Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Nazmul-javohir

<< < (2/2)

Habib:
151.Зулм ул-маръи язруъуҳу[1]
 Даврон кишига зулм фузун айламагай,То они таабға раҳнамун айламагай,Эл зулм ила халқии забун айламагай-Ким зулму-ўқ они сарнигун айламагай. 152.Заломат ул-мазлуми ло тузиъу[2]
 Золимки, тилар айласа олам зоеъ,Мазлумни бедоди этар кам зоеъ,Мазлумни гарчи айлагай ғам зоеъ,Ул ранжки чекти бўлмағай ҳам зоеъ. 153.Зулм уз-золими яудуҳу илал-ҳалоки[3]
 Золимки, эрур зулму жафо ҳосил анга,Зулм этгали-ўқ хотир ўлур мойил анга,Бўлмоқ хуш эмас қилғонидин хушдил анга,Ўз зулмидин-ўқ ўлғусидур қойил анга. 154.Замаъ ул-моли ашадду мин замаъ ил-моъ[4]
 Дунё сори ҳирс ҳар ямондин ортуқ,Тарк этмак ани кавну маконднн ортуқ,Сувсизға сув шавқи бўлса жондин ортуқБил, сифлаға мол шавқи ондин ортуқ. 155.Зиллу умр из-золими қасирун[5]
 Золимки, шиор этти жафо поясини,Ўз воясин истаб олди эл воясини,Қайдин топқай ҳаёт сармоясини,Ҳақ айлади қисқа умрин соясини. 156.Зилл ул-карими васиъун[6]
 Мукрим ишини кўрки, бадеъ ўлди басе,Боғида хариф анга рабеъ ўлди басе,Чун гули мурод анга рафеъ ўлди басе,Ул нахлға ҳам соя васеъ ўлди басе. 157. Зилл ул-аъвижи аъважу[7]
 Ким эгри эса, тузлук эмас пояси ҳам,Бор ўзидек эгри суду сармояси ҳам,Тузлук эрмас шифосию вояси ҳам-Ким, эгри кишининг эгридур сояси ҳам. 158. Иш қаниъан такун маликан[8]
 Қилсанг тамаъ элдин ҳадафи хузлон бўл,Саргаштау хору бесару сомон бўл,Тарки тамаъ айла, ҳокими даврон бўл,Яъники, қаноат айлаву султон бўл. 159. Улувв ил-ҳиммати минал-иймони[9]
 Гар бўлса асоси қасри давлат олий,Иймонға бўлур равони ҳашмат олий,Ҳиммат топар иймон била рутбат олий,Иймондин эрур гар ўлса ҳиммат олий. 160. Айб ул-каломи тавийлуҳу[10]
 Бермас татвил чун сухандон сўзга,Қил мухтасар улча бўлғай имкон сўзга,Кўп айб топар кимса фаровон сўзга,Чун чекти узоққа, етти нуқсон сўзга. 161. Оқибат уз-золими ваҳиматун[11]
 Одил кўзига бу каъба, ул дайр ўлмас,Золимда жафо қилурда эл ғайр ўлмас,Одилға бажуз хайр сори сайр ўлмас,Золим кишининг оқибати хайр ўлмас. 162.Адуввун оқилун хайрун мин садиқин жоҳилин[12]
 Ҳар кимки, хирад йўли сори мойил эса,Бу дўст анга ҳар нечаким қойил эса,Бир дўстдин ортуқдур агар жоҳил эса,Андоқ душманки, зийраку оқил эса. 163.Уср ул-амри муқаддамат ул-юсри[13]
 Мушкиллик илаки иш адоси келди,Сўнгра анга «ал-айш» нидоси келди,Иш саъбки, одами балоси келди,Осонлиғу айши ибтидоси келди. 164. Алайка бил-ҳифзи дун ал-жамъи минал-кутуби[14]
 Дониш тилаю ҳар сори гар кетгайсен,Ҳифз айламасанг варақ йиғиб нетгайсен,Саъй айлаки, ҳифзи ганжиға етгайсен,Йўқ улки, кутуб саъй ила жамъ этгайсен. 165. Уқубат уз-золими суръат ул-мавти[15]
 Ким ила бўлса тийра авқотлиғиБор лозими умр тулининг ётлиғи,Бот бўлғай ажал бисотиға мотлиғи,Золимға уқубатдур ўлум ботлиғи. 166. Ақийбу кулли явмин лайлатун[16]
 Кофур қошида мушк соро эрмиш,Гул жанбида сунбул ошкоро эрмиш,Ҳар юз била бир зулфи сумансо эрмиш,Ҳар кун сўнгида бир кеча пайдо эрмиш. 167. Ғанима ман салама[17]
 Гардунки эрур тиғзани жоҳилдек,Ҳар кун анга узундурур бир йилдек,Тонгдин оқшомға қон тўкар қотилдек,Солимлиғин андин эл ғанимат билдик. 168. Ала қадр ил-муттақина ва ала қадр ил-мутаваккалина[18]
 Не бўлғусидур аҳли тажоҳул қадри,ЁЕ зумраи аъвону такосул қадри,Йўқ дайрда арбоби тағофул қадри,Беҳад бўлур асҳоби таваккул қадри. 169.Ғамрат ул-мавти аҳвану мин мажолисати ман ло яҳвоҳу қалбука[19]
 Гар кўрса ўлум ғамин ниҳоний кўнглунг,Ул ранжда қолса жовидоний кўнглунг,Ул кимсача эрмас ўлса фоний кўнглунг-Ким, суҳбат аро истамас они кўнглунг. 170. Ғуломун оқилун хайрун мин шайхин жоҳилин[20]
 Гар кимсада зоҳир ўлса тамкини хирад,Андин билгилки топти тазйини хирад,Андоқ қариким йўқ анда ойини хирад,Ул ёш ортуқки, топти талқини хирад. 171. Ғоба хаттуҳу ман ғоба нафсаҳу[21]
 Эй ҳажр, мени сен айла жондин ғойиб,Лекин қилма ул остондин ғойиб,Ҳар кимсаки, бўлди бир макондин ғойиб,Ҳам бўлди анинг баҳраси ондин ғойиб. 172. Ғадрука ман даллака алал-усоъати[22]
 Ғаддорки қисмингни малолат қилди,Ғам кишваридин санга рисолат қилди,Уз жонини қадрингға ҳаволат қилди-Ким, сени ямонлиққа далолат қилди. 173.Ғашшака манис-хатака бил-ботили[23]
 Шукр айлаки, ҳақ аҳли яқин қилди сени,Гар сабру таҳаммулға қарин қилди сени,Узр этти санга доғи ҳазин қилди сени,Ботил била улки ҳашмгин қилди сени. 174. Ғазабука анил-ҳаққи муқбиҳатун[24]
 Доим тилаган айшу тараб нохуштур,Нўш айламаган ранжу тааб нохуштур,Ёлғонға киши қилса ғазаб нохуштур,Чиндин ғазаб этмагинг ажаб нохуштур. 175. Ғанимат ул-мўъмин важдон ул-ҳикмати[25]
 Мўъмин бори элдин ўзини кам билса, керак,Ҳақдин не анга келса, карам билса керак,Беҳикматлиғини дарду ғам билса керак,Ҳикмат топарини муғтанам билса керак. 176. Фоза ман зафара бид-дини[26]
 Бор аҳли жаҳонға шоҳу сарвар бўлғон,Дин маъракасида гурду сафдар бўлғон,Фируз эмас бошида афсар бўлғон,Фируздурур динға музаффар бўлғон. 177. Фаҳо ул-маръи бифазлиғи авло мин фахриҳи биаслиҳи[27]
 Ҳар кимки, халойиқ ичра доно кўрунур,Ойини хирад аро тавоно кўрунур,Фахр асл била ажаб таманно кўрунур,Фахр айласа фазл бирла авло кўрунур. 178. Фалажука ала хасмика фил-иҳтимоли[28]
 Ҳар ком санга етса тааммулдин бил,Нокомлиқ урса, юз тағофулдин бил,Мақсудға етмагинг таваккулдин бил,Хасмингға зафар ҳилму, таҳаммулдин бил. 179. Фитнат ул-маръи ядуллу ала аслиҳи[29]
 Нодонлиғ арур элда малолатға далил,Доно улус оллида хижолатға далил,Беасл иши-бўлмади адолатқа далил,Донолиғ эрур элда асолатға далил. 180. Фоза ман салама мин шарри нафсиҳи[30]
 Нодонға эрур ҳамиша олим фируз,Одил кишига бўлмади золим фируз,Бордур дер эсанг халқ ароким фируз-Ким, нафс шарридин ўлди солим фируз. 181. Фаръ уш-шайъи юхбиру ан аслиҳи[31]
 Йўқ лаззати сабрдек мукаддар ниманинг,Ўз хурдиғадур завқи муқаррар ниманинг,Беаслға йўқ фаҳми муяссар ниманинг,Фаръи берур аслдин хабар ҳар ниманинг. 182. Фикак ул-маръи фис-сидқи[32]
 Олам элиға ҳаёт эрур тузлукдин,Етмак ғаразиға бот эрур тузлукдин,Норостқа кўп уёт- эрур тузлукдин,Лек эр кишига нажот эрур тузлукдин. 183. Фи кулли қалбин шуғлун[33]
 Анинг қаро қошу кўзга машғуллиги,Мунунг доғи пок сўзга машғуллиғи,Бирнинг тўқумоғда бўзга машғуллиғи,Ҳар қайси кўнгулнинг ўзга машғуллиғи. 184. Ҳасадат неъмату ман кафараҳо[34]
 Доно киши шукри неъмат айтур жондин-Ким, неъмати ортуқроқ ўлур яздондин,Доим бу сифат амр келур ёд ондин-Ким, неъматини фосид этар куфрондин. 185. Қавл ул-маръи юхбиру аммо фи қалбиҳи[35]
 Сўз зоҳир этар замир иши кўпрагидин,Тил мухбир эрур кўнгул ниҳон эмгагидин.Фаҳм айла киши ҳолини сўз демагидин-Ким, берди хабар ҳадиси кўнглидагидин. 186. Қувват ул-қалби мини сиҳҳат ил-иймони[36]
 Иймон топқон кишига ҳақ раҳматидин,Ғам йўқ шайтон васвасау заҳматидин,Иймонға мадор ўлди кўнгул қувватидин,Кўнгул аро қувват ўлди дин сиҳҳатидин. 187. Қаддир фил-амали танажжа мин аз-залали[37]
 Улким, иши бевақту маҳал бўлмағуси,Ҳар иштаки, саъий этса ҳалал бўлмағуси,Қонун била кимгаким, амал бўлмағуси,Ул қилмоғи жуз ранжу залал бўлмағуси. 188. Қарин ул-маръи далилу диниҳи[38]
 Ҳақ кимгаки рўзий этти дин давлатини,Шак йўқки, қилур икки жаҳон ишратини,Ҳамсуҳбат ила топар чу дин қувватини,Диниға далил англа ҳам сиҳҳатини. 189. Қурб ул-ашрори мудирратун[39]
 Бордур ямон элга ҳамнишинлиғда зарар,Хуррамлиқ-аро ранжу хазинлиғда зарар,Касб этма шарр аҳлидин қаринлиғда зарар-Ким, келди ямонларға яқинлнғда зарар. 190. Қасват ул-қалби минаш-шабаъи[40]
 Кўп тўъма ер эл аросидин ихрож ўл,Савм аҳли аро бош қўю соҳиб тож ўл,Ким қалби дақиқ эрур, анга муҳтож ўл,Тўқлуқ чу кўнгулни қатиқ айлар, оч ўл. 191. Қадр ул-маръи мою ҳиммуҳу[41]
 Эл поясин англай десанг асрорини бил,Кўнглидаги муддаосин изҳорини бил,Қалбиға кўра таши намудорини бил,Матлубиға боқу кимса миқдорини бил. 192. Каломуллоҳи давоъ ул-қулуби[42]
 Олам эли ичра гар гадо, гар шоҳ эрур,Не дардки, ул кўнгли аро ҳамроҳ эрур,Қуръонни тиловат этсун ар огоҳ эрур,Эл кўнглига чун даво Каломуллоҳ эрур. 193. Куфрон ун-неъмати мазилуҳо[43]
 Ҳар, шукрки, гар шаҳу, гар сойил этар,Ўз неъматин, ортмоқ сори мойил этар,Неъмат шукрига ким тилини қойил этар,Ортар куфрони, лек ани зойил этар. 194. Кафо биш-шайби доъун[44]
 Ёш улғайса тоқи муқарнасдур дард,Балқим мамлу сипеҳри атласдур дард,Қари кишига балки кам эмасдур дард,Юз сиҳҳати бўлса, қарилиқ басдур дард. 195. Кафо лил-ҳасуди мин ҳасудиҳи[45]
 Ҳар кимки ҳасуд эрур сазодур ҳасадиҲақдин бўлғон ямон қазодур ҳасади,Ўз жониға етгунча балодур ҳасади,Балким, анга дарди бедаводур ҳасади. 196. Камол ул-илми фил-ҳилми[46]
 Олимии, писандадур хисоли билгил,Ҳилмин тан аро руҳ мисоли билгил,Комилда керак ҳилм хаёли билгил-Ким, ҳилмдадур илм камоли билгил. 197. Камол ул-жуд ил-эътизору минҳу[47]
 Йўқ феъл кишига яхшироқ эҳсондин,Офоқ элига жуди бепоёндин,Гар мужтаниб ўлса давр аро нуқсондин,Жудиға камоли узр билгил ондин. 198. Кафока мин уйюб, ид-дунё ан лоябқо[48]
 Бу даҳр ажузеки, вафоси йўқ анинг,Бир фоҳишадекдурки, ҳаёси йўқ анинг,Дема муниким, айбу хатоси йўқ анинг,Айби бас эрур буким, бақоси йўқ анинг. 199. Қафока ҳамман илмука бил-мавти[49]
 Эй улки, эмас махзани олам санга бас,Базл этгали бир хизона ҳардам санга бас,Ёдингға ўлум кирмаги-мотам ранга бас,Ўлмакни яқин айламагинг ғам санга бас. 200. Лаййин ул-каломи қайду қулуби[50]
 Ҳар кимки, чучук сўз элга изҳор айлар,Ҳар нечаки ағёрдурур, ёр айлар,Сўз қаттиғи эл кўнглига озор айлар,Юмшоғи кўнгулларни гирифтор айлар.
[1] 151.Киши зулм қилса, ўзи хор бўлади.[2] 152.Мазлумнинг ранж-уқубати зоеъ кетмайди.[3] 153.Золимнинг зулми уни ҳалокатга йўллайди.[4] 154.Мол-дунёга ташналик – сувга ташналикдан кучлироқдир.[5] 155.Золим умрининг сояси қисқа бўлади.[6] 156.Сахийликнинг сояси кенг бўлади.[7] 157.Букри кишининг сояси ҳам эгридир.[8] 158.Қаноат билан яшасанг, шоҳликка ҳам эришасан.[9] 159.Олий ҳимматлик – иймондандир.[10] 160.Узун гап – нуқсонли гапдир.[11] 161.Золимнинг охири яхши бўлмайди.[12] 162.Ақлли душман – аҳмоқ дўстдан яхшироқдир.[13] 163.Ишнинг қийини – осонига эшик бўлади.[14] 164.Китобларни йиққандан кўра, ундаги нарсаларни хотирангда сақлаганинг яхшироқ бўлади.[15] 165.Золимнинг уқубати – ўлимининг тезкорлигидир.[16] 166.Ҳар бир тундан сўнг албатта кун келади.[17] 167.Соғлиқ – ғаниматдир.[18] 168.Тақводордан ҳам кўра Оллоҳга таваккал қилувчиларнинг қадри кўпроқдир.[19] 169.Ўлим ғами – қалбинг севмаган киши билан ҳамсуҳбат бўлишдан енгилроқдир.[20] 170.Оқил гўдак – нодон кексадан яхшироқдир.[21] 171.Йўлини йўқотган, ўзини ҳам йўқотибди.[22] 172.Сени ёмонликка бошлаган киши душманингдир.[23] 173.Ким сени ботил ишга йўллаган бўлса, сени алдабди.[24] 174.Тўғри нарсадан жаҳлинг чиқиши – қабиҳликдан.[25] 175.Ҳикматни ҳис қила олиш – мўъмин учун совғадир.[26] 176.Дин орқали қозонилган ғалаба – ҳақиқий ғалабадир.[27] 177.Кишининг фазилати билан фахрланиши–асл эканлиги билан фахрланишидан авлодир.[28] 178.Душманинг устидан ғалаба қозонишинг осон нарса.[29] 179.Кимки ақлли бўлса – у асл кишидир.[30] 180.Кимки нафс ёмонлигидан омон қолган бўлса, ғалаба қилибди.[31] 181.Нарсанинг бир кичик парчаси ҳам унинг асллигидан далолат бериши мумкин.[32] 182.Кишининг эркин ва озод бўлиши – тўғри сўзлилиги шарофатидандир.[33] 183.Ҳар бир қалбнинг ўз ташвиши бор.[34] 184.Кимки неъматга куфр келтирса – фосид ҳукмидадир.[35] 185. Кишининг гапи қалбидагини фош этиб қўяди.[36] 186.Қалбнинг қуввати – иймон саломатлигидандир.[37] 187.Амал – ибодат қилишни қадрла – шодлик, хушнудлик топасан.[38] 188.Кишининг дўсти – унинг динига далилдур.[39] 189.Ёмонларнинг яқинида юриш ҳам зарарлидир.[40] 190.Тошюрак бўлиш – «тўқлик» оқибатидир.[41] 191.Кишининг қадри, биров уни қадрласа билинади.[42] 192.Оллоҳнинг каломи – қалбларнинг шифосидир.[43] 193.Неъматга куфр қилиш – уни зойил қилади.[44] 194.Қариликнинг ўзи сенга етарли касалликдир.[45] 195.Ҳасадгўйга унинг ҳасадн [ҳалок бўлиши учун] кифоядир.[46] 196.Илмнинг камоли – мулойимликдадир.[47] 197.Яхшилик – узрлик бўлиш билан комил бўлади.[48] 198.Дунёнинг айблари унда қолмаслик учун сенга етарли бўлади.[49] 199.Ўлимни ёдга олиш ғами сенга етарлидир.[50] 200.Юмшоқ сўз қалбларни маҳбуб қилади.

Habib:
201. Лаййин қавлака таҳбуб[1]
 Хўб эл била суҳбат тутубон хўб ўлғил,Яхшини талаб қилғилу матлуб ўлғил,Ширин сўз ила халққа марғуб ўлғил,Юмшоқ де ҳадисингнию маҳбуб ўлғил. 202. Лайс аш-шайбу минал-умри[2]
 Қариға бажуз даҳр азоби эрмас,Боғида йигитлик обу тоби эрмас,Одамға ҳаёт жуз шабобий эрмас,Яъни, қарилиқ умр ҳисоби эрмас. 203. Лайса ли-султон ил-олими заволун[3]
 Ҳар кимдаким илм қийлу қоли бўлмас,Илм аҳлиға сўз дерга мажоли бўлмас,Олим мулкининг интиқоли бўлмас,Шаҳ олим агар бўлса, заволи бўлмас. 204. Лайс аш-шуҳрату мин ар-руъунати[4]
 Доноға такаллуф тўни киймак қиндур,Ҳар чини сори оразида бир чиндур,Шуҳрат тўни киймагинг руунатдиндур,Кий хирқаи фақру. хотирингни тиндур. 205. Ликулли адоватин муслиҳатун илло адоват илҳусуди[5]
 Ислоҳ бўлур жуҳуд душманлиғиға,Топмас чу гумон суд душманлиғиға,Муслиҳ тилагил рабуд душманлиғиға,Лек этма талаб ҳасуд душманлиғига. 206. Ман касара каломуҳу касара маломуҳу[6]
 Ким оз деди нукта айшу ком ўлди анга,Сўз қоидасида интизом ўлди анга,Ҳаддин ўта ҳар кимки калом ўлди анга,Ул навъ каломдин малом ўлди анга. 207. Машраб ул-азби муздаҳимун[7]
 Ҳар кимгаки, ачиғ бўлди сўз илқоси,Бор суҳбатидин халқнинг истиғноси,Ҳар кимки, чучук нукта эрур иншоси,Қошидадур, албатта, улус ғавғоси. 208. Ман аллат ҳимматуҳу тола ҳамумуҳу[8]
 Ҳар кимки анинг ҳиммати дунроқ бўлди,Билки, ғамининг нахли нигунроқ бўлди-Ким, ҳиммати рифъати фузунроқ бўлди,Қайғуларининг тори узунроқ бўлдй. 209. Мусоҳибат ул-ашрори рукуб ул-баҳри[9]
 Ҳар важҳ ила нотавонға ҳамсуҳбатлиқКўп яхшики, қомронға ҳамсуҳбатлиқ,Киши хатари ямонға ҳамсуҳбатлиқ,Дарё сафари ҳамонға ҳамсуҳбатлиқ. 210. Мо надама ман саката[10]
 Ҳар кимсаки, нуктаси фаровон бўлмас,Тил ранжига қолмоғлиғи имкон бўлмас,Кўп сўзлагучиға ғайри нуқсон бўлмас,Ҳар кимки хамуш бўлди, пушаймон бўлмас. 211. Мажлис ул-илми равзат ул-жаннати[11]
 Ким олим эса, нуқтада барҳақ де они,Гар базм тузар, биҳишти мутлақ де они,Ҳар кимсаки, йўқ илм анга аҳмақ де они,Мажлисдаки илм бўлса учмақ де они. 212. Мажлис ул-кироми ҳусун ул-каломи[12]
 Яхши эл ила эрур мадорй ҳикмат,Ҳар сўзлари дури шоҳвори ҳикмат,Қил базмларида ихтиёри ҳикмат,Мажлислари чун эрур ҳисори ҳикмат. 213. Манқабат ул-маръи тахта лисониҳи[13]
 Ҳар кимсаки, оллиға ёзилди ҳунари,Сўз пардаси устида ёпилди ҳунари,Чу нуктада деди элга ёйилди ҳунари,Невчунким тил остида келди ҳунари. 214. Нур ул-мўъмини мин қиём ил-лайли[14]
 Ҳар кимсаки, матлуби кўнгул соғлиғидур,Тун эҳёси илож қилмоғлиғидур,Эл шамъи замирики вафо боғлиғидур,Равшанлиғи тийра туннинг уйғоғлиғидур. 215. Нисён ул-мавти садоъ ул-қалби[15]
 Ҳар кимки, мақоми умр авранги эмиш,Ғафлат майининг хамиша дилтанги эмиш,Ёд этмак ўлум ёруғлуқ оҳанги эмиш,Ўлмакни унутмоғинг кўнгул занги эмиш. 216. Наввир қабрака бис-салоти физ-зилами[16]
 Уйқу неча ишрату сурурунг бирла,Кўзунг қаро айламак ғурурунг бирла,Тийра кеча тоат эт ҳузурунг бирла,Қабринг уйини ёрут бу нурунг бирла. 217. Наъийта ила нафсика хина шабоби раъсика[17]
 Неча ўчашиб бу нафси худ кома санга,Нома қаро бўлғай уйлаким хома санга,Чун бошинг оқормоқ бўлди ҳангома санга,Оқ хат била ўлмакдин эрур нома санга. 218. Нум оминан такун фи маҳд ил-фароши[18]
 Неча юммай кўзунгни ҳар зевар аро,Ғафлат била кирмак неча баҳру бар аро,Эмин уюбон бу олами пур шарар аро,Қил хобгаҳингни яхшироқ бистар аро. 219. Найл ул-манйи фил-ино[19]
 Ғамдин дурур ўзни шод топмоқ билгил,Бетўшалиқ ичра зод топмоқ билгил,Меҳнат ародур кушод топмоқ билгил,Ранж ичрадурур мурод топмоқ билгил. 220. Нор ул-фирқати аҳарру мин нори жаҳаннама[20]
 Ҳижрон аро бир рафиқи маҳрам ўтидин,Ким куйса томуғни ўртагай ғам ўтидин,Фурқатки кўнгулни куйдурур ҳам ўтидин,Билгил ани тезрак жаҳаннам ўтидин. 221. Нуру шайбика ло тазлимуҳу бил-мавсийяти[21]
 Келди қарилиқ нури хато айламагил,Жуз узр йўлиға илтижо айламагил,Нурини анинг зулмат аро айламагил,Исён била яъники қаро айламагил. 222. Назрат ул-важҳи фис-сидқи[22]
 Ҳар кимгаки эгриликта овоза дурур,Туз жодда ичра йўлидин оза дурур,Тузлукта тараб беҳаду андоза дурур,Ким ростдурур, юзи анинг тоза дурур. 223. Вазъ ул-эҳсони фи ғайри мавзиъиҳи зулмун[23]
 Яхшилиқ эрур ямонға маҳкам бедод,Воқиф бўлу зоҳир этма ҳар дам бедод,Эҳсон эрур андинқи, керак кам бедод,Ўз ерида қилмоғондуру ҳам бедод. 224. Вазру садақат ил-маннони аксару мин ажриҳи[24]
 Ким садқа берур агарчи Афридундур,Гар миннат этар бу феъл ила матъундур,Миннат била улки садқа айлар дундур-Ким, журми анинг савобидин афзундур. 225. Вилоят ул-аҳмақи сариъ уз-заволи[25]
 Ҳар кимга хирад тариқининг нисбати бор,Давлатқа агар етса анинг муддати бор,Аҳмаққа чу етса салтанат шанъатн бор,Султонлиғининг заволиға суръати бор. 226. Вайлун лиман соъа хулқаҳу ва қабаҳа халқаҳу[26]
 Хушхўйлиқ илаки, сарнавишт ўлди анга,Дўзах сўзи лутфидин биҳишт ўлди анга,Вой ул кишигаким, хулқи зишт ўлди анга,Бу хулқи била ямон сиришт ўлди анга. 227. Ваҳдат ул-маръи хайрун мин жалис ис-суъи[27]
 Бекаслигу дард кўйида гард ўлмоқ,Хушроқки, ямон била ҳамовард ўлмоқ,Ёлғиз бўл, топма ранжпарвард ўлмоқ,Хушроқ чу ямон рафиқдин фард ўлмоқ. 228. Ва асока ман тағофала анка[28]
 Нафсинг нечаким ишта тажоҳул қилди,Давронда ташаддуддек тасалсул қилди,Бор ўлди санга улки, таҳаммул қилди,Қўргузди мувосову тағофул қилди. 229. Волока ман лам юъодука[29]
 Давр аҳлиға лутфи жонфизо кўргузгил,Эл қилса ямон, яхши жазо кўргузгил,Йўқ, ёринга сидқ ила сафо кўргузгил-Ким, қилмаса хасмлиқ вафо кўргузгил. 230. Вайлун лиман ватар ал-аҳзону[30]
 Даҳр уйида улки ранжпарвард ўлғай,Кўп яхшики бедардға ҳамдард ўлғай,Жон гулшанида чу яхши эл вард ўлғай,Вой ангаки, яхшилардин ул фард ўлғай. 231. Вайлум дил-ҳасудиман ҳасадаҳу[31]
 Ҳар кимки, ҳасад хислатидур, вой анга,Иқбол ила фарқ ўлса фалаксой анга,Ҳеч офатдин бўлмаса парвой анга,Ҳам ўз ҳасади офатидин вой анга. 232. Валлоъ ут-тифли марзуқун[32]
 Ҳар кимгаки, тифл ўлса эрур кўзи очуқ,Шуғли била хотири ғамандузи очуқ,Бўлмоқ не ажаб базми дилафрузи очуқ,Ким тифли бор эрса ё анга рўзи очуқ. 233. Ҳумум ул-маръи биқадри ҳимматиҳи[33]
 Ҳиммат эли кўзда қурутуб намларини,Неча қилур ошом фалак самларини,Ҳар кимки урар ҳиммат ила дамларини,Ҳимматларининг хуридадур ғамларини. 234. Ҳамм ас-саъиду охиратаҳу ва ҳамм аш-шақнйю дунёҳу[34]
 Уқбо ғами ул ер ани доно бил,Егонни жаҳоннинг ғамини доно бил,Ким бўлса саид анинг ғамин уқбо бил,Бўлғонға шақи ғамин бозайи дунё бил. 235. Ҳалок ул-маръи фил-усби[35]
 Касб айла нишот меҳнатойинлик аро-Ким, ишрат умиди келди ғамгинлик аро,Кўрма арода ўзингни мискинлик аро-Ким, бўлди, киши ҳалоки худбинлик аро. 236. Ҳурубука мин нафсики анфаъу мин ҳарубика минал-асади[36]
 Ким кинавар ўлса, иста ондин қочмоқ,Невчунки, зарурдур ямондин қочмоқ,Эр ўғлиға нафси кинарондин қочмоқ,Нафъдурким, шери жаёндин қочмоқ. 237. Ҳоммат ул-маръи ҳимматуҳу[37]
 Ҳар кимсаки иқбол анинг ёваридур,Ҳар ёнки юз урса, ҳиммати раҳбаридур,Ҳиммат дури фахр тожининг гавҳаридур,Чун ҳиммати одам ўғлининг сарваридур. 238. Ҳалак ал-ҳарису ва ҳува ло яъламу[38]
 Ҳирс аҳлиға ғайри неш сончилмас ҳеч,Бағридин анинг бу неш айрилмас ҳеч,Бу маҳлака ичра фикрини қилмас ҳеч,Ҳирс ани ҳалок этти, ул билмас ҳеч. 239. Ҳиммат ул-маръи қийматуҳу[39]
 Ҳиммат элининг гарчи хулқ кисвати бор,Чарх атласидин вале бийик рифъати бор,Беқиймат эрур улки бийик ҳиммати бор,Гарчи неча кам ҳиммати бор қиймати бор. 240. Ҳота мо индака таърифу биҳи[40]
 Ҳам лофу газоф дафтарин куйдургил,Ҳам хомани инсоф хатиға сургил,Ҳар неки санга биликдур келтургил,Ҳолингни ҳам андин эл аро билдургил. 241. Ло дина лиман ло иймоната лаҳу[41]
 Ким олам аро уёти йўқтур анинг,Дин нуктасида фатонати йўқтур анинг,Диндор улким, ҳиёнати йўқтур анинг,Йўқ дин ангаким, амонати йўқтур анинг. 242. Ло дина лиман ло муруввата лаҳу[42]
 Хар кимсаки, дин ичинда қувват йўқ анга,Жазм айлаки, ойини футувват йўқ ангаДин аҳли била расми ухувват йўқ анга,Ул кимсада йўқ динки, мурувват йўқ анга. 243. Ло фақра лил-оқили[43]
 Ҳар кимсаки ақл кўнглидин зойилдур,Қорун эса, оқил қошида сойилдур,Юз ганж кишига ақлдин ҳосилдур,Йўқтур анга фақру фоқаким оқилдур. 244. Ло роҳата лил-ҳасуди[44]
 Олам элида биров саодатсиз ўлур-Ким, фақр йўлида иститоатсиз ўлур,Иззат топмаским қаноатсиз ўлур,Ҳар кимса ҳасуд бўлса, роҳатсиз ўлур. 245. Ло ғамма лил-қониъи[45]
 Қонеъға махзани саодат кам йўқ,Жуз зумраи эъзозу шараф ҳамдам йўқ,Хурсандлиқ ойини киби олам йўқ,Ҳар кимсадаким бўлса қаноат, ғам йўқ. 246. Ло ҳурмата лил-фосиқи[46]
 Фисқ аҳлиға бўлмас киши қилмоқ ҳурмат-Ким, эрмас анинг ҳолиға равнақ ҳурмат,Фосиққа насиб этмади чун ҳақ ҳурмат,Хушроқтур ани тутмаса мутлақ ҳурмат. 247. Ло қазафа лил-фоҳиши[47]
 Ҳар ким сўзи фаҳш-ақл анга ром ўлмас,Бу навъ неку киши саранжом ўлмас,Дашномдин ўзга ақлға ком ўлмас,Бу турфаким, дашном анга дашном ўлмас. 248. Яътика мо қадара лака[48]
 Қисматда насиб хайр ё шарр бўлмиш,Саъй этмайин ул санга муяссар бўлмиш,Топмас тағайюр улча мукаддар бўлмиш,Етгай санга ҳарнеки, муқаррар бўлмиш. 249. Язид ус-садақату фил-умри[49]
 Ҳар садқаки, толеингни маймун айлар,Қатрангни ҳавоси дурри макнун айлар,Жисминг уйига ҳаёт мақрун айлар,Яъники, бақоу умр афзун айлар. 250. Яъман ул-хойифу изо васала ила мо хофаху[50]
 Хоифғаки хавф юз зиёндин эрди,Бал ҳам анга хонумондин эрди,Эмин бўлур ар хавф анга жондин эрди,Чун етти ангаки хавфи ондин эрди. 251. Юсир ул-амр ус-сабуру ила муродиҳи[51]
 Ҳар кимки фалак зулму инодиға етар,Сабр айлаган охир эътиқодиға етар,Чун бўлди сабур тенгри додиға етар,Собир киши оқибат муродиға етар. 252. Яблуғ ул-маръу бис-сидқи манозил ал-кибори[52]
 Норостки қолди хору зор эл ерга,Ўлтурди лаиму хоксор эл ерга,Десанг нетай аҳли эътибор эл ерга,Сидқ айлаки, етгайсен канор эл ерга. 253. Ясуд ул-маръу қавмуҳу бил-инсони алайим[53]
 Ким элга жафо чоҳин томуғ зайли қилур,Кавсар суйин ўзига ўлум сайли қилур,Ўз хайлиға кимки яхшилиқ майли қилур,Эҳсон ани билки, қавм сархайли қилур. 254. Яъс ул-қалби роҳат ун-нафси[54]
 Истар эсанг осудлиқ иш тажрид эт,Фақр ичра ўзунгни мойили тафрид эт.Кўнглунгни замон баҳрасидин навмид эт,Нафсингға бу ишни роҳиби жовид эт. 255. Ясъад ур-ражулу бимусоҳабат ис-саъиди[55]
 Уббод аро бўлғон мойил ибодатға етар,Бўлғон киши мустаид ифодатға етар,Хуш одат-эл ичра яхши одатға етар,Ким, кимса саъиддин саодатға етар.
[1] 201.Сўзингни юмшоқ қил – севимли бўлиб қоласан.[2] 202.Қарилик йилларини умр йилларим деб ҳисоблама.[3] 203.Илмли шоҳга завол йўқдир.[4] 204.Кибр билан шуҳрат топиб бўлмайди.[5] 205.Ҳасад душманлигидан бошқа ҳамма душманликнинг иложи бор.[6] 206.Кимки кўп сўзлабди – ўзига маломатни орттирибди.[7] 207.Тиниқ булоқ атрофида ҳамма одамлар тўпланишади.[8] 208.Ҳиммат даражаси баланднинг қайғу торлари узун бўлади.[9] 209.Ёмон билан ҳамсуҳбат бўлиш – денгиз сафари каби хатарлидир.[10] 210.Сукут сақлаган одам сўнг надомат қилмайди.[11] 211.Илм мажлиси – жаннат боғига ўхшайди.[12] 212.Жўмардлик мажлиси – сўз қалъасидир.[13] 213. Кишининг ҳунари тили остида бўлади.[14] 214.Тунни бедор ўтказиш мўъмин кишига нур ато этади.[15] 215.Ўлимни унутиш – қалбнинг занглаганидан далолатдир.[16] 216.Тунги намозлар билан қабрингни мунаввар эт.[17] 217.Сочингга тушган оқ сенга ўлимдан хабар беради.[18] 218. Иймон келтириб ухла, уйқунг яхши бўлади.[19] 219.Мақсадга қийинчилик орқали эришилади.[20] 220.Фироқ ўти дўзах ўтидан кучлироқдир.[21] 221.Бадфеъллик ила кексалик нурини сўндирма![22] 222.Юз софлиги – тўғри сўзликдандир.[23] 223.Ўз ўрнида қилинмаган яхшилик – зулм билан баробардир.[24] 224.Миннат билан қилинган садақанинг гуноҳи савобидан кўпроқ бўлади.[25] 225.Аҳмоқ юрт бошқарса, заволнинг келиши тезлашади.[26] 226.Ҳулқи ёмон ва халқига «ҳурадиган» кишининг ҳолига вой![27] 227.Ёмон билан ҳамсуҳбат бўлгандан ёлғизлик яхши.[28] 228.Сенга нисбатан ғофиллик қилишган бўлса, бу сен учун катта ёрдам![29] 229.Сени менсимаган киши – сенга ёрдам беради.[30] 230.Яхшиларни тарк этган кишининг ҳоли вой бўлади![31] 231.Ҳасадчиларнинг ҳолига вой![32] 232.Болани худо ризқи билан беради.[33] 233.Кишининг иши натижаси унинг ғайратига қараб бўлади.[34] 234.Бахтли одам охират ғамини, бахтсиз одам бу дунё ғамини ўйлайди.[35] 235.Кишининг худбинлиги уни ҳалок қилади.[36] 236.Нафсингдан қочишинг, шердан қочишингдан кўра кўпроқ фойда беради.[37] 237.Кишининг улуғлиги унинг ҳимматидан билинади.[38] 238. Ҳирс бандаси ҳалокат сари кетаётганлигини билмайди.[39] 239. Кишининг ҳиммати унинг қийматини белгилайди.[40] 240.Борингни кўрсат, кимлигингни айтиб бераман.[41] 241.Иймони йўқнинг дини ҳам йўқдир.[42] 242.Мурувватсиз кимсада дин ҳам йўқ,[43] 243.Оқил кишига фақирлик йўқдир.[44] 244.Ҳасадгўйга роҳат йўқ.[45] 245. Қаноат қилувчида ғам бўлмайди.[46] 246.Фосиқ кишининг ҳурмати бўлмайди.[47] 247.Фоҳиш кишига танбеҳ кор қилмайди.[48] 248.Сенга тақдир этилган нарсагина берилади.[49] 249.Садақа – умрни узайтиради.[50] 250.Нимадан хавфсираб юрган бўлсанг, ўшанга учраганингдан сўнг эмин бўлиб қоласан.[51] 251.Сабр соҳиби албатта муродига етади.[52] 252.Киши ростгўйлик билан улуғлар даражасига етади.[53] 253.Ким қавмига яхшилик қилса, уларнинг хожаси бўлиб қолади.[54] 254.Қалб маъюслиги – жон роҳатидир.[55] 255.Бахтли киши билан ҳамсуҳбат бўлган киши ҳам бахтиёр бўлади.

Navigation

[0] Message Index

[*] Previous page

Go to full version