Alisher Navoiy. Badoyi' ul-bidoya  ( 56649 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


Ansora  14 Fevral 2011, 16:00:51

МУСТАЗОДЛАР
 
1

Эй, ҳуснунгга зарроти жаҳон ичра тажалло,
мазҳар санга ашё,
Сен лутф била кавну макон ичида мавло,
олам санга мавло.
Ҳар ён кезарам телба сифат токи ёшундунг
кўздин пари янглиғ,
Мажнундин ўзин токи ниҳон қилмади Лайло,
ул бўлмади шайдо.
Урён баданим захмлари ичра эмас қон,
юз пора кўнгулдур,
Бу равзаналардин қиладур ҳар бири, яъни
ҳуснунгға тамошо.
Ҳар ён назарим тушса, сен оллимда турурсен,
кўрмас вале ағёр.
Равшандурур ушбуки, эмас қобили аъмо
наззорайи байзо.
Ул нодирадинким, лақабин ҳур демишлар,
ҳуснунг эрур аҳсан.
Ул манзарадинким, отидур жаннати аъло,
кўйунг эрур аъло.
Зуҳд ичида топмади Навоий чу мақоме,
эмди қилур оҳанг,
Ким бўлғай улу бодаву бир турфа муғанний,
муғ кулбаси маъво.
Ҳар гавҳари туфроғ уза бир қатра сув янглиғ
тушгач адам ўлғай,
Гар қилмаса ишфоқ этибон хусрави Ғозий
назминг сори парво.
 
2

Дин офати бир муғбачайи моҳлиқодур,
майхораву бебок,
Ким ишқидин онинг ватаним дайри фанодур,
сармасту ёқам чок.
Ҳам туррасининг дуди вараъ белига зуннор,
мен кофири ишқи,
Ҳам юзи маъжус ўти киби шуълафизодур,
мен ўртанибон пок.
Ул чеҳра фуруғи тушубон зор танимға
бир навъ куярким,
Ҳар кимса ани кўрди, соғиндики ёнадур
ўт ичида хошок.
Ҳайвон суйи жонимни олур лаълидин айру
ул журъайи майким,
Тегмиш анга майгун лаби, жонимға даводур
не заҳру, не тарёк.
Бу навъки, ойлар майи васли ҳавасидин
махмур бўлубмен,
Мушкилки, ёзилғай бу хумореки мангадур,
соғар бўлуб афлок.
Сойилмену мақсудум эрур нақди висолинг,
бухл айлама, жоно,
Ким барча мазоҳибдаки ишқ аҳли ародур
мазмум эрир имсок.
Ҳажрингда юзи сорғорибон, дам ура олмас
бечора Навоий,
Гўёки хазон фаслида бебаргу наводур
ул булбули ғамнок.

3

Не вўсмаву не кесмадур ул зулфи сумансой,
не ғамзайи жоду,
Машшота санга золи фалакдур магар, эй ой,
хуршид анга кўзгу.
Қош ёси била кирпик ўқин ҳар сори отсанг,
имкони хато йўқ,
Ҳар кимсаки, бўлғай анга бу навъ ўқу ёй,
туз бўлғуси қобу.
Масжид йўлин асраб неча дин аҳли йўлуқса,
раҳзанлик этарсен,
Тенгри йўлини асрамоқ, эй кофири худрой,
бу навъ бўлурму?!
Гар истамади субҳи умидимни ёшурғай
меҳнат қаро шоми,
Ҳар ён сочилиб, бас не учун бўлди сумансой
ул туррайи ҳинду?
Ҳижрон кунининг тийралиғин кавкаби ашким
дафъ айласа, тонг йўқ,
Анжум сипаҳи кўпрак эрур анжуманорой
тун бўлса қаронғу.
Ғам даштини қатъ айлабон ул кўйиға етмон,
кўрмон они туш ҳам,
Ким бўлса ҳарам шавқи била бодияпаймой,
кўздин учар уйқу.
Ул шўх Навоийни дедиким қилайин қатл
бир кўз учи бирла,
Эй войки, бир ҳам анга кўз солмади, эй вой,
қатл ушбудур, ушбу!

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:01:09

МУХАММАСЛАР

1

Шарбати «юҳйил-изом» эрни майи нобиндадур,
Сурайи «ваш-шамс» тафсири юзи бобиндадур,
Шарҳи «мозоғал-басар» наргислари хобиндадур,
Лайлатул-меърожнинг шарҳи сочи тобиндадур,
Қоба қавсайн иттиҳоди қоши меҳробиндадур.

Эй, қади тўбидин ортуқ, юзи ризвондин жамил,
Ким берур жон лаъли ҳар ким бўлса кўзидин қатил,
Лаъли рашкидин фиғон айлаб, қилиб ашкин сабил,
Кўп югурди равзада айнан тусаммо салсабил,
Топмади ул чошниким, шаккари нобиндадур.

Жон берур эрди Хизр суйи халойиққа сариҳ,
Исо ўлук тиргузур эрди деб алфози фасиҳ,
Лаълидин токим такаллум қилди ул шўхи малиҳ,
Хизрнинг айни ёшунмиш, кўкдин инмас ҳам Масиҳ,
Нетсун, ул муъжиз бу дам ёқути серобиндадур.

Хаттидин бўлди хижил сунбул била мушки татор,
Қоматиға сарв ила шамшоддин юз қатла ор,
Фаррух эрмас орази наврўзидек ийду баҳор,
Зулфиға қадру барот ўхшар, вале юз фарқи бор,
Сўз онинг ёниндағи хуршиду маҳтобиндадур.

Ҳар гадо эгнида бўлса эски тўн ё чоки жайб,
Билмай асли ниятин қилмоқ ғалатдур шакку райб,
Эй Навоий, чун санга маълум эмастур сирри ғайб,
Лутфийни майхонада ошуфта кўрсанг, қилма айб,
Ким бу мажнун ихтиёри зулфи қуллобиндадур.

 2

Маснади ҳусн узра токим кўрмишам ул шоҳни,
Тийра айлабмен фиғондин нийлгун хиргоҳни,
Эй сабо, арз айла ногаҳ кўрсанг ул дилхоҳни,

Кўкдадур ҳар дам фиғоним кўргали сен моҳни,
Даъвийи меҳрингга тонуқ тортадурмен оҳни.

Эй, ғубори маркабинг кун кўзгусининг сайқали,
Нечаким мен бир гадо, сен подшаҳдурсен, бале,
Йўқ ажаб, сен ҳусн шоҳин майл қилсам севгали,
Сен киби султонни севмак ҳаддим эрмастур, вале
Бу балолиқ ишқ фарқ этмас гадову шоҳни.

Хирмани васлинг тўла сенда, эй халқ аҳсани,
Сабзайи хаттинг тамошосинда, эй кўз равшани,
Сунбули зулфунг хаёлотида, эй жон гулшани,
Донайи холинг таманносинда, эй гул хирмани,
Раҳм қилким, чеҳрайи зардим ёшурди коҳни.

Зулфу юзунг кўрдию куйди кўнгул ҳасрат била,
Васлинг уммедиға жон қилди фидо рағбат била,
Сенда йўқ эрмиш вафо, тек мен куюб меҳнат била,
Зулфунгу юзунг фироқинда туман ҳасрат била,
Ҳайфким, зойиъ кечурдум мунча солу моҳни.

Эйки, йўқтур ҳусн иқлимида сендек подшо,
Ошиқингни неча тутқайсен мунунгдек бенаво,
Нечаким бўлди эшигингда Навоийдек гадо,
Қовма Лутфийни эшикдин, бер закоти ҳусн анго,
Қайда айтсун сен ғани боринда шайъаллоҳни?
3

Ҳалқайи зулфунгда кўнглум бўлғали ғам маҳрами,
Ул қаро қайғу била савдода чун ортар ғами,
Дер санга девонаву шайдолиғидин ҳар дами,
Эй, сочинг шайдо кўнгулларнинг саводи аъзами,
Ҳалқа-ҳалқа руҳнинг сарманзилидур ҳар хами.

Эй, гули саврий жамолинг дафтаридин бир варақ,
Сабзаву райҳон сенинг хаттингдин элтурлар сабақ,
 Чини зулфунгни очибон, илгингта олсанг тарақ,
Сунбулингни тарағанда гул уза тонгдур арақ,
Ким булутлуқ кечанинг, албатта, бўлмас шабнами.

Рашкдин ҳар дам яқиндур бағрим эриб оққали,
Юзунгга машшотаву кўзгуси мундоқ ёққали,
Зулфунгга машғул эрур машшота зезар тоққали,
Мен йироқдин жон берурмен, тоқатим йўқ боққали,
Юзи қаттиқ кўзгуким, бўлмиш жамолинг ҳамдами.

Оғзининг рамзини мушкилдур фаровон сахламоқ,
Ким адам бўлса билур ул рози пинҳон сахламоқ,
Барча дилбарлардин ўлур жонни осон сахламоқ,
Сен париваш ҳурдин мушкилдурур жон сахламоқ,
Ким малак ҳайрондур ул суратға, нетсун одамий?

Зулфи васлин истасам рухсори меҳрафрўзидин,
Йўқ ажаб, чун йил келиши билгурур наврўзидин,
Кўзларим уйи бузулди ашки селандузидин,
Мен бу кўз бирла уётлиғмен жамолинг юзидин,
Ким келур ҳар лаҳзаву ул гўшакинг бордур нами.

Атласи гардунға етти ростий ушшоқ уни,
Ким қабо невчун қучар нозик танин вуслат туни,
 Йўқ ажаб, сарриштадур, кўргил, аро ерда муни,
Ул баданнинг давлатидин туғди кўнглакнинг куни,
Ҳусни толиъ кўрким, улдур ҳоли ички маҳрами.

Эй, лабинг Исо дамидек хаста жонға чорарас,
Ваҳ, неча ғамзанг Навоий қатлин этгай мултамас,
Ул муборак кўнглига бўлғай муяссар бу ҳавас,
Лутфийни боштин яна тиргузсанг, эй Исонафас,
Ким етибдур, ваҳ, ани ўлтургали ҳижрон ғами.
4

Оҳким, тарки муҳаббат қилди жонон оқибат,
Бўлдум ушбу ғуссадин расвойи даврон оқибат,
Қолмади махфий ғамим эл ичра пинҳон оқибат,
Ёшурун дардимни зоҳир қилди афғон оқибат,
Асрағон розимни ёйди сели мужгон оқибат.

Токи чекти ўқу ё қасдимға ул мужгону қош,
Айлади пайконлари ҳар сори бағримни харош,
Пардайи сабру саломат ёйибон, эй бағри тош,
Ёшуруб эрдим бағир чокини, ваҳким, қилди фош
Ҳар тараф кўздин тарашшуҳ айлаган қон оқибат.

Кўп югурдум ишқ йўлида мени гумроҳким,
Билгасен ҳолимни, лекин бўлмадинг огоҳким,
Ишқ аро ўлгумдурур, бил эмди, эй дилхоҳким,
Тиғи ҳажрингдин ниҳон кўксум шикофин, оҳким,
Элга равшан айлади чоки гирибон оқибат.

Тийрборони ғаминг ёғдурғали кўнглумга саҳм,
Юз туман доғи ниҳон қўймиш эди ул хавфу саҳм,
Халқ ани фаҳм этмасун деб, бор эди кўнглумда ваҳм,
Войким, кўксум шикофидин улусға бўлди фаҳм
Ишқ ўти бағримда қўйғон доғи пинҳон оқибат.

Ул париким, телбаларга ишқидин монанд эдим,
Зулфи занжирида Мажнундек асири банд эдим,
Жавриға қониъ бўлуб, васлиға ҳожатманд эдим,
Шавқидин дам урмайин, бедодиға хурсанд эдим,
Ваҳки, бўлдум ҳажридин расвойи даврон оқибат.

Орази қошида гул юз важҳ ила бордур кариҳ,
Минг жиҳатдин нутқи оллинда эрур булбул сафиҳ.
Кўзию зулфиға эрмас наргису сунбул шабиҳ,
Гар будур кофир кўзу зуннор зулфи, эй фақиҳ,
Бўлғудекмен дайр аро масту паришон оқибат.

Жонни мажнун ул пари рухсора ёди айлади,
Кўзни гирён ишқ зулми май фасоди айлади,
Танни урён, ақлу дониш хайрбоди айлади,
Ишқ кўйида жунунумни муноди айлади
Ҳажр тошидин мунаққаш жисми урён оқибат.

Бода ичким, давр ишида иътидоле кўрмадук,
Навбаҳори ҳусн аро соҳибжамоле кўрмадук,
Ким хазони умрдин анда заволе кўрмадук,
Даҳр бўстони аро саркаш ниҳоле кўрмадук
Соя янглиғ бўлмағон ер бирла яксон оқибат.

Шаҳлиқ этгандин не ҳосил фақр сиррин билмайин,
Ҳеч ким мулки бақо султони бўлғонму экин,
Фонийи маҳз ўлмайин султон Абулғозий бикин,
Эй Навоий, давлати боқий тиларсен васлидин,
Они касб этмак фано бўлмай, не имкон оқибат?
5

Оҳким, воламен ул сарви хиромондин жудо,
Кўзларим гирёндур ул гулбарги хандондин жудо,
Бенаводур жон доғи ул ҳури ризвондин жудо,
Не наво соз айлагай булбул гулистондин жудо,
 Айламас тўти такаллум шаккаристондин жудо.

Ваҳ, неча ишқ ўти жисмимда сўнгакни ўртагай.
Кўнглагим жайбиға ўт солғай, этакни ўртагай,
Телбалик оҳим самодин то самакни ўртагай,
Ул қуёш ҳажрида қўрқармен фалакни ўртагай
Ҳар шарореким бўлур бу ўтлуғ афғондин жудо.

Ваҳки, бағрим тўкти кўзлар йўлидин паргола кўп,
Кўз ҳам ул гул ҳажридин ёғдурди гулгун жола кўп,
Заъф этибмен қонлиғ ашким баски тўкти лола кўп,
Дема, ҳижронимда чекмайсен фиғону нола кўп,
Жисм айларму фиғон бўлғон нафас жондин жудо?

Қилғали маҳрум жоми васлдин жонон мени,
Талхком этмиш тириклик бодасидин жон мени,
Ҳар замоне ўлтурур ғам заҳридин ҳижрон мени,
Ҳажр ўлумдин талх эмиш, мундин сўнг, эй даврон, мени
Айлагил жондин жудо қилғунча жонондин жудо.

Бағрима, эй хори ҳижрон, ҳар замон санчилмағил,
Эй кўнгул, юз жавр етса, кўзга ғайрин илмағил,
Минг бало юзланса, эй жон, ёрдин айрилмағил,
Бўлса юз минг жоним ол, эй ҳажр, лекин қилмағил
Ёрни мендин жудо ёхуд мени ондин жудо.

Жонни андоқ ҳуснунг ўти шуъласи кул қилдиким,
 Жисм ўтундек шуълайи рухсориға ёқилдиким,
Шарҳи ҳолиға аларнинг бу рақам ёзилдиким,
Васл аро парвона ўртанди ҳамоно билдиким,
Қилғудекдур субҳ они шамъи шабистондин жудо.

Ошиқеким, бўлғай ул бир шўхи гулрухсорсиз,
Уйла булбулдурки қолмишдур гулу гулзорсиз,
Вой ул бедилғаким, қолғай тирик дилдорсиз,
Бир иёсиз ит бўлуб эрди Навоий ёрсиз,
Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:01:27

МУСАДДАСЛАР

1

Жоним ўртарга ул ўтлуғ чеҳра гулзори Халил,
Они равшан айлаган гугирд ўти ёнида нил,
Ё раб, ул ҳусну жамол авжида юз минг ою йил,
Не жамолингға завол ўлсун, не ҳуснунгга бадил,
Эй, жамолинг лоязолу бебадал ҳуснунг жамил,
Ой юзунгдур аҳсани тақвим учун равшан далил.

Турфа кўрким, юз уза икки лабинг гўё бўлур,
Бир қуёш икки Масиҳоға қачон маъво бўлур,
Кўнглум ичра қошларингдин ҳайратим пайдо бўлур,
Ким қачон бу навъ бир қурбонда икки ё бўлур,
Зулфунгиз ҳайронименким, йилда бир ялдо бўлур,
Ойда ким кўрди ики ялдо туни мундоқ тавил?

Ул оғиз пайдо эмастур нуктае айтилмайин,
Бел доғи мавжуд эмас борикбинлиқ қилмайин,
Ул аён эрмас адам сори назар очилмайин,
Бу яқин бўлмас вужуд асбобидин айрилмайин,
Оғзингу белингнинг асрорин камоҳий билмайин,
Мушигофу хурдабинлар ичра тушти қолу қил.

Кўзларинг бодоми ҳажридин бўлуб жисмим сақим,
Чиқти жоним эй қарокўз, баски ҳажринг берди бийм,
Бу васият қилмишамким, мушфиқу ёру надим
Наъшима ул кўй туфроғини қилғайлар ҳарим,
Чун қаро бодом тобут узра расмедур қадим,
Кўз жанозам сори солким, сенсизин бўлдум қатил.

Боракаллоҳ, эй сабо, аҳлан ва саҳлан марҳабо,
Ким хабар кўп бердинг ул гулчеҳрадин қилмай ибо,
Васлиға чун еттиму очти жамол ул дилрабо,
Узлукум борди фано елига андоқким ҳабо,
Ишқ маҳв этти мени, сен чиқ ародин, эй сабо,
Ли маъаллоҳнинг мақомида не ҳожат Жабраил?

Нечаким сурсун Масиҳ анфоси жонпарвар калом,
Ёки жаннат васфида Идрис қилсун иҳтимом,
Чарх боғи бирла жаннат гулшанин қилмон мақом,
Ким манга ҳоло банақд, эй зоди сарви хушхиром,
Сунбулунгдур уқдайи раъсу юзунг моҳи тамом,
Оразинг Фирдавсу қад тўбию лаълинг салсабил.

Ул парининг чун эрур қон тўккали моҳир кўзи,
Ул сабабдин ҳар нафас юз қатл этар зоҳир кўзи,
Эй Навоий, сеҳр бирла чун бўлур нозир кўзи,
Бир назарда ўлтурур сен хастани соҳир кўзи,
Жон берур Лутфию қилмас бир назар кофир кўзи,
Толиъимға, оҳким, усрук экач бўлди бахил.
2

Зулфу сиймин жисминг афъи ганжи Қорун устина,
Ганж уза соҳир кўзунг афъиға афсун устина,
Дарди ишқинг улки қўйди жони маҳзун устина,
Деди, кўргач оразинг ул қадди мавзун устина,
Эй, қадинг тўбию жаннат хадди гулгун устина,
Кўрмади даврон сенингдек ой гардун устина.

Топти жон ҳар дам ўлар ҳолатда бу жисми заиф,
Лаълидин жонбахш сўз айтурда ул шўхи зариф,
Қолди кўзум тийра, жисмим хаставу жоним наҳиф,
Зулфу кўзу лаъли ҳажриға бўла олмай ҳариф.
Бўлди сўзум нозуку кўнглим хушу табъим латиф,
Ҳар қачон солдим назар ул шакли мавзун устина.

Келса Чин суратгари бир дам жамолинг қошиға,
Жон фидо қилғай ҳамул дам суратинг наққошиға,
Лоладур ширин лабинг, Фарҳодеким қон ёшиға
Ғарқ ўлуб, тушмиш гузори ҳажр тоғу тошиға,

Сарв анингдек қоматинг ҳайронидурким, бошиға
Қилди қушлар ошён андоқки Мажнун устина.

Кўз йўлин, эй ишқ, ҳар соат тўла ёш айлама,
Эй кўнгул, ёшимға парголангни йўлдош айлама,
Эй кўз, ашкимни сориғ юзумга дурпош айлама,
Ёшурун ишқим сўзин машҳури авбош айлама,
Ҳар дам, эй кўз ёши, юз кўрмай, мени фош айлама,
Давлатимдин ағнадинг йиллар чу олтун устина.

Жуббайи синжобинг ичра вусла-вусла қоқуми,
Туғди ҳижрон шомида бир-бир саодат анжуми,
Бор қамар, ақраб демай, ишқинг маломат қулзуми,
Оразинг кофурида ул зулфи мушкин гаждуми,
Анбарин қошинг хамида холдек кўз мардуми,
Мушки тардин нуқтайи сулсийдурур нун устина.

То кўнгул сайдиға қўйди ул ғазоли Чин кўнгул,
Бўлди шерафганлар аъзоси аро хунин кўнгул,
Баски тортар ҳар санамдин бир жафо ғамгин кўнгул,
Қилди жавридин аларнинг тарки ақлу дин кўнгул,
Неча чексун хўблар илгидин жафо мискин кўнгул,
Мунчаму офат келур бир қатрайи хун устина?

Чун Навоий ашки баҳр ўлди чекиб ранжу тааб,
Кемаликдин кўзлари ул баҳр аро топти лақаб,
Кўзида, тонг йўқ, агар туттунг мақом, эй нўшлаб,
Чун кирар эл кемага қилмоқ учун айшу тараб,
Гар ватан Лутфий кўзида тутмадинг, йўқтур ажаб,
Уй қўпормоғлиғ эрур душвор Жайҳун устина.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:01:44

ТАРЖИЪБАНДЛАР

1
I
Кетур соқий, ул майки, субҳи аласт
Анинг нашъасидин кўнгул эрди маст.

Майеким, қилур қуйсалар жом аро,
Ўзи масту кайфияти майпараст.

Эшит саргузаштеки, бугун манга
Неча майпараст ўлдилар ҳамнишаст.

Май олмоққа пири муғон жазбаси
Мени чекти андоқки, моҳини шаст.

Қилиб хирқа май раҳнию зарфининг
Этиб оғзини мум ила сангбаст.

Қелур эрдим эгнимда майлиқ сабу,
Бўлуб тўқуз афлок оллимда паст.

Ки огоҳ ўлуб тўш-тўшимдин қобоб,
Манга топтилар иҳтисоб аҳли даст.

Шикастим менинг онча эрмас эди,
Ки май зарфи топти арода шикаст.

Чу синди сабу, чорае топмадим,
Мени муфлиси уру гирёни маст.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
II

Кетур, соқиё, муждае жомдин,
Ки пажмурда бўлмишмен анжомдин.

Бу гулшан гулига чу йўқтур вафо,
Не парҳез этай жоми гулфомдин?

Чу йўқ шоми ҳижрон хумориға субҳ,
Ичиб англамай субҳни шомдин.

Халос айлай ўзни маю нуқлнинг
Суву донаси бирла бу домдин.

Бўлай дайр пириға андоқ мурид,
Ки ёд этмайин шайхул-исломдин.

Кирай дайр аро уйла мажнуну маст,
Ки кетсун хирад хос ила омдин.

Солай бир алоло харобот аро,
Ки чиқсун фиғон аҳли айёмдин.

Хароботий ўлмоқлиғим, зоҳидо,
Савол этма мен зори бадномдин.

Гарав қилғали майға чун қолмади
Не тасбиҳу, не ҳирқа нокомдин.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
III
Сафол ичра бир журъа лое манга
Эрур жоми гитинамое манга.

Кетармакка худбинлиғим ранжини
Қони бода янглиғ давое манга?

Чу мен дайр пири вафосидамен,
Фалакдин етишмас жафое манга.

Фалакдин жафо етса, эй муғбача,
Не ғам сендин ўлса вафое манга.

Тариқат сулукини касб этгали,
Ҳамул кунки, бўлди ҳавое манга.

Бурун зуҳду тақвони айлаб шиор,
Дедимким, етишгай сафое манга.

Бориб хонақаҳ ичра қилдим мақом,
Бу маъни худ ўлди балое манга.

Боқиб хилвату зикру сажжодани
Зуҳур этти ҳар дам риёе манга,

Булардин ўзумни халос айладим,
Ки то ҳосил ўлғай фаное манга.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
IV
Тилармен бу дайр ичра кошонае,
Ки бўлғай живорида хумхонае.

Бу хумхона саҳнидағи майфуруш
Сахо шевалик пири фарзонае.

Онинг қурратул-айни куп оллида,
Илигида паймона, жононае.

Суманбарлар ичра паричеҳрае,
Паричеҳралар ичра девонае.

Менга гоҳи ул берса май бирла жон,
Бу қилса гаҳи қатл мастонае.

Эрур телбаликдин ишим туну кун
Хаёл айламак била афсонае.

Неча муфлис истаб, дедим май учун
Қилоли ичин ора дангонае.

Эшиттимки, қилмиш яна пири дайр
Харобот аҳлиға майхонае.

Бугун очиб ул майкада эшигин,
Берур ҳар гадо етса паймонае.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
V
Яна бўлмишам ошиқу зор ҳам,
Хароботию ринду хаммор ҳам.

Мубоҳот этиб дурдкашлик била,
Қилиб тавқию зуҳддин ор ҳам.

Суроҳийни бут айлабон оғзида,
Қилидин эшиб белга зуннор ҳам.

Бўлуб майға сажжодаву хирқа раҳн,
Бориб нуқл учун кафшу дастор ҳам.

Фано дайри ичра қаландар сифат
Кезиб, балки девонакирдор ҳам.

Паричеҳра атфолнинг тошидин
Бўлуб сарбасар жисмим афгор ҳам.

Мени ишқдин ўртаган муғбача,
Ки девонавашдур, паривор ҳам.

Чу билдимки, бу навъ бирла эрур
Харобот кўйида майхор ҳам.

Эрур чунки якранглик шарти ишқ,
Бу тақриб бирла мени зор ҳам

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
VI
Қани соқийи гулъузорим менинг?
Ки жон қасди этмиш хуморим менинг.

Фироқ ичра кўп меҳнату дарду ранж,
Чекибтур тани хоксорим менинг.

Хумор эмгагидек вале кўрмамиш
Тани ғамкашу жони зорим менинг.

Бу хайли бало дафъиға авло ул,
Ки майхона бўлғай ҳисорим менинг.

Кўпу оздин тутса май пири дайр,
Фидоси анинг йўқу борим менинг.

Етурса қадам бошима муғбача,
Эрур жавҳари жон нисорим менинг.

Харобот аро кирганим, эй фақиҳ,
Дейин, бўл даме роздорим менинг.

Кеча хонақаҳ ичра сармаст эдим,
Бугун майсиз итти қарорим менинг.

Хумор айлаб ул навъ ошуфтаким,
Иликдин бориб ихтиёрим менинг,

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
VII
Мени май бас ошуфтаҳол айлади,
Бу водийда Мажнунмисол айлади.

Бошимни куп атрофида майфуруш
Узум жисмидек поймол айлади.

Чоғир касрати май батидек манга
Хирад булбулин гунгу лол айлади.

Сабукашлигим айни идбордин
Қадимни юк остида дол айлади.

Майи лаъл олтун қадаҳ шаклидек
Юзум сориғ, ашкимни ол айлади.

Қадимдин фалак офият хирқасин
Чекиб, раҳни жоми зилол айлади.

Сипеҳр атласи дайр кўйи аро
Менинг кисватим эски шол айлади.

Май истарда идбору ошуфталиқ
Манга жом синғон сафол айлади.

Харобот пири чу бир жом учун
Мени мундоқ ошуфтаҳол айлади.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
VIII
Яна дурдкашмен мубоҳот учун,
Бериб жон ҳавойи харобот учун.

Кетур, соқиё, бода оғзимға қуй,
Дамеким, ўлубмен бу миръот учун.

Не миръот, балким қуёшеки, файз
Анга ом эрур барча заррот учун.

Манга зоҳид этти басе сарзаниш
Май ичмакка сарф ўлғон авқот учун.

Дедим: «яхшироқ бода ул зуҳддин,
 Ки қилғой киши шуҳрату от учун.

Манга бодадин бўлди нафйи вужуд,.
Санга зуҳд гўёки исбот учун».

Бўлуб тунд, масжид сори қилди азм,
Мени қарғайин деб муножот учун.

Муножот этиб кирди хилват аро,
Ясалғон риёйи каромот учун.

Каромот мен қилдим ул лаҳзаким,
Риё биймидин дафъи офот учун, —

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
IX
Яна бошламиш бода ичмак ҳабиб,
Манга ичмай ўлғайму сабру шикиб?

Ичармен вале қон, нединким ичар
Ҳабибим била бода ҳар дам рақиб.

Насиби рақибининг ар май бўлуб,
Насибим менинг бўлса қон, ё насиб.

Не зулмеки, гулшанда гул маҳрами
Бўлуб зоғу маҳрум эрур андалиб.

Не тонг, боғламоқ кофири ишқ ўлуб
Киши белга зуннору осмоқ салиб.

Ёқам чок этиб, кўксума тош уруб,
Солиб рустахез эл аро мен ғариб.

Булар нафъ чун қилмади кўнглума,
Лаболаб қадаҳ бирла бердим фириб.

Чу билдимки, бехудлуғумдур илож,
Харобот йўлида бўлдум нишиб.

Нечукким етиб Рустаме кўйиға,
Қирар эрди сармаст Маҳмуди Ҳабиб.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.
X
Нечук май била бўлмасун улфатим,
Ки жон қасди айлар ғаму меҳнатим.

Назар айла бу коргаҳ вазъиға,
Ки ортар тамошосида ҳайратим.

Қуёш йўқки, бир зарра моҳиятин
Топа олмади саъй ила фикратим.

Не келмак аён бўлди, не кетмагим,
 Не мабдаъ яқин бўлди, не ражъатим.

Не касби улум этти ҳал мушкилим,
 Не тутти илик тақвию тоатим.

Топай деб хабар ушбу мақсуддин,
Туташти басе қавм ила суҳбатим.

Не қилди бу дардим иложин ҳаким,
Не шайх айлади дафъ бу иллатим.

Не қилмоққа бир амрдин ҳосилим,
 Не кечмакка бу фикрдин журъатим.

Менинг бошима бас қотиқ тушти иш,
Чу тоқ ўлди бу дард ила тоқатим.

Харобот аро кирдим ошуфтаҳол,
Май истарга илгимда синғон сафол.,
2
I
Жаҳон қасриғадур сув узра бунёд,
Чу йўқ бунёди, ондин бўлмағил шод.

Не шод ўлғай киши бир қасрдинким,
Они тенгри яратмиш меҳнатобод.

Эмастур қаср, балким қосиредур,
Ки тақсир айламас айларга бедод.

Тириклик қушлариға ёйибон дом,
Тенгиз амвожидин андоқки сайёд.

Кийиб қатл айламакка лоладин тўн,
Қиёдин тийғ тортиб мисли жаллод.

Эмас қотил, париваш дилбаредур,
Ки жавридин қутулмас одамизод.

Фунуну лобаси андоқ муассир,
Ки мум айлар кўнгул гар бўлса пўлод.

Вале не ишвасиға иътимоде,
Не онинг ваъдайи васлиға бунёд.

Висоли кўз юмуб-очқунча охир,
Фироқи кўз очиб-юмғунча барбод.

Кўнгул қўйма ангаким боқий эрмас,
Инонмас бўлсалар айлай қасамёд:

«Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ».
II
Жаҳон туфроғ эрур, шакли мудаввар,
Анга қайдин бақо бўлсун муяссар?

Хусусанким, фано даштидин эсгай
Ўшал туфроғ атрофиға сарсар.

Бу туфроғ узра ул сарсар йўлида
Мақар ким қилса ғофилдур муқаррар.

Қаро туфроғки, ел совурғай они,
Яқиндурким бўлур зулмат саросар.

Бу зулмат ичра бир сув ҳасратида
Ҳалок айлар агар бўлсун Сикандар.

Чекар гўр ичра охир гар жаҳонни
Киши Баҳромдек қилсун мусаххар.

Фано ғориға Кайхусрав масаллик
Солур гар худ сенингдур етти кишвар.

Кўрар ондин футур ар бўлса фағфур,
Топар ондин қусур ар бўлса Қайсар.

Кечиб ондин, кўнгул тенгрига боғла,
Таоло шаънауллоҳу акбар.

Ки ҳақ боқийдурур, дунё аруси
Эрур фоний, неча кўргузса зевар.

Дедингким, айт панди мушфиқона,
Агар мендин қилурсен сўзни бовар:

«Бақосиздир жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ».
III
Жаҳон шўхидин олмиш ҳақ вафони,
Не олмоқким, анга бермайдур они.

Буким йўқтур вафоси, бас эмастур,
Ки дарду меҳнатидур жовидоний.

Бу меҳнатлар била истар они халқ
Фаҳўм лояърифу ҳозал-маоний.

Тикандин гулга ҳар дам еткуруб неш,
Ки айлар лаългун жисмини қони.

Сабо кожин уруб савсанға андоқ,
Ки қолиб кўклуги ондин нишони.

Чоқин тийғидин айлаб пора-пора,
Чаманда ғунчанинг кўнглин ниҳоний.

Ёғиннинг йиғлабон ондин нафири,
Булутнинг титрабон ондин фиғони.

Ғалат қилдим, бу туҳматдин баридур,
Жаҳон раъно аруси дилситоне.

Ки ҳақ тақдиридиндур олам ичра
Ёмону яхшининг яхши-ёмони.

Жаҳон фонийдурур, эй хожа, зинҳор,
Ки сен боқий тасаввур қилма они.

Кўнгул берма ўшул раъноғаким, ҳақ
Эрур боқию боқий барча фоний.

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
IV
Жаҳонким, зоҳир айлар лолаву боғ,
Эрур ул боғ зиндон, лоласи доғ.

Аруседур фусунсоз, ул дилошуб,
 Иши кўргузмак элга лобаву лоғ.

Кишиким, сайди доми бўлди, бордур
Онинг оллида минг булбулча бир зоғ.

Ёқибон оташин гул жониға ўт,
Қуёр ёмғурдин ул ўт устига тоғ.

Кўруб наргисни савсан ғунчасидин,
Чекар онинг кўзи қасдиға бармоғ.

Таадди бирла насрин яфроғидин
Ясар гул чеҳрасин йиртарға тирноғ.

Хазон бедодидин ел саъйи бирла
Сочар шамшоду гул бошиға туфроғ.

Жафоси тошидин ёғдурди пайкон,
Гумон қилма шажар жисмида яфроғ.

Нечукким бўстоннинг йўқ бақоси,
Хусусунким, хазон ели эсар чоғ.

Онинг ҳам нисбатин гар истар ўлсанг.
Онингдекким, хазон айёмида боғ.

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
V
Жаҳон раъносидин бўлғил мужаррад,
Ки қилмишлар қабул аҳли они рад.

Нечук мақбулунг ўлғай улки, бўлғай
Анга мардудлуғ асбоби беҳад.

Агар ҳикматда ул миқдор бўлким,
Ўқусин Бу Али оллингда абжад.

Вагар бўлсанг фасоҳат ичра навъе,
Ки назминг айлагай Ҳассонни бехад.

Тамаввул касратидин бўлсанг андоғ,
Ки даргоҳингда Қорун айлагай кад.

Шижоат даштида рахшингға бўлса,
Рикоб ўпмак учун Рустам нигунқад.

Сикандар янглиғ олиб баҳру барни,
Бало яъжужи учун боғласанг сад.

Анингдек бўлса тахтинг рифъатиким,
Гуҳарлиқ айласа тожингға фарқад.

Жаҳонға чун бақо йўқтур, бу барча
Неча кундур вале эрмас мухаллад.

Таманно айласанг бир навъ иқбол,
Ки бўлғай ҳам мухаллад, ҳам муаббад.

Демон ёлғуз жаҳондин айла тажрид,
Неким ҳақ ғайридур, бўлғил мужаррад.

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
VI

Жаҳон раъноси бирла қилма пайванд,
Эр ўлсанг бўл анинг ҳажриға хурсанд.

Эрур олам уйи раҳравға зиндон,
Онинг ҳар қайди йўл манъиға бир банд.

Ушатмоқ истасанг бу бандларни
Муқайяд бўлма анда, ушбудур панд.

Жаҳон нўши аро қилмиш ниҳон заҳр,
Сен они нўш этарсен уйлаким қанд.

Топиб лаззатким, айларсен табассум,
Эрур ул заҳрханд, эрмас шакарханд.

Ғараз ирфон экандурким, адамдин
Сени мавжуд айлабтур худованд.

Қўюб кўнглунг аро нақди амонат,
Малак бўлмай санга бу ишга монанд.

Сени ғофил қилиб асли ишингдин,
Сарову боғу роғу завжу фарзанд.

Ўзунгга келсанг, оздур гар ўзунгни
Бу ғамдин айласанг парканд-парканд,

Жаҳон жоҳилға маҳбуб ўлди, лекин
Онинг оллиндаким, бўлғай хирадманд:

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
VII
Жаҳон жоми тўладур заҳри қотил,
Анга майл айламас ким бўлса оқил.

Ажаб ишдурки, мундоқ заҳр ичарга
Жаҳон аҳли эрур жон бирла мойил.

Ажаброқ буки, ичган сойи бўлмас,
Бу заҳр ичганга ичмак ҳирси зойил.

Ғаробат кўрки, гар юз мингни ҳар кун
Қилур ул заҳр ўлган элга дохил.

Яна юз мингдурур ичмакка машғул,
Яна юз минг они истарга шоғил.

Магар бу заҳрдин қутқарғай элни
Фано тарёқи бирла пири комил.

Вале Қоф устида ул кимёгар,
Они кўрмакка Анқо парри ҳойил.

Жиҳатсиз, эй кўнгул, севдунг жаҳонни,
Менинг пандимдин айлаб ўзни отил.

Чу бердинг барча сармоянгни барбод,
Пушаймон бўлмоғинг эмди не ҳосил?

Магар ёдингда йўқтурким, санга мен
Дедим юз қатла: к-эй мажнуни ғофил,

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
VIII
Жаҳон айёрасидин тут канора,
Ки макру фанниға йўқтур шумора.

Аёқу илгида зарринаси ўт,
Тўни зар басмаси ондин шарора.

Бўлубон руҳ тўтисиға сайёд,
Иши қилмоқ анинг қасдиға чора.

Бу ишга гарди Яздий меъжари дом,
Ичинда инжу дона гўшвора.

Назар мақсуд рухсориға солмоқ
Тилар бўлсанг, анга қилма назора.

Чекибон кун шуоъийдин синонлар,
Қилайин деб улус бағрини ёра.

Анга ҳино шафақ рангида айлаб,
Кеча нушодридин они қора.

Йироқ бўл, эй кўнгул, ул дилрабодин,
Rи сенсен шиша, онинг кўнгли хора.

Бориб хуш-хуш анга сайд ўлғанингдин,
Қилай дермен ёқамни пора-пора.

Дединг, кечмоқ нечук бўлғай жаҳондин,
Не ҳожат хайр ишига истихора.

Демон, ёлғуз жаҳондин тут каноре,
Ки тутқил мосиваллоҳдин канора.

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
IX
Жаҳон шўхин арусе қилғил ихсос,
Rи киймиш тун била кундин кишу ос.

Бу рангомезлиқдин ганжи Қорун
Кишида бўлса, тутқай ганжи ифлос.

Тириклик мазраъи қасдиға ҳар ой
Аён айлаб янги ой шаклидин дос.

Фалак бирла шафақ эрмаски, қилмиш .
Муҳайё дам-бадам қон тўккали тос.

Эмас қон, бодадурким, бехуд айлаб
Йиқарға элни қилмиш чархдин кос.

Соғинма бодайи лаъл, ониким, бор
Улус қониға рангин бўлғон олмос.

Бу қон тўкмак била кимдурки йўқтур
Анинг савдосидин кўнглида васвос.

Бу пандимни эшит сен доғи, эй дўст,
Иродат юзидин тут поси анфос.

Жафоларким, мен онглабмен жаҳондин,
Вафосидин манга ғолибдурур ёс.

Валавҳозал-маоний анта қултум,
Тақулу иъламу ё айюҳаннос.

Бақосиздур жаҳон раъноси, валлоҳ,
Жаҳон раъноси йўқким, мосиваллоҳ.
3

I

Эй, кирпики нешу кўзи хунхор,
Жонимни неча қилурсен афгор?

Лаълинг ғамидин кўнгулда эрди
Ҳар қонки, сиришким этти изҳор.

Ҳайҳотки, ҳажр илгидиндур
Жонимда алам, танимда озор.

Юзунгни кўруб мени рамида,
Ишқ ўтиға бўлғали гирифтор.

Сен эрдинг мажлисим ҳарифи,
Ким еди ҳасад сипеҳри ғаддор.

Юз ҳасрат ила мени айирди
Васлингдин, аё, хужаста дийдор.

Эмдики, фироқ аро тушубмен,
Топқунча яна ҳариф ё ёр,—

Ёдингни қилай ҳарифй мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
II
Жонимға қилур эсанг жафони,
Гаҳ-гоҳ арода кўр худони.

Дардинг била уйла шодменким,
Ўлсам доғи истамон давони.

Сендин дер эдимки, чора бўлғай,
Ҳажр этса ҳазин бу мубталони.

Ҳар лутфки, мен тутар эдим кўз,
Юз войки, сенда кўрмай они.

Васлинг била дедим айлайин шод
Бу шифтайи жони бенавони.

Қасдимға вале чекибдурур халқ
Юз ханжару новаки жафони.

Мен доғи қачон зарурат ўлса,
Бир гўшада ўлтуруб ниҳоний,—

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
III
Гаҳ-гоҳ итим деб айлагил ёд
Девона қулунгни, эй паризод.

Бир лаҳзада бузди сели ашким
Ҳар тарҳки сабр қилди бунёд.

Ҳар руқъаки ёзди сабр ила ҳуш,
Совуғ нафасимдин ўлди барбод.

Кўп истама кўнглум изтиробин,
Қуш талпинурин нечукки сайёд.

Сен гарчи ғамимдин этмадинг фикр,
Ётелбалигимни қилмадинг ёд.

Султонсену йўқтурур санга ҳукм,
Лекин мени дардманди ношод.

Бу ғуссаға топмасам чу тадбир,
Ҳар лаҳза чекиб фиғону фарёд,—

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
IV
Билмонки, юзунг паридек, эй жон,
Невчун яна кўздин ўлди пинҳон?

То бўлди юзунг ниҳон, кўзумдин
Ашк ўрниға тинмайин оқар қон.

Лутфунг била бир кун этмадинг ёд,
То тушти манга балойи ҳижрон.

Ваҳ, қони бурунғи меҳру пайванд,
Гўё унутулди аҳду паймон.

Бахтим киби душман ўлдунг охир,
Бу дардға юз нафиру афғон.

Сендин манга чун ғараз сен-ўқ сен,
Бас, бўлди фироқу васл яксон.

Таҳқиқ чу англадимки, эмди
Васлингға етарга йўқтур имкон,—

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
V
Жисмингки, эмас ҳаёттин кам,
Не жисмки, руҳ эрур мужассам.

Бир-бир соғиниб лабинг ҳадисин,
Қон йиғлар ики кўзум дамо-дам.

Ғаминг тиласанг мени қутулмай,
Ғамдин тиласам ўзумни хуррам.

То ўлди бу зори хаста маҳрум
Васлингдин, ғамға бўлди маҳрам.

Чекти кўнгул андоқ ўтлуғ оҳе,
Ким куйди шарори бирла олам.

Бу навъ шароралиқ ўтумнинг
Таскини учун мени ҳазин ҳам

Ранжингни тилай танимға роҳат,
Нешингни дейин ярамға марҳам,—

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
VI
Ул дуржи ақиқу лаъли сероб
Жузғимдин оқиздилар дури ноб.

То жоми муҳаббатингни тортиб,
Кўнглумга етишти ишқдин тоб.

Ҳам дўстлар ўлди манга душман,
Ҳам тарки муҳаббат этти аҳбоб.

Сендин ажаб эрди бори, эй дўст,
Душманлар учун тузатмак асбоб.

Маҳрум қулунгни маҳрам этса
Васлинг ҳарамиға ҳаййи ваҳҳоб.

Кўюнгни қилай ўзумга қибла,
Қошингни этай кўзумга меҳроб.

Ёхуд етибон хумори ҳижрон,
Васлинг майи бўлди эрса ноёб,-—

Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис.
VII
Эй, кишвари ҳусн узра ҳоким,
Хўблар бори ҳазратингда ходим.

Буздунг бу кўнгулни, ложарам мулк
Вайрон бўлур, ўлса шоҳи золим.

Ҳижрон мени чунки ўлтурур зор,
Сен ҳам мадад этмагинг не лозим?

Дар нечаки беиноят ўлуб,
Қилдинг мени бегуноҳ мужрим.

Уммед будурки, ёна тенгри
Солса мени мақдамингға солим.

Иқбол киби туруб қошингда,
Бўлсам яна хизматингға озим.

Васлингға ғазал тафаккур айлаб,
Унутғамен ушбу байтниким,—

«Ёдингни қилай ҳарифи мажлис,
Фикрингни этай кўнгулга мунис».

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:02:16

ҚИТЪАЛАР

1
Ҳақ зотиға биравки хирад бирла фикр этар,
Отин эл ичра оқилу фарзона айлабон.

Миқдорини тенгиз суйининг истар англамоқ,
Лекин ҳубоб жомини паймона айлабон.
2
Муҳаммади арабий шаъни ондин аъзам эрур,
Ки нуқс бўлғай улус бўлса нафйиға қойил.

Қуёш ашиъасиға ламъа андин ортуқ эрур,
Ки зарра касрати бўлғай зиёсиға ҳойил.
3
Фонийи мутлақ ўлмайин солик,
Анга йўқтур умиди мақсади кул.

Қаро туфроққа сингмайин қатра,
Андин имкони йўқ очилмоқ гул.
4

Солики озодани кўрсанг, ғаний қилғай дебон,
Мол анинг манъи сулуки қилмағил инкор анга.

Кема тийри мол аро бўлмиш муқайяд, демагил,
Кўрки, онча мол ўлурму мониъи рафтор анга.
5

Эй кўнгул, тан тахтасин бу қаъри йўқ гирдобдин
Истасанг соҳилға чекмак, билки, бу осон эмас.

Пиру истеъдоду тавфиқ ўлмаса бўлмас бу иш,
Кимдурурким, бағри бу ҳасратдин онинг қон эмас.
6

Важҳи маош учун кишиким деса фикр этай,
Қисмат ризосидин анга бегоналиқ керак.

Ганжи қаноат арчи эрур салтанат, валек
Элдин тамаъни узгали мардоналиқ керак.

Лаззоти нафс тарки самари офият берур,
Лек ул шажарни эккали фарзоналиқ керак.

Ким ишқ асири бўлсаки, мумкин эмас висол,
Дарду балоға ҳамдаму ҳамхоналиқ керак,

Тажрид нуридин киши кўз ёрутай деса,
Аҳбоб ҳажри шамъиға парвоналиқ керак,

Гар анжуманни деса муриду мутиъ этай,
Кўп нуктаву фасонада афсоналиқ керак.

Ботин ҳаримида тиласа махзани ҳузур,
Зоҳир уйи асосиға вайроналиқ керак.

Зоҳир юзидин ар тиласа тожу иззу жоҳ,
Дарду бало муҳитиға дурдоналиқ керак.
7

Қаноат тариқиға кир, эй кўнгул,
Ки хатм ўлғай ойини иззат санга.

Десанг, шоҳ ўлай, еру кўк басдурур,
Бу бир тахту ул чатри рифъат санга.

Фано шуъласида ёшур жисмни,
Керак бўлса зарбафт хилъат санга.

Етар лола бутган қиё қулласи,
Мурод ўлса гулгун ҳашмат санга.

Эрур бас ариғ нуктаву қон ёшинг,
Дуру лаълдин зебу зийнат санга.

Десанг, хилватим анжуман бўлмасун,
Керак анжуман ичра хилват санга.

Ватан ичра сокин бўлуб сойир ўл,
Сафардин агар етса меҳнат санга.

Назарни қадамдин йироқ солмағил,
Бу йўл азми гар бўлса рағбат санга.

Дамингдин йироқ тутмағил ҳушни,
 Ки юзланмагай ҳар дам офат санга.

Бу тўрт иш била рубъи маскун аро
Чолинмоқ, не тонг, кўси давлат санга.

Бу оҳанг ила бўлғасен нақшбанд,
Навоий, агар етса навбат санга.
8
Таваккулни улким қўюб хотириға,
Тушар шоҳ оллинда қуллуқ ҳавоси.

Насиби анинг бир аёқ ош эрур бас,
Агар ганжи Қорун эрур муддаоси.

Биравким, бўлур бир аёқ ош учун қул,
Юзига керактур қазоннинг қароси.
9
Кимки махлуқ хизматиға камар
Чуст этар — яхшироқ ушалса бели.

Қўл қовуштурғуча бу авлодур,
Ки анинг чиқса эгни, синса или.

Чун хушомад демакии бошласа кош,
Ким тутулса дами, кесилса тили.
10
Камол эт касбким, олам уйидин
Санга фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.

Жаҳондин нотамом ўтмак биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.
11

Биравки, жабҳасида чин эрур тута олмас
Мурод шоҳидининг соидини коми била.

Агарчи фаннида соҳиб камол эрур сайёд,
Қачон балиғ тута олғай сув мавжи доми била?
12

Қулоқда асра гаронмоя сўзнию фикр эт,
Ки дурсиз ўлса, не бўлғусидур садаф ҳоли.

Сўзунгни доғи кўнгул ичра асрағилким, ҳайф,—
Ким уйла дуржни гуҳардин этгасен холи.

Бу даржу икки садафни тўла дур этганга,
Зиҳи улувви гуҳар, балки гавҳари олий.
13

Не раҳравеки, тожи ҳидоят бошидадур,
Йўқ бок анга ҳаводиси афлок тошидин.

Ҳудҳудки, қўйдилар азалий тож бошиға,
Тушгайму жола ёққон ила тожи бошидин?
14
Кўрсанг, эй зоҳид, муқомирваш қаландарпешае,
Бўлма кўп машғулу дунё шуғлидин қил ижтиноб.

Дона ўйнаб важҳин исор этсанг, андин яхшиким,
Эвуруб тасбиҳу ёрмоқ судин этгайсен ҳисоб.
15
Юзига асли ямоннинг кўп очма гулшани хулқ,
Сияҳ гилемга албатта меҳр айлама фош.

Қи қилмади гул иси бирла тоза руҳ жуал,
Қуёш чароғиға парвона бўлмади хуффош.
16
Чу душман ўлди қадимий, зиёнидин ҳазар эт,
Агарчи нутқи равонбахши жонға роҳат эрур.

Сув бирла ўт аро зиддият ўлди чун азалий,
Агар ҳаёт суйидурки, ўтға офат эрур.
17
Виқор гавҳарию ҳилм маъдани бўлакўр,
Десангки, қилғай итоат санга гадо била шоҳ.

Бу шева тоғда зоҳирдурурки, даврондин
Қачонки тафриқа етти, улусға бўлди паноҳ,
18
Бийик мақомиға улким тилар сабот керак,
Ки эгриликни қўюб, тузлук айласа қонун.

Туз ўлса соясида эл тиниб минор киби,
Сипеҳр уйида турар қарнлар нечукки сутун.

Гар эгридур, ёғибон ўқу боғланиб бўйни,
Бўлур қабақ йиғочидек беш-ўнча кунда нигун.
19
Хиромон сувда сойир бўлмоқу учмоқ ҳаво узра,
Ажаб эрмас, қачонким ростравлиқ қилса озода.

Шиор айлаб бу ишни кема тийри, кўрки, сув узра
Хиром айлаб ҳавоға бодбондин солди сажжода.
20
Поклар жони бўлур озурда тазвир ашкидин,
Кўзгу рухсори нечукким занг тутқай нам била.

Ростлар кўнглини айлар тийра нодон ёвадин,
Шамъни ул навъким жоҳил ўчурғай дам била.
21
Сахий улдурки, навъи базл қилғай,
Агар худ суфра ичра бўлса нони.

Ким ул чодир кўмочидек етишгай
Гадо уйига кўзлардин ниҳоний.

Фалакдек йўқки, аввал жилва бергай
Қуёшнинг қурсидек оламға они.
22

Тўнни зарбафт айлабон хиффатдин учқон ҳар тараф,
Йўқ ажаб, гар бор эса дунё матоъи ком анга.

Ул чибинким, кўзга олтун янглиғ ишнор хилъати,
Кўпраги билким, нажосат узрадур ором анга.
23

Навоий, тилинг асрағил зинҳор,
Десангким, емай даҳр ишидин фусус.

Назар ҳилки, ўқ оғзи тилсиз учун
Қилур тожварлар била дастбўс.

Неча тожвардур, кесарлар бошин,
Чу ҳангомсиз нағма тортар хурўс.
24

Иссиғ нафас била ҳиндуға тарбият қилсанг,
Хисоли ҳар ён ўлур жаҳл тавсанин сурмак.

Кўмурни ўтқа солиб, лаъли оташин этсанг,
Натижа бўлғай анга қайда тушса куйдурмак.
25

Лаим фарқиға иқбол тожини қўймоқ,
Яқинки, бўлғусидур мужиби азоби анинг.

Нутуқчи бошиға шунқор тумоғаси тонг эмас,
Ки бўлғуси сабаби ранжу изтироби анинг.
26

Бийик мақомлиқ эл тифл эканда ҳам бўлмас,
Ки тийра қилғай они жаҳлу зулмат аҳли тили.

Қамар чароғи агар бўлса барча бир кечалик,
Не навъ ўчургай они шабпарак қанота ели?
27

Дебон берган киши эрдур, ва лекин
Демай берганга эрлик бил мусаллам.

Не деб, не берса, билгил они хотун,
Дебон бермасни хотундин доғи кам.
28

Не рўза бўлғай ангаким, очуқ бўлиб оғзи
Дамеким ўлмағай ондин калому ҳарза калом.

Ғариброқ буки, қилғай баҳонае суннат,
Ки шарбат айлагай ошом зоҳир ўлмай шом.

Намоз қилмағаю қилса ҳам намоз ичра
Тахайюл айламагай ғайри лавн-лавн таом.

Чиқиб намоздин, ўлғай таом ила мамлу,
Бу шарт бирлаки, бўлғай таоми барча ҳаром.

Димоғ топса рутубат бу навъ атъимадин,
Кунас бош урғуча уйғонмағай касе ноком.

Кўзин чу очти яна рўза айлагай ният,
Агарчи фосид эрур меъдаву сақил андом.

Бу турфаким, тилагай бу қадар қабоҳат ила
Ки рўза тутмоғини англағай хосу авом.

Бу савм илаки, малак они ёзмағай жуз фисқ,—
Зихи малакваш сойим, зихи хужаста саём.

Навойиё, эрур ортуқ. бу емак-ичмакдин
Йилон этини ебон, заҳрин айламак ошом!
29

Уйла ғарқи майдурурлар халқ бу дайр ичраким,
Шарънинг айнул-ҳаётидин асар мафҳум эмас.

Ул сифатким, баҳрнинг аччиғ суйида баъзи эл,
Топилур дерлар чучук сув ҳам, вале маълум эмас.
30

Шаҳға муқарраб ўлса бирав барча хайлидин,
Эл барча душман ўлса анинг бирла важҳи бор.

Ким хайлу шоҳ ошиқу маъшуқ эрур яқин,
Гулчеҳраеки, ошиқ анча бўлса бешумор.

Ул барчасидин ўлса бирисига мултафит,
Душман бўлурда ўзгаларига не ихтиёр?
31

Биравнинг хавфи кўпрак шаҳ қошинда,
Ки шаҳнинг бор анга таъзими кўпрак.

Эрур шаҳ мажлиси ўт, кимки ўтға
Яқинроқ бўлса, куймак бийми кўпрак.
33

Шаҳо, эл жавҳари жонин чиқардинг,
Жавоҳир ҳирсидин бедод этиб фош.

Чу ўлгунгдур, не осиғ, тўкмак они
Мазоринг узра андоқким ушоқ тош.
34

Қарилар хотири нозикдур, эй тифл,
Шикастидин қилиб ваҳм, ўлма густох.

Унуттунгмуки, атфол ўйнағанда
Синар оз майл кўргандин қуруқ шох.
35

Не толиъдурки, ҳар кимии десам ёр,
Манга ул оқибат бўлур бадандеш.

Биравдурким, они десам кўзумсен,
Чекар мужгон киби қасдимға юз неш.
36

Ул турфа қуш ҳавосида кўз тўкти дурри ашк,
Жон ёйди риштасин анга айлаб ҳавойи қайд.

Лекин гар инжу сочса киши дона ўрниға,
Товусни қачон қилур ўргамчи доми сайд?
37

Кийиб самур ила киш, қилма асру раънолиқ,
Ипак либос ила тутма ғурур жоми тўло.

Тийннинг ўз туки-ўқ бўлди жониға офат,
Фарисанинг паридин келди ўз бошиға бало.
38

Шоҳи сипеҳрқадр Абобакр, ул шаҳе,
Ким кўк равоқи даргаҳи қадриға тоқ эрур.

Бу чархи ложувард уза хуршид гўйиё
 Кўкбўз таковариға музаҳҳаб жаноқ эрур.

Бир пора ложувард сари гўйи англади,
Ким бу заифи хастаға кўп иштиёқ эрур.
39

Чу кўрдиким, сафол ичинда солиб
Ичадур бода бу меҳнат қарини.

Деди, чиний сароҳим бордур, олғил,
Сўзи деди, вале йўқ эрди чини.
40

Фалон бойким, қўйи беш мингдин ўтмиш,
Яна ҳам мингдин ортуқ соғлиғ ўчку.

Қўзилиқ қўй дедию тонди охир,
Ки ондин яхшироқ ўғлоғлиғ ўчку.
41

Соҳиби аъзам Низомул-мулк, чунким бўлди азал,
Ҳажвлар қилди Уторуд чархи кажрафторни.

Чун ҳаводис тундбоди эсди, барбод айлади,
Йўқки муҳру дафтару зелуча йўқу борни.

Банду тутқунлуқ бас эрмас эрдиким, беморлиғ
Бир йўли солди аёқдин ул фақири зорни.

Келтурурлар сўрғали девонға они хожалар,
Воқиан бу навъ сўрғай дўстлар беморни.
42

Бу юрушда ики улоғим бор,
Лек бормен сипоҳийлиқда яёқ.

Ики шатранж отидек, бириси
Кўтара олмай ўз еридин аёқ.

Чопса шатранж хонаси хатидин,
Секремаклик аларға беҳад шоқ.

Бири ранги қародурур, бири бўз,
Қаро ердур доғию бўз туфроқ.
45
Фалон котиб ар хатни мундоқ ёзар,
Бу мансабдин ани қўпормоқ керак,

Юзин номасидек қаро айлабон,
Қаламдек бошин доғи ёрмоқ керак.

Қародин қароға берибон улоғ,
Қаламравдин ани чиқармоқ керак.
46

Садр котиб йўқ менинг шеъримки, ҳар ким шеърина
Ёзғали олди қалам, борин ғалат қилди рақам.

То қалам урди қароға, ёзмади бир ҳарф рост,
Ким худо қилғай анинг юзин қаро, илгин қалам.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:02:32

РУБОИЙЛАР

1
 
Субҳоналлоҳу холиқи зул-мажду ало,
Ким андин эрур тўла хало бирла мало,
Гар меҳр анинг мисли дегайлар уқало,
Меҳр оллида зарра янглиғ ўлғай масало.
2
Кўк пўяву сайр ила талабгор санга,
Кун сорғорибон ишқда бемор санга,
Ой доғ ила қуллуқ айлаб изҳор санга,
Тун анжуми нақдидин харидор санга.
3
Ё рабки, иноятингни ёр айла манга,
Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга,
Ҳар каҳфи кифоятингни дор айла манга,
Ҳар дурри иноятинг нисор айла манга.
5
Жонимдоғи «жим» икки долингға фидо,
Андинг сўнг «алиф» тоза ниҳолингға фидо,
«Нун»и доғи анбарин ҳилолингға фидо,
Қолғон ики нуқта икки холингға фидо.
6
Бу қосид ишим оҳу фиғон айладило,
Бу руқъа танимни нотавон айладило,
Бу саъб хабар ичимни қон айладило,
Бу қонлиғ ичим ҳалоки жон айладило.
7
Номангки, тириклигимдин улдур матлуб,
Очиб ўқуғоч бир неча лафзи марғуб,
Кўп тўлғониб, ашк ичра ўзумдин бордим,
Ул навъки, сув ичига тушгай мактуб.
8
Номангким, эрур боиси иқболу тараб,
Еткурса тараб мени ҳазинға, не ажаб,
Ёлғуз мендин кетармади ранжу тааб,
Ким бўлди басе халқ ҳаётиға сабаб.
9
Бир айбға гарчи халқ қилғай мансуб,
Фақр аҳлидин изтироб эмастур маҳсуб,
Сидқ эрса худ этмак керак ўз феълини хўб,
Кизб эрса маломат доғи бордур матлуб.
10
Сув кўзгусини боғ аро айларда шитоб,
Сиймоб қилур эрди таҳаррук била тоб.
Дай қилди бу симобни андоқ кўзгу,
Ким кўзгу анинг қошида бўлғай сиймоб.
11

Эй улки, сўзунг тушти ҳабиб оллида хўп,
Мендин йўлиға бошинг қўюб, туфроғин ўп,
Аҳбобға ҳам бирин-бирин хизмат этиб,
Арз айла, ниёз ила дуо кўптин-кўп.
12
Гардун уза базм учун мақом айлади тут,
Ул базмда хуршидни жом айлади тут,
Ул жом ила ишратни мудом айлади тут,
Охир даме ер қуйи хиром айлади тут.
13
Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут,
Ўтган гар эрур ямон, таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши, тасарруфни унут.
14
Эй ишқ, анинг кўйида тавфи ҳарам эт,
Бизни доғи ул тавфға бошла, карам эт,
Бир доира кўйи теграсида рақам эт,
Гар чиқса аёғим, рақамингдвн қалам эт.
15
Чун ханжари ҳажринг манга қатъ этти ҳаёт,
Бори ғаму дардинг ўқини тинмайин от,
Ким онча қовурсун пар ўлуб бутса қанот,
Тойир бўлубон етгамен охир санга бот.
16
Бўлди менинг ўлмагимга савдо боис,
Савдоға ҳавойи жоми саҳбо боис,
Саҳбоға доғи дайру чалипо боис,
Бу барчаға ул дилбари тарсо боис.
17
Кўнглумни олибдур ул шаҳи сабздавож,
Ким ғамза била олур мамоликдин бож.
Боши узра мамлакат хирожи бир тож,
Тожи уза гавҳари мамоликка хирож.
18
Кундуз кўрсанг ўзунгни маҳзун қадаҳ ич,
Андоқки қуёш равшану мавзун қадаҳ ич,
Ул дамки қуёш ботти, шафақгун қадаҳ ич,
Жомингни қилиб нечукки гардун, қадаҳ ич.
19
Гул вақти муяссар ўлса гулфом қадаҳ,
Андин сўнг тутса бир гуландом қадаҳ,
Манъ айласа барча аҳли ислом қадаҳ,
Қофирмен агар қилмасам ошом қадаҳ.
20
Руҳумғаки майдин эрди ҳар лаҳза футуҳ,
Носиҳ тили неши қилди ани мажруҳ.
Май лойини марҳам қилайин шому сабуҳ,
Ул вақтқачаки, тоза бўлғай манга руҳ.
21
Қўрқутма мени томуғдин, эй зоҳиди ях,
Жаннат манга бўлғуси дебон урма занах,
Ким дўзах онинг ёди била жаннат эрур,
Жаннат бори сенинг биладур дўзах.
22
Рухсори уза холларин ул дилбанд
Очти чу мени кўрди басе ҳожатманд.
Айшимға ямон кўз этмагай эмди газанд,
Хоссаки, ул-ўқ бўлубтур ўт узра сипанд.
23
Ёшимға бағир қони чу эрди монанд,
Кўз асради ёшдек бўлуб андин хурсанд.
Турмади кўзумда еткач ул сарви баланд,
Бўлмас киши фарзанди кишига фарзанд.
24
Эй, шарбати лаълинг оби ҳайвондин алаз,
Ҳайвон суйини қўйки, чучук жондин алаз.
Не жондин алаз, не оби ҳайвондин алаз,
Ким ҳар неки йўқ, ондин алаз, ондин алаз.
25
Будур тилагимки, улки маъбудунг эрур,
Туткай сени улёнки, сенинг судунг эрур.
Кўнглунгга етургай улча беҳбудунг эрур,
Илгингга кетургай улча мақсудунг эрур.
26
Гул зикрин эшитурмену йўқ гулдин асар,
Бу боғ эшигидин истарам онча гузар,
Ким топмаса гул жамолидин баҳра назар,
Бори исидин етса димоғимға хабар,
27
Соқий, баданимни нотавон этти хумор,
Кўнглумни қадаҳдек тўла қон этти хумор,
Ҳар узвума юз ранж аён этти хумор,
Тутқил қадаҳеки, қасди жон этти хумор.
28
Кўзум учадур, магарки ёрим келадур,
Эс ҳар дам озар, магар нигорим келадур.
Ё бодияйи фироқ сайрида қилиб
Юз марҳала қатъ шаҳсуворим келадур.
30
Ҳар гармрўйки, бўлғай ул кошифи роз,
Мақсуд ҳарими сори қилғач парвоз,
Тонг йўқ, фалак узра айлабон жилваву ноз,
Наълайни малакка бўлса меҳроби намоз.
31
Олам бор эмиш, Навойиё, шўрангиз,
Олам доғи эл боштин-аёқ рангомиз.
Ишқ истар эмиш сени адам мисри сари
Борғилки, эрур эл тилаган ерда азиз.
32
Аҳбоб, денгизки, хонумондин тамаъ уз,
Не хону не мон, кавну макондин тамаъ уз,
Не кавну макон, жону жаҳондин тамаъ уз,
Лекин демангиз муники ондин тамаъ уз.
33

Лаълингни қилиб нуктасаро, эй қарокўз,
Ишқ аҳли ҳаётиға яро, эй қарокўз.
 Чекма яна сурма кўз аро, эй қарокўз,
Эл жониға қилма кўз қаро, эй қарокўз.
34
Ул кўзки, даме бўлмади соғ, эй қарокўз,
Қонимдин ичар мудом аёғ, эй қарокўз.
Билмонки, эрур анга қароғ, эй қарокўз,
Ё маст эди, қўйди тоза доғ, эй қарокўз?
35
Жонбахш лабинг чашмайи ҳайвонму эмас?!
Ҳажридин онинг ичим тўла қонму эмас?!
Ҳар қатрайи қон лаъли Бадахшонму эмас?!
Ҳар порайи лаъли жавҳари жонму эмас?!
36
Гар ошиқ эсанг, меҳру вафо қилма ҳавас,
Дард иставу дафъиға даво қилма ҳавас,
Ҳижрону висол мутлақо қилма ҳавас,
Дилдорингдин ғайри ризо қилма ҳавас.
37
Маҳбубға эътиқод қилмоқ бўлмас,
Андин талаби мурод қилмоқ бўлмас,
Кўзнинг қаросин мидод қилмоқ бўлмас,
 Гар бўлса битик савод қилмоқ бўлмас.
38
Ҳам савмаа кунжи шайхи таррорға бас,
Ҳам шайх юзи зоҳиди ҳушёрға бас,
Ҳам дайрда мастлиғ мени зорға бас,
Ҳам муғбача васли жони беморға бас.
39
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтун қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикандек ошён бўлмас эмиш.
40
Ул дурри саминки, бор эди кўзума ёш,
Айларда ажал анга жафо расмини фош.
Ғам тнрноғидин қилиб қароғимни харош,
Ёшурғай эдим они кўзум уйида кош.
41
Йўқ бодайи васл, оби ҳайзон ул эмиш,
Аҳбоб мулоқоти, дема, жон ул эмиш.
Гардун ғаму ранж суратин нақш этса,
Жон чеҳраси атрофиға ҳижрон ул эмиш.
42
Йиллар тутубон шайх мақолотиға гўш,
Не кўнглума завқ етти, не жонима жўш.
Жонимға наво солдию кўнглумга хуруш,
Бир журъа била муғбачайи бодафуруш.
43
Соқий, мени хор-хордин айла халос,
Гул-гул юзунг оч, баҳордин айла халос,
Ё май беру интизордин айла халос,
Ё ўлтурубон хумордин айла халос.
44
Бер жому ол, эй муғбача, жонимни иваз,
Қўш тутқилу, ол икки жаҳонимни иваз.
Они сумурурда қатрае томса агар,
Сен ҳам тўк анинг ўрнида қонимни иваз.
45
Ким истаса салтанат, саходур анга шарт,
Ҳар ваъдаки айласа, вафодур анга шарт.
Ким фақр талаб қилса, фанодур анга шарт,
 Оллиға неким келса, ризодур анга шарт.
46
Бу даврда йўқ сен киби хушхон ҳофиз,
Ҳуффоз аро сарҳалқайи даврон ҳофиз.
Қуръонга сен ўлғон киби яксон ҳофиз,
Бўлсун санга барча ишда қуръон ҳофиз.
47
Ким айласа соқийи гуландом тамаъ,
Илгидин онинг соғари гулфом тамаъ,
Андин сўнг агар тақвию ислом тамаъ
Айлар эса ул мардак эрур хом тамаъ.
48
Ул дамки, қуёш айлади мағрибқа ружуъ,
Гар суҳбат ўшул қуёш била топса вуқуъ,
Хуштур қилмоқ жом қуёшиға шуруъ,
Ул дамғачаким, қилур қуёш жоми тулуъ.
49
Муғ дайрида даст берса бир лаҳза фароғ,
Ким муғбача ишқидин қизиғ бўлса димоғ.
Ул тутса муғона лаҳн ила ҳар дам аёғ,
Бош олсам аёғидин, керак бошима доғ,
50
Бир гул ғамидин дедим қўяй бағрима доғ,
Бергайму дебон атри димоғимға фароғ,
Баргин чу мулаввас айлади бум ила зоғ,
Эмди они исламоққа юз ҳайф димоғ.
51
Бердинг манга дайр аро иқомат, эй муғ,
Туттунг қадаҳи майи маломат, эй муғ,
Бу ишни худ айладинг каромат, эй муғ,
Ё рабки, ҳамиша бўл саломат, эй муғ.
52
Номанг етибон топти кўнгул иззу шараф,
Ҳар лафзи бўлуб мурод дурриға садаф.
Ҳар сатри алам черикининг дафъи учун
Иқбол сипоҳидин чекибон бир саф.
53
Соқий, баданимни қилди ғам тиғи шикоф,
Қоним бори оқти, тутма ўзунгни маоф.
Тутқил бадали моятаҳаллал майи соф,
То маст қилай ғам черики бирла масоф.
54
Юз меҳнату ғам кўнглума еткурди фироқ,
Жонимға балову дард ўқин урди фироқ,
Жисмимни фано ўтиға куйдурди фироқ,
Чун куйди, кулини кўкка совурди фироқ.
55

Кўнглумни ғаму дард ила қон айлади ишқ,
Кўз йўлидин ул қонни равон айлади ишқ,
 Ҳар қатрани билмадим қаён айлади ишқ,
Бедил эканим буйла аён айлади ишқ.
56
Ул дамки қуёш боттию сорғорди шафақ,
Базмингға шафақгун май ила бер равнақ.
Не ҳақни унут, не майни куйғил мутлак,
Ким тонгла эрур тенгри кариму барҳақ.
57
Йўқ даҳрда бир бесару сомон мендек,
Ўз ҳолиға саргаштаву ҳайрон мендек,
Ғам кўйида хонумони вайрои мендек,
Яъники, алохону аломон мендек.
55
Бераҳмдурур оламу золим афлок,
Бемеҳрдурур анжуму даврон бебок.
Қай сарви чаманки, жилва қилди чолок,
Ким ерга тўкулмади нечукким хошок.
59
Зоҳид сену ҳур, манга жонона керак,
Жаннат санга бўлсун, манга майхона керак.
Майхона аро соқию паймона керак,
Паймона неча бўлса, тўла ёна керак.
60
Гар дилбар эмас малаквашу ҳур хисол,
Андин сўнг улуснинг кўзи кўру тили лол.
Не ҳусниға руъяту не ишқимға мақол,
Биллаҳ, мену ошиқлик эрур амримаҳол.
61
Бир сори сориғ пўлову мен тутсоғ йўл,
Не тоғу, не туз десанг, не ободу, не чўл.
Йиртуқ капанакдин чиқориб яланг қўл,
Ул қочсаву мен қовсаму, мен қочсаму ул.
62
Турмай мени зору нотавон бирла кўнгул,
Улфат тутмиш ул остон бирла кўнгул.
Ёреки манга жон эди ҳам азм этти,
Мен мундаву хизматингда жон бирла кўнгул.
63
Умрунг қуёшиға бермасун чарх завол,
Жонинг қамарини қилмасун давр ҳилол.
Тун-кун бўлғил маҳравишу меҳрхисол,
Даҳр аҳлиға нурбахшу фархунда жамол.
64
Эй, жони ҳабибу кўнгли аҳбобға лол,
Мен ҳам қилдим жону кўнгулни ирсол.
Кўнглумга бер аҳбоб била жоми висол,
Жонимни ҳабиб аёғи туфроғиға сол.
65
Муғ дайри сори букун таманно қилдим,
Ул муғбача ҳуснини тамошо қилдим,
Дин нақдини куфри бирла савдо қилдим,
Ким қилди бу ишким, мени расво қилдим?
66
Ёшунғон эмиш қаро булутға моҳим,
Гардунни совурмоғлиғ эрур дилхоҳим.
Кирмиш қаро туфроққа қуёшдек шоҳим,
Невчун қаро қилмасун қуёшни оҳим?!
67
Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тиғи ситам,
Эл кўзини ҳам ўйғаю ўз кўзини ҳам.
68
Баҳру кемадин кўнгулда кўпдур аламим,
Ким секримайин қадам, югурмай қаламим.
Мақсуддин онча солди бир дамда йироқ,
Ким юз йил они тай қила олмас қадамим.
69
Масжидға неча аҳли риёдек етайин,
Ё ринд киби азимати дайр этайин.
Мақсуд топилса яхши, йўқса нетайин,
Бошимни олиб қай сори эмди кетайин?!
70
Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,
Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.
Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,
Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.
71
Жоним аро ўт лаъли сухандонинг учун,
Юзум уза кавкаб маҳи тобонинг учун,
Кўксумда алиф сарви хиромонинг учун,
Сўзлаб, юз очиб кел бу тараф жонинг учун.
72
Зулфунг гириҳиға пойбаст ўлмишмен,
Лаълинг майидин бодапараст ўлмишмен,
Ул майни ичиб йўлунгда паст ўлмишмен,
Ҳай-ҳай, не дедим, магарки маст ўлмишмен?
73
Менменму висол умидидин шод ўлғон,
Бир-бир ғаму андуҳдин озод ўлғон.
Оз-озғина берган сойи гул атри насим,
Булбулдек ишим нолаву фарёд ўлғон.
74
Зоғеки чўқуб оқизди қон кўнглумдин,
Тирноғ ила узди нотавон кўнглумдин,
Аъзосида кўр асар дамим дудидия,
Минқор ила чангида нишон кўнглумдин.
75
Кўнглум гулу сарв майли қилмас, нетайин?
Сарву гул ила даме очилмас, нетайин?
Дар шўх кўрунса, кўзга илмас, нетайнн?
Бир шўхким, ул тилар — топилмас, нетайин?
76
Дайр ичра тилаб жоми ҳилолий партав,
Сажжода гарав бўлса, не тонг, эй раҳрав.
Чун муғбача оллида қилур сажда бирав,
Йўқ айб мусаллоси онинг майға гарав.
77
Гар қилса киши қилиб гуноҳе тавба,
Ул журмға бўлса узрхоҳи тавба.
Қилмоқ неча гоҳ журму гоҳи тавба,
Бу журм ила тавбадин, илоҳи, тавба!
78
Ё кошифи асрори ниҳон бўлса киши,
Ҳаллоли рамузи осмон бўлса киши,
Ё ошиқи зори нотавои бўлса киши,
Девонаву расвойи жаҳон бўлса киши.
79
Эйким, борасен, кўнгулни қайтарғил ахи,
Бедиллиқ ўтидин мени қутқарғил ахи.
Ё тиғ чекиб тўш-тўшидин ёрғил ахи,
Бир порасини бизга бериб, борғил ахи.
80
Сен борғали ортмиш кўнгул зорлиғи,
Оҳ ўқларидин ҳар нафас афгорлиғи.
Билмон, унутулғонму экандур манга ҳажр,
Ё кўпрак эрур бу қатла душворлиғи?
81
Жонимға етибтурур хумор, эй соқий,
Май тутқилу берма интизор, эй соқий,
Аввал ўзунг айла ихтиёр, эй соқий,
Тутқил манга сўнгра зинҳор, эй соқий.
82
Охир даме умр этса шитоб, эй соқий,
Тутқил манга онча майи ноб, эй соқий,
Ким ҳашрда маст ўлай хароб, эй соқий,
То англамай этсалар азоб, эй соқий.
83
Дедим зақанинг тутуб сақоғингни ўпай,
Кўз қошингга суртубон қабоғингни ўпай,
Гулдек юзунг ислабон, дудоғингни ўпай,
Йўқ, йўқ, йўқ, агар десанг аёғингни ўпай.
84
Ҳар зулф хамиға қилма вобаста мени,
Ҳар кўз ҳавасидин этмагил хаста мени,
Ҳар қош тамаъиға солма пайваста мени,
Ё раб, борисидин айла вораста мени.
85
Тил сўз била то қизитти ҳангомамни,
Бир ҳам тия олмадим бу худкомамни.
Ҳар неча итикрак айладим хомамни,
Ул хома қаророқ айлади номамни.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:02:56

ЛУҒЗЛАР
 
1
ҚАЛАМ

Не лўлидурки, чун ҳангома тутса,
Қадам боштин қилиб тортар навозир.

Бошин кескандин ортиб анга таҳрик,
Тилин ёрғандин ўлуб анга таҳрир.

Қаро сувға бошин юз ғўта берса,
Тўлар оғзию бўлмас лек дамгир.

Киромул-котибин ондин қилиб сабт,
Эл эткондин ямон-яхшини бир-бир.

Вале ошиқ била мажнун ишига
Қазо еткурмай андин ранжу ташвир.

Биҳамдиллаҳки, оллимда азалдин
Жунуну ишқ ёзди килки тақдир.
2
ТАНГА
Не шўх эрурки, улус кўнгли ичра савдоси
Онинг юзидаги хатлар киби муҳаррардур.

Кумишдурур таяию қиймати онинг лекин
Ўн икки ўз танидек важҳ ила муқаррардур.

Иши ул ўн иккидин ҳар бирисидур дийнор,
Ки адл сиккасидин юзларида зевардур.

Магарки англади хумсул-муборак асрорин,
Ки сони бу адад ўлмиш, агарчи юз мардур.

Гадоға хумсидин ар салтанатдурур, не ажаб,
Қачонки беклик онинг рубъидин муяссардур.
3
ИГНА
Қайси айёр эркин улким, нақб урар санъатда бор
Бир синон янглиғ аёғдин, бош қотиқлиқдин таен.

Нозанинлариинг либоси «ечаким сангин эрур,
Тору пуди кўзларидин ичкари кирмак фани.

Пардайи исматда ҳар гулрухки урсун лофи зуҳд,
Кўнглакининг дарзи-дарзи ичра кўрмишлар ани,

Бу сифатким топти ул айёрлиқ сарриштасин,
Тонгэмастур, гар отин қўйғайлар онинг сўзани.
4
МИҚРОЗ

Не қушлар эркин аларким, бирардурур қаноти,
Қанотининг учида ҳар бирисига минқор.

Бирор аёғлари ҳам бору турфароқ буким,
Аёғ учида бирор кўз ҳам эттилар изҳор.

Қачон аёғларин олмаштурурлар, ул соат
Қанот урарға бўлурлар туюрдек тайёр.

Қанот кўп урмоғ ила бир қори учарлари йўқ,
Учарда гарчи қоридур аларға истизҳор.
 5
ЎҚ

Не қушдурурки, учар уч қанот била, лекин
Агар қўнар ҳам, очуқдур қанотлари бори.

Қаноти соридур оғзи, валек доим очуқ,
Бу турфароқки, бўлур қуйруғида минқори.

Эрур анинг киби туз кўнгли ошёнида ўқ,
Сипеҳр жаъбасидин истасанг намудори.
 6
АНОР

Не мижмардур, тўла ахгар, вале ул мижмар андоми
Эрур сунъ илгидин гоҳе мусаддас, гаҳ мусамман ҳам.

Чиқар равзандин ахгари дудию бу турфаким, онинг
Ўтиға дуд йўқтур, мижмариға балки равзан ҳам.

Ўту мижмар дема, бор ул садафким, дурларин онинг
Эвурди қонға даврони мушаъбид, чархи пурфан ҳам.

Агар бу навъ эмас, бас не учун, бармоқ кучи бирла
Бўшар жисми, оқар қони, анга мажруҳ ўлуб тан ҳам.

Нечаким табъи норидур, ва лекин меъда нориға
Берур таскин, мунунг нафъин топибмен воқиан мен ҳам.
 7
БЕЛ

Не навъ пайкар конидур ул узун тиллик,
Ки оғзиға қоқилур бнр узун йиғоч маҳкам.

Мунунгдек оғзини маҳкам қилиб эмас мумкин,
Ки ул узун тилидии ҳеч навъ қилғай кам.

Тепарлар, ончаки мақдур эрур, ва лекин ул
Бу тепмак ила қотиқ ерни чок этар ҳар дам.

Бу навъ ер ёра олмас жаҳонда ул кишиким,
Йўқ эрса белида куч, гар они дегил Рустам.
8
 ЮМУРТҚА

Ул ҳуққайи оҳким, қилурлар гулфом,
Ким жавфи паниру маскадин тўлди тамом.

Ким онинг уруштурмоғидин истар ком,
Ноком ушатқусидур они, ноком.
9
ПОКИ

Не жоҳилдурки, айлар ночахин тез,
Ўзи бирла дурур лекин масофий.

Магар Баҳроми Чўбин наслидиндур,
Ки аҳволида зоҳирдур хилофий.

Равондур тиғи эл бошида доим,
Вале ўз кўксидур онинг ғилофи.

Бу ҳолатда тонуғдур эл бошининг
Сафоси, доғи ўз кўкси шикофи.

Чу мен қилдим аён покий нишонин,
Керакким, топқай эмди табъи софий.
10
ПАРВОНА

Ул қушки, таашшуқдурур андеша анга,
Бир нахлғаким шомдадур беша анга.

Шохи учидин бўлиб аён реша анга,
Гул очмоқ ўшул решасидин пеша анга.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:03:08

МУАММОЛАР

 1
ОДАМ

Қон тўкар юздин дамодам ашку, ваҳким, ҳар замон
Боғланиб оҳимдин айлар кўкка майл ул қатра қон.
2
АҲМАД
Майда икки юз агар кўргузмаса ул маҳжабин,
Дурд дардин истабон жон бермагай аҳли яқин.
3
 БОҚИЙ ВА БОҚИР
Жаннат гулу насриниға бўлсанг муштоқ,
Гаҳ ёр юзи.га, гаҳ кафи пойиға боқ.
 4
БАҲО
Дайр аро кир, пандни гўш айлагил,
Бода бешак соф эрур, нўш айлагил.
5
ТАҚИЙ
Мустақим эрди кўнгул ишқингда, эй оромижон,
Ўртанур ул мустақимим эмди ғамдин ҳар замон.
6
ТОЖ
Юз кўнгул сайдин ажал домидин озод айлади,
То жамолинг тоблиғ зулфини барбод айлади.
7
САМУД

Танимда доғлар узра ғамингки ўртади доғ,
Кўрунди ўзгача ул доғдин танимға фароғ.
8
ЖУНАЙД

Оҳ ўқин жондинки чексам ул париваш ёдидин,
Қолмас ул ёдимда ҳам фарёд онинг бедодидин.
9
ЖАЪФАР

Жонондин айру топти кўнгул умрдин малол,
Ўздин кечибдур эмдию айлар вафо хаёл.
10
ҲАСАН
Қошинг гўшаси чеккали ғамза досин
Янги ойнинг устида кўргузди ёсин.
11
ҲАМЗА

Ёшун, эй гулки, ул гулрух жамоли
Эрур ҳам содаву ҳам тоза ҳоли.
12
ХОЛИД

Нуқтайи мушкинки ул юз узра бўлмиш жилвагар
То ҳисобин англасун эл юз ёшур, эй сиймбар.
13
ХУСРАВ

Ул ниҳолеким қадингға йўқ шабиҳ, андоқ ниҳол
Бошида кўргузса юз хуршид ўлур сендин мисол.
14
ДОВУД

Ўт тушти ваҳм дуди аро фурқатидин,
То куйдию ўрта-нди кўнгул ҳирқатидин.
15
ДАРВЕШ

Ҳар не топсанг давр аро, соқий, аёққа сол они,
Юз кўрардин ўтти иш, тут змди моломол они.
16
ЗУННУН

Васли саъйидин эмиш ишқ аҳли ичра можаро,
Завқдин, кўрким, юзум олтундек ўлмиш ишқ аро.
17
РУСТАМ

Нечаким ёр ситам этган ила узди вафо,
Ёдин этганча оти вирди забон бўлди манго.
18
РАЖАБ

Ою қуёш айламиш юзунг била даъво,
Бизга алардин ажаб кўрунди бу маъно.
19
ЗАЙНИ ВА ЗАЙД
Кўз учи қоши ёсидур соҳир,
Они ёд ол олардин, эй сомир.
20
ЗОҲИД

Ой юзида ҳолини кўргач, ул ой топти жамол,
Охир ул юздинки ёпти, ваҳки, пинҳон бўлди хол.
21
САЪД

Бу гулшан ичраки йўқтур бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур чиқса яхшилиқ била от.
22
САЛМОН
Қилур эсанг манга сомон, аё рафиқ, ҳавас,
Онинг аёгиға еткур менинг бошимнию бас.
23
ШОҲ
Жон қуши чу бўлди донайи холиға зор,
Шод ўлдию ҳалқа айлади зулфини ёр.
24
ШУКУРУЛЛОҲ

Қаро эрди кўзум ҳажрингдин, эй моҳ,
Яна кўрдум юзунгни шукрилиллоҳ.
25
СИДДИҚ

Юзунг била юзума кош бўлса уйла висол,
Ки бўлмаса ораларинда ғайр ул хату хол.
26
САФИЙ ВА САФО

Қасди жонимға чу мужгонинг икки саф тузди,
Бири қош ёси, бири ғамзанг ўқин кўргузди.
27
ЗИЁ

Гул авроқин сабо қилди паришон,
Қабул этти нечаким топти имкон.
28
ТОҲИР

Гириҳни туррадин то очти моҳим,
Паришон қилди филҳол они оҳим.
29
ТОЛИБ

Оғиз лабиға чу қўйдум, яна талаб қилайин,
Ки ғайр нақши гум ўлғай, яна тараб қилайин.
30
ЗАҲИР

Халқ ичра зуҳури ҳусн ул сийминбар
Кўргузди, ваё бўлди қиёмат яксар?

Ким жилвагар эрди гар кичик, ёхуд улуғ,
Бир-бир ҳаракатин айлади зеру забар.
31
ОМИР

Жумлайи ашёға бўлдум ошиқу ошуфтаҳол,
Оламу одам юзин чин қилди миръот ул жамол.
32
ОДИЛ

Ҳам қоши бирла орази хуш эрур,
Ҳам кўзи бирла қадди дилкаш эрур.
33
ҒАРИБ

Чок бағрим тарфин айладинг икки парканд,
Бирини ташлабон охир бирин эттинг пайванд.
34
ҒАЙБИЙ

Сўзга эвурди икки лабингни такаллумунг,
Ё барги гулни ики ойирди табассумунг.
35
ФАРҲОД

Ҳар кеча кўнглум ғаминг тоғида фарёд айлагай,
Уйлаким фарёд, фарёдини Фарҳод айлагай.
36
ФАРРУХ

Гар юзунгдин ҳусн эли юзинда бир хол этса фош,
Ул арода бесарупо заррадек киргай қуёш.
37
ҚУБОД

Сочинг ғубори гаҳи юз ёпар, гаҳи юз очар,
Не зулфдурки ёпар ойни, чунки мушк сочар.
38
ҚОСИМ

Рухсораси узра, эй кўнгул, хол недур?
Зулфи аёғи остида помол недур?
Қони они кўрган сени кўрса, мени ҳам,
Ким ойидин айру элга аҳвол недур?
39
КАМОЛ

Юзинким қатра хай сероб қилмиш,
Гулдурким, сув ичгандин очилмиш.
40
КОКО

Жон қилғай икки юзунг гули сори шитоб,
Гар бўлмаса икки сунбулунгдин қуллоб.
41
ЛОЛО

Сабодин кўрди чун машшота икки зулфини дарҳам,
Онингдек учларин кестики, қатъ ўлди гириҳлар ҳам.
42
ЛАТИФ

Саф чекти ҳар тараф юзидин кирпик, эй кўнгул,
Ул шаклни кўруб хираду сабрдин тўнгул.
43
МУҲСИН

Мажлисда шайх бу кеча кўп шайн бошлади,
Синдурди шамъу нуқлни ҳавз ичра ташлади.
44
МУРОД

Лутфунг ели чун эсти бу мардудға филҳол,
Идбор ниҳоятқа етиб келди юз иқбол.
45
НЕКИЙ

Ўқунгға тан, ваъдангға жон хуш қилмиш эрди хотирин,
Кести чу пайконинг бирин, куйдурди пайғоминг бирин.
46
НОСИР

Кўрунса кўзга ногаҳ-ногаҳ ул ой,
Кўзум ҳайрон қолур юзига, эй вой.
47
ВАЛИ

Чун ул ойға қул ўлди бу ғамкаш,
Қулидин юз ёшурди ул маҳваш.
48
ВАРҚА

Жавр ила қаҳрингки ҳаддин ошти бағоят,
Ваҳки, не бор ибтидо анга, не ниҳоят,
49
ҲУМОМ

Ул шўх онча жаврда кўргузди иҳтимом,
Ким от чиқарди, балки анга ушбу эрди ком.
50
ХИЛОЛ

Кўнглум ҳалок бўлди, чу ишқингни бошлади,
Охир бошинда ҳар неки бор эрди, ташлади.
51
ЮСУФ

Сайр ичра қачонким юзунгга етти қуёш,
Тер оқиб, анинг чеҳрасидин борди ёш.
52
ЮНУС

Зулф очмаки, юзунгдур манга шамъи мажлис,
Маҳв қил тун рақамин кун юзидин, эй мунис.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:03:29

ТУЮҚЛАР

 1

Ё раб, ул шаҳду шакар ё лабдурур,
Ё магар шаҳду шакар ёлабдурур.
Жонима пайваста новак отқали
Ғамза ўқин қошиға ёлабдурур.
2
Жавр ўқин жонимға соқий ёзмади,
Васл жомидин хуморим ёзмади.
Килки қудрат сабзхатлар ишқидин
Ўзга иш оллимға гўё ёзмади.
3
Ё қошингдин неча бир ўқ кўз тутай,
Отки, ўтрусиға онинг кўз тутай.
Неча кўргач ўзга маҳвашлар қошин,
Янги ой кўрган кишидек кўз тутай.
4
Лаълидин жонимға ўтлар ёқилур,
Қоши қаддимни жафодин ё қилур.
Мен вафоси ваъдасидин шодмен,
Ул вафо, билмонки, қилмас ё қилур?
5

Бовужуд ул юз эрур гулгунасиз,
Ким кўринур оллида гул гунасиз.
Юз қизиллиқ йўқтурур, эй аҳли зуҳд,
Токи мункирсиз майи гулгуна сиз.
6
Чарх тортиб ханжари ҳижрон бу тун,
Қўймади бир зарра бағримни бутун.
Тунга бориб бизни беҳол айладинг,
Не балолиқ ёр эмиш, ё раб, бу Тун?!
7
Ўткали ул сарви гулрух соридин,
Йўқ хабар ул сарви гулрухсоридин.
Ҳажридин боғ ичра берур ёдима
Қошидин сарву гул рухсоридин.
8
Тийғи ишқинг ёрасидур бутмагон,
Дардини ҳар кнмга ойтиб бутмагон,
Ҳажр саҳросидур оҳим ўтидин
Анда гул ёхуд гиёҳе бутмагон.
9
Ваҳ, қачонға тегру ишқинг кожидин
Кўзума ҳар лаҳза ўт чақилғуси.
Басдурур кўнглумда ишқинг, ёқма ўт,
Ким ҳароратул ҳам ўтча қилғуси.
10
Ул пари ишқида бу девонани,
Эйки истарсен, келиб гулханда кўр.
Бир қадаҳ ул гулни хандон айлади,
Эй кўнгул, наззора қил, гул ханда кўр.

Qayd etilgan


Ansora  14 Fevral 2011, 16:03:47

ФАРДЛАР
 
1

Улки, ҳақ боринда мақсуд истагай ҳар зотдин,
Меҳр боринда ёруғлуқ кўз тутар зарротдин.
2

Тамаъ этма, кўп ўлса эл моли,
Кўрмайин ҳақ хазинасин холи.
3

Наби шаръиға топмоқ истиқомат
Эрур соликка мушкилрак каромат.
4

Етар чу ризқинг, агар хорадур, вагар ёқут,
Ўзунгга юклама андуҳ тоғин, истаб қут.
5

Мурувват барча бермакдур, емак йўқ,
Футувват барча қилмоқдур, демак йўқ.
6

Такаллуф эрур танға фарсудалиқ,
Анинг таркидур жонға осудалиқ.
7

Музаввир макри бўлди муъжиби қайд,
Нечукким тулки лаъби боиси сайд.
8

Қотиқ эл жисмидин анбурлар олмай нақд эмас восил
Ки тоғни пора-пора қилмайин, лаъл ўлмади ҳосил.
9

Кўк баҳридин яна тамаъ ком тутмайин,
Ким қатра сув томизмас, эл оғзин қурутмайин.
10

Тиндурур бою чиғойни ҳокими равшан замир,
Ёрутур обод ила вайронани меҳри мунир.
11

Не сафо лофин урар ҳиндуйи оташдони,
Уй ёрутмас кўсов, ўн қатла ёрутсанг они.
 
12

Маст муғ дайри риёйи хилватимдин яхшироқ,
Ёшурун исёни зоҳир тоатимдин яхшироқ.
13

Ранжкаш бўлким, чу тортар чуғз вайрон ичра ранж,
Аждаҳодин бийми йўқ, аммо эрур уммиди ганж.
14

Эл ичра, эй ҳасуд, сени қилди ҳақ залил,
Ким ноҳақ элга зидсену ҳақ молиға бахил.
15

Халиқ ўлғон сахийдин элга бўлди икки бахшойиш,
Ҳам эҳсонидин оройиш, ҳам ахлоқидин осойиш.
16

Ёлғон демакда тажриба аввалғи субҳ бас,
Ёлғон нафас чу урди, қарорди ҳамул нафас.
17

Авлиё поясиғадур етмак,
Топмаса шукру топса базл этмак.
18

Базл ҳайвонвашлар илгидин агар истар кўнгул,
Уйладурким орзу қилғай буғу шохида гул.
19

Элни хор айлаган тамаъ, билгил,
Доимо азза ман қанаъ билгил.
20

Кўнгулга футур ўлмайин, роз очилмас,
Садаф гар бутун бўлса, гавҳар сочилмас.
21

Ғофил ўлма, назардин итса аду,
Шамъ ўчурганда ел кўрунурму?
22

Юқар ямонлиғ ангаким, кирар ямон эл аро,
Кўмур аро илик урған қилур илгини қаро.
23

Фориғ эл давронда бори қондадур,
Ким бу даврондадурур дармондадур.
24

Дунёву уқбо иккиси жамъ ўлмас, эй рафиқ,
Кимки икки кема учини тутар, бўлур ғариқ.
25

Аблах они билки, оламдин бақо қилғай тамаъ,
Ахмақ улким, олам аҳлидин вафо қилғай тамаъ.
26

Истасангким, кўрмагайсен бевафолиғ, эй рафиқ,
Қилма олам аҳли бирла ошнолиғ, эй рафиқ.
27

Жаҳон аруси учун, эйки, асру толпиндинг,
Қачон онинг бошидин кечтинг, ул замон тиндинг.
28

Улки, санга элдин эрур айбгў,
Элга доғи сендин эрур айбжў.
29

Киши айбинг деса, дам урмағилким, ул эрур кўзгу,
Чу кўзгу тийра бўлди, ўзга айбинг зоҳир айларму?
30

Киши айбин юзига қилма изҳор,
Таҳаммул айла ўз айбингға зинҳор.
31

Қотиқ кўнглунгдин оқти халқ ёши,
Ки ёмғур боисидур ёда тоши.
32

Бу кун иасими фироқи менинг-сари эсти,
Ки жонни елга бериб, васл риштасин кести.
33

Қизил тўнунг била юз хаста жонға офатсен,
Ҳадиси мухтасар айлай, қизил қиёматсен.
34

Ноз ила аввал мени фирифта қилдинг,
Эмдики, топтим фириб — шифта қилдинг.
35

Чу сен ёру жаҳон бир душманимдур,
Менинг учун жаҳон турғунча сен тур.
36

Манга эмди гўшае меҳроб ила тоат етар,
Эй кўз, ул меҳроби қошни кўрмаким, офат етар,
37

Лабингни сўзга то гўё қилибсен,
Масиҳо муъжизин иҳё қилибсен.
38

Андоқ кўрунди сабза аросинда лолалар,
Ким сабзхатлар илгида гулгун пиёлалар.
39

Не хам қошлардурурким, ҳасрати қаддимни ё қилмиш,
Не кирпиклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш*.
40

Ёр васлин топтиму меҳр ошкора қилмади,
Уйлаким ҳижрони ўртар чоғда парво қилмади.
41

Не ажаб, гар қилмасам гулранг бўйин орзу,
Ким эрур ондин димоғим ичра ўт, кўзумда су.
42

Фурқатингдин сувдурур кўнглум, хаёлинг ул судин
Уйла зоҳирдурки, зоҳирдур жамолинг кўзгудин.
43

Балойидур буки, мендин ҳамиша ёр жудодур,
Даме бу дарду балодин халос эмон, не балодур?
44

Чун илик бермаски, ўпсам ул ситамкор илгинн,
Ул киши илгин ўпайким, тутқай ул ёр илгини.
45

Элга бўлмиш руҳпарвар боғу руҳафзо баҳор,
Ёр ҳажридин манга, билмон, хазондур ё баҳор?
46

Дединг, соғиндим, эрур ашкдин юзунг гулгун,
Бегим узун яша, соғинғанинг сориғ олтун.
47

Нетай элнинг баҳоринким, манга ошуби ҳижрондур,
Кўзумга сарв ўқдур, кўнглум ичра ғунча пайкондур.
48

Истарам, шўхе чиқиб, жонимға бедод айлагай,
Сабру ҳушу ақлу имонимни барбод айлагай.
49

Неча бўлғай, эй кўнгул, ошиқлиқу афтодалиқ,
Неча кун ҳам хуштурур фориғлиқу озодалиқ,
50

Икки кўзунгу лабииг ғамидин
Мен хаста ўлуб-ўлуб тирилдим.
51

Ўқ эди, эй тонгки, оттинг жонима вуслат туни,
Бу жиҳатдин ёрума дермен сени ҳар субҳидам.
52

Белу оғзидин, дедиларким, дегил афсонае,
Бошладим филҳолким: «Бир бор эди, бир йўқ эди».
53

Сел йўлида фано даштида мужгоним эмас,
Кўз алочуқларининг дуд егон ўқларидурур.

Qayd etilgan