаму сирримни мубҳам кошки,
Ийди ҳуснидин топиб бир кеча байрам кошки,
Чирмасам зуннорини белимға маҳкам кошки.

Айру ўлдум ёрдин, ағёрлар кулди сабаб,
Домани саҳрони туттум кўп чекиб ранжу тааб,
Ушлади бемеҳрлик роҳини ул ҳуро лақаб.
Май сари тарки табассум айлабон ул шаҳдлаб,
Сўзлади ағёрима ман эмди ўлсам кошки.

Айладим тарки ватан Мажнун каби мен бенаво;
Жавр ила қилғоч рақиблар дилрабоимдин жудо.
Шамъи айшимни ўчурди бемаҳал боди сабо,
Бўлди олам саҳни кўзумға мани зулматсаро,
Етмасайди юз аламлар узра юз ғам кошки.

Афзун ўла боражак ҳайрон уза расволиғим,
Ғам кетурди бошима ҳасрат туни танҳолиғим,
Ишқими фош айлади эл ичра бепарволиғим,
Дарбадар қилди рақиблар бирла базморолиғим,
Бўлмасамчи бевафолар бирла ҳамдам кошки.

Эй харидори матои орифи бозори гул,
Арғунунсози тараб ҳамону ҳар гулзори гул,
Телбаи, ошуфтаи, мажруҳу пеши хори гул,
Андалиби беватан қилди сари зуннори гул,
Сендек ўлсам бир нафас гул бирла ман ҳам кошки.

Бўлмади ошиқ бўлиб жоним, нигорим садқаси,
Йўху борим васл ўлан ҳангоми борим садқаси,
Саргарон бошим қудуми шаҳсуворим садқаси,
Ҳар тарафдин нақди диним, гулузорим садқаси,
Деса Мажнуне мани ҳам халқи олам кошки.

Жон керакмас жисмим ичра ул паризод ўлмаса,
Тарки гулшан айларам ул қадди шамшод ўлмаса,
Йўқ Умид, андин карам бир лутф ижод ўлмаса,
Мен каби юз қул боши йўлида барбод ўлмаса,
Берса ул қотил шаробе тиғи ғам ҳам кошки.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Телба Умидий қулинг беҳушу беидрокроқ,
Нўш этиб хамри жаҳолатдин тили нопокроқ,
Сўзани Маръям билан қилғил руфу чолокроқ,
Кўкрагимдур субҳнинг пироҳанидин чокроқ,
Кипригим шабнам тўкулган сабзадин намнокроқ.

Жазмлик, яхши карамлик, меҳрибон кўрдум сани,
Ташладим бошим аёғингға ҳамон кўрдум сани,
Гавҳари меҳрингни жисмим ичра жон кўрдум сани,
Бу кўнгул ғамнокидин тО шодмои кўрдум сани,
Истарам, ҳардамки бўлғай хотирим ғамнокроқ.

Шўх-шанг атфоллардин тегса кўп бағримга тош, -
Уз жазоси, қилди иш бесабрликдин бекенгош,
Тўкмака ушшоқ қонин қотили айлар талош,
Уйла мужгон ханжариға ёпушубдур дурри ёш,
Ким магар андин ятиме йўқтурур бебокроқ.

Қўйгуча ёлғиз мани, жонимни ол, эй дилрабо,
Сансизин бир лаҳза лаззат йўқ тирикликдин манго,
Қўйма бепарво қадам ҳар ёна майл айлаб яно,
Лабларингдан ком олурда барча эл қулдур санго,
Жон берурда бир қулинг йўқ бандадин чолокроқ.

Қўйса гар гарди мазаллатни ризо аҳлига чарх,
Бошини фармондин индурмас, адо аҳлига чарх,
Кимиё билғай баногоҳ чашми во аҳлига чарх,
Одамийлик туфроғин берса фано аҳлига чарх,
Оҳким, йўқдур киши аҳли вафодин хокроқ.

Эйқачон бошим мани овези ул фитрок ўлур,
Қоши ёсидин тегиб ўқ, сийнаси дарднок ўлур,
Қон тарашшуҳ айлабон, олуда жисмим пок ўлур,
Неча ўқлосанг Навоий, кўнгли захминроқ ўлур,
Кўрмагай, захмини тиккон сари бўлғой чокроқ.

ҒАЗАЛИ ФОРСИЙ

Иборат мухтасар тавзиҳи ҳолам шарҳи исмат дошт.
Усули дин каломам, як қалам мазмуни ҳикмат дошт,

«Баҳори дониши» ақлам надорад фориғ аз кулфат,
«Баҳористони» наврўзам қариби шоми кулфат дошт.

Надонам «Равзатул аҳбоб», ки ёри ман фусун дорад,
Дили найранги ҳар бобаш ҳазорон фасли раҳмат дошт,

Ба «Наҳви» саргарон афтодаам аз ҳарфи иллатро,
Дили Мажнунам, аз Лайли, ки тўмори муҳаббат дошт...

Ба «Ахлоқи» ҳусн боби савоби шарҳи авродаш,
Вале «Руҳал-баён» тафсири ахлоқи ҳамидат дошт...

Ба ихлосат забонам мекунад вирди «Далоилро»,
Каломи «Масиавий» тавсифи авсофи ҳамидат дошт.

Ба «Девони» дилам дар ҳар варақ доғи дигар дорад,
Ки ёри ман ба ағёрон «Баҳористон»и ишрат дошт.

Дили «Таҳзиби» ихлосам ба жаври маҳвашон хун шуд,
Ки «Маҳбубул қулуби» мо намедонам чи хислат дошт.

«Ақойид» шарҳи мадҳаш мабҳаси зоти сифоти ў,
Ба васфи дафтари сонй чи авсофу, чи хислат дошт.

Каломи ҳолу қолу мабҳаси дигар намедонам,
Китоби мушкулоти дарси медорам-муҳаббат дошт.

Калиди қуфли боби «Махфилорои» халойиқ шав,
Ки «Мифтоҳул жинон» мазмуни кашшофи жамилат дошт,

Китоби «Шарҳи Мулло» Мавлавй Жомй Исомиддин,
Асоси беқиёсу баҳси исми дилфиребат дошт.

Каломат ҳоли дилро мекунад суғроу ҳам кубро,
Ки ёри ман намедонам: кадомин дину миллат дошт.

«Нукоти» сирри мактуби муҳаббатро макун изҳор,
Ки ҳар як нуктааш мазмуни сад олам фазилат дошт.

Зи дасте сарнигунафлок дар дил доғҳо дорад,
Умедй нотавон дар мавзеъи Машҳад сукунат дошт.

БУЛ КИТОБНИНГ НОЗИМИ МУЛЛАҚАБ БА УМИДИЙ БИР НЕЧА СУЗ «МАНТИҚ-УТ-ТАЙР»ДИН ФАСОНАГУДОЗЛИК БИРЛАН БАЁНҒА КЕЛТУРГОНИНИНГ БАЁНИ

Хаёли тезпари Семурғпарвоз,
Ҳумоюн соясидин эшитур роз.
Ёзиб журъат билан мушкин қанотин,
Чиқиб давр узра Ҳудҳуд қўйди отин.
Йўлуқти мунга Семурғи жаҳонгард,
Сулаймон хизматига шуҳрати фард.
Деди Семурғ:— Руҳ эрмиш шикорим,
Ҳувайдо олам узра кору борим.
Қанотимни шамоли тегса тўзон,
Улуғ маҳкам бу Кўҳи Қоф паррон.
Чўчуб панжамни зарбидин чунон бед,
Фалак титраб кирар ер узра хуршед.
Ғизо ҳар кунда ўн минг моҳи дарё,
Қади минг бир қулоч, эн юз газ аммо.
Зуҳал илгида учқун насри тайёр,
Манго қуллуққа юз тил бирла иқрор.
Ҳумоюн англабон Семурғ лофин,
Кушод этти тилидин сўз ғилофин.
Деди:—Машҳур эрур ном ила соям,
Ҳама шаҳларға зилли арши поям.
Агарчи бўлса соямда шарофат,
Қуруқ сўнгак емаклик манго одат.
Қанот ганжиға ҳақ қилди хозин,
Бериб мифтоҳи истиғно ниёзин.
Юмуб кўзни тамаъни донасидин,
Узум олдим жаҳон мардонасидин.
Қаноат даштида туштум бўлиб тоқ.
Анинг-чун жумла эл, соямға муштоқ.
Тугатмай сўзни оғзидин Ҳумоюн,
Итик чангалли бургут — тиғи вожун.
Парафшонлик қилиб сўйи самода,
Ўйин кўргузди меърожи ҳавода.
Деди:—Хуш савлатимдин шери жаён,
Қадам босқой адаб бирла ҳар инсон.
Етарман тулкуға тавсун — ажалдек,
Урарман панжа марги бемаҳалдек.
Тамоми жузви унсун хосиятвор,
Унумдин телба итга ваҳшатим бор.
Адо қилмай сўзин Бургут диловар,
Келиб Қарчиғай лаб очти баробар:
Ҳаво мавжида давр урсам замоне,
Тополмас ғози чиҳл мандин амоне.
Ўзин таърифин айлар ҳоло Лочин,
Балодек келди ҳам очиб қулочин.
Деди:— Мандин субоъи ҳар биёбон
Қочарлар жойи хилват излашибон.
Кабутарлар кўзига тарҳи шаклим,
Бало янглиғ, алар гўштидур аклим.
Али ўғли Ҳасан, шоҳи шижоат
Қанотимни силолмай мурғи давлат.
Қадим айём ул Султони Баҳром,
Кўтарган илгиға, айлаб кўп икром.
Паримла куйдуруб хокистаримни,
Асал бирла қўшуб мағзи саримни.
Еса, фарзанди бўлмас эру хотун,
Берур фарзанд бешак ҳаййи бечун.
Бу жанжол бирла етти шоҳи Туйғун,
Бўлуб табъи кудуратдин дигаргун,
Деди:— Манман субоълар ичра олғур,
Шикор айлардадурман мушти пурзўр.
Баробар ёнидин сўз айди Шунқор:
— Йўқол, кет, кушлар ичра сан на даркор.
Итолгу келди, Қирғий орқасидин,
Турумтой, Чўли Чифак барчасидин.
Али мерганки жўйга-қўйга дастёр,
Қизитти маърака қадрича бозор.
Чиғилбой бирла Қалхат, Фунг, Кулонгир,
Алоқарға, Йиғлоқ қуш, Шабонгир.
Булар ўз ҳолиға, қадрига боқа,
Тофибон жойи хилват тоқа-тоқа.
Тўкарга сайд қонин лофи бисёр,
Урардилар ибосиз, масту ҳушёр.
На хуш сўз деб эди бир кун Навоий,
Китоби «Хамса»да ҳикмат адойи:
— Ифору сандалу сунбулға бозор,
Ўтунга бор жаҳон ичра харидор.
Эшакмунчоқ харидориға даллол,
Навоий мустаманд, ошуфта аҳвол...
Низомий бирла Жомий, шайх Хусрав
Фалотун табъ, килкидур фалакрав.
Алар бозори гавҳар ичра сарроф,
Тугалмас хирмани олмаса аллоф.
Ярар ўз жойида шамширу найза,
Вале иш биткарур бечора игна.
Умидий, гарчи элга хору абтар,
Сухан айтувға жойи фурсат истар,
 
МИРИЙ

Очилмурод Мирий (1841 — 1899) лирик, эпнк асарлар ва бадиий таржималарнинг муаллифи сифатида шуҳрат қозонган қалам соҳибидир.
Мирийнинг лирик мероси ва айрим поэмаларидан намуналар адабиёт мухлисларига «Ўзбек адабиёти»нинг 3-томи ва 5-томнинг биринчи китоблари орқали маълум.
Мазкур томда эса Мирийнинг «Рустам ва Суҳроб», «Маждиддин» ва Фахруннисо», «Қиссаи Салим Жавҳарий» каби ўзбек тилида ёзилган достонларидан намуналар берилди. Бу асарлар илмий ва адабий жамоатчиликка биринчи марта тақдим этилмоқда.
Бу асарлардан «Рустам ва Суҳроб» улуғ шоир Фирдавсийнинг шу номдаги асарининг ижодий таржимаси бўлса, «Маждиддин ва Фахруннисо», «Қиссаи Салим Жавҳарий»лар ўзбек эпик поэзиясида биринчи марта ишланган асарлардир.
Достон автограф асосида қисқартиб берилди.


ҚИССАИ САЛИМ ЖАВҲАРИЙ
(Достондан парча)

Бу достон жавҳари Салим Жавҳарийнинг ахборотидан Ҳажжожга изҳори бобида

Ким эмди айлайин бир қисса оғоз,
Салими Жавҳарийдин нуктапардоз.
Ким ул Ҳажжожи зулм ичра ягона,
Тилар эрдики, бир яхши фасона.
Топиб Фаттоҳ олиб боргач Салимни,
Фасоҳат бобида йўқ-йўқ калимни.
Буюрди шаҳ сўзунг оғоз айла,
Фасонангға мени дамсоз айла.
Дуо айлаб Салими нукта ошуб,
Етурди шоҳлиғ расмида услуб.
Деди, эй шаҳриёри рубъи маскун,
Мутеи хидматинг бўлсун Фаридун.
Эшит бу қулни кўрган саргузаштин,
Кезиб оламға юрган кўҳу даштин,
Отамға бор эди моли фаровон,
Ҳисобу сондин ортиқ гавҳару кон.
Эрам монанд боғу бўстонлар,
Биҳиштосо таажжуб гулситонлар.
Қамар заррин эшикда қул туман минг,
Қанизаклар неча симинбадан минг.
Зару сим ончаким имкондин ортиқ,
Дуру лаъл ул сифатким кондин ортиқ.
Шиори базл ўлуб, андешаси жуд,
Гадолар хони лутфидин топиб суд.
Ялангғоч тўн топиб, очлар наво ҳам,
Ани асрида эрди бенаво кам.
Жаҳон эҳсонидин андоғ бўлуб шод,
Бўлубон мулки Восит завқобод.
Акобирларга поси ҳурмат андин,
Лозимларга шавқи шафқат андин.
Демишлар они Абдуллои тожир,
Жавоҳирға фузунроқ эрди моҳир.
Қўюб эл они исмин Жавҳарий от,
Етуб зотиға жавҳардин мубоҳот.
Бўлубон мояси дурру гуҳардин,
Бадахшонға бориб, гаҳ Қошғардин.
Дегил ҳар важҳ дунёлиғда хурсанд,
Вале боғида бутмай нахли фарзанд.
Берибон симу зар дарвешларга,
Ўғул умедида дилрешларға.
Ҳадаф топгач баногоҳ тири уммед,
Ҳамоно топғон ўлса умри жовид.
Йиғибон мажмуе жамъи касире,
Тузуб жашне йиғиб барною пири.
Бериб Воситға зийнат боғлаб ойин,
Хўтан бедил бўлуб, шармандаси Чин.
Менга ҳам тангри айлаб лутф ёвар,
Чу бўлдум лутфи ҳақдин етти ёшар.
Муаллимға бериб қилди хитобе,
Ярайдур айласа илм иктисоби.
Ўқуб ҳар илмдин топдим камоҳи,
Ўлуми фикҳу тибдин интибоҳи.
Бўлуб оз чоғда ҳар фан ичра моҳир,
Акобир расмиға кўз тикдим охир.-
Муборизлиғда, тирандозлиғда,
Ҳам андоғ нарду шатранжбозлиғда.
Фариди вақт бўлдум ҳар фан ичра,
Қилурдим кўп ўюнлар жавшан ичра,
Уқумдин каркадон бош тортар эрди,
Қиличим шер бағрин йиртар эрди.
От устида ўюнлар айлар эрдим,
Масоф ичра баҳодир сайлар эрдим.
Киши размим учун майл айлай олмай,
Уруб сафлар бузар эрдим паёпай.
Менга бўлмай биров бу ишда ҳамто,
Масофимдин қочарди ҳар тавоно.
Ёшим ўн еттига еткурди зийнат,
Топиб ўн тўрткунлик моҳ талъат.
Карими ихтилотимға бериб зайн.
Фалак хуршеди янглиғ қурратулайн.
Никоҳ айлаб киюрди хилватимға,
Кавокиб кўз тикарди ишратимға.
Отам роҳатда, мен ишратда машғул,
Неким амр айлабон мен анга маъмул,
Отамға етти чун азми зарурий,
Етушти заъфи тан, кетти шуури.
Танини нотавонлиғ зўр қилди,
Тушуб беморлиғ ранжур қилди.
Қулоғиға етушти кўси реҳлат,
Менга айлар эди неча васият,
Ки эй умрумни боғини ниҳоли,
Гулистонимни сарви эътидоли.
Таним ранжурлиғ бирла сўлубтур,
Магарким умр савдоси бўлубтур.
Жаҳон савдосиға елдим-югурдим,
Неким истаб муродим онча кўрдим.
Улусни шодком айлаб ўзумдин,
Етурдим баҳралар элга тузумдин.
Не ким тақдир этиб эрди худованд,
Ҳам ўзни айладим, ҳам элни хурсанд.
Бу қолғон моллар эмди сенингдур,
Қаро туфроғ аро манзил менингдур.
Егил, ичгил, худованди таборак
Бу давлатни сенга қилсун муборак.
Ва лекин тўрт ишни қилғум изҳор,
Ани берк ушлағил зинҳор-зинҳор.
Бири бу: яхшилик кунни унутма,
Маишат моясин исроф тутма.
Бири бу: тонг-ла фикрида ема ғам,
Бу ғамдин етгулук ризқинг бўлур кам.
Бири қилма кишини айбини фош,
Бу атворинг етургай бағрингга тош.
Бири бу: яхши ишдин қилма номус,
Ани қилмоқлиғида бўлма маъюс.
Улуғлар туфроғини тўтиё қил,
Аларни суҳбатини кимиё бил.
Хусусан илм эли бўлсун анисинг,
Алардин пур айла завқи жалисинг.
Отадин чунки бу посух эшиттим,
Етуштум кўзларин ёшин ориттим.
Дедим: «Эй қиблагоҳим, узрхоҳим,
Сўзингдин кўкка етгай дуди оҳим.
Ҳаётингдин гулистонимғадур ранг,
Замирим кўзгусин юқтурмағил занг.
Қолиб сендин қачон мен шод бўлгум,
Агар гулмен бу мотам бирда сўлгум.
Бошимда сояи иқболинг ўлсун,
Рафиқим лутфи моломолинг ўлсун.
Ҳаётингдиндурур жонимға миннат,
Бошимдин бўлмасун зилли раофат.
Ва лекин ҳукми ҳақни чораси йўқ,
Ажални жалласидин отилур ўқ.
Отам ичти ажални жомидин май,
Самуми марг йиқитти лаҳза қўймай.
Қилиб дафн айладим оши азосин,
Солиб устумға ҳам мотам либосин.
Атодин ҳарнаким қолмиш зару сим,
Бориси ўз қўлумға топти таслим.
Ғурури нақду мулку молу асбоб,
Ҳам андоқ хидматимда хосу наввоб.
Тушуб ҳушумға ошуби йигитлик,
Қилиб худройликда нафсим итлик.
Тутуб қавми арозил бирла улфат,
Шарорат хайли бирла базму суҳбат.
Аларга сарф этиб бору йўқумни,
Ошуруб осмондин ғулғулимни.
Фалакка еткуруб ошуби мастим,
Бу мастимда бўлуб кўк тоқи пастим.
Бўлуб исрофға шуғли мизожим,
Ишим лавҳу тараб бермак ривожим.
Тамизим англамай суду зарардин,
На тинмоқ, не таянмоқ шўру шардин.
Мизожимга етушуб сифлахўлиғ,
Шарорат аҳли ичра комжўлиғ.
Димоғим жўш уруб бебоклиғда,
Демак бебок, беидроклиғда.
Бўлуб беҳудалиғда элдин ортиқ,
Ямонлиғда аёғим тилдин ортиқ.
Атодин ҳарна қолғон молларни,
Зару симу туман амволларни.
Бериб оз чоғда онча молу амлок,
Талаф қилдим борини чусту чолок.
Мани бехудлиғ айлаб ул сифат маст,
Бериб сармояни бўлдум тиҳидаст.
На қул қолди эшигимда, на доя,
Йўқотдим борчасини поя-поя.
Бу бехудлиғда билмасдимки ғам ким,
Ситам қайси бўлур, билмай алам ким?
Дирам қайдин келиб қойда бородур,
Маишат тўшаси қойдин етодур?
Ямон йўлға қилурдим сарф чандон,
Кўнгулға тушмас эрди жуду эҳсон.
Бу янглиғ симу зар кетгач қўлумдин,
Қочиб эл қўрқар эрди шумлуғимдин.
Узуб дўстлар таноби дўстлиғни,
Муҳаббат синасидин пўстлиғни.
Қўюб отим Салими кўртолеъ,
Бу от ул мамлакатға бўлди шоеъ.
Кўзум оқу қароси меҳрибонлар,
Қочиб мендин бурун ул истагонлар.
Мени истар кишиларни мен истаб,
Алар юз қайтарурди очмайин лаб.
Салом этсам, алар қилмай жавобе,
Салими кўрбахт, айлаб хитобе,
Қариндошимға мендин ору номус,
Алар топмай бурун бўлмоқға побўс.
Матоу моя барча кетди қўлдин,
Анингдек сирру сомоним кўнгулдин.
Дедим жуфтимга: «Эй кулбам чароғи,
Аниси хилватим кўнгулни боғи.
Чу мендин қилди суду моя падруд,
Зару симу нуқудим бўлди нобуд.
Хазойин емрулуб кўнглум уйидек.
Нишотим қасри вайрон бум уйидек.
Бузулди хотирим ёнглиғ нишотим,
Қўлумдин кетти нақди инбисотим.
Бурунғи шодмонлиғ бўлди барбод,
Замони ишратим бермас биров ёд.
Ҳама аҳбоб узди тори шафқат,
Уруб балки бағирда хори зиллат.
Аларким хони лутфимдин эди шод,
Юзумга таъна теғин қилди бунёд.
Салими шўрбахт, ёд айлаб отим,
Халойиқ ичра афзунроқ уётим.
Бу хижлатдин бошимни кўтаролман,
Улус рухсориға тиклаб боқолман.
Бу авлодурки, сен тушмай ғамимга,
Ўзунгни қўймагил бу мотамимга.
Отанг лутфида юз зевардадурсен,
Туман ҳурмат била парвардадурсен.
Димоғинг бенаволиғ кўрган эрмас,
Мизожингға тааб еткурган эрмас.
Наботу қанд гуфторингға банда,
Шакар лаъли гуҳарборингға банда.
Ниҳолинг нозу неъмат бирла бутган,
Камолинг шаҳду шарбат хўп тутган,
Вужудинг боғи нузҳат бўстони,
Юзунг кўзгуси акси комрони.
Юзинг ойинаси завқу сафода,
Кўзингнинг орзуси тўтиёда.
Маишат бирла хушзавқ ҳаётинг,
Ҳужуми фоқа кўрган йўқ сифотинг.
Ки яъни кўрганинг йўқ бенаволиғ,
Қадингға ор эрур шоли гадолиғ.
Отанг базмида бўл шамъи шабистон,
Отангни кулбасин қил Юсуфистон.
Етушмай шумлуғум тортғил ўзунгни,
Отанг чархида кўрсат юлдузингни.
Мени қўй ушбу меҳнат хонасида,
Бўлай мен ушбу ғам кошонасида.
Бу ошуб ичра сен ўртоғим ўлма,
Боғир доғига сен ҳамдоғим ўлма.
Сени кўрсам бу зулматхона ичра,
Тушар ўт бу дили вайрона ичра.
Кўрунмай ўз ғамим сендин тушар таб,
Ки қути явмия қилсанг йўқ истаб.
Бўлубмен нотавонлиғда тавоно,
Бу маҳзунлиғда не бўлғаймен оё.
Ки сен борғил отанг уйиға, эй ҳур,
Мени деб бўлма муфлислиғда ранжур
Яна ёндурса давлат шамъини ҳақ,
Қора кулбамға тушса нури равнақ.
Касоди ишратимға еткуруб суд,
Кетибон фоқа, етса тарҳи беҳбуд.
Келиб манзилингни обод этарсен,
Бурунғи завқингни бунёд этарсен,
Ки ҳоло мен бўлуб нокомлиғда,
Сен андоқ турфа беоромлиғда.
Ота-онанг била тут ғамзудолиғ,
Аромизда турубтур кадхудолиғ».
Чу жуфтим мендин англаб бу фасона,
Қилибон заҳрханд этти тарона.
Деди: «Будурму тамҳиди мурувват,
Бу қайси расм эрур, қандоғ ҳамият?
Ўзунг инсоф қил, фикр эт каломинг,
Ўзунг андеша қил бу фикри хоминг.
Сени танҳо қўюб бу ибтилода,
Мен анда айш этай, сен бу балода.
Отам базмида мен мастоналиғда,
Сену ҳар шамъға парвоналиғда.
Отам бирла бўлуб мен завқ хирман,
Бўлуб сен ҳар эшикларда салозан.
Бўлуб мен завқ ила ишратда машғул,
Кийиб сен эски шол эгнингда качкўл.
Бале, бозуи ҳушу ҳимматингдин,
Шуурим кетти мундоғ хижлатингдин.
Вафо услубига будурми ойин,
Русуми дўстлиғ будурми эркин?
Керак мендин бу бетоқатлиғ ўлса,
Не дей бир-бирга шафқат ушбу бўлса.
Эру хотинға ойин бу бўлурму,
Эри бемоя бўлса айрилурму?
Бу таврингдин ҳамият элиға нанг,
Шууринг ботил этмиш шўълаи банг.
Демон ожизлик ичра нотавонсен,
Тануманду қави ҳам паҳлавонсен.
Аёғингда эрур юрмоқға ёро,
Алинг ҳар ишни айларга тавоно.
Етар ҳар ишни айларга мадоринг,
Етар ҳар касб қилсанг иқтидоринг.
Қачон ожиз эрурсен касб этардин,
Келур қилмоқ қўлингдин ҳар ҳунардин.
Биров сармояси гар оз бўлғай,
Ўтунчинлиқ қилиб мумтоз бўлғай.
Вагар бўлса қўлида моя чандон,
Очар ҳар растада юз навъ дўкон.
Дема отим Салими Жавҳарийдур,
Жавоҳир бўлса сармоям еридур.
Жаҳон қонунида турмас бир оҳанг,
Чолур юз парда ичра нағмаснн чанг.
Тузотиб зеру бам шарҳида овоз.
Гаҳе пасту гаҳе боло қилур соз.
Ҳаводис барқ янглиғ ўргулуб тез,
Юрур майдони даҳр ичра сабукхез.
Хижолат мулкида кўб бўлма маъюс,
Бу маъюсингдин ортар сенга номус.
Бир иш шуғлин ўзунгға пеша қилғил,
Хижил юрмай бир иш андеша қилғил.
Бурунроқ бўйла кундин қилмадинг ёд,
Саранжомингни бердинг елға барбод.
Пушаймондин топилмас судинг охир,
Илик бир ишга ур беҳбудинг охир.
Тутуб бечоралиғ расмида услуб,
Ўтун қил даштдин ё боғла жоруб.
Ваё муздурлиғда касби кор эт,
Ваё ҳаммомлиғни ихтиёр эт.
Маишат моясида айлагил жаҳд,
Жадалдин коми завқингға етар шаҳд,
Хижолатдин фузун бўлғай забунлиғ,
Етар жонингға тарҳи вожгунлиғ.
Мунингдек мунфаиллиғ ичра ётма,
Сазо тоши била бошинг ушотма.
Харими хилват ичра мен ҳам андоқ,
Ишим бўлсун туну кун чарх ўгурмоқ.
Сен айлаб тошқорининг корсозин,
Қилай ман ичкарининг кўбу озин.
Отамни уйидин етмас менга суд,
Сенинг бирла бўлай ҳар буду нобуд.
Дами айшу нишотингда эдим ёр,
Ҳам андоқ мен ғаминг вақти парастор.
Алимдур доманингда шоду ғамда,
Сенинг бирла бўлай завқу аламда.
Бу янглиғ хотуним кўргузди шафқат,
Замиримга тушуб завқу ҳамият.
Қилиб тангрини шукрини адосин,
Ҳамул мангучаи исмат вафосин.
Шабистоним ёрутмиш бу сифат ой,
Вафо гулзорида сарви сумансой.
Кўнгулни завқи ошиб ҳушу тобим,
Димоғи хуш анингдек жўшу тобим.
Қилурга касб этмоқ жазм қилдим,
Магар ҳаммоллиқга азм қилдим.
Кўнгулга хотунимдин ошти иззат,
Бу журъат кўрдум андин етти ҳиммат.
Белимни боғладим ҳаммоллиғға,
Кўнгулни қўймайин эҳмоллиғға.
Сафи ҳаммолға қотдим ўзумни,
Эшит, эй шаҳриёр, алҳақ сўзумни.
Сари бозори Восит ичра беҳол,
Бурун жавҳар сотардим, эмди ҳаммол.
Кулуб баъзе урубон таънадин неш,
Ҳазин кўнглум қилурди турфа дилреш.
Алар сўзиға солмай илтифотим,
Бошимдин ошуруб ташлаб уётим.
Ҳамоно қилдим иш ҳаммоллиғда,
Уётни ошуруб хушҳоллиғда.
Олиб оз учрасин кўб-кўб кўтардим,
Масофат қатъида элдин ўтардим.
Алар бир борғонича икки бориб,
Алар ўн борғонин бир йўл кўториб.
Қолиб ҳаммоллар пўямга ҳайрон,
Етиб ҳаммоллар муздиға нуқсон.
Ўну ўн беш дирам ҳар кун топардим,
Такопўюмға равнақ кўрсатардим.

Qayd etilgan


Muhammad Sanjar  04 Fevral 2012, 14:12:36

ДИЛАФГОР

Абдулборий Шермуҳаммад Ҳожи ўғли (Дилафгор) XIX асрнинг иккинчи ярми, XX асрнинг биринчи ярмида Тошкентга яқин Пскент шаҳрида туғилиб, яшаб, ўз даврининг мактаб ва мадрасасида таҳсил олиб, жўшқин истеъдоди билан замондош мухлисларининг эҳтиромига сазовор бўлган шоирлардандир.
Дилафгор, хусусан, Андижонда яшаб, мадрасада ўқиган вақтида Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бедил ва Фузулийларнинг шеъриятидан баҳра олган.
Умрининг етук қисмини илму маърифат тарқатиш йўлида, яъни китоб магазинида мудирлик вазифасини адо этишда сарф этади. Унинг «Гулшани Дилафгор» номли мажмуаси 1914 йилда Тошкентда, матбаи Ғуломияда босилган. 1916 йилда қайта нашр этилган.
Ушбу тўпламга 23 ғазал, 20 мухаммас (1 мувашшаҳ), 3 мусаддас (1 таржеъбанд), 1 чистон (топишмоқ) ва 2 фард киритилган.
Дилафгорнинг 8 ғазал, 2 мухаммаси Абдурашид Абдуғафуров томонидан «Ўзбек адабиёти»нинг 4-том, 1-китобига киритилган.
Қуйида «Гулшани Дилафгор» асосида, шоирнинг бу кунгача маълум бўлмаган шеърларидан намуналар келтирамиз.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Қонга тўлди юрагим, бир дилрабодин айрилиб,
Эзилиб оқди жигарлар, ошнодин айрилиб.

Оҳ, ул Мажнун каби ғам даштида қон йиғладим,
Сабру оромим кетиб Лайлиузодин айрилиб.

Йиғламайму ғам чекиб, қаддим дуто, аҳбоблар,
Толеимни камлиғи ул маҳлуқодин айрилиб.

Неча муддат бодаи ҳусни билан саршор эдим,
Эй, бу кунлар ташнаман, дорушшифодин айрилиб.

Тийра кўнглимга фараҳлик ғайбдин ўлмас зуҳур,
То ҳануз ғамзодаман, қоши қародин айрилиб.

Эй, менга даркор эмас, ушбу тирикликни нетай,
Рўзгорим тийра бўлса рўшнодин айрилиб.

Варна кесмас, деб Дилафгор риштаи уммедини,
Келса бир кун не ажаб, ул ошнодин айрилиб.

* * *

Дариғо, умрим ўтди, эй пари, ҳажрингда жоно деб,
Қаронғу бўлди олам кўзларимға, шўху барно деб.

Бўлибман мисли Мажнун, қил тараҳҳум, ёри жононим,
Ютай токайғача қон лахта-лахта, оҳ Лайло, деб.

Қўйибман остонангға бошимни, эй жафопеша,
Жаҳон маҳвашларидин сен пари пайкарни аъло деб.

Халойиқларға сўз бўлдим чекиб ҳажрингни, эй дилбар,
Қошингни ё билиб, ҳам оҳудек чашмингни шаҳло деб.

Ўтар бўлсанг мабодо растадин юз ғамзалар бирла,
Кўруб ҳуснингни мардум айтишур, бул қайси раъно, деб.

Менга кўп яхши айтур дедилар бўлма овора,
Вафо қилмас ситамгар, бермагил кўнгилни асло деб.

Аё эй бераҳм, айла назар бул хаста ҳолимға,
Қалай ҳажримда ҳолинг, эй Дилафгор, хаста шайдо деб.

* * *

Дарди ҳажрингға куйдим, айла, эй дилбар, илож,
Ҳақ мукофотиға берсун шамъи ҳуснингга ривож.

Раҳм этиб, бир йўл мурувват қил саховат хонидан,
Бистари ғам узра васлингға бўлибман эҳтиёж.

Изласам дардимни дорусин табиблар аҳлидин,
Лаъли нобингни даво деб кўрсатур, эй хушмизож.

Оҳ тортиб мисли Мажнун ман, гиребон чокман,
Ҳасратингда бўлди ашким мисли дарёйи мавож.

Бир кўриб ҳуснингни бўлдим мубтало, зору асир,
Хотирим ғамдин мукаддар то бу дам, йўқтур сирож.

Хублиқ мулкида, жоно, бир ажойиб шоҳ сан,
Мулки олам аҳли берсун сенга ҳар доим хирож.

Айламас эрсанг тараҳҳум хаста ҳолимға агар,
Кўксума ханжар солиб, ғамзанг билан қонимни соч.

Нақди умрум ишқи ҳуснинг бирла, эй Лайло, гаҳи,
Кеча-кундуз ғам чекиб ўтди Дилафгор, ноилож.

* * *

Киши борму менинг янглиғ бировни маҳви дийдори,
Хаёлимдан нари кетмас ўшал барнони асрори.

Агар чиқса хиром айлаб, боқиб ҳар ёна, ҳар ёна,
Муқаррар солғуси хуршидни ташвиши рухсори.

Юзи гул, сочи сунбул, қомати зебо алиф янглиғ,
Латофатда баробар келмас анга даҳр гулзори.

Қоши бир-бирга пайваста, қаламдек, қайрилиб тушган,
Ва ё райҳони жаннат раста-раста, айни осори.

Хўтан оҳулари шарманда бўлғай лофи чашм этса,
Қародур ҳажр шомидин муқаррар чашми хуммори.

Туриб атрофида саф-саф мисоли лашкари Хоқон,
Қилурға қатли ом албатта, наргис теғи хунхори.

Сабо тарқатса ногоҳ субҳидамда ёр зулфини,
Муаттар айлагай рўйи заминни мушки тотори.

Хижолат айлагай тўтию қумрини қилса ханда,
Такаллумда ўтар қанду асалдан шаҳди гуфтори.

Фалотунтаъбдурким васфини айтсам адо бўлмас,
Расодур зеҳну хуш одобида ҳар феълу атвори.

Менга таън айламанг ҳар неча ким, оҳу фиғон этсам,
Азалда бўлмишам ул моҳталъатни гирифтори.

Тирикман, токи ўлгунча билингиз, эй биродарлар,
Эрурман қудратим имконича Саъди харидори.

Муҳаббат аҳлига лаззат берар олиб ўқуғонда,
Дилафгор бенавони ҳарна айтган шеър-ашъори.

МУХАММАСЛАР

* * *

Арзим будирки, эй шаҳи маҳбуби дилрабо,
Бўлдим ажаб висолинг муҳтожи чун гадо.
Дил хасталарга назар қил, лутфинг билан қиё,
Сандин тараҳҳум айламоқ, мендин бу илтижо,
Етсам висолингга, шудир кўнглимда муддао.

Ҳар кеча нола айларам ҳажрингда, эй ҳабиб,
Ҳар субҳидам фиғон этиб монанди андалиб,
Раҳм айлабон фиғонима васлингга қил қариб,
Ағёрим ила ҳар кеча сан, бунда рашк этиб,—
Хун бўлди бағрим, юрагим ҳажрингда доимо.

Бўлдим асиру мубтало ҳуснинг хаёлида,
Заҳр ўлди бу маиша.тим васлингни ёдида,
Бемори фурқатинг манам ҳажринг фироқида,
Улдим кўйингда дарбадар васлинг сўроғйда,
Сабру қарорим қолмади на шому на сабо.

Раҳм айлагил бу ҳолима, эй шўхи пурситам,
Басдур кўйингда ўлганим, минг дарду пур алам,
Токайгача бўлуб санга ағёр муҳтарам,
Тарки жафо этиб манга бир айлагил карам,
Лаъли лабингни қандини истарман, ошно.

Эй шаҳсувор, дилбари хуршиду гулъузор,
Тахти малоҳат авжида Юсуф каби қарор,
Бўлсун жаҳонда давлатинг иззатда устувор,
Васлинг ҳавосида мани дилхаста Дилафгор,
То танда жон борича қилғум сенга дуо.

ҲАЗИНИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ҳажрингда фиғоним кўп, жонона, тонг откунча,
Орому қарорим йўқ ҳижрона тонг откунча,
Мажнун каби ишқингда ҳайрона тонг откунча,
Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг откунча,
Ўртаб юрагим, бағрим бирёна тонг откунча.

Мен Мажнуну сен Лайло, арзимни этолмайман,
Фарҳод каби Ширин деб, бир ёна кетолмайман,
Тоҳир ману Зуҳро сан, ишқингда ётолмайман,
Мен Вомиқу сен Узро, васлингга етолмайман,
Ҳар кеча қароргоҳим остона тонг откунча.-

Ишқинға асир ўлдим, эй дилбари айёрим,
Дардингни баён этсам, йўқ маҳрами асрорим,
Заъфарга бадал бўлди бул чеҳрайи гулнорим,
Раҳм айла бу ҳолимга, эй кўзлари хумморим,
Ҳажрингда бу кангуллар вайрона тонг откунча.

Найлайки, олибдурсан фикр ила хаёлимни,
Доим тўкарам кўздин бу ашк ила оҳимни,
Раҳминг келибон билгил, бу нукта саволимни,
Ҳеч кимга деёлмайман арз ила бу ҳолимни,
Қонға жигарим тўлди гирёна тонг откунча.

Махмури висолингман, ҳар кеча фиғон айлаб,
Булбул каби ҳажрингда ашкимни равон айлаб,
Доим тиларам ҳақдин, бағримни чу қон айлаб,
Хилватда агар кўрсам, арзимни баён айлаб,
Сан бирла бўлай анда ҳамхона тонг откунча.

Раҳм айла ғарибларға, базмингни мухайяр қил,
Жон уйини оразинг шамъини мунаввар қил,
Жонимни фидо айлай, васлингни муяссар қил,
Оқшомда жамолингни бир лаҳза муаттар қил,
Айтай сенга ҳолимни, парвона тонг откунча.

Ишқинг ўтиға, жоно, бағримни чу доғларман,
Тиғ остида ўлмоғни Тоҳир каби чоғларман,
Ҳажрингда Дилафгордек васлингни сўроғларман,
Найлайки иложим йўқ, ҳар кўчада йиғларман,
Тор ўлди Ҳазинийға Фарғона тонг откунча.

МУҚИМИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Мунча ҳам бўлмиш бу гулшанда қадинг зебо, шароб,
Барча гулрухлар жамолингга яна шайдо, шароб,
Сочларинг райҳони жаннат, кўзларинг шаҳло, шароб,
Соқиё, лутф айла жомим, қилма истиғно, шароб,
Нўш этиб солмай бу кун доди ғами дунё, шароб.

Дилраболар ичра бўлмиш мунча зебо суратинг,
Нечаларни айлагай базм ичра шайдо суратинг,
Тоқат этмайдур киши кўрганда асло суратинг,
Базм аро, жоно, ўтар ўрниға зебо суратинг,
Қоматинг мино, лабинг соғар, тилинг гўё шароб.

Даҳр аро ҳеч ким сенингдек ёрни кўргони йўқ
Балки бул рўйи заминга сен каби келгони йўқ,
Ҳеч кўз мардумлари бир сен каби кўргони йўқ,
Ҳеч бўлдум ҳам дегайму ҳасрату армоним йўқ,
Сен билан ичкан кишини кечаси танҳо шароб.

Ҳар замон ўтсанг, нигоро, растадин айлаб салом,
Йўл-йўла сочиб дамо-дам шаккару ширин калом,
Ғамзаи имо билан ошиқларинг айлаб тамом,
Рух очиб моҳтобларда, ноз этиб, айлаб хиром,
То кўриб лоф урмасун қаддинг гули раъно шароб.

Сайри гулшанда дамо-дам ноз этиб, гашт айласанг,
Дилраболар базмига парвоз этиб, гашт айласанг,
Зулфи анбарни солиб, дил хуш этиб, гашт айласанг,
Бу сифат гул-гул ёниб, май нўш этиб, гашт айласанг,
Тушмасунму олам ичра шўришу ғавғо, шароб.

Эй пари, танҳо эрурсан иқлими Фарғонада,
Соқиё, қилғил карам, лабташна ман ғамхонада,
Оҳ уриб йиғлар Дилафгор кулбаи вайронада,
Сўрма махмури мукадардурликни бу майхонада,
Кеча-кундуз оҳ уриб, дерман Муқимий, ё шароб.

КАМИЙ ШОШИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Сайд кўнгилларни, жоно, энди ром айлаб келинг,
Беҳаё ағёрлар субҳини шом айлаб келинг,
Байтул-эҳзоним сари аҳду паём айлаб келинг,
Ман сари оҳиста-оҳиста хиром айлаб келинг,
Билмасун ағёр, жоно, вақти шом айлаб келинг.

Доимо васфинг этарман шоҳлиғдин, эй пари,
Мужда бер ошиқлара иршодлиғдин, эй пари,
Қўлни тортиб зулм ила бедодлиғдин, эй пари,
Ваҳ, ўлуб қолмай камоли шодлиғдин, эй пари,
Бехабар қўймай мени аввал паём айлаб келинг.

Йиғлатиб бизларни ношод айламак мақсуд эса,
Ёки лутф ила мурувват айламак мақсуд эса,
Ё рақиб сўзи билан қайд айламак мақсуд эса,
Мурғи жон ё кўнглуми сайд айламак мақсуд эса,
Ҳалқа-ҳалқа бори кокилларни ром айлаб келинг.

Жилва, найрангу фусун ушшоқларға дилрабо,
Басдур, аммо айлангиз ширин-шакар, эй маҳлиқо,
Рамз, истиғно, тағофиллар билан шому сабо,
Ноз бирлан қўллара олиб бараҳна, беибо,
Ғамзангиз тиғиға кўксимни ниём айлаб келинг.

Жонажоним, дилбарим, ҳуснингга маст айлаб мани,
Кокилинг тори била чун банди даст айлаб мани,
Хурраму ағёр, аммо дилшикаст айлаб мани,
Бетакаллуф бир куни кўнглимга қасд айлаб мани,
Шўхлиқ бирла кулуб, ўйнаб, салом айлаб келинг,

Эй қамарталъат, шакар лаълинг шудур оби ҳаёт,
Йўлларингда кўзларим бўлди нетай мисли Фирот,
Базм асбоби муҳайё, кел пари, бергил нажот,
Йўл-йўла сочиб дамо-дам шаккару қанду набот,
Яъни жонпарвар лабингиздан калом айлаб келинг.

Нозанин, васлингға етмак нечани ҳадди эмас
Ёки сандин кимсани дам урмаки ҳадди эмас,
Ё Дилафгорни сенга сўз айтмаки ҳадди эмас,
Кеча ё кундуз демак, жоно, Қамий ҳадди эмас,
Хублиқни фурсати ёдин давом айлаб келинг.

ДУОЙИ САЛОМ

Эй сабо, мандин етур арзу самоларга дуо,
Шаҳри Фисканд мардуми, шоҳу гадоларга дуо,
Растайи ярманкада аҳли вафоларга дуо,
Жумлаи қавму қариндош, ақраболарга дуо,
Барчайи хешу табор, аҳли салоларга дуо.

Абдумавлон махдуми доночага беҳад салом,
Ҳам яна ул Саййид Аъзамхон шакарфазга паём,
Мулла Иброҳим, Абулқосим тикувчи субҳу шом,
Хотирингдан кетмасун, албатта-албатта калом,
Мулла Одил вофуруш касби ҳаволарга дуо.

Борму Омилхон тўра сиҳат-саломат мулк аро,
Ҳам яна мулла Муҳиддин дилбари ҳури лиқо,
Дегил албатта ба сад албатта, эй боди сабо,
Ҳарна кўргонингни бир-бир сўзлагил қилмай ибо,
Жумлайи хурду калон табъи расоларга дуо.

Мулла Файзи катта йўл устидадур бўлсун омон,
Лафкадор эрди қароқош бир йигит Ноёб дегон,
Соғларму вақти хурсандму Сиддиқбой дўсти жон,
Ул Сулаймонхони мавзуин ҳам Қомилхон осгумон,
Чаҳорсуда жумлаи аҳли казоларга дуо.

Ҳоли ҳам борму саломат ул Инъомхон читфуруш,
Тим тагида мулла Самсоқ, касби кори носфуруш,
Бормулар сиҳат-саломат ул Худойқул тўнфуруш,
Мулла Мухтор қорини кўрсанг агар айлаб хуруш,
Айтакўр албатта хушфаҳму заколарга дуо.

Боқма олифта юронларни қилон рафториға,
Дилраболарни фасоҳатда шакар гуфториға,
Холисаллиллоҳ сўраб қўйғил, сухан осориға,
Маҳзуми Абдуллажону Абдунўъмон қориға,
Ҳам Фўлодхожа эшондек маҳлиқоларға дуо.

Гарчи лутф айлаб мабодо мадраса қилсанг гузар,
Мулла Нодирхон, Ниёзмат қорини кўрсанг агар,
Дегил албатта саломи беадад гар сўрсалар,
Аҳли мадраса чиройлик, дилраболарга назар
Айласанг, албатта айт ҳусни зиёларга дуо.

Рўзи панжшанба тамошо айлабон ярмаркани,
Ул Узоқ қассоб, самоварчи Муҳаммадалини,
Ҳам Ҳусанбою Ҳасанбой, Абдураҳим қорини,
Қўз таниш аҳли гузар, жумла қадрдон борини,
Биз учун албатта, эй соҳибсадоларга дуо.

Айта кўр албатта-албатта бу янглиғ арзи ҳол,
Андижонда соғ-сиҳат бор деб, қил қилу қол,
Қундузи дунё учун оввораман, аҳли хисол,
Қилди ҳасратдин Дилафгор сизлара арзи мақол,
Қаттаю кичик тамоми ошноларга дуо.

ЧИСТОН

Ул надурким, кеча-кундуз тинмайин айлар сафар,
Йўқ анга ичмак-емакдин, очлик этмас асар,
Доимо дарёда горгай, бо вужуди ташнадур,
Кетгусн роҳи адамга қатра сув ичса агар.
(Кема)
 
ОТАНИЁЗ НИЁЗИЙ

Отаниёз Ниёзий Хоразмнинг Бўйрачи қишлоғида 1844 йилда камбағал деҳқон оиласида таваллуд топди. Эски мактабда савод чиқарди. Оила моддий аҳволи унинг мадрасада илм олишига имкон бермайди. Шу сабабли Отаниёз Хива шаҳрида яшовчи бир оилага хизматга келади. Бу оила бошлиғи илм-маърифатли ва ўз даврининг анчагина маданиятли кишиси бўлгани туфайли Отаниёздаги ирода ҳамда илмга чанқоқликни кўриб, унинг мадрасага киришига ёрдам қилади. Отаниёз Арабмуҳаммадхон мадрасасида 18 йил истиқомат қилади. Бу давр ичида у араб, форс тилларини, классик адабиётни чуқур ўрганади.
Ниёзий асосан лирик шеърлар ижод қилди. У кўп вақтлар ўз замондошлари Огаҳий, Комил, Мирзо, Табибий, Чокар каби талантли шоирлар суҳбат ва мушоира мажлисларида иштирок этади.
Шоир 1928 йилда ўз ватанида вафот этган. Ниёзийнинг бир нусха ўзи тузган (автограф) девонидан ташқари яна икки девони ҳам бизгача етиб келган бўлиб, улар Ўзбекистон Фанлар академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида 7093 ва 902 рақамли инвентарда сақланади.
Ниёзий асарлари ана шу манбалардан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Майи майхонадин ман нотавонни манъ этар зоҳид,
Магар файзи илоҳий бориға бу иккида жоҳид.

Вараъ аҳлиға жаннат йчра бўлсун ҳур ила кавсар,
Манга дайр ичра саҳбо эврулуб тутғай ани шоҳид.

Бўлур маҳбуб боши олдида Мажнун кўнгул малкуб,
Анингдек ким жунун аҳли бўлур меҳроб аро сожид.

Жаҳон шавқи аро беҳуда истарсан вафо, эй дил,
Бу бозор ичра, билгил, ул матоъ асру эрур косид.

Ҳама ишқ аҳли бўлса муттафиқ бардош бермаслар,
Муҳаббат бориғаким бўлмамишлардур манга ворид.

Тараҳҳум қилмоқин дунё арусидин тамаъ қилмоқ,
Хаёледурки зиллат мўжиби бўлғай дағи фосид.

Пазар қилмас нисор этмак учун маъшуқ аёқиға,
Дилу жон бирла дин нақдин муҳайё қилса ҳар ноқид.

Инониятни қўй, эй нафс, аелинг тийра туфроқдур,
Адусиз умр кўрсанг ложарам бўлғунг анга оид.

Пиёзий чарх золин ақд қилғонлар ҳама борди,
Талоқ эткил ани бўлсанг агар ўз нафсинга оъқид.

* * *

Хонақоҳ ичра кириб ҳар кеча ғавғо қилди шайх,
Сода дил бечораларни асру расво қилди шайх,

Чину ёлғонин каромат англағон элни мурид
Айлабон, сўфи деб ахлоқиға шайдо қилди шайх.

Гарчи феъли зишт эди, макр айлабон атрофида,
Неча нодонларни ўз таврида пайдо қилди шайх.

Ҳар дами фарёд этиб, бўкриб, қоқиб ангуштларин,
Ҳалқада чиндин машоидлиқ ҳувайдо қилди шайх.

Ичкаридин тўқ, хориждан ўзни рўза деб,
Кизб ила ўз жониға зулмини амдо қилди шайх.

Дайр пирининг иродат бирла бўлғил бандаси
Ким, улусдин моли дунёни таманно қилди шайх.

Истасанг хомушлик, дайр ичра кир, эй аҳли ҳуш,
Кўрки, ҳар дам хонақоҳ ичра алоло қилди шайх.

Шукр борий, эй Ниёзий, манъ этиб майдин мани,
Бил охир сажжодасини раҳни саҳбо қилди шайх.

* * *

Ситамгар маҳвашо, ҳажрингда бағримни кабоб этдинг,
Петай кўз мардуми қони била олуда об этдинг.

Ниёзу ажз ила аҳволи зорим арз қилғандин,
Ғазабнок ўлдинг асрулуку нозосо итоб этдинг.

Борурдин кўйинга манъ этдинг, аммо борғаним билгач,
Тузуб зулму ситам расмини қаттиғ ижтиноб этдинг...

Танимни оташи шавқинг аро солмоқ била ҳар дам,
Кўнгулни дам-бадам ўз манзилида печтоб этдинг.

Қошинг шаклини меҳроб ичра кўрмак орзусида,
Муҳаббат қасрини аҳли вараъға фатҳи боб этдинг.

Бошимни ўйнатиб сархуш самандинг бостириб ўтдинг,
Ниёзийни бу янглиғ марҳаматдин комёб этдинг.

* * *

Эй фалак, турлук хиёнатларни изҳор айладинг,
Билмадим журмим на эрди, эл аро хор айладинг.

Ҳодисоти даҳрдин ранжида айлаб хотирим,
Турфа иллатлар била жисмимни бемор айладинг.

Фош этиб афъоли ношоистами даҳр аҳлиға,
Ижтиноб айларга мандин асру бадкор айладинг.

Кўрсатиб бир дилрабони орази гулгунини,
Ишқнда чандин балоларға гирифтор айладинг.

Бермайин васлиға йўл ҳаргиз анинг ҳижронида
Кўзларим гирён қилиб, бағримни афгор айладинг

Нотавон жонимни ташлаб водийи фурқат аро,
Неча муддат бир кўрарга гул юзин зор айладинг

Бир даме очмай Ниёзийнинг муроди чеҳрасин,
Ҳар адоватким анга олам аро бор айладинг.

* * *

Жамолин орзу айлаб боқиб ҳар ёна, ҳар ёна,
Кўзум келмиш фироқи дардидин гирёна, гирёна...

Агарчи ўлмаким бўлмиш муайян дарди ишқидин,
Урарман билмасун деб эл қадам мардона, мардона.

Висолин фикр этарман кеча-кундуз тинмайин эмди,
Таҳайюр даштида овораман ҳайрона, ҳайрона.

Муяссар бўлса умри Нуҳ йўқ андин ҳеч парвойи,
На дунё жойи шоди, балки бир ғамхона, ғамхона.

Абас манзилгаҳинг таъмири келдиким кўруб билдинг,
Ҳама маъмурларнинг бўлмоқин вайрона, вайронаТ

Вужуди қасридин чиқсун Ниёзий гар фароғ истар,
Вагарна солғусидур худ ўзин зиндона, зиндона.

* * *

Эй фалак, комимға юрмай зоҳир этдинг эъвжож,
Етмади сендин замирим ичра бир дам ибтиҳож.

Макр ила дунё арусиға мани домод этиб,
Гарчи йўқдур хоҳишим ўртоға солдинг издивож.

Улки мақсудим эди андинки банд айлаб мани,
Кўрсатурсан неча кўз тутсам манга юз эҳтиёж.

Басталик солдинг тамоми корима зулм айлабон,
Бир ишимга саҳв этиб, бермай кушоду инфирож.

Мунча бас эрмасму бир гулчеҳранинг ишқи аро,
Нотавон кўнглумға солдинг изтиробу ихтилож.

Ҳажрида қилдинг басе бемор, ҳужжат истасанг,
Чеҳраи зардим била заъфим қилурман эҳтижож.

Эй Ниёзий, шиква қилма чархи дундинки, қазо —
Дарду ғамға айламиш жисминг хамирин имтизож.

* * *

Истама, эй дил, вафо бўйини гулрухсордин
Ким, ҳавои андалиб имкони йўқ гулзордин.

Қил тааққулким адам сориға ул ишқ аҳлидин,
Қайси бири кетди кўрмай дарду ғам дилдордин.

Гар итобосо нигаҳ бир қатла қилса асрамоқ
Қайда мумкин элга жонин кўзлари хунхордин.

Муддати умрингда осойиш таманно айласанг,
Аҳли дунёдин бири бўл балки бу ғаддордин.

Чарх золидин тамаъ қилма мурувват, негаким
Кўрмади даҳр аҳли бу хислатни ул маккордин.

Хонақаҳ аҳли муҳаббат сирриға воқиф эмас,
Иста они дайр аро ҳар тун саҳар бедордин.

Дам-бадам ўзни жафо чекмакка муътод айлагил,
Юз жафони кўрмагунгдур, эй Ниёзий, ёрдин.

* * *

Истаган бўйи вафо бу гумбази вайронадин,
Тутди кўз гўё вафо даҳр ичра ҳар жононадин.

Бемурувват ошнодин хўб эрур узмак кўнгул,
(Ихтиёр) этмак абад хушхўйлиғ бегонадин.

Жон қушини ишқ ўтиға ўртамак таълимини
Ишқ элиға олмоқи лозим эрур парвонадин.

Доимо жоми ажал андоғ тўлуғдур бўлмағай,
Холи ҳаргиз нечалар шурб этса бу паймонадин.

Мард эмас улким муҳаббат дардидин қилди ҳазар,
Жуз таҳаммулни кўрулмас муддати мардонадин.

Эй Ниёзий, чирки ғам этма замириға онинг,
Дайр пири бирла бўлса чиқмайин майхонадин.

* * *

Эй кўнгул, билгил ғанимат базми васл айёмини,
Муддати умрида ким сипқарди.ишрат жомини?!

Бўлмади ишқ аҳли вуслат бирла ҳаргиз комёб,
Қатъ этиб то солмайин бошдин вужуди домини.

Чарх давридин тамаъ қилма фароғи хотиринг,
Ким фароғат истади олди онинг оромини.

Кимни кўрдингким муҳаббат аҳлидин бу даҳр аро,
Жавидони айш ила топқон ҳамиша комини?

Англағилким, ул замири пок эмасдур ишқ аро,
Маҳваши шамъи рухи асли ёрутмас шомини.

Қил ҳазар, дунё аруси макр ила ҳар дам сани
Кўрсатур роғиб қилурға орази гулфомини.

Эй Ниёзий, қилмасун мафтун сани таҳсини эл,
Суд билмаслар анинг аҳли дили икромини.

* * *

Бир шикаста дилни ул кимса сарафроз айлади,
Билгил они каъба ободиға оғоз айлади.

Эй кўнгул, тарк эт муҳаббат сўзи, мойил бўл анга
Ким, ҳамиша дўстлиғ қонунини соз айлади.

Одам улдур фарқ этиб бедард ила дард аҳлини,
Зоҳири бошинда ҳар бирини афроз айлади.

Мўъмини комилдур ул оламға айлаб эҳтиром,
Вориси мурсал билиб эл ичра мумтоз айлади.

Табъ нафси ҳолвадур ул кимки дунё шўхининг
Қасдида ҳаддин фузунроқ ҳирс ила оз айлади.

Пок эмас ишқинг, Ниёзий, йўқса нечун дилбаринг
Фарти истиғно била ҳар дамда юз ноз айлади,

* * *

Дариғо, ул париваш молу дунёни назар қилмас,
Басе қаттиғ кўнгулдур фақри истиғно асар қилмас.

Жаҳон султонлиғин табъи анинг ҳаргиз қабул этмас,
Музайян қаср аро авранги Жам узра мақар қилмас.

Ажабдур ҳимматиким мажлиси шоҳидин ор айлар,
Мунаққаш бистарин зар риштани болин сипар қилмас.

Маҳалли ҳайрат эрмас бўлмаса ишқ аҳлиға нозир,
Муҳаббат аҳлининг кошонаси сори гузар қилмас.

Қийиб гулгун қабосин бодпойин секратиб ҳар дам,
Жаҳон раъноларидек олам ичра шўру шар қилмас.

Саропо мажмаъ ичра ҳилми тамкин манбаидурким,
Пукат изҳор этарда мажлис аҳлидин ҳазар қилмас.

Ниёзий, ул гўзал васли учун топшурса жон мулкин,
Маломат лойиқ эрмасдур, анга чунким зарар қилмас.

* * *
Айлагил бедод этардин ижтиноб, эй маҳжабин,
Бўл карам бирла муҳаббат аҳли шонида амин.

Ишқ элинииг оҳи оташнокидин парҳез қил,
Кимки қилди эҳтироз андин, ул эрмиш хурдабин.

Шўхлик айлаб тағофил ичра солма ўзниким,
Дод эрур ушшоқдин гар фикр этарсен асру чин.

Бўлмаса лозим тараҳҳум фақр элига айламак,
Не учун севди аларни анбиёи мурсалин.

Кимки ошиқ ложарам бечорадур ҳижрон аро,
Хўб эмасдур айламак дарвешларға зулму кин.

Навъ инсондиндур улким тузди адл ойинини,
Топди андин комини, бўлди шаҳи рўйи замин.

Марҳамат қилғил, Ниёзий, қўймади зикринг даме,
Дашт аро бўлди гаҳи коми макон ичра макин.

* * *

Дедим: мани бир лаҳзае ҳажрингда қўйма титратиб,
Дедики: қўйғум рашк ўтин кўнглунгда эмди ўртатиб.

Дедим: тараҳҳум айлагил атрофим олди хайли ғам,
Деди: алардур мунисинг танҳо қолурсан тарқатиб.

Дедим: дариғ этма манга, саҳбои васлинг журъасин.
Деди: кетар ҳушу хирад неткунг оларни тебратиб.

Дедим: жафою жаврдин озурда бўлмасму дилинг?
Деди: демакка бошладинг ҳар сўз, забонинг ўргатиб.

Дедим: қилурсан зуд кин, журмим на эркан билмадим,
Дедики: ишқинг сиррини фош эттинг элга англатиб.

Дедим: келурдин кўйинга комим рикобинг бўсидур,
Дедики: эмди келмагил, келсанг юборгум қувлатиб.

Дедим: Ниёзий хотирин ҳаргиз паришон қилмағил
Деди: фироқ андуҳидин ўлдургум они ингратиб.

* * *

Бевафолар ишқида ўзни ҳалок этмак абас,
Фурқати шамширидин кўксини чот этмак абас.

Кеча-кундуз тинмайин ҳасрат чекиб ҳижрон аро,
Мотамийлардек кўнгулни дарднок этмак абас.

Васлини айлаб таманно кўйида маскан тутуб,
Жисми афгорини бу куй ичра хок этмак абас.

Ишқ ўтиға куйдуруб танни анинг хокистарнн,
Еткуруб дил кўзгусиға асру пок этмак абас.

Меҳрсиз маҳбубнинг васлида шод ўлмоқ учун
Ҳажри ранжини ҳавас бебийму бок этмак абас.

Бу сифат маъшуқ маъшуқи ҳақиқий ишқида,
Волалиғни дам-бадам билиштирок этмак абас.

Эй Ниёзий, бевафо маҳбубларнинг ҳажридин
Тан уйин ҳуши хираддин инфикок этмак абас.

* * *

Фироқинг дарди аҳволим паришон айлади, эй шўх,
Ишимда телба атворин намоён айлади, эй шўх.

Ғами ишқинг аро тан кулбасининг асл бунёдпн,
Сиришким селининг туғёни вайрон айлади, эй шўх.

Жамолинг партави гулшанда ногаҳ мунжали бўлғоч,
Кўзимнинг мардумини асру ҳайрон айлади, эй шўх.

Юзингдин бўлғоним айру кўнгулға жисм уйин гўё,
Ажаб қаттиғ аламлик байтул эҳзон айлади, эй шўх.

Висолинг иштиёқи неча йиллар тийра кулбамни
Ҳамоно жисми беморимға зиндон айлади, эй шўх.

Хаёли васлинг ишқ аҳлини кўнгли ичра ҳар соат
Муҳаббатлиғ тасаввур бирла меҳмон айлади, эй шўх.

Ииёзийнинг гуноҳи йўқ эди ҳажрингда куйдирдинг,
Магар ишқинсни кўнгли ичра пинҳон айлади, эй шўх.

* * *

Кўнгул тинмай чекар ун, эй паризод,
Дамодам урғанингдин тиғи бедод.

Фироқинг қилди кўнглум кулбасини
Муҳаббат дашти ичра меҳнатобод.

Ёқиб ҳажринг ўти кул қилеа жисмим,
Ғамим йўқ этса ҳам бу кулни барбод.

Ажаб йўқ шўълаи кўнглимға тиғинг
Суйи еткач қилурдин оҳу фарёд.

Кетургил кўнглинга ашким суйинким,
Су еткач тез бўлғай яхши фўлод.

Май ичма, тарки ишқ эт, дема, эй шайх
Мангадур дайр пиридин бу иршод.

Ғаминг бузди Ниёзий хотирини,
Хаёли васлинг аммо айлади шод.

* * *

Лабларингни шарбатидур оби ҳайвондин алаз,
Оби ҳайвон демайин ким, бал эрур жондин алаз.

Куфри зулминг ишқ элини коми бўлди нечаким,
Шаҳдин онинг кўрмиш онлар шаҳди имондин алаз..

Кўзларинг имосидин лаззат етар дилларғаким,
Рамзиға лаззат рамузи чашми хўбондин алаз.

Дарди ишқингдин ўлум ҳолиға етганларғадур,
Нутқи жонбахшинг Масеҳ анфосидир, ондин алаз.

Васл умиди бирла бўлған фурқатинг ушшоқ аро,
Ноумидлиқдин етишган доғи ҳирмондин алаз.

Зулмати ҳижронда қолғонларғадур жамиъ заханг,
Дарҳақиқат юз туман шамъи шабистондин алаз..

Хотирингдин маҳв қилма бир даме маҳбубни,
Эй Ниёзий, ёр ёди зикри султондин алаз.

* * *

Маҳвашо, ҳуснинг гули бир неча кун хандон эрур,
Қадринн бил эскуча боди хазон меҳмон эрур.

Бўлди чун фарсуда ондин сўнг пушаймондин не суд,
Вақтини тутмоқ ғанимат шеваи хубон эрур.

Ошиқи ошуфта ҳолидин тағофил айламак,
Лойиқ эрмасдур ва лекин хислати жонон эрур.

Маст эмас васлинг майидин ишқ аҳли нечаким,
Қисмат айланған аларға сўзиши ҳижрон эрур.

Шод эрур васлинг таманноси била маҳзун кўнгул,
Бўлмаса юз арзи ҳол олам анга зиндон эрур.

Фурқат айёмида гар ушшоқинга раҳм этмасаяг,
Жонлари кошонасида оташи сўзон эрур.

Эй Ниёзий, бу паришон сўзларингни тарк этиб,
Арзае қнлғил, йўқ эрса мужиби ҳирмон эрур.

* * *

Жаҳон айвони, эй дил, бир куҳан кошона эрмишдур,
Умид этмак анинг ободини вайрона эрмишдур.

Кишиким амният саҳбосин онда орзу қилди,
Хирад асҳобидин билма они, девона эрмишдур.

Ани ким маскани роҳат демасдур ҳам кўнгул бермао,
Эрур ҳуш аҳлидин, бал оқилу фарзона эрмишдур.

Баробар англабон суду зиёнинг, буду нобудин,
Халойиқ ичра ҳиммат соҳиби мардона эрмишдур.

Жаҳон раъноларидин битмагай ҳаргиз кўнгул коми,
Нечун ким ҳар бири ишқ аҳлиға бегона эрмишдур.

Вафо кўз тутмадилар аҳли диллар даҳр шўхидин,
Сабаб улдур — жафолиғ, бевафо жонона эрмишдур.

Ниёзий, даҳри дундин айшу роҳат топмоғунг ҳаргиз
Эмас мумкин, буни бил, балки бир ғамхона эрмишдур.

* * *

Нигоро, ман нетай фирдавси файзосорни сансиз,
Фародис ичра андоқким гулу гулзорни сансиз,

Ниҳоли қаддинг эрди сайрдин бўстон аро мақсуд,
Вагарна найлагумдур ўзга хушрафторни сансиз.

Қарорим бўлмағай саҳрода ҳам шаҳр ичра, эй дилбар,
Не қилғум боғни, на боғ аро асморни сансиз.

Тузардин мажлис онда эрди мақсудим сани васлинг,
На янглиғ истарам бир соҳиби асрорни сансиз.

Агарчи ҳурвашдур базм эли бўлмиш манга ағёр
Ким, анда истамасман кўзлари хумморни сансиз.

Жаҳон маҳвашларидин қайси биридур еанга матлуб —
Дема, эй маҳвашим, неткум пари рухсорни сансиз.

Ниёзий маҳв қилмас хотиридин бир даме фикринг,
Нечук маҳв айлаб истар ўзга бир дилдорни сансиз.

* * *

Муҳаббат даштиға раҳбарсиз урғондек қадам ёлғиз,
Кўрарман даҳри дундин дам-бадам зулму ситам ёлғиз.

Тараб ишратгаҳида бўлмоқимни орзу айлаб,
Даме йўқ кўрмаган ман зорға ранжу алам ёлғиз.

Фано бўлмай қазои ишқ аро кирган киши янглиғ,
Замон ўтмас мани маҳзунға етмай дарду ғам ёлғиз.

Эмасдур хўблар султонини севмак манинг ҳаддим,
На мумкиндур гадоға бу сифат урмоқға дам ёлғиз.

Хиёнат зоҳир этди чархи кажрафтор ҳар соат,
Қачон бағримни қилмай қон қилур кўзларда нам ёлғиз.

Етишмай дарду ғам, ранжу алам, зулму ситам ҳар дам,
Манга оё етарму даҳр шўхидин карам ёлғиз.

Ниёзий айлагил аъмоли сол(и)ҳ ҳарна мумкиндур,
Умид эт, кетмагайсан ногаҳон мулки адам ёлғиз.

* * *

Дил аҳли дилбаридин ўзга ҳикоят этмас,
Ҳар неча зулм еткач андин шикоят этмас.

Ўз маҳвашидин айру маҳвашлар илтифотин,
Гар кўрса ҳаддин афзун ҳаргиз сироят этмас

Чин ошиқ ул эрурким маъшуқдин етушса
Ранжу алам ададсиз шавқин ниҳоят этмас.

Ҳар навъ бўлса қилғай маҳбубининг ризосин,
Ўзга ҳабибларининг васлин риоят этмас.

Кўнгли рамида бўлмай ҳижрон ғамин чекардин,
Куйидин ўзга ерга асло ҳидоят этмас.

Ушбу риё мараздур, эй шайх, таркин этгил,
Йўқ эрса ёр қурбин лутфи ииоят этмас.

Васл аҳли даргаҳидин қувманг Ниёзийниким,
Ўз ҳолин англагандур эмди жиноят этмас.

* * *

Кўрубдур кимса эл бедодидин озор ман янглиғ,
Лагадкўби замондин ким экан безор ман янглир.

Фалакнинг зулмидин йўқтур манга осуда ҳол ўлмоқ,.
Киши бормуки қилсам дардими изҳор ман янглнр,

Етиб осиби даврон нотавон кўнглум эрур мажруҳ,
Топилмас дил шикаста даҳр аро бемор ман янглиғ..

Ҳаводис шаҳнаси торож қилди хонумонимни,
Магар ул топмади яғмоға фақросор ман янглиғ.

На хушдур улки, кўрмай аҳли давроннинг жафосинн,.
Замон ўткарса бўлмай кўзлари хунбор ман янглиғ.

Хароб этса тонг эрмас оҳу зорим кўкниким, қилди
Балият тоши кимнинг кўксини афгор ман янглиғ.

Ниёзий оқил эрсанг қатъ этиб элдин маошингни,
Ўзингни анжуманға солмағил зинҳор ман янглиғ.

НАВОИИ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ўзгалар кўйида синсин пайкарим жо айласа,
Жисмим ўлсун кул ёниб гар онда маъво айласа,
Бағрим оқсун ғайридин сўзиш ҳувайдо айласа,
Кўнглум ўртансун агар ғайрингға парво айласа,
Ҳар кўнгул ҳамким сенинг шавқингни пайдо айласа.

Ғайрини фикр айласам ҳажринг аро жовид ўлай,
Қурбатинг умидидин албатта беуммид ўлай.
Фурқатинг зулмоти ичра соҳиби таъбид ўлай,
Ҳар киши васлин таманно айласам навмид ўлай,
Ҳар киши ҳамки сенинг васлинг таманно айласа.

Сандин ўзга ёр зикри бир даме бўлса сўзум,
Дуди ҳирмондин қарорсун каҳрабо янглиг юзум,
Аҳд боғлаб нафсима айтурман, эй дилбар, ўзум,
Ўзгалар ҳуснин тамошо айласа, чиқсин кўзум,
Ўзга бир кўз ҳам сенинг ҳуснинг тамошо айласа.

Хотиримға бошқа ёди келса хок ўлсун дилим,
Ҳам узулсин ғайриға гаҳ хам қилур бўлсам белим,
Ҳам қуруб қолсуи баданнинг маддаси бўлган гилим,
Ғайр зикрин ошкора қилса лол ўлсун тилим,
Қайси бир тил ҳамки, зикринг ошкора айласа.

Ғайратимдин рашк аро ҳар гул юзи бир шуъладур,
Ёқғали кўнглумни ҳам булбул сўзи бир шуъладур,
Ҳарна бўстон ичрадур балким ўзи бир шуъладур,
Рашкдин жонимға ҳар наргис кўзи бир шуъладур,
Боғ аро ногаҳ хиром ул шўхи раъно айласа.

Орзу бўлди азалдин кўнглума ишқинг фани,
Бу жиҳатдан жисми афгорим баданнинг маскани,
Сайъ бирла умрим ичра бир кўра олмай сани,
Оқибат жонимға етдим, эй хуш улменким мани,
Гар қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа.

Бу ажаб ҳусни гули асло хазондин сўлмағай,
Зулм этиб ҳар дам ўсанмай кўнгли ҳаргиз тўлмағай,
Ушбу гулшандин фалак золи доғи гул юлмағай,
Йўқ оғиздин нукта айтур маҳвашимдек бўлмағай,
Гар қуёш ҳар заррасидин бир Масеҳо айласа..

Турфадур мажнунлигим ҳолимни билмасдур ҳабиб,
Бир нафас бўлмас ифоқатдин манга ҳаргиз насиб,
Волалиғ дашти аро эмди бўлубдурман ғариб,
Келтуринг рафъи жунунимға парихон, эй табиб
Ким, ул ансабдур пари ҳар кимни шайдо айласа.

Кўргусидур ҳодисоти даврнинг озорини,
Даҳр элидин муштағил билгай ҳасаднинг корини,
Бўлғай аҳволи паришон маҳв этиб азкорини,
Субҳдек бир дамда гардун қўймағай осорини,
Ногаҳ аҳли сидқ кўнгли меҳрин ифшо айласа.

Золи дунё фикрида сарғарма, сўлма нечаким,
Эй Ниёзий, алданиб узрини қўлма нечаким,
Инқиёд айлаб анинг юзига кулма нечаким,
Даҳр шўхиға Навоий сайд бўлма нечаким,
Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.
 
ХЎЖАЖОН РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ

XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган прогрессив шоирлардан бири Хўжажон Рожий — Тоҳир 1834 йили Марғилонда сувоқчи оиласида туғилган. Мадрасани тамомлагач, жуда хушхат, яхши савод эгаси бўлганлиги учун қозихонада хат ишларини олиб борувчи мирзолик ишига тайинланади. Ролшй ўттиз уч ёшигача шу ишда хизмат қилади, кейинчалик қозилик лавозимида ишлайди. Айни чоқда у ижодий ишлар билан ҳам қизғин шуғулланиб, бир қанча асарлар ёзади. Ҳозир шоирнинг ўн минг мисрадан ортиқ адабий меросига эгамиз. Улар — ғазал, маснавий, мухаммас, муаммо, рубоий, тарих, сатира ва юморлардан иборат бўлиб, буларни кўздан кечирган киши шоир халқ ҳаётини жуда яхши билгани, воқеа ва ҳодисаларпи реал, ҳаққоний акс эттирганини ҳис этади. Шоир Рожнй лирикаси ҳам, ҳажвий асарлари ҳам бадиий таъсирчанлиги, пишиқлиги билан ажралиб туради.


ЙИГЧИ ЭШОН ҲАҚИДА ҲАЖВ

Қурди саҳрога чиқиб бир ҳийлагар йигчи эшон,
Қўйди ўт ер остидин қайнатди том узра қозон.

Билмаган илму адаб, беақли мажҳули ажаб,
Эрди ул ҳурмат талаб, қилди ўзин ялғон эшон...

Ҳийласидин бехабар бирмунча ҳайвонлар они
Томда пишган ошини билди кароматдин нишон.

Шул сабабдин борди ҳар ким шайх деб назри билан,
Сувратин кўргач қилиб шайху машойихдин гумон,

Тўни бўзни малласи, бошида шалғом салласи,
Ерга мойил калласи, бир қўлда туз, бир қўлда нон.

Бора-бора қилди даъвони минорадек баланд,
Хоҳлади овозасин еткурмакка то осмон.

Ев бўлиб Исоға, чиқмоқ қасдида афлокға,
Қилди бутмасдин йиқилган хом ғиштдин норбон.

Малла йиртиқ тўн кийиб, ҳадди ошиб кўб бошни еб,
Чиқди аҳмоқларга деб: «Ман Маҳдийи охир замон».

Уйлади лашкар тузиб, йўл тилгирофини узиб,
Релсдин андак бузиб, олса керак, деб Андижон.

Юрди жойидин чиқиб, оқ латтани қўлга илиб,
Найзасин йигдин қилиб, фатҳ этгали мулки жаҳон.

Кеча бирдан йўл юруб, ҳар жойда қўрқиб он туриб,
Отни Ҳаканга буруб, йўл топти лагерга ниҳон.

Кўрди отидин инуб, соллотлар ётмиш тиниб,
Отни устига миниб, қочди кўриб қўйган ҳамон.

Кўрди кўзини очиб, лашкарлари кетмиш қочиб,
Бошға туфроғлар сочиб, ҳайрат билан қилди фиғон.

Кеттилар чийдек тўзиб, жамиятин ул дам бузиб,
Баъзи дарёга сузиб, баъзи бўлуб бехонумон.

Қанчаси банди бўлиб, баъзиси калтакдин ўлуб,
Фитнага олам тўлиб, шармандалик бўлди аён.

Ўзи ҳайратдин қотиб, қочолмади тоғдин ошиб,
Айтишиб саллот ўлон баёнида: «Эшон ёмон».

Туттилар лашкар босиб, имкони не Рожий ўқиб,
Эл аро расво бўлиб, дор остида то берди жон.


МУХАММАСЛАР

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Боғ аро еткур сабо, ул барги гул домон иси,
То димоғимдин йўқ ўлғайму экин ҳирмон иси,
Ҳажр дафъиға гуледин топмадим дармон иси,
Гар баҳор эл топса бўстондин гулу райҳон иси,
Келур ул райҳон ила гулдин менга ҳижрон иси.

Бу чаман нахлида хуррамликни мўе топмадим,
Булбули савтида хушлик гуфтугўе топмадим,
Шабнамидин ҳам бақолик обрўе топмадим,
Менки бир гулдин жаҳон боғида бўе топмадим,
Пайлайин қилса муаттар даҳрни бўстон иси.

Тушдим айру лаълидин юз минг туман душвор аро,
Бшуруб қонлик ёшимни дийдаи хунбор аро,
Сирри ишқим асрамайму халқи ноҳамвор аро,
Лаъли ҳажридин нйҳон ашким сўзин ағёр аро,
Деса бўлмаским, келур бу навъ сўздин қон иси.

Улки майгун лаблари юз мурдани жониға ком,
Сўрди аҳволимни, топдим ман ҳаёти мустадом,
Чунки ул Исо дамин анфосидур йўҳйил изом,
Қайдаким жонбахш лаълидин Масиҳога калом
Сурди ул ердин келур юз қарн сўнгдин жон иси.

Урди то машшотани зийнат учун тесуйиға,
Баски юз жон банд эди гесуи анбарбўйиға,
Ваҳки, жонлар чирмашибдур они ҳар бир мўйиға,
Жон иси тутди жаҳонни мен борурман кўйиға,
Ким тилар эл жон иси, ман истарам жонон иси.

Боғ аро ҳар ғунча диллар қонидин бир-бир намуд,
Ҳажридин ғамлар сўзидур булбули қилғои суруд,
Сунбули ҳам кийган аммо дийдаи Рожийда дуд,
Чун Навоийға келур ҳижронидин ҳар дам на суд,
Гар баҳор эл топса бўстондин гулу райҳон иси.

Менам Мажнунлик услубини бунёд айлайин дерман,
Кечиб ўздин фано мулкини обод айлайин дерман,
Тааллуқ қайдидин жисмимни озод айлайин дерман,
Ғуборимни қуюндек жумла барбод айлайин дерман,
Таним саргашталиғ васфиға мўътод айлайин дерман.

Жаҳон боғига булбулман, адамдин ошиён кўрдим,
Баҳор айёмини ўткардиму фасли хазон кўрдим,
На гулшандин асар кўрдим, на гуллардин нишон кўрдим,
Чаман авроқини боди фано бирла ниҳон кўрдим,
Бақосиз рангу бўдин лаҳзае дод айлайин дерман.

Адам раҳравлари суд айламан хусрон билан кеттим,
Ҳаётим моясин барҳам бериб нуқсон билан кеттим,
Убудият матоин олмадим, исён билан кеттим,
Надомат борини ҳаммолиман, армон билан кеттим,
Бу йўлда эмди ажзим нақдини зод айлайин дерман.

Чаман ўз мотамида шабнамидин дийда тар қилсун,
Дегил, булбулға, бошиға сочиб гул нолалар қилсун,
Қаро кийгизни илғон бўйниға қумрини бар қилсун,
Хазондин дод этиб вақти саҳар ул гар-гар қилсун,
Ридо бўйнимда ман ҳам якка фарёд айлайин дерман.

Жаҳон бўстонини нахлиману баргу барим йўқтур,
Адамни субҳига шабнамману чашми тарим йўқтур,
Ҳақиқат баҳрини мавжиману оқ гавҳарим йўқтур,
Учурғон ломакондин бози ман болу парим йўқтур,
Вужудимға адам чекини иснод айлайин дерман.

Тугатдим дарсими боби қазоу фасли фатводин,
Очарман ҳусну ишқ авбобини Юсуф Зулайходин,
Кўрай нозу ниёз услубини Мажнуну Лайлодин,
Ёзай дил сафҳасиға ишқ имлоси-ла шайдодтш,
Муҳаббат дафтарин бир-бир ўқиб ёд айлайин дерман.

Қолубман бир қуёш меҳри билан юз минг тазаллумға,
Қўлимни нури кетти кўз тутиб андек тараҳҳумға,
Дер эрдим сиррими тун хилватида чархи анжумға,
Сиришким инчунин рози дилим фош этти мардумға,
Кўзимдин ўтган ишни энди ишҳод айлайин дерман.

Дедим ушшоқ элиға йўқ мани бошимни даркори,
Осинг то сабаланд ўлсам, қани Мансурни ул дори,
Биёбон қатъи бирлан бўлмағай ишқ аҳлини кори,
Кесулмас реш-реша айламоқдин ғамни кўҳсори,
На деб ойини Мажнун, расми Фарҳод айлайин дерман.

Вафо хумхонасин саржўшини соқиси дилдорим,
Муҳаббат бодаи дардим бериб соф айлади корим,
Матои нахватимни ташладим то жубба, дасторим,
Кетубман ўзлигимдин эмди аҳбобию худ дорим,
Фано сарманзилиға сарни иршод айлайин дерман.

Кеча пири муғон бир кимсани девона қилмишдир,
Кириб майхонани бурчиға Рожий ҳам сиқилмишдир,
Ичибдур бодани икки аёғила йиқилмишдир,
Биҳамдиллоҳ, келуб боши билан хумға тиқилмишдир,
Харобот аҳлини бу муждадин шод айлайин дермай.

САЙЛОВ ЦИҚЛИДАН

Йўл билиб юр, қози, эл сайлови бор,
Йўлда элликбошиларнинг ғови бор.
Овчилар қўймас амал сайловида,
Қайси ерда кўрса хару гови бор.
Туфлаб отмоққа қози сайловида,
Яхши мерганларга тўнғиз ови бор.
Пул билан ўтсанг қазо сарҳаддига,
Пулсирот остида ўтлиғ зови бор.

* * *

Қози Исҳоқ эрди саҳро говидин,
Ирғиб ўтган ҳар балонинг ғовидин.
Кўрди элликбошилар қассобини,
Қочди ҳуркиб ўтлаган яйловидин.

* * *

Эҳтиёт бўлгил, укам, сайлов келур,
Топганингни сочгали бир дов келур.
Олтариқ маҳкамида бўлсанг тирик,
Жон бериб, жон олгали бир ёв келур.
 
АЛАМКАШ

Убайдулло Ислом ўғли Аламкаш 1846 йилда Жиззахга қарашли Қизилқўрғон қишлоғида туғилди. У аввал қишлоқда, сўнгра Самарқанд ва Бухорода таҳсил кўради. Кейинчалик маҳсидўзлик ва хаттотлик билан кун кечиради.
Аламкашнинг 50 дан ортиқ ғазали шогирди Ғозибек Муҳаммадиёр ўғли тартиб берган баёздан ўрин олган. Шунингдек, Аламкашнинг автограф кичик девони ҳам мавжуд. Унда шоирнинг 100 дан ортиқ шеъри ўрин олган. Бундан ташқари, Аламкашнинг 250 даи ортиқ ғазалини ўз ичига олган катта девони Ўзбекистон  Фанлар академияси Беруний номли Шарқшунослик институтининг 11306 рақамли қўлёзма фондида сақланади.


ҒАЗАЛЛАР

Бу фалакдин ҳар замоне ўзга мотамдур менга,
Кўз ёшим ҳижронидин ҳар соате ямдур менга.

Бу тириклик лаззати бу фони дунё ичраким,
Барчага қанду асал бўлса, билинг, самдур менга.

Ҳожатим ўлмас раво ҳаргиз тириклик шаҳрида,
Эҳтиёжим бал зиёд ўлмаклиги ҳамдур менга.

Ул пари айди: «Бу йўллар сарбасар офат эрур»,
Чунки ўлдурмак бу водий ичра ахтамдур менга.

Кирмасун ҳеч ким бу йўлға баски ҳолин чоқламай,
Демасун недин бу йўлларда тўла ғамдур менга.

Соқиё, келтир қадаҳни лолагун мийно билан
Ким, Аламкашликда май бир ўзга оЛамдур менга.

* * *

Нотавонларга бўлур ҳар дамда афзун эҳтиёж,
Айлади ҳолимни кун-кундин дигаргун эҳтиёж.

Арзи матлаб тийра хотирларни равшан айлади,
Чирки жома кетмади, то бўлди собун эҳтиёж.

Ҳажр арода васли уммиди билан андоқки мен,
Фахр элини вожгун этмакда ҳамчун эҳтиёж.

Эй кўнгул, сен кўрмагил ҳожатни андак, негаким
Ағниёларга бўлибдур Нуҳу Ҳомун эҳтиёж.

Демангиз ёлғиз Аламкаш кўнгли ҳожатдин малул,
Не диловарларни ҳам қилди жигархун эҳтиёж.

* * *

Ҳажр зиндони аро токай чекарман дарду ғам,
Кўрмушамдур кулфатим дарду алам узра алам.

Кимни кўрсам, меҳрибоним, деб тутибман доманин,
Кўрдим андин оқибат юз минг ситам узра ситам.

Ҳажр дардию ғами андуҳу мотам кулфати,
Бу арода халқи оламни ситамлик жаври ҳам.

Доғи даврон офати бирлан ғариблик шиддати
Йўқ эди ағёрларни қилғудек зулмида кам.

Бу бари бир сори-ю, мен хастага ул дилрабо,
Кўп ғазаб бирлан бошимга беибо қўйди қадам.

Толеим вожгуну бахтим чарх давридин забун,
Ҳамдамим ғулу жунун савдоси — бошимга алам.

Ишқнинг сўзу гудози бениҳоят, сабр оз,
Ёр бепарво, рақиблардин надам узра надам.

Ҳам сафар асбоби ноанжому манзил нопадид,
Умр мустаъжал, надоматдин басе кўзимда нам.

Тан қўй эмди, эй Аламкаш, бўлса тақдирингда бул,
Чора йўқ, чунки азалда кетса гар бўйла қалам.

* * *

Демангиз силки машойихларни барпо қилди шайх,
Бал аларга ўт қўйиб, оламни расво қилди шайх.

Неча бир бемаънию бўйни йўғонларни йиғиб,
Аҳли илм бирла уруш қилмоққа ғавғо қилди шайх.

Демангизким, дин ривожи-чун қилибдур хонақоҳ,
Фосиқу муфсид, муфаттинларга яғмо қилди шайх.

Доми тазвирин ёйибдур, кўнгли эл сайдиға банд,
Бас ажаб макру риёларни муҳайё қилди шайх.

Боязиду сийрати иблисваш, сурат учун,
Элни оздирмоқ учун талбис иншо қилди шайх.

Ҳирси мисли аждаҳо, комига тортиб барчани,
Кўр тамаъсин, хотирин пўршўру ғавғо қилди шайх.

Дема шайх, албаттадур ул деви малъун чокари,
Чунки ул иблис амрин элга хўб жо қилди шайх.

Не учун бордур ани фармонида андоқ асар,
Қут бериб аввалда-охир ўзни порсо қилди шайх.

Демаким шайхи замондур, балки даврон офати,
Гарчи юз турлик кароматни ҳувайдо қилди шайх.

Эй Аламкаш, шайхларнинг дастидан дод узра, дод,
Ким неча мўмин-мусулмонларни тарсо қилди шайх,

ҚИТЪАЛАР

* * *

Олим улдурки, билсуну қилсун,
Неки қилмай жаҳон-жаҳон билсун.
Бу иккида амал эрур мақсад,
Одам улки, амал билан ўлсун.
Гавҳари одам амалда эрур,
Яхши улким, амал билан ўлсун.

* * *

Ишқ аҳлига дунё ҳаваси мултамас эрмас,
Дунё билан ишқ истаса ким яхши кас эрмас,
Ишқ аҳлини матлубидин ўзга ҳаваси йўқ,
Ишқ оташи бас лойиқи ҳар хору хас эрмас.

* * *

Одамий қадри майни билса эрди,
Кеча ётмасди, раз экар эрди. .
Кундузи тинмас эрди то оқшом
Сув бериб парвариш этар эрди.
Ток экар эрди уд яғочидин,
Посбонлар анга қўяр эрди.
Зоҳиду, шайху сўфилар тинмай
Кеча-кундуз шароб ичар эрди.
Хонақосин қилурди майхона,
Келса ким — анга май тутар эрди.

* * *

Ким сенга итлик айласа ногоҳ,
Ур анинг оғзига таёқ билан.
Урмасанг гар, олар оёғингдин,
Қолгасен ҳасрат ила доғ билан.
Ким агар қилса одамийликни,
Бер таомингни анга ёғ билан.
Ул қилур сенга бил, қадрдонлик,
Боши бирлан.ёки оёғ билан.
Бу насиҳатни ол қулоғингга,
Ўтсин умрим десанг, фароғ билан.

* * *

Қил ўзинг адабни ўзингдин талаб,
Керакмас сенга ўзга бир муҳтасиб.
Ёмондин қочиб яхшилик истагил
Ки, кўп юрма дунёпарастлик қилиб.
 
МУҲАММАД РАҲИМ РОҒИБ

Роғиб 1865 йилда Урганч яқинидаги Қоровул қишлоғида туғилди. У дастлабки маълумотини маҳалла мактабида ва Хивадаги Муҳаммад Амин мадрасасида олди.
Муҳаммад Раҳим ёшлигиданоқ адабиётга қизиқади ва Роғиб (Рағбатли, интилувчи, мойил) тахаллуси билан шеърлар ёзади. У Лутфий, Навоий, Мунис, Огаҳий, Комил Хоразмий сингари таниқли сўз усталарини ўзининг устози деб билади.
Роғибнинг шеъриятдаги истеъдодини кўрган Феруз уни саройга тортади. Роғиб саройда юрган даврида ҳам қашшоқ умр кечиради.
Роғиб Хоразмда социалистик революция ғалаба қозонгандан кейин социалистик жамият қуришда актив иштирок қилади.
Роғиб 1934 йилда 69 ёшида Урганчда вафот қилди.
Ундан ҳижрий 1327 йилда ҳаттот Мулло Каримберган девон ибн Раҳимберган томонидан кўчирилган девони Хоразм тарих музейида (1834/2038 сонли инвентарда) ва бошқа бир нусхаси Ўзбекистон ФА Абурайҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида (6681 —III) сақланмоқда.
Ушбу тўпламга киритилган намуналар Роғибнинг девони ва даврий матбуот ҳамда адабий тўпламлардан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Ваҳким, яна дарду бало бошимға туғён қилдило,
Жисмимга тиғи ғам чекиб мажруҳу урён қилдило.

Борму қутулмоқ, дўстлар, бу дарди муҳлик илкидин,
Ман хастадек олам элин чашмини гирён қилдило.

Гулгун бадан, ғунча даҳан, сарви сиҳиқадлар танин
Ғам ханжари бирла тилиб бошдин-оёқ қон қилдило.

Қайси табиб ёки қилур бу дарди муҳлик чорасин,
Деб барча ранжидин даме фарёду афғон қилдило.

Бу дард жаврига нечук тоқат қилур дилдорлар,
Ушшоқ жисмидек борин жисмини бежон қилдйло.

Ғурбат чўлида саф чекиб бошимга бу дарду бало,
Жисмимнинг мулкин, войким, бир дамда вайрон қилдило.

Қилмай тараҳҳум ҳолига бул Роғиби беморининг,
Ғам оташи ичра ёқйб бағрини бирён қилдило.

Дўстлар, ҳар дам етар оламда минг офат манга,
Йўқдурур дарду аламдин лаҳзае роҳат манга.

Кимга асрори ниҳонимни десам чора тилаб,
Еткурур ҳолим кўриб юз қайғу, юз заҳмат манга.

Истасам аҳбоб деб кимга ғамимни чорасин,
Қилғуси кину адоват расмини одат манга.

Бир нафас шодона сўрсам мақсадим якронини,
Наҳли пайконин отар ҳосиди бадтийнат манга.

Гоҳи ҳижрон ранжини чеккум, гаҳи дарду бало,
То кўриб Фарҳоду Мажнун туздилар улфат манга.

Юз бало бошимға ҳар дам еткуриб чархи даний,
Бордурур алқисса юз минг ранж ила кулфат манга.

Дарду ғам чеккач фироқи ичра ул дилдорнинг,
Кўрган олам аҳли айтур раҳм этиб раҳмат манга.

Айланиб даврон рақиби рўсиёнинг комиға,
Бергуси золи фалак заҳробаи хижлат манга.

Бўлди жисмим ханжари фурқат била пайкар яра,
Лек келтурмас нигорим марҳами шафқат менга.

Қолмишам шоми ғам ичра бўлғуси комим раво,
Токи очса оразини ул париталъат манга.

Роғибо, фахр этма шоирман дебон мундоқ нега,
Бордурур шоҳ лутфи бўлса юз туман рағбат манта.

* * *

Сайр этинг аҳбоб ўзни зийнатафзо қилди боғ,
Ҳар сари анвои неъматни муҳайё қилди боғ.

Ҳажрида нолон эди шод айламакка қумрини,
Сарвларни ҳар тараф қаддин дилоро қилди боғ.

Бодайи ишрат ичарга маҳваши гулчеҳралар,
Базм этарга саҳни гулзорин мусаффо қилди боғ.

Ҳар нафас мавфур айлаб меваи жондин лазиз,
Роҳатафзоликда жаннат бирла даъво қилди боғ.

Зийнат учун кийгузиб ҳар дам чаманга булажаб,
Турфа рангин хилъатин, айланг"томошо, қилди боғ.

Саҳни гулшанга бугун роҳат насимин эстуриб
Ошиқи содиқ дили янглиғ мубарро қилди боғ.

Жилвагар айлаб чаман шоҳидларини Роғибо,
Гул юзига сунбули зулфин мутарро қилди боғ.

* * *

Бир тун висолин айладим ул шоҳи хўбондин тамаъ
Ким, айлагандек бир гадо оламда султондин тамаъ.

Гўёки қилмиш қиш ўтиб бўлғонда айёми баҳор,
Гуллар висолин айлагай булбул гулистондин тамаъ.

Лаб ташнаман Мажнун каби дашти фироқида мудом.
Жоми висолини қилиб Лайлийи даврондин тамаъ.

Бир жилва айлаб ул пари олди қарору тоқатим,
Фаҳму хирадни айламанг ман зори ҳайрондин тамаъ.

Совурди сабрим хирманин дарду балонинг сарсари,
Дилжамликни ким қилур ҳоли паришондин тамаъ.

Эл таъбиға мақбул эса назминг не ғам Роғиб санга,
Сўз гавҳарининг конидур сен қилма хоқондин тамаъ.

* * *

Мумкин эрмас бу жаҳон мулкида бўлмоқ шодмон,
Ҳодисоти даҳри дундин кимса бўлди шодмон.

Қимни кўрсам чарх зулмидин эрур зору ҳазин,
Ҳасрати бирла манингдек жисми бўлғон нотавон.

Шодмонлиғ рахшини ҳар лаҳзаи юрсам миниб,
Юз туман ғам еткурур, эй дўстлар, борсам қаён.

Отқусидур борҳо меҳнат тошини бошима,
Билмадим бўлғум қачон бу чарх жавридин омон.

Кўз тутарман айлабон умид ҳолимни кўриб,
Айласам аҳбоблар меҳру муҳаббатлар аён.

Донаи роҳат сочиб умид этарларким самар,
Отқусидур меҳнату андуҳини аҳли жаҳон.

Хотирим бўлса паришон йўқ ажаб Роғиб киби,
Солди савдо бошима юз навъ чархи кажравон.

* * *

Найладим, эй чарх золиким, мани зор айладинг,
Ҳар дами юз дарду ғамларга сазовор айладинг.

Борҳо шоми фироқ ичра ёритмоқ кўзларинг,
Васли айёмини шомин сен менга тор айладииг.

Шоми фурқатда чекиб меҳнат, висолин кўрмайин,
Гулузоримни рақиб, шумларга сен ёр айладинг.

Лаҳзае базми гуландомимға йўл топсам агар,
Юз ҳаводис бошима ҳар ёндин изҳор айладинг.

Боғи мақсудим гулистони гулини очмайин,
Булбули жонимни юз минг ғамга дучор айладиш

Бир даме шод этмайин Роғиб киби олам аро,
Найладим, эй чарх золиким, мани зор айладинг.

* * *

Етар меҳнат бошимға ҳар дамо гардуни гардондин,
Нетай, айрилмади бир дам миҳан ман зори ҳайрондин.

Қадам ҳар сори қўйсам ёғди меҳнат санги бошимға,
Гаҳи адно элидин, гоҳ-гоҳ дўстону ёрондин.

Жаҳон айвони ичра хуррам ўлған бир киши борму,
Жафоу жавр зулмин кўрмаган бу чархи кажрондин.

Ичарман заҳри ғам ул гулузорим ҳажри даштида,
Хабар борму, сабб, дегил манга ул номусулмондин.

Бўлиб ҳайрон ул ой куйида юрсам зор кўксимга,
Етар санги маломат ҳар даме ағёри нодондин.

Тушиб бошимға ишқи шоми ғамда бир неча йиллар,
Кўзим равшан эмасдур партави ул моҳи тобондин.

Биёбони балода қолмишам ман хаста Роғибдек,
Келур ранжу алам қасдим учун аҳбоб ҳар ёндин.

* * *

Партав эрмас ул қуёшнинг орази анворича,
Ҳам эмас жаннат гули ул ой юзи гулзорича.

Зоҳидо, хулди барин васфин дема ман зорға,
Ҳуру ғилмонин юзи йўқ дилбарим рухсорича.

Шарбати лаъли эрур ишқ аҳлига роҳатфизо,
Бўлмағай ҳам кавсари, ҳам лаъли шаккарборича

Неча йилдир ишқида урғум садоқат кўсини,
Муддаи даъво қилур, лекин эмас ман зорича.

Ҳажр ила банд этгуси ушшоқи бедил кўнглини,
Соҳири Кашмир эмасдур наргиси айёрича.

Дашти ҳажри ичра ҳар дам юз балоға ёрман,
Эрдиму Фарҳоду Мажнун Роғиби беморича?

* * *

Куйсин дилу жоним ғами ҳажринда ғавғо айласа,
Ё сандин ўзга бир пари шавқини пайдо айласа.

Солмон назар дилдорлар рухсорига, эй шўхким,
Юз минг адоу жилвалар олдимда барпо айласа.

Куйинг эрур жаннат манго, э дилрабо, чиқсин кўзим,
Жаннатни ҳури ҳуснини кўрмоқ таманно айласа.

Боқмон қаду рухсорига гулчеҳраларнинг орази
Равшан дили абвобини хуршидосо айласа.

Нетсун ниҳон ўлмай Хўтан мушки жаҳоннинг кўзидин,
Мушкин мусалсал кокилинг сунбулни расво айласа.

Гул хирмани куймас нечук оташгаҳи хижлат аро,
Сарви қадинг кўргач, қадин таъзимига ё айл-аса.

Роғиб, висолингни ажаб уммид қилса ушбу кун,
Бир неча кунлар, эй пари, куйингни маъво айласа.

* * *

Жонон, лаби хандонинга олам гадо, мен ҳам гадо,
Мушкин хати райҳонинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Мажлис аро май нўш этиб, соз*элда ўқурсан ғазал,
Бу нағмаи хуш ҳолинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Гоҳ ноз бирла ўлтириб, сўрдинг мани ҳолимниким,
Бу нутқи дурафшонинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Жоми муҳаббатни суниб, ҳам бўса эҳсон айладинг,
Этган бу навъ эҳсонинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Кўргач жамолинг меҳрини Юсуф санго ҳайрон бўлиб,
Деди: сенинг жононинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Боқгач гули рухсоринга, кўксимга отди бор ўқин,
Ондин манго мужгонинга олам гадо, мен ҳам гадо.

Куйингда кўп меҳнат чекар, Роғибни сўргил ҳолини
Жонон, лаби хандонинга олам гадо, мен ҳам гадо.

* * *

Тилар ҳар ким жаҳон ичра фароғат,
Ким этгай тангри берса не қаноат.

Қаноат аҳли кўргайму жаҳонда,
Ғаму, қайғу, балоу дарди меҳнат.

Замона ағниёси қилғусидур,
Риёу, ужбу кизб ила саховат.

Ҳам ул зоҳидда йўқдур луқмаи пок,
Нечук бўлғай дуосида ижобат.

Биров бўлса жаҳон ичра ғанироқ,
Қилур олимлар анго иститоат.

Булар бирла нечук хилт айлагунгдир,
Бу ёнглиғ хаста кўнглим қилма рағбат.

Тамаъ бозориға майл этма Роғиб,
Қаноат масканида айла роҳат.

* * *

Дўстлар, олам элиға ошно бўлмоқ абас,
Ҳар дами юз қайғу-ғамға мубтало қилмоқ абас.

Базм атоб даврон элининг мажлиси ичра кириб,
Қуш киби доми гирифтори бало бўлмоқ абас.

Риштаи улфат тузуб сиррингни ифшо айлабон,
Ҳар кеча афсона, ҳар мажлис аро бўлмоқ абас.

Сарв қоматларни рафтори сори айлаб назар,
Бори ғам остинда токай қадди ё бўлмоқ абас.

Ишқ дарди чорасидин бўлғуси ожиз табиб,
Ким асири бўйла дарди бедаво бўлмоқ абас.

Қилмойин ҳақдин тамъа бир-бирдин айлаб давр эли,
Йўқ ҳаё юзда олордек беҳаё бўлмоқ абас.

Роғибо, рози дилингни халқға ифшо қилиб,
Кўҳи ҳасрат остида қадди дуто бўлмоқ абас.

* * *

Эй лабинг шаҳди мангодур оби ҳайвондин лазиз,
Қадди мавзунинг эрур жисмим аро жондин лазиз.

Ноз ила, эй нозаниним, бир кеча базмимға кел,
Хаста жонима висолинг бўлди дармондин лазиз.

Зуҳд эли боғи висолингни таманно айламас,
Бўлмаса рухсори қаддинг ҳуру ғилмондин лазиз.

Оразинг меҳри жаҳонни равшан этгач, эй пари,
Аҳли оламға эрур хуршиди рахшондин лазиз.

Фурқатинг даштидурур боғи Эрамдин дилкушо,
Булбули жонимға ҳам бўлмиш гулистондин лазиз.

Эй пари, боғи висолингдин манго қилғил карам,
Ишқ элига ширин эрмас ҳар наким ондин лазиз.

Гул юзингдин бўса истар Роғибо, қилғил ато,
Чунки, йўқтур бир нима алтофи эҳсондин лазиз.

* * *

Кўзим қонин оқизғон ул кўзи хунхорлардурлар,
Чаман саҳнида юрган ул юзи гулнорлардурлар.

Ўлур ишқида бешак жон берур ишқ аҳли жисмиға,
Бўлур зоҳир лабидан шаккарин гуфторлардурлар.

Десанг оламға тўлмиш мушк иси ул дилраболарни,
Паришон юзларида зулфи анбарборлардурлар.

Рақиб ила ичарлар май хижолат даштида мандек,
Ҳазин ушшоқи содиқ ташнаи хумморлардурлар.

Тополмай васли йўлини бўлуб ҳайрону саргардон,
Жаҳон аҳли манингдек кўзлари хунхорлардурлар.

Сўрар юз ҳайфким комича ширин лабларин аҳбоб,
Ҳарими қурбатида рўзу шаб ағёрлардурлар.

Етолмай васлиға ёрини олам ичра сидқ аҳли,
Чекар ғам ҳажрида Роғиб киби беморлардурлар.

* * *

Олам аҳли гул киби рухсорингга муштоқдур,
Боғ аро сарв қадди рафторингга муштоқдур,

Эл думоғини муаттар айлагач бўйи етиб,
Сунбули тар хатти мушкинборинга муштоқдур.

Ишқ эли жисмиға жон топмоқ учун, эй дилрабо,
Руҳпарвар лаъли шаккарборинга муштоқдур.

Гул ҳавосин тарк этиб булбул чекар ўтлуғ наво,
Ким, жамолинг боғида гулзорингга муштоқдур.

Бағри қоним оқизур кўздин чаманнинг наргиси,
Кўрмақ учун наргиси беморингга муштоқдур.

Тарк этиб зуҳду вараъ, куйингда юрмиш зуҳд эли,
Жаннат ичра ҳурдек атворингга муштоқдур.

Отғуси ҳар дам кўзинг ўқини Роғйб кўксига,
Шукр айларким недин озорингга муштоқдур.

* * *

Агар оқил эсанг бир нозанин жонон ўлур танбур,
Муғанний комил ўлса нағмаға шодон ўлур танбур.

Чаман саҳнида булбул инграюр ғунча очилғунча, |
Болон бо даф ғижжак истаён яксон ўлур танбур,

Қирар оғушинга бир гулбадан маъшуқи зебодек,
Санамлар бирла ишрат истасанг хандон ўлур танбур.

Демушдурлар, фаранг сози ажаб хуш ҳусни дилкашдур,
Мақомоти навода анга минг чандон ўлур танбур.

Бўлуб анга музайян тори нохун холис олтиндек,
Шаҳу шаҳзодаларнинг базмида султон ўлур танбур.

Олар аҳбоби ғамгину ҳазин дилларға оламда,
Фараҳлик еткуруб гўёки бир Луқмон ўлур танбур.

Ғаму андуҳи бемор юзлари ҳар дам санга Роғиб
Агар билсанг, санинг дардингга ҳам дармон ўлур танбур.

* * *

Юзинг оч, боғ аро гул тоза гулзорингдин айлансун,
Қадинг қил жилвагарким сарв рафторингдин айлансун.

Юриб боғ ичра қилғил ноз ила ҳар сори наззора,
Чаман наргислари ул чашми беморингдин айлансун.

Латофат кўсин урган олам ичра Юсуфи Мисрий,
Манго олам бори айтурки, дилдорингдан айлансун.

Ўлик жисмимға топғач жон кўриб зоҳид манго айтур,
Ким ул кавсар суви лаъли шакарборингдан айлансун.

Ғизоли Чин муаттар айлаган олам думоғини,
Лаби жонбахшинг узра мушки тоторингдан айлансун.

Наво туздинг ўқиб дилкаш ғазални нозлар бирла,
Ким ул Довуд лаҳни бирла сеторингдан айлансун.

Малоҳат тахтида кўргач, сани аҳли фаросат дер,
Жаҳон дилбарлари Роғиб севар ёрингдан айлансун.

* * *

Сайр этар гулистонда гул узори жононлар,
Ҳар бириси ҳусн авжи узра меҳри рахшонлар.

Гоҳ чаманнинг саҳнида нўш этиб майи рангин,
Айлабон такаллумда ғунча бағрини қонлар.

Илгига олиб танбур, барчаси ўқиб абёт,
Кўрмамуш замон аҳли бу сифат ғазалхонлар.

Ҳар бирини булбуллар гул юзининг шавқнда,
Тинмайин чекар оҳу нола бирла афғонлар.

Ишқим этгали афзун нола бирла қилдилар,
Оташин узориға сунбулин паришонлар.

Лек аросида бир шўх мен сари қиё боқиб,
Олди ақлу ҳушимни, кетди дину имонлар.

Ул нигори зебонинг оташи фироқида,
Куймайин нетар Роғиб, эй рафиқу ёронлар?!

* * *

Ким ошиқи содиқ эса бир лаҳза роҳат истамас,
Ғам даштида пўя уруб бир дам фароғат истамас.

Элдин муҳаббат риштасин қатъ айлабон чўлни кезар,
Гўёки нодон суҳбатин аҳли фасоҳат истамас.

Рухсорини айлаб хазон япроғидек ҳижронида,
Ўзга парирўлар била ойларға ишрат истамас.

Ишқ ичра ким содиқ эса андуҳи меҳнат лашкари,
Ғорат қилур мулки дилин лек ул иморат истамас.

Бир нонни тенгрим ато қилса анго юз шукрким,
Гўё ғанилар миннатин аҳли қаноат истамас.

Жилва қилиб ағёр эли базми аро ҳижронида,
Қумри киби истаб мани бир сарви қомат истамас.

Кўрса жаҳон аро юзи мавзун қадини Роғибо,
Кўйида мандек зор ўлиб зуҳд аҳли жаннат истамас.

* * *

Жаҳонда ҳеч ким мендек балоға муфтало эрмас,
Ҳам ул ишқингда содиқ ошиқинг, эй дилрабо, эрмас.

Кўзим жаври фироқингдин тўкар ёш ўрниға қонлар,
Бу янглиғ шум рақибимға ишинг жабру жафо эрмас.

Мани кўрган чоғи жавру ситамлар айладинг пеша,
Мунингдек зулмни ишқ аҳлига қилмоқ раво эрмас.

Уриб пўя неча йиллар кўрарман бу жаҳон ичра,
Нигори ишқ элини сен киби ноошно эрмас.

Жаҳон мулкида бордир бир неча дилдор ишқ аҳли,
Бири сандек ситамгар, зулм пеша, бевафо эрмас.

Мани кўргач чоғи тавсифини зоҳид қилур найлай,
Жинон ҳури санингдек қадду юзи дилкушо эрмас.

Ғамингда, эй пари, ўлдим, ўликни тиргизур эрса,
Масиҳо мўъжизи Роғибни дардиға даъво эрмас.

* * *

Аё Лайлим, мани ҳажрингда зор этмак недур, билмон,
Жунун саҳросида Мажнун шиор этмак недур, билмон.

Солиб фурқат ўтига, куйдириб жисми низоримни,
Неча турлук балиятға дучор этмак недур, билмон.

Рақибим бодаи васлингни нўш айлаб эрур масрур,
Ки бўлиб ташнаи доим хумор этмак недур, билмон.

Ёрутмай кўзларимниким юзинг хуршидидин, э шўх,
Мудомо зарра янглиғ беқарор этмак недур, билмон.

Бу мажруҳингни фурқат шоми ичра сўрмай аҳволин,
Жамолинг шамъига парвонавор этмак недур, билмон.

Харобимға қадам ранжида бир тун айламай, э шўх,
Ҳамиша йўлинг узра интизор этмак недур, билмон.

Сулаймоним адолат бирла Роғиб ҳолини сўрмай,
Бир ожиз мўр ёнглиғ бемадор этмак недур, билмон.

* * *

Мумкин эрмас бу жаҳон мулкида бўлмоқ шодмон,
Ҳодисоти даҳри дундин кимса бўлди шодмон.

Кимни кўрсам чарх зулмидин эрур зору ҳазин,
Ҳасрати бирла манингдек жисми бўлғон нотавон.

Шодмонлиғ рахшини ҳар лаҳзае юрсам миниб,
Юз туман ғам еткурур, э дўстлар, борсам қаён.

Отғусидур борҳо меҳнат тошини бошима...
Билмадим бўлғум қачон бу чарх жавридин омон.

Кўз тутарман айлабон уммид, ҳолимни кўриб,
Айламас аҳбоблар меҳру муҳаббатлар аён.

Донаи роҳат сочиб, умид этарлар ким самар,
Отғусидур меҳнату андуҳни аҳли жаҳон.

Хотирим бўлса паришон, йўқ ажаб Роғиб киби,
Солди савдо бошима юз навъ чархи кажравон.

* * *

Фалак золини зулмидин ажаб йўқ айласам афғон,
Қилур жавру жафо тун-кун тўкар олам юзидин қон.

Чекиб ишқ аҳли меҳнат етса ҳар дам ёр васлиға,
Чекар қатлимга онинг жаври бирла ханжари ҳижрон.

Қаю ҳар кимса ёрдир бу жаҳон айвонида хуррам,
Менингдек барча элдур водийи ғурбатда саргардон.

Баногоҳ ҳар киши гар нўш қилса бодаи мақсуд,
Қуяр жомига ул дам дўстлар заҳробаи ҳижрон.

Суниб ғам шарбатини жоми меҳнат бирла оламға,
Қилур ҳар дамда турлик бошиға зулму ситам туғён.

Жаҳонни арсасида, дўстлар, ушбу фалак золин,
Жафоу жавр ила зулмидин ўлмиш барча эл нолон.

Ўзингга, Роғибо, қил фақри ғурбат кулбасин маскан,
Бу водийда хаёлинг маркабини сурмагил ҳар ён.


РОЖИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Топмайин бир дам жаҳон мулкида офатдин фароғ,
Кечди йиллар манга бўлмай зарра кулфатдин фароғ,
Бермайин золи фалак андуҳи ҳасратдин фароғ,
Оҳким, умр ўтди бўлмай лаҳза кулфатдин фароғ,
Бермади давронки бу бир лаҳза меҳнатдин фароғ.

Манга зулм этмак фалакка доимо одатдурур,
Зулмидин бошимда юз минг қайғу-ғам қурбатдурур,
Найлайин дарду ғамим афзуни ҳар соатдурур,
Дер эдилар ҳар машаққат кейнидин роҳатдурур,
Етди шиддат гар даме топдим машаққатдин фароғ.

Қимсалар андак чекиб меҳнатни роҳат топдилар,
Кўрмайин ҳажр офатини коми вуслат топдилар,
Водийи ғурбатни кезмай барча иззат топдилар,
Ҳар балият ичра қолғонлар фароғат топдилар,
Бир мани ғамзадаға йўқдур балиятдин фароғ.

Жону кўнглумдур замона аҳлидин озорлиғ,
Ошнолар доимо айлар манга маккорлиғ,
Айламай ман хастаға фарёдким, ғамхорлиғ,
Етса аъдодин ситам, аҳбоб қилмас ёрлиғ,
Хотирим топмас жаҳон аҳлига улфатдин фароғ.

Даҳр бўстони аро боқмай гули раъно сари,
Қилмайин наззора сарви наргиси шаҳло сари,
Солмайин кўз жилва қилғач ҳар қади зебо сари,
Эй кўнгул, майл этма дунё бирла мофиҳо сари,
Истасангким топғасан ранжу уқубатдин фароғ.


ҚИТЪАЛАР

Сариғ чеҳранг десанг ҳар лаҳза юз жаври ҳаводисдин,
Хароб ўлғон дилимда юз туман ғам дарду пинҳондур.

Берурлар келди қиш деб ҳар дами юз минг туман қайғу,
Бузуқ кўнглум киби маскан манга бу кўҳна вайрондур.

Ҳам ул атфолларким, бўлғусидурлар манга дилбанд,
Бири телпак, этук деб қилмоқ иши оҳу афғондур.

Зарурий асрудур бу барча иш, ҳолим эрур мушкул,
Қадим хам, қарз хавфи остида мундоқ кўзим қондур.

Мушавваш хотири зорим деманг муғлақдур ашъорим,
Сариғ юз мунча ғамдинким эмас албатта нодондур.

Манга душвору сабъ ўлмиш бу ҳолат хисрави олам
Мурувват бирла боқса ҳолима бу ишлар осондур.

* * *

Бордур икки кимсаким даврон аро,
Элга озору ваҳшат хислати.
Бири муллоу бири асру ғаний,
Бўлсин иккисига ҳам халқ лаънати.

* * *

Хуш ул мутриб муғанний аҳлига устод эрур комил,
Жаҳон мутрибларидин базму ишратда хуш илҳондур.
Кўтартиб чакманин ўғлиға гоҳи айлабон коҳиш,
Йўл узра айлар афъолига олам аҳли ҳайрондур.
Мулоқий кимки бўлса қилғуси такрор минг йўқ-йўқ,
Ўзин доно тутар барча онинг олдида нодондур.

* * *

Фалон бу шаҳр ичида ағниёлардин ғани бўлгач,
Ёқор ёнтошған элни айлабон неча туман бўҳтон.
Қаноат айламай ўз молиға элдин олар ноҳақ,
Танини айлагай ҳақ тонгла дўзох ўтида сўзон.


РУБОИЙЛАР

* * *

Элдин қилур ул зоҳиди нодон тамаъ,
Иззатли қилиб чеккисидур жон тамаъ,
Оздурғали макр ила жаҳон аҳлини,
Ҳар сори қилиб сургуси якрон тамаъ.

* * *

Борғай бу жаҳондин бари эл армонлиғ,
Минг йил агар айлар эса ҳам султонлиғ.
Искандар очиб кетди жаҳондин қўлини,
Айлаб неча йил олам аро хоқонлиғ.

* * *

Ушшоқ эли жаннатни таманно қилмас,
Ғилмон ила ҳур сари парво қилмас.
Васфини манга айламагил, эй зоҳид,
Ақл эли беҳўда тамошо қилмас.

* * *

Ҳақ ризқига қилмайин қаноат, эй шайх,
Қилғингдурур ҳар сариға суръат, эй шайх.
Мақбул дуонг ўлмағусиким, қилдинг
Элдин қилибон тамаъ ибодат, эй шайх.

* * *

Зоҳид қиладур ул моҳталъатни ҳавас,
Ишқида қилур жонига меҳнатни ҳавас.
Кўйида нега мен каби ҳайрон юрмиш,
Гар айлар эса гулшани жаннатни ҳавас?
 
МИСКИН

Ғулом Халил Мулла Қўшоқ Мискин 1880 йилда Тошкентнинг Девонбеги маҳалласида темирчи оиласида туғилди. Мулла Қўшоқ аввал маҳалласидаги мактабни тамомлаб, 1895—96-йиллардан Кўкалдош мадрасасида таҳсил кўра бошлаган.
Мадраса ҳаёти даврида шеърият билан қизиқа бошлаган Мулла Қўшоқ ўзига Мискин тахаллусини танлади ва ижодга берилди. Ёш шоир 1904 йиллардан давр вақтли матбуотида фаол қатнашади. 1910 йиллардан бошлаб унинг шеърлари баёз ва тўпламларда ҳам чоп этила бошлади.
Мискин адабиётимиз тарихида маърифатпарвар ва лирик шоир сифатида ўз ўрнига эга. Унинг халқни маърифатга, бахтли ҳаётга ундаб ёзган бир қатор асарлари «Туркистон вилоятининг газетаси», «Тараққий», «Садойи Туркистон» каби газеталардан ўрин олган.
Мискин 1937 йилда Тошкентда вафот этган.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Анодин янги туққандек кўзим очдим жаҳон ичра,
Ажойиб ҳур замон бўлди, кўринг, ёрон, жаҳон ичра.

Тазаллум тожу тахти ер била яксон бўлиб охир,
Адолат нури барқ урди эзилган бу жаҳон ичра.

Бўлиб бизларга йўлбошчи Иштирокиюн фирқаси раҳбар,
Ҳукмрон айлади ишчи била деҳқон жаҳон ичра.

Неча юз минг менингдек бор эди олам аро Мискин,
Аларга қилди шафқат инқилобким бу жаҳон ичра.

* * *

Йиғламай найлай бу кун, девонадурмен, айрилиб,
Сабру ҳушу, ақлдин бегонадурмен, айрилиб.

Волау шайдо бўлуб, айлар ишимни билмайин,
Телбалардек халқ аро мастонадурмен, айрилиб.

Сийна чоку, дийда ғамноку паришон ҳол ўлуб,
Жон ҳазин, хотир ғамин гирёнадурмен, айрилиб.

Фурсатим гўё бир ою соатим бўлмишки йил,
Бу жудолиғ дардиға ҳайронадурмен, айрилиб.

Хотирим вос-вос ўлуб, сўзлар сўзум бехуд-ғалат,
Элга мундоғ кулку ҳам афсонадурмен, айрилиб.

Оҳким, сен бирла юрганда эдим бир подшоҳ,
Найлай, энди бекасу ғамхонадурмен, айрилиб.

Нола айлармен куюб, ҳажрингни оташгоҳида,
Кеча-кундуз Мискини сўзонадурмен, айрилиб.

* * *

Бизни ташлаб қайга кетди ул қаро қошим менинг?!
Телмуриб йўлига кўздин оқадир ёшим менинг.

Чорасиз қолдим, нетай, ҳижрон ўтига ўртаниб,
Тўлди ҳасрат бирла куйган бу ичу тошим менинг.

Ёр кетар вақтида менга қайрилиб бир боқмади,
Йиғласам, айб айламанг, қавму қариндошим менинг.

Менга айдилар рақиблар, унга дил берган эдинг,
Бир келиб ҳолимни сўрмас, ёру йўлдошим менинг.

Бедаво дардим иложин кимга изҳор айласам,
Йиғлагайман ишқ дарди қонидин ошим менинг.

Мискин аҳволи харобин ким билур ул ёрсиз,
Айрилиб, ҳеч ерга сиғмас бул ғариб бошим менинг.

* * *

На қилай гулшанни, ул гул юзли жонон бўлса бас,
Хоҳламас сунбулни дил, зулфи паришон бўлса бас.

Рағбатим йўқ сарв бирла сабзаларнинг сайрига,
Маҳвашим ул сарви қомат, қадди райҳон бўлса бас.

Менга таъриф айламанглар, базми Жамшидни нетай,
Севганим бир соате ёнимда меҳмон бўлса бас.

Бода кайфидан менга, дўстлар, гапирманг зинҳор,
Маст этолмас май мени, ул кўзи мастон бўлса бас.

Мискин аҳволин кўриб, бедардлар нелар демас,
Бок йўқ эл таънасига, ўзи севгон бўлса бас

* * *

Эй дилбари жононим, кўп нозу итоб этма,
Юз жабру жафо бирлан ҳолимни хароб этма.

Мастона кўзинг бирла қошинг қиличин тортиб,
Бир-бирга имо айлаб, қатлимга хитоб этма.

Ҳуснинг ҳаққи, эй жонон, қилма мени кўп шайдо,
Ағёр ила май ичиб, бағримни кабоб этма.

Дод ила фиғонимга бўлгайму қиё боқсанг,
Зор ила, аё дилбар, ҳажрингда азоб этма.

Қонимни тўкар бўлсанг, эй кўзлари жаллодим,
Қўй ҳолима бир соат, ўймоққа шитоб этма.

Лаълингни закотидин Мискинга карам айла,
Келганда эшигингга сен тарки жавоб этма.

* * *

Сабо айғилки, жононим қаёндур,
Юзи гул ғунча хандоним қаёндур?!

Мени ишқи била девона қилган,
Ситамгар кўзи чўлпоним қаёндур?

Ётибман дарди ҳижрони билан зор,
Этинглар дарда дармоним қаёндур?

Йўлида интизорим ҳаддин ошди,
Демас ҳоли паришоним қаёндур.

Бўлибман ҳасратидин мисли Яъқуб,
Ушал Юсуфи Канъоним қаёндур?

Кўриб гулларни дерман телбалардек,
Дейинг сарви хиромоним қаёндур?

Умидинг кесма, Мискин, раҳматидин,
Дема илкимда эҳсоним қаёндур.


МУХАММАС

Манам Мажнуни ишқ, дўстларки, бир Лайлони изларман,
Жамоли гул, сочи сунбул, кўзи шаҳлони изларман,
Ажаб бир тийра дилдурман, қамар сиймони изларман,
Мани ишқида зор этган қади зебони изларман,
Ушандоқ офати жон шўхи бепарвони изларман.

Асири гул юзидурман жаҳон гулзорини найлай,
Анга кўнгулни олдирдим бўлак дилдорини найлай,
Деюрға сирри маҳрам йўқ, бу ғам изҳорини найлай,
Маломат қилса қилсин эл, алар гуфторини найлай,
Кечибман ори номусдин, ўшал барнони изларман.

Ёронлар, бир париваш ишқининг девонаси бўлдум,
Бериб барбод ақлимни, хирад бегонаси бўлдум,
Кўриб ҳусни чароғини, ёниб парвонаси бўлдум,
Нетай Мискин каби халқи жаҳон афсонаси бўлдум,
Жунуним айб қилманглар, маҳи анқони изларман.


МУРАББАЪ

Кўрдим хатингиз, зебо санамлар,
Қатлимга эркан ёзган рақамлар.
Бераҳм айлаб бизга ситамлар,
Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар.

Қош узра фарқни эгри қўярсиз,
Ошиқларингиз бетиғ сўярсиз,
Соқий бўлибон майлар қуярсиз,
Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар,

Ошиқлар ичра дилхаста, Мискин,
Ишқ булбулидир, вобаста Мискин,
Ғам доми бирла побаста Мискин,
Раҳм айламайсиз, қоши қаламлар.
 
МИРҲАСАН САДОЙИ

Ўзбек адабиётининг халқчил вакилларидан бири — Мирҳасан Садойи XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Қўқонда яшаб ижод этди.
Шоира Дилшод Барнонинг «Тарихи муҳожирон» (Муҳожирлар тарихи) асаридаги маълумотларга қараганда, Садойи 1820 йилларда вафот этган.
Садойи ўзбек адабиётининг йирик вакилларидан Лутфий, Алишер Навоий, Машраб, Ҳувайдо, форс-тожик адабиётидан Ҳофиз Шерозий адабий анъаналарини давом эттириб, уларнинг асарларига назиралар битди, ғоявий ҳамовозлик қилди.
Садойи лирикасида дунёвий муҳаббат куйланади, эзгу ахлоқий-таълимий фикрлар олға сурилади.
Мирҳасан Садойи — соҳибдевон шоир. Унинг девони биринчи марта Тошкентда 1916 йилда Ғуломҳасан Орифжонов литографиясида нашр этилган.
Шоир ижодидан намуналар ана шу нашрдан олиб берилмоқда.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Латофат бўстонида санидек ёр келгайму?
Жаҳон ғамхонаси ичра манидек зор келгайму?

Юзингни ишқида ман бенаводек, эй шаҳи хубон,
Аламдин сийнаси мажруҳ, юрак афгор келгайму?

Қуруб мажлис тутуб соғар тамом элини куйдургон,
Ичиб майдин бўлуб маст, кўзи хуммор келгайму?

Тамоми аввалу охир сани ҳозиқ табиб дерлар,
Юруб дармон тополмай, ман каби бемор келгайму?

Жамолинг кўрмайин, жоно, қолиб ҳасрат била ғамда
Азиз жондин жаҳонда ман каби безор келгайму?

Санингдек нозанин шояд мани ҳажримда ўлган деб,
Баланд бўлған мозорим қилғали ҳамвор келгайму?

Мунодийлар қилиб доим жаҳонни изласам тинмай,
Садойидек ғарибу хаста беғамхор келгайму?

* * *

Бўлуб масти жунун ошиқ агар майхонаға кирса,
Бўлур албатта ул обод агар вайронаға кирса.

Ки ошиқ ишқидин қилса агар ҳар қайсиға ношир,
Ўзин тутмай урар ўтға агар парвонаға кирса.

Қадамни қўйса ошиқлар агар бутхона сориға,
Ҳама бутлар қилур сажда агар гирёнаға кирса.

Жунун аҳлини айб этманг, ки бу девоналиғ бирла,
Чиқиб Эрону Тўрондин агар Фарғонаға кирса.

Ҳама ушшоқ эли бирдан такаллум айласа ногоҳ,
Қолур зоҳид эли ҳайрон агар афсонаға кирса.

Садойи бу жунун бирла бўлуб гирёну ҳам нолон,
Чиқорур ўтларин ҳар масжиду майхонаға кирса.

* * *

Ёрни кўрдум ажаб гуллар очилмиш бошида,
Бу сабабдин булбули шўрида бўлдим қошида.

Ё муаззин ҳар замонким айласа бонги намоз,
Саждагоҳим нақши меҳробимни кўрдум қошида.

Доғ этиб бир кун мани қадримни ҳаргиз билмади,
Ошно бўлдум на учун дилбаримни қошида.

Мунча кўп айлаб рақиблар бирла доим маслаҳат,
Ўлтурур охир мани ул бўлмади кенгошида.

Бир умед айлаб эдим бориб кўрай деб ёрни,
Боқмайин кетти, қараб қолдим уйини тошида.

Манга мундоғ насиба кунда минг оби азоб,
Ғарқ бўлмас на сабабдин бу кўзумни ёшида.

Дам уролмас бу Садойи ёрдин айлаб ибо,
Шарҳ этолмас ҳасби ҳолин ҳар кишини қошида.

* * *

Барқ уруб ул дилрабо бошида қолфоқ ўзгача,
Белида заррин камар, эгнида мурсоқ ўзгача.

Гоҳ кийиб кимхобу атлас, гоҳ кийиб гулгун қабо,
Ушбу ҳолат бирла бўлди манга ўртоқ ўзгача.

Неча кунлар бўлди ҳаргиз билмадим жононани,
Бир манингдек бўлмағай оламда муштоқ ўзгача.

Сўрмагондин бул мани ул меҳрибон ёр қайдадур,
Бул азиз жисмим куюб бўлдики носоқ ўзгача.

Билмадим ҳаргиз ани ман дўст ё душманлиғин,
Айлади бир сўз бирла бизга шилтоқ ўзгача.

Бир сабаблар бирла келғон олдиға меҳмон эдим,
Ман кетарман, ул бўлур бул ерда қолмоқ ўзгача.

Жон фидо айлар агарчи ҳар ким ул жононаға,
Ву Садойи кунда минг бўлдики муштоқ ўзгача.

* * *

Ногаҳон кўрдум ажаб бир ёри хубон ўзгача,
Боғ ичида бир гули сарви хиромон ўзгача.

Дам-бадам васфин ўқуб ул дилбари жононани,
Ман бўлурман булбули мурғи хуш илҳон ўзгача.

Бир нигоҳи бирла оламни барин қатл айламиш,
Хоҳласа бергай мани бечораға жон ўзгача,

Кулбаи байтул ҳазан ичра дили вайронаман,
Кошки бир йўл келиб ул бўлса меҳмон ўзгача.

Манки бир Яъқуб йиғларман чу абри навбаҳор,
Кўзларимни ёшидур мисли қизил қон ўзгача.

То бу ғам зиндонида бўлдум гирифтори бало,
Ким қилур андин бўлак мушкулни осон ўзгача.

Ҳаддин ошти ёрни жаври, ҳеч вафосин кўрмадим*
Ман қилурман ғамларин бағримда пинҳон ўзгача.

Бир савол этсанг берур албатта ул юз минг жавоб,
Бир анингдек кўрмадим оламда пурдон ўзгача.

Бу Садойиға маҳол эмди қаноат қилмоғи,
Қасд этар жонимға ул ҳар кун хиромон ўзгача.

* * *

Неча кундур интизор бўлдум санам дидориға,
Сабр қилсам тоқатим йўқдур ани хуммориға.

То қиёматғача эмди ман қачон бўлғум халос,
Банда бўлғон хаста кўнглум зулфини ҳар ториға.

Ул йироқдин бу ҳалокатлар била қилмоғлиғим,
Жон берай дерман ҳавас бирла кўруб дийдориға.

Ўлтуруб қилса такаллум лаъли дурарборидин,
Бир даме сомеъ бўлай дерман ани гуфториға.

Қушлари келса ҳаволаб бул мани жоним учун,
Кўкрогимни ман очарман заҳрлик минқориға.

Ёр айтур бўлсалар, қилсам тавофи Каъбани,
Бир назар солсун Садойидек дили афгориға.

* * *

Сани деб нозанин ҳар кун бу жоним минг фидо бўлди,.
Тажалли кўрсатур деб кўзларим кўрмай адо бўлди.

Билурман халқи олам — барчаси айшу тараб бирла,
Манингдек ким бу оламда гирифтори бало бўлди?

Оёғим борича юрдум пару болим била учтум,
Етолмай оқибат санга, алсаб, бахти қаро бўлдум.

Ҳамиша куйдуруб, жоно, иложим қилмадинг ҳаргиз,
Садойи хастадил бечора бу ғам бирла адо бўлди.

* * *

Неча ишдин ақлу ҳушинг кам бўлур,
Оқибат афтодаликдин хам бўлур.

Тутма улфат бу авом аҳлиға кўп,
Кам бўлур ақлинг сани ҳар қанча кўп

Улфати хотуну гўдак бирладур,
Ақли зоил ҳам дили ғам бирладур.

Кўп сухан қилса киши, эй ақли дур,
Гарчи ҳақ сўздур, бўлур ақли қусур...

Иштиҳодин кўп емак, бевақт хоб,
Ақл уйин қилғай бу ишлар кўп хароб.

Орзуйи хом учун ким еса ғам,
Сабрсиз бўлса агар етса алам,

Ул кўнгулда ақл турмас, эй фалон,
Ақлсиз элга ғизо зардобу қон.

* * *

Сани ёдингда ман йиғлаб, аё эй дилбари жоним,
Агар айтсам адо бўлмас, ки бу дарди фаровоним.

Жудоликда бўлиб Яъқуб, бу меҳнат бобида Айюб,,
Давосини тиларман, айлагил дардимға дармоним.

Топилмас хоки пойинг кўзларимға тўтиё қилсам,
Эрам боғида битган бул ажаб сарви хиромоним.

Яқин бўлдум куюб ўлмоқға, жоно, билмадинг ҳаргиэ„
Нечук шарҳ айламай етсун санга бу рози пинҳоним.

Эшикингга бўлуб соил санга кўп илтижо айлаб,
Улуғ дарё бўлуб оқғон мани бу чашми гирёним.

Ризодурман қариғонда шаҳид этсанг Садойини,
Ярашур оқ соқолимдан агар оқса қизил қоним..

* * *

Фиғону оҳу вовайло, ман ул ёримдин айрилдим,
Ҳавас бирла хумориман, кўзи хуммордин айрилдим.

Ҳаётим борича йиғлай бўлуб монанди ул Яҳъё,
Тараҳҳум қилғучи ҳолима ул ғамхоримдин айрилдим.

Насими субҳидин қилғон муаттар бу димоғимни,
Хўтан саҳросида бир мушки тоторимдин айрилдим.

Бўлуб ҳамчун фироқида таним туфроқға ўргулди,
Анингдек меҳрибон ул яхши гуфторимдин айрилдим.

Ҳамиша яхшилик айлаб тамоми элдин ўксурман,
Кўнгулни хушлиғи ул кулли ғамхоримдин айрилдим,

Ажаб шабнам тушуб доим очилғон бир қизил гулдек,
Бўлубман булбули шўрида гулзоримдин айрилдим.

Етиб бу илтифоти гоҳлар хобу хаёлимда,
Димоғимни муаттар қилған ул атторимдин айрилдим.

Садойи жон бериб, жон элур вақтига етгонда,
Талаб бозорида шундоғ харидоримдин айрилдим.

* * *

Сени деб ман адо бўлдим, аё эй ёри жононим,
На юрмакка мажолим бор, на ўлтурмакка дармоним.

Бу кўнглумни хуши эрдинг, кўзимни равшани эрдинг,
Эгилди қоматим ёдек, аё сар т хиромоним.

Ажаб ҳикмат эрур эмди чаманни гуллари хандон,
Очилмас биргина сандин мани табъи паришоним.

Такаллум айласанг дурлар сочиб лаъли лисонингдин,
Ки Азроил эмас ҳожат, чиқар албатта бу жоним.

Санингдек нозанин шояд бу жон чиқмасдин илгори,
На ҳуб бўлғай эди қилсанг келиб дардимға дармоним.

Садойи қичқириб айтур унини борича доим,
На деб етмаз санга ҳаргиз мани бу оҳу афғоним?!

* * *

Йироқ туштум жамолингдин сани, эй ёр, соғиндим,
Йўлингга термулуб, эй нозанин, бисёр соғиндим.

На деб азми сафар қилдим, бу ишлардин пушаймонман
Паришон хотирим доим, юрак афгор соғиндим.

Мани сандин йироқ этган фалакни гардиши эрди,
Надур чора бу ғамлардин ётиб бемор, соғиндим.

Эрурман кеча-кундуз тўтийи бехонумон янглиғ,
Бўлубман булбули шўрида, эй гулзор, соғиндим.

Висолингдин жудо бўлдум, таним туфроққа ўгрулди,
Лаби майгун, қади ар-ар, кўзи хуммор, соғиндим.

Ғарибликда мани ҳолимни ҳеч кимса билмайдур,
Кўзимни равшани, кўнглум хуши дилдор, соғиндим.

Кўрай деб орзу айлаб жамолинг, эй пари чеҳра,
Келиб ҳолимни сўрғил, эй пари рухсор, соғиндим.

Садойи, сан каби йўқдур гирифтори бало бўлғон,
Сани излаб юруб ҳар кўчау бозор, соғиндим.

* * *

Сани ҳажрингда, эй жонон, адо бўлгон Садойиман,
Куюб кулдек бу оламдин фано бўлгон, Садойиман.

Юруб олам аро тинмай, бориб бир жойида қўнмай,
Қийиб жанда, олиб асо, гадо бўлгон Садойиман.

Гараҳҳум қилғудек ҳолимға сандин ўзга ҳеч ким йўқ,
Юруб йиғлаб саҳарларда наво бўлгон, Садойиман.

Санингдек ёру жонимни кўрай деб орзу айлаб,
Пу ғам бирла гирифтори бало бўлгон, Садойиман.

Ҳамиша жустужў айлаб, ки тарки хонумон айлаб,.
Бу олам меҳридин кам-кам сиво бўлгон, Садойиман.

Пари сан, ё малак, ё ҳурсан, зотинг эмас маълум,
Бериб динимни билмай мубтало бўлгои, Садойиман.

Ўқуб байту ғазалларни ҳамиша зору хун йиғлаб,
Тамоми халқ ичида беҳаё бўлгон, Садойиман.,

Сани бирла мани қасдимда душманлар фаровондур,
Борурда даргаҳингда бохабар бўлгон, Садойиман.

* * *

Аё, эй дилбари жоним, жамолингни кўрай дерман,
Сифотинг қилғучи ҳар ерда маддоҳинг бўлай дерман.

Қоронғу кечаларда жамолинг шамдек ёнса,
Қилиб жоним фидо парвона янглиғ, ўргулай дерман.

Аё, эй дилбари жоним, сани ман жустужў айлаб,
Кириб майхона, масжидга сўроғингни қилай дерман.

Ажойиб бандаи бечораман, ақлим эрур қосир,
Мақому манзилингни, эй пари, қайдин билай дерман.

Жамолингни кўруб жон бергали орзу айлаб,
Қиёмат бўлғунча бул аҳдни бузмай турай дерман.

Ўтуб умри Садойини қуриб бўлди, қараб бўлмас,
Агар кўрсатмасанг ҳуснунг, ўзумни ман урай дерман.

* * *

Жустужў айлаб париваш маҳвашим кўрдум букун,
Дам-бадам жон куйдурурға оташим кўрдум, букун.

Бир анингдек нозанинни орзу айлаб мудом,
Айлаб ул юз минг таманно келмишин кўрдум, букун.

Булбули гўё эди ё тўтийи шаккар лисон,
Бир келиб гул остида ўлтурмишин кўрдум, букун.

Ман хаёл эттим, тирикдурман анга хизмат қилай,
Бир даме турмай қошимдин кетмишин кўрдум, букун.

Қасд этар доим рақиблар қилғали ёрдин жудо,
Бу фалак юзи қарони гардишин кўрдум, букун...

Кўзлари жаллод доим расмидур жавру жафо,
Неча мандек ошиқин ўлдурмишин кўрдум, букун

Сан қулоқ сол, эй нигоро, ҳар куни овозиға,
Айтадур доим Садойи, нолишин кўрдум, букун.

* * *

Хаёли хом этиб ул ёрни меҳмон қилай дерман,
Бу жисми нотавоним дардиға дармон қилай дсрман.

Бориб ёримни ман айлай дилу жоним била таклиф,
Агар ул бўлмаса бул манзилим вайрон қилай дерман.

Анинг хоки қудуми кулбаи вайронама етса,
Ки бу жонимни ман анга яна қурбон қилай дерман.

Тамоми шаъну шавкат, тахту бахтимни бериб барҳам„
Бароҳи ҳақ бериб, аммо ўзим урён бўлай дерман.

Садойи бу тирикликдин фано кечгони хуш эрди,
Ўзимни ўлдириб олдида, қатли жон қилай дерман.

* * *

Аё, эй дилбари жоним, келиб ҳолимни сўрмассан,
Шитоби беадад айлаб қошимда лаҳза турмассан.

Қилиб жаҳду жадал доим сани кўнглинг олай дерман,
Нечук зеҳнинг парешондур табассум бирла кулмассан?

Сани бирла мани, жоно, бор эрди аҳду паймоним,
Ғараз бир неча одамдек на деб аҳдингда турмассан?

Агар маҳшар куни бўлса санга ваҳми қиёмат йўқ,
Ажаб умринг узун эрмиш, билурман, ҳаргиз ўлмассан.

Тушуб ишқим санга ногаҳ, тириклик лаззати кетти,
Гувоҳим зағфарондур, рўйи бу зардимни кўрмассан.

Манинг бир мақсудим шулдур, аёғинг остида ўлсам,
Ниҳоятсиз улуғдурсан, нетойин, кўзга илмассан.

Куюб ҳажринг била эмди Садойи кул бўлуб кетса,
Нечук сан айрилурсан, деб қиё кўзингни солмассан.

* * *

Неча кундур ул санам ошиқлиғим билганмукин,
Бул сабабдин ё магарким кўргани келганмукин?

Ёр бу ошиқларини ҳолини сўрғон била,
Поралар бўлғон юракда ёралар битганмукин?

Гарчи ул Фарҳоду Ширпн зор йиғлаб ўттилар,
Жондин кечган манингдек одаме бўлганмукин?

Бир кўрай деб орзу айлаб санам дийдорини,
Остонинг туфроғина ёстониб ётганмукин?

Шарҳ қилди гарчи ҳар ким ҳасбу ҳолим номасин,
Дафтари иншони мандек муншилар битганмукин?

Эй халойиқлар, сўзингиз қолмасун болоу паст,
Мандин ўзга бу жудолиқ шарбатин тотганмукин?

Халқи оламни бари айлар саропо орзу,
Жону дил бирла манингдек ҳеч кпм кўрганмукин?

Май ичиб гаҳ маст ўлуб шамшириднн қилмас ҳазар
Бу Садойини қазоси ё яқин етганмукин?

* * *

Бир манингдек ёр деб девона бўлған бормукин?
Шамъ янглиғ ҳусниға парвона бўлған бормукин?

Оҳ уруб ҳардам фиғон айлаб жунун саҳросида,
Молу мулкидин кечиб девона бўлған бормукин?

Тўтийи гўё бўлуб, ё боғ аро булбулларин
Чуғз янглиғ манзили вайрона бўлған бормукин?

Ман юруб ёлғуз биёбонларда саргардон бўлуб,
Ёр бирла ҳамдаму ҳамхона бўлған бормукин?

Куфр элини хуш кўруб, зунор боғлаб доимо,
Эмди мандек соқии майхона бўлған бормукин?

Эй Садойи, аввалу охир замона ҳақ учун,
Бир санингдек дунёда афсона бўлған бормукин?

* * *

Оҳ, найлай, куйди жоним ёрни парвосидин,
Қолған умрум кетса охир термулуб арқосидин,

Гизлотур ул моҳпайкар кипригини ман сари,
Дийдам узра сончилур ҳар лаҳза қоши ёсидин.

Минг жароҳат бирла борсам ман ани даргоҳиға,
Улмагай эрдим магар май берса дасти тосидин.

Ҳар нафасда дилбарим юз минг ўлукни тиргузур
Дардима топсам даво дерман Масиҳ анфосидин.

Эй Садойи, сан бу ёрингни мажозидек кўруб,
Айланиб токай турорсан уйини тегросидин.

* * *

Ёр ишқидин, дўстларим, гумон қилманг, ўларман,
Тегди мундоғ ғам манга, эмди қачон куларман? "

Тошлаб кетти нигорим, ул ёри меҳрибоним,
Келиб ҳолимни сўрмас, нечук илож қиларман?

Олиб қўлға назирим даргоҳиға ул эрни,
Шояд назар қилғай деб ҳар кун бориб келарман.

Элдин ҳазар этмаса, манга назар қилмаса,
Югуруб-елиб йўлида оёғимдин қоларман.

Олам бари билибдур, ўтдек ёниб турубдур,
Борсам куяр оёғим, йироқ ердин қарарман.

Бўлсун саломат ёрим, ул ёри меҳрибоним,
Ошиқлиқни даврини эмди яхши сурарман.

Ҳижрон чўлида ташна беобу нон, гушна,
Минг йилғача аҳдимни эмди бузмай турарман.

Эй ёрижони маҳваш, чандон ҳароси дилкаш,
Бўлғил мани гувоҳим, ёлғуз сани суярман.

Келди Садойи буткул айлаб санга таваккул,
Иброҳими Адҳамдек ўзим ўтқа урарман.

* * *

Шамъ янглиғ ёрга парвонау ахгардиман,
Оташи ишқи муҳаббатни горак табгардиман.

Билмайин суду зиён овораи ҳар ён бўлуб,
Бул ғариб жонимга доим дарди саргардондиман

Кўп умед айлаб ҳамеша илтифоти ёрдин,
Эшигида термулуб, ҳар лаҳза рўйи зардиман.

Ёр деб ҳар субҳу шом ўлмакға айлаб изтироб,
Демагил номард ҳаргиз, мардларни мардиман.

Сан киму, эй зоҳидо, манга насиҳат айдамак?!
Ишқ устодини тайлим айлаган шогирдиман.

Кам баҳо қилма Садойини харидорим манинг,
Дурри дарёйи жавоҳирларни резахўрдим.ан.

* * *

Ҳар дам йиғласам санга, ёр, вафо қилурмусан?
Лутфу карамки сандадур, ҳеч бир ато қилурмусан?

Ҳожату мақсадим тилаб, мисли ғариби бенаво,
Тилга олиб отинг десам, ҳеч бир садо қилурмусан?

Мустаҳиқинг агар бўсам, борсам даргоҳингга ман,
Ҳақни йўлида биргина, харидори қилурмусан?

Эмдики манга мунча кўп қасд араз қилиб мудом,
Жоним олурға, эй пари, мунча жафо қилурмусан?

Яхши бир учрадинг манга, эмдики айлайин савол,
Сайқали ғам била магар дилни сафо қилурмусан?

Салтанати ҳаво била, ҳай-ҳай улуғлиғинг сани,
Гарчи санга ярошадур, мунча ҳаво қулурмусан?

Гоҳ кўнгул қилиб кашол, сан сариға боқиб мудом^
Дабдабаи араз ила доим низо қилурмусан?

Баҳру бару баланду паст, барча вужуҳ шоҳидинг,
Бўлса ёмон-яхшини мунча бажо қилурмусан?

Ҳайф сани бу ишларинг, мандин ўзингни беркитиб,
Ҳаста Садойи бандага, боз жафо қилурмусан?

* * *

Ул ёри азизим деб, ман эмди самандарман,
Куйди бу дилу жоним, монандаи ахгарман.

Бу дашту биёбонда, монанди бўлуб Мажнун,
Бир ерда қарорим йўқ, юрганки қаландарман.

Ёшим етиб элликка, сақолим оқарганда,
Хизматга буюргай деб, ёр олдида навкарман.

Давоту қалам бирла, илгимға олиб қоғаз,
Кўргин яна номамни, ҳам соҳиби дафтарман.

Ҳарчанд рақиб айтур, бу талх ёмон аччиғ,
Билгил, ки эй азизим, ман шаҳд ила шаккарман.

Ер ила бўлуб ҳамдам хизматни бажо қилса,
Айб этма Садойини ҳар маънида чоқарман.

* * *

Тун оқшом келди кулбамға мани ул дилрабо ёлғуз.
Кируб оҳиста-оҳиста, анингдек пур сафо ёлғуз.

Туруб бехост ўрнумдин қўлумни лом алиф айлаб,
Ман айдим, сан нечук келдинг бу ерра, марҳабо, ёлғуз.

Магар келдингму,»эй дилбар, дедим жонимни олғони,
Солиб зулфи паришонинг кийиб гулгун ҳабо ёлғуз.

Ҳавас бирла санидек ёр манга орзу эрди,
Қилай деб хоки пойингни кўзумға тўтиё ёлғуз.

Топилмас икки оламда санидек нозанин дилбар,
Қи тушган банди фироқингға мандек мубтало ёлғуз.

Билурман олами кавнайнда сандек подшоҳ йўқдур,
Бошингға соя қилған ғайбдин боли ҳумо ёлғуз.

Садойи айтадур эмди кечиб бу молу мулкидин,
Санга ҳеч бормукин мандек ки бўлғон мосиво ёлғуз.

* * *

Нигорим ишқидин куйдим, давосн бормукин ҳаргиз,
Тушуб зулмат аро қолдим, зиёси бормукин ҳаргиз?

Келиб кетти мани ёрим, нечук билмай қолибдурман,
Яна минг йил қараб ётсам, қазоси"бормукин ҳаргиз?

Қилич қошин ҳавола айлар ул жаллодлар янглиғ,
Магар жоним олурға ё ризоси бормукин ҳаргиз?

Саропо халқи оламдин бари сандин умед айлаб,
Манидек икки оламда гадоси бормукин ҳаргиз?

Садойи айтодур йиғлаб, сўранг зинҳор ёримдин,
Манга ул қилмағон боз ҳам жафоси бормукин ҳаргиз?

* * *

Хайр қилмоқ хотирингға келса, эй марди қуёш,
Ҳар кишига бермагил албатта чарлаб нону ош.

Демағил, бу яхшилиқ қилсам қилур деб яхшилиқ,
Бўлмағай осон тутуб ҳар ваҳшини қилмоқ ювош.

Эй буродар, бўлса ақлинг яхшилар даргоҳиға —
Молингу жонингни бер, остонасидин олма бош.

То тириксан қилмагил ҳар ким била жангу жадал,
Кўп савоб эрмиш уруш орқасидин қилмоқ ярош.

Кимни кўнглунг суйса хидмат айла жону дил била,
То юракдин оқса қону кўзларингдин оқса ёш.

Эй Садойи, бу ғаниматни дилу жонингда кўр,
Неча тиклаб боқса ёрингга қачон ўхшор қуёш.

* * *

Вужудум мулкиға, жоно, ки ул моҳи жаҳон эрмиш,
Баробар даргоҳингда бўлса хоҳ яхши, ёмон эрмиш.

Юборсанг ҳар кишини бир тараф хидмат учун ногаҳ,
Олиб келган ҳамону олдуруб келган ҳамон эрмиш.

Қўлумға пой олуб, кўксум нишон этмак маҳал бўлса,
Нишон ургон ҳамон, ёйини синдурғон ҳамон эрмиш.

Келиб бу аввалу охир қўлини лом алиф айлаб,
Ки тик турған- ҳамону хоҳи ўлтурғон ҳамон эрмиш.

Қолур кўргач киши ҳайрон, дегай бу ишларинг таҳсин,
Ки йиғлатган ҳамону хоҳи кулдурган ҳамон эрмиш.

Ҳамиша терм.улуб ётиб сани йўлингда, эй жоно,
Қизил, оқу, қарою хоҳи бўлса заъфарон эрмиш.

Елиб-югриб эшигингда сани деб баъзи одамлар,
Қилурлар нафъ деб ҳар иш вале сандин ризо эрмиш.

Санга хидмат учун доим бериб жон нақдини ҳар кун,
Ўтун олғон ҳамону ўтга куйдурғон ҳамон эрмиш.

Ўзингни тут, дема ҳаргиз фалон ибни фалонман деб,
Ўзини махтаган одам ёмонлардин ёмон эрмиш.

Билурмусан, Садойи, бу Навоийдин масал қолган,
Сув кетурғон ҳамону кўза синдурғон ҳамон эрмиш,

* * *

Келмади бир кун сўраб ул ёри жононим ғараз,
Ҳар нафасда қилғучи дардимға дармоним ғараз.

Ёр бизлардин йироқ, ман бўлуб ёрдин йироқ,
Кошки бориб кўрорға етса дармоним ғараз.

Қўймагай эрди мани мундоғ паришонҳол ила,
Бир такаллум айлаб ул юз марта хандоним ғараз.

Ҳасратида орзу айлаб анга бўлдум адо,
Тушмади ҳаргиз қўлумга дурри ғалтоним ғараз.

Мақсадим, улдур мани, қўшса шаҳодат аҳлиға,
Доманиға тегмасун дерман, қизил қоним ғараз.

Ман кечибман кўз тутуб кўрмай тириклик лаззатин,
Келсину олсун мани бўлса керак жоним ғараз.

Кечалар бўлса чиқар доим Садойидин садо,
Ой юзингни кўрмасам ман кўпдур армоним ғараз.

* * *

На деб, эй дилбари жонон, сиримни элга фош этдинг,
Юракни куйдуруб, жонимни ўртаб, кўзни ёш этдинг.

Қилиб сабру таҳаммул ҳам қаноат айлагай эрдинг,
Юзингни зебу зийнатлар бериб мисли қуёш этдинг.

Ажаб сандин бузуб андозаи бу ошноликни,
Ки Азроил била ҳамдам бўлуб жоним талош эттинг.

Дилим бормас, десам мўъмин, десам бу ишларинг таҳсин,
Бу аждодинг ила эмди мани таҳсинпош этдинг.

Сони ишқинг била доим кезарман дашту саҳролар,
На ёздим ман, эгилдим ман, мани туъмамни тош эттинг.

Ки мандин беадаблик ўтти, арога низоъ тушти,
Улуғлиқ айладинг, охир келиб яхши ярош эттинг.

Садойидек такаббур тўдаи ужбу риё қулни,
Илоҳи раҳм қил ҳолимға ким лутфунгни фош эттинг.

* * *

Алифдек қоматимни, эй пари, монанди нун қилдинг,
Эсиз гўё забоним сўзлашур вақтида гунг қилдинг...

Ки сандин ўзгага бориб, ки ман дод айласам бир-бир,
Қилич қошинг била олам барини қатли хун қилдинг.

Мани бошимга сан солдинг ҳазорон шўришу ғавғо,
Жаҳонда кўзларимға рўзи равшанларни тун қилдинг.

Умид айлаб, аё дилбар, сани қошингға келгоним,
Муҳиблик кишидек қўл кўторуб ончи қин қилдинг.

Сани қилмишларинг кўп деб, гуноҳим айламай изҳор,
Садойи, хастадил бечорани доим забун қилдинг.

* * *

Айюҳалаҳбоб, айлай эмди ман девоналик,
Ошно тутганларимиз қилдилар бегоналик.

Оҳ, кетти бизни тошлаб, вой, ул султони ҳусн,
Бул бузуқ кўнглумға солди фитнадин вайроналик.

Неча кунлар билмадук ул ёри жони қадрини,
Касбу корим эмди бўлди ўлгуча гирёналик.

Қон ютуб ман лола янглиғ, доғи танҳолик била,
Ўтти умрум, ёр бирла қилмадим ҳамхоналик.

Орзу айлаб кўрой деб доимо ул ёрдин,
Шамъ янглиғ ҳусниғаким бўлди иш парвоналик.

Эй Садойи, бошладинг қайдин туганмас достон,
Элға қилғон ҳасби ҳолингдин букун афсоналик.

* * *

Эй табиби ҳар касал, дардимға дармон қилмадинг,
Йиғлатиб доим мани бир лаҳза хандон қилмадинг.

Ман кетарман зор йиғлаб ҳасрату армон била,
Манзилингға, эй пари, бир лаҳза меҳмон қилмадинг.

Эй нигоро, ман на ёздиму на қилдим санга,
Интиқоли вақт бўлди, таскини жон қилмадинг.

Бир келиб, эй шаҳсуворо, давлати олинг била
Ғамларимни манзилин торожу толон қилмадинг.

Доимо айлаб мани табъи дилимни бедимоғ,
Душманингни кўнглини бир лаҳза хуфтон қилмадинг.

Ман билурман, сан эрурсан асл соҳиб ихтиёр,
Қайси бир мушкилларимни ҳайф осон қилмадинг.

Айтадур йиғлаб Садойи мисли булбул зор-зор,
Кўрсотиб гулдек юзинг, ақлини ҳайрон қилмадинг.

* * *

Ёр пинҳон кўзларимдин, шарҳу имлосин кўрунг,
Ман сариға тортулуб бу қошу ҳам ёсин кўрунг.

Куйдуруб олам барини соғари мажлис тузоб,
Сунмагон бизларға ҳаргиз май била тосин кўрунг.

Айламас манзур ҳаргиз ул Сулаймон тахтини,
Мисли Исо маскану жойи Масиҳосин кўрунг.

Нрни топмоқ учун ман айладим азми сафар,
Бизни ғарқоб этгали ғам бирла дарёсин кўрунг.

Ҳар кишига етгусидур кечалар шамъи сафо,
Офтоби ваззуҳодин ҳусн заҳросин кўринг.

Бир анингдек нозанинга олами офоқ ҳама,
Жон берурлар ғоибона халқ ихлосин кўринг.

Орзу айлаб Садойи кўрса ногаҳ ёрни,
Қўлга тушган бандидек эмди таваллосин кўринг.

* * *

Кўрмайин кетсам юзингни, эй нигорим, яхши қол,
Сарв қад, симин бадан, эй гулузорим, яхши қол.

Ошно тутдим сани наҳну қасамнодин бери,
Кўз очиб бир кўрмадинг, кўзи хуморим, яхши қол.

Боғ ичида бу димоғимни муаттар айладинг,
Беҳтарини уду анбар, мушкборим, яхши қол.

Эшигингда бул мани оворау сарсон қилиб,
Салтанат тахтида доим тождорим, яхши қол!

Раҳм қилмай ҳар замон айлаб юракни поралар,
Қилғучи жон қатлини, эй зулфиқорим, яхши қол!

Бир азиз бошимни ҳар кун зери по айлаб мани,
Уйнотиб отингни ҳар кун, шаҳсуворим, яхши қол...

Раҳми келса гоҳлар айлар кишиға илтифот,
Эл аро машҳур соҳиб ихтиёрим, яхши қол.

Айтодур доим Садойи ҳар замон айлаб умид,
Ою кунни кўрмаган кўзи хуморим, яхши қол.

* * *

Ажаб фосид хаёл эрди, париға ошно бўлдум,
Нечук қаттиғ кун эрди, эй пари, сандин жудо бўлдум.

Улар ҳолатға еттим, бир келиб ҳолимни сўрмайдур,
На армондур, на ҳасратдур, ғами бирла адо бўлдум.

Сани бу оташи ҳажринг вужудим айлади ахгар,
Жудолукда куюб бир ўчгон ўтдек безиё бўлдум.

Мани соҳиб сухан қилди сани бу боиси назминг,
Биҳамдилло дейин бу ваъдасида бериё бўлдум.

Тегиб ишқи, жунун элдин кетибдур қисматин қадрим,
Аёғ остида қолғон бир ёмон хоки сиёҳ бўлдум.

Тилимға ҳарна келса айтулур бу телбалар янглиғ,
Насиҳат олмағон оламда бешарму ҳаё бўлдум.

Ушотти зарби ишқинг бу қамишдек жисму жонимни,
Аёғ остида янчилғон бамисли бўрё бўлдум.

Сани деб айлади барҳам Садойи шаъну шавкатни,
Кечиб бу тахту бахтимдин эшикларда гадо бўлдум.

* * *

Буродарлар, адо бўлмас агар айтсам мани дардим,
Оқарди сочу сақолим, қани ёр_олдида қадрим?

Мани дардимни билмас ёру дўстум, аҳлу фарзандим,
Бошим олиб кетойин, тобмасунлар пои бу гардим.

Дилай десам юруб сайру тамошо олами офоқ,
Жаҳонда ҳар куни ашкол тамомиси мани пандим.

Сўроғингни қилиб истаб, аё эй нозанин дилбар,
Бўлуб масту жунун ҳар масжиду майхонаға кирдим.

Тегиб бу тиғи ҳижронинг дилу жонимни ўткорди,
Чидаёлмай бу дардимга ўзим туфроқ ўла қолдим.

Садойи айтодур эмди бошим элиға етганда,
Сани излаб тополмай, ҳар жафоу жаврлар кўрдим.

* * *

Нигоро, санга жон берсам, бўлурму манга жон пайдо,
Магар бўлғаймукин шоядки умри жовидон пайдо?

Агарчандики олам ичра неъматлар фаровондур,
Ҳунар касб этмагунча бўлмағай бир фарча нон пайдо.

Тиконсиз гул қачон бўлғай, машаққатсиз иш оламда?
Бўлур ҳар ганжида албат аждаҳоу йилон пайдо.

Ададдин ошти жабри ёрни, айтсам адо бўлмас,
Гувоҳим чеҳраи зардимда бўлди зағфарон пайдо.

Йиғиб оламни бошимға букун ғавғойи ом айлаб,
Тўкуб қонимни дерман, ман ки қилсам ончи қон пайда.

Садойи, йиғламоқлиқ ёрни олдида айб эрмас,
Қизил гулға бўлубдур булбули бехонумон пайдо.
 
ХУМУЛИЙ

Зуллисонайн шоир ва тарихнавис Хумулий Ургутий ўз ижодининг кўлами, асарларининг ғоявий йўналиши, бадиий қимматига кўра Сайқалий, Мужрим-Обид, Ғозий, Ҳозиқ, Хиромий, Рожий сингари илғор фикрли замондош шоирларидан қолишмайди.
Исми Жумъақули, отаси Тоғай сўфи — Хумулий 1776 йилда Панжакент районида туғилди. 13 ёшигача масжид қошидаги мактабда, 15 ёшидан Шаҳрисабздаги мадрасада таҳсил кўрди. Ўзбек, форс-тожик ва озарбайжон классик адабиётининг улкан намояндалари Лутфий, Навоий, Сойиб, Бедил, Фузулий поэзиясини, адабиётшуносликка, шеърият техникасига оид асарларни қунт билан ўрганди. Бир неча йил Самарқанддаги Тиллакори мадрасасида мударрислик қилди. Хумулий 80 ёшлар чамаси умр кўрган. У Ургут районининг Чеп қишлоғида дафн этилган.
Хўмулий ёзиб қолдирган асарлар бизгача етиб келган бўлиб, улар Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти ва Тожикистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондларида сақланмоқда. Хумулий тарихчи сифатида «Тарихи Хумулий», «Тарихи манғития», «Манзумоти тарихия», «Шайх Мусахон Даҳбидийнинг таржимаи ҳоли» асарларини ва «Шоҳ ва гадо» достонини яратди, 71 ёшида лирик шеърларини девон ҳолига келтирди. Хумулий девонининг Тошкент нусхасида шоирнинг ўзбек ва тожик тилидаги 150 ғазали, 13 мухаммаси, 1 мусаддаси, 40 га яқин рубоий, туюқ, қитъаси ўрин олган.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Баски заъф этти фироқингда таним монанди хас,
Бўлмайин барбод деб қаттиғ чека олмон нафас.

Бовужуди шоҳлиғ султонға даъвийи камол,
Уй тубуғи тож ила шоҳинлиғ этмоқдур ҳавас.

Поклар мақбули боз ўлди саёҳат файзидин,
Истиқомат бобидин мурдорлиғ кўрди ҳакас.

Зоти ноқобилға қилмас суҳбати доно асар,
Бўлса эшшак гарчи Исо маркаби бўлмас фарас.

Не ажаб донодин афзун бўлса нодон рўзиси,
Ким ҳумо сўнгакдин айлар қуту шаккардин магас.

Аҳли дил хомушу даъвийи дастгоҳ пуч мағз,
Шеваи гавҳар сукуту нолаи оҳинг жарас.

Ғам гиребонимнй тутса, ман тутай ҳам доманин,
Соқиё, сен жом тутқил, ҳар қачонким дастрас.

Чок-чок ўлғон танимда хаста кўнглим шевани,
Элни нолон қуш каби қилмиш жаҳонни бир қафас.

Турк ашъори Хумулий вусъати сўз аҳлиға,
Мовароуннаҳр манғит Шаҳрисабзу кенагас.

* * *

Бу шубҳалиғ замонда, бешубҳа мол қанда?
Эй подабони мискин, оши ҳалол қанда?

Мамлу ҳаромдиндур етти фалак табоқи,
Ерда ҳалол сўрсанг, дандон ҳилол қанда?

Исён сулукидин пир қолғил демас муридин,
Тоат юкин чекорға зоҳидга ҳол қанда?

Коҳил йигит этордин вақти намоз тоат,
Аммо гунаҳ қилурдин қори малол қанда?

Саййидин хор қилди кизб аҳлини қароси,
Бу юз қаролар ичра рухсори ол қанда?

Фасли ҳасаб ёшунди охирзамон элидин,
Охунду хўжа кўптур, мулло жалол Қанда?

Хум пирининг, Хумулий, дайр ичра бил ғанимат,
Масжид элинда мундоғ соҳиб камол қанда?

* * *

Оразин кўргач, қилурман лаълидин соғар тамаъ,
Айлағондек равза боғини кўруб кавсар тамаъ.

Бўлма кўп дунёға толиб, ибрат ол хуршеддин,
Ким чиқар ўт чашмасидин токи бўлди зар тамаъ.

Тожи заррин, хилъати.симин билан ўртанди шам,
Ҳоли равшандур бировким қилди карру фар тамаъ.

Софдиллиғ истасанг бу баҳр аро хомуш бўл,
Лозими ҳифзи нафасдурким қилур гавҳар тамаъ.

Ким аёғ остига тушди бетакаллуф шохдур,
Хоки раҳ бўл нақши подек айласанг афсар тамаъ.

Иста ноҳожат кишидин гарчи мунъимдур карим,
Эй Хумулий, хор этар чунким кишини ҳар тамаъ.

* * *

То қачон давроида бизни хоксор этгай фироқ,
Заррадек музтар, қуюндек беқарор этгай фироқ...

Неча ҳижрон даштида қон кўзларимдин оқузуб,
Доғи ҳасратдин танимни лолазор этгай фироқ.

Васл боғи чун хазони ҳажрдин эмин эмас,
Оқил ул девонадурким ихтиёр этгай фироқ.

Ор этиб мандин қочинг, аҳбоб андин бурноким,
Сизни ҳам мен зордек бенангу ор этгай фироқ.

Мудҳиш аҳволимни кўрса девдек ғам даштида,
Ғулдин одам каби мандин фирор этгай фироқ.

Неча ул сарви сиҳи шояд гузор этгайму деб,
Юз сорига кўзларимдин жўйбор этгай фироқ.

Муждаи васли учун жон бердиму ёд этмади,
Шояд ўлгандин кейин уммидвор этгай фироқ.

Эй Хумулий, чой учун токай самовор уйидек,
Ут солиб жонимға оҳимдин шарор этгай фироқ.

* * *

Йўқки анжум дурларидин гавҳар афшондур фалак,
Бош-оёғи кўз бўлуб, ҳолимға ҳайрондур фалак.

Каҳкашон эрмаски ҳар тун то саҳар бедодидин,
Оташин оҳим билан дасти гиребондур фалак.

Эрта меҳр афшон қилиб, оқшом пушаймондур бу ким
Пой то сар пушти дасти захми дандондур фалак.

Бўлмаса маҳзул юзидин меҳри анжум тарҳ этиб,
Кундуз оташбоз, тунлар пахта паррондур фалак.

Борса бир комил, қилур, оламда минг ноқис аён,
Муҳр олиб анжум сотарға эски дўкондур фалак.

Бир қуёш бедодидин титрар таним симобдек,
Ким бошидин чарх уруб афтону хезондур фалак.

Умр даврони, Хумулий, қилди кўнглумни синуқ,
Оре, қаттиғ донаға қурғон тегирмондур фалак.

* * *

Мен эрурманким чекарман чархдин шому сабоҳ, ~
Юз жафову ғуссани кўрмай элидин бир фалоҳ.

Мунисим фақру, рафиқим ҳузну, комим дарду ғам,
Мушфиқим аҳли залолат, душманим аҳли салоҳ.

Мумтанеъ роҳат аруси, мумтазиж золи миҳан,
Маҳрамим бул бесабаб, аммо талоқ ул беникоҳ.

Ҳосилим яъсу, умидим васлу, бахтим вожгун,
Заҳри қотил жомима тушган замон жонбахш роҳ.

Шохи иқболим нишебу, бехи идборим фароз,
Пухта қилған ишларим хом, эҳтимомим ифтитоҳ.

Мансаби дину хилофатға қаламкашлиғ шиор,
Қозидин хасмим юзига юз башорат минг мароҳ.

Ёлбориб юз минг тааб бирлан малаксиймолара,
Телба ит сен деб, Хумулий, қилмадилар истилоҳ.

* * *

Ёр ила хилватни доим илтижо айлар кўнгил,
Бу на жоҳилдурки, даъвои хало айлар кўнгил.

Сарвдек раъно қадидин муддате озод эдим,
Ёна сунбулдек сочиға мубтало айлар кўнгил.

Ҳар пари ҳуснин таманносида ўзидин бориб,
Бора-бора ўзни качкўли гадо айлар кўнгил.

Гарчи кўнглумни кўруб лаълин қизил қон қилди кўз,
Эмди кўрмай оразин юзин қаро айлар кўнгил.

Йиқмасун деб кўйида кўнглумни заъфу зорлиғ,
Қомати ёдида оҳимдин асо айлар кўнгил.

Эйки, йўлунгда оқарди интизорингдин кўзум,
Келки, хоки мақсадингни тўтиё айлар кўнгил.

Эй Хумулий, чун киройи ақл эмас асбоби жоҳ,
Эмди дунё сайдиға ўздин киро айлар кўнгил.

* * *

Ҳусни барқидин яна яхши-ямонға тушти ўт,
Қайси яхши, қай ямон, икки жаҳонға тушти ўт.

Қомати шавқида хушк ўлган танимдин нолалар,
Тонг эмас ул шамъдин бу найситонға тушти ўт.

Секратиб кўк тавсан узра оташин хўюммудур,
Ё узори ламъасидин осмонға тушти ўт.

Қарриларға ишқ ўти барнодин афзун кор этар,
Сабзадин ортиқ кўяр чунким самонға тушти ўт.

Сабзаи хат бирла гулрухсор кўргузди магар,
Ким баҳор айёмида фасли хазонға тушти ўт.

Оташин гул демаким булбул шарарлиғ оҳидин,
Ўртониб гулбун саропо гулситонға тушти ўт.

Эй Хумулий ҳам бўлуб қаддинг бу пулдин ўтмадинг,
Эмдиким аввал ғами озурда жонға тушти ўт*

* * *

Бемуҳаббат булҳавасқа нўши соғардин на ҳаз,
Майға тушкон ҳармагасга роҳи аҳмардин на ҳаз.

Илм Касбидин гаронбор ўлса нодон важҳи бор,
Кўзаи ҳамёнға охир сийм ила зардин на ҳаз.

Билмаса тонг йўқ хароми лаззати қути ҳалол,
Ҳисси модарзодға ёри суманбардин на ҳаз.

Бу саодат қурбати абрордин файз истама,
Бу Лаҳабга нисбати поки паямбардин на ҳаз.

Симу зар жамъ айладинг нури сафодин уз кўнгул,
Юз қаролиғдин дигар мирзоға дафтардин на ҳаз.

Файзи маъни бўлмаса суратға бўлмас эътибор,
Нақш то туфроғдир бошинда афсардин на ҳаз.

Шавқидин парвона бўл, хуффош бир ул беқанот,
Бемуҳаббат мокиёнға бол ила пардин на ҳаз.

Хизрдек дил зинда бўл, умри абаддин комёб,
Жони йўқ оинаға мулки Сикандардин на ҳаз.

Эй Хумулий, риш ила дастори мўйи пахтадур,
Жавҳари марди керакдур бу кару фардин на ҳаз.

* * *

Баски кечди ёр ҳажридин манга айём талх,
Оғзима олсам шакар ҳосил қилурман ком талх,

То қаро кўзлиғ нигорим қилмади аччиғ нигоҳ,
Қилмадим маълумким эрмиш қаро бодом талх.

Заҳр бўлса хум аро жоним ажаб эрмаски ёр,
Ғайрдин ибром аччиғ, ёрдин инъом талх.

Одат ўлмишдур манга ҳажр ичра заҳр ошомлиғ,
Хони васл ўлса муяссар айлагум ибром талх.

Бўлса аччиғ зиндагоним не ажаб чунким манга,
Бир қуёш ҳижронидин чарх ичтурур ҳар шом талх.

То чучуклиғдин дам урди лабларинг, эй муғбача,
Рашкдин қилди мизожин бодаи гулфом талх.

Эй Хумулий, ринду расволиғ эрур кайфиятим,
Душманимдур воизутаклифи нангу ном талх.

* * *

Оразу лаълу қадинг ошуби бирлан боғбон,
Ғунчаи боғлиғ гули ошуфтау сарви равон.

Сафшиканлиғ, сандину хўблардин хўб эмас,
Кимдадур бу қошу кўзким, сендадур, эй шаҳ камон.

То ҳалойиқ шаккари хаттингга мафтун бўлдилар,
Бўлди тасбеҳи малоик еру кўкдин алъамон.

Эл паридин телба, ман сандин қилиб ақл иктисоб,
Ишқ файзин кўрки, суд ўлмиш манга айни зиён.

Икки уйқулиғ кўзунгдин бир кўнгул осуда йўқ,
Ул икки юзи қароў ул икки ўғри ноимон.

Ростлиғда қоматинг отқан ўқунгдек дйлнишин,
Эгрилиғда кокулунг печу хами афъи нишон.

Наргисинг айнул ҳаётедурки мужгон сабзаси,
Ё мижанг милу кўзунг аҳли назарға сурмадон.

Эй Хумулий, бошим ул гесуни савдохонаси,
Икки ёш оққан кўзум ул уйга икки новдон.
 
ШАВҚИЙ НАМАНГОНИЙ

Мулла Шамси Шавқий Намангоний XIX асрда (1805—1889) яшаб ижод этган прогрессив шоирлардан бири. У илк билимларини отаси Мулла Ҳасандан олади. Кейинчалик Намангандаги Шаханд мадрасасида ўқийди. Мулла Шамси ўз туғилган қишлоғи Калвакда бир қанча вақт иш топа олмай, уйида бўз тўқийдиган дўкон очиб ўз тирикчилигини ўтказади. Шоирнинг асарлари девон ҳолига келтирилган. Унинг «Жамеъул ҳаводис», «Панднома», «Қўқон воқеасининг тарихн» асарлари аҳамиятлидир.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Жаҳон обод айлар ул париваш ҳусни гулзори,
Икки хам қошларини гўшасида чашми хуммори.

Икки наврас ниҳоли, лаъли шакар, орази зебо,
Кўрарга бас ажойиб нарх ўлубдур ҳусн бозори

Кўзи жоду, юзи гул, сарв қомат, лаблари шаккаг
Мунаввар айлагай олам юзини ҳусн дийдори.

Ярошнб сарвдек қоматга нозик жомаи гулгун,
Жамолин бир тамошо қилғали олам гирифтори.

Латофат кони ул ширин, малоҳат ғамзаси хунхор,
Жаҳон саҳннга т.ушган ҳури жаннатни намудори.

Бу шаклу, бу латофат, мунча раънолик ажойибким
Жаҳонга фитна солмиш шеваи ноз ила рафтори.

Ҳамиша нозанинлар васфида гуфтор этар Шавқий,
На хушдур ҳар кишини бўлса бу суратли дилдори.

* * *

Жоно, жамолингни кўриб, жононлар айтур офарин,
Ўз кўксига ўзи уриб, ёронлар айтур офарин.

Қадди ниҳолингга қараб, абру камолингга қараб,
Шоҳо, висолингга қараб, султонлар айтур офарин.

Булбул санга нолон ўлиб, қумри ажаб ҳайрон ўлиб,
Тўти кўриб гирён ўлиб, хушхонлар айтур офарин.

Лутфу карам хонлар берур, дўст дўстиға нонлар берур,
Лаъли лабинг жонлар берур, ўлганлар айтур офарин.

Ишқингда кўп оворалар, борсун қаён бечоралар,
Ҳуснинг аро парвоналар, куйганлар айтур офарин.

Ёр келса маҳбубинг бўлиб, бир неча маъшуқинг бўлиб,
Мезбон дуогўйинг бўлиб, меҳмонлар айтур офарин,

Шавқий қулингни додиға, тун кечалар фарёдига
Таҳсин этиб абётиға, жононлар айтур офарин.


МУСТАЗОД

Давлат тиласанг ҳақдин адаб риштасин ушла,
давлат анга пайванд,
Ҳеч зийнат эмас сурати зебоға адабча,
тарк айлама зинҳор.
Аҳдингни бузуб қавлингга ёлғон сухан олма
ҳурмат талаб эрсанг,
Бўлмас бу иков аҳли малоҳат зарифиға,
албатта сазовор.
Гар Шавқий сўзи келса малол сенга, аё маҳ,
андин ҳазар этма,
Ҳарчанд агар талхдур, анга амал айла,
мазмунида сўз бор.


«ПАНДНОМАИ ХУДОЁРХОН»
(Қисқартириб олннди)

Уни ёш оғо, дердилар, Маллахон,
Насиҳат қилур эрдилар ҳар замон.

Бу хон ака ғамин ер эрдилар,
Фасиҳ тил била гоҳи дер эрдилар

Унга, бу насиҳатни дарк айлагил,
Бу бачкана ишларни тарк айлагил.

Эрур шаҳ иши элга дамсозлик,
Муносиб эмас хонга сагбозлик.

Қаён борди бу сандаги ақли хуш,
Егай ҳар итинг кунда бир нимта гўшт.

Таажжуб сени элга бу қилмишинг,
Муносибми сенга бу қилган ишинг.

Неча сафшикан эр баҳодир йигит,
Булар барча оч бўлса, тўқ бўлса ит.

Бу на хон ишидур, бу на қилгонинг,
Бериб от, боқасин ит олгонинг.

Эрур шаҳ қаноти йигит бирла от,
Агар хон эсанг қил ани эҳтиёт.

Бу беҳуда иш хон ишидин эмас,
Хушомад эли санга бу сўз демас.

Қошингга келиб бир неча аҳли жоҳ,
Бори ўзларин кўрсатур некхоҳ.

Ўзин ҳййлалар бирла айлаб қариб,
Бериб сенга ҳар куни юз фириб.

Сени бу маишатга мағрур этиб,
Бори аждаҳодек ўзин зўр этиб.

Ҳукуматга атрофин қўл солиб,
Еб-ичиб, бори олғонча олиб.

Бориб ҳукм ишини қилиб поймол,
Буларга ғараз эса бир текса мол.

Бўлибсан шикору ўйин бирла ғарқ,
Билиб қилмадинг дўсту душманни фарқ.

Киши жон чекиб қилса хизмат агар,
Аярму анингдин киши молу зар.

Кўриб хизмат инъомини қилмасанг,
Чопон қадрича жонини кўрмасанг.

Қиши арзи бўлса олдингда сўр,
Ҳар ишни ўзинг қил, кўзинг бирла кўр.

Бу янглиғ ишинг бўлса анжом қил,
Сипаҳ жабдуғини саранжом қил.

Бу янглиғ насиҳат, бу янглиғ рама,
Неча десалар ёқмас эрди, сўзлама.


«ЖАМЕЪУЛ ҲАВОДИС»
(Достондан парча)

Занбаракчи юборди уч ўқни,
Билмади сўнгра бор ила йўқни.

Бир йўла барча қўйди ул дам от,
Икки ёндин солиштилар: «Ҳайҳот!»

Эр йигитларнинг ғайрати қайнаб,
Турмади эмди отлари ўйнаб.

Бўлди якбораки, уруш қаттиқ,
Кўп синиб найзалар, уюлиб тиғ.

Гарм бўлди ўлумни бозори,
Расули мавт ўлуб харидори.

Сув киби эл қони тўкилмоғлик,
Танларидан бош сўкилмоғлик.

Ўтлашуб, тишлашуб олишмоқдур,
Рўбарў келса ким солишмоқдур.

Барчаси бир-бирин суриб ҳар ён,
Баъзи жон ваҳмидин бўлуб ҳайрон

Ким қочиб, ким қувар билолмаслар,
Гард ила бир-бирин кўролмаслар,

Сой тоши сонича кесиб бошни,
Қайда фарқ айлагай қари-ёшни. '

Ким қишлоқни, отни олғон ким,
Қип-қизил қониға бўёлғон ким.

Кимсани захмидин оқиб қони,/
Қийналиб чиқмайин биров жбни.

Гоҳ ўнгдин сурулдилар сўлга,
Гоҳ сўлдин сурилдилар ўнгга.

Ул куни бул сифат эрди доим,
Бўлди, гўё қиёмат қойим.

Кимни боғида бош кўтарса терак,
Дер эди: «Кес, йиқит, бу бизга керак».

Элга санги жафони оттилар,
Сувни деҳқон элига соттилар.

Баъзиси ани бутмаган эрди,
Сув баҳосидин ўтмаган эрди.

Зулм эл мағзидин ўтти,
Устихонга пичоқ бориб етти.
 
МУҲАММАДНИЁЗ КОМИЛ ХОРАЗМИЙ

Муҳаммадниёз Комил талантли шоир, машҳур бастакор, хаттот, олим, сиёсий арбоб бўлиши билан бирга машҳур таржимон ҳамдир. XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб ижод этган шоирлар орасида Хоразм адабий муҳитида Мунис ва Огаҳийдан сўнг Комил форс-тожик тилида қилган таржима асарлари билан халққа танилгандир.
Комил 1864 йилдан бошлаб бадиий ва тарихий асарларни таржима қилиш билан шуғулланган. У Бархўрдор Туркмоннинг «Маҳбубул-қулуб» («Маҳофил оро») асарини ва Ҳусайн Воиз Кошифийнинг ўғли Али Сафийнинг «Латоиф-уз-зароиф» асарини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилгандир. Комил таржима қилган бу асарлар Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 884 ва 4502 инвентар рақамларда сақланиб келмоқда. Қуйида биз Комил таржима қилган «Латоиф-уз-зароиф» асаридан баъзи намуналарни берамиз.


«ЛАТОИФ-УЗ-ЗАРОИФ»ДАН

Бир ота ва ўғулни бир ҳоким қошиға келтурдиларким, таёқ урғайлар. Аввал отосин ётқузуб юз таёқ урғойлар. У ҳеч сўзламоди. Андин сўнг ўғлини ётқузиб бир таёқ уруб эрдиларким, ота доду фарёд қила бошлади. Ҳаким деди:
— Сен юз таёқ единг, ҳеч бир даминг чиқмоди, ўғлунгга бир таёқ урганда нечун нола қилурсан?
Ул деди:
— Ул таёқким танимга тегди, таҳаммул қилдум. Энди жигаримга теккан эрди, чидай олмадум.

* * *

Бир камбағал олим киши фақир бўлгани учун бир бахил бойни эшикига борибдурким:
— Мен, сиз садақа бермоқчисиз, деб эшитдим. Мен ғоят даража муҳтож ва мустаҳиқдурман,— дедн. Бахил бой баҳоналар қилиб дедиким:
— Мен садақамни кўрларга берурман, деб аҳд қилиб эрдим. Сен эрсанг кўр эмассан.
Олим деди:
— Ғалат қилибдурсан, кўр ҳақиқий мандурманким, махлуқотга ризқ берувчи зотдан юз ўгуриб, сенингдек бахилнинг ёнига келибдурман.
Бу сўзни айтиб олим қайтиб кетди. Олимнинг сўзи бахилга бағоят таъсир қилиб, изидан югурди. Олим қабул этмади.

* * *

Бир табибни кўрдиларким, ҳар вақт гўристондан ўтса ридосини бошига солуб ёпуниб ўтар эрди. Анинг сабабин сўрадилар. Табиб дедиким!
— Бу гўристонда ётғон ўлуклардин уялурман. Чунки ҳар бири мени доримни еб ва менинг шарбатимдин ичиб ўлгандурлар.

* * *

Бир кун шоир Анварий Балх бозоридин ўтуб борур эрди. Кўрдиким, халойиқлар ҳалқа қурмишлар. Ўртада бир киши туриб Анварийнинг қасидаларидан ўз отиға ўқур эрди. Халойиқ анга таҳсин ва офарин қилур эрдилар. Анварий дебдур:
— Бу кимнинг ашъоридурким, ўқурсан?
Ул дебдур:
— Анварийнинг ашъоридур.
— Анварийни танурмисан?
Ул деди:
— Не айтурсан, Анварий мендурман.
Анварий кулиб дебдур:
— Шеър ўғрисин эшутиб эрдим, шоирнинг ўғрисин кўрмамиш эрдим.

* * *

Келтирибдурки, Абу Айюб Мансур халифанинг яқин ва ҳамсуҳбатларидан эрди. Аммо ҳар вақт Мансур ани чақирса, ранги сарғайиб, баданлариға ларза тушар эрди. Бир кун бир маҳрам жоеда анга дедиким:
— Сен халифанинг яқин ва ҳамсуҳбатларидансан. Не учун сени ҳар вақт чақирса қўл-оёғинг бўшашиб, ўзингни йўқотиб қўюрсан. Абу Айюб ул маҳрам жавобида дедиким:
— Бир қарчиғай бир хўроздин сўрдиким, сен ёшликдан одамларнинг уйида бўлурсан. Улар санга ўз қўллари билан дон ва сув берурлар, санинг учун уйларида жой солурлар. Аммо ҳар вақт сени тутар бўлсалар не учун ғавғо қилиб, фарёд билан ул уйдин бул уйга, ул ўчоқдин бу ўчоқға қочарсан. Мен эсам бир ваҳший қушдирман. Улуғ тоғларда кезарман. Қачон мени тутиб келтирсалар, қўлларида ором олурман, мени овға юборсалар ҳеч ғавғо ва можаро қилмай парвозга чиқиб, айланиб, яна қайтиб келурман. Хўроз дедиким:
— О қарчиғай қуш, ҳеч жойда кўрдингми ёки эшитдингми, бир қушни сихга тортиб, ўтга қўйиб, кабоб қилганликларини. Қуш йўқ, деди. Хўроз дедиким:
— Мен бу хонадонда бўлганимдан бери юз хўрозни кўрдим: бошини узиб, қанотларини юлиб қррнини ёруб, сихға тортиб, кабоб қилиб, ейдилар. Менинг фарёдимнинг сабаби шудир.

* * *

Абдулфазл билан Умайт Рукнуддавланинг вазири эрди. Уғли Абдулфатҳни Абул Ҳусайн Аҳмад бинни Форис деган муаллимға топширди. Абул Ҳусайн эса ўз замонининг фасоҳатли тенгсиз адибларидан эрди. Абдулфатҳ ўқишда тамбаллик қилар эрди. Муаллим Абул Ҳусайн отаси Абдулфазлга ёздиким:
«Ўғлингиз Абдулфатҳнинг ўқишдаги ҳаракати чумолининг бош бармоғидан ҳам камроқ ва пашшанинг гарданидан калтароқдур».

* * *

Бир кеча Ҳажжож дедиким:
— Кўринглар, зиндонда бирор фазилатлиқ киши бормукин? Агар бўлса, мен анинг билан суҳбатлашурман.
Зиндондан қидириб бир фозил кишини топиб келтурдилар... Ҳажжож андин сўрдиким:
— Сен нима сабабдин зиндонға тушдинг?
Фозил дедиким:
— Манинг амакимнинг бир ўғли бор эрди. Чун ноҳақ қон тўкиб қочиб кетди. Анинг ўрниға мани тутиб зиндонға солдилар.
Ҳажжож дедиким:
— Шоирнинг бир сўзи борки, рост айтибдур. Амакингнинг ўғли гуноҳ қилди. Сен анинг ўрниға мубтало бўлдинг. Албатта мард киши амакисининг ёмон ахлоқли ўғли сабабидин гирифтор бўлғусидир. Ҳажжож шоирнинг шу сўзини ўқигач, ул адиб дедиким:
— Тангри шоирдин ростгўйроқдур. Чунки тангри буюради: «Қиши иккинчи бир кишининг гуноҳи учун тутилмасин». Ҳажжож бу сўзни эшитгач унга минг тилло бериб озод қилиб юборди.

* * *

Халифалардан бири вазириға дедиким;
— Қайда эрдинг?
Ул деди:
— Сенинг учун кўшк бино қилур эрдим. Халифа ани жавобидин ҳайрон бўлди. Чунки анинг жавобида ишорат бор эрди. Шундайки, халифа Фиръавн ҳукмида бўлиб қолди. Халифа:
— Эй Ҳомон,— деб чақиргани учун вазири ҳам унга муносиб жавоб берди. Чунки Ҳомон Фиръавннинг вазири эрди.

* * *

Бир кун девон котибларидин бири Ҳажжожнинг қошиға келиб, баъзи эҳтиёжини арз қилиб чиқиб кетди. Ҳажжожнинг олдида доимо бирга турадиган ва унинг кулдирадиган Мабра деган надими бор эди. У дедиким!
— Одамларнинг энг ёмони девонхона котибларидур.
Шунда Ҳажжож айтдиким:
— Нима учун сен котибларни шикоят қилурсан. Ҳолбуки тангри, «киромун котибин», деб ёд қилубдур, сен тангрининг каломига қарши сўз айтурсан. Агар сен эски ҳамсуҳбатларимдан бўлмасанг эрди сенга сиёсат қилур эрдим. Мабра:
— Эй халифа, мен девон котибларини айтурман, осмондаги фаришталарни айтмадим ва аларни шикоят қилмадим,— деди.
Ҳажжож кулиб, анинг жавобига минг дирам инъом этди.

* * *

Бир подшоҳ надимга дедиким:
— Бу шаҳарнинг аблаҳларининг отини рўйхат қилгин.
Надим:
— Ҳар кимнинг отини ёзсам ғазаб қилмаслигингга шарт қиласанми,— деди. Подшоҳ қабул қилди. Надим энг аввал гюдшоҳнинг отини ёзди. Подшоҳ деди:
— Аблаҳликни менга исбот қил. Агар исбот қилолмасанг сенга сиёсат қилурман,— деди. Надим дедиким:
— Юз минг тиллонинг ҳужжатини фалон навкарға бериб, буюрдингким, фалон мамлакатга бориб шул тиллони нақд қилиб, олиб келсанг, дединг. Ҳолбуки мен ўша навкарни яхши танийман. Ани бизнинг мамлакатда на фарзанди бор. Ҳеч бир нарсаси йўқ бир кишидур. Агар ул ўша важҳни қўлиға киргизса бошқа бир вилоятға бориб, тирикчилик қилур. Анга сенинг ҳукминг ҳеч бир ўтмайди. Шул ҳолда сен анинг устида не иш кўрурсан.
Подшоҳ дедиким:
— Агар ул мандин юз ўгурмай у тиллони нақд олиб келса, сен на дерсан,—деди. Надим:
— Агар, ул олиб келса, аблаҳлик дафтаридан подшоҳнинг отини қириб ташлаб, ўрниға анинг отини ёзиб қўюрман, деди.

* * *

Бир кун Искандар Доро билан урушиш муносабати билан ўз аскарларини кўздан кечирди. Уша кўрик куни шамол ва чақмоқдек тезликда учиб юрадиган бир отға минган эрди. Шул вақтда навкарларидин бири бир ориқ ва чўлоқ отга миниб подшоҳ олдидин ўтди. Подшоҳ ғазаб билан ани отдан тушишга буюрди. Шул вақтда навкар кулиб юборди. Искандар чақириб, кулганлигини сабабини сўрабди, ул дедиким:
— Сенинг ғазаб ва қаҳрингдан кулгум келди. Чунки сен учар бир отға миниб туриб, мен эсам юролмай тўхтаб қоладиган отга минибдурман. Яна шундай бўла туриб менга ғазаб қилурсан. Искандарға анинг сўзи маъқул тушиб, они аскарбошиларидан қилибдур.

* * *

Бир кун Амру Лайс аскарларини кўздан кечирар эрди. Аскарларидан бири кўрдики, бири ориқ от минибдур. Амру Лайс қаҳрланиб деди:
— Менинг аскарларимга тангрининг лаънати бўлсинким, ҳар вақт танга ва тиллоларни уларға берурман ва таъминотлариға сарф қилурман, улар эса хотунларини семиртириб, ўз минадиган отлариға қарамай, ориқ ҳолда сақлайдилар. Ул аскар деди:
— Эй амир, тангри ҳақида, агар ҳақиқат қилсанг, уйдаги хотинимиз бу отимиздан ҳам ориқроқдир.
Бу сўздан Амру Лайс кулуб, анго ўн минг тилло инъом қилуб вазифасини ошурди.

* * *

Аскарлардан бири ҳар вақт ҳаммомга борса, ҳаммомдан чиқар вақтида ҳаммомчиға туҳмат қилур эрдиким:
— Менинг фалон нарсам йўқ, ани топиб бергил ёки тавон бергил, деб шу тариқада даъво қилиб, ғавғо қилиб, ҳаммомнинг сартарош ва ходмиларин ҳақларини бермай кетар эрди. Қисқаси, барча ҳаммомчилар ани таниб, ҳеч бир ҳаммомға киргазмадилар. Охири ноилож бўлуб, бир ҳаммомға бориб, аҳд қилдиким, энди ҳаммомчи, сартарош ва ходмиларнинг ҳақини бериб, туҳмат қилмайман, деган сўзига кўпчилик гувоҳлик берди. Сўнгра ҳаммомга кирди. Ҳаммомчи бир кишига буюрди:
— Аскарни ҳамма кийимларини яшириб қўйинг. Аммо камар билан қилични яширмай жойига қўй,—деди. Ул аскар ҳаммомдан чиқди. Кўрдиким, барча либослари йўқдур. Бу тўғрида ҳеч бир дам уролмади. Чунки гувоҳлар ҳозир эрдилар. Аскар нима қилишини билмай зарурият юзасидан яланғоч белига камар билан қиличини боғлаб ҳаммомчини олдига келиб дедиким:
— Мен ўзим сизга ҳеч бир сўз айтолмасман, аммо инсоф ўзингизга берсинким, мен ҳаммомга келган вақтимда шу сурат билан келиб эрдимми?
Ҳаммомчи ва ҳозир турган кишилар кулишиб, кийимларини бериб, энди ҳар ҳафта бир мартаба ҳақ тўламай ҳаммомға тушиб кетишга ризолик бердилар.

* * *

Бир аскарнинг бир чиройлик хотини бор эрди. Анинг оти «Ҳур» эрди. У бир кун урушдан юз ўгириб қочди. Анга дедиларким:
— Эй номард, қайтғил! Агар бир кофирни ўлдирсанг, ғозий бўлурсан. Ва агар кофир сени ўлдирса, шаҳид бўлиб, қиёматда ҳурлар хизматингда бўлур.
Ул дедиким:
— Менинг бу дунёда ҳурим бордир. Бошқа ҳур учун ўзимга ўлимни раво кўрмайман.

* * *

Ҳажжожга жамъе одам хуруж қилди. Ул жамъедан бир хотунни Ҳажжож қошиға келтурдилар. Ҳажжож анго ғазаб қила бошладн ва итоб билан сўзлади. У хотун бошини тубан солиб, ҳеч бир сўзламади. Ҳозир бўлган одамлардан бири деди:
— Амир сенга сўзлайдур, нега индамайсан?—деди.
Хотун дедиким:
— Мен тангри назар қилмаган кишига назар қилиб, сўзлагани уяламан.
Ҳажжож дедиким:
— Қайдан билдингким, тангри менга назар қилмаганини?
Хотун деди:
— Агар сенга тангри назар солса эрди, сени тангри бунча золим қилмас эрди.
Ҳажжож деди:
— Худо ҳақида, бу хотун рост айтур.
Сўнгра анга минг тилло бериб, ўз уйига юборди.

* * *

Луқмони ҳаким қора танли киши эрди. Бир киши уни қул қилиб сотиб олди. Қўп муддат анга хизмат буюруб, андин илм ва ҳикмат асарларини кўрур эрди. Бир кун имтиҳон йўли билан Луқмонга дедиким:
— Бир қўйни сўюб, энг яхши жойидин манга келтургил.
Луқмон қўйни сўюб, тилини ва юрагини келтурди. Яна бир кун буюрди:
— Бир қўйни сўюб энг ёмон жойидин менга келтургил.
Луқмон яна қўйни сўюб тилини ва юрагини хожасига келтирди. Хожаси сўрадиким:
— Бу қандай ишдир?
Луқмон деди:
— Агар пок бўлса ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эрмасдур ва агар нопок бўлса ҳам ҳеч нарса андин ёмонроқ эрмасдур.

* * *

Бир нодон киши бир ҳакимга дедиким:
— Не учун оғзингдин ёмон ис келадур?
Ҳаким деди:
— Санинг айбларингни кўкрагимда кўп сақлар эрдим. Танамга таъсир қилибдур.

* * *

Бир бахил бой бир ҳакимни кўрдиким, кўп меҳнат била кумуш маъданидин тошларни қазиб чиқариб, ушатур. Андин тилло зарраларини ҳосил қилар эрди. Бахил деди:
— Эй ҳаким, бундан бошқа осонроқ авқот ўтказгудек касб ва ҳунар йўқми эрди. На учун шунча машаққат чекарсен?
— Менга юз мунча меҳнат ва машаққат билан зар ҳосил қилиш сенинг қўлингдан бир пулни чиқариб олгандан минг марта осонроқдур.

* * *

Дебдурларким, уйланмоқлиқ бир ой шодмонлиқ бўлса, андин сўнгги қолғон барча умр андуҳ ва пушаймонликдур.

* * *

Бир ҳаким уйлангандан сўнг буюрубдурким, мен қачон бўйдоқ эрдим, уйланган кишилар гунг эрдилар, яъни насиҳат бериб мени қайтармадилар. Энди мен уйландим, бўйдоқ кишилар кар бўлибдурлар, яъни насиҳат эшитмайдурлар.

* * *

Бир ҳаким дедиким:
— Уйланмоғлик бир чуқур қудуқ кабидур. Ҳар ким анга тушса халослик йўқдур. Андин сўрдиларким:
— Оё андин қутулмоқ мумкинму?
Ҳаким деди:
— Агар қудуқ бошига харсанг қўйсалар озод бўлиш мумкиндур.
Сўрадиларким:
— Харсанг нимадур?
Ҳаким деди:
— Ҳар бир фарзанд туғилса, ул қудуқ бошига харсанг қуёрлар.

* * *

Бир кун бир ҳакимдан сўрадиларким:
— Қайси овқат лаззатлироқдур?
Ҳаким деди:
— Очлик ғалаба қилған вақтда овқат есалар яхши ва лаззатлироқ бўлур.

* * *

Бир ҳаким шароб ичмас эрди. Ҳакимдан сўрадилар:
— Нечун шароб ичмассан?
Ҳаким дедиким:
— Мени ақлимни ичган нарсани мен ичмасман.

* * *

Бир подшо бир ҳакимни ўз ҳолига қўймади. Мастликдан андин беҳуда сўзлар оғзидан чиқа бошлади ва бемаъни сўзларни ҳам кўп айтди. Ўзига келгандин сўнг маломат қилдиларким:
— Не сўзларни сўзладинг?
Ҳаким дедиким, мен бу сўзларни айтганим йўқ. Лекин мени шароб ичмакка таклиф қилган киши айтди.

* * *

Бир киши бир табиб қошиға бориб:
— Қорним кўп оғрийдур, бетоқатдурман. Бирор илож эткил,— деди.
Табиб дедиким:
— Бугун не таом еган эдинг.
Ул киши деди:
— Куюк нонни кўп едим.
Табиб ғуломни чақириб деди:
— Кўз дори келтиргин. Кўзига томизгаймиз.
Касал деди:
— Менинг қорним оғрийдур, кўз дорисини нима қиламан?
Табиб деди:
— Агар кўзинг равшан бўлса эрди, куйган нонни емас эрдинг.

* * *

Бнр киши табиб қошиға бориб деди:
— Мен қулунж касалига гирифтор бўлубман. Менга бир няож этинг.
Табиб дедиким:
— Бугун не единг?
Ул деди:
— Тузланган сигир гўштини едим, ҳамда қоқ гўшт, пишлоқ, товуқ тухуми, ҳариса мевалардан: анор ва олухурот кўп едим.
Табиб дедиким:
— Агар бу кеча ўлсанг дори қилишдан қутуласан.
Агар ўлмай қолсанг, эртага эрта билан шаҳарнинг минорасига чиқиб, ўзунгни пастга ташлагин, шундагина бу қулунж дардидан халос бўлурсан.

* * *

Бир киши бир табибнинг қошиға келиб дедиким:
— Мен уч кундан бери касалман, ҳеч иштаҳам йўқдур. Жуда қувватсизланиб қолдим. Буни иложини қилсангиз. Табиб анинг томурини ушлаб кўриб сўрадиким:
— Бугун не таом единг?
Ул деди:
— Уч кундур, бир нарса емадим.
Табиб деди:
— Озми, кўпми, не еганинг бўлса айтгил.
Ул деди:
— Айтмоққа арзигудек бирор нарса .емадим.
Табиб деди:
— Ҳар не тўғри келган бўлса, еган нарсангни айтгин.
— Ҳозир сизни олдингизга келур олдимдан йўлда каллапазни дўконига кириб қолдим. Каллани иси думоғимни хуш қилиб, каллапаздан олти калла олиб едим. Сен уч калла ҳисоб қилгин. Андин сўнг, тўрт ботмон нон едим. Сен икки ботмон ҳисоб қилгин. Андин кейин кўнглим ширинлик ейишни истади. Саккиз ботмон ҳалвойи бодом едим. Сен тўрт ботмон ҳисоб қилгин. Андин кейин ўтиб йигирма ботмон амирий узумини едим, сен ўн ботмон фараз қилгин. Сўнгра, қовунфурушни дўкониға келиб хисравий қовунларини кўриб, ундин қирқ қовун олиб едим. Сен йигирма қовун деб билгин. Табиб бу сўзларни эшитгандан сўнгра дедиким:
— Сен дағи ҳисоб этгил. Мен айтайин, сен энди олти йил «сарсон» касалига гирифтор бўлурсан, сен уч йил фараз этгин. Андин кейин, тўрт йил диқ бўлурсан, сен икки йил ҳисоб этгил. Сўнгра икки кўзинг кўр бўлур, сен бир кўз дегил. Андин сўнг икки оёғинг шол бўлур, сен бир оёқ деб ҳисоблагин. Андин сўнг ич оғриғи касалига учраб, шу касал билан ўлурсан, сени қабрга қўйиб, устингга 100 эшак тупроқ солурлар. Сен эллик эшак деб фараз қилгин.

* * *

Бир киши бир табиб қошиға бориб, дедиким:
— Мени бир касалим бордур. Бир илож қилсангиз!
Табиб сўрадиким:
— Не касалингиз бордур?
Ул деди:
— Неча кундурким, мўйим (соч) оғрийдур.
Табиб ҳайрон бўлиб деди:
— Бугун нима таом единг?
Ул деди:
— Нон билан муз едим.
Табиб деди:
— Дардинг бирор дардга ўхшамайдур ва еган овқатинг ҳам одамларни овқатига ўхшамайдур.

* * *

Бир бемаза сўзловчи совуқ нафас шоир бир табиб қошиға бориб дедиким:
— Кўнглимда бир нарса айланиб, мени ҳушсиз қилмоққа олиб бормоқдадур. Шу сабабдан барча аъзойимға музлашлик таъсир қилибдур.
Табиб ниҳоятда зийрак киши эди, дедиким:
— Бу яқинда ҳеч бир шеър айтдингму? Ани холис кишилар олдида ўқимагандирсан?
Шоир дедиким:
— Ҳа, бир шеър айтган эрдим. Лекин ҳеч ким олдида ўқиганим йўқ.
Табиб дедиким:
— Ани ўқиғил.
Шоир ўқиди.
Табиб деди:
— Яна ўқиғил.
Шеърини яна ўқиди, қисқаси, шоир шеърини уч марта ўқиди.
Табиб деди:
— Боргил, касалинг энди тарқалди, чунки бу шеър юрагингга тугун бўлиб туруб эрди.

* * *

Бир подшо тушида кўрса барча тишлари тўкилди. Бу тушдан ниҳоят хафа бўлуб, эрта билан таъбир этувчини чақириб, кўрган тушини айтиб берди.
Таъбирчи дедиким:
— Подшони барча болалари ва хотунлари, яқинлари ўз ҳузурида ўлғувсидирлар.
Подшога бу таъбир жуда қаттиқ кўриниб, буюрдиким, таъбирчининг барча тишларини омбир билан тортиб олдилар ва тилини кесдилар. Сўнгра бошқа бир таъбирчини чақириб, ул тушни бунга ҳам баён этдилар. Иккинчи таъбирчи жуда доно ва хуштабиат киши эрди. Ул деди:
— Эй подшоҳ, бу тушингиз умрингизни узоқлигига далолат қиладур. Таъбири будурким, барча болалачингиз, хотунингиз ва яқинларингиздан подшони умри узоқ бўлғувсидур.
Бу таъбир подшога ёқиб, унга от ва кийим билан минг танга пул берди ва дедиким:
— Агарчи бу икки таъбирнинг мазмуни бирдур. Лекин биринчи таъбирчи ёмон иборат билан сўзлаб, ўзини ҳалокат чуқурига ташлади. Иккинчи таъбирчи эса, юмшоқ сўз билан ишора қилиб, давлат байроғини кўкдан оширди.

* * *

Искандар билан Доро ўртасида қаттиқ уруш, жанжал, баҳс бўлди. Лекин Доро тарафи ғалабада эрди. Шу сабабдин Искандар хафа бўлуб, ўйлаб бир қанча фикрларга борди. Бир кеча у ғам билан чарчаб ухлаб қолди. Тушида кўрдиким, Доро билан кураш тушар эрди. Иттифоқан Доро ерга уруб, орқасини ерга етказди. Шундайким, бутун орқасининг дахни билан ерга қўйди. Искандар уйқусидан уйғониб, қўрқинчи, ғам ва андуҳи бурунгидан ҳам кўпайди. Шу ҳолда таъбир илмига моҳир бир ҳаким бор эрди, уни чақируб, тушуни анга баён қилди. Ҳаким ул тушни эшитгач, очиқ юзлик ва хурсандлик билдириб, Искандарга хушхабар бердиким, сен бу тушдан умидвор бўлгин. Чунон бу далолат қиладурким, Дородан сўнг, бутун ер юзи сенга таслим бўлғусидир. Сенинг орқангни ерга қўйгани ер юзини сенга бергани демакдур. Бу таъбир Искандарга маъқул тушуб мукофотлар берди. Бу таъбир кучи билан бутун дунёни ўзига қаратди.

* * *

Айтурларким, Ҳакими Хоқоний Манучеҳр шоҳғаким, Шервон мамлакатининг подшоҳи эрди, бир байт ёзиб юбориб, бир нимарса талаб қилди. Байт будур:
Вашақи деҳ, ки дар барам гирад,
Ё вошақики дар бараш гирам.
Вашақ — пўстиндур.
Вошақ — бесоқол туғмадур.
Хоқон дарғазаб бўлуб дедиким:
— Бу байтда мени паст қимматликка чиқарибдур. Буни бергил ё они бергил дебдур. Не учун икковини ҳам талаб қилмайдур.
Бу хабарни Ҳаким Хоқонийға еткурдилар. Андин сўнгра бир чибиннинг қанотин юлиб, подшоҳ қошиға юбордиким:
— Ман «бо» вошақи деб эрдим. Бу чибин «бо» нуқтасининг ёнбошиға бир нуқта қўйиб, ани «ё» қилибдур.
Хоқон кулуб, вашақ бирла вошақни ҳам юборди.

* * *

Амир Темур Форс вилоятин мусаххар қилиб, Шерозға келди. Шоҳ Мансурни ўлдуруб, Ҳофизи Шерозийни талаб қилди. Ул ҳамиша гўшанишинликда фақр ва фоқа била умр ўткарур эрди. Сайид Зайнул Обиди Рукнободийким Амир Темур қошида тамом яқинлиги бор эрди ва Ҳофизи Шерозийга мурид эрди, Ҳофизни Амир Темурнинг мулозиматиға келтурдилар. Амир Темур кўрдиким, фақр ва фоқа асарлар андин зоҳирдур. Дедиким:
— Эй Ҳофиз, мен шамшер зарби била ер юзини хароб қилдим. То Самарқанд ва Бухорони обод ва маъмур қилғайман деб, ва сен эсанг бир ҳоли ҳиндусиға бахш этибдурсен.
Назм:
Агар он турки шерозий ба даст орад дили моро,
Ба холи ҳиндуяш бахшам Самарқанду Бухороро.
Ҳофиз деди:
— Мундоқ бесарфа (бефойда) бахшишлардан бу тариқа фарқу фоқаға учрабдурман.
Бу сўздин Амир Темур кулуб Ҳофизға лойиқ вазифа таъйин этмишдур.

* * *

Бир шоир бир улуғ кишидинким бахилликка мансуб эрди, анга бир қасида этиб ва анда кўп ситойишлар қилиб, умедвор бўлди. Ва ул шоирға сила беришни тиламас эрди. Балки истар эрдиким, они фақат таҳсин била ўтқазгай. Шоир қасидани ўқиғоч деди:
— Ажаб шеър айтибдурур. Аҳсана оллоҳу илайха, яъни яхшилик қилғай, тангри таоло сенга. Муроди буким, яхшиликни тангри таолодин кўз тутгил. Мендин таъма қилмагил.
Шоир ани муродини англаб дебдур:
— Аҳсан оллоху мазҳарака, яъни яхшилик қилғусидур тангри манга сенинг мазҳарингдин. Яъни сени ва мени рўзи ва насибимга восита қилур. Шоирнинг бу жавоби анга хуш келиб, риояти куллн қилди.

* * *

Бир шоир бир бахил Хожа мадҳида бир қасида айтди. Хожа ҳеч нимарса бермади. Бир ҳафтағача сабр қилди. Бйрор асар зоҳир бўлмади. Вақт тақозосиға мувофиқ бир қитъа айтди. Хожа илтифот қилмади. Бир ҳафтадан сўнгра ҳажв этти: Хожаға таъсир этмади. Шоир келиб Хожа эшигида ўлтирди. Хожа ташқариға чиқиб, они кўрди. Деди:
— Фароғатда ўлтирибдурмусан, эй мубрим, беҳаё! Қасида айтдинг, ҳеч нима бермадим. Қитъа айтдинг, парво қилмадим. Ва ҳажв эттинг, мутаббиҳ бўлмадим,
яна нима умед билан ўлтирибдурсан?
Шоир демишдир:
— Билгилким, ўлсанг сенга марсия ҳам айтиб, андин сўнгра кетурман.
Хожаи бахил кулуб яхши нарсалар бахш этти.
 
ҲАЙРАТ ТЎРАҚЎРҒОНИЙ

Умрзоқ Холбой ўғли Ҳайрат (1845—1915) илғор фикрли маърифатпарвар шоир ва нозиктаъб хаттот. У Наманган область Тўрақўрғон районидаги Ёртепада камбағал деҳқон оиласида дунёга келди.
У дастлаб қишлоқ мактабида, сўнг Тўрақўрғон марказидаги Ғойибназар мадрасасида таҳсил кўрди. У таҳсил давридаёқ бадиий ижодга қизиқди, ўзбек ва форс-тожик классиклари асарларини қунт билан мутолаа қилди. Хаттотлик санъатининг кўплаб сирларини ўрганди. Мадрасани тугатгач, Тўрақўрғон мингбошисига мирза бўлиб ишлади, кўп вақтини котиблик билан ўтказиб қишлоқ деҳқонларига ариза, мактуб ва мероснома, китоб кўчириб бериш ҳисобига фақирона ҳаёт кечирган.
Туркистон Россияга қўшилгач, «янги усул» мактаблари очила бошлади. Бу мактабларда ўқиш учун қишлоқдан талабалар кела бошлади. Дунёвий билимлар ўқитилаётгани учун шоир ўз қишлоғидаги болаларни ўқишга даъват қилади. Ҳайрат дўсти Фурқат ва бошқа маърифат тарқатувчилар сингари илм-маориф, фан ва маданиятни кўплаб шеърларида тарғиб-ташвиқ қилади.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Шукрким, бўлди муяссар васли жонон бу кеча,
Ғунчаи матлаб очилмоқ бирла хандон бу кеча.

Боргоҳи кибриёга арзи ҳожат айладим,
Ҳосил ўлдиким менга инъоми яздон бу кеча.

Толеим Хизри бўлиб раҳбар мени гумроҳга,
Зулмати ҳажр ичра тофтим оби ҳайвон бу кеча.

Васл жомин дилбарим соқий бўлиб тутди менга,
Нўш этиб якбора бўлдим масту ҳайрон бу кеча.

Жону дил бир-бирга берди, муждаи феруз асар,
Шодликдин топди қувват нури имон бу кеча.

Неча муддатдин бери чекдим агарчанди алам,
Маҳв бўлди, лавҳи дилдин доғи армон бу кеча.

Тиғи фурқатдин кўнгул мажруҳ эрди, во ажаб,
Марҳами қурбат етишди дарда дармон бу кеча.

Ул жафоларким фироқи ёрдин чекмиш эдим,
Ғам ҳужумин боди васл этди паришон бу кеча.

Андалиби жон ўлуб, маҳбус тан зиндонида,
Сабр-ором олмайин айларди афғон бу кеча.

Шишаи дил санги кулфатдин эди доим шикаст,
Мўмиёи марҳаматдин топди имкон бу кеча.

Дер эдим, бўлмас магар ул дилрабо васли насиб,
Лутфи ҳақ ёри бўлиб бу мушкул осон бу кеча.

Солди чун боли ҳумо бошимга шафқат соясин,
Маснади васл узра чиқдим уйла султон бу кеча.

Жону дилга васл чоғи тушди беҳад изтироб,
Булбули дил шавқ ила бўлди хуш илҳон бу кеча.-

Мутлақо қолмай ҳушим ўзни фаромуш айладим,
Мақдамига нақди жоним бўлса қурбон бу кеча.

Дил дуогў, жон ризожў, ақлу ҳушим хайрихоҳ,
Жисм аро ҳар устихонимдур санохон бу кеча.

Ёрким, мен нотавон афтодага раҳм айлади,
Ҳақ таоло давлатин қилсун фаровон бу кеча.

Маснади иззатда бўлсин комрони пойдор,
Етмасун ранжу алам даҳр ичра бир он бу кеча,

Ҳосил ўлсун ҳар муродиким дилида бор эса,
Бўлса хоҳи ошкоро, хоҳ пинҳон бу кеча.

Субҳи мақсуди баравжидин тулу этсин нишот,
Кавкаби бахти бўлиб чун моҳи тобон бу кеча.

Нури тавфиқи саодат шўъласи бирла дили,
Кўзгуси топсун жило ҳам илму ирфон бу кеча.

Ҳайрато, бордир агар жонинг тан ичра барқарор,
Айлагил доим дуойи хайри жонон бу кеча.

* * *

Сабо, еткур саломимни нигори гулузоримға,
Таҳийёти каломимни пари-пайкар нигоримға.

Сабо, арзим баён айлаб, неча элдин ниҳон айлаб,
Равон ашкимни қон айлаб фироқи ёриғоримға.

Сабо, субҳи малоҳатдин кетур бўйи латофатдин,
Дамодам атри роҳатдин димоғи мушкборимға.

Сабо, ман санга айтурман, сўзимни ёра айтурсан,
Юзи гул, орази гулшан малоҳат ошкоримға,

Сабо, сенга сўзум шулдур, дегил: «Бечора бир қулдур»,
Ажойиб кори мушкулдур, тағофил пеша ёримға.

Сабо, ул яхши дилбардин, жамоли меҳри ховардин,
Лаби ёқути аҳмардин хабар вер табъи зоримға.

Сабо, бир кун мани холим кўрарсан таври афъолим,
Етургил арзи аҳволим амири комкоримға.

Сабо, раҳм айла ман зора етур арзимни дилдора,
Хуморим бора тобора зиёд ўяди хуморимға.

Сабо, девонадур Ҳайрат анинг-чун тортадур кулфат,
Нечукдур сўрмағил ҳолат, етур номамни ёримға.

* * *

Туштим, нигоро, бир турфа ҳола,
Ҳажру ғамингдин ранжу малола.

Рўзу шабона оҳу фиғоним,
Тўлди фалакка овози нола.

Йўқтур жаҳонда жононлар ичра
Сиздек парирў ширин мақола.

Афтода қуллар нетсунки келмас,
Кўз-кўзга тушмай асло хаёла.

Маҳжурлиқда умри кўзимдин,
Жоридур ашким монанди жола.

Ёлғон тааззур кўрганда айтиб,
Бермай жавобим қилган савола.

Ёраб, рақиби ношустарўлар
Юрсин йироқдин доим мўрола.

Ошиқларига ноз ила боқмай,
Мастура қизлар янглиғ уёла.

Расми жавонлиғ комеҳрибонлиғ,
Айб этса бўлмас, ҳар хурд сола.

* * *

Фурқатда куйиб бўлдим сўзона тонг отқунча,
Жисм ичра бўлиб жоним бирёна тонг отқунча.

Васлинг ила шод эрди маҳзун дилим, эй маҳваш,
Ҳуснингни чароғига парвона тонг отқунча.

Хуноба тўкуб кўздин, йиғлаб сани ёд этдим,
Хилватда тутиб узлат пинҳона тонг отқунча.

Дардоки, фалак айлаб бизларни жудо сандин,
Ҳамхона қилиб қўйди ҳижрона тонг отқунча.

Аҳсан сани кирдору атворингга пинҳони,
Қилдинг манга шафқатлар шоҳона тонг отқунча.

Лайли каби ёд айлаб бу ошиқи Мажнунинг,
Этдинг ўзингга ул кун ҳамхона тонг отқунча.

Эй шўхи сухандоним билмай сани қадрингни,
Суҳбатни еткурмасдин поёна тонг отқунча.

Навмиди висол ўлгач Ҳайратда мани ҳайрон,
Билмай ўзими бўлдим девона тонг отқунча.

* * *

Найлайин ҳайрона бўлмай, ёри жоним соғиниб,
Дилбари маҳбублиғда маҳ нишоним соғиниб.

Васлидин уммиди роҳат жону кўнгулда мудом,
Талх ҳажрида тақи кому забоним соғиниб.

Раҳм этиб бир йўл хиром этгайму ул симин узор„
Иштиёқидин ҳазин жисмимда жоним соғиниб.

Эй мени, маҳзундин айтинг, ул парига шаҳри роз„
Дўстлар, ёдида куйди устихоним соғиниб.

Лаҳза-лаҳза ёдида беҳушликлар рў берур,
Йўқлиғидин ақлу идроку баёним соғиниб.

Дам-бадам сориғ юз ила йўлларида кўз тутиб,
Интизорида ётурман келмагоним соғиниб.

Йўлида гарчанд кўпдур мен каби афтодалар,
Жумласиға муқтадоман қадрдоним соғиниб.

Номалар ёздим неча сўзи дилимни шарҳ этиб,
Ҳайрати девона ўлдим, дебки хоним соғиниб.

* * *

Неши ғам етди жигарга устихонимдин ўтиб,
Дарбадар қилди, нигоро, балки жонимдин ўтиб.

Отдилар ҳар чанд ағёр аҳли тийри таъналар,
Тегмади, алҳамдулилло, кетди ёнимдин ўтиб.

Хуни ашкимдур шаробу бағри бирёним кабоб,
Улфатимдур доғи ҳасрат ину онимдин ўтиб.

Рахти иқболим касод ўлмиш фано бозорида,
Хор ўлибдур ул мато бу остонимдин ўтиб.

Войким, дарду алам кўпдур дилимда доғ-доғ,
Нола булбул касб этар оҳу фиғонимдин ўтиб.

Сабру орому таҳаммул жумла барбод ўлдилар,
Сарсари фурқат қазоро гулситонимдин ўтиб.

Нуктаперойлар сухан бобида ҳамрозим эрур,
Мен нечук сабқат қилурман ҳам инонимдин ўтиб.

Мазҳари фазлу фасоҳат бўлса ҳарким, Ҳайрато,
Сўзласун ул ёр васфида нишонимдин ўтиб.

* * *

Эй ҳабиби меҳрибоним, мунча ноз этмай келинг,
Хўб билурсиз ҳоли зорим, имтиёз этмай келинг.

Гарчи биздин беадаблик содир ўлди ҳар неча,
Шафқат ила афв этиб журмим, ароз этмай келинг,

Рашк ўтида ўртаниб ёнсин менингдек ғайр ҳа,м,
Сарнигун айлаб ғами-ла сарфароз этмай келйнг.

Оташи фурқатда сийнам куйдириб ҳамчун сипанд,
Ҳам тағофил ўтида бағрим гудоз этмай келинг.

Мумкин эрмас бўлмаса ағёрларнинг таънаси,
Билмасин аҳли ғараз, ифшои роз этмай келинг.

Айб эмасдур ҳусн шоҳидин гадога марҳамат,
Жабрингизни кўпу лутфингизни оз этмай келинг.

Йўқ менга сиздин бўлак бир роздони дилнишин,
Ҳасратимга ўзгаларни аҳли роз этмай келинг.

Хор этиб суйган гирифторингиза айлаб назар,
Ижтиноб ила жафо боз узра боз этмай келинг.

Айтаберсам то қиёмат ҳасратим бўлмас адо,
Қисса кўтаҳ бўлса яхшидур, дароз этмай келинг.

Номингизга бир мувашшаҳ қилди иншо Ҳайратий,
Кулбаи вайронасига эҳтироз этмай келинг.

* * *

Кеча охтардим, ўшал сарви равон учрамади.
Ошкоро демайин, балки ниҳон учрамади.

Кўчаларга сув уруб қонли ёшим бирла, дариғ,.
Бир қадам қўймайин ул сарви равон учрамади.

Телбалардек юрубон ҳар сори кўб тентирадим,
Келди чиқмоққа яқин оғзима жон учрамади.

Қолмади сабру қарорим они ҳижронида оҳ,
Мани саргаштаға ул сарви равон учрамади.

Дашти фурқатда адам бўлди вужудим гўё,
Бошима соя солиб, роҳати жон учрамади.

Бир кўрарға мани зор айлади, жонон на қилай,
Қасди ўлдурмак экан, бермай амон учрамади.

Қомати тубийи жаннат, лаби чун лаъли Яман,
Орази шамъи шабистони жаҳон учрамади.

Наргиси мастидин оҳуйи Хўтан хижлат аро,
Қоши ё киприги чун тийру синон учрамади.

Ҳайратим ошдию ҳар ён югуриб қолмади тоб,
Яна маъюс бўлиб ёндиму жон учрамади.

* * *

Эй пари, бас қилғил истиғнони, жоним қолмади,
Сенга узр айтурга нутқ ила забоним қолмади.

Сабр қилдим ончунон, бир йўл тараҳҳум этмадинг,
Чоҳи ҳижрсгада қолиб, чиқмоқ гумоним қолмади.

Ғайриларнинг суҳбатида булбулигўё бўлиб,
Манга қолганда дединг:— Эмди забоним қолмади.

Раҳм қил минбаъд, нечун бағрим эзди фурқатинг,
Зоҳир этдим сенга, бир сирри ниҳоним қолмади.

Хор тутма гарчи бўлсам ҳам фақиру нотавон,
Ҳасратингда ушбу жони нотавоним қолмади.

Айладинг беҳад мани ошуфтаҳол, эй дилрабо!
Куймаган ҳажр ўтида бир устихоним қолмади.

Назм аро зийнат учун номи ҳуруфингни олиб,
Йиғламай бу хомаи мискин фишоним қолмади.

Илтифот эт, қолмайин то водии Ҳайрат аро,
Мухтасар қилдим сухан, алқисса жоним қолмади.

* * *

Бир-бирин деган киши пайванди жон бўлмоқ керак,
Талх сўзини қўйиб ширин забон бўлмоқ керак.

Дўсту душман ўртасида фарқи шулдур, эй кўнгул,
Лутфу шафқат бирла доим меҳрибон бўлмоқ керак.

Доимо истаб ризосик хотирини овлабон,
Айланиб аҳволига ҳам роздон бўлмоқ керак...

Ҳозиру ғойибда айлаб ёд яхши васф ила,
Зоҳиру ботинга бир жисм ичра жон бўлмоқ керак.

Беғараз улфатчилик айлаб ҳамиша рўзу шаб,
Бу эмиш шарти муваддат як забон бўлмоқ керак.

Ҳар неча муфсид эли қилса арода васваса,
Бовар этмай дафъатан бо имтиҳон бўлмоқ керак.

Бу замона ошноси бул ажаб ҳар ранг эрур,
Яхшига яхши, ёмонларга ёмон бўлмоқ керак.

Тил била сидқу муҳаббат, дилда юз кибру нифоқ,
Бу тариқа ошнодин бадгумон бўлмоқ керак.

Ҳайрато, даҳр аҳлидин меҳру вафо тутма умид,
Бўлди лозим бу ародин бенишон бўлмоқ керак.

* * *

Қилай ҳар дам дуойи давлатинг, дилбар саломат бўл,
Бўлубман мубталойи суратинг, дилбар саломат бўл.

Омон бўлсун ҳамиша сен била ҳар кимки ҳамдамдур,
Муносиб ҳам келишган улфатинг, дилбар саломат бўл

Русуми дилраболиғ, эй пари, саНга мусалламдур,
Хусусан ўлтуришда суҳбатинг, дилбар саломат бўл.

Юзинг гул ёсамин, лаъли лабинг чун ғунчаи гулдур,
Мисоли навдаи гул қоматинг, дилбар саломат бўл.

Хабардор ўлғил, эй маҳваш гаҳи афтода ҳолимга,
Бўлибдурман асири фурқатинг, дилбар саломат бўл.

На қилсун қолмади сабри кўриб ҳусни жамолингни,
Қилур доим дуолар, Ҳайратинг, дилбар саломат бўл.

* * *

Ё илоҳо, мен каби ҳеч кимса ҳайрон ўлмасун,
Ғурбат ичра кулфат ила банди зиндон ўлмасун.

Йўқ кишиким хаста ҳолимни сўраб шод эткудек,
Бешууру, беқарору, бенигаҳбон ўлмасун.

Айрилиб ёру диёридин алам ёбонида,
Зору дур афтодалик бирла жигар қон ўлмасун.

Қадрдонлардин жудою, ношунос аҳлига хор,
Ибтилолиқда менингдек доғи ҳижрон ўлмасун.

Ҳар замон ножинсу номавзун ила ҳамроз ўлуб,
Хотири гул баргидек ҳар ён паришон ўлмасун.

Не бир аҳбоби самимий аҳли дарди беғараз,
Ҳамдами хайли тахаллуфпеша нодон ўлмасун.

Ноз этиб, нозик адои нозанинлар нозики,
Оқибат ҳажрида онларни пушаймон ўлмасун.

Ҳар ким ёраб, бу фони даҳр аро аҳбобидин,
Айрилиб девона Ҳайратдек ғазалхон ўлмасун.

* * *

Очма рухсоринг чамандин рангу бў қўзғалмасун,
Аксидин ойиналар монанди сув қўзғалмасун.

Гулшан ичра кулма токим, ғунча бағри чок ўлиб,
Лаълингга айлаб ўзини рўбарў қўзғалмасун.

Раҳм этиб муштоқлар сориға гоҳо қўй қадам,
Васлинг истаб мисли Мажнун кўбакў қўзғалмасун.

Муддатедур дарди ҳижронингга бўлдим мубтало,
Тандин айлаб кетгали жон жустужў қўзғалмасун,

Ишқ беморига, эй нодон, табиб этма илож,
Бевафо деб ҳикмат аҳлидин ғулу қўзғалмасун,

Лоладек қат-қат кўнгуллар ҳасратидин доғдур,
Қўрқарам изҳорига деб гуфтугў қўзғалмасун.

Нқа бирла жайбу домоним ғамингнинг панжаси —
Чок-чок этди, ўзингдин феъли хў қўзғалмасун.

Жону дил муштоқдур, жоно, висолинг жомига
Ўзгалар саҳбоя пур айлаб, сабу қўзғалмасун.

Айлама ҳар булҳавасни суҳбатингдин баҳравор,
Токи бу нуқсонига афсонагў қўзғалмасун.

Нозанино, бу жаҳон ичра кўнгулда муддао
Васлинг уммидидин ўзга орзу қўзғалмасун.

Ҳайрати девона, бирни деб бўлакка боқмаким,
Чарх давронида ногоҳ саҳв дув қўзғалмасун.

* * *

Бўлмасун, ёраб, киши мендек диёридин жудо,
Айшу ишрат нўши жоми рўзғоридин жудо.

Тортибон тори насиба ҳар тараф занжир ила,
Ғурбат ичра зор ўлиб аҳли қаторидин жудо.

Интизори аҳли авлод ўлмасун фурқат аро,
Ёри мушфиқ зумраи хешу таборидин жудо.

Маскани маълуфу маъво манзили жойи аро,
Гарчи бўлсун анкабут ул тори коридин жудо.

Булбул ўлмас хуш наво айрилса гулшандан агар,
Ноласи жонсўз ул фасли баҳоридин жудо.

Тоқат этмаз ҳеч вақти ҳажр аро маҳзун кўнгул,
Ёраб, асло бўлмасун ошиқ нигоридин жудо.

Интизорин ваъдаи дийдор дилдор этгуси,
Халқ аро афсонаи ҳам ақлу оридин жудо.

Ҳайратий девонага ҳуббул ватан манзурдур,
Бўлмасун ул нури чашми рўзғоридин жудо.

* * *

Кўнглумда ғаминг наштаридин доғи алам бор,
Ким санга асир ўлди анга ушбу надам бор.

Эй шўхи пари чеҳра, сени деб бу жаҳонда,
На майли чаман, на ҳаваси боғи Эрам бор.

То жоним эрур тан қафаси ичра муқаррар,
Ишқингда қаландарман, анга шоҳид эгам бор.

Бу телбалиғим боисидур ишқ жунуни,
Қисматда менга ёзган они лавҳу қалам бор.

Хуноба тўкай тобакай, эй ёр кўзимдин,
Ҳажрингда агар етса ажал менга на ғам бор.

Ўлдим дедиму, айламадинг лутф ила парво,
Ҳаргиз демадинг, ишқим аро санда алам бор.

Номингни дурри ҳарфини бу назм узра ёздим,
Девонаи Ҳайрат дилида ушбу рақам бор.

* * *

Неча кундурким менга ул шўх жонон иидамас,
Ҳар неча қилсам ғами ҳажрида афғон, индамас.

Ул париваш ёр ҳажрида давомат кўзларим,
Дард бирла ҳар нечаким йиғласун қон, индамас.

Жону дил бирла муҳаббат айладим аммо на суд,
Билса ҳам ишқида аҳволимни чандон, индамас.

Йўқламас гарчанд беморини дарди ҳажридин,
Қолди на жонимда роҳат, танда дармон, индамас.

Ул париваш ишқида ўлмакдин ўзга чора йўқ,
Эндиликда ҳар куни берсамки юз жон, индамас.

Бўлди Фарҳод ила Мажнун қиссаси афсонадек,
Чунки ёр олдимда, аммо дил паришон, индамас.

Найлайинким ғайрилар бирла менинг рағмим учун
Рўбарўда ўлтуриб, ул ёри нодон, индамас.

Ваъдаи васлига мен нодон инониб шод эдим,
Қайда қолди ул вафойи аҳду паймон, индамас.

Ғунчаи табъим насими муждадин очилмагай,
То кетиб кулбамга ул шўхи сухандон, индамас.

Рост деб бўлмас ишониб бевафолар аҳдига,
Бўлса ҳамким ваъдаси кўрганда ёлғон индамас.

Тут умид илки била домони матлаб охири,
Ҳайратий девона сенга, йўқтур- имкон индамас.


МУХАММАСЛАР

НОДИМ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Келгил, эй маҳваш, кўзим муштоқи дийдоринг сенинг,
Ишқ бозорида жон жазми харидоринг сенинг,
Ушбу савдога сабаб, бу ҳусну рухсоринг сенинг,
Умрлардурким кўнгул, жоно, гирифторинг сенинг,
Орзуманди лаби лаъли шакарборинг сенинг.

Қоматингдан сарв ҳам гул новдаси бебокдур,
Лабларинг лаълу, тишинг дурдонаи ноёбдур,
Маҳрами ҳусн ичра ул ким шўълаи маҳтобдур,
Базм аро шамъи нишот афрўз, оламтобдур,
Эй парилар сарвари, ул икки рухсоринг сенинг.

Бир йўл, эй бераҳм, дил васлинг-ла хурсанд ўлмади,
Базмларда илтифотинг-ла фараҳманд ўлмади,
Мен каби ҳеч кимса доми ҳажрингга банд ўлмади,
Оҳким, ҳаргиз висолингдин баруманд ўлмади,
Жон бериб юз минг менингдек ошиқи зоринг сенинг.

Мардуми чашминг солиб кўнгулга юз минг шўру шар,
Холи ҳиндуким занахдонингда кўрдим мустақар,
Ҳасратида нола қилмоқдур фаним шому саҳар,
Лаъли нобинг иштиёқидин бўлиб хуни жигар,
Ғунча янглиғ таҳ-батаҳ қондур дилафгоринг сенинг.

Эй малоҳат тахтида сенсан амири сарфароз,
Хўбларнинг сарварисан, дилбари ошиқ навоз,
Ишқ элининг кори-боридур ҳама ажзу ниёз,
Ҳар жафою жабр қилсанг инжимам, эй сарви ноз,
Ўзгалар лутфидин ортиқ жонга озоринг сенинг.

Чашми хунрезинг ҳамиша қасди жон этмоқ тилар,
Орзуйи лабларинг бағримни қон этмоқ тилар,
Шавқи дийдоринг кўзим ёшин равон этмоқ тилар,
Хоки пойингни нисори нақди жон этмоқ тилар,
Кеча-кундуз йиғлабон ҳар ерда хушторинг сенинг.

Эй пари, сенсан ҳама маҳваш эли ичра синад,
Олам ичра ошиқи дийдоринг эрмиш беадад,
Ҳайратий девонага исминг аён этмоқ на ҳад,
Нодим ашъорига музмар ҳарфу ишқинг то абад,
Ҳирзи жони аҳли ушшоқ ўлди тумморинг сенинг.

НИСБАТ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Оҳким, бир бўлмадик асло қадрдон иккимиз,
Этмадук қўл ушлашиб сайри гулистон иккимиз,
Не бўлур, эй юзлари хуршиди тобон иккимиз,
Ошнолик бирла бўлсак шоду хандон иккимиз,
Ўртамизга тушмаса бегона бир он иккимиз.

Доимо кезгум чу булбул гулюзим ёдин қилиб,
Нанг ила номус, ақлу ҳуш барбодин қилиб,
Иттифоқо ёрими кўрганда дил шодин қилиб,
Ҳайфким, ҳар дам фалак кажравлик ижодин қилиб,
Гар топишсак қўймагай суҳбатга чандон иккимиз.

Иштиёқидин бўлиб жон ила диллар беҳузур,
Етмадим васлига ҳаргиз, кўрмадим айшу сурур,
Бор эканму билмадим оё бу пешонамда шўр,
Муддао нақши муҳаббат кўнглимиз лавҳидадур,
Рамз ила имо этишмоқ эрди, эй жон, иккимиз.

Муддаойи хотирим бўлгаймукин, ёраб, ҳусул,
Тиғи ҳижрон ила захмин кўнглум ўлди пур малул,
Бўлса хоҳи ошно ёким рақиби булфузул,
Дахли йўқ ғайри дигар гар топса ўртамизга йўл,
Маҳзи ҳасратлар била қилгаймиз армон иккимиз.

Ишқ жомин маст ҳар ким нўш этар ҳушёр эмас,
Кимдур ул бўлсун фаришта ҳамнафас ағёр эмас,
Волаи мафтун кўнгул деб орзуға ор эмас,
Хоҳи дўсту хоҳи душман бизга ҳеч даркор эмас,
Жони дилдек бўлсак ар тан ичра пинҳон иккимиз.

Сайр этиб юрсак иков боғлар аро дилхушлашиб,
Учраса ҳажр ила фурқат жон борича мушлашиб,
Бодаи гулрангдин нўш айлабон майхушлашиб,
Орзум шулдур ҳамиша сиз билан қўл ушлашиб,
Айласак ҳар ён хиромон ила жавлон иккимиз.

Қаҳр этиб гоҳи ситам тиғида сийнам тилдириб,
Ним нигоҳи хандаомиз ила гоҳи кулдириб,
Ҳайратий девонага маҳбуб эконин билдириб,
Нисбатийга амр этиб, гоҳи мувашшаҳ қилдириб,
Номингиз ашъорига бўлсак ғазалхон иккимиз.

МУҚИМИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Ишқ аро ошиқ элин афгор қилмоқ шунчалар,
Йиғлатиб кўз ёшини хунбор қилмоқ шунчалар,
Арзи ҳол этса агар инкор қилмоқ шунчалар,
Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар,
Ошиқи бечорага озор қилмоқ шунчалар.

Лутф этиб ағёрига рашк ўти бирла куйдуриб,
Тиғи ноз ила неча муштоқларни ўлдуриб,
Васлидин маҳрум этиб, ҳар ён рақиб ила юриб,
Гул дебон севган кишининг кўкрагига ниш уриб,
Хастаю маъюс этиб, афгор қилмоқ шунчалар.

Бир такаллум айламай хушторларнинг базмида,
Комёб гулдек чу ман беморларнинг базмида,
Ошиқи содиқ дили афгорларнинг базмида,
Тўтии ширинсухан ағёрларнинг базмида,
Бизга келганда гапурмай, зор қилмоқ шунчалар.

Нозу истиғнолар ила олмайин юздин ниқоб,
Бир қиё боқмай, яна айлаб неча қаҳру ғазоб,
Эй шаҳи тахти малоҳат, дилбари олий жаноб,
Сизга ким айди, муҳаббат аҳлини қил эҳтисоб,
Қўрқутиб ўз айбига иқрор қилмоқ шунчалар.

Бўлса ҳар қандоғ киши улфат яқоси тугмалик,
Ҳар касу нокаски, бадтийнат, яқоси тугмалик,
Хуш тавозе бўлса, серсавлат, яқоси тугмалик,
Келса олдингизга бой сурат, яқоси тугмалик,
Иззат ила шоду миннатдор қилмоқ шунчалар.

Ким кезиб дашти муҳаббат ичрадур зору асир,
Тут фақирлар илкини бўлса агар равшан замир,
Кўзга илмай, эҳтироз ила ани айлаб чақир,
Гарчи келса эски тўн, биздек дуогўйи ҳақир,
Камбағалнинг хирқасидин ор қилмоқ шунчалар.

Ёр агар зулм этса, Ҳайрат, тонмагай ҳаргиз Муқим,
Ҳажр жомин нўш этарда қонмагай, ҳаргиз Муқим,
Ҳар бир ишким етса, меҳнат сонмагай ҳаргиз Муқим,
Ҳар балою жабр келса ёнмагай ҳаргиз Муқим,
Ошиқ аҳлини урубон хор қилмоқ шунчалар.


РУБОИЙЛАР

* * *

Ёраб, аҳли дард ила ҳамроз қил,
Мунису ҳамсуҳбату дамсоз қил.
Қилма ҳар ножинс ила ҳамдам мани,
Улфати аҳли салоҳи соз қил.

* * *

Соқиё, навбат ила жом кетур,
Нўш этай дам тутиб тамом, кетур.
Ғам била хотирим мушаввашдур,
Тарк қилмай ани давом кетур.

* * *

Агарчи Ҳайратий девонадурман,
Биҳамдиллоҳким, фарзонадурман.
Кўзи кўр аҳлига гўё сомоне,
Кўзи бийнога чун дурдонадурман.

* * *

Соқиё, лолагун шароб кетур,
Жисми жонимга печу тоб кетур,
Доми ғамдин даме халос бўлиб,
Ёзайин ҳасратим, китоб кетур!

* * *

Эшитган, ўқуғонга Ҳайратийдин арғумондур бу,
Дилидин, рози ифшодин баён ҳам таржимондур бу.
Ёзилган сафҳаи кўнглумга илҳоми илоҳийдин
Ки бир нозик адо дилдор васфидин нишондур бу.
 
ҲАЙРАТИЙ

Шоир мулла Ҳошим Солиҳ ўғли Ҳайратий 1870 йилда Шаҳрихоннинг Бегвачча Қашқар маҳалласида ҳунарманд аравасоз оиласида дунёга келди. Ёшлигидан уни мактабдорлик қилувчи амакиси мулло Жалил ўз тарбиясига олди. Амакиси унга хат-савод ўргатди, сўнгра бўлажак шоир дўсти Оразий билан бирга шахсий мутолаа қила бошлайди. Классиклар асарларини қунт ва чидам билан ўрганиш, улардаги маҳорат сирларини эгаллаш унда бадиий адабиётга ҳавас уйғотади. Ҳайратий 1903 йилдан бошлаб шеърлар ижод қила бошлайди.
1897—1898 йиллари Муқимийнинг Шаҳрихонға келиши, Оразий, Ҳайратий билан учрашиб, уларга ижодий йўлланмалар бериши, шоир учун ҳам унутилмас бир мактаб бўлди.
Ҳайратий 1916 йили Шаҳрихонда юз берган қўзғолондан сўнг, Оразий сингари, Марғилон атрофида яшириниб юришга мажбур бўлади.
Шоир 1940 йилдан умрининг охиригача Тошкент областининг Янгийўл районида истиқомат қилди. Шоир 1963 йилда шу ерда вафот этди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Аё гулчеҳра, соқий, кел қадаҳ даврини ижод эт,
Муҳаббат қоплаган ғамлик дилим лутфинг била шод эт.

Паёпай тут қадаҳни, ташналик кетсин вужудимдан,
Мурувват бирла жисмим боғини янгидан обод эт.

Қизил май акси рухсорингни гулгун айлади, э жон,
Қизорган, яшнаган чоғингда ман маҳзунни бир ёд эт.

Букун ғамдан қутулдим, суҳбатингга аржуманд ўлдим,
Бериб бир коса, кўнглим зангини якбора барбод эт.

Куярман ишқ ўтида доимо мисли самандардек,
Халос этмоққа, жоно, бу аламдан, манга имдод эт.

Рақиблар билмасин, қилғил тараҳҳум манга пинҳоний,
Талаб сандан шудир, э нозанин, бир бор дилшод эт.

Бу базми дилкушода Ҳайратийга марҳамат айлаб,
Асир бўлғон дилимга раҳм қил, қайғудан озод эт.

* * *

Ишқ савдосида доим масканим майхоналар,
Бир пучак пулга сотарман масжиду бутхоналар.

Моҳрўлар юзлари гулдек очилган то саҳар,
Базм аро даврон этар оқу қизил паймоналар.

Масканим майхона бўлди, улфатим махмурлар,
Саждагоҳим тоқи абрўи пари жононалар.

Нася жаннатнинг шаробин менга, зоҳид, мақтама,
Дайр аро кўргил бориб гулгун қабо ғулмоналар.

Бир пиёла май қилур ғам хонасини тор-мор,
Юмшатиб мойил қилур, бўлса дили сандоналар,

Аҳраманлардан батар ағёрдан безорман,
Юргизар эл ўртасида асли йўқ афсоналар.

Ҳайрато, бир йўқлабон келса нигорим олдима,
Хўп тўйиб ҳуснига қонгайди дили сўзоналар.

ҲАЖВИЯЛАР

* * *

Биз мусулмонларга ўлганга азо қилмоқ надур?
Жидду жаҳд ила денгиз, бу можаро қилмоқ надур?

Соч ёзиб, ўздан кетиб, кўкка етуриб навҳалар,
Содир айлаб ҳой-ҳу бирлан наво қилмоқ надур?

«Сизни кўп кўрди худойим», деб тобутга ташланиб,
Кош мен ўлсам, дебон, ўзни фидо қилмоқ надур?

«Вой боламу, вой отам» деб, юзни тирнаб қон қилиб,
Кўп хотин ўздан кетиб, фарёду во қилмоқ надур?

Чиқса эркаклар ўликни кўтариб гар кўчага,
Эргашиб қиз ҳам хотинлар оҳу во қилмоқ надур?

Яъни ким ўлса, унинг отин етаклаб қабрига,
Уккипардан отнинг бошига жиғо қилмоқ надур?

Уч кун ўтмасдан хотин-қизлар либосин бошқалаб,
Йил — ўн икки ой кийим-бошни қаро қилмоқ надур? .

Бас «йигирма», «қирқ», «йил ошига» ер-мулкин сотиб,
Бор-йўқдан ажраб, ўзни мосиво қилмоқ надур?

Яъни бир мискин ўлугига кетар бир қанча пул,
Ўлгани етмасми, ортиқча жафо қилмоқ надур?

Коса сув устига бир чўпни қўйиб қирқ кунгача,
Қелса арвоҳи, ўтирсин деб, рижо қилмоқ надур?

* * *

Эй ёру ошнолар, ҳам қавми босафолар,
Дунё юзини тутди жанжолу можаролар.

Жанг эрди бир тарафда, анча узоқ биздан,
Охирда бизни босди очлик деган балолар.

Бечора камбағаллар нон кўрмагай тушида,
Уйда ётиб гўдаклар йиғлаб қилур наволар.

Бир ён совуқнинг вахми, бир ёнда нонга муҳтож,
Қилмас тараҳҳум асло боёни бесахолар.

Ҳар бир эшикда соил беш-олти, балки ўндир,
Бўлди улуснинг ярми овқат учун гадолар.

Очликнинг ҳукми жорий, бечораларга қишда
Нон қайда, бал ўтин йўқ, ўлмоққадир ризолар.

Соилга берсанг, аввал нон ёки бошқа нарса,
Нон олмас эрди пул деб, айларди иддиолар.

Ҳозирда берсангиз пул, айтурки: «Парча нон бер,
Нонсиз вужудим ўлди монанди каҳраболар!»

Бир неча аҳли қишлоқ ташлаб диёру мулкин,
Овқат ғамида бўлди фарзандидан жудолар.

Баъзи хотин боласин масжидга кетди ташлаб,
Баъзи бировга берди йиғлаб у бенаволар.

Қимматчилик узайди, борми бунинг давоси,
Бойларда ғалла кўпдир, бермайди рў сиёҳлар.

Ҳар жинс ғаллалар бор, попўшлар, дирам бор,
Бойларга бўлса тайёр, хоҳ кеча, хоҳ саболар.

Бечораларнинг ҳаққин бермас ўзига ҳаргиз,,
Қишлоқнинг каттасини айлар улар ризолар.

Бир ёнда нонга муҳтож, бир ёнда босмачилар,,
Ғоратчи муттаҳамлар элга қилар жафолар.

Ҳар уйда доду фарёд, ким айлагай уни ёд,
Бошин уриб пачоқлар авбоши беҳаёлар.

Ҳар кимнинг бўйга етган бўлса қизинолурлар,.
Қон йиғласа эшитмас, йўқ унга бир даволар.

Безор ўлиб халойиқ, ҳар кеча қизларини
Сақлашга гарнизонга айларди илтижолар.

Моли билан қизини элтарди крепостга,
Қелтиргали борарди тонг вақтида атолар.

Ўйланг, нечук бу кулфат, айлаб бўлурми тоқат,
Минг босмачига лаънат, бадбахт, юзи қаролар.

Том устида халойиқ, ҳар кеча уйқусизлик,
Гар ёғса қор, ёмғур йиғлайди бенаволар.

Билганда босмачилар нарвон қўйиб чиқарлар,
Гар қочса томда отиб, жисмин қилур фанолар.

МАРДИКОР ОЛДИ

(1916 йилдаги лошмон, яъни мардикор жанжалидан бошлаб Фарғонада бўлган ҳодисалар)

Биродарлар, келинглар, бизга бир янги замон ўлди,
Жаҳон айвонида бу номимиз бир қаҳрамон ўлди.

Эди бир мингу тўққиз юз ўн олти рўза ойида,
Июль ойига ўн бир эрди бир шўриш аён ўлди.

Ки, яъни мардикор олмоқчи фармони келиб бирдан,
Халойиқ ўртасида аскар олмоқ, деб гумон ўлди.

Бу янги иш эди халқ ўртасида бўлмагай жорий,
Бу иш ҳам бир сабабдек қайнатилган бир қазон ўлди.

Тамоми порахўр бўлган эди ҳоким, приступлар,
Иши битмас эди, гар бермаса, шундай замон ўлди.

Амалдорлар ҳамиша бойга айлар эрдилар хизмат,
Уларга ишчи-деҳқонларни ашёси талон ўлди.

Эшитмас эрди деҳқон арзу додин қози, мингбоши,
У золимларни қилган зулми кун-кундан ёмон ўлди.

На қилсин камбағаллар, қайга борсин, кимга арз этсин?
Мисоли қўй каби деҳқонлара бўри шубон ўлди.

Амалдорларга ёрдамчи бўлиб бой бирла эшонлар,
Фирибгар омидан ҳам салла бойлаб бир эшон ўлди.

Жаҳонга келмасин асло ўшал золим ҳукуматлар,
Букун эл яйрадилар ҳам гадолар алъамон ўлди.

Муродим мардикор олмоқни таърихин ёзиш эрди,
Ва лекин четга чиқдим, бир қўшимча достон ўлди.
 
ОРАЗИЙ

Алихон Муллаохун ўгли Оразий 1869 йилда собиқ Марғилон уезди Шаҳрихон волостининг Қашқар маҳалласида кулол оиласида туғилди. Алихон Оразий ёзиш ва ўқишни дастлаб ўз онасидан ўрганди. Сўнгра маҳалласидаги отинбибида ўқишни давом эттирди. У 1884—1890 йилларда Шаҳрихондаги Дастурхончи мадрасасида таҳсил кўради. Бироқ, рўзғор танглиги унга мадрасани тугатишга имкон бермади. У 1890 йилдан эътиборан рўзғор тебратишда отасига кўмаклаша бошлайди ва кулолчилик дастгоҳини бошқаради. У бирмунча вақт бойлар эшигида, қозихоналарда ишлади. Лекин бўлажак шоир тинмай шахсий мутолаани давом эттирди.
1916 йил Шаҳрихонда Николай подшоҳнинг мардикор олиш сиёсатига қарши кўтарилган халқ қўзғолонида Оразийгина эмас, унинг катта ўғли Абдумўмин ва қадрдон дўсти Ҳайратийлар ҳам иштирок этди. Ғалаён шафқатсизлик билан бостирилгандан сўнг, шоир яшириниб юришга мажбур бўлди.
Адабиёт даргоҳига катта эътиқод билан кириб келган шоир умрининг сўнгги йилларигача ижод билан банд бўлди.
Шоир Алихон Муллаохун ўғли Оразий 1942 йили 1 сентябрда Шаҳрихонда вафот этди.


МУХАММАСЛАР

* * *

Ушбу жаҳон элининг даъвоси пул эмасми?
Тун-кун дилида севган зебоси пул эмасми?
Бу халқнинг шунча шўриш-ғавғоси пул эмасми?
Бир-бирига туҳмат айлаб, иғвоси пул эмасми?
Макру фириблар айлаб, савдоси пул эмасми?

Маҳбуби ом ўлмиш ҳар ерда бўлса олтин,
Ҳар кимга жилва айлаб бир боқса қилди мажнун,
Лекин бу кўҳна гардун ҳар кун бўлар дигаргун,
Билмам асиру зорми олтинга коф ила нун,
Махлуқлар ичида аълоси пул эмасми?

Кимларни қилди кўрдик: тунларда томтешарлик,
Кўпларнинг касби бўлди, бас, ақчадон кесарлик,
Пул деб не нозанинлар бўйнига олди гарлнк,
Ширин тамоқ ўлди аҳли риё ҳазарлик,
Ҳар кўчаларда сур-сур, ҳо-ҳоси пул эмасми?

Ҳар кимда бўлса пул кўп, кимни кўзига илгай,
Парвойига кетурмас, олам бори йигилгай,
Ҳеч ақл чора қилмай, ё бошича йиқилгай,
Кўпдир гурури кайфи, ким топди, ўзи билгай,
Бу даҳри пурфусуннинг мийноси пул эмасми?

Кўрдингми қанча инсон касб айлашур гадолик,
Бир қанчаси қўйиб от, ўзига мосуволик,
Қўлда риёйи тасбеҳ, бўйни бўлиб ридолик,
Бу ҳолига уялмай, ўзини дер ҳаёлик,
Кўрсатган элга итдек суллоси пул эмасми?

Ўлдиргай ўз отасин якбора топса фурсат,
Мушфиқ онасини ҳам солғай бошига кулфат,
Парвойига келарми бошига ёгса лаънат,
Пул завқи тушган инсон қилмас кишига шафқат,
Бу ҳолларга солган, устоси пул эмасми?

Кўрдингми қанча одам парсиз ҳавога учгай,
Аслини топмоқ учун авжи самога учгай,
Мақсадга чин етолмай дорилбақога учгай,
Сиз ҳам фикрланг, ўйланг, не муддаога учгай,
Эл оғзида дейилган Анқоси пул эмасми?

Бирмунча бахши, қушнач, бирмунчамиз дуохон,
Топгаймиз илми найранг, бўлгаймиз анча эшон,
Дасмоямиз кифоя, ҳар кунда қанча ёлғон,
Бизларнинг макримиздан шайтон бўлди ҳайрон,
Туш ухламай кўрармиз восвоси пул эмасми?

Не яхши меҳрибонни айирди бир-биридан,
Кўрдингми зўр айлар хотинни ўз эридан,
Сарсон қилиб чиқаргай кўп элни ўз еридан,
Тондирди кўп хасисни устод ила пиридан,
Хунсо элин ишонган ошноси пул эмасми?

Суратга бергай оро, сийратда неча хил ғаш,
Рангин асолар ушлаб, ҳам салла-тўн мунаққаш,
Эшон мурид овлаб ҳар кўчаларда каш-каш,
То топди бой, мулло бир-бирисидин айш-айш,
Тун кечаларда махфий яллоси пул эмасми?

Гап пулдадир муқаррар, кўп бунча қилма инкор,
Токайгача демасмиз ёлғончилик на даркор,
Тўрт кунлик умр дерсан, қилсанг-чи, энди бир ор,
Ҳозирда кўп очилди бир қанча махфий асрор,
Жаннатда жой олишнинг ваъдаси пул эмасми?

Пул деб тамоми инсон, эй муддаии нодон,
Минг хил фириб бирлан ҳар кўчаларда нолон,
Ҳеч борми юз ўгирган кофир ва ё мусулмон,
Ким деса «хоҳламасман», албатта билки ёлғон,
Олам мисоли дарё — ғаввоси пул эмасми?

Тарк айлатиб ватанни, келтирди Андижонга,
Ўлтирса ҳам бу ерда, кўзидир ҳар қаёнга,
Оразнинг тоқати йўқ ҳар рангли унвонга,
Уйғурлар одат этмиш ўзбек каби имонга,
Шарму ҳаёга ғолиб дадоси пул эмасми?

* * *

Қутилмоқ йўқми, ёраб, ушбу золим ағниёлардин,
Чиқиб ердин ҳавога ўрлаган кибру ҳаволардин,
Сўрарга камбағалнинг қонини хуш иштаҳолардин,
Кўзи оч, ўзи суллоҳликда ортуқдир гадолардин,
Уялмай лоф урар савдо-сотиқ, банку широлардин.

Тамоми халқ бошига бало Андижонда Миркомил,
Жафокашларнинг мулкин тортиб олмоққа хўп омил,
Дегайсен: «Камбағал деҳқоннинг ашёсига азройил,
Жаҳонни қилди ҳоло пул кўпайтирмоқ билан қойил,
Еру сув, молу мулки — барчаси ғасбу риёлардин!»

Хушомад бирла барча қозию мингбоши хизматкор,
Тамоми муфти, аълам «ер хатин» ёзмоқ учун тайёр,
Топарға бой кўнглин ҳар неча ҳукм этмоққа жаррор,
Писанд этмайди минг деҳқонга ҳар кун етса минг озор,
Кўрармиз кунда ҳар хил неча ранг жабру жафолардин,

Анга қарши чиқиб Аҳмадбек ҳожи бой афандимдур,
Мударрис, мулла руҳоний гуруҳига бўлиб манзур,
Бу ҳам бир неча деҳқонларни ишлатмоқ била масрур,
Унинг макру фириби барча оламга бўлиб машҳур,
Ривожи кун-букун бололанур ёлғон дуолардин.

Қўқонда Солижону Марғилонда Саййид Аҳмаджон,
Қувода бой Олиму Шаҳрихонда яна икки жон,
Тарафкаш Саид Одил, Аҳмадохунлардадур жавлон,
Асака Тешабой ҳожию Обиджон билан сарсон,
Ва лекин ҳеч бир ер бўш эмас бундоғ балолардин.

Тамоми касби ҳоло савдогар номида судхўрлик,
Хушомад йўлида кўп шайху эшон қилмади ғўрлик,
Буларнинг хизмати-чун камбағал деҳқонда мажбурлик,
Тасарруф қилмоққа ўз мулкини ҳар кимда йўқ ҳурлик,
Умид йўқ ошною балки пиру пешволардин.

Риёхўрликнинг таълимига моҳир муфтию аълам,
Йўқ ўлди порасиз қози бўлиш балки имомат ҳам,
Инобатликми элликбошисиз ҳеч ким уролмас дам,
Улар ҳар қайси бир бой ихтиёри бирла мустаҳкам,
Тариқча йўқ буларда ҳеч ҳам шарму ҳаёлардин.

* * *

Кўнгил ором бирлан тургулик бир жой топилмайди,
Мувофиқ ёри содиқ топилурму ё топилмайди,
Қилай арзим десам ул ёра, бир танҳо топилмайди,
Ажаб бир ҳола қолдим, мақсудим асло топилмайди,
Қилурман ўз-ўзимча оҳу вовайло, топилмайди.

Кўнгил мулкини торож этгали берганмикан буйруқ,
Назар ҳолимга солмай ҳар тарафдан ёғдирурлар ўқ,
Кима ҳам арз этарман дилдаги дардимни мен мунглуқ,
Дилим восвос, жисмим турфа бир мажруҳу малҳам йўқ,
Ва ё соҳнбнафас бир ҳиммати аъло топилмайди.

Юрарман чора излаб дафъ бўлғайму машаққат деб,
Кўзимга ким кўринса жавдирарман, борми шафқат деб,
Улим беҳроқ дерман халқ ногоҳ қилса нафрат деб,
Борарман чора излаб ҳар эшикка «ё ҳақиқат» деб,
Савол айлаб ҳақиқат қилгучи доно топилмайди.

Юрак дардини кўрсатмоққа мумкинми ёриб, тилмоқ,
Билинди, йўқ экан тақдир тоши ўрнидан жилмоқ,
Агарчи фарз экан оламнинг корин ўқимоқ, билмоқ,
Менга одат ҳам эрмас, ҳоли олам шиквасин қилмоқ,
Қилурга дафъи ғам бир нотиқи гўё топилмайди.

Қилурман орзу келганмикан деб менга бир ҳамдаст,
Таажжубдан таажжуб кеча-кундуз ғам келар пайваст,
Рақиблар қанча бололанса, мен ҳам шунча бўлгум паст,
Нетай афсусланмай толеимдур уйқу бирлан маст,
Уни уйғатгудек бир нозанин барно топилмайди.

Масалдур эскилардан: «Бошга ҳар иш келса, кўз тортар»,
Билармукин замондан нолиган ким бирла нар ўйнар,
Билолмам сурат ороларни ҳолат модаму ё нар,
Муҳаббат аҳли зеболарни кўрса кўз ёши ортар,
Қачон гул фасли ўтса булбулигўё топилмайди.

Ярашгайму, ёронлар, ухламай туш кўрса инсонга,
Қараб турмоқдадирмиз шунча ёлғон текса ҳам жонга,
Ғараз ҳамёнми ёки нон учун ўт қўйса имонга, .
Йўқ асло эътиқодим бахши, эшону дуохонга,
Ўқиб қилган амал илмига бир воло топилмайди.

Муродим маънилик ҳақ сўзга ҳар қандоғ кўнгил эргай,
Фаросат аҳли ҳар бир қиссадан сўз гавҳарин тергай,
Олай таълим деб устода, борсам елкасин кергай,
Бугун бир, эрта у хил кор қил деб сабоқ бергай,
Не дерман, Оразо, бир йўлу бир имло топилмайди.

ЭЙ ПАРИ!

Эй пари, бошинг ҳақи, ҳолимга бир наззора қил,
Сурати ҳолим кўриб, инсофа кел, бир чора қил,
Лутф қил, хоҳи ғазаб, мен зор хизматкора қил,
Ҳар қачон ҳуснинг закотин мустаҳиқ бечора қил,
Илтифотинг ташнаи дидор ўлан хуммора қил.

Чорасизликдан дегайман, зулм қилсанг майлига,
Тиғи мужгонинг билан бағримни тилсанг майлига,
Бўлмади дардим яширмоқ, энди билсанг майлига,
Хўпмидир, дебсан: «Рақиблардан сиқилсанг майлига»,
Мендаги мақсад йўлида, хоҳласанг, минг пора қил.

Аввали хўп меҳрибонликларни қилдинг ноз ила,
Ҳар савол этсам жавоб айдинг ширин эъзоз ила,
Гоҳ ўқиб «Гулёр», гоҳ «Ушшоқ», гоҳ «Шаҳноз» ила,
Тенг бўлолмас ҳеч маҳваш сен каби танноз ила,
Хўб эмас куйган жароҳатга сепиб туз, ёра қил.

Оҳким, ҳажрингда мундоғ зор ўлай токайгача,
Ғайрлар олдида айши тор ўлай токайгача,
Зор йиғлаб ташнаи дидор ўлай токайгача,
Ёд этиб ўтмишни, миннатдор ўлай токайгача,
Сизга ким ўргатди: «Ошиқларни бахтин қора қил!»

Булбулингман, нола айлай, эй юзи гул, ёр-ёр,
Арз этай ҳасратларимни, сенга йиғлаб зор-зор,
Кулмагил, санчилса бағримга агар минг хор-хор,
Нотавон кўнглимда васл уммедидан ахбор бор,
Йўл юриш таълимини товуси хуш рафтора қил.

Ишқ завқини билурму худпараст нопоклар,
Васл қадрин қайда билгай булҳавас бебоклар,
Шод эмас жаннатга кирса, ҳажрдан ғамноклар,
Чекмак ўлмас Оразийдек оҳи оташноклар,
Ўргилай, бир йўл хироминг саҳнаи гулзора қил.

БАҲОР АЙЁМИ КЕЛДИ

Баҳор айёми келди, эй кўнгил, жононингга роз эт,
Саҳарлар нола айлаб, шавқ ила булбулдек овоз эт,
Рнёли зуҳду тақводан кечиб, майхонага боз ет,
Ўзингни неча кунлар дайр пири бирла дамсоз эт,
Оёға бош уриб, муғбачаларни хўш сарафроз эт.

Юриб бебоклардек бефикр, бекор ўлтирма,
Ингитсан, мард бўлсанг, ўлгунча бемор ўлтирма,
Кими бекор кўрсанг бўлди бир кун хор, ўлтирма,
Маишат йўлиға меҳнат эрур даркор, ўлтирма,
Сенга фазлу ҳунар ўргатгучилар бўлса эъзоз эт.

Ёғиб борони раҳмат ҳар гиёҳда турли ҳангома,
Замин зеболанибдур сабза бахмалдан кийиб жома,
Бу овози фараҳбахшида, ваҳким, тушмишам дома,
Сабо, еткур мени дилхастадин ул ёра бир нома,
Дебон ошиқлара эҳсон учун ҳуснингга пардоз эт,

Бугуннинг лаззати-чун хўп муҳаббат бодасин нўш эт,
Тамоми аҳли мажлисни наво сози ила хуш эт,
Муғанний, сен ҳам энди қилмай истиғно, сўзим гўш эт,
Рубобу чангу сетора гаҳи панжанг дар оғўш эт,
«Баёт», «Ушшоқ» ила «Гулёр», «Ироқ» олдида «Шаҳноз»

Бурунги лаззатидан Оразий эркан ажаб содда,
Ки энди нўш этиб бўлмиш жунун даштига омода,
Ҳамоқатдан эмишким, ўтмиш айёмин олур ёда,
Менга бўлди асос ўрнида бу оқу қизил бода,
Узат, бир оқ ичай, эй соқиё, ҳам қаддими ғоз эт.
 
ШАВКАТ

Мирзоҳидохунд ўғли Сирожиддин Шавкат адабиётимиз тарихида Шавкат, Сидқий, Искандар, Шеван тахаллуслари билан ижод этган адибдир. Шавкат 1882 йилда Тошкент вилоятининг Хондайлиқ қишлоғида камбағал оиласида туғилди.
Шавкат шоир, таржимон, хаттот, ношир, рассом сифатида адабиётимиз равнақи йўлида қалам тебратди, Шоир «Девони Сидқий», «Иктисоб» (қўлёзма), «Туҳфаи Шавкат» (1331 й. ҳижрий), «Савғоти Шавкат» (1333 й. ҳижрий) каби шеърлар тўпламини, «Рабочийлар келиши» (1917 йил), «Русия инқилоби» (1917 й.) «Тоза ҳуррият» (1917 й.) каби достонларини яратди. «Алиф лайло ва лайло», «Унвони таржимаи бўстон», «Қози ва ўғри ҳикояси», «Қиссаи шаҳзодаи Баҳром ва Маликаи Гуландом», «Ҳикояи латифа», «Ажойиб-ул махлуқот» каби ўнлаб асарларни форс тилидан ўзбек тилига таржима қилди.
Шоир 1934 йилда Хондайлиқнинг Парвезтепа қишлоғида вафот этди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Оҳким, кўз тўкди қон эски ҳукумат дастидин,
Бўлди танлар нотавон эски ҳукумат дастидин.

Молимизни, жонимизни зулм ила босиб олиб,
Бўлди эл муҳтожи нон эски ҳукумат дастидин.

Беваю бечоралар очу яланғоч йиғлашур,
Бас, бузулди хонумон эски ҳукумат дастидин.

Эҳтиёт этмас эсанг пул деб чўнтакка қўл урар,
Тўзди, йиртилди чопон эски ҳукумат дастидин.

Бир белат олмоққа беш сўм баски, мендин олдилар
Айламайму юз фиғон эски ҳукумат дастидин.

Зулм ўти бирла жигарлар куйдию бўлди кабоб,
Чунки ўртанди жаҳон эски ҳукумат дастидин.

Гар бозорға бир нимарса тушса олди зўр ила,
Кўрди кўп одам зиён эски ҳукумат дастидин.

Хоину золим, қароқчи кисабурлар эрдилар,
Улдилар кўп корвон эски ҳукумат дастидин.

Меҳру шафқат битди, йўқ бўлди элнинг кўнглидан
Ким, топилмас парча нон эски ҳукумат дастидин.

Тўқчилик кетди, келиб ўрниға бу қимматчилик,
Бу каби бўлди замон эски ҳукумат дастидин.

Шод эмас ёшу қари, ҳеч ер аро бу жазм эрур,
Ким, бўлибтур нотавон эски ҳукумат дастидин.

Мардикор олмоқ хусусида қирилдук кўп киши,
Бўлди бас ўқға нишон эски ҳукумат дастидин.

Солди қирғизларни бошиға, билурсиз қатли ом,
Оқти сув ўрниға қон эски ҳукумат дастидин.

Сотдигу бердик ҳама уйда йўқу бор нарсани,
Қолмади синган қозон эски ҳукумат дастидин.

Шукрким, янги ҳукумат, Сидқиё, шод айлади,
Йўқса, чиқғай эрди жон эски ҳукумат дастидин.

* * *

Фалакдин на етгай фароғат менга,
Берур роҳат ўрниға меҳнат менга.

Шарофатдадурлар разолат эли,
Дариғоки, йўқтур шафоат менга.

Фурумоялар бўлсалар аржуманд,
Кўруб они етмасму ҳасрат менга.

Вафо кўрмадим дўстлардин даме,
На бўлди алардин ҳамият менга.

Бошимға бало бўлди фазлим мени
Ки, йўқ заррача қадру қиммат менга.

Даме кўрмадим шодлиқнинг юзин,
Магар рўзи эрканму риққат менга.

Чу ойина йўқтур сафойи дилим
Ки, билмам нечукдур бу иллат менга.

Суханварлик иқлимида сўрсангиз —
Эрур Сидқий бир янги шуҳрат менга.

* * *

Ул шакарлаб айласа ноз ила ширин наво,
Тўтийи табъим тузар ул вақт аро қандин наво.

Беасар ёлғон фиғоним қайда етгай ул сори,
Сўзи дилдин чекмас эрсам, йиғлабон гар чин наво.

Тинмағур кўнглим тиниб бир лаҳза ором олмагай,
То анинг кўйиға бориб чекмаса чиндин наво.

Уйлаким чанг айлабон қаддим дуто, гар айласам,
Шоми ғамда ўлтуруб бўлғай (нетай) ойин наво.

Йиғлашур аҳволима раҳм айлашуб ваҳшу.туюр,
Дашти ҳажр ичра чу қилсам инграниб гар мен наво.

Қайда Сидқий етқосен гулгун қаболар васлиға,
Чекмас эрсанг сидқ ила ҳар лаҳза сад рангин наво.

* * *

Ёраб, на янглиғ эрди бу бахти қаро менга,
Ким бўлди ошно бори ноошно менга.

Ғам гулшанида ғунча киби ^хуни дил насиб —
Бўлди-ю, найлай, ўлмаса ўзга ғизо менга.

Бўлғай ғам ила меҳнату кулфатни жавҳари,
Ҳар ерда бўлса ҳар неча нашъу намо менга.

Ақлсиздин ўлдиму ҳошоки, сад дариғ,
Ушбу замонда бўлди ҳунар бир бало менга.

Ҳар қайда қадри қиймати йўқ бўлса фазл элин,
Бозори даҳр ичида на бўлғай баҳо менга.

Ғам кишварининг ўлдум ажаб додпешаси,
Хайлу ҳашам нечунким эрур оҳу во менга.

Сидқий, ёшимнинг сели билан чарх айладим,
Бош узра бўлди шому саҳар осиё менга.

* * *

Васл умидин ул пари қатъ этқоч истиғно қилиб,
Оқсадим ҳажри тунида ғам тошиға қоқилиб.

Бекасу беҳамдаму, беёрлиғдин, дўстлар,
Йиғламайму ҳолима, кўз ёшими дарё қилиб.

Юзлабон бебоклик бозориға Мажнун киби,
Олдим ул Лайливашим савдосини савдо қилиб,

Нотавон кўнглум сари кўйидин онинг ҳар куни,
Тинмади то ўтмагунча юз туман ғавғо қилиб.

Боқмайин кетди ўтуб, мен нақши пойидек анинг,
Йўлида қолдим мазаллат хокида маъво қилиб.

Сидқиё, сен ул сабодин айла ирсоли салом
То десун ҳолингни анга субҳ аро ихфо қилиб.

* * *

Мазҳари файзи жовидон қоғоз,
Маъдани маънии ниҳон қоғоз.

Ёки маъно арусиға бўлмиш
Жумлаосо на хуш макон қоғоз.

Нома ёзмоқ чоғимда ёр сори,
Кўз ёшим бирла бўлди қон қоғоз

Шаҳбоз табиатимға не тонг
Бўлса андоқки, ошиён қоғоз.

Йиғлагай хома шарҳи хол учун,
Олсам илкимга ҳар қачон қоғоз.

Менга ноаҳл элидин, албатта,
Яхши, зероки безиён қоғоз.

Мену ёр ўртамизда, эй Сидқий,
Безабт, турфа таржимон қоғоз.

* * *

Қилди яксар хотирим ғамгин, дилим қон эҳтиёж,
Тушмасун ҳеч кимга ёраб, менга тушгон эҳтиёж,

Танглиғда хаста кўнглум ғунча янглиғ айлабон,
Ҳар сориға охири этти паришон эҳтиёж.

Бўлса гар, донои даҳру фозили аср ул киши,
Бахт ёвар бўлмаса қилғуси хўбон эҳтиёж.

Лашкари ғамдин ўзимни эмди қандоғ қутқарай
Ким, мени илкида онлар қўйди гирён эҳтиёж.

Нега тузмай навҳалар ҳар дам чекиб, юз оҳким,
Эл аро қилди мени бебаргу сомон эҳтиёж.

Кулбаи йўқлуқда эрдум ҳамчу анқо, дўстлар,
Охирида айлади машҳури даврон эҳтиёж.

Айла Шавкат сабр этиб ҳар дамда юз минг шукрлар
Ким, эрур бошингға тушгон лутфи яздон эҳтиёж.

МУРАББАЪ

Қатъи назар қилдинг, жоно, на бўлди,
Келур эрдинг сўраб гоҳо, на бўлди.
Маҳзунингга боқмай асло, на бўлди,
Бир демадинг ҳолинг манго, на бўлди.

Гул юзингсиз ишим доим фиғонлар,
Лаълинг хаёлида дил бўлди қонлар,
Дилда қолди кўрмай юзинг армонлар,
Ҳосил қилсанг бир муддао, на бўлди.

Эй латофат гулзорининг гулнори,
В-эй, маҳлиқоларнинг кўзи хуммори,
Ҳеч сўрмадинг аҳволимни бир бори,
Эй султони мулки вафо, на бўлди.

Бир кулиб боқишда девона қилдинг,
Юзингга наргисдек ҳайрона қилдинг,
Охирда мени сен бегона қилдинг,
Шундоғмуди аҳду вафо, на бўлди.

Ошуфтаҳол ўлдум кўрмай жамолинг,
Хаёлимдин нари кетмас хаёлинг,
Асло эшитмадим ширин мақолинг,
Ёндошмадинг қилиб парво, на бўлди.

Чексам ногаҳ кўкка етар фиғоним,
Ҳажринг тортиб қолди рамақда жоним,
Айтай десам сенго сирри нигоҳим,
Дуч келмадинг менга танҳо, на бўлди.

Эй Шавкатнинг кўзин оқу қароси,
Бедаво дардининг сенсан давоси,
Аё нозик адоларнинг сароси,
Беморингга боқсанг қиё, на бўлди.

* * *

Қаро зулфинг тўлун ойдек юзингга ҳола то бўлди,
Мени ул дамда ёруқ рўзгорим ҳам қаро бўлди.

Парисан ё малаксан, йўқса мислинг йўқ башар ичра,
Нечунким кўрган эл хулқингни сенга мубтало бўлди.

Қилур эрди чаманда сарв нозикликни даъвосин,
Қадинг кўргач хиёбон ичра хижлатдин дуто бўлди.

Менинг қатлима, жоно, ёдин ўқ чекмак эмас ҳожат,
Нечун мужгондин ўқ отмоққа қошинг турфа ё бўлди.

Қуруқ жисмим менинг рашк ўтиға ёнмасму ҳар дамким,
Сенингдек маҳвашим ағёр ила айши бажо бўлди.

Ҳарими қурбингга мендек гадони етмаги мушкил
Ки, султонлар сенинг олдингда бир камтар гадо бўлди,

Ниёз аҳли қаторида сенга, эй шўхлар шоҳи,
Агар бирла мени ҳам кору борим илтижо бўлди.

Сипеҳрининг саодат ахтари тобандасидурсан,
Шараф буржи анинг-чун сенга турмоқлиқға жо бўлди.

Сенинг Шавкатдин ўзга йўқ эрур васлинг харидори
Қим, анга ҳусн бозорида нақди жон баҳо бўлди.

* * *

Нуқта эрмас хатдаги, кўздин тўкулган ёш эрур.
Билғуси бу сўзни улким гар менга сирдош эрур.

Эмди ёру ёварим ҳажриға тоқат қилғали,
Ўзгалардек кўнглум ичра қайда бир бардош эрур.

Жумла аҳбобим билан тушгач диёримдин йироқ,
Заҳр эрур ичганларим, зоҳирда аммо ош эрур.

Молу жоҳи даҳр менга дўстларсиз, дўстлар,
Ҳимматим олдида гўё донаи хашхош эрур.

Андижонда турғоли зарра қарорим қолмади
Ким, мени ҳар лаҳза ёдимда диёри Шош эрур.

Кечалар кўкдин тўкулғон он қадар кавкаб эмас,
Ғурбат ичра бошима ёқған балолиғ тош эрур.

Тошкендда меҳр юзликларни қадрин билмайин,
Андижонда кори Шавкат ҳажр ила мушлош эрур.

* * *

Абнои вақт сўзлари бағримни қилди қон,
Онларнй жаври илкидин айлай кима фиғон?

Юрсанг, юрур дегайлар, алар шиквалар қилиб,
Ўлтурсанг ўлтурур, дейишур таъна айлабон.

Мажлисда сўз самандиға маҳмиз бермасанг,
Қўйғайлар «Индамас» лақабингни ўшал замон.

Важҳи маъоша жаҳд ила урсанг агар қўлунг,
Дерлар ҳасад юзи-ла, «Керакмасму сенга жон?»

Гар соврулуб алар киби йўқ бўлса бир ишинг,
Нисбат берурлар анда ҳамоқатқа, эй жавон.

Кош эрди келса ўзларини илкидин бир иш,
То анда арзиғай эди деса нечук ёмон.

Шарманда шаҳар эгосию гулшанда зоғлар,
Булбул канора олди ўзин очмайин забон.

Ҳеч важ ила агар қўлидин йўқ қутулғулуқ,
Ераб, магар алардин ўзинг бермасанг амон.

Шавкат сўзингни бас қилу қоч ҳақ паноҳига,
Не суд алар сўзядину на сенга бир зиён.

* * *

То фазлу ҳунар ойинапардоз бўлмади,
Иқбол эшиги кимса юзига очулмади.

Бўлса кишини бахти қаро гирядин на суд,
Зероки, қора оқ бўлур деб ювулмади.

Сўзлар чоғингда сўзға ҳамоно бўл эҳтиёт,
Отилган ўқни ёнғони ҳаргиз кўрулмади.

Ҳар кимни гар кўрур эсанг аиго тавозе эт,
Кўз устида жой олмади то қуш эгулмади.

Мақсудни соҳилиға киши қўймади аёғ,
Адҳам сифат алоиқидин то узулмади.

Шавкат ҳамиша маърифат аҳлин дуосин ол,
Кўринг гуруҳлариким анинг сезишулмади.

* * *

Вақти иш етди, дило, эмди қачон уйғонасан?
Ётибон ғафлат аро, эмди қачон уйғонасан?

Кетди ғафлат, етди ҳуррият замони огаҳ ўл,
Ётасанму уйқуда эмди, қачон уйғонасан?

Зулмати жаҳл этди кўнглингни, дориғо.билмадинг,
Тошкўмурдин ҳам қаро, эмди қачон уйғонасан?

Бодаи ишрат билан бадмасттурсен, оҳким,
Ақлу ҳушунг йўқ бажо, эмди қачон уйғонасан?

Одам ўлдинг сен, бале, илму фунун ўрганмайин,
Янчилиб жаҳл остидо, эмди қачон уйғонасан?

Эмди тур, тезроқ югур, илму маорифға қўл ур,
Ётма парқу кўрпадо, эмди қачон уйғонасан?

Жаҳл бир ўтдурки, теккан кимса куймай қолмағай,
Етди бул ўт ёнинго, эмди қачон уйғонасан?

Ҳушу дониш доманин тутким, ҳама уйғондилар,
Қилдилар ҳожат раво, эмди қачон уйғонасан?

Тур, тириш, илм иста, ётма, ўзгалардек тобакай
Қўл очиб, айлаб дуо, эмди қачон уйғонасан?

Бесаноат, беҳунар, бекасблик бирлан ўзннг,
Шуҳрат этдинг Сидқиё, эмди қачон уйғонасан?

* * *

Фалакнинг жавридин синган ўшал болу парим келди,
Вужудим боғи нахли, равшани чашми тарим келди.

Туганмас шукрни қайси забон бирлан адо айлай,
Карам дарёси жўш урди, дурахшон гавҳарим келди.

Фироқида дамодам, эй кўзум, қонлар тўкар эрдинг,
Бас эмди қон ёшингни тўкмагил кўп дилбарим келди.

Мусофирлиғда ранги каҳрабо янглуғ сариғ бўлған,
Қизил гулдек юзи сўлған менинг боғу барим келди.

Ғарибликда жафо чеккан, ситам тортган, алам кўрган,
Қади ғамдин дуто бўлган, машаққатпарварим келди,

Ғариблик юртида ҳайрону сарсон ўлмасун ҳеч ким,
Ғарибу нотавон ўлган ситамкаш раҳбарим келди.

Ғариблик юртида очин-тўқин ишлаб совуқларда,
Қади хамлик, кўзи намлик, юзи чун заъфарим келди,

Замона гардишидин кўп жафолар чекмаган ким бор,
(Шукрлиллаҳ) кўзимни нури янглиғ сарварим келди.

Жафо бирла эзилган дил шифо топди бу кун Сидқий
Ки, ул ҳозиқ табиби ғамзудо нек ахтарим келди.
1917


МУХАММАСЛАР

ДАР ҲАЖВИ ТОЙ АЗ ШАВКАТ ИСҚАНДАРИЙ

Урганда қимирлар минг бир тозиёна тойим,
Ҳар бир қадамда кишнаб қилғай тарона тойим,
Тавлаб тепиб дамодам айлар баҳона тойим,
Юрмай кетиға, боқар ул охтахона тойим,
Иқлимида чаманлиқ, сўрсанг, ягона тойим.

Иккиға кирган эрди гар сўрсанг они ёши,
Кор этмағайди қамчин аъзоси ёки тоши,
Ҳақдин умид қилдим кесилмагайму боши,
Гар ўлса бўлғай эрди гўшти улуснинг оши,
Йиғлар эдим бошида айтиб фасона, тойим.

Боғлаб борурға белни бозориға Сикандар,
Мингашган эрдук анга икки киши баробар,
Жон хавфидин йиқилмоқ ҳар дам баданда титрар,
Судралғай эрди пойим ернинг юзида аксар
Ки, юрмайин бўлурди гоҳи равона, тойим.

Ул баччағарнинг эрди ранги совуқ, ўзи оқ,
Йўқ эрди тора ёли, қуйруғи доғи чўлтоқ,
Ҳуркар эди кўрунса йўл узра тўда янтоқ,
Андоқки тоғ кўрунгай кўзига оз ботқоқ,
Қилган ишини сўрсанг сиғмас баёна, тойим.

Қийнаб йўл узра асло жонимни қўймади, ҳеч,
Бир ерга етказолмай ул кунни айлади кеч,
Кўнгулға бул сабабдин ҳар дамда тушди юз деч,
Улдурғуси ғам ила чиқсанг бу баҳри тафреч,
Ғусса билан аламдин бўлган нишона, тойим.

Икки қўлум яқода, деб тавба йўлда ҳар дам,
Икки кўзум тўкуб ёш ҳолима тутти мотам,
Хуррам кўнгулни мулкин якбора қоплади ғам,
Охирда кетди ташлаб, ким бўлса бизга ҳамдам,
Умрингда тўймағайсан асло самона, тойим.

На тортқуси ароба, на қўш ила жувозинг,
На бўлғуси бир ишда бу сенга чорасозинг,
На йўлда ўзга отдек бўлғуси дилнавозинг,
Мингил ишонмас эрсанг бир имтиҳона, тойим.

Эй вой, қилди диққат, йўлларда бениҳоят,
Юзланди ҳар қадамда менга ҳазор ҳасрат,
Юз шукр уйга келдим охир дами саломат,
Гар бўлса ушбу хил от, албатта, минма Шавкат,
Минбаъд тавба қилдим минмоққа ёна, тойим.

МУХАММАСИ ШАВКАТ ИСКАНДАРИИ БАР ҒАЗАЛИ ХИСЛАТ

Ҳар дамда минг балоға бўлған дучор кафшим,
Юз жойидан ямалған чоруқвор кафшим,
Қиймоққа тавба қилдим эмди ду бор кафшим
Эрди оёқларимға кўп тангу тор кафшим,
Сиқтию қилди охйр юрмоққа зор кафшим.

Эскиб охир узулди чармини тору пуди,
Эмди етар зиёни бўлғуси қайда суди.
Кўзумға яхшироқдур кўрунмаса вужуди,
Устодин олғанимда эрди ажаб намуди,
Босмоққа айлар эрдим тупроққа ор кафшим.

Кафшимдин эрди бўлсам ҳар ерда қилу қолим,.
Қатиқ босарға ерға келғай эди вуболим,
Боқиб юзиға ҳар дам хушнуд ўлурди ҳолим,
Йўл узра юрганимда илкимда рўймолим,
Артар эрдим дамодам бўлса ғубор кафшим.

Чармиси эрди қаттиқ сарпанчаси мулойим,
Яъни эди аввалда киймоққа бопу қойим.
Топқай эди ҳаловат кийган чоғида пойим.
Янги эканлигида иззатда эрди дойим,
Эскибди, кетди қадри, кўп бўлди хор кафшим.

Ёққанда бўлғай эрди ёмғур сувиға жиқ-жиқ,
Ташлар эди ўзини кўрунса қайда балчиқ,
Ҳар дам ушбу сабабдин кўнглум бўлур эди диқ,
Дастлаклари босилди, бир ёнга бўлди қийшиқ,
Катта-кичик бу ҳолда кўрса кулор кафшим.

Кафшимни кўрса ҳар ким ҳаргиз сўрашмас эрди,
Ҳар дўстлар тағофил айлаб қарашмас эрди,
Бир ўзга кафшлардек иззат талашмас эрди,
Кўп кафш ичида қолса асло адашмас эрди,
Киймай агарчи қўйсам минг йил турор кафшим.

Қасди билан тамошо бўлган чоғида ер лой,
Қўймай оёғин асло кийғай эдим йилу ой,
Кўп қадрдон эдилар менга бу икки фаттой,
Фаттойи ўғрисидин ешган еримда қўрқмой,
Тушганда такяларга танҳо ётор кафшим.

Эй вой таънангизнинг ўлдум аччиқ сўзидин,
Ҳар ерда токи кўрдум қочтим анинг кўзидин,
Тунда уёлур эрдим гардунни юлдузидин,
Масҳимни гулчинини то илгари ўзидин,
Ҳам қилди тилка-тилка бу нобакор кафшим.

Йўқлуқни йўқ иложи дардига менда Шавкат,
Ушбу сабабдин ортар ҳардамда юз маломат,
Бул кунда турфа бўлдум беқадру кетди қиймат,
Қийсам агар бирор ой мен они боз Хислат,
Эл ичра килғай эрди мажнуншиор кафшим.


ИҚТИСОБ
(Достондан парча)

«ТАМАЪ ЙУЛБАРСНИ ЧИБИН ҚИЛУР»

Деҳқон ўғли соғ ўл, мудом яша,
Шодлиқ бирла субҳу шом яша.
Яшасанг барча эл топар роҳат,
Иззат авжида неку ном яша.
Остонангда бахт ёстансун,
Толеъинг бирла бўл тамом яша.
Неча давр ўткариб жаҳон ичра,
Золи Рустамча хушхиром яша.
Ой ила кун каби бўлиб порлоқ,
Хизмат эт элға, вассалом яша...

Меҳнат айлаб жаҳонни қил обод,
Битти қуллик, ҳама бўлуб озод.
Никалай даврида эдук чун қул,
Оҳимиз ани айлади барбод.
Тушти турли бало халойиқға,
Гоҳ-гоҳи ул балони ҳам қил ёд.
Етти йил бўлди юртимизда қаҳат,
Шод кўнгуллар ўлди, йиллар ношод,
Эй кўзим нури, меҳнат этган чоғ,
Чарчабон, ҳорибон дема ҳеч дод.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Меҳнат айланг ҳамиша, эй ўртоқ,
Кетмон ушлаб, қобортуринг бармоқ.
Хор қилғай кишини ялқовлиқ,
Ярашмас уйда ялпайиб ётмоқ.
Ош еганларни луқмасига қараб
Тиш кирини сўруб, томоқ қоқмоқ.
Яхшидур бу каби фано ишдан,
Мард ўлуб тоғу чўлда қўй боқмоқ.
Бойга бўйин эгиб ема қазисин,
Қора нон есанг ишлаб, ул хушроқ.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Эртадан кечгача ишласанг бир нон,
Бойни миннатларидан ул осон.
Безакотларга қад эгиб токи
Бўлосан, эй фақир, мисли камон.
Ҳар иш этмоққа бўл чақин янглиғ,
Судралиб юрмагин гангиб, эй нодон.
Бир масал бор: «Қимирлаган қир ошар»,
Уйқудан тур, бўл эмди йўлға равон.
Ушла мақсад этогини маҳкам.
Ишчиларни сафида қил жавлон.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, бўлма хомтамаъ.

Судралиб юрма, ўлмағил бекор,
Оре, «Бекордин худо ҳам безор».
Иш қилиб, нон топиб есанг яхши,
Хоҳ йўлға сув сепу, қиш кура қор.
Келса қўлдан раҳм қил ожизға,
Бўлсун ул хоҳ дўст, хоҳ ағёр.
Негаким бандасан баногоҳи,
Сенда ҳам улча ожиз ўлмоқ бор.
Сотма нонга баҳоли номусинг,
Бўлма дангаса-ю, ема мурдор.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Ишламай юрсанг ўласан банги,
Кўкнори, қароқчи, найранги.
Кир босиб, бит босиб либосингни,
Хор ўлурсан, кетар юзинг ранги.
Эрта-кеч елканг узра йиртиқ тўн,
Бўладурсан гадони ҳамранги.
Пора нонға сотилдинг, эй бежон,
Йўқ экан сенда одамий нанги.
Уйғон энди, қачонгача ётасан,
Ишла, кетсун юзинг қора чанги.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Сидқиё, муждаи баҳор келур,
Гўйиё бўйи лолазор келур.
Мен киби меҳнат аҳлининг ийди —
Бўлғусидур, баҳору ёр келур.
Ҳар тараф сабза, тифл ўйнашибон,
Тоғ бағрида найсувор келур.
Ишлагил жону тан билан тиришиб,
Демағилким яна баҳор келур.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,-
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Барча эл қаҳрамони меҳнаткаш,
Балки, онларни жони меҳнаткаш.
Мени олдимда шоҳдин яхши,
Бўлса ҳам эл ёмони, меҳнаткаш.
Арслондек ўз устиға олғай
Барча жавру жафони меҳнаткаш.
Бева-бечораларға қилса мадад,
Сен дегайсан чин они меҳнаткаш.
Уялиб ташласин гадолиғни,
Айла, ёраб, гадони меҳнаткаш.
Мени олдимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Меҳнат этмас эрсанг бўлурсан танг,
Айларсан бола-чақанг била жанг.
Анча ташвиш аро қолиб бошинг,
Бўласан иш қилолмай анда гаранг.
Таъбинг ойинаси ғуборлашиб,
Хира бўлғуси олиб, яъни занг.
Мисли тоғ бошингга тушуб ташвиш,
Ожиз ўлғунг эсанг, агарчи паланг,
Ишла арслон каби бўлиб, ҳайқириб,
Ишламас эсанг ушбу қаттиғ нанг.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элдин умид уз, ўлма хомтамаъ.

Яхши бўлди замона, эй Сидқий,
Тўйдимиз барча нона, эй Сидқий.
Ул каби ҳодиса улус бошига,
Келмасун ёна-ёна, эй Сидқий.
Қанча ёзғон билан туганмайдур,
Яъни, сиғмас баёна, эй Сидқий.
Мени қошимдадур ҳаром тамаъ,
Элднн умид уз, ўлма хомтамаъ.
1917—24
 
ЮСУФҚОРИ МУНТАЗИР

Юсуфқори Мунтазир 1831 йили Қўқон шаҳрида туғилган. У дастлаб маҳалла мактабида, сўнгра «Мадрасан Олий»да таълим олди. Ёшликда адабиётга қизиқиб, Навоий, Ҳофиз, Низомий, Бедил ва бошқа классиклар ижодини ўрганди. Даврининг Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғиноний каби шоирлари билан яқин алоқада бўлди.
Андижонга боради ва умрининг охиригача Андижонда яшаб, ижод этади.
Андижондаги Бимий, Қори Зокирий, Сулаймон Ошиқ каби шоирлар билан яқиндан дўстлашади, адабий-ижодий ҳамкорликда бўлади.
Мунтазир асарлари XIX асрнииг иккинчи ярми ўзбек адабиётини ўрганишда муносиб манба бўла олади.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

То кўзим ўлди дучор ул сарви гул рухсорға,
Келмади тил ҳайрон этиб кўнглими гуфторға.

Ёр улким воқиф ўлғай хўблиқ ойинидин,
Йўқ не лозими таашшуқ сурати деворға.

Қолмади бир зарра тоқат зулми жавринг ҳукмиға,
Мунча мойилдир нигорим хотиринг озорға.

Поймолинг ўлди жисмим, қилмадинг бир йўл нигоҳ,
Йўқму охир бир назар мен нотавони зорға.

Яхши лутф эттингки, қаҳр айлаб, ёмон дединг мени,
Талх сўз зебо эмишдур лаъли шаккарборға.

Бир тараҳҳум айла, ёраб, Мунтазир янглиғ мудом,
Умри зое айлаган бадкору бадкирдорға,

* * *

Десангким, фард ўлай оламда меҳри оламородек,
Жаҳон асбобидин бир йўл дамон чеккил Масиҳодек.

Ўзингдин ўзга гарчи восил эрмас мақсудинг, ғофил,
Кўзинг оч, воқиф ўл, қўл сунма ҳар жонибга аъмодек.

Тамошо айла мавжи гавҳари дил истиқоматдин,
Югурма ҳар тарафға, бу сифат саргашта дарёдек.

Мунаввар ўлса ҳар гаҳ маърифат анворидин ботин,
Тилар бу зоҳир айлар ҳар нафас луълуъи лолодек.

Тажаллий гоҳи зоти ҳақ ўлур ағёр нақшидин,
Кўнгил лавҳи агар пок ўлса миръоти мусаффодек.

Ўлуб байт ичра пинҳон, Мунтазир, элдин яшур номинг,
Ўкуш санъатлар ила маҳкам ўлғон бир муаммедек.

* * *

Ул ойнинг бода тоби бирла то рухсори ол ўлмиш,
Жамоли партавидин базмимиз жаннат мисол ўлмиш.

Висолиға етишгач бу кеча аҳбоблар ичра,
Дамо-дам юзланиб минг шодлик, ғам поймол ўлмиш.

Лаби лаъли хаёли бирла бағрим қон ўлуб ҳар дам,
Кўнгул ҳам фикри зулфи бирла бас ошуфтаҳол ўлмиш,

Белу оғзин йўқу борини таҳқиқ ила билмакчун,
Мадорис аҳлиға юз баҳс ила минг қийлу қол ўлмиш.

Бу не мазҳаб, паривашларғаким тортиб жафо тиғи,
Гунаҳсиз мубталолар қонларин тўкмоқ ҳалол ўлмиш.

Онингдек фурқатинг-ла заъфдин зору низор ўлдим,
Ки ҳоло эл кўзиға хаста жисмим бил, хаёл ўлмиш.

Бугун топдим ҳаёти жовидон дилдор васлидин,
Манга ўлмаклик эмди, эй ажал, амри маҳол ўлмиш,

Муҳаббат шоҳроҳин солики ўлсам ажаб йўқким,
Манга ҳоди бу йўлда хуршиди соҳибкамол ўлмиш,

Шукур, тамйизи топсанг, Мунтазир ашъоридин тонг йўқ,
Ким ул мадҳин адосила ажаб ширин мақол ўлмиш.

* * *

Табъи мавзунинг жаҳон борича бир хамланмасун,
Хотирингдин зарраи файзи сухан камланмасун.

Эй Асирий, офарин табъинггаким мулки сухан,
Эмди сендин ўзгага ҳаргиз мусалламланмасун.

Ҳақ сени қилсун ики дунёда андоғ шодким,
Жони покинг то абад, озмунча ҳам ғамланмасун.

Олам этсун сафҳасин, мамлу сенинг назминг била,
Этмаса мамлу сенинг, назминг-ла оламланмасун.

Сўзларингдин гар чаман касби латофат қилмаса,
Бир гули очилмасун, гулшанда хуррамланмасун.

Айлади тангри паришон ҳосидинг жамъиятин,
Аҳли дунё кўнглидек ҳаргиз фароғатланмасун.

Офият бўстонида ҳар ғуссадин озод ўлуб,
Қомати сарви балият боридин хамланмасун.

Бу сифат азбаски олий келди назминг рутбаси,
Ҳеч ким бу рутбада сендин муқаддамланмасун.

Аҳли маъни мадҳини ўлмиш асири Мунтазир,
Мундин ўзга маъни, ёраб, кўнглиға замланмасун.


МУХАММАС

Узоринг меҳри кўнглим ичра тушгач, ўртаниб жоним,
Лабинг шавқида қон ёшлар тўкиб ул чашми гирёним,
Фироқинг дарди, ҳажринг ханжари бирла оқиб қоним,
Йиқилдим кўйинг узра бехуд, эй бераҳми давроним,
Кўриб бир лутф бирла қилмадинг тадбири дармоним.

Сабо, лутф этгилу, ҳолим бориб жонона изҳор эт,
Ул ойнинг ўтли оҳим, қонли ёшимдин хабардор эт,
Жунун оғози қил, ошиқлиғ атворин намудор эт,
Фиғону нолаю фарёд ила изҳори гуфтор эт,
Ки, барбод ўлди ҳажрингда саботу сабру сомоним.

Икки кўздин фироқинг шиддати ашким равон этмиш,
Ҳамул майгун лабинг андишаси бағримни қон этмиш,
Дуто айлаб қадимни, қошларинг фикри камон этмиш,
Кўриб бу ҳола кофир кўзларинг ҳам қасди жон этмиш,
Бу дамда бир тараҳҳум зоҳир эт, эй номусулмоним.

Майи гулгун ичарсан, ғайр ила ҳар тун тутиб суҳбат,
Қилиб юз лутфу эҳсон гарм эдуб ҳангоман ишрат,
Ютар кўнглим бу ғамдин муттасил хунобаи ҳасрат,
Кўриб бу ҳолатимни меҳр ила кўрсатмадинг шафқат,
Жамолингдан мунаввар ўлдиму бир тун шабистоним?

Азалда қисматим, эй шўх, ишқинг ибтилосидин,
Ҳазин жоним асири меҳнату ҳажринг балосидин,
Кеча-кундуз бошимға меҳнату ғам можаросидин,
Бу андуҳу малолат бирла кўнглим муддаосидин -—
Ки, раҳм этсанг кўриб бу меҳнати беҳадду поёним.

Лаби лаълинг хаёли бирла ашким лолагун ўлди,
Ғамингдин қон ютиб ҳар лаҳза кўнглим ғарқи хун ўлди,
Фироқинг шиддатидин хаста аҳволим забун ўлди,
Балою дарди ҳажринг, оҳ, кундан-кун фузун ўлди,
Кетиб сабру қарорим, етти кўкка оҳи сўзоним.

Давосиз дарда жонимни гирифтор айладинг охир,
Ики чашмимни ҳажринг ичра хуноб айладинг охир,
Кўнгилни, эй париваш, ҳуснингга 'зор айладинг охир,
Мени солдинг бу ҳола, майли, ағёр айладинг охир,
Тағофулдин эшитмай бир йўли фарёду афғоним.

Юзингдин, эй пари, нури сабоҳат ошкор ўлди,
Кўриб рухсори покинг меҳри анвар шармсор ўлди,
Жаҳон аҳли жамолинг жилвасидин беқарор ўлди,
Кўзим чун талъатингни кўрди, кўнглум онча зор ўлди,
Нигорим, нозаниним, маҳвашим, хуршиди тобоним...

Нисор этдим муҳаббат махзанидин бир неча гавҳар,
Сени васфингда, эй гулбарги тар, шўхи пари пайкар,
Бериб ҳар банди тўғросиға исминг ҳарфидин зевар,
Асиринг Мунтазир кўнглим аро бир муддао гавҳар-
Ки, бўлсанг лутф этиб бир кеча жоним ичра меҳмоним.
 
НОҚИС

Абдуқодир Муҳаммадшокир ўғли Ноқис 1860 йилда Каттақўрғонда туғилган. Шу шаҳардаги Нақибхўжа ва Бухородаги Турғунжон ҳамда Мирараб мадрасаларида таҳсил кўрган. 1895 йилда Каттақўрғонга қайтиб деҳқончилик билан шуғулланган, айни вақтда Нақибхўжа мадрасасида мударрислик ҳам қилган. У XIX асрнинг 80-йилларидаёқ истеъдодли шоир сифатида шуҳрат топди. Ноқиснинг ғазаллари «Армуғони Хислат», «Баёзи Мадҳий», «Василаи жонон», «Баёзи Жўрабек» номли босма ва қўл ёзма баёзларга киритилган.
Ноқиснинг анъанавий «Лайли ва Мажнун» сюжети асосида достон ёзганлиги ҳақида маълумот бўлса-да, бу асар ҳанузгача топилмаган. Бизгача Ноқиснинг 6000 мисрага яқин поэтик асарлари етиб келган. Шоир 1929 йилда вафот этган. Унинг қуйидаги ғазаллари юқорида номи зикр этилган баёзлардан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Меҳр моҳинг, оҳу чашминг, гул жамолингдин хижил,
Тўти нутқингдин хижил, булбул мақолингдин хижил.

Лола — гулзори юзунг, наргис кўзунгдин доғлар,
Ғунча оғзинг, дур тишинг, шаккар зулолингдин хижил.

Хайи жабҳангдин — гулобу тийри мужгондин — синон,
Бош эгибон янги эй, қоши ҳилолингдин хижил.

Вўсма қошинг қорасидин, сурма кўз савдосидин,
Хат юзунгни саҳфасидин, нуқта холингдин хижил.

Оғзинг асрориға бўлғай юз Палотун ақли лол,
Софтабъон, мўшикофон шарҳи ҳолингдин хижил.

Жилва ғамзангдин хижолатманд, ғамзанг — жилвадин,
Шуълаи шамъи шабистондур шуоингдин хижил.

Найшакарлар, сарвлар, шамшодлар бу боғ аро
Яъни бўлмишлар бу қадди нав ниҳолингдин хижил.

Зилли покингдин ҳумоу тожу тахти шоҳлар
Салтанат маснаднишинлар нек фолингдин хижил.

Руҳафзо, табъи боло, нукта зебо ёрсен,
Назм иншосиға Ноқисдур камолингдин хижил.

* * *

Даҳр аро, эй нозанин, хўблар сароси сизмусиз,
Ё магар ойинаи оламнамоси сизмусиз?

Сиздин ўзга маҳлиқоларни кўнгул ёд айламас,
Ё жаҳон зеболарин нашъу намоси сизмусиз?

Ғамзадин хуммор кўзлар ўлдуруб, гаҳ тиргузур,
Ишқ аҳлини бошиға можароси. сизмусиз?

Оллоҳ-оллоҳ, ушбу зеболиғда мумтоз ўлдингиз,
Ё Самарқанд ўлкасини подшоси сизмусиз?

Ё малаксиз, ё башарсиз, ё пари, ё ҳурсиз,
Аҳли оламни талабда муддаоси сизмусиз?

Ақл ҳайрон, сийна бирён, дил парешон, эй пари,
Рост айтинг, эй санам, жонлар балоси сизмусиз?

Жумла маҳрўлар ичида гавҳари якдони сиз,
Ё карам баҳрини дурри бебаҳоси сизмусиз?

Марҳаматни бу гадолар бошидин тутманг дариғ,
Меҳрингиз дилда магар меҳри гиёси сизмусиз?

Кулди, айди, мунча қўйманг пойим узра бошингиз,
Ноқисо, танҳо бу йўлни мубталоси сизмусиз?


МУХАММАСЛАР

* * *

Ишқингда зор бўлдум-у, ғамгин думоғман,
Бемори фурқатингман-у, зоҳирда соғман,
Ақлу ҳушум санинг била ўздин йироғман,
Кўрсат юзингни толиби нури чароғман,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Ўлдум жамолинг шавқида дардинг ололмадим,
Бошингдин, эй санам, нега мен ўргулолмадим,
Бир лаҳза ишрат уйида мажлис қуролмадим,
Лаъли лабингни қандини бир дам сўролмадим,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Золим фалак фироқингга солди мени, нетай,
Қандоғ ғамингни сийнада элдин ниҳон тутай,
Сабру қарорим қолмади, эй жон, нечук этай,
Мажнуни бенаво киби ё бош олиб кетай,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Кўрдум юзингни, қолмади бир зарра тоқатим,
Тун-кечаларда йўқ мани бир дам фароғатим,
Заҳр ўлди шаккар оғзима, кетти ҳаловатим,
Билмас киши ғаминг била чеккан надоматим,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Сенсан париваш аҳлини шўхи замонаси,
Менман сенинг ғаминг била олам фасонаси,
Кўнгул қушини боиси чангу таронаси,
Зулфунгни доми-ю, яна холингни донаси,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Раҳм айла ҳоли зорима, ороми жоним ўл,
Еткур висол боғига, жону жаҳоним ўл,
Боғи баҳорим ўлғилу ҳам бўстоним ўл,
Жоним фидо қудумингга, кел, нуктадоним ул,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

Ўлсам эди висолингга парвонадек куюб,
Жон берсам эрди, бошими остонангга қўюб,
Махмурлккда бодаи васлинг била тўюб,
Ноқислигимда кўксими тийри мижанг ўюб,
Ҳажрингда дарду ғам билан ҳасратда доғман.

НАВОИЙ ҒАЗАЛИГА МУХАММАС

Лабинг ганжи ниҳони узра печ урмишму аждар хат,
Ва ё ишқ аҳлини торож этарға ёзди лашкар хат,
Назокатлар бериб даври рухингда атри анбар хат,
Юзунг ёнидаким бош чекти ҳар ёндин муаттар хат,
Гул узра мушкдин килки қазо қилмиш муҳаррар хат.

Кўзунг рамзи магар шўри жаҳонга манбаедурким,
Маони жамъида ҳар нуқта холинг мусъаедурким,
Ки навхатларни таълимида хаттинг мисраедурким,
Жамолинг сафҳасида икки қошинг матлаедурким,
Ёзибдур котиби сунъ они ҳусн аҳли учун сархат.

Кўрунур турфа зебо кўзға райҳон чеҳраи хаттинг,
Юзунг авроқи узра кўп сафолиғ мўҳраи хаттинг,
Не хуш ул чашмаи лаълинг лабида зумраи хаттинг,
Гули рухсорингга кўп зеб берди сабзаи хаттинг,
Бағват хуш бермиш қизил қоғозда ахзар хат.

Қаро қошингмудур кўзга нишон ё тиғи хунхори,
Ва ё гулзор ичида печутоб урмиш сияҳ море,
Парешон кокулунг торимудур ё ишқ элин дори,
Юзунгни теграсида хатмудур ё сунъ паргори,
Қуёшни даврида таҳрир учун чекти мудаввар хат.

Мунаввар қилди ҳуснунг партави оламни сар то пой,
Жамолинг шамъи равшан қилди тунни гар шаби ялдой,
Сани васфинг баёни бўлмағай қоғоз юзида жой,
Юзунгни доғи бирла анжумингдин не асиғ, эй @й,
Қуёшдек ораз узра хуштурур гар хол эрур, гар хат.

Карам базмини ҳар дам манга муътод этсанг, эй соқий,
Хароб ўлған кўнгул мулкини обод этсанг, эй соқий,
Агар бир май сунубон хотирим шод этсанг, эй соқий,
Мани махмурлиғ ранжидин озод этсанг, эй соқий,
Ёзарман гарчи илким титрамакдин келса абтар хат.

Етар ишқ аҳлиға гаҳ зулм, гоҳи марҳамат сандин,
Лабинг бир хандадин гаҳ жон берур, гаҳ жон олур тандин,
Агар ёзсанг хатин ёдида ҳар сўз суд эрур мандин,
Хатинг васфида ҳар неким савод этмиш кўнгул андин,
Эрур бир анбарин занжир савдо аҳлиға ҳар хат.

Шуълаи оразингму ёки шамъи маҳфил, эй маҳваш,
Сафои юзмудур ё барқ урмиш шуълаи оташ,
Бу янглиғ нақши ҳайроний қилур дил жомини беғаш,
Кўрунур гул киби оразда мушкин хат лаби дилкаш,
Варақ гар хуб эмасдур, хуб эмас ёзмоқ муяссар хат.

Сухан бас айла носиҳ, санга йўқтур нафъ бу сўздин,
Сен ўз фикрингда бўлғил, сол мани бу дайр аро кўздин,
Кўруб Ноқис бу хат мазмунини узди умед ўздин,
Навоий берма пандим хосса хат бош чекти ул юздин,
Чиқа олмон хатидин ҳар нечукким чекса дилбар хат.

* * *

Ҳар ки аз расвогии роҳи жунун ораш кунад,
Фикри ботил оқибат расвои бозораш кунад.

Соғаре бигрифту ҳар кас шуд муриди майфурўш
Файзи жомаш то абад аз хоб бедораш кунад.

Сўҳбати ноаҳл пиндорам ба маҳфил гар расад,
Жоми хотирро пур аз махлуз зангораш кунад.

Эй ҳавас, бе марҳабо по дар тамошояш манеҳ,
Ҳалқаи гисўи ногаҳ гирифтораш кунад.

Эй сабо, бар шохи гул таҳрики нолойиқ масоз,
Барги гул бар рўйи ў афтода озораш кунад.

Ман ғуломи он касам аз ғайрати мастонагй
Хоки навмеди кунун бар чашми ағъёраш кунад.

Гар бубинам оразаш як зарра ғам навбад маро,
Ҳафт дўзахро агар бар гарданам бораш кунад.

Ғарра бар иззи жаҳон гаштан нишони аблаҳист,
Як нафас боди ажал ўро нигунсораш кунад.

Зоҳидо, мо аз сари сажжодажўи фориғем,
Сар ба савдои жунуну завқи дидораш кунад.

Ефт зинат з-илтифоти Мири нақши хомаам,
Муждаи назми ман аз мазмуни ашъораш кунад.

Ноқиси табъи маро ҳаргиз нашуд ҳосил камол,
Жодаи бечорагй з-ин қисса бемораш кунад.
 
АБДУРАЗЗОҚ БИМИЙ АНДИЖОНИЙ

Бимий 1850 йили Андижоннинг қишлоғида замонасининг ўқимишли оиласида туғилди. Ёшлигидан илмфанга зўр ҳавас қўйган Абдураззоқ ўзбек, форс ва араб тилларини, шунингдек, классик музика, хаттотлик илмини ҳам қунт билан ўрганади.
Бимий ўз ижодини жуда эрта бошлайди. Катта истеъдоди ва меҳнати, тинимсиз изланиши туфайли замонасининг истеъдодли шоири сифатида танилади. Бимий асарларини тўплаб девон тузган. Аммо бу девоннинг излари топилганича йўқ.
XIX асрнинг иккинчи ярмидаги Фарғона адабий ҳаракатчилигида маълум ўринни эгаллаган Абдураззоқ Бимий 1926 йилда вафот этган.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Ишқ ичра у Мажнун ҳам парвона экан мендек,
Лайлини фироқида афсона экан мендек.

Ғам тоғида қон йиғлаб, Ширин ғамида Фарҳод,
Ҳасратда ўшал ошиқ ҳайрона экан мендек.

Ўртанди Зулайхо кўп Юсуфни фироқида,
Ҳар балдада дилдори бегона экан мендек.

Овораи ҳижронлар саҳрои маломатда,
Муштоқи висоли ул жонона экан мендек.

Эй маҳваши барнолар, жон куйдириб ошиқлар,
Рухсорини шамъиға парвона экан мендек.

Майхоналара келмиш махмура дареғ этма,
Май сун кечалар муҳтож паймона экан мендек.

Узрони ғами бирла Вомиқни дилу кўнгли,
Ишқ офатида Бимий вайрона экан мендек.

* * *

Меҳри рухингни даврида зулфинг шикан-шикан,
Топар димоғим анда насими Хўтан-Хўтан.

Лаъли лабингни даврида холингму ё магар,
Кавсар лабида қилди қаро қуш ватан-ватан.

Ошуфта қилди кеча тушумда димоғими,
Ўйнаб сабо сунбулинг узра суман-суман.

Мужгон учи қадалди келиб сийна чокима,
Қилмас руфуъ ғунчани жайбин тикан-тикан.

Бердим кўнгилни ишқида жондин умид йўқ.
Пироҳанимни ўлсам агар Қил кафан-кафан,

Лаълинг муяссар ўлмаса лабташналарғаким,
Суннат айлама сиҳри ҳароратини баман-баман.

Эй кўз асири ўлдинг ўшал гулузорни,
Боқдинг юзиға эмди чекарсан миҳан-миҳан.

Ўлсам фироқи тиғи билан дафн айла мани,
Қилсун танимни туъмаи чун зоғ заған-заған.

Нетсун фиғону нолалар этмай гар ўлсам,
Бу хаста Бимий, бўйниға зулфи расан-расан,

* * *

Бор эрди Абдураззоқ девонахў,
Ки девона эрмас, нек табъ, накў.

Биров топмас айбин атворидин,
Қилур ҳажв ўз тўну дасторидин.

Бўлуб Хўқанд анинг маскани,
Ҳажвгўйликдур шиор этгани.

Бу баҳри тавил туркини қилди рақам,
Маликзодадин топди ул дам карам.

* * *

Бир кун мен зори беёр ғамхор, саҳрода кўрдим бир инсон,
Ўз ўти бирла ўзи туташгон, гирён, урён, тирноғи ўсгон.

Йиртиб яқосин, тирнаб лиқосин, умри бақосин бермиш фаноға,
Кўнгли маломат тошида синғон, ишқ офатидин бағри эзилгон.

Гар дийда эрди, оҳлар бошида сингон ошиёни.
Саҳрони тутгон ўтлиғ фиғони, сайр айлар бесабру сомон.

Бошидин олмиш ким ҳушин они, кетмиш қўлидин ақли инони,
Оқмиш кўзидин бағрини қони, дарди ниҳони ўлмиш намоён.

Сўрдим бу кимни кўйида расво, йўқ анда ҳаргиз сабру шикебо,
Кўнглини дунё меҳридин узгон тарки ватандур, чун воқиф ўлон.

Фарёдидин танг бу дашту саҳро, туфроғи, ашки, селобидин қон,
Зоҳирда ўлмиш Мажнуни расво, ботинда Лайли ишқида султон.

Кам қилма, Бимий, ишқини ёраб, куйингда Мажнун саргаштадин то
Доим сени деб, ишқингда йиғлаб ўлсун макони дашту биёбон.


МУХАММАС

Мен асири ғамзаи бир гулузор ўлдим яна,
Мубталои икки зулфи тобдор ўлдим яна,
Кунжи ғам ичра туну кун интизор ўлдим яна,
Кўйида қон йиғламай, найлайки, зор ўлдим яна,
Оҳ, бу ерда туролмай, беқарор ўлдим яна.

Васли умиди била чашмим тўкар чун ошкор,
Ииғлагайман кечалар ҳижрони бирла зор-зор,
Қолмади дарди фироқида инону ихтиёр,
Ҳасратида дилда дардим, кўз ёшимдур шашқатор,
Мен гирифтори ўшал Шириншиор ўлдим яна.

Оҳ, бир соат келиб, ҳолинг нечун, деб сўрмади,
Келса негаҳ, лоақал бир лаҳзае ўлтурмади,
Кечалар тортган фироқида азобим кўрмади,
Бошима шафқат ниҳоли соясин солдурмади,
Найлайин, бир меҳрсиз ёра дучор ўлдим яна.

Ноз ила гулшанда очти оразин ул сарвиноз,
Олди хушимни бошимдин, айлади беимтиёз,
Лол ўлуб қолдим қилолмасдин боқиб ифшойи роз,
Кечти умри мустадоми ҳасратида қишу ёз,
Бу таманнолар била беихтиёр ўлдим яна.

Нолаю афғонима ерда башар, кўкда малак
Сабр этолмас, чарх уруб ҳолимға йиғлаб нўҳ фалак,
Мумкин эрмасдур ғамим шарҳини айтмак як-баяк,
Мумкин эрмас ҳасрати Бимийни маҳсуб айламак,
Ғуссау, ғам нақди бирла бешумор ўлдим яна.
 
ФАҚИРИЙ

Абдужаббор ўғли Абдураззоқ — Фақирий 1886 йилда Хоразмнинг Бўзхона қишлоғида туғилган.
Абдураззоқ илк саводини отасидан олади. 1894 йилда Хива мадрасаларидан бирида таҳсил кўради. У мустақил равишда араб, форс, озарбайжон тилларини ўрганди. Адабиёт ва санъатга зўр эҳтирос билан қаради.
Унинг ҳаёти ҳам, ҳар бир илғор киши каби, мураккаб ва зиддиятли ўтди. Бу хусусият шоир асарларида ҳам ўз ифодасини топган.
Унинг ғазал, маснавий, мусаддас, мустазод, мураббаъ, рубоий ҳамда чистон жанридаги маҳорат билан ёзилган асарлари адабиётимизнинг бойлигидир.


ШОИР ЎЗ АҲВОЛИ ҲАҚИДА
(Маснавий)

Кичикликдин тушиб бошимға кулфат,
Замоне бўлмадим беранжу меҳнат.

Ишим мискинлик ичра бўлди мушкил,
Муродим бўлмади ҳеч ишда ҳосил.

Кўнгулда кун-бакун ҳар турли қайғу,
Мудом бебахт, жаҳон кўзга қоронғу.

Неча йил ғамга бўлдум мубталолиғ,
Фароғу айшу роҳатдин жудолиғ.

Чекиб ҳар турли ҳасрат эртаю кеч,
Маломатдин саломат бўлмадим ҳеч.

Менга хос эрди доим дарду ғамлар,
Етиб даҳр аҳлидин ранжу ситамлар.

Кима қилсам зиёфат, яхши хизмат,
Чиқиб кулбамдин эттилар надомат.

Ман айлардим ҳама мўминға ихлос,
Мани ўйнар эдилар ом ила хос.

Десам бошдин-аёғ қиссам узунроқ,
Ки шарҳи «Шаҳнома»дин фузунроқ.

* * *

Мингда уч юзда йигирма саккиз ким сана,
Ўз-ўзидин бир жисим ёлбориб деди мана.

Ҳар қачон аҳбоби ҳамсолинг била қилсанг равиш —
Борҳо ўз жинсинг истаб, суҳбат айла ёзу қиш.

Шарти аъзам буки сендин бўлсин аъло бориси,
Бул сифат бўлса бўлурсан баҳраманд тун-кун басе.

Гаҳ қилурлар дурфишонлиғ тингласанг нафе етар,
Гаҳ алар нукта сўруб, маҳзун дилинг хуррам этар.

Гаҳ бўлур душвор ишларда алар мушкул кушод,
Юрсанг онлар бирла бўлғай фаҳму идрокинг зиёд.

Эй ҳабиблар, барф келди осмондин бизлара,
Ҳеч ишорат бўлмадиким дўстондин бизлара.

Бир-бировни барф баҳонаси била ёд айлали,
Тез беринг бир ижтимоъ, ғамгин кўнгул шод айлали.

Гарчи аҳбоблар унутған бўлса ёд айлай дедук,
Ҳар бирингиз бирла чун ини биродардек эдук...

Хоҳ нохоҳ қурғун ўлсун тез этинг, кеч қолмасун,
Боримиздин дарду ғам дафъ бўлсуну ҳеч қолмасун...

Бўлғай эрди жумламизға гўиё қурбон ийд,
Айби йўқдур уматан қилғусидур хўжа, сайид.

Барчамиз бир-биримиздин мустаҳиқмиз созға,
Ким етар, ким етмагай бу қиш ўтуб ул ёзға.

Ёш йигитлик, жони соғлиқда ғанимат шодлиғ,
Умр ўтиб борур ҳамаси бўлғуси барбодлиғ.

Бу жаҳон дардисари йўқса туганмас кун-бакун,
Шоҳ, гадода сад ҳазор армон била доғу тугун.

Дўст ишидур бир-биридин айтиб олмоқ ижтимоъ,
Бил, ғаразгўйлар ишидур имтиҳон, кийна, низоъ.

Ижтимоъдин муддаомиз емагу ичмак эмас,
Барф баҳона бу Фақирни йўқса ҳеч ким йўқламас.


ТАҒОЙ СЎФИ ХОРАЗМИЙ ҲАҚИДА ҲАЖВ

Ёронлар, бовар этманг сўзласа, зинҳор Тағой сўфи,
Жаҳонда йўқ анингдек чобуки айёр, Тағой сўфи.

Бўлур ҳар кунда юз турлук, тушунмас ҳолиға ҳеч ким
Ки, қилмас халқлардин зарра номус-ор, Тағой сўфи.

Баногоҳ кўрсангиз бошида салла, эгнида малла,
Боқарда алла-балла кўзлари хунхор, Тағой сўфи.

Гаҳи сўфи, гаҳи девона янглиғ кийгуси жанда,
Гаҳи кўрсанг фурушанда кезар бозор, Тағой сўфи.

Гаҳи бошида таввоф, гаҳ яланг бошға кияр такя,
Кияр гаҳ телпаку сўфак кулоҳ, дастор, Тағой сўфи.

Гаҳи олғай саройдин ҳар матои саллаға лойиқ,
Суюниб бир неча кун бошиға чулғор, Тағой сўфи.

Гаҳи воиз, гаҳи ҳофиз, гаҳи зоҳид, гаҳи косиб,
Гаҳи соғ одамий, гаҳ жиннига ўхшор, Тағой сўфи.

Кўрар кўзга ҳамиша аблаҳ янглиғ масти лояъқил,
Олиб сотмоқда андоқ йўқ фаранг, ҳушёр Тағой сўфи.

Дўконидин гаҳи турлук харид олиб кезар тун-кун,
Қаён борса сотар бозору бебозор, Тағой сўфи.

Гаҳи оту эшак минмай, азондин кечгача қўнмай,
Давом дунё учун тинмай елиб югрор, Тағой сўфи.

Кеча-кундуз кезар тинмай пиёда қалъа, ёбонлар,
Қадрдондирки, бўлса ҳар кима дучор, Тағой сўфи.

Кулоҳ, жанда киюб саҳролара чиқса бори элни
Мурид эткай ўзиға — эркаку ночор, Тағой сўфи.

Агарчи борса ёт ерлара ҳам ҳеч ранжимас ҳаргиз,
Бўлур чоқ ўз уйидек кўрсангиз ҳар бор, Тағой сўфи.

Ҳар одамни билиб табъини сўзлар табъига лойиқ,
Замонасоз бўлуб ҳар турли халқ йиғнор, Тағой сўфи.

Қачон кўрсанг «Каломуллоҳ», «Далойил» ёнида ҳозир,
Кўруб ихлос қилганларга ваъз айтар, Тағой сўфи.

Шаҳарда юрса ҳам «Қуръон», «Далойил» ёнидин қўймас,
Баногоҳ сурайи «Каф»ни қилур такрор, Тағой сўфи...

Ўқур беш вақт намозин тарк қилмас синасанг ул дам,
Юмар оғзи, кўзин маҳкам на дам урор, Тағой сўфи.

Имомға иқтидо қилғонларин кўрган кулар бешак,
Имом борғач рукуъ бу саждада ё.тор, Тағой сўфи.

На муллодур, на сўфидур, на қоридур, на эшондур,
Бу боисдин чекар кўб оҳи оташбор, Тағой сўфи.

Бу қайғу ҳасрати дафъи учун тун-кун кезар тинмай,
Анинг-чун ижтимоъ деб борҳо йўртор, Таҳой сўфи.

Шаҳарда барча толиблар била доим бўлуб улфат,
Ўзи бекор, аларни ҳам қилур бекор, Тағой сўфи.

Қачонким, ижтимоъ борин бир ой аввал эшитса ҳам,
Етушгай барча одамдин бурун тайёр, Тағой сўфи.

Агар бир мажлис ичра бўлмаса, ким тутса отини,
Келур оллоҳу акбар деб, кирар тайёр, Тағой сўфи.

Агар ҳар ерда қурғон мажлис ўлса, борсангиз ногаҳ,
Ўшал мажлис юқорисиға боқсанг — бор Тағой сўфи...

Мажолис ичра ётса беш киши ўрнин олиб ётур,
Кўрунур барчаға чун қабри бузруквор, Тағой сўфи.

Агар тафсирхонлиғ бўлса ҳам ухлар, қулоқ солмас,
Магар чертилса ётмас танбуру дутор, Тағой сўфи.

Ва лекин ош пишган вақтда «Оллоҳ» деб турар сакраб,
Ҳамага ваъз айтар, гар қилмаса ҳам кор, Тағой сўфи.

Мудом жоҳил ўғлонлар била бўлғуси ҳамсуҳбат,
Бари эшону охунддин басе безор, Тағой сўфи.

Агарчи топса маҳвашли зиёфат, қувсанг ҳам кетмас,
Неча дашном, ҳақорат кўрса миннатдор, Тағой сўфи.

Тутуб сақолидин ҳар дам урарлар тарсаки бирлан,
Ризодур ҳар тариқа берсангиз озор, Тағой сўфи.

Биров соз этса даф қоқиб чиқар вор тўнларин ешуб,
Туруб, отиб муаллақ рақс уруб ўйнор, Тағой сўфи...

Билингким, борҳо мақсад-муроди шул кеча-кундуз
Ҳамаға айлағай бебоклиғин изҳор, Тағой сўфи.

Мабодо хушрў маҳваш топилса, оздуруб йўлдин
Бўлуб ҳамдам, неча эшонлара қатнор, Тағой сўфи.

Анинг бирла кезар тинмай неча кун қалъа, ёбонлар,
Анга бўлғай мулозим балки хизматкор, Тағой сўфи...

Агар чиндин эшонлар била ўлтурса ҳамхилват,
Кўрунса хўб йигитлар, кўзлари ёнор, Тағой сўфи.

Бу кунда ёш йигитларга қилур чандон насиҳатлар,
Ўзидан қолмаган дунёда ўғлон, ғор, Тағой сўфи.

Бу янглиғ жоҳил ўлса ҳам чу топса олиму дарвеш,
Аларни хоки пойин кўзиға суртор, Тағой сўфи.

Анга десанг: «Узунг сўфи бўлуб шарм айламасмусан?»
Қилур роғиб, аларнинг суҳбатин мақтор, Тағой сўфи.

Агар ким бўлса-бўлсун, қойил айлар ўз дегонига,
Ўзи гар қари бўлса ҳам ажаб маккор, Тағой сўфи...

Мусаллам ҳимматиға, журъатиға, қувватиға, лек —
Агарчи бўлса юз ботмон юк судрор, Тағой сўфи.

Қилай таъриф андоқ кўрмаганлар айласун таҳсин,
Йўқ андоқ одамизод ичра савлатдор, Тағой сўфи.

Юришда тевадек ер юзида йўқ бормағон жойи,
Улуғ, бўлмаса ҳам рўйи замин қидрор, Тағой сўфи.

Таажжуб, катта қилмиш жуббасин ҳақ-чун минорадек,
Юруса тебранур ер, кўрган от ҳуркор, Тағой сўфи.

Агарчи наъра урса жумла махлуқ заҳрасин ёрғай,
Тева ёнидин ўтса, тева ҳам ҳуркор, Тағой сўфи...

Таом ер бўлса юҳодек тўярға ақли етмайдур,
Ва лекин қанча тўйса ҳам саҳар бедор, Тағой сўфи...

Эмас бехислат, аммо «ҳу» деса аъзолари титрар,
Юроки ўтламай қазон каби қайнор, Тағой сўфи.

Йигит айёмида умри ўтиб фисқу фужур бирла,
Бас эмди тинмай айлар тавба-истиғфор, Тағой сўфи.

Неча йиллар сипоҳилик қилиб сўнгра бўлур сўфи,
Этиб бу дуняда ҳар турли касбу кор, Тағой сўфи.

Буни фаҳм айлангизким, қилмағандур бадасилликдин
Ки, инсон хайлиға қилмай тариқча кор, Тағой сўфи.

Шаҳарда ҳар кишиким орзу қилса сафар қилмоқ,
Бу ишин ташлабон бўлғай анга сардор, Тағой сўфи...

Чиқа билса шаҳардин масту бепарво кезар тун-кун,
Демас аҳбобиға кўнглидағи асрор, Тағой сўфи.

Замонасозлиғда боз йўқ андоқ жаҳон ичра,
Деса ҳақ сўзни ҳам қайтарсангиз, қайтор, Тағой сўфи.

Чу андин ҳар киши бир мушкил иш қилса савол, ул дам,
Қилур осон иложин демагай душвор, Тағой сўфи...

Изо берсанг неча маърака-мажлис ичра, ул кулгай,
На айбин юзиға айтсанг ўзи иқрор, Тағой сўфи.

Вале андоғ жаҳонда бевафою бемурувват йўқ,
Ғани вақтингда бўлғай барчадин ғамхор, Тағой сўфи.

Равиши кам деса анга шадид келғуси вақт-бевақт,
Саҳарда ё ярим оқшом эшик қоқор, Тағой сўфи.

Маломат этканинг билмас агар дашном қилсанг ҳам,
Чибиндек айланиб келгай яна беор, Тағой сўфи.

Шаҳарда маърака-мажлисға борсадайғуси емоқ,
Вале саҳрода эшонларға соҳибкор, Тағой сўфи.

Мусофирман, бўлур жойим йўқ асло деб қилур даъво,
Дўконин кўрсангиз ҳар бойдин молдор, Тағой сўфи.

Ҳамадин кўб маишатлар қилур дунёда армонсиз,
Яна «Армонли кетдим, дод!» деб қақшор, Тағой сўфи.

Жаҳонда қилмаған кайфи йўқ, аммо эмди кайф этмай,
На чой, томоку банг тарёкию кўкнор, Тағой сўфи.

Қаро нос кайф этар ҳар дамда ўн мисқолгина, лекин,
Иссиғ ош ичса борисин қилур мурдор, Тағой сўфи.

Сақоли оқариб қилмас савоб ила гунаҳ фарқин,
Ўзини балки эшондин баланд санор, Тағой сўфи.

Бўлур дилтанг гаҳи мулло, қорию жумла эшондин,
Қилур дашном кўкраб масти мажнунвор, Тағой сўфи.

Қими хону тўра, қозию муфти жумла эшондин,
Шикоят қилса гар бошдин-аёғ титрор, Тағой сўфи.

Гаҳи ихлос бирлан чорлаб онларға қилур хизмат,
Таому мева ҳар навъ қилур саршор, Тағой сўфи.

Борур ихлос ила аксар улуғ олимлар олдиға,
Анинг тобғунча ҳар айбини хўб синор, Тағой сўфи.

Ҳамаға сўз топар, йўқ ўзидек танти бу оламда,
Ва лекин нобакорлар бирла чун қондор, Тағой сўфи.

Тополмай пири комил боамал олим мувофиқ табъ,
Куюб доим ўзидек аҳли дард излар, Тағой сўфи.

Неча йил олам ичра турлук эшонға қилиб хизмат,
Бўлубдур охир эмди умрида аттор, Тағой сўфи.

На қилсун умрида бир кўргани етмиш яшар кампир,
Чу кўргач бир-бирини ер уруб қарғор, Тағой сўфи...

Бу ният бирла тинмай борҳо пул танга жамъ айлар,
Бу боисдин азиз жонини кўб қийнор, Тағой сўфи,

Эди аввал паришонҳол бирла дарбадарликда,
Ҳамадин эмди бўлмиш қавмида пулдор, Тағой сўфи.

Жаҳонгашта эди аввал, ҳамеша ломакон эрди,
Бўлур жарчи янги қалъада ҳам жойдор, Тағой сўфи...

Илоҳо, бу Фақирингни дуосин мустажоб айлаб,
Ҳама мўминға бер фарзанд чу хайри кор, Тағой сўфи.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Найлайин дилдордин бегона бўлдим оқибат,
Юз ғаму ҳасрат била ҳамхона бўлдим оқибат,

Бу жудолик ҳасратидин ҳеч чидолмай даҳр аро,
Хонумонимдин кечиб девона бўлдим оқибат.

Неча кун куйида юрдим, етмадим васлиға ҳеч,
Кеча-кундуз йиғладим, гирёна бўлдим оқибат.

Ёрни васлиға еткайманму деб шому саҳар,
Ўртаниб ҳажр ўтиға парвона бўлдим оқибат.

Ҳаддин ошди бу мани расволиғим олам аро,
Халқи олам ичра кўп афсона бўлдим оқибат.

Ҳам яна бору йўқимни йўлида барбод этиб,
Молу жондин айрилиб, вайрона бўлдим оқибат.

Вирд этиб исми шарифингни хаёлим олдириб,
Қадди-бўйинг фикридин мастона бўлдим оқибат.

Равшан этмиш тийра кулбамни жамоли шамъии,
Ўз маконим ўзима, ғамхона бўлдим оқибат.

Кўп бу олам ичра мандек ошиқу вобасталар,
Лек алар бир ёна, мен бир ёна бўлдим оқибат.

Етмишам эмди ҳалокатға не айлай мен Фақир,
Марҳами дил топмадим, ҳайрона бўлдим оқибат.

* * *

Ишни битирмай, эй иним, айшу ишратлар абас,
Одатинг маҳмиллиғ эрса, бу маишатлар абас.

Топмайин мақсад бу корингдин на лозим шодлир,
Бу замонда ҳақдин ўзга дўсту улфатлар абас.

Эътиқодим эрди кун-кундин зиёдаким сенга,
Ўқимоқға роғиб эрдинг, ўзга ниятлар абас.

Лекин эмди масту бепарволиғинг қўйғил яна,
Йўқса бу савлату сийрат, хўб суратлар абас.

Етса молим, етмаса жоним, деган олим бўлур,
Беҳуда нокаслара йўқса бу ҳимматлар абас.

Қудратинг етганча ҳақ деб, туш илм кўйигаким,
Саъй қилдинг неча кун то бўлди меҳнатлар абас...

Юрмагил бедардлар бирла бас эмди ор қил,
Катта бўлғандин сўнг этган жумла ғайратлар абас.

Гила қилма бу Фақир ўртанганидин қилди назм,
Бизга йўқса бу фазойил ушбу шуҳратлар абас.

 * *

Ҳақиқат дўст шулдур бўлса дўсти жониға муҳтож,
Чин ошиқ улки тун-кун бўлса ўз жонониға муҳтож.

Эмас ул ошиқ ҳар маҳвашни кўргач кўнглин олдурса,
Ҳар ошуфта бўлур ўз дардининг дармониға муҳтож.

Ким оқил эрса бир ёр ила умрин ўткарур доим,
У нодондур жаҳонни ҳар лаби хандониға муҳтож.

Неча бир соддалар ҳар нозанин ишқида овора,
Берурлар дил аларнинг ваъдаи ёлғониға муҳтож.

На армондир кишининг бир вафолиғ дилбари бўлса,
Ҳамиша бўлсалар бир-бирининг фармониға муҳтож.

Манам чин эътиқодим сизга холис дўсти жондурман,
Ҳар одамким бўлур ўз кўнглин олдурғониға муҳтож.

Эрур нокаслик ул аввалғи дўстидин жудо бўлмоқ,
Бўлурлар баъзи тоза ҳамнишин бўлғониға муҳтож.

Дуогўйинг, Фақиринг жонидин ортуқчасидурсан,
Етушсанг кулбасига сен киби пурдониға муҳтож.

* * *

Юртимизда ибтидои рағбати жон бўлди печ,
Сўнгра кам-кам, йил-байил машҳури даврон бўлди печ

Косиб аҳли доғи қилдилар бино юз шавқ ила,
Баъд аз он шуҳрат топибон, қалъа ёбон бўлди печ.

Бул ажойиб мадраса печи бино қилдурсаким,
Айш учун онларда ҳам беҳад намоён бўлди печ.

Шаҳр халқи ҳар йил айларлар иморатлар басе,
Бир-бирисидин кўруб кўнглида армон бўлди печ.

Аксари эл тоза жойин йўқдурурлар печ учун,
Биткариб олғонлари чун боғи бўстон бўлдй печ.

Дашк ила кўп нотавонлар қарз этиб айлар бино,
Лек сипоҳию тавонгарларга арзон бўлди печ.

Косибу мулло, авом, фақру ғино, шоҳу гадо,
Хоҳики кофир, жуҳуд, жумли мусулмон бўлди печ.

Бил маҳол эрди қадимғиларға лой тандирча ҳам,
Эмди чу мард аксари инсонға осон бўлди печ.

Бу сифат таърифа лойиқдурки роғибдур ҳама,
Айшу ишрат истаганча роҳати жон бўлди печ.

Эътироз этган киши камдур жаҳон айвонида,
Бул хусусан қарилар дардиға дармон бўлди печ.

Етса қудрат кошки қилсанг бино зийнат била,
Нозу неъмат бешумор бўлса, ободон бўлди печ.

Келса бетаклиф маҳбубул қулублар субҳу шом,
Бўлса бу янглиғ ҳамиша чун гулистон бўлди печ.

Нозанинлар гул юзидин етса равшанлиғ анга,
Бас не армон, йўқса базм ақлиға зиндон бўлди печ.

Мунча тавсиф этдинг аммо йўқ ўзингда, эй Фақир,
Қил бино бирин сенам, беҳадду поён бўлди печ.

* * *

Олам ичра топмадим бир дўсти жонон беғараз,
Олиҳиммат деганим сўнг бўлди ёлғон, беғараз.

Бу замонда қадру қиммат билгудек дўст қолмади,
Беҳуда бермаслар ўз хешиға ҳам нон, беғараз.

Дўст бўлған дунёдин қўл ювса бир-бири учун,
Дунмайин бир-бирига қилса фидо жон беғараз...

Лойиқи иззат бўлурсан бу сифат тутсанг равиш,
Лек борсанг ҳар макон неъмат фаровон беғараз.

Роҳи рост деб дасти холий борсангиз эшонлара,
Равнақинг йўқ ҳеч хабарин олмас эшон беғараз.

Ҳурмат этмаслар авом ичра улуғ олим эсанг,
Эл азизиким кўп айлар хайру эҳсон, беғараз.

Юртимиз халқи, маҳовоти, тавозе, таъзими,
Зинҳор алданма қилмас кўрса хандон беғараз...

Меҳрибондур бир-бирин кўргач қилурлар эҳтиром,
Маҳз тил учи қилурлар гила бўҳтон беғараз.

Холисаллилоҳ бир дўстим борай деб ижтимоъ,
Хоҳ-нохоҳ айлаб эрди аҳду паймон беғараз.

Заррадек қавлу-қарорин эътибори йўқ экан,
Завқ-шавқ ила чақирмай аксар инсон беғараз.

Ваъдасин чин билма, ҳар ким ваъда берса, эй кўнгул,
Ваъдаға қилмас вафо ҳар бир мусулмон беғараз.

Мен Фақир холис ҳабибим борки дўсти ду жаҳон,
Мухлисиман меҳрибон Абдулраҳимжон беғараз.

* * *

Дўстлар, даҳр ичра баъзи ошноларни кўрунг,
Баъзи юз куй, шумфикр, рўйи сиёларни кўринг.

Кўрса кимдин фойда таърифини айлар олдида,
Бу тамаъчин зоҳиду бахти қароларни кўрунг.

Қўрмаса нафъин ҳамиша тахт этар бошдин-аёқ,
Аямас устоз, отосин, беҳаёларни кўрунг.

Дўст бўлса ҳар кишига бўлмас асло беғараз,
Бу ғаразгўй турба, хуржунсиз гадоларни кўрунг...

Баъзи мажлисда такаллум қилса навбат бермагай,
Жаҳли бадраг, мода чу хирс кадхудоларни кўрунг.

Ўзида ботмон айб дегай биров мисқолини,
Тажриба айлаб бу навъ кибру ҳаволарни кўрунг.

Эй Фақирий, бу авом адно учун ўртанма ҳеч,
Йил-байил бундин баттарроқ можароларни кўрунғ.

* * *

Булбули зорам қўнарға бир гулистон истарам,
Бу гўзалларни не айлай кўйи бўстон истарам.

Ошиқам, эй дўстлар, жонимға жонон топмайин,
Жонажон бўлғоли бул жонимға жонон истарам.

Ёрсиз жаннатга кирсам зулмату зиндон эрур,
Нола, афғон тортибон бир моҳитобон истарам.

Ёрсиз ёйдек бўлиб қолдим ажаб бемормен,
Писта лаълидин анинг дардимга дармон истарам.

Юз ўгурдим бевафолардин басе безорман,
Бовафоу бомуравват чашми мастон истарам.

Беҳаё, бешарм маҳваш кўп, кўнгул севмас ани,
Тозаю тар гулбадан зулфи паришон истарам.

Гар топилса бир мувофиқтабъ дилбар, дўстлар,
Ман Фақир тун-кун ани бўлмоқға меҳмон истарам.

* * *

Бу янглиғ кўп сиза ихлосим, аммо бериё бўлғай,
Бу жоним кошки сиздек ҳабибимга фидо бўлғай.

Ки содадил бўлиб ҳар кимки борса хизмат айларсиз,
Не бўлса муддаонгиз икки оламда раво бўлғай.

Жаҳонда якка бизлар эрмас ҳар ким кўрсалар сизнн,
Билиб бу феълингизни айрилишмас, ошно бўлғай.

Ўгурса сиздин ҳар ким юз, эрур ул аҳмақу аблаҳ,
Ўзини қадрини билмас анингдек бевафо бўлғай,

Бўлур одам била одамда фарқ бир бўлса ҳам асли,
Бахилу беҳаё баъзиси, баъзи кадхудо бўлғай.

Бўлур баъзи вафолиғ, баъзи фитна ҳамчу шайтондек,
Бу боисдин нечаси дўсти жонидин жудо бўлғай.

Манам оламда кўп одам била бўлдимки ҳамсуҳбат,
Жаҳонда кўрмадим сиздек чучуктил камнамо бўлғай.

Ким излаб борса меҳмон бўлғали ёту қариндошдин,
Анинг ҳаққида тун-кун хизматингиз жо-бажо бўлғай.

Ва лекин сиз ҳамага холисаллилоҳ қилиб хизмат,
Яна ҳам хуш сўзингиз аҳли дардларга даво бўлғай.

Бу ихлос бирла хизмат қилғанингиз кўрса ҳар бир иард,
Бўлур банда эшикингизда ўлгунча гадо бўлғай,

Хусусан ҳовлингизга бўлса меҳмон толиби илмлар,
Аларга иззатингиз, хизматингиз бебаҳо бўлғай.

Фақир айлар дуонгиз холиссаллилоҳ кеча-кундуз,
Бериб бисёр фарзанд ёрингиз доим худо бўлғай.


МУСТАЗОД

* * *

Эй дил, бу жаҳон хўблари қилди сани зор,
Дийдориға шайдо,
Ҳам ҳоли паришон.
Бўлдинг неча гулчеҳра жамолиға гирифтор,
Ноланг қилиб ифшо,
Ҳам айладинг афғон.
Васли талабида югуриб кечаю кундуз,
Йўқ эрди қароринг
Вобасталиғингдин.
Онлар сани ҳаққингда мудом эрди жафокор,
Раҳм этмайин асло,
Зулм айлади чандон.
Бу куй аро кўрдинг неча навъ ранжу аламлар,
Тарк айламадинг ҳеч,
Мажруҳ бўлиб ҳам.
Ҳижрони ўқи қилди юрак-бағрингни афгор,
Чекдинг неча танҳо,
Ишқи аро нолон.
Кўксингга пичоқ урсанг аларнинг назарида,
Истаб қулай раҳ,
Ўлсанг агар ул дам.
Бу ҳолингга қайғурмас ўшул кофири хунхор,
Бал анга тамошо,
Айлар лаби хандон.
Бир зарра гила қилма алар кори жафодур,
Ошиқлариға,
Йўқ расми вафоси,
Лекин тил учи меҳриға алданмаки зинҳор,
Қилса неча иғво,
Сўзи бари ёлғон.
Сандин бурун ўтмиш неча бир ошиқу маъшуқ,
Бу даҳр аро гирён,
Бори ҳама дил соф.
Ранжур булуб фурқати ичра чекиб озор,
Ҳам ёқди саропо,
Бу оташи ҳижрон...


МУХАММАСЛАР

Дўстлар даҳр аҳли жонониға ёр ўлмоқ ғалат,
Бодаи васлин тилаб тун-кун хумор ўлмоқ ғалат,
Халқ таъни бирла элга ошкор ўлмоқ ғалат,
Бевафо маъшуқалар куйида зор ўлмоқ ғалат,
Истабон васлини кўздин ашкбор ўлмоқ ғалат.

Кўп бу даҳр ичра паривашлар ду чашми олалар,
Ошиқ ўлғай кўрсаким кўздин тўкибон жолалар,
Балки ёш ўрниға сўнгра қон тўкар чун лолалар,
Фурқат ичра тинмайин айлаб фиғону нолалар,
Тиғи ҳажридин бу янглиғ дилфигор ўлмоқ ғалат.

Дил берурлар кўргачин меҳри жамолин истабон,
Кошки келса экан шўридаҳолин истабон,
Бўлма ҳаргиз хомтамаъ оби зилолин истабон,
Ҳажр водийси аро ул ой висолин истабон,
Беадад ранжу аламларға дучор ўлмоқ ғалат.

Боқма ихлос ила кўпдур ҳусни гул, қоши қаро,
Чунки нодонлик эмасму кўргач ўлмоқ мубтало,
Баъдазон сен ўз юрак-бағринг қилиб қону яро,
Жустужў айлаб фироқида туну кун даҳр аро,
Топмайин васлин анинг беэътибор ўлмоқ ғалат.

Ушбу ҳасратлар била тинмай мудомо қон ютуб,
Чин ҳақиқат ошнолардин кўнгулни совутуб,
Бу тараддуд бирла етмас тийра кулбанг ёрутуб,
Пуржафо дилдордин ҳар дам вафони кўз тутуб,
Жон фидо айлаб йўлида хоксор ўлмоқ ғалат.

Шод бўлғунг кўргачин кўрдимки, дилдорим дебон,
Сўрди аҳволим билиб бу ногаҳон зорим дебон,
Ваъда қилди келмагига бу кеча ёрим дебон,
Садқа энди йўлида ҳарна йўқу борим дебон,
Кўз тикибон йўли узра интизор ўлмоқ ғалат.

Бил бу савдолар била олам аро машҳур ўлуб,
Қун-бакундин ҳам Фақиру бенавою хор ўлуб,
Дўст ушбу эркан аммо, юрса андин дур ўлуб,
Чэкаро, бераҳм маҳваш ҳуснига мағрур ўлуб,
Фурқати дашти аро мажнуншиор ўлмоқ ғалат.

* * *

Дўстлар, бир мосиво бўлған ғарибмен, найлайин,
Ўртаниб, ёниб адо бўлған ғарибмен, найлайин,
Юз аламға ошно бўлған ғарибмен, найлайин,
Бекасу бемуттако бўлған ғарибмен, найлайин,
Мискину бедасту по бўлған ғарибмен, найлайин.

Телмуруб қолдим нетай модар, падардин айрилиб,
Йўл адошиб ғамда қолдим роҳбардин айрилиб,
Кеттилар дўсту ёронлар ҳам назардин айрилиб,
Лек мен қолдим бу ерда яхшилардин айрилиб,
Дарду ғамға ошно бўлған ғарибмен, найлайин.

Ўтди аҳволим ҳазинлиғ бирла кун-кундин батар,
Ғамни саҳросида қолдим бўлмишам бир муштипар,
Кўрсалар бедардлар ҳолим кўриб айлар ҳазар,
Йиғлаюрман ҳолима ҳардам куяр жону жигар,
Минг алам бирла адо бўлған ғарибмен, найлайин.

Зор кўнглумни менинг кўп зор бўлғанлар билур,
Дард кўрганлар билур, бемор бўлғанлар билур,
Тиғи ғам бирла дили афгор бўлғанлар билур,
Чун азиз боши жаҳонда хор бўлғанлар билар,
Беқадр, бераҳнамо бўлған ғарибмен, найлайин.

Мисли қақнусдек бу оташ ошиёним куйдурур,
Оҳу ноламни ўти бешак забоним куйдурур,
Ҳам ёқиб жисмим, юроким, устухоним куйдирур,
Балки жоним кул қилиб, руҳи равоним куйдурур,
Бас куюб ҳам кам баҳо бўлған ғарибмен, найлайин.

Ҳеч мусулмон мен каби кўнгли паришон бўлмағай
Етмайин мақсудиға бағри тўла қон бўлмағай,
Эл аро ифшо бўлуб ҳайрону нолон бўлмағай,
Телбалардек кеча-кундуз дийдагирён бўлмағай,
Ақлу ҳушидин жудо бўлған ғарибмен, найлайин.

Сирри пинҳоним десам бир ёри жоним йўқ менинг,
Дегали, ҳолинг нечукдур, меҳрибоним йўқ менинг,
Найлайин девонадек далли маконим йўқ менинг,
Чун қуши беболу пармен, ошиёним йўқ менинг,
Нотавон қаддим дуто бўлған ғарибмен, найлайин...

* * *

Сана эрди минг уч юз бир кам ўттуз, бўлди уй бесар,
Яди зай ахчадин ўн бизлара мотам бўлиб роҳбар,
Жаҳондин ўтди модар, бўлди сўнг ичган-еганим заҳр,
Ҳама қон йиғлашиб қолдуқ юраклар пора, кўзлар тар,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.

Халойиқ юрт-баюрт ўйнаб-кулуб қилди ийду байрам,
Ажаб, беҳад шукур, ҳақ бизлара кўрди раво мотам,
Дебон катта-кичик вой устига вой, оҳ уруб ҳар дам,
Инончим ҳам суянчим қилди реҳлат, бўлди қаддим хам,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар.
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.

Ҳаётида уйимиз гўиё бозор эди тун-кун,
Эру хотин ҳама бир-бирга беозор эди тун-кун,
Боримизға бўлуб шод меҳрибон ҳушёр эди тун-кун,
Хусусан мен ғарибидинки миннатдор эди тун-кун,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар.
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.

Мудомо хуш сўзи ила барчамиз шодоб этар эрди,
Бериб панду насиҳат чун зари ноёб этар эрди,
Қаюмиз кўрса, сиз биз деб басе одоб этар эрди,
Боримизға кеча посбон ўлуб, кам хоб этар эрди,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.

Етишса даҳри дундин ғам, дилим айлар эди хуррам,
Туфайлидин қишу ёз, кеча кундуз шод эдим беғам,
Нетай онсиз қоронғу кўринур чун кўзима олам,
Чошиб ақлу ҳушим девона янглиғ бўлмишам кам-кам,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.

Эди шодимға шод, гаҳ етса ғам мендин батар ғамгин,
Бериб ширин забонлиғ бирла дил-кўнглум қилиб таскин,
Дер эрдим сирри пинҳоним кимим бор эмди бир ичкин,
Қолиб мен бош очиқ ғам-ғуссада бўлдим ажаб мискин,
Экан пушту паноҳим, обрўйим, дўстим, модар
Ҳаётин катта давлат билмак эркан ҳар кима беҳтар.
 
НОЗИМАХОНИМ

Нозимахоним Тошкентнинг Бешёғоч даҳасида 1864 йилда туғилган. Манзурабону Мажидованинг гувоҳлик беришича, Нозимахонимнинг отаси Мулла Саид Аҳмад анча тараққийпарвар, чуқур билимли зиёлилардан бўлган.
Нозимахоним ўзбек классик адабиётини чуқур билган, шунингдек у, араб ва форс тилларидан яхшигина хабардор бўлиб, Саъдий, Ҳофиз Шерозийларнинг асарларини ўқиган.
Шоира «Садойи Туркистон», «Шуҳрат», «Тараққий», «Осиё умргузарлиги» газеталарида босилган ҳажвияларида бой-феодаллар, эшон ва эшонойимларни, амалдорларни қаттиқ танқид этди. У нозик туйғулар билан йўғрилган лирик шеърлар ҳам яратди.
У 1924 йилда Тошкентда вафот этди.
Нозимахонимнинг шеърлари, унинг Муҳаммадхон Норхўжаев қўлида сақланувчи қаламий шеърлар дафтаридан; шоиранинг шогирди Манзура Бону хотираларидан; шунингдек, «Шуҳрат», «Садойи Туркистон», «Иштирокиюн» газеталаридан олинди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Кўзи сузук нигорим,
Сўзи чучук нигорим,

Боқмай қиё ўтарсан,
Айбим начук, нигорим?

Ҳажрингда дарду ғамдин
Қаддим букук, нигорим.

Ҳижрони оташингдин
Бағрим куюк, нигорим.

Надур хуршиди тобон,
Сенсан буюк, нигорим.

Ваҳ эмди битти тоқат,
Мен бир ўлук, нигорим.

Кўксимга боқ аламдан
Чоки чўкук, нигорим.

Раҳм айла Нозимангга,
Кўзи сузук нигорим!

* * *

Бесабаб ёрингни ўлтирмоқ, начук?
Мен вафодорингни ўлтирмоқ, начук?

Фарз қилдинг гарчи душманман сенга,
Бунчалар, бас, хор ўлтирмоқ, начук?

Вой, ҳазар айлаб мени девонадин,
Бу дили зорингни ўлтирмоқ, начук?

Куйи васлингни итидур бу ғариб,
Телба-ю зорингни ўлтирмоқ, начук?

Телмуруб бўлди нигорон кўзларим,
Чашми хунборингни ўлтирмоқ, начук?

Дам-бадам васфинг тилимда, эй пари,
Ўз дуогўйингни ўлтирмоқ, начук?

Васли уммидингда юргай Нозима,
Бас, вафодорингни ўлтирмоқ, начук?

* * *

Келди айёми баҳор, олам гулистондур бу кун,
Лолалар очилди, саҳро боғу бўстондур бу кун.

Жаҳр-зикру хонақаҳдин юз ўгирмоқ вақтидур,
Даҳрнинг завқи сафоси бизга меҳмондур бу кув.

Этти наврўз гул чаман ҳусни расолар ҳуснини,
Ишқида дил булбули беҳуд мастондур бу кун.

Боқ, ниқоб олди юзидин сарв бўйлук ёрлар,
Лаззати лаъли лаби ваҳ менга армондур бу кун,

Ранг-баранг оқу қизил кўйлак кийиб дилдорлар,
Бизни шайдо айлаган гулгун занахдондур бу кун.

Чун аларнинг ҳуснидин олам ҳамадур лолазор
Ошиқи маъшуққа боқиб масту ҳайрондур бу кун.

Нозанинлар ноз бирла зеб-зийнатлар тақиб,
Сумбули зулфлар паришон райҳон намоёндур бу кун.

Нозима, назминг била мадҳ эт баҳор айёмини,
Гар фалак кажравлигидин юрт вайрондур бу кун.

* * *

Кўргузуб нозик жамолин масту ҳайрон айладю,,
Ўзи гул сайриға кетти, бизни боғбон айлади.

Очилиб гул ғунчадек ўт солди жону жисмима,
Бир тараҳҳум қилмайин оламға достон айлади.

Кўргач, ул хуршид юзин ўтлар туташди жонима,.
Сўлдуруб умрим гулин, бахтимни вайрон айлади.

Юз жамоли шамъига парвона бўлдим ўртаниб,
Билмади ҳолим ҳануз, ағёра паймон айлади.

Мисли булбул гул юзин шавқида айларман наво,,
Лек эшитмай бир йўли кўзимни гирён айлади.

Ҳар кеча ул ой фироқида чекарман оҳлар,
Бир табассум қилмайин ҳолим паришон айлади.

Майли, ширин тил била дерман камоли васфини,
Нозима, гарчи сени бағрингни бирён айлади.

* * *

Ичмадим шарбат ҳаётим чашмасидин бир қониб,
Давр жабридин, нетайким, жисм ила жоним ёниб.

Халқ дермишлар мени бу юрт аро «кўб фозила»,
Лек юрмушман ҳамиша дарбадар, мажруҳбўлиб.

Шунча ахтардим жаҳонни, бахт недур, топмадим,
Сарсари девона янглиғ ҳосил умрим сарғариб.

Мен десам адлу диёнат лафзини ҳокимлара,
Қувдилар, Мажнун дебон, ҳеч ерда қўймай бу ғариб,

Бўлмадим ҳамдам вале ул фосиқу каззобға,
Эл талошин айлабон ҳар сори ўзни еткариб.

Дил уйи ранжу жафодин бўлди охир рез-рез,
Қайға борсам ўртанурман дам-бадам қонлар ютнб,

Ҳеч одам бормукин Нозима янглиғ дахр аро,
Ичмаган шарбат ҳаёти чашмасидин бир қониб.

* * *

Ваҳ-ваҳки, мен ҳам бир жисми бежон?
Ким ногаҳ, анга етушди бир жон.

Ваҳ-ваҳки, ман ҳам гўёки Хизри,
Ким, анга йўлуқти оби ҳайвон.

Ваҳ-ваҳки, ман ҳам бир дардли бемор»,
Хотифдин етушди анга дармон.

Ваҳ-ваҳки, ман ҳам шикаста Яъқуб,
Ким, бўлди висоли хўби Канъон.

Ваҳ-ваҳки, ман ҳам бир мўри помол,,
Ким, берди нигин анга Сулаймон.

Эй Нозима, бас, шукрона қилғил,,
Меҳру висола айланди ҳижрон.

* * *

Қизил гул, боғу бўстоним қаёнсан?
Фидодур сенга бу жоним, қаёнсан?

Қарору сабру оромим туганди,
Ушалмай қолган армоним, қаёнсан?

Эриб жону жаҳоним, қолди жисмим,
Заиф ҳолимға дармоним, қаёнсан:

Ғаму дардларға дармонлар йитилди,
Йўқолган тиғи хунхорим, қаёнсан?

Агар ётсам ўлуб тупроқ ичинда,
Топилмас аҳду паймоним, қаёнсан?

Ҳама ошиқлар ўлди юз гадойинг,
Юзи гул, сунбул афшоним, қаёнсан?

Келубтур эшикингга Нозиманг, ҳай,
Севинтир они, султоним, қаёнсан?

ЎҚИНГ РУС ЗАБОНИНИ

Ўқинг руси забонин, эл аро бу яхши хислатдур,
Забони безабон бўлмоқ, билинг, бу кони иллатдур,
Билай десанг замон ичра ҳақиқий сирри ҳикматни,
Йўқ эт мулки вужудингдин фасоду кулли бидъатни,
Ҳамма илму ақоид рус забонинда муҳайёдур,
Агар ўқсанг ани чашм олдида олам сурайёдур.
Тамоми илми ҳикмат ҳам риёзиёт, фалакиёт,
Этилмушдур баёни бу забони ила ки тиббиёт,
Жаҳоннинг турли ғавғоси, янги кўп ҳодисоти ҳам,.
Лисони русиё бирла ўқур они жами одам.
Агар уқмай кетарсан бу забонни, чашм эрур рўё,
Ўтурсан бенасиб хуршид зиёсидин рўсиё(ҳ).
Ўқубсан, Нозима, руси забонин, сенга хислатдур,
Забони безабон бўлмоқ, билинг, бу кони офатдур.
 
ИСҲОҚХОН ИБРАТ

Исҳоқхон Ибрат маърифатпарвар шоир, атоқли тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаачиларидан бири, публицист ва прогрессив педагогдир. У 1862 йилда Наманганга яқин Тўрақўрғон қишлоғида боғбон оиласида туғилди. У дастлабки маълумотни онаси Хурбиби мактабида олди, сўнгра 1878—1886 йилларда Қўқондаги Мадрасаи Муҳаммад Сиддиқ Тунқаторда таҳсил кўрди. 1887—1895 йилларда Ибрат чет эл сафарида бўлди: Истамбул, София, Афина, Рим каби Европанинг марказий шаҳарларида, Шарқнинг Кобул, Жадда, Макка, Калькутта, Бомбай каби йирик шаҳарларида истиқомат қилди. Сафардан қайтгач, «Луғати ситти-ас-сина» (1901), «Жомеъул хутут» (1913) илмий асарларини, «Илми Ибрат» шеърий тўпламини босмадан чиқарди.
Исҳоқхон Ибрат 1937 йилда вафот этди.


ҒАЗАЛЛАР

* * *

Ўшал булбул қилар афғон, саҳар вақти чаман ичра,
Қўнар гул деб тикан узра, саҳар вақти чаман ичра.

Қилар бағрини булбул қон, тикан узра берай деб жон,
Бўлур гул завқидин қурбон, саҳар вақти чаман ичра.

Ўшал булбул бўлур доғлар, чаманни гашт этиб чорлар»,,
Қизил гулни тилаб йиғлар, саҳар вақти чаман ичра.

Чиқар булбулни афғони, чаман ичра оқиб қони,
Тасаддиқ гул учун жони, саҳар вақти чаман ичра.

Муҳаббат бирла маст эрди, ани йўлида жон берди,
Қизил гулдин хабар сўрди, саҳар вақти чаман ичра.

Муяссар бўлса ул жонон, ато қилса ўшал субҳон,
Йўлида жон қилай қурбон, саҳар вақти чаман ичра.

Ибрати бехабар бўлма яна ғафлат билан ўлма,
Гуноҳи беадад қилма, саҳар вақти чаман ичра.

* * *

Бўлма амалга мухтор озурда жон ўлурсан,
Бад фикр фитнасидин дил ўтла қон ўлурсан.

Гар тўғри сўз қилурсан, ул фаҳм эгри айлар,
Анга тушунтурурга дарди даҳон ўлурсан.

Валлот ёки қози кори эрур машаққат,
Ашрорлар сўзидин дарди ниҳон ўлурсан.

Гар ушласанг шариат пос ушламоқ машаққат,
Бир қўл низоми давлат токи омон ўлурсан...

Ҳасмини бир-бирини алар этса муқайяд,
Иккиси санга рожиъ, қайдин омон ўлурсан.

Адлинг бўлурса ақви, изҳор айламас ҳеч,
Гар зарра зулм қилсанг, халққа аён ўлурсан.

Гар ҳукми жорий қилсанг норози ҳар иккиси,
Ман судга арза бергум, анда ямон ўлурсан.

Келгай бириси бирдан, ҳар кимни ўғри айлаб,
Топгунча тарбия сен, сендин гумон ўлурсан.

Бечоралиғдин ўзга иш ихтиёр қилма,
Ҳар чанд хўб бўлсанг, бир дам замон ўлурсан.

Кўб бўлди адвокатлар ё омидин вакиллар,
Кўфиядин бўлакни билмас, фиғон ўлурсан.

Келгай заифи хайли, санга жадали майли,
Уқини шаст қилғай, сан бир камон ўлурсан.

Ҳар касб пеша қилғил, бўлмас амал санга қут,
Бекасб ўтсанг Ибрат, муҳтожи нон ўлурсан,

* * *

Тириклик заҳматидин ушбу кунлардан қалайсизлар?
Бу қимматлик йили буғдою унлардан қалайсизлар?

Ҳамани қўймади ўз ҳолиға, ташвишлар солди,
Мушавваш айлаган бу аҳли дунлардан қалайсизлар?

Жаҳон ҳеч кнмга гардуш этмади иқболима таври,
Замона ҳоли мол кофу нунлардин қалайсизлар?

Босиб халқи жаҳонни айлади торож ўғрилар,
Саломат ётдигизму, бўйла тунлардан қалайсизлар?

Фасоду олам этти шу каби ҳар ерда инсонни,
Бу тарзда фитнаю торож бунлардан қалайсизлар?

Ки ҳар бир кимсада минг хил аломоти қиёматлар,
Машаққат вақтини умри ўринлардан қалайсизлар?

* * *

Ишқинг дилу жона жо бўлубдур,
Жону дил анга фидо бўлубдур.

Сан айламасанг агар давоси,
Дардим мани бедаво бўлубдур.

Оҳим тутунила рўзигорим
Ялдо тунидай қаро бўлубдур.

Тан боғидин андалиби жоним
Куйингни тилаб жало бўлубдур.

Ишқинг ичра чу мен кими насиби,
Ёри соридин жафо бўлубдур.

Ҳусн ичра вафо йўқ эмиш жонон,
Ки сен каби бевафо бўлубдур.

Васлингга етурға Ибрат асру,
Хажр илкига мубтало бўлубдур.

* * *

Минг уч юзу йигирма олтида чопмахона,
Очмоқға бўлди рухсат ва сўз бериб замона.

Мақсад бу ишдин эрди оламға илм қасри, -
Ҳам қўймоқға асарлар ёд овози жаҳона.

Касбу камол ислом бўлмай тараққиятда,
Ҳолиға тушмасун деб этдук буни баҳона.

Биздин кейингилар кўп илму ҳунар топарлар,
Ҳайфоки анда биз йўқ, эътимодхона.

Оламдин ушбу она сонсиз кишилар ўтди,
Мингдин бири қўюбдур оламға бир нишона.

Мен катта бой эмасдим ким айласам бинойи,
Даҳлим етишмас эрди рўзғори, чою нона.

Сад хайфким ғанилар сарфини билмадилар,
Еб-ичтилар семуруб сиғмай туруб чофона.

Уз асримизда ўтти бир неча ағниёлар,
Қолдурмайин нишона ер остин этти хона.

Бу санга катта Ибрат ҳушёр бўлки, кетти,
Эмди санга келурму кетган у ота-она.

КЎРГОНИ КЕЛДИМ СОҒИНИБ

Гулдек юзингни дилбарим
Кўргони келдим соғиниб.
Сан — шоҳи олам, ман — гадо,
Кўргони келдим соғиниб.

Ишқингда дилбар зор-зор,
Йиғлаб юрибман, эй нигор.
Кел эй, букун кўзи хумор,
Кўргони келдим соғиниб.

Сиздин бўлак йўқтур кишим,
Ўзга билан йўқтур ишим.
Мастона кўзлик маҳвашим,
Кўргони келдим соғиниб.

Тан ичра жоним сан эдинг,
Хуш меҳрибоним-сан эдинг,
Ширин забоним сан эдинг,
Кўргони келдим соғиниб.

Ман ҳаста дил ҳайрон бўлуб,
Ишқингда саргардон бўлуб,
Фарвона янглиғ ўргулуб,
Кўргони келдим соғиниб.

Дардинг билан дармондаман,
Топкин илож бемораман,
Васлинг билан афтодаман,
Кўргони келдим соғиниб.

Эй дилбари нозик бадан,
Ҳам тишлари дурри Адан,
Ой юзлари боғу чаман,
Кўргони келдим соғиниб,

Боғу баҳорим сан мани,
Кўзи ҳуморим сан мани,
Ширин забоним сан мани,
Кўргони келдим соғиниб,

Мандин яширма юзларинг,
Ёдимға тушти сўзларинг,
Куйдирди ёрим кўзларинг,
Кўргони келдим соғиниб,

Кўйингда дилбар зор-зор,
Шому сабо, лайлу наҳор,
Йўқ эмди бизда ихтиёр,
Қўргони келдим соғиниб,

Qayd etilgan